8.1.12.8 -9.2 параграфлар.

8.1.12.8. Туркияда кечирган турмушим ҳақида қисқача маълумот(1997 йил).

Янгилишмасам, 1997 йил март ойида (қайси кунлиги ёдимдан кўтарилди, чамамда 21 март эди.) Истанбулга келдим. Аэропортдан (туркчада аэропортни ҳаво алани дейишади, демак, ҳаво аланидан) Кўксал Устага телефон қилдим. У ҳаво аланига келиб мени у ердан олди ва ишхонасига олиб борди.

Аслида бу сафарга, 1997 йилнинг бошидан Туркияга отланишимга яна бошқа бир сабаб ҳам бор эди. Биринчидан, энг асосий сабаб, бу иқтисодий аҳволим ёмонлашиб, чиндан ҳам иложсиз ҳолга келиб қолганди. Иккинчидан, 1996 йилда масжидда ва Москва мусулмонлари идораси ошхоналарида ётиб юрган вақтимда Руссиянинг Саратов вилоятида Имомлик қилаётган Ўзбекистонли, у ҳам Каримов зулмидан қочоқ бир мўлла киши (унинг исми Абдуманнон эди) Туркияда катта бир сиёсий арбоб билан учраштиришни ваъда қилганди. Биз, яъни мен ва Абдуманнон йилнинг феврал ойида Туркияга келишни ваъдалашгандик. Аммо мўлла Абдуманнон ваъдалашилган замонда Москвага келмади. Уни анча излашга ҳам вақт сарфлаган бўлсам-да, аммо Абдуманнонни топиш энгил бўлмади, уни Руссияда топа олмадим. Шунинг учун Аллоҳга таваккал этиб, якка ўзим Туркияга келишга мажбур бўлдим.

1989 – 1990 йиллари Самарқандга бир қатор Туркиялик иш одамлари, зиёлилар келишгандилар. Уларнинг бир қисми ўша замонларда бизлар, «Бирлик»чилар билан учрашиб, танишгандилар. Туркияга келишга жазм қиларканман, менда энг аввал ана ўша дўстлардан бирор ёрдам бўлар, деган умид бор эди. Мени ҳаво аланида қаршилаган киши, Кўксал Уста ўша  ажойиб дўстлардан бири эди. Бундан кейинги икки йилга яқин Туркияда ўтказган ҳаётим кўрсатдики, менинг умидимда жон бор экан. Кўксал ва унга ўхшаш бошқа дўстлар менга, оиламга кўп моддий, маънавий ёрдам этдилар. Уларнинг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин.

Шундай қилиб, 1997 йил март ойидан бошлаб Туркия ҳаётим ҳам бошланди. 1996 йилнинг сўнггида Москвада яна бир Туркиялик дўст билан ҳам танишган эдим. Унинг исми Ҳамид эди. Ҳамид Москвада Туркия ва Руссия ўртасида қатнайдиган учоқларга билет сотиш билан шуғулланадиган ширкат ташкил этган бир киши эди. Мен Туркияга, яъни Истанбулга бориш учун айнан ўша Ҳамиднинг ширкатидан билет олгандим. Шу сабабдан Ҳамид менга Истан- булдаги баъзи дўстларининг телефонларини бериб, Истанбулдаги одамларига бериш учун қўлимга бир омонат ҳам берди. Шунинг учун мен Кўксалнинг ишхонасига келганимдан дарҳол Ҳамиднинг танишларига телефон қилдим. Омонат жуда аҳамиятли нарса бўлса керак, улар тезда олдимга этиб келишди. Омонат оғирлиги ва ҳажми жиҳатидан кичкина бир нарса эди. Унинг аҳамияти нимадалиги Аллоҳга ва уларга аён. Менинг олдимга келишган кишиларнинг бири Жалол ва бошқаси Мустафо исмли эди. Жалол, дегани Ҳамиднинг қайниси бўларкан, Мустафо уларнинг шериги экан.

Жалол билан Мустафо мени меҳмонхонага жойлаштирамиз, дейишиб Кўксалнинг қўлидан олиб кетишди. Йўлда маълум бўлдики, бу йигитлар мени бирор меҳмонхонага олиб боришадиларда, у ерда қолдиришади. Бу мен учун жуда қулай бўлмаган бир ҳол эди. Чунки менда пулнинг тайини йўқ. Шу сабаб, биз анча вақт меҳмонхона, яъни арзон меҳмонхона ахтардик. Ахир бир жойдан арзонини топдик. Аммо бу меҳмонхона жуда ифлос, совуқ экан. У ерда икки кеча ётишга тўғри келди. Бу йигитлар, Жалол ва Мустафо тўғри иш қилишмади. Чунки мен Кўксалнинг олдида қолганимда, у мени ўзи бирор дурустроқ ерга жойлаб қўйган бўларди.

Бу воқеалардан сўнг Докторга(яъни Намоз Нормўминга. Чунки биз бу кишини доктор деб атардик) телефон қилдим. У мени уйига олиб кетди. Уникида бир кеча ётганимдан сўнг, Азиз Маҳмуд Ҳудойи Ҳазратлари исми билан аталадиган Вақифга бордик. У ерда биз профессор Комил Йилмаз билан танишдик. Улар менга Вақифнинг мусофирхонасидан жой беришди. Э-ҳе бу ер, роса зўр жой эди. Бепул ётоқ, бепул овқат. Аллоҳ рози бўлсин бу дўстлардан. Кейинги 4-5 йилдан буён «Ит ётиш, мирза туриш»да юрган киши, мен учун бу жой бир ажойиб курортдай туюлиб, жоним тинчланиб қолди. Истаган вақтим ётаман, истаган вақтим юраман. Мен учун салкам, мутлақ эркинлик бошланди, бу ерда.

Бу ерга, Вақифга жойлашгандан сўнг  кичик тақсир(бу кишининг исми Муҳаммад амин. У  муфти Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг укаси) билан хабарлашдим. Аммо Истанбулда тўхташган «Бирлик»чи ва «Эрк»чи муҳожирлар билан хабарлашмадим. Чунки уларнинг унисидан ҳам, бунисидан ҳам кўнгул совиганди. Бундан бироз ўтгандан кейин менинг Истанбулдалигимдан Катта Тақсир хабар топибди. У киши укасига (кичик тақсирга) мени ёнига олишни тайинлабди, шекилли. Бир куни бу киши, яъни кичик тақсир – Муҳаммадамин мени уйига таклиф қилиб қолди. Унинг олдига бордим ва шундай қилиб, кичик тақсир, Муҳаммадамин билан ҳам бир ҳафтага яқин вақт бирга яшадим. Бу ерда ҳам қизиқ воқеани кузатганман. Тўғириси, бу ерда ҳам ўз гўллигимни яна бир бор кузатганман, десам бўлади. Ҳаётимда учраган ана шу ҳолни ҳам тарих учун ёзиб қўймоқчиман.

Муҳаммадамин учхонали уйда бир ўзи ўтираркан. Бу уйни ўз вақтида Катта Тақсир ижорага олган, сўнг у киши Левияга кўчган, ҳозирча унинг укаси Муҳаммадамин бу ерда яшар экан.  Мен ҳам бу ерда бироз вақт яшадим, Муҳаммадамин билан бир қатор суҳбатлар қилдим. Ниҳоят, Тақсир (Муфти жаноблари) мени ҳам шу ерда, укаси билан яшайверсин, деган эканда, деб хулоса ҳам чиқарган бўлдим. Гўлликка қарамайсизми, сен кимсан, нега бу одамникида яшайверасан, бир-икки кун меҳмон бўлдинг, иззатинг битди, «бир кунлик меҳмон кел меҳмон, икки кунлик меҳмон кет меҳмон», дейилади мақолда, дейдиган бир киши йўқ. Гўллик сабабли, худди отасиникига келган ўғилдай бир ҳафта индамай бемалол бу ерда яшайверибман. Аслида эса, мен бу анқовлигим билан олти кун ичида Муҳаммадаминга кўп ноқулайликлар туғдирган эканман. Менда ҳам аслида доим бу ерда қоламан, деган фикр йўқ эди-ю. Лекин бояги гўллик бор эмасми, шу сабаб шошмасдан бемалол юргандим. Аммо ҳали вақифда яшашдан ҳам воз кечганимча йўқ, улар билан хаир-маъзур қилганим йўқ эди. Ҳатто Тақсир илк бор чақирганида, Докторга телефон қилиб, «Доктор, Тақсир олдига чақираяпти, орқасини ўйламай, майли келаман, деб қўйдим. Энди қандай бўлади? У киши ҳузурига борайми ёки йўқ?», деб маслаҳат ҳам қилгандим. Доктор ҳам, «Келаман, дебсиз, борасиз-да энди», деганди. Ҳайрият, билибми, билмай Вақифдаги дўстларга жой топдим, демаган эканман. Шунинг учун вақифдагилар менга янги жой топишнинг йўлини қилиб, жой ҳам топишди. Вақиф мени ўша янги ерга кўчиришди. Ана шу кўчиш вақтида менинг Тақсирникида қолган олти кун қанчалар Муҳаммадаминга оғир келганини сезиб қолдим. Вақиф кўрсатган янги жойга кўчишим аниқ бўлиб, у ерни Доктор билан кўриб келганимиздан сўнг Муҳаммадаминнинг уйига келдим. Воқеани у кишига ҳам сўзлаб бердим. Бу замон кун ҳам анча кеч бўлиб қолган эди. Менинг гўл кўнгулим бугун ҳам бу ерда, яъни Муҳаммадамин олдида ётиб, эртага эрталаб, янги ерга кетиш эди. Кичик Тақсирим, Муҳаммадаминнинг эса, бир кеча у ёқда турсин, менинг ярим соат ҳам бу уйда қолишимга тоқати қолмаган экан. Чунки қизиқ воқеа ана шу замон, мана шу кеч кирган замон содир бўлди. Муҳаммадаминнинг уйига бир ўқувчи бола келиб-кетиб турарди. Бугун ҳам ўша бола  дарсларини олиб, кеч кирганида энди ётоғига кетишга отланди. Мен эса, ўз уйимдагидай бемалол ўтирибман. Чунки ниятим эртага кетиш. Ана шу ерда тақсир чидай олмай, менга «сиз ҳам кетсангиз бу бола ёрдамлашиб (менда ёрдамлашишга лойиқ нарсанинг ўзи йўқ. Киядиган кийимларим устимда) чиқаришиб қўяди», деса бўладими? Бу ахир, «нима сени қанча кун боқаман, кетадиган бўлсанг кет, ахир», дейилгани эмасми? Ҳа, шундай, албатта. Нима ҳам қиламиз, шунақа ҳолни ҳам бошдан ўтказдик. Москвада, М. Нарзиқулов ва Ё. Обиднинг қилиқлари бундан беш баттар эди. Аммо мен Муҳаммадаминни тўғри тушундим, Чунки мен ростдан ҳам анқовлик қилдим. Улар-Тақсирлар мени чиндан ҳам яхши билишмайди, танишмайдилар. Мен билан ички сирмаслар. Ўзларига тегишли гапу-сўздан менинг хабардор бўлишимни, балки истамаслар. Бу ҳам тўғри, албатта. Биз чет элда эндигина танишдик. Уларнинг уйларига келди-кетди кишилар кўп, турли хил ерлардан кетма-кет телефонлар бўлиб туради, доим факсдан маълумотлар келади. Мен у ерда яшасам истасам, истамасам у маълумотларга кўзим тушиши мумкин. Уйга келган меҳмонлар билан менинг олдимда улар эркин, очиқ суҳбатлаша олмасликлари мумкин, ахир. Мен, буни, бироз илгарироқ англаган бўлишим керак эди.

