Вафотлари …

Муаллиф admin Nis 15, 2018

 270. Вафотлари (7) Ҳазрати Билол, саҳобаларни масжидга йиғди. Муҳтарам пайғамбаримиз яна ҳазрати Али ва Фадлга суяниб, масжидга ташриф буюрдилар. Минбарга ўтириб, Аллоҳу таолога ҳамду сано айтгач: “Эй Асҳобим! Хабарингиз бўлсин, жудолик вақти яқинлашди. Кимнинг менда ҳақи бўлса, уни мендан олсин. Менинг наздимда севгили бўлганлар, мендан ҳақларини сўрасинлар ёки ҳалол қилиб, рози бўлсинлар. Токи, Раббимнинг ҳузурига ва раҳматига қарзларимни тўлаган ҳолда борайин”- деб марҳамат қилдилар. Сўнгра жамоатга пешин намозини ўқитдилар. Намоздан кейин минбарга чиқиб, намоздан олдин айтганларини такрорладилар.

Вафотларига уч кун қолганда пайғамбаримизнинг хасталиклари яна-да оғирлашди. Масжидга чиқиб жамоатга намоз ўқита олмадилар. Жамоатга имомлик қила олмаган биринчи намозлари хуфтон намози эди. Ҳазрати Билол ҳар галгидай ўшанда эшикларига бориб, “Ас-салот, ё Расулаллоҳ” деди. Севимли пайғамбаримизнинг масжидга чиқишга мажоллари йўқ эди. Шу боис:“Абу Бакрга айтинглар! Асҳобимга намоз ўқитсин” деб буюрдилар. Ҳазрати Оиша волидамиз: “Жоним сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ! Отам жуда кўнгли бўш одам ва жуда хафалар. Зот-и олийингиз мақомларида туриб, у ерда сизни кўрмаса, йиғлаб намоз ўқита олмайди. Имомликка Умарнинг ўтишини амр буюрсангиз”- деб, илтимос қилди. Пайғамбаримиз такрор: “Абу Бакрга айтинглар! Асҳобимга имом бўлиб, намозларини ўқитсин” деб буюрдилар. Ҳазрати Билол, Абу Бакр Сиддиққа буйруқни етказди. Ҳазрати Абу Бакр, меҳробда жонидан азиз дўсти – Расулуллоҳни кўрмаганидан худди қалбидан ўқ егандек эс-хушини йўқота ёзди. Йиғлади!.. Йиғлади!.. Саҳобаи киром улуғларимиз ҳам унга қўшилиб йиғлай бошладилар. Муҳтарам пайғамбаримиз масжиддан келаётган йиғи овозини эшитиб, нима бўлаётганини сўраганларида, ҳазрати Фотима волидамиз: “Жоним сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ! Асҳобингиз, сиздан айри қолишга чидай олмай йиғлашмоқда!..” дея вазиятдан хабардор қилди.

Меҳр дарёси севгили пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) вазиятдан жуда мутаассир бўлдилар. Саҳобаларига бир мунча тасалли бериш ниятида хасталиклари шунчалар оғир бўлишига қарамай, зўрға ўринларидан турдилар. Ҳазрати Али билан ҳазрати Аббосга суянган ҳолда масжидга келдилар. Намоздан кейин: “Эй Асҳобим! Сиз, Аллоҳу таолонинг ҳимоясидасиз ва мен сизни Аллоҳу таолога омонат қилдим! Тақвода бўлинглар. Аллоҳу таолодан қўрқинглар. Аллоҳу таолонинг амрини бажаринглар ва итоат қилинглар. Мен энди бу дунёдан кетяпман” дедилар. 

271. Вафотлари (8) Ҳазрати Абу Бакр, саҳобаларга ўн етти вақт намоз ўқитдилар. Бир пешин намозини ўқитаётганида коинот султони ўзларини енгил сезиб, ҳазрати Али билан ҳазрати Аббосга суяниб, масжидга намозга чиқдилар. Имомлик қилаётган Абу Бакр Сиддиқ, муҳтарам пайғамбаримизнинг ташриф қилганларини англаб, ўрин бўшатмоқчи бўлди. Расулуллоҳ эса, “Жойингиздан жилманг!” қабилида ишорат қилдилар. Ўзлари ҳазрати Абу Бакрнинг чап томонида туриб, Асҳобига энг охирги марта намоз ўқитдилар.

Вафотларига уч кун қолган эди. Жаброил алайҳиссалом, Расулуллоҳзни зиёрат қилгани келиб: “Ё Расулаллоҳ! Аллоҳу таоло сизга салом йўллади. Аҳволингизни билгани ҳолда, ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни сўраяпти” деди. Пайғамбаримиз эса:“Маҳзунман – ғамгинман” деб жавоб бердилар.

Жаброил алайҳиссалом якшанба куни ҳам келди ва яна шу саволни берди. Муҳтарам пайғамбаримиз ҳам олдинги жавобларини такрорладилар. Жаброил алайҳиссалом, Яманда пайғамбарлик даъво қилган Асад-и Ансийнинг ўлдирилганини хабар берди. Расул-и акрам Асҳобига айтдилар. Хасталанишларидан олдин ўзларига совға қилинган бир неча олтинни фақирларга, бир қисмини ҳазрати Оишага бергандилар. Якшанба куни Расулуллоҳнинг хасталиги янада оғирлашди. Ҳузурларига келган қўшин қўмондони ҳазрати Усомага бирон сўз айтмадилар. Бироқ муборак қўлларини кўтариб, уни силагандай бўлдилар. Бундан унга дуо қилганлари тушунилди.

Севимли пайғамбаримизнинг дунёга ташриф қилган кунлари ҳам, охиратга рихлат қилган кунлари ҳам душанба эди. Хасталикларининг ўн учинчи ва охирги куни эди… Асҳоби киром масжиди шарифда Абу Бакр Сиддиқ ҳазратларининг орқасида бомдод намозини ўқиётганларида, Оламлар сараври масжиди шарифга кирдилар. Умматининг саф-саф бўлиб намозда турганини кўриб, севинчдан табассум қилдилар. Ўзлари ҳам ҳазрати Абу Бакрга иқтидо қилиб, намоз ўқидилар. Асҳоби киром Расулуллоҳни масжидда кўриб, соғайиб қолибдилар деб беҳад хурсанд бўлдилар. Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи васаллам) намоздан кейин ҳазрати Оишанинг хонасига кириб ётдилар. “Аллоҳу таолонинг ҳузурига, ўзимдан дунё моли қолдирмай боришни хоҳлайман, ёнингда қолган олтинларни ҳам фақирларга тарқатиб юбор” деб, Оиша волидамизга буюрдилар. Сўнгра, иситмалари ошди. Бироздан кейин кўзларини очиб, ҳазрати Оишадан олтинларни нима қилганини сўрадилар. Тарқатаман деган жавоб бўлди. Дарҳол тарқатилишини такрор-такрор тайинладилар. Шундан сўнгра олтинлар дарҳол гадоларга тарқатилиб, Расули акрамга айтганларида, “Ана энди роҳатландим” деб, марҳамат қилдилар.

272. Вафотлари (9) Тўшакларида бироз дам олганларидан кейин ҳузури шарифларига ҳазрати Алини чақирдилар. Муборак бошларини унинг қучоғига қўйдилар. Пешоналаридан тер чиқиб, муборак ранглари ўзгарганди. Ҳазрати Фотима волидамиз отасининг бундай аҳволига қараб туришга чидай олмади ва нарироқда ўтирган ўғиллари ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайннинг олдиларига бориб ўтирди. Болаларининг қўлларидан ушлаб йиғлай бошлади. “Эй  менинг отажоним! Қизингизга ким қарайди! Ҳасан ва Ҳусайнни кимга омонат қолдирасиз? Вой отам! Жоним сизга фидо бўлсин! Сиз бўлмасангиз менинг ҳолим нима кечади?! Кўзларим, сизнинг муборак юзингиздан кейин кимга қарайди!” дея фарёд чекарди. Расулуллоҳ жанобимиз, қизининг дилни ўртовчи бундай йиғи аралаш сўзларини эшитиб, кўзларини очдилар ва уни ёнига чорладилар. “Ё Рабби бунга сабр эҳсон айла” деб дуо қилганларидан кейин: “Эй Фотима! Эй кўзимнинг нури! Отанг ҳозир жон дардида!” деганларида, Фотима волидамиз овоз чиқариб йиғлай бошлади. Ҳазрати Али унга: “Эй Фотима! Илтимос, жим бўл! Расулуллоҳни янада хафа қилма!” деганида, севимли Пайғамбаримиз: “Қўй уни ранжитма, ё Али! Майли отаси учун хоҳлаганча кўз ёш тўксин!..” дедиларда муборак кўзларини юмиб ўзларидан кетгандек бўлдилар.

Шунда ҳазрати Ҳасан, муборак бобосининг ёнларига келиб: “Эй менинг муборак бобом! Сиздан ажралишга ким ҳам чидай олади?! Кўнгил паришонлигимизни кимга арз қилайлик! Сиздан кейин онамга, отамга ва укамга ким шафқат кўрсатади? Азвожингиз (Пайғамбар хонимлари ва жориялари) билан Асҳобингиз, сизнинг гўзал ахлоқингизни қаердан топадилар!..” деб йиғлай бошлаганида пайғамбаримизнинг муборак хонимлари чидай олмадилар. Ҳаммалари йиғлай бошладилар.

Ташқарида ғаму-ғуссага ботган ҳолда кутиб ўтирган Асҳоби киром, пайғамбаримизнинг аҳволлари оғирлашганини билиб, кўнгиллари доғ бўлди. Улар ҳам йиғлай бошлади. Сўнгги бор севимли пайғамбаримизнинг муборак жамолларини кўриш учун: “Илтимос, эшикни очинглар! Расул алайҳиссаломнинг муборак юзларини бир бор кўрайлик!..” деб эшик олдида ёлворардилар. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Аллоҳу таолонинг ҳабиби, саҳобаларининг шундай ялиниб-ёлворишларини эшитганларидан раҳмлари келиб: “Эшикни очинглар!” деб буюрдилар. Асҳобнинг обрўлилари ва кексалари ичкарига киришди.

Севгили Пайғамбаримиз, уларга сабр қилишни тавсия қилганларидан кейин: “Эй Асҳобим! Сиз, инсонларнинг энг устуни ва энг шарафлиларисиз. Сиздан кейин кимлар келса келаверсин, барибир сиз ҳаммасидан олдин жаннатга кирасиз. Динни тутиб туришда маҳкам бўлинг ва Қуръон-и азимни имом (раҳбар-қўлланма) қилинг. Диннинг ҳукмларидан ғофил бўлманг” деб марҳамат қилдилар.

Кейин: “Ё Раббий! Таблиғ (етказдимми) қилдимми?” дедиларда муборак кўзларини юмдилар. Муборак юзлари терлади. Ҳазрати Али саҳобаларга ташқарига чиқишларини имо қилди.

273. Вафотлари (10) Асҳоби киром чиққанидан кейин Оиша волидамиз Расули акрамга яқин бориб, насиҳат қилишларини сўради. Муҳтарам пайғамбаримиз: ЭйОишаУйингда ўтирибўзингни муҳофаза қил!” дегач кўзёшларига моне бўлолмадилар. Коинот султони йиғларди… Ул ҳазратни кўриб, хонадагиларнинг кўнгиллари вайрон бўлди, жигар-бағрлари эзилди. УммуСалама волидамиз: “Жоним сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ! Негайиғлаяпсиз?” деб сўради. Умматимга Аллоҳдан меҳршафқатқилиниши учун йиғлаяпман деб марҳамат қилдилар.

Қуёш тиккага келиб қолганди. Вақт яқинлашарди… Севгили пайғамбаримизнинг муборак бошлари ҳазрати Оиша волидамизнинг қучоқларида эди. Оламлар сарвари дунёдаги сўнгги онларини яшаётганди, муборак дудоқларидан эса, “Омон! Омон! Қўл остингиздаги қулларингизга яхши муносабатда бўлинглар! Уларнинг эгниларига либос кийдиринг ва қоринларини тўқ тутинг. Улар билан юмшоқ сўзлашинг. Намозда, намозда бардавом бўлинглар. Хотинларингиз ва қулларингиз хусусида Аллоҳу таолодан қўрқинглар!.. Эй Аллоҳим! Мени ёрлақа! Менга раҳматингни эҳсон айла!.. Мени Рафиқ-и аъло зумрасига (синфига) дохил айла!..” деган сўзлар пичирлаб чиқарди. Ҳазрати Фотима волидамизнинг кўз ёшлари селдек оқарди, ноласи ёнидагиларнинг жигар-бағрини доғларди. Севимли Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) қизларини ёнларига ўтқазиб: “Қизим, бироз сабр қил, йиғламай тур. Зеро Ҳамала-и Арш (малаклари) сен йиғлаганинг учун қўшилиб йиғлашмоқда” деб, ҳазрати Фотиманинг кўз ёшларини артиб қўйдилар. Унга тасалли бериб, Аллоҳу таолодан сабр тилаб: “Эй қизим, менинг руҳим қабз қилинади (олинади). Ўшанда “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”дегайсан. Эй Фотима! Ҳар бир мусибат эвазига бир нарса албатта берилади” деб марҳамат қилдилар. Кейин бир пас кўзларини юмиб тургач: “Бундан буён отангга ғам-ғусса йўқ. Чунки фоний оламдан, меҳнату заҳмат ўлкасидан қутулади”дедилар. Шундан ейин ҳазрати Алига қараб: “Ё Али! Зиммамда фалон яҳудийнинг фалон миқдорда моли бор. Аскар ҳозирлиги учун олгандим. Зинҳор, уни тўлашни унутма. Албатта, қарзимни узасан ва Кавсар ҳовузи бошида мен билан кўришадиганларнинг биринчиси сен бўласан. Мендан кейин сенга кўп зарар-заҳматлар етгай, сабр этгайсан, одамлар дунёга ружу қилганларида сен охиратни танла” деб буюрдилар.

Усома такрор ҳузурга келди. Расулуллоҳ: “Аллоҳу таоло ёрдамчинг бўлсин! Қани жангга отлан!” буюрдилар. Усома қўшин ёнига бориб, дарҳол лашкарга юриш амрини берди.

274. Вафотлари (11) Оламлар сарвари охирги нафасларини олиб-берарди… Аллоҳу таоло Азроил алайҳиссаломга: “Ҳабибимга энг чиройли кўринишда боргин! Агар рухсат берса, руҳини юмшоқ ва енгилгина ол. Рухсат бермаса, қайтиб кел!” деб буюрди. Азроил алайҳиссалом, ҳақиқатан энг чиройли, кўркли одам қиёфасида муҳтарам пайғамбаримизнинг саодатхоналари эшиги олдига келиб: “Ассалому алайкум, эй нубувват уйи эгаси! Ичкарига киришга изн берасизми? Аллоҳу таоло сизга раҳмат қилсин!” деди. Ҳазрати Оиша волидамиз, пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнбошларида ўтирган ҳазрати Фотимага: “Эшикка қаранг” деди. У эшикка бориб, ғамгин овозда, “Эй Аллоҳу таолонинг бандаси! Расулуллоҳ ҳозир ўз ҳоллари билан бандлар” деб жавоб қилди. Азроил, яна рухсат сўради. Жавоб яна шундай бўлди. Учинчи марта, саломини такрорлаб, албатта кириши лозимлигини овоз кўтариб айтганида пайғамбаримиз хабардор бўлдилар ва: “Ё Фотима! Эшикка ким келди?!” деб сўрадилар. Ҳазрати Фотима, “Ё Расулаллоҳ! Эшикда бири ичкари киришга рухсат сўраб турибди. Бир неча марта бандмиз дедим. Бироқ учинчисида товушидан этим жимирлаб кетди” деди. Шунда Расулуллоҳ: “Эй Фотима! Биласанми, эшикда ким турибди? У, лаззатларни бузувчи, жамиятларни тору мор қилувчи, хотинларни тул, болаларни етим қолдирувчи, уйларни ҳароб, қабрларни обод қилгучи, ўлим малаги Азроилдир. Эй Азроил киринг” дедилар. Ўшанда Фотима волидамиз таърифи мумкин бўлмаган изтиробга тушиб, беихтиёр: “Воҳ Мадина, ҳароб бўлдинг!” деб юборди.

Пайғамбаримиз, ҳазрати Фотиманинг қўлларини ўз кўксига қўйиб, муборак кўзларини юмдилар. Атрофдагилар муборак жонлари узилди деб ўйлади. Ҳазрати Фотима волидамиз чидай олмай, отасининг муборак қулоғига эгилиб, юракни эзиб юборадиган овоз билан: “Отажоним!..” деди. Жавоб бўлмагач, “Жоним сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ! Илтимос, муборак кўзларингизни очинг, менга бирон нима денг…” деб ялинди. Оламлар сарвари муборак кўзларини очиб, қизининг кўз ёшларини артдилар ва унинг қулоғига вафот этажакларини айтдилар. Буни эшитган ҳазрати Фотима йиғлай бошлади. Яна бир марта унинг қулоғига, “Аҳл-и байтимдан биринчи бўлиб менинг ёнимга сен келасан” дея марҳамат қилдилар. У бу хушхабарга севиниб, бироз тасалли топди.

Ҳазрати Фотима волидамиз: “Отажон! Бугун айрилиқ куни! Энди сиз билан қачон топишамиз?” деб сўради. Расулулло: “Эй қизим! Мени қиёмат куни ҳовуз ёнида топасан. Умматимдан ҳовузга етиб келганларга сув тутаман” деб марҳамат қилдилар. Ҳазрати Фотима: “Агар сизни у ерда топа олмасам нима қиламан?” деб сўраганида, муҳтарам пайғамбаримиз: “Мезон (тарози) ёнидан топасан. Мен у ерда умматимга шафоат қиламан” деб марҳамат қилдилар.

Ҳазрати Фотима волидамиз: “У ерда ҳам топа олмасамчи, ё Расулаллоҳ!” деганида, пайғамбаримиз, “Сирот кўприги ёнидан топасан. Мен у ерда Раббимга, “Ё Раббий! Умматимни оташдан муҳофаза қил” деб ёлвораман” дедилар.

275. Вафотлари (12) Кейин, ҳазрати Али ғамгин овозда: “Ё Ра-сулаллоҳ! Сиз руҳингизни таслим этганингиздан кейин ғас-лингизни(ғасл – мурдани ювиш-тозалаш маъносини берадиган сўз) ким қилади, кафанингиз нимадан бўлсин? Жаноза намози-ни ким ўқитсин, қабрга ким қўйсин?” деб сўради. Пайғамбари-миз: “Эй Али, мени сен юв, Фадл бин Аббос сув қўйиб турсин. Жаброил сизга қўшилиб, учинчи бўлади. Ғасл (ювиш)ни битир-ганингиздан кейин, кафанлайсизлар. Жаброил жаннатдан хуш-бўй мушклардан келтиради. Ундан кейин мени масжидга олиб чиқиб, ўзларингиз ташқарига чиқиб турасизлар. Чунки биринчи бўлиб Жаброил, кейин бирин-кетин Микоил, Исрофил, улардан сўнгра малаклар гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанозамни ўқийдилар. Ана шундан кейин сизлар кириб, саф-саф бўлинг. Ҳеч ким мендан олдинда турмасин” дея марҳамат қилдилар.

Сўнгра, кутиб турган Азроил алайҳиссаломга: “Эй Азроил! Зиё-рат учун келдингми ёки руҳимни олишгами?” деб сўрадилар. Азроил алайҳиссалом: “Меҳмон бўлиб келиш билан бирга зим-мамда вазифам ҳам бор. Аллоҳу таоло, ҳузурингизга рухсат олиб киршимни буюрди. Муборак руҳингизни фақат рухсатингиз билан оламан. Ё Расулаллоҳ! Агар изн берсангиз, амрингизга итоат қилган ҳолда руҳингизни қабз этаман. Йўқ десангиз, Раббимга қайтиб кетаман” деди.

Муҳтарам пайғамбаримиз: “Эй Азроил! Жаброилни қаерда қолдирдинг?” дедилар. “Жаброил дунё осмонида қолди. Фаришталар унга сизнинг вафотингиз муносабати билан таъзия изҳор қилмоқда” дея жавоб қилди. Ш пайтда Жаброил алайҳиссалом ҳам келди. Расулуллоҳ сарваримиз: “Эй қардошим Жаброил! Дунёдан кўчадиган вақт ҳам етиб келди. Аллоҳу таолонинг ҳузурида мен учун нималар бор? Менга хушхабарлар бергин, кўнглим тўлган ҳолда омонатимни топширайин,” деди-лар. Жаброил алайҳиссалом: “Эй Аллоҳу таолонинг севгилиси! Мен осмон дарвозасини очиқ қолдирдим. Малаклар саф тортиб, Сизнинг руҳингизга муҳаббат ила мунтазирлар” деди. Муҳтарам пайғамбаримиз: “Ҳамд Аллоҳу таолога махсус. Сен менга мужда-лар бер! Раббимнинг наздида менга аталган нималар бор?” дея марҳамат қилдилар. Жаброил алайҳиссалом: “Ё Расулаллоҳ! Сизнинг ташрифингиз учун жаннат дарвозалари очилиб, жан-нат дарёлари жўш урган, жаннат дарахтлари қулоч ёзиб, ҳурий-лар безанмишлар” деди. Жаноби пайғамбаримиз яна: “Ҳамд, Аллоҳу таолога хосдир. Сен менга бошқа хушхабарлар бергин, ё Жаброил!” дедилар. Жаброил алайҳиссалом: “Ё Расулаллоҳ! Сиз қиёмат куни биринчи шафоат қилувчи ва шафоати илк қабул этилганлардан бўласиз” деди. Севимли райғамбаримиз такрор: “Ҳамду сано Аллоҳу таолога хос. Ё Жаброил! Менга бошқа суюн-чилар бер” дея марҳамат қилгандилар, Жаброил алайҳиссалом: “Ё Расулаллоҳ! Сиз нимани сўраяпсиз?” деди. Ана шунда муҳта-рам пайғамбаримиз: “Менинг бутун андиша-ю хавотирим ва дарду ғамим, ортимда қолдираётган умматимдир” дея марҳамат қилдилар. Ҳазрати Жаброил: “Эй Аллоҳу таолонинг Ҳабиби! Аллоҳу таоло қиёмат куни сиз рози бўлгунингизча умматингиз-ни мағфират қилади. Барча пайғамбарлардан олдин сизни ва барча умматлардан олдин сизнинг умматингизни жаннатга кир-гизади” деди. Ана ўшанда севгили пайғамбаримиз, Жаброил алайҳиссаломга қараб: “Аллоҳу таолодан учта муродим бор: Бири, умматимнинг гуноҳкорларига мен шафоатчи қилиши; Иккинчиси, умматимнинг дунёдаги гуноҳлари туфайли уларга азоб берилмаслиги; Учинчиси, пайшанба ва душанба кунлари умматимнинг амаллари менга билдирилиб турилишидир. (Агар амаллари яхши бўлса, дуо қиламан, Аллоҳу таоло қабул қилади. Ёмон бўлса, шафоат қилиб, амал дафтарларидан ўчирилишини сўрайман)” деб марҳамат қилдилар. Жаброил алайҳиссалом, Ал-лоҳу таолодан учта тилаги ҳам қабул қилинганини хабар берди. Шундан кейин муҳтарам пайғамбаримиз енгил тин олдилар.

Ўша пайт Аллоҳу таоло ваҳий қилиб: “Эй Ҳабибим! Умматингга бунчалар муҳаббат ва шафқат кўрсатишни, муборак қалбингга ким солиб қўйди?” деди. Пайғамбаримиз: “Мени яратиб, тарбия қилган Раббим таоло” деб жавоб бердилар. Жаноби Ҳақ: “Сенинг умматингга, менинг меҳр ва марҳамат сеникидан минг марта зиёдадир. Уларни менга қўйиб бер” деб буюрди. Ўша муждадан кейин севгили пайғамбаримиз: “Мен энди таскин топдим. Эй Азроил биродарим! Сенга буйрилган вазифангни бажо келтир!” деб марҳамат қилдилар.

276. Вафотлари (13) Азроил алайҳиссалом вазифасини адо этиш учун ҳурматига яратилган Коинот султонининг ҳузурларига яқинлашди. Муҳтарам пайғамбаримиз, ёнларида турган идиш-даги сувга иккала қўлларини ҳам ботириб ҳўллагач муборак юз-ларига суртдилар ва: “Ла илоҳа иллаллоҳ! Эй Аллоҳим! Рафиқ-и аъло!..” деб марҳамат қилдилар. Азроил алайҳиссалом, Оламлар жанобининг руҳини ола бошлади. Расулуллоҳ жанобимизнинг ранглари баъзан қизариб, баъзан сарғайиб турди. Азроил алай-ҳиссаломга: “Умматимнинг жонини ҳам шундай шиддат ва жабр қилиб оласанми!” деб сўраган-ларида, у: “Ё Расулаллоҳ! Ҳеч ким-нинг жонини бунчалик енгил қилиб олмадим” деб жавоб берди. Энг сўнгги сонияларда ҳам умматини унутмаган севимли пай-ғамбаримиз: “Эй Азроил! Умматимга кўрсатадиган шиддатинг-ни менга кўрсат! Зеро улар заиф бўлиб, чидай олмайдилар – .. .” деб марҳамат қилдилар. Кейин яна, “Ла илоҳа иллаллоҳ! Рафиқ-и аъло!” дедилар ва муборак руҳлари олиниб, оъло-йи илиййинга элтилди…

Ассалоту вассалому алайка ё Расулаллоҳ!

Ассалоту вассалому алайка ё Ҳабибаллоҳ!

Ассалоту вассалому алайка ё Саййидал аввалина вал-охирийн!

Шафоат ё Расулаллоҳ! Дахийлак ё Расулаллоҳ!

Жаброил алайҳиссалом, пайғамбаримизга: “Ассалому алайкум, эй Аллоҳу таолонинг Расули! Менинг дунёдаги мақсуд ва матлубим сиз эдингиз. Бундан кейин бошқа ер юзига келмайман!” деб, видолашди.

Расули акрам жанобимизнинг муборак руҳлари, юксак оламга кетгач ҳазрати Фотима волидамиз ва азвожи тоҳирот (муборак хонимлари) (родиаллоҳу анҳунна) овоз чиқариб йиғлай бошладилар.

Шу орада ғойибдан бир овоз: “Ассалому алайкум, ё Аҳли байт! Ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу” деб салом бериб “Билингизки, ҳар бир жонли ўлимни тотади. Қиёмат куни эса, сизга ажр-ларингиз тўла-тўкис берилади” маолидаги Оли Имрон сура-сининг 185-ояти каримасини ўқиди. Кейин йиғлаётганларга тасалли бериб: “Аллоҳу таолонинг эҳсон ва икромларига ино-нинглар. Унга маҳкам боғланиб, Ундангина умид қилинглар. Фарёд-фиғон этманглар! Асл мусибатга учраганлар, савобдан маҳрум қолганлардир” дея таъзия билдирди.

Ғойибдан келган оврзни хонада ва яқинидаги барча эшитиб, саломига алик олдилар. Уларни айтган Ҳизр алайҳиссалом эди.

277. Вафотлари (14) Расули акрамнинг юзларида мавт (ўлим) аломат-лари кўрингач Умм-и Айман, қўшин билан йўлга чиққан ўғли Усомага хабар юборди. Бу нохуш хабарни олган Усома, ҳазрати Умар ва Абу Убай-далар қўшиндан чиқиб масжиди Набавийга келдилар. Оиша-и Сиддиқа ва бошқа аёлларнинг йиғисидан Масжиди шарифдаги Асҳоби киром шошиб қолган, барчаси худди ақлини йўқотгандек эди. Шу боис ҳеч ким нима қилаётганини билмасди. Ҳазрати Али ҳаракатсиз тошдай қотган. Ҳазрати Усмон тилдан қолган. Ҳазрати Умар эса, “Ким пайғамбар ўлди деса, боши-ни танасидан жудо қиламан!” деб ҳайқирган. Хуллас Мадина аҳли ақлини йўқотаёзган эди.  Ҳазрати Абу Бакр, у пайтда ўз уйида эди. У ҳам югуриб келиб, ҳужра-и саодатга кирди. Фахри оламнинг юзларини очиб қаради. Вафот этганликларини кўрди. Муборак юзлари ва барча аъзойи бадан-лари латиф, назиф бўлиб, нурдек порларди. “Мамотингиз ҳам, ҳаётингиз-дек қандай чиройли, ё Расулаллоҳ!” деб, ўпди ва узоқ йиғлади. Кейин му-борак юзларини ёпиб қўйиб, уй халқига тасалли берди.

Масжид-и шарифга кирди. Минбарга чиқиб, саҳобаларга бир хутба ўқиди. Аллоҳу таолога ҳамду сано айтди ва Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи васаллам) жанобимизга салот ўқигач, “Ҳар ким Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган бўлса, бил-синки, Муҳаммад алайҳиссалом вафот этди. Ҳар ким Аллоҳу таолога сиғинаётган бўлса, У ҳайй (тирик) ва боқийдир (абадий-дир).– деди. Ортидан давом этиб: “Муҳаммад(алайҳиссалом) расулдир. Ундан аввал ҳам расуллар келган. Бу ҳам ўлади. Вафот этса ёки ўлдирилса, динингиздан қайтасизларми? Агар диндан чиқувчилар бўлса, ундан Аллоҳу таолога зарар етмайди. Ак-синча ўзига зарар етказган бўлади. Динидан қайтмаганларга Аллоҳу таоло савоблар беради”маолидаги Ол-и Имрон сура-сининг 144-ояти каримасини ўқиди. Асҳоби киромга насиҳатлар қилиб, Мадинада ҳукм сураётган паришонхотирлик ва сароси-мага чек қўйди. Шундан кейин ҳамма Расулуллоҳнинг вафот этганига ишонди. Ҳузн ва ғам Асҳоби киромнинг юракларига худди заҳарли ҳанжардек санчилди. Кўзлар йиғида, кўзёшлар дарёдек оқар, ҳасрат оташи ҳамманинг юрагини доғларди.

 278. Вафотлари (15) Асҳоби киром (алайҳимурридвон) пайғамбаримиздан кейин ҳазрати Абу Бакрни халифа қилиб сайладилар. Унга байъат қилиб, тобе бўлдилар ва у зотнинг амри остида ҳаракат қилишга киришдилар.

Расули акрам, ҳижратнинг ўн биринчи йили (милодий 632 йил) Рабиул-аввал ойининг ўн иккиси, душанба куни чошгоҳ вақтида охиратга иртиҳол айладилар (охиратга кўчдилар). Ўша куни қамарий тақвим бўйича 63, шамсий тақвим бўйича 61 ёшда эдилар.

Муҳтарам пайғамбаримизнинг муборак баданларини ҳазрати Али, ҳазрати Аббос, ҳазрати Фадл бин Аббос, ҳазрати Қусам бин Аббос, ҳазрати Усома бин Зайд, ҳазрати Солиҳлар ғасл қилдилар. Ғасл пайтида муборак вужудларидан шундай хушбўй ҳид тарқал-дики, шу кунгача ҳеч ким ундай мушкни туймаганди. Кейин кафанлаб, бир тобут билан масжидга олиб келдилар. Пайғам-баримизнинг ўзлари васият қилганларидек ҳамма масжидни холи қолдирди. Малоика гуруҳ-гуруҳ бўлиб келиб, жаноза на-мозини ўқидилар. Малаклар намоз ўқиб бўлгач ғойибдан бир овоз: “Ичкари киринглар! Пайғамбарингизнинг жанозасини ўқинглар!” деди. Саҳобаи киром ичкарига кириб, имомсиз ҳолда муҳтарам пайғамбаримизнинг намозини ўқидилар. Одам кўпли-гидан жаноза маросими чоршанба кун шомгача давом этди.

Асҳоби киром, севимли Пайғамбаримизга қабрни қаерда қазиш борасида ҳазрати Абу Бакр хотирлатган ушбу ҳадиси шарифга амал қилдилар: “Пайғамбарлар, руҳларини таслим этган жойда дафн қилинадилар.” Абу Талҳа Ансорий ҳазратлари қазган лаҳд (лаҳад) кўринишидаги қабри шарифга чоршанба куни ярим кечаси дафн қилиндилар. Ҳазрати Аббоснинг ўғли Қусам қабр ичидаги хизматни охиригача адо этиб, ундан энг охирида чиқ-қан киши эди. Чиққанида: “Расулуллоҳнинг муборак юз-ларини охирги марта кўрган одам менман. Муборак дудоқлари қимир-лаётгандек туюлди. Эгилиб қулоқ солдим, У: “Ё Раббий! Умма-тим!.. Ё Раббий! Умматим!..” дея ёлворарди-лар.”   Севгили пайғамбаримиз вафот этган кун Абдуллоҳ бин Зайд ҳазратлари: “Ё Раббий! Менга бу кўз, Ҳабибингни муборак юзларини кўриш учун лозим эди. У зот энди кўринмайдиган бўлгач, кўзлар менга керак эмас! Ё Раббий кўзларимни мендан ол!” деб дуо қилди ва кўр бўлиб қолди…

279. Диндан чиқиш ҳаракатлари (1) Жаноби пайғамбаримиз-нинг вафотларидан кейин, иртидод, яъни диндан қайтиш ҳаракатлари бошланди. Тобора авж ола бошлади. Улар билан мужодалада ҳазрати Абу Бакрнинг жуда катта хизматлари бўлди. Агар мусулмонлар бошида унингдек дироятли киши бўлмаганида бу таҳлика бутун Арабистонни қамраб оларди. Шунинг учун ҳазрати Оиша волидамиз:“Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин араблар иртидод этди (диндан чиқди). Нифоқ авж олди. Отамнинг зиммасига тушган ташвиш, тоғларга тушсайди, улар муҳаққақ парча-парча бўлиб майдаланиб кетарди!” деганди.

Ҳазрати Абу Ҳурайра: “Агар Абу Бакр бўлмаганда, Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин уммати Муҳаммад ҳалок бўларди!” деган. Яна “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган ўша Аллоҳга қасам бўлсинки, агар Абу Бакр халифаликни бўйнига олмаганда, ер юзида Аллоҳга ибодат қиладиган киши қолмасди!” деган ва бу сўзларини уч марта такрорлаган.

Абу Ража-ул Утаридий ҳикоя қилади: “Мадинага кирганимда халойиқ йиғилиб турганини кўрдим. Оломон орасида биттаси “Сенга жоним қурбон бўлсин! Валлоҳи агар сен бўлмаганингда шубҳасиз биз ҳалок бўлардик!” деган сўзларни айтиб кимнинг-дир бошидан ўпганига гувоҳ бўлдим. “Булар кимлар?” деб сўра-дим. “Муртадларга қарши курашгани туфайли Абу Бакрнинг бошидан Умар ўпди!” дейишди.”

Ҳазрати Оиша онамиз айтдики: “Араблар иртидод қилишни бошлаган кунларда отам қиличини яланғочлаб, туясига мин-ганида, ҳазрати Али, дарров олдига бориб, туянинг жиловидан ушлаб: “Сизга, Расул алайҳиссаломнинг Уҳуд жангида айтган-ларини айтайин: қиличингизни қайтиб қинига солинг ва ўзин-гизни хавф-хатарга ташлаб, бизни ғам-ғуссага ғарқ қилманг!   Валлоҳи, сизнинг бошингизга бирон фалокат келгудек бўлса, сиздан кейин Исломият абадиян қаддини ростлай  олмай- ди!”  деди.” (Баъзи гумроҳлар даво қилганидек агар ҳазрати Али, Абу Бакрнинг халифалигига қарши бўлганида, унинг урушга кетиб, ҳалок бўлишини истаган бўларди. Шу тариқа ўзининг халифа бўлишига йўл очилган бўларди.)

Ҳазрати Оиша волидамиз, ўша кунларни қуйидагича тасвир- лаган: “Расулуллоҳнинг вафотларини эшитиб, бадавий араб қабилаларининг аксарияти иртидод қилиб, диндан чиқди. Жамиятда яҳудийлик, христианлик ва мунофиқлик авж ола бошлади.

Мусулмонлар, худди совуқ қиш кечасида ёмғир тагида қолиб, тўзиб кетган қўйлардек тарқоқ ҳолга тушди. Ўшанда ҳаттоки кўп маккаликлар ҳам Исломдан чиқишга шайланган эди. Суҳайл бин Амр, Каъбанинг эшигига чиқиб, маккаликларга таъсирли нутқ ирод қилиб, шубҳаларини тарқатиб, диндан чиқишга мойилликларининг олдини олишга муваффақ бўлди.”

Ислом тарихида “динни рад қилиш, диндан қайтиш” деган маъноларга келувчи “иртижо” (орқага қайтиш), “муртажи”  (орқага қайтган) таъбирлар ушбу  ҳодисалардан кейин ишлатила бошлаган.

280. Диндан чиқиш ҳаракатлари (2) Пайғамбаримиз вафот этгач, мунофиқлар, яҳудийлар ва христианларнинг гиж-гижлаши оқибатида оммавий равишда диндан чиқишлар кузатила бошлади.

