СУҲБАТ 21

Муаллиф admin Mar 21, 2018

СУҲБАТ 21

Бу суҳбат 2018 йил 18 март куни тартибга келтирилиб интернетга қўйишга тайрланганди, шу сабаб суҳбат матнини 2018 йилининг Ражаб ойи бошланишига аталган хабар билан бошлашни лозим кўрдик.

Муборак уч ойлар. Раббимизга шукрлар бўлсинки, эртадан, яъни 2018 йил 19 мартдан бошлаб бу йилнинг муборак уч ойлари бошланади.

“Уч ойлар” деб номланадиган мавсумнинг ўзи ҳам қадрли, яна бир қанча қадрли кечани ҳам ўз ичига олган бўлиб, биз уларни “муборак кечалар” деб атаймиз. Ражаб ойи – тавба, ҳурмат ва ибодат ойидир. Бу ой инсонни авфу мағфиратга эриштиради. Шаъбон – муҳаббат ва хизмат ойи бўлиб, шафоатга ноил қилади. Рамазон-и шариф эса, яқинлик ойидир. Унинг неъматларини таърифлашга тил ожиз…

Уч ойларнинг бошланишини, бошқача яшашга кўчишда ўзимизга бир давр бошланғичи сифатида олишимиз мумкин. Масалан, “Худо хоҳласа энди намозларимни жамоат билан ўқийман,” деб аҳд қилиб юрган мўминлар, мана шу кунлардан бошлаб масжидга чиқа бошласа…

“Бундан буён қариндошлардан борди-келдини узиб қўймайман, аёлимни ранжитмайман, фарзандларимга шафқат билан муомала қиламан, ҳеч ким-нинг дилини оғритмайман, топганларимни фақирлар билан бўлишаман, хайр-ҳасанот ишларига кўпроқ эътибор бераман,” деб ният қилишимиз ке-рак. Чунки бу ишларни қила олмасак ҳам, самимий ниятимиз зоя кетмай-ди.

Ражаб ва Шаъбон ойларида нофила рўза тутиш мумкин, камида душанба ва пайшанба кунларини шундай ўтказиш мумкин. Рўзадан қарзи бўлганлар агар қазо рўзаларига ҳам ният қилсалар қарзларидан қутулиш билан бирга ҳам қийматли кунларда рўза тутишнинг файзу баракатига қовушади.

Севимли Пайғамбаримиз (алайҳиссалоту вассалам) Ражаб ойи кирганда шундай дуо қилардилар: “Ё Рабби! Ражаб ва Шаъбон ойларини бизга муборак қилгин ва бизни Рамазон ойига омон-эсон етказгин!”

Биз ҳам мана шундай дуо қилишимиз керак. Мана шу тариқа бир суннат-и санияни қайта тиклаган бўламиз.

Бу кечага ҳурмат кўрсатишимиз лозим. Бу фурсатлар қайтиб келмаслиги мумкин. Келаси йилларда яна Рағоиб кечасини кўра оламизми-йўқми, маълум эмас. Олаётган нафасларимиз чекланган ва борган сари камаймоқ-да. Бундай муборак кечаларда қилинган дуолар ва ибодатлар бошқа вақт-лардагига қараганда анча қийматлидир. Лекин шунга эътибор қилиш ке-ракки, қийматли вақтларда қилинган гуноҳлар ҳам жуда таҳликали бўлади! Гуноҳларнинг охири азобдир. “Охири олов билан тугайдиган лаззатда хайр йўқдир” дейилади.

Нафс ва шайтонга алданишимиз мумкин, лекин дарров пушаймон бўлиб, авф тилашимиз керак. Ҳадиси шарифда “Ҳалакал мусаввифун,”  деб мар-ҳамат қилинган. Яъни “Кейин тавба қиларман деганлар ҳалок  бўлди”.

Шартларини бажо келтирган ҳолда тавба қилган кишининг бутун гуноҳ-лари авф этилади. Ҳеч гуноҳ қилмагандек бўлади.

Малак-ул-мавт кутилмаганда келади. Ҳар он Азроил алайҳиссаломни кутиб олишга тайёр туришимиз керак. Чунки мана шу фикрда бўлган киши ундан чўчимайди, аксинча уни севади, йўлини пойлайди.

Ражаб ойи қийматли бир ойдир. Кечалари ҳам қийматлидир. Жума куни ҳам алоҳида қийматли кун бўлиб, кечаси ҳам қийматлидир. Бу икки қийматли кун ва кеча бир вақтга тўғри келганида қадру-қиймати янада ортади. У вақт “Нур устига нур бўлур!”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ражаб Аллоҳу таолонинг ойи-дир. Ражаб ойига ҳурмат-икромда бўлган кишига Аллоҳу таоло дунёда ва охиратда икром этади.”

Муборак уч ойлар бизларга ва бутун ислом олами учун хайрли воқеаларга васила бўлишини тилаб қоламиз.

 

Адарун одоби муошарат қоидалари (ўзбекчада бу ифода, нодир одоб тажирибасининг қоидалари каби маъно беради) : Усмонлилар Халифалиги замонида “Адарун мактаби,” деб аталадиган мактаб мавжуд бўлиб, у Сул-тон Мурод – 2 тарафидан ташкил бўлган ва мумтоз бир ҳарбийлар етиш-тирадиган сарай мактаби ҳисобланган. Бу мактабдаги “Одоби муошарат – нодир одоб” қоидаларининг баъзилари қуйидагилардир:

Подшоҳнинг ҳузурида ўхшовсиз ва адабдан ташқари бир кўринишда тур-маслик; Пиёз, саримсақ, пастирма каби ёқимсиз ҳид чиқарадиган ейилади-ганларни кўп емаслик; Кексалардан аввал дастурхонга қўл узатмаслик; овқат ейиш атрофдагиларнинг ғашига тегмайдиган бир шаклда бўлишига ҳаракат қилиш; овқат ейилаётганда бошқаларнинг овқатига кўз қирини ташламаслик; қўлни дастурхонга суртмаслик ва нон ушоқларини тўкмас-лик шартдир.

Қўлини ва оғзини лозим бўлгани каби тозаламаслик, кир, ёмоқли, йиртиқ кийим кийишлик, хотинларга махсус ранг ва шаклда либос кийиш кабилар одоби муошаратга уйғун бўлмаган ҳоллардан ҳисоблангандир.

Қўл ва оқ тирноқларини бошқалар бўлмаган  алоҳида бир жойда олишлари  керак. Таҳоратда, ёйиш-дастурхонда ишлатиладиган ва оёқ суртиладиган сочоқлар ҳар куни, жуда кеч ҳар икки кунда тоза ёки янгилари билан  алмаштирилишлари лозим. Омма орасида бурун, қулоқ ва тишлар тозалаш одобдан ташқаридир.

Киши, бирор маъмурият ходими эса, бирор нарсага эҳтиёжи бўлганларга қўлдан келган барча ёрдамни беришда ҳеч бир камчиликка йўл қўймасдан, дунёнинг ўткинчи эканлигини унутмаслик ва ҳеч бир ҳолатда ғурур ва кибрга берилмаслик шартдир. Туҳмат, ёлғон ва муболағали сўзлар сўзламаслик лозим; дўст, қариндош, маъмуриятда хизматчи, умуман  ким бўлишидан қатьи назар ҳеч кимни ҳақ етмаган бирор сабаб билан озорлаш, ҳақирлаш мутлақо мумкин эмасдир. Ўйламасдан сўзлаш ва қўпол муома-лада бўлиш мутлақо ахлоқсизликдир.

Ёмон сифатлар ҳисобланган вафосизлик, эътиборсизлик, ҳақ танимаслик, қўполлик, қизғончилик қилиб, ризққа халақит бермаслик лозим ва муно-фиқлик, ҳасадгўйлик каби вафосизликни келтириб чиқарадиган, икки жа-ҳонда инсониятга зарар берадиган ҳаракатларни ҳеч қилмаслик одобдан-дир.

Камбағал оғайнилари, таниш-билишларига нисбатан ўз сарвати, бойлиги билан тақтаниш каби уларни камситадиган ҳаракатлар қилишдан, илми ва эгаллаб турган мақоми сабаби билан омма орасида мақталган вақтларда “астағфуруллоҳ,” деб  ўша илтифотлардан мағрурланмасдан, ҳақиқатан илм эгаси бўлиш ва нафсига қул бўлмаликлари лозимдир.

Ногирон ва касал кишиларни калака қилиш, қаҳқаҳа билан кулишлари, ҳар хил қилиқлари, ҳаракатлари ва тили-сўзлари билан атрофдагиларни кам-ситмаслик шарт.

