Суҳбат – 20

Муаллиф admin Kas 14, 2017

Суҳбат – 20

“Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўз сўзланглар.” (Аҳзоб сураси 70 –оят).

 

Ҳазрати Умарнинг ўғлига насиҳати.

“Канзул-Уммал”да тубандаги мазмунда Ҳазрати Умарнинг (ра) ўғлига аталган насиҳати келтирилади: Мен сенга Оллоҳу таолодан қўрқишни тавсия қиламан. Ким Оллоҳдан қўрқса, уни Оллоҳу таоло қўрқлайди. Ким Оллоҳу таолога таваккал қилса, унга ана шунинг ўзи кифоядир. Оллоҳу таоло, ихлос билан қарз берадиган кишига, Оллоҳ ризоси учун (закот, садақа бериш билан молу дунёсини хайрларга харжлаганга) мўл муқофотини беради. Оллоҳу таолонинг неъматларига шукр қилган кишининг неъматларини кўпайтиради.

Доимо  тақводор бўл. Амалларингнинг тиргаги, қалби(дили)нгнинг жилоси бўлсин.

Нияти холис бўлмаган кишининиг амали йўқдир. Оллоҳу таолонинг амрига итоат қилиш ва Унга яқинлашмоқ нияти билан амал қилмаган кишига ҳеч бир ажр йўқдир.

Марҳаматли бўлмаган кишининг молу мулки ҳам йўқдир.

Эски кийимлари бўлмаган кишининг янгиси ҳам бўлмайди.”

Ливоюл-ҳамд(Ҳамд байроғи).

Оллоҳу таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо(саллаллоҳу алайҳу  ва саллам)  ҳазратларига Ливоюл ҳамд(Ҳамд байроғи)ни бергандир. Қиёмат куни ҳамд аҳли(Оллоҳу таолога ҳақиқатан ҳамд келтирганлар), яъни барча пайғамбарлар, авлиёлар, шаҳидлар, у байроқнинг остида йиғиладилар.

Лимоюл – ҳамднинг юзида уч сатр ёзув бордир. У ёзувлар:

1. Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим. 2. Алҳамдулилоҳи Робил оламийн. 3. Ло илоҳа иллоллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ кабилардир.

Ҳадиси шариф : Муҳтарам расулуллоҳ Муҳаммад Мустафо ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Дўстлар ҳисобланган кишидан қайси бири дўстига шафқатли бўлса, ўшаси Оллоҳу таолога севимлисидир.”

Дўст, оғайни бўлиш ҳақида.

Диний дўст, қардош бўлишликда ихлос, дўстларнинг, қардошларнинг бир-бирларига эргашишлари билангина тамом бўлади.  Дўстлар-қардошлар, дўстлик-қардошликларида холис бўлмасалар, улар мунофиқдирлар. Киши дин қардоши(дўсти) олдида ва ундан айри узоқда бўлиши, халқ ичида ёки ўзаро танҳо қолишганларидан қатъи назар қардошлик – дўстлик ҳақларига вазифаларига  чин қалбдан риоят этса, ана шу дўстларнинг бир-бирига ихлосидир. Бу хусусларнинг бирортасида ўзгариш бўлса, дўстликда  иккиюзламачилик пайдо бўлади.Қардошлик-дўстликнинг ҳақлари ва вазифаларини бажариш жуда оғир бир масъулиятдир. Бундай ҳақларни ва вазифаларни ҳақиқий ўрнига қўйиш фақат ихлос эгаларининг қўлидан келиши мумкин. Бироқ бундай дўстликнинг ажри ҳам каттадир. Бундай ажрни ҳам Оллоҳу таоло муяссар кўрган кишиларгина қўлга киритиши мумкин бўлади.

Расули Акрам  саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: 1.Эй Абу Ҳурайра, комил мусулмон бўлиш учун қўшнинг билан жуда яхши қўшнилик қилгин.” (Тирмизий ва Ибни Можа)

 2. Қардошингга қарши курашма,уни калака қилма, унга берган сўзингдан қайтма” (Тирмизий).

3. “ Мўминлар, биноларни ташкил этган тошлар кабидир.” (Бухорий).

Абуд Дардо (ра), экин даласида бўйунтуруққа қўшилган икки ҳўкизни кўрдилар. Улардан бири қашиниш учун тўхтаганди, бошқаси ҳам тўхтади. Ўшанда Абуд Дардо ҳазратлари кўзларидан ёш тўкиб, “Мана кўринг, Оллоҳ учун дўстлик мана шундай бўлади” дедилар.”  (Иҳёу Улумиддин).

Бахтиёрлик ва бадбахтлик аломатлари.

Фудойл бин Иёз (раҳматуллоҳ) дейдиларки,  “Беш нарса саодат(бахтиёрлик) аломатидир, улар: Қалбда яқин, динда варо(шубҳалилардан ҳам қочиш), дунёда зуҳд(дунё молу дунёсини қалбдан узоқлаштириш), кўзларда ҳаё, баданда ҳашят(Оллоҳдан қўрқиш)дир.

Беш нарса эса бадбахтлик аломатидир. Улар: қалбнинг косвати (қатиқлашиши), Оллоҳдан қўрқмаслик, ҳаёсизлик, молу дунё ҳирси, фул-и амал”дир.  (Ҳилятул-Авлиё).

 

Ҳадиси шариф: “Охиратда ҳаёт абадийлигига ишонган бир кишининг дунё ҳаёти учун куйиб-пишиб ишлашига ҳайрат этаман.” (Байҳақи, “Шуабул-Иймон”).

Шу уч нарса иймонни қувватлантиради:

Абу Ҳурайра (радиёллоҳу анҳ)  марҳаматқилдиларки,  “Совуқ бир кечаси иҳтилом(жунуб)бўлса ва уни Оллоҳу таолодан бошқа ҳеч ким билмаган бўлса-да, туриб ғусул қилиш; Жуда иссиқ бир кунда рўза тутиши; Оллоҳу таолодан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган бир  жойда намоз ўқиш каби уч амал иймонни сўзсиз қувватлантиради.” (Шуабуъл-Иймон).

Тасбиҳ дуосининг фазилати.