Маккада ҳам шундай хавф туғилганида ҳазрати Суҳайл бин Амр, Каъбанинг эшикларига тирманиб, маккаликларга қуйидагиларни гапирди:

“Эй маккаликлар! Сиз, мусулмон бўлганларнинг охиргиси бўлдингиз. Зинҳор иртидод қилиб, диндан чиққанларнинг биринчиси бўлманг! Валлоҳи, Аллоҳу таъоло, Расул алайҳиссалом марҳамат қилганларидек барибир бу ишни комил қилгай. Мен пайғамбаримизнинг, ҳозир мен турган жойда битта ўзлари туриб: “Мен билан бирга “Ла илоҳа иллаллоҳ” денглар, шунда араблар сизни кўриб динга киргай, араб бўлмаганлар, сизга жизя тўлагайлар! Валлоҳи, Кисро ва Қайсарнинг ҳазиналари Аллоҳ йўлига сарфланажак!” деганларини ўз қулоғим билан эшитганман.

Ўшанда сарвари коинот ҳазратимизни ҳижв қилганларнинг вақт ўтиб, мусулмон бўлиб, закот ва садақа йиғувчилар бўлганига гувоҳ бўлдинигиз. Валлоҳи, қолган айтганлари ҳам рўёбга чиқади. Валлоҳи, шунга аминманки, ер юзида кундуз-кеча алмашиб тургунча бу дин ҳам туради. Орангиздаги баъзилар, сизни алдамасин! Мен билганларни улар ҳам яхши билишади. Лекин Ҳошим ўғилларига нисбатан ҳасадларидан қалблари муҳрланиб қолган.

Эй одамлар! Мен Қурайш мансублари орасида денгиз ва қуруқликда энг кўп восита хўжайини бўлган одамман. Сиз, ўз амирингизга итоат қилинг ва закотларингизни унга тўланг.

Агар ушбу Исломият давом этмай, бирон жойда якунига етса, закотларингизни сизга қайтариб беришга мен кафилман!” деди ва йиғлаб юборди.

Бу сўзларни эшитган халқ, диннинг келажаги йўқ, уни тарк этиш керак деган ғалаённи қўйиб, тинчланди.

Суҳайл бин Амрнинг ушбу нутқидан таъсирланган кейин маккаликлар иртидоддан воз кечди ва ана шундан кейингина Макка ҳокими Аттоб бин Асид майдонга чиқа олди.

Суҳайл бин Амр, Бадр урушига мушриклар сафида қатнашиб, мусулмонларга асир тушганида, Пайғамбаримиз, ҳазрати Умарга, у ҳақда: “Умид қиламанки, бир куни сиз эътироз қилмайдиган мақомда туриб, халққа хитоб қилади!” деган ҳадиси шарифи унинг мана шу бугунги хитобатига ишорат эди.

Ҳазрати Умар ҳам, Суҳайлнинг нутқини эшитганида, дарров пайғамбаримизнинг у ҳақда айтганлари эсига тушиб, беихтиёр ўз-ўзига: “Мен шаҳодат қиламанки, сиз муҳаққақ Расулуллоҳсиз!” деган эди.

 281. Қабрда ҳаётликлари (1) Пайғамбарлар қабрларида биз билмайдиган ҳолатда ҳаётдирлар. Авлиё ва шаҳидлар ҳам тирикдирлар. Уларнинг ҳаётликлари шунчаки сўзда эмас, том маънода тириклар. Ол-и Имрон сурасининг 169-ояти каримасида маолан: “Аллоҳу таоло йўлида ўлдирилганларни ўлик деб ўйламанглар! Улар, Рабларининг ҳузурида тирик бўлиб, ризқланмоқдалар” дейилган.

Ушбу ояти каримада шаҳидларнинг қабрда тирик эканликларини билдирмоқда. Пайғамбарлар шаҳидлардан албатта устунроқ ва фазилатлироқдир. Ислом олимлари наздида, барча пайғамбарлар шаҳид бўлиб вафот этганлар.

Расулуллоҳ охирги хаста ётган кунларида “Хайбарда еган овқатнинг заҳрини ҳамма вақт ҳис қилардим.” деб марҳамат қилгандилар. Ўша ҳадиси шариф, Расулуллоҳ жанобимизнинг шаҳид бўлиб вафот этганликларига далолат қилмоқда.

Сарваримизнинг барча шаҳидлар сингари қабрларида ҳаёт эканликлари бу ердан ҳам англашилмоқда.  “Бухорий” ва“Муслим”да мазкур бир ҳадиси шарифда: “Меърож кечасида, Мусонинг (алайҳиссалом) қабри ёнидан ўтдим. Мозорида тик туриб намоз ўқиётганди” деб марҳамат қилинди.

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Аллоҳу таоло, тупроққа пайғамбарларни чиритишни ҳаром қилган” деб марҳамат қилинади. Бу хабарларнинг саҳиҳлигини олимлар якдиллик билан тасдиқлаганлар. Яна “Бухорий” ва “Муслим”да: “Аллоҳу таоло, Меърож кечасида барча пайғамбарларни бизнинг пайғамбаримизга кўрсатди. Уларга имом бўлиб икки ракъат намоз ўқитдилар” деб қайд қилинган.

Намоз – рукуъ ва сажда қилиш орқали адо этилади. Бу хабар, уларнинг тирик ҳолда жасад, яъни баданлари билан намоз ўқиганларини кўрсатади.  “Мишкат”  китобининг охирги жилдида, Меърож бобининг биринчи фасли охирида, “Муслим”дан олиб, Абу Ҳурайра ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Аллоҳу таоло менга кўрсатди. Мусо (алайҳиссалом) тик турган ҳолатда намоз ўқирди, хипча эди. Сочлари тўзиб, таралмаган кўринишда эмасди. Худди Шанъа қабиласидан бўлган йигитга ўхшар- ди. Исо (алайҳиссалом) эса, Урва бин Масъуд Сақофийга ўхшарди” деб марҳамат қилинади.

Шанъа Ямандаги икки қабиланинг номи. Мана шу ҳадиси шарифлар, пайғамбар-ларнинг, Раблари ҳузурида тирик эканликларини кўрсатади. Уларнинг  жасадлари (ба-данлари) ҳам, руҳларидек латиф кўринишда бўлиб, қаттиқ эмас. Модда оламида ҳам, руҳ оламида ҳам кўрина оладилар.

 Шунинг учун пайғамбарлар руҳ ва баданлари билан бирга кўрина олади. Ҳадиси шарифда, Мусо ва Исо алайҳимуссаломнинг намоз ўқиганлари айтилган. Маълумки, намоз ўқиш баъзи ҳатти-ҳаракатлардан иборат. Ҳаракатлар эса, бадан орқали бажари-лади, руҳ орқали эмас. Мусо алайҳиссалом ҳақида Расулуллоҳнинг “Уни ўрта бўйли, ориқроқ, сочлари таралиб йиғилган ҳолатда кўрдим” дея марҳамат қилишлари, руҳини эмас, баданини кўрганликларига далолат қилмоқда.

282. Қабрда ҳаётликлари (2) Имоми Байҳақий айтади: “Пайғамбарлар дафн қилингач, руҳлари баданларига қайтарилади. Биз уларни кўрмаймиз. Малакларни кўра олмаганимиздек, улар ҳам кўринмас бўлиб қоладилар. Фақат Аллоҳу таолонинг каромат сифатида эҳсон қилган баъзи танланган кишилар уларни кўришлари мумкин.” Имоми Суютий ҳам шундай деганлар.

Жуда кўп улуғ шахслар, саломларга қабри саодатдан жавоб берилганига кўп марта гувоҳ бўлганлар. Бошқа қабрлардан ҳам саломга алик олингани кўп эшитилган.

Ҳадиси шарифда: “Менга салом берилганда, Аллоҳу таоло руҳимни қайтариб беради ва мен унга жавоб бераман” дея марҳамат қилинади.

Имоми Суютий ҳазратлари айтадики: “Расулуллоҳ, жамол-и илоҳийни кўриб, ром бўлиб, баданларидаги туйғу ва сезгиларни унутдилар. Бир мусулмон салом берганда муборак руҳлари ушбу ҳолдан фориғ бўлиб, бадан туйғуларини туя бошлайди. Ҳаётда ҳам шундай ҳолатдагилар оз эмас. Масалан, бирон дунё ёки охират масаласида теран ўйга чўмган киши, ёнидагиларнинг гапларини эшитмайди-ю, жамол-и илоҳияга ром бўлган зот бегона овозни эшита оладими?”

Қози Иёз ҳазратлари “Шифо” китобида Сулаймон бин Суҳаймдан қилган ривоятида “Бир кеча тушимда Фахри Коинот жанобимизни кўрдим. “Ё Расулаллоҳ! Қабрингизга келиб салом берганларни биласизми?” дедим. “Ҳа, биламан ва уларнинг саломини олиб, алик қайтараман” дея марҳамат қилдилар” деб ёзган.

Пайғамбарларнинг мозорларида тирик эканликлари ҳақида ҳадиси шарифлар  шунчалик кўпки, ҳаммаси бир-бирини қўллаб, қувватлаган. Масалан, бир ҳадиси шарифда: “Қабрим ёнида менга атаб ўқилган салавотни эшитаман. Узоқ жойларда ўқилганлар менга билдирилади” дея марҳамат қилинган.

Бу ҳадиси шариф, Абу Бакр бин Абий Шайба томонидан хабар берилган. Бу ва бунга ўхшаш ҳадиси шарифлар, олти улуғ ҳадис олимининг китобларида мавжуд.

 Абдуллоҳ  бин Аббос ҳазратларидан Ибни Абид-дунё хабар берган ҳадиси шарифда:  “Бир киши, танишининг қабрига бориб, салом берса, маййит уни танийди ва алик олади. Танимаган маййитга салом берса, маййит хурсанд бўлиб, алик олади” деб марҳамат қилинган.

283. Қабрда ҳаётликлари (3) Расулуллоҳ, бутун ер юзидан бир вақтда салоту салом айтганларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида қандай алик олишлари мумкин,- деган савол туғилгудек бўлса, туш маҳали қуёшнинг бир пайтда минглаб шаҳарга нур сочишидек,- деб жавоб берилади.

Иброҳим бин Башар ҳазратлари: “Ҳаж қилганимдан кейин қабри саодатни зиёрат қилишга Мадинага бордим. Ҳужраи саодат олдида туриб салом бердим. “Ва алайкассалом” жавобини эшитдим” деб баён қилган.

Расулуллоҳ жанобимиз: “Мен вафотимдан кейин ҳам ҳаётдагидек тушунаман” деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Пайғамбарлар, қабрларида тирик бўлиб, намоз ўқийдилар” дейилган.

Авлиёнинг улуғларидан Саййид Аҳмад Руфоий ҳазратлари ва яна кўплаб валийларнинг Расулуллоҳга салом берганда алик олганларини эшитганлари, Аҳмад Руфоийнинг Расулуллоҳ қўлларидан ўпиш бахтига муяссар бўлганлиги ҳақидаги воқеалар мўтабар, ишончли китобларда қайд қилинган.

Имоми Суютий ўз китобида: “Юксак даражали валийлар, пайғамбарларни ҳаёт ҳолларича кўра оладилар. Пайғамбаримизнинг Мусо алайҳиссаломни мозорида тирик ҳолда кўришлари, мўъжиза эди. Авлиёнинг ҳам шу тарзда кўриши каромат бўлади. Кароматга ишонмаслик, жоҳилликдан юзага келади” деб ёзган.

Ибн Ҳиббон, Ибн Можа ва Абу Довуд хабар берган ҳадиси шарифда: “Жума кунлари менга кўп салавот ўқинглар! Улар менга билдирилади” деб буйрилди. “Вафотингиздан кейин ҳам билдириладими?” деганларида, “Тупроқ пайғамбарларнинг вужудини чиритмайди. Бир мўмин менга салавот ўқиганида, уни бир фаришта менга етказиб, умматингиздан фалон ўғли фалон, сизга салом айтди ва дуо қилди дейди” дея марҳамат қилинди.

Расулуллоҳ, ҳаёт чоғларида Асҳобига Аллоҳу таолонинг раҳмати (меҳри), улуғ неъмати бўлганларидек, вафотларидан кейин ҳам жами умматлари учун улуғ неъмат ва барча яхшиликлар манбаидирлар.

Бакир бин Абдуллоҳ Музаний ривоят қилган ҳадиси шарифда, Расули акрам: “Ҳаётим сиз учун хайрли. Чунки маромимизни бир-биримизга айтиш имконига эгамиз. Ўлгач вафотим ҳам сизга хайрли бўлади. Амалларингиз менга кўрсатилади. Яхши ишларингизни кўрганимда, Аллоҳу таолога ҳамду сано айтаман. Ёмон ишларингизни кўрганимда сизлар учун авфу мағфират тилайман” дея марҳамат қилинади.

Қусам бин Аббос ҳазратлари, Расулуллоҳнинг дафнларига иштирок этишдек бахтга мушарраф бўлганди. Дафн ишини тугатиб, қабрдан энг охирида у чиқди. Айтдики: “Расулуллоҳнинг муборак юзларини энг охирги кўрган одам мен эдим. Қабрда муборак дудоқлари пичирлагандек туюлди. Эгилиб қулоқ солдим,  “Ё Раббий! Умматим!… Ё Раббий! Умматим!…”– деётган эдилар.”

 

284. Расулуллоҳни кўриш (1) Расулуллоҳ жанобимизни уйқуда ёки уйғоқ вақтда кўриш мумкинми? Агар мумкин бўлса, кўринган қиёфа асл ўзлари бўладими ёки ўхшашими? Бундай саволларга олимларимиз турлича жавоб берганлар.

Қабрларида ҳаёт эканликларини иттифоқ билан таъкидлаш билан бирга, у зотни кўриш мумкин эканлигини ҳам аксар олимлар баён қилганлар. Шундайлиги ҳадиси шарифлардан ҳам тушунилади. Бир ҳадиси шарифда: “Мени тушида кўрган киши, ўнгида кўргандек бўлади” дея марҳамат қилинади.

Шунинг учун имоми Нававий ҳазратлари: “Пайғамбаримизни тушда кўриш, ҳақиқий ўзларини кўришдир” деган. Ҳадиси шарифда: “Мени тушида кўрган одам ўзимни кўрибди. Чунки шайтон, менинг қиёфамга кира олмайди” деб марҳамат қилинган.

Иброҳим Лақоний ҳазратлари айтадики: “Ҳадис олимлари, Расулуллоҳни худди тушда кўргандек ўнгимизда ҳам кўриш мумкин эканлигини иттифоқ билан айтганлар. Ҳар икки ҳолат учун ҳам кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Улардан бир нечасини қуйида нақл қиламиз:

 Муъиниддин Чаштий ҳазратлари қаерга борса, ўша ердаги қабристонларни зиёрат қилар ва бир мунча вақт ўша минтақада яшаб қоларди. Борган жойларида танилиб, овоза бўла бошласа, дарров у ердан кетиб қоларди. Шундай саёҳатларидан бири Маккага томонга бўлган эди. У ерда Каъба-и муаззамани зиёрат қилди. Маккада бир мунча вақт тургандан кейин Мадина-и мунавварага борди. Пайғамбаримизнинг қабри шарифларини зиёрат қилаётган кунлардан бирида, мақбарадан “Муъиниддинни чақиринглар” деган овоз эшитилди.

Шунда мақбара чироқчиси, “Муъиниддин!” деб жар солди. Жамоатнинг бир неча жойидан “лаббай” деган овозлар эшитилди. Кейин “Қайси Муъиниддинни сўраяпсиз?  Бу ерда Муъиниддин исмида кўп одам бор” дейишди.

Шундан сўнгра чироқчи қайтиб бориб, Равза-и мутаҳҳара эшиги олдида туриб одоб билан кутди ва икки марта “Муъиниддин Чаштийни чақиринг” деган овозни эшитди. Чироқчи ушбу буйруққа биноан жамоатга қараб “Муъиниддин Чаштий келсин” деб хитоб қилди.

Муъиниддин Чаштий ҳазратлари бу сўзни эшитиб, бутунлай бошқа аҳволга тушди. Кўз ёшларини тўхтата олмай салавотлар ўқиб, севимли пайғамбаримизнинг мақбараларига яқин борди ва адаб билан кутди. Шу пайт “Эй Қутби машойих! Ичкари киринг” деган овоз эшитилди.

Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Сен менинг динимга хизмат қилувчисан. Ҳиндистонга боришинг керак. Ҳиндистонга боргин. У ерда Ажмир номли бир шаҳар бор. У ерда менинг авлодимдан (невараларимдан) Саййид Ҳусайн исмли бири бор. У жиҳод ва ғазо ниятида кетган эди. Мана ҳозир у шаҳид бўлди. Ажмир шаҳри, кофирлар қўлостига ўтиш арафасида. Сенинг у ерга боришинг сабаби ва баракати билан Исломият ёйилади ва кофирлар мағлуб бўлиб, кучсиз ва ожиз қолгайлар.” Шу гаплардан кейин унга битта анор бердилар ва: “Бу анорга диққат билан қара, қаерга боришингни кўриб, тушуниб ол” дея марҳамат қилдилар.

Муъиниддин Чаштий ҳазратлари, Пайғамбаримиз узатган анорни олиб, амр этилгандек қаради, унда бутун шарқ билан ғарб орасини кўрди.

285. Расулуллоҳни кўриш (2) Аҳмад Руфоий ҳазратлари ҳажга борганди. Қайтишда Мадинаи мунавварада Расули акрам жанобимизнинг муборак қабрларини зиёрат қилаётганда қуйидаги маънода шеър ўқиди:

“Узоқ эдик, тупроғингиз ўпмоққа биз, афандим,

Ўзим келолмай, вакил руҳимни юборардим.

 Энди сизни зиёрат неъмати бўлди насиб,

Муборак қўлингиз беринг, дудоғим ўпсин Ҳабиб!”

Шеър тугаши билан муҳтарам пайғамбаримизнинг қабрларидан муборак қўллари кўринди. Саййид Аҳмад Руфоий таъзим ва ҳурмат билан сарваримиз қўлларидан ўпди. Шу ердагиларнинг барчаси ҳайрат билан ҳодисага гувоҳ бўлишди.

Пайғамбаримизнинг муборак қўлларини ўпгач кўз ёшлари билан Равзаи мутаҳҳаранинг бўсағасига ётиб, жамоатга, “Мени босиб ўтинглар, илтимос” дея ёлворди. Олимлар бошқа эшикдан чиқишга мажбур бўлишди. Бу каромат жуда машҳур бўлиб, тилдан тилга ўтиб, бизнинг замонимизгача етиб келган.

Ибни Обидин ҳазратларининг динга амал қилишдаги ҳоллари жуда машҳур бўлиб, каромат ва манқибалари жуда кўп. Беш вақт намозда аттаҳийётни ўқиётганида Расулуллоҳни ўз кўзи билан кўрарди. Кўра олмаган пайтларида намозини бошқатдан ўқирди.

Ислом олимларининг энг улуғларидан иккинчи минг йилликнинг мужаддиди имоми Раббоний Аҳмад Форуқий Сарҳандийҳазратлари айтадиларки: “Рамазони шарифнинг охирги ўн куни эди. Бир кун ниҳоят даражада гўзал ҳол зуҳур бўлди. Тўшагимда кўзларимни юмиб ётгандим. Тўшагимга кимдир келиб ўтирганини ҳис қилдим. Кўзларимни очсам, не кўз билан кўрмай, аввалгилар ва кейингиларнинг саййиди, муҳтарам пайғамбаримиз ўтирибдилар. Марҳамат қилдиларки: “Сенга ижозат ёзишга келдим. Ҳеч кимга бундай ижозат ёзмагандим.” Бу ижозатноманинг матнида, бу дунёга оид улуғ лутфлар, орқа тарафида эса, нариги дунёга оид кўп иноятлар ёзилган эди.”

Абдулқодир Гейлоний ҳазратлари “Ғуня” китобида Иброҳим Тамимий ҳазратларидан нақл қилади:

“Ҳизр алайҳиссалом менга “Агар тушингда Расулуллоҳни кўришни истасанг, шом намозини ўқигач ўрнингдан туриб, хуфтонгача ҳеч ким билан сўзлашмасдан, шом намозидан кейинги аввобин намозини ўқи. Икки ракъатда бир салом бер. Ҳар ракъатда бир марта Ҳамд, яъни Фотиҳа сурасини ва етти марта Ихлос сурасини ўқи. Хуфтон намозини ҳам жамоат билан ўқиб, уйингга бориб витр намозини ўқи. Ухлашдан аввал икки ракъат намоз ўқиб, ҳар ракъатда Фотиҳадан кейин Ихлос сурасини етти марта ўқи. Намоздан кейин саждага бориб, етти марта Аллоҳу таолога истиғфор келтириб, етти марта “Субҳоналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ло илоҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар вало ҳавла вало қуввата илла биллоҳил алиййил азим” дегин. Сўнгра бошингни саждадан кўтариб, ўтирган ҳолда кафтларингни очиб, “Ё ҳайю, ё қайюм, ё залжалоли вал икром, ё илоҳал аввалийна вал охирин ва ё Раҳмон-ад-дунё вал охирати ва раҳимаҳума, ё Раббий, ё Раббий, ё Раббий, ё Аллоҳ, ё Аллоҳ, ё Аллоҳ” дегин.

Кейин тик туриб, ўша дуонинг ўзини такрорла. Яна саждага бориб ўша дуони ўқи. Ана шундан сўнгра саждадан туриб, қиблага қараб хоҳлаган тарзда ётиб ухла. Ухлаб қолгунча пайғамбаримизга салавоти шарифа келтир” деди.

Мен унга, “Бу дуони кимдан ўрганганингизни айтинг” дедим. Ҳазрати Ҳизр: “Ишонмаяпсанми?” деди. Мен: “Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақ пайғамбар қилиб юборган Аллоҳу таолога қасамки, сизга ишонаман” дедим.

Ҳизр алайҳиссалом, “Мен, Расулуллоҳ бу дуони ўргатган ва васият қилган мажлисда иштирок этган эдим. Бу дуони У зот ўргатган кишидан ўргандим” деди.

286. Расулуллоҳни кўриш (3) Хуллас, мен Ҳизр алайҳиссалом айтгандек қилдим. Тўшагимда муҳтарам пайғамбаримизга саловати шарифа ўқий бошладим. Пайғамбаримизни кўраман деган умид ва севинчдан уйқум қочиб тонггача ухлай олмадим.

Бомдод намозини ўқиб, қуёш кўтарилиб кетгунча ўтирдим. Дуҳо, яъни чошгоҳ намозини ҳам ўқидим. Ичимда “Шомгача етсам, кеча қилганларимни такрорлайман” деб қўйдим. Ўша пайтда кўзларим илиниб кетиб, ухлаб қолибман. Тушимда фаришталар келиб, мени жаннатга олиб борди. У ерда ёқут, зумрад ва инжулардан ясалган кўшку саройлар, бол, сут ва жаннат ичимликлари оқаётган ирмоқлар кўрдим.

Мени жаннатга элтган малаклардан: “Мана бу кўшк кимники?” деб сўрадим. Малаклар: “Сендек амал қилганларники” дедилар. Жаннат ичимликларидан ичирмагунча, неъматларидан едирмагунча мени жаннатдан чиқармадилар. Кейин ўз жойимга олиб келиб қўйдилар.

Сўнгра муҳтарам пайғамбаримиз ёнларида етмишта пайғамбар ва ҳар бир саф ораси шарқ билан ғарб орасича бўлган етмиш саф малоика билан келиб менга салом бериб, қўлимдан ушладилар. Шунда мен: “Ё Расулаллоҳ! Ҳизр алайҳиссалом мана бу ҳадисни сиздан эшитганини айтди” дедим. Пайғамбаримиз: “Ҳизр тўғри айтган, баён қилганлари тўғри. Ҳизр ер юзининг энг катта олимидир. Абдоллар раисидир. Аллоҳнинг ер юзидаги аскарларидандир” дея марҳамат қилдилар. Мен яна: “Ё Расулаллоҳ! Бу амални бажарган одамга бугун кўрганимдан бошқа нарсалар ҳам борми?” дедим. “Сенинг кўрганларингдан, сенга эҳсон қилинганлардан устунроқ яна нималар бўлиши мумкин? Сен жаннатдаги жой ва мақомингни кўрдинг. Жаннат меваларидан еб, шаробларидан ичдинг. Мени, пайғамбарларни ва малоикани кўрдинг. Ҳурийни кўрдинг” дея марҳамат қилдилар.

“Ё Расулаллоҳ! Мен бажарган амални бажариб, бироқ мен тушда кўрганларни кўролмаган кишига, менга эҳсон этилганлар бериладими?” дедим. “Мени ҳақ пайғамбар қилиб юборган Аллоҳу таолога қасамки, ўша киши қилган катта гуноҳлари авф қилинади. Аллоҳу таолонинг у кишига бўлган ғазаби ундан кўтарилади. Мени ҳақ пайғамбар қилиб юборган Аллоҳу таолога қасам ичаманки, бу амални бажарган киши, тушида сен кўрганларни кўрмаса ҳам, сенга берилганлар, унга ҳам берилади. Самодан бир овоз, Аллоҳу таоло, бу амални бажарганни ва шарқдан ғарбгача бутун уммати Муҳаммадни мағфират қилди деб хитоб қилади” деб марҳамат қилдилар.

“Ё Расулаллоҳ! Сизнинг жамолингизни ва жаннатни кўрганимдек у кишига ҳам булардан насиб қиладими?”-дедим. “Ҳа, ҳаммаси берилади” дедилар. “Ё Расулаллоҳ! Эркагу-хотин барча мўминларга бу дуони ўргатиш ва савобидан хабардор қилиш дурустми?” деб сўраганимда, “Мени ҳақ пайғамбар қилиб юборган Аллоҳу таолога қасамки, бу амални Аллоҳу таоло саид қилиб яратган бандалардан бошқаси бажармайди” деб марҳамат қилдилар.

Тушда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақиқий қиёфаларида кўрган одам, муҳаққақ У зотнинг ўзларини кўрган бўлади. Чунки шайтон У зотнинг қиёфаларига кира олмайди. Лекин шайтон бошқа қиёфага кириб, пайғамбарман деб, кўриниши мумкин. Расулуллоҳни танимаган одамнинг уни ажратиши қийин бўлади.

Олимларнинг баъзилари: “Пайғамбаримизни бошқача қиёфада кўриш ҳам яна У зотни кўриш бўлади. Лекин бу ҳалиги одамнинг диндаги нуқсонидан дарак беради. Пайғамбаримизни тушида ҳақиқий ўз қиёфаларида кўришга муваффақ бўлган ва мўмин ҳолида жон топширган ҳар бир одам жаннатийдир”,- деганлар.

Абу Ҳурайра пайғамбаримизнинг ушбу ҳадиси шарифларини хабар берди: “Бир одам Жума кечаси икки ракъат намоз ўқиса, ҳар ракъатда Фотиҳа ва Оят-ал-курсийни бир, Ихлос сурасини ўн беш мартадан ўқиса, намоздан кейин минг марта “Аллоҳумма солли ало Муҳаммадин набиййил-уммийи” деса, келгуси Жумагача мени тушида кўради. У кишининг ўтмиш ва келажак барча гуноҳлари кечирилади. Жаннат мени кўрганлар учун ҳозирланган”.

287. Қабри шарифларини зиёрат қилиш (1) Фахри коинот марҳамат қилдиларки: “Кимки мени вафотимдан кейин зиёрат қилса, ҳаётлигимда зиёрат қилгандек бўлур.” “Миръоти Мадина” китобида келтирилган бир ҳадиси шарифда: “Қабримни зиёрат қилган мўминга шафоатим вожиб бўлди” дея марҳамат қилинган. Бу ҳадиси шарифни Ибни Ҳузайма, Баззор, Дора Қутний ва Табаронийлар хабар берган. Баззор ҳазратларидан етган бир ҳадиси шарифда: “Қабримни зиёрат қилганга шафоатим ҳалол бўлди” дея марҳамат қилинган.

“Муслими шариф”да ва Абу Бакр бин Маккорийнинг “Муъжам” китобида келтирилган ҳадиси шарифда: “Бир киши мени зиёрат мақсадида келса ва бошқа нарсага ниятланган бўлмаса, қиёмат куни унга шафоат қилишимни ҳақ этган, қозонган бўлади” деб марҳамат қилинган. Ушбу ҳадиси шариф Расулуллоҳнинг у зотни зиёрат қилиш учун Мадинаи мунавварага борганларга шафоат қилажакларини хабар бермоқда.

Дора Қутний етказган бир ҳадиси шарифда: “Ҳаж қилиб, мени зиёратга келмаган одам, мени ранжитган бўлур” деб марҳамат қилинган. Расулуллоҳнинг  (саллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларини зиёратга ундашлари, уларнинг ушбу йўл билан ҳам савоб олишларини орзу қилганликларидандир.

Шунинг учун фиқҳ олимларимиз, ҳаж вазифасини тугатгач Мадинаи мунавварага бориб, Масжиди шарифда намоз ўқирдилар. Кейин “Равзаи мутаҳҳара” билан Минбари мунирни, Арши аълодан афзал бўлган қабри шарифни, сўнгра ул ҳазрат ўтирган, юрган, суянган жойларини, ваҳий келган пайтда суянган устунни, масжид қурилишида, таъмирида бевосита ишлаган, пул ёрдами берган Асҳоби киром ва Тобеин юрган жойларни зиёрат қилиб, у ерларни кўриш билан баракатланардилар. Улар давридан кейин яшаган олим ва солиҳлар ҳам ҳаждан кейин Мадинага бориб, фиқҳ олимлари зиёрат қилгандай зиёрат қилардилар. Худди шу одатга риоя қилган ҳолда ҳозир ҳам ҳожилар Мадинаи мунавварада зиёратлар қилишмоқда.

288. Қабри шарифларини зиёрат қилиш (2)

Ислом олимларининг қуёши саналмиш Абу Ҳанифа ҳазратлари: “Мустаҳабларнинг энг устунларидан бўлган қабри саодатни зиёрат қилиш, вожиб даражасига яқин бир ибодатдир” деганлар.

Расулуллоҳ жанобимизнинг қабри шарифларини зиёратга борган киши, жуда кўп салавоти шарифа ўқиши лозим. Ўқилган барча салоту саломлар муҳтарам пайғамбаримизга етказилиши ҳадиси шарифларда баён қилинган. Мўтабар китоблар бўйича севимли пайғамбаримизни зиёрат қилиш одоби қуйидагича:

Мадинаи мунаввара шаҳрининг қораси узоқдан кўриниши билан салот ва салом келтирилади. Кейин, “Аллоҳумма ҳозо ҳараму набиййика, фажъалҳу виқоятан лий мин-ан-нор ва амонан мин-ал-азоб ва су-ил-ҳисоб” дейилади. Мумкин бўлса, шаҳарга ёки масжидга кирилмасдан олдин ғусл қилинади. Уст-бошга хушбўй ифорлар суртилади. Янги, тоза либослар кийилади. Чунки булар таъзим ва ҳурматни ифодалайди. Мадинаи мунавварага мутовозий (камтар), виқор ва сукунат ҳоли билан кириб борилади. “Бисмиллоҳи ва ало миллати Расулиллоҳ” дегач Исро сурасининг 80-ояти каримаси ўқилса яхши бўлади. Унинг ортидан, “Аллоҳумма солли аъло Муҳаммадин ва аъло оли Муҳаммад. Вағфир ли зунубий вафтоҳ ли абвоба раҳматика ва фадлика” деб, масжиди Набавийга кирилади. Сўнгра, Расулуллоҳ жанобимизнинг минбарлари ёнида икки ракъат таҳийятул масжид намози ўқилади. Нмозда минбар устуни ўнг елкага келадигандай вазиятда туриш мувофиқдир.

Севимли пайғамбаримиз, айнан мана шу жойда намоз ўқирдилар. Бу жой, муҳтарам пайғамбаримизнинг қабр ва минбарлари орасидир. Ҳадиси шарифда: “Қабрим билан минбарим ораси жаннат боғларидан бир боғчадир. Минбарим ҳовузимнинг устидадир” деб марҳамат қилинган. Зиёратчи, Расулуллоҳнинг муборак қабри шарифларини зиёрат қилишни насиб этгани учун Аллоҳу таолога сажда қилиши керак. Дуодан кейин ўрнидан туриб, пайғамбаримизнинг қабри шарифларига, ҳужраи саодат олдига келиб, қиблани орқасига олиб, Расулуллоҳнинг муборак юзларига қараб икки метрча масофада одоб сақлаб туриш керак. Ундан ҳам яқинроқ бориш яхши эмас. Аллоҳу таоло Қуръони каримда буюрганидек худди Расулуллоҳ ҳаётлигида олий ҳузурларида тургандек ҳушу-ҳузу ва адаб билан туриш керак. Сакинат ва виқорни сақлаб, қўлни қабри шариф деворларига текказмай сал нарироқда адаб билан турмоқ ҳурматга муносиброқдир. Зиёрат пайтида намоздагидек ортиқча ҳатти-ҳаракатдан тийилиш лозим.

289. Қабри шарифларини зиёрат қилиш (3)

Расулуллоҳнинг муборак, латиф сувратларини кўз олдига келтириш, зиёратга келган одамни билиб турганларини, сўзи, саломи ва дуоларини эшитиб, жавоблаб омин деяпганларини хаёлга келтириш лозим. Негаким, Расулуллоҳ жанобимиз: “Кимки қабрим олдида менга саловат ўқиса, уни эшитаман” деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда, Расулуллоҳнинг қабри шарифларида вакил қилинган бир малак (фаришта) борлиги, вазифаси умматдан салом айтганларнинг саловотларини пайғамбаримизга етказиб туриш эканлиги хабар берилган.

Кейин, “Ассалому алайка ё саййидий ё Расулаллоҳ! Ассалому алайка ё Набийаллоҳ! Ассалому алайка ё Сафийаллоҳ! Ассалому алайкаё Ҳабибаллоҳ! Ассалому алайка ё Набийярраҳмати! Ассалому алайка ё Шафий-ал уммати! Ассалому алайка ё Саййид-ал-мурсалийн! Ассалому алайка ё Ҳотам-ан-набиййин!

Аллоҳу таоло зоти олийингизни энг юксак мукофотлар билан сийласин. Мен шаҳодат (гувоҳлик) қиламанки, сиз пайғамбарлик вазифангизни бажо келтирдингиз. Омонатни адо этдингиз. Умматингизга насиҳат қилдингиз. Яқийн (ўлим) етгунча Аллоҳу таоло йўлида жиҳод этдингиз. Аллоҳу таоло сизга то қиёмат кунигача салоту салом айласин. Ё Расулаллоҳ! Биз ҳузурингизга узоқ-узоқлардан келдик. Сизнинг қабри шарифингизни зиёрат қилиш, ҳақингизни адо этиш, сиз даъват ва хизмат қилган юртларни ўз кўзимиз билан кўриш, зиёратингиз билан баракатланиш, Аллоҳу таолонинг даргоҳида бизга шафоат қилишингизни сўраш учун келдик. Чунки хатоларимиз белимизни букчайтди. Гуноҳларимиз елкамизга оғирлик қилди. Ё Расулаллоҳ! Сиз ҳам шафоат қилгучисиз ҳам-да шафоати қабул бўлгучисиз. Мақоми Маҳмуд сизга ваъда қилинган.

Аллоҳу таоло ҳам Қуръони каримда (Нисо сураси, 64- ояти каримасида маолан): “Биз, ҳар бир пайғамбарни, фақат Аллоҳу таолонинг амри билан (қайси қавмга юборган бўлсак, ўша қавм) унга итоат қилиши учун юбордик. Улар, нафсларига зулм қилгач келадилар-да Аллоҳу таолодан авф сўрайдилар. Расулим ҳам агар улар учун истиғфор этса, Аллоҳу таолони, албатта тавбаларни қабул ва раҳм қилгучи топгайлар” деб марҳамат қилинган. Сизнинг ҳузурингизга келган бўлсак да нафсларимизга зулм қилиб келдик. Гуноҳларимизнинг кечирлишини тилаб келдик.

Ё Расулаллоҳ! Аллоҳу таолонинг ҳузурида бизга шафоат қилинг. Ё Расулаллоҳ! Аллоҳу таолодан руҳимизни суннатингиз (динингиз) ичра олишини, тонгла қиёмат бизни сиз билан бирга маҳшарга келувчилар орасига қўшишини, ҳовузингиз лабига бориб у ердан сув ичишимизни насиб қилишини тиланг. Ё Расулаллоҳ! Сиздан шафоат сўраб келдик” деб дуо қилиниши керак ва“…Эй Раббимиз! Бизни ва биздан илгари иймон билан ўтган қардошларимизни афв этгил! Иймон келтирганларга қарши қалбимизда биронта кек, гина қолдирмагил! Эй Раббимиз! Шубҳасиз, сен шафқат ва раҳм эгасисан!” маолидаги Ҳашр сурасининг 10-ояти каримасини ўқиш лозим.

Ана шундан кейин салом айтиб юборганларнинг саломларини етказиш мақсадида, “Ассалому алайка Ё Расулаллоҳ! Фалон киши, сиздан Аллоҳу таоло ҳузурида ўзига шафоат қилишингизни сўраяпти. Унга ва барча мусулмонларга шафоат қилинг” дейиш ва кўнгли тусаганча салавот ўқиш керак. Кейин ярим метр ўнгга силжиб, Абу Бакр Сиддиқ ҳазратларининг боши тўғрисига келиб, “Ассалому алайка ё халифата Расулиллоҳ! Ассалому алайка ё рафиқаҳу фил-ғор!

