Диний қўлланма

Муаллиф admin Ağu 23, 2017

Кириш сўзи…

Қадрли ўқувчилар! Сиз азизларнинг диққатингизга ҳавола қилишни ният қилаётганим китобчада мусулмонинг ким бўлишлиги ва унинг ибодатлари асосан нималарни қамраб олишларини кўрсатиш билан бир қаторда, инсон зотини яхшиликларга ундайдиган, уларга яхшиликларни, хушахлоқни, чиройли тартибни, юмшоқ интизомни  тарғиб қиладиган қатор  насиҳатларни ҳам киритишни мақсад этдим. Шу сабабдан китобнинг илк сўзларини икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алейҳис ва саллам ҳазратларининг келажак ҳақидаги муборак башоратларига бағишлайман. Балки Пайғамбар ҳазратлари кўзда тутган ўша келажакнинг бир қисми биз яшаётган  замонда содир бўлаётганга ўхшайди. Чунки уларнинг ичида бизнинг ҳаётимизда учраб турганлари ҳам мавжуд.

Хуллас, у муборак башоратларни ҳадис олимлари тубандаги шаклда тартиблаганлар:

1. “Кишилар, ҳалолу ҳаромнинг фарқига бормайдиган, фақат пулу зар топиш билан овора бўлиб қоладиган бир замон келажак.”(Бухорий).

2. “Пора, ҳадя – совға номи билан бериладиган бўлади; кўз қўрқитиш учун гуноҳсиз одамлар ўлдирилади.” (Имоми Ғозалий).

3. “Пайғамбарман, дейдиганлар пайдо бўлади, аммо мендан сўнгра дунёга пайғамбар келмайди.” (Мишқот).

4. “Менинг исмимдан бирор ҳадис сўзланганида, “Йўқ, Расулуллоҳ бундай сўзламайди, бу ҳадисни ташла, Қуръонга боқ,” дейиш билан мени ёлғончига чиқарадиганлар  пайдо бўладилар.” (Абу Ёло).

5. “Қуръондан бошқасини (суннатни, ижмони ва қиёсни) далил  қабул  қилмайман  дейдиганлар чиқадилар.” (Абу Довуд).

6. “Кофирлар учун нозил этилган оятларни мусулмонларни ёмонлаш учун далил сифатида қўллайдилар.” (Ибни Умар).

7. “Суннатни бидъат каби, бидъатни суннат каби қабул этадиганлар чиқадилар.Суннатга эргашганлар озайиб қоладилар, ғариб бўладилар,  бидъатга амал қиладиганлар эса, кўпаяди ва уларнинг ёрдамчилари  ҳам кўп бўлади.” (Ширъа).

8. “Масжидларга минглаб кишилар намоз ўқишга келишадилар, бироқ ораларида битта ҳам мўмин бўлмайди.” (Дайламий).

9. “Кейин келганлари, аввал келган олимларни  жоҳилликда айблайдиган бўладилар.” (Ибни Асоқир).

10. “Ҳақиқий дин олими қолмайди, дин одами ўрнига диндан хабарсиз жоҳиллар келтирилади ва улар билмасдан фатволар чиқаришлари билан мусулмонларни йўлдан уришни амалга оширадилар.” (Бухорий).

11. Дин одами ўрнига келтирилган жоҳиллар, омманинг, оломоннинг истагига кўра фатволар чиқарадилар.  Ҳатто улар  ҳаромга  ҳалол, ҳалолга ҳаром дейдиган бўладилар. Динни тижоратга, манфаатга қурол қиладилар.”(Дайламий).

12. “Кишилар динини ва дунёсини фақатгина пул билан тута оладиган бўлиб қоладилар; олтини, кумуши (яъни пули, зари ) бўлмаган киши роҳат яшай олмайдиган бўлиб қолади.”(Тобароний).

13. “Ҳажга, ҳукмдорлар саёҳат, бой-бадавлатлар тижорат, камбағалла р тиланиш, мансабдорлар кўргазма учун  борадиган бўладилар.” (Хотиб).

14. “Жанжалу тўполонлар, фитна-фасод ва ўлим кўпаяди.” (Ибни Можа).

15. “Чалғу асбоблари, музика ҳамма жойларга тарқалади, хавфсизликни  сақлаш кучлари кўпаяди.” (Байҳақий).

16. “Олдинги аср, келажак асрдан ёмонлашиб боради ва ниҳоят шундай қилиб қиёматгача дунё бузилиб бораверади.” (Ҳадика).

17. “Кишилар фақат қорин қайғусига боғланиб қоладилар, уларнинг шарафи молу мулк, қибласи аёл, дини пул бўлиб қолади.”(Суламий).

18. “Истанбул фатҳ этилажак, уларнинг қумондони қандай буюк амирдир, аскарлари ўшандай аскарлардир.” (Ҳоким, Имоми Аҳмад, Имоми Суютий).

19. “Ё Усмон! Халифа бўласан, хилофат куйлагингни ечишни истайдилар, асло уни ечма! Ўша куни рўза тутган бўласан, менинг ёнимда ифтар этажаксан.” (Ҳоким).

20. “Кишилар тозаликда ўта  талабчан бўлиб қолишадилар, васваса этишиб динда ҳаддидан ошадилар.” (Абу Довуд).

21. “Турли исмлар билан шароблар чиқарадилар ва уларни  ҳалол ҳисоблайдиган бўладилар.” (Имоми Аҳмад).

22. “Ўрталик бузилади, динни яшаш қўлда олов чўғини ушлашдан ҳам қийин бўлиб қолади.” (Ҳоким).

23. “Ит парвариш қилиш, бола ўстиришдан жозибалироқ бўлиб қолади.” (Ҳоким).

24. “Ёмон аёллар кўпайиб, зино оммавийлашса, бунгача кўрилмамиш  хасталикларга дучор бўлинади, ўлчашларда, торозида ҳийлага йўл қўйилса, кун кечириш қийинчилиги бош кўрсата бошлайди.” (Байҳақий).

25. “Ишлар, уни билмайдиган ва ҳунари бўлмаганларга бериладиган бўлади.” (Бухорий).

26. “Бойга, бадавлатга унинг бойлиги учун таъзим қилинадиган бўлади, фоҳишалик  ёйилади. Валодизино(ўйнашдан бўлган)лар кўпаяди. Каттага ҳурмат, кичикка шафқат-марҳамат этилмайдиган бўлиб қолади. Бўрилар қўзи терисига бурканган бўладилар.” (Ҳоким).

27. “Лютилик(гомосексиализм) мубоҳ (ҳаром эмас) дейилмагунича қиёмат содир бўлмайди.” (Дайламий).

28. “Зилзила, фитна, қотиллик кўпаймагануча қиёмат содир бўлмайди.” (Бухорий).

29. “Ёмонлар дунёга ҳоким бўлмаганича қиёмат содир бўлмайди.” (Тирмизий).

30. “Кишилар йўл ёқаларида аёлларга  қўшиладиган бўладилар.” (Ҳоким).

Надоматлар бўлсинки, юқорида келтирилган башоратларнинг жуда кўпчилиги бизнинг замондошларимизнинг ҳаёт тарзига айланиб бўлди. Оллоҳдан бандаларини ислоҳ этишини сўраб дуода бўламиз. Мазкур сатрларни ўқиганлар ҳам шундай дуода бўлишарлар деган умидда бўламиз.

Ислом олимларнинг қуйидаги фикрлари ҳам бугунимиз ва келажагимиз учун мулоҳаза қилишга лойиқдир. Масалан, уларнинг билдиришларича, бирор ўлкада диндорлик (Ягона Оллоҳу таоло унутилса)  озайса, қуйидагилар зуҳр этиши муқаррар:

Ўғирлик, парахўрлик, алдамчиликнинг ортиши;

Тартибсизлик(анархия) кўпайиши ва очилмаган жиноятлар сонининг ортиши;

Бадавлатлар ўринсиз иззат-хурматда бўлиб, камбағаллар хўрланиши;

Мусулмонлар(ҳаёли, инсофли, тўғри, инсоний ҳислатлилар)га бузуқ-қолоқ дейилиб, даюс(уятсиз, шарафсиз)ларга эса, зиёли дейила бошланиши;

Зино (фоҳишалик) очиқ-ошкора бўлиб, диний никоҳ билан яшаш айб ҳисоблана бошлаши;

Дунёда бор бўлган барча хил қимор ўйинларига ижозат бериладиган бўлиши;

Фоиз, сутхўрлик бошини кўтарадиган бўлиб қолиши (Масалан, бугун Ўзбекистонда, ҳатто баъзи “ҳожи” боболар ҳам сутхўрлик қилаётганмиш …);

Капиталистлар, социалистлар, фашистлар, масонлар ва турли хил сўлчи-пўлчилар, умуман бутун жиноятчилар эътиборли бўлиб қолишлари кабилар.

Шундай қилиб китобимизнинг асосий қисмларини баён қилишга киришамиз:

Бисмиллоҳирроҳонирроҳим.

Биз сўзимизни “Оллоҳ бас, боқи ҳавас”,  яъни Оллоҳ учун бўлганлари ширин ва ёқимлидир, қолганлари эса қуруқ ҳавасдир каби гўзал сўзлар билан бошлашни танладик. Биз Оллоҳу таолони таниган бўлсак, У бизга иймонни насиб кўрган бўлса, кифоя ва басдир. Демак, Унга ҳамду санолар бўлсин, биз мусулмон бўлиш шарафига соҳиб бўлдик, иншооллоҳ соадатга эришганлардан бўлдик, демакдир.

Энди мусулмон ким ва бундай шарафга қандай эришилади? каби масалаларни оддий кишилар-фақатгина ўқишни биладиганлар учун ҳам тушунарли бўлган шаклда ёриштишга ҳаракат қиламиз. Мусулмоннинг кимлигини ёрқинроқ тонда тушунтириш учун эса, атрофимизни, биз яшаётган ва атрофимизни ўраб олган муҳитни, умуман давримиз -замонимизни бир мунча таҳлил қилишимиз лозим бўлади. Мусулмонлар кимлар ва мусулмон бўлмаганлар кимлар эканлигини ҳам яхши танишга ва англашга ҳаракат этишимиз зарурати бордир.

Яхши маълумки, бизнинг замонимизни (айниқса ўзларига Ғарб исми берилганларнинг яшаш тарзларини), ўзларини маданий ҳисоблаган баъзи  қисмлар модерн ҳаёт деб аташни яхши кўришади. Аслинда улар “модерн дунё” дейишлари билан бутун дунёни ғарблаштиришни, бутун жаҳонни  бугунги Ғарб аталмишларнинг бузиқ ҳаёт тарзига солишни  кўзда тутадилар. “Модерн” ҳаёт, “цивилизация” каби атамаларни истеъмолга киритишнинг ўзи ҳам Ғарб ҳаёт тарзини илғор, модерн каби кўрсатиш мақсадида қилинган бир ҳамладир. Бошқача, яъни очиқчасига ифодаланса, “модерн” ҳаёт, “модерн” дунё сингари атамаларни қўллашаётганлар, бутун дунё мамлакатлари ва уларда истиқомат қилишаётган кишилар Ғарб – Овропа маданияти(тарзи)га уйғун яшашлари зарур, ана шундай қилишсалар,  улар “модерн” дунёда яшашган бўладилар, дейишмоқчилар ва ҳатто шунга инсониятни мажбур қилишмоқчилар. Ўшандай тушунадиган кишилар учун Овропа маданиятига уйғун бўлмаган ҳаёт тарзи қолоқлик, маданиятсизлик ҳисобланади. Шу сабабдан энг аввал Овропа маднияти(цивилизацияси) ва ҳақиқий инсоний маданият нима эканлигини ҳам жуда яхши билиш, уларни кўриш шарт. Ундан сўнгра бу икки маданиятни таққослаш мумкин бўлади. Ана ўшанда ҳақиқий инсоний маданият (цивилизация) ва Овропа маданияти(цивилизацияси) бир-бирига таққосланади. Ана ўшанда ҳақиқий мадданий – модерн ҳаётни кўриш ва танлаш мумкин бўлади.

Энди келинг биз номлаётган икки – Овропа(Ғарб) ва Ҳақиқий инсоний маданиятни англашга, танишга ва уларни тўғри кўра олишга уринайлик. Унинг учун қуйидагилардан бошлашни мумкин кўрмоқчиман. Одамизот, башариятнинг тарихи давомида қандай яшадилар ёки қандай маданий ҳаёт кечирдилар ва бугунги ҳаётларида қандай яшашаяптилар? Бутун дунёни, ер юзидаги барча халқларни айни бир хил яшаш тарзига ёки бошқача айнан бир хил маданий ҳаётга келтириш мумкинми? Бутун дунёда яшаша-ётган инсонларни бир хилликка, бир хил ҳаёт тарзига қамашга уриниш, башариятни орасидан чиқиб бўлмас бошқа бир буюк мантиқсзликка тақаб қўймайдими? Аммо буларга қарамасдан бугунги “модерн” дунё, яъни АҚШ раҳбарлик қилаётган бутун Ғарб(Америка ва Овропа), жаҳонни бир хилликка келтиришга уринишаяптилар, Овропанинг бугунги бузуқ, уларича “модерн” маданиятига барчани қамаб қўйишмоқчилар.

АҚШ раҳбарлик қилаётган бутун Ғарб зўр бериб ўз ҳаёт тарзларини мажбурий тарқатишга ва қабул қилдиришга уринаётган экан, келинг, уларнинг “маданият-цивилизация”сига – Овропа цивилизациясига, модерн ҳаётларига бир қараб кўрайлик …

Қани у қанақа маданият, қанақа модерн ҳаёт экан?   Масалан, бугунги Овропа маданияти, уларнинг маданийлиги нималар билан белгиланади? У маданиятнинг асосий аломатлари нималарда кўринади?

Бугун Овропада, ҳақиқий маданийликка, инсонийликка, инсоният маданияти (цивилизацияси)га уйғун нималарни кўриш мумкин? Улардан нималарни маданият намунаси ўлароқ қабул қилса бўлади? Умуман ўшандайлари, маданият намунаси бўла оладиганлари Овропада мавжудми бугун?

Саволларни санашни истаганча давом эттириш ҳам мумкин, албатта. Бироқ шу саналганларини аниқлаштирсак ҳам Опропа(Ғарб)нинг бугунги “маданияти – цивилизацияси”ни таърифлашга, танишга кифоя бўлар деб ўйлаймиз.

Албатта Овропада бир қатор тарихан ўзларига хос маданий ҳаётга, яшаш тарзига соҳиб ва бугун бизнинг замонимизда миллатлар деб аталадиган одамизот гуруҳлари яшашади. Бизнинг фикримизча, улар ҳам бугун ўзларининг тарихий миллий маданиятидан шунчалар узоқлашганларки, ҳатто улар тарихий-миллийлигини битирганларига анча замон кечди дейилса бўлади.

Бугунги Овропада маданият дейилганда, опера-балет театрларида қулоқларнинг эшитиш пардасини йиртиб юборадиган даражада юксак сасли куйланаётган куйлар, кино залларида номойиш қилинаётган инсонга уйғун адабдан ўта узоқ саҳналар, одамизоти ҳаёт тарзига мутлақо уйғун бўлмаган воқеаларни тасвирлаган, ур-йиқит, ўлдир-сўй, ёқ-алов қўй, гўдаклар, аёллар, қариялар устига бомбалар отишни тарғиб қилаётган филмлар тушунилади. Ҳатто Ғарбда болаларга мўлжалланган чизги(мульт) филмларининг барчасида ур-йиқитни, от, ёқ, ўт қўйни тарғиб қилади. Албатта Овропада бугун ҳам Овропа бадиий адабиёти тушуначаси ҳам мавжуд. Бироқ бу тушунча ҳам бузуқ бир шаклда давом қилаяпти, дейишга тўғри келади. Ғарб ёзувчиларининг бадиий асарларида ҳам бутун бузғунчилик ва одамизотини бузғувчилар ҳақида ҳикоялар тўплангандир. Бу асарлар ҳам одамизотини, ёшларда яхшиликни тарбиялашни эмас, балки одамзотини бузишни, уларни ўлдир, сўй-қирни тарғиб этишга қаратилгандир.

Инсон, инсониятнинг маданийлигини, маданиятини, уларнинг модернли-гини кўрсатадиган энг асосий кўрсаткич(аломат), оддий омманинг кунлик турмуш тарзи, яъни юриш – туришлари, ташқи қиёфаси(кийинишлари) ва ички ҳиссиёти, ўзаро муомалаларидан ташкил топади.

Ана шу каби маданийликнинг, маданиятнинг ана шу аломатларини Овропа (Ғарб)нинг бугунги ҳаётида излаб кўрилса,  уларда қисқача тубандаги манзарани-тубандаги яшаш – ҳаёт кечириш тарзини, яъни маданий ҳаётни (агар уни маданият дейиш мумкин бўлса) кузатиш мумкин:

а) Хотин-қизларнинг ишдами, кўчадами, театр ва умуман бошқа жамоат жойларидами, сайр боғларидами, қаерда истасангиз ўша жойда, ярим ёлонғоч юришлари; хотин-қизларнинг ва жамоатчилик орасида, жамоат жойларида кийинишлари, уларнинг тўшакдаги кийинишларидан ҳеч фарқ қилмасликлари манзарасини;

б) Эркакларнинг кийинишларида эса, ўз эркаклик жинси аломатларини кийнишлари билан на қадар кўрсатадиган имконлари бўлса ўшандай шаклда кўрсатиб кийинишлари ёки аёлларга ўхшаш юриш, кийинишга ҳаракат қилишлари ва аёлларга ўхшаш беўхшов қилиқлар қилишлари манзарасини;

в) Ҳар иккала жинсдаги кишиларнинг кўчаларда ва исталган жойда очиқчаси ва намойишкорона севишиш(ўпишиш, қучоқлашиб юриш каби)лар ва бундай “севишишлар”нинг эркак-эркак; аёл-аёллар орасида ҳам ўзаро бемалол кўрсатилишлари манзарасини кузатиш мумкин. Бу манзараларнинг маданият, инсоният маданияти билан ҳеч алоқаси борми, бўлиши мумкинми …?

г) Маданиятнинг, маданий ҳаётнинг муҳим кўрсаткичи – аломатларидан бошқа бири ҳисобланадиган кишиларнинг ўзаро инсоний муносабатларини Ғарбда қараб кўрсак, нималарни кўрасиз? Бундай инсоний муносабатлар-дан бири ва асосийси, энг муҳими оила масаласи (эр-хотин, ота-оналар-нинг  фарзанд(бола)ларга ва фарзанднинг ота-онага муносабатлари), оилавий турмуш – оиловий яшаш тарзи масаласидир. Бу масала Овропа (Ғарб)да қандай аҳволда?

Бугун  Овропа(Ғарб)да оила тугатилган дейилса, ҳеч хато қилинган бўлмайди. Ҳақиқатда Овропада бугун оила мавжуд эмас, кишилар оилавий ҳаётда яшамайдилар. Ота-оналар фарзандлари ва фарзандлар ота-оналари олдида масъулиятли каби тушунчаларини анчадан буён унутишган. Бир дуруст ўйлаб қаранг, бу турмуш, бу ҳаёт, бундай оила, оила аъзоларининг бундай бир-бирларига муносабатлари одамизотга, инсон ҳаёт тарзига уйғунми? Бунинг маданият, маданий ҳаёт, модернлик билан қандай алоқаси бор? Бу ҳолнинг, бу ҳаётнинг маданият билан бирон хил алоқаси бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта. Бу ҳаёт, бу муносабат ҳақиқатан ҳайвонийдир дейилса бир мунча мантиққа уйғун келади. Бу муносабат, айнан ҳайвонларнинг бир-бирларига муносабатику, ахир.  Бундай муҳитни, бундай муносабатни фақат ҳайвонлар орасида учратиш мумкин … Ҳатто ҳайвонлар орасида ҳам ўзаро муносабатларнинг ўзларига хос бир тартиби бор. Масалан, шерларнинг, чумолиларнинг ҳаётларини кузатсан-гиз, овропалининг бугунги турмуш тарзидан, Овропа инсони тартибидан тартиблироқ, маданиятидан маданийроқлигини кўрасиз.

Қисқача мана юқорида тасвирлашга ҳаракат қилганимиз ҳаётий вазиятни, яшаш тарзини бугунги “модерн”чилар Овропа-Ғарб “цивилизация”си деб атайди ва ана шундай яшашни модерн яшаш ҳисоблашадилар. Энг ачинарлиси шуки, бугунги Овропа ўзлари каби яшамаган ёки яшашни истамаганларни қолоқ, маданиятсиз ҳисоблайди ва уларни ўзларига ўхшаш ҳаёт кечиришга мажбур қилиш йўлларини ахтарадилар. Дунёнинг кўпгина бурчакларида бу бузуқ ҳаёт тарзи турли хил йўллар билан халқларга мажбурий қабул эттирилмоқда ёки қабул қилишдан бошқа ҳол қолмайдиган вазият вужудга келтирилмоқда. Ҳатто бу мажбурийликни амалга ошириш учун хилма-хил ҳарбий куч қўллаш системалари ишлатилмоқда, ҳарбий қуроллар ишга солинмоқда. Бугунги замонимизда давом эттирилаётган Ўрта Шарқ, Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа Фаластин, Кашмир, Чеченистон ва ҳ.к каби жойларида кетаётган ҳақиқий урушлар, бегуноҳ инсонларнинг қонини оқизишлар Овропа “цивилизациясини” мажбуран тарқатиш урушларига, усулларига айланиб қолмоқда. Ўзларини ўзлари “Эркин дунё” аташни севади-ган Ғарб, ўзларининг инсониятга сирли душманликларини амалга ошириш мақсадида дунёдаги барча террористик ҳаракатларни тайёрлаш назарияларини тайёрловчи ва қатор террористик ҳаракатларни амалга оширувчиларга, дунёнинг турли бурчакларида хилма-хил миллий ризоларни авж олдириш ўчоқларини қурувчи, уларни келтириб чиқариш режаларини тузувчи марказларга айланиб қолмоқда. Бугун дунё, АҚШ бошлиқ  “Эркин дунё”ни, “сайёр террористлар тайёрлаш дунёси,”  деб аташга асос берадиган вазиятга келиб улгурди.

Бугун дунё мана шундай ўзларига “модерн” дунё номини тоқиб олиб, ўзларининг бузуқ ниятлари, яъни бутун дунё инсонларини ҳайвонлаштириш режаларини амалга ошираётган террорист Ғарб (АҚШ ва Овропа) тарафидан бошқариладиган вазиятга келди, дейишга асослар ўртага чиқди.

Дунёнинг АҚШ бошлиқ Овропа давлатлари тарғиб қилишаётган “модерн” ҳаётга қарши ва ҳақиқий маданий ҳаёт тарзи, ҳақиқий инсоний ҳаёт тарзи  ҳам мавжудлигини таъкидладик. Бу ҳақиқий ҳаёт, бу инсоний ҳаёт тарзи исломий ҳаёт тарзидир. Бу ҳаёт, Исломга уйғун яшаш ҳаётидир. Бу мусулмон, мусулмонлар ҳаёт тарзидир. Бу Қуръони каримга уйғун яшаш тарзидир. Бу Ягона яратувчи Оллоҳу таолонинг қонуну қоидаларига уйғун яшаш тарзидир. Хуллас, бу ислом шариатига кўра турмуш, ўзаро муомала тарзидир.

Биз, Оллоҳнинг изни ила қуйида мусулмон ким? Мусулмонлар ҳаёт тарзи нима? Ислом ва маданият каби савол ва масалалар ҳақида, мусулмон ўлароқ яшаш тарзининг ҳақиқий маданият,  инсоният тарихий ва хозирги маданиятининг қандай қисмини ташкил этишини, “Мусулмон учун қўлланма” номи билан аталган китобчамизда баён этишни ният қилдик.

“Мусулмон учун қўлланма” деб атаганимиз китоб, оддий бир мусулмоннинг Исломиятга уйғун, Ислом шариатида мусулмон ҳаёти кечириши учун зарур бўлган маълумотлар ҳақида бир ёрдамчи кўрсатма, қўлланма бўлиб хизмат қилар деган умиддамиз. Қўлланма, ўзбек тилида ўқийдиган мусулмонлар учун хайрларга васила бўлишини истаб дуоларда бўламиз …

Китобимизнинг бундан қуйидаги барча қисмларида Овропанинг ёки Ғарбнинг “модерн” ҳаётига, уларнинг “цивилизация” атагани маданиятларига қарши ҳақиқий инсоний маданият, Оллоҳу таолонинг қонунларига уйғун ҳаёт тарзи, ҳақиқий цивилизация ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат этилади. Бунинг учун эса, ҳақиқий инсоний маданиятни, ҳаёт тарзини ўзида ташийдиган  ҳақиқий мусулмонни, мусулмонларни танишдан бошлаймиз.

I Мусулмон кимдир …?

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим

Биламизки, Қуръони каримнинг биринчи сураси Фотиҳа-и шарифа бир вақтнинг ўзида бир буюк дуо ҳамдир. Шу сабабдан бу китобнинг биринчи параграфини “Ҳамду сано бутун одамларнинг хожаси, жазо (қиёмат) кунининг эгаси – подшоҳи бўлмиш меҳрибон ва раҳмли Оллоҳу таоло учундир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз” (Фотиҳа, 2-3,5)  дуо келтириш билан бошлашни лозим кўрдим.

Энди сарлавҳамизнинг саволига жавоб берсак: мусулмон, Ягона Яратувчини таниган, иймонли кишидир. Иймонни қандай тушунамиз, иймон ўзи нимадир? “Иймон” сўзи арабча сўз бўлиб, унинг луғовий маъноси ўзбек тилида бирор кишини тўғри сўзли билиш ёки унга ишониш-инониш каби ифодаланади. Ислом динида, яъни исломиятда иймон, бутун жонли ва жонсиз борликларни яратган ва яшатувчи якка-ю Ягона Яратувчи – Оллоҳнинг борлигига, дунё ва охиратнинг мавжудлигига, бу дунё тугаши ва қиёмат кунининг келиши муқаррарлигига ва ниҳоят Унинг энг охирги элчиси-расули, Пайғамбари Муҳаммад Мустафо алейҳиссалом эканлигига қалбдан ишониш, инонишдир.

Ислом дини ҳақидаги китобларда иймонли киши, яъни мусулмон кишиси-мусулмон, “Аманту”(ўзбекча “инондик” маъносини беради)ни тилда такрорлаши ва унда сўзланганларга қалбдан тўла ва батамом ҳеч шак-шубҳасиз ишониш лозимлиги айтилади.

Аманту, Ислом олимларининг китобларида ва уларнинг асосида ёзилган барча намоз ҳақидаги китобларда тубандагидек кўрсатилади: “Аманту биллоҳи ва малоикатиҳи ва китубиҳи ва Русулиҳи вал-явмил-охири ва бил қодари, хайриҳи ва шарриҳи мин Оллоҳу таоло вал-баъсу баъдал-мавти ҳаққун, Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу.” Амантунинг ўзбекча маъноси эса мана бундай: “Оллоҳу таолога, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига охират кунига ва қодарга, яхшилик ва ёмонликларнинг Оллоҳу таолодан эканлигига, Қиёмат куни ўлганларнинг тирилиши ҳақлигига ишониб-инониб, Оллоҳдан бошқа иллоҳ йўқлигига ва Унинг Расули Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи вассаллам) эканлигига инонаман,” деганидир.

Шундай қилиб, Амантуда Иймоннинг шарти олтита кўрсатилаяпти. Улар: биринчи, Оллоҳу таолога ва Унинг Ягоналигига ишониш; иккинчи, фаришталарга ишониш, учинчи, китобларга ишониш; тўртинчи, расуллар-Пайғамбарларга ишониш; бешинчиси, охиратга-Қиёмат кунинг келишига ишониш; олтинчи, қазо-ю қодарга ишонишдир.

