Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан… Бешинчи китоб.

Муаллиф admin Haz 4, 2018

 

 

                  АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА

 

 

 

 

 

Қуръони карим ўқиш насиб бўлсин.

Масжиди Набийя. Мадинаи Мунаввара

 БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИДАН  … Бешинчи китоб.

Адаб, хушахлоқ … Мусулмон кимдир?

 

 

НОРВЕГИЯ, ТУРКИЯ.БЕРГЕН – ИСТАНБУЛ.   2018

 

 

 

 

 

 

Сўз боши.

Бисмиллоҳирраҳмонирроҳим.

Адаб, ахлоқ ҳақида сўзлашга киришарканман, жаҳоннинг таниқли сотсиологларидан бири, христиан Швециялик Д. Виллийнинг, “бугун дунёда бирон ахлоқ бор бўлса, у ҳам ислом дини соясида муҳофаза қилинмоқдадир,” деган  сўзидан бошлашни маъқул кўрдим ва  хушахлоқ, адаб ва адабли бўлишликнинг ягона йўли мусулмон бўлиш шарафига эришиш, Ислом динига тўла амал қилишдир, каби қатъи қарорга келганлигимни тасдиқлашдан бошлайман.

Адаб, ахлоқ калималари(сўзлари)  яхши, дуруст киши-инсон хусусиятининг аломати, унинг сифатини белгилайдиган кўрсаткич-ларнинг исмларидир.

Шу сабабдан умуман адаб, ахлоқ нима? – мавзусини янада дурустроқ аниқлаштириш, айдинлаштириш мақсадида сўзни, таърифу тавсифни “яхши(адабли, хушахлоқ) киши”  қандай хусусиятларга эга бўлишини кўрсатишдан бошлаймиз. Барчага аниқки, ёмон (адабсиз, ахлоқсиз) киши эса, яхши кишининг айнан тескарисидир.

Демак, масала, ҳаммасидан аввал яхши киши қандай хусусиятга эга бўлади?  Саволига жавоб беришни талаб қилади. Бу саволга эса, бир қийматли, лўнда жавоб қилиш жуда ҳам жўн иш эмас.

Умуман яхшилик ва ёмонлик нималардан иборат бўлади-да, уларга эга бўлиш, яъни яхши(хушахлоқ, адабли) ёки ёмон(ахлоқсиз, адабсиз-беадаб) киши ҳисобланиш қандай белгиланади? – саволига бирор жўяли жавоб топишга уринамиз. Бу савол башариятнинг қадимдан бугунимизга қадар давом этиб келаётган энг долзарб, энг ҳаётий ва муҳим саволларидан ва муаммоларидандир, албатта.

Инсоният тарихи давомида олиму фузалолар ким яхши ва ким ёмон ҳисобланиши ҳақида бош қотирганлар ва бу ҳақда жуда кўплаб китоблар ҳам ёзилгандир. Аммо шунга қарамасдан “яхши” киши ва “ёмон” кишининг бугунгача  умумлашган бир лўнда таърифи аниқланмаган.

Бу қадимий ва замонавий саволга, дин қардошимиз ва дўстимиз Туркиялик Ислом олими, илоҳиёт илми доктори, профессор Рамазон Айвалли, Туркияда нашр қилинаётган “Туркия” газетасида эълон қилинган “Яхши бир киши  қандай хусусиятларга эга бўлади?”  (06.09.2013, жума) ва “Яхши бир кишининг хусусиятлари нималардир?”  (07.09.2013, шанба) номли мақола-ларида жавоб беришга ҳаракат этган. Биз ўша мақолаларнинг ўзбекчалаштирилган  шаклини қўйилган саволларга  жавоб сифатида китобимизга киритишни маъқул кўрдик.

Шундай қилиб, яхши(хушахлоқ, адабли) киши қандай хусусиятларга эга бўлади? Рамазон Айвалли дейдики: “Яхши бир киши қандай хусусиятга эга бўлади?” Бу саволга фақат бир жумла билан жавоб берилиши лозим бўлса, “Яхши бир киши бўлиш учун, ҳаммасидан аввал “комил(етук) бир мусулмон” бўлиш лозим,” дейилса етарли бўларди. Чунки мусулмон, ҳаммага доим хайр истайдиган, озиқ-овқат(сув ва ҳаво) каби барчага ҳамиша ҳар жойда лозим бўлган бир яхши инсон(киши)дир. Масалан, ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бу масалада, “Ўзинг яхши кўрган(истаган, орзу қилган) нарсаларни бошқалар учун ҳам лозим кўрганингдагина комил (етук)  мусулмон бўласан,” [Ҳароитий] дея марҳаматда бўлганлар.     

Шундай қилиб, “Яхши бир кишининг хусусиятлари нималардан иборатдир?” Бундай саволга, Аллоҳу таолонинг каломи илоҳиясида ва севимли Пайғамбаримиз ҳазратларининг баёнларида келтирилган хусусиятларга кўра  жавоб берилиши мумкин ва тўғриси ҳам шудир.

Биламизки, мўминлар Аллоҳу таоло наздида кўп қимматли бандалар ҳисобланади. Аллоҳу таоло, Қуръони каримда уларга қуйидаги ояти карималарнинг мазмунида айтилгани сингари таъриф марҳамат қилмоқдадир: 1. “Фақат Аллоҳ(номи зикр) қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвар- дигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар! Улар намозни тўкис  адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан (Аллоҳ рози бўладиган жойларга) инфоқ-эҳсон қиладилар.” (Анфол, 2-3).

  1. “Улар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладилар, мийсоқ-ваъдаларини бузмайдилар, Парвардигоридан, оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб(доим чиройли амаллар қилишга интиладилар), сабр-тоқат қиладилар, Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладилар ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлардир.”(Ръда, 20-22).
  1. “Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда-фойдасиз(сўз ва амаллардан) юз ўгирадилар, закотни (адо) этадилар. Авратларини (ҳаромдан)   қўрийдилар,  … омонатларга ва (ўзгаларга)берган аҳду паймонларига риоя қиладилар …”(Мўминлар, 1-8).
  1. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни)хитоблар қилган вақтида ҳам “Омон бўлинглар”, деб жавоб қиладиган кишилардир. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб — бедор ўтказадиган кишилардир. Улар: “Парвардигоро, Ўзинг биз-лардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат унинг азоби кетмас — мангу (азобдир). Дарҳақиқат у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир”, дейдиган кишилардир. Улар инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида — мўътадил бўлур. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур. Қиёмат куни-да унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик – савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир. Ким тавба қилиб, яхши (амаллар) қилса, бас албатта у Аллоҳнинг (ризо-мағфиратига) қайтган бўлур. Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида, олижаноблик билан (яъни ундан юз ўгирган  ҳолларида) ўтурлар. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар, (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар).”(Фурқон, 63-73).
  1. “Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир.(Ушбу ва қуйидаги оятларда Аллоҳ таоло охират неъматларига сазовор бўладиган мўминларнинг сифат-фазилатларини баён қилади. Муҳтарам ўқувчи эътибор берган бўлса, юқоридаги оятда умуман гуноҳлардан эмас, балки катта гуноҳлар ва бузуқликлардан йироқ бўлиш ҳақида айтилди. Улар Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, ўғрилик, порахўрлик, судхўрлик ва зинокорлик кабилар бўлиб, мўмин одам ундай иллатлардан пок бўлиши вожибдир. Аммо киши билиб-билмай қилиб қўядиган кичик саҳву хатолар ҳам бордирки, бу ҳақда пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: “Ҳар бир одам боласи хатокордир. У хатокорларнинг яхшироғи қилиб қўйган саҳву хатоларига тавба-тазарруъ қиладиган кишилардир”

“Энди «ғазабланган вақтларида кечириб юборадилар» жумласини шундай тушунмоқ лозим. Ислом дини назарида ғазабланмас-ликнинг ўзи ҳеч қандай фазилат эмас, чунки масалан динга тош отилган вақтда ғазабланмаган киши ўзини қанчалар мусулмон ҳисобламасин, у мусулмон эмас, балки мунофиқдир.Фазилат, ўша ғазаб туйғусига қул бўлиб қолмасдан ақл ва инсоф  билан иш юритмоқдир.) Улар Парвардигорларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. ”(Шуро, 37-38).

  1. “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!”(Ҳужурот, 10).

Севимли Пайғамбаримиз ҳазратлари ҳам марҳамат қиладилар: 1. “Мўмин, ҳеч кимни лаънатламайди, ёмонламайди. У ади-бади шаклида сўзлар сўзламайди ва ҳаёсиз бўлмайди.” (Ҳоким).

  1. “Мусулмон, бошқа мусулмонлар (бир ривоятга кўра барча инсонлар) унинг қўлидан ва тилидан зарар келмаслигига ишонадиган кишидир.” (Бухорий).
  1. “Мусулмон бошқалар билан улфат бўлади ва ўзи билан ҳам улфат бўлишларига имкон қолдиради. Улфат бўлмаган ва у билан улфат бўлиш мумкин бўлмаган бир кишида хайр йўқдир.”(Байнақий).
  1. “Мўмин, яшай олиш мумкин бўлган, оғайниларига қулайлик туғдирадиган кишидир. Мунофиқ эса, у билан яшаш мумкин бўлмаган ва танишларига доим ташвиш келтирадиган кишидир.” (Доракутний).
  1. “Мўмин, ақлли, фаросатли, тетик, зийрак киши бўлади. У ҳар бир ишини Аллоҳнинг ризосига муносиб бўладиган шаклда бажаради. Мўмин, шошмайдиган, илмли ва ҳаромлардан қочадиган кишидир”. (Дайламий).
  1. “Мўмин яқимли ҳид чиқарадиган нарса сотган кишига ўхшайди. Ёнида ўтирсанг, ҳиддан роҳатланасан. У билан бирга юрсанг ёки шерик иш қилсанг фақат фойдасини кўрасан. Унинг ҳар бир иши фойдалидир.” (Тобароний).

Шундай қилиб, яхши бир кишининг хусусиятлари нималардан иборат экан? Умуман олганда юқорида яхши бир киши – бу мўминдир ва мўминнинг эса, Қуръони каримда ва ҳадиси шарифлар асосида тузилган таърифларидан бир қатор намуналар келтирдик.  Демак, яхши бир киши бўла олиш учун энг аввал комил(яъни етук) бир мусулмон бўлиш керак экан. Мусулмон кишисининг – мўминнинг юқорида келтирилган  хусусиятларига қўшимча қуйидаги ҳадиси шарфларни ҳам илова қилса бўлади: “Атрофингдагилар билан яхши муомалада бўлиб, яхши қўшничилик қилсанг  ва ўзинг нималарни яхши кўрсанг, ўзингга нималарни лозим ҳисобласанг, айни ўшаларни бошқалар учун ҳам лозим кўрсанг, тўла (комил) мусулмон бўласан.”(Ҳароитий).

“Мусулмонларнинг бир-бирларини яхши кўришлари, бир-бирларига марҳаматли ва шафқатли бўлишларини, киши баданига ўхшатса бўлади. Масалан, киши баданида бирор аъзо безовта бўлса, унинг бошқа аъзолари ҳам унга уйқусизликда, ҳароратда шерик бўладилар.” (Бухорий). Яъни мўминлар  бир-бирларига нисбатан муносабатларда, марҳамату шафқатда бир вужуд – бир бадан сингари бўлишлари лозимдир.

Яхши киши(инсон)нинг хусусиятларини яна бироз кенгроқ бир кўринишда ифодалашни зарур ҳисобладик. Бунинг учун  ҳурматли олимимиз Рамазон Айввали қардошимизнинг Туркия газетасида (26.04.2014-шанба) эълон қилинган бошқа бир мақоласини келти-ришни лозим ҳисобладик. Бу янги мақола мазмунида юқорида келтирилган баъзи ояти карималар ва ҳадислар такрорлансаларда уларни ўз жойларида сақлашни лозим кўрдик.Марҳамат, яхши кишининг хусусиятлари билан танишишда давом қиламиз. 

Ислом олимларининг барча китобларида  юқорида таъкидлангани каби “яхши киши”  бўлиш учун ҳаммасидан аввал “комил, яъни етук бир мусулмон” бўлиш лозимлиги  такрор-такрор таъкидланади. Ҳақиқатан ҳам мусулмон киши, яхши кишидир. Мусулмон калимаси ўрнида “мўмин” сўзи ҳам қўлланилади. Қуръони каримнинг иккита сураси, “ал-Мўмин” ва “ал-Мўмунун”исмлари билан аталиб, уларда мўмин киши қандай бўлишлиги ҳақида асосий аломатлар   кўрсатилади.

Ислом динининг асосий ғояси сифатида бешта нарсани (яъни динни, ақлни, наслни, баданни ва молу мулкни) қўришдан иборатлиги билдирилгандир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратлари умматига доимо юқорида саналган беш нарсани алоҳида уқтириб кўрсат-ганлари маълумдир. Ундан келиб чиқадиган асосий  хулоса, иймонни муҳофаза этиш ва  мусулмон ўлароқ бу дунёдан кетишдир. Шунинг учун Қуръони каримда, “Эй мўминлар! Фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!   ”  (Ол-и Имрон, 102) дея марҳамат қилинади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, мусулмон киши, ҳеч кимга зарар истамайди, барчага фақат хайрлар бўлишини истайди. Ўз атрофи(барча кишилар)га фойдали бўлишга ҳаракатда бўлади. Пайғамбар ҳазратлари Ҳароифий нақл этган бир ҳадиси шариф-ларида, “Ўзи учун ёқтиргани(орзу қилгани, истагани)ни, бошқалар учун ҳам истаган киши, комил мусулмондир,” дея марҳамат қиладилар. Демак, комил бир мусулмон, яъни яхши киши, ўз манфаатидан олдин, жамоа, жамият, омма манфаатини ўйлайдиган  етук хайрли кишидир.

Мусулмонлар(яхши кишилар)нинг барча васифлари Қуръони каримда ва Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратларининг ҳадиси шарифларида муфассал зикр этилгандир.  Аллоҳу таоло наздида жуда қимматли ва танланган бандалар мўминлардир.

Биз қуйида Аллоҳу таолонинг Қуръони каримда мўминларни, умуман яхши инсонликни таъриф этган ояти карималарнинг мазмунларини, ҳадиси шарифларни ва ислом олимларининг бир қатор ибратли сўзларидан намуналар келтирамиз.

I Қуръони каримда: 25 – Фурқон сурасининг тубандаги оятлари:  “63 – ояти каримаси. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозе билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам “Омон бўлинглар”,  деб жавоб қиладиган кишилардир.

64 – ояти каримаси. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб — бедор ўтказадиган кишилардир.

65 – ояти каримаси. Улар: “Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат унинг азоби кетмас — мангу (азобдир).

66 – ояти каримаси. Дарҳақиқат у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир”, дейдиган кишилардир.

67- ояти каримаси. Улар инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида — мўътадил бўлур.

68 ояти каримаси. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур.

69 – ояти каримаси. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур.

70 – ояти каримаси. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир.

71 – ояти каримаси. Ким тавба қилиб, яхши (амаллар) қилса, бас албатта у Аллоҳнинг (ризо мағ- фиратига) қайтган бўлур.

72 – ояти каримаси. Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида, олижаноблик билан (яъни ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар.

73 –ояти каримаси. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар, (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар).” 

8-Анфол сураси, 2-3 оятларида эса: “2. Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар.

  1. Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар,” деб кўрсатилади.

23 – Мўминун сураси, 1-8 оятларида мўмин-мусулмон,  “1. Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар.

  1. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир.
  1. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.
  1. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир.
  1. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир.
  1. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар.
  1. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир.
  1. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир” каби таърифланади.

Шунингдек мусулмоннинг тавсифу таърифи Қуръони каримнинг қуйида келтирилаётган сураларининг оятлари мазмунларида тубандагича ифодаланади: 

13 – Раъд- сураси 20-22 – оятлар: “20. (Бу оятлардан) фақат Аллоҳга берган аҳдларига вафо қи-

ладиган ва мийсоқ – ваъдаларини бузмайдиган ақл эгаларигина эслатма олурлар.

  1. Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни, қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар, ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар).

22-23. Парвардигорларининг Юзини кўзлаб (меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб намозларини тўкис адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қилган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлар — ана ўшалар учун охират диёри бордирки, (у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга, ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ бандалар билан бирга кирурлар.” 

42 – Шуро сураси 37-38 оятлар: “37. Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир.

И з о ҳ. Ушбу ва қуйидаги оятлар мазмунида Аллоҳ таоло охират неъматларига сазовор бўладиган мўминларнинг сифат-фазилатларини баён қилади.

Муҳтарам ўқувчи эътибор берган бўлса, юқоридаги оятда умуман гуноҳлардан эмас, балки катта гуноҳлар ва бузуқликлардан йироқ бўлиш ҳақида айтилди. Улар Аллоҳга ширк келтириш, ноҳақ одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, ўғрилик, порахўрлик, судхўрлик ва зинокорлик кабилар бўлиб, мўмин одам ундай иллатлардан пок бўлиши вожибдир. Аммо киши билиб-билмай қилиб қўядиган кичик саҳву хатолар ҳам бордирки, бу ҳақда Пайғамбар алайҳис-салом шундай марҳамат қилганлар: “Ҳар бир одам боласи хатокор-дир. У хатокорларнинг яхшироғи — қилиб қўйган саҳву хатоларига тавба-тазарруъ қиладигаи кишилардир.”

  1. Улар Парвардигорларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. 

29 – Анқабут сураси 7 – оят: “7. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг ёмонликларини (яъни аввал қилган гуноҳ-ларини) шак-шубҳасиз ўчирурмиз ва албатта уларни қилиб ўтган энг чиройли амаллари билан мукофотлармиз. 

39 – Зумар  сураси 35  – оят: “35. Зеро Аллоҳ уларнинг қилган ёмон амалларини ўчириб, қилиб ўтган энг чиройли амалларининг ажри билан мукофотлар. 

48 – Фатҳ сураси, 29-оят: “29. Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб рукуъ, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз.

Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана шу (яъни кофирларга қаҳрли бўлиш, мўминларга меҳри-бонлик ва кўп намоз ўқиб, рукуъ-сажда қилиш) уларнинг Тавротдаги мисолларидир. (Яъни Тавротда ҳам Аллоҳ таоло мўминларни мана шундай сифатлар билан сифатлагандир). Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз новдасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. (Мўминларнинг аввал-бошда заиф-озчи-лик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари Инжилда юқорида зикр қилинганидек ўсимликка ўхшатилиши) улар сабабли кофирларни хафа қилиш учундир. Аллоҳ (мўминлардан) иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир.” 

49 – Ҳужурот сураси. 10-оят: “10. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд  У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар.” 

Ниҳоят, ким адабли, хушахлоқ инсон – мусулмон бўлиши мумкинлиги ҳақида Қуръони каримга суяниб, Ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифлари асосида етарли маълумот келдирдик ҳисобласак бўлади.

Шундай қилиб, мўмин-мусулмоннинг вазифалари ва ибодатлари ҳақида сўз юритишга уринамиз.

Мусулмон кишиси, ҳар бир ишини, вазифасини, ибодатини бажаришни басмаладан бошлайди. Шу сабабдан биз ҳам китобимизнинг асосий қисмига ўтишни “Бисмиллоҳирраҳонирроҳим” ва бу муборак калиманинг олтита сирини тушунтиришдан бошлаймиз.

Бошланиш. Бисмиллоҳирроҳмонирроҳим.

Мана шудир, мифтоҳи ганжи* Қадим:

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим.

* муфтоҳи ганжи – хазинанинг калити. (мифтоҳи ганжи қадим – қадим хазинасининг калити).

Бисмиллоҳирроҳмонирроҳимнинг олти сири.

Муҳтарам ўқувчи, сўзимизни мусулмонларнинг калит калимаси Басмала (Бисмилло-ҳирроҳмонирраҳим)дан бошлаймиз. Бунинг учун ҳаммасидан аввал сизга  Басмаланинг олти сирини англатишга уринамиз:

 Bism03

 

 

Басмалани(Бисмиллоҳирроҳмонирраҳимни) қандай англаш керак?

Басмала Қуръони каримда 113 марта нозил этилган бир оятдир.

2besmelenin-6-sirri-9f689b

 

 

 

 

 

 

 

Бу оятда Аллоҳу таоло уч исми билан зикр қилинади.

3besmelenin-6-sirri-1e2286

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мусулмонлар бу оятни тилларидан туширмайдилар ва улар ҳар қандай бир хайрли ишларини Аллоҳу таолонинг исми билан бошлайдилар. Шундай қилиб, улар Унинг қудратига, иноятига ва марҳаматига доимий сиғинган бўладилар.

4besmelenin-6-sirri-993a1f

 

 

 

 

 

 

Басмаланинг ўзбекчадаги маъноси, “Раҳмон(Меҳрибон) ва Роҳимли Аллоҳ исми билан бошлайман” кабидир.

 Бадиуззамон ҳазратлари Ўн тўртинчи Ламъонинг иккинчи мақомини Басмалага ажратгандир.

 

Биринчи сир: Коинот сиймосидан ер юзи сиймосига;

Биринчи сир: Коинот сиймосидан ер юзи сиймосига;

 

7. Ер юзидан эса инсон сиймосига, яъни коинотдан инсонга(Аршдан ер юзига) бир нуроний сатр каби узатилган коинот билан боғли учта илоҳий ҳақиқат бордир.

Ер юзидан эса инсон сиймосига, яъни коинотдан инсонга(Аршдан ер юзига) бир нуроний сатр каби узатилган коинот билан боғли учта илоҳий ҳақиқат бордир.

 

Улар: 1 – Улуҳият, 2 – Раҳмоният, 3 – Роҳимият.

Улар: 1 – Улуҳият, 2 – Раҳмоният, 3 – Роҳимият.

Коинотнинг ҳар бир тарафида, бутун борлиқларнинг бир-бирларига ёрдамлашишлари, суянишлари, иззат-ҳурматлари, севги ва боғлилик каби туйғулари Оллоҳу таолонинг улуҳият муҳрининг кўринишидан(ифодаланишидан) бошқа бир нарса эмасдир. “Бисмиллоҳиррамонирроҳим”-даги “Оллоҳ” лафзи шунақа юксак ифодалар билан бизга ўзини кўрсатган Улуҳият сифатига қаратилгандир.

Коинотнинг ҳар бир тарафида, бутун борлиқларнинг бир-бирларига ёрдамлашишлари, суянишлари, иззат-ҳурматлари, севги ва боғлилик каби туйғулари Аллоҳу таолонинг улуҳият муҳрининг кўринишидан(ифодаланишидан) бошқа бир нарса эмасдир. “Бисмиллоҳиррамонирроҳим”-даги “Аллоҳ” лафзи шунақа юксак ифодалар билан бизга ўзини кўрсатган Улуҳият сифатига қаратил-гандир.

Ер юзидаги ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг идораси(бошқарилиши), тарбияси ва ишу ҳаракатларининг тартибланишида кўринган бир-бирларига ўхшашлик, уйғунлик,тартиб, нафислик, лутф ва марҳамат эса, бизга Оллоҳу таолонинг Раҳмоният имзосини кўрсатмоқдадир.

Ер юзидаги ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг идораси(бошқарилиши), тарбияси ва ишу ҳаракатларининг тартибланишида кўринган бир-бирларига ўхшашлик, уйғунлик, тартиб, нафислик, лутф ва марҳамат эса, бизга Аллоҳу таолонинг Раҳмоният имзосини кўрсатмоқдадир.

 

Басмаладаги “Роҳмон” исми ҳам Раҳмоният сифатига далолат этмоқдадир. Одамзотининг маънавий моҳиятида ва сиймосидаги назокат туйғуликлари, шафқат нафсликлари ва марҳамат ойдинликлари эса, бизга Оллоҳу таолонинг Раҳимият тамғасини билдирмоқдадир.

Басмаладаги “Роҳмон” исми ҳам Раҳмоният сифатига далолат этмоқдадир. Одамзотининг маънавий моҳиятида ва сиймосидаги назокат туйғуликлари, шафқат нафсликлари ва марҳамат ойдинликлари эса, бизга Аллоҳу таолонинг Раҳимият тамғасини билдирмоқдадир.

 

Басмаладаги учинчи исм бўлиб келаётган “Роҳим” исми эса, Унинг Роҳимият сифатига ишоратдир.

Басмаладаги учинчи исм бўлиб келаётган “Роҳим” исми эса, Унинг Роҳимият сифатига ишоратдир.

 

Иккинчи сир: Қуръони карим, бутун махлуқотга ҳоким бўлган Воҳидият ичида ақлларни буғмаслик учун ҳар бир нарсада Аҳадият(Ягоналик) жилвасини кўрсатади.

Иккинчи сир: Қуръони карим, бутун махлуқотга ҳоким бўлган Воҳидият ичида ақлларни буғмаслик учун ҳар бир нарсада Аҳадият(Ягоналик) жилвасини кўрсатади.

 

Қуръони карим, бутун махлуқотга ҳоким бўлган Воҳидият ичида ақлларни буғмаслик учун ҳар бир нарсада Аҳадият(Ягоналик) жилвасини кўрсатади. Масалан, бутун дунёни қамраб олган қуёшни катта жуссаси билан қоплашга уринган кенгиш ва қамровли бир назар(қараш) лозим бўлганида, назари кенгиш бўлмаган кичикларга қуёшнинг зотини унуттирмаслик учун ҳар бир порлоқ нарсалар воситасида қуёшнинг зоти кўрсатилиши лозимдир.

Қуръони карим, бутун махлуқотга ҳоким бўлган Воҳидият ичида ақлларни буғмаслик учун ҳар бир нарсада Аҳадият(Ягоналик) жилвасини кўрсатади. Масалан, бутун дунёни қамраб олган қуёшни катта жуссаси билан қоплашга уринган кенгиш ва қамровли бир назар(қараш) лозим бўлганида, назари кенгиш бўлмаган кичикларга қуёшнинг зотини унуттирмаслик учун ҳар бир порлоқ нарсалар воситасида қуёшнинг зоти кўрсатилиши лозимдир.

 

Ифодалашда хота бўлмасин Ҳақнинг Аҳадият эътибори билан ҳар бир нарсада, хусусан жонлида, айниқса инсоннинг моҳиятида барча исмлари ила бир жилваси топилиши сингари, Воҳидият эътибори ҳам ҳар бир исми ила бутун коинотни қамраб

Ифодалашда хато бўлмасин Ҳақнинг Аҳадият эътибори билан ҳар бир нарсада, хусусан жонлида, айниқса инсоннинг моҳиятида барча исмлари ила бир жилваси топилиши сингари, Воҳидият эътибори ҳам ҳар бир исми ила бутун коинотни қамраб олганлиги кўрсатилмоқда.

 

Ана шу “Бисмиллоҳирраҳмонирроҳим” калимаси, Ҳақнинг бутун коинотни қамраган Воҳидияти ичида ақлларни буғмаслик ва қалбларга Ҳақ таолонинг Зотини унуттирмаслик учун Аҳадият муҳрини “Оллоҳ, Раҳмон ва Роҳим” исмлари билан уч муҳим манбани кўрсатмоқдадир.

Ана шу “Бисмиллоҳирраҳмонирроҳим” калимаси, Ҳақнинг бутун коинотни қамраган Воҳидияти ичида ақлларни буғмаслик ва қалбларга Ҳақ таолонинг Зотини унуттирмаслик учун Аҳадият муҳрини “Аллоҳ, Раҳмон ва Роҳим” исмлари билан уч муҳим манбани кўрсатмоқдадир.

Учинчи сир : ”Басмала”, бутун коинотга ҳоким бўлган Раҳмат ҳақиқатининг аршига  етишиш учун мўминнинг қўлидаги бир васила, бир шафоатчи ва бир меърождир.

 

Яъни бу уч исмнинг ҳар бир нарсада яхши кўринган акслари жиддийлик билан назарга олинмоқда ва қалбларнинг Ҳақ таолони унутмаслиги таъминланмоқда. Шунинг учун бу уч исм, Ислом нишони ҳисобланган басмала ичига киритилган ва ҳар бир хайрли ишимизни шу муборак басмала ила бошлаймиз.

Яъни бу уч исмнинг ҳар бир нарсада яхши кўринган акслари жиддийлик билан назарга олинмоқда ва қалбларнинг Ҳақ таолони унутмаслиги таъминланмоқда. Шунинг учун бу уч исм, Ислом нишони ҳисобланган басмала ичига киритилган ва ҳар бир хайрли ишимизни шу муборак басма-ла ила бошлаймиз.

 

Тўртинчи сир : Махлуқотда Оллоҳнинг ягоналигини кўрсатадиган сонсиз-саноқсиз ягоналик муҳрлари мавжуддир. Бироқ инсон ўз атрофидаги борлиқлар ва сабаблар ичида аралашиб қолганлиги сабабли баъзан унинг ақли Оллоҳнинг ягоналигини англай олмас ҳолатга келиб қолиши мумкин бўлади.

Тўртинчи сир : Махлуқотда Оллоҳнинг ягоналигини кўрсатадиган сонсиз-саноқсиз ягоналик муҳрлари мавжуддир. Бироқ инсон ўз атрофидаги борлиқлар ва сабаблар ичида аралашиб қолганлиги сабабли баъзан унинг ақли Аллоҳнинг ягоналигини англай олмас ҳолатга келиб қолиши мумкин бўлади.

 

Бу раҳматнинг қуввати, кишига Оллоҳнинг ягоналиги инончини беришга етарлидир.

Бу раҳматнинг қуввати, кишига Аллоҳнинг ягоналиги инончини беришга етарлидир.

 

Ана шунақа, “Басмала”, Раҳматдан Оллоҳнинг Ягоналигига улашган бир сирнинг исмидир.

Ана шунақа, “Басмала”, Раҳматдан Аллоҳнинг Ягоналигига улашган бир сирнинг исмидир.

 

Бештнчи сир: “Басмала” билан киши, маънавий сиймоси ишора этадиган Раҳмон исмига улашади.

 Бешинчи сир: “Басмала” билан киши, маънавий сиймоси ишора этадиган Раҳмон исмига улашади.

 

Олтинчи сир: Ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаган Оллоҳу таоло раҳмат хазинасининг энг биринчи калити “Басмала”дир.

Олтинчи сир: Ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаган Аллоҳу таоло раҳмат хазинасининг энг биринчи калити “Басмала”дир.

Кириш сўзи…

Қадрли ўқувчилар! Сиз азизларнинг диққатингизга ҳавола қилишни ният қилаётганим китобчада мусулмонинг ким бўлишлиги ва унинг ибодатлари асосан нималарни қамраб олишларини кўрсатиш билан бир қаторда, инсон зотини яхшиликларга ундайдиган, уларга яхшиликларни, хушахлоқни, чиройли тартибни, юмшоқ интизомни  тарғиб қиладиган қатор  насиҳатларни ҳам киритишни мақсад этдим. Шу сабабдан китобнинг илк сўзларини икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алейҳис ва саллам ҳазратларининг келажак ҳақидаги муборак башоратларига бағишлайман. Балки Пайғамбар ҳазратлари кўзда тутган ўша келажакнинг бир қисми биз яшаётган  замонда содир бўлаётгандир. Ҳақиқатан ҳам биз яшаётган шу кунларда ўша башоратларнинг бир қанчаси учраб турибдилар.

У муборак башоратларни ҳадис олимлари тубандаги шаклда тартиблаганлар:

1. “Кишилар, ҳалолу ҳаромнинг фарқига бормайдиган, фақат пулу зар топиш билан овора бўлиб қоладиган бир замон келажак.” (Бухорий).

 2. “Пора, ҳадя – совға номи билан бериладиган бўлади; кўз қўрқитиш учун гуноҳсиз одамлар ўлдирилади.” (Имоми Ғозалий).

 3. “Пайғамбарман, дейдиганлар пайдо бўлади, аммо мендан сўнгра дунёга пайғамбар келмайди.” (Мишқот).

 4. “Менинг исмимдан бирор ҳадис сўзланганида, “Йўқ, Расулуллоҳ бундай сўзламайди, бу ҳадисни ташла, Қуръонга боқ,” дейиш билан мени ёлғончига чиқарадиганлар  пайдо бўладилар.” (Абу Ёло).

 5. “Қуръондан бошқасини (суннатни, ижмони ва қиёсни) далил  қабул  қилмайман  дейдиганлар чиқадилар.” (Абу Довуд).

6. “Кофирлар учун нозил этилган оятларни мусулмонларни ёмонлаш учун далил сифатида қўллайдилар.” (Ибни Умар).

7. “Суннатни бидъат каби, бидъатни суннат каби қабул этадиганлар чиқадилар. Суннатга эргашганлар озайиб қоладилар, ғариб бўладилар, бидъатга амал қилганлар эса, кўпаяди ва уларнинг ёрдамчилари ҳам кўп бўлади.” (Ширъа).

8. “Масжидларга минглаб кишилар намоз ўқишга келишадилар, бироқ ораларида битта ҳам мўмин бўлмайди”   (Дайламий).

9. “Кейин келганлари, аввал келган олимларни  жоҳилликда айблайдиган бўладилар.” (Ибни Асоқир).

10. “Ҳақиқий дин олими қолмайди, дин одами ўрнига диндан хабарсиз жоҳиллар келтирилади ва улар билмасдан фатволар чиқаришлари билан мусулмонларни йўлдан уришни амалга оширадилар.” (Бухорий).

11. Дин одами ўрнига келтирилган жоҳиллар, омманинг, оломоннинг истагига кўра фатволар чиқарадилар. Ҳатто улар ҳаромга ҳалол, ҳалолга ҳаром дейдиган бўладилар. Динни тижоратга, манфаатга қурол қиладилар.”(Дайламий).

12. “Кишилар динини ва дунёсини фақатгина пул билан тута оладиган бўлиб қоладилар; олтини, кумуши (яъни пули, зари ) бўлмаган киши роҳат яшай олмайдиган бўлиб қолади.”(Тобароний).

13. “Ҳажга, ҳукмдорлар саёҳат, бой-бадавлатлар тижорат, камбағаллар тиланиш, мансабдорлар кўргазма учун  бора-диган бўладилар.” (Хотиб).

14. “Жанжалу тўполонлар, фитна-фасод ва ўлим кўпаяди.” (Ибни Можа).

15. “Чалғу асбоблари, музика ҳамма жойларга тарқалади, хавфсизликни сақлаш кучлари кўпаяди.” (Байҳақий).

16. “Олдинги аср, келажак асрдан ёмонлашиб боради ва ниҳоят шундай қилиб қиёматгача дунё бузилиб бораве-ради.” (Ҳадика).

17. “Кишилар фақат қорин қайғусига боғланиб қоладилар, уларнинг шарафи молу мулк, қибласи аёл, дини пул бўлиб қолади.”(Суламий).

18. “Истанбул фатҳ этилажак, уларнинг қумондони қандай буюк амирдир, аскарлари ўшандай аскарлардир.” (Ҳоким, Имоми Аҳмад, Имоми Суютий).

19. “Ё Усмон! Халифа бўласан, хилофат куйлагингни ечишни истайдилар, асло уни ечма! Ўша куни рўза тутган бўласан, менинг ёнимда ифтор этажаксан.(Ҳоким).

20. “Кишилар тозаликда ўта  талабчан бўлиб қолишадилар, васваса этишиб динда ҳаддидан ошадилар.” (Абу Довуд).

21. “Турли исмлар билан шароблар чиқарадилар ва уларни ҳалол ҳисоблайдиган бўладилар.” (Имоми Аҳмад).

22. “Ўрталик бузилади, динни яшаш қўлда олов чўғини ушлашдан ҳам қийин бўлиб қолади.” (Ҳоким).

23. “Ит парвариш қилиш, бола ўстиришдан жозибалироқ бўлиб қолади.” (Ҳоким).

24. “Ёмон аёллар кўпайиб, зино оммавийлашса, бунгача кўрилмамиш  хасталикларга дучор бўлинади, ўлчашларда, торозида ҳийлага йўл қўйилса, кун кечириш қийинчилиги бош кўрсата бошлайди.”(Байҳақий).

25. “Ишлар, уни билмайдиган ва ҳунари бўлмаганларга бериладиган бўлади. (Бухорий).

26. “Бойга, бадавлатга унинг бойлиги учун таъзим қилинадиган бўлади, фоҳишалик  ёйилади. Валодизино (ўй-нашдан бўлган)лар кўпаяди. Каттага ҳурмат, кичикка шафқат-марҳамат этилмайдиган бўлиб қолади. Бўрилар қўзи терисига бурканган бўладилар.” (Ҳоким).

27. “Лютилик(гомосексиализм) мубоҳ (ҳаром эмас) дейилмагунича қиёмат содир бўлмайди.” (Дайламий).

28. “Зилзила, фитна, қотиллик кўпаймаганича қиёмат содир бўлмайди.” (Бухорий).

29. “Ёмонлар дунёга ҳоким бўлмаганича қиёмат содир бўлмайди.” (Тирмизий).

30. “Кишилар йўл ёқаларида аёлларга  қўшиладиган бўладилар.” (Ҳоким).

Надоматлар бўлсинки, юқорида келтирилган башоратларнинг жуда кўпчилиги бизнинг за-мондошларимизнинг ҳаёт тарзига айланиб бўлди. Аллоҳдан бандаларини ислоҳ этишини сўраб дуода бўламиз. Мазкур сатрларни ўқиганлар ҳам шундай дуода бўлишарлар деган умидда қоламиз.

Ислом олимларнинг қуйидаги фикрлари ҳам бугунимиз ва келажагимиз учун мулоҳаза қи-лишга лойиқдир. Масалан, уларнинг билдиришларича, бирор ўлкада диндорлик (Ягона Аллоҳу таоло унутилса)  озайса, қуйидагилар зуҳр этиши муқаррар:

Ўғирлик, порахўрлик, алдамчиликнинг ортиши;

Тартибсизлик(анархия) кўпайиши ва очилмаган жиноятлар сонининг ортиши;

Бадавлатлар ўринсиз иззат-хурматда бўлиб, камбағаллар хўрланиши;

Мусулмонлар(ҳаёли, инсофли, тўғри, инсоний ҳислатлилар)га бузуқ-қолоқ дейилиб, даюс(уятсиз, шарафсиз)ларга эса, зиёли дейила бошланиши;

Зино (фоҳишалик) очиқ-ошкора бўлиб, диний никоҳ билан яшаш айб ҳисоблана бошлаши;

Дунёда бор бўлган барча хил қимор ўйинларига ижозат бериладиган бўлиши;

Фоиз, сутхўрлик бошини кўтарадиган бўлиб қолиши (Масалан, бугун Ўзбекистонда, ҳатто баъзи “ҳожи” боболар ҳам сутхўрлик қилаётганмиш …);

Капиталистлар, социалистлар, фашистлар, масонлар ва турли хил сўлчи-пўлчилар, умуман бутун жиноятчилар эътиборли бўлиб қолишлари кабилар.

 Шундай қилиб китобимизнинг асосий қисмларини ёзишга киришамиз:

Бисмиллоҳирроҳонирроҳим.

 Биз сўзимизни “Аввал ҳам, Охир ҳам, Зоҳир ҳам, Ботин ҳам Унинг Ўзидир. У бар-

ча нарсани билгувчидир”  (Ҳадид:3(мазмуни)) ва яна “Аллоҳ бас, боқи ҳавас”,  яъни Аллоҳ учун бўлганлари ширин ва ёқимлидир, қолганлари эса қуруқ ҳавасдир каби гўзал сўзлар билан бошлашни танладик. Биз Аллоҳу таолони таниган бўлсак, У бизга иймонни насиб кўрган бўлса, кифоя ва басдир. Демак, Унга ҳамду санолар бўлсин, биз мусулмон бўлиш шарафига соҳиб бўлдик, иншооллоҳ соадатга эришганлардан бўлдик, демакдир.

Энди мусулмон ким ва бундай шарафга қандай эришилади? каби масалаларни оддий киши- лар-фақатгина ўқишни биладиганлар учун ҳам тушунарли бўлган шаклда ёриштишга ҳара- кат қиламиз. Мусулмоннинг кимлигини ёрқинроқ тонда тушунтириш учун эса, атрофимиз- ни, биз яшаётган ва атрофимизни ўраб олган муҳитни, умуман давримиз -замонимизни бирмунча таҳлил қилишимиз лозим бўлади. Мусулмонлар кимлар ва мусулмон бўлмаган-лар кимлар эканлигини ҳам яхши танишга ва англашга ҳаракат этишимиз зарурати бордир.

Яхши маълумки, бизнинг замонимизни (айниқса ўзларига Ғарб исми берилганларнинг яшаш тарзларини), ўзларини маданий ҳисоблаган баъзи  қисмлар модерн ҳаёт деб аташни яхши кўришади. Аслинда улар “модерн дунё” дейишлари билан бутун дунёни ғарблаш-тиришни, бутун жаҳонни  бугунги Ғарб аталмишларнинг бузиқ ҳаёт тарзига солишни  кўзда тутадилар. “Модерн” ҳаёт, “цивилизация” каби атамаларни истеъмолга киритишнинг ўзи ҳам Ғарб ҳаёт тарзини илғор, модерн каби кўрсатиш мақсадида қилинган бир ҳамладир. Бошқача, яъни очиқчасига ифодаланса, “модерн” ҳаёт, “модерн” дунё сингари атамаларни қўллашаётганлар, бутун дунё мамлакатлари ва уларда истиқомат қилишаётган кишилар Ғарб – Овропа маданияти(тарзи)га уйғун яшашлари зарур, ана шундай қилишсалар,  улар “модерн” дунёда яшашган бўладилар, дейишмоқчилар ва ҳатто шунга инсониятни мажбур қилишмоқчилар. Ўшандай тушунадиган кишилар учун Овропа маданиятига уйғун бўлмаган ҳаёт тарзи қолоқлик, маданиятсизлик ҳисобланади. Шу сабабдан энг аввал Овропа мадни-яти(цивилизацияси) ва ҳақиқий инсоний маданият нима эканлигини ҳам жуда яхши билиш, уларни кўриш шарт. Ундан сўнгра бу икки маданиятни таққослаш мумкин бўлади. Ана ўшанда ҳақиқий инсоний маданият (цивилизация) ва Овропа маданияти(цивилизацияси) бир-бирига таққосланади. Ана ўшанда ҳақиқий мадданий – модерн ҳаётни кўриш ва танлаш мумкин бўлади.

Энди келинг биз номлаётган икки – Овропа(Ғарб) ва Ҳақиқий инсоний маданиятни англаш- га, танишга ва уларни тўғри кўра олишга уринайлик. Унинг учун қуйидагилардан бошлаш-ни мумкин кўрмоқчиман. Одамизот, башариятнинг тарихи давомида қандай яшадилар ёки қандай маданий ҳаёт кечирдилар ва бугунги ҳаётларида қандай яшашаяптилар? Бутун дунёни, ер юзидаги барча халқларни айни бир хил яшаш тарзига ёки бошқача айнан бир хил маданий ҳаётга келтириш мумкинми? Бутун дунёда яшашаётган инсонларни бир хил-ликка, бир хил ҳаёт тарзига қамашга уриниш, башариятни орасидан чиқиб бўлмас бошқа бир буюк мантиқсзликка тақаб қўймайдими? Аммо буларга қарамасдан бугунги “модерн” дунё, яъни АҚШ раҳбарлик қилаётган бутун Ғарб (Америка ва Овропа), жаҳонни бир хил-ликка келтиришга уринишаяптилар, Овропанинг бугунги бузуқ, уларича “модерн” мадания- тига барчани қамаб қўйишмоқчилар.

АҚШ раҳбарлик қилаётган бутун Ғарб зўр бериб ўз ҳаёт тарзларини мажбурий тарқатишга ва қабул қилдиришга уринаётган экан, келинг, уларнинг “маданият-цивилизация”сига – Ов-ропа цивилизациясига, модерн ҳаётларига бир қараб кўрайлик …

Қани  у қанақа маданият, қанақа модерн ҳаёт экан?   Масалан, бугунги Овропа маданияти, уларнинг маданийлиги нималар билан белгиланади? У маданиятнинг асосий аломатлари нималарда кўринади?

Бугун Овропада, ҳақиқий маданийликка, инсонийликка, инсоният маданияти (цивили-за- цияси)га уйғун нималарни кўриш мумкин? Улардан нималарни маданият намунаси ўлароқ қабул қилса бўлади? Умуман ўшандайлари, маданият намунаси бўла оладиганлари Овропа-да мавжудми бугун?

Саволларни санашни истаганча давом эттириш ҳам мумкин, албатта. Бироқ шу саналган- ларини аниқлаштирсак ҳам Опропа(Ғарб)нинг бугунги “маданияти – цивилизацияси”ни таърифлашга, танишга кифоя бўлар деб ўйлаймиз.

Албатта Овропада бир қатор тарихан ўзларига хос маданий ҳаётга, яшаш тарзига соҳиб ва бугун бизнинг замонимизда миллатлар деб аталадиган одамизот гуруҳлари яшашади. Биз-нинг фикримизча, улар ҳам бугун ўзларининг тарихий миллий маданиятидан шунчалар узоқлашганларки, ҳатто улар тарихий-миллийлигини битирганларига анча замон кечди дейилса бўлади.

Бугунги Овропада маданият дейилганда, опера-балет театрларида қулоқларнинг эшитиш пардасини йиртиб юборадиган даражада юксак сасли куйланаётган куйлар, кино залларида номойиш қилинаётган инсонга уйғун адабдан ўта узоқ саҳналар, одамизоти ҳаёт тарзига мутлақо уйғун бўлмаган воқеаларни тасвирлаган, ур-йиқит, ўлдир-сўй, ёқ, олов қўй, гўдак-лар, аёллар, қариялар устига бомбалар отишни тарғиб қилаётган филмлар тушунилади. Ҳат-то Ғарбда болаларга мўлжалланган чизги(мульт) филмларининг барчасида ур-йиқитни, от, ёқ, ўт қўйни тарғиб қилади. Албатта Овропада бугун ҳам Овропа бадиий адабиёти тушунча-си ҳам мавжуд. Бироқ бу тушунча ҳам бузуқ бир шаклда давом қилаяпти, дейишга тўғри кела -ди. Ғарб ёзувчиларининг бадиий асарларида ҳам бутун бузғунчилик ва одамизотини буз-ғувчилар ҳақида ҳикоялар тўплангандир. Бу асарлар ҳам одамизотини, ёшларда яхшиликни тарбиялашни эмас, балки одамзотини бузиш(ҳайавонлаштириш)ни, уларни ўлдир, сўй-қир- ни тарғиб этишга қаратилгандир.

Инсон, инсониятнинг маданийлигини, маданиятини, уларнинг модернлигини кўрсатадиган энг асосий кўрсаткич(аломат), оддий омманинг кунлик турмуш тарзи, яъни юриш – туриш-лари, ташқи қиёфаси(кийинишлари) ва ички ҳиссиёти, ўзаро муомалаларидан ташкил топади.

Ана шу каби маданийликнинг, маданиятнинг ана шу аломатларини Овропа (Ғарб)нинг бу-гунги ҳаётида излаб кўрилса,  уларда қисқача тубандаги манзарани-тубандаги яшаш – ҳаёт кечириш тарзини, яъни Овропа “маданий” ҳаётини (агар уни маданият дейиш мумкин бўл-са) кузатиш мумкин:

а) Хотин-қизларнинг ишдами, кўчадами, театр ва умуман бошқа жамоат жойларидами, сайр боғларидами, қаерда истасангиз ўша жойда, ярим ёлонғоч юришлари; хотин-қизларнинг ва жамоатчилик орасида, жамоат жойларида кийинишлари, уларнинг тўшакдаги кийиниш- ларидан ҳеч фарқ қилмасликлари манзарасини;

б) Эркакларнинг кийинишларида эса, ўз эркаклик жинси аломатларини кийнишлари билан на қадар кўрсатадиган имконлари бўлса ўшандай шаклда кўрсатиб кийинишлари ёки аёл-ларга ўхшаш юриш, кийинишга ҳаракат қилишлари ва аёлларга ўхшаш беўхшов қилиқлар қилишлари манзарасини;

в) Ҳар иккала жинсдаги кишиларнинг кўчаларда ва исталган жойда очиқчаси ва намо-йишкорона севишиш(ўпишиш, қучоқлашиб юриш каби)лар ва бундай “севишишлар”нинг эркак-эркак; аёл-аёллар орасида ҳам ўзаро бемалол кўрсатилишлари манзарасини кузатиш мумкин. Бу манзараларнинг маданият, инсоният маданияти билан ҳеч алоқаси борми, бўли-ши мумкинми …?

г) Маданиятнинг, маданий ҳаётнинг муҳим кўрсаткичи – аломатларидан бошқа бири ҳисоб-ланадиган кишиларнинг ўзаро инсоний муносабатларини Ғарбда қараб кўрсак, нималарни кўрасиз? Бундай инсоний муносабатлардан бири ва асосийси, энг муҳими оила масаласи (эр-хотин, ота-оналарнинг  фарзанд(бола)ларга ва фарзанднинг ота-онага муносабатлари), оилавий турмуш – оиловий яшаш тарзи масаласидир. Бу масала Овропа (Ғарб)да қандай аҳволда?

Бугун  Овропа(Ғарб)да оила тугатилган дейилса, ҳеч хато қилинган бўлмайди. Ҳақиқатда Ов-ропада бугун оила мавжуд эмас, кишилар оилавий ҳаётда яшамайдилар. Ота-оналар фар-зандлари ва фарзандлар ота-оналари олдида масъулиятли каби тушунчаларини анчадан бу-ён унутишган. Бир дуруст ўйлаб қаранг, бу турмуш, бу ҳаёт, бундай оила, оила аъзоларининг бундай бир-бирларига муносабатлари одамизотга, инсон ҳаёт тарзига уйғунми? Бунинг ма-даният, маданий ҳаёт, модернлик билан қандай алоқаси бор? Бу ҳолнинг, бу ҳаётнинг мада-ният билан бирон хил алоқаси бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта. Бу ҳаёт, бу муносабат ҳақи-қатан ҳайвонийдир дейилса бирмунча мантиққа уйғун келади. Бу муносабат, айнан ҳайвон-ларнинг бир-бирларига муносабатику, ахир.

Бундай муҳитни, бундай муносабатни фақат ҳайвонлар орасида учратиш мумкин … Ҳатто ҳайвонлар орасида ҳам ўзаро муносабатларнинг ўзларига хос бир инстинктив тартиби бор. Масалан, шерларнинг, чумолиларнинг ҳаётларини, уларнинг ўзаро муносабатларини кузат-сангиз, овропали кишиларнинг бугунги турмуш тарзидан, уларнинг ўзаро муносабатлари тартибидан тартиблироқ, маданиятидан маданийроқлигини кўрасиз.

Қисқача мана юқорида тасвирлашга ҳаракат қилганимиз ҳаётий вазиятни, яшаш тарзини бугунги “модерн”чилар Овропа-Ғарб “цивилизация”си деб атайди ва ана шундай яшашни модерн яшаш ҳисоблашадилар. Энг ачинарлиси шуки, бугунги Овропа ўзлари каби яшама-ган ёки яшашни истамаганларни қолоқ, маданиятсиз ҳисоблайди ва уларни ўзларига ўхшаш ҳаёт кечиришга мажбур қилиш йўлларини ахтарадилар. Дунёнинг кўпгина бурчакларида бу бузуқ ҳаёт тарзи турли хил йўллар билан халқларга мажбурий қабул эттирилмоқда ёки қабул қилишдан бошқа ҳол қолмайдиган вазият вужудга келтирилмоқда. Ҳатто бу мажбурийлик-ни амалга ошириш учун хилма-хил ҳарбий куч қўллаш системалари ишлатилмоқда, ҳарбий қуроллар ишга солинмоқда. Бугунги замонимизда давом эттирилаётган Ўрта Шарқ, Марка-зий Осиё ва дунёнинг бошқа Фаластин, Кашмир, Чеченистон ва ҳ.к каби жойларида кетаёт-ган ҳақиқий урушлар, бегуноҳ инсонларнинг қонини оқизишлар Овропа “цивилизацияси- ни” мажбуран тарқатиш урушларига, усулларига айланиб қолмоқда. Ўзларини ўзлари “Эр-кин дунё” аташни севадиган Ғарб, ўзларининг инсониятга сирли душманликларини амалга ошириш мақсадида дунёдаги барча террористик ҳаракатларни тайёрлаш назарияларини тайёрловчи ва қатор террористик ҳаракатларни амалга оширувчиларга, дунёнинг турли бурчакларида хилма-хил миллий ризоларни авж олдириш ўчоқларини қурувчи, уларни келтириб чиқариш режаларини тузувчи марказларга айланиб қолмоқда. Бугун дунё, АҚШ бошлиқ  “Эркин дунё”ни, “сайёр террористлар тайёрлаш дунёси,”  деб аташга асос берадиган вазиятга келиб улгурди.

Бугун дунё мана шундай ўзларига “модерн” дунё номини тоқиб олиб, ўзларининг бузуқ ни-ятлари, яъни бутун дунё инсонларини ҳайвонлаштириш режаларини амалга ошираётган террорист Ғарб (АҚШ ва Овропа) тарафидан бошқариладиган вазиятга келди, дейишга асослар ўртага чиқди.

Дунёнинг АҚШ бошлиқ Овропа давлатлари тарғиб қилишаётган “модерн” ҳаётга қарши ва ҳақиқий маданий ҳаёт тарзи, ҳақиқий инсоний ҳаёт тарзи  ҳам мавжудлигини таъкидладик. Бу ҳақиқий ҳаёт, бу инсоний ҳаёт тарзи исломий ҳаёт тарзидир. Бу ҳаёт, Исломга уйғун яшаш ҳаётидир. Бу мусулмон, мусулмонлар ҳаёт тарзидир. Бу Қуръони каримга уйғун яшаш тарзидир. Бу Ягона яратувчи Аллоҳу таолонинг қонуну қоидаларига уйғун яшаш тарзидир. Хуллас, бу ислом шариатига кўра турмуш, ўзаро муомала тарзидир.

Биз, Аллоҳнинг изни ила қуйида мусулмон ким? Мусулмонлар ҳаёт тарзи нима? Ислом ва маданият каби савол ва масалалар ҳақида, мусулмон ўлароқ яшаш тарзининг ҳақиқий мада-ният,  инсоният тарихий ва хозирги маданиятининг қандай қисмини ташкил этишини, “Му-сулмон учун қўлланма” номи билан аталган китобчамизда баён этишни ният қилдик.

“Мусулмон учун қўлланма” деб атаганимиз китоб, оддий бир мусулмоннинг Исломиятга уйғун, Ислом шариатида мусулмон ҳаёти кечириши учун зарур бўлган маълумотлар ҳақида бир ёрдамчи кўрсатма, қўлланма бўлиб хизмат қилар деган умиддамиз. Қўлланма, ўзбек ти-лида ўқийдиган мусулмонлар учун хайрларга васила бўлишини истаб дуоларда бўламиз …

Китобимизнинг бундан қуйидаги барча қисмларида Овропанинг ёки Ғарбнинг “модерн” ҳа-ётига, уларнинг “цивилизация” атагани маданиятларига қарши ҳақиқий инсоний маданият, Аллоҳу таолонинг қонунларига уйғун ҳаёт тарзи, ҳақиқий цивилизация ҳақида ҳикоя қилиш-га ҳаракат этилади. Бунинг учун эса, ҳақиқий инсоний маданиятни, ҳаёт тарзини ўзида та-шийдиган  ҳақиқий мусулмонни, мусулмонларни танишдан бошлаймиз.

1. Мусулмон кимдир …?

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим

Биламизки, Қуръони каримнинг биринчи сураси Фотиҳа-и шарифа бир вақтнинг ўзида бир буюк дуо ҳамдир. Шу сабабдан бу китобнинг биринчи параграфини “Ҳамду сано бутун одамларнинг хожаси, жазо (қиёмат) кунининг эгаси – подшоҳи бўлмиш меҳри-бон ва раҳмли Аллоҳу таоло учундир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз” (Фотиҳа, 2-3,5)  дуо келтириш билан бошлашни лозим кўрдим.

 Энди сарлавҳамизнинг саволига жавоб берсак: мусулмон иймон келтирган, иймонли киши-дир. Иймонни қандай тушунамиз, иймон ўзи нимадир? “Иймон” сўзи арабча сўз бўлиб, унинг луғовий маъноси ўзбек тилида бирор кишини тўғри сўзли билиш ёки унга ишониш-инониш каби ифодаланади. Ислом динида, яъни исломиятда иймон, бутун жонли ва жонсиз борликларни яратган ва яшатувчи якка-ю Ягона Яратувчи – Аллоҳнинг борлигига, дунё ва охиратнинг мавжудлигига, бу дунё тугаши ва қиёмат кунининг келиши муқаррарлигига ва ниҳоят Унинг энг охирги элчиси-расули, Пайғамбари Муҳаммад Мустафо алейҳиссалом эканлигига қалбдан ишониш, инонишдир.

Ислом дини ҳақидаги китобларда иймонли киши, яъни мусулмон кишиси-мусулмон, “Аманту”(ўзбекча “инондик” маъносини беради)ни тилда такролаши ва унда сўзланган- ларга қалбдан тўла ва батамом ҳеч шак-шубҳасиз ишониш лозимлиги айтилади.

Аманту, Ислом олимларининг китобларида ва уларнинг асосида ёзилган барча намоз ҳақи-даги китобларда тубандагидек кўрсатилади: “Аманту биллоҳи ва малоикатиҳи ва ки-тубиҳи ва Русулиҳи вал-явмил-охири ва бил қодари, хайриҳи ва шарриҳи мин Ал – лоҳу таоло вал-баъсу баъдал-мавти ҳаққун, Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу.” Амантунинг ўзбекча маъноси эса мана бундай: “Аллоҳу таолога, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига охират кунига ва қодарга, яхшилик ва ёмонликларнинг Аллоҳу таолодан эканлигига, Қиёмат куни ўлганлар- нинг тирилиши ҳақлигига ишониб-инониб, Аллоҳдан бошқа иллоҳ йўқлигига ва Унинг Расули Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи вассаллам) эканлигига инонаман,” деганидир.

Шундай қилиб, Амантуда Иймоннинг шарти олтита кўрсатилаяпти. Улар: биринчи, Аллоҳу таолога ва Унинг Ягоналигига ишониш; иккинчи, фаришталарга ишониш, учинчи, китоб-ларга ишониш; тўртинчи, расуллар-Пайғамбарларга ишониш; бешинчиси, охиратга-Қиёмат кунинг келишига ишониш; олтинчи, қазо-ю қодарга ишонишдир.

“Аманту”ни  тилда сўзлаб, дилда тасдиқ этган ҳар қандай бир киши иймонли, мусулмон бў-лиш шарафига эришган бўлади. Мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони каримнинг иймонли кишилар-мусулмонларга аталган ояти каримаси мазмунида, “Сустланмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчи-дирсизлар” (Ол-и Имрон, 139), марҳамат буюрилади.

Амантуни тилда такрорлаб, дилдан тасдиқ этганлар энди мусулмонлардир, мусулмон ки-шисидир ва дунё – ер юзининг барча нуқталаридаги яшашаётган бошқа барча мусулмонлар- нинг дўсти, қардошларидир. Мусулмонлар учун Аллоҳу таоло  Қуръони карим Ол-и Имрон сураси 110-ояти мазмунида,“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллат-ларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши ишларга(маърифатга, яхшилик ва тўғриликка), буюрасиз,  ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтира- сиз …, каби марҳамат буюради.

Инсон зотининг дунёда эришиши(тўғриси насиб бўлиши) мумкин бўлган энг юксак марта-ба, бу иймондир. Бундан янада юксак бошқа бир мартаба бу дунёда йўқдир ва бўлиши ҳам мумкин эмасдир. Инсонларнинг иймонга киришлари ҳам жуда енгил ва қулай бир иш эмас, албатта. Ҳатто Пайғамбар ҳазратлари улар(иймонга келмаганлар)нинг инончсизликлари- дан, “Нега булар инонмайдилар, абадий ёнадилар, ахир”, дея Аллоҳу таолога ёлво- рардилар. Кўкси якпора бўлгунча ибодат қиларди, оёқлари шишиб кетгунича намоз ўқир- ди. “Ё Роббий! Буларга ҳидоят қил!”дея дуо қиларди. Оқибат қуйидаги мазмунда ояти калима нозл бўлганди: “Эй ҳабибим! Сен кўксингни якпора қилиб, ўзингни бунча хароб қилма. Кишиларга ҳидоят қилиш менинг ихтиёримдадир. Ким мўмин бў-лади ва ким бўлмаслигини мен биламан. Бунинг ҳам бир ҳикмати бор. Сен эса фақат уларга тушунтир-да кетавер. Чунки ҳидоятга келтириш сенинг ихтиё- рингда эмас. У ёғи менинг қўлимдадир. Сенга барча нарсаларни бердим, аммо бунисини бермадим. Бу мен биладиган ишдир.”