Хуллас, Вақифнинг кўрсатган ётоғига кўчдим. Бу ер Туркча «Ёшлилар ҳузур еви», деб аталаркан. Биздаги, советлардаги «Қариялар уйи»га ўхшаш. Аммо бу ерда шарт-шароит анча яхши. Биринчидан, бу уй фақат эркакларга мўлжалланган; иккинчидан, бу ерда яшаётганлар мусулмон, намоз, рўзасини канда қилмас кишилар. Бу уйдан икки-учта аспирантларга ҳам жой берилган. Мени ҳам ўша аспирантлар ҳисобига киритиб қўйишди. Бир киши яшаши учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлаган бир хона беришди. Ундан ташқари бу ерда яна бир қатор қулайликлар бор. Масалан, кунда уч марта овқат беришади, ҳар ҳафта кийим-кечак- ларингизни ювиб беришади. Бу хизматларнинг барчаси бепул, Вақиф ҳисобидан амалга оширилади. Ана, марҳамат, тўла яшаш шароити мавжуд, бемалол ўтираверинг.

Дарҳақиқат, мен учун минимум яшаш шароити муҳайё этилди. Лекин бу билан менинг шахсий муаммоларим тўла ҳал бўлгани йўқ, албатта. Шу кунларда, яъни Туркияда эндигина жойлашган кунларда менинг Ватандан чиқиб кетганимга ҳам тўрт йил тўлаётганди. Бу замон ичида ўзимнинг ва болаларимнинг шахсий, ҳаётий муаммолари ўртада уюлиб турарди. Масалан, мамлакатда, яъни Ўзбекистонда ишлаш қобилиятига эга болаларимни ишдан, ўқиётганларини ўқишдан ҳайдашган эди. Унинг устига икки бўй етган қизимларимнинг уйланиш проблемлари ҳам сарсон ҳолда тўхтаб турарди. Бу ерда, Туркияда эса, ҳозирча фақат менинг ўзимгагина ўртача яшаш шароити топилди.

Шундай қилиб, бу орада уйда ўтирган икки уйланмаган қизларимни ҳам Туркияга чақириш йўлларини қидира бошладим. Нима бўлса бўлар қилиб, уларни бу ерга келтиришга киришдим. Уларни қабул қилишда ҳам Азиз Маҳмуд Худойи Вақифидан ёрдам сўрадим. Комил Йилмаз, келтиринг қизларни жой топамиз, деди. Аллоҳ рози бўлсин, Комилбейдан. Мен Комилбейга қизларим учун вақтинча ўша Вақиф мусофирхонасидан жой ажратсангиз, дедим. У киши байрам кунлари бу ерга қурбонлик молларни сўювчи қассоблар келишади, жуда тиқилинч бўлади, қизларга бу жой бўлмайди. Қизлар келаверсин, жой топамиз, ҳеч бўлмаса ўз уйимга олиб кетаман, деди, барака топқур. Шунда қанча хурсанд бўлгаимни айтмайсизми? Ана шунақа ташкилий ишларни бажариб қизларни чақирдим. Улар апрел ойининг бошида Истанбулга келишди. Эртага Қурбон байрами бўладиган кун кечаси икки қизим, Наргиза ва Фароғат Самарқанд – Москва – Истанбул йўли билан бу ерга келишди. Қизлар Истанбулдаги Азиз Маҳмуд Худойи Вақифига қарашли қизлар уйига ерлашдилар. Туркияда жумладан, Истанбулда диний вақифлар қошида бир қанча қуръон қурслари, қизлар ётоқлари ташкил этилган. У ётоқларда университетлар студентлари яшашадилар. Ётоқда яшовчиларнинг кўпчилиги у ерда яшашлари учун пул тўлайдилар. Шу билан бирга иқтисодий аҳволи заиф бўлган оилаларнинг қизлари, бизга ўхшаш мусофирлар у ерда пул тўламай туришади. Туркиядаги вақифларнинг жуда кўпшилигида ёрдам сифатида бутун турк жумҳуриятларидан келган ўқувчи ва талабалар учун махсус ўринлар ажратилган. Менинг қизимларим ҳам вақтинча ўшалар ҳисобига киритилди. Улар йилнинг то сентябр ойига қадар ўша ётоқда қолишди.

У замонлар туркча сўзлашишни билмайман. Туркларнинг сўзларини бироз англасам-да, улар мени бутунлай англамайдилар. Асосий зарур жойларда Доктор бечора доим тайёр. Чунки унинг таржимонлигига мен муҳтож эдим.

Қизлар келишгандан сўнг бироз туркчани мактаб ёрдамида ўрганиш керак, деган хулосага келдик. Яна шу Вақифга мурожаат қилдик. Улар бизни туркча ўргатадиган мактабга пулсиз (кирасиз) жойлаб қўйишди ва йўл ҳақимизни (яшаш еридан мактабгача автобус пули) Вақиф ҳисобидан ўташдилар. Биз, уч киши, мен қизларим билан икки ой мактабга қатнаб тил, туркча ўрганишдик. Мактабга жойлашишимиз ҳам бир узоқ тарих. Чунки мактабни бепул қилиш учун Вақиф ҳукуматдан фойданалмоқчи бўлди, ўша вақтлар Туркия ҳукумати Рефаҳчилар қўлида эди. Аммо охир оқибатда шундай бўлди. Бизнинг мактабимиз министрлик томонидан пулсиз этилди.

Тил ўрганиш бироз изга тушгандан сўнг, қизлар ишламоқчи бўлишди, бироз вақт иш ҳам изладик.. Аммо иш топа олмадик. Асосан тилни яхши билмаслигимиз кўп халақит берди. Яна Кўксал дўст бир кичигироқ ширкати бор танишидан қизларга иш топиб берди. Аммо у ерда қизлар узоқ ишлай олишмадилар. Анча ташвишлар билан Истанбулга эскидан келиб қолган ўз- беклар ёрдамида Истанбулнинг Лолали кўчасидан бир ерда Нариза қизимга иш топдик. Бизга, яъни Наргизага иш берган киши Аҳмад Ясавий авлодига мансуб эди. Ундан сўнг қизлар яшаётган ётоқхона мудир ўринбосари Фозилбейдан иккинчи қизимга ҳам икки ойга вақтинчалик иш топишга ёрдам сўрадим. Чунки икки ойдан кейин Фароғат Самарқандга қайтиши зарур бўлаётганди. Шу вақт ичида бироз пул йиғармизми, деб ўйлагандик. Биринчидан, йўл пули, яъни Фароғатни Ўзбекистонга қайтариш учун зарур бўлган йўл пули,  иккинчидан, озми, кўпми совға – салом дегандай, иш қилиб, яшашимиздан ташқари бироз пулга муҳтожлигимиз бор эди. Фозилбейдан ёрдам сўрашимиз сабаби ҳам шу эди, албатта. Фозилбей (бу одамдан Аллоҳ рози бўлсин) қандайдир бир иш одамига телефон қилиб, бизнинг муҳтожлигимизни унга сўзлади. У иш одами ишловчи фақат икки ой муддатга бўлса, уни ишга расмийлаштиришнинг қизиғи бўлмайди, мен у иш ахтарган қизга икки ойлик иш ҳақини ёрдам шаклида шундай тўлайман деса, бўладими, омон бўлғур. Фозилбейдан ҳам, унинг ўша танишидан Аллоҳ рози бўлсин. Шунақа бўлиб, бироз вақтга қизларнинг иши масаласи бир кўримга келди. Энди мана шу олдимиздаги икки ой ичида Фароғатнинг Самарқандга қайтиш йўл пули масаласини ҳал қилишим керак эди. Калламдан турли хил фикрлар ўтиб юрарди. Ҳар эҳтимолга қарши қўлимдаги имконлардан максимум фойдаланишни ўйлаб юрардим. Бунга ҳам бироз шароит бор эди. Ҳали қизлар Истанбулга келганига қадар Азиз Маҳмуд Вақифига тез-тез келиб турадиган иш одамларидан бири, мен билан танишиб қолиб, аҳволимни билганидан сўнгра менга 100(долларга)$ яқин миқдорда ойлик берадиган бўлди. Ана шу пулларни, йиғиб, Фароғатга йўл пули қилишни ҳам мўлжаллаб туриб эдим. Шу орада бир кун Доктор мени чақириб, Сиз Руссияга туркча-русча таржимон бўлиб борасиз, деб қолди. Бу замон июннинг ахирлари эди, бошқа тарафдан икки-уч кундан сўнгра Фароғат Самаркандга жўнайдиган бўлиб турувди. Ҳатто Истанбул-Олма-Ота йўлига билетни ҳам гаплашиб қўйган эдим. Чунки Истанбул-Тошкент жуда қиммат эди. Докторга воқеани тушунтирувдим. У буни тўхтадинг, қизингизни ҳам Москвага олиб кетасиз, йўлини иш одами тўлайди, деди. Оқибатда шундай бўлди. Аммо биз бирдан Москвага эмас, аввал Киевга, у ердан Руссияга учадиган бўлдик. Докторнинг иш одами шунақа қарор қабул қилди. Чунки унинг Украинада ҳам бироз иши бор экан. Мен эса, «камбағалнинг бир тўйгани, бой бўлгани» қилиб, қизимнинг йўли бепул бўлди, деб бунга рози бўлдим.

Докторнинг бу иш одами ҳали 30-га ҳам кирмаган ёш йигит бўлиб, анчагина ҳовлиқма одам экан. Унинг исми Довуд Албайроқ эди. Довудбей аввалига йўлга чиқавермай бир-икки кун вақтимизни олди. Бу орада бизнинг Олма-Отага учиш вариантимизнинг вақти ҳам ўтиб кетди. Ундан сўнгра  бошқа бир кун Довудбей яна ҳовлиқиб, шоша-пиша жўнамиз-жўнамизга тушиб қолди. Оқибат, шошқалоқлик билан йўлга чиқдик ва олдиндан айтилиб юрилган Руссияга эмас, Украинага, Киевга жўнадик.

Қизимни Самарқандга жўнатиш Доктор айтганидай, унинг иш одами – Довудбей ҳисобидан бўлмади. Ҳар ҳолда Довудбейнинг ҳам бироз икки-уч сўм ёрдами бўлди. Бироқ, мен ўз чўнтагимдаги боримни ишлатиб, иш қилиб, бир амаллаб, Фароғат қизимни Киевдан Самарқандга жўнатдим. Биз Довуд билан Киевда кўмир савдосини ташкил қилиш билан шуғулланиб кўрдик. Аслида Москвага кетишимиз лозим эди, аммо Довуд негадир ҳеч Москвага кетайлик демасди. Қаерларгадир телефон қиларди. Лекин Москвага отланишдан дарак йўқ эди. Бир неча кундан сўнг Москвага сафар масаласи бутунлай кун тартибидан чиқди. Киевда қолиб, бу ердаги имкониятларни ўрганиб, иложи бўлса кўмирни Украинадан олишни ташкил этишга келишдик, яъни бу қарорни тужжор Довудбей қабул қилди, албатта. Чунки иш одами у, Довуд, мен эса, бир томондан Довудни яхши билмайман, танимайман, у билан Истанбулда икки марта учрашганман, унда ҳам доим Доктор Намоз биз билан бирга бўлган, бошқа тарафдан менинг вазифам фақат таржимонлик. Шунинг учун мен бу иш одамига, унинг устига яхши танимаган бир одамга доим маслаҳат беравериш қандай бўлар, деган андишада бўлдим.

