Замзам ичилганида сўзланадиган дуо.

Замзам суви ичишни бошлашдан аввал шу дуо: «Бисмиллоҳир-раҳмонирроҳим Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва рисқан васиан ва  шифаан мин кулли даин (ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Сендан фойдали-керакли илм, мўл-кўл ризқ ва барча хасталикларга шифо беришингни сўрайман кабидир)» дуо ўқилади ва қиблага қараб тик турган ҳолда уч ютумда замзам суви ичилади.

Меҳмондорлик дастурхонида меҳмоннинг дуоси: «Аллоҳумма борика лаҳум фимо роззоқтаҳум вағфир лаҳум варҳомҳум( ўзбекча маъноси: Аллоҳим! Бу уй(дастурхон) эгаларига берган ризқларда баракат эҳсон айла, уларнинг гуноҳларини кечир ва уларга марҳамат айла)»

Ифтар дастурхонида меҳмоннинг дуоси: «Афтара индекумус-саимуна ва акала таомакумул-аброру ва соллат олайкумул-малаикаҳ. (ўзбекча маъноси: дастурхонимизда мана шундай рўза тутганлар ифтар этсинлар.  Овқатимиз яхшиларга насиб бўлсин ва фаришталар бизларга ва сизларга дуода бўлсин-лар)».

Ифтарда (Рўзадан оғиз очишда) ўқиладиган дуо : «Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва алейка таваккалту ва ало ризқиқа афтарту  ва савма ғадин навайту»

яқин мавзу