Бир қанча шеърлар …

Намоз илоҳиси.

Тўкилар бадандан кир, барча гуноҳлар, (Барча гуноҳлар, кир бадандан тўкилар,)

Намоз учун таҳорат олганинг замон.

Икки фаришта келиб ёнингда турар,

Бомдод намозини ўқиганинг замон.

Сен яна намозни тарк этма ҳеч, ҳеч ҳам,

Истасанг гар бўлишин комил бир иймон.

Оллоҳ бандам деса, Расул дер умматим,

Пешин намозини ўқиганинг замон.

Кўкдан ерга тушар саф-саф фаришталар,

Фаришталарга муштоқ бўлар фалаклар,

Дарҳол қабул бўлади бутун тилаклар,

Кейинги(аср) намозни ўқиганинг замон.

Жаннат боғчасини Ҳақнинг ўзи безар,

Шоду хуррам мўминлар ичида кезар,

Кироман котибин савобларин ёзар,

Оқшом намозини ўқиганинг замон.

У намозлар мўминларнинг бу ери,

Ҳақ таоло яқин этади у ерни,

Жаннат-оло бўлар унинг турар ери,

Хуфтон намозин ўқиганинг замон,

Ажал ёстиғига қўйганингда бошинг,

Тўкилар кўзларингдан қонли ёшинг,

Иймон билан Қуръон бўлар чин йўлдошинг,

Азроилга жонинг берганинг замон.

.

Шукр керакдир, шукр керак.

Соат каби бўлса буйрак,

Раббимизга ҳамд керак,

Бузуқ бўлмаса юрак,

Шукр керакдир, шукр керак!

Тилни айлантирганга,

Оғриқни қолдирганга,

Неъматни юборганга,

Шукр керакдир, шукр керак!

Кулимсираган юзингга,

Оғримаган тиз*ингга,

Кўрар икки кўзингга,

Шукр керакдир, шукр керак!

Тутадиган икки қўлга,

Тўғри сўзлаган тилга,

Ҳолинг ожиз бўлса-да,

Шукр керакдир, шукр керак!

Эшитганинг қулоққа,

Юрадиган оёққа,

Тепадан то тимоққа,

Шукр керакдир, шукр керак!

Туташ бўлмаса қошинг,

Оғриқ бўлмаса бошинг,

Бўлса ҳалолдан ошинг,

Шукр керакдир, шукр керак!

Қилганинг ҳайрат учун,

Соғламли ҳаёт учун,

Хайрли авлод учун,

Шукр керакдир, шукр керак!

Ҳаққа эгикса бўйнинг,

Оқиб турса гар сувинг,

Ёмон бўлмаса хуйинг,

Шукр керакдир, шукр керак!

Саҳарда оққан ёшга,

Ихлосли аҳл йўлдошга,

Хизматда ўтган ёшга,

Шукр керакдир, шукр керак!

Оғримаган тишингга,

Ташаккур этишингга,

Яхшича кетишингга,

Шукр керакдир, шукр керак!

Узоқ бўлсанг золимдан,

Яқин бўлсанг олимга,

Ошиқ бўлсанг илмга,

Шукр керакдир, шукр керак!

Боқ кўр, бари ошикор,

Мантиғинг бор, ақлинг бор,

Ҳайвондан кўп фарқинг бор,

Шукр керакдир, шукр керак!

Нафас олинган ҳаво,

Тўла ҳар жой, тоғ дала,

Берадилар бебаҳо,

Шукр керакдир, шукр керак!

Уйда ёнган оташга,

Туғиб ботган қуёшга,

Кел, кет хайрли ишга,

Шукр керакдир, шукр керак!

Ё Расулуллоҳ!

Яратганим яратди жисмингни ҳам,

Ўзи билан бир  ёзди исмингни ҳам,

Раҳматийла хушнут этди дўстини ҳам,

Олам ойдинлашди ё Расулуллоҳ!

Яратилмасайдинг биз ҳам бўлмасдик,

Муборак зотини биз ҳеч билмасдик,

Оллоҳнинг лутфини топа олмасдик,

Руҳимиз дам олди, ё Расулуллоҳ!