Ҳақиқатда мен ўша замон Довудни жиддий тужжор, деб қабул қилгандим. Менга шундай одам, деб таништирганлар, ахир. Унинг устига қаерда, ким билан сўзлашмайлик, Довуд менинг ширкатим ундай, мана бунча одам ишлайди, дейди. Мен унинг сўзларини таржима қиламан. Аслида Довуднинг ширкати икки кишидан иборат бўлиб, унинг барча бори-ю йўғи қарзга, кирага олинган нарсалар экан. Бу ҳолни мен, Киевдалигимизда билмайман. Чунки у кишилар билан сўзлашганда ойига 100 минг-150 минг америка долларига савдо қилишдан гапиради(У замонларда 100-150 минг доллар Туркия ва Украина учун анчагина катта миқдор). Аслида эса, бу Довудбеймизда ҳаммаси бўлиб 10-15 минг доллар пул бўлиб, уни ҳам кимлардандир қарзга олинган экан. Буни ҳам мен уч-тўрт ойдан сўнгра билдим.

Хуллас, биз Киевда 15 кунга яқин қолиб кетдик. Довуд Киевда бир аёл билан танишди, у аёл бизни бир неча Украиналиклар билан учраштирди, ҳеч биридан жўяли бир иш чиқмади. Энг сўнггида бошқа бириси билан таништирди. Буниси бизга бироз дуруст кўринди. Идораси ҳам салобатли, эски совет ташкилотларидан бирисининг маъмурий биноси эди, яъни Киев шаҳар эски таъминот бўлими ўрнида ташкил этилган темир сотиш савдоси билан шуғулланадиган компания эди. Булар бизни Украина кўмир ҳавзалари билан таништириб, ишимизга ёрдам беришни ваъда қилишди. Қилинадиган ишларнинг тахминий режасини ҳам имзоладик. Бу вақт июлнинг ахирлари эди. Августнинг сўнггида, яъни бундан бир ойдан кейин такрор учрашувга келишилди. Аммо биз ҳозир шу сафар кўмир намуналарини олиб кетишни истадик. Украина тарафи бу ишни дарҳол бажара олишмадилар. Шунинг учун мен кўмир намуналарини олишга Киевда қоладиган бўлдим, Довуд Истанбулга қайтадиган бўлди.

Менинг Киевда қолишимдан асосий мақсад, Украина кўмиридан намуналар топиб уларни Истанбулга келтирш эди. Намуналарни эса, Донбассдан келтиришлари лозим эди. Бу иш ҳам бироз чўзилиб кетди. Оқибат, намунани олиш мумкин бўлди. Аммо Истанбулга учоқ бир-икки кун кейин бўладиган экан. Чунки Аэропорт жадвали шунақа-да, ахир. Менинг  «шефим» эса, бир кунга ҳам чидолмай, Москва орқали бўлса ҳам кел деб, телефон қилаверади. Мен ҳам «шеф»нинг буйруғини бажардим, яъни Истанбулга Москвадан учадиган бўлдим. Бу замон хонимим ҳам Москвага келган эди. Чунки энди хонимимни ҳам Истанбулга чақирган эдим. Чунки оилавий режамиз бундан буён Истанбулда яшаш шароити йўлини топишдан иборат бўлиши керак эди. Шунинг учун хонимимни Истанбулга келтираётгандим. Довудбейнинг мени шоштириши бир томондан менга яхши бўлдгандай туюлганди. Хонимимни Москвада кўрадиган ва у ердан уни ўзим Истанбулга жўнатиб қўядиган бўлгандим. Ҳақиқатан, ишнинг буёғи шунақа бўлди, хонимимни ўзим йўлга чиқариб қўйдим. Аммо ундан кейин ўзим Руссиядан чиқа олмай қолдим. Паспортимни эскирган ҳисоблашиб, руслар мени Москвадан чиқаришмади. Ҳатто паспорт режимини бузган ҳисоблашиб менга жарима ҳам солишди. Шунинг учун Аэропортда Истанбулга кетаётган йўловчилардан бирига кўмир намуналарини бериб, ўзим Москвада қолишга мажбур бўлдим. Ўша мендан кўмир намуналарини олган турк кишиси, яхши одам экан. У мендан икки-уч кило грамм оғирлигидаги кўмирни олди ва Аэровокзалдан ўз чўнтак телефонидан Довудга телефон очиб, воқеани сўзлади. Мен Москвадан уча олмаганимдан сўнгра яна Киевга қайтдим. Украинада менинг паспортимга эътироз билдиришмагандилар. Бу ерга-Киевга келиб Истанбулга телефон қилсам, намуналарнинг у ерга келмаганлигини сўзлашди. Чунки мен Москва аэропортидан чиқиб кетгандан сўнг, яна қизиқ бўлибди. Йўловчиларни сўнгги текширувдан ўтказишганларида руслар бояги менинг кўмир намуналаримни ўтказишмабдилар.  Киевда яна намуна излаш ва уни Истанбулга келтириш масаласи билан анча вақт кетказдим. Вақт эса икки кун ўрнига ўн беш кунга чўзилиб кетди. Бу маш-машалар ҳам албатта ўша Довуднинг ҳовлиқмалигидан бўлди. У шунақа шошилтирмаганда, Киевдан нормал учган бўлардим. Ишларимиз ҳам проблемасиз битарди.

Шундай қилиб, қайтадан Москвадан Киевга келдим, қанча оворагарчиликлар билан янгидан кўмир намуналарини тўпладим. Энди бу намуналарни божхонадан қонуний ўтказиш йўлини излаб кўрдим. Аммо уч-тўрт кило кўмирни Украина божхонасидан қонун-қоида йўли билан ўтказишдан кўра ўн метр шуқурликда қудуқни игна билан қазиш афзал кўринди менга. Бу қо нун-қоидани ахтариб қаерларга бормадим. Энг сўнг божхона маъмуриятига бордим. Улар менга 7 пунктдан иборат кўрсатма беришди. У пунктларнинг ҳар бирига жавоб топмоқ учун энг қулай ҳолда бир ҳафта вақт сарфлашга тўғри келарди. Бу аҳволни кўриб, таваккал қилдим. Аэропортга ҳамишагидай чиқавердим. Аммо ҳар эҳтимолга қарши кўмир намуналаридан чўнтакларимга ҳам солиб олдим. Аллоҳ йўлимни тўғрилаб, Украина божхонаси бу уч-тўрт кило кўмир билан қизиқиб ҳам ўтиришмадилар. Божхонадан ҳеч бир проблемасиз ўтдим-кетдим. Аммо бу орада бир ойга яқин вақтни сарсончиликка кетказдик. Яна қайтариб айтаман, бу оворагарчиликлар «буюк» тужжорнинг, яъни Довуднинг шошқалоқлиги оқибатида келиб чиқди. Ҳайрият, ниҳоят кўмир намуналари Истанбулга этиб келди.

Бу замон орасида хонимим аллақачон Истанбулга келганди. Бир қизим ҳам ўша замонда Истанбулда яшаётганди. Улар ҳали бояги қизлар ётоғида туришарди. У ерда, қизлар ётоғида ундан сўнг ҳам улар бирмунча вақт қолишга тўғри келди. Чунки Туркияда ўқишлар октябр ойида бошланади. Хонимим ва Наргиза қизим 1997 йил октябр ойига қадар қизлар ётоғида қолишди. Ўқишлар бошлангандан сўнг биз яна Азиз Маҳмуд Вақифи мусофирхонасига кўчдик. У ерда ҳам бир ойдан кўпроқ вақт яшашга тўғри келди. Ҳозирлар ёдимдан кўтарилди, ме- нимча 1997 йил ноябрда шекилли, кирага уй топилди.

Бу уйни жиғозлашда ҳам Кўксалбей кўп ёрдамчи бўлди. Унинг таклифи билан Ўзар Уста исмли яна бир ажойиб одам бизга ёрдамга келди. Ўзарбейдан Аллоҳ рози бўлсин. Бизнинг уйимизга болалари, хоними билан келиб турди.  Ҳар сафар келишганларида уйга зарур бўлган турли хил жиғозлар келтириб туришди. Уй учун декаратив гулларни ҳам улар келтирдилар. Уйимизни жиғ – озлашда Довуднинг ҳам бироз ёрдами бўлди, аммо унинг ёрдами, Кўксалбей ва Ўзарбей-ларнинг ёрдами каби холисона эмасди.

Шундай қилиб, 1997 йилнинг сўнгги ойларидан бошлаб, ойига 150(юз эллик)$ кирага бир уй тутиб яшай бошладик. Ҳозирча уч киши, мен хонимим ва бир қизим билан турардик.

Хонимимнинг сўзлашига қараганда, Ўзбекистонда катта қизим моддий жиҳатдан кўп қийнала- ётган эди. Аммо у болалар доктори бўлишига қарамай уларнинг яшаши энг аянчли аҳволга ту шиб қолибди. Куёвим олий маълумотли, қизим олий маълумотли доктор, яшаш эса оғир. Ма- ошлари қуруқ нонга ҳам этмайди. Мана сизга ҳаёт. Ўғилимнинг аҳволи ҳам мақтанадиган эмас. Яна бир уйли қизимнинг нон топиши бошқаларининкига нисбатан дурустроқ бўлган бўлса-да, турмуши яхши  бўлмади. Ноинсоф куёвим қизимга азоб берди. Менинг мамлакатда эмаслигим-дан, ҳукуматнинг бизга, менинг болаларимга совуқ муносабатидан фойдаланиб, куёв бўлмиш номардларча қизимга ҳукуматдан ҳам кўра кўпроқ азоб берди. Натижада, у қизим ажралиш мажбуриятида қолди. Яна бир қизим университетни битирса-да, унга иш беришмади. Мен эса, фақат хонимим ва уйдаги икки қизимга бироз ёрдам бериб тура олдим, холос. Шунинг учун хонимим Ўзбекистондаги катта қизимга ёрдам бериш иложини топиш ҳақида кўп сўзлаб турарди. Аммо мени эса, ажралган қизимга ёрдам керакмасми, деган савол қийнарди. Шунга қарамасдан хонимимнинг кўнглига бўла, унга эътироз билдирмасдим, дилимни унга очмас-дим. Охир оқибат бир кун, хонимимга қизларнинг ҳар иккаласини ҳам, катта қизни ҳам, эридан ажралган қизни ҳам чақирамиз, яъни Аллоҳнинг ёрдамига суяниб уларнинг ҳар иккисини ҳам Истанбулга келтирамиз, дедим. Аллоҳ ёрдами билан шундай ҳам бўлди, қизлар болалари билан 1998 йилнинг бошида Истанбулга келишди. Улар ҳақиқатда икки оила эди. Катта қизим икки боласи, хўжаси билан, у бириси учта боласи билан эдилар. Шундай қилиб энди биз уч киши турган ерга катта-бола бўлиб яна саккиз киши қўшилди. Бир илож қилиб, “тош қаттиқми, бош қаттиқ” нақлига амал этиб яшай бошладик, албатта. Аллоҳга шукр, емоқ-ичмоғимиз ҳар ҳолда Ўзбекистондагидан кўра ёмон бўлмади. Қизларнинг тил ўрганишига Шарқий Туркистон-ликлар ёрдам беришди. Улар бизни Қодрия опа исмли бир киши билан таништиришди. Қодрия опа ва Шарқий Туркистонлик дўстлардан Аллоҳ рози бўлсин. Менинг икки қизимга Қодрия опа пулсиз туркчадан дарс берди. Куёвим туркчани мустақил ўрганишга киришди. У тезда Лолалидан русча-туркча таржимон бўладиган иш ҳам топди, аммо таржима иш ҳақи арзимаган бир пул эди. Аммо қолганларга иш топа олмадик. Анча вақт иш изладик, бўлмади, иш топилмади. Турк дўстларнинг ёрдами билан яшаб турдик. Бу ерда асосий ёрдамни Кўксалбей бериб турди. У бизнинг уй кирамизни давомли ўтаб турган киши ҳисобланади. Азиз Маҳмуд Вақифи доимий равишда, ҳар ой гўштдан ташқари барча хил емакликлар (уларда арсоқ, дейишади. арсоқ бу-макарон, гурунч, шакар, чой, ёғ, ширинлик ва шунга ўхшаш нарсалардир) бериб турарди. Ҳажми жиҳатидан бу нарсалар ўн бир киши учун бир ойга тўла етарли эмасди, албатта. Шунга қарамасдан бу бизга қилинган жуда катта ёрдам эди. Чунки биз деярли макарон, гурунч сотиб олмасдик. Вақифдан олган чой эса, эҳтийжимиздан ортиб, ошиб қолар-ди. Бошқа дўстлар ҳам оздир-кўпдир қўлларидан келган ёрдамларини биздан ҳеч аяшганлари йўқ. Уларнинг ҳаммасидан Аллоҳ рози бўлсин.