Ассалому алайка ё аминаҳу алал-асрор! Аллоҳу таоло, бу умматнинг имоми сифатида сизга энг баланд мукофотлар лутф этсин. Сиз Расулуллоҳга энг муносиб тарзда халифалик қилдингиз. Ул зотнинг улуғ суннати (дини)-ни энг чиройли ва муносиб тарзда давом эттирдингиз. Муртадлар (диндан қайтганларга) ва тўғри йўлдан адашган гумроҳларга қарши муҳораба (уруш) қилдингиз. Доимо ҳақни сўзладингиз. Вафотингизгача ҳақ йўлда бўлганларга ёрдам бердингиз. Аллоҳу таолонинг саломи, раҳмати ва баракати устингиздан ёғилсин! Аллоҳим! Руҳимизни Ўз чексиз раҳминг ва шу муборак халифанинг муҳаббатига белаган ҳолда олгил. Ушбу зиёратимизни бесамар қилмагил”- деб қилиш керак.

290. Қабри шарифларини зиёрат қилиш (4) Кейин яна ярим метрча ўнгга силжиб, ҳазрати Умарнинг қабри тўғрисига келинади ва “Ассалому алайка ё Амир-ал-мўминийн! Ассалому алайка ё Музҳир-ил-Ислом! Ассалому алайка ё Муқсир-ул-асном! Аллоҳу таоло сизга энг улуғ ажру савоб ва мукофотлар берсин. Ҳаётингизда ҳам, вафотингизда ҳам Исломга ва мусулмонларга ёрдам бердингиз. Етимларга кафил бўлдингиз. Қариндошга яхшилик қилдингиз. Мусулмонларга, улар рози бўлган, ҳидоят аҳли ва ҳақ йўлга солувчи раҳбар бўлдингиз. Умматнинг ишларини тартибга солдингиз. Гадоларни бойитиб, яраларига малҳам бўлдингиз. Аллоҳу таолонинг саломи, раҳмати ва баракатига беланинг!” дейиш керак.

Кейин ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умарга хитобан: “Ассалому алайкумо ё дажийай-расулиллоҳ ва рафийқайҳи ва вазирайҳи ва мушийрайҳи вал муовинайни лаҳу аълал-қиёми фид-дийни вал-қоимайни баъдаҳу би-масолиҳ-ил-муслимийн! Аллоҳу таоло, сизларга энг яхши ажру савобларни ато этсин. Расулуллоҳ бизга шафоат қилишида, Аллоҳу таолодан тоат-ибодат, ҳажимизни қабул қилишини сўрашда, бизни Ислом динида, яъни мусулмон ҳолимизча жонимизни олиб, яна мусулмон ҳолда тирилтишида, қиёмат куни Расулуллоҳ яқинлари орасида яратишини тилашда сизларни Расулуллоҳ ёнларида ўзимизга васила қиламиз” дейиш лозим.

Сўнгра ўзига, ота-онаси, бола-чақаси, дуо сўрганлар ва барча мусулмонларга дуо қилади. Кейин Расулуллоҳнинг муборак юзлари рўпарасида туриб: “Эй Аллоҳим!  “Биз, ҳар бир пайғамбарни, фақат Аллоҳу таолонинг амри билан (юборилган қавми), унга итоат этсин деб юбордик. Улар, нафсларига зулм қилгач келадиларда Аллоҳу таолодан мағфират сўрайдилар. Расулим ҳам агар улар учун истиғфор қилса, Аллоҳу таолони, албатта тавбаларни қабул қилувчи ва марҳаматли топадилар” деб буюргансан (Нисо, 64). Ё Раббий! Сенинг мана шу олий каломингга итоат қилган ҳолда, пайғамбарингдан ҳузурингда шафоат этишини сўраб келдик” деб дуо қилинади. Кейин бироз аввал ўқиган, “Эй Раббимиз! Бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган қардошларимизни мағфират қилгил! Иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда биронта кек, гина-қудурат қолдирмагил! Эй Раббимиз! Шубҳасиз, сен жуда шафқатли ва раҳмликсан!” маолидаги Ҳашр сурасининг 10-ояти каримаси билан “Раббанағфир лано ва ли-обо-ино ва ли-уммаҳотино ва ли-иҳвонин-ал-лазийна сабақуна бил-иймони”, “Раббано отина…” ва “Субҳона раббика …” ояти карималарини ўқиб, Ҳужраи саодат зиёрати тамомланади.

291. Қабри шарифларини зиёрат қилиш (5)

Кейин Расулуллоҳ қабри ва минбари орасида Абу Лубоба ҳазратлари ўзини боғлаб қўйиб тавба қилган устун олдига борилади. Шу ерда икки ракъат намоз ўқилиб, Аллоҳу таолога тавба-истиғфор қилинади. Хоҳлаган дуо-тилаклар сўралади. Кейин Равзаи мутаҳҳарага кирилади. Бу ер тўрт бурчак майдондан иборатдир. У ерда хоҳлаганча намоз, тасбиҳ, дуо ўқиб, Аллоҳу таолога ҳамду-санолар айтилади. Сўнгра минбар олдига борилади. Расулуллоҳнинг баракатларидан баҳраманд бўлиш ниятида пайғамбаримизнинг хутбада муборак қўлларини қўйган жойга қўл тегизилади. Бу ерда ҳам икки ракъат намоз ўқилиб, Аллоҳу таолодан тилакларини сўраб, дуо қилинади. Унинг ғазабидан раҳматига сиғинилади. Шундан кейин Ханнона деган устун олдига борилади. У ҳали минбар қурилмаган вақтларда Расулуллоҳга хутба пайтида ушлаб таянадиган ҳасса вазифасини ўтаган эди. Кейинчалик  Расуллулоҳ минбарга чиққанларида, уни тарк этгани учун инграй бошлаган ва Расулуллоҳ минбардан тушиб, уни қучоқлаб қўйганларидан кейингина тинчиган устундир. Мадинада ўтказган кунларда кечаларни Қуръони карим тиловати, Аллоҳу таолони зикр қилиш, минбар ва қабр орасида яширин ва очиқча дуолар қилиш ҳамда робита билан машғул бўлиш керак.

Расулуллоҳнинг муборак завжалари яшаган хоналар Масжиди саодат ҳудудига қўшиб юборилишдан аввал Ҳужраи саодатнинг қибла томонида торгина бўш жой бўлиб, у ерда Мувожаҳаи саодатга юзланиб туриш қийинроқ эди. Шу боис зиёратчилар, Ҳужраи саодатнинг Равзаи мутаҳҳара деворидаги эшиги олдида қиблага қараб туриб, салом берардилар. Кейин имоми Зайналобидин, Равзаи мутаҳҳарани орқада қолдириб салом беришни бошлаб берганидан анча йиллар шундай зиёрат қилинди. Муборак завжалари яшаган хоналар масжидга қўшиб юборилгач Мувожаҳаи шарифа деразаси олдида туриб зиёрат қилина бошланди.

Ҳазрати Оиша онамизнинг хоналари уч метр баландликда кесак ва хурмо шохларидан қурилганди. Хонанинг бири ғарб, иккинчиси шимол томонида иккита эшиги бор эди. Ғарб эшиги, Равзаи мутаҳҳара томонида бўлиб, Расулуллоҳ ҳаётлигида ўша эшикдан масжидга кириб-чиқардилар. Шимолий эшиги эса, кўчага қараган оддий эшик эди. Ҳазрати Умар халифалигининг охирги йилларида Масжиди саодат кенгайтирилаётиб, Ҳужраи саодат атрофи тошдан унча баланд бўлмаган девор билан қуршалди.

Абдуллоҳ бин Зубайр халифалигида ушбу девор йиқитилиб, ўрнига қора тошдан мустаҳкамроқ девор кўтарилди. Усти очиқ бўлган деворнинг шимол томонида бир эшиги бўларди. Ҳижрий қирқ тўққизинчи йили ҳазрати Ҳасан вафот этди. Васиятига биноан ҳазрати Ҳусайн, акасининг тобутини Ҳужраи саодат эшигига элтиб, дуо ва истиғоса (ёрдам исташ) қилмоқчи бўлганида шу ерга дафн қилинмоқчи экан деб ўйлаб, тобутни ичкарига қўймаганлар пайдо бўлгач, Боқий қабристонига дафн этилганди. Келажакда яна шунга ўхшаш нохуш ҳодисалар такрорланмаслиги учун девор ва хона эшикларига ғишт қалаб, ёпиб ташланди.

Умавий халифаларининг олтинчиси бўлган Валид, Мадина волийси бўлган пайтларида Масжиди саодат деворини баландроқ кўтарди ва устини кичикроқ қубба билан ёптирди. Шу тариқа учала қабр ҳам ташқаридан кўринмайдиган ва ичкарига кириб бўлмайдиган қилиб қўйилди. Умар бин Абдулазиз Мадина волийси бўлган йилларда, яъни ҳижрий 88 (м.707) йилда халифа Валиднинг буйруғи бўйича завжоти тоҳиротнинг хоналарини буздириб, Масжиди саодатни кенгайтирди. Ундан ташқари ҳалиги девор атрофини беш бурчакли эшик-деразалари бўлмаган иккинчи девор билан қуршатди.

Ироқда Зангийлар бошқарган Отабеклар давлати вазири ва Салоҳиддин Айюбийнинг амакиси ўғли Жалолиддин Исфаҳоний, 1189 (ҳижрий 584) йилда Ҳужраи саодатнинг ташқи девори атрофига оқ сантал дарахти ва қора қайрағочдан масжид шифтигача етадиган панжара ясаттирди. Лекин бу панжара 1289 йили чиққан ёнғинда ёниб кетгач, улар ўрнига темир панжара ясалиб, яшил рангга бўяб қўйилди. Бу панжарага Шабакаи саодат дейилади. Шабакаи саодатнинг қибла томонига Мувожаҳаи саодат, шарқ томонига Қадами саодат, ғарб томонига Равзаи мутаҳҳара, шимол томонига эса Ҳужраи Фотима дейилади. Маккаи мукаррама шаҳри, Мадинаи мунавваранинг жанубида жойлашгани туфайли Масжиди набий ўртасида, яъни Равзаи мутаҳҳарада, қиблага қараб турган кишининг чап томонида Ҳужраи саодат, ўнг томонида Минбари шариф бўлади.

292. Қабри шарифларини зиёрат қилиш (6) Ҳижрий 232 (м.847) йили Шабакаи саодат турган жой билан ташқи девор ораси ва унинг ташқариси вақти-вақти билан янгиланиб турган мармар билан қопланди. Бу вазифани энг охирги марта Султон Абдулмажид хон амалга оширди.

Ҳужраи саодат атрофига беш бурчакли девор билан устига “Қубба-тун-нур” номли кичик бир гумбаз қурилган эди. Усмоний подишоҳлари ҳар йил пойтахтдан юбориб турган Кисваи шарифа ўша гумбаз узарига ёпинчиқ сифатида ёпиларди. Қубба-тун-нур устига тўғри келадиган Масжиди саодатнинг катта яшил гумбазига “Қубба-тул-ҳадра” дейилади. Шабакаи саодат деган панжаранинг ташқи томонидан ёпиладиган кисва, Қубба-тул-ҳадра тагидаги камарларга осилади. Мана шу ички ва ташқи пардаларга Саттора дейилади.

Шабакаи саодатнинг шарқ, ғарб ва шимол тарафларида биттадан эшиги бор. Шабакаи саодат ичига Ҳарами шариф оғаларидан ўзга ҳечким кира олмасди. Унинг ичидаги деворда умуман эшик-дераза йўқ, фақат гумбаз ўртасида кичгинагина дарча бўлиб, у ҳам симдан панжара билан ёпиб қўйилган. Ўша дарчанинг тўғрисидан ташқи Қубба-тул-ҳадра гумбазидан ҳам бир дарча очилган. Масжиди шариф гумбази ҳижрий 1253 (м.1837) йилгача қўрғошин рангида эди. Султон иккинчи Маҳмуд Адлий хоннинг амри билан яшилга бўялди. Ҳижрий 1289 (м.1872) йили Абдулазиз хоннинг фармони билан янгидан бўялди.

Масжиди саодатнинг таъмир ва тазйини (зийнатланиши)-га султон Абдулмажид хондек мўл маблағ, кўп ғайрат сарфлаган бошқа одам бўлмаган. Ҳарамайнни таъмирлашга етти юз минг олтин сарфланиб, таъмирот ҳижрий 1277 (м.1861) йили тамомланди.

Масжиди набавийнинг таъмири ва хожатига минглаб олтин сарфлаган султон Абдулмажид хон, унинг асл кўринишини кичик нусхада ясаб Истанбулдаги бир масжидда кўргазмага қўйишни амр қилади. Бу вазифа учун милодий 1850 йили муҳандислик мактаби устозларидан мингбоши рассом Ҳожи Иззат Афанди Масжиди набавийга юборилган. Иззат Афанди Мадинада Масжиди набавийнинг барча томонларини ўлчаб, эллик уч марта кичрайтирилган нусхасини бир йилда ясаб тугатиб, Истанбулга жўнатади. Султон Абдулмажид хоннинг фармони бўйича у Ҳирқаи шариф жоме-масжидига жойлаштирилади.

Абдулмажид хон томонидан таъмирдан ўтказилгач масжиднинг қибла девори билан Шабакаи саодат панжараси ораси етти ярим метр, шарқий деворидан Қадами саодат панжарасигача олти метр, Шабакаи Шомий кенглиги ўн бир метр, Мувожаҳаи шарифа панжараси билан Шабакаи Шомий панжараси орасидаги масофа ўн тўққиз метрга етди. Масжиди набавийнинг қибла томонидан кенглиги етмиш етти метрга, қибла деворидан девори Шомийгача узунлиги бир юз ўн етти метрга тенг. Ҳужраи саодат билан минбари шариф ораси бўлмиш Равзаи мутаҳҳара кенглиги эса, ўн тўққиз метрга тенг.

Усмонийлар давридан кейинги йилларда мустамлакачилар етовидаги қўғирчоқ қироллар томонидан муқаддас жойлар катта ўзгаришларга учратилиб, солиҳ аждодлар томонидан қурдирилган бебаҳо тарихий асарларнинг аксарияти ҳароб ва талон-тарож қилинди.

Расулуллоҳни зиёрат қилгандан кейин Боқий қабристонига бориб, у ерни ҳам зиёрат қилиш мустаҳабдир. Кейин бошқа қабрларни, айниқса Саййид-уш-шуҳадо (шаҳидлар жаноби) ҳазрати Ҳамзанинг қабрини зиёрат қилиш лозим. Боқийда ётган ҳазрати Аббосни, ҳазрати Ҳасан бин Али, Зайналобидинни, унинг ўғли Муҳаммад Боқир, унинг ўғли Жаъфари Содиқни, Амир-ул-мўминийн ҳазрати Усмонни, Расулуллоҳнинг ўғли Иброҳимни, Расулуллоҳнинг муҳтарама ва мутаҳҳара завжаларини, аммаси Сафийяни ва яна бошқа кўпгина саҳоба-ю тобеиндан бўлган улуғларни зиёрат қилиш керак. Иложи бўлса, Боқийдаги Фотима масжидида намоз ўқиш керак. Пайшанба куни Уҳуд шаҳидларини зиёрат қилиш мустаҳабдир. У ерда, “Саломун алайкум бимо сабартум. Фаниъма уқбаддор. Саломун алайкум ё аҳла дор-ил-қавм-ил-мўминийн ва инно иншоаллоҳу ан қарийбин бикум лоҳиқун” дейиш лозим. Кейин Оят-ал-курсий ва Ихлос сурасини ўқиш керак.

Ҳужраи саодатни зиёрат қилиш чоғида жуда ҳушёр бўлиш талаб қилинади. Хаёлда дунё тушунчалари бўлмаслиги керак. Фақат Муҳаммад алайҳиссаломнинг нурлари ва юксак даражаларини ўйлаш лозим. У пайтда дунёлик нафини ўйлаб, ҳажда казо-казолар билан учрашиб, улардан фойда ундириш ва савдо-содиқ хаёлида қилинган дуоларни Аллоҳу таоло қабул қилмайди, улар тилакларига эриша олмайди.

Ҳужраи саодатни зиёрат қилиш ўта шарафли ибодат ҳисобланади. Бунга ишонмаганларнинг мусулмонликдан чиқиб қолиш хавфи бор. Чунки ундайлар, Аллоҳу таолога, Унинг Расулига ва барча мусулмонларга қарши чиққан бўлади. Моликий олимларидан баъзилари, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) жанобимизни зиёрат қилиш вожиб деган бўлсаларда, мустаҳаб эканлигида иттифоқ қилинган.

293. Тавассул (1) Пайғамбаримизга ҳаммма даврларда: яратилмасларидан аввал ҳам, кейин ҳам, ҳаётларида ва вафотларидан кейин, барзаҳ (қабр) оламида доимо тавассул қилинган. Яна Қиёмат куни қайта тирилгандан кейин, Аросат майдонида ва Жаннатда ҳам тавассул қилинади. Тавассул, яъни васила – Аллоҳу таоло наздида банданинг ризойи илоҳийга яқинлашувига ва мушкили ҳал бўлишига сабаб қилинган ҳар бир восита деганидир.

Расули акрам билан тавассул қилмоқ, яъни Расулуллоҳни Аллоҳу таоло ҳузурида васила қилиш, Ул зотнинг ёрдам ва шафоатларини сўрамоқ жоиз. Бундай тавассул, барча пайғамбарлар (алайҳиссалом), салафи солиҳин, уламо ва жами мусулмонлар амал қилиб келган ишлардандир. Умматдан биронта одам ушбу амални ёмонлаб, танқид қилмаган. Ҳозирги давргача тавассулни бузуқ эътиқод эгаларидан ташқари тан олмаган, қабул қилмаган биронта мусулмон учрамаган.

Одамзотнинг отаси Одам алайҳиссалом жаннатдан ер юзига туширилганида, муҳтарам пайғамбаримизни васила қилган эди. Ўша воқеани пайғамбаримиз бир ҳадиси шарифларида қуйидагича баён қилганлар: “Одам (алайҳиссалом) залласи (кичик  хатоси)  туфайли  Жаннатдан  чиқарилганида, “Ё Рабби!

Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ҳаққи ҳурмати учун мени авф қилгил” деди. Аллоҳу таоло эса: “Эй Одам! Сен Муҳаммадни қаердан билдинг. Мен Уни ҳали яратмадим-ку?”- деб савол қотди. Одам (алайҳиссалом): “Ё Рабби! Сен мени яратиб, менга руҳ ато этганингда, кўзларимни очиб атрофга қарадим, ўшанда Арш теварагида “Ла илоҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” деб ёзилганини кўрдим. Исмини Ўз исминг ёнига қўйиб ардоқлаган ҳабибинг шу зот бўлса керак деб ўйладим” деди. Аллоҳу таоло: “Тўғри айтдинг, эй Одам! У махлуқотим ичра энг кўп яхши кўрганимдир. Унинг ҳурматига деб авф тилаганинг учун сени авф этдим” деди.” Бошқа бир ривоятда, “У сенинг зурриётингдан келадиган пайғамбардир. Уни яратмаганимда, на сени, на авлодингни яратардим. Уни ўзингга шафоатчи қилганинг учун сени авф этдим, кечирдим”- деб марҳамат қилди” дейилган.

294. Тавассул (2) Бунга минглаб мисоллар бор. Улардан бир нечтасини қуйида келтирамиз:

Икки кўзи ожиз бир одам кўзларининг очилиши учун Расулуллоҳ сарваримиздан дуо сўради. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) эса: “Хоҳласанг дуо қилайин. Лекин сабр қилиб, чидасанг сен учун янада яхшироқ бўлади” дея марҳамат қилдилар. ”Сабр-тоқатим қолмади. Дуонгизни сўраб ёлвораман” деди кўзи ожиз киши. “Ундай бўлса, таҳорат ол-да мана бу дуони ўқи!” дея марҳамат қилдилар: “Аллоҳумма инни асъалука ва атаважжаҳу илайка би набиййика Муҳаммадин набийй-ир-раҳмати. Ё Муҳаммад! Инни атаважжаҳу бика ило Раббий фи-ҳожати литақдия Аллоҳумма шаффиъҳу фийя.”

Ҳалиги  киши, ушбу дуони ўқигач, Аллоҳу таоло дуосини қабул қилиб, кўзлари очилиб кетганлигини ҳадис олимларидан имоми Насоий хабар берган.

Расулуллоҳни васила қилиш ҳақидаги қуйидаги ҳодисани Усмон бин Ҳаниф ҳазратлари сўзлаб берган: “Усмон бин Аффон халифа эди. бошига катта ташвиш тушган бир киши, халифанинг ҳузурига чиқишга ботинмай, дардини менга айтганди. Мен эса, унга “Дарҳол таҳорат ол! Масжид-и саодатга бор! Юқорида келтирилган дуони ўқиб, истагингни арз қил”,- дедим.

У бориб дуо қилганидан кейин халифа уни ҳузурига чақиртиб, ўз жойнамозига ўтқазиб, дардини тинглабди. Мушкили дарров ҳал бўлганидан ўзида йўқ хурсанд бўлган одам олдимга келиб, “Аллоҳу таоло сендан рози бўлсин! Халифага айтмаганингда ташвишим тугамасди.” деди. У мени халифа билан гаплашган деб ўйлаган эди.”

Ҳазрати Умар халифалиги даврда қаҳатчилик бўлди. Асҳоби киромдан Билол бин Харс, Расулуллоҳнинг мақбарасига бориб: “Ё Расулаллоҳ! Умматингиз очликдан ўлиш арафасида. Ёмғир ёғиши учун васила бўлишингизни сўраб ёлвораман” деди. Расулуллоҳ ўша кеча тушига кириб: “Халифанинг олдига бор! Мендан салом айт! Ёмғир дуосига чиқсин!” деб буюрдилар. Ҳазрати Умар, ёмғир дуосига чиқиши билан ёмғир ёға бошлади.

Аллоҳу таоло, ўз севган бандаларининг хотири учун доимо дуо-тилакларни қабул қилмоқда. Одамзот ичида энг кўп Муҳаммад алайҳиссаломни севишини ҳам эълон қилган. Шунга биноан бирон киши: “Аллоҳумма инни асъалука би-жаҳи Набиййик-ал-Мустафо” деб дуо қилса, дуоси рад қилинмайди. Лекин шундай осон йўли бор экан деб, бўлар-бўлмас дунё ишлари учун Расулуллоҳни васила қилавериш ҳам одобдан эмас.

295. Тавассул (3) Бурхониддин Иброҳим Моликий айтади: “Мадинада очликдан тинкаси қуриган бир фақир Ҳужраи саодат ёнига бориб, “Ё Расулаллоҳ! Қорним оч” деди. Кўп ўтмай бир киши келиб, камбағални уйига олиб кетди. Уни яхшилаб тўйдирди. Камбағал, уй эгасига Расулуллоҳни васила қилиб қилган дуосининг қабул бўлганини айтди. Уй эгаси: “Эй биродар! Бола-чақани ташлаб, йўл азоби тортиб, узоқ юртлардан Расулуллоҳни зиёрат қилгани келибсиз. Бир бурда нон учун Расулуллоҳнинг ҳузурларига чиққанингиз муносибми? Ундай олий ҳузурда жаннатни ва чексиз неъматларни сўрашингингиз керак эди! Бу ерда сўралган нарсаларни Аллоҳу таоло рад қилмайди.”- деди. Расулуллоҳни зиёрат қилиш бахтига эришганлар, қабри саодат ёнида пайғамбаримиздан қиёмат кунида шафоат қилишларини сўраб дуо-илтижо этмоғи лозим.”

Имоми Абу Бакр Мукрий, бир куни имоми Табароний ва Абу Шайх билан бирга Масжиди саодатда ўтиришарди. Бир неча кундан буён ҳеч вақо емаганларидан анча очиқишганди. Имоми Абу Бакр чидай олмай: “Очман, ё Расулаллоҳ!” дедида бир бурчакка ўтиб ўтирди. Бир пас ўтгач саййидлардан бир зот, иккита хизматчиси билан келиб, “Биродарларим! Очликдан бобом Расулуллоҳдан ёрдам сўрабсизлар. Сизларни меҳмон қилишимни буюрдилар” деди. Олиб келган таомларни бирга едилар. Ортиб қолганини уларга ташлаб кетишди.

Ислом олимларидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Марокаший “Мисбоҳ-уз-зулом” (ҳ.683, м.1284) номли қийматли китобида Расулуллоҳни васила қилиб, мурод-мақсадига эришган юзлаб мусулмонлар ва дуолари ҳақида маълумот берган. Расулуллоҳни васила қилиб, муродига эришганлардан бири Муҳаммад бин Мункадир эди. Ўзи қуйидагича ҳикоя қилади: “Бир киши, отамга саксон олтин омонат қолдириб, ўзи жиҳодга кетди. “Буларни сақлаб қўйинг! Ҳаддан зиёд муҳтож бўлганларга ёрдам беришингиз мумкин” деб тайинлаганди. Кейин Мадинада қаҳатчилик рўй берди-ю отам омонат олтинларни қийналганларга тарқатиб юборди. Бир куни эгаси жиҳоддан қайтиб келиб, олтинларини сўради. Отам “Эртага келинг” деб уни қайтариб юборди. Кечаси ҳужра-и саодатга бориб, эрталабгача Расулуллоҳга ёлворди. Ярим кечаси бир одам келиб: “Мана ушланг!” дебди. Отамни қўлларига бир халта олтин тутқазиб, бир зумда кўздан ғойиб бўлибди. Отам уйга келиб, олтинларни санаганда роппа-роса саксонта чиққан эди. Хурсанд бўлиб омонатни эгасига топширди.”

296. Тавассул (4) Имоми Муҳаммад Мусо ҳазратлари, ўз китобида бошидан ўтган бир воқеани бундай ҳикоя қилади:

“Ҳижрий 637 (м.1239) йили, Садер қалъасидан обрўли кишилардан иборат бир жамоат йўлга чиқдик. Ёнимизда қиловузимиз (чўлда йўл раҳбари) ҳам бор эди. Анча йўл юрганимиздан кейин сувимиз тугаб қолди. Сув ахтара бошладик. Мен шу орада ҳожат нарироқ кетдим. Ўшанда қаттиқ уйқум келди. Нима бўлса бўлар, шерикларим кетаётганда уйғотишар деган фикрга бориб, мизғиб олишга қарор бердим.

Уйғонганимда чўл ўртасида битта ўзим қолгандим. Шерикларим мени унутиб, кетиб қолибди. Ёлғизликдан даҳшатга тушдим. Чўлда у ён бу ёнга юра бошладим. Қаерда турибман, қайси томонга боришим керак, тушуна олмасдим. Тўрт томоним чексиз саҳро эди. Бироз сўнгра қош қорая бошлади. Шерикларимдан биронта из ҳам қолмагани бадтар тушкунликка туширарди. Чўл қоронғусида бир ўзим қолгандим. Қўрқув батамом қоплаб олди. Титроқ босиб, бир томонга шитоб билан юра бошладим.

Анча юргач охири чанқоқ ва чарчоқ босиб, ерга йиқилдим. Энди ҳаётдан умид узиб, ажалим яқинлашаётганини ҳис эта бошлагандим. Чанқоқ ва ҳолсизликдан изтиробим ҳаддига етганди. Бирдан миямга яшиндай бир фикр келди. Кеча қоронғусида бошимни аранг кўтариб: “Ё Расулаллоҳ! Имдод (мадад)! Сиздан, Аллоҳу таолонинг изни билан ёрдам беришингизни сўрайман” дея инградим. Шуни айтган заҳотим-оқ кимнингдир овози эшитилгандай бўлди. Аланглаб, товуш келган томонга қарасам, кечаси атрофга ёруғлик тарқатиб турган оппоқ либос кийган  ва шу пайтгача мен учратмаган бир зот қараб турарди. Менга яқинроқ келиб, қўлимдан ушлади. Ўша пайтда бутун чарчоғим ва чанқоғим бирданига босилди. Худди янгидан туғилгандек эдим. Жоним ҳузур қилганидан у зотга меҳрим тушди. Қўлимдан ушлаганча мени бироз олиб юрди. Ҳаётимдаги энг лаззатли онни бошимдан кечираётганимни ҳис этардим. Бир қум тепалигини ошиб ўтганимизда шерикларим минган карвоннинг чироқлари милтиллаб кўринди. Уларнинг овозларини эшита бошладим. Аста-секин яқинлашиб бордик.

Менинг туям карвоннинг энг орқасида уларга эргашиб кетарди. Жонивор худди кимдир ипидан тортиб келгандай келиб, олдимга тўхтади. Туямни олдимда кўриб севинганимдан қийқириб юбордим. Мен бақиргач мени олиб келган зот қўлимни қўйиб юборди. Кейин қўлтиғимдан тутиб, уловимга минишга ёрдам берди ва “Биздан бирон нарса сўраган ва ёрдам кутган одамни биз қўли бўш қайтармаймиз” дедида ортга қайтиб кетди. Ана шундагина У зотнинг Расулуллоҳ жанобимиз эканлигини фаҳмладим. У зот қайтиб кетаркан, атрофига ёйилаётган нурлар кеча қоронғилигида осмонгача кўтарилаётгани кўриниб турарди. У зот кўздан ғойиб бўлганидан кейин ўзимга келиб: “Эҳ мен нима қилдим? Нега этакларига ёпишиб, муборак қўл ва оёқларидан ўпмадим” дея хайфландим, лекин энди кеч эди, шундай имконни бой бергандим.”

297. Тавассул (5) Абул Хайр Ақтаъ Мадинада беш кун оч қолганди. Ҳужраи саодат ёнига келиб, Расулуллоҳга салом берди. Беш кундан буён очлигини арз қилди. Кейин бир чеккага ўтиб, ухлаб қолди. Тушида Расулуллоҳ келаётганини кўрди. Ўнг ёнларида Абу Бакр Сиддиқ, чапларида Умар Форуқ ва олдларида Али-ул Муртазо келарди. Ҳазрати Али келиб: “Ё Абал Хайр! Тур, нега ётибсан? Расулуллоҳ келмоқдалар” деди. У дарҳол ўрнидан турди. Расулуллоҳ келиб, унга катта нон узатдилар. Абул Хайр айтади: “Жуда очиққанимдан нонни шу заҳотиёқ ея бошладим. Ярмини еб бўлганимда уйғониб кетдим. Не кўз билан кўрайки, ноннинг қолган ярми қўлимда турарди.”

Аҳмад бин Муҳаммад Суфий ҳикоя қилади: “Ҳижоз чўлларида сафарда бору йўғимдан ажралиб, ҳеч вақосиз қолдим. Мадинага етиб келдим. Ҳужраи саодат ёнида, Расулуллоҳга салом бердим. Нафас ростлаб олиш учун бир чеккага ўтирдиму хорғинликдан ухлаб кетибман. Расулуллоҳ сарваримиз кўриндилар, “Аҳмад келдингми? Ҳовучингни оч!” деб буюрдилар. Ҳовучимни очдим, уни олтинга тўлдирдилар. Уйғонганимда, қўлларим олтинга тўла эди.”

Имоми Самҳудий, уй калитини йўқотиб олди. Қанча изласа ҳам топа олмади. Кейин Ҳужраи саодат олдига келиб: “Ё Расулаллоҳ! Калитимни йўқотиб қўйдим. Уйимга кира олмаяпман” деди. Бир болакай қўлида битта калит ушлаганча келиб “Бу калит сизники эмасми? Топиб олдим”,- деди.

Мустафо Ишқий афанди “Маворид-и Мажидийя” тарих китобида қуйидаги сатрларни ёзиб қолдирган: “Маккада йигирма йил яшадим. 1247 (м.1831) йили олтмиш олтин ғамлаб, бола-чақамиз билан Мадинага равона бўлдик. Лекин пулимиз йўл ҳаражатлари туфайли тугаб, бир тийинсиз Мадинага кириб бордик. У ерда бир танишимникида меҳмон бўлдик. Мен Ҳужраи саодатга келдим. Русулуллоҳдан ёрдам сўрадим. Орадан уч кун ўтгач, биз меҳмон бўлиб турган уйга бир зот келиб, менга атаб ижарага уй олганини айтиб, ашқол-дашқолимиз билан ўша уйга кўчириб ўтказди. Бир йиллик ижара ҳақини олдиндан тўлаб қўйди. Бир неча ойдан сўнг хасталаниб, бир ойча ўрнимдан тура олмайдиган ҳолатда ётиб қолдим. Шу боис уйда на егулик ва сотишга арзигулик ҳеч нарсамиз қолмади. Хотиним кўмагида аранг томга чиқиб, Расулуллоҳнинг мақбаралари томон юзланганча ҳолимни арз қилиб, Ул сарвардан ёрдам сўрамоқчи бўлдим. Кафтларимни очишга очдим лекин яна дунёлик сўрашдан ҳижолат тортиб, ҳеч нарса сўрай олмай, пастга хонамга тушдим.

Эртаси куни, нотаниш бир киши уйимизга келди ва “Фалон афанди мана буни сизга ҳадя тариқасида бериб юборди” деди-ю бир халта олтин ташлаб кетди. Аллоҳга беадад шукрлар қилиб, уни олдим. Шу билан кун кўришимиз анча енгиллашган бўлса-да, касалликдан соғайиб кетолмадим. Биродарлар кўмагида Ҳужраи саодат ёнига бориб, Расулуллоҳдан шифо сўрадим. Масжиддан чиққанимда ҳеч кимнинг ёрдамисиз равон юриб, уйга кетдим. Уйга келганимда хасталикдан асар ҳам қолмаганди. Кўз-пўз тегмасин деб, бир неча кун кўчага ҳассага суяниб чиқиб юрдим. Бироқ пулимиз яна тугаганди. Шамчироққа ҳам пул қолмай, бола-чақани қоронғи уйда қолдириб, яна Масжиди Набавийга келдим. Хуфтон намозидан кейин дардимни Расулуллоҳга арз қилдим. Уйимга келаётганимда ёнимга бир киши келиб, қўлимга бир халта тутқазди-ю кетди. Ичида қирқ тўққизта олтин танга бор эди. Шам ва бошқа зарур бўлган нарсалар харид қилиб, уйга олиб келдим.”

298. Тавассул (6) “Шақойиқ-и Нумонийя” китобининг таржимаси, иккинчи жилдида айтиладики: “Усмоний давлатининг биринчи шайх-ул-исломи ва замонасининг мужаддиди бўлган буюк ислом олими Мавлона Шамсиддин Муҳаммад бин Ҳамза Фанорийнинг кўзлари пардаланиб, кўрмай қолди. Бир кеча тушида Расулуллоҳ: “Тоҳо сурасини тафсир қил!” деб буюрганларида, “Олий ҳузурингизда, Қуръони каримни тафсир қилишга ҳаддим етмаганидек кўзларим ҳам кўрмаяпти” деб жавоб беради. Ўшанда пайғамбарлар табиби бўлган Расулуллоҳ сарваримиз, муборак чопонларидан бир парча пахта чиқариб, муборак тупуклари билан ҳўллаб, кўзларига қўядилар. Мулла Фанорий уйғонганида кўзларида пахта турганини сезиб, уни олганида кўзлари равшан кўра бошлайди. Бу учун Аллоҳу таолога ҳамду-санолар қилади. Ўша пахтани сақлаб, вафотида кўзлари устига қўйиб дафн қилишларини васият қилади.

Аббосий халифаларидан Абу Жаъфар Мансур, Масжид-и Набавий ичида имоми Молик билан сўзлашиб турарди. Ўшанда имом халифага қарата: “Эй Мансур! Бу ер Масжид-и саодатдир! Пастроқ овозда гапиринг! Ҳақ таоло, Ҳужурот сурасида маолан: “Овозингизни Расулуллоҳнинг овозидан баланд кўтарманг!” деб буюриб, бир жамоатга танбеҳ берган. “Расулуллоҳнинг ёнида паст овозда сўзлашганлар…” ояти каримаси орқали паст овозда сўзлашганлар мадҳ этилган. Расулуллоҳга, вафотларидан кейин ҳурмат кўрсатиш, худди ҳаётларида кўрсатилган ҳурмат билан бирдир” деди. Халифа Мансур бошини эгиб: “Ё Аба Абдуллоҳ! Зиёрат пайтида Қиблага қараб туриш керакми ёки Қабри саодатгами?” деб сўради. Имоми Молик ҳазратлари: “Расулуллоҳдан юзингни ўгирма! Қиёмат кунининг шафоатчиси бўлган у улуғ Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат куни, сенинг ва отанг Одам алайҳисссаломнинг қутулиши учун васила бўладилар.

Қабри саодатга юзланиб, Расулуллоҳнинг муборак руҳларидан шафоат тилагил. Нисо сурасининг 4-ояти каримасида маолан: “Нафсларига зулм қилганлар сенга келиб, Аллоҳу таолодан авф тиласалар ва Расулим ҳам улар учун авф сўраса, Аллоҳу таолони албатта тавбаларни қабул қилгучи ва раҳмли ҳолда топгайлар” дейилган.