Ҳазрати Умар халифати замонида Шомга кетишардилар. Халифанинг ихтиёрида йўлда ми-ниладиган битта туяси ва унга хизмат қиладиган бир қули бор эди. Халифа ва унинг қули туя -ни бир соатдан алмашиб минишга келишиб олишгандилар. Ниҳоят, йўл тугаб, Шомга ки-риш олдига келинганида туяни миниш навбати халифанинг қулига келади. Ўшанда халифа- нинг ёнидаги мулозимлар, “Халифа ҳазратлари, бундай қилиш бўлмайди. Бутун халқ хали- фани туянинг устида кўришга ўрганганлар. Шунинг учун  бу юртнинг халқи туянинг усти-даги кишини халифа қабул қиладилар.  Илтимос туяга сиз мининг”, дейдилар. Уларга жаво-бан ҳазрати Умар шуларни сўзлайди: “Биз бир замонлар ожиз ва кўп залил бир қавм эдик. Болаларимизни тириклайин тупроққа кўмардик. Яъни дунёнинг энг ваҳший ва залил қавми эдик. Аллоҳ бизни мусулмонга айлантириб, энг буюк шарафга эриштирди. Агар ҳалигача кимлардир иззатни ва шарафни туянинг устида изласалар, ана туя у ерда. Мен Муҳам-мад алейҳиссаломнинг умматиман. Аллоҳга иймон келтирдим. Ана шу иймон шарафи мен-га етарлидир. Навбатим келмасидан ҳеч ҳам туяга минмайман.”

Хуллас, мусулмон, ҳар қандай бир ишида, ҳаракатида Аллоҳу таолонинг ризосини ўйлайди- ган, ҳар тарафлама бошқаларга энг яхши ўрнак бўладиган инсондир.

Мусулмон, ҳаётида учрайдиган барча ташвиш, ноқулайликлар ва муваффақиятсизликни ўзи – дан деб биладиган ва камчиликларни бошқалардан эмас, фақат ўзидан излайдиган, ахтара – диган кишидир.

Мусулмон ҳеч бир замон бошқа бирисининг кўнгулини қолдирмайди, чунки мусулмон киши -си бошқа мусулмон қардошининг қалбини Аллоҳу таолонинг уйи, деб билади. Чунки мусул- мон, Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ҳазратларининг “Мусулмонни ҳақ-сиз хафа қилиш(кўнглини қолдириш), Каъбани етмиш марта йиқитишдан ҳам кат-тароқ гуноҳдир”, каби марҳаматига қатьи амал қилади.

Мусулмон, кибрдан узоқ бўлган, ўзини ҳар бир мусулмондан паст билган кишидир. Чунки гуноҳларга Аллоҳу таолонинг барча сифатлари** душман бўлса, кибрли, аччиқ тилли киши-ларга Аллоҳу таолонинг зоти*** шарифи душмандир.

Мусулмон, фақат яхшиликлар қиладиган яхши кишидир. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ҳазратлари уммати(мусулмонлар)га қарата,“Кишиларнинг энг яхши-си, кишиларга яхшилик қилганидир. Уларнинг энг ёмони эса, кишиларга зарар-ли бўлганидир”, дея марҳаматда бўлганлардир.

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларининг кўрсатмасига кўра, ҳар бир му-сулмон, бошқа бир мусулмон қардоши олдида қуйидагиларни бажаришни ўз вазифаси (қар- зи) деб билиши шартдир:

1. Саломга алик олиш(яъни мусулмоннинг саломига мусулмон киши айни саломни қайтариш билан алик олади).

2. Мусулмон қардоши касал бўлса, ундан ҳол-аҳвол сўраб туради ва бориб кўради.

3. Мусулмонларнинг жанозаларида қатнашади.

4. Мусулмон чақирилган жойга албатта боради.

5. Мусулмон қаршисидаги мусулмон қардоши аксириб “Алҳамдуллоҳ”, деганида,  “Ярҳа-муллоҳ,“ деб жавоб қайтаради.

Ҳадиси шарифда, “Мусулмон мусулмонннинг қардошидир. Улар бир-бирларини хафа қилмайдилар. Кимки дин қардошининг бирор ишига ёрдамчи бўлса, Ал-лоҳу таоло унинг ишини енгиллаштиради. Кимки, бирон мусулмониннг таш-вишларини кетказишга сабабчи бўлиб, уни севинтирса, Аллоҳу таоло қиёмат- нинг энг қийин кунларида уни қийинчиликлардан қутқаради. Кимки, бирор му-сулмоннинг айбини, қусурини ёпса, Аллоҳу таоло қиёмат куни унинг айбларини ҳам ёпади,дея марҳамат қилиниб, мусулмонларнинг ўзаро қардошлиги, муомалалари ва уларнинг бир-бирлари олдидаги вазифалари, кимликлари  белгилаб қўйилган.

Мусулмон кишиси, алкоголли ичимликлар ичмайди, қимор ўйнамайди, зино қилмайди, би-роқ фарқига бормасдан ғийбат қилиб қўйиши мумкин. Демак, мусулмон ана шунақа гуноҳ-лар қилиб қўйишдан қўрқадиган ва улардан доим сақланишга ҳаракат қиладиган одам-ки-шидир.

Фудойл бин Иёд [(Фудойл бин Иёд (раҳматуллоҳи таоло алейҳ)  – Авлиёнинг буюкла-ридан ҳижрий 107 йилда таваллуд, 187 (м.803) йилда эса Маккада вафот қилди. Буюк Ислом олими, авлиё Сиррийи Сақотийнинг муршидларидан биридир. “Ҳижоб-ул-оқ тор” номли асари машҳур бўлиб, бизнинг замонимизда бу машҳур китоб Парижда сақланмоқдадир] ҳаз-ратлари ёқтирадиган бир киши, унинг ҳузурига келиб, ундан шундай савол сўради: “Яхши мусулмон қандай бўлиши керак?” Унга ҳазрати Фудойл, “Яхши бир мусулмон киши, ҳеч кимни ғийбат қилмайди, ҳеч ким ҳақида тахминан бирор нарса сўзламайди, яъни гумонга йўл бермайди, ҳеч кимни ёмон деб билмайди ва ҳеч кимни калака қилмайди, яъни ҳеч кимнинг устидан кулмайди,” дея марҳамат қилдилар. У киши яна сўради: “унинг яна қандай хусусиятлари бўлиши лозим тақсир?” “Яхши мусулмон, ҳеч кимга юк бўлмайди,  аксинча кишиларнинг юкини енгиллаштиришда улар- га ёрдамчи бўлади. Манман бўлмайди, ўзини ҳеч кимдан юқори кўрмайди, таво-зени қўлдан чиқармайди. Беш вақт намозини канда қилмайди. Буларга қўшим- ча Аҳли суннат олимларини, Авлиёни жуда севади. Иймон ва эътиқод билимла- рини улардан ўрганиб, ўрганганларига оғишмай амал қилади,” дея марҳамат қил- дилар буюк олим.

Хуллас, Аллоҳу таоло Қуръони карим “Мўминлар” сурасининг бошланғич оятларида мазму- нан, “Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда-фойдасиз(сўз ва амаллардан) юз ўгирадилар, закотни (адо) қилгувчидирлар. Авратларини (ҳаром-зинодан) қўрийди- лар,  … улар маломат қилмаслар, … Улар ўзларига ишонилган  омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қиладилар …” (Мўминлар, 1-8), каби мусулмон(мўмин)ларнинг ўта гўзал таърифи тавсифини марҳамат буюради.

Қуръони каримда мўминларнинг таърифи ва хусусиятлари белгиланган жуда кўпгина бош-қа ояти карималар ҳам мавжуддир. Мўмин(мусулмон) ким ва қандай киши бўлиши, унинг таърифи ва тавсифи Қуръони каримда буюрилганларидан бошқача янада чуқурроқ мазмун- да ифодалиниши имконсиздир. Шунинг учун Ислом олимлари, мусулмонни  иймонли, маъ-рифатли, атрофидагиларни яхшиликларга ва тўғриликка чақирадиган ва бошқарадиган, ё-монликни доим яхшиликка буриб юборишга уринадиган ва бошқариб ҳам юборадиган  ки-шидир каби таърифлайдилар.

Ана ўшандай мўминлар, билганини бошқаларга ҳам ўргатадиган, билмаганини биладиган- лардан ўрганадиган кишилардир. Мусулмон ёлғон сўзламайди. Онасини, отасини, қўшнила-рини, дўстлару танишларини иззат-ҳурмат қилади. Кичикларга ва ҳайвонларга шафқатли бў -лади. Ҳеч бир махлуққа зарар бермайди. Ҳатто ўзига ёмонлик қилганларга ҳам ёмонлик қилмайди. Аксинча, қўлидан келганича уларга яхшилик қилишга уринади. Диний вазифа- ларини, қонуний бурчларини бажаради. Ҳийла-ю хиёнат, ҳасад қилмайди, гина сақламайди. Дини ва дунёси учун меҳнат қилади. Фитна чиқармасликка қатъи риоя қилади.

Мусулмонлик яхши ахлоқ демакдир.

Ислом дини, адаб ва яхши ахлоқ динидир. Муҳтарам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Яхши хулқу атворни ўрнатиш, яхши ахлоқни дунёга ёйиш учун юборил -дим,” дея марҳамат этганлардир. Яна бунга қўшимча қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алей- ҳи ва саллам), “Сизнинг иймонан мукаммал бўлганингиз, ахлоқан чиройли бўлиб, кишиларга яхшилик қилганингиздир,” дейиш билан иймоннинг  ахлоқ ва кишиларга фойдали бўлиш билан ўлчанишини кўрсатмоқдадир.

Аллоҳу таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари-ни,  “Сен муҳаққақ юксак бир ахлоқ соҳибисан,” дея марҳамат этиш билан мақтайди.

Бирор киши хушахлоқли бўлса, у Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам)нинг ахлоқини қа-бул қилган ва Унинг йўлида юрган ҳисобланади. Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам)- нинг ибратли хулқу атворининг кўринишлари жуда кўпдир. Ҳар бир мусулмон уларни ўрга- ниши ва ўшандай хулқу атворга соҳиб бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Шундай қилинганда- гина киши дунёда ва охиратда фалокатлардан, қийинчилик ва ташвишлардан қутилиши ва у икки жаҳон сарварининг шафоатига сазовор бўлиши мумкин.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ушбу дуони жуда кўп ўқирдилар: “Аллоҳумма инни асалука-ссиҳҳота вал офият вал амоната ва ҳуснал хулқи вамдоа билқоди- ри бироҳматика  ё Арҳомарроҳимийн” (Унинг ўзбекча маъноси: Ё Раббий! Сендан соғлик, саломатлик, омонатга хиёнат қилмаслик, хушахлоқ ва қодардан рози бўлишни сў-райман. Эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси! Сўраганларимни менга марҳамат эт!).

Ислом олимлари тарбияда ва хушахлоқлиликда Ислом динининг намунасини кўрсатувчи-лари бўлиб, исломиятни дунёга ана шунақа кўринишда танитганлардир.  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Хулқингизни Аллоҳу таолонинг ахлоқи билан жи-лалантиринг,” дея марҳамат қилганлар. Аллоҳу таолонинг сифатларидан бири эса, Сат-тордир, яъни гуноҳларни ёпувчидир. Демак, мусулмон ҳам дин қардошининг айблари ва қу-сурларини ёпиши керакдир. Аллоҳу таоло бандаларининг гуноҳларини афв этгувчидир. Му-сулмонлар ҳам бир-бирларининг қусурларини, қабоҳатларини афв этишлари лозимдир. Аллоҳу таоло каримдир,  роҳимдир, яъни Унинг лутфи, эҳсони мўлдир ва марҳамати кўп-дир. Мусулмонлар жумард ва марҳаматли бўлишлари керакдир. Ахлоқ, хулқнинг бутун ху-ши-чиройи ҳам ана шундадир. Ибни Ота ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Ахлоқ яхши бўлганидан сўнгра, ўқилган намознинг, тутилган рўзанинг аҳамияти қолмайди. Ҳатто садақа беришга ва мушоҳадага (яъни нафснинг истакларини енгишга ҳаракатга) ҳам ҳожат қолмай- ди. Бу йўлда юксалганлар намоз ўқиш ва рўза тутиш, садақа бериш ва мушоҳада билан эмас, балки фақат яхши хулқ атворлари билан юксалдилар. Чунки  Расуллоҳ(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Қиёмат куни хулқу атвори, ахлоқи энг яхши бўлганлар менга энг я-қин турадилар,” дея марҳамат қилганлар.

Иймони комил ва етук бўлишини истаган ҳар бир мусулмон, ўзини бошқа мусулмон қардош ларининг биронтасидан ҳам юқори ҳисобламаслиги шарт. Зеро  Пайғамбаримиз (соллал- лоҳу алейҳи ва саллам), “Кимки иймонининг камолини истаса, инсофли бўлсин, яъни тавозели бўлсин ва камбағал бўлса ҳам садақа қилсин. Ана шундай икки хулқ, иймонни комил даражасига кўтаради,” деб марҳамат этганлардир.

Абу Ҳафс Ҳаддод ҳазратларидан, “Яхши ахлоқли бўлиш учун нималар лозим бўлади?” деб сўрадилар. У ўз жавобида, “Авлиёнинг ҳақларига риоят қилиш, дўстлар билан яхши муомалада бўлиш, кичикларга насиҳат қилиш, дунёлик учун ҳеч кимга душманлик қилмаслик, ўз нафсидан кўра бошқаларникини афзал кўриш, молу дунё йиғишдан қочиш, ўз йўлида бўлмаганлар билан суҳбат қилмаслик, дин ва дунё ишларида ёрдамлашиш лозимдир,” дея марҳамат қилдилар.

Абу Мидян Моғрибий ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Кишилар орасида хушахлоқ, улар билан  хушмуомалали бўлиш билан белгиланади. Олимлар билан бирга бўлганда хушахлоқ, улар билан бирга бўлиш эҳтиёжи борлигини билиш ва уларни адабга уйғун шаклда тинглаш билан билинади. Маърифат аҳли орасида хушахлоқ, сукунат сақлаш, сабр билан умидли кутишда кўринади. Юқори мансабдор билан бирга бўлганда хушахлоқ, камтар, камсуханлик бўлиш билан белгиланади”.

Хулоса қилиб айтилганда, мусулмонлик яхши, чиройли хушахлоқликдир. Мусулмон хушфеъл ва фазилатли бўлиши лозим. Мусулмон етарли даражада мутавози, камтарин, унга мурожаатда бўлганларнинг барчасини диққат билан тинглаган ва имкони даражасида уларга ёрдамлашган ва ҳеч кимни ранжитмаган бир кишидир.

Хуллас, Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қилганлари сингари, “Мусулмон, мусулмонларга қўли ва тили билан зарар бермаган кишидир”.

Мусулмонлик, яхшилик қилишлик, хушахлоқлик деганидир. Хушахлоқ эса, Ислом ахлоқидир. Хушахлоқ бўлиш, кишиларга яхшилик кўрсатиш мусулмон кишиси учун фарзлардандир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон кишиси Ислом ахлоқи билан безанган бўлиши шарт. Акс ҳолда у кишини мусулмон аташ шубҳали бўлади.   

Ҳақиқий мусулмоннинг абадий ҳаёти жаннатдир. Жаннат насиб бўладиган кишини эса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари тубандагича таърифлайди: “Диққат қилинг! Жаҳаннамга кириши ҳаром ва Жаҳаннамнинг уни ёқиши ҳам ҳаром бўлган кишини билдираман. У киши, содда, кишиларга ҳар доим ҳеч андишасиз  ёрдамга киришадиган, иссиқ қонли ва юмшоқ кўнгулли кишидир.” (Аҳмад, “Муснад”). “Кишилар орасига аралашиб, уларнинг азиятларига сабр қилган мусулмон, янада хайрли мусулмондир.”

 Мусулмонлар, диний бирлик ва баробарликка жиддий аҳамият беришади, мамлакат-ларининг ривожланиши учун моддий ва маънавий соҳада самарали ишлашади, меҳнат қилишади, дин ва фан билимларини яхши ўрганиши ва ҳаромлардан сақланиши зарур. Улар Аллоҳ, Ислом давлати ва Аллоҳ бандалари олдидаги вазифаларини, бурчларини садоқатли адо этишга ҳаракат қиладилар. Мусулмонлар, Исломнинг гўзал ахлоқи билан безаниб, хеч кимга зарар келтирмайдилар. Улар фитнага, анархияга йўл бермасликлари шарт. Динимиз бизга ана шундай бўлишни амр этмоқда. Нафсга ва шайтонга берилмаслик, ёмон таниш – билишларга, қулоқсиз-ахлоқсиз, ёлғондакам исёнчи кишиларга, анархистларга алданмаслик, Аллоҳу таолога қарши гуноҳлардан сақланиш мусулмон кишисининг энг асосий хусусияти ва вазифасидир.

Аллоҳу таоло қуллари(бандалари)га уч хил вазифа тайин қилди. Улардан биринчиси, ҳар бир банданинг шахсий вазифасидир. Яъни хар бир мусулмон, ўзини етук бир шаклда етиштириши, соғлигига аҳамият бериши, адабли, яхши хулқли бўлиши, ибодатларини давомли қилиши, илм ва гўзал ахлоқ ўрганиши, ҳалол топиши учун меҳнат қилиши, унинг зарурий ва шахсий вазифасидир.

Иккинчи вазифаси, унинг оиласидаги вазифадир, яъни унинг иккинчи вазифаси, хотини, ота-онаси, болалари ва қардошлари олдидаги вазифаларини қилиши – бажари- шидир.

Учинчи вазифа эса, мусулмоннинг жамият олдидаги вазифасидир. Қўшнилар, ўқитувчи, ўқувчи, оила, қарамоғида бўлганлар, ҳукумат ва давлат, барча ватандошлар, дини ва миллати бошқа бўлганлар олдидаги вазифалар, хар бир мусулмоннинг учинчи хил вазифасини ташкил этади. Мусулмон киши, ҳаммага яхшилик кўрсатиши, қўли ёки тили билан бирор кимсани хафа килмаслиги, унга зарар бермаслиги, хиёнат қилмаслиги, барчага фойдали бўлиши, динига зиён бермайдиган қонунларга ва мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг қонунларига қарши исён этмаслиги, ҳамманинг ҳақини ва зарурий солиқларни вақтида тўлаши лозимдир. Аллоҳу таоло, мусулмонларга Ислом ҳукумати ва давлати ишларига аралашмай, аксинча унга ёрдам этишни ва фитналар чиқармасликни амр этади.

Шундай экан, мусулмонларнинг Аллоҳу таолодан ҳаё килишлари ва Унга ибодат қилишдан қийналмасликлари, зерикмасликлари лозимдир. Ҳаё иймондандир. Ҳаё, мусулмонлик аломатининг зарурий ва лозимий қисмидир.

Мусулмонлар, Оллоҳу таоло тақиқлаган, зарарли нарсаларни олмайди, қўлланмайди, тингламайди ва уларга қарамайди. Ҳеч кимга ёмонлик қилмайди ва ҳеч кимсага ёмонлик истамайди. Ҳатто ўзига зарар берганларга ҳам қаршилик кўрсатмай, сабр килади, уларни тартибга чақиради. Ширин сўз ва табассум билан кулиб, уларга насиҳат килади. Мусулмонлар, Аллоҳу таоло амр этган яхши нарсаларни ўрганмоқ, ўргатмоқ ва уларни бажармоққа уринадилар. Фан билимлари, кофирларда бўлса ҳам, уларни оладилар ва таҳлил этадилар. Тарих давомида инсонликнинг устун бир борлиқ эканлигини тушин-маганлар, Ислом динига душманлик қилдилар, ёшларни алдатишга уриндилар ва ҳеч нарсага эриша олмай йиқилиб – суриниб, бу дунё завқларини қолдириб, Жаҳаннамга кетдилар. Уларнинг жуда кўпларининг исмлари унутилиб, улардан ному нишон қолмади, бироқ Ислом куёши дунёга ўз нурини ёйишни давом қилмоқда.

Мусулмонлар, бир-бирларини ҳурмат қиладилар, бир-бирига ёрдамлашадилар. Дин йўлида ва дунё ишларида қийинчиликларга учраганларини дарҳол қутқармоққа ҳаракат қилишадилар. Улар Рамазон-и шарифга, рўза тутганларга, жоме(масжитлар)га, азонга, намоз ўкиганларга, Аллоҳ  йўлида юрганларга севги ва ҳурмат кўрсатадилар. Қуръони карим ўқилаётганда овоз чиқармасдан ва ҳурмат билан уни тинглайдилар. Қуръони каримни ҳар доим ҳар қандай китобнинг устига қўядилар ва унинг устига ҳеч нарса кўймайдилар. Қуръони каримни чалги ва ичкилик бўлган ерларда, ўйин орасида, завқ ерларида ўқимайдилар. Борди-ю, у муқаддас китоб уйғунсиз ерларда ўқилаётган бўлса ва у  ерда ўқишни тўхтаттириш имкони бўлмаса, уни тингламай у ердан узоқлашадилар. Қуръони каримни ёки унинг варақларини, сатрларини ёки сўзлари – калималарини ҳамда бутун муҳтарам исмларни ва ёзувларни ҳақир ва нотоза жойларда кўриб қолсалар, қалблари эзилган, ичлари ачиган бир ҳолда уларни дарҳол ердан оладилар ва тавоф қиладилар. Банда ва ҳайвонлар ҳақларини назорат қиладилар. Кофирларнинг, жумладан турист кофирларнинг ҳам молларига, жонларига ва шарафларига ҳужум ёки хиёнат қилмайдилар. Исломнинг гўзал ахлоқи билан яшаб, барчанинг севги ва ҳурматига сазовор бўладилар.

Юқорида саналган ва таъкидланган сифатларга эга бўлмаган кишилар, ўзларини қандай ва ким аташларидан, қандай ва қанақа ибодат қилишларидан қатъи назар улар мусулмон (мўмин) бўла олмайдилар. Уларни, ҳеч бир васила ила мусулмонлар сафида ҳисоблаш мумкин эмас.

Таърифи ва тавсифи юқоридагидек бўлган мусулмонлар, дунё ва охират ҳузури учун тубандаги уч нарсани бажаришга ҳам аҳамият беришади, кунлик ҳаётларида уларни кузатишади:

1. Тўғри бир иймон ва эътиқод эгаси бўлишга;  (Бу учун эса, ҳар бир мусулмон, ўз қалбини хато ишончлардан, шубҳалардан қутқаришга ҳаракат қилади. Аҳли суннат эътиқодини ўрганади ва унга мос шаклда инонади ва ҳаётини унга уйғун қуради).

2. Исломиятнинг амр ва тақиқларини ўрганиш ва уларни бажаришга; (Бу эса динимизда билдирилган ҳалол, ҳаром, фарз, вожиб ва бошқа исломий хусусларни ўрганиш ва барча ишларини, ибодатларини ўрганганларига уйғун шаклда бажаради. Ҳалол-ҳаром, фарз, вожиб ва бошқа исломий хусуслар ҳақида кейинги параграфларда алоҳида тўхтаймиз).

3. Қалбни барча ёмонликлардан тозалаш ва нафсни тарбиялашга (Нафс доим ёмонликларни истайди ва уларга этаклайди, ундайди. Нафснинг бу истакларидан  қайтишга ва қутилишга ҳаракатда бўлиб, қалбга Аллоҳу таоло севгисини жойлаштиради. Бунинг учун тасаввуф олимларининг суҳбатларида бўлишга ҳаракат қилади ва ундай суҳбатлар  топилмаган ҳолларда, у олимларнинг асарлари ўқилади, ўқиганларига уйғун амал, иш қилинади ва ибодат этилади).

Мусулмон, инсонликнинг нишони ҳисобланган муомалада юмшоқлик ва мулойимлик кўрсатадиган кишидир. Бунинг акси эса, мусулмон кишисида ҳеч учрамайди. Чунки буниси бошқаларга жабр(азият) бўлиб, у инсонликка ярашмайдиган, аксинча инсонга иснот келтирувчи бир салбий хусусиятдир. Яратилганлар ҳақидан кўрсатилган яхшилик, гўзаллик ва карам, Яратувчининг ёрдамига эришадиган бир усул-йўлдир.

С. Амир Ғилол(раҳматуллоҳи алейҳ).[С. Амир Ғилол ҳазратлари саййиддир, Нақшбандий ҳазратларининг устози эди. Бухоронинг Суҳорий қишлоғида туғилди ва 1370 (ҳ. 772) йили ўша жойда вафот қилди.] Дедиларки, “Билингизки, қалбнинг, тилнинг ва баданнинг тоза бўлиши ҳалол озиқ-овқат истеъмол этишга боғлидир.”

Мусулмоннинг бутун фаолияти доим Исломиятга хизматдан иборат бўлади. Ҳикмат аҳли зот(Ислом буюклари)лар бундай хизматни тубандаги учта шартни ўз зиммасига олиш каби марҳамат қиладилар:

Биринчиси, ёқимли бўлиш, яъни доим табассумли, ширин сўзли бўлиш. Чунки табассум ва ширин сўз асирнинг жиҳоди, ютуқнинг калитидир. Ҳамма ёқдирганини тинглайди, аммо ёқтирмаганини ҳеч тингларми? Демакки, агар сен ёқимсиз бириси бўлсанг, инжу маржон тарқатсанг-да, сендан қочадилар.  Аллоҳу таоло Расулига, “Эй Ҳабибим, сен асҳобингга қўполлик кўрсатганингда эди, ёнингда ҳеч кимни топа олмасдинг. Ҳамма тарқалиб кетишган бўларди”, дея марҳаматда бўлади. Кимки хулқсиз, ахлоқи ёмон бўлса, у якка-ю ёлғиз қолишга маҳкумдир. Бирор хулқсиз кишини кўриб, унинг юзи қурсин, э уни мен кўрмайин деб ўзини четга олишсалар, ундай киши учун бундан ҳам бошқачароқ ёмон вазият бўлиши мумкин эмас. Хуллас, мусулмон кишисидан бошқалар қочадиган эмас, аксинча у кишиларга ҳаво ва сув каби зарур кишилардан бўлиши лозим.

Иккинчиси, мутлақо жумард бўлиш зарур. Мусулмон кишиси, бирор нарсаси бўлса, уни бошқа муҳтожлар билан шериклашади, уларга керагини беради, йўқ бўлса сукут сақлайди. Аммо мусулмон, доим ёрдамчи бўлишнинг бирор чорасини ахтаради ва топади, ва асло ҳеч кимни алдатишга уринмайди.

Учинчиси, мусулмон кишиси, сўзлаганларидан, бировларга қўлидан келганича этган ёрдамларидан ўзига бирор манфаат, ҳадя, мақтов кутмайди. Ундай бирор нарсани асло хаёлига ҳам келтирмайди. Аммо мусулмоннинг сўзлари доим бошқаларга фойдали бўлади. Ана шундай хусусиятга эга бўлишган олимларнинг, авлиё зотларнинг китоблари ҳам, ўзлари ҳам ҳамиша ҳурмат билан хотирлангандир ва хотирланадилар.

Энг яхши, энг улуғ ибрат ва ўрнак тимсоли Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алейҳи вассалом) ҳазратларидир. Мулойимлик, жўмардлик барчаси Ундадир. У бу дунёдалигида бутун манфаатларини, ҳаёти-жонини ўртага қўйди. Ҳеч замон, ҳеч кимдан бир нарса кутмади. Аксинча турли хил азиятларни ҳақоратларни, жафони, қийинчиликни Ўзлари чекдилар. Ўша жафоларни кўрсатганларга жавоб ўрнида, “Билмайдилар, билганларида бундай қилмаган бўлардилар”, каби сўзларни сўзладилар.

Бугунги кунларимизда ўзларини мусулмон кўрсатувчи бузуғунчилар сони жуда кўпайиб кетди. Уларнинг ҳар бири мусулмон эътиқоди ҳақида ҳам хилма-хил сўзлар, таърифлар ёзадилар. Шунинг учун Аҳли суннат олимларининг ихтилофсиз қабул этишган тўғри Ислом эътиқодининг шартлари ҳам қуйида бир ЭСЛАТМА ўлароқ келтирилаяпти:

1. Амантудаги иймоннинг олти қисмига инониш (Хайрнинг, шарр(ёмонлик, хайрсизлик)нинг ва барча нарсаларнинг Аллоҳдан эканлигига инониш. Бандаларда ирода-и жузийя – кишининг ўз иродаси  бордир. Қилган гуноҳларидан масъул ва ундан жавобгардир);

2. Иймон ё бордир, ёки йўқдир. У ортмайди ҳам, камаймайди ҳам деб билиш.

 Шу ерда бир эслатмани таъкидлаш лозим кўринади. Чунки бизнинг замонимизда иймоннинг кўпайиши ва камайиши ҳақида сўзловчилар ҳам пайдо бўлишган. Иймоннинг фақат камолати(қуввати) заиф ёки юксак(қувватли) бўлиши мумкин. Иймоннинг қуввати-камолати ҳақида кўпгина ҳадиси шарифлар мавжуд. Улардан бирнечаси тубандагилардир:

“1. Кимнинг нима дейишларидан қўрқмасдан Аллоҳ йўлида оғишмай юрадиган, 2. Амалига риё аралаштирмайдиган, 3. Дунё ва охиратга тегишли ишга тўғри келганида, охиратга тегишлисини танлаган кишининг иймони камолатга эришгандир.” (Ибни Асоқир).

 “Имони энг қувватли бўлган мўмин, хушахлоқ, адабли мўминдир.” (Тобароний, Дайламий).

“Қаерда бўлса, бўлсин Аллоҳу таолони унутмаслик иймоннинг қувватли бўлишини кўрсатади.” (Байҳақий).

“Аллоҳ ва Унинг Расулини фақат Аллоҳ ризоси учун барча дунёликлардан яхши кўрадиган ва оловга тушишдан жуда кўп, куфрдан эса доим қўрққан мўмин иймоннинг тодини билади.” (Бухорий).

“Қўшниси зараридан амин бўлмаган мўминнинг иймони қувватли эмасдир.” (Баззор).

“Севганларини фақат Аллоҳ учун севадиган мўмин иймоннинг тодини топади.” (Байҳақий).

“Аллоҳ дўстини дўст билиб, Унинг душманини душман биладиганнинг иймони комилдир.” (Абу Довуд).

“Балони неъмат, мўл-кўлчиликни ва роҳат яшашни мусибат ҳисобламайдиган-нинг иймони комил бўлмайди.” (Тобароний).

Эҳсон соҳиби бўлганнинг иймони комилдир.” (И.Аҳмад).

“Баззозия”да, “Ҳаромлардан қочадиган ва ибодатларини тўла қиладиган кишининг иймони қувватлидир, ундай киши комил бир  иймонга эгадир. Ибодатларни тўла қилса-да, аммо шунга қарамасдан иймонимга бирор зарар келар деб қўрқадиган ва гуноҳларим жуда кўп, ибодатларим мени қутқара олмайди,” каби ўйланадиган кишининг иймони қувватли демакдир,” дея кўрсатилади.;

3. Қуръони карим махлуқ (яратилган) эмасдир;

4. Оллоҳ маконлардан муназзах(Унинг чекли бир макони йўқ)дир;

5. Аҳли қибла такфир этилмайди(яъни уларга кофир дейилмайди) каби инониш;

6. Қабрда савол-жавоб ва қабр азоби борлигига инониш;

7. Ғайбни фақат Аллоҳ билади. Аллоҳу таоло истаса, Авлиё ва анбиёларига ҳам ғайбни билдиради;

8. Авлиёнинг каромати ҳақдир;

9. Асҳоби киромнинг барчаси жаннатийдирлар.

10. Абу Бакири Сиддиқ, асҳоби киромнинг энг устунидир;

11. Меърож руҳ ва бадан билан биргаликда содир бўлди, деб билиш.

12. Ўлдирилган ва  ўзининг жонига ўзи қасд қилиш оқибатида ўлиш ҳам ажали билан ўлгандир;

13. Пайғамбарлар гуноҳ қилмайдилар, деб билиш.

14. Мусулмон ўлароқ, бугунги кунимизда мавжуд бўлган тўртта ҳақ мазҳабдан бирида бўлиш;

15. Пайғамбарларнинг биринчиси Одам алейҳиссалом, охиргиси Муҳаммад алейҳиссаломлигига инониш;

16. Шафоатга, сиротга, ҳисобу торозининг борлигига инониш;

17. Руҳнинг ўлмаслигига ва мусулмон ҳамда кофирларда бир хил тенг руҳ бўлишига инониш;

18. Қабр зиёрати жоиздир. Истиғоза, яъни авлиё-анбиёнинг қабрларига кириб уларнинг ҳурматига дуо қилиш жоиз, деб билиш;

19. Қиёматнинг аломатларидан бўлишган Дажжол, Даббат-ул-арз, ҳазрати Маҳдийнинг келишига, ҳазрати Исонинг кўкдан тушишига, қуёшнинг ғарбдан чиқишига ва қиёмат келишининг бошқа аломатларига инониш.

Бухорий ва Муслим нақл этган ҳадиси шарифда,“Қуёш ғарбдан чиқмагануча қиёмат  бўлмайди. Қуёш ғарбдан чиққанида ҳамма иймон келтирадилар, аммо у вақт кеч бўлади ва у келтирилган иймонлар фойда бермайди,” дейилади.

(Бизнинг замонимизда баъзилар, “Овропанинг мусулмон бўлишини, қуёшнинг ғарбдан чиқиши” каби изоҳлашадилар.  Бу тўғри эмасдир. Бундай изоҳ имоми Аъзам ҳазратларининг сўзига зиддир. Ислом олимларидан ҳеч бири бунақа изоҳ бермагандирлар. Ҳақиқатан ҳам, қизиқ, Овропа мусулмон бўлганида, нега иймон фойда бермай қолади? Замонавий фан ҳам қуёшнинг ғарбдан чиқишини исботламоқдадир.)

20. Охиратда Оллоҳу таоло жаннат аҳлига кўринади.

21. Кофирлар абадий Жаҳаннамда қоладилар ва уларнинг азоблари енгиллаштирилмайди, аксинча замон ўтиши билан азоблар кўпайтирилади.

22. Мусулмон султонга исён жоиз эмаслигини қабул қилиш.

23. Мўминнинг юзи доим нурли ва табассумли бўлади.

Бу маълумотларни  “Фикҳи акбар”, “Ниҳбат-ул-лаоли”, “К.Носиҳин”, “Мактубот-и Раббоний”, “Ф.Фавоид” номли китоблардан олиб, Туркияда нашр қилинаётган “Turkıye” газетаси 19.02.2014  сонида  эълон қилди. Биз уларни ўзбекчалаштириб китобимизнинг шу параграфида келтиришни лозим топдик

2. Мусулмонларнинг дини.

Мусулмонларнинг дини Исломдир. Ислом дини эса, “Ат-таъзиму лиам-риллоҳ ва-шша-фақоту ли хал-қиллоҳ”, яъни Аллоҳу таолонинг амрларига итоат(таъзим) ва Унинг яратганларига шафқат кўрсатишдир.

Улар Аллоҳу таолонинг чин дини Ислом динига эътиқод қиладилар. Шу сабабдан дин – Ислом динида қилинадиган ибодатларда учрайдиган асосий терминлар – атамаларнинг таърифларини, диний хусусларни билдирадиган билимлар, ўзбек тилида ўқийдиган мусулмонлар учун лозим бўлган аҳамиятли билимлардан ҳисобланади.

Оддий мусулмонлар орасида кўпинча дин ва миллат тушунчаларини яхши ажрата олмасликлари гувоҳи бўламиз. Масалан, “дин” сўзининг луғавий маъноси,  ўзбекчада йўл, иш ва мукофот каби маъноларни англатади. Миллат сўзининг луғавий маъноси эса, ўзбек тилида ёзув – мақола ёзмоқ кабиларга келади. Бироқ, бирор Пайғамбарнинг Аллоҳу таолодан хабар берганлари ва уларга инониш(ишониш)га Дин ёки Миллат, яна бошқача “Усули дин”  ҳам дейилади. Яъни Аллоҳу таолонинг пайғамбарлар тарафидан билдирилган амрлари ва тақиқларига “Дин” дейилади. Пайғамбарларнинг  (алейҳимус солавоту ваттаслимот), айтилгани каби маънода таблиғ қилинган динлари, миллатларининг ҳаммаси бир хилдир. Дин булоқ сувлари сингаридир. Бирор Пайғамбарнинг амр ёки тақиқ этган нарсаларига “Аҳқоми динийя” ва “Фуруъи дин” дейилгандир. Пайғамбарларнинг динларида баъзи фарқлар ҳам мавжуддир1, албатта.

Бугун дин деганимизда иймон этиладиган нарсалар ва Ислом биргаликда тушунилмоқдадир. Тўғри тушунчаларга, бизнинг севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳис-салам хабар қилган динга “Ислом дини” ёки “Исломият” дейилади. Бу динни қабул этганлар мўмин ёки мусулмондирлар. Мусулмонларнинг йўл кўрсатувчи, асосий ва  буюк китоби Муҳаммад алейҳиссаломга Аллоҳу таоло тарафидан воҳий  этилган “Қуръони  карим”дир. Бу китобда Оллоҳу таолонинг дини Ислом эканлиги ҳақида, “Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Уларга (Аҳли китобларга яҳудий ва насронийларга) (Ислом ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир” (Ол-и Имрон, 19), “Кимда – ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул  қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.” (Ол-и Имрон, 85), каби марҳамат қилинади. Демак, Аллоҳу таоло наздида Исломгача бўлган динларнинг барчаси бекор қилингандир. Дин, бутун борлиқнинг ва инсонларнинг ягона Яратувчиси – Аллоҳу таолога  ибодат қилинадиган усулни, тартибни – саодат йўлини кўрсатадиган дин эса, фақат Ислом динидир.

Юқорида айтилгани сингари, Муҳаммад алейҳиссалам келтирган ва таблиғ этган дин, “Ислом” ва унинг амру тақиқлари “Исломият”, дейилади. “Қуръони  карим”, Аллоҳу таоло тарафидан ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алейҳи вассалом) нозил этилгандир. Бу китоб асосида энг охирги дин – Исломни таблиғ қилган энг устун-буюк пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад Мустафо алейҳиссаламдир. Пайғамбарларнинг ҳар бири энг буюк раҳбарлардан ҳисобланади.

 Шунинг учун ҳам Ислом динини олимларимиз,“Ат-таъзиму лиамриллоҳ ва-шшафақо-ту ли халқиллоҳ”, яъни Аллоҳу таолонинг амрларига итоат(таъзим) ва Унинг яратганларига шафқат кўрсатишдир каби таъриф этганлардир. Демак, Ислом дини итоат(Аллоҳу таолога) ва шафқат(бутун борлиққа) динидир. Бу динда ибодат қилувчилар – мусулмонлар, итоаткор-таъзимкор(фақат Аллоҳу таолога) ва жонли, жонсиз барчага меҳр-шафқатли кишилардир.

 Олимларимиз Исломиятнинг учта муҳим асоси-тиргагини:

1. Илм. Бу Аҳли суннат олимларининг китобларидан олинади ва ўрганилади,

2. Амал. Эгалланган илмга уйғун иш(амал)лардир,

3. Ихлос. Илм ва амалда ихлос соҳиби бўлиш каби аниқлайдилар.

Илм олиш ва унга амал қилиш фақат ва фақат Аллоҳ ризоси, Унинг йўлида бўлиш учунгина қилинса мусулмон кишиси ихлос соҳиби ҳисобланади.

Тамим ад-Дорий(р.а)дан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ саллоллаҳу алейҳи ва саллам “Дин саммимиятдир”, дея марҳамат этдилар. Биз ундан “ким учун”, деб сўрадик. Пайғамбар жаноблари, “Аллоҳ, Унинг китоби, Расули, мўминларнинг йўлбошчи- лари ва барча мусулмонлар учун дин самимиятдир”, дедилар. (Бухорий, Иймон 42, Муслим, Иймон 95).

Олимлар, ҳадисларда келадиган “насиҳат” калимасини икки хил тушунилишини билдирадилар: а) Насиҳат, бирор нарсани ёки бирор киши(шахс)ни кўнгулдан ёқтириш(севиш), унга боғланиш, ихлос ва садоқатда бўлиш ва самимият демакдир.

б) Насиҳат, кишиларни яхшиликларга завқ ва даъват этиш учун сўзланган яхши ёқимли сўзлар, ваъз, ўгут, тавсия, эслатма ва ибрат берувчи дарс ифодаларидир.

Ўзбекларда ва бошқа кўпчилик эллатларда ҳам насиҳат калимаси кўпинча иккинчи маънода тушунилади ва ўшандай қўлланилади.

Шундай қилиб, насиҳатнинг биринчи маъноси самимият эса ислом олимларига кўра тубандагичадир:

Самимият, инонч, бандалик(қуллик) ва итоатнинг фақат ва фақат оламларнинг Робби Аллоҳга хос қўлланишидир.

Самимият, барча ибодатларни турли хил риёлардан, кўргазмалардан ва манфаатни кўзлаб қилишлардан  тозалаб, уларнинг фақат Аллоҳ ризоси учун қилинишидир.

Самимият, дунёвий бирор фойдани кўзламасдан фақат Аллоҳ ризоси учун қилинган банда(қул)ликдир.

Самимият, диндорликнинг айни ўзи, узаги, нифоқ ва иккиюзламачиликдан узоқ бўлган бир қалб софлигидир.

Самимият, ичдан, чин кўнгулдан ва соф, тўғри бир вазиятда ихлос билан Аллоҳга йўналишдир.

Самимият, диний қадриятларнинг асосий ўлчавидир.

Мўмин – мусулмон киши ана ўшандай саммиятга соҳиб инсондир.

“Қуръони карим”, Оллоҳу таолонинг энг сўнг нозил этган китобидир2 ва унда кўрсатилган амру буюруқлар, тақиқу ман этилишлар қиёматгача давом этажакдир.

Киши мусулмон бўлиш шарафига эришганидан сўнгра, унинг ўз оиласи, у билан муомалада бўладиган бошқа мусулмон қардошлари ва мусулмон бўлмаган кишилар, ораларида яшаётган жамоа, жамият олдида мўмин-мусулмонга махсус(хос) вазифалари ва бурчлари ҳамда ҳақлари бордир. Бу вазифалар ва бурчларнинг бажарилиши-адо этилиш ҳукмлари Исломиятда “Афъали мукаллафин” деб номлангандир.  “Афъали мукаллафин” номи берилган амалларнинг исмларини қуйида бир-бир келтирамиз.

а) Ибодатлар қилиш, б) Ҳалол ва ҳаромларни ўрганиш, в) Намоз ўқиш, мўминнинг энг асосий ва муҳим вазифаларидир.

Мусулмоннинг ибодатлари ва намоз ўқиши, умуман ҳалол ва ҳаромларни жуда яхши ажрата олиши, уларни ўрганиши, уни бошқа(мусулмон бўлмаган)лардан ажратиб турадиган аломатлари, унинг мусулмонлик тарзидир.

Аллоҳу таоло тарафидан Қуръони каримда қилиниши, бажарилиши очиқчасига марҳамат этилган-буюрилган нарсалар, амаллар Ҳалоллар ёки Фарзлар дейилади. Аллоҳу таоло тарафидан Қуръони  каримда қилиниши очиқчасига ман этилган, тақиқланган нарсалар эса Ҳаромлардир. Ҳаромларнинг қилиниши ва қўлланиши Аллоҳу таоло тарафидан сўзсиз, батамом ман қилингандир. Мусулмон кишиси ҳаром ҳисобланган ҳеч бир ишни, амални қилиши, ҳаром нарсани истеъмол этиши мутлақо мумкин эмас. Мўминнинг ҳаромга ҳалол, ҳалолга ҳаром дейиши ҳам динда мутлақо тақиқлангандир. Агар у ўшандай дейдиган бўлса, унинг иймони кетади, кофир бўлиб қолади. Ҳаром бўлган нарсаларни тарк этиш, улардан сақланиш мусулмонга фарздир ва шундай қилишнинг жуда кўп савоби бордир.

Ҳаромлар икки хил исм билан юритилади. Улар: 1. Ҳаром Ли-айниҳий. 2. Ҳаром Ли-ғайриҳийдир.

1. Ҳаром Ли-айниҳий : одам ўлдириш, зино қилиш, ливота(гомосексиализм); қимор ўйнаш; шароб ва ҳар хил спиртли ичимликлар ичиш; ёлғон сўзлаш, ўғирлик қилиш; чўчқа гўшти ейиш; қон ичиш; ўлимса ейиш, хотин-қизларнинг боши, қўллари бўрбойлари очиқ кўчага чиқишлари ҳаромдир ва уларни бажарган мусулмон катта гуноҳ қилган ҳисобланади. Бирор мусулмон бу айтилган гуноҳларни қилаётганида бисмилла сўзласа ёки уларнинг ҳалол эканлигига ишонса, ёки уларнинг Аллоҳу таоло тарафидан ҳаром этилганига диққат қилмаса, ундай мусулмон кофир бўлган бўлади. Уларнинг ҳаромликларига ишонган ҳолда, уларни қилса, кофир бўлмайди, фақат гуноҳкор бўлади, жаҳаннам азобига лойиқ бўлади. Агар ўша гуноҳларни ўжарлик қилиб давом эттираверса ва ўша замон ўлса унинг иймонсиз кетиши мумкин бўлади.

2. Ҳаром Ли-ғайриҳий : Бу хил ҳаромлар, асли эътибори билан ҳалол бўлиб, ҳалолга бошқаларнинг ҳақлари аралашиши ҳисобидан ҳаром бўлиб қолган нарсалардир. Масалан, бир кишининг боғига кириб, боғ эгасининг ижозатисиз боғдаги мевадан ейиш ҳаромдир. Чунки бу ерда меванинг ўзи ҳалолдир, бироқ унинг эгаси ижозат бермагани  учун мевага киши (боғ эгасининг) ҳақи аралашди. Шунинг учун ўша мевани ейиш, еган кишига ҳаромдир.

Бировнинг уй ашёсини ёки пулини ўғирлаб ишлатиш; омонатга хиёнат қилиш; пора олиш; фоиз олиш (сутхўрлик қилиш) ва қимор ўйнаш билан молу мулкли бўлиш кабилар Ли-ғайриҳий ҳаромлардир. Бу ҳаромларни қилаётганида киши (мусулмон), уларни бисмилла билан бошласа ёки уларни ҳалолдир деса кофир бўлмайди. Чунки уларнинг асли ҳалол бўлиб, уларга бошқа кишининг ҳақи аралашгани учун ҳаромдир. У аралашган ҳақлар қайтариб олиниши мумкин ва кўпинча қайтариб олинади. Киши ҳақини ейиш, ўзлаштириш энг буюк гуноҳлардандир.

Мубоҳлар. Ҳаромлар ва ҳалоллар орасида бўлган, яъни қилиниши амр этилмаган ва тақиқ ҳам қилинмаган нарсалар, гуноҳ ёки тоат бўлганлиги билдирилмаган ишлар ҳам  мавжуддир. Буларнинг барчаси мубоҳдирлар. Мубоҳлар яхши ният билан қилинса савоб бўлади, ёмон ниятда қилинса гуноҳ бўлади ва унинг учун қиёматда азоб бордир. Масалан, ухлаш, ҳар хил овқатлар ейиш, ҳалол бўлиш ниятида турли кийимлар кийиш сингари ишлар мубоҳлардир. Бу ишларни исломиятга эргашиш, унинг амрларига риоят этиш мақсадида қилинса савоб бўлади. Ибодатларни жойида ўринли бажариш учун сиҳҳату саломатликни сақлаш мақсадида еб-ичиш ҳам ана шунақа мубоҳлардандир.

А) Ибодат, Аллоҳу таолонинг амрларини ва тақиқларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи вассаллом кўрсатгани каби ҳеч хатосиз ўрнида бажаришдир. Ибодатларнинг 1. Фарзлари, 2.  Вожиблари, 3. Суннатлари, 4. Мустаҳоблари  каби турлари мавжуддир. Буларга қўшимча, 5. Макруҳ; 6. Муфсид исмлар билан аталадиган амаллар ҳам бордир. Ҳар бир мусулмон кишиси ибодатларнинг бу саналган турларини билиши ва адо этиши фарз, шартдир.

1. Фарз. Бажарилиши, адо этилиши Аллоҳу таоло тарафидан кескин буюрилган нарсалар ва амалларга Фарзлар дейилади, яъни Аллоҳу таоло адо этилишини Қуръони каримда очиқча кўрсатган ибодатлар Фарз ибодатлардир.

Динимиз(Ислом)да фарз ибодатлар, Фарзи айн ва  Фарзи кифоя каби икки исмда ном-лангандир.

Фарзи айн: ҳар бир мусулмоннинг шахсан ўзи адо этиши лозим бўлган фарзлардир. Масалан, иймон келтириш, таҳорат олиш, ғусл қилиш, кунда беш вақт намоз ўқиш, рўза тутиш, бойлиги тақозо қилганида закот бериш ва ҳаж қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Ўттиз икки ва эллик тўрт фарзлар каби машҳур фарзлар мавжуддир. Уларни кейинги қисмларда санаймиз, иншооллоҳ.

Фарзи кифоя: мусулмонлардан бир нечасининг ёки фақат бирининг бажариши билан бошқаларидан масъулият кўтариладиган фарзлардир. Масалан, берилган саломга алик олиш: бир неча одамлар тўпланиб турганларида уларга салом берилганида у  тўпламдагилардан бирисининг алик олиши кифоядир; мўрдани ювиш, жаноза намози ўқиш, Қуръони каримни ёд олиб қори бўлиш, жиҳод қилиш, ҳунарига, тижоратига зарур бўлганидан ортиқча дин ва фан билимларини ўрганиш каби фарзлар, фарзи кифоядир.

2. Вожиб. Бажарилиши – адо этилиши фарзларга яқин бўлган, яъни Қуръони каримда бажарилишининг далиллари фарзлар каби очиқ билдирилмаган амрларга Вожиб  амаллар дейилади. Масалан, витр ва байрам намозларини ўқиш; бойлиги тақозо қилса, қурбонлик қилиш; фитра(садақа-и фитр) бериш вожиб ибодатлардир. Вожибнинг ҳукми фарз кабидир. Ибодатнинг вожиблигига инонмаслик кофир бўлишга сабаб бўлмайди. Бироқ вожибларни адо қилмаслик жаҳаннам азобини чекишга сабаб бўлади.

3. Суннат. Аллоҳу таоло очиқчасига билдирмаган бўлиб,  фақат Пайғамбар ҳазратлари адо этилишини мақтаган, ўзлари давомли адо этган ёки қилнишини (адо этилишини) кўриб, уларни ман этмаган нарсаларга, амалларга  Суннат дейилади. Масалан, Азон ўқиш, қамот келтириш, жамоат билан намоз ўқиш,таҳорат олаётганида мисвоқ ишлатиш, уйланган кечаси меҳмонларга зиёфат бериш ва ўғил боласини суннат қилдириш, суннат ибодатлардир. Суннатни ёқтирмаслик – ёмон кўриш, куфрдир. Суннатни ёқтириб, уни қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди, азоб кўрмайди. Бироқ суннатларни узрсиз ва давомли тарк этган жазога лойиқ кўрилади ва савобдан маҳрум қолади.

Суннатлар ҳам икки хилдир:

Уларнинг биринчиси, Суннати муаккада дейилиб, Пайғамбар ҳазратларининг жуда оз вақтлар қилмагани, асосан доим адо этган қувватли суннатларидир. Масалан, Бомдод намозининг суннати, пешин намозининг илк ва кейинги суннатлари. Шом намозининг суннати, хуфтоннинг икки ракаъат суннати муаккада суннатлардир. Бу суннатлар асло узрсиз тарк этилмайди. Уларни ёқтирмаган киши кофир бўлади.

Иккинчиси эса, Суннати ғайри муаккада, деб аталиб, Пайғамбар ҳазратларининг  ибодат мақсадида баъзан-баъзан адо қилган амалларидир. Асрнинг ва хуфтоннинг биринчи тўрт ракаъатли суннатлари(баъзи мамлакатларда, масалан, Туркияда бу суннатлар ўқилади) ғайри муаккада суннатлардир. Бу суннатлар кўпинча тарк этилсалар ҳам унча зарар бўлмайди. Узрсиз доим тарк этилса, жазога лойиқ ва шафоатдан маҳрум бўлишга сабаб бўлади, дейилади.

 Таҳорат олишни, овқат еб-ичишни ва ҳар қандай бир яхши ишни бошлаётганда бисмиллоҳирроҳманирроҳим сўзлаш ҳам суннатдир.

  “Барча илоҳий китобларнинг калити, Бисмиллоҳирроҳмонирраҳимдир.”

Мусулмон бир киши ҳар қандай бир ижобий ва яхши ишини Басмала – Бисмиллоҳир-раҳмонирраҳим дейиш билан бошлайди. Бу мусулмоннинг адабидан далолатдир.

 Шу сабабдан ҳар доим ижобий, хайрли ва яхши ишларни Басмала билан бошлаш лозим! Лавҳи маҳфузда биринчи жойда Басмала ёзиб қўйилган. Одам алейҳиссаломга илк дафа келган ёзув ҳам Басмаладир. Мусулмонлар Басмала ёрдамида Сиротдан ўтадилар. Жаннатга даъватноманинг имзоси Басмаладир.

Басмаланинг маъносини эса Ислом олимлари тубандагича изоҳлайдилар: “Ҳар бир мавжуд бўлганга, уни яратиш ва борлиқда турдириш, йўқ бўлишдан қўриқлаш билан яхшилик этган Аллоҳу таолонинг ёрдами билан шу ишни бошламоқдаман. Орифлар, Уни илоҳ ўлароқ таниди. Олимлар, Унинг марҳамати билан ризққа эришди. Гуноҳкорлар, Унинг раҳмати билан жаҳаннамдан қутилди.”

 Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики,“Басмала билан бошланмаган ҳар қандай муҳим иш чала қолади.”

 “Уйга кирганингизда шайтон ҳам сиз билан бирга киришга уринади. Бироқ, уйга кираётганингизда Басмала айтсангиз, шайтон,” (бу уйга  киришнинг иложи йўқ экан ), деб қайтиб кетади.”

 “Ишини Басмала билан бошлаганни Аллоҳу таоло бағишлайди-кечиради.”

 “Устоз бирор ўқувчи болага Басмала ўргатса ва у бола ҳам Басмалани қайтарса, Аллоҳу таоло ўша боланинг ота-онаси ва устозининг Жаҳаннамга кирмасликлари учун далил ёздиради.”

 Абдуллоҳ ибни Аббосдан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ ҳазратлари, “Қуръони каримга ҳурмат кўрсатиш, Аъузу ўқиш билан бошланади ва Қуръони каримнинг калити эса Басмаладир,” дея марҳамат қилганлар.

4. Мустаҳоб. Буни бошқача мандуб, одоб ҳам деб аташади. Мустаҳоб, суннати ғайри муаккада ҳукмидадир. Пайғамбар ҳазратларининг умрида бир марта бўлса ҳам адо этганлари, яхши кўрганлари  хусуслар, Ҳазрати Пайғамбар яхши кўриб ёқтирган нарса ва амаллар Мустаҳоб амаллар деб аталади. Масалан, янги дунёга келган гўдакка еттинчи куни исм берилиши, янги туғилган ўғил ва қиз болалар учун ақиқа хайвони сўйиш маросими; чиройли кийиниш; ёқимли ҳидли нарсалар суртиниш каби хусуслар мустаҳоб амал(ибодат) лардир. Саналган мустаҳоблар адо қилинса савоби кўп бўлади. Борди-ю булар адо этилмаса, зарари бўлмайди. Мустаҳоб ибодатлар бажарилмагани учун азоб берилмайди, шафоатга таъсири бўлмайди.

 5. Макруҳ. Аллоҳу таоло ва Муҳаммад алейҳиссаллам ёқтирмаган нарсаларга Макруҳ дейилади. Макруҳ бўлган нарсалар қилинса ибодатларнинг савобини кетказади.

Маҳруҳлар ҳам икки турлидир. Улар, 1. Тоҳриман макруҳ; 2. Танзиҳон макруҳдир.

Тоҳриман макруҳ, вожибни тарк этиш бўлиб, ҳаромга яқин макруҳлардир. Бундай макруҳларга йўл қўйиш гуноҳга сабаб бўлиб, азоб берилишини юзага келтиради. Масалан, Қуёш туғаётган ва ботаётганда, у тик тепада бўлган вақтларда намоз ўқиш тоҳриман макруҳга мисол бўлади. Бундай макруҳларга атайлаб йўл қўйганлар гуноҳкор бўладилар ва жаҳаннамда азоб чекадилар. Намознинг вожибларини тарк этган ва намозда тоҳриман макруҳларга йўл қўйган киши ўша намозини иода этиши вожибдир. Агар бу макруҳларни унутиш оқибатида содир этган бўлса, намозни саждаи саҳв этиш билан тугатиш лозим бўлади.

Танзиҳон макруҳ, мубоҳ, яъни ҳалол бўлган ишларга яқин бўлган, ёки қилинмаслиги, қилинишидан кўра яхши бўлган ишлардир. Масалан, ғайри муаккада суннатларни ёки мустаҳобларни бажармаслик танзиҳон макруҳлардир.

 6. Муфсид. Динимизда машҳур бўлган бирор ишни ёки бошланган бирор ибодатни бузган нарсаларга Муфсид3 дейилади. Иймонни, намозни, никоҳни, закотни, савдо-сотиқни бузиш кабилар муфсидлардир. Масалан, Аллоҳни ва китобни сўкиш куфр бўлади ва иймонни бузади. Намознинг ичида кулиш, таҳоратни ва намознинг ўзини ҳам бузади. Рўза тутган кишининг билган ҳолда еб-ичиши рўзани бузади.

В) Намоз ўқиш. Мусулмоннинг бу вазифаси ҳам аслида буюк бир ибодатдир. Шу билан бирга намоз, намоз ўқиш мусулмон учун алоҳида энг муҳим фарз вазифадир. Шунинг учун бу вазифани алоҳида бир бўлим шаклида тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Аллоҳу таоло Намоз ўқишни, Қуръони каримда, “Намоз ўқиш, Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, Унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир). Сизни васат(ўрта, адолатли, тўғри йўлда бўлган) бир миллат(уммат) қилдик”(Бақара, 143) каби баҳолайди ва ҳеч бир жон ўз кучидан ташқари ибодату амаллар қилишга буюрилмаслиги ҳақида эса, “Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар – Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймизУлар жаннат эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар”(Аъроф – 7, 42), каби марҳамат буюрилади.

Энг аввал қилинадиган иш:

Раббимизнинг амрини олдин олсин киши,

Аввал намоз, сўнгра қилсин бошқа ишини

 Намоз:

Воситамас, мақсаддир, Исломнинг биносидир,

Кўзимизнинг нуридир, дилларнинг жилосидир.

 Намозга тўсиқ бўлган иш:

Намозга тўсиқ ишнинг, фойдаси, хайри бўлмас,

Мўмин вақтида ўқир, ҳеч қазога қолдирмас.

Намоз ва жамоат:

Намоз ўқиган кўрсатар, Мавлога итоатини!

Фазилату ажрин билган, қолдирмас жамоатини!

Ислом дини буюклари демишларки, “Намоз ҳаётдир. Намоз ва нафас айни нарсалардир. Киши нафас олаётган бўлса, намоз ўқий олади. У нафас олмаётган бўлса, намоз ҳам ўқий олмайди, албатта!”

Намозга аҳамият беринг!

Намозга аҳамият бериб, тўғри дуруст ўқинг,

Ундай бундай ўқишдан уялиб, ташвишланинг.

Илоҳий ризолик.

Тўғри ўқилган намоз кишини динга боғлар,

Ёмонликни ман этиб, Ҳақнинг ризосин олар.

Энг афзал амал.

Намозни тўғри ўқиш, кўп буюк савоб бўлар,

Мункар ва Накир учун энг афзал жавоб бўлар.