Дўсти-оғайнилар сўраган нарсани уларга албатта беришлар лозим;

Ижозатсиз бировнинг ҳатто бир чўпини ҳам олмаслик; Оғайнилари эриша-диган бирор нарсага, масалан ютуққа, баҳтиёрликка ва бошқа шу каби ижобий неъматларга  эришишига яширин ёки ошкор тўсиқ  бўлмаслик шарт.

Ишларида чала-чулпаликка йўл қўйиш ва енгилнинг остидан, оғирнинг устидан ўтишга уриниш каби ғирромликларга йўл қўймаслик керак. Шерикларига оид либос ва шунга ўхшаш ашёларга ҳирс кўзи билан қараш ва ҳасад қилиш, устозлари ва илм арбобларига ҳурматсизлик қилиш мумкин бўлмаган хусусиятлардир.

Қодрият ва инсонлик доираси ташқарисида ўрин тутмаслик; кибрланмас-лик; ўзига диққат тартиш учун ўзида бўлмаган ясама сифатлар билан оммани алдатмаслик;  ўзини мақдайдиган ўринли-ўринсиз сўзлар сўзла-маслик; Инсоний виқор ва салмоқдор кўринишликка ярашмайдиган қилиқлар қилишга уринмаслик; моддий имкони бўлмагани ҳолда ўзини бадавлат ва бахтиёр каби кўрсатмаслик ва шунақа кўриниш мақсадида қарздор бўлиб қолмаслик кабиларнинг барчаси одобдандир.

Тўла маълумот ва билимларга эга бўлмаган бир хусусда тартишишга кирмаслик ва ўз фикрини исбот қилиш учун ўжарлик қилиш билан атрофдагиларни ноқулай ҳолга туширмаслик; кўриниб турган оқни қора дейдиган ўта ўжар бир шахсни юмшоқлик билан аста-секин йўлга солиш ўрнига унга ўчакишиб жанжалга айлантириб қўймаслик керакдир.

Одамларни калака қиладиган баъзиларга ҳавас қилиб, ундай-бундай киши-ларнинг юришу туришларини  таклид қилиш билан уларни камситмаслик;

Дўстлар, аҳбоблар билан суҳбат қилинганида ёпиқ ва бошқа ерларда ай-тилмаслиги лозим бўлган гапу сўзларни ошкор этиб, миш-мишларга сабаб бўлмаслик;

Берилган бирор ишнинг енгил тарафини кўздан яшириб, уни кўзга буюк кўрсатиш билан унинг бажарилишини қийин кўрсатмаслик;

Бошқаларнинг айбларини кузатиш каби гуноҳларни ва салбий хусусият-ларни одат ҳолига келтирмаслик лозимдир. (Манба: Еттиқитъа тарих ва маданият журнали)

Иймоннинг асли тасдиқ ва итоат.

 Абдуллоҳ бин Муборак ҳазратлари айтдики: “Иймоннинг асли Расулул-лоҳ  келтирган нарсаларнинг барчасини тасдиқ, яъни ҳақ деб билишдир. Уларни тасдиқ этган киши уларга амал қилиб, Аллоҳу таолога итоат қилади. Шу тариқа абадий жаҳаннамда ёнишдан қутулади.”

Аллоҳу таолога ёққан ишларни бажариш дунё ва охират фойдасининг жамланмасидир. Банда, Аллоҳу таолога бўлган тоатини мукаммал тарзда бажара олиши учун у, дунё (ҳаром-хариш) муҳаббатидан ва дунёликка боғлайдиган барча боғлантилардан қутулиши лозим. Инсон дунёликлардан узоқлашган сайин Аллоҳу таолога яқинлашади. Маънавий кирлардан тозаланиб, фаришталар оламига кўтарилади.

Улуғ олимлар Аллоҳу таолонинг неъматларига уч нарса: кўп шукр қилмоқ, тоатга берилмоқ ва гуноҳлардан сақланмоқ орқали эришилишини таъкид-лаганлар.

Аллоҳу таоло уч нарсани уч нарсанинг орасига яширган. Розилигини ибо-датлар орасига, ғазабини гуноҳлар орасига, авлиёларни қуллари орасига яширгандир. Шунинг учун ҳеч бир ибодатга бепарво бўлмай, айнан шу ибодат Аллоҳнинг розилигига васила бўлиши мумкин деб ўйламоқ ва қилмоқ лозим. Ҳеч қайси гуноҳни кичик кўрмай, айнан шу гуноҳ Аллоҳ-нинг ғазабига сабаб бўлиши мумкин деб билмоқ даркор. Ҳеч кимга паст назар билан қарамай, балки айнан ўша киши Аллоҳнинг валий қули бўли-ши мумкин деб қарамоқ керак.

Аллоҳу таоло бу дунёни охират саодатини қозонадиган жой қилиб яратган. Охират сафарида дунёни восита, улов сифатида фойдаланиш лозим. Бир ҳадиси шарифда “Дунё қандай гўзал уловдир. Унга мининг, у сизни охиратга элтади” деб марҳамат қилинган.

Ақл-хуши жойида бўлган ҳар бир одам тушунадики, дунё ҳаёти охират саодатини қозонишга, охиратини обод қилишга василадир. Бу ерда умрини ўша мақсад учун сарфламай, ўткинчи дунё ҳаётини обод қилишга сарфла-ган кимса, муҳаққақ, охиратдаги абадий саодатдан маҳрум қолади.

Тоат-ибодат қилишда асосий шартлардан бири, ибодат гап-сўзсиз бажари-лиши керак, узрсиз кечиктирилмаслиги лозим.

Расулуллоҳ ҳазрати Алига марҳамат қилдиларки: “Дунёда қўлга киритган нарсаларингга севинма. Бой берганларинг учун ачинма. Амал қилмай охиратда саодату мукофотга эришишни истовчилардан, узун амали туфайли тавбани кечиктирувчилардан бўлмагин.”

 

 Итоат севгининг аломати.

Ҳазрати Али айтди: “Аллоҳу таолони таниган киши Унга итоат қилади. Шайтонни таниган унга осий бўлади. Ҳақни, тўғри йўлни таниган одам Унга тобе бўлади. Дунёни таниган уни тарк этади. Яъни ҳаромларни, макруҳларни ва шубҳали нарсаларни тарк этади. Дунёга қиймат бермайди ва унга берилмайди. Охиратни таниган киши эса, уни қозонишнинг йўлларини излайди.”

Бу хислатлар жуда қийматли бўлса ҳам, уларни ўзида жам қилган одам жуда кам.

 

Луқмон Ҳаким, ўғлига қилган насиҳатида айтдики: “Эй ўғил! Аллоҳу таоло рози бўладиган нарсалар ҳақида гапирувчи кишилар билан бирга бўл. Агар сен улардан илмлироқ бўлсанг, илминг билан уларга фойдали бўласан. Улар сендан илмлироқ бўлса, илмларидан фойдаланасан. Агар Аллоҳу таолонинг раҳмат ва эҳсонидан бирон нарса келгудек бўлса, улар билан бирга ўша раҳмат ва эҳсонга сен ҳам эришасан.

Аллоҳу таолога ёққан ва У рози бўлган нарсалар ҳақида гапирмайдиган кимсалар билан бирга бўлма. Агар сен олим бўлсанг, улар бу илмдан фой-даланмагани учун илмда уларга нафинг тегмайди. Агар илм соҳиби бўлма-санг, улар сени бутунлай жоҳилга айлантиришади. Шу ҳоллари туфайли уларга Аллоҳу таолонинг лаънат ва ғазаби етгудек бўлса, сен ҳам улар билан бирга ҳалок бўласан.”

Аллоҳу таолони таниган, Унга итоат қилган одам Унинг тақдирига ҳам рози бўлади. Бундай одам ўзига насиб бўлган ёки йўқотган нарсаларида нафсига улуш ажратмайди. Юзага келган барча нарса Аллоҳу таолонинг хоҳиши ва тақдири билан эканлигини билгани учун кўнгли доимо тинч бўлади.

Жаноби Ҳаққа қилинган тоат қабул бўлиши учун риёни тарк этиш шарт. Ҳазрати Али “Ҳеч бир хайрли амални риё билан ишлама” деган.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Уч кишининг иймони комил:

1. Аллоҳу таоло учун қиладиган ишида танқиддан қўрқмаган.

2. Риёдан тийилган.

3. Охират ишини дунё ишидан устун билган киши.”