Жаннати аълонинг дарахтлари, дарёлари ва унинг ичидаги илоҳий неъматларнинг барчаси жаннатга киритилган бандасининг ҳаётий дунёда қилган солиҳ амалларининг меваларидир.  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Аслида жаннатда  дарахтлар йўқдир, бандасининг “Субҳоналлоҳи валҳамду лиллоҳи вало илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар” сўзларини сўзлаши жаннатга дарахт кўчати ўтқазишидир.” Пайғамбар ҳазратлари яна дедиларки, Дунёда кимки “Субҳоналлоҳиъл-азийм ва биҳамдиҳи” ни сўзласа, у кимса учун жаннатда бир дона хурмо дарахти экилади.”

Шундай қилиб, жаннатдаги дарахтлар , дунёда қилинган тасбиҳларнинг натижасидан иборатдир. Бу муборак калималарда камолати танзиҳия (кам-кустсиз) ҳарфлар ва овозлар, гўзал ташқи кўриниши каби жаннату аълода ҳам ўшандай бу камолат дарахтлари кўриниши билан қопланади. Жаннату аълодаги ҳар бир гўзал нарса дунёда бандаларнинг қилган солиҳ амаллари                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  нинг натижаси эканлиги бу билан ҳам кўрсатилади.” (Мактуботи имоми Раббоний . ж. 1, 302 – мактуб).

Ҳадиси шарифда, “Калимаи таййиба- “Субҳоналлоҳи биҳамди-ҳи”ни  кундуз ёки кечаси юз марта сўзлайдиган кишининг амалига бу сўзларни сўзламаган исталган кишининг амали тенглаша олмайди”, дейилади.  Чунки бу гўзал калималар, шукрни, унинг асос боши бўлган ҳамд билан ифодаламоқдадир. Шу билан бирга, Ҳақ таолонинг гўзал сифатларига, ишларига ва барча неъматларига , жуда буюк эҳсонларига ҳамд сўзи билан шукр этилмоқдадир.

Аллоҳу таоло рози бўлган тўрт нарса. Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримизга келиб “Ё Расулаллоҳ, Аллоҳу таоло Жаъфари Тайёрнинг тўрт хислатидан рози ва мамнун” деди. Шунда Расулуллоҳ “Эй Жаъфар, Аллоҳу таоло сендан рози бўлган тўрт нарса нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб берди:

“Эй Аллоҳнинг Расули, ҳеч қачон бутларга сажда қилмадим, чунки улардан фойда ва зарар келмаслигини билардим. Ҳеч қачон шароб ичмадим, чунки унинг ақлни кетказишини кўрдим. Ҳеч қачон ёлғон гапирмадим, чунки ёлғон гапирган кимса менинг наздимда жуда ҳам тубан одам. Ёлғон гапириб тубан кимса бўлишни истамадим. Ҳеч қачон зино қилмадим. Бу жирканч ишни бошқа биров менинг аёлимга қилса ва мен бундан хабардор бўлсам, қанчалик хафа бўлишимни, уятли ва шармандали ҳолга тушишимни ва бошқаларнинг ҳам шундай ҳолатга тушиши мумкинлигини ўйладим.”

Буни эшитган Пайғамбаримиз “Сен бу хислатларинг билан фаришталар билан бирга бўлишга лойиқсан” деб марҳамат қилдилар.

Жаъфар Содиқ ҳазратлари айтдики: Беш кишининг суҳбатида бўлишдан сақлан:

1. Ёлғон гапирган кимсадан сақлан, чунки унга доимо алданасан.

2. Аҳмоқдан сақлан, чунки сенга яхшилик қиламан деб ёмонлик қилади.

3. Бахилдан сақлан, чунки энг муҳтож вақтингда сени ташлаб кетади.

4. Кўнгли қора кишидан сақлан, чунки ишини ҳал қилиш учун сендан кечиб юборади.

5. Фосиқдан сақлан, чунки сени бир луқма нон учун сотиб юборади.

Жаноби Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки:

“Тушимда бир киши менга келди ва “Тур” деди. У билан бирга ўрнимдан турдим. Ўзимни икки кишининг орасида кўрдим. Улардан бири тик турган, иккинчиси ўтирган ҳолатда эди. Тик турганнинг қўлида чангаллар бор эди. У чангалларни ўтирган кимсанинг оғзига илиб, лаблари елкаларига етадиган даражада тортарди. Сўнгра чангалларни чиқариб, оғзининг нариги тарафига илиб, уни ҳам юқоридагидек тортарди. Мени ўрнимдан турғизган кимсадан “Бу қандай ҳол?” деб сўрадим. Менга “Бу ўтирган кимса ёлғончидир. Унга қиёматгача қабрида шу тарзда азоб берилади” деб жавоб беришди.”

“Ёлғондан сақланинг!” Ҳазрати Луқмон ёлғон ҳақида айтдики: “Ёлғондан сақланинг. Чунки у кишининг диёнатини бузади ва одамлар олдида обрў-эътиборни туширади. Ёлғоннинг дастидан ҳаёнгизни, қадр-қийматингизни ва мартабангизни йўқотасиз. Ёлғон сўзлаган кимсанинг юзидан нури кетади, ёмон хулқли одамнинг ғам-алами ортади. Бефаҳм одамга бир масалани тушунтириш харсанг тошни ўрнидан қўзғатишдан ҳам қийиндир.”

Ёлғон гапириш энг ёмон хулқлардандир. Ёлғончилик барча динларда ҳаром эди. Бутун пайғамбарлар умматларига ёлғон гапирмасликни кўп насиҳат қилганлар.

Ибни Масъуд ҳазратлари айтдики: “Мунофиқнинг уч ҳолидан ибрат олинглар. Унга шу уч ҳолати билан баҳо беринг: Гапирганда ёлғон гапиради. Ваъда берганида сўзида турмайди. Аҳдлашганида ноҳақлик ва зулм қилади. Аллоҳу таоло мунофиқларнинг бу хусусиятини Тавба сурасида “Ораларидан баъзилари “Агар Аллоҳ бизга лутф қилса, қасам ичаманки, закотини берамиз, муҳаққақ солиҳлардан бўламиз” деб Аллоҳга сўз берганди. Қачонки, Аллоҳ уларга лутфидан берганида хасислик қилиб, берган ваъдаларидан тондилар. Улар шундай сўзларида турмайди” дейилган.”

Ҳузайфа ибн Ямоний ҳазратлари айтдики: “Расулуллоҳнинг даврида бир одам ёлғон гапирса, шу билан мунофиқ бўлиб қоларди. Яъни битта ёлғони унинг мунофиқлигига далил ҳисобланарди. Ҳолбуки, бугун мен сизларнинг ҳар бирингиздан ўнта ёлғон эшитяпман.”