Ушбу ояти карима, Расулуллоҳни васила қилганларнинг тавбалари қабул бўлишини ваъда бермоқда” деди. Имоми Молик ҳазратларининг бу сўзларидан кейин Мансур ўзи турган жойдан туриб, Ҳужраи саодат рўпарасига бориб: “Ё Рабби! Бу ояти каримада Расулингни васила қилганларнинг тавбасини қабул қилишга сўз берибсан. Мана мен ҳам улуғ пайғамбаринг ҳузурларига келиб, сендан авф сўраяпман. Ҳаётликларида ёнларига келиб авф тилаганда авф этган қулларингдек мени ҳам авф айла! Ё Рабби! Набийюр-раҳма бўлган улуғ пайғамбарингни васила қилиб, сенга ёлворяпман. Эй пайғамбарларнинг энг улуғи бўлмиш Муҳаммад алайҳиссалом! Сизга тавассул қилиб, Раббимга ёлвордим. Ё Рабби! Бу улуғ пайғамбарни менга шафоатчи айла!” деб Аллоҳу таолога ёлвора бошлади. Ўшанда халифа Мансур Мувожаҳа-и саодат деразасига юзи билан, қиблага орти билан тик туриб дуо қилган эди. Минбар-и Набавий эса, унинг чап томонида қолган эди.

Имоми Моликнинг халифа Мансурга қилган ушбу насиҳати Ҳужраи саодат олдида дуо қилмоқчи бўлганларнинг ғоят хушёр бўлишлари кераклигига далолатдир. Ул мақомга муносиб одобу ҳурматни бажо келтирмайдиган беадаб кимсаларнинг Мадинаи мунаввара шаҳрида кўпроқ қолишлари дуруст эмас дейилган.

Битта қишлоқи Мадинага бориб, бир неча йиллар давомида у ерда яшаб, уйланиб, бир куни Ҳужраи саодатда бир хизматга ишга киради. Кунлардан бир кун мазаси қочганда негадир кўнгли айрон тусаб қолди. “Эҳ, ҳозир она қишлоғимда бўлганимда, қатиқдан айрон қилдириб ичардим” деган ўйни кўнглидан ўтказади. Ўша кеча Расулуллоҳ, жаноб Шайх-ул-Ҳарам (масжид мутаваллиси)нинг тушига кириб, ҳалиги киши ишлаётган вазифага бошқасини тайинлашни буюрадилар. Шайх-ул-Ҳарам: “Ё Расулаллоҳ! У вазифа умматингиздан фалон кишини зиммасида” деганида: “Унга айт! Қишлоғига бориб, айрон ичсин!“ дедилар. Эртаси куни, ушбу буйруқ эълон қилингач, қишлоқи вазифадан маҳрум бўлиб, юртига қайтиб кетди.

Биттагина кўнгилдан ўтган ўй, шунчалик зарар келтиргандан кейин, Худо сақласин, ҳазил тариқасида бўлса ҳам, номуносиб сўз ёки одобга ёт бир қилиқ қанчалик зарар етказишини мана шу мисолдан фаҳмлаб олиш даркор”.

299. Салавоти шарифнинг аҳамият ва фазилатлари (1)

Пайғамбаримизнинг муборак исмлари тилга олинганда эшитганларнинг, бирон жойга ёзилаётганида иззат ва ҳурмат ифодаси сифатида салавоти шарифа ўқиш, энг муҳим вазифаларимиздандир. Қуръони каримда Аҳзоб сурасининг 56-ояти каримасида маолан: “Ҳақиқатан Аллоҳу таоло ва малаклари пайғамбарга салавот айтадилар (шараф ва шонини улуғлайдилар). Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам Унга салот айтиннг ва Унга кўнгилдан таслим бўлинглар” деб буюрилади.

Тафсир олимлари бу ояти каримада зикр қилинган “салот” калимаси, Аллоҳу таолодан раҳмат, малаклардан истиғфор ва мўминлардан дуо маъносини беришини билдирганлар. Барча Ислом олимлари, муҳтарам пайғамбаримизнинг муборак исмларидан бири эшитилган, ёзилган ёхуд айтилганда салавоти шарифа айтиш ва ёзиш биринчисида вожиб, такрорида мустаҳаб бўлишини иттифоқ ила таъкидлаганлар.

Аллоҳу таолодан бирор нарса сўраган киши, аввал Аллоҳу таолога ҳамду-санолар айтиб, ундан кейин Пайғамбаримизга саловот ўқиши керак. Ана шундай дуо қабул бўлишга кўпроқ лойиқ. Икки саловот(дуонинг бошида ва охирида) билан қилинган дуо рад этилмайди.

Абу Талҳа ҳазратлари ҳикоя қилади: “Расулуллоҳнинг ҳузурларига киргандим. У зотни аввал ундай хурсанд ҳолда кўрмагандим. Сабабини сўраганимда, “Нега хурсанд бўлмайин! Салгина олдин Жаброил (алайҳиссалом) хушхабар келтирди. Аллоҳу таоло марҳамат қилибдики: “Умматимдан биронтаси менга битта салавот айтганида, Аллоҳу таоло унга ўн салавот айтар экан”- дедилар.”

Бу ҳақдаги ҳадиси шарифларнинг баъзилари қуйидагича:

“Исмим тилга олинганда менга салоту салом айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин. Рамазон ойи кирганида гуноҳларини авф қилдирмасдан Рамазон ойидан чиққан кишининг ҳам бурни ерга ишқалансин. Ота-онаси қариган чоғларида уларга суянчиқ бўлиб, розилигини олиб, жаннатга кира олмаган кишининг ҳам бурни ерга ишқалансин.”

“Ёнида исмим зикр этилганида менга салоту салом айтмаган киши, хасисларнинг энг хасисидир.”

300. Салавоти шарифнинг аҳамият ва фазилатлари (2) Абу Ҳумайд ас-Саидий ҳазратлари айтади: “Асҳоби киромдан баъзилари Расулуллоҳдан сўрадилар: “Ё Расулаллоҳ! Сизга қандай салот ва салом айтайлик?” Расулуллоҳ уларга жавобан марҳамат қилдилар: “Аллоҳумма солли ало Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи камо соллайта ало Иброҳима ва борик ало Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи камо боракта ало Иброҳима иннака ҳамидун мажид” денглар.”

Яна баъзи салавоти шарифалар қуйидагича:

“Алайҳиссалом”, “Саллаллоҳу алайҳи ва саллам”, “Аллоҳумма солли ало саййидина Муҳаммад”, “Аллоҳумма солли ало Муҳаммадин ва ало оли Муҳаммад, камо соллайта ало Иброҳима ва ало оли Иброҳим. …”, “Аллоҳумма солли ало Муҳаммадин ва ало олиҳи ва саҳбиҳи ажмоин”, “Алайҳиссалоту вассалому ваттаҳийя”, “Алайҳи ва ало жамиъи минассалавоти атаммуҳо ва минаттаҳийёти аймануҳо.”

Бир киши шундай баён қилади: “Дўстларимдан бири менга юборган мактубда, Расулуллоҳнинг муборак исмлари ўтган жойларда “Соллаллоҳу алайҳи ва саллам таслиман касиран касира” деб ёзибди. Кейинроқ кўришиб сабабини сўраганимда, “Ёшлигимда ҳадис китоблари ёздим. Расулуллоҳнинг муборак исмларини ёзганимда вақт йўқотмаслик учун ёнига салавот ёзмасдим. Шу кунларда бир кеча тушимда Оламлар сарварини кўриб, ёнларига бордим. У зот муборак юзларини мендан бошқа томонга ўгирдилар. Ўша томонга ўтсам яна мендан юзларини олиб қочдилар. Шундан кейин тўғри ҳузурларида туриб: “Ё Расулаллоҳ! Нега мендан юзингизни ўгирасиз?” деб арз қилдим. Шунда марҳамат қилдиларки: “Чунки сен китобингда исмимни ёзганингда менга салавот келтирмадинг!” Шу воқеа сабаб бўлиб, шундан бери Ул зотнинг исми шарифларини ҳамиша саловот билан бирга ёзаман” деди.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинади:

“Ким менга бир марта салот айтса, Аллоҳу таоло унга ўн марта салот (раҳмат) қилади, унинг ўнта гуноҳини кечиради ва даражасини ўн марта кўтаради.”

“Қиёмат куни менга энг яқин ва шафоатимга энг лойиқ бўладиган киши, менга энг кўп салоту салом айтган кишидир.”

Ҳақ таоло ҳазрати Мусога: “Эй Мусо! Тилингга сўзингдан, қалбингга фикру-тушунчангдан, баданингга руҳингдан, кўзингга нурингдан ҳам янада яқин бўлишимни хоҳлармидинг?” деб сўради. Мусо алайҳиссалом “Ҳа, ё Раббий” деди. “Ундай бўлса, Муҳаммадга (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп салавот айт” деб буюрди. Яна “Эй Мусо, қиёмат куни сувсиз қолмасликни хоҳлайсанми?” деб сўради. “Ҳа, ё Раббий” деди. “Ундай бўлса, Муҳаммадга (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп марта салавот келтир” деб буюрди.

301. Салавоти шарифнинг аҳамият ва фазилатлари (3) Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладиларки:

 “Қиёматда барча мақомларда менга энг яқин бўлувчилар, дунёда менга кўп салавот ўқиганингиздир. Аллоҳу таоло жума куни ва кечасида менга юз марта салавот ўқиган кишининг юзта эҳтиёжини ҳал қилади. Уларнинг етмиши охират, ўттизи дунё ҳожатларидан бўлади. Кейин Аллоҳу таоло, бу саловотларни бир малак (фаришта) орқали қабримга етказади. Улар сизга берилган совғадек бўлади. Ўша малак, менга туҳфа юборган кишининг исми, зоти ва қабиласидан хабар беради. Менинг ёнимда оқ саҳифаларга ёзиб қўйилади. Мен ҳаётлигимда қандай билсам, вафотимдан кейин ҳам худди шундай билиб тураман.”

“Пайшанба кунлари Аллоҳу таоло, қўлларида кумуш дафтар ва олтин қаламлари ушлаган фаришталарни юборади. Улар, пайшанба ва жума кунлари пайғамбарга кўп салот айтганларни ёзадилар.”

“Иккита мусулмон учрашиб мусофаҳалашиб (мусулмонча қўл олишиб), пайғамбарга салавот ўқисалар, бир-биридан ажралмай туриб аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират бўлади.”

“Биронтангиз масжидга кирганда, пайғамбарга салом берсин ва “Ё Рабби, мени шайтондан сақла” десин!” Бир ривоятда: “Масжиддан чиқишда “Аллоҳумма инни асъалука мин фадлика”ни ўқисин” дейилган.

Дуонинг бошида Аллоҳу таолога ҳамду-сано ва Расулуллоҳга салавот айтилмагунича дуо парда орқасида қолаверади. Бошида ҳамду-сано ва салавот айтилиб қилинган дуо қабул бўлади.

Расулуллоҳ ва оилаларига салавот ўқилмагунича дуо ва осмон орасида парда туради. Салавот ўқилганида ўша парда йиртилиб, дуо самога кўтарилади. Салавот ўқилмаса, дуо орқага қайтарилади.

Бирор мажлисда, йиғинда агар Аллоҳу таоло тилга олинмаса ва Расулуллоҳга саловот айтилмаса, у ердагилар устида қамчи пайдо бўлиб, Аллоҳу таоло хоҳласа уларга азоб беради, хоҳласа кечиради.

“Қулоғи шанғиллаган одам мени эсга олиб, саловот ўқисин.”

“Бирон ишга ният қилган киши, бу борада маслаҳатлашсин. Шунда Аллоҳу таоло ишида унга тўғри йўлни кўрсатади. Бирон киши, бир сўз айтмоқчи бўлиб, унутса, дарров менга саловот ўқисин. Зеро, менга айтган салотидан кейин сўзига ўрин очилади. Умид қилинадики хотирлаши мумкин бўлсин.”

“Хайрли бир ишга Аллоҳнинг исми ва менга саловот айтилиб бошланмаса, у иш нуқсон ва барча баракатдан маҳрумдир.”

302. Муборак исм ва кунялари 

Муҳтарам пайғамбаримизнинг энг кўп ишлатиладиган исмлари “Муҳаммад”дир.

Луғавий маъноси, “жуда кўп мақталиб, мадҳу сано қилинган, энг кўп манзур ва мақбул бўлган” деган маъноларга келади. Ушбу исм, Қуръони каримда “Ол-и Имрон”, “Аҳзоб”, “Фатҳ” ва “Муҳаммад” сураларининг 144-, 40-, 29- ва 22- ояти карималарида тўрт марта учрайди. “Соф” сураси 6-ояти каримасида эса, ҳазрати Исонинг ўз умматига, пайғамбаримизни “Ҳақ таолони кўп мақтаган, мадҳ этган” деган маънони англатувчи “Аҳмад” исми билан хабар бергани зикр қилинган. Қуръони каримда “Муҳаммад” ва “Аҳмад” исмларидан ташқари Маҳмуд, Расул, Набий, Шаҳид, Башир, Назир, Мубашшир, Мунзир, Дой-и илаллоҳ, Сирож-и Мунир, Рауф, Раҳим, Мусаддиқ, Музаккир, Муддассир, Абдуллоҳ, Карим, Ҳақ, Мунир, Нур, Ҳотамун-Набиййин, Раҳмат, Неъмат, Ҳодий, Тоҳа, Ёсин… деб тилга олинган. Шу билан бирга муҳтарам пайғамбаримизнинг бошқа муборак исмларидан бир қисми Қуръони каримда, бир қисми ҳадиси шарифларда, айримлари эса, аввал келган пайғамбарларга юборилган муқаддас китобларда зикр этилган.

Пайғамбаримизнинг исмлари баъзи ҳадиси шарифларда, Моҳи, Оқиб, Мукаффий, Набиййур-Раҳма, Набиййут-Тавба, Набийй-ул-Мулоҳим, Қаттол, Мутаввакил, Фотиҳ, Ҳотам, Мустафо, Уммий, Қусам (ҳар қандай хайрни ўзида жамлаган) номлари билан учрайди.

Масалан бир ҳадиси шарифда пайғамбаримиз: “Менга махсус бешта исм бор. Мен Муҳаммадман, мен Аҳмадман, мен Моҳийдурманки, Аллоҳу таоло мен орқали куфрни йўқ қилади. Мен Ҳоширманки, халқ қиёмат куни менинг ортимдан ҳашр қилинади (қайта яратилади). Мен, Оқибманки, мендан кейин пайғамбар бўлмайди.”- дея марҳамат қилганлар.

Севимли Пайғамбаримизни, ҳазрати Ҳадижадан дунёга келиб, кичиклигида вафот этган ўғли Қосим туфайли “Абул-Қосим” деган куня билан ҳам атаганлар. Яна пайғамбарликларидан олдин у зотдаги тўғрилик, эътимод, ишончли, амин бўлишлари сингари сон-саноқсиз фазилатлари туфайли Қурайш қабиласи орасида “Ал-Амин” исми билан чақирилардилар.

Расулуллоҳнинг Қуръони каримда учраган исмларидан бири эса, Қуръони каримнинг юраги ҳисобланувчи “Ёсин” сурасидаги “Ёсин” сўзидир. Уламои росиҳийн улуғларидан бўлмиш Саййид Абдулҳаким Арвосий ҳазратлари: “Ёсин сўзининг маъноси: “Эй менинг муҳаббат дарёмнинг ғаввоси бўлган ҳабибим” демакдир” деганлар.

Муҳтарам пайғамбаримизни мадҳ этувчи кўплаб шеъру ва қасидаларни ҳисобга олмаганда, У зот ҳақларида неча-неча йирик асарлар битилган. Муаллифлар орасида шуҳрат ва санъатлари билан бутун дунёга машҳур бўлганлари ҳам, Расулуллоҳни муносиб даражада мадҳу сано этишга ожизлик қилганларини баён этишган. У зотни кўриб, ҳуснларига ошиқ бўлганлар, Расулуллоҳнинг жамолини таърифлашга инсон кучи етмаслигини эътироф қилишган.

303. Ҳиля-и Саодат (1) Ҳабиби акрам (саллаллоҳу алайҳи васаллам) жанобимизнинг ташқи қиёфаларини тасвирлаш, жамоли, шакли-шамоилларини таърифлашга “Ҳиля-и саодат” дейилади.

Ислом олимлари, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ташқи кўринишларини, барча узвлари, шакли, сифатлари, гўзал хулқ-атвори ва кичик хусусиятларигача бутун ҳаётини очиқча ҳужжат-далиллари билан ёзиб қолдирганлар. Ушбу маълумотлар, шахсан пайғамбаримизнинг ўз баёнлари бўлмиш ҳадиси шарифлардан ва Асҳоби хабар берган дараклардан жамланган. Шундай маълумотларни ўзида мужассам қилган асарларга сияр китоблари (ахлоқ ва юксак васфлари; ҳазрати пайғамбаримизнинг ҳаётларига бағишланган китоблар) дейилади. Минглаб сияр китоблар орасида муҳтарам пайғамбаримизнинг ҳиля-и саодатларини баён қилган энг машҳурлари қаторига, имоми Термизийнинг “Аш-Шамоил-ур-Расул”, Қози Иёзнинг “Шифо-и шарийф”, имоми Байҳақий ва Абу Нуайм Исфахонийнинг “Далоил-ун-Нубувва” сингари қимматбаҳо асарлари киради. Бу қаторга имоми Қасталоний ҳазратларининг “Мавоҳиб-и Ладунния” номли асарини илова қилиш ҳам керак.

Ҳадиси шарифларда ва Асҳоби киром баён қилган хабарларда, севгили пайғамбаримизнинг ҳиля-и саодатлари қуйидагича таъриф этилади:

Фахри коинотнинг муборак юзлари, бутун аъзои шарифалари, муборак овозлари барча одамзотнинг юз, аъзо ва овозларидан чиройли, кўркам ва гўзал эди. Муборак юзлари бир мунча юмалоқдан келган бўлиб, хурсанд пайтларида ойдек нурланарди. Севинчлари муборак пешоналаридан маълум бўларди. Расулуллоҳ кундуз қандай кўрсалар, кечаси ҳам худди шундай кўра олардилар. Олдларида бўлганларни кўрганларидек, орқа томонларини ҳам ўгирилмай кўра олишдек ноёб хислатга эга эдилар. Ёнларига ёхуд орқаларига қарамоқни ихтиёр қилганларида бутун баданлари билан бурилиб қарардилар. Ер юзига осмондан кўра кўпроқ қарардилар. Муборак кўзлари йирик бўлиб, киприклари узун эди. Муборак кўзларида бироз қизиллик бўларди ва кўз қорачиғи нихоятда қоп-қора эди. Муборак кўзларига кечалари сурма суртардилар. Фахри оламнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) пешоналари очиқ эди. Муборак қошлари ингичка бўлиб, ораси очиқ эди. Иккита қошлари орасидаги томир, ҳиддатланганларида бўртиб чиқарди. Муборак бурнлари ниҳоятда чиройли кўринишга эга бўлиб, ўрта қисми бироз дўнгроқ кўринарди. Муборак бошлари катта эди. Муборак оғзи кичик эмасди. Муборак тишлари оппоқ бўлиб, олдиндагилари сийрак эди. Гапирганларида тишлари орасидан худди нур чиқаётдек кўринарди.

Аллоҳу таолонинг бандалари орасида Ул зотдан ҳам аниқроқ, маънолироқ ва ширинроқ сўзловчи киши бўлмаган. Муборак сўзлари жуда осон тушунилар, қалблар ва руҳларни ўзига жазб этарди. У зот сўзлаганларида сўзлари худди инжу-маржондек дона-дона тизилиб чиқарди. Шу боис сўзларини санамоқчи бўлганлар, бемалол санашга имкон топарди. Баъзан яхшироқ тушунилиши учун сўзларини уч марта такрорлардилар. Жаннатда ҳамма худди Муҳаммад (алайҳиссалом) каби гаирадиган бўлади. Муборак овозлари, ҳеч кимнинг овози етмайдиган жойларгача етиб борарди.

304. Ҳиля-и Саодат (2) Фахри олам (саллаллоҳу алайҳи васаллам) мутабассим, очиқ чеҳрали, истаралари иссиқ инсон эдилар. Кулишлари табассумдан иборат бўлиб, олдинги тишлари кўринарди. Табассум қилганларида нурлари деворларга акс этарди. Йиғиси ҳам, худди кулишларидек енгил эди. Асло қаҳқаҳа билан кулмасдилар, овоз чиқариб йиғламасдилар. Лекин хафа бўлиб, ғам чекканларида муборак кўзларидан ёш оқарди, муборак кўксининг инграгани эшитиларди. Умматининг гуноҳлари ҳақида ўйлаганларида, Аллоҳу таолодан қўрқувидан, Қуръони карим тиловатини эшитганларида ва баъзан намозда йиғлардилар.

Фахри олам сарваримизнинг, муборак бармоқлари йирик бўлиб, қўллари етли эди. Муборак ҳовучлари ичи кенг эди. Бутун вужудининг ҳиди мушки анбардан ёқимлироқ эди. Муборак баданлари, ҳам юмшоқ, ҳамда бақувват эди. Анас бин Молик айтадилар: “Расулуллоҳга ўн йил хизмат қилдим. Муборак қўллари ипакдай юмшоқ эди. Муборак таналаридан мушки анбар ва гулдан ҳам хушбўйроқ ҳид тараларди. Муборак қўл ва оёқлари узун эди. Муборак оёқ бармоқлари йирик бўлиб, оёқ таги унча баланд бўлмай юмшоқ эди. Муборак қоринлари кенг бўлиб, кўкраклари билан бир хил сатҳда эди. Елка суяклари йирик бўлиб, муборак кўкраклари кенг эди. Расулуллоҳнинг қалби шарифлари назаргоҳи илоҳий эди.”

Расули акрам жанобимиз, унча узун бўйли бўлмаганидек, қисқа бўйли ҳам эмасдилар. Ёнларига узунроқ бўйли киши келса, жанобимиз ундан узун кўринардилар. Ўтирганда муборак елкалари, ўтирганларнинг ҳаммасидан баландроқ кўринарди.

Муборак соч ва соқол толалари на жингалак, на тикка ва текис бўлмай, яратилишдан тўлқинсимон эди. Муборак сочлари узун эди. Олдинлари кокил қўярдилар, кейинроқ иккига ажратиб қўядиган бўлдилар. Муборак сочларини баъзан узунроқ ўстирардилар, баъзан қирқиб, қисқартардилар. Соч ва соқолларини бўямасдилар. Вафот этганларида соч ва соқолларидаги оқ толалар сони йигирматадан кам эди. Муборак мўйлабларини қирқиб юрардилар. Мўйлабларининг узунлиги билан шакли худди муборак қошлари узунлиги билан шаклидек келарди. Амрларига омода шахсий сартарошлари бўларди.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) сарсаримиз, мисвок (тиш чўткасини) ва тароғини доим ёнларида олиб юрарди. Муборак соч ва соқолларини тараганларида ойнага қарардилар. Фахри коинот жанобимиз, олдларига қараб илдам юрардилар ва бирон жойдан ўтиб кетгани хушбўй ҳидларидан маълум бўларди. Расулуллоҳ араб эдилар. Яъни оқу-қизғиш ёноқли, оқ танли қавмга мансуб бўлиб, ғоятда чиройли, барно, нурли ва ёқимли эдилар. Кимда ким, муҳтарам пайғамбаримизни қоратанли эди деса, кофир бўлади.

305. Ҳиля-и Саодат (3) “Араб” сўзи луғатда “гўзал”, “чиройли” деган маъноларга келади. Масалан, “лисони араб” дейилса, “чиройли тил” деган маъно тушунилади.  Истилоҳда (атама маъноси) эса, яъни географияда “араб”, “Арабистон” деб аталувчи ярим оролда туғилиб, ўша жойнинг иқлими, ҳавоси, суви ва озиқ-овқати билан вояга етган, маҳаллий халқ қонидан бўлган кишини англатади. Худди шунингдек “Анатолия” (Онадўли) яримороли халқидан бўлганларга “турк”, Болгарияда туғилиб ўсганларга “болгар”, Олмониядагиларга “олмон” ёхуд “немис” деганларидек, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам Арабистон ярим оролида туғилиб ўсганлари боис арабдирлар.

Араблар оқтанли, буғдой ранг инсонлардир. Айниқса пайғамбаримизнинг сулоласи оқтанли бўлиб, чиройли одамлар эди. Зотан боболари Иброҳим алайҳиссалом, оқтанли бўлиб, Басра шаҳри аҳолисидан Торуҳ исмли оқтанли мўминнинг ўғли эди. Бутпараст ва ҳайкалтарош Озар эса, Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз отаси эмас, амакиси бўлиб, ўгай отаси эди.

Севимли пайғамбаримизнинг оталари Абдуллоҳнинг барнолиги Мисргача ёйилган ва пешонасидаги нури сабабли теварак-атрофдан икки юзга яқин қиз, унга турмушга чиқиш умидида Маккага келишганди. Бироқ Муҳаммад алайҳиссаломнинг нури, Амина онамизга насиб бўлди.

Амакилари Аббос ва унинг ўғли Абдуллоҳ ҳам оқтанли эди. Пайғамбаримизнинг қиёматгача авлодлари ҳам оқтанли, келишган, кўркам кишилар бўладилар.

Расулуллоҳнинг Саҳобалари ҳам оқтанли ва чиройли инсонлар эди. Усмон (родиаллоҳу анҳ) оқ-сариқдан келган зот эди. Расулуллоҳнинг Рум императори Ҳеракл ҳукуматига юборган элчиси Диҳя-и Калбий жуда келишган йигит эди. У ҳар гал элчи бўлиб Рум диёрига борганида ҳуснини кўриш илинжида рум қизлар кўчаларга чиқиб туришарди. Жаброил (алайҳиссалом) пайғамбаримизга кўпинча Диҳя (родиаллоҳу анҳ) қиёфасида келарди.

Миср, Шом, Африка, Сицилия ва Испания аҳолиси араб эмас. Араблар Исломиятни дунёга ёйиш мақсадида Арабистон яриморолидан чиқиб, ушбу ўлкаларга борганлари туфайли, у ерларда арабларни учратиш мумкин. Шунингдек Анатолия, Ҳинд яримороллари, Туркистон диёри ва бошқа мамлакатларда ҳам кўп араб аслли қавмлар мавжуд. Шунга қарамасдан бугун ушбу мамлакатларнинг ҳеч бирининг аҳолисини “араб” деб аташ тўғри бўлмайди.

Миср аҳолиси қорачадан келган бўлади. Ҳабашистон аҳолиси эса, қора танли бўлиб, уларга “ҳабаш” дейилади. Зангибар аҳолисига “занжи” ёки “занги” дейилади, улар ҳам қора танли. Пайғамбаримизнинг қариндошларини, невара-чевараларини севмоқ, уларга ҳурмат-иззатда бўлмоқ ибодатдир. Уларни ҳар бир мусулмон севиб, ҳурмат қилади. Бир замонлар хилофат маркази бўлган Онадўли ва Истанбулга мусофир бўлиб келган қора танли деҳқон, ишчи, чўпонлар, ҳабаш ва занжилар ҳурмат-иззатга беланиш учун ўзларини араб деб таништирганлар. Онадўлидаги оқкўнгил мусулмонлар уларнинг сўзларига ишониб, алоҳида ҳурмат кўрсатганлар. Чунки мусулмонлар орасидаги ҳурмат-эҳтиромда бадан ранги зиғирча аҳамиятга эга эмас. Қора танли мусулмон оқ танли кофирдан минглаб марта устун, қийматли ва севиклидир. Одамнинг қора танли бўлиши, иймонининг шарафини туширмайди. Билол Ҳабаший ҳазратлари билан Расулуллоҳ жуда яхши кўрадиган Усома (родиаллоҳу анҳум) қора танли эдилар. Ёмонлиги ва тубанлиги ҳаммага маълум Абу Лаҳаб билан Абу Жаҳл каби кофирлар оқ танли эди.

Аллоҳу таоло одамнинг рангига эмас, иймон қуввати билан тақвосига қиймат беради. Лекин охирги асрларда қоратанлиларнинг ўзларини араб деб танитишлари, ислом душманлари билан яҳудийларга қўл келди. Улар бир томондан қора танли халқларни қул сифатида ишлатиб, бутун оламга уларни паст ва жирканч қилиб кўрсатишди. Нариги томондан қора ит-мушукларга “араб” деган от қўйишни оммавийлаштиришди. Газет-журналларда қора танлиларни ҳажв қилувчи карикатуралар чоп қилиб, улар устидан “араб” деб таҳқирлашни одатга айлантиришди. Шу тариқа мусулмон ёшлар онгида “араб” билан қоратанлилиликни бир қилиб кўрсатишга, шу орқали мусулмон болаларини пайғамбаримиздан совутишга уринишди.——–

  1. Мўъжизалари (4)

11 – Расулуллоҳнинг хизматчиларидан Анас бин Моликка, “Ё Раббий! Бу одамнинг моли ва авлодини кўп, умрини узун қил, гуноҳларини авф айла!” дея дуо қилдилар. Кўп ўтмай мол-мулки кўпайди. Мевали дарахтлари, боғ-бўстонлари ҳар йили мева берадиган бўлди. Фарзандлари ҳам жуда кўп бўлди. Ўзи бир юз ўн йил умр кўрди. Умри охирида, “Ё Раббий! Ҳабибингни мен ҳақимдаги дуосидан учтасини қабул қилиб, менга эҳсон этдинг. Тўртинчиси – гуноҳларимнинг кечирилиши ажабо қандай бўларкин” деган хаёлга борди. Шу пайт “Хотиринг жам бўлсин. Тўртинчисини ҳам қабул қилдим” деган овоз эшитилди.

12 – Ҳижратнинг учинчи йили эди. Расул алайҳиссалом Қаттон

ғазосида бир дарахт тагида ёлғиз ўзлари ётгандилар. Досур исмли бақувват бир кофир қўлида қиличи билан келди-да, “Энди сени мендан ким қутқара олади?” деди. Расулуллоҳ: “Аллоҳу таоло қутқаради” деб марҳамат қилдилар. Шу заҳоти Жаброил алайҳиссалом одам қиёфасида пайдо бўлиб, кофирнинг кўкрагига бир урди. Кофир ўзи томонга, қиличи бир томонга учди. Расул алайҳиссалом, қилични қўлига олиб, “Энди сени мендан ким қутқаради?” дедилар. Досур: “Мени сендан бошқа қутқарадиган хайрли киши йўқ” деб ёлвора бошлади. Расулуллоҳ уни қўйиб юбордилар. Бундай раҳмдилликни кўрган Досур иймон келтириб мусулмон бўлди ва анча одамнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди.

13 – Расул алайҳиссалом, бир куни таҳоратдан кейин маҳсиларидан бирини кийиб, иккинчисига қўл узатаётганларида тўсатдан бир қуш маҳсини илиб кетди ва маҳси ичидан ерга илон тушди. Шундан кейин қуш маҳсини ерга ташлаб, учиб кетди. Ўша кундан бошлаб, пойабзал оғзини пастга қаратиб силкитиб кейин кийиш суннат бўлди.

14 – Ҳазрати Анас ҳикоя қилади: Расулуллоҳнинг муборак юзларини артадиган сочиқлари бўларди. Кирлаганда уни оловга ташлардилар. Сочиқ кирлари ёниб кетарди-да, ўзи ёнмай, топ-тоза бўлиб қоларди.

15 – Уҳуд жангида Абу Қатоданинг бир кўзи чиқиб кетиб, ёноғи устида осилиб қолди. Уни Расулуллоҳ ҳузурларига элтдилар. Кўзини муборак қўллари билан жойига жойлаштириб, “Ё Раббий! Бунинг кўзини аслига келтир!” деб дуо қилдилар. Абу Қатоданинг шу кўзи соғ кўзидан равшанроқ кўрадиган бўлди. Абу Қатоданинг невараларидан бири халифа Умар бин Абдулазизнинг ёнига келганида, халифа ундан, “Кимсан?” деб сўради. У эса, бир байт шеър ўқиб, Расулуллоҳнинг муборак қўллари билан кўзи жойига қўйилган зотнинг невараси эканлигини маълум қилди. Бундай байтни эшитган халифа унга кўп икром ва эҳсонларда бўлди.

  1. Мўъжизалари (5)

16 – Расулуллоҳ бир куни қизлари ҳазрати Фотиманинг уйига бориб, аҳвол сўрадилар. Ҳазрати Фотима: “Отажон! Уч кундан бери болаларим билан ҳеч нарса еб-ичмай очликка сабр қилиб ўтирибмиз. Меники муҳим эмас. Лекин Ҳасан билан Ҳусайннинг аҳволига ачиняпман” деди. Шунда сарвари олам жанобимиз: “Эй Фотима! Жон қизим! Сен уч кундан буён очман дейсан. Мен тўрт кундан буён очман”деб марҳамат қилдилар. Муборак неваралари Ҳасан билан Ҳусайннинг оч ўтирганларидан ғамгин бўлдилар…

Ҳазрати Али ишлаб пул топиб, муборак болаларига бирор нарса олиб келиш учун йўлга чиқди. Мадина ташқарисига чиққанида бир қудуқ ёнида туяларини суғормоқчи бўлиб турган қишлоқини учратди. Яқин бориб, “Эй арабий! Туяларингни суғоришга ёрдамлашсам, иш ҳақи берасанми” деб сўради. Ҳалиги одам: “Ҳа. Аслида менга ҳам шундай бири керак эди. Хоҳласанг кел, сен суғориб бер. Қудуқдан тортган ҳар челак сув эвазига учтадан хурмо бераман”- деди.

Ҳазрати Али рози қилиб, қудуқдан сув торта бошлади. Энди тўққиз челак сув чиқарганди, бирдан ипи узилиб, челак қудуққа тушиб кетди. Уни кўрган туякаш ғазаб билан ўтирган жойидан ирғиб туриб, ҳазрати Алининг юзига бир шапалоқ туширди.

Сўнгра тортилган саккиз челак эвазига йигирма тўрт дона хурмо берди. Вазиятдан жуда хафа бўлган ҳазрати Али қўлини қудуқ ичига узатди-да, тушиб кетган челакни чиқариб, қудуқ устига қўйди ва у ердан кетди. Қишлоқи ҳайратдан қотиб қолганди. Шундай чуқур қудуқ тубига қўли қандай етди? Ёки бу зот келиши башорат қилинган янги диннинг мансубими? Шу хаёлларда шошиб турган қишлоқи “Бу одамнинг пайғамбари ҳақ. Мен ишондим” деди ўз ўзига.

Ҳозиргина қилган журъатига, йўл қўйган айбига пушаймон бўлди. “Шундай одамга кўтарилган қўлни кесиш, суягини синдириш керак” деб, қиличи билан бир қўлини шартта билагидан кесиб ташлади. Жони оғриса ҳам, қалби анча роҳатланди. Кесилган қўлини иккинчи қўлига олиб, тўғри Масжиди Набийга келди. Асҳоби киромдан пайғамбарларининг қаердалигини сўради. Қизлариникига кетганини айтдилар. Ҳазрати Фотиманинг уйини суриштириб, топиб борди.

Шу пайтда муҳтарам пайғамбаримиз, неваралари ҳазрати Ҳасан билан ҳазрати Ҳусайнни тиззаларига ўтқазиб, келтирилган хурмоларни егизардилар.

Туякаш қишлоқи хатосининг катталигини ўйлаб, ўзин койир, кўзларидан шашқатор ёш тўкиларди. Ана шундай ҳолатда ҳазрати Фотиманинг эшигини қоқди. Ичкаридан оламлар сарвари нур сочиб, ташқарига чиқдилар. Қишлоқи, Сарваримизни кўриши билан “Инондим, сиз Аллоҳнинг Расулисиз! Қилмишимга пушаймонман, мени авф этинг, ё Расулаллоҳ!” деб ёлвора бошлади.

Севимли пайғамбаримиз, “Қўлингни нима учун?” дея сўраганларида, “Сизга инонган муборак юзга урган қўлни кўтариб юришга ҳаё қилганим учун!… Жоним сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!” деди.

Меҳр дарёси муҳтарам пайғамбаримиз, қишлоқидан кесилган қўлини олиб,“Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим” деб, қонаб турган билагига бирлаштирдилар. Кесилган қўл, Аллоҳу таолонинг қудрати билан пайғамбаримизнинг мўъжизалари сифатида асл ҳолига қайтди. Аллоҳу таоло ҳамма нарсага қодир, ҳамма нарсага кучи етади.

  1. Муборак завжалари(1)

Расулуллоҳ (алайҳиссаллом) сарваримиз, Хадижа волидамизнинг вафотидан кейин эллик беш ёшларида иккинчи марта ҳазрати Абу Бакрнинг қизи Ойша волидамизни никоҳига олдилар. Никоҳлари Аллоҳу таолонинг амри билан амалга оширилган бўлиб, Расулуллоҳ охиратга иртиҳол этгунларига қадар саккиз давом этди.