“Ҳимояга муҳтож бўлган қиёмат куни Аллоҳу таоло қуйидаги етти синф одамни ҳимоя қилади:

1. Одил раҳбар.

2. Ёшлигини Аллоҳга ибодат билан ўтказган;

3. Намоз учун кўнгли масжидга боғланган;

4. Дўстини Аллоҳ розилиги учун севган;

5. Гўзаллик, бойлик ва мавқе соҳиби бўлган аёлнинг ножўя таклифини Аллоҳдан қўрққани учун рад этган;

6. Садақани яширинча (риёсиз) берган;

7. Ёлғизлигида Аллоҳни хотирлаб, йиғлаган киши.”

 

Нуқсонсиз севиш*нинг аломати.

* Материал туркчадан таржима қилинган. Бугунги Туркия туркчаси ва ўзбек тилида “севмоқ” калимаси бирмунча фарқли  маънода қўлланилади.

Ўзбек тилида “севмоқ” калимаси конкрет шахсларга, ҳатто эркак ва аёл ўртасидаги яқин муносабатларда, ота-оналарнинг фарзиндларига нисбатан ҳис-туйғуларида ҳам қўлланилади, албатта. Аммо қон-қориндош бўлмаган ҳар қандай кишилар орасидаги яқин муносабатларда ўзбекларда “севмоқ” калимаси қўлланилмайди. Ҳатто муносабат, мусулмон кишиси ва Оллоҳу таоло ҳамда Пайғамбаримиз саллалоҳу алйҳиссалам орасида бўлганида ҳам “севмоқ” калимаси одатда ишлатилмайди. Бундай ҳолларда ўзбек муо-мала тилида одатда “дўст”, “ёқтирмоқ, “яхши кўрмоқ” каби калима ёки иборалар ишлатилади. Туркчада эса, бундай ҳолларнинг барчасида “сев-моқ” калимаси қўлланилади. Шунинг учун бу ердаги сарлавҳада ва қуйида матнда “севмоқ, яъни севиш”  сўзи туркча маъносида келаяпти.

Имоми Раббоний ҳазратлари айтдики: “Муҳаммад алайҳиссаломга тўла ва бенуқсон тобе бўлиш учун У зотни тўла ва бенуқсон севиш керак. Тўла ва комил севгининг аломати эса, У зотнинг душманларини душман деб билишдир. Уни ёқтирмаганларни севмасликдир. Севгига мудоҳана (диққат- эътиборсизлик) ва лоқайдлик сиғмайди.”

 

Абдуллоҳ бин Масъуд айтдики: “Бир одам билан суҳбатлашганингда унинг сенга нисбатан севги ва самимияти ҳақида ундан ҳеч нарса сўрама. Лекин ўзингнинг қалбингда унга нисбатан нималар бор, шунга боқ. Чунки у ҳақда ўйлаганларинг унинг сен ҳақда ўйлаганларинг билан бир.”

 

Муҳаммад бин Ҳанафия, “Киши аслида жаҳаннамлик кимсани Аллоҳ розилигига мос иш қилганига гувоҳ бўлиб, яхши кўрса, бу учун Аллоҳ уни мукофотлайди. Яна киши асли жаннати бўлган одамга Аллоҳ розилигига зид иш қилганига гувоҳ бўлиб, ёмон кўрса, бу учун ҳам Аллоҳ уни муко-фотлайди” деди.

 

Молик бин Динор ҳазратлари ёнига бир ит келса унга тегмасди. Балки дер -дики: “Бу ит ёмон дўстдан яхшироқдир. Чунки кишининг яхши одамлар ёнида бўла туриб, унинг тўғри йўлда юрмаслиги, ёмонлик сифатида унга етарли.”

 

Аҳмад бин Ханбал айтган: “Қалбни ислоҳ қилишда яхшилар билан бирга бўлиш ва уларнинг амалларига ҳавас қилишдек фойдали нарса йўқ. Шу-нингдек фосиқлар билан бирга бўлиб, уларнинг ишларига ҳавас қилишдек зарарли нарса ҳам йўқ.”

 

Яҳё бин Муаз айтдики: “Аллоҳу таолонинг авлиё қуллари ер юзининг гулларидир. Ҳақ толиблари уни ҳидлаган, ҳиди кўнглига ўтирганида уларнинг Аллоҳга бўлган ишқ ва шавқлари ортади.”

 

Ҳасан Басрий ҳазратлари “Фосиқ, гуноҳкор қул билан алоқани узиш Аллоҳга яқинлашишдир,” деди.

 

Имоми Шароний ҳазратлари айтдики: “Эй мусулмон, аҳволингни ўйла! Аллоҳ учун Унинг дўстини дўст, душманини душман деб билдингми? Ёки севиш-севмасликда ўзингнинг нафси ҳавонгга эргашдингми? Аҳволинг учун йиғла. Кеча-кундуз Аллоҳга тавба ва истиғфор қил!”

 

Иймоннинг энг муҳим асоси.

Ислом улуғларининг гўзал ахлоқларидан бири: Жаноби Ҳақнинг амр ва тақиқларига ҳурматсизлик кўрсатилганда норозиликларини билдиришлари ва буни динга хизмат сифатида бажаришлари эди. Улар, агар Аллоҳу тао-лонинг розилиги учун бўлмаса, на бир ишга қўл урар, на суҳбат қиларди. Уларнинг дуч келган одамни севиш-севмасликлари қатъиян дунёвий ман-фаатга асосланмас ва фақат Аллоҳ учун эди. Чунки ҳадиси шарифда-: “Севганини Аллоҳ учун севиш, севмаганини ҳам яна Аллоҳ учун севмаслик иймоннинг энг муҳим асосларидан биридир.”- деб марҳамат қилинган.

 

Али бин Ҳусайн айтдики: “Икки киши агар Аллоҳ розилигидан бўлак мақсадда дўст тутинса, яна Аллоҳ розилигига асосланмаган бир сабабла дўстликлари барҳам топиши муқаррар.”

 

Суфён Саврий айтди: “Бир кимса динда янгилик чиқарганида, унинг яқин биродари ва дўсти аччиқланмаса, демак уларнинг биродарлиги билан дўстлиги Аллоҳ учун эмасдир. Агар аксинча бўлганида эди, Аллоҳга исён қилган кимсага нисбатан албатта ғазабланишарди.”

 

Абу Ҳурайра: “Қиёмат куни банда Аллоҳу таолонинг ҳузурига олиб келинганида Жаноби Ҳақ ундан: “Эй қулим! Сен мен учун бир дўстни севдингми? Токи мен ҳам ўша дўст учун сени севайин,” деб сўрайди. Шундай экан, Аллоҳнинг яхши қулларини севинг ва уларнинг муҳаббати-ни қозонишга урининг”- деди.

Жаноби Ҳақ ҳазрати Мусо алайҳиссаломга қуйидагича ваҳий қилди:

“Эй Мусо, менинг розилигим учун бирон амал қилдингми?”

Ҳазрати Мусо:

– Ҳа, ё Рабби. Сен учун намоз ўқидим, рўза тутдим, садақа бердим,- деди.

Жаноби Ҳақ:

– Эй Мусо, буларнинг барчаси ўзинг учун. Сен мен учун дўстларимни дўст, душманимни душман деб билдингми? –, деб сўради. (Имоми Ғазолий)

Мусо алайҳиссалом Аллоҳу таоло учун энг қийматли амал ҳубби филлоҳ (Аллоҳ учун севмоқ) ва буғди филлоҳ (Аллоҳ учун душман бўлмоқ) эканлигини шундан англади.

Аллоҳ дўстларини, яъни мусулмонларни яхши кўрмоқ ва Аллоҳ душман-лари бўлмиш ғайримуслимларни севмасликнинг аҳамияти ҳақида ҳазрати Расулуллоҳ бундай деганлар:

“Иймоннинг энг мустаҳкам пойдевори ва энг қувватли аломати ҳубби филлоҳ ва буғди филлоҳдир.”

“Иймоннинг асоси мўминни яхши кўриш ва кофирни севмасликдир.”

“Иймоннинг фазилати Аллоҳ учун севги, Аллоҳ учун буғздир.”

“Бир қавмни яхши кўриб, дўстлик қурган кимса қиёматда улар билан бирга тирилади.”

Яна Расулуллоҳ марҳамат қилдиларки:

“Жаброил алайҳиссаломдек ибодат қилсангиз ҳам мўминларни Аллоҳ учун севмагунингизча ва кофирларни Аллоҳ учун ёмон кўрмагунингизча  ҳеч бир ибодатингиз, хайру ҳасанотингиз қабул бўлмайди!”