Мусулмон ўзини мунофиқлик аломатларидан сақлаши, узоқроқ тутиши керак. Одам ўзини ёлғончиликка одатлантириб, уни ўзига феъл қилиб олса, аҳволи таҳликали бўлади. Ундай кимсанинг бўйнига ёлғончилик феъли билан ёлғон сўзларининг гуноҳи юкланганидек, бу борада унга эргашганларнинг гуноҳлари ҳам юкланади.

Мунофиқлик – одамнинг ичининг ташига мос келмаслигидир. Эътиқод масалаларида мунофиқлик қилиш куфр бўлади. Иш ва сўзларида мунофилик қилиш ҳаром бўлади.

Одамнинг тавба қилгани тўрт нарсадан маълум бўлади:

1. Тилини кераксиз сўзлардан, ғийбатдан, ёлғондан сақлаганидан;

2. Қалбида ҳеч кимга нисбатан ҳасад ва ёмонлик тиламаганидан;

3. Ёмон ишлардан узоқ турганидан;

4. Ўлимига тайёрланиб, ўтган гуноҳлари учун пушаймон бўлгани, тавба-истиғфор қилиб, Раббининг тоатига юзланганидан.

Икки муҳим хислат: Вафо ва тўғрилик. Ҳикмат аҳлидан бири ўғлига насиҳатида айтдики: “Ўғлим! Агар шараф чўққисига чиқишни истасанг, аҳдингга вафо қил! Вафо билан тўғрилик эгизак биродалар кабидир. Иккисининг ҳам натижаси яхшилик ва дин гўзаллигидир. Бир одамда бу икки хислат бор бўлса, бу нарса у кишини ёмон ҳоллардан муҳофаза қилади.”

Вафо яхши муносабатда бўлиш, ёрдамлашишдир. Сўзида туриш, ҳаққа риоя қилиш эканлиги ҳам билдирилган. У шундай гўзал хислатки, уни кўпчилик қўлдан бой беради, жуда кам одам эга бўлади. Яхши хислатларнинг энг улканларидандир.

Бир киши улуғлардан бирига келиб насиҳат сўраганида айтдики: “Ошкора ва яширин ҳолларда Аллоҳу таолодан қўрқ. Имкони борича хайрли ишлар қил. Сенга бир нарса омонат қилган кишининг омонатига хиёнат қилма. Қаршингдаги одамни ранжитса ҳам, қувонтирса ҳам доим тўғри гапир. Агар шуларга амал қилсанг, қалбингни ва баданингни исталмаган нарсалардан фориғ қилиб, ҳузурга эриштирасан.”

Улуғлардан бири айтдики: “Агар атрофингни бошқаларнинг зараридан ҳимоя қилишни, умринг давомида ғам-қайғудан узоқ бўлишни, роҳат-фароғатда юришни, ризқингда ва яхшиликларингда равнақ топишни истасанг, аҳдда туришни аҳдини ҳимоя қилган кишига кўрсат. Бировга бир нарса ҳадя қилишни айтганингдан кейин шу сўзингдан қайтма!”

Дўстлик ва биродарлик вафо билан давом этади. Сафо (кўнгил хушлиги) жафо (азият ва ранжитиш) билан йўқ бўлади. Агар мақтов ва мадҳнинг меваларини тотгинг келса, аҳдга вафони ўзингга одат қил. Вафоси бўлмаганнинг ҳаёси бўлмайди.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Энг гўзал бўлган 10 та ахлоқ:

1. Тўғрисўз бўлиш.

2. Жасорат.

3. Эҳсон қилиш.

4. Яхшиликларга муносиб жавоб бериш.

5. Омонатга риоя қилиш.

6. Сила-и раҳм қилиш.

7. Қўшнисидан келадиган ташвишларга сабр қилиш.

8. Дўстининг хатосига чидаш.

9. Меҳмон кутиш.

10. Ҳаё буларнинг бошидир.”

“Ҳар пайғамбар қуйидаги етти синф одамга лаънат айтади:

1. “Аллоҳ шундай деган” деб ёлғон гапирган.

2. Тақдирга ишонмайдиган.

3. Ҳаром бўлган бир нарсани ҳалол деб ҳисоблаган.

4. Уйланиши ҳаром бўлганни ҳалол деб ҳисоблаган.

5. Исломиятни тарк этган.

6. Ғаниматда бировнинг ҳақига риоя қилмаган.

7. Аллоҳ азиз қилган нарсани хор ва хор қилган нарсасини азиз қилиш учун куч ва ҳокимиятига суяниб, зулм қилганлар.”

Арафа ва тарвия куни

Тарвия деб Арафа кунидан аввалги кунга айтилади. Жорий йилда тарвия куни 30 августга, арафа 31 августга ва қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрга тўғри келади. Тарвия куни рўза тутиш жуда фазилатлидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Аллоҳу таоло Тарвия куни рўза тутган ва гуноҳ сўзламаган кимсани албатта Жаннатга киритади.” (Рамуз)

“Тарвия куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қурбонлик қилишга ва жиҳод учун юборилган минг отга бадалдир.” (Абулбаракот) Тарвия кунидан кейин Арафа куни келади.

Арафа кунининг аҳамияти:

Муборак кечага ўзидан кейин келадиган куннинг номи берилади. Фақат Арафа ва Қурбон байрамининг уч кечаси бундан мустасно. Бу тўрт кечанинг аввал кундузлари келади. Арафа Зулҳижжанинг тўққизинчи кунидир. Яъни Қурбон байрамидан аввалги кунга айтилади. Рамазон байрамидан аввалга ва бошқа кунларга Арафа дейилмайди. Арафа куни қилинадиган ишларнинг баъзилари қуйида келтирилган:

Арафа куни бомдод намозидан байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача 23та фарз намозни тугатиб, салом бергач, ташриқ такбири ўқиш вожибдир. Бир марта “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илоҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллоҳил хамд” дейилади. Масжиддан чиққач ёки гапириб қўйгандан кейин ўқиш лозим эмас. Имом такбирни унутса ҳам, жамоат тарк этмайди. Эркаклар баланд овозда ўқиши мумкин. Бу такбир келтириладиган кунлар Арафа, байрам ва айёми ташриқ дейиладиган уч кун бўлиб, жами беш кунни ташкил этади. Илк кунга Арафа, иккинчи кунга байрам ёки ҳайит, Зулҳижжанинг 11, 12, 13 кунларига айёми ташриқ (ташриқ кунлари) дейилади.