Ҳеч бир олам йўқди, на жин, на малак,

Руҳингни яратди Ҳақ истаяроқ,

Нурийла ёритди кўп безаяроқ,

Жонга жон йўллади ё Расулуллоҳ!

Бутун Пайғамбарлар сенга уйдилар,

Мунис авлод дея севинч туйдилар,

Отамиз Одамдан олдин қўйдилар,

Набийлар набийси, ё Расулуллоҳ!

Раббим сени лутфийла бизга юборди,

Қуръон каби бир мўзизот ҳам берди,

Ҳар турли илмларни олдингга қўйди,

Керагин ўргандик, ё Расулуллоҳ!

Дунёни, охиратни, ҳалол, ҳаромни,

Савобни, гуноҳни диний иймонни,

Шарафимиз бўлган юксак Исломни,

Очиққа чиқардинг, Ё Расулуллоҳ!

Ипак қуртини ҳам бол арисини,

Тухум ичидаги у сарисини,

Илоҳий санъатнинг ҳар бирисини,

Ибратла танитдинг, ё Расулуллоҳ!

Севгини, шафқатни, ҳақ адолатни,

Ёрдамни, вафони ва фазилатни,

Сабр неъматида сақланган ҳикматни,

Сендан таълим олдик, ё Русуллоҳ!

Инсонларга инсонликни ўргатинг,

Оллоҳнинг амрини бизга иллатинг,

Ислом каби бир дин ҳадя эттинг,

Мавлога ҳамд, шукрлар, ё Расулуллоҳ!

Ой, қуёшни, дунёдаги оҳонгни,

Гуллардаги у ҳидларни, у рангни,

Тоғларни, денгизни, бу мутҳиш бонгни,

Яқиндан кузатдик, ё Расулуллоҳ!

Муташаккир*, миннатдормиз ё Раббий!

Ҳабибингга ҳурматкормиз ё Раббий,

Йўлингда жиҳодга бормиз ё Раббий!

Салоту саломлар, ё Расулуллоҳ!

(*муташаккир – ташаккур этган, демакдир)                     Шавкат Ўқёй.

Болалар …

Бирор мева шохидир,                      Қайсиси эгри юрар,             Пичоқлар ўтмас этар,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шими ерда сурилар,                        Остини ҳам кирлатар,

Дастурхоннинг шоҳидир,               Сўрамаганин кўрар,            Бизни қийнаб терлатар,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар.         Шу гуноҳсиз болалар.

Ўнгу чапга чопарлар,                      Қараши севинч сочар,         Ҳануз маъсум гуноҳсиз,

Севинишиб жўшарлар,                   Юзида гуллар очар,             Баъзан бўлар иштоҳсиз,

Ўзларидан ошарлар,                        Учирмасила учар,                Ишлари бор изоҳсиз,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар.         Шу гуноҳсиз болалар.

Сочлари урилудир,                          Қайсисининг кўзи ёшдир,  Қиш, ёз демасдан ўйнар,

Уйнинг гўнча гулидир,                  Қайсиси оғир бошдир,        Қозонча каби қайнар,

Сайраган булбулидир,                    Қайсиси кўп бебошдир,      Гўё шохларга қўнар,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар.         Шу гуноҳсиз болалар.

Уйғонир эрта тонгда,                      Буруну кўз чиқарар,            Кимдир соф, кимдир ҳасис,

Ҳузур сочар кулганда,                    Қуш каби қанот қоқар,        Кимдир бўлар ярамас,

Шодланар севилганда,                    Қўрқиб қалблари урар,        Баъзилари қилар ноз,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар.         Шу гуноҳсиз болалар.

Уйда энг гўзал зийнат,                    Билиб бўлмас ҳоллари,       Сағиру етими бор,

Бебаҳо у бир сарват,                                    Тушунмасдир тиллари,       Қайси эшитиб озар,

Билганга буюк неъмат,                   Юшмоққина қўллари,         Қайсиси шафқат излар,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар,         Шу гуноҳсиз болалар.

Жаннат ҳидлари сочар,                   Бақирарлар турмаслар,        Экиннинг бошоғидир,

Онага қучоқ очар,                            Сасларин пастлатмаслар,    Уйларнинг ушоғидир,

Севинчдан кўкка учар,                   Тезда улар каттармаслар,    Эртанинг белбоғидир,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар.         Шу гуноҳсиз болалар.