Дуо қабул бўлмайди.

Намоз ўқимаган кишининг қабул бўлмас дуоси,

Қанча қилмасин яхши ишлар, оқормас қалб қораси.

Ихлос ва намоз:

Ихлосла намоз ўқисанг, эришарсан кўп неъматга,

Ташвишларга учрамай, учиб ўтарсан Жаннатга.

Чексиз бахтлилик:

Қутилиш енгиллашар, саждага тегса бошлар,

Чунки чексиз бахтлилик, фақат намоз-ла бошлар.

Намозсиз Ислом бўлмас.

Тиргаксиз бино бўлмас, тиргак бўлса йиқилмас,

Намоз динда тиргакдир, намозсиз Ислом бўлмас.

Эккан йиғажакдир.

Ажал шарбатини барча бирдай ичажакдир

Излаган топади, эккан ҳосил йиғажакдир.

Қалбнинг шифоси.

Намоз қалбга шифодир, мазлум кўнглун шод этар,

Тўғри ўқилган намоз, ёмонликни барбод этар.

 Илмиҳол ва намоз:

Илмиҳолни ўрганиб, динимизни билайлик,

Намозни тўғри ўқиб, қалб зангин тозалайлик.

Таҳорат.

Намоз мўминнинг меърожидир. Мўминни бошқалардан ажратадиган муҳим аломат ва фарқ унинг намоз ибодатидир.  Намоз мўмин учун энг муҳим фарз ибодатлардан биридир. Шунинг учун намоз ўқишга ва намоз ибодатига ҳар бир мусулмон алоҳида аҳамият бериши ва уни лозими каби адо этиши шарт. Шу сабабдан намоз ибодатининг қандай адо этилишини, унинг ўқилишини алоҳида кўрсатамиз.

Намоз мўминнинг меърожи дейилди, демак мусулмон намоз ўқишга турар экан, у ўзини Аллоҳу таолонинг ҳузурида сингари ҳис этиши  лозим бўлади. Бунинг учун ҳаммасидан аввал мусулмон киши тоза, тозаланган бўлиши, яъни мусулмоннинг кийимининг, танаси – баданининг ёки намоз ўқиладиган жойининг бирор жойида нотоза(намозни бузадиган нотоза)лик бўлмаслиги шарт. Мўминнинг намоз  ўқиши учун тазоланиши, унинг таҳорат олиши билан амалга оширилади. “Таҳорат”  сўзининг ўзбекчадаги маъноси ҳам тозалик демакдир. Пайғамбар ҳазратлари (соллаллоҳу алейҳи ва ссалам) “Намознинг калити тозалик, бошланиши такбир, тамомланиши эса салом”дир каби марҳамат қилганлардир.

Таҳоратланиш – таҳорат олиш.

Таҳоратланиш, таҳорат олиш, тозаланиш асосан икки турли бўлади:

1. Нажосатдан таҳорат; 2. Ҳодасдан таҳоратдир.

1. Нажосатдан таҳорат, Намоз ўқидийдиган кишининг баданида, кийимида ёки намоз ўқиладиган жойда шаръан ножинс(нотоза) ҳисобланган бирор модда, нарса бор бўлса, баданни, кийимни, намоз жойини ана ўша нотозаликдан тозалашдир.

Нотоза модда(нарса)ларнинг баъзилари аслидан нотозадир. Баъзилари эса, асли эътибори билан тоза бўлиб, нотоза нарсаларнинг аралашиши ёки тегиши оқибатида нотоза бўлиб қолгандирлар. Бунга мисол, масалан, идрор(сийдик) кийимга тегиши натижасида кийим нотоза(бенамоз) бўлиб қолади. Идрор аслида ўзи нотозадир. Кийим эса, аслида тоза бўлиб, идирор тегиши, сачраши оқибатида нотоза бўлиб қолгандир. Намоз ўқийдиган мусулмоннинг эса, кийими ҳам, бадани ҳам тоза бўлиши шарт. Шунинг учун намоз ўқилишига туришдан аввал мусулмоннинг кийими тозаланган, ўзи эса таҳоратли бўлиши лозим. Ана шундай тозаланиш нажосатдан таҳорат деб аталади.

2. Ҳодасдан таҳорат. Ҳодас, баъзи ибодатларнинг қилинишига диний жиҳатдан маний бўлган ҳукмий бир нотозаликдир. Масалан, таҳоратсизлик,таҳорат синган бир хол, жунублик(жинсий алоқадан кейинги вазиятда бўлиш), ҳайз холати ва нифос каби ҳоллар каби … Ҳодасдан таҳорат эса, ана шундай ҳодас ҳолатдан тозалинишдир. Бу ғусл таҳорати ёки таҳорат олиш йўли билан амалга оширилади.

 Таҳорат олишнинг фарзлари.

Улар тўрттдир: 1. Юзни ювиш. 2. Қўлларни тирсакларгача ювиш. 3. Бошнинг тўртдан бирини масҳ қилиш(ҳўллаш). 4.Оёқларни тўпиклари билан бирга ювиш.

Таҳорат олишнинг суннатлари:

1. Таҳорат олишга ният;

2. Таҳоратни аузу басмала билан бошлаш;

3. Таҳоратни бошлашдан олдин қўлларни билаклар билан бирга ювиш;

4. Тишларни мисвоқ(тиш шеткаси билан ҳам тозаласа бўлади) билан тозалаш. Мисвоқ ва тиш шеткаси бўлмаса, бармоқлар билан тозалаш;

5. Таҳорат аъзоларини кетма-кет узлуксиз ювиш;

6. Ювилган аъзоларни сийпалаш;

7. Оғизга уч марта сув олиш;

8. Рўза бўлмаган вақтларда оғизни чайқаш;

9. Бурунга уч марта сув бериш ва чап қўл билан бурун қоқиш;

10. Ювиладиган аъзоларнинг барчасини уч мартадан ювиш;

11. Таҳоратда жуфт аъзоларни(қўл, оёқ каби) ювишда ўнгидан бошлаш;

12. Қўллар ва оёқларни ювганда бармоқлар учларидан бошлаш;

13. Соқоли борларнинг соқолларини ҳўллашлари;

14. Бармоқларда узук бўлганида, уларни айлантириш йўли билан уларнинг остиларига сув киришини таъминлаш;

15. Қулоқларни масҳ этиш;

16. Бўйинни масҳ этиш;

17. Бошнинг ҳамма жойини масҳ этиш;

18. Бармоқларнинг ораларини ҳўллаш.

Таҳорат олишнинг макруҳлари.

1. Юзга сувни чачратиб отиш;

2. Таҳорат оладиган сувга уфлаш;

3. Аъзоларни учдан кам ёки кўп ювиш;

4. Оғизни ғарғара этиб чақаётганида бўғизга сув кетказиш;

5. Тоза бўлмаган бирор нотоза жойда таҳорат олиш;

6. Таҳорат олаётганда кўзни юмиш ёки уни катта очиш;

7. Чапдан бошлаш;

8. Ўнг қўл билан бурун қоқиш;

9.Чап қўл билан оғизга ёки бурунга сув бериш;

10. Қуёшда қолиб исинган сув билан таҳорат олиш;

11. Таҳорат олаётганида сўзлашиш;

Таҳорат олишнинг адаблари.

1. Таҳорат олаётганида бошқа бирисидан ёрдам сўрамаслик;

2. Таҳорат олаётганида сувнинг сачрамаслигига диққат қилиш;

3. Таҳорат олаётганда қиблага қараб йўналиш олиш;

4. Лозим бўлмаганида сўзламаслик;

5. Ниятни тилда сўзлаш;

6.Ҳар бир аъзони ювганда яхшилаб ишқаш;

7. Таҳорат дуоларини ўқиш;

8. Ҳар бир аъзоларни ювишда басмалани сўзлаш;

9. Қулоқни масҳ этаёганда чиначоқнинг учлари билан қулоқ тешикларини масҳ этиш;

10. Бурунга ва оғизга сувни ўнг қўл билан олиш;

11. Чап қўл билан бурун  қоқиш(шимгириш);

12. Узрли бўлмаган кишининг намоз вақтидан аввал таҳорат олиши;

13. Таҳорат олиниб бўлганидан сўнгра қиблага қараб тикка турган ҳолда калимаи шаҳодат келтириш ва дуо этиб бироз сув ичиш;

Таҳорат олишнинг тартиби ва таҳорат дуолари.

1. Таҳорат олиш басмала ила бошланади. Бундан сўнгра, “Бисмилоҳил-азийм. Валҳамду лиллоҳи ало динил-Ислом. Ва  ало тавфиқ-ил-иймон. Ал-ҳамдулиллоҳил-лазий жаъолалмоа таҳуран ва жаъолал-ислома нуран” дуоси (бу дуонинг ўзекчадаги маъноси: Азийм бўлган Аллоҳу таолонинг исми билан бошлайман. (Бизга) Ислом динини берган ва иймонни эҳсон этган  Аллоҳу таолога ҳамду санолар бўлсин. Сувни тозалавчи, Исломни нур қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин) ўқилади. Бундан кейин қўллар уч марта ювилади.

2. Ўнг қўл билан оғизга уч марта сув олинади ва бу билан бирга “Аллоҳуммас-кимий мин ҳавди набиййика каъсан ло азмау боъдаҳу абадан” дуоси (Бу дуонинг ўзбечадаги маъноси: Эй Аллоҳим! Суви ичилганидан сўнгра ҳеч чанқалмайди(сувсизлик сезилмайди)ган ҳавз-и Набийдан мен бандангга бир пиёла(коса) сув ичир) ўқилади.

3. Ўнг қўл билан бурунга уч марта сув олинаётганида, “Аллаҳумма ариҳний райиҳатал жаннати варзуқний мин неъимиҳо. Ва ло туриҳний райиҳотан-нор” дуоси (Бу дуонинг ўзбекчада маъноси: Эй Аллоҳим! Менга асло жаҳаннам ҳидидан эмас, жаннат ҳидини ҳидлат ва мени жаннат неъматлари билан ризқлантир) ўқилади.

4. Ҳовучларга сув олиб бешонадан бошлаб, чакка ва ияк остилари ювилаётганида, “Аллоҳумма баййид важҳи бинурика явма табёдду вужуҳу авлиёика ва ло тусаввид важҳий би зунубий явма тасвадду вужуҳу аъдоика” дуоси ( бу дуонинг ўзбкеча маъноси: Эй Аллоҳим! Нурингла авлиёларнинг юзларини равшанлатганинг сингари менинг ҳам юзимни равшанлаштир. Душманларингнинг юзларини қора қилганинг кунда менинг гуноҳларим ҳисобидан менинг юзимни қора қилма) ўқилади.

5. Чап қўл билан ўнг қўл тирсакларгача уч марта ювилаётганида, “Аллаҳумма аътиний китобий бияминий ва ҳосибний ҳисобан ясиран” дуоси (Бу дуонинг ўзбекчада маъноси: Эй Аллоҳим! Китобимни ўнг тарафдан бер ва мени енгил ҳисобга ол) ўқилади.

6. Ўнг қўл билан чап қўл тирсакларгача уч марта ювилаётганида, “Аллаҳумма ло туътиний катобий би шимолий ва ло мин варои заҳрий ва ло туҳосибний ҳисобан шадийдан6”дуоси (Дуонинг ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Китобимни чап тарафимдан ва орқамдан берма. Мени қийин ҳисобга тутма)  ўқилади.

7. Ҳар икки қўл тирсакларгача ювилганидан сўнгра, бармоқларни ювиб-ҳўллаб, бош масҳ қилинаётганида, “Аллаҳумма ҳаррим шаърий ва башарий олан-Нор. Ва азилланий таҳта зиллий аршика явма ло зилла илло зиллу аршика” дуоси (Бу дуонинг ўзбечадаги маъноси: Эй Аллоҳим! Вужудимни ва сочларимни жаҳаннамга отма. Соя топилмайдиган, соя бўлмай қолган кунда мени Арш-и аълонинг соясида соялантирди) ўқилади.

8. Энди ўнг ва чап қўлнинг шаҳодат бармоқлари билан икки қулоқнинг тешикларига сув берилади ва бош бармоқлар билан қулоқларнинг орқа тарафи масҳ қилинади ва “Аллаҳум мажаълний миналлазийна ястамиъунал-қовла фа яттабиуна аҳсанаҳу” дуоси(бу дуонинг ўзбекчадаги маъноси: Эй Аллоҳим! Мени сўзларни тинглаб, улардан энг яхшисини, энг муъқулини танлайдиганлардан айла) ўқилади.                                                                                                                                                                                                                                                           

9. Ҳўлланган бармоқларнинг орқа тарафи билан энса(бўйин)ни масҳ қилаётганда, “Аллаҳумма аътик рақобатий минан-Нор” дуоси (Бу дуонинг ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Бўйнимни оловдан озод айла) ўқилади.

10. Бўйин масҳ этилганидан сўнгра чап қўлнинг чиначайи билан ўнг оёқнинг чиначоғидан бошлаб, оёқ бармоқларининг ораси ҳўлланиб, тўпиқлар билан биргаликда ўнг оёқ уч марта ювилаётганида, ”Аллаҳумма саббит қодамийя олас-сироти явма тазиллу фиҳилакдому” дуоси(Бу дуонинг ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Оёқлар тоядиган кунда, сирот устида оёқларимнинг маҳкам туришини насиб айла) ўқилади.

11. Бу сафар чап оёқ бармоқлари ораси бош бармоқдан чиначоқга қараб ҳўлланиши билан тўпиқларни ҳам қўшиб ювилаётганида, “Аллаҳумма ло татруд қодамайя олас-сироти явма татруду куллу ақдоми аъдоика. Аллаҳуммаъж- ал саъйи машкуран ва занбий моғфуран ва омалий мақбулан ва тижорати лан табура” дуоси (Дуонинг ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Сенинг душманларинг оёқлари сиротда тойиб кетадиган кунда менинг оёқларимнинг тоймаслигини насиб айла. Эй Аллоҳим меҳнатимни мақтовга лойиқ айла. Гуноҳимни бағишла. Амалимни қабул айла. Тижоратимни ҳалол айла!) ўқилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, “Кимки таҳорат олганидан сўнгра, кўкка қараб “Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдика, Ашҳаду ан ло илоҳа илло анта воҳдака ло шарика лака астоғфирука ва атубу илайка ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдука ва Расулука”   каби дуони ўқиса, Аллоҳу таоло ўша кишининг гуноҳларини афв этади ва уни қабул этиш имзоси билан тасдиқлаб, Арш-и аълонинг остида уни муҳофаза қилади. Қиёмат куни бу дуони ўқиган киши келиб , ўша дуосининг савоби ажрини олади,” дея марҳамат қиладилар. (Бу дуонинг ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Сенга ҳамдлар келтириб, Сенга қусурсиз, ягоналигингга таъзим қиламан. Сендан бошқа маъбуд йўқлигига, сенинг ягоналигингга  ва шеригинг(ўртоғинг) йўқлигига ва Муҳаммад алейҳиссалом сенинг банданг  ва Расулинг эканлигига шаҳодат келтирамандир.)

Пайғамбаримиз ҳазратлари тубандагиларни ҳам марҳамат қиладилар: “Кимки таҳорат олганидан сўнгра “Инноанзалноҳу” сурасини бир марта ўқиса, Аллоҳу таоло у кишини сиддиқлар қаторига ёздиради. Икки марта ўқиса, шаҳидлар қаторига ёздиради, уч марта ўқиса, пайғамбарлар билан хашр бўлади.” “Кимки таҳорат олганидан сўнгра менга ўн марта салоту салом келтирса, Аллоҳу таоло у кишининг ғамини кетказиб, уни севинтиради, дуосини қабул қилади.”

Таҳорат олаётганлар таҳорат дуоларини билмасалар, у дуолар ўқилмаслиги мумкин. Аммо у дуоларни қисқа вақт ичида ўрганиб, таҳорат олинаётганида уларни ўқиш лозим. Таҳорат дуоларини ўқиш кўп савобдир. Таҳоратнинг охирида дарҳол ёки уни битиргандан сўнгра, “Аллаҳуммажъалний минат-таввобийн, важъолний минал-мутатоҳҳирийн, важъалний мин абадик-ас-солиҳийн важъалний миналлазина ло ҳавфун алайҳим ва лоҳум ёҳзанун” дуосини ўқиш ҳам кўп савобдир.

Таҳорат дуоларини билмаганлар ҳар аъзони юваётганларида Калимаи шаҳодат ўқишлари керак ва шундай қилинганида ҳам катта савоб олинади.

 Таҳоратни бузадиган нарсалар.

1. Вужуднинг ҳар қандай бир жойидан қон, иринг ёки сув чиқиши;

2. Оғиз тўла қусиш;

3. Тупурилганда тупурикнинг ярими ёки ундан кўпроғининг қон бўлиши;

4. Кичик ёки катта таҳорат ушатиш;

5. Ел чиқариш;

6. Хушдан кетиш ёки маст бўлиш;

7. Намоз ўқиётганида ёнидаги киши эшитадиган овозда кулиш;

8. Ухлаб қолиш;

9. Таяммум қилган кишининг таҳорат ола оладиган сувга етишиши.

Таҳоратсиз нималар қилинмайди?

1. Намоз ўқилмайди;

2. Қуръони каримга, Қуръони каримнинг бирор оятига қўл текизилмайди;

3. Кабаъи муаззам тавоф қилинмайди. Буларни қилиш ҳаромдир.

Таҳорати бўлмаган киши фақат Қуръони каримни ёддан ўқиши мумкин.

Таяммум.

Сув топиш қийин бўлган жойларда таҳорат ёки ғусл ўрнида тупроқ воситасида қилинадиган таҳорат ёки ғусл олиш усулидир. Бу ният қилинганидан сўнгра тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага қўлларни суртиб юзларни ювиш-ишқалаш  билан бажарилади.

 Таяммумнинг шартлари.

1. Сув топиш мумкин бўлмаслги;

2. Етарли миқдорда сувнинг бўлмаслиги;

3. Сувга бориш йўлида бир таҳлика(хавф)нинг бўлиши;

4.Сувнинг жуда узоқларда бўлиши;

5. Сувни ишлатишнинг имкони бўлмаслиги;

6. Сувнинг фақат ичишгагина етарлиги;

7. Касал бўлиб қолишдан қўрқиш ҳоли ёки касаллигининг ёмонлашиш хавфи борлиги.

Таяммумнинг фарзлари иккитадир:

1. Таяммумга ният қилиш;

2. Таяммум олиш, яъни қўлларни тупроққа ёки тупроқ жинсидаги бир нарсага икки марта уриб биринчи уришда юзни, иккинчи уришда қўлларни масҳ этишдир.

Таяммумнинг суннатлари:

1. Басмала ўқиш.

2. Навбатга риоя этиш.

3. Қилинадиган ишларни бирин кетин-қилиш.

4. Бармоқлар орасини очиқ тутиш.

5. Тупроққа урилаётганида қўлларни аввал илгари ва сўнгра орқага суриб олиш.

6. Қўлларни тупроқдан олганда улар жуда чангли бўлсалар, қўлларни бир-бирига уриб, улардаги чангларни бироз озайтириш.

Таяммум қандай олинади?

Кийимлар тирсакгача тирилади ва басмала айтилади. Нима учун, қандай сабабга кўра таяммум олиниши лозим бўлса, ўшанга ният қилинади. Бармоқлар ораси очиқ бир шаклда тоза тупроққа ёки тупроқ жинсидаги бир нарсага бир марта урилиб, қўлларнинг ичи билан юз бутунлай масҳ қилинади. Такрор қўлларни тупроққа уриб энди чап қўлнинг ичи билан ўнг қўл тирсакгача, ўнг қўлнинг ичи билан чап қўл тирсакларгача масҳ қилинади. Ва шундай қилиб таяммум олинган бўлади.

Таяммумни бузадиган нарсалар:

1.Таҳорат ва ғуслни бузадиган нарсалар таяммумни ҳам бузадилар.

2. Таҳорат ёки ғусл олиш учун етарли сув мавжуд бўлса ва бу сувни ишлатиш мумкин бўлса, таяммум дарҳол бузилади.

3. Бирор яра ёки бошқа бир узри сабабли  вужудига сув текгиза олмаганлигидан таяммум олган кишининг ўша узри қолмаса, масалан, яраси тузалса таяммум бузилади.

Ғусл таҳорати.

Қуръони каримнинг Моида сураси 6-ояти каримаси мазмунида, “Агар жунуб бўлсангиз, чўмилингиз!” каби марҳамат буюрилади.

Вужуд(бадан)нинг ҳеч бир қуруқ жойини қолдирмасдан ювиниш, чўмилиш ғусл ёки ғусл олиш дейилади.

Ғусл олишни шарт этадиган ҳоллар:

1.Уйқуда ёки уёниқ вазиятда эркак ёки аёлнинг таносул аъзоларидан шаҳват билан маний отилиб чиқиши.

2. Аёл ва эркакнинг жинсий алоқада бўлиши.

3. Хотин-қизларда ойликлари ҳолатининг тугаши. Хотин-қизларнинг ойликлари тугаганидан сўнгра ғусл олишлари фарздир. Чунки ўшандай ғусл олинмаса, намоз ва Қуръони карим ўқиш мумкин бўлмайди, Каъба тавоф қилинмайди ва масжитларга кирилмайди.

Ғуслнинг фарзлари:

1. Мазмаза қилиш, яъни оғизга анчагина сув олиб бўғозгача чайқалаш.

2. Интиншоқ, яъни буруннинг охиригача сув кетгазиб, уни ювиш.

3. Баданни бутун бўйи басти билан тўла ювиш.

Ғуслнинг суннатлари:

1. Ғуслни басмала билан бошлаш.

2. Ғуслга ният қилиш.

3. Баданда бўлган барча нотозаликларни яхшилаб ювиш.

4. Ғусл қилишдан олдин таҳорат олиш.

5. Таҳоратдан сўнгра аввал бошга, ундан кейин навбат билан ўнг ва чап елкага уч мартадан сув қуйиб ювиш.

6. Ҳар сафар ювишда сувни баданнинг ҳамма жойига теккизиш.

7. Сув қуйилганида баданни сийпаш-ишқалаш.

8. Аврат жойларнинг очиқ бўлмаслигини сақлаш.

9. Оёқ турган жойда сув йиғилиб қолаётган бўлса, оёқларни кейин алоҳида ювиш.

Ғуслнинг макруҳлари:

1.Таҳоратда макруҳ бўлганлар ғуслда ҳам макруҳдирлар.

2. Қўл ва оғизни ювмасдан бирор нарса еб-ичиш.

Ғусл олинаётганда нималарга диққат этилиши шарт?

1. Баданнинг сув тегиши қийин бўлган жойлар: киндик чуқури, қулоқларнинг ич қисмлари, қўлтиқ остилари, сирға тақиладиган қулоқ тешиклари, мўйлав, соч ва соқол тиблари қуруқ қолмаслиги учун уларнинг яхшилаб ювилишига.

2. Ёлонғоч ҳолатда қиблага қараб турилмасликка;

3. Зарурат бўлмаганида гаплашмасликка;

4. Тирноқлардаги ва лаплардаги бўёқлар таҳоратга ва ғуслга ҳалақит берадиган нарсалардир. Шу сабабдан тирноқлар ва лаплар бўёлган бўлмаслигига диққат этилиши шартдир.

Н А М О З.

Намознинг турлари:

1. Фарз намозлар, 2. Вожиб намозлар ва 3. Нофила намозлар мавжуддир.

Фарз намозлар.

Ақли нормал бўлиб, балоғатга етишган ҳар бир эркак ва хотин-қиз мусулмоннинг ҳар куни беш вақт намоз ўқиши фарз-и айндир.

Фарз-и айн: ёши етишган ҳар бир эркак ва хотин-қиз мусулмонга фарз қилинган намозлардир. Мусулмоннинг ҳар куни беш вақт намоз ва жума намозини ўқиши фарз-и айндир.

Фарз-и кифоя: Мусулмонлардан баъзиларининг ўқиши билан бошқаларининг у намозни ўқишдан озод бўлишлари, масалан, жаноза намози фарз-и кифоя намоздир.

Вожиб намозлар:

1. Витр намози,

2. Рамазон байрами намози,

3. Қурбон байрами намози, вожиб намозларидир.

Нофила намозлар: Таровиҳ намози, истиҳора намози, тасбиҳ намози, таҳажжуд намози, тавба намози, ҳожат намози, қуёш ва ой тутилишида ўқиладиган намозлар каби намозлар нофила намозларидир.

Намознинг фарзлари:

Намознинг фарзлари ўн иккитадир. Улардан олтитаси намоз бошламасидан аввал бажа-риладиган (намоздан ташқаридаги) фарзлардир. Булар бошқача намознинг шартлари деб аталади. Қолган олтитаси намознинг ичида бажариладиган фарзлар бўлиб, буларга намознинг рукнлари дейилади. Намоз кераги каби адо этилиши учун ҳар бир намоз ўқилганида бу ўн икки фарзлар лозим бўлгани каби бажарилиши шартдир, фарздир.

Намознинг шартлари(уларни олтитадир дедик):

1. Ҳодасдан таҳорат.

Юқорироқда айтилгани каби намоз ўқишга турадиган киши(мусулмон)нинг турли хил нотозаликлардан тозаланишидир. Таҳорати бўлмаганлар таҳорат олади, ғусл олиниши лозим бўлганлар ғусл таҳорати олиши керак бўлади.

2. Нажосатдан таҳорат.

Бу таҳорат ҳақида ҳам юқорида айтиб ўтилди. Намозга турадиган мусулмоннинг баданида, кийимида ва намоз ўқийдиган жойида бўлган нотозаликлар тозаланиши, яъни нажосатдан таҳорат олиниши керакдир.

3. Сатр-и аврат.

Намозга турадиган мусулмоннинг ёпиқ туриши лозим бўлган жойларининг ёпиқ бўлиши. Масалан, эркакларда баданнинг киндикдан бошлаб оёқ ошиқларигача, хотин-қизларда қўллар билак ошиқларигача, юз ва оёқнинг тўпиқдан паст қисмидан бошқа ҳамма жойлари сатр-и авратдир. Мусулмон намозга турганида, унинг ана ўша сатр-и аврат жойлари тўла ёпиқ бўлиши шартдир.

4. Истиқболи Қибла(Намоз ўқишга турилганда Қиблага қараб йўналиш олиш).

Намоз ўқийдиган киши(мусулмон)нинг Қиблага қараб йўналиши бу Истиқболи Қибладир.

5. Вақт(намоз ўқиладиган вақтлар).

Фарз бўлган беш вақт намозлар, Жума намози, байрам намозлари, витр намози ва таровиҳ намозлари ўқиладиган вақт учун куннинг маълум вақт оралиқлари белгилаб қўйилгандир. Намоз ўқийдиган киши ўша вақтларнинг кириш ва тугаш онларини билиши шарт. Ана шулар вақт, яъни намоз вақтлари дейилади. Намоз вақти кирганидан сўнгра, ўша вақтнинг намозини ўқиш фарз ҳукмига киради.

6. Ният(намоз ўқишга ният қилиш).

Қайси вақт намозини ўқиш вақти кирса, ўша намозни ўқишни қалбдан ният қилиш –исташдир, яъни овоз чиқармай ниятни дилдан кечиришдир. Ниятни тилда айтиш ҳам жоиздир, деганлар бор.

Ана шу юқорида саналган 6-та шарт намоздан ташқарида бажарилиб, Намознинг шартлари деб аталадилар

Намознинг рукнлари-намознинг ичидаги шартлари(бу ҳам олтитадир).

1. Ифтитоҳ такбири:

Намоз “Аллоҳу акбар” сўзларини сўзлаш билан бошланади. Ана шу икки сўздан иборат жумлани сўзлаш ифтитоҳ такбири бўлиб, уларни овоз чиқариб сўзлаш ифтитоҳ такбирини олиш бўлади.

2.Қиём:

Бу сўз ўзбек тилида тикка туриш, ўтирган жойдан туриш маъноларини беради. Ибодатда намоз ўқиш учун қиблага қараб тик туриш қиёмдир.

3. Қироат:

Намоз ўқимоқчи бўлган кишининг фақат ўзи эшитадиган паст овозда   Қуръони карим оятларидан бир миқдор ўқиши Қироатдир.

4. Руку:

Руку, ўзбек тилида эгилиш маъносига келади. Намозда эса, Ҳовучнинг ичлари билан тиззаларни ушлаб, вужуднинг белдан бошлаб эгилишидир. Хотин-қизлар қўлларини тиззаларига енгилгина текизиб, озгина эгиладилар.

5. Сажда. Саждага рукудан такрор тик турилганидан сўнгра кетилади ва у вақт навбат билан шулар қилинади: 1. Ўнгдан бошлаб тиззалар; 2. Қўллар(аввал ўнг қўл ва иккинчи чап қўл); 3. Бурун ва пешона ерга текизилади ва шу билан сажда қилинган бўлади.

6. Қаъда-и охира:

Намозни тугатишдаги, намозда охирги ўтиришга Қаъда-и охира дейилади. Яъни намоз ўқишнинг охирида “Аттоҳийёту”ни ўқишга кетадиган вақтча ўтиришдир.

Ана шу кейинги саналган 6-та шарт Намоз ичидаги шартлар бўлиб, Намознинг рукнлари деб аталадилар.

Беш вақт намозларнинг исмлари:

Бомдот намози, эрталаб тонгда бошланадиган,

Пешин намози, қуёш тепадан оғиши билан бошланадиган,

Аср намози, соялар уларнинг эгалари бўйича узайганида бошланадиган,

Шом намози, қуёш ботганида бошланадиган,

Хуфтон намози, уфқдаги оқлик тугаши билан бошланадиган каби исмланган кунда беш марта ўқиладиган намозларга “Беш вақт намоз”лари деб аталади.

1. Бомдод намози, икки ракаъат фарз ва икки ракаъат суннат шаклида ўқилади. Бу на-мознинг – бомдод намозининг кириш вақти: фажрнинг туғишидан, яъни шарқий уфқда оқоришнинг бошланишидир. Ана шу вақтдан бошлаб қуёш туғишигача бўлган вақт ичида бомдод намози ўқилса соҳиҳ бўлади. Барча намозлар,  уларнинг вақтлари кирганидан сўнгра ҳеч кечиктирмай дарҳол ўқилса савоби буюк бўлади.

2. Пешин намози, тўрт ракаъат биринчи суннат ва 4 ракаъат фарз, яна икки ракаъат иккинчи суннат шаклида ўқилади. Унинг кириш ва битиш вақти қуёш тик тепадан оғиши, яъни соялар энг қисқариб, яна узая бошлаши билан бошланади ва аср намозининг вақти кириши билан тугайди.

3. Аср намози, Тўрт ракаъат фарздан иборат бўлиб, пешин намоз вақти битганидан аср намозини ўқиш вақти кирган ҳисобланади ва шом намози вақтининг кириши билан аср намози вақти тугаган бўлади.

Аср намози вақти, Имоми Абу Юсуф ва Имоми Муҳаммадларга кўра, жисмларнинг сояси, уларнинг бўйларича узайганидан бошланади ва қуёш ботганича давом этади. Бироқ бу ерда бир истисно бор, қуёш ботиш олдида уфқ сарғайганидан сўнгра, яъни қуёш уфқ чизиғига бир найза узунлигича яқинлашганидан кейин аср намозини ўқиш ҳаромдир. Аммо бирор узр билан бу вақтгача аср намозини ўқий олмаган киши, намоз-ни қазога қолдирмаслик учун бу вақтда ҳам асрни ўқиса жоиздир.

4. Шом намози, уч ракаъат фарз ва икки ракаъат суннат шаклида ўқилади. Намоз вақти қуёшнинг ботишидан бошланади. Жуғрофик минтақаларда қуёшнинг ботиш вақти фарқли бўлишларидан шом намозлари ҳар хил ўлкаларда турли вақтларда бошланишлари мумкин. Уфқ қизариши тугаши билан  Шом намозининг вақти ҳам тугаган бўлади.

5. Хуфтон намози, тўрт ракаъат фарз ва икки ракаъат суннатдир. Витри вожиб намози ҳам одатда уч ракаъат бўлиб, хуфтоннинг суннатидан сўнгра дарҳол ўқилади. Аслида Витр намозини хуфтондан сўнгра эрталаб(фажр)гача кечанинг исталган вақтида ўқиса бўлаверади. Олимларнинг кўпчилиги витри вожибни кечаси уйқудан уйғониб ўқилса савоби катта бўлиши ҳақида сўзлайдилар.

Хуфтон намозининг вақти шом намозининг вақти битишидан бошланади ва фажрнинг оқоришигача давом қилади. Имоми аъзам Абу Ҳанифа(раҳматуллоҳи алейҳ)га кўра, Хуфтон намозининг вақти осмондаги оқлик йўқ бўлганидан бошланади. Аср намози вақтини тушунтирилганда исмлари тилга олинган икки имомга кўра, хуфтон намозини, унинг вақти кирганидан ярим соат сўнгра ўқилса, тўртала имомларга кўра ҳам хуфтон  намози вақтида ўқилган бўлади.

Намоз ўқилиши таҳриман макруҳ, яъни ҳаром бўлган учта вақт бордир. Бу уч вақтда бошланган фарз намозлари соҳиҳ бўлмайди. Бу вақтлар қуёш туғаётган вақт, у ботаётган вақт ва қуёш тик тепада бўлган вақтлардир. Мазкур уч вақтда жаноза намози ўқиш, сажда-и тиловат ва сажда-и саҳв қилиш ҳам жоиз эмасдир. Қуёш ботаётганида ўша куннинг узрли кечитирилган аср намози ўқилиши мумкин.

Нофила намозлари ўқилиши макруҳ бўлган вақтлар эса, иккитадир.

1. Бомдод намозининг фарзи ўқилганидан сўнгра қуёш туғишигача нофила намози ўқилмайди.

2. Асрнинг фарзи ўқилганидан сўнгра, шомнинг фарзи вақти кирганигача нофила намози ўқилмайди.

Жумъа намози, тўрт ракаъат илк суннат, 2 ракаъат фарз(Жумъа намози) ва тўрт ракаъат иккинчи суннат каби ўқилади. Жумъа намози жумъа куни пешин намози вақтида жамоат билан ўқилади.

Муқаддас китобимиз Қуръони каримда, Аллоҳу таоло, “Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон ўқилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига бо-      ринглар ва савдо – сотиқни тўхтатинглар! Агар билсаларингиз, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига – Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир. Энди қачон намоз адо қилингач ҳар ерга  тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан(ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар,” (“Жумъа” сураси 9-10 оятлар), каби марҳамат буюради.

Эслатма 1. Намозда учрайдиган баъзи термин(атама)ларнинг ўзбек тилидаги маънолари қуйида келтирилади:

1. Салот, ўзбекчада “намоз” деган маънога келади. Бошқача, дуо ҳам деса бўлади.

 2. Такбир, “Аллоҳу акбар” дейишдир, “Аллоҳу акбар” жумласининг исми Такбирдир.

 3. Қиём, тик туришдир.

4. Қироат, Қуръони каримдан англаган ҳолда бир қанча сатрлар ёки оят ўқишдир.

5. Руку, Намозда қиёмдан сўнгра эгилиш деганидир.

6.Қавма, руку ҳолатидан тўғриланиб, бир марта “Субҳонараббиял азиийм” дейишга кетадиган вақт давомида тик туришдир.

7. Сажда, Намоз ўқилаётганида юзимизни, қўлларимиз, оёқларимиз ва тиззаларимизни биргаликда ерга қўйишдир.

8.Жалса, икки сажда орасида бир марта “Субҳонараббиял азийм”  дейишга кетадиган вақтча ўтириш, деганидир.

9. Қаъда, намозда “Аттаҳийёту”ни ўқиш учун ўтиришдир.

10. Қаъда-и охира, ҳар бир намознинг битишида охирги ўтиришдир, яъни охирги Қаъдадир.

 11. Ракаъат, ҳар бир вақт намози ва бошқа хил намозларнинг бўлимларидан бири,  уларнинг ҳар бирида Қиём, Руку ва Саждалар қилинади.

Намоз ва уни ўқиш-адо этиш тартиби.

Ҳар бир намозни адо этишга туриш, унга чақириш(Азон ўқилгани)дан кейин  бошланади. Фарз намозлари бошланиши олдидан икомат ҳам келтирилади. Азон ва иқомат эса қуйидагича ўқи(келтири)лади:

Азон.

Аллоҳу акбар – тўрт марта ўқилади;

Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ – икки марта ўқилади;

Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ  – икки марта ўқилади;

Ҳая алас-салоҳ – икки марта ўқилади;

Ҳаяалал фалоҳ – икки марта ўқилади;

Аллоҳу акбар – икки марта ўқилади;

Ло илоҳа иллоллоҳ – бир марта ўқилади.

Эслатма 2. Азон калималарининг маънолари.

Имоми Раббоний ҳазратлари  “Мактубот”ининг 303 – мактуби[2]да   Азон калималари қуйидагича изоҳланади:

Азон калималари етти донадир:

1– калимаи ифода Аллоҳу акбар бўлиб, у Аллоҳу таоло буюкдир. Унга ҳеч бир нарса лозим эмасдир. У бандаларининг ибодатларига муҳтож бўлишдан буюкдир. Бандаларнинг ибодатларидан Унга ҳеч қандай фойда йўқдир. Бу айтилаётган муҳим маънолар зиҳнларга яхши жойлашиб қолиши учун бу калимаи ифода Азонда тўрт марта такрорланади.

2 – калимаи ифода Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ бўлиб, кибриё(улуғлиги)си, буюклиги ва кимсанинг ибодатига муҳтож бўлмасдан, ибодатга Ундан бошқа ҳеч кимнинг ҳақи бўлмаслигига шаҳодат этаман ва шундайлигига  тўла инонаман. Ҳеч бир нарса Унга ўхшамайди каби маънони беради.

3 – калимаи ифода Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ бўлиб, Муҳаммад “алейҳи ва ало олиҳиссалоту вассаллом” Унинг юборган Пайғамбари, Унинг истагани ибодатлар йўлини бандаларига билдирувчи эканлигига ва Аллоҳу таолога фақат ҳазрати Муҳаммад билдирган, кўрсатган ибодатлар муносиб эканлигига шаҳодат келтираман ва тўла инонаман, каби маъно беради.

4 ва 5 – калимаи ифодалар Ҳайя алассалоҳ, Ҳайя алалфалоҳ бўлиб, улар мўминларни фалоҳ(саломатлик)га, саодатга, қутилишга сабаб бўлган  намозга чақирган иккита калимаи-ифодадир.

6 – калимаи ифодада такрор яна Аллоҳу акбар дейилиб, Унга лойиқ бирор ибодатни ҳеч ким қила олмайди. Унга лойиқ ва ярашадиган ибодат, ҳар қандай бир кишининг ибодати бўлишидан жуда – жуда буюкдир ва узоқдир каби маънолар ифодаланади.

7 – калимаи ифода Ло илоҳа иллоллоҳ бўлиб, Фақат Унга ибодат қилиш, қаршисида бош эгиш, олчоқ туриш фақат Унинг ҳақидир. Унга лойиқ ибодатни ҳеч бир бандаси қила олмайди. Ундан бошқа ҳеч кимнинг ибодат қабул қилишга ҳақи йўқдир каби маъноларни беради.

“Йилнинг баракати, баҳоридан билинади,” деганлари каби намоз шарафининг буюклигини ҳам унга мусулмонларни даъват қилиш учун танланган калималарнинг буюклигида кўриш мумкиндир.

 Азонни эшитган киши(мусулмон), Қуръони карим ўқиётган бўлса ҳам эшитганини паст овозда такрорлаши суннатдир. “Ҳайя ало”ларни такрорламай уларнинг ўрнида “ло ҳавла вало қуввата  илло биллоҳ” сўзланади. Азондан сўнгра солавот келтирилади. Бундан сўнгра азон дуоси ўқилади. Азонда “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расуллоҳ” иккинчи марта дейилаётганида икки бош бармоқларнинг тирноқлари ўпилиб, икки кўз устига суртиш мустаҳобдир. Иқомат айтилаётганида эса бундай қилинмайди.

Бомдод намозининг азонида “Ҳайя алал – фалоҳ”дан сўнгра икки марта “Ас-салоту ҳайрун минан-навм” дейилади.

Иқомат ўқилганида эса, “Ҳайя-алал-фалоҳ”дан сўнгра  икки марта “Қод қома тис-салоту” айтилади.

Азон дуолари:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) , “Азон ўқилаётганида мана шу дуони ўқинглар, “Ва ана ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳу воҳдаҳу ло шарикалаҳ ва аш-ҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ ва радиту биллоҳи раббан ва бил-ис-ломи динан ва би Муҳаммадин соллоллоҳу алейҳи ва саллама расулан набийё”, марҳамат қилганлар.

Бошқа бир ҳадис шарифларида, “Эй менинг умматим, Азон битганидан кейин мана бу дуони ҳам ўқинг: “Аллаҳумма рабба ҳозиҳид-доъватит-томмати вас-салотил-қоимати оти Муҳаммаданил-василата вал-фадиллата вад-даражатар-рафиота вабъасҳу мақоман маҳмуданил-лазий ваъодтаҳу иннака лотуҳлифул-миод”, каби марҳамат буюрадилар.

Икки ракаъат бомдод намози фарзини ўқиш тартиби.

Энди масалан, икки ракаъат бомдод намози фарзини ўқиш тартибини тўласинча қуйида келтирамиз. Беш вақт намозларининг қолганларида ҳам тўрт ракаъат фарз ва суннат намозларининг  биринчи икки ракаъати айни шу шаклда адо этиладилар.

1.  Тоза бир намоз жойи танланади ёки тоза бир жойга жойнамоз тўшалади, унинг устида таҳорат олинган ҳолда, тоза кийимларда қибла йўналишига қараб тик турилади. Оёқлар ораси тахминан тўрт бармоқ кенглигида тутилади. Қўллар ён томонларда эркин осилган бўлади.

2. “Аузубиллоҳиминашшайтонирражиим, бисмиллоҳирраҳмонирроҳим” дейилади. 3. Намоз ўқишга ният қилинади: “Аллоҳ ризоси учун бугунги икки ракаъат бомдод намозининг фарзини ўқишга ният қилдим ва Қиблам бўлган Каъбага йўналдим(жамоат билан намоз ўқилаётган бўлинса, ҳозир бўлган имомга уйдим-эргашдим), дейилади” ва шундай қилиб, бомдоднинг икки ракаъат фарз намозини ўқишга ният қилинган бўлади. Шу билан ифтитоҳ такбирини олишга тайёр бўлган бўлинади.

4. Эр киши икки кафтларини қиблага қаратган шаклда бош бармоқларини қулоқлар уч- лари(қулоқларнинг юмшоқ қисмлари)га қадар келтиради(хотин-қизлар ҳам кафтларини қиблага очиб, қўлларини кўксига келтирадилар) ва намозга турган киши ўзи эшитадиган  овозда “Аллоҳу акбар” дейилишининг сўнггида қўлларини киндик остида, ўнг қўлнинг чиначоқ ва бош бармоқлари билан чап қўлнинг билаги ушланган шаклда боғлайди. Хотин-қизлар эса, қўлларини кўкрак қафаси устида ўнг қўл бармоқлари чап қўл бармоқлари устига қўйишиб боғлайдилар.

5. Кўрсатилган тўрт қисм давомида ва бундан сўнгра намоз ичидаги вақт давомида дунё сўзларини сўзлаш, еб-ичиш, кулиш каби ҳаракатлар жоиз эмас, ҳаромдир. Кўзлар олдинда саждада пешона қўйиладиган жойга қараган бўлади.

6. “Субҳонакаллаҳуумма ва биҳамдук ватаборакасмук ва таоло жаддук ва лоилоҳа ғайрук” каби сўзланадиган дуо ўқилади.

7. Энди Аузу ва басмалалар айтилиб, аввал Фотиҳо сураси ва унинг орқасидан бирорта замми сура деб аталадиган сура ёки Қуръони каримдан оятлар ўқилади. Бу ўқиладиган замми сура ёки оятлар ракаъатларга кўра бошқа-бошқа бўлишлари мумкин. Аммо на-мознинг ҳар бир ракаъти Фотиҳа сурасини ўқиш билан бошланади. Ана шундай қилиб, Қиём (тик туриш) ва қироат(Қуръони каримдан ўқиш) тамомланган бўлади.

8. Энди “Аллоҳу акбар” дейилиб, рукуга эгилилади ва рукуда, яъни эгилган ҳолатда уч марта “Субҳона раббиял азийм” дейилганидан сўнгра, “Самиъаллоҳу лиман ҳами-доҳ” калималари сўзланиб гавда қайтадан туппа –тўғри тикланади(намоз жамоат билан ўқилаётган бўлса, бу сўзларни имом такрорлайди, жамоат уларни сўзламайди), шимлар тортилмайди, кўзлар сажда қилинадиган жойга қарашда давом қилади ва гавда роса тик  ростланганидан сўнгра “Раббона лакал ҳамд,” дейилиб, тўғри  саждага кетилади. Саждада ҳам юқорида айтилгани каби гавда сажда вазиятида ростланади ва сажда ҳолатида уч марта “Субҳона раббиял Аъло,” дейилади ва “Аллоҳу акбар,” деяроқ бош кўтарилиб ўтирилади, ўтирган ҳолда бир миқдор вақт ҳаракатсиз қолинади ва ўтирган ҳолида “Аллоҳу акбар,” дейилиб, иккинчи саждага кетилади. Бу саждада ҳам уч марта “Субҳона раббиял Аъло,” дейилиб иккинчи ракаъатга тик турилади ва гавда ростланади.

9. Энди бу ракаъатда(бизнинг мисолимизда бомдод намози фарзининг 2-ракаътида) Аузу айтилмасдан фақат басмалла айтилиб, Фотиҳа сураси ва замми сура ўқилади ва биринчи ракаъатдагидек руку, сажда қилиниб, ўтирилади. Бу ўтириш икки ракаътли намознинг охирги ўтириши, яъни бу намозда Қаъда-и охира  бўлади. Бу ўтириш(Қаъ-да-и охира)да, навбати билан “Аттаҳийёту” “Аллаҳумма солли”, “Аллҳуммаборик”, “Роббано” ва “Роббағфирли” дуолари ўқилади ва бошни аввал ўнг елкага ва кейин уни чап елкага буриб салом берилади, яъни икки тарафга ҳам бир хил “Ассаломуалай-кум вароҳматуллоҳ,” дейилади ва икки ракаъатли намоз ўқиб битирилган – адо этилган бўлади. Юқорида номерлаганларимиз 1-дан 9-гача тушунтиришларнинг барчаси намозда кетма-кет узлуксиз бажарилади. Биринчи марта намоз ўқиётган кишиларга қулайлик туғдириш ниятида бу ердаги номерлашларни келтирдик.

Ҳар бир намозда салом берилганидан сўнгра дарҳол намоз дуолари ўқилади. Улар асосан шулардир:

1. “Аллоҳумма антас-салому ва мин кас-салом таборака Ё Залжалоли Вал Икром”.

2.“Астоғфирулла-ҳал азийм аллазий ло илоҳа илло ҳув ал-ҳайил-қайиюма ва атубу лайҳ” (Бу дуони уч марта такрорлашнинг савоби буюкдир).

3. “Ало Расулино Муҳаммадин саловат”

4. “Аллоҳумма соллий ало саййидина Муҳаммад”

5. Субҳоналлоҳу валҳамдулиллоҳи ва ло илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар.”

6. “Вало ҳовла вало қуввата  илло  биллоҳил алиййил азийм”

7. Оятал қурси: “Оллоҳу ло илоҳа илла ҳуув-ал ҳайюл қайюм Ло тоъҳузуҳу синотув ва ло навм лоҳу мофис-самовоти вамо фил ард Манзаллази яшфау ъиндаҳу  илло биизниҳ ёъламу мо байна айдийҳим ва мо халфаҳум вало юҳитуна бишайин мин илмиҳи илло бимо шоа васиъакурсийюҳуссамовоти вал ард Вало яудуҳу ҳифзуҳумо ва ҳувал ъалий-юл азийм.”

8. Энди 33 марта “Субҳоналлоҳ”; 33 марта “Алҳамдулиллоҳ” ва 33 марта “Аллоҳу акбар” ўқила(такрорлана)ди.

9. “Ло илоҳа иллоллоҳу воҳдаҳу ло шарикалаҳ, лаҳуъл мулку ва лаҳуъул-ҳамду ва ҳува ало кулли шайън қодир” дуоси ўқилиб, намоз дуосига қўл кўтарилади.

Намозини битирган мусулмон ўз дуосида Пайғамбаримиз ҳазратларига ва унинг олий асҳобига, аҳли байтига салоту салом йўллайди ва ўзига, бутун яқинларига ва барча мўминларга яхши ният билан дуоларда бўлади.

Қуръони каримдан Намозда ўқиладиган суралардан баъзиларининг кириллда ёзилиш ва ўқилишлари:

1. Бақара сурасидан биринчи беш оят:

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Алиф лом миим – 1. Золикал китобу ло райба фийҳ ҳудал лилмуттақийн – 2. Аллазийна юминуна бил ғайби ва юқиймуунас салота ва мимма разақнаҳум юнфиқуун – 3. Валазина юминууна бимааа унзила илайка ва мо унзила мин қаблик ва бил охирати  ҳум юқиинуун – 4. Улаиика ъало ҳудам мин роббиҳим ва улаиика ҳумул муфлиҳуун -5.”

2 – Фотиҳа сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим – 1. Алҳамду лиллоҳи роббил оъламийн – 2. Ар роҳмонир роҳийм – 3. Молики явмид дийн – 4. Ийёка наъбуду ва иёка настоъийн – 5. Иҳдинос сиротол мустақийм – 6. Сиротол лазина анъамта алайҳим ғайриил мағд(з)уби ъалайҳим ва лод долийн – 7.”

94 – Иншироҳ (Шарҳ) сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Алам ношроҳ лака содрок – 1. Ва вадоъна анка визрок – 2. Аллазиии анқода зоҳрок – 3. Ва рофоъна лака зикрок – 4. Фа инна маъол усри юсран – 5. Инна маъол усри юсро – 6. Фа изо фароғта фансоб – 7. Ва ило роббика фарғоб – 8.”

95 – Ват-тийн сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Ват-тийни ваз зайтуун – 1. Ва Тури сийнийн – 2. Ва ҳозал баладил амийн – 3. Лақод халоқнол инсана фии аҳсани тақвиим – 4. Сумма родадноҳу асфала сафилийн – 5. Иллал лазийна омануу ва аъмилус салиҳати фалаҳум ажрун ғайру мамнуун – 6. Фамаа юказзибука баъду биддийн – 7. Алайса оллоҳу биаҳкомил ҳакимийн – 8.”

97 – Қадр сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Инноо анзалноҳу фий лайлатил қадр – 1. Ва мооо адроока мо лайлатул қадр – 2. Лайтул қадри хайрум мин алфи шаҳр – 3. Таназзалул молаикату вар руҳу фийҳо биизни роббиҳим минкулли амр – 4. Салому ҳиа ҳатто матлоъил фажр – 5.

103 – Аср сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Вал аср – 1. Иннал инсона  лафий ҳуср – 2. Иллаллазина оману  ва ъомилус салиҳоту ва тав осав бил ҳаққи ва тав осав бис сабр – 3.”

104 – Ҳумаза сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Вайлул ликулли ҳумазатил лумазааҳ – 1. Аллазий жамаъа молав ва ъаддадаҳ – 2. Ёҳсабу анна молаҳууу охладаҳ – 3. Калло лаюн(м)базанна фил ҳутамаҳ – 4. Ва мооо адрока мал ҳутомаҳ – 5. Норуллоҳил мууқадаҳ – 6. Аллатии татталиъу ъолал афъидоҳ – 7. Иннаҳо ъолайҳим мууъсодаҳ – 8. Фи ъомадим мумаддадаҳ – 9.”

105 – Фил сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Алам таро кайфо фаъола роббука биасҳобил фийл – 1. Алам яжъал кайдаҳум фи тадлийл – 2. Ва арсалаъолайҳим тайрон абобийл – 3. Тармийҳим биҳижоратим мин сижжийл – 4. Фажаъолаҳум каъосфим маъкуул – 5”

106 – Қурайш сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Ли ийлафи қурайш -1. Ийлофиҳим риҳлаташ шитаи вассойф – 2. Фалёъбуду робба ҳозалбайт – 3. Оллазий атъомаҳум мин жууъив ва оманаҳум мин хавф – 4”

107 – Моун сураси 

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Ароайталлазий юказзибу биддийн – 1. Фазоликал лазий ядуъул ятийм -2. Ва ло яҳудду аъло таъомил мискийн -3. Фа войлул лил мусоллийн -4. Аллазийна ҳум ъан салотиҳим соҳуун – 5. Аллазийна ҳум юрооуун – 6. Ва ямн(м)аъуунал моъуун – 7.”

108 – Кавсар сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Иннооо атайнокал кавсар -1. Фа солли ли роббика ванҳар – 2. Инна шониака ҳувал абтар – 3.”

109 – Кофирун сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул ё айюҳал кофируун – 1. Лооо аъбуду мо таъбудуун – 2. Ва лооо антум ъабудууна мооо аъбуд – 3. Ва лоо ана аъбидум ма аъбадтум – 4. Ва лооо антум оъбидуна моо аъбуд -5. Лакум дийнукум ва лияа дийн – 6.”

110 – Носр сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Изо жооа носруллоҳи валфатҳ – 1. Ва роайтан носа ядхулууна фи дийниллоҳи афвожа – 2. Фа саббиҳ биҳамди робика ва стоғфирҳ иннаҳу кона таввоба  -3.”

111- Лаҳаб(Таббат) сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Таббат ядоо аби лаҳабив ва табб – 1. Мооо ағно аънҳу молуҳу ва мо касаб – 2. Са ёсло норан зота лаҳаб – 3. Вамро атуҳ ҳаммолатал ҳатаб – 4. Фи жийдиҳо ҳаблум мим масад – 5.

112 – Ихлос сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул ҳуваллоҳи аҳад -1. Аллоҳуссомад – 2. Лам ялид валам ювлад – 3. Ва лам якуллаҳу куфуван аҳад – 4.”

113 – Фалоқ сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул аъуузу би роббил фалоқ – 1. Мин шарри мо халоқ – 2. Ва мин шарри ғосиқин изо вақоб – 3. Ва мин шаррин наффосоти фил уъқод – 4. Ва мин шарри ҳосидийн изо ҳосад – 5.”

114 – Нос сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул аъуузу би роббин нос – 1. Маликин нос – 2. Илоҳин нос -3. Мин шаррил васвасил ханнос – 4. Аллазий ювасвису фи судуурин нос – 5. Минал жиннати ван нос – 6.”

Эслатма 3: Қаъдаи охирада ўқиладиган дуоларнинг кирилл ҳарфларида ёзилиш ва ўқилишлари:

 Аттаҳийёту дуоси: Аттаҳийёту лиллоҳи вассолавоти ваттайибот. Ассалому алайка айюҳан-Набийю ва раҳматтуллоҳи ва баракотуҳ, Ассалому алайна ва ало ибодулилло-ҳис – Солиҳиин. Ашҳаду ан ло иллоҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳ.

Аллоҳумма Солли дуоси: Аллаҳумма солли аъло Муҳаммадин ва аъло оли Муҳаммад. Камо саллайта аъло Иброҳима ва аъло оли Иброҳим. Иннака хамидун мажид.

Аллоҳумма Борик дуоси: Аллоҳумма борик аъло Муҳаммадин ва аъло оли Муҳаммад. Камо боракта аъло Иброҳима ва аъло оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажид.

Роббано Отина дуоси : Роббано отина фидъдунё ҳосанатан ва филъохирати ҳосанатан ва қино азобаннор. Бираҳматака ё арҳамар роҳимиин.

 Роббаноғфирли дуоси: Роббаноғфирли ва Ли-волидайя ва лил-мўмина  явма якумул ҳисоб.

Одатда Бомдод, Шом намозлари дуосидан сўнгра ўқиладиган бир дуо(бу Ҳашр сурасининг охирги уч оятларидир): Ҳууваллоҳу-ллазии лооилоҳиллоҳуу ъалимул ғайби вашшаҳадоҳ ҳуувар раҳмону-р раҳимур раҳиим (22-оят). Ҳууваллоҳул лазии ло илоҳа иллоҳу алмаликул қуддусу-ссалому-л мўминул мўҳайминул азиизул жаббарул мутакаббир субҳоноллоҳи ъамма юшрикуун (23-оят). Ҳуваллоҳул холиқул барииул мусаввирул лаҳул асмаааул ҳусно юсаббиҳул лоҳу мофис-самовати вал ардз ва ҳуввал азиизул ҳакиим (24-оят).”

Хуфтон намози дуосидан сўнгра эса, “ОманарРасулу”(Бақара сурасининг охирги 285-286 икки оятини ўқиш ҳам мусулмонларда одат тусига киргандир. Аслида ҳар бир намоздан сўнгра Қуръони каримдан сура ёки оятлар ўқилиши мумкин.

ОманарРасулу” дуосининг кирилл ҳарфларида ёзилиши ва ўқилиши:

“Оманар расулу бимаа унзира илайҳи мир раббиҳи вал мўўминуун куллун омана биллоҳи ва малоикатиҳий ва кутубиҳий ва русулуҳ. Ло нуфарриқу байна аҳодим мир русулуҳ ва қолу самиъйно ва атаъно ғуфронака роббано ва илайкал мосийр (Бақара сураси, 285-оят)

 Ло юкаллифллоҳу нафсан илло вусъаҳо лаҳо мо касабат ва аълайҳо мактасабат роббано ло тууахизнооо ин насинооо ав ахтаъно роббано ва ло таҳмил алайно исран камо ҳамалтаҳу аълаллазино мин қоблиноо роббано ва ло туҳаммилно мо ло тақота лано биҳ ваъфуъанна вағфир лано варҳамно анта мавлоно фансурно  оълал қовмил кофириийн (Бақара сураси, 286-оят)”

 Эслатма 4: Сажда қилиш тартиби

А) Эркакларнинг сажда қилиш тартиби: сажда қилинганда энг аввал тиззаларимиз( ўнг тизза, кейин чап тизза) ерга текизилади, ундан кейин навбат билан қўллар(аввал ўнг қўл, кейин чапи), бурун ва пешона ерга текизилади, аммо тирсаклар ерга текизилмаган бўлади. Саждада бўлинганида кўзлар очиқ бўлиб, бурун учига қараган бўлади. Қўллар қулоқларга парралел бўлиб, бармоқлар ораси жуда қаттиқ ёпишган бўлмасдан қиблага  йўналган бўлади. Оёқлар тик бўлиб, уларнинг бармоқлари қиблага қараб эгилган бўлади, тўпиклар бир-бирларига тегишган бўлишлари лозимдир.

Саждадан ўтирилганида эркаклар чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқни сажидададек тутадилар .

Б) Хотин қизларнинг сажда қилишлари: Буларда ҳам тиззалар, қўллар, бурун ва пешона эркаклар каби ерга текизилади. Қўллар вужудга яқин тутилади, тирсаклар ерга текизилган бўлиб, тиззалар қоринга яқин тутилади, қўллар тўғри қиблага узатилган ва оёқлар тик бўлиб, тўпиклар бир-бирига текизилган  бўлади.

Саждадан бош кўтариб ўтирилганда хотин-қизларнинг оёқлари ўнг тарафга тўшалган бўлади ва чап тоснинг устига ўтиришадилар.

Эслатма 5: Барча икки ва тўрт ракаъат фарз ва суннат намозлари худди юқорида икки ракаъат фарз намозини ўқишни тушунтирилгани каби ўқилади. Уларда бўладиган фарқлар:

1.Икки ракаъат суннатлар ҳам худди икки ракаъат фарз каби ҳеч ўзгаришсиз ўқилади.

2. Тўрт ракаъат суннатларнинг ҳар тўрттала ракаъатларида ҳам замми суралар ўқилиши лозим бўлади.

3. Тўрт ракаъат фарзларнинг учинчи ва тўртинчи ракаъатлари ҳам олдинги икки ракаъат фарз намози каби ўқилади, бироқ бу ракаъатларда Фотиҳадан сўнгра замми сура ўқилмайди.

4. Тўрт ракаъат фарз ва суннат намозларида иккинчи ракаъатнинг иккинчи ўтиришида фақат “Аттаҳийёту”ни ўқишга кетадиган вақт қадар ўтирилади, яъни “Аттаҳийёту” дуосини ўқия солиб учинчи ракаъатга турилади ва намозда давом этилади.