Қуръони каримда бу ҳақда қуйидагича буюрилган:

“Эй иймон келтирганлар, яҳудий ва христианларни дўст деб билманг. Улар (исломга қарши душманликда) бир-бирининг дўстидир. Уларни дўст деб билган одам улардан бўлади. Аллоҳу таоло (кофирларни дўст тутиш орқали ўз-ўзига) зулм қилган кимсаларга ҳидоят қилмайди. ”  (Моида, 51)

“Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Улар билан дўст бўлганлар Аллоҳнинг дўстлигидан воз кечган бўлади. ”  (Ол-и Имрон, 28)

“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, оталари ёки ўғил-лари ё ака-укалари ёхуд қариндошлари бўлса ҳам, Аллоҳга ва Расулига душман бўлганларни севмайди.” (Мужодала, 22)

 

Чин сўз фитнага сабаб бўлмаслиги керак.

 Қадим замонда бир одам катта жиноят қилади. Жинояти туфайли қатлга ҳукм қилинади. Бу кимса “Мени барибир ўлдиришади” деган фикрда “Ҳукмдор ундай, ҳукмдор бундай” деб оғзига келган ёмон гапларни ҳайқира бошлайди. Бироз ўтиб ҳукмдор келади. Шу ердаги икки вазирнинг биридан сўрайди:

– Бу одам нима деб бақиряпти?

Биринчи вазир айтадики:

– Ҳукмдорим, бу одам “Кечиримли бўлганларнинг жойи жаннатда” деб сиздан авф тилаяпти.

Буни эшитган ҳукмдор жиноятчини кечиради. Шунда иккинчи вазир дарров гапга аралашиб:

– Ҳукмдорим, вазир ёлғон гапиряпти. Бу одам сиз ҳақда ёмон нарсалар айтди.

Шунда ҳукмдор ҳақиқатни айтган вазирга қараб:

– Эй вазир! Нариги вазир ёлғон гапи билан бу одамни ўлимдан қутқариб қолди. Сен эса, ўринсиз ҳақиқатинг билан ҳам маҳкумнинг, ҳам вазирнинг ўлимига сабаб бўлмоқчисан!

Ҳукмдор ўринсиз ҳақиқатни айтган вазирни вазифадан бўшатиб, ёлғон гапириб жиноятчини қутқариб қолган вазирни бош вазир қилиб тайин-лайди. Мана шундай фитнага, ўлимга сабаб бўладиган ишларда буларнинг олдини олиш учун зарурат миқдори ёлғон гапириш жоиз бўлади.

Ёлғончилик қанчалик ёмон бўлса, ростгўйлик ҳам шунчалик чиройли ва фазилатлидир. Муҳтарам пайғамбаримиздан комилликнинг аломати сўралганида, “Тўғри гапириш ва тўғри иш қилишдир” деб жавоб қилганлар.

 Садоқат (тўғрилик) ҳақида ислом олимлари бундай деган:

“Энг чиройли амал тўғрилик, энг жирканчи эса ёлғончиликдир.”

“Ислом дини учта асосга суянади. Улар ҳақ, садоқат ва адолатдир.”

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Рост гапириш хатарли бўлса ҳам тўғриликдан айрилманг! Чунки тўғриликда нажот ва саломатлик бор.”

“Тўғри одам хушмуомала бўлади, муомаласи яхши одам амин бўлади. Амин киши эса, жаннатга киради.”

“Иймон соҳиби ҳар хил хато қилиши мумкин. Фақат хоинлик қила олмайди ва ёлғон гапира олмайди.”

 

Ростгўйлар сиддиқлардан бўлади.

Маймун бин Аби Шабиб баён қилади: Бир мактуб ёзиш учун ўтирдим. Бир сўзга келганимда тўхтаб қолдим. Агар бу сўзни ёзсам мактубни гўзал-лаштирган, лекин ёлғон гапирган бўламан. Шу сабабли уни ёзмасликка қарор қилдим. Сўнгра ғайбдан бир овоз эшитдим: “Аллоҳ иймон келтир-ганларни дунё ҳаётида ҳам, охират ҳаётида ҳам тўғри сўз билан аниқ-лайди.”(Иброҳим, 27)

 

Ибн Саммок шундай деганди: “Мард одам, мардлигини ўйлаган одам ёлғон гапирмайди.”

Улуғлардан биридан “Битта ёлғон гапирган одамга ҳам ёлғончи дейиладими?” деб сўрашди. Жавобида “Ҳа” дейилди.

 

Молик бин Динор айтди: “Кўп китобларда мана бундай деб ёзилганини ўқидим: “Хатиблар ўқиган хутбалари амаллари билан ўлчанади. Агар амали сўзига мос келса, тасдиқ қилинади. Агар ёлғончи бўлса, лаблари оташдан ясалган қайчилар билан кесилади.”

Яна Молик бин Динор: “Тўғрисўзлик билан ёлғончилик қалбда шиддатли кураш олиб боради. Токи бири иккинчисини қалбдан ҳайдаб чиқармагунча кураш давом этади” деган.

 

Умар бин Абдулазиз Абдулмаликнинг ўғли Валид билан бир нарса ҳақида гаплашаётганди. Валид Умарга “Сен ёлғон гапирасанми?” деди. Умар жа-вобан “Қасам ичаманки, ёлғон уни сўзлаган кимсани шарманда қилишини билган кунимдан буён ёлғон гапирмадим,” деди.

 

Ҳазрати Умар айтдики: “Сизларнинг бизга энг севимли бўлганингиз сиз-ни кўрмаган вақтимизда гўзал исмлар билан аталганингиздир. Сизни кўр-ган вақтимизда энг севимли бўлганингиз ахлоқ жиҳатдан гўзал бўлганин-гиздир. Сизни синаганимизда энг севимли бўлганингиз тўғрисўз ва амин бўлганингиздир.”

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ростгўй бўлинг, тўғрилик ҳақиқатни, ҳақиқат эса жаннат йўлини кўрсатади. Киши тўғриликдан айрилмаса, ростгўйликни ўзига дастур қилиб олса, Аллоҳ наздида у киши сиддиқлардан бўлади.”

“Шубҳалилардан узоқлашинг! Шубҳали туюлмаганга ёпишинг. Тўғриликда сокинлик ва ҳузур бўлади.”

“Рост гапириш хатарли бўлса ҳам тўғриликдан айрилманг! Чунки тўғриликда нажот ва саломатлик бор.”

 

Фарзандга ёмон ўрнак.

 Мусулмон ҳаттоки ўз фарзандига ҳам ёлғон ваъда, ёлғондан сўз бермасли-ги лозим. Бу ўз фарзандини ёлғонга ўргатиш бўлади. Баъзи оталар фарзан-ди сўраган нарсани “Бугун оламан, эртага, эсимдан чиқибди…” қабилидаги сўзлар билан унуттирмоқчи бўлади. Аслида бола буни унутмайди.

Мана шу тариқа алданган фарзанднинг отаси бир куни қариб, боласининг қўлига қараб қолади. Энди ишлаб, оилани боқиш навбати ўғлига келади. Муҳтож кекса ота ўғлидан бирон нарса илтимос қилади. Ўғли дарров “Ота эртага олиб келиб бераман” дейди. Лекин ичида “Чолнинг ҳар айтганига қулоқ солавермаслик керак. Қариганидан нима деганини ўзи ҳам билмай-ди,” деб ўйлайди. Эртасига ота интиқлик билан ўғлининг келишини кутади. Ўғли келганда “Болам, илтимосимни олдингми?”- деб сўрайди. Ўғли “Ие, эсимдан чиқибди, ота” дейди. Бу “унутиш”лар кейинги кунларда ҳам давом этади…

Дарҳақиқат, илон тухумидан илон, ёлғон уруғидан фақат ёлғон униб чиқади. Ҳамма ўз экканини ўради ва ўзи парваришлаган дарахти мевасини олади. Йиллар мобайнида кекса чол ҳам ҳар хил ёлғонларни қалаштириб, ўғлини алдамаганмиди? Энди эса, ўғли уни алдамоқда. Яъни адолат қарор топмоқда.

Агар ота ўғлининг ёлғончи бўлишини хоҳламаса, ўз мисолида асло ёлғончиликка ўрнак бўлмаслиги керак. Ўз қўли ва ўз тили билан фарзанди қалбига ёлғончилик уруғини экмаслиги лозим. Бу уруғлар вақт ўтган сайин илдиз отиб, ўсади. Қисқа вақтда куртаклаб, мева беради.