“Аманту”ни  тилда сўзлаб, дилда тасдиқ этган ҳар қандай бир киши иймонли, мусулмон бўлиш шарафига эришган бўлади. Мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони каримнинг иймонли кишилар-мусулмонларга аталган ояти каримаси мазмунида, “Сустланмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар” (Ол-и Имрон, 139), каби марҳамат буюрилади.

Амантуни тилда такрорлаб, дилдан тасдиқ этганлар энди мусулмонлардир, мусулмон кишисидир ва дунё – ер юзининг барча нуқталаридаги яшашаётган бошқа барча мусулмонларнинг дўсти, қардошларидир. Мусулмонлар учун Оллоҳу таоло  Қуръони карим Ол-Имрон сураси 110-ояти мазмунида,“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши ишларга(маърифатга, яхшилик ва тўғриликка), буюрасиз,  ёмон амаллардан қайтарасиз ва Оллоҳга иймон келтирасиз …,” каби марҳамат буюради.

Дунёда эришиш мумкин бўлган энг юксак мартаба, бу иймондир. Бундан янада юксак мартаба бу дунёда йўқдир ва бўлиши ҳам мумкин эмасдир. Инсонларнинг иймонга киришлари ҳам жуда енгил ва қулай бир иш эмас, албатта. Ҳатто Пайғамбар ҳазратлари улар (иймонга келмаганлар)нинг инончсизликларидан, “Нега булар инонмайдилар, абадий ёнадилар, ахир”, дея Оллоҳу таолога ёлворардилар. Кўкси якпора бўлгунча ибодат қиларди, оёқлари шишиб кетгунича намоз ўқирди. “Ё Роббий! Буларга ҳидоят қил!”дея дуо қиларди. Оқибат қуйидаги мазмунда ояти калима нозл бўлганди: “Эй ҳабибим! Сен кўксингни якпора қилиб, ўзингни бунча хароб қилма. Кишиларга ҳидоят қилиш менинг ихтиёримдадир. Ким мўмин бўлади ва ким бўлмаслигини мен биламан. Бунинг ҳам бир ҳикмати бор. Сен эса фақат уларга тушунтир-да кетавер. Чунки ҳидоятга келтириш сенинг ихтиёрингда эмас. У ёғи менинг қўлимдадир. Сенга барча нарсаларни бердим, аммо бунисини бермадим. Бу мен биладиган ишдир.”

Ҳазрати Умар халифати замонида Шомга кетишардилар. Халифанинг ихтиёрида йўлда миниладиган битта туяси ва унга хизмат қиладиган бир қули бор эди. Халифа ва унинг қули туяни бир соатдан алмашиб минишга келишиб олишгандилар. Ниҳоят, йўл тугаб, Шомга кириш олдига келинганида туяни миниш навбати халифанинг қулига келади. Ўшанда халифанинг ёнидаги мулозимлар, “Халифа ҳазратлари, бундай қилиш бўлмайди. Бутун халқ халифани туянинг устида кўришга ўрганганлар. Шунинг учун  бу юртнинг халқи туянинг устидаги кишини халифа қабул қиладилар.  Илтимос туяга сиз мининг”, дейдилар. Уларга жавобан ҳазрати Умар шуларни сўзлайди: “Биз бир замонлар ожиз ва кўп залил бир қавм эдик. Болаларимизни тириклайин тупроққа кўмардик. Яъни дунёнинг энг ваҳший ва залил қавми эдик. Оллоҳ бизни мусулмонга айлантириб, энг буюк шарафга эриштирди. Агар ҳалигача кимлардир иззатни ва шарафни туянинг устида изласалар, ана туя у ерда. Мен Муҳаммад алейҳиссаломнинг умматиман. Оллоҳга иймон келтирдим. Ана шу иймон шарафи менга етарлидир. Навбатим келмасидан ҳеч ҳам туяга минмайман.”

Хуллас, мусулмон, ҳар қандай бир ишида, ҳаракатида Оллоҳу таолонинг ризосини ўйлайдиган, ҳар тарафлама бошқаларга энг яхши ўрнак бўладиган инсондир.

Мусулмон, ҳаётида учрайдиган барча ташвиш, ноқулайликлар ва муваффақиятсизликни ўзидан деб биладиган ва камчиликларни бошқалардан эмас, фақат ўзидан излайдиган, ахтарадиган кишидир.

Мусулмон ҳеч бир замон бошқа бирисининг кўнгулини қолдирмайди, чунки мусулмон кишиси бошқа мусулмон қардошининг қалбини Оллоҳу таолонинг уйи, деб билади. Чунки мусулмон, Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ҳазратларининг “Мусулмонни ҳақсиз хафа қилиш(кўнглини қолдириш), Каъбани етмиш марта йиқитишдан ҳам каттароқ гуноҳдир”, каби марҳаматига қатьи амал қилади.

Мусулмон, кибрдан узоқ бўлган, ўзини ҳар бир мусулмондан паст билган кишидир. Чунки гуноҳларга Оллоҳу таолонинг барча сифатлари** душман бўлса, кибрли, аччиқ тилли кишиларга Оллоҳу таолонинг зоти*** шарифи душмандир.

Мусулмон, фақат яхшиликлар қиладиган яхши кишидир. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ҳазратлари уммати(мусулмонлар)га қарата,“Кишиларнинг энг яхшиси, кишиларга яхшилик қилганидир. Уларнинг энг ёмони эса, кишиларга зарарли бўлганидир”, дея марҳаматда бўлганлардир.

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларининг кўрсатмасига кўра, ҳар бир мусулмон, бошқа бир мусулмон қардоши олдида қуйидагиларни бажаришни ўз вазифаси (қарзи) деб билиши шартдир:

1. Саломга алик олиш(яъни мусулмоннинг саломига мусулмон киши айни саломни қайтариш билан алик олади).

2. Мусулмон қардоши касал бўлса, ундан ҳол-аҳвол сўраб туради ва бориб кўради.

3. Мусулмонларнинг жанозаларида қатнашади.

4. Мусулмон чақирилган жойга албатта боради.

5. Мусулмон қаршисидаги мусулмон қардоши аксириб “Алҳамдуллоҳ”, деганида,  “Ярҳамуллоҳ,“ деб жавоб қайтаради.

Ҳадиси шарифда, “Мусулмон мусулмонннинг қардошидир. Улар бир-бирларини хафа қилмайдилар. Кимки дин қардошининг бирор ишига ёрдамчи бўлса, Оллоҳу таоло унинг ишини енгиллаштиради. Кимки, бирон мусулмониннг ташвишларини кетказишга сабабчи бўлиб, уни севинтирса, Оллоҳу таоло қиёматнинг энг қийин кунларида уни қийинчиликлардан қутқаради. Кимки, бирор мусулмоннинг айбини, қусурини ёпса, Оллоҳу таоло қиёмат куни унинг айбларини ҳам ёпади,” дея марҳамат қилиниб, мусулмонларнинг ўзаро қардошлиги, муомалалари ва уларнинг бир-бирлари олдидаги вазифалари, кимликлари белгилаб қўйилган.

Мусулмон кишиси, алкоголли ичимликлар ичмайди, қимор ўйнамайди, зино қилмайди, бироқ фарқига бормасдан ғийбат қилиб қўйиши мумкин. Демак, мусулмон ана шунақа гуноҳлар қилиб қўйишдан қўрқадиган ва улардан доим сақланишга ҳаракат қиладиган одам-кишидир.

Фудойл бин Иёд (Фудойл бин Иёд (раҳматуллоҳи таоло алейҳ)  – Авлиёнинг буюкларидан ҳижрий 107 йилда таваллуд, 187 (м.803) йилда эса Маккада вафот қилди. Буюк Ислом олими, авлиё Сиррийи Сақотийнинг муршидларидан биридир. “Ҳижоб-ул-оқ тор” номли асари машҳур бўлиб, бизнинг замонимизда бу машҳур китоб Парижда сақланмоқдадир) ҳазратлари ёқтирадиган бир киши, унинг ҳузурига келиб, ундан шундай савол сўради: “Яхши мусулмон қандай бўлиши керак?” Унга ҳазрати Фудойл, “Яхши бир мусулмон киши, ҳеч кимни ғийбат қилмайди, ҳеч ким ҳақида тахминан бирор нарса сўзламайди, яъни гумонга йўл бермайди, ҳеч кимни ёмон деб билмайди ва ҳеч кимни калака қилмайди, яъни ҳеч кимнинг устидан кулмайди,” дея марҳамат қилдилар. У киши яна сўради: “унинг яна қандай хусусиятлари бўлиши лозим тақсир?” “Яхши мусулмон, ҳеч кимга юк бўлмайди, аксинча кишиларнинг юкини енгиллаштиришда уларга ёрдамчи бўлади. Манман бўлмайди, ўзини ҳеч кимдан юқори кўрмайди, тавозени қўлдан чиқармайди. Беш вақт намозини канда қилмайди. Буларга қўшимча Аҳли суннат олимларини, Авлиёни жуда севади. Иймон ва эътиқод билимларини улардан ўрганиб, ўрганганларига оғишмай амал қилади,” дея марҳамат қилдилар буюк олим.

Хуллас, Оллоҳу таоло Қуръони карим “Мўминлар” сурасининг бошланғич оятларида мазмунан, “Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда-фойдасиз(сўз ва амаллардан) юз ўгирадилар, закотни (адо) қилгувчидирлар. Авратларини (ҳаром-зинодан) қўрийдилар,  … улар маломат қилмаслар, … Улар ўзларига ишонилган омонатларга  ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қиладилар …” (Мўминлар, 1-8), каби мусулмон(мўмин)ларнинг ўта гўзал таърифи тавсифини марҳамат буюради.

Қуръони каримда мўминларнинг таърифи ва хусусиятлари белгиланган жуда кўпгина бошқа ояти карималар ҳам мавжуддир. Мўмин(мусулмон) ким ва қандай киши бўлиши, унинг таърифи ва тавсифи Қуръони каримда буюрилганларидан бошқача янада чуқурроқ мазмунда ифодалиниши имконсиздир. Шунинг учун Ислом олимлари Оллоҳу таолонинг марҳаматига суяниб, ўзини мусулмон ҳисоблайдиган киши, иймонли, маърифатли, атрофидагиларни яхшиликларга ва тўғриликка чақирадиган ва бошқарадиган, ёмонликни яхшиликка буриб юборадиган  кишидир каби хулоса келтирганлардир.

Ана ўшандай мўминлар, билганини ўргатадиган, билмаганини ўрганадиган кишидир. У ёлғон сўзламайди. Онасини, отасини, қўшниларини, дўстлару танишларини иззат-ҳурмат қилади. Кичикларга ва ҳайвонларга шафқатли бўлади. Ҳеч бир махлуққа зарар бермайди. Ҳатто ўзига ёмонлик қилганларга ҳам ёмонлик қилмайди. Аксинча, қўлидан келганича уларга яхшилик қилишга уринади. Диний вазифаларини, қонуний бурчларини бажаради. Ҳийла-ю хиёнат, ҳасад қилмайди, гина сақламайди. Дини ва дунёси учун меҳнат қилади. Фитна чиқармасликка қатъи риоя қилади.

Мусулмонлик яхши ахлоқ демакдир.

Ислом дини, адаб ва яхши ахлоқ динидир. Муҳтарам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Яхши хулқу атворни ўрнатиш, яхши ахлоқни дунёга ёйиш учун юборилдим,” дея марҳамат этганлардир. Яна бунга қўшимча қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Сизнинг иймонан мукаммал бўлганингиз, ахлоқан чиройли бўлиб, кишиларга яхшилик қилганингиздир,” дейиш билан иймоннинг  ахлоқ ва кишиларга фойдали бўлиш билан ўлчанишини кўрсатмоқдадир.

Оллоҳу таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларини, “Сен муҳаққақ юксак бир ахлоқ соҳибисан,” дея марҳамат этиш билан мақтайди.

Бирор киши хушахлоқли бўлса, у Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам)нинг ахлоқини қабул қилган ва Унинг йўлида юрган ҳисобланади. Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам)нинг ибратли хулқу атворининг кўринишлари жуда кўпдир. Ҳар бир мусулмон уларни ўрганиши ва ўшандай хулқу атворга соҳиб бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Шундай қилингандагина киши дунёда ва охиратда фалокатлардан, қийинчилик ва ташвишлардан қутилиши ва у икки жаҳон сарварининг шафоатига сазовор бўлиши мумкин.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ушбу дуони жуда кўп ўқирди-лар: “Аллоҳумма инни асалука-ссиҳҳота вал офият вал амоната ва ҳуснал хулқи вамдоа билқодири бироҳматика  ё Арҳомарроҳимийн”  (Унинг ўзбекча маъноси: Ё Раббий! Сендан соғлик, саломатлик, омонатга хиёнат қилмаслик, хушахлоқ ва қадардан рози бўлишни сўрайман. Эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси! Сўраганларимни менга марҳамат эт!).

Ислом олимлари тарбияда ва хушахлоқлиликда Ислом динининг намунасини кўрсатувчилари бўлиб, исломиятни дунёга ана шунақа кўринишда танитганлардир.  Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Хулқингизни Оллоҳу таолонинг ахлоқи билан жилалан-тиринг,” дея марҳамат қилганлар. Оллоҳу таолонинг сифатларидан бири эса, Саттордир, яъни гуноҳларни ёпувчидир. Демак, мусулмон ҳам дин қардошининг айблари ва қусурларини ёпиши керакдир. Оллоҳу таоло бандаларининг гуноҳларини авф этгувчидир. Мусулмонлар ҳам бир-бирларининг қусурларини, қабоҳатларини авф этишлари лозимдир. Оллоҳу таоло каримдир, роҳимдир, яъни Унинг лутфи, эҳсони мўлдир ва марҳамати кўпдир. Мусулмонлар жумард ва марҳаматли бўлишлари керакдир. Ахлоқ, хулқ нинг бутун хуши-чиройи ҳам ана шундадир. Ибни Ота ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Ахлоқ яхши бўлганидан сўнгра, ўқилган намознинг, тутилган рўзанинг аҳамияти қолмайди. Ҳатто садақа беришга ва мужаҳадага (яъни нафснинг истакларини енгишга ҳаракатга) ҳам ҳожат қолмайди. Бу йўлда юксалганлар намоз ўқиш ва рўза тутиш, садақа бериш ва мужаҳада билан эмас, балки фақат яхши хулқ атворлари билан юксалдилар. Чунки  Расуллоҳ(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Қиёмат куни хулқу атвори, ахлоқи энг яхши бўлганлар менга энг яқин турадилар,” дея марҳамат қилганлар.

Иймони комил ва етук бўлишини истаган ҳар бир мусулмон, ўзини бошқа мусулмон қардошларининг биронтасидан ҳам юқори ҳисобламаслиги шарт. Зеро  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Кимки иймонининг камолини истаса, инсофли бўлсин, яъни тавозели бўлсин ва камбағал бўлса ҳам садақа қилсин. Ана шундай икки хулқ, иймонни комил даражасига кўтаради,” деб марҳамат этганлардир.

Абу Ҳафс Ҳаддод ҳазратларидан, “Яхши ахлоқли бўлиш учун нималар лозим бўлади?” деб сўрадилар. У ўз жавобида, “Авлиёнинг ҳақларига риоят қилиш, дўстлар билан яхши муомалада бўлиш, кичикларга насиҳат қилиш, дунёлик учун ҳеч кимга душманлик қилмаслик, ўз нафсидан кўра бошқаларникини афзал кўриш, молу дунё йиғишдан қочиш, ўз йўлида бўлмаганлар билан суҳбат қилмаслик, дин ва дунё ишларида ёрдамлашиш лозимдир,” дея марҳамат қилдилар.

Абу Мидян Моғрибий ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Кишилар орасида хушахлоқ, улар билан  хушмуомалали бўлиш билан белгиланади. Олимлар билан бирга бўлганда хушахлоқ, улар билан бирга бўлиш эҳтиёжи борлигини билиш ва уларни адабга уйғун шаклда тинглаш билан билинади. Маърифат аҳли орасида хушахлоқ, сукунат сақлаш, сабр билан умидли кутишда кўринади. Юқори мансабдор билан бирга бўлганда хушахлоқ, камтар, камсуханлик бўлиш билан белгиланади”.

Хулоса қилиб айтилганда, мусулмонлик яхши, чиройли хушахлоқликдир. Мусулмон хушфеъл ва фазилатли бўлиши лозим. Мусулмон етарли даражада мутавози, камтарин, унга мурожаатда бўлганларнинг барчасини диққат билан тинглаган ва имкони даражасида уларга ёрдамлашган ва ҳеч кимни ранжитмаган бир кишидир.

Хуллас, Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қилганлари сингари, “Мусулмон, мусулмонларга қўли ва тили билан зарар бермаган кишидир”.

Мусулмонлик, яхшилик қилишлик, хушахлоқлик деганидир. Хушахлоқ эса, Ислом ахлоқидир. Хушахлоқ бўлиш, кишиларга яхшилик кўрсатиш мусулмон кишиси учун фарзлардандир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон кишиси Ислом ахлоқи билан безанган бўлиши шарт. Акс ҳолда у кишини мусулмон аташ шубҳали бўлади.

Ҳақиқий мусулмоннинг абадий ҳаёти жаннатдир. Жаннат насиб бўладиган кишини эса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари тубандагича таърифлайди: “Диққат қилинг! Жаҳаннамга кириши ҳаром ва Жаҳаннамнинг уни ёқиши ҳам ҳаром бўлган кишини билдираман. У киши, содда, кишиларга ҳар доим ҳеч андишасиз  ёрдамга киришадиган, иссиқ қонли ва юмшоқ кўнгулли кишидир.” (Аҳмад, “Муснад”). “Кишилар орасига аралашиб, уларнинг азиятларига сабр қилган мусулмон, янада хайрли мусулмондир.”

Мусулмонлар, диний бирлик ва баробарликка жиддий аҳамият беришади, мамлакатларининг ривожланиши учун моддий ва маънавий соҳада самарали ишлашади, меҳнат қилишади, дин ва фан билимларини яхши ўрганиши ва ҳаромлардан сақланиши зарур. Улар Оллоҳ, Ислом давлати ва Оллоҳ бандалари олдидаги вазифаларини, бурчларини садоқатли адо этишга ҳаракат қиладилар. Мусулмонлар, Исломнинг гўзал ахлоқи билан безаниб, хеч кимга зарар келтирмайдилар. Улар фитнага, анархияга йўл бермасликлари шарт. Динимиз бизга ана шундай бўлишни амр этмоқда. Нафсга ва шайтонга берилмаслик, ёмон таниш – билишларга, қулоқсиз-ахлоқсиз, ёлғондакам исёнчи кишиларга, анархистларга алданмаслик, Оллоҳу таолога қарши гуноҳлардан сақланиш мусулмон кишисининг энг асосий хусусияти ва вазифасидир.

Оллоҳу таоло қуллари(бандалари)га уч хил вазифа тайин қилди. Улардан биринчиси, ҳар бир банданинг шахсий вазифасидир. Яъни хар бир мусулмон, ўзини етук бир шаклда етиштириши, соғлигига аҳамият бериши, адабли, яхши хулқли бўлиши, ибодатларини давомли қилиши, илм ва гўзал ахлоқ ўрганиши, ҳалол топиши учун меҳнат қилиши, унинг зарурий ва шахсий вазифасидир.

 

Иккинчи вазифаси, унинг оиласидаги вазифадир, яъни унинг иккинчи вазифаси, хотини, ота-онаси, болалари ва қардошлари олдидаги вазифаларини қилиши – бажаришидир. 

 

Учинчи вазифа эса, мусулмоннинг жамият олдидаги вазифасидир. Қўшнилар, ўқитувчи, ўқувчи, оила, қарамоғида бўлганлар, ҳукумат ва давлат, барча ватандошлар, дини ва миллати бошқа бўлганлар олдидаги вазифалар, хар бир мусулмоннинг учинчи хил вазифасини ташкил этади. Мусулмон киши, ҳаммага яхшилик кўрсатиши, қўли ёки тили билан бирор кимсани хафа килмаслиги, унга зарар бермаслиги, хиёнат қилмаслиги, барчага фойдали бўлиши, динига зиён бермайдиган қонунларга ва мусулмон бўлмаган мамлакатларнинг қонунларига қарши исён этмаслиги, ҳамманинг ҳақини ва зарурий солиқларни вақтида тўлаши лозимдир. Оллоҳу таоло, мусулмонларга Ислом ҳукумати ва давлати ишларига аралашмай, аксинча унга ёрдам этишни ва фитналар чиқармасликни амр этади.

Шундай экан, мусулмонларнинг Оллоҳу таолодан ҳаё килишлари ва Унга ибодат қилишдан қийналмасликлари, зерикмасликлари лозимдир. Ҳаё иймондандир. Ҳаё, мусулмонлик аломатининг зарурий ва лозимий қисмидир.

Мусулмонлар, Оллоҳу таоло тақиқлаган, зарарли нарсаларни олмайди, қўлланмайди, тингламайди ва уларга қарамайди. Ҳеч кимга ёмонлик қилмайди ва ҳеч кимсага ёмонлик истамайди. Ҳатто ўзига зарар берганларга ҳам қаршилик кўрсатмай, сабр килади, уларни тартибга чақиради. Ширин сўз ва табассум билан кулиб, уларга насиҳат килади. Мусулмонлар, Оллоҳу таоло амр этган яхши нарсаларни ўрганмоқ, ўргатмоқ ва уларни бажармоққа уринадилар. Фан билимлари, кофирларда бўлса ҳам, уларни оладилар ва таҳлил этадилар. Тарих давомида инсонликнинг устун бир борлиқ эканлигини тушинмаганлар, Ислом динига душманлик қилдилар, ёшларни алдатишга уриндилар ва ҳеч нарсага эриша олмай йиқилиб – суриниб, бу дунё завқларини қолдириб, Жаҳаннамга кетдилар. Уларнинг жуда кўпларининг исмлари унутилиб, улардан ному нишон қолмади, бироқ Ислом куёши дунёга ўз нурини ёйишни давом қилмоқда.

Мусулмонлар, бир-бирларини ҳурмат қиладилар, бир-бирига ёрдамлашадилар. Дин йўлида ва дунё ишларида қийинчиликларга учраганларини дарҳол қутқормоққа ҳаракат қилишадилар. Улар Рамазон-и шарифга, рўза тутганларга, жоме-масжидларга, азонга, намоз ўкиганларга, Оллоҳ  йўлида юрганларга севги ва ҳурмат кўрсатадилар. Қуръони карим ўқилаётганда овоз чиқармасдан ва ҳурмат билан уни тинглайдилар. Қуръони каримни ҳар доим ҳар қандай китобнинг устига қўядилар ва унинг устига ҳеч нарса кўймайдилар. Қуръони каримни чалғу ва ичкилик бўлган ерларда, ўйин орасида, завқ ерларида ўқимайдилар. Борди-ю, у муқаддас китоб уйғунсиз ерларда ўқилаётган бўлса ва у  ерда ўқишни тўхтаттириш имкони бўлмаса, уни тингламай у ердан узоқлашадилар. Қуръони каримни ёки унинг варақларини, сатрларини ёки сўзлари – калималарини ҳамда бутун муҳтарам исмларни ва ёзувларни ҳақир ва нотоза жойларда кўриб қолсалар, қалблари эзилган, ичлари ачиган бир ҳолда уларни дарҳол ердан оладилар ва тавоф қиладилар. Банда ва ҳайвонлар ҳақларини назорат қиладилар. Кофирларнинг, жумладан турист кофирларнинг ҳам молларига, жонларига ва шарафларига ҳужум ёки хиёнат қилмайдилар. Исломнинг гўзал ахлоқи билан яшаб, барчанинг севги ва ҳурматига сазовор бўладилар.

Юқорида саналган ва таъкидланган сифатларга эга бўлмаган кишилар, ўзларини қандай ва ким аташларидан, қандай ва қанақа ибодат қилишларидан қатъи назар улар мусулмон(мўмин) бўла олмайдилар. Уларни, ҳеч бир васила ила мусулмонлар сафида ҳисоблаш мумкин эмас.

Таърифи ва тавсифи юқоридагидек бўлган мусулмонлар, дунё ва охират ҳузури учун тубандаги уч нарсани бажаришга ҳам аҳамият беришади, кунлик ҳаётларида уларни кузатишади:

1. Тўғри бир иймон ва эътиқод эгаси бўлишга;  (Бу учун эса, ҳар бир мусулмон, ўз қалбини хато ишончлардан, шубҳалардан қутқаришга ҳаракат қилади. Аҳли суннат эътиқодини ўрганади ва унга мос шаклда инонади ва ҳаётини унга уйғун қуради).

2. Исломиятнинг амр ва тақиқларини ўрганиш ва уларни бажаришга; (Бу эса динимизда билдирилган ҳалол, ҳаром, фарз, вожиб ва бошқа исломий хусусларни ўрганиш ва барча ишларини, ибодатларини ўрганганларига уйғун шаклда бажаради. Ҳалол-ҳаром, фарз, вожиб ва бошқа исломий хусуслар ҳақида кейинги параграфларда алоҳида тўхтаймиз).

3. Қалбни барча ёмонликлардан тозалаш ва нафсни тарбиялашга (Нафс доим ёмонликларни истайди ва уларга этаклайди, ундайди. Нафснинг бу истакларидан  қайтишга ва қутилишга ҳаракатда бўлиб, қалбга Оллоҳу таоло севгисини жойлаштиради. Бунинг учун тасаввуф олимларининг суҳбатларида бўлишга ҳаракат қилади ва ундай суҳбатлар  топилмаган ҳолларда, у олимларнинг асарлари ўқилади, ўқиганларига уйғун амал, иш қилинади ва ибодат этилади).

Мусулмон, инсонликнинг нишони ҳисобланган муомалада юмшоқлик ва мулойимлик кўрсатадиган кишидир. Бунинг акси эса, мусулмон кишисида ҳеч учрамайди. Чунки буниси бошқаларга жабр(азият) бўлиб, у инсонликка ярашмайдиган, аксинча инсонга иснот келтирувчи бир салбий хусусиятдир. Яратилганлар ҳақидан кўрсатилган яхшилик, гўзаллик ва карам, Яратувчининг ёрдамига эришадиган бир усул-йўлдир.

С. Амир Ғилол(раҳматуллоҳи алейҳ).[С. Амир Ғилол ҳазратлари саййиддир, Нақшбандий ҳазратларининг устози эди. Бухоронинг Суҳорий қишлоғида туғилди ва 1370 (ҳ. 772) йили ўша жойда вафот қилди.] Дедиларки, “Билингизки, қалбнинг, тилнинг ва баданнинг тоза бўлиши ҳалол озиқ-овқат истеъмол этишга боғлидир.”

Мусулмоннинг бутун фаолияти доим Исломиятга хизматдан иборат бўлади. Ҳикмат аҳли зот(Ислом буюклари)лар бундай хизматни тубандаги учта шартни ўз зиммасига олиш каби марҳамат қиладилар:

Биринчиси, ёқимли бўлиш, яъни доим табассумли, ширин сўзли бўлиш. Чунки табассум ва ширин сўз асирнинг жиҳоди, ютуқнинг калитидир. Ҳамма ёқдирганини тинглайди, аммо ёқтирмаганини ҳеч тингларми? Демакки, агар сен ёқимсиз бириси бўлсанг, инжу маржон тарқатсанг-да, сендан қочадилар.  Оллоҳу таоло Расулига, “Эй Ҳабибим, сен асҳобингга қўполлик кўрсатганингда эди, ёнингда ҳеч кимни топа олмасдинг. Ҳамма тарқалиб кетишган бўларди”, дея марҳаматда бўлади. Кимки хулқсиз, ахлоқи ёмон бўлса, у якка-ю ёлғиз қолишга маҳкумдир. Бирор хулқсиз кишини кўриб, унинг юзи қурсин, э уни мен кўрмайин деб ўзини четга олишсалар, ундай киши учун бундан ҳам бошқачароқ ёмон вазият бўлиши мумкин эмас. Хуллас, мусулмон кишисидан бошқалар қочадиган эмас, аксинча у кишиларга ҳаво ва сув каби зарур кишилардан бўлиши лозим.