5. Намозларнинг битирилиши, яъни Қаъдаи охира суннат ва фарз намозлари ва бошқа хил нофила намозларида ҳам айни бир хилдир.

Намоздан сўнгра ўқиладиган дуолар:

1. Ҳар бир намоздан сўнгра 70 марта “Астоҳфируллоҳ” ўқиш лозим. Намоздан сўнгра бу дуони ўқиганни ва унинг ёнида бўлганларни, дарддан, ташвишлардан, хасталиклардан қутқаради.

2. Намозларнинг охирида ўқиладиган дуолардан сўнгра, ҳар бири басмаладан бошлаб 11 марта Ихлос ва бир мартадан “Кул-аъвузу”лар ўқилади. Бундан сўнгра, 67 марта фақат “Астоғфируллоҳ” ўқилади. Ўн марта, “Субҳоноллоҳи ва биҳамдиҳи субҳоноллоҳилъазийм”,  дейилади. Энг сўнгида, “Субҳона Раббика …” ояти каримаси ўқилади.

 3. 40 кун бомдод намозининг суннати ва фарзи орасида 41 марта  “Фотиҳа” (Басмаланинг охиридаги “мим”, Фотиҳанинг Лом ҳарфи билан бирликда) ўқилади, яъни “Ро-ҳим – илҳамду”, дейилади. Бундан сўнгра қилинган дуо иншооллоҳ қабул бўлади.

 4. Бомдод намозининг охирида 10 марта, “Ло илоҳа иллоҳ водаҳу ло-шарика-лаҳ лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду юҳйи ва юмит ва ҳува ало куллий шайъин қодир,” ни ўқиганларга кўп савоб берилиши ҳадиси шарифларда марҳамат этилади.

5. Таҳажжуд замонида ва доим 100 марта “Астоғфируллоҳаъазийм аллази ло илоҳа илло ҳув ал ҳайял қайюма ва атубу илейҳ”, деб юриш лозим. Буни аср намозининг дуосидан  сўнгра 100 марта ўқиш лозим.

Аҳли суннатнинг асослари 1.

Исломнинг ўзи, унинг асоси  Аҳли суннат эътиқодидир. Кейинги йилларда Исломнинг ўзини, унинг асосини системали бир шаклда бузиш, емириш ишлари олиб борилмоқда. Шуниси ачинарлики, буни қилаётганлар ўзларини Аҳли суннат атайдилар. Шу сабабдан ҳақиқатни тақлиддан ажрата олиш учун Аҳли суннатнинг нима эканлигини яхшилаб билиб олиш зарурати туғилди.

Ҳанафий масҳаби олимларининг машҳурларидан Ҳокимий Самарқандий (953 йилда вафот қилган) ҳазратлари “Ас – Савод – ул аъзам” номли асарида бирор киши(мусул-мон)нинг “Аҳли суннат вал жамоат”да бўлишлигини кўрсатадиган олтмиш битта асоси борлиги ҳақида маълумотлар беради. Ана ўша асослардан баъзилари тубандагилардир:

 Иймонда шубҳага ўрин йўқ.

*Иймонда шубҳа бўлмайди. Мўмин киши иймонида шубҳага ўрин қолдирмайди. Чунки Оллоҳу таоло Қуръони каримда қуйидагича марҳамат қилгандир: “Ҳақиқий  мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак шубҳа қилмаган зотлардир” (Ҳужурот, 15).

*Гуноҳкор мўминни, у гуноҳни ҳалол демаганича уни кофир дейиш мумкин эмас. Масалан, бирор мусулмон юз минг жонни ўлдирса, юз минг шиша ароқ ичса-да, бу гуноҳларини ҳалол демаган бўлса, у мўмин, бироқ гуноҳкор мўмин бўлиб қолаверади. Мусулмонни кофир атаган кишининг ўзи кофир бўлади.

*Хайр ва шаръ(хайрнинг акси) Аллоҳу таолонинг тақдири билан ўртага чиқади. Ҳазрати Жаброил Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларидан иймон нима эканлигини сўраганида унинг олтита асосини кўрсатиб ва охирида:  “Иймоннинг олтинчи шарти, қодарга, хайр ва шарънинг Аллоҳу таолодан бўлишлигига инонишдир, дея марҳамат қилгандилар.

Ҳеч бир нарса Аллоҳу таолонинг қазосидан ташқарида бўлолмаслигини, бандаси Аллоҳу таоло қазосининг олдига ўта олмаслигини ҳар бир мўмин жуда яхши билиши шарт. Аллоҳу таолонинг қазосини инкор ва рад этиш ҳам куфрдир.

*Аллоҳу таолонинг каломи Қуръони карим махлуқ эмас. Қуръони карим махлуқдир деган куфрга йўл қўйган бўлади.

*Қабр азоби ҳақдир. Қабр ҳаётининг борлиги Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида, “Қабр, ё жаннат боғларидан бир боғчадир ёки оташ чуқурларидан бир чуқурдир,” дея ифода этилмоқдадир.

*Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) шафоати ҳақдир. Пайғамбар ҳазратлари, “Умматимдан гуноҳи буюк бўлганларга шафоатим тегади, дея марҳаматда бўлганлар. Унинг шафоатини инкор қилганлар нотўғри йўлдадирлар.

 *Меърож ҳақдир. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) меърожи, яъни унинг кўкларга юксалиб, Аршга чиққанлиги ҳақиқатдир. Қуръони карим Нажм сурасининг 2-18 оятларида меърожнинг ҳақиқатан  содир бўлганлигини билдиради.

*Қиёматда ҳисобга тутилиш ҳам ҳақиқатдир. Ҳар бир мўмин, қиёмат куни ҳисобга тортилишига инониши шартдир. Буни инкор қилишга уринган исломиятдан чиққан бўлади.

*Ҳар бир мўмин, Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сўнгра саҳобийлар ва умматнинг орасида устунлик даражалари саналиш навбатига мос равишда Ҳз. Абу Бакр, Ҳз. Умар, Ҳз. Усмон ва Ҳз. Алийдан устун бирор кимсанинг бўлмаганлигига ва уларнинг Аллоҳ Расулининг халифалари бўлганликларига инонишлари зарурдир.

Авлиёнинг каромати ҳақдир.

*Авлиёнинг кароматига инониш лозимдир. Авлиёнинг кароматига инонмаган, бидъат соҳиби бўлиб, ҳақ йўлдан чиққан бўлади.

* Иймон, Аллоҳу таолонинг ваҳданийятига ва Ҳазрати Муҳаммад Унинг бандаси ва расули бўлганлигига қалбдан инониш ва тилда сўзлашдир. Буни тилда сўзлаб, қалбида бу бирликни қабул қилмаган мунофиқ, иккиюзламачидир. Иймон тилда иқрор этиб, қалбда тасдиқ этиш билан қарор топади.

 *Аллоҳу таоло ҳеч бир борлиққа ўхшамайди. Чунки Қуръони каримда мазмунан, “(Аллоҳ) осмонлар ва ернинг илк яратувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўша (жуфтлик воситасида) кўпайтирур. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У Самийдир, барча сўзланганларни эшитади. У Босирдир, бутун нарсаларни ва қилинганларни кўриб тургувчидир” (Шуро, 11), дея марҳамат қилинади. Ихлос сурасида ҳам, “(Эй Муҳаммад), айтинг: У Аллоҳ Бирдир (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У якка-ю ёлғиздир). Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир, дейилади.

* Ўлгандан сўнгра тирилиш ҳақдир. Ўлганларнинг тирилиш кунини инкор қилган киши, Исломиятнинг иймон асосини қабул қилмаган бўлади. Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан, “Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз” (Таҳо, 55), дея тасдиқлайди.

Материал, “Туркия”  газетасининг “Кўнгул бағчаси” рубрикаси учун  газетанинг мухбирларидан Меҳмет Ўруч тарафидан тайёрлаган. Биз уни бу ерга  ўзбекчалаштириб киритдик. 

Аҳли суннатнинг асослари 2.

Иймон ва амал бири биридан фарқлидир.

Чунки ҳар бир Пайғамбарнинг ўзига хос шариати, йўли бордир. Бироқ уларнинг иймонлари бир – бирларидан фарқли эмасдир. Масалан, бирорта инончсиз(иймонсиз) барча хайру тоатларни қилса ҳам мусулмон бўла олмайди. Чунки иймон амалдан олдин келади.

 Қабр саволи ҳақдир. Буни инкор этган Аҳли суннат эътиқодидан чиққан ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), ҳазрати Алий ҳам қатнашаётган бир йиғилишда ҳазрати Умарга, “Ё Умар сен ўлганингдан сўнгра сени бир тор мозорга қўядилар. Сенинг қошингга Мункар ва Накир келади. Уларнинг кўзларидан яшин чиқиб турган ва овозлари мамақолдироқ каби гўриллаган бўлади. Ўша вақт сен нима қиласан?” дея марҳамат қилдилар. Ҳазрати Умар ҳам савол бериб, “Ё Расуллоҳ, ўша вақт ҳам ақлим мана ҳозиргидай бошимда бўладими?” Расулуллоҳ ҳазратлари “Ҳа, шундай бўлади ё Умар!” деганди, Ҳазрати Умар, “Ундай бўлса улардан қўрқмайман. Аллоҳнинг ёрдамида уларга лозим бўлганидай жавоб бераман,” деб жавоб қилди.

Мусулмон бўлмаганлар абадий жаҳаннамда қоладилар. Бутун ер юзидаги инсонлар  беш бўлакдан иборатдир. Улар: мушриклар, мунофиқлар, гуноҳ қилган мўминлар, гуноҳ қилиб, орқасидан дарҳол тавба қилган мусулмонлар ва тавба қилишда танбаллик қилган гуноҳкор мусулмонлардир. Мушрик(христианлар, яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаган ҳар бир киши) ва мунофиқ (мусулмон бўлмай туриб, ўзини мусулмон каби кўрсатган) ҳолида ўлганлар Жаҳаннамга кирадилар ва у ерда абадий қоладилар. Гуноҳсиз ёки гуноҳи учун тавба қилиб вафот қилган мўмин, Жаннатга киради ва у ерда абадий қолади. Гуноҳкор мўмин, Аллоҳу таолонинг адолатига кўра Унинг истаги билан гуноҳига яраша ё азоб чекади, ёки афв қилинади.

Ҳар бир мусулмон, банда ҳақига оид тубандагиларни яхши билиши лозим.

Устида банда ҳақи бор бўлган киши, ўша ҳақи бор бўлган кишини хушнут қилмасдан ва у билан ҳалоллашмасдан вафот қиладиган бўлса, Охират кунида Оллоҳу таоло унинг яхшиликларидан, савобларидан ҳақи борга унинг ҳақи қадарини олиб беради.

 Сирот кўприги ҳақиқатдир. Пайғамбаримиз (соллалллоҳу алейҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифларида марҳамат қиладиларки, “Аллоҳу таоло, Жаҳаннам устига қилдан ингичка, қиличдан кескир, кечадан қоронғи ва етти навбатда ўтадиган бир кўприк яратгандир. Кўприкдан ўтиш навбатининг ҳар бирида минг марта юқорига юриш, минг марта энишга юриш ва минг марта тўғри текисликда юришлардан иборат бўлиб, пиёда юрилганда уч минг йиллик йўлдир. Кўприкдан ўтишнинг ҳар бир навбатида бандаси сўроққа тутилади. Биринчи ўтишда, иймондан; иккинчи ўтишда намоздан; учинчи ўтишда закотдан, тўртинчи ўтишда рўзадан, бешинчи ўтишда ҳаждан, олтинчи ўтишда таҳорат ва ғуслдан; еттинчи ўтишда ота-она ва бандаси ҳақидан сўроққа тутилади. Бу саволларга жавоб бера олса, кўприкдан яшиндан тез ўтиб Жаннатга киради. Жавоб бера олмаса, Жаҳаннамга йиқилиб тушади.”

Мўмин, Аллоҳу таоло истганини қилишини ва қилганлигини билиши керак. Ҳукм Уникидир. Ҳеч ким Унга ҳукм эта олмайди. Истаганига ва истаган даражада қарор берадиган Удир.

Мўмин, Аллоҳу таолонинг ўзлигидан Олим ва Қодир эканлигини, илм ва қудрат соҳиби эканлигини билиши лозим.

Мусулмон охирги нафасини қандай чиқариши андишасидан келиб чиққан ҳолда Аллоҳу таолодан қўрқиши керак. Чунки ҳеч ким иймонлими ёки иймонсиз кетишини билмайди, билолмайди. Охирги нафас қўрқинчини ҳис этиш барча мўминларга фарздир. Аллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан шундай буюради: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир жон) эрта (Қиёмат куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Хашр, 18).

Аллоҳдан умид узилмайди. Мусулмон қанча гуноҳкор бўлмасин, Аллоҳдан умидини узмаслиги керак. Чунки Аллоҳу таолонинг раҳматидан умидини узган иймонсиз бўлиб қолади. Аллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан, “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф, 87) дея марҳамат қилади.

Мусулмон бир киши зино қилса,  намоз ўқимаса, рўза тутмаса ва бошқа бир қатор гуноҳлар қилса – да, исломийятни инкор қилмаган замон ичида мўмин бўлиб қолаверади. У бу йўл қўйган гуноҳлари учун тавба қилса, Аллоҳу таоло унинг тавбаларини эътиборсиз қолдирмайди, албатта. Борди-ю тавба қилмасдан ўлса, Аллоҳу таоло истаса гуноҳлари ҳисобига азобга ташлайди, истаса раҳмати билан афв айлайди ва Жаннатга юборади.

Аллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан яна шундай буюради: “(Эй Муҳаммад), Менинг (турли гуноҳ маъсиятлар билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳмат – марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Чунки Аллоҳ, ширк ва куфрдан бошқа барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир” (Зумар, 53).

Имоми аъзам ҳазратларига кўра, иймон иккита асос устидадир, яъни қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрордир.Тасдиқ энг буюк асосдир, иқрор эса, ўша тасдиқнинг борлигини исботлаган бир далилдир. Иймон, мутлақо кўпаймайди ҳам, камайиб ҳам қолмайди.

Савол: Солиҳ ота онанинг динга уйғун амрларини тингламаган фарзанд гуноҳ қилган бўладими?

Жавоб: Ҳа, албатта у гуноҳ қилган бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қиладиларки, “Аллоҳу таоло, Мусо алейҳиссаломга “Осий бўлган киши сўзининг оғирлиги дунёдаги бутун қумларнинг оғирлигига тенг бўлади,” деди. Мусо  алейҳиссалом ҳам, “Ё Раббий, бундай осий кимдир?” деди. Аллоҳу таоло тарафидан, “Ота онасининг сўзини  тингламаганлар” дея марҳамат қилинди” (Абу Нуайм ривоятидан).

Хулқу хўйни тарбиялаш ҳақида.

Хулқу хўйни тарбиялаш лозимдир.

Имоми Ғозалий ҳазратлари марҳамат қиладиларки, Инсон ўғли ҳаёти давомида унинг шаҳвати ва ғазаби(аччиқланиши, қаҳрланиши, ўпкаланиши) ҳам давом қилади. Шунингдек, унинг дунёга боғлиқлиги ва бошқа хил сифатлари ҳам йўқ бўлмайди. Баъзиларнинг фикрича, ана шу хусусиятлар йўқ қилинса, барча ёмонликларга ҳам барҳам бериш мумкин бўлади. Бироқ булар бўлмайдиган бўлса, инсон ҳаёти дейилган тушунча ҳам ўртадан олинади, яъни ҳаётнинг ўзи ҳам маъносини йўқотади. Инсон ҳаёти, унинг шаҳват орзуси билан давом этишга маҳкум этилган. Бордию жинсий орзу, шаҳват тўхтатилса, бунинг оқибати қандай бўлади? Масалан, одамзотининг  ейишга бўлган шаҳвати(истаги), орзуси тўхтатилса, унинг тириклиги битади, у ҳалок бўлган бўлади. Худди шунга ўхшаш, инсоннинг ғазаби (қаҳри, аччиқланиши) ўртадан олиб ташланса, унинг жиҳодга(масалан, ўзини ҳимоя қилишга), бола чақасини турли хил хавф хатардан қўриқлашга бўлган орзуси йўқ этилган бўлади.

Демак, ҳаётнинг давоми учун шаҳват яшаши лозим ва унга ҳаётнинг давоми учун эҳтиёж бордир. У ҳолда шаҳватни ёмонликларга қўлламаслик учун уни тарбия қилиб, фақат яхшиликлар қилиш учун қўллайдиган бўлиш лозимдир. Одамзод дунёда қолиш замони даврида (яъни бу дунё ҳаёти даврида) дунёликларга ҳам эга бўлиш мажбуриятидадир. Шунинг учун уни дунёликларни мол мулк этишга бошқаради.  Шу сабабдан эса, инсон ўғли, бу дунёликлар унга бу дунёда вақтинчалик яшаш учун бир восита, асил ғоя охират ва охират ҳаёти эканлигини тушуниб этиши лозим бўлади. Тарбия ана шундай йўлда олиб борилса, инсон зоти дунёликларни ғоя қилиб олиш таҳликасидан қутилган бўлади.

Қаҳру ғазаб ва аччиқланиш учун ҳам шу айтганларимиз мос келади. Инсоннинг ғазабланиш сифатига боғланган ғоя, ўзини ва бола чақасини қўришдан иборатдир. Аллоҳу таоло Қуръони каримда Фатҳ сурасининг 29-ояти каримаси мазмунида,  “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм шафқатлидирлар,” каби буюргандир.

Аллоҳу таоло мўминларни шиддатли ҳам яратгандир. Шиддат эса, қаҳр ва ғазабдан келиб чиқади. Бордию инсонда қаҳру ғазаб йўқотиладиган бўлса, унинг жиҳод қилиши ҳам, жиҳод ҳақида тушунчаси ҳам йўқ бўлади. Ҳатто Пайғамбарлар ҳам батамом шаҳватсиз ва қаҳру ғазабсиз эмас эдилар. Зеро Ҳазрати Пайғамбар, “Мен ҳам фақат бир башарман. Ҳар бир башар ғазаблангани сингари мен ҳам ғазабланаман,” дея марҳамат қилгандир.

Муҳтарам Расулуллоҳнинг ҳузурида, унинг хушига ёқмаган бирор сўз сўзланса, унинг муборак юзлари қизариб кетарди. Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам ҳақиқатдан бошқасини сўзламасди. Ҳазрати Пайғамбарнинг ғазаби уни ҳақиқатнинг чегарасидан ташқарига чиқармасди. Чунки Аллоҳу таоло, “… ғазабларини ичларига ютадиганлар, одамларнинг (хато камчиликларини) афв этадиганлардир, каби буюргандир (Ол-и Имрон, 134). Бу ояти каримада келтирган мазмунга диққат қилинса, Аллоҳу таоло ояти каримада “Ғазабларини йўқ этганлар,” дея буюрмаяпти. Шундай экан, қаҳру ғазаб ва шаҳватни муносиб чегарада тутиш, ақлдан ташқарига чиқиб кетмайдиган даражада тарбия этиш, ҳатто уларни ақлнинг ҳимоясига олиш, уларга ақлни ҳукмрон қилиш лозимдир. Бу эса мумкин бўлган бир ишдир. Хулқу хўйнинг тарбияси ҳам мана шунинг ўзидир.

Хулқу хўйи тарбияланган мусулмон хушахлоқли мусулмондир. Хушахлоқли мусулмон икки олам сарвари Ҳазрати Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) гўзал ахлоқидан ибрат олган кишидир. Муборак пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ибратли ахлоқидан баъзи намуналар:

1 – Уни чақирган ҳар бир кишига лаб-байк деб жавоб қиларди. Ҳеч кимнинг олдида оёқларини узатмасди. Доим тиз чўкиб ўтирарди.
2 – Асҳоби ўтирган жойга келганида уларнинг бош тарафига ўтмасдилар. У, бўш бўлган ихтиёрий бир жойга ўтирарди.
3 – Еб-ичишда, кийинишда ва ҳар бир нарсада хизматчиларини ўзидан ажратмасдилар.
4 – Кийимларида сўкилган ва йиртилган жойиларини ўзи тикарди, ҳайвонларга ем берарди. Бозордан сотиб олганларини уйига ўзи келтирарди.
5- Касалларни бориб кўрарди, жанозаларга қатнашарди. Кўнгул олиш учун камбағалдир, бадавлатдир ҳар кимнинг касалини бориб кўрарди, ундан аҳвол сўрарди.
6 – Бомдод намозидан кейин ҳар доим жамоатга қараб, “Касал бўлган бирон қардошимиз борми? Бориб ундан ҳол сўрайлик”, деб марҳамат қиларди. Касал бўлган бўлмаса, ”Бирор жаноза борми? У ерга ёрдамга борайлик”, дерди. Жаноза бор жойда, мўрдани ювишда, уни кафанлашда ёрдам қиларди, намозини ўқирди ва то қабргача кетарди.
7 – Йўлида олдидан чиққан мусулмонга аввал ўзи салом берарди.
8 – Ҳар доим нималарнидир ўйлаб юргандай кўринарди, жуда оз сўзларди. Сўзларини табассум билан бошларди. Зарурати бўлмаган ва фойдасиз бирон калима сўзламасди.
9 – Меҳмонларига, асҳобига хизмат қиларди, “Ҳар бир қавмнинг яхшиси, энг устуни, уларга хизмат қилганидир”, дея марҳамат қиларди.
10 – Ҳеч кимга айбини юзига солмасди. Ҳеч кимдан шикоят қилмасди ва ҳеч кимнинг орқасидан сўзламасди. Бирор кишининг сўзини ёки ишини ёқтирмаса, ”Баъзи кишилар, нега шундай қиладилар-а, ажоба”, деб қўярди.
11 – Кўп жўмард эди. Ўзига ҳеч нарса қолдирмай юзлаб туясини ва қўйларини камбағалларга, муҳтожларга бериб юборарди. Унинг бу эҳсонларини кўрган қанчалаб кофирлар иймонга келгандилар.
12 – Аллоҳу таоло, “Мана берайин”, деб марҳамат қилганида, бу дунё сарватини хоҳламади. Эланган ундан пиширилган буғдой нонини ҳеч вақт емади.
13 – Бирор овқатни ёқтирмагани эшитилмади. Икром қилинганини еярди.
14 – Уйига келиб, “Ейдиган бирор нарса борми?” дерди, йўқ бўлса, рўза тутарди.

Вожиб намозлар:

Юқорида ҳам таъкидлаганимиз каби вожиб намозлардан бири Байрам намозидар. Бу икки ракаъатдан иборат бўлган вожиб намозидир.

Байрам намози ва унинг ўқилиши.

Қуйида Рамазон байрам намозининг қандай ўқилишини келтирамиз:  “Бу намоз икки ракаъатдир. Унинг ҳар икки ракаъатида  уч мартадан қилинадиган такбирлар, “завоид такбирлари” дейилади. Вожиб ҳисобланган бу такбирлар, биринчи ракаъатда қироатдан аввал, иккинчи ракаъатда қироатдан кейин қилинади. Шундай қилиб, бу намоз тубандаги тартибда ўқилади: Ният: “Аллоҳ ризоси учун байрам намозини ўқишга ният қилдим ва ҳозир бўлган имомга эргашдим, Аллоҳу акбар, деб қўллар боғланади ва субҳонака ўқилади. Ундан сўнгра имом овоз чиқариб, жамоат овоз чиқармай “Аллоҳу Акбар” дейишиб қўлларни қулоқларга келтиришадилар ва ёнларига туширадилар; яна қўллар қулоқларга келтириб иккинчи такбир айтилади ва қўллар ёнларга туширилади; учинчи марта ҳам такбир айтилиб, қўллар боғланади; Энди Имом овоз чиқариб Фотиҳа ва замми сура ўқийди, жамоат тинглайди. Такбир, руку ва саждадан кейин иккинчи ракаъатга турилади. Иккинчи ракаъатда имом Фотиҳа, замми сура ўқийди. Бундан сўнгра биринчи ракаъатдаги каби уч марта такбирлар айтилади, қўллар ҳар сафарида ёнларга туширилади ва тўртинчи такбир билан рукуга кетилади, саждалар билан намоз тамомланади. Жума намозларида хутба намоздан аввал ўқилади. Байрам намозларида эса, хутба намоздан сўнгра ўқилади. Хутба такбир билан бошланади. Жамоат, “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ло иллоҳа иллоллоҳ  Валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар ва лиллоҳилҳамд” такбирини паст овозда такрорлайди.

Нофила намозлар:

1. Тасбиҳ намози.

Нофила намозларидан бири Тасбиҳ намозидир. Бу намоз тўрт ракаъат бўлиб, бу тўрт ракаъат ичида “Субхоналлоҳи валҳамду лиллоҳи вало илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар вало ҳовла вало қуввата илло биллоҳил-алийил-азийм” тасбиҳи 300 марта ўқилади.  Бу 300 тасбиҳ намоз ичида қуйидагича тартибда ўқилади:

15 марта, субҳонанакадан кейин (Фотиҳадан олдин);

10 марта замми сурадан сўнгра; 10 марта рукуда тасбиҳлардан сўнгра; 10 марта рукудан танани тиклаган вақт(қавма)да; 10 марта биринчи саждада(тасбиҳлар орқасидан); 10 марта икки сажда орасидаги ўтириш(жалса)да; 10 марта иккинчи саждада( бу ерда ҳам тасбиҳлардан кейин). Шундай қилиб, биринчи ракаъатда тасбиҳларнинг сони 75-та бўлади.

Намознинг иккинчи ракаъатида ҳам айни шундай навбатда яна 75 марта ўша тасбиҳлар ўқилади. Учинчи ва тўртинчи ракаъатларда ҳам тасбиҳлар айнан шунақа шаклда ва тартибда ўқилади. Биринчи қодаи(ўтириш)да таҳийётдан сўнгра Солли ва борик ўқилиб, учинчи ракаъатга турилганда аввал субҳонака ўқилади.

Тасбиҳ намозининг ўқилиши ташвиқ қилинган бир намоздир. Уни ўқишни доимий шаклга келтириш мустаҳобдир. Чунки бу намоз ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳи алейҳи ва саллам, ўз амакиси ҳазрати Аббос(р.а)га шундай хитобда марҳамат қилганлар: “Эй амаки сенга ўн хил гуноҳларни ўчирадиган нарса(амал) ҳақида хабар берайинми? Агар у нарса(амал)ни қилсанг, гуноҳларингнинг аввали ва охири; янгиси ва эскиси; гуноҳларнинг билмасдан ва билиб қилинганлари; уларнинг кичиги ва каттаси; яширин ёки очиқчасига қилинганлари  мағфират бўладилар. У тўрт ракаъат бир намоздир … Кучинг етса, вақтинг бемалол бўлса, бу намозни ҳар куни ўқи. Буни бажара олмасанг, ҳафтада бир марта ўқи, Ҳар ҳафта бир марта ўқишни бажара олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Буни ҳам қила олмасанг, йилда бир марта ўқи. Йилда бир марта ўқишнинг иложини ҳам топа олмасанг, умрингда бир ўқи.”

Бу намоз-тасбиҳ намозини ўқишни билмаганлар уни биладиган билан биргаликда жамоатда ўқишлари ҳам мумкин.

 2. Ташаккур намози.

Ташаккур намози ҳам нофила намози бўлиб, бу намоз ҳам тўрт ракаъатдир. У Ражаб ойининг биринчи жума куни, яъни Рағоиб кечасидан кундузга ўтилган кун пешин ва аср намозлари орасида ўқилади. Бу намоз ҳар икки ракаъатда салом берилиши билан бажарилади. Тўрт ракаъатнинг ҳар бирида тартиб билан 1. Фотиҳа, 7 марта Оятиул-Қурсий; 5 марта Ихлоси шариф, 5 марта Қул аузу бираббил-фалоқ …, 5 марта қул аузу бираббин-нос … суралари ўқилади. Намоздан кейин эса, 25 марта “Лоҳавла вало қув-вата илло биллоҳил-олиййил-азииймиъл-кабириъл-мютаол” ва яна 25 марта “Астоғфи-руллоҳаъл-азийм ва атубу илайк” каби истиғфор сўзланганидан кейин дуо қилинади. (Олинган манба: Дуо ва ибодатлар, Фазилат нашриётлари).      

3. Ражаб ойида ўқиладиган намоз:

Ражаб ойида 30 ракаътдан иборат бўлган Ҳожат намози деб аталадиган нофила намози ҳам бордир. Бу 30 ракаъат намоз ойнинг 1 ва 10 орасида 10 ракаъат; 11-и ва 20-и ораси-да 10 ракаъат ва 21-и ҳамда 30-и орасида 10 ракаъат шаклида жами 30 ракаъат ўқилади. Бу уч марта ўн ракаъатдан ўқиладиган намозларнинг ўқилиш шакли ҳаммасида бир хилдир. Бироқ намозлранинг охирида ўқиладиган дуолар бир-бирларидан фарқ қиладилар.

Бундай бир 30 ракаъат намозни ўқийдиганлар ҳидоятга эришадилар, иншооллоҳ. Бу на-мозни ўқиган кишининг қалби ўлмайди. Бу намоз Пайғамбаримиз ҳазратларининг сар-тароши Салмон-и Пок(р.а) тарафидан ривоят этилгандир. Бу намозлар шомдан кейин ҳам, хуфтондан кейин ўқилишлари ҳам мумкин. Аммо бу намозлар  Жума ва душанба кечаларида айниқса таҳажжуд вақтида ўқилса янада фазилатли бўлади.

 Ҳожат намози қуйидаги шаклда ўқилади:

1) Ният ва такбир : Ё Робби, дунёни нурга ғарқ этишинг билан тақдирлаган Расулинг ҳурмати учун, қадрли ойинг Ражаб-и шариф ҳурмати учун  мени файз-и илоҳингга, авф-и илоҳингга, ризо-и илоҳингга ноил айла, обид, зоҳид бандаларинг орасига қўш; дунё ва охират ташвишларидан халос айла, ризо-и шарифинг учун Аллоҳу акбар” дейилади.

2) Намознинг ҳар бир ракаъатида Фотиҳа, 3 марта кофирун, 3 марта Ихлоси шариф ўқилади ва ҳар икки ракаъатда салом берилади. Қолган ракаъатлар ҳам худди шундай тартибда ўқилади.

А) Биринчи ўн кунликда ўқилган намоздан кейин 11 марта “Ло илоҳа иллоллоҳу ваҳдоҳу ло шарика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду юҳйи ва юмит ва ҳува Ҳайюн ло ямуду биядиҳил-хайр ва ҳува ало кулли шайин қодийр,” ўқилади ва дуо қилинади.

Б) Иккинчи ўн кунликда ўқиладиган намоздан сўнгра, 11 марта “Илоҳан воҳидан аҳодан Сомадан фардан Витран Ҳайян Қайюман доиман абадо,” ўқилиб дуо қилинади.

В) Учинчи ўн кунликда ўқиладиган ўн ракаъат намоздан сўнгра эса, 11 марта “Аллоҳумма ло монла Илмо оътойта, вало муътия Илмо маноъта, вало родда Илмо қодойта, вало мубаддила Илмо ҳокамта, вало янфау заъл-жадди менкаъл-жадду. Субҳона Роббияъл –Алиййиъл-аълаъл –Ваҳҳоб,   Субҳона Роббияъл-алиййиъл-аълаъл-Каримиъл-Ваҳҳоб, Ё Ваҳҳобу ё Ваҳҳобу ё Ваҳҳоб,” ўқилади ва дуо қилинади.

4. Меърож кечасида ва кундузида қилинадиган ибодатлар: Ражаб-и шарифнинг 27-чи кечаси (масалан 2017 йилнинг 23-дан 24- апрелга ўтар кечаси) Меърож кечаси бўлган-ди.

Бу кеча хуфтон намозидан сўнгра 12 ракаъат Ҳожат намози ўқилади. Унинг ҳар бир ракаъатида  Фотиҳадан кейин 10 марта Ихлоси шариф ўқилади. Бу намозга ният ва такбир эса қуйидагича қилинади: “Ё Робби, ризо-и шарифинг учун намоз қилишга ният айладим. Бу кеча етти қават осмонларни ва барча сиру асрорингни  кўрсатиб,  муҳаббатинг ила шарафландирган севимли Ҳабибинг, шарафли Расул-и Муҳтарам  ҳурматига мен ожиз  бандангни афви илоҳингга, файз -и илоҳингга ва ризо-и илоҳингга ноил(лойиқ) айла” Аллоҳу акбар.

Намоздан кейин: 4 марта Фотиҳа-и шарифа; 100 марта “Субҳоналлоҳи ваъл-ҳамду лиллоҳи вало илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар, вало ҳавла вало қуввата илло биллоҳиъл-алиййиъл-азийм”; 10 марта истиғфор-и шариф; 100 марта солавоти шарифа ўқилади ва дуо қилинади.

Ҳадиси шарифда, Ражаб-и шарифнинг 27-да (Меърож) кечасининг кундузида рўза тутган кишига олтмиш ой тутилган рўза савоби ёзилиши  ваъда этилади.

У кун пешин ва аср орасида 4 ракаъат намоз ҳам ўқилади. Бу намознинг ҳар бир ракаъ-атида Фотиҳадан сўнгра  5 марта Оятул курси, 5 марта кофирун, 5 марта Ихлоси ша-риф, 5 марта Фалоқ, 5 марта Нос суралари ўқилади.

5. Истихора намози. Истихора ўқиш суннатдир. Одатда бу намоз бирор ишнинг хайрли бўлиши ёки бўлмаслигига бирор ишорани билиш мақсадида ўқилади. Шу сабабдан ҳам бу намознинг қандай ўқилишига қизиқувчилар кўп учрайди. Шунинг учун биз бу намознинг ўқилишини алоҳида келтиришни лозим кўрдик.

Истихора намозини ўқишга туриш учун энг аввал ғусл таҳорати олинади. Бундан сўнгра “Истихора намозини ўқишга ният қилдим,” деб ният қилинади ва икки ракаъат намоз ўқилиб ётилади. Бу намознинг биринчи ракаъатида Фотиҳа ва кофирун суралари ва иккинчи ракаъатида эса Фотиҳа ва ихлос суралари ўқилади.

Намознинг охирида, “ Аллоҳумма инний астаҳирука би-илмика ва астоктирука би-қудратика ва асъалука мин фадликалъазийм фа иннака тақдиру ва ло ақдиру ва тоъламу вало оъламу ва анта алломул-ғуюб,” дейилган дуо қилинади. Худди шундай намоз етти кеча узлуксиз ўқилади. Ана шундан сўнгра кўнгулга келган дуолар қилинади. Таҳорат-ли ҳолда қиблага қараб ётилади. Оқибатда туш кўрилади. Олимларнинг тушунтиришларига кўра, агар тушда оқ ёки яшил нарсалар кўрилса кутилаётган ишнинг хайрли бўлишидан даракдир. Борди-ю, тушга кирган нарсалар қора ёки қизил бўлсалар, кутилаётган ишнинг хайрсизлигидан дарак ҳисобланади.

Бадан билан қилинадиган ибодатларни бошқа бировга қилидирши жоиз бўлмаганлигидан Истихора (намози)ни ҳам бошқа кишига қилдириш жоиз эмасдир. Шунинг учун истихора намозини ўқишни ҳар бир киши ўзи ўрганиши ва шахсан ўзи қилиши лозимдир.

Ўттиз икки ва эллик тўрт фарзлар.

Ислом олимлари ҳар бир мусулмон кишисининг ўрганиши ва инониши ҳам ҳаётида ба-жариши зарур бўлган фарзларни ўттиз иккита ва эллик тўрттасини санаганлардир. Улар қуйидагилардир:

Ўттиз икки фарзлар:

Иймоннинг 6(олтита) шарти,

Исломнинг 5(бешта) шарти;

Намознинг 12(ўн иккита) фарзи;

Таҳоратнинг 4 (тўртта) фарзи;

Ғуслнинг 3(учта) фарзи;

Таяммумнинг 2(иккита) фарзидан иборат бўлиб 32-тадир.

Таяммумнинг фарзини учта деган олимлар ҳам бордир.

Бу ўттиз икки фарзларни бир-бир санасак қуйидагилардан иборат бўлади:

Иймоннинг олтита шарти,

1. Аллоҳу таолонинг борлиги ва ягоналигига ишониш,

2. Фаришталарга ишониш,

3. Аллоҳу таоло туширган китобларга ишониш,

4. Аллоҳу таолонинг Пайғамбарларига ишониш,

5. Охират куни(Қиёматнинг содир бўлиши)га ишониш,

6. Қодарга, яъни яхшилик ва ёмонликнинг барчаси Аллоҳу таолодан бўлишига ишонишдан иборатдир.

Исломнинг бешта шарти,

7. Калима-и шаҳодат келтириш,

8. Ҳар куни намоз вақтлари кирганида бошланадиган беш марта намоз ўқиш,

9. Молу мулкнинг закотини бериш,

10. Рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш,

11. Соғлиги тақозо қилиб, иқтисодий имконияти бўлган мусулмоннинг умрида бир марта ҳаж қилишидир.

Намознинг ўн иккита фарзи бўлиб, улардан,

12. Ҳодасдан таҳорат,

13. Нажосатдан таҳорат,

14. Сатр-и аврат,

15. Истиқбол-и қибла,

16. Вақт (намоз вақтлари),

17. Ният (ҳар бир намозга алоҳида ният қилиш),

18. Ифтитоҳ ёки Тоҳрима такбири кабилар намоздан ташқаридаги фарзлардир,

19. Қиём,

20. Қироат,

21. Руку,

22. Сажда,

23. Қаъда-и охира, кабилар эса, намознинг ичидаги фарзлар ҳисобланиб, намознинг рукнлари деб аталади,

Таҳоратнинг фарзлари(4),

24. Таҳорат олаётганда юзни ювиш,

25. Қўлларни тирсаклар билан бирга ювиш,

26. Бошнинг тўртдан бир қисмини масҳ қилиш(ҳўллаш),

27. Оёқларни тўпиқлар билан бирга ювиш,

Ғуслнинг фарзлари(3),

28. Оғизни ювиш(ғарғара қилиш),

29. Бурунни ювиш(бурун ичига сув тортиб, уни тозалаш),

30. Бутун баданни ювиш,

Таяммумнинг фарзлари (2),

31. Жунублик(жинсий алоқа)дан ёки таҳоратсизликдан тозаланиш учун ният этиш,

32. Икки қўл бармоқларини тоза тупроққа уриб юзга суриш ва бу ҳаракатни яна бир марта такрорлаб, ҳар икки қўлларни тирсакдан кафтларгача сийпашдан иборатдир.

Эллик тўрт фарзлар:

1. Аллоҳу таолонинг ягоналигига ишониш.

2. Ҳалол еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ғусл (жунубликдан) қилиш.

6. Ризқнинг Аллоҳу таолодан бўлишига ишониш.

7. Ҳалол, тоза кийим кийиш.

8. Ҳаққа таваккал этиш.

9. Қаноат этиш.

10. Аллоҳу таоло насиб этган неъматларга шукр этиш.

11. Қазога рози бўлиш.

12. Балоларга сабр қилиш.

13. Гуноҳлар учун тавба қилиш.

14. Аллоҳу таоло ризоси учун ибодат қилиш.

15. Шайтонни душман билиш.

16. Қуръони каримнинг ҳукмига рози бўлиш.

17. Ўлимни ҳақ билиш.

18. Аллоҳнинг дўстларига дўст, Унинг душманларига душман бўлиш.

19. Ота-онага яхшилик қилиш.

20. Амру маъруф ва мункари наҳй қилиш.

21. Қариндош, ёру-дўстнинг аҳволидан хабар олиш.

22. Омонатга хиёнат қилмаслик.

23. Доимо Аллоҳу таолодан қўрқиб, бепарволикни ва итоатсизлик, маҳмадоналикни тарк этиш.

24. Аллоҳга ва Расулига итоаткор бўлиш.

25. Гуноҳдан қочиб, ибодатлар билан машғул бўлиш.

26. Мусулмон амирларга итоат этиш.

27. Оламга ибрат назари билан қараш.

28. Аллоҳу таолонинг борлигини тафаккур этиш.

29. Тилни сўкинишлардан сақлаш.

30. Қалбни тоза тутиш.

31. Ҳеч кимни масхараламаслик.

32. Ҳаромга қарамаслик.

33. Мўмининг ҳар қандай бир ҳолда сўзига содиқ қолиши.

34. Қулоқни шариатга уйғун бўлмаган сўзларни тинглашдан қўриш.

35. Илм ўрганиш.

36. Торози ва бошқа ўлчав асбобларини ҳақ йўлида қўллаш.

37. Аллоҳу таолонинг азобидан доимо қўрқиш.

38. Доим камбағал мусулмонларга ёрдамда бўлиш ва закотларни уларга бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч замон умидсиз бўлмаслик.

40. Нафсга қул бўлмаслик.

41. Аллоҳ ризоси учун кишиларни еб-ичириш.

42. Кун кечиришга кифоя бўладиган миқдорда топиш учун меҳнат қилиш.

43. Молу мулкнинг закотини ва деҳқончиликдан олинган ҳосилнинг ушурини вақтида бериш.

44. Хотинига унинг ойлик ва туғишдан кейинги маҳалларида яқинлашмаслик.

45. Қалбни гуноҳлардан тозалаш.

46. Кибрли бўлишдан сақланиш.

47. Балоғатга етмаган етимнинг молини қўриқлаш.

48. Ёш кўркам ўғил болаларга яқинлашмаслик.

49. Беш вақт намозларни ўз ватида ўқиб, қазога қолдирмаслик.

50. Ҳеч кимга зулм етмаслик ва ҳеч кимнинг  молу мулкини емаслик.

51. Аллоҳу таолога ширк келтирмаслик.

52. Зино қилмаслик.

53. Шароб ва спиртли ичкиликлар ичмаслик.

54. Йўқ нарсалар учун қасам ичмаслик.

Исломнинг учинчи шарти – молу мулкдан закот бериш.

Закот беришни фарз этадиган бойликнинг миқдори ҳақида.

Исломиятга кўра, Эр хотиннинг молу мулки алоҳида-алоҳида ҳусобланади. Улардан қайси бири закот бериши лозим бўлган даражада бадавлат бўлса, ўшаси қоидага мувофиқ закотини беради.

Савол: Закот беришни фарз этадиган бойликнинг ҳисоби қандай ўлчанади?

Жавоб: Закот нисоби, 20 мисқол (замонамиз ҳисобида 96 грамм) олтин ёки шунча олтин миқдоридаги қоғоз пул, ёки тижорат молларидир. Қурбонлик қилиш нисобига эга бўлганлар закот бериши фарз бўлган бой-бадавлатлар ҳисобланади. Бой кишининг закот олиши жоиз бўлмайди. Кишининг бойлиги закот нисобига етишганидан бошлаб бир йил ўтганидан сўнгра закот бериши фарз бўлади. Кириш қисмида айтилганидек, эр- хотиннинг бойликлари алоҳида-алоҳидадир. Уларнинг қайси бири бой бўлса, ўшаси закот беради. Борди-ю иккиси ҳам бой бўлсалар, ҳар иккаласи ўз мулкларидан алоҳида-алоҳида закот берадилар. Закот бериладиган йили бошқалардан олинадиганлар (қарзи ва бошқа хил олинадиганлар) закот нисобига қўшилади. Мерос ва маҳр каби олинадиганлардан  ташқари бошқа олинадиганлар қўлга киритилганидан сўнгра, уларнинг ўтган йиллардаги закотлари ҳам берилиши лозим бўлади. У молларнинг закоти, улар қўлга киритилмасидан аввал ҳам берилиши мумкин. Қарзлар, мавжуд пул ёки молу мулкдан чиқариб ташланади ва қолган қисмининг закоти берилади. Тижорат учун олинган  молларнинг, олтин, кумуш ва барча хил пулларнинг закоти берилади. Уйнинг, минадиган машинанинг, участканинг, инвентарь(асбоб-ускуналар)нинг закоти бўлмайди. Бироқ, уй, машина ва участка олиб сотиладиган бўлса, яъни иши, маслаги шулар бўлган киши бу мулкининг закотини беради.

Закоти берилиши лозим бўлган пул ва молу мулкнинг йил давомида озайиб – кўпайиши закот учун аҳамият касб этмайди. Молу мулк миқдори закоти нисобига етишганидан сўнгра яна бир йил ўтганидан кейин қўлда қоладиган молу мулк ёки пул закот нисоби миқдорида бўлса, ана ўша миқдордан, унинг қирқдан бири қадар закот берилади. Закот фақат фойдадан эмас, балки закот берилиши вақти келгани вақтдаги мавжуд бўлган пулнинг ва қўлдаги тижорат молларининг ҳаммасидан берилади.

Йўқотилган, тортиб олинган, сақланган жойи унутилган молу мулкнинг ва олиниши рад этилган олинадиганлар нисобга киритилмайди ва балки улар қўлга кирса, улардан ўтган йилларнинг закотлари берилмайди. Ҳужжатли(тилхат ва бошқа ҳужжатлар) ёки иккита гувоҳи бўлган олинадиганлар, синиш(банкрот) бўлганида ҳам, камбағалда бўлса ҳам нисобга қўшилади ва қўлга киритилганида улардан ўтган йилларнинг закоти ҳам берилади.

Хотиннинг олтин ва кумушдан бошқа зийнат ашёлари закотга оид эмасдир. Масалан, бриллиант, алмаз, зумрад каби зийнат ашёларнинг закоти берилмайди. Шофиий маз-ҳабида эса, аёлларнинг зийнат ашёлари олтин ва кумуш бўлсалар ҳам закоти берилмайди. (“Ҳидоя”) 

Қандайдир бирон сабаб билан закотини вақтидан олдин берган бўлса ва масалан, бир олтин бериши лозим бўлган закотини икки олтин этиб (яъни бир олтин ортиқча) берган бўлса, навбатдаги йили берадиган закотидан ўша бир олтин ортиқча берганини олиб қолиши мумкин. Шунингдек, кам берилган бўлса, вақти келганида уни тўлдириш ҳам мумкин.

Ишчи ва хизматчиларнинг маошлари ва иш ҳақлари уларнинг қўлларига тушмагунича нисоб ҳисобига киритилмайди. Чунки у маош ва иш ҳақлари уларнинг ҳақларига айланган бўлишсаларда, у моллар қўлга кирилмасдан олдин мулк бўла олмайдилар. Маошлардан чиқарилган ва ҳали олинмаган ёрдам ва сигорта пуллари закот нисобига қўшилмайди.

Закот берилаётганида нималарга диққат этилиши лозим?

Энг аввал молу мулки закот нисобига етишган бой, яъни молу мулки 96 грамм олтин миқдорига тенглашган киши, ўша кунни ҳижрий ойга кўра белгилаб қўяди. Ана шу кундан бошлаб 12 ой ўтганидан сўнгра закотини берадиган вақт келади. Бу кун Рамазонда бўлиши шарт эмас ва закот ҳар доим мана шу кунда берилиб борилади. Масалан, айтайлик 1436 ҳижрий йил Шабон ойининг 5-куни  Аҳмаднинг молу мулкининг умумий қиймати 96 грамм олтин миқдорига тенглашди ёки ундан бироз ошди. Бу кун Аҳмаднинг бой бўлган куни ҳисобланиб, белгилаб қўйилади. Шу кундан бошлаб бир йилдан сўнгра, яъни 1437 йил Шабон ойининг 5-куни  Аҳмаднинг закот бериш вақти келган бўлади. Агар Аҳмад шу кечган йил ичида камбағаллашиб қолмаган бўлса, бундан кейинги йилларда ҳар йилнинг Шабон ойи 5-кунида закот бериши керак бўлади.

Энди закот берилаётганида қуйидагиларга диққат қилиш керак бўлади:

1. Билагузук, узук каби олтинларнинг закоти берилганида уларнинг ҳунарманд қўлида ишлав берилганлиги эмас, оғирликлари ҳисобга олинади. Масалан, Туркиядаги олтин пуллар (Рашот, Жумҳурият ва азиз лиралар 7,2 граммдир). 12 пробадан юқори бўлган барча олтинлар тортилади ва уларнинг умумий оғирлигининг қирқдан бири миқдорида закоти берилади. Ҳар хил пробаларда бўлишган олтин билагузук, узук, сирғаси бўлганлар, закотини энг юқори пробада бўлганидан беришса жуда яхши, савобли бўлади. Уларнинг ўртасидан-ўрталамасидан ҳам бериш жоиздир. Энг паст пробасидан закот бериш эса, макруҳдир.

2. Закотга оид моллар билан олтин лира(қайси мамлакатда бўлса ўша мамлакат олтин пул)ларнинг баҳоси, энг паст бўлганини олиш баҳосига кўра ҳисобланади.

 3.  Бирор киши, “Закотимни бир камбағалга бер”, деб бирисини вакил қилса, вакил ўз пули билан ҳам ўша закотни тўлаши мумкин.

4. Закот, у фарз бўлганидан сўнгра берилади.

Закот, уни бериш вақти келмасидан олдин ҳам берилиши мумкин. Келажак бир неча йилларнинг закотини ҳам олдиндан бериш жоиздир. Закот бериш вақти келганида ҳисоблар такрор қилинади, олдиндан берилган закот оз бўлса, улар тўлдирилади, борди-ю кўп берилган бўлса, навбатдаги йилнинг закотидан олиб қолинади.

Закот нисоби нолга тушиб қолса тарихлар янгидан белгиланади.

5. Йил ичида закот нисоби нолга тушиб қолса, молу мулкнинг миқдори янгидан нисоб кўрсаткичига кўтарилган кундан бошлаб, янги закот йили ҳисоби бошланади, бу янги бой бўлинган кун закот йили боши этиб белгилаб олинади. Ана шу янги бошланғич кундан бир йил ўтганидан кейин молу мулк нисоб миқдорида ёки ундан ортиқча миқдорда сақланаётган бўлса, уларнинг закоти берилади. Молу мулк нолга айланганидан сўнгра, янгидан бой бўлинганича закот тарихлари белгиланмайди. Кишининг қўлида масалан, фақат 50 олтини қолса ва йил давомида унинг қўлига тушган пуллар билан бирликда улар закот нисобига етишса. Уларнинг закоти берилади. Янгидан молу мулк нолга тушмасдан, йил давомида озайиб ёки кўпайиб турадиган ўзгаришларга эътибор қилинмайди ва йил охирида қолган молу мулк нисобидан закот берилади.

6. Ушру берилган молу мулк(деҳқончиликдан олинган ҳосил), қирқ йил сақланса ҳам қайтадан ушру берилмайди.[Ушру берилган мол, қирқ йил сақланса ҳам ушру ҳам, закоти ҳам берилмас] Агар улар тижорат молу мулкига айлантирилса, яъни улар сотилиб пул ёки олтинга айлантирилса, закот молу мулки ҳолига келиб қолади ва навбатдаги биринчи закот бериш кунида уларнинг закотлари берилиши шарт бўлади. Олтин, кумуш ашёлар ва қоғоз пуллар, қўлга қандай шаклда киришидан қатъи назар улар қўлга киритилганиданоқ закот молу мулкига айланадилар.

 7. Закот бериладиган ойнинг ижара ҳақлари закот нисобига киритилмайди, келажак ойларники ундай қилинмайди.

 8. 15-20 йиллик узун ваъдали  бўлиб-бўлиб тўланадиган шаклда олинган кредитлар, қарзлар шаклида закот нисобидан чиқариб ташланади.

 9. Олтин миқдори яримидан оз бўлган аралашма ашёларнинг закот нисоби, оғирлик-ларига қараб эмас, қийматларига кўра ҳисоб қилинадилар.

Закот кимларга берилиб, кимларга берилмайди?

Агар яқин қариндош уруғлар солиҳ кишилар бўлсалар, закотни уларга бериш янада са-вобли ҳисобланади. Борди-ю ундай қариндош, уруғ бўлишмасалар, закот берилиши учун бошқа солиҳ камбағал кишилар танланиши лозим бўлади.

 Савол : Закот кимларга берилади?

 Жавоб: Бу саволга жавобни қуйидагича бўлакларга бўлинган шаклда тушунтиришга ҳаракат қиламиз:

 1. Бадавлатга, яъни қурбонлик қилиш нисобига эга бўлган кишига закот берилмайди. Ота-онага, бобо(катта ота)га, бибига (катта онага), фарзандга, неварага, хотин(ўз хотини)га ва кофирга закот берилмайди. Камбағал бўлиш шарти билан келин, ака-ука, опа-сингил, амма, амаки, тоға, хола каби қариндошга; куёв, қайнона, қайнота, қайн-қайноға, ўгай болага закот берилади. Юқорида ҳам айтилгани сингари, солиҳ қариндошларга закот беришнинг савоби каттадир. Солиҳ қариндошлар бўлмаса, фосиқ қариндошга ҳам закот бериш соҳиҳ ҳисобланса-да, бошқа камбағаллар топилса янада яхши бўлади.

 2. Хотин, Имомайин(Имом Юсуф ва имом Муҳаммад)га кўра, мусулмон ва камбағал эрига закот беради. Эрлари камбағал ва моддий қийинчиликда бўлган оилаларда бу қавлга кўра закот берилишининг зарари йўқдир.

 3. Хайр ташкилотларига закот берилмайди. Мужтаҳид имомлар, бундай ташкилотларга закот берилмаслигини билдирганлар ва бу масалада ижмо ҳосил бўлгандир. Ўқувчи юртлари(ётоқхоналари)га ёки вақифларга закот берилиши учун ўша ташкилотларнинг бирор масъул ходими закот оладиган бирор камбағалдан ваколат олади. Ўша камбағал ташкилотнинг масъул ходимига ваколат бериб, “Менинг ўрнимга закот олиб ва у закотни истаган жойга бериш учун вакил қилдим”, дейиши лозим бўлади. Бу сўзлар ўрнида фақат, “Сени закот олишга умумий вакил қилдим”, дейилиши ҳам етарлидир. Ана ўшанда вакил(камбағалнинг вакили) олган закотни ўқувчиларнинг ёки ташкилотнинг эҳтиёжларига сарф этиши мумкин бўлади. Шундай қилинганида ташкилот ёрдам берилган ва закот ҳам динимизга уйғун шаклда берилган бўлади.

4. Ҳадиси шарифда, “Илм ўргатишда машғул бўлган кишининг 40 йиллик нафақаси бўлса ҳам, унга закот бериш жоиздир”, каби марҳамат қилинади. Диний маълу-мотларни, билимларни ўрганишда ва ўргатишда  машғул бўлганлар, яъни иши ва маслаги динни ўрганиш ва уни ўргатиш бўлган кишилар, диний бадавлат ҳисоблансалар-да, улар меҳнат қилиб кун кечиришларини таъминлашлари учун вақтлари бўлмаганликлари сабабли закот олишлари мумкиндир. (“Дурр-ул-мухтор”)

 5. Отаси бадавлат бўлса, унинг кичик боласига закот берилмайди. Отаси камбағал бўлса, унинг камбағал кичик ўғлига закот берилади. Камбағал жиннига ҳам закот берилади. Болага, жиннига бериладиган закот, отасига ёки валийсига, ё восийсига берилади. Бадавлат кишининг кичик ўғли камбағал бўлса ҳам закот берилмайди. Аммо бадавлатнинг катта боласига, бадавлатнинг хотинига ёки унинг отасига камбағал бўлсалар закот берилиши мумкин. Бу ерда катта бола дейилганида ақли етишган бола, кичик дейилганда ҳали ақли етарлича тўлмаган бола тушинилади.

 6. Муҳтарам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи вассаллам) аждодига мансуб, саййидлар ва шарифларга  эски замонларда закот берилмасди. Замонимизда уларга ҳам закот бериладиган бўлди. (“Дурр-и Якто”)

Закот бериш тарихи қачон ўзгаради?

Йил ичида закот нисоби нолга тушиб қолмасдан, озайиб ёки кўпайиб турса, бундай ҳолатлар закот бериш тарихига ҳеч бир шаклда таъсир қилмайди. Борди-ю йилнинг охирида, яъни закот бериш замони келганида қўлдаги молу мулк закот нисобидан оз бўлиб қолган бўлса, закот бериш вақти(замони) ўзгартилади. Бу ҳолда бой бўлиш вақти ва закот бериш вақти янгидан белгиланади.

 Савол: Ҳар йили закотини берадиган вақт(замон), масалан, ҳар йили 27 – Рамазонда закотини бериб юрган кишининг, шу онда Рамазон кирмасидан аввал закот нисоби озайиб қолса, нима энди, закот бериш тарихини янгидан бой бўлганидан кейин такрор белгилайдими?

 Жавоб: Йўқ, йил ичидаги ўзгаришлар оқибатида нисоб камайиб қолишлар, агар нисоб нолга тушиб қолмаса, ҳисобга олинмайди, яъни бундай камайишлар бой бўлиш тарихини ўзгртирмайди. Агар бу йил ёки келаси йил нисоб кўпайиб қолса ҳам 27-Рамазонда қўлидаги молу мулкдан закотини бериши керак бўлади. Агар закот берилиши лозим бўлган замонда, яъни бизнинг мисолимизда 27 – Рамазонда закот нисоби озайиб қолган бўлса, бу йилги закот бериш вақти ўзарган-бузилган бўлинади ва бу вазиятда нисоб жойига келгунича кутилади. Нисоб жойига келганида бой бўлишнинг янги тарихи бошланади, яъни шу кундан бошлаб закот йили бошланади. Мана шу янги бойлик кунидан бошлаб ҳижрий ҳисобда бир йил ўтганидан кейин янги закот бериш замони келган бўлади. Такрор айтамиз, йил ичида молу мулкнинг миқдори кўпайиб ва озайиб туришлари закот беришнинг вақтини ўзгартирмайди. Фақат бир ҳолда, яъни ҳисоб йили тўлганида закот нисоби озайиб қолган бўлса, закот бериш вақти ўзгаради, яъни янгидан бошланади. Бошқа бир ҳол, яъни киши йил ичида молу мулкини батамом қўлдан чиқарса ёки қарз бўлиб қолган бўлса, бундай ҳолларда йил тўлмасидан ҳам олдинги закот бериладиган вақт ўзгаради ва янги нисоб жойига келганидан сўнгра янги вақтлар бошланади.

 Қоғоз пулларнинг закоти.    

Савол: Қоғоз пулнинг закоти ҳисобланаётганида, олтин грамининг баҳоси қандай топилади?

 Жавоб: Қоғоз пулнинг закоти ҳисобланаётганида(Бу ерда ҳисоблар Туркия пул ўлчовларида кўрсатилмоқда. Бошқа мамлакатларда ҳам ўша мамлакатнинг қоғоз пуллари ўлчовларида ҳисобланади)  мавжуд бозорда юриб турган жумҳирият олтини, ҳамид  лира, азиз лира, Пашат лира каби тамғали олтин лираларнинг олиш баҳолари энг арзони- бўлгани ўлчов қилиб олинади. Уларнинг оғирли 7,2 граммдир. Уларнинг энг арзонининг баҳоси 7,2 –га бўлиш йўли билан олтин грамининг баҳоси аниқланади. Масалан. Уларнинг энг арзони азиз лира бўлсин, бунинг баҳоси 648 лира десак, бир грамм олтиннинг баҳоси эса,  648/7.2 = 90 лира бўлади.

 Савол: 18 минг лира пулим бор. Бунинг закоти қандай берилади?

 Жавоб: Энг аввал олтин грамининг баҳоси топилади. Масалан, унинг баҳоси юқоридаги мисолдаги каби 90 лира бўлса, 18 минг лира ўша 90-га бўлинади ва унинг олтин қиймати 200 грамм бўлиб чиқади. Энди мана шу 200 грам олтинниг қирқдан бири закот этиб берилади, яъни 5 грамм олтин закот бўлади. Тўла 5 граммлик олтин топилмаса, уч чорок олтин закот берилади.

 Савол: 70 грамм 14 пробали олтини ва 4500 лира пули бор бўлгпн киши закотини қандай беради?

 Жавоб: Аввал 4500 лиранинг қанча отин қийматга эга эканлиги аниқланади. Агар олтин грамининг баҳосини 90 лира қабул қилсак, 4500/90 = 50 грамм олтин бўлиб чиқади. Буни кишида бўлган 70 грамга қўшилса, йиғинди 120 грам олтин бўлади. Бунинг қирқдан бири эса 3 грамм олтин бўлади. Закот учун ҳам мана шу 3 грамм олтин берилиши зарурдир. Бу закотни 18 пробадан берилса яхши бўлади. Бироқ 14 пробадан берилса ҳам жоиздир. Масалан, 70 грам олтин учун 14 пробадан ва  50 грамдан 22 пробадан берилса ҳам зарари бўлмайди. Аммо закотнинг ҳаммасини 14 пробадан берилса, макруҳ бўлади.

