Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан … Иккинчи китоб.

Муаллиф admin Haz 20, 2018

 

 

                        АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА       Кексалик расмлариданТуғилдим, тоғ бағри бир қишлоқда,Ўсдим, дўмалаб чангу тупроқда,

Шукрки,ўқидим олий даргоҳда,

Ишладим, кимга, нега, қай чоғда?

Саволга жавобим фақат салбий,

Ё Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий!

 

                           

                                          БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИҚОЯЛАРИДАН …

                                          БИРИНЧИ КИТОБ  

CC1Zmb23

                                 

                                                                                                                                                                                       

                                ИСТАНБУЛ 2012 й. (ЎЗБЕКИСТОН, ТУРКИЯ, НОРВЕГИЯ)

 

 

 

 

 

СЎЗ БОШИ.

БИСМИЛЛОҲИРРАМОНИРРАҲИЙМ

Оламларнинг рабби Аллоҳу таолога ҳамду санолар бўлсин. Унинг оламларга раҳмат ў-лароқ юборган энг севимли бандаси Муҳаммад Мустафо(соллаллоҳи алейҳи васса-лом)га салот ва салом, Олига ва Асҳобига ҳам дуоларла саломлар бўлсин. Бу китобни ўқишни бошлаган муҳтарам ҳар бир ўқувчига Ассалому алайкум!

Қадрли ўқувчи, мен фан ва технология замони аталган 20 асрнинг 40-йилларидан бош-ланган ва  21 асрнинг бугунлари (2017 май ойи)  оралигини ўз ичига олган жуда ҳам со-кин ҳисобланмаган, ҳатто вақт-вақти билан ўта ташвишли, мураккаб воқеа-ҳодисалар содир бўлиб турган бир даврда ҳаёт кечирдим. Бу даврда жаҳонда бир неча ўнлаб миллион инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган “иккинчи дунё уруши” аталмиш машъум воқеалар содир бўлди. У даврда  кишилар очарчилик, турли хил табиий офат-лар каби ҳам оғир ва аянчли кунлар кечиришга ҳам мажбур қолди. Шу билан бирга бу даврда дунё бўйлаб фан ва техника жаҳоншумул ривожланишга юз тутди. Бу давр бошқа тарафдан коинот кашф этилган давр ҳам ҳисобланади. Ойга одамизотининг оёғи тегиши, осмон жисмлари(планеталар)га учувчи аппаратлар юбориш, Марс планетасига лаборатория қўндириш ҳам шу даврда содир бўлди. Ана шу даврда дунёнинг иккита буюк империялари(Россия чоризми ва Усмонлилар халифалиги) ҳам сиёсий шахс кў-ринишларини битирди. Яна қизиғи Россия чоризми ўрнида пайдо бўлган коммунистик Россия империяси ҳам етмиш йилдан кўпроқ умр кўрар-кўрмас ўз борлигини тугатди. Бу воқеанинг оқибатида жаҳонда бир қатор янги  мустақил давлатлар дунё харитасини безай бошлади. Аллоҳу таолога ҳамдлар бўлсин, уларнинг бири менинг Она ватаним Мустақил Ўзбекистон Республикасидир.

Қуйида ана ўшандай бир замоннинг шахсан мен ҳам қатнашган қисми ҳақида баҳоли қудрат ҳикоя қилишга ҳаракат қиилинади. У ҳикояларни биргалаштириб “Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан …” , деб атадим.

“Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан…”ни баён қилишга киришишдан олдин мен бир вақтлар (2015-2016 йилларда), ўз ҳаётим мазмунини қисқача ифодалаган мисраларни келтиришни лозим кўрдим:

 Мен:

Туғилдим, тоғ бағри бир қишлоқда,

Ўсдим, дўмалаб чангу тупроқда,

Шукрки, ўқидим олий даргоҳда,

Ишладим, кимга, нега, қай чоғда?

Саволга жавобим фақат салбий,

Ё Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий!

Мен кимман?

Эл севган бир ўғул бўлдимми мен?

Эл ичида хайрларга толдимми мен?

Элда муқим бўлиб қолдимми мен?

Элга хизмат недир, билдимми мен?

Буларга ҳам жавоб йўқ ижобий,

Ё Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий!

 Н е г а …?

Элдан, юртдан кетдим узоқларга,

Эргашдим қайсидир сайёҳларга,

Қисматмиш, ризқ топдим уёқларда,

Ёзсам гар оқ-қора сиёҳларда,

Мен –муҳожир, бўларми инсофий?

Эй Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий!

 Мен ҳақиқатан сиёсий муҳожир бўла олдимми?

Чорок аср кечди муҳожир гўё,

Умр ўтмоқда, сассиз мисли рўё,

Ватан эмасми шараф ва ҳаё?

Шундай! Бошқа  борми жавобим ё?

Жавоб изларман жонли, виждоний,

Эй Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий

 А р з и р м и …?

Одамман истагим баландпарвоз,

Изларим дунёда қолсин бироз,

Савол кўп, жавобларим эса оз,

Мен фақирга бу оламда андоз,

Топиларми, ҳеч қурса жисмоний?

Эй Оллоҳим! Мен қулинг бир осий!

 М е н ҳам б и р м е ҳ м о н …

Бу дунё кимларни кўрмади, ё?

Қанча пайғамбар, қанча фузало?

Бари меҳмонди, кетди алвидо,

Кимга абадий макон бу дунё?

Ҳеч кимга, чун бу олам меҳмоний,

Эй Оллоҳим! Мен қулинг бир осий!

Ш у к р …

Шукрки мусулмонман, Алҳамдуллоҳ!

Орқада қолар, неъмати Оллоҳ –

Фарзандларим, умримгадир изоҳ,

Оз бўлса-да ижодим ҳам гувоҳ.

Ватан – Туркистон, мен-туркистоний,

Эй Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий!

 У м и д …

Бўлса Оллоҳга умид ва ихлос!

Қилсанг ибодат қиёматга хос!

Иншооллоҳ, зулмнинг изи қолмас,

Ватан ҳам бўлар золимдан халос.

Тақдир Оллоҳдан, инонч инсоний,

Эй Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий!

Бу имсралар поэтик қоидаларга жуда уйғун бўлмасликлари мумкин. Чунки мен ҳеч за-мон шеърий мисралар тузиш билан шуғулланмадим. Мен бир оддий математика ўқи-тувчисиман. Аммо муҳожирлик ҳаётимнинг бир хаёлга толган замонида ўшандай сўз-лар уюлиб келиб қолди ва уларни блокнотимга ёзиб қўйдим.

Ҳақиқатан мен, Ўзбекистоннинг Ғалла орол тумани, Ғубдун  тоғи бағрида жойлашган “Катта қишлоқ” номли бир маконда бу ёлғончи дунёга келдим. Болалик ва ўсмирлик даврим чанг ва тупроқли қишлоқ даласи ва кўчаларида кечди. Бироқ советларнинг батамом атейстик мактабида бошланғич ва ўрта таҳсил олдим. Советларнинг уни-верситети (бу ҳам батамом атейистик тарбияга қурилган Олий ўқув юрти)да талаба бў-лишга ҳам муяссар бўлдим. Уларнинг ўрта ва олий мактабларида фоалият ўтказишга мажбур қолдим. У замонларда менда яшашнинг бошқа йўли ҳам, имкони ҳам йўқ эди, ахир. Шунинг учун иш фаолиятимни “Ишладим, кимга, нега, қай чоғда” каби ифодала-дим. Чунки совет жамияти  менинг бутун дунё қарашларимга, фақат менинг эмас, бал-ки бутун прогрессив инсониятнинг дунё қарашига зид жамият эди. Мен советларнинг бутун қонун-қоидаларига мос келмайдиган фикрдаги одам эдим. Аммо у замонлар ки-шиларда ўз фикрини эркин ифодалашга заррача ҳам имкон мавжуд эмасди. Шу сабаб мен нима учун, нега ишлаяпман, меҳнат қилаяпман, кимга хизмат қилаяпман дердим. Бу қандай давр? Мен қайси чоғдаман, дея ўзимга савол берардим?

Оллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсинки, мен ва менга ўхшаш кишилар учун ёд бўлган “совет жамияти”, “совет давлати” сингари терминлар тилга олинмайдиган давр ҳам келди. Бу давр 1991 август ойида бошлнганди. Бу вақтга келиб, коммунизм (ноинсоний бир ғоя) тарғиботчиси ҳисобланган совет давлати қулади. Дунёда коммунизм хавфи сиёсат саҳнасидан батамом туширилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон дея атала-диган бир гўзал ўлка ҳам рус коммунистик истибдодидан қутилиб, мустақил респуб-лика эълон қилинди. Оллоҳга шукр, бугун дунёда Ўзбекистон Республикаси номи би-лан аталадиган мустақил давлат мавжуд. Дунё давлатлари байроқлари осиладиган БМТ биноси олдида Унинг шанли байроғи ҳам ҳилпирамоқда.

Узоқ йиллар Ватандан ташқарида қолдим, бироқ мутахассис сифатида, даврига кўра етук бир даражага кўтарилган бир ватандош сифатида фаолиятимнинг қанчалик вата-нимга фойдалигини тўла аниқлй олмаётгандим. Шу сабаб юқоридаги мисралар хаёлдан кечганди ва қоғозга туширилганди.

 Пастроқда муҳожирлик ҳаётимни тўлароқ тушунтиришга ҳаракат қиламан. Ҳа, мен 1993 йилдан сўнгра муҳожирлик ҳаётини ўташга мажбур қолдим ва Ватандан ташқа-рида ўшандай ҳаёт кечирдим. Бироқ мен танлаган бу ҳаёт, Ваатнимнинг келажаги ҳақи-да мен тушунган ғоя ва  фикрларимга тўла уйғун келмасди. Тўғриси, менинг бу ҳаётим ватанимнинг келажаги учун мен истаган натижани бермаётганди, бера олмаётганди. Бу ҳол, айниқса мен билан бирга муҳожирликда бўлишган қардошларим-сафдошларим (агар уларни шундай аташ мумкин бўлсалар)нинг кўпчилиги сиёсий муҳожирлик вази-фасини муносиб бижаришмаганлари, ҳатто тўғриси уларнинг ватан қайғулари йўқлиги оқибатида содир бўлаётганди. Шу сабабдан ҳам муҳожирликнинг асил моҳияти ва мақ- садига футур этганди. “Нега”, аталаётган мисралар ана ўша кечинмаларимни ифода-лайди.

 Умримнинг чорок асрини муҳожирликда кечиришга мажбур қолдим. Аммо бу давр деярли бир фойдали из қолдирмай гўё туш каби ўтди кетди, менимча. Аслида эса, барча ҳаракатларимиз, курашимиз ватан шарафи ва миллат ҳаёси учун бўлмоғи лозим эди. Бутун ҳаракатлар ватанда ва унинг келажаги учун бўлиши шарт эди. Афсус, бизнинг ҳаётимизда, жумладан менинг ҳаётимда ҳам ундай бўлмади. Шунинг учун биз кечирган ҳаётнинг мазмунига ҳало жавоб изламоқдаман. Бироқ уни бугунгача топа олмадим … Шу сабабдан “Мен муҳожирми, сиёсий муҳожир бўла олдимми?” мисралари дунёга келганди.

Инсон зоти ҳамиша қандайдир истагу орзулар хаёлида яшайди. Мен ҳам мустасно э-масман, албатта. Шунинг учун орзуларимга арзийдиган бирон из қодирдимми демоқда-ман.

Бутун яратилганлар каби мен ҳам бу дунёга меҳмонлигимни ҳам эслатишни истадим:

Ҳар бир иймонли киши, Оллоҳнинг насиб этганларига  шукр қилиши шарт. Шу сабаб мен ҳам бир мусулмон киши сифатида Оллоҳу таоло менга насиб этганлари фарзанд-ларим борлиги ва кўпми, озми нималардир ижод қила олиш неъмати ҳам берилганлиги учун Яратганга ўз шукроналаримни ҳам бир нав ифодалашга уриндим.

Ниҳоят, “ноумид шайтондир”, келажакка умидларимни ҳам ифодалашга ҳаракат қилдим.

Шундай қилиб, мен ўз ҳаётим мазмунини тўла баён қилдим, дея ҳисобласам ҳам бў-ларди. Бироқ тақдир тақозаси билан умрим давомида бир қатор дунёвий ташвишлар би-лан ҳам машғул бўлдим. Ана шу машғулотларимнинг бир қисмини бир китоб шаклига келтиришни ният қилдим. Китобнинг исмини эса, “Мен кечирган ҳаёт ҳиқояларидан …”, деб аташни лойиқ топдим.

Хуллас, китобда келтириладиган ҳикоялар, қадрли ўқувчиларга муаллифнинг 20-аср о-хирги йиллари ва 21 – аср бошларида мусофирлик-муҳожирлик ҳаётини баён этиши би-лан бирга ўша даврдаги дунёнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида ҳам анчагина маъ-лумотлар берар, деган умидда қоламан.

 Биринчи боб.

Мен туғилиб ўсган жойлар ҳақида қисқача тарихий ва жуғрофик маълумотлар.

Ўзбекистоннинг бугунги жуғрофик тузилишига кўра, Жизак вилоятининг Ғаллаорол тумани (райони), Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жамбой ва Пайариқ  туманлари ҳудудини ушлаштириб турган Ғубдун тоғи бор. Шу тоғнинг шарқий-ғарбий тарафида,  Ғаллаорол районига қарашли “Ғаллаорол-2” (шу замонда у ерлар “Эшонқулов номли совхоз”, деб юритилади) номли хўжалигининг 4-бўлимида “Катта қишлоқ” номи билан юритиладиган бир қишлоқ бўларди. Бу қишлоқнинг ғарб тарафида ”Давул”, Нақраж номли, шарқий тарафида Тушбулоқ, Қўрғончол ва Солин (Қипчоқ сув ҳам деб аташади. Айниқса советлар замонида “Қипчоқ  сув” номи машҳур бўлди.) номли қишлоқлар жойлашгандир.

Катта қишлоқнинг Ғубдун тоғи қисмида ичимлиги жуда яхши, ширин сувли бир неча кичик-кичик булоқлари бўлиб, март-июн ойлари давомида уларнинг анчагина суви бўлади. Уларнинг сувларидан бирмунча суғориш ишларида фойдаланса ҳам бўлади.  Бироқ август ойларига бориб булоқларнинг суви жуда камайиб кетади. Баъзиларидан батамом сув чиқмай қолади. Яъни куз ва қиш ойларида у булоқларнинг суви ўша ат-рофда яшовчиларнинг ичиши ва молларини суғоришга аранг етадиган бўлиб қолади. Ўша булоқлардан бири қишлоқнинг ҳозирги жойлашишига кўра, унинг ўртасида бўлиб, суви ниҳоятда ширин, ёз ойларида жуда ҳам салқиндир. Аммо йилнинг август ой-ларига келиб бу булоқнинг суви тамоман тўхтаб қолади. Март ойидан бошлаб сув янги-дан чиқа бошлайди.

Қишлоқнинг “Катта қишлоқ” деб аталиши ҳам ўз тарихига эга. Бир замонлар, яъни советлар замонидан бирмунча вақт илгари ўша атрофдаги қишлоқлар ичида бу қишлоқ ҳақиқатан ҳар тарафлама, яъни қишлоқда яшашадиган аҳоли сони ва бошқа моддий, ижтимоий хизматлари жаҳатидан катта бўлган экан. Менинг боболарим ўзларига яраша бадавлат кишилар бўлиб, ўша жойдаги қишлоқларнинг энг каттасида яшаганлар. Улар, чорвачилик (асосан ушоқ  моллар – қўй ва эчкичилик), деҳқончилик (ғаллакорлик) би-лан шуғулланишганлар. Ғаллаорол, Булунғур, Жамбой, Пайариқ, Иштихон, Самарқанд, Пенжакент бозорларида ва бошқа ўша атрофлардаги катта-кичик бозорларда ғалла, ғалла маҳсулотлари, чорва ва чорва маҳсулотлари савдоси билан ҳам шуғулланиб, ўша жойларда улар анчагина молу-мулкларга эга бўлишганлар. Советлар даврида ҳеч қан-дай асосга суянмай уларнинг молу-мулклари давлат ҳисобига ўзлаштирилган, тўғриси босқинчиларча тортиб олинган.

Менинг отам ва унинг қариндошлари советлар даврига келиб нисбатан камбағаллашиб қолишган бўлсалар-да, буларнинг ҳам ўтироқ жойларидаги молу-мулклари мусадора қилиниб, ўзлари кулак(бу русча  сўз бўлиб, ўзбекчаси “мушт” демакдир) синфи сифати-да жазога тортилганлар. Бу воқеалар кейинроқ батафсил баён қилинади.

Мен, отам ва унинг қариндошлари бир тарафдан ўзларича бирмунча камбағаллашган, бошқа тарафдан эса, советларнинг таловчилик сиёсатидан жабрланганларидан кейин янада иқтисодий заифлашиб қолишган замонда, ўша Катта қишлоқда дунёга келдим.

1. Мен тугилган сана.

Менинг болалигим ва ёшлигим кечган томонларда, мен дунёга келган замонлар бола-ларнинг туғилиш вақти ҳақида ҳужжат олиш ҳали урф бўлмаганди. Кишилар, туғилиб улғайган у ерларда ўз ёшларини ва бошқа баъзи тарихий воқеаларни мучал тақвими ёр-дамида ҳисоблаб, ёдда сақлаб юришарди. Шунинг учун мен туғилган кун (число) аниқ эмас. Аммо туғилган йилим аниқдир, яъни мен мучал ҳисобида  Паланг йили, 1938 йил-да туғилганман. Қизиғи шундаки, 1938 йил январдан 21-мартгача туғилганлар Паланг йили ҳисобланмайди. Мен туғилган кун учун аҳамиятли бўлган йил бошининг мана шу нозик жойини батафсиллироқ ифодалайман. Паланг йили туғилганим аниқ бўлгани би-лан бирга, мен 1938 йили бошида ўтказиладиган сумалаклар пишириш, йил оши бериш каби маросимлар ўтказилганидан кейин дунёга келганим ҳам аниқ. Чунки раҳматли о-нам менга “Паланг йили морқаси ҳисобланасан, сен туғилганда сўфи акангнинг ўрик-лари давчалаб қолганди” (Амакиларимдан бирининг лақаби сўфи эди. У кишини ян-галари шундай аташардилар. Ҳа, ҳақиқатида ҳам ўша амакимнинг исломий билими бор бўлиб, бир муслим сўфи киши эди), деб жуда кўп марта сўзлаган эдилар. Бу нима, демак? Йилнинг бош уч ойи (масалан, мартнинг 21-дан июннинг 21-га қадар) давомида туғилган болалар биз томонларда “морқа”(яъни йил бошида ва биринчи яримида дунёга келган маъносида), деб юритилади. Демак, мен мартнинг охирлари, апрел ё май ойида туғилган бўлишим керак. Март тўғри келмайди. Чунки мен мартда туғилган бўлсайдим, менинг туғилган кунимга, йил бошида ўтказиладиган қатор маросимлар, “сумалак пишган кун, йил оши берилган кун” ёки ўша кунлардан кейин каби қўшимчалар тир-калган бўларди. Ўрик ҳам бизда, яъни мен туғилиб ўсган жойларда анча кеч гуллайди. У яна давчалган бўлса, сўзсиз бу вақт мартдан сўнг бўлади. Энди май-ни олсак, унда бироз кеч бўлади менимча, чунки у замон “ўрик давчалаш” эмас, давча сарғая бошлаган ёки давча пишган бўларди. Шунинг учун мен апрелда туғилган бўлишим эҳтимоли кучлидир. Бу вақт кўпроқ ойнинг ўртаси ёки ўни ва йигирмаси оралари бўлиши мум-кин. Шулардан келиб чиқиб, мен туғилган кунимни ўзимча тахминан апрелнинг ўнин-чисида, деб белгилаганман. Аллоҳ Ўзи ислоҳ этсин.

Мен ўзим, ўз туғилишим ҳақидаги маълумот билан 1954 йили танишдим. Чунки 1954 йилда етти йиллик мактабни битириб, Самарқандга ўқишга бориш сабаби билан менга ҳужжатлар тўплаш зарур бўлди. Жумладан, туғилганим ҳақида гувоҳнома лозим эди. Бунинг учун эса, бир қатор ишларни бажармоқ керак бўлганди. У замонлар, аввал Қиш-лоқ советидан туғилганлик ҳақида маълумотнома, ундан сўнгра район марказига бориб медитсина комиссиясида уни тасдиқлатиб, уларнинг қарорларига мувофиқ РайЗАГС-дан туғилганлик ҳақида гувоҳнома олинар экан.

У гувоҳномани олиш учун унча ҳам қулай ва енгил бўлмаган бу қатор ишларни мен ба-жардим, албатта. Аммо қишлоқ совети менга 1936 йилда туғилгансан, деган маълумот-нома берди. Бу жуда нотўғри эди. Чунки бирданига икки ёш фарқ бўлаётганди. Билма-дим, улар бу маълумотни қаердан олишганди. Аҳоли ҳақида маълумотлар талаб қилин-ган юқоридан туширилган бирор кўрсатмага жавоб шаклида ўзларича ҳаводан олиб ёзиб қўяверишган бўлсалар керак. Ўша справка (маълумотнома) билан районга медко-миссияга бордим. Комиссияда туғилган йилим 1936 – лиги нотўғрилигини сўзладим. У комиссияда ўтирганлар, кишиларнинг ёшларини аниқлайдиган билим ва илмдан узоқ одамлар бўлсалар керак. Шунинг учун улар менинг шикоятимга кўра, ёшимни фақат бир йилга пастлатиб, 1937 йил 4 – февралда туғилгансан, деб справка беришди. Билма-дим, улар 4-феврални қаердан олишдилар?  Агар мен индамай, ёшимнинг улуғлиги ҳа-қида шикоят қилмаганимда эди, менинг туғилиш йилимни ҳам ўша 1936-ни кўрсатиб юбораверишарди. Чунки уларнинг иши мижозларнинг ёшини аниқлаш эмас, фақат қо-ғоз тўлдиришдан иборат эди, шекилли. Бўлмаса, қаранг, улар  4-феврални қаердан о-лишди?  Шу сабаб бўлиб кўп вақт мен ўз ёшимдан бир йилга улуғ бўлиб яшадим. Лекин ўзим ҳеч маҳал расмий ҳужжатимни тан олмасдим. Ҳатто 1987 йили дўстлар 50-га кирдинг, деб табрик қилишганда, уларнинг табригини қабул қилмагандим. Болала-рим узоқ вақтлар давомида, совет даврида қоидага кирган одатга кўра мени 4-феврал куни табрик этишиб келдилар. Бу ҳолга мен унча эътибор ҳам бермасдим. Аслида ту-ғилган кунни нишонлаш ҳам руслардан келган одат бўлганидан унга мен доимо салбий муносабатда бўлдим.

Оқибат, Норвегияга муҳожир бўлиб келганимда туғилган вақтимни ҳақиқатга яқин этиб тўғрилаб олдим. Энди мен ҳужжат бўйича ҳам 1938 йил 10 апрелда туғилган ҳи-собланаман. Юқорида ҳам таъкидладим. Мен ҳатто 20-апрелга қадар туғилган экан-лигимга кўпроқ ишонч ҳосил қилганман. Ҳар ҳолда кун (число)да хато бўлса бордир. Аммо энди туғилган йилда хато йўқ, ой ҳам тўғридир, деб ўйлайман. Туғилган ойим ҳам апрел ёки майнинг боши бўлиши жуда эҳтимолга яқин.

Инсон ўз гўдаклик даврини билмайди. Болалик давридан ҳам эсдаликлар жуда оз ёдда сақланади. Одатда гўдаклик ва болалик даврини киши ота-онаси ҳикоялари асосида шакллантирган бўлиб, ана ўшалар асосида эслайди. Шунинг учун мен ҳам гўдаклигим ва болалигим ҳақида онамдан  эшитган баъзи ҳолларни, ҳикояларни ёзишга уринаман.

2. Гўдаклик ва болалигим.

Онам раҳматлининг сўзлашига кўра, мен жуда юввош, унча-мунчага йиғлайвермай-диган чақалоқ, гўдак бўлганмишман. Онам раҳматли айтишича, бир сафар, энди девор суяниб юра оладиган бўлганимда уй девори бўйлаб докчага бориб у ерда осилиб турган латтани тортиб юборганмишман. У латтага қатиқ увитиладиган кади ўраб қўйилган бў-либ, қатиқ устимга ағдарилиб кетибди. Мен эса, ўзимни “гуноҳкор” ҳисоблаб, шунда ҳам йиғламаганмишман. Ҳар ҳолда қатиқ бўлгани учун совуб қолгандир. Сут ҳали ис-сиқлигича бўлганида йиғламаслик мумкин бўлмасди, албатта. Билмадим, гўдакликдаги бу хусусият нимани билдиради? Бу салбийлик белгисими ё ижобийлик? Масалан, акам, акаларимдан бири жуда ҳам йиғлоқи чақалоқ бўлганлар. Уни доим кўкнори бериб, “маст” этиб ухлатар эканлар. Аммо Аллоҳга шукр акам кўкнори у ёқда турсин, сегарита чекувчи ҳам бўлмадилар.

Тахминан уч ёшлигимда бўлган бир воқеани оз-оз хотирлайман. Аммо у воқеа ҳақиқа-тан эсимда қолганми ёки кейинги вақтларда кишилар ўша воқеани такрорлайвериши натижасида менинг хотирамга ўрнашиб олганми, ажратиш қийин. Менимча ўз хоти-рамда сақлангандай туюлади менга. Ўша замондаги уйлар, яъни иморатлар, киши-ларнинг қаергадир югуриб кетишаётганлари жуда аниқ хотирамда сақланган.

Воқеа менинг катта акам (Менинг учта акам бўлиб, уларнинг исмлари: Жўрабой, Карим ва Раҳимдир. Битта укам бор, унинг исми Омондир), яъни Карим акамдан улуғ акам-нинг Совет – Филландия урушидан қайтиши билан боғли бўлган. Акамнинг исми Жў-рабой аталарди.

Бу воқеа 1940 йилнинг охири ёки 1941 йилнинг бошида бўлган бўлса керак. Чунки онам раҳматли, акамнинг урушдан келиб, яна қайтиб янги урушга кетишини “олти ой ёки саккиз ойми ўтиб, болам бечора яна душман қўлига тушди”, деб хотирларди.  Биламизки, янги уруш, немис-совет уруши 1941 йил июнда бошланган. Акам эса, бу уруш бошланмасидан аввал совет-фин урушидан қайтиб келган бўлган. Акс ҳолда уруш кетаётганда уйга қайтишнинг иложи йўқ эди. Демак, мен кўпи билан уч ёшар бола бўлганман.

Ана ўшанда кишилар Жўрабой акамнинг аскарликдан келишида уни кутиб олиш учун югуришган бўлганлар. Ўша югуришлардами ёки бошқа бир вақтми, иш қилиб, мен  яна бир манзарани хотирлайман, яъни мени аскар кийимидаги кишининг қўлига олгани ҳам эсимда қолган. Аммо Жўрабой акамнинг юз кўринишларини, бўю бастини ҳеч хотир-лай олмайман. Гўдаклик эсдаликлари шулардир, холос.

Болалик давридан ҳам баъзи хотираларни эслайман. Улардан бири отам раҳматли би-лан боғли бир эсдаликдир.

Тахминан 1951 йил бўлса керак. Чунки раҳматли отам 1952 йили вафот этганлар. Шун-дай қилиб, бир кун отам уйимиз олдида, ташқарида нимадир қилаётганди. Менимча оёқ кийимларини тамирлаётгандилар. Мен эса, отам атрофида ивирланиб юрардим. Бир вақт, негадир қўлимдаги нарсани улоқтирдим. Хотирамда йўқ, нима эди у нарса. Оташ куракмиди, иш қилиб бир қаттиқ нарса эди. У мен отган нарса отамнинг нақт кўзининг ёнидан ўтиб кетса бўладими? Хатто у нарса отамга тегиб кетишига жуда, жуда оз қол-ди. Борди-ю, отамга у нарса тегиб кетгудай бўлсайди, у-ҳу, Аллоҳ кўрсатмасин, нима-лар  бўлиши мумкинди …! У ҳолда бирон фалокат бўлиши аниқ эди. Ана ўшанда отам раҳматли мени жуда қаттиқ койидилар, лекин урмадилар. Аммо уруши ҳам мумкин эди. Аллоҳ кўнглига раҳм солди, урмади. Раҳматлининг жаҳли қаттиқ ва жуда тез жаҳ-ли чиқадиган бир инсон эдилар. Шапалоқлари ҳам жуда зўр ва аччиқ эди. Раҳматли-нинг шапалоқларидан ҳам хабарим бор. Ростини айтганда, биз болалигимизда отам раҳматлининг жаҳлидан қўрқардик. Аммо ҳеч қачон отадан норози бўлиш хаёлимизга ҳам келмасди. Ота шундай бўлиши керак, деб қабул қилинарди, бошқача  бўлиши ҳақи-да хаёл ҳам қилмасдик. Отанинг шапалоғини қабул қиларканмиз, ўзимизни гуноҳкор ҳисоблаб, жазомизни олдик, деб кетаверардик. Қолаверса, бизни “Отанинг шапалоғи теккан бадан жаҳаннамда куймайди”, нақлига мос тарбиялашардилар. Бу нақл ҳеч му-лоҳазасиз, қонун сифатида одамлар орасида мавжуд эди. Шунинг учун мен бую-ганимда, университетда талабалик даврларимда, ҳатто иш жойимда ҳам баъзиларнинг оталаридан шапалоқ еганларини гапириб, уларнинг, “ҳеч  ёдимдан, чиқмайди, отам ме-ни ундай урганди, бундай урганди”, дейишларини мен ёқтирмасдим. Мен ҳар доим, “қизиқ, отанинг тарбиявий жазосига ҳам киши хафа бўладими, уни ёдда сақлаб юради-ларми”, деб ҳайрон бўлардим.

Менимча, ҳеч бир ота-она боласини, унинг одобли, яхши қилиғи учун жазоламайди. Ҳар бир ота-она боласини “яхши одам бўл, болам”, дейди. Унинг яхши қилиқларидан хурсанд бўлади. Ёмон хусусиятларидан хафа бўлади, ташвишланади. Ҳатто машҳур ўғрилар ўз болаларини ўғри, безори бўлишга ўргатмайди ва ундамайдилар.

Тақдирнинг тақозаси билан, мен 1998 йил ноябрнинг учинчисидан декабрнинг еттин-чисига қадар Руссия қамоқхонасида ўтирдим. Ўша ерда менинг хонадошларим (камера-дошларим) асосан ўғрилар, чўнтак кесарлар эди. Уларнинг ичида ўғрилар(чўнтак ке-сарлар)нинг кичиги ҳам, буюги ҳам бор эди. Мен уларга, “Фарзандларинг ишларингни давом этказишини истайсилар-ми?”, деб савол берганимда, улар, “йўқ, старик (улар мени “старик – ўзбекчаси қария”, дейишарди), инсон зоти боласига ёмон йўлни иста-майди. Бизнинг ишимиз, чиндан ёмон, одобсизлик, нотўғри тирикчилик. Нима қиламиз, ҳаёт, тақдир экан, биз нонимизни ўғирликдан топамиз. Аммо боламизга буни, бу ҳаёт-ни, бизнинг турмушимизни ҳеч замон раво кўрмаймиз”, деб  чин кўнгулдан эзилиб жа-воб қилишгандилар. Демак, кўраяпсизми, ҳеч ким боласини ёмон қилиқ қил, деб койи-мас экан. Шунинг учун ота-она койишларини, тарбиявий жазоларини хотирлаб юриш одоб чегарасига кирмайди, менимча.

Яна бир гап, хотирамда жуда яхши сақланган, масалан, биз болалар орасида каттамиз кичигимизни қандай хафа қилса ҳам, биз ҳеч вақт отамизга бир-биримиз ҳақида шикоят қилмасдик. Буни бизга ҳеч ким ўргатмаганди. Балки бу қишлоқдаги умумий тартиб бўлгандир.

Болалик давридан яна икки ҳолни яхши хотирлайман. Бири, 4-синфдалигимда, қиш ойлари, яъни 1950 йил декабри ёки 1951 йил январининг бошлари бўлиши керак, содир бўлганди. Ўша замонлар биз яшайдиган қишлоғимиздан уч километрлар чамаси узоқ-даги қишлоқда жойлашган бошланғич мактабга ўқишга қатнардик. 4-синфда ўқирдик. Совуқлар бошланиб қолган вақтлар эди, оёқ кийимимиз мутлақо йўқ ва уст кийим-ларимиз ҳам тайинли эмас. Шунинг учун совуқлар бошлангандан сўнг мактабга қатна-май қўйдик, яъни қатнай олмай қолгандик. Ўшанда мактаб ўқитувчимиз қишлоғимизга келиб, бизларнинг нега мактабга қатнамай қўйганимиз ҳақида ота-оналаримиз билан сўзлашди. Уларнинг ораларида қандай гапу-сўзлар бўлган биз болалар билолмадик. Иш қилиб, уларнинг сўзлашувлари натижасида, ялангоёқ бўлсак ҳам эртаси куни биз-болалар мактабга бормоғимиз шарт бўлди. Чунки болаларнинг мактабга бориши, улар-нинг ўқиши ҳам совет-партия ҳукуматининг муҳим сиёсати ҳисобланарди. Мактабдан бўйин тавлаш Совет ҳукумати сиёсатига “хиёнат” эди. Аммо қишда яланг оёқ, яланғоч гўдакларнинг тўрт-беш километр йўлни ўтиши, уларни совуқ уриши, касалликка чали-ниб қолиши, совет-партия ҳукумати сиёсатига кирмаган бўлса, эҳтимол. Сиёсатнинг ёшларнинг ўқишини ташкил этиш тарафи ва талаби яхши, аммо инсонларнинг яшаш таъминоти ҳам аҳамиятлику, ахир.

Хуллас, ота-оналаримизнинг ҳукумат сиёсатидан қўрқанларидан бўлса керак, биз эр-таси кундан бошлаб “Осмондан тош ёғса ҳам” мактабга борадиган қарор қабул этилди. Эртаси куни, ҳаво совуқ, ерда бироз қор ҳам бор эди. Шунга қарамасдан биз уч-тўрт болалар яланг оёқ, устимизда эски латта-путталар билан бир амаллаб мактабга бордик. Айнан шу ҳолда мактабдан уйга ҳам қайтдик, албатта. Бу ҳол совет-партия ҳукумати кўрсатмасини оғишмай амалга ошираётган мактаб ўқитувчимизга ҳам, ота-онамизга ҳам ўта аянчли бўлди шекилли, шу-шу ўша йили то кунлар исиб, бемалол яланг оёқ юравериш мумкин бўладиган вақтларгача мактабга қатнашни бутунлай тўхтатдик. Шундай бўлиб, ўша қиш бўйи биз-болалар мактабга қатнамадик.

Болалик йилларимдан хотирамда сақланган иккинчи воқеа, содир бўлган йилини эслай олмайман. Аммо унинг тафсилотларини жуда аниқ хотирлайман. Йилнинг август ёки сентябр ойлари бўлса керак. Чунки путалар, яъни тоғ ва унинг пастликларида ўсадиган тиканакли ўсимликлар донлаб, қуруб қолганди. Бизнинг 4-5 та эчкимиз бўларди. Бир кун улар тоғга узоққа чиқиб кетишибди. Онам раҳматли эчкиларни қайтариб келишни менга буюрдилар. Балки ўша орада мендан ёши буюгироқ бошқа ҳеч ким бўлмагандир. Мен эчкиларни қайтариб ҳайдаб келгунча ўша қуруқ тиканак ўсимликлар орасида роса қийналдим. Чунки устимда узун, бўйим бараварида бўз куйлак бўлиб, иштоним йўқ эди. Рўзғор иқтисодидан келиб чиқиб, бизга, болаларга ёзда иштон кийтиришмасди-лар. Фақат авратни ёпиш ниятида куйлак узун бўларди. Ана шунда, эчкиларни қайта-риб келиб онам раҳматлига роса йиғлаб берганимни хотирлайман. “Нима учун ишто-ним йўқ? Ҳамма жойимни тиканаклар тирнаб ташлади”, деб йиғлагандим, ўшанда. Бун-дан кўринадики, XX асрнинг 50-йилларида ҳам одамлар моддий жиҳатдан нақадар но-чор яшашганлар. Мактаб ёшидаги болаларига ҳатто иштон кийидириш имконларига ҳам эга бўлмаганлар.

Яна бир воқеа хотирамга келди. 7-синфга мактабга боришимда, яъни 1953 йил сентя-брида умримда илк марта  мактабга оёқ кийимида борган эдим. У ҳам ўша замонларда эндигина сотувга чиқарилган жуда оддийгина латтадан тикилган туфли эди. У туфлини кийиб, оёқларимга қарай-қарай қанчалар хурсанд бўлгандим ва ўзимни мендан ҳам бахтлироқ бошқа бирор киши йўқ каби ҳис этгандим. Менинг ўша ҳолимни, шодлан-ганимни, сўзлар, менинг сўз бойлигим билан ифодалаб бўлмайди.

Қаранг, тубанда келтириладиган бир воқеада менинг катта одам бўлганимдаги харак-теримдаги баъзи белги-аломатлар болалигимдаёқ мавжудлигидан дарак беради. Бугун-ги характерим белгиларига мос бу воқеа хронология бўйича юқорида сўзлаганларимдан бироз илгарироқ бўлиб ўтганди. Энди уруш тугаган вақтлар ёки урушнинг сўнгги йил-лари бўлиши ҳам мумкиндир. Демак, воқеа 1945 ё 1946 йилларда бўлиб ўтган бўлиши керак. Ҳар ҳолда вақт йилнинг апрел ойи ахири, майнинг биринчи ярими эди. Иш қи-либ, бу вақт тутлар  пишган эди. Яна шу нон танқислиги сабаб уйимизда эрталаб ва кечқурун қандайдир емак бўлиб, у ҳам асосан сигир сутидан пиширилган бир хил овқат бўлар эди. Сигир ҳам бизники эмасди. Уни отамнинг бир бадавлатироқ дўсти бизга ёр-дамга, вақтинча соғиб ичишга бериб қўйганди. Тушликни эса, тут еб ўтказмоғимиз ло-зим бўларди. Мана шунақа ўқувчилар, Маманазарбойдай бадавлат бир кишининг боласи, Йўляхшибой (бизнинг авлодимиз, совет давригача анчагина ўзига дўқ кишилар бўлишган, ҳатто бой яшашган десак ҳам бўлади) шундай ночор ҳолга тушиб қолганди. Бунинг ҳам сабаби совет тузуми ва совет ҳукумати қусурларида турарди. Бу ҳақда отам тўғрисида сўзлаганда тўлароқ ёзарман.

Шундай қилиб, бизга тушлик емак ўрнига ўтадиган тут қишлоғимиздан бирор кило-метр паст тарафда, далада ўсарди. Бу ерни “Сафар булоқ”, деб аташарди. Чунки бу ерда битта булоқ ҳам бор эди. Унинг суви жуда тотли бўлиб, ёзда ниҳоятда салқин бўларди. Аммо бу булоқ суви июлнинг охири, августнинг бошларига бориб, деярли қуриб қо-ларди. Ана шу булоқнинг суви оқар ерда боболаримиздан бири ўн бир туб тут ўт-қазганлар экан. У тутларнинг ўнтаси пайванти, катта-катта оппоқ мева (тут) берарди. Аммо биттаси пайванти эмасди, яъни ўз вақтида пайвант олмай қолганди. Уни ҳасаки тут дейишарди. У бир дона хасаки тутни бирор кимса пайвант қилайлик ёки бирор биладиган-га  пайвант қилдирайлик, дейишмасди. Қисқаси, тут емоқ учун, яъни тушлик қилмоқ учун болалар ўша ерга бориш лозим бўларди. Тутни фақат тут дарахтлари устига чиқиб ейиларди. Ана шунақа навбатдаги тушликка кетишда, мен нимадандир аразлаб қолиб, тушликка бормайман, деб туриб олдим. Гўё бу менинг норозилигим ва “очлик” эълон қилишим эди. У замонлар бу очлик эълон қилишлигини билмасдикда, лекин тасодифан шундай чиқиб қолганди. Билмадим, бу “очлик”дан кимга фойда, кимга зарар бўлган? Ўжарлик, характер шундаки, Раҳим акам тут ейишга олиб кетишга қанчалик уринишига қарамасдан, тут ейишга бормадим ва кечки сутга қадар чидашга тўғри келди. Ўжарлик “рўзаси“ эди-да,  бу. Отам уйда йўқ эди, онам бечора жуда кўн-гулчак инсонди. Шунинг учун мени тут ейишга боришга мажбур қила олмагандилар. Аммо бечора онам кўп эзилган бўлсалар керак, ўшанда. Мен каттагина одам бўлиб қол-ганимда ҳам онам раҳматли, “Сен энг юввошим бўлсанг-да (мен онам раҳматлининг энг юввоши бўлган эканман), сенда ҳам ўжарликдан бир анчаси бор, болам”, деб ўша тут воқеасини баъзан эслаб турардилар.

Мен болалигимда ўз тенгқурларим ичида бироз гавдалироқ, жисмоний бақувватлироқ кўринардим. Шу сабабми, иш қилиб, мен қишлоқда ўз тенгқурларим ичида ўктамироқ эдим, яъни тенгқурларимдан таёқ емасдим. Аммо болалар, тенгқурларим билан жан-жаллашганим, тепалашиб, бирор ерим яраланиш, тирланишганини ҳам ҳеч хотирламай-ман.

Хуллас, болалигимдан эслаганларим шулардир. Балки яна бошқа қизиқарли эсдаликлар хотирага келиб қолса, улар ҳақида ҳам қўшимча ёзилар.

3. Падари бузрукворим ва меҳрибон онаи зорим ҳақида билганларим.

Отамнинг отаси, менинг катта отам(бобом)нинг исми Маманазарбой аталган. У киши ҳақиқатан ўз атрофида ўзига тўқ, бой ҳисобланган. Бизнинг қишлоғимиз, яъни мен туғилган ер, юқорида таъкидланганидек, “Катта қишлоқ”, деб юритилади. Қишлоқнинг шарқий, куёш чиқар тарафида бизга энг яқин, “Тушбулоқ” қишлоғи жойлашган бўлиб, у ерда Маманазарбойнинг ва бошқа бизга яқин қариндошларимизнинг хизматчилари (ўша октябр давлат тўнтариши содир бўлган замонгача аталишича қуллари) ўтиришган. Ўша қишлоқ ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, у ерда айни замонда ҳам одамлар, яъни менинг бобомнинг хизматчилирининг авлодлари истиқомат қилишади. Улар бугун қул деб юритилмайди, албатта. Оллоҳга шукрки, бугунларга келиб бизда ҳам қулдорчилик батамом битказилган.

Отам даврига келиб, бобомнинг мулки бирмунча озайиб, отамларнинг мулк бойлиги даражалари ва бошқа ижтимоий имкониятлари ҳам пасайган бўлган. Унинг устига советлар замони бошланиб кетиб отамларни талашган, яъни бутун молу мулкларини тортиб олишган. Жумладан отамларнинг ҳам бори йўғи тортиб олинган.

Отамнинг учта укаси ва учта синглиси бўлиб, улар етти қардош-оғайни бўлишганлар. Отамнинг Норқўзи (бу кишини Онам раҳматли “Сўфи”, дерди. Чунки ўзбекистон қиш-лоқларида аёллар эрларининг қариндошларига исми билан мурожаат қилишмайдилар. Шундан келиб чиқиб бизлар ҳам у кишини “сўфи ака” дердик, ҳатто бутун қишлоқ у кишига “сўфи”, деб мурожаат қилишарди. Ҳақиқатан Сўфи аканинг бироз Қуръон саводи ҳам чиққанди. Шунинг учун “Сўфи” номига лойиқ бўлганди), Мардон, Назар исмли укалари ва Бибисора, Ўғилхон, Асал исмли сингиллари бор эди. Мен фақат Асал амам раҳматлини эслай олмайман. Чунки бу аммам мен гўдаклигимда вафот қилган-лар. Отамнинг бошқа туғишганларини яхши билардим. Уларнинг барчалари мени яхши кўришардилар. Уларнинг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин, жойлари жаннатда  бўлсин, Амин!

Отам раҳматлининг ўқиш-ёзиш саводи чиқмаганди. Фақат намоз қилмоқ учун зарур бўлган Қуръони карим суралари ва аятларини ёд билардилар, холос. Динга жуда эъти-қоди баланд, чин муслим инсон эдилар, раҳматли. Диний билими бор кишиларга ало-ҳида ҳурмат билан қарардилар. Ўзбек оғзаки адабиётини ва уруғчилик тарихини яхши билардилар. Ота-боболарининг узун-узун тарихларини, уларга оид қизиқарли воқеалар-ни хотирида сақлаган эди. Отам раҳматли, жуда зукко, фикр-мулоҳазали бўлиб, илмли, зиёли кишилар суҳбатида кўп қатнашган, эшитганларини хотирасида яхши сақлайдиган одам эдилар. Ўзбек халқ достони “Гўрўғли”дан қатор ҳикояларни, термаларни ёд би-лардилар. Баъзан қўлига дўмбирасини олиб (раҳматлининг бир кичикроқ дўмбираси ҳам бўларди. Дўмбира-дуторга ўхшаш, икки торли чалғу асбоби) бизга, яъни фарзанд-ларига “Гўрўғли”дан парчалар хиргойи қилардилар. Баъзида бизни ўша хиргойилари ила ўз қучоғида ухлатиб қўярди. Аммо бизда отамнинг бу хусусияти такрорланмади.

Отам раҳматли жуда уруғ-аймоқ суруштурувчи одам эди. Уйимизга келган меҳмон нотаниш бўлса, салом-аликдан сўнгра, меҳмондан уруғини суриштирардилар. Бордию, меҳмон отамнинг уруғидан чиқиб қолса, у билан қайтадан қучоқлашиб кўришарди ва “э, буни қара-я, жигарим экансан”, деб меҳмоннинг елкасига секин-секин уриб қўярди-лар.

Бизнинг томонларда “ориятчи”, деган атама, тушунча бор. Масалан, ўзига қарашли қариндошларни, ошна – оғайниларни қўллайдиган, улар адресига бирор жойда ғийбат ва бошқа шу каби қилиқлар кўриб, эшитса унга дарҳол қарши жавоб қиладиган одамни биз тарафда “ориятчи”, дейишади. Отам раҳматли шу маънода жуда ориятчи одам эдилар.

Мен, бў-ю ақлим етилгандан сўнг, турмушда кўп одамларни кузатиб, отамда кўрган ва хотирамда сақланган хусусиятларни эслаб, уларни солиштириб, отам раҳматли керакли жойда ниҳоятда шиддатли, лозим бўлгпанида кескин сўзлайдиган одам бўлганлар, деган хулоса қилганман. Менинг бу фикрларимни онам раҳматли ҳам  тасдиқлардилар. Аммо советларнинг болшовой жаллодлари отамнинг шаштини анча тушира олганлар. Биринчидан, у жаллодлар отамларнинг бутун молу мулкини талаганлар. Иккинчидан, бир туҳмат оқибати ўлароқ отамни ўн икки ой қамоқда сақлашганлар. Чунки советлар бир деб дунёга келганидан бошлабоқ кишиларга бир-бирига туҳмат қилишга шароит туғдирганлар. “Ҳақ эгилади, аммо синмайди”, дерди совет қамоғида кечирган заҳмат-ларини хотирлаб, раҳматли отам.

1930-32 йилларда содир бўлган бир тергов ва маҳкама жараёнига туҳмат билан отам раҳматли ҳам тортилади. Шу муносабат билан у қамоққа олинади ва тергов, суд жараё-ни дегандай уни қамоқхонада ўн икки ой сақлашадилар. Аллоҳ ёрдами билан маҳкама жараёнида отамга туҳмат қилувчиларлардан бири ўргатилган сўзларни эплай олмай адашиб қолади. Натижада, улар  ўзлари бир-бирига ёпишиб кетиб, отам бутунлай четда қолиб кетади ва дарҳол отам суд жараёнидан четлаштирилади. Аммо негадир қамоқдан чиқарилмайди. Чунки бу замон қишлоқдан маҳкамага “бу одам “буюк” кулакнинг бола-си”, мазмунида бошқа бир янги туҳмат келиб турган бўлади. Натижада, биринчи туҳ-матдан қутулган одам иккинчи туҳмат аниқлангунча қамоқхонада қолдирилади. Бу аниқлаш муддати яна икки ойга чўзилади. Азиз ўқувчи, сиз, “Бу нимаси, кишини фақат бой бўлганлиги учун ҳам қамоқда сақлайдиларми?”, дерсилар. Мен ҳам бунга кўп ҳайронман. Аммо ўша замонлар “кулакларни душман синф сифатида” тугатиш компа-нияси бошланган бўлган. Шу сабабдан “кулакни ёки кулак боласини” қўлларидан чиқа-риб қўйишга қўрқишган бўлсалар, ажаб эмас.

Ҳайрият, Аллоҳ каромати билан қишлоғимизда маҳаллий ҳукумат ўзгариб, Қишлоқ советига қариндошлардан бириси Раисликка ўтиб қолади. У киши дарҳол отам масала-си билан шуғулланиб, маҳкамага отам ҳақида тушган маълумот туҳмат эканлиги тўғ-рисида Самарқандга янги хабар жўнатади. Шундан сўнггина раҳматли отам бу дунё-нинг жаҳаннами совет қамоқхонаси-дан тўла озод бўлади. Шунақа, отамга кетма-кет иккита туҳмат уюштиришади. Отам раҳматли соф ва пок бўлганлигидан ҳар иккала туҳматдан ҳам қутулади.

Отамга иккинчи туҳматни ёзганлар уч киши бўлиб, улар “Қўрғончол” қишлоғида я-шовчилар бўлишганлар. Туҳматчилар йўлбошчисининг исми Донабой бўлган экан. Аллоҳнинг кароматини қарангки, отам устидан ўша туҳмат ёзганлардан бугун бирорта нишона, авлод қолмади. Ўша замонлардаги урушлар ва бошқа хил хасталиклар сабаб бўлиб, уларнинг барчаси ўз-ўзларича тугаб битиб кетишдилар. Шу сабабдан ҳам “Ҳақ эгилади, синмайди”, нақлини жуда кўп такрорларди, отам раҳматли. Аммо ўша воқеа-лардан сўнгра  отам раҳматли совет ҳукуматидан жуда қўрқадиган бўлиб қолган бўлса керак. Масалан, Совет-Олмон урушидан қайтмаган буюк ўғлини хотирлаб, “Болаги-намни душман қўлига отаси раҳматли ўз қўли билан топширди”, дерди раҳматли онам. Онамнинг бу таънаси ҳам бир тарихга асосланади. Чунки отам раҳматли янги уруш, со-вет – олмон уруши бошлангани ҳамон Совет – Филландия урушидан эндигина қай-тарилган боласини, яъни Журабой акамни ҳарбий комиссариятга ўзлари олиб бориб топширганлар. Ҳақиқатан бу ҳол жуда қизиқ. Нимага керак эди бу шошмашошарлик, навбати билан чақирув келгандан кейин ҳам ҳарбий комиссариятга борса бўларди-ку. Ё отам раҳматли, шунчалар совет ватанпарвари бўлиб, шунчалар совет ватанини се-вармидики, биринчилардан бўлиб “кўнгуллилар” гуруҳини тузса? Аммо отам ўз боласидан бошқа бирор кимсани урушга даъват этгани йўқ, ахир. Аксинча, “Шўро ҳукуматининг умри қисқа”, деб кўп такрорларди, отам раҳматли. Мен буни яхши эслай-ман. Шўролар ҳукуматининг тугаши муқарарлигига жуда-жуда ишонарди, раҳматли отам. Онам учун эса, бу ҳукумат фуқарога душман эди. У киши боласини “душман қў-лига топширди”, деганида совет ҳукуматини душман демоқда эди. Бундан кўринадики, менинг ота-онамда совет юртига севги, совет ватанпарварлиги бўлиши ва бундай ватан учун жон қурбон этиш ҳисси бўлиши эҳтимолдан узоқ эди. Қолаверса, нима учун бу уруш бў-лаяпти уларга мутлақо тушунарли эмасди, ахир. Шундай бўлгач, отам эндиги-на бир урушдан қайтган боласини нима учун янги урушга топширишга бунчалар шош-моқда? Ҳа! Ана айнан шу ерда, менимча, отам раҳматлининг совет-лардан, болшовой-лардан ниҳоятда қўрққанлиги кўзга ташланади. Чунки онам раҳматли, “кўплар уруш-дан қочиб душман қўлига тушмади, ажал ўтидан қу-тулиб қолишди. Отанг раҳматли эса, “ҳа” демасдан болам бечорани душманга топширмай қочирганида Жўрабойжоним омон қолармиди?!”, деб менга такрор-такрор сўзларди. Бундан кўринадики, Жўрабой акамнинг урушдан, ҳукуматдан қочувчиларга қўшилиб қолиш хавфи бўлган. Уруш хабари тўла тарқа-либ улгурмасдан атрофда қоч-қочлар бошланиб кетган. Қочиш, болшовойлардан қочиш, бу катта ташвиш ва зўр таҳликалиги бўлгани аниқ. Бордию бир замон, отамнинг боласи ҳам қочиб, болшовойлар қўлига “ҳукуматдан, урушдан қочди” бўлиб тушса? Аллоҳ кўрсатмасин, у  яна суд бўлиб, қамоқхонага тушиб қолса-чи? У ерда аҳвол қандайлигини отамнинг ўзи кўрган, уни билади. У ерга, у совет қа-моқхонасига отам ўз боласининг эмас, ҳатто душман  боласининг тушишини ҳам иста-маган бўлиши керак.

Шунинг учун бирорта яхши-ёмон сабабчи бўлиб, урушдан қочувчилар сафига тушиб қолмасдан, қамоқхонадан урушни афзал кўриб, боласини ўз қўли билан урушга жўна-тишни маъқул топган, бўлса керак отам раҳматли. Ҳар ҳолда уруш очиқ майдон, “Қирқ йил қирғин келса, ажали етган ўлади”, дейдилар, Аллоҳ умр берган бўлса бу сафар ҳам соғ-саломат қaйтар, деб умид қилган, раҳматли. Аммо тақдир экан, акам  бу янги уруш-да бедарак йўқолди. Аллоҳга минг шукр, отамнинг  қолган тўртта фарзанди ҳаётмиз.

Отамнинг яна бир ижобий ҳунари бор эди. Раҳматли, беморнинг билак томирларини ушлаб, унинг аҳволини жуда яхши аниқлай биларди. Ҳатто касалнинг соғайиш ёки соғаймаслигини жуда катта аниқликда белгилай оларди. Шуна-қа, у киши туғма табиб эдилар.

Онам ва отам бир-бирига унча узоқ бўлмаган, яъни бир-икки ота алмашишган қарин-дош бўлишган. Онамнинг отасини Довудбой атаганлар. Аммо онамлар отамларга нис-батан моддий ночорлироқ, яъни камбағаллироқ бўлишганлар.

Онамнинг ҳам бир туғишгани-укаси урушдан қайтмади. Мен уни ҳеч хотирлай олмай-ман. Унинг яна бир укаси борди. У иккинчи тағомни яхши эслайман. Аммо у ҳам мен ҳали ўзимни яхши англай олмайдиган, гўдаклик дав-римда бу оламдан ўтиб кетганлар. Шунинг учун онам тарафдан мен билади-ган яқин қариндош-уруғ йўқ эди.

Онам раҳматли ўзлари унча қисқа бўлмаган умр яшадилар. Онам 1981 йили 80 ёшдан ошган бир замонда Аллоҳнинг омонатини уздилар. Ўша йил қизларимдан каттаси Гав-ҳаржон Самарқанд Тиббиёт институтига ўқишга кира-диган йил эди.

Онамнинг  ҳам ўқиш-ёзиш саводи чиқмаганди, яъни онам раҳматли ҳам ўқиш ва ёзиш-ни билмасдилар. Аммо ўзбеклар урф-одатларини, оғзаки адабиётини, қариндошу бобо-ларнинг жуда узоқ тарихларини жуда яхши билардилар. Са-марқанд вилоятининг Ғал-лаорол, Пайариқ, Жомбой, Булунғур районларида, Панжакент тарафларда яшайдиган қариндошлиги анча узоқлашиб қолганлар-нинг  ҳам ота – бобоси ҳақида узоқ ҳикоялар сўзларди.

Онам раҳматли ҳам отам сингари намозхон, динга жуда эътиқоди юқори муслима аёл эдилар. Дастурхонга ниҳоятда гўзал дуо ўқирдилар, раҳматли. Нонўшта, тушлик ва оқ-шом овқатининг дастурхонида алоҳида-алоҳида дуолари бўларди. Йил давомида, қовун пишганда, узум етилганда ва ҳ.к. айрим-айрим дуолари бор эди, онам раҳматлининг. У муҳтарам зотнинг дастурхон дуоларидан бирортасини ёзиб олмаганим учун ҳозирлар кўп афсусланаман.

Онам раҳматлининг бир кўзи кўрмасди. Онам 1932 йили отам қамоқдалигида бош оғ-риқ касалига учраб, бир кўзи бутунлай кўрмайдиган бўлиб хасталикдан қутулади. У за-монлар биринчидан, докторнинг ўзи бўлмаган. Иккинчидан, отам қамоқда бўлганлиги сабаб у – бу маҳаллий табибларга ҳам кўрсата олишмаганлар. Онамнинг соғлом кўзи узоқ замонлар жуда яхши ишлади. Аммо 1957 йилларга келганда, соғлом кўзи ҳам унча яхши кўрмайдиган бўлиб қолганди. Лекин кундузлари ҳали яхши кўриб, фақат кеча-лари бироз ноқулайлик сезардилар, холос.

ен қишлоқдан узоқроқ ерда ўқиганим сабабли кўпинча онамдан узоқда қолдим. Чун-ки 1954 йилдан қишлоқдан узоқ бир ерда ўрта мактабда ўқидим, 1957 йил сентябридан бошлаб эса, Самарқанд шаҳрида ўқий бошладим. Шу-нинг учун қишлоққа, яъни уйга 3-4 ойда бир келардим. Шунда онам мени жуда соғиниб қоларди. Мен эса, раҳматлининг қўлтуғига кириб ўтирардим. Она-жоним бошимни тиззасига олиб, уни узоқ вақт силаб ўтирардилар. Менинг ҳаётим, ётиб-туришим, еб-ичишим, кечалари бевақт юриш-юр-маслигимни жуда майдалаб сўраб, суруштирардилар. Унинг бу сўроқларини, бу тер-гашларини, мен уйланиб, бир неча болали бўлганимда ҳам канда қилмасдилар, онам раҳматли. Ўша замонлар мен ўзим-ўзимга “э, қизиқ, онамга қаранг-а, мен каттагина о-дам бўлиб қолган бўлсам, ҳатто менда, ўзимда ҳам болалар бўлса. Нега бунчалар онам мени “тергайдилар”, деб ҳайрон бўлардим. Аммо ўз болаларим улғайиб, уларнинг ўз-лари мустақил юрадиган бўлганидан сўнг, булар ҳам ўқишда, ишда, армияда юрадиган бўлганларидан кейин мен ҳам онамга ўхшаб қолдим. Уч-тўрт ой эмас, ҳатто мўлжалдан бир, икки соат кеч қолсалар ҳам чидай олмайдиган, безовталанадиган бўлиб қолганим-дан сўнграгина, меҳрибон онажонимни яхши тушунадиган бўлдим.

Менинг болам мўлжалимдан бир-икки соат кечигигаётганда шунчалар безовта бўлсам, боласини уч-тўрт ойлаб кутган она қандай аҳволга тушдийикин …?

Бизда, қишлоқда Самарқанд шаҳри ҳақида кўп нохуш сўзлар, бўлган, бўлмаган воқе-алар тўғрисида турли хил ҳикоялар айтиларди. Самарқанд шаҳрини қишлоғимизда жу-да нотинч шаҳар, деб билашардилар. Ўшандай бир нотинч шаҳарда эса, онамнинг бир боласи уч ойлаб, тўрт ойлаб хат, хабарсиз қолиб кетади?! О, бу онам раҳматлини қан-чалар қийнаб юборган  бўлса? Шунинг учун ҳам мен шаҳардан келганимда мени чақа-лоқни суйган сингари суяр эканлар. Шунинг учун ҳам каттакан, “ҳўкиздай” одамни, яъни мени онам раҳматли қўлтуғига олиб ўтирар эканлар. Аммо мен ҳам онамнинг у илқ қучоғида ўзимни эмчак боласидай сезардим.

Вақт, замон кишини кўникишга ҳам ўргатади. Мен, тақдирнинг тақозоси билан сўнгги вақтларда жонажон болаларимдан узоқ давр айри қолишга мажбур бўлдим. Кўп қийин бўлса-да, ўшандай ҳаётга, болалардан айри яшаш ҳаётига кўникма ҳам ҳосил бўлар экан.

Аллоҳ билади, масалан, мен онам раҳматлига нима хизмат қилдим? Ўзимча, онамни қўлимдан келгунича ҳурмат қилишга интилдим, шунга ҳаракат қилдим, деб ҳисоблай-ман, албатта. Бу менинг хизматларим нималарда кўринарди? Уч-тўрт ойда бир қишлоқ-қа бориб онамни кўриш, иложи борича бирорта совға қилиш, муомалада мулойим бўлиш, ширин сўз бўлиб, унинг сўзларига, насиҳатларига “Энажон бўлди, шундай бў-лади, Сиз нима, десангиз шу бўлади”, дейишни мен онамни ҳурмат қилиш ва унга хиз-мат қилиш, деб билардим. Масалан, ўша вақтлар бизнинг қишлоқларимиздан шаҳарга қизларини ўқишга юбориш одат бўлмаганди. Бироқ онам раҳматли акамнинг (Карим акамнинг) қизларидан бирига (унинг исми Ҳурматой эди) Самарқанд университетига ўқишга ки-ришда ёрдамчи бўлишимни сўрадилар. Акам эса, қизининг шаҳарга ке-лишига қарши эди. Шунинг учун бу ишга онам раҳматлининг фақатгина розилиги эмас, унинг қаттиқ талаби ҳам лозим бўлганди. Онам раҳматли “эски замон” одами бўли-шига қарамасдан, ўшанда биздан, мен ва акамдан прогрессив эканлигини кўрсатганди ва мендан Ҳурматойнинг ўқишга киришида ёрдамчи бўлишимни қаттиқ талаб қилган-ди. Онам раҳматлининг бу ишда жуда жиддий талаби юзага чиққани учун қишлоқ одатига мос бўлмаса-да, онамнинг райини қайтармай жиянимга ёрдам қилдим. Шундай қилиб, мен туғилиб ўлғайган ҳудуддан университетга (умуман шаҳарга ўқишга келган) кирган энг биринчи қиз бола, менинг жияним, онам раҳматлининг қиз невараси Ҳур-матой бўлганди.

Афсуски, вақт ўтиб кетди. Онам энди олдимда эмас. У энди мени қучоқламайди, эрка-лаб, менинг бошларимни силамайди. Юқорида онамни ҳурмат қилиб, эъзозлаш ўрнида санаганларимнинг ҳеч бири ва ҳаммаси йиғилиб, ҳеч нарса эмас эканлигини энди, жуда кеч тушунаяпман.

Болаларим ва невараларим, менинг бу ёзганларимни ўқиган қадрли ўқувчилар,  ота-о-нангизнинг ҳурматини жойига қўйишни орқага қўйманг. Ҳар куни, ҳар соатда улар-нинг ҳурматини жойида тутишни унутманг. Ҳеч қачон уларнинг сўзларини икки қилманг. Уларга доим ширин муомалада бўлинг, хор бўлмайсиз, иншоллоҳ!

Онам раҳматли, жуда юмшоқ характерли, инсон зотига, умуман жонлиларга меҳрибон аёл эдилар.

Биз томонларда, онажоним ҳам бенасиб қолмаган ва шу кунларда ҳам сақланиб қолган, бир бемаза одат мавжуд. Бу одатга кўра келиннинг қайин юртлари, яъни келин бийи-нинг ака-укаси, опа-сингиллари, ҳатто бошқа узоқ-яқин қариндошлари ҳам келинни хилма-хил ҳурматсизликларга, ҳатто ҳақоратларга дучор этишлари мумкин. Бу ярамас одат, ўзбек, қазоқ, қирғизларда ҳам анча кенг тарқалгандир.

Келажакда бу номуносиб чиркин одатдан миллат бутунлай қутулмоғи шарт.

Мен ва менинг ҳамфикрларим истаган давлат тузумида оила ва никоҳ ҳақида алоҳида қонун амал қилади. У қонун оилага тегишли барча икир-чикирларни Давлатнинг уму-мий ижтимоий қоидалари асосида қайта кўриб чиқади ва тўла тартибга солади. Бизнинг қонунларимиз ҳеч кимга, ҳеч бир жойда қонунсиз ҳаракат қилишга  заррача ўрин қол-дирмайди. Ўзбек турклари оиласи кела-жакда барча маҳаллий ярамасликлардан, инсон ҳақ-ҳуқуқини заррача бўлса-да камситадиган одатлардан тозаланиб, ҳурриятли оилалар бўлишига ишонаман. Оналарни, Пайғамбар ҳазратлари марҳамат этгани каби

Оёғи остига тўшалган муборак жаннат!

Азиз ва кўп муҳтарам Аллоҳдан омонат!

Оналардир, меҳри чексиз, соҳиби матонат!

Деб билиш ҳар бир фарзанднинг қутлуғ бурчидир.

Сиз болаларим ва азиз ўқувчи, ўз фарзандларинг (менинг невараларим) билан бирга-ликда ўшандай ҳурриятли, ибратли оилалар қаторида бўларсиз, иншоолоҳ.

Катта эналари неваралари Абдуллоҳ ва Амина билан бирга

Катта эналари неваралари Абдуллоҳ ва Амина билан бирга

Онам раҳматлининг замонларида расмга тушиш одат бўлмаганди. Шу сабабли ота-онамдан расм каби бир нарса сақланмаган албатта. Шунга қарамасдан оналарнинг тимсоли сифатида онам раҳматлининг келини (менинг турмуш йўлдошим)ни  унинг(онам раҳматлининг) чеваралари билан акс эттирилган расмини бу ерга илова қилишни лозим кўрдим.  Хойрулло исмли ўғлимиз Пайғамбаримизнинг( саллоллоҳу алейҳи ва саллам) оналари исмига ҳавас қилиб тўнғич боласи-қизининг исмини Амина атаганди. Ўғлининг исмини эса, мусулмонларда кенг тарқалган исмлардан бири, яъни энг яхши исм Аллоҳнинг қули(бандаси) маъносига келадиган Абдуллоҳ атаганди.

 

 

 

Болаларингизнинг ўқимишли, зиёли бўлишига бор имконингиз ила кўмаклашинг. Олим бўлиш, бир томондан, кўп чидамли меҳнат талаб қилса, бошқа тарафдан тақдирга те-гишлидир. Аммо одам бўлиш, етарли илм ва билимга эга бўлиб, ахлоқли бўлиш ҳар бир инсон авлодининг муқаддас бурчи, вазифасидир. Бизнинг одобимиз, хулқимиз, харак-тер-хусусиятимиз ҳақида китобларим ва турли хил мақолаларимда ҳам ёзиб ўтдим. У-ларни ўқинг. Одоб ахлоқ ҳақида ўрни келган жойларда яна сўзлаб ўтавераман.

Инсон илми ва билими даражаси учун андоза, бу ҳозирги ХХ аср охири ва келажак аср замонавий илм-фан ютуқларидир. Замон фанидан орқада қолмасликка ҳаракат қилинг. Имкони борича, Ватаннинг замонадан орқада қолмаслиги учун меҳнат қилинг.

Узр, бироз мавзудан четга чиқишга тўғри келди.

Хуллас, онам раҳматли ҳақида юқорида ёзганларнигина биламан, холос. Ҳа, айтгандай раҳматли онам ўзбек халқ мақолларининг жуда кўпини билардилар. У кишининг сўз-лари мақол билан бошланиб, мақол билан тугарди. Мақолларни жуда ўринли ишла-тардилар. Мен китобларимда қўллаган мақоллар, онамдан эшитган ва хотирамда сақ-ланган мақоллардир.

Онам ҳам халқ достонларидан термалар ёд билардилар. Ҳа, онамнинг оталари Довуд бобом, ўзбек халқ достонларининг жуда кўпини ёд биладиган бахши бўлганлар. Онам раҳматли, жуда кўп, узун-узун эртаклар билардилар ва уларни ниҳоятда чиройли қилиб ҳикоя қилардилар. Афсус, биз бирорта ўзбек халқ эртагини бошдан-оёқ дурустроқ ёддан билмаймиз.

XX асрнинг 60-йилларидан сўнг Ўзбекистон коммунистик нашриёти ўзбек халқ мақол-ларини китоб шаклида нашр қиладиган бўлди. Ҳатто у китоблар катта-кичик ҳажмлар-да бир неча марталаб қайта-қайта нашр этиладиган бўлинди. Аммо коммунистлар замо-нидан бир қанча минг йил муқаддам тарих давомида тузилган халқ мақоллари ҳам ком-мунистик партия мафкурасига мослаб ўзгартирилган ҳолда нашр қилинарди. Масалан, онам раҳматлидан эшитган кўпгина мақоллар бу нашрларда учрамасди ёки шакллан ва мазмунан ўзгартирилган бўларди.

Ана шунақа, коммунистлар ўзларига жуда қаттиқ ишонишгандиларки, ҳатто улар бир неча минг йиллар муқаддам тузилган халқ мақолларини ўз ғояларига мослаб қайта ё-зишгандилар. Аммо Аллоҳнинг ўз ҳисоби бор, Унинг ҳисобини ўзгартириш ҳеч бир кимсанинг, ғоянинг қўлидан келмайди.

Тарихга оид яна бир ҳолат ҳақида сўзлаб ўтсам дуруст бўлар, деб тушунаман. Масалан, ҳар бир шахснинг ўзига тегишли бўлган бир тарихни, яъни “етти отасини билмаган қулдир”, нақлни мен болалигимдан жуда кўп эшитганман. Аммо қунтсизлик қилиб, оталаримизнинг исмларини ёзиб қўймаганман. Онам раҳматли ва Ўғилхон аммам раҳ-матлилар, боболарнинг йигирма ўттизининг исмларини, уларнинг ҳаётларига доир баъ-зи тарихий ҳикояларни билардилар. Ҳозир эса, боболарнинг еттидан ҳам кўпроғи исм-ларни бизнинг авлодда фақат акам (Карим бобо) билади, холос.

Биз ғофил бандалар, оғзаки тарихимизни чуқур биладиган оналарни ўлмас билдикда, улардан ҳеч бўлмаса бирорта ҳикоя ёзиб олмадик. Оқибатда, “қул” бўлиб қолдик. Бир томондан истилочилар бизни моддий ва маънавий қул этган бўлса, иккинчи тарафдан ўзимиз ҳам қунтсизлик, оқибатсиз қилиб, қўлимиздаги тайёр оғзаки энстиклопедия  (қомус)-оналаримиздан фойдаланмадик, фойдалана олмадик.

Сиз учун болаларим ва ўқувчилар, миллатнинг бу яхши, муҳим тарихий анъанасини да-вом этказиш имкони бор. Масалан, менинг болаларим учун, мана ушбу ёзувларни ёзиб турганимда мен тўртта бобомнинг исмини хотирлайман, яъни улар Муҳаммадбой, Эрназарбой, Саримсоқбой ва Маманазарбойлардир (Уларнинг ҳар бирининг яшаш дав-ри тарихидан ҳам билиш керак, аммо менда бундай маълумот йўқ). Менинг фарзанд-ларим учун эса, бу исмлар олтитага чиқади. Чунки бу тўрт исмга яна икки исм қўшила-ди. Яъни менинг болаларимнинг боболарининг исмлари: Муҳаммад, Эрназар, Мамана-зар, Саримсоқ, Йўляхши ва Алибой бўлади. Улардан ҳеч бўлмаганда иккиси ҳақида унча – мунча маълумотни мен болаларимга мерос қолдирмоқдаман. Менинг невараларим учун оталар сони еттитага етишади. Ўқувчилар ҳам бу анъанани давом қилди-ришсалар кўп савобли иш бўлар деб ўйлайман. Одат бўйича оталарни ва улар ҳақидаги қисқа тарихни авлоддан авлодга ташиб юриш қадимда кўпроқ ўғилларга тегишли, деб қаролган, яъни оталарнинг исмларини, уларга оид тарихни ташиш ўғиллар зиммасига юкланган. Аммо юқорида сўзлаганим каби бундай тарихни менинг онам ва аммам жуда яхши билишганларига қараганда, ўтмишда ҳам ўғилдир, қиздир тарих-ўтмиш уларга бирдай тегишли бўлгандир. Бизда тарих суриштириш, тарихни давом этказиш кўпроқ ўғилларга мўлжаллангандир. Бу бизнинг тарихий одатимиз. Бундай ибратли одатга мен тил тегиза олмайман. Аксинча бу одатнинг давом этиши тарафдориман. Аммо бу соҳада, бундай тарихни давом этказиш одати дунёнинг жуда кўп мамлакатларида, ҳатто Овропада ҳам биздагига жуда ўхшашдир.

Ёзма тарих ривожланмаган даврларда истеъмолга киритилган “етти отани билиш” ода-ти, аслида оталарнинг еттитасининг исмларини фақат санашдан иборат бўлмаган, ал-батта. Уларнинг ҳар бири ҳақида бир қатор ҳиқоялар сақланилган бўлиши керак. Бу эса, айни тарихнинг ўзи ва жуда қисқа(мини) энстиклапедия (қомус)дир. Биз ҳозирча   фақат исмлар санашга ҳам ожиз қолмоқдамиз. Шу сабаб Маманазар бобом (менинг отамнинг отаси) ҳақида онам раҳматли (аммам раҳматли ҳам бу ҳикояни сўзларди) сўзлаган бир ҳикояни бу ерда сўзлаб ўтишни лозим кўрдим.

Бу ҳақда юқорироқда ҳам бироз сўз кетган эди. Масалан, бизга қўшни “Тўшбулоқ” қишлоғида бобомларнинг жумладан Маманазар бобомнинг ҳам хизматчилари ўтириш-ган. Бобом раҳматли ҳар якшанба куни бозорга чиқиб, ўз рўзғори ва хизматчиларига ҳам мўлжаллаб ҳафталик заруратларни харид қилар эканлар. Бобом бозордан тўғри “Тўшбулоққа” ўтиб, аввал хизматчиларига зарур нарсаларни улашиб, ундан сўнгра ўз уйига келиш одати бўларкан. Кунлардан бир кун Бобом раҳматли хаста бўлиб, бозор қилиш унинг буюк ўғли, менинг отам, раҳматли Йўляхши чекига тушибди. Отам эса, бозор ишларини бажариб, “Тўшбулоқ”да тўхтамай тўғри ўз уйларига ўтиб кетавериб-ди. Чунки у отаси йўлда нималар бажаришини билмас экан-да. Бобом эса, уни огоҳ-лантирмаган бўлган, балки бу ҳақда  огоҳлантиришни унутган бўлиши мумкин. Ана ўшанда бозор куни кўчага чиқиб Бой бобони кутиб ўтирган хизматчилар отамга қарата “ҳе, аттанг, Аллоҳ раҳмат қилсин, Маманазарбой дунёдан ўтибди-да. Бойнинг мона (бизнинг шевада “мана“ сўзи шундай талафус қилинади) боласи бизнинг ҳақимизни бермай ўтиб кетаяпти”, дейишибди.

Билмадим, бу ҳикоядан силарга бирор нарса англашилдими, йўқми? Аммо ҳикояда (ас-лида бу ҳикоя эмас, ҳаётда бўлган воқеийлик) бир қатор ибратлар бор. Биринчидан, бу ерда коммунистик тушунтиришга мутлақо зид бўлган, бойнинг одамшавандалигини кўрасиз. Қаранг, бой аввал қулларнинг тегишини бериб, ундан сўнг ўз уйига боради. Бу иш унинг доимий вазифасига киритилган, одатига айланган, аммо бу кўпларга ибрат бўладиган жуда яхши одамий ҳислатни, одатини бировга айтиб, кўрсатиб ўзини кўз-кўз қилмайди. Шунинг учун унинг болалари отасининг одатларидан хабарсиз. Аслида бой, қуллар қишлоғида тўхтаб, улар билан чапакилашиб ўтирганча, уларга, яъни қулларга берадиганини бошқа бировдан бериб юборса ҳам бўлади-ку. Шунда ҳам қуллар нега бой ўзи келмади, демасдилар-ку, ахир. Йўқ, бойда одат бошқача, у ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта қулнинг эшигига бориб, уларнинг ҳафталик заруратини ўз қўли билан топ-ширишни лозим кўради ва буни одатга айлантиради. Бой бобо, уларни бунчалар ҳурмат қилганини кўрган қулларнинг боши осмонда бўлади. Иккинчидан, кўраяпсизми, эркин-ликни қаранг? Қуллар бойнинг ўғлига “Отанг ўлдими”, деб бемалол сўзламоқдалар. Бу тарих эмасми? Бу тарих. Сиз коммунистик давр китобларида ўқиб, киноларда кўрган, бойларнинг бутунлай тескариси, чиндан ҳам, ҳақиқий бойнинг образини тасвирловчи ва ҳақиқий тарихдир. Маманазарбой ҳеч қанақа бадиий асар образи эмас, балки менинг отамнинг отаси, менинг жонажон бобомдир.

Бобом раҳматли, болаларини жуда яхши кўрарканлар. Жумладан қизларини ҳам жуда суярканлар. Масалан, бобомнинг тўртинчи фарзанди, яъни Ўғилхон аммам 9-ёшга тўлганида ҳам бобомдан ҳеч ажралмас экан. Бобом қаерга борса қизи ҳам у билан бирга ўша ерга бораркан. Баъзан уни уйда қолдиришга ҳаракат қилсалар, отаси билан доим бирга юришга одатланган қизалоқ йиғлаб ҳарҳаша қиларкан. Шунда бобом раҳматли, “монавини қаранглар, катта қиз бўлиб қолди, мендан ажралмайди, одамлар кулаяпти. Мана бой, бўй етган қизини ҳалиям қултуғидан ташламайди, дейишаяпти”, деб кампи-рига шикоят қиларканлар. Бу ҳам тарих. Бу ўзбекларда фарзандларга муносабатни кўр-сатадиган тарих. Унинг устига бу яна бадиий тўқима эмас, чин ҳақиқий ҳаёт.

Онам раҳматли ва ўша отасининг эркаси аммам боболаримизнинг ҳар бири ҳақида шу каби кўп ҳикоялар билишардилар.

Ана шундай қилиб, отам ва онам раҳматлилар ҳақида бироз хотираларимни сўзладим. Ўзим ҳақимда эса, мана ушбу ёзганларим эсдалик бўлар. Бунга қўшимча, менинг ки-тобларимни ҳам ўқирсилар, иншооллоҳ.

Шу ерга келганда отам раҳматлининг яна бир хусусияти хотиримга келиб қолди. 1932-35 йилларда совет ҳукумати битта қишлоқдан ёки иккита кичикроқ қишлоқларни бирлаштириб колхозлар (жамоа хўжаликлари) тузган эди. Бу кичик-кичик колхозлар 1952-йилларда ҳам биз томонларда фаолият кўрсатишардилар. Мос равишда уларда экин экиладиган майдонлар ҳам оз эди. Биз яшайдиган колхоз “Янги йўл”, деб аталар-ди. Хўжалик кузги дон (арпа-буғдой, бироз кўнжут ва зиғир) етиштириш ва чорвачилик (йирик шохли ҳайвон, ушоқ ҳайвон, яъни қўй-эчки) билан шуғулланарди.

Дон экиладиган ерлар қўш хўкизларда ҳайдалиб, ерга уруғ (дон, арпа-буғдой ва бошқа донлар) қўлда сепиларди ва ҳосил ҳам қўлда уриб-йиғларди ва отлар, хўкизлар ёрда-мида янчиларди. Бу янчилган самон аралаш дон, яна қўлда, паншаҳолар билан  шамол-га отиб самонидан ажратиларди. Ана шунча ташвишлардан сўнг, у дон давлатга топ-шириларди. У дон, эшакларга ортилиб, 25-30 км масофага олиб борилар ва давлат омбарига тўкиларди.

“Янги йўл” колхозининг 1952 йили етиштирган бутун ғалласини отам раҳматли якка ўзи қўлда самондан ажиратган, яъни паншаҳолаб шамолга отганлар. Отам раҳматли доим, қишин-ёзин маҳсида юрардилар. Шу сабаб, колхоз хирмонида ишлаган вақтида ҳам маҳсида бўлиб, дон суғиришда маҳси қўнжисига унча-мунча дон кириб қолар-канда, уйга келиб ечинганида, у донлар уйимизга тўкиларкан. У дон қанча ҳам бўларди, дейсиз, центр ёки тонна бўлармиди? Кўп бўлса, у жонивар 100-150 грамм оғирликдаги дон бўладида. Шунга қарамасдан, отам раҳматли, онам раҳматлига “эҳтиёт бўл, бу донларни товуқ-мавуғинг емасин. Бутун боримиз ҳаром бўлади. Колхоз донига етим моли аралашган, бу ҳаром”, дер эканлар. Бу огоҳга яхши эътибор беринглар. Бу “Кол-хоз донига етим моли аралашган, бу ҳаром” дейилиши катта тарихдир. Бу тарихда жуда яхши ибрат бор. Бу ерда отам раҳматлининг совет ҳукуматига норозилик нуқтаи назари ҳам турибди. Ушбу нуқтаи назарнинг ўзигинаси бир катта тарихдир. Бу тарихни мустақил Ўзбекистон тарихчилари том-том китоб этмоқлари лозим, ҳатто зарур.

Советларнинг қишлоқда коллективлаштириш сиёсатига халқ норозилиги тарихини холис, одилона тўла ёритиш менинг отамнинг, сизнинг бобонгизнинг ҳақини ерига кел-тириш ва бошқа кўплаб ота-боболарнинг, умуман коллективлаштириш барча қурбон-ларининг руҳини шод этиш бўлади. Буни унутманг! Замони келиб, Аллоҳ сизга имкон берса, албатта бу тарихга қайтинг ва уни бир асрдан сўнгра бўлса-да ёздиринг. Чунки бизнинг ота-боболаримиз кол-лективлаштириш, деган зулмга ҳеч бир замон рози бўл-маганлар. Бу ишга болшовой золимлар уларни зўрлаганлар. Бу иш, болшовойларнинг коллективлаштиришдаги жиноятларини очиб ташлаш, у замон тарихини очиқ ёзишни ташкил этиш бугунги мустақил Ўзбекистон ҳукуматининг муқаддас ва қутлуғ вазифаси ҳисобланмоғи керак эди. Афсус, нима ҳам қиламиз, ҳукумат ҳамон ота-боболаримиздан молини, мулкини тортиб олган душман жаллодлари қўлида қолмоқда.

Энди болаларим, отам раҳматлининг маҳсисидан тўкилган дон билан боғли ибратни ва ундаги тарихни дурустроқ изоҳламоқчиман.

Қаранг, “… колхоз дони ҳаром, унга етим моли аралашган”, демоқда отам раҳматли. Демак, бу донда, яъни колхоз мулкида етимлар ҳақи бор, чунки колхозлаштиришда етимлардан ҳам уларнинг молу ва мулки тортиб олинган. Бу билан отам раҳматли кол-хоз тузуми ҳақиқат, инсоф, холислик ва ҳалолликдан узоқ, яъни ҳаром, демоқда. Шу билан бирга  отам раҳматлининг колхозлар тузилгандан сўнгра кўп йиллар ўтиб ҳам бу ҳаром йўлга, колхозлаштириш йўлига қўшилмаганлигини кўрсатади.

Бир неча марта такрорлаганимдек, ҳақиқатан ҳам қишлоқда яшовчи аҳолидан уларнинг барча молу мулки мажбурий тортиб олиш йўли билан колхозлаштириш амалга оши-рилган. Бунда, сен етим, сен етим эмассан, деб ўтиришмаганлар. Кимнинг қўлга илина-диган нимаси бўлса, унинг ҳаммасини колхоз, яъни болшовойлар ҳокимияти  ҳисобига ўзлаштиришганлар. Отам раҳматлининг бу огоҳидан, советларга қадар етим-есирнинг молига хиёнат қилмаслик қанчалар аҳамиятли, қанчалар маънавиятлиги кўринмоқда. Қаранг, колхоз хир-монидан маҳси пайтавасига ўралашиб келган тўртта дон, унга етим-ларнинг ҳақи ноҳақ аралашгани учун ҳаром, яъни советларнинг ўша ноҳақ ҳаракати, колхозлаштиришда етимларнинг ҳам молини олиш ҳаракати ҳаром. Билма-дим, совет даврида ўсиб-ўлғайган, бизнинг замондош, уларнинг болалари Сиз ,бу гапдаги, бу огоҳ-даги ибратни, ахлоқни, маънавиятни уқиб ола билармикансиз?! Етим ҳақи борлиги, у аралашгани учун колхоз донини ҳатто товуғи-га лозим кўрмаган табарук инсонлар яша-ган замон ва бугунги замон, имкони-ни топса бутун колхоз, ҳатто колхозлар мулкини ўзлаштириб, ютуб юбораётган ҳозирги колхоз раислари яшаётган замон орасидаги фарқни англай олаяпсиларми?

О, болаларим! Эй азиз ўқувчи! Менинг болаларимнинг отаси, мана шу бир-бирига мут-лақо ўхшамас ва яқинлашмас икки замонни бирлаштирмоққа қўл урди, унга жазм қил-ди. Балки унинг барча муваффақиётсизликлари ҳам шундадир. Ҳа, болаларим, тан оли-шим керак, мен ўз замонамдан ташқарига чиқолмадим. Натижада, кўплар қатори отам раҳматли ҳисобича, мен ҳам ҳаром едим, ҳаром кийдим, ҳаром юрдим. Аллоҳ Ўзи мағфират етсин. Биласизми, отам замонида ҳалол еб, ҳалол юриш, ҳалоллик томонида қолиш имкони ҳали мавжуд эди. Менинг замонимда эса, бунинг имкони деярли битганди. Кишилар ортиқ унча ҳам ҳалол-ҳаромга эътибор бермай қўйишганди. Ҳатто кўпчилик нима ҳалол, нима ҳаромлигининг фарқига боролмайдаган бўлиб қолиш-гандилар. Унинг устига биз, ундай маънавият асосида тарбияланмадик, ундай бизнинг ажойиб миллий маънавиятимизни бизга ёд қилиб кўрсатишдилар. Ундай миллий қадриятлар ҳақида ҳеч кимса бизга сўзламади ва уни ҳеч ким бизга ўргатмади. Диндан диёнатдан бизни узоқ тутдилар. Отам раҳматли жуда эрта, яъни мен кичик болалигим вақти дунёдан кетдилар. Шу сабаб мен у табарук зотнинг панду-насиҳатларидан етарли даражада баҳраманд бўлолмадим.

Биз илм ўрганган, тарбия олган мактабда совет жамиятини мақташ ва уни кўкка кўта-ришни маданият ва маънавият, деб ўргатишди. Балки шундандир, ақлим тўлишиб, ях-ши-ёмоннинг фарқига борадиган бўлганимдан бошлаб, менда тузумга, жамиятдаги яшаш қоидаларига қарши фикрлар пайдо бўла бошлади. Менинг бу хусусиятларим, яъни совет тузумига нисбатан нуқтаи назарим, ошкоралик сиёсатига, яъни советлар тугаганга қадар, Ўзбекистон мустақилликка эришишдан анча илгари шаклланган эди. Болаларим хотирла-салар, мен баъзан эҳтиётлик билан болаларимга ўз нуқтаи назарим-ни тушунтиришга уринардим. Аммо ҳукуматдан қўрқиб, уларни бу нуқтаи назарга жиддий тарғиб қилмасдим. Мен эса, айрим “дўстлар” каби фақат Горбачев даврига келиб эмас, балки ундан жуда кўп аввал совет тузумига қарши бўлганлар сафида ту-рардим. Аммо у сафнинг ташкилий бир кўриниши йўқ эди. Фаолиятимнинг бу қисми ҳақида кейинроқ батафсил сўзларман.

Кўраяпсизми, оталар ва боболар ҳақида дурустроқ маълумотга эга бўлиш, бу тарихни, ҳақиқий тирик тарихни билишдир. Бу ўзига хос махсус мактабдир, тарбиядир. Бу мил-латга, элга хос бир хусусиятдир. Бундай хусусиятни, бундай анъанани сақлаш, давом эттириш ва уни мукаммаллаштириш лозим. Аммо юқорида таъкидлаганим сингари шу замонда, бизнинг замонимизда ҳам давом этиб турган бир қатор салбий урф-одат-ларимиз борки, улардан мутлақо узил-кесил қутулмоқ, улардан озод бўлмоқ ҳам зарур-дир. Ўрни келганда у одатларни ҳам эслатиб ўтаман. Аммо мен бу ерда бизнинг одат-ларимиздаги келинга  ва умуман хотин-қизларга муносабат, “ҳурматли” меҳмонга тўн кийдириш, болаларни ортиқча камтарликка ўргатиш, ҳурмат ҳисобланадиган ортиқча тавозелар, лаганбардорлик, тўйлардаги керагидан ортиқча маш-машалар, ўринсиз хара-жатлар,  иккиюзламачилик, молпарастлик  ва шунга ўхшашларни кўзда тутмоқдаман. Бу саналган каби урф-одатлардан ҳам миллат воз кечиши керак …

4. Қардошларим (туғишганларим) ҳақида.

Менинг билишимча, онам раҳматли саккиз дона фарзанд кўрганлар. Улардан учтаси гў-даклигида нобуд бўлиб, Оллоҳга шукрки, биз беш ўғил (Журабой, Карим, Раҳим, мен ва энг кичигимиз Омон) улғайганмиз. Энг буюгимиз, Журабой акам 1939 йили совет-фин уруши ва ундан сўнг 1941-1945 йилларда давом қилган совет-олмон урушида қат-нашган. У сўнгги урушдан, яъни совет-олмон урушидан қайтмади. Умуман олганда ўша совет-олмон урушида Жўрабой акамиз бедарак йўқолди. Чунки бизда у киши ҳақида бирорта маълумот сақланмаган ҳукумат тарафидан ҳам бизга у акамиз ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Тирик бўлса омон бўлсин. Бошқа ҳолда Аллоҳ ундан рози бўлсин, Аллоҳнинг раҳматига лойиқ бўлсин, Амин! Онам раҳматли, буюк ака-мизни узун бўйли, келишган, жуда баркамол, ақлли киши сифатида таърифларди. Онам раҳматли учун ҳамиша ўша ўғли эшикдан кириб келаётгандек эди. Буюк акамизнинг ёши ҳозирлар (яъни 1999 йилларда) 80-ларда бўлган бўларди.

Аллоҳга минг шукр, қолган жигарларим билан бирга ўсдик, яшадик. Уларнинг ҳар бири ҳақида узун ҳикоялар ёзишга ҳожат йўқдир, деб ўйлайман. Бироқ Карим акам тўғри-сида бир-икки оғиз сўзлашим лозим, деб ҳисобладим.

Масалан, отам раҳматли вафот этганда, мен 12 ёшда, мендан кичигимиз Омон эса, 8 ёшда, гўдаклар бўлган бўлсак, Раҳим акам 16 ёшда бўлса-да, унинг ҳам қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган бола бўлган, холос. Фақат акам эр етиб, уйланган ва фарзандли, 25 ёшдаги йигит бўлган эди. Қиёслаш учун, бу хатлар қоғозга тушаётганда менинг иккин-чи ўғлим Хайрулло 30-да, каттаси Баҳодир 36-да эдилар. Амалда биз акамнинг қўлида етим қолган эдик. Чунки  онам раҳматли бир томондан аёл бўлиб, бошқа тарафдан бир умр уйдан ташқари нималигини билмаган, умрида бирор марта ҳатто бозорга ҳам чиқмаган тўла уй бекаси бўлган киши эди. Шунинг учун акам бизга ота ўрнини ўтаган, уни биз жуда ҳурмат қилардик. Ҳар ҳолда, мен ўзимни Карим акамнинг ҳурматини жо-йига қўярдим, деб ҳисоблайман. Аслида бу баҳони акамнинг ўзи айт-моғи керак, ал-батта. Шунинг учун мен болаларимни Карим акамни “Катта ота”, деб аташга ўргатган эдим.

Отам раҳматли, 1952 йили вафот қилган бўлиб, у замонлар ҳали оғир йиллар эди. Кам-бағалчилик, етишмовчилик ҳали катта эди. Иштонсиз эчки қайтариб, йиғлаб юрган йиллар эди, ўша замонлар. Ана шундай оғир йиллари биз уч бола, онам ва акам уйли, бир боласи ҳам бор эди, акамнинг қўлида қолдик. Энди бизнинг уйимизда қўлидан иш келиб, бирор бурда нон топа оладиган киши биргина Карим акам эди. Ўша кун ке-чириш жуда қийин бўлган замонларда акам бизни боқди, ўстирди ва атрофдан қўруқ-лади. Билмадим, биз ўсиб, етишиб, акамга нима хизмат қилдик? Биздан қайтмаса Ал-лоҳдан қайтсин, илоҳим, акамдан Аллоҳ рози бўлсин. Мен ўз навбатида акамдан чексиз миннатдорлигимни мамнунлик билан таъкидлайман. Бу дунёда ва у дунёда акам Ал-лоҳнинг раҳми – шафқати, мағфиратига муносиб бўлсин, иллойим!

Киши ёшлигида яхши нарсалар ҳақида ўйлайди, унинг хаёлидан кўп соф фикрлар кечади. Акамда ҳам худди шундай хаёллар бўлган, албатта. Хотирамда бор, бир замон акам бир ибратли воқеани сўзлаб, бизнинг оиламизда ҳам ўшандай бўлишини жуда истаганди.