Зулҳижжанинг илк тўққиз куни рўза тутиш савобдир. Фақат Арафа куни рўза тутиш улардан ҳам савоблироқ. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Арафа куни рўза тутган кимсага Одам алайҳиссаломдан суръа чалингунга қадар яшаган бутун инсонлар сонининг икки баробари миқдорида савоб ёзилади.” (Р.Носиҳин)

“Арафа куни тутилган рўза минг кун нофила рўзага бадалдир.” (Табароний)

“Арафа куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қурбонлик қилишга ва жиҳод учун юборилган икки минг отга бадалдир.” (Т.Ғофилин)

“Арафа куни тутилган рўза, ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади.”(Муслим)

“Арафа куни (бисмиллоҳ билан) минг Ихлос ўқиган кимсанинг гуноҳлари авф бўлиб, дуоси қабул бўлади.” (Абушшайх)

“Арафа кунидан устун кун йўқ. Бу куни Аллоҳу таоло ердагилар билан фахрланиб, кўкдагиларга “Эй кўк аҳли, қаранглар, раҳматимга қовушиш ва азобимдан қочиш учун узоқ жойлардан келдилар… деб буюради. Арафа куни Жаҳаннамдан шунчалик кўп қул озод этиладики, бошқа кунларда бу қадар озод бўлмайди.” (Ғуня)

“Шайтон бошқа кунларда Арафа кунидагидек залил, хор, разил, ҳақир кўринмайди.”(И.Молик)

“Аллоҳу таоло Арафа куни қулларига назар этади. Зарра қадар иймони бўлган кимсани авф этади.” (Ғуня)

“Арафа кечаси ибодат этган Жаҳаннамдан озод бўлади.” (С.Абадия) (Ибодат сифатида илм ўрганиш энг фазилатлисидир. Илмиҳол, фиқҳ ўқиш орқали энг тўғри илмни ўрганган бўласиз.)

“Дуонинг фазилатлиси Арафа куни қилинган дуодир.” (Байҳақий)

“Арафа кунини ҳурмат қилинг. Арафа Аллоҳнинг қиймат берган кунидир.” (Дайламий) (Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ ишламаслик билан бўлади.)

“Арафа қандай гўзал кундир. Бу куни раҳмат эшиклари очилади.” (Дайламий)

“Арафа куни кўзига, қулоғига ва тилига эга бўлган кимса, мағфират этилади.” (Табароний)

Қулоғига эга бўлиш – ғийбат, чолғу каби гуноҳ нарсаларни тингламасликдир. Агар биз истамасдан қулоғимизга чалинса, гуноҳ бўлмайди. Кўзига эга бўлиш – гуноҳ нарсаларга қарамаслик ва  қараган мубоҳ нарсаларидан ибрат олишдир. Тилига эга бўлиш эса, ёлғон гапирмаслик, ғийбат этмаслик, гап ташимаслик, ёмон сўз айтмаслик, ҳатто бекорчи нарсаларни гапирмаслик, ҳеч кимни тили билан ранжитмаслик деганидир. Буларга риоя қилган одам Арафа кунининг қадрини ўзи учун орттирган бўлади.

Арафа кечаси – Арафа куни билан Қурбон байрамининг биринчи куни орасидаги кечадир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад этилмайди. Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечаси.” (Исфаҳоний)

“Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди кечаларидек фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кечаларда дуо қилувчининг истагини қайтармайди, уларни мағфират этади ва улар бу кечаларда мўл эҳсонга ноил бўладилар. Булар: Қадр, Арафа, Барот, Жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

“Арафа кечаси ибодат этган киши Жаҳаннамдан озод бўлади.” (С.Абадия)

Савол: Арафа куни ўқиши керак бўлган минг Ихлосни тугатолмасак, шомдан кейин ҳам ўқиса бўладими?

Жавоб: Ҳа, ўқиса бўлади. Арафа ва Қурбон байрами кунларининг кечалари бошқа муборак кечалардек эмас. Ўзларидан кейин келадиган кечалардир. Кеча ва кундуздан таркиб топган 24 соатга “бир кун” дейилади. Минг Ихлос ўқиб тугатолмаган одам шомдан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Ҳижрий янги йил кечаси муборак бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом милодий 571 йили 20 апрелга тўғри келган Рабиул аввал ойининг ўн иккинчиси душанба куни тонгда Маккада туғилдилар. 622 йили Маккадан Мадинага ҳижрат этдилар. 20 сентябр душанба куни Мадинанинг Куба қишлоғига келди. Бу сана мусулмонларнинг шамсий янги йили бошланди. Шу йили Муҳаррам ойининг биринчи куни ҳам ҳижрий (қамарий) янги йил боши бўлди. Муҳаррам ойининг биринчи кечаси мусулмонларнинг қамарий янги йил кечасидир. Бу йили ҳижрий янги йил кечаси 20 сентябрдан 21 сентябрга, яъни чоршанбадан пайшанба кунига ўтадиган кечага тўғри келади.

Бу кечани ибодат билан ўтказиб, унга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ ишламаслик билан бўлади. Зул-ҳижжа ойининг сўнгги куни ва Муҳаррам ойининг биринчи рўза тутган бутун йил рўза тутгандек савобга қовушади. Бир ҳадиси шарифда “Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди.

Исломиятдан аввал араблар Муҳаррам ойида жанг қилишни исташса, Муҳаррам ойининг номини кейинги ой номи билан атаб, кейинги ойни Муҳаррам ойи номи билан атардилар. Шу тариқа ҳаром ишланмайдиган ой Муҳаррам ойидан кейинги ой бўларди.

Бир ойнинг ҳаромлилигини бошқа ойга кечиктириш, фақат кофирликни оширади. Кофирлар бу билан бутунлай йўлдан чиқадилар. Улар Аллоҳ ҳаром қилган ойларнинг сонини тенг келтириш учун ҳаром ойни бир йил ҳалол этиб, кейинги йили уни яна ҳаром этадилар. Шу тариқа Аллоҳнинг ҳаром қилганини ҳалол этишга уринмоқдалар” маолидаги Тавба сурасининг 37-ояти каримаси ойларнинг ўрнини алмаштиришни тақиқлади.