Иккинчиси, мутлақо жумард бўлиш зарур. Мусулмон кишиси, бирор нарсаси бўлса, уни бошқа муҳтожлар билан шериклашади, уларга керагини беради, йўқ бўлса сукут сақлайди. Аммо мусулмон, доим ёрдамчи бўлишнинг бирор чорасини ахтаради ва топади, ва асло ҳеч кимни алдатишга уринмайди.

Учинчиси, мусулмон кишиси, сўзлаганларидан, бировларга қўлидан келганича этган ёрдамларидан ўзига бирор манфаат, ҳадя, мақтов кутмайди. Ундай бирор нарсани асло хаёлига ҳам келтирмайди. Аммо мусулмоннинг сўзлари доим бошқаларга фойдали бўлади. Ана шундай хусусиятга эга бўлишган олимларнинг, авлиё зотларнинг китоблари ҳам, ўзлари ҳам ҳамиша ҳурмат билан хотирланганлар ва хотирланадилар.

Энг яхши, энг улуғ ибрат, ўрнак Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи вассалом) ҳазратларидир. Мулойимлик, жўмардлик барчаси Ундадир. У бу дунёдалигида бутун манфаатларини, ҳаёти-жонини ўртага қўйди. Ҳеч замон, ҳеч кимдан бир нарса кутмади. Аксинча турли хил азиятларни ҳақоратларни, жафони, қийинчиликни Ўзлари чекдилар. Ўша жафоларни кўрсатганларга жавоб ўрнида, “Билмайдилар, билганларида бундай қилмаган бўлардилар”, каби сўзларни сўзладилар.

Бугунги кунларимизда ўзларини мусулмон кўрсатувчи бузуғунчилар сони жуда кўпайиб кетди. Уларнинг ҳар бири мусулмон эътиқоди ҳақида ҳам хилма-хил сўзлар, таърифлар ёзадилар. Шунинг учун Аҳли суннат олимларининг ихтилофсиз қабул этишган тўғри Ислом эътиқодининг шартлари ҳам қуйида бир ЭСЛАТМА ўлароқ келтиришни лозим кўрдик:

1. Амантудаги иймоннинг олти қисмига инониш (Хайрнинг, шарр(ёмонлик, хайрсизлик)нинг ва барча нарсаларнинг Оллоҳдан эканлигига инониш. Бандаларда ирода-и жузийя – кишининг ўз иродаси  бордир. Қилган гуноҳларидан масъул ва ундан жавобгардир);

2. Иймон ё бордир, ёки йўқдир. У ортмайди ҳам, камаймайди ҳам деб билиш.

Шу ерда бир эслатмани таъкидлаш лозим кўринади. Чунки бизнинг замонимизда иймоннинг кўпайиши ва камайиши ҳақида сўзловчилар ҳам пайдо бўлишган. Иймоннинг фақат камолати(қуввати) заиф ёки юксак(қув ватли) бўлиши мумкин. Иймоннинг қуввати-камолати ҳақида кўпгина ҳадиси шарифлар мавжуд. Улардан бирнечаси тубандагилардир: “1. Кимнинг нима дейишларидан қўрқмасдан Оллоҳ йўлида оғишмай юрадиган, 2. Амалига риё аралаштирмайдиган, 3. Дунё ва охиратга тегишли ишга тўғри келганида, охиратга тегишлисини танлаган кишининг иймони камолатга эришгандир.” (Ибни Асоқир).

“Иймони энг қувватли бўлган мўмин, хушахлоқ, адабли мўминдир.”(Тобароний, Дайламий).

“Қаерда бўлса, бўлсин Оллоҳу таолони унутмаслик иймоннинг қувватли бўлишини кўрсатади.” (Байҳақий).

“Оллоҳ ва Унинг Расулини фақат Оллоҳ ризоси учун барча дунёликлардан яхши кўрадиган ва оловга тушишдан жуда кўп, куфрдан эса доим қўрққан мўмин иймоннинг тодини билади.” (Бухорий).

“Қўшниси зараридан амин бўлмаган мўминнинг иймони қувватли эмасдир.” (Баззор).

“Севганларини фақат Оллоҳ учун севадиган мўмин иймоннинг тодини топади.” (Байҳақий).

“Оллоҳ дўстини дўст билиб, Унинг душманини душман биладиганнинг иймони комилдир.” (Абу Довуд).

“Балони неъмат, мўл-кўлчиликни ва роҳат яшашни мусибат ҳисобламайдиганнинг иймони комил бўлмайди.” (Тобароний).

“Эҳсон соҳиби бўлганнинг иймони комилдир.” (И.Аҳмад).

“Баззозия”да, “Ҳаромлардан қочадиган ва ибодатларини тўла қиладиган кишининг иймони қувватлидир, ундай киши комил бир  иймонга эгадир. Ибодатларни тўла қилса-да, аммо шунга қарамасдан иймонимга бирор зарар келар деб қўрқадиган ва гуноҳларим жуда кўп, ибодатларим мени қутқара олмайди,” каби ўйланадиган кишининг иймони қувватли демакдир,” дея кўрсатилади;

3. Қуръони карим махлуқ (яратилган) эмасдир;

4. Оллоҳ маконлардан муназзах(Унинг чекли бир макони йўқ)дир;

5. Аҳли қибла такфир этилмайди(яъни уларга кофир дейилмайди) каби инониш;

6. Қабрда савол-жавоб ва қабр азоби борлигига инониш;

7. Ғайбни фақат Оллоҳ билади. Оллоҳу таоло истаса, Авлиё ва анбиёларига ҳам билдиради;

8. Авлиёнинг каромати ҳақдир;

9. Асҳоби киромнинг барчаси жаннатийдирлар.

10. Абу Бакири Сиддиқ, асҳоби киромнинг энг устунидир;

11. Меърож руҳ ва бадан билан биргаликда содир бўлди, деб билиш.

12. Ўлдирилган ва  ўзининг жонига ўзи қасд қилиш оқибатида ўлиш ҳам ажали билан ўлгандир;

13. Пайғамбарлар гуноҳ қилмайдилар, деб билиш.

14. Мусулмон ўлароқ, бугунги кунимизда мавжуд бўлган тўртта ҳақ мазҳабдан бирида бўлиш;

15. Пайғамбарларнинг биринчиси Одам алейҳиссалом, охиргиси Муҳаммад алейҳиссаломлигига инониш;

16. Шафоатга, сиротга, ҳисобу торозининг борлигига инониш;

17. Руҳнинг ўлмаслигига ва мусулмон ҳамда кофирларда бир хил тенг руҳ бўлишига инониш;

18. Қабр зиёрати жоиздир. Истиғоза, яъни авлиё-анбиёнинг қабрларига кириб уларнинг ҳурматига дуо қилиш жоиз, деб билиш;

19. Қиёматнинг аломатларидан бўлишган Дажжол, Даббат-ул-арз, ҳазрати Маҳдийнинг келишига, ҳазрати Исонинг кўкдан тушишига, қуёшнинг ғарбдан чиқишига ва қиёмат келишининг бошқа аломатларига инониш.

Бухорий ва Муслим нақл этган ҳадиси шарифда,“Қуёш ғарбдан чиқма-гануча қиёмат  бўлмайди. Қуёш ғарбдан чиққанида ҳамма иймон  келтирадилар, аммо у вақт кеч бўлади ва у келтирилган иймонлар фойда бермайди,” дейилади. (Бизнинг замонимизда баъзилар, “Овропанинг мусулмон бўлишини, қуёшнинг ғарбдан чиқиши” каби изоҳлашадилар.  Бу тўғри эмасдир. Бундай изоҳ имоми Аъзам ҳазратларининг сўзига зиддир. Ислом олимларидан ҳеч бири бунақа изоҳ бермагандирлар. Ҳақиқатан ҳам, қизиқ, Овропа мусулмон бўлганида, нега иймон фойда бермай қолади? Замонавий фан ҳам қуёшнинг ғарбдан чиқишини исботламоқдадир.)

20. Охиратда Оллоҳу таоло жаннат аҳлига кўринади.

21. Кофирлар абадий Жаҳаннамда қоладилар ва уларнинг азоблари енгиллаштирилмайди, аксинча замон ўтиши билан азоблар кўпайтирилади.

22. Мусулмон султонга исён жоиз эмаслигини қабул қилиш.

23. Мўминнинг юзи доим нурли ва табассумли бўлади.

Бу маълумотларни  “Фикҳи акбар”, “Ниҳбат-ул-лаоли”, “К.Носиҳин”, “Мактубот-и Раббоний”, “Ф.Фавоид” номли китоблардан олиб, Туркияда нашр қилинаётган “Turkıye” газетаси 19.02.2014  сонида  эълон қилди. Биз уларни ўзбекчалаштириб китобимизнинг шу параграфида келтиришни лозим топдик.

II Мусулмонларнинг дини.

Мусулмонларнинг дини Исломдир. Улар Оллоҳу таолонинг чин дини Ислом динига эътиқод қиладилар. Шу сабабдан дин – Ислом динида учрайдиган асосий терминлар – атамаларнинг таърифларини, диний хусусларни билдирадиган билимлар, ўзбек тилида ўқийдиган мусулмонлар учун лозим бўлган аҳамиятли билимлардан ҳисобланади.

Оддий мусулмонлар орасида кўпинча дин ва миллат тушунчаларини яхши ажрата олмасликлари гувоҳи бўламиз. Масалан, “дин” сўзининг луғавий маъноси,  ўзбекчада йўл, иш ва мукофот каби маъноларни англатади. Миллат сўзининг луғавий маъноси эса, ўзбек тилида ёзув – мақола ёзмоқ кабиларга келади. Бироқ, бирор Пайғамбарнинг Оллоҳу таолодан хабар берганлари ва уларга инониш(ишониш)га Дин ёки Миллат, яна бошқача “Усули дин”  ҳам дейилади. Яъни Оллоҳу таолонинг пайғамбарлар тарафидан билдирилган амрлари ва тақиқларига “Дин” дейилади. Пайғамбарларнинг  (алейҳимус солавоту ваттаслимот), айтилгани каби маънода таблиғ қилинган динлари, миллатларининг ҳаммаси бир хилдир. Дин булоқ сувлари сингаридир. Бирор Пайғамбарнинг амр ёки тақиқ этган нарсаларига  “Аҳқоми динийя” ва “Фуруъи дин” дейилгандир. Пайғамбарларнинг динларида баъзи фарқлар ҳам мавжуддир1, албатта.

Бугун дин деганимизда иймон этиладиган нарсалар ва Ислом биргаликда тушунилмоқдадир. Тўғри тушунчаларга, бизнинг севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссалом хабар қилган динга “Ислом дини” ёки “Исломият” дейилади. Бу динни қабул этганлар мўмин ёки мусулмондирлар. Мусулмонларнинг йўл кўрсатувчи, асосий ва  буюк китоби Муҳаммад алейҳиссаломга Оллоҳу таоло тарафидан воҳий  этилган “Қуръони  карим”дир. Бу китобда Оллоҳу таолонинг дини Ислом эканлиги ҳақида, “Албатта Оллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Уларга (Аҳли китобларга – яҳудий ва насронийлар-га) (Ислом ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Оллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, Оллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир” (Ол-и Имрон, 19), “Кимда – ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул  қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.” (Ол-и Имрон, 85), каби марҳамат қилинади. Демак, Оллоҳу таоло наздида Исломгача бўлган динларнинг барчаси бекор қилингандир. Дин, бутун борлиқнинг ва инсонларнинг ягона Яратувчиси – Оллоҳу таолога  ибодат қилинадиган усулни, тартибни – саодат йўлини кўрсатадиган дин эса, фақат Ислом динидир.

Юқорида айтилгани сингари, Муҳаммад алейҳиссалом келтирган ва таблиғ этган дин, “Ислом” ва унинг амру тақиқлари  “Исломият”, дейилади. “Қуръони  карим”, Оллоҳу таоло тарафидан Муҳаммадга (соллаллоҳу алейҳи вассалом) нозил этилгандир. Бу китоб асосида энг охирги дин – Исломни таблиғ қилган энг устун-буюк пайғамбар Ҳазрати  Муҳаммад  Мустафо алейҳиссаломдир.Шуни ҳам билиш лозимки, Пайғамбарларнинг ҳар бири энг буюк раҳбарлардан ҳисобланади.

Ислом динини олимларимиз,“Ат-таъзиму лиамриллоҳ ва-шшафақоту ли халқиллоҳ”, яъни Аллоҳу таолонинг амрларига итоат(таъзим) ва Унинг яратганларига шафқат кўрсатишдир каби таъриф этганлардир. Демак, Ислом дини итоат(Оллоҳу таолога) ва шафқат(бутун борлиққа) динидир. Бу динда ибодат қилувчилар – мусулмонлар, итоаткор-таъзимкор  (фақат Оллоҳу таолога) ва жонли, жонсиз барчага меҳр-шафқатли кишилардир.

Олимларимиз Исломиятнинг учта муҳим асоси-тиргагини:

1. Илм. Бу Аҳли суннат олимларининг китобларидан олинади ва ўрганилади,

2. Амал. Эгалланган илмга уйғун иш(амал)лардир,

3. Ихлос. Илм ва амалда ихлос соҳиби бўлиш каби аниқлайдилар.

Илм олиш ва унга амал қилиш фақат ва фақат Аллоҳ ризоси, Унинг йўлида бўлиш учунгина қилинса мусулмон кишиси ихлос соҳиби ҳисобланади.

Тамим ад-Дорий(р.а)дан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ саллоллаҳу алейҳи ва саллам “Дин саммимият дир”, дея марҳамат этдилар. Биз ундан “ким учун”, деб сўрадик. Пайғамбар жаноблари, “Аллоҳ, Унинг китоби, Расули, мўминларнинг йўлбошчилари ва барча мусулмонлар учун дин самимиятдир”, дедилар. (Бухорий, Иймон 42, Муслим, Иймон 95).

Олимлар, ҳадисларда келадиган “насиҳат” калимасини икки хил тушунилишини билдирадилар: а) Насиҳат, бирор нарсани ёки бирор киши(шахс)ни кўнгулдан ёқтириш(севиш), унга боғланиш, ихлос ва садоқатда бўлиш ва самимият демакдир.

б) Насиҳат, кишиларни яхшиликларга завқ ва даъват этиш учун сўзланган яхши ёқимли сўзлар, ваъз, ўгут, тавсия,  эслатма ва ибрат берувчи дарс ифодаларидир.

Ўзбекларда ва бошқа кўпчилик эллатларда ҳам насиҳат калимаси кўпинча иккинчи маънода тушунилади ва ўшандай қўлланилади.

Шундай қилиб, насиҳатнинг биринчи маъноси самимият эса ислом олимларига кўра тубандачадир:

Самимият, инонч, бандалик(қуллик) ва итоатнинг фақат ва фақат оламларнинг Робби Аллоҳга хос қўлланишидир.

Самимият, барча ибодатларни турли хил риёлардан, кўргазмалардан ва манфаатни кўзлаб қилишлардан  тозалаб, уларнинг фақат Аллоҳ ризоси учун қилинишидир.

Самимият, дунёвий бирор фойдани кўзламасдан фақат Аллоҳ ризоси учун қилинган банда(қул)ликдир.

Самимият, диндорликнинг айни ўзи, узаги, нифоқ ва иккиюзламачиликдан узоқ бўлган бир қалб софлигидир.

Самимият, ичдан, чин кўнгулдан ва соф, тўғри бир вазиятда ихлос билан Аллоҳга йўналишдир.

Самимият, диний қадриятларнинг асосий ўлчавидир.

Мўмин – мусулмон киши ана ўшандай саммиятга соҳиб инсондир.

“Қуръони карим”, Оллоҳу таолонинг энг сўнг нозил этган китобидир2 ва унда кўрсатилган амру буюруқлар, тақиқу ман этилишлар қиёматгача давом этажакдир.

Киши мусулмон бўлиш шарафига эришганидан сўнгра, унинг ўз оиласи, у билан муомалада бўладиган бошқа мумсулмон қардошлари ва мусулмон бўлмаган кишилар, ораларида яшаётган жамоа, жамият олдида мўмин-мусулмонга махсус(хос) вазифалари ва бурчлари ҳамда ҳақлари бордир. Бу вазифалар ва бурчларнинг бажарилиши-адо этилиш ҳукмлари Исломиятда “Афъали мукаллафин” деб номлангандир.  “Афъали мукаллафин” номи берилган амалларнинг исмларини қуйида бир-бир келтирамиз.

а) Ибодатлар қилиш, б) Ҳалол ва ҳаромларни ўрганиш, в) Намоз ўқиш, мўминнинг энг асосий ва муҳим вазифаларидир.

Мусулмоннинг ибодатлари ва намоз ўқиши , умуман ҳалол ва ҳаромларни жуда яхши ажрата олиши, уларни ўрганиши, уни бошқа(мусулмон бўлмаган)лардан ажратиб турадиган аломатлари, унинг мусулмонлик тарзидир.

Оллоҳу таоло тарафидан Қуръони каримда қилиниши, бажарилиши очиқчасига марҳамат этилган-буюрилган нарсалар, амаллар Ҳалоллар ёки Фарзлар дейилади. Оллоҳу таоло тарафидан Қуръони  каримда қилиниши очиқчасига ман этилган, тақиқланган нарсалар эса Ҳаромлардир. Ҳаромларнинг қилиниши ва қўлланиши Оллоҳу таоло тарафидан сўзсиз, батамом ман қилингандир. Мусулмон кишиси ҳаром ҳисобланган ҳеч бир ишни, амални қилиши, ҳаром нарсани истеъмол этиши мутлақо мумкин эмас. Мўминнинг ҳаромга ҳалол, ҳалолга ҳаром дейиши ҳам динда мутлақо тақиқлангандир. Агар у ўшандай дейдиган бўлса, унинг иймони кетади, кофир бўлиб қолади. Ҳаром бўлган нарсаларни тарк этиш, улардан сақланиш мусулмонга фарздир ва шундай қилишнинг жуда кўп савоби бордир.

Ҳаромлар икки хил исм билан юритилади. Улар: 1. Ҳаром Ли-айниҳий. 2. Ҳаром Ли-ғайриҳийдир.

1. Ҳаром Ли-айниҳий : одам ўлдириш, зино қилиш, ливота (гомосексиализм); қимор ўйнаш; шароб ва ҳар хил спиртли ичимликлар ичиш; ёлғон сўзлаш, ўғирлик қилиш; чўчқа гўшти ейиш; қон ичиш; ўлимса ейиш, хотин-қизларнинг боши, қўллари бўрбойлари очиқ кўчага чиқишлари ҳаромдир ва уларни бажарган мусулмон катта гуноҳ қилган ҳисобланади. Бирор мусулмон бу айтилган гуноҳларни қилаётганида бисмилла сўзласа ёки уларнинг ҳалол эканлигига ишонса, ёки уларнинг Оллоҳу таоло тарафидан ҳаром этилганига диққат қилмаса, ундай мусулмон кофир бўлган бўлади. Уларнинг ҳаромликларига ишонган ҳолда, уларни қилса, кофир бўлмайди, фақат гуноҳкор бўлади, жаҳаннам азобига лойиқ бўлади. Агар ўша гуноҳларни ўжарлик қилиб давом эттираверса ва ўша замон ўлса унинг иймонсиз кетиши мумкин бўлади.

2. Ҳаром Ли-ғайриҳий : Бу хил ҳаромлар, асли эътибори билан ҳалол бўлиб, ҳалолга бошқаларнинг ҳақлари аралашиши ҳисобидан ҳаром бўлиб қолган нарсалардир. Масалан, бир кишининг боғига кириб, боғ эгасининг ижозатисиз боғдаги мевадан ейиш ҳаромдир. Чунки бу ерда меванинг ўзи ҳалолдир, бироқ унинг эгаси ижозат бермагани  учун мевага киши (боғ эгасининг) ҳақи аралашди. Шунинг учун ўша мевани ейиш, еган кишига ҳаромдир. Бировнинг уй ашёсини ёки пулини ўғирлаб ишлатиш; омонатга хиёнат қилиш; пора олиш; фоиз олиш (сутхўрлик қилиш) ва қимор ўйнаш билан молу мулкли бўлиш кабилар Ли-ғайриҳий ҳаромлардир. Бу ҳаромларни қилаётганида киши (мусулмон), уларни бисмилла билан бошласа ёки уларни ҳалолдир деса кофир бўлмайди. Чунки уларнинг асли ҳалол бўлиб, уларга бошқа кишининг ҳақи аралашгани учун ҳаромдир. У аралашган ҳақлар қайтариб олиниши мумкин ва кўпинча қайтариб олинади. Киши ҳақини ейиш, ўзлаштириш энг буюк гуноҳлардандир.

 

Мубоҳлар. Ҳаромлар ва ҳалоллар орасида бўлган, яъни қилиниши амр этилмаган ва тақиқ ҳам қилинмаган нарсалар, гуноҳ ёки тоат бўлганлиги билдирилмаган ишлар ҳам  мавжуддир. Буларнинг барчаси мубоҳдирлар. Мубоҳлар яхши ният билан қилинса савоб бўлади, ёмон ниятда қилинса гуноҳ бўлади ва унинг учун қиёматда азоб бордир. Масалан, ухлаш, ҳар хил овқатлар ейиш, ҳалол бўлиш ниятида турли кийимлар кийиш сингари ишлар мубоҳлардир. Бу ишларни исломиятга эргашиш, унинг амрларига риоят этиш мақсадида қилинса савоб бўлади. Ибодатларни жойида ўринли бажариш учун сиҳҳату саломатликни сақлаш мақсадида еб-ичиш ҳам ана шунақа мубоҳлардандир.

А) Ибодат, Оллоҳу таолонинг амрларини ва тақиқларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи вассаллом кўрсатгани каби ҳеч хатосиз ўрнида бажаришдир. Ибодатларнинг 1. Фарзлари, 2.  Вожиблари, 3. Суннатлари, 4. Мустаҳоблари  каби турлари мавжуддир. Буларга қўшимча, 5. Макруҳ;  6. Муфсид исмлар билан аталадиган амаллар ҳам бордир. Ҳар бир мусулмон кишиси ибодатларнинг бу саналган турларини билиши ва адо этиши фарз, шартдир.

1. Фарз. Бажарилиши, адо этилиши Оллоҳу таоло тарафидан кескин буюрилган нарсалар ва амалларга Фарзлар дейилади, яъни Оллоҳу таоло адо этилишини Қуръони каримда очиқча кўрсатган ибодатлар  Фарз ибодатлардир.

Динимиз(Ислом)да фарз ибодатлар, Фарзи айн ва  Фарзи кифоя каби икки исмда номлангандир.

Фарзи айн: ҳар бир мусулмоннинг шахсан ўзи адо этиши лозим бўлган фарзлардир. Масалан, иймон келтириш, таҳорат олиш, ғусл қилиш, кунда беш вақт намоз ўқиш, рўза тутиш, бойлиги тоқоза қилганида закот бериш ва ҳаж қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Ўттиз икки ва эллик тўрт фарзлар каби машҳур фарзлар мавжуддир. Уларни кейинги қисмларда санамиз, иншооллоҳ.

Фарзи кифоя: мусулмонлардан бир нечасининг ёки фақат бирининг бажариши билан бошқаларидан масъулият кўтариладиган фарзлардир. Масалан, берилган саломга алик олиш: бир неча одамлар тўпланиб турганларида уларга салом берилганида у  тўпламдагилардан бирсининг алик олиши кифоядир; мўрдани ювиш, жаноза намози ўқиш, Қуръони каримни ёд олиб қори бўлиш, жиҳод қилиш, ҳунарига, тижоратига зарур бўлганидан ортиқча дин ва фан билимларини ўрганиш каби фарзлар, фарзи кифоядир.

2. Вожиб. Бажарилиши – адо этилиши фарзларга яқин бўлган, яъни Қуръони каримда бажарилишининг далиллари фарзлар каби очиқ билдирилмаган амрларга Вожиб амаллар дейилади. Масалан, витр ва байрам намозларини ўқиш; бойлиги тоқоза қилса, қурбонлик қилиш; фитра(садақа-и фитр) бериш вожиб ибодатлардир. Вожибнинг ҳукми фарз кабидир. Ибодатнинг вожиблигига инонмаслик кофир бўлишга сабаб бўлмайди. Бироқ вожибларни адо қилмаслик жаҳаннам азобини чекишга сабаб бўлади.

3. Суннат. Оллоҳу таоло очиқчасига билдирмаган бўлиб,  фақат Пайғамбар ҳазратлари адо этилишини мақтаган, ўзлари давомли адо эган ёки қилнишини (адо этилишини) кўриб, уларни ман этмаган нарсаларга, амалларга  Суннат дейилади. Масалан, Азон ўқиш, қамот келтириш, жамоат билан намоз ўқиш, таҳорат олаётганида мисвоқ ишлатиш, уйланган кечаси меҳмонларга зиёфат бериш ва ўғил боласини суннат қилдириш, суннат ибодатлардир. Суннатни ёқтирмаслик – ёмон кўриш, куфрдир. Суннатни ёқтириб, уни қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди, азоб кўрмайди. Бироқ суннатларни узрсиз ва давомли тарк этган жазога лойиқ кўрилади ва савобдан маҳрум қолади.

Суннатлар ҳам икки хилдир:

Уларнинг бирнчиси, Суннати муаккада дейилиб, Пайғамбар ҳазратлари нинг жуда оз вақтлар қилмагани, асосан доим адо этган қувватли суннатларидир. Масалан, Бомдод намозининг суннати, пешин намозининг илк ва кейинги суннатлари. Шом намозининг суннати, хуфтоннинг икки ракаъат суннати муаккада суннатлардир. Бу суннатлар асло узрсиз тарк этилмайди. Уларни ёқтирмаган киши кофир бўлади.

Иккинчиси эса, Суннати ғайри муаккада, деб аталиб, Пайғамбар ҳазратларининг  ибодат мақсадида баъзан-баъзан адо қилган амалларидир. Асрнинг ва хуфтоннинг биринчи тўрт ракаъатли суннатлари(баъзи мамлакатларда, масалан, Туркияда бу суннатлар ўқилади) ғайри муаккада суннатлардир. Бу суннатлар кўпинча тарк этилсалар ҳам унча зарар бўлмайди.Узрсиз доим тарк этилса, жазога лойиқ ва шафоатдан маҳрум бўлишга сабаб бўлади, дейилади.

Таҳорат олишни, овқат еб-ичишни ва ҳар қандай бир яхши ишни бошлаётганда бисмиллоҳирроҳманирроҳим сўзлаш ҳам суннатдир.

 “Барча илоҳий китобларнинг калити,  Бисмиллоҳирроҳмонирраҳим-дир.” Мусулмон бир киши ҳар қандай бир ижобий ва яхши ишини Басмала – Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим дейиш билан бошлайди. Бу мусулмоннинг адабидан далолатдир. Шу сабабдан ҳар доим ижобий, хайрли ва яхши ишларни Басмала билан бошлаш лозим! Лавҳи маҳфузда биринчи жойда Басмала ёзиб қўйилган. Одам алейҳиссаломга илк дафа келган ёзув ҳам Басмаладир. Мусулмонлар Басмала ёрдамида Сиротдан ўтадилар. Жаннатга даъватноманинг имзоси Басмаладир.

Басмаланинг маъносини эса Ислом олимлари тубандагича изоҳлайдилар: “Ҳар бир мавжуд бўлганга, уни яратиш ва борлиқда турдириш, йўқ бўлишдан қўриқлаш билан яхшилик этган Оллоҳу таолонинг ёрдами билан шу ишни бошламоқдаман. Орифлар, Уни илоҳ ўлароқ таниди. Олимлар, Унинг марҳамати билан ризққа эришди. Гуноҳкорлар, Унинг раҳмати билан жаҳаннамдан қутилди.”

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики,“Басмала билан бошланмаган ҳар қандай муҳим иш чала қолади.”