Воқеа бундай бўлган экан. Акам бир вақт, қаердадир кимнингдир оиласида меҳмонда бўлиб, у ерда ака-укаларнинг жуда иноқ яшаётганининг гувоҳи бўлибди. Масалан, ўша оилада, ака-укалардан бириси бозорга боргудай бўлса, у бутун қардошлар ва уларнинг болалари учун зарурий нарсаларни харид қилар экан. Уйга келиб, у нарсаларни онасига берар, она эса, ўз адолатига кўра, нар-саларни болалари ва неваралари орасида бўлар экан. Уларда ҳам оталари оламдан ўтган бўлиб, оналари уй баковули экан. Худди “Ке-линлар қўзғолони”дагидек экан – да. Аммо уларда “револютсионер” келин йўқ экан. Ана шу ҳолат ҳали 25 ёшар ёш йигит, акамни бутун асир етган ва уни уйга келиб онам раҳматлига тўлқинланиб сўзлаб берганини яхши эслайман. Ўшанда акам, “Эна, мен ҳам ўша одамларга ўхшашни истайман. Биз ҳам ўшалардай иноқ бўлсак, дейман. Уларга жуда ҳавасим келди”, дегани ҳали-ҳали ёдимда сақланган. Аммо афсуски, бизда ундай бўлмади. Акамнинг у ҳаваслари ёшликнинг ўткинчи хаёлларидан бирига айланиб қол-ди, холос. Шукр, биз унча ноиноқ ҳам бўлмадик-да. Мен Ўзбекистонда жигарларимга яқин яшаган даврда бизнинг иноқлигимиз учун нима лозим бўлса, шуни бажардим ва қардошларимни ҳам иноқ тутишга ҳаракат қилдим. Жигарларим, ҳар ҳолда мени ҳурмат қилишар ва мендан ўтиб бирор кескин ҳаракат қилишмасдилар. Оллоҳ улардан рози бўлсин. Азиз, ўқувчи, мақтанчоқликка юймайсиз, мен дўстларим, ўртоқларим орасида ҳам қардошларим орасидагидек алоҳида ўз ҳурматимга эга бўлдим.

Бирор марта ҳам акамнинг сўзини икки қилмадим. Ҳеч бир замон, ҳеч бир сабаб ила а-камга терс гапирмадим. Аммо баъзан ётиғи билан акамга маслаҳат – насиҳат ҳам қилган вақтимларим бўлгандир.

Болаларим ҳам яхши билишади, менинг қардошларим ичида чиндан ҳам бизга ва бошқа қариндошларга меҳрибонироғи, одамшавандаси ўша Карим акам эди. Аллоҳ рози бўл-син, у одамдан. Шуни ҳам билиш керакки, совет даврида тарбия кўрганлар ичида ме-нинг қардошларимдан дурустроқ одамларни то-пиш ҳам амри маҳал эди, ахир.

Юқорироқда ҳам бир мақтаниш бўлганди. Яна шунга ўхшаш бўлаяпти, кулмайсилар. Мен силарга яна бир нарса сўзлайин. Масалан, менинг болаларим доим менинг ёнимда бўлдилар, ҳар бир ишда, ҳар хил вазиятда, турли хил ишларга  муносабатда энг аввал мени кўрдилар, мени тингладилар. Шунинг учун менинг болаларим, одатда бошқаларда ҳам дадаларининг хусусиятларини излашдилар, уларни дадаларига солиштиришга ури-надилар ва ўхшашини топа олмай, уларни ёмон кишиларга чиқаришганларини кўрдим. Бу эса, унча тўғри хулоса эмас. Чунки совет тузуми, совет мафкураси 70-йил давомида аксарият одамларни мутлақо ўзгартириб юборди. У замонда, яъни советлар замонида, кишилар чиндан ҳам сўзда бир, кўнгулда икки, амалда учинчи хил яшашга шундай мослашдиларки, ҳеч қўяверинг. Бундай яшаш тарзида одами-зотнинг аслини билиб олиш жуда мушкулдир.

Совет кишилари имкони борича кам ишлаш ва кўп олишга, тўғрироғи ўртадаги давлат мулки аталмиш мулкдан ўғирлик қилиб яшашга ўрганишганди. Чунки ўртадаги мулк, давлат мулки ҳисобланиб, ўз вақтида уларнинг ота-боболаридан тортиб олинган бўлиб, ундан ўғирлик қилиш айб саналмай, аксинча одатга айланганди. Бу мулкни ҳаром ҳи-собловчи отам раҳматли каби кишилар энди бу оламда йўқ эдилар. Менинг қардош-ларим эса, ўша совет кишиларининг қаторидан яхши ўрин олишгандилар. Мен эса, ана ўшандай фақат ўғрилар яшайдиган мамлакатда кўп замонлар тўғри яшашга ҳам ҳара-кат қилиб кўрдим. Аммо бўлмади, чунки у замонда, у тузимда ўртача нормал ҳаёт ке-чирмоқ учун, нормал кийинмоқ, нормал емоқ учун тўғри яшашнинг, том маънода соф бўлишнинг деярли иложи йўқ эди.

Раҳим акам мендан тўрт ёшга улуғ бўлиб, совет армиясида хизматни тугатганидан то нафақадор бўлгунича юк машинасининг ҳайдовчиси бўлиб хизмат қилди. Ўнта фар-зандлари бор. Ҳозир эса, нафақа олади. Энг кенжамиз Омон, мендан тўрт ёш кичик бў-либ, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида ветврачлик (ҳайвон доктори) унвонини олган эди. Кўп йиллар мен туғилиб ўсган хўжаликнинг бир бўлимида ветврачлик вазифасида ишлади. Шу кунларда у ҳам нафақахўрдир. Унинг бешта фарзандлари бор.

Менинг сиёсий фаолиятим қардошларимга ва уларнинг болаларига ҳам кўпгина таш-вишлар келтирмай қолмади. Бу ташвишлар, тўғрироғи зулм, тазйиқлар, исканжалар ҳақида алоҳида ҳикоя қиламан.

5. Ўсмирлик ёҳуд ўрта мактабда ўқиш даврим ҳақида.

Шундай қилиб, бошланғич 1-4 синфларни биз яшайдиган қишлоқдан 3-4 километр узоқликда жойлашган Қўрғончол қишлоғига, 5-7 синфларни эса, бизнинг қишлоқдан 4-5 км. узоқликка, Нақроч қишлоғига қатнаб ўқидим ва ниҳоят 1953/1954 ўқув йилида мактабнинг 7-синфини тугатдим. Энди ўрта мактабнинг 8-10 синфларида ўқиб, ўрта мактабни ёки бирор ўрта махсус ўқув юрти(бирор техникум)да ўқиб, ўрта мхсус маъ-лумотли мутахассис бўлиш мумкин эди. Советларнинг ўша замонлардаги ўқиш сис-темасидаги тартибига кўра, умуман 7-синфдан сўнгра ўқишни давом қилмаслик  ҳам мумкин эди. Чунки у замонлар совет мамлакатида фақат етти йилик мажбурий ўқиш системаси мавжуд эди. Тўғрисини айтганда, мен ўзим ўқишни давом қилиш ёки тўх-татиб қўйиш ҳақида бирор фикрга келмагндим, у замонлар. Бироқ Карим акам менинг ўқишимда давом этишимни истарди. Шунинг учун у мени Самарқандга педогогика ўқув юртига ўқишга жойлаштиришга олиб борди. Чунки ўша замонларда, айниқса қишлоқда ўқитувчилар моддий ва маънавий жиҳатдан анчагина бообрў ҳисобланар эдилар. Самарқандда эса, педогогика билим юрти эмас, жисмоний тарбия махсус ўрта мактаби бор бўлиб, у мактаблар учун жисмоний тарбия ўқитувчилари тайёрлаб чиқарар экан. Аммо билмадим, урушдан кейинги йилларда нима учундир жисмоний тарбия-ловчилар мактаби ташкил қилинган? Урушдан кейин ҳамма нарсадан аввал физкул-турачилар, жисмоний бақувват кишилар лозим бўлгандир. Балки у мактаб, уруш вақти-да бирор ҳарбий мақсадга зарур бўлган иш билан машғул бўлган бўлса, энди эса, жис-моний тарбия билан шуғулланувчилардан бошқа мутахассис тайёрлашга тўғри келмай қолган бўлгандир.

Хуллас, Самарқанддаги физкултурачилар мактабига акам мени этаклаб келган эди. Ўшанда биз, мен ва акам шаҳарда ўша мактабни излаб роса юрдик. Кечга яқин етарлича чарчадик. Аммо бу вақтга келиб мактаб ҳам топилди. Лекин бугун кеч бўлди, мактаб ёпиқ, эртага келишимиз керак бўлди. Шу сабаб кечалаш учун Самарқандда ўтирадиган бир шайхникига меҳмонга бордик. У шайх биз томонларга, яъни бизнинг қишлоққа ҳам келиб турадиган бир шайх эди. У кишининг бир қўли ишламасди. Биз тарафда одамлар бу ки-шини ҳам “эшон бобо, бир қўл эшон бобо” дейишардилар. Шун-дай қилиб, биз “бир қўл эшонбобо”га меҳмон бўлдик. Эшонбобонинг меҳмон-бизга зиё-фат тайёрлаш жараёни жуда чўзилиб кетди. Вақт  кечаси бир маҳалга бориб тақал-ди. Мен эса зиёфат дастурхонга келгунига қадар ухлаб қолдим, албатта. Ўшанда овқат олиб келишганларида, акам мени овқат ейишга уйғота олмабди. Шунинг учун эрталаб, техникумга эмас, уйга жўнайдиган бўлдик. Чунки мени Самарқандда қолдириб, ўқитиш хавфли бўлиб чиқди. Худди бугунгидек бирор ерда ухлаб қолишим мумкин эди-да, ахир. Шу сабабдан акам эрталаб “сен бир жойда ухлаб қоларсанда, сени йўқотиб қўяр-миз. Йўқ бўлмас экан. Энди уйга кетамиз”, деди. Шундай қилиб, Самарқандда ўқишга жойлашиш ишларнинг барчаси тўхтади, битди. Самарқандда ўқиш, физкултурачи  ҳам шу ерга келганида, бир кеча-кундуз давомида битди қўйди.

Самарқандга Тошкент тарафдан кириб келишда Улуғбек расатхонаси атрофи, Самар-қандда “Боғи баланд”, деб юритилади. Ўша ерда ҳозирлар Улуғбекка ҳайкал ҳам ўр-натилган. Ҳар ҳолда 1993 йилга қадар ўша ерда ҳайкал бор эди. Мен ухлаб қолиб, акам овқатга уйғота олмаган уй, яъни “бир қўл эшонбобо-нинг” уйи ана ўша тарафда, яъни Самарқанддан чиқишда Улуғбекка ҳайкал ўрнатилган ердан чап ва шаҳарга киришда ўнг томонда эди.

Шундай қилиб, Самарқандда “ўқишни экстерно битириб” қайтганимдан сўнгра бироз вақт уй ишлари, яъни қишга ўтин тайёрлаш билан шуғулландим. Кўп ўтмай 1954 йил сентябри ҳам келди. Бизнинг қишлоқдан мен ва Муҳаммад Иброҳимов исмли ҳамро-ҳим билан “Жума” номли қишлоқда ўша йили очилган ўрта мактабнинг 8-синфида ўқишга қатнай бошладик. Чунки бу вақтга келиб, яъни 1954/55 ўқув йилига келиб, Ўз-бекистонда ўн йиллик мактаблар сони кўпайтирилди. Жумладан ҳозирги Жизах (собиқ Самарқанд вилояти) вилоятига қарашли Ғаллаорол район “Иттифоқ” зонасида (шу за-монда у ерлар “Эшонқулов номли совхоз”, деб юритилади.) жойлашган “Жума” қиш-лоғида ўн йиллик мактаб ҳам ишга тушурилганди. 1954/55 ўқув йили “Жума” қишлоғи атрофида ерлашган барча кичик-кичик етти йиллик мактабни битирган болалар бу янги ўн йиллик мактабга  жалб қилинди. Жум-ладан, мен ҳам ўша мактабга 8-синфда ўқиш-ни давом етказишга бордим.

Мактабга узоқдан келган ўқувчилар ётхонаси учун катта бир сарай ташкил қилинганди. Ҳамма ерда ётишардилар. Гигиена масалалари ҳам жуда хароб бир аҳволда эди, ал-батта. Шу сабабдан чамамда, 1954 йил октябри эди, яна ўша Карим акам бизни кўришга келиб, бу сарайдан бизни олиб чиқиш лозим деб топди. Ўша мактаб яқинида жой-лашган Довуд бобоникига бизни ўтказиб қўйди. Ҳар ҳолда  Довудбобонинг уйи мактаб ётоқхонаси-умумий сарай ва ўша замондаги бизнинг ўз уйимиздан ҳам дурустроқ эди, шекилли. Бу дуруст уйда эса, биз ётиб турадиган макон сифатида Довудбобонинг ош хонасидаги бир токча, яъни ошхонадаги бир кичкинагина суфача ажратилган эди. Кўрма-тўшак ҳам ўзига яраша, яъни замонига яраша, латта-бутта. Дарсни ҳам ўша суфачада узолан тушиб қилардик. Чунки ўтирсак тепамиз шиптга тегиб қоларди.  Ов-қатимиз, қатган нон ва сувдан иборат бўларди. Ширинлик,  иссиқ овқат, деган нарсалар бўлмасди. Нонни эса, бир ҳафтага етарли қилиб уйимиздан олиб келардик. Жонивор нонларимиз қатиб қолар, ҳатто понглаб кетарди. Баъзан Довудбобонинг кампири раҳ-матли, ўзлари учун тайёрлаган товуқ шурвасининг сувидан бироз марҳамат қиларди. Довудбобо ва унинг кампиридан Оллоҳ рози бўлсин.

Шуниси бор эдики, Довудбобо жуда мулойим, яхши одам эди, раҳматли. Бироқ у кишининг кампири ҳақиқий кампиршоҳ(биз уни капиршо атардик) эди. Капиршо, уйда якка ҳукумрон эдилар. Мен илк дафа “диктатурани” ўша Довудбобонинг уйида кўрган-ман. У уйда кампиршонинг сўзи ҳеч замон икки бўлиши мумкин эмасди. Унинг эри Довудбобо учун ҳам айни ҳукм эди. Шунинг учун кампиршо бизга ҳам тўла ҳукмрон бўлиб, бизнинг дарсдан ташқари машғулотимизни ҳам кампиршо белгилаб берганди. Довудбобонинг битта сигири бўларди. Кампиршо сигирига сомонни қайта майдалаб едирарди. Ана шу сомонни майдалашни биз икки ўқувчи бажаришимиз лозим эди. Мана шу сомон майдалаш биз учун капиршо белгилаган дарсдан сўнгги меҳнат машғу-лоти эди. Аслида эса, сигир емиши сомонни мйдалашга ҳеч қандай ҳожат йўқди. Чунки сигир майдаланмаган сомонни ҳам еяверарди. Лекин кампиршо квартира ҳақига биздан бирор нарса олиши керак эди-да. Шунинг учун уй кираси шаклида бизга бу вазифа юк-латилганди. Бу иш менга жуда ёқмасди. Кампиршога бу ишингиз менга ёқмаяпти, деб бўлмасди, албатта. Шу сабабдан бўлса керак, мен бироз ишга кўнгулсиз уринардим. Чунки мен учун бу иш эксплуататорлик эди. Буни кампиршо сезмаслиги мумкин эмас-ди, албатта. Аммо Муҳаммад бирмунча ишнинг бу тарафига, яъни ишнинг “сиёсий” тарафига эътиборсиз қараб, ишни бажаришда мендан тетикроқ ҳаракат қиларди. Биринчидан, Муҳаммад мендан уч ёшга улуғ эди. Болаликда бу фарқ жуда сезилади. Иккинчидан, у гўдаклигидан тоғасиникида доимий меҳнатда ўсган бўлиб, бу хил ишларга кўникган бола эди. Менда эса, бу вақтгача кечган ҳаёт бошқачароқ ўтган эди. Шунинг учун бизлар бир-биримиздан бирмунча фарқ қилардик.

Ана ўша сигирга сомон майдалаш иши бўйича мен кампиршога ёмонга чиқиб қолдим. Натижада, мен кампиршо учун танбал бўлиб, Муҳаммад унинг “любимчигига” айлан-ди. У ёқ, бу ёқ қилиб, кампиршонинг сигирига сомон майдалаб, унинг товуқ шурвасини  ичиб, бир амаллаб Довудбобоникида ҳам бирор 8-ойни ўтказдик.

Икки оғиз Довудбобонинг ўзи ҳақида. Довудбобо ва капиршонинг фарзанди йўқ эди. Довудбобо ва унинг кампири қон жиҳатидан Руссия ичидаги татар туркларидан ҳисоб-ланарди. Қишлоқда коллективлаштириш замонида Довудбобо Руссиядан биз томонга ишга сафарбар қилинган мутахасислардан бири эди. Ўша замонларда мамлакат бўйлаб бир неча колхозларга хизмат қилишга мўлжалланган машино-тракторная стансия (МТС)лар ташкил этилган бўлган. Жумладан ана шу Жума қишлоғида ҳам МТС қуру-рилган. Довудбобо эса, ушбу МТСга ёнилғиларни сақлаш ва тақсимлаш бўйича масъул ходим сифа-тида ишга келган киши эди. Мусулмончилиги анча яхши одам эди. Қуръон саводи бор, ширин сўзли, хушмуомалали, жуда яхши одам эди, раҳматли. Аммо кам-пиршо, раҳматли, Боббонинг бутунлай акси эди.

Довудбобо, аслида отам раҳматлининг ошнаси бўларди. Акамнинг у киши билан та-нишлиги ҳам отам ҳисобидан эди. Отам раҳматли узоқ вақт МТС-дан колхозга от аравада ёнилғи ташиган. Довудбобо эса, у ерда ёнилғи тақсимловчи бўлган. Улар ўша замон ошна тутишганлар.

Довудбобо кампиршо билан умрининг ахирига қадар Жумада яшаб қолишди. Бобо нафақага чиққандан сўнгра намоз-рўзасини канда қилмади. Уларнинг ҳар иккисидан ҳам Аллоҳ рози бўлсин.

Отам ва унинг ажойиб ошнаси Довудбобо раҳматлиларга ва капришога Аллоҳнинг бу-юк раҳмати насиб қилган бўлсин, Амин.

Ўша вақтлар, 8-синфда ўқиб, Довудбобоникида яшаб юрган вақт, мен унга бир савол бергандим. Менинг саволим, “Довудбобо, қаранг киноларда мусулмон давлатларининг бошлиқларини кўрсатишади. Уларнинг кўпчилиги соч қўйишганлар. Аммо биздаги кексалар эса, соч қўйсанг “кофир бўласан“-дейишади. Сизнинг фикрингизча бунинг сабаби нимадан иборат? мазмунида тузилган эди. “Дарҳақиқат, Қуръони каримда соч қўйиш ёки қўймаслик ҳақида ҳеч бир кўрсатма йўқ. Шундай бўлгач, кинода кўр-ганларинг тўғри. Улар мусулмонлар бўлиши керак. Аммо бу ерларда одоб тусига кир-ган бир одат бор. У ҳам бўлса баъзи уломаларнинг кўрсатмасига мувофиқ урфга ай-ланган. Менимча, қайси бир олимнинг тафсирига кўра таҳоратланганда, бошга масиҳ тортишда калла терисига сув тегсин, каби кўрсатма ҳам бўлса керак. Шундан келиб чи-қиб, бошда соч бўлмаса масиҳ жойида бўлади, деган хулоса бўлаяпти. Аммо “ко-фир”лик ҳукмига мен қўшила олмайман”, деб жавоб қайтарганди Довудбобо раҳматли. Мен эса, бу жавобдан қаноат ҳосил қилдим. Ҳатто бу жавоб, анчагина билимли мусул-моннинг жавоби экан-лигини, Довудбобо ўқимишли мўлла одам эканлигини ўша маҳал англаб ет-гандим. Ҳа, Аллоҳ рози бўлсин у одамдан, чиндан саводи чиққан зиёли, мус-лим инсон эди, раҳматли Довудбобо. Унинг замонавий билими ҳам яхши, дурустгина эди.

Хуллас, биз 8-синфда ўқиб юриб, 7-синфда бизга математикадан дарс ўтган ўқитувчи-миз Абдуғони Усмоновни (раҳматли) ҳеч унута олмадик. Бизнинг бу йилги, янги мак-табимиздаги математика ўқитувчимиз ҳеч унга ўхшамасди. Шунинг учун тоға-жиян (Муҳаммад аммамнинг ўғли бўлганлиги учун у менга жиян ҳисобланарди), 9-синфдан бошлаб ўша Ғ.Усмонов ўқиган мактабда ўқиймиз, деб янги режа туздик. Ғ.Усмонов-нинг мактаби, у-ҳу бизнинг қишло-ғимиз қуёш чиқиш тарафида, поезд ўтадиган ерда, Куропоткинода жойлашганди. Бу жой, бизнинг қишлоғимизга 30-35 километр чамаси узоқликда эди. У масофадан ҳар ҳафта келиб-кетиш унча ҳам енгил эмасди. Аммо биз янги ўқув йилидан Куропоткинода ўқиймиз, деб қаттиқ аҳд қилдик. Қишлоқларда у ер “Курапаткин”, деб юритиларди. Тўғриси Куропоткинодир. Бу исм Туркистонни истило қилишда қатнашган рус босқинчи генералларидан бирининг исмидир. 1970-йилларга қадар Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган темир йўллари қисми бўйлаб барча стансиялар рус босқинчи генераллари исмлари (Черняев, Ломакин, Милютин, Куропоткино ва бошқалар) билан аталарди.

Менимча, 1975 йилдан сўнг бу исмлар алмаштирилди. Жумладан, Куропоткино ҳам ўз-гартирилиб, энди яна русча “Богарная”, деб аталадиган бўлинди. Ҳозир ҳам ўша ном сақланиб қолган бўлса керак. У замонлар ўзбекча аташ урф эмасди. Акс ҳолда «Богар-ная» дейиш ўрнида “Лалмикор” ёки “Баҳори”, “Баҳорикор”, деса ҳам бўларди.

Бироз кейинроқ бизга маълум бўлдики, бизнинг қўшни қишлоқлардан баъзи болалар у ерда ўқиб, ҳатто ўрта мактабни тугатишган эканлар. Масалан, биздан ғарб тарафдаги “Кўса” қишлоғидан, биздан шарқ томонда “Қўрғончол” қишлоғидан 4-5 йигитлар, ўша биз 8-ни битирган йили  улар Куропокинода ўрта мактабни тугатишган эканлар.

Оқибат, биз тоға-жиян 1955/56 ўқув йилида Куропоткинода жойлашган Ленин номли 22-ўрта мактабнинг 9-синфида ўқишни давом эттира бошладик. Энди бизнинг яшаш харажатларимиз ҳам бироз ошди. Чунки бу ерда уй киралаш лозим бўлди. Ҳозир унутдим, ҳар ҳолда уй кираси 2-2,5 сўм (рубл) бўлса керак эди. Аммо бу пул у замон учун оз эмасди. Чунки у замонлар кишилар ойига 30-40 сўм топса, дўписини осмонга отган бўларди. Унинг ҳам 2-2,5 сўмини кимгадир бериш унча ҳам енгил эмасди. Емак масаласи эса, яна асосан уйдан келтириладиган қатган нон ва “текин” сувдан иборат бўлиб қолаверди. Бу ерда баъзан чой ҳам дамлардик. Аммо энди уйдан бирданига икки ҳафталик нон ташийдиган бўлинди. Энди талқон ҳам келтирардик. Чунки талқон понг-ламайдида. Менинг болаларимнинг даврида биз итеъмол қилган талқонлар у замон йўқ эди. Бизнинг у даврлардаги талқонимиз қотиб қолган ноннинг майдалангани эмасди. У қуруқ буғдойни қазонда қавуриб, келида туйиларди. Аммо ноннинг қуриганини майда-лаб қилинган талқондан у замондаги бизнинг талқонимиз каллорияли бўларди. Алло-ҳим, ундай давр-ларни инсонлар бошига такрор солмасин, амин.

Уруш (1941-1945 йиллари давом этган рус-олмон уруши) замонида эса, кишилар тал-қон уёқда турсун, ноннинг ушоғига ҳам зор бўлишганлар. Натижада, кўкариб  турган ўтларни, алафларни ейишганлар. Хом ўт еган киши шишиб кетаркан. Ўша уруш замо-нида бечора одамларнинг қанчалари шишиб ўлиш-ган эканлар. Аллоҳим, бандаларинг бошига ундай мусибатларни бошқа насиб этмагайсан, амин.

Шукрким, Аллоҳнинг изни ила 50-йилларнинг бошларидан бошлаб, мен туғилиб улғай-ган жойларда кишиларнинг моддий яшаш шароитлари йилдан-йил дурустланиб борди. Биз Куропоткинода умумга нисбатан ўртача кун кечирдик. Ҳар икки ҳафтада бир марта қишлоқдан емагимизни, яъни нон ва тал-қонларни системали олиб турдик. Муҳаммад ҳамроғим  бир чарчамас бола эди. У ҳар ҳафтада ҳам қишлоққа бориб келаверарди. Бу жуда қулай эмасди, албатта. Чунки  қишлоққа бориб келиш 30-35 километр йўлни икки марта пиёда ўтиш керак бўларди. Мен бироз дангасароқ бола эдим. Имкони бўлса ойида бир марта ҳам қишлоққа бориб келмасам, дердим. Стансия ва унинг яқинида яшовчи ўртоқларимизда энди велосипедлар ҳам пайдо бўла бошлаганди. Бу ҳам яшаш-нинг ўнгланаётганидан бир дарак эди. Улар бизни велосипедни бошқаришга ўргат-дилар. Эндигина тета-пая велосипедда юрадиган бўлганимда, бир мактабдош ўртоғим-дан қишлоққа бориб келмоқ учун велосипедини сўрадим. У ҳам мард бола эди, вело-сипедини менга берди. Ана ўшанда, бориб-келиши қарийб 70 километрлик йўлда якка ўзим йиқилиб – суруниб, велосипедни бир неча километрлаб этаклаб юриб, охирий уни ҳай- дашни дурустроқ ўрганиб олгандим.

Оқибат, биз икки йил, яъни мактабнинг 9 ва 10-синфларини Ғ.Усмонов муаллимимиз ўқиган мактабда ўқидик, унинг математика ўқитувчиси, Якуб Сейинович Ғаффаров қў-лида биз ҳам математикадан дарс олишга муяссар бўлдик. Мен Я.С.Ғаффаровнинг аъ-лочи ўқувчисига, яъни матеметикадан нуқул аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчига айландим. Тўғриси, математкани ва уни тушунишни мен Я.С.Ғаффаровдан ўргандим. У киши чинакамига ҳақиқий педагог эди. Қаттиқ қўл, чуқур билимли, ўқувчига матема-тикани ўргатиш техникаси-ни аъло даражада билувчи, жонкуяр ўқитувчи эди. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Жойи жаннатда бўлсин, раҳматлининг. Ана ўша Ғаффаров син-гари ўқитувчиларнинг нони чиндан ҳам ҳалол ва меҳнатидан, пешона тери тўкилиб топилган эди. Чунки улар мактабдан олган маошига яшашарди. Уларда “лева” ва ота – оналар “савғоси”, деган гаплар бўлмаганди ва бўлмасди. Я.С. Ғаффаров раҳматли бутун борлиги, бутун билими билан ўқувчига билим беришга жон куйдириб уринарди ва ўргатарди, ўргата оларди.

Илгарилаб бўлсада, яна бир нарсани сўзлаб ўтай. Мен ишлаётган жойда “левалар”, яъни очиқдан-очиқ порахўрликдан ташқари, бир соатлик дарсга ажратилган 45 минут-дан атайлаб тўла фойдаланмайдиган бир қатор ўқитувчиларни учратдим. Мана бундай ёлғончи ўқитувчиларнинг ойлик маошининг ҳам ҳалоллигига шубҳа қиласан киши. Бундай ўқитувчиларни миллатнинг душмани, дейиш лозим десам, хато қилмаган бўла-ман. Бугун лўлининг замонида эса, беш баттар бўлди. Бугун ҳукумат тўла халқ душма-нига айланди. Ўқитувчи билмадим, қаерда қолди, у бечора, дуруст, ҳалол ўқитувчилар … Бугун зулмнинг юки билимли, инсофли, зиёли ўқитувчилар елкасида қолди.

Сиз болаларим ва азиз ўқувчи, ҳеч замон, бундай йўлга киргувчи бўлманг. Мутахасис-лигингиз бўйича доим ҳалол ишлашга ҳаракат қилинг. Қобилиятингиз ва имконингиз даражасида ҳалол  бўлишга интилинг, ҳалол бўлинг. Ишончингиз комил бўлсин, мен меҳнатда ҳалол бўлдим. Аллоҳга минг шукр, мен ҳар доим билганимни тўла, охирига қадар бутун имкониятларимни ишга солиб ўқувчиларга ўргатишга ҳаракат қилдим. Иш фаолиятимда доим ўқи-тувчим Я.С.Ғаффаровдай бўлишга уриндим. Институтларга кириш ва жорий имтиҳонларда бирор марта, бирор кимсага жабр қилмадим. Ҳар доим улар-нинг ўз нисбий баҳоларини қўйдим. Аммо турмуший сабаблардан келиб чиқиб, тушуниб, билатуриб кўплар қатори бошқа бир хил хатога йўл қўйган вақтларим бўлди, албатта. Аллоҳ Ўзинг мағфират этгайсан бу ғофил бадангни. Бизнинг, яъни олий мак-таб ўқитувчиларининг хатоси (ҳатто жинояти дейиш лозимдир) талабаларни имтиҳон-дан кечирилганда уларга номуносиб баҳо қўйишдан иборат бўларди. Масалан, олий мактабга кириш имтиҳони ёки ўқиш йили давомида топшириладиган жорий имтиҳон-ларда имтиҳон олувчи ўқитувчи тарафидан талабаларнинг билимларини нотўғри баҳо-лаш ҳоллар кўп учраб турарди. Ана ўшандай хатоларга мен ҳам йўл қўйган эдим.  Ле-кин шуни ҳам айтайинки, мен, билими паст талабага юксак баҳо қўйдим(аслида бу ҳам катта хато, ҳатто айб), бироқ  ҳеч бир вақт менга имтиҳон топширган талабанинг били-мини лозимидан паст баҳоламадим.

Шу ерда ҳаётимдаги яна бир детални сўзлаб қўяйин. Мен ҳар доим ўз имконим доира-си-атрофимда порахўрликдан қутулиш йўлларини изладим. Ҳатто фан номзоди даража-сига кўтарилганимдан сўнгра бирмунча вақт ойлик маошимдан бироз иқтисод қилишим ҳам мумкин бўлди. Аммо афсуски, бутун иш фаолиятим давомида бу принсипни давом этказиш мумкин бўлмади. Чунки мамлакатнинг иқтисодий аҳволи танглигидан кетма-кет нархларнинг ўзгариши, болаларимнинг улғайиши сабаб бўлиб, харажатлар ошиб, соф-ҳалол яшаш режалари бузилиб кетди. Аммо шундай бўлишига қарамасдан ҳамиша инсоф доирасидан чиқмасликка ҳаракат қилдим. Сизнинг(ўқувчилар ва болаларимга ҳам тегишли) ҳам шундай бўлишингизни истайман, Аллоҳ ёрдамчингиз бўлиб, тўғри йўлдан адашмагайсиз, илоҳим. Шунинг учун азиз болажонларим ва қадрли ўқувчи, мамлакатда сиёсат ўзгарганида мен ҳалолликка, тўғриликка ўтармиз, деб ўйлаб бу янги сиёсатни фаол қўллаб-қувватловчилар сафида бўлганларнинг биринчиларидан бўлдим. Муҳожирлигим ва болаларимнинг муҳожирлигининг асосий сабаби ҳам менинг ҳалол-ликка интилишларим натижасида келиб чиқди.

Мен фақат ўзим ҳалол ейдиган шароитни эмас, балки барча, бутун миллат ҳалол ейди-ган, ҳалол яшайдиган шароит туғдириш истагида сиёсат билан қизиқдим ва унга (сиё-сатга) аралашиш имкони туғилган ҳамон сиёсатчи бўлиб қолдим. Аммо менинг яхши-ликларни истаб қилган ҳаракатларимдан менинг болажонларим кўп азобда қолдилар. Шу сабаб мен, болаларим олдида ҳам ўзимни қарздор ҳис қиламан. Ифлосликларни тазолаш ниятидаги ҳаракатларим давомида йўлда учраган қийинчиликлар довули бола-ларимни ҳам ўз домига тортиб кетди. Бу учун улардан мени бағишлашларини сўрай-ман.

Юқоридаги фикрлар йўлда хаёлга келиб қолгани учун сўзлаб ўтишга тўғри келди. Тар-тиб бўйича давом этамиз.

Хуллас, 1955/56 ва 1956/57 ўқув йиллари Куропоткинода ўқиб, ўрта мактабни тугат-дим.

Макnабда ўқиш предметларига киритилган ўзбек тилида ёзма ва рус тили предметлари мен учун оғир ўзлаштириладиган фанлар эди. Ўзбек адабиётидан, айниқса оғзаки предметлардан аълога ўқирдим. Аммо ёзмага келганда камчилликларим анчагина бў-ларди. Шунинг учун “Ўзбек тили”, “Рус тили ва адабиёти” ва “Чизмачилик” предмет-ларидан аттестатимга “тўрт” баҳо қўйилганди. Мен ҳозирлар ҳам жуда тез-тез “а” ва “о” ҳарфларини нотўғри ишлатаман. Бунда шева сабабчи бўлса керак. Шунинг учун болаларимнинг шевада сўзлашмасликларига ҳаракат қилиб, уларни ўзбек грамматик тилига ўргатишга ҳаракат қилдик. Аммо натижа қанчалик муваффақиятли бўлганини болаларимнинг ўзлари биладилар. Кишининг етарли даражада билимли бўлишида мактабнинг роли мислсиз катталигини ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Афсус менинг болаларим ўқиган мактабнинг савияси менимча етарли даражада юқори эмасди. Чунки ўзбекистонда ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларда умумий савия жуда паст бўларди. Шунинг учун маориф масаласи алоҳида муҳим бир муаммодир. Мамлакат, давлат ўз сиёсатида маориф системасига алоҳида ўрин бериши керак. Бизнинг маориф систе-мамизда чуқур илоҳотлар ўтказилмоғи энг муҳим масаладир.

Ўзбекистонда маориф системасида ислоҳотлар ўтказиш бошқа барча ислоҳотлардан ҳам аҳамиятлидир. Бу система, энг аввал мамлакат мактабларида шеваларда сўзлашиш-дан тўла ва узил-кесил озод бўлиш асосида қайта қурулиши зарур. Бу масала ўзбек эла-тини ягона миллат даражасига кўтаришда, унинг умумий саводхонлигини оширишда энг асосий омиллардан бири, балки асосийсидир.

Ўзбекистонда маориф ислоҳоти амалга оширилишида японларнинг мана бу присипига амал қилинса олам(Ўзбекистон) гулистон бўлади, иншооллоҳ. Масалан, Япония Вази-ридан мамлакатининг технологик тарақиётининг сабаби сўралганида у қуйидагича жа-воб қилган экан: “Биз, ўқитувчиларга вазирларнинг маошини, дипломатларнинг даҳл-сизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик.”

Мен ўн йиллик (бизнинг давримизда ўрта мактаб дейиларди)  мактабни тугатиб, олий мактаблардан қайси бирига ва қаерга ўқишга киришни ўзим танладим. Негадир биз-нинг ўқитувчиларимиз бизга олий мактабларга ўқишга кириш тўғрисида маслаҳатлар беришмасдилар. Акамлардан ҳам бу маслаҳат чиқмасди. Чунки уларнинг ўзлари ўрта мактабда ҳам ўқишмагандилар. Шунинг учун акамларнинг олий мактаблар ҳақида тушунчалари оз эди, балки йўқ эди дейилса тўғри бўлади.

Мен аслида ревизор бўлишни ёқтирардим. Менда бу истак Гоголнинг “Ревизор” ҳаж-виясига ҳавас хоҳиши эмасди, албатта. Ўша замонларда ҳам колхозлар идораларини, магазинларни қандайдир текширувчилар текширардилар. Уларни ревизорлар, дейишар-ди. Менинг болалик тушунчамда ревизор камчиликларни аниқлаб, ҳақиқатни ўртага чиқарувчи бўлиб шаклланганди. Аслида ҳам ревизорларнинг иши шунақароқ бўлиши керак эканда. Менга эса, ана шунақа теркширишлар, кишиларни тўғри йўлга солиш каби хусусиятлар кўпроқ ёқарди. Шунинг учун менда ревизор бўлиш истаги пайдо бўлганди. Аммо ревизорлар қайси мактабда ўқишларини билмасдим. Шу билан бирга университетларнинг математика факултетига имтиҳонлар топшира оларман, деб ўзимга ишонар ҳам эдим. Шунинг учун ҳали мактабни битирмасдан, бу йил, яъни 1957 йили Самарқанд университети математика факултетига ўқишга киришга уриниб кўраман, киролсам яхши, акс ҳолда армия хизматига кетаман, хизматдан сўнг эса, ревизорликка ўқишга кираман, албатта, деб ният қилгандим.

Насиба экан, ўша 1957 йили, яъни ўрта мактабни битирган йилиёқ Самарқанд универ-ситетининг математика факултетига ўқишга киришим мумкин бўлди. Оқибатда матема-тика бўйича мутахассис бўлиш имконига эга бўлдим ва шундай ҳам бўлди. Матема-тика мутахассислигида ишлаб топган нон билан болаларимни вояга етказдим, ўзим ҳам шу соҳада шахс сифатида шаклландим ва танилдим.

Университетга кириш имтиҳонларини топшириб бўлганимдан сўнг, мандат комиссия-си, яъни кириш имтиҳонларида йиғилган баҳоларга кўра университетга қабул қилин-ганликни қаид қилувчи комиссия иш бошлагунича менинг ҳаётимда яна бир қизиқ воқеа рўй берди. У ҳақда сўзлаш ҳам ибратга лойиқдир деб ўйлайман.  Имтиҳонлар топшириш жадвали бўйича менинг имтиҳонларим умумий имтиҳонлар тугаш вақтидан уч кун илгари тугади. Шу муносабат билан мандатгача менда уч кун бўш вақт қола-ётганди. Кириш имтиҳонлари топишириш вақтида биз ўқишга кирувчиларга универси-тет ётоқхонасининг ҳавлисида, очиқ далада жой қилиб беришгандилар. Ўша ҳавлида мен ҳам ётиб турардим. Юқорида номи тилга олинган мен ўсган қишлоқга қўшни “Қўр-ғончол” қишлоғида яшовчи Худойберди Куланов исмли бола ҳам ўша йили мен билан параллел университетнинг биология факултетида кириш имтиҳонлари топшираётганди. Ана ўша мен бўш қолган биринчи куниёқ  қаердандир, ўша бола – Худойберди  менинг олдимга келиб қолди-да, қўярда-қўймай мени ўзи яшаётган ерга олиб кетди. Аслида у бола бу ишни менга меҳрибончилигидан эмас, қора ниятда қилганлиги бироз сўнгроқ маълум бўлди. Худойбердининг акасига ўгай бўлган бошқа бир бола биздан бир-икки йил илгари келиб, Самарқанд озиқ-овқат техникумида ўқирди. Худойберди эса, ўша боланинг уйида турарди. Худойберди мени ана шу уйга эргаштириб келди. Нарса-ларимни, кийимларим, китоб-дафтарларимни уларнинг уйига қўйдим. Бир эски пахта-дан костюмим бўларди. Ёз бўлса-да, онам раҳматлик “Ёзда ёпинчингни унутма, қишда ўзинг биласан” нақлига амал қилиб, у костюмни менга кийдириб юборганди. Паспор-тим ва ҳарбийлик гувоҳномам (аскарликка чақирилишим мумкинлиги ҳақида ҳажжат. Совет замонида шунақа ҳам бир ҳужжат бўларди) ўша костюм чўнтагида турарди. У костюмни ҳам илгичга илиб қўйдим. Ўша куниёқ бекорчиликдан зерикиб эски шаҳарга (Самарқанднинг бир қисми эски шаҳар деб аталарди. У ерда сомон бозори бўларди.), сомон бозорига тушдим. Чунки бу бозорга одатда бизнинг қишлоқдан кишилар сомон олиб келиб туришарди. Ҳақиқатан, у ерда ўша куни ҳам бизнинг қишлоқдан одамлар бор экан. Улар яна сомон олиб келиш учун юк машинаси кира қилиб, қишлоққа жўнамоқчи бўлиб туришган эканлар. Улар билан мен ҳам қишлоққа кетивордим. Яхши ёмон нарсаларим, ҳужжатларим Худойбердиникида қолаверди. Қишлоқдан мандатга бир кун қолганда келдим. Яна сомончилар билан сомон бозорига келдим, албатта. У ердан чиқиб Худойбердиникига кетаётгандим, олдимдан “Кўса”лик Суяров Холбўта исмли бола чиқиб қолди. Холбўта эса, университетнинг филология факултетига ўқишга кираётганди. Аммо у мандатдан ўта олмабди. Мен ундан “Худойберди қандай бўлди?”, деб сўрадим. Чунки Биология факултетида ҳам мандат ўтиб, Худойбердининг ҳам тақдири ҳал бўлган бўлиши керак эди. Холбўта, “Худойберди ҳам мандатдан ўта олмади”, деди. Бу жавобни эшитиб, негадир юрагим шув этди. Дарҳол ҳужжатларим ёдимга тушди. Шоша-пиша Худойбердининг уйига бордим. У ерда Худойберди йўқ. Уйда унинг ўгай жияни (Худойбердининг акасининг ўгай ўғли) бир ўзи ўтирибди. Илгакда осиғлик турган костюмим чўнтагини текширдим, ҳужжатларим йўқ. Уй эгасидан “бу ерда ҳужжатлар бор эди кўрмадингми?”, деб сўрадим, албатта. У менга “билмайман, сизнинг кийимларингизга мен тегинганим йўқ”, деб жавоб қилди. Дарҳа-қиқат, у билмаслиги мумкин эди. Чунки мен уникига кўчиб келганимда бу бола уйда йўқ эди, ахир. Агар Худойберди ҳужжатларни бузуқ ниятда олган бўлса, у ўз нияти ҳақида бунга сўзлаб ўтирмагандир.

Қисқаси, бозорда юрагимга тушган “шув”, ғул-ғула бежиз эмас экан. Ҳужжатларимни Худойберди бахиллик қилиб, бир балога дучор қилиб кетибди, шекилли. Иш қилиб, энди менинг аҳволим таранглашди. Чунки паспортсиз ва ҳарбий хизматга лаёқатлилик тўғрисидаги ҳужжатлар бўлмаса, менинг имтиҳонларда тўплаган балларимдан қатьи назар, мени мандатда қайтаришади. Шундан сўнг нима бўлса бўлдим, сувга тушган мушукдай бўлдим, десам камлик қилади. Шу ҳолда шумшайиб университетга келдим. Бу ерда Аллоҳнинг менга буюрилган тақдирига гувоҳ бўлдим. Қарангки, математика факултетига мандат комиссияси яна икки кунга кечиктирилибди. Худойберди исмли шайтон боласи (аслида унинг исми ҳам шайтонберди бўлиши керак эди) қўлидан келганича менга душманлик қилишга уринаяпти, Аллоҳ эса, ишимни ўнгламоқда. Мана менга яна икки кунлик имкон олдимга чиқди. У ғофил банда, ўз ҳисобининг Аллоҳ ҳисоби қаршисида ҳеч эканлигини билмайдида. Мана Қудратли Аллоҳ менинг ҳисобимга яна икки кун вақт қўшиб қўйди. Аммо бу кунлар шанба ва якшанба кунлари эди. Шунга қарамасдан, бу хабарни билиб, яна сомончилар олдига қайта келдим ва ўша куни кечаси кирачи машина билан қишлоққа такрор келдим. Воқеани уйдагиларга сўзладим. Карим  акам дарҳол “Қўрғончол”га, Худойбердиларнинг уйига кетди. Аммо уни у ерда топа олмади. У топилганда ҳам масала ҳал бўлмаслиги аниқ эди. Чунки Шайтонберди ҳужжатларни қайтариб бериш учун олмаганди, албатта.

Шундай қилиб, шанба куни эрталаб акам иккимиз энди Ғаллаорол районига жўнадик. Аммо дам олиш кунлари район марказида бирорта ташкилот ишламайди. Унинг устига паспорт берадиган ташкилотнинг бошлиғи эса, район марказидан 25-30 километр узоқ-да яшаркан ва у дам олиш кунлари уйига кетар экан. Демак, паспорт масаласи душан-багача ҳал бўлмайдиган бўлди. Ҳарбий хизмат гувоҳномаси учун район ҳарбий комис-сариятига бордик. Комиссариятнинг ҳам началниги (бошлиғи) райком мажлисида экан. У замонларда бутун район ҳудудида компартиянинг район комитети (Райком) ягона ҳоким, ягона ҳокимият ҳисобланарди. Шундан сўнг райком эшигига келиб мажлиснинг тугашини кутдик. Бу мажлис ҳеч тугамайди. Мен эса, икки кундан буён йўлдаман, уйқунинг ҳам ҳеч тайни бўлгани йўқ. Шунинг учун скамейкада ўтириб, кўзим юмилиб-юмилиб кетади. Акамга бу ҳолатим ҳеч ёқмайди, менга ўдағайлаб-ўдағайлаб қўяди. Аммо бирор нарса, демайди. Охири, бир замон мажлис тугади. Биз ҳарбий комиссарга рўпора бўлдик. Акам бир амаллаб масалани унга англатди. Аммо комиссар бизнинг масалани эртага қолдирди. Якшанба бўлса ҳам бизга ёрдам беришни у ваъда қилди. Ўша комиссар яхши одам экан. У бизга душанбе куни келасилар, деса қўли-миздан ҳеч нарса келмасди.

Ҳарбий комиссардан бу жавобни эшитиб бирмунча суюндик. Ундан сўнг акам мени бир тўйга эргаштириб борди. Ана ўша тўй сабабчиларини бир неча йиллардан сўнг мен Самарқандда учратдим ва куёв билан анча яхши таниш ҳам бўлдик.

Мен шу тўйда ҳам “қўлтиқдан торбуз тушурдим”. Тўйда мезбонлар манзират қилиб менга ароқ тутсалар, мен бир стакан ароқни ичиб юборибманда. Бу ҳам акамга жуда ёқмади, албатта. Тартиб қоидага кўра акамнинг олдида тап тортмай ароқни кўтариб юборишим айб ҳисобланар экан. Мен эса, унақа қоидаларни билмасдим.

Хуллас, якшанба куни Ғаллаорол район ҳарбий комиссари бизга ҳарбий хизмат гувоҳ-номаси ёзиб берди. Шундан сўнг ака-ука маслаҳатлашиб, мен кечқурун поезд билан Самарқандга жўнайдиган бўлдим, акам эса бу ерда, Ғаллаоролда қолиб, душанба куни паспорт масаласини ҳал қиладиган бўлди.

Душанба куни эрталаб, университетга келдим. Бу сафар биз учун белгиланган вақтда мандат комиссияси иш бошлади. Мени ҳам ичкарига чақиришди. Менда паспорт йўқ. Оллоҳ мени ислоҳ этсин, ўшанда мен Мандат комиссиясига қайсидир маънода бироз ёлғон сўзладим. Ҳозир шу ерга, мандатга келаётганимда, автобусда чўнтак ўғрилари паспортимни олиб қўйишди, дедим. Самарқандда бундай бўлишига ишонишарди. Унга қўшимча қўлимда, колхозда ишлаганлигим ҳақида меҳнат дафтарчам ҳам бор эди. Комиссияга ана шу меҳнат дафтарчасини ва ҳарбий хизмат гувоҳномасини топширдим. Комис-сияга раислик қилувчи, “ҳа, яхши, бу боланинг иш стажи ҳам бор экан, қабул қилинсин. Паспортини кейин тўғрилаб келади”, деди. Аллоҳ йўлимни очди, роса шод бўлдим. Ўқишни бошлаб юборганимдан кейин билдимки, ўша замон мандатга раислик қилган киши университет Ректори вазифасини бажа-рувчи Рафиқ Искандарович Искандаров, исмли домла бўлиб, у мен ўқийдиган факултетда ишлар ҳам эканлар.

Мен мандатдан энди чиқиб улгургандим, акам ҳам етиб келди. Аммо акам паспортсиз келганди. Чунки районда паспорт ёзиб берадиган шахс ўта бемаза, ярамас одам эди. Қоида бўйича қонуний паспорт ёзиб бериш учун ҳам 25 сўм пул пора оларди. У замон-лар 25 сўм катта сўмма эди. Тахминан ҳозирги 50 $ миқдорида, балки бундан ҳам юк-сакроқ қимматга эга эди.

Ана шунақа ташвишу сарсонликлар билан 1957 йили Самарқанд давлат университети 1-курс студентлари сафига қўшилиб қолдим.

Ўша куниёқ акам билан мен Самарқанддан тўғри Ғаллаоролга жўнадик. Чунки мен пас-порт олишим ва район ҳисобидан чиқишим зарур эди. Бу ерга келсак, районда ўқи-тувчилар август конференсияси бўлаётган экан. Шайтонберди (Худойберди) ҳам бу конференсияда қатнашмоқда экан. Акам уни кўчада бироз кайф устида учратиб қолиб-ди-да,  дарҳол уни тутиб олиб, кўча тартибини бузган киши қилиб милитсияга топши-риб юборибди. Шундай қилиб, у бахилдан акам илк бор “ўч” олганди. “Бахилнинг боғи кўкармас, кўкарса ҳам мева бермас”, дейилади халқ мақолида. Бу чин ҳақиқатдир, бо-лаларим. Ана ўша Худойберди мисолида мен бунинг исботини ўз кўзим билан кўрдим.

Биринчидан,  ўша йили августда мен студент бўлдим, у эса, мендан икки йил муқаддам ўрта мактабни битирган бўлса-да, бу йил ҳам ўқишга кира олмади, унинг устига устак акамнинг тепкиларини еб, яна 15 кун милитсияда ўтириб чиқди. Иккинчидан, ундан сўнг ҳам Худойберди яна қатор йиллар Самарқанд университетига ўқишга киришга уриниб кўрди, аммо бўлмади. Қизиғи, доим мандатдан қайтиб турди. Ёши ўтавергандан сўнг, у университетга сиртдан киришга урина бошлади, яна бўлмади. Бу орада мен университетни битирдим, Самарқандда ишлай бошладим. У эса, ҳамон олий мактабга киролгани йўқ эди. Ҳатто энди мен, Аллоҳга минг шукр, истасам унинг ўқишга киришига ҳалақит бера оладиган даражада бўлиб қолдим. У эса, ҳамон кириш имти-ҳонлари тоширарди, аммо ўқишга кира олмасди. Ана ўша замонларда қора кўнглум унга махсус ҳалақит бер деса, тафаккурим, йўқ, ундай қилма унга Аллоҳ Ўзи ҳалақит берсин, дерди. Шунинг учун ақлимга қулоқ солиб, ўшанда мен унга ҳалақит бермай, Аллоҳга солганман ва Худойберди исмини хаёлимдан, калламдан бутунлай чиқариб ташлаганман.

Ўшанда, ҳақиқатан Худойберди Самарқанд олий мактабларининг бирортасига ҳам ўқишга киролмаганди.

Мен олим бўлиб, катта домла бўлганимда, у эса, 40-дан ошиб қариб қолганда Бухоро педогогика институтига сиртдан ўқишга киришга муяссар бўлганди. У ерда ҳам бир неча марта ҳайдалиб, сурулиб, суркалиб 10-15 йилда баъзур пединститутни битирди. Ана шу бояги мақолнинг яққол исботидир. Ҳеч бир замон бировга бахиллик қилманг. Ҳасад қилманг, доим ҳавас қилинг. Шундай яшангки, ишларингизни шундай ўрнига қўйингки, Сизга ҳам бошқалар ҳавас қилишсин. Ҳамиша, ҳар ерда муҳтожларга имко-нингиз қадар, қўлингиздан келгани қадар ёрдамингизни аяманг. Яхшилик дарҳол қайт-маслиги мумкин. Баъзан сиз яхшилик қилган кишидан ёмонлик ҳам қайтиши мумкин. Аммо булар ўткинчидир. Яхшилик абадий, у бари – бир яшайди ва бир кун сўзсиз олдингиздан қайтади. Яхшиликларнинг Ҳисобчиси Буюк Аллоҳдир, унинг ҳисобида янгилишлар бўлмайди.

Шунинг учун имкони бўлса яхшиликлар қилишдан, имконингиз қадар кишиларга, муҳ-тожларга ёрдам беришдан ҳеч чарчамнг, болаларим!

Муҳаммад соллалоҳу алайҳи вассалам ҳазратларининг дўстларидан тўртинчиси Али-нинг (бизда бу муҳтарам халифа кўпроқ ҳазрати Али номи билан машҳур. Унга Аллоҳнинг раҳматлари бўлсин) машҳур насиҳатларидан бирида шундай дейиладики: “Сен бировга яхшилик, мурувват қилсангда, у кимса сенга унинг қаршилиги учун миннатдорчилик билдирмаган бўлса-да, сен барибир яхшиликлар, эҳсонлар қилишдан қайтмаслинг керак. Чунки сен билмаган бошқа бириси сенга яхшилик қилади. Сен ундан, яъни ўзинг танимаган бошқа бир яхши одамдан янада кўпроқ яхшилик олишинг, эзгулик  кўришинг аниқ. Аллоҳ мурувват кўрсатувчиларни, яхшилик қилувчи, валла-мат, шафқатлиларни севгувчидир“ (Шаҳид Муртазо Мутоҳҳори, “Божест-Венное откро Вение и пророческая миссия“, Москва, 1998).

Мен 1955/56 ўқув йилидан, яъни Куропоткинодаги ўрта мактабга ўқишга бора бошла-ганимдан бошлаб қишлоқдаги уй ишларидан анча четлашиб қолгандим. Ёзги дам олиш кунларида баъзи ишларни бажаришда қатнашиб турсамда, йилнинг асосий қисмида уй-даги молларга қараш, ўтин ташиш каби менга ёқмайдиган ишлардан узоқда бўлардим. Самарқандда университетда ўқий бошлаганимдан сўнгра эса, уй ишларидан бутунлай чиқиб кетдим десам ҳам бўлаверади.

6. Талабалик (олтин) даврим.

Мен Университет талабаси бўлганим даврларда, советлар мамлакатида “студентлик ол-тин даврим”, дейиш одатга айланганди. Ўша даврларда бизда бошланғич ва ўрта мак-табда ўқийдиган ёшларни бошланғич синф  ва ўрта мактаб ўқувчилари деб аталарди. Олий мактабларда ўқийдиган ёшларни эса, сдудентлар аташ одат эди. Ўша замонларда ўзбек тилида “талаба” калимаси деярли иштилмасди.

Ҳа, совет олий мактабларида ўқиётган ёшларнинг “студентлик олтин даврим” дейиш-ларида умуман олганда бирмунча жон ҳам бор эди. Чунки, совет замонида кишининг энг эркин даври бу студентлик замони – олий мактабларда тўрт-беш йил ўқиш даври эди. Студентлар бир имтиҳон сессиясидан кейингисига қадар анча ўзларини эркин сезишардилар. Аммо студентлик даврининг ҳам ўзига яраша ташвишлари, муаммолари етарлича топиларди, албатта. Совет конститутсиясига мувофиқ 18 ёшга тўлган ўсмир мамлакатнинг тўла ҳуқуқли фуқароси ҳисобланарди. Демак, ҳар бир ўсмир олий мактаб студенти қаторига қўшилар экан ўзини “катта” киши ҳисоблай бошларди. Дарҳақиқат, олий мактабда ўқиш давомида киши маълум бир камолатга, яъни ўша замоннинг, советлар замонининг камолатига кўтарилиб, шахс кўринишига эга бўларди, десак унча хато бўлмайди. Менимча, менинг ҳаётимда ҳам шундай бўлган эди. Масалан, мен университетнинг 3-курсига келганимда дунё қарашларим,  деярли тўла шаклланганди, десам бўлади. Мен, ўз студентлик (олтин) даврим давомида,

1. Дунё қарашларим шаклланди; 2. Мутахасисликни тўла танладим; 3. Ҳаётий фаолиятим йўналишларини белгилаб олдим дейишим мумкин. Шундай қилиб:

6.1 Дунё қарашимнинг шаклланиши.

Менда дарслардан ташқари нарсалар ҳақида ҳам фикрлаш илк дафа 1956 йили КПСС (Коммунистической партии Советского Союза, ўзбекчаси – Совет Иттифоқи коммунис-тик партияси) ХХ сеъздидан сўнг, яъни 9-синфда ўқиб юрган давримда бошланди, дейишим мумкин. Чунки бу сеъзд совет мамлакати сиёсатида бир қатор янги йўналиш-ларни бошлаб берганди. Менда эса, бу янгиликка қарши фикр, ҳиссиёт пайдо бўлди. Қишлоқ мактабининг 9-синф ўқувчиси, менинг қалбимда бу янгиликни тушуниб ёки тушунмай (тўғрироғи тушунмай) унга норозилик ҳиси қайнай бошлади. Бизнинг тили-миз чиқиб, у-бу нарсаларни сўзлай бошлаганимиздан буён дунёда тенгги йўқ дониш-манд, раҳнома, доҳий, деб тушунтириб келишган шахс Сталинни Партиянинг мазкур сеъзди танқид қиларди, унинг қатор камчиликлари бўлганлиги ҳақида қарорлар қабул қилинганди. Мен эса, буни негадир қабул қила олмадим. Ана ўшанда менда илк дафа атрофдаги ҳодисалар ҳақида нега бундай бўлаяпти, деган савол пайдо бўлди. Шу билан бирга мен ўзим-ўзимга ва тарих ўқитувчисига такрор-такрор “нима учун Сталин тирик вақтида унинг хатолари ўзига айтилмади?”, дейишдан тўхтамасдим. Ўқитувчи, “Сталиндан қўрқишган, шу сабаб у тириклигида айтиша олмаган”, деб жавоб берарди. Бу жавоб баттар ғашимга тегарди. “Коммунист ҳам қўрқадими”, дердим, мен ўқитув-чимга. Чунки бизга коммунист ҳеч нарсадан, ҳар қандай қийинчилик-дан  қўрқмай-диган “дев”, деб ўргатишарди. Мен аълочи ва интизомли ўқувчи сифатида мактабда ни-ма ўргатилса унга жуда ишонардим, улар чин ҳақиқат, деб қабул этардим. Шунинг учун у замон коммунистнинг қўрқоқлиги менга тушунарли эмасди. Мен учун Сталин ҳақиқий коммунист, уни танқид қилаётганлар қўрқоқ ва чин коммунист эмас бўлиб кўринарди. Кейинроқ тушуниб етдимки, уларнинг ҳеч бири бизга тушунтиришган, ўр-гатишган образлар-га лойиқ одамлар, шахслар эмас эканлар. Улар ҳақиқатда фақат бир-биридан қўрққанганларидангина бирга ишлашаркан. Бутун система, бир бутун ҳоки-мият системаси қўрқув асосига қурилган эканлигини 9-синфдан кейин анча сўнг тушу-ниб етдим.

Коммунистлар ичидан ташқарига сасиб чиққан иллатлар натижаси ўлароқ менда мах-сус, ўзимга хос дунё қараш шакллана бошлади. Бошда, калламда қаттиқ ўрнашиб қол-ган Сталин образига ишонч(стреотип дейишади)ни ёқлаш , унинг учун кураш ҳисси па-йдо бўлди. Бу ўзига яраша бир нуқтаи назар эди. Мен университетга ўқишга кирганим-да менинг нуқтаи назаримча, Сталин ўлимидан сўнг компартия раҳбарлари Ленин-Ста-лин партияси ғояларига хиёнат қилаётган каби эди. Ана шундай янглиш нуқтаи назарда туриб студентлик давримни бошлаганман. Шу сабабдан бизга биринчи курсда КПСС тарихидан дарс берган Камолов исмли ўқитувчига ҳам мен ўз саволларим билан анча ташвиш берганман. Камолов деганлари ўта маданиятсиз жоҳил коммунист бўлган бўл-са керак.  У мени, унга кўп савол берганим учун роса жазолади,  яъни менга ўз предме-ти КПСС тарихидан “удов” (удовлетварительный, яъни ўртача) баҳо қўйди. Бу баҳо менинг ҳаётимда учраган биринчи энг паст баҳо эди. Шу билан бирга бу мен учун ҳаёт-да илк дафа турмушнинг ноҳақликларига дуч келиш бўлиб ҳам ҳисобланарди. Нима ҳам дейсиз, киши шунақа қилиб аста-секин шахс сифатида шакланади, ахир. Бошқа томондан бу баҳо мени КПСС тарихини яна дурустроқ ўрганишга ундади. Менинг бу урини-шим эса, баҳо учун эмасди. Аксинча менинг бу ҳаракатим, дунёга қизиқишла-рим, дунёни тушунишга ҳаракатларим, биздаги ҳокимиятни тушуниб етишга уриниш-ларимни белгилаётганди. Айтишим каракки, 2-чи курсда та-рих ўқитувчимиз ҳам ўзга-риб кетди, менинг бу предметдан баҳом ҳам “беш”-аълога ўзгарди. Натижада диплом иловасида “КПСС тарихи”дан баҳом “аъло” бўлди. Чунки бу иловага энг сўнгги баҳо қўйиладиган тартиб бўларди.

Ленин-Сталинларни мактаб қандай ўргатишган бўлса, худди ўшандай қабул қилган-лигим ва даврни, сиёсатни яхши тушуниб етмаганлигим сабабли КПССнинг ХХ сеъзди қарорларига қарши менда жуш урган норозилик студентлик давримда секин-секин пасая бошлади. Мен энди турмушнинг у ёки бу масалалари тўғрисида бир мунча дуруст мулоҳазалар қиладиган бўлдим. Энди менга 1917 йилги октябр инқилобидан сўнг дарҳол бошланган фуқаро уруши ёқмай бошлади. Мен илк дафа фуқаро урушида ота ва фарзанд бир-бирига қарма-қарши, ҳатто бири, иккинчисига душман тарафларда туриб урушганларини, яъни отанинг ўқидан унинг боласи ўлиши мумкин бўлганини ёки тес-кариси, боланинг ўқи ўз отасини ўлдириши аниқлигини тушуниб етдим ва бу ҳолни ҳеч сингдира олмайдиган бўлиб қолдим. Шундан бошлаб советларни, совет давлатини ёқ-тирмай бошладим. Бунга миллатчилик қўшилди. Аслида Миллатчилик элементлари  менда ҳали 9-10-синфларда ўқиб юрган замонларда пайдо бўлганди. Чунки ўша за-монларда бизнинг мактабимизда рус синфлари биздан илғор ва негадир бизлардан ях-ши кийинишар, уларда китоб-дафтарини соладиган папкалари ҳам бўларди. Бундан ташқари бир мактабнинг ўзида уларнинг синфлари бизникидан чиройли ва унинг ичи-даги ашёлари бизнинг синфимиздагига кўра гўзаллироқ, янгироқ эди. Шунинг учун менда нега ундай, деган савол бўларди. Аммо у саволни ҳеч кимга сўзлай олмасдим. Чунки биринчидан, бу норозилигимни кимга сўзлаш лозимлигини билмасдим, иккин-чидан, жуда тортинчоқ бўлиб, бундай савол билан ўқитувчига мурожаат қилишга тор-тинардим. Бир тарафдан тортинчоқлигим ҳам менга файдо берган экан. Акс ҳолда миллатчилигим керагидан аввал ошкора бўлиб қолиб, анча зарар кўришим мумкин экан. Энди эса, университетда ўқиб юрган вақтда бирмунча ақлим тўлишиб, ўзимни ту-тиш, фикр мулоҳазаларимни қандай ифодалаш тартибларини биладиган даражага кў-тарилиб қолдим. Менинг миллатчилигим секин-аста мени ватан тушунчасига ўзгача қарашга олиб келди. Мен энди СССРни ватан ҳисобламайдиган бўлдим. Менинг Вата-ним энди СССР эмас, Ўзбекистон, яна кенгроқ Туркистон эди. Энди мен бизнинг тили-мизга яқин сўзлшадиган миллатлар, эллатлар ҳақида ўйлайдиган бўлгандим. СССР номидан қилинадиган ишларда ва унинг номидан айтиладиган маълумотларда бизнинг ҳам бўлишимизга ҳеч чидай олмайдиган бўлиб қолгандим. Масалан, СССР спортига, СССРда ишлаб чиқилган молларга ишқибоз бўлиш, улар учун жон куйдириш менга душман учун қилинаётгандек туюларди.

Хуллас, мен 3-курсни битирганимда, коммунистлар партиясининг энг катта хатоси, бу улар мамлакатда фуқаро урушининг келиб чиқишига сабабчи бўлган, деб хулоса қил-дим. Чунки мен энди, фуқаро урушида ота боласини, фарзанд эса, отасини ўлдиришдан иборат бўлганлигини тўла тушуниб етгандим ва буни ҳеч юрагим қабул қила олмасди. Фарзандни отага, отани болага душман бўлишга ундаш, ҳатто бу ҳолни рағбатланти-риш мен учун энг ашаддий бузғунчилик, адабсизлик, ахлоқсизлик ҳисобланарди.

Шундай қилиб, бу замонга келиб, менинг олдимда учта муҳум масала кўндаланг бўл-ганди. Биринчиси, коммунистлар ўз доҳийларини у ўлгандан сўнгра танқид қилишарди. Менда бу ҳолга нима учун унинг тириклигида эмас, у ўлгандан кейин, деган савол пай-до бўлди. Бу ҳақда қанчалар ёзишмасин, у доҳийнинг қанчалар хатоларини очиқ кўрса-тишмасин, у ёзилганларга ишонмасдим. У ёзувлар мени ҳеч қаниқтирмасди. Иккин-чиси, бу 1917-1919 йиллар давом этган фуқаро уруши бўлиб, бу ерда ҳам нима учун, қандай муқаддас маъбуд учун ота ўз жигар гўшасини ўз қўли билан ўлдирмоғи (тес-кариси, бо-ла ўз жаножон падарибузруқворини ўз қўли билан ўлдирмоғи) лозим, деган савол эди. Учинчиси, миллатчилик бўлиб, нима учун руслар биздан кўпроқ имконият-ларга эга бўлади, нима учун руслар ўзбек тилини билмаса ҳам бўлаверади, аммо биз рус тилини билишимиз мажбурий, деган савол эди. Бироз вақт сўнг учинчи масала қав-рами бироз кенгайди. Энди менинг олдимда фақат нима учун рус ундай ва ўзбек бун-дай, деган масала эмас, ундан анча кенгроқ Ватан масаласи кўндаланг бўла бошлади. Бу масалани мулоҳаза қилиш давомида Совет иттифоқдош республикалари мустақил, суверен давлатлар эмас, аксинча масалан, Туркистон Руссиянинг мустамлакасидир, де-ган қатьий хулосага келдим. Менинг Ватаним эса, бу Ўзбекистон, кенг маънода Тур-кистондир, деб хулоса чиқардим. Туркистон ўрнида ташкил қилинган бешта республи-калар, мустамлакачилик сиёсатининг натижасидир, деб қарор қилдим, ўзимча. Ана шундан бошлаб, бу масалаларга нисбатан менинг нуқтаи назар-ларимда ҳеч бир замон иккиланиш бўлгани йўқ. Фақат ҳукуматнинг сиёсатидан ийманиб, тўғрироғи қўрқиб, ичимни ҳеч кимга тўла очмасдим. Аммо ҳамиша, ҳатто студентлар билан ўтказилади-ган тарбия соатларида, сиёсий информатсия соатларида ватан тушунчасини, одоб-ахлоқ тушунчаларини усталик билан ўз нуқтаи назарим доирасида олиб борардим. Фикр ва тушун-чалари менга яқин бўлган студентларни  очиқчасига миллатчиликка даъват қил-ган замонларим ҳам бўлган.

Мен, ёш йигит, студент эканман, ёшлик радикализмидан ҳоли бўлмаганман, албатта. Масалан, нима учун мен ёки биз рус тилини ўрганамиз, улар бизнинг тилимизни ўрган-майди, биз ҳам рус тилини ўрганмаймиз, дейишим, ўша радикализм аломати эди. Мен бир дафа факултет комсомол мажлисида айнан шундай мазмунда ўзбек тилида нутқ сўзлаганман. Бу мен тарафдан нотўғри позитсия эди. Чунки тил ўрганиш бу фойдали масала бўлиб ундан ҳеч қочмаслик керак. Тил ўрганишни доим рағбатлантириш ва етарли даражада бутун мамлакат бўйлаб мактабларда чет тилларни (бизда чет тили сифатида асосан икки тилни, инлиз ва рус тилларини мажбурий тартибда) ўрганмоқ учун барча имкониятларни туғдирмоқ зарур. Синфдан ташқари ва хусусий мактабларда араб, форс ва немис тилларини ўрганишни ҳам рағбатлантириш фойдадан ҳоли бўлмай-ди.

Студентлик давримда бир қатор бадиий китоблар мутолаа қилдим. Мен энг севиб ўқи-ган китоблар Абдулло Қодирий (Жўлқинбойнинг) асарларидир. Аммо кўпроқ газета ва журналлар ўқирдим. Мен масалан, “Шарқ юлдузи” журналини ўқиб, ўзбек ва совет адабиёти ҳақида маълумотлар билан тани-шардим. Бу журналда чоп этиладиган бадиий асарларни ҳам бироз ўқирдим. Кўпроқ шеърларга қизиқардим. Абдулло Орифов, Эркин Воҳидов, Шуҳрат, Рамз Бобожон сингари шоирларнинг асарларини ва ўзларини ҳам “Шарқ юл-дузи” орқали таниганман. Бу журналдаги бадиий танқидий мақолалар менга кўпроқ ёқарди. Озод Шарафиддиновнинг мақолалари менинг кўп хушимга келарди. Кейинроқ маълум бўлдики ҳақиқатан бирмунча миллий ғурури бор адбиётшунос олим ҳам шу О.Шарафиддинов бўлиб чиқди.

Мен асосан газета ва журналлардаги совет авторларининг мақолаларини ўқиб, энг ав-вал Совет сиёсатини, ундан сўнг дунё сиёсатини англашни ўрган-дим. Масалан, мен 4-курслигимда газеталарда, сиёсий журналларда босиладиган сиёсий мақолаларни анча-гина яхши таҳлил қила олардим. Уларда яширинган фикрларни тушуниб, тескари моҳиятини ҳам англай билардим. Оқибатда, мен оддий суҳбатларда ҳам кўпинча сиёсат ҳақида кўпроқ сўзлайдиган бўлиб қолгандим. Қишлоққа борсам, раҳматли Турсун акам (Отам раҳматли икки марта уйлангандилар. Бизнинг онамиз раҳматли отамнинг иккин-чи хотини эди. Биринчи онамиздан ҳам бир ўғил акамиз ва бир қиз опамиз бўлган эди. Уларнинг каттасининг исми Турсун акамиз ва кичиги қиз бўлиб, унинг исми Қундуз опамиз эди. Турсун ака ва Қундуз опамизнинг оналари мен дунёга келмасимдан вафот қилганлар. Қундуз опамизни ҳам эслай олмайман. Бу киши мен гўдаклигимда оламдан ўтиганлар.) менинг  соатлаб сиёсий таҳлилларимни тингларди, жуда кўп саволлар бе-рарди. Карим акам ҳам менинг сиёсий суҳбатларимни ёқтирарди, у кишининг ҳам менга сиёсий савол-лари анчагина бўларди. Дунё воқеаларидан яхши хабардор бўлмоқ учун теле-визорда Марказдан, яъни Москвадан бериладиган ахборотни тинглашни кан-да қилмасликка ҳаракат қилардим. Янглишмасам, университетнинг 5-курсида ўқиётган замонлардан бошлаб “Озодлик” радиосинининг ўзбекча эшиттиришларини тинглайди-ган бўлгандим. 2-курсдалигимдаёқ, Пекиндан бериладиган рус тилидаги эшиттириш-ларни ҳам тутадиган бўлдим ва уларни ҳам давомли тинглай бошлагандим. Чунки Хи-той коммунистлари советларнинг ички сиёсатига қарши бўлиб, уларни қаттиқ танқид қилишарди. Мен уларнинг танқидларидан ўз нуқтаи назаримни мукаммаллаштиришда фойдаланган эдим.

Шундай қилиб, мен совет дипломини олиш учун совет мактабида ўқиш давомида со-ветларга тўла қарама – қарши нуқтаи назардаги киши бўлиб етишдим. Аммо у замонлар пассив курашчи эдим. Чунки ҳали 1962 йиллари ҳеч бир кимса Совет ҳукуматига қар-ши фаол (актив), очиқ ҳаракат қилишга журъат қила олмасди, ҳатто ундай ҳаракат қилиш мумкинлигига ҳам ишониб бўлмас-ди. Д.Сахаровга ўхшаш кишилар ҳам 1968 йилдан сўнгра, атом бомбаси ишлабчиқаришни камайтириш маъносида кўзга ташлан-гандилар. Д.Сахаров, СССР Фанлар Академияси академиги, Ленин муқофоти лауреати, бир қанча чет эл академиялари фахрий академиги ва ҳакоза, ва ҳакоза унвонларга эга шахс ҳисобланарди. Шундай бўлишига қарамасдан, унинг қарашлари коммунистик сиёсат нуқтаи назаридан бироз фарқ қилгани учун у барча тутилларидан  ”озод” қили-ниб, сибирга сургун қилинганди. Бизга ўхшашлар ўзини кўрсатса эди, дарҳол  жисмо-ний йўқотиб юборишлари жуда мумкин эди. Шу сабабдан у замонлар мен сингари “курашчилар” советларга қарши ўз уйларида фаолият кўрсатишарди. Ҳар ҳолда бу ҳам ўзига яраша кураш усули эди. Бу кураш пассив бўлса-да, тузумга, режимга мухолиф фикр бутунлай йўқ бўл-маганидан дарак бериб турарди. Мен эса, студентлик даврим-даёқ шундай фикрни, совет расмий сиёсатига қарши нуқтаи назарни ташувчилардан бирига айланган эдим. Мен, Боймирза Хаит ва Мустафо Камол Ота Турк ҳақида сту-дентлик давримда маълум маълумотларга эга бўлгандим. Аммо бу маълумотларни мен улар ҳақида совет матбуоти тарқатган салбий хабарлардан тўплагандим. Баъзан совет матбуотида Ота Туркнинг “миллатчилиги” ва Б. Хаитнинг “хоинлиги” ҳақида катта-кичик мақолалар пойда бўлиб қоларди. Мен уларни синчиклаб ўқиб чиқардим ва ўзим учун зарур бўлган хулосалар, яъни совет расмий матбуоти фикрларига тескари хулосалар ясардим. Дин масала-сида ҳам шундай бўлган эди. Бизда, совет даврида динга, айниқса Ислом динига қарши алоҳида бир шаклда жиддий ва ўта қаттиққўл сиёсат олиб бориларди. Коммунистлар “дин афюн”лигига кишиларни ишонтиришга жид-дий киришгандилар. Бу соҳада ҳукуматнинг, компартиянинг қаттиқ сиёсати ўрна-тилганди. Совет мамлакатида, жумладан Туркистонда диний фаолиятнинг исталган кўриниши тақиқланганди. Дарҳақиқат, бу сиёсат натижасида кишилар диндан, айниқса ислом динидан  анча четлашиб қолишгандилар. Совет даврида амал қилинадиган баъзи диний маросимлар миллий анъанага айланиб қолганлигидан уларга эътибор берилмас-ди, қолганлари, бирмунча исломийроқ, динийроқ кўринишдаги маросимлар ҳукуматдан яширин бажа-риларди. Мен диннинг, айниқса ислом динининг моҳияти ва аҳамиятини ҳам совет матбуотида исломга қарши чоп этилган материаллардан ўргандим ва динга муносабатим ҳам расмий сиёсатдан бутунлай фарқ қиладиган бўлди. Аммо ота-бобоси мусулмон бўлган кишиларнинг кўпчилиги дин соҳасида ҳукуматни доим алдардилар. Жуда кўп коммунистлар уйларида доим мусул-мончиликни сақлашга ҳаракат қилишар-ди. Лекин узоқ йиллар давомида ўтказилган динга қарши сиёсат ҳам ўз ишини бажарганди. Натижада, кишиларнинг ҳаёт тарзида динсизлик белгилари жуда кўпайганди. Масалан, ичкиликбозлик, вечер шаклида ўтказиладиган тўйлар, оммавий намоз ўқимас-лик, масжидларга бормаслик, жума намозларига фақат қарияларнинг айримларигина қатнаши, у ҳам фақат баъзи шаҳарларда бўлиши каби қусурлар авж олганди.

6.2. Мутахасислик танлаш.

Мен ким бўлишим кераклиги, қандай касбни истаганим ҳақида қисман юқорида ҳам сўзладим. Аммо бирор мутахассислик ҳақида ёшлигимда ўйлаган истакларимдан узоқроқ бўлган соҳада ўқишимга тўғри келди. Яъни ревизор бўлиш бўйича эмас, балки университетнинг математика фа култетида ўқий бошладим. Демак, энди мен универси-тетни битириб, математик унвонига эга бўла оламан, холос. Университетни битирган-ларнинг жуда кўпчилиги мактаб ўқитувчилар бўлиб ишлашардилар. Шундан келиб чиқиб, ўқишни битириб қандай вазифада ишлашим мумкинлигини тушунардим. Бу ҳолда кўпроқ ўқитувчи бўлишим эҳтимолга жуда яқин эди. Аммо бу замонга, яъни 20 – асрнинг 70-йилларига келиб, қишлоқларда агроном, ветврач, инженер каби мутахасис-лар турмуш шароити ўқитувчиларникидан дурустроқ даражага кўтарилаётгани сезил-моқда эди. Шунинг учун менда ўқитувчиликдан бошқа бирор мутахассислик танлаш истаги пайдо бўлганди. Университетда ўқиб туриб математикадан бошқа мутахассис бўлиш мумкин эмас эди, албатта. Бироқ Математика факултетида 3-курсдан бошлана-диган алоҳида бир гуруҳ бўларди, уларни механиклар, дейишарди. Ҳақиқатан улар, яъни математика факултетининг механиклар гуруҳига ўтишганлар, бошқа студентларга нис-батан бир қатор инженерликка оид предметларни ўрганишарди. Бу гуруҳда ўқиб университет битирганлар у ер, бу ерда инженерлик вазифаларида ишлашаётганлик-лари ҳам биз студунтларга аниқ эди. Шунинг учун мен ҳам балки инженер бўларман, деган умидда 2-курсни тугатганим ҳамон математика факултетининг ўша механика бўлимига ёзилдим ва шу гуруҳни битирдим. Аммо ҳаёт насибаси ўқитувчиликдан  ва муҳожирликдан тақдир этилган экан. На илож, оқибат, тақдир тақозоси билан мен фақат ўқитувчилик қилдим ва сўнг-ра муҳожирлик саргардонлигига тушдим.

Одатда Самарқанд университетининг механика бўлимини битирувчиларнинг асосий қисмини Ўзбекистон Фанлар Академияси ишга қабул қилардилар. Бизлардан бир йил илгари битирганлар ҳам шундай бўлганди.Тақдирни қарангки, биз университетни битирадиган йил Академияда кичик бир инқироз рўй бериб, биздан ҳеч кимни ишга олишмаса бўладими?

1962 йил бошида, университетни битириш арафасида факултет мени Академияга иш масаласида сафарга юборди. Ана ўшанда Академия механика институти директори қа-булида бўлиб, бизни улар ишга ола олмасликларини ўзим билиб келганман. Ўша замон-да ҳам мен бир марта ўз “халқчиллигим”ни кўрсатганман. Мен Академияга 10-12 ки-шини ишга олиш сўролган хат кўтариб борргандим. Улар ҳам бунча кишини ишга жойлай олмасликларини айтишди. Мендан бошқа бириси бу масалани фақат бир киши учун ҳал қилган бўларди, яъни ўша директордан ҳеч бўлмаса бир-икки кишига ўрин беринг, деган бўларди. Бу илтимос бажарилиши ҳам мумкин эди. Аммо мен, бу но-мардлик, ўз манфаатини бошқалардан олдинга олиш бўлади деб бундай қилмадим. Ана шуни “халқчиллик”, демоқдаман.

Дунё қарашларим ва мутахасислик танлашим билан бир қаторда ҳаётий фаолиятим ҳам шаклланди. Бу орада болаларимнинг оналари билан танишдим. Шу билан турмушнинг бошқа кўринишлари, оила масъулияти ҳам борлиги ҳаётимга кириб келди. Қисқаси, энди аста-аста турмушнинг, яъни ҳақиқий ҳаёт кечиришнинг тўла оқимига кира бош-ладим.

6.3 Талабалик ҳаётимда учраган баъзи бир ибратли  ва  салбий  ҳодисалар ҳақида.

Мен, беш йиллик талабалик давримда кўрган качирганимларнинг бир қисми ҳақида ҳам бироз сўзлашни лозим кўрдим. Энг аввал яшаш шароитим ҳақида, нима, десам бў-лади? Мен талабалик даврни энг оддий ва кам пулли талаба-лардан бири бўлиб кечир-дим. Чунки бу даврда отам раҳматли бўлганди. Мен акам қарамоғида яшардим. Унинг эса менга дурустроқ ёрдам бера оладиган иқтисодий имконияти йўқ эди. Ўзлари ҳам анча ночор яшашардилар. Аммо Аллоҳга минглар карра шукрлар бўлсинким, сабр ва боримни-степендиямни иқтисод қилиш ҳисобига айри бир қийинчилик сезмасдан ўша даврларни ўтказдим.

Биз студент бўлган замонда оддий степендия йигирма икки сўм эди. Ўша замонларда кўпчилик студентлар ҳақиқатан шу 22-сўмга кун кечиришардилар. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, бир бухонка нон 20 тийин, бир кило гўшт бир сўм эллик тийиндан икки сўмгача турарди. Мен ҳар ҳолда уйимдан оз бўлса-да бироз ёрдам ҳам олардим. Аммо ҳеч бир замон акамга менга бунча пул керак, демадим. Қишлоққа борганимда акам қўлимга қанча пул берса, шуни индамай чўнтакка солиб келаверардим. Акам студентни боқиш қандай бўлишлигини ўз ўғлини ўқитганда сезди, албатта. Аммо акамнинг ўз ўғли Бурхонбой студент бўлган замонларда кишиларнинг, жумладан акамнинг ҳам моддий  аҳволи анчагина дурустлашиб қолганди. Ҳатто акам энди қишлоғимизда энг бақувват, яъни “бой” одамлардан бири ҳисобланадиган даражага чиққанди.

Талабалик даври менга эркин бўлишни, кишининг ўзини ўзи бошқаришни ва ўзимдан бошқа бирор кимсага суянмасликни ўргатди. Мен ўзимни таниб, киши сифатида шакл-лана бошлаганимдан бошлаб, бирор илми ёки амали ва бошқа бирор хил мансаби, жамиятда тутган мавқе каби ҳолатлари билан мендан юксакроқ пағонада турган кишига хушомад қилишни жуда ёқтирмайдиган бўлдим. Мен ёмон кўрадиган нарсалардан энг хунуги ҳам ўша лаганбадорлик бўлса керак. Бу хусусият, яъни лаганбардорликни ёқтирмаслик ҳам менда ўша талабалик даврида шаклланди.

Самарқанд жуда нотинч шаҳар ҳисобланарди. Аммо мен Самарқандда талаба бўлиб юриб, бирор марта ҳам жанжалга аралашмадим. Ҳатто шаҳарда тасодифан ҳам бирор жанжал, тепалашнинг устидан чиқиб қолмадим. Бу ҳам Аллоҳнинг каромати бўлса керак. Аллоҳимга ҳамдлар айтаман, У мени номуносиб, ёмон кўринишларга гувоҳ бў-лишимдан сақлади.

Мен, университет биринчи курсида ўқиган йили(1957-1958 йиллар) тўрт кишининг бири бўлиб бир кирага тутилган уйда яшадим. Ўшанда менинг ёнимда, математика факултетининг 4-курсида таълим олувчи икки талаба ва тарих факултетида ўқийдиган яна бир 1-курс талабаси яшашдилар. Факултетнинг катта курсидагиларнинг исмлари Мусурмон ва Молик эди. Тарихда  ўқийдиган боланинг исми эса, Акбар аталарди. Уйи-миз, Самарқанд шаҳрида-ги лимонад заводи тарафда, университет бош корпусининг шарқий-шимолий томонида жойлашганди. Менимча, биз яшаган кўча “Озодлик“, деб аталарди. Уйимизга яқин жойда, бир тор кўча бўларди, ундан бир тарафи шаҳарга чи-қиш бўлиб, бошқа тарафи лимонад заводига тушиб кетиларди. 1957 йилнинг сентябр ойи эди, университетда эндигина ўқишлар бошланган замонлар, ҳали пахтага теримига ҳайдашлар бошланмаганди. Кунлардан бир кун китоб-дафтарларимни қучоқлаб(чунки у замон портфел каби нарсалар йўқ), универ-ситетнинг бош корпусидан уйга келаётиб, бояги тор кўчага  етиб қолгандим,  орқамдан иккита, бироз ширакайф, мендан ёшлари ҳам (мен у маҳал бола эдим-да, ахир), гавдалари ҳам каттароқ кишилар етиб келишиб, улардан бири ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ менинг чаккамга бир шапалоқ туширди-ю, мендан олдинга ўтиб  кетаверди. Мен китобимни қучоқлаб қолавердим. Кўриниб ту-рибди, мен уларга бирор нарса дея олмайман. Уларнинг ҳар бири мендан кат-та ва кўп бақувват бир бало эди. Бу ҳол менга анча алам қилди, албатта. Уларга жавоб қайтариш истаги кўнглимни ўртай бошлади. Аммо кучсиз эдим. Шу ҳолатда, аламзода ҳолда уйимизга келсам, квартирамизда юқори курс студенти, Мусурмон акам ўтирган экан. Бу Мусурмон, дегани ўзини бироз тетик тутиб юрарди. Гердайгангина, олифта сифат бола эди. Шунинг учун унинг юриши ва савлатига қараб, “Мусурмон ака, кўчада иккитаси мени уриб кетди, юринг орқасидан борайлик, биз ҳам уларга жавоб қайтарай-лик”, дедим. Му-сурмон акам, бир нарсаларни баҳона қилиб, менга ҳамкор бўла олма-ди, яъни безориларнинг ортидан мен билан ташқарига чиқмади. Тўғриси, у қўрқди. Мен ўзим уларни тақиб эта олмаслигим турган гап эди. Шундай қилиб, бу нотинч ша-ҳарнинг биринчи шапалоғини 1957 йил сентябрида тотидим. Аммо шукрки, бу ҳол бошқа бирор марта такрорланмади. Бошқа томондан мен ҳам ўсдим, улғайдим. Шунинг учун энди менга шапалоқ тушириш ҳам унча енгил эмасди, албатта. 1961 йили эди, шекилли, мен ҳам Самарқандда бирисининг чаккасига бир шапалоқ урганман. Бу ҳам мутлақо тасодифан бўлганди. Ҳозир аниқ хотирамда йўқ, кимлар биландир икки-уч киши эдик, ҳаммомдан чиқиб, шаҳарнинг энг катта сайр боғидан ўтиб кетаётгандик, бу сафар ҳам бир ширакайф бизга тегажаклик қила бошлади. Ўшанда мен ҳам унинг чаккасига яхшигина шапалоқ туширдим. Менинг ҳамроҳларим қўрқиб кетишди. Чунки у ширакайф шаҳарлик эди, унинг шериклари бўлиши ва бизга ҳужум қилишлари мумкин эди-да. Одатда шаҳарлик болаларда пичоқ бўларди, биз шундан, арзимаган бир сабаб ила ярадор бўлмайлик, деб кўп хавфсирардик. Ундан ташқари менинг студент шерикларим ичида жуда жасурлари кўп эмасди. Аллоҳга шукр, Самарқандда бундан бошқа бу хил ҳолатларга дуч келмадим.

Талабалик даврининг бошқа йиллари бир-бирига ўхшаш ўтди. Йилига икки сессия, 6-дан 8-тагача имтиҳонлар (асосий синов) ва қанча зачетлар (синов олди назорати) топширардик. Ҳар ҳолда сессиядан сессиягача анча эркин юрардик, яшардик.

Мен 2-курсдан бошлаб, негадир ўқишдан чарчаб қолдим. 2-курсда бироз хаста ҳам бўлдим. Менга “Капиллияра таксикос”, деган диогназ қўйишди. Хасталикнинг исмини тўғри ёзолмаган бўлишим мумкин. Шунинг учун 3-5-курсларда ўртадан озроқ юқори даражада ўқидим. Диплом баҳоларимда 4-5 та “ўрта“ баҳолар ҳам бор эди. Аммо умумий савиям, тушунчаларим, фикрларим, фалсафий, илмий қарашларим ва синов китобчасидаги баҳоларим бир-бирини унча ҳам тақозо этмасди.

Бизнинг студентлик давримиз хусусиятларидан яна бири, биз студент ёшлар анча иноқ эдик. Масалан, ўша замонларда бизнинг орамизда ҳам тожик-ўзбекка ажралиш бор эди, аммо жуда очиқ, ошкора эмасди. Кейинчалик бу ҳол жуда ёмон кўриниш олиб кетди. Биз ўз замонида тушунмаган эканмиз. Аслида бу иш усталик билан ҳукуматнинг махсус ташкилотлари томонидан авж олдирилар экан. Совет ҳукумати, ўзбек-тожик иноқ-лиги уёқда турсин, ҳатто ўзбекларнинг ўзларининг ҳам бир ягона миллат сифатида  чиндан иноқ бўлишимизни ҳеч бир замон истамаган экан. Масалан, совет тузуми, совет расмий мафкураси (идеологияси) кишиларнинг ҳеч бир шаклда гуруҳлани-шига йўл қолдирмаганлигига қарамасдан, район, вилоят, баъзида минтақа гуруҳларининг тузи-лишига эътибор берамагандай туюларди. Шундай гуруҳ-лар тузилиб, улар бир-бирлари билан ҳамиша жанжаллашиб юришардилар.  Масалан, Самарқандда “СурҚаш”нинг мавжудлиги (Сурқаш, Сурҳондарё ва Қашқардарёликлар гуруҳи демакдир), Тошкентда эса Тошгуруҳ, водийликлар ва яна у ерда ҳам “СурҚаш” гуруҳларининг фаолияти да-вомли бўлиб турган. Ҳукумат бу гуруҳларнинг фаолият кўрсатишига, миллат ичида бир гуруҳнинг бошқа гуруҳга душман ҳолига келишига ҳеч бир кўринишда ҳалқит бер-маган. Нима учун шундай бўлган, ахир? Чунки улар совет тузумига қарши гуруҳлар бўлмай, миллат ичида ўзаро ноиттифоқчиликни ташкил этган гуруҳлар бўлишган. Яъни ўзбекларнинг ўзлари ўз “хоҳишлари“ билан бўлинишиб, бир-бири билан олишиб ёт-ганлар. Бу ҳам ҳукуматнинг истилочилик сиёсати бўлганлигини, “бўлда эз” сиёсати юритилган эканлигини энди бугунларга келиб тушунмоқдамиз.

У замонлар биз, Совет ҳукумати, Туркистонни бешга бўлиш билан қаноатланмай, у бе-шовнинг ҳар бирини яна майда бўлакларга бўлиб бошқариш сиёсатини ўтказганлигини тушунмаганмиз. У машъум сиёсатни, бугун ҳокимиятни қўлида сақлаб қолишга муяс-сар бўлган душманлар давом этказмоқдалар. Миллат, халқ оммаси эса, у машъум душ-манликдан иборат бўлган сийсатнинг моҳиятини ҳамон тушунганларича йўқ. Туркис-тондаги бугунги “мустақил” давлатларнинг “лидерлари” эса, ўзларининг 4-5 йилга мўл-жалланган ифлос манфаатлари учун айнан ўша истилочилар сиёсатини давом эттир-моқдалар. Халқни қоронғиликда тутмоқдалар, уларни уруғ-аймоққа, маҳаллаларга бў-либ ташлаб бошқармоқдалар.

Бу Туркистоннинг советлардан қолган энг буюк муаммосидир. Бизнинг келажагимиз Туркистоннинг ягона мустаҳкам давлатга айланишидадир. Туркистоннинг ягона бир-лиги менинг энг буюк орзуйимдир. Менинг авлодларимдан катта сиёсат, яъни давлат сиёсати билан шуғулланадиган бирортаси майдонга чиқса, унинг сиёсий махорати ва кучи Туркистонни бирлаштиришга хизмат қилишга қаратилсин. Туркистон бирлиги урушлар йўли билан эмас, тарих тақозоси билан, бу минтақада яшовчи барча нуфус-нинг чин иродасига мос амалга оширилмоғи лозим. Бир неча минг йиллар давомида бир мамлакат, бир давлат бўлган ягона Туркистонни босқинчилар, Туркистон халқи душманлари бўлиб юборди. Туркистонни истилочи душманлар босиб олганларига қа-дар узоқ бир тарихда ота-боболаримиз ўзларини ягона ватан, ягона тупроқ фуқоралари ҳисоблардилар. Руслар Туркистонга бостириб кирганда бутун Туркистон халқи Ватанни – Туркистонни улардан биргалашиб ҳимоя қилиш-ганди. Аммо улар кучлар тенг бўлмаган шафқатсиз жангларда аявсиз савашиб енгилгандилар, таслим бўлмагандилар. Душман бизнинг Ватанимизни истило этди ва бу тупроқда ўз тартибларини ўрнатди, бизни узоқ замон асоратда тутиб турди. У бизни атайлаб, майда уруғларга бўлиб, заиф-лаштириб бошқарди. Душман доим, “бўлда ур(бошқар ҳам дейишади)”, қоидасига о-ғишмай амал қилди. Наҳотки, бугун биз, ўз тор манфаатларимиз доирасидан чиқа ол-май, душман тартибларини давом етказсак. Ҳало бўлиниб, “бўлинганни бўри ейиши-ни”, англаб етмаган бўлсак?! Эй, авлод, бунга боболар руҳи рози бў-лолмайди, ахир.

Эй Туркистонликлар (уларнинг ҳозирги номлари: ўзбек, тожик. туркман, қозоқ, қирғиз )! Бизнинг эркимиз, бахтимиз, озодлигу ҳақиқий мустақиллигимиз – бу бизнинг чина-кам бирлигимиздадир! Бу ҳақиқатни унутмайлик! Бу ҳақиқатни Туркистон тупроғида яшовчи ҳеч бир кимса унутишга ҳаққи йўқ!

Аммо мен ҳам студентлик ва ундан сўнг ҳам маълум замон ўзбек миллатчиси бўлиб, қолдим. Бу нотўғри, жуда катта хато эди. Бу менинг бизнинг-туркистонликлар душма-нининг сиёсатини яхши ахиригача тушунмаслигимдан келиб чиқарди. Тўғрисини айт-сам, менинг маҳаллийчилигим, яъни мендаги ўзбек миллатчилиги 1989-1991 йилларга-ча давом этиб, советлар тугаш арафаси менда маҳаллийчилик иллати тўла барҳам топ-ди, десам тўғри бўлади.