Ростгўйлик одамни қўрқувлардан, балолардан сақлайди. Ёлғон гапириш одамга қисқа муддатга хавфсизлик, ором бергандек туюлса ҳам, охир-оқи-бат эгасини хатарга дучор этиб, хор қилади. Ёлғон – касаллик, тўғрисўзлик эса, шифодир. Рост гапириш қариндош-уруғи, дўст-ёрига ёрдам бериш ва ҳар дамда Аллоҳу таолони ёдга олиш бўлиб, мурувват ҳисобланади.

Рост гапира олиш учун маҳмадоналикдан сақланиш керак. Олимлар айтди-ларки: “Ўзига алоқаси бўлмаган мавзуларда кўп гапирган кимса рост гапи-ришдан, бошқаларнинг у ҳақда “Бу одам ҳар доим тўғри гапиради” деган тасаввуридан маҳрум қолади. Чунки ўринли-ўринсиз, тўғри-нотўғри гапираверадиган одам, мутлақо ёлғон сўз гапиради. Айниқса, жим ва бекор ўтирмаслик учун гапирадиганлар ёлғондан асло қутула олишмайди.”

 

Ваъдада турмаслик учун узр.

 Имоми Ғазолий ҳазратлари айтдики: Ваъдасини бажо келтирмаслик ния-ти билан бировга сўз берган ёки ҳеч қандай узрсиз ваъдасида турмаган кимса жавобгар бўлади. Берган ваъдасининг устидан чиқишга қарор қил-ган киши бирон узр туфайли ваъдасини бажара олмаса, у мунофиқ бўл-майди. Лекин мусулмон мунофиқ бўлиб қолишдан сақланганидек, унинг белгиларидан ҳам сақланиши лозим.

Ҳадиси шарифда “Бир киши бажариш нияти билан берган ваъдасининг устидан чиқа олмаса, гуноҳ бўлмайди” деб марҳамат қилинган.

Пайғамбаримиз, Абу Ҳайсама бин Таҳяга “бир хизматчи бераман” деб сўз бергандилар. Шу ҳодисадан кейин Пайғамбаримизга уч асир олиб келишди. Иккитаси бошқаларга бердилар. Биттаси қолди. Шу пайт қизлари Фотима келиб, Пайғамбаримиздан бир хизматчи сўраб айтдики: “Отажон! Қаранг, қўл тегирмонидан қўлларим қадоқ бўлиб кетди!” Шунда муҳтарам пайғамбаримиз Абу Ҳайсамага берган ваъдаларини хотирлаб “Абу Ҳайсамага берган ваъдам нима бўлади?” деб, қизларининг истагини бажо келтирмадилар.

Қилмайдиганини билиб туриб жўрттага ваъда бериш ҳаромдир. Бундай ваъдабозлик қилиб, сўзида турмаслик гуноҳ бўлади. Расулуллоҳ ваъда берганларида доимо “Иншаллоҳ” (Худо хоҳласа) дер эдилар.

 

Иброҳим Наҳоий ҳазратларидан сўрадилар: “Бир киши учрашувга сўз берса-ю келмаса, иккинчи киши нима қилиши керак?” Иброҳим Наҳоий жавобан: “Келаси намоз вақтигача кутади”- деди.

Ибн Масъуд бирон сўз бериши тақозо қилганда муҳаққақ “Агар Аллоҳ хоҳласа” деб айтарди ва мўминларга ҳам шундай қилиш афзалдир. Лекин ваъдани бажармаслик учун “Иншаллоҳ” деган калом ортига яширинмаслик керак. Мана шундай истисно билан берилган ваъдада қатъийлик билиниб турмоғи ва ваъда берувчи албатта айтганини бажариши керак. Лекин узрли бирон сабаб тўғаноқ бўлса, вазият ўзгаради.

 

Ибни Ҳожар айтдики: Нифоқ, яъни мунофиқлик дегани, киши амалининг ниятига мос келмаслигидир. Ундай нифоқчининг сўзи ўзига мос келмайди. Айниқса эътиқод масалаларида мунофиқлик қилиш куфр бўлади. Иш ва сўзда мунофиқлик эса, ҳаром бўлади. Эътиқод ва иймонда мунофиқлик, бошқа куфрлардан ҳам ёмонроқдир.

 

Ваъдада ёлғон.

Одам кўпинча яхши ниятда ваъда беради. Кейинчалик нафс, шайтон аралашиб, шу ваъдасини бажаришга тўсиқ бўлади. Оқибатда киши берган ваъдасида турмайди. Бу эса мунофиқликнинг аломатларидан. Дарҳақиқат Аллоҳу таоло бундай буюрган:

“Эй иймон келтирганлар! (Берган) сўзларингда туринглар.” (Моида, 1)

Аллоҳу таоло Исмоил алайҳиссаломни мадҳ этиб, бундай деган:

“Муҳаққақ Исмоил ваъдасига содиқ эди.” (Марям, 54)

Муҳтарам Пайғамбаримиз ҳам “Ваъда худди берилган молга ўхшайди, уни қайтиб олиб бўлмайди”“Ваъда – қарз кабидир,” деб марҳамат қилганлар.

 

Абдуллоҳ бин Умар ҳазратлари ўлим тўшагида ётганида бундай деди: “Қурайшликлардан бири мендан қизимни сўраб келди. Мендан ваъдага ўхшаш сўз олди. Аллоҳга қасам ичаманки, мен мунофиқликнинг учдан бири билан Аллоҳнинг ҳузурига боришни истамайман. Шундай экан, сизлар гувоҳ бўлинглар. Мен унга қизимни бердим!”

 

Абдуллоҳ бин Аби Ҳанса баён қилади: Расулуллоҳ билан ҳали унга пайғамбарлик вазифаси берилмасдан илгари тижорат қилган эдим. У зотнинг бироз олажаги менда қолди. Шунда мен “Сизнинг ҳақингизни фалон жойга келтириб бераман” деб сўз бердим. Ўша куни ёдимдан кўтарилибди. Эртасига ҳам эсимга келмади. Учинчи куни ҳалиги жойга бордим. Не кўз билан кўрай, У зот ҳали ҳам ўша жойда кутарди. Мени кўриб “Эй йигит! Мени анча қийнаб қўйдинг. Чунки уч кундан бери сени шу ерда кутяпман” дедилар.

Мол, сўз ёки сир омонат қилинган кишининг буларга хиёнат қилиши мунофиқлик бўлади. Берган сўз, лафз, ваъдасида туришга доимо ғайрат қилиш керак. Қуръони каримда бир сўзли инсонлар мадҳ этилган. Ояти каримада маолан айтилдики:“Аллоҳу таоло келишувни бузишдан сақланганларни севади.” (Тавба, 7) Ҳадиси шарифда ҳам “Ваъда қарздир. Гапида турмаганларга хайф бўлсин!” деб марҳамат қилинди.

Ваъдасида туриш муҳим ижобий хислатдир. Бу ҳақда, “Арслон изидан, йигит сўзидан қайтмас”, “Айтма! Айтдингми, энди қайтма!”  каби бир қатор халқ мақоллари бор.

 

Икки маъноли ифодалар.

Ҳақ сўз баъзан эгасига зарар етказиши мумкин. Ёки киши ноҳақ сўз айтишда жабрланиши мумкин. Шу сингари тўғри сўздан зарар кўриш эҳтимоли бўлган ҳолатларда икки хил маънога келадиган сўзлар айтиш тавсия қилинган. Суҳбатдош талаб қилган маънода бошқача тушунадиган баъзи ўрнак муомала турлари бор. Масалан:

Ҳижрат пайтида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдда, Абу Бакр Сиддиқ (родиаллоҳу анҳ) ортда икковлон чўлда бир қатор бўлиб кетишарди. Рўпарадан бир гуруҳга дуч келдилар. Улар ҳазрати Абу Бакрни танисалар ҳам, пайғамбаримизни танишмасди. Шу боис ҳазрати Абу Бакрдан “Бу ким?” деб сўрашди. У эса, олдида кетаётган зотнинг Расулул-лоҳ эканлигини айтмади. Бегоналар у зотнинг кимлигини билишса, мубо-рак қалбларига шикаст, ўзларига зарар беришидан андиша қилиб “У менинг йўл кўрсатувчи раҳбарим”- дея жавоблади.

Ҳалиги кимсалар бу сўзни оддий “чўлдаги йўл бошловчи” деб тушунишди. Бу гап ташқи маъноси жиҳатидан ёлғон эди. Лекин ҳазрати Абу Бакр бу гапни “Бизга ҳидоят, нажот йўлини кўрсатган зот” деган маънода айтгани учун аслида ёлғон гапирмаган эди.