Қуръони каримда билдирилган ва динда ишлатиладиган араб ойларининг бир йили қуёш йилидан 10 кунга қисқа. Ҳижрий қамарий ойлар ҳижрий шамсий ва милодий ойларга қараганда ўн кун аввал келади. Бунинг учун мусулмонларнинг муборак кунлари ва кечалари шамсий йилларга кўра, ҳар йили ўн кун аввал келади. Чунки муборак кунлар қуёш ойларига кўра эмас, қамарий ойларга кўрадир. Динимиз шундай амр қилган.

Исломиятда қуёш йилининг ойлари ичида муборак кун йўқ. Туғилган кун ва муборак кечалар ҳижрий йил билан қутланади. Бутун ибодатлар ва диний фаолиятларда қамарий ойлар асос қилиб олинади. Ҳаж, рўза, қурбон ва байрам кунлари қамарий ойларга кўра нишонланади. Ҳаж амалини Аллоҳу таоло билдирган Зул-ҳижжа ойида эмас, милодий бир ойда, масалан, январ ойида бажариш, рўзани Рамазон ойида эмас, феврал ойида тутиш динни ўзгартириш бўлади. Бутун муборак кечалар ҳам қамарий ойларга кўра нишонланади.

Муҳаррам ойининг Зул-қаъда, Зул-ҳижжа ва Ражаб ойлари билан бир қаторда Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири эканлиги билдирилган. (Тавба, 36) Қуйидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилинган:

Ойларнинг бошчиси Муҳаррам, кунларники эса Жумадир.” (Дайламий)

Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Аллоҳу таолонинг ойи Муҳаррам ойида тутилган рўзадир. Фарзлардан кейинги энг фазилатли намоз кечаси ўқилган намоздир.” (Муслим)

Нофила рўза тутадиган бўлсанг, Муҳаррам ойида тут. Чунки у Аллоҳу таолонинг ойидир. Бу ойда бир кун борки, бу куни Аллоҳу таоло ўтган қавмлардан бирининг тавбасини қабул этди. Яна шу куни тавба этганларнинг гуноҳларини ҳам авф этади.” (Термизий)

Нофила ибодатларнинг савобига қовуша олиш учун аҳли суннат эътиқодида бўлиш, ҳаромлардан сақланиб, гуноҳларга тавба этиш, фарзларни камчиликсиз бажаришга ҳаракат қилиш, бу амални ибодат сифатида бажаришга ният этган бўлиши шарт.

Бу кеча ўқиладиган дуо:

“Алҳамдулиллоҳи Раббил оламин. Вассалоту вассалому аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва соҳбиҳи ажмоин. Аллоҳумма антал абадиййул-қадим, ал-ҳаййул-карим, ал-ҳаннон, ал-маннон. Ҳазиҳи санатун жадидатун. Асъалука фиҳал исмата минаш-шайтониррожийм, вал авна аъла ҳазиҳин нафсил аммороти биссуъи вал иштиғола бима йуқаррибууни илайка ё зал жалоли вал икром, бираҳматика ё арҳамарроҳимин. Ва соллаллоҳу ва саллама аъла саййидина ва набиййина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва саҳбиҳи ва аҳли байтиҳи ажмоин.”

Фарзандларнинг ота-оналари олдидаги вазифалари:

Бу вазифалар Ислом ахлоқига кўра қандай бўлиши “Маъруфатнома”да тубандагилар каби кўрсатилгандир:

 Уларнинг айтганларига қулоқ солиш;

Уларнинг буюрганларини ва истакларини бажариш;

Уларнинг ҳузурида улардан ижозатсиз ўтирмаслик;

Улар жойларидан туришганларида фарзандлар ҳам жойларидан туриб, ота-онага ҳурмат кўрсатиш;

Йўлда улар билан бирга юришга тўғри келганида, уларнинг олтига ўтиб кетмаслик;

Ота-онанинг ҳузурида уларнинг овозидан баланд овозда сўзлашмаслик; Уларни исмларини атаб чақирмаслик, яъни уларга ота ва она деб мурожаатда бўлиш;

Улар бирон сабаб билан чақиришганларида, “лаббай”, деб югуриб ёнларига бориш;

Уларнинг буюрган хизматларини имкони қадар дарҳол бажариш;

Уларнинг розилигини олиш учун жуда кўп ғайрат қилиш;

Уларнинг қўлу қаноти бўлиб, доимо хизматида бўлиш;

Фарзандлар ота-онага кўрсатган хизматларини, уларга миннат қилмаслик; Уларга ҳеч замон, ҳеч бир сабаб билан қовоқ уймаслик;

Уларга нисбатан доимо хушчақчақ, хуш муомалада бўлиш;

Илм ўрганиш ва илм ўргатиш ишларидан ташқари ҳеч бир сабаб билан уларнинг ижозати ва розилигисиз бирор жойга, айниқса улардан узоқларга чиқмаслик.

Байт:

Ризо-и Ҳақ ризо-и волидийин ичра билинмишдир,

Ки жаннат уммаҳот ақдоми тахтинда бўлунмишдир.

(Мазмуни: “Жаноб-и Ҳақнинг ризоси ота-она ризосидир. Масалан, ҳадиси шарифда “Жаннат оналарнинг оёқларида остидадир” каби марҳамат қилинади.)

Қадр кечасини бегилаш ҳақида.

Рамазон Душанба куни бошланса, ойнинг 20-ни 21-га боғлайдиган кеча Қадр кечасидир;

Рамазон сешанба куни бошланса, ойнинг 26-ни 27-га боғлаган кеча Қадр кечасидир;

Рамазон чоршанба куни бошланса, ойнинг 18-ни 19-га боғлаган кеча, Қадр кечасидир;

Рамазон пайшанба куни бошланса, ойнинг 24-ни 25-га боғлаган кеча, Қадр кечасидир;

Рамазон Жума куни бошланса, ойнинг 16-ни 17-га боғлаган кеча, Қадр кечасидир;

Рамазон Шанба куни бошланса, ойнинг 22-сини 23-га боғлаган кеча, Қадр кечасидир.

Имом Шаъроний ҳазратлари 30 йил давогмида Қадр кечасини шу усулда аниқлаш билан тажриба қилганлар экан. Бир неча Авлиёлар ҳам Қадр кечасини аниқлашда шу усулга амал қилишганлардир.