Хафа бўлса йиғларлар,                    Баъзан сурат осарлар,

Йиғлаши юрак доғлар,                    Ҳолимизга куларлар,           Меҳмет Али Демирбош.

Бизни уяга боғлар,                           Балчиқларга босарлар,

Шу гуноҳсиз болалар.                     Шу гуноҳсиз болалар.

Қайсиси эгри юрар,

Шими ерда сурилар,

Исталмаганни кўрар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Қараши севинч сочар,

Юзида гуллар очар,

Учирмасила учар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Қайсисининг кўзи ёшдир,

Қайсиси оғир бошдир,

Қайсиси кўп бебошдир,

Шу гуноҳсиз болалар.

Буруну кўз чиқарар,

Қуш каби қанот қоқар,

Қўрқиб қалблари урар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Билиб бўлмас ҳоллари,

Тушунмасдир тиллари,

Юшмоққина қўллари,

Шу гуноҳсиз болалар,

Бақирарлар турмаслар,

Сасларин пастлатмаслар,

Тезда улар каттармаслар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Баъзан сурат осарлар,

Ҳолимизга куларлар,           Меҳмет Али Демирбош.

Балчиқларга босарлар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Пичоқлар ўтмас этар,

Остини ҳам кирлатар,

Бизни қийнаб терлатар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Ҳануз маъсум гуноҳсиз,

Баъзан бўлар иштоҳсиз,

Ишлари бор изоҳсиз,

Шу гуноҳсиз болалар.

Қиш, ёз демасдан ўйнар,

Қозонча каби қайнар,

Гўё шохларга қўнар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Кимдир соф, кимдир ҳасис,

Кимдир бўлар ярамас,

Баъзилари қилар ноз,

Шу гуноҳсиз болалар.

Сағиру етими бор,

Қайси эшитиб озар,

Қайсиси шафқат излар,

Шу гуноҳсиз болалар.

Экиннинг бошоғидир,

Уйларнинг ушоғидир,

Эртанинг белбоғидир,

Шу гуноҳсиз болалар.     Меҳмет Али Демирбош.

Илмнинг ўрни ва аҳамияти.

Илмсиз ҳеч нарса бўлмас, илм ҳар ишга бошдир,

Қоронғи йўлларда у азиз дўст, қардошдир.

            Илм ҳақиқий бир раҳбар, илм бошларга тождир,

            Илмсиз ҳаёт бўлмас, барча илмга муҳтождир.

Ундан содиғи йўқдир, ундайин ёр бўлмас,

Ҳар нарсадан зарар бўлса, ундан зарар бўлмас.

            Мулкингни сен қўрийсан, илм сени қўрур,

            Илмсиз ёш кўчатдир, сувсиз қолса у қурур.

Илм чексиз, четсиз бир денгизни эслатади,

Илмдан бошқа ҳар нарса, инсонни бездиради.

            Қимматли бўлмасми, Оллоҳ уни мақтаса,

            Расули Қибриё ҳам шундай марҳамат қилса:

Изла ҳар жойда илмни, у жой Чин бўлса ҳам,

Илм ўрганиш фарздир, аёл, эркакка ҳам”

            Ҳазрати Алийга боқ, на дейдилар англа,

            “Ким бир ҳарф ўргатса гар, қул бўларман унга”.

Олимлар набийларнинг вакиллари бўлади,

Динимизни бузилиб, йиқилишдан қўрийди.

Умидим узмайман сендан.

Ё Раб!Ҳар сафар тавбамни бузсам,

Умидим асло узмайман сендан.

Гар турбамни гуноҳла тўлдирсам,

Умидим асло узмайман сендан.

Ёлвораман севаман Раббим сени,

Гуноҳимларим кўп афв эт мени.

Ўчир барчасин эскими янги,

Умидим асло узмасман сендан.

Иймонсизлар бўлади ноумид,

Фақат пушаймон, тавбадан умид                              Кўрмаяпмиз дейдилар

Кун битиб бўлар тушагим тобут

Умидим асло узмасман сендан.

Уйим, борим бари йиқилса ҳам,

Молу мулким ёниб ёқилса ҳам,

Қўлларим букилиб тақилса ҳам,

Умидим асло узмасман сендан.