Аббосий халифаларидан Маъмун бир пайтлар Қуръони каримнинг махлуқ эканлигини даъво қилиб, ҳаммани шундай дейишга ва ишонишга мажбур-лайди. Кимки қарши чиқса аёвсиз жазолар татбиқ қилади. Олимлардан бири ҳам шу тарзда мажбурланади. У зот “Таврот бир, Забур икки, Инжил уч, Қуръони карим тўрт” дейди. Буларни айтаётганида бармоқларини букиб санайди. Кейин ўша бармоқларини кўрсатиб туриб, “Буларнинг барчаси махлуқ”- дейди. Шу тариқа ҳукуматнинг зулмидан омон қолади.

Аслида у зот Қуръони каримни эмас, кўрсатган бармоқларини “махлуқ” деб атаганди. Шу тариқа аслида ёлғон гапирмади. Лекин талаб қилувчилар гапни бошқача тушунди. Халифа Маъмун кейинчалик бу янглиш эъти-қодига тавба қилиб, Қуръони каримнинг махлуқ эмас, қадийм эканлигини айтди.

Мажбур бўлганда мана шундай икки маъноли сўзлар айтишга рухсат берилган.

Зоҳидлардан бири айтганки: “Кимда шу тўрт хислат бор бўлса, Аллоҳу таоло унинг хатосини яхшиликка айлантиради. У хислатлар: тўғрилик, неъматга шукр, ҳаё ва чиройли ахлоқдир.”

Ёлғончилик қанчалик чиркин ва эгасини хор қилувчи ёмон хулқ бўлса, ростгўйлик ҳам шу нисбатда эгасига обрў-эътибор қозонтирувчи, азиз қилувчи чиройли ахлоқдандир. Ҳазрати Али: “Ростгўйлик нутқнинг безаги.”- деган.

 

Аллоҳнинг севган ва севмаганлари.

Расулуллоҳ марҳамат қилдиларки:

Уч синф инсон борки, Аллоҳу таоло уларни севади:

1. Дўстини ҳимоя қилиш учун душманга қарши ўлгунча кўксини қалқон қилган киши;

2. Азият берадиган ёмон қўшнисига бир умр ёки кўчиб кетгунича сабр қилиб, азиятларига тоқат қилган киши;

3. Дўстлари билан сафарга чиқиб ёки ҳарб(уруш)га бораётганда, сафардан ҳориб, ҳамма дам олишга тўхтаганида, ўзи бир чеккага чиқиб, намоз ўқиган, ҳамроҳлари уйғонгунча ибодат билан машғул бўлган киши.

 

Уч синф инсон борки, Аллоҳу таоло уларни севмайди:

1. Кўп қасам ичадиган савдогар;

2. Кибрли камбағал.

3. Берганини миннат қиладиган хасис.”

 Абдуллоҳ бин Амр бундай деб баён қилади: Расулуллоҳ уйимизга келди-лар. Мен ҳали кичкина бола эдим. Ўйнагани ташқарига чиққандим. Онам “Эй Абдуллоҳ! Буёққа кел сенга бир нарса бераман” деди. Муҳтарам Пайғамбаримиз онамга айтдилар:

– Унга нима бермоқчисан?

– Хурмо бермоқчиман.

– Эҳтиёт бўл! Агар унга ҳеч нима беришни ўйламай, баҳона қилиб чақирганигда, бу сўзинг ёлғон сифатида амал дафтарингга ёзиларди.

Кейин яна бундай деб давом этдилар: “Сизларга катта гуноҳлар ичра энг каттасини хабар берайинми? У Аллоҳга ширк қўшиш ва ота-онасига исён қилишдир.” Кейин ўтирдилар ва бундай марҳамат қилдилар: “Диққат қилинг! Катта гуноҳлар ичра энг каттаси ёлғончиликдир!”

Ибни Умар Пайғамбаримиздан қуйидагидек ривоят қилади: “Одам ёлғон гапирганида фаришта ундан бир мил узоқлашади. Узоқ кетишининг сабаби одамнинг ёлғонидан анқиган бадбўйлигидир.”

Яна қуйидагича марҳамат қилгандилар: “Муҳаққақ шайтоннинг сурмаси, тамакиси ва ширинлиги бордир. Унинг ширинлиги ёлғон, тамакиси ғазаб, сурмаси эса уйқудир.”

“Ростгўйликни тарк этманг. Чунки тўғрилик доимо савоб билан биргадир. Уларнинг иккаласи жаннатдадир.”

Ҳазрати Муъаз Расулуллоҳнинг унга айтганларини бундай нақл қилади: “Сенга Аллоҳдан қўрқишни, рост гапиришни, омонатга хиёнат қилмасликни, берган ваъдангда туришни, салом беришни ва мутавозе бўлишни тавсия қиламан.”

Ёлғон дўзах эшигидир.

Исмоил бин Восит шундай баён қилади: Абу Бакр Сиддиқ Расулуллоҳ-нинг вафотларидан кейин йиғлаган ҳолда бундай деди: Бир йил аввал Аллоҳнинг Расули ҳозир мен турган жойда туриб қуйидагича марҳамат қилдилар:

“Ёлғондан сақланинглар! Чунки ёлғон фисқ ва фужур билан биргадир. Уларнинг иккиси ҳам жаҳаннамдадир.” “Муҳаққақки, ёлғон оташ (жаҳан-нам)нинг эшикларидан бир эшикдир.”

Ҳасан Басрий ҳазратлари айтдики: “Авваллари шундай дейиларди: Мах-фий билан ошкора, сўз билан амал, чиқиш билан киришнинг икки хил бў-лиши мунофиқликдандир. Мунофиқлик биносининг пойдевори эса ёлғон-чиликдир.”

Ҳазрати Пайғамбаримиз бундай марҳамат қилганлар:

“Энг катта хиёнат, дин биродарингга айтган сўзингга у ишонса-ю лекин сенинг унга ёлғон гапирган бўлсанг.” “Банда, ёлғон гап ва ёлғончи-лик билан машғул бўлишии туфайли Аллоҳ наздида ёлғончилардан ҳисобланади.” “Ёлғон ризқни камайтиради.”

Расулуллоҳ ҳазратлари, бир куни қўй устида савдолашиб, “Аллоҳга қасам бўлсинки, сенга фалон нархдан камига бермайман”, “Аллоҳга қасам ичаманки, мен ҳам сенга фалон нархдан ортиғига сотмайман,” деб қасам ичаётган икки кишининг олдидан ўтдилар. Сўнгра қайтаётганларида улардан бирининг қўйни сотиб олганини кўрдилар ва бундай дедилар: “Бу икки кишидан бири ҳам гуноҳни, ҳам қасам каффоратини ўз бўйнига юклади.”

Расулуллоҳдан сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ савдо-сотиқни ҳалол қилмаганмиди?” Жаноби Пайғамбаримиз “Ҳа, савдо-сотиқ ҳалол қилинган. Лекин тужжорлар савдода қасам ичиб гуноҳга ботишдилар, ёлғон гапиришдилар,” деб марҳамат қилдилар.

Яна айтдиларки: “Уч тоифа кишилар бор. Қиёмат кунида Аллоҳ улар билан гаплашмайди ва уларга раҳмат назари билан боқмайди:

Улардан, 1. Берган садақасини миннат қилган; 2. Молини сотишда ёлғон қасам ичан; 3. Кибр ва ғуруридан кийимининг этакларини ерда судраб юрганлардир.” “Аллоҳга қасам ичган киши қасамига пашшанинг қанотидек ёлғон қўшадиган бўлса, бу қасам қиёматгача унинг қалбида бир (қора) нуқта бўлиб туради.”

Энг катта хато.

 Ҳазрати Али айтдики: “Аллоҳу таоло наздида энг улкан хато тилнинг ёл-ғон гапиришидир. Энг оғир пушаймонлик эса, қиёмат кунидаги пушай-монликдир.”

Яна ҳазрати Али айтдики: “Ёлғон саробга ўхшайди, ўз хўжайинини ҳам алдайди. Ёлғон билан мурувват бир одамда жам бўла олмайди.”

Одамнинг ёлғон гапиришига енгил қарашининг сабаблари қуйидагилар-дир: Бир манфаатни қўлга киритиш ёки бирон зарардан қутулиш ёлғон гапиришга сабаб бўлиши мумкин. Душманидан ўч олиш мақсади ҳам, кишининг ёлғон гапиришига туртки бўлиши мумкин. Лекин бу баҳоналар билан айтилган ёлғонлар – ёлғонларнинг энг шиддатлиларидандир. Чунки бу ерда очкўзлик ва тажовузкорлик бор.