Олимларнинг айтишича Қадр кечасининг Рамазон ойи ичида аниқ бир кун кўрсатилмаслигининг сабаби, унга тўғри келишга ҳаракат қилиб мусулмонлар янада кўпроқ ибодатлар қилиши учундир.  Фазилат нашриёти тарафидан босилган “Дуо ва ибодатлар” китобида кўрсатилишича, Қадр кечаси барча нарсалар ва жонлилар Аллоҳу таолога сажда қиладилар, ҳаво очиқ бўлади, кеча  жуда чиройли кўринишда бўлади. Денгизларнинг суви бир он чучуклашади. Мўминлар авф-и илоҳий ва мағфират-и субҳонийя ила шарафланадилар.

Бу ҳисоблардан шундай хулосага келиш мумкин, Рамазони Шариф қайси куни кирса кирсин, Қадр кечаси Шанбани Якшанбага боғлаган кечага тўғри келмоқдадир. Шундай қилиб, Рамазони шарифнинг иккинчи яримидаги иккита Шанба кунларидан 17; 19 каби тоқ кечалардан бири Қадр кечаси бўлади.

Бугун Лайлатул-Қадр! Лайла-тул-қадр (Қадр кечаси) – Рамазони шариф ойи ичидаги энг қийматли кечадир. Баъзи олимларга кўра мавлуд кечасидан кейинги энг қийматли кеча. Қадр кечаси фақат бу умматга хос. Бошқа пайғамбарларга бундай фазилатли кеча берилмаган. Бир ҳадиси шарифда, “Аллоҳу таоло Қадр кечасини умматимга ҳадя қилди, бошқа умматларга бермади” деб марҳамат қилинди. (Дайламий).

Расулуллоҳ жанобимиз “Бани Исроил пайғамбарларидан баъзилари 80 йил узлуксиз ибодатда бўлган,” деганларида Асҳоби киром ҳайратда қолдилар. Жаброил алайҳиссалом келиб “Ё Расулаллоҳ, умматингиз ўзга пайғамбарнинг (ишлардан ташқари) саксон йил ибодатда бўлганига ҳайрат қилишмоқда. Аллоҳ сизга бундан-да яхшисини берди” деб “Қадр кечаси минг ойдан хайрлидир,” маолидаги ояти каримани ўқиди. (Риёд-ун-носиҳин)

Балоғатга етиб, 50 йил яшаган киши 50 марта Қадр кечасини бошидан ўтказади. Бир кеча саксон йил қийматида бўлгани учун 50х80=4000 йилни ташкил этади. Тўрт минг йил ибодат қилгандек савобга эришади. Қадр кечаси ҳақидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди кечасидек фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кунларда дуо қилган кишининг дуосини рад қилмайди, уларни мағфират этади ва улар шу куни мўл эҳсонга эга бўладилар. Булар Қадр кечаси, Арафа кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

“Савобини Аллоҳу таолодан умид қилиб, Қадр кечасини ибодат билан ўтказган кишининг гуноҳлари кечирилади.” (Бухорий, Муслим)

“Қадр кечасида бир марта Қадр сурасини ўқимоқ бошқа вақтда Қуръони каримни хатм этишдан ҳам савоблироқдир. Қадр кечасида бир “субҳоналлоҳ”, бир “алҳамдулиллоҳ”, бир “ла илоҳа иллаллоҳ” айтиш 700 минг тасбиҳ, таҳмид ва таҳлилдан қадрлидир. Бу кечада бир қўй соғишга кетадиган вақт қадар (озгина вақт) намоз ўқимоқ, ибодат қилмоқ бир ой бўйи кечалари тонггача ибодат қилмоқдан ҳам қийматлидир.” (Тафсири муғний)

“Қадр кечасида уч марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деб айтган мусулмоннинг биринчисида бутун гуноҳлари кечирилади, иккинчисида жаҳаннамдан озод қилинади, учинчисида жаннатга киради.”(Тафсири муғний) Рамазони шариф ойининг 27 кечасини ибодат билан ўтказиш жуда савоблидир. Бир неча ҳадиси шарифнинг маънолари қуйидагича:

“Қадр кечасини рамазоннинг сўнгги ўн кунида изланг.” (Муслим)

“Қадр кечасини рамазоннинг сўнгги ўн кунининг 21, 23, 25, 27 ва 29 каби тоқ кечаларида ёки рамазоннинг сўнгги кечасидан ахтаринг. Савобидан умид қилиб, Қадр кечасини ибодат билан ўтказган кишининг гуноҳлари кечирилади.” (И.Аҳмад)

“Қадр кечаси рамазоннинг 27 кечасидир.” (Абу Довуд)

Имом Аъзам ҳазратлари Қадр кечасини кўпроқ рамазоннинг 27 кечасига тўғри келишини айтганлар. “Қадр кечасига тўғри келадиган бир кечани фарқига бормай ибодат билан ўтказган одам, Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади” ҳадиси шарифини назарда тутиб, кўпроқ тўғри келадиган 27 кеча ибодат билан ўтказилса, бу кеча Қадр кечаси бўлмаса ҳам катта савобларга эришилади. Лайлатулқадрнинг қачон бўлишини сўраган бир зотга Пайғамбаримиз “Бу йил Қадр кечаси рамазоннинг биринчи кечаси эди, ўтиб кетди. Сиз 27-кечани ибодат билан ўтказинг! Рамазоннинг 27-кечасини ибодат билан ўтказган мўминга вужудидаги туклар сонича ҳаж, умра, шаҳид ва ғозий савоби берилади” деб марҳамат қилдилар. Яна бошқа йили шундай савол берилганида “Бу йил қадр кечаси ўтиб кетди. Лекин Рамазоннинг 27-чи кечасини ибодат билан ўтказсанг, албатта Қадр кечасининг савобига эришасан. Шафоатдан бенасиб қолмайсан” деб марҳамат қилдилар. Ҳазрати Оиша волидамиз сўраганларида эса, “13-чи кеча эди ўтиб кетди. Қадр кечасини ўтказиб юборган бўлсанг, олдинда 27-кеча бор, унга етасан. У кечани ибодат билан ўтказсанг, охират йўли учун озиқ сифатида шу кечадаги ибодат сенга кифоя қилади” деб айтдилар. Ҳазрати Оиша волидамиз “Расулуллоҳ Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигида кўп ибодат қилардилар” деган. (Василат-ун-Нажот)

Бу кечада ибодат сифатида илм ўрганиш, масалан, илмиҳол китобларини ўқиш, қазо намозларини ўқиш, Қуръони карим ўқиш, дуо-илтижо қилиш, тавба-тазарру этиш, садақа бериш, мусулмонларни хурсанд қилиш, бунинг савобларини ўлик-тирик барча мўминларга ҳадя қилиш керак. Лайлатулқадрни ибодат билан ўтказган, Рамазон рўзасини тутган, ҳаж ибодати қабул бўлган мусулмонларнинг барча гуноҳлари кечирилса ҳам, намоз-рўза қарзлари ва қул ҳақлари-қарзлари тўланган бўлиб қолмайди. Буларнинг қазосини ўтаб, тўлаб, қарзларидан қутулиш ҳам керак.