Қўлларимни тортиб боғласалар,

Кўзларимни ўйиб тоғласалар,

Арқонимни созлаб ёғласалар,

Умидим асло узмасман сендан.

Болчиқларда ботиб, чўкиб қолсам,

Намозларни чала этиб қилсам,

Гуноҳ дарёсига оқиб, тўлсам,

Умидим асло узмасман сендан.

Оёқларим чалкашиб тоярми ки,

Озғин нафсим бир кун тўярми ки?

Кун келиб дин амрини қиларми ки

ЮНУС АМРА

Байрам маза кунидир,

Мусулмоннинг тўйидир,

Бугун эса севиниш,

Рўзанинг маҳсулидир.

***

Қўшнилар байрамлашар,

Болалар айланишар,

Конфет йиғиб уйлардан,

Кимлари қизғанишар.

***

Кўринар севги сели,

Ҳидланар боғча гули,

Байрам куни келганда,

Ўпилар буюк қўли.

***

Барча ширин сўзлашсин,

Билганларла айтишсин,

Байрам куни одамлар,

Бир бирила танишсин.

***

Байрам муборак бўлсин,

Дастурхонимиз тўлсин ,

Хўжа, араз ярашсин,

Қалб шодликка тўлсин.

Шукр этдингми?

Мунча неъматлар берган Мавлога,

Қўл очиб бирон кун, шукр этдингми?

Боқдингми ўзингга, сўнгра самога?

Қўл очиб бирон кун шукр этдингми?

Тушундингми ҳеч кўзларинг қимматин,

Икки қулоқ, бир оғизнинг ҳикматин,

Кам ақлни ҳам яратмоқ қанча қийин,

Қўл очиб бирон кун шукр этдингми?

Ҳар нафасда икки бор шукр керакдир,

Иймонсиз инсонга юки юракдир,

Ҳалол ейиш оғизга болдай чуракдир,

Қўл очиб бирон кун шукр этдингми?

Билдингми қадрини бир бардоқ* сувнинг,

Шу келбат, бу бадан, қаерда хулқинг,

Ё ақлнинг жойини борми  кўрганинг,

Қўл очиб бирон кун шукр этдингми?

Эй Дарабоғчали**, келдик кетармиз,

Синчиклаб сўролса бизлар нетармиз,

Бегона демас бизни, нафсдан битармиз,

Қўл очиб бирон кун шукр этдингими?  Али Қайиқчи

“Туркия” газетаси тарафидан 2010 йилга тайёрланган тақвимнинг 29 августида босилган туркча шеърдан таржима қилинди.

*   бардоқ – стакан

** Дарабоғчали — уйи, жойи, ҳатто дала уйлари, боғлари бор бўлган бавдавлат киши дейилган маънода келаяпти.

Сабабсиз чиқиши бор,

Ҳаммани йиқиши бор,

Инсонни чўчитади,

Ёқимсиз боқиши бор.

***

Йўл тутма элдан айри,

Бу ишнинг бўлмас хайри,

Юрмасдан кемага мин,

Ўйланма ҳеч бир ғайри.

***

Бу кўприкдан кечарсан,

Сен ҳам бур кун кўчарсан,

Дунёда экканингни,

Охиратда йиғарсан.

***

Нафсни асло оздирма!

Ишларингни буздирма!

Хато топиб ҳар кимда,

Инсонларни қиздирма!

***

Иймон бўлсин зиёда,

Қопламасдан кўзни парда,

Унутмагин Оллоҳни,

Ҳар замон ҳар жойда.

***

Машинанг ёниб ётса ҳам,

Чуқур жарга отса ҳам,

Ҳақдан умид узилмас,

Молинг, мулкинг кетса ҳам.

***

Баҳор кетар, ёз келар,

Товуқ кетар, ғоз келар,
Хўжа на сўзласак биз,

Ҳаммаси ҳам оз келар.

 

Ёлғончи дунё!

Ким кутар сендан вафони,

Ёлғон дунё сенмасмисан?

Муҳаммадул Мустафони,

Олган дунё сенмасмисан?

Кимларнидир вайрон этиб,

Кимларнидир гирён этиб,

Охирида зиён этиб,

Шилган дунё сенмасмисан?