Гоҳида чиройли нутқ пайида бўлиш ҳам, ёлғон гапиришга сабаб бўлади. Бундай сўзлар махлуқотни рози қилса ҳам, барчасини яратган Холиқни ғазаблантиради. Яъни юқоридаги нарсаларни баҳона қилиб ёлғон сўзлаш ақлли одамнинг иши эмас. Дин бунга рухсат бермайди. Ундай ёлғонлар одамгарчиликка, мурувватга ҳам сиғмайди.

Фузайл бин Иёз айтдики: “Одамларни ростгўйликдан ҳам ортиқроқ ҳеч нарса безай олмайди.”

Ростгўйлик нажотнинг, сабр бутун хайрларнинг, неъматларга шукр қилиш баракатининг калитидир. Кимда ушбу хислатлар бўлса, у энг юксак маънавий мартабаларга эришади.

Ибн-ул-Муғтар айтдики: “Агар синчиклаб қарасангиз, ростгўйликни шижоат билан, ёлғончиликни эса, қўрқоқлик билан бирга топасиз.”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Қиёматда Аллоҳу таоло саккиз синф инсонни ёқтирмайди:1. Ёлғончилар. 2. Такаббурлар. 3. Дин биро-дарларига зимдан кек сақлаб, юзларига кулиб турувчилар. 4. Аллоҳ ва Расулининг амрини бажаришда суст, шайтоннинг амрига бўйсунишда зудлик билан ҳаракат қилганлар. 5. Дунёга берилганлик, бир нарсада ҳақлари бўлмаса ҳам қасам ичиб, ҳар қандай йўл билан уни қўлга киритишга уринганлар. Ҳеч қандай ҳақлари бўлмаса ҳам озгина дунёлик кўзларига тушиши билан, қасам ичиб унга эгалик қиладиганлар. 6. Чақимчилар. 7. Дўстлар орасига раҳна солувчилар. 8. Айбсизларга туҳмат қилувчилар. Аллоҳу таоло мана шундай кимсаларни “энг жирканч” деб таърифлаган.”

 “Раббим учун минг сурув ҳам фидо бўлсин!”

Жаноби Пайғамбаримиз исломиятни ёйишни бошлаган йилларида Маккада Руғона исмли машҳур полвон яшар эди. Елкасини ҳеч ким ерга текказа олмаган Руғона қўй боқарди.

Бир куни шаҳар ташқарисида Расулуллоҳ билан учрашиб қолди. Ҳазрати Пайғамбар уни иймонга чақирдилар. У эса “Пайғамбарлигингга бирон да-лил борми?” – деди.

Расулуллоҳ “Кел, сен билан кураш тушайлик. Елкангни ерга текказсам, иймон келтирасанми?” – деб сўрадилар. Руғона “Ҳа, иймон келтираман” деди. Кураш туша бошладилар. Кураш бошланиши билан Руғонанинг елкаси ерга тегди. Руғона қандай қилиб мағлуб бўлиб қолганини тушуна олмай  “Бир янглишлик бўлди шекилли, такрор курашайлик,” деди.

Муҳтарам Пайғамбаримиз рози бўлдилар, такрор кураш тушдилар. Яна Руғонанинг елкаси ерга тегди. Руғона “Яна бир марта тушайлик,” деди. Учинчи сафар ҳам енгилди. Энди эътироз билдиришга ҳаққи ҳам қолмади. Шарманда бўлиб “Аслида иймон келтириш ниятим йўқ эди. Елкам ерга тегиши хаёлимга ҳам кириб чиқмаганди. Мендан кучлироқ эканлигингга тан бердим. Лекин ҳамон таажжубдаман. Умрим бино бўлиб ҳеч ким мени курашда енга олмаган. Сен бунга қандай эришдинг? Тўғриси, ғалабанг билан табриклайман ва мана шу сурувимнинг ярмини сенга тортиқ қиламан. Лекин динингга кирмайман,” деб у ердан кетди.

Пайғамбаримиз сурувни ҳайдаб, Макка томон йўлга чиқдилар. Шунда Руғона ҳаллослаб етиб келиб, сўради:

– Маккаликлар “Шунча қўйни қаердан олдинг?” деб сўрасалар, нима деб жавоб берасан?

– Руғона берди, дейман.

– Нима учун берди, дейишсачи?

– У билан кураш тушдик. Елкасини ерга текказдим. У тан бериб, ҳадя қилди, дейман.

– Асло ундай дея кўрма! Обрўйим бир пул бўлади. “Сўзларим унга ҳуш ёққани учун берди,” дегин.

– Мен ҳеч қачон ёлғон гапирмаслик учун Раббимга ваъда берганман!

– Ундай бўлса, сурувимни қайтариб оламан!

– Олақол! Раббимнинг розилиги учун минг сурув қўй фидо бўлсин!

Руғона Расулуллоҳнинг шундай самимий, мустаҳкам иймон ва тўғрисўзлик киши бўлганларига яна бир бор тан бериб, маҳлиё бўлиб қолди. Кейин дарров Калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди.

Хатоларнинг энг каттаси.

 Ёлғон гапириш тубан иш бўлиб, дунёда хорликка сабаб бўладиган нарсаларнинг энг каттаси. Охиратда эса, хор ва шарманда қиладиган энг ёмон ишдир.

Ёлғон – мунофиқликнинг асосий белгиларидан бири бўлиб, ахлоқнинг ёмонлигини кўрсатадиган қувватли далилдир. Ёлғончига ҳеч қачон ишо-нилмайди. Ёлғончи гапирганида асло тўғри гапира олмайди. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Сўзнинг офати ёлғондадир”, “Хато-ларнинг   энг каттаси ёлғон гапиришдир.”

Аҳнаф бин Қайс айтдики: “Ақлли ва шарафли мўмин асло ёлғон гапирмайди. Ғийбат ва хиёнат қилмайди.”

Ҳазрати Умар: “Киши ҳазиллашаётганида ёлғон гапиришни тарк этмагунича иймоннинг ҳақиқатига эриша олмайди,” деган.

Бухтарий: “На жиддий, на ҳазил пайтида ёлғон гапириш инсонга яраш-майди,” деган.

Язид бин Майсара айтдики: “Дарахт тагига қуйилган сув уни суғориб, яшнатганидек ёлғон ҳам ёмонликларни суғориб, уларнинг гуркираб ўсишига сабаб бўлади.”

Маймун бин Маҳрон айтдики: “Ақлли одам ёлғончининг кўрсатган ҳурмат-иззатига алданмасин. Берган ваъдасига учмасин. Ёлғончилиги билан ном қозонган кимсадан тўғри гапиришини кутиш анойиликдир.”

Ёлғон – гўзалликнинг доғи, чиройли хулқнинг офати ва хиёнатнинг исбо-тидир. Ёлғончилик энг тубан хулқлардан ҳисобланади. Тўғри сўзи кам бўл-ган кимсанинг дўсти ҳам кам бўлади.

Сулаймон бин Саъд айтдики: “Бир киши мен билан дўст бўлса ва дўстлигимиз давом эта олиши учун фақат биттагина шарт қўйишимни сўраса, унга ёлғон гапирмаслигини шарт қилиб қўярдим.”

Мусо алайҳиссалом Аллоҳу таолога ниёзида “Ё Рабби! Қайси қулингнинг амали хайрлироқдир?” – деб сўраганида Аллоҳу таоло “Тили ёлғон гапир-майдиган, қалби гуноҳ билан машғул бўлмайдиган ва зино қилмайди-ган қулимнинг,” деб марҳамат қилган.

Ҳикмат соҳиби улуғ зотлар “Кишининг соқов бўлиши, ёлғон гапиришидан хайрлироқдир” деганлар.

Улуғлардан бири айтдики: “Султон агар ёлғончилардан бирига лавозим берса, ўша кимсанинг зарари султоннинг идорасига салбий тасъир қила-ди.”