Исломнинг тўртинчи шарти – Рамазони шариф ойида ҳар куни рўза тутиш.

 Ўн бир ойнинг султони: Рамазон …

Исломнинг бу шарти муборак Рамазон ойида ҳар куни рўза тутишдан иборатдир[1]. Рўза, ҳижратдан ўн саккиз ой кейин, Шаъбон ойининг ўнинчи куни, Бадр ғозасидан бир ой аввал фарз бўлди. Рамазон сўзи луғавий жиҳатдан ёниш маъносини беради. Чунки бу ойда рўза тутиб ва тавба қилганларнинг гуноҳлари ёниб битади, йўқ бўлади.

“Бу ойда бирор кичик яхшилик қилиш, йилнинг бошқа ойларида фарз ибодатни қилган каби бўлади. Бу ойда бирон фарзни қилиш, йилнинг бошқа ойларида етмишта фарзни қилган каби бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабр қилганнинг борадиган жойи Жаннатдир”.

Ҳар бир ибодатда бўлгани сингари, рўза тутишда ҳам ният жуда аҳамиятлидир. Рўза Аллоҳу таоло ризоси учун тутилади. Бошқача (режим учун, одат ўлароқ) тутилган рўзалар рўза ҳисобига ўтмайди. Расулуллоҳ ҳазратлари дейдиларки, “Бирор киши, Рамазон ойида рўза тутишни фарз ҳисоблаб, уни вазифа деб билса ва унинг савобини Аллоҳу таолодан кутса, унинг ўтмишда бўлган гуноҳлари афв бўлади.”

РАМАЗОН РЎЗАСИ.

Риёд-ун-носиҳийн” китобида дейиладики: “Бухорий“ китобида, Абу Ҳурайра (ради-яллоҳу анҳ)дан олинган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадис-и шарифла-рида, “Рамазон ойи келганидан бошлаб Жаннат эшиклари очилади. Жаҳаннам эшиклари ёпилиб, шайтонлар боғланади”, деб марҳамат қилинади. Имом-ул-аимма, Муҳаммад бин Исҳоқ бин Ҳузайма ёзадики, Салмон-и Форсий (радияллоҳу анҳ), Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Шаъбон ойининг охирги куни хутбада: “Эй мусулмонлар! Устингизга шундай бир ой соя солмоқдаки, бу ойдаги бир кеча [Қодр кечаси ҳақида сўз кетмоқда], минг ойдан ҳам фойдалироқдир. Аллоҳу таоло у ойда ҳар куни рўза тутишни амр қилди. У ойда таровиҳ намози ўқиш ҳам суннатдир. У ойда, Аллоҳ учун бирор кичкина яхшилик қилиш, бошқа ойларда фарзни қилган кабидир. У ойда бир фарзни бажариш, бошқа ойда етмишта фарзни бажарган кабидир. У ой, сабр ойидир. Сабр қилганнинг борадиган жойи, Жаннатдир. У ой яхшиликлар билан кун ўтказадиган ойдир. У ойда мўминларнинг ризқи ортади. Бирор киши, у ойда бир рўзадорга ифтор берса, унинг гуноҳлари афв бўлади. Ҳақ таоло уни Жаҳаннам оташидан озод қилади. Унга рўзадорнинг савоби қадар савоб ҳам берилади, буюрдилар, деб билдиради. У замон, Асҳоб-и киром Унга мурожаат қилишиб, ”Ё Расулуллоҳ! Бизнинг ҳаммамиз ҳам, бирор рўзадорга ифтор берадиган, уни тўйдирадиган даражада бадавлат эмасмиз”, дедилар. Расул (алейҳиссалом), уларга жавоб  қилиб, “Бир дона хурмо билан ифтор берганга ҳам, фақат сув билан оғиз очдирганга ҳам, бирозгина сут икром қилганга ҳам, ўша савоб берилади. У ой шундай бир ойдирки, биринчи кунлари раҳмат, ўртаси афв ва мағфират, охири эса, Жаҳаннамдан озод бўлишдир. У ойда, амрида бўлганларни [ишчисининг, маъмурининг, аскарнинг, талабанинг]  вазифаларини енгиллаштирганларни  [хўжайинларни, амирларни, командирларни ва мудирларни] Аллоҳу таоло афв қилиб, уларни Жаҳаннам оташидан қутқаради. У ойда тўрт нарсани жуда кўп қилинглар! Уларнинг иккитасини Оллоҳу таоло кўп севади. Яъни булар, Калима-и шаҳодат келтириш ва истиғфор қилишдир. Иккаласини, затон ҳар вақт ҳам бажариб юришингиз лозим. Улар ҳам Аллоҳу таолодан Жаннатни сўраб, Жаҳаннам оташидан Унга сиғинишдир. У ойда бирор рўзадорга сув берган киши, қиёмат куни сувсиз қолмайди”, деб марҳамат қилдилар.

 “Саҳиҳ-и Бухорий”даги бир ҳадис-и шарифда марҳамат қилинадики, “Бирор киши, Рамазон ойида рўза тутишни фарз ва вазифа билиб, рўзасига савобларни Аллоҳу таолодан умид қилса, унинг ўтмишдаги гуноҳлари афв бўлади”. Демак, рўза Аллоҳнинг амри эканлигига ишониш ва Ундан савоб умид қилиш лозимдир. Куннинг узунлигидан, рўза тутиш қийинлигидан шикоят қилмаслик шартдир. Куннинг узун бўли-шини, рўза тутмайдиганлар орасида қийинчилик билан рўза тутишни фурсат ва ғанимат билиш керак.

Ҳофиз [яъни ҳадис олими] Абдул азим-и Мунзирий, “Аттарғийб ваттарҳийб“ китобида ва ҳофиз Аҳмад Байҳақий “Сунан“ китобида Жобир бин Абдуллоҳдан (радияллоҳу таоло анҳ) хабар берган бир ҳадис-и шарифда, “Аллоҳу таоло менинг умматимга, Рамазон-и шарифда беш нарса эҳсон қилдики, уларни бошқа ҳеч бир Пайғамбарга бермагандир:

 1 – Рамазоннинг биринчи кечаси, Аллоҳу таоло мўминларга раҳмат қилади. У раҳмат билан қараган бандасига ҳеч азоб бермайди.

2 – Рўза тутганларнинг оғзидан ифтор вақтида келган ҳид, Оллоҳу таолога ҳар қандай бошқа ҳидлардан гўзал ҳисобланади.

 3 – Рамазоннинг ҳар бир кечаси ва кундузида малак(фаришта)лар, рўза тутганларнинг афв бўлишлари учун дуода бўладилар.

 4 – Аллоҳу таоло, рўза тутганларга охиратда бериш учун, Рамазон-и шарифда Жаннатда жой тайин қилади.

 5 – Рамазоннинг охирги куни, рўза тутган мўминларнинг ҳаммасини афв қилади”, деб марҳамат қилинади.

Имом-и Раббоний (қуддиса сирруҳ), “Мактубот”нинг биринчи жилди, қирқ биринчи мактубида марҳамат қиладики, “Рамазон-и шариф ойида ўқилган нофила намоз, зикр, садақа ва барча нофила ибодатларга бериладиган савоб, бошқа ойларда қилинган фарз-ларга бериладиган савоблар кабидир. У ойда қилинган битта фарз, бошқа ойларда қи-линган етмишта фарз кабидир. У ойда бир рўзадорга ифтор берганнинг гуноҳлари афв ва ўзи Жаҳаннамдан озод бўлади. У бир рўзадорнинг савоби қадар, бу ифтор берганга ҳам алоҳида савоб берилади. Бунда рўзадорнинг савоби озаймайди. У ойда амрига боғли бўлганларнинг ишларини енгиллаштирган, уларнинг ибодат қилишларига қулайлик туғдирган амирлар ҳам афв этилиб, Жаҳаннамдан озод бўладилар. Расулуллоҳ алей-ҳиссалом у ойда асирларни озод қилиб, уларнинг истаганларини берарди. У ойда ибодат ва яхши ишлар қила олганларга йил бўйи шундай қилиш насиб бўлади. У ойга ҳурматсизлик кўрсатганнинг, у ойда гуноҳлар қилганнинг йили эса, фақат гуноҳлар қилиш билан ўтади. Уойни фурсат билиб, қўлдан келганича ибодатлар қилиш, Аллоҳу таоло рози бўладиган ишлар бажариш лозимдир. У ойни охиратда яхшиликка эришиш учун фурсат билиш керак. Қуръон-и карим Рамазонда тушди. Қодир кечаси ҳам шу ойдадир. Рамазон-и шарифда хурмо билан ифтор қилиш суннатдир. Ифтор қилганданоқ, яъни оғиз очганданоқ “Заҳабаззамаъ вабталлатил урук ва саба-тал-ажр иншооллоҳу таоло” ўқиш [суннат эканлиги “Табйин”нинг Шалбий ҳошиясида ҳам кўрсатилгандир], таровиҳ намози ўқиш ва ҳатм ўқишлар муҳим суннатлардир”.

 РЎЗАНИНГ ФАРЗИ УЧТАДИР: 1 – Ният қилиш, 2 – Ниятни рўза тутишнинг илк ва охирги вақтлари орасида қилиш, 3 – Фажр-и содиқ, яъни тонг уфқи оқармасидан қуёш ботганича бўлган вақт [яъни шаръий кундуз] ичида рўзани бузадиган нарсалардан сақланишдир.

САККИЗ ТУРДА РЎЗА БОР: 1 – Фарз рўзалар бўлиб, булар ҳам икки қисмдан иборатдир, яъни муайян вақтдаги рўза ва Рамазон-и шариф рўзасидир.

2 – Муайян вақтда бўлмаган рўзалар бўлиб, булар, қазо ва каффорат рўзаларидир. Бироқ каффорат рўзалари фарз-и амалийдирлар. Яъни уларни инкор қилганлар кофир бў-майдилар.

3 – Вожиб рўзалар бўлиб, булар ҳам муайян бўладилар. Масалан, белгили кун ёки кунларда  рўза тутиш сингари.

4 – Ғайр-и муайян рўзалар бўлиб, ҳар қандай бир кун ёки бир неча кунларда рўза тутишни адаш каби.

5 – Суннат бўлган рўзалар, Муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишга ўхшаш.

6 – Мустаҳоб рўзалар бўлиб, арабий(исломий) ойларнинг ҳар бирининг 13, 14 ва 15-чи кунлари рўза тутиш каби, фақат бу кунлар Жума кунига тўғри келса, рўза тутиш макруҳ ҳам дейилди. Жума кунининг рўзасини пайшанба ёки шанба кунлари тутиш лозим бўлади. Чунки суннат ёки макруҳ дейилган бирор ишни қилмаган яхши.

7 – Ҳаром рўзалар бўлиб, фитр байрамининг биринчи куни ва қурбон байрамининг тўрт кунининг ҳаммасида рўза тутишга ўхшаш. У кунларда тутилган рўза ҳаром бўлади.

8 – Макруҳ рўзалар бўлиб, буларга, Муҳаррамнинг фақат ўнинчи куни рўза тутиш, фақат шанба кунлари рўза тутиш, Наврўз ва Меҳрижон кунлари рўза тутиш, йилнинг ҳар куни узлуксиз рўзада бўлиш ва ниҳоят сўзлашмаслик шарти билан рўза тутишлар киради. Бу саналган рўзаларнинг барчаси макруҳ рўзалардир.

 “Мароқил-фалоҳ“да келтирилган ҳадис-и шарифда, “Ойни кўриб рўза тутинглар! Такрор янгисини кўриб, рўзани тўхтатинглар!”, деб буюрилади. Бу амрга кўра, Ра-мазон ойи, ойнинг [Янги ойнинг] ҳилолини кўриш билан бошланади. Ҳилолни кўришдан олдин қилинган ҳисоб ва тақвим билан рўзани бошлашнинг жоиз бўлмаганлигини (Ибни Обидийн) қибла баҳсида ва “Ашиъат-ул-ламаъот“ ҳамда “Неъмат-и ислом“ китобларида ҳам билдиргандир. Шаъбон ойининг ўттизинчи кечаси қуёш ботгандан кейин ҳилолни излаш ва у кўринса, бориб қозига хабар қилиш, вожиб-и кифоя-дир. Тақийюддин Муҳаммад ибни Дақиқ айтадики, (Ижтимоий наййирайн – ой ва қуёшнинг бир тўғри чизиқ устига келиши)дан 1-2 кун ўтмасдан, ҳилол кўриниши  мумкин эмас. [ [1]-манбанинг 89-чи параграфида исломий ойларнинг бошланиш кунини аниқлаш усули кўрсатилган.]

Тўртала мазҳаб олимларининг барчаси бир оғиздан билдирадиларки, фажр-и содиқ дейилган оқлик, уфиқ-и зоҳирий ҳаддининг бирор нуқтасида оқариши билан рўза тутиш бошланади. “Мултақо“ китобида марҳамат қилинадики, “Рўза тутиш, фажрнинг оқаришидан бошлаб, то қуёш ботганигача ейишни, ичишни ва жимоъни тарк қилишдир. Бир кун аввал қуёш ботмасидан то рўза куни “Доҳва-и қубро“(кеч чошгоҳ)гача бўлган вақт ичида Рамазон рўзаси учун қалбдан ният қилиш ҳам фарздир. Куни белгили бўлган аталган рўза ва нофила рўзанинг ният вақти ҳам шунга ўхшашдир. Ҳар куни алоҳида ният қилиш керак. Рамазон рўзасига ният қилинаётганда, Рамазон демасдан, фақат рўза дейиш ёки нофила рўза дейиш ҳам жоиз бўлади.

Фажр, яъни имсоқ вақтидан олдин ният қилинаётганда, “Эртага рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Имсоқдан кейин ният қилинганда, “Бугун рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Рамазон-и шариф рўзаси, ҳар бир мусулмонга фарз бўлганлиги сингари, у рўзани тутмаганларнинг ҳам қазо тутишлари фарздир. Қазо ва каффорат рўзасига, муайян бўлмаган аталган рўзаларга фажрдан кейин ният қилинмайди. Рамазон кирганлигини билиш учун Шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни ғуруб вақтида ҳилолни, яъни янги ойни кўкда излаб қараш ва уни кўриш керак. Бордию ҳақиқатан у куни ҳилол кўринмаса, Шаъбон ойини ўттиз кунда тамомлаш лозим бўлади. Аммо бу ҳолда Шаъбон ойининг ўттизинчи куни пешингача рўза тутиб, у кун Рамазон кирганлиги эълон қилинмаса, рўзани очиш лозим бўлади. У рўзани очмай рўза тутишни давом этказиш таҳриман макруҳдир. Рамазонни ҳилолни кўрмасдан бошлаб, Рамазоннинг йигирма тўққизинчи куни байрам ҳилоли кўринса, Шаъбон руят(кўриниш) билан бошланган  бўлса, фитр байрамидан кейин бир кун қазо рўза тутилади. Бордию, руят билан бошланмаган бўлса, икки кун қазо рўза тутилиши “Ҳиндийя“ ва “Қодийҳон“да кўрсатилгандир. Булутли ҳавода одил битта мусулмон эркак ёки аёлнинг ҳилолни кўрдим дейиши ва очиқ ҳавода бир қанча кишиларнинг гувоҳлик беришлари [кўрдим, деб айтишлари] билан қози, яъни аҳком-и исломийяни тадбиқ қилувчи ҳоким, Рамазон кирганлигини эълон қилади. Қози бўлмаган жойларда битта олдил кишининг ҳилолни кўрдим дейиши билан Рамазон кирди ҳисоб бўлади. Иккита одил киши ҳилолни кўрдим  дейиши билан байрам бошланади. (Одил), бу катта гуноҳлар қилмаган ва кичик гуноҳларга ўрганмаган, деганидир. [Намозни била туриб ўқиймай юриш катта гуноҳдир.] Адолатлиги шубҳали бўлган кишининг ҳам сўзи қабул қилинади. Рамазонни ва байрамни тақвим ва ҳисоб билан бошлаш жоиз эмаслиги “Фатово-и Ҳиндийя“да ҳам кўрсатилгандир.

 [“Ҳадийка“нинг бир юз ўттиз тўққизинчи саҳифасида дейиладики, “Бидъат эгалари, яъни эътиқодда Аҳл-и суннатдан ажралган етмиш икки фирқанинг ҳаммаси, (Аҳл-и қибла) бўлганлари, барча ибодатларни қилганлари ҳолда улар одил эмаслар. Чунки улар, ё мулҳид бўлиб, иймонлари кетганлардир, ёки бидъатга берилиб қолиб, аҳл-и суннатни сўкадилар, бу ҳам катта гуноҳдир. “Дурр-ул-мухтор“ гувоҳликни тушунтираётган жойда дейдики, “Мусулмонни сўкиш, уни ёмонлаш гуноҳдир. Бу адолатни йўқ қилади. Унинг гувоҳлиги қабул бўлмайди”. Шунинг учун Рамазон, байрам ва ҳаж вақтларининг киришини, ифтор ва намоз вақтларини тушунишда, барча дин ишларида мазҳабсизларнинг сўзларига қулоқ тутиш, уларга уйғун бўлиш жоиз эмасдир.]

Шаъбоннинг ўттизинчи кечаси бирор шаҳарда ҳилол кўринса, бутун дунёда рўза бошлаш  лозим бўлади. Кундуз кўринган ҳилол келгуси кечанинг ҳилолидир.

[Қутбларга ва Ойга кетган мусулмон, сафарда бўлишни ният қилмаган бўлса, бу ойда кундуз кунлари рўзада бўлиши лозимдир. Кундузнингузунлиги йигирма тўрт соатдан узоқ бўлган, яъни қуёш ботмайдиган  жойларда рўза соатга қараб тутилади ва соатга қараб очилади. У жойга яқин ва кундузлари ундай узун бўлмаган шаҳардаги мусулмонларнинг вақтига уйғун вақтни танлайдилар. Агар у жойда рўза тутмаса, кундузлари нормал бўлган жойга келганида рўзасини қазо тутади].

Ҳилолни кўриш билан бошланган Рамазон, ҳисоб билан тушунилганидан бир кун кейин бўлиши мумкин. Бироқ бир кун олдин бўлолмайди. Арафотда вақфага турган  рафа) куни ҳам шундайдир. “Баҳр“нинг 283-чи саҳифасида дейдики, “Кофир мам-лакатларида қолган асир, Рамазон ойининг кирган кирмаганлигини билолмаса, уни излаштириб, бирор тахмин қилган ойида бир ой рўза тутади. Кейин вақтни аниқлаганидан  кейин, рўзани вақтидан эрта тутганлиги билинса, бутун рўзасини қайтадан қазо тутади. Вақтидан кейин тутган бўлиб, ниятни фажрдан олдин қилган бўлса, тутилган рўза жоиз бўлиб, уларнинг ҳаммаси қазо ўрнига ўтади. Фитр байрамининг биринчи кунига тўғри келган бўлса, у бир кунни қазо тутади”.

Рамазонни ва мос равишда байрамни осмонда ҳилолни кўриш билан эмас, тақвим билан бошлашган жойларда, рўза ва байрам ҳақиқий вақтларидан бир кун олдин ёки кеч бошланган бўлиши мумкин. Рўза тутилган биринчи ва охирги кунлар Рамазонга тўғри келган бўлсалар ҳам, бу ҳолда Рамазон бўлганлиги ёки бўлмаганлиги шубҳали бўлади. Ибни Обидийн (раҳматуллоҳи алейҳ), Рамазон баҳсида дейдики, “Рамазон бўлганлиги ёки бўлмаганлиги шубҳали бўлган кунларда Рамазон рўзаси тутиш таҳриман макруҳдир. Мусулмон мамлакатида бўлишига қарамай, ибодатларни билмаслик узр бўлолмайди”. Шунинг учун Рамазон тақвимларга кўра бошланган ёки у мазҳабсиз мамлакатларга мос бошланган жойларда байрамдан кейин икки кун қазо рўзаси тутиш лозимдир. [Кофирлар ва ислом душманлари бир томондан ислом мамлакатларида мусулмонларнинг қонини аявсиз тўкаётган, жомеларни, ислом асарларини йиқитаётган, йўқ қилаётган бўлсалар, бошқа томондан ислом мамлакатларидаги иймони ва ахлоқи бузиқ жоҳилларни топиб олишиб, улар воситасида ислом илмларини битиришга уринмоқдалар. Ўзларининг бузуқ ва ёлғон тушунчаларини исломийят билимлари, деб ёзиб Аҳл-и суннат олимларининг китобларига ҳужум қиладилар. Исломийятга қарши қаратилган барча ҳужумлар бугун ва тарихда инглизлар тарафидан режалаштирилиб, улар томонидан амалга оширилди ва амалга оширилмоқдадир. Масалан, улар, “Рамазондан кейин икки кун қазо рўзаси тутиш қаердан чиқди? Ҳеч қандай бир китобда бундай сўз йўқ”, дейдилар. Уларнинг бу сўзлари янглиш ва хатодир. Чунки илгарилар ҳар бир асрда ва ҳар бир жойда Рамазон ойи янги ойнинг ҳилолини кўриш билан бошланарди. Шунинг учун у замонлар икки кунлик қазо рўзасига ҳожат йўқ эди. Ҳозир эса, Рамазон ойи ҳилолининг туғишини ҳисоб билан бошлайдилар. Шу сабаб Рамазоннинг бошланиши аҳком-и исломийяга уйғун келмай қолаяпти. Шунинг учун бу хатони тўғрилаш лозим бўлмоқда. Бу хатони байрамдан кейин икки кунлик қазо рўзаси тутиб тузатиш лозим бўлаётганлиги Таҳтовийнниг “Мароқил-фалоҳ“  ҳошиясида кўрсатилгандир.] “Мажмуъа-и Зуҳдийя“да айтиладики, “Шаввол [байрам] ҳилолини кўрган киши, ифтор қилолмайди. Чунки булутли ҳавода Шаввол ҳилолини икки эркак киши ёки бир эркак ва икки аёл кишилар кўрдик дейишлари лозим. Очиқ ҳавода эса, Рамазон ва Шаввол ҳилолини кўпчилик кишилар кўрдик, дейишлари лозим бўлади”.  “Қодиҳон“да де-йиладики, “Ҳилол шафақдан кейин ботса, у бундан кейинги иккинчи кечанинг, шафақдан олдин ботса, у бундан кейинги биринчи кечанинг ҳилоли бўлади”.

Рамазон-и шариф рўзасини бошлашга тайёргарлик Шаъбоннинг ўн бешинчисидан кейин бошланади. Яъни Рамазонга қадар бу ўн беш кун ичида бошқа рўзаларни тутмай, қувватли ва лаззатли овқатлар еб, Рамазон рўзасигача вужудни қувватлантириш лозим. Фарзни бажаришга ана шундай тайёргарлик кўриш лозим бўлади. Шаъбоннинг ўн бешидан кейин суннат рўзаларни тутиш одати бўлган иш эгалари, аскар, талабалар, у рўзаларни Рамазондан кейин бирор бўш вақтларида тутишлари керак. Фарзни бажариш учун суннатни кечиктирмоқ ҳам суннатдир.

Ифторни (оғиз очишни) тезда қилиш ва саҳур(саҳарлик)ни фажр оқаришидан сал олдинигача давом қилиш шарти билан кечиктириш ҳам суннатдир. Расулуллоҳ  (соллаллоҳу  алейҳи ва саллам), бу икки суннатни қилишга кўп диққат қиларди.  “Дурар“да айтадики, “Саҳар вақтида ейиладиган овқатга саҳур, дейилади. Саҳар вақти, кечанинг [яъни шаръий ғурубдан имсоқ вақтигача бўлган вақтнинг] охирги олтидан биридир”. Саҳурни кечиктириш ва оғизни тезда очиш балки кишининг ожизлигини кўрсатадиган бир суннатдир. Ибодат, ожизлик ва эҳтиёжни кўрсатиш, демакдир. Таровиҳ намозини адо этиш ва унинг дуоси ҳақида Таровиҳ намозни адо этиш қисмида келтирдик.

 “Риёд-ун-носиҳийн“да дейдики, “Бақара сурасининг бир оят-и каримаси мазмунида,  “Оқ ипни қора ипдан ажрата олиш мумкин бўлганга қадар еб-ичинглар!” деб марҳамат қилингандир. У иплар кундузнинг оқлигини ва кечанинг қоронғилигини англатишини кўрсатиш учун сўнгра (Фажрнинг) калимаси нозил бўлди. Кундузнинг оқлиги ва кечанинг қоралиги иплар сингари бир-биридан ажрата олинишидан бошлаб рўза бошланиши кўрсатилди”. “Мажмаъул-анҳур“ ва “Ҳиндийя“да дейдиларки, “Ҳанафий мазҳаби олимларининг кўпчилигига кўра, уфқнинг бирор жойида оқлик бошлангандан (Имсоқ вақти) ҳисобланиб, рўза бошланади. Ундан ўн беш минут кейин оқлик уфқда ип каби ёйилганда бомдод намози вақти бошланади. Ана шундай қилиш эҳтиётли бўлади [яъни бу тадбирли, яхши бўлади]”. Бу ҳолда намоз ҳам, рўза ҳам барча олимларга кўра ҳам саҳиҳ бўлади. Рўзани иккинчи вақтдан кейин бошлаган бўлса, шубҳали бўлади. Астрономик ҳисоблашлар ёрдамида ҳам биринчи вақт аниқланаяпти ва тўғри тақвимларда ўша биринчи вақт кўрсатилгандир. Бироқ ҳозирги баъзи тақвимларда ик-кинчи вақт, ҳатто ундан ҳам кейин бошланадиган қизилликнинг ёйилган вақти кўрса-тилгани ҳам кузатилмоқда. Бундай Янги тақвимларга қараб рўза тутганларнинг рўзалари саҳиҳ бўлмайди. Имсоқнинг икки вақти орасидаги [Ўн минутча] вақтга  (Эҳтиёт вақти) дейилади. Аммо бу вақтга тамкин, дейиш тўғри эмас. Имсоқни шубҳали вақтгача кечиктиришнинг макруҳ бўлганлигини “Баҳр-ур-роиқ“ муаллифи ҳам билдирган. Айниқса, қизилликнинг охиридан бошланган рўзалар ҳеч саҳиҳ бўлмайди.

Шарнблолий (раҳматуллоҳи таоло алейҳ), “Нур-ул-изоҳ“ китобида марҳамат қиладики, “Булутсиз кечаларда оғизни тезда очиш мустаҳобдир”. Унинг ўзи бу китобни шарҳ этиб, дейдики, “Булутли кечаларда рўзани бузиб қўймаслик учун эҳтётли бўлиш лозим [яъни оғизни бироз тўхтаб, очиш керак]. Юлдузлар кўринмасдан оғиз очган, бироз шошилган бўлади. У китобнинг ҳошиясида эса, Таҳтовий марҳамат қиладики, “Рўзани намоздан олдин очиш мустаҳобдар. “Баҳр“ китобида [ва Ибни Обидийнда] дейилгани сингари, оғизни тез очиш, бу юлдузлар кўринмасидан оғиз очиш, деганидир”. Шом намозини ҳам ўша вақтда, яъни эртароқ ўқиш ҳам мустаҳобдир. Қуёшнинг ботганлигига яхши ишонч ҳосил бўлганидан кейин Аъузу ва Басмала ўқиб, “Аллаҳумма ё восиъал – мағфираҳ иғфирли ва ли-волидайя ва ли-устозийя ва лил-мўминина вал мўминот явма якумулҳисоб”, дейилади. Бир-икки луқма ифторлик еб,  (Заҳабаззомоъ вабталлатил-урук ва сабатал-ажр иншооллоҳу таоло” (Бу ифтор дуосининг маъноси: “Очлик вақти тугади. Томирларимизнинг сувга етишиш вақти келди. Иншооллоҳ  савоб ҳосил бўлди кабидир.) дейилиб, овқатларни ейиш бошланади. Хурмо ёки сув, зайтун ёки туз билан оғиз очилади. Яъни рўза бузилади. Ундан кейин жоме(масжит)да ёки уйда жамоат билан шом намози ўқилади. Намоздан кейин ақшом овқати ейилади. Рамазон ойида ақшомга, оғиз очарга тайёрланган дастурхондаги овқатларни ейиб битириш анча вақт оладиган бўлганлигидан шом намозини эртароқ ўқиш зарурлиги ва овқатларни бемалол ейиш мақсадида, намоздан олдин бирозгина нарса еб, қолган овқатларни намоздан ва дуодан кейин ейиш лозим. Шундай қилинганда рўза эрта очилган ва намоз ҳам эрта ўқилган бўлади.

Денгиз, пасттекисликлар каби текис жойларда уфқ-и зоҳирий ҳаддининг кўринишига тўсиқ бўладиган тепалик, баланд бинолар каби нарсалар орада бўлмаган жойлардаги киши учун ғуруб вақти, яъни қуёшнинг ботиши, кўриниб турган уфқ ҳадди [Ҳақиқий уфқ эмас] остига кириб, устки қиррасининг кўринмай қолишидир. Бу вақт қуёш шарқ тарафдаги тепаларни ҳали ёритиб туради. Қуёшнинг бу уфқ-и зоҳирий ҳаддидан ботишини кўролмайдиган киши учун ғуруб вақтидир, яъни шаръий ғуруб бўлиб, қуёшнинг уфқи шаръий остига киришидир. Бу қуёш шарқ тарафидаги тоғларни, булутларни ёритмайдиган бўлади. Ёруқлар қайтиб, шарқ тараф қорайган бўлади. Тақвимларда, шаръий ғуруб вақти кўрсатилган бўлганлигидан, уфқи зоҳирий ҳаддидан ғурубни кўролмайдиганлар тақвимга кўра оғиз очишлари лозимдир. Ибни Обидийн рўзанинг мустаҳобларини тушунтираётганида айтадики, “Пастлик жойда бўлганлар, қуёшнинг ғуруб бўлганлигини кўрганидан оғиз очадилар. Баландликда бўлганлар эса, ўзлари қуёшнинг ғурубини кўрмаганларича, пастликлардагилар билан бирга оғиз очолмайдилар”. Рўзанинг таърифини бераётганида эса, “У ерда кеча бошланганидан оғиз очилади”,  дейилган ҳадис-и шариф, “Шарқ тарафда қоронғилик бошланганда оғиз очилади”, деган маънони беришини ҳам билдиради. [Шарқ тарафда қоронғиликнинг бошланиши, энг баланд жойда ҳам зиёнинг қолмаслиги демакдир.]

Ифторни шом намозидан олдин қилиш мустаҳоб бўлса-да, бирор ибодатни бузиб қўйиш шубҳасидан қутилиш учун мустаҳобни тарк қилиш лозим. Шунинг учун аввал шом намозини ўқиб, ундан кейин ифтор қилиш керак. Бундай ифтор қилиш ҳам юлдузлар кўринмасидан олдин бўлган бўлади. Яъни оғиз очишни тезда қилган ва рўзани бузиб қўйиш хавфидан қутилган бўлинади. Шом намозини намоз вақти чиқмасдан такрор ўқиш мумкин. Тақвим, қандил, тўп ва азон хато бўлса, рўзани қутқариб бўлмайди. Ибни Обидийн, намоз вақтларини тушунтараётганида марҳамат қиладики, “Оғиз очиш учун қуёшнинг ботганлигини иккита одил мусулмон тасдиқлаши лозим. Бир киши бўлса ҳам баъс(зарари) йўқдир”. [Бундан кўринадики, тақвим тайёрлаганлар, ифтор тўпи отган, азон ўқиган кишилар одил бўлишлари керак эканлар.]

 РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР – Рамазон ойида, фажр оқармасидан олдин рўза тутишга ният қилиб, рўза эканлигини билган ҳолда, бирор фойдали нарсани ейиш-ичиш , яъни озиқ-овқат ёки дори шаклида ейилиши одат бўлган ёки завқ ва кайф берадиган бирор нарсани оғиздан ўтказиб меъдага киритиш ёки жимоъ қилиш ёки жимоъ қилдириш билан рўза бузилади. У рўзани қазо тутиш ёки каффорат лозим бўлади. Бу таърифга кўра сигара чекиш ҳам рўзани бузади. Бунда ҳам қазо ва каффорат лозим бўлади. Чунки тутундаги қаттиқ ва суюқ заррачалар туприк билан меъдага кирадилар. Ҳажамат-қон олдириш, ғийбат каби рўзани бузмаслиги яхши маълум бўлган нарсалардан кейин рўзани бузулди ҳисоблаб, била туриб еса, рўза бузилиб, қазо ва каффорат лозим бўлади. Рамазонда фажрдан олдин ният қилмаган киши, қушлик(доҳва) вақтидан олдин рўзани бузадиган бирор нарса қилса, икки имомга кўра ҳам қазо ҳамда каффорат лозим бўлади. Чунки ният қилганда унинг рўзани тутиш имкони бор эди, энди эса, у имконни қўлдан бериб қўйган бўлади. Имом-и аъзамга кўра эса, фақат қазо лозим бўлади. Доҳва вақтидан кейин еб-ичса, учала имомга кўра ҳам каффорат лозим бўлмайди. Рамазон ойининг ҳурмат ва номус пардасини йиртганларга каффорат жазоси белгилангандир. Имом-и аъзамга кўра, қолган уч мазҳабда ҳам саҳиҳ бўлган рўзани била туриб бузган кишига бериладиган жазо бу каффоратдир. Шофий мазҳабида фажрдан олдин ният шарт бўлганлигидан, фажрдан олдин ният қилмаганлар ёки зўрлик, узр билан рўзасини очган ҳанафийлар ҳам Имом-и аъзамга кўра каффорат қилмайдилар. Қазо, аталган ва нофила рўзалари бузилганда ҳам каффорат қилинмайди. Рамазоннинг бирор кунида қазо лозим бўладиган бир нарса қилиб, рўзасини очган киши, бошқа куни ҳам у нарсани қасд билан атайлаб яна қилса, каффорат ҳам лозим бўлади.

Киши хота оқибатида рўзасини бузиб қўйса, масалан, таҳорат олаётганида томоғига сув кетиб қолса ёки мажбуран рўзаси очдирилса, бурунга суюқ дори қўйилса, одеколон ёки тутун [бошқа бировнинг чекаётгани сигара тутуни] ёхуд уд дарахтидан ўтин, анбар билан тутатилиб, унинг тутунини ютса, қулоғига дори қўйдирса, теридаги ярага қўйилган дори ичкарига сингса, [ва игна билан дори ўтказилса, укол қилинса], қоғоз, тош, маъ-данлар парчалари, пахта, ўт, пишмаган гурунч, дари(буғдойсимонлилардан бўлиб, унинг унидан нон ҳам ёпиш мумкин бўлган ўсимлик дони) маржимак донаси каби дори ва овқат бўлмаган бирор нарса ютса, ўзини зўрлаб оғизни тўлдириб қусса, тиши қонаган киши фақат у қонни ёки қонни тупуригига тенг аралашган қонни ютса, фажр туғганини билмасдан еса, қуёш ботди, деб ўйлаб оғизни очса, рўзалигини унутиб бирор нарса еб қўйсада, энди рўзани бузилди ҳисоблаб, ейишда давом қилса, юрган ерида оғизига сув оқизиб ёки жимоъ бўлса, ният қилмасдан рўза тутса ёки Рамазонда эрталабгача ният қилмай, кейин ният қилса ҳам, яъни қушлик намозидан  доҳвадан  кейин  рўза тутмаса, буларнинг барчасида рўза бузилади ва байрамдан кейин бир куни учун фақат бир кун қазо рўза тутиш лозим бўлади. Бироқ каффорат лозим бўлмайди. Томоққа ёмғир суви, қор кетса, рўза ҳам, намоз ҳам бузилиб, қазо лозим бўлади. Қучоқлашиб, бир-бирига суйкалиб, ўпишиб жунуб бўлинса, рўза бузилиб, қазо лозим бўлади. Бордию, у ҳолатларда жунуб бўлмаган бўлса, рўза бузилмайди. (Мастурбатсия), яъни қўл билан тегиниб жунуб бўлинса, фақат қазо лозим бўлишини  “Ҳиндийя“,  “Баҳр“ ва “Дурр-ул-мухтор“ китобларининг муаллифлари (раҳматуллоҳи таоло алейҳим ажмайн) билдирганлар. Кечадан тиш орасида қолган нарса нўхатдай бўлса ва уни била туриб ютса, рўза бузилиб қазо лозим бўлади. У ютилган нарса нўхатдан кичик бўлса, унинг ютилиши билан рўза бузилмайди. Рўзалиги хотирадан кўтарилиб, бирор нарса еб қўйган киши, рўзаси очилмаганини билгани ҳолда, яна ейиш-ичишни давом қилса, қазо ва каффорат лозим бўлади.

“Мултақо“да ва барча бошқа китобларда дейиладики, “Бошдаги ва гавдадаги ярага қў-йилган дори мия ёки ошқозон йўлларига сизсалар рўза бузилади ва фақат қазо тутиши лозим бўлади”. “Мултақо“ шарҳида “Озиқ-овқатнинг, ярадан ичкарига сизилиши билинса рўза бузилишини Имом-и аъзам сўзлагандир. Икки имом эса, бу ҳолда рўза бузилмайди, дедилар. Чунки ярани тилинишида бўлган тешиклардан кирсалар бузилади,  дедилар”,  деб ёзиб қўйилган. “Мароқил-фалоҳ“ шарҳида, Таҳтовий буни янада яхши тушунтиргандир. У дейдики, “Бошдаги ва гавдадаги ярага қўйилган дори суюқми, қаттиқми бўлсин, улар мия ва ҳазм йўлига кетиши билинса, рўза бузилади. Дорининг ичкарига кетганлиги яхши билинмаса ва дори суюқ бўлса, Имом-и аъзам рўза бузилади, деди. Икки имом эса, ичкарига кетгани яхши билинмаса, рўза бузилмайди, дедилар. Ичкарига сизган дори қаттиқ бўлса, учала имом ҳам рўза бузилмайди, дедилар”. Бундан тушуниш мумкинки, ичкарига сизганлиги яхши билинган дори қаттиқми, суюқми бўлса-да рўзани бузишини уч имом ҳам тасдиқладилар. Бундан кўринадики, қўлдан, оёқдан ва ҳар бир жойдан тери остига, гўштли жойларга игна(укол) билан қилинган эмлаш, инфексияларнинг барчаси рўзани бузадилар.

 РЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР – Рамазон-и шарифда ёки қазо, каффорат, аталган ва нофила рўзаларни тутганидан кейин рўза тутганлигини эсдан чиқариб, бирор нарса еб ёки ичиб қўйса, жимо қилса, уйқуда жунуб бўлса, уйғоқ бўлиб, бировга қараб туриб жунуб бўлиб қолса, йод, ёғ суртса, сурма қўйса, [буларнинг ранги, ҳиди тупурикда, идрорда белгилиги бўлсалар ҳам], шаҳват билан ўпса, ғийбат қилса, ҳажамат бўлса, хоҳламасдан оғиз тўлдириб қусса, ўзини зўрлаб бироз қусса, қулоғига сув кирса, оғзидан ёки бурунидан томоғига чанг, тутун, чивин кирса, [кислород гази, сунъи ҳаво шаклида баллондан берилса, бошқа бировларнинг чеккан сигара тутунининг оғзига, бурунига келиб киришидан сақланиш мумкин бўлмаса], оғизни ювганидан кейин оғизда қолган намликни тупурик билан ютса, кўзига, тиш қавакларига дори қўйса, уларнинг тамини томоғида ҳис этса ҳам, саналганларнинг ҳеч бирида рўза бузилмайди.

 [“Баҳр-ур-роиқ“ китобининг муаллифи (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) айтадики, “Оғиз баъзан баданга таҳлил саналади. Шунинг учун рўзадор киши тупуригини ютса, рўзаси бузилмайди, яъни оғиз очилмайди. Бу ҳол киши ичидаги нажосатнинг меъдадан ичакларга ўтгани каби бўлади. Оғиздаги ярадан ёки тиш олдириш, игна(укол) тиқилган жойдан ёки меъдадан оғизга қон чиқиши, таҳоратни ёки рўзани бузмайди. У қонни тупурганда ёки ютганда тупурук қондан кўп бўлса, яъни тупурик сариқ бўлса, яна рўза бузилмайди. Оғизга меъдадан бошқа нарсалар келганида ҳам шундай бўлиб, таҳорат ва рўза бузилмайдилар. Оғиз тўлиб кетса ва у оғиздан ташқарига ҳам чиқса, иккаласи ҳам бузилади. Баъзан оғизнинг ичи ҳам баданнинг ҳорижи-ташқариси каби бўлади. Шунинг учун оғизга сув олганда рўза бузилмайди”. “Жавҳара“да ҳам шундай кўрсатилгандир. Демак, тиш олдирганда кўп қон келиб, уни тупуриб ташланса, рўза бузилмайди. Рўза бўлмаса, уни ютиб юборса, таҳорат бузилмайди. Қон тупурикдан оз бўлса, ҳар иккала-си ҳам бузилмайди.

 “Фатовойи Ҳиндийя“да дейдики, “Иҳтиқон қилиш, қулоғига ёғ қўйдириш рўзани бузса-да, каффорат лозим бўлмайди. Закар(эркаклик орган)ига сув, ёғ суртса, улар сийдик қовуғига кетса ҳам рўзани бузмайди. Аёл кишининг фарж(аёллик органи тешиг)ига у нарсалар кирса рўзасини бузади. Ҳўл ёки ёғли бармоғини эркак орқасига ва аёл киши ўз фаржига суқса, рўзасини бузган бўлади. Бармоқ қуруқ бўлган ҳолда рўза бузилмайди. Таҳорат олаётганда ҳам орқага сув кирса, рўза бузилади”.]

Емасдан ҳам овқатнинг фақат таъмига қараш, сақич чайнаш, жунубни хаёл қилиб, ўпиш, салқинлаш учун чўмилиш рўзани бузмасалар ҳам, танзиҳан макруҳдирлар. Сурма ва мўйлов ёғи қўлланиш, гул, миск, одеколон ҳидлаш рўзани бузмагани каби, макруҳ ҳам эмасдир. Сурма, мўйлов ёғи зийнат учун қўлланган бўлса, макруҳ бўлгани сингари, қўлда ёки ёқага қистирилган ҳолда гул олиб юриш ҳам макруҳдир. Чангли, тутунли нарсани ҳидлаш ва узоқ чайнаб юриладиган резинка чайнаш ҳам рўзани бузади.  Мисвоқ, ҳажамат макруҳ эмас.

Саҳарни кечиктириш ва оғизни тезда очиш мустаҳобдир. Ибни Обидийн марҳамат қи-ладики, “Бундан мақсад, ифторни юлдузлар кўриниб қолганича кечиктирмасликдир. Булутли ҳавода, азон айтилиб, тўп отилса ҳам, қуёшнинг ботганлигига киши ўзи қаноат ҳосил қилгунича рўзани бузмаслик керак”. Рўзанинг фажр-и содиқ оқариши билан бош-ланиши Бақара сурасининг 187-чи оятида амр бўлди. Аллоҳу таолонинг бу амри ўзгар-тирилиши мумкин эмас.

Рўза тутиш оқибатида касал кишининг касаллиги ёмонлашадиган бўлса, ҳамиладор ва сут эмизувчи аёл, аскар кучсизланадиган бўлсалар, улар рўза тутмайдилар. Касал, ҳамиладор ва сут эмизувчи аёл дуруслашганидан кейин, аскар хизматдан сўнг рўзаларини қазо тутадилар. Нон пули топиш учун ишлаётганида касал бўлиб қолишини билган ишчи, касал бўлмасидан олдин рўзасини бузиши жоиз эмас. Уч кунлик йўлга [104 километр масофага] ният билан чиққан киши сафардаги мусофир киши ҳисобланади. Бундай  бир мусофир йўлга чиққанидан кейинги кун рўзасини бузиши, уни рамазондан кейин қазо тутиши мумкин бўлса-да, зарари кўп бўлмаса, мусофирликда ҳам рўзани тутган афзалдир. Йўлда ва ўн беш кундан озроқ вақт қоладиган жойда тутган рўзасини бузган бўлса, улар учун каффорат лозим бўлмайди. Бу рўзаларни, мусофирликни битириб уйига келганидан кейин уйда ёки ўша борган жойида ўн беш кун қолишни ният қилса, ўша жойда қазо тутади. Касал ва мусофирликда бўлмаганлар, ишчи, аскар, талаба бўлсалар ҳам рўза тутишлари лозимдир. Рўза тутмасалар гуноҳи катта бўлади. Қазо тутишлари зарур бўлади. Рўза тутишга ният қилган бўлиб, рўзасини бузса, каффорат ҳам лозим бўлади. “Баҳжат-ул-фатово“  китобининг муаллифи (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) дейдики, ”Рамазон-и шариф ёз ойларининг бирига тўғри келган вақт, дин одами шаклига кирган бириси, мусулмонларга, “Рўзага ният қилмай, рўза тутмасангиз, уни қишнинг қисқа ойларида қазо тутсангиз жоиз бўлади. Рамазонда рўзага ният қилмасдан, еб-ичсангиз каффорат лозим бўлмайди”, деб ёшларга, талабага, ишчига рўза туттирмаса, у киши қаттиқ таъзир қилиниб, жазоланиши мумкин. Унинг бундай дейиши ман қилинади”.

Ибни Обидийн дейдики, “Касалманд киши, касалигининг ортишидан ёки соғайишинниг кечикишидан, оғриқнинг кўпайишидан ёки касал қаровчининг касалланиб қолиб, унга қарай олмай ҳалок бўлишидан қўрқса, у рўза тутмай, кейин рўзасини қазо тутади. Соғлом киши эса, касал бўлиб қолишига кўп ишонса ва дарё тозалаш каби иш қилаётган бўлса ёки давлат амри билан ишлаётган бўлса, жуда қаттиқ совуқ ёки иссиқ таъсирида ҳалок бўлишини ва [ҳеч кими йўқ бўлиб, ҳеч бир жойдан ёрдам келмайдиган] аёл киши, [нафақасини топиш учун] кир ювиш, овқат пишириш каби ишларда ишлаб, ўзининг чарчаб ҳалок бўлиш ҳолига келишини кўп тахмин қилса, рўза тутмаслиги ва ниятли рўзасини очиши, бузиши жоиз бўлиб, қолдирган рўзаларини қазо тутади. Кўп тахмин қилиш ҳам, ўлим аломатлари кўриниши ёки ўз тажрибаси ёхуд муслим-и ҳози-қин хабар бериши билан билинади. Ҳозиқ, мутахассис, уста бўлишни англатадиган бир маънодаги сўздир. Кофир ва фосиқ, яъни катта гуноҳлар қилганлиги маълум бўлган табибга муояна(кўрсатиш) ва унда даволаниш жоиздир. Бироқ уларнинг сўзлари билан ибодат бузилмайди. Унинг сўзи билан рўзасини бузса, каффорат лозим бўлади. Иқроҳ баҳсида кўрсатилишига кўра, катта бир талафот бўлиши ёки бутун молининг кетиши, қаттиқ исканжали ҳабс ва тоёқ ейиш ҳалок бўлишга йўл очади”. “Имод-ул-ислом“да айтиладики, “Мусулмон мутахассис табиб топилмаса, ўз тажрибаси ҳам бўлмаса, букилган бирор қоғоз парчасини ёки бир неча гурунч донасини сув билан ютиб, ундан кейин дори ейилса, каффорат жазосидан қутилиш мумкин”. “Баҳр-ур-роиқ”да дейиладики, “Заҳарли жонивор чаққан киши, дори олиш учун рўзани очиб, уни Рамазондан кейин фақат қазо тутади”. Ибни Обидийн рўзани бузганларни тушунтирган жойнинг охирида дейдики, “Нафақага муҳтож киши, рўзадор бўла туриб ишлаганда касал бўлиб қолишини билса, у рўзасини бузади, яъни оғизини очади. Ҳақ олиш ҳисобига ишлашга келишилган бўлиб, иш эгаси Рамазонда рўза бўлишига ижозат бермаётган бўлса, бироқ хотинининг ва оиласининг нафақаси бор бўлса, ундай киши рўзасини бузмайди. Чунки ундай кишининг тиланиши ҳаромдир. Ўзининг ва оиласининг нафақасига эга бўлмаса, рўзадорлик зарар бермайдиган енгилроқ иш топиши лозим бўлади. Ундай бир енгил иш топа олмаса, ўз ишини давом қилиб, рўзасини бузиши жоиз бўлади. Шунга ўхшаш экин экадиган кишига Рамазон ойининг рўзаси зарар берадиган бўлса, яъни рўза ҳисобига экинни эколмай, экин йўқ бўладиган ёки ўғирланадиган бўлинса, [ёки қурулиш битмай қолиб, у ёмғир остида қолиб йиқилиши аниқ бўлса] ва уларни ҳақ тўлаб қилдирадиган киши топилмаса, рўзани тутмай у ишларини битириши жоиз бўлади. Ишини битириб Рамазонннинг қолган кунлари рўзасини тутиб, тутмаган кунлар рўзаларини рамазондан кейин қазо тутади. Бу ҳолда гуноҳ қилган бўлмайди. Сувсизликдан касалланиб, ўлиш ҳолига келган ҳар қандай киши, рўзасини очиб, уни қазо тутади ва каффорат қилмай-ди”.

Рўзанинг қазоси: Алоҳида-алоҳида кунларда тутилмаган рўзаларнинг бир куни учун бир кун рўза тутишдир. Орада анча вақт қолдириб қазо тутилган вақтларда, бу орада бошқа, яъни келгуси Рамазон ҳам келиб қолса, қазони тўхтатиб, олдин Рамазонни тутиш лозим бўлади. Кексайиб қолиб, ўлгунича Рамазон рўзасини ёки қазога қолган рўзаларини тута олмайдиган киши ва соғайишидан умид узган касал киши, овқатни яширин ейиши лозим. Бой киши эса, ҳар куни учун битта фитра, яъни беш юз йигирма дирҳам [бир минг етти юз эллик грамм] буғдой ёки ун, ёки уларнинг қийматича олтин ёки кумуш пулни битта ёки бир неча камбағалларга беради. Рамазоннинг бошида ёки охирида бирдан ҳаммаси битта камбағалга берилиши ҳам мумкин. Фидя(жон қутқариш пули) берилганидан кейин қувватга кирса, Рамазон рўзаларини ва қазо рўзаларини тутади. Фидя бермасдан ўлса, исқот(рўза қарзларидан қутилиш учун садақа тарқатиш) қилиниши учун васият қилади. Камбағал бўлса, фидя бермайди, фақат дуо қилади. Ўшандай бир кекса ёки касалманд киши, иссиқ ёки совуқ мавсумда рўза тутмаса, унга уйғун бўлган бирор мавсумда қазо тутади. Рўза тутиб, намозни тик туриб ўқий олмайдиган киши, рўза тутади ва намозни ўтириб ўқийди. Рамазон куни, рўзаси очилса, бирор кофир мусулмон бўлган бўлса, ёш бола балоғатга етса, мусулмон аёл тозаланса, мусофир шаҳарига қайтиб келган бўлса, ўша куни ақшомгача ўзларини рўза каби тутишлари керак. Мусофирликдан келган киши ва аёл у куннинг рўзасини кейин қазо қилади.

Рўзанинг каффорати учун битта қул озод қилинади. Қул озод қилмаган киши узлуксиз олтмиш кун рўза тутади. Олтмиш кун битганидан кейин, рўза тутмаган ҳар бир кун учун яна бир кундан рўза тутади.

Бир неча Рамазонларда каффоратлари ёки бир Рамазонда икки кун каффорати бўл-ган киши, биринчи каффоратини бажармаган бўлса, энди иккала каффорат учун фақат битта каффорат қилади. Биринчи каффорат қилинган бўлса, иккинчи каффорат ҳам алоҳида қилинади.

Каффорат рўзаси, касаллик, йўловчилик каби узрлар ёки байрам кунларига тўғри келиши сабабли бузилса ёки Рамазонга тўғри келиб қолса, янгидан олтмиш кун каффорат рўзаси тутиш лозим бўлади. Байрам кунлари рўзасини бузмаса ҳам, яна янгидан бошлаши лозим бўлади. Аёл киши ҳайз ва нифос сабаби билан рўзасини бузган бўлса, у каффоратни янгидан бошламайди. Тозаланганидан кейин олтмиш куннинг қолган қисмини тамомлайди, холос. Бироқ ямин-қасам каффорати бўлган уч кун узлуксиз тутиладиган рўзани у сабаблар билан бузган аёл киши ҳам уч кунни янгидан тутиши лозим бўлади. Рамазон ва байрамларга тўғри келмайдиган бир вақтни танлаб каффорат рўзасини бошлаш керак. Ражабнинг биринчи куни каффорат рўзасини бошлаб, Шаъбоннинг охирида олтмиш кун тўла бўлмайдиган бўлса, уч кунлик масофага сафарга кетишни ният қилиб, ватандан чиқилади, Рамазоннинг биринчи куни ҳам каффорат рўзасига ният қилади [Ашбоҳ]. Чунки мусофирга Рамазон рўзасини адо қилиш фарз эмас. Уни қазо тутиши жоиздир.

Доим касал ёки жуда кексайиб қолган бўлиб, олтмиш кун каффорат рўзасини тута ол-майдиган ҳолатда бўлса, олтмишта камбағалга бир кун тоам бериб ҳалоллайди(ибоҳа қилади). Яъни уларни тўйдиради. Оч бўлган олтмишта камбағални бир кунда икки марта тўйдириш лозим. Уларнинг ҳаммаси айни кунда ейишлари шарт эмас. Масалан, битта камбағални ҳар куни икки марта тўйдириш билан уни олтмиш кун боқиш ёки уни ҳар куни бир марта тўйдириш билан бир юз йигирма кун боқиш ҳам ҳисобга ўтади. Ёки олтмишта камбағалнинг ҳар бирига ярим соъ [бир минг етти юз эллик грамм] буғдой ёки ун, ёки бир соъ арпа, қуруқ узум, хурмо таъмлик едиради. Уларнинг қийматларича нон, бошқа хил мол ёки олтин, кумуш бериш ёки уларни бир камбағалга олтмиш кун давомида бериш ҳам жоиз бўлади. Ибоҳа, яъни ўзини тўйдириш учун камбағалга Фулус [қоғоз пул] ҳам берилиши “Бадойиъ“да кўрсатилгандир. Олтмиш кунликни тўплаб бир камбағалга бир кунда берилса, бу фақат бир кун учун берилган бўлади. Бирор олтмишта камбағални эрталаб тўйдириб, бошқа хил олтмишта камбағални кечқурун тўйдирилса, эрталаб тўйдирганларни кечқурун ва кечқурун тўйдирганларни эрталаб яна бир марта тўйдириши лозим бўлади. Ёҳуд уларнинг олтмишига ҳам садақа-и фитр миқдорида мол таъмлик қилади. Иккита каффорат учун олтмиш камбағалнинг ҳар бирига икки марта [бир соъ] буғдой берилса, битта каффорат тўланган бўлади. Қул сотиб ололган кишининг рўза тутиши, рўза тута оладиган кишининг ҳам камбағалларни тўйдириши жоиз эмас. Камбағал кекса-чол, бой бўлганида ва касал соғайганида тўйдиради. Каффорат қилганда ҳам ният қилиш лозимдир.

Узри бўлган кишилар, узрлари сабабли рўза тутмаган кунлари ейиш-ичишларини рўза тутганлардан яширин қилишлари лозим. Рамазон-и шарифда кўпчилик бўладиган жой-ларда, мусулмонлар олдида еб-ичганларнинг ва рўза тутганларни алдатиб, рўза туттир-маганларнинг иймонлари кетади. Рамазон кунларида катта ошхона(ресторан), ошхона, казино, буфет каби еб-ичадиган жойларни ишлатиш гуноҳдир. Уларнинг рўза тутмаёт-ганлар ҳисобидан топганлари ҳалол бўлсаларда, ёмондир, зарарлидир. Ундай жойларни ифтордан кейин очиш керак.

 Рамазон келди, суюнди,

Масжидлар нурга буёнди.

Тўп отилди, қандил ёнди,

Ҳамма ҳам бунга инонди.

 Илк ўн кунда раҳмат мўлдир,

Сўнгра гуноҳлар афв бўлар,

Байрам кечаси мўминлар,

Жаҳаннамдан озод бўлар.

 

Қардошим, рўза тут сен ҳам,

Намозларни қилма ҳеч кам,

Гуноҳдан қўрқ , сақлан ҳар дам,

Бор азоб жойи Жаҳаннам.

 

Душман сенга ҳужум қилар,

Рўза кучсиз қилади дер,

Илми фанни паймол этар,

Хоин, доим ёлғон сўзлар.

 

Уйғон! Кетди умринг кўпи,

Рўза тут, англа оч, тўқни,

Ислом китобларин ўқи,

Инсонликдан ол бир уқи!

 

 САДАҚА – И ФИТР

Эҳтиёжлари учун лозим бўлган ашёлардан ва қарзларидан ортиқча бўлган, закот нисобича пули бор бўлган ҳар бир ҳур мусулмон, Рамазон байрамининг бомдод вақти, тонг ёришганидан бошлаб, (Фитра) бериши вожиб бўлади. Ундан олдин ва ундан кейин вожиб бўлмайди. Фитра ва қурбонлик қилиш нисобига кирадиган мол тижорат учун бўлиши шарт бўлмаганлиги сингари, қўлда бир йил давомида сақланиши ҳам лозим бўлмайди. Фақат байрамнинг биринчи куни бомдод намоз вақти кирган онда нисоб миқдоридаги молга эга бўлинса этарлидир. У ондан кейин моли нисоб миқдорига етган ва дунёга келган (янги туғилган бола) ёки иймонга келганларнинг фитра бериши вожиб эмас. Мусофир(меҳмонда сафарда бўлган киши)нинг ҳам фитра бериши лозимдир. Рамазон-и шарифда ёки Рамазондан олдин ва байрамдан кейин ҳам фитра бериши жоиздир. Ҳатто бирор киши, фитра ёки закот, каффорат ёки назр қилган [атагани] нарсани беролмай ўлиб қолса ва уларнинг берилишини васият ҳам қила олмаган бўлса, унинг ворисларидан бирининг ўз молидан [ўлган кишининг молидан эмас], уларни камбағалларга бериши жоиз бўлади. Бироқ ворис уларни беришга мажбур эмас. Агар васият қилган бўлса, ўлган киши қолдирган молниннг учдан биридан берилиши лозим бўлади. Мол қолдирмаган бўлса, унинг васияти бажарилмайди. Фитра байрам намозидан олдин берилса, савоби янада кўп бўлади. Шофийда,Рамазондан олдин, Моликий ва Ҳанафийда байрамдан олдин фитра берилмайди. Бир кишининг фитраси битта ёки бир неча камбағалга берила олгани каби, биргина камбағалга бир неча кишиларнинг фитралари берилиши ҳам мумкин. Кичкина боланинг ва тентакнинг моллари бўлса, уларнинг фитралари ҳам молларидан берилади. Уларнинг валийлари бермаган бўлсалар, бола бўй етганидан кейин, тентак соғайганидан кейин эски фитраларини ҳам ўзлари берадилар. Балоғатга етишмаган болаларнниг моли бўлмаса, уларнинг фитрасини оталари, ўз фитрасига қўшиб берадилар. Яъни ўзи бой бўлса беради. Хотини ва ёши катта болалари учун фитра бермайди. Бироқ берса савоби бўлади.

