Суҳбат – 17.

Муаллиф admin Nis 20, 2017

Суҳбат – 17.

Оллоҳу таолога энг ёқадиган амал …

Насъам қабиласидан бир зот, Пайғамбар ҳазратлари билан учрашувини тубандагича баён қилади:

Пайғамбар ҳазратлари асҳоби орасида ўтирарди, мен Унинг ёнига бордим ва сўрадим: Пайғамбар сизмисиз?

У зот “Ҳа”, дедилар.

Мен, ундан “Ё Расулуллоҳ, Оллоҳу таолонинг энг кўп ёқтирадиган нарса нимадир? – дея сўрадим. “Оллоҳу таолога иймон этишни”, дея марҳаматда бўлдилар. “Ундан сўнгра яна нимани”, дедим. “Сўнгра сило-и раҳимни(яқин қариндош уруғ билан хабарлашиб туришни),” дедилар.  “Ё Расулуллоҳ , Оллоҳу таоло ҳеч ҳам ёқтирмайдиган амал нимадир? дедим.” “Оллоҳу таолога ширк келтиришни,” дея марҳамат қилдилар.  “Яна-чи”, дедим. “Сило-и раҳимни тарк этишни( қариндошлар билан алоқани узишни)”, дедилар. “Ё Расуллоҳ, яна нимани”, дея сўроғимни давом қилдим. “Мункарни, яъни Исломга тескари бўлганни, гуноҳни, маъруфдан, яъни Оллоҳу таоло рози бўладиган аҳлоқ ва сўзлардан  қочишни,” дея марҳаматда бўлдилар. (Муснад-и Абу Ёъло). яхши таниш мумкин?  

Бир киши ҳазрати Умар(р.о)га келиб, “Ана у киши жуда дуруст бир одамда”, деди. Ҳазрат Умар(р.о) уни қуйидагича сўроққа тутди:

–         У одам билан сен сафарга чиқдингми?

–         Йўқ,

–         Ораларингда савдо-сотиқ бўлдими?

–         Йўқ ,

–         Унга бирор нарса омонат қолдирган вақтинг бўлдими?

–         Яна йўқ, дедим.

–         Ундай бўлса, сен у одам ҳақида ҳеч нарса билмайсан, демакдир. Уни тўла танимайсан. Ўйлашимча, сен у одамни фақат мажитда намоз ўқиётганида кўргансан, дедилар. (Канъзули-Уммол).

Яна дуо ҳақида:

Ҳадиси шарифда, “Диққат қилинг! Душманингиздан қутқарадиган, ризқингизни кўпайтирадиган нарсани сизга хабар қилайинми? Кеча-ю кундиз ҳар вақт Оллоҳга дуода бўлинг. Чунки дуо, мўминнинг қуролидир,” дея марҳамат қилинади (Муснад-и Абу Ёло).

Дуо қўшини, ғазоват қўшинининг руҳидир. Имоми Раббоний ҳазратлари (қ.с)/ албатта дуо балони даф этади, дея марҳамат қиладилар. Масалан, муҳтарам Пайғамбаримиз ҳазратлари соллаллоҳу алейҳи ва саллам, “Балони фақат дуо даф этади”, каби мараҳаматда бўлганлардир.

Жиҳод қиличла қилинса-да, қиличда балаони даф эта оладиган кучу қувват йўқдир. Шу сабабдан ҳам дуо қўшини, ғазоват қўшинидан янада қувватлидир. Яъни дуо қўшини, ғазоват қўшинининг руҳи сингаридир. Ғазоват қўшини эса, бу руҳнинг бадани кабидир. Шунинг учун ҳар бир ғазоват қўшини учун бир дуо қўшини ҳам бўлиши лозимдир. Чунки руҳсиз бир баданнинг жонланиб зафар қўлга киритмаси мумкин эмасдир… (Мактубот-и Имоми Раббоний, 3/м.47) 

Кимни шаҳид дейдилар?

Шаҳид сўзи, жаннатий бўлишлигига шаҳидлик этиш маъносида ишлатиладиган бир сўз–ифодадир. Шаҳид мартабаси фақатгина мусулмонларга махсусдир. Мусулмон бўлмаган ҳеч ким шаҳид бўла олмайди. Шаҳид бўлиш мусулмонларга насиб бўлиши  мумкин бўлган Оллоҳу таолонинг буюк неъматидир.