Бошқа барча никоҳлари диний, сиёсий сабабларга кўра ёки раҳм ва эҳсон юзасидан қийилган эди. Ушбу завжаларининг барчаси тул бўлиб, кўпи кампир ёшдаги аёллар эди. Масалан, Маккадаги кофирларнинг мусулмонларга азиятлари чидаб бўлмас даражага етганида, Асҳоби киромнинг бир қисми Ҳабашистонга ҳижрат қилган эди. Ҳабаш ҳукмдори Нажоший, насоро динига эътиқод қиларди. У мусулмонларга жуда кўп саволлар бериб, олган қониқарли жавобларига ҳайрон қолиб, мусулмон бўлди. Мусулмонларга жуда кўп ёрдам ва фойдаси тегди. Лекин иймони заиф Убайдуллоҳ бин Жаҳш, бойликка қизиқиб, попларнинг алдови билан динини дунёга алмаштириб, муртад бўлди. Расулуллоҳнинг аммаси ўғли бўлган бу малъун, хотини Умм-и Ҳабибани ҳам диндан чиқиб, бой бўлишга мажбурлади. Бироқ аёл, фақирлик билан ўлимга розилигини, аммо Муҳаммад алайҳиссаломнинг динидан воз кечмаслигини айтгач, уни қўйиб юборди. Йўқсиллик ва очликдан ўлишини кутди. Лекин кўп ўтмай Аллоҳу таоло Убайдуллоҳ бин Жаҳшнинг жонини олди. Умм-и Ҳабиба, ўша даврда маккалик Қурайшнинг бош қўмондони Абу Суфённинг қизи эди. Шу пайтларда Расулуллоҳ, Қурайш мушрик қўшинлари билан жуда қизғин курашда бўлиб, Абу Суфён, Исломиятни йўқотиш учун бор кучи билан уринарди.

Сарвари олам жанобимиз Умм-и Ҳабибанинг динида мустаҳкамлиги ва бошига келган оғир ташвишлар ҳақида эшитдилар. Нажошийга мактуб йўллаб, “Мамлакатингиздаги Умм-и Ҳабибани никоҳламоқчиман. Сиз никоҳимизни қийинг! Кейин уни бу ерга юборинг” деб илтимос қилдилар. Нажоший бу воқеаларгача мусулмон бўлганди. У мактубга кўп ҳурмат билан қараб, юртидаги мусулмонларни саройига чақириб, зиёфат берди. Ҳижратнинг еттинчи йилида Расулуллоҳнинг талаблари бўйича никоҳ ўқилиб, Умм-и Ҳабибага кўп ҳадя ва эҳсонлар берилди. Шу тариқа  Умм-и Ҳабиба, иймонининг мукофотига эришиб, бегона юртда бой-бадавлат аёлга айланди. У туфайли ёнидаги мусулмонларнинг аҳволи ҳам анча яхшиланди. Жаннатда хотинлар эрлари ёнида бўладигани учун, жаннатнинг энг баланд даражасига эришадиган бўлди. Ер юзининг бутун завқ ва неъматлари бу суюнчи олдида заррача қийматга эга эмас. Сиёсий жиҳатдан айнан шу никоҳ Абу Суфённинг кейинчалик мусулмон бўлишига замин ясаган асосий сабаблардан бўлди. Ушбу никоҳ, Расулуллоҳнинг қанчалик  узоқни кўра олишларини, сиёсий-ижтимоий соҳада на қадар ақл-заковот, даҳо, эҳсону марҳаматга эга эканликларини кўрсатади.

  1. Муборак завжалари (2)

Иккинчи мисол: Ҳазрати Умарнинг қизи ҳазрати Ҳафса тул қолганди. Ҳижратнинг учинчи йили ҳазрати Умар, ҳазрати Абу Бакрга, кейин ҳазрати Усмонга “Қизимни берсам, оласанми?” деб таклиф қилганида “ўйлаб кўрайлик” деган жавоб олиб, юраги ғаш бўлганди. Бир куни Расулуллоҳ (алайҳиссалом) жанобимиз, учаласи ҳам иштирок этган бир йиғинда, ҳазрати Умарга қараб, “Ё Умар! Ғамгин кўринасан. Сабаби нима?” дея сўрадилар. Шишадаги сиёҳнинг ранги аниқ кўринганидек Расулуллоҳ ҳам ҳамманинг хаёлини бир қарашда ўқиб олардилар. Лозим топсалар, ҳолини сўрардилар. Ул зотга, ҳатто ҳаммага доимо тўғри сўзлашимиз фарз бўлганидан ҳазрати Умар ҳам тўғрисини айтди: “Ё Расулаллоҳ! Қизимни аввал Абу Бакрга, кейин Усмонга таклиф қилдим, олмадилар”. Расулуллоҳ энг севадиган шу уч улуғ Асҳоби орасида хафагарчилик туғилишига кўнгиллари рози бўлмай, уларни хурсанд қилиш учун, “Ё Умар! Қизингни Абу Бакр ва Усмондан ҳам яхшироқ одамга берсам, нима дейсан?” дедилар. Ҳазрати Умар шошиб қолди. Чунки ҳазрати Абу Бакр билан ҳазрати Усмондан яхшироқ одам йўқлигини биларди. Шунга қарамай, “Албатта, ё Расулаллоҳ!” деди. “Ё Умар, қизингни менга бер!” деб марҳамат қилдилар. Шу тариқа ҳазрати Ҳафса, ҳазрати Абу Бакр, Усмон ва барча муъминларнинг оналарига айланиб, булар ул волидага хизматчи бўлди. Иккинчи томондан учта буюк саҳоба ўртасида пайдо бўлган ноқулайликка барҳам берилди. Уларнинг дўстлиги, қардошлиги янада мустаҳкамланди.

Учинчи мисол: Ҳижратнинг беш ёки олтинчи йили эди. Баний Мусталақ қабиласидан олинган асирлар орасида қабила раиси Хориснинг қизи Жувайрийя исмли жувон ҳам бор эди. Уни Расулуллоҳ сотиб олиб, озод қилдилар ва ўзларига никоҳлаганларида саҳобаларнинг (алайҳимурридвон) ҳаммаси, “Биз Расулуллоҳ сарваримиз оилалари, яъни волидамиз қариндошларини чўри, хизматчи, қул қилиб ишлатишдан ҳаё қиламиз” деб, барча асирларни озод қилдилар. Шу тариқа, ушбу никоҳ юзларча асирнинг озод қилинишига сабаб бўлди. Бу ўз даврида улкан сиёсий аҳамиятга эга тадбир эди. Ҳазрати Жувайрийя, бу ҳолни эслаб, ҳар доим фахрланарди. Ҳазрати Ойша эса, “Жувайрийядан ҳам хайрли ва баракатли хотин кўрмаганман” дерди.

  1. Муборак завжалари (3)

Ҳазрати Хадижа: Китобимизнинг бош томонида ҳазрати Хадижа волидамиз ҳақида кенг маълумот берилди.

Ҳазрати Ойша: Расулуллоҳнинг иккинчи завжаи мутаҳҳараларидир (пок рафиқаларидан). Абу Бакр Сиддиқнинг қизи бўлиб, жуда оқил, зукко, олима, адиба, афифа ва солиҳа эди. Ҳофизаси (хотираси) жуда қувватли бўлганлигидан Асҳоби киром, кўп нарсаларни ундан сўраб ўрганарди. Ояти карима билан мадҳ этилди. Ижтиҳоди ҳазрати Али билан мос бўлмаганлиги учун Туя воқеасида ҳазрати Алига қарши ҳарб қилган саҳобалар сафида бўлди. Ҳазрати Али шаҳид қилинганида жуда ачинди. Ҳуруфийлар унга кўп туҳматлар қилмоқда. Ҳазрати Алини ёмон кўрарди деб айблайди. Ҳолбуки, “Алини севиш иймондандир” ҳадиси шарифни ҳазрати Ойша ривоят қилган. Шу тариқа уни севишини ва ҳамманинг севиши лозимлигини такидлади. Ҳижратдан саккиз йил олдин туғилди ва эллик еттинчи йилда, олтмиш беш ёшида Мадинада вафот этди.

Савда бинти Замъа: Пайғамбаримизнинг учинчи завжаларидир. Савда эри билан иймон келтириб, Ҳабашистонга ҳижрат қилганди. Маккага қайтиб келганларида эри вафот қилди. Расулуллоҳ аввал ҳазрати Ойшани, ундан кейин Савдани никоҳладилар. Савдани Маккада, ҳазрати Ойшани Мадинага келганларидан сўнг уйларига олдилар. Савда хоним жуда меҳрибон ва иффатли аёл эди. Ҳазрати Умар халифалиги даврида вафот этди.

Зайнаб бинти Ҳузайма: Бу хоним кўп ибодат қилар, кўп садақа берарди. Абдуллоҳ бин Жаҳшнинг хотини эди. Абдуллоҳ, Расулуллоҳ аммалари Умайманинг ўғли эди. Уҳуд жангида шаҳид бўлди. Расулуллоҳнинг никоҳларида бўлиш шарафига муяссар бўлса-да, саккиз ой штгач вафот этди.

Умму Салама: Асл исми Ҳинд эди. Эри Абу Салама билан Ҳабашистонга биринчилардан бўлиб ҳижрат қилганди. Абу Салама, Расулуллоҳ аммалари Барранинг ўғли Убайдуллоҳ бин Жаҳшнинг қардоши бўлиб, ҳижратнинг тўртинчи йили Уҳуд (Мадинада) жангида олган жароҳати оқибатида вафот этди. Тул қолгач ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умарнинг никоҳ таклифларини қабул қилмади. Расулуллоҳнинг никоҳлари билан шарафланди. Эллик тўққизинчи йили саксон тўрт ёшида Мадинада вафот этди. Расулуллоҳнинг энг охирги вафот этган завжалари шу киши

бўлган.

  1. Муборак завжалари (4)

Зайнаб бинти Жаҳш: Расулуллоҳнинг аммалари Умайманинг қизи бўлиб, Абдуллоҳ бин Жаҳшнинг синглиси. Отасининг исми Барра эди. Иймон келтирмагани учун Жаҳш деб аталди. Зайнаб биринчи иймон келтирганлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз уни асраб олган ўғли бўлмиш Зайд бин Хорисага никоҳлаган эдилар. Зайд, Зайнабнинг ҳақига риоя қила олмагани боис ҳижратнинг учинчи йили ажрашиб кетди. Расулуллоҳ уни ўз никоҳларига олишни таклиф қилдилар. Бу хабарни эшитган Зайнаб, севинганидан икки ракъат намоз ўқиб, “Ё Рабби! Расулинг мени сўраяптилар. Агар менинг Унга завжа бўлишимни тақдир қилган бўлсанг, мени ул зотга Ўзинг бер” деб дуо қилди. Дуоси ижобат бўлиб, “Аҳзоб” сурасининг “Бас қачонки, Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо этгач (яъни шариат бўйича ундан ажрашгач) Биз уни сизга завжа айладик” маоли шарифидаги ўттиз еттинчи ояти каримаси нозил бўлди. Зайнабнинг никоҳини Аллоҳу таоло қийгани сабабли Расулуллоҳ унга алоҳида никоҳ ўқитмадилар. Зайнаб (родиаллоҳу анҳо) бу билан фахрланиб, доимо “Ҳар бир хотин-қизни отаси эрга берса, мени Аллоҳу таолонинг Ўзи никоҳлаган” дерди. Ўшанда ўттиз саккиз ёшда эди. Ҳижратнинг йигирманчи йили эллик уч ёшида вафот этди. Хайр-эҳсони мўл бўлиб, садақа беришни яхши кўрарди. Қўли гул, жуда маҳоратли эди. Ўзи тиккан ва қўлига тушган ҳар бир нарсани қариндошларига ва камбағалларга улаштирарди. Халифа Умар, азвожи мутаҳҳаротнинг (Расул завжалари) ҳар бирига ўн икки минг дирҳам нафақа берарди. Ҳазрати Зайнаб нафақасини олган заҳоти ҳаммасини бева-бечораларга тарқатиб юборарди. Расулуллоҳдан кейин завжоти тоҳирот орасида энг биринчи вафот этган Зайнаб бинти Жаҳш бўлди. Ҳазрати Ойша бу аёлни кўп мадҳу сано қиларди. “Завжаларим орасида менга энг аввал қовушадигани, қўли энг очиқ бўлганидир” ҳадиси шарифи унинг олдин вафот этишидан дарак берарди. Чунки энг қўли очиғи, яъни энг кўп садақа берувчи волидамиз – Зайнаб эди.

(Адабсиз ва ғийбатчи Волтер номли француз шоири, Расулуллоҳнинг ҳазрати Зайнабни никоҳларига олишлари воқеасини тарихий ҳақиқат ва хабарларга зид ўлароқ, уйдирма, туҳматлардан иборат шеърий драма ҳолида ёзган. Адибликка ярашмаган шу ифлос “асари” уни черковдан ҳайдаган душмани папага ёқиб қолиб, муаллифга мақтов хати ёзади. Мусулмонлар халифаси, султон иккинчи Абдулҳамид хон, ушбу пьесанинг саҳналаштирилаётганини эшитиб, Франция ва Англия ҳукуматларига дарҳол ултиматум юбориб, пасткашликнинг олдини олган эди.)

Ҳазрати Сафийя: Бу хоним, Хайбар яҳудийлари бошлиғи Ҳуяй ибни Аҳтобнинг қизи эди. Хайбарда бир яҳудийга унаштириб қўйилганди. Кейинроқ, жуда бадавлат Канона бин Ҳақиққа турмушга чиққанди. Ҳижратнинг еттинчи йили Хайбар фатҳ этилганида Сафийя ҳам асир олинганди. Ғанимат бўлинаётганда у Расулуллоҳнинг ҳиссаларига тушди. Пайғамбаримиз уни озод қилдилар. У эса, иймон келтирди ва Расулуллоҳнинг никоҳи билан шарафланди. Ҳижратнинг эллигинчи йили Мадинада вафот этди.

Ҳазрати Маймуна: Бу хонимнинг асл исми Барра эди. Расулуллоҳ уни Маймуна деб алмаштирдилар. Хайбар фатҳидан кейин Маккага умрага келганларида Маймунанинг эри вафот этган эди. Расулуллоҳнинг никоҳларига кириш шарафига эришди. Ҳижратнинг эллик учинчи йили Маккада бетоб тушди. Ёнидагиларга, “Мени Маккадан чиқаринглар! Чунки Расулуллоҳ менинг Макка ташқарисида вафот этишимни башорат қилганлар” деди. Илтимосини бажардилар. Расулуллоҳга никоҳ қилинган жойда вафот этди.

  1. Муборак завжалари (5)

Ҳазрати Морийя: Бу хоним муҳтарам пайғамбаримизнинг жорияси (чўриси) эканлигида иймон келтирди ва жанобимизнинг никоҳлари билан шарафланди. Морийя, Мисрдаги Искандария ҳукмдори Муқавқис томонидан ҳадя тариқасида юборилганлиги учун насаби (таги) ва туғилган йили аниқ эмас. Расулуллоҳ, ҳазрати Морийя волидамиздан Иброҳим исмли бир ўғил кўрганлар. Ҳазрати Марийя жуда сокин, камгап ва ўз ҳолида бир аёл эди. Ҳазрати Умар халифалигининг охирги йилларида, яъни мелодий 637 (ҳ. 16) да вафот этди. Боқий қабристонига дафн қилинди.

Ҳазрати Райҳона: Бу хоним ҳам пайғамбаримизнинг жорияси пайтида мусулмон бўлган. Мадиналик яҳудийларнинг Баний Қурайзо қабиласидан эди. Насаби (силсиласи): Райҳона бинти Шамъун ибни Язид ёки Райҳона бинти Зайд ибни Амр ибни Ҳанафа бин Шамъун бин Язиддир. Туғилган йили номаълум. Пайғамбаримиздан аввал мелодий 631 (ҳ. 10) йили Мадинада вафот этди. Боқий қабристонига дафн қилинган.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Менинг барча никоҳларим билан қизларимни турмушга беришим Жаброилнинг (алайҳиссалом) Аллоҳу таолодан олиб келган изни орқали амалга ошган.”

Расулуллоҳнинг кўп марта уйланишларига муҳим сабаблардан бири, Ислом динини аҳолига яхшироқ ва тезроқ таблиғ қила олишдан иборат бўлган эди. Ҳижоб ҳақида ояти карима нозил бўлмасидан аввал, яъни аёлларнинг ёпиниб юришлари амр бўлмасидан олдин, аёллар ҳам Расулуллоҳга келиб, билмаганларини тўғридан сўраб ўрганарди. Расулуллоҳ бирор кишиникига борса, аёллар ҳам ўша ерга бориб бир даврада ўтириб, тинглаб, фойдаланарди. Ҳижоб ояти нозил бўлиб, хотин-қизларнинг бегона эркаклар билан бирга ўтиришлари, сўзлашишлари тақиқланганидан кейин бегона хотин-қизларни қабул қилмайдиган бўлдилар. Хотин-қизларга билмаганларини ҳазрати Ойшадан сўраб ўрганишларини буюрдилар. Хотин-қизлар ичида сўровчилар жуда кўпайиб кетиб, ҳазрати Ойша уларнинг барчасига вақтида жавоб бера олмай қолди. Шунда унинг вазифасини бир мунча енгиллаштириш мақсадида Расулуллоҳнинг уйланишларига тўғри келди. Хотин-қизларга оид муҳим ва нозик масалаларни мусулмон аёлларга муборак завжалари орқали ўргатдилар. Бордию, Расулуллоҳнинг завжаси битта бўлганида, барча хотин-қизларнинг ундан сўраб ўрганишлари жуда қийинлашиб кетар, ҳатто мумкин бўлмай қоларди. Аллоҳу таолонинг динини тўлиқ етказиш учун кўп марта уйланиш юкини ҳам ўз зиммаларига олдилар.

  1. Фарзандлари (1).

Пайғамбаримиз уч ўғил, тўрт қиз, жами еттита фарзанд кўрдилар. Ҳазрати Фотимадан бошқа барчаси Расулуллоҳдан олдин вафот этдилар. Севимли пайғамбаримизнинг насли ҳазрати Фотима волидамиз орқали давом этди. Неваралари ҳазрати Ҳусайн наслига “саййид”, ҳазрати Ҳасан наслига “шариф” дейилди. Саййидлар ва шарифларга ҳурмат, пайғамбаримизга ҳурмат ҳисобланади. Саййидлар билан шарифларни севиш, охирги нафасда иймон билан кетишга сабаб бўлади. Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи васаллам) фарзандлари ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Қосим: Расулуллоҳнинг уч ўғлидан тўнғичидир. Шунинг учун Расулуллоҳга Абул-Қосим ҳам дейилган. Нубувватдан олдин Маккада дунёга келди. Онаси Хадижат-ул-кубродир. Ўн етти ойлигида вафот этди.

Зайнаб: Расулуллоҳнинг тўртта қизидан энг каттаси. Пайғамбаримиз ўттиз ёшларида дунёга келди. Нубувватдан илгари онаси Хадижанинг синглиси ўғли Абул-Ос бин Рабийга турмушга чиқди. Абул-Ос аввал иймонга келмай юрди. Бадр жангида асир олиниб, завжасини Мадинага юбориш шарти билан озод қилинди. Абул-Ос завжаси Зайнабни укаси билан бирга Мадинага юборса-да, кофирлар уларни йўлдан қайтариб олди. Расул (алайҳиссалом) Зайд бин Хорисани махсус юбориб, Зайнабни Маккадан яширинча олиб келтирди. Абул-Ос, Ҳудайбия ғазосидан кейин мусулмон бўлди. Зайнаб унга такрор берилди. Ҳижратнинг саккизинчи йили ўттиз бир ёшида вафот этди. Зайнабдан қолган ёлғиз ўғил – Али, Макка фатҳида Расулуллоҳнинг туясига мингашиб олган эди. Зайнабнинг Уммома исмли ягона қизини ҳазрати Али ўзига никоҳлаган эди.

Руқайя: Расулуллоҳнинг иккинчи қизи бўлиб, пайғамбаримиз ўттиз уч ёшларида дунёга келди. Жуда чиройли эди. Абу Лаҳабнинг ўғли Утбага унаштирилган эди. “Таббат” сураси нозил бўлганида Утба тўйдан олдин никоҳни бузди. Ваҳий келиб, у ҳазрати Усмонга никоҳ қилинди. Ҳазрати Усмон завжаси билан бирга икки марта Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Бадр жанги олдида йигирма тўрт ёшида касалланди. Шу сабабли ҳазрати Усмонга Бадр ғазосига иштирок этмай, завжасига қараши буйрилди. Бадр зафари ҳақида Мадинага хушхабар келган куни Руқайя дафн қилинди.

Умм-и Гулсум: Расулуллоҳнинг учинчи қизи. Бу ҳам Абу Лаҳабнинг иккинчи ўғли Утайбага унаштирилган бўлса-да, “Таббат” сураси келганда ҳали тўйлари бўлмай бадбахт Утайба уни талоқ қилиб, қўйиб юборди. Устига устак Расулуллоҳга ҳақорат ёғдирди. Пайғамбаримиз:  “Ё Раббий! Жониворларингдан бирини унга рўпара қил!” деб баддуо қилдилар. Шом йўлида уни бир арслон парчалаб ўлдирди. Руқайя вафот этгач, Умми Гулсум ҳам ваҳий орқали ҳазрати Усмонга никоҳланди. Ҳижратнинг тўққизинчи йили вафот этди. Жанозасини Расулулоҳ ўзлари ўқитдилар. Дафн пайтида қабри ёнида туриб, муборак кўзларидан ёш тўкдилар.

343.Фарзандлари (2). 

Фотима:  Расулуллоҳнинг тўртинчи қизи, ҳазрати Алининг завжаси ва ҳазрати Умарнинг қайнонасидир. Никоҳи ўқилганда ўн беш ёшда эди. Маҳри тўрт юз мисқол кумуш бўлганлиги “Мавоҳиби ладуннийя”китобида Савийк ғазоси бобида ёзилган. Бу оғирликдаги кумуш 57,14 мисқол олтинга тенг бўлади. Али (родиаллоҳу анҳ) уйланганида йигирма бир ёшда эди. Ҳазрати Фотима Аҳли байтдан (пайғамбар оиласидан) эди. Оқтанли ва жуда чиройли эди. Ҳижратдан ўн уч йил олдин Маккада туғилди. Ўн биринчи йили йигирма тўрт ёшида вафот этди. Ҳасан, Ҳусайн ва Муҳсин исмли уч ўғил, Умми Гулсум ва Зайнаб исмли иккита қиз кўрди. Расулуллоҳнинг насллари Фотимадан давом этди. Зайнаб, Абдуллоҳ бин Жаъфар Тайёрга никоҳланиб, Али ва Умми Гулсум исмли фарзандлари бўлди. Уларга Шарифи Жаъфарий дейилди.

Абдуллоҳ: Русулуллоҳнинг Хадижа-тул-кубродан туғилган охирги фарзандидир. Нубувватдан кейин туғилиб, сутдан чиқмай вафот этди. Уни Таййиб ва Тоҳир деб ҳам чақиришарди. Абдуллоҳ вафот этганида, мушриклардан Ос бин Воил: “Муҳаммад абтар бўлди”, яъни насли кесилди деб жар солди. Аллоҳу таоло “Инно аътайно” сураси орқали Ос кофирига жавоб берди.

Иброҳим: Расулллоҳнинг ўғилларидан учинчиси ва барча фарзандларининг энг кеенжасидир. Ҳирақлнинг Миср волийси – Муқавқис ҳадя қилган жория Мориядан дунёга келди. Ҳижратнинг саккизинчи йили туғилиб, бир ярим ёшида вафот этди. Бетоб ётганида Расулуллоҳ уни қучоқларига олиб, муборак кўзларидан ёш тўккандилар. Вафот қилганида қуёш тутилди дедилар. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай сўзларини эшитиб,“Ой билан қуёш Аллоҳу таолонинг борлиги ва бирлигига далолат қилувчи икки махлуқидир. Улар ҳеч кимнинг ҳаёти ё мамоти туфайли тутилмайди. Уларни кўрганда Аллоҳу таолони хотирланглар” дея марҳамат қилдилар. Иброҳим вафот этганида, “Эй Иброҳим! Ўлимингдан кўп аламлар ютдик. Кўзларимиз йиғлаб, қалбимиз эзиляпти. Лекин Раббимизни қаҳрига тегувчи ҳеч нарса демаймиз” дегандилар.

344.Аҳл-и байт (1)

Муҳтарам пайғамбаримизнинг бутун оила аъзоларига Аҳл-и байт дейилади. Муборак завжалари, қизи ҳазрати Фотима билан куёви ҳазрати Али, уларнинг муборак авлодлари – ҳазрати Ҳасан билан ҳазрати Ҳусайн ва уларнинг барча фарзандлари, яна пайғамбаримизнинг пок наслларига мансуб Ҳошимўғиллари Аҳли байтдирлар.

Аллоҳу таоло, Қуръони каримда Аҳли байтга қарата маолан: “Аллоҳу таоло сизлардан рижсни, яъни ҳар қандай қусур ва нопокликларни кетказиб, сизларни мукаммал таҳорат билан поклашни истайди” деб марҳамат қилинган. (Аҳзоб, 33)

Асҳоби киром: “Ё Расулаллоҳ! Аҳли байт кимлар?”- деб савол қотдилар. Шу пайт имоми Али келди. Расулуллоҳ уни муборак чопонлари остига олдилар. Кейин навбат билан Фотима-туз-заҳро, имоми Ҳасан ва имоми Ҳусайн келди. Ҳар қайсисини бир ёнларига олиб, “Мана шулар, менинг Аҳли байтимдир” дедилар. Бу улуғ инсонларга “Ол-и Або ёки Ол-и Расул” ҳам дейилади.

Аҳли байти набавийни (пайғамбар наслини) севиш, охиратга иймон билан кетишга, охирги нафасда саломатга эришишга сабаб бўлади. Аҳли байтни яхши кўриш ҳар бир мусулмонга фарздир. Сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадиси шарифларида марҳамат қилдиларки: “Аҳли байтим, Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасига ўхшайди. Уларга тобе бўлганлар омонлик топади. Йироқ турганлар ҳалок бўлади.”

Аҳли байти набавийнинг фазилат ва камолоти жуда кўп бўлиб, санаб ниҳоясига етказиш қийин. Уларни баён қилишга, мадҳ этишга одамзотнинг қудрати етмайди. Уларнинг нақадар улуғ ва қийматли эканликлари ояти карималар ёрдамида тушунилмоқда.

Имоми Шофеъий: “Эй Аҳли байти Расул! Сизни севишимз кераклигини Аллоҳу таоло Қуръони каримда буюрди. Намозда сизларга дуо қилмаганларнинг намозлари қабул бўлмаслиги, қадр-қийматингиз ва олий даражангизга далолат қилмоқда. Шарафингиз шунчалар баландки, Аллоҳу таоло Қуръони каримда сизларга салом айтмоқда” деб, уларнинг устунликларини чиройли тарзда ифода қилган.

  1. Аҳл-и байт(2)

Ҳазрати Анас айтди: “Аҳли байтингиз орасида кимни кўпроқ яхши

кўрасиз” деб сўралганида Расулуллоҳ: “Ҳасан ва Ҳусайнни” деб жавоб бердилар.”

Ҳазрати Абу Ҳурайра айтди: “Расулуллоҳнинг ёнларида эдим. Неваралари Ҳасан келди. “Ё Раббий! Бу болани жуда яхши кўраман. Сен ҳам уни сев ва уни севганларни ҳам сев” дедилар. Яна бир гал, “Ҳасан ва Ҳусайн, дунёда менинг ёқимли ҳидларимдир” дедилар.”

Муҳтарам пайғамбаримиз марҳамат қиладиларки:

“Мендан кейин сизга икки нарса қолдиряпман. Уларга чамбарчас боғлансангиз, асло йўлдан чиқмайсиз. Биринчиси иккинчисига нисбатан улуғроқ ва муҳимроқ. У, Аллоҳу таолонинг китоби – Қуръони карим бўлиб, худди кўкдан ерга тушиб турган мустаҳкам арқондир. Иккинчиси, Аҳли байтимдир. Улар бир-биридан сира ажралмайди. Уларга эргашмаганлар, менинг йўлимдан айрилади.”

Ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайнлар бетоб бўлдилар. Пайғамбаримиз, ҳазрати Али билан ҳазрати Фотимага, “Бу жигарпораларингиз соғайиши учун бирон нарса атанглар (назр қилинглар)!” деб буюрдилар. Ҳазрати Али, Фотима волидамиз ва Фидда исмли жориялари (чўри) уч кун рўза тутишни назр қилдилар. Шундан сўнг ўша иккита жаннат ройиҳолари (жаннат  ҳидлилар) шифо топди. Лекин уйларида егулик ҳеч нималари йўқ эди. Ҳазрати Али бир яҳудийдан уч саъ (1саъ=4.2л) арпа қарз олди. Учаласи ҳам рўзага ният қилдилар. Арпанинг учдан бир қисмини ҳазрати Фотима ун қилиб, беш дона нон пиширди. Уй аҳли беш киши эди. Ифтор вақти бўлди. Хазрати Фотима нонларни биттадан Ҳазрати Али, ҳазрати Ҳасан, ҳазрати Ҳусайн ва Фиддалар олдига қўйиб чиқди ва қолган бирини ўз олдига қўйди. Энди ифтор қилмоқчи бўлганларида эшикка бир фақир келиб, “Эй Аҳли байти Расулаллоҳ! Мен бир мискин мусулмонман. Илтимос, менга егулик бир нима беринглар, Аллоҳу таоло сизни жаннат неъматлари билан мукофотласин” деди. Уй аҳли қўлларидаги нонларини садақа қилиб, сув билан ифтор қилдилар. Эртаси кун яна рўза тутдилар. Хизматчи қолган арпанинг ярмини угдириб, бешта нон пиширди. Қуёш ботгач энди ифтор қилгани ўтирганларида эшикка бир етим келди. Бешови ҳам нонларини бериб, етимни хурсанд қилиб, сув билан ифтор қилиб ухладилар. Эртасига яна рўза тутдилар. Қолган арпадан бешта нон пиширдилар. Энди ифторга шайланганларида, эшикка бир асир келиб, “Уч кундан буён очман. Мени боғлаб қўйишди, егулик беришмади. Аллоҳу таоло учун менга раҳимингиз келсин”, деди. Бешовлон яна нонларини унга бериб, ўзлари сув билан ифтор қилдилар.

Ушбу ҳодиса устига ояти карима нозил бўлиб, Аллоҳу таоло мазмунан:  “Улар атаган назрларини бажо келтирдилар. Узоқ ва узлуксиз Қиёмат кунидан қўрққанларидан жонлари хоҳлаб, жуда егилари келиб турган озиқларини мискин, етим ва асирларга бердилар. Улар, биз бу муҳтожларни Аллоҳу таолонинг ризоси учун едирдик. Улардан бирон ташаккур ё бирон наф кутмадик, дедилар. Шу боис у(рўзадор)ларга жаноби Ҳақ шароби тоҳур (жаннат шарбати) ичказди…” (Инсон, 76/7-21) деб марҳамат қилди. 

  1. Аҳл-и байт(3)

Ҳазрати Абу Ҳурайра айтди: “Расулуллоҳ: “Сизнинг яхшиларингиз, мендан кейин Аҳли байтимга яхшилик қилувчилардир” деб марҳамат қилдилар.”

Ҳазрати Али айтди: “Пайғамбаримиз: “Аҳли байтимга яхшилик қилганларга қиёмат куни шафоат қиламан”, “Аҳли байтимни ва Асҳобимни севганлар Сирот кўпригидан оёқлари тоймасдан ўтадилар” деб марҳамат қилдилар.”

Имоми Раббоний ҳазратлари келтирган бир ҳадиси шарифда: “Алини севган одам, муҳаққақ мени севибди. Унга душманлик қилган одам, шубҳасиз менга душманлик қилибди. Уни ранжитган одам, муҳаққақ мени ранжитибди. Мени ранжитган, шубҳасиз Аллоҳу таолони ранжитган бўлади” дейилган.

Расулуллоҳ марҳамат қилдиларки: “Аллоҳу таоло, менга тўрт одамни сев деб амр қилди. Уларни Ўзи севишини ҳам айтди.” “Улар кимлар, исмларини айтасизми?” деб сўраганларида, “Али улардан, Али улардан, Али улардан, Абу Зарр, Миқдод ва Салмон” деб марҳамат қилдилар. 

“Оилам ҳақида мени хафа қилганларга шиддатли азоб бордир” дедилар.

Бир ҳадиси шарифда: “Фотима менинг бир парчамдирУни хафа қилганлар мени хафа қилган бўлади”дейилган. Ҳазрати Абу Ҳурайра дейдики: “Пайғамбаримиз ҳазрати Алига, “Фотима, мен учун сенга нисбатан севимлироқдир. Сен эса, унга нисбатан азизроқсан (яъни қийматлисан)” деб марҳамат қилдилар.”

Яна бир ҳадиси шарифларида сарваримиз шундай буюрдилар: “Сизларга Ислом динини олиб келганим эвазига ҳеч нарса талаб қилмайман. Фақат менга яқин бўлган Аҳли байтимни севишингизни истайман.” 

Ислом олимлари, Аҳли байтга бўлган муҳаббатни охирги нафасда иймон билан кетишнинг шарти деб билганлар. Уларда Расулуллоҳнинг зарралари бор. Аҳли байтни эъзозлаш, ҳурматларига риоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

Улуғ ислом олими имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алайҳ), айтдиларки: “Отам, зоҳир ва ботин илмларида, яъни қалб илмларида теран олим эди. Умр бўйи атрофдагиларга Аҳли байтни севишни тавсия ва ташвиқ қиларди. Бу муҳаббат кишининг охирги нафасида иймон билан кетишига кўп ёрдам беради дерди. Вафоти пайтида ёнида эдим. Умрининг сўнгги сонияларида аҳволи анча оғирлашгач отамга ўша насиҳатларини эслатиб, шу муҳаббатнинг қандай таъсири бўлгани ҳақида сўрадим. Ўлим ҳолида бўлишига қарамай, “Аҳли байтга бўлган муҳаббат дарёсида сузмоқдаман” деди. Мен дарров Аллоҳу таолога ҳамду-санолар айтдим. Аҳли Байтни севиш Аҳли суннатнинг сармоясидир. Охират ютуқлари ва фойдаларига фақат мана шу сармоя сабабдир.”

Расулуллоҳнинг Аҳли байти уч қисмдан иборат: Биринчиси – насл-насаб томонидан хеш-ақрабо бўлганлардир. Масалан, аммалари шу қисмга киради. Иккинчиси – муборак, покиза завжаларидир. Учинчиси – завжаларига тегишли уйларда уларнинг сочини тараш, овқат пишириш, уй супуриш, кир ювиш ва бошқа уй ишларида ёрдамлашувчи хизматчи аёллардир. Уй ташқарисидаги ишларга қарайдиган ва масжидда азон ўқийдиган Билол, Салмон, Суҳайблар ҳам “Хонаи саодат”дан еб-ичардилар.

Ҳазрати Фотима билан Қиёматгача келадиган авлодлари Аҳли байтдирлар. Уларни, осий бўлсалар ҳам севиб, эъзозлаш лозим. Уларни севиш, уларга қалб, бадан ва мол-мулк орқали ёрдам бериш, ҳурмат-иззат кўрсатиш, ҳақларига риоя қилиш иймон билан жон таслим қилишга сабаб бўлади. (Усмонийлар даврида Суриянинг Ҳама шаҳрида саййидларга махсус маҳкама бўларди. Ушбу муборак сулоладан туғилган ҳар бир чақалоқ иккита гувоҳ олдида ҳоким ҳузурида дафтарга қайд қилинарди. Инглизларнинг содиқ дўсти, сотқин Мустафо Рашид пошо ушбу маҳкамани бекор қилди.)

  1. Асҳоби киром (1).

Пайғамбаримизнинг дўстларидир. Эркак, аёл, бола ёки катта одамлардан бирон мусулмон, Расулуллоҳни қисқа вақтга, бир марта кўрса, кўр одам бир марта сўзлашса ва иймон билан вафот этса,  унга “Соҳиб” ёхуд  “Саҳобий” дейилади. Бир нечасига ”Асҳоб” , “Саҳоба” ёҳуд “Саҳб” дейилади.

Пайғамбаримизни, кофир пайтида кўриб, Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин иймонга келган ёки мусулмон пайтида кўриб, кейинчалик муртад бўлган (яъни диндан чиққан) кимса саҳобий бўлмайди. Саҳобий бўлгач муртад бўлиб, Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин қайта иймонга келган одам саҳобий бўлади. Пайғамбаримиз жинлар тоифасига ҳам пайғамбар бўлганлари учун жинлардан ҳам саҳобийлар бўлади.

Асҳоби киром (ридвонуллоҳи таоло алайҳим ажмоин) диний ҳукмлар хусусида энг мўътабар манба инсонлар ҳисобланади. Чунки улар Қуръони каримни пайғамбаримиздан ўрганиб, кейинги наслга ўргатган ва изоҳлаганлар. Пайғамбаримизнинг сўз ва ишлари ҳақида маълумотлар, уларнинг бевосита кўриб, эшитиб нақл қилган хабарларига суянади.