Мавлуд кечаси муборак бўлсин(2017 йил)! Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12-кунлари орасидаги кеча бўлиб, ер юзидаги барча одам-зотга пайғамбар сифатида юборилган Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топган кечадир. Бу (2017) йил 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечасига тўғри келади. Мавлуд кечаси Қадр кечасидан кейин энг қийматли, энг қадрли кеча ҳисобланади. Бу кеча-кундузда пайғамбаримиз дунёга ташриф этганлари учун севиниб, қувонганлар авфу мағфиратга эришади. Ушбу кечда Расулуллоҳнинг таваллудларида юз берган ҳайратомуз ҳоллар, мўъжизалар ҳақида ўқиш, эшитиш, ўрганиш жуда катта савоб бўлади. Ўзлари ҳам ҳаётликларида айтиб берардилар. Асҳоби киром ҳам мана шу кеча бир жойга йиғилиб, мавлуд кечасини суҳбат, тоат-ибодат билан  нишонларди. Оламдаги барча мусулмонлар ҳам асрлардан буён ушбу кечани қутлаб, мавлуд қасидаларини ўқиб, Расулуллоҳни ёдга олишмоқда.

Одам алайҳиссалом ва бутун мавжудот У зоти покнинг ҳурматига яратил-ган. Арш, кўклар ва жаннатларга муборак исмлари ёзилган. Унга Муҳам-мад исмини қўйган бобоси Абдулмуталлиб, У зотнинг исмлари ер юзига ёйилишини, ҳамма У зотни мадҳ этишини тушида кўрганди. Муҳаммад исмининг луғавий маъноси “кўп мадҳ этилган” деганидир.

Расулуллоҳ сарваримиз Мавлуд кечасида Асҳоби киромга зиёфат бериб, дунёга келганларида ва болаликларида бўлиб ўтган воқеалардан гапириб берардилар. Ҳазрати Абу Бакр ҳам ўз халифалик йилларида Асҳоби киром-ни тўплаб, Расулуллоҳ туғилган вақтда рўй берган фавқулодда ва ғайри-табиий ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилиб берарди. Мавлуд кечасида Расулул-лоҳнинг туғилган пайтларида кузатилган ғайриоддий ҳоллар, мўъжизалар тасвирланган китобларни ўқиш, тинглаш ва ўрганиш катта савоб бўлади. Шу куни ёки эртасига рўза тутилса яхши бўлади.

Исломиятнинг бошланишидан буён Ислом олимлари Мавлуд кечасига катта эътибор бериб келадилар. Ҳазрати Мавлоно Румий “Мавлуд ўқилган ердан балолар кетади,” деган. Мавлуд кечаси Қадр кечасидан кейин энг қийматли кечадир. Ҳатто Мавлуд кечаси Қадр кечасидан ҳам қадрилироқ деган олимлар бор.

“Ал-муқни”“Ал-миёр” ва “Танвир-ул қулуб” китобларида Мавлуд кечасининг Қадр кечасидан қийматли эканлиги ёзилган. (Ад-дурар-ул-масун)

Аллоҳу таоло кимга сўз ва ёзув санъатини эҳсон этса, Расулуллоҳни мақтасин, душманларини ёмонласин,” ҳадиси шарифига биноан, асрлар давомида Мавлуд китоблари ёзилган ва ўқилган. Олам кутубхоналарида Расулуллоҳ мадҳ этилган турли Мавлуд қасидалари мавжуд. Бу қасидалар-нинг асри саодатдан кейин ёзилиши бидъат эканлигини кўрсатмайди. Чунки Расулуллоҳни мадҳ этиш ибодатдир. У зотни мадҳ этувчи қасида-лар, ёзувлар ҳар даврда ёзилиши мумкин. Уларни ўқиш бидъат эмас, савоб бўлади. Мавлуди шариф ўқиш, Расулуллоҳнинг дунёга келишлари, меъ-рожлари ва ҳаётларини баён қилиш, У зотни хотирлаш, Ул ҳазратни мадҳ этиш деганидир. Расулуллоҳни қаттиқ севиш комил мусулмоннинг алома-тидир. Бухорийдаги ҳадиси шарифда “Мени ота-она, фарзандлари ва ҳаммадан ортиқ севмаган одам ҳақиқий мўмин бўлолмайди,” деб марҳамат қилинган. Мавлуд ўқишнинг ўзи эмас, балки мавлуд маросимида динга хилоф ишлар қилиш гуноҳ ҳисобланади.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Бирон нарсани қаттиқ яхши кўрган одам, албатта уни кўп ёдга олади.” (Дайламий) (Расулуллоҳни севган у зотни кўп ёдга олади.)

“Пайғамбарларни ёдга олиш, хотирлаш ибодатдир.” (Дайламий) (Бу ибодатни шеър кўринишида айтиш таъсирлироқ бўлади. Расулуллоҳнинг шоирлари масжидда Расулуллоҳни мадҳ этувчи ва душманларини қаҳр этувчи шеърлар ўқирди.)

Пайғамбар ҳазратлари тавсия этган ўнта озиқ.

Маълумки, озиқ-овқатнинг кишига фойдали ва зарарли таъсири бўлади. Масалан кўп ейиш маънавиятга ҳам таъсири бордир. Шунинг учун Пай-ғамбар ҳазратларининг  қуйидаги ўнта тавсияларига диққат қилиш жуда фойдалидир …

1. Бал-асал. Ойша онамиздан ривоят қилинишича, “Бўғўр санчиғи, буйрак томирларидандандир. У бошланганида унинг дориси иссиқ шарбатдир (Ромуз Ал-Ҳадис, 97. С. 1).”

2. Зайтун. Ҳазрати Уқба(ра) нақл этилишига кўра, “Сиздан шу муборак дарахтнинг, яъни зайтуннинг ёғига диққат қилинг. Унинг даволанишда фойдали эканлигини унутманг. У басир касаллигни даволаш хусусиятига эгадир (Ромуз Ал-Ҳадис,318.с. 7).”

3. Беҳи. “Кўкракдаги оғриқларни кетгазади, кўнгулни очади ва уни қувватлантиради.” (М.Завоит 5/45; Ж.Соғир 2/80; Ф. Қодир 5/46; К. Уммал 10/28258)

4. Ҳинд алволиси(қоралиси. Ҳазрати Абу Хурайра (ра) нақл этилишига кўра, Ҳазрати Пайғамбаримиз, “Сизга ҳинд қоралисини тавсия қила-ман, у жаннат ёғочидан олингандир. Таъми бироз аччиқдир, бироқ жуда кўп дардларга шифодир.” (Ромуз Ал-Ҳадис, 313 с.)

5. Қовоқ(Ошкади) Ҳазрати Восила (ра)дан нақл этилишига кўра, ҳадиси шарифда, “Сизга қовоқни тавсия қиламан. Чунки қовоқ кишининг миясини тозалайди.  Мияни ортиради. Бош оғриғини кетказади”, дейилади. (Ромуз Ал-Ҳадис.)

6. Маржимак. Ҳазрати Васила(ра) нақл этган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Сизга маржимакни тавсия этаман. Маржимак, 70 пайғамбар тарафидан мақталиши оқибатида машҳурият қозонди.” (Ромуз Ал-Ҳадим, саҳ. 318, 10).

7. Майиз. Ҳазрат Алийнинг(ра) нақл этишига кўра, ҳадиси шарифда: “Сизга қора майизни тавсия этайин. Чунки қора майиз, кишининг софрасини тарбия қилади. Асабларнинг маҳкамланишига  яхши ёр-дамчи бўлади. Чарчашни тарқотади. Киши табиатини очади. Киши-нинг ичини ойдинлаштиради ва раҳотлаштиради. Ғамгинликни ҳам кетказади.” (Ромуз, 318 саҳ. 11).

8. Седана. Ҳазрати Абу Хурайра (ра)  нақл этган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Сизга седанани тавсия этаман. Чунки Оллоҳу таола у донда ҳар турли дардга даво эҳсон этгандир.” (Ромуз Ал-Ҳадис, с.318, 12)

9. Сирка. Ҳазрати Жобир (ра) нақл қилишига кўра, Ҳазрати Пайғамбар жаноблари, “Сирка на қадар гўзал озиқдир”, дея марҳамат қиладилар. (Ромуз, с.452,7).

Бунга қўшимча ҳадиси шарифларда, “Оллоҳу таола сирка ейдиганга иккита фаришта тайин этади. Улар ўша сирка ейдиган кишига сиркасини еб битирганларича истиғфор айтиб туришади.” (Ромуз Ал-Ҳадис, с.95);

“Сирка жуда бир яхши аралашмадир. Оллоҳим сиркага барака ато қил. Затон сирка мендан илгари келган пайғамбарлар учун неъмат эди” каби марҳамат қилганлар (И. Можа, Эътима, ҳадис 3318).

  Рукнлар Суҳбатлар, Туркия дафтари.

Муҳокама ёпилган.