 “Дурр-ул-мухтор“ ва “Радд-ул-мухтор“да дейиладики, “Бирор киши, бошқа бировдан ўзи учун фитра беришни олдиндан илтимос қилган бўлса, у одам ҳам ўз молидан унинг учун фитра бериши жоиз бўлади. Унинг илтимоси билан бермаган бўлса – ю, аммо кейин фитрани беришга рози бўлса ҳам, энди жоиз бўлмайди. Унинг, яъни илтимос қилган кишининг моли билан берган бўлса, кейин молнинг эгаси бунга рози бўлса, жоиз бўлади. Бирор одам уйида боқаётган кишиларнинг фитраларини, уларнинг амри бўлма-сидан ҳам бера олади. Хотинига [ёки бошқа бир бегонага] ўзининг ҳам фитрасини беришни амр қилса, у ҳам ўз фитра буғдойини, ундан ижозат олмай унинг буғдойи билан аралаштириб, бирор камбағалга берса, фақат битта ўзининг фитрасини берган бўлади. Чунки Имом-и аъзамга кўра, икки кишининг фитра буғдойлари, уларнинг бириси томо-нидан, иккинчисидан ижозатсиз аралаштириб юборилса, истиҳлок379 қилган, ўзи учун ишлатган ҳисобланиб, унинг(буғдойларни аралаштирганининг) мулкига айланиб қолади. Икки имомга кўра эса, унинг мулкига айланмайди. Унинг ижозати билан аралаштирилган бўлса, Имом-и аъзамга (раҳматуллоҳи таоло алейҳим ажмайн) кўра ҳам унинг ҳам фитраси берилган бўлади. Бу ишнинг акси бўлганда эди, хотинининг ҳам фитраси берилган бўларди. Чунки эрнинг, хотини учун ҳам ўз мулкидан унинг ижозати бўлмасидан фитрасини бериши истиҳсонан(яхши ҳисобланган) жоиздир. Хотинининг ва уйидагиларнинг фитраларини, уларнинг ижозати бўлмасидан аралаштириб, бериши мумкинлиги каби, уларнинг йиғиндиси қадар буғдойни ёки уларнинг қийматича олтинни бир мартада ўлчаб, бир ёки бирнеча камбағалга бера олади. Бироқ, уларнинг ҳар бири учун фитраларни алоҳида-алоҳида ажратиб кейин қўшиш ёки уларни алоҳида-алоҳида бериш янада эҳтиётли бўлади”.

Нисобга эга бўлганидан кейин, яъни фитра бериш ва қурбонлик қилиш вожиб бўлганидан кейин, шунингдек ҳаж фарз бўлганидан сўнгра моли қўлидан кетиб қолса, озайиб қолса ҳам у садақалар афв бўлмайдилар. Бироқ закот ва ушр молнинг қўлдан чиқиши, озайиб қолиши билан афв бўлади. Бироқ булар махсус чиқарилса, яъни уларнинг чиқарилиши билан афв бўлмайди.

Фитра бериш ва қурбонлик қилиш нисобига эга бўлган киши, бой киши, дейилади. Унинг фитра бериши вожиб бўлади. Мукаллаф288 бўлса, яъни ақли жойида, балоғатга етишган ва муқим бўлса, фақат ўзи учун қурбонлик қилиши ҳам вожиб бўлади. Ундай кишининг закот олиши ҳаром бўлади ва маҳрам ҳисобланган камбағал аёл қариндошига, ишламайдиган камбағал эркак қариндошига ёрдам бериши вожиб бўлади.

Бир уй, бир ойлик еб-ичишга етадиган маблағ, йилига уч марта либос ва бошқа ички – ташқий кийимлар, уйда қўлланиладиган ашёлар ва асбоблар, уй хизматчилари, миниш воситаси, маслак китоблари ва тўланиши лозим бўлган қарзларнинг қийматлари нақадар кўп бўлишига қарамасдан, эҳтиёж ашёси ҳисобланади. Бу ашёнинг ҳар кимда мавжуд бўлиши шарт эмас. Борди-ю шундай ашё мавжуд бўлса, улар закот, фитра ва қурбонлик қилиш нисоб ҳисобига киритилмайди. Тижорат учун бўлмай, эҳтиёжидан ортиқча ашё, кирага берилган уйлар, уйдаги безак ашёлари, ерга тушалмаган гиламлар, ишлатилмаётган ортиқча уй ашёси, санъат ва тижорат асбоблари бу ерда эҳтиёж ашёси саналмайдилар. Улар фитра ва қурбонлик қилиш нисоб ҳисобига киритиладилар. Ўтирилган уй жуда катта бўлиб, эҳтиёжидан ортиқча хоналари бўлса ва улар қўлланилмаётган бўлсалар, у хоналарнинг нисобга киритилиши саҳиҳдир.

Ярим соъ(бир минг етти юз эллик грамм) буғдой ёки шу миқдордаги буғдой уни садақа-и фитра сифатида берилади. Ёҳуд бир соъ арпа ёки хурмо, ёки қуруқ узум(майиз) ҳам фитра ҳисобида берилади. Ҳанафий мазҳабига кўра, буғдой, арпа ва ун мўл бўлган, яъни ҳосилдорлик яхши бўлган йиллари уларнинг қийматларини олтин ёки кумуш ҳисобида бериш янада яхши ҳисобланади. Етишмовчилик, очарчилик вақтларда уларнинг ўзларини бериш янада савоблидир. (Соъ), Ҳанафий мазҳабида, саккиз ритл, яъни бир минг қирқ дирҳам дари ёки маржимак кетадиган бир қоп-идишдир. Соъ тўрт муд, яъни тўрт манндир. Муд ва манн бир-бирига тенг бўлиб, икки ритлдир. Бир ритл, ўттиз дирҳам-и шаръи ёки 91 мисқол бўлиб, бир соъ, (728) мисқол ёки бир минг қирқ (1040) дирҳам маржимак бўлади. Бир дирҳам-и шаръи 3,36 граммдир. Бир соъ 3500 грам бўлади. Арпа буғдойдан, буғдой ҳам маржимакдан енгил бўлганлигидан бир минг қирқ дирҳам арпа билан тўладиган қоп бир соъдан катта бўлади. Уни бир соъ ўрнига бериш ишончли бўлади. Ярим соъ ўлчами ўрнига, 364 мсқол ёки беш юз йигирма (520) дирҳам, яъни бир минг етти юз эллик (1750) грамм буғдой бериш, ишончли бўлади.

Шофий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларида, бир кунлик ейишга етадигани бор бўлган киши, фитра бериши фарздир ва уни буғдойдан, арпадан бир соъ миқдорида бериши лозимдир. Шофий мазҳабига кўра, бир соъ, учдан бири кам уч манндир (2 2/3 манн). Бир манн, икки ритл-и Ироқий бўлиб, 260 дирҳамдир. Бу ҳолда, бир соъ, олти юз тўқсон тўрт (694) дирҳам бўлганлиги “Ал-Анвор”да келтирилгандир. Демак, у бир минг олти юз саксон (1680) гарммдир.Чунки шофийда дирҳам, 2,42 граммдир. Бир муд, бир манннинг учдан иккиси бўлиб, 1731 /3 дирҳамдир. Шундай қилиб, бир соъ, тўрт муд бўлади. Шофийда, буғдойнинг ва арпанинг қиймати қадар олтин, кумуш бериш жоиз эмас. Ҳанафийни тақлид қилиб, буғдой ўрнига унинг қийматича кумуш беришнинг жоиз эканлиги, Шамсаддийн-и Рамлийнинг фатвосида ёзиб қўйилгандир. Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларида ҳам соъ ўлчови Шофийдаги каби бўлиб, бешу учдан бир ритл, яъни (694) дирҳам-и шаръи ёки (1680) граммдир. Бу миқдорлар, “Кимё-и саодат, “Маноҳиж-ул ибод илал маод” китобларида очиқ билдирилганлар. “Қомус ва Ўқёнус” арабча луғат китобининг таржимасида , (Соъ)калимаси луғатини берганда дейиладики, “Соъ, ҳажмни кўрсатадиган бир ўлчов бўлиб, тўрт муд маржимак олади. Бир муд, тўла икки ҳовуч миқдори бўлиб, Ҳанафий мазҳабида икки ритлдир. Бир соъ, саккиз ритл бўлади. Бир муд, Шофий мазҳабида, биру учдан бир ритл бўлиб, бу мазҳабда, бир соъ, бешу учдан бир ритлдир”.

Узрли сабаблар билан рўза тута олмаган ҳам садақа-и фитр бериши лозим.

Садақа-и фитр оз бўлганлигидан, уни кумуш билан бериш мумкин. “Жавҳара”  китобида дейдики, “Садақа-и фитрни бераётганда, арпа, буғдой ўрнига уларнинг қийматларига мос олтин, кумуш ёки фулус, яъни мис, бронза пули, [қоғоз пул] ва бошқа ҳар хил молу мулклар берилиши мумкин”. “Дурр-ул-мухтор”да эса, “Қиймати қадар олтин ва кумуш берилади”, дейилади. Ибни Обидийн, бу жумлани тушунтираётганида, дейдики, “Жавҳара” китобида, фулус ва уруз, яъни мол ҳам берилади, дейилса-да, қиймат, дейилганда кўпинча олтин ва кумушга ишорат қилинмоқдадир. Қиймати ҳисобида олтин, кумуш бериш янада яхши бўлишини Зайлаъй (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) ҳам билдиргандир”. Шундай экан, кўпчиликнинг сўзларига уйғун қилиб, фитрани олтин ёки кумуш ҳисобида бериш лозим. Ҳозир бизнинг замонимизда кумуш пул ишлатилмайди. Қоғоз пулларнинг қийматлари ҳам олтин қийматига боғлангандир. Шунинг учун кумушнинг бозордаги қоғоз пулга кўра қиймати, аҳком-и исломийядаги қийматидан анча паст. Камбағалга фойдали бўлиши учун унинг бозордаги қийматидан фитра берилади. Бундай беришда қийинчиликлар бўлса, бошқа молдан ёки қоғоз пул бермасдан, ярим соъ, яъни (1750) грамм буғдой ёки ун бериш керак. Олтин ўрнига қоғоз пул ҳам берилиши  мумкин. Моликийда ва Ҳанбалийда хурмо бериш, Шофийда буғдой бериш, Ҳанафийда қиймати каттароқ бўлганини бериш афзалдир.

Буғдой, ун бериш ҳам қийин бўлса, уларнинг қийматича нон ва макка берлиши мумкин. Нон ва макка берилганда уларнинг оғирлигига қараб эмас, пул қиймати ҳисобида берилади.

 ҲАЖГА БОРИШ(Ҳаж қилиш).

Исломнинг бешинчи шарти ҳаж ибодатини қилиш-бажаришдир. Яъни ҳар бир мусулмон умрида бир марта Каъба-и муъаззамага бориши ва уерда бир қатор амалларни бажариши фарздир. Иккинчи ва ундан сўнгра яна қилинган ҳажлар нофила ҳажлар бўлади. Ҳаж сўзининг луғавий маъноси, қасд қилиш, исташ, бажариш демакдир. Унинг исломийятдаги маъноси эса, белгиланган бирор жойни, белгиланган аниқ бир вақтда, белгиланган аниқ бир нарсалар қилиш билан зиёрат этишдир. У аниқ белгиланган нарсаларга (Маносик-ибодат қилинадиган жойлар), дейилади. Маносикнинг ҳар бирига (Нусук-Аллоҳ йўлида ибодат қилиш), дейилади. Нусукнинг маъноси, ибодат демакдир. Ҳаж ва умрага ҳам нусук дейилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), ҳижратнинг ўнинчи йили Қусва номли туясига миниб ҳажга борди. “Дурр-ул-мухтор“да Жума намози мавзусининг охирида дейиладики, “Тижорат ва ҳаж қилиш учун кетган кишининг, тижоратдан кўра, ҳаж қилиш нияти кўпроқ бўлса, у ҳаж савоби олади. [Савобнинг миқдори, ҳаж ниятининг кўплигига кўра ўзгаради.] Тижорат нияти кўпроқ бўлса ёки ниятлар бир-бирига тенг бўлсалар, ҳаж савоби ололмайди. Бироқ ҳажнинг шартларини бажарган бўлса, фақат ҳаж қилиш фарзидан қутилган бўлади. Яъни фарзни қилмаганлик азобидан қутилган бўлади. Кўргазма учун қилинган ҳар қандай ибодат ва ҳайрот ҳамда ҳасанот савоби ҳам шундайдир”.

Ҳаж қилган кишига ҳожи, дейилади. Уч хил ҳожилар бор:

1 – Муфрид ҳожи, яъни эҳромга кираётганида фақат ҳаж қилишни ният қилган киши. Маккада яшайдиганлар фақат муфрид ҳожи бўладилар.

2 – Қорин ҳожи, яъни ҳаж ва умрани биргаликда ният қилган киши. Бу киши олдин умра учун тавоф ва саъй қилиб, ундан кейин эҳромдан чиқмасдан ва соч-соқол олдирмасдан ҳаж кунларида ҳаж учун қайта тавоф ва саъй қилади. Қирон ҳаж савоби, қолган иккисининг савобидан ортиқдир.

3 – Мутаматтиъ ҳожи, яъни ҳаж ойларида умра қилиш учун эҳромга кириб ва умра учун тавоф ва саъй қилиб, ундан кейин соч соқол олдириб эҳромдан чиқади.

Мамлакатига кетмай, ўша йилнинг тарвия кунида (Зилҳижжанинг саккизинчи куни, арафадан олдинги кун) ёки ундан ҳам олдин ҳаж учун эҳромга кириб, муфрид ҳожи каби ҳаж қилган кишидир. Фақат бу ҳожи, тавоф-и зиёратдан кейин ҳам саъй қила-ди. Таматтуъҳажнинг савоби ифрод (якка ўзи ҳажга борганда) ҳаждан кўпдир. Шаввол, Зил-қаъда ойлари ва Зилҳижжанинг биринчи ўн куни ҳаж ойлари ҳисобланади. Қорин ва мутаматтиъ ҳожилари шукр қурбонлиги сўйишлари вожибдир. Қурбонлик сўймаса, Зилҳижжанинг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи кунларида ва байрамдан кейин яна етти кун, ҳаммаси бўлиб ўн кун қўшимча рўза тутиши керак бўлади. Маккаликлар қорин ва мутаматтиъ бўлолмайдилар.

Ҳаж вақти бўлган беш кундан ташқари, йилнинг ҳар куни эҳромга кириб тавоф ва саъй қилиш ва соч олдириш, умра ҳаж қилишдир. Умрида бир марта умра қилиш ҳанафий ва моликийда муаққад суннат, шофий ва ҳанбалийда фарздир. Фарз бўлган ҳажга (Ҳажжи акбар) ёки (Ҳажжатул-Ислом), дейилади. Умрага (Ҳажж-и асғар), дейилади.

Ҳажнинг шартлари, фарзлари, вожиблари ва суннатлари бор. Шартлари ҳам икки (А. Вужуб шартлар, Б. Ҳажни адо этиш шартлари) турлидир:

А) Вужуб шартлар, Имом-и аъзамга кўра, саккизтадир:

1 – Мусулмон бўлиш.

2 – Кофир мамлакатида бўлган мусулмоннинг ҳажнинг фарз эканлигини эшитган бўлиши лозим.

3 – Ақли жойида (яъни нормал) бўлиши керак.

4 – Балоғатга етган бўлиши шарт.

5 – Ҳур бўлиб, қул бўлмаслиги керак.

6 – Кун кўриш эҳтиёжидан ортиқ, ҳажга бориб кела олишга етадиган ва уйида қолаёт-ганларнинг еб-ичишларига ҳам етиб турадиган пули бўлиши лозим. Бу ердаги эҳтиёж ҳам, закотдаги сингаридир.  Ҳаром моли бор кишига ҳажга бориш эмас, аксинча у ҳаромларни эгаларига қайтариб тўлаш фарздир. Ҳаром моли билан ҳажга борган киши, ҳаж қилмаганлик азобидан қутулса ҳам, ҳаж қилган савобини ололмайди. Бу ғасб (тортиб олинган) қилинган ерда намоз ўқишга ўхшайди. Бундай кишиларнинг ибодатларига тўсиқ бўлиш лозим. Гуноҳлар ибодатларга тўсиқ эмасдир. Пулининг ҳалол эканлигида шубҳаси бор киши, ҳажга бориб савоб олиши учун, (Яҳё афанди фатвоси)да кўрсатилгани каби, бирор кишидан қайтариб бериш шарти билан пул олиб, у билан ҳажга бориб келиши лозим. Ҳаждан қайтиб, қарзини ўша шубҳали пули билан тўлаши керак. [Аллоҳу таолодан қўрққанлар, ҳар бир эҳтиёжини таъмин қилаётганларида шундай қилганлар.]

7 – Ҳаж вақти келган бўлиши керак. Ҳаж вақти, Арафа ва байрам кунлари бўлиб, беш кундир. Йўлда ўтган вақт ҳам ҳисобга олиниб, у вақт бошида вужуб шартлари, ўзида мавжуд бўлган кишининг умрида бир марта ҳажга бориши фарз бўлади. Дор-ул-ислом-да бўлиб, моли бор киши, ҳаж вақти келганидан, ўзига ҳаж фарз бўлган, бўлмаганлигини  билмаса ҳам, ҳажга бориши фарз бўлади.

8 – Ҳажга бора олмайдиган даражада кўзи кўрмайдиган, касал, жуда кексайиб қолган ва майиб бўлмаслиги лозимдир.

Б) Ҳажни адо этиш шартлари, булар эса, тўрттадир:

1 – Махбус бўлмаслик ва ҳаж қилиш тақиқ қилинмаган бўлиши керак.

2 – Ҳажга кетиш йўлида ва ҳаж қилинадиган жойда соғу-саломат ва ишончли бўлиши лозим. Ҳажга, кема, поезд, автобус ва учоқдан хафвлироқ усул билан бориш тўғри келган вақт ҳажга бориш фарз бўлмайди. Шунингдек, ҳожиларнинг жонларига молларига ўғри, безорилар ҳужум қилишлари мумкин бўлган йўлларда ҳам ҳажга бориш фарз бўлмайди. Бир неча ҳожиларнинг ўлдирилиши ҳажга бормасликка узр бўлолмайди. Ҳаж учун оёқ босди пули, солиқ, пора бериш жоиздир. Молини, жонини, ҳақини қутқариш учун ҳар доим пора бериш жоиздир. Пора исташ эса гуноҳдир.

3 – Маккадан уч суткалик масофада бўлган аёл кишининг ҳажга бориши учун, уч мазҳабга кўра ҳам, эрининг ёки никоҳ буюрмайдиган абадий маҳрам қариндошлардан фосиқ ва муртад бўлмаган ақли нормал ва балоғатга етган ёхуд муроҳиқ (12 ёшига кирган) бир эркак кишининг у билан бирга бориши лозимдир. Ҳажга боришни ният қилган у аёл, айтилган йўлдошнинг йўл ҳақи ва бошқа харажатларини ҳам бера оладиган имконга эга бўлиши ҳам лозим. “Қунуз-уд-дақоиқ“да келтирилган, Баззарин билдирган ҳадис-и шарифда “Аёл, ёнида бирорта маҳрами бўлмасдан ўзи ҳажга боролмайди”,  деб буюрилгандир. Бизнинг замонимизда фасод кўпайиб кетганлигидан никоҳ тарафидан бўлган ва сут эмиш йўлидан бўлинган қариндош билан сафарга чиқмаслик керак. Бадавлат аёлнинг маҳрам кишиси билан умрида бир марта ҳажга боришига унинг эри қаршилик қилолмайди. Зеро, эр хотинининг фарзларни қилишига қарши бўлишга ҳақи йўқдир. “Ҳадийка“да тил офатлари мавзусининг охирида марҳамат қилинадики, “Эр, хотинининг маҳрами билан нофила ҳажга боришига қаршилик қила олади. Эрининг ижозати билан ҳажга кетган хотиннинг нафақаси у ҳажга бориб, қайтиб келгунича унга оид бўлади. Ижозатсиз кетган бўлса, унга оид бўлмай қолади”. Шофий мазҳабида, аёл киши, маҳрамсиз, иккита бошқа аёл шериклари билан фарз бўлган ҳажга бориши мумкин. Аёл киши маҳрамининг йўлда вафот қилиши, унинг шофийни тақлид қилиши учун узр бўлади.

4 – Аёл киши иддат ҳолида бўлмаслиги, яъни эридан яқинда ажралган бўлмаслиги лозим.

Вужуб шартлари жойида бўлиши билан бирга, адо шартлари ҳам ўзида мавжуд бўлган кишининг, ўша йил ҳажга бориши фарз бўлади. Ўша йили у киши ҳаж йўлида ўлса, ҳаж қарзидан қутилади. Вакил юборишни васият қилиши лозим бўлмайди. Ўша йил ҳажга борилмаса гуноҳ бўлади. Ҳажга боришни кейинги йилларда ҳам орқага ташлаб қўйса фосиқ бўлади. Чунки кичик гуноҳларни қилишни давом этказиш кабийра [катта гуноҳ] бўлади. Кейинги йилларда ҳаж йўлида ёки уйида касал бўлиб қолса ёки ҳабсга олинса, майиб-мажруқ бўлиб қолса, ўрнига ўз мамлакатидан бошқа бировни бадал юбориши ёки у учун васият қилиши лозимдир. Бадал юборганидан сўнг у киши соғайиб кетса, ўзи ҳам ҳажга бориши лозим бўлади. Кейинги йилларда ҳажга борса, унинг таъҳийр гуноҳи афв бўлади. Имом-и Муҳаммад ва имом-и Шофийларга кўра, ҳажга боришни кейинги йилларга қолдириши жоиздир.

Вужуб шартларидан бирортаси ўзида бўлмаган кишининг ҳажга бориши фарз бўлмайди. Вужуб шартларини таъминлаш лозим эмас. Масалан, кишининг ҳажга бориши учун берилган савғо, пул, молни олиши лозим бўлмайди. Вужуб шартлари ўрнида бўлиб, адо шартларидан бирортаси бўлмаган кишининг ҳажга бориши фарз бўлмаса ҳам, мазкур о-жизлик ўлгунича давом қилса, ўрнига бирор мусулмонни вакил юбориши ёки ўлганидан кейин унинг ўрнига бирор кишининг боришини васият қилиши лозим.

Ибодатлар уч қисмдир:

1 – Фақат бадан билан қилинадиган ибодатлар. Намоз, рўза, Қуръон-и карим ўқиш, зикр қилиш шулардандир. Ҳеч ким бошқа бирор киши ўрнига бадан ибодати қилолмайди. Бу ибодатни ҳар ким ўзи қилиши лозим. Бу ерда ҳеч ким ўз ўрнига бошқа бировни вакил қилолмайди.

2 – Фақат моллар билан қилинадиган ибодатлардир. Мол закоти, бадан закоти, яъни садақа-и фитр, ердан, деҳқончиликдан олинган маҳсулотлар закоти, яъни ушр ва каффоратлар, яъни қул озод қилиш, камбағалларни тўйдириш ва кийинтириш шулардандир. Бирор кишининг узри борми, йўқлигидан қатъи назар, унинг моли билан қилинадиган ибодатларини бошқа бириси, ҳатто зиммий ҳам унинг ижозати ва моли билан қила олади.

3 – Бадан ва мол билан бирга қилинадиган ибодатлардир. Фарз бўлган ҳаж қилиш шун-дайдир. Бирор киши ҳаётда яшаб турган бўлиб, доимий узрли бўлса, фақат шу ҳолда унинг ўрнига, унинг амри ва моли билан бошқа биров ҳаж қила олади. Ўзига ҳаж фарз бўлмаган киши, узр бўлмасдан ҳам нофила ҳаж учун вакил юбора олади. Бирор киши, фарзми, нофилами ҳар қандай бир ибодатни қилаётганида ёки қилганидан кейин, масалан, намоз, рўза, садақа, ҳатм-и таҳлил, Қуръон-и карим ўқиш, зикр, тавоф, ҳаж, умра, Авлиёнинг қабрини зиёрат қилиш ва мурдага кафан бериш каби ибодат ва тоатларнинг савобини тирик ва ўлик бўлган бошқа бирисига ҳадя қилиши мумкин. Шофий ва Моликий мазҳабларида эса, бадан билан қилинган ибодатлар ҳадя қилинолмайди. Имом-и Субқий ва кейин келишган Шофий олимлари (раҳматуллоҳи таоло алейҳим ажмайн) улар ҳам ҳадя бўлади, дедилар. Ҳақ тўлаб ибодат қилдириш ёки ибодатнинг савобини бошқа бировга сотиш ботилдир. Ибодатни қилмасдан савдолашилса, ҳақли бўлади. Уни қилганидан кейин савдолашилса, унда ибодатни сотиш бўлади.

Ҳажга вакил қилинган киши, эҳромга кираётганида, уни вакил амр қилган киши учун қалбдан ният қилиши шартдир. Ҳаж қарзи бўлган киши, у ўлганидан кейин унинг учун ҳаж қилишга вакил этилган кишининг исмини восий бўлган кишига амр қилиши лозим. Жуда ғариб киши ва вафот қилган киши восий этган бегона бир одам ворислардан бирини, қолган ворислардан ҳам ижозат олмасдан вафот қилганнинг ёки у ғарибнинг вакили қилиб тайин қилолмайди. Бирор киши, ўзи ижозат бермасидан, унинг ўрнига бошқа бировнинг ҳажга юборилиши жоиз эмасдир. Фақат ворис, ўлганнинг қариндоши васият қилмаган, яъни ҳажга бориш пули ажратмаган бўлса, ўзига мерос қолган пул билан унинг ўрнига ҳажга бора олади ёки бошқа бировни вакил этиб юбора олади. Шундай қилиб, отасини, онасини ҳаж қарзидан қутултирган бўлади. Ўзига ҳам ҳаж фарз бўлса, ўзи учун алоҳида ҳажга бориши лозим бўлади. Бироқ уларни ҳаж қарзидан қутқартириши ўзига ҳам ўн ҳаж савоби келтиради. Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабларида вакил ўлганлар тириклигида яшашган шаҳардан ҳажга боришни бошлаши лозим. Масалан, Тошкентда бўлган бирор кишининг отаси Самарқандда эканлигида вафот қилса ва у васият қилмаган бўлса, отаси учун бировни ҳажга вакил жўнатмоқчи бўлса, у вакилни Самарқанддан жўнатиши фарздир. Самарқанддан бошқа жойдан жўнатиши Ҳанафийда жоиз эмасдир. Шофий мазҳабида Миқатдан ташқаридаги ҳар қандай бир жойдан жўнатилиши жоиздир. Ҳатто ҳажга борадиган бирисига пул бериб, ундан Макка-и мукаррамада бирор вакил топиб, отаси учун Миқатдан бошлаб ҳаж қилдиришни илтимос қилиши ҳам жоиздир. Ҳанафий бўлганлар, пуллари кам бўлса, Шофий мазҳабини тақлид қилиб, васият қилмаган ота-оналари ва яқинлари учун ҳаж қилдиришга Маккада вакил тута оладилар. Бироқ пулни бераётганда, имом-и Шофийга (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) тақлид қилаяпман, деб ният қилиши лозим бўлади.

Кишининг ижозатини олмасдан, у учун ҳаж қилиш, ўзи учун ҳаж бўлади, яъни ўзинниг ҳаж қарзи бўлса,уни ўтаган бўлади. Савобини вакил бўлишни истаган кишисига бағишлай олади. Ҳар бир мусулмон, ўзи қилган ҳар бир ибодатининг савобини ўликдир, ти-рикдир, истаган бирор мусулмонга ҳадя қилиши мумкин. Бироқ, ҳажнинг савобини бағишлаш билан, савоб бағишланган кишини ҳаж қарзидан қутултириб бўлмайди. Восий бўлган, яъни ўзига васият қилинган киши, унга амр қилинган вакилни ҳажга жўнатади. Вакил ҳам, унга истаганингни қил, дейилмаган бўлса, бошқа бировни ўз ўрнига юбора олмайди. Васият қилинаётганда, восийнинг ўзини “вакилимсан”, деган бўлса, ёки бошқаси томонидан сен вакилсан, дейилса ёхуд ўлаётган киши вакил тайин этмаган бўлса, восийнинг ўзи ҳам ҳажга вакил бўлиб кетиши ёки ўзи танлаган бирор кишини жўнатиши мумкин. Ҳаж фарз бўлмаган киши, фарз ҳаж учун вакил юбориши жоиз эмас. Балоғатга етмаган ақли нормал бола вакил бўла олади. Асосий пулни вакилнинг иш ҳақи ўрнида, деб вакил тайинлаш жоиз эмас. Одатга кўра йўл ва нафақа харажати ҳисобланиб, ундан сўнг вакилга, “мана шунча пул билан … “, деб айтилади. Шундай қилиб, берилган пул ҳақ бўлмайди, табарруъ, яъни бағишланган пул бўлади. “Ашбоҳ“ китобининг муаллифи (раҳматуллоҳи алейҳ) дейдики, “Ортган пул ворисларга қайтариб берилади. Ворислар, вакилга, “қолган пулларни, сен ўзингга ҳадя қилиш ва нафсинг учун қабул қилишингга сенинг ўзингни вакил қилдик”, десалар, вакил уларнинг айтганларини бажаради”. Ҳаж қилмаган, балоғатга етмаган кишиларнинг ва аёл кишининг Ҳанафийда вакил бўлиши жоиз бўлса ҳам, Шофийда жоиз эмас. Ўзи ҳожи бўлган вакил, бошқа биров учун ҳаж қилганидан кейин, Маккада қолиб, қайтиб келмаслиги жоиздир. Бироқ қайтиб келишини амр этиши афзалдир. “Уқд-уд-дуррийя“да айтиладики, “Ҳаж қилмаган камбағалнинг, бошқа биров ўрнига ҳажга бориши жоиз бўлса ҳам, Ҳиллага келганидан кейин, унинг ўзи учун ҳам ҳаж қилиши фарз бўлади. Маккада қолиб, кейинги йили ўз ҳажини қилиши лозим бўлади. Бироқ олдинги йилдаги ҳаждан мамлакатига қайтмаганлиги учун вакил бўлиб қилган ҳажи, яъни ўлган киши учун қилган ҳажи чала қолган бўлади. Вакилга пул берилаётганида хоҳлаганингни қил, дейилган бўлса, ўлган киши учун бошқа бирисини вакил қила олади”. [У ҳолда ўз ҳажини ҳам ўша йил қила олади.] Ҳожининг вакил бўлиб ҳажга бориши, ўзи учун такрор ҳаж қилишидан афзалдир.

Камбағал киши, нофила ҳажга жўнаб, миқатга етиб борганидан кейин Маккалилар каби пиёда юриб бора олса, ҳаж қилиши фарз бўлади ва фарзи ийфо240га ният қилади. Нофи-ла ҳаж қилишга ният қилса, такрор фарз ҳажни қилиши лозим бўлади. Камбағал вакил бундай эмас. Чунки у бошқа бировнинг кучи билан у ерга келгандир ва қайтиб кетиши керак. Бадавлат кишининг ҳаж савоби, камбағал кишининг ҳаж савобидан янада кўп-роқдир. Камбағал ҳаж йўлида очликдан, чарчашдан ўлса, у гуноҳкор бўлади. Ҳаж йўли-да бошқалардан ёрдам сўрашга муҳтож бўладиган камбағалнинг ҳажга бориши макруҳ-дир. Ўзига ихтиёр берилган вакил, ҳаж йўлида касалланиб қоладими, йўқми, пулни бошқа бировга бериб, ўз ўрнига уни ҳажга юбора олади. Вакилга ундай ижозат берил-маган бўлса, ундай қила олмайди. Арафотда турмасдан олдин ўлиб қолган бирор ҳожи, унга ҳаж фарз бўлган йил у ерга бориб ўлган бўлса, ҳаж васият қилмайди. Бир неча йил кейин бориб ўлган бўлса, бу ҳолда ўз шаҳаридан вакил юборишни васият қилиши во-жиб бўлади. Васиятда билдирилган жойдан ёки билдирилган пул билан ҳаж қила олиш мумкин бўлган жойдан ҳам вакил юбориш мумкин. Васиятда айтилган сўзларга жуда диққат қилиш керак.

Ўлган кишидан қолган мероснинг учдан бири билан ҳажга бора олиш мумкин бўлса, ўз мамлакатидан вакил жўнатишга озлик қиладиган пулни ҳаж учун васият қилиш ёки бошқа жойдан вакил юборишни васият қилиш гуноҳ бўлади. Вакил жўнатиладиган жой ва ҳажга харажатлар миқдори васиятда билдирилмаган бўлса, ўлган киши ҳажга кетаётиб йўлда ўлса ҳам, вакил унинг ўз мамлакатидан юборилади. Киши ўлаётиб, ўзи учун ҳаж қилинишини васият қилган бўлса, у киши учун ҳеч ким ўз пули билан унинг ўрнига ҳажга бора олмайди. Кимдир борса, қилинган ҳаж, у борган кишининг ўз ҳажи бўлади. Бу билан марҳумнинг ҳаж қарзи ўталган бўлмайди. Ҳаждан кейин, бу ҳаж савобини марҳумга ҳадя қилиш, бағишлаш мумкин. Марҳум қолдирган молнинг учдан бири ёки ундан ҳаж учун ажратиб қўйган пули билан унинг шаҳаридан, унинг вакили бўлиб ҳажга борилади. Вакил ўз пулидан ҳам унга қўшса бўлади. Ажратилган пул оз бўлса, мумкин бўлган жойдан жўнатса ҳам бўлади. Мумкин бўлмаса, васият ботил бўлади. Тирик бўлиб, ғариб, ожиз бўлган киши танлаган вакилга ўз шаҳаридан ҳажгача боришга етадиган пул бериши лозим. Агар марҳум, ажратган молдан, деб шарт қилмаган бўлса, ворис кейин марҳум қолдирган молнинг учдан биридан олиш нияти бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, ўз молидан вакил юбора олади. Ворис марҳум молидан олиш ниятида бўлса, ўзи ҳажга бора олмайди. Таматтуъ ва қирон ҳажларида қурбонлик пули вакилга оиддир. Вакил, ҳажни қилдим, деб ямийн(қасам ичса) этса, унга ишонилади. Ҳеч ким ҳаж учун берилган пулни қайта сўрамайди. Хиёнат қилган вакил эҳромдан олдин азл бўлиши (вакилликдан олиниши) мумкин.

Закот ва ҳаж фарз бўлган киши, аввал дарҳол ҳажга боради. Ҳаждан ортиб қолганидан закотини тўлайди. Ҳажга боролмаса, мулкининг ҳаммасидан закот тўлайди. Ҳаж вақти келганидан кейин, яъни ҳаж фарз бўлганидан сўнг ҳажга аталган пул билан эҳтиёжига лозим бўлган ашёни, яъни уй, бир йиллик ейиб-ичадиган нарсалар сотиб олиш жоиз бўлмай, ҳажга бориши лозим бўлади. У нарсаларни ҳаж вақти келмасидан олдин сотиб олиши жоиз бўлади. Чунки ҳаж, унинг вақти келмасидан олдин фарз бўлмайди.

[Нисобга эга бўлингандан кейин бир хижрий йил сўнгра закот бериш фарз бўлади. Закот бериш фарз бўлган бу вақт ҳар ким учун ҳар хилдир. Бу вақт, ҳаж вақтидан аввал келган бўлса, молнинг ва пулнинг ҳаммасидан закоти берилиб, ундан қолган пул билан ҳажга борилади. Закот бериш вақти ҳаж вақтига тўғри келса ёки ҳаж вақтидан кейин бўлса, аввал ҳажга борилади. Ҳаждан кейин қўлида қолган пулнинг закоти берилади.]

Адо шартларини таъминлаш лозимдир. Бироқ аёл киши, ҳажга бориши сабабли уйланиши ёки шофий мазҳабини тақлид қилиши лозим эмас. Чунки эр хотинини ҳажга олиб боришга мажбур эмас. Шунингдек, аёл кишининг ҳажга борадиган бирор эркак билан муваққад никоҳга кириши ҳам лозим бўлмаганлиги “Дурр-ул-мунтақо“да кўрсатилгандир.

Вужуб шартларидан бирортаси бўлмаган киши, ҳаж қилса, унинг ҳажи нофила ҳаж бўлади. Камбағалнинг шундай ҳажи эса, фарз ўрнида бўлади. Вужуб шартлари тўла ўрнига келганидан кейин такрор ҳаж қилиш лозим бўлади. Адо шартларида камчилик бўлган бирор киши, ҳажга борса, у фарзни адо қилган бўлади.

Эркаксиз аёл ҳажга бора олмайди. Борса, унинг ҳажи қабул бўлса ҳам, ҳаромдир. Эри билан ҳажга борганда ҳам, хотин, меҳмонхонада, тавофда, саъйда ва тош отишда эркаклар билан аралашиши ҳаромдир ва ҳажниннг савобини кетгазгани каби катта гуноҳ қилган бўлади. Абадий маҳрам эркаги бўлмаган аёл, кексайиб қолган бўлса ёки кўролмай қолган, сағойиши маълум бўлмаган касалга йўлиққан бўлса, ўз ўрнига вакилини ҳажга юборади. Айтилган  ҳоллар мавжуд бўлмаганида аёл ҳажга вакил юбора олмайди.

Бидъат эгаси, жоҳил дин одамларининг ҳаж вақтида китобларга тўғри келмайдиган нар – саларни қилаётганларини ва мусулмонларни бўлувчи сўзлар сўзлаётганларини эшитиб турибмиз. Уларнинг сўзларини эишитиб, ҳажга боришдан воз кечмаслик керак, бу муҳим фарзни қилишдан маҳрум бўлмаслик лозим, ҳажга борганда ҳам, у мазҳабсизларга эргашмаслик ва зарарли сўзларига алданмаслик лозимдир.

 ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ УЧТА:

Бу уч фарздан бири қилинмаса, ҳаж саҳиҳ бўлмайди.

1 – Эҳромдир. (Эҳром), ният билан бирликда зикрдан [талбиядан, яъни ҳаж қилинаёт-ганда ҳожиларнинг “лаббайк Аллоҳумма лаббайк … “ дейишларидан] иборат бўлиб, баъзи нарсаларни ўзига тақиқлашдир. Намозда ифтитоҳ такбирига ўхшашдир. Унинг аломати, паштамол(фартук) сингари икки дона оқ без(мато) бўлиб, уларнинг биттаси билан белдан пастки қисм ўралади, бошқаси билан елкалар ўралади. Улар ип билан боғланмайди, тугунланмайди. Шуннинг учун ўраладиган икки дона матога эҳром дейдилар. Тавоф бошлаётганида, эҳромнинг ўртасини ўнг қўлтуқ остидан ўтказиб, икки учини чап елка устига келтириш суннатдир.

Ҳаж, умра, тижорат ёки бошқа ҳар қандай бирор нарса учун узоқдан келганларнинг, миқот, деб аталадиган жойларни эҳромсиз ўтиб, Макка-и мукаррама Ҳарамига киришлари ҳаромдир. Билмасдан миқотдан ўтиб кетса, у орқага қайтиб, миқотга келиши ва эҳромга кириши лозим. Эҳромга кирмаса, қурбонлик қилиши лозим бўлади. (Миқот), дейилган жойлар ва Ҳарам-и Макка ораси (Ҳил), деб аталади. Миқотдан ўтаётганида, бирор иш билан Ҳилда қолишни ният қилганлар ва Ҳилда ўтирганлар ҳаждан бошқа ният билан эҳромсиз Ҳарамга киришлари жоиздир. Масалан, Жидда шаҳари Ҳилдадир.  (Ҳарам), Макка-и мукаррамадан бироз янада кенгиш бўлиб, унинг ҳудуди Иброҳим алейҳиссалом ўрнатган тош билан белгиланади. У тошлар кўплаб марта янгилангандир. Масжид-и ҳарамга (Ҳарам-и Каъба) ёки (Ҳарам-и шариф), дейилади. Ҳаж сабаби билан, Ҳилда яшайдиганлар Ҳилда, Ҳарам-и Маккада яшайдиганлар Ҳарамда эҳромга кирадилар. Миқот жойларини ўтаётганда, ният қилиб ва талбия этиб, яъни амр бўлинган нарсани ўқиб, усулига мувофиқ эҳромга кирилади. Миқот жойига келмасдан, ҳатто ўз мамлакатида ҳам эҳромга кириш жоиз, ҳатто янада яхшидир. Ҳаж ойларидан олдин эҳромга кириш жоиз бўлса ҳам, у макруҳдир. Макка ва Мадина шаҳарларига  (Ҳарамайн-и шарифайн), дейилади.

Эҳром кийган кишига баъзи нарсалар тақиқланган бўлади. Масалан унга, қуруқликда ов ҳайвонларини ўлдириши, тикилган либос кийиши, бирор жойини тараши, жимоъ қилиши, жанжал ва тортишиши, ҳидли нарсалар суртиниши, тирноқ олиши, эркак кишининг маст(маҳси), пайабзал кийиши ва бошини ўраши, ҳатми(ҳидли гул тури) билан бошини ювиши, қўлқоп, пайпоқ кийиши, ҳамомга кириши, ўз-ўзидан ўсиб ётган ўтни ва дарахтларни юлиши, устидаги битни ўлдириши ва ўлдириш учун бировга кўрсатиши жоиз эмасдир. Билиб ёки билмай, унутиб қўйиб уларни қилган кишиларга қурбонлик қилиш ва садақа бериш жазолари лозим бўлади. Мутъа, яъни таматтуъ қурбонлиги ва қирон қурбонлиги гўштидан уларнинг эгалари ейишлари мумкин. Жазо бўлиб қилинган қурбонликларнинг гўштларидан жазоланганлар ея олмайдилар. Муфрид ҳажда жазоси учун битта қурбонлик қилиш лозим бўлган хатони, қорин ҳажда қилса, умра учун ҳам қурбонлик қилиб, иккита қурбонлик сўйиши лозим бўлади.

Ҳажга борган киши эҳромда эканлигида, бургани, ҳар хил чивинларни, бошқа бировнинг устидаги битни, сичқон, илон, чаён, қурт, калхат каби зарарли ва кишига ҳужум қиладиган ҳашарот ва жониворларни ўлдириши, бошини совун билан ювиши, ноълийн ва шунга ўхшаш усти очиқ пайфбзал кийиши, тишини чиқариб қўйиши, бит ўлдириши, соч тўкилмайдиган қилиб бошини қашиши, рангли эҳром кийиши, ғусл таҳорати олиши, бошни тегинтирмаслик шарти билан том, чодир, соябон остида сояланиши, бошни одат бўлмаган нарса билан [таз(лаган), лаъли(поднос)] ёпиши ёки бошга пакет сингари нарсалар қўйиши, белига белбоғ, камар(қайиш), пул учун чўнтак, қилич, қурол боғлаши , узук тақиши, кишилар экиб ўстирган сабза ва дарахтларни суғуриб, синдириши, душман билан тўқнашиши жоиздир.

Аёллар бошларини ёпиши лозим бўлиб, уларнинг терига тегдирмасдан юзларини ёпиш-лари ва тикилган либос, маст(маҳси), пайпоқ кийишлари, ёпинчи остида зийнат нарсалар тақинишлари жоиздир.

2 – Арафа куни Арафотнинг (Водийи Урана), деб аталган жойидан бошқа ҳар қандай бир жойида (Вақфа)га туришдир. Ҳамма ўзлари аҳл бўлган имомга қараб тик турадилар, тик туролмайдиганлар ўтириб, имомни тинглайдилар.Ундан сўнг ўтириш ва ётиш мумкин.

Ҳажга кеч қолган бирор киши, тўғри Арафотга боради. Ундай кишининг (Тавоф-и қудум) қилиши лозим бўлмайди. Бирор ҳожи, Арафа куни пешин азонидан, байрамнинг биринчи куни бомдод намози вақтигача бўлган вақт ичида, Арафотда бироз турса ёки эҳромда бўлиб, Арафотдан ўтса, ёки эҳром кийганидан сўнг касал бўлиб, уйқуда бўлганда, холсизланган ҳолда носилкада бўлганида, ёки бошқа бирор нарса ёрдамида кўтариб юрилиб нусук392лар қилдирилаётган бўлса, ёки эҳром киймасдан олдин касаланиб, ҳолсизланиб қолган киши ўрнига бошқа бириси эҳромга кириб, у уянмасидан, хушига келмасидан аввал, унинг ўрнига ҳам нусукларни алоҳида қилса, ёки Арафа куни эканлигини билмасдан, Арафотда турса, ҳажи саҳиҳ бўлиб, тавоф-и қудум соқит бўлади. У жойнинг Арафот эканлигини билиш ва ният қилиш лозим эмас. У кун ёки кечаси Арафотда бўлмаган ёки Арафотдан ўтмаган, ёки учоқда учиб ўтган ҳожи бўлолмайди. Ваҳҳобийларнинг ҳажни бир кун олдин қилган йилларида ҳаж саҳиҳ бўлмайди. Ҳилол, қуёш ғуруб бўлган жойга яқин ва қуёшдан кейин ғуруб бўлади. Қабариғлиги ғарб тарафидадир. Тарбиъ, яъни еттинчи кечада қамар қуёшдан олти соат кейин ғуруб бўлади. Бадр-и томда, яъни 14-кечада тўла доира бўлиб, қуёш ғуруб бўлаётганда тулуъ ва бомдод вақтида ғуруб бўлади. Туркияда чиқадиган газеталар, 1987 йил 28 июл сешанба куни, “Қайсарида якшанба куни Зилҳижжанинг ҳилоли кўринмади. Душанба куни 19-дан 50 минут ўтганида қуёш ғуруб бўлди. 20-дан 20-та ўтганда Ҳилол кўриниб, 20-дан 55 ўтганида у ҳам ғуруб бўлди”, деб ёздилар. Бу маълумотга кўра, Зилҳижжанинг биринчи куни сешанба бўлиб, унинг тўққизинчи куни чоршанба эса, Арафа бўлмоқдадир. У йили ваҳҳобий ҳукумати, ҳожиларни душанба куни Арафотга келтиришди. Чоршанба куни Арафотга такрор боришни хоҳлаганларга ижозат бермадилар.

3 – Каъба-и муаззамани (Тавоф-и зиёрат) қилишдир. Бу, Масжид-и ҳарам ичида, Каъба-и муаззама атрофида айланиш, тавоф қилишдир. Тўрттаси фарз, учтаси вожиб ҳисобида у ерлар етти марта айланилади. Замзам қудуғиннинг ва Мақом-и Иброҳимнинг  ташқарисидан юриб тавоф қилиш ҳам жоиздир. Аёллар тавоф қилишаётганларида Каъбага яқинлашмасликлари афзал эканлиги “Ашбоҳ“да кўрсатилгандир. Аёл кишига тўқнашиш эҳтимоли кўп бўлса, шофийлар ҳанафийни ёки молкийни тақлид қилишлари лозим бўлади. Тавофни масжид ташқарисидан қилиш жоиз эмас. Тавоф учун алоҳида ният қилиш ҳам фарздир. Тавоф-и зиёратни Арафотдан кейин қилиш ҳам фарздир. Тавоф қилинаётганда, саъй этилаётганда азон ўқилиб қолса, буларни тўхтатиб, намоздан кейин уларни давом этказиб, тамомланади. Таҳтовий “Мароқил-фалоҳ“ ҳошиясидаги байрам намози мавзусида дейдики, “Каъбадан бошқа бирор жоме атрофида ибодат учун айланган кишининг кофир бўлиб қолишидан қўрқмоқ лозим”.

 ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ ЙИГИРМА БИТТАДИР:

1 – Тавоф-и қудумдан кейин ва албатта ҳаж ойлари ичида Сафо ва Марва тепалари орасида саъй қилиш, яъни тартибдаги усулларга мос улар орасида етти марта юришдир. Тавофсиз саъй саҳиҳ бўлмайди.

2 – Арафотдан қайтишда, Муздалифада вақфага туришдир. Одам (алейҳиссалом), ҳазрат-и Ҳавво билан илк марта Муздалифада учрашдилар.

3 – Шайтонга тош отиш, яъни Минода уч кун, уч ҳар хил жойларда тоза тош ёки таяммум жоиз бўлган бирор нарса отишдир.

4 – Эҳромдан чиқмасдан олдин, бошнинг энг оз тўртдан бирини устара билан олдириш ёки сочни энг озида уч сантиметр ўзи, ё бошқа бир киши қирқишидир. Сартараш ёки устара тополмаслик узр бўлолмайди. Бошида соч йўқлар ёки боши ярали бўлганлар, устарани ярага ва бошга тегизмасдан бош бўйлаб ўтказиб олишлари керак. Аёллар сочларини олдирмайдилар. Бироқ улар қайчи билан сочларини бироз қирқадилар.

5 – (Офоқий) бўлганлар, яъни Миқот аталган жойлардан янада узоқ мамлакатларнинг ҳожилари, Маккадан энг сўнг айриладиган куни (Тавоф-и садр), яъни (Тавоф-и видо) қилишдир. Ҳайзли аёлга бу тавоф вожиб эмас. Бу тавофда Рамал ва орқасидан саъй йўқдир.

6 – Қуёш ботганидан кейин ҳам Арафотда бироз қолишдир. “Жавҳара“ва “Масжимуъа-и Зуҳдийя“ китобларида дейиладики, “Қуёш ботишдан олдин Арафот майдонидан ташқарига чиққан кишининг қурбонлик қилиши лозим бўлади. Ғуруб вақтида Арафотда турилиши мумкин”.

7 – Тавоф-и зиёратда, Каъба-и муаззама атрофида тўрт мартадан кейин яна уч марта айланишдир. Тавоф-и зиёратдан кейин Минода кечалаш ҳанафийга кўра суннатдир.

8 – Тавофда таҳоратсиз ва жунуб бўлмасликдир.

9 – Либослар тоза бўлишидир.

10 – Тавоф қилинаётганда, Ҳатийм аталган жойнинг ташқарисидан юришдир.

11 – Тавофда, Каъба-и муаззамани чап тарафда қолдиришдир.

12 – Тавоф-и зиёратни, байрамнинг учинчи куни қуёш ботганигача қилишдир.

13 – Тавоф қилаётганда оврат жойларнинг ёпиқ бўлишидир. Айниқса аёллар учун бу ниҳоятда муҳимдир.

14 – Сафо ва Марва тепалари орасида саъй қилишни, Сафодан бошлашдир. Сафо тепалигига чиққанидан Каъбага қаралади. Такбир, таҳлил ва салавот келтирилади. Ундан кейин икки қўлни елкалар қаршисига кўтариб ва илгарига узатиб, ҳовучларни самога тўғри очиб дуо қилинади. Ундан сўнгра Марвага тўғри юрилади. Сафодан Марвага тўрт марта борилиб ва Марвадан Сафога уч марта келинади.

15 – Ҳар бир тавофдан кейин (Масжид-и ҳарам) ичида икки ракъат намоз ўқишдир.

16 – Шайтонга тош отишни байрам кунлари қилишдир.

17 – Соч олдиришни, байрамнниг биринчи куни ва Ҳарам ҳудуди ичида қилишдир.

18 – Саъйни пиёда юриб бажаришдир. Иккита яшил тиргак орасида эркак кишилар тез юриб кетишадилар.

19 – Қирон ва таматтуъ ҳаж қилганларнинг шукр қурбонлиги сўйишидир.

20 – Қурбонликни байрамнинг биринчи куни сўйишдир.

21 – Жимоъ сингари тақиқланган нарсалар Арафотда турмасдан олдин қилинса, ҳаж бу-зилади. Уларни Арафотдан олдин қилмаслик фарздир. Жимоъдан бошқаларини эҳромни ечгангача, жимоъни эса, тавоф-и зиёратни қилгангача тарк қилиш вожибдир. Билиб ёки билмасдан бирор вожибни ўз вақтида ва жойида қилмаган кишига жазо лозим бўлади. Бу жазо, қурбонлик қилиш ёки битта фитралик садақа беришдир. Касаллик, кексалик ёки шу сингари бирор узр билан уларни тарк қилинганда, ҳеч нарса қилиш лозим бўлмайди. [У ишларни бирорта вакилга қилидириши ҳам лозим бўлмайди.] Ҳайзли ёки нифосли аёл Масжид-и ҳарамга кира олмайди. Тавофдан бошқа нусукларни қилади. Тавоф-и зиёратни тозаланганидан кейин қилади. Ҳар бир куннинг нусуклари кейинги кечада ҳам қилиниши мумкин.

Каъбанинг ичида фарз ёки нофила ибодатлар қилиш ва уларни жамоат билан қилиш жоиздир. Орқасини имомнинг орқасига қаратиб ҳам ибодат қилиш мумкин. Орқасини имомнинг юзига қаратиш ва Каъбанинг устида ибодат қилиш макруҳдир. Каъба атрофида халқа бўлиб, ибодат қилинаётганда, имомнинг икки ёнидагилардан бошқалар Каъба-га имомдан кўра яқин бўлишлари мумкин.

ҲАЖНИНГ СУННАТЛАРИ ЎН БИТТАДИР:

1 – Таматтуъга ният қилмаган офоқийларнинг(Миқотдан узоқ бўлган мамлакатларнинг ҳожилари) дарҳол Масжид-и ҳарамга кириб (Тавоф-и қудум) қилишларидир. Каъбани кўргандан такбир, таҳлил ва дуо қилинади. Эркаклар Ҳожар-и асвадга (Каъбадаги машҳур қора тошга) қўл ва юзларини суйкайдилар. Етиша олмасалар, суйкай олмасалар, узоқдан истилом қилади, яъни қўлларни кўтариб, ”Бисмиллоҳи, Аллоҳу акбар”, деб юзларига қўлларни суйкайдилар. Тавоф-и қудум ва икки ракъат намоздан кейин, Сафо ва Марва орасида саъй қилинади. Улардан сўнгра, эҳромни ечмасдан, Макка шаҳрида қолиб, Тарвия(Зулҳижжанинг саккизинчи) кунигача хоҳлаган сонда нофила тавоф қилиниши мумкин. Муфрид ва қорин бўлган ҳожилар, тош отиб, таранганларигача эҳромларини ечмасликлари керак бўлганлигидан, эҳром кийиш муносабати билан тақиқ қилинган нарсалардан ҳар куни сақланишлари лозим бўлади. У нарсалардан сақлана олмайдиган кишиларнинг, мутаматтиъ ҳожи бўлишлари уйғундир. Масжид-и ҳарам ичида намоз ўқиётганларнинг олдидан ўтиш гуноҳ эмас.

2 – Тавофни (Ҳожарул-асвад)дан бошлаб ва яна айни шу ерда битиришдир.

3 – Имомнинг уч жойда хутба ўқишидир. Биринчиси, Зилҳижжа ойининг еттинчи куни Маккада; иккинчиси, ойнинг тўққизинчи куни, пешин намози вақти келганидан кейин, пешин намози ва аср намози олдидан Арафотда; учинчиси, ойнинг ўн биринчи куни,  Минода ўқилади. Арафотда, хутба тугаганидан пешин ва ундан кейин дарҳол аср намози жамоат билан ўқилади. Имомга етиша олмаганлар, аср намозини, аср намози вақтида ўқийдилар. Намоздан кейин имом ва жамоат Масжид-и Намрадан Мавқифга келиб, имом бирор улов устида, ҳожилар ерда қиблага қараб тик ёки ўтириб вақфага турадилар. Жамоатнинг ҳам уловда бўлишлари афзалдир. (Жабал-и раҳма) қоялари устига чиқиш ва вақфа учун ният қилиш лозим эмас. [Бидъат фирқасидаги имом билан ўқилган намозни иода қилиш лозимдир. Чунки бидъат аҳлининг ибодатлари қабул бўлмаслиги ҳадис-и шарифларда хабар қилинди.]

4 – Арафотга бориш учун Маккадан (Тарвия куни), яъни Зилҳижжанинг саккизинчи куни, бомдод намозидан кейин чиқишдир. Маккадан Минога кетилади.

5 – Арафа кунидан олдинги ва байрамнинг биринчи, иккинчи ва учинчи кунларининг кечалари Минода ётишдир. Учинчи кеча ва кундузи Минода қолиш мажбурий эмас.

6 – Арафотга бориш учун қуёш туғганидан кейин Минодан йўлга чиқишдир.

7 – Арафа кечаси Муздалифада ётишдир. Арафотдан Муздалифага келиб, бу ерда хуфтон намози вақти кирганидан шом ва хуфтон фарзларини бир-бири орқасидан жамоат билан ўқилади. Шом намозини Арафотда ёки йўлда ўқиганлар Муздалифада жамоат билан ёки якка ўзи хуфтон билан биргаликда қайтадан такрор ўқишлари лозим.

8 – Муздалифада вақфага фажр оқарганидан сўнг туришдир. Кечаси Муздалифада ётилиб, фажр очилганидан дарҳол бомдод намозини ўқиб, кейин  (Машъорилҳарам), дейилган жойда ўрталик ойдинлашганига қадар вақфага турилади. Қуёш туғмасидан олдин Минога қараб ҳаракат қилинади. Йўлда (Муҳассар), дейилган водийда тўхтамаслик  керак. Бу ер (Асҳоб-и фийл) тўхташ жойидир. Минога келинганида (Масжид-и Ҳийф)га энг узоқ ва (Жамра-и Ақаба), дейилган жойда, ўн қўлнинг бош ва шаҳодат бармоқлари билан икки ярим метрдан ёки янада бироз узоқроғдан Жамра ерини кўрсатган деворнинг тагига нўхатдай-нўхатдай еттита тош отилади. Тошлар деворнинг устига ёки бирор кишига, ҳайвонга тегиб, ундан кейин девор тагига тушса, жоиз бўлади. Эртаси кун фажргача отиш жоиз бўлса ҳам, у кун пешиндан олдин отиш суннатдир. Ундан кейин бу ерда ҳеч турмасдан кетилади ва хоҳлаганлар қурбонлик сўйишади. Чунки сафарий бўлганга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Сафарий бўлган ҳожиларнинг, муфрид бўлган вақтларида қурбонлик қилишлари вожиб эмас. Қурбонликдан кейин соч олдириб, эҳромдан чиқилади. Байрамнинг биринчи куни Минода бўлганлар ва барча ҳожилар, байрам намози ўқимайдилар. Ундан кейин, ўша куни ёки эртаси куни, ёки яна бир кун кейин Маккага бориб, Масжид ичида ва ният қилиб (Тавоф-и зиёрат) қилади. Бунга (Тавоф-ул ифода) ҳам дейилади. Тавоф-и зиёратни ва соч олдиришни байрамнинг учинчи куни қуёш ботишидан ҳам кейинга қолдириш макруҳдир ва бунинг жазоси учун қурбонлик қилиш лозим бўлади. Фақат хушида йўқ ҳолда заиф бўлган кишининг ўрнига бошқа киши тавоф қилиши мумкин. Тавоф-и зиёратда, олдиндан бу тавоф учун саъй қилган бўлса, бошқа яна бир марта (Рамал) ва  (Саъй) қилмайди. Қилмаган бўлса, саъй қилиши вожиб бўлади. Бу тавофда (Изтибоъ) ,   яъни эҳромнинг уст қисмини ўнг қултуқ остидан ўтказиб, чап елкага қўйиш йўқ. Тавоф намозидан кейин Минога боради.  Пешин  намозини Маккада ёки Минода ўқийди. Байрамнинг иккинчи куни, пешин намозидан кейин Минода хутба ўқилади. Хутбадан кейин, учта айрим-айрим жойларда еттитадан тош отилади. (Масжид-и Ҳийф)га яқин бўлингандан тош отишлар бошланади. Байрамнинг учинчи куни ҳам шундай қилиб тош отилади. Ҳаммаси бўлиб отилган тошлар сони қирқ тўққизта бўлади. Уларни пешиндан олдин отиш жоиз эмас ёки макруҳдир. Учинчи куни қуёш ботишидан олдин Минодан чиқилади. Тўртинчи куни ҳам Минода қолиб, фажрдан қуёшнинг ғурубигача исталган, вақт яна йигирма битта тош отиш мустаҳобдир. Тўртинчи кун фажргача Минода қолиб, тош отмасдан Минодан чиқса, бир қўй қурбонлик қилиши лозим бўлади. Биринчи ва иккинчи жойда тош отилгандан кейин қўллар елка тўғрисига келтирилиб, кафтлар осмонга ёки қиблага қаратилиб дуо қилинади. Отилиши лозим бўлган етмишта тош, Муздалифада ёки йўлда йиғилади. Улов устида туриб тош отиш жоиздир. (Тавоф-и садр)дан кейин замзам суви ичилади. Каъба дарвозасининг эшиги ўпилади. Кўкрак ва ўнг ёноқ  (Мултазам), дейилган жойга суйкалади. Ундан сўнгра Каъбанниг пардасига ёпишиб олиб, билганларини ўқийди ва дуо қилади. Йиғлаб Масжид эшигидан ташқарига чиқади.

Мино, Макканинг; Муздалифа, Минонинг; Арафот ҳам Муздалифанинг шарқ тарафидадир. Кейинги замонларда қилинган асфалт кўчалар, йўлларга кўра, Мино ва Макка ораси тўрт ярим, Мино ва Муздалифа ораси 3,3; Муздалифа ва Арафот ораси 5,4 километр узунлигида бўлиб, Сафо ва Марва ораси уч юз ўттиз метр, Сафо тепасидаги камар ва Каъба ораси етмиш метр бўлиб қолдилар.