Шундай қилиб, 1998 йил бошидан бошлаб биз неваралар билан биргаликда одам боши ўн бир киши Истанбуллда яшай бошладик. Бундан кўринадики, уй кирамиздан ташқари ўн бир киши- нинг еб-ичиши ҳам бирмунча маблағ талаб қиларди. Яна кийиниш бор, шаҳар ичида юриш бор, дегандай ҳаммаси пул талаб қиларди. Бунча кишининг фақат ҳадяларга қараб қолиши жуда оғир бир ҳолатлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди. Ҳали 1997 йилдаёқ Истанбулга келиб улгурган бир қизим бу ерда ишларди, яъни ўз емагига етарли маблағни ўзи топарди. Куёв йигит ҳам таржимонлик билан оиласи емак – ичмагига етарли бўлмаса ҳам бироз пул топадиган бўлиб қолди. Аммо қолганларимиз тўласинча ёрдам, ҳадялар билан кун ўтказмоқда эдик. Шунинг учун тахминан 1998 йил март ойларидан бошлаб, жиддий бир шаклда тинмасдан иш ахтардик. Лекин иш топиш унча енгил бўлавермади. Истанбулда ўз хусусий дорихонаси бор Собирбей исмли бир ўзбекни танирдим, кунлардан бир кун ундан доктор қизни ишга жойлаштиришга маслаҳат ва ёрдам сўрадим, У бизни шаҳардаги бир-икки хусусий поликлиникалари бўлган докторлар билан таништирди. Аммо улар бизга иш бериша олмадилар. Чунки тилимизда ҳали етишмавчиликлар сезиларли эди. Ҳақиқатан ҳам шундай эди. Қизлар, доктор қизим ҳам, cомпютерчи қизим ҳам туркчани оддий муомалага етарли даражада ўзлаштирган бўлсалар-да, мутахасисликлари бўйича етарли даражада муомала қила олмасдилар. Шундан сўнг доктор қиз мутахасислиги бўйича бироз практика қилиши учун Собирбей унга дорихонага келиб, сотувчиларга ёрдам этишга изин берди. Дорихона билан биз яшайдиган ер орасида анча масофа бор эди. Собирбей йўл кирадан ҳам бироз ёрдам ташкил этди. Унинг устига дорихонада игна олувчиларни(укол қилишни) ҳам менинг доктор қизимга бошқариб қўйди. Бундан ҳам бироз пул тушиб турди. Лекин бу пуллар денгиздан томчи эди. Барибир ҳали яшашимиз ёрдамлар ҳисобида қолаётган эди. Чунки мен, хонимим, яна бир қизим ишламас- дик.

Cомпютерчи қизим билан иш излаб жуда кўп жойларга бордик. Аммо баъзан тилдаги камчилик, баъзан эса, компютерда программалаш камчиликлари асар қилиб ишга жойлаша олмадик. Икки марта қизимга иш топгандай бўлдик, аммо у ишлар ҳам тезда тўхтаб қолди. Бир ерда компания ифлос (инқирозга учраб) бўлиб, иш тўхтаб қолган бўлса, бошқасида секретарлик иши эди, у иш қизга ҳеч тўғри келмади.

Ўзбек(совет) дипломларини Туркияда тиклашга уриниб кўрдик. Бироқ бу масалада ҳам кўп қийинчиликларни бошдан ўтказдик. Туркия Маориф вазирлигида биздан СССРда ўн йилликни битирганимиз ҳақида гувоҳномани сўради. Болаларники бор эди-ю, аммо меники қаерда қолиб кетган, Аллоҳ билади, менинг эсимда йўқ. Мен университетни 1962 йилда тугатганман, ундан сўнг бирор марта ҳам аттестатга муҳтожлик сезмагандим. Энди булар мендан бундан ўттиз йил бурунги ҳужжатни талаб қилишади, Во, Аллоҳ (турклар, машаллоҳ, дейишади, ё машаллоҳ!), бу ҳужжатни бугун мен қаердан топаман.

Хуллас, санайверсам Туркияда оворагарчилик, яшаш ташвишлари жуда ошиб кетди. Ана шундан кейингина БМТ қочоқлар билан ишлаш Бош бошқармаси Анқара бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлдим. У ерда мени жуда яхши қабул қилишди ва мени яхши тушунишди. Иккала қизларимни ҳам оилалари билан тезда қабул қилишди. Уларга қочоқлик ҳужжати беришди, бошпона берадиган мамлакатни ҳам ҳал қилишди. Бироз моддий ёрдам ташкил этишди. Аммо бош муҳожир, бош қочоқ мен бўлишимга қарамасдан ўзимнинг ишим бироз хуржун бўлиб қолди. Чунки мен 1994 йили Руссияда сиёсий қочоқлик мақоми олгандим. Шу сабаб Анқарада менга «Сиз билан Руссия шуғулланиши лозим ёки Сиз уларнинг ҳисобидан чиқмоғингиз керак», дейишдилар.

Шундай қилиб, мен учун Руссияга бориш зарурияти майдонга чиқди. Мен эса, дарҳол Руссияга кета олмасдим. Чунки менда бундай сафарга чиқишга моддий имконият йўқ эди. Ундан ташқари яна бир проблема чиқиб турганди, яъни ҳаммамизнинг Туркияда юриш визаларимиз муддати ўтиб кетганди. БМТ Комиссариятида бизга визаларни янгилаш лозим, дейишганди. Биз катта оиламиз, Туркиядан бирор ерга чиқиб келиш анча-мунча пул туради. Туркияга энг яқин мамлакатлар бу Кибриз(Кипр) ёки Озорбойжон ҳисобланади. Бу воқеалар эса, 1998 йил июл ойида бўлаётганди. Ўша замон ҳисобида Озорбойжон чегарасига чиқиб келиш учун бизга камида минг доллар пул керак эди. Бизда эса, бир доллар ҳам пул йўқ. Унинг устига мен Руссияга бориб келишим зарур унга ҳам ҳеч бўлмаганда беш юз керак эди.

Ана шундай қилиб, 1998 йил ўрталарига келган бир замонда мана шунақа муаммолар олдимда турарди.

Оилам ҳақида.

Фарзандларим ва уларга Ўзбекистон ҳукумати муносабати.

Аллоҳга шукр, мен кўп фарзандли ҳисобланаман, яъни етти нафар фарзандларим бор. Менинг сиёсий фаолиятим ва Ватандан четга ҳижрат этишим натижасида улар Ўзбекистон ҳукуматининг кўпгина заҳматларини бошдан кечиришга мажбур бўлдилар. Уларнинг ҳар бири ҳақида бу ерда қисқача маълумотлар келтираман.

1. Йўляхшиев Баҳодир – ўғлим, энг буюк фарзандим, 1963 йилда туғилган. Олий маълумотли инженер-автомобилист. Самарқанд автотрестларидан бирида бош инженер вазифасида ишларди. Мен расмий ҳукуматга мухолифатда бўлганлигим учун у вазифасидан бўшатилди. 1996 йилнинг май ойида у ота уйидан чиқиб кетётганда, уй эшиги олдида онаси ва укалари гувоҳлигида ушланиб, қамоққа олинди (Демак, менинг уйим атрофида доим махсус кузатувчилар турган эканда). Унга, 1990 йилда, яъни ҳали советлар даврида нашр этилган «Бирлик» газетасини тарқатди, деган «айб» қўйилди. Уни уч кун қаердадир қамоқда сақлашдилар. Чунки бу уч кун давомида унинг қаердалигидан ҳеч ким хабардор бўлмади. Уни излаб, Самарқанддан топиб ҳам бўлмади. Онаси вилоят ҳокими қабулига кириб ўғлини топиб беришларини сўраганида, Вилоят ҳокими бу ишдан хабарсизлигини сўзлади. Ниҳоят уч кундан сўнг, менинг кутубхонамда сақланаётган, «Бирлик» фаолиятига оид 1991 йил августга қадар бўлган архив материалларини мусадора қилриш ҳисобига шартли қамоқдан озод қилинди. Яъни ўғлим, менинг архивимни ҳукумат одамларига пора ўрнида берди. Бу билан у ҳукуматдан қутулмади, ишдан ҳайдалди ва узоқ замон, яъни то Ўзбекистонни  тарк этганига қадар ишсиз қолди. Оқибатда, у 1996-1997 йилларда нон топиш учун ҳар хил юмушлар билан банд бўлишга мажбур бўлди. Ҳукумат унга бундан ташқари яна кўп хилма-хил асабга тегувчи қилгиликлар кўрсатди. Ниҳоят, 1997 йил сўнггида у икки боласи ва хоними билан биргаликда Ўзбекистонни тарк этиб Туркияга келишга муваффақ бўлди. У ҳозир оиласи билан биргаликда Канада мамлакатидан сиёсий бошпона топди.

2. Йўляхшиева Гавҳар – қизим, 1964 йилда туғилган. Олий маълумотли болалар доктори (врач). Самарқанд шаҳар болалар поликлиникасида бўлим бош врачи вазифасида ишларди. У вазифа-сидан четлаштирилди. Унинг отаси устидан очилган «жинойи ишга гувоҳ» сифатида Ўзбекистон хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят комитетида бир қанча марта сўроқларга дучор этилди. Вилоят КГБсида соатлаб ўтиришга мажбур қилинди. 1997 йилда икки боласи ва бойи билан биргаликда бу қизим ҳам Ўзбекистонни тарк этиб, Туркияга келиш имконига эга бўлди. Ҳозир, у Канадада сиёсий муҳожир сифатида бошпона олди.