Талабалик давримга оид яна бир воқеа, менинг характерим ва инқилобий интилиш-ларимдан белги бўлиб ҳисобланади. Воқеа 1961 йилда содир бўлганди. Биз бу замон 4-курс студенти эдик. Мен ҳам университетнинг Самарқанд шаҳар Авиатсионная кўчаси-даги ётоқхонасида яшардим. Мен ўзимни яқин тутадиган курсдошларнинг деярли бар-часи шу ётоқда яшардилар. Йилнинг апрел ёки май ойи эди, шекилли, ётоғимизда бироз тинчлик бузилди. Уни ҳам шу шаҳарлик тожик аталмиш болалар келтириб чиқариш-дилар. Ётоқда дам олиш кунлари танса (рақс), деган бир русча ўйин бўларди. Рақсга асосан рус талаба қизлар чиқишардилар(негадир ётоғимизда рус ўғил студент болалари яшамсдилар). Ўзбек талаба қизларимиз у замонлар бунақа рақсларга одатда чиқишмас-ди, улар бу каби завқларни қизлар учун аҳлоқсизлик ҳисоблашардилар. Тансага шаҳар-лик йигитлардан бир қанчаси ҳам келишарди. Тўғриси мен ҳам бу тансаларга деярли чиқмасдим. Чунки русча танса тушишни билмасдим. Аслида ўзбекча ўйинга ҳам йўқ эдим. Аммо бир икки сафар тансага тушган ерим ҳам бўлганди. Ана шу тансага кели-шадиган шаҳарлик болалар, бир куни ётоқда яшовчи 1-2-курс болаларга нисбатан бироз номуно-сиб муомалада бўлишибдилар, яъни улар студент болаларни кўчада тўхтатиб уларнинг нарсаларини (кийим, фотоаппарат ва бошқа шу каби нарсаларини) тортиб олишибдилар. Бу ҳол бир-икки марта такроланиди ҳам. Бир кун,  улардан – шаҳарлик-лардан (тансага қатновчилардан)  бир қисми, ҳар ҳолда катталари эмас, ётоқ эшиги ол-дида ҳам  тегажаклик қилишган экан, юқори курс студентлари буни кўриб, шаҳарлик-ларга бироз жазо биришибди, яъни шаҳарлик безори болаларни уриб-уриб ётоқдан ҳай-даб юборошибди. Бу ҳолдан шаҳарликларнинг “буюклари“  аччиқланиб, “гуноҳкор”, яъни шаҳар-ликларни уришни ташкил этган студентни топишмоқчи бўлибдилар. Аммо мен бу воқеалардан мутлақо хабарсиз эдим. Ўша кунлар негадир мен ётоқда бўлмаган эканман. “Катта” шаҳарликлар ташвиқотчини излашиб, ётоғимиз буфетчиси Нарзи ака-ни сўроқ қилишибди. Нарзи ё билиб, атайлаб ёки тахмин қилиб, шаҳарлик “ўч” олувчиларга мени ва Янгибойни  (Бу йигит Янгибой Темиров, Самарқанд вилоят Париж районидан бўлиб, мен билан бир курс ва бир гуруҳда ўқирди) асосий айбдор, деб айтибди. Шаҳарликларнинг энг “зўри” Воси исмли бириси эди. У ётоқда яшайдиган бир арман қизи олдига жуда кўп келарди, ётоқхонада баъзан-иаъзан ташкил этиладиган тансага ҳам доим келиб турарди. Ўша Воси оқибатда арманкага уйланган ҳам эди.

Хулоса шулки, кунлардан бир кун Восибой бизни (мен ва Янгибойни) ётоқ яқинида тўхтатиб, силар бизнинг ёши кичик болаларни ноҳақ жазолабсилар, деб бизга “улту-матум” ҳаракат қилди. Биз ундан “сенга бу гапни ким, айтди”, деб сўраган саволимизга Нарзи айтди, деб жавоб берди. Ана шу моментдан бошлаб воқеалар бошқача йўл билан ривожланди. Энг аввал биз Воси билан бирга Нарзининг олдига келдик. Нарзи дарҳол қасамга ўтди, албатта, яъни бизларнинг ўша жанжалда бўлмаганлигимиз ва Воси-ларнинг янгилшаётгани ҳақида сўзлай бошлади. Ҳақиқатан ҳам биз бўлган воқеалардан хабарсиз эдик, ахир. У кун шу билан, яъни Нарзининг қасами билан тинч ажралдик. Аммо биз бу маш-машага яхшилаб нуқта қўймоқчи бўлдик.

Биз, бу замон 4-курсдамиз, ўзимизни катта одам, шаҳарга “эга”, деб  ҳисоблайдиган даражага келиб қолганмиз. Ҳақиқатан ҳам Самарқанд шаҳар ўзимизникилигига, унга эгалигимизга ҳеч кимда эътироз йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмасди, албатта. Шунинг учун Восининг бизни кўчада тўхтатиши бизнинг иззат-нафсимизни бироз тирнади. Энди биз Восига ва унинг бутун дўстларига сезиларли жавоб беришни режалаштирдик. Юқорида айтганимдек, шаҳарлик болаларда доим совуқ қурол (пичоқ) бўлади. Шу сабабли улар билан бирор муомалани ҳал қилганда буни ҳисобга олиш керак. Биз, студентлар ундай қурол олиб юрмаймиз. Шунинг учун улар билан ҳисоблашишнинг ўзимизга маъқул икки йўлини ишлаб чиқдик.

Биринчи йўл, музокара йўли, яъни Воси бошлиқ шаҳар болалари билан ўзаро  аниқ шартлар асосида тинч келишиб олиб, тинч-тотув яшаш. Бу ҳолда бизнинг шартлари-миз: улар бошқа ётоққа келишмайди, ҳатто тансага ҳам улар келмаслиги керак. Бола-лардан тортиб олишган нарсаларни қайтариб беришлари лозим. Яна шунга ўхшаш бир қатор шартларни туздик. Бу “ультиматум”ни Восиларга ким етказиши  керак? Бунинг учун вакиллар ҳам топдик. Студентларнинг бир мунча “хулиган-безори” сифатлари ҳам бўларди, ал-батта. Улар-бизнинг «ҳулиган»ларнинг кўпчилиги филология ва тарих факултетларида ўқишарди. “Хулиган” студентларни йиғиб, уларга масалани тушунтир- дик ва уларни бизнинг элчиларимиз бўлишларини таклиф қилдик. Бизнинг “элчилари-миз” шартимизга кўниб, шаҳар хулиганлари олдига кетишди. Бизнинг вакилларимиз-нинг хабарига кўра, қарши тараф бизнинг шартларимизни қабул қилишган. Шундан сўнг шаҳарликлардан амалий ҳаракатни кутдик. Уларнинг амалий жавоби нима бўлди, денг? Бир кун кечқурун Воси ва яна бошқа бир-иккитаси (уларнинг кекса хулиганлари ҳам бўларди, шулар ҳам)  келиб, ётоқхона буфетида ўтириб олишди. Бизнинг “развет-камиз” маълумотига кўра улар биз билан тепалашишга тайёрланиб келишган. Бояги кекса хулиганларнинг сумкаларида тошлари бўлган. Ана шунда биз иккинчи ре-жамизни амалга оширишга киришдик. Иккинчи режа, ётоқхонада яшавчи  барча сту-дентларни “жанг”га солиш ва хулиганлар билан батамом орани очиқ қилиш эди. Бу режани бугун мана шу буфетда ўтирган хулиганларни тутиб олиш (асирга олиш) билан амалга оширмоқчи бўлдик.

Аслида биз бу ҳолни ҳам олдиндан ҳисобга олиб, бунга маълум бир тайёргарлигимиз бор эди. Хулиганлар буфетда ўз режаларини маслаҳатлашар экан, биз ҳам дарҳол ишга киришдик. Студентлардан икки-уч гуруҳ туздик. Уларнинг бир гуруҳи доим ташқарида қолиб, буфетнинг деразаларини қўрқлаши лозим эди. Чунки биз уларга ҳужум қилгани-мизда улар деразадан қочиб кетиши мумкин эди. Бир гуруҳ эса, телефон ва светни учи-риши керак эди, бошқа-лар командани кутиб хоналарида ҳозир туришлари шарт эди. Биз уч-тўртамиз жараённи бошқармоғимиз лозим эди.

Вақт ҳам кечқурун соат 9-бўлиб қолди. Бизнинг ҳисобимиз бўйича жанжални улар бошлашлари керак эди. Аммо охир, оқибатда улар қўрқди, жанжал бошлай олмадилар. Кексалари секин сумкаларини кўтариб буфетдан чиқиб кетишди. Аммо Воси мардлик қилиб, буфетда ўтираверди. Биз эса, масалани бошқа вақтга қолдира олмасдик. Чунки биринчидан, биз ҳар куни ёки кунора улар нима иш бошлар экан, деб хавфда, юраги-мизни қўлда ушлаб ўтира олмасдик. Иккинчидан, улар бирортамизга ёмонроқ зарар келтириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмасди. Шунинг учун энди биз фақат Восининг ўзини асир ол-моқчи бўлдик ва тузилган гуруҳларга керакли команда берилди.

Хуллас, биз жараённи бошқарувчилар буфетга кирдик. Ташқарида ва коридорда дарҳол свет ўчди. Шу замон Воси эпчиллик қилиб, икки қўлига буфетнинг иккита пичоғини олиб, буфетнинг прилавкаси тагига кириб олди. Бир участкавой милитсионеримиз ҳам бўларди, у киши асли хоразмлик эди. У ҳам шу ерда. Унинг ҳар кунги вазифаси, шундай бўлса-да, ҳар эҳтимолга қарши уни биз ўзимиз атайлаб чақириб келганмиз. Ҳатто ётоқхонага қўшни яшайдиган Ходи Орифович Абдуллаев исмли (раҳматли) математика факултети декан ўринбосари бўларди, у одамни ҳам раҳматли Эшпўлот (Бу йигит ҳам менинг курсдошим эди. Мен бу сатрларни ёзаётган замонда Эшпўлот раҳмат-ли бўлганди.) билан бирга бориб бугун бўлиши тахмин этилаётган ҳодисадан огоҳлантириб қўйгандик. Бизнинг ҳисобимизга кўра, Х.О. Абдуллаев ётоқда нима бўлаётганини, бўлганини билмаслиги керак эди. Ҳақиқатда ҳам у киши ўша куни уйида ётмаган эди.

Ана шундай қилиб, Воси прилавка остида, буфет зали тўла студентлар. Милитсионер прилавканинг бир бурчагида, унинг ёнида раҳматли Эшпўлот болаларга “қўйинглар ях-ши бўлмайди”, деб турарди. Эшпўлотнинг “қўйинглари“ ёлғондакам эди. Аммо чироқ (свет) ўчирувчилар, чироқни бир ўчириб, бир ёқиб туришибдилар. Свет ўчганда бола-лар прилавкага қараб кифер шишаларини отишарди, свет ёнганда тўхташарди. Ёруқда бутилкалар отилса ким атаётгани билиниб қоладида. Шунинг учун қоронғида отишар-дилар. Шунақа ўйин давом этиб турган бир маҳалда, свет ёнувининг навбатдаги бирида Воси икки қўлида иккита кифер шишаси билан шундай бир тезликда прилавка устига ирғиб чиқдики, унинг тезлиги одамзоти ҳайрон қоларлик даражада тез эди. Қўлидаги шишаларни залга, яъни болаларга, ўзини эса, деразага отса бўладими? Дераза билан прилавка ораси камида икки метр келарди. Деразадан ташқари томон ҳам бир метрдан баланд эди. Лекин Восига ҳеч нарса бўлмади. У шу йўл билан қочиб қутулди. Одам би-рор хавфдан чинакамига қўрқса шунақа бўлса керак. Ташқарида бизнинг деразани қўрқловчиларимиз эса, бояги ўчир-ёқда “постларини” ташлаб ичкарига, томошага ки-риб кетишган эканлар. Шунинг учун Восини ҳам қочириб қўйдик. Бир ҳисобдан Аллоҳ ўзи бошқариб, бизни ёмон ҳолдан қутқарган экан. Акс ҳолда Воси қўлга тушиб, уни болалар уриб майиб қилиши ёки бошқа бир фалокат бўлиши ҳам мумкин эди.

Шундан сўнг, бутун ётоқхона нима тўғри келса шуни қўлга олишиб, шаҳар бўйлаб Во-сини қидиришга отланишди. Ётоқхона атрофидаги шаҳарликларнинг  уйларига кириб Восини излашдилар, болалар. Аммо уни топиш мумкин бўлмади. Кейин билсак, Воси медтехникумда  ўқийдиган болалар яшайдиган квартираларнинг бирида кароват остига яширинган экан. Студентлар эса, шаҳардан ташқаридан келиб, яшайдиганларнинг квар-тираларига киришмагандилар. Аммо студентлар шаҳар бўйлаб юриб, йўлда учираган бир неча шаҳарлик болаларни тутиб, уришдилар. Уларнинг ичида битта бегуноҳи ҳам бўлган экан. Восининг укасини эса, университет бош биноси ҳавлисида тутиб олишди-лар. Болалар уни роса тепишиб, ташлаб кетишаётгандилар. Бир замон студентларнинг бири оёғига пичоқ урилгани маълум бўлди. Восининг укаси(унинг исми Наби эди) оёқ-лар остида ётиб, уни тепишаётганларнинг бирининг оёғига пичоқ уриб улгурган экан, бемаза. Ундан сўнг яна қайтадан болалар уни хушидан кетгунча тепишди. Биз (мен ва Эшпўлот раҳматли иккимиз), бир фалокат бўлмасин, деган мақсадда уни болалардан  ажратиб олдик.

Бу орада чамамда 200, балки ундан ҳам кўпроқ студентлар университет бош корпуси ҳавлисида тўпланиб қолди. Наби тутиб олинган жой ҳам шу ер эди. Оқибатда бутун шаҳар милитсияси оёққа турғазилди ва улар университет бош корпусига келишдилар. Студентларни тарқатиб юбориш мақсадида уларнинг устидан ўқ отиш ҳам бўлди. Аммо студентларнинг шаштини бостириш мум-кин бўлмади. Қисқаси, натижада студентлар университет бош биноси ҳавлисидаги ошхона олдида беихтиёр, истехияли бир равишда тўпланишда давом қилишди. Бу ерга Самарқанд шаҳар ва вилоят милитсия бошлиқ-лари, яна қўшимча бир гуруҳ қуролланган милитсионерлар ҳам келишди. Студентлар уларни ураб олишди. Милитсия бошлиқлари машиналари устига студентлар чиқиб ўти-риб олишганди. Ҳар ким ҳар нарса сўзларди. Студентлар бирин-кетин сўзлар, милит-сияни порахўрликда, нохолисликда, ёмон ишлашда айблашарди. Милитсиянинг қанча-лар тарқалинглар, деб дўқ ва пўписаларига  қарамасдан студентлар тарқалишмадилар. Бир қанча вақт милит-сия ва студентлар ўзаро бир-бирига рўпора тургандан сўнгра университет ректори бу ерга етиб келди. Уни махсус чақиришган бўлсалар керак. Ўша замонлар университет ректори боилогия фанлари доктори, профессор Ахрор Тўлага-нович Тўлаганов, исмли киши эди. Ректорнинг бирмунча тушунтиришидан сўнгра студентлар тарқашди. Ўша кечаси Ректор биз билан ётоқга бориб у ерда ҳам суҳбат ўтказди.

Эртаси кундан бошлаб, бу иш анча вақт муҳокама қилинди. Ҳатто жинойи иш очилиб тергов ҳам бошлаб юборилди. Студентлардан фақат бир киши, Пўлот Холқўзиевнинг терговда қатнашишига тўғри келди. Хулиганлардан 13 киши терговда қатнашиб, 13-и ҳам бир йилдан уч йилга қадар қамоқ жазоси олишдилар. Бу жараёнда, яъни тергов жараёнида битта П. Холқўзиевдан бошқа студентларнинг қатнашмаганлиги ва улар-нинг бирортасига зарар етмаганлиги ректорнинг хизмати эди, албатта. Акс ҳолда милитсия бизнинг жуда кўпчилигимизни “жинойи“ жавобгарликка тортишлари мумкин эди. Чунки биз кеча милитсиянинг каттасию кичигини ростдан қаттиқ ҳақорат қилган-дик. Бизга Аллоҳ ёрдам етиб,  милитсиянинг катталаридан бири, яъни шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, милитсия генерал майори Мирзаев исмли, бириси жуда катта хатога, адашишга йўл қўйди. Унинг бу хатоси бизга кўп ёрдам берди.

Тўполон бўлгандан кейинги кун университет ректори қабулхонасида шаҳар ва вилоят милитсияси бошлиқлари, студентлар вакиллари иштирокида учрашув бўлди. Студент-лар вакиллари сифатида университет комсомол комитети секретари (Холиёров Хол-мирза), ётоқхонадан мен, Эшпўлот раҳматли, Пўлот  Холқўзиев, яна ким ҳам борди қатнашаётгандик. Х.Холиёров ва Эшпўлот раҳматли ташқи кўринишдан, яъни гавда, юз кўринишдан бир-бирига ўхшаб кетишардилар. Шунинг учун шаҳар милитсияси бошлиғи Мирзаев  “кеча мени урмоқчи бўлди мана бу студент”, деб Х.Холиёровга тормашиб қолсачи. Кеча ақшом унга ўдағайлаган, аслида Холиёров эмас, Эшпўлот эди. Бу ҳол,  яъни милитсиянинг каттакон бир бошлиғининг бундай адашиши жуда яхши бўлди, бизнинг ўзимизни ҳимоя қилимизда бу жуда қўл келди. Холиёров ҳам бу адашишдан фойдаланиб дарҳол роса боблаб унга жавоб қайтарди. Чунки кеча ақшом Самарқандда тўполонлар бўлаётганда Х.Холиёров Тошкентдан Самарқандга поездда келаётган бўлган. Унинг қўлида поезд билети ҳам бор эди. Ҳар ҳолда орган одамлари ўшанда уялиб қолишганди. Шу билан уларнинг пўпаги ёрилиб, жим бўлиб қолишди. Бу воқеанинг оқибатида биз анча кучландик. Энди милитсиянинг ҳар қанақанги даъво-лари, бизга қарата ўтказиладиган оператсиялари адашишга чиқадиган шароит туғилди. Шунинг учун ҳам улар студентлар ичидан кўпроқ “гуноҳкорларни” топишга урина олмадилар. Чунки бизда бугунги адашишни пеш қилиб, туҳмат, деб туриб олиш имкони пайдо бўлганди. Аллоҳнинг Ўзи сақлаб,  ана шунақа тасодиф сабаб бўлиб, унинг устига ректорнинг студентларни қаттиқ қўллаши оқибатида, ўша жанжаллардан қутулиб қолганмиз.

Бу воқеаларда шахсан менинг ролим нимада бўлганди? Биринчидан, ҳамма гап биздан, яъни бизни, Янгибой иккимизни Восининг кўчада тўхташидан бошланди. Натижада воқеаларнинг марказида туришга мажбур қолганлардан бўлдим. Пўлот Холқўзиев эса. тасодифан бу ишга аралашиб қолди-да судгача терговда қатнашишга мажбкр бўлди.

Биз жанжал қилмасдан муроса йўлини ахтарган вақтда Восилар тарафга юборилган вакилларга бизнинг ётоқдан вакил этиб Пўлотни қўшиб юборгандик. Шу сабабдан ҳам Восилар гуруҳи тергов вақтида Пўлотни ёнларига тортишди. Чунки улар қанча кўп сту-дентни айбдор ҳисоблашса, уларнинг даъволари шунча ишончсиз бўлишини били-шарди. Шунинг учун улар ҳам фақат биргина Пўлотга ёпишиб олишдилар. Аммо тер-гов ва суд жараёни давомида Пўлот ҳам тўла айбсиз топилди. Чунки ҳақиқат ҳам шун-дай эди, ахир. Сту-дентларнинг айби, уларнинг ташкилий кўтарилиши, безори (хули-ган)ларни  излаб шаҳар бўйлаб юриши эди. Буни ҳам айб ҳисоблаш мумкин бўлса? Бу ишнинг ташкилотчилари ва уни бошқарувчилар эса, мен билан Янгибой эдик. Аммо бизнинг ҳаракатимиз жиноят эмасди, ахир. Биз ўзимизни ҳимоя қилишга ҳаракат қил-гандик.  Безориларга якка тартибда қаршилик кўрсатиш хавфли бўлгани учун уларга ташкилий равишда зарба бериш йўлини ишлаб чиққандик, холос. Аммо шуни ҳам тан олиш керакки, совет замонида ҳам қандайдир ташкилий норозиликларни уюштириш мумкин экан. Ана шундай, совет замони бўлса-да, бизнинг ташкилий норозилигимиз умуман олганда ўринли чиққанди. Безориларнинг катта бир гуруҳи жавобгар қилиниб, шаҳарда ва ётоқхоналарда тартиб ўрнига тушиб қолганди. Ана ўша бизнинг ҳаракати-миз инертсияси беш-олти йил давом этганди. Ўша воқеалардан сўнг студентлар шаҳарда эртаю кеч бемалол эркин юрадиган яхши шароит вужудга келганди.

Афсус, бизда ҳар доим ҳам бундай кескин ҳаракатларга тайёр кишилар топилавермай-ди. Бизнинг одамлар негадир жуда “ихтиёткор”, тўғриси жуда қўрқоқ кишилар. Улар доим “менга тегмасалар бўлгани” принсипига қаттиқ амал қилишадилар. Бизнинг халқ-да “Оқ туя кўрдингми йўқ, қора туя кўрдингми йўқ” ақидасига ёпишиб олганлар кўп топилади. Бизда яна бир мақол бор, у ҳам бизнинг бугунги аҳволимизга жуда мос ва кишиларимиз бу мақолга ҳам оғишмай амал қилишади. “Оч қорним, тинч қулоғим”, дейилади у машҳур мақолда.

Шу ерда ўзбеклар ҳақида тўқилган бир анекдот (кулгили латифа, бизда кўпроқ афанди латифалари, деб юритилади) хотирамга келиб қолди. Шуни ҳам ёзиб қўяйчи, силар ҳам айта-айта юрарсилар.

“Бир замон икки киши, бири рус, бошқаси ўзбек катта жиноят қилишиб ўлимга ҳукм қилинибди. Вақти келиб, ҳукмни ижро этишмоқ учун айбдорларни конвоин (ҳуку-матнинг махсус қуролли хизматчилари)  осиб ўлдиришга олиб кетишаётган эканлар, йўлда  рус ўзбек биродарига “қочмаймизми, деса“, ўзбек унга “яна баттар бўлмасми-кин?”  дермиш.” Буни қаранг, уларни икки-уч дақиқадан сўнгра осадилар, қочсалар, балки ўлимлари бир неча дақиқага  кейинроқ содир бўлиши ёки қочиб қутилишилари ҳам мумкин, ахир. Энг асосийси, ҳар қандай ҳолатда ҳам киши ўзини ўлимдан қутқариш учун ҳаракат этишга интилиши керак эмасми? Йўқ, менинг “ўта ихтиёткор ўзбегим”, яна ёмон бўлмаскин, деб “усталик”, “ихтиёткорлик“ қилмоқчи бўлади. Ўлим-дан ҳам баттарироғи бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Қаранг, у менинг “ўзбегим“ учун ўлимдан баттари ҳам бўлармиш?! Менинг ўзбекларим мени бағишласинлар … Аммо ҳақиқатан ҳам бугунги бизнинг миллатга бу ҳикоя жуда мос ва унинг хусу-сиятларини ниҳоятда айнан жуда яхши ифодалайди. Ўзбекнинг хусусиятини бундан ҳам дурустроқ ифодалашнинг имкони ҳам йўқдиров. Билмадим, нимадан ва қачондан бошлаб миллат бунчалик аянчли аҳволга келиб қолган. Тарихимиз мақтанишга арзий-ди. Бизнинг элимиз ичида мардлар, жангаварлар кўп бўлган тарихда. Катта империя тузган, йиллар давомида урушларда юрган, жаҳоншумул ғалабалар қозонганмасми, бизнинг боболаримиз?! Уларнинг авлодлари қаерда? Биз уларнинг авлоди эмасми? Нега биз бунча қўрқоқмиз, нега бунча “ихтиёткормиз”? Тарихимиз буюк бўлса-да, нега бугунимиз бунчалар, мислсиз аянчли бўлиб қолмоқда?

Мен одамларимизнинг, айниқса эркакларнинг ўлимга тик қарайдиган бўлиб етишиш-ларини истайман. Сиз ҳам болаларим, ўғилларни мард, ғурурли етиб ўстиришга ҳаракат қилинг. Инсон учун, ҳақиқий инсон учун, эркак учун энг муҳим, энг асосий шан-шараф, бу қандай бўлмасин жон сақлаб тирик қолиш эмас, аксинча энг буюк шан-шараф, ҳеч бир ҳолда, ҳеч бир ерда, ҳеч кимга ва ноҳақлик олдида тиз чўкмасликдир! Тиз чўкиш ўрнига ўлимга тик мардона боришдан ҳам буюкроқ шараф йўқдир бу оламда!

Ихтиёткор бўлишлик, мушт ишлатиш ўрнида бошни, ақлни ишлатиш, ҳис-ҳаяжон ери-да тафаккурни ишлатиш, бу ажойиб, яхши хусусият. Бундай яхши, ижобий инсон хусу-сиятини, кишиларнинг ўзаро муомаладаги бу ижобий усулни анекдотдаги каби аянчли ҳолгача тушуриб юбормаслик тўғрисида сўз кетмоқда. Афсуски, сўз билан, ақл билан битадиган ишни мушт билан битириш каби аҳмоқлик ҳам кўпинча яна бизда учрайди. Мен эса, ҳақиқий ақлли ва мард авлод эттиштириш ҳақида сўзламоқчиман. Болаларни ақлли ва ботир бўлиб ўстиришга урининглар демоқ истайман.

Бу ерда мавзу яна бироз бошқа тарафга бурилди. Чунки фикр келган жойда ёзилмаса, кейин хотирадан кўтарилади ёки мазмуни бошқачароқ бўлиб қолади.

Яна шаҳарликлар билан можарога қайтамиз. Биз шаҳар безорилари билан орани очиб олганимиздан сўнг, энди студентлар орасида бошқа қўрқув бошланди. Чунки бунга керакли асослар бор эди. Масалан, шаҳарлик болалар кечалари ётоқхонада баъзи хоналарга киришлари ва болаларга зарар ва ташвишлар бериши мумкин эди. Улар ҳақиқий безорилар, биз эса оддий тинч студентлармиз, ахир. Улар ҳеч бўлмаганда пичоқ билан юришади. Бизнинг ёнимизда эса, нон кесишга мўлжалланган оддийгина пичоқча ҳам бўлмайди. Шунинг учун кечалари ётоқни қўруқлаш керак, деган хулосага келдик. Бунинг учун махсус навбатчилик ўрнатдик. Икки қаватли ётоқнинг ҳар қавати-да тўрттадан саккиз кишилик навбатчилик графиги туздик. Стулларни синдириб, уларнинг оёқларидан навбатчилар учун “ҳужум“дан ҳимояланиш “қуроли-таёқлар“ ясадик. Навбатчиларимиз стул оёқларини ушлаган ҳолда ётоқ қаватларида тун бўйи навбатчилик қилиша бошлагандилар. Бу ишларнинг ташкилотчиси асосан мен ва Янгибой бўлган эдик.

Шунақа қилиб, кечалари ухлай олмай, ўзимизни стул оёқлари билан қўруқлаб юрган бир замонда, ётоқхона атрофида яшовчи бир кампир Аллоҳнинг қарзини узибди. У ерда таъзия бошланиб қолди. Жаноза чиқадиган уй олдида анчагина одамлар тўпланган. Биз эса, мен ва Эшпўлот раҳматли иккимиз кўчага, яъни шаҳарга чиқмоқчи бўлдик. Аммо бизнинг шаҳарга чиқиш йўлимиз ўша таъзия бўлаётган уйнинг олдидан кечарди. Ётоқдан шаҳарга чиқиладиган бошқа йўл йўқ. Иложсиз, ўша ердан ўтишга “мардларча“ жазм қилдик. Аммо юракда хавф бор, таъзияда ўтирганлар орасида биздан азият чек-канлар бўлиши мумкин ва улар бизни бошқаларга ҳам кўрсатади, деб хавфсираймиз. Кўнгулда ғул-ғула, аммо кўринишдан тетик ва мардларча одамлар орасидан ўтиб кетаётибмиз. Ўша замонлар муслмонча бирор таъзия билдириш тартиби ва усулини ҳам дуруст билмаймиз. биз каби мусулмончиликни билмайдиган ёки унга эътиборсизликни одамлар нормал қабул этиши Совет замони яшаш тарзига мос эди. Шунинг учун биз-нинг таъзияга бурилмаслигимиз биз учун ҳам, у маросимда турганлар учун ҳам ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмасди. Шу сабаб бизнинг у одамлар ўртасидан ўтиб кета-веришимиз нормал ҳолат. Иш қилиб, нима бўлса, бўлар қилдикда, таъзияга йиғилган одамлар ўртасидан ўтиб кета бошладик. Хотирамда йўқ, ўша ерда туришган одамлар билан саломлашдикми ё йўқ. Одамларнинг ўртасига келганда улардан бири Эшпў-лотни тўхтатса бўладими? Билмадим, раҳматли қандай ҳолга тушган бўлса? Мен эса, унга эътибор бермай, ҳеч нарсани билмагандай ўтиб кетавердим. Эшпўлот бироз уш-ланиб қолди. Ана энди ҳар каллада ҳар хил хаёл. Бизда қўрқув, уларда эса, биздан ёр-дам олиш умиди хаёли кезмоқда экан. Эшпўлот ҳам ҳа, демай орқамдан етиб келди.

Ана қизиқ! У бечора одамлар, бизни, айниқса мени каттакон мансабдор киши ҳисобла-шибдилар. Шунинг учун менинг ёнимда келаётган ўртоғимни тўхтатиб, ундан бир ишни битиришда воситачи бўлишни илтимос этмоқчи бўлибдилар. Улар мени шаҳар ижрокомида ишлайдиган мансабдор, деб билибдилар – да, Эшпўлотга, “Мана қаранг, бу ерда бир қаровчиси йўқ кампир қазо қилди, унга ўлим харажатлари учун бироз ёрдам керак. Эртага биз у кишининг (яъни менинг олдимга) олдига ёрдам сўраб борамиз, дўстингизга айтиб қўйинг бизга бироз ёрдам қилсин“, дейишибдилар. Ана энди кулиш-ни кўринг. Эшпўлот раҳматли бундай ҳолларда, устаси фаранг одам эди. Шунинг учун ваъдани роса боблаган, албатта.

Йўқ, ҳар ҳолда шаҳар безорилари бизнинг кескин ҳаракатларимиздан ҳақиқатан қўрқиб қолишди, бошқа ётоққа яқинлашмадилар. Аммо биз эҳтиёт чораларини бир ой давомида ҳеч сусайтмадик. Безорилар ётоққа келмади-ю, аммо ётоқда стуллар синиб битди. Чунки ётоқда икки юздан кўпроқ студент яшарди. “Қурол“га эса, стулларнинг фақат узун оёқлари ярарди. Шунинг учун камида юз стул синдирилган бўлса керак.

Хуллас, безорилар ўз жазоларини олдилар. Ҳаёт аста-секин ўз изига тушиб кетди. Аммо бу воқеа узоқ вақт ўз таъсир кучини йўқотмади. Салкам олти-етти йил бу каби безориликлар шаҳарда тўхтаб қолди. Ундан сўнгра шаҳардаги ўша безориликлар яна бошланди, албатта. Чунки барча қонунсизликлар бошида совет милитсиясининг ўзи турарди. Ҳатто улар шу безориликлар ҳисобидан шахсий даромат қилишардилар. Шунинг учун бу безориликка совет милитсияси ёрдамида қайтадан йўл очилди.

Менинг студентлигим давридан тахминан 20 йил сўнгги Самарқанд, менинг болала-римнинг шаҳарлари ҳисобланади. Шаҳарнинг у кейинги даврини улар ўзлари яхши биладилар. Одатда шаҳарнинг икир-чикирлари ёшларга кўпроқ кўринади. Чунки улар ўзлари ҳам қандайдир даражада шаҳар ҳаётини ташкил этади ва унинг бевосита қат-нашчиси бўладилар, ахир. Мен эса, бу замон бошқа гуруҳ, бошқа котегория кишиси эдим. Шаҳарда бўлаётган жўда кўп воқеалардан, айниқса шаҳар ёшлари ҳаётидан мен энди бирмунча четда эдим. Ҳар ҳолда Самарқанд доим ҳам унча тинч шаҳар ҳисоб-ланмаган. Уни бирор беш йилга нисбатан барқарорлаштирган ҳам менинг болаларим дадаси ва унинг “инқилобчи“ шериклари ҳисобланади. Буниси ҳазил. О, қани эди, Ал-лоҳим бизга, менга ва менинг ҳамфикрларимга Ўзбекистонда ҳам тартиб ўрнатиш имконини насиб этса! Ноумид шайтондир, Аллоҳдан умидим улкан. Умидларим рўёбга чиқар, иншоолоҳ!

Менинг ҳаётимга, жумладан студентлик ҳаётимга тегишли, аммо хотирамдан кўтарил-ган яна бошқа ҳолатлар ёдга келган жойда қўшимча ёзарман.

 Иккинчи боб.

Иш фаолиятим ва турмушда учраган баъзи ташвишлар.  

Шундай қилиб, Самарқандда беш йилни ўтказиб қўйдим, яъни 1962 йили Самарқанд университетини битирдим. Бир нарсани таъкидлашим керакки, мен ўрта мактабда ва университетнинг биринчи икки курсида аълочи ўқувчи бўлдим. Аммо университетнинг учинчи курсидан бошлаб негадир чарчаб қолдим. Юқорида ҳам сўзлаганим каби, 2-курсдагилигимда бироз хаста ҳам бўлдим. Ўқишда ўзлаштиришимнинг пасайишига, чарчашимга бу хасталигим ҳам сабаб бўлди, аммо сабаблар фақат бугина эмасди. Нима бўлса, бўлди, иш қилиб, менинг ўқишим сифатида бирмунча пасайиш рўй берди, пред-метлардан оладиган баҳоларим анча пастлашиб қолди. Аммо умумий савиям, атрофга, дунёга қарашим, сиёсатга, ҳаётдаги ўзгаришларга интилишимда ўзгариш бўлмади. Бу соҳада доим илғор қолдим. Шунинг учун Оллоҳга шукр, мен унверситетдан етарли даражада етук мутахассис бўлиб чиқдим, десам мақтаниш бўлмас. Болаларимга ҳар доим, ”Силарда мени, Ўзбекистонда ўсиб, етишган домлаларинг, иш ерларингда колле-галаринг билан мутахассис сифатида солиштириш имконларинг бўлган. Шунга қараб менга ҳам баҳо бера оларсилар, деб ўйлайман” дердим.

Сўзнинг қисқаси, менинг дипломимга иловадаги баҳоларим орасида бир-иккита “удов“(“уч” баҳо) – лар ҳам учрайди. Улар ана шу сўзлаган сабаблар натижаси ўлароқ майдонга келган баҳолардир.

Оқибат мен, университетни битириш арафасида Андижон вилоятига, яъни Андижон вилоят маориф бўлимига ишга тақсим бўлдим. Ишга тақсимланиш масаласи бўйича ҳам юқорида бироз гап бўлганди. Аммо бори, яъни менга насиб етгани ўқитувчилик бўлди. Андижон вилоят маориф бўлими мени вилоятнинг Чуст районига ишга жўнатди. Мактабда ўқитувчилик қилиш анча қийин кечди. Чустда 1962/1963 ўқув йили ишлаб, бошқа у ёққа қайтмадим. Чунки Самарқандга ўрганиб қолган эканман, Андижон жуда узоқлик қилди. У ёқда ҳеч ишни давом этказгим келмади. Энди Самарқандда ишлашга ҳаракат қилдим. Бу ҳам бошида унча қулай бўлмади. Самарқандда иш топганимча ҳам кўп ташвишларни бошдан кечирдим.

Масалан, Самарқанд университетида 1962 йили янги инженер-техник факултети очи-либ, унга Михаил Ботирбекович Гукямехов исмли домла деканлик вазифасини бажар-моқда экан. Бу киши Абхазия мусулмонларидан бўлиб, менинг ўқитувчим эди ва диплом ишимга раҳбарлик қилганди. Домлам бечора менга иш топишга кўп ҳаракат қилди. Қишлоққа кетмаслигимга асосий сабаб ҳам унинг ҳаракати бўлганди. Аслида у мени университетга, ўзи ишлаётган янги факултетга ишга жойламоқчи бўлди. Аммо бу унча тез битмади. Аслида менинг бошқа ўқитувчиларим, яъни ўзларини тожик ҳисоб-ловчи ўқитувчиларим менинг бу факултетга ишга жойлашишимни исташмадилар. Ни-ма учун мени университетга ишга олишмаганликларининг сабаби Аллоҳга ва менинг тожик ҳисобланмиш домлаларимга аниқ. Менимча, асосий сабаб маҳаллийчилик, майда миллатчилик бўлса керак. Демак, ўша замонларда мен сезмаган миллатчилик деймиз-ми, маҳаллийчиликми кабиларга ўхшаш қусурлар ҳам мавжуд эканда. Университетга ишга жойлашмоқ учун юриб, бу орада анча вақт ўтиб кетди.  Мактабларда ишлар бош-ланганига бир қанча вақт бўлди. Билмадим, вақт ҳам йилнинг октябрими, ноябрига яқинлашди. Энди район мактабларига ишга бораман десанг ҳам районларнинг узоқ-узоқ жойларида иш топилади. Мен эса, ҳамон ишсиз. Охирий, яна Михаил Ботирбе-ковичнинг тавсияси билан Самарқанд қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш технику-мидан соатбой иш топилди.  Яхши, техникумда соатлар анча кўп эди. Оилам ҳам кичик, ҳали биттагина боламиз бор эди. Соатбой дарсдан олинган иш ҳақи билан қийналиброқ бўлса-да, кун ўтказса бўларди. Турадиган кирали уйимиз ҳам бир хонадан иборат бў-либ, кираси ҳам анча арзон эди. Уй эга-сининг исми Наби, Самарқандлик эроний уру-ғидан ҳисобланган қардош-лардан бири эди. Ўша замонларда ҳам анча қийналдик. Қий-налсакда, аммо кунимиз бир нави ўтиб турди. Шукрки, иш қилиб, оч ва далада, бошпа-насиз қолмадик.

Униварситетни битирганимдан бир йил сўнгра ҳам аҳволимиз ана шунақа анча таш-вишли эди. Шундай қийналиб юрган вақтимда ҳам акам ёрдам бериб турди. Уни-верситетни битирдинг, катта одам бўлдинг, энди ўз кунингни, ўзинг кўр, демади акам барака топқур, у доим ёрдамчим бўлди. Акамнинг яхшиликларига мос хизмат мендан қайтмаса, Аллоҳдан қайтсин, амин.

Ҳали иш ерим тайинли бўлмагани сабабли шаҳар бўйлаб доим иш ахтариб юрдим. Кун-лардан бир кун Самарқанд пахта тозалаш заводидан механиклик вазифасида ишлашга иш топдим ва дарҳол у ишга жойлашдим. Бу маханикнинг вазифаси тўрт-беш кишидан иборат пахта тозалаш станокларини башқарувчи ишчиларга бригадирлик қилиш эди. Менинг заводга ишга жойлашиш вақтим ўқувчиларнинг пахта териш компаниясига тўғри келиб, менга бирмунча қулай бўлди.  Улар пахта теримидан қайтгунча бу ерда бироз ишга ўрганадиган бўлдим. Заводда иш уч сменада бўларди.

Техникум ўқувчилари пахта йиғим-теримидан қайтгандан сўнг завод ва техникум икковида ҳам ишлаш бироз оғир бўлди. Қанчалик қийин бўлмасин 1964 йил ёзига қадар бу икки ишни ҳам давом етказдим.

Уйимизда иситиш ва овқат пишириш кўмир учоқда бажариларди. Бу учоқларга ёқиш учун кўмир ва уни ёқишда тутантириқ, яъни бироз қуруқ ёғоч ўтин ҳам зарур эди. Шу сабаб ёғоч ўтинни баъзан заводдан орқалаб келган вақтларим бўлган. Пахта тозалаш заводи Самарқанднинг темир йўл вокзали орқасида жойлашган бўлса, бизнинг уйимиз Архитектура институтига яқин бир ерда эди. Уй ва завод орасидаги масофа уч-тўрт километр келарди, балки ундан ҳам узоқроқ эди, шекилли. Ўтинни эса, заводдан яши-рин олардим, яъни иш куним давомида имконини топиб, заводдаги тахталардан елкам-да олиб кетишга мўлжаллаб, заводнинг девори орқасига ташлаб қўярдим. Иш тугаган-дан сўнг тахталарни териб олиб уйга орқалаб кетардим.

Ана шунақа азиз ўқувчи, мен учун Самарқандда ишга жойлашиш унча ҳам енгил ва жўн бўлмаган эди.

Ҳайрият, 1964 йил ёзга чиқдик. Май ойлари эди, шекилли. Михаил Ботирбекович, бечора энди мени Самарқанд кооператив институти фалсафа кафедрасига лаборантлик вазифасига ишга жойлаштириб қўйди. Фалсафа ва математика унча ҳам бир-бирига мос келмайди. Лекин шунақаси ҳам бўларкан. Мени ишга олишди. Маошим эса, ярим бўладиган бўлди, яъни ярим ставка ишга олишдилар. Институтларда, яъни совет олий ўқув юртларида шунақа “ярим ставка“, деган бир иш бўларди. Бу “ярим ставка“, дегани ҳар куни 8 соат иш куни ўрнида 4 соат ишлайсиз, маошни ҳам ярим оласиз. Лаборант-нинг тўла маоши 90 сўм бўларди. Демак, менинг ойлик маошим эса, 45 сўм бўладиган бўлди. Ҳар ҳолда институт номи бор, ишлашни бошлаб юбордим. Аммо бу иш бундан сўнгги менинг турмуш тақдиримни белгилади, десам нотўғри бўлмас.

Бу ерда кафедра мудири, яъни менинг бевосита иш раҳбарим Каримов Рустам Каримо-вич исмли киши эди. Кўп яхши одам эди. Ҳамма Каримовлар ҳам Ислом Абдуғаниевич, яъни лўли бўлавермайди-да. Рустам Каримович июл ойи бошларида, таътилга кетиш-дан олдин институт ректори билан сўзлашиб мени институт қабул комиссиясида фой-даланишни келишди. Шундай қилиб, Самарқанд кооператив институти 1964 йилги қабул комиссиясига аъзо бўлиб қолдим, яъни институтга математикадан кириш имти-ҳонлари оладиган “экзаменатор“ бўлдим. Аммо бу фаолиятни, кириш имтиҳони олиш фаолиятимни бироз батафсил баён этиш керак.

1.  “Экзаменатор“лигим ҳақида икки оғиз сўз.

Бу ерда “экзаменаторлик“ (имтиҳон олувчилик(қабул этувчилик))нинг, айниқса совет олий мактабларига кириш имтиҳонларини қабул қилувчиликнинг ҳаёт(жамият)даги ўр-нини ва унинг аҳамиятини яхшироқ тушунтирмоқ учун аввал совет даври ўқиш систе-масини, айниқса, олий мактаблардаги ўқиш-ўқитиш системасини, олий ўқув юртларига ўқувчилар қабул этиш системасини англатмоқ лозим бўлади. Чунки бу бир томондан бизнинг келажак авлодга қизиқарли ҳикоя бўлса, бошқа тарафдан бу жуда муҳим ибрат бўларлик ижтимоий ҳолат, ижтимоий муаммо ҳамдир. Бу муаммо ҳам келажакда Ўзбе-кистонда тўла-тўкис, узил-кесил ижобий, дунё стандартдлари даражасида ҳал етилмоғи керак. Бундай ижтимоий муаммони тўғри ҳал этиш, Ўзбекистонда вужудга келадиган янги жамият ва давлатнинг бажариши, амалга ошириши зарур бўлган муҳим масалалардан биридир.

“Экзамен“ сўзи бу русча сўз бўлиб, ўзбекчада имтиҳон-синов, деганидир, албатта. Эк-заменатор эса, имтиҳон олувчи, имтиҳон қабул қилувчи киши-шахс маъносини беради. “Экаменатор“ сўзининг тўла ўзбекча маъноси, имтиҳон қабул қилувчи-қиладиган ўқитувчидир. Бизда, Ўзбекистонда олий мактабнинг ўқитувчиларини “домла“, деб аташ урф бўлган. Шунинг учун “экзаменатор“- бу имтиҳон қабул қилувчи домладир.

Бизнинг замонимизда ўзбекча сўзлашганда русча сўзларни аралаштириб ишлатиш камчилик эмас, балки сўзлашувнинг “кўрки“ ҳисобланарди. Шунинг учун кишилар ора-сида ҳеч ким “имтиҳон олувчи домла“, иборасини ишлатмасдилар. Унинг ўрнида бема-лол “экзаменатор“ сўзини ишлатиб ўзбекча сўзлашаверардилар. Ундан ташқари бу сўз эл ичида жуда машҳур бўлиб,  унинг маъносини билган ҳам, билмаган ҳам “экзамен“ ва “экзаменатор“ сўзларини жуда улуғлаб, ўзбекчада айни жойига қўйиб қўллардилар. Шунинг учун мен ҳам ўз замонимдагидай бу сўзнинг “ширасини“ бузмаслик учун   “экзамен“ ва “экзаменатор“ шаклида қўлладим.

Шундай қилиб, энди совет мактаб системаси, айниқса олий мактаб системаси ҳақида бироз тушунтириш берайлик.

Совет замонида илм олиш, бирор соҳада мутахассис бўлиш асосан икки босқичда амал-га ошириларди. Ўрта мактаб биринчи босқич бўлиб, бунда болалар 7-ёшдан, 17-ёшгача ўқишардилар. Ўрта мактабни битирганлиги ҳақида гувоҳномаси бор ҳар бир совет ёш-лари мамлакатнинг олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришлари мумкин эди. Аммо улар бунинг учун, яъни олий мактаблар ўқувчилари ҳисобланмоқлари учун бу мактабларга махсус кириш имтиҳонлари (экзаменлари) топширмоқлари зарур эди. Бу кириш имтиҳонлари мутхассисликлар турларига мос равишда ҳукумат томонидан бел-гиланарди. Имтиҳонлар, қайси мутахассисликка киришда қанақа предметлардан бў-лишлиги ҳам тўла ҳукумат ихтиёрида эди. Олий мактаблар, яъни университетлар, институтлар у ёки бу мутахассислик бўйича қанча ўқувчи қабул қилиши ҳам ҳукумат томонидан аниқ белгилаб қўйилган бўларди. Ҳеч бир университет ёки бирор институт ҳукумат белгилаган миқдордан ортиқча битта ҳам ўқувчи қабул қила олмасдилар. Шунинг учун бу системада кўрсатилган чекловлардан келиб чиқадиган бир қатор муаммолар бор эди. Улар барчаси ўрта мактабни битирган ўқувчининг олий мактабга киришини мурак-каблаштирувчи қусурлар эди. Масалан, юқорида саналган ҳукумат томонидан белгиланадиган қоидаларнинг ўзи ҳам ёшларнинг олий мактабда ўқишни давом эттириш йўлида бир қатор тўсиқларни келтириб чиқарарди. Булардан ташқари олий мактаб ўқувчиси ҳисобланган ёш киши, бунга эриша олмаган тенгдошига нис-батан  анчагина имтиёзларга эга бўлиб қоларди. Масалан, ў-ғил болалар олий мактаб ўқувчиси бўлиш даражасига эришса, улар совет армияси сафида хизмат қилишдан озод этиларди. Чунки армияда хизмат қилиш бир томондан икки йил вақтни бекорга йўқотиш бўлса, бошқа томондан совет армиясида хизмат ўтайдиган ёш йигит, хизмат жараёнида ногирон бўлиб қолиши, ҳатто жонидан жудо бўлиши ҳеч гап эмас эди. Ундан ташқари Олий мактабни битирган ҳар бир ёш, иш ери билан таъминланиб, бошқа қатор моддий имкониятларга эга бўлиши ҳам аниқ эди. Қизлар эса, студент-ликка қабул бўлган қизлар айниқса биз томонларда энг аввал қишлоқдаги колхозчилик азобидан-колхоздаги жаҳаннам азобидан қутуларди ва  булар учун ҳам ўқишни битир-гандан сўнг иш таъминоти аниқ бўлиб, бирмунча маданийроқ яшаш имкони вужудга келарди. Буларнинг ҳаммаси ёшлар ўртасида олий мактабда ўқишга алоҳида қизиқиш уйғотарди. Шунинг учун улар қўлларида бўлган ва бўлмаган имконлари билан студент – бирон олий мактабнинг талабаси бўлишга интилардилар, албатта.

Оқибатда, яъни ёшларнинг ўрта мактабдан сўнг олий мактабда ўқишларини давом эт-тириш йўлидаги турли хил табиий ва нотабиий тўсиқларни тўғри йўл билан енгиш ўта мураккаблигидан уни  ноқонуний йўллар билан айланиб ўтиш усули ривожланди. Бу усул  совет олий мактабларида ўқиш системасида хунук бир ижтимоий бузуқликни кел-тириб чиқарганди. Бунинг натижаси ўлароқ, совет олий мактабларига ўқувчилар қабул қилишда катта ўғирлик, порахўрлик каби хасталик майдонга келиб, у совет даврида ниҳоятда авж олди.

Совет системасидаги бутун қусур, ўғирлик, порахўрлик олий мактабга кириш имтиҳон-ларини ташкил этиш ва имтиҳонларни “мувафақиятли“ топширганлар ичидан янги студентлар танлаш жараёнида  яққол кўзга ташланадиган бўлди.

Масалан, олий мактабга кириш имтиҳонларида ёшларнинг предметлар бўйича билим баҳоларини нотўғри анқлаш, билими паст ўқувчига юқори баҳо қўйиш каби ноҳақ-ликлар мислсиз авж олди. Нима учун бундай бўларди? Чунки у ерда ўртада пул ўйнар-ди. Олий мактабга кириш имтиҳони топшираётган боланинг ота-оналари  боласининг имтиҳон баҳосини кўтаришни имтиҳон олувчи (бояги “экзаменатор“) билан маълум миқдордаги порага (пулга) келишган бўларди. Ана энди, имтиҳон вақтида маълум миқдорда пул олган ўқитувчи имтиҳон топшираётган боланинг баҳосини унинг били-мига қараб эмас, унинг отасидан олинадиган ёки олинган пулнинг миқдорига қараб аниқларди. Қусур, ноҳақлик илк дафа ана шу ерда, содир бўларди. Шунақа бўлиб, би-ринчи навбатда имтиҳонлар даврида баҳолар нотўғри қўйилиб, ноҳақлик бўлган бўлса, иккинчиси, ундан ҳам баттароғи, уларни имтиҳонлар топширилганидан сўнгра студент-ликка қабул қилиш комиссиясида, яъни мандат деб аталадиган комиссияда содир бў-ларди. Чунки имтиҳонлардан ўтганлар институтга қабул қилиниши мумкин бўлган ҳу-кумат нормативидан кўп бўларди-да, уларни энди бу комиссия “саралаши“ керак бў-ларди. Демак, кимдир ёки кимлардир, мандат комиссиясида институтга қабул қилин-масдилар. Мана буниси жуда ачинарли бўларди. Чунки энг сўнгги маррада “йиқилиш“ жуда аламли бўлади-да, ахир. Баҳоларга фақат меҳнат эмас, бир қанча пул ҳам сарф бўлган-ку, ахир. Бу жараёнда, яъни мандат комиссияси ишлаш жараёнида ҳам пул, пора жуда фаол ишларди. Қисқаси, бу жараён, яъни мандат жараёни бошдан-оёқ буюк бир қимор, қимор ўйини эди.

Совет ўрта мактабини битирган ёш ўғил-қизнинг олий мактабга кириб студент бўлиш жараёнида уларнинг ота-оналари роли алоҳида аҳамиятга эга эди. Қизиғи, балки ачи-нарли жойи шунда эдики, бу ота-оналар болаларининг ўрта мактабда қандай ўқишлари билан деярли қизиқмасдилар-да, улар ўрта мактабни бир амаллаб битирганларидан кейин бутун имкон ва кучларини, тўғриси бисотидаги моддий бор-бурдини ишга солиб, болаларини олий мактабга ўқишга жойлаштиришга киришардилар. Буни бир томондан тушиниш ҳам мумкин эди. Чунки ҳеч бир ота-она ўғлининг совет армиясида хизмат қилишини ёки қизининг колхозчи бўлиб қолишини исташмасди-да, ахир. Юқорида таъкидлаганимиз сингари боланинг Олий мактабга ўқишга кириши эса, унинг совет армиясида хизмат қилиш ва колхозчи бўлиш каби азоблардан қутулиш йўлларидан бири, балки ягонаси эди. Лекин бу ота-оналар болаларни бироз ўрта мактабда ўқитиб, билимини ҳам кўтариш лозимлиги ҳақида ҳеч ўйлашмасдилар. Аммо бу ерда ҳам бир қатор муаммо ва қусурлар мавжуд эди, албатта. Чунки ўрта мактабда болаларни ду-рустроқ ўқитиш масалалари ҳам ўзига яраша проблемали эди. Масалан, Ўзбекистонда пахта парвариши ва терим-йиғими исмли миллиатни тиз чўктирган бир бало-дард бўларди. Ўқувчи болалар ўқув йилининг яримини ана ўша пахта “парвариши”да иш-лашга кетказардида, болаларнинг мактабда ўқиши, билим-илм олиши масаласи эса, давлат тарафидан иккинчи даражали масалага айлантириб қўйилганди. Аҳвол шунга келиб етгандики, мактаблар болаларни ўқитмасдан, уларга билим ўргатмасдан, уларни синфдан – синфга кўчириш ва ниҳоят улар ўрта мактабни битирди ҳисоблаш давлат томонидан рағбатлантириладиган бўлганди. Ота-оналар эса, бунга кўникиб қолишган-дилар. Шунинг учун улар болаларини ўрта мактабда ўқитиб билимли қилишга ҳаракат ҳам қилмасдилар ва болалар мактабда қандайдир билим олиши мумкин, деб ҳисобла-масдилар, унга мутлақо ишонч ҳам йўқ эди. Ота-оналар бир умр болаларини олий мак-табга киритишга лойиқ пул топиш-йиғиш билан овора эдилар, бечоралар.

Хуллас, юқорида сўзланганлардан бирор нарса тушунган бўлсанглар, у шуни англата-дики, Совет олий мактабларида ўқиши лозим бўлган студентларнинг аксарияти мутла-қо билимсиз кишилар бўларди(ҳеч бўлмаганда Ўзбекистонда шундай эди). Шунинг учун уларнинг олий мактабда ўқиши давомида ҳам порахўрлик, пул билан баҳо олиш жараёни тўхтамасди. Бу ерда ҳам ноинсоф ўқитувчилар истаган бемазаликларни, яра-масликларни қилишардилар. Чунки совет олий таълим мактабларида бунга имконият-муҳит мавжуд эди.

Оқибатда, совет олий мактаблари, юқори савияли мутахассислар етиштирадиган муас-саса, юқори таълим учоғи бўлиш ўрнига, кишиларга ҳар беш йилда бир марта диплом ёзиб бериш идорасига айланиб қолганди, десам тўғри бўлар, деб ўйлайман.

Ана энди менинг “экзаменатор“лик фаолиятимга қайтайлик. Юқоридагилар тушунарли бўлса, “экзаменатор“лигим ҳақидаги ҳикоялар ҳам бирмунча тушунарли бўлар, деб ўйлайман.

Замон 1964 йилларга келганида, маслан, Самарқанд кооператив институти(Бу институт-ни бошқача савдо институти деб ҳам аташардилар) анча “обрўйли“ институтлар қато-рида ҳисобланарди. Чунки бу замонга келиб, айниқса совет савдо системасида ўғирлик жуда ривожланганди. Савдо системасида ишловчилар ўз маошларидан ташқари анча-гина катта чап даромат қилиш имкон-ларига эга эдилар. Агар уларнинг маълумотлари олий бўлса, савдода бошқа-рув органларини эгаллаб, чап даромадларини янада ошириш имкон-ларига эга бўлардилар. Институтга “обрў“ ана шундан келаётганди. Қаранг, ўғирлик катта бўлган жой обрўли бўлармиш. Шунинг учун ўша даврларга келиб, бу институтга кириб ўқишни истовчилар сони анча кўпайганди. Демак, бу ерда экзамен даврида ҳам, мандат даврида ҳам “саралаш“ масаласи дуруст бўлади, яъни пора маса-лалари жойида бўлади. Аммо мен эса, мана биринчи йил бу компанияга кирмоқдаман. Менда бу соҳада, олий мактабга кирувчилардан имтиҳон олиш ишида мутлақо тажриба йўқ эди.

Бу институтда август ойида кундуз ўқийдиганлар учун, сентябрда эса, сиртдан ўқийди-ганлар учун кириш имтиҳонлари бўлар экан. Мен ҳар икки мавсумда ҳам экзаменатор бўлиб  қатнашадиган бўлдим. Кундузгилар даврида ҳақиқатан тажрбасизлигим жуда билинди. Сиртқиларда ҳам унча “уста“ бўлолганим йўқ эди. Ундан ташқари мен ҳали софлик рамкасидан чиқишни жуда пасткашлик, деб билардим. Аммо яшашимиз, ои-ламнинг яшаш шароити жуда ночор эди. Ёрдамга, маошимдан ортиқча бирор ёрдамчи маблағга ниҳоятда муҳтож эдик.

Қисқаси, кундузги бўлимда имтиҳон комиссиясида ишлаб Очилбой Шарифов исмли бир қариндошимнинг ўқишга киришига ёрдам беришга уриниб кўрдим, холос. Уни ҳам тажрабасизлик қилиб, баҳоларини паст қилиб қўйган эканман, у мандатдан ўтмади. Менда мандатга таъсир қила олиш имконият қаерда дейсиз. Ҳайрият, кундузги бўлим учун топширган имтиҳон баҳолари билан уни сиртқи бўлимга  қабул қилишдилар.

Сиртқи бўлимда имтиҳонлар олиш даврида, куздаги имтиҳонлар замонига келиб менга имтиҳонда ёрдам беришимни сўраб келувчилар сони бироз кўпайди. Бу даврда бўлган бир энг қизиқ  ҳолни сўзлаб ўтиш лозимдир, деб ўйлайман. Масалан, Самарқандлик, шаҳар магазинларидан бирида ишловчи бир киши менга келиб, “ўн кишининг ўқишга киришига ёрдам беринг, биз ҳам ўз навбатида сизга моддий ёрдамда бўламиз“- деди. Бу таклиф, айниқса ойига 45 сўм маош олувчи мен учун бошни айлантирувчи бир таклиқ эди. Аммо мен бундай ишнинг уддасидан чиқиш мумкинлигига ишонадим ва албатта бундай таклифни қабул қила олмади. Қизиғи шунда бўлдики, ўша ўн кишининг ўша йили бошқалар тарафидан ўқишга жойлаштирилганига гувоҳ ҳам бўлдим. Аллоҳга шукр, сабрнинг таги шириндир. Сабр қилдим, сўнгра шукрким менинг ишларим ҳам анча дуруст юришиб кетди. Оқибатда совет Олий мактабларида ўттиз йилдан кўпроқ вақт ишладим. Аллоҳга шукр, кишиларга, ҳамкасбларимга, ўқувчиларимга нисбатан ҳеч бир замон инсоф чегарасидан чиқмадим, десам мақтанган бўлмайман. Бошқа бир жойда ҳам сўзладим. Мен совет замонида яшадим, совет кишилари ёнида ишладим. Улардан ўта фарқли яшашим қийин эди, ҳатто мумкин ҳам эмасди. Шунга қарамасдан имкони қадар инсоф чегарасини сақлашга ҳаракат қилдим. Хатоларим учун Аллоҳ Ўзи ислоҳ этсин мени. Ҳеч кимсага мендан жабр келишига йўл қўймасликка уриндим. Бутун умр одамлар орасида ҳақиқат ўрнатиш, уларнинг  соф ҳаёт кечириш йўлларини топишга саъй-ҳаракат қилдим. Менинг ҳаракатларим ҳар доим ҳам кўзда тутилган натижаларни бермади. Бунинг учун зарур шароитлар ҳам бўлмади, албатта. У замонда, совет замонида мен каби бир-икки кишининг саъй – ҳаракати бирор кўзга ташланарли натижа бериши мумкин эмасди. Аммо бизнинг борлигимиз баъзилар ўйлагандай совет-лар тузими жуда тинч, барқарор ва сокин эмаслигидан даракчи эди.

Шундай қилиб, ўша 1964-1965 ўқув йили кириш имтиҳонлари қабули давридан бошлаб совет олий мактабида тўла қонли ишчи бўлиб қолдим, десам бўлар. Бундан кейин ҳам менинг ҳаётимда критик ҳолатлар такрорланди. Аммо олий мактабларда ишлашим давом этиб турди.

2. Совет олий мактабида тўлақонли ўқитувчи бўлиб қолшим ҳақида.

Самарқандда кооператив институтида 1965 йили ўтказилган имтиҳон компанияси мен учун деярли яхши бўлди. Бироқ ярим ставка лоборантлик вазифасида давомли ишла-шим мумкин эмасди. Шу сабаб давомли иш ставкамни ўзгартириш борасида ҳам ҳара-катда бўлдим. Оқибат, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти қашида Тошкентдаги институтларнинг бирининг (Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригатсиялаш ва механи-затсиялаш инженерлари институти-ТҚХИМИнинг) ўқув-консултатсия бўлими очил-ганидан хабардор бўлдим. У бўлимнинг бошлиғи Абдулло Саттаров исмли бириси эди. А.Саттаров мутахассислиги бўйича агроном эди. Мен А.Саттаров билан танишдим ва у бўлимда математикадан соатбой дарс олдим. Янги ўқув йили (1965-66 ўқув йили) учун, яъни 1965 йили ёзида эса, бу ерда бир қатор вилоятлар учун ТҚХИМИ – га кирувчилар учун кириш имтиҳонлари ташкил этиладиган бўлди. “Экзаменатор“лар асосан Тошкентдан келишди ва Самарқанддан ҳам бир-икки кишини уларга қўшиш мумкин бўлди. Шундай қилиб, мен математика бўйича имтиҳон олувчилардан бири бўлдим. Бу менинг кириш имтиҳонлари қабул соҳасида иккинчи йил ишлашим бўлди. Бу сафар асосан болаларимнинг тоғалари, хонимимнинг акаси Ғайрат Юсуфовнинг ўша йили ў-қишга киришига ёрдам қилдим. Мен учун бу соҳада ўша йилнинг энг катта иши ҳам шу бўлганди. Чунки бу ишни хатосиз бажаргандим.

Шу йили сентябр ёки ноябрида (аниқ вақтини унутдим) Институт Самарқанддаги ўқув – консултатсия бўлимида доимий ишлаш учун конкурс асосида математикадан ўқи-тувчи танлайдиган бўлди. Мен ўша конкурсга ҳужжатлар топширдим. Қизиғи шундаки, конкурсда номзод кишилар ўзлари эмас, фақат уларнинг ҳужжатлари қатнашарди. Совет олий ўқув юртларида шунақа ўқитувчи танлов усули бор эди. Менинг бу ҳаракатим бўлим бошлиғи А.Саттаров билан келишиб қилинганди. Аммо масалани фақат бўлим бошлиғи фикри билан ҳал этиб бўлмасди. Ўқитувчи танлашни Тошкентда Институт марказидаги математика кафедраси бажарарди. Шу сабаб мен Институт кафе-дра мудири суҳбатида ҳам бўлишим зарур эди. Кафедра мудири эса, Ўзбекис-тонда машҳур олим Тошмуҳаммад Қори Ниёзий, деган бир киши эди. Бу одам Сталин қата-ғони давридан омон қолиб, яшаётган, эски – исломий саводи яхши чиққан бир киши эди. У замонлар биз унинг фақат машҳурлигини билардик. Чунки Қори Ниёзий номи республикада машҳур эди. Аммо машҳурлик нималар билан белгиланишини ҳам яхши билмасдик. Иш қилиб, бу киши Ўзбекистонда номи улуғ бир одам эди.

Энди менинг олдимда ўша замон Ўзбекистонининг энг машҳур математик олими, энг машҳур кишиси билан учрашиш ва суҳбатда бўлиш каби масъулиятли бир иш турарди. Ҳақиқатан, ўша замонлар ўзбек тилида математикадан биргина Қори Ниёзийнинг ки-тоблари нашр қилинган эди. Аммо негадир бизнинг университетдаги устозларимиз унинг китобларини ўқиш учун бизга тавсия қилишмагандилар.

Хуллас, Қори Ниёзий домланинг олдига у билан учрашувга борадиган бўлдим. Аммо бу машҳур учрашувга қайси вақтда Тошкентга боргандим хотирамдан кўтарилди. Бироқ учрашув таассуротлари жуда яхши хотирамдадир.

Учрашув тайинланган кун эрталаб соати 11-ларда мен Қори Ниёзий домланинг олдига кирдим. Кобинет анча катта эди. Кобинетнинг турида жуссаси кичикгина бир одам ўтирарди. Тўғрисини айтсам менинг тасаввуримда у одамнинг тана-гавдаси ҳам буюк бўлиши керак эди. Одатда шундай бўлади, номи жуда машҳур бўлиб кетган одамлар уларни ҳеч учратмаган киши тасаввурида ҳамма тарафдан улкан туюлади. Менда Қори Ниёзий домла ҳақида ҳам шунақа тасаввур бор эди. Аммо амалда эса, Қори Ниёзий гавдаси тасаввурнинг тескариси чиқди.

Хуллас, Қори ниёзий мен билан кўп узоқ сўзлашмади. У фақат бироз менинг ҳаётим ва қандай дарсликлардан фойдаланишим ҳақида сўради. Мен унга “Сизнинг китоб-ларингиз мен қўлланадиган асосий дарсликлар ҳисобланади“, дедим. Менинг бу жаво-бим, дипломатия эди, албатта. Чунки мен у кишининг китобидан фойдаланмасдим. Бизнинг устозларимиз бизга бошқа китоблардан дарс беришганди, ахир. Ҳақиқатда ҳам Қори Ниёзий китоблари ўзбек тилида бўлса-да русча китобларга нисбатан анча бўш, саёзироқ ёзилганди. Хулоса шу бўлдики, Қори Ниёзий домла менинг ишга қабул қили-нишимга рози бўлдилар. У кишининг розилиги, математика кафедрасига ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқиши билан тенг кучли экан. Шундай қилиб, мен, ТҚХИМИ математика кафедрасининг Самарқандда ишловчи “Катта ўқитувчиси” бўлиб қолдим. Совет олий мактабларида, профессор, дотсент, Катта ўқитувчи, ўқитувчи ва лаборант деб аталадиган иш унвонлари бўларди ва уларнинг ойлик маошлари ҳам шу тартибда юқоридан пастга қараб камайиб келадиган қилиб белгилаб қўйилганди. Мен эса, Оллоҳу таолонинг қудрати билан совет олий мактабида учинчи даражали маош олади-ган ўқитувчи бўлиб қолдим. Мазкур вазифада мен то 1972 август ойига қадар ишладим.

Қорий Ниёзий домланинг менинг тасаввуримдаги шакли ва аслида эса бошқача бўлиб чиқиши, инсонлар орасида тез-тез учраб турадиган бир психологик ҳол бўлганлигидан, шу ерда ўша психологик ҳолатга оид бошқа бир мисолни ҳам айтиб ўтишни лозим кўрдим. Биринчиси, шу Қ.Ниёзий домла билан бўлган ҳол. Яъни домла ҳақида жуда кўп ёзилгани, унинг номи машҳур бўлиб кетгани оқибатида, унинг ҳақида киши тасав-вурида ҳар тарафлама фақат буюклик шакланишидир. Бу киши психикасига оиддир. Иккинчи мисол, ўқувчига ҳам бироз ибратлироқ бўлар, деб ўйлайман.

Бу воқеа, мен математика фанлари олимлигига кандидатлик дессертатсиямни ёзиб ту-гатганимдан сўнг бўлаганди. Советларда дессертатсия ҳимоя қилиш тартиб қоидасига кўра иккита олим (бири албатта фан доктори бўлиши шарт) ҳимояга қўйилаётган дес-сертатсияни ўқиши ва унга ижобий таҳриз (ижобий баҳо бериши) ёзиши керак бўларди. Дессертатсия ҳимоя қилмоқ истаган изланувчилар, фан докторини мамлакатнинг мар-казий шаҳарларидан танлашга ҳаракат этардилар. Унинг ҳам Москва бўлишига кўп аҳа-мият бериларди. Чунки бунга жиддий сабаб ҳам бор эди-да. Ҳимоя этилган дессер-татсиялар Москвага жўнатилиб, у ерда қайта кўриб чиқилар ва ўша ерда  тасдиқланар- ди. Бунда эса, Москавалик олимнинг имзоси жуда катта рол ўйнарди. Шу сабабга кўра менинг дессертатсиямга ҳам ўшандай олим Москвадан танлан-ганди. Унинг исми шар-фи Игор Анатолиевич Кийко эди. Жуда ёхши йигит эди. Ёши жиҳатидан мендан кичик эди. Аммо фан доктори бўлганига анча замон бўлганди. И.А.Кийко бундан олдин ҳам Ўзбекистонлик бўлажак фан номзодларига оппонентлик қилганди. Шу сабаб билан Тошкентга келганди. Одатда Москвалик Тошкентга келса уни  Самарқандга томошага олиб боришардилар. И.А.Кийко ҳам худди шунақа йўл билан бир неча марта Самар-қандга келганди. Унинг энг сўнгги дафа Самарқанд саёҳатида мен йўлдошлик (гидлик) қилгандим.

Қисқаси, мен оппонентим И.А.Кийко олдига Москавага боришим ва унга шахсан ўзим дессертасиямни кўрсатишим керак, деган қарор қилинди. Шунинг учун мен Москвага борадиган бўлдим. Ўша замонлар истаган вақт учоққа билет олиб учиб кетавериш деяр-ли мумкин эмасди. Совет даврида ҳамма жойда навбат бўларди. Нимани истасанг ўша йўқ бўларди. Худди шунингдек Москвага учоқда учиш ҳам шулар жумласидан эди.

Шундай қилиб, мен Москвага учишим лозим бўлган вақтга билет тополмадим. Шундан сўнг таниш-билиш хизматидан, яъни совет даврининг энг авж олган усулларидан бири-дан фойдаланишга мажбур бўлдим. Ана шунақа, ўша замонларда бир жойга бориш учун билет олиш каби ҳолларда ҳам амалдор (совет замони амалдори) таниш-билишлар ёрдамига мажбур эдик. Аллоҳга шукр,  совет ҳокимият доиралари амалларида ишла-шадиган ўзимга яраша менинг ҳам жўраларим, дўстларим бор эди. Шуларнинг бирига, яъни Анвар Қодирович Мирзаев деганига ёрдам сўраб мурожаат қилдим. У менга ёр-дам бериб, “Сиз Москавага бир киши билан бирга кетасиз, унга Облисполкомдан (Ви-лоят ижроия комитетти) Б. Султонов билет олиб беради. Унга сизни ҳам қўшишларини сўрадим“, деди. Бу Султонов, деганлари облисполкомда масъул секретар(котиб) ҳисоб-ланарди. Ўша замон ҳокимият структурасига кўра бу мансаб жуда аҳамиятли ва юксак ҳисобланарди. Ундан ташқари у замонлар Самарқанд Вилоят Ижроия комитети Раиси Синдор Ҳамроқулов исмли бир киши бўлиб, у Ўзбекистон хўжайини Шараф Рашидов-нинг жияни ҳисобланарди. Б.Султонов эса, унинг танлаган кишиси, унинг қўлида иш-лайдиган одам эди. Шунинг учун у Самарқандда нима истаса, Ҳамроқулов “жаноб-лари” истагандек ҳисобланарди.

Совет замонинг ўзига хослиги яна шунда ҳам эдики, ҳукумат одамлари (амалдорлари) истаган нарсалар ҳар доим муҳайё эди.

Шундай қилиб, мен ҳам бир кунда билетли бўлдим ва эртаси куниёқ Москвага жўна-шим – учишим мумкин бўлиб қолди.

Б.Султанов менга қўшадиган кишининг исми шарфини унутдим. Қизиғи шуки, мен уни ҳукуматда ишлайдиган бир амалдор, деб қабул этдим, албатта. У замонлар ҳукуматда ишлайдиганлар ҳам биз оддийлар тасаввурида ҳамма тарафлама улкан бўлиши керак эди-да. Шу сабаб мен билан Москавага жўнайдиган “ҳукумат“ одамини ҳам шунақа гавдаси ҳам, мансаби ҳам улкан, деб тасаввур этдим. Ҳозирлар бироз  хотирамдан кўтарилди, у Москвага боришда менга йўлдош бўладиган киши билан биринчи марта қачон учрашдим? Жўнаётганимиздами ёки бироз ундан илгарими? Аслида бунинг унча аҳамияти ҳам йўқ. Иш қилиб, учоққа бирга чиқдик. Ҳақиқатдан унинг гавдаси менинг тасаввуримга мос эди. Ҳар ҳолда бу йўлдошим мендан гавдалироқ эди. Икковимиз бир ерда турсак у мендан узун ва гўштдор кўринарди. Аммо унинг ҳукуматдаги амали, мансаби менга маълум эмасди. У киши қаерда ва қандай амалда ишлайди билмасдим.

Хуллас, биз иккимиз Москвага жўнадик. Бояги Б.Султанов менга икки-учта саватчалар ҳам берган эди. Улар Султановнинг Москвалик дўстларига аталган совғалари эди. У совғаларни ҳали Москвада эгаларига тарқатишим керак. Демак, Облисполком ходими ёрдамида олинган билет менга унча ҳам арзонга тушгани йўқ.

Москвага эрталаб соати 05-ми, 06-да қўндик. Шеригим борадиган, Москвада яшайди-ган жой аниқ эди. Аммо меники эса, менинг қаерда яшашим аниқ эмас эди. Буни Аллоҳ биларди, қаерда қандай яшашимни … Шеригим Москвадаги “Россия“ меҳмонхонасига бориши керак эди. Унга у ерда жой олиб қўйиш-ганди. Ҳада “ҳукумат“ одамига ҳамма нарса жойида бўлмоғи керак, ахир. Шунинг учун аэропортдан шерик билан бирга “Росисия“-га келдик. У “ҳукумат“ одами ўз ерига кетди, ҳеч бўлмаса “менинг олдимга келинг“, деган манзират ҳам қилмади. Мен Б.Султановнинг саватчалари билан меҳмон-хонанинг фоесида қолавердим. У ерда ўтириб, Султановни роса сўкдим. Чунки унинг юклари энди менга ҳалақит брадиган бўлди. Уларни мен Москва бўйлаб адрессларга тарқатишим керак, ахир. Билмадим, соати 07-ми, 08-гача ўтириб, ундан сўнг ўз юкла-римни камерахранениега топшириб, Султанов юкларини эгаларига топширишга кет-дим. Уларни зарур ерларга топшириб, меҳмонхонага қайтиб келдим. Нарсаларимни олиб бу ердан кетмоқчи бўлдим. Чунки бу ердан жой олишимга менда умид йўқ эди. У замонларда шаҳарларнинг меҳмонхоналаридан жой олиш учун ҳам ҳалиги таниш-билишлар ёрдами шарт эди. Менда эса Москвада унақа таниш-билишлар йўқ, албатта. Шунинг  учун мен “Россияя”дан бошқа бир жойга кетиш хаёлида ўйланиб турган эдим-ки. Меҳмонхонанинг юқори қатидан бир киши келбошлади. У Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ректорининг сиртқи бўлим бўйича ўрин-босари бўлиб ишлайдиган киши эди. Мен уни яхши танирдим. Ҳайрият бу одам дуруст чиқиб қолди. Қарангки, унинг ҳам исми эсда йўқ. Иш қилиб, бу киши мени ўз хонасига киритиб, нарсаларимни у ерда қолдиришга ижозат берди ва “шаҳарга чиқиб ишларингизни битириб келаве-ринг. Кечқурун жой масаласини ҳал қиламиз. Бу ерда биттаси бор у сизга жой олишга ёрдам беради“, деди. Аллоҳ рози бўлсин, у кишидан. Мен унинг айтганидек қилдим.

Кечқурун йиғилишдик. Маълум бўлдики, бу меҳмонхонада Самарқанд област Паст-Дарғом районда ерлашган “Карл Маркс“ номли колхоз раиси Жониқул Юсупов яшар-кан. Самарқанддан Москвага қадар менга йўлдош бўлган ҳалиги “ҳукумат“ одами раиснинг “одами“ (чунки уни қўштирноқсиз одам деб ёзишга мос эмас эди) экан.

Ж.Юсупов деганлари, икки марта сотсиалистик меҳнат қаҳрамони, Ўзбекистонда энг машҳур раислардан бири ҳисобланарди. Мен унинг номини эшит-гандим-у, лекин ўзи-ни кўрмагандим. Умуман “сотсиалистик меҳнат ва совет Иттифоқи қаҳрамони“, деган ном-унвонлар СССР давлатида жуда ҳурматланарди. У унвонга эга кишилар биз од-дийлар ичида жуда буюк тасаввур этиларди. Мен эса, ҳозиргача яшаган ҳаётимда би-рорта тирик “қаҳрамон“ кўрмагандим. Ж.Юсуповни кўришим бир томондан мен учун янгилик бўлди. Ҳар ҳолда “қаҳрамон“лардан бирини тирик кўринишда кўрдим. Қаҳра-мон сўзини қўштирноқ ичида ёзишимда ҳам бир сабаб бор. Чунки совет даврида бирор турдаги қаҳрамон, айниқса меҳнат қаҳрамонлари ҳақиқий бўлмай, ясама бўларди. Балки рус-олмон урушида ҳақиқатан қаҳрамонлиги учун унвон олганлар бўлгандир. Аммо сотсиалистик меҳнат қаҳрамони унвони олганлар ичида бирорта ҳам ўз меҳнати билан қаҳрамонлик даражасига эришган киши йўқ эди, деса бўларди. Уларнинг барчаси ёлғон қаҳрамонлар бўлиб, унвонлар сотиб олинганди.

Иш қилиб, менга жой тўғрилаш ҳам раисга қолди. Аммо раис ҳам бугуноқ менга жой тўғрилаб бера олмади. Чунки раис бу ерда Ўзбекистондаги каби ҳар нарсага қодир эмас экан. Ҳар ҳолда Москва Империянинг Пайтахти, раис истило этилган ўлка хизматчиси, ахир. Раиснинг бу меҳмонхонада “ўз“ кишилари бор экан. Улар эса, бошқа сменада ишлашар эканлар. Мен раис одамлари ишга чиққанига қадар ўша қишлоқ хўжалиги институти ректор ўринбосари танишимникида  қоладиган бўлдим.

Хуллас, раиснинг “қудрати“ билан “Россия“ меҳмонхонасидан менга ҳам жой берилди. Натижада мен Москвадаги ишларимни битирганга қадар у ерда қолдим.

Москвада, яъни “Россия“ меҳмонхонасида  яшаб турган замон давомида раис билан танишиш мумкин бўлди. Бояги менинг Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида иш-лайдиган шеригим бир куни мени раис хонасига олиб келди. Қарасам, мен билан Самарқанддан бу ерга келган йўлдошим шу ерда раис хонасида хизматда, яъни унинг югурдаклигини қилиб, ўтирибди. Ана шунда у одам менинг кўзимга шунчалар кичик кўриндики, қўяверасиз. Унинг бўйи менинг бўйимдан ҳақиқатан узун эди. Раисникида унинг бўйи ҳам менинг кўзимга жуда паст кўриниб кетди. У раиснинг меҳмонхонадаги хонасида хизматда туриш учун Самарқанддан махсус чақирилган экан.

Буларнинг барчаси аввал менинг тасаввуримда гавдаланиб, асли эса, ҳаётда кўрилган ҳақиқатлардир. Кўрдингизми киши психикасида тасаввур ҳосил қилиш кўп аҳамиятли бир масаладир. Советларнинг бутун сиёсати, уларнинг тарғибот ва ташвиқотлари ки-шиларнинг фақат тасаввурида советларни ижобий кўрсатишга қаратилганди. Шунинг учун у замонлар биз, доим хаёлий, реалликдан (ҳақиқатдан) узоқ бўлган фақат тасав-вуримиздаги ҳаёт билан яшардик. Шу билан бирга баъзиларимиз, советларнинг туга-шини кутардик, бизнинг ҳам ҳаётимиз яхши тарафга ўзгарар, деган умидда яшардик. Ҳақиқатан советлар тугади, бироқ афсуски, ҳаёт биз ўйлаганимиздек ижобий тарафга ўзгармади, аксинча кишиларнинг турмуши, ҳаёти яхшиланиш ўрнига баттар ёмонлаш-ди. Ҳа, Аллоҳ каримдир, бизга ва бизнинг халққа ҳам аталган яхши кунлар бордир. Аммо яхши кунлар ўз-ўзидан келиб қолмайди, Бунинг учун курашиш, меҳнат қилиш лозим бўлади. Балки биз истаган яхши кунлар келиши учун узоқ йиллар давомида сабр-чидам билан курашишга, тер тўкиб меҳнат қилишга тўғри келар.

Хотирага келиб қолган ҳодисани ёзиш муносабати билан яна мавзудан бироз четга чиқилди. Яна ўз ҳикоямизга қайтсак, Тошкентда Қорий Ниёзий домланинг синовидан муваффақиятли ўтиб Самарқандда катта ўқитувчилик ишини бошлаб юбордим.  Бу ер-да менинг бевосита бошлиғим юқорироқда исми тилга олинган Саттров Абдулложон Саттарович эди. Жуда мулойим характерли, яхши одам эди. Унинг туғилиб улғайган макони Андижон эди.  Бироқ математикадан мутлақо узоқ киши эди. Шу сабаб менинг иш фоалиятимни мутлақо назарот қилолмасди. Аллоҳу таолога шукр, мен ҳеч қачон ҳеч бир жойда бировни алдамадим. Ўз мутахассилигимга келганда эса, ўзимга жуда талабчан одам эдим. Математикани студентларга (ўқувчиларга) ўргатишда мени назо-рат қилишга ҳажот йўқ эди. Мен ҳар доим билганимни ўқувчига тўласича ўргатишга ҳаракат қилдим. Иш давомида мен Абдулложон ака (Мен у кишига Абдулло ака деб мурожаат қилардим) билан жуда яхши чиқишиб кетдим.

Бир-икки йил вақт ўтиши билан бизнинг Самарқанддаги ишхонамизга математикадан бошқа предметлар бўйича ҳам ўқитувчилар олина бошланди. Масалан, чизмачилик ўқитувчиси Нуриев (унинг исмини унутдим) ва КПСС тарихи ўқитувчиси Раҳим Қодиров исмли кишилар пайдо бўлишдилар. Ҳар куни саккиз соат ўтириб ишлайдиган бир котибамиз (рус миллатига мансуб аёл киши эди) ҳам бўларди.

Шундай қилиб, консулпунктимизда икки йил давомида беш кишилик бир кичкина ишчи жамоаси ташкил бўлди. Бизга қўшимча рус тили ва чет тилларидан соатбай дарс берувчилар бўларди. Улар ҳам вақти-вақти билан бизнинг иш идорамизга келиб туришардилар. Иш қилиб, энди ишхонамиз жонли бир идорага айланиб қолганди.

Чизмачилик ўқитувчиси Нуриев қирим туркларидан бўлиб, жуда яхши, соф, кўнгли очиқ йигит эди. У мендан бироз ёшироқ эди. Аммо Абдулло ака ва Р. Қодировлар ёш-лари жиҳатидан мендан анча улуғ эдилар. Р. Қодиров ҳақида Абдулла ака ва Нуриев-ларга берилган ижобий баҳони айтишга тилим бормайди. Бу Р.Қодиров деганлари учига чиққан тулки, оқ кўз, номард киши бўлиб чиқди. “Шоли курмаксиз бўлмайди” деганларидик, бизнинг беш кишилик жамоамиз ҳам курмаксиз бўлмади.

ТҚХИМИ Самарқанд шаҳридаги консултатсия пунктига ёрдам олиш учун келиб тури-шадиган ва консулпунктда йилда икки марта ташкил қилинадиган бир ойлик дарсларга қатнашадиган студентлар ҳақида сўзлаш ҳам унча мунча қизиқарли деб ўйлайман. Чун-ки уларнинг барчаси кекса кишилар эди. Уларнинг ичларида ёшлари 40-дан пастда бўл-ганлар жуда озчиликни ташкил қилишардилар. Мен эса, ҳали 30-га ҳам тўлмаган ёш ўқитувчи (домла) эдим. Студентларимнинг баъзиси 60-га яқинлашиб қолишгандилар. Мен улардан имтиҳон олишга тўғриси уялардим. Уларга, айниқса 60-га яқин ёшдаги ўқувчиларимга мен шундай сўрамасдан имтиҳон баҳолари қўйиб берганман. Чунки уларнинг ҳаммалари ўз ишларининг ўқимаган усталари эди. Ҳозир эса, улар ҳукумат мажбурлаганидан фақат диплом учун мажбур ўқишга қатнаб юришган эдилар. Балки мен ишлаб турган косулпункт ҳам шу қария студентлар учун махсус очилган бўлса керак эди. Қисқаси, мен оз вақт ичида ёшлари мендан 15-20 ёш улуғ бўлишган студентларим орасида жуда ҳурматли одам бўлиб қолдим. Тўғриси уларнинг ҳурмат қилишлари ҳам мени уялтирарди.

Олий мактабда ишлашни мана шундай ҳолатда бошлашга тўғри келган эди. Шу билан мен олий мактабда ўз ўрнимни топгандим. Яъни ТҚХИМИ Самарқанд шаҳридаги консултатсия пунктида бир-икки йил ишлаганимдан кейин ўзимни олий мактаб ўқитувчиси шаклида ҳис қила бошлагандим.

3. Илмий иш қилишга интилишларим (Аспирантурага киришга уринишларим).

Бутун дунёда бўлгани каби советларда ҳам олий ўқув юртлари ёшларга олий таълим бериб, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш марказлари бўлишлари билан бирга илмий тадқиқот марказлари ҳам ҳисобланардилар. Шунинг учун университет ва инсти-тутларда ишлайдиган ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг илмий даражалари ҳам етарли кўрсаткичда юксак бўлиши лозим эди. Бу эса, ўз навбатида, олий ўқув юрти ўқитувчи-ходимларининг илмий даражаларини ошириш устида ишлашлари лозимлигини келти-риб чиқарарди.  Бу ишнинг олий мактаб ўқитувчиларининг илм савиясини оширишдан ташқари моддий манфаатдорлик томони ҳам бўларди. Чунки илмий даражаси бўлган олий мактаб ўқитувчиси, илмий даражаси бўлмаганидан сезиларли миқдорда кўпроқ ойлик маош олишарди. Бундан ташқари бунинг маънавий тарафи ҳам йўқ эмасди. Олий ўқув юртида ўқитувчилик қилаётган кишининг олим ҳисобланиши маълум бир маъ-навий аҳамият касб этарди, албатта. Шунинг учун илмий даражага эга бўлмаган олий мактаб ўқитувчилари ҳеч бўлмаса фан номзоди дейилган илмий даражага эришиш учун жиддий ҳаракат қилишардилар. Илм даражасининг энг юқориси фан доктори бўлиш учун ҳам фан номзоди бўлиш бир синов қадами ҳисобланарди. Илм даражасига кўтари-лишнинг энг  самарали йўли эса, аспирантурада ўқишни давом этказишдан иборат эди. Аспирантурада ўқиш эса, институтларда ўқишга ўхшамасди. Аспирантурада ўқишни истаган киши, илимий даражаси юқори бўлган бирор олимга шогирд тушарди. Ўша шогирид олувчи олим, у ёки бу аспирантнинг илмий раҳбари ҳисобланарди. Илмий раҳбарнинг асосий вазифаси илмий тадқиқот йўналишини аниқлаб, аспирант олиб бо-радиган тадқиқотга тема-мавзу қўйиб беришдан иборат бўларди. Тадқиқотниниг ўзини эса, аспирантнинг ўзи олиб борарди. Илмий раҳбар вақти-вақти билан кўрсатмалар бериб, аспирантда пайдо бўлган саволларга жавоблар ҳам бериб туриши лозим бўларди.

Мен ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида катта ўқитувчилик унвонини эгал-лаб турганим учун ҳам илмий даражамни оширишим лозим эди. Чунки университет ва институтларда катта ўқитувчилик унвони фан номзоди илмий даражаси бўлган киши-ларнинг вазифаси эди. Мазкур вазифа, Қори Ниёзий домланинг обрўйи сабаби билан Оллоҳу таолонинг менга эҳсони ўлароқ, менда илмий даража бўлмаса ҳам менга насиб этган эди. Ундан таш-қари ҳозиргина айтилган илмий даража оширишнинг моддий ва маънавий тарафлари ҳам мендан илмий тадқиқот билан шуғалланишни талаб қиларди.

Шундай қилиб, мен ТҚХИМИ Самарқанд шаҳридаги консултатсия пунктида ишлашни давом қилдириш билан бир вақтда аспирантурага кириш, яъни менга илмий йўналиш кўрсатадиган бирон илмий раҳбар топиш масаласи билан доим қизиб юрдим. Бу вақт-ларга келиб, яъни 1966-1967 йилларга келиб, тўртта болали бўлиб оилам ўзига яраша катталашиб қолганди. Шу сабаб бирор узоқроқ шаҳарга кетиб илмий раҳбар топиш ҳам мен учун жуда қулай бир вариант эмас эди. Аслида советларнинг илм марказлари ҳи-собланган Москва, Ленинград, Новосибирск каби шаҳарларида аспирантура ўташ, фан номзоди даражасини олиш учун гарант шаҳарлар ҳисобланарди. Шунинг учун кўпчи-лик Ўзбекистонли илм даражасини оширишни истовчилар ўша шаҳарларда аспиран-турани ўташардилар. Менинг тўрт болам билан у шаҳарларга бориб яшашим ёки бола-ларимни қолдириб бир ўзимнинг аспирантурага кетишим жуда ноқулай бир иш эди. Шу сабаблар билан мен илмий раҳбарни Самарқанднинг ўзидан ёки Тошкентдан излар-дим. Самарқандда эса, математика соҳасидан илмий тадқиқотларга раҳбарлик қилади-ган биронта олим йўқ эди. Шу сабаб менинг илмий раҳбар излашим учун фақат бир шаҳар, у ҳам бўлса Тошкент қолаётганди. Тошкентда эса, бир қатор олимлар шогирд-лар қабул қилишиб, фан номзодлари чиқаришаётгандилар.

Хуллас, Оллоҳу таолодан умидни узмай бирор жойдан бир ёруғлик кўриниб қолар деб юрардим. Шуни ҳам айтиб ўтайки, ўша даврларда мен ва менга ўхшаш жуда кўпчилик Оллоҳга ишонишсак-да ислом динига боғли бирор ибодатни ва амални қилмасдик. Аммо ўзимизни мусулмон ҳисоблардик. Мусулмончилигимиз эса, бирор нарса ейишни, бирон янги ишни бошлаётганимизда, бимилло дейиш, баъзан “Худо хоҳласа ана у иш-ни қиламан”, “Худо хоҳласа, ундай ёки бундай бўлар” каби жумлаларни қўлланишлар-дан иборат эди. Мен танийдиган оғайниларимни билмайман-у, аммо мен, баъзан Са-марқанд шаҳридаги ўша замонларда жума ўқиладиган масжидга бориб садақа ҳам қилардим. Буни мен ўзимча мусулмоннинг амали деб ҳисоблардим. Оллоҳу таоло ўзи ислоҳ этсин бизни, биз ўша замонларда диндан жуда узоқ эдик. Бунинг объектив ва субъуктив сабаблари ҳам бор албатта. Бу сабаблар ҳақида бошқа китобларимда алоҳида тўхтолганман.

Шундай қилиб, кунлардан бир куни Самарқандга Тошкентдан бир ҳурматли олим меҳ-мон бўлиб  келди. Унинг исми шарифи Қобулов Восил Қобулович эди. Ўша замонларда Ўзбекистон фанлар академиясининг Кибернитека Илмий  текшириш Институти бўлар-ди. Восил Қобулов эса, ана ўша институтнинг директори вазифасида ишларди. Унинг илмий даражаси физико-математика фанлари доктори, академик эди. Бизнинг эшити-шимизча бу олимнинг шогирдлари, яъни В. Қобулов илмий раҳбарлигида тадқиқот олиб бораётганлар жуда кўп эди. Уларнинг барчаси  ўз вақтида фан номзоди даража-сини олиш бўйича илмий ишлар ҳимоя қилишиб, Москвадан тасдиқларини ҳам олиб туришгандилар. Бу олимнинг ҳузурига мени ва яна бир қатор ёшларни Сайдашев Ленин Сайдашевич (Л. Сайдашев Хоразмда туғилиб ўсган, Самарқанд университетини битириб шу ерда ишга қолдирилган киши эди. Бу вақтга келиб Сайдашев фан номзоди бўлиб олишга улгурган, ёш жиҳатидан биздан бирор ўн беш ёш улуғ одам эди. Унинг исми Ленин аталиши эса, узун тарихга улашиб кетади.) эргаштириб борди. Чунки Восил ака Қобулов қаерга борса ўша ердаги илмга қизиқувчи ёшлар билан учрашишни истарканлар. Л.Сайдашев, В. Қобуловнинг бундай ибратли одатидан хабардор бўлган-лиги учун бизларни унга таништиришни лозим ҳисоблади.  Бу воқеа аниқ кун ҳисобида қачон бўлганлиги хотирамдан кўтарилди. Бироқ воқеа 1968  йилнинг биринчи яримида бўлганлиги аниқ. Чунки мен ўша йили (1968) кузда Тошкентга бориб Восил ака Қобу-ловга шогирд тушганман.

Устод Восил ака Қобуловнинг ҳузурига бордик, у биз ёшларни жуда илиқ қабул қилди. Л. Сайдашев бизни у кишига таништирди. Устод бироз илмдан сўзлаб, биздан ҳол-аҳ-вол сўрадилар. Биз ҳам катта устоднинг олдида торти-ниброқ “яхши” деб қўйдик. Биз-нинг ўрнимизга Л. Сайдашев тўлароқ сўзлаб, бизлар аспирантурага кириб илмий дара-жамизни оширишни хоҳловчилар эканлигимиз ҳақида дурустроқ тушунтирди. “Бизда аспирантурага қабул қилиш муаммоси йўқ. Фақат силарда илмга интилиш бўлса бас” деб устод бизнинг кўнглимизни кўтариб қўйди.