“Уйга кирганингизда шайтон ҳам сиз билан бирга киришга уринади. Бироқ, уйга кираётганингизда Басмала айтсангиз, шайтон,”(бу уйга  киришнинг иложи йўқ экан ), деб қайтиб кетади.”

“Ишини Басмала билан бошлаганни Оллоҳу таоло бағишлайди-кечиради.”

“Устоз бирор ўқувчи болага Басмала ўргатса ва у бола ҳам Басмалани қайтарса, Оллоҳу таоло ўша боланинг ота-онаси ва устозининг Жаҳаннамга кирмасликлари учун далил ёздиради.”

Абдуллоҳ ибни Аббосдан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ ҳазратлари, “Қуръони каримга ҳурмат кўрсатиш, Аъузу ўқиш билан бошланади ва Қуръони каримнинг калити эса Басмаладир,” дея марҳамат қилганлар.

4. Мустаҳоб. Буни бошқача мандуб, одоб ҳам деб аташади. Мустаҳоб, суннати ғайри муаккада ҳукмидадир. Пайғамбар ҳазратларининг умрида бир марта бўлса ҳам адо этганлари, яхши кўрганлари  хусуслар, Ҳазрати Пайғамбар яхши кўриб ёқтирган нарса ва амаллар Мустаҳоб амаллар деб аталади. Масалан, янги дунёга келган гўдакка еттинчи куни исм берилиши, янги туғилган ўғил ва қиз болалар учун ақиқа хайвони сўйиш маросими; чиройли кийиниш; ёқимли ҳидли нарсалар суртиниш каби хусуслар мустаҳоб амал(ибодат)лардир. Саналган мустаҳоблар адо қилинса савоби кўп бўлади. Борди-ю булар адо этилмаса, зарари бўлмайди. Мустаҳоб ибодатлар бажарилмагани учун азоб берилмайди, шафоатга таъсири бўлмайди.

5. Макруҳ. Оллоҳу таоло ва Муҳаммад алейҳиссаллам ёқтирмаган нарсаларга Макруҳ дейилади. Макруҳ бўлган нарсалар қилинса ибодатларнинг савобини кетказади.

Маҳруҳлар ҳам икки турлидир. Улар, 1. Тоҳриман макруҳ; 2. Танзиҳон макруҳдир.

Тоҳриман макруҳ, вожибни тарк этиш бўлиб, ҳаромга яқин макруҳлардир. Бундай макруҳларга йўл қўйиш гуноҳга сабаб бўлиб, азоб берилишини юзага келтиради. Масалан, Қуёш туғаётган ва ботаётганда, у тик тепада бўлган вақтларда намоз ўқиш тоҳриман макруҳга мисол бўлади. Бундай макруҳларга атайлаб йўл қўйганлар гуноҳкор бўладилар ва жаҳаннамда азоб чекадилар. Намознинг вожибларини тарк этган ва намозда тоҳриман макруҳларга йўл қўйган киши ўша намозини иода этиши вожибдир. Агар бу макруҳларни унутиш оқибатида содир этган бўлса, намозни саждаи саҳв этиш билан тугатиш лозим бўлади.

Танзиҳон макруҳ, мубоҳ, яъни ҳалол бўлган ишларга яқин бўлган, ёки қилинмаслиги, қилинишидан кўра яхши бўлган ишлардир. Масалан, ғайри муаккада суннатларни ёки мустаҳобларни бажармаслик танзиҳон макруҳлардир.

6. Муфсид. Динимизда машҳур бўлган бирор ишни ёки бошланган бирор ибодатни бузган нарсаларга Муфсид3 дейилади. Иймонни, намозни, никоҳни, закотни, савдо-сотиқни бузиш кабилар муфсидлардир. Масалан, Оллоҳни ва китобни сўкиш куфр бўлади ва иймонни бузади. Намознинг ичида кулиш, таҳоратни ва намознинг ўзини ҳам бузади. Рўза тутган кишининг билган ҳолда еб-ичиши рўзани бузади.

В) Намоз ўқиш. Мусулмоннинг бу вазифаси ҳам аслида буюк бир ибодатдир. Шу билан бирга намоз, намоз ўқиш мусулмон учун алоҳида энг муҳим фарз вазифадир. Шунинг учун бу вазифани алоҳида бир бўлим шаклида тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Оллоҳу таоло Намоз ўқишни, Қуръони каримда, “Намоз ўқиш, Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, Унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир). Сизни васат(ўрта, адолатли, тўғри йўлда бўлган) бир миллат(уммат) қилдик” (Бақара, 143) каби баҳолайди ва ҳеч бир жон ўз кучидан ташқари ибодату амаллар қилишга буюрилмаслиги ҳақида эса, “Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар  – Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз -Улар жаннат эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар” (Аъроф – 7, 42), каби марҳамат буюрилади.

Энг аввал қилинадиган иш:

Раббимизнинг амрини олдин олсин киши,

Аввал намоз, сўнгра қилсин бошқа ишини. 

Намозга тўсиқ бўлган иш:

Намозга тўсиқ ишнинг, фойдаси, хайри бўлмас,

Мўмин вақтида ўқир, ҳеч қазога қолдирмас.

Намоз ва жамоат:

Намоз ўқиган кўрсатар, Мавлога итоатини!

Фазилату ажрин билган, қолдирмас жамоатини!

Намоз:

Воситамас, мақсаддир, Исломнинг биносидир,

Кўзимизнинг нуридир, дилларнинг жилосидир.

Ислом дини буюклари демишларки, “Намоз ҳаётдир. Намоз ва нафас айни нарсалардир. Киши нафас олаётган бўлса, намоз ўқий олади. У нафас олмаётган бўлса, намоз ҳам ўқий олмайди, албатта!”

Намозга аҳамият беринг!

Намозга аҳамият бериб, тўғри дуруст ўқинг,

Ундай бундай ўқишдан уялиб, ташвишланинг.

Илоҳий ризолик.

Тўғри ўқилган намоз кишини динга боғлар,

Ёмонликни ман этиб, Ҳақнинг ризосин олар.

Энг афзал амал.

Намозни тўғри ўқиш, кўп буюк савоб бўлар,

Мункар ва Накир учун энг афзал жавоб бўлар.

Дуо қабул бўлмайди.

Намоз ўқимаган кишининг қабул бўлмас дуоси,

Қанча қилмасин яхши ишлар, оқормас қалб қораси.

Ихлос ва намоз:

Ихлосла намоз ўқисанг, эришарсан кўп неъматга,

Ташвишларга учрамай, учиб ўтарсан Жаннатга.

Чексиз бахтлилик:

Қутилиш енгиллашар, саждага тегса бошлар,

Чунки чексиз бахтлилик, фақат намозла бошлар.

Намозсиз Ислом бўлмас.

Тиргаксиз бино бўлмас, тиргак бўлса йиқилмас,

Намоз динда тиргакдир, намозсиз Ислом бўлмас.

Эккан йиғажакдир.

Ажал шарбатини барча бирдай ичажакдир

Излаган топади, эккан ҳосил йиғажакдир.

Қалбнинг шифоси.

Намоз қалбга шифодир, мазлум кўнглун шод этар,

Тўғри ўқилган намоз, ёмонликни барбод этар.

Илмиҳол ва намоз:

Илмиҳолни ўрганиб, динимизни билайлик,

Намозни тўғри ўқиб, қалбдан зангни силайлик.

Намоз мўминнинг меърожидир. Мўминни мўмин бўлмаганлардан ажратадиган муҳим аломат ва фарқ унинг намоз ибодатидир.  Намоз мўмин учун энг муҳим фарз ибодатлардан биридир. Шунинг учун намоз ўқишга ва намоз ибодатига ҳар бир мусулмон алоҳида аҳамият бериши ва уни лозими каби адо этиши шарт. Шу сабабдан намоз ибодатининг қандай адо этилишини, унинг ўқилишини алоҳида кўрсатамиз.

Намоз мўминнинг меърожи дейилди, демак мусулмон намоз ўқишга турар экан, у ўзини Оллоҳу таолонинг ҳузурида сингари ҳис этиши  лозим бўлади. Бунинг учун ҳаммасидан аввал мусулмон киши тоза бўлиши, яъни мусулмоннинг кийимининг, танаси – баданининг ёки намоз ўқиладиган жойининг бирор жойида нотоза(намозни бузадиган нотоза)лик бўлмаслиги шарт. Мўминнинг намоз  ўқиши учун тазоланиши, унинг таҳорат олиши билан амалга оширилади. “Таҳорат”  сўзининг ўзбекчадаги маъноси ҳам тозалик демакдир. Пайғамбар ҳазратлари (соллаллоҳу алейҳи ва ссалам) “Намознинг калити тозалик, бошланиши такбир, тамомланиши эса салом”дир каби марҳамат қилганлардир.

Таҳоратланиш – таҳорат олиш. – 33

Таҳоратланиш, таҳорат олиш, тозаланиш асосан икки турли бўлади:

1. Нажосатдан таҳорат; 2. Ҳодасдан таҳоратдир.

1. Нажосатдан таҳорат, Намоз ўқидийдиган кишининг баданида, кийимида ёки намоз ўқиладиган жойда шаръан ножинс(нотоза) ҳисобланган бирор модда, нарса бор бўлса, баданни, кийимни, намоз жойини ана ўша нотозаликдан тозалашдир.

Нотоза модда(нарса)ларнинг баъзилари аслидан нотозадир. Баъзилари эса, асли эътибори билан тоза бўлиб, нотоза нарсаларнинг аралашиши ёки тегиши оқибатида нотоза бўлиб қолгандирлар. Бунга мисол, масалан, идрор(сийдик) кийимга тегиши натижасида кийим нотоза(бенамоз) бўлиб қолади. Идрор аслида ўзи нотозадир. Кийим эса, аслида тоза бўлиб, идирор тегиши, сачраши оқибатида нотоза бўлиб қолгандир. Намоз ўқийдиган мусулмоннинг эса, кийими ҳам, бадани ҳам тоза бўлиши шарт. Шунинг учун намоз ўқилишига туришдан аввал мусулмоннинг кийими тозаланган, ўзи эса таҳоратли бўлиши лозим. Ана шундай тозаланиш нажосатдан таҳорат деб аталади.

2. Ҳодасдан таҳорат. Ҳодас, баъзи ибодатларнинг қилинишига диний жиҳатдан маний бўлган ҳукмий бир нотозаликдир. Масалан, таҳоратсизлик, таҳорат синган бир хол, жунублик(жинсий алоқадан кейинги вазиятда бўлиш), ҳайз ҳолати ва нифос каби ҳоллар каби … Ҳодасдан таҳорат эса, ана шундай ҳодас ҳолатдан тозалинишдир. Бу ғусл таҳорати ёки таҳорат олиш йўли билан амалга оширилади.

Таҳорат олиш. Таҳорат олишининг фарзлари тўрттадир.

1. Юзни ювиш. 2. Қўлларини тирсакларгача ювиш. 3. Бошнинг тўртдан бирини масҳ қилиш(ҳўллаш). 4.Оёқларни тўпиклари билан бирга ювиш.

Таҳорат олишнинг суннатлари:

1. Таҳорат олишга ният;

2. Таҳоратни аузу басмала билан бошлаш;

3. Таҳоратни бошлашдан олдин қўлларни билаклар билан бирга ювиш;

4. Тишларни мисвоқ(тиш шеткаси билан ҳам тозаласа бўлади) билан тозалаш. Мисвоқ ва тиш шеткаси бўлмаса, бармоқлар билан тозалаш;

5. Таҳорат аъзоларини кетма-кет узлуксиз ювиш;

6. Ювилган аъзоларни сийпалаш;

7. Оғизга уч марта сув олиш;

8. Рўза бўлмаган вақтларда оғизни чайқаш;

9. Бурунга уч марта сув бериш ва чап қўл билан бурун қоқиш;

10. Ювиладиган аъзоларнинг барчасини уч мартадан ювиш;

11. Таҳоратда жуфт аъзоларни(қўл, оёқ каби) ювишда ўнгидан бошлаш;

12. Қўллар ва оёқларни ювганда бармоқлар учларидан бошлаш;

13. Соқоли борларнинг соқолларини ҳўллашлари;

14. Бармоқларда узук бўлганида, уларни айлантириш йўли билан уларнинг остиларига сув киришини таъминлаш;

15. Қулоқларни масҳ этиш;

16. Бўйинни масҳ этиш;

17. Бошнинг ҳамма жойини масҳ этиш;

18. Бармоқларнинг ораларини ҳўллаш.

Таҳорат олишнинг макруҳлари.

1.Юзга сувни чачратиб отиш;

2. Таҳорат оладиган сувга уфлаш;

3. Аъзоларни учдан кам ёки кўп ювиш;

4. Оғизни ғарғара этиб чақаётганида бўғизга сув кетказиш;

5. Тоза бўлмаган бирор нотоза жойда таҳорат олиш;

6. Таҳорат олаётганда кўзни юмиш ёки уни катта очиш;

7. Чапдан бошлаш;

8. Ўнг қўл билан бурун қоқиш;

9.Чап қўл билан оғизга ёки бурунга сув бериш;

10. Қуёшда қолиб исинган сув билан таҳорат олиш;

11. Таҳорат олаётганида сўзлашиш;

Таҳорат олишнинг адаблари.

1. Таҳорат олаётганида бошқа бирисидан ёрдам сўрамаслик;

2. Таҳорат олаётганида сувнинг сачрамаслигига диққат қилиш;

3. Таҳорат олаётганда қиблага қараб йўналиш олиш;

4. Лозим бўлмаганида сўзламаслик;

5. Ниятни тилда сўзлаш;

6. Ҳар бир аъзони ювганда яхшилаб ишқаш;

7. Таҳорат дуоларини ўқиш;

8. Ҳар бир аъзоларни ювишда басмалани сўзлаш;

9. Қулоқни масҳ этаёганда чиначоқнинг учлари билан қулоқ тешикларини масҳ этиш;

10. Бурунга ва оғизга сувни ўнг қўл билан олиш;

11. Чап қўл билан бурун  қоқиш(шимгириш);

12. Узрли бўлмаган кишининг намоз вақтидан аввал таҳорат олиши;

13. Таҳорат олиниб бўлганидан сўнгра қиблага қараб тикка турган ҳолда калимаи шаҳодат келтириш ва дуо этиб бироз сув ичиш;

Таҳоратни бузадиган нарсалар.

1. Вужуднинг ҳар қандай бир жойидан қон, иринг ёки сув чиқиши;

2. Оғиз тўла қусиш;

3. Тупурилганда тупурикнинг ярими ёки ундан кўпроғининг қон бўлиши;

4. Кичик ёки катта таҳорат ушатиш;

5. Ел чиқариш;

6. Хушдан кетиш ёки маст бўлиш;

7. Намоз ўқиётганида ёнидаги киши эшитадиган овозда кулиш;

8. Ухлаб қолиш;

9. Таяммум қилган кишининг таҳорат ола оладиган сувга етишиши.

Таҳоратсиз нималар қилинмайди?

1.Намоз ўқилмайди;

2. Қуръони каримга, Қуръони каримнинг бирор оятига қўл текизилмайди;

3. Кабаъи муаззам тавоб қилинмайди. Буларни қилиш ҳаромдир.

Таҳорати бўлмаган киши фақат Қуръони каримни ёддан ўқиши мумкин.

Таяммум.

Сув топиш қийин бўлган жойларда таҳорат ёки ғусл ўрнида тупроқ воситасида қилинадиган таҳорат ёки ғусл олиш усулидир. Бу ният қилинганидан сўнгра тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага қўлларни суртиб юзларни ювиш-ишқалаш  билан бажарилади.

Таяммумнинг шартлари.

1. Сув топиш мумкин бўлмаслги;

2. Етарли миқдорда сувнинг бўлмаслиги;

3. Сувга бориш йўлида бир таҳлика(хавф)нинг бўлиши;

4.Сувнинг жуда узоқларда бўлиши;

5. Сувни ишлатишнинг имкони бўлмаслиги;

6. Сувнинг фақат ичишгагина етарлиги;

7. Касал бўлиб қолишдан қўрқиш ҳоли ёки касаллигининг ёмонлашиш хавфи борлиги.

Таяммумнинг фарзлари иккитадир:

1. Таяммумга ният қилиш;

2. Таяммум олиш, яъни қўлларни тупроққа ёки тупроқ жинсидаги бир нарсага икки марта уриб биринчи уришда юзни, иккинчи уришда қўлларни масҳ этишдир.

Таяммумнинг суннатлари:

1. Басмала ўқиш.

2. Навбатга риоя этиш.

3. Қилинадиган ишларни бирин кетин-қилиш.

4. Бармоқлар орасини очиқ тутиш.

5. Тупроққа урилаётганида қўлларни аввал илгари ва сўнгра орқага суриб олиш.

6. Қўлларни тупроқдан олганда улар жуда чангли бўлсалар, қўлларни бир-бирига уриб, улардаги чангларни бироз озайтириш.

Таяммум қандай олинади?

Кийимлар тирсакгача тирилади ва басмала айтилади. Нима учун, қандай сабабга кўра таяммум олиниши лозим бўлса, ўшанга ният қилинади. Бармоқлар ораси очиқ бир шаклда тоза тупроққа ёки тупроқ жинсидаги бир нарсага бир марта урилиб, қўлларнинг ичи билан юз бутунлай масҳ қилинади. Такрор қўлларни тупроққа уриб энди чап қўлнинг ичи билан ўнг қўл тирсакгача, ўнг қўлнинг ичи билан чап қўл тирсакларгача масҳ қилинади. Ва шундай қилиб таяммум олинган бўлади.

Таяммум олишни бузадиган нарсалар:

1.Таҳорат ва ғуслни бузадиган нарсалар таяммумни ҳам бузадилар.

2. Таҳорат ёки ғусл олиш учун етарли сув мавжуд бўлса ва бу сувни ишлатиш мумкин бўлса, таяммум дарҳол бузилади.

3. Бирор яра ёки бошқа бир узри сабабли  вужудига сув текгиза олмаганлигидан таяммум олган кишининг ўша узри қолмаса, масалан, яраси тузалса таяммум бузилади.

Ғусл таҳорати.

Қуръони каримнинг Моида сураси 6-ояти каримаси мазмунида, “Агар жунуб бўлсангиз, чўмилингиз!” каби марҳамат буюрилади.

Вужуд(бадан)нинг ҳеч бир қуруқ жойини қолдирмасдан ювиниш, чўмилиш ғусл ёки ғусл олиш дейилади.

Ғусл олишни шарт этадиган ҳоллар:

1.Уйқуда ёки уёниқ вазиятда эркак ёки аёлнинг таносул аъзоларидан шаҳват билан маний отилиб чиқиши.

2. Аёл ва эркакнинг жинсий алоқада бўлиши.

3. Хотин-қизларда ойликлари ҳолатининг тугаши. Хотин-қизларнинг ойликлари тугаганидан сўнгра ғусл олишлари фарздир. Чунки ўшандай ғусл олинмаса, намоз ва Қуръони карим ўқиш мумкин бўлмайди, Каъба тавоб қилинмайди ва масжитларга кирилмайди.

Ғуслнинг фарзлари:

1. Мазмаза қилиш, яъни оғизга анчагина сув олиб бўғозгача чайқалаш.

2. Интиншоқ, яъни буруннинг охиригача сув кетгазиб, уни ювиш.

3. Баданни бутун бўйи басти билан тўла ювиш.

Ғуслнинг суннатлари:

1. Ғуслни басмала билан бошлаш.

2. Ғуслга ният қилиш.

3. Баданда бўлган барча нотозаликларни яхшилаб ювиш.

4. Ғусл қилишдан олдин таҳорат олиш.

5. Таҳоратдан сўнгра аввал бошга, ундан кейин навбат билан ўнг ва чап елкага уч мартадан сув қуйиб ювиш.

6. Ҳар сафар ювишда сувни баданнинг ҳамма жойига теккизиш.

7. Сув қуйилганида баданни сийпаш-ишқалаш.

8. Аврат жойларнинг очиқ бўлмаслигини сақлаш.

9. Оёқ турган жойда сув йиғилиб қолаётган бўлса, оёқларни кейин алоҳида ювиш.

Ғуслнинг макруҳлари:

1.Таҳоратда макруҳ бўлганлар ғуслда ҳам макруҳдирлар.

2. Қўл ва оғизни ювмасдан бирор нарса еб-ичиш.

Ғусл олинаётганда нималарга диққат этилиши шарт?

1. Баданнинг сув тегиши қийин бўлган жойлар: киндик чуқури, қулоқларнинг ич қисмлари, қўлтиқ остилари, сирға тақиладиган қулоқ тешиклари, мўйлав, соч ва соқол тиблари қуруқ қолмаслиги учун уларнинг яхшилаб ювилишига.

2. Ёлонғоч ҳолатда қиблага қараб турилмасликка;

3. Зарурат бўлмаганида гаплашмасликка;

4. Тирноқлардаги ва лаплардаги бўёқлар таҳоратга ва ғуслга ҳалақит берадиган нарсалардир. Шу сабабдан тирноқлар ва лаплар бўёлган бўлмаслигига диққат этилиши шартдир.

Н А М О З.

Намознинг турлари:

1. Фарз намозлар, 2. Вожиб намозлар ва 3. Нофила намозлар мавжуддир.

Фарз намозлар.

Ақли нормал бўлиб, балоғатга етишган ҳар бир эркак ва хотин-қиз мусулмоннинг ҳар куни беш вақт намоз ўқиши фарз-и айндир.

Фарз-и айн: ёши етишган ҳар бир эркак ва хотин-қиз мусулмонга фарз қилинган намозлардир. Мусулмоннинг ҳар куни беш вақт намоз ва жума намозини ўқиши фарз-и айндир.

Фарз-и кифоя: Мусулмонлардан баъзиларининг ўқиши билан бошқаларининг у намозни ўқишдан озод бўлишлар-и, масалан, жаноза намози фарз-и кифоя намоздир.

Вожиб намозлар:

1. Витр намози,

2. Рамазон байрами намози,

3. Қурбон байрами намози, вожиб намозларидир.

Нофила намозлар: Таровиҳ намози, истиҳора намози, тасбиҳ намози, таҳажжуд намози, тавба намози, ҳожат намози, қуёш ва ой тутилишида ўқиладиган намозлар каби намозлар нофила намозларидир.

Намознинг фарзлари:

Намознинг фарзлари ўн иккитадир. Улардан олтитаси намоз бошламасидан аввал бажариладиган (намоздан ташқаридаги) фарзлардир. Булар бошқача намознинг шартлари деб аталади. Қолган олтитаси намознинг ичида бажариладиган фарзлар бўлиб, буларга намознинг рукнлари дейилади. Намоз кераги каби адо этилиши учун ҳар бир намоз ўқилганида бу ўн икки фарзлар лозим бўлгани каби бажарилиши шартдир, фарздир.

Намознинг шартлари(улар олтитадир):

1. Ҳодасдан таҳорат.

Юқорироқда айтилгани каби намоз ўқишга турадиган киши(муссул мон)нинг турли хил нотозаликлардан тозаланишидир. Таҳорати бўлмаган лар  таҳорат олади, ғусл олиниши лозим бўлганлар ғусл таҳорати олиши керак бўлади.

2. Нажосатдан таҳорат.

Бу таҳорат ҳақида ҳам юқорида айтиб ўтилди. Намозга турадиган мусулмоннинг баданида, кийимида ва намоз ўқийдиган жойида бўлган нотозаликлар тозаланиши, яъни нажосатдан таҳорат олиниши керакдир.

3. Сатр-и аврат.

Намозга турадиган мусулмоннинг ёпиқ туриши лозим бўлган жойларининг ёпиқ бўлиши. Масалан, эркакларда баданнинг киндикдан бошлаб оёқ ошиқларигача, хотин-қизларда қўллар билак ошиқларигача, юз ва оёқнинг тўпиқдан паст қисмидан бошқа ҳамма жойлари сатр-и авратдир. Мусулмон намозга турганида ана ўша сатр-и аврат тўла ёпиқ бўлиши шартдир.

4. Истиқболи Қибла (Намоз ўқишга турилганда Қиблага қараб  йўна-лиш  олиш).

Намоз ўқийдиган киши(мусулмон)нинг Қиблага қараб йўналиши бу Истиқболи Қибладир.

5. Вақт(намоз ўқиладиган вақтлар).

Фарз бўлган беш вақт намозлар, Жума намози, байрам намозлари, витр намози ва таровиҳ намозлари ўқиладиган вақт учун куннинг маълум вақт оралиқлари белгилаб қўйилгандир. Намоз ўқийдиган киши ўша вақтларнинг кириш ва тугаш онларини билиши шарт. Ана шулар вақт, яъни намоз вақтлари дейилади. Намоз вақти кирганидан сўнгра, ўша вақтнинг намозини ўқиш фарз ҳукмига киради.

6. Ният(намоз ўқишга ният қилиш).

Қайси вақт намозини ўқиш вақти кирса, ўша намозни ўқишни қалбдан ният қилиш – исташдир, яъни овоз чиқармай ниятни дилдан кечиришдир. Ниятни тилда айтиш ҳам жоиздир, деганлар бор.

Намознинг рукнлари-намознинг ичидаги шартлари(бу ҳам олтитадир ).

1. Ифтитоҳ такбири:

Намоз “Оллоҳу акбар” сўзларини сўзлаш билан бошланади. Ана шу икки сўздан иборат жумлани сўзлаш ифтитоҳ такбири, ифтитоҳ такбирини олишдир.

2. Қиём:

Бу сўз ўзбек тилида тикка туриш, ўтирган жойдан туриш маъноларини беради. Ибодатда намоз ўқиш учун қиблага қараб тик туриш қиёмдир.

3. Қироат:

Намоз ўқимоқчи бўлган кишининг фақат ўзи эшитадиган паст овозда   Қуръони карим оятларидан бир миқдор ўқиши Қироатдир.

4. Руку:

Руку, ўзбек тилида эгилиш маъносига келади. Намозда эса, Ҳовучнинг ичлари билан тиззаларни ушлаб, вужуднинг белдан бошлаб эгилишидир. Хотин-қизлар қўлларини тиззаларига енгилгина текизиб, озгина эгиладилар.

5. Сажда. Саждага рукудан такрор тик турилганидан сўнгра кетилади ва у вақт навбат билан шулар қилинади: 1. Ўнгдан бошлаб тиззалар; 2. Қўллар(аввал ўнг қўл ва иккинчи чап қўл); 3. Бурун ва пешона ерга текизилади ва шу билан сажда қилинган бўлади.

6. Қаъда-и охира:

Намозни тугатишдаги, намозда охирги ўтиришга Қаъда-и охира дейилади. Яъни намоз ўқишнинг охирида “Аттоҳийёту”ни ўқишга кетадиган вақтча ўтиришдир.

Беш вақт намозларнинг исмлари:

Бомдот намози, эрталаб тонгда бошланадиган,

Пешин намози, қуёш тепадан оғиши билан бошланадиган,

Аср намози, соялар уларнинг эгалари бўйича узайганида бошланадиган,

Шом намози, қуёш ботганида бошланадиган,

Хуфтон намози, уфқдаги оқлик тугаши билан бошланадиган каби исмланган кунда беш марта ўқиладиган намозларга “Беш вақт намоз”лари деб аталади.

1. Бомдод намози, икки ракаъат фарз ва икки ракаъат суннат шаклида ўқилади. Бу намознинг – бомдод намозининг  кириш вақти: фажрнинг туғишидан, яъни шарқий уфқда оқоришнинг бошланишидир. Ана шу вақтдан бошлаб қуёш туғишигача бўлган вақт ичида бомдод намози ўқилса соҳиҳ бўлади. Барча намозлар,  уларнинг вақтлари кирганидан сўнгра ҳеч кечиктирмай дарҳол ўқилса савоби буюк бўлади.

2. Пешин намози, тўрт ракаъат биринчи суннат ва 4 ракаъат фарз, яна икки ракаъат иккинчи суннат шаклида ўқилади. Унинг кириш ва битиш вақти қуёш тик тепадан оғиши, яъни соялар энг қисқариб, яна узая бошлаши билан бошланади ва аср намозининг вақти кириши билан тугайди.