3. Норалиева (бу унинг бойининг фамилиясидир) Мавлуда – қизим, 1966 йилда туғилган. Олий ма`лумотли математик (программист) – компютер программисти. Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоят статистика бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишларди. Унинг аввал вазифаси пасайтирилди ва бироз кейин бутунлай ишдан бўшатилди. Инсофсиз куёв бўлими-шим ҳам номардлик қилиб, ҳукуматнинг бизга, менинг болаларимга муносабатидан чўчиб, учта боласи бўлишига қарамасдан, қизимдан ажралишни лозим кўрди. Аллоҳ ўзи ислоҳ айласин уни. Бу қизим ҳам 1997 йил сўнггида уч боласи билан Туркияга қочоқ келишга мажбур бўлди. Ҳозир бу қизим ҳам Канададан бошпонали бўлиб, ўша мамлакатда яшамоқда.

4. Йўляхшиева Зуҳра – қизим,1967 йили туғилган. Олий маълумотли бухгалтер, ишдан ҳайдал ган, турмуши бузилиб, ҳозир бўйдоқ қолмоқда. Ҳукуматнинг тақибларига қарамасдан Ўзбе кистондан чиқишни истамаяпти.

5. Йўляхшиев Хайрулло – ўғлим, 1970 йилда туғилган. Ўрта маълумоти бор. Самарқандда уч кишилик гуруҳ билан майда ҳусусий тижорат билан шуғулланарди. У гуруҳда менинг болам бўлганлиги учун 1995 йилдаёқ уларнинг ширкатларини ёпишди. Натижада, менинг болам ишсиз қолишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, унинг шериклари бошқа шеркат очиб, иш- ларини давом қилишди. Бироқ менинг болам ҳеч ердан иш топа олмади. Оқибатда у, ўша за монларда, яъни 1995 йилиёқ Москвага келиб, бир эски заводга(Москва станкастроителний за- водига) ишга жойлашди. Ишлар касод бўлиб Завод ёпилгандан сўнг у Москвада  бир тужжор- нинг қўлида вақтиналик ишчи сифатида ишлаб турибди. Ўзбекистонга қайтишнинг имкони йўқ.

6. Йўляхшиева Наргиза – қизим, 1974 йилда туғилган. 1995 йили менинг қизим бўлганлиги сабаб, Самарқанд Меъморчилик институти 3-курсидан ўқишдан четлаштирилган. Самарқанд шаҳарида ҳеч бир ишхона ишга олмади. 1999 йил май ойига қадар онаси билан Самарқанд шаҳрида қолишга мажбур бўлди. Шу кунларда Москвага келган, у ерда сиёсий қачоқлик мақоми олишни кутиб турибди.

7. Йўляхшиева Фароғат – қизим, 1975 йилда туғилган. 1998 йили Самарқанд университети ад- лия факултетини битирди. Аммо менинг қизим бўлганлиги сабаб уни ёш мутахассис сифатида ишга тақсим этишмади. 1993 йилдан ҳозирга қадар онаси ёнида Самарқанд шаҳрида қолишга мажбур бўлди. Ҳозир Москвага келишга муваффақ болиб, бу шаҳарда сиёсий мухожирллик мақоми олишни кутмоқда.

Сиёсатга мутлақо аралашмаган  аёл киши бўлишига қарамасдан хонимимни ҳам ҳукумат тинч қўймади. Биринчидан, у яшаган уй давомли КГБ контролида тутилиб, унинг асабини бузишган бўлсалар, иккинчидан, менинг устимдан очилган «жинойи» ишга губоҳ ҳисоблашиб терговга чақириб туришдилар.

Юқорида сўзланганлардан ташқари, менинг туғишган ака-укаларим ва уларнинг болалари, жиянларимга ҳам бир қатор таъзйиқлар ўтказилди ва ўтказилмоқда. Масалан, акам, Йўляхши- ев Раҳим (1932 йилда туғилган), укам Йўляхшиев Омон (1942 йилда туғилган) устидан иғво, думолоқ хат уюштиришиб, уларни «халқ душманининг» туғушганлари, деб айбладилар. Ишлаб турган вазифаларидан шетлаштирдилар. Худди шу «айб» билан Омон укам ва Раҳим акамнинг ишлаб турган икки  ўғлини ҳам ишдан четлаштиришди ва ҳакоза,  ва ҳ.к.

 Хуллас, Ўзбекистонда менинг фамилиямда бўлган барча туғишганларимга кўплаб таъзйиқлар ўтказилди ва ўтказилмоқда. Оқибатда, биз тўрт оила, 18 киши (етти фарзандим, етти невара, бир келин, бир куёв) Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдик.

Ўз оилам ва болаларим ҳақида бу кунга қадар бўлган  қисқача маълумотлар шулардан иборат. Туғишганларим, ака-укамларим ва энг яқин бошқа қариндошларим ҳақида, уларга ҳуку- матнинг ўтказган зулмлари тўғрисида бу ерда деярли ҳеч нарса ёзмадим. Аслида улар ҳам мен учун жуда кўп зулм чекдилар, азобда қолдилар. У қонунсизликлар ва ғанимликлар ҳақида бошқа бир ерда алоҳида кенгроқ сўзларман.

Сўнг сўз.

Китоб 1999 йил ёзиб тугатилган бўлса ҳам моддий маблағ йўқлиги сабаб ҳамон уни нашр қилиш мумкин бўлмади. Интернетга кўчириш ҳам турли хил сабаблар билан анча кечикди. Бу орада  дунёда ҳам, менниг ҳаётимда ҳам унча-мунча воқеалар содир бўлди.

«Бирлик» тарихига тегишли қисмда аҳамиятли ўзгаришлар бўлгани йўқ, албатта. Чунки улар ўт- миш тарихга айланган воқеалардир.  Бироқ оламда, жумладан менинг ҳаётимда сезарли ўзга- ришлар рўй берди. Аммо китобнинг асосий матнини биринчи вариантда қолдириб, кейинги ўзгаришларни сўнг сўз шаклида киритишни лозим топдим.

Биринчидан, матнда келтирилган қачоқлик мақоми кутаётган хонимим, икки қизим ва бир ўғлим муҳожир сифатида бошпона олдилар. Хонимим икки қизи ила Канададаги болаларим олдида ерлашдилар. Москвадаги ўғлим Норвегияга менинг олдимга келди. Бу ҳол бизни Ўзбекистондаги жаллодлар хавфидан бироз узоқлаштирган бўлса-да, яшашимизда жуда ноқулайлик  туғдирди. Чунки оиламнинг асосий қисми, яъни икки уйли қизим, катта ўғлим оиласи билан ва хонимим, икки бўйдоқ қизларим билан Канадада қолмоқда, мен ва яна бир ўғлим Норвегияда қолмоқдамиз.  Болаларимнинг баъзиларини мана саккиз йилдир кўрганим йўқ. Иккинчидан, бу ўтган замон ичида бизнинг оиламиз бошига бир мусибат ҳам тушди. Қизларимдан бири(Зуҳро, у ҳақида юқорида озгина сўзладим) Ўзбекистонда, тушуниб бўлмас бир ҳолатда вафот қилди. Аллоҳ уни раҳмат этган бўлсин, амин. Воқеа 2000 йил февралида содир бўлди. Қизим билан бўлган ҳодиса тафсилотлари ҳақида Ўзбекистондаги масъул органлар (на милитсия, на медэкспертиза) бизга бирорта ҳужжат бермадилар. «Гумон иймондан айиради», деган гап бор. Аммо гумонларим (шубҳаларим) ҳамин қадар. На илож, биз учун ҳақиқатан «Осмон баланд, ер қаттиқ бўлди», боламиз кетди, бироқ ҳеч нарса билмаймиз. Кимга бош уриб, кимдан ёрдам сўрашга имкон йўқ. Во, Аллоҳ бу қандай аломат?! Раҳматли қизим, биздан анча мустақил яшарди. У менинг нуқтаи назаримдан жуда йироқ бўлиб, сиёсий масалалар билан ҳеч қизиқмасди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистондан чиқишни ҳам истамаганди. Билмадим нима бўлди, энг оғир мусибат, зулм сиёсатдан йироқ бир кимса бошига тушди. Наҳотки Ўзбекистон ҳукумати қўли бўлса, бу ҳодисада, балки жиноятда?

Ҳаёт экан, бу дунёнинг аччиғи ҳам, чучуги ҳам ёнма – ён юрар экан. Аллоҳ бизга бундай бир аччиқ яшамни ҳам насиб этди. Ноинсоф қотил ва золимларга ҳам Аллоҳ ғазаби бордир, иншооллоҳ.

Китоб Интернетга кўчирилганга қадар Анвар Олтойли ҳақида янги хабар тарқалди. У Ўзбекис тонга такрор қайтганмиш, Каримов қўлида яна ишлай бошлаганмиш. Бу маълумотларнинг қанчалик ҳақиқатлиги ва ҳақиқат эмаслигини тастиқлашга менда исбот йўқ. Аммо бу хабарда жон бор кўринади. Демак, Анвар Олтойлиси ҳам шубҳали одамдир. У ҳам Ўзбекистонда Кари- мов ўрнатган ўзбекларни қатағон этиш машинасининг бир винтидир. Уни Каримов истаган ер- да қўллай олиши мумкин. Аммо Каримов анойилардан эмас, у винтни чириганча қўллайди ва ундан сўнг уни “мусорга-чўпга”, яъни зиндонга отади. Анвар Олтойли тақдири ҳам шундай бўлишлиги эҳтимоли жуда баланд.

Бу ерда яна бир нарсага ҳам эътиборни жалб этишни лозим ҳисоблайман. Масалан, китобнинг асосий матнида М. Солиҳ шахсига ҳам бирмунча тўғри танқидий фикрлар билдирилди. Шу билан бирга шуни ҳам алоҳида таъкидлайманки, Каримов ўз қатағон сиёсатининг асосий нишини М.Солиҳнинг қардошларига қаратди. Натижада, М. Солиҳ оиласида Ўзбекистон ҳукуматининг инсофсизларча зулмини чекмаган деярли бирорта киши қолмади. М. Солиҳнинг туғишганлари (укалари) ҳеч бир гуноҳи йўқлигига қарамасдан узоқ муддатли қамоқ жозаларига  тортилди. Ўзи эса, чет элда сиёсий муҳожир бўлишига қарамасдан каримов ҳукумати тарафидан давомли таҳликада қолмоқда. Уни сиртдан “суд” қилишиб, унга ўн беш йил қамоқ жазоси эълон қилишди. Баъзи маълумотларга кўра М. Солиҳни жисмоний йўқотиш учун каримовчилар махсус террористик гуруҳларни ёллаганмиш. Қисқаси, ўзларини Каримов ҳукуматига мухолифда ҳисоблаганлар ичида бошқа бирорта кимса М. Солиҳ каби жабр – зулмда қолмади.

Каримов ҳукуматининг М. Солиҳга нисбатан бунчалик давомли ва жиддий зулми, қатағонлар- дан кўринадики, Каримов  М.Солиҳ шахсидан жуда катта таҳликададир. Менимча, каримовчи-лар М.Солиҳ шахсига тўғр баҳо бериша олмаяптилар.

“Бирлик” халқ ҳаракати ҳақида ўз билганларимни юқоридаги ҳикоя билан тўхтатишни лозим кўрдим.

8.1.12.3 қисмда * билан кўрсатилган Ё.Обид ва Д.Нарзиқуловлар билан кечирган бир неча ойлик ҳаёт, уларнинг шахси ва сиёсий қарашлари ҳақида баъзи хулосалар қилишга асос бўлди. Уларнинг менга нисбатан узлуксиз нохолис, сирли ҳаракатлари оқибатида Ватанда мени нималар кутаётганини билмасам-да, Ўябекистонга қайтаман деган фикрга ҳам келдим. Ўша вақтлар бу ерда номлари тилга олинганлар, Ёдгор Обид ва Дамин Нарзиқуловларга қолдириш учун уларга атаб икки элли хатлар ёздим. Уларни тубанда келтираман. Улар, у хатларда ёзилган фикрлар бу икки шахс образини тасаввур қилишга бирмунча ёрдам берар деб ҳисоблайман. Келажак авлод кимнинг кимлигини билишларига ёрдам берадиган ўша хатлар мана булардир:   

 “Ёдгор Обидга.