Шундай қилиб, Оллоҳу таолонинг эҳсони бўлиб, Л. Сайдашев воситасида мен бўлажак илмий устодим билан танишдим. Ўша йили, Восил ака Қобулов билан танишган йили кузда Тошкентга бориб, Кибернитика Институтига келдим. Бу ерда устод ўз иш каби-нетида мени қабул қилди. Ниятимни, аспирантурага киришга келганлигимни унга арз қилдим. Оилавий шароитимни ҳам бироз тушунтириб, аспирантурада сиртдан ўқишим лозим бўлаётганини ҳам унга тушунтирдим.  Устод Институтнинг илмий котибини ҳузурига чақирди ва мени унга таништириб, Институт аспирантурасининг сиртқи бўли-мига киришим лозимлигини тушунтирди  ва яна нималарнидир сўзлади. Бу кейинги сўзлар ҳам мен ҳақда эканлигини сезиб турсамда, улар аниқ нима ҳақида кетаётганини тушуна олмадим. Илмий котиб (унинг исми шарифи Азизхўжаев эди, менимча) мени ўзи билан эргаштириб устоднинг кабинетидан чиқди. Энди институтнинг илмий котиби кабинетида ўтирардим. Илмий котиб бироз ёзувлар билан шуғулланди-да, ундан сўнгра менга менинг аспирантура-га кириш имтиҳони топширишим ҳақида буйруқ ёзилган бир вароқ  қоғозни берди ва қаерга боришимни тушунтириб қўйди. Ўша ердаги киши-лар сиздан аспирантурага кириш имтиҳони олишади деди. Ишларим шунчалар тез би-таётганидан хурсанд бўлиш билан бирга, ҳозироқ имтиҳон топширишим лозим бўл-ганлигидан бироз шошиб қолдим. Нима бўлса ҳам энди орқага қайтиш йўқ айтилган жойга боришим керак. Буларга шошманглар мен бироз имтиҳонга тайёргарлик кўри-шим керак дейишга ҳеч имкон йўқ эди, ахир.

Хуллас, илмий котиб кўрсатган қаватга чиқиб бордим. Институт биноси уч қават эди. Мен борадиган кабинет ҳам энг юқори қават учинчида эди. У ерда бир неча ёш йигит-лар ўтиришган эканлар. Улар билан саломлашиб, қўлимдаги буйруқни уларга кўрсат-дим. Ўзим уни ўқиб ҳам кўрмагандим. Буйруқ бўйича эса, мендан уч киши имтиҳон олиши керак бўлиб, Толок Вячеслав Александрович исмли бириси келгусида менга иккинчи илмий раҳбар бўлиши ёзилган экан. Демак, устод В. Қобулов илмий котибга мана шу буйруқда ёзиладиган масалалар ҳақида сўзлаган экан, шекилли. Имтиҳон олувчиларнинг учаласи ҳам ўша хонада ўтиришардилар. Улар ўзаро келишиб,  кела-жакда менга илмий раҳбарлик қиладиган кишига мени имтиҳон қилишни  юклашдилар. Толок Вячеслав Александровични ўша хонада ўтирганлар Славка (русларда исмлар эртакалатиш маъносида қисқартирилиб олинади ва танишлар, тенгқурлар бир-бирини ўзаро ана шу қисқартирилган исм билан аташадилар. Шу сабаб бу ерда ҳам Вячеслав “Славка” бўлиб қисқа айтилмоқда.) дейишарди. Шундай қилиб, Славка, менга учта савол ёзиб берди ва кутубхонага бориб тайёрлан, жавобларга тайёр бўлганингдан кейин бу ерга келасан деди. Оллоҳга шукр, буёғи ҳам яхши бўлди. Имтиҳонга алоҳида тайёр-ланиш лозим бўлмади. Керакли ёрдамни кутубхонада китоблардан олишим мумкин бўлди. Аслида ҳам аспирантурага кириш имтиҳони топшириш мен ўйлагандан фарқли бўлиб, кирувчининг олдига қўйилган саволларга жавоб тайёрлашида, унинг илмий тад-қиқотга интилиш даражаси текширилар экан.

Хуллас, бу имтиҳондан менга ”яхши” баҳо қўйишдилар. Илмий котиб менинг аспиран-турага қабул қилинганим ва илмий раҳбарларим академик В.Қ.Қо-булов ва В.А. Толок бўлиши ҳақида хабар берди. Йилда икки марта илмий раҳбарларим олдига консултат-сияга келишим мумкинлигини ҳам тайинлаб қўйди.

Шундай қилиб, 1968-1972 йиллар давомида ТҚХИМИ Самарқанд шаҳридаги консул-татсия пунктидаги ўқитувчилик ишимни давом этказиш билан бирга физико-матема-тика фанлари номзоди илмий даражаси олиш учун илмий тадқиқот ишлари олиб бориш билан ҳам жиддий шуғулландим. 1972 йилда илмий даража олиш учун дессертатсия ёқладим.

Мен, фан номзоди илмий даражасининг тасдиғини олганимданоқ устодим Восил ака Қобулов мени Самарқанд университетида ишга ўтишимни таклиф қилди. Бундай таклифдан мен жуда мамнун бўлдим, албатта. Чунки мен студентлик олтин даврим кечган унивеситетга, энди илмий ходим ва ўқитувчи бўлиб қайтаётгандим. Унинг устига бу сафар ҳеч бир тўсиқсиз, яъни юқорида тилга олинган маҳаллийчилик каби тўсиқлар ҳам бўлолмайдиган бир ҳолда Самарқанд университетига ишга бориш имко-нига эга бўлаётган эдим.  Бу ҳолдан мамнун бўлмай бўладими?

Бу вақтга келиб Самарқанд университети эски ”Урал” исмли бир электрон ҳисоблаш машинаси (ҳозирги замон компютерларининг “оталари”) сотиб олган эди. Шу машина ўқув жараёнида қўлланиш билан бир қаторда унда баъзи бир ҳисоблаш ишлари ҳам олиб борилаётганди.  Шу муносабат билан университет қошида “Ҳисоблаш маркази” деб аталадиган бир бўлим ҳам ташкил қилинган эди. Аслида менинг устодим Восил ака мени ана ўша “Ҳисоблаш маркази”га раҳбарликка таклиф қилгандилар.

Оқибатда, 1972/73 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд университетининг “Ҳисоблаш маркази”да катта илмий ходим бўлиб ишга жойлашдим. Ярим ойлик маош билан уни-верситетда ўқитувчилик қилишимга ҳам ижозат беришди.

Университетда ишлаш давомида кишилар орасида, айниқса совет кишилари орасида жуда ҳам ривожланган бахиллик, бир-бирини кўролмаслик, ҳасад каби қусурлар нати-жасида анчагина қийинликларни бошдан кечирдим. Улар ҳақида бошқа жойларда ҳам сўз кетади. Шу сабаб бу ерда уларга тўхтолмайман.

Хуллас, Самарқанд университетда 1972/73 ўқув йилидан 1993/94 ўқув йилининг бош-ланишигача ўқитувчилик қилдим. Бу йигирма йил давомида олий мактаблардаги ун-вонлардан ҳисобланган катта илмий ходимдан университетнинг дотсенти унвонигача кўтарилдим. Совет Олий мактабларидаги энг ҳурматли мансаб ҳисобланган кафедра мудирлиги лавозимида ўн бир йил узлуксиз ишладим. Менинг сиёсий қарашларим И.Каримовнинг ўзбек мил-латига душманлик сиёсатига қарши бўлганлиги учун мени кафедра мудир-лиги вазифасидан  мажбуран четлаштирдилар. Менинг муҳожирлик ҳаётим ҳам ўша йили, яъни 1993 йили кузидан эътиборан бошланди.

4. Самарқанд университетида ишлаш ва расмий ҳукумат сиёсатига очиқ муҳолиф курашга чиқиш фаолиятим ҳақида.

Самарқанд университетининг “Ҳисоблаш маркази”, маъмурий бўлиниш бўйича универ-ситетнинг Амалий математика факултетининг бир бўлими ҳисобланарди. Шунинг учун  мен маъмурий жиҳатдан энг олдин факултет раҳбарияти тассаруфида ишлашим лозим бўлаётганди. Факултетнинг декани (маъмурий раҳбари) дотсент Широв Изза-тулло Исматуллаевич(ҳужжат бўйича “Ши-ров”, аслида Шеров бўлиши лозим. Совет замонида шунақа исмларни бузиб ёзишардилар) исмли киши эди. Шундай қилиб, мен И.И. Шировнинг қўл остида ишлайдиган ходим бўлиб қолаётган эдим. Бу ҳол эса, бир тарафдан менга жуда маъқул тушаётганди. Чунки И.И. Широв менинг устодим бў-ларди. У киши биз университетнинг 4-курсида ўқиётганимизда бизга дарс берган эди ва домлага мен ҳам битта имтиҳон  ҳам топширгандим. Менда домлага нисбатан устодлик ҳурмати бор эди. Унинг устига менинг “Ҳисоб-лаш маркази”даги вазифамни мансаб деб ҳам бўлмасди. Буйруқ бўйича мен университетнинг катта илмий ходими ҳисобла-нардим. Бироқ бошқалардан фарқли ўлароқ менга қўшимча ваколат берилганди, яъни “Ҳисоблаш марка-зи”га қабул қилинадиган ишчи ва ходимларнинг ишга қабул қилиш-ни сўраб ёзган аризаларига биринчи бўлиб  мен имзо қўйишим керак эди. Яъни мен университет бир бўлимига хизматчи танлаш каби ваколатга эга эдим. Менга бери-лаётган ана шу биринчи бўлиб имзо қўйиш ваколати,  факултет деканининг пинжига тиқилиб юрувчи баъзиларнинг ҳасадини қўзғашга сабабчи бўлди. Оқибатда, улар мени узлуксиз равишда деканга ёмонлай бошладилар. Билибми, билмай, ҳар ҳолда ёшлик қилиб, ўзим ҳам оловга керосин қўйиб қўйганимни билмай қолдим. Яъни декан “Ҳисоблаш маркази”га бир кишини ишга олишни истади. Мен уни “Ҳисоблаш мар-кази”да ишлашга мос эмас деб  ҳисобладим ва унинг аризасига имзо чекмадим. Шу би-лан мен декан ҳисобида иғвогарлар тасвирлаган, деканга қарши фаолиятда бўлган киши бўлиб қолдим. Энди деканимиз “Ҳисоблаш маркази”да ишларнинг яхшила-нишига кўмак бериш ўрнига, ишга тўғоноқ беришга ўтди. Қисқаси, бу ҳолат менинг бошимга кўп ташвишлар келтирди. Унинг устига деканнинг менга узлуксиз тўсиқ бўла бошлаганидан аччиғланиб, ундан норози бўлганларнинг бир шикоят хатига мен ҳам имзо қўйдим.

Хуллас, бир йилча вақт тартишиб, жанжаллашиб юрганимиздан кейин декан “ҳақ” бўлиб чиқди. Ҳақиқат шикоятчилар тарафда бўлишига қарамай, мансаби юқори киши “ғолиб” чиқди. Совет замонида шундай бўлиши ҳам табиий бир ҳол эди. Чунки у за-монлар мансабдор киши ҳамиша, ҳеч бўлмаганда кўпинча ҳақ эди. Бу сафар ҳам шун-дай бўлди. Мен адолат, ҳақиқат тарафдор-ларига қўшилган бўлсам-да, кейинчалик ўша шикоят хатига имзо чекканлигим нотўғри ҳаракат эди деган хулосага келганман. Чунки деканимиз менинг устодим бўларди, мен ундан дарс олгандим, унга бир марта имтиҳон ҳам топширгандим. Қисқаси, Иззатулло Исматуллаевич менга устод эди. Устодимнинг устидан ёзилган шикоят хатга қўл қўймаслигим лозим эди. Ҳақиқат юзасидан унинг иш фаолиятидан норозилигимни унинг ўзига, юзига айтиб қўйсам етарли эди. Шунинг учун деканимиз И.И. Широв мен учун ҳурматли ўқитувчилардан бири бўлиб қолавер-ганди. Аммо Декан менга нисбатан анча вақт иссиқ қарамай юрди. Оллоҳга шукр, оқи-батда вақт, ҳамма нарсани жой-жойига қўйди. Ниҳоят домла ҳам масаланинг асил моҳиятини тушуниб, ора-мизда муносабат жуда яхши изга тушиб кетди. Бироқ биз домламиз устидан шикоятчи бўлиб юрган замонда, деканнинг пинжида юриб, унинг тарафдори, уни қўллаб-қувватлайдиган бўлиб кўринганлар, энди И.И.Шировдан мансабни номардларча тортиб олишди. Ана шундагина И.И. Широв ҳамма нарсанинг тўла фарқига бориб етди, аммо энди кеч эди. Биз домла билан очиқ  ва фақат ҳақиқат учун курашгандик, деканлик мансабига тажовуз қилмагандик. Аммо домланинг пинжи-да исиниб, етарлича ундан манфаатдор бўлиб юришган  “укалар” зимдан иш битириб, унинг оёғидан чалиб, уни ҳақиқатдан йиқитдилар. Биз шикоятчилар ҳам аслида домла-га эмас, унинг пинжидаги ўша “укалар”нинг иғвогарлигига норози эдик. Ҳа шунақа, ҳаётда, турмушда ҳамма ишлар силлиқ бўлавермас экан.

Шунга қарамасдан, ўша шикоятлардан бир неча йил ўтганидан кейин мен факултетда ҳар беш йилда қайта сайланадиган кафедра мудирлигига икки марта сайландим. Қў-шимча яна бир йил кафедра мудирлиги вазифасини бажарувчи бўлиб турдим. Учинчи марта сайлов вақти келганида юқорида таъкидлаганим каби сиёсий сабаблар билан мени вазифамдан четлаштирдилар. Аслида мен учинчи марта ҳам кафедра мудирлигига сайланган бўлсам-да, ҳукуматнинг кўрсатмаси билан университет раҳбариияти сайлов натижаларини сохталаштирдилар.

Оллоҳга шукрки, Самарқанд университетида йигирма йилдан кўпроқ замонт давомида ишладим. Оллоҳга ҳамдлар бўлсин, бутун иш давримда ҳамиша адолат, ҳақиқат тараф-дори бўлиб қолдим, десам мақтанган бўлмайман. Ўқувчиларимдан тортиб, университет ректоригача менинг тўғри сўзларим ва адолатим олдида бош эгишга мажбур бўлдилар. Ўқувчиларим орасида адолатли ва инсофли домла номига эришдим. Бизнинг совет замонида олий мактабда ишлаб, ўқувчилар орасида бундай номга сазовор бўлган ўқитувчилар жуда озчилик эди.

Совет Иттифоқида узун бир давр, яъни 1964-1982 йиллар орасида ўтказилган сиёсат совет мамлакатининг тарихида турғунлик даври номини олди. Менинг бутун иш фао-лиятим эса, ана шу мамлакатдаги турғунлик даврига тўғри келди. Турғунлик даврининг ўзига хос хусуссияти шундан иборат эдики, бу даврда сиёсат бир тарафдан жуда ҳам қатағон эмасди. Бўлар-бўлмасга кишиларни қамоққа ташлаш бўлавермасди. Ҳатто баъзи бир ўғирликлар учун ҳам қамоқ жазоси берилмасди. Лекин совет тузимига тил теккизиш мутлақо мум-кин бўлмаган бир соҳа эди. Ҳаётнинг бутун жафҳалари марказ-лашган эди. Ўша замонларда ҳатто саратарашхоналарнинг иш фаолиятлари ҳам Мос-квада планга киритиларди дейилса муболаға бўлмайди. Чунки бирор сартарашнинг кунига қанча кишининг сочини олиши ҳукумат тарафидан белгилаб қўйиларди. Ҳуку-мат эса, Москвада эди. Маҳаллий ҳукумат номига эга бўлганлар, Москвадан туширил-ган кўрсатмаларнинг ижросини назорат этувчилардан иборат эди. Ҳар қандай бир ташаббус буғиб қўйилган эди. Бундай мамлакат фуқаросининг бутун фаолиятини қатъ-ий чеклаб қўйишга суянган сиёсат, жамиятдаги яна бошқа қатор чекловлар кишиларда сусткашликни, атрофда бўлаётган воқеаларга мутлақо қизиқмасликни, ўз ишига совуқ-қонликни келтириб чиқарарди, албатта. Шу билан бирга жиноятчилик кўпайиб, давлат органларида порахўрликнинг авж олиши, бюрократизмнинг учига чиққан бир бузуқ шакли юзага келган эди. Хуллас, жамиятдаги бу бузуқ ҳолат аҳолининг сабрини роса чегарасига етказганди. Шунинг учун совет мамлакатида бир тарафдан кишилар жуда бефарқ бўлиб қолишган бўлсалар, бошқа тарафдан халқ  сиёсатда, жамиятда жиддий ўзгаришлар юз беришини кутардилар.

Ана шундай бир замонда мамлакатда турғунликни келтириб чиқарган сиёсатнинг асос-чиси ва устуни, 18 йилдан буён Совет давлатини бошқариб келаётган “тенгсиз” раҳбар Л.И.Брежнев вафот қилди. Унинг вафотидан кейин совет давлатида ҳақиқатдан жиддий янгиликлар, ўзгаришлар бошланиб кетди. Жамиятдаги турғунлик фаол ҳаракатга ай-ланди. Мамлакат аҳолиси давлат сиёсатининг мазмуни билан қизиқа бошлади, ҳатто а-ҳоли ичида сиёсий жараёнларга қатнашишга қизиқишлар сезила бошлади. Мамлакат ичида майдонга чиққан воқеалар, ўзгаришлар шу даражага бориб этдики, оқибатда Л.И.Брежнев ўлимидан кейинги тўққиз йил ичида СССР (Советских Социалистических Союзных Республик – Совет Сотсиалистик Республикалар Иттифоқи) номли буюк бир давлат, империя парчаланиб кетди.

Мен эса, доим адолатли давлат тузими барпо бўлишини кутдим. Бу соҳада ўша тур-ғунлик замонида ҳам мумкин бўлганича меҳнат қилишга пассив бўлса-да ҳаракатда бўлдим.  Совет тузимининг кўплаб камчиликларини жуда яхши билганим ҳолда, Са-марқанд шаҳрига ҳали турғунлик даврларидаёқ Владимир Қодиров исмли бир раҳбар келганида Самарқандда; Советлар Иттифоқи раҳбарлигига Л.И. Брежневдан кейин Ю.В.Андропов келганида Совет мамлакатида; советларнинг матбуоти тинмай мақтай-диган ҳақиқатан адолатли давлат тузими ўрнатилармикан, дея умид қилдим. Чунки Самарқандда Қодиров ва ундан бироз сўнгра СССР-да Андропов ўз фаолиятларини адолат ўрнатишга қаратилган ҳаракатлар-уринишлардан бошладилар. Бироқ Қодиров вазифасида бир йил ҳам ишлай олмади, уни ўлдириб юборишдилар. Андропов ҳам касал кекса киши эди, Совет Иттифоқининг бош раҳбари мансабида узоқ ишламади, вафот қилди. Балки буни ҳам ўлдиришдилар … Кейинги воқеалар кўрсатдики, уларнинг интилишлари ҳам кўзни алдовчи вақтинчалик тадбирлар экан.

Қисқаси, В. Қодиров ва Ю.Андропов каби раҳбарлар ўртага қўйишга уринган янги баъзи бир ижобий силжишларнинг умрлари қисқа бўлди. Аҳвол эски тос ва эски ҳамом бўлиб қолаверди.

Ниҳоят, 1985 йилдан бошлаб, Совет Иттифоқида Михаил Горбачев замони бошланди. Маълумки бу давр ”Жадаллаштириш ва ошкоралик” номи билан машҳур бўлди. Ҳақи-қатан бу даврда совет давлат бошқарув системасида ва иқтисодий жафҳада бир қатор ислоҳотлар ўтказишга уринишлар бўлди. Ана шу илоҳотлар натижасида совет тузимига қарши фикрда бўлганлар учун ўз фикр мулоҳазаларини очиқ айтиш имкони туғилди. Жумладан мен ҳам ўша  ”Жадаллаштириш ва ошкоралик” сиёсати доирасида совет ма-ориф системаси ва қишлоқ хўжалигида ўтказилиши лозим деб ҳисоблаган фикр-ларимни ўртага чиқаришни ният қилдим. Чунки мен совет тузимига қарши бўлсам-да, ҳали у тузимдан бутунлай озод бўлиш керак деган хулосага келмагандим. Шу сабабли ўша тузим асосий принсипларини ўзгартирмасдан ислоҳот йўли билан адолат ўрнатиш ва жамиятни демократиялаштириш мумкин деб ҳисоблардим. Шунинг учун сув кам бўлиб, лалмикор ғалла ва чорвачилик билан шуғулланувчи қишлоқ  хўжаликларида ўт-казилиши керак бўлган бир ислоҳот лойиҳаси билан Ўзбекистон Компартияси Мар-казий (Ўша вақтларда Ўзбекис-тоннинг бош раҳбари Р. Н. Нишонов исмли бириси эди. Менинг хатим ҳам Нишонов номига юборилганди.) комитетига хат ёздим. Чунки мен ўзим туғилиб ўсган жойлар айнан ўшанақа кам сув ва лалмикор далалар эди. Инсонлар асосан лалмикор ғалла етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланишарди-лар. Ўша жойларнинг хусусияти менга анча яхши маълум эди. Шунинг учун ўз лойиҳамдаги ис-лоҳотларни ўша жойларда амалга ошириш мумкинлигига ишонардим. Бу эса, сиёсатга аралашишда мен учун биринчи қадам бўлганди. Аммо менинг лойиҳам совет бюрокра-тиясининг қурбони бўлиб йўлда қолиб кетди. Шу сабаб бўлиб, иккинчи лойиҳа, мао-рифга оид лойиҳа ҳақида совет раҳбариятига  мурожаат қилмадим.

Учинчи боб.

Фаол сиёсат билан шуғулланишга киришишимдаги сабаблар. 

Совет мамлакати сиёсатида вужудга келган кескин бурилишлар мен каби тузимдан но-рози бўлган кишиларда алоҳида қизиқиш ўйғотиши табиий эди. Ҳақиқатда ҳам шун-дай бўлди. Айниқса Горбачев замонидаги ошкоралик ва демократия сиёсати, бутун мамлакат бўйлаб, яъни Совет Иттифоқининг барча ўлкаларида мен каби кишиларнинг совет тузимига қарши ҳаракатларининг у ёки бу шаклда юзага чиқишига сабаб бўлди. Ана шундай кишиларнинг ташаббуслари билан республикаларда миллий халқ ҳара-катлари, халқ жафҳалари тузила бошланди. Бу соҳада советларнинг Болтиқ бўйи рес-публикалари байроқдор бўлишдилар. Жумладан бизда Ўзбекистонда ҳам миллий озод-лик руҳидаги халқ ҳаракати туғила бошлади. Ўша замондаги барча Халқ ҳаракатлари ва жафҳаларининг программаларида миллий озодлик  ғояси асосий ўринда турарди.

Бу янги жараёнда мен фаол қатнашдим. Бу жараён ҳақида ва унда менинг қатнашиш фаолиятимни бир китоб шаклига келтирдим ва уни “Бирлик” ҳақида мен билган ҳа-қиқатлар” деб атадим. Бу китобчани 1999 йили Норвегияда тугатдим. Уни бу ерга китоб шаклида тўла илова қиламан.

Китобда “Бирлик халқ ҳаракати” номи билан машҳур бўлган Ўзбекистон миллий озодлик ҳаракатининг1988 йилдан 1999 йилгача бўлган фаолиятининг мен билган қисми ва унда менинг ўз фаолиятим имкони қадар тўлароқ ёритилган. Шундай қилиб, “Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” номли китбоимнинг тўла матнини қуйида келтираман.

 1. Бирлик ҳақида мен билган ҳақиқатлар.

 КИРИШ СЎЗ.

Биз ҳар доим ўзимиз, яъни ўзбеклар ҳақида мулоҳазалар юритсак дарҳол тарихни эс-лаймиз, тарихимиз билан мағрурланамиз ҳам, уни пеш-пеш ҳам қиламиз. Тарихдан му-ҳим воқеаларни, буюк тарихий сиймоларни ёдга оламиз-да, уларни бугунги ўзбекка айлантиришга интиламиз. Уларни фақат ўзбекларники, деб биламиз. Бу ҳис бир тараф-дан менга жуда яқин бўлишига қарамасдан уни нотўғри ҳисоблайман. Чунки тарихда бизнинг аждодларимиз нима кашф этган бўлсалар, давлатми, империяларми тузган эр-салар, улар ўзларини ўзбек, деб эмас, балки энг аввало ўзларини мусулмон турклармиз, деб ҳисоблаганлар. Шунинг учун у тарихга фақат “ўзбек тарихи” ёки “Ўзбекистон та-рихи”, деб қараш ва яна унга қўшимча ягона турк элида, бир бутун Туркистон тупроғи-да “қозоқ, қирғиз, туркман, тожик” тарихлари ҳам алоҳида-алоҳида мавжудлигини тан олиш Туркистонга душманлик бўлиб, душманларнинг, истилочиларнинг қарашларига, уларнинг ниятларига мос тафаккур этиш, уларнинг изидан юриш, демакдир. Осиё ва Овропадаги ниҳоятда кенг бир тупроқда турклар буюк тарих қолдирмиш. Бундай тарихни бўлиб ташлаш, уни бўлакчаларга бўлиб ўрганиш бу фақат душманнинг иши бўлиб, у тарихий ҳақиқатга ва мантиққа бутунлай зиддир. Бу кенг ҳудудда яшалган тарих ягона мусулмон турклар тарихи шаклида қаралмоғи ва ўрганилмоғи зарур. Аф-суски, бизнинг замонимизда фарзандларимиз у тарихнинг бир қисминигина  Ўзбекис-тон (қолган қисмлари ҳам Қозоғистон, Қирғизис-тон, Туркманистон, Тожикистон, Тур-кия ва яна бошқа номлар билан аталмоқ-да) тарихи номи билан чала, бузилган шаклда ўрганишмоқда. Нима учун бундай бўлмоқда? Бир яхлит тарихни, бир халқ тарихини майдалаб ташлаш, ягона тупроқни, бир элни, бир миллатни бўлиб-бўлиб, уларни турли уруғлар номлари билан аташ кимга бунча зарур бўлди? Бу душманга, турклар душ-манига зарур эди. Буюк бир элнинг бугунгидай тарқоқ ҳолга келиб қолиши унинг душманларига керак эди, албатта. Бу бутун турк миллатига катта душ-манлик бўлиб, у боболар йўл қўйган хатолик оқибати ўлароқ мумкин бўлди ва амалга оширилди. Боболаримиз йўл қўйган буюк хатолардан фойдаланган душман бизнинг тарихимизни ўз хоҳишича сохталаштира олди. Бунинг натижасида ўз тарихий ўрни, улуғ мада-ниятига эга бир миллат бугунги ўзини-ўзи таний олмайдиган манқурт бир ҳолга келти-рилди. Тарихни бундай сохталаштириш, уни тўғри ўрганмаслик узоқ замон давом этган империалистик сиёсат натижаси ҳисобланади.

Шунинг учун бундай импелиалистик сиёсатни йўлга қўйган Руссия империясининг сўнгги ҳокимияти-совет давлат режими тугаши катта тарихий воқеалардан бири деса бўлади. Ҳатто бу воқеани ХХ аср буюк мўъжизавий ҳодисалари қаторига қўшиш мум-кин. Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин, дарҳақиқат ХХ асрда чинакамига Аллоҳнинг мўъжизаси содир бўлди, унинг кудрати билан “ёвузлик империяси” битди, ахир.

Совет Иттифоқи аталмиш империянинг батамом битишида 1985-1991 йиллардаги сиёсий муҳит алоҳида ўрин тутади. Бу давр воқеалари тафсилотларини узоқ замонлар давомида ва жуда кўп марта такрор-такрор ёзажаклар. Уларни ҳар ким ўзича таъриф ва тавсиф этажаклар. У таъриф ва тавсифлар ичида сохта ерлари, муболаға қилинган ер-лари ҳам бўлмасдан қолмайди, албатта.

Мен ҳам ўз ҳикояларимда бу тарихнинг тегишли ерларидан заруратга қараб фойда-ланаман ва уларни билганим қадар ва имконим даражасида тасвирлаб ўтишга урина-ман.

Мазкур тарихий баённи ёзишдан асосий мақсад, ХХ аср мўъжизаси содир бўлган замонда Ўзбекистонга оид, мен билган ёхуд шахсан иштироқ этган воқеа ва ҳодиса-ларни, уларда “БИРЛИК” халқ ҳаракатининг ўрни, айниқса унинг дунёга келиш тарихи, Ҳаракатнинг муваффақияти ва мағлубияти ҳақида чин, қўшимчасиз холис ҳақиқатни ёзишдир. Менинг бу саъй-ҳаракатим тарихни сохталаштирмасликда ибрат бўлар, деб умид қиламан. Ўйлайманки, бундан сўнг меннинг Ватаним тарихи, бутун турклар буюк юрти тарихи сохталиклардан, ёлғон-уйдурмалардан ҳоли қолар, иншооллоҳ.

Китобга киритишни ният қилган яқин тарих ҳикояларини тубандаги темадан бошлашни уйғун ҳисобладим.

2. Совет Иттифоқдош Республикаларида миллий озодлик ҳаракатлари  жонлана бошлади.

Совет Иттифоқи 1970-1985 йиллар орасида “турғунлик даври”, деб аталмиш замонни бошдан кечирди. Дарҳақиқат, бу давр мамлакат халқ хўжалигининг ҳамма соҳасида тинчлик, сокинлик замони бўлди. Ҳеч бир тармоқда деярли олға силжиш бўлмади. Ишлабчиқариш кўрсаткичлари пасайиб борди. Шу билан бирга бу даврда кишиларда, айниқса рус империясининг мустамлака ўлкаларида яшашаётган маҳаллий аҳоли ора-сида, уларнинг онг ва тафаккурида миллий уйғониш белгилари ҳам сезила бошлади. Миллий Республи-каларда миллий озодлик руҳи куртаклари қайта кўрина бошлади. Айниқса, СССР Болтиқ бўйи Республикаларида бу ҳаракат очиқ кўзга кўриниб қолди. Аммо у замонда бутун мамлакат бўйлаб вазият бир-бирига жуда ўхшаб кетарди. Бизда, Ўзбекистонда ҳам айниқса, шоирларнинг ёш авлоди, баъзи ёзувчилар, публисистлар ижодида баъзан миллийлик руҳи сезиладиган бўлиб қолганди. Баъзи бир оммавий матбуот воситалари чиқишларида Ўзбекистоннинг мустамлака эканлигига, унинг озод этилиши лозимлигига ишоралар учрай бошлаганди.

“Турғунлик” замони, Совет Иттифоқи бош ҳокимиятида, яъни КПСС Сиёсий бюросида нуқул қариялар тўпланиб қолиши билан ҳам белгиланарди. 90-йиллардан бошлаб Сиё-сий бюро аъзолари табиий равишда бирин-кетин Ал-лоҳнинг омонатини уза бошлашди. Ниҳоят, 1982 йилнинг ноябрида Сиёсий бюро Бош Котиби(ўша замон Советлар ҳуку-мати бошлиғи) Л.И.Брежнев ва-фот этди. 1983 йилда эса, Ўзбекистон қуғурчоқ ҳукума-ти бошлиғи, Сиёсий бюро аъзолигига номзод, Ўзбекистон Компартияси биринчи коти-би Ш. Рашидов ҳам бу дунё ташвишларидан қутулди. Сўнгра СССР-да кетма-кет тез ора-да бир қатор КПСС МК Бош котиблари (Андропов, Черненко) бу дунёдан ҳақиқий дунёга йўл тутишди. Оқибат, Совет Иттифоқи раҳбарлиги нисбатан ёш ҳисобланган М.С. Горбачев қўлига ўтди.

СССРда Горбачев замони “ошкоралик, демократия, жадаллаштириш” даври бўлиб тарихдан ўрин олди. Бошқача айтганда бу давр, “СССРда қайта қуруш” номи билан машҳурдир. Бу замонда Совет Иттифоқи Компартияси юқоридан “баъзи демократик ўз-гаришлар” ясашга, бошқариладиган ислоҳотлар ўтказиш тажирибасини синаб кўришга уринди. Аммо унинг уддасидан чиқа олишмади. Чунки Горбачев ҳокимияти қарама-қарши ишорали икки электр зарядини тўқнаштирмоқчи бўлди. Бу тўқнашувдан ёруғлик чиқарми, деб ўйлашгандилар. Аммо ундан учқун чиқди, у портлашга, ўчириб бўлмас ёнғинга айланди. Унинг оқибати ўлароқ буюк бир империя қулади. Шундай қилиб, Совет Иттифоқи каби “ёвузлик” макони битди.

Ўзбекистон “БИРЛИК” халқ ҳаракати туғилиш арафаси ана шундай алғов-далғов бир замон бўлиб, Ҳаракатнинг дунёга келиши олдидан мамлакатда сиёсий жараён қисқача юқорида айтилганлардан иборат эди.

3. “БИРЛИК” халқ ҳаракати ташкил бўлиши ва унинг илк амалий фаолияти.

 3.1. Ҳаракатнинг илк ташаббус гуруҳи.

СССР-да “Қайта қуруш” тўла бошланиши арафасида, яъни Ш. Рашидов (Ўзкомпартия биринчи котиби) вафотидан сўнгра Ўзбекистонда алоҳида бир вазият майдонга келди. Бу ерда “пахта иши” (СССР марказий матбуот воситаларида уни “ўзбек иши”, деб ҳам тарғиб этишди), деб аталмиш мудҳиш бир иш бошланди. Бошқа томондан ўша даврда Ўзбекистон КП МК идеология котиби бўлиб тайинланган Раъно Абдуллаева исмли кимса ҳам ”идеология фронтида” янги бир “жанг” очди (Бу ҳам Марказдан, Москвадан туширилган махсус кўрсатма бўлиб, Ўзбекистон КП МК-да ўтирган қуғирчоқлар қўли билан амалга оширилаётган репрессия-қатағон сиёсати эди, албатта). Ўша “жанг”ларда ғалаба ва “буюк” ютуқларга эришмоқ учун қанча “саллалар” ўр-нига “каллалар” кетга-нини фақат Аллоҳ билади. Бу хоним Московнинг мадади билан Ўзбекистонда янги ма-росимлар тузишга, минг йиллик халқ байрамлари ва удумларини мажбурий йўқотишга жиддий киришди. Оқибатда, бир томонда “пахта иши” бўйича қама-қама авжда бўлса, бошқа томонда халқ миллий байрамлари, удумлари “диний, эскилик сарқитлари”га чиқарилиб, коммунист “раҳбар-мансабдор” ўз отаси жанозасига чиқа олмай, жаноза ма-росими тугаганича хастахонага ётиб олишга мажбур бўлган вазият  майдонга  келди.

Мамлакатда, яъни СССРда “ошкоралик, демократия” сиёсати бошланган бир замонда, Ўзбекистонда 1937 йиллар қатағон (репрессия) сиёсати даврини эслатадиган ғалати бир вазият вужудга келганди. Бу вазият беиз кечмади, албатта. У сиёсат, энг аввал Респуб-лика аҳолисини қандайдир даражада таба-қаланишга олиб келди. Масалан, идеоло-гия соҳасидаги репрессияга зиёлилар-нинг бир қисми очиқ қарши чиққан бўлса, унга халқ оммаси тўла қарши бўлди. Аммо халқ у замонлар норозиликни ифодалаш йўл-ларини билмасди. Улар фақат партия томонидан берилган идеологик кўрсатмаларга амал қилмаслик билан унга қарши чиқа олдилар, холос. У замонлар пикет, митинглар ташкил этиш ва норозилик кўча чиқишлари ҳақида ҳатто хаёл ҳам қилиб бўл-масди.

Р. Абдуллаева номи билан “машҳур” бўлган идеологик нуқтаи назарга ёзувчи ва шоир-ларнинг ёш авлоди энг фаол қарши чиқишди. Олий мактаблар олим ва ўқитувчи-ларининг бир қисми ҳам бу сиёсатга очиқ қарши бўлишди. Масалан, Р. Абдуллаева иштирокида Самарқанд шаҳрида идеологияга бағишлаб ўтказилган бир мажлисда мен ва бошқа бир гуруҳ Самарқанд шаҳар олий мактаблари олим-ўқитувчилари қатнашдик. Йиғилишда Р. Абдуллаева фикрларига, биз очиқ қатъий қарши бўлдик ва сўзга чиқиш-лар қилиб, ўз фикрларимизни мажлис аҳлига айта олдик. Ана шунинг ўзи ўша замон учун янгилик ва жасурлик ҳам ҳисобланарди. Студентлар Р. Абдуллаева кўрсатган умум ётоқ “қоидаларини” намойишкорона  бажармадилар. Ўша мажлисда биз-олий мактаб олим-ўқитувчилари ҳам мажалис залида намойишкорона дўппи кийиб ўтирдик. Чунки Абдуллаева мажлис залларида барча, хотин-қиз, эркак, ёшу қария ялангбош ўтиришларини; студентларнинг ётоқхоналарда ўзбекча тўн кийиб юрмасликларини; ўзбек қизлари ётоқхонада лозима (ўзбекча қизлар иштони) кийиб юрмасликларини талаб қиларди ва уни маданийлик белгиси, деб исботлашга интиларди. Шунинг учун Р. Абдуллаева қатнашаётган мажлисда, дўппида ўтириш партия идеологиясига қарши катта намойиш ҳисобланарди, ўша замонларда.

1983 йилдан сўнг Ўзбекистонда бошланган “пахта иши” ва Москва қуғирчоғи Р. Аб-дуллаева ташаббусида олға сурилган идеологик сиёсат бир қисм зиёлиларда “косанинг” тўлишига сабаб бўлди. Шундай бир вазиятда, мавжуд Мар-казий ҳукумат империа-листик сиёсатидан, маҳаллий ҳокимчаларнинг олчоқликларидан сабр косаси тўлганлар ўзларига ҳамроҳлар, хайрхоҳлар ахтара бошлашгандилар. “БИРЛИК” ҳаракатининг илк ибтидоий кўртаги ҳам ўша воқеаларга бориб тоқалади.

Дарҳақиқат, Ҳаракатнинг илк йиғилишини ўтказиб, унинг энг биринчи варақаларини ишлаб чиққанлар Абдуллаева идеологиясига очиқ қарши бўлган ёш шоиру ёзувчилар ва айрим олим-ўқитувчилар бўлди.

Ниҳоят, бироз кейинроқ, “ошкоралик ва демократия” Ўзбекистонда ҳам бирмунча куч ола бошлагандан сўнгра, Болтиқ бўйи, Кавказ орти ва бошқа бир қатор Республика-ларда халқ фронтлари (жафҳалари) майдонга чиқа бошлагандан кейин, Ўзбекистонда ҳам халқ ҳаракати тузишни ният этганлар гуруҳи илк дафа Ўзбекистон ёзувчилар бирлашмасида юзага келди. Бу гуруҳга ҳақи-қатан коммунистларнинг Р. Абдуллаева ижросида элга сингдиришга кири-шилган идеологиясини қабул қила олмаган, ўша замонда фаол, нисбатан ёш ҳисобланган шоирлардан бири Муҳаммад Солиҳ (Мада-минов ) сардорлик қилганлардан бири бўлганди.

Шуниси борки, “БИРЛИК” ҳаракати тузишни ният этишганлар бошланғич гуруҳи кимлардан иборат бўлганлиги ва улар илк йиғилишларини қаерда ва қандай таркибда ўтказганлиги биз Самарқандликларга маълум эмасди. Ҳозир ҳам менда у ҳақда тўла маълумот йўқ. Сафар Бекжон ўз китобида “БИРЛИК”- нинг илк йиғилишларига оид баъзи маълумотлар келтиради. Аммо у маълумотларнинг ҳаққонийлиги С. Бекжонга ҳавола.

3.2. Самарқандда “БИРЛИК” ҳаракатининг ташаббус гуруҳи тузилди.

1988 йил ноябр ойи бошларида “БИРЛИК” номи билан Тошкентлик бир гуруҳ ташаб-бускорлар миллий қадриятлар, экологик проблемалар тилга олинган, кўпроқ  варақа-ларга ўхшаш кичик-кичик материалларни дастур сифатида тарқата бошлашди. Маса-лан, Самарқандга варақалар ўша йил ноябр ойидан эътиборан деярли мунтазам кела бошлади. “БИРЛИК”нинг илк варақаларини Тошкентда сафарда бўлган, Самарқанд университети дотсенти Норжигит Ражабов Самарқандга келтирганди. Ўшандан бош-лаб, Тошкентдан тарқатилаёт-ган “БИЛРЛИК”ка доир варақа ва бошқа материалларни Н. Ражабов система-ли равишда олиб турди ва бизни улар билан мунтазам таништириб борди. Ў-ша замонлар Н. Ражабов Самарқанд университети “Функсионал таҳлил(ана-лиз)” кафедраси мудури вазифасида ишларди. Шу сабаб, у кишида факултет доирасида бироз ваколат ҳам бор эди. У шу ваколатидан фойдаланиб, кафедра қошида эълон тах-таси (доскаси) ташкил қилди. Ҳар бир варақа ва бошқа “БИРЛИК”ка тегишли  ҳуж-жатлар ўша тахтага илиб қўйиладиган бўлинди. Шунинг учун Норжигит Ражабов Самарқандда “БИРЛИК”ни биринчи тарғиб эта бошлаган тарихий шахс ҳисобланади. Самарқанд вилоятида “БИРЛИК” ҳаракати ҳақида маълумотларнинг тарқалиши ва “БИРЛИК” ташкилотининг Самарқанд гуруҳи тузулишида унинг анчагина хизмати синган. Тарих Н. Ражабовнинг бу холис хизматларини муносиб тақдирлайди, деб ўйлайман. Айнан, шундай бўлар, иншооллоҳ.

Самарқанд шаҳрида ва бутун вилоятда “БИРЛИК”ни, унинг ғояларини тарғиб қилишни яхши йўлга қўйиш мақсадида Н. Ражабов 1988 йил декабр ойи бошларида Самарқанд университетида бир йиғилиш ташкил этди. Бу мажлис университет бош биноси лексия ўқиладиган аудиториялардан бирида ўтказиладиган бўлди. Мен ўшанда мажлис белгиланган бино ёнига мажлис бошланиш вақтидан бир соат бурун келдим. Аммо аудиторияга кирмасдан, бино атрофида юриб, узоқ фикр сурдим. Мақсад, фақат битта саволга жавоб топиш эди. Нима қилиш керак, мажлисга киришимми ёки кирмасли-гимми керак? Оқибат, мажлисга кирдим. Мажлис бинонинг 3-чи қатида талабалар лексия тинглашига мўлжалланган 75 – аудиторияда ўтказилиши лозим эди. Мен келсам, хона одамга лиқ тўлган, парталар ўртасида ва эшик олдида тик турганлар ҳам анчагина эди.

Мажлисга йиғилганлар менимча, юз кишидан оз эмасди. Хонанинг олдинги ўриндиқ-ларида Самарқанд университети олим-ўқитувчилари ўтиришарди. Шу сабабли мени ҳам олд қаторда ўтиришга таклиф этишди. Йиғилишга университет раҳбариятидан, унинг кечки-сиртқи бўлим ўқув ишлари ректор ўринбосари(проректори), Душан Фай-зиев ҳам қатнашаётган эди. Д. Файзиев, ўзбек китобхонига яхши таниқли шоир, драматруг Душан Фазийдир.

Мажлис иш бошлаганидан сўнг маълум бўлдики, бу йиғинга анчагина ҳукумат одам-лари, совет тузумининг ашаддий идиологлари ҳам, шаҳар ва вилоят комсомол, партия комитетларининг вакиллари ҳам қатнашмоқда эканлар. Маълумки, “БИРЛИК” дунёга келибдики, расмий ҳукуматнинг хушига тушмаганди. Шунинг учун улар бу янги Ҳара-катни гўдаклигидаёқ халқ оммасига совуқ кўрсатиш ва унга хилма-хил йўқ ердаги тамғаларни босиш йўли билан уни тугатиб юборишмоқчи эдилар. Шу билан бир вақтда элда эндигина қайта уйғона бошлаган миллий озодлик руҳини ҳам бутунлай сўндириб, куртаклигидаёқ эзиб ташламоқчи бўлишгандилар.

Ўзбекистонда узоқ замонлардан сўнг эндигина кўзга ташлана бошлаган миллий озод-лик ғояси руҳидаги бу ҳаракатни тугатиш плани (режаси) Москвада, КГБда ишлаб чиқилган эди, албатта. Чунки у замонлар Ўзбекистон маҳаллий ҳукуматини умумдавлат сиёсий ишларига аралаштирилмасдилар. Шунинг учун бу йиғилишда қатнашаётган партия ва ҳукумат вакиллари КГБнинг кўрсатмаси билан бу ерга келишган эдилар. Уларнинг зиммасига йиғилиш ташкилотчиларини миллатчи, тартиб бузар, мақсадининг тайини йўқ кишиларга чиқариб, мажлисни бузиш вазифаси юклатилган эди.

Хуллас, мажлис бошланди. Уни Н. Ражабов очди ва қисқа кириш сўзи сўзлаб, мажлис-ни бошқара бошлади. Аммо мажлисни бошқариш унча ҳам жўн бўлмади. Чунки ҳалиги партия ва ҳукумат “вакиллари” мажлисга махсус тайёргарлик билан келишгандилар. Улар мажлиснинг тартибига бўйинсунишмас, КГБда тайёрланган саволларни мажлисни олиб борувчига кетма-кет берар, луқмалар ташлар, иш қилиб, уни мувозанатдан чиқа-ришга зўр бериб уринишардилар. Мажлис аҳли хилма-хиллиги, уларнинг бир қисми мажлисни бузишга интилаётганлари сабабли мажлис бошқарувчиси Н. Ражабов, мажлисни олиб боришда шоша бошлади, нохолис, маккорона кетма-кет ташланаёт-ган саволларга муносиб жавоб топа олмай у қийнала бошлади. Залда мажлис раисига савол беришни истаганларнинг узундан-узун навбати майдонга келди. Н. Ражабов эса, уларнинг саволларига муносиб жавоб бера олмай ва савол берувчиларнинг фикрларини етарли даражада мантиқли рад эта олмай қолди. Мажлис залида шундай ноқулай бир вазият вужудга келган вақтда мен ўрнимдан турдим ва Н. Ражабовни алмаштирдим. Чунки вазият шуни талаб этарди. Мен бўлмаса бошқа бир киши бу ишни бажариши лозим бўлиб қолганди. Азиз ўқувчи мени маъзур тутсин, мақтанаяпти, демасинлар. Аммо ўша замонда залда мендан ўзга бирорта мард ўринтиқдан кўтарилмади ёки кўта-рилишга журъат қила олмади. Ўшанда анча қийинчлик билан бўлса-да, залдаги маж-лисни бузишга қаратилган хуружни мен сусайтирдим, мажлисни бизга зарур бўлган йўлналишга бура олиш мумкин бўлди.  ”БИРЛИК” олға сураётган мақсадларнинг ман-тиқини залдагиларга англата ва маъқуллата ол-дим. КГБда тайёрланган саволлари би-лан навбатда турганларни,  мажлисни бузишни кўзда тутиб, тинмасдан луқма ташлаёт-ганларни  тинчлантириш усулини ҳам топишнинг йўли топилди.

Мажлисни тўғри, бизнинг мақсадимиз йўлига бошқарар эканман, мажлис залида ўтир-ган бизнинг ғоямиз ва фикримизни қўллашлари аниқ бўлган дўcтлардан фойдаландим, албатта. Шулардан бири Самарқанд Меъморчилик-қурулиш институти дотсенти Абду-малик Умурзақов эди. Уни мажлисда фаоллироқ қанатшишга жалб этдим. Чунки менга унинг мулоҳазалари таниш эди. У, юқорида сўзлаб  ўтилган “пахта иши” ва “янги идио-логия” сиёсатига очиқ қаршилик, норозилик билдирган озчилик олимларнинг бири эди. Маж-лисни, нодўстлар ҳужумидан сақлаб, уни кўзда тутилган натижа билан якун-лашда А.Умурзақовнинг ўша мажлисдаги ролини алоҳида таъкидлайман. Ундан таш-қари ”БИРЛИК”-нинг илк варақалари, дастур ва мурожаатларида асосан экологик маса-лаларни, аллақачон оламга тарқалган Орол денгизи муаммоларини кўтариб чиққан бў-либ, уларда ҳукуматга қарши ва унга хавф соладиган ҳеч бир сиёсий белгилар йўқ эди. “БИРЛИК” у замон бир тарафдан норасмий ҳаракат бўлиб, ҳали ҳатто ташаббусчилар тарафидан ҳам унга халқ ҳаракати номи берилмаганди. Шунинг учун КГБ ваҳимачи-ларига Ҳаракатнинг мақсади умумдавлат мақсадлари, қолаверса компартия программа-си ва ғоясидан ташқарида эмаслигини тушунтириш йўли билан уларни бирмунча тинч-лантириш мумкин бўлди.

Ҳукумат, Республиканинг коммунистик қуғирчоқ ҳукумати аҳолининг кунлик турму-шига оид муаммоларни, дарёларни ифлослантирмаслик, экин далаларига заҳарли  хи-микатлар билан ишлов бермаслик каби оддий масалаларни ҳам ўртага қўя олмас ва уларни ҳал эта олмасди. Улар бутун борлиқлари билан Москвага боғланган эдилар. Москвасиз, унинг кўрсатмаларисиз Ўзбекистонда ҳеч бир иш қилинмасди. Масалан, фақатгина пахта далаларини депо-латсиялаш натижасида кишилар, болалар хасталан-моқда, ҳалок бўлмоқда эди. Чақалоқ ва гўдаклар орасида ўлим кўп, жигар, сариқ хаста-ликлари билан аҳолининг иккидан бири хасталанган бўлишига қарамай, Республика ҳукумати бундай проблемалар билан шуғуллана олмасди. Бундай масалалар мутлақо “Юқорининг” ваколатига қарашли эди. Ўзбекистон ”ҳукумати” курсиларида ўтирган-лар  учун эса мансаб, курсида ўтиришни йўқотиб қўймаслик асосий мақсад эди. Улар мансабдан ажраб қолишдан ажалдан қўрққандай қўр-қардилар. Ҳаракат эса, “Ўзбекис-тон табиати, моддий ва маданий бойликларини ҳимоя қилиш” “Бирлик” ҳаракати, деб аталиб, илк дафа айнан ўшанақа яшириб бўлмас, асосан экологик масалаларни кўтариб чиқди. Бу ҳақда матбуот саҳифаларида баъзи материалларни эълон қилишга ҳам эриша  бошланди.

Хуллас, Самарқанд университетида ўтказилган ўша йиғилиш қатнашчиларининг кўпчилиги “БИРЛИК”чи гуруҳлар ўртага қўяётган масала ва проблемалар муҳим ва долзарб, деб ҳисоблаш керак, тилга олинаётган масалаларни ижобий ҳал этишда қўллаб-қувватлаш лозим, деган фикрни маъқулладилар.

Самарқанд шаҳрида ерлашган институтлардан келишган олим-ўқитувчиларнинг бир қисми мазкур мажлисда “БИРЛИК” тарафдорлари эканликларини биринчи марта очиқ кўрсатишдилар. Улар мажлисда фаол қатнашиб, “БИРЛИК”-чилар тарқатаётган варақа ва баёнотларни мазмунан ва мантиқан асослашда ёрдамчи бўлдилар. Уларнинг кўпчи-лиги Самарқанд университети ўқитувчилари (дотсентлар: Н.Ражабов, С.Мурадов, Х.Ғаниев, Б. Намозовлар) бўлиб, буларнинг қаторида А.Умурзақов-Самарқанд  меъ-морчилик институти дотсенти, И. Элмурадов – ўша институт ассистенти ҳам туришган-дилар. Вақт кечиши давомида номлари тилга олинган дўстлар Самарқанд шаҳри ва вилоятида “БИРЛИК” ғоясини тарқатиш ва уни тарғибот, ташвиқот қилувчиларнинг йўлбошчиларига айландилар. Улар айни вақтда автоматик равишда Самарқандда “БИР-ЛИК” шубасини тузиш ташаббускорларига ҳам айланиб қолишдилар. Ўша мажлисдан эътиборан ҳар ҳафта пайшанба куни университетда, соати 16-да “БИРЛИК”-нинг доимий йиғилиши ўтказиладиган бўлинди. Юқорида номлари зикр этилган олимлар бу йиғилишларга қатнашиб ва уларни бошқариб боришдилар. Н. Ражабов гуруҳ бошлиғи ролини бажариб борди. Ҳафталик йиғилишлар ҳам университетда ўтказиладиган бў-линди ва бу ҳолат бир қанча замон давом этди.

Ҳафталик мажлисга ҳеч бир олдиндан тайёрланган кун тартибисиз йиғилишардик. Йи-ғилиш мавзуи ва унинг йўлналиши шу ерда, йиғилганлар билан биргаликда аниқла-нарди. Бу борада Б. Намозов, Х. Ғаниев, А.Умурзақов ва мен фаоллироқ эдик. Деярли, ҳар сафар йиғилиш мавзуини биз белгилардик. Бу ўз-ўзидан бўларди, албатта. Масалан, йиғилишга у ер, бу ердан кишилар келишардилар, мажлис бошланарди. Ҳафта ичида Тошкентдан келган баъзи материаллар бўларди, йиғилганлар энг аввал у матетриаллар билан таништи-риларди. Натижада, Тошкентдан келган материалларни муҳокама этиш ва бошқа ўртага чиқаётган масалаларни қандай тушунишга қараб мажлис йўлналиши, унинг руҳи ўз-ўзидан юзага келиб қоларди. Ана шундай маънода мажлис йўналиши Б.Намозов ва менинг ихтиёримизда бўларди. Ҳақиқат юзасидан, айтиш керакки баъзан университет физика факултети дотсенти Эркин Шерматов ҳам муҳим масалаларни ўр-тага қўйишга ҳаракат қилиб, мажлис кун тартибини тузишга уринарди. У кўпинча ин-сон экологияси, яъни инсоннинг руҳини тозалаш, маданийликни тарбиялаш масаласини муҳокама этишни таклиф қиларди.

Дарҳақиқат, бу замонга келиб, совет кишилари руҳи, тарбияси, маданияти масаласи му-ҳим проблемага айланган эди, улар чиндан ҳам руҳан тушкун ва уларда инсоний руҳ бузилган, улар уч хил тарзда (тилда, кўгулда, амалда бошқа-бошқа) яшашардилар. Халқнинг келажагини ўйлаётган ташкилот учун бундай масалани ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмасди, албатта. Шу сабабдан, йиғилишларимизни бир неча дафа Э. Шер-матов таклифига мувофиқ инсон руҳи масалаларига тегишли лексиялар ўтказишга бағишлаганмиз. Аммо ўша замон, ўша қисқа вақт биздан бошқа янада муҳимроқ, дол-зарброқ масалаларни, айниқса “БИРЛИК” Самарқанд ташкилотини тузиш, Ҳаракатга аъзо-лар жалб этиш ва жойларда, яъни район, қишлоқларда бошланғич ташкилотлар ташкил этиш каби кундалик ташкилий ишлар билан жиддий шуғулланишни талаб этарди. Биз ана шу ишларни кундалик муҳим ҳисобладик ва уларнинг барчаси билан изчил ва жиддий шуғулландик. Натижада, ҳафталик йиғилишимизга вилоятнинг бир қатор узоқ-яқин районларидан кишилар кела бошлашди. Самарқанд вилоятининг Иш-тихон, Булунғур, Жомбой, Оқ-Дарё, Паст-Дарғом, Қўшработ, Катта-Қўрғон, Пахтачи, Пайариқ районларидан “БИРЛИК” хайрхоҳлари ҳафталик йиғилишга қатнаша бошла-дилар. Шаҳардаги барча олий мактаб ва Ўрта махсус билим юртларидан, Самарқанд шойи тўқиш фабрикасидан, қурулиш трестлари ва бригадаларидан кишилар йиғилиш-га келадиган бўлишдилар. Энди, Самарқанд “БИРЛИК” ташаббус гуруҳи ҳафталик йиғилишига ҳар сафар 40-50-ларча одамлар қатнашадиган бўлишди. Бу ўша замон учун катта воқеа эди. Маҳаллий ҳокимиятни ташвишга соларлик янгилик эди.

Биз Самарқандда бошлаган бу ишлар Тошкентдан, у ердаги ташаббус гуруҳидан мут-лақо алоқасиз, мустақил олиб бориларди. У замонлар тошкентликлар ҳатто бизнинг қандай даражада мавжудлигимизни ҳам дуруст билишмасдилар. У замонлар Самар-қандлик “БИРЛИК” ташаббус гуруҳи фаолларининг бирортасини Тошкентдаги “БИР-ЛИК”чи дўстлар танимасдилар. Чунки ўша замонларга келиб жойларда кўпгина киши-лар бир-бирларидан мустақил, ўз иш ва ўқиш ерларида, ”БИРЛИК” ҳаракатини тузишга киришган кишилар савияси даражасига этишгандилар. Тошкентлик “БИРЛИК” ташаб-бусчиларининг варақалари эса, жамиятда янгилик, ҳаққонийлик, миллий қадрият, озод-лик учун кураш йўлларини ўзларича излаб юрганларга бир имо, туртки вазифасини ўтаганди, холос.

Шунинг учун Республиканинг турли бурчакларидан, ким Тошкентга бориб, ким биз-нинг ҳузуримизга келиб “БИРЛИК”ка қўшиларди, рўйхатга ёзилишарди, аъзолар кун сайин кўпаярди. У замонлар, “БИРЛИК”ни чиндан истабми, йўқми бизга ким мурожаат қилса бўлди, эди, у рўйхатга киритиб қўйилавериларди. Аслида бу принсип ҳам тўғри эмас эди. Фарқига борилмай аъзолар кўпайтиравериш Ҳаракатнинг кейинги фаолияти-да анчагина зарар  келтиргани ҳам маълум.

“БИРЛИК” бироз жонланиб, унинг номи одамлар тилидан тушмай қолган бир вақтга келиб, аъзолар қабул қилишни бир мунча тартибга солишга уриниш ҳам бўлди. Шу мақсадда “БИРЛИК”ка киришни истаганлар тўлдириши учун махсус ариза бланки ҳам ишлаб чиқилди. Аъзолар қабул қилишда уларни бироз бўлса-да саралашга ҳаракат қилинди. Аммо бу саъй-ҳаракатлар зарур даражада олиб борилмай, кўзда тутилган натижаларни бермади. Аъзолар қабулидаги эркинлик (тўғриси эътиборсизлик) прин-сипи давом этаверди. Чунки “БИРЛИК” илк бошдан унга кириш ва ундан чиқиш эркин, деб баён этганди. Бу эркинлик ҳам компартиянинг ички қаттиқ интизомига қарши усул шаклида қабул қилинган эди. Чунки ўша замонлар кишилар КПССнинг низом норма-ларидан ҳам жуда безган эдилар. Унинг устига “БИРЛИК” сиёсий ҳаракат ёки партия эмаслигини ҳам доим такрорлаб турарди. Шунинг учун ундаги низомий принсиплар компартия низомидагидек қаттиқ чегараланган бўлса одамлар бизнинг ниятларимизга, сўзларимизга ишонмасликлари мум-кин эди. Улар бизни коммунистларнинг бошқа бир кўриниши, булар ҳам ҳукумат томонидан халқни алдаш учун ўйлаб чиқарилган, деб тушунган бўлардилар. Аммо бу фикр ва қарашлар тўғри бўлмаганлигини бир муддат кейин ҳаёт кўрсатди ва буни кўп марта исбот этди. Бирор сиёсий мақсадни кўзда тутган ихтиёрий ҳаракат аниқ программа, қатъий интизомга эга бўлмоғи зарур. Ўрни келса, сиёсий ҳаракат ва пертиялар дастур, низомлари, уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ало-ҳида тўхтармиз.

Шундай қилиб, университетда ўтказилган мажлисдан бир ой ҳам ўтмасдан Самарқанд университети компартия комитети ва унинг раҳбарияти “БИРЛИК” ташаббус гуруҳи ҳафталик мажлисларини университет биноларининг ҳеч бирида ўтказмасин, деган қарорга келишди. Шундан сўнг бирмунча вақт университетнинг бир у биносида, бир бу биносида қочоқ, яширин мажлис ўтказиб турдик.

Ниҳоят, мен А.С.Пушкин номли Самарқанд вилоят кутубхонаси (ўша замонларда Са-марқанд шаҳарида биттагина кутубхона бўлиб, уни ҳам  А.С. Пушкин номида деб ата-шардилар …Самарқанддай буюк шаҳарда кутубхонани исмлайдиган бирор маҳаллий исм топилмаганда … ) мажлислар залида ҳафтада бир марта соат 18-дан 20-га қадар йиғилиш ўтказиш ҳақида,, унинг директори Любов Тимофеевна(фамилиясини унут-дим) билан келишиб олишга эришдим.

Любов Тимофеевна билан келишувимда икки фактор асқатган эди.

Маълумки, ҳукумат “БИРЛИК”нинг илк қадамлариданоқ, уни миллатчилар ҳаракати, улар ўзбеклардан ўзга барча миллат вакилларига қарши, айниқса улар рус ва русзабон миллат вакилларининг Ўзбекистонда яшашларини истамайдилар, деб тарғиб қилишни авж олдирди. Ҳатто ҳукуматнинг расмий ва норасмий ҳужжатларида “БИРЛИК”чилар рус ва русзабон миллат вакилларини Ўзбекистондан ҳайдаб чиқармоқчилар, деган маъ-лумотлар ҳам тарқатилди. Чиндан ҳам Республикадаги рус ва русзабон аҳолининг асосий қис-ми бу ёлғон ташвиқотга, бу алаҳсирашга инондилар. Ўша замонларда одам-лар расмий матбуот хабарларига тўла ишонишарди. Матбуот эса, доим “БИРЛИК” ҳақида нуқул ёлғон ва бўҳтонларни тарқатиб турарди. Масалан, 1989 йил 21-март “Нав-рўз” арафаси кунлари Самарқанд кўчаларида электр сими ёғочларига махсус варақалар ёпиштириб чиқишди. У варақаларда,”Азиз, фуқаролар, биз ўзбекларни ҳимоя қиламиз! Миллий урф-одатларимизни жорий қиламиз! Ғайридинларни Ватандан ҳайдаймиз! Иш-тон киймаган хотин-қизлар оёқлари кесилади. “БИРЛИК”, деган мазмунда бир алаҳ-сираш ёзилганди. Биз, байрам кунлари, йил бошида қон тўкармишмиз, “ғайридинлар-нинг” оёғини кесар эмишмиз, байрамни азага айлатирармишмиз. Ёвузликни, қаранг! Аммо биз дарҳол, бу алаҳсираш, бу варақа иғво эканлигини, у “БИРЛИК”ка душманлик учун махсус ташкил этилганлигини исбот этишга киришдик. Шунга қарамасдан Самарқандда рус тилида нашр этиладиган “Ленинский путь”, газетаси яна бир иғво-корона материал босиб чиқарди. Газета хабарига кўра, қўлида бир чанта (дипломат) тўла бояги, электр симларига ёпиштирилган варақалари бўлган, Тимурбек исмли киши милитсия ходимлари томони-дан қўлга олинганмиш. Қаранг, кўчалар тўла варақа ёпиштирилган бўлса, расмий газета, яна рус тилида чиқадиган  матбуот органи, вара-қани тарқатиб юрган кишини тутиб олганлари ҳақида хабар босиб турса, бунга ишон-май бўладими, ахир? ”Гуноҳкор”нинг исмини қаранг, у ҳам атайин “Тимурбек”, деб танланган.

Биринчидан, мана шундай бир вазиятда, “БИРЛИК”ни рус ва русзабон аҳоли душмани этиб тасвирлаб турилган бир замонда, русзабон аҳоли вакиласи ҳисобланган Любов Тимофеевна учун “БИРЛИК” вакиллари билан яқинлашиш, улар билан яхшироқ тани-шиш ўзига хос аҳамиятга эга эди. Чунки вилоят кутубхонаси аҳоли орасида махсус ўринга эга бўлган бир муассаса ҳисобланарди. Иккинчидан, мен, Любов Тимофеевнани олдиндан шахсан та-нирдим. Биз инсон сифатида бир-биримизни яхши билардик, инсоний ва сиёсий қарашларимизда муштараклик мавжуд эди. Шунинг учун Любов Ти-мофеевна менга ишонди, яъни, мен билан бу залга келадиган кишилар “фана-тик”, “фундаменталист” ёки ўша замон атамасида айтиладиган ”миллатчи-бузғунчи” эмасли-гига ишонди. У бизга кутубхона мажлислар залида ҳафталик йиғилиш ўтказишга ижозат берди. Кутубхона директори, мажлис залини бизга фойдалнишга беришдан олдин бу масалани шаҳар ва вилоят парткомитетларида балки муҳокама қилгандир, уларнинг “хўпини” (“добро”сини) олгандир, униси бизга қоронғи. Ҳақиқати ҳам шун-дайдир. Акс ҳолда кутубхона директорининг бунчалар “мардлик” кўрсатиши шубҳали-дир. Оқибат, биз 1989 йил бошларига яқин кунлардан эътиборан 100 кишига мўлжал-ланган, юмшоқ курсулар қўйилган, чиройли бир минбар ҳам ўрнатилган вилоят кутуб-хонаси мажлислар залида ҳафталик йиғилишларимизни  ўтказа бошладик. Биз у залдан 1989 йил октябр-ноябр ойларига қадар фойдаландик. Замони учун бу ҳол ҳукумат тарафидан бизга катта эътибор ҳисобланарди.

Бу эса оддий халқ олдида бизнинг ютуғимиз, ҳукумат бизни ҳисобга олаётган бўлиб кўринарди. Биз ва маҳаллий ҳокимият орасидаги бу бироз илиқ муносабатнинг асосида ҳам ўша русзабон аҳоли билан ўрнатилган нормал муносабатлар ётар эди. Масалан, “БИРЛИК”нинг Самарқанд ташаббус гуруҳи таркибида руслардан ҳам вакиллар бор эди. Улардан бири Қўшработ районида ерлашган Жуш олтин қазиш кони ишчиси Николай исмли (фамилияси ёдимда йўқ) биродаримиз ташаббусчилар ишида фаол қатнашарди. У дўст-лари Бозорбой Суванов ва Тошбой Абдуваҳидовлар билан Жушдан Самар-қандга (бу оралиқ юз км. йўл эди) ҳафталик мажлисга қатнашмоқ учун атай келардилар. Мажлисни тугатиб, ақшом энг сўнгги Самарқанд-Жуш автобуси ила улар такрор Жушга қайтардилар. Самарқанд вилоятида “БИРЛИК”нинг энг биринчи бош-ланғич ташкилот ҳам Қўшработда (Жушда) Никалойлар ташаббуси билан ташкил этил-ганди. Бу воқеа ҳам 1989 йили амалга оширил-ганди. Қўшработ ташкилоти ҳақида сўз кетар экан, Бозобой Суванов ва Тошбой Абдуваҳидов ҳақида икки оғиз сўзлаб ўтиш лозим, деб ҳисоблайман.

Бу ерда воқеаларнинг хронологик тарихини тўла эслай олмайман, албатта. Чунки маз-кур баён Ўзбекистондан жуда узоқ бир ўлка, Норвегиянинг Берген шаҳрида 1999 йил февралида ёзилмоқда. Бутун архив Самарқандда қолганди. Менинг уйимда қолган архив Ўзбекистон ҳукумати кўрсатмасига биноан милитсия тарафидан мусодара қилин-ган. Унинг бир қисми Холиқназар Ғаниевда сақланарди. Уларнинг тақдири нима бўл-ган, униси менга номаълум. Домла Холиқназар ҳам Каримов қамоқхонасида икки-уч марта ўтириб чиқ-қан, балки архивни “пора” ўрнига топшириб юборгандир. Шунинг учун кўпчилик воқеалар санаси йиллари кўрсатилиб, кунлари кўрсатилмаслиги мум-кин.

Шундай қилиб, 1989 йилнинг кўклами эди чамамда, бизнинг уйга ҳали 30-га ҳам тўлма-ган бир йигит мени йўқлаб келди. Мен у вақт уйда эдим, уни ичкарига таклиф қилдим. У ўзини менга “Бозорбой Сувановман”, деб таништирди. Биз уйда ўтириб бироз суҳбатлашдик. Суҳбат давомида аниқ бўлдики, у Самарқандга “БИРЛИК”чиларни ахта-риб келибди, аммо университетда бир кимсани топа олмай, сўраб-суриштириб менинг уй адересимни топа билибди. Бозорбой олий маълумотли эмасди. У ўрта махсус маълу-мотли бўлиб ўзи мустақил савод чиқарган, чуқур билимли, ўқимишли инсон эди. У рус ада-биёти билан жуда яхши таниш эди. Русчани билиш, рус адабиёти ва санъати билан қизиқиш бизнинг замонимиз учун алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланарди. Бозорбойни Лев Толстой ижоди, унинг фалсафаси тўла “асир” этганди. У сўзларини нуқул Толстой фалсафаси билан безарди. Шу билан бирга унинг сўзларида, фикр-мулоҳазаларида миллийлик, миллий қадрият тақдири ва унинг ҳозири, келажаги масалалари яхши ўрин олганди. Бозорбой, бир қанча замон ўша Жуш олтин қазиш конида ишчи бўлиб ишла-ган. Айни замонда ҳеч ерда ишламасди. Самарқандга “БИРЛИК”ни истаб келган эди.

Бозорбой билан суҳбатимиз давомида маълум бўлдики, Жуш олтин қазиш шахталарида техника хавфсизлиги яхши йўлга қўйилмаган, атроф-муҳит тозалиги (экологик ҳолат) бузилган. Ҳатто қишлоқлардаги кичик-кичик булоқ сувлари ҳам конда ишлатиладиган заҳарли оқинтилар оқибатида заҳарланмоқда эмиш. Ўша замонларда аҳвол шунақа аянчли эди. Ҳозирлар Бозорбой-лар яшаётган ерларда аҳвол қандай экан-а? …

Бозорбой, беш вақт намозини канда қилмайдиган мусулмон киши эди. Унинг сочлари тим қора, юзи чўзиқроқ, кўзлари қисиқдан келган, қозоқ келбатли, жуссаси чоғроқ, жисмоний тетик йигит эди. У менда чуқур билими ва мулоҳазалари билан жуда яхши таассурот қолдирди. Ватаннинг қай бир бурчакларида яна қанча Бозорбойлар бор ва бў-лиши мумкин, деган хаёл мени тўла қамраб олганди, ўшанда. Ана шу тасодифдан хур-санд бўлиб, Аллоҳга ҳамдлар айтиб, Унга шукуруллолар келтиргандим. Бозорбойдай  йигитларнинг Ҳаракатимизни излаб юриши, бу воқеа эди мен учун. Ўша замондан эъ-тиборан Бозорбойни ўзимга дўст, деб билдим. У менинг абадий дўстим бўлиб қолажак. Ўйлайманки, Бозорбой ҳам айнан шундай фикрдадир.

Мен ҳаётда доим Бозорбойларни изладим, уларга интилдим, уларнинг ёнида бўлишга ҳаракат қилдим. Имконим борича, қўлимдан келганича уларга ёрдам этдим, худди шун-дай кишиларнинг ёнимда бўлишларини ва айнан ўшалардан ўзим ҳам ёрдам олишни истадим. Мен 1988 йилдан 1993 йилгача Ўзбекистонда “БИРЛИК” ҳаракатининг фаолларидан бири бўлиб қолган эканман, мени Бозорбойлар қўллаб-қувватлагани, улар менинг ёнимда елкадош туришгани руҳлантирар ва жасоратга, матонатга ундарди. Ҳамон уларни елкадош ва суянч сезаман.

Бозорбой ҳақида бу ёзилганлар жуда оз. У мени бир неча марта Қўшработ райони бўй-лаб кездирган, олтин қазиб олиш шахталарини, ўрта мактабларни бирга бориб кўрган-миз. Қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитларини кузатганмиз. Аммо бизнинг баёнимиз мақсади бир мунча ўзгачароқ бўлганлиги сабабли Бозорбой дўстимиз мавзуини шу ер-да тўхтатамиз.

Энди Тошбой Абдуваҳидов ҳақида бироз ҳикоя қиламан. Тошбойни бизнинг мажлисга Бозорбой эргаштириб келганди. Тошбой кўринишдан Бозорбойдан гавдали, кўркам йи-гит эди. Аммо у чапани, типик қишлоқ ўзбеги бўлиб, сўзларида бироз қўполлик, баъзан радикаллик учраб турса-да, аммо у сўзлар лўнда, юракдан ва жиддий эди. Унинг сўзла-ридаги радикалликни кўриб, совет тузумидан расо безганлардан бири, деб хулоса қи-ларди киши. Тошбой ҳам ўрта махсус маълумотга эга, у ҳам Жуш олтин қазиш конида ишчи бўлган ва ҳозир ишни ташлаган. Бизга қатнашабошлаган замонларда район пар-тия-ҳукумат раҳбарлари билан “ўртоқлашиб” тирикчилик ўтказиш йўлини топ-ганлар-дан бири эди. Бу йигит очиқ кўнгуллиги, чапанилиги, сидқидиллиги билан бизга ёқиб қолди. Тошбой ўқимишлилик, билим жиҳатидан Бозорбойдан жуда фарқли эди. Аммо унда оддийлик, мардлик, ўта тетиклик (халқда ундайларни “олов”, дейишади) бор эди. Тошбой мен билан яккама-якка кўп марта суҳбат қилган. Ҳаракат ҳақида Тошбойда ўзига хос қараш ва бир қатор мулоҳазалар бўларди. Уларнинг кўпчилиги ҳақиқатан жонли ва асосли эди. Масалан, у доим Ҳаракатимизда ҳарбий қисм бўлиши тарафдори эди. У “БИРЛИК” лидерларини қўриқлаб юрувчи доимий ҳарбий гуруҳ бўлишини қатъий ўртага қўярди. Унинг бу фикрлари чиндан ҳам ҳақиқатга яқин эди. Замон ўти-ши билан биз бир неча марта Тошбойнинг фикрларига ўхшаш мулоҳазаларнинг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилдик.

Дарҳақиқат, Тошбой ҳарбий, қумондон (офитсер-субай) келбатли одам эди. Унда ҳар-бийларга хос шиддат, жасурлик, радикаллик бордай кўринарди.

Ҳақиқатан, 1991 йил август воқеалари вазиятида бизда ўша шиддат, мен билган Тош-бой шиддати етишмади. Ҳарбий ва сиёсий кадрлар тайёргарлиги йўқлиги яққол кў-ринди. Бир асрда бир келиши мумкин бўлган, балки ундан ҳам нодир бўлган ҳоки-миятни бемалол қўлга олиш имкони майдонга келган тарихий бир вазият, етарли дара-жада сиёсий ва ҳарбий тайёргарлик йўқлигидан бой берилди.

Бироз илгарилаб бўлса-да, 1990 йилда бўлиб ўтган бир воқеани шу ерда сўзлаб ўтмоқ-чиман. 1990 йилда, мен “БИРЛИК” Самарқанд вилоят Кенгаши аъзоларидан баъзи-ларига Туркистон ҳарбий округи Самарқанд ҳарбий қумондонлиги билан алоқа ўрнатиш ва улар билан муносабатларни яхши йўлга қўйиш таклифини айтдим. Бу фикрни Кенгаш аъзоси Борот Намозов билан такрор-такрор муҳокама қилдик. Мен ҳарбий қумондонликка биздан вакил Б. Намозов бўлсин, деган фикрда бўлдим. Афсус, дўстлар менинг фикримни маъқулламадилар. Б. Намозовнинг ўзи эса, менга “домла, ҳали бу ишга эртароқ, сиз шошаяпсиз”, деб у мени юпотди.Ундан сўнг эса, кеч бўлди. Бошқа, бу масалага қайтишга вақт ҳам топилмади. Чунки воқеаларнинг ривожланиши шунчалар тез кетдики, кўплар уларни кузатиб ҳам улгура олишмади.

Ҳақиқатни айтсак, ўша замонда менинг дўстларим қўрқоқлик қилишгандилар .Лекин менинг ўзимда ҳам ўша замон таваккалчилик етишмади. Ўша замонлардаёқ советлар-нинг тугашига тўла ишонсам-да, Совет ҳокимиятининг бунчалар яшин тезлигида қула-шини тахмин қила олмагандим. Шунинг учун Б. Намозовнинг “шошаяпсиз”, деганига қаноат ҳосил қилгандим.

1989 – 1990 йилларда ҳарбийлар билан яхши алоқа ўрнатиш ва уларни “БИР-ЛИК” ғояларига майил этиш, асрлар давомида бир бўладиган тарихий вазиятни қўлга олиш, демак эди. Вақтида шундай қилинганда эди, 1991 йил август инқирози вазиятида марра бизники бўларди. Бундай вазиятларни бой бериш тарихда ва сиёсат юргизишда катта хато ҳисобланади. Биз, у замон вазиятни бирмунча тўғри аниқладик, ҳатто қарор қабул қилмоқчи ҳам бўлдик. Аммо таваккал қила олмадик, амалий ишга киришишда, суст-кашликка йўл қўйдик. Тўғриси, муҳим тарихий бир масалани ҳал этишда сиёсий тажри-ба етишмади. Ҳаракатнинг Марказий органи бундай масалалар бўйича қуйи ташкилот-ларга ёрдамчи ва маслаҳатчи бўла олмади, албатта. Яъни Ҳаракатнинг марказий органи вужудга келаётган критик вазиятга ўз вақтида тўла ва етарли даражада сиёсий баҳо бера олмади, вазиятга мос зарурий қарорлар қабул қила олмади. Биз, вилоят ташки-лотлари ҳам баъзан сусткашлик, баъзан қўрқоқлик қилдик, яъни оқибатда буюк хатога йўл қўйдик. Натижада, ўз вақтида Республикадаги ҳарбий қумондолик билан зарур алоқалар ўрната олмадик.

Шундай қилиб, Тошбой Ҳаракатни ҳокимиятга олиб келишни тезлаштириш тарафдори эди. Бунинг учун унинг фикрича қаттиқ тайёргарлик (ҳақиқий аъзоларни кўпайтириш, ҳарбий гуруҳлар тузиш, пул тўплаш), кескин ҳаракатлар бажарадиган гуруҳлар тузиш лозим эди. Аммо Тошбойнинг ўзи атрофида ҳам уюшган, кескин ҳаракатчан “радикал-лар” жуда оз эди.

Хуллас, Қўшработда Бозорбой, Тошбой ва Никалойлар ёрдамида “БИРЛИК” аъзолари, ва хайрхоҳлар анча кўпайишиб қолишганди, ҳар ҳолда у ерда фаол ишлаётган гуруҳи-миз тайёр бўлган эди. У гуруҳ 1990 йили Ўзбекистон Олий Советига халқ депутатлари сайловларида катта фаолият кўрсатишди. 1990 йилги сайловларда Академик Ташпўлот Ширинқулов Қўшработлик “Бирлик”чи дўстларимиз саъй-ҳаракатлари ҳисобига Ўзбе-кистон халқ депутатлигига сайланди, деб ҳисоблайман. Аммо бу академик ҳам депутат-лик муддати мабайнида Республикада демократик ўзгаришлар тарафдори бўла олмади.

Иштихон районида ҳам бизнинг фаолларимиз анча кўпайди. Иштихонлик “БИРЛИК”-чиларни Неъматжон Бўтаев бошқарарди. У район ўрта мактабларидан бирида ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари бўлиб ишларди. Иштихон Самарқанддан 70 км. узоқда жойлашган, Неъматжоннинг мактаби эса, район марказидан янада узоқроқда эди. Масофа қанчалик узоқлигига қара-масдан, улар ҳам пайшанбалик йиғилишимизга 5-6 киши бўлишиб ҳар ҳафта келишардилар. Уларнинг ичларида Эшонқул(тўла исми шарфини унутдим) исмли бириси Иштихон шаҳарида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишларди, Бошқа бир Қўчқор дегани, район милитсиясида ишларди. Аммо улар йўлини топиб, йиғилишга мунтазам келиб туришга интиларди. Улар жуда фаол йигитларимиз ҳисобланардилар. Иштихонлик Неъматжон ва Эшонқуллар етарли даражада билимли, тўла зиёли инсонлар эди. “БИРЛИК”нинг барча аъзолари шулардай савияга кўтарилган бўлишганда эди, Ўзбекистон бугун энг бахтли Республика бўлган бўларди. Қўчқор-бой ҳам жуда ажойиб йигит, ўрта махсус маълумотли бўлиб, кескин ҳаракатчан одам-лар-милитсионерлардан бири эди. Чиндан ҳам у ҳақиқий полис одами эди. Унинг ажойиб болаларча гаплари бўларди. У доим менга “домла, келининггиз ҳамладор, худо хоҳласа, эгиз ўғиллар туғилади, исмларини Темурбек ва Бобурмирза қўяман”, дерди. Кароматни, ниятнинг холислигини қарангки, вақти келиб, келин Қўчқорбойга буюк бахт, икки эгиз ўгил келтирса бўладими?! У, Темурбегу, Бобурмирзалар соғ-саломат бўлсинлар, ХХI аср амир Темури ва Бобурмирзаси бўлиб етишсинлар. Менинг бу баён-ларимни Қўчқорбойнинг ўша эгизлари ўқишса ва бундан озми-кўпми ибрат олсалар, мен бу дунёда яшаб амалга ошришни истаган ниятларимнинг катта бир қисмини аъло даражада бажарган ҳисоблайман.

Оқибатда, Иштихонликлар энг бақувват, энг фаол район ташкилоти тузишга, “Эркин сўз” район газетаси нашр этишга эришдилар. Ўзбекистонда сиёсий вазият озгина юмшаб, янги имкониятлар юзага келган замоноқ Иштихонлик дўстларнинг “БИРЛИК”-ни қайта тиклашда фаол ҳаракатга киришажакларига шубҳа қилмайман. Аммо улар, энди Ҳаракат янгича, яъни “БИРЛИК” мутлақо янги бўлажаклигини ва у замон кимни, қандай дастурни қўллашларини  ҳам тушуниб етгандирлар, деб ўйлайман.

Булунғур районидан ҳам йиғилишга анчагина кишилар қатнай бошлашди. Улар ичида Норқўзи Аширов(тиш доктори) ва Турсунбой Маманазаров, мактаб ўқитувчиси асосий ташкилотчилардан эдилар. Бошда бу районда бир қатор казо-казо кишилар “БИРЛИК”-ни қўллай бошлашди.Улар ичида район маориф бўлими бошлиғи, СССР Олий Совети халқ депутатлигига номзоди кўрсатилган, Мамаюсуф(Бу Мамаюсуф деганлари Кари-мов замонида бироз вақт район компартия раҳбари бўлиб ҳам ишлади) исмли яна бир ўртоқ ҳам бор эди. Бу номзод сайлов жараёнида қонун бузорликка йўл қўйилиши нати-жасида сайланмай қолган ва аслида у сайланиш учун зарур бўлган овоз тўплаган киши эди. У анчагина шикоятлар ёзиб, ҳатто КПСС Бош котиби М. Горбачев қабулигача чиқа билган бир инсон эди. У замонлар, КПСС Бош котиби билан учрашиш, унинг имзоси билан бирорта хат олиш бу катта воқеа, ҳодиса ҳисобланарди. Мамаюсуф эса, Москва-да, КПСС Марказий Комитетида қабулда бўлган, қўлида М.Горбачев имзо чеккан мак-туби бор бир киши эди.

Шунинг учун бу йигитнинг бизнинг йиғилишларга қатнаши ҳам ҳодиса эди. Ҳақиқатан у кейинроқ Ўзбекистон Олий Советига ўтказилган сайловларда, Республика халқ депу-татлигига сайланди. Район “БИРЛИК” ташкилоти унинг номзодини тўла қўллаб-қув-ватлади. Аммо бу депутат ҳам, район маориф мудири ҳам Ҳаракатда узоқ қолмадилар. Улар Ўзбекистон ҳукумати “қовоғига” қараб, “БИРЛИК”дан узоқроқ туришга интила бошладилар. Оқибат, улар кўп ўтмай Ҳаракатдан бутунлай четлашдилар. Лекин бошқа бир Булунғурлик номенкулатура кишиси, район маҳаллий газета бош муҳарири (афсус, унинг ҳам исми-шарифи хотирамда йўқ), кўп йиллик партиявий cтажга эга коммунист, бизнинг ёнимизда муқим қолди. У бизни доим қўллаб-қувватлади. Чунки у “БИРЛИК” ғояси ва мақсадларини компартия ғояси ва мақсадлари билан муштарак, деб биларди. Сўнг замонларда Компартия амалий ишларда низом ва программадан узоқлашди, пар-тия ўз халқчилигини йўқотди, деб тушунарди, у. Унинг компартияси айнан “БИРЛИК”-нинг ўзгинаси эди. Унинг фикрича, бир партияни биз “Бирлик”, бош муҳарир эса ком-партия, деб атаймиз, холос. Бош муҳарир ҳафталик мажлисларга келгани йўқ. Аммо мен у билан бир неча марта яккама-якка учрашганман. Суҳбатларимиз ҳамиша кўнгул-дан, иссиқ бўларди. У жуда яхши одам эди. Ғирромлиги, муғамбирлиги, қувлиги йўқ оддий киши эди. Унинг дилидаги, тилида эди. Ўша замонга хос “дили бир хил, тили иккинчи хил, амалда эса учинчи хил” яшашдан узоқ, жуда озчиликнинг бири эди, у. Ҳа-ракатимизда ўша бош муҳарир каби “коммунистлар” кўпроқ бўлганда эди, бугун Ўзбекистон ҳукуматида И.Каримов гуруҳи каби қип-қизил ўғрилар савлат тўкиб ўтирмаган бўларди.

Афсус, “БИРЛИК”ка соф ва ғоявий мустаҳкам одамлар тўплаш каби муҳим ишлар бутун Республика бўйлаб яхши йўлга қўйилмади. Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши бу сингари зарур ишлар билан жиддий шуғулланмади. Улар кимнингдир марҳамати билан “пояндозлар” тушалган йўлллар орқали ҳокимиятга келишни хаёл қилишдан нариси-ни кўра олмадилар. Шунинг натижасида улар асосан КГБнинг қўлида қуғирчоққа айланиб қолдилар. Бу фикр, баёнимиз давомида такрор-такрор исбот этилади, деб ўйлайман.

Қисқаси, 1989 йил “БИРЛИК”чилар учун, жумладан унинг Самарқанд гуруҳи учун ҳам жуда унумли бир йил бўлди, десак бўлади. Йил бошидан Ҳаракатнинг вилоят ташки-лотини тузиш ишлари қизиб кетди. Вилоятнинг Оқ-Дарё районидан ҳам дўстлар бизга фаол қўшила бошлашди. Бу район ташаббускорларини Самарқанд қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш техникуми ўқитувчиси Қобилжон Диёров бошқара бошлади.

Паст-Дарғомлик бир гуруҳ ўқитувчилар “БИРЛИК” район ташаббус гуруҳини ташкил этишди. Уларга ўрта мактаб мудир ўринбосари Абдужалил Абдуллаев ва болалар шоири Мели Бобоев сардорлик қилишди. 1989 йилнинг сўнггига келиб, бу районда Ҳаракатнинг район конференсияси ҳам ўтказилди. Унда шоир Мели Бобоев ”БИРЛИК” район ташкилоти раиси этиб сайланди. Аммо кўп ўтмай у ҳукумат тарафдорига айланиб қолди. Паст-Дарғомликлар М. Бобоевсиз йиғилишларга қатнашни давом эттирдилар. Аслида Паст-Дарғом район ташкилотига А. Абдуллаев бошчилик қилмоғи лозим эди. У билимли, сидқидил, соф ўқитувчи эди. Аммо район конференсиясида, “ўзбекчилик” қилиниб, ёши улуғ, шоир, ўқувчилари бор, деган андиша билан М. Бобоев ташкилотга Раис бўлиб қолганди. Афсус, бу қараш, бу “ўзбекчилик” бизга жуда панд берди, ўшанда.

Ана шунга ўхшаш “андишалар” ҳам бизнинг миллий хасталигимиздир. “Ақл ёшда эмас, бошда”, каби нақлимиз борлигига қарамай, қандайдир “андишалар”, деб баъзан ақлли нақлга амал қилмаймиз. Биз, урф-одатларимизда ҳам жиддий ислоҳлар ўткази-шимиз зарур. Урф-одатларнинг умум миллий ривожланишимизга зарарлиларидан мутлақ озод бўлмоғимиз шарт ва зарур.

Катта-Қўрғон, Норпай, Пахтачи районларидан ҳам хайрхоҳлар, ишимизда фаол қатна-ша бошлашди. Айниқса Катта-Қўрғондан ҳурматли олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор, хирург, хирург бўлганда ҳам собиқ СССРда таниқли машҳур хирурглардан бири Ҳамроқул Ҳамдамов бизга сезиларли ёрдам берди. Унинг ёши мен билан тенгқур эди. У Самарқанд тиббиёт институтида катта хирургия кафедрасини бошқарарди. Афсус, бир тасодиф, фалокат юз бериб, уни узоқ давом этган хасталик тушакда қолиш-га мажбур қилди. Оллоҳга шукр, жиддий даволанишлар ёрдамида яна у қаторга қайтди. Аммо унинг белидан паст қисми нормал ишламай юришга анча қийналадиган бўлиб қолди. У энди ҳақиқий майиб, инвалид эди. Лекин унинг боши, қўл ва кўзлари ҳамиша-гидай соғломлигича сақланганди. Шу сабабдан у киши шаҳардан, яъни тиббиёт инсти-тутидан воз кечиб, Катта-Қўрғон шаҳрига ўтганди. Чунки унинг бутун қариндош – уруғлари, яқинлари Катта-Қўрғонда яшашарди. Чунки Ҳ. Ҳамдамов учун қариндош-ларига яқин яшашнинг ҳар томонлама қулайлиги борди. Шунинг учун у Самарқандни ташлаб Катта – Қўрғонга кўчганди. Шунга қарамасдан у Катта – Қўрғон шаҳар хастахо-насида жарроҳлик вазифасини ҳам давом етказарди. Ҳафтада икки-уч марта хасталарни жарроҳдан ўтказишда ўзи қатнашар ва шахсан ўзлари ҳам жарроҳлик қилардилар. За-монамиз машҳур олими, кўпқиррали билим соҳиби, маданиятли, гўзал ҳулқли киши эди, Ҳ.Ҳамдамов.

Ҳ.Ҳамдамов “БИРЛИК”нинг Катта-Қўрғон гуруҳига оталик қилди. Йигитлар уни Ҳаракатнинг район Кенгаши райслигига сайлашдилар. Ҳамроқул аканинг оёқда юриш, жисмоний ҳаракат тезлиги эмас, унинг боши бизга етарли эди. Ҳамроқул аканинг ҳузу-рига Катта-Қўрғонга мен кўп марта бордим. У билан узоқ суҳбатлар қилдим. Биз бир-биримизга ”дўстим”, деб мурожаат этардик. Муносабатларимиз чиндан ҳам дўстона, суҳбатларимиз Ватан хусусида, унинг озодлиги, мустақиллиги, келажаги ҳақида бўлар-ди.

1990 йили ўтказилган “БИРЛИК” халқ ҳаракати Самарқанд вилоят коференсиясига Ҳ.Ҳамдамов ҳам қатнашганди. У одам учун Самарқандга келиб-кетиш ниҳоятда ноқу-лай ва катта ташвишдан иборат эди. Аммо у жумард йигит Самарқандга келиб, конфе-ренсияга қанашишни лозим ҳисоблади ва келди. Фан доктори, машҳур хирург Ҳ.Ҳам-дамов учун “БИРЛИК”нинг вилоят конфересиясида ўтириш катта бир ҳавас ёки обрў эмасди. У бу мажлисдан кўп буюк халқаро илмий конференсияларда, ҳашамати жи-ҳатидан “БИРЛИК” конференсиясидан анча тантанали ва салобатли вилоят компартия конференсияларида бир қанча марта қатнашган инсон эди. Аммо унинг миллий шуури жушиб, ёшларга ибрат кўрсатмоқ учун бу мажлисга-халқнинг ҳақиқий вакиллари маж-лисига келганди. Афсус, Ҳамроқул ака сингари одамларни Республика бўйлаб ахтарма-дик, уларнинг кўпчилигини сафимизга торта олмадик. Аксинча, сафимиздагиларини ҳам ўзимиздан чўчитдик, қочирдик. Масалан, Тошкентда олимлар негадир Пўлатов билан яқиндан алоқа қилишга тоқатлари бўлмасди.

Самарқанд қишлоқ райони ва Ургут районида ҳам анчагина аъзоларимиз, хайрхоҳ таш-виқотчиларимиз пайдо бўлди. Ургут район Жумабозор қишлоғида бошланғич ташкилот ҳам тузилди. Жумабозор қишлоғида икки мингдан кўпроқ аҳоли яшайди. Унинг атро-фида ҳам аҳоли жуда ғуч яшашадилар. У қишлоқда якшанба куни катта бозор бўлади. Эски замон-ларда бу қишлоқда жума куни катта бозор бўлар экан. Шунинг учун ҳам қишлоқ Жума номини олгандир. У ерда ҳозирлар қишлоқни кенггайтириш катта муам-мога айланган. Ундан ташқари у ерда 1957 йил “колхозлар” умумлаштирилгандан буён ҳудуд, тупроқ масаласида жанжал давом этиб келади. Энди эса, ёш авлод ўсиб, қишлоқ кенгайиши заруратга айланган бир замонда, бу масала яна мураккаб тус олган. Кейинги 30-40 йил давомида Ўзбекистон совет ҳукумати бу масалани ҳал этмаган. Масала, Жумабозор қишлоғи табиий равишда кенгайиши керак бўлган ер майдонида олма боғи ташкил этилиб, у боғ ҳеч бир колхоз ёки бошқа бирорта корхона ҳисобига киритилма-ган ер устида кетмоқда. Бу боғдан йилига катта ҳосил олиниб, давлат ҳисобига даромад қилинмаслиги ҳам аниқланган. Аммо бу фактни ҳукумат даражасида ҳеч тан олишмай-дилар. Жумабозорликларнинг таъкидлашларича, уларнинг қўлларида бу фактни исбот-лаш учун рад қилиб бўлмас далиллари бор. Улар, бу боғдан йилига юз минглаб оли-наётган даромад  Ҳаким Исмаилович Жўрабековнинг хусусига ўзлаштирилмоқда, деб тасдиқлашадилар. Шундай қилиб, жумабозорликлар у боғнинг хусусий эгаси бу Жўра-бековдир, дейишади. Қизиқ, бу факт рост бўлса, биз совет давлати хусусий мулкчи-ликни тугатди, ҳисоблаб хато қилар эканмиз. Аслида совет замонида ҳам хусусий мулкдорлар бўлган экан. Бу мумай даромад бир йил эмас, энг оз 30-40 йил давомида фақат бир кишининг  чўнтагига тушиб турган бўлса, унинг ҳеч бир ортиқча харажати бўлмаса? У мулкнинг ҳажмини ҳисоб этишни ҳурматли ўқувчига ҳавола қиламиз. 1988 йилга қадар бундай пулнинг ҳажми ва қудратини кўрган кишилар тирикдир, балки. У замонлар советларнинг 80-90 тийини Америка бир долларига тенг ҳисобланарди. Ҳақи-қатан, шаҳарларда “Березка” магазинлари бўлиб, уларда совет рубли 1$=0.8рубл шакл-да алмаштириларди. Бу маълумотдан даромаднинг ҳажмини тасаввур этиш қийин эмас. Ундан ташқари, бу хилдаги хўжалик фақат биргина Ургутда бўлиб, Республиканинг бошқа ерларида бўлмаган, дейиш гўдаклик бўларди.