Оқил киши сир сандиғидир. Сир – ҳеч кимга айтилмаслиги керак бўлган нарсадир. Агар ўзгалар эшитгудек бўлса, ё ҳижолат бўламиз, ё шу ишда муваффақ бўла олмаймиз. Шунинг учун сир сақлаш муваффақиятнинг муҳим сабабларидан биридир. Кўплаб давлат арбоблари муваффақиятларининг энг муҳим сабабини сир сақлашда деб айтганлар. Константинополь фотиҳи султон Муҳаммад хон “Қиладиган ишларимни соқолимнинг бир туки биладиган бўлса, уни юлиб ташлайман” деганди. Сирини очган одам кўп ҳолларда пушаймон бўлади.

Ҳикмат аҳли зотлар бундай деган:

“Оқил киши сир сандиғидир.”

“Сир очишингни илтимос қилган кимсага сирингни айтма, фош қилади.”

“Аҳмоқнинг қалби оғзида, ақллининг тили қалбида бўлади.” Яъни аҳмоқ сир сақлай олмайди, ақлли эса сирини фош қилмайди.

“Бировга айтилган сир, сир бўлишдан чиқади.”

Сир сақлай оладиган одам жуда кам бўлгани учун сиримизни бошқаларга айтишимиз дуруст эмас. Бошқалардан эшитган махфий гапларини ҳам гўёки унутишимиз, ўзгаларга айтмаслигимиз лозим.

Аллоҳу таолонинг чиройли исмларидан бири Саттор бўлиб, айбларни, чиркин ишларни сатр қилиб (пардалаб), яширади. Шу билан бирга ўзгаларнинг айбларини яширган бандаларини ҳам яхши кўради. Бир ҳадиси шарифда “Ҳамроҳининг айбини яширган одам худди ўликни тирилтиргандек савобга эришади” деб марҳамат қилинган. Бирон гапининг ошкор бўлиши кишига зарар берадиган бўлса, у киши “ҳеч кимга айтманг” демаган бўлса ҳам, ушбу сўзни сирдай сақлашимз керак. Ҳадиси шарифда Киши гапираётганида атрофига бир қараб олса, гапларини тингловчига омонат қилаётганига далолатдир дейилган.

Муҳтарам пайғамбаримиз: “Дўст билан бир куни оранг бузилишини ҳисобга олган ҳолда, душманинг билан эса, бир куни дўст бўлиб қолиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда муомала қил” деб марҳамат қилганлар.

Дўстимизга баъзи сирларимизни айтсак, келажакда бордию душманга айланса, шу гапларимиз билан ўзимизни шарманда қилади. Душманимизга ҳам душманликда ҳаддан ошсак, кейинчалик дўст бўлганимизда шу гап ёки ишларимиз туфайли ҳижолатда қоламиз. Шунинг учун динимизнинг амрига бўйсунган ҳолда, яқин дўстимизга ҳам сир айтишда эҳтиёткорликни қўлдан берииб қўймаслигимиз лозим.

Яхши одам ҳаммага сирини айтавермайди. Дуч келганнинг гапига ҳам ишониб кетавермайди. Одамларнинг сўзларига эмас, ишларига қараб баҳо берилади. Ўз-ўзига фойдаси тегмайдиган одамдан узоқ туриш керак. Чунки ўзига фойдаси йўқ одам ўзгага ҳам фойдали бўла олмайди.

Зулҳижжа ойининг фазилати. Қурбон байрами бўладиган ойга зулҳижжа дейилади. Жорий йил, яъни 2017 йил 23 августдан бошланади. Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган ибодатлар жуда қийматлидир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинди:

“Зулҳижжа ойининг илк кунларида тутилган рўза бир йил рўза тутишга тенг. Унинг бир кечасини иҳё этиш (ибодат била ўтказиш) Қадр кечасини иҳё этиш билан тенг.” (Ибни Можа)

“Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасида қилинган ибодатлар учун 700 марта кўп савоб берилади.” (Байҳақий)

“Тарвия куни (Арафадан аввалги кун) рўза тутиб, гуноҳ сўз айтмаган мусулмон жаннатга киради.” (Рамуз)

“Зулҳижжа ойининг бошидан тўққиз куни рўза тутган киши ҳар куни учун юзта қул озод этган ёки жиҳод этаётганларга юзта от бергандек ёхуд Каъбага қурбонлик учун юзта туя юборгандек савоб олади.” (Р. Носиҳин)

“Бу ўн куннинг хайридан маҳрум қолганларга ҳайф бўлсин! Айниқса тўққизинчи (Арафа) кунини рўза тутиб ўтказиш керак. Бу кунда шунчалик кўп хайрлар борки, санаб ҳисобига етиб бўлмайди.” (Т. Ғофилин)

“Зулҳижжа ойининг илк тўққиз куни рўза тутган кишига ҳар бир кун эвазига бир йил рўза тутгандек савоб берилади.” (Абул Барокат)

“Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни фазилатда минг кунга, Арафа куни эса ўн минг кунга тенгдир.” (Байҳақий)

“Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида бажарилган амаллардан ҳам қийматлироғи йўқ.” (Табароний)

“Аллоҳ наздида Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган амаллардан хайрлиси йўқ. Бу кунларда тасбиҳ, таҳмид, таҳлил ва такбирни кўп айтинг!” (Табароний)

Тасбиҳ: Субҳоналлоҳ;

Таҳмид: Алҳамдулиллоҳ;

Таҳлил: Ла илоҳа иллаллоҳ;

Такбир: Аллоҳу акбар, деганидир.