3. Аср намози, Тўрт ракаъат фарздан иборат бўлиб, пешин намоз вақти битганидан аср намозини ўқиш вақти кирган ҳисобланади ва шом намози вақтининг кириши билан аср намози вақти тугаган бўлади.

Аср намози вақти, Имоми Абу Юсуф ва Имоми Муҳаммадларга кўра, жисмларнинг сояси, уларнинг бўйларича узайганидан бошланади ва қуёш ботганича давом этади. Бироқ бу ерда бир истисно бор, қуёш ботиш олдида уфқ сарғайганидан сўнгра, яъни қуёш уфқ чизиғига бир найза узунлигича яқинлашганидан кейин аср намозини ўқиш ҳаромдир. Аммо бирор узр билан бу вақтгача аср намозини ўқий олмаган киши, намозни қазога қолдирмаслик учун бу вақтда ҳам асрни ўқиса жоиздир.

4. Шом намози, уч ракаъат фарз ва икки ракаъат суннат шаклида ўқилади. Намоз вақти қуёшнинг ботишидан бошланади. Жуғрофик минтақаларда қуёшнинг ботиш вақти фарқли бўлишларидан шом намозлари ҳар хил ўлка -ларда турли вақтларда бошланишлари мумкин. Уфқ қизариши тугаши билан  Шом намозининг вақти ҳам тугаган бўлади.

5. Хуфтон намози, тўрт ракаъат фарз ва икки ракаъат суннатдир. Витри вожиб намози ҳам одатда уч ракаъат бўлиб, хуфтоннинг суннатидан сўнгра дарҳол ўқилади. Аслида Витр намозини хуфтондан сўнгра эрталаб(фажр) гача кечанинг исталган вақтида ўқиса бўлаверади. Олимларнинг кўпчилиги витри вожибни кечаси уйқудан уйғониб ўқилса савоби катта бўлиши ҳақида сўзлайдилар.

Хуфтон намозининг вақти шом намозининг вақти битишидан бошланади ва фожрнинг оқоришигача давом қилади. Имоми аъзам Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алейҳ)га кўра, Хуфтон намозининг вақти осмондаги оқлик йўқ бўлганидан бошланади. Аср намози вақтини тушунтирилганда исмлари тилга олинган икки имомга кўра, хуфтон намозини, унинг вақти кирганидан ярим соат сўнгра ўқилса, тўртала имомларга кўра ҳам хуфтон  намози вақтида ўқилган бўлади.

Намоз ўқилиши таҳриман макруҳ, яъни ҳаром бўлган учта вақт бордир. Бу уч вақтда бошланган фарз намозлари соҳиҳ бўлмайди. Бу вақтлар қуёш туғаётган вақт, у ботаётган вақт ва қуёш тик тепада бўлган вақтлардир. Мазкур уч вақтда жаноза намози ўқиш, сажда-и тиловат ва сажда-и саҳв қилиш ҳам жоиз эмасдир. Қуёш ботаётганида ўша куннинг узрли кечитирилган аср намози ўқилиши мумкин.

Нофила намозлари ўқилиши макруҳ бўлган вақтлар эса, иккитадир.

1. Бомдод намозининг фарзи ўқилганидан сўнгра қуёш туғишигача нофила намози ўқилмайди.

2. Асрнинг фарзи ўқилганидан сўнгра, шомнинг фарзи вақти кирганигача нофила намози ўқилмайди.

Жумъа намози, тўрт ракаъат илк суннат, 2 ракаъат фарз ва тўрт ракаъат иккинчи суннат каби ўқилади. Жумъа намози жумъа куни пешин намози вақтида жамоат билан ўқилади.

Муқаддас китобимиз Қуръони каримда, Оллоҳу таоло, “Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон ўқилса), дарҳол Оллоҳнинг зикрига боринглар ва савдо – сотиқни тўхтатинглар! Агар билсаларингиз, мана шу (яъни Оллоҳнинг зикрига – Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир. Энди қачон намоз адо қилингач ҳар ерга  тарқалиб, Оллоҳнинг фазлу марҳаматидан(ризқу рўз) истайверинглар. Оллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар,” (“Жума” сураси 9-10 оятлар), каби марҳамат буюради.

Эслатма 1. Намозда учрайдиган баъзи атамаларнинг ўзбек тилидаги маънолари қуйида келтирилади:

1. Салот, ўзбекчада “намоз” деган маънога келади. Бошқача, дуо ҳам деса бўлади.

2. Такбир, “Оллоҳу акбар” дейишдир, “Оллоҳу акбар” жумласининг исми Такбирдир.

3. Қиём, тик туришдир.

4. Қироат, Қуръони каримдан англаган ҳолда бир қанча сатрлар ёки оят ўқишдир.

5. Руку, Намозда қиёмдан сўнгра эгилиш деганидир.

6. Қавма, руку ҳолатидан тўғриланиб, бир марта “Субҳонараббиял азиийм” дейишга кетадиган вақт давомида тик туришдир.

7. Сажда, Намоз ўқилаётганида юзимизни, қўлларимиз, оёқларимиз ва тиззаларимизни биргаликда ерга қўйишдир.

8. Жалса, икки сажда орасида бир марта “Субҳонараббиял азиим”  дейишга кетадиган вақтча ўтириш, деганидир.

9. Қаъда, намозда “Аттаҳийёту”ни ўқиш учун ўтиришдир.

10. Қаъда-и охира, ҳар бир намознинг битишида охирги ўтиришдир, яъни охирги Қаъдадир.

11. Ракаъат, ҳар бир вақт намози ва бошқа хил намозларнинг бўлимларидан бири,  уларнинг ҳар бирида Қиём, Руку ва Саждалар қилинади.

 

Намоз ва уни ўқиш-адо этиш тартиби.

Масалан, икки ракаъат бомдод намози фарзини ўқиш тартибини тўласинча қуйида келтирамиз. Беш вақт намозларининг қолганларида ҳам тўрт ракаъат фарз ва суннат намозларининг  биринчи икки ракаъати айни шаклда адо этиладилар.

1.  Тоза бир намоз жойи танланади ёки тоза бир жойга жойнамоз тўшалади, унинг устида таҳорат олинган ҳолда, тоза кийимларда қибла йўналишига қараб тик турилади. Оёқлар ораси тахминан тўрт бармоқ кенглигида тутилади. Қўллар ён томонларда эркин осилган бўлади.

2. “Аузубиллоҳиминашшайтонрражиим, бисмиллоҳирраҳмонирроҳим” дейилади. 3. Намоз ўқишга ният қилинади: “Оллоҳ ризоси учун бугунги икки ракаъат бомдод намозининг фарзини ўқишга ният қилдим ва Қиблам бўлган Каъбага йўналдим(жамоат билан намоз ўқилаётган бўлинса, ҳозир бўлган имомга уйдим-эргашдим), дейилади” ва шундай қилиб, бомдоднинг икки ракаъат фарз намозини ўқишга ният қилинган бўлади. Шу билан ифтитоҳ такбирини олишга тайёр бўлган бўлинади.

4. Эр киши икки кафтларини қиблага қаратган шаклда бош бармоқларини қулоқлар учлари(қулоқларнинг юмшоқ қисмлари)га қадар келтиради (хотин-қизлар ҳам кафтларини қиблага очиб, қўлларини кўксига келтирадилар) ва намозга турган киши ўзи эшитадиган  овозда “Оллоҳу акбар” дейилишининг сўнггида қўлларини киндик остида, ўнг қўлнинг чиначоқ ва бош бармоқлари билан чап қўлнинг билаги ушланган шаклда боғлайди. Хотин-қизлар эса, қўлларини кўкрак қафаси устида ўнг қўл бармоқлари чап қўл бармоқлари устига қўйишиб боғлайдилар.

5. Кўрсатилган тўрт қисм давомида ва бундан сўнгра намоз ичидаги вақт давомида дунё сўзларини сўзлаш, еб-ичиш, кулиш каби ҳаракатлар жоиз эмас, ҳаромдир. Кўзлар олдинда саждада пешона қўйиладиган жойга қараган бўлади.

6. “Субҳонакаллаҳуумма ва биҳамдук ватаборакасмук ва таоло жаддук ва лоилоҳа ғайрук” каби сўзланадиган дуо ўқилади.

7. Энди Аузу ва басмалалар айтилиб, аввал Фотиҳо сураси ва унинг орқасидан бирорта замми сура деб аталадиган сура ёки Қуръони каримдан оятлар ўқилади. Бу ўқиладиган замми сура ёки оятлар ракаъатларга кўра бошқа-бошқа бўлишлари мумкин. Аммо намознинг ҳар бир ракаъти Фотиҳо сурасини ўқиш билан бошланади. Ана шундай қилиб, Қиём (тик туриш) ва қироат(Қуръони каримдан ўқиш) тамомланган бўлади.

8. Энди “Оллоҳу акбар” дейилиб, рукуга эгилади ва рукуда, яъни эгилган ҳолатда уч марта “Субҳона раббиял азиим” дейилганидан сўнгра, “Самиъаллоҳу лиман ҳами-доҳ” калималари сўзланиб гавда қайтадан туппа –тўғри тикланади(намоз жамоат билан ўқилаётган бўлса, бу сўзларни имом такрорлайди, жамоат уларни сўзламайди), шимлар тортилмайди, кўзлар сажда қилинадиган жойга қарашда давом қилади ва гавда роса тик  ростланганидан сўнгра “Раббона лакал ҳамд,” дейилиб, тўғри  саждага кетилади. Саждада ҳам юқорида айтилгани каби гавда сажда вазиятида ростланади ва сажда ҳолатида уч марта “Субҳона раббиял Аъло,” дейилади ва “Оллоҳу акбар,” деяроқ бош кўтарилиб ўтирилади, ўтирган ҳолда бир миқдор вақт ҳаракатсиз қолинади ва ўтирган ҳолида “Оллоҳу акбар,” дейилиб, иккинчи саждага кетилади. Бу саждада ҳам уч марта “Субҳона раббиял Аъло,” дейилиб иккинчи ракаъатга тик турилади ва гавда ростланади.

9. Энди бу ракаъатда(бизнинг мисолимизда бомдод намози фарзининг 2-ракаътида) Аузу айтилмасдан фақат басмалла айтилиб, Фотиҳо сураси ва зам сура ўқилади ва биринчи ракаъатдагидек руку, сажда қилиниб, ўтирилади. Бу ўтириш икки ракаътли намознинг охирги ўтириши, яъни бу намозда Қаъда-и охира  бўлади. Бу ўтириш (Қаъда-и охира)да, навбати билан “Аттаҳийёту” “Аллаҳуммасолли”, “Оллҳуммаборик”, “Роббано” ва “Роббағфирли” дуолари ўқилади ва бошни аввал ўнг елкага ва кейин уни чап елкага буриб салом берилади, яъни икки тарафга ҳам бир хил “Ассаломуалай-кум вароҳматуллоҳ,” дейилади ва икки ракаъатли намоз ўқиб битирилган – адо этилган бўлади. Юқорида номерлаганларимиз 1-дан 9-гача тушунтиришларнинг барчаси намозда кетма-кет узлуксиз бажарилади. Биринчи марта намоз ўқиётган кишиларга қулайлик туғдириш ниятида бу ердаги номерлашларни келтирдик.

Ҳар бир намозда салом берилганидан сўнгра дарҳол намоз дуолари ўқилади. Улар асосан шулардир:

1. “Оллоҳумма антас-салому ва мин кас-салом таборака Ё Залжалоли Вал Икром”.

2.“Астоғфирулла-ҳал азийм аллазий ло илоҳа илло ҳув ал-ҳайил-қайиюма ва атубу лайҳ” (Бу дуони уч марта такрорлашнинг савоби буюкдир).

3. “Ало Расулино Муҳаммадин саловат”

4. “Оллоҳумма соллий ало саййидина Муҳаммад”

5. Субҳоналлоҳу валҳамдулиллоҳи ва ло илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар.”

6. “Вало ҳовла вало қуввата  илло  биллоҳил алиййил азийм”

7. Оятал қурси“Оллоҳу ло илоҳа илла ҳуув-ал ҳайюл қайюм Ло тоъҳузуҳу синотув ва ло навм лоҳу мо фис-самовоти вамо фил ард Манзаллази яшфау ъиндаҳу  илло биизниҳ ёъламу мо байна айдийҳим ва мо халфаҳум вало юҳитуна бишайин мин илмиҳи илло бимо шоа васиъакурсийюҳуссамовоти вал ард Вало яудуҳу ҳифзуҳумо ва ҳувал ъалий-юл азийм.”

8. Энди 33 марта “Субҳоналлоҳ”; 33 марта “Алҳамдулиллоҳ” ва 33 марта “Оллоҳу акбар” ўқилади.

9. “Ло илоҳа иллоллоҳу воҳдаҳу ло шарикалаҳ, лаҳуъл мулку ва лаҳуъул-ҳамду ва ҳува ало кулли шайън қодир” дуоси ўқилиб, намоз дуосига қўл кўтарилади.

Намозини битирган мусулмон ўз дуосида Пайғамбаримиз ҳазратларига ва унинг олий асҳобига, аҳли байтига салоту салом йўллайди ва ўзига, бутун яқинларига ва барча мўминларга яхши ният билан дуоларда бўлади.

Қуръони каримдан Намозда ўқиладиган баъзи сураларнинг кириллда ёзилиш ва ўқилишлари:

1. Бақара сурасидан биринчи беш оят:

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Алиф лом миим – 1. Золикал китобу ло райба фийҳ ҳудал лилмуттақийн – 2. Аллазийна юминуна бил ғайби ва юқиймуунас салота ва мимма разақнаҳум юнфиқуун – 3. Валазина юминууна бимааа унзила илайка ва мо унзила мин қаблик ва бил охирати  ҳум юқиинуун – 4. Улаиика ъало ҳудам мин роббиҳим ва улаиика ҳумул муфлиҳуун -5.”

2 – Фотиҳа сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим – 1. Алҳамду лиллоҳи роббил оъламийн – 2. Ар роҳмонир роҳийм – 3. Молики явмид дийн – 4. Ийёка наъбуду ва иёка настоъийн – 5. Иҳдинос сиротол мустақийм – 6. Сиротол лазина анъамта алайҳим ғайриил мағд(з)уби ъалайҳим ва лод долийн – 7.”

94 – Иншироҳ (Шарҳ) сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Алам ношроҳ лака содрок – 1. Ва вадоъна анка визрок – 2. Аллазиии анқода зоҳрок – 3. Ва рофоъна лака зикрок – 4. Фа инна маъол усри юсран – 5. Инна маъол усри юсро – 6. Фа изо фароғта фансоб – 7. Ва ило роббика фарғоб – 8.”

95 – Ват-тийн сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Ват-тийни ваз зайтуун – 1. Ва Тури сийнийн – 2. Ва ҳозал баладил амийн – 3. Лақод халоқнол инсана фии аҳсани тақвиим – 4. Сумма родадноҳу асфала сафилийн – 5. Иллал лазийна омануу ва аъмилус салиҳати фалаҳум ажрун ғайру мамнуун – 6. Фамаа юказзибука баъду биддийн – 7. Алайса оллоҳу биаҳкомил ҳакимийн – 8.”

97 – Қадр сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Инноо анзалноҳу фий лайлатил қадр – 1. Ва мооо адроока мо лайлатул қадр – 2. Лайтул қадри хайрум мин алфи шаҳр – 3. Таназзалул молаикату вар руҳу фийҳо биизни роббиҳим минкулли амр – 4. Салому ҳиа ҳатто матлоъил фажр – 5.

103 – Аср сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Вал аср – 1. Иннал инсона  лафий ҳуср – 2. Иллаллазина оману  ва ъомилус салиҳоту ва тав осав бил ҳаққи ва тав осав бис сабр – 3.”

104 – Ҳумаза сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Вайлул ликулли ҳумазатил лумазааҳ – 1. Аллазий жамаъа молав ва ъаддадаҳ – 2. Ёҳсабу анна молаҳууу охладаҳ – 3. Калло лаюн(м)базанна фил ҳутамаҳ – 4. Ва мооо адрока мал ҳутомаҳ – 5. Норуллоҳил мууқадаҳ – 6. Аллатии татталиъу ъолал афъидоҳ – 7. Иннаҳо ъолайҳим мууъсодаҳ – 8. Фи ъомадим мумаддадаҳ – 9.”

105 – Фил сураси

“Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Алам таро кайфо фаъола роббука биасҳобил фийл – 1. Алам яжъал кайдаҳум фи тадлийл – 2. Ва арсалаъолайҳим тайрон абобийл – 3. Тармийҳим биҳижоратим мин сижжийл – 4. Фажаъолаҳум каъосфим маъкуул – 5”

106 – Қурайш сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Ли ийлафи қурайш -1. Ийлофиҳим риҳлаташ шитаи вассойф – 2. Фалёъбуду робба ҳозалбайт – 3. Оллазий атъомаҳум мин жууъив ва оманаҳум мин хавф – 4”

107 – Моун сураси  

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Ароайталлазий юказзибу биддийн – 1. Фазоликал лазий ядуъул ятийм -2. Ва ло яҳудду аъло таъомил мискийн -3. Фа войлул лил мусоллийн -4. Аллазийна ҳум ъан салотиҳим соҳуун – 5. Аллазийна ҳум юрооуун – 6. Ва ямн(м)аъуунал моъуун – 7.

108 – Кавсар сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Иннооо атайнокал кавсар -1. Фа солли ли роббика ванҳар – 2. Инна шониака ҳувал абтар – 3.”

109 – Кофирун сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул ё айюҳал кофируун – 1. Лооо аъбуду мо таъбудуун – 2. Ва лооо антум ъабудууна мооо аъбуд – 3. Ва лоо ана аъбидум ма аъбадтум – 4. Ва лооо антум оъбидуна моо аъбуд -5. Лакум дийнукум ва лияа дийн – 6.”

110 – Носр сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Изо жооа носруллоҳи валфатҳ – 1. Ва роайтан носа ядхулууна фи дийниллоҳи афвожа – 2. Фа саббиҳ биҳамди робика ва стоғфирҳ иннаҳу кона таввоба  -3.”

111- Лаҳаб(Таббат) сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Таббат ядоо аби лаҳабив ва табб – 1. Мооо ағно аънҳу молуҳу ва мо касаб – 2. Са ёсло норан зота лаҳаб – 3. Вамро атуҳ ҳаммолатал ҳатаб – 4. Фи жийдиҳо ҳаблум мим масад – 5.

112 – Ихлос сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул ҳуваллоҳи аҳад -1. Оллоҳуссомад – 2. Лам ялид валам ювлад – 3. Ва лам якуллаҳу куфуван аҳад – 4.”

113 – Фалоқ сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул аъуузу би роббил фалоқ – 1. Мин шарри мо халоқ – 2. Ва мин шарри ғосиқин изо вақоб – 3. Ва мин шаррин наффосоти фил уъқод – 4. Ва мин шарри ҳосидийн изо ҳосад – 5.”

114 – Нос сураси

Бисмиллоҳироҳмонироҳим

Қул аъуузу би роббин нос – 1. Маликин нос – 2. Илоҳин нос -3. Мин шаррил васвасил ханнос – 4. Аллазий ювасвису фи судуурин нос – 5. Минал жиннати ван нос – 6.”

Эслатма 2: Қаъдаи охирада ўқиладиган дуоларнинг кирил ҳарфларида ўқилишлари: 

Аттаҳийёту дуоси: Аттаҳийёту лиллоҳи вассолавоти ваттайибот. Ассалому алайка айюҳан-Набийю ва раҳматтуллоҳи ва баракотуҳ, Ассалому алайна ва ало ибодулилло-ҳис – Солиҳиин. Ашҳаду ан ло иллоҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳ.

Оллоҳумма Солли дуоси: Оллаҳумма солли аъло Муҳаммадин ва аъло оли Муҳаммад. Камо саллайта аъло Иброҳима ва аъло оли Иброҳим. Иннака хамидун мажид.

Оллоҳумма Борик дуоси: Аллоҳумма борик аъло Муҳаммадин ва аъло оли Муҳаммад. Камо боракта аъло Иброҳима ва аъло оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажид.

Роббано Отина дуоси : Роббано отина фидъдунё ҳосанатан ва филъохирати ҳосанатан ва қино азобаннор. Бираҳматака ё арҳамар роҳимиин. 

Роббаноғфирли дуоси: Роббаноғфирли ва Ли-волидайя ва лил-мўмина  явма якумул ҳисоб.

Одатда Бомдод, Шом намозлари дуосидан сўнгра ўқиладиган бир дуо(бу Ҳашр сурасининг охирги уч оятларидир): “Ҳууваллоҳу-ллазии лооилоҳиллоҳуу ъалимул ғайби вашшаҳадоҳ ҳуувар раҳмону-р раҳимур раҳиим (22-оят). Ҳууваллоҳул лазии ло илоҳа иллоҳу алмаликул қуддусу-ссалому-л мўминул мўҳайминул азиизул жаббарул мутакаббир субҳоноллоҳи ъамма юшрикуун (23-оят). Ҳуваллоҳул холиқул барииул мусаввирул лаҳул асмаааул ҳусно юсаббиҳул лоҳу мофис-самовати вал ардз ва ҳуввал азиизул ҳакиим (24-оят).

Хуфтон намози дуосидан сўнгра эса, “ОманарРасулу”(Бақара сурасининг охирги 285-286 икки оятини ўқиш ҳам мусулмонларда одат тусига киргандир. Аслида ҳар бир намоздан сўнгра Қуръони каримдан сура ёки оятлар ўқилиши мумкин.

“ОманарРасулу” дуосининг кирилл ҳарфларида ёзилиши ва ўқилиши:

“Оманар расулу бимаа унзира илайҳи мир раббиҳи вал мўўминуун куллун омана биллоҳи ва малоика -тиҳий ва кутубиҳий ва русулуҳ. Ло нуфарриқу байна аҳодим мир русулуҳ ва қолу самиъйно ва атаъно ғуфронака роббано ва илайкал мосийр (Бақара сураси, 285-оят) 

Ло юкаллифллоҳу нафсан илло вусъаҳо лаҳо мо касабат ва аълайҳо мактасабат роббано ло тууахиз-нооо ин насинооо ав ахтаъно роббано ва ло таҳмил алайно исран камо ҳамалтаҳу аълаллазино мин қоблиноо роббано ва ло туҳаммилно мо ло тақота лано биҳ ваъфуъанна вағфир лано варҳамно анта мавлоно фансурно  оълал қовмил кофириийн (Бақара сураси, 286-оят)” 

 

Эслатма 3: А) Эркакларнинг сажда қилиш тартиби: сажда қилинганда энг аввал тиззаларимиз( ўнг тизза, кейин чап тизза) ерга текизилади, ундан кейин навбат билан қўллар(аввал ўнг қўл, кейин чапи), бурун ва пешона ерга текизилади, аммо тирсаклар ерга текизилмаган бўлади. Саждада бўлинганида кўзлар очиқ бўлиб, бурун учига қараган бўлади. Қўллар қулоқларга парралел бўлиб, бармоқлар ораси жуда қаттиқ ёпишган бўлмасдан қиблага  йўналган бўлади. Оёқлар тик бўлиб, уларнинг бармоқлари қиблага қараб эгилган бўлади, тўпиклар бир-бирларига тегигишган бўлишлари лозимдир. Саждадан ўтирилганида эркаклар чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқни сажидададек тутадилар .

Б) Хотин қизларнинг сажда қилишлари: Буларда ҳам тиззалар, қўллар, бурун ва пешона эркаклар каби ерга текизилади. Қўллар вужудга яқин тутилади, тирсаклар ерга текизилган бўлиб, тиззалар қоринга яқин тутилади, қўллар тўғри қиблага узатилган ва оёқлар тик бўлиб, тўпиклар бир-бирига текизилган  бўлади.

Саждадан бош кўтариб ўтирилганда хотин-қизларнинг оёқлари ўнг тарафга тўшалган бўлади ва чап тоснинг устига ўтиришадилар.

Эслатма 4: Барча икки ва тўрт ракаъат фарз ва суннат намозлари худди юқорида икки ракаъат фарз намозини ўқишни тушунтирилгани каби ўқилади. Уларда бўладиган фарқлар, 1.Икки ракаъат суннатлар ҳам худди икки ракаъат фарз каби ҳеч ўзгаришсиз ўқилади.

2. Тўрт ракаъат суннатларнинг ҳар тўрттала ракаъатларида зам суралар ўқилиши лозим бўлади.

3. Тўрт ракаъат фарзларнинг учинчи ва тўртинчи ракаъатлари ҳам олдинги икки ракаъат фарз намози каби ўқилади, бироқ бу ракаъатларда Фотиҳадан сўнгра зам сура ўқилмайди.

4. Тўрт ракаъат фарз ва суннат намозларида иккинчи ракаъатнинг иккинчи ўтиришида фақат “Аттаҳийёту”ни ўқишга кетадиган вақт қадар ўтирилади, яъни “Аттаҳийёту” дуосини ўқия солиб учинчи ракаъатга турилади ва намозда давом этилади.

5. Намозларнинг битирилиши, яъни Қаъдаи охира суннат ва фарз намозлари ва бошқа хил нофила намозларида ҳам айни бир хилдир.

  

Намоздан сўнгра ўқиладиган дуолар:

1. Ҳар бир намоздан сўнгра 70 марта “Астоҳфируллоҳ” ўқиш лозим. Намоздан сўнгра бу дуони ўқиганни ва унинг ёнида бўлганларни, дарддан, ташвишлардан, хасталиклардан қутқаради.

2. Намозларнинг охирида ўқиладиган дуолардан сўнгра, ҳар бири басмаладан бошлаб 11 марта Ихлос ва бир мартадан “Кул-аъвузу”лар ўқилади. Бундан сўнгра, 67 марта фақат “Астоғфируллоҳ” ўқилади. Ўн марта, “Субҳоноллоҳи ва биҳамдиҳи субҳоноллоҳилъазийм”,  дейилади. Энг сўнгида, “Субҳона Раббика …” ояти каримаси ўқилади.

3. 40 кун бомдод намозининг суннати ва фарзи орасида 41 марта “Фотиҳа” (Басмаланинг охиридаги “мим”, Фотиҳанинг Лом ҳарфи билан бирликда) ўқилади, яъни “Ро-ҳим -илҳамду”, дейилади. Бундан сўнгра қилинган дуо қабул бўлади.

4. Бомдод намозининг охирида 10 марта, “Ло илоҳа иллоҳ водаҳу ло-шарика-лаҳлаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду юҳйи ва юмит ва ҳува ало куллий шайъин қодир,” ни ўқиганларга кўп савоб берилиши ҳадиси шарифларда марҳамат этилади.

5. Таҳажжуд замонида ва доим 100 марта “Астоғфируллоҳаъазийм аллази ло илоҳа илло ҳув ал ҳайял қайюма ва атубу илейҳ”, деб юриш лозим. Буни аср намозининг дуосидан  сўнгра 100 марта ўқиш лозим.

1 (“Ҳақ сўзининг восиқалари”, 255 саҳифа).

2(“Барчага лозим бўлган иймон”, 89-саҳифа)

3Ислом илмиҳоли, (1990, саҳифа: 113-115)

 Фойданилган адабиёт:  [1] Ҳусайин Ҳилми Ишиқ, “Там илмий ҳол (Саодати абадийя)”, Ҳақиқат китоб еви, Фотиҳ-Истанбул, 2003.

Аҳли суннатнинг асослари 1.

Исломнинг ўзи, унинг асоси  Аҳли суннат эътиқодидир. Кейинги йилларда Исломнинг ўзини, унинг асосини системали бир шаклда бузиш, емириш ишлари олиб борилмоқда. Шуниси ачинарлики, буни қилаётганлар ўзларини Аҳли суннат атайдилар. Шу сабабдан ҳақиқатни тақлиддан ажрата олиш учун Аҳли суннатнинг нима эканлигини яхшилаб билиб олиш зарурати туғилди.