Ёдгор ака (У замонлар мен унга ҳали шундай мурожаат қилардим)! Мен Сизнинг бир қатор инқилобий шеърларингизни ўқиб, сизга бирмунча ҳурматим ошиб қолганди. Ҳозир ҳам мен учун сиз шоир сифатида ўзгаришсиз қолмоқдасиз. Аммо одам сифатида, Ҳаракатимиз аъзоси сифатида сизнинг позициясингизни тушуниш шубҳали бўлиб қолди.  Ё ташқий кўринишингизга мос ҳақиқатан ҳам шунақа жуда гўл, содда одамсиз. Ёки кимнингдир сеҳри таъсирида гаранг бўлиб юрибсиз. Ё бўлмасам, ўта такаббурлашиб кетган бир кишисиз.

Умуман айтганда Сиз меҳнатсиз пулларнинг (”Озодлик”дан олинадиган гонорар, Нарзиқуло- дан олаётганингиз яна қанақадир доллар қулига айланиб қолганга ўхшайсиз.

Ёдгор ака, ҳар ҳолда Сиз билан ҳали эшикларни тақа-тақ ёпиш тарафдори эмасман. Сиз ҳали бир қатор шеърлар ижод қилмоғингиз зарур. Ҳозирги ишингиз кун ўтказмоқ учун, балки ярар, аммо уни ҳам яхши бажармаяпсиз. Бечора авом ўзбекни сиз ҳам ўз сиёсий қобилиятсизлингиз, танбаллингиз билан алдамоқдасиз.

Мен сизга шуни ҳам айтайинки, мен Нарзиқуловга ҳам хат қолдирдим. Сиз, ундан сизга мен хат қолдирганим ҳақида сўраб кўринг-чи, у сизга нима жавоб бераркин. Менимча, у киши, ”ўқинг-чи, нима деб ёзибди”- дейдилар. Ёки ”Ҳа, нималар ёзибдилар?”, дейиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда ”менга ҳам хат ёзибди”- демаса керак, деб ўйлайман.

Мен сиздан тўла юз угурмаганим сабабли яна бир неча фикрларни ҳам ёзиб қолдиришни лозим кўрдим. Улар қуйидагилардир:

– Дўстлар, агар биз Ўзбекистонда чиндан ҳам мустақил давлат тузмоқчи бўлсак, энг аввал дўст ва душманни фарқлайдиган даражага кўтарилишимиз зарур.

– Иккинчидан, ”дунёда мендан ўзга улуғ зот йўқ”, қабилидаги такаббурлик, димоғдорлик балосидан қутилишимиз лозим.

– Учинчидан, ўзимизни тарбияли ҳисобласак, бошқаларга ўз яхши, ижобий хулқ-авторимиз билан ибрат бўлишга интилайлик.

– Тўртинчидан, ўзгаларни тинглашни ўрганайлик, икки киши бир нарса, бир воқеа ҳақида ҳеч қачон айнан бир хил хулоса шиқара олмайди. Бу ҳақиқатни тан олиш ва шунинг учун кўп фикрлиликни тушунишга ҳаракат қилишимиз шарт (Юқорида саналган сифатлар Ё. Обидда йўқ деб ҳисоблаганим учун уларни бу ерда атайлаб санадим).

Ва ниҳоят элни (миллатни), айниқса аслида ҳам сони жуда ҳам кўп бўлмаган зиёли киши- ларимиз ўртасида гуруҳбозликка йўл қўймасликка ҳаракат қилайлик. Имконияти борича ҳар биримиз одамларимизни иттифоқ бўлишга даъват қилайлик. ”Бирлашган узар, бирлашмаган тўзар”, деб бекорга айтилмаган ахир.

Балки, бугун ростдан ҳам одамларни ҳатто коммунистлар ва нокоммунистларга ҳам бўлмасдан уларни ва барчамизни ўтган даврда қилган ҳатти-ҳаракатларимиз, қилиқларимиз учун тавба-тазарруга даъват этиш тўғридир.

Бундан буён ҳаммамиз учун инсоф, поклик, ёлғон лутфдан ҳазар қилиш, панду-насиҳат ҳақида кўпроқ ёзиш ва гапириш яхши бўлмасмикин!? Сизга эҳтиром билан Йўляхшиев Алибой. 2.11.94 йил.

Дамин Нарзиқуловга.

Дамин ака (бу одамга ҳам шундай мурожаатда бўлардим) Нарзиқулов! Аллоҳга минг шукрким, Ватанда бир мунча ижобий ўзгаришлар содир бўлаяпти, шекилли (чунки ноҳақ қамалишган олтита “Бирлик”чи ва “Эрк”чилар озод қилиниб, ҳақиқатан мамлакатда нималар бўлаётгандек бўлганди). Шу сабабли юртга қайтмоқдаман. Аммо сиз ҳақингизда ўз хулосаларимни ёзиб қолдиришни ният қилдим. Аслида сиз ҳақда қилинган хулосаларнинг ва уларнинг сабаблари ҳаммаси ёзиладиган бўлса хат жуда узун бўлган бўларди. Шунинг учун масаланинг деталларини эсдаликларда ёзарман, деб сизга ҳозирча қуйидагиларни қолдришни лозим кўрдим.

Қисқаси шуки, сиз, бахил, очкўз (алшний), нопок (нечестный), ҳеч кимга дўст бўла олмайдиган ва дўст топа олмайдиган аянчли бириси экансиз.

Алҳазар, агар Ўзбекистонда ҳукуматга сиз каби зотлар келиб қолса (иншооллоҳ ундай бўлмас, ”Илонга билиб қўл-оёқ бермаган”, дейдилар) борми, аҳвол бугунгидан бешбаттар ёмон бў- лиши турган гап. Сиз ва сизга ўхшашларга нисбатан Каримов минг марта дурустдир.

Сиз ҳеч қачон ”Бирлик”чи бўлмагансиз, бўла олмас ҳам экансиз. Қаранг Москвага келиб, нима қилдингиз? Бу ерга бир амаллаб келиб иккита-учта ”Бирлик” аъзоларини ҳам бўлиб-бўлиб, бир-бири билан ҳатто гаплашмайдиган қилиб турибсиз. Менимча, сизнинг асил вазифангиз ҳам ”Бирлик”ни ҳақиқатан тугатиш бўлса керак. Ҳозир Москвада ўзбеклардан кимлар билан ишламоқдасиз? Ўзбекистон ҳисобидан фақат битта Алберт Мусин сиз билан ишлаяпти. Чунки сиз яшаб турган ташкилотда у-бу иш қилиб турган киши ҳам ягона А. Мусиндир. Аслида Мусин ҳам, атрофингизда айланиб юрган бир-иккита тожик ва туркманлар ҳам сизнинг кимлингизни яхши билишади.

Бу сўзлар ўз-ўзидан осмондан тушиб қолмади. Сиз қанча ўзингизни ниқоблашга ҳаракат қилманг мана шу ўтган уч – тўрт ой ишида сиз асил башарангизнинг шундай белгиларини кўр- саттингизки, улар мен учун юқоридаги фикрларга келишга туртки бўлди. Зарур бўлса менинг ҳар бир сўзимга далиллар келтирилади. Ўйлайманки, у далиллар ”Бирлик”нинг келгусида қурултойида айтилажак.

Абдураҳим Пўлатовнинг сизга нисбатан муносабати ҳозирча менга унча аниқ бўлмагани сабабли ҳар эҳтимолга қарши бир фикрни тарих учун бугун шу ерда ёзиб қўймоқчиман.

Мен бугунга қадар Абдураҳим Пўлатовга жуда катта баҳо бериб келдим, ҳали ҳам ўз фикрим- дан қайтганимча йўқ. Мен ҳатто Ўзбекистонда етарли даражада етук сиёсий арбоб иккита бўлса бири А.Пўлатов, борди-ю битта бўлса у ўзидир, деб ҳисоблардим. Афсус, мен 28.06.1994 -гача Д. Нарзиқуловни ҳам муносиб ”Бирлик”чи ҳисоблардим. Бироқ Абдураҳим Пўлатов сиз ва сиз кабилар ёнида муқим қоладиган бўлса, унинг сиёсий арбоб сифатида қуёши ботгани шудир.

Мен ўзимни анчагина оптимист ҳисоблайман. Шунинг учун келажакка ишончим катта ва келажакка ҳақиқатан ишонаман.

Иншоллоҳ, ўзбеклар ҳам  ўсиб, улғайиб, ривожланиб буюк турклар ҳамкорлиги сафидан муно- сиб ўрин эгаллайдилар. XXI аср, бизнинг аср бўлажак, деб ишонаман.

Алқисса, душманларни, бизга нодўстларни тарихнинг ахлатхонасига улоқтириб ташлайдиган кун ар келиш унxа узоқ ’мас.

Бу гаплар сиз ва сиз кабилар учун ортиқxа, албатта. Аммо мен, тарих учун ва ўз кўнглумни бўшатмоқ учун уларни ёзиб қўйдим. Алибой Йўляхшиев. 2.11.1994 йил.

9. Яна икки воқеа (1990 ва 1997 йилларга тегишли воқеалар).

9.1 Эсдаликлардан парчалар.

Советлар даврининг университетларида ”малака ошириш”, деб аталмиш бир ўқиш бўларди. Вазирликнинг қоидасига биноан ҳар бир ўқитувчи (университет ўқитувчи-профессорлари) ҳар беш йилда мазкур ўқишни ўташи лозим эди. 1990 йили мен навбатдаги ”малака ошириш”ни ўташим керак эди. Бу курсни мен Киев шаҳарида ўташни лозим кўргандим. Чунки малака ошириш ерини танлаш  ”ўқувчи”нинг ихтиёрида бўларди. Бу курс йилнинг сентябр ойида бошланарди. Шу сасбаб мен 1990 йил сентаябрда Киевга малака оширишга келдим.

Маълумки, 1990 йил 27 сентябрида Москвада ”Бутуниттифоқ шарқ ва кавказорти халқлари” 1-съезди ва 25 октябрида Киевда Украина халқ ҳаракати ”Рух”нинг 2-съезди ўтказилганди. Аллоҳ менга ана ўша маросимларда қатнашишни насиб этди.

Ўша съездлардан олинган баъзи маълумотлар блокнотимга ёзиб қўйилганди. Уларни бу ерга кўчириб қўймоқдаман.

27.09.1990 й. – Бугун Бутуниттифоқ (у замонлар СССР-бутуниттифоқ деб ҳам юритиларди) шарқ халқлари 1-съезди ”Аллоҳ олдида барча халқлар бирдир” (”Перед Богом все народы равны”) шиори остида иш бошлади. Шиор матни олди тарафида Исломнинг муббарак белгиси янги ойнинг ёйи чизилганди.

Коммунистик идеология тўла ҳукмрон бўлиб, Совет ҳукумати яшаб турган бир даврда бундай шиорнинг пайдо бўлиши ва бу шиор остида Совет Иттифоқи аталмиш катта бир империя аҳолисининг ўзларини мусулмон динига мансуб ҳисоблаган қисмининг илғор кишиларини бир ерга йиғиш – бу чинакамига инқилобий бир иш эди, албатта.