Шу боис улар нақл қилган барча ҳукмлар, ҳадиси шарифларнинг асосини ташкил қилади. Исломиятда Ижмо-и уммат, яъни олимларнинг иттифоқи, фақат Асҳоб замонида тўла ва мукаммал тарзда амалга ошган. Ундан ташқари Асҳобнинг ҳар бири, сўзлари динда ҳужжат, далил ва васиқа саналувчи мужтаҳид олимлар жумласидандир. Кейин келган мужтаҳид олимлардан анча устун турадилар.

Аҳли суннат олимлари, Асҳоби киромнинг устунлик даражаларини учга ажратган:

  1. Муҳожирлар:Макка шаҳри фатҳ этилишидан олдин Маккадан ёки бошқа жойлардан ватанларини, яқинларини ташлаб, Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлардир. Улар Расулуллоҳнинг ёнларига иймон билан келганлар ёки келгандан кейин иймон келтирганлардир. Амр бин Ос ҳазратлари шулардандир.
  1. Ансор:Мадина шаҳрида ёки бу шаҳарга яқин жойларда ва Авс, Ҳазраж номли икки араб қабиласига мансуб мусулмонларга Ансор дейилади. Чунки булар, муҳтарам пайғамбаримизга ва маккаликларга ҳар хил ёрдам ва фидокорлик қилишга ваъда бериб, ваъдаларида турганлар.
  1. Бошқа Саҳобалар: Макка шаҳри фатҳ этилганда ва кейинроқ Маккада ёки бошқа жойларда иймонга келганлардир. Уларга “муҳожир” ёки “ансор” эмас, фақат саҳобий дейилади.

Асҳоби киромнинг энг устунлари – Расулуллоҳнинг тўртта халифаси бўлиб, хилофат кезаги бўйича: ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон ва ҳазрати Алидир. Улардан кейин Ашараи мубашшарадан, яъни жаннат билан суюнчиланган ўн кишидан қолган олтитаси (ТалҳаЗубайр бин АввомАбдурраҳмон бин АвфСаъд бин Аби ВаққосСаид бин ЗайдАбу Убайда бин Жарроҳ) ва ҳазрати Ҳасан билан ҳазрати Ҳусайндир.

  1. Асҳоби киром (2)

Асҳоби киромнинг энг устунлари – тўрт буюк халифа ва ҳаётларида жаннат билан муждаланганлардан кейин энг устунлари – илк мусулмон бўлган қирқ кишидир. Улардан кейинги ўринда Бадр ғазосига қатнашган уч юз ўн уч саҳоба туради. Улардан кейинги устун кишилар эса, Уҳуд ғазосига иштирок этган етти юз қаҳрамондир. Улардан кейин устун бўлганлар – ҳижратнинг олтинчи йили дарахт тагида Расулуллоҳга ваъда берган бир минг тўрт юз киши бўлиб, ушбу аҳдлашувга “Байъат-и Ридвон” дейилади.

Асҳоби киром сони: Маккани фатҳида ўн минг, Табук ғазосида етмиш минг, Видо ҳажида тўқсон минг ва Расулуллоҳ вафот этганларида ер юзида юз йигирма тўрт мингдан зиёд саҳобий бор эди. Бу ҳақда бошқа ривоятлар ҳам бор.

Асҳоби киромдан ҳаммадан кейин вафот қилаганлар: Абдуллоҳ бин Аби Авфа 705 йили (ҳ.86) Куфада; Абдуллоҳ бин Яср 706 йили (ҳ.88) Шомда; Саҳл бин Саъд юз ёшида 709 йили (ҳ.91) Мадинада; Анас бин Молик 711 йили (ҳ.93) Басрада; Абут-Туфайл Омир бин Васила 718 йили (ҳ.100) Маккада оламдан ўтдилар.

Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин, тўрт халифа даврида ҳам Асҳоби киром, Ислом динини тарғиб қилиш мақсадида жиҳод хусусида ваъдаларига содиқ қолдилар. Ҳеч қайсиси сўзларидан қайтмади. Барчаси иттифоқ-ла ўз юртларини тарк этиб, Арабистондан узоқ элларга динни ёйиш мақсадида тарқалиб кетдилар. Кетганларнинг аксарияти ватанга қайтмай, борган жойларида бир умр жиҳод қилиб, Ислом динининг кенг ёйилишига туртки бўлдилар. Шу тариқа қисқа вақтда жуда кўп мамлакатлар мусулмонларга бўйсунди. Фатҳ этилган жойларда Исломият зудлик билан ёйилди.

Асҳоби киромнинг истисносиз ҳаммаси одил бўлиб, Исломиятни келаси авлодларга ривоят қилиш, етказишда муштаракдирлар. Қуръони каримни битта китобга нуқсонсиз жамлашда ҳар бирининг ҳиссалари бор. Бутун ҳадиси шарифларни пайғамбаримиздан келаси наслга улар нақл қилганлар.

(Асҳоби киромнинг Ислом динига қилган хизматлари, ўрнак ҳаётлари, фазилатлари, исм ва таржимаи ҳоллари ҳақида кўплаб қийматли асарлар ёзилиб, нашр қилинган. “Ҳақиқат Китоб Уйи” томонидан чоп этилган “Асҳоб-и Киром” номли китоб ҳам жуда қийматли асардир.)

  1. Асҳоби киром (3).

Пайғамбарлардан ва фаришталарнинг энг улуғларидан кейин, барча махлуқотнинг энг устуни Асҳоби киромдир. Шу боис ҳар бирининг исмини ҳурмат билан тилга олиш керак. Барча саҳобалар бу умматнинг жумласидан улуғдир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканликларига инонган ҳар бир одамга, яъни ҳар бир мусулмонга, ирқи ва юртидан қатъий назар, Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати дейилади.

Саҳобаларнинг фазилат ва устунликлари ҳақида нозил бўлган ояти карималарда маолан шундай дейилган:

“Сиз – умматларнинг энг хайрлисисиз”. (Ол-и Имрон, 110)

“Аввал мусулмон бўлганлардан, муҳожир ва ансорларнинг илк пешқадамларидан ва уларга чииройли амаллари билан эргашганлардан Аллоҳу таоло рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Аллоҳу таоло улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди”. (Тавба, 100).

“Муҳаммад (алайҳиссалом) Аллоҳу таолонинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлганлар (Асҳоби киром) ҳаммаси кофирларга нисбатан қаҳрли, лекин бир-бирларига нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни мудом руку ва сажда қилаётган ҳолда кўрурсиз. Улар, ҳаммага (дунёда ва охиратда) барча яхшиликларни Аллоҳдан сўрайдилар. Юзларида кўп сажда қилганларидан белги-аломатлар бор. Уларнинг ҳол ва шарафлари шу тарзда Тавротда (ва Инжилда) билдирилган. Инжилда ҳам билдирилганидек улар экинга ўхшайди. Ингичка ниҳол ҳолида униб чиқиб, йўғонлашиб ўсганидек ўзлари оз, заиф бўлишларига қарамай, қисқа вақтда кўпайиб кучга тўлдилар. Ҳамма томонни иймон нурига ғарқ қилдилар. Ҳамма, ниҳолнинг қисқа вақтда ўсиб, йўғонлашганидан ҳайрон қолганидек уларнинг ҳол ва шонлари ҳам қисқа вақтда дунёга ёйилганини кўрганлар ҳайратда қолди, кофирлар бўлса, ғамга ботди”. (Фатҳ, 29).”

Асҳоби киром ҳақида ворид бўлган баъзи ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинган:

“Асҳобимни сўкманглар! Асҳобимдан кейин келганлардан бирон кимса тоғдай олтин садақа қилса, Асҳобимдан бирининг бир ҳовуч арпа бериб, эришган савобига ёхуд ярмига ҳам эриша олмайди”.

“Асҳобим кўкдаги юлдузларга ўхшайди. Қайси бирига эргашманг, албатта ҳидоятга эришасиз”.

“Асҳобимга душманлик қилишдан сақланинглар. Аллоҳдан қўрқинглар! Уларни севганлар мени севгани учун севади. Уларга душманлик қилганлар менга душманлик қилган бўлади. Уларни хафа қилганлар, мени хафа қилади. Мени хафа қилганлар эса, Аллоҳу таолони ранжитган бўлади”.

“Умматимнинг энг яхшилари – менинг замондошларимдир. Улардан кейин энг яхшилар – Асҳобимдан кейин келувчилардир. Улардан кейин эса, келаси авлод мусулмонлари келади. Мени кўрган ва мени кўрганларни кўрган мусулмонни жаҳаннам оташи ёқмайди”.

Ушбу ояти карима ва ҳадиси шарифлар, Асҳоби киромнинг улуғлик ва фазилатларини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди.

  1. Муборак соч ва соқоллари.

Расулуллоҳнинг муборак сочлари васфи ҳақида ҳазрати Анас бин Моликдан сўралганида қуйидагича жавоб берди:

Муборак соч ва соқоллари жингалик ҳам, силлиқ ҳам эмас, шу иккиси орасида тўлқинсимон эди. Муборак сочлари қулоқ юмшоғидан ошиқ, лекин елкаларига етмасди.

Авваллари кокил қўярдилар, кейинчалик сочларини иккига ажратиб юрадиган бўлдилар. Муборак сочларини баъзан узун қилиб, баъзан қисқартиб юрардилар.

Эркакларнинг сочларини қиртишлаб юришлари ёки сочларини узун қилиб, иккига ажратиб тараб юришлари суннатдир. Соч қўйишда вазиятга, одатга, замонга қараб ҳаракат қилиш керак. Сочни турмаклаш ва ўриб юриш макруҳдир.

Расулуллоҳ жанобимизнинг муборак соқоллари васфи ҳақида ҳазрати Анас қуйидагиларни хабар берган: Муҳтарам пайғамбаримизнинг соқолларида озгина оқ туклар бор эди. Муборак соч ва соқолларида оқ  туклар сони ўн еттита ёки ўн саккизтадан кўп эмасди.

Ҳазрати Абу Бакри Сиддиқ бир куни:

– Сочу соқолингизга оқ тушибди, ё Расулаллоҳ,- деди.

Расулуллоҳ эса:

– Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Наба ва Таквир суралари сочу соқолимни оқартирди,– деб марҳамат қилдилар. Яъни бу сураларда жаннат ва жаҳаннамдаги ҳоллар зикр қилинган эди. Шу сабабли умматимнинг ҳоли нима кечади деган хавотир соч-соқолимни оқартирди, демоқчи бўлдилар.

Амр бин Шуайб айтдики: “Расулуллоҳ жанобимиз муборак соқолларини эн ва бўйидан олдирарди. Термизий ҳазратлари билдирган бир ҳадиси шарифда, пайғамбаримиз,  “Мўйлабини қисқартмаган киши биздан эмас” деганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Соқолларингизни кўпроқ ўстиринг, мўйловларингизни эса қисқароқ қолдиринг” дея буюрилган.”

Ибн-и Абдул-Ҳоким “Мўйловни яхшилаб кесиб, соқолни кесмаслик лозим. Мўйловни яхшилаб олдириш, уни тўла қиртишлаб ташлаш дегани эмас” деди.

Ибн-и Умар қуйидагидек баён қилади:

Расулуллоҳга мажусийлар ҳақида сўзлаб бердилар. Шунда Расулуллоҳ, “Улар мўйлов учларини узайтириб, соқолларини қирдирадилар. Шундай экан, сиз уларга мухолифат қилинг (ўхшаманг!)” деб буюрдилар.

Абу Умома, “Ё Расулаллоҳ! Китоб аҳли соқолларини қиртишлаб, мўйловларни узайтирадилар” деганида, Расулуллоҳ жанобимиз, “Сиз эса, мўйловларингизни  қисқартиб, соқолларингизни ўстиринг” деб марҳамат қилдилар.

Соқолни бир тутамдан калта қўйиш ҳам суннатга мос эмас. Суннатга амал қилиш ниятидабир тутамдан калта соқол қўйиш бидъат ва ҳаром бўлади. Чунки суннат бўлган соқол шакли ундай эмас. Соқол қўйиш, суннати завоид ҳисобланади. Камситилмай амри маъруф қила олиш, оиласи нафақасини таъминлай олиш, фитнага сабаб бўлмаслик каби мақсадларда умуман соқол қўймаслик жоиз ва лозим бўлади. Ана шундай ҳолатлар  суннатни тарк этишда узр бўлади, бироқ бидъат ишлашга баҳона-узр бўлолмайди. 

351.Ётиш ва ухлашлари

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ўнг ёнлари билан

ётиб, ўнг кафтларини ўнг ёноқлари тагига тўшаб,

“Аллоҳим! Ўзимни сенга таслим қилдим. Юзимни сенга қаратдим. Ишимни сенга топширдим. Сенга суяндим. Сенинг азобингдан қўрқаман, раҳматингдан умидворман. Сенинг раҳматингдан бошқа сиғинадиганим йўқ, сенинг азобингдан бошқа қўрқиладиган ҳам йўқдир. Фақат сенинг раҳматингга сиғинилиб, фақат сенинг раҳматинг билан нажот топилади. Нозил қилган китобингга ва юборган пайғамбарингга ишондим.

Эй Раббим! Сенинг исминг билан ёнбошладим. Агар руҳимни олгудек бўлсанг, ундан раҳматингни аяма! Агар уни яна қўйиб юборгудек бўлсанг, солиҳ бандаларингни ҳимоялаганингдек уни ҳам ҳимояла!

Аллоҳим! Сенинг исминг билан ўлиб, сенинг исминг билан тириламан. Бизни едириб-ичирган, барча эҳтиёжларимизни таъминлаган, бизга паноҳ берган Аллоҳу таолога ҳамд бўлсин! Қанча инсонлар борки, на паноҳлари, на ҳожатларини чиқарувчи бор. Аллоҳим! Бандаларингни ҳузурингда тўплайдиган кунда азобингдан мени ҳимоя қилгил!” деб дуо қилардилар.

Уйқудан тураётганларида, “Аллоҳга ҳамд бўлсин! У бизни ўлганимиздан сўнгра қайта тирилтди. Қиёмат куни яна Унга қайтамиз” дердилар.

Муҳтарам пайғамбаримиз тўшакларига ётганларида “Кўклар ва ернинг Рабби, ҳамма нарсанинг Рабби бўлган, уруғ ва данакдан ям-яшил чаманзорлар яратган, Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилган Аллоҳим! Мен ҳар қандай ёмонлик эгаларининг ёмонликларидан сенга сиғинаман! Чунки сен, уни кокилидан тутгучисан!

Аллоҳим! Аввал сенсан! Сендан аввал ҳеч нарса йўқ! Охир ҳам сенсан! Сендан сўнгра яна ҳеч нарса бўлмайди! Зоҳир сенсан! Сендан ўзга ҳеч нарса йўқ!” деб дуо қилардилар.

Уйғонганларида, “Бошқа илоҳ йўқ, фақат сен борсан! Сени тасбиҳ ва танзиҳ этаман. Аллоҳим! Гуноҳларимни ёрлиқашингни ва раҳматингни тилайман.

Аллоҳим! Илмимни ортдир! Менга тўғри йўлни кўрсатгандан кейин, қалбимни тойдирма! Олий даргоҳингдан менга бир раҳмат эҳсон қилгил! Чунки кечирими кенг, мағфирати кўп бўлган фақат сенсан!”деб дуо қилган пайтлари ҳам бўларди.

Баро бин Азиб баён қилади: Коинот сарвари менга, “Ётоғингга бораётганингда намозга таҳорат олгандек таҳорат ол! Кейин ўнг томонинг билан ётиб, “Ё Раббим! Ўзимни сенга таслим қилдим. Юзимни сенга қаратдим. Сенга суяндим. Сенинг азобингдан қўрқаман, раҳматингдан умидворман. Сендан, сенинг раҳматингдан ўзга сиғинадиганим йўқ, сенинг азобингдан бошқа қўрқиладиган ҳам йўқдир!”- деб буюрдилар.

Расулуллоҳ сарваримиз, “Сизлардан бирингиз, кечаси ўрнидан турса, қайтиб ётишдан олдин, уни уч марта яхшилаб қоқсин. Чунки тўшакдан туриб кетганингиздан кейин нималар бўлганини, тўшакка нималар келиб жойлашганини билмайсиз” деб марҳамат қилдилар.

Шарид бин Сувайднинг хабар беришича, пайғамбаримиз юзтубан ётиб ухлаётган бир кишини кўриб, уни оёқ учлари билан туртдилар ва “Мана шу, Аллоҳ ҳеч ёқтирмайдиган ётишдир” дедилар.

  1. Ўтиришлари

Саҳобалардан Ҳанзала бин Хизям: “Пайғамбаримизнинг ҳузурларига боргандим, чордона қуриб ўтирганларини кўрдим”, – деган.

Жобир бин Самура ҳам, муҳтарам пайғамбаримизнинг бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча намозгоҳда чордона қуриб ўтиришларини айтган.

Расулуллоҳнинг ҳеч қачон ёнидагиларга қаратиб оёқларини чўзиб ўтирганлари кузатилмаган. Шарид бин Сувайд айтади: “Расулуллоҳ бир куни бизга ташриф буюргандилар. Ўшанда, мен чап қўлимни орқага қўйиб, кафтимнинг ярми билан ерга таяниб ўтиргандим. Сарваримиз: “Сен, ғазабга учраганларнинг ўтиришидек ўтирибсанми?!” дедилар. (Ғазабга учраганлар – яҳудийлар эди.)

Пайғамбаримизнинг овқат пайтида ўтиришлари ҳам жуда оддий бўлиб, доим ерга ўтириб, овқатни ерга қўйиб еярдилар. “Мен,  қулларга хос равишда ўтириб, қулларга ўхшаб ейман. Чунки мен оддий қулман, бандаман! Суннатимдан юз ўгирган одам мендан эмас!” деб марҳамат қилардилар.

Бир гал Маккада бир нарсага суянган ҳолда овқатланаётганларида Жаброил алайҳиссалом келиб, “Ё Муҳаммад! Демак сиз ҳам қиролларга ўхшаб овқатланасиз, шундайми?!” деганида, муҳтарам пайғамбаримиз дарров ерга ўтириб олгандилар.

Бир куни Расулуллоҳ ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом билан бир фаришта келди. Бу малак аввал келмаганди. Пайғамбаримизга, “Раббингиз сизга салом йўллади ва пайғамбар-султон ёхуд пайғамбар-қул бўлиш орасида сизни ўз ихтиёрингизга қўйди. “Хоҳласанг, сен учун пайғамбар-султон ёки пайғамбар-қул бўлиш имкони бор”, – деб буюрди”,- деди. Жаброил алайҳиссалаом “Тавозе кўрсатинг!” деб ишора қилганида, Расулуллоҳ: “Пайғамбар-қул бўлайин!” деб жавоб бердилар. Шундан кейин пайғамбаримиз бирон марта на тик туриб, на бирон нарсага суяниб овқат емадилар.

Салом алайкум Венера қизим. Яхшигина юрибсиларми, Зоя опа бардаммилар? Қизинг катта бўлаяптими? Куёв бола ҳам бардаммилар, унга биздан салом айтиб қўй…Аллоҳга шукр биз яхшимиз, ҳаммаларингга салом ва дуоларимиз бор. Венера қизим бир кичикина иш чиқди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консоллиги Ўзюекистон ташқи ишлар вазирлигига менга виза чиқариш ҳақида хабар жўнатган эди. Ўшанга мана уч ойдан кўпроқ вақт ўтди, аммо негадир жавоб келмаяпти. Шунинг учун Вазирликка кириб, Визалар бериш бўлимидан шу ҳақда бир сўраб кўриш лозим бўлаяпти. Менинг паспортдаги исми фамилиям мана бундай : Aliboi Ioliakshiev . Вазирликка исталган бир киши кириб сўраши мумкин. Бунинг учун ундан ҳеч нарса сўралмайди. Тушинтира олдимми. Тушунарли бўлмаса шу ерга ёзарсан ёки телефонлашармиз. Омон бўлинглар.

  1. Еб-ичишлари (1)

Расулуллоҳ овқатни уч бармоқ билан, яъни шаҳодат (кўрсатгич) бармоқ ва икки ёнидаги бармоқлари билан еярдилар.

Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Овқатнинг баракати – уни ейишдан олдин таҳорат олишда, еб бўлгандан кейин ҳам таҳорат олиш, қўл ювишдадир!” 

“Кимки, овқатдан кейин қўлида гўшт-ёғ ҳиди, қолдиқларини ювмасдан ётиб ухласа-ю, бошига бир бало келса, ўзидан бошқасини айбламасин!”

Муҳтарам пайғамбаримизнинг ғарра деб аталган сопол лагансимон идишлари бўларди. Чошгоҳ намозини ўқиганларидан кейин ичида сарид (тирид) солинган ушбу лаган дастурхон ўртасига олиб келиб қўйиларди. (Майдалаб тўғралган нон билан кўп миқдорда гўшт аралаштириб тайёрланган овқатга тирид дейилади.)

Мусулмонлар, тирид лагани атрофига йиғилганларида, пайғамбаримизнинг икки тиззаси билан чўккаллаб ўтирганларини кўрган бир бадавий (чўл халқи-кўчманчи): “Бу қанақа ўтириш?” деб юборишдан ўзини тутолмади. Ўшанда муҳтарам пайғамбаримиз: “Шубҳа йўқки, Аллоҳу таоло мени карам соҳиби бир банда қилиб яратди, зинҳор зўравон ё қайсар қилмади! Қани, овқатни четидан ейишни бошланглар! Энг устига ва ўртасига қўл чўзманглар. Овқатнинг баракати унинг тепаси ва ўртасида бўлади. Шунинг учун овқат емоқчи бўлганда лаганнинг ўртасидан олмай, ҳар ким ўз олдидан есин. Чунки барака овқатнинг ўртасига тушади” деб марҳамат қилдилар.

Умар бин Аби Салама айтади: Мен, жаноби пайғамбаримизнинг тарбияларида ўсгандим. Овқат еганимда қўлим лаганнинг дуч келган жойида айланиб юрарди. Муҳтарам сарваримиз менга, “Ўғлим! Бисмиллоҳ дегин. Ўнг қўлинг билан ўз олдингдан егин!” деб марҳамат қилдилар. Ўшандан кейин мен доим шундай овқат ейдиган бўлдим.

Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биронтангизга хизматчиси овқат тайёрлаб келтирса, билингки хизматчи ўчоқнинг тафтига, тутунига чидади. Шу боис уни ҳам дастурхонга ўтқазинглар, у ҳам есин. Агар уялиб тортинса ёхуд овқат оз бўлса, унга шу овқатдан бир-икки луқма берсин” деб буюрдилар.

354 Еб-ичишлари (2).

Муҳтарам пайғамбаримиз ҳеч қачон ҳеч қандай овқатни хор кўрмаганлар. Бирон овқатни хоҳласалар ердилар, егилари келмаса, қўлларини тортар ва индамасдилар. Энг кичик неъматга ҳам ҳурмат кўрсатардилар. Ҳеч қайси неъматни ёқтирганларида мақтаб, ёқтирмаганларида ёмонламаганлар. Дастурхонга овқат сузилганда пайғамбаримиз, “Аллоҳумма борик лано фиймо разоқтано ва қино азобаннор. Бисмиллоҳ!” деб дуо қилгач ейишни бошлардилар.

Ҳазрати Ойша волидамиз айтади: Коинот сарвари: “Сиздан бирингиз овқат ейишдан олдин бисмиллоҳ деб, Аллоҳу таолонинг исмини ёд этсин. Овқат олдида буни айтишни унутса, “Овқатнинг аввали ва охири учун бисмиллоҳ!” десин”.- деб марҳамат қилганлар.

Умайя бин Маҳшининг билдиришича, бир одам бисмиллоҳ демасдан овқат ейишга киришди. Пайғамбаримиз эса, уни қараб турарди. Овқатнинг охирида битта луқмани оғзига солиш олдида ўша одам, “Овқатнинг аввали ва охири учун бисмиллоҳ!” деди. Шунда пайғамбаримиз кулдилар. Кейин, “Шайтон, бу одам билан бирга овқат ейишда давом этаётганди. У Аллоҳу таолонинг исмини хотирлаганида шайтон қорнида ҳеч нарса қолдирмай қусди!” дедилар.

Абдуллоҳ бин Умарнинг хабар беришича, пайғамбар жанобимиз: “Сиздан бирингиз овқат емоқчи бўлганда ўнг қўли билан есин. Бирон нарса ичмоқчи бўлганда ҳам ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон, чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади!” деб буюрдилар.

Салама бин Акво, отасидан эшитиб айтишича, муҳтарам пайғамбаримиз, ёнларида Ашжо қабиласидан Буср бин Роиюлир исмли бир кишининг чап қўлда овқатланаётганини кўриб, унга “Ўнг қўлинг билан егин!” дедилар. Шунда ҳалиги киши, “Қўлимдан келмайди, ўнг қўлда ея олмайман” деб ёлғон гапирди. Пайғамбаримиз эса: “Кучинг етмай қолсин! Бу одамни ўнг қўлда ейишга, кибри ва ғурури йўл қўймаяпти!” дедилар. Шундан кейин ҳалиги одам ўнг қўлини оғзига олиб боролмайдиган бўлиб қолди.

  1. Еб-ичишлари (3).

Муҳтарам пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳ, бирон таом егач ёки бирон ичимлик ичгач, ушбу неъматлари учун Унга ҳамду сано қилган бандасидан албатта рози бўлади!” деб марҳамат қилдилар.

Абу Саид Ҳудрий айтади: Пайғамбаримиз еб-ичгач мана бундай деб дуо қилардилар: “Алҳамду лиллаҳиллази атъамана ва сақана ва жаалана муслимийн”. (Бизни еб-ичкизган ва бизни мусулмонлардан айлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!)

Абу Умома ал-Боҳилийнинг хабар беришича, жаноби пайғамбаримиз овқат ейилгач дастурхонни йиғишдан олдин қуйидагича дуо қилган пайтлари ҳам бўларди: “Алҳамду лиллоҳи касиран тоййибан муборакан фиҳи ғайра макфиййин вало муваддаин вало мустағнан анҳу Раббано”. (Ҳамд Аллоҳга махсусдир. Эй Раббимиз! Биз Сенга ҳар қандай қусурдан пок, ичи файзу баракатга тўла, рад ва тарк этилмайдиган, ўзидан мустағний қолиш мумкин бўлмаган ҳамд билан кўп бора ҳамд айтамиз!)

“Алҳамду лиллоҳиллази кафано ва арвоно ғайра макфиййин вало макфурин”. (Бизга етарлича еб-ичкизган, бизни рад қилмаган ва нонкўрлардан айламаган Аллоҳга ҳамд айтамиз.)

Яна Абу Умомат-ул-Боҳилийдан келишича,  пайғамбаримиз, “Азиз ва Жалил бўлган Раббим, мен учун Макка водийсини олтинга айлантиражагини таклиф қилди. “Йўқ, ё Раб! Мен, бир кун тўқ, бир кун оч бўлайин. Оч бўлган пайтимда Сенга ниёз қилиб, Сени зикр этайин. Тўқ бўлган пайтимда эса Сенга ҳамд қилиб, шукр этайин!- дедим”. – деб марҳамат қилганлар.

Ҳазрати Ойша волидамиз ҳикоя қилади: Муҳтарам пайғамбаримизнинг Мадинага келганларидан то вафотларигача оилалари уч кун кетма-кет буғдой нони билан қорин тўйдирмаганлар.

Расулуллоҳ ва оила аъзоларининг кўпинча егуликлари арпа нони ва хурмодан иборат бўлиб, улар ҳам доим бўлавермасди.

Сарвари олам жаноблари вафотларидан олдин совутларини оилаларининг егулиги учун Абу Шаҳмо деган яҳудийдан олган бир васқ ёки ўттиз саъ арпа эвазига гаровга қўйгандилар.

  1. Еб-ичишлари (4).

Ҳазрати Оиша волидамиз ҳикоя қилади: “Муҳаммад (алайҳиссалом) сарваримизни ҳақ дин ва китоб билан юборган Аллоҳга қасамки, пайғамбарлигидан то вафотларигача на элак кўрдилар, на эланган ундан ёпилган нон едилар”.  “У ҳолда, арпа унини қандай истеъмол қилардингиз?” деб сўралганида, “Кепагини пуфлаб тозалардик. Худо ҳақи, Расулуллоҳнинг уйларида қирқ кеча кутсак ҳам на қандил, на ўчоқ ёнарди! Ойлаб Расулуллоҳнинг ҳеч қайси хонимлари уйида ўчоқ ёниб, тутун чиққанини кўрмасдик. Икки ойлаб вақт ўтарди лекин Муҳаммад алайҳиссаломнинг оилалари учун на нон, на қозонда овқат пишарди” деб жавоб берди.

Муҳтарам пайғамбаримиз меъдаларига бир кунда икки хил егулик бирга кирмаган. Хурмога тўйганларида нонга тўймадилар, нондан тўйганларида хурмога тўймадилар. Ҳазрати Оиша: “Мени йиғлатган ҳам мана шу нарса эди” деганди.

Анас бин Молик, “Пайғамбаримизнинг охиратга кетгунча бирон марта хивон (устига овқат қўйиладиган хонтахтага ўхшаш нарсага айтилади) устида овқат еганларини, соф буғдай унидан пиширилган юпқа нон ёхуд оловда қизартилган қўзи кабоби еганларини кўрмабман”.- деган.

Абу Ҳурайра, жаноби пайғамбаримизнинг, “Аллоҳим! Уй халқимни, Муҳаммаднинг оила аъзоларини ўлмайдигандай ризқлантир! Аллоҳим! Муҳаммаднинг уй халқи насибасини ўлмайдиган даражада қил!”деб дуода қилганларини хабар берган.

Оиша волидамиз айтади:  Муҳтарам пайғамбаримиз, уйга келиб “Уйда бирон егулик борми?” дея сўрардилар. Елкамни қисиб, “Йўқ” дердим. Шунда “Ундай бўлса, мен рўзадорман” деб марҳамат қилардилар.

Коинотнинг сарвари яна бир гал менинг хонамга келганларида, “Ё Расулаллоҳ! Бизга бир ҳадя келди” дедим.“У нима экан?” деб савол қотдилар. “Хайс деган таом!” (хайс – хурмо, ёғ ва пишлоқ аралаштириб тайёрланадиган егулик тури) деб жавоб бердим. “Лекин мен рўзадор ҳолда тонг оттирдим” дедилар.

  1. Еб-ичишлари (5)

Пайғамбаримиз, холва, бол (асал), нон тиридини, хурмо тиридини, кўкатли таомларни яхши кўрардилар. Сарваримизга сут келтириб сузилганда, “Сутда икки барака бор” деб марҳамат қилардилар.

Абдуллоҳ бин Аббос ҳикоя қилади: Холид бин Валид иккаламиз Расулуллоҳга қўшилиб, холам Маймуна бинти Хориснинг уйига бордик. Умму Ҳуфайд, коинот сарвари пайғамбаримизга сарёғ билан сут ҳадя қилганди. Холам: “Ҳадя қилинган сутдан сизга берайинми?” деб сўради. Сарваримиз, “Майли келтиргин” деб марҳамат қилдилар. Холам бориб бир идишда сут келтирди. Расулуллоҳ сутни ичдилар. Мен, жанобимизнинг ўнг томонларида, Холид бин Валид чап томонларида ўтирардик. Расулуллоҳ, сутдан ортганини менга бериб, “Ма, ичгин. Хоҳласанг, Холидга икром қил!” дедилар. “Мен, сиздан ортган нарсани ўзимдан бошқа ҳечкимга беришни хоҳламайман”- дедим. Шунда Расулуллоҳ жанобимиз: “Аллоҳ бирон егулик насиб қилган одам, “Аллоҳумма борик лано фиҳи ва атъамна хайран минҳу” (Аллоҳим! Биз учун бу овқатда баракат эҳсон айла. Бизга бундан ҳам хайрлиларини ейишни насиб қил.)” десин! Аллоҳ, сут ичишни насиб қилган киши бўлса, “Аллоҳумма борик лано фиҳи ва зидна минҳу!” (Аллоҳим! Бу сутда бизга баракат эҳсон эт ва ундан бизга эҳсонингни зиёда қилгин.) десин. Чунки сутнинг ўрнини босадиган бошқа егулик ва ичимлик йўқдир” деб марҳамат қилдилар.”

Мадиналик мусулмонлар, хурмо боғларининг энг биринчи ҳосилини муҳтарам пайғамбаримизга олиб келардилар. Расулуллоҳ жанобимиз уларни муборак қўлларига олиб, баракат дуосини ўқиганларидан кейин атрофда кўринган болалардан энг кичигини чақириб, янги пишган хурмоларни берардилар. “Бир уйда хурмо бўлмаса, у уйнинг халқи очдир” деб айтардилар.

Анас бин Моликнинг билдиришича, пайғамбаримиз, қовоқдан тайёрланган овқатини яхши кўрардилар. Ичида қовоғи бўлган овқат келтирилганида, қовоқларини пайғамбаримиз олдиларига суриб қўйишарди. Расулуллоҳ қўйнинг энг лаззатли жойи умуртқа гўшти эканлигини айтардилар.

Умму Айюбдан, “Расулуллоҳ алайҳиссалом, уйингизда етти ой яшадилар. Сарваримиз қайси овқатларни яхши кўрардилар?” деб сўралди. Умму Айюб: “Ул зотдан ўзлари учун махсус овқат қилишимизни сўраганларини ёки бирон овқатни ёқтирмаганларини эшитмадим. Ҳазратларига ҳариса, кашкак (майда тўғралган гўшт ва нон шўрваси) тайёрлаб берардик. Ёққанини кўриб, бу овқатларни беш-олти кунда бир марта тайёрлардик” деди.

Абу Мусо-л-Ашъорийдан, “Расулуллоҳнинг товуқ гўшти еганларини кўрдим” дегани ривоят қилинган.

Пайғамбаримиз овқат тагида қолганини тозалаб ейишни яхши кўрардилар. “Кимки, бирон товоқда овқат егач, уни сидириб тозалаб қўйса, овқат шу одам учун истиғфор қилади!” дея марҳамат қилардилар.

Жаноби пайғамбаримиз, яшил хурмо билан қовун ёки бодринг ейишни ёқтирардилар. “Бунинг иссиқлигини унинг совуқлиги билан, наригининг совуқлигини бунинг иссиқлиги билан бартараф қиламиз”- дер эдилар.

358.Еб-ичишлари (6) Пайғамбаримизнинг мана бундай деганлари ҳам ривоят қилинган: 

“Эй Абу Зар! Гўшт пиширганингда шўрвасини кўпроқ қилиб, қўшниларни кўзда тут, улар билан ҳам бўлиш.”

“Қўшниси оч бўла туриб, қорни тўқ юрган киши, комил мўмин бўлолмайди!”

“Аллоҳу таолога ибодат қилинглар! Фақирларни тўйғазинглар! Саломни ёйингларки, жаннатларга киргайсиз!”

“Бир кишилик овқат икки кишига етади. Уч кишилик овқат тўрт кишига етади. Тўрт кишилик овқат, саккиз кишига ҳам етади!”

Асмо бинти Аби Бакр, овқат пишираётганда унинг қайнашини ва буғи тарқаб кетгунча оғзи ёпиқ бўлишини тавсия қиларди. Чунки сарваримиздан, “У, энг катта баракатдир” деганларини эшитдим, дерди.

Муҳтарам пайғамбаримиз, Макканинг фатҳида амакиси Абу Толибнинг қизи ҳазрати Уммихонийнинг уйига боргандилар. Ундан, “Уйингизда бирон егулик борми?” деб сўрадилар. Ҳазрати Уммихоний, “Ҳеч нарсам йўқ. Фақат қотган нон увоқлари билан сирка бор. Лекин уларни олдингизга қўйишга уяламан” деб жавоб қилди. Пайғамбаримиз эса, “Уялманг. Сувга солиб олиб келинг. Озгина туз ҳам келтиринг!” дедилар. Устига жичча сирка қуйиб еганларидан кейин Аллоҳу таолога шукр қилдилар. “Эй Уммихоний! Сирка нонга қўшиб ейдиган қандай яхши егулик! Сиркаси бор уй, егуликдан маҳрум ҳисобланмайди!” деб марҳамат қилдилар.

“Ичимликларнинг қайси бири лаззатлироқ?” деб сўралганида, Расулуллоҳ, “Чучук ва салқин сув!”деганлар.

Пайғамбаримиз, Буют-ус-суқё деган жойдан келтирилган сувни хуш кўриб ичардилар. У қудуқ, Мадинага икки кунлик масофада жойлашган эди.

Пайғамбаримиз, “Сиздан бирингиз бир нарса ичаётганда, идиш ичига нафас чиқармасин!” деб буюрганлар. Еб-ичиладиган идишлар ичига нафас беришни тақиқлаганлари сингари, олтин ва кумуш идишларда еб-ичишни ҳам қаътиян тақиқлаганлар.

Жанобимиз, сув ичганларида, бир коса сувни икки-уч нафасда ичиб, “Шундай қилиб ичиш, фойдалироқ ва тез қондирувчидир,” “Сувни бир нафасда ичманглар”, “Туяларга ўхшаб сувни бир нафасда ичманглар! Икки ёки уч нафасда ичинглар! Бундан ташқари, ичиш олдида “Бисмиллоҳ” ва оғзингизни сув идишидан олганингизда “Алҳамдулиллоҳ!” денглар” деб буюрганлар.