9 – Арафотда вақфадан олдин ғусл қилишдир.

10 – Минодан Маккага охирги келишда аввал Абтаҳ, дейилган водийга келиб, у ерда бироз тўхташдир. У ердан Маккага келиб, бу ерда истаганича қолиши мумкин.

11 – Ҳажга бораётганда, муҳтож бўлмаган ота-онадан, оладигани борлардан, кафилидан ижозат олиш суннатдир. Ота-она муҳтож бўлса, улардан ижозатсиз ҳажга кетиш ҳаромдир. Нафақа қолдирмаётган бўлса, хотинидан ижозатсиз ҳажга кетиш ҳам ҳаром бўлади. Макка шаҳарига (Муъалло) дарвозасидан, Масжидга (Бобуссалом)дан ва кундуз кириш мустаҳобдир.

Ҳажнинг суннатини қилмаганга жазо лозим бўлмайди. Бироқ макруҳ бўлади, савоби камаяди. Арафа куни Жумага тўғри келса, етмишта ҳаж савоби ҳосил бўлади. Халқ ичида буни ҳажж-и акбар, деб юритадилар. Бу таъриф тўғри эмас.

Макка шаҳри, шимолдан жанубга чўзилган иккита бир-бирига қараган қатор тоғлар о-расида бўлиб, шаҳарнинг узунлиги уч, кенглиги бир километр бўлган эди. Шаҳар уйлари уч-тўрт қавватли бинолар бўлиб, улар тошлардан терилган бўларди. Шаҳарнинг ўртасида (Ҳарам-и Каъба) ёки (Масжидулҳарам), дейилган буюк жоме бор. Масжидул ҳарамнинг усти очиқ. Истамбулдаги жомеларнинг ҳовлиларида бўлгани каби ҳовли атрофида уч қатор беш юзта куббалар бор. Куббалар остида 462-та тиргаклар бор. Уларнинг 218-таси мармардан қилинган бўлиб, юмалоқ, силиндр шаклидадирлар. 224-таси (Ҳожар-и шамс) тошидан юнилгандир ва олти ёки саккиз бурчакли, ранглари сариқдир. Масжидул ҳарам, тўғритўрт бурчак (яъни Мустатийл) каби бўлиб, шимол тарафи деворинниг узунлиги 164, жануб тарафиники 146, шарқ тарафиники 106, ғарб тарафиники 124 метр эдилар. Ваҳҳобийлар 1375 [м. 1955]да Масжидул ҳарамнинг тўртала томонини ҳам узунлаштирдилар. Сафо ва Марвани ҳам Масжид ҳисобига қўшдилар. Ҳозир Масжид умумий майдони бир юз олтмиш минг квадрат метрга етди. Масалан, Истанбулдаги Аёсофия жомеъ-и шарифнинг узунлиги 77 метр ва эни 72 метрдир. Султон Аҳмад жомеъ-и шарифнинг узунлиги 72 метр ва эни 64 мертдир. Масжидул ҳарам-да 19 дона эшик (дарвоза бўлиб), шарқ тарафдаги деворда тўртта, ғарбда учта, шимолда бешта, жанубда еттитаси ўрнатилгандир. Еттита минора бор. Усмонлилар замонида, Макка ва Жидда порти орасидаги масофа 75 км., Мадина ва Жидда ораси 424 км., Мадина ва Бадр ораси 150 километрлик масофадаги йўл эди. Макка ва Мадина орасидаги энг қисқа йўл 135 километр эди. Расулуллоҳнинг ҳижрат қилган соҳил йўли 400 километрлик йўл бўлганди. Макка денгиз юзасидан 360 метр баландликда жойлашган.  Мадина денгиздан 160 километр узоқдадир. Ҳанафий мазҳабига кўра, Масжиди ҳарам ичида сиғинаётган қотилга, у Масжиддан чиқмасидан олдин жазо берилмайди.

Умар (радияллоҳу анҳ) замонидан олдин Масжидул ҳарамнинг деворлари йўқ эди. Каъ-банинг атрофида бир майдонча ва бир қатор уйлар бор эди. Халифа Умар (радияллоҳу анҳ), уйларнинг бир қисмини йиқдириб, Каъба атрофига бир метрга яқин девор урдириб, Масжидул ҳарамга келди. Масжидул ҳарам ҳар хил вақтларда янгиланиб турди. 17 -чи Усмонли подшоҳи, Муродхон тўрттинчи (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) тарафидан 1045 [м.1635]да амалга оширилган Каъба-и муаззаманинг ўн биринчи таъмири вақтида Масжидул ҳарам энг сўнгги шаклни олди. Ҳозир Ваҳҳобийлар, Масжидни кенгайтириш баҳонасида у замон ислом тарихий асарларини йиқитиб, йўқ қилиб, фақат моддий қиммати кўп бўлган нарсалар қилишмоқдалар. Каъба-и муаззамага ҳурматсизлик қилишиб, ундан янада баланд бинолар, меҳмонхоналар қуришмоқдалар.

Каъба-и муаззама, Масжидул ҳарам ўртасида тўртбурсакли тошдан ясалган бир хона бўлиб, 11,4 метр баландликдадир. Томондеворларининг узунлиги шимол тарафда 9,25 метр, жануб тарафда 8,5 метр, шарқ тарафда 13,5 метр, ғарб тарафда эса, 13,3 метрдир.  Шарқ ва жануб деворлари орасидаги бурчакда (Ҳожарул-асвад) тоши бор ва у ердан бир метрдан кўпроқ баландликдадир. Пайғамбарлар ва ҳожилар йилларча уни ўпаверишлари оқибатида у бироз чуқурлашгандир. Каъбанинг шарқ деворида битта эшиги бор. У эшик ердан 1,88 метр баландликда бўлиб, унинг эни 1,7, баландлиги 2,6 метрдир. Деворлар ич тарафининг таги рангли мармарлар билан қопланган. Рукн-и Ироқий баландлигида еттитаси мармар, қолган зиналари ёғочдан ясалган 27 зинали минора нарвони сингари юмалоқ нарвонни, Муродхон иккинчи янгилаган эди. Эшикнинг ўнг тарафида битта чуқур ҳам бор ҳамда шипгача кўтарилган учта тиргаклар бор. Каъбанинг ташқи тарафи қора ипак парда билан ўралгандир.

Эшигининг пардаси яшил атласдир.

Замзам қудуғи, Масжидул ҳарам ичида, Ҳожар-и асвад бурчаги қаршисида ва бурчакдан  ўн тўрт ярим метр узоқда бўлган хонада бўлиб, 1,9 метр баланд бўлган тош билаг-узуги бор. Икки ярим метр ён тарафда ва ўттиз метр чуқурдадир. У хонани, Истанбулда Бекларбеги жомесини қурдирган, султон Абдулҳамидхон биринчи ясатган бўлиб, ерларига мармар тўшалган ва улар деворларга мослаштирилгандир. Девор тагларига сув тортадиган трубалар ўрнатилган. Улардан қудуққа сув оқмайдиган қилиб, усталик билан  ясалгандир. Қудуқ оғзи буларнинг сатҳидан бир ярим метр баланддир. Тарихнинг ўта қимматли бўлган у гўзал санъат асарини 1383 [м. 1963] йилда йиқитдилар. Қудуқ оғзини ва бир неча метрга атрофини, ер юзидан пастга туширдилар. Каъбанинг тўрт бурчагига, тўрт рукн, дейилади. Шомга тўғри бўлганини (Рукн-и шомий), Боғдодга тўғри бўлганини (Рукн-и ироқий), Яман тарафдагисига (Рукн-и яманий), тўртинчиси, Каъбага ҳам (Рукн-и ҳожар-ил асвад), дейилади.

Ҳар тавофдан кейин замзам ичиш мустаҳобдир. Юз мингларча ҳожилар ичиб, ювиниб ва мамлакатларига олиб кетишларига қарамай, қудуқдаги сув тугамайди. Ҳозирлар мотор ёрдамида буюк шланг билан кечаю-кундуз сув чиқарилиб турилибди, бироқ қудуқда сув битиш билмайди.

Каъбанинг шимолий деворига ёпишган (олтин сув торқич труба) бор. Ерда у труба сатҳида қавс(ёй) шаклидаги деворча ва Каъба-и муаззама орасида қолган жойга (Ҳатийм), дейилади. Тавоф қилинаётганида, у Ҳатийм деворининг ташқарисидан юриш лозим.

Ер юзида бир дона Каъба бордир, у ҳам бўлса Макка-и мукаррама шаҳаридадир. Мўминлар ҳаж қилиш учун Макка-и мукаррама шаҳрига борадилар ва у ерда Оллоҳу таолонинг амр этган нарсаларини қилиб, ҳожи бўладилар. Кофирлар бошқа мамлакатларга бориб, бошқа жойларда юришадилар, айланишадилар. Ундайларга ҳожи, дейилмайди. Мусулмонларнинг ибодатлари бошқа, кофирларнинг ғайридинлиликлари бошқадир.

Ҳилда яшаб ҳам Маккага эҳромсиз кирганларнинг ҳаж ёки умра қилишлари вожибдир.

Ҳаж қилинганидан кейин Мадина-и мунавврага бориб, Расулуллоҳнинг муборак қабрини зиёрат қилиш лозим бўлганлиги, “Асҳоб-и киром“ китобида  (Мусулмонларнинг икки кўз қорачиғи) қисмининг охирги саҳифасида кенг тушунтирилгандир.  (Ҳужра-и саодат), масжид-и шариф қибла тарафи деворининг шарқий бурчагига яқин бўлиб, меҳробда қиблага қараб турган кишининг чап тарафида қолади. Минбар эса, у кишининг ўнг тарафида бўлади. Ҳужра-и саодат ва минбар орасини (Равда-и мутоҳҳаро), деб юритилади. Ҳужра-и саодат, ич ичига иккита девор билан ўралгандир. Ички девори шипининг ўртасида битта тешик бор. Ташқи девор масжиднинг томигача баланд бўлиб, унинг устидаги яшил кубба узоқ-узоқдан кўриниб туради. Ташқи деворларнинг ва ташқаридаги бармоқлининг атрофи (Ситора), деб аталадиган бирор парда билан ўраб қўйилган. Деворларнинг ичига ҳеч ким кира олмайди. Чунки эшиклар йўқдир. “Муръод- и Мадина“нинг 384-чи саҳифасида дейиладики, Масжид-и саодат қурилаётганда, эни 60 зроъ [25 метр], бўйи 70 зроъ [29 метр] эди. Бадр ғазасидан икки ой аввал, яъни иккинчи йилнинг Ражаб ойида, Қибла Каъба тараф таҳвили амр бўлганиданоқ, эшиги жануб тарафдаги девордан шимол тарафдаги деворига олинаётганида масжиднинг тулу ва арзи юз зроъдан [42 метр] қилинди. Бу эшикка (Роб-ут-тавассул), дейилади. 165[м. 781]да Валид бин Абдулмалик ва учинчи Аббосий халифаси Маҳдийларнинг қилдирган таъмирлари вақтида масжиднинг тули 126, арзи 76 метр бўлди. 1375 [м. 1955] йили Ваҳҳобийлар масжидни янада кенгайтирди ва оқибатда масжиднинг тули 128, арзи 91 метрга чиқди. Масжид-и Набийдаги тарихий исмлар ўзгартирилиб, Ваҳҳобийларнинг исмлари қўйилди.

Масжид-и Набийнинг ҳозир бешта дарвозаси бор. Улардан иккитаси, ғарб тарафдаги деворда бўлиб, қиблага яқин бўлганига (Бобуссалом), шимолий бурчагига яқин бўл-ганига (Бобурроҳма), дейилади. Шарқ тарафидаги деворнинг қибла тарафида дарвоза йўқ. Шарқ тарафидаги деворда Бобурроҳма қаршисида (Бобул Жибрийл) бор.

Дурр-ул-мухтор“да дейдики, “Энг аввал фарз бўлган ҳаж қилиниб, ундан сўнгра Мадина зиёрат этилиши лозим. Мадинани зиёрат қилиш фарз бўлган ҳаждан аввал қилиниши ҳам жоиздир. Нофила ҳаж қилинганда йўл тушган шаҳарга борилади. Мадинага кирилганда, фақат қабр-и Набийни (алейҳиссалом) зиёрат қилиш ният этилади. Масжид-и Набийда бир марта намоз ўқиш, бошқа жойларда минг марта намоз ўқишдан янада устундир. Рўза, садақа, зикр ва Қуръони карим ўқиш каби ибодатлар ҳам шундайдир. Мадинага кирилаётганда эҳром кийилмайди. Маккада эҳромда бўлган вақтда амал қилиш лозим бўлган тақиқлар, Мадинада тақиқ эмасдир. Ибни Таймийя, қабр-и Набийнинг зиёрати учун Мадинага борилмайди, деган бўлса ҳам, Аҳл-и суннат олимлари унга қарши жуда яхши жавоб берганлар. Имом-и Абу Ҳасан Али Субқий (раҳматуллоҳи таоло алейҳ)   [“Аррадду ли-Ибни Таймийя“ ва “Шифо-ус-сиқом фий зиёрат-и Саййид-ил аном“] китобларида Ибни Таймийянинг ифлос сўзларини қувватли далиллар билан бекорчи сафсатага чиқаргандир. Аёлларнинг ҳам, танҳо бўлганларида ёпинган  ҳолда зиёрат қилишлари жоиздир”. Имом-и Суқийнинг ва бошқа олимларнинг Ибни Таймийяни рад қилган фикрлари “Ислом Олимлари“ китобида араб тилида нашр қилингандир.

Мароқил – фалоҳ“да ва унинг ҳошиясида дейдики, “Мадина шаҳрини узоқдан кўргандан салот ва салом келтирилади. Кейин “Аллаҳумма ҳозо ҳарам-у Набиййика ва маҳбит-у ваҳйика фамнун алайя биддуҳул-и фийҳи важъалҳу виқоятан лий минаннор ва амонан минал азоб важъалний миналфоизийна би-шафоъатил-Мустафо явмалмаоб”, дейилади. Шаҳарга ёки масжидга кирмасдан ғусл таҳорати олинади. Я-қимли, гўзал, алкогол аралашмаган ҳидли нарсалар суртилади. Янги, тоза либос кийилади. Шаҳарга югуриб кириш янада яхши бўлади. Қўлида бўлган йўл нарсаларини бирор жойга жойлаштирганидан кейин, у жойларнинг қимматини ва юксаклигини эътиборга олиб, гердаймай, қалбни ҳазин этиб, “Бисмиллоҳ ва ало Миллати Расулиллоҳ дейилади ва ҳижрат кечаси келган (Исро) сурасининг саккизинчи оятини ва намозда ўқиладиган салавот-и шарифларни ўқиб, “Вағфир лий-зунубий вафтоҳ лий абвобароҳматика ва фодлика”ларни сўзлаб масжидга кирилади. Боб-и саломдан ёки боб-и Жибрийлдан масжидга кириб, минбар ёнида икки ракъат (Таҳийятул-масжид) намози ўқилади. Минбарнинг тиргаги ўнг елка тўғрисига келиши лозим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўша ерда намоз ўқирди. Икки ракъат шукр намози ҳам ўқилади. Дуодан кейин туриб, адаб билан Ҳужра-и саодатга келинади. Орқа тарафни қиблага бериб, Мувожаҳа-и саодат деворига қараб, муборак қабрдан икки метрча узоқда Расулуллоҳнинг муборак юзига қараган ҳолда адаб билан тик турилади. Шундай ҳолда турган киши, Расулуллоҳнинг ўзини кўраётганлигини, Унга берган салому, дуоларини Унинг эшитаётганлигини ва жавоб қайтарганлигини, омин деганлигини ўйлайди.  “Ассалому алайка ё саййидий, ё Расулоллоҳ …”, деб китобдаги узун дуони ўқийди. Омонат бўлган саломларни айтади. Ундан кейин салавот ўқиб, истаган дуосини қилади. Сўнгра ярим метрга ўнг тарафга келиб, “Ассалому алайка ё халифата Расулиллоҳ …”, деб бошланган китобдаги узун дуони ўқиб, ҳазрати Абу Бакрга салом беради. Яна ярим метрга ўнгга юриб, ҳазрат-и Умарга ҳам китобдаги узун дуони ўқиб, салом беради. Ундан кейин ўзига ва ота-онасига, дуо қилишни хоҳлаган кишиларига ва барча мусулмонларга дуо қилади. Булардан кейин такрор Расулуллоҳнинг муборак юзи тўғрисига келади. Китобдаги дуони ўқийди ва ўзи истаган дуоларни ҳам қилади. Ундан сўнг Абу Лубоба ҳазратлари ўзини боғлаб тавба қилган тиргак ёнига келади. Бу ерда ва Равда-и мутоҳҳарода нофила, қазо намозларини ўқийди. Тавба ва дуолар қилади. Хоҳлаган вақтда (Масжид-и Қубо) ва (Масжид-и қиблатайин), Уҳуд шаҳидлари ва Бақийъдаги мозорларни ва бошқа кўпгина машҳур муборак жойларни ҳам зиёрат қилиш лозимдир”.

Ибни Қаййим, “Расулуллоҳнинг қабрига тескари қараб ҳам дуо қилинади. Абу Ҳанифа ҳам шундай, дегандир”, дейди. Олусий ҳам ўз тафсирида шундай деганлиги ҳақида “Дурар-ус-санийя“да келтирилган. Ваҳоланки, бутун Аҳл-и суннат олимлари, Қабр-и саодатга тўхтаганлар, улар ҳаммаси қибла тарафни орқада қолдириб дуо қилинишини ёзадилар. Олусийнинг ўғли Нуъмон ҳам Ибни Таймийя ва Қаййимнинг йўлида бўлганлиги ҳолда, бироз инсофга келиб, у ҳақиқатдан қочолмай, “Ғолийя“сида, “Масжидда икки ракъат намоз ўқиганидан кейин ҳужра-и саодатга келиб, муборак юзига қараб туради. Тирик киши ўлик сингари ҳузурида адаб билан тик туради, салот ва салом беради, исломийят билдирган дуоларни ўқийди. Чунки Расулуллоҳ, қабрида ҳам тирикдир. Олимларнинг кўпи, фақат қабр-и саодатни зиёрат қилиш учун узоқлардан келиш ҳам суннатдир, дедилар. Чунки ҳадис-и шарифда, “Мени зиёратга келиб, бошқа иш қилмай фақатгина зиёрат қилганга қиёматда шафоат қилиш ҳақим бўлади” ва “Менга  салом берганга мен ҳам салом бераман”, деб марҳамат қилинди”, дейди.

Абдулҳақ-и Деҳлавий (раҳматуллоҳи таоло алейҳ), форсий тилидаги “Жазб-ул-қулуб“ китобида, дейдики, (Масжид-и шариф) қурилаётганда, Ойша ва Савданинг (радияллоҳу анҳума) ҳар бири учун биттадан хона ясалди. Кейин ҳар бир уйланишида биттадан хоналар қурилиб, уларнинг сони тўққизта бўлди. Хоналар арабларнинг одатига кўра, хурмо шохчаларидан ясалгандилар. Устлари жундан қилинган кийгиз билан ёпилган эди. Эшикларида эса, фақат парда осилган эдилар. Хоналар масжиднинг жануб, шарқ ва шимол тарафларида жойлашган эди. Ғиштдан ясалганлари ҳам бор эди. Уларнинг кўпчилигининг эшиклари масжидга очиларди. Томларининг (шипларининг) баландлиги ўрта бўйли киши бўйидан бир қарич баланд эди. Ҳазрат-и Фотима ва ҳазрат-и Ойша хоналари орасида эшик бор эди. Вафотидан бир неча кун олдин Абу Бакрга буюриб, бошқа асҳоб хоналарининг масжидга очиладиган эшикларини ёптирди.

Ҳазрат-и Умар (радияллоҳу анҳ), ҳижратнинг ўн еттинчи йилида, масжид-и шарифнинг ғарбий ва шимолий тарафларини кенгайтирди. Завжот-и тоҳирротнинг (радияллоҳу таоло анҳунна) хоналари бўлганлиги учун унинг шарқий тарафи кенгайтирилмади. Шимол – жануб ораси бир юз қирқ зроъ [етмиш метр] ва шарқ-ғарб деворлари ораси бир юз йигирма зроъ бўлиб қолди. “Масжидимни кенгайтириш лозимдир!” амрини эшитмаганимда эди, уни кенгайтирмасдим, деди. Янги деворларни эскиси каби ғишт ва хурмо ёғочларидан қилдирди. Ҳазрат-и Аббос, Масжиднинг ғарб тарафдаги деворига улашган хонасини Масжидга ҳадя қилди. Шундай қилиб, у хона ва унга ушлашган Жаъфар Тайёрнинг уйининг ярими сотиб олиниб масжидий шарифга қўштирилди. Ҳазрат-и Умар, бу орада (Ҳужра-и саодат)ни ҳам ғиштдан қилиб, янгилади. Ҳазрат-и Усмон (радияллоҳу анҳ), ҳижратнинг ўттизинчи йилида, уларни ва масжид-и шарифнинг шимол тарафдаги деворларини йиқитиб, кенгайтирди. Янги деворларни ва устунларни тошдан, томини саж (Ҳиндистонда битадиган қаттиқ дарахт) ёғочидан ясатди. Абу Ҳурайра хабар қилган ҳадис-и шарифда, “Масжидимни Ямандаги Санъо шаҳригача кенгайтирсалар, ҳаммаси масжидим бўлади”, деб марҳамат қилинади.

Саксон саккизинчи йили, Мадина волийси Умар бин Абдул Азиз, халифа Валид амри билан масжиднинг тўртала деворларини ҳам йиқитиб, унинг шарқ тарафидаги завжод-и тоҳирот хоналари ҳам масжидга қўшиб юбортирди. Ҳужра-и саодатнинг тўртала деворлари ҳам йиқитилиб, асосидан бошлаб юнилган тошлар билан улар янгидан терилди. Иморатнинг асоси очилаётганида ҳазрат-и Умарнинг бир оёғи кўриниб қолди, у ҳеч ўзгаришсиз, ҳеч чиримаган эди. Ҳужранинг атрофига яна иккинчи девор ҳам қурилди. Ҳеч бир эшиклари йўқ эди. Бу ўзгаришлар оқибатида Ҳужранинг томи масжиддан ярим метр баланд бўлди. Унинг узунлиги икки юз, кенглиги бир юз олтмиш етти зроъ бўлди. Рум Қайсаридан қирқта уста келтилириб, деворлар, устунлар, шип олтин билан безатилди. Энг аввал меҳроб ва тўрт минора ишланди. У ишлар уч йил вақт олди. Бир юз олтмиш биринчи йилида Аббосий халифаларидан Маҳдий, фақатгина шимол тарафига ўнта устун ўрнаттириб, яна кенгайтирди. Икки юз иккинчи (202) [м. 817] йилда халифа Маъмўн ҳам бироз кенгайтирди. Беш юз эллигинчи йилда Жамоладдиийн-и Исфахоний иккинчи девор атрофига сандал ёғочидан бармоқлик қилдирди. У бармоқликка  (Сабақа-и саодат), дейилади. Ўша йили Мисрдан устига қизил ипак билан Ясийн сураси ёзилган оқ ипак парда юборилди. Бу парда Сабақа атрофига илиб қўйилди. У пардага (Ситора), дейилади. Миср Туркман султони Сайфаддийн Солиҳ Клавун (раҳматуллоҳи таоло алейҳ), олти юз етмиш саккизинчи (678) [м. 1279] йилда Ҳужра-и саодат устига бугунги (Қубба-и ҳажро)ни биринчи бўлиб ўрнаттириб, ўқ билан боғлатди. Масжиднинг бугунги биноси, Мисрдаги Черкас султонларидан Ашраф Кайтабой (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) тарафилан 888 [м. 1483] йилида қилдирилган ва Усмонли султонлари тарафидан таъмир этилиб, безатилгандир

Покистоннинг Мирпур шаҳаридаги (Даъват-ул-исломийят-ул-оламийя) маркази 1398 [м. 1978]да барча мусулмон мамлакатларига юборилган билдиришида айтиладики, Саудий арабистонида босилган “Ад-доъва“ мажмуъасининг 1397 [м. 1977] йил, Шаъбон ойи номерида Саъдулҳарамайн исмли бир ваҳҳобий (Қуббат-ул-ҳадро)ни йиқитишни истаганлиги ҳақидаги ёзганларини (Даъват-ул-исломийят-ул-оламийя) марказимиз нафрат билан қарши олди. Аъзоларимиз, у ёзилганларга норозилик билдириш учун По-кистоннинг Мирпур шаҳрида йиғилдилар. Оллома Муҳаммад Башир (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) бошлиқ эди. Йиғилганлар орасида сўзлаган ҳатибларнинг аксарияти сўзларининг  мазмуни ва маъноси қуйидагилардан иборат эди:

Қудрат-ул-ҳадро, барча мусулмонларнинг кўзқорачиғидир. Мусулмонлар, у муборак ҳужрани зиёрат қилишни, қиёматда қутулишларига сабаб, деб биладилар. Чунки Пай-ғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) , “Қабримни зиёрат қилганга шафоатим вожиб бўлади”, деб буюргандир. Саъдул-ҳарамайннинг бу ниҳоятда чиркин ёзуви, буюк бир фитна ва ислом душманининг махфий хийласидир. Бирор мусулмон шундай ўйлай оладими? Ислом динининг шиорини йўқ қилиш билан ўйнашга журъат қила оладими? Валлоҳу ундай қилолмайди! У чиркин ёзувларнинг орқасида махфий қўлларнинг, яҳудий кучларининг борлигига ишончимиз комил. У ёзувларни ёзган, Асҳоби киромнинг муборак жасадларини ва Расулуллоҳнинг отаси Абдуллоҳнинг жасадини қабрларидан чиқаришни, Қубба-и ҳадрони йиқитиш каби чиркин хаёлни жасорат қилганига ҳеч шубҳа йўқдир. У ифлос, чиркин мақола катта фитналарга йўл очади. Унда ҳеч қандай фойдали бирор нарса йўқдир. Қалблари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) севгиси ва Қубба-и-ҳадро севгиси билан тўлиб-тошган мусулмонларнинг қалбини яралаган у чиркин мақолани ёзишга қандай жасорат қилинганлигини Саудий араб ҳукумати тушунтириб бериши лозимдир. Арабларни, Ҳарамайн-и шарифага ва Қуббат-ул ҳадрога хизмат қилганлари учун, мусулмонларнинг севишлари шубҳасиздир. Араблар у муборак мақомларга ҳурматсизлик кўрстадиган бўлсалар, мусулмонлар қалбларида уларга бўлган севгилар қоладими? Бу ифлос ўйиндан ўртага чиқадиган ташвишларнинг даҳшатини Саудия Арабистони ҳукуматига билдиришларини ва бу ниҳоятда ёмон хийлани йўқ қилишга киришлари учун бутун дунё мусулмонларини чақиришни ўзимизнинг  муқаддас бурчимиз, деб биламиз.

Юқорида келтирилган чақириқнинг арабча асли. “Ал-мадориж-ус-санйя“ китобининг 1978 йилги нашри охирига илова қилингандир.

Ибни Обидийн, ҳаж баҳси мавзусининг охирида марҳамат қиладики, “Ҳажга кетган камбағал, Маккага борганича нофила ибодат қилган бўлади. Яъни нофиланинг савобини олган бўлади. Макка шаҳари ичига кирганидан кейин унинг ҳаж қилиши фарз бўлади. Бадавлат киши эса, мамлакатидан ҳаж учун чиққани ондан бошлаб фарз савоби ола бошлайди. Фарзнинг савоби, нофиланинг савобидан янада кўпдир. Камбағал, мам-лакатидаёқ эҳромга кириб йўлга чиқса, йўлда фарз савобини олиб, бадавлат киши олган савобча савобга эришади. Ота-онаси унга муҳтож бўлмаган бирор киши улардан ижозатсиз фарз бўлган ҳажга кетиши мумкин. [Бироқ нофила бўлган ҳажга уларнинг ижозатисиз бора олмайди. Жоме қурдириш, Қуръони карим курслари ташкил этиш ва шуларга ўхшашларни қилиш, нофила ҳаждан ва умрадан янада савоблидир. Нофила ҳаж ва умра қилишда кетадиган харажатлар муҳтож мусулмонларга берилса, нофила ҳаж ва умра қилиш, ўз мамлакатида садақа беришдан афзал бўлади. Чунки бу ҳолда мол ва бадан билан ибодат қилинмоқдадир. “Мақомот-и мазҳарийя“нинг 26-чи мактубида дейдики, “Ҳажда бирор фарзни ёки вожибни узрсиз тарк этмаслик ёхуд ҳаром, макруҳга йўл қўймаслик лозимдир. Акс ҳолда нофила ҳаж ва умра қилиш савоб эмас, балки гуноҳ бўлади”. Аскар бўлиб ёки мақолалар ёзиб, тарғибаот билан исломийятга хизмат қилиш, нофила ҳаждан ва умрадан янада савоблидир. Шунақа жиҳод хизмати қила олмаган киши учун, ўз мамлакатида камбағал, муҳтож ва солиҳларга ёки саййидларга ва Аҳл-и  суннат билимларини ёйганларга пул ёрдам қилиш, нофила ҳажлардан ва жоме қуриш, Қуръон курси ташкил этиш ва шунга ўхшаш хизматларни қилишдан янада савоблидир”.

 ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ.

Қишлоқда, чўлда, шаҳарда мумкин бўлган жойда яшайдиган, ақли роса, балоғатга етишган ҳар бир ҳур мусулмон эркак ва аёлнниг эҳтиёжидан ортиқ нисоб миқдорида моли ёки пули бор бўлса, қурбон байрами учун ният қилиб, белгиланган кунларда, аталган ҳайвонни қурбонлик қилиб, сўйишлари вожиб бўлади. Эҳтиёж ашёси (улар бундан юқорида ҳам саналди), бир уй ва унинг ашёси, еб-ичиш харажатлари ҳамда уч марталик либослардир. Шайхайнга(мавзуси Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳаётига ба-ғишланган китобларда ва ахлоқ ва юксак вазифалар тушунтирилган китобларда ҳазрати Абу Бакир билан ҳазрати Умарга ва ислом фикҳ китобларида ҳазрати Имом-и Аъзам билан имом-и Юсуф ҳазратларига берилган унвон.) кўра, отанинг бадавлат боласи учун боланинг молидан қурбонлик сўйилиши лозимдир. Бироқ бу қурбонлик гўштини боладан бошқа киши ейиши мумкин эмас. Боладан ортиб қолган гўшт сотилади ва ундан тушган пулга бола ҳар доим қўллайдиган, бола учун либос сингари нарсалар олинади. Аммо фатво, имом-и Муҳаммаднинг ижтиҳодига кўрадир. Унга кўра, отанинг боласи учун ўз молидан ҳам, боласи молидан ҳам қурбонлик сўйилиши вожиб эмас. Қурбон нисобини садақа-и фитрни тушунтирганимизда ҳам кўрсатиб ўтдик. Ибни Обидийн закот бериладиган жойларни билдираётганида марҳамат қиладики, деҳқончилик қиладиган еридан олган ҳосил ёки деҳқончилик майдонининг, уйнинг, дўконнинг, [устахонанинг, юк автомобилининг] бир йиллик кираси (ижара ҳақи) қанча кўп бўлса, бўлсин, бир йиллик уй эҳтиёжини ёки ойлик келадигани ва маоши, оладиган ҳақи ойлик эҳтиёжини ва бандадан қарзини қоплашга етишмайдиган киши, имом-и Муҳаммадга кўра, камбағалдир. Фатво ҳам шундайдир. Шунинг учун ундай киши Имом-и Муҳаммадга кўра, фитра бермаса ва қурбонлик қилмаса ҳам гуноҳкор бўлмайди. Шайхайнга кўра эса, яъни Имом-и аъзам ва имом-и Юсуфларга кўра, ундай киши бадавлат саналади. Чунки у кишининг мулки бўлган деҳқончилик ернинг ва у инвентар молларнинг қийматлари эҳтиёжига етиб ва нисоб миқдоригача ортиши мумкин. Ундай кишининг ҳар сафар кирани(ижарани) олганида бироз ажратиб йиғиб бориш йўли билан фитра бериши ва қурбонлик сўйиши лозимдир, яъни катта савоб олиши лозимдир. Кўринаяптики, ҳар иккала ижтиҳод ҳам ўринли бўлиб, мусулмонларга раҳмат келтиради. Юқорида айтилган ҳолда бўлган киши, фитра бермаса ёки қурбонлик қилмаса, имом-и Муҳаммаднинг ижтиҳоди уни азобдан қутқаради. Деҳқончилигидан ҳеч ҳосил олмаган, кирага(ижарага) ҳам бермаган киши ва эҳтёжидан ортиқ моли бўлиб, пули бўлмаган эркак ва аёл имом-и Муҳаммаднинг ижтиҳодига суяниб, фитра бермайди ва қурбонлик қилмайди. Агар у фитра бериб, қурбонлик қилса, иккинчи ижтиҳодга кўра, фитра ва қурбонлик қилиш савобига эришади. Кишининг устига вожиб бўлмаган ибодатни бажарган киши фақат нофила ибодат савобини олади. Вожиб бўлган фитра бериш ва қурбонлик қилиш савоби эса, нофила ва суннат савобидан бир неча марта ортиқдир. Барча ибодатларда ҳам аҳвол шундайдир. Бошқа уч мазҳабда қурбонлик қилиш суннат-и муаққада бўлганлиги “Мизон-и қубро“ ва “Маноҳиж“да кўрсатилгандир. Исломийятда қурбонлик қилиш йўқ, деган киши кофир бўлади.

[“Ҳазонат-ул-муфтийн“ ва “Ашбоҳ“ китобларида дейиладики, “Уйлари ва дўконлари бор кишининг улардан олган кира ҳақлари, деҳқончилиги бор кишининг эса, деҳқончилик ҳосили ёки у ердан олинадиган кира ҳақи бола-чақасини боқишга етишмайдиган бўлса, у киши камбағал ҳисобланади. Ундай кишининг закот олиши жоиз бўлади”. Кўринаяптики, фатво имом-и Муҳаммадга кўра берилгандир]. Ибни Обидийн марҳамат қиладиларки, “Мудораба ва бошқа ширкатда кўпгина моли бўлса-да, уларни ололмаган кишининг қўлида қурбонлик қилишга етарли пули, моли бўлса, қурбонлик қилади”.

Қўлига келадиган кира ҳақлари билан зўрға яшаётган киши, нисобга эга бўлса, пул йиғиб, фитра бериши ва қурбонлик қилиши лозим. Қурбонликка сўйилган мол гўштининг ҳаммасини қавуриб олиб, бир неча ой давомида гўшт сотиб олишга харажат қилинадиган пн ўзини Жаҳаннамдан озод қилган бўлади. Бир ҳадиси шарифда, “Ҳасисларнинг энг ёмони, [қурбонлик қилиши вожиб бўлган ҳолда ] қурбонлик қилмаганидир“, деб марҳамат қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) иккита қурбонлик қиларди. Бирини ўзи учун ва иккинчисини умматлари учун қиларди. Расулуллоҳ (соллаулларни йиғиб, келгуси йилнинг фитра ва қурбонлиги учун сақлаш лозим. Шундай қилиб, фитра ва қурбонлик савобидан маҳрум бўлмасликка ҳаракат қилиш керак. Қурбонлик қилгаллоҳу алейҳи ва саллам) учун ҳам қурбонлик қилиш мустаҳоб бўлиб, кўп савобдир.

Қурбонлик қилиш, қўй, эчки, сигир, туядан бирини қурбон байрамининг биринчи уч кунида қурбонлик қилиш нияти балан сўйишдир. Битта сигир ёки туяни еттитагача балоғатга етишган мусулмон кишилар шерик бўлиб сотиб олишиб қурбонлик учун сўйишлари мумкин. Уларга аталган ёки ақиқа қурбонлигини ҳам шерик қилиш мумкин. Бой кишининг сотиб олган қурбонлигига кейин шерик бўлиш жоиз бўлса ҳам, у макруҳдир. Шерик бўлиб қурбонлик қилганларнинг ҳар еттиси бир хил, ҳар бири аниқ еттидан бирдан ҳисса олишлари шарт. Саккиз киши еттита сигирни ва икки киши иккита қўйни шерикликда сотиб олишлари жоиз бўлмайди. Чунки шерикларнинг ҳар бирининг ҳайвонларнинг ҳар бирида баравар ҳиссаси бордир. Фоиз бўлиб қолмаслиги учун, гўштни торозида тортиб, тенг оғирликда бўлишиб олишлари лозим. Тортмасдан бўлишиб, ўзаро розилашишлари жоиз бўлмайди. Чунки розилашиш совға-салом, ҳадя беришда бўлади. Тақсимланиши мумкин бўлган бирор нарсада шерикларнинг ҳиссаларини ажратмасдан олдин бир-бирига ва бошқа бирор кишига ҳадя қилишлари жоиз эмас. Олти кишига гўшт билан бирга тери ёки оёқлар ҳам берилса, уларни тортмасдан бўлишишлари жоиз бўлади. Сўйилган молнинг калласи ҳам тери сингари бўлиши “Ҳиндийя“ва “Мажмуъа-и Зуҳдийя“да кўрсатилгандир.

Ҳиндийя“да айтиладики, “Байрамдан аввал, Аллоҳ ризоси учун бир қўй ёки мана шу қўйни қурбонлик қиламан, деган бадавлат ёки камбағал киши қурбон байрамида бир қўй сўйиши вожиб, назр бўлади. Байрамдан олдинги кунларда назр атаётганда камбағал бўлган киши, байрам кунларига келиб бойиб қолса, алоҳида байрам қурбонлиги қилиш ҳам вожиб бўлади. Бадавлат киши ундай сўзни байрам кунлари айтиб, байрам қурбонлигини қилишни ният қилган бўлса, битта қўй сўяди. У сўзини байрамдан олдин айтган бўлса, иккита қўй сўйиш муҳаққақ бўлади. Камбағал киши мутлақо битта ҳайвон сўяди. Назр қилинган қурбонликни сотиш мумкин эмас. Байрамда мусофир сўйган қўй ва камбағал назр атамаган бўлиб, қурбонлик қилишга ният қилмай сўйган қўй, нофила қурбонлик бўлади. Бадавлат ёки камбағал қўлида бор бўлган қўйини ёки қурбонлик қилишга ният қилмай сотиб олган қўйини қурбонлик қилишга ният этсалар, сўйишлари вожиб бўлмайди, сўйсалар нофила бўлади. Бадавлат сотиб олаётганда қурбонлик қилишни ният қилмай, ҳаёт неъматига шукр қилиб сўйишни ният қилган қурбонликни сўйиши вожиб бўлади”.

Тубанда, бадавлатнинг сўйиши вожиб бўлган қурбонлик билдирилади. Қурбонликка а-талган ҳайвонларни камбағалларга ёки хайр, ёрдам жамиятларига тириклайин бериш қурбонлик қилиш бўлмайди. Уларни албатта сўйиш вожибдир. “Жавҳара“да дейиладики, “Қурбонлик учун берилган пул савоби, ундан юз марта [яъни жуда ] кўп пулни шундай садақа қилиш савобидан янада ортиқдир”. Қурбонликни сотиб олиш, уни сўйиш ва гўштини тарқатиш, уларни истаганича қилдириши учун бирор кишини вакил қилиш ва пулни ва тирик ҳайвонни у вакилга бериш жоиздир. Бироқ вакил ҳайвонни сўйганда унинг бошида бўлиш мустаҳобдир. Хўроз, товуқ ва ёввойи, ваҳший ҳайвонларни, масалан, кийикни қурбонлик қилиш ҳаромдир. Ундай қилинса, мажусийларга, яъни оташга топинувчиларга ўхшаб қолинади.

Қурбон байрамининг учинчи куни камбағал бўлиб қолишини ёки сафарга чиқишини билган кишининг байрамнинг биринчи куни қурбонлик қилиши вожиб бўлмайди. Байрамнинг учинчи куни бадавлат бўлиб қолишини биладиган кишининг қурбонлик қилиши, Зилҳижжанинг ўнинчи куни, яъни байрамнинг биринчи куни вақтида вожиб бўлади. Байрамнинг биринчи куни бадавлат ёки камбағал ва муқим ёки мусофир бўлишлигига қаролмайди. Маккага бошқа жойлардан келган ҳожиларнинг қурбонлик қилишлари вожиб эмас. Чунки улар сафардадирлар.

Шаҳарда қурбонлик қиладиганлар учун байрам намозидан кейин, қурбонлик сўйиш вожиб бўлади. Уларнинг намоздан олдин қурбонлик сўйишлари жоиз эмас. Байрамнинг учинчи куни қуёш ботгунича қурбонлик сўйилиши мумкин. Қишлоқларда қиладиган қурбонликка молни байрам куни эрталаб фажрдан кейин, байрам намозидан олдин ҳам сўйиш мумкин. Байрамнинг биринчи куни Маккада ва Минода бўлганларга байрам намози ўқиш вожиб эмас.

Ҳар ҳафта соч, соқол ва мўйлов, тирноқ олдириш, қултиқ ва ҳаром жунларни тозалаш суннат эканлиги, Жума намози тушунтирилган жойда билдирилган эди. Ибни Обидийн (раҳматуллоҳи таоло алейҳ), байрам намозини тушунтиришининг охирида дейдики, “Зилҳижжа ойининг биринчи ўн куни, бу суннатларни кечиктирмаслик зарур. Ҳади- си шарифда, “Қурбонлик сўядиган киши, Зилҳижжа ойи кирганидан сочини ва  тирноғини олмасин!”, деб буюрилиши амр эмас. Аксинча уларни қурбонлик сўйили-шигача олдирилиши мустаҳоб бўлганлигини кўрсатмоқдадир. Бироқ уларни олдиришни янада кечиктириш ва айниқса қирқ кунгача узайтириш гуноҳ бўлади”.

Бундан кўринадики, қурбонлик сўядиган кишининг, Зилҳижжа ойинниг биринчи ўн ку-нидан қурбонлик сўйишигача сочини, мўйловини ва тирноғини олдириши мустаҳобдир, бироқ вожиб эмас. Уларни олдириши гуноҳ бўлмайди ва қурбонлик савоби камаймайди. Узр билан соқол олдирган кишининг у кунларда соқол узайтириши фитнага сабаб бўлади.

Қурбонликка аталган молни тирик ёки унинг пулини садақа қилиш жоиз эмас. Агар уни садақа қилган бўлса, байрамнинг учинчи куни кечқурунигача иккинчи қурбонликни сў-йиши керак бўлади. Қурбонлик учун ҳайвон сотиб олган киши, уни байрамнинг учинчи куни кечқурунигача сўялмаган бўлса, жониворнинг ўзини тирик ёки унинг қийматини [кумуш ёки олтин ҳисобида] камбағалларга беради. Байрамдан кейин қурбонлик сўйса, унинг гўштидан ўзи ея олмайди. Унинг ҳаммасини камбағалларга тарқатиши лозим бў-лади. Қурбонликка сўйилган ҳайвоннинг ҳамма гўштининг қиймати, унинг тириклиги қийматидан оз бўлса, у фарқни ҳам садақа қилади. Агар қурбонликни сотиб олмаган бўлса, ўртача бир қурбонлик молнинг қийматини камбағалларга беради. Шундай йўл билан жазодан қутулиш мумкин бўлса ҳам, вақтида қурбонлик қилиш савобига эришиб бўлмайди.

Сотиб олинган қурбонлик молининг бирор камчилиги бор бўлса ёки қурбонлик сотиб олинганда сўйишга муносиб бўлиб, кейин уни сўйишга халақит берадиган бирор нарса юзага келиб қолса, бадавлат одам бошқа бир қурбонлик олиб сўяди. Аталган қурбонликда камчилик бўлса, бой ҳам, камбағал ҳам уни сўяди. Аталган мол ўлиб қолса, унинг  ўрнига бошқасини олиш ижоб бўлмайди. Қурбонлик сўйилишидан олдин, унинг жуни ва сутидан фойдаланиш жоиз эмас. Қурбонликни вақтидан аввал сўйиб, унинг гўштидан ейиш ва бойларга едириш ҳам ҳалол эмас. Улар камбағалларга берилади. Шунинг учун қурбонлик арафа куни сўйилмайди. Қурбонликнинг гўштидан ўзи ейиши ва бойларга бериши ҳалол бўлмайди. Гувоҳлар билан тасдиқ этилиб, байрам кирганлиги ҳукм қилинса ва байрам намози ҳам ўқилиб, қурбонлик сўйилганидан кейин, у кун арафа эканлиги аниқланса, намоз ҳам, қурбонлик ҳам қабул бўлади. Ишончли ҳаракат қилиш учун, ҳисоб билан аниқланган байрамнинг иккинчи куни қурбонлик сўйиш керак. Савобини ўлганларга бағишланадиган қурбонликни эса, ҳисоб билан аниқланган байрамнинг биринчи куни сўйиш лозим. Чунки Арафа куни ҳам сўйилиши мумкин. Қурбонлик қилмаган киши ўлиб қолса, ундан қолган молдан ўзи учун қурбонлик қилишни ворисига васият қилиши шарт. Васият қилинган қурбонлик байрам кунлари сўйилиши мумкин. Унинг гўштидан қурбонликни сўйган киши камбағал бўлса ҳам ея олмайди. У гўштнинг ҳаммаси камбағалларга берилиши лозим. Васият қилмаган марҳум учун вориси ёки бошқа бириси ҳар доим ўз молидан қурбонлик сўйиб, унинг савобини у марҳумга бағишлай олади. Савоб қурбонлик қилган кишига тегишли бўлади. Марҳумга ҳам ҳадя бўлади. Бундай қурбонликнинг гўштидан сўйган киши ҳам ейиши мумкин.

Икки кишининг қурбонликлари аралашиб кетса, уларнинг ҳар қайсиси ўзиники ҳисоблаб сўйгани, уники бўлади. Бошқа бировнинг қўйини тортиб олган ёки ўғирлаган киши унинг тирик қийматини кейин тўласа, уни қурбонлик қилиши ёки сотиши жоиз бўлади. Чунки тортиб олинган молнинг қиймати тўланса, у мол ўз мулки бўлиб қолади. Бироқ бировнинг молини тортиб олгани учун алоҳида тавба ҳам лозим бўлади.

Бир кўзи кўр, чўлоқ бўлиб юра олмайдиган, тишларининг ярими тўкилиб кетган, кўзининг, қулоғининг ёки думининг кўп қисми, олдинги ёки орқа оёқларидан бири кесилган, жуда ҳам ориқ ҳайвон(мол) қурбонликка ярамайди. Шохи қирқилган ёки шохсиз, қўтир, ахталанган моллардан қурбонлик жоиздир. Ўрғочи мол ҳам, эркак мол ҳам қурбонлик қилиниши мумкин. Қучқор ва жунида оқ қисми қорасидан кўпроқ бўлгани, эчкининг ўрғочисини қурбонлик қилиш янада савоблидир. Қийматлари бири-бирига тенг бўлса, қурбонликка қўй сўйиш қорамол сўйишдан янада савоблидир. Қурбонликка сўйиладиган қўй ва эчки бир ёшдан, қора мол икки ёшдан, туя беш ёшдан ўтган бўлиши лозим. Қўзи олти ойдан ўтган бўлиб, катта (ири) ва семиз бўлса, уни қурбонликка сўйиш жоиз бўлади. Қурбонликка сўйилган молнинг ичидан боласи тирик чиқса, уни ейиш учун алоҳида сўйиш керак бўлади. Ўлик бўлса, уни ейиш жоиз бўлмайди.

Қурбонликка сўйиладиган молни у сўйлиши керак бўлган жойга судраб келтириш, молни ётқизгандан кейин писоқларни чархлаш ва бир молни бошқа бир сўйиладиганига кўрсатиб сўйиш макруҳдир.

Қурбонликни сўйиш учун олдин битта тизза бўйи чуқур қазилади. Қурбонлик қилинадиган молнинг кўзлари боғланади. Қиблага қаратиб, уни чап ёнига ётқизилиб, унинг бўғози чуқурга тўғриланади. Икки олдинги оёқлари ва битта орқа оёғи бирлаштирилиб боғланади. Уч марта байрам такбири ўқиб, (Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар), дейилиб, туядан бошқа ҳамма моллар бўғизининг ихтиёрий бир ерига пичоқ солиб, сўйилади.  (Бисмиллоҳи) айтаётганда “ҳ” ҳарфини билинтириб сўзлаш лозим. Шундай қилинганда, у Оллоҳу таолонинг исми эканлигини ўйлаш лозим бўлмайди. “Ҳ” ҳарфи очиқ билинтирилиб айтилмаса, Аллоҳу таолонинг исмини айтгандек бўлади, деб тушуниш лозим бўлади. Бундай ўйланилмаса, сўйилган мол лаш бўлади. Уни ейиш ҳалол бўлмайди. Шунинг учун ҳар вақт (Аллоҳ таоло) демасдан, (Аллоҳу таоло), деб ”ҳ” ҳарфини билинтириб айтишга ҳаракат қилиш керак. Ҳайвонларнинг бўғозида, (Мерий), дейилган овқат ўтадиган ичак (ўзбекларда қизил ўнгач, дейилади) бор, нафас олиш органи  (Ҳалқум) ва икки ён томонда биттадан иккита юғон томирлар бор. Бу тўртасидан учтаси бир вақтда кесилиши лозим. Қассоб, қурбонликни сўювчининг ўзи ҳам қиблага қараган бўлиши суннатдир. Сўйилган ҳайвон совий бошламасдан, яъни оёқ қоқиш ҳаракатлари тўхтамасдан,  энсасини (гарда-нини) кесиш макруҳдир. Фақат энсасидан кесиш эса, ҳаромдир. Сўйилган молнинг жони тўла чиқиб бўлмай, унинг бўйнини қайириш, яъни бошини ажратиб олиш ва терисини ажратишга киришиш ҳам макруҳдир. Мол сўйишни билган киши, қурбонлик молни ўзи сўйиши мустаҳобдир. Аёл кишининг қурбонлик сўйиши ҳам жоиздир. Мол сўйишни билмайдиган киши, бирор вакилига қурбонликни сўйдириб, қурбонлик сўйилаётганда унинг қассоб ёнида туриши ва  “Анъом“ сурасининг бир юз олтмиш иккинчи (Инна салотий) оятини (ло шарийка лаҳ), дейилган жойигача ўқиши мустаҳобдир.

Ҳиндийя“нинг Забоиҳ баҳси жойида дейиладики, “Мусулмон ёки (Аҳл-и китоб)  бўлган ҳарбий ёки зиммий кофир, исталган бир тилда Оллоҳу таолонинг исмини ёки бирорта сифатини тилга олиб, мол сўйса, у молнинг гўшти ейилади. [Дорул-ҳарбда мусулмон қассоб излаш лозим. Ундаги гўштни мусулмон киши сўйган, деган ниятда сотиб олиш мумкин. Қорамол, қўй, товуқ каби гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг гўштларини ейиш ҳалол бўлиши учун улар исломийятга уйғун шаклда сўйилиши лозим. Яъни уларни бирор мусулмон ёки аҳл-и китоб сўйиши ва сўйилаётганда Оллоҳу таоло исми айтилиши лозимдир. Исломийятга уйғун сўйилмаган молнинг гўшти лаш(ўлимтик) бўлади. Ундай гўштни ейиш ва сотиш ҳаром бўлади. Мол сўядиган ва гўшт сотадиган мусулмонлар буни яхши билишлари керак. Гўшт сотиб олишда унинг қандай сўйилганлигини  сўраш шарт эмас. Чунки бу мусулмон кишига хусн-и зан(гумон) қилинган бўлади.] Мушриклар ва мурдат сўйган молнинг гўшти ейилмайди. Ҳайвон сўйилаётганда Исо ёки уч тангридан бири, дейилса, ундай гўшт ейилмайди. Исога ва уч тангрига инонсаларда, бироқ мол сўйганда уларнинг исмини тилга олинмаган бўлса, ундай гўшт ейилади. Сўйиш учун сўзлаш лозим. Дуо учун, шукр учун сўзласа ёки таъзим қилиш учун Аллоҳдан  бошқасини ният қилса, Аллоҳ ва Муҳаммад учун деса, ейилмайди”. Бирор Пайғамбарга ва унинг кейинчалик бузилган (Муқаддас китоби)га инонган бир кофир киши, у Пайғамбар тангридир ёки тангрининг ўғлидир деса ва бутларга ёлворса ҳам, унга (Аҳл-и китоб), дейилади. Чунки (илоҳ, раб, тангри, ота) каби исмлар кишига ёрдам қилган, яратилишга сабаб бўлган, жуда севилган маъносида ишлатилади. У исмларни Исо алей-ҳиссаломга нисбат берган киши мушрик бўлмайди. Унга уч тангридан бири ёки тангри, дейилиши ҳақиқий бир сўз бўлмай, мажозийдир. Унда (Улуҳийят сифати) борлигига инонса, масалан у ҳар қандай истаганини яратади, деса, (Мушрик) бўлади. Ҳозир Мусавий, Исовий, Насроний, христианларнинг бир қисми Аҳл-и китобдирлар. Улар Исо алейҳиссаломни севганлари учун, ўзлари хоҳлаганларини қилдиришга сабаб бўлиши учун бутларга, ҳайкалларга ёлворадилар. Исо алейҳиссаломни илоҳ ҳисоблаган насроний сўйган молнинг гўштини ейиш жоиз бўлса-да, унга зарурат бўлмаса, ундай кишига ҳайвон сўйдирмаслик ва у сўйган молнинг гўштини емаслик лозим. Китобсиз кофирларнинг, масалан, Суриядаги (Нусайрий)лар ва Даразийлар [яъни Дурзийлар] сўйган ҳайвонларнинг гўшти ейилмайди. Мол сўйган кишининг ким бўлганлигини суриштириб билиш шарт эмас. Басмала қасддан айтилмаса, ҳанафийда ҳаром, шофийда ҳалолдир.

Жавҳара“да дейдики, “Расулуллоҳ(саллоллоҳу алейҳи ва салам), ҳажга борганда қурбонлик қилиш учун юзта туя ҳам келтирди. Уларнинг олтмиш учтасини ўзи сўйди ва ундан кейин пичоқни ҳазрат-и Алига берди. Қолганларини У сўйди”.

Қурбонликка аталган молннинг гўштидан уни сўйган ҳам ейиши мумкин. Қурбонликдан камбағалга ҳам, бадавлатга ҳам, ҳар кимга ва зиммийга ҳам берилиши мумкин. Қурбонликка сўйилган мол гўштининг учдан бирини уйида, учдан бирини қўшниларга ва қолган учдан бирини камбағалларга бериш мустаҳобдир. Унинг ҳаммасини ҳам кам-бағалларга бериш ёки ўз уйида қолдириш ҳам мумкин. Зиммий бўлган кофирга ҳам қурбонлик гўшти берилиши жоиз бўлганлиги “Ҳиндийя“ ва “Баҳжат-ул-фатово“да кўрсатилган. Қурбонликнинг териси намозхон бир камбағалга берилади. Кимлиги но-маълум бўлган кишига тери берилмайди. У уйда қўлланилиши ҳам мумкин. Терининг ўрнига доим ишлатиладиган бирор бошқа нарса берилади. Эски тамом бўлиб қолган бирор нарсага ёки пулга сотилмайди. Қурбонликнинг териси, гўшти сотилса, ундан келган пул камбағалга садақа қилинади. Қурбонликни сўйган кишининг қўл ҳақи сифатида ҳам тери ва қурбонлик гўштидан берилмайди. Қурбонликка сўйилган ҳайвон ва ҳар қандай сўйилган ҳайвон гўштининг етти жойи ейилмайди, улар ҳаромдир. Улар, сўйилганда оққан қон, бавл асбоби [закари], ҳаёлари [ҳозирлар қўчқор тухуми, деб сотмоқдалар], безлари [темир безлари], ўт халтачаси, ўрғочи ҳайвонинг олди ва сийдик халтачасидир.

Ҳиндийя“да айтиладики, “Закот-и шаръи, ихтиёрий ва зарурийлар бўлиб, иккига бў-линади: Туяни наҳр(бўғозлаш) қилиш ва бошқа тур ҳайвонларни забҳ382 қилиш, ихтиёрий закот бўлади. Ов ҳайвонларини жарҳ(ярадор) қилиш, уларни ҳар қандай бир жойидан ярадор қилиб ўлдириш, зарурий закотдир. Забҳ қилинаётганда ёки овга ўқ, този юборилаётганда Аллоҳу таоллонинг исмини тилга олиш лозимдир. Арабчани билган киши Оллоҳу таолонинг исмини бошқа тилда сўзлаши жоиздир. Бир ҳайвон учун айтилган такбир билан яна иккинчи бир ҳайвон сўйилмайди. Закот-и шаръи билан ўлдирилган тоза бўлади. Уни ейиш ҳалол бўлсагина ейилади. У ҳалол бўлмаса, ейишдан бошқа жойда қўллаш мумкин бўлади.

Бирор киши, ўз қўйини бошқа биров учун қурбонлик қилса, ўша бошқа биров амр қилса,  қилмаса жоиз бўлмайди. Чунки у бошқа биров учун фақат унинг ўз мулки бўлган ҳайвон қурбонлик қилинади. У кишининг қабз этиши, яъни таслим этиши, ундан кейин уни вакил қилиб, қурбонликни унга бериб сўйдирилиши лозим. Бошқа бировнинг ҳайвонини эгасидан хабарсиз унинг учун қурбонлик қилиш жоиздир. Бошқа бировнинг ҳайвонини ўзи учун қурбонлик қилган киши, кейин қурбонликнинг қийматини тўласа, жоиз бўлади. Қурбонлик қилинган ҳайвоннинг эгаси у қийматни қабул қилмай, сўйилган ҳайвоннинг ўзини қайтариб олса, ҳайвон эгаси учун қурбонлик қилинган ҳисоб бўлади. Амонат, орият ёки кира шаклда қўлида бўлган ҳайвонни қурбонлик қилиш ҳеч бир ҳолда жоиз эмас”. Ўқ билан ов қилина-диган ов ҳайвони уриб ўлдирилса ёки у тош, тоёқ билан уриб ўлдирилса, унинг гўшти ейилмайди. Чунки ов ҳайвонидан ҳам қон чиқиши керак.

Қурбонлик учун мол сотиб олинаётганда “Байрам куни сўйилиши вожиб бўлган қурбонлик молини олишни” ният қилиш керак. Уни сўяётганда яна қайта ният қилиш шарт эмас. У сотиб олинган молни албатта қурбонлик қилиш ҳам шарт эмас. Бироқ бошқа қурбонликка сўйиладиган молнинг баҳоси бундан паст бўлмаслиги лозим. Қурбонлик сотиб олинаётганида ҳеч қандай ният қилинмаса ҳам бўлади. Бироқ уни сўяётганда ёки бошқа сўйиладиган танланганда ният қилиш керак. Қурбонлигини бирор хайр жамиятига ҳадя этишни истаган киши, қурбонлик молини ёки пулини келтириб, у иш билан вазифали маъмурга таслим қилаётганида, “Аллоҳ ризоси учун байрам ёки назр қурбонлигини сўйиш ёки истаган бирор кишига сўйдириш, гўштини ва терисини хоҳлаганинг бирига беришга сени вакил қилдим” дейиш лозим. У маъмур келтирилган ҳайвонга ёки сотиб  олинадиган қурбонликка номер боғлайди ва у номерни ҳамда қурбонлик қиладиганнинг исмини дафтарга қаид қилади. Улар сўйилаётганларида қурбонликларининг эгалари исмлари тилга олиниб, қассобларни вакил қилади. Гўштларни истаганларига ва терини ҳам бирор камбағал вазифалига беради. У камбағал териларнинг қиймати билан нисоб миқдорига эга бўлишидан олдин қўлидагиларни истаган бирига ҳадя қилади. У эса, сотади. Пуллари орзу қилинган жойга берилади. Камбағалга берилган териларни у сотиши ёки ҳадя қилиши жоиздир.

Бир неча қўйлар сўйилса, уларнинг ҳаммаси қурбонлик бўлади. Ёки улардан гўшти энг кўп бўлгани қурбонлик бўлиб, қолганлари нофила бўлишлиги янада тўғридир.