Жумабозорликлардан бир қатор кишилар “БИРЛИК”ка аъзо бўлиб кирар эканлар, улар Ҳаракат ёрдамида Ҳ.И. Жўрабековга ҳам қарши кураш очишмоқчи эдилар. Улар, “БИР-ЛИК”  шунақа масалаларни ҳам ўртага қўйиши ва ҳал этиши керак, деб ҳисоблардилар. Уларда совет тузумига норозилик кайфияти, тузумни янгилаш, ўзгартириш, мамлакат (Ўзбекис-тон)нинг мустамлакалиги, унинг озод бўлиши кераклиги сингари фикр-муло-ҳаза йўқ эди. Уларнинг фикрича хасталик тузумда, мамлакатдаги қонун-қоидаларнинг бузуқлигида эмас, аксинча, айрим мансабдор шахcларнинг нотўғри, нософ иш фаолият-ларида, совет қонунларига риоя қилмасликларида эди. Жумабозорликларга хос хусуси-ятлардан яна бири, Москвадами, Тошкентдами, унинг фарқи йўқ, улар ҳукуматнинг Бош раҳбарларидан ҳам норози эмасдилар. Уларнинг фалсафаси бўйича “Бош котиб” муқаддас, соф шахс эди. Ҳамма бало, хасталикнинг манбаи мансаби пастроқ бўлганлар-да эди. Шунинг учун улар қўлларидаги “рад қилиш мумкин бўлмаган, ашёвий далил-ларнинг” қудратига ишонишарди. Бу далиллар Брежнев ёки Рашидовгача етиб борганда эди, масала ҳал бўлган бўларди, деб жуда-жуда инонардилар. Афсус, дерди, улар, биз далилларни у зотларга етказа олмадик, етказа олмаяпмиз. Аммо улар бу масала нега бунча узоқ, 30-40 йил давомида ҳал бўлмагани, наҳотки шунча замонлар ўтиб, колхоз-совзозлар хариталари неча марталаб қайта тузилиб, у боғ ҳар доим ҳисобдан четда қолавериши моҳиятига чуқур қарай олмасдилар. 30-40 йил замон ўтиб, муҳим бир ижтимоий масала ҳукуматнинг Бош раҳбари эътиборидан доим четда  қолавериши мумкинми, деб улар ўйлай олмасди. Аслида, жумабозорлик-ларни қийнаб юрган бу масала ҳам совет давлат тузумининг, ўша маъмурий – буйруқбозлик сиёсатининг қусурларидан бир кўриниши эди. Бу эса, жумабозорликларга ҳали тушунарли эмасди.

Шунга қарамасдан, биз, ўз навбатида жумабозорлик дўстлар материаллари билан син-чиқлаб танишиб чиқдик. У материалларни мен, шахсан ўзим ўрганиб чиқдим. Хулоса, шу бўлдики, бу мутлақо тузумга боғли масала. Агар “БИРЛИК” бу хил масалалар би-лан алоҳида-алоҳида шуғуллана бошласа, бунақа шикоятлар сони кун сайин эмас, соат сайин кўпаяверади. Энг асосийси, совет тузуми мавжуд экан, одамлар қонунлар тар-тиби билан эмас, раҳбарларнинг буйруқ ва кўрсатмаларига кўра яшарканлар бу хил муаммоларни тўла, узел-кесил ҳал этиш мумкин эмас. Масалани айнан шу шаклда жу-мабозорликларга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бу жараён давомида Жумабозор қишлоғига бир қанча марта бориб келдим. Қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлар ўтказдим. Иш қилиб, кишиларни бундай масалаларни тузумни ўзгартириш йўли билангина тўла ҳал этиш мумкинлигига ишонтиришга уриндим. Менимча, бу тушунтиришлар изсиз қолмади. Масалан, бундан сўнг жумабозорликлар билан биргаликда фаол ишлаша бош-ладик. Жумабозорликлар “БИРЛИК” мақсади ва дастури асосида анчагина ишларни амалга ошришда бизга ёрдамчи бўлдилар. Биргалашиб, Ўзбекистон Олий Совети депу-татлигига номзод кўрсатиш ва сайловлар ўтказишда анча ҳаракатлар қилдик. Ҳатто, Жумабозордан менинг номзодимни депутатликка кўрсатиш ташаббус гуруҳи тузилди. Номзод кўрсатиш мажлиси ўтказишга бир қатор қийинчиликлар билан ижозат ҳам олинди. Аммо мажлисга қонунда кўрсатилган 300 сайловчи йиғиш  мумкин бўлмади. Чунки маҳаллий ҳукумат, яъни район компартия ҳокимияти бу ишга қаттиқ қарши турди. Масалан, эртага номзод кўрсатиш мажлиси бўладиган кечаси Ургут район милитсияси бутун сайловчилар уйларига кириб уларнинг мажлисга чиқмасликларини тайинлаб чиқишибдилар. Натижада кишилар ҳукуматдан қўрқиб мажлисга келишма-дилар. Мажлисга ниҳоят 154 сайловчи йиғилишди, холос. Дарҳақиқат, ўша замонлар кишилар ҳукуматдан ниҳоятда қўрқардилар. Чунки фуқаро истисносиз, каттами, кичик-ми, ишчими, ўқитувчи, олимми, амалдор ҳамма у ёки бу хил кўринишда совет қонунига зид фаолият билан турмуш кечирарди. Ўзгача яшашнинг иложи ҳам йўқди, ахир. Шу-нинг учун истаган бирор кишини ҳар вақт милитсия жиноятчи ҳисоблаши ҳеч қийинчи-лик туғдирмасди. Масалан, бирор колхозчи уйи олдига бир ғарам пичан (моллар-га қишлиқ емиш учун тайёрланган дағал хашак, озуқа) йиғқан бўлса, “бу пичанни қаер-дан олдинг, ўғирлагансан”, дейишлари ва колхочини бемалол қамоққа олишлари мум-кин эди, у замонлар. Чунки у колхозчи бечорада пичан ўстирадиган ер йўқ, ахир. Демак, у пичанни колхоз ёки бирорта бошқа совхоз еридан “жинояткорона” ўғирлик йўли билан йиққан, деб ҳисоблашардилар. Шу сабабдан, сайловчиларнинг милитсия огоҳлантиришидан қўрқиши табиий бир ҳол эди. Бу хилдаги қўрқиш аҳоли наздида айб ё бошқа бир хил пасткашт хусусият ҳисобланмасди. Одамларда, колхоз ёки совхозларга тегишли экинлар экилмайдиган ерларда битадиган дағал хашаклардан йиғилган моллар емишларини жинояткорона, ўғирлик йўли билан йиғдим, деган ҳис мавжуд эди. Шу-нинг учун уларнинг уйига милитсия келиб, “сен ўғрисан, давлат пичанини ўғирлабсан”, деб, уларни ҳайдаб кетаверса ҳеч кимса, ҳеч нарса демасди, чунки бу ҳолни улар нор-мал қабул қилишарди. Аксинча, энди “йиғ-йиғ” қилишиб, милитсияга пора тўплашар-ди. Милитсия ҳам баъзида порани қўлга киритгандан сўнг “одамгарчилик” қилиб, у бечора, “ўғри” колхозчини бўшатиб юборарди.

Шундай қилиб, у замонлар ҳукуматдан қўрқиш, унинг милитсиясидан узоқроқ юришга интилиш кишиларнинг оддий кундалик хусусиятига, характерига, яшаш тарзига айланиб қолганди. Айнан шу ҳолатни яхшироқ англаш учун яна бир воқеани сўзлаб ўтмоқ маъқулдир, деб ўйлайман.

Маълумки, 1989 йили СССР Олий Советига, 1990 йили Ўзбекистон Олий Совети-га халқ депутатлари сайловлари бўлиб ўтганди. 1991 йил март ойида эса, Совет Итти-фоқини сақлаб қолиш, яъни СССРнинг янги мақоми ҳақида, Иттифоқдош Республика-лар янги шартномани имзолашлари ҳақида умум халқ овоз бериши (референдум) ўт-казилди. Бу учала тадбирда ҳам “Бирлик” ўзига хос позитсияда турди. Жумладан, референдумда ҳам шундай бўлди. “БИРЛИК” Ҳаракат сифатида реферундумни бойкот этиш ёки сайлов участкаларига борганлар, сайлов блютенларида “йўқ” сўзини қолдир-синлар, деган таклифни ўртага ташлади ва шу фикрни бутун референдум арафаси дав-рида ташвиқ, тарғиб қилди. Чунки референдумга кўра таклиф этилаётган СССР янги мақоми ҳам миллий Республикалар суверенитети(сиёсий мустақиллиги)ни, уларнинг миллий ва моддий манфаатларини марказий ҳукумат фойдасига суиистеъмол қилинаёт-ган, СССР яна империалистик давлат шаклида сақланиб қолинаётган эди.

Шундай қилиб, ўша референдум ўтказилиши муносабати билан, унинг арафасида ўт-казилган тарғибот даврида биз, Ургут районининг Самарқанд шаҳрига яқин жойлашган бир қишлоқ мактабини зиёрат қилдик. Ана ўшанда кўрганимиз, гувоҳи, қатнашчилари ва суҳбатдошлари бўлганимиз бир суҳбат ҳақида сўзлаб ўтмоқчиман.

Ургут районига қарашли ўрта мактаблардан бирига мен, Б. Намозов билан бирга рефе-рендумда қандай овоз беришни тарғибот ва ташвиқот қилмоқ учун сафарга бордик. Афсус, мактаб ва у жойлашган қишлоқ номлари ёдимдан кўтарилди. Мактаб раҳбария-ти бизга ҳурмат кўрсатиб, ўқитувчилар хонасидан жой ажратиб беришди. Бизни тинг-ловчилар бошда фақат мактаб ўқитувчилари бўлди. Бироз сўнгра мактаб атрофида яшовчи бошқа кишилар ҳам суҳбатимизга кела бошлашди. Суҳбат анча қизиди. Суҳ-батда асосан мен сўзладим. Суҳбат тахминан уч соатдан кўпроқ вақт давом этди. Кеч кириб, ташқари қоронғилашиб қолди. Мактабда дарслар тугаб ўқитувчилар уйларига кета бошлашди. Суҳбат сўнггида бир сайловчи кетмади ва биз билан яккама-якка сўз-лашмоқ истагини билдирди. У одам инвалид(майиб), яъни Ватан уруши инвалиди бў-либ, бир оёғи йўқ, ён таёқда юрарди. У деярли бутун суҳбат давомида мени тинглаб ўтирди. Мен эса, суҳбатда референдум ҳақида, ундан кўзда тутилаётган мақсадлар ҳа-қида, Совет Иттифоқи, унинг бугуни ва келажаги ҳақида ўз қарашларимни сўзладим. Ўртага қўйилаётган бу масалаларда “БИРЛИК”нинг поситсиясини уларга тушунтириш-га ҳаракат қилдим. Хуллас, биз билан алоҳида суҳбат истаган бу сайловчи ўшанда, “Домла, сиз жуда тўғри сўзладингиз. Ҳаммаси маъқул. Бизга қолса сизнинг фикрингиз-га тўла қўшиламиз. Аммо эртага сайловга бориб, сиз айтгандай блютенда “йўқ”ни қолдирсак, сайловдан сўнг бизни милитсия қамаб қўяди-ку, ахир. Буни сизлар, яхши ўйламаяпсилар, шекилли”, деб куйиниб сўзлади.

Дарҳақиқат, у сайловчи уруш инвалиди сифатида, бошқа сайловчиларга кўра ҳукумат олдида бир қатор имкониятлари мавжудлигига қарамасдан ҳукуматдан қўрқаётганида катта асос бор эди. Бу ўша совет замони учун жуда типик бир ҳол эди. Чунки Совет давлатида бутун эркинлик, демократия, инсоннинг барча ҳуқуқлари ”Совет давлати энг одилона давлат, у жаҳонда энг инсонпарвар давлат, унинг бош раҳбари, яъни КПСС Бош котиби дунёда инсонларнинг энг олий сифатлиси”, деб барча фуқаро, бутун мат-буот, барча бирдай тўти каби такрорлашдан иборат эди. Ҳақиқатан у замонлар мамла-катда шундай бир кўриниш бор эдики, гўё давлат сиёсатини барча бирдай сўзсиз қўл-лаб-қувватлаётгандай туюларди. Чунки оммавий матбуот ўз ишини юқори даражада бажараётганди. Мамлакатда матбуот органи фақат бир ғояни, бир хил ташвиқотни олиб борарди. Кишиларда матбуотга ишониш кўникмаси пайдо  этилганди. Масалан, чиндан ҳам фуқаро Совет Иттифоқи ва сосиалистик лагерга кирувчи бир неча мамлакатлардан ташқари дунёнинг барча бурчакларида очлик, яланғочлик ҳукм сурмоқда, кишилар очликдан қирилиб кетмоқда, капиталистик дунё чиримоқда, шунинг учун улар урушлар тарафдори, улар уруш оловини ёқувчилар, улар фақат қирғин қуролларини ишлаб чиқармоқдалар, деб ишонадиган бўлиб қолишгандилар. Улар фикрида капиталистик дунёда инсон иззат-нафси, ҳақ-ҳуқуқи мислсиз паймол қилинмоқда, каби хулоса ҳосил қилинганди. Афсуслар бўлсинким, дунё совет ҳукумати ва унинг оммавий ахборот во-ситалари хабарларига тескари бўлган бир вазиятда ҳаёт кечирар экан. Биз бечора совет халқи, жумладан ўзбеклар, 1948 йилда қабул этилган, унинг тагида Совет Иттифоқи имзоси ҳам чекилган “Бутун жаҳон Инсон Ҳуқуқлари декларатсияси” мавжудлигидан хабарсиз эканлигимизни ҳам билмас эканмиз.

Шундай қилиб, 1989 йил май ойига қадар, яъни Ҳаракатнинг 1-қурултойигача ҳам бир-мунча ташкилий ишлар бажардик. Юқорида таъкидлаганимиз сингари, бир қатор бошланғич ташкилотлар туздик. СССР Олий Советига халқ депутатлари сайлаш компа-ниясида қатнашдик. Бу сайловларда номзод кўрсатиш ёки депутат сайлашга уринмаган бўлсак-да, ўша жараёнда сайловлар ўтказиш айрим тартиб-қоидаларини ўргандик. Сай-лов қонунлари билан яхши танишиб чиқдик. Номзодлар кўрсатиш мажлисларида, сай-лов олди йиғилиш ва учрашувларда фаол қатнашишга интилдик. Депутатларга мўлжал-ланган наказлар туздик ва уларни депутатликка номзодларга топширдик. Қисқаси, бу жараён, яъни СССР Олий Советига депутатлар сайлаш сайлов жараёни бизга сайлов олди ташвиқотлари, номзодлар кўрсатиш каби тадбирлар ўтказишни ўрганишда яхши тажриба ўрнини ўтади.

“БИРЛИК” халқ ҳаракати 1-нчи таъсис Қурултойи олдидан Самарқандлик ташаббус-чиларнинг амалга ошира билган ишлари асосан шулардан иборат бўлди. Қурултойдан сўнгра, биз Самарқанд вилоят конференсиясини тайёрлаш ва уни ўтказишга жиддий киришдик. Самарқанд вилоят “БИРЛИК” ташаббусчилари ҳисобланган олий мактаб профессор-ўқитувчилари 1989 йили таътилга кетишмай, конференсияга тайёргарлик ишларига ёрдам этишди.

Иш ораси Республика вилоятларида ташкил бўлаётган “БИРЛИК”нинг бошқа ташки-лотлари билан алоқаларни мустаҳкамклашни давом эттириб турдик. Масалан, 1989 йил август ойида “Бирлик”нинг Андижон вилоят конференсияси ўтказилди. Самарқандан биз икки киши (мен ва Н. Ражабов) унда иштироқ этдик.

Самарқандда конференсия 1989 йил сентябр ойининг 24-25-ида ўтказилди. Аммо маъ-лумки, 1989 йил майдан то сентябргача Ўзбекистонда кўп жаҳоншумул воқеалар бўлиб ўтди.

“БИРЛИК” Самарқанд вилоят конференсияси тафсилотларини сўзлашдан олдин ўша воқеаларни бироз тасвирлаб ўтиш, тарих учун аҳамиятли бўлар деб ҳисоблайман. У-лардан энг муҳими 1989 йил июн ойи бошида содир бўлган, гўё ўзбеклар ва турк-лар(месхития турклари) ўртасида келиб чиққан жанжалли можародир. Шу сабаб, 1989 йил, Ўзбекистон тарихига “Фарғона воқеалари” номи билан киритилса керак. Июн ойи бошларида Фарғонада содир бўлган, гўё ўзбеклар (турклар) ва месхития турклари “ўр-тасида жанжал” воқеалари ўзбеклар (турклар) тарихида қора доғ бўлиб қолади. “Мес-хития турклари”, деб аташ ҳам душманнинг иши. Месхитиянинг асл тарихий туркий номи ва умуман атамалар масаласида тарихчилар тўғри хулосалар чиқарар, деб умид қиламан. Биз эса, Фарғонада бошланган иғвонинг тафсилотлари тўғрисида бироз сўз юритамиз. Биринчидан, у иғво тўласинча КГБ тарафидан таёрланганлиги аниқ. Бунга етарлича далиллар бор. Иккинчидан, Фарғона воқеалари жуда узоқ давом этди. Улар ҳақида исталганча фото-ведио материаллар йиғилган. Фарғона воқеалари бир йилдан кўпроқ вақт давом этиб, туркларнинг ва исломнинг бош душмани Сталин томонидан 1944 йилда Месхитиядан бадарға қилинган қон, дин қардошларимизни энди уларнинг иккинчи ватани Ўзбекистондан 1989 йили тўла ва батамом бадарға қилиниши билан ту-гади. Бу ноинсоний безорилик ва бебошликларда Ўзбекистоннинг бугунги президенти аталмиш И.Каримов бош жиноятчилардан бири ҳисобланиши керак. Чунки у турк қар-дошларимизга қарши ташкил этилган сўнгги иғвонинг бевосита ташкилотчиси ва ҳа-қиқий ижрочисидир. Масалан, Каримов Москва олдида ялтоқлик қилиб, марказнинг кўрсатмасини аъло даражада бажармоқ учун 1990 йили Тошкент вилоят Оқ-Қўрғон райони ва Республиканинг турклар тўплам яшаётган бошқа вилоят ва районларида ташкил қилинган, бегуноҳ инсонлар қони тўкилишига сабаб бўлган иғволар, ноўрин ҳаракатлар режаси Каримовнинг бевосита иштирокида ишлаб чиқилди ва шахсан унинг қўли билан амалга оширилди. Шундай қилиб, жигарларимиз, оға-иниларимизни 1944 йилда ўз она юртларидан бадарға этган киши бутун турклар (ўзбек, қозоқ, қирғиз, озор, туркману гагавуз, татару уйғур, яқуту бошқирт, ҳамма-ҳамма туркларнинг) биринчи номерали бош душмани И.Сталин бўлган бўлса, 1989 йили эса худди шу ишни амал учун, мансаб учун, Ўзбекистон компартияси Марказий комитетининг биринчи котиби бўлмоқ учун айнан такрорлаган И.Каримов ҳам туркларнинг ҳозирги замондаги, биз-нинг замонимиздаги бош ва асосий душманидир. Шуни таъкидлаш керакки, И. Кари-мов болшевиклар, ленинчи болшовойлар “миллий сиёсати”нинг амалдаги ниқоби сифатида Ўзбекистон ҳукуматида бош ролга келтирилди.

Рус империализми ва ундан сўнг ленинчи болшовойларнинг Ўрта Осиёдаги ”миллий сиёсати,” ўлкадаги аҳолининг асосий қисмини ташкил этган катта миллат ўзбек (турк)-ларга қарши қаратилган душманлик ва ёвузликдан иборат эди. Бу фикрни бир мунча ойдинлаштиришга ҳаракат қиламан.

ХIХ аср иккинчи яримида Ўрта Осиё (Ўрта Осиё атамаси ҳам Туркистон сўзини ишлат-маслик мақсадида истилочилар томонидан истеъмолга киритилган) истило этилгандан кейин бу тупроқда губернаторлик бошқаруви эълон қилиниб, давлат ҳокимияти Петро-граддан тайинланган ғайридин, рус кишисининг қўлида бўлди. Маҳаллий ҳокимият-нинг энг пастки қисмида, масалан, қишлоқда баъзан ерли, аммо шуури паст, иродаси бўш кишилардан ҳам мансабдор шаклида фойдаланишди. Аммо улар(бу маҳаллий паст мақомдаги мансабдорлар)нинг асосий вазифалари эса, рус губернатори учун аҳоли орасида жосуслик қилишдан иборат эди.

Истилочилар ҳукмронлиги даврида миллий сиёсат ва миллий таълим-тарбия, маориф ишлари бутунлай бошқа асосга қурулди. Бу сиёсатда ерли аҳолини деярли савод чиқар-маган ҳолда, фақат жисмоний меҳнатга ярарли шаклда ўстириш асосий мақсад этиб олинди. Бу ёвуз мақсадни амалга ошириш учун миллий таълим-тарбия усулларини, мактабларни тўла руслаштириш, маҳаллий аҳолини ўз тарихи, илм ва билим асосини ташкил этган ўз миллий алфавитидан маҳрум этиш ишлари ҳеч бир оғишларга йўл қўйилмай, изчил, аста-секина олиб борилди. Миллат ичидаги жосуслар, баъзи иродаси бўш сотқинлар руслаштирилган мактабларга жалб этилиб, уларга жуда кенг иқтисодий ва сиёсий имкониятлар туғдириб қўйилди. Шу йўл билан руслаштирилган, ислом ах-лоқи ўргатилмайдиган мактабларга аҳолини, айниқса унинг ёш қисмини кўпроқ жалб этиш йўлга қўйилди. Системали равишда талантли, миллий ирода ва шуури баланд миллат вакиллари жисмоний тугатилиб турилди.Туркистон юртининг асосий аҳолиси бўлган туркларга, турк асиллиларга қарши алоҳида сиёсат юргизиш усуллари ишлаб чиқилди ва улар орасида бу усул усталик билан қўлланилди.

Туркистон истило этилган замонда, ҳатто 1917 йил Октябр давлат тўнтариши арафа-сида ҳам унинг илмий, тижорий марказларида (яъни шаҳарларда) ва қишлоқ хўжалик, деҳқончилик ривожланган ҳавзаларда истиқомат қилувчи аҳолининг мутлақ кўпчилиги (советлар даврида “ўзбеклар”, деб атала бошланган) турклардан иборат эди. Мустам-лакачилик сиёсатининг чоризм даврида ҳам, советлар деб аталадиган коммунистик дав-рида ҳам бутун оғирлиги ва заҳматлари ҳам шу халқ устига, унинг зиммасига юкла-тилди. Илмдан, маданиятдан ажратиб, уларни иккинчи сорт (2-тур) одамларга, кимли-гини билмас қулларга айлантириш сиёсати фақат ана шу турклар учун ишлаб чиқилди ва узоқ бир замон бу сиёсат амалда бўлди.

Истилочилар, ўлкада яшовчи турк бўлмаган майда ва оз сонли турли-туман аҳолидан ўлканинг асосий аҳолисига қарши сотқинлар сифатида фойдаланишдилар. Масалан, истилочи, босқинчи руслар Самарқандни ишғол этишда шаҳарда яшовчи майда миллат (ҳозир уларни тожиклар, деб юритишади) вакили сотқинлигидан самарали фойдала-нишганлар. У сотқиннинг исми тарихга маълум, уни Комоллиддин хўжа, атайдилар.

Рус империясининг “олий мақсадларидан” бири Туркистонда туркларни тўла тугатиш ва батамом битиришдан иборат бўлган эди. Улар Туркистоннинг исмини ҳам, жисмини ҳам йўқотмоқчи эдилар. Шунинг учун бу тупроқда, бу тупроқнинг чин соҳиблари ўрни-да бошқа бир чатиш, дурагай миллат, истилочиларга тўла тобе гуруҳ тикламоқчи бўл-гандилар. Улар Самарқандни қўлга олган ҳамон, уни босқинчиларга сотган сотқиннинг авлоди асосида бундай чатиш гуруҳни ясашга киришдилар. Шу сабабдан сотқинлар учун маълум даражада иқтисодий ва сиёсий ваколатлар туғдирилди. Чунки турклар ту-гатилиб, уларнинг ўрнида, маданий савияси паст, тарихи йўқ, аслининг тайини бўлма-ган аҳоли гуруҳи ҳосил этилган замон, метрополияга қарши ҳеч  қандай хавф  туғил-майди, деб хулоса этишгандилар.

Шундай қилиб, бу мамлакат-Туркистон юртида сотқин, олчоқларга йўл очиш ўша рус-лар истилосининг ибтидосидан бошланган буюк бир қусур, ёвуз бир сиёсатдир. Энг ачинарли жойи шундаки, мана шу босқинчи сиёсатининг натижаларига халқ оммаси бугун кўникма ҳосил қилган.

Чор истилочилари ўз империалистик режаларини тўлиқ амалга ошириб улгурмасдан ҳокимиятга ленинчи болшовойлар келди. Булар миллий аталмиш сиёсатларида мисли кўрилмаган ёвуз усуллар ишлатишдилар. Чор Императори уддалай олмаган ишни улар амалга оширди, яъни бир бутун буюк ўлкани, Туркистонни бўлаклаб ташлади. Улар, ягона Туркистон тупроғида бешта “миллат” ва бешта “давлат” ясашди. Сотқинлик ва олчоқликни тарих кўрмаган ва билмаган даражада рағбатлантирди, уни авж олдирди. Миллатнинг илғор қисмини давомли жисмоний тугатиб бориш мақсадида, “босма-чиларга қарши кураш ва уларни тугатиш”, “қулоқларни синф сифатида тугатиш”, “халқ душманларига қарши кураш”, “немис – фашистларига қарши Ватан уруши” ва ниҳоят ”пахта иши” каби иғволар ўйлаб чиқарилиб, тўқилиб турилди ва бу уйдурмалар оқи-батида халқ ўзининг илғор, илмли ва билимли, маданиятли, зиёли қисмидан жудо қи-либ турилди.

Бу ўйинларнинг ҳар бирида Туркистон бўйлаб минглаб-миллионлаб фақат ўзбеклар (турклар) қириб ташланди. Айниқса, ҳар сафар уларнинг кўзга кўринган олимлари, зиё-лилари, ҳарбий қумондонлари саралаб йўқотиларди. Оқибатда, Республика ҳақиқий олчоқлар, сотқин, маданий ва маънавий савияси паст, келиб чиқишининг тайини йўқ кишилар “раҳномалигида”, уларнинг “йўлбошчилигида” қолдирилди. Бу сотқин “раҳ-барчалар” ҳеч бир замон, бирор соҳада мустақил фикр ёки иш юритмади ва улар бирор хил иш юрита олиш илм-фаросат ва шуурга эга ҳам эмас эдилар. Масалан, Ўзбекис-тонга(умуман совет даври Турк республикаларининг барчасида ҳам шундай бўлди) бош раҳбарликка олчоқ, лаганбардор, сотқин шахс танланиши ва тайинланиши билан бир қаторда, унинг асли, миллий келиб чиқиши турк (ўзбек) бўлмаслигига совет даврида алоҳида эътибор берилди. Ўзбекистонга раҳбар танлаш узоқ давомли бир жараён бў-ларди. Ҳатто у бўлажак “раҳбар” қаердадир, қандайдир усуллар билан махсус тайёргар-ликдан ўтган бўларди. Ўзбекистон “раҳбари” тайёрланадиган мактабни фақат КПСС Сиёсий буюроси ва КГБ биларди, холос. Бир асрга яқин совет даври давомида ас-ли келиб чиқиши, тарихан илдизи турк бўлган шахс Ўзбекистонда Бош мансабга, Ўзбе-кистон Компартияси(КП) Марказий Комитети(МК) 1-котиблиги мансабига тайинлан-мади. Бу фикрни асослаб далил келтира бошланса анча кўп жой олади. Ундан ташқари исботи ўз-ўзидан кўриниб ва билиниб турган воқеаларни такрор исботлаб ўтиришга ҳожат борми? Қизиққан кишилар ЎзССР КП МК Биринчи котиблари таржимаи ҳол-ларини озгина синчиклаб ўрганса етарлидир. Уларнинг барчаси сотқин, келиб чиқиши бетайин, бири тожик, бири лўли, бошқаси қулми, яна кимдир?! Уларда яна бир муҳим ҳол кузатилади, яъни Ш. Рашидовдан бошқа уларнинг барчасида хотинлари ҳам маҳал-лий миллат қизларидан эмаслар. Худди шунингдек И. Каримов ҳам, биринчидан, унинг асли ўзбек эмас. Ҳатто Каримовга турк-ўзбек уруғларининг бирортасининг қони ҳам қўшилмаган. Ислом Каримов, бундан икки-уч аср муқаддам ўтироқлашган лўлилар (ма-занги-тавоқтарашлардан)дандир. И.Каримовнинг ота тарафидан уруғлари, яъни унинг отасининг жуда яқин қариндошлари Самарқанд вилоят, Оқ-Дарё райони Даҳбет  сов-хози, Даҳбет қишлоғига яқин ерлашган ўтроқлашган лўлилар қишлоғида яшашадилар. Аммо Каримов бу фактни бутун имкониятлари билан халқдан яшириб келади. Иккин-чидан, Каримовнинг хотини ҳам маҳаллий миллат қизи эмас. И.Каримов ҳақиқатан Са-марқандда туғилган. Аммо эл орасида махсус тарқатилган ва тарқатилаётган “И. Кари-мов детдомист (етимхонада ўсган дейилмоқчи)” каби миш-мишларда заррача асос йўқ. Унинг отаси умрининг сўнгига қадар “Заготконтора” директори вазифасида ишлаган. Каримов отасининг оиласи ўз замонида ҳеч нарсага муҳтож бўлмай яшашган. Чунки совет “Заготконтора”лари совет кишиларига жуда яхши маълумки, у ташкилот раҳ-барининг боласи “детдомист” бўлмайди. Чунки “Заготконтора” мудири ҳеч замон мод-дий муҳтож киши бўлмаган.

Мен И.Каримовнинг келиб чиқиши ҳақида ёзарканман, уни лўлилардан, деб ҳисоблар эканман, у шахс сифатида Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби қилиб тайинланишга ҳақли эмас эди, демоқчи эмасман. Ундай фикрдан мутлақо узоқман. Ҳатто унинг ҳозир-ги мустақил Ўзбекистон Республикасига Президент бўлиб сайланишига (агар шундай, ҳақиқатан сайланган бўлса) ҳам эътироз билдиришга ҳақим йўқ. Чунки ихтиёрий бир демократик режимдаги мамлакатда, унинг ҳар бир фуқароси, миллати, унинг териси рангги, диний эътиқодидан қатъи назар баббаравар ҳақ-ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлмоқлари шарт. Бу ерда, масала биринчидан, совет даврида ўтказилган ёвуз сиёсат ҳақида, у даврда олчоқликни, лаганбардорликни, маҳаллий миллатга душманликни ри-вожлантириш сиёсати ҳақида кетмоқда. Иккинчидан, И.Каримовнинг Ўзбекистон Пре-зиденти вазифасида ўтириб ўтказаётган сиёсати ҳақида ва ўз асли келиб чиқишини ом-мадан яшираётгани, буюк ёлғон ҳақида кетмоқда. Шу кунларда Ўзбекистонда И.Кари-мов ўтказаётган ёвуз сиёсатни, миллатга бу қадар душманликни, зулмни рус истилочи-лари, ҳатто қонхўр коммунистлар ҳам ўтказа олмагандилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 1989 йили, Совет Иттифоқининг барча бурчакларида алғов-далғов бошланган, Балтиқ бўйи Республикалари СССР таркибидан чиқиб кетаёт-ган, икки қондош, диндош, қардош уруғни махсус пичоқлаштиришга эришган бир даврда Ўзбекистондай бир Республикага, Туркистоннинг тарихий марказига, турклар тарихининг учоғига ўзбекни-асили туркни КПСС МК (истилочи руслар) томонидан бош раҳбар қилиб қўйилишига ишониб бўладими? Бундай бўлишига ишониш, ҳатто бунинг мумкинлигига озроқ умид қилиш ҳеч нарсадан мутлақо хабарсизлик, гўдаклик бўларди. Аммо ўша замон баъзилар И. Каримовни ўзбек, демократ, деб қабул қилишди. И. Каримов шахсига муносабатда ҳам Абдураҳим Пўлатов сиёсатда гўдаклигини кўр-сатганди. Чунки А.Пўлатов ва бошқа бир қатор “Бирлик”-чилар 1989 йили Ўзбекистон-га келтирилган 1-Котибни жуда илиқ ва демократ бир киши, деб қабул қилишгандилар.

3.3. ”БИРЛИК”нинг I-ТАЪСИС ҚУРУЛТОЙИ ҲАҚИДА. 

1989 йил 28 май куни Тошкентда ”БИРЛИК” халқ ҳаракатининг биринчи Қурултойи чақирилди. Қурултойга Самарқанддан 15 киши делегат бўлиб қатнашди. Ҳозир улар-нинг 15-тасининг ҳам исм-шарифларини бирма-бир келтира олмайман. Шунинг учун бу ерда уларнинг бир нечасининг исмларини келтираман. Самарқандлик делегатлар ичида Йўляхшиев Алибой, Мурадов Сулаймон, Намозов Борот, Ражабов Норжигит, Умурзақов Абдумалик, Элмуродов Исрофиллар борлигини аниқ эслайман.

Қурултой жуда кўтаринки руҳда бошланди ва шундай руҳда давом этди, айнан шундай руҳда тантанали ёпилди. Қурултой мажлислари Тошкент шаҳар, Пушкин кўчаси, 1-бинода, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси мажлислар залида ўтказилди. Қурултойга оид барча тафсилотларни икир-чикирига қадара бирма-бир эслаш ва барча ҳолатларни ай-нан такрорлаш жуда қийин, албатта. Мен мазкур баённи, ойма-ой ҳисоблаганда Қурул-тойдан роппа-роса тўққиз йилу, саккиз ой сўнг (1999 йил феврал ойида) ёзмоқдаман. Қурултойга тааллуқли асосий ва муҳим ҳолатлар, у ерда қабул қилинган қарорлар, таш-килий масала ва башқа хил нозик тафсилотларни яхши хотирлайман. Шунинг учун Қу-рултойнинг ўша ёддан чиқмас тафсилотларини баён этишга ҳаракат қиламан.

Ҳаммасидан аввал, Қурултой делегатлари таркиби ва уларнинг савияси ҳақида сўзла-моқчиман. Делегатлар, ўз унвон ва илмий даражалари жиҳатидан ўша замонлар Ўзбе-кистонда ўтказиладиган ва ўтказилиши мумкин бўлган мажлисларнинг истаган бири-дан кам эмаcди. Қурултойга делегат сифатида таниқли академиклар, фан докторлари, профессорлар, Республикада хизмат кўрсатган ўқитувчилар, институт ва университет-ларнинг фаол-аълочи студентлари, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари қатнашмоқ-да эдилар.

Қисқаси, делегатлар ҳар томонлама ўша давр Ўзбекистон аҳолисининг илғор ва фаол қисми вакилларидан ташкил топгандилар. Қурултойнинг ана шу тарафи энг аввал очиқ кўзга ташланиб турарди. Иккинчи тарафдан, ўша замонлар учун катта қизиқиш туғдир-дириши мумкин бўлган тасодиф ҳам эътиборни ўзига тортарди. Қаранг, Москвада СССР халқ депутатлари 1-Қурултойи давом этиб турган бир вақтда Тошкентда  ”БИРЛИК” 1- Қурултой ўтказмоқда. Бу ҳол, делегатлар учун ҳам, Республика аҳолиси учун ҳам қизиқ бир қиёсий ҳолат эди. Ўша замонларда бундай ҳоллар кишиларни қи-зиқтирмай қолмасди. Тақдирни қаранг, 1989 йилда 1-қурултойларини ўтказишган “БИРЛИК” ҳам, СССР халқ депутатлари ҳам кўп ўтмай бўлиниб ва тарқаб кетдилар. Масалан, “БИРЛИК” ўша йили кузидаёқ бўлиниб қолган бўлса, СССР халқ депутатлари ундан икки йил сўнгра бутунлай тарқаб кетдилар. Учинчи, менинг ёдимда сақланиб қолган таассурот, ташкилотнинг “БИРЛИК” халқ ҳаракати, деб тантанали эълон эти-лиши эди. Бу тарихий баёнотни Қурултой минбаридан техника фанлари доктори, про-фессор Олим Каримов эълон этган эди. Аммо Қурултой қарори бўйича Ҳаракат аввалги “Ўзбекистон табиати, моддий ва маданий бойликларини ҳимоя қилиш “Бирлик” ҳарака-ти “ номини сақлаб қолмоғи керак эди. “Халқ ҳаракати” жумласи қавс ичида “шахсий” фойдаланиш учун ёзиладиган бўлганди. Чунки бизда, Ўзбекистонда халқ ҳаракати (жафҳа, фронт ) тузишга кишилар ҳали эркин ботина олмаётгандилар.

Ниҳоят, ёдда қолган энг муҳим тафсилот бу Қурултойда ўтказилган ташкилий масала-дир. 1-Қурултойда қабул қилинган Ҳаракат Низомида Ҳаракатга якка Раис сайлаш тар-тиби қабул этилганди. Шунинг учун раисликка қанча номзод кўрсатилмасин, фақат уларнинг биригина  сайланмоғи лозим эди.

74 йилдан кўпроқ совет даври тарихида бундай очиқ, эркин мажлис илк бор ўтказил-моқда. Шунинг учун бўлса керак, делегатлар ўзларини жуда эркин тутишар, кимни ло-зим кўришса ўшанинг номзодини Раисликка кўрсатишардилар. Шундай қилиб, “БИР-ЛИК” халқ ҳаракати Марказий Кенгаши Раислигига номзод этиб бир қатор дўстлар кўрсатилди. Уларнинг орасида таниқли шоир Эркин Воҳидов, ёш шоирлардан  Муҳам-мад Солиҳ, Усмон Азиз, техника фанлари доктори Абдураҳим Пўлатов ва бошқалар бор эди. А.Пўлатовдан ташқари барча номзодлар ўз номзодларини турли хил сабаблар билан қайтариб олишдилар.

Жумладан М. Солиҳ ҳам А. Пўлатов номзодини қўллаб, ўз номзодини рўйхатдан чиқа-ришларини сўради.

Хуллас, Қурултой Абдураҳим Пўлатовни кўтаринки руҳда “БИРЛИК” халқ ҳаракати Марказий Кенгаши раиси этиб сайлади. Бу ҳам ёдда қолар бир тантанали тарихий момент эди. Қурултой 150 кишилик “БИРЛИК” халқ ҳаракати Марказий Кенгаши (МК) аъзоларини ҳам сайлади. ”БИРЛИК” МК Раислигига номзодларнинг барчаси МК аъзо-лари этиб сайланишди, жумладан Э.Ваҳидов ва Муҳаммад Солиҳ ҳам МК аъзолари бўлдилар. Самарқандлик-лардан 12 киши МК аъзолигига сайландилар. Жумладан мен ҳам улар қаторида МК-га сайландим.

Қурултойда бўлиб ўтган бошқа тарих учун унча аҳамияти бўлмаган икир-чикир ҳолат-лар ҳақида ёзишга ҳожат йўқ. Аммо делегатларнинг бири сўзлаган нутқ ҳам мени ўша замон жуда катта руҳландирган эди. У нутқ шоир Эркин Ваҳидов нутқи эди. Севимли (ўша замон учун) ўзбек шоири Гуружистон пайтахти Тибилисида қон тўкилишига қар-ши бир шеър ўқиб берганди. Шеър унча узун эмасди. Шеърда “Тифлисида қон тўккан коммунист бўлса мен компартия билетимни отганим бўлсин,” дейиларди. Чиндан ҳам ҳали 1989 йиллари бундай шеър ёзиш, бундай қадам мардлик ва жасурлик саналарди. Ўшанда Э. Ваҳидов менга дунёда энг жасур киши туюлганди. Афсуски, кўп ўтмай бу “жасур” шоир қўрқоқликнинг ҳам мисли кўрилмаган намунасини намойиш қилди. Натижада кишиларда шоирлар барчаси Э. Ваҳидовга ўхшаш бўлсалар, улар сиёсатга яқин келмасин, деган фикр пайдо бўлди. Э. Ваҳидов Ўзбекистон Олий Совети депутати бўлиб қолгач, уни Олий Совет “Ошкоралик” комиссиясига раис этдилар. Ана шундай муҳим комиссиянинг раиси ҳали советлар даврида “компартия билетини отишни иста-ган,” “жасур” шоир Э. Ваҳидов  ошкоралик ҳақида бирор оғиз сўзлашга, матбуотда би-рорта зиғирдек мақолани очиқ ёзишга журъат қила олмаса, нима дейсиз?! Ҳатто Ўзбе-кистон халқ депутати, “Ошкоралик” комиссиясининг раисини кўчада дўппаслаб кетиш-ганда ҳам Олий Совет Кенгаши мажлисида бир оғиз сўз айта олмаган шоирни ким, деса бўлади?! Ҳа, “БИРЛИК” тарихида, Ҳаракатга тасодифан кириб қолган Э. Ваҳидовлар анчагина учради. Тарих кўрсатдики, бу хил “БИРЛИК”чилар фақат оддий аъзолар орасида эмас, балки Ҳаракатнинг раҳбарлигига сайланган “биродарларимиз” ҳам “жа-сур”ликда улардан узоқ эмас эканлар. Бу маънода, “жасур”лик маъносида “БИРЛИК” раҳбарлари ҳам Э. Ваҳидовлардан қолишмасликларини кўрсатдилар. Уларнинг “жасур-лик” ва “ғоявий” изчилликлари ҳақида ўрни келган жойда сўзлаб ўтамиз.

Шу билан Қурултой баланд руҳда тантанали ёпилди. Делегатлар уй-уйларига тарқаб кетишди. Биз Самарқандликлар, Тошкентлик “БИРЛИК”-чи биродарлар билан илк дафа ана шу қурултойда танишдик. Қурултойдан сўнгра марказ билан алоқаларимиз анча дуруст йўлга қўйилди. Биз МК йиғилишларига системали қатнашадиган бўлдик. Энди Тошкентдан варақа, газета ва кўргазмаларни давомли ва системали оладиган бўлдик.

И. Каримовнинг “БИРЛИК” вакиллари билан учрашишга ҳаракати ва  ўшандай  учрашувнинг содир бўлиши. 

И. Каримов эндигина Ўзбекистон компартия МК 1-котиб қилиб тайинланган вақт эди. Ҳали И. Каримов “БИРЛИК” вакиллари билан учрашмаганди. Аммо И.Каримов Ўзбекистон КП МК 1-котиби қилиб тайинлангандан дарҳол СССР халқ депутатлари қурултойида дабдабали нутқ сўзлаб улгурганди. Дарҳақиқат, Каримовнинг ўша нутқи ташқаридан қаралганда ўз замонаси учун катта кашфиёт, жасоратга ўхшаб кетарди. Аммо у нутқ махсус режани кўзда тутиб, КПСС Марказий комитетида тайёрланган-лигини, унинг Сиёсий буюрога қадар тақалиб келган Ўзбекистондаги “пахта иши”ни ортиқ давом эттирмаслик, бу ишни тўхтатишга тайёргарлик қадами шаклида амалга оширилганлигини кўпчилик тушунмасди, албатта. Нутқ Ўзбекистонда эмас, Москвада тайёрланганлигини билувчилар эса, бу ҳақида сўзлай олмасдилар, албатта. Афсуски, кўпчилик қатори Тошкентлик “БИРЛИК”чилар, жумладан Ҳаракат Марказий Кенгаши Раиси А.Пўлатов ҳам бу чалғитувчи нутқдан мамнун, балки сеҳрланган эди. Мен ўшанда бир юмуш билан Тошкентга тушгандим. Шу сабабдан ёзувчилар уюшмасида А. Пўлатов билан учрашиш имконим бўлди. Мен А. Пўлатовга И.Каримов ҳақида икки оғиз характеристика бердим. У характеристика, “Адураҳим, силар, Каримовни жуда и-лиқ қабул этдинглар. У самарқандлик, мен самарқандликларни яхши биламан. Бу одам-дан эҳтиёт бўлиш керак”, деган мазмунда бўлди. У эса, менга “Алибой ака, нима деяп-сиз, Қашқар Дарёда 1-котиб бўлиб ишлаган, Қаршиликлар, айтишаяпти, Каримов демо-крат одаммиш. Олий Cовет Қурултойидаги сўзини ҳам қаранг”- деб жавоб қилди. Мен эса, унга бу янги 1-котибнинг асил башараси, бироз сўнгроқ очлилиши ҳақида сўзлаган бўлдим.

Хуллас, Раис менинг сўзларимни эътиборсиз қолдирди. Кейинроқ билсам, И.Каримов Ҳаракатнинг раҳбарияти билан учрашиш ниятини тарқатган экан. Жумладан А. Пўла-тов яқин кунларда И.Каримов билан учрашувга ҳозирланаётган ва ундан марҳаматлар, балки садақалар умидида юрилган бир вақтда мен унга И. Каримовдан узоқроқ бўлиш керак, дебман. Айни замонда, А. Пўлатов, ўзи билан чиқиша олмай “БИРЛИК”дан чи-қиб, янги партия тузган М.Солиҳни вақтинчалик И. Каримов “ҳурматига” сазовор бўл-гани учун ҳамон сотқин ҳисоблайди. Ўша замонлар И. Каримов “БИРЛИК”чиларни қа-бул қилишни анчагина тарғиб қилдирди. Аммо 1-секретар “БИРЛИК” номидан вакил-лар гуруҳи ёки Ҳаракатнинг Раиси А. Пўлатовни эмас, М. Солиҳнинг якка ўзини қабул қилди. Ана шу воқеадан буён А. Пўлатов тинмасдан оғзидан ва қўлидан келганча М. Солиҳни сотқин, деб келади. Ўша қабул тарихини билганимча таҳлил ва таърифлашга ҳаракат қиламан.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон КП МК янги 1-котиби “БИРЛИК” вакиллари билан учрашув эълон этиб, оқибатда Ҳаракатнинг Раиси ёки унинг вакиллари билан эмас, балки “БИР-ЛИК” Марказий Кенгаши аъзоларидан бири шоир М. Солиҳ билан учрашув ташкил этди. Бу ҳар томонлама иғво эди, албатта. Бу иғвода И. Каримов нимани кўзда тутган, унинг асл мақсади нима эди, унга бундай қилишни ким маслаҳат берди? Бу саволларга айнан жавоб топиш мураккаб. Аммо уни мантиқан таҳлил қилса бўлади, албатта. Маса-лага оддийроқ қаролса (балки тўғриси ҳам шудир.), “БИРЛИК” расмий ташкилот эмас, Ўзбекистон КП МК эса, ҳаракатдаги расмий ҳукумат, ҳокимият. Борди-ю КП МК 1-ко-тиби “БИРЛИК” раиси билан учрашиб, уни раис сифатида қабул этса, “БИРЛИК”нинг норасмийлиги де-факто бўлиб қолади. Учрашувгача ёки ундан сўнгра дарҳол Ҳара-катни расмийлаштириш зарур бўлади. Москва, чунончи Ўзбекистон ҳукумати эса, бун-га ҳали тайёр эмас. Демак, КП МК 1-котиби “БИРЛИК” раиси А. Пўлатовни қабул қила олмайди, у билан расмий учрашув ўтказа олмайди. Аммо ўша вақтдаги вазият СССР  Марказий ҳукуматидан ва унинг кўрсатмасига мувофиқ Ўзбекистон бош раҳбаридан “БИРЛИК” ташкилотини эътиборсиз қолдирмаслик ва уни тузган инсонлар билан учра-шиш зарурлигини талаб этарди.

Миллий уйғониш ғоясидаги бу ташкилот Москвага мутлақо керак эмасди, бу ортиқча ташвиш эди, ундан тезда ва батамом қутулиш зарур эди. Ўзбекистонга эндигина 1-ко-тиб қилиб тайинланган И. Каримов учун ҳам коммунистик расмий ҳукуматга параллел халқ ҳукумати жуда ноқулайликлар келтириб чиқариши кўриниб турган бир ҳол эди. Шунинг учун И. Каримов олдида ”БИРЛИК”чилар билан учрашиш, бу биринчи, бунда Москва кўрсатмаларини ўрнига қўйиб бажариш, бу икки, ниҳоят Ўзбекистонда Кари-мов якка ҳокимиятини мустаҳкамлаш, бу уч, каби мутлақо бир-бирига тескари манфа-атлар турарди. Уларни бир жойда, муштарак масалалар шаклига келтириш жуда ҳам енгил ва жўн бўлмаган учта мараккаб масала эди. Бу муаммоларни ечишда Каримов якка эмасди, албатта. Унинг ихтиёрида жуда кўп имкониятлар мавжуд, катта тажрибага эга Совет КГБ ташкилотидек унинг ёрдамчиси ва маслаҳатчиси ҳам бор эди. Бу ҳамма нарсага қодир ташкилот – КГБ масаланинг ечимини топди. Ўзбекистон КП КМ янги 1-котиби ”БИРЛИК” вакили сифатида, унинг Марказий Кенгаши аъзоси, қолаверса Ҳара-катни ташкил этувчиларнинг асосийларидан бири, ёшлар ва зиёлилар орасида таниқли шоир Муҳаммад Солиҳни қабул қиладиган бўлинди. Қаранг, бу қабулни ҳар тарафдан кузатманг, у мақсадга, айниқса ҳукумат мақсадига жуда мос. Биринчидан, расмий қа-бул, Республиканинг Бош Раҳбари ўз ваколати тассаруфидаги бир мансабдорни қабул қилмоқда. Чунки ўша замонларда М.Солиҳ Республикада таниқли, замонавий ёшлар орасида анча машҳур шоир бўлиб қолмай, у ўша замонларда Республика ёзувчилар иттифоқининг бош котиби (секретари) ҳам эди. Шунинг учун учрашув тўла расмий, қоидалар жойида, “БИРЛИК”нинг мақоми ҳақида сўз ҳам йўқ. Иккинчидан, М. Солиҳ “БИРЛИК” ҳаракатида кўзга кўринган шахс, Ҳаракат Марказий Кенгаши, унинг Ҳайъа-ти аъзоси, Ҳаракатни ташкил этган ташаббускорларнинг сардорларидан бири, етарли даражада “БИРЛИК” ҳаракати номидан ваколатли бир вакил билан учрашилмоқда. Ис-талган жойда, “БИРЛИК” вакиллари ёки вакили билан учрашдим, дейишга арзийди. Учрашув мавзуси ҳам Москвада яхшилаб ишлаб чиқилган бўлиши керак, албатта. Бизга у мавзу номаълум, у фақат Оллоҳу таолога, КГБ, И. Каримов ва М.Солиҳларга аниқ. Замон келиб, у тарихий учрашув мавзуси ва унинг мазмунини М. Солиҳ тўла ва холис баён этар. Уни тарих кўрсатади. Ҳар ҳолда КГБ тарафидан тайёрланган программа би-лан иш юритган Ўзбекистон КП МК 1-котиби, учрашувга “БИРЛИК” ҳаракатини ри-вожлатиришни мақсад қилиб олмагани ҳам аниқ, менимча. Учрашувда М. Солиҳнинг олдига уни чалғитувчи, сеҳрловчи, ташқи кўринишдан “БИРЛИК” манфаатига қара-тилган, аслида унинг ичига узоқ таъсир этувчи ”заҳар” тўлдирилган бир қатор таклиф-лар қўйилган бўлиши ҳам табиийдир.

Ўша вақт нима бўлса, бўлди, учрашув ташкил этилди. Тўғри, агар учрашув “БИРЛИК”-чилар билан ўтказилди, дейилса, у ёлғон, Ҳаракатнинг битта вакилини қабул қилиш, унинг вакиллари билан учрашув бўлолмайди. Аммо ҳеч ким ҳали расмий равишда “БИРЛИК” билан учрашилди, деяётгани ҳам йўқда. Демак, “БИРЛИК” бу ҳолга қандай қарамоғи ва қанақа баҳо бермоғи лозим эди? Бу саволга жавоб ҳақида жиддий фикр-мулоҳаза юритилгандан сўнггина мантиқли бир хулосага келиш мумкин эди. Бу ҳақда Ҳаракатнинг МК ва унинг Ҳайъати жиддий ўйламоғи, ваҳималарга берилмаслиги, асос-лими, йўқми ҳар хил миш-мишлар тарқалишига йўл қўймаслик лозим эди. Учрашув воқеасини “БИРЛИК”-нинг зарарига эмас, аксинча унинг фойдасига бошқариш усул-ларини излаб топмоқ шарт эди. Ундан, сиёсий ютуқ туғдирмоқ лозим эди. Унинг ўрни-га нима бўлди? Ўртага ҳасад чиқди, яъни А. Пўлатов 1-котиб нега мени эмас, М. Со-лиҳни қабул қилади, деб унга ҳасад қила бошлади. Юқорида кўрсатганимиз каби, Ком-партиянинг Республика 1-котиби норасмий ташкилот раҳбарини расмий равишда қабул қила олмасди, ахир. Сиёсат билан шуғулланмоқчи бўлган шаввоз буни тушунмоғи ло-зиммасмиди? Муҳим сиёсий хулосалар чиқариш, бу ишга М. Солиҳнинг ўзини фаол жалб қилиш, ҳукуматга орада ҳеч нарса бўлмагандай кўрсатиш, Ҳаракат ва унинг раҳ-бариятини янада жипс тутиш керакмасмиди? Йўқ, бундай тўғри ва жуда зарур сиёсий хулоса чиқариш ўрнига А.Пўлатов ўз ҳасадига чидай олмай, дарҳол М. Солиҳни сотқин эълон қилди. М. Солиҳ ҳам сиёсий хомлик қилиб, унга тумшуқ қилди. Аслида, А. Пў-латов қилмаган, қила олмаган фикр мулоҳазаларни М. Солиҳ қилса ҳам бўларди ва Ҳаракатнинг ривожи учун зарур бўлган сиёсий хулосалар чиқармоғи шарт эди. Афсус, ундай ақлли қадам қўйилмади,  у замонлар. Оқибатда, воқеалар КГБ фойдасига улар режалаштиришганидан ҳам гўзаллироқ ва тезроқ бир шаклда ривожланди.

3.4. ”БИРЛИК” халқ ҳаракати иккинчи навбатдан ташқари қурултойи.

 Қурултой олди воқеалар. 

1989 йили куз ойлари Ўзбекистон КП МК 1-котиби И. Каримов ”БИРЛИК” Марказий Кенгаши (МК) аъзоси М. Солиҳни қабул қилгандан бирмунча вақт сўнгра  Ўзбе-кистонда ўзбек тилида нашр қилинадиган ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ва ”Ёш Ленинчи” газеталари “БИРЛИК” халқ ҳаракати Низомини эълон қилди. Газеталар чоп этишган “Бирлик” Низоми Ҳаракат МК Ҳайъати аъзолари томонидан имзоланган бў-либ, улар орасида, МК раиси А. Пўлатовнинг имзоси йўқ эди. Демак, бу “БИРЛИК” раҳбарияти ягона поситсияда эмаслигидан дарак берарди. Чиндан ҳам бундан бошлаб Ҳаракатда икки гуруҳ пайдо бўлгани кундан-кун очиқ кўрина бошлади. Ҳукумат ва КГБ “БИРЛИК”даги бу ҳолатни зимдан ва очиқчасига ривожлантиришга бор куч ва имкониятларини ишга солиб борди. Воқеаларнинг ривожланиши “БИРЛИК” МК-да жиддий бир қарорга келишни тақозо қилмоқда эди. Шунинг учун 1989 йили октябр ойида Тошкентда “БИРЛИК” Марказий Кенгашини чақиришга тўғри келди. Бу МК йиғилиши ҳам Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси мажлислар залида ўтказилди. Мажлис-ни чақириш М. Солиҳ ва унинг тарафдорлари томонидан таклиф этилганди. Шунинг учун бўлса керак, мажлис А.Пўлатов фаолиятини муҳокама этишдан бошланди. МК йиғилишини истаган биродарлар мажлисга А. Пўлатов ҳақида бир хат тайёрлашган эканлар. Энг аввал у хат мажлисга ўқиб эшиттирилди. Хатни Тошкент Политехника институти дотсенти Каримов (унинг исми ёдимда йўқ) ўқиб берди. Аммо хат, уни туз-ганларга тўла зарар келтирди. Чунки хат шундай тузилгандики, унинг махсус тайёр-ланганлиги, муаллифларнинг нохолислиги шундайгина билиниб турарди. Хатда анча-гина ноаниқликлар, чалкашликлар, ҳатто очиқдан-очиқ кўриниб турган ёлғонлар ҳам ишлатилганди, шекилли. Оқибат шу бўлдики, хатда ёлғонлар, тўхматлар жуда кўп бўл-ганидан, унда келтирилган А. Пўлатовнинг ҳақиқий салбий хусусиятлари, эътибордан четда қолиб кетди. Мажлис аҳли “жабрдийдани” ҳимоя қилишга ўтиб кетди. Улар хат-ни М. Солиҳ ва унинг тарафдорлари тайёрлаган, улар ҳукумат тарафига ўтиб кетиш-моқда, деган фикрни олға суриб, А. Пўлатовни жиддий қўллай бошлашди. Биз, Самар-қанддан келишган МК аъзолари ҳам хатни тўла маъқулламадик, яъни амалда А. Пўла-товни қўллаган бўлдик. Дарҳақиқат, хат ниҳоятда бемаза тузилганди. Ҳатто М. Солиҳ ўшанда мажлис минбарига чиқиб, бу “мазмунсиз” хатдан хабари йўқлигини тан олишга мажбур бўлганди. Шу билан бирга у “А. Пўлатов “БИРЛИК” МК раиси бўлишига ор-тиқ рози бўла олмайман”, деб ҳам эълон қилди.

Мажлис давом этиб, хат муҳокамаси бошлангандан сўнг залда нафақат А. Пўлатовни Раисликда сақлаб қолиш, аксинча хат муаллифларини аниқлаш ва уларни “БИРЛИК” сафидан чиқариш масаласи ўртага чиқа бошлади. Мажлисда шундай вазият юзага кел-ган бир вақтда М.Солиҳ “А. Пўлатов билан ортиқ баробар давом эта олмаслигини”, баён этиб, мажлисни ташлаб кета бошлади. Самарқанд вакилларидан мен ва Б. Намозов иккимиз “залдан ҳеч ким чиқмайди. “БИРЛИК”да ихтилофга йўл қўйиб бўлмайди”, деб мажлис зали эшигини бироз ушлаб турдик. Аммо эшикни узоқ ушлаб туриш, М. Солиҳ ва унинг ортидан мажлисни тарк этишаётган яна 25-30 кишини ортиқ тўхтатиб, ушлаб туриш мумкин бўлмади. Оқибатда биз эшикдан чекиндик, улар мажлисни ташлаб кетишди. Аммо мен М. Солиҳ билан унинг кабинетигача бордим. Кабинетда ҳам мен унга “Солижон, яхши иш бўлмади. Мажлисга қайтишимиз керак. Пўлатов масаласи бошқа ҳол. Уни келажак кўрсатади. “БИРЛИК” бўлинмаслиги керак”, дедим. М. Солиҳ менга жавоб бериб, “Йўқ, домла, бўлмайди, бўлмаяпти. Биз янги ҳукумат билан муроса қилмоқчимиз. Акс ҳолда репрессияга дучор бўламиз. Мен иккинчи марта 37-йиллар такрорланишини истамайман. Пўлатов эса шуни хоҳламаяпти, у револютсия истаяпти”, деди. Ўша вақт мен М.Солиҳнинг фикр ва қарорида бирор ўзгариш ясай олмадим. Ўша воқеа, ўша тарих ўн йил ортда қолди. Бу орада қанча сув оқди, қанча воқеалар, ҳоди-салар тарихга айланди. А. Пўлатов ҳам, М. Солиҳ ҳам узоқ мусофирлик-муҳожирлик даврини бошдан кечирдилар. Аммо уларнинг ўзаро муносабатлари юмшама-ди.  Демак, масала унча ҳам “револютсия исташ” ёки истамасликда бўлмаган кўринади.

М. Солиҳга эргашиб мажлисни ташлаб чиққанлар, ўша бинодаги кичик залда йиғилиш-гандилар. Уларнинг олдига айнан менинг миссиям билан Б. Намозов кирганди. М. Со-лиҳ ҳузуридан чиқиб мен ҳам кичик залга келдим. Узоқ вақт масала тортишуви давом этди. Ҳар бир томон ўз фикрларида қолишди, бирор умумий хулоса чиқармоқ қийин бўлди. Охир-оқибат, мажлисни тарк этганларни мажлис залига қайтариш мумкин бўл-мади.

Катта залда ҳам мажлис давом этарди. Ҳа, ўша вақт кўпчилик Ҳаракатнинг бўлинмас-лиги тарафдори бўлишдилар. Аммо Самарқандликлардан ташқари вилоятлар вакиллари биздек жон куйдирмадилар. Бу А. Пўлатов жабрдийда, унга туҳмат қилинаяпти, шу-нинг учун уни қўллаш керак, деган фикр кучлилиги ёки вилоят вакилларининг камчил-ликлари эмас, балки ҳали уларда сиёсий гўдаклик, сиёсий хомлик катта бўлганлигида, масаланинг чуқур оқибатларини яхши тушуниб этмасликда эди.

Биз, вилоят ташкилотлари Ҳаракатнинг МК ва унинг Ҳайъати таркибида келиб чиққан ихтилофни чуқур ўрганмадик, ўргана олмадик. Унинг асил сабабларини фикр-мулоҳаза этиб, чуқур таҳлил қилолмадик. Натижада, “Пўлатов”чилар ҳам, “Солиҳ”чилар ҳам, у икки шахс, шахсий фикрлари, шахсий муносабатларига мос ҳаракат қилишган бўлиб қолдик. Уларнинг орасида эса, кўпроқ шахсий манфаатлар ётгани ёки ётиши мумкин-лиги ҳақида яхши ўйлаб кўрмадик. Натижада, улар ўртасида муносабатлар чуқурлашиб кетаверган сайин Ҳаракатдан футур кета бошлади. Афсус, биз-ҳаракат аъзолари, вилоят ташкилотлари бунга йўл қўймаслигимиз шарт эди.

Аммо биз, вилоят ташкилотлари воқеани ўз вақтида яхши тушуна олмадик, Ҳаракат ичида майдонга келаётган ихтилофларнинг олдини ололмадик.

Шундай қилиб, “БИРЛИК”нинг сусайишида биринчидан бизнинг сиёсий хомлигимиз, тажрибасизлигимиз асосий сабаблардан бўлган бўлса, иккинчидан, бизнинг ана шу тажрибасизлигимиздан фойдаланган КГБ аввал орамизга ихтилоф тушириб, сўнгра аста – секин изчиллик билан орамизни бузиши ва учинчидан, Ҳаракат раҳбариятининг нохо-лислиги, майда-чуйда манфаатларга ўралашиб қолиши сабабдир.

Мен, Ҳаракатнинг энг уюшган ташкилотларидан бири Самарқанд вилояти ташкилоти раҳбари сифатида доим, қўлимдан келгунича “БИРЛИК”нинг ягона, жипслашган таш-килот бўлиб қолиши ва унинг кескин, изчил ҳаракатлар қилиши тарафдори бўлиб қо-лишга интилган бўлсам-да, А.Пўлатов хусусиятидаги шахсий манфаатпарастлик, шуҳ-ратпарастлик, маҳаллийчилик каби қусурларни вақтида сеза олмаганим ва узоқ вақт унинг тарафдори бўлиб қолганим, А. Пўлатовнинг Ҳаракат Раислиги ва раисдошлигида давомли қолишида бир неча бор ҳал қилувчи рол ўйнаганим билан катта сиёсий хато-га йўл қўйганман, деб ҳисоблайман, ўзимни.

Бугун, мен узоқ муҳожирлик замони хулосаларига суяниб, А. Пўлатов ва унга энг яқин бўлиб қолишган кишилар В. Иноятова, О. Одилов, М. Нарзиқулов, Абдумонноп Пўла-товлар ва бошқа бир қатор шуларга ўхшашлар ҳеч қачон, ҳатто бирозгина бўлса-да “БИРЛИК”  ғояларининг атрофида ҳам турмаганлар, улар фақат ўз шахсий манфаатлар- и учун “БИРЛИК”дан ниқоб сифатида фойдаланишганлар, холос, деб ҳукм чиқаришга ҳақлиман. “Кўр, кўрни қоронгида топибди”, деб халқ бежиз айтмаган, ахир. Юқорида номлари келтирилган кишиларнинг барчаси, ҳатто Ҳаракатнинг энг авж вақтларида ҳам Ўзбекистон ҳукуматига бевосита ва билвосита хизмат этган бўлишилари керак. Маса-лан, В. Иноятова, Усмонова, Одилов, Нарзиқулов (раҳматли)ларнинг  жосуслиги умум-га маълум ва бу алоҳида исботга муҳтож эмас, деб билиш керак. Улар, мамлакат ичида Ҳаракатни тўла ва батомам сотиб, тугатиб бўлиб, 1993 йиллардан эътиборан улар ўз жосуслик фаолиятларини, яъни Ўзбекистон ҳавфсизлик комитетига ишлаётганлик-ларини унча ҳам ниқоблаб ўтиришмасдилар. Чунки улар чет элда юрган уч-тўрт “Бир-лик”-чининг “қудратини” яхши билишардилар. Аслида исм шарифлари келтирилган  гуруҳ ҳеч бир хусусияти билан бир-биридан фарқ қилишмайди. Масалан, уларнинг “машҳурлари” иккала Пўлатов ҳам 1995 йилга келиб, ҳақиқий башараларини тўла ва батамом ошкор этди, яъни улар И.Каримов ёвуз рержими винтиклари эканликларини оламга намойиш қилди. Энди, улар кимликларини ҳеч бир “БИРЛИК” ниқоби билан ёпа олишмайдилар.

М. Солиҳ ҳақида тўлароқ хулосалар сўзлашга етарли маълумотларим йўқ. Чунки мен ва “Бирлик”нинг Самарқанд ташкилоти М.Солиҳ билан яқиндан муомалада ва фаолиятда бўлмадик, бўлолмадик. Лекин баъзи кўриниб турган фикрларни баён этмаслигим мум-кин эмас. Биринчидан, 1989 йил октябрда чақирилган “БИРЛИК” Марказий Кенгаши мажлисини ўтказиш ва уни ташкил этишда унинг иштироки, ташаббуси борлиги аниқ ва исбот талаб қилмайди. Иккичидан, А. Пўлатовни “фариштага” айлантирган ўша машъум хат Солиҳ тарафдорлари тарафидан ёзилганлиги ҳам исботга муҳтож эмас. Ҳатто бу ҳолни биз, Б. Намозов иккимиз ўз вақтида исбот этганмиз, дея оламан. Ўша мажлис куни танаффусда, биз Солиҳ тарафдори, шоир Мирза Кенжабек ва яна бир ёзувчи, унинг исмини унутдим, тўрттамиз бирга тушлик қилдик.

Тушликда биз М. Кенжабекка ”у хатни силар ёзгансанлар, сен ҳам у жараёнда қатнаш-гансан”, деб маҳкам ёпишдик. Ўшанда М. Кенжабек “БИРЛИК” Пўлатовдан қутулиши керак. Аммо қутулиш усулини тўғри танламабмиз”, деди, бизга тан бериб. Демак, хат тайёрланаётганидан М. Солиҳ хабарсиз бўлиши мумкин эмасди. Тўғри, М. Солиҳ хатни кўрмаган, ўқимаган бўлиши мумкин. Унга фақат оғзаки ёки телефонда хат ҳақида ха-бар қилишган бўлишлари мумкин. Солиҳ ва унинг тарафдорлари А. Пўлатов ҳақида ўз вақтида тўғри хулосага келишган ва бирор сиёсий ўйин йўли билан А. Пўлатовни “БИРЛИК”дан четлаштириш учун хатни ташкил этишни ўйлаб топган бўлишлари мум-кин. Аммо бу иш, бу яхши ўйламай ташланган қадам Ҳаракатга ўрни тўлмас зарар, А. Пўлатов шахсига эса ”шуҳрат” келтирди. А.Пўлатовнинг шахсий камчиликлари узоқ вақт ниқобда қолишига сабаб бўлди. Ана шу воқеадан сўнгра Пўлатовни танқид, деяр-ли Ҳаракатни танқидга айланиб қолди. Бу ҳам сўзсиз М. Солиҳ хатоси ва камчили-гидир. Ундан ташқари “БИРЛИК” фаолиятидаги камчилликлар бўйича А. Пўлатовга қўйилаётган айблар, М. Солиҳ адресига ҳам тааллуқлидир. Чунки “БИРЛИК”дан чи-қиб, унинг сафини бўшаштириб эмас, балки Ҳаракатда қолиб, сафларни янада жипс-лаштириб, уни кучлантириш йўллларини изламоқ лозим эди. Сиёсатга йўл олган киши учун мен санаганларнинг барчаси ютуқ эмас, хато ва камчиликдир.

М. Солиҳнинг бир сиёсий киши сифатида, Ўзбекистондаги мустабид режимга мухолиф ҳаракат ва партия ташкил этган шахс сифатида бир қатор ютуқлари мавжуд. Аммо бу ерда М. Солиҳ фаолиятининг “БИРЛИК”-га тегишли қисмини мен билганимча ўз фикр – мулоҳазаларим доирасида тасвирлашга уриндим, холос.

Хуллас, “БИРЛИК” МК 1989 йил октябр йиғилишидан сўнг, Ҳаракат раҳбариятида их-тилоф табора кучайиб бораверди.

II  қурултойнинг чақирилиши.

“БИРЛИК”да жипсликни йўлга қўйиш, уни бўлинишдан сақлаб қолишга бирмунча уринишлар қилинди. Бир неча марта Тошкентда норасмий йиғилишлар ўтказилди. У йиғилишларнинг баъзиларида бизнинг, Самарқанд-ликлардан ҳам вакил қатнашди. Ма-салан, Б. Намозов ўшандай йиғилишлар-дан бирида қатнашганди. Бу йиғилиш “БИР-ЛИК”да бирликни сақлаш учун А. Пўлатовнинг Раисликдан кетиши ҳақида бир қарорга келишга боғишланган бўлиб ва бунга А. Пўлатов розилик берган эди. Ўртага “ҚУРЪ-ОНи КАРИМ” қўйилиб, қўл берилганди. Мазкур норасмий йиғилишдан бироз кейин 1989 йил 29 октябрда Марказий Кенгаш такрор мажлисга йиғилди. Бу мажлисда А. Пўлатов норасмий йиғилишдаги келишувни тан олмади. Натижада МК мажлиси ноябр ойида навбатдан ташқари Ҳаракатнинг қурултойини чақириш зарур, деган қарорга келди ва шундай қарор қабул этилди.

Шундай қилиб, 1989 йил ноябр ойида “БИРЛИК” халқ ҳаракати навбатдан ташқариа  2 – Қурултойи чақирилди. Қурултойда “БИРЛИК” Низомига ўзгартириш киритилиб, тўртта раисдошлик қоидаси жорий қилинди. Қурултой, Ҳаракат Марказий Кенгаши раисдошлари этиб, Бекжон Ташмуҳаммедов (академик), Зоҳид Ҳақназаров (фан док-тори, композитор), Аҳмад Аъзам (ёзувчи), Шуҳрат Исматуллаев(Тошкент университети дотсенти)ларни сайлади. “БИРЛИК” МК аъзолари ҳам янгиланди. Бу ерда ўзгариш-лар миқдорий бўлди.

Шахслар нуқтаи назаридан ўзгариш бўлмади, деса ҳам бўлади. Масалан, 1-Қурултойда МК аъзолигига 150 киши сайланган бўлса энди уларнинг сони юзтадан ҳам оз таркибда сайланишдилар. Бу ҳам “БИРЛИК” ичида бошланган тортишувларнинг бир кўрсаткичи эди, албатта. А. Пўлатов ва М.Солиҳ иккаласи ҳам яна МК ва Ҳайъат аъзолари бўлиб қолишдилар.

2-Қурултойдан кейин ҳам Ҳаракатда бошланган бўлиниш хасталиги сусаймади. Гуруҳ-лар бир-бирини айблашда давом этдилар. Ҳукумат эса бундан усталик билан фойдалан-ди. Ўша замондаги тушунча ва хулосаларимизга биноан, биз, Самарқандликлар ҳам кўпроқ М. Солиҳ тарафдорларини қоралардик. Аммо улар билан кўнгул яқинлиги, инсоний илиқ муносабатларимиз доим сақланиб қолди. Бизнинг бир-биримизга эъти-розларимиз доим маслаҳат ва насиҳат шаклида бўларди. Шу билан бир қаторда биз бу тарафни, яъни А.Пўлатов ва унинг Тошкент гуруҳини яхши тушунмасдан, кўпроқ уларнинг сўзларига қараб иш тутдик. Биз совет кишилари “уч юзли” (сўзда, амалда ва кўнгулда ҳар хил) эканлигимиз, у юзларнинг қайси бири қаерда кўринишини “БИР-ЛИК” шафағида яхши ажрата билмадик. Ким “БИРЛИК”-чиман, деган бўлса, айниқса у халқнинг энг оғир аҳволи, жамиятнинг хасталиги ҳақида чиройли сўзласа, ўша халқ-парвар, ватанпарвар, деб қабул қилдик. Бу бизнинг хатомиз, сиёсий хом ва сиёсий гўдаклигимиз эди.

Сўнгги тарих, айниқса муҳожирлик даври жуда яхши исбот этдики, А. Пўлатов ва у-нинг атрофида ўралашиб юрган бир гуруҳ сиёсатдан, миллий шуур, миллий қадриятдан узоқ, фақат шахсий манфаат учун, алғов-далғовлардан фойдаланиб моддий аҳволини ўнглаб олишни кўзда тутган пасткаш кишилар эканлар. Шунинг учун улар “БИРЛИК”-ни ривожлантирш ва уни сиёсий ташкилот сифатида камолотга етказиш учун эмас, балки унинг ичида доим ихтилофлар келиб чиқадиган вазиятлар пайдо қилишга ва у вазиятда ўзларини “БИРЛИК” ҳимоячилари қилиб кўрсатишга устаси паранг кишилар эканлигини энди, аммо жуда кеч тушундик. Ҳайрият, “ҳечдан кўра, кеч” бўлгани ҳам ёмон эмас. Ниҳоят, Пўлатовлар кимлигини ахиригача тушуниб этдик. Уларнинг ва ўзларини уларга яқин ҳисоблаганларнинг (баъзиларининг исм шарфлари юқорида келтирилди) кимлигини муҳожирлик даври тўла исботлади. Аммо бундан ўн йил бурун А. Пўлатов ва унинг гуруҳи ўз шахсий фойдалари учун Ҳаракат ичида атайлаб хилма-хил ғавғолар, вазиятлар ясаб туриш ва у воқеаларда ўзларини “жабрдийда” кўрсата олишнинг уддасидан чиқа билишдилар.

“БИРЛИК” халқ ҳаракати III-V Қурултойлари.

III қурултой ҳақида. 

Ҳаракатнинг 2-Қурултойидан сўнг кўп ўтмай унинг навбатдаги қурултойи вақти ҳам етишиб қолди. Чунки “БИРЛИК” Низомига мувофиқ ҳар йили унинг қурултойи ўтка-зилиши лозим эди. Аммо 1989 йил ноябридан 1990 йил май ойига қадар “БИРЛИК”-нинг бўлиниши орқага қайтмас шакл олди. М. Солиҳ ва унинг тарафдорлари Ҳаракат фаолиятида қатнашишдан тўла бош тортдилар. Улар А. Пўлатов билан алоқани узиш шаклини ўзларини “БИРЛИК”дан четга олиш, деб ҳисобладилар.

Натижада, 1990 йил 26-27 майда “БИРЛИК”нинг навбатдаги 3-Қурултойи М. Солиҳ ва унинг гуруҳи иштироқисиз чақирилди. Қурултой Ҳаракат МК-нинг ҳисоботини тинглади, Низомга баъзи ўзгартиришлар киритди, Дастурнинг янги таҳрири қабул қилинди. энди “БИРЛИК” халқ ҳаракати МКни тўртта раисдош эмас, учта раисдош бошқарадиган бўлди.

“БИРЛИК”нинг 3-қурултойи А. Пўлатовни уч раисдошнинг бири қилиб сайлади. Аммо уни сайлаш анча тортишувларга сабаб бўлди. Ҳатто қурултойда А.Пўлатов сайланмай қоладиган вазият майдонга келди. Қурултойнинг ташкилий масала қисми жанжалга айланиб кетадиган бўлди. Мажлисда ташкилий масала кўрилаётганда уни деярли  бошқариш мумкин бўлмай қолди. Натижада, мажлисни бошқариш бирмунча вақт қўлдан-қўлга ўтиб турди. Чунки мажлисда тўла тартибсизлик бошланганди. Ана шун-дай минут сайин мажлис раиси олмашиб турган бир вақтда Самарқандлик делегат Барот Намозов ҳам мажлисни бошқаришга уриниб кўрди. Чунки истаган журъатли киши ўзи минбарга чиқиб мажлисга раислик қила бошлаш мумкин бўлиб қолганди. Б. Намозов минбарда мажлис раислигини олиб бораётган бир замонда залдан А. Пўлатов ва унинг ёнида ўтирганлар ўзаро суҳбатларида Б. Намозовни КГБ одами(агенти), деб шивир-шивир бошлашди. Чунки Б.Намозов мажлисда А. Пўлатовчиларга қарши тараф-га бироз ён босмоқда эди. Пўлатов ва унинг ёнида ўтирганлар шивир-шивири ҳаммага эшитилгани, йўқ албатта. Чунки залда шов-шув, ҳар хил овозлар баланд эди. Аммо А. Пўлатовга яқин ўтирган Олим Каримов уни жуда яхши эшитди. У сўз айнан кимнинг оғзидан чиққанини Олим ака Каримов аниқ билади. Шивир-шивирни сезган ва эшитган мажлис раиси Б. Намозов, мажлисни тарк этиб, залдан чиқиб кета бошлади. Мен дарҳол минбарга чиқиб, Самарқанд делегатсияси Қурултойни ташлаб кетади, деб эълон қилдим. Шу замон Олим Каримов югуриб бориб Баротни шартта қучоқлаб олди ва унга ялиниб, ундан залга қайтишни илтимос қилди. Минбарга чиқиб мажлис номидан Б. Намозов ва Самарқанд делегатларидан содир бўлган ноқулайлик ва қўполлик учун узр сўради. Олим Каримов узрини қабул қилдик, унга кўра биз залда қолишни лозим топдик. Ана шу воқеадан сўнгра мен Дадахон Ҳасановдан мажлисни бошқаришни илтимос қилдим. Дадахон ака зўрма – зўраки минбарга чиқиб, мажлисни бошқаришга ҳаракат қилиб кўрди, бўлмади. Шундан кейин мажлисни бошқаришни ўзим қўлга олдим ва бир неча кескин сўзлар сўзладим, ундан сўнг танаффус эълон этдим. Танаф-фусда тортишаётган тарафлар билан бир қатор фикрлар алмашдим.

Хуллас, танаффусдан сўнг мажлис аҳлини бирмунча тартибга келтириш мумкин бўл-ди. Ташкилий масалани натижага етказишга эриша олдим. Оқибат шу бўлдики,  А. Пў-латов Ҳаракатнинг раисдошларидан бири бўлиб сайланди, ҳисобига ўтди. Ҳозир ўша воқеалардан қарийб ўн йил сўнгра, мазкур сатрлар ёзилаётган замон, 1999 йил феврал ойида энг аввал ўзимни, ўзим сўкаман. Бошқа бир қатор “БИРЛИК”чи дўстлар ҳам менинг ўша фаолиятимни кейинги вақтларда тез-тез юзимга солишадилар. А. Пўлатов-нинг раисдошликка қайта келишида мени бош гуноҳкор ҳисоблайдилар.

“БИРЛИК” 3-қурултойида учинчи раисдош Зоҳид Ҳақназаровми ёки А. Пўлатовми, деган масала устида тортишув бўлганди. Кўплар қатори мен ҳам Зоҳид Ҳақназаровни жуда ҳурмат қилардим. У киши чиндан ҳурматга сазовор, юқори даражада зиёли инсон эдилар. Аммо Зоҳид ака бу сафар Қурултойда хонимлари билан бирга қатнашдилар. Улар иккалалари баравар “БИРЛИК” раисдошлигига З. Ҳақназаровнинг кўрсатилишига қарши бўлдилар.

Мен эса, бу ҳолатни кўриб, Зоҳид ака ва унинг хоними сўзларини қандай эшитсам шун-дай қабул қилдим ва бундан фойдаланиб мажлисни А. Пўлатов тарафига ағдаришга уриндим ва шундай ҳам бўлди. Мен ўша замон сўзланган сўзларга чиндан, юракдан ишондим. Чунки менда Зоҳид Ҳақназаров номзодига заррача иккиланиш бўлиши мумкин эмасди.

Тарих кўрсатдики, ўшанда З. Ҳақназаровнинг хоними пўлатовлар томонидан махсус чақирилган экан. Чунки бу сафар баъзи жиддий Тошкентликлар ҳам Пўлатовнинг “БИРЛИК” раҳбарлигига келишини ҳақиқатан исташмаган эканлар. Уларнинг ҳисоб-ларича З. Ҳақназаров фақат камтарлик нуқтаъи назаридан ва хоними кўнглига қараб қаршилик кўрсатган эканлар. Унинг хоними эса, пўлатовларнинг кўрсатмаси бўйича бу ҳолдан фойдаланиб қолган экан. Чунки биз “БИРЛИК”чилар фаолиятимизга хоним-ларимиз унча ҳам рози эмасдилар. З. Ҳақназаров хоними ҳам бундан истисно эмасди, албатта. Нима, деймиз, ўша вақт биринчидан, менинг олдимда мажлисни бирор ман-тиқга келтириш, уни якунлаш турарди. Иккинчидан, мен қулоғим билан эшитган маълумотларга амал қилдим. Қолаверса, у замонлар, мен А. Пўлатов ва унинг укаси, уларнинг ёнида юрган баъзи Тошкентлик ҳамтовоқларини яхши билмасдим, танимас-дим. Афсус, уларнинг кимлигини жуда кеч аниқладим. Бу ҳам камчиллик, нима қила-йин, сиёсий тажрибамиз йўқлигидан кетма-кет камчиллик ва хатоларга йўл қўйдик. Мен ҳам бу хатолар ичида қолдим. Сиёсатда изчиллик, деярли хатоларга йўл қўймас-лик бош масала бўлса-да, бизнинг тарихимизда хатолар кўп бўлди. Оқибатда ҳарака-тимиз кўп самарасиз қолди.

Давлат ҳокимиятини қўлга олишни ният этган Сиёсий ҳаракат (ташкилот), уни олиш ва бошқаришни эплаш бўйича жуда катта тайёргарлик амалиётидан ўтмоғи зарур. У ҳар-акатда етук кадрлар, етарли мол ва пул маблағи бўлмоғи шарт. Сиёсатни баъзилар ҳисоблагани каби, “сиёсат-ёлғон ва алдашлардан иборат”, деб қабул қилиш мутлақо нотўғридир. Мен сиёсатга бундай қарашга қўшила олмайман. Кучли сиёсат-адолат-лиликдир, растгўйлиликдир! Изчиллик ҳақиқатдадир! Темур бобомиз айтганидек, “Куч-бу адолатдадир!”

“БИРЛИК”да кадрлар масаласи етарли даражада ҳал этилмаганини кўрдик, аммо маб-лағ қандай эди? Ҳаракатда молиявий аҳвол қандай эди? Бугунги маълумотлар “БИР-ЛИК”ка 1989-1992 йиллар давомида анчагина маблағ йиғилганлигини кўрсатади. Аммо у маблағнинг сарфлари ҳақида ҳозиргача етарли ҳисоботлар йўқ. Бу ҳақда ҳеч ким, ҳеч бир замон ҳисобот бергани ҳам йўқ. “БИРЛИК” халқ ҳаракати номига тушган пул маб-лағларнинг бир қисми ҳақида Ҳамид Расулев айрим рақамларни билади. Ҳ. Расулев биладиган рақамдаги пуллар тўла А. Пўлатов қўлида қолганлиги ҳам аниқ.

IV ва V қурултойлар ҳақида.

“БИРЛИК” халқ ҳаракати яна икки марта ўз қурултойларини ўтказди. Масалан, унинг 4-Қурултойи 1991 йил октябр ойида Тошкент шаҳри яқинидаги Қозоғистонга қарашли бир қишлоқда ўтказилди. Чунки ўша замонлар Тошкент шаҳрида Қурултой ўтказишга ижозат олиб бўлмади. Қурултой жуда оддий ва озгина делегатлар билан ўтказилди. Ҳаракат Низоми ва Дастурига деярли бирорта ўзгариш киритилгани йўқ. Фақат кундалик воқеалар муҳокама қилинди.

Ниҳоят Ҳаракатнинг 5-Қурултойи 1992 йили 23-24 май кунлари Тошкентда ўтказилди. Қурултойда доимий, ҳамиша кўриладиган масалалар қараб чиқилди, яъни йиллик ҳисобот, Низомга ўзгаришлар ва Дастурнинг янги таҳрири кўриб чиқилди ва шуларга мос қарорлар қабул этилди. Ниҳоят, яна ташкилий масала, бу сафар ҳам тортишув би-лан ўтди. Қурултойда қатнашаётган Қўқонлик делагатлар ва Тошкентлик делегат-ларнинг бир қисми “БИРЛИК” МК Раисдошлигига А. Пўлатов номзоди қўйилишига қаттиқ қарши чиқишдилар. Оқибатда, ўз вақтида “БИРЛИК” ташкил этган митинглар-ни, Фарғона, Қўқон, Ўш воқеаларини кинога туширган кино операторимиз Абдулазиз Маҳмудов Ҳаракат ичида Марказчилар фраксиясини тузганлигини эълон этди. А. Маҳмудов гуруҳи, Қўқонлик делегатлар ва яна бошқа бир қатор делегатлар А. Пўлатов номзодига қарши овоз бердилар. Натижада, А. Пўлатов овозларнинг озгина фарқи би-лан қайта сайланди.

Бу Қурултойда ҳам А. Пўлатовнинг раисдошликда қайта қолишида мен ҳал қилувчи рол ўйнаганим тарихий ҳақиқатдир. Аммо бу сафар, А. Пўлатовнинг раисдош бўлиб қолишида “Мустақил ҳафталик” газетасининг Бош муҳарири Ҳамид Расулев ҳам асо-сий ролни мен ўйнаганман, деб ҳисоблайди ва ўзининг бу ҳаракати хато бўлганлигини “Бирлик” газетасининг 1995 йили қайта тикланган нашрида бир неча марта очиқ ёзди ва мен билан шахсий суҳбатларида такрор-такрор сўзлаган жойи бор. Дарвоқе, Ҳ. Расу-лев, иқтисод фанлари номзоди, туғилиб ўсган ери Тошкент шаҳри, 1967 йилдан буён Москвада яшайди. У “ошкоралик” даврида Москвада ўзбек тилида нашр этиладиган “Мустақил ҳафталик” газетасини расмийлаштирган, “БИРЛИК” аъзоси. “Мустақил ҳафталик” газетаси “БИРЛИК” халқ ҳаракати матбуот органига айланганди. Шунинг учун Ҳ. Расулевнинг Ҳаракатни тарғиб қилишда бебаҳо хизмати ва ўрни бор. Буни тарих унутмас, деб ўйлайман.

“БИРЛИК”нинг 5-Қурултойида икки марта мажлисни мен бошқардим. Унинг асосий қисмини ва сўнгги ташкилий масала қисмини олиб бордим. Залда А. Пўлатов номзоди устида тортишувлар бўлаётганда, мен Ҳ. Расулевни ҳам сўзга тортиб Пўлатовнинг позитсиясини мустаҳкамлашга эришгандим. Ўша Қурултойда Ҳ.Расулев А. Пўлатов ҳақида ижобий сўзлаб, Қурултойдан унинг номзодини қўллашни таклиф этгандилар. Ҳ. Расулев ўша нутқига катта баҳо бериб, “БИРЛИК” 5-Қурултойида А. Пўлатовнинг раисдошликда сақланиб қолишига фақат мен сабабчиман, деб юради. Аммо Ҳ. Расулев бу ҳаракатидан кўп афсусланадилар. Ўзининг ўша позитсияси нотўғри бўлганлигини кўп марта “БИРЛИК”чиларга ва Ўзбекистондан Москвага унинг уйига келишган меҳ-монларга А. Пўлатовнинг кўп хунук найранглари ва молиявий бузуқликлари  ҳақида сўзлаб берганлар. Масалан, Ҳ. Расулевнинг бу суҳбатларини “Бирлик”-чилардан, Тоҳир Бақоев, Баҳром Ҳамроев, Маҳмуджон Инақов, Ҳазратқул Худойбердиев ва мен такрор-такрор тинглаганмиз.

Шу ерда яна бир факторни эслаб ўтиш лозим кўринади. “БИРЛИК” ташкил этилганда унинг таркибига анчагина олимлар киришган, уларнинг бир қисми Ҳаракатнинг раҳба-рияти таркибига сайланган ҳам эдилар. Уларнинг ичида ҳақиқий “Бирлик”чи, ватан-парварлари борлиги аниқ эди. Аммо улар, айниқса Тошкентлик олимлар Ҳаракатни бирин-кетин ташлаб кетишдилар.

Биз ўша замонлар бу ҳол сабабини яхши англаб етмадик ёки англашга ҳаракат ҳам қилмадик.

Энди бир қанча вақт ўтиб, муҳожирликнинг азоби ва “ҳузурини” бошдан кечириб, айтиш мумкинки, “БИРЛИК” таркибидан илмли кишиларнинг аста-секин чиқиб кетиш-ларига раисдош А.Пўлатовнинг салбий хусусиятлари, унинг шахсиятпарастлиги, шуҳ-ратпарастлиги, молпарастлиги, маҳаллийчи эканлиги  асосий сабаб бўлган экандир. Чунки ўзини билган ва бироз ўзини ҳурмат қилган киши А.Пўлатов хусусиятларини қабул қилиши, уни сингдириши мумкин эмасди.

“БИРЛИК” халқ ҳаракатининг фаолияти сусайиши ва ҳатто унинг аста-секин сўниш жараёни сабабларидан энг муҳими А.Пўлатов шахсиятига боғлилиги, улар унинг салбий хусусиятларида эканлиги жуда кеч очилди. Бу камчиллик ва хатоларни вақтида англамаслик, уларнинг ўзгартириб бўлмас зарарлар келтириб чиқаришига йўл қўйиб бериш эса, бизнинг, яъни Ҳаракат аъзоларининг ва унинг фаолларининг кечириб бўлмас камчилигимиз ва буюк хатомиздир.

БИРЛИК” халқ ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилоти фаолияти ҳақида баъзи маълумотлар.

Самарқанд шаҳрида “БИРЛИК” халқ ҳаракатининг вилоят ташкилотини тузиш ва у-нинг вилоят таъсис конференсиясини ўтказиш ташаббус гуруҳини туздик(1988 йил де-кабри). Конференсия ўтказилганга қадар Самарқанд университети кафедра мудурлари-дан бири, Норжигит Ражабов ташаббус гуруҳини бошқарди. 1988 йил декабрдан 1989 йил сентябрига қадар ташаббус гуруҳи системали, доимий шаклда ишлаб турган ҳафта-лик йиғилиш ташкил этди. 1989 йил сентябр Самарқанд вилоят  конференсия-сидан сўнг бу йиғилиш Вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг ҳафталик мажлисига айлан-ди. Қўмитанинг бу йиғилишларида Ўзбекистон ва дунё сиёсатига оид тактик ва келажак (стратегик) масалалар ҳамда кунлик турмушга тегишли муаммолар муҳокама қилинарди.

Ҳаракат Вилоят Кенгашининг амалий ишларидан бири Самарқандда ”Улуғбек юлдуз-лари” номли газета нашр қилиб, унинг бешта сонини чоп қилишга эришганлигидир. Вилоят туманларидан бири Иштихонда ҳам “Эркин сўз” туман газетаси нашр этила бошланди. Бу ҳам ташкилотимиз амалий ишларидан ҳисобланади. Чунки у замонлар газета нашр этиш анчагина мушкул иш ҳисобланарди. Икки газета ҳам яширин чоп этиларди. Бу эса, яна ортиқча ташвишлар келтириб чиқарарди. “Эркин сўз”нинг сўнгги сони 1991 йил 19-августда босмага берилиб, 22-августда нашрдан чиққанлиги тарихий аҳамиятга эга воқеадир. Ўзбекистонда кўпгина мансабдорлар, масалан, И. Каримов, Ш. Мирсаидов кабилар Москвадаги (19-22 август, 1991 й.) давлат тунтаришини байрам қилаётган ва бизни қамоққа олишга тайёргарлик компаниясини бошлаб юборган бир замонда, биз мавжуд коммунистик режимга мухолиф фикрни тарғиб қилувчи “Эркин сўз” туман газетасини нашр қилиш билан банд эдик.

Шу кунларда, у воқеалардан анча вақт ўтиб, баъзи дўстлар 1991 йил 19-22 августида ким қандай позитсияда турганди, деб ҳам тартишиб юришади. Масалан, “муҳтарам” А. Пўлатов ва М.Солиҳлар ҳамон шу масалада ҳам нуқул бир-бирини айблашадилар.

Агар улар ўша вақтда конкрет бир амалий иш қилишганларида эди, тортишишга ўрин қолмасмиди. Ҳар ҳолда улар ҳам ўзларича эҳтиёти шарт ГКЧП воқеаларига муносабат билдиришга ҳаракат қилишгандилар.