Шундай қилиб,

* Ўзинининг, қўшнисининг жон, молу мулки ва номусини мудофаа қилишда ўлдирилган;

* Ҳақсиз қамоққа олиниб ўлган;

* Қийноқларга солиниб ўлдирилган киши;

* Ўғри, йўлтўсар, босмачилар ўлдирган киши;

* Баландликдан, отдан йиқилиб ўлган;

* Йирқич ҳайвонлар тарафидан парчалаб ташланганлар;

* Заҳарли жониварлар чақиши оқибатида ўлганлар;

* Сувда чўкиб, ёнғинда ёниб ўлганлар;

* Мусофирликда ғариб ҳолда ўлган;

 * Зилзилада, девор остида ва йиқилган бинолар остида қолиб ўлганлар;

* Юқумли касалликлар юқиши оқибатида ҳаётини битирганлар;

* Совуқда ғусл таҳорат олиш оқибатида ўлган;

* Туғишда ўлган ҳомиладор хотинлар;

* Жума куни ва жума кечаси ўлганлар;

* Ошиқлигини яшириб, иффатини қўришда ўлган;

* Амр–и маъруф ва наҳй–и мункар билан машғул бўлганида ўлдирилган;

* Оллоҳ ризоси учун муаззинлик қилаётганида ўлган;

* Кемаларда кўнгли кўтарилиб қусиш оқибатида ўлган;

* Беш вақт намозни тўғри ўқиган;

* Қушлик намозини, яъни бомдод ва пешин орасидаги ўқиладиган намозни доимо ўқийдиган;

* Сафар йўлларида ва мусофирликда ҳам витир намозини тарк этмаган;

* Ҳар ой уч кун рўза тутган;

* Таҳоратли ҳолида ўлган, таҳоратли ухлашга ётиб ўлиб қолган;

* Намоз ўқиётганида ўлган;

* Ҳар куни давомли 20 мартадан ўлимни хотирлаган;

* Динга уйғун тижорат қилган;

* Озиқ – овқат молларини арзон сотган;

* Ҳалол топиб бола чақасини дин билимларини ўрганиб ва ибодатларини қилишларини таъминлаш мақсадида меҳнат қилган;

* 60 ёшидан ошган солиҳ кекса киши;

* Ҳар куни 25 марта “Аллаҳумма барик ли филмавт ва фи–мо бад–ал–мавт,” дуосини такрорлаган;

* Мудора этган, яъни кишилар билан яхши муомалада бўлган, динини қўриш учун дунёликларини сарфлаган;

* Ўлим тўшагида 40 марта “Ло илоҳа илло анта субҳонака инни кунту мин аз золимиин” дуосини ўқий олган;

* Ҳар кун давомли 100 марта солавот –и шарийфа ўқиган;

* Ҳар кеча Ёсин сурасини ўқиган;

* Эрталаб ва кечқурун Ҳашр сурасининг охирини ўқиган;

* Оллоҳ йўлида шаҳид ўлароқ ўлишни истаган;

* Гуноҳ қилаётганида зулм билан ўлдирилганлар охират шаҳиди бўладилар.

Юқорида келтирилган маълумотлар, “Радд–ул–Мухтор” китобидан олиб, Туркияда Ихлос вақфи тарафидан 2016 йил учун чиқарилган тақвимнинг 18–август варағидан олинди.

Ояти карима мазмуни ва Ҳадиси шарифлар:

Воҳий тилидан: Бисмиллоҳирроҳмонираҳим

وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ

 “(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: “Оллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил”, деб ўйламанг! Фақат Оллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда холос.” (Иброҳим сураси, 42 оят).

Оллоҳ Расулидан(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Кимки, оғайнини тавба этган бир гуноҳи учун айблайдиган бўлса, у ўшандай гуноҳга мубтало бўлмасдан ўлмайди.” (Тирмизий).

“Дуво этишдан ожиз бўлган инсон, энг ожиз инсондир. Инсонларнинг энг ҳасиси, саломга хасис бўлганидир.” (Тобароний Мужамиъул-Авсад).

 Фейсбукдан олинди: “Кишиларнинг нималар деганига диққат этма! Чунки улар, сенинг қилганларинг яхши ёки ёмонлигига эмас, балки сенинг қилганларнинг уларга фойдалими ёки зарарлигига қарайдилар …

Ҳаммага ҳам марҳам бўлишга уринманг! Баъзилар пилик бўлишга ўрганганлардир.