Қурбонлик нисобига эга бўлмаган камбағал киши, ўз мулки бўлган молини қурбонлик қилишга ният қилса ёки қурбонлик қилиш нияти бўлмасдан байрамда мол сотиб олса ва ундан кейин уни қурбонлик қилишга ният қилса, ёхуд байрамдан олдин қурбонлик қилиш нияти билан мол сотиб олинса, уларнинг ҳеч қайси бирини сўйиш вожиб бўлмайди. Агар сўйса, у нофила бўлиб, унинг гўштидан ейиши мумкин ва унинг гўштидан камбағалга берилгани садақа ҳисобида бўлади. Камбағал киши, ўша қурбонлик сўйилиши белгиланган уч кун ичида қурбонлик қилиш нияти билан мол сотиб олса, бу қавлга кўра, ундай қурбонлик аталган бўлади ва байрамнинг биринчи уч кунида қурбонликнинг сўйилиши вожиб бўлади. Бошқа қавлга кўра, назр бўла олмайди, нофила бўлади. Бадавлат ва камбағал киши назр қурбонликларининг гўштидан ея олмайдилар ва закот бериши жоиз бўлмаган кишилар ҳам ея олмайдилар ва бадавлатларга едирилмайди. Шу кунларда сўйилмаган қурбонлик, байрамдан кейин тирик молнинг ўзини, қурбонлик сотиб олинмаган бўлса, унинг пул қийматини садақа қилишаяптилар. Бироқ қурбонликни сўйиб, гўштини садақа қилишлари жоиз бўлади. Байрамда сўйилган назр қурбонлигининг гўшти қиймати, тирик мол шаклидаги қийматидан озга тушадиган бўлса, уларнинг фарқини алоҳида садақа қилиш лозим бўлади.

АҚИЙҚА СЎЙИШ: Ҳар қандай бир кишини Аллоҳу таоло фарзанд кўриш неъматига эриштирганда, унинг Аллоҳу таолога шукр қилиш нияти билан жонлик сўйиши, ақий-қадир. Янги дунёга келган гўдакка нафақа бериши вожиб бўлган кишининг, етти кун ичида гўдакка исм қўйиши ва бошини тозалаб, сочининг оғирлигича ўғил гўдаклар учун олтин ва қиз гўдаклар учун кумуш садақа қилиши ва ўз мулкидан ўғил учун иккита, қиз учун битта ақийқа жонлиғи сўйиш ҳанафийда мустаҳобдир. Ақийқа учун танланган жонлик, қурбон байрамида қурбонлик қилиш учун танланган мол каби бўлиши керак. Бола туғилганидан кейин бироз вақт ўтганидан сўнг ҳам сўйилса бўлади. [Ҳар қандай бир вақтда ҳам сўйса бўлавериши мумкин. Қурбон байрами кунлари ҳам сўйилиши мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) нубувватдан (Пайғамбарлик даражасига эришганидан) кейин ўзи учун ақийқа сўйганлиги “Ширъа“да келтирилгандир. Ўлик туғилган болага исм қўйилмайди ақийқа сўйилмайди.] Ақийқага сўйилган молнинг гўштидан уни сўйган киши ҳам ейиши ва унинг пишгани ёки хомини бадавлатдир, камбағалдир, ҳар кимга бериш мумкин. Ақийқа сўйиш Шофий ва Моликий мазҳабларида суннат-и муаққададир. Шофий ва Ҳанбалий мазҳабларига кўра, ақийқа гўштининг суяклари ташланмайди ва синдирилмайди. Фақат суякларнинг табиий боғланган жойларидан ажратилади ва улар бир жойга йиғилиб, тоза оқ латтага ўраб кўмилади. Ҳанафий ва Моликий мазҳабларида суяклар синдирилиши мумкин. Ақийқа гўдакларни балолардан, турли хил хасталиклардан қўрилишига сабаб бўлади. Қиёматда ота – онага алоҳида бир шафоати бўлади. “Мавоҳиб-и ладуннийя“нинг биринчи жилдида дейиладики, “Ҳижратнинг саккинчи йилида Иброҳим дунёга келганидан сўнг еттинчи куни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Иброҳимнинг сочини олдириб, унинг  сочи оғирлигида кумуш садақа берди ва иккита қучқорни ақийқа этиб сўйди. Сочларини кўмди”.

СУҲБАТЛАР :  

1 – Суҳбат: Севилган ва севилмаган.

Иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган 6 асосий шартдан бошқа уларни яна мустаҳкамлайдиган яна бир шарт борки, у эса, ҳубби филлоҳ ва буғди филлоҳ, яъни Аллоҳу таоло севганларини севиш ва Унинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўладилар.”

Аллоҳу таолонинг севгили бандаларини севганлар, сўнг нафасда  иймон билан ўладилар. Маҳшар куни ҳам севганлари ёнида ҳашр бўладилар, охират ҳаётида ҳам бирга  бўлишадилар. Шунинг учун кимни севиб, кимни севмасликни жуда яхши ўрганиш лозим бўлади.

Бирор киши, ибодатларни қилиш билан бирга, Аллоҳу таоло севмаганларини севса, масалан, Абу Жаҳилни севса, у киши Жаҳаннамга кетади. Демак ҳар мусулмон кишиси, дунёда севадиганларига диққат қилиши лозимдир. Бундай севиш ёки севмаслик, кишининг шахсий манфаати учун эмас, балки Аллоҳу таолонинг ризоси учун бўлиши лозим. Севиш ёки севмаслик, бадан билан эмас, қалб билан содир бўлади. Севаман дейдиган бир киши,  севгилисининг душманларидан тамоман ажралмагунича мунофиқ бўлиб қолаверади.

Масалан, Аллоҳу таоло Исо алейҳиссаломга, “Агар еру кўкдаги бутун махлуқларнинг  ибодатини қилсанг – да, дўстларимни севмасанг ва дўст бўлмаганлардан узоқлашмасанг, ҳеч бир фойдаси бўлмайди”, дея марҳамат буюрди.

Муҳаббат, севгилининг дўстларини севишни, дўст бўлмаганларни  эса севмасликни ижоб этади. Дўстнинг дўстлари, дўстга ёқимли, гўзал, кўркам, дўст бўлмаганлари эса ёмон ва кўримсиз кўринади. Севаман деган бирор киши, севгилисининг севмаганларидан батамом ажралмагунича унинг сўзи ўринли бўлмайди.

Ҳеч ким, якка ўзича тўғрини топиши мумкин эмас. Кимлар дунёда бир-бирини севсалар, биргаликда бўлсалар, охиратда ҳам улар бирга бўладилар. Охиратда кимлар билан бирга бўлишни ва қаерда бўлишни истасак, уни бу дунёда танлаб, бир қарорга келишимиз лозимдир.

Аллоҳу таолони севмаганларни севиш, кишини Аллоҳу таолодан узоқлаштиради. Шундай экан, бизнинг ким бўлганлигимиз эмас, балки ким билан бирга бўлганлигимиз аҳамиятлидир.

Суҳбатимизга қуйидаги тўғри сўзлар нималардан иборатлигини билдирган ҳикматли сўзларни ҳам илова қиламиз:

1. Сен туғилдинг, ҳамма кулишди(яъни хурсанд бўлишди); фақат сен йиғладинг. Энди шундай яшагинки, сен ўлганингда ҳамма йиғласин, фақат сен кулгин(хурсанд бўлгин).

2. Бу дунёга кимлар келмади, нималар хоҳлашмадилар, нималар йиғмадилаар, оқибат барчаси хоҳлаганларини, йиғганларини ташлаб кетдилар. Сен эса, ҳеч кетмайдиганга ўхшамаяпсанми? Ўша кетганлар ҳам айнан сен сингари ўйлардилар …

3. Етук инсон, чиройли сўзлаган эмас, балки сўзлаганини бажарган ва бажара оладиганини сўзлаган кишидир.

4. Уйланаётганингда (йигитмисан, қизмисан; аёлмисан, эркакмисан) фақатгина бирга яшай оладиган бирисини эмас, усиз яшай олмайдиган бирисини танла! У уйингга келганида фақатгина бўш жойни тўлдирмасин, кетганида жойи тўлдирила олмайдиган бўлсин.

5. Сукут сақлаш, чарчамасдан қилинадиган ибодат, харажатсиз тақиладиган зийнат, ҳукмдорликка муҳтож бўлмасдан қўлга олинадиган мулку давлат, деворга эҳтиёж бўлмасдан қуриладиган қалъа, меҳнат қилмасдан топилган бойлик ва ниҳоят барча айбларни ёпадиган усул(ёпинчи)дир.

6. Киши борор хафачиликка дучор бўлганида бошини тирмалаб, сочини юлишдан ҳам бемаза бир нарса йўқдир. Каллик хафачиликни кетказадиган илож эмас-ку, ахир.

Бузуқ дин китобидаги таъбирлар.

Ўзбек тилида китоб ўқийдиган мусулмон қардошларимизнинг исломни тўғри тушунишларига ёрдам сифатида Ислом душманлари тарафидан жуда кўп бузуқ сўз ва атамаларни тўплаган бир китобдаги бузуқ, қнглиш атамалар ҳақида бир қатор саволларга жавобларни ҳам қуйида келтиришни лозим кўрдик:

Савол: Динимизни янгидан изоҳлаб ўзгаришлар киритишга уринган китобдаги таъкидланган фикр ва таъбир, атама(термин)ларга бирор жавоб берилиши мумкинми?

Жавоб:

Бу китоб динни ўргатиш учун ёзилмай, балки унинг аксига, яъни ўтган асрларда яшаб ижод қилишган мўътабар Аҳли суннат олимларига қарши бир овоз(реакция), раддия сифатида чиқарилган китобдир. Бу китобда динимизда реформа қилишга уринилмоқдадир. Бу китобда ўтмишимизда яшашган олимларга нафрат ва душманлик тўлиб-тошиб ётибди. Бу китобда, қадимда яшашган исломиятнинг буюк олимларига лой, ҳатто нажосат отилмоқдадир. Бу китоб, ўтмишдаги ва бугунги реформачиларни мақташ учун ёзилган бир номадир.

Бу китобни ёзган киши сифат, уни амал қилинадиган дин китоби деб атаган бўлса-да, ибодатларнинг фарзлари, вожиблари, суннатлари, мустаҳоблари, муфсидлари, макруҳлари ва кундалик ҳаётдаги ҳаромлар, макруҳлар, суннатлар сингари нарсалар ҳақида унда ҳеч нарса дейилмайди. Бу китобни ўқиган киши ибодатларни қандай шаклда қилади? Таҳорат олиш, намоз ўқиш каби ибодатларни қандай ва кимнинг кўрсатмасига кўра қилади? Унда мазҳаблар тан олинмайди ва мазҳаб олимлари эса динни бузувчи каби кўрасатилади. Нима, мусулмонлар ибодатларида ўша китобни чатиштирган кишининг тушунчасига кўра амал, ҳаракат қилишадиларми? Ёки манба шаклида кўрсатганлари, Мақдусий, Афғоний, Кардавий, Шариатий, Иқбол каби бузуқларни асос сифатида оладиларми?

Бу китобда иломиятнинг жуда аҳамиятли билимларидан ҳисобланган фароиз, ҳайиз ва нифос билимларига ўрин берилмагандир. Демак, китобни чатиштирган киши ё бу мавзуларни билмагани сабабли улардан ҳадлаб ўтган ёки бу билимлар тарихийдир, кунимизда фароиз билимларига ҳожат йўқ деб ҳисоблагандир.

“Бундай аҳамиятли мавзулар ҳақида нега ҳеч нарса ёзмадингиз?” дея сўраганларга, “Эски билимларни, янги этикети билан солиштирмадим. Эскини айнан, яъни ўзидек  тушунтириш илмий эмас. Замонимизнинг технологиясига уйғун бўлганларини ёздим” каби жавоб беради. Унинг янгилик дейишидан мақсад, мазҳабларнинг ҳукмини четга итариб қўйиб, ўз назарига уйғун бўлган бир динни ўртага чиқаришдир.

Китобдаги баъзи ифодалар ва таъбирларга бир назар солиб қарайлик-чи нималарни кўрамиз? Реформачи китоб ёзувчининг китобида тез-тез қўлланилган сўз ва ифодаларнинг маънолари мана қаранг нималарга олиб келади:

“Ислом литератури,” ислом адабиёти маъносида ишлатилаётган бўлса-да, атайлаб ислом дини демаслик учун бу иборани қўлламоқда. Дини дейишни “литератур”га алмаштиришга уринаяпти.

“Исломий қараш(назар),”  китобда диний ҳукм ўрнида қўлланилаётганга ўхшаса-да, бундай ибора қўллашнинг ўзи куфрдир, чунки Исломиятда қараш(назар) бўлмай, Аллоҳу таоло буюрган хукмлар бордир.

“Ислом тушунчаси”, бу ҳам Исломий назарга ўхшаш куфрдир. Ислом олимлари, “Инсоннинг ақли, шуури, хотира ва тушунча сингари яратилган сифатларини Аллоҳга нисбат бериш куфрдир,” деганлар.

“Қуръоний назар”, бу ҳам “Исломий назар”, “Исломий тушунча” каби динга тескари бир ифодадир.

“Ислом фалсафаси”, Днимизда ва Исломият тарихида фалсафа дейиладиган бирор ифода мавжуд эмас. Аҳли суннат олимлари, “Ислом билимларининг ўлчови, одамзотининг ақли, тушунчаси эмас, аксинча асоси мустаҳкам бўлган (маънолари очиқ) ояти карималар ва ҳадиси шарифлар,” дея марҳамат қилишганлар. Дин, руҳ ва социал билим кабилардан, жоҳиллар ўз қисқа ақлларига кўра, ўз замонасидаги билимий кашфиётларга мос тушунганларига, яъни уларнинг бузуқ тушунчаларига фалсафа дейилади. Ислом олимларининг китоблари эса, илм эгаларининг Қуръони каримдан ва ҳадиси шарифлардан чиқаришган билимларни тўплагандир. Ислом билимларини фалсафа дейиш, жавҳарни шиша синиқларига ўхшатишдир. Ислом олимларини фалсафачи(файласуф) дейиш ҳам шунга ўхшаш бўлиб, у буюк, мўътабар олимларни ҳақорат қилиш бўлади.

“Ислом файласуфи”, фалсафа куфр бўлса, файласуф ҳам кофир бўлиб қолади. Демак, “Ислом файласуфи”, дейиш ислом кофири дегани бўлиб чиқади. Бу эса жуда катта янглиш ва хатодир.  Ислом файласуфи дейилганларнинг энг машҳурлари бўлишган Ибни Сино ва Фаробийларнинг кофир бўлишганларини Имоми Ғазолий ва имоми Раббоний ҳазратлари айтиб ўтганлар. “Ислом файласуф”ларининг устозлари кофир бўлишса, бошқаларининг ким ва қандай бўлишларини мана шундан аниқлаб олиш лозим бўлади.

“Исломий анъана”, Исломият ҳукмларини ҳўллантириш мақсадида, уларни аҳамиятсиз ва кераксиз кўрсатиш учун мана шундай бўлмағур ифода қўлланилмоқда.

“Суннийлик анъанаси”, бу ибора Аҳли суннатнинг ижмоси билан чиқарилган ҳукм маъносида қўлланилмоқда. Бу билан Аҳли суннат ҳукмларини оддийлаштириш ва уларни аҳамиятсиз ҳолга тушриш кўзда тутилмоқда.

“Анъанавий Ислом”, бу таъбир Ислом дини, Ислом шариати маъносида ишлатилмоқда. Бу билан Ислом дини ва Ислом шариатини  аҳамиятсиз ҳолга келтириш ва уни пастлатиш учун ана шундай таъбир қўллашга уринилаяпти.

“Анъанавий Ислом олимлари”, Аҳли суннат эътиқодини ва тўрт ҳақ мазҳабни билдиришган Аҳли суннат олимларини анчайин бир кишилар каби кўрсатиш мақсадида “анъанавий олимлар” таъбирини ишлатмоқдадир. Асри саодатдан буён, салафий деганлари бузуқлардан бошқа ҳақиқий ҳеч бир ислом олими туғилмагандек тутадилар. Шу сабабдан ҳам уларнинг ҳеч биридан бирор нарса нақл этмайди. Фақат бузуқлардан иқтибослар келтириб, уларни қаҳрамонлар қилиб кўрсатади. Уларга ўзича жило бериб, безатиб олим шаклда олдимизга қўйишга уринади.

“Анъанавий Ислом култури(маданияти)”, Ислом дини ва ислом шариати дейиш ўрнида бу иборани ишлатаётир. Ислом дини ва шариатини аҳамиятсиз ҳолга тушириш учун “анъанавий култур” таъбирини қўлламоқдадир.

“Анъанавий Ислом тушунчаси”, бу ерда ҳам Ислом дини ва шариати маъносида бу иборани қўлламоқда. Яъни бу китобни чатиштирганлардан бошқаларнинг, яъни Аҳли суннатнинг тушунчаларини шундай атамоқда. Бироқ бу билан уларнинг тушунчаларини аҳамиятсиз ҳолга тушуришни кўзда тутмоқдадир ва уларни кераксиз ҳисобламоқдадир.

“Анъанавий тақлидий ислом”, бу ҳам олдингилар сингаридир. Фақат ҳар хил таъбирлар билан Аҳли суннатга ҳужум қилиш учун анъанавий сўзини ишлатмоқдадир.

“Анъанавий Мусулмон”, Бу таъбирни динига боғли, Аҳли суннат мусулмон кишисини ифодаламоқ учун қўллайди. Диндор дейишни мутлақо истамагани учун шундай иборани ўйлаб топади. Яъни бу билан ҳақиқий мусулмонларни ақлини ишлатмайдиган, фақатгина анъаналарга мос ҳаракат қиладиган кишилар маъносида ишлатади.

“Анъанавий дин”, буни ҳам Ислом дини, Ислом шариати дейиш ўрнида ишлатади. Бу билан динни аҳамиятсиз ҳисоблашини кўрсатади. Айнан социалистларнинг, “Биз мусулмонликка қарши эмасмиз, биз қолоқликка, турбон(паранжи)га, намозга, ҳажга қаршимиз,” деганлари сингари, очиқдан-очиқ эмас, қандайдир сабаблар билан ниқобли мусулмончиликка ҳужум қилишга уринадилар ёки ҳужум қиладилар. Аммо социалистлар тактикасининг айнан ўзини қўллайди.

“Қуръондаги дин”, ҳозирги, яъни пайғамбар алейҳиссалом давридан буён амалда бўлган мусулмонлик билан Қуръони каримдаги мусулмончиликнинг фарқлигини кўрсатадиган ёлғонни кишиларга ҳазм қилдириш учун бу таъбирни уйдиради. Мазҳабсизларнинг ҳаммаси Исломдан узоқ кишилар бўлиб, улар Аҳли суннатнинг душманларидир.

“Уйдирилган дин”, бу ҳам Исломият дейиш ўрнида, шахсан Аҳли суннат мусулмонлари учун уйдирилган бир тамғодир.

“Оталар култури бўлган Ислом”, бу таъбир ҳам Исломият дейиш ўрнида ишлатилмоқда. Бу китоб чатиштирган киши, бу билан мусулмонлар Қуръонга амал қилмай, оталарининг йўлидан кетишаяпти дейишни истамоқда. “Анъанавий Ислом” дейишни ҳам айнан шу мақсадда қўллайди. Шу каби иборалар, ифодалар ва бошқа хилма хил атама-сўзлар, таъбирлар билан Аҳли суннат мусулмонлигига ҳужум қилади.

“Исломчи ёшлик”, динимиз тирихида ҳеч бир Ислом олими, Исломчи, Исломчилик дейилган бирор нарса билдирмаганлар. Бу бидъат бир таъбирдир. Туркчада (ўзбекчада ҳам) “чи” қўшимчаси исмни ёки бирор сифатни билдирадиган қўшимчадир. Масалан, сутчи, балиқчи, қўшиқчи каби исмларни билдириб, ўша исмдаги кишиларнинг исмлар ишлатилган нарсаларнинг тижоратини бажарувчи эканлигини билдиради. Шу каби сифатларни ифодалашда ҳам “чи” қўлланади. Шунинг учун Исломчи, динчи сўзлари ҳам шуларга ўхшашдир. Исломни ва динни еб битириш билан завқланадиган кишилар ҳам Исломчи ёки динчи дейилиши мумкин. Шунинг учун ҳам динчи ёки Исломчи эмас, фақат мусулмон бўлиш лозимдир. Мусулмон сўзи ўрнида бошқа бир нарса уйдирмаслик керак.

“Модернист Исломчи”, Замонавий Мусулмон дейиш ўрнида ишлатилган бир иборадир. Исломчи сўзи бидъат эканлигини бироз олдин айтилди. “Модернист,” дейиш билан бу китоб чатиштирувчи, қадимда яшашган ислом олимларини қабул қилмайдиган, Исломиятни замонига мослаштиришга киришган ўзига ўхшаш реформачиларни бу таъбир билан атамоқчи бўлаяпти.

“Ўтмишга тақлид”, бу ифода билан ҳам Исломиятга, Аҳли суннатга ҳужум қилмоқда. 14 аср аввалги Исломиятни тақлид қилиб, кунимизда ҳам уларга уйғун қолишни янглиш ва хатолигини билдириш учун тақлид сўзини бу ерга ҳам тиқиштирмоқдадир.

“Догма, догматик”, Аниқ бир назарнинг тортишилмасдан айнан ўзини тўғри ўлароқ қабул этилиши догма дейилади. Аллоҳ ва Унинг расули билдирганларни тартишиш ва муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди. Бу китоб чатиштирувчи, Аҳли суннат олимларининг оят, ҳадис ва ижмо билан билдирган асосларга догма номини бериб, уларга ҳужум қилмоқда. Уларга “догматик” назар дейиш билан бир чизишда ҳаммасини ўчириб отиб юбормоқдадир.

“Классик фиқҳий яқинлашиш”, динимиздаги тўрт далилдан бири бўлган “қиёсий фуқаҳо” таъбирини булғаш, уни далил ҳисобламай, фиқҳий яқинлашиш каби ярашмаган бир сўз билан фиқҳ олимлари беришган фатволарни бекорга чиқариш учун қўлланилган бир ифодадир.

“Итоат култури(маданияти)”, буни ҳам Аҳли суннат мусулмонларга қарата айтмоқдадир. “Аҳли суннат олимларининг билдирган ҳукмларига бўйин эгган аҳмоқ мусулмон,”дейишни истаб, шунга ҳаракат қилмоқда.

“Ёйғин қаноат”, буниси ҳам Аҳли суннат мусулмонлар учун айтилган бир ҳақорат сўзидир. “Аҳли суннат олимлари билдирган ҳукмларга инонган заволли кишиларнинг қаноати,” дейишга олиб келмоқдадир.

“Кўр- кўрона тақлид”, Қуръон ва Суннатдаги ҳукмларни изоҳлаган Аҳли суннат олимларига инонишни, уларнинг йўлидан юришни шундай деб атамоқда. Олимларга тақлид қилмасдан, мазкур китобни чатиштирган кишига тақлид қилишни “шуурли тақлид” демоқчи бўлмоқдадир. Агар шундай демаётган бўлса, нега бу китобни ёзиб, барча диний мавзуларда ўз назарини билдирмоқда?

“Ўта диндор”, диннинг амрига тўла уйғун бўлган мусулмонни танқид қилиш учун диндор сўзи ёнига “ўта” сўзини тиркамоқда. Бу билан диндорликни ёмон кўрсатишга ҳаракат қилинаяпти.

“Қатъи сўфи”, бу ҳам юқоридаги иборалардан биридир. Бу ерда, бу сўзда қўшимча тасаввуфга ҳам ҳужум бордир.

“Ҳадис материали”, Маълум бўлган ҳадиси шарифлар учун бу таъбирни қўллаяпти. Ҳадиси шарифларга қарши бўлганлигини яширишга уриниб, мана шу таъбирни излаб топган кўринади.

“Мазҳабчилик”, Аҳли суннат ва тўрт ҳақ мазҳабларга ҳужум қилиш учун бўлувчилик маъносига келадиган бу иборани қўлламоқдадир.

“Ўзгариш”, “Замоннинг талабига уйғун бир шаклда динда ўзгаришга бориш лозим”, дейиш билан динда реформа қилишни очиқчасига қўллаб чиқмоқдадир.

Суҳбат -2.

Зое бўлган ўнта нарса …

Ҳазрати Усмон бин Аффон марҳамат қилдиларки, “Мана бу ўн нарсанинг зое бўлиши ниҳоятда ёмондир: 1 – Савол сўролмаган олим. 2 – Амал қилинмаган илм. 3 – Қабул бўлмаган тўғри тушунча. 4 – Ишлатилмаган қурол. 5 – Ичида намоз ўқилмаган масжид. 6 – Ўқилмаган Қуръони карим. 7 – Садақага аталиб берилмаган мол. 8 – Минилмаган от, улов (миниш воситаси). 9 – Дунё молига тушкун бўлган кишидаги фикҳ илми. 10 – Охират йўлчилиги учун ҳозирлик кўрмаган умр.”

Ҳазрати Абу Бакр марҳамат қилдиларки, “Мана шу ўнта хислат ўзида бўлган киши, барча офатлардан қутилади: 1 – Ҳамиша тўғри бўлиб, қаноат қилган қалб. 2 – Комил бир шаклдаги сабр ва ҳамиша шукрда бўлиш. 3 – Эҳтиёж соҳиби бўлиш 4 – Ҳамиша ташаккурда бўлиш ва оз ейиш. 5 – Доим Оллоҳдан қўрқиб ҳаракатда бўлиш. 6 – Баданни доим машшақатда ва мутавозида тутиш. 7 – Ҳамиша юмшоқ ва марҳаматли бўлиш. 8 – Ҳамиша бошқаларни ҳурмат қилиш, Аллоҳни севиш ва ҳаёли бўлиш. 9 – Фойдали  илм ўрганиш ва унга амал қилиш. 10 – Ҳамиша иймонли ва ақлли бўлиш.

Мана бу олти нарса, бутун молу дунёга бадалдир: 1 – Лаззатли ейиладиган. 2 – Ота онага итоаткор бўлган солиҳ фарзанд. 3 – Аллоҳу таолога ва бейига итоат қилган хотин. 4 – Тўғри ва ўзгармаган сўз. 5 – Комил ақл. 6 — Соғ ва сиҳат бадан.”

Ҳазрати Умар бин Ҳаттоб марҳамат қилдиларки, “Мана бу ўн нарса, бу ўн нарсасиз кўркам бўла олмайди:  1 – Варосиз ақл. 2 – Илмсиз амал. 3 – Аллоҳдан қўрқмасдан мақсадга эришмоқ. 4 – Адолатсиз султон. 5 – Адабсиз, илм ва жасорат кабиларнинг эгаси бўлиш. 6 – Қалб сукути бўлмасдан хурсанд бўлиш. 7 – Жўмард бўлмасдан бой бўлиш. 8 – Қаноатсиз камбағаллик. 9 – Тавозесиз ҳисоб ва насаб эгаси бўлиш. 10 – Аллоҳу таолонинг ризоси бўлмасдан қилинган жиҳод.”

Ҳазрати Али бин Толиб марҳамат қилдиларки, “Илм, энг хайрли меросдир. Адаб, энг фойдали қозончдир. Тақво, (охират учун) энг хайрли озуқдир, ибодат, энг хайрли сармоядир. Солиҳ амал, жаннат учун энг хайрли василадир. Хушахлоқ, энг хайрли дўстдир. Яхши хулқ, юмшоқлик ҳар бир ишда энг хайрли вазир ва ёрдамчидир. Аллоҳу таолонинг тақсимига қаноат қилиш, энг хайрли бадавлатликдир. Ўлим, энг хайрли тарбия этувчидир.”

Афият ўн нарсада бўлади (афият, хайрли бўлсин, хуш келсин, хуш бўлсин, иштаҳонгиз очилсин каби маъноларда қўлланиладиган бир сўз).

Расули акрам ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Афият, мана бу ўн нарсадир. Уларнинг бештаси бу дунёда, қолган бештасида охиратда бўлади. Бу дунёдагилари шулардадир: 1 – Илм, 2 – Ибодат, 3 – Ҳалол ризқ, 4 – Ғазаб ва қийинчиликларга қарши сабр, 5 – Неъматга шукр.

Охиратдагилари эса мана булардир: 1 – Азроил алейҳиссалом унга марҳамат ва лутф ила келади, 2 – Мункар ва Накир исмли малаклар (фаришталар) қабрда уни қўрқитмайдилар, 3 –  (Кофирларга жаҳаннамга кетиш буюриги берилганда) Ўша буюк қўрқиш вақтида у қўрқмайди, 4 – Гуноҳлари ҳисобга олинмай, яхшиликлари қабул этилади, 5 – Сирот кўпиригини яшин тезлигида кечиб, Жаннатга киради.”

Имоми Раббоний ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Жаҳаннамдан қутилиш учун эътиқодда ва амалда динни келтирганга эргашишдан бошқа чора йўқдир. Устоз ахтаришдан мақсад, Исломиятни ўрганишдир. Улардан кўриб, эътиқодда ва Исломиятга эргашишда қулайликни қўлга киритишдир. Бошқачаси, яъни истаганини қилиб, истаганини еб, фақат муршиднинг этагига ёпишиш билан азобдан қутилиш бўлмайди. Шу каби ўйлаш эса, хаёлга берилишдир. Қиёматда Аллоҳу таоло ижозат бермасидан ҳеч ким бирор кимсага шафоат қила олмайди. Ижозат олган ҳам Аллоҳу таоло рози бўлганига шафоат қила олади. Аллоҳу таолони рози этмоқ учун эса, Исломиятга тўла амал этиш лозимдир. Ана шундан кейингина инсоний қусурлари бўлса, фақат ана шундай қусурлар шафоат билан афв бўлади.”

Мана бу ўн нарса кимда бўлса, улар Аллоҳу таолонинг ғазабига васила бўлади: 1 – Камбағаллардаги кибр, 2 – Олимлардаги димоҳ, 3 – Аёлларнинг ҳаёсизлиги, 4 – Қарияларнинг дунёни севиши, 5 – Ёшларнинг танбаллиги, 6 – Султонларда зулм, 7 – Урушда қўрқоқлик, 8 – Зоҳидларда ужб(ажиб ҳаракатлар қилиниши), 9 – Обидларда, кўп ибодат қилганларда риё. 10 – Бадавлатларда ҳасислик.

Тавба қилганда ақлли кишиларга мана шулар керак бўлади: 1 – Истиғфор этганда тили билан Астоғфируллоҳалъазийм дейиш, 2 – Ўтмиш гуноҳларига қалбдан пушаймон бўлиш, 3 – Бутун бадани билан гуноҳлардан тийилиш, 4 – То ўлгунича Аллоҳу таоло тақиқлаган нарсаларга қайтмасликка азм этиш, 5 – Охиратни ёқтириб (охират ишларига берилиб), дунёга қарамаслик, 6 – Кам гапириш, фақат заруратига кўра сўзлашиш, 7 – Оз еб, оз ичиш, 8 – Ўзини илм ва ибодатга  бағишлаш.”

Уч нарсага қасам этиш(ичиш).

Абдураҳмон ибни Авф* ҳазратлари, Пайғамбаримиз алейҳиссаломдан эшитганларини шундай марҳамат қилдилар: “Уч нарсага қасам ичаман: 1 – Закот бериш билан молу мулк камаймайди, аксинча кўпаяди. 2 – Зулм кўрган киши, золимга ҳақини бағишласа, Ҳақ таоло, қиёматда у бандасининг даражасини юксалтади. 3 – Доим тиланадиган, ҳамиша бирор нарса(пул ёрдами) сўраб юрадиган кишини Ҳақ таоло камбағалликдан қутқармайди.

Анас бин Молик ҳазратлари марҳамат қилдиларки: “Ер юзи кишиларга ҳар куни қуйидагиларни айтади: Эй одам ўғли! Устимда ишлаб чарчайсан, чапга, ўнгга бориб келасан.  Юриб, айланиб энг сўнггида менга келасан! Менинг устимда юрасан-да, яна Аллоҳу таолога исён ҳам этасан. Бироқ эртага менинг ичимда азоб кўрасан! Ҳозир тириксан. Устимда куласан. Аммо эртага менинг ичимда йиғларсан! Ҳозир устимда хурсандсан, фақат эртага ичимда маҳсун бўласан! Ҳозир устимда молу мулк йиғаяпсан. Эртага эса, бу молу дунёни Аллоҳ йўлида сарфламаганинг учун пушаймон бўласан! Ҳозир сен устимда ҳаром еяпсан, эртага менинг қаъримда сени қуртлар еяжак! Ҳозир сен менинг устимда кибрланаяпсан, бироқ эртага менинг ичимда залил бўлажаксан! Ҳозир сен менинг устимда бемалол юраяпсан, аммо эртага мендаги бир чуқурга йиқилажаксан! Ҳозир менинг устимда қуёш ва ой ёруғида юраяпсан, аммо эртага менинг ичимда қоронғилик ичига қопланажаксан! Ҳозир кишилар тўпланадиган жойларда бўласан, улар билан бирга юрасан, эртага эса, якка ўзинг қолажаксан!”

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Бир киши Луқмони ҳакимга келиб, ундан, “Ё Луқмон! Сен бу мартабага қандай қилиб эришдинг? – дея сўради. Луқмони ҳаким ҳазратлари унга жавоб бериб, “Мен бу мартабага уч нарсани қилиш билан эришдим. Уларнинг биринчиси, Омонатни эгасига бердим. Иккинчиси, ҳамиша тўғри сўзладим. Учинчиси, Молоёни, яъни фойдасиз сўзлашни тарк этдим,” дедилар.”

Пайғамбар  ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Кишилар тасаддуқ этганини, садақага берганларини Аллоҳ ризоси учун қилсалар, Ҳақ таолога берилган каби ҳисобланиб, уларнинг қаршилиги учун мингта савоб оладилар.”

Молик бин Динор ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Амалларнинг энг яхшиси, уларнинг ихлос билан қилинганидир. Илми билан амал қилмаган олимнинг насиҳатлари, тош қояларига ёққан ёмғир каби оқади-да кетади, уларнинг кўнгулларга ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Баҳор ёмғири, ер юзини яшилликларга белагани сингари, Қуръони карим  ўқиш ҳам қалбларни нурлантиради, нурга тўлдиради. Ушбу беш нарса бадбахтликнинг аломатларидир. Биринчиси, кўзнинг қаримаслиги, иккинчиси, қалбнинг қаттиқлиги, учинчиси ҳаёсизлик, тўртинчиси, молу дунёга тушкунлик, бешинчиси, ризқига рози бўлмасликдир.”

*Матннинг ичида учраган исмлар: Абдураҳмон ибни Авф ва Анас бин Молик (радияллоҳи анҳум) Асҳоби киромнинг буюкларидандир.  Молик бин Динор (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) эса, ҳижрий иккинчи асрда яшаган Ислом олими ва валийдир.

Қалб ва бадан бир – бирига уйғун бўлиши лозим.

Салмони Форсий* ҳазратлари бир куни бир туя юки қадар нафақа(кун кечириш учун лозим бўлган нарсалар) сотиб олди. Уни кўрганлар ундан сўрадилар: “Ё Салмон, бу қадар нафақа билан нима қилмоқчисан? Бунча нарсаларни битирганингча умринг давом этишини биласанми?” Салмон ҳазратлари, “Нафс ўз ҳақини олган вақт киши роҳат бўлади. Ана шундан сўнгра нафақа ва бошқа нарсаларни ўйламасдан  Аллоҳу таолонинг зикри билан машғул бўлиши мумкин бўлади. Кишининг нафақаси битиб қолса, ибодатларни унутиб, васвасаларга берилиб қолади,” дея жавоб қилди.

Салмони Форсий анча ёшга кириб, қариб қолганида ҳам илм ўрганарди. Бунинг ҳам сабабини сўраганларида, “Илм кўпдир, бироқ умр қисқа. Шундай экан, энг аввал динда  зарурий лозим бўлган илмларни ўрган! Қалб ва баданнинг муносабатлари, кўр ва чўлоқнинг аҳволига ўхшайди. Масалан, кўр бир дарахтнинг остига ўтиради – да, аммо унда мева борлигини кўролмайди. Чўлоқ эса, ўша дарахтдаги мевани кўради, бироқ уни ололмайди. Илоҳий илмларни қалб билан билиш, инониш лозимдир, бадан эса, улар билан амал қилиши лозимки, охиратдаги сўнгсиз неъматларга етишиш мумкин бўлсин” дея жавоб қайтарди, Салмон Форсий ҳазратлари.

Салмони Форсий ҳазратлари жуда кўп йиғлардилар. Ундан бу йиғлашларининг сабабини сўраганларида у шундай жавоб марҳамат қилдилар: “Мени уч нарса давомли йиғлатади. Уларнинг биринчиси, Расул алейҳиссаломнинг вафотидир. Бундай айрилиққа чидай олмадим. Шунинг учун доим йиғлайман. Иккинчиси, қабрдан турган замоним ҳолим нима бўлади? Уни била олмаганим учун йиғлайман. Учинчиси, Аллоҳу таоло мени ҳисобга тутганида жаннатий бўламанми, дўзахий билолмайман. Ўшанда аҳволим нима бўлади, билолмаганим учун йиғлайман.”

Сад бин Аби Воққос** ҳазратлари, Расулуллоҳдан сўради, “Ё Расулуллоҳ! Мен учун бир дуо марҳамат этки, Аллоҳу таоло менинг барча дуоларимни қабул этсин!” Жавобда марҳамат қилдиларки, “Дуонинг қабул бўлиши учун ҳалолидан енглар! Жуда кўп кишилар борки, уларнинг еганлари, кийганлари ҳаром – да, аммо қўлларини кўтариб дуо қиладилар. Ундай дуо қандай қилиб қабул бўлинсин!”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Ўн сўмлик бирор либоснинг, бир сўми ҳаром бўлса,  ундай либос билан ўқилган намозлар қабул бўлмайди.” “Ҳалол топиш учун чарчаб, уйига қайтган киши, гуноҳсиз ўлароқ уйқуга ётади. Аллоҳу таолонинг севган бандаси бўлиб уйқудан туради.”

* Салмон Форсий ҳазратлари, Исфахонли бўлиб, мажусийликдан христианликка, ундан сўнгра ҳақиқий динни келтирган охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва салломни топиб, унга иймон келтирган мусулмондир, энг содиқ саҳобалардан биридир. Икки юз эллик ёшга кириб вафот қилди дейилган ривоятлар ҳам бор. Бошқа бир ривоятда ҳижрий 33 йилда вафот этди дейилади.

** Сад бин Аби Воққос ҳазратлари, саҳобадир, 17 ёшида мусулмон бўлиб, биринчи мусулмон бўлганларнинг еттинчисидир. Ўнта жаннатийликлари хабар қилинганлардан биридир. Ҳижрий 55 йилда вафот этди.

Расули акрам жаноблари марҳамат қилади: “Шундай уч нарса борки, уларнинг барчаси ҳақдир. Биринчиси шулки, ким бир ҳақсизликка, зулмга учраса-ю, аммо уларни қилганни Аллоҳ ризоси учун кечирса, Оллоҳ унинг шарафини ортиради. Иккинчиси, кимки молу дунёсини кўпайтириш мақсадида тиланишга уринса, Аллоҳ унинг молу дунёсини камайтиради. Учинчиси эса, ким Аллоҳ ризоси учун бирор эҳсонда бўладиган бўлса, Аллоҳ унинг молу дунёсини кўпайтиради.

Яна бир уч нарса бордирки, ким уларга етишса дунёда ва охиратда энг хайрли нарсага эришган бўлади. Улар, Аллоҳу таолонинг ҳукмига рози бўлиш, балоларга сабр қилиш ва мўл-кўллик ва роҳатлик онларда Аллоҳни  унутмасликдир.

Қуйидаги уч нарса эса, жаннат аҳлининг ахлоқидан бўлиб, фақат шарафли кишиларда бўлади:

1.Ёмонлик қилганга яхшилик қилиш,

2. Зулм этганни кечириш,

3. Молу мулкини тортиб олганга яна беришдир.

Лукмон ҳаким ҳазратлари, ўғлига қилган насиҳатлардан бирида қуйидагиларни марҳамат этганлардир: “Эй ўғилжоним, уч нарса борки, улар фақат уч нарса воситасида билинади. 1. Юмшоқ, хушахлоқ, ғазабланганда; 2. Жасурлик, урушда; 3. Яхши дўст, қийинчилик, бошга иш тушган кунларда билинади.”

Иймон келтириб, ибодатларни адо этиш билан уч нарса ҳосил бўлади: биринчиси, киши шаҳватга берилишдан қутилади; унинг руҳи, қалби тозаланади. Чунки, шаҳват ва бошқа ёмон ҳолатлар яратганни хотирлашга тўсиқ бўлади. Иккинчиси,  кишида моддалар устида ўтказилган тажрибалар ва унинг сезги органлари билан боғли бўлмаган бошқа сезгилар, завқлар ҳосил бўлади. Натижада киши, ўзини доимо ҳузур ичида ҳис этади. Учинчиси, яхшиларга неъматлар, ёмонлик қилганларга азоб берилиши ўрнига, иймонли кишилар орасида адолат ҳосил бўлади. Иймонли кишилар орасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ҳақига тажовуз этмайди. Одатда иймонли кишилар, Аллоҳ насиб этган ҳақларига рози кишилардир. Аслида, ҳузурсизликлар, бир-бирига қарши келишлар, кишиларнинг Аллоҳ насиб этган ўз ҳақларига рози бўлмасликлари оқибатида ўртага чиқади.

Ҳазрати Усмон, бирор замон боласи дунёга келганида, уни етти кунлигида қўлига оларди. Унинг яқинлари ундан бундай одатнинг сабабини сўраганларида у шундай жавоб қиларди: “Қалбимга унинг севгиси тушишини кутаман. Агар у яшамай ўлиб қоладиган бўлса, етти кунлик сабрим ва матонатим сабабли оладиган савобим катта бўлади.”

Суҳбат – 3.

Иблиснинг дўстлари.

Ибни Аббос* ҳазратлари ривоят қиладилар: “Ҳазрати Расулуллоҳ бир куни Иблисдан, “Умматимдан қанча дўстларинг бор?”- деб сўради. Иблис эса, “Улардан ўнтаси менинг дўстларим бўлади ва улар шулардир деди:

1 – Золим давлат раиси (яъни бизнинг замонимизда президентлар),

2 – Молу мулкининг қаердан топилишига аҳамият бермаган бадавлат(бой киши),

3 – Амирнинг зулмини тасдиқлаган олим,

4  – Кибрли киши,

5  – Ўлчаш, тарози ва бошқа хусусларда хоинлик қилган тужжор,

6  – Қора биржалик (қора бозор) қилган киши,

7  – Зинокор,

8  – Фоиз еган;

9  – Молу мулкининг қаердан келганига эътибор бермаган киши,

10 – Ички ичадиган ва унга ёрдам берадиган киши …”

Ундан сўнгра Расулу акрам Иблисдан, “Умматимдан қанчасини ўзингга душман ҳисоблайсан?” каби савол сўраганида, “Умматингдан душманларим мана булардир деди:

1 – Эй Муҳаммад, биринчиси сенсан. Ҳар доим менинг сенга аччиғим келади.

2 – Илмига кўра амал қилган олим, Қуръони каримнинг амр ва тақиқларига амал қиладиган қори (Қуръони каримни ёд билган киши), беш вақт намоз вақти кирганида Аллоҳ учун азон ўқиган муаззин,

3 – Камбағалларни, йўқсулларни ва етимларни севган,

4 – Марҳамат ва тавози соҳиби бўлган,

5 – Аллоҳу таолога таот ибодатда бўлган ёш киши,

6 – Ҳалол еган,

7 – Оллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки мўмин,

8 – Жамоа билан намоз ўқишга рағбатлантирган, кечаси кишилар уйқуда ётганларида намоз ўқиган,

9 – Сўзида ва ишида ўзини ҳаромдан узоқ тутган,

10 – Қалбида гина – кудурат, хийла каби нарса бўлмасидан кишиларга насиҳат қилган,

11 – Хушфеъл, адабли, жўмард киши,

12 – Доимо таҳоратли юрган,

13 – Аллоҳу таолонинг ризқ ҳақидаги ваъдасини тасдиқ этган,

14 – Мастура тул аёлларга ёрдам берган,

15 – Ўлимга тайёр бўлган.”

* Ибни Аббос ҳазратлари, Абдулмуттолибнинг энг кичик ўғли, Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг амакиси ва Ундан уч ёш буюкдир.

Дунё тўрт нарсадан иборатдир.

Маъруфий Карҳий* ҳазратлари марҳамат қиладики, “Дунё, молу мулк, сўз, уйқу ва ейиш каби тўрт нарсадан иборатдир. Ният тўғри бўлмаса, молу мулк, кишини Аллоҳу таолога қарши инсёнкор этади. Сўз кишини Аллоҳу таолодан бошқа нарсаларга овоз беришга бошқаради. Уйқу, керагидан ортиқчаси соғлиққа зарар ва кишини Аллоҳу таолони унутишга олиб боради. Еб- ичиш (киши нормал қувватини сақлаш учун) ортиқчаси эса, кишининг қалбини қаттиқлаштиради.

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Жаннат тўрт тур кишига мунтазирдир, уларни кутади ва соғинади:

1 – Тили зикрда бўлиб, ҳар бир ишида Аллоҳу таолони хотирловчини,

2 – Қуръони каримни ёд олганни,

3 – Кишиларга (камбағал бечорага) овқат берувчи, меҳмон севарни,

4 – Рамазонда рўзадор бўлганни.”

“Киши, қиёмат куни тўрт нарсадан сўроққа тутилмасидан ҳеч бир ерга қимирлай олмайди. Улар: 1 – Умрингни қаерда тугатдинг?

2 – Баданингни қаерда чиниқтирдинг?

3 – Қайси хусусларда илмингга кўра амал қилдинг?

4 – Молу давлатингни, сарватингни қаердан топдинг ва қаерларда сарфладинг?”

“Кимки шу тўрт нарсани сир тутса, кишиларнинг хайрлиси бўлади: 1 – Камбағаллигини, 2 – Садақасини, 3 – Мусибатини, 4 – Бало ва қазосини.”

“Мана бу тўрт нарса кишининг саодатидандир:

1 – Солиҳа хоним(хотин), 2 – Солиҳ ва иноқ, яхши ака-ука, опа-сингиллар(яъни қардошлар, туғишганлар), 3 – Яхши, мўмин-қобил фарзандлар, 4 – Ўзи жойида топилган ҳалол ризқ.”

Аллоҳу таоло, барча инсонларга сон саноқсиз кўп неъматлар, яхшиликлар бергандир. Улардан энг буюги, энг қийматлиси, Расуллар, Набийлар юбориб, исломиятни, саодати абадиянинг йўлини кўрсатганидир ва Иброҳим сурасининг еттинчи ояти каримаси мазмунида, “Неъматларимнинг қимматини билиб, шукр этсангиз, яъни амр этилгани каби қўллансангиз, уларни янада кўпайтираман. Агар уларнинг қийматларини билолмасангиз, уларни ёқтирмасангиз, қўлингиздан уларни қайтариб оламан-да, қаттиқ азоб ҳам бераман,” дея марҳамат этади.

Бир асрдан кўпроқ вақтдан буён исломиятнинг ғариб қолиши ва кейинги замонларда Исломиятдан узоқлашиб, дунёнинг куфр ва иртидод қоронғиликка қопланиб қолиши, мусулмонларнинг ислом неъматларининг қийматларини билмасдан, уларга шукр этмасдан, ҳатто уларга тескари қарашининг натижасидир.

Аллоҳу таоло кимни севади ва ёқтиради?

Ҳикмат аҳли зотлар марҳамат қиладиларки:

Бундан бир аср бурун ҳеч биримиз йўқ эдик. Бундан бир аср сўнгра ҳам ҳеч биримиз бўлмаймиз. Демак биз, иккита йўқлик орасидаги жуда қисқа бир ҳаёт ичида эканмиз. Бундай қисқа ҳаётни энг қимматли ишлар билан унумли ва аҳамиятли қилиш керак бўлади. Чунки ҳаёт қисқа, йўл узоқ, борадиган жойимиз эса охири бўлмаган сўнгсиздир. Ҳазили йўқ, ўлим албатта келади. Аллоҳу таоло қўрисин, биз инсонлар гугурт чўпининг оловига чидай олмаймиз, бир мўмин киши тана ҳароратининг иссиқлигига қўл тегизишдан чўчиймиз. Аллоҳ кўрсатмасин, Жаҳаннамдаги иссиқ эса, биз биладиган иссиқликлардан тамоман бошқача ва даҳшатлидир. Киши агар ўша иссиқликларни ўйлаб қараса, унинг уйқуси қочиб, иштаҳаси йўқолади. “Менинг аҳволим нима бўларкан” каби ўйлар хаёлидан чиқмай қолади.

Аҳамиятлиси, ишларимизу амалларимизни атрофимиздаги кишиларнинг эмас, балки Аллоҳу таолонинг тақдир этиши ва Унинг ёқтиришидир. У кимни севади, кимни ёқтиради? Албатта У, кибрли, такаббурни эмас, юмшоқ, тушик кўнгуллини севади. Чунки Аллоҳу таолонинг сифати ҳар қандай бир гуноҳнинг душманидир. Кибрлига эса, зоти, яъни Аллоҳу таолонинг ўзи душмандир.

Шунинг учун Аллоҳу таоло, “Кибрлига ачинмайман, уни ёқаман,” дея марҳамат қилади. Аллоҳу таоло насиб этган баъзи қобилиятлар, баъзи бир устунликлар, мақомлар кишини кибрга олиб кетмаслиги, уни инсон бўлишдан ташқарига чиқармаслиги керак.

Ҳар бир мўминнинг иймони комил бўлишлиги мана шу уч шартга боғлидир:

1 – Хоними билан яхши ҳаёт кечиради. Чунки у ҳам Аллоҳнинг бандаси ва омонатидир. Уни хафа қиладиган нарсалардан сақланиш, банда ҳақидан қўрқиш лозим. Банда ҳақининг охиратдаги ҳисоби эса, жуда оғирдир.

2 – Бадавлатларнинг эмас, балки фақирларнинг суҳбатидан роҳатланади. Фақир, дейилганда тиланчи, гадо тушунилмаслиги лозим, албатта. Исломиятда закот беришга етадиган молу мулки бўлмаган киши фақир-камбағал ҳисобланади.

3 – Ёрдамчилари, хизматчилари билан тенгқурлар каби ўтириб туради. Улар билан бирга ўтириб овқатланади, чақчақлашади. Кибрланишдан сақланади. “Бир томчи сув эдим, бу ҳолга келдим. Мени бу ҳолга келтирган буюк Аллоҳга шукрлар бўлсин,” каби тавбада бўлади. Затон киши ўлганидан сўнгра бошига келадиганларни ўйласа, ҳамма нарсадан воз кечади. Кимки, бу уч хусусга риоят этса, Раббимизга кўп шукр этиши лозим бўлади.

Агар Аллоҳу таоло бирор бандасига тубандаги икки нарсани насиб этган бўлса, унинг бошқа бирор нарсага эҳтиёжи қолмайди:

1 – Аҳли суннат вал – жамоат эътиқодида бўлиш, яъни Расуллоҳга эргашиш;

2 – Бу эътиқодни тўғри ўргатганга мутлақ итоат, унга мутлақ севги, мутлақ боғлилик. Бу холда заррача тараддуд, оғиш бўладиган бўлса, истифода битади. Шунинг учун “бизга динимизни ўргатганни севаман,” дейиш етарли эмас, ижроси билан исбот қилиш шартдир. Чунки “Лисони ҳол, лисони қолдан антоқ”дир, яъни кишининг ҳол ва ҳаракати сўзидан янада таъсирлидир. Севги итоатга, яъни эргашишга боғлидир. Итоат бўлмаган жойда севги қаердан бўлсин?

Олмониялик Габриела Шиака исмли бир аёл, Қуръони каримнинг олмонча мазмунини ўқиётганида, Исро сурасининг мазмунан,  “Агар улардан (ота онадан) бири ёки ҳар иккаласи сенинг ёнингда қалишсалар, эҳтиёт бўл! Ҳеч замон уларга “уф” ҳам дема, уларни озарлама, уларга ширин сўзли бўл!” дейилган 23-ояти каримасининг таъсиридан мусулмон бўлишга қарор қилиб,  (2010) Рамазон ойининг 5-куни мусулмон бўлибди. Аллоҳу таоло ундан рози бўлсин.

Суҳбатларда келтирилган материаллар, Туркияда фаолият кўрсатадиган “Ихлос Вақфи” тарафидан 2011 йил учун чиқарилган тақвимда ва Туркия газетасининг мухбири Меҳмат Ўруч тарафидан тайёрланиб, газетанинг “Инсон ва жамият” рубликасида  босилганлар асосида тузилгандир.

Фойданилган манба:

1 “Ҳақ сўзининг восиқалари”, 255 саҳифа, Ҳақиқат китоб уйлари, Қирқтўртинчи нашр, Фатиҳ Истанбул, Март 2011.

2“Барчага лозим бўлган иймон”, 89-саҳифа, Ҳақиқат китоб уйлари, бир ўн еттинчи нашр, Фатиҳ Истанбул, Март 2017.

3Ислом илмиҳоли, (1990, саҳифа: 113-115)

[1] Ҳусайин Ҳилми Ишиқ, “Там илмий ҳол (Саодати абадийя)”, Ҳақиқат китоб уйи, Фотиҳ-Истанбул, 2003.

[2] Имоми Раббоний Аҳмад-и Форуқий Сарҳандий, Мактубот, биринчи жалд, Истанбул, 2009

 

Муаллиф Алибой Йўляхшиев(Алибой Йўляхши Маманазарзода) кимдир?

Aliboy Yo`lyaxshi

Алибой Йўляхшиев (Эски совет даври паспорти бўйича Алибой Юляхшиев)  1938 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаиси Самарқанд вилоятига қарашли Ғалла-Орол районининг Катта қишлоқ(Тушбулоқ) номли қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Етти фарзанд отаси.

У физика-математика фанлари номзоди, профессор. Собиқ совет Иттифоқи ва  Совет Ўзбекистон республикасида нашр қилинадиган Илмий тадқиқот  ва  фан журналларида эълон қилинган 40-тадан кўпроқ илмий тадқиқот

Мундаража

Бошланиш. Бисмиллоҳирроҳмонирроҳим – 1.

Бисмиллоҳирроҳонирроҳимнинг олти сири – 1.

Кириш сўзи… -8

1. Мусулмон кимдир – 15

Мусулмонлик яхши ахлоқ демакдир -18.

2. Мусулмонларнинг дини -25.

Самимият – 27

Қуръони карим – 27

1. Ҳаром Ли-айниҳий – 28

2. Ҳаром Ли-ғайриҳий – 28

Мубоҳлар – 28

Ибодат – 28

1. Фарз – 28

Фарзи айн – 28

Фарзи кифоя -29

2. Вожиб – 29

3. Суннат – 29

Суннати муаккада – 29

Суннати ғайри муаккада – 29

4. Мустаҳоб – 30

5. Маҳруҳ – 30

Тоҳриман макруҳ – 30

Танзиҳон макруҳ – 30

6. Муфсид – 30

Намоз ўқиш – 31

Таҳорат -32

Таҳоратланиш – таҳорат олиш -32

1. Нажосатдан таҳорат – 32

2. Ҳодасдан таҳорат – 32

Таҳорат олишнинг фарзлари – 33

Таҳорат олишнинг суннатлари – 33

Таҳорат олишнинг макруҳлари -33

Таҳорат олишнинг адаблари – 33

Таҳорат қандай олинади? – 34

Таҳоратни бузадиган нарсалар – 36

Таҳоратсиз нималар қилинмайди? – 36

Таяммум. Таямумнмнг шартлари – 36

Таямумнинг фарзлари. Таямумнинг суннатлари – 36

Таяммум қандай олинади? – 36

Таяммумни бузадиган нарсалар – 37

Ғусл таҳорати. Ғусл олишни шарт этадиган ҳоллар – 37 .

Ғуслнинг фарзлари. Ғуслнинг суннатлари. Хуслнинг маҳруҳлари – 37

Ғусл олинаётганда нималарга диққат этилиши шарт? -37

Н А М О З. Намознинг турлари -38

Намознинг турлари, фарз намозлар -38

Фарзи айн, фарзи кифоя – 38

Вожиб намозлар, нафило намозлар – 38

Намознинг фарзлари -38

Намознинг шартлари(улар олтита бўлиб, намоздан ташқаридадир) – 38

1 Ҳодасдан ва 2. Нажосатдан таҳорат – 38

3. Сатр-и аврат – 39

4. Истиқболи Қибла(Намоз ўқишга турилганда Қиблага қараб йўналиш олиш) – 39

5. Вақт(намоз ўқиладиган вақтлар) – 39.

6. Ният(намоз ўқишга ният қилиш) – 39.

Намознинг рукнлари-намознинг ичидаги шартлари(бу ҳам олтитадир) – 39

1. Ифтитоҳ такбири; 2. Қиём; 3. Қироат; 4. Руку; 5 Сажда; 6. Қаъда-и охира – 40

Беш вақт намозларнинг исмлари – 40

Бомбот намози – 40

Пешин намози – 40

Аср намози – 40

Шом намози – 40

Хуфтон намози – 40

Жумъа намози – 41

Эслатма 1(Намозда тез-тез учраб турадиган терминлариннг ўзбек тилидаги маънолари) – 41

Намоз ва уни ўқиш-адо этиш тартиби – 42

Азон – 42

Эслатма 2. Азон калималарининг маънолари – 42

Азон дуолари – 43

Икки ракаъат бомдод намози фарзини ўқиш тартиби – 43

Қуръони каримдан Намозда ўқиладиган суралардан баъзиларининг кириллда ёзилиш ва ўқилишлари – 45

Эслатма 3 Қаъдаи охирада ўқиладиган дуоларнинг кирилл ҳарфларида ёзилиш ва ўқилишлари

 – 47

Эслатма 4: Сажда қилиш тартиби – 48

Эслатма 5 – 48

Намоздан сўнгра ўқиладиган дуолар – 48

Аҳли суннатнинг асослари 1 – 49

Аҳли суннатнинг асослари 2 – 51

Хулқу хўйни тарбиялаш ҳақида – 53

Вожиб намозлар – 54

Байрам намози ва унинг ўқилиши – 54

Нофила намозлар – 55

1. Тасбиҳ намози – 55

2. Ташаккур намози – 55

3. Ражаб ойида ўқиладиган намоз – 56

4. Меърож кечасида ва кундузида қилинадиган ибодатлар – 57

5. Истихора намози – 57

Ўттиз икки ва эллик тўрт фарзлар – 57

Ўттиз икки фарзлар –  57

Эллик тўрт фарзлар – 58

1 – Суҳбат: Севилган ва севилмаган – 59

Исломнинг учинчи шарти – молу мулкдан закот бериш – 60.

Закот беришни фарз этадиган бойликнинг миқдори ҳақида – 60.

Закот берилаётганида нималарга диққат этилиши лозим?- 61

Закот кимларга берилиб, кимларга берилмайди? – 62

Закот нисоби нолга тушиб қолса тарихлар янгидан белгиланади – 62.

Закот бериш тарихи қачон ўзгаради? – 63

Қоғоз пулларнинг закоти 64.    

Исломнинг тўртинчи шарти – Рамазони шариф ойида ҳар куни рўза тутиш – 64.

Ўн бир ойнинг султони: Рамазон … – 64

РАМАЗОН РЎЗАСИ – 65.

РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР -71

Рўзани бузмайдиган нарсалар – 72

Рўзанинг қазоси – 74

Рўзанинг каффорати – 74

ҲАЖГА БОРИШ(Ҳаж қилиш)  – 79

ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ УЧТА – 85

ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ ЙИГИРМА БИТТАДИР86

ҲАЖНИНГ СУННАТЛАРИ ЎН БИТТАДИР – 88

Қурбонлик қилиш – 96

АҚИЙҚА СЎЙИШ – 102

Бузуқ дин китобидаги таъбирлар – 61

Суҳбат -2. Зое бўлган ўнта нарса … – 65

Суҳбат – 3. Иблиснинг дўстлари – 69

Дунё тўрт нарсадан иборатдир – 70

Оллоҳу таоло кимни севади ва ёқтиради? – 70

Фойданилган манба – 72

Мундаража – 72

 

 

 

 

  Рукнлар Биз кечирган хаёт ҳикояларидан ..., Дин ва олам.

Муҳокама ёпилган.