Каст қилиб халқнинг ўзига,

Тупроқ тўлдириб кўзига,

Аҳли ғафлатнинг юзига,

Кулган дунё сенмасмисан?

Шоҳ бўлсин ё бўлсин гадо,

Судраб қилган фақир адо,

Макон тутмас этар нидо,

Урган дунё сенмасмисан?

Сеҳр ила безатиб ўзинг,

Баҳайбат кўрсатиб озинг,

Ўрнатиб қийшиқ торозинг,

 Солган дунё сенмасмисан?

Ишинг кучинг доим ёлғон,

Кўп кишидан ортда қолган,

Қанча марта бўшаб қолиб,

Тўлган дунё сенмасмисан?

Ошиқ шудир…

Ошиқ шундай бир хитобдир,

Ёзилмас ҳамда ўқилмас,

У ажойиб бир китобдир,

Ўчирилмас ва кўмилмас.

Ўлик кўнгулга жон берар,

Ақлни олиб, тентак этар,

Қалбга агар тушсада тош,

Уни юмшотиб эритар.

Дардки давоси топилмас,

Тутади бироқ ўлдирмас,

Сўзларингни эшитмас у,

Йиғлатар фақат, кулдирмас.

Ошиқ ажиб бир боқишдир,

Оташсиз аммо ёқишдир,

Кўрмаган уни билолмас,

У, қалбдан қалбга оқишдир.

Ақлини олади бошдан,

Қолдирар ейишдан ошдан,

Ичдан ичидан йиғлатар,

Кўзлар қуримайди ёшдан.

Юнус олов бўлиб ёнар,

Ўнгга чапга ҳайрон боқар,

Яширолмас аҳволини,

Юзидан бўлар ошикор.

Ошиқ шудир.

Ошиқ шундай хитобдир,

Ёзилмас ва ўқилмас,

Ажойиб бир китобдир,

Ўчмайди ҳам, қирилмас.

Ўлик кўнгулга жон берар,

Ақллини тентак қилар,

Гар қалбга тушса тош,

Уни ҳам юмшотиб эритар.

Дардга даво билдирмас,

Кечирир да ўлдирмас,

 Тушунмас қўшилмоқни,

Йиғлатар ҳеч кулдирмас.

Ошиқ нодир бир боқишдир,

Оловсиз бир ёқишдир,

Яшамаган билолмас,

Қалбдан қалбга оқишдир.

Ақлини олар бошдан,

Едирмас нондан, ошдан,

Узун узун йиғлатар,

Кўзлар қуримас ёшдан.

Юнус куяр ва ёнар,

Ўнгга ва чапга боқар,

Яширолмай ҳолини,

Юзидан бўлар ошкор.

Бир кун …

Насриддин афанди бир кун шаҳарга чиқмоқ истади,

Кичик ўғли туриб, мен ҳам сен ила бораман деди!

            Ва отасин машҳур эшагин минмиш, шод бўлиб ўғлон,

            Афанди ҳам йўлга тушганмиш унинг билан ёнма ён.

Йўлда бири: “Қандай ёмон кунларга қолдиқ! деганмиш,

Отаси пиёда, ўғли эшакка гердайиб минмиш.”

            Шунда ўзи миниб,

Кетар.

Ўқланирса ошиқ ўқи,

Бирор яра очиб кетар.

Туролмайди дардли юрак,

Жўшар – қайнар тошиб кетар.

***

Сўзда турган, ўгит олган,

Намозини тўғри қилган,

Гуноҳлардан узоқ қолган,

Сиротни ҳам кечиб кетар.

***

Ҳаром демай либос кийган,

Етимнинг ҳаққини еган,

Энг буюги менман деган,

Ғойё*га тушиб кетар. (*ғойё – жаҳаннамдаги бир қудуқ)

***

Ғойёга гар тушса киши,

Фалокатли бўлар иши,

 Ақлсизларнинг қовоқ боши,

Ўтда ёнар, пишиб кетар.

***

Ошиқ оташида ёнмас,

Бало келса, парво қилмас,

Ғафлатиндан ҳеч уйёнмас,

Уяси, уйи кўчиб кетар.