Ҳанафий масҳаби олимларининг машҳурларидан Ҳокимий Самарқандий (953 йилда вафот қилган) ҳазратлари “Ас – Савод – ул аъзам” номли асарида бирор кишининг “Аҳли суннат вал жамоат”да бўлишлигини кўрсатадиган олтмиш битта асос борлиги ҳақида маълумотлар беради. Ана ўша асослардан баъзилари тубандагилардир:

Иймонда шубҳага ўрин йўқ.

*Иймонда шубҳа бўлмайди. Мўмин киши иймонида шубҳага ўрин қолдирмайди. Чунки Оллоҳу таоло Қуръони каримда қуйидагича марҳамат қилгандир: “Ҳақиқий  мўминлар фақат Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак шубҳа қилмаган зотлардир” (Ҳужурот, 15).

 

*Гуноҳкор мўминни, у гуноҳни ҳалол демаганича уни кофир дейиш мумкин эмас. Масалан, бирор мусулмон юз минг жонни ўлдирса, юз минг шиша ароқ ичса-да, бу гуноҳларини ҳалол демаган бўлса, у мўмин, бироқ гуноҳкор мўмин бўлиб қолаверади. Мусулмонни кофир атаган кишининг ўзи кофир бўлади.

 

*Хайр ва шаръ(хайрнинг акси) Оллоҳу таолонинг тақдири билан ўртага чиқади. Ҳазрати Жаброил Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларидан иймон нима эканлигини сўраганида унинг олтита асосини кўрсатиб ва охирида: “Иймоннинг олтинчи шарти, қадарга, хайр ва шарънинг Оллоҳу таолодан бўлишлигига инонишдир” дея марҳамат қилгандилар.

Ҳеч бир нраса Оллоҳу таолонинг қазосидан ташқарида бўлолмаслигини, бандаси Оллоҳу таоло қазосининг олдига ўта олмаслигини ҳар бир мўмин жуда яхши билиши шарт. Оллоҳу таолонинг қазосини инкор ва рад этиш ҳам куфрдир.

*Оллоҳу таолонинг каломи Қуръони карим махлуқ эмас. Қуръони карим махлуқдир деган куфрга йўл қўйган бўлади.

 

*Қабр азоби ҳақдир. Қабр ҳаётининг борлиги Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида, “Қабр ё жаннат боғларидан бир боғчадир ёки оташ чуқурларидан бир чуқурдир” дея ифода этилмоқдадир.

 

*Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) шафоати ҳақдир. Пайғамбар ҳазратлари, “Умматимдан гуноҳи буюк бўлганларга шафоатим тегади” дея марҳаматда бўлганлар. Унинг шафоатини инкор қилганлар нотўғри йўлдадирлар.

 

*Меърож ҳақдир. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) меърожи, яъни унинг кўкларга юксалиб, Аршга чиққанлиги ҳақиқатдир. Қуръони карим Нажм сурасининг 2-18 оятларида меърожнинг ҳақиқатан  содир бўлганлигини билдиради.

*Қиёматда ҳисобга тутилиш ҳам ҳақиқатдир. Ҳар бир мўмин, қиёмат куни ҳисобга тортилишига инониши шартдир. Буни инкор қилишга уринган исломиятдан чиққан бўлади.

*Ҳар бир мўмин, Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сўнгра саҳобийлар ва умматнинг орасида устунлик даражалари саналиш навбатига мос равишда Ҳз. Абу Бакр, Ҳз. Умар, Ҳз. Усмон ва Ҳз. Алийдан устун бирор кимсанинг бўлмаганлигига ва уларнинг Оллоҳ Расулининг халифалари бўлганликларига инонишлари зарурдир.

 

Авлиёнинг каромати ҳақдир.

*Авлиёнинг кароматига инониш лозимдир. Авлиёнинг кароматига инонмаган, бидъат соҳиби бўлиб, ҳақ йўлдан чиққан бўлади.

*Иймон, Оллоҳу таолонинг ваҳданийятига ва Ҳазрати Муҳаммад Унинг бандаси ва расули бўлганлигига қалбдан инониш ва тилда сўзлашдир. Буни тилда сўзлаб, қалбида бу бирликни қабул қилмаган мунофиқ, иккиюзламачидир. Иймон тилда иқрор этиб, қалбда тасдиқ этиш билан қарор топади.

*Оллоҳу таоло ҳеч бир борлиққа ўхшамайди. Чунки Қуръони каримда мазмунан, “(Оллоҳ) осмонлар ва ернинг илк яратувчисидир. У сизлар учун ўзларингиздан бўлган жуфтларни яратди ва чорва ҳайвонларидан ҳам жуфт-жуфт (яратди). У сизларни ўша (жуфтлик воситасида) кўпайтирур. Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У Самийдир, барча сўзланганларни эшитади. У Босирдир, бутун нарсаларни ва қилинганларни кўриб тургувчидир” (Шуро, 11) дея марҳамат қилинади. Ихлос сурасида ҳам, “(Эй Муҳаммад), айтинг: У Оллоҳ Бирдир (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У якка-ю ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир” дейилади.

 

*Ўлгандан сўнгра тирилиш ҳақдир. Ўлганларнинг тирилиш кунини инкор қилган киши, Исломиятнинг иймон асосини қабул қилмаган бўлади. Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан, “Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз” (Таҳо, 55) дея тасдиқлайди.

Материал, “Туркия”  газетасининг “Кўнгул бағчаси” рубрикаси учун  газетанинг мухбирларидан Меҳмет Ўруч тайёрлаган. Биз уни бу ерга  ўзбекчалаштириб киритдик. 

 

Аҳли суннатнинг асослари 2.

Иймон ва амал бири биридан фарқлидир.

Чунки ҳар бир Пайғамбарнинг ўзига хос шариати, йўли бордир. Бироқ уларнинг иймонлари бир – бирларидан фарқли эмасдир. Масалан, бирорта инончсиз(иймонсиз) барча хайру тоатларни қилса ҳам мусулмон бўла олмайди. Чунки иймон амалдан олдин келади.

Қабр саволи ҳақдир. Буни инкор этган Аҳли суннат эътиқодидан чиққан ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алеҳи ва саллам), ҳазрати Алий ҳам қатнашаётган бир йиғилишда ҳазрати Умарга, “Ё Умар сен ўлганингдан сўнгра сени бир тор мозорга қўядилар. Сенинг қошингга Мункар ва Накир келади. Уларнинг кўзларидан яшин чиқиб турган ва овозлари мамақолдироқ каби гўриллаган бўлади. Ўша вақт сен нима қиласан?” дея марҳамат қилдилар. Ҳазрати Умар ҳам савол бериб, “Ё Расуллоҳ, ўша вақт ҳам ақлим мана ҳозиргидай бошимда бўладими?” Расулуллоҳ ҳазратлари “Ҳа, шундай бўлади ё Умар!” деганди, Ҳазрати Умар, “Ундай бўлса улардан қўрқмайман. Оллоҳнинг ёрдамида уларга лозим бўлганидай жавоб бераман” деб жавоб қилди.

 

Мусулмон бўлмаганлар абадий жаҳаннамда қоладилар. Бутун ер юзидаги инсонлар  беш бўлакдан иборатдир. Улар: мушриклар, мунофиқлар, гуноҳ қилган мўминлар, гуноҳ қилиб, орқасидан дарҳол тавба қилган мусулмонлар ва тавба қилишда танбаллик қилган гуноҳкор мусулмонлардир. Мушрик(христианлар, яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаган ҳар бир киши) ва мунофиқ (мусулмон бўлмай туриб, ўзини мусулмон каби кўрсатган) ҳолида ўлганлар Жаҳаннамга кирадилар ва у ерда абадий қоладилар. Гуноҳсиз ёки гуноҳи учун тавба қилиб вафот қилган мўмин, Жаннатга киради ва у ерда абадий қолади. Гуноҳкор мўмин, Оллоҳу таолонинг адолатига кўра Унинг истаги билан гуноҳига яраша ё азоб чекади, ёки афв қилинади.

 

Ҳар бир мусулмон, банда ҳақига оид тубандагиларни яхши билиши лозим.

Устида банда ҳақи бор бўлган киши, ўша ҳақи бор бўлган кишини хушнут қилмасдан ва у билан ҳалоллашмасдан вафот қиладиган бўлса, Охират кунида Оллоҳу таоло унинг яхшиликларидан, савобларидан ҳақи борга унинг ҳақи қадарини олиб беради.

Сирот кўприги ҳақиқатдир. Пайғамбаримиз (соллалллоҳу алейҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифларида марҳамат қиладиларки, “Оллоҳу таоло, Жаҳаннам устига қилдан ингичка, қиличдан кескир, кечадан қоронғи ва етти навбатда ўтадиган бир кўприк яратгандир. Кўприкдан ўтиш навбатининг ҳар бирида минг марта юқорига юриш, минг марта энишга юриш ва минг марта тўғри текисликда юришлардан иборат бўлиб, пиёда юрилганда уч минг йиллик йўлдир. Кўприкдан ўтишнинг ҳар бир навбатида бандаси сўроққа тутилади. Биринчи ўтишда, иймондан; иккинчи ўтишда намоздан; учинчи ўтишда закотдан ,тўртинчи ўтишда рўзадан, бешинчи ўтишда ҳаждан, олтинчи ўтишда таҳорат ва ғуслдан; еттинчи ўтишда ота-она ва бандаси ҳақидан сўроққа тутилади. Бу саволларга жавоб бера олса, кўприкдан яшиндан тез ўтиб Жаннатга киради. Жавоб бера олмаса, Жаҳаннамга йиқилиб тушади.”

Мўмин, Оллоҳу таоло истганини қилишини ва қилганлигини билиши керак. Ҳукм Уникидир. Ҳеч ким Унга ҳукм эта олмайди. Истаганига ва истаган даражада қарор берадиган Удир.

Мўмин, Оллоҳу таолонинг ўзлигидан Олим ва Қодир эканлигини, илм ва қудрат соҳиби эканлигини билиши лозим.

Мусулмон охирги нафасини қандай чиқариши андишасидан келиб чиққан ҳолда Оллоҳу таолодан қўрқиши керак. Чунки ҳеч ким иймонлими ёки иймонсиз кетишини билмайди, билолмайди. Охирги нафас қўрқинчини ҳис этиш барча мўминларга фарздир. Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан шундай буюради: “Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир жон) эрта (Қиёмат куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта Оллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Хашр, 18).

 

Оллоҳдан умид узилмайди. Мусулмон қанча гуноҳкор бўлмасин, Оллоҳдан умидини узмаслиги керак. Чунки Оллоҳу таолонинг раҳматидан умидини узган иймонсиз бўлиб қолади. Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан, “Оллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Оллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф, 87) дея марҳамат қилади.

Мусулмон бир киши зино қилса,  намоз ўқимаса, рўза тутмаса ва бошқа бир қатор гуноҳлар қилса – да, исломийятни инкор қилмаган замон ичида мўмин бўлиб қолаверади. У бу йўл қўйган гуноҳлари учун тавба қилса, Оллоҳу таоло унинг тавбаларини эътиборсиз қолдирмайди, албатта. Борди-ю тавба қилмасдан ўлса, Оллоҳу таоло истаса гуноҳлари ҳисобига азобга ташлайди, истаса раҳмати билан афв айлайди ва Жаннатга юборади.

Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан яна шундай буюради: “(Эй Муҳаммад), Менинг (турли гуноҳ маъсиятлар билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: “Оллоҳнинг раҳмат – марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Чунки Оллоҳ, ширк ва куфрдан бошқа барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир” (Зумар, 53).

Имоми аъзам ҳазратларига кўра, иймон иккита асос устидадир, яъни қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрордир.Тасдиқ энг буюк асосдир, иқрор эса, ўша тасдиқнинг борлигини исботлаган бир далилдир. Иймон, мутлақо кўпаймайди ҳам, камайиб ҳам қолмайди.

Савол: Солиҳ ота онанинг динга уйғун амрларини тингламаган фарзанд гуноҳ қилган бўладими?

Жавоб: Ҳа, албатта у гуноҳ қилган бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қиладиларки, “Оллоҳу таоло, Мусо алейҳиссаломга “Осий бўлган киши сўзининг оғирлиги дунёдаги бутун қумларнинг оғирлигига тенг бўлади” деди. Мусо  алейҳиссалом ҳам, “Ё Раббий, бундай осий кимдир?” деди. Оллоҳу таоло тарафидан, “Ота онасининг сўзини  тингламаганлар” дея марҳамат қилинди” (Абу Нуайм ривоятидан).

 

Хулқу хўйни тарбиялаш ҳақида.

Хулқу хўйни тарбиялаш лозимдир.

Имоми Ғозалий ҳазратлари марҳамат қиладиларки, Инсон ўғли ҳаёти давомида унинг шаҳвати ва ғазаби(ачиқланиши, қаҳрланиши, ўпкаланиши) ҳам давом қилади. Шунингдек, унинг дунёга боғлиқлиги ва бошқа хил сифатлари ҳам йўқ бўлмайди. Баъзиларнинг фикрича, ана шу хусусиятлар йўқ қилинса, барча ёмонликларга ҳам барҳам бериш мумкин бўлади. Бироқ булар бўлмайдиган бўлса, инсон ҳаёти дейилган тушунча ҳам ўртадан олинади, яъни ҳаётнинг ўзи ҳам маъносини йўқотади. Инсон ҳаёти, унинг шаҳват орзуси билан давом этишга маҳкум этилган. Бордию жинсий орзу, шаҳват тўхтатилса, бунинг оқибати қандай бўлади? Масалан, одамзоти-нинг  ейишга бўлган шаҳвати(истаги), орзуси тўхтатилса, унинг тириклиги битади, у ҳалок бўлган бўлади. Худди шунга ўхшаш, инсоннинг ғазаби (қаҳри, ачиқланиши) ўртадан олиб ташланса, унинг жиҳодга(масалан, ўзини ҳимоя қилишга), бола чақасини турли хил хавф хатардан қўриқлашга бўлган орзуси йўқ этилган бўлади.

Демак, ҳаётнинг давоми учун шаҳват яшаши лозим ва унга ҳаётнинг давоми учун эҳтиёж бордир. У ҳолда шаҳватни ёмонликларга қўлламаслик учун уни тарбия қилиб, фақат яхшиликлар қилиш учун қўллайдиган бўлиш лозимдир. Одамзод дунёда қолиш замони даврида (яъни бу дунё ҳаёти даврида) дунёликларга ҳам эга бўлиш мажбуриятидадир. Шунинг учун уни дунёликларни мол мулк этишга бошқаради.  Шу сабабдан эса, инсон ўғли, бу дунёликлар унга бу дунёда вақтинчалик яшаш учун бир восита, асл ғоя охират ва охират ҳаёти эканлигини тушуниб этиши лозим бўлади. Тарбия ана шундай йўлда олиб борилса, инсон зоти дунёликларни ғоя қилиб олиш таҳликасидан қутилган бўлади.

Қаҳру ғазаб ва ачиқланиш учун ҳам шу айтганларимиз мос келади. Инсоннинг ғазабланиш сифатига боғланган ғоя, ўзини ва бола чақасини қўришдан иборатдир. Оллоҳу таоло Қуръони каримда Фатҳ сурасининг 29-ояти каримаси мазмунида, “Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм шафқатлидирлар,” каби буюргандир.

Оллоҳу таоло мўминларни шиддатли ҳам яратгандир. Шиддат эса, қаҳр ва ғазабдан келиб чиқади. Бордию инсонда қаҳру ғазаб йўқотиладиган бўлса, унинг жиҳод қилиши ҳам, жиҳод ҳақида тушунчаси ҳам йўқ бўлади. Ҳатто Пайғамбарлар ҳам батамом шаҳватсиз ва қаҳру ғазабсиз эмас эдилар. Зеро Ҳазрати Пайғамбар, “Мен ҳам фақат бир башарман. Ҳар бир башар ғазаблангани сингари мен ҳам ғазабланаман,” дея марҳамат қилгандир.

Муҳтарам Расулуллоҳнинг ҳузурида, унинг хушига ёқмаган бирор сўз сўзланса, унинг муборак юзлари қизариб кетарди. Бироқ ҳар қандай ҳолда ҳам ҳақиқатдан бошқасини сўзламасди. Ҳазрати Пайғамбарнинг ғазаби уни ҳақиқатнинг чегарасидан ташқарига чиқармасди. Чунки Оллоҳу таоло, “… ғазабларини ичларига ютадиганлар, одамларнинг (хато камчиликларини) афв этадиганлардир, каби буюргандир (Ол-и Имрон, 134). Бу ояти каримада келтирган мазмунга диққат қилинса, Оллоҳу таоло ояти каримада “Ғазабларини йўқ этганлар,” дея буюрмаяпти. Шундай экан, қаҳру ғазаб ва шаҳватни муносиб чегарада тутиш, ақлдан ташқарига чиқиб кетмайдиган даражада тарбия этиш, ҳатто уларни ақлнинг ҳимоясига олиш, уларга ақлни ҳукмрон қилиш лозимдир. Бу эса мумкин бўлган бир ишдир. Хулқу хўйнинг тарбияси ҳам мана шунинг ўзидир.

Вожиб намозлар:

Юқорида кўрсатилгандек, Байрам намози, икки ракаъатдан иборат бўлган вожиб намозидир.

 

Байрам намози ва унинг ўқилиши.

Қуйида Рамазон байрам намозининг қандай ўқилишини келтирамиз:  “Бу намози икки ракаъатдир. Унинг ҳар икки ракаъатида  уч мартадан қилинадиган такбирлар, “завоид такбирлари” дейилади. Вожиб ҳисобланган бу такбирлар, биринчи ракаъатда қироатдан аввал, иккинчи ракаъатда қироатдан кейин қилинади. Шундай қилиб, бу намоз тубандаги тартибда ўқилади: Ният: “ Аллоҳ ризоси учун байрам намозини ўқишга ният қилдим ва ҳозир бўлган имомга эргашдим, Аллоҳу акбар, деб қўллар боғланади ва субҳонака ўқилади. Ундан сўнгра имом овоз чиқариб, жамоат овоз чиқармай “Аллоҳу Акбар” дейишиб қўлларни қулоқларга келтиришадилар ва ёнларига туширадилар; яна қўллар қулоқларга келтириб иккинчи такбир айтилади ва қўллар ёнларга туширилади; учинчи марта ҳам такбир айтилиб, қўллар боғланади; Энди Имом овоз чиқариб Фотиҳа ва зам сура ўқийди, жамоат тинглайди. Такбир, руку ва саждадан кейин иккинчи ракаъатга турилади. Иккинчи ракаъатда имом Фотиҳа, зам сура ўқийди. Бундан сўнгра биринчи ракаъатдаги каби уч марта такбирлар айтилади, қўллар ҳар сафарида ёнларга туширилади ва тўртинчи такбир билан рукуга кетилади, саждалар билан намоз тамомланади. Жума намозларида хутба намоздан аввал ўқилади. Байрам намозларида эса, хутба намоздан сўнгра ўқилади. Хутба такбир билан бошланади. Жамоат, “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ло иллоҳа иллоллоҳ  Валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар ва лиллоҳилҳамд” такбирини паст овозда такрорлайди.

Нофила намозлар:

1. Тасбиҳ намози.

Бу намоз тўрт ракаъат бўлиб, бу тўрт ракаъат ичида “Субхоналлоҳи валҳамду лиллоҳи вало илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар вало ҳовла вало қуввата илло биллоҳил-алийил-аҳим” тасбиҳи 300 марта ўқилади.  Бу 300 тасбиҳ намоз ичида қуйидагича тартибда ўқилади:

15 марта, субҳонанакадан кейин (Фотиҳодан олдин);

10 марта замми сурадан сўнгра; 10 марта рукуда тасбиҳлардан сўнгра; 10 марта рукудан танани тиклаган вақт(қавма)да; 10 марта биринчи саждада(тасбиҳлар орқасидан); 10 марта икки сажда орасидаги ўтириш(жалса)да; 10 марта иккинчи саждада( бу ерда ҳам тасбиҳлардан кейин). Шундай қилиб, биринчи ракаъатда тасбиҳларнинг сони 75-та бўлади.

Намознинг иккинчи ракаъатида ҳам айни шундай навбатда яна 75 марта ўша тасбиҳлар ўқилади. Учинчи ва тўртинчи ракаъатларда ҳам тасбиҳлар айнан шунақа шаклда ва тартибда ўқилади. Биринчи қода(ўтириш)да таҳийётдан сўнгра Солли ва борик ўқилиб, учинчи ракаъатга турилганда аввал субҳонака ўқилади.

Тасбиҳ намозининг ўқилиши ташвиқ қилинган бир намоздир. Уни ўқишни доимий шаклга келтириш мустаҳобдир. Чунки бу намоз ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳи алейҳи ва саллам, ўз амакиси ҳазрати Аббос(р.а)га шундай хитобда марҳамат қилганлар: “Эй амаки сенга ўн хил гуноҳларни ўчирадиган нарса(амал) ҳақида хабар берайинми? Агар у нарса(амал)ни қилсанг, гуноҳларингнинг аввали ва охири; янгиси ва эскиси; гуноҳларнинг билмасдан ва билиб қилинганлари; уларнинг кичиги ва каттаси; яширин ёки очиқчасига қилинганлари  мағфират бўладилар. У тўрт ракаъат бир намоздир … Кучинг етса, вақтинг бемалол бўлса, бу намозни ҳар куни ўқи. Буни бажара олмасанг, ҳафта бир марта ўқи, Ҳар ҳафта бир марта ўқишни бажара олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Буни ҳам қила олмасанг, йилда бир марта ўқи. Йилда марта ўқишнинг иложини ҳам топа олмасанг, умрингда бир ўқи.”

 Бу намоз-тасбиҳ намозини ўқишни билмаганлар уни биладиган билан биргаликда жамоатда ўқишлари ҳам мумкин.

2. Ташаккур намози.

Бу намоз тўрт ракаъатдир. У Ражаб ойиниг биринчи жума куни, яъни Рағоиб кечасидан кундузга ўтилган кун пешин ва аср намозлари орасида ўқилади. Ҳар икки ракаъатда салом берилади. Тўрт ракаъатнинг ҳар бирида тартиб билан 1. Фотиҳа, 7 марта Оятиул-Қурсий; 5 марта Ихлоси шариф, 5 марта Қулҳ аузу бираббил-фалоқ …, 5 марта қул аузу бираббин+нос … суралари ўқилади. Намоздан кейин эса, 25 марта “Лоҳавла вало қуввата илло биллоҳил-олиййил-азииймиъл-кабириъл-мютаол” ва яна 25 марта “Астоғфируллоҳаъл-азийм ва атубу илайк” каби истиғфор сўзланганидан кейин дуо қилинади. (Олинган манба: Дуо ва ибодатлар, Фазилат нашриётлари).      

 

Ражаб ойида ўқиладиган намоз:

Ражаб ойида 30 ракаътдан иборат бўлган Ҳожат намози бордир. Бу 30 ракаъат намоз ойнинг 1 ва 10 орасида 10 ракаъат; 11-и ва 20-и орасида 10 ракаъат ва 21-и ҳамда 30-и орасида 10 ракаъат шаклида жами 30 ракаъат ўқилади. Бу уч марта ўн ракаъатдан ўқиладиган намозларнинг ўқилиш шакли ҳаммасида бир хилдир. Бироқ намозлранинг охирида ўқиладиган дуолар бир-бирларидан фарқ қиладилар.

Бундай бир 30 ракаъат намозни ўқийдиганлар ҳидоятга эришадилар, иншооллоҳ. Бу намозни ўқиган кишининг қалби ўлмайди. Бу намоз Пайғамбаримиз ҳазратларининг сартароши Салмон-и Пок(р.а) тарафидан ривоят этилгандир. Бу намозлар шомдан кейин ҳам, хуфтондан кейин ўқилишлари мумкин. Аммо бу намозлар Жума ва душанба кечаларида айниқса таҳажжуд вақтида ўқилса янада фазилатли бўлади.

Ҳожат намози қуйидаги шаклда ўқилади: 1. Ният ва такбир : “Ё Робби, дунёни нурга ғарқ этишинг билан тақдирлаган Расулинг ҳурмати учун, қадрли ойинг Ражаб-и шариф ҳурмати учун  мени файз-и илоҳингга, авф-и илоҳингга, ризо-и илоҳингга ноил айла, обид, зоҳид бандаларинг орасига қўш; дунё ва охират ташвишларидан халос айла, ризо-и шарифинг учун Оллоҳу акбар” дейилади.

2. Намознинг ҳар бир ракаъатида Фотиҳа, 3 марта кофирун, 3 марта Ихлоси шариф ўқилади ва ҳар икки ракаъатда салом берилади. Қолган ракаъатлар ҳам худди шундай тартибда ўқилади.

А) Биринчи ўн кунликда ўқилган намоздан кейин 11 марта “Ло илоҳа иллоллоҳу ваҳдоҳу ло шарика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду юҳйи ва юмит ва ҳува Ҳайюн ло ямуду биядиҳил-хайр ва ҳува ало кулли шайин кодийр” ўқилади ва дуо қилинади.

Б) Иккинчи ўн кунликда ўқиладиган намоздан сўнгра, 11 марта “Илоҳан воҳидан аҳодан Сомадан фардан Витран Ҳайян Қайюман доиман абадо” ўқилиб дуо қилинади.

В) Учинчи ўн кунликда ўқиладиган ўн ракаъат намоздан сўнгра эса, 11 марта “Аллоҳумма ло монла Илмо оътойта, вало муътия Илмо маноъта, вало родда Илмо қодойта, вало мубаддила Илмо ҳокамта, вало янфау заъл-жадди менкаъл-жадду. Субҳона Роббияъл –Алиййиъл-аълаъл –Ваҳҳоб,   Субҳона Роббияъл-алиййиъл-аълаъл-Каримиъл-Ваҳҳоб, Ё Ваҳҳобу ё Ваҳҳобу ё Ваҳҳоб” ўқилади ва дуо қилинади.

 

Меърож кечасида ва кундузида қилинадиган ибодатлар: Ражаб-и шарифнинг 27-чи кечаси(2017 йилнинг 23-дан 24- апрелга ўтар кечаси) Меърож кечасидир.

Бу кеча хуфтон намозидан сўнгра 12 ракаъат Ҳожат намози ўқилади. Унинг ҳар бир ракаъатида  Фотиҳадан кейин 10 марта Ихлоси шариф ўқилади. Бу намозга ният ва такбир эса қуйидагича қилинади: “Ё Робби, ризо-и шарифинг учун намоз қилишга ният айладим. Бу кеча етти қават осмонларни ва барча сиру асрорингни  кўрсатиб, муҳаббатинг ила шарафландирган севимли Ҳабибинг, шарафли Расул-и Муҳтарам  ҳурматига мен ожиз  бандангни афви илоҳингга, файз -и илоҳингга ва ризо-и илоҳингга ноил(лойиқ) айла” Оллоҳу акбар.

Намоздан кейин:

4 марта Фотиҳа-и шарифа; 100 марта “Субҳоналлоҳи ваъл-ҳамду лиллоҳи вало илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар, вало ҳавла вало қуввата илло биллоҳиъл-алиййиъл-азийм”; 10 марта истиғфор-и шариф; 100 марта солавоти шарифа ўқилади ва дуо қилинади.

Ҳадиси шарифда, Ражаб-и шарифнинг 27-да (Меърож) кечасининг кундузида рўза тутган кишига олтмиш ой тутилган рўза савоби ёзилиши  ваъда этилади.

У кун пешин ва аср орасида 4 ракаъат намоз ҳам ўқилади. Бу намознинг ҳар бир ракаъатида Фотиҳадан сўнгра  5 марта Оятул курси, 5 марта кофирун, 5 марта Ихлос-и шариф, 5 марта Фалоқ, 5 марта Нос суралари ўқилади.

Ўттиз икки ва эллик тўрт фарзлар.