Навфал бин Муовия, “Расулуллоҳ бирон нарса ичишда, орасини узиб, уч марта нафас олардилар. Бошида Аллоҳу таолонинг исмини тилга олиб, Бисмиллоҳ дердилар, охирида эса, алҳамдулиллоҳ деб ҳамд этардилар”,- деган.

  1. Еб-ичишлари (7)

Ҳазрати Ойша волидамизнинг айтишича, пайғамбаримиз, ўзлари учун тери

идишда эрталаб тайёрланган узум ширасини кечқурун ичар, кечқурун

тайёрланганини эрталаб ичардилар.

Товоқнинг четидан ейиш, ўз олдидан ейиш, ўнг тизани тик тутиб, чап оёқ устида ўтириш Расулуллоҳнинг суннатларидир. Овқатни қайноқ ҳолида емаслик ва овқатни ҳидламаслик лозим. Овқат пайтида умуман гапирмасдан ейишни Расулуллоҳ хушламасдилар. Чунки, индамай овқатланиш оташпарастлар урфи. Овқат пайтида яхши, кайфият кўтарувчи, ёқимли сўзлар айтилиши керак. Овқатга туз билан бошлаб, яна туз билан тугатиш Расулуллоҳнинг суннатлари бўлиб, шифодир.

Имоми Жаъфар Содиқ: “Моли ва фарзанди кўп бўлишини хоҳлаган одам, кўкатли овқатлардан кўпроқ есин!” деган. Аввал дастурхон атрофига ўтирилгач овқат олиб келиш тўғрироқ бўлади.

Очиқмасдан олдин емаслик, кўп емаслик, дастурхондан тўлиқ тўймай туриш, иложи борича кулмаслик керак. Пайғамбар жанобимиз: “Яхшиликларнинг боши очлик. Ёмонликларнинг боши тўқликдир” деб марҳамат қилганлар. Таомнинг лаззати очиқиш даражасига тенгдир. Доимо тўқ юриш хотирани заифлатиб, қалбни кўрлаштиради, яна маст қилувчи ичимликлар сингари қоннинг бузилишига сабаб бўлади. Очлик эса, ақлни тозалаб, қалбни порлатади. Расулуллоҳ кам ердилар, кўп емасликка қаттиқ эътибор берардилар.

Инсон қалби экинга, овқат эса, ёмғирга ўхшайди. Меъёридан ортиқ сув экинни чиритганидек меъёридан ортиқ озиқ ҳам қалбни ўлдиради. “Кўп еб-ичувчи одамни Аллоҳу таоло ёқтирмайди” деб марҳамат қилардилар.

Ёзда салқин ичимликлар ичиш лозим. Расулуллоҳ салқин шарбат ичишни ёқтирардилар. Замзам сувини тик туриб ичиш мумкин. Йўловчига (сафарийга) ҳар қандай сувни тик туриб ичиш мумкин, дейилди. Сувни шошилмасдан, аста-секин ичиш, оч қоринга ичмаган маъқул.

Расулуллоҳ жанобимиз хариса деган таомни яхши кўрардилар. Ҳариса пиширишни Расулуллоҳга Жаброил алайҳиссалом ўргатган. Ҳариса, инсонга қувват беради. Барча пайғамбарлар арпа нони ейишган. Расулуллоҳ, қовоқдан тайёрланадиган ширинликни, маржумак шўрвасини, ов гўшти ва қўй гўштини яхши кўрардилар. Қўйнинг қўл, тўш ва курак гўштларини хуш кўрардилар. Улоқнинг курак гўштини ҳам жуда яхши кўрардилар. Улоқ гўшти тез ҳазм бўлиб, барча табиатдаги инсонларга тўғри келаверади.

Расулуллоҳ ловия ва нўхатни қобиғи билан ейишни мадҳ этдилар. “Ҳаббатуссавдо, яъни седана дардларга даво” деб айтганлар.

Бодрингни туз билан ейиш, ёнғоқни хурмо ёки асал билан бирга ейиш Расулуллоҳнинг суннатидир. Пайғамбаримиз, бақлажонни мақтаб, зайтун ёғида тайёрланглар дедилар. Полиз семизўтини ҳам мадҳ этганлар.

Расулулоҳнинг охирги еган таомлари таркибида пиёз бор эди. “Пиёз ва саримсоқни пишган ҳолда енглар” дея марҳамат қилганлар. Пиширилмаган ҳолдаги ҳидидан фаришталар буҳузур бўлади.

Муҳтарам пайғамбаримиз: “Агар умматимга машаққат туғдирмаганда, ҳар намоз олдидан албатта мисвок ишлатишни буюрган бўлардим!”“Сизларга мисвокдан фойдаланишни кўп тавсия қиламан”,“Мисвок – оғиз поклиги ва Раббимнинг хушнудлигидир”,- деб марҳамат қилганлар.

  1. Уйда ва ташқаридаги ҳоллари (1)

Ҳазрати Ҳусайн: муҳтарам пайғамбаримизнинг уйда вақтларини қандай ўтказганлари ҳақида отамдан сўрадим. Отам шундай ҳикоя қилдилар:

Пайғамбаримиз, уйларига кирганларидан бошлаб вақтларини учга бўлар, бир қисмини ибодатга; иккинчи қисмини оила аъзоларининг ишларига; учинчи қисмини эса, ўз шахсларига ажратар эдилар. Ўзларига ажратган вақтларини ҳам ўзлари билан инсонлар орасида бўлиштиргандилар. У пайтда ҳузурларига саҳобалардан ёши ёки мартабаси улуғроқлари кирарди. Улар орқали халққа диний масалаларни таблиғ қилардилар. Муҳим масала ва зарур таълимотларнинг халққа етказилишини таъминлардилар. Сарваримиз, умматига ажратган вақтларини, фазилат соҳибларига диндаги устунлик даражаларига қараб бўлган ҳолда, уларни шу тартибда ҳузурларига чақиришни одат қилгандилар. Улардан баъзилари бир, баъзилари икки ёки кўпроқ ҳожат (савол) билан келарди.

Муҳтарам пайғамбаримиз, кўпроқ уларнинг диний ҳожатлари билан машғул бўлар, саволларига муносиб жавоблар бериб, “Шу айтилганларни мажлисимизда бўлганлар, бўлмаганларга таблиғ қилиб, етказсин! Менга келиб ҳожатини (хоҳишини) арз қилолмаган одамларнинг ҳожатини сизлар менга етказинг. Муҳаққақки, ҳожатини айтолмаган одамнинг ҳожатини арз қилиб етказган одамнинг оёқларини Қиёматда Аллоҳ, Сирот кўпригида собит қилгай!” деб марҳамат қилардилар.

Пайғамбаримизнинг ҳузурларида мана шундай масалалардан бўлак ишлар тилга олинмасди. Зотан ўзлари ҳам, ҳеч кимдан бундан бошқа нарсалар ҳақида гапиришларини талаб ҳам, қабул ҳам қабул қилмасдилар. Расулуллоҳнинг ҳузурларига келганлар толиб сифатида кирар, у ерда беқиёс илм завқини тотиб, далолат қилувчилар сифатида уйдан чиқарди

  1. Уйда ва ташқаридаги ҳоллари (2)

Ҳазрати Ҳусайн отасидан, пайғамбаримиз ташқарида бўлганларида нималар қиларди деб сўради. Бу саволга отаси қуйидагича жавоб берди:

Коинотнинг сарвари, ташқарида гапирмасдилар. Фақат сўзлари, мусулмонларга фойдали бўлса, уларни бир-бирига яқинлаштирувчи, муносабатлардаги таранглик ва совуқликни кетказувчи бўлса, гапирардилар.

Ҳар бир қавмнинг обрўли, энг чиройли ҳислат эгаси бўлган одамига алоҳида иззат-икром кўрсатардилар ва уни ўз қавми устига волий тайинлардилар. Ҳеч кимдан мутабассум чеҳра ва чиройли муомалаларини аямасдилар.

Асҳобидан ким кўринмай қолса, йўқлатардилар, халқдан тез-тез ҳол-аҳвол ва вазиятларини сўраб турардилар. Яхши иш ва воқеаларни эшитганларида мақтаб қўллардилар, ёмонликни танқид қилардилар. Ғафлатга тушиб қолмасинлар деган андишада мусулмонларни тез-тез огоҳлантириб турардилар.

Йиғилишда ўзлари учун доимий бир жой белгилаб қўймас ва бошқаларни ҳам ундай қилишдан қайтарардилар. Қаерда бўлмасин, ўтирган жамоат ёнига борганларида, тўрга ўтмасдилар, доимо пастроққа, бўш жойга ўтирардилар, мусулмонларга ҳам шундай қилишни амр этардилар.

Бирга ўтирган ҳар бир кишига насибасини берардилар. Уларга шундай иззат-икром қилардиларки, ҳар қайсиси, Расулуллоҳ ҳаммадан зиёда мени ҳурмат қилар экан деб ўйларди. Ул зот билан ўтирган ёки ҳузурларига келиб ҳожатини арз қилган кишининг ҳамма нарсасига то кетгунича тоқат қилардилар.

Биронтаси зоти муборакларидан бирон ҳожатини сўраб келса, рад қилмай, ҳожатини берардилар ёки мулойим, ширин сўз билан қайтариб юборардилар. Чиройли хулқлари бутун одамзотни қамраб олгудек кенг эди. Уларга худди шафқатли отадек муносабат қилардилар. Ҳақ-ҳуқуқ масаласида ҳамма Ул зот назарларида тенг эди. Пайғамбаримиз қурган мажлис давраси, илм, ҳаё, сабр ва омонат мажлиси бўларди. У мажлисларда умуман бақир-чақир овози эшитилмас, ҳеч ким айбланмас, йўл қўйилган хатолар юзга солинмасди. Коинот сарварининг ўтиришларига иштирок этувчилар бир-бирига тенг бўлиб, бир-биридан устунликлари фақат тақво жиҳатидан эди. Барчалари тавозу эгаси, камтар инсонлар бўлиб, каттага ҳурмат, кичикка иззату шафқат кўрсатар, муҳтожларга ёрдам беришни бошқа ишлардан аввалги ўринга қўяр, ғариб ва мусофирларни ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлардилар.

  1. Уйда ва ташқаридаги ҳоллари (3).

Пайғамбаримиз юзларидан табассум аримайдиган, жуда юмшоқ табиат инсон эдилар. Кечиримли ва ғамхўр эдилар. Тошбағир эмасдилар. Ҳеч ким билан мунозара қилмасдилар. Асло бақириб-чақирмас, ёмон сўз айтмас ва ҳеч кимни айбламасдилар. Хасис эмас, сахий эдилар. Хуши келмаган иш-ҳаракатни кўрмасликка олардилар. Умидли одамни умидсизликка туширмасдилар. Бирор нарса ёқмаганда, изҳор қилмасдилар.

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) уч нарсадан узоқ турардилар: Одамлар билан мунозара қилиб, тортишиш; кўп гапириш; кераксиз, бекорчи нарсалар билан шуғулланиш.

Ҳеч кимни юзига ҳам, орқасидан ҳам танқид қилиб, айбламасдилар. Ҳеч кимнинг айбини ахтармасдилар. Ҳеч кимга, у ҳақда хайрли бўлмаган сўзни сўзламасдилар.

Муҳтарам пайғамбаримиз ҳузурларида бўлганлар (саҳобалар), худди бошларига қуш қўнгандай жим, қимирламай ўтирардилар. Расулуллоҳ сўзларини тугатмагунча биронтаси гапирмас, ёнларида асло тортишиб, мунозара қилмасдилар. Йиғинда бирон киши гапираётганда мажлисда иккинчи одамнинг овози чиқмас, гапни бўлиш ё аралашиш умуман кузатилмасди. Пайғамбаримиз ҳузурларида энг биринчи гапирганнинг сўзи билан энг охирида гапирган одамнинг сўзига бирдай эътибор бериларди.

Мажлисларида бўлганлар бирон нарсага кулса, Ул зот ҳам қўшилиб кулардилар, бирон нарсага ҳайратланишса, Ул зот ҳам ҳайратланардилар.

Ҳузурларига қабул қилинган ғариблар, бадавийларнинг сўз ва қилиқларидаги қўполликларга саҳобалари ҳам Ул зотдек яхши муносабат қилсинлар деб чидардилар. “Муҳтож одамнинг ташвишини кўрганда, ҳожатини ҳал қилишда унга ёрдам беринглар!”деб марҳамат қилардилар.

Ҳақиқатдан йироқ мақтовни қабул қилмасдилар. Ҳақ-ҳуқуқ чегараларини ошмагунча ҳеч кимнинг сўзини бўлмай охиригача эшитардилар. Лекин гап орасида кимнингдур ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинса, дарров гапирувчини огоҳлантириб, сўзини тўхтатардилар ёхуд у йиғилишдан туриб чиқиб кетардилар.

363.Уйда ва ташқаридаги ҳоллари (4).

Расулуллоҳнинг бирон нарсага “йўқ” деганлари деярли кузатилмаган. Ўзларии ҳам хоҳлаган бир нарса сўралганда, “майли” дерларди, хоҳламаган нарса сўралганда сукут сақлардилар. У ишни қилмаслик кераклиги сукутларидан англашиларди. Ҳамманинг дунё ва охират саодатига эришишига ҳаракат қилардилар. Бир жангда кофирларнинг йўқ қилиниши учун дуо қилишлари сўралганда, “Мен, лаънат қилиш, инсонларнинг азоб чекиши учун юборилмадим. Мен, ҳаммага яхшилик қилиш, инсонларни ҳузурга эриштириш учун юборилганман”,дея марҳамат қилганлар.

“Анбиё” сураси бир юз еттинчи ояти маоли шарифида: “Сени оламларга раҳмат, яхшилик қилиб юбордик” дейилган. Шу сабабли ким бўлмасин, ҳамманинг яхшилиги учун ғайрат қилардилар.

Ҳинд бин Абу Ҳола, пайғамбаримизнинг юришларини қуйидагича баён қилади:

Расулуллоҳ кўчага чиққанларида, оёқларини ердан шаҳдам кўтариб, икки ёнларига чайқалмай, одимларини кенг ташлаб, тепаликдан пастга тушиб келётгандек олдларига бир мунча эгилганча, сукунат ва виқор билан бемалол юрардилар. Қарамоқчи бўлган тарафга баданлари билан тўлиқ ўгирилиб қарардилар. Ён-атрофларига қарайвермасдилар. Ерга қарашлари, юқорига, осмонга қарашларига нисбатан кўпроқ эди. Ерга ҳам кўз учи билан қарардилар. Юрганда саҳобаларининг орқасида юрардилар. Бирон киши билан учрашиб қолсалар биринчи салом берардилар.

Абу Ҳурайра ҳазратлари ҳам айтади:

Яёв юришда Расулуллоҳдан ҳам тезроқ юрадиган одам учратмадим. Ул ҳазрат юрганларида, ер юзи худди оёқлари тагидан ўтаётгандек туюларди. Биз орқаларидан етиб олишга анча зўриқиб қолардик. Пайғамбаримиз эса, юрганларида асло қийналмасдилар.

Анас бин Моликнинг ҳикоя қилишича, пайғамбар жанобимиз биров билан учрашганларида у билан мусофаҳа қилиб (қўл бериб) кўришардила. У киши қўлини тортмагунича, пайғамбаримиз ҳам қўлларини тортмасдилар; у киши юзини бошқа томонга бурмагунча, пайғамбаримиз ҳам юзларини ундан бурмасдилар. (Мусофаҳа – икки одам бир-бирининг бош бармоғини кўрсатгич ва бош бармоқлар билан халқа қилиб, қолган тўрт бармоқни билак устига қўйиш орқали юз кўришишларига айтилади.)

Анас бин Молик айтади: Сарваримиздан “Ё Расулаллоҳ! Кўришганимизда баъзиларимиз баъзиларимизга эгилсинми?” деб сўрадик. “Йўқ!” дедилар. “Бир-биримиз билан қучоқлашиб кўришайликми?” деб сўрадик. “Йўқ! Фақат мусофаҳа қилингиз!” деб буюрдилар.

Баро бин Озиб, пайғамбаримиздан “Икки мусулмон учрашиб саломлашганда мусофаҳа қилсалар, ҳануз бир-биридан ажралмай туриб мағфират бўладилар!” деб марҳамат қилинганини хабар берган.

  1. Уйда ва ташқаридаги ҳоллари (5).

Оламлар сарвари (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо ўйчан кўринардилар. Сукутлари сўзлаб ўтказган вақтларидан узоқроқ давом этарди. Ҳеч қачон кераксиз жой ва пайтда гапирмас, сўзга бошлашдан олдин ҳам, тугатгандан кейин ҳам Аллоҳ исмини тилга олардилар. Сўзлаганда кўпинча қисқа ва лўнда калималарни ишлатардилар. Сўзлари доим ҳақ ва ўринли бўларди.

Шахсларига тегишли масалаларда умуман ғазабланмас ва ўч олмасдилар. Бирор нарсага ишорат қилмоқчи бўлсалар, битта бармоқ билан эмас, қўллари билан ишорат қилардилар. Ҳайрат ва таажжуб қилганларида, қўллари қай ҳолатда турса, тескари қилардилар, яъни кафтлари юқорига қараб турган бўлса, ерга қаратардилар; пастга қараб турган бўлса, осмонга қаратардилар. Гапирганда қўлларини қимирлатиб, ўнг кафтини чап қўл бош бармоғи ич томонига уриб турардилар. Ғазабланганларида аччиғини узоқ давом эттирмай, дарҳол ундан воз кечиб, ғазабларини билдирмасдилар. Бирон нарсага хурсанд ва хушнуд бўлганларида кўзларини юмардилар. Энг қаттиқ кулишлари кулимсирашдан, яни табассумдан иборат эди. Табассум қилганларида тишлари инжу доналаридек кўринарди.

Абу Саид Ҳудрий ҳазратлари баён қилади:

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) жанобимиз уй ҳайвонларига, минадиган уловларига ўзлари ўт берардилар. Туяни боғлардилар. Уйини супирардилар. Қўйларни соғардилар. Пойабзалининг сўкилган жойини ўзлари тикардилар. Либосларини ўзлари ямардилар. Хизматчилари билан бирга ўтириб овқатланардилар. Хизматчиси қўл тегирмони айлантираётганда чарчаса, унга ёрдам берардилар. Бозордан у-бу нарсалар олиб, тўрвада уйга олиб келардилар. Бой-гадо, катта-кичик ким билан учрашиб қолсалар, аввал ўзлари салом берардилар. Улар билан қўл бериб мусофаҳалашиш учун аввал ўзлари муборак қўлларини чўзардилар. Қул ё хўжайин, оқ ва қоратанлини бир хил кўрардилар.

Ким бўлишидан қатъий назар меҳмонга чақирилган жойга албатта борардилар. Олдларига қўйилган егулик қанчалик оз бўлса ҳам, уни кам ё паст кўрмасдилар. Яхшилик қилишни яхши кўрардилар. Ҳамма билан яхши муносабатда бўлардилар. Очиқ чеҳрали, ширин сўзли эдилар. Гапираётганида кулмасдилар. Қайғули кўринслар ҳам асло, қош-қовоғи солинган бўлмасди. Камтар инсон эдилар. Ҳайбатли бўлиб, бир қарашда ҳурмат-иззат ва қўрқув уйғотарди. Лекин қўпол эмас, нозик ва мулойим эдилар. Жуда сахий бўлиб, лекин асло исрофни ёқтирмас, фойдасиз жойга ҳеч нарса сарфапмасдилар. Ҳаммага бирдай меҳр-шафқатли эдилар. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмасдилар. Саодат ва ҳузурга эришишни хоҳлаган одам , Унга ўхшаши лозим.

Ҳар бир мусулмон, Расулулоҳнинг шундай хулқларидан ўрнак олиши лозим. Аллоҳу таолонинг ахлоқи билан ахлоқланиш ҳар бир мусулмонга вазифадир. Чунки Расулулллоҳ жанобимиз: “Аллоҳу таолониг ахлоқи билан ахлоқланинг!” деб марҳамат қилганлар.

Масалан, Аллоҳу таолонинг сифатларидан бири “Саттор” бўлиб, гуноҳларни ёпувчи деган маънога келади. Демак мусулмон ҳам диндош биродарининг айб ва қусурларини ёпиши лозим. Аллоҳу таоло бандаларининг гуноҳларини авф этувчидир. Мусулмонлар ҳам бир-бирларининг айб, хато, камчиликларини кечириши лозим. Аллоҳу таоло карим ва раҳимдир. Яъни лутфи, эҳсони мўл ва марҳамати кўпдир. Демак, мусулмонлар ҳам жўмард ва марҳаматли бўлишлари лозим.

Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) чиройли, гўзал, ёқимли ҳулқу-одатлари жуда кўп. Ҳар бир мусулмоннинг уларни ўрганиши ва ўша ахлоқлар билан хулқланиши лозим. Шу тариқа, дунё ва охиратда фалокатлар, ташвишлару-қийинчиликлардан қутулиб, Ўша икки жаҳон жанобининг шафоатига эришиш насиб бўлади.

  1. Либослари (1).

Пайғамбаримизнинг бир дона хибара кийимлари бор эди. Хибара – пахта ва зиғир толасидан тўқилган йўл-йўл Яман матосидир. Пайғамбаримиз мана шу хибара деган либосни кийишни жуда ёқтирардилар.

Жанобимизнинг яна Уммонда тикилган иккита Изорлари ҳам бор эди. Белдан пастга ўраладиган этакка изор дейилади. Эр ва аёл изорлари бўлади. Пайғамбаримизнинг қилдан тўқилган, устида туя ўркачисимон қатор чизиқлари бор изорга ўхшаш кийимлари ҳам бўлиб, шу билан ташқарига чиққан пайтлари ҳам бўларди.

Абу Бурда дейдики: “Биз зиёрат қилишга борганимизда, ҳазрати Ойша бизга кигиздан (намат) тикилган либос ва Яман матосидан қалин бир изор кўрсатиб,  “Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) руҳлари мана шу кийимларда олинди” деб қасам ичди.”

Пайғамбаримиз, совуқ қиш кечаларида эгниларига тўқилиши на қаттиқ, на юмшоқ бўлган жун мато илиб олган ҳолда намоз ўқирдилар.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) мусулмон эр кишилар изор этагини болдир ярмигача, ундан ҳам пастроққача туширишлари мумкинлигини, лекин тўпиққача туширмасликларини такидлаганлар. Кибр ва ғурурланиш, бойлигини кўз-кўз қилиш мақсадида изор этакларини ерда судраб юрадиган эркакларга қиёматда Аллоҳу таоло раҳмат назари билан қарамаслигини хабар берганлар. Шу масалада Жобир бин Сулаймга,“Изорингни болдир ярмигача кўтариб қўй! Агар бу қўлингдан келмаса, тўпиқларгача тушир! Ерда судраб юришдан тийил! Чунки у кибр аломатидир. Аллоҳу таоло эса, ғурурланганни ёқтирмайди!” деб буюрганлар.

Шунинг учун Абдуллоҳ бин Умар, изорини болдири ярмигача тушириб, куйлагини унинг устидан тушўиб турадигандай қилиб, ридосини эса куйлак устидан киярдилар.

Муҳтарам пайғамбаримиз, келган ҳайъатлар олдига кийиб чиқадиган Ҳадрами ридоларининг узунлиги тўрт аршин; эни икки аршину бир қарич бўлиб, ранги яшил, баҳоси бир динор эди. Пайғамбаримизнинг ушбу ридолари, халифалар даврида, улар ихтиёридаги бир тугун ичида сақланарди. Рамазон ва Қурбон байрамларида халифалар ўша ридони киярди.

  1. Либослари (2).

Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) Суҳар моли, иккита либослари бўларди. Суҳар – Уммондаги бир кичик шаҳардир. Пайғамбаримизнинг Суҳар маҳсулоти бўлган кўйлаклари ҳам бўларди. Суҳар деган қасабада тикилган кўйлаклар Суҳарий дейиларди. Пайғамбаримиз энг хуш кўрган кийим қамис (кўйлак) эди. Тоза пахта ипидан тўқилган матодан тикилган кўйлакка қамис дейилади. Пайғамбаримиз кийган қамиснинг енг узунлиги қўл билагигача бўларди. Расуллонинг бир қат пахта ипидан тўқилган матодан суҳул деб номланувчи кўйлаклари бор эди. Суҳул – Яман қасабаларидан бўлиб, у ерларда бир қат пахта ипидан ясалган матодан тикилган либосларга Суҳулия дейилади. Жанобимизнинг битта оқ либослари ҳам бўларди. Сарваримиз: “Кийимларингиздан оқини кийинглар! Тириклар оқ либос кийсин, маййитларингиз ҳам оқ кафанга ўралсин! Чунки оқ кийим, либосларингизнинг хайрлиси ва яхшисидир!” деб марҳамат қилгандилар.

Пайғамбаримизнинг яшил кийим кийганларини ҳам кузатилган. Абу Римса, пайғамбаримизни эгнларида икки бўлак уст ва паст яшил либос кийганларини кўрдим деб хабар қилган.

Тарам-тарам ёки чипор ҳулла деб номланувчи кийим ҳам киярдилар. Бароъ бин Азиб: “Эгнига чипор ҳулла кийиб, сочлари қулоқ юмшоғигача тушиб турувчилар орасида Расулуллоҳдан чиройлироғини кўрмаганман”, деган. Жума ва байрамларда киядиган бир қизил чопонлари бўлган. Бир дона Яман моли чопонга ҳам эга эдилар. Енглари торроқ Шомда тикилган чопонларини сафарга чиққанларида киярдилар.

Пайғамбаримиз, Эрон шоҳлари киядиган тайласон матосидан тикилган, ёқасида атласдан бир парча, этаги олди билан орқасидаги иккита очиқ жойида ва енгларида ҳам атласдан хошия тикилган чопонларини урушда, душманларга рўпара бўлганларида киярдилар. Ҳазрати Ойшанинг вафотигача ёнида сақланган шу чопонни, унинг вафотидан кейин Асмо бинти Абу Бакр олган эди. Муҳтарам пайғамбаримиз кийган ушбу чопон ювилган сув билан касаллар ювиниб, шифо топарди.

  1. Либослари (3).

Думатулжандал ҳокими Укайдирнинг ўлдирилган укаси Ҳассаннинг атласдан жим-жимадор қилиб тикилган, олтин ип билан хурмо япроқлари акс эттирилган чопони пайғамбаримизга юборилганди.

Пайғамбаримиз, ўша чопонни кийиб минбарга чиқиб бир пас ўтиргач, ҳеч нима демай минбардан тушдилар. Мусулмонлар эса, чопонни силап кўриб, чиройига ҳайрон қолишарди. Пайғамбаримиз: “Сизлар, бунинг чиройига ҳайрон қоляпсиларми? Сизларга ёқиб қолдими?” деб сўрадилар. “Биз ҳеч қачон бундан чиройли либос кўрмаганмиз!” дедилар.

Пайғамбар жаноблари эса: “Вужудим қудратида бўлган Аллоҳга қасамки, Саъд бин Муазнинг жаннатдаги рўмолчалари шу кийимдан анча чиройлироқдир” деб марҳамат қилдилар.

Расулуллоҳ бир куни ўзларига ҳадя қилинган  атлас қафтанни (чопон) кийиб намоз ўқидилар. Намоз тугаши билан шошилиб норози ҳолда  ечиб ташладилар. “Бу кийим, муттақийларга (Аллоҳдан қўрққанларга) ярашмайди!” дедиларБуни ҳазрати Умарга юбордилар. “Ё Расулаллоҳ, уни ечишга нега шунча шошилдингиз?” деб сўрашди. “Жаброил буни кийишдан мени ман этди!” дедилар. Ҳазрати Умар йиғлаган ҳолда келиб, “Ё Расулаллоҳ! Сиз кийишни хоҳламаган кийимни менга берибсиз. Мен нима қилайин?” деди. Пайғамбаримиз: “Мен, уни сенга кийсин деб бермадим. Сотгин деб бердим” дедилар. Ҳазрати Умар ўша қафтанни икки минг дирҳамга сотди.

Рум қироли пайғамбаримизга атласдан, зар ипли, узун енгли пўстин совға қилган эди. Пайғамбаримиз уни кийганларида, чиройидан халқ: ”Ё Расулаллоҳ! Бу сизга самодан туширилдими?” дедилар. Пайғамбаримиз: “Сизга шунчалик ёқдими? Мени бор қилган қудрат эгаси Аллоҳга қасамки, Саъд бин Муазнинг жаннатдаги рўмолчаларидан биттаси бундан яхшироқ ва чиройлироқ!” дедилар. Сўнгра у пўстинни ҳазрати Жаъфар бин Аби Толибга бериб юбордилар. Жаъфар уни кийиб олди, пайғамбаримиз: “Мен, уни сенга кийишга юбормадим-ку!” дедилар. Ҳазрати Жаъфар, “Киймасам, нима қилайин?” деб сўради. Пайғамбаримиз: “Нажошийга юборгин!” деб буюрдилар.

Пайғамбаримизга, “сияро” деб номланувчи ипак матодан йўл-йўл сариқ тасмали уст-ост (кўйлак-иштон) бир либос ҳадя қилинганди. Пайғамбаримиз уни ҳазрати Алига юбордилар. Ҳазрати Али кийиб олганинни кўрган пайғамбаримиз юзларида ғазаб аломати сезилди. “Мен, уни сенга кийсин деб юбормадим. Йиртиб аёллар рўмол қилсин деб юбордим” дедилар.

Ҳазрати Али дарров уни қирқиб, Аҳли Байт хотин-қизларига тақсимлаб берди. Ҳабашистон ҳукмдори юборган совға-саломлар орасида Мисрда тикилган қалин чопон (пальто) ҳам бор эди..

368. Либослари (4). Ҳазрати Ойша, “Расулуллоҳга алайҳиссалом атаб қора жун ипдан бир кийим тикилганди. Уни бироз кийиб терлаганларида жун ҳидини сездилар. Дарров ечиб ташладилар. Чунки Ул зот фақат хушбўй ҳидларни ёқтирардилар” деган.

Пайғамбаримиз, мўйнали қора либос кийган пайтлари ҳам бўлган.

Пайғамбаримиз марҳамат қиладиларки: “Шон-шуҳрат ва кўз-кўз қилиш учун кийинган одам, уни ечиб ташламагунча, Аллоҳ ундан юз ўгиради! Қиёмат кунида унга зиллат кийими кийдирилади!”

Бурда – аслида Яманда тайёрланадиган, чизиқли, яъни йўл-йўл иҳром сингари тикилмаган енгсиз, тугмасиз мато бўлиб, баданга ўралади. Чопон ва ҳирқага (нимча) ҳам “бурда” дейилади. Саҳл бин Саъд айтади: “Бир аёл, ўзи тўқиган жияклик бир бурдани Расулуллоҳ алайҳиссаломга элтди. “Ё Расуллоҳ! Буни ўз қўлим билан тўқидим. Сизга кийсин деб олиб келдим”- деди. Расулуллоҳга ҳам шундай кийим керак бўлганлиги учун аёлнинг ҳадясини қабул қилдилар. Шу бурдани эгниларига ўраб олдимизга чиқдилар. Жамоатдан бири бурдани қўли билан силаб “Ё Расулаллоҳ! Бу бурдадан ҳам чиройлиси бўлмаса керак. Буни менга берсангиз?” деди. Расулуллоҳ жанобимиз,“Майли шундай бўлсин” дедилар. Бир пас ўтиргач уйларига бориб, бурдани ҳалиги кишига бериб юбордилар. Жамоат эса, у одамга, “Яхши иш қилмадинг, биродар! Расулуллоҳдан эгниларида турган балки яккаю ягона кийимларини сўраб олдинг. Биласанки, Расулуллоҳ бирон нарса сўралганда рад қилмай берадилар. Ҳеч кимни қўли бўш қайтармайдилар” деб, уни койиди.

У киши эса: “Валлоҳи, мен буни кийишга сўрамадим. Ўлганимда кафаним бўлсин деб сўрагандим” деди. Ҳақиқатан ўша бурда у одам ўлганида кафани бўлди.

Пайғамбаримиз таҳорат, ғуслда, кийим ва пойафзалларини кийишда, таранишда мумкин мартаба ўнг томондан бошлашни яхши кўрардилар. Бир нарса олмоқчи бўлсалар, ўнг қўллари билан олардилар. Бир нарса бермоқчи бўлсалар ҳам ўнг қўллари билан берар, ҳар ишни ўнгдан бошлардилар.

“Биронтангиз оёғига киймоқчи бўлса, ўнгдан бошласин. Ечадиган пайтда чап оёқдан бошласин! Пойафзал кийишда ўнг оёқ биринчи, ечишда охирги бўлсин!” деб буюрардилар.

369.Каъб бин Зуҳайрга берилган ҳирқа (1). Муҳтарам пайғамбаримиз, Табукда Айла халқига омонлик берилгани ҳақда фармон ёздирганларида, омонлик белгиси сифатида уларга бир ҳирқа (бурда) ҳам бергандилар.

Аб ул-Аббос Абдуллоҳ бин Муҳаммад, ўша бурдани улардан уч юз динорга сотиб олди. Аббос ўғиллари ушбу ҳирқани авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдирдилар.

Халифалар, байрам кунлари ўша ҳирқани эгниларига кийиб, қўлларига пайғамбаримизнинг ҳассаларини олиб халқ олдига чиққанларида қалблар жўш уриб, кўзлар порларди.

Машҳур араб шоирларидан Каъб бин Зуҳайр, авф тилаш ва мусулмон бўлиш мақсадида Расулуллоҳ ҳузурларига келиб, “Банат Суад” қасидасини ўқиб беради. Бу қасида байтлари орасида “Шубҳа йўқки, Расулуллоҳ, тўғри йўлни кўрсатувчи бир нур; ёмонликларни йўқотиш учун Аллоҳнинг ўткир, кескир, яланғоч қиличларидан биридир” деган байтлар ҳам бор эди. Пайғамбаримиз шунда эгниларидаги ҳирқаларини ечиб, Зуҳайрга кийдиргандилар.

Ҳазрати Муовия халифалиги замонида, Каъб бин Зуҳайрга “Расулуллоҳнинг ҳирқасини бизга сотинг” деб ўн минг дирҳам пул юборди.

Каъб бин Зуҳайр: “Мен Расулуллоҳнинг ҳирқаларини кийиш борасида ҳеч кимни ўзимдан ортиқ кўрмайман, узр” деб ҳазрати Муовиянинг хоҳишини рад қилди. Каъб бин Зуҳайр вафот этгач ўғилларидан ҳазрати Муовия ҳирқани йигирма минг дирҳамга сотиб олди. Шундай қилиб, пайғамбаримиз Каъб бин Зуҳайрга совға қилган бу муборак ҳирқа, халифадан халифага мерос бўлиб, ўтиб келди.

Умавий салтанати инқирозга учрагандан кейин илк Аббосий халифаси Абул-Аббос Саффоҳ бин Муҳаммад тарафидан уч юз динорга сотиб олинди.

Байрамларда халифалар томонидан баракатланиш мақсадида кийилди. Халифа Муқтадир ўлдирилганида ҳирқага қон тегиб, кирлади. Аббосийлар Мисрга кетаётганда ҳирқани ҳам ўзлари билан олиб борди. Усмоний султони султон Салим хон, Мисрни эгаллаб, халифа бўлганида Мисрдаги “Муборак омонатлар” билан бирга ўша ҳирқа ҳам Истанбулга келтирилди.

370. Каъб бин Зуҳайрга берилган ҳирқа (2). Истанбулда Тўпқопи музейи, Ҳирқаи саодат хонасида зиёрат қилинаётган бу муборак ҳирқанинг бўйи: 124 сантиметр, кенг енгли қора жун матодан тикилган. Ҳирқа ичига дағал тўқилган оч рангли жун мато қопланган. Олд ўнг томонида 0,23х0,30 катталикда бир парча қирқиб олинган. Ўнг енгида ҳам қирқилган жойлари бор. Баъзи жойлари тўзиб қолган. Ҳозир 0,57х0,45х0,21 катталикда устдан очиладиган қопқоқли олтин қутида муҳофаза қилинмоқда. Муборак ҳирқанинг  султон Мурод III-чи томонидан ясатилган худди шу катталикда олтин сандиғи ҳам мавжуд. Сандиқ, санъат жиҳатидан фавқулода кўринишга эга бўлиб, алоҳида зумрадлар билан безатилган.

Пайғамбаримизнинг заъфаронга бўялган бир ёпинчиқлари ҳам бўларди. Бу ёпинчиққа завжаларининг уйларида бўлган пайтларда ўраниб юрардилар. Ҳамиса деб, тўрт бурчак, икки томони гул босилган қора рўмолга айтилади. Пайғамбаримиз касалланишларидан олдин ҳамисани жойнамоздек тўшаб, устида намоз ўқирдилар.