Жаноби пайғамбаримиз Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилинган амалларнинг бошқа ойларда қилинган амаллардан устун эканлигини айтганларида, Асҳоби киром “Ё Расулаллоҳ, бу ойнинг илк кунларида бажарилган амаллар Аллоҳ йўлида қилинган жиҳоддан ҳам қийматлими?” деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ “Ҳа, жиҳоддан ҳам қийматли, лекин молини, жонини аямасдан жанг қилиб, шаҳид бўлган кишининг жиҳоди қийматлироқ,” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)

Ҳазрати Абуддардо айтдики: Зулҳижжа ойининг илк тўққиз кунида рўза тутиш керак, кўп садақа бериш, дуо ва истиғфор қилиш керак. Чунки Расулуллоҳ, “Бу ўн куннинг хайру баракотидан маҳрум қолган кишига ҳайф бўлсин” деб марҳамат қилдилар. Зулҳижжа ойининг бошидан тўққиз кунида рўза тутган кишининг умри баракали бўлади, моли кўпаяди, оиласи балолардан муҳофаза бўлади, гуноҳи авф этилади, яхшиликларига қат-қат савоблар берилади, вафот этаётганида осон жон беради, қабри ойдинлашади. Жаннатда баланд даражаларга эришади. (Ширъа)

Ҳар ҳафта соч, соқол, тирноқ олиш суннат. Ибни Обидин ҳазратлари “Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида бу суннатларни кечиктирмаслик лозим. “Қурбонлик сўядиган киши зулҳижжа ойи кириши билан сочи ва тирноғини олмасин” деган ҳадиси шариф амр эмас. Буларни қурбонлик сўйгунча кечиктириш мустаҳабдир” деб айтган. Қурбонлик сўядиган киши зулҳижжа ойининг илк кунидан қурбонлик сўйгунча сочини, соқолини, мўйловини ва тирноғини олмаслиги мустаҳабдир, лекин вожиб эмас. Олса, қирқса гуноҳ бўлмайди ва қурбонлик савоби ҳам камаймайди.

Бу ўн кун ичида хасталарни зиёрат қилган киши, Аллоҳу талонинг дўстларининг аҳволини сўраган ва зиёрат қилгандек бўлади. Бу ўн кун ичида аҳли суннатга мос дин китоби ўқиш катта савоб. Дин илмини, аҳли суннат эътиқодини ўрганиш, аёл-эркак барчага фарздир. Фарзандларга ўргатиш биринчи вазифадир.

Балолар, афотлар ва зилзилалар нима учун келадилар ?

Муҳтарам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) “Умматим тубандаги ўн бешта нарсаларни қилганлари вақт, уларнинг бошларига балолар келади”, дея марҳамат қилганларида, Асҳоби киром, “Ё Расуллоҳ, улар нималардир,” дея сўрадилар. Ўшанда Пайғамбар ҳазратлари тубандагиларни марҳамат буюрдилар: “Ғонимат моллари бадавлатларнинг қўлида айланиб юриб, камбағаллар улардан маҳрум қолдирилган вақт;

Омонат, ғанимат ҳғисобланган вақт;

Закот беришдан қочиб, уни зарар келтиради, дея билинган вақт;

Киши хотинига  итоат қилиб, онасига қарши чиққани вақт;

Масэитларда овозлар юксалиб, унинг ичида дунё ишлар гаплашилган вақт;

Киши оғайнисига яхшилклар қилиби, отасига азият берган вақт;

Бир кишининиг ёмонлигидан қўрқиб, уни ҳурмат қила бошлаган вақт;

Бирор жамоа ёки жамиятда ёмонлар(ҳасислар, ҳасадгўйлар ва умуман ёмон ахлоқли кишилар) бошлиқ бўлиб қолган вақт;

Ашулачи қуллар ва чалғи асбоблари ўртага чиққан вақт;

Ичкиликлар очиқчасига ва кўплаб ичиладиган вақт;

Эркаклар ипак кийимлар киядиган ва бу умматнинг кейин келганлари аввал келганларни(масалан, Асҳоби киром,Тобиийн, таба-и тобиййнга)га ланатнадиган вақт;

Ана ўшанақа вақтларда қизил шамолларни, зилзилаларни/ ер юзида тупроқлар йўқолиб, кишиларнинг кўринишлари, сиймолари ўзгаришларини кутаверинг.” (Ан-Ниҳоя, Ибни Касийр)

“Ҳақ” атамасининг маънолари ҳақида.

“Ҳақ” калимаси қўлланиладиган ифодаларга кўра, бир неча маънолар берадиган бир атамадир. Масалан, “ҳақиқат”, “ҳуқуқ”, “ҳақ” калималари асосида “ҳақ”ни савлаган сўзлардир.

Динимизда бу калима баъзи ўзига хос маъноларни беради. Масалан, Аллоҳу таоло Асмои ҳуснасида, яъни Аллоҳнинг муборак исмларидан бир “Ҳақ”дир. Исломият ҳам “Ҳақ”  маъносига келади. Ҳақ калимаси “Ҳақиқат” ва “тўғри” маъноларини ҳам ифодалайди. Олинадиган “ҳақ”, ҳисса; хотир, ҳурмат; киши бажариши лозим бўлган нарса каби маъноларга келади.

Қуйида .қорида келтирилган маъноларни бир мунча изоҳлаймиз:

1. “Ал-Ҳақ” калимасини олсак, бу “Вожибуъл –вужуд”, яъни борлиги лозим бўлган, ҳеч йўқ бўлмаган, доим мавжуд бўлган ва ўзидан бошқа бири яратишга лойиқ бўлмаган маъноларни беради.

Қуръони каримда марҳамат қилинадики, “… Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина  ҳақиқий Илоҳ экани  ва  сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётган бутлар эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз Аллоҳнинг Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир.”(Ҳа. Сураси, 62-оят).

 

Буюк олимларимиздан Иброҳим Ҳаққи Арзурумий марҳамат қилганларки, “Ҳақ, шарларни хайр айлар.

Ўйлаки ғайр айлар.

Ориф уни сайрт айлар,

Мавло кўрайлик на айлар,

На айласа гўзал айлар.”

“Ҳақ Таоло” дейилганида “Буюк Аллоҳ, Аллоҳ жалла жалолуҳу” каби маънолар тушунилади.

Ҳақ Таоло, интиқомини банда қўли билан олади,Илми ҳолни билмаганлар, уни банда қилда деяр” каби мисраларда ўша маъно бордир.

  Рукнлар Саҳобалар ...

Муҳокама ёпилган.