Муборак уч ойлар. Раббимизга шукрлар бўлсинки, эртадан, яъни 29 мартдан 2017 йилнинг муборак уч ойлари бошланади.

“Уч ойлар” деб номланадиган мавсумнинг ўзи ҳам қадрли, яна бир қанча қадрли кечани ҳам ўз ичига олган бўлиб, биз уларни “муборак кечалар” деб атаймиз. Ражаб ойи – тавба, ҳурмат ва ибодат ойидир. Бу ой инсонни авфу мағфиратга эриштиради. Шаъбон – муҳаббат ва хизмат ойи бўлиб, шафоатга ноил қилади. Рамазон-и шариф эса, яқинлик ойидир. Унинг неъматларини таърифлашга тил ожиз…

Уч ойларнинг бошланишини, бошқача яшашга кўчишда ўзимизга бир давр бошланғичи сифатида олишимиз мумкин. Масалан, “Худо хоҳласа энди намозларимни жамоат билан ўқийман” деб аҳд қилиб юрган мўминлар, мана шу кунлардан бошлаб масжидга чиқа бошласа…

“Бундан буён қариндошлардан борди-келдини узиб қўймайман, аёлимни ранжитмайман, фарзандларимга шафқат билан муомала қиламан, ҳечкимнинг дилини оғритмайман, топганларимни фақирлар билан бўлишаман, хайр-ҳасанот ишларига кўпроқ эътибор бераман” деб ният қилишимиз керак. Чунки бу ишларни қила олмасак ҳам, самимий ниятимиз зоя кетмайди.

Ражаб ва Шаъбон ойларида нофила рўза тутиш мумкин, камида душанба ва пайшанба кунларини шундай ўтказиш мумкин. Рўзадан қарзи бўлганлар агар қазо рўзаларига ҳам ният қилсалар қарзларидан қутулиш билан бирга ҳам қийматли кунларда рўза тутишнинг файзу баракатига қовушади.

Севимли Пайғамбаримиз (алайҳиссалоту вассалам) Ражаб ойи кирганда шундай дуо қилардилар: “Ё Рабби! Ражаб ва Шаъбон ойларини бизга муборак қилгин ва бизни Рамазон ойига омон-эсон етказгин!”

Биз ҳам мана шундай дуо қилишимиз керак. Мана шу тариқа бир суннат-и санияни қайта тиклаган бўламиз.

Бу кечага ҳурмат кўрсатишимиз лозим. Бу фурсатлар қайтиб келмаслиги мумкин. Келаси йилларда яна Рағоиб кечасини кўра оламизми-йўқми, маълум эмас. Олаётган нафасларимиз чекланган ва борган сари камаймоқда. Бундай муборак кечаларда қилинган дуолар ва ибодатлар бошқа вақтлардагига қараганда анча қийматлидир. Лекин шунга эътибор қилиш керакки, қийматли вақтларда қилинган гуноҳлар ҳам жуда таҳликали бўлади! Гуноҳларнинг охири азобдир. “Охири олов билан тугайдиган лаззатда хайр йўқдир” дейилади.

Нафс ва шайтонга алданишимиз мумкин, лекин дарров пушаймон бўлиб, авф тилашимиз керак. Ҳадиси шарифда “Ҳалакал мусаввифун” деб марҳамат қилинган. Яъни “Кейин тавба қиларман деганлар ҳалок бўлди”.

Шартларини бажо келтирган ҳолда тавба қилган кишининг бутун гуноҳлари авф этилади. Ҳеч гуноҳ қилмагандек бўлади.

Малак-ул-мавт кутилмаганда келади. Ҳар он Азроил алайҳиссаломни кутиб олишга тайёр туришимиз керак. Чунки мана шу фикрда бўлган киши ундан чўчимайди, аксинча уни севади, йўлини пойлайди.

Ражаб ойи қийматли бир ойдир. Кечалари ҳам қийматлидир. Жума куни ҳам алоҳида қийматли кун бўлиб, кечаси ҳам қийматлидир. Бу икки қийматли кун ва кеча бир вақтга тўғри келганида қадру-қиймати яна-да ортади. “Нур устига нур бўлур!”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ражаб Аллоҳу таолонинг ойидир. Ражаб ойига ҳурмат-икромда бўлган кишига Аллоҳу таоло дунёда ва охиратда икром этади.”