Ҳаракатнинг Вилоят Кенгаши бир қанча марта оммавий норозилик намойишлари ўтка-зишга тайёргарлик ишларини амалга оширди. Чунки  митинг ёки бошқа бирор пикет каби тадбир ўтказмоқ учун шаҳар ижроия комитетидан махсус ижозат лозим эди. Шунинг учун бундай тадбир алоҳида тайёргарлик талаб этарди, яъни Ижрокомга, намо-йиш билан боғли барча протседуралар аниқ ва очиқ кўрсатилган хат тайёрлаш зарур бў-либ, у маълум вақт ва эътиборни талаб қиларди. Биз бундай хатларнинг бир қанчасини тузганмиз. Аммо ҳокимият аксарият ҳолларда, бундай тадбир ўтказишга ижозат бер-масди. Бунинг учун йўқ ердан баҳоналар ўйлаб топишарди. Масалан, 1991 йили митинг ўтказишга ижозат сўролганда, Самарқанд шаҳар ижроия комитети, Ироқда бўлаётган урушни баҳона келтириб, унга ижозат беришмагандилар. Кулгили бир ҳол-а?! Ироқда бўлаётган уруш бизнинг Самарқандда намойиш ўтказишимизга халақит берадиган, но-қулай ҳолатмиш, чунки дунё нотинчмиш. Шунинг учун Самар-қандда митинг ташкил этиш мумкин эмасмиш. Аммо бир сафар, 1990 йили ёпиқ бино-да, яъни Самарқанд ви-лоят сиёсий маориф уйида “митинг”(чунки митинг том маънода кўча юришидир, ахир, шунинг учун қўштирноқ ишлатилмоқда) ўтказишга ижозат олишга ҳам муваффақ бўлган эдик. Бундан ташқари, 1991 йили кузда ҳам 200 кишидан кўпроқ одам шаҳар-нинг Регистон майдонидан янги шаҳар қисмигача, яъни компартия вилоят комитети маъмурий биноси ёнига қадар норозилик юриши(марши) ҳам ўтка-зишни ташкил қила олгандик.

1989-1991 йилларда ҳокимиятдан жуда кўп марта митинглар ўтказишга ижозат сўрол-ган бўлса-да, ҳақиқатда уларни ўтказиш тарафдори эмасдик. Чунки митинглар ўтка-зишнинг ўзига яраша бир қатор проблемалари, ташвишлари бор эди. Биринчидан, ми-тингларга ҳокимиятни ташвишлантирадиган даражада, кўз қўрқадиган миқдорда одам йиғиш енгил иш бўлмай, аксинча жуда мураккаб бир муаммо эди. Иккинчидан, одам йиғилганда ҳам митинг жараёнида ҳокимият тарафидан турли хил иғволар ташкил эти-лиши эҳтимоли доим мавжуд эди. Шунинг учун, биз митинг ўтказиш сўрардик, ҳоки-мият масъул кишилари эса, биздан бундай қилмасликни илтимос қилишарди ва биз дарҳол бу илтимосни қабул этишга киришардик, кўпинча уни қабул қилардик.

“БИРЛИК” Самарқанд Вилоят Кенгаши фаолияти ҳақида сўзланар экан, Самарқандда яшавчи тожик ва ўзбеклар орасидаги миллий муносабатларга оид масалаларга тўх-тамасдан бўлмайди. Масалан, ҳукумат тарафидан 1989-1990 йилларда Самарқанд шаҳ-рида миллатлараро низо келтириб чиқаришга зўр бериб уринишлар бўлганлиги ҳақида ҳам сўзлаш лозимдир. Совет КГБ-си ва Қорабоғ арман миллатчиларининг ювундухўр-ларига айланган, ўзларини тожик, деб исмлаган Самарқанддаги бир неча олчоқлар ёр-дамида 1989 йил сентябрида, Самарқанд шаҳаридаги “Спартак” стадионида ўзбекларга қарши, очиқдан-очик ўзбекларга душманлик руҳида ёзилган шиорлар, плакатлар кўтаришган бир гуруҳ (асосан мактаб ўқувчиларидан иборат) инсонларнинг митинггини ташкил этишдилар. У митингни ўша замон Самарқанд компартия шаҳар комитети тўла қўллаб қуватллади ва уни компартия шаҳар комитети биринчи котиби Носир Яқубов бошқарди. Бу эса, яъни бу митинг бевосита Москаванинг марҳамати билан ташкил этилганилигидан дарак берарди. Акс ҳолда, машъум Фарғона воқеаларидан кўп ўтмай Самарқандда бундай миллий можаро келтириб чиқариш оловини ёқадиган намойишга компартия шаҳар комитети йўлбошчилик қилишга журъат қила олмаган бўларди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ўша замон Ўзбекистон Компартияси МК биринчи коти-би И. Каримов эди. Агар баён этилаётган митингни ўтказиш учун Москвадан ижозат олинган бўлмаганида эди, тўртта одамнинг бир жойга, чойхўрликка йиғилишидан ҳам ажалдан қўрққандай қўрқадиган И. Каримов Самарқанднинг марказида, у ўзи туғилган шаҳарда бундай иғвонинг очиқ намойишига йўл қўярмиди? Асло, йўқ, И. Каримов бунга ҳеч рози бўмасди, бўла олмасди. Чунки, бундай нозик иш ҳисобига И. Каримов қанча мол-дунё билан эндигина эришган мансабидан ажраб қолиши ҳеч гапмасди, ахир. Бордию, митинг бебошлик бўлиб, Республика КП МК-га бўйинсунмасдан ўтказилган бўлганда, шаҳар партия комитети 1-нчи котиби бошқарган воқеага партиявий баҳо берилган ва ҳеч бўлмаса Митингга бевосита раҳбарлик қилган ўша замон компартия Самарқанд шаҳар комитети биринчи котиби Носир Яқубовга партиявий жазо берилган бўлмасмиди? Йўқ, ундай бўлмади. Чунки, бу ҳаммаси юқорида, Москвада ҳал этил-ганди. Бу иш Ўрта Осиё -Туркистоннинг асил аҳолиси ўзбеклар (турклар)ни бутунлай мағлуб қилиш, уларни миллат сифатида ярамасга чиқаришга қаратилган ўша замонлар совет КГБ-сида масъул курсиларни эгаллаб турган арманлар ёвуз ниятли планининг Фарғонадан кейинги иккинчи, навбатдаги қадами эди. Миллати ва умуман келиб чиқишларининг тайини йўқ И. Каримов ва Носир Яқубовлар учун эса, кимнинг қони тўкилиб, кимники қолиши аҳамиятсиз, улар учун энг муҳими биринчи котибликда қолиш, бош масала ҳисобланарди.

Москванинг кўрсатмасини кўр-кўрона бажо келтиришга ўрганган бу масъулиятсиз, кишилар ташкил этган намойишдан сўнг шаҳарда чинакамига нозик(критик) ҳолат май-донга келди. Шаҳарда ўзбекларнинг жавоб митингга чиқиши реалликка айлана бошла-ди. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, педогогика, тиббиёт институти ва Самар-қанд Давлат университети студентлари, шаҳардаги бир қатор корхоналар ишчи-хизмат-чилари митингга чиқиш талаблари билан “БИРЛИК” Самарқанд ташаббус гуруҳига мурожаат қилишди. Улар биздан кўп минглик кўча юришларига йўлбошчилик қилиш-ни сўрар, ҳатто талаб қила бошлашди. Акс ҳолда, ҳар бир институт ва корхоналар ўз-лари алоҳида-алоҳида митинг қилишни ўртага қўйишарди. Чунки Компартия шаҳар комитети раҳбарлигида ўтказилган бу иғвокорона митинг, шаҳар нуфуси асосий қисмининг иззат-нафсига теккан эди. Халқ оммаси, студент ёшлар ўта оташин эдилар. Биз ўшанда, заррача митингга майиллик кўрсатсак тожик аталмиш кишилар шаҳардан ҳайдаб чиқарилар, шаҳар ағдар-тўнтар бўлар, ҳолат Фарғонадан беш баттар бўлиши аниқ эди. Ҳатто ўзбеклар, тожик тилида сўзлашадиган инсонларнинг барчасини бирор-та ҳам қолдирмасдан шаҳардан ҳайдаб чиқаришлари турган гап эди. У замон, тайинлан-ганига ҳали икки ой ҳам тўлмаган Ислом Каримов онасини учқурғонда кўрарди. Аммо биз самарқандли бирликчилар, Фарғона қирғинларининг асил ташкилотчиларини ва ижрочиларнинг кимлигини жуда яхши аниқлай олган эдик. Шунинг учун омманинг талабини қабул қилиш, яъни жавоб митинггига чиқиш, ёвуз ниятли душманнинг тегирмонига сув қуйиш бўларди. Улар кўпдан истаган, Самарқандда ўзбеклар эмас, тожиклар яшайди, деган ёлғон ҳукмни тасдиқлаган бўлардик. Шунинг учун биз жавоб митингги истаган дўстлар билан тушунтириш тадбир – чораларини кўрдик. Биз уларга “Шаҳар бизники, биз катта  халқмиз, биз ақлли бўлмоғимиз лозим. Орамизда бир неча безорилар бўлса бордир. Уларнинг ҳар бир безориликларига безорилик билан жавоб бериладими? Биз безориларга ўз обрўмизга яраша, бошқа хил жавобимизни кўр-сатамиз”, деб насиҳат қилдик. Оқибатда, катта вайронагарчиликнинг олдини олдик. Келажак, бизнинг фаолиятимизни ва митинг уюштирувчилар иғволарини таҳлил эта-жак, жиноятчиларни муносиб равишда баҳолаяжак ва жазолаяжак, иншооллоҳ. Мен бунга ишонгим келади.

Энди эса, 1990 йили бошига келамиз. Бу вақт, чамамда, феврал ойи эди, бизнинг қўли-мизга бир хат тушди. Хат, 1989 йили КПСС МК Пленумида миллий масала муҳокама-сида қўлланиши учун тайёрланган эди. Мазкур хат КПСС МК Биринчи Котиби М.С. Горбачевга номланган бўлиб, ўн битта Тожикистонлик совет замони таниқли олим ва ёзувчилари томонидан имзоланганди. Унинг тушунтириш қисми ўн бир саҳифа ва унга илова қилинган “фактлар” тўксон икки саҳифадан иборат бўлган ёзув машинкасида кў-чирилган, жирканч ва ифлос фикрлар билан тўлиб, тошган катта бир “достон” (бу ифлос алаҳсирашга достон ибораси ҳам лойиқ эмас) эди, у хат. Ҳаммасидан ҳам хат-нинг мазмуни ҳар қандай бир ўзбекман деган киши сочини тик турғизарди. Чунки хат бошдан, оёғи майда миллатчиликнинг ўта ярамас чиркинликлари билан тўлиб тош-ганди. Унинг мазмунига кўра, мавжуд Ўзбекистон тупроғининг яримидан кўпроқ қис-ми тожикларнинг тупроғи ва уларнинг ватани, деб эълон этиларди. Республика нуфуси ҳақида ҳам шунақа йиртқичларча тажовузона сўзлар ёзилганди, яъни хатда тасдиқ-ланишича Ўзбекистонда истиқомат этаётган аҳолининг ҳам яримидан кўпроғи тожик-лармиш, умуман Ўрта Осиё тожикларнинг тарихий ватани эмиш-у, ўзбеклар(турклар) истилочилармиш. Улар бу тупроқни ХII аср бошларида босиб олиб, турклаштириш-ганмиш. Ўзбекистоннинг бугунги ҳудуди, қолаверса бутун Туркистон юрти зудлик билан Тожикистон республикасига қўшиб берилиши зарур, деб қаттиқ талаб қили-нарди, у ифлос хатда. Бордию бу талаб қондирилмаса, Самарқанд ва Бухорода “иккин-чи Қорабоғ” бошланишини “башорат” қиларди, у хат муаллифлари. Бу гаплар хатда келтирилган иғво ва душманликнинг баъзи бирлари, холос. Аслида юз саҳифадан ортиқ “илмий ижод” ўзбекларга, умуман туркларга душманлик билан тўлиб-тошган, қора лойдан иборат, бир бало эди. У хатнинг тўла мазмунини сўзлаб тугатишнинг иложи йўқ, уни фақат шахсан ўқиб чиқмоқ лозим. Ўқиганда ҳам унинг мазмуни ва мақсадини яхши тушунмоқ, уқмоқ учун бир неча марта қайта-қайта ўқимоқ зарур. Маскур хатнинг копияси (кўчирмаси) эмас, оригинали, асл, биринчи нусхаси негадир (чунки хат таги-даги имзолар оригинал эди), КГБ Самарқанд вилоят ташкилоти томо-нидан бизга, “БИРЛИК” халқ ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилотига топширилди. Қаранг, Горба-чевга ёзилган хатнинг асл нусхаси бизга-Самарқанддаги “Бирлик” ташкилоти раҳбар-ларига берилаяпти, нега? Нима учун бу хатнинг асл нусхаси Самарқандлик КГБ-чилар қўлида турибди? Тожикистонликлар Москвага йўллаган хат нима учун Самарқанд бўйлаб кезиб юрибди? У хат зудлик билан мўлжалланган манзилга, яъни КПСС МК-га юборилмасдан, бизга, “БИРЛИК”-ликчиларга ўрганиб чиқиш учун берилмоқда, нега, нима учун? Бу ифлос, ҳожатхонага ишлатилиши керак бўлган қоғоз билан биз танишиб чиқишимиз совет ҳукуматига, унинг КГБ-сига шунчалар зарурми? Ёки совет КГБ-иси биз ўзбекларнинг жонкуяр жонажонларими, дўстларими, бу хатни бизга яхшилик учун бераётирларми? Улар бизга яхши хабардан, ўзбекларга фойдали хабардан дарак бераяптими? Яна бир эътиборни ўзига жалб қиладиган ери шундаки, хат, Вилоят таш-килоти бошлиғи менга эмас, менинг ёрдамчим Борот Намозовга берилди. Бу ҳам савол, нима учун, ахир? Хат “БИРЛИК”ка, Халқ ҳаракатига танишиш учун холис ниятда бериладиган бўлса, нега Ҳаракатнинг Марказий Кенгашига эмас, бизга, унинг Вилоят ташкилотига берилади? Хатда кўтарилган масалалар бутун Ўзбекистонга, ҳатто бутун Туркистонга тегишли-ку, ахир. Нега, шундай, нима учун хат бизга берилаяпти? Аммо хатни ёзганлар ҳам, уни тарқатаётганлар ҳам, хат билан Ҳаракатнинг Марказий Кенга-шини эмас, бизни хабардор этишни танлаганлар ҳам фақат битта ёвуз ниятни кўзда тут-гандилар. Яъни уларнинг ифлос фикрича, Самарқандда тожик аталмиш аҳоли бирмунча ғучроқ яшашади, шунинг учун хатдаги ёвуз ниятда ёзилган ёлғон ва иғволарни ўқиб, биз ўзимизни тута олмасдан хат муаллифлари тахмин этганидек, миллатчилигимиз, “йиртқичлигимиз” жушиб, додлаб кўчага чиқмоғимиз керак эди. Хатдаги ифлосликлар учун биз Самарқанддаги тожикларга, ҳали сиз шунақамисиз, деб уларга дағдаға қили-шимиз ва ниҳоят шаҳарда катта ғавғо келиб чиқишига сабабчи бўлишимиз мўлжаллан-ган эди. Аммо биз бошни қўллар орасига қўйиб ўйладик ва мутлақо ўзгача йўл тутдик. Ваҳимага тушмаслик, иғвога учмаслик лозим, деган қатъи хулосага келдик. Хатни зуд-лик билан кўчириб олиб, ундан нусхаларни шаҳар, вилоят, Республика партия орган-ларига, яъни мавжуд ҳукумат тизимларига тарқатиш зарур, деган қатъий қарор қилдик.

Шундай қилиб, биргина ўзбеклар эмас, ҳамманинг, тожикнинг ҳам, ўзбекнинг ҳам ёвуз душмани(душманлари) тарафидан ижод этилган, балки ўткан йили сентябрда ўзбек-ларга қарши “тожиклар” митинггини ташкил этганлар тарафидан тузилган, бу машъум хатни Б. Намозов КГБ вакилларидан олган ҳамон менинг олдимга келди ва биз иккимиз биргаликда, бу хатни ўрганиш йўлларини ишлаб чиқдик. Биринчидан, хатда нима ёзи-лишидан қатъи назар, биз уни оммалаштирмасдан, энг аввал фақат иккимиз синчиклаб ўрганиб чиқмоғимиз керак, деган қарорга келдик. Шунга кўра хатни тўла кўчириб олишимиз лозим бўлди. Бизга хат билан танишиб чиқмоқ учун фақат бир кун муддат қўйишганди. Хат бизнинг қўлимизда турган замон куннинг иккинчи ярими эди. Шу-нинг учун бизнинг ихтиёримизда, амалда фақат бир кеча ишлашимиз қолаётганди. Хатни бир кечада, яъни ўн икки соатда қўлда кўчириб олишнинг имкони йўқ эди. Дарҳол, нусха кўчириб олиш учун у замонлар,  Самарқандда ксерио ҳам йўқ эди. Ким-дадир, ҳокимиятнинг қайсидир идорасида ксерио бўлса ҳам бизнинг уларга чиқиш имконимиз йўқди ва бу хат билан бирор киши олдига чиқиш ҳам жуда хавфли эди. Шундай қилиб, қўлимизда бирдан бир имкон, хатдан фото аппарат ёрдамида фотоси (расми)ни олиш қолаётганди. Бунинг учун ҳам ишончли фотограф зарур эди. Ниҳоят ўта ишончли фотограф топдик ва кечаси билан ухламасдан бир фото нусха чиқариб олдик. Ундан сўнг имконини топиб, фото нусхаларни кўпайтириб, биз мўлжалга олган компартия раҳбариятлари манзилларига жўнатдик. Бизнинг бу йўлимиз, ишни бу шаклда бошлаб юборишимиз Самарқанд КГБ-чиларини тентак қилаёзди. Аммо ишни бу хилда бошлаш бизга “БИРЛИК”-чи сифатида сезиларли ютуқ(очко) келтирди. Шундан эътиборан улар, яъни КГБ-чилар биз билан эҳтиёт бўлиб, яъни улар биз билан алоқа ва муносабатларида етук, сиёсатни тушунадиган кишилар сифатида муомала қилишадиган бўлишдилар.

Шундай қилиб, биз душман мақсадини аниқ тушиниб, уни етарли даражада тўғри баҳо-ладик. Шунга яраша, имконимиз доирасида зарур даражада салмоқли ва ақл билан ҳа-ракат қилдик. Душманнинг, турклар-мусулмонлар душманларининг иғвосига йўл бер-маслик учун студентлар орасида, Самарқанд шаҳарида тожиклар ғучроқ яшайдиган маҳаллаларда тушунтириш ишлари олиб боришни йўлга қўйдик. Иш қилиб, қўлимизда бўлган барча куч ва имкониятлар билан шаҳарда можаро  чиқмаслигига ҳаракат қил-дик. Аммо ўзларини “тожиклар вакили” кўрсатиб, гўё тожикларнинг “манфаатларини” қўллаётган, Ж.Мирсаидов, А.Юсуфова, Ў.Бекмурадов ва адашиб уларга эргашиб юришган беш – ўн киши, Қорабоғ арманилари маслаҳати билан иш юритиб, тожиклар ва ўзбеклар орасида ихтилоф туғдирувчи иғвогарларга айланиб қолдилар. Мен улар ташкил этган мажлисларда ҳам чиқишлар қилиб, тушунтириш олиб борганман. Тожик-лар “нажоткорлари”нинг ҳар бири билан узундан – узоқ суҳбатлар қилиб, уларнинг мунофиқликларини юзларига сўзлаган вақтлар бўлган эди.

Хуллас, “БИРЛИК” халқ ҳаракати Самарқанд Вилоят ташкилоти, унинг Вилоят Кенга-ши ўша замон вазиятга жиддий баҳо бериб, шошма-шошарликка йўл қўйилмаганлиги натижасида КГБ ва Қорабоғ арманилари иғвоси амалга ошишига йўл берилмади. Борди-ю ўша замонлар “БИРЛИК”-чилар жиндак енгиллик қилиб, жиззакиликка, ҳис-ҳаёжонга берилиб, Самарқандда тожик-ўзбек орасида ихтилоф чиқгудай бўлганида эди, И. Каримовга президентлик тушида ҳам насиб бўлмасди. Аммо биз учун у вақт Самар-қанддай буюк бир жойда душман иғвосига (турклар душмани иғвосига) учмаслик энг олий мақсад эди.

Бугун И. Каримов Ўзбекистонда диктаторлик қилмоқда, халққа азоб бериб, унинг ил-ғор қисмини тугатиш билан изчил шуғулланмоқда. Ўша кунларга, ҳатто мана шу бугун-ги зулмдан, И. Каримовнинг ўзбекларга очиқ душманлиги эшигидан қараб ҳам биз вақтида қабул этган қароримизни мутлақ тўғри эди, деб ҳисоблайман.

1989 йили СССР Олий Советига, 1990 йили Ўзбекистон Олий Советига депутатлар сай-лаш компаниясида ҳам Ҳаракатнинг Самарқанд ташкилоти халқ ичида анчагина тарғи-бот ва ташвиқот ишлари олиб борди. Масалан, мен Самарқанд вилоятининг деярли бар-ча районларида сайлов олди йиғилишларда, сайловчиларнинг депутатликка номзодлар билан учрашув-ларида қатнашдим ва нутқлар сўзлашга ҳаракат қилдим. Уларда “БИР-ЛИК” – нинг программасини торғиб қилишга уриндим. Вилоят бўйлаб бир неча район-дан менинг номзодимни Ўзбекистон Олий Совети депутатлигига кўрсатиш ташаббус гуруҳлари ҳам ташкил этилди ёки шундай гуруҳ тузишга ҳаракат қилинди. Аммо Вило-ят КГБ бўлими ва компартия вилоят комитетининг қаттиқ ва ошкора қаршилиги нати-жаси ўлароқ, қонунларни очиқдан-очиқ бузиш билан менинг номзодимни депутатлик-ка кўрсатиш мажлислари бузилди ва менинг номзодим рўйхатга олинма-ди. Вилоят Кенгаши аъзолари Н.Ражабов, С.Мурадов, Б.Намозов, Х.Ғаниев, А.Умирзақовлар ҳам сайлов компаниясида фаол иштироқ этдилар. Оқ-Дарё, Паст-Дарғом, Иштихон район-ларида ҳам “Бирлик”чи дўстларимиз сайлов компаниясида кўп ишлар бажаришдилар. Иштихон район сайлов олди йиғилишларидан бирида Норжигит Ража-бов Олий Совет-га номзод этиб кўрсатилди. Бироқ Тошкентнинг бевосита кўрсатмасига мувофиқ унинг ҳам номзоди рўйхатга олинмади.

1990 йили Тошкент вилоят Оқ-Қўрғон районида яшавчи месхитияли турклар билан бўлган воқеалар Самарқандда ҳам бир қатор проблемаларни келтириб чиқарди. Чунки Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Паст-Дарғом, Иштихон, Оқ-Дарё район-ларида улар анча ғуч яшашардилар. Бу туркларни, бу қардошларимизни ҳақиқатда ҳукуматнинг махсус яширин кўрсатмасига мувофиқ ўтроқ жойларидан мажбуран ҳай-дашдилар. Бунинг учун биринчидан, турклар яшаётган қишлоқ ва район марказларига уларни кўчишга чақирувчи махсус ташвиқотчилар тарқатилди. Иккинчидан, Паст-Дар-ғом ва Иштихон районларида (бу районларда турклар нисбатан кўпроқ яшашардилар) район компартия раҳбарияти месхитияли туркларга қарши, уларнинг кўчиб кетиш-ларини талаб қилган маҳаллий аҳоли митингларини ташкил этдилар ва ўшандай ми-тинглар ўтказишдилар.

Эртаси куни митинг бўладиган кечалари компартия-ҳукумати томонидан тайинланган махсус кишилар уйма-уй юришиб, бу митингларга одамларни даъват этишди. Бу ишлар Москванинг кўрсатмасига мувофиқ шахсан И. Каримов бошчилигида амалга оширил-ди. Бу эса, Москва кўрсатмасига кўра И. Каримовнинг бевосита иштирокида месхития-лик туркларни Ўзбекистондан мажбурий ҳайдаш эди. Биз бу жараёнга ҳам кескин қарши турдик. Паст-Дарғом, Иштихон, Оқ-Дарё ва Жамбой районларида турк қардош-лар билан учрашувлар ўтказдик, уларни кўчмасликка даъват қилдик. Лекин ҳукумат ғазаби кучли эди. Улар кўчиб кетишдан бошқа илож топа олмадилар. Масалан, Оқ-Дарё райони, Даҳбет қишлоғида яшовчи, ўша қишлоқда мактаб директори вазифасида ишлаб турган, бир ҳурматли киши бизга, “БИРЛИК” вилоят ташкилотига мурожаат қилди. У мурожаат билан бизга келганида унинг қўлида бир хат бор эди. Хатда мактаб дирек-тори адресига, бегуноҳ бу инсонга қаратилган бир қатор сўкишлар, яъни очиқ, ўзбекча ифлос, сўкиш сўзлари ва Даҳбетдан зудлик билан чиқиб кетиши зарурлиги ёзилганди. Бир умр қишлоқда ўқитувчилик қилган, фақат болалар тарбияси билан машғул бўл-ган бир инсон учун бу ўринсиз ҳақорат, душманнинг иши эди, албатта. Уни ақли жойи-да бўлган бир ўзбек ёки у ўқитувчининг қишлоқдоши ёзмаганлиги менга ойдин эди. Лекин у бечора ўқитувчи учун эса, жуда алам қиларли бир ҳолат эди. У, ёши элликдан ошган киши ўша машъум хатни менга кўрсатиб, йиғлаб юборганди. Биз Даҳбетлик ўқи-тувчини ҳурмат билан қабул қилиб, насиҳатлар қилдик. Даҳбетга унинг уйига бордик, у ерда кишилар, унинг қўшнилари билан суҳбатлар ўтказдик. Аммо натижа ўқитув-чининг кўчиб кетиши билан тугади. 1990 йиллари Месхития туркларини Ўзбекистон-дан тўла ва батамом ҳайдаб юбормоқ учун Ўзбекистон КП МК 1-котиби И. Каримов-нинг шахсан ўзи кўрсатмаси билан ана шунақа, бемаза ташвиқотлар амалга оширилган-ди. Бу жараёнга биз қарши курашган бўлсак-да, унга тўсиқ бўла олмадик, унга тўсиқ бўла олмасдик ҳам. Чунки у ишлар Москванинг ўша замондаги бош режаси билан амалга оширилаётганди. Бизнинг барча ҳаракатларимиз, жараёнга нисбатан фақат бизнинг норозилигимиз бўлиб қолаверди. Шунга ҳам шукур, ҳеч бўлмаса жим ўтириб, кузатувчи бўлиб қолмадик. Ҳар ҳолда бу ноинсонийликка очиқчасига қарши бўлдик.

1991 йили Ўш воқеалари жараёнида ҳам бир мунча ишлар амалга оширдик. Ҳатто Самарқанд шаҳар компартия комитети билан олишиб, тортишиб шаҳар банкида Ўш-ликларга ёрдам ҳисоби очишга эришганмиз. Бизнинг, яъни “Бирлик” Вилоят Кенгаши талабига кўра Ўш воқеалари муносабати билан шаҳар компартия комитетида бир учра-шув ўтказилди. Учрашувда Самарқанд шаҳар компартия комитети 1-котиби Носир Но-рович Яқубов, шаҳар ижроия комитети раиси Мустафо Ғониев қатнашди. “БИР-ЛИК” Вилоят Кенгашидан, мен, Б. Намозов ва яна тўртта “Бирлик”-чи қатнашдик. У, учра-шувда биз Ўшдаги воқеалар “ҳокимият тарафидан (Совет ҳокимияти кўзда тутилмоқ-да) икки қондош ва қардош элат ўртасида атайлаб тайёрланган иғво”- деган фикрни олға сурдик. Бунда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ижрочилардир, деб тасдиқладик. Ўшликларга моддий ёрдам ташкил этиш ва Ўшдаги можароларни шахсан кузатиш, жойида зарурий ёрдам ташкил эта оладиган махсус комиссия тузиш ва Ўшга юборишни талаб этдик. Шаҳар компартия 1-котиби бошлиқ маҳаллий ҳокимият тарафи эса, тўла тескари фикрда бўлиб, улар Ўзбекистон ҳукуматининг, яъни Ўзбекистон КП МК 1-котиби фаолиятини қўллаб-қувватлашни талаб қилишди. Шунда Н.Н.Яқубов “И.Каримов ўзбеклар отаси, у Ўшда бизга оталик вазифасини бажармоқда”-деди. Мен эса, шартта ўринимдан турдим-да, “Йўқ! Каримов ўзбекларга ота бўла олмайди. У ўзбекларнинг душмани”, деб юбордим.

Бу гап билан Каримовга ниҳоятда катта айб қўймоқда эдим. Республика бош раҳбарини “Душман”, аташ, ундай-бундай гапмасди, у замонлар!? Аммо у замонлар бизда ҳам анча куч бор эди, биздан ҳукумат қўрқмаса-да, ийманарди. Шунинг учун бунақа ҳақо-ратларни, у замонлар улар эшитмас-ликка олишардилар. Йиғилиш бизнинг фойдамизга ҳал бўлганди. Шу йиғилиш натижаси ўлароқ, шаҳар банкида Ўшликларга ёрдам ҳисоби очилганди. Бундан ташқари ҳам қатор аҳолининг турли хил турмуш шароитларига, моддий ва маънавий ҳаётига тегишли масалалар ва тадбир-чоралар устида иш олиб борилганди. Мен бу ерда уларнинг нисбатан аҳамиятлилари ҳақида қисқача сўзладим.

 ”БИРЛИК” қайтадан тақиқланди.

Маълумки, 1991 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар ўтказилди.

Совет замонида совет КГБ-си тарбиясини ўтаган, Ватан сотқини, халқ душмани, Ўзбе-кистон компартияси МКнинг 1-котиби И. Каримов ва эндигина ташкил этилган “ЭРК” демократик партияси Раиси М. Солиҳ Президентликка номзод этиб кўрсатилган эди-лар. Сайлов арафаси ва сайловолди кураши, уларнинг ташкил этилиши, ўтказилиши, натижалари ҳақида бу ерда сўзлаб ўтирмайман. Чунки мавзу узун бўлиб, у бошқа хил баён этилмоғи лозим.

Шундай қилиб, Президентлик сайловларидан сўнг ниҳоят 15 кун ҳам кечмасдан, яъни 1992 йил 16-январда мамлакат пайтахтида “студентлар қўзғолони”, аталмиш ғалаён чиқди. Бу ғалаён махсус тайёрланган бўлиб, у И. Каримовнинг шахсан ўзи бошчили-гида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилганди. Тўғрироғи шу йўл билан И. Каримов ўз мухолифларидан қонли ўч олишни амалга оширганди. Шунинг учун бу “қўзғолон” ташкилотчилари ҳамон аниқланмади ва унинг сабаблари тўла таҳлил қили-ниб, улар оммалаштирилмади. 1991 йил декабр ойида ўтказилган Ўзбекистон прези-дентлигига сайловлар арафасида талабалар И. Каримов номзодига тўла қарши кафиятда бўлишганларини намойиш этдилар. Шу сабаб талабаларнинг ташкилий ҳаракатига ха-лақит бермоқ мақсадида уларга навбатдан ташқари таътил беришганди. Энди эса, янги 1992 йилнинг бошида талабалар эндигина ўқишларини бошлашгандилар. Улар ҳали бирорта сиёсий ҳаракат ҳақида хаёл ҳам қила олганича йўқ эди. Осмондан тушдими, ердан чиқдими, бирдан тўполонлар бошланиб кетди. Демак, 1992 16 январда Тошкент-лик талабалар “қўзғолон”га тайёрмидилар? Талабаларни ҳукуматга қарши кўтаришни мўлжаллаётган бирор ташкилот мавжудми эди? Талабаларнинг ҳукуматга қарши бирор хил ҳаракатини ташкил этишда “БИРЛИК” ёки “ЭРК” партияси қатнашиши эҳтимоли бормиди? Бу саволларнинг барчасига фақат “Йўқ” жабоби берилади, холос. Ундай  бўлса, у тўполонларни ким тайёрлади? У қирғин, у бегуноҳ ёш йигиту қизчаларнинг қони кимга зарур бўлди? Бу саволларнинг мантиқи ва жавоби яна ўша президент сайловлари арафасига бориб тақалмайдими? Ҳа, шундай, унинг, “қўзғолон”нинг асосий сабаби талабаларнинг сайлов олди кафиятидир. Уларнинг ўша жанговар кафияти учун улардан ўч олиш “қўзғолони” эди, бу.

1991 йил 31 августда Ўзбекистон, энди И. Каримов тарафидан ҳам мустақил, деб эълон қилинди. Совет Иттифоқи ортиқ йўқ. Аммо СССР расмий равишда ҳали торқамаган, унинг Президенти М. Горбачев ҳали ўз вазифасини ўтаб турган бўлса-да, Иттифоқдош Республикалар ўз мустақилликларини бирин-кетин эълон қилишиб, “уй-уйларига” кириб олишганлар.

Ўзбекистонда 1991 йил 19 август воқеаларини(ГКЧП) тўла қўллаб қуватлангани учун И. Каримов Б. Елтсингами, М. Горбачевга суянишни аниқлай олмай саросимага туш-ган, Республикада аҳвол жуда ҳам барқарор эмас; талабалар анча фаол, Фарғона водий-сида халқ анча жонланган, у ерда бир қатор ёш мўллаваччалар “Адолат” гуруҳи тузи-шиб, давлатнинг тартибни сақлаш ва ҳуқуқни ҳимоя этиш органлари билан мусоба-қалашиб туришибди; “БИРЛИК” бўлиниб, унинг фаоллиги бироз сусайган бўлса-да, тўла заифлашмаган; янги “ЭРК” партияси ҳукумат билан илиқ “муомала”да турса-да, унинг аъзолари сони кун сайин ўсмоқда. Улар ўз матбуотидан унумли фойдаланиб ту-ришибди. Республика ички ишлар вазирлиги, Республика КГБ ташкилоти муста-қилликка қадар тўла Москвага бўйинсунарди. Ҳозир эса, И. Каримов ҳукумати бу ор-ганлар устидан мутлақ ҳоким бўла олганича йўқ. Ҳозирча И. Каримов тўла ишонадиган бирдан-бир қувватли куч бу ҳарбийлардир. Чунки улар советлар замонида тўла руслаш-тирилганди. Унинг устига Республикадаги миллий уйганиш ҳаракатлари КГБ тарафи-дан русларга қарши ҳаракат қилиб кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон ҳудудидаги рус ҳарбий қумодонлар миллатининг тайини йўқ И. Каримов билан мутлақ яхши алоқада, улар фақат унга бирмунча ишонмоқда эдилар.

1991 йил Ўзбекистон президентлигига сайловлар арафасида юқоридаги жумлаларда ифодаланган вазият майдонга келган эди.

И. Каримов ҳали советлар даврида ташкил этилган Ўзбекистон Олий Совети депутат-лари томонидан “сайланган” президент ҳисобланарди. И. Каримов, оддий аскарларнинг 70 фоизидан ортиғи руслар ва ҳарбий қумодонликнинг тўла руслардан иборатлигидан уларга суяниб, ҳокимиятни давом этираверса ҳам бўлаверарди. У ҳолда халқаро прог-рессив жамоатчилик кўз ўнгида И. Каримов ҳокимияти хунук кўриниб қолган бўларди. Шунинг учун муғамбир И. Каримов ўз хусусиятига мос йўлни, афғор оммани, Ҳатто дунё жамоатчилигини ҳам алдаш йўлини танлади. Ҳақиқатан Совет ҳукумати тугаб, Ўзбекистон ўз бошига қоладиган бир вақтда руслашган армия ёрдамида ҳокимиятни очиқдан-очиқчасига ушлаб туриш ва уни  мустаҳкам-лаш халқаро миқёсда жуда кўрим-сиз бир иш бўларди. “Ёвуз империя” исканжасидан эндигина қутилган мамлакат бироз бўлса-да озодлик, эркинлик талаб, озодликка, эркка интилувчи кўриниши керак эди, ахир. У замонлар дунёнинг бир қисми Ўзбекистонни мусулмон мамлакати қабул қилса, бошқа қисми мустамлака исканжасида эзилган, озодлик орзусида заҳмат чеккан-лар мамлакати, деб қабул этганди. Бундай халқаро муносабатни эътибордан четда қол-дириб бўлмасди. Шу сабабдан И.Каримов ташқи кўринишдан демократия ўйини кўр-сатишга киришди.

Хуллас, И.Каримов Ўзбекистонда, 1991 йил 30 декабрда Президентлик сайловлари ўт-казиб, ўзини халқ “сайлаган, лигитимли” Президент эълон қилиш йўлини танлади. Аммо ясама сайловдан сўнгра эса, илгаридан режалаштириб қўйилган ниятларини бирин-кетин амалга ошира бошлади. Юқорида саналган, Каримов якка ҳокимлигига халақит бериши мумкин бўлган, барча кичигу катта тўсиқларни бир-бир йўлдан супуриб ташлай бошлади.

Шундай қилиб, 1991 йилги Президент сайловларидан сўнг И. Каримов энг аввал тала-балар билан орани очиқ қилди. Чунки И. Каримов талабалардан жуда қўрқарди. Улар-дан қўрққанидан сайловлар арафасида институтларда танаффус эълон этиб, талабалар-ни шаҳарлардан чиқариб тарқатиб юборишгандилар. Энди эса, уларни ташкилий ра-вишда бирор ҳаракат қила олмайдиган ҳолга келтириш керак бўлмоқда. “Нима учун Тошкентга бунча кўп талабалар йиғилиб қолган? 1989-1991 йилларда барча митинг-ларни ҳам шулар ташкил этишганди, ахир”, деб куйинарди И. Каримов ўз-ўзига. Ниҳо-ят, ”Тошкент шаҳарида талабалар сонини кескин камайтириш, уларни бу шаҳардан қувиш керак”, деди И.Каримов, бир кун ўз югурдакларига. Аммо Каримов ҳеч бир замон ўз атрофидагиларга ишонмасди ва ҳозир ҳам ишонмайди. Шу сабабдан, у шахсан ўзи бошлиқ Тошкент шаҳрида талабалар сонини мутлақ камайтириш режаси ишлаб чи-қилди. Бу режа зудлик билан амалга оширилди. У режанинг амалдаги кўриниши 1992 йил 16-январида содир бўлган “студентлар қўзғолони” эди. У режа Каримовнинг шах-сан ўзи тарафидан ишлаб чиқилиб, ёрдамчилари (Бахтиёр Назаров ва бошқалар), Республика Ички ишлар вазирлиги ва КГБ ташкилотининг бевосита иштирокида амал-га оширилди. Бу хулоса алоҳида исботга муҳтожми? Аслида бу ерда ҳеч нарса исбот талаб эмас, ҳаммаси ҳукумат томонидан ташкил этилгани кўриниб турган бир ҳолдир. Шунга қарамасдан бир неча фактларни санаб ўтамиз. Биринчидан, ”қўзғолондан сўнг дарҳол бутун Республика бўйлаб, ҳатто каттароқ район марказларида ҳам “универ-ситетлар” ташкил этишиб, мамлакатнинг пайтахт шаҳрида университет ва институт-ларда ўқиётган ёшларни, у “янги университетларга” кўчириш ҳақида Президент И. Ка-римов фармони эълон этилди. Иккинчидан, қизиқ устида, хўжа кўрсинга 1992 йил 16 январ воқеаларини ислоҳ қилиш учун Ўзбекистон Олий Совети махсус комиссияси тузилгани ҳақида ҳам хабар тарқатилди. Бу комиссия нима иш қилгани ёки бирор иш бажариб, қандайдир хулосалар чиқаргани ҳамон ҳеч кимга аниқ эмас.У комиссиянинг хулосалари ҳақида ҳеч бўлмаса ёлғон маълумотлар ҳам эълон этилмади. Нега, нима учун, ахир? Талабалар қурбон бўлишига сабаб бўлган, унинг оқибатида ўнлаб “янги университетлар” ташкил этишга мажбур бўлинган масала ҳақида шундай индалмасдан қўйилаверса, бу нима, дегани бўлади? Учинчидан, талабаларни Тошкентдан ҳайдаб чиқариш тугаб улгурмай, “БИРЛИК” халқ ҳаракати фаолиятини уч ойга тўхтатиш ҳақи-да ҳукумат қарори жорий қилинди. Ваҳоланки, Ўзбекистонда мавжуд қонунларга муво-фиқ Ҳаракатнинг фаолиятини тўхтатиш ёки тўхтатмаслиги ҳақида фақат суд (маҳкама) ҳукм чиқара олади. Шу билан бирга “ЭРК” партияси ҳам четда қолмади, у ҳам баъзи имконларидан маҳрум бўлди. Чунки И. Каримов ҳисоби бўйича энди бу икки ҳаракатни қўллайдиган уюшган, ташкилий куч йўқ эди. Энди уларнинг асоси қўпориб ташланган-ди. Тўртинчидан, Фарғона водийсида ташкил бўлган “Адолат” гуруҳига сайлов олди ваъдаларини бажариш ўрнига, гуруҳнинг ўзини тугатиб, ҳаракатнинг фаолларини қа-моққа олишни бошлаб юборди. У гуруҳнинг баъзи бир амирлари зўрма-зўраки қочиб қутула олишди, холос. Булар барчаси “студентлар қўзғолони” ташкилотчилари И. Каримов бошлиғидаги Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи эканлигини тўла исбот этади. И. Каримов Тошкентда ўқиётган талабаларни тарқатиб юбориш натижасида жуда кўп “қуёнларни” бир ўқ билан ура олди.

Дарҳақиқат, 1992 йилнинг бошида воқеалар юқорида кўрсатилгани каби кечди. Биз, ўша воқеалар жараёнида “БИРЛИК”-чи ва “ЭРК”-чилигимизни пеш-пеш этган бўлсак-да, аслида сиёсий гўдаклигимизни яна бир бор кўрсатдик. Воқеаларни чуқур таҳлил қилиш, унинг асл моҳиятини очиш, уларни қайта-қайта таҳлилдан ўтказиш ва жиддий, кескин сиёсий хулосалар чиқариш, таъсирли, дадил қарорлар қабул қилиш, талабалар ҳаракати йўлбошчилигини қўлга олиш ва унга қўрқмасдан раҳбарлик этиш ўрнига, ҳеч нарсага арзимас, иккинчи даражали бошқа ишлар билан шуғулландик. Кўпроқ, у воқеалар бизга алоқаси йўқлигини, биз, у “қўзғолон”га аралаш эмаслигимизни исбот-лаш билан овора бўлдик. Тўғри, “БИРЛИК” ҳам, “ЭРК” ҳам қон тўкилишига олиб кел-ган у машъум иғвонинг ташкилотчиси эмасди, ўшандай бўлиши ҳам мумкин эмасди. Аммо бизнинг иштирокимизсиз буюк жиноят содир этилган, бегуноҳ талабалар қони тўкилган эди. Қолаверса, талабалар чиндан ҳам бизнинг ишончимиз, суянган кучимиз эдилар. Уларнинг бошида иғво аслида биз учун, бизни заифлаштирмоқ ва тугатмоқ мақсадида ташкил этилаётганди. Биз эса, уларни бутун имкониятларимиз ила қўллаш ўрнига, улардан узоқда туришга уриндик, уларга алоқамиз йўқлигини ҳукуматга кўр-сатишга зўр бериб интилдик. Бу мутлақо хато позитсия эди. Иғво ҳукумат тарафи-дан ташкил қилинган экан, биз талабалар билан бирга иғвогарларга қарши “жанг”га кир-моғимиз шарт эди. И. Каримов эса, ўз жиноятини хаспўшлаш ва иғводан кўзда ту-тилган мақсад бўйича эришилган ютуғини мустаҳкамлашни изчил давом эттирди. У бир тарафда оммавий матбуот воситалари орқали “кўз ёши” тўкиб, “қора кучларни” аниқлаш ва уларни шафқатсиз жазолашни ваъда қилиб, “озроқ шошманг, августда (1992 йил августи, демоқчи) мана бундай бўлади”, деб бош бармоғини кўрсатиб, иккин-чи томонда Ўзбекистондаги барча прогрессив мухолиф кучларни битта-битта ҳақиқат-дан шафқатсиз жазолашни ва уларни тугатиш ишларини бутун Республика бўйлаб бошлаб юборди.

“БИРЛИК” халқ ҳаракати, “ЭРК” партияси ва бошқа катта-кичик жамоатчилик уюшма-ларини тугатиш мақсадида Ўзбекистон “Асосий Қонуни”га хилоф равишда уларни қай-та расмийлаштириш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди. Чунки энди И. Каримов “сайланган” Президент, у ўзи истаганча уларни “расмийлаштиришни” амалга оширади. Кимни қолдиради, кимни ўчиради, буни энди Каримовнинг якка ўзи ҳал этади. Унга энди ҳеч қандай ёрдамчи, маслаҳатчи, кўп фикрлилик керак эмас. И. Каримов энди Ўзбекистонда “шарқона демократия”, яъни Каримов диктатурасини ўрнатади. Унга диктатура, якка ҳокимлик жуда зарур. Чунки И. Каримов совет даврида Ўзбекистон ҳокимияти бошида унча узоқ муддат ўтирмаган бўлса-да, у Москва кўрсатмаларини тўла ва сўзсиз бажармоқ учун жуда кўп жиноятлар қилиб улгурди. Шунинг учун бу қўли қон ҳукумат бошлиғи мухолиф фикрда бўлган кимсаларни ҳукуматга яқин-лаштира олмайди. Ҳатто уларнинг мамлакатда бўлиши, яшаб туришлари ҳам И. Кари-мов учун катта хавф туғдиради.

КПСС Сиёсий бюроси томонидан Ўзбекистонга раҳбар қилиб тайинланган И. Каримов, бу ҳокимиятни узоқроқ қўлда сақламоқ учун Москва олдида истаган олчоқликни қил-ди. У ердан юборилган ҳар қандай пасткашлик ва жиноятларни бош қоқмай содир этди. Энди эса, Москва йўқ, аммо содир этилган жиноятлар совумаганича кишилар кўз олди-да турибди. Шунинг учун унга энди ўша қонли жиноятларни хаспўшлаш учун, улар-нинг изларини “ёпиб” юбормоқ учун ҳокимият керак, ҳокимият бўлганда ҳам мутлақ ҳукмдорлик зарур. Аксинча, у жиноятлар очилиб кетиши ва Каримовнинг жиноятчи гуруҳи шармисор бўлиши турган гап. Аммо Каримов қўлида ҳокимият турибди, уни ҳеч кимсага бермоқчи эмас. Аксинча, ҳокимиятни диктатурага айлантириш учун зарур бўлган энг муҳим қадам қўйилди ва муваффақиятли амалга оширилди. Бу қадам Тош-кент шаҳарида тўпланган талабаларни тарқатиб юборишдан иборат эди. Бу иш аъло даражада бажарилди. Энди Каримов учун ягона ҳукмдорликка йўл равон, очиқдир.

Чиндан ҳам шундай бўлди. Масалан, бугун, яъни ўша машъум воқеалардан 7 йилдан сўнгра 1999 йилда ҳам Ўзбекистонда Каримов мустабид ҳокимлиги давом этиб туриб-ди. Халқнинг ярими қамоқхоналарда азоб-уқубатда ўлиб кетаётган бўлса, қолган ярими очлик ва яланғочликда ўз уйларида жон бермоқда. Каримов, ҳақиқатда 1991 йили президент сайловида ҳам, 1995 йил унинг ваколатини чўзиш референдумида ҳам сай-ланмаган “президент”. Бу ҳол унга жуда яхши маълум. Шунинг учун, мана ўн йил-дирки, уни сайлашни истамаган ўзбек халқидан у ўч олмоқда, уларни оммавий жазоламоқда.

Тарих уста ҳакамдир. Замонлар келар, Каримов кирдикорлари ҳам ошкор бўлажак. ХIХ аср иккинчи яримида рус босқинчилари улуғ шаҳримиз Самарқандни ишғол қилишида уларга жосуслик маълумотлари тўплаб берган сотқинлар исми бугун ҳаммага ошкор. И. Каримовнинг, ёвуз ниятлилиги, жосуслиги ўзбекларга (туркларга) душман бўлганлиги ҳам ошкор бўлишига ҳеч шубҳа йўқ.

Шундай қилиб, “БИРЛИК” халқ ҳаракати қайта расмийлаштирмоқ учун зарур бўлган барча ҳужжатларни Республика Адилия Вазирлигига топширган бўлса-да, уни расмий-лаштиришмади. Аксинча, 1992 йилнинг иккинчи яримидан бошлаб “БИРЛИК”чиларни турли хил уйдурма ”жиноятлар” билан қамоққа ташлай бошлашди. Натижада, 1992 йил сўнгидан бошлаб, Ҳаракатнинг фаоллари Ватанни ташлаб кетишга мажбур бўлиб қолишди ва улар Ўзбекистондан чиқиб кета бошлашди. Энди уларнинг олдида узун му-ҳожирлик ҳаёти турарди.

Ўзбекистон расмий ҳукумати ва унга мухолифат вакилларининг Вашингитон  учрашуви.

1994 йилнинг сўнгги ойлари мен учун анча ташвишли ўтди. Чиндан ҳам майда-чуйда, аммо вақтни кўп оладиган ёз-чиз каби ишлар анчагина бўлди. Бу замон ичида Абм. Пўлатов ва М. Нарзиқуловга бўлган муносабатларим ҳам деярли аниқ, хулосавий кўриниш олди, яъни мен улар ҳақида ўз сўнгги фикрларим ва хулосаларимни бир нуқтага келтирдим. Ҳали Америкага жўнамасимдан Ҳ. Расулев билан ўтказилган бир суҳбатда мен унга “Ҳамид ака, Абдуманноб ва Мадамин, деганлари Каримов ва унинг гуруҳидан ҳеч тарафи билан фарқ қилмайдиган махлуқлар экан, деган ҳулосага келдим”, десам, у киши роса ётиб кулганди. Чунки Ҳ. Расулев мендан анча илгарироқ уларнинг кимлигини аниқлаб, ўз ҳулосаларини чиқариб қўйганди. У Пўлатовларни аллақачон нормал одамзот рўйхатидан ўчириб, Нарзиқуловга “бўш-маҳкам” ва Ё. Обидга “исқирт шоир”, деб лақаблар ҳам қўйиб олганди. Аммо мен доим “Ҳамид ака, боримиз тўрттагина муҳожирмиз, уларни ҳам “маҳкам-у, исқирт”га чиқариб юбор-сангиз, бу қандай гап? Яхши-ёмон бир-биримизга суянч ва ёрдамчи бўлиб иш қилмо-ғимиз зарурмасми?”-деярдим. У менга, “майли, шундай, деб юраверинг қани, кўрамиз нима бўларкин”, дея киноя қиларди. Муҳожирлик даври кўрсатдики, уларнинг иккиси, яъни кичкина Пўлатов ва Нарзиқулов Ўзбекистон ҳукуматида ўтирган ўғрилардан минг баттар пасткаш кишилар экан. Уларнинг хусусиятларини мен ўз устимда амалда синаб кўрдим. Энди мен учун катта Пўлатов масаласи, яъни унинг ҳақиқий башарасини билиш қолмоқда эди. Ҳ. Расулевнинг таърифича буларнинг барчасининг ўқитувчиси Абдураҳим, яъни катта Пўлатовдир. Лекин мен, 1989-93 йиллар давомида Ўзбекистон ичида “Бирлик” ҳаракатида фаолият кўрсатиб юриб, унинг хусусида яхши фикрда эдим.

Самарқанд вилоятида тўрт йилдан кўпроқ расмий сиёсатга мухолифатда ишлаб уни Ўзбекистоннинг илғор зиёлиси сифатида кўп таъриф ва тарғиб қилганман. Шунинг учун Ҳ. Расулевнинг бир қатор ҳикоялари билан фикримни кескин буза олмасдим, албатта. Шу сабаб бу масалада, яъни катта Пўлатовга баҳо беришда Ҳ. Расулев билан менинг фикрларим диаметриал қарама-қарши бўлиб қолаётганди.

1994 йилни мана шунақа тугаллаб, янги, 1995 йилни “ФОРУМ” газетасининг 2-сонини ва Америкага сафар учун лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ишлари билан бошлаш-га тўғри келди. Чунки 1995 йил январнинг сўнггида Америкада сиёсий учрашув – Ўзбе-кистон ҳукумати ва унинг мухолифати вакиллари учрашуви бошланиши лозим эди.

Шундай қилиб, йилнинг 27-январида Москвадан чиқилиб, 28-да Америкага борилади-ган бўлинди. Программага кўра январнинг 30-да учрашув мажлиси бошланиши лозим эди. Ниҳоят виза ва билетлар тайёрлаб қўйилди. Мен, Паҳлавон исмли мухбир йигит ва Ирина исмли яна бир рус хоними мухолифат вакили сифатида Москвадан Америкага келадиган бўлдик. Москва-Франкфурт-Вашингитон маршрутини бажарадиган учоқда учадиган бўлганимиз учун М. Солиҳ бизга Олмонияда қўшиладиган бўлди. Нима бўл-ди-ю, Ирина биз билан бирга уча олмайдиган бўлиб, у биздан бир кун сўнг Вашингитонга келди.

Хуллас, 1995 йил 28-январ кечқурун биз Вашингитонга келиб етдик. Бизни “Америка овози” радиоси ходими Жавдат Собир кутиб олди. Жавдат жуда мулойим, тили ширин йигит эди. Кимга қандай, билмайман-у, аммо Жавдат менга ёқиб қолганди. Биз белги-ланган меҳмонхонага жойлашдик. Менга Абдураҳим билан бир хонада жой ажратилган экан. Аммо бу ерда ҳали Абдураҳим йўқ экан. У Вашингитонга биздан бир кун илгари келган бўлса-да ҳали бу ерга келмабди. Кейин билсам, у укаси Абдуманнобникида тўх-таб, меҳмонхонага ҳали келиб улгурмаган экан. Биз Америкага келишимизнинг кейин-ги куни, 29-январ якшанба бўлиб, дам олиш куни кечга бизни учрашув ташкилотчи-ларининг бошлиғи ўз уйига меҳмондорликка чақирган эди. Таклиф этилган вақтда биз адресга бордик. У ерга уч – тўрт киши мезмонлар ва икки Пўлатов, М. Солиҳ, Паҳла-вон, Жавдат Собир, Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ буюк элчиси Муҳаммадбобур Маликов ва мендан иборат меҳмонлар йиғилишдик. Мезмонлар ҳам кўпчилик бўлмай, улар, уй хўжаси ва бекаси, учрашув ташкилотчиларидан яна бир аёл кишидан иборат эдилар.

Биз тўла йиғилиб бўлганимизда зиёфат дастурхони ҳали тўлиқ тайёр бўлмаганлигидан бироз ўзаро суҳбат этишимизга имкон бўлди. Шунда биринчи бўлиб, М. Солиҳ “Абду-раҳим, мен бу ерга орамиздаги ихтилофларни йиғиштириб умумий ишларимизни ри-вожлантириш масалаларини муҳокама этишни истаб келганман. Сиз бунга қандай қарайсиз?” – деб мурожаат қилди. Мен бу ерда Солиҳ сўзларини айнан бирма-бир кел-тираяпман, деб ҳукм қилмайман. Чунки у суҳбат магнит лентасига ёзиб олингани йўқ. Ўша замон Солиҳнинг Абдураҳимга энг илк сўзлари мазмунан мен келтиргандай бўл-ганди. Абдураҳим унга “Сўз билан иш бир хил бўлиши керак. Биз сизда буни кўрмаяп-миз”, деб жавоб қайтарди. Шу ҳолатда дастурхонга таклиф башланиб, ўша кун мавзу ўша икки саволлар билан тўхтаб қолди. Эртаси куни 30-январ учрашувнинг биринчи ҳаяжонли куни, бу кун йиғилишга чиққанимизга қадар яна бирга йиғилишдик. Бу сафар биз жойлашган меҳмонхонада, М. Солиҳ хонасида ўзбеклар кечагидек таркибда йиғи-лишдик. Фақат бугун бояги рус Иринахоним ҳам келиб улгуриб, у ҳам бу хонада пайдо бўлди.

Аммо у ўзбекчани тушунмасди. Бизнинг суҳбатларимиз ўзаро ўзбекча эди, албатта. Солиҳ бугун ҳам Абдураҳим олдига кечаги масалани,  яъни кечаги саволини ўртага қўйди ва унга шундай бир қўшимча қилди: “Абдураҳим, сиз “Озодлик”да мени Ислом фудаментализмида ва терроризмда айбладинггиз. Сўзларингизни далиллар келтириб исботлаб берингчи?”- деди. Абдураҳим бу саволни жавобсиз қолдирди. Ихтилофлар масаласида эса, ҳеч қанақа муросага рози эмаслигини очиқ айтди. Шу ердаёқ аҳвол жуда бир хунук тус олди. Ҳаммамиз ниҳоятда тажанг бўлдик ва шундай бир ҳолатда мажлисга бормоқ учун ташқарига чиқишдик. Мажлис бўладиган ер меҳмонхонадан узоқ эмасди. Шунинг учун секин оёқда юра бошладик. Мен ва М. Маликов иккимиз Абдураҳимни ёнимизга олиб йўлда такрор ундан илтимос қилдик, яъни Солиҳ таклифини қабул қилиш, бу ерда, Амеркаликлар олдида Ўзбекистон мухолифати битта эканлигини кўрсатайлик қабилида, кўп ёлиндик. Аммо у бизга “йўқ, мен ўз планимдаги ишимни бажараман”, деб жавоб берди. Мен ўшандаёқ унга “Агар Сиз шундай қилади-ган бўлсанггиз “Бирлик” бошқа бўлмайди. У қайта тузилиши ҳам мумкин. Менимча аниқ қайта тузилади”, дедим. Ана шунда илк дафа ундан менинг ҳам ҳафсалам пир бўлиши бошланди.

30 – январ 1995 йил.

Мажлис бошланди. Мажлис бўладиган хона 40-50 кишига мўлжалланган кичкина бир зал бўлиб, бизга, яъни учрашув қатнашчилари учун мўлжалланган русча “П” ҳарфи шаклида стол ҳозирланганди. Ҳарфнинг қарама-қарши оёқларига “Бирлик” ва “Эрк”, усти қисмига учрашув ташкилотчилари ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ўтирадиган этиб қўйилганди. Ўзбекистон расмий ҳукумати номидан Республика Адлия Вазири Алишер Мардиев ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШ-даги Буюк элчиси Содиқ Софаев ишти-рок этаётганди. М. Маликовга ҳам биз тарафда, “Бирлик” тарафда жой қўйилганди. Столнинг устида бизнинг фамилияларимиз ёзиқли турарди. Жумладан Маликовнинг ҳам фамилияси ёзиқли турганди. Демак, учрашув ташкилотчилари уни мухолифат вакили сифатида қабул этишганлар эди.

Бизнинг қўлимизга аввалдан тарқатилган учрашув программасида мухолифат номидан сўзловчилар М. Маликов, А. Пўлатов ва М. Солиҳ тартибда кўрсатилган эди. Аммо мажлис давомида бироз ўзгариш рўй (сабаби менга аниқ эмас) бериб, сўз берилишида Пўлатов ва Солиҳ ўринлари алмаштирилди, яъни энди аввал Солиҳ ва ундан сўнг Пўлатов сўзлайдиган бўлиб қолди. Бу ўзгариш ким тарафидан киритилгани ҳам менга аниқ эмас, албатта.

Мажлисни кеча бизни меҳмон этган киши очди ва кириш сўзи сўзлади. Биринчи сўз  Ўзбекистон ҳукумати вакили А. Мардиевга берилди. Мухолифат ҳам, ҳукумат вакил-лари ҳам сўз матнларини русча тайёрлашган ва русча сўзлардилар. Мардиевнинг сўзи компартия вилоят комитетининг йиллик ҳисоботига ўхшаш бир маъруза бўлди. Ундан сўнг ташкилотчилар сўзладилар. Мажлиснинг биринчи қисмида муҳолифат вакиллари-дан фақат М. Маликовга сўз берилди ва шу билан мажлиснинг бу қисми тугади. Аммо Маликов ва Мардиев сўзлари шунчалар фарқ қилардики, қўяверинг. Мен М. Маликов-ни бундан илгари танимасдим. У ҳақида фақат унча мунча хабарлар эшитгандим, ай-ниқса у элчиликдан четлаштирилгандан сўнг Америкада муҳожирликда қолганидан кейин бироз унинг шахсига менда қизиқиш пайдо бўлганди. М. Маликов анчагина бамаъни, сиёсий ва умумий саводи жойида киши экан. Шунинг учун ҳукумат вакили Мардиев ва мухолифат номидан илк чиқиш ясаган Маликов сўзларини тинглаган уч-рашув ташкилотчилари ва залга бизни кўриш ва тинглаш учун келишган ўзбеклар, учрашувга қизиқиб келишган бошқа қатнашчилар мухолифат вакили расмий ҳукумат вакилидан камида бир калла юқори экан, деган хулосага келишди, десам заррача муболаға бўлмайди. Ана шундай кайфиятда танаффусга чиқдик.

Танаффус вақтида А. Мардиев менинг олдимга келиб, мен билан сўрашиб, “домла қаер-ларда юрибсиз”, деб дардлашган бўлди. Чунки биз бир-биримизни жуда яхши танир-дик. Мардиев Самарқандлик бўлиб, 1989-1992 йиллари Самарқанд Ҳокимининг бирин-чи ўринбосари бўлиб ишлаган ва биз баъзан қарама-қарши тараф, баъзида эса, бир тараф туриб кўп марта учрашганмиз, тортишганмиз. Сиёсий масалаларда доим бир-биримизга мухолиф бўлсак, миллий масалаларда, айниқса арман миллатчилари ва СССР КГБ-си иғвосига учган тожик миллатчилари билан курашда ҳамфикр ҳам эдик. Шунинг учун мана бу ерда, дунёнинг узоқ бир мамлакатида, айниқса ҳозиргина маж-лиснинг сўзлашмаларида тўла енгилганидан сўнгра менга “меҳрибончилик” кўрсатмоқ-да эди, бу Мардиев, деганлари.

Мажлиснинг танаффусдан кейинги қисми бошланди. Энди биринчи бўлиб М.Солиҳга сўз берилди. У ўз сўзини Маликов мақомида анча тартибли, фақат “Эрк” партиясининг нуқтайи назари доирасида, мухолифатнинг ички ихтилофларига тил теккизмай, Ўзбекистонда диктатура бор ва унга мухолифат ҳам мавжуд, унинг вакиллари биз, яъни шу ерда ўтирганлар деган маънода сўзлади. Унинг сўзидан “Бирлик” ва “Эрк” алоҳида-алоҳида мухолиф ҳаракатлар экан, деган маъно чиқмасди. Ҳақиқатан Солиҳнинг сўзи тингловчилар тарафидан Ўзбекистонда нодемократик давлат режими бор ва унга қарши табиий мухолифат мавжуд, у эса “Бирлик” ҳаракати ва “Эрк” партияси, деб қабул қилинди. М. Солиҳ бу сўзи билан тингловчиларда жуда яхши таассурот қолдирди. У Маликов сўзларини тўлдириб, ҳатто аъло бўлганди, деса бўларди. Аммо Пўлатов сўзлагандан сўнгра ҳамма иш бузилди. Чунки А. Пўлатов мажлисда бизнинг ичимизда бўлган барча икир-чикирларни ўртага солса бўладими? Айниқса, ўша ерда ҳам М. Солиҳни ислом фундаментализмида ва терроризмда очиқ айблашдан тийилмаганлиги жуда хунук бўлди. Солиҳ эса, унинг сўзларига чидаб тингламасдан луқма ташлашни бошлаб, унга сўзлашга халақит бера бошлади. Солиҳнинг бу жиззакилиги мажлис ташкилотчилари ва тингловчиларда ёмон из қолдирди. Унинг жиддий, ҳис-ҳаяжонини сақлай биладиган сиёсатчилигига шубҳа пайдо бўлди. Бунгача тасаввурда гавдаланган юксак Солиҳ энди пастга туша бошлади. Ниҳоят, Абдураҳим сўзини тугатди. Бизнинг фикримизча энди Солиҳ Пўлатовга қарши қўшимча сўламаслиги лозим эди. Чунки буниси ўринсиз тортиши бўларди. Шунинг учун мен Маликовдан илтимос қилиб, столнинг қаршисига ўтинг ва Солиҳни Пўлатовга қарши сўзлашдан тўхтатинг, дедим. Аммо у таклифни ўзимга қайтарди. Мен шундай ишни бажардим. Ўрнимдан туриб Солиҳнинг ёнига бордим ва ундан қарши сўзламаслгини илтимос қилдим. Лекин фойдаси бўлмади, у бари бир сўзлади. Аччиғини Пўлатовга тўкиб солди. Натижа нима бўлди? Натижа, Солиҳ навбатда туриб сўзлаганда олган баҳосини йўқотди ҳисоб. Пўлатов-ку, ўз сўзи билан ўзини тамом қилганди. Солиҳ эса, унга қарши сўз қиламан ва ўзимни оқлайман, деб ўйлади, бироқ акси бўлди, яъни у ўзининг сиёсат одами эмаслигини кўрсатди. Аммо бўлганларга қарамасдан, ўша куни мажлисдан бирор нарсага илинса илинадигани Маликов билан Солиҳ экан, деган хулоса қилинди, менимча. Пўлатовнинг сўзи эса, ошга тушган пашша бўлди, холос. Бунинг исботи учун ўша мажлисда кузатилган бир ҳолни эслаб ўтаман. Масалан, Пўлатов мажлисда сўзламоқчи бўлган матнни кўпайтириб мажлис залида ўтирганлар олдига қўйиб чиққанди. Уларнинг аксарияти америкалик ўзбекларди. Аммо мажлис тугагандан сўнгра маълум бўлдики, бирорта киши у матнларни қўлига олишмабди. Йиғлагинг келарди бу ҳолга. Ҳақиқатан Абдураҳимнинг ўзининг ҳам йиғлагиси келганди, ўша пайт.

Мажлиснинг биринчи куни шу билан тугади. Мажлис бошланмасдан аввал Адуманноб бизларни кечқурун уйига меҳмондорликка таклиф этганди. Мажлис тугагандан сўнг эса, М. Солиҳ мени ва Паҳлавонни бошқа бир меҳмондорчиликка олиб борди. Биз қўноқликка борган жой Вашингитон меҳмонхоналаридан бири эди. Маълум бўлдики, бизни, яъни Солиҳни бу ерга Анвар Олтойли чақирган экан. Бу ерда бизга Рўзи Назар ўғли билан қўшилди. Рўзи Назар ва унинг ўғли (исмини унутдим) мажлисда қатнашган ўзбеклардан бўлиб чиқди.

Рўзи Назар истеъфодаги(нафақадор) АҚШ давлат махсус хизмати ходими бўлиб, унинг ёши 70-дан ошган эди, менимча. Аммо ниҳоятда тетик, ҳеч уни бундай ёшда демасди, киши. Унинг ўғли эса, 30-ларга яқин ёшда бўлиб, туркчада, бугунги бизнинг ўзбекчада жуда яхши сўзлашарди. Инглиз ва олмон тилларини она тили ҳисобларди,  албатта. Чунки унинг онаси, Рўзи аканинг хоними олмон аёли эди. Рўзи Назар рус-олмон урушида олмонларга асир тушиб, Америкаликлар қўлига ўтиб қолган, олмон ва АҚШ разветкасида ишлаган, ҳозир эса, ўша ташкилотдан нафақада эди.

Анвар Олтойли ҳақида ҳам икки оғиз сўз. Мен бу киши билан илк дафа шу ер(Вашин-гитон)да  учрашмоқда эдим. Менга тушунтиришларича, бу киши Ўзбекистон советлар таркибидан тушиб қолган ҳамоноқ, И. Каримовга иқтисод ишлари бўйича ёрдамчими, маслаҳатчими бўлиб ишлаганмиш. Каримов ўзбекларнинг онасини “бўғоз” қилаётган ҳодисада Ш. Мирсаидов билан бирга у ҳам иштирокчилардан бири бўлган ва ўша за-мон лўли Каримовга биргина Анвар Олтойли дарҳол жавоб қайтарганмиш. Айтиш-ларича ҳодиса бундай бўлган, бир замон Ўзбекистон Президенти маъмурияти идора-сида Каримов, Мирсаидов, Олтойли (улардан бошқалар ҳам бўлган дейишади) йиғилиб қолинган бир вақтда ўзбек миллати ҳақида сўз кетади ва лўли Каримов “бундай мил-латнинг, яъни ўзбекларнинг онасини … керак”, деб очиқчасига сўкинади. Афсуски, ҳақиқатан у лўли ҳозиргача ўзбекларнинг онасини … давом этказмоқда. Шу ернинг ўзида, дарҳол “йўқ, бу буюк халқни ҳурмат қилиш керак”, дея олган биргина Анвар Ол-тойли бўлган эмиш. Ўша ҳодисадан кўп ўтмай Олтойли ёрдамчилик “буюк” лавозимни ҳам тарк этганмиш. Аммо Адураҳим бу киши тўғрисида анчагина салбий гаплар торқа-тиб юради. Бизнинг Вашингитон йиғилишимиздан сўнг ҳам Анвар Олтойли А. Пўла-товнинг “сиёсий” фаолиятида бироз вақт ўрин олиб турди. Менда Анвар Олтойлининг қандай одамлиги ҳақида шу ёзганларимдан ташқари ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунинг учун у киши яхши одам ёки ёмон одам дейишга менда асос мутлақо йўқ. А. Пўлатов-нинг айтишича, М. Солиҳни молиявий таъминловчи ёки ўшандайлардан бири Олтойли эмиш. Агар Олтойлининг “гуноҳи” фақат Солиҳга молия ёрдами бўлса, тушунарли. Бу ерда яна ўша ҳасад бор. Нима учун менга эмас, Солиҳга, деган бемазачилик ётибди бунинг тагида. Мана бугун ҳам Олтойли Солиҳни меҳмон қилмоқда, бу ҳам харажат, Солиҳга “молиявий ёрдам”дир балки. Билмадим, Пўлатов яна нималарни кўзда тутади, менга уёғи қоронғи. Янада бўлса, Валлоҳу аълам! Алам қиладиган жойи шундаки, имкониятларни бирлаштириб, биргаликда самарали иш қилайлик, ҳаракатимизга мод-дий ёрдам бера оладиган кишиларни ҳам кўпайтирайлик, эмас, аксинча нима учун унга ёрдам беради менга ёрдам бермайди, каби нуқул ҳасислик ва ҳасадга тўлиб-тошган ҳис-ҳаяжонларнинг гувоҳи бўласан киши.

Жавдат Собирнинг айтишича, Америкалик ўзбеклар ҳам иккига бўлинишиб, бир қисми Абдураҳим тараф, бошқа қисм эса, Солиҳ тараф эмишлар. Рўзи ака “Солиҳчилар” қис-мининг “бошлиғи” ҳисобланар экан. “Пўлатовчилар” тарафининг “бошлиғи” Эргаш ака исмли бириси экан. Эргаш ака ҳам мажлисга қатнашганди. Ҳатто мажлис танаффусида Эргаш ака билан сўзлашиб, танишдим. Алоҳида учрашармиз, дея ният ҳам қилишдик. Демак, бир замонлар болшовойлар зулмидан ҳижрат қилган, ҳозирда америкалик ўзбек-лар икки гуруҳ бўлишиб, катта умидлар билан бизнинг йиғилишимизга келишган. Улар афсуски бу мажлисда фақат икки “буюкнинг” жанжалини кўришди. Унинг асосий сабабчиси ҳам Абдураҳим Пўлатов бўлди. Қизиғи шундаки, Абдураҳимнинг нутқи матнини Эргаш ака эргаштириб келганлар ҳам олишни эп кўрмадилар.

Мажлис тугагандан сўнг яна бир воқеа кўзга ташланди. Яъни мажлиснинг танаффусида менга “меҳрибончилик” кўрсатаётган министр А. Мардиев мажлисдан кейин эса, бир оғиз хайр дейишни ҳам насия қилиб, “думни тугиб” қолибдилар. Биласизми, нима учун бундай бўлди? Чунки мажлиснинг иккинчи ярими тўла улар фойдасига ҳал бўлганди. Мухолифатнинг ихтилофини дунё саҳнасига чиқариб, улар ўз вазифаларини “аъло” бажаргандилар. Мажлисдан кўзда тутилган мақсадларига эришгандилар. Энди ҳукумат вакилининг бизга олчоқланишига ҳожат қолмаганди. Ҳукумат минг йилда бажара олмайдиган ишни Пўлатов беш дақиқада ҳал этиб қўя қолганди.

Шундай қилиб, Анвар Олтойли зиёфатидан сўнг, ақшом бир замон ётоққа келдик. Меҳ-монхонада биз ётишимиз лозим бўлган хонада Адураҳим ҳали ҳам йўқ эди. Чунки унинг укасиникида ҳам зиёфат борди. Шунинг учун у Адуманнобникида бўлиши керак эди. Аммо Абдураҳим мажлисдан сўнг меҳмонхонага келиб, биз бирга яшайдиган хонада менга бир хатча қолдирибди. У қоғозда, “Алибой ака, менинг нутқим махсус мақсадни кўзлайди. Ҳадемай натижасини кўрасиз. Ҳаммаси аъло бўлади, яқинда Ватанга қайтамиз,” деб ёзилганди. Бу хат ўша кечаси менга уйқу бермади. Мен бу билан Абдураҳим нимани кўзда тутаётганини тушунишга интилардим. Шу хат баҳона ҳали Америкага келишга тайёргарлик ишлари билан юрган бир замонда Москвада бўлган бир воқеа ёдимга тушди. Ўша воқеани ҳам бу ерда келтириб ўтаман.

Ҳали Америкага жўнашимизга анчагина вақт борди. Мен ва Баҳром Ҳамроев Москва-даги бир ишхонадан Пўлатов Абдураҳимнинг уйига (Истанбулга) телефон қилдик. Баҳром сўзлашди. Адураҳим уйда йўқ экан, Баҳром янгаси, Абдураҳимнинг хотини билан гаплашди. Қисқаси, Баҳром телефонни қўйиб, “домла, табриклайман, яқинда Ватанга қайтамиз экан. Янга шунақа, деяптилар”, дея ҳовлиқди. Бироз сўнг ҳовуридан тушиб, Баҳром такрор, “домла, Абдураҳим ака уйида йўқ экан. Янга билан сўзлаш-дим.У киши жуда жиддий, Ватанга қайтамиз, аканггиз шундай, деяпти”, деди менга деди. Шу билан у замон гап тугаб, ўша жойда қолиб кетди. Мен Баҳромнинг сўзлари-дан гап нимада эканини яхши тушуна олмадим. Шу билан бу воқеадан бирмунча вақт ҳам ўтди. Биз эса ҳали Америкага жўнашга тайёргарлик ишлари билан шуғулланиб юрган вақтимиз эди. Абдураҳим Истанбулдан менга, Москвага қатор дафа телефон қилди. Ҳар сафар Вашингитонда “Эрк”ни, яъни партиянинг раисини мағлубиятга учра-тишимиз ҳақида гапирди. У менга ҳар доим “Бу жуда зарур. Мен сизга ҳали ҳеч ким-нинг хабари йўқ (хотинининг Баҳромга мақтанганидан хабарсиз, албатта) ахборотни айтайин, Вашингитонда ютуққа эришсак Ватанга сўзсиз қайтамиз”, дерди. Мен эса, унга доим бир хил жавоб қайтарардим, “Абдураҳим, нима деяпсиз, биз Америкада ҳам жанжал ва тортишиш билан шарманда бўламизми? Йўқ, биз ниҳоят бирлашмоғимиз лозим”, дердим. У эса, “Алибой ака, Сиз билмайсиз вақт ўтган, Солиҳ билан бирлашиб бўлмайди”, деб жавоб қиларди. Мана бугун мажлисда масаланинг моҳиятини кўрдим. Министрнинг хайрлашувни насия қилиши ҳам ана шундан даракчи эди. Ана энди чиндан ҳам мағлуб бўлдик. Аммо “Эрк” Абдураҳимга эмас, аксинча мухолифат ўзбек миллатининг ёвуз душмани лўли Каримовга тўла батамом узоқ йилларга мағлуб бўл-ганини кўрдим. Энди “натижани кўрамиз”, қани Абдураҳим Пўлатов қачон Ўзбекистонга қайтар экан?! Ана шунақа хаёллар билан кечани ўтказдим.

31 январ куни мажлиснинг иккинчи кунига йиғилдик. Бу сафар эрталаб ҳаммамиз ўз уйларимиздан тўғридан-тўғри мажлис залига келдик. Мажлис  иш бошламасдан Абдуманноб Пўлатов мени ва М.Маликовни четга олиб, “дўстлар, кеча акам нотўғри иш қилди. Ҳозир, у пушаймон. Келинглар бугун мажлисдан кейин йиғилиб бирлашиш қарорини қабул қилишайлик”, деди. Биз бу таклифдан хурсанд бўлдик, албатта. Абду-маннобнинг бу таклифини дарҳолга Солиҳга етказишга ҳаракат қилдик ва шундай ҳам бўлди. Энди буниси нима, деди, денг? Солиҳ бизга, “Менга энди Абдураҳим керак эмас. Мен учун унинг кечаги гапи ташқарига чиқмаслиги зарур эди. Энди Абду-раҳимнинг қўлидан нима келса қилаверсин. Мен бошқа у билан гаплашмайман”, деб жавоб қилди. Бу жавоб ҳам умумий нуқтаи назардан, узоқни ўйлаб иш қиладиган киши учун тўғри эмасди. Сиёсатда бундан баттарироқ ҳоллар ҳам бўлади. Оқибати ғалаба бўладиган бўлса, чекинишлардан қўрқмаслик ва уялмаслик лозим. Гердайиш, кек сақ-лаш, такаббурлик киши характерининг салбий белгиларидир. Ҳатто муваффақиятга халақит берадиган мардлик, изчилликни ҳам ёқлаб бўлмайди. Ҳа, инсон сифатида ман-тиқан Солиҳ ҳақ эди. Лекин энг тўғри иш биз Вашингитондаёқ бирлашдик, деб баёнот қабул қилганимизда, унинг сиёсий аҳамияти мислсиз буюк бўлган бўларди. Афсус, ундай бўлмади.

Мажлиснинг бу куни, тожик мухолифати вакили Акбар Тўражонзоданинг ахборотини тинглашга бағишланди. Унга ахборот қилиш учун бир соат вақт белгиланди. Кеча мажлиснинг асосий қатнашчилари ҳисобланган бизнинг икки “раисимизга” 10 минут вақт ажратилганди. Фарқни қаранг?! Уларни, яъни тожик қуролли мухолифатини ўз даврида Каримов “террорист, Ислом фундаментализмининг Ўрта Осиёдаги асосий суянчи”, деб эълон қилганди.

А. Тўражонзодани ҳам мен биринчи марта кўриб турибман. У мажлиснинг биринчи куни ҳам қатнашган экан. Мен уни танимаганим учун унга эътибор бермаганим, таби-ий, албатта. А. Тўражонзода жуда мулойим, мантиқли, муслим бир инсон экан. Менга унинг сўзлаш услуби (манераси), ўзини солмоқли тутуши жуда ёқиб тушди. Шу ерда мен у киши билан бироз суҳбат қилдим, танишдим. Ундан сўнг бир кун меҳмонхонада қатимизга кўтарилаётиб лифтда бирга бўлиб қолдик ва шунда Тўражонзода қатига кел-ганида тушиб бирмунча вақт суҳбат қилиш мумкин бўлди. Ўша суҳбатнинг мажлисга ва ўзбек мухолифатига тегишли бўлган ва Тўражонзода билдирган фикрларни ҳам бу ерда келтирмоқчиман. Биринчидан, мажлиснинг биринчи куни табиий равишда у одам-га ҳам ёқмаган эди. Иккинчидан, ўша кун у Абдуманнобникига меҳмонга борган экан. Учинчидан, у ҳам Абдураҳим нутқини тўла маъқулламаган экан. Ҳатто, “Мен, сен нима истайсан?, деб Абдураҳимдан сўрадим. У менга “Ўзбекистон бирлашган мухолифати раисдоши бўлишни истайман,” – деди. Мен эса, унга йўқ, дўстим, Раис битта бўлади, Аллоҳ Яккадир, дедим”, деди менга ўшанда Тўражонзода. Мен шунда Тўражонзодага, “Эшон бобо, Сиз қандай қарайсиз, бизнинг бирлашган мухолифатимизга ким раислик қилса бўлар”, деб савол бердим. У менга “Ҳозирча шу Солиҳни олдиларингизга солса-ларинг бўладиган кўринади. Аммо Муфтини ёнларингда сақланглар”, деб жавоб берди. Кўраяпсизми, холис бир инсоннинг холисона жавоби эди, бу. Аммо якка раисми, раис-дошми бўлмоқ учун аввал у сабил бирлашган мухолифат тузилиши зарур эди, ахир. Бизда эса, бирлашган мухолифатдан ҳеч бир кўриниш йўқ. Ундай, бирлашган мухоли-фат дунёга келадими, йўқми, уни ҳали Аллоҳ билади?! Ҳақиқатда эса, Пўлатовлар бирлашиш тарафдорлари эмас ва ҳеч қачон бундай фикрда бўлмаганлар эканликлари аниқ бўлди. Чунки Каримов бу вақтга келиб, Пўлатовларни орқага қайтмас қилиб бузиб бўлган экан, балки уларни бузишга ҳожат ҳам бўлмагандир, улар аслида бузуқ кишилар бўлгандир. Пўлатов, Тўражонзодага “раисдош бўлиш” истагини билдириб уни ҳам алдаётганди. У жавоб тилдаги сўз эди, холос. Пўлатовнинг дили эса, аллақачон Кари-мовнинг қўлида эди. Абдураҳим бу замонга келиб ухлаганида ҳам тушида Ўзбекистон Президенти қошида “янгидан тузиладиган жамоатчилик ташкилотлари ва сиёсий пар-тиялар билан ишлаш комитетини” кўраётганди. Чунки унга Америка учрашувидан анча муқаддам Каримов тарафидан ана ўшандай ваъда берилганди. Бу фикрга исбот бўладиган бошқа бир хабарни бироз қуйида келтираман.

Ҳафтанинг қолган кунлари Вашингтондаги Америка ҳукумати расмий идораларида учрашувларга бағишланди. АҚШнинг Параламентида бўлдик. Бизни баъзи бир сена-торлар ҳам қабул қилишди. А. Пўлатов ҳамма жойда Солиҳга тош отиб, яъни унинг жи-ғига тегадиган қочириқ сўзлар қилиб турди. Биз М. Солиҳдан Пўлатовнинг қочириқ-ларига аҳамият бермайсан, деганимиз сабабли, унга жавоб қайтармай юрди. Фақат бир сафар, бир сиёсий институтда учрашувда Солиҳ Абдураҳимнинг сўзларига реаксия қилди. Аммо у унча катта эътиборга олинмади. Йиғилганлар бу ҳолни оддий мухолиф фикр шаклида қабул қилишди.

Шундай қилиб, Вашингтонда бир ҳафта вақт ўтиб кетди. Биз мухолифат сифатида америкалилар назарида деярли мувофақият қозонмадик. Аммо ўша замонда Солиҳ бир мунча эътиборга сазовор бўлгандай туюлганди. Тўғриси биз ўша тўла аниқ бўлмаган ҳолатдан анча хурсанд эдик. М. Солиҳ ўз рақиби мағлубиятидан ичида анча мамнун ҳам эди, десам бўлади. Аммо замон кўрсатдики, биз, яъни Ўзбекистон мухолифати ўшанда Америка сиёсатдонлари олдида ўз уқувсизлигимизни кўрсатган эканмиз. Аммо у кунларда биз ўзимизни ундай сезмагандик. Асосан йиғилишдан мамнун эдик. Шу-нинг учун ўзимизча айрим режалар ҳам тузган эдик. Масалан, А. Пўлатовсиз Ўзбекис-тон бирлашган мухолифати тузилади. Унинг таркибига тўрт гуруҳ киради. Улар, “Бир-лик”, “Эрк”, Ўзбекистон давлат режимига қарши диний гуруҳлар, Каримов зулми ва бошқа хил тазйиқлар натижасида Ўзбекистон ҳукуматидан четлаштирилганлардан (М. Маликовларга ўхшашлардан) иборат бўлади. Бу масала бўйича шу йил июн ойига қадар ташкилий йиғилиш ўтказилади, деб келишилди. Ҳатто февралдаёқ М. Маликов Моск-вага келиши лозим эди. Америкада ўтказилган ўша йиғилишга ўхшаш учрашувлар ҳам давом этказилиши лозим эди. Тарих кўрсатдики, бу ишларнинг ҳеч бири амалга ошмади. Ҳаракатларимиз яна тарқоқ ҳолида қолаверди.

Вашингтонда расмий ишлар тугагандан сўнг мендан ташқари барча дўстлар Америкада бироз сайр қилишмоқчи бўлдилар. Биринчидан, мени бирор киши сиз ҳам қолинг дейишмади, иккинчидан, ўзимда ҳам унча ҳам қолишга хоҳиш бўлмади. Аслида бошқа-ларни ҳам биров қолинглар, деб оташин бўлаётгани йўқди.

Шундай қилиб, мен шанба куни йўлга чиқадиган бўлдим, бошқалар Америкада қоли-шадиган бўлишди. Мени М.Маликов эрталаб, уйига олиб кетди. Чунки кечқурун учи-шим лозим эди. У мени ўша куни меҳмон қилди. Ўз уйи атрофидаги маркетларга бироз кездирди. Озроқ совға-саломни ҳам мен ана шунда олдим. Асосан сиёсатга боғли маж-лис ва учрашувлар билан бўлиб, шаҳар кезишни ҳам унутгандик. Маликовнинг Россия-Афғонис-тон урушида асир тушиб, бу ерга келиб қолган қирим туркларидан бир қўш-ниси бор экан. Маликов ўша қўшнисининг машинасида мени самолётга чиқариб қўйди.

М. Маликовникида меҳмондорчиликда ўтирганимизгда уникига раҳматли Эргаш ака телефон қилиб, мен билан телефонда хайрлашди. У киши мажлисдан кейин биз қайта учраша олмаганимиздан анча афсусланди. Мен ҳам, албатта. Ана шу телефон сўзлашу-вида Эргаш ака бизнинг тарқоқлиги-миздан ташвишдалигини сўзлади. Айниқса у одам, Пўлатовнинг Вашингтон учрашувимиздаги сўзидан ниҳоятда хижолатда эканлигини куйиниб сўзлаганди. Тўғрисини айтсам, ўшанда менга, Эргаш ака жайдари ўзбекчасига “Абдураҳим орқасидан газ чиқариб қўйди”, деганди. Ана шундай қилиб, Абдураҳим Вашингтонда на фақат ўзини, ўзи билан биргаликда бизни, бутун ўзбекларни шарманда қилиб, Ўзбекистон мухолифатини энг сўнгги ўзини дунёга кўрсатиш имкониятидан маҳрум бўлишига сабабчи бўлганди.

Шу билан мен Вашингтон сафарини тугатиб, Москвага қайтдим. Энди янги ишларни, яъни газета ишларини янада яхшироқ йўлга қўйиш керак эди. Москвага келиб, ана шулар билан фаол шуғулланишга киришиб кетдим. Газета ишлари муҳожирликда мен дуруст бажара олишим мумкин бўлган бир фойдали иш эди, албатта. Буни мен ўзим учун, нормал иш фаолияти, деб билардим. Чиндан ҳам 1995 йил тўла ва 1996 йилнинг мартига қадар бизнинг шароитимизда қилиш мумкин бўлган ва ҳатто унча мунча одамнинг қўлидан келмайдиган ишларни амалга оширдик. Бу ишлар ҳақида бирмунча тартиб билан сўзлашга тўғри келади.

Биринчидан, биз Вашингтонда М. Солиҳ билан учта газета нашр этиш ва уларни Ўз-бекистонга етказиш масаласини келишиб олгандик. Иккинчидан, Москвада ўнтача ёш йигитлар нима билан шуғулланишларини билмай ўтиришганди. Улар масаласида ҳам аниқ бир фикрга келишгандик, яъни улардан бештасини (иккитаси М.Солиҳнинг ука-лари) газеталарда ишлатиш, иккитасини Туркия – Руссия орасида тижорий ишларда фойдаланиш ва қолганларига жавоб бериш, яъни Ўзбекистонга қайтаришга келишган-дик. Учинчидан, Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузиш масаласида ташкилий масалалар билан шуғулланиш масалалари ҳақида анча аниқ режалар тузилганди. Учин-чи масалага асосан бир қатор учрашувлар ўтказиш, мумкин бўлса “Бирлик”нинг қурул-тойини ўтказиш масалалари кирарди. Ундан ташқари, яъни саналган ишларга  Ўзбекис-тон мустақил бўлгандан сўнгра Каримов ҳокимиятидан четлаштирилган собиқ мансаб-дорлар билан учрашув ўтказиш ва уларни актив фаолиятга жалб этиш ҳам кирар эди. Аммо бу унча ҳам енгил ва қулай иш эмасди, албатта. Шунинг учун бу ишда М. Мали-ков ёрдамчи бўлмоғи лозим эди. Амалда эса М.Маликов ишга киришмади. Оқибатда бу иш битмай, ҳатто бошланмай қолиб кетди.

Биринчи масала бўйича ишлар қисман бажарилди, яъни йигитларни кешилгандай бўлдик. Аммо тижоратга белгиланганлар бизнинг таклифимизни қабул этишмади. Бир томондан улар тўғри қилишди, шекилли. Чунки уларнинг барчаси олий маълумотли кишиларди, савдога уралашиб қолишни истамадилар. Бошқа томондан улар унча ҳам ҳақли эмасдилар. Чунки “Кемага кирганнинг жони бир”, дейдилар, ишимиз мухолифат-лик бўлса умумий қоидаларга барча бўйинсунмоғи керак, ахир. Бунинг сабабини аниқ-лаганимда шу нарса аниқ бўлдики, улар бироз нотўғри тушунтиришлар оқибатида ҳара-катга кириб қолишган эканлар. Уларнинг кўпчилиги 1994 йил декарида Ўзбекистонга “ғалаба” билан кириб борамиз, каби мутлақо нореал агитатсияга учган кишилар бўлиб чиқишди. Ватанга қайтиши лозим кишилар, Ўзбекистонга етиб олиши учун зарур бўл-ган минимум маблағ билан таъминланиб, улар йўлга чиқариб қўйилди. Аммо улардан бири икки ой ҳам ўтар – ўтмас яна бизнинг олдимизга қайтиб келди. Бу йигитнинг исмини ҳам ёзса бўлади. Унинг исми Хайрулло бўлиб, бироз шоирлиги ҳам бор эди. Қолганлар ҳам ёзувчи ёки журналист эдилар. Бу ҳам табиий бир ҳол эдики, чунки М. Солиҳ шоир бўлганлигидан бу йигитлар уни энг аввал шоир-устоз сифатида ўзига яқин олишарди. Менинг кузатишларимга кўра, Хайрулло ҳукуматга ёлланган кўринарди. Бу шубҳа менимча ҳақ бўлса керак, чунки бу йигит болаларни жуда тез-тез авантюрага даъват қилиб турарди. Шу билан баравар, биздан яширинча уларни Ўзбекистонга қай-тишга ташвиқот қиларди. Шунинг учун Хайрулло қайтиб келгандан сўнгра мухбир йи-гитларимиз тинмасдан кетамизга тушиб, биздан жавоб сўрай бошлади. Чунки Хайрул-лонинг вазифаси бизнинг сафимизни камайтиришдан иборат эди (қизиқ, Каримовнинг зулмини кўра билатуриб, раҳматли Нарзиқулов ҳам Ўзбекистондан муҳожирлар кели-шини истамасди). Аслида эса, 1995 йилда ”ЭРК” партиясидан олти киши “қонуний ҳукуматни” тўнтаришда айбланиб суд қилинган ва қаттиқ жазога тортилгандилар. Улар-нинг ичида ҳозир Ўзбекистонга қайтишни истаётган бизнинг мухбирларимиз дўстлари, уларнинг ҳамкасблари ҳам бор бўлиб, улар ҳам ўша “жинойи ишлар” бўйича “жавоб-гар” бўлишлари лозим эди. Мухбирларимизнинг бу ерларда юришига сабаб ҳам ўша “жинойи” ишларга бориб тақаларди. Билмадим, қандай қилиб бўлса-да, Хайрулло улар-ни Ўзбекистонга қайтиш хавфсиз эканлигига ишонтирганди. Шунинг учун улар биздан тинмасдан Ватанга кетишга ижозат сўрашардилар. Ниҳоят, баъзи бир эхтиёт чораларини кўрган бўлиб, учта (Рустам, Паҳлавон, Эркин) йигитимизга кетишга ижозат бер-дик. Мантиқ бўйича Хайрулло бизнинг қошимизда қолиши керак эди. Чунки биз уни илгари Ўзбекистонга қайтариб юборганимизда такрор бизга қайтиб келиб, “мен Ўзбе-кистонда қола олмайман, менинг устимдан жинойи иш очилган”, деб қанча йиғлаганди. Энди эса, ҳаммадан олдин Хайруллобек йўлга, Ўзбекистонга жўнашга тайёр бўлди. Чунки аслида унга Ўзбекистонда ҳеч қанақа хавф йўқ эди. Унинг энг асосий вазифаси биз билан ҳамкорлик қилаётган ёш журналистларни Ўзбекистонга, Каримов ҳукумати қўлига қайтаришни ташкил этишдан иборат эди. У буни бажарди. Ўзбекистон ҳукумати бир марта ваъдасини бажариб, ўша биз билан бироз вақт ҳамкорлик қилган йигитларни қамоққа олмади. Яна ҳам Аллоҳ билади … Улар ҳозиргача ўз мутахасисликлари бўйича ишлашиб юришибди. Хайруллога эса, ўзига хос мукофот ҳам беришди. Уни “Би-Би-Си” радиосининг ўзбек шубасига Ўзбекистоннинг махсус мухбири қилиб, Лондонга жўнатишди.

Қисқаси, мен Вашингтондан қайтганимдан сўнгра Москвада қолиш жуда қиммат бўл-ганлиги сабабли Киевга кўчишга тўғри келди. Аслида кўчиш масаласи Вашингтон учрашуви олдидан ҳал бўлганди. Энди узел-кесил Киевга кўчдик. Газеталарни нашрга тайёрлайдиган техника, мухбирлар барчаси Киевга келишди. Фақат мен Москва ва Киев орасида баъзи ишларни қатнаб бажарадиган бўлдим. Чунки мен Руссияда сиёсий қочоқ сифатида қабул қилингандим. Менда бу ҳақда гувоҳнома бор эди. Мазкур ҳуж-жат менга бу икки мамлакат орасида бироз эркин юришимга имкон берарди.