Ислом олимлари ҳар бир мусулмон кишисининг ўрганиши ва инониши ҳам ҳаётида бажариши зарур бўлган фарзларни ўттиз иккита ва эллик тўрттасини санаганлардир. Улар қуйидагилардир:

Ўттиз икки фарзлар:

Иймоннинг 6(олтита) шарти,

Исломнинг 5(бешта) шарти;

Намознинг 12(ўн иккита) фарзи;

Таҳоратнинг 4 (тўртта) фарзи;

Ғуслнинг 3(учта) фарзи;

Таяммумнинг 2(иккита) фарзидан иборат бўлиб 32-тадир.

Таяммумнинг фарзини учта деган олимлар ҳам бордир.

Иймоннинг олтита шарти,

1. Аллоҳу таолонинг борлиги ва ягоналигига ишониш,

2. Фаришталарга ишониш,

3. Аллоҳу таоло туширган китобларга ишониш,

4. Аллоҳу таолонинг Пайғамбарларига ишониш,

5. Охират куни(Қиёматнинг содир бўлиши)га ишониш,

6. Қадорга, яъни яхшилик ва ёмонликнинг барчаси Аллоҳу таолодан бўлишига ишонишдан иборатдир.

Исломнинг бешта шарти,

7. Калима-и шаҳодат келтириш,

8. Ҳар куни намоз вақтлари кирганида беш марта намоз ўқиш,

9. Молу мулкнинг закотини бериш,

10. Рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш,

11. Соғлиги тақозо қилиб, иқтисодий имконият бўлган мусулмоннинг умрида бир марта ҳаж қилишидир.

Намознинг ўн иккита фарзи бўлиб, улардан,

12. Ҳодасдан таҳорат,

13. Нажосатдан таҳорат,

14. Сатр-и аврат,

15. Истиқбол-и қибла,

16. Вақт (намоз вақтлари),

17. Ният (ҳар бир намозга алоҳида ният қилиш),

18. Ифтитоҳ ёки Тоҳрима такбири кабилар намоздан ташқаридаги фарзлардир,

19. Қиём,

20. Қироат,

21. Руку,

22. Сажда,

23. Қаъда-и охира, кабилар эса, намознинг ичидаги фарзлар ҳисобланиб, намознинг рукнлари деб аталади,

Таҳоратнинг фарзлари(4),

24. Таҳорат олаётганда юзни ювиш,

25. Қўлларни тирспклар билан бирга ювиш,

26. Бошнинг тўртдан бир қисмини масҳ қилиш(ҳўллаш),

27. Оёқларни тўпиқлар билан бирга ювиш,

Ғуслнинг фарзлари(3),

28. Оғизни ювиш(ғарғара қилиш),

29. Бурунни ювиш(бурун ичига сув тортиб, уни тозалаш),

30. Бутун баданни ювиш,

Таяммумнинг фарзлари (2),

31. Жунублик(жинсий алоқа)дан ёки таҳоратсизликдан тозаланиш учун ният этиш,

32. Икки қўл бармоқларини тоза тупроққа уриб юзга суриш ва бу ҳаракатни яна бир марта такрорлаб, ҳар икки қўлларни тирсакдан кафтларгача сийпашдан иборатдир.

Эллик тўрт фарзлар:

1. Аллоҳу таолонинг ягоналигига ишониш.

2. Ҳалол еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ғусл (жунубликдан) қилиш.

6. Ризқнинг Аллоҳу таолодан бўлишига ишониш.

7. Ҳалол, тоза кийим кийиш.

8. Ҳаққа таваккал этиш.

9. Қаноат этиш.

10. Аллоҳу таоло насиб этган неъматларга шукр этиш.

11. Қазога рози бўлиш.

12. Балоларга сабр қилиш.

13. Гуноҳлар учун тавба қилиш.

14. Аллоҳу таоло ризоси учун ибодат қилиш.

15. Шайтонни душман билиш.

 16. Қуръони каримнинг ҳукмига рози бўлиш.

17. Ўлимни ҳақ билиш.

18. Аллоҳнинг дўстларига дўст, Унинг душманларига душман бўлиш.

19. Ота-онага яхшилик қилиш.

20. Амру маъруф ва мункари наҳй қилиш.

21. Қариндош, ёру-дўстнинг аҳволидан хабар олиш.

22. Омонатга хиёнат қилмаслик.

23. Доимо Аллоҳу таолодан қўрқиб, бепарволикни ва итоатсизлик, маҳмадоналикни тарк этиш.

24. Аллоҳга ва Расулига итоаткор бўлиш.

25. Гуноҳдан қочиб, ибодатлар билан машғул бўлиш.

26. Мусулмон амирларга итоат этиш.

27. Оламга ибрат назари билан қараш.

28. Аллоҳу таолонинг борлигини тафаккур этиш.

29. Тилни сўкинишлардан сақлаш.

30. Қалбни тоза тутиш.

31. Ҳеч кимни масхараламаслик.

32. Ҳаромга қарамаслик.

33. Мўмининг ҳар қандай бир ҳолда сўзига содиқ қолиши.

34. Қулоқни шариатга уйғун бўлмаган сўзларни тинглашдан қўриш.

35. Илм ўрганиш.

36. Торози ва бошқа ўлчав асбобларини ҳақ йўлида қўллаш.

37. Аллоҳу таолонинг азобидан доимо қўрқиш.

38. Доим камбағал мусулмонларга ёрдамда бўлиш ва закотларни уларга бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч замон умидсиз бўлмаслик.

40. Нафсга қул бўлмаслик.

41. Аллоҳ ризоси учун кишиларни еб-ичириш.

42. Кун кечиришга кифоя бўладиган миқдорда топиш учун меҳнат қилиш.

43. Молу мулкнинг закотини ва деҳқончиликдан олинган ҳосилнинг ушурини вақтида бериш.

44. Хотинига унинг ойлик ва туғишдан кейинги маҳалларида яқинлашмаслик.

45. Қалбни гуноҳлардан тозалаш.

46. Кибрли бўлишдан сақланиш.

47. Балоғатга етмаган етимнинг молини қўриқлаш.

48. Ёш кўркам ўғил болаларга яқинлашмаслик.

49. Беш вақт намозларни ўз ватида ўқиб, қазога қолдирмаслик.

50. Ҳеч кимга зулм етмаслик ва ҳеч кимнинг  молу мулкини емаслик.

51. Аллоҳу таолога ширк келтирмаслик.

52. Зино қилмаслик.

53. Шароб ва спиртли ичкиликлар ичмаслик.

54. Йўқ нарсалар учун қасам ичмаслик.

  СУҲБАТЛАР :  

1 – Суҳбат: Севилган ва севилмаган.

Иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган 6 асосий шартдан бошқа уларни яна мустаҳкамлайдиган яна бир шарт борки, у эса, ҳубби филлоҳ ва буғди филлоҳ, яъни Оллоҳу таоло севганларини севиш ва Унинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўладилар.”

Оллоҳу таолонинг севгили бандаларини севганлар, сўнг нафасда  иймон билан ўладилар. Маҳшар куни ҳам севганлари ёнида ҳашр бўладилар, охират ҳаётида ҳам бирга  бўлишадилар. Шунинг учун кимни севиб, кимни севмасликни жуда яхши ўрганиш лозим бўлади.

Бирор киши, ибодатларни қилиш билан бирга, Оллоҳу таоло севмаганларини севса, масалан, Абу Жаҳилни севса, у киши Жаҳаннамга кетади. Демак ҳар мусулмон кишиси, дунёда севадиганларига диққат қилиши лозимдир. Бундай севиш ёки севмаслик, кишининг шахсий манфаати учун эмас, балки Оллоҳу таолонинг ризоси учун бўлиши лозим. Севиш ёки севмаслик, бадан билан эмас, қалб билан содир бўлади. Севаман дейдиган бир киши,  севгилисининг душманларидан тамоман ажралмагунича мунофиқ бўлиб қолаверади.

Масалан, Оллоҳу таоло Исо алейҳиссаломга, “Агар еру кўкдаги бутун махлуқларнинг ибодатини қилсанг – да, дўстларимни севмасанг ва дўст бўлмаганлардан узоқлашмасанг, ҳеч бир фойдаси бўлмайди”, дея марҳамат буюрди.

Муҳаббат, севгилининг дўстларини севишни, дўст бўлмаганларни  эса севмасликни ижоб этади. Дўстнинг дўстлари, дўстга ёқимли, гўзал, кўркам, дўст бўлмаганлари эса ёмон ва кўримсиз кўринади. Севаман деган бирор киши, севгилисининг севмаганларидан батамом ажралмагунича унинг сўзи ўринли бўлмайди.

Ҳеч ким, якка ўзича тўғрини топиши мумкин эмас. Кимлар дунёда бир-бирини севсалар, биргаликда бўлсалар, охиратда ҳам улар бирга бўладилар. Охиратда кимлар билан бирга бўлишни ва қаерда бўлишни истасак, уни бу дунёда танлаб, бир қарорга келишимиз лозимдир.

Оллоҳу таолони севмаганларни севиш, кишини Оллоҳу таолодан узоқлаштиради. Шундай экан, бизнинг ким бўлганлигимиз эмас, балки ким билан бирга бўлганлигимиз аҳамиятлидир.

Суҳбатимизга қуйидаги тўғри сўзлар нималардан иборатлигини билдирган ҳикматли сўзларни ҳам илова қиламиз:

1. Сен туғилдинг, ҳамма кулишди(яъни хурсанд бўлишди); фақат сен йиғладинг. Энди шундай яшагинки, сен ўлганингда ҳамма йиғласин, фақат сен кулгин(хурсанд бўлгин).

2. Бу дунёга кимлар келмади, нималар хоҳлашмадилар, нималар йиғмадилаар, оқибат барчаси хоҳлаганларини, йиғганларини ташлаб кетдилар. Сен эса, ҳеч кетмайдиганга ўхшамаяпсанми? Ўша кетганлар ҳам айнан сен сингари ўйлардилар …

3. Етук инсон, чиройли сўзлаган эмас, балки сўзлаганини бажарган ва бажара оладиганини сўзлаган кишидир.

4. Уйланаётганингда (йигитдир, қиздир; аёлдир, эркакдир) фақатгина бирга яшай оладиган бирисини эмас, усиз яшай олмайдиган бирисини танла! Уйингга келганида фақатгина бўш жойни тўлдирмасин, кетганида жойи тўлдирила олмайдиган бўлсин.

5. Сукут сақлаш, чарчамасдан қилинадиган ибодат, харажатсиз тақиладиган зийнат, ҳукмдорликка муҳтож бўлмасдан қўлга олинадиган мулку давлат, деворга эҳтиёж бўлмасдан қуриладиган қалъа, меҳнат қилмасдан топилган бойлик ва ниҳоят барча айбларни ёпадиган усул(ёпинчи)дир.

6. Киши борор хафачиликка дучор бўлганида бошини тирмалаб, сочини юлишдан ҳам бемаза бир нарса йўқдир. Каллик хафачиликни кетказадиган илож эмас-ку, ахир.

 

Бузуқ дин китобидаги таъбирлар.

Савол: Динимизни янгидан изоҳлаб ўзгаришлар киритишга уринган китобдаги таъкидланган фикр ва таъбир, атама(термин)ларга бирор жавоб берилиши мумкинми?

Жавоб:

Бу китоб динни ўргатиш учун ёзилмай, балки унинг аксига, яъни ўтган асрларда яшаб ижод қилишган мўътабар Аҳли суннат олимларига қарши бир овоз(реакция), раддия сифатида чиқарилган китобдир. Бу китобда динимизда реформа қилишга уринилмоқдадир. Бу китобда ўтмишимизда яшашган олимларга нафрат ва душманлик тўлиб-тошиб ётибди. Бу китобда, қадимда яшашган исломиятнинг буюк олимларига лой, ҳатто нажосат отилмоқдадир. Бу китоб, ўтмишдаги ва бугунги реформачиларни мақташ учун ёзилган бир номадир.

Бу китобни ёзган киши сифат, уни амал қилинадиган дин китоби деб атаган бўлса-да, ибодатларнинг фарзлари, вожиблари, суннатлари, мустаҳоблари, муфсидлари, макруҳлари ва кундалик ҳаётдаги ҳаромлар, макруҳлар, суннатлар сингари нарсалар ҳақида унда ҳеч нарса дейилмайди. Бу китобни ўқиган киши ибодатларни қандай шаклда қилади? Таҳорат, намоз ўқиш каби ибодатларни қандай ва кимнинг кўрсатмасига кўра қилади? Унда мазҳаблар тан олинмайди ва мазҳаб олимлари эса динни бузувчи каби кўрасатилади. Нима, мусулмонлар ибодатларида ўша китобни чатиштирган кишининг тушунчасига кўра амал, ҳаракат қилишадиларми? Ёки манба шаклида кўрсатганлари, Мақдусий, Афғоний, Кардавий, Шариатий, Иқбол каби бузуқларни асос сифатида оладиларми?

Бу китобда иломиятнинг жуда аҳамиятли билимларидан ҳисобланган фароиз, ҳайиз ва нифос билимларига ўрин берилмагандир. Демак, китобни чатиштирган киши ё бу мавзуларни билмагани сабабли улардан ҳадлаб ўтган ёки бу билимлар тарихийдир, кунимизда фароиз билимларига ҳожат йўқ деб ҳисоблагандир.

“Бундай аҳамиятли мавзулар ҳақида нега ҳеч нарса ёзмадингиз?” дея сўраганларга, “Эски билимларни, янги этикети билан солиштирмадим. Эскини айнан, яъни ўзидек  тушунтириш илмий эмас. Замонимизнинг технологиясига уйғун бўлганларини ёздим” каби жавоб беради. Унинг янгилик дейишидан мақсад, мазҳабларнинг ҳукмини четга итариб қўйиб, ўз назарига уйғун бўлган бир динни ўртага чиқаришдир.

Китобдаги баъзи ифодалар ва таъбирларга бир назар солиб қарайлик-чи нималарни кўрамиз? Реформачи китоб ёзувчининг китобида тез-тез қўлланилган сўз ва ифодаларнинг маънолари мана қаранг нималарга олиб келади:

“Ислом литератури,” ислом адабиёти маъносида ишлатилаётган бўлса-да, атайлаб ислом дини демаслик учун бу иборани қўлламоқда. Дини дейишни “литератур”га алмаштиришга уринаяпти.

“Исломий қараш(назар),”  китобда диний ҳукм ўрнида қўлланилаётганга ўхшаса-да, бундай ибора қўллашнинг ўзи куфрдир, чунки Исломиятда қараш(назар) бўлмай, Оллоҳу таоло буюрган хукмлар бордир.

“Ислом тушунчаси”, бу ҳам Исломий назарга ўхшаш куфрдир. Ислом олимлари, “Инсоннинг ақли, шуури, хотира ва тушунча сингари яратилган сифатларини Оллоҳга нисбат бериш куфрдир,” деганлар.

“Қуръоний назар”, бу ҳам “Исломий назар”, “Исломий тушунча” каби динга тескари бир ифодадир.

“Ислом фалсафаси”, Днимизда ва Исломият тарихида фалсафа дейиладиган бирор ифода мавжуд эмас. Аҳли суннат олимлари, “Ислом билимларининг ўлчови, одамзотининг ақли, тушунчаси эмас, аксинча асоси мустаҳкам бўлган (маънолари очиқ) ояти карималар ва ҳадиси шарифлар,” дея марҳамат қилишганлар. Дин, руҳ ва социал билим кабилардан, жоҳиллар ўз қисқа ақлларига кўра, ўз замонасидаги билимий кашфиётларга мос тушунганларига, яъни уларнинг бузуқ тушунчаларига фалсафа дейилади. Ислом олимларининг китоблари эса, илм эгаларининг Қуръони каримдан ва ҳадиси шарифлардан чиқаришган билимларни тўплагандир. Ислом билимларини фалсафа дейиш, жавҳарни шиша синиқларига ўхшатишдир. Ислом олимларини фалсафачи(файласуф) дейиш ҳам шунга ўхшаш бўлиб, у буюк, мўътабар олимларни ҳақорат қилиш бўлади.

“Ислом файласуфи”, фалсафа куфр бўлса, файласуф ҳам кофир бўлиб қолади. Демак, “Ислом файласуфи”, дейиш ислом кофири дегани бўлиб чиқади. Бу эса жуда катта янглиш ва хатодир.  Ислом файласуфи дейилганларнинг энг машҳурлари бўлишган Ибни Сино ва Фаробийларнинг кофир бўлишганларини Имоми Ғазолий ва имоми Раббоний ҳазратлари айтиб ўтганлар. “Ислом файласуф”ларининг устозлари кофир бўлишса, бошқаларининг ким ва қандай бўлишларини мана шундан аниқлаб олиш лозим бўлади.

“Исломий анъана”, Исломият ҳукмларини ҳўллантириш мақсадида, уларни аҳамиятсиз ва кераксиз кўрсатиш учун мана шундай бўлмағур ифода қўлланилмоқда.

“Суннийлик анъанаси”, бу ибора Аҳли суннатнинг ижмоси билан чиқарилган ҳукм маъносида қўлланилмоқда. Бу билан Аҳли суннат ҳукмларини оддийлаштириш ва уларни аҳамиятсиз ҳолга тушриш кўзда тутилмоқда.

 “Анъанавий Ислом”, бу таъбир Ислом дини, Ислом шариати маъносида ишлатилмоқда. Бу билан Ислом дини ва Ислом шариатини  аҳамиятсиз ҳолга келтириш ва уни пастлатиш учун ана шундай таъбир қўллашга уринилаяпти.

“Анъанавий Ислом олимлари”, Аҳли суннат эътиқодини ва тўрт ҳақ мазҳабни билдиришган Аҳли суннат олимларини анчайин бир кишилар каби кўрсатиш мақсадида “анъанавий олимлар” таъбирини ишлатмоқдадир. Асри саодатдан буён, салафий деганлари бузуқлардан бошқа ҳақиқий ҳеч бир ислом олими туғилмагандек тутадилар. Шу сабабдан ҳам уларнинг ҳеч биридан бирор нарса нақл этмайди. Фақат бузуқлардан иқтибослар келтириб, уларни қаҳрамонлар қилиб кўрсатади. Уларга ўзича жило бериб, безатиб олим шаклда олдимизга қўйишга уринади.

“Анъанавий Ислом култури(маданияти)”, Ислом дини ва ислом шариати дейиш ўрнида бу иборани ишлатаётир. Ислом дини ва шариатини аҳамиятсиз ҳолга тушириш учун “анъанавий култур” таъбирини қўлламоқдадир.

“Анъанавий Ислом тушунчаси”, бу ерда ҳам Ислом дини ва шариати маъносида бу иборани қўлламоқда. Яъни бу китобни чатиштирганлардан бошқаларнинг, яъни Аҳли суннатнинг тушунчаларини шундай атамоқда. Бироқ бу билан уларнинг тушунчаларини аҳамиятсиз ҳолга тушуришни кўзда тутмоқдадир ва уларни кераксиз ҳисобламоқдадир.

“Анъанавий тақлидий ислом”, бу ҳам олдингилар сингаридир. Фақат ҳар хил таъбирлар билан Аҳли суннатга ҳужум қилиш учун анъанавий сўзини ишлатмоқдадир.

“Анъанавий Мусулмон”, Бу таъбирни динига боғли, Аҳли суннат мусулмон кишисини ифодаламоқ учун қўллайди. Диндор дейишни мутлақо истамагани учун шундай иборани ўйлаб топади. Яъни бу билан ҳақиқий мусулмонларни ақлини ишлатмайдиган, фақатгина анъаналарга мос ҳаракат қиладиган кишилар маъносида ишлатади.

“Анъанавий дин”, буни ҳам Ислом дини, Ислом шариати дейиш ўрнида ишлатади. Бу билан динни аҳамиятсиз ҳисоблашини кўрсатади. Айнан социалистларнинг, “Биз мусулмонликка қарши эмасмиз, биз қолоқликка, турбон(паранжи)га, намозга, ҳажга қаршимиз,” деганлари сингари, очиқдан-очиқ эмас, қандайдир сабаблар билан ниқобли мусулмончиликка ҳужум қилишга уринадилар ёки ҳужум қиладилар. Аммо социалистлар тактикасининг айнан ўзини қўллайди.

“Қуръондаги дин”, ҳозирги, яъни пайғамбар алейҳиссалом давридан буён амалда бўлган мусулмонлик билан Қуръони каримдаги мусулмончиликнинг фарқлигини кўрсатадиган ёлғонни кишиларга ҳазм қилдириш учун бу таъбирни уйдиради. Мазҳабсизларнинг ҳаммаси Исломдан узоқ кишилар бўлиб, улар Аҳли суннатнинг душманларидир.

“Уйдирилган дин”, бу ҳам Исломият дейиш ўрнида, шахсан Аҳли суннат мусулмонлари учун уйдирилган бир тамғодир.

“Оталар култури бўлган Ислом”, бу таъбир ҳам Исломият дейиш ўрнида ишлатилмоқда. Бу китоб чатиштирган киши, бу билан мусулмонлар Қуръонга амал қилмай, оталарининг йўлидан кетишаяпти дейишни истамоқда. “Анъанавий Ислом” дейишни ҳам айнан шу мақсадда қўллайди. Шу каби иборалар, ифодалар ва бошқа хилма хил атама-сўзлар, таъбирлар билан Аҳли суннат мусулмонлигига ҳужум қилади.

“Исломчи ёшлик”, динимиз тирихида ҳеч бир Ислом олими, Исломчи, Исломчилик дейилган бирор нарса билдирмаганлар. Бу бидъат бир таъбирдир. Туркчада (ўзбекчада ҳам) “чи” қўшимчаси исмни ёки бирор сифатни билдирадиган қўшимчадир. Масалан, сутчи, балиқчи, қўшиқчи каби исмларни билдириб, ўша исмдаги кишиларнинг исмлар ишлатилган нарсаларнинг тижоратини бажарувчи эканлигини билдиради. Шу каби сифатларни ифодалашда ҳам “чи” қўлланади. Шунинг учун Исломчи, динчи сўзлари ҳам шуларга ўхшашдир. Исломни ва динни еб битириш билан завқланадиган кишилар ҳам Исломчи ёки динчи дейилиши мумкин. Шунинг учун ҳам динчи ёки Исломчи эмас, фақат мусулмон бўлиш лозимдир. Мусулмон сўзи ўрнида бошқа бир нарса уйдирмаслик керак.

“Модернист Исломчи”, Замонавий Мусулмон дейиш ўрнида ишлатилган бир иборадир. Исломчи сўзи бидъат эканлигини бироз олдин айтилди. “Модернист,” дейиш билан бу китоб чатиштирувчи, қадимда яшашган ислом олимларини қабул қилмайдиган, Исломиятни замонига мослаштиришга киришган ўзига ўхшаш реформачиларни бу таъбир билан атамоқчи бўлаяпти.

“Ўтмишга тақлид”, бу ифода билан ҳам Исломиятга, Аҳли суннатга ҳужум қилмоқда. 14 аср аввалги Исломиятни тақлид қилиб, кунимизда ҳам уларга уйғун қолишни янглиш ва хатолигини билдириш учун тақлид сўзини бу ерга ҳам тиқиштирмоқдадир.

“Догма, догматик”, Аниқ бир назарнинг тортишилмасдан айнан ўзини тўғри ўлароқ қабул этилиши догма дейилади. Оллоҳ ва Унинг расули билдирганларни тартишиш ва муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди. Бу китоб чатиштирувчи, Аҳли суннат олимларининг оят, ҳадис ва ижмо билан билдирган асосларга догма номини бериб, уларга ҳужум қилмоқда. Уларга “догматик” назар дейиш билан бир чизишда ҳаммасини ўчириб отиб юбормоқдадир.

“Классик фиқҳий яқинлашиш”, динимиздаги тўрт далилдан бири бўлган “қиёсий фуқаҳо” таъбирини булғаш, уни далил ҳисобламай, фиқҳий яқинлашиш каби ярашмаган бир сўз билан фиқҳ олимлари беришган фатволарни бекорга чиқариш учун қўлланилган бир ифодадир.

“Итоат култури(маданияти)”, буни ҳам Аҳли суннат мусулмонларга қарата айтмоқдадир. “Аҳли суннат олимларининг билдирган ҳукмларига бўйин эгган аҳмоқ мусулмон,”дейишни истаб, шунга ҳаракат қилмоқда.

“Ёйғин қаноат”, буниси ҳам Аҳли суннат мусулмонлар учун айтилган бир ҳақорат сўзидир. “Аҳли суннат олимлари билдирган ҳукмларга инонган заволли кишиларнинг қаноати,” дейишга олиб келмоқдадир.

“Кўр- кўрона тақлид”, Қуръон ва Суннатдаги ҳукмларни изоҳлаган Аҳли суннат олимларига инонишни, уларнинг йўлидан юришни шундай деб атамоқда. Олимларга тақлид қилмасдан, мазкур китобни чатиштирган кишига тақлид қилишни “шуурли тақлид” демоқчи бўлмоқдадир. Агар шундай демаётган бўлса, нега бу китобни ёзиб, барча диний мавзуларда ўз назарини билдирмоқда?

“Ўта диндор”, диннинг амрига тўла уйғун бўлган мусулмонни танқид қилиш учун диндор сўзи ёнига “ўта” сўзини тиркамоқда. Бу билан диндорликни ёмон кўрсатишга ҳаракат қилинаяпти.

“Қатъи сўфи”, бу ҳам юқоридаги иборалардан биридир. Бу ерда, бу сўзда қўшимча тасаввуфга ҳам ҳужум бордир.

“Ҳадис материали”, Маълум бўлган ҳадиси шарифлар учун бу таъбирни қўллаяпти. Ҳадиси шарифларга қарши бўлганлигини яширишга уриниб, мана шу таъбирни излаб топган кўринади.

“Мазҳабчилик”, Аҳли суннат ва тўрт ҳақ мазҳабларга ҳужум қилиш учун бўлувчилик маъносига келадиган бу иборани қўлламоқдадир.

“Ўзгариш”, “Замоннинг талабига уйғун бир шаклда динда ўзгаришга бориш лозим”, дейиш билан динда реформа қилишни очиқчасига қўллаб чиқмоқдадир.

 

Суҳбат -2.

Зое бўлган ўнта нарса …

Ҳазрати Усмон бин Аффон марҳамат қилдиларки, “Мана бу ўн нарсанинг зое бўлиши ниҳоятда ёмондир: 1 – Савол сўролмаган олим. 2 – Амал қилинмаган илм. 3 – Қабул бўлмаган тўғри тушунча. 4 – Ишлатилмаган қурол. 5 – Ичида намоз ўқилмаган масжид. 6 – Ўқилмаган Қуръони карим. 7 – Садақага аталиб берилмаган мол. 8 – Минилмаган от, улов (миниш воситаси). 9 – Дунё молига тушкун бўлган кишидаги фикҳ илми. 10 – Охират йўлчилиги учун ҳозирлик кўрмаган умр.”

Ҳазрати Абу Бакр марҳамат қилдиларки, “Мана шу ўнта хислат ўзида бўлган киши, барча офатлардан қутилади: 1 – Ҳамиша тўғри бўлиб, қаноат қилган қалб. 2 – Комил бир шаклдаги сабр ва ҳамиша шукрда бўлиш. 3 – Эҳтиёж соҳиби бўлиш 4 – Ҳамиша ташаккурда бўлиш ва оз ейиш. 5 – Доим Оллоҳдан қўрқиб ҳаракатда бўлиш. 6 – Баданни доим машшақатда ва мутавозида тутиш. 7 – Ҳамиша юмшоқ ва марҳаматли бўлиш. 8 – Ҳамиша бошқаларни ҳурмат қилиш, Оллоҳни севиш ва ҳаёли бўлиш. 9 – Фойдали  илм ўрганиш ва унга амал қилиш. 10 – Ҳамиша иймонли ва ақлли бўлиш.

Мана бу олти нарса, бутун дунёга бадалдир: 1 – Лаззатли ейиладиган. 2 – Ота онага итоаткор бўлган солиҳ фарзанд. 3 – Оллоҳу таолога ва бейига итоат қилган хотин. 4 – Тўғри ва ўзгармаган сўз. 5 – Комил ақл. 6 — Соғ ва сиҳат бадан.”

Ҳазрати Умар бин Ҳаттоб марҳамат қилдиларки, “Мана бу ўн нарса, бу ўн нарсасиз кўркам бўла олмайди:  1 – Варосиз ақл. 2 – Илмсиз амал. 3 – Оллоҳдан қўрқмасдан мақсадга эришмоқ. 4 – Адолатсиз султон. 5 – Адабсиз, илм ва жасорат кабиларнинг эгаси бўлиш. 6 – Қалб сукути бўлмасдан хурсанд бўлиш. 7 – Жўмард бўлмасдан бой бўлиш. 8 – Қаноатсиз камбағаллик. 9 – Тавозесиз ҳисоб ва насаб эгаси бўлиш. 10 – Оллоҳу таолонинг ризоси бўлмасдан қилинган жиҳод.”

Ҳазрати Али бин Толиб марҳамат қилдиларки, “Илм, энг хайрли меросдир. Адаб, энг фойдали қозончдир. Тақво, (охират учун) энг хайрли озуқдир, ибодат, энг хайрли сармоядир. Солиҳ амал, жаннат учун энг хайрли василадир. Хушахлоқ, энг хайрли дўстдир. Яхши хулқ, юмшоқлик ҳар бир ишда энг хайрли вазир ва ёрдамчидир. Оллоҳу таолонинг тақсимига қаноат қилиш, энг хайрли бадавлатликдир. Ўлим, энг хайрли тарбия этувчидир.”

 

Афият ўн нарсада бўлади (афият, хайрли бўлсин, хуш келсин, хуш бўлсин, иштаҳонгиз очилсин каби маъноларда қўлланиладиган бир сўз).

Расули акрам ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Афият, мана бу ўн нарсадир. Уларнинг бештаси бу дунёда, қолган бештасида охиратда бўлади. Бу дунёдагилари шулардадир: 1 – Илм, 2 – Ибодат, 3 – Ҳалол ризқ, 4 – Ғазаб ва қийинчиликларга қарши сабр, 5 – Неъматга шукр.

Охиратдагилари эса мана булардир: 1 – Азроил алейҳиссалом унга марҳамат ва лутф ила келади, 2 – Мункар ва Накир исмли малаклар (фаришталар) қабрда уни қўрқитмайдилар, 3 –  (Кофирларга жаҳаннамга кетиш буюриги берилганда) Ўша буюк қўрқиш вақтида у қўрқмайди, 4 – Гуноҳлари ҳисобга олинмай, яхшиликлари қабул этилади, 5 – Сирот кўпиригини яшин тезлигида кечиб, Жаннатга киради.”

Имоми Раббоний ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Жаҳаннамдан қутилиш учун эътиқодда ва амалда динни келтирганга эргашишдан бошқа чора йўқдир. Устоз ахтаришдан мақсад, Исломиятни ўрганишдир. Улардан кўриб, эътиқодда ва Исломиятга эргашишда қулайликни қўлга киритишдир. Бошқачаси, яъни истаганини қилиб, истаганини еб, фақат муршиднинг этагига ёпишиш билан азобдан қутилиш бўлмайди. Шу каби ўйлаш, хаёлга берилишдир. Қиёматда Оллоҳу таоло ижозат бермасидан ҳеч ким бирор кимсага шафоат қила олмайди. Ижозат олган ҳам рози бўлганига шафоат қила олади. Рози этмоқ учун эса, Исломиятга тўла амал этиш лозимдир. Ана шундан кейингина инсоний қусурлари бўлса, фақат ана шундай қусурлар шафоат билан афв бўлади.”

Мана бу ўн нарса кимда бўлса, улар Оллоҳу таолонинг ғазабига васила бўлади: 1 – Камбағаллардаги кибр, 2 – Олимлардаги димоҳ, 3 – Аёлларнинг ҳаёсизлиги, 4 – Қарияларнинг дунёни севиши, 5 – Ёшларнинг танбаллиги, 6 – Султонларда зулм, 7 – Урушда қўрқоқлик, 8 – Зоҳидларда ужб(ажиб ҳаракатлар қилиниши), 9 – Обидларда, кўп ибодат қилганларда риё. 10 – Бадавлатларда ҳасислик.

Тавба қилганда ақлли кишиларга мана шулар керак бўлади: 1 – Истиғфор этганда тили билан Астоғфируллоҳалъазийм дейиш, 2 – Ўтмиш гуноҳларига қалбдан пушаймон бўлиш, 3 – Бутун бадани билан гуноҳлардан тийилиш, 4 – То ўлгунича Оллоҳу таоло тақиқлаган нарсаларга қайтмасликка азм этиш, 5 – Охиратни ёқтириб (охират ишларига берилиб), дунёга қарамаслик, 6 – Кам гапириш, фақат заруратига кўра сўзлашиш, 7 – Оз еб, оз ичиш, 8 – Ўзини илм ва ибодатга  бағишлаш.”

Уч нарсага қасам этиш(ичиш).

Абдураҳмон ибни Авф* ҳазратлари, Пайғамбаримиз алейҳиссаломдан эшитганларини шундай марҳамат қилдилар: “Уч нарсага қасам ичаман: 1 – Закот бериш билан молу мулк камаймайди, аксинча кўпаяди. 2 – Зулм кўрган киши, золимга ҳақини бағишласа, Ҳақ таоло, қиёматда у бандасининг даражасини юксалтади. 3 – Доим тиланадиган, ҳамиша бирор нарса(пул ёрдами) сўраб юрадиган кишини Ҳақ таоло камбағалликдан қутқармайди.”

Анас бин Молик ҳазратлари марҳамат қилдиларки: “Ер юзи кишиларга ҳар куни қуйидагиларни айтади: Эй одам ўғли! Устимда ишлаб чарчайсан, чапга, ўнгга бориб келасан.  Юриб, айланиб энг сўнггида менга келасан! Менинг устимда юрасан-да, яна Оллоҳу таолога исён ҳам этасан. Бироқ эртага менинг ичимда азоб кўрасан! Ҳозир тириксан. Устимда куласан. Аммо эртага менинг ичимда йиғларсан! Ҳозир устимда хурсандсан, фақат эртага ичимда маҳсун бўласан! Ҳозир устимда молу мулк йиғаяпсан. Эртага эса, бу молу дунёни Оллоҳ йўлида сарфламаганинг учун пушаймон бўласан! Ҳозир сен устимда ҳаром еяпсан, эртага менинг қаъримда сени қуртлар еяжак! Ҳозир сен менинг устимда кибрланаяпсан, бироқ эртага менинг ичимда залил бўлажаксан! Ҳозир сен менинг устимда бемалол юраяпсан, аммо эртага мендаги бир чуқурга йиқилажаксан! Ҳозир менинг устимда қуёш ва ой ёруғида юраяпсан, аммо эртага менинг ичимда қоронғилик ичига қопланажаксан! Ҳозир кишилар тўпланадиган жойларда бўласан, улар билан бирга юрасан, эртага эса, якка ўзинг қолажаксан!”

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Бир киши Луқмони ҳакимга келиб, ундан, “Ё Луқмон! Сен бу мартабага қандай қилиб эришдинг? – дея сўради. Луқмони ҳаким ҳазратлари унга жавоб бериб, “Мен бу мартабага уч нарсани қилиш билан эришдим. Уларнинг биринчиси, Омонатни эгасига бердим. Иккинчиси, ҳамиша тўғри сўзладим. Учинчиси, Молоёни, яъни фойдасиз сўзлашни тарк этдим,” дедилар.”

Пайғамбар  ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Кишилар тасаддуқ этганини, садақага берганларини Оллоҳ ризоси учун қилсалар, Ҳақ таолога берилган каби ҳисобланиб, уларнинг қаршилиги учун мингта савоб оладилар.”

Молик бин Динор ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Амалларнинг энг яхшиси, уларнинг ихлос билан қилинганидир. Илми билан амал қилмаган олимнинг насиҳатлари, тош қояларига ёққан ёмғир каби оқади-да кетади, уларнинг кўнгулларга ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Баҳор ёмғири, ер юзини яшилликларга белагани сингари, Қуръони карим  ўқиш ҳам қалбларни нурлантиради, нурга тўлдиради. Ушбу беш нарса бадбахтликнинг аломатларидир. Биринчиси, кўзнинг қаримаслиги, иккинчиси, қалбнинг қаттиқлиги, учинчиси ҳаёсизлик, тўртинчиси, молу дунёга тушкунлик, бешинчиси, ризқига рози бўлмасликдир.”

*Матннинг ичида учраган исмлар: Абдураҳмон ибни Авф ва Анас бин Молик (радияллоҳи анҳум) Асҳоби киромнинг буюкларидандир.  Молик бин Динор (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) эса, ҳижрий иккинчи асрда яшаган Ислом олими ва валийдир.

Қалб ва бадан бир – бирига уйғун бўлиши лозим.

Салмони Форсий* ҳазратлари бир куни бир туя юки қадар нафақа(кун кечириш учун лозим бўлган нарсалар) сотиб олди. Уни кўрганлар ундан сўрадилар: “Ё Салмон, бу қадар нафақа билан нима қилмоқчисан? Бунча нарсаларни битирганингча умринг давом этишини биласанми?” Салмон ҳазратлари, “Нафс ўз ҳақини олган вақт киши роҳат бўлади. Ана шундан сўнгра нафақа ва бошқа нарсаларни ўйламасдан  Оллоҳу таолонинг зикри билан машғул бўлиши мумкин бўлади. Кишининг нафақаси битиб қолса, ибодатларни унутиб, васвасаларга берилиб қолади,” дея жавоб қилди.

Салмони Форсий анча ёшга кириб, қариб қолганида ҳам илм ўрганарди. Бунинг ҳам сабабини сўраганларида, “Илм кўпдир, бироқ умр қисқа. Шундай экан, энг аввал динда  зарурий лозим бўлган илмларни ўрган! Қалб ва баданнинг муносабатлари, кўр ва чўлоқнинг аҳволига ўхшайди. Масалан, кўр бир дарахтнинг остига ўтиради – да, аммо унда мева борлигини кўролмайди. Чўлоқ эса, ўша дарахтдаги мевани кўради, бироқ уни ололмайди. Илоҳий илмларни қалб билан билиш, инониш лозимдир, бадан эса, улар билан амал қилиши лозимки, охиратдаги сўнгсиз неъматларга етишиш мумкин бўлсин” дея жавоб қайтарди, Салмон Форсий ҳазратлари.

Салмони Форсий ҳазратлари жуда кўп йиғлардилар. Ундан бу йиғлашларининг сабабини сўраганларида у шундай жавоб марҳамат қилдилар: “Мени уч нарса давомли йиғлатади. Уларнинг биринчиси, Расул алейҳиссаломнинг вафотидир. Бундай айрилиққа чидай олмадим. Шунинг учун доим йиғлайман. Иккинчиси, қабрдан турган замоним ҳолим нима бўлади? Уни била олмаганим учун йиғлайман. Учинчиси, Оллоҳу таоло мени ҳисобга тутганида жаннатий бўламанми, дўзахий билолмайман. Ўшанда аҳволим нима бўлади, билолмаганим учун йиғлайман.”

Сад бин Аби Воққос** ҳазратлари, Расулуллоҳдан сўради, “Ё Расулуллоҳ! Мен учун бир дуо марҳамат этки, Оллоҳу таоло менинг барча дуоларимни қабул этсин!” Жавобда марҳамат қилдиларки, “Дуонинг қабул бўлиши учун ҳалолидан енглар! Жуда кўп кишилар борки, уларнинг еганлари, кийганлари ҳаром – да, аммо қўлларини кўтариб дуо қиладилар. Ундай дуо қандай қилиб қабул бўлинсин!”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Ўн сўмлик бирор либоснинг, бир сўми ҳаром бўлса,  ундай либос билан ўқилган намозлар қабул бўлмайди.” “Ҳалол топиш учун чарчаб, уйига қайтган киши, гуноҳсиз ўлароқ уйқуга ётади. Оллоҳу таолонинг севган бандаси бўлиб уйқудан туради.”

* Салмон Форсий ҳазратлари, Исфахонли бўлиб, мажусийликдан христианликка, ундан сўнгра ҳақиқий динни келтирган охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва салломнни топиб, унга иймон келтирган мусулмондир, энг содиқ саҳобалардан биридир. Икки юз эллик ёшга кириб вафот қилди дейилган ривоятлар ҳам бор. Бошқа бир ривоятда ҳижрий 33 йилда вафот этди дейилади.

** Сад бин Аби Воққос ҳазратлари, саҳобадир, 17 ёшида мусулмон бўлиб, биринчи мусулмон бўлганларнинг еттинчисидир. Ўнта жаннатийликлари хабар қилинганлардан биридир. Ҳижрий 55 йилда вафот этди.

Расули акрам жаноблари марҳамат қилади: “Шундай уч нарса борки, уларнинг барчаси ҳақдир. Биринчиси шулки, ким бир ҳақсизликка, зулмга учраса-ю, аммо уларни қилганни Оллоҳ ризоси учун кечирса, Оллоҳ унинг шарафини ортиради. Иккинчиси, кимки молу дунёсини кўпайтириш мақсадида тиланишга уринса, Оллоҳ унинг молу дунёсини камайтиради. Учинчиси эса, ким Оллоҳ ризоси учун бирор эҳсонда бўладиган бўлса, Оллоҳ унинг молу дунёсини кўпайтиради.

Яна бир уч нарса бордирки, ким уларга етишса дунёда ва охиратда энг хайрли нарсага эришган бўлади. Улар, Оллоҳу таолонинг ҳукмига рози бўлиш, балоларга сабр қилиш ва мўл-кўллик ва роҳатлик онларда Оллоҳни  унутмасликдир.

Қуйидаги уч нарса эса, жаннат аҳлининг ахлоқидан бўлиб, фақат шарафли кишиларда бўлади:

1.Ёмонлик қилганга яхшилик қилиш,

2. Зулм этганни кечириш,

3. Молу мулкини тортиб олганга яна беришдир.

Лукмон ҳаким ҳазратлари, ўғлига қилган насиҳатлардан бирида қуйидагиларни марҳамат этганлардир: “Эй ўғилжоним, уч нарса борки, улар фақат уч нарса воситасида билинади. 1. Юмшоқ, хушахлоқ, ғазабланганда; 2. Жасурлик, урушда; 3. Яхши дўст, қийинчилик, бошга иш тушган кунларда билинади.”

Иймон келтириб, ибодатларни адо этиш билан уч нарса ҳосил бўлади: биринчиси, киши шаҳватга берилишдан қутилади; унинг руҳи, қалби тозаланади. Чунки, шаҳват ва бошқа ёмон ҳолатлар яратганни хотирлашга тўсиқ бўлади. Иккинчиси,  кишида моддалар устида ўтказилган тажрибалар ва унинг сезги органлари билан боғли бўлмаган бошқа сезгилар, завқлар ҳосил бўлади. Натижада киши, ўзини доимо ҳузур ичида ҳис этади. Учинчиси, яхшиларга неъматлар, ёмонлик қилганларга азоб берилиши ўрнига, иймонли кишилар орасида адолат ҳосил бўлади. Иймонли кишилар орасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ҳақига тажовуз этмайди. Одатда иймонли кишилар, Оллоҳ насиб этган ҳақларига рози кишилардир. Аслида, ҳузурсизликлар, бир-бирига қарши келишлар, кишиларнинг Оллоҳ насиб этган ўз ҳақларига рози бўлмасликлари оқибатида ўртага чиқади.

Ҳазрати Усмон, бирор замон боласи дунёга келганида, уни етти кунлигида қўлига оларди. Унинг яқинлари ундан бундай одатнинг сабабини сўраганларида у шундай жавоб қиларди: “Қалбимга унинг севгиси тушишини кутаман. Агар у яшамай ўлиб қоладиган бўлса, етти кунлик сабрим ва матонатим сабабли оладиган савобим катта бўлади.”

Суҳбат – 3.

Иблиснинг дўстлари.

Ибни Аббос* ҳазратлари ривоят қиладилар: “Ҳазрати Расулуллоҳ бир куни Иблисдан, “Умматимдан қанча дўстларинг бор?”- деб сўради. Иблис эса, “Улардан ўнтаси менинг дўстларим бўлади ва улар шулардир деди:

1 – Золим давлат раиси (яъни бизнинг замонимизда президентлар),

2 – Молу мулкининг қаердан топилишига аҳамият бермаган бадавлат(бой киши),

3 – Амирнинг зулмини тасдиқлаган олим,

4  – Кибрли киши,

5  – Ўлчаш, тарози ва бошқа хусусларда хоинлик қилган тужжор,

6  – Қора биржалик (қора бозор) қилган киши,

7  – Зинокор,

8  – Фоиз еган киши,

9  – Молу мулкининг қаердан келганига эътибор бермаган киши,

10 – Ички ичадиган ва унга ёрдам берадиган киши …”

Ундан сўнгра Расулу акрам Иблисдан, “Умматимдан қанчасини ўзингга душман ҳисоблайсан?” каби савол сўраганида, “Умматингдан душманларим мана булардир деди:

1 – Эй Муҳаммад, биринчиси сенсан. Ҳар доим менинг сенга аччиғим келади.

2 – Илмига кўра амал қилган олим, Қуръони каримнинг амр ва тақиқларига амал қиладиган қори (Қуръони каримни ёд билган киши), беш вақт намоз вақти кирганида Оллоҳ учун азон ўқиган муаззин,

3 – Камбағалларни, йўқсулларни ва етимларни севган,

4 – Марҳамат ва тавози соҳиби бўлган,

5 – Оллоҳу таолога таот ибодатда бўлган ёш киши,

6 – Ҳалол еган,

7 – Оллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки мўмин,

8 – Жамоа билан намоз ўқишга рағбатлантирган, кечаси кишилар уйқуда ётганларида намоз ўқиган,

9 – Сўзида ва ишида ўзини ҳаромдан узоқ тутган,

10 – Қалбида гина – кудурат, хийла каби нарса бўлмасидан кишиларга насиҳат қилган,

11 – Хушфеъл, адабли, жўмард киши,

12 – Доимо таҳоратли юрган,

13 – Оллоҳу таолонинг ризқ ҳақидаги ваъдасини тасдиқ этган,

14 – Мастура тул аёлларга ёрдам берган,

15 – Ўлимга тайёр бўлган.”

* Ибни Аббос ҳазратлари, Абдулмуттолибнинг энг кичик ўғли, Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг амакиси ва Ундан уч ёш буюкдир.

 

Дунё тўрт нарсадан иборатдир.

Маъруфий Карҳий* ҳазратлари марҳамат қиладики, “Дунё, молу мулк, сўз, уйқу ва ейиш каби тўрт нарсадан иборатдир. Ният тўғри бўлмаса, молу мулк, кишини Оллоҳу таолога қарши инсёнкор этади. Сўз кишини Оллоҳу таолодан бошқа нарсаларга овоз беришга бошқаради. Уйқу, керагидан ортиқчаси соғлиққа зарар ва кишини Оллоҳу таолони унутишга олиб боради. Еб- ичиш (киши нормал қувватини сақлаш учун) ортиқчаси эса, кишининг қалбини қаттиқлаштиради.

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Жаннат тўрт тур кишига мунтазирдир, уларни кутади ва соғинади:

1 – Тили зикрда бўлиб, ҳар бир ишида Оллоҳу таолони хотирловчини,

2 – Қуръони каримни ёд олганни,

3 – Кишиларга (камбағал бечорага) овқат берувчи, меҳмон севарни,

4 – Рамазонда рўзадор бўлганни.”

“Киши, қиёмат куни тўрт нарсадан сўроққа тутилмасидан ҳеч бир ерга қимирлай олмайди. Улар: 1 – Умрингни қаерда тугатдинг?

2 – Баданингни қаерда чиниқтирдинг?

3 – Қайси хусусларда илмингга кўра амал қилдинг?

4 – Молу давлатингни, сарватингни қаердан топинг ва қаерларда сарфладинг?”

“Кимки шу тўрт нарсани сир тутса, кишиларнинг хайрлиси бўлади: 1 – Камбағаллигини, 2 – Садақасини, 3 – Мусибатини, 4 – Бало ва қазосини.”

“Мана бу тўрт нарса кишининг саодатидандир:

1 – Солиҳа хоним(хотин), 2 – Солиҳ ва яхши ака-ука, опа-сингиллар(яъни қардошлар, туғишганлар), 3 – Яхши, мўмин-қобил фарзандлар, 4 – Ўзи жойида топилган ҳалол ризқ.”

Оллоҳу таоло, барча инсонларга сон саноқсиз кўп неъматлар, яхшиликлар бергандир. Улардан энг буюги, энг қийматлиси, Расуллар, Набийлар юбориб, исломиятни, саодати абадиянинг йўлини кўрсатганидир ва Иброҳим сурасининг еттинчи ояти каримаси мазмунида, “Неъматларимнинг қимматини билиб, шукр этсангиз, яъни амр этилгани каби қўллансангиз, уларни янада кўпайтираман. Агар уларнинг қийматларини билолмасангиз, уларни ёқтирмасангиз, қўлингиздан уларни қайтариб оламан-да, қаттиқ азоб ҳам бераман,” дея марҳамат этади.

Бир асрдан кўпроқ вақтдан буён исломиятнинг ғариб қолиши ва кейинги замонларда Исломиятдан узоқлашиб, дунёнинг куфр ва иртидод қоронғиликка қопланиб қолиши, мусулмонларнинг ислом неъматларининг қийматларини билмасдан, уларга шукр этмасдан, ҳатто уларга тескари қарашининг натижасидир.

 

Оллоҳу таоло кимни севади ва ёқтиради?

Ҳикмат аҳли зотлар марҳамат қиладиларки:

Бундан бир аср бурун ҳеч биримиз йўқ эдик. Бундан бир аср сўнгра ҳам ҳеч биримиз бўлмаймиз. Демак биз, иккита йўқлик орасидаги жуда қисқа бир ҳаёт ичида эканмиз. Бундай қисқа ҳаётни энг қимматли ишлар билан унумли ва аҳамиятли қилиш керак бўлади. Чунки ҳаёт қисқа, йўл узоқ, борадиган жойимиз эса охири бўлмаган сўнгсиздир. Ҳазили йўқ, ўлим албатта келади. Оллоҳу таоло қўрисин, биз инсонлар гугурт чўпининг оловига чидай олмаймиз, бир мўмин киши тана ҳароратининг иссиқлигига қўл тегизишдан чўчиймиз. Оллоҳ кўрсатмасин, Жаҳаннамдаги иссиқ эса, биз биладиган иссиқликлардан тамоман бошқача ва даҳшатлидир. Киши агар ўша иссиқликларни ўйлаб қараса, унинг уйқуси қочиб, иштаҳаси йўқолади. “Менинг аҳволим нима бўларкан” каби ўйлар хаёлидан чиқмай қолади.

Оҳамиятлиси, ишларимизу амалларимизни атрофимиздаги кишиларнинг эмас, балки Оллоҳу таолонинг тақдир этиши ва Унинг ёқтиришидир. У кимни севади, кимни ёқтиради? Албатта У, кибрли, такаббурни эмас, юмшоқ, тушик кўнгуллини севади. Чунки Оллоҳу таолонинг сифати ҳар қандай бир гуноҳнинг душманидир. Кибрлига эса, зоти, яъни Оллоҳу таолонинг ўзи душмандир.

Шунинг учун Оллоҳу таоло, “Кибрлига ачинмайман, уни ёқаман,” дея марҳамат қилади. Оллоҳу таоло насиб этган баъзи қобилиятлар, баъзи бир устунликлар, мақомлар кишини кибрга олиб кетмаслиги, уни инсон бўлишдан ташқарига чиқармаслиги керак.

Ҳар бир мўминнинг иймони комил бўлишлиги мана шу уч шартга боғлидир:

1 – Хоними билан яхши ҳаёт кечиради. Чунки у ҳам Оллоҳнинг бандаси ва омонатидир. Уни хафа қиладиган нарсалардан сақланиш, банда ҳақидан қўрқиш лозим. Банда ҳақининг охиратдаги ҳисоби эса, жуда оғирдир.

2 – Бадавлатларнинг эмас, балки фақирларнинг суҳбатидан роҳатланади. Фақир, дейилганда тиланчи, гадо тушунилмаслиги лозим, албатта. Исломиятда закот беришга етадиган молу мулки бўлмаган киши фақир-камбағал ҳисобланади.

3 – Ёрдамчилари, хизматчилари билан тенгқурлар каби ўтириб туради. Улар билан бирга ўтириб овқатланади, чақчақлашади. Кибрланишдан сақланади. “Бир томчи сув эдим, бу ҳолга келдим. Мени бу ҳолга келтирган буюк Оллоҳга шукрлар бўлсин,” каби тавбада бўлади. Затон киши ўлганидан сўнгра бошига келадиганларни ўйласа, ҳамма нарсадан воз кечади. Кимки, бу уч хусусга риоят этса, Раббимизга кўп шукр этиши лозим бўлади.

Агар Оллоҳу таоло бирор бандасига тубандаги икки нарсани насиб этган бўлса, унинг бошқа бирор нарсага эҳтиёжи қолмайди:

1 – Аҳли суннат вал – жамоат эътиқодида бўлиш, яъни Расуллоҳга эргашиш;

2 – Бу эътиқодни тўғри ўргатганга мутлақ итоат, унга мутлақ севги, мутлақ боғлилик. Бу холда заррача тараддуд, оғиш бўладиган бўлса, истифода битади. Шунинг учун “бизга динимизни ўргатганни севаман,” дейиш етарли эмас, ижроси билан исбот қилиш шартдир. Чунки “Лисони ҳол, лисони қолдан антоқ”дир, яъни кишининг ҳол ва ҳаракати сўзидан янада таъсирлидир. Севги итоатга, яъни эргашишга боғлидир. Итоат бўлмаган жойда севги қаердан бўлсин?

Олмониялик Габриела Шиака исмли бир аёл, Қуръони каримнинг олмонча мазмунини ўқиётганида, Исро сурасининг мазмунан,  “Агар улардан (ота онадан) бири ёки ҳар иккаласи сенинг ёнингда қалишсалар, эҳтиёт бўл! Ҳеч замон уларга “уф” ҳам дема, уларни озарлама, уларга ширин сўзли бўл!” дейилган 23-ояти каримасининг таъсиридан мусулмон бўлишга қарор қилиб,  (2010) Рамазон ойининг 5-куни мусулмон бўлибди. Оллоҳу таоло ундан рози бўлсин.

Суҳбатларда келтирилган материаллар, Туркияда фаолият кўрсатадиган “Ихлос Вақфи” тарафидан 2011 йил учун чиқарилган тақвимда ва Туркия газетасининг мухбири Меҳмат Ўруч тарафидан тайёрланиб, газетанинг “Инсон ва жамият” рубликасида  босилганлардир.

Мундарижа

I Мусулмон кимдир …? – 9

 

II Мусулмонларнинг дини. – 23

Намоз ўқиш – 31

Таҳоратланиш – таҳорат олиш. – 33

Таҳорат олишнинг суннатлари – 34

Таҳорат олишнинг маҳруҳлари – 35

Таҳорат олишнинг адаблари – 35

Таҳоратни бузадиган нарсалар. 36

Таҳоратсиз нималар қилинмайди? – 36

Таяммум. – 36

Таяммумнинг шартлари. – 36

Таяммумнинг фарзлари – 37

Таяммумнинг суннатлари – 37

Таяммум қандай олинади? -37

Таяммум олишни бузадиган нарсалар: – 37

Ғусл таҳорати. 37

Ғусл олишни шарт этадиган ҳоллар:- 38

Ғуслнинг фарзлари – 38

Ғуслнинг суннатлари – 38

Ғуслнинг маҳруҳлари – 38

Ғусл олинаётганда нималарга диққат этилиши шарт? 39

Н А М О З. Намознинг турлари -39

Вожиб намозлар -39

Намознинг фарзлари – 39

Намознинг шартлари – 40

 

  Рукнлар Ҳаётим ҳақида ...

Муҳокама ёпилган.