***

Бу ошиқ худди бир тушдир,

Омадим менга кулмушдир,

Юнусса, ғариб бир қушдир,

Сўнгсиз томон учиб кетар.

Термалар:

Золимлар бермас омон,

Ҳолинг бўлмасдан ёмон,

Сергак бўлишинг лозим,

Ҳар жойда, ҳар бир замон.

***

Ундай тик тутма бошни!

Оқит кўзингдан ёшни”

Кечикма, тез тавба эт”

Гуноҳга қилдир ошни!

***

Қоқма ундай қошингни!

Тик тутма у бошингни!

Раббимиздан афв тила!

Тўкароқ кўз ёшингни!

***

Уч эмас, бирдир илоҳ,

Емасдан сени гуноҳ,

Динингни тўғри яша!

Бир кун демасдан э воҳ.

***

Бўлсанг гар Аҳли суннат,

Сени кутади Жаннат,

Ибодатни қолдириб,

Асло бўлмагин тентак!

***

Йўлинг бўлмасин айри,

Фитнанинг бўлмас хайри,

Намоз вақти келганда,

Ишинг бўлмасин ғайри!

***

Гуноҳларинг нима бил!

Истиғфор айтиб ўчир!

Хўжа, зикр эт Мавлони!

Ёмон сўзламасдан тил!

Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям.

Едирнада байроқ бўлиб чалқандим,

Ардахонда кўкракларга қолқандим,

Арзинжонда ёнартоғдим, вулқондим.

            Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям!

            Ақлим олдинг, бир хуш бўлдим Туркиям!

Арзурумда жасуринг бор, оринг бор,

Аржиясда булутларинг, қоринг бор,

Силифкада апилсининг, норинг бор.

            Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям!

            Ақлим олдинг, бир хуш бўлдим Туркиям!

Уйларда рангма ранг гилам тўқилар,

Испарталинг сочига гул тақилар,

Минораларида азон ўқилар.

            Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям!

            Ақлим олдинг, бир хуш бўлдим Туркиям!

Салимия, Дўлмабоғча сарайлар,

Бу ўлкага турк муҳрини босарлар,

Қалъаларин достон достон ёзарлар,

            Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям!

            Ақлим олдинг, бир хуш бўлдим Туркиям!

Анталяда туйғуларим доғларсан,

Онамурда Қибрис* дея оғларсан,

Манавғотда кўпик каби чоғларсан.

            Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям!

            Ақлим олдинг, бир хуш бўлдим Туркиям!

Ғурбатдаман ўз қўйнингга ол мени,

Истанбулнинг бўғозига сол мени,

Истасанг ўлдир, истасанг чал мени

            Савдонг ила сархуш бўлдим Туркиям!

            Ақлим олдинг, бир хуш бўлдим Туркиям!

                                   Н.Инжабароқдор, Ҳолландия.

Туркия газетаси тарафидан нашр қилинган 2010 йил тақвимидан (6 июн) олинди.

Пўстинин ерга солган,

Молини хайрга берган,

Маҳрум қолмас деганлар,

Улуғ бир зотни кўрган.

***

Тўйлари бўлиб битмиш,

Келин отига минмиш,

На бўлар, на бўлмас дея,

Кетдик ё кисмат демиш.

***

Нафсингдан ёнга чиқма,

Ҳеч кимга ёмон боқма,

Албатта қилган топар,

Кўнгул бузма, қолдирма.

***

Тасаввуф ҳақнинг йўли,

Кароматларга тўла,

Мавлога етиштирар,

Бу йўлнинг ҳар бир қўли.

***

Сўзларимни туттими?

Аччиқларни ютдими?

Хўжа дер, сўранг ундан,

Бизларни унутдими?

Болалар

Пичоқларни ўтмаслар,

Жижиларин кирлатар,

Сўз тингламас болалар,

Чарчатиб бизни, терлатар.

***

Ҳануз масхум, гуноҳсиз,

Бахзан бўлар иштоҳсиз,

Ўйнарлар қизиқ қизиқ,

Ишларидир изоҳсиз.

***

Қишда ҳам ёзда ўйнар,

Тинмас ҳар тараф чопар,

Ҳеч ўтирмас жим улар,

Гўё шохдан шохга қўнар.

***