Ҳазрати Оишанинг хабар беришича, пайғамбаримиз бир куни ҳамиса устида намоз ўқиётганларида гули диққатларини тортади. Салом бергач, “Шу ҳамисамни Абу Жаҳмга элтинглар. Чунки гуллари ҳозир намозимда эътиборимни тортди. Менга Одий бин Каъб уруғидан Абу Жаҳм бин Ҳузайфа бин Ғанимнинг андижонийсидан олиб келинглар!” деб буюрдилар. Абу Жаҳм келиб, “Ё Расулаллоҳ! Нимага совғамни қайтариб юбордингиз?” деб сўради. Чунки ўша ҳамисани пайғамбаримизга Абу Жаҳм совға қилганди. Сарваримиз: “Намозда гули диққатимни чалғитди” деб жавоб бердилар. Андижон деган шаҳарда жундан гулсиз, нақшсиз қилиб тўқилади ган ёпинчиққа андижоний дейилган.

Пайғамбаримиз улушларига Ҳайбар ғаниматлари орасидан битта ҳамиса ҳам тушган. Эскириб қолган шу ҳамиса устида ҳам сарваримиз намоз ўқирдилар. Пайғамбаримиз охирги бетобликларида сиқилганларида шу эски ҳамиса билан тез-тез юзларини ёпиб олардилар. Ҳамиса ҳалақит берса, олиб ташлаб, юзларини очардилар. Мадина тупроғи нам ва шўрроқ бўлгани учун ушбу ҳамиса, пайғамбаримиз вафот этганларида қабри ичига тўшалганди.

Бани Дар ҳайъати таркибида ҳижратнинг тўққизинчи йили Мадинага келган Ханий бин Ҳабиб, жанобимизга зарбоф бир либос совға қилади.  Пайғамбаримиз бу либосни амакилари ҳазрати Аббоснинг уйига чиқардилар. Ҳазрати Аббос “Буни нима қилайин?” деб сўради. Пайғамбаримиз, “Зар-олтинларини сўкиб завжангизга зийнат қилинг ёхуд ҳожатига ишлатинг. Атласини сотиб, пулини олинг” деб жавоб бердилар. Ҳазрати Аббос ўша либосни битта яҳудийга саккиз минг дирҳамга сотди.

Анас бин Молик: “Қирол Зиязан, ўттиз уч дона кекса урғочи туя эвазига сотиб олган ҳулла номли кийимни Расул алайҳиссаломга тортиқ қилиб жўнатган, сарваримиз қабул қилгандилар.”- деган. Исҳоқ бин Абдуллоҳ бин Хорис эса, “Расулуллоҳ жанобимиз, йигирма тўққизта ёш туя бериб, сотиб олган бир ҳуллани ҳукмдор Зиязанга ҳадя қилгандилар.”- деган.

Ҳулла деб, Яман газламаси ёки бошқа матодан устки ридо ва пастки изордан, яъни кўйлак-иштон (этак)дан иборат икки бўлак кийимга айтилади. Яхлит бир кийимга ҳулла дейилмайди.

371. Нажоший юборган узук.Ҳабаш нажошийси (ҳукмдори) Асҳаманинг пайғамбаримизга юборган ҳадялари орасида кўзи Ҳабаш тошидан яасалган бир олтин узук ҳам бор эди. Пайғамбаримиз, Абул Оснинг қиз невараси (қизининг қизи) Умомани чақириб, “Эй қизим! Ма, мана бу узукни сен тақиб олгин!”деб марҳамат қилдилар.

Эркакларга фақат кумуш узук тақиш ҳалол бўлиб, олтин, темир ва жез (мис ва қалай аралашмасидан бўлган қотишма) узуклар тақиш ҳаром эканлигини пайғамбаримиз билдиргандилар. Ўзлари ҳам вафотларигача фақат кумуш узук тақдилар. Расулуллоҳ узукни ўнг қўлларига тақардилар. Чап қўлларига таққан пайтлари ҳам бўлган. Узукни ўнг қўлга ҳам, чап қўлга ҳам тақиш жоиз. Кўпроқ синчалоққа (кичик бармоққа) ёки ёнидаги бармоққа тақилади. Байрамларда ҳамманинг узук тақиши мустаҳабдир. Кўз-кўз қилиш, мақтаниш учун тақиш ҳаромдир.

Бир куни Нумон бин Башир Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди. Бармоғида олтин узуги бор эди. Расулуллоҳ: “Жаннатга кирмасингдан олдин нега жаннат зийнатини ишлатяпсан?” деб сўрадилар. Башир темир узук тақа бошлади. Буни кўрган Расулуллоҳ жанобимиз: “Нега жаҳаннам ашёсини кўтариб юрибсан?”дедилар. Нумон бин Башир темир узугини ечиб, бронза узук тақишни бошлади. Буни кўрган Расули акрам: “Нимагадир сендан бутнинг ҳиди келаяпти?” дедилар. Шунда Башир, “Қанақа узук тақайин, ё Расулаллоҳ!” деди. “Кумуш узук тақишинг мумкин. Оғирлиги бир мисқолдан (4,8 гр.) ошмасин ва ўнг қўлингга таққин” деб марҳамат қилдилар. Амр ибни Шуайб айтди: Расулуллоҳ мусулмонлардан олтин ва темир узук таққанларни ечтириб ташлар, кумуш узук таққанларга ҳеч нима демасдилар.

Пайғамбаримиз Ажам (Эрон) шоҳи, Рум қайсарига ва Ҳабаш нажошийсига мактуб ёздирмоқчи бўлганларида “Ё Расулаллоҳ! Улар муҳрланмаган хатларни ўқимайдилар”,- дейилди.

Шунда пайғамбаримиз кумушдан бир узук олиб, кўзига “Муҳаммадун Расулуллоҳ” деган ёзув уч қатор қилиб нақш этилди. Муҳр узуги кўзида пастдан юқорига қараб учинчи сатри “Муҳаммад”, иккинчи сатри “Расул”, биринчи сатри “Аллоҳ” деб ўқиларди. Кўзига қўйилган тош, Ҳабаш тоши эди. Шу кумуш узук кўзининг кумушдан бўлганлиги ҳам ривоят қилинган.

Бир куни Амр бин Саид пайғамбаримиз ҳузурларига келганида, бармоғидаги узугини кўриб, “Қўлингдаги қанақа узук ўзи?” деб сўрадилар. Амр бин Саид: “Ё Расулаллоҳ! Бу шунчаки бир ҳалқа, ўзим ясадим” деди. Пайғамбаримиз, “Нақши нимадан?” деб сўрадилар. Амр бин Саид: “Муҳаммад-ур-Расулуллоҳ” ёзилган деди. Пайғамбаримиз: “Қани бир кўрайин” деб марҳамат қилдилар. Ўша узукни Расулуллоҳ олиб, шахсий муҳрлари сифатида ишлата бошладилар. Бошқаларга ўз узукларига “Муҳаммад-ур-Расулуллоҳ” деб нақш қилишни ман қилдилар.

Пайғамбаримиз узугининг кўз тарафини ҳовуч ичига қаратиб тақардилар. Хожатхонага кирганларида одатда узугини ечиб қўярдилар. Сарваримизнинг ўша муҳр узукларини вафотларидан кейин ҳазрати Абу Бакр, ундан сўнгра ҳазрати Умар, кейин Усмон ҳам тақдилар.

Ҳазрати Усмон халифалигида бир куни Арис қудуғи бошида узукни ечиб, айлантириб ўтирганида қудуққа тушиб кетади. Оқибатда қудуқнинг суви тамоман тортиб чиқарилади. Уч кунлик уринишларга қарамай топилмайди. Қудуқ ичида йўқолиб кетади.

372. Тўшаклари. Пайғамбаримиз ухлайдиган тўшакларининг усти теридан бўлиб, ичи хурмо толалари (қипиқлари) билан тўлғазилган эди. Ёстиқлари ҳам худди шундай эди.

Ҳазрати Ойша волидамиз ҳикоя қилганлар: “Ёнимга Ансор қабилсидан бир аёл келди. Расулуллоҳнинг тўшакларини кўрди. Уйига бориб, бизга ичига жун солинган тўшак юборди. Янги тўшакни кўрган Расул алайҳиссалом, “Бу нима?” дея сўрадилар. “Ё Расулаллоҳ! Уни Ансордан фалончи хоним сизга юборибди” дедим. “Уни тез ўзига қайтариб юбор!” деб буюрдилар. Лекин мен юборгим келмади. Тўшак жуда ёққанди. Расул алайҳиссалом, ўша гапларини уч марта такрорладилар. Энг охирида, “Валлоҳи, эй Ойша! Хоҳласам, Аллоҳ олтин ва кумуш тоғларни олдимда юргизиб қўйган бўларди!” дедилар.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрпачалари ҳам иккита абодан (енгсиз босма чакмон) иборат эди. Бир кун шу аболарни қатлаб, бироз кичрайтирдим. Расул алайҳиссалом келиб, ўша кўрпачага ётиб ухладилар. Кейин,“Эй Ойша! Бу кеча ётган кўрпача нега ҳар доимгидек эмас?” дея сўрадилар. “Ё Расулаллоҳ! Уни сиз учун қатлаб кичрайтиргандим” дедим. “Сен уни ўзининг эски ҳолига келтир!” деб буюрдилар”.

Ҳазрати Ойша айтадилар: “Маккадаги қурайшийлар чорпоя устида (каравотда) ухлашни ёқтирарди. Расул алайҳиссалом Мадинага келиб, Абу Айюбнинг уйига қўнганларида ундан “Эй Абу Айюб! Сизда чорпоя йўқми?” деб сўрадилар. Абу Айюб “Йўқ” деди.

Ансордан Саъд бин Зурора бундан хабар топиб, Расулуллоҳга ёғочдан ясалган, усти зиғир толасидан тўқилган ёпинғич билан қопланган бир каравот юборди. Расулуллоҳ, ўз уйларига кўчгунча шунинг устида ухлагандилар. Кейин ҳам то вафотларигача шундан фойдаландилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ювилиб кафанланганларида яна ўша каравот устига қўйилиб, жаноза намози ўқилганди. Халқ майитларини қабристонга олиб боришда уни биздан сўраб олиб, баракатланарди. Абу Бакр, Умар ҳам ўша чорпояда қабристонга олиб борилди.”

Ҳазрати Ойша волидамиз айтганларки: “Расул алайҳиссаломнинг бир шолчалари бўлиб, уни устида кечалари намоз ўқирдилар, кундузлари ерга тушаб, устида одамлар билан ўтирардилар”.

Абдуллоҳ бин Масъуд айтади: “Расулуллоҳ бир шолча устида ётиб ухлаганларида муборак ёнбошларига шолчанинг изи тушиб қолганди. Уйғонгач, ёнбошларини уқаладим. “Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Кошки бизга айтсангиз эди, шолча устига бирон нарса тўшаб берардик” дедим. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Дунёлик нарсалар менинг нимамга керак? Менинг дунё билан алоқам бир дарахт соясида бироз дамолгач йўлига равона бўлган суворийга ўхшайди” деб марҳамат қилдилар.”

373.Ҳассалари.

Пайғамбаримиз жума кунлари хутба ўқиётганларида ҳассага ёки бир ёйга (камон-камалак) таянардилар. Сафарда ёйга суяниб юрардилар.

Асога суяниш пайғамбарларнинг одат-ахлоқидан эканлигини айтар, ўзлари ҳассага суянардилар ва ҳасса ишлатишни тавсия қилардилар.

Муовия бин Абу Суфён халифалиги пайтида пайғамбаримизнинг ҳассалари Саъдул Қаразда эди.

Муовия бин Аби Суфён, ҳижратнинг эллигинчи йили ҳажга борган эди. Масжиди Набавийдаги минбарни Шомга кўчирмоқчи бўлди. Саъдул Қаразда бўлган муборак асони ҳам сўраттирди. Ўшанда Жобир бин Абдуллоҳ билан Абу Ҳурайра халифанинг олдига бориб, “Эй, мўминлар амири! Расул алайҳиссалом минбарини турган жойидан кўчириш ҳам, асоларини Шомга олиб кетиш ҳам тўғри бўлмайди!” дедилар.

Шу насиҳатдан кейин ҳазрати Муовия райидан қайтиб, улардан узр сўради.

Бир куни пайғамбаримиз, Абдуллоҳ бин Унайсни масжиддан уйларига бошлаб бордилар. Унга бир ҳасса бериб, “Бу асони ёнингда сақла, эй Абдуллоҳ бин Унайс!” деб тайинладилар.

Абдуллоҳ бин Унайс, ўша ҳассани олиб омма олдига чиққанида, “Қўлингдаги қандай асо?” деб сўрашдилар. У, “Буни менга Расул алайҳисссалом бердилар ва ёнимда сақлашимни буюрдилар” деди. Одамлар эса, Абдуллоҳ бин Унайсга, “Расул алайҳиссаломнинг ёнига борганингда, буни сенга нима учун берганларини сўраб билсанг!” дейишди.  Шунинг учун Абдуллоҳ бин Унайс, пайғамбаримизнинг ёнларига қайтиб борди ва Ул зотдан, “Ё Расулаллоҳ! Бу асони менга нима учун бердингиз?” деб сўради.  Пайғамбаримиз: “Бу қиёмат куни орамизда бир белги бўлади. У пайтда ҳассага суянган кишилар жуда оз бўлади! Сен жаннатда бунга суянасан!”- дея марҳамат қилдилар.

Шундан кейин Абдуллоҳ бин Унайс, ўша ҳассани қиличи билан бирга олиб юрадиган бўлиб, асло қўлидан ташламади. Ажали яқинлашиб, тўшак тортиб ётиб қолганида, оиласига уни кафани ичига қўйиб бирга кўмишларини васият қилди. Вафот этганида жасади билан кафани орасига ҳасса қўйилиб, васияти амалга оширилди.

374.Ёнларида олиб юрадиган нарсалари.

Жаноби пайғамбаримизнинг бир аршин узунлигида, ёхуд сал узунроқ меҳжонлари (учи эгри таёқлари) бўларди.

Пайғамбаримиз, у билан Ҳожаруласвадга ужоқдан ишорат қилиб, салом берардилар. Туяга минганларида уни олдига осиб олардилар. Сарваримизнинг Уржун деб аталувчи миҳсарралари (ҳассасимон таёқ) ҳам бор эди.  Боқи-ул-ғарқадга бораётганларида уни бирга олиб олар ва унга суянарнардилар, ўтирганларида уни қўлларида айлантириб ўтирардилар. Шу миҳсаррани ушлаган ҳолда хутба ўқиган пайтлари ҳам бўлган.

Пағамбаримизнинг тоғ дарахтларидан кесиб ясалган мамшук деб аталувчи кадиблари (халачўп сингари таёқчаси) ҳам бўларди.

Ҳазрати Усмон, бир куни пайғамбаримизнинг ўша кадибларини қўлига олиб, минбарда хутба ўқиётганида Жаҳжаҳ бин Саид (ёки Жаҳжаҳ бин Қайс деган) одам ҳазрати Усмоннинг қўлидан кадибни тортиб олиб, ўртасидан тиззасига бир уриб синдиради. Жамоат Жаҳжаҳга норози оҳангда бақиради. Ҳазрати Усмон минбардан тушиб индамай уйига кетади. Шу нохуш воқеадан кейин Аллоҳу таоло Жаҳжаҳнинг қўли ва тиззасига қичима касаллиги берди. Ҳазрати Усмон шаҳид қилингач бир йил ҳам ўтмай бетавфиқ Жаҳжаҳ қичимадан қашиниб ўлди.

Ҳазрати Ойша айтадилар: “Ғазавотга кетишларидан олдин ҳар доим Расулуллоҳнинг хуржинларига гулёғи, тароқ, ойна, иккита қайчи, сурмадон ва мисвок солиб, шайлаб қўярдим”. Яна Оиша волидамиз: “Сафарда ва ҳазарда Расулуллоҳ (алайҳиссалом) еттита нарсани (1- Гулёғи шишаси. 2- Тароқ. 3-Ойна. 4- Сурмадон. 5- Мисвок. 6- Икки қайчи. 7- Соч ойини очувчи суяк) ёнларидан айирмасди”.- деганлар.

375. Қилич ва найзалари.

Пайғамбаримизнинг тўққизта қиличи бор эди. Улардан баъзилари:

Маъсур: оталаридан қолган қилич эди. Бу қилич, Мадинага ҳижрат қилганларида ёнларида эди.

Абд: Ушбу қилични пайғамбаримизга Саъд бин Убода ҳадя қилган бўлиб, Бадр ғазосига отланганларида ёнларида эди.

Зулфиқор: Бу қилич Қурайш мушрикларидан Мунаббиҳ бин Ҳажжож ёки Ос бин Мунаббиҳники бўлиб, Бадр жангида ғанимат олинганди. Орқа юзида бир нечта кемтиклари бўлганлиги боис унга зулфиқор дейилган эди. Пайғамбаримиз зулфиқорни ҳазрати Алига ҳадя қилгандилар. Сопининг бош қисми, боғич ҳалқалари ва занжири кумушдан эди.

Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин ҳазрати Аббос, Абу Бакрга мурожаат қилиб, зулфиқорни ҳазрати Алидан олиб беришини илтимос қилди. Ҳазрати Абу Бакр эса, “Мен у қилични ҳамиша Алининг қўлида кўрдим. Ундан у қилични олиб қўйишни хуш кўрмайман!” деб жавоб бердилар. Ҳазрати Аббос истагидан воз кечиб, қилични ҳазрати Алида қолдирди.

Расулуллоҳ жанобимизнинг бир неча найзалари ҳам бор эди. Улардан учтаси пайғамбаримизга Баний Қайнуқа яҳудийларидан ғанимат тушганди. Бирининг исми мусвий, иккинчиси мусно эди.

Пайғамбаримизнинг байзо деган катта бир ҳарбалари (найзадан каттароқ ва узунроқ қурол-санчқи) ва аназадеган найзадан қисқароқ ҳарбалари ҳам бўларди. Набъа деб ҳам юритиладиган ушбу ҳарбани Ҳабаш нажошийси (ҳукмдори), Зубайр бин Аввомга берганди. Пайғамбаримиз уни Ҳайбар ғазосидан қайтаётганларида Зубайр бин Аввомдан олгандилар.

Ҳабаш нажошийси Асҳама Расулуллоҳга учта аназа (найза) юборганди. Пайғамбаримиз биттасини ўзларига олиб, қолганларини ҳазрати Али билан ҳазрати Умарга бергандилар.

Билол Ҳабаший, ўша найзани Рамазон ва Қурбон байрамларида пайғамбаримизнинг олдларида юриб, намозгоҳгача кўтариб борар, у ерга етгач пайғамбаримизнинг олдларида ерга қадаб қўярди. Расулуллоҳ ўша найза томонга ўгирилиб, намоз ўқитардилар.

Вафотларидан кейин Билол Ҳабаший, шу найзани ҳайитларда Абу Бакрнинг олдида кўтариб бориб, намозгоҳда рўпарасига қадаб қўядиган бўлди. Ҳазрати Абу Бакрдан кейин ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон хилофатлари даврида ушбу вазифа, муаззин Саъд-ул-Қараз томонидан юритилди. Мадина волийлари (ҳокимлари) замонларида ҳам ўша анъана шу ҳолича давом эттирилди.

  1. Ёй-қалқон ва совутлари

Пайғамбаримизнинг олтита ёйи бор эди. Улардан равҳобайзошафро деган учтаси Баний Қайнука яҳудийларидан ғанимат олинганди. Шафро номли камон наб деган дарахт шохидан йўниб ясалган эди. Катумдеган ёйлари ҳам наб дарахтидан йўнилган бўлиб, Уҳуд жангида синганди. Уни синиқ ҳолида Қатода бин Нуъмон хотира сифатида олиб сақлади. Ундан ташқари сададзавро деб аталувчи ёйлари ҳам бўлган.

Пайғамбаримизнинг учта қалқони бор эди:

Залук – устида қўчқор калласи нақш қилинган ушбу қалқон пайғамбаримизга совға тариқасида келди. Лекин Расулуллоҳ, расмли бўлишидан уни ёқтирмаган эдилар. Эртасига тонгда Аллоҳу таоло қудрати билан қалқондан ўша нақшни йўқотганди.

Пайғамбаримизнинг етти дона совутлари бўлган. Улардан зотулфудул деганини Бадр уруши олдида пайғамбаримизга Саъд бин Убода тортиқ қилганди.

Сағдийя ва фидда номли иккита совутлари эса, Баний Қайнука яҳудийларидан ғанимат қилиб олган қуроллари орасида эди. Уҳуд жангида пайғамбаримиз фудул ва фидда совутларини устма-уст кийгандилар.

Совутлари кўкраги ва орқасида биттадан кумуш ҳалқа бўларди. Сағдия дегани, ҳазрати Довуднинг (алайҳиссалом) Жалут билан тўқнашганда кийган тарихий совути эди.

Расулуллоҳнинг дубулғаларидан бири мувашшоҳ бўлиб, у ҳам Баний Қайнука яҳудийларидан ғанимат олинган эди.

Зус-субуғ номли дубулғани Сарваримиз Уҳуд ғазовотида бошларига кийган бўлиб, жангда ҳалқаларидан иккитаси синиб, Расулуллоҳнинг муборак ёноқларига қадалиб кириб қолганди. Пайғамбаримиз Маккани фатҳ этгани кириб бораётганларида ҳам бошларида дубулға бор эди. 

  1. Байроқлари.

Пайғамбар жанобларининг давлат раҳбари сифати қора рангли бир давлат байроғи, ҳарбий қўмондон сифатида оқ рангли бир санжоқлари бўлиб, аксарият шу икки байроқдан фойдаланганлар. Байроқлари асосан ҳазрати Алининг ҳимоясида бўларди. Хайбар урушида пайғамбаримиз “Байроқни шундай бир йигитга бераманки, У Аллоҳ ва Расулини севади, Аллоҳ ва Расули ҳам уни севадилар!” деб марҳамат қилиб, ҳазрати Алини чақириб, байроқни унга берган эдилар.

Аллоҳу таоло, ушбу байроқ остида Хайбар фатҳини ҳазрати Алига насиб қилди. Байроқ олиб юрувчиларга “аламдор” ёки “байрақдор” дейиларди.

Пайғамбаримизнинг ҳарбий байроқлари (санжоқ) устида “Ло илоҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ”деб ёзиб қўйилганди.

Ҳаррар юришида Саъд бин Аби Ваққосга оқ байроқ боғлаб бергандилар.

Ҳазрати Алини Яманга юбораётганларида найзаси учига бир саллани ечиб, боғлаб, “Санжоқ (ҳарбий байроқ) мана шундай бўлади!” деб марҳамат қилган эдилар. Ҳарбий байроқни фақат қўшин қўмондони қўлига олар ва шахсан ўзи кўтариб юрарди.

Абво, Ваддон жангларида пайғамбаримизнинг оқ рангли ҳарбий санжоқларини ҳазрати Ҳамза; Буват жангида Саъд бин Аби Ваққос, Курз бин Жобирул-Фиҳрий ва ҳазрати Али; Зул-усайра жангида ҳазрати Ҳамза олиб юришганди.

Пайғамбаримиз Бадр ғазосига чиқаётганларида оқ байроқни Мусъаб бин Умайрга бергандилар, ҳазрати Али эса, ўшанда пайғамбаримиз олдларида қора байроқлари – Уқобни кўтариб юрганди.

Пайғамбаримизнинг оқ байроқларига байрақдорлик қилганлар: Баний Қайнуқа жангида ҳазрати Ҳамза; Қарқаратул-қудр, Уҳуд ва Бадрул-мавъид ғазоларида ҳазрати Али; Ҳандақ жангида Зайд бин Хориса эди.

Пайғамбаримиз Маккани ҳам оқ байроқлари билан кириб бориб фатҳ қилганлар.

Табук юришида энг катта ҳарбий байроқни ҳазрати Абу Бакрга ва энг катта давлат байроғини Зубайр бин Аввомга бериб, байроқдор қилгандилар.

378.Тулпорлари

Сакб: Пайғамбаримиз Мадинага келганларида Баний Фазора уруғи мансуби бир бадавийдан ўн уқия кумушга сотиб олган, чўл халқи “Дорис”, пайғамбаримиз эса, “Сакб” деб номлаган илк отларидир. Расулуллоҳ Уҳуд жангида ўша отга мингандилар. Сакбнинг лунжида оқ нишони бор эди. Учта оёғида олалари бор бўлиб, ўнг оёғида оласи йўқ эди. Сақб, жуда югурик бўлиб, йўрғалаб кетаётганда мисли сувдек оқарди.

Муртажиз номли тулпорни пайғамбаримиз Баний Мурралардан бўлган бир бадавийдан сотиб олгандилар. Муртажизнинг кишнаши жуда чиройли бўлиб, оҳангли ва гўё шеър ўқиётгандек эшитиларди.

Лизаз номли отни пайғамбаримизга Искандария қироли Муқавқис тортиқ қилган эди. Лизаз жуда тез чопарди.

Зариб исмли отни пайғамбаримизга Фарва бин Умайр-ул- Жузамий ҳадя қилганди. Зариб жуда бақувват ва чидамли от эди.

Лоҳиф (ёки Луҳайф): ушбу от пайғамбаримизга Рабиа бин Аби Баро-ул-Калбий томонидан совға қилинган эди. Лоҳифнинг думи жуда узун бўлиб, ер супириб юрарди.

Яъсуб деган тулпорлари, барча отлари орасида энг яхшиси эди.

Мурових, мусобақаларда қатнашадиган от бўлиб, уни пайғамбаримизга Убайд бин Ясир, Табукда ҳадя тортиқ қилган эди. Мурових шамолдай тез чопарди.

Мирвоҳ: Ҳижратнинг ўнинчи йили Мадинага келган Баний Раҳо уруғи вакиллари пайғамбаримизга мирвоҳни ҳадя тариқасида олиб келганди. Мирвоҳни пайғамбаримиз олдиларда миниб юргизиб кўрсатганларида беҳад ёқтирган эдилар.

Вард: бу отни пайғамбаримизга, Тамим Дорий совға қилган эди. Вард қўнғир рангли бўлиб, муҳтарам пайғамбаримиз, уни ҳазрати Умарга тортиқ қилиб, бериб юборгандилар. Ҳазрати Умар Вардни миниб Аллоҳ йўлида кўп жангларга қатнашди. Пайғамбаримиз, тулпорларидан учтасини мусобақага солардилар. Зарибга Саҳл бин Саъд, Лизазга Абу Усайд-ус-Саидий минарди. Маррага энг олдин Лизаз, ортидан Зариб, ундан кейин Сакб етиб келарди.

Расулуллоҳнинг эшак ва хачирлари ҳам бўларди. Искандария қироли Муқавқис, пайғамбаримизга юборган совға-саломлари орасида оқиш кулранг эшак билан оқ хачир ҳам жўнатганди. Хачирни “Дул-дул”, эшакни эса,“Ёфур” ёки “Уфайр” деб аташарди. Ислом тарихида биринчи марта кузатилган оқ рангли хачир, шу Дулдул бўлган. Пайғамбаримиз Хайбар жангида шу оқ хачирга, Ҳунайн жангида наригиссига минган эдилар.

Пайғамбаримиз, Видо ҳажидан қайтган пайтларида Ёфур ўлди, Дулдул эса, пайғамбаримизнинг вафотларидан кейин ҳазрати Алига қолади. Шаҳид бўлган кунигача аввал ҳазрати Али, кейин ўғиллари ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайнлар минишди. Кейинроқ ҳазрати Муҳаммад бин Ҳанафийя ҳам унга минди. Дулдул, ҳазрати Муовия давригача яшади. 

379.Туялари

Қусва: Пайғамбаримизнинг Жадъа ва Адба деган номлар билан ҳам аталган машҳур туяларидир. У Баний Қушайр бин Каъб бин Амир ёки Ҳурайш бин Каъб қабиласиники бўлиб, ҳазрати Абу Бакр уни тўрт юз дирҳамга сотиб олиб, ўша нархда пайғамбаримизга сотганди. Совға қилинганлиги ҳам ривоят қилинган.

Пайғамбаримиз, Мадинага Қусвага миниб ҳижрат қилдилар. Ҳудайбия умрасига ҳам ўша туяларида бордилар. Маккани ҳам уни минган ҳолда фатҳ этдилар. Пайғамбаримиз, Қусвани мусобақага солардилар. Бироқ биронта туя ундан ўза олмасди.

Пайғамбаримиз, Видо ҳажида Арафат хутбасини Қусва устида ўтириб ирод қилгандилар. Қусва, ҳазрати Абу Бакр халифалиги даврида Боқий қабристонига қўйиб юборилди. Ўша ерда ўзи ўтлаб юриб ўз ҳолида ўлди.

Абу Жаҳлдан ғанимат олинган туя: Бадр жангида бош қўмондон ҳақи ҳисобида пайғамбаримиз ҳиссаларига тушган Абу Жаҳлнинг машҳур туяси эди.

Пайғамбаримиз, Худайбия умрасигача ушбу туяга миниб ғазавотларга чиқдилар. Умра пайтида бу туяга қурбонлик белгиси қўйилди. Бу туяни мушриклар юзта туяга алмаштирмоқчи бўлишганди, лекин пайғамбаримиз:“Агар қурбон қилишга атаб қўйилмаганда, хоҳишингизни бажо келтирган бўлардим” деб жавоб бердилар.

Соғим туялар: Пайғамбаримизнинг зулжадр ва жамма деган ўтлоқларида ёйилиб юрадиган Ҳанна, Самра, Урайс, Саъдийя, Бегум, Ясира, Дабба номли еттита соғим туялари бор эди. Пайғамбаримизнинг оилалари, ўша туялардан ҳар куни соғилган икки меш сут билан кун кечирарди. Расулуллоҳнинг вафотларига яқин улардан ҳеч бири қолмаган эди.

  1. Хона-и саодатлари(Уйлари)

Пайғамбаримиз Мадинада масжид қурилишини бошлаган пайтларида масжидга девордош қилиб ўзларига кесакдан икки хоналик уй ҳам қурдириб, устини хурмо ходаси ва шохлари билан ёптиргандилар.

Ҳазрати Ойша онамизга атаб қурилган хона эшиги, масжидга бориладиган йўлга қараган эди. Ҳазрати Савда онамиз учун қурилган хона эшиги эса, масжиднинг учинчи эшиги бўлмиш Ол-и Усмон дарвозасига қараган эди.

Пайғамбаримиз, кейинроқ яна завжалар олгач, хона сони ортди ва улар ҳазрати Ойша хонасининг қибла томонига, яъни масжиднинг шарқ томонига қурилди. Хоналарнинг баъзилари кесакдан, баъзилари тошдан эди. Айримларининг томи хурмо шохларидан (Бағдод тарзида) ўрилиб, усти лой билан сувалганди. Ичидан шифтлари хурмо япроқлари билан қопланган эди.

Имоми Бухорийнинг дарак беришича, “Расулуллоҳ уйлари эшиги ҳалқасиз бўлиб, уни ёй учи билан тақиллатишарди.”

Муҳаммад бин Ҳилол ва Ота-ул Хуросонийлар ҳам, пайғамбаримиз завжалари уйларини кўрганлардандир. Уларнинг айтишича уй эшиклари хурмо чивиқларидан ясалиб, усти қора қилдан тўқилган қалин мато билан қопланган эди.

Ҳазрати Савда онамиз, ўз хонасини ҳазрати Ойша онамизга васият қилганди. Ҳазрати Софийя онамизнинг хоналарини эса, вафот қилгунча яшаб туриш шарти билан яқинлари, бир юз саксон ёки икки юз минг дирҳамга Муовия бин Аби Суфёнга сотганди.

Халифа Абдулмаликнинг, пайғамбаримиз завжаларига тегишли хоналарни истимлок (сотиб олиниб) қилиб, масжидга қўшиб олиниши ҳақидаги фармони Мадинада ўқиб эшиттирилган куни, халқ кўз ёшларини тўхтата олмади. Мадиналиклар худди пайғамбаримиз вафот этган кунидагидек йиғлашганди.

Саид бин Мусайяб, “Худо ҳақи, у уйларни шу ҳолича қолдиришларини қанчалик орзу қилгандим. Шунда Мадинанинг кейинги авлодлари ва четдан келганлар, Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом)  қандай шароитда ҳаёт кечирганларини, нималар билан қаноат қилганларини кўриб, мол-мулк йиғишга ва у билан фахрланишга берилмаган бўлардилар” деб, бу борада ҳузнини изҳор қилган.

381. Вақф қилган мулклари

Ислом тарихида дастлабки вақф, Уҳудда шаҳид бўлган яҳудий олими ва бойларидан Мухайриқнинг пайғамбаримизга васият қилган ва пайғамбаримиз уни қабул олиб, вақф қилган: Мисаб, Сафия, Далол, Ҳусна, Бурқа, Аъвоф, Машраба деб номланувчи етти дона боғ ва экинзор эди. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинадаги вақфлари асосан Мухайриқ моллари эди.

Ибни Ҳумаид айтади: “Халифа Умар бин Абдулазиз, Мухайриқнинг вақф хурмозоридан хурмо келтиришларини буюрди. Бир товоқ хурмо келтирдилар. Умар бин Абдулазиз, “Абу Бакр бин Ҳазм менга “бу хурмо Расул алайҳиссаломнинг давридан қолган хурмо дарахтидан ва Расул алайҳиссалом, бундан еганлар” деб хабар берганди” деди. Шунда “Эй мўминларнинг амири! Уни ҳаммамизга бўлиштиринг“- дедим. У, ҳар биримизга тўққизтадан хурмо тегадигандай қилиб бўлиштирди.

Умар бин Абдулазиз, “Мен Мадина волийи эканлигимда ўша хурмозорга бориб, мевасидан егандим ва умримда ундай ширин хурмо  емагандим” деди.”

Амр бин Муҳожир айтади: “ Расул алайҳиссаломдан қолган нарсалар, Умар бин Абдулазизнинг қўлида бир хонада муҳофаза қилинарди, ўзи ҳар куни шу хонага кириб уларга қарарди. Қурайшийлардан халифа ҳузурига келганларни ҳам хонага киргизарди ва ҳалиги нарсаларга қараб, “Мана, Аллоҳ сизни шарафёб қилган Зотнинг мероси шулар!” дерди. Улар қуйидагилардан иборат эди:

Бир дона хурмо япроқларидан ўрилган Сарир (каравот); битта тери қопланган, ичи хурмо толасига тўлдирилган ёстиқ; бир дона йирик сопол коса; бир дона сув қадаҳи, бир дона либос; биртта қўл тегирмони; бир ўқдон; битта бахмал кўрпа.

Шу кўрпага Расулуллоҳнинг бош ва бўйин терлари синган бўлиб, кўрпадан мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқ ҳид тарқаб турарди.

Умар бин Абдулазиз, бетоб бўлганида шу кўрпани сувга ботириб, сувига чўмилиб ё ювиниб, шифо топарди

  1. Ислом дини

Аллоҳу таоло Жаброил номли фаришта орқали севгили пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга юборган, инсонларнинг  дунё ва охиратда роҳат-фароғатда, масъуд-бахтиёр бўлишларини таъминловчи қоидалардир. Барча фазилат, фойдали нарсалар Исломият ичидадир. Исломгача бўлган эски динларнинг зоҳирий-ботиний барча ижобий томонларини Исломият ўзида жамлаган. Бутун саодатлару муваффақиятлар ундадир. Ислом дини адашмайдиган, соғлом ва салим ақллар қабул қиладиган асос ва ахлоқлардан иборатдир.

Яратилишдан пок, насл-насаби яхши инсонлар ушбу динни рад қилмайди ва ундан нафратланмайди. Чунки Исломнинг таркибида заррача зарарли нарса йўқ, ташқарисида заррача манфаат йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Исломдан ташқарида бирон манфаат умид қилиш, худди саробдан сув кутишга ўхшайди. Ислом, мамлакатларни обод қилишни, халқ турмушини фаровонлаштиришни буюриб, Аллоҳу таолонинг амрларига ҳурмат, махлуқотга раҳм-шафқат кўрсатишни талаб қилади.

Ислом зироат (деҳқончилик), тижорат (савдо) ва санъат (ҳунар-касб) билан шуғулланишни қатъиян амр қилади. Илм-фан, техника, ишлаб чиқаришга катта аҳамият беради. Одамларни ўзаро ёрдамлашишга, бир-бирига хизмат қилишга, меҳр-оқибатли бўлишга чақиради. Қўл остидаги инсонлар, оила, фарзанд ва миллатнинг ҳақ-ҳуқуқлари билан идорасини ўргатади. Тириклар, ўтиб кетганлар, келажакда туғиладиганларга тегишли ҳақлар бериб, барчаси олдида инсонга масъулият юклайди.

Исломият, жамиятнинг маънавий ва моддий камолотини энг мукаммал кўринишда таъминловчи қоидалар таъсис қилган. Инсон ҳақ ва вазифаларини кенг равишда тақсимлаган. Ислом дини, иймон, ибодат, мунокаҳот (оила ришталари, ниқоҳ), муомалот ва уқубот (жазо қонуни) сингари асосларга суянади. Исломият саодати дорайнни, яъни дунё ва охират бахту саодатини ўзида мужассам қилган.

 

 

 

 

  Рукнлар Ҳазрати Мухаммад(сав).

изоҳлар сони: 2

  1. UJack от 21/04/2018 - 06:21 изоҳи:

    пасан. Мен

    топа олмасамчи

  2. admin от 22/04/2018 - 05:46 изоҳи:

    Нимани топа олмаяпсиз? Тушунтириб ёзинг.