Мен съезднинг таҳрир комиссиясига, Абдураҳим Пўлатов унинг президиумига сайландик. Съездни Қозоғистонлик таниқли ёзувчи Жолдос Сулейманов очди. Алмаз Естеков ( бу киши ҳам Қозоғистонлик) бутун дунё халқларига ва давлатларининг ҳукуматларига съезднинг муро- жаатини ўқиб эшиттирди.

Мурожаатда, қрим-татарлари, гагаузлар, месхетияли турклар ва бошқа депортация қилинган халқалар эркинлиги, уларнинг даҳлсизлигини таъминлаш ҳақида алоҳида таъкидлар бор эди. Нагай автоном республикаси тикланиши сўролганди. Унда, 1934 йили қизил комиссарлар томонидан тугатилиб юборилган Чилябинский миллий Округини тиклаш талаб этиларди. Бу мурожаатда илк марта СССР-даги барча миллий ҳудудлар(республика, автоном республика, автоном вилоятлар) БМТ-нинг субъеклари, деб ҳисобланиши таъкидланганди.

Мурожаатда, Шимолий Кавказ муаммолари (Ингуш-Осетин, Чеченистон, Месхетия турклари масалалари) ниҳоятда жиддий ва муҳим муаммо сифатида кўрсатилган эди.

Съезд рус шовинизмини, СССР-нинг миллий республикаларга бўлинишидаги жуда катта камчиликларни қаттиқ танқид қилиш руҳида ўтди.

Муҳокамага чиққанларнинг баъзилари СССР-ни қайтадан субъектларга бўлишни, масалан, Туркистон Федерацияси тузиш каби таклифлар қилдилар.

Съезд қатнашчилари таркиби аниқлангандан сўнг маълум бўлдики, съезднинг номи унинг делегатлар таркибига тўла мос эмас экан. Шунинг учун съездни СССР-да яшовчи ”Туркий, форсий, кавказ ва Сибир халқлари ижтимоий ташкилотларининг таъсис съезди”, деб аташ қабул қилинди.

Съездда Татаристондан келган делегатлар бирмунча фаол ва сон жиҳатидан бошқаларга нисба- тан кўпроқ эдилар. Улардан биттаси ҳатто ўз она тили татар туркчасида сўзлади.

Съезднинг муҳим қарорларидан бири, ”Руссия империяси даврида Туркистон, деб аталган ўлка – ни иттифоқдош республикаларга бўлиш нотўғри бир сиёсат бўлганди, у муҳим иқтисодий район Туркистон ўлкаси шаклида қайта тиклансин”- деган хулоса бўлди.

Съезднинг 29 октябр кунги мажлисида Ўзбекистонлик делегат А.Пўлатов съездга раислик қилди.

Қозоғистонлик бир делегат, совет мамлакатидаги қозохларнинг аҳволини ифодалаб, ”имприя даврида яхши куйловчи қозох, яхши ичувчи (ароқ ичувчи) қозох бўлиб қолди”, деб хулосани келтирди. Унинг бу сўзи, совет империяси миллий сиёсатининг моҳиятини очиб ташларди ва миллий бўлинмалардаги совет ҳаёт тарзини жуда яхши ифодаларди.

Съездда Курчатов исмли бир делегат Ингушетия ҳақида гапириб, КГБ-ни ингушлар ва осетин- лар тўқнашувини тайёрлаётганликда айиблади.

Ҳамидуллин Илек исмли бир делегат эса, ўша вақтдаёқ Совет империясини тарқатиб юбориш ҳақида жиддий талаб билан чиқиш қилди. Умум турк банки, Турк Иттифоқи ва ҳакоза туркийларни  бирлаштирадиган жамиятлар тузишни тарғиб қилди.

Ана шуларга ўхшаш бир қатор масалалар съездда кўтарилди. Бу воқеа ўз моҳияти жиҳатидан Совет Иттифоқининг тарқалиш олдида ўтказилган жуда муҳим бир тадбир бўлиб қолди.

1990 йил 25 октябр куни Киев шаҳри ”Украина маданият сарайи”да Украина халқ ҳаракати “Рйх” – нинг 2-съезди иш бошлади.

Бу сарай, советлар даврида Украинада қурилган дурустгина ҳашаматли биноларидан ҳисобланарди. Украинлар съездга жуда эътибор ва алоҳида бир ихлос билан тайёргарлик кўришганлари шундай билиниб турарди. Сарайнинг 1-нчи ва 2-нчи қаватларининг фоелари турли хил тарихий буюмлар билан безатилганди. Уларнинг барчаси украин халқ миллий санъатини намойиш этарди. Уларнинг орасида алоҳида кўзга ташланадиган учта махсус дўпанча (револвер), украин миллий арнаментида ишлаган бир бешик (качалка) ҳам бор бўлиб, бешик айри бир чиройга эга эди.

Ташқарида сарай биносининг олдида ҳамда сарайнинг қаватлари фоеларида ҳам газета ва китоб савдоси жуда яхши ташкил этилганди.

Ўша замонлар менинг Украинада (”Малака ошириш”да) бўлганлигим, у маросимда  қатна -шишим учун қўллайлик туғдирди. Турли хил фоторасмлар ерга ёйиб, деворларга осиб ташлан-ганди. Қаватларда бир неча буфетлар ишлаб туришарди. Уларда сотилаётган емак турлари жуда хилма-хил. У ерда нима тамадди қиламан, десангиз барчаси ҳозир эди. Тушликка иссиқ овқат ҳам тайёрлашаётгандилар.

Мажлислар залига кириш ерида советлар тузумини масхалайдиган коррекатуралар илиб қўйилганди.

Съезд президиуми орқасида деворда ”Други Вас украински збори руху”, деган шиор илиб қўйилган. Сарайда жуда кўп одамлар тўпланганди.

Ниҳоят съезд тантанали бир руҳда очилди. Мажлис ўз ишига киришишдан олдин христианча диний маросим бажарилди. Буни патериарх Мтислав бажарди. Диний маросим ярим соат чамаси давом этди. Катта бир гуруҳ музикачилар ташриф буюришганди. Улар турли хил миллий музикаларни чалиб туришарди.

Шундай қилиб, съезд 11:20-да ўз ишини бошлади.

Съезднинг биринчи мажлисини  ”Рух” ҳаракати раиси, Укараина халқ ёзувчиси Драч очди ва унинг ўзи съездга ҳисобот марузаси сўзлади. Мажлис зали деворларига 21-та шаҳарнинг тарихий белгилари (эмблемалари) илиб қўйилганди.

Драчнинг ҳисоботидан сўнг съездга келишган делегатлар ва меҳмонларнинг табрик сўзлари давом этди. Биринчи табрикни ҳам диний кишилар бажарди. Унинг табрик нутқини делегатлар оёқда туриб эшитдилар. Жумладан Ўзбекистон вакили сифатида менга ҳам табрик сўзига ўрин беришди. Мен қуйидаги мазмунда(рус тилида) украин дўстларни табрикладим. Қисқагина табрик сўзи матнини мажлис залида навбат кутиш вақти давомида тайёрлашимга тўғри келди. У матнни ўша залда ўқиб берилган ҳолини таҳрирсиз бу ерда келтираман:

”Шонавни(украинча ўртоқлар, деган маънони беради) делегаты и гости! Мне выпало великая честь приветсвоват Вас вторым съездом Украинского народного фронта ”Рух” от имени народ- ного движения Узбекистана ”Бирлик” и от имени его Самарқандской областной организации.

Мне очень приятно передат Вам – делегатам данного съезда приветствие из Узбекистана, от узбекских Ваших друзей!

Дорогие друзья, нам близко и понятно Ваши дела, Ваши беспокоиство за укараину и за ук- раинский народ.

Мы, Ваши узбекские друзья от души желаем Вам в этой сложной, вместе с тем славной работе больших успехов.

Мы с большим вниманием следим за действиями студентов, которые объявили политическую голотовку на плошади Октябрской революции г. Киева. Этих славных студентов поддержали и поддерживаем.

С великим удовольствием торжественно поздраляю этих студентов с первой победы!

Передаю им с радостью восхешения наших молодых демократов.

Уважаемые делегаты и гости. У нас в Узбекистане еще крепко сидят бесстыдная коммунисти- шеская власть.

Мы ”Бирлик”овцы работаем весьма сложных, порой трудных условиях. Запрешены властьями республики любые проявления недовольство (улычные движения, митингов, объявления голотовки и т.д.) властьям.

Нам необходимо взаимные поддержки. Что касаются нас, то мы бесколебаний за неза висымую, суверенную Украину! Мы так же хотим, чтобы и Узбекистан стал независымом госу- дарством.

Друзья, я должен констатировать, о том, что местные власти не без поддержки центра самы специально нагнитают межнацианольные напряженности, а затем со всей мошью власти будут стараться всё это приписывать к неформалам.

Уважаемые друзья, верте мне у нас в Узбекистане естъ здоровые силы, честные люди. Они спо- собны построить демократического обшества в республике и они его построять.

В конечном счете Узбекский народ сбросит со своих плеч корумпированных властителей ком- мунистов.

Друзья, мы за настояшую равнопаравную дружбу народов.

Пусть даздравствует независимая конфедрация свободных державь! Слава дружбе Узбекистан с Украиной! Слава Украине! Слава Руху!

Бу табрик сўзини ўзбекчага ағдарилса, тахминан қуйидагича бўларди:

Ҳурматли делегатлар ва меҳмонлар!

Ўзбекистан халқ ҳаракати ”Бирлик” номидан ва унинг Самарқанд вилоят ташкилоти номидан Украина халқ ҳаракати Рухнинг 2-съездида сизларни табриклаш мен учун буюк ҳурматдир.

Ушбу съезд делегатларини Ўзбекистон – сизнинг ўзбек дўстларингиз номидан табриклаш менга алоҳида ҳузур боғишлайди.

Қимматли дўстлар! Сизнинг ишингизни, Украина ҳақидаги, украин халқи ҳақидаги ташвишла- рингизни биз яхши тушунамиз. Шунинг учун биз – сизнинг ўзбек дўстларингиз бу қийин ва мураккаб, шу билан биргаликда шарафли юмушингиз йўлида катта муваффақиятлар тилайди.

Киев шаҳри Октябр Инқилоби майдонида сиёсий очлик эълон қилган талабалар ҳаракатини биз диққат билан кузатиб бордик. У шанли талабаларни биз қўллаб-қувватладик ва бундан буён ҳам шундай яхши ҳаракатларни қўллайверамиз. Бу толмас курашчи талабаларни уларнинг илк ғалабалари билан алоҳида қониқиш ила табриклайман. Уларга бизнинг ёш демократларимизнинг табригини тантанали топшираман.

Ҳурматли делегатлар ва меҳмонлар. Бизнинг Ўзбекистонда ҳамон уятсиз коммунистик ҳоки мият анча мустаҳкам ўтирибди. Шу сабабли биз ниҳоятда қийин ва ҳатто бутунлай мураккаб бир аҳволда ишлашга мажбурмиз.

Республика ҳокимияти тарафидан ҳар қандай норозилик ҳаракати таъқиқлаб қўйилган. Ҳар қан дай кўча юришлари, митинглар, очлик эълон қилиш каби фуқароларнинг конститутцион ҳуқуқларидан фойдаланишга йўл йўқ.