”Бирлик”чиларнинг Ватандан ташқаридаги муҳожирлик ҳаётидан баъзи лавҳалар. 

Юқорида мен “БИРЛИК” халқ ҳаракатига оид ўзим аниқ билган баъзи воқеаларни баён этишга ҳаракат қилдим. Шунинг учун унда келтирилган ҳукмлар масъулиятини тўлиқ ўз зиммамга оламан. ”БИРЛИК” тарихи мен келтирганлардан ташқари яна бир қатор воқеалар билан боғланган. Уларни тўла билмаганим ёки маълумотлар тўлиқ бўлмагани сабабли уларга тил текисмасликка ҳаракат қилдим. Масалан, Ҳаракатнинг анчагина фаолларини турли хил уйдурма “жиноятлар” билан ҳибсга олишлар, уларни суд қилиш жараёнлари, қамалганларнинг бир қисмини 1994 йилда И. Каримов озод қилишга маж-бур бўлгани ва бошқа бир қанча ҳодиса ва воқеалар бу ерда келтирилмади. Чунки бу воқеаларни тўла ва холис ифодалаш учун менда материаллар етарли эмас. Чалкашлик-лар бўлмасин, деган мақсадда уларни баён этмадим.

“БИРЛИК” халқ ҳаракати тарихига оид ҳеч бир воқеа эътибордан четда қолмас, деб ўйлайман. Сафдошларнинг бири бўлмаса, бошқа бири улар ҳақида тўла ва холис ёза-жаклар. Шундай қилиб, 1992 йили Ҳаракат фаолияти аввал вақтинча тўхтатилиб, сўнг-ра қайта расмийлаштирилмай, унинг аъзолари ва баъзи фаоллари қамоқларга ташлана бошлагандан сўнгра Ўзбекистонда янги вазият майдонга келди. Яъни, бу замон “БИР-ЛИК” қайта расмийлашиш ҳаракатида бўлса-да, аслида унга қарши репрессия бошлаб юборилган эди. Ҳукумат қамоққа олишларни Ҳаракатнинг оддий аъзоларидан бошлаб яна бир марта иғвокорона йўл тутди. Чунки улар қамоққа олишлар Ҳаракатнинг раҳ-барларидан, кўзга кўринган фаолларидан бошланса  мўлжалдан  илгари халқаро ижтимоий жамиятлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эътиборини Ўзбекистонга жалб қилиш, балки халқ ичида ҳам сезиларли норозилик пайдо бўлиши мумкин, деб ҳисоб-ладилар. Аммо “БИРЛИК”нинг кўзга кўринган фаолларини ҳибсга олиш ва уларни қат-тиқ жазолаш усуллари; кимнинг қачон қамоққа олиниши, жазоланиши ёки мамлакатдан чиқариб юборилиши режалари И. Каримовнинг алоҳида папкасида турарди. Шунинг учун 1992 йил куз ойларидан бошлаб “БИРЛИК” МК раисдоши А. Пўлатов биринчи-лардан бўлиб Ўзбекистондан чиқиб кетди. Кейинги воқеалар кўрсатдики, А. Пўлатов, умумман иккала Пўлатов ҳам Ватандан чиқиб, болаларига жабр қилиб, овора бўлиб юрмасалар ҳам бўлар экан. Чунки муҳожирлик ҳаёти тўла исбот этдики, Каримов ҳуку-мати улар билан зимдан бирга эканлар. Ўтган беш йил давомида ака-ука пўлатовлар сиёсий фаолиятдан мутлақо четда турди. Борди-ю, ҳўжа кўрсинга бирор сиёсий ишга қўл уришган бўлсалар, у ҳам Каримов ҳукумати сиёсий фаолиятини қўллаган бўлиб чиқди.

Хуллас, А. Пўлатов Туркияга бориб, Истанбулда ерлашди. Унинг укаси, ўша вақтлар қамалиб, судда шартли жазоланган, расмийлаштирилмаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқ-лари жамиятининг раиси Абдуманноб Пўлатов ҳам илмий сафар баҳонасида Россияга чиқиб кетганди. Ўзбекистонда “Қорабоғ” ҳаракати тузишда ва Тожикистонда митинг-ларда қатнашгани учун “жиноят”да айбланаётган “БИРЛИК” МК аъзоси шоир Ёдгар Обид ҳам аввал Озорбойжонга ва у ердан Москвага келиб ерлашди. “БИРЛИК” аъзоси русзабон мухбир Анвар Усмонов ва унинг акаси профессор Лернер Усмоновлар ҳам совет режими қулаган замоноқ Ўзбекистонни тарк этишгандилар. 1991 йили тўсатдан “БИРЛИК”да пайдо бўлиб қолган Абдурашид Шарифов (Бу киши Совет даврида КГБ-нинг махсус мухбири вазифасини бажарган ва унинг турли хил топшириқларини бажа-риб юрган. Баъзи бир кишиларнинг тасдиқлашларича ҳақиқатда ҳам КГБ-нинг ходими бўлган), ўзини “озод” мухбир, деб эълон этган русзабон Алберт Мусин ҳам “БИРЛИК”-чи номи билан муҳожир сифатида Москвага келдилар.

Ўзбекистонда Миллий Мажлис ташкил этиш тарафдорларидан бири ва айнан шу маса-ла учун “давлатга қарши” фаолиятда айбланиб қамоққа ташланган, суд қилиниб, икки ярим йил шартли жазо берилган Ҳазратқул Худойберди ҳам 1993 йилнинг иккинчи яримида Ватанни тарк этиб, Москвага келди.

Шундай қилиб, 1993 йил октябрларида “БИРЛИК”дан, иккита Пўлатовлар, Ҳ.Худой-берди, Ёдгор Обид, Анвар Усмонвлар(ҳаммаси бўлиб беш киши) Ўзбекистондан ташқа-рига чиқиб улгуришгандилар.

1989 йилдан бошлаб, менинг юриш-туришим, Ўзбекистон бўйлаб қўйган ҳар бир қада-мим доим кузатувда бўлган бўлса-да, 1992 йилнинг иккинчи ярими ва 1993 йил мен учун энг оғир йиллар бўлиб қолди. 1992 йилдан бошлаб, мен узлуксиз, доимий равишда эрта-ю, кеч кузатувда қолдим. Бу замон менга барча маъмурий, маънавий ва моддий сиқув, таъқиб усулларини ҳам қўллашдилар. Оқибат, 1993 йил декабр ойида Ватандан чиқиб кета олишга муяссар бўлдим.

Шундай қилиб, 1993 йил охирига келиб, юқоридаги беш муҳожир “БИРЛИК”чига мен олтинчи бўлиб қўшилдим. Булардан бошқа икки киши (Тоҳир Боқаев, Маҳмуд Инақов ) ўз шахсий мақсадлари, тижорий ишлар билан Москвага келишгандилар. Улар ҳам ўз-ларини бироз вақт муҳожир ҳисоблаб юришди. Аммо ишларини ўринлатиб, яна Ўзбе-кистонга қайтишиб, энди у ерда бемалол тижорат қилишмоқдалар. Яна икки ”инсон” (Баҳром Ҳамроев, Мадамин Нарзиқулов) ҳам 1993 йилдан буён Москвада яшашади. Ҳар ҳолда улар ҳам ўзларини ”муҳожир” ҳисоблайдилар. Уларнинг бирини, Мадамин Нарзиқуловни (1997 йилда, раҳматли бўлди, бечора) Абдуманноб Пўлатов халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини паймол этилишига қарши курашмоқ учун ажратилган ёрдамни ўз шахсий манфаатларида яхшироқ ўзлаштирмоқ учун Москвага махсус чақирган эди. Шунинг учун раҳматли М. Нарзиқулов, “мен, Ҳаракат МК қарори билан Ватандан чиққанман”, дейишни ёқтирарди. Шахсий, моддий манфаатни кўзлаб, яъни ўз нафси оворачилигида Абм.Пўлатов (Абдураҳим ва Абду-маннобни қисқача мос равишда Аб. ва Абм. шаклда ёзамиз.) тарафидан қилинган нохо-лис бир иш, “БИРЛИК” МК қарори бўлар эмиш?. Иккинчиси (Баҳром Ҳамроев), Моск-вага қандай келиб қолганини Абдураҳим Пўлатовдан бошқа ҳеч ким билмайди. Балки Ўзбекистонда баъзи кимсаларга ҳам маълумдир, бу одам. Менинг тушунишимча, у ўзи-ни Москвада “Раисдош” Пўлатовга “маълумот тўпловчи”, яъни “Пўлатовнинг агенти-ман”, деб ҳисоблайди. Унинг агентлиги тўғри. Лекин, аслида, у кимнинг агенти, уёғи менга аниқ эмас. Аммо у ўзини Пўлатов агенти эканлигини унча яшириб ҳам ўтир-майди. Пўлатов учун жосуслик маълумоти тўплаш ёки Каримов ҳукумати учун тўплаш орасида, амалда ҳеч фарқ йўқ. Чунки муҳожирлар ҳақида тўплаш мумкин бўлган маъ-лумотлар Пўлатовга ҳеч кераги йўқ, уларни Пўлатов ҳам оқибатда, Ўзбекистонга, Ка-римов қўлига юбориши алоҳида исботга муҳтож эмас. Ундай маълумотлар сўнгги вақт-ларда Аб. Пўлатовдан бевосита ёки билвосита Ўзбекистон хавфсизлик ташкилотига, яъни Каримов қўлига тушмоқда.

Ноҳақ, туҳматдан қамоққа олиниб жазоланган, “БИРЛИК”чи ва “ЭРК”чиларнинг бир қисми Халқаро прогрессив жамоатчиликнинг қаттиқ талаблари остида 1994 йили “афв” этилди. Уларнинг ичида “БИРЛИК” халқ ҳаракати Андижон вилоят Кенгаши раиси Пўлот Охунов ҳам бор эди. У ҳам Ватанни тарк этиб, муҳожирлик ҳаётини танлади. Бу билан “БИРЛИК”чи муҳожирлар сони етти кишига чиқди.

Шу кунларда(мазкур сатрлар ёзилаётган, 1999 йил март ойида), Москвада Абдуфаттоҳ Маннопов исмли киши марҳум М. Нарзиқуловнинг ўрнида ишламоқда. Уни инсон ҳу-қуқлари билан шуғулланишга ҳам рахматли М. Нарзиқулов жалб этган. Бу одам “БИР-ЛИК” энди майдонга келиб, унинг авжи жуда баланд бўлган замонлар Ҳаракатда қат-нашиб, сўнгра ўзини четга олган ўртоқлардан бири ҳисобланади. М. Нарзиқулов марҳа-матига сазовор бўлган одамдан исталганча шубҳаланиш мумкин. Чунки, у раҳматлига инсоф, ғоя, миллийлик каби тушунчалар мутлақо бегона эди. “Дўстингни кўрсат, мен сенинг кимлигингни айтаман”, деб бекорга айтилмаган, ахир. Мен, 1998 йилнинг сўнг-гида бир қанча замон А. Маннапов билан Москвада бирга бўлдим. Мен қамоқда ўтир-ган замонда, менинг ҳуқуқимни ҳимоя этиш бўйича у маълум ҳаракатлар бажарган ҳам бўлди. Аллоҳ мени кечирсин, мен унинг сидқидиллигига, ҳақиқий ғоявий Ватанпарвар-лигига ишонч, қаноат ҳосил қилолмадим. Ҳар ҳолда у ҳам ҳозирча “БИРЛИК” ҳисоби-дан чет элдаги саккизинчи муҳожир бўлиб саналмоқда. Булардан, Ҳ.Худойберди ва П.Охунов Шветсиядан сиёсий бошпона олишди. Абм.Пўлатов 1993 йилдан, Аб.Пўла-тов 1997 йилдан АҚШда бошпонали бўлишди. Ё.Обид бир неча йил Москвада қолди ва 1997 йили Москва “Пен Клуб”и ёрдамида Шветсариядан сиёсий бошпона олди. А.Ус-монов “ОЗОДЛИК” радиосининг махсус мухбири сифатида аввал Мюнхенда, сўнгра радио билан биргаликда Прагада яшамоқда. А. Шарифов ва Л.Усмоновлар ҳам Швет-сиядан бошпона олишдилар. Алберт Мусин ҳам узоқ муддат Москвада қолиб, 1997 йилда Филандияда сиёсий бошпонали бўлди.

Мен аввал бошда ҳеч бир чет мамлакатга кетишни истамадим. Чунки мен доим Ватанга тезроқ қайтармиз, деган умидда юрдим. Бу бир, иккинчидан, Ватанга қайтиш имкони бўлмаса, унга яқинроқ бир мамлакатдан, масалан, Руссия ёки Туркияда туриб сиёсий фаолият билан шуғулланиш самарали бўлади, деган фикр тарафдори бўлдим ва ниҳоят учинчидан, менинг оилам ҳам анча катта эди, фақат ўз фарзандларим етти киши бўлиб, уларнинг тўрттаси уйли, қолган учи ҳали бўйдоқ эдилар. Буларни ҳам ҳисобдан таш-қарида тута олмасдим. Чунки улар ҳам Ўзбекистон ҳукумати тақиби остида қолмоқда эдилар. Шунинг учун менинг бирор мамлакатга, Ўзбекис-тондан узоқроққа кетишим анча мураккаб бир масала ҳисобланарди. Тарих кўрсатдики, истаклар ва имкониятлар ҳамиша ҳам бир-бирига мос бўлавер-майди. Оқибатда, на фақат менинг Ватанга қайтишим, ҳатто болаларимнинг ҳам Ватандан чиқишлари зарурати майдонга келди. Улар сиёсий фаолият билан машғул бўлмасалар-да, менинг ўрнимда ҳукуматнинг да-вомли тазйиқ ва тақибларига дучор қилиндилар. Уйли фарзандларимнинг тўртталаси ҳам олий маълумотли (врач, инженер, компютер программисти, бухалтер) мутахасис-лар бўлишига қарамасдан, уларнинг барчаси иш вазифаларидан четлаштирилиб, Рес-публика бўйлаб бошқа ҳеч бир жойда ишга қабул қилинмайдиган қилиб қўйишдилар. Катта ўғилимни қамоққа олишиб, ундан менинг “БИРЛИК”ка оид архивимни ундириб олиш ҳисобига уни шартли қамоқдан бўшатишди. Қизларим ва хотиним менинг устимдан очилган “жинойи” иш бўйича асабга тегувчи сўроқ қилина бошланди. Бир студент қизим Институтда студентлар сафидан чиқарилди. Самарқанд университетини мувафаққиятли тугатган бошқа бир қизимни ёш мутахасис сифатида ишга тақсимлама-дилар. Қисқаси шундай бир вазият вужудга келдики, натижада менинг олдимда, ё ҳукуматга бўйин эгиб, таслим бўлиш йўли билан болаларимни азоб ва ҳақоратлардан қутқаришим керак ёки уларнинг барчасини Ўзбекистондан чиқариб олиш билан бу бе-зориликларга барҳам беришим зарур бўлган масала кўндаланг бўлди. Бу масала ҳақида бирор қарорга келишдан аввал фарзандларимнинг ўзлари билан маслаҳатлашдим, яъни қандай қарорни қўллашларини улардан сўрадим. Улар барчаси бир овоздан, ҳукуматга таслим бўлишимга қаттиқ қарши бўлишдилар. Ана шундан сўнграгина Ватанга яқин орада қайтиш умидидан воз кечиб, болаларни Ўзбекистондан чиқариб олишда ёрдам йўллларини излашга киришдим. Оқибатда, 1997-1998 йилларда уйли фарзандларимни Ўзбекистондан Туркияга келтира олдим. Бир ўғлимни 1995 йилдаёқ Москвага кел-тиргандим. У ҳозир ҳам Москвада қолмоқда. Аммо икки қизим ва хотинимни ҳали ҳам Ўзбекистондан чиқара олганимча йўқ.

Болаларим Туркияга келишгандан сўнг бирмунча замон Истанбулда яшаб, шу ерда қолишни ҳам мўлжалладик. Аммо Туркияда давомли қолмоқ, бирор ишнинг бошини тутмоқ учун эса, у ерда расмий “ўтирма изни” ва “ишлаш изни” лозим бўлди. Бир та-рафдан бу “изнларни” Туркияда олиш деярли мумкин эмас эди. Қисқаси бу, ўша замон Туркиясида жуда мураккаб масала эди. Иккинчидан, Туркия ҳукумати Каримов ҳуку-матига кетма-кет ваъдалар бериб, бизни, яъни мухолифат аъзоларини мамлакатдан чи-қариб юбориш-ларини баён қила бошлади. Шу билан Туркияда қолишнинг ўзи ҳам анча хавфли бўла бошлади. Ана шундан сўнггина БМТга мурожаат қилишга мажбур бўлиб қолдим. Ниҳоят, 1998 йил бошидан бу ишга киришдим. Анқарада ерлашган БМТ қочоқлар билан ишлаш Комиссарияти бизни қабул қилиб, болаларимга тезда сиёсий қочоқлик мақоми бериб, уларни Канадага юборишларини белгилаб берган бўлса-да, ўзим масаласи бирмунча проблемали чиқди. Чунки мен ҳали 1994 йилиёқ Руссияда қо-чоқлик мақомига эга бўлгандим. Шу сабабдан Болаларим билан баравар мен Анқарада БМТ комиссариятида қочоқ сифатида қабул қилинмадим. Мен ҳужжатларни Руссиядан Туркияга олиб келишим ёки Руссиядан Канадага кетишни расмийлаштирмоғим керак бўлди. Бу воқеанинг ўзи узун бир тарихий ҳиқоядир.

Таржимаи ҳолимга тегишли қисқа маълумот.

Мен туғилган замонлар биз тарафларда болаларнинг туғилганлиги ҳақида гувоҳнома-лар олиш урф бўлмаганди. Шу сабабдан менинг туғилиш куним аниқ эмас. Туғилган йилим эса аниқ, яъни “Мучал” ҳисоби бўйича туғилиш йилим Паланг йили-1938 йил-дир. Маълумки, Ўрта Осиёда тарихан “Мучал” ҳисобидан фойдаланиб келишганлар. Ҳозир ҳам халқ орасида бу ҳисобдан фойдаланиш кенг тарқалган. Кишилар ҳамон туғилган йилларини ва турмушда учрайдиган бошқа муҳим воқеаларни “Мучал” йили номлари билан хотирлайдилар. Шунинг учун менинг туғилиш йилим ҳам “Мучал” бў-йича хотирланиб, ҳужжатларда 1938 йил, 10 апрелда туғилган, деб расмийлаштирилган. Туғилиш куним, яъни 10 апрел масаласи ҳам ҳақиқатга яқиндир, менимча. Чунки онам раҳматли “Паланг йили, ўрик гуллаётгандами ё давчалагандами туғилгансан”, дерди. Мен туғилиб ўсган ер, Самарқанд вилоят, Ғалла-Арол туман, Қипчоқсув қишлоқ ўлкасига қарашли “Катта қишлоқ” номли қишлоқдир. У ерларда апрел ойи бошларида ўрик гуллайбошлайди. Маълумки “Мучал” ҳисобига кўра, март ойининг 20-ларидан сўнг Янги йил кирган ҳисобланади. Бизнинг томонларда бу арафада бир ҳафта, ўн кун давомида, йил оши, сумалак пишириш ва бошқа шу каби Янги йил маросимлари ўтка-зилиб, бу арафада туғилган болаларнинг дунёга келган ҳафтаси аниқ бўлади. Мен эса сўзсиз бу арафадан бироз кейинроқ дунёга келганман. Акс ҳолда онам раҳматли мен туғилган кунларни  янги йил маросимларига боғли воқеалар билан мутлақо сўзлаган бўларди.

Отам, Маманазаров Йўляхши (1892-1952 й.) лалимикор ғаллачилик деҳқони ва чорва-дор ўткан. Аллоҳга шукр, отамнинг туғишган ва қариндошлари жуда кўп бўлиб, улар ўзбекларнинг “Юз” уруғидандир. Совет замонида отамни қулакка (кулак, русча сўз бўлиб, мушт, демакдир. Бу ерда кулак, муштумзўр маъносида ишлатилмоқда) чиқа-ришган. Колхозлаштиришга душман ҳисоблаб, 12 ой қамоқда тутишган. Бир тасодиф сабаб, қамоқдан озод бўлади ва умрининг охирига қадар, колхозда ишлайди, аммо ҳамиша совет ҳукумати вақтинчалик, худо хоҳласа, бу ҳукумат тугайди, деб бу дунёдан ўтиб кетди, раҳматли. Отам раҳматли башорати тўғри чиқди. Афсус,отам раҳматлининг умридан бироз бу кеч амалга ошди.

Онам, Маманазарова (онамнинг отасини Давудбой, атаганлар) Хурсандбиби (1901-1981), бир умр уй бекаси бўлиб яшаганлар. У киши ҳам отамларга қондош, қариндош бўлиб, ўзбек, “Юз” қизидир.

Отам ва онам ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билишмасдилар. Аммо ҳар иккаласи ҳам ўзбек оғзаки ижодини анча яхши билишардилар. Отам, “Гўр ўғли” достонини ёд билардилар, уни дўмбирада хиргойи қиларди. Онам, раҳматли, ўзбек мақоллари тирик энисклопе-дияси эди. Дастурхон дуоларининг бир неча ўн хилини биларди. Уларни шунақа чи-ройли айтардики, уни тинглаган киши, дуо эмас, гўё бир бутун қўшиқ тинглагандай бў-ларди. Афсус, у дуоларнинг бирортасини мен ғофил банда ёзиб олмабман.

Ўқувчи мени маъзур тутсин, бу ерда бироз уруғчиликни хотирладим. Аммо бу уруғ-чиликни тарғиб қилиш мақсадида эмас, балки ибрат учун, тарихни билиш зарур, деган мақсадни кўзлаб, ёзилди. Чунки, сўнгги юз йил ва ундан ҳам кўпроқ вақт давомида душман, бизни насли турк(ўзбек) бўлмаган ёвуз инсонлар қўли билан бошқарди. Бол-шовойлар замонига қадар, руслар бизни олмон ва яҳудий генераллари (губернаторлар) қўлида сақлаган бўлсалар, болшовойлар эса, исмлари мусулмонча бўлиб, ўзлари сотқин, олчоқ, келиб чиқиши, қони турк (ўзбек) бўлмаганларга топшириб қўйдилар. Бугун ҳам биз рус истилочиларидан қутилсак-да, ўз вақтида истилочилар танлаган сотқин ва миллатининг тайини йўқ ҳаромилар қўл остида қолдик. Афсус, бу ҳолни Ўзбекистонимизда кўпчилик тушуна олмади ва тушуна олмаяпти. Мен уруғим ҳақида бироз ҳиқоя қилар эканман, ана шуларни кўзда тутмоқдаман. Ана ўша олчоқлардан эмасман, уруғим, аждодим белгили, демоқчиман.

1947 йил сентябридан мени мактабнинг 1-синфига олишган. Чунки, бизнинг томонлар-да мактаблар олмон-рус урушидан сўнг 1947-1948 ўқув йилидан, яъни 1947 йил сентя-брдан бошлаб ишга туширилган. Биз урушдан кейинги илк 1-синф ўқувчилари ҳисобла-намиз, менимча.

Ўрта мактабни 1957 йили тугатиб, ўша йили Самарқанд давлат университети физико-математика факултети 1-курсига ўқишга кирдим. 1962 йили унинг тўла курсини муваффақиятли тугатдим. Университетни битириб, бир йил (1962-1963 ўқув йили) ўрта макатбда математика ўқитувчиси бўлиб ишладим.

1963-1968 йиллар давомида Тошкент қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш ва ирри-гатсиялаш инженерлари институтида Катта ўқитувчи вазифасида ишладим. 1968-1972 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси Кибернетика институтида аспирант бўлиб, 1972 йил феврал ойида физико-математика фанлари номзоди илмий даражаси учун диссертатсия ёқладим.

1972-1974 йиллари Самарқанд университети Ҳисоблаш Маркази мудури, 1974-1980 йилларда ўша университет Электрон ҳисоблаш машиналарини математик таъминлаш кафедраси катта ўқитувчиси, 1980 йилдан 1991 йилга қадар ўша кафедра мудури вази-фаларида ишладим. 1991 йил майида эса, менинг сиёсий дунё қарашим расмий ҳукумат нуқтаи назарига мос бўлмагани учун мени кафедра мудурлигидан четлаштиришдилар. Бу воқеа 1991 йил августгача, яъни Совет Иттифоқида ошкоралик ва демократия замони бошланиб, мамлакатда мухолиф фикр, расмий ҳукумат назаридан ўзгача нуқтаи назар учун тазйиқ ва тақиблар тўхтатилган бир даврда “БИРЛИК”чи-лардан илк дафа менга нисбатан, айнан ўша, ўзгача фикрлаганим учун қўлланилган маъмурий жазо эди. Аммо ўша замонлар бу воқеага “БИРЛИК” раҳбарияти тарафидан умуман аҳамият берилмади. Ҳатто ўзим ҳам бунга етарли эътибор қилмасдан, олдимиздаги бундан муҳимроқ юмушлар билан шуғулланишда давом қилдим.

1991 йилдан то 1993 йил июлига қадар кафедрада дотсент вазифасида ишлашни давом этказдим. 1993 йилга келиб эса, Ўзбекистонда Олий мактаб ўқитувчилари учун иш кон-тракт(шартнома) системасида расмийлаштирилиши жорий этилди. Бу жараён Самар-қанд университетида 1993 йил июн ойининг сўнггида ўтказилди. Университет ректори мен билан иш контракти тузмади. Ҳатто Ректор менга ўз хоҳишим билан универ-ситетдан, ишдан кетишни таклиф этди. Амалда, мен ўша ондан эътиборан ишдан ҳай-далган ҳисобланар эдим. Бу билан менга нисбатан иккинчи марта яна бошқа хил маъ-мурий жазо қўллашдилар. Бундай маъмурий жазолар билан баробар, айниқса 1991-1993 йиллари милитсия, КГБ, прокуратура тарафидан доимий таъқиб остида қолдим. Оқи-батда, 1993 йили Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлдим.

“БИРЛИК” халқ ҳаракатида 1988 йил ноябр ойидан бошлаб узлуксиз фаол қатнашдим. Ҳамон унинг байроғини баланд ушлаб туришга ҳаракат қилмоқдаман.

1989 йили май ойида Тошкентда ўтказилган “БИРЛИК”нинг 1-таъсис қурултойида у-нинг делегати бўлиб қатнашдим ва унда Ҳаракат Марказий Кенгаши аъзоси этиб сай-ландим. Унинг кейинги барча Қурултойларида Марказий Кенгаш аъзолигига такрор-такрор сайландим.

1989 йил сентябрида “БИРЛИК” халқ ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилотининг таъ-сис конференсияси бўлиб ўтди. У конференсияда алтернатив (муқобил) номзодлар қат-нашуви йўли билан Ҳаракатнинг Вилоят Кенгаши Раислигига сайландим. 1990 ва 1991 йиллари ўтказилган вилоят конференсияларида Вилоят Кенгаши раислигига такрор сайлашдилар. Маълумки, 1992 йилдан бошлаб Ҳаракатнинг фаолияти мажбурий тўх-татиб қўйилди. Ана шу сабаб, у замондан эътиборан конференсия ва Қурултойлар ўтка-зиш имкони бўлмади. Шундай қилиб, у жараён, яъни Низом бўйича Ҳаракатнинг йил-лик Қурултойини ва вилоят конференсияларини ўтказиш жараёни тўхтаб қолди.

1993-1994 йиллари Украина Фанлар Академияси қошидаги Механика Институтида “Тўғри тўртбурчак шаклли плиталар ва силиндрик қобориқ жисмларнинг статик ва динамик масалалари” мавзусида физико-математика фанлари доктори илмий даражаси учун докторлик диссертатсияси тайёрлаб, Институтнинг Катта илмий кенгашида муҳокамадан ўтказдим. Аммо Ўзбекистондан керакли расмий ҳужжатлар ололмаганим учун ҳимояни охирига, диссертацияни расмий ёқлаш жараёнигача етказа олмадим. Менинг диссертатсиямга тааллуқли барча расмий ҳужжатлар, Украина Фанлар Акаде-мияси Механика Институти тарафидан муҳрланган ва Самарқанд университетига юбо-рилган. Уларнинг кўчирма нусхалари менда сақланмоқда.

Ҳукуматнинг менга нисбатан қўллаган таъқиблари ва ўтказган тазйиқлари ҳақида.

Мен, 1988 йил ноябр ойидан эътиборан “БИРЛИК” халқ ҳаракати сафида муқим турга-ним ҳақида бироз юқорида сўзладим.

Дарҳақиқат, биз, 1989 йил бошида Ғониев Холиқназар, Муродов Сулаймон, Ражабов Норжигит, Йўляхшиев Алибой – дотсентлар, Самарқанд университети кафедра мудур-лари, Борот Намозов – физико-математика фанлари номзоди, университет физика фа-култети ўқитувчиси, Умурзақов Абдумалик – Самарқанд Меъморчилик ва Қурулиш институти дотсенти, таркибда “БИРЛИК” халқ ҳаракати Самарқанд вилоят ташкило-тини тузиш ташаббус гуруҳини ташкил этиб ва 1989 йил сентябр ойида вилоят конфе-ренсиясини ўтказдик ва шу билан Ҳаракатнинг вилоят ташкилотини тузган бўлдик.

Ҳукумат, айниқса ана ўша замондан эътиборан, Самарқанд вилояти ва умуман Респуб-лика бўйлаб менинг ҳар бир ҳаракатимни, ҳатто ҳар бир қадамимни доимий ва узлуксиз кузатишни бошлади. Кузатиш шакллари турли хил бўларди. Уй телефонини тинглаш, менинг уйимга келиб-кетувчи ҳар қандай бир шахсни кузатиш ва уларни текшириш, шунга ўхшаш бошқа кузатувлар системали доимий шаклда йўлга қўйилди. Ўзимни эса, эрталаб соати бешдан, кечаси уйқуга ётганимча махсус кишилар кузатадиган бўлиш-ди. Баъзан улар мен лексия ўқийдиган аудитория эшиги олдида соатлаб ўтиришарди-лар. Кўрсатма шунақа бўларди-да, шекилли. Бироқ кечаси мен уйқуда бўлганимда улар нималар билан машғул бўлишларини билолмагандим.

Мен, аслида 1989 йилдан бирмунча бурун Совет ҳукумати учун ишончсиз одам сифа-тида совет КГБ-си рўйхатига ҳам тушгандим. Ана шу воқеани шу ерда айтиб ўтишни лозим топдим. Мен, 1972 йил феврал ойида фан номзодлигига диссертатсия ёқладим. Ўша замонлар, Тошкент қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш ва ирригатсиялаш ин-женерлари институтида (ТҚХМИИ) ишлаб, Ўзбекистон Фанлар Академияси аспирант-лари  ётоқхонасида яшардим. Менинг ёнимга, Академиянинг Химия Институтида аспи-рантура муддатини ўтаган Қирғизистонлик Жўлдош исмли бир кишини ҳам жойлаш-тиришди. Биз, Жўлдош иккимиз, турли хил мавзуда суҳбатлар қилардик. Баъзида суҳ-батимиз миллатлар ҳақида ҳам бўларди. Мен доим, ўз дунё қарашимдан келиб чиқиб, Ўрта Осиёнинг русларга мустамлакалигини, зўр бериб Жўлдошга тушунтиришга ҳара-кат этардим. Мен уни ҳам мустамлака мамлакатнинг фарзанди, деб қабул қилгандим-да. Аммо мен хато қилган бўлиб чиқдим. Ҳа, Жўлдош компартия аъзоси эди. Жўлдош, бизнинг узундан узоқ суҳбат ва тортишувларимиздан ўзича менга “миллатчи”, деб баҳо берибди. Диссертатсия ёқлаш арафасида, ТҚХМИИдан уч киши, яъни мен ва яна бошқа икки ўқитувчини, чет элда, яъни Жазойирда ишлаш учун рўйхатга олишдилар. Мен, диссертатсия ҳимояси ўтганидан сўнг анча вақт Ўзбекистоннинг Қарши шаҳрида иш сафарида қолдим. Бу вақт ичида КГБ-идан Аспирантлар ётоқхонасига келиб, мен ҳа-қимда ҳаммадан олдин хонадошим Жўлдошдан сўраб, суруштирибдилар (ким билсин, балки у аввалдан мени кузатишга ёлланган агент бўлгандир). Ундан ташқари, менинг ёнимга кириб туришадиган Андижонлик Нъематжон ва Тошкент вилоятига қарашли Паркент районидан Адаш Юлдошевни (бу йигит мен билан бирга академик Восил Қабулович Қабулов раҳбарлигида аспирантура ўтаётган эди) ҳам “менинг ишим бўйи-ча” сўроқ қилишибдилар. Иш қилиб, роса текшири-шибдилар. Менинг қирғиз “дўс-тим”, уларга мени миллатчи, русларга қарши, револютсионер, деб, англатибди. Шундан сўнг, КГБ юқори ташкилотида Жўлдошнинг “фактларига” асосланиб, менга “миллатчи, давлатга ишончсиз киши” тамғаси босилиб, “ҳукм” чиқарилиб ҳужжатлаштириб қўйи-шибдилар. Мен бундан мутлақо хабарсиз эдим, албатта.

Мен Қаршидан келганимдан сўнг бир қанча замон ўтгач, Нъематжон озгина масала-нинг учини чиқариб, КГБ ходими уни сўроқ қилгани ва мен ҳақимда ундан сўрашгани-ни, айтди. Адаш ва Жўлдошлар эса, индашмадилар. Ҳай-наҳай, улар КГБ-дан ийма-нишган, аслида қўрқишган бўлсалар керак. Бу орада Институтда Жазойирга кетадиган у икки шеригим чақирилиб, франсуз тилини ўрганиш машғулотларига қатнаша бош-лашдилар, мени тил ўрганиш ўқишига чақиришмади. Мен эса, бу ҳолга эътибор ҳам бермадим. Тўғрисини, айтганда, у маҳаллар бу ишнинг аҳамиятига унча тушуниб ҳам етмагандим.

1972 йил сентябридан, академик В.Қ.Қабуловнинг тавсияси билан мени Самарқанд университети Ҳисоблаш Марказига мудур этиб ўтказишдилар. Самарқанд Универси-тетида ишлаб юргандим, вақт ҳам йилнинг октябри ёки ноябри(1972 йил) эди, шекилли мени Ўзбекистон Олий таълим вазирлигига чақиришди, у ердан КГБ-ининг Тошкент-даги идорасига олиб кетишиб, роса “қайта тарбиялашди”. Уларнинг айтишича, “мен Восил Қабулович Қабуловнинг шогирди бўлганим учун афв этилмоқдаман. Аммо бундан буён, оғзимга эҳтиёт бўлмоғим лозим, Жўлдошга сўзлаган фикрлардан йироқ бўлишга мажбур”, эмишман.

Ана шундагина, мен нима учун шерекларим билан франсуз тилини ўрганиш дарсларига чақирилмаганимни тушуниб этдим. Мен билан “суҳбат” ўтказган КГБ ходими(унинг исми Мўминов эди, менимча) Жўлдош билан учрашганини тан олди. Билмадим, балки у Жўлдошбой, суҳбатларимизни яширин ёзиб ҳам олгандир, касеталарни КГБ-га топширгандир. У тарихий касеталар мавжуд бўлсалар, балки ҳозир ҳам КГБ архивида сақланаётгандир.

Шунинг учун ҳам улар мен “Бирлик”ка кирганим ҳамон мени алоҳида назаротга олиш-дилар ва жиддий кузата бошладилар. Бу таъқиб, совет давридан бошланган таъқиб бў-либ, ҳукумат назаридан ўзгача фикрлаганим учун менга нисбатан ҳаётимда қўлланил-ган биринчи тазйиқ ҳам бўлиб ҳисобланар эди.

Иккинчидан, менинг “Бирлик”даги халқчил фаолиятим учун менга нисбатан иш ерида бир қатор маъмурий чоралар, қўллашдилар:

а) 1990 йили Ўзбекистон Олий Советига депутатликка номзодим кўрсатилишига ба-ғишлаб ўтказиладиган мажлислар, атайлаб мавжуд қонунларни паймол этиш йўли билан бузилди. Ҳатто сайловчиларни номзод кўрсатиш мажлисларига келтирмаслик учун тартибни сақлаш давлат органи-милитсиядан ноқонуний фойдаланишди, яъни ми-литсия сайловчиларни менинг номзодим депутатликка кўрсатиладиган мажлисда қат-нашсалар, уларни жавобгарликка тортиш чоралари қўллашларини айтиб, қўрқитишди-лар. Масалан, Ургут район Жумабозор қишлоғида воқеа айнан шундай бўлганди.

б)1991 йили сиёсий қарашларимга кўра мени кафедра мудурлиги вазифасидан четлаш-тиришиб, маъмурий чора қўллашди. 1993 йили эса, Университет Ректори мен билан иш контракти тузмади. Бу билан мен, 1993 йил июл ойидан эътиборан автоматик ишдан ҳайдалдим, шу билан яшаш, тирикчилик манбаидан маҳрум этилдим. Бу эса, аввал Со-вет Давлатининг, 1991 августидан кейин эса, Ўзбекистон давлатининг мавжуд қонун-ларига мутлақо зид чора эди.

в) 1989-1993 йиллари, айниқса, 1991-1993 йилларда менинг ҳар қандай ҳаракатим икки КГБ ходимлари томонидан доимий, узлуксиз кечаю-кундуз кузатиладиган бўлинди. 1993 йилдан бошлаб кечалари ҳам мен яшайдиган уй атрофида енгил машиналарда КГБ ходимлари қоровулда турадиган бўлишди. 1993 йил январ-май ойлари давомида мен ҳеч қандай суд ҳукмисиз уй ҳибсида қолдим, десам айни ҳақиқат бўлади. Бу ҳолнинг сабабини ўша замонларда Самарқанд шаҳар ва вилоят прокуратураси менга айтишма-ди, айта олмади, аммо улар (шаҳар милитсияси ва шаҳар прокуратураси) мени уй ва иш жойим-Университетдан ташқари ҳеч бир ерга юргизмай қўйишди. Ҳатто, бу беш ой ичида қариндошларимда таъзия бўлганди, шаҳар прокуратурасидан ижозат олмасдан, таъзияга бориш учун ҳам шаҳардан чиқиш имкони бўлмади. Оқибатда, қанча югур-югурлар, телефонлар ёрдамида шахсан шаҳар прокурори масъулияти остида Самарқанд шаҳар, Темирйўл район Милитсия бўлими ташкил этган махсус милитсия машинасида, ёнимда бир милитсионер формасида ўтирган киши билан биргаликда таъзияга бориб келиш мумкин бўлганди.

г) 1989-1993 йил давомида Самарқанд шаҳар ва вилоят Милитсия бўлимига, шаҳар Те-мирйўл район милитсия бўлимига, шаҳар ва вилоят прокуратура бўлимларига, вилоят КГБ бўлими ходимлари ва унинг бошлиғи олдига хилма-хил баҳоналар билан чақири-либ ва сўроқ қилиниб турдим. Бошда, улар чақирса бўлди, уларнинг ҳузурига бораве-рардим. Бизнинг бошқа аъзоларимиз ҳам шундай қилишардилар.1991 йилдан эъти-боран, биз улардан бизни махсус чақирув қоғози(повестка) билан чақиришларини талаб қила бошладик. Улар ҳам энди бизни махсус чақирув қоғози ила чақиришадиган бў-лишди. Ўшандай қоғозлар (повесткалар), 1994 йилда Руссияда сиёсий қочоқ эканли-гимни исбот қилиб, қочоқлик гувоҳномаси олишимда менга ёрдам берди.

Бу саналганлар ҳукумат томонидан менга кўрсатилган таъқиб ва тазйиқларнинг энг катталари бўлиб, бундан ташқари жуда кўп, асабга тегувчи қатор қилиқ-қилмишлар қи-лишганларки, уларнинг барчасини санайверсанггиз, у тугамайди. Ўша асаб бузар ҳо-латлардан яна бирини, бу ерда келтириб ўтаман. Масалан, вилоят КГБ бўлими, вилоят ва шаҳар прокуратураси, вилоят Милитсия бўлими тинмасдан сўроқлар қилишиб, уёқ-дан-буёққа судрашиб юрушсалар-да, негадир, фақат шаҳар Темирйўл район Милитсия бўлими бошлиғи менга бир неча марталаб, “Газетада ёзма шаклда сиёсатдан четлаш-дим, деб, эълон этинг, сиз ҳам тинч бўласиз, биз ҳам тинч бўламиз”, деб таклиф қилар-ди. Район милитсия бошлиғи бундай таклифларини “юқорининг” кўрсатмаси билан амалга ошираётгани аниқ эди, албатта. Ҳозирлар балки, ўша милитсия бошлиғининг “маслаҳати”га қулоқ солсам маъқул бўлармиди, деб қоламан, баъзан. Аммо болаларим, “Йўқ, дада сиз ундай қила олмасдингиз”, дейишади. Балки болаларим ҳақдир.

Ниҳоят 1993 йил охирида Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкони туғилди (бу имконият ҳам ҳукумат тарафидан махсус туғдрилганди) ва тезда чиқиб кетдим. Шундан буён му-ҳожирликда яшамоқдаман. Аммо Ўзбекистондан чиқиш имконининг туғилиши ҳам бир узун ҳикоя. Уни бу ерда келтирмай-ман. Бошқа бир ўрни келганда у ҳақда ҳам ёзарман, иншооллоҳ.

Муҳожирликнинг менга оид тафсилотлари.

 Ўзбекистонни тарк этиш. 

Юқорироқда ҳам эслатилганидек. тахминан 1993 йил май ойларида Ўзбекистон олий ўқув юртларида ишлаш контракт асосида ташкил этиш жорий қилинди. Бу эса, 1992 йили талабалар фаоллиги битирилгандан сўнг навбатдаги ноқонуний бир тадбир бўлиб, мамлакат илғор(прогрессив) фикрли зиёлиларини ҳам ҳукуматга тўла бўйсунтирмоқ мақсадида амалга оширилган навбатдаги бир чора эди. Мулк хусусий бўлмаган ёки мулк хусусийлаштирилмаган бирор иш ерида контракт системаси жорий этиш иқти-содий нуқтаи назардан ҳам, ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қонун бузарлик, инсон ҳақ-ҳуқуқ-ларини қўпол равишда поймол қилишдан иборат бўлади. Аммо бизнинг зиёлиларимиз бу қонун бузарлик, безориликни ўз вақтида (балки ҳозир ҳам ўшандайдир) тушунма-дилар. Хуллас, Самарқанд университетида иш контракти тузиш компанияси 1993 йил июн ойида ўтказилди. Университет ректори мен билан иш контракти тузмади. Аммо ўша замон меҳнат қонунларига кўра мен ўқув йили охиригача ишлаш ва йиллик таътил олиш ҳақига эга эдим. Мен бу ҳуқуқимдан фойдаландим. Таътил вақтида эса, яъни 1993 йилнинг июл-август ойлари давомида Университет ректори профессор Толиб Мусаевич Мўминов билан янги ўқув йилидан бошлаб, яъни 1993 йил сентябидан эътиборан мени Ўзбекистондан ташқарига илмий сафарга (командировкага) юборишини келишиш мум-кин бўлди. Т.М. Мўминов бу ерда “жасорат” кўрсатди, шекилли (яна ҳам билмадим, валлоҳи аълам). Чунки университет илмий ишлар бўйича ректор ўринбосори Исроил Ибрагимович Жуманов мени илмий сафарга юборишга қаттиқ қарши бўлишига (эҳти-мол бу ҳам юқорининг  кўрсатмасидир) қарамасдан у менга сафар ҳужжатлари расмий-лаштиришга буйруқ берганди. Ҳар ҳолда бу ерда ректорнинг ҳам ўз ҳисоби бор эди. Унга биринчидан, ҳукумат тарафидан мени университетдан четлаштириш вазифаси қў-йилганди, албатта. Бошқа тарафдан мен ҳам университет олдида гуноҳсиз, ҳатто унинг обрўли ўқитувчиларидан бири қаторида турардим. Менинг университетдан “ҳайда-лишим” талабалар орасида қандай жонланиш келтириб чиқариши ҳам ҳеч кимга аниқ эмасди. Лекин буни Университет раҳбарияти ва вилоят ҳукумати ҳамиша ҳисобда тути-шарди. Бундай бир вазиятда замонасининг олими, профессор номи бўлган бир зиёли киши учун мени шунақасига ҳеч бир асоссиз ишдан ҳайдаб юбориш унча оддий иш эмасди. Шу сабабдан Т.М. Мўминовга ҳам бирорта муроса йўлини топиш жуда зарур бўлаётган эди. Бу мени илмий сафарга йўллаш эса, ўша йўлнинг бир, балки энг қўлайи ҳисобланарди. Чунки бу йўлга мен ҳам ўз хоҳишим билан рози бўлмоқда эдим. Ректор эса, мени Университетдан, ҳатто Ўбекистондан чиқариб юбораётган эди, ахир. Шу билан у “Йўляхшиев проблемасидан”, ҳеч бўлмаганда вақтинча қутулмоқда эди.

Шундай қилиб, мен 1993-1994 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд университетида (Ўзбе-кистонда) бир соат ҳам ишламадим. Ўқув йилининг бошида илмий сафарга ҳужжатлар тўғрилаш билан банд бўлиб, бир-икки ой вақт Самарқандда юрган бўлсам-да, бирор марта дарс ўқитиш учун синфга кирмадим. Ҳужжатларни расмийлаштирган ҳамон Ватанни тарк этдим. Бу кетишим, ҳижрат эканлигини, Ўзбекистонда Каримов режими битмаса, энди Ватанга қайтмаслигимни фақат бир кишига билдирдим, холос. У, катта қизимнинг хўжаси, куёвим Муҳсин Хайитович Абдуалимов эди.

 Украинада кечирган ҳаётим ҳақида (1993 йил сўнгги ва 1994 йил биринчи ярими).

1993 йил декабр ойида Киев шаҳрига, Украина Фанлар Академияси (Ук. ФА) Механика Институтига илмий сафарга келдим. Бу шаҳарда 1994 йил июнгача қолдим. Бу ерда Самарқанд Университети томонидан белгиланган иш режамни тўла бажардим, яъни физико-математика фанлари доктори илмий даражаси олиш учун диссертасия ёзиб ту-гатдим. Ук. ФА Механика Институти Катта Илмий Кенгашида доклад қилиб, уни ҳи-мояга топширдим. Ўзбекистондан, яъни Самарқанд университетидан лозим бўлган бир неча расмий ҳужжатлар (иш еридан харатеристика, факултет ва кафедрадан бир-иккита арзимас қоғозлар ва ҳ.к.) берилмагани учун формал ҳимоя ўтказилмай қолдирилди.

Украинада, Украина Фанлар Академияси ётоқхонасида, Киев шаҳри Доброхотова кўчасида расмий қайд бўлган ҳолда тўла олти ой яшадим.  Ҳатто олти ойга ётоқхонага мени вақтинча расмийлаштирди(прописка қилишди).

Ўтган бу беш-олти ой давомида илмий текшириш ишларидан ташқари битта сиёсий ма-қола ҳам ёздим. У “Ўзбекистон нимага суянмоғи лозим”, деган мавзуда бўлиб, маф-курага (идеологияга) бағишланганди.

Киевда олти ойдан зиёдроқ вақт қолар эканман, у ердан Туркияга кетмоқчи бўлиб, бир қанча марта уриниб кўрдим. Аммо чет элга чиқадиган паспортим бўлмаганлиги сабаб-ли, унинг уддасидан чиқа олмадим. Алданиб қолишдан қўрқиб, паспорт олишда норасмий йўллардан фойдаланмадим.

1994 йил июн ойи ҳам тугаб, иш таътиллари ҳам бошланиб қолди. Аммо менинг илмий сафарим муддади август ойида битмоғи лозим эди. Шунинг учун энди мен августгача бекор қолаётгандим. Ниҳоят, Москвадаги “БИРЛИК”чилар (бу замон, Ёдгар Обид, Мадамин Нарзиқулов, Ҳазратқул Худойберди ва Маҳмуд Инақовлар Москвага келиб олишганди) Туркияга кетишга ёрдам беришни ваъда қилишиб, мени Москвага чақириб қолишди. Шу чақириқ сабаб, Аллоҳ оқ йўл берсин, деб Киевдан Москвага қайтдим.

 Москва ҳаётимнинг бошланғич уч ойи ҳақида.

Мен, шахсан Ёдгор Обиднинг таклифи билан 1994 йил 26 июнда Киевдан Москвага келдим. Унинг тасдиқлашича, бу таклифга, ўша замонларда Москвада ўтирган Мада-мин Нарзиқулов, Истанбулда Аб.Пўлатов ҳам рози бўлишганлар. Аммо бироз кейинроқ маълум бўлдики, М. Нарзиқулов менга нисбатан бутунлай бошқа режаларни кўзда тут-ган экан.

Мен Киевдан Москвага келганимда, Ё. Обиднинг Москвадаги ижора уйида Ё. Обид ва М. Нарзиқуловлар мени кутиб олишди. Улар, мен ҳали ўтириб улгурмасимдан менинг дарҳол Грознийга (Чеченистон Пайтахти, ҳали у ерда уруш бошланмаганди) кетишим ва у ерда менга ёрдам беришлари лозимлигини, паспорт ва билетлар, ҳаммаси ҳозир бўлажагини, барча зарурий ёрдам этилажагини айтишди. “Грознийда Юсуф исмли йи-гитимиз бор, у сизга барча ёрдамни ташкил этади”, дейишди. Мен ўша замонлар Юсуф ким, у қаердан пайдо бўлган, билмасдим. Айни замонда бу менинг икки “дўстимдан” унинг кимлигини чуқур суруштириб ҳам ўтирмадим. Юсуф, деганлари, Рўзимурадов Юсуф, “Эрк” партияси аъзоси ҳисобланиб, шубҳали бир зотлиги менга бирмунча вақт сўнг маълум бўлди. Шундай қилиб, мен эртаси куниёқ, яъни 27 июнда Грознийга 29-да жўнайдиган билет олдим. Билетхонадан тўғри Нарзиқулов олдига бордим ва унга билетни кўрсатдим. У одам эса, Грознийга жўнаш кунига алоҳида эътибор қилиб, “бу-гун ё эртагаёқ олмабсиз-да”, деди. “Сизлар билан бироз дийдорлашайлик, дедимда”, – дедим мен, мутлақо унинг мақсадига эътибор бермай. Кейинроқ маълум бўлдики, бу эътироз ҳам “коса, коса тагида ним коса”, қабилида билдирилган экан. Шу куни кечаси, Мюнхендан Анвар Усмонов Москвага Ё. Обиднинг уйига телефон қилиб, менинг Ис-танбулга келишим ҳозирча мақсадга мувофиқ эмас, чунки И. Каримов Туркияга келиб кетгандан сўнг, бу ерда аҳвол бирмунча ўзгарди. Шунинг учун, “Раис”, яъни Аб. Пўла-тов Йўляхшиевнинг, Истанбулга келишини қолдириш ва барча ҳужжатларни Шветсияга кетишга ҳозирлаш керак, демоқда”, деб хабар қилди. Бу хабардан сўнг, биз Ё. Обид иккимиз, дарҳол эртасигаёқ, яъни 28 июн куниёқ билетни қайта топширишга қарор қилдик.

Эрталаб (1994 йил 28 июн), мен билет топширишга, Ё. Обид ўз иши билан шаҳарга чи-қиб кетдик. Билетимни топшириб, Марказий Осиё инсон ҳуқиуқларини ҳимоя этиш гуруҳи иш ери, Москва шаҳар, Волгаградский кўчасига, М. Нарзиқулов ўтирадиган ишхонага бордим. У ерда М. Нарзиқулов (раҳматли) бир ўзи ўтирган экан. Мен воқеани у кишига сўзладим. Чинки ўша замонлар мен уни кўнгулдан, сафдош, партиядош, ғоядош дўст ҳисоблардим. Шунинг учун унга воқеани тўла очиқ сўзлашга ҳаракат қилдим. Ҳақиқатдан ҳам у одамга (умуман “БИРЛИК”чиларнинг ҳаммасига) муноса-батим ҳар доим шунақа дўстона эди. У замонлар уларнинг (Бирликчиларнинг) ҳеч бирига бирор хил шубҳа билан боқмасдим. Ҳатто бирор хил терс гумон хаёлимга келиши мумкин эмасди. Менда “БИРЛИК”чига алоҳида ҳурмат, эътибор бор эди. Мен сўзларимни тугатар-тугатмас М .Нарзиқулов ўзидан, яъни ҳушидан кетиб қолаёзди. Беш-ўн дақиқа нима деярини билмай, ҳушсиз, бақрайб ўтиргандан сўнг, хаёли бироз жойига келиб, ўзини ўнглаб “ўзинггиз нима дейсиз, ўзинггиз қандай қарайсиз, бу масалага”, дея олди. Мен дарҳол унинг аҳволини, нима учун бундай ҳолга тушиш сабабини дурустроқ англай олмай, ярим ҳазил, ярим чин “партия нима деса, шуни қиламизда”, дедим. “Нега, ихтиёр ўзинггизда-да, сиз нима десанггиз шу бўлади-да”, деб қўшимча қилди, у. “Кўрамизда”, дедим-у, қўйдим, мен. Ундан сўнг кимдир келдими, нимадир бўлиб, диалогимиз тўхтаб қолди. Шу билан орадан бир қанча вақт ўтиб кетди, биз менинг кетиш ва кетмаслигим масаласига қайтмадик. Раис(ўша замонлар Москва-даги “Бирлик”чи аталмишлар Аб. Пўлатовни шундай аташардилар) айтган вазифаларни бажаришга киришдик. Ҳар ҳолда мен шундай, деб ўйлай бошладим. Аммо Грознийга бориш билетини топшириб келиб, “мен Туркияга эмас, Шветсияга кетишим керак, экан”, деб сўзлаганимда М. Нарзиқуловнинг хуши учиб, саросимага тушиб қолган ҳолатни ҳеч кўз олдимдан кетгаза олмасдим. Калламда доим “нега шундай бўлди, нима учун у одам бундай хушини йўқотиб қўйди”, деган савол, кезаверарди. Баъзан ўзимча хулоса қилиб, “ҳа, демак бу Шветсияси жуда ҳам гўзал ва бой бир мамлакат эканда. “Бу одам(Нарзиқулов)нинг бахиллиги бор экан, у бахиллик қилаяпти. Менинг Шветсия сингари гўзал ва бой мамлакатга кетишимни кўролмаяпти-да”, деб қўярдим ўзим, ўзимга. Бу воқеадан сўнг унинг “билетни 27 ёки 28-га олмабсизда”, деган эътирози ҳам тез-тез хаёлимга тушадиган бўлиб қолди.

Энди мен Шветсияга кетмоғим, яъни у мамлакатдан бошпона олмоғим учун ҳаракат қи-лишим керак бўлди. Бунинг учун эса, тартиб бўйича БМТ “Қочоқлар билан ишлаш Бошқармаси Олий комиссарияти”нинг Руссия бўлимига мурожаат қилмоғим лозим дейишди. БМТнинг қоидаси бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) кирув-чи давлатлардан келган қочоқлар энг аввал Руссия қочоқлар билан ишлаш комитетига (Миграт- сионная служба-Мигратсион хизмат) бош урмоқлари зарур экан. Агар Руссия МДҲ-дан келган у ёки бу қочоқни қабул этмагани ҳолда, у қочоқ билан БМТ комисса-рияти шуғулланар экан. Шундай қилиб, менинг олдимда Руссия қочоқлар билан ишлаш комитетига мурожаат қилиш масаласи пайдо бўлди. Демак, мен биринчи навбатда Рус-сия Мигратсион хизмат комитетига бош урушим ва у ердан Руссия қочоқ сифатида мени қабул қилиши ёки қабул қила олмаслиги ҳақида қарор олишим керак бўлди. Бундай қарор эса, М. Нарзиқуловнинг папкасида тайёр турибди. Чунки улар, Москвада уралашиб юрган тўрт-бештаси умумий рўйхат(исми фамилиялар рўйхати очиқ) билан Руссия Мигратсион хизматига мурожаат қилишган ва уларни, яъни Ўзбекистондан кел-ган “қочоқларни” Руссия қабул қилмайди, дейилган қарорни, Руссия тарафидан салбий жавобни олишган. Менга ўша тайёр қарордан битта ксерио нусха бўлса бас, иш битади. Шу ксерио нусха билан БМТ Комиссариятига бораман, улар менинг масалам билан шуғуллана бошлашадилар. Ўша замонлар Шветсия МДҲ давлатларидан келган (жумладан Ўзбекистондан ҳам) қочоқларни бир мунча яхши, яъни унча-мунча савол жавоб-сиз қабул этмоқда эди. Шу компанияга мени ҳам қўшиб юборишлари мумкин эди, албатта. Шу билан бўлдийди, тамом, масала ҳал бўларди, қўярди. Йўқ, бу иш ундай жўн битмади. Чунки ишнинг бундай жўн битишини М. Нарзиқулов истамади. Папкада турган тайёр қарордан бир нусха (ксерикисда ярим дақиқалик иш) кўчирма олиш мумкин бўлмади. М.Нарзиқулов шундай кўзини лўқ ёшга тўлдириб, ундай қарор йўқ, Руссия Мигратсион хизматидан уни олган эдиг-у, аммо ҳозир йўқ, йўқолиб қолибди, деб туриб олди. Натижада, ишни бошидан бошлашга тўғри келди. Яъни бунинг учун аввал Руссия Президенти қошидаги “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш комитетига” хат ёзиб, хат уларнинг резолютсияси билан “Мигратсион хизмат комитети”га ўтказилмоғи лозим бўлди. Ана шундан сўнггина комитетда қарор қабул қилинар экан. Бу иш ҳам бажариладиган масала, албатта. Лекин бу орада бўладиган бюрократик маш-машалар қанчалар вақтни олади ва асабни ейди. Билмадим, нима учун М. Нарзиқулов ана шуна-қа, кўп вақт талаб, асаб бузувчи узоқ йўлни танлади. Чамамда, унинг ҳисобича нима бўлса бўлсин, иш қилиб мени йўлдан уруши, мени Шветсияга кетишдан воз кечтириши жуда зарурий ишлардан бири эди. Бунинг учун эса, вақт лозим бўлаётганди, шекилли. Аммо менга бу мутлақо тушунарли эмасди, чунки менда аслида Ватандан ташқари ҳеч бир ерга кетиш истаги йўқ эди, ахир. Мен, Ўзбекистоннинг ичида, жуда бўлмаганда Руссия ёки Туркияда туриб сиёсий кураш олиб бориш тарафдорларидан бири эдим ва бу учун қўлимдан нима келса, уни бажаришга ҳаракат қилдим. Менинг фикримча, Ватан учун, Ўзбекистон учун зарур бўлган самарали сиёсий ҳаракат Ўзбекистоннинг ичида, ҳеч бўлмаса унга яқин ўлкаларда унумли бўлиши мумкин эди. Мен бу фикрда ҳамон муқимдирман. Чунки бу фикрга ҳеч қандай алтернатива йўқдир. Шунга қара-масдан, ҳозирча олдимизда масала (проблема) чиқди, уни ҳал этмоғимиз ва иложи борича уни тезроқ бир ёқли этишимиз зарур эди. М. Нарзиқуловга эса, бутунлай бошқа масала, бошқа проблема аҳамиятли эди, ҳар ҳолда. У киши бутунлай ўзгача планни, ўзгача мақсадни амалга оширмоқчи эдилар, шекилли. Балки у, раҳматли И. Каримов ювундихўрларининг (Ўзбекистон хавфсизлик комитети) кўрсатмасига амал қилаётган-ди. Ўша 1994 йил июл ойидаги менинг Шветсияга кетиш ҳужжатларимни тайёрлаш жараёнидаги М. Нарзиқуловнинг менга боғли проблемаси, унинг мақсади нима эди, улар барчаси энг аввал унинг ўзига маълум, албатта. Мен фақат мулоҳазалар қиламан, шубҳа ва эҳтимолларни, тахминларни сўзлай оламан, холос.Уни, ер яширди, бу Аллоҳнинг тақдири. Унинг менинг шахсимга оид проблемалари ва мақсадларининг бир қисми ўзи билан кўмилиб кетди. Бошқа қисми эса (шубҳаларим ноўрин бўлса Аллоҳ мени кечирсин), Ўзбекистон хавфсизлик бошқармасида сақланаётган бўлса ажаб эмас. Бу дунёда қолган маълумотлар, оқибат жамиятга ошкор бўлади, иншоолоҳ.

Шундай қилиб, 28.06.94-да бошланган ва ярим дақиқада битажак иш, нақ бир ой чўзилди, аммо бу муддат ичида мутлақо ҳеч нарса қилиб бўлмади, ҳеч нарса битмади. Бу ўтган бир ой давомида ҳар икки-уч кунда М. Нарзиқуловдан, “Мадамин ака (унга ҳам “ака”, деб мурожаат қилардим) ишлар нима бўлди “, деб сўраб қўярдим. Менинг “Мадамин акам”, ҳали у бўлди, ҳали бу бўлди, унга телефон қилдим, сафарга кетибди, бунга қўнғироқ қилдим дам олишда экан деб мени овутиб қўяверарди. Июлнинг 25-ларидан ўтганидан сўнг менинг сўроқларимда бироз асабийлик пайдо бўла бошлади. Чунки энди мен М. Нарзиқуловнинг найранггини жиндак англаб, унинг ниятини сеза-бошладим. У ҳам мендаги бу ўзгаришни тушуниб, менга Руссия Президенти қошидаги “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш комиссияси” раиси ўринбосари Арутюновнинг иш ери телефонини беришга мажбур бўлди. Мен дарҳол Арутюновга телефон қилдим. Бу-тун проблемалар бир марта телефон қилиш билан ҳал бўди, қўйди. Биринчидан, Арут-ютинов, дарҳол ўзининг уй, иш, ҳатто дала ҳавлиси телефонини ҳам менга берди, ходимларининг бири билан телефонда таништирди. Бунгача, бир ойдан кўп вақт ўтиб кетди, аммо бу Нарзиқулов, деганларидан ҳеч кимнинг, ҳатто ҳаммага очиқ телефон-ларни ҳам олиб бўлмади. Бундан олдин ҳам бир-икки дафа, “Мадамин, ака балки керакли одамларга мен ўзим телефон қиларман”, десам-да, у ҳеч бир телефонга яқин-лаштирмасди. Мен эса, бир томондан, ўзбошимчалик қилмайин, бу одам шу ерда ўтирибди, у ёки бу зарур одамларни танийди, ҳар ҳолда унинг бу ерда ўтириши “БИР-ЛИК” номидан, деб тушуниб, унинг ўзидан натижа кутардим. У эса, ишларни пайсалга солгандан, пайсалга соларди. Мана Арутюнов бирданига қатор телефонларни бериб ташлади. Унинг ҳеч бир хавфи йўқ экан, бу телефонлар менда бўлса ҳам бўларкан, шу билан оламга ўт тушмас экан ёки учинчи жаҳон уруши ҳам бошланиб кетмаскан. Шу ишни июлнинг бошида, ойнинг биринчи ҳафтасида, иккинчи ҳафтасида қилиш мумкин эмасмиди? Ҳа, ният тўғри бўлганда, мумкин эди. Аммо буни Нарзиқулов истамасди. Чунки бу одамда ният бузуқ, мақсад бошқа эди. Энди эса, ҳеч бўлмаса Арутюновнинг иш телефонини беришдан бошқа илож унда қолмаганди. Чунки энди, иш атайлаб пайсалга солинаётгани, бу ерда қандайдир нохолис мақсад борлиги билиниб қоладиган бўлди. Шундан сўнггина фақат бир кишининг телефони, у ҳам бўлса иш телефони берилди. Руссия Президенти қошидаги “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш комиссияси” бутун дунёга очиқ бир ташкилот. Бу ташкилотдан битта телефон номерини айтиш бир “тоғга” тоннел қазиш эмас, ахир. Ундан ташқари, Руссиядаги икир-чикирлардан беха-бар мендай бир одамнинг бирор ишнинг уддасидан чиққанимга қадар қанча сув оқади. Бу орада яна бир гап бўлар, деб, фикрлаган Нарзиқулов менга Арутюновнинг фақат иш телефонини “марҳамат”, қилди, холос. Аммо ана шу умумга маълум телефон менинг қўлимга тушиши ҳамон, Аллоҳга шукрки, менинг ишим юришиб кетди. М. Нарзиқулов эса, айнан ана шуни истамаганди. Нима қилсин, бечора, қанча тиришмасин вазиятга қарши туриб бўлмади. Пардани жиндак очишга мажбур бўлди. Менга ана шунинг ўзи етарли эди. Энди эса, ҳатто матнини М. Нарзиқулов тайёрлаши лозим бўлган хат ҳам Арутюнов ходимлари тарафидан ёзиладиган бўлди. Бизга фақат уни Арутюнов каби-нетидан бориб олиш ва “Мигратсион хизмат” идорасига шахсан топшириш қолди. Аммо улар хатни ўзлари почта орқали ҳам юборишлари мумкин эди, албатта. У ҳолда вақтдан анча ютқазиш бўларди. Шунинг учун ўша хатни ўзим “Мигратсион хизмат” идорасига олиб боришимни Арутюновнинг ходимларига телефонда айтдим. Аммо бу орада икки дам олиш куни бор эди. Бу дам олиш кунлари тугаганча мен бироз хаста-ланиб қолдим. 1978 йилдан буён мени ош қозон яраси хасталиги вақт-вақт, айниқса баҳор ва куз ойлари безовта қиларди. Оғриқ бошланган замонда жуда роҳатсиз бўлардим. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Уйда, уч кун ўзимни, ўзим даволашга ҳаракат қилиб кўрдим, аммо бўлмади. Ниҳоят, “Тиббий тез ёрдам” хизмати орқали касалхонага кетишга тўғри келди. 31 июлдан то 22 августга қадар касалхонада ётиб даволанишга мажбур бўлдим. Шу сабаб, бу замон ичида ҳужжатлар билан шуғллана олмадим.

Қаранг, энди ана шу, мен касалхонада қолган вақт, қарийб бир ой ичида менинг “пар-тиядош”, “ғоядош” оғайниларим бояги Арутюнов идорасидан хатни олиб, “Мигратсион хизмати” идорасига беришга вақт топа олишмадилар. Ҳатто Арутюновга телефонда ме-нинг касалхонага тушиб қолганимни билдиришиб, менга тегишли хатни почта орқали “Мигратсион хизмати”га жўнатиб қўйишларини сўрашсалар етарли бўларди. Уни ҳам қилишмади. Нима учун бундай бўлди? Менга бундай муносабатнинг сабаби нимада ёки кимда? Яна бир ҳолатга назар солинг, мен касалхонага тушганимга қадар Ё.Обид билан бирга унинг ижора уйида тураётган эдим. Ҳозир эса, мен ҳали касалхонада эканлигим-да у бошқа ерга кўчиб кетди. Адрес қолдирмади, менинг оз бўлса-да у-бу нарсаларим, китобларим, кийим-кечакларимни бировнинг уйида шундай очилган, сочилган ҳолда қолдириб кетди. Буниси, энди, сиёсий ҳамкорлар орасидаги муносабат тугул, ҳатто оддий инсоний муносабатнинг ҳам ўта пастлигидан дарак. Касалхонадан чиққанимдан сўнг Ё. Обидни топиб бўлмади. Оқибатда, унинг эски ижора уйидан нарсаларимни олиш учун ҳам мен қанчалар сарсон бўлдим. Бу ерда бутун қусур, М. Нарзиқуловда эди, деб биламан. Нима гап чиққан бўлса, ундан чиққан. Кишилар орасига ғулғула со-лиш, уларнинг иноқлигини бузиш усталаридан эди, у бечора. Чунки Ё. Обид, яхшигина шоир бўлишига қарамай, бир кайфий ва бутунлай куфрга ботиб, изчил фикрга эга бўлмаган киши бўлиб қолганди. Аммо, у ҳали (1995-дан бошлаб Ё.Обид ҳам Нарзи-қуловдан четлашди) унга бироз қулоқ осарди. Ё. Обид ва Нарзиқулов ўзаро яқинлигида ҳам бир хунук сабаб бор эди. У сабаб шунчалр хунук пасткашликдан иборат эдики, уни сўзлашга тил ҳам бормайди. Умуман, бу ерда масаланинг бир томонини тушуниш унча мураккаб эмас. Яъни, М. Нарзиқулов очиқчасига менинг Шветсияга кетишимга қарши ва у менинг ҳужжатларим тўғри бўлмаслиги учун қўлидан нима келса ўшани қилишга ҳаракат этмоқда. Лекин Ё .Обидни мутлақо тушуна олмасдим, у вақтлар. Аммо кейин-роқ бу муносабатнинг сабаблари бирмунча айдинлашди. Улар ҳақида Ё. Обид ва М. Нарзиқуловга бағишланган махсус мақолада тўлароқ ёзаман. Яна савол, саволлар, нега, ахир? Шу онга қадар, яъни мен касалхонага тушганимга қадар, биз дўст эдик, партия-дош, ғоядош эдик-ку! Бундан атиги икки ой мақаддам мени Киевдан улар Москвага таклиф этишгандилар-ку? Борди-ю, масала менинг Шветсияга кетишимда бўлиб, бу кетишнинг умумий ишимизга зарар келтирадиган бирор ери бўлса, нега у ҳақда очиқ сўзламайдилар? Аксинча, фақат зимдан, жосуслар сингари иш тутадилар, менга тегиш-ли ишни нуқул бузишга уринадилар. Аслида, кўпроқ Нарзиқулов шундай қиларди. Ё. Обид эса, мен касалхонадан чиққанимдан сўнг нуқул мендан узоқда бўлишга интила-диган бўлиб қолди. Билмадим, нима бўлди, нима учун бундай бўлиб қолди? Менинг Шветсияга кетишимми ёки бошқа бирор яна жиддийроқ сабаб ҳам борми, бу ерда? Не-га бу Нарзиқулов мен билан беш-ўн минут очиқчасига маслаҳатлашишга, суҳбатла-шишга вақт топмайди? Нега бир кунда, узоғи билан бир ҳафтада битадиган ишни уч ойда ҳам битирмасликка ҳаракат қилади? Дарҳақиқат, касалхонадан чиққанимдан сўнг-ра Руссия Президенти қошидаги “Комиссия”га ва “Мигратсион хизмати”га боғли ишларни деярли ўн кун ичида битирдим. Руссия “Мигратсион хизмати комитети”дан олинган гувоҳномада 31.10.94 й. берилди, деган муҳр турибди. 22.08.94-да касалхона-дан чиқдим, октябрнинг сўнггида ҳужжатни қўлимга олдим. Аммо мен у ҳужжатни сентябрдаёқ олардим. Уни олишни мен ўзим пайсалга солдим. Бироз вақт иккиланиб юрдим. Чунки Ватанга қайтсаммикан, деган фикрдан ҳам тўла қутула олганимча йўқ эди. Шунинг учун Москвада яшаб турган еримдан маълумотномани(справкани) “Миг-ратсион хизмати комитети”га топширмай бирмунча вақт ўтказдим.

Кўринаяптики, масалани фақат Нарзиқуловнинг бахиллиги, яъни менинг Шветсияга кетишимни кўра олмаслиги билан тушунтириш етарли эмас. Бу ерда ундан чуқурроқ бошқа бир масала борга ўхшайди. Айтганимдек, улар барчаси раҳматли Нарзиқулов виждонига ҳавола. Аммо Нарзиқуловнинг бутун ҳаракатларида мени Ўзбекистонга қайтишга мажбур этиш белгилари сезилиб турарди. Чунки у Москвада иккита “БИР-ЛИК”чи бирга бўлишини ҳеч хоҳламасди. Бир-иккита “БИРЛИК”-чиман, деб юрган-ларни ҳам жиққа мушт қилиб, уришдириб қўйганди. Ҳазратқулни ҳам ўз олдига кел-майдиган қилиб қўйганди. Иш қилиб, у шундай қилардики, Москвада ҳеч қанақа гуруҳ йўқ, ҳеч ким бу ерда сиёсат билан шуғулланмайди, деган кўриниш ясашга ҳаракат қиларди. Ҳатто “Раис, Ўзбекистонда янги “Горбачев” замони келгунга қадар сиёсат билан шуғулланмасликни, буюрган”, деб такрор-такрор сўзлашдан тинмасди. Унинг мақсади, балки вазифаси на фақат Москвада, умуман дунёнинг ҳеч бир нуқтасида “БИРЛИК”-чилар гуруҳи вужудга келишига халақит бериш эди, шекилли. У аслида менинг Туркияга кетишимга ҳам ҳеч қачон ичидан рози бўлмаган. Нарзиқуловнинг асил нияти, мени Грознийга юбориб, Туркияга жўнатиш эмас, аксинча бошқа бир сотқин ярдамида Ўзбекистонга қайтариш ва Каримов жаллодлари қўлига топширишдан иборат бўлган. Мен бу сўзларни бироз илгарилаб кетиб сўзладим. Чунки 1996 йили аниқ бўлдики, Грознийда менга Туркияга кетиш учун ёрдам берувчи, Юсуф Рўзимурадов жосус бўлиб чиқди. У, М. Солиҳни доимий кузатиб юриш учун унинг ёнига юборилган махсус киши эди. Нарзиқулов мени Туркияга юбориш баҳонаси билан ўша жосус ёнига юбораётган эди. Шунинг учун мен 29-июнга олган билет, унинг мўлжалидан икки кунгина фарқ қилса-да унга жуда узоқ кўринаётган эди. Чунки мен иложи борича тезроқ махсус жосус қўлига топширилишим зарур эди-да, ахир. Аммо бу Анвар Усмон, қай гўрдандир чиқиб, менинг Грознийга кетишимга халақит бериб турса бўладими?! Мана, энди Нарзиқулов қилиқлари бироз ойдинлашаяпти. Нарзиқуловни саросимага солган воқеа, менинг “Шветсияга, курортга кетишим” эмас, балки унинг плани, тўғроғи унинг хўжайинларининг плани бузилишида бўлаяпти. Қаранг, мен ўз оёғим билан югуриб-елиб, ўз қўлим билан Шветсияга кетмайдиган ҳужжат олдим. Аммо у Нарзиқуловни шодлантирмади, ахир. Бу уни баттар ташвишга солиб қўйди. Нима учун, нега бу одамни менинг Русияда қолишим ҳам жиддий ташвишлантирмоқ-да? Ҳа, ҳамма гап айтганимдай, Ўзбекистондан ташқарига муҳожир чиқармасликда-да. Мен эса, энди ҳатто ҳужжатли муҳожир бўлиб қолдим. Бу ҳол учун менинг “Мадамин акам” Ўзбекистондаги “оға”ларидан ҳеч бўлмаганда шапалоқ олиши аниқ. Мен Руссияда қочоқлик ҳужжати олишимда эса, Аллоҳ буюрган бир тасодиф ёрдам берди. Бу менинг муҳожирлик ҳаётимда бўлган муҳим воқеалардан, деб ҳисоблайман. Шунинг учун унинг қисқача тафсилотини бу ерда келтираман.

Руссияда қочоқлик гувоҳномаси олишимда сабабчи бўлган тасодиф.

Шундай қилиб, 1994 йил 22 августда касалхонадан чиқганимдан дарҳол Шветсияга кетиш ҳужжатлари масаласи билан бевосита шуғуллана бошладим. Мен тез орада Москва шаҳар “Мигратсион хизмати” бошлиғи Смедович томонидан қабул қилиндим. У ерда маълум бўлдики, Арутюнов ва Алексеева (Москвада жойлашган Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилоти аъзоси, совет замони таниқли инсон ҳуқуқлари ҳи-моячиларидан бири) унга мен ҳақимда телефон қилишган эканлар. Смедович ҳодим-ларидан бирини чақириб, унга мен билан шуғулланишни топширди. Ходим менинг қў-лимдаги бор ҳужжатларни олиб, “Москвада яшаётган ердан ҳам бир справка (маълу-мотнома) келтиринг, ундан сўнг, сизнинг масаланггизни қараймиз”, деб кўрсатма бер-ди. Мен унинг ҳузуридан кетар эканман, “Маълумотномани келтиришни қанчалик тез-латсанггиз, ишинггиз шунчалик тезлашади”, деб қўшимча қилди, у ходим. Бу учра-шувда яна бир нарса маълум бўлдики, Москва, умуман Руссия Ўзбекистондан қочоқ қабул этмаётган экан. Демак, “Мигратсион хизмати комитети” мен ҳақимда ҳам Руссия қабул қила олмайди, шаклида қарор чиқаради. Чунки қоидага кўра бошқача ҳолнинг ўзи йўқ. Борди-ю, Руссия мени қабул қилишни рад этадиган қарор қабул қиладиган бўлса, БМТ мени бирорта Ўзбекистондан узоқ мамлакатга, балки “Мадамин акамни” йиғлатиб, Шветсияга ерлаштириши мумкин бўлади. Демак, энди менинг бирор мамла-катга сиёсий муҳожир бўлишим ҳал бўлган масала эди. Фақат бу ҳолни мен ўзим ҳали истамаётгандим. Ана шунинг учун ҳам “маълумотнома” келтиришни анча вақт атай пайсалга солиб юрдим. Бу пайсалга солишда ҳам иккита сабаб бор эди. Аммо улар жуда тез ҳал бўладиган ишларди. Биринчидан, мен ижорада тураётган уй бекаси ЖЕК-(Уйларга комунал хизмат кўрсатиш комитети)га, уйида ижорачи борлигини билди-ришни унча истамаётган эди. Иккинчидан, бу ишни ўша замон Россия ЖЕКларининг ўзида бироз пора билан ҳеч кимга зарарсиз бажарса ҳам бўларди. Унинг учун эса, мен ўзим аниқ ва кескин қарорга келишим ва ЖУК-ка пора шаклида берадиган пулим бўлиши лозим эди. Чунки бироз пул харажат қилиб, справка олинса, “Мигратсион хизмати  комитети”, мени Руссияда қолдирмаса, мен кетишни истамасам, фақат пул бекорга сувга оқизиларди. Унинг устига пулнинг ўзи ҳам ҳали менда йўқ эди. Уни ҳам қарз олиш керак бўлаётганди. Аммо мени Руссияда қодиришлари аниқ бўлса, “Мада-мин акамни шод” қилиб, пора билан бўлса ҳам справка олиш ниятим ҳам бор эди, албатта. Ҳазратқул Худойберди ҳам менинг бу фикрим тарафдори эди. Дарвоқе, бу вақтлар, Ҳазратқул Худойберди ҳали Москвада яшарди. Унинг Шветсияга кетиши учун бутун ҳужжатлар тайёр бўлган, аммо Ҳазратқулнинг ҳам узоққа кетгиси йўқ эди. Шунинг учун жўнашга унча ҳам шошилмай турарди. Чунки Ҳазратқул ҳам мухолифат курашини бу ерда, яъни Москвада яхшироқ уюштириш мумкин, деб ҳисобларди. Лекин яшашга ҳеч нарсамиз йўқ. Ҳазратқул, Шветсиянинг Москвадаги Элчихонасидаги қуру-лишда ишлаб турганди, у иш ҳам тугаб қолди. Иккимиз ҳам ишсиз, фақат у-бу ёрдам-лар билан кун ўтказиб турибмиз. Ҳазратқулнинг оиласи ҳам Москвада, улар беш киши (уч бола, ер-хотин). Ҳали сентябр, бу вақтлар “ЭРК”чиларни, уларнинг газета чиқараёт-ганини, “ФОРУМ” ва “ЭРК” газеталарини нашр этишни тиклаганларини билмаймиз. Бу хабар ҳали сўнг, ноябрнинг охирида бизга маълум бўлади. Шунинг учун ҳозир, шу кунларда ҳеч бўлмаса икки-уч ойга бирорта ишнинг йўлини қилиш ҳақида ўйлай бош-ладик. Бир жамият ҳам тузмоқчи бўлдик. Унинг номини “Ўзбекистон” ёки “Туркистон”  атамоқчи бўлдик, ташкилотнинг низомини ва бошқа уни расмийлаштиришга зарур бўл-ган бир қатор ҳужжатлар тўғриладик. Низомни мен ёздим ва машинкада кўчирдим. Унинг тақдири ҳақида ҳам ”Ё. Обид ва М. Нарзиқулов”га бағишланган мақолада маъ-лумотлар келтирилади.

Хуллас, Ҳазратқул иккимиз бир эълон матни ёздик. У эълон бўйича биз универсал му-тахассислар эдик. Унда, “Уй тозалаш, овқат пишириш, пол ва потолок таъмири, вода-провод ва канализатсия таъмири, уйларда деворларга гулли қоғоз ёпиштириш каби иш ва хизматни бажарадиган кишилар эдик. Ундан ташқари тушки ва кечки овқатларни уй-ларга келтириб берамиз”, деб ҳам ёзгандик. Эълон матнини мен бир ерда ёзув машин-касида кўпайтириб келдим. Уларни кўчалардаги электр устунларига ёпиштира бошла-дик. Эълонда бизнинг ширкатимиз адреси этиб, мен яшаётган уй манзили кўрсатилган эди. Уй бекаси яхши одам эди, бизнинг бу “бизнесимиз”га монелик билдирмади. Аммо олдиндан айтиб қўяйки, бу эълонга бирор ишонган кимса топилмади. Чунки бирор киши биз кўрсатган телефонга қўнғироқ қилишмади. Лекин бу эълоннинг шахсан менга катта ёрдами бўлди.

Кунлардан бир кун, Москва шаҳар “Мигратсион хизмати” идорасига навбатдаги кели-шимда, идора эшиги олдига яқинидаги электр сим ёғочларига ўша эълонимизни ёпиш-тираётган эдим. Идора раҳбари Смедович мени кўриб қолди, у ишга келаётган экан. У менинг олдимда тўхтаб, менинг машғулотим билан қизиқди. Смедович ёш киши эди, унинг ёши тахминан менинг ўғлим қатори эди, шекилли. Унинг отаси ёшидаги бир киши, профессор одам шунақа ташвишга тушиб қолганига раҳми келди, ичи ачиди, менимча. Шунинг учун бўлса керак, у бизнинг эълонимиздан, бир номер йиртиб олди. Ҳар ҳолда у бизга телефон қилиш учун эмас, эълонни кўрган бошқа кишиларни қизиқ-тириш учун қилди бу ишни, албатта. Шу билан бирга у менга “ҳозир менинг олдимга киринг”, деди. Мен эълонларимни ёпиштириб бўлиб, унинг қабулига кирдим. У яна бояги ходимини чақириб, менинг ишим ҳақида сўради. Ходим яшаш еридан справка келтирмаяпти, келтирсин, дарҳол ҳал этамиз, деди. Ана шу ерда Смедович, “Москвада қолишни истайсизми”, деб сўради, мендан. Мен эса, унга “Қандай, яхши бўларди”, де-дим. У, “бир иложини қилиб, справка келтиринг”, деди, менга ва ўз ходимига “бу ки-шига ёрдам этиш лозим”, деб кўрсатма берди. Шу воқеадан сўнг, мен Руссияда қочоқ-лик мақоми олишим мумкинлигига ишондим ва справка тўғрилашга ишонч билан ки-ришдим. 1994 йилнинг ҳисобида йигирма минг рубл пора билан ЖЕК-дан справка олдим. Натижада, менга “31.10.94 й. берилган” муҳри ила “Руссияда сиёсий қочоқ”, деган гувоҳнома топширилди.

Мазкур эълон бизга клиент келтирмаса ҳам менинг Руссияда сиёсий қочоқлигимни рас-мийлаштиришга ёрдам этди. Мен ўз хоҳишим билан Шветсияга кетишдан воз кечдим, Руссияда, Москвада қолишни афзал кўрдим. Бу воқеадан сўнг “партиядош, акам” Нар-зиқуловнинг менга муносабатини кузатдим. Агар унинг менга муносабати фақат бахил-ликдан келаётган бўлсайди, энди тамом эди. У киши тинчланиши, ҳовури бироз туши-ши лозим эди. Бироқ ундай бўлмади. Энди эса, Нарзиқулов, деганлари менга қарши бошқа компания бошлади. Унга Ёдгор кайфий (Ҳ.Расулев атамаси билан Исқирт шоир) ҳам қўшулиб олиб, Москва бўйлаб, ўзлари танийдиган кишиларга мени иғво қила бош-ладилар. Улар танийдиган кишилар кимлар? Улар, А.Петров, М. Алексеева, А. Ковалев ва шунга ўхшаш бир неча кишиларни танишарди. Чунки улар Москвага мендан бироз илгари келишган, шунинг учун Москвадаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташки-лотларининг бир қатор ходимлари билан мендан аввалироқ танишишган эдилар, албат-та. Ё. Обид ва М. Нарзиқуловнинг сасиқ иғвоси нима эди, денг? “Мен, И. Каримовнинг ҳамшаҳари эмишман. Шунинг учун мен у билан ҳамтовоқмиш-ман, Каримов фойдасига жосуслик билан шуғулланаётганмишман, чет элга кетмаётганимнинг сабаби ҳам шу э-миш”. Ана шу каби сасиқ, бўлмағур миш- мишларни юқорида исмлари келтирилган рус кишиларига сўзлашдилар. Бу ҳақиқатан ”қўрққан олдин мушт кўтарар”, бўлди. Чунки М. Нарзиқулов қанча уринмасин, Оллоҳга шукрки, унинг нияти амалга ошмади. Энг қизиғи, унинг нияти бузуқлиги, асли кимлиги билиниб қолди. Мафкураси бузуқ одам-лар эмасми, Йўляхшиев “бизнинг башарамизни очиб қўймасин”, деб шубҳаланиб, “тўй-дан олдин нағора чалишни” бошлаб юборишди. Мен Руссияга қочоқ ўлароқ келиб, Ўз-бекистондан келган кишиларни (ҳатто у ким бўлишидан қатъи назар) Руссиядаги ким-ларгадир гап-сўз қилиб юришдан ҳам баттарироқ пасткашлик бўлмайди, деган ақидага амал қиладиган юксак мафкура тарафдори эканлигимни, умуман дунёда шундай киши-лар борлигини улар тушунмасдилар, тушуна олмасдилар. Чунки улар бутун умрини шикоятлар билан, кимларнидир, кимгадир иғво қилиш билан ўтказдилар. Улар, ақида, ахлоқ котегорияларидан мутлақо узоқдаги кишилар эдилар. “БИРЛИК”-ка ҳам улар айнан шу хусусиятлари учун кетирилган кимсалар эдилар. Бир замонлар, Усмон Азим (у ҳам шоир, ёзувчи, Ё.Обиднинг ҳамкори, коллегаси), менга “Домла, биласизми, Ё. Обид, ким?”, деганди. “У ўз замонида, Р. Абдуллаевага, биз ёш ёзувчиларни “булар миллатчилар”, деб ёмонлаган ва сотган, киши мана шу бугунги Ё. Обид бўладилар”, деб менга тушунтиришга ҳаракат қилганди, Усмон Азим. Аммо менга ўша вақт Усмон Азим жуда ёқмаганди. Ё. Обид яхши киши бўлгани учун эмас (чунки мен Обидни ҳам яхши танимасдим), аксинча у ҳамкорини гап қилаётгани учун ёқмаганди. Нима қила-сиз, бу совет ёзувчилари шунақа тарбия олишган-да. Улар бир-бирини иғво қилмаса я-шай олишмайдилар-да, ахир. Агар бир-бирини еб тамомлашган бўлсалар, атрофидаги таниш билишларига ёпишадилар, улар. Чунки уларда мафкура шу. Шундан бошқа ҳеч нарса йўқ, уларда.

Шунингдек, мен Ё. Обид билан Москвада турган вақтимда ундан машҳурроқ (ҳеч бўл-маганда мен учун машҳур) ёзувчи Ўткир Ҳошимов ҳақида бир савол сўрадим. Саволим, “Ёдгор ака, Ўткир Ҳошимовни биз яхши ёзувчи сифатида таниймиз. Аммо у одам ке-йинги замонларда Ўзбекистон КП МК-га аъзо сайланиб, Каримов атрофида жуда ўралашиб қолди. Унинг сабаби нима? Аслида Ў. Ҳошимов одам сифатида қанақа инсон?” деган шаклда бўлди. Аммо Ёдгорнинг менга сўзлаган жавобини бу ерда ёзиш у ёқда турсин нормал инсон тилга ҳам ололмайди. Балки Ёдгор ҳақиқатни сўзлагандир. Аммо мен ундан Ў. Ҳошимовнинг касаллиги ҳақида эмас, унинг ёзувчилиги, одамлиги ҳақида сўрагандим. Нима учун халқ ҳаракатида қатнашмаганлигини билмоқ истагандим, ундан. Аммо у ўз жавоби билан жиндак бўлса-да инсоф, одамгарчиликдан мутлақо узоқ одам эканлигини кўрсатди. Унинг сўзларини эшитиб ҳурраси учиб кетади одамнинг. Чунки у одам инсофсизликдан, туҳматдан зиғирча сезканмайди. Унинг учун ёлғон сўзлаш бир эрмак, ўйин. У ёлғон тўқиб, кишиларга зарар келтирганидан роҳатланадиган-ларнинг туридан. У ҳар қандай киши ҳақида шунақа ёлғонлар, туҳматлар сўзлайвериш-дан тап тортмайди.

Москвадаги муҳожирлик даврининг бошқа баъзи тафсилотлари. 

Юқорида таъкидлангани каби 1994 йилнинг иккинчи яримидан бошлаб Москвада яшай бошладим. Москва ҳаётимнинг биринчи тўрт ойи ҳақида юқорида бироз сўзладим. Унинг биринчи (1994 йил, июл) ойини Ё.Обид билан бирга, унинг ижора уйида яша-дим. Менинг озиқ-овқатим Толиб Ёқубов ёрдами ва қисман Ё.Обид ҳисобидан, ўтиб турди. Ҳазратқул Худойберди ва Баҳром Ҳамроев ҳам менга бироз моддий ёрдам бе-ришган бўлишди. Аммо бирмунча вақт сўнг, Б. Ҳамроев берган ёрдамини (аслида уни ёрдам ҳам деб бўлмасди. Чунки у менга баҳоси ўн доллар бўлган бир иштон олиб берганди ва пулини шундай қайтариб олдики …) усталик билан қайтариб олди. Баҳромбой ўз “беминнат хизматини” мендан қандай қилиб ундириб олиш усулини тўла ёзсам, унга инсон зоти ишонмасми, деган шубҳам бор.

Ё. Обид билан бирга яшаган бир ойда кузатилган баъзи воқеалар ахлоқий ва сиёсий аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Биринчидан, 1994 йил июл ойининг бошларида, тахминан ойнинг 10-ларида Киевда тайёрлаган “Ўзбекистон нимага суянади” номли, мафкура масалаларига бағишланган мақоламнинг қўл ёзмасини танишиб чиқиш учун мен Ё.Обидга бердим ва имкони бўлса уни “ОЗОДЛИК”дан ўқиб беришни ундан сўрадим. Мақола ҳажми менинг қўл ёзувимда 50 саҳифа эди. Машинкада ёзилса 20-25 саҳифага яқин материал бўларди. Ё.Обид уни ўқиб чиқиб менга “материалинггизни 3-4 саҳифа ҳажмида қисқартириб берсанггиз, уни радиода оқиб бериш мумкин”, деди. Бу таклиф менга унча ёқмади, аммо бу жавобнинг ички моҳиятига ҳам унча аҳамият бермадим. Чунки мен у замонлар биринчидан, “ОЗОДЛИК” радиоси нима-ю, унда эшитиришлар қандай тартибда олиб борилади фарқига бормасдим. Кейин билсам Радиода чиқиш қилган киши ҳақ ҳам оларкан. Унақа, “ОЗОДЛИК” радиосида чиқиш қилиб, унга гонорар олиш каби масалаларни мутлақо билмасдим. Булар барчаси мен тушунмайдиган ва тушунишга қизиқмайдиган масалалар эди. Билмаган нарсага менда қизиқиш қаердан бўлсин. Лекин менинг мақолам, спорт маълумоти эмаслиги аниқ эди, албатта. У қис-қартирилиш учун эмас, балки тўла шаклда бирорта матбуот органида эълон қилинади-ган анчагина солмоқли материал эди. Ё.Обид менга, “материални қисқартиринг”, деган-да, “мақолани тўла яхшилаб ўқидинггизми?”, деб табиий равишда савол бердим, унга. У, “ҳа, ўқидим, ўқиб чиқдим. Ҳа, силар олим одамларсизда, мақола яхши ёзилган”, де-ди. Мен, холис, оқ кўнгул одам бўлганимдан бу баҳони, бир дўстнинг холис баҳоси, деб айнан эшитганим каби тўғри қабул қилдим, қўйдим. Иккинчидан, яхши ниятли одам ақлига дарҳол шубҳа, терс фикрмас, яхши ва тўғри, холис фикр келади, ахир. Одам-зотнинг ютуғини кўрса ҳавас ўрнида ҳасад уйғонадиган кишилар ҳам ҳаётда оз эмас-лигини билсам-да, ёнимдаги бу “Бирлик”-чи Обид ҳам ўшалардан, ўша синфдан экан-лиги ухласам тушимга ҳам  кирмасди, у замон. Менда Аллоҳ берган бир хусусият бор, кишиларни ажратишда доим кечигиб юраман. Ҳамиша ким мен билан бироз илиқ гап-лашса шунга ишониб қоламан. Мана бу ерда ҳам у менинг “ғоядош шоир акам” (мен Ё. Обидга ҳам “ака”, деб мурожаат қилардим. Ҳамид Расулев эса, уни “исқирт шоир”, деярди. Аслида, унинг атамаси Ёдгорга жуда хос ва мос эди) эса, мақолани жуда яхши ўқиб чиқиб, шундай бир материал ўзиники бўлмаганидан ҳасади жўшиб, жони ҳал-қумига тиқилганидан “коса, коса тагида ним коса” қабилида сўзлаётган ери экан. Мен эса, Ёдгор нима учун 50 саҳифали материални 3-4 саҳифага келтиришни таклиф этганлиги ва бунинг асил моҳиятини бу воқеалардан бирон йил ўтиб кетганидан кейингина, 1995 йилнинг июн-июлларига келиб, тушунаман.

Ё.Обиднинг ёнида яшарканман, инсон хусусиятини белгилайдиган яна бошқа бир қатор ҳолатларни ҳам кузатдим. Улардан иккитаси ҳақида сўзлаб ўтаман.