Муборак уч ойлар бизларга ва бутун ислом олами учун хайрли воқеаларга васила бўлишини тилаб қоламиз.

Рағоиб кечаси бу оқшом Бу кеча Рағоиб кечасини нишонлаймиз. Барчамизга Ушбу кеча муборак бўлсин…

Аллоҳу таоло қулларига жуда меҳрибон бўлгани учун, қийматли кечаларда мўминларга маънавий лаззатлар бермоқда, гуноҳларини авф қилиб, мақому мартабаларини юксалтмоқда.

Аслида ҳар бир кечамизни “Қадр” билсак қандай яхши, лекин ҳеч бўлмаганда “маълум” кун ва кечаларни шонига муносиб ўтказишга ҳаракат қилиш лозим.

Қадру қиймати ҳақида бизларга кўпроқ маълум бўлган кун жума куни. Айтайлик, бу ҳафта ғофиллик билан жумани муносиб ҳолда ўтказа олмадик. Етти кундан кейин яна келади. Бу ғафлатда қолмаслик учун яна бир фурсат демакдир. Ёдингизда бўлса, оналаримиз ва бувиларимиз ҳар хил ширинликларни аксарият жума куни пиширардилар. Нимага? Бола жума кунининг фарқини тушунсин деб. Чунки бу кунга эътибор бериб ҳурматини жойига қўйганлар катта неъматларга эришади.

Севимли Пайғамбаримиз (алайҳиссалоту вассалам) Ражаб ойи кирганда шундай дуо қилардилар: “Ё Рабби! Ражаб ва Шаъбон ойларини бизга муборак қилгин ва бизни Рамазон ойига омон-эсон етказгин!”

Биз ҳам мана шундай дуо қилишимиз керак. Мана шу тариқа бир суннат-и санияни қайта тиклаган бўламиз.

Бу кечага ҳурмат кўрсатишимиз лозим. Бу фурсатлар қайтиб келмаслиги мумкин. Келаси йилларда яна Рағоиб кечасини кўра оламизми-йўқми, маълум эмас. Олаётган нафасларимиз чекланган ва борган сари камаймоқда. Бундай муборак кечаларда қилинган дуолар ва ибодатлар бошқа вақтлардагига қараганда анча қийматлидир. Лекин шунга эътибор қилиш керакки, қийматли вақтларда қилинган гуноҳлар ҳам жуда таҳликали бўлади! Гуноҳларнинг охири азобдир. “Охири олов билан тугайдиган лаззатда хайр йўқдир” дейилади.

Нафс ва шайтонга алданишимиз мумкин, лекин дарров пушаймон бўлиб, авф тилашимиз керак. Ҳадиси шарифда “Ҳалакал мусаввифун” деб марҳамат қилинган. Яъни “Кейин тавба қиларман деганлар ҳалок бўлди”.

Шартларини бажо келтирган ҳолда тавба қилган кишининг бутун гуноҳлари авф этилади. Ҳеч гуноҳ қилмагандек бўлади.

Малак-ул-мавт кутилмаганда келади. Ҳар он Азроил алайҳиссаломни кутиб олишга тайёр туришимиз керак. Чунки мана шу фикрда бўлган киши ундан чўчимайди, аксинча уни севади, йўлини пойлайди.

Ражаб ойи қийматли бир ойдир. Кечалари ҳам қийматлидир. Жума куни ҳам алоҳида қийматли кун бўлиб, кечаси ҳам қийматлидир. Бу икки қийматли кун ва кеча бир вақтга тўғри келганида қадру-қиймати яна-да ортади. “Нур устига нур бўлур!”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ражаб Аллоҳу таолонинг ойидир. Ражаб ойига ҳурмат-икромда бўлган кишига Аллоҳу таоло дунёда ва охиратда икром этади.”

“Ражаб ойининг илк жума кечасини иҳё этган кишига Аллоҳу таоло қабр азоби бермайди. Дуоларини қабул этади.”

Ўзимизни ҳисобга тортайлик

Ўлмасдан туриб ўлайлик! Ҳисобга тортилмасдан аввал ўзимизни ҳисобга тортайлик. Инсоннинг ўз хато-камчиликларини кўриши қийин, шу сабабли бизни огоҳлантирганларга қулоқ солайлик.