Бизнинг фикримизча биз бир-биримизни сиёсий ва маънавий қўллаб – қувватлашимиз лозим.

Биз ҳар доим мустақил Украина тарафдоримиз. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳам мустақил мамлакатга айланишини хоҳлаймиз. Аммо дўстлар, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий ҳокимият (Марказнинг ёрдамида, албатта) атайлаб миллатлараро мажораларни махсус ясайди. Ундан сўнг ҳокимиятнинг бутун кучи, ахборот воситаларидан фойдаланиб, у ўзлари ясаган можароларни норасмийларга (бизларга) ағдаради.

Ҳурматли дўстлар, менга ишонинг, Ўзбекистонда соғлом кучлар, софдил одамлар бор. Улар Ўзбекистонда демократик жамият тузишга қодир. Улар ундай жамиятни қурадилар.

Оқибатда ўзбек халқи ҳам порахўр, амалпараст коммунистларни ўз елкасидан улоқтиришлари- га ишончим комил.

Дўстлар, биз ҳақиқий тенгҳуқуқли халқлар дўстлигини қўллаймиз!

Яшасин, Озод давлатлар конфедерацияси!

Ўзбекистон ва Украина дўстлигига шарафлар бўлсин!

Украинага шарафлар бўлсин! Рухга шарафлар бўлсин!

9.2 Махачкалага сафар.

Мен Истанбулда яшаб турган замонда бир кичик шахсий фирмада арзимаган иш ҳақи ҳисобига таржимон бўлиб  ишлашга ҳам тўғри келганди. Фирма, Довуд Албайроқ исмли бирисига қарашли бўлиб, кўмир савдоси билан шуғулланар эди. Менинг асосий ишим, вазифам эса, фирманинг Руссия ва Украина билан алоқа ўрнатишида ёрдамчи бўлишдан иборат эди.

Исми шарифи, Истанбулнинг ўзида ҳам деярли эшитилмаган кичкина бир фирманинг ноформал воситачиси мен,  постсовет мамлакатларининг икки буюк давлати Руссия ва Украина фирмалари билан Истанбулдан туриб алоқа ўрнатиш унча қулай бўлмади. Тўғриси ундай алоқа ўрнатиш мумкин бўлмади. Шунинг учун Руссия Думаси депутати, Доғистонли Нодиршоҳ Хачи лаевдан шахсий ёрдам сўрашга тўғри келди. Мен Руссияда юрганимда у билан танишгандим. Шу сабаб унга телефонда чиқиш мумкин бўлди. Нодиршоҳ эса, бизни Махачкалага келишга таклиф этди.

Қисқаси, Довуд Махачкалага боришга рози бўлди, аммо фақат менинг ўзимни у ерга жўнатишга қарор қилди ва дарҳол йўлга чиқишни лозим кўрди. Чунки Давуд, деганлари 30-га ҳам кирмаган ёшгина йигит бўлиб, жуда шошмашошар бириси эди. Шу сабабли Довуд мени тезроқ Махачкала жўнатиш учун Истанбул – Нальчик-Махачкала билетини ҳам олди. Шу куниёқ бу  ҳақда Махачкалага,  Нодиршоҳга хабар қилдик. Нодиршоҳ бизга биз танлаган йўлнинг ўта хавфли эканлигини сўзлади. Чунки Нальчикдан Махачкалага йўл Чеченистондан ўтади. Чеченистонда эса, проблемалар чиқиши мумкинлиги сўзланди. Ундан сўнг биз билетимизни олмаштирдик ва Истанбулдан тўғридан тўғри Махашкалага учадиган бўлдик. Аммо буни дарҳол ҳал этиш мумкин бўлмай қолди. Чунки Истанбул – Махачкала реислари жуда кўп эмас. У замонларда Истанбул ва Махачкала орасида боул(чемадон) тижорати жуда авжда, яъни реислар йўлловчиларга доим тўла. Қизиғи шундай бўлдики, бизнинг бундай йўлни алмаштиришимиз ва дарҳол Махачкалага билет топишимизда Москвада ўтирган Нодиршоҳнинг ўзи бизга ёрдамчи бўлди. Чунки бу ерда ўтирган мен – воситачи ва фирма хўжайини Довуддан кўра Москвадаги Нодиршоҳ Истанбулда кўпроқ имкониятларга эга бўлиб чиқди. Мана шулар сабаб бўлиб, Нодиршоҳ бизни Истанбулдаги Доғистон консоли (вакили) билан таништирди. Унинг исми Рамадан (бизда Рамазон дейишади) эди. Рамадан эса, мени Сами исмли бошқа бириси билан таништирди. Сами менга билет олишда ёрдамчи бўлиш керак  эди. Рамадан ўз навбатида мендан яна бир илтимос ҳам қилди, яъни у, “менда Нодиршоҳга тегишли бир ҳадя бор уни ҳам олиб кетинг”, деди. Аммо у ҳадянинг нимадан иборатлигини менга сўзламади. Мен ҳам унинг нималигини сўраб ўтирмадим. Ахир, бизга у билет олишга ёрдамлашган одам эди, яна унинг устига ҳадя Нодиршоҳга эди. У ерда бирор эътирозга ўрин йўқ эди, албатта.

Билет алмаштиришимизда ҳам баъзи чалкашликлар келиб чиқди. Бу ерда, Нальчикка олинган билетни қайта топшириб унинг пулини олиш қийин бўлди. Охирий, билет фирмаси вакиллари ўзлари Аэропортга чиқиб, Махачкалага учадиган учоққа мени ўзлари чиқаришга ваъда беришди. Фирма ўз ваъдаси устидан чиқди, шукр. Рамадан айтган ва менга Сами келтириб берган ҳадя-омонат қоғоз қутига солиниб яхшилаб ўраб қўйилганди. Ҳадянинг катталиги тахминан 10-15-20 см келадиган қути (каробка) эди. Аммо бу ҳадя божхонада анчагина ташвишларга сабаб бўлди. Истанбул Аэропорт божхонаси у ҳадяни очиб кўрдилар ва у ҳадя қандайдир патронлар бўлиб чиқди. Ҳар ҳолда ов милтиғи патронлари эди. Акс ҳолда масала жуда чигаллашган бўларди. Шунга қарамасдан божхона ходимлари мени полисга (милитсияга) юборамиз дейишди. Мен бироз қўрқдим. Энг қизиғи мен яна реисдан қолиб кетадиган бўлаётгандим. Бошқа томондан кўнглум тинч, Аллоҳ олдида мен софман, чунки мен у қутининг ишида нима борлигини ҳақиқатан билмасдим. Менинг ишим фақат яхшилик қилишдан, бир кишининг илтимосини, ҳожатини чиқаришдан иборат эди. Шунинг учун мен божхона ходимларига, ”бу нарсалар менга тегишли эмас, мен бир кишининг илтимосига кўра ёрдам бериш мақсадида олгандим. Мана бу нарсанинг соҳиби ва унинг телефонлари. Умуман буларни олиб қолишларинг ҳам мумкин”, деб Самининг телефонини бердим. Аммо улар бироз фикрлашиб, бир қарорга келишди, яъни мени полисга юбормади, патронларни мусадора ҳам қилишмади. Фақат патронларни учувчиларга (пилотга) топширишга қарор қабул қилишди. Менга эса, ”буларни сизга Махачкалада беришади”, дейишди. Иш қилиб Истанбулда, Аллоҳу таоло йўлимни ўнглади, Махачкала эса, Нодиршоҳ ватани, у ерда  масалани Нодирашоҳнинг ўзи ҳал қиларди деган фикрга келдим.

Шундай қилиб, энди мен милтиқ патронларига эга бўлган бир йўловчига айланиб қолдим. Ана шу ҳолда Руссиянинг Махачкала шаҳрига келишга тўғри келди. Лекин йўлда патронлар билан боғли бирор фикр хаёлимдан кечмади. Киши бирор ишга ҳақиқатдан аралашмаган бўлса шундай бўлади, шекилли. Чунки Аллоҳ ҳақиқатга алоҳида сокинлик, тинчлик ато қилган бўлади, ахир. Менда ҳам шундай бўлганди ўша замонда.

Хуллас, учоғимиз Махачкала аэропортига қўнди. Бу ерда ҳам патронлар бироз муаммо чи- қарди. Чунки Махачкалада ҳам ”менинг патрон тўла қутичамни” очиб кўрдилар. Бу ерда маълум бўлдики, улар ҳақиқатан ов милтиғи патронлари экан. Аммо бу ерда совет тарбиясидаги кишилар эмасми, булар дарҳол патрон ичида ўқ эмас, балки бошқа муҳимроқ нарса бор бўлса керак, деб шубҳа қилдилар. Шу сабабдан бу совет одамлари патронларнинг ҳар бирини очиб текшириб кўриша бошладилар. Мен уларга бу нарса Нодиршоҳга ҳадя эканлигини, уларнинг нима эканлигини, мен уларни билмаслигимни, сўзладим, албатта. Аммо улар менинг бу сўзларимга инонмадилар. Божхоначиларга мен ўз тушунтиришларимни сўзлаб, улар эса, патронларни очишаётган бир вақтда бир ёш киши пайдо бўлди. У менга мурожаат қилиб, ”сиз Алибоймисиз”, деди. Мен, унга ”ҳа”, деб жавоб қилдим ва у билан қўл бериб кўришдим. У мени эргаштириб ташқарига чиқармоқчи бўлганди, божхона ходимлари бундай қилишга ижозат беришмади. Бироқ ҳеч вақт ўтмай Нодиршоҳнинг ўзи пайдо бўлди. У мен билан кўришиб ва патронларни кўрсатиб, ”булардан нега мунча оз олиб келдингиз? Булар кўпроқ бўлиши керак эди-ку”, деди у. Ҳа, ана энди, Нодир кўринганидан кейин вазият бутунлай ўзгарди, қолди. Патрон текширувчилар ўз ишларини тўхтатди, патронлар Нодирнинг кишилари қўлига берилди. Аллоҳга шукр, мен эса, озод бўлиб қолдим.

Ниҳоят, Нодиршоҳнинг ”Мереседесида” унинг уйига келдик ва у ерда ўша кечаси қолдим. Эртаси куни мени Махачкаладаги Доғистон вазирлар Кенгаши меҳмонхонасига ўтказиб қўйишдилар.

Махачкалада яшаганим ва бажарган ишларим ҳақида эсдаликларимда алоҳида ёзаман.

Бу воқеа 1997 йил 24-25 октябр кунлари бўлиб ўтди. 24- куни кечқурун Истанбулда учоққа чиқиш бўлганди. Учоққа чиқиш ҳам менинг ”патронларим” ташвишидан ҳам оғир бўлганди. Чунки у биз чиққан учоқ чартер реис экан. Э-ҳа, унга чиққан одам (боулчи)лар, нарсалар, яъни майда совдагарларнинг боуллари-чемадонлари, халталари билан учоқнинг одам ўтирадиган ерлари ҳам тўлиб кетган. Учоқнинг ичида бирорта жой топиб ўтиришдан мушкул иш йўқ. Шунинг учун йўлловчилар учоққа жойлашиб олишгунча ҳам жуда кўп вақт кетди. Ниҳоят Истанбул-Махачкала орасидаги масофани ўтиб, Истанбулдан Махачкалага етиб келганимизча 7-8 соат вақт ўтиб кетди, шекилли. Охири, Аллоҳга шукр, 25-куни тонгга яқин Махачкалага етиб келгандик. Алибой Йўляхшиев 26 октябр 1997 йил.

яқин мавзу