Кунлардан бир кун Ё.Обид ҳеч жойида ўтира олмай қолди. Ҳаяжони кўксига сиғмай қолди, шекилли, менга бироз очилган бўлди. “Биласизми, мен билан Каримовнинг ми-нистрларидан бири учрашув таклиф қилаяпти. Нима қилсам, экан учрашувга борайин-ми?” – деди, тўсатдан, у. Мен бу одамнинг ҳаяжонини тушунмасдим. Нима бўлибди, учрашишни истаса истабди-да, унинг учун шунча ҳаяжонга ҳожат нима? Борди-ю, Каримов учрашмоқчи бўлса бу одам нима қилар экан, деган фикр кечарди, менинг хаёлимдан. Шунга қарамасдан мен унга, “ҳа учрашиб кўринг, нима деяр экан дедим.” Шу воқеа сабаб бўлиб, унинг ўзи менга яна бошқа бир воқеани сўзлаб, берди. Унинг бу ҳикояси ҳам ҳис ва ҳаяжонлар билан тўлиб-тошганди. Ё. Обид менга ҳикоя сўзлаётган маҳалда, Ўзбекистонниг Москвадаги Буюк элчиси ўзгарганди. Аввалги элчи эса, Неъмат Юсупович Абдуллаев, исмли бир киши эди. Бу Н.Ю.Абдуллаевни мен анча яхши танирдим, шахсан унинг ўзини (жумладан унинг ўзини ҳам жуда яқиндан бўлмаса-да танирдим) эмас, унинг отасини, амакисини ва бошқа қариндошларини етарли дара-жада яқиндан танирдим. Улар Самарқандлик, унинг отаси Самарқандда анчагина кўзга кўринган киши, вилоят ҳакамлари коллегияси аъзоси. Айниқса, унинг амакиси, Ўзбе-кистонда машҳур Навоийшунос олим, Ўз ССР ФА академиги, Воҳид Абдуллаевич Аб-дуллаевдир. Аммо бу Абдуллаевлар, Ўз ССР КП МК котиби вазифасида ишлаган Р.Ҳ. Абдуллаевага алоқаси йўқ. Улар ўзларини тожик ҳисоблайдилар. Бу Абдуллаевлар ҳаё-тида бир воқеа содир бўлмаганда эди, уларнинг тожиклигига мен аҳамият бермаган бўлардим. Раҳматли, академик В.А.Абдуллаев ўз ўлимидан бироз олдин паспортини ўз-гартириб, миллатини тожик ёздирган эканлар. Билмадим, бу иш ҳам совет КГБ-си тара-фидан бажарилганмикин? Лекин ёши 70-дан ошган бир академикнинг паспортини алмаштириш КГБ-ига шунча ҳам зарурмиди? Қизиғи шундаки, Ёдгор “акам”нинг ҳикояси эса, “Ўзбекистоннинг Москвадаги эски элчиси академик Абдуллаевнинг жияни Н.Ю. Абдуллаев ҳақида бўлиб, у Наманганлик менинг жуда яқин дўстларимнинг қариндоши бўларкан, мен буни ўз вақтида билмабман.Ўз вақтида буни билсам эди, у билан учра-шиб, у-бу масалаларни ҳал қилардим”, деган мазмунда эди. Буни қаранг, “министр”-нинг учрашиш таклифига ўзида йўқ ҳаяжонда, қандайдир танишининг қариндоши элчидан хабарсиз қолганига бунчалар қайғу ва ҳасрат қиладурган одам, бу Ё.Обидлари қанақа мухолиф, қанақа режимга қарши курашмоқчи, бу одам? Ҳеч тушуниб бўлмайди. Ҳар ҳолда мен тушуна олмасдим. Элчини таниб (унинг ўзини эмас, қандайдир таниши-нинг таниши бўла туриб), министрнинг учрашувга чақирувини эшитиб шунчалар ху-рсанд бўлаётган “революционер”, курашчи, ватанпарвар тасодифан Президент Каримов эътиборига тушиб қолса нима қилар экан? Шундай бўлса, унинг юраги ёрилиб, ўлиб қолардими, деб ўйлайман. Ўқувчи мени кечирсин. Мен бундай кескин сўзларканман, бунга менда асос бор. Чунки, кейин аниқландики, Ёдгор “акам”нинг “министри” бутунлай бошқа одам бўлиб, Ўзбекистондаги министрлардан бири, Бахтиёр Ҳамидов билан отдош бўлган бошқа бир Москвада яшайдиган Бахтиёр Ҳамидов экан, холос. Унинг устига у, Ўзбекистон ҳукуматига мутлақо алоқаси бўлмаган бир киши экан. Кўраяпсиз-ми, ҳеч нарсадан, ҳеч нарса думига нағора тоқиб юрибди, бу “акам”. Бундайларни ким атамоқ лозим? Шунинг учун мен оташин бўлмоқдаман, шунинг учун мен уларни мафкурасиз, ахлоқсиз, деб атамоқдаман. Чунки улар ҳеч бир замон ғоя, ғурур, шуур, Ватан, эл-миллат каби қадриятларнинг кўчасидан ўтмаган. Улар ҳамиша “юқорига” ҳамкасбини, қўшнисини, ҳеч ким тополмай қолса хотинини иғво қилиш билан яшаб келганлар. Улар ўз тор шахсий манфаати, пул, мансаб турган жойда хотини-ю, қизини бериб юборадиганлар туридандир. Афсус, бечора ўзбек мана шунақа аянчли киши-ларни ўзининг халоскорлари сафига қўшиб юришибди. Ўзбекларнинг манфаати, уларнинг золимлар қўлида эзилаётгани ҳақида Нарзиқуловлар, Ё.Обидлар сўзлаб турса йиғ-лашдан бошқа иложинг қолмайди?! Зулм нима, ҳақ-ҳуқуқ нима, халқ, миллат манфаати нималигини англатиш, тушунтириш, уларни баҳолаш Нарзиқулов ва Ё. Обидларга ёки шуларга ўхшашларга қолган бўлса Ўзбекистонда Каримовнинг ўғри ҳукумати ҳали узоқ замонлар яшамоғи керак. Миллатнинг халоскори шулар бўлса, “Эчкининг, қўйга “орқанг очиқ”, деб, кулиши тўғридир.

Шундай қилиб, бир ойга яқин мен Ё.Обиднинг олдида яшашимга тўғри келди. Бу давр давомида у одамнинг инсонийлиги, сиёсий савияси ҳақида менда баъзи бир фикрлар туғила бошлаган бўлса-да, унинг шахси ҳақида тўла хулосалар ясамагандим. У вақтлар Ё.Обид ҳақида “сиёсий савияси паст, одамгарчилигининг тайини йўқ, бир киши, шекилли”, деб қўя қолгандим.

Москвага келганимдан кейин бир ой ҳам ўтар-ўтмас, 1994 йил 31 июлда хастахонага тушиб қолиб, у ерда бир ой ҳаёт ўтказиш, яъни даволинишда бўлдим.

У бўлди, бу бўлди, иш қилиб, 1994 йил сентябр ойининг бошидан эътиборан тўла Мос-квада яшай бошладим. Москва шаҳар, Докукина кўчаси, 2-бино, 5-уй, 5-хонадонда бир хонани ижорага олдим. Бу манзилда, менга қадар Алберт Мусин, Ҳ.Худойберди ва яна бир Тожикистонлик муҳожир (Абдувоҳид Икрамов) ҳам яшашган эканлар. У ерни, ас-лида ўша дўстлар менга таклиф қилишди ва бир ойлик ижора ҳақини ҳам тўлашдилар. Улардан, Аллоҳ рози бўлсин. Шундай қилиб, улар мени бир ойга ўрнаштириб қўйиш-ди. Толиб Ёқубов ҳам бир ерга мен учун 80$ пул қолдирганди уни ҳам олдим. Иш қилиб,”Тиш берган Аллоҳ, ризқи-насибани ҳам Ўзи беради”, деб бекорга айтишмаган шекилли, у ердан, бу ердан яшашга лойиқ нон пули учун маблағ чиқиб турди. Биринчи сезиларли ёрдамни 1994 йил сентябр-октябр ойларида Истанбулдан, Аб. Пўлатовдан олдим. У, сентябр охири октябрда менга, Москвага икки дафа 250(икки юз эллик)$ – дан, 500(беш юз)$ пул юборди. Шу билан яшаш масаласи бирмунча жойига тушди. Бу иш, бу кўмак учун Абдураҳимдан кўп миннатдорман. Аммо, бироз нозик жойи шун-даки, у ёрдамнинг бир- мунча миннати ҳам бўлди. Улар ҳақида бу ерда сўзлаб ўтирмайман. Чунки Пўлатовлар ҳақида бошқа мақолаларимда анча гапирилади.

Аб. Пўлатовнинг ёрдами билан икки-уч ойга менинг яшаш масалам ҳал бўлган бўлса-да, масала умумий ҳолда ҳал бўлмаганди. Яшашнинг бирор доимийроқ йўлини топиш керак бўлаётган эди. Шунинг учун биз Ҳазратқул иккимиз юқорида тилга олинган эълонларни ўйлаб топган эдик. Ундан ташқари биз бошқа бир ишни ҳам ташкил эт-моқчи бўлдик. Бу ишнинг ягона ташаббускори мен бўлдим. Ҳазратқул эса, фақат менинг фикрларимни оғзаки маъқуллади.

Мен Москвада яшаётган ўзбекларнинг миллий, маданий, диний уюшмасини ташкил этиш керак, деган фикрга келдим. Шундай уюшмани яхши ташкил эта олсак, шу баҳо-нада бир-икки кишининг яшамоғи учун ҳам, бизнинг сиёсий фаолиятимиз учун ҳам фойдали, бўлар, деб ўйладим. Уюшмани “Ўзбекистон” ёки “Туркистон” миллий, мада-ний маркази”, деб исмлашни таклиф этмоқчи бўлдим. Унинг Низомини яхшилаб ёзиб чиқдим. Кимларгадир ёлиниб, ёлвориб Низомни компютерда ёздириб олдим. Энг сўнгги вариантини кўчиришга бироз ҳақ ҳам тўладим. Аммо бу ишим ҳақида ҳеч ким-сага сўз очмадим. Қоғозлар тўла тайёр бўлди, деб ҳисоблаганимдан сўнгра маслаҳат учун Ҳазратқулга кўрсатдим. Менинг ниятим бизни танийдиганлардан ҳеч кимга бил-дирмасдан бу уюшмани ташкил этиш Россия хукуматидан қаид қилдириб олиш эди. Яъни, ўша замонлар ёнимизда бўлган М. Нарзиқулов, Ё. Обид, М. Инақов ва Алберт Мусинларга бу ишни билдирмасликни кўзда тутгандим. Аммо Ҳазратқул материаллар билан танишиб чиққач, А. Мусинни қўшиб олайлик, деган фикрда қаттиқ турди. Мен буни жуда истамасам-да, оқибат Ҳазратқулнинг таклифини қабул қилишга рози бўл-дим. Оқибатда, “Низом”нинг қўл ёзмасини танишиб чиқиш учун А. Мусинга ҳам бер-дик. Аммо биз ундан бошқа ҳеч ким билан шереклашмоқчи эмаслигимизни ҳам таъкид-ладик. Шунга қарамасдан, у дарҳол бу ишдан М. Нарзиқуловни хабардор қилди. Раҳ-матли М. Нарзиқулов “БИРЛИК”-чи муҳожирларга ёрдами бўлиши мумкин бўлган барча ишларга уларнинг уюшган гуруҳи бирор шаклда кўзга ташланишига ичдан, қалб-дан қарши киши сифатида бу ҳаракатга бор куч ва имконлари билан қарши турди ва қизғин қарши курашди, албатта. Натижада, бу уюшмани расмийлаштиришда ҳам менинг муҳожирлик ҳужжатимни расмийлаштиришда юзага келган жараён бошланди.

Бу вақтга келиб, чет элда “БИРЛИК”- нинг фаолияти мамлакат ичкарисида ҳамда чет элларда деярли тўхтаган эди. Ҳаракат номидан ҳеч ким, ҳеч ерда бирор кўзга ташла-надиган иш қилмаётган эди. Шунинг учун сиёсий фаолиятларимизга ҳам бирмунча жон киритишимиз зарур бўлмоқда эди. Шу муносабат билан биз, (мен ва Ҳазратқул икки-миз) Истанбулга (Аб. Пўлатовга) бир неча марта хат ёздик. Масалан, мен ўзим Абду-раҳимга уч маратабо хат ёздим ва ҳар сафар уни Москвага келишга таклиф қилдим. Чунки ўша замонда муҳожир “БИРЛИК”-чиларнинг асосий қисми Москвада тўхтаб, бу ерда бир қатор сиёсий ва иқтисодий ишларни йўлга қўйиш имконлари мавжуд эди. Аммо Аб. Пўлатов, “унинг ҳужжатлари жойида эмаслигини” баҳона қилиб, бизнинг таклифларимизни қабул этмади ва Москвага келмади. Пўлатовларнинг Москвадаги “вакили”, раҳматли Нарзиқулов ҳам “Раис (Аб. Пўлатов, демоқчи), “БИРЛИК” фаолиятини вақтинча тўхтади”, деганлар, биз ҳозир сиёсат билан шуғулланмаслигимиз ло-зим”, деб бизга “Бирлик” номидан бирор фаолият кўрсатишимизга нуқул халақит бе-рарди. Шу сабабдан Ҳазратқул Худойбердининг қатъи талаби билан “Ўзбекистон (Тур-кистон) миллий маданий уюшмасини” тузуш ташкилий мажлиси чақирилди ва мазкур йиғилишда “БИРЛИК”-нинг муҳожирликда фаолияти хусусида ҳам масала кўрилади-ган бўлди.

Мажлис, 1994 йил 10 сентябрида ўтказилди. Мажлисга Ҳамид Расулев – “Мустақил ҳафталик” газетаси муҳарири, Тоҳир Боқаев – “БИРЛИК” Бухоро вилояти гуруҳининг бошлиғи, Баҳром Ҳамроев – “БИРЛИК” Зарафшон шаҳри гуруҳининг бошлиғи, Ҳазрат-қул Худойберди – “БИРЛИК” Тошкент вилоят Кенгаши раиси, Алибой Йўляхшиев – “БИРЛИК” Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, Алберт Мусин – эркин мухбирлар қат-нашдилар. Мажлис “Ўзбекистон миллий ва маданий уюшмаси” тузилганлиги ва “Муҳо-жирликда фаолият кўрсатувчи “БИРЛИК” ишчи гуруҳи” тузилганлиги ҳақида қарор қабул қилганлигини эълон этди. Йиғилиш Ҳ. Худойбердини “БИРЛИК” ишчи гуруҳи” раиси этиб сайлади. Бу ҳақда Москвада нашр этиладиган “Експресс Хроника” газетаси-да хабар берилди. Йиғилишда қабул қилинган қарорларга кўра янги тузулган “Ишчи гуруҳи” БИРЛИК”нинг бундан аввал сайланган раҳбар органлари ваколатларини ҳеч бир ҳолда алмаштириш ҳақига эга эмасдилар. Аксинча “Ишчи гуруҳи” иши Ҳаракат-нинг чет эллардаги фаолиятини жонлантириб, “БИРЛИК” МК ва МК Раисдошларига сезиларли ёрдам этишдан иборат бўлиши керак эди. Аммо бу мажлис ва унинг қарор-лари Пўлатовлар тарафидан уларнинг ваколатларига тажовуз сифатида қабул қилинди. Пўлатовлар фикри қандай бўлишига қарамасдан Ҳазратқул кенг фаолият бошлаб юбор-ди. Чунки бу вақтлар “БИРЛИК” ҳаракат сифатида деярли йўқ бўлиш ҳолига келганди. Ўша йили сентябр – декабр ойлари “БИРЛИК” ишчи гуруҳи” Москвада бир қатор сиё-сий тадбирлар ўтказди. Масалан, “Ўзбекистон президенти номига норозилик хати”, Москва шаҳар А.С.Пушкин майдонида Ўзбекистонда ноҳақ қамоқларда сақла-наётган махбусларни озод этишларини талаб этган митинг ўтказиш, Ўзбекистондаги сиёсий аҳ-волга жиддий эътибор лозимлигидан келиб чиқиб, дунё мамлакатлари давлат бошлиқ-лари номига ташкил этилган ва уларга жўнатилган хат, Руссия Президенти ва Парла-менти номларига ёзилган, “Чеченистонда уруш ҳаракатларига қарши таклиф” каби номалар улардан бир қисмидир. “Маданий марказ”ни расмийлаштириш учун энг асо-сий шартлардан бири ташкилот фаолият кўрсатадиган жой, манзил(офис, адрес) маса-ласи аниқ бўлиши керак бўлди. Бу масалада биз Ҳамид Расулевдан ёрдам сўрадик. Чунки биринчидан, Ҳамид ака Руссия фуқароси бўлиб, иккинчидан, унинг шаҳарда ўз ҳисобида квартираси(уйи) бор эди. Аммо “Мустақил ҳафталик” газетасига боғли ўтган баъзи ҳолатларни сабаб кўрсатиб, у бизнинг таклифимизга рад жавоби берди. Шундан сўнг биз Москвадаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ташкилотлардан бири, “Москва Хелсинки груҳи”га қарашли, Алеексей Смирнов раҳбарлик қилаётган гуруҳдан адрес масаласида ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Ўша замонларда, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўрта Осиё гуруҳи” ҳам Смирновлар идорасида жойлашган эди. Бу гуруҳ-нинг ижрочи директори Алберт Мусин ҳисобланиб, аммо бу ташкилотнинг номи бор эди-ю ўзи мутлақо фаолият кўрсатмасди. Ўрта Осиё гуруҳи расмийлашмаганди ҳам. Ҳар ҳолда Смирнов бизнинг илтимосимизни рад этмади, масалага майиллик билдириб, “силарга, яъни Ўрта Осиёликларга тегишли бир ташкилот ҳам бор. Янгисини тузгандан кўра уни ишга солсаларинг, унинг ишини жонлантирсанглар ҳам ёмон бўлмасди, аммо у ерда Абм. Пўлатов ҳам ҳисобда”-деб қўшимча қилди. Оқибатда, менга унинг ишхо-насига келиб ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланишга ижозат берилди. “Ўзбекис-тон миллий маданий маркази”ни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёр бўлгандан сўнгра, Смирнов ҳам ишни, яъни бизга унинг адресидан фойдаланишга ижо-зат беришни бирмунча пайсалга сола бошлади. Энди у бизни “Миллий ва маданий мар-каз”ни эмас, фақат инсон ҳуқуқлари гуруҳини  расмийлаштиришга кўпроқ  ундай бош-лади. Чунки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўрта Осиё гуруҳи номигагина бўлиб, гуруҳ расмийлаштирилмаган ва норасмий бир шаклда бор ҳисобланар эди. Унинг ижрочи директори, ўртоқ А. Мусин ҳам, Абм.Пўлатовнинг “молиявий” вакили М. Нар-зиқулов ҳам бу гуруҳни расмийлаштириш каби “майда иш” билан шуғулланишни иста-масдилар. Бу гуруҳга, уни расмийлаштиришга уларда эҳтиёж ҳам бўлмаганди. Охир оқибатда, биз “Миллий ва маданий марказ” тузиш фикридан воз кечиб, Смирновнинг таклифини қабул этдик. Бир томондан биз бунга мажбур қолгандик. Чунки бизнинг сиёсий ҳаётимиз ва турмуш ўтказмоғимиз бизни бирор ташкилотда ишлашимизни тақозо қилмоқда эди. Бу масала биз учун ҳаётий заруратга айланиб бўлганди.

Шундай қилиб, мен, энди янги ташкилотнинг, яъни “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий Осиё” гуруҳини расмийлаштириш ҳужжатларини тайёрлашга киришдим. Улар ҳам кўп ўтмай тайёр бўлди. Аммо ташкилотнинг таъсис мажлисини ўтказишни бироз вақтга кечиктирдик. Чунки Вошингитондан Абм. Пўлатов келаётган эди.  Ўша замонлар Абм. Пўлатов Марказий Осиёда асосий “инсон ҳимоячиси” ҳисобланарди. Шу ерда яна бир нарсани таъкидлаб қўйишим керакки, ҳужжатлар тайёрлаш давомида на А.Мусин (аслида, ижрочи директор сифатида ҳужжатларни Мусин тайёрлаши керак эди), на Нарзиқулов бу ҳужжат тайёрлаш ишларига аралашгани ва зиғирча қизиққан-лари ҳам йўқ. Барча чизиш ва ёзишларни мен якка ўзим бажардим. Бу ишга Ҳазратқул ҳам аралашгани йўқ. Чунки Ҳазратқул у замон “БИРЛИК”-нинг ишчи гуруҳи” ишлари билан жуда банд эди.

Ана шундай қилиб, “Ўзбекистон” миллий маданий марказини ташкил қилиш ишларини вақтинча тўхтатиб, унинг ўрнига А.Смирновнинг таклифи билан “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий Осиё” гуруҳини расмийлаштиришни ташкил этиш ишлари билан машғул бир замонда, “Эрк”чилар ўз газеталари “ЭРК” ва Ўзбекистон бирлашган мухолифати газетаси “ФОРУМ”ни қайта нашр қила бошлашганлари ҳақида хабар топиб қолдик. Ўша газеталарнинг қайсидир сонида Намоз Нормўмин ва Жаҳонгир Ма-матовларнинг биргалашиб ишлашга чақириқлари эълон қилинганди. Шунинг учун мен ва Ҳазратқул Худойберди иккимиз газеталарни чиқара бошлаган ташкилотчилар билан дарҳол алоқа ўрнатиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш тўғри иш бўлади деган фикрга келдик. Бир илож қилиб, кўп ўтмай улардан бир қисмини топдик. Улар мухбир ва ком-пютерда ишлавчилардан иборат бўлиб, ўн кишига яқин мутахассислар эдилар ва Мос-ква шаҳарида ерлашгандилар. Газеталар М. Солиҳ раҳбарлигида ва унинг бевосита иш-тирокида нашр этилмоқда эди. Биз, иккимиз уларга “ФОРУМ” газетасини чиқаришда ҳамкорлик таклиф қилдик. Таклифимиз қабул қилинди. Аммо газеталарни нашр қи-лишда моддий маблағ масаласи проблемали бўлганлигидан мен ва Ҳазратқулга ҳар ойда 100 $-дан ҳақ бера олишларини сўзлашдилар. Бу пул, айниқса Ҳазиратқул учун жуда оз эди. Чунки у уч боласи ва хотини билан Москвада ижорада яшамоқда эди. Бу пул мен учун ҳам катта эмасди, албатта. Чунки мен ҳам Москвада фақат ижорага 50 $ тўлаб турмоқда эдим. Шундай бўлишига қарамасдан мен бу шартга вақтинча рози бўлдим. Чунки менда бошқа ҳеч бир келим йўқ эди. Ҳазратқулда ҳам аҳвол мендан фарқли бўлмаса-да, унинг Швецияга кетиши ҳал бўлган масала бўлиб, у истаган бир вақтда чет элга кетиш имкони запасда турарди. Чунки Ҳазратқулнинг қочоқлик мақоми аллақачон ҳал бўлган ва у фақат йўлга қачон чиқишини айтиши қолган эди. У эcа, сиёсий фаолиятимиз Москвада самарали бўлади, деган фикрда Швецияга жўнашни пайсалга солиб турганди. Агар унинг яшаши учун ўртача шароит бўлса эди, Ҳазратқул Швецияга кетмоқчи эмасди. Аммо Ҳазратқул 1994 йил декабр ойига қадар ҳақ олмас-дан “ФОРУМ” газетасини нашр эттиришга ёрдам берди. Газетанинг 2-сони қўл ёзмаси-ни тайёрлашда қатнашди. Лекин у болаларини қийнаб қўймаслик учун 1995 йил боши-да Швецияга кетишга мажбур қолди. Оқибатда, “ФОРУМ” билан шуғулланиш ҳам менга, бир ўзимга қолди.

Газеталарга боғли ишларни бошлаганимизча йўқ эди. Менимча, 1994 йил октябрнинг бошида Абм. Пўлатов Вошингитондан Москвага келди. Унинг Марказий Осиёда, яъни Қирғизистонда ҳам ишлари бор эди. Шунинг учун у Москвада кўп ўтирмасдан тезда Қирғизистонга жўнаб кетди. Шу сабабли сиёсий фаолиятимизга тегишли ишларни муҳокама этиш ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси “Марказий Осиё” гуруҳи тузилиши маса-лаларини ойнинг сўнггига қолдирдик. Аммо у Қирғизистонга жўнагунига қадар мен, Ҳазратқул, М. Нарзиқулов ва Абдуманноб тўртталамиз узун давом этган бир суҳбат ўтказдик. Тўрт кишилик суҳбатимиз анча вақтни еган бўлса-да, ҳеч бир амалий натижа бермади. Оқибат, мен кечаси Абдуманнобнинг олдида, меҳмонхонада қоладиган бўл-дим, бошқалар меҳмонхонадан чиқиб кетишдилар. Бу ҳол, яъни менинг Абдуманноб-нинг олдида қолишим Нарзиқуловга жуда ёқмади. Лекин Нарзиқулов (балки учрашув-дан шубҳаланиб умрида биринчи бор) адашаётганди. Чунки Абм. Пўлтовнинг шумли-ги, у замон тўрт кишидан иборат суҳбатдошлардан ҳеч бирига маълум эмасди. Унинг ичида нима борлигини англаш қийинди, албатта. Иш қилиб, биз иккимиз Москвадаги қимматбаҳо меҳмонхоналардан(ўша меҳмонхона исмини унутдим, “Ленинград”ми эди) бирида бир кеча кечаладик. Аммо ухламадик, фақат суҳбатни давом етказдик. Жуда кўп гаплар сўзланди. “БИРЛИК”-нинг янги тузилган “Ишчи гуруҳи” ҳақида ҳам, М. Нарзиқулов фаолияти ҳақида ҳам, янгидан тузиладиган миллий ва ҳуқуқий ташки-лотлар ҳақида ҳам, барча, барча проблемлар ҳақида бир-бир сўзланди. Бир кечалик суҳбатдан ҳар биримиз ўз ичи(калла)мизда бир-бирига ўхшамас алоҳида-алоҳида хуло-салар чиқардик, менимча. Ўртага чиққан сўзлар, бир-биримизга эшиттирилиб айтилган сўзларимиз эса, умумий муносабатларимизга зарари йўқдек туюларди, аммо уларнинг самимийлиги шубҳали эди.

Эртаси куни дўстлар ( Ҳазратқул, Баҳром) мендан, “домла, қани кечаси билан нима иш бажардинггиз, уканггиз(Абдуманноб дейилмоқчи)  иккингиз қандай проблемларни ҳал этдингиз?” – деб сўрашдилар. Мен уларга, “Дўстлар, бир кечалик уйқусиз давом этган суҳбатдан хулосам шулки, агар Абдумонноб соф ва пок инсон бўлса, яъни грант маблағларини тўғри сарфлашаётган бўлса, Нарзиқулов бошқа Москвада бир кун ҳам ишламайди”, деб жавоб бердим. Ўша суҳбатдан сўнг Абм. Пўлатов Қирғзистонга жў-наб кетди ва октябрнинг сўнггида такрор Москвага келди. Бу вақт мен “Марказий Осиё” инсон ҳуқуқлари ҳимояси гуруҳи ҳужжат-ларини тайёрлаб, мажлис ўтказишни кутиб турган эдим.

Шундай қилиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий Осиё гуруҳини таъсис этиш мажлиси ноябрнинг 3-да ўтказиладиган бўлди. Ундан олдин мен Абм. Пўлатов билан такрор узоқ давом этган суҳбатда бўлдим. Суҳбатнинг асосий мазмуни ўша инсон ҳуқуқлари ҳимояси “Марказий Осиё” гуруҳи ташкилий масалалари ҳақида бўлди. Биз иккимизнинг келишишимиз бўйича Гуруҳга М. Нарзиқулов раис, мен ижрочи дирек-тор, А. Мусин масъул котиб бўладиган бўлинди. Чунки тайёргарлик давомида ҳамма иш менинг қўлимдан ўтаётганди, мажлисдан сўнг ҳам шундай қолмоғи лозим эди. Ҳозиргача ҳам асосий иш, ҳужжатларни расмийлаштириш, уларга имзо чекиш ва ҳ.к. ижрочи директор қўлида эди. Раис эса, фақат расмиятига эди, холос. Аммо мажлис ўтказилгандан кейин бутунлай бошқа ўйин амалга оширилди, яъни Абдуманнобнинг мени қандай лаққиллатгани юзага чиқди.

Гуруҳнинг Низоми бўйича ижорачи Директор Гуруҳ Юқори органи Кенгашга аъзо бўлиши шарт эмасди. Шунинг учун мен атайлаб Гуруҳнинг Кенгашига кирмадим. Аммо мажлис ҳам анча жанжалли ўтди, унинг бузилиб кетишига оз қолди. У ерда ҳам мен орага тушиб, кишиларни муросага келтириб, мажлисни Абдуманноб истаган шаклда ўтишини таъминладим. Мажлис бир овоз фарқи билан (у овоз ҳам А. Мусин овози эди. Аслида Мусин ўша ерда ҳам сотқинлик қилди) М. Нарзиқуловни Гуруҳга Раис қилиб сайлади. Кенгаш бир қатор руссияликлар билан тўлғазилди. Менинг ҳақим-да, яъни ижрочи Директор ҳақида алоҳида буйруқ чиқариладиган бўлди. Шу билан мажлис тугади, тамом.

Шундан сўнг Абм. Пўлатов Америкага жўнаб кетди, биз эса, ўз проблемларимиз билан Москвада қолдик. Бироз вақт ўтгандан сўнг Абм. Пўлатов М. Нарзиқуловга мени гу-руҳга яқинлаштирмаслик ҳақида кўрсатма бериб кетганлиги маълум бўлди. Чунки мен оғзаки келишувга ишонгандим, буйруқ билан ижрочи Директор бўлмоғим лозим эди. Гуруҳнинг сайланган Кенгаши аъзоси ҳам эмасдим. Тўғри, энди улар нимани хоҳласа ўшани қила олардилар. Шундай ҳам бўлди. Худди шунга ўхшаш бир вақтлар И. Кари-мов ҳам Наманганлик “Адолат”чиларга сайлов олдидан “Ўзбекистон Ислам Республи-каси бўлади”, деб ваъда бериб, сайловдан сўнгра эса, “Адолат”чиларни қириб ташлаш-га буйруқ берганди. Пўлатовнинг қўлида ҳам Каримовнинг ваколати(ҳокимияти) каби имкон бўлганда менинг устимдан гуруҳга яқинлаштириш ёки яқинлаштирмаслик эмас, мени йўқотиш ҳақида кўрсатма чиқиши аниқ эди. Шу воқеалардан сўнг бир кун Абду-манноб Америкадан менга телефон қилиб, мендан кечирим сўраган ҳам бўлди. Бундай одамларда уят, деган тушунча бўлмайди-да. Мени шунчалар алдаб, яна телефонда узр сўрайди, янги ваъдалар қилган бўлади. Ноинсофликни, мунофиқликни қаранг, мен унга яна бир марта ишонишим ва унинг янги найрангги қурбони бўлишим керак эмиш.

Шу ерда яна бир воқеани ҳам сўзлаб ўтиш керакка ўхшаяпти. Ўша мажлис арафасида Смирнов 50 $ ҳақ тўланадиган бир вазифага мени тайинлагани ҳақида буйруқ чиқарди. Аммо Смирнов бу пулни Ҳазратқул билан шериклашасилар, деб таъкидлаб қўйди. Мен бу ҳақда Ҳазратқулга сўзладим. Бу ҳолдан хурсанд бўлишиб, уни лозим жойда бирга-лашиб ишлатишга келишиб ҳам олдик. Қаранг, биз бечоралар, товуқ остига қўйилмаган тухумдан жўжа санаб юрибмиз. Мажлис ўтгандан сўнгра эса, “укамиз” Абдуманноб марҳамати билан ўша икки кишига мўлжалланган 50$-ни ҳам йўққа чиқаришибди, имзоланган буйруқ қайтариб олинибди. Биласизми, у 50$, ундан сўнгра кимга берила-диган бўлди? У пул Ўзбекистонда Ватаннинг мустақиллигига жон-жаҳдлари билан қар-ши курашган, Фарғона, Ўш, Қўқон воқеалари ташкилотчилари “Интер клуб” аъзоси, Ўзбекистон Руссия таркибидан тушиб қолгандан сўнгра жиноятларидан қўрқиб, Мос-квага келиб олган Сергей исмли рус йигитига бериладиган бўлди. У Сергей деганлари кўп ўтмай уларнинг оғизларига идрорини жўнатди. Чунки у ҳақиқий истилочилар вакили эди. Аммо унинг кимлиги Пўлатовга ҳам, Нарзиқуловга ҳам қуёшнинг ёруғидай ойдин эди. Ҳатто Нарзиқулов Сергейнинг кимлигини жуда яхши билган ҳолда, уни Гуруҳга махсус чақириб олганди. Аллоҳ мени афв этсин, Нарзиқулов аниқ КГБ-га (бу вақтларда унинг Ўзбекистондаги қолдиғига) ишларди. Аслида Пўлатовлар ҳам ундан авло эмасдилар. Аҳвол эса, шундай эдики, биз учун ўша 50 $ жуда ҳаётий зарур эди. Айни замонда Абм. Пўлатов Москва меҳмонхоналаридан бирида ҳар куни 100 $-дан меҳмохона ҳақи тўлаб (ўша замонлар 100$ жуда катта пул ҳисобланарди) яшамоқда эди. Меҳмонхона пулини бизнинг муҳтожлигимизга ишлатиб, ўзи биз билан бизлар яшаётган квартирада турса нима бўларди? Йўқ, бўлмайди, у киши юмшоқ ётоқда кунига 100 $, фақат ётоғига сарфлаб шаҳона яшаши керак. Чунки Абдуманноб “оддий муҳожир” эмас, ахир. У “ҳуқуқ ҳимоячиларининг раиси”-да, унга махсус, люкс шароит-лар бўлмоғи лозим. Биз “бечора, оддий кишиларга”, ҳатто бизларнинг иккимизга ойига 50$-ни ҳам эп кўрилмаслиги керак. Нарзиқулов ҳам ойига 300$-дан кўпроқ ҳақ оларди. Квартира кираси ҳам грант ҳисобидан тўланар эди. Биз эса, икки киши ойига 50$-га муҳтожмиз, аммо партиядошларимиз, “инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” шуни ҳам бизга эп кўришмайди. Мана сизга ғоядошлик, мана сизга партиядошлик. Мана сизга Ўзбекис-тоннинг, ўзбекларнинг келажагини “ўйлайдиганлар.” Бу айтилганлардан ўзинггиз ке-ракли хулосалар ясайверасиз.

Шундай қилиб, биз Ҳазратқул иккимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий Осиё гуруҳини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ишларни (қора меҳнатни ) қилиб, ундан четда қолиб кетавердик. Абдуманноб “укамиз”, Мадамин акаси билан “Экишда йўқ, тикишда йўқ, хирмонда ҳозир”, бўлиб қолишди. Ноинсофларча ўйин қилиб, ғоядошлик, партиядошликка сидқидилдан ишонган кишиларни алдаш йўли билан ўзларини “зафар” қозонди ҳисоблашиб, бири Москвада, иккинчиси Вошингтонда ҳеч нарса бўлмагандик яшайверишдилар. Абм. Пўлатов ҳамон, ўзини “инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси”, деб ҳисоблашга уялмаяпти. Такрор айтаман, бундай одамларннинг харак-тери, инсонлик хусусияти, уларнинг уятсизлигида, мафкурасизлиги, иймонсизлигида-дир.

“Ўзбекистон” уюшмасини ташкил этиш ишларини давом этказишда манзил (ташки-лотнинг адреси) проблемаси асосий масалага айланиб, оқибатда у ҳал бўлмади. Смир-нов ҳам энди манзил хусусида хийлага ўта бошлади, эрта-индин, дейиш бошланди. Унинг устига “Форум” газетаси ишларини жонлантириш масаласи ҳам бизни кутиб турарди. Улар билан ҳам жиддий шуғулланмоқ зарур эди. Шу сабаб “Ўзбекистон” ташкилотини тузиш ташвишларини бироз йиғиштириб, газета иши билан шуғулландик, унинг иккинчи номери қўл ёзмасини тайёрладик. Шулар билан машғул бўлиб, янги 1995 йилга ҳам келиб қолдик. Йилнинг биринчи кунларидаёқ Ҳазратқул Швецияга жўнади. Москавага, бизларга эса, янги бир хабар келди. Янги, 1995 йилнинг январ ойида Вашингтонда Ўзбекистон расмий ҳукумати ва мухолифат ўртасида учрашув ўтказилади, унда менинг қатнашишим ҳам кўзда тутилган, мазмунда хабар олдим. Учрашувни Америка Демократик жараёнларга ёрдам институти ташкил этаётганди. Шу сабаб, бу вақтга келиб, Америка сафарига тайёргарлик ишлари ҳам қўшимча бўлди. Менда паспорт(чет элга чиқиш паспорти) ҳам йўқ эди. Шунинг учун паспорт тўғрилаш ва унга АҚШ визаси олиш ишлари билан ҳам бироз вақт банд бўлиш лозим бўлди. Айниқса, Америкага “ФОРУМ”нинг янги сонини олиб бормоқ керак, деган фикр мени жуда шоштириб қўйди. Чунки бу газета Америка халқаро жамғармаларининг бири томонидан молиявий қўллаб-қувватланмоқда эди. Бу масалада ҳам Аб. Пўлатов жанжал чиқариб улгурганди. Шунинг учун у ерда газетанинг молиявий томонини ҳам бир ёқлама қилиш ишлари бўлиб, унда нашр этилган газета нусхаси қўлда бўлса яхшироқ бўлар, деган фикр бор эди. Аммо олдимизда қолаётган вақт давомида газетанинг қўл ёзмаси, унинг компютер макетини тайёрлаш мумкин эди-ю, нашриётда нашр этиш масаласи анча муаммо бўлиб турарди. Ҳақиқатда ҳам ўшанда газетани нашр қила олма-дик. Америкага унинг компютерда терилган вариантини олиб боришга мажбур бўлдим.

Америкадаги учрашувдан сўнгра яна бошқа масалалар ўртага чиқди. Энди улар билан фаол шуғулланиш зарур бўлди. Шунинг учун “Ўзбекистон” миллий ва маданий марказ масаласи яна орқага қолди ва ундан сўнг орада бошқа кўп ишлар, ташвишлар ўтиб, у иш лойиҳалигича қолиб кетди. Кейинги ташвишлар ҳақида ҳам ери келганида сўзланажак.

 Киев шаҳридаги фаолиятимга оид баъзи воқеалар(1995 йил). 

Киевда ҳаммадан олдин газеталарни нашр этиш ишларини йўлга қўйишга киришдим ва Аллоҳ ёрдами ила бу ишни дуруст бир даражада амалга оширдим.

Украинада советлар замонидан бир қатор дўстларим бор эди. 1991 йили Украина халқ ҳаракати “Руҳ”нинг 2 – умум Украина қурултойига қатнашиб, “Руҳ”чилар билан алоқа-лар ўрнатишга мувофиқ ҳам бўлгандим. Ана шу эски ва янги дўстлар ёрдамида газета нашр этиш ишларини тезда юритиб юбордик. Газеталаримиз Москвадагига кўра жуда арзон баҳода нашр қилинадиган бўлди. Биз ойда умумий йиғиндиси 5000 нусха (“ЭРК” – 2500 нусха; “ФОРУМ” – 1500 нусха; “БИРЛИК” – 1000 нусха)  газета нашр этишни режалаштирдик ва 1995 йил май ойидан бошлаб режадаги нусхаларни мунтазам  равишда нашр қила бошладик. Газетани нашр этишга ниҳояти 200(икки юз) америка доллари сарф қилардик. Аммо Москвада бу ишни минг долларга ҳам бажариш амри маҳал эди.

Яна бир тарихий ҳолни ёзиб қўйиш лозим. Бизнинг Москвадан Киевга кўчимиз олди-дан мен ва Мақсуд Бекжон(Бу киши ҳам М.Солиҳнинг укаси) иккимиз Киевга келиб шароит билан танишиб кетгандик. М. Солиҳ Украина “Рух” партияси раиси Черновилга бир хат ҳам ёзиб, ундан бизга ёрдам беришларини илтимос этганди. Ўшанда “Рух”-чилар бизни жуда яхши қаршилашди. Биз уч кун Киевда меҳмонхонада “Рух”чилар ҳисобидан яшадик. Билмадим, биз уларнинг ўрнида шундай қила олармидик?

Уч кунлик Киевга сафаримиз давомида Чернобил билан бир дафа учрашдик, салом-алик қилишдик, унга биз М.Солиҳнинг хатини ва саломини етказдик. У бизни бошқа бир ходими билан таништирди ва шу билан унинг бизга кўрсатган ҳурмати, марҳамати битди. Кўп ўтмай у бизни унутди. Аммо улардан биз миннатдормиз ва қарзмиз. Улар меҳмондорчиликни жуда жойида бажаришди. Бироқ юқорида таъкидлаганим каби, Киевда бизга озми, кўпми газетачилик ишимизга ҳақиқий ёрдам берганлар менинг дўстларим бўлди.

Газеталарни тайёрлаш ишлари билан саккиз киши (олти мухбир, мақолаларни компю-терда терувчи яна бир ходим ва мен) машғул бўлдик. 1995 йил июлининг охирига келиб ходимларимиз сони камайди. Чунки июл ойида, юқорида таъкидлаганимиздек, мухбирларнинг бир қисмига жавоб беришга тўғри келди. Киевда яшайдиган уйимиз кираси ҳам жуда нормал эди. Чунки Москвада фақат яшаш ерига 500$ лозим бўлаётганди. Бу ерда биз яшаш ер кираси учун 100-120$ сарфлардик. Ҳаммамиз бир уйда турардик. Ҳатто мен учун тайин ётар ер йўқ эди. Чунки мен кўпинча йўлда эдим. Киевга келсам йигитларнинг бирортаси полда ётиб, менга ўз ўринини берарди. Москвада эса, “ит ётиш, мирза туриш” билан кун ўтказардим. 1995 йилда, ишимиз энг авж кетаётган, газетамиз маълум даражада маблағ билан таъминланаётган бир замонда ортиқча ҳара-жатлар бўлмасин, деб мен Москвада масжиду вокзалларда ухладим. Газеталарни орқамда вокзалга ташидим.

Шу ерда, мен 1995 йил бажарган жисмоний меҳнатларим ҳақида тарих учун бир-икки оғиз сўз ёзиб қўймоқчиман.

Юқорида сўз кетган газетачилар аслида Москвага Туркиядан келишганди. Улар жуда катта юк, “ЭРК” газетасининг Истамбулда нашр этилган бир қатор номерларини келтиришган эди. Газеталар умум оғирлиги энг оз 1-2 тонна келарди. Бу Москаванинг бир чекка районида, бир ўзбекнинг гаражида сақланаётган эди. Мен ҳар ойда камида бир марта Москвага газеталарнинг янги номерларини келтирардим. Бунга қўшимча ўша эски газеталардан ҳам 3-4 та упаковка олардим-да Ўзбекистонга жўнатардим. Бироз вақтдан сўнг Ўзбекистонга газета жўнатиш мумкин бўлмай қолди. Чунки Москвадан Ўзбекистонга кетадиган поездларда проводниклар бизнинг юкимизни олмайдиган бўлиб қолди. Шу сабаб энди газеталарни Қирғизистонга жўнатадиган бўлдим.

Москвада, йўловчи (пассажир) поездлари вақтинча тўхтаб турувчи “Николаевка”, деган вокзал бор. Москва шаҳрини биладиганлар билишади, у (Николаевка) метронинг “Рижская” станциясига яқин бир ерда жойлашган.

Газеталаримиз оғирлиги 25-30 килограмм чамасида қутуча шаклида тайёрланарди. Истанбулдан келган газеталар ҳам тахминан шунақа шаклда пачкаланган эди. Ана шун-дай пачкалардан 6-8 (қарайб 200-250 кг) донасини мен аввал Тошкентга, Андижонга ва кейинроқ Бешкикка жўнатиб турдим. Ой ораси фақат эски газеталарни жўнатиш билан ҳам машғул бўлардим. Эскиларидан одатда 3-4 пачкалаб(100-150 кг), баъзан ҳафтада 2-3 марта жўнатардим.

Қирғизистонликлар ҳар ҳолда менинг нозик юкларимни олиб туришди. Айтиш керакки, Қирғизистонликлар менинг бу юкларим учун арзимаган ҳақ оларди. Масалан, 1-2 дол-лар баҳосида ширинлик, арзимаган нархдаги видео ёки магнитафон касетасига ўхшаш нарсаларга кўнишарди. Бу ерда  ҳам турли хил қийинчиликлар ҳам бўларди, албатта. Масалан, қирғиз праводниклари ҳам бирда қиммат сўраса, бошқа сафар қанча ёлинсанг ҳам додингга қулоқ осмасди ва ҳ.к. Аммо кўпроқ пул билан келишишнинг иложи ҳам йўқ эди. Чунки ўзимиз масжидларда ётиб, проводникларга бемалол узатадиган мабла-ғимиз йўқ эди, ахир.

Қизиғи, яъни газеталарни жўнатишни қандай амалга оширардим? Бу жуда ҳам жўн бўл-маган бир ташвиш билан амалга ошарди. Биринчидан, Қирғизистондан келадиган поездни Москва шаҳар “Қозон” вокзалида кутиб турардим. Поезд дам олишга “Николаевка”га кетгунча проводниклар билан уларга юк беришим ҳақида келишиб олардим. Юкнинг нимадан иборат бўлишини аниқ айтардим, яъни газеталардан наму-налар кўрсатардим. Ундан сўнг газеталарни ўша ерга, “Николаевка” вокзалига олиб бориб, у ерда поездга юклардим. “Николаевка” ва бизнинг газета-ларимиз сақланадиган ер ораси бир бало узоқ масофа эди. Газеталарни “Рижская”гача метрода олиб келишга уринардим. Бу ҳам жуда қийин иш эди. У ердан Вокзалнинг дарвозасига қадар такси хизматидан фойдаланардим. Аммо дарвозадан менинг поездим вагонлари турган жой ҳам камида 300 метрдан оз бўлмасди. Ана кўринг, ҳар қайси 25-30 кг оғирликдаги саккиз пачка юкни 300-500 метр масофага елкада темир йўл релсларидан ҳатлаб-ҳатлаб ташиш анчагина мушкул иш бўларди. Уни фақат бир бажариб кўрган киши тасаввур қила олади. Аммо мен шу ишни якка ўзим бажарардим. Агар бу ишга ҳаммол ишлатсам пулимнинг ҳаммасини вокзал ҳаммолларига берган бўлардим. 1995 йилда менинг ёшим ҳам кексаликка ётарди, мен у змон 57 ёшда эдим. Бугун 1999 йили, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин 61-ёшдаман. 1995 йилда мен билан бирга ишлашган йигитлар билишади, Москвадаги бу ишларнинг оғирлиги, мушкуллиги ҳақида мен ҳеч кимга бирор марта сўзлаганим йўқ ва ҳисоб – китобда “ҳаммоллик ишларим” ичун бир тийин ҳам харажат сўраганим йўқ. Мен бутун йил давомида умум, газета маблағидан бошда келишилган ойига 100$-дан бир сент ҳам ортиқ пул олмадим. Мен тарафимдан бўлган барча хара-жатлар зарур қоғозлар (квитансиялар, йўл билаетлари) билан тастиқланган бўларди. 1996 йилдан эса, ҳамма нарса бузулиб кетди. Бу ҳақда ҳам ўз ўринида сўз бўлади.

Бошқа бир жойда ҳам ёздим. Мен бу ишларни, яъни газета чиқариш, уларни Ўзбекис-тон ва Қирғизистонга жўнатишда учраган барча қийинми, енгилми ишларни зиммасига тушган ҳар бир сиёсий муҳожир бажариши зарур ва уларнинг бурчи, деб билдим. Мен бу йўлда нима иш қилмайин уни доим ўз бурчим, Ватан ташқарисида юришим, муҳожирлигим моҳияти, деб билдим ва шунинг учун қўлимдан, ақлимдан нима келса улар-нинг барчасини ҳеч иккиланмасдан қўлладим. Мен Ватан учун, ўз ғоям учун зарур бўлган меҳнатни буниси жисмоний, буниси эса ақлий, деб ажратмадим. Муҳожирликда кишиларимизни, “Раис”, оддий аъзо ёки профессор, ўрта маълумотли ходимларга бўлишни хато, деб билдим.

Натижада, 1995 йилда 7 номер “ФОРУМ” ва “ЭРК”, 5 номер “БИРЛИК” газетасини нашр қилдик. “ЭРК” газетасида номерлар бошқача саналарди, мен бу ерда 1995 йилги тартиб номерини ҳисобга олмоқдаман. Чунки “ЭРК” газетаси 1994 йилдан бошлаб ўз нашрини янгилаганди. Шунинг учун “Эрк”чилар газета номерларини 1994 йилдан ҳисоблашарди. Ҳаммаси бўлиб бир йилда 35 минг нусха газета тайёрладик, нашр эттирдик ва уларни Ўзбекистон ва Қирғизистонга жўнатдик. Аммо улар кимларга бориб етди ёки етмади бизга қоронғи. Бироқ Қирғизистонда белгиланган манзилга газеталар бориб турди. У ердан эса, газеталарни Андижонлик ва Фарғоналик киши-ларимиз олишлари лозим эди. Бир дафа Бешкекдаги дўстимиз, газеталар кўпайиб кет-ди, Ўзбекистондан биродарлар келишма-япти, деб шикоят ҳам қилганди. Шундан сўнг мен Ўзбекистон билан боғланиб, ишларнинг юришиб кетишини ҳам ташкиллаштирдим. Қирғи-зистондан келган хабарга кўра Ўзбекистондан бир юк машинаси келиб, га-зетларни олиб кетишган. Бу воқеа кейинроқ “Ўзбекистонга М.Солиҳнинг бир “Камаз” китоблари келтирилибди” бўлиб миш-мишларга айланди. Бу миш-мишларнинг манбаси ва сабабларини 1996 йил воқеалари тасвирланган ерда келтираман.

1995 йилнинг августидан бошлаб янги газеталарни жўнатишнинг бошқа йўлини топ-дик. Аммо мен бутун йил бўйи “Эрк”нинг Истанбулдан келтирилган эски номерларини Қирғизистонга жўнатиб турдим. Ўша йили мен Москвадан Киевга октябрда келдим ва бошқа Москвага 1995 йилда қайтмадим.

Йилнинг августидан бошлаб, “Бирлик” аъзоси, Ҳаракатнинг Самарқанд вилоят Оқ-Дарё район ташкилоти раиси Қобилжон Диёров бизга келиб қўшилди. Қобилжон июл ойида Москвага менинг олдимга келганди. Ўшанда мен унга бизга келиб ёрдам беришини сў-рагандим. Шунинг учун у бу ерга келганди. Биз унга газеталарни Ўзбекистонга тўғридан-тўғри киритиш вазифасини юкладик. У бу ишни уч ой, яъни 1995 йил сентябр-ноябр ойлари давомидаа нормал бажарди. Қ.Диёров ёрдамида бу уч ойда ҳар ойлик газета нусхаларининг қарийиб ярими (2500 нусха) Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига киритилди. Бу иш ҳам унча енгил эмасди. Чунки у замонлар Киевдан Ўзбекистонга поездлар юрмай қўйганди. Самолетга эса, пулимиз йўқ. Аммо ҳафтада бир марта Харков- Тошкент поезди қатнарди. Шунинг учун биз Қобилжонни ўша йўлга чиқарар эдик. Газеталарнинг Самарқандга келтирилган нусхаларини тарқатишда Самарқанд университети кафедра мудирлари Сулаймон Муродов ва Холиқназар Ғониевлар бош-чилик қилишди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Қобилжонга биз фақат йўл ҳақини берардик.

Бошқа ҳамма ҳаражатлари ўзидан эди. Қобилжон бироз тижорат қиларди. У ҳар сафар Киевга келишда Ўзбекистондан баъзи нарсалар (ер ёнғоқ, туршак, майиз ва шунга ўхшаш) келтирарди. Ҳар доим унинг юки икки-уч халта, яъни 100 кг яқин бўларди. Ана шу билан у тирикчилик ўтказарди. Бизга Ҳаракатимиз аъзоси бўлганлигидангина холис ёрдам этарди, баракат топқур.

Москва Киев орасида қатнаб юрарканман, бир сафар қизиқ бўлди. Бир кун мен Москва-га тезда етиб боришим лозим бўлди. Киев шаҳар вокзалига келсам билет масаласи тангроқ бўлиб, фақат ўтириб кетиш мумкин бўлган ерлар қолган экан. У ҳам анча кеч, Москвага эртаси куни тушдан кейин етиб бора оладиган поездга экан. Мен ўша умумий жойга билет олдим ва Москвада мени чақирган дўстларга телефонда воқеани сўзладим. Шунда Москвадаги дўстимиз (ҳозирча унинг исмини ёзмайман), “Йўқ, домла у билетни топширинг кеч бўлса ҳам ётиб келадиган вагонга билет олинг, ишлар бироз кеч қолса ҳеч гап бўлмайди. Сизнинг ёшингизда 15 соат умумий вагонда ўтириб келиш тўғри келмайди”, деди. Шундан сўнг мен билетни алмаштирдим. Бошқа вақтлар ўзим ўтириб ҳам кетаверардим.

Хуллас, Киевда бир йил тўла газета чиқариш билан фаол шуғулландик. 1995 йилнинг кузи эди, шекилли, бизга Юсуф Рўзимурадов исмли бирисининг Киевга келиши хабар қилинди. Уни қабул қилиб, бир уйга жойлаштирдик. Бу замонда менинг Туркияга бориб келишимга ҳам бир сабаб чиқиб турганди. Чунки мен 1995 йилнинг сўнггига келиб, ҳеч бўлмаса икки уй қилмаган қизларимни Туркияга келтирсам, деган қарорга келгандим. Шунинг учун Туркияга бориб, у ердаги аҳвол билан танишсам, деб турув-дим. Бунга яна бир партиявий иш ҳам қўшилди. Бу замонга келиб, М. Солиҳнинг “Иқрор” китоби ҳам нашрга тайёр бўлиб қолди. Уни ҳам нашр этиш лозим бўлди. Китоб ҳам Туркияда нашр этилаётган эди.

Шундай қилиб, М. Солиҳнинг китоби ва менинг шахсий ишларим билан мен Туркияга жўнайдиган бўлдим. Бу ерда ҳам яна арзон йўлни танладим, яъни автобус билан Туркияга боришни лозим топдим. Учоқ ва автобус йўл ҳақлари орасида анчагина фарқ бор эди. Масалан, автобусда бориш 60$ турарди, учоқда учиш йўл пули 270-280 $-дан озмасди. Аммо у замон бироз пулимиз ҳам бор эди. Учоқда кетсам ҳам мумкин эди. Аммо мен ўзимга азоб йўлни танлаб, умумий пулимизни иқтисод қилдим.

Бу замонда, яъни 1995 йил ноябр ойининг иккинчи яримларигача биз Киевда тўрт киши (Солиҳнинг икки укаси(Муҳаммад ва Мақсуд), Пирмуҳаммад ва мен) фаолият кўрсат-моқда эдик. Қобилжон эса, ярим бизда, ярим ўз иши билан банд. Аммо у ҳам Киев-далигида биз билан бирга яшаб турарди. Кўпинча битта-иккитамизга полда ётишга тўғри келарди. Масалан, Қобилжон ҳам ерда (полда) ухларди. Энди эса, бизга келиб Ю. Рўзимурадов ҳам қўшилди. Шундай қилиб, бешта асосий ва бир вақтинчалик қўшилган киши (Қобилжон вақтинчалик ҳисобланарди) билан Киевда энди олтита бўлдик.

Ю. Рўзимурадов Киевга келганидан тахминан 20-25 кунлар сўнг мен Истанбулга жўна-дим. Бу ўтган вақт ичида Рўзимурадов менга жуда ҳам ёқмади. Чунки унинг қилиқлари жуда нотабиий эди. Кишилар билан қизиқишлари биз ўрганган рамкага сиғмасди. Яъни у бизнинг ҳар биримиз тўғрисида барча икир-чикирларни билишга жиддий ҳаракат қиларди. Мақсуд (Солиҳнинг укаларидан бири) билан “жуда қалин”, ички сир эдилар. Ю. Рўзимурадов баъзан намоз ҳам ўқиб қўйган бўларди. Доим эрталабдан кечасигача бизнинг олдимизда лаққилаб ўтирарди. Баъзан намозларнинг бирортасини ҳам ўқимас-ди. Ҳатто бир сафар Қобилжон ҳазил аралаш, унинг бу қилиғини юзига ҳам солганди. Аммо у кўзи бўзрайб ҳеч нарса, деёлмай қолганди. Унинг оиласи бор бўлиб, болалари йўқ эди. Уйида ёшгина хотини якка қоларди. Шунга қарамасдан унинг доим бизнинг олдимизда кечаси соат 11-12 -гача ўтириши одамни ҳайрон қолдирарди.

Рўзимурадов Киевга келганида унда компютердан бошқа барча техника бор эди. Унинг ҳатто чўнтак магнитафони ҳам бор эди. У магнитафон Рўзимурадовнинг чўнтагида доим ишлаб турган бўларди. Оддий одам учун, оддий бир мухолифат кишиси учун бизлар ҳақимизда бунчалик маълумотларнинг нима кераги бор. Ундан ташқари бу қилиқ инсонларнинг ўзаро муомаласига ҳам тўғри келмайди, ахир. У бизлар ҳақимизда маълумот тўплаб, бизнинг ҳар сўзимизни яширин ёзиб оларкан, буни ҳеч кимсага бил-дирмай қилаяпман, деб ўйларди. Аммо унинг нима билан шуғулланаётганини сезиш учун унча матонат ҳам зарурмасди. Билмадим, балки бу одам М. Солиҳ ва унинг ёнида юрган кишилар билан шундай муомалада бўлиб, улар бунга аҳамият беришмагани учун биз билан ҳам шунақа эркин ва очиқ муомала қилиш мумкин, деб ўйларди, шекилли. Аммо мен бунгача бу одам ҳақида бир қатор ҳикоялар эшитгандим. Бу ҳикояларнинг биринчисини М. Солиҳ “жангарилари” сўзлаб беришганди.

Бу “жангарилар” кимлар? Маълумки, 1994 йили М. Солиҳнинг бир қатор дўстлари Тур-кияга 30-га яқин ёшларни келтиришган. Бу болалар у ерда мақсаднинг тайини бўлмаган ишлар учун жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган. Ю. Рўзимурадов эса, ана шу болалар билан бирга бўлган. У ерга қандай бориб қолган, у компанияга Рўзиму-радов қандай аралашиб қолган, мен буни ҳозир ҳам тушуна олмайман. Тақдирнинг тақозоси билан ўша йигитларнинг бир қисми Москвада бирмунча вақт яшашдилар. Уларнинг иккита-учтаси мен билан бир уйда қолишди. Ана шу йигитлар менга Рўзи-мурадовнинг одамгарчилик хусусиятлари ҳақида сўзлашгандилар. Йигитлар менга сўзлашган ҳикояларда Ю. Рўзимурадов жуда ноинсоф одам бўлиб гавдаланарди. Улар-нинг ҳикояларида тасвирланган Рўзимурадовни бизнинг қишлоқларда “оқ кўз” одам, дейишади. Яъни ҳеч кимга дўстлиги йўқ, ҳатто туғишганларига, ота-онасига ҳам дўст-лиги бўлмаган кимсани “оқ кўз” аташади. Йигитлар менга “Домла биласизми, Юсуф ака бизга доим Штирлис бўлиш керак”, деб, мақтанарди дейишганди. Билмадим, муҳо-жирликдаги мухолифат аъзосига “Штирлислик” нега зарур бўлибди, кимлар орасида “штирлислик” қилмоғи керак экан? У йигитларнинг яна бир гапини бу ерда ёзиб бўлмайди. Чунки у гапни кўпчиликка мўлжалланган китобда келтиришнинг ҳеч имкони йўқ. Аммо йигитларнинг бу сўзларига шубҳаланишга ўрин йўқ эди. Улар чин ҳақи-қатни юракдан куйиниб сўзлашарди. Уларнинг сўзларини тинглаган ҳар қандай кишида Рўзимурадовга нисбатан нафрат уйғонмаслиги мумкин эмасди. Жумладан менда ҳам Рўзимурадовга нисбатан нафрат пайдо бўлди, албатта. Мен совет замонида жуда кўп ғирромлик, алдамчиликларни, зинокорликларни, ноинсофликни кўрганман ва эшитганман, аммо бу болалар айтаётган ва Рўзимурадов бажарган, мен бу ерда ёзишни уят, деб билган ҳолни учратмадим. Бундай хусусият одамзотига иснод, деб айтиш билан ҳолатни баҳолаб бўлмайди. У қилиқни содир этган кишини “оқ кўз”, деб аташ билан қаниқмайди, киши. Бу зот том маънода одам эмас, деб баҳоламоқ зарур. Иккинчи ҳикояни эса, Виталий Пономаревдан эшитгандим. В. Пономарев Москвада ўзбек муҳожирлари ҳақида китоб ёзаётган бўлиб, мен Москвадалигимда Ю.Рўзимуродовга бағишланган қисмини у менга ўқиб берганди.

Ўз вақтида, Рўзимурадов ўзининг Ўзбекистондан чиқиб кетиши ҳақида бир афсона тў-қиган ёки унга тўқиб беришганлар. “Эрк”чилар, балки партиянинг раиси ҳам Рўзиму-радов афсонасига ишонишганлар. Шунинг учун уни Истанбулда қабул қилишган, ҳатто бояги “жангари”ларга бошлиқ қилиб қўйишган. В. Пономаревнинг китобида эса, Рўзимурадов сўзлаган афсонадаги фактларнинг бирортаси ҳам асли билан тўғри келмаслиги кўрсатилган. Пономарев китобидаги ва мухолифат орасидаги Рўзимурадов бир-бирига ҳеч ўхшамасди. Шу сабаб Рўзимурадовдан шубҳаланмасдан бошқа илож йўқ эди. Мен ҳам ўшандан бошлаб ундан шубҳалана бошла-гандим.

Шунинг учун мен Рўзимурадов Киевга келганидан кейин унинг шахсига шубҳа остидан қарай бошладим, албатта. Қобилжонни ҳам ўз шубҳаларимдан хабардор этиб қўйдим.

Газеталаримиз декабрда нашр бўлмайдиган бўлди. Чунки ойнинг 20-си бўлаётганди, аммо бизнинг макетларимиз ҳали тайёрмасди. Аммо мен бу ҳолни у замонлар нормал қабул қилгандим. Чунки Муҳаммадда (компютерчимиз, бу ҳам Солиҳнинг укаси) ҳам қатор ишлар бор эди. Шу сабаб унинг қўли бўшамади, газеталар макетини вақтида тайёрлай олмади-да, деб қўя қолгандим. Ҳозирлар эса, бу ишда ҳам ҳеч бўлмаганда бир нохолис киши қўли бўлганлигини тахмин қиламан. Пастироқда тахминимнинг ҳам исботини кўрсатаман. Газеталаримиз компютерда териб қўйилганига анча вақт ўтиши-га қарамасдан компютерчимиз макетларни тайёрлашни атай пайсалга солганлигини у замонда тушуниб етмадим. Чунки мен уларга ниҳоятда ишонардим. Биз чиқараётган учта газета орасига бирор хил фарқ қўймасдим. Уларнинг номлари учта бўлгани билан улар бир вазифани бажараяпти, деб тушунардим. Ҳақиқатан ҳам шундай эди. Афсус, Ю. Рўзимурадов, деб аталадиган кимса аввал М. Солиҳнинг кичик укаси Мақсудни, би-роз кейинроқ унинг бошқа бир укасини, яъни компютерчини (Муҳаммадни), мен Тур-кияда М. Солиҳнинг китоби нашри билан овора бўлиб юрганимда эса, Солиҳнинг ўзи-ни ҳам умумий ишимизга душманлиги кўриниб турган мақсадга ишонтирибди. Яъни “Бирлик” ва “Форум” газеталарини нашр этиш “Эрк”ка фойдасиз”, деган сафсата-га у-ларни ишонтира олибди. Газеталар макетининг декабрда тайёр бўлмаганлиги, уни тай-ёрлашни пайсалга солишларининг асосий сабаби ҳам ана шу ерда турарди. 1995 йил сўнггида ҳали мен Киевдали-гимда бу масалани ўртага чиқара олмай, мен Истанбулга кетганимдан сўнг ишни Рўзимурадов истагига мос, яъни Ўзбекистон ҳукумати ниятига мос шаклда амалга оширишга эришибдилар. Шу билан яхшигина юришиб турган уму-мий ишимиз батамом тўхташга юз тутди.

Шундай қилиб, 1995 йил декабрнинг сўнггига қадар газеталар макети тайёр бўлмади. Менинг Итамбулга жўнаш вақтим ҳам келиб қолди. Газеталар босилиши янги йилнинг бошига қоладиган бўлди. Бу орада Қобилжон ҳам яна Самарқандга бориб келадиган бўлди. Қобулжонни Рўзимурадовга Ўзбекистондан пиёз сотишга келган тужжор, деб таништиргандик. У бунга ишонмаганлиги ҳам билиниб турарди. Нима бўлганда ҳам мен Истанбулга жўнашдан аввал Қобилжонни Россияга кетди қилиб, Ўзбеикистонга кузатиб қўйдик. Ҳар эҳтимолга қарши бу сафар газета олмай кетишни маъқул топдик. Шу билан бирга мен Қобилжонни яна бир марта Рўзимурадов ҳақида огоҳлантириб қўйдим.

Яъни Қобилжонга мен, “Агар Ю. Рўзимурадов мен тахмин қилаётган киши бўлса, яъни бу одам Ўзбекистон ҳукумати агенти бўлса, биринчидан, бу одам Сизнинг Россияга кетаётганингизга ишонаётгани йўқ. Иккинчидан, Сиз ҳақда бу сафар Ўзбекистонга ха-бар жўнатилмайди. Жўнатилганда ҳам Сизга бу сафар ҳеч бир хавф сезилмаслиги ке-рак. Шунинг учун январда Киевга келиб, янги газеталар билан Самарқандга қайта кети-шингизда эҳтиёт бўлмағингиз зарур бўлади. Чунки Сизни газеталар билан тутишга ҳа-ракат қилишса керак, менимча”, деб тайинладим. Бу сўзларни мен 1995 йил декабр ойининг охирларида айтган эдим.

Ана ўшандан сўнгра воқеаларнинг ривожланиши қандай бўлди денг? Воқеалар айнан мен айтган тартибда кетди. Аммо чалкаш ери шунда бўлдики, Қобилжон январда Киевга келиб, яна газетасиз Самарқандга қайтади. Чунки янги газеталар яна тайёр бўлмаган, эскиларидан Қобилжон олишни истамайди. Унинг устига Қобилжон ҳам эксперимент (синов) қилмоқ учун Самарқандга қайтишини Рўзимурадовга атай билдириб, у билан хайрлашиб йўлга чиқади.

Шундай қилиб, Қобилжон Самарқандга бора солиб яна зудлик билан Киевга қайта жў-найди. Чунки бу ерда кимларгадир тезда бироз ер ёнғоқ келтириб беришга ваъда қилган бўлганлигидан, ҳатто уйида бир кеча ҳам тунамасдан орқага Украинага қайта-веради. Қобилжон йўлда Киевга келаверсин, Самарқандда ушла-ушла, қама-қама бош-лааниб кетади. Қобилжонни тута олишмаганлиги учун унинг ўрнига акаси Ҳаким Бо-боевни қамоққа олишадилар. Унга қўшиб, профессор Х. Ғониев ва яна унивеситет физика фа-култети ўқитувчисини ҳам газета тарқатиш “айби” билан қамоққа ташлашганлар. Мана сизга воқеалар! Уларни таҳлил қилаверинг?! Мен Қобилжонга 1995 йил декабрининг 18-19-да нималарни сўзладим. Қобилжон 1996 йил январнинг 10-да Киев-га келиб, Ўзбекистонга такрор қайтгандан сўнгра эса, Самарқандда қама-қамаларнинг бошланиб кетишига қарамайсизми?! Ю. Рўзимурадовнинг жосуслигига бундан ташқари яна қана-қа исбот лозим эди?

Мен 1996 йил 9-февралда Истанбулдан Киевга келдим. М. Солиҳнинг “Иқрор” китоби-дан минг нусха юкни ҳам Киевга келтирдим. Бу юк ҳам Истанбул-Киев йўлида менга жуда кўп, катта ташвишлар берди. Менимча, бу ташвишларни М. Солиҳнинг мен танийдиган укалари (Муҳаммад ва Мақсудлар) кўтара олмасди ёки у ишларни бажариш учун бобосининг меросидан кўпроқ маблағни сарфлашган бўлишардилар.

Китобларни Рўзимурадовга билдирмасдан менинг бир танишимникига яшириб қўйдим ва Солиҳнинг укаларига ҳам бошда билдирмадим. Сўнгроқ Рўзимюрадовга айтмаслик шарти билан уларни бу адрес билан таништирдим. Шу сабабдан китоблар бир мунча вақт хавфсиз сақланди. Замони топилганда оз-оз Ўзбекистонга юбориб турилди.

1996 йил 10-феврал куни Ўзбекистондан юқорида исмлари (Ҳ. Бобоев, Х. Ғониев ва яна бир домла-университети ўқитувчиси) келтирилган кишилар бизнинг газеталаримизни тарқатишда “айбланиб” қамоққа олингани ҳақида хабар олдик.

Бу совуқ даракни эшитиб, дарҳол М. Солиҳга битта хат ёздим. Уни Пирмуҳаммадга бериб компютерда тердирдим. Чунки у замонлар мен компютерда жуда секин ишлар-дим. Хатни зудлик билан М.Солиҳга факсда жўнатдим. Хат, “Солижон, Самарқандда ёмон ишлар бошланди. Кишиларимиз қамоққа олинмоқда. Бизни сотиш содир бўлди. Мен бу ишда Юсуфдан шубҳаланмоқдаман. Бошқа томондан бу йигит Истанбулда ҳам баъзи нотўғри муомалаларга аралаш экан. Истанбулдаги биродарлар 26 минг $ қарз ҳақида сўзлашмоқда. Менимча, зудлик билан Юсуфни бизнинг олдимиздан узоқлаштириш лозим, деб ҳисоблайман”, мазмунда тузилганди.

Кўринаяптики, мен бу хат билан Ю. Рўзимурадовни асосан жосусликда айбладим. Ис-танбул билан боғли пул масаласини, шунчаки қўшиб қўйдим, холос. Чунки Самар-қандда уч киши қамоққа олинди. Қобилжон қидирувда. Бу воқеага жиддий қараш ва бунинг оқибатини таҳлил қилиш жуда ҳам муҳим, деб тушундим. Шунинг учун катта бир партия, “Эрк” партиясининг Раиси, айни замонда биргаликда олиб бораётган иш-ларимиз умумий раҳбарига илк шубҳаларимни маълум қилдим. У одам эса, бу ишларга гўдакларча муносабатда бўлди, десам етарли бўлмайди. Ана шу ерда биринчи марта М. Солиҳдан ҳам ихлосим жуда қайтди.

Бу масалаларни шу ерда бироз тўхтатиб, Истанбулдан Киевга кириб келишим ва бу ердаги йигитлар билан Истанбулдан қайтганимдан кейин илк учрашувларим ҳақида бир-икки оғиз сўзлаб ўтай. Биринчидан, мен Истанбулдан Киевга кириб келганимда мени Киевдаги йигитлар кутиб олишмадилар. Тўғри, биз Истанбулдан Киевга мўлжалдан анча кичигиб келдик. Қизиғи шундаки, улар(менинг Киевдаги софдошларим) менинг нима учун кечигаётганим билан ҳам заррача қизиқишмаганлар-да. Ўша кун, мен Киевга китоблар билан келган кун, 8-ми, 9-нчи феврал эди. Киев жуда совуқ. Биз кечаси соати 02-да Киевга етиб келдик. Телефон автоматлар ишламайди, юким катта, уни автобус кўчага тушириб кетди. Охир оқибат, такси тутдим ва сочилиб ётган китоб-ларни тўплаб, уларни таксига ўзим юкладим. Минг дона китобни машинага бир киши-нинг юклаши ҳам унча-мунча вақтни олади. Иш қилиб, бир бало қилиб, соати 05-ларда, мен Истанбулга кетганимча маълум бўлган адресга бордим. У уйда бир хотинча ўтирибди, бизнинг йигитларимиз эса йўқ. Хайрият, у аёл уларнинг қаердалигини билар-кан. Йигитлардан, Муҳаммад топилди. Китобларни бир кеча ўша уйда сақладик. Ундан сўнг зудлик билан бошқа жойга кўчирдик.

Самарқанд вилоят Паст-Дарғом районидан Туркман Нафасов исмли киши Киевда я-шарди. Унинг уч хонали уйи бор эди. Унга мен Самарқанд университетида дарс берган-ман. Мен унинг ўқитувчиси ҳисобланардим. Бир-биримизга ҳурматимиз дуруст эди. Шу сабабли китобларни уникига келтириб қўйдик. Бу ҳолни Рўзимурадовга айтмас-ликка келишдик.

Шу билан бугун (8.02.96-да келган бўлсам 9.02.96 куннинг, агар 9.02.96-да бўлса 10.02.96 куннинг) кеч кирди. Йигитларнинг янги квартирасига келдим. Бу ерда Пирму-ҳаммад билан Қобилжон ўтирарди. Пирмуҳаммаднинг менга берган хабарига кўра “ЭРК” газетасининг янги сонини 2500 нусхада чиқаришибди. Унинг ҳақига 200 $ пул тўлашибди. Қизиқ, бошқа иккита газета нега чиқарилмади? Уларнинг ҳам компютер наборлари тайёр эди-ку? Унинг устига нега 200$? Мен учта газетага, беш минг нусхага шунча пул тўлардим, нега бундай бўлди? Менинг бу саволларимга Пирмат “раис” шун-дай кўрсатма берди, деб жавоб қилди.” Типогафияга пулни мен Туркман акадан қарз олиб бердим, қарзни дарҳол тўлашим керак. Менга икки юз доллар берсангиз”, деб қў-шимча қилди. Мен эса, унинг жавобларидан тўла қаниқиш ҳосил қилмаган бўлсам-да, масаланинг моҳиятини охиригача тушунишга ҳаракат қилмадим. Шу бўлдими ёки яна бошқа гап бўлдими, иш қилиб, мен Пирматга Туркман бўлса, ўзимизники экан мен унга телефон қиламан, унга эртага пулини олиб бориб берарсиз, деб жавоб қилдим. Дарҳол Туркманга телефон қилдим ва унга эртага пулини беришларини айтдим.

Шундай қилиб, оқшом ётдик. Энди ухлаб кетаётган эканман, бир замон Пирмат ҳовли-қиб мени уйғотарди. У “домла, домлажон, менга Туркман аканинг қарзини беринг, ҳо-зир уникига бориб, бериб келаман, бўлмаса бўлмайди”, деярди меннинг бошимда. Йи-гитнинг аҳволини кўриб унга қандай пул чиқариб берганимни ҳам сезмай қолибман. Бу ҳам мени ҳайрон қолдирарди. Уйқуга ётилгандан кейин, кечаси, бевақт бу бола ҳовлиқ-моқда эди. Бу ҳодисаларга мен ҳеч тушуна олмасдим. Ўша замон бу ҳол шундайлигича, мени ҳайрон қилдирганича қолди.

Хуллас, компютер наборлари тайёр турган “БИРЛИК” ва “ФОРУМ” газеталарининг чоп этилмаслиги ва бу Пирмат боланинг кечаси тўшакдан туриб ҳовлиқиши мени ҳай-рон қолдирган бўлса-да, бу анча вақт жиддий мулоҳазасиз ва таҳлилсиз қолиб кетди. Чунки бугунги оқшомдан кўп ўтмай Самарқандда одамларимизни қамоққа олиш бош-ланди. Унинг устига менинг Москвадаги ўғлим хастахонага тушиб амалиёт (оппе-ратсия) бўлиб қолди. Шу сабаб тезда Москвага кетишга тўғри келди ва ҳ.к.

Москвада, ўғлим “ошқозон яраси” хасталигидан оператсия бўлди. Унинг олдида бироз замон қолишга тўғри келди. Бу вақт ичида Москвада Руссия мусулмонлари Конгресси (Руссияда шунақа тошкилот ҳам бор эди. Мен уларга ҳам бир марта газета чоп этишга ёрдам бергандим) идораси(офиси) да яшаб туришимга тўғри келди. Бу офисга Рус-сиянинг бутун ўлкаларидан ва бошқа чет эллардан ҳам меҳмонлар келиб-кетиб тури-шарди. Шундай меҳмонлардан бири Татаристонлик Афдурауф исмли киши мени Ис-ломда пайдо бўлган янги бир гуруҳга таклиф этди. Абдурауфнинг бу янги гуруҳ ҳақи-даги тушунтиришларини мен бироз тингладим, аммо унинг тўла мақсадига тушуна ол-мадим. Бироқ шундай бўлса-да, унга норозилик билдирмадим, унинг таклифини қабул қилдим. У мени бир чеченистонлик Адам исмли киши билан танишдирди. Бу Адам Ис-ломда пайдо бўлган “янги тариқат”нинг Москвадаги ваколатли бир кишиси эди. Шу муноса-бат билан бироз вақт мен Адамнинг Москвадаги уйида ҳам яшадим.

Шундай қилиб, Москвада яшаб тургандим. Чунки ўғлим ҳам ҳали ўзини жуда ўнглаб ололганича йўқди. Киевдан шошилинч хабар келди. Мен тезда Киевга қайтишим керак эмиш. Одатда бизнинг “мухбирларимиз” йўқ жойдан муаммолар чиқариб туришарди. Бу сафар ҳам шунақа бирор ишғол чиқибдими, деб апил-тапил йиғиниб Киевга қайт-дим.

Биласизми, булар, яъни Солиҳнинг икки укаси мени Рўзимурадов билан уруштириш учун чақиришган экан. Киевга келиб билдимки, мен Солиҳга ёзган хатдан Рўзимурадов тўла хабардор, хатни унга ўқиб беришган. Рўзимурадов эса, менга қарши “қилич ялан-ғочлаб” ўтирибди. Мен бу мухбир ва техник йигитларимга, “Ҳа, нима бўлди йигитлар”, дедим. “А йўқ, бе йўқ” ҳаммадан олдин Рўзимурадов менга ёпишиб кетди: “исбот қилиб берасан (бирданига сенлашга ўтган) мен кимнинг нарсасини ўғирлабман ва қаерда ўғирлабман?” ва ҳоказо ва ҳоказолар. Лекин қаранг, у менга нега мени жосус а-тапсан, демайди, “нега ўғри атапсан”, дейди. Аслида мен Солиҳга ёзган хатда уни очиқ жосусга чиқарганим рост. Аллоҳ мени ислоҳ этсин, ҳозир ҳам бу фикрдан чекин-майман. Мен уни жосус атаб турсам, нега у фақат ўғирликдан сўзлайди, бу қаердан келди? Юқорида Солиҳга ёзилган хат ҳақида гап кетганда айтганим каби, Рўзиму-радовнинг жосуслигига қўшимча Истанбулда бўлган ва Рўзимурадов аралашган пулли масалаларни ҳам тилга олгандим. Бу ерда гап ана шу ҳақда кетмоқда, албатта. У гап-ларга ҳам мана яна уч йил ўтиб кетди, аммо ўша Итанбулдаги Рўзимурадов аралашган пул масалалари бугунгача ҳам ҳал  бўлмади. Чунки уни Рўзимурадов шунақа чалкаш-тириб ташлаганки, у иш фақат нариги дунёда ҳал бўлади. Истанбулликлар ўз пул-ларини бу дунёда Рўзимурадов ва унинг шерикларидан ундириб ололмасалар керак.

Хуллас, Рўзимурадов билан орамизда масала қандай ҳал бўлди, буниси унча аҳамиятли эмас. Ҳар ҳолда буни ҳам бироз тасвирлашга уринаман. Аммо менинг Солиҳга ёзган хатим мазмуни нега бунча тез Рўзимурадовга етказилди ёки тўла ўқиб берилди? Мана буниси мен учун жуда муҳим эди. Самарқандда жиддий иш бошланди, кишиларимиз қамоқда турибди. Газетачилик ишимизга ўнглаб бўлмас катта зарар етказилди. Булар-нинг сабабларини ва бу ишларга сабабчиларни аниқлаш, бундан сўнг бунақа бўлишига йўл қўймаслик йўллари ҳақида қарорлар қабул қилиш, менинг шубҳаларимни жиддий ўрганиш ўрнига, гўдак ҳам қилмайдиган ишни қилиб, ўтирибди менинг бу “қуролдош-ларим”, ажабтовур бир партиянинг раислигини эгаллаб ўтирган бир “шаввоз”. Бунга нима, дейсан, киши?

Энди Рўзимурадов ва менинг орамизда нима гап бўлди? – деган саволга келсак, у жуда жонимга тегиб бижинглайвергандан сўнгра, тўғриси унга қарши қўл кўтармоқчи бўл-дим. Аммо тепалашга йигитлар қўйишмадилар-у, лекин мен бу ҳамла билан унинг биғ – биғидан қутулдим. Бундан сўнг у менинг шаҳар(Киев шаҳри) бўйлаб ҳаракатимни узоқдан кузата бошлади. Унинг бу писмиқи кузатувларидан уни қўрқитиш йўли билан қутилдим. Бу Рўзимурадов, деганлари жуда қўрқоқ бир махлуқ экан. Бир кун кечқурун Туркманнинг уйига келаётгандим, яна ўша Рўзимурадов мени кузатмоқда эди. Биз трамвайда мен олдинги ўтиргичларда ўтириб, у орқада тик туриб кетардик. Қайси бир бекатга келганимизда мен унинг қўлидан ушладим-да трамвайдан ерга туширдим ва унга, “бола меникини унча тортаверма, сени ҳам, ўша раҳномангни ҳам онасиникига қайтариб тиқиб қўяман-а (бу гапларим учун ўқувчи мени кечирсин. Чунки бошқача йўл йўқ эди, менда)”, дедим. Мен “раҳнома”, деганда Каримовни кўзда тутдим, албатта. Мен учун унинг раҳномаси яна ким бўлиши мумкин эди, ахир? У ҳам буни жуда яхши тушунди. Оқшом Киев шаҳрининг қоронғи кўчасида менинг шахтимни, ниятимни у яхши англади. Тўғрисини айтганда, мен Рўзимура-довдан жисмоний бақувватроқ ҳам эдим. Ундан ташқари мени у якка эмас, деб тушунган бўлиши ҳам мумкин. Бундан сўнг ҳам у мени кузатгандир, балки. Аммо энди, у ҳеч менинг кўзимга тушмайдиган бўлди. Ҳар ҳолда менинг қоронғидаги ҳамлам уни жиддий чўчитгани сезилиб турарди. Биз-нинг оқшомги учрашувимиз ҳақида у Солиҳнинг укаларига “Каримов, яъни раҳнома ерига” Солиҳни қўйиб сўзлаб берибди. Бу ҳақда Муҳаммад (Солиҳ укаларидан буюги) эҳтиётсизлик қилиб, менга билдириб қўйди.

Оқибат шундай бўлдики, газеталар чиқиши тўхтади. Ўлмас овқатга келиб турадиган маблағ ҳам битди. Солиҳбей, пул тугади, бошқа ердан маблағ топишга ҳаракат қил-моқдаман, деб Истанбулданми ёки Олманияданми Киевга ҳар замонда бир телефон қилиб қўядиган бўлди, холос.

Ҳақиқатда эса, масаланинг моҳияти бунда эмаслигини сезиб юрсам-да, уни йилнинг август ойларига келиб тўла англаб этдим. Яъни бу аянчли бандалар Рўзимурадовнинг иғвосига учиб, йилнинг бошидаёқ мени ўзларидан узоқлаштириш йўлига киришган эканликларини энди тўла тушундим. Қизиғи шундаки, мен Туркияда, Солиҳнинг кито-бини нашр қилмоқ учун Истанбул бўйлаб уёқдан, бу ёққа пиёда оворайи-сарсон кезиб юрганимда, улар эса, бу аҳмоқона қарорга келишган ва ўзларича бу ишни амалга ошириш планларини ҳам тузиб қўйишганлар. Ҳатто мен Туркиядан келганимдан мени “компаниядан” четлаштириш вариантини ҳам тайёрлаб қўйишганлар. Шунинг учун бояги Пирмат эрталабгача ҳам ухлай олмай мендан қарз пулни ундиришга ҳаракат қил-ган. Чунки у ўша куни эрталабгача кутса, эрталаб эса, менга “компаниядан” чиқишим лозимлиги айтиладиган бўлинса, мендан пул унмай қолади, деб, қўрққан, бечора. Со-лиҳнинг укалари Туркманнинг қарзини тўламай қўяди, мен уялиб қоламан, деб ўйла-ганда, ахир. Нима дейсиз, ҳар ким вазиятни ўз тафаккури даражасида тушунади-да. Мен учун бу дунё зеби-зейнатлари, пулу-моли эмас, унинг маънавияти, маърифати, поклик ва софлик муҳим ва аҳамиятли эканлигини бу аянчли кишилар тафаккур қила олмайдилар, ахир.

Шундай қилиб, 1996 йил май ойидан бошлаб мен молиявий жиҳатдан фақат “Озод”-ликдан оладиган 60-70$ қалам ҳақига қараб қолдим. Аммо Киевда ётиб туришим учун Туркман ўз уйидан жой берди. Ундан ҳам Аллоҳ рози бўлсин. 1996 йилда менинг кун кечиришим учун Украиналик дўстларнинг ҳам сезиларли ҳиссаси бўлганлигини алоҳи-да таъкидлайман.

1996 йилги турмуш ўтказиш жараёнида яна бир ҳолатни ҳам сўзлаб ўтмоғим лозим. Мен Истанбулга бориб, у ерда Анвар Ипак (Туркчаси Енвер Ипек) исмли дўстимдан дарак топдим. У Киевда тижорат билан шуғулланмоқда экан. Мен бу ҳақда дарҳол Ис-танбулдан Киевга телефон очиб, йигитларга уни топиб учрашишларини сўрадим. Ўзим Истанбулдан Киевга келганимдан сўнгра эса, Анвар билан топишиб, ундан ҳам анча фойдаландик. Истанбулдан Киевга келганимдан дарҳол, ҳали бу ерда нималар бўлган-лигини тушунмасдан, тушунишга ҳам уринмасдан ҳамма  нарсадан аввал, худди оламга олов тушгандай Пирматни Анварга ишга жойлаб қўйдим. Мен учун Киевда бирор муаммо бўладиган сабаб йўқ эди. Унинг устига Пирмат туркчани яхши биларди, Ан-варга тилмоч (таржимон) керак эди. Шу сабаб бу иш тезда битди. Анвар Пирматга 250$ маош тўлаш шарти билан уни ишга олди. Бу пул Киев шароити учун жуда ҳам катта маблағ эди. Анвардан Аллоҳ рози бўлсин. Аммо Пирматбой, мени бир марта бир пиёла чойга ҳам таклиф этмади. Чунки у( фақат у эмас, Солиҳбейниниг укалари ҳам) Рўзиму-радовдан қўрқарди. Шунинг учун у мендан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилди. Бундай ҳолларда мендан бошқа киши қароридан сўзсиз қайтган бўларди. Лекин мен бу ҳолатни Анварга сўзлашни ўзим учун номуносиб ҳисобладим. Аммо Анвар, менга ҳам емак учун бироз ёрдам бериб турди. Ҳатто Анвар ёрдамида бир тижорат иши ҳам бошладик, аммо шерикларимиз қобилиятсиз(тўғриси уларнинг ғирромлиги туфайли) чиқиб қолиб, уни давом қила олмадик. Бу ҳолнинг тўла сабабларини бу ерда ёзиб ўтиришнинг ҳожа-ти йўқ, деб ўйлайман. 1996 йилини мана шунақа қилиб ўтказишга тўғри келди.

Мен 1996 йили тўла Киевда қолмадим. Биринчидан, йилнинг бошида (йилнинг февра-лига қадар) Туркияда эдим. Туркиядан Киевга келганимдан кўп ўтмай Москвадаги ўғлимнинг касалхонага тушиб қолиши сабаб Москвага келиб, бу ерда бироз вақт туриб қолишга тўғри келди. Ундан сўнг Киевга такрор қайтган бўлсам-да, аммо бу ерда узоқ қолмадим. Қисқаси, йилнинг иккинчи яримида яна Москвага кетдим ва юқорида сўз-лаганим каби, бу ерда чеченлардан ҳалиги Адамникида(булар, яъни Адам ва унинг тарафдорлари Дудаевчиларга қарши эдилар) анча вақт яшадим. Бироқ мен, ғоявий ва маънавий жиҳатдан Дудаевларчилар тарафдори эдим. Рус – Чечен уруши, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида ўз фикрларим бор эди. Улар ҳақида “Озодлик” радиосида қатор чиқишлар қилгандим. У чиқишларим матнлари алоҳида келтирилади. Бироқ у за-мон Москвада мен учун яшаш масаласи бош масала эди. Бу бир, ундан ташқари менга уйидан жой ва нон берган чечен мусулмон бир киши эди. Шунинг учун биз сиёсий масалалар ҳақида деярли сўзлашмасдик. Сиёсий қарашлар ҳақида менинг чечен оға-йиним кўпроқ сўзларди, у ҳам бўлса, кўпроқ Ислом тарихидан ва ўзининг сажарасидан сўзларди. Унинг айтишича Чеченистонда ҳам биздаги сингари эшонлар (сайидийлар) бормиш ва менинг оғайним ўша чечен эшонларидан эмиш.

Киевда бошлаган тижоратга оид ишларимиз ҳақида икки оғиз сўз. 

1996 йилнинг охирида такрор Киевга келдим. Чунки Туркманнинг таклифи билан Ен-вер Ипак ёрдамида бу ерда тижорат қилмоқчи бўлдик. Бизга Пўлат Омонович Казаков исмли бошқа бир киши ҳам қўшиладиган бўлди.

П.О. Казаков, 30 йилдан буён Киевда яшавчи Ўзбекистоннинг Навойи вилоятида туғи-либ ўсган, ўқиш муносабати билан Киевга келиб, бу ерда қолиб кетган бир ўзбек кишиси эди. Шу ердан уйли-жойли бўлган, олтита боласи бор. Уларнинг бештаси қиз, бири (энг кенжаси) ўғил. Биласиз, бундай кўп болалик Украина учун жуда кам уч-райдиган бир ҳол. Лекин Пўлат Омонович ишни ўғил туғилганча давом етказган чапа-ни ўзбеклардан эди. Унинг хотини ҳам бечора яхши ая экан, хўжасининг айтганига кўнибди. Горбачевнинг кооперативчиликка ижозат бериш сиёсати даврида Пўлат Омо-нович ҳам медитсина асбоблари ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилган ва совет даврида яхшигина фаолият кўрсатган, аммо мустақилликдан сўнгра аҳвол ўзгариб, 1996 йилга келиб кооператив салкам синиш ҳолида эди. Пўлат Омонович ўзи жуда яхши одам эди. Мен яшаган ҳаёт давомида менга жуда ёқиб қолган кишилардан бири П.О. Казаковдир. Аммо бу киши сиёсат билан жуда ҳам қизиқавермасди. Лекин ўзи етарли даражада ҳар тарафлама замонавий билимга эга зиёли инсон эди.

Шундай қилиб, уч тужжор: Енвер, Туркман, П.О. Казаков ва бир гарант- воситачининг (воситачи, яъни бу мендир) тижорат ишлари қуйидагича режалаштирилганди:

1. Енвер Ипак бизга Туркиядан насияга кийим – кечак келтиришга ёрдам беради, биз эса, уни сотиб (реализатсия қилиб) пулини тўлаймиз.

2. Сотиш ишларини Туркман Нафасов ташкил қилади. Чунки у хотини билан бирга бунгача ҳам айнан шу ишларни бажариб юришарди. Лекин Туркманлар ҳозир Тур-киядан Украинага келтирилган молни олиб сотардилар. Яъни Туркманларга мол фаб-рикадан сўнгра учинчи навбатда келарди. Бизнинг ҳолимизда эса, иккинчи навбат(яъни фабрикадан Енвар олади, ундан кейин Туркманнинг қўлига келадиган) бўладиган бўла-ётганди.

3. Енвернинг битта шарти бор, яъни унинг таклифига кўра, биринчи марта келтири-ладиган молнинг ярим нархини олдиндан тўлаш лозим. Бу маблағни Туркман ва П.О. Казаков топадиган бўлишди.

4. Мен эса, фақат воситачи вазифасини ўтайман. Тўғриси, мен Енвер ва Киевлик туж-жорларнинг бир-бирига ишончли воситачиси (гарант вазифасини) вазифасини ўтамо-ғим зарур. Шунинг учун мен бу компанияда ҳеч қанақа маблағ билан қатанашмайман, маблағ қўшишни хоҳлаганимда ҳам менда бир сент пул йўқ. Кунлик яшашим ҳали чеченникида, ҳали Туркманникида ўтиб турибди. Аммо тижорат юришиб кетса, менинг гарантлигим учун ойлик маош тайинланишлари ҳам келишилди.

Хуллас, бир неча марта қайта-қайта учрашувлардан сўнгра бир қарорга келинди ва юқорида схемаси келтирилган тижорат ишини бошлайдиган бўлдик.

Ниҳоят, Туркман ва Енвер мол келтириш учун Туркияга жўнаб кетишди. Бир ҳафтадан сўнг биринчи гуруҳ молларни олиб Туркман Киевга келди. Иш бошланди. Аммо савдонинг давом этиши унча дуруст бўлмади. Бу ишимиздан кўзда тутилган натижа чиқмади. Сабаблари бир қатор. Улар ҳақида сўзлаб ўтирмайман. Ўқувчиларга тушу-нарли бўлсин учун бир нарсани таъкидлаб ўтаман. Тижоратимиз муваффақиятли чиқ-маган бўлса-да, уни бошлашган ўша тўрт киши (Енвер Ипак, Пўлат Казаков, Туркман ва мен) бугун ҳам жуда яхши дўстлармиз. Демак, орамизда ҳеч қанақа тушунмовчилик, яъни пул муомалалари каби бир тушунмовчлик бўлгани йўқ. Фақат иш-савдомиз яхши юришмади, кетмади ва шу сабаб фаолият тўхтаб қолди.

Мен, юқорида Пўлат Омоновичга баҳо бердим. Енвер Ипак, Туркиядаги энг яқин, энг қалин дўстларимдандир. У менга Туркияда болаларим билан яшаган замонимда ҳам қўлидан келганча моддий ва маънавий ёрдамини аямади. Туркман ҳам мени устоз, деб билади. Мен ҳам уни одамшаванди бир яхши ўқувчиларимнинг бири сифатида кўп ҳурмат қиламан.

Шуни ҳам такрорлашим керакки, бизнинг тужжорлигимиз 1997 йилнинг март ойигача давом этди. Ундан сўнг ҳам ҳали тўла тугамаганди. Амм