Кўп-кўп садақа тарқатайлик (очиқ чеҳрали, кулар юзли бўлиш ҳам садақадир), бировларни хурсанд қила олсак, раббимиз ҳам бизни қувонтади. Бу кеча катталаримиз билан мумкин бўлса шахсан, ёки телефон орқали, мактуб орқали хабарлашайлик. Кўнгилларини ва дуоларини олишга ҳаракат қилайлик. Вафот этганларни ҳам унутмайлик. Қабрларини зиёрат қилиб, руҳларига фотиҳаи шарифалар ўқийлик. Қабрдагиларнинг дуога эҳтиёжи, ҳаётдагиларнинг еб-ичишга ва кийинишга бўлган эҳтиёжидан кам эмас. Унутмайлик, кун келадики биз ҳам ҳасрат билан дуо кутиб ётамиз.

Муборак Рағоиб кечаси бизларга ва бутун ислом олами учун хайрли воқеаларга васила бўлишини тилаб қоламиз.

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўгитларига амал қилайлик! Ҳазрати Пайғамбар деганларки, “Оч қолганни тўйдиринг, сувсаганни қондиринг, маъруф(яхшилик)ни тарғиб қилинг, мункар(ёмонлик)дан қайтаринг. Борди-ю буларни қила олмасангиз, тилингизни тийинг ва фақат яхши, хайрли сўзлар сўзланг.” ( Иҳё-у Улумиддин)

Ноҳақ қарғиш ортга қайтади“Лаънат бўлсин” дегани Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлсин деганидир. Лаънатлаш, баддуо қилиш яхши эмас. Чунки ҳадиси шарифда “Бир киши қарғаганда лаънатланган одам бунга лойиқ бўлмаса, қарғиш унинг ўзига қайтади” деб марҳамат қилинган.

Ибни Муборак ҳазратлари фарзандидан шикоят қилган кишига “Фарзандингни баддуо қилдингми?” деб сўради. У “Ҳа” деганида “Фарзандингнинг бу ҳолга келишига сен сабаб бўлдинг” деб жавоб берди.

Абу Дардо ҳазратлари айтдики: “Ҳар қандай бир одам ерга лаънат айтса, ер унга “Иккимиздан қайси биримиз Аллоҳга осий бўлсак, Аллоҳ унга лаънат этсин” дейди.”

Ҳазрати Оиша волидамиз шундай баён қилади: “Расулуллоҳ, Абу Бакр Сиддиқнинг бир қулига лаънат айтаётганини эшитганларида ўгирилиб, ҳазрати Абу Бакрга қарадилар ва шундай марҳамат қилдилар: “Эй Абу Бакр! Ҳам сидқ, ҳам лаънат ўқимоқ бир орага жам бўладими? Йўқ! Каъбанинг Раббига қасам ичаманки, бўлмайди!”

Жаноби Расулуллоҳ шу сўзларини икки ёки уч марта такрорладилар. Шунда ҳазрати Абу Бакр ўша заҳоти қулини озод этиб, Пайғамбаримизнинг ҳузурларига бориб “Қайтиб бундай иш қилмайман” деди.”

Ҳазрати Пайғамбаримиз шундай дедилар:

“Лаънат этувчилар қиёмат куни на бировга шафоат қила оладилар, на шоҳид бўла оладилар.”

Лаънат ва қарғиш хоҳ ҳайвон, хоҳ ўсимлик, хоҳ одамга нисбатан айтилишидан қатъий назар, жуда ёмон ишдир. Дарҳақиқат пайғамбаримиз шундай марҳамат қилганлар: “На Аллоҳнинг лаънати билан, на ғазаб билан ва на жаҳаннам билан бир-бирингизга лаънат айтманг!”

Ҳузайфа бин Ямон шундай деди: “Бир-бирига лаънат айтувчи қавм Аллоҳнинг азобига мустаҳақ бўлади.”

Лаънат, қарғиш айтиш дуруст бўлмаса ҳам, лекин унга лойиқ бўлганларга айтиш жоиздир. Чунки ояти карималарда лаънатланганлар ҳам учрайдилар:

“Аллоҳнинг лаънати золимларга бўлсин!” (Аъроф, 44)

“Аллоҳ, мунофиқ эркак-у хотинларга ва кофирларга абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни лаънатлади! Улар учун доимий азоб бордир.” (Тавба, 68)

“Билингки, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир.” (Ҳуд, 18)

“Ер юзида бузғунчилик қилганларга лаънат бўлсин!” (Рад, 25)

  Рукнлар Суҳбатлар

Муҳокама ёпилган.