Яхши оиланинг асоси қандай бўлади?

Муаллиф admin Haz 14, 2017

Яхши бир оиланинг асоси қандай бўлади?

Дуруст, яхши бир оила, мана шундай тўртта асос-фундаментга ўрнатилган бир муқаддас муассасадир. Улар: Оила аталмиш муассасанинг буюк “ходимлари”  ҳисобланган эр-хотин орасидаги чинакам Иззат-ҳурматга асосланган севги; бир-бирига тўла ишонч; ўзаро фидокорлик ва бир-бирига хушчақчақ муомаладир. Бу саналганларнинг бирортасининг озгина бўлса-да издан чиқиши, оилада нормал муомаланинг издан чиқа бошлашига сабаб бўлади. Бу футдаментнинг доим соғлом-маҳкам бўлиши учун эса, “ходимлар” бир-бирларини Оллоҳ ризоси учун (Унинг ризосига эришиш умидида) иззат-ҳурмат қилишлари, айниқса бир-бирларига тўла ишониш-лари лозим бўлади.

Улар бир-бирларидан хато-камчилик, қусур изламасликлари керак.  Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳи алайҳи ва саллам) ҳазратлари “Эр ҳар хил гумонларга берилиб, хотинига жабр қилмасин, яширин бир шаклда уни текширмасин,” дея марҳамат буюради.

Эр-хотин оиладаги гапу сўзларни ташқарига чиқармаслиги ва бир-бирининг сирларини бошқаларга ҳеч очмаслиги лозим. Қимматли оила қурувчилар, ҳеч унутмангки, сирлар сизда сақлансалар, сиз уларнинг эгаси-ҳокими, хўжайинисиз. Борди-ю улар бошқаларга ҳам билдирилса, сиз сирларингизнинг қули, асирига айланасиз.

Эр-хотин учун ҳеч бир вазифа, оила вазифасидан олдин ёки аҳамиятли бўла олмайди. Зуҳд, тақво, нофила ибодат каби жуда керак бўлганлар ҳам эр-хотин вазифаларини иккинчи ўринга алмаштира олмайди.

Оилангизнинг манфаати учун молу мулкни топишга ҳаракат қилганингиз сингари, уларни харжлаганингизда ҳам оилангизни, яъни хотингиз ва каттариб қолишган болаларингиз фикрларини ҳам ҳисобга олишингиз  шарт. Сад бин Аби Ваққос касалланганида ундан ҳол-аҳвол сўраш учун унинг уйига борган Пайғамбар ҳазратларига у “мулкини Оллоҳ йўлида садақа қилганини” сўзлайди. Ана ўшанда Пайғамбар ҳазратлари унга, “Оилангни бадавлат қолдириш, уларни бошқага муҳтож қолдиришингдан хайрлидир,”  дея марҳаматда бўлган эдилар.

Баъзан махсус ишларингиз билан бир-бирингизни хушнут қилишга урининг. Бошқаларнинг диққатини ўзингиздан узоқ тутиш ва оилавий хусусиятларга соя туширмаслик учун бир-бирингиз билан ҳазил мутоибани нодир тутманг.

Бир-бирингизга руҳан дастакчи эканлингизни яқин қариндошларингиз ва ота-онангиз ҳам яхши билишлари яхши бўлади. Шундай қилсангиз орангиздаги иззат-ҳурмат мустаҳкамланади. Бироқ бирингизга махсус хусусиятларни бошқаларга билдирманг. Ташқаридан(ишдан ёки бошқа бир ердан каби) уйингизга келганингизда бир-бирингизни ширин сўз ва табассум билан қарши олинг. Ҳар хил шубҳаларга имкон туғдирмаслик учун уйга келишни сабабсиз ҳеч кечиктирманг.

Бир-бирингизда рашк уйғотадиган вазиятлар келтиришга ҳеч замон уринманг. Ораларингизда ҳеч бир яширин нарса бўлмасин. Акс ҳолда орангизда шубҳаларга йўл очилиши мумкин. Ҳар қандай бир мавзуда маслаҳат қилсангиз хато қилган бўлмайсиз. Оқибатда ҳар иккингиз биргаликда оиланинг барча масъулиятини  баровар зиммаларингизга олган бўласиз. Фарзандларингизни етиштиришда ота—она ўлароқ бир—бирингизга муносабатда ва ҳар бир ишда уларга ўрнак бўлингиз. Уларнинг таълим-тарбиясида ихтилофларга киришмасдан бир муштарак усул қўлланинг. Бу уларнинг келажакда етук кишилар бўлиб етишишида жуда аҳамиятли бир ҳолатдир.

Кун кечиришда учрайдиган баъзи бир камчиликларингиз сабабларини бошқаларга ва ҳатто яқинларингизга ҳам айтиб юрманг.

Бир-бирингизга кўрсатадиган иззат-ҳурматни ҳар иккала тараф ота-она, қариндош -уруғларга ҳам кўрсатсинлар.

Энг чиройлини, энг гўзални ҳеч изламанг. Чиройлининг янада чиройлиси, гўзалнинг янада гўзали бордир. Ҳаммадан чиройли ва гўзални ҳеч ҳам топа олмайсиз. Шундай экан турмуш йўлдошингизнинг чиройли, ёқимли тарафларини топишга ҳаракат қилинг. Унда албатта жуда чиройли ва гўзал хусусиятлар бордир.

Бир-бирингизни  доим хушчақчақ қаршиланг. Имкони қадар, ҳатто ҳеч ҳам одатларга инончларингизни аралаштирманг.  Сиз ўсиб етишган оилангиздан ёки унинг атрофидан ўзлаштирган маҳаллий одатларингиз ўз оилангизда тушунмасликларга сабаб бўлмасин.

Бир-бирингизга нисбатан ҳар доим етарлича нозик, мулойим муомалада бўлинг.

Оилада бўладиган ишларнинг тақсимида диққатли бўлишларинг лозим. Бунда қоғоз қалам ёрдамида ёзиб рўйхат тузиш лозим келмайди, албатта. Аслида оиладаги иш тақсимоти Оллоҳу таоло тарафида буюрилгандир. Сиз фақат уларга онгли, тушунган ҳолда яқинлашишингиз лозим бўлади. Майда-чўйда қараш, фикр мулоҳазаларни, бир-бирингиздан фарқли қарашларингизни ҳал бўлмайдиган катта масалалар даражасига келтириб қўйманглар. Шуни ҳам унутмангларки, икки киши ҳар бир масалада бир хил тушуниши ва айни бир хил қилиши-бажариши ҳеч мумкин бўлмайди …

Икки кишининг ҳар доим айни бир хил фикр қилиши ёки айни шаклда иш бажариши инсон зоти яратилиши фитратига зиддир. Исталган икки киши орасида, жумладан эр-хотин орасида ҳам ихтилофлар бўлиши муқаррардир. Киши баъзан ўзи ўзи билан ҳам ихтилофга боради. Шундай экан баъзи масалаларда эр-хотинлар бир-бирига мухолиф фикрда бўлишиларини нормал қабул қилишлари лозим. Шу йўл билан майда-чўйда ўзаро тушунмасликлар чуқурлаштирилмасдан ҳал этилиши керак. Кишилар орасида шундай бир ибратли ибора ҳам бор, унда: “Катта-катта ёнғинлар арзимас учқундан чиқади,” дейилади. Бу ибратли сўзни доим ёдда сақлаш оилада тинч-тотув яшашда  кўп асқатади.

Биласизки, учқунларни бир стакангина сув билан ўчириш мумкин бўлади. Шундай экан, бир стакан сув билан ўчириш мумкин бўлган учқунни ўт ўчириш бригадаларини ёрдамга чақириш керак бўладиган буюк фалокат вазиятига зинҳор келтирманг. Оилангиз хуш кўрмайдиган кишиларни уйингизга олманг.

Инончли, иймонли бўлинг. Бир-бирингизга муносабатлар асосида фақат Аллоҳу таолонинг ризосига эришиш нияти ва самимият бўлсин. Ана шундай қилсангиз, оилада ҳузур топасиз ва бахтиёрлингизда, муқаддас оилавий ҳаётингизнинг давомли бўлишида Аллоҳу таолонинг ёрдамчи бўлишига мувофиқ бўласиз …

  Рукнлар Адаб, ахлоқ, насиҳат ..., Туркия дафтари.

Муҳокама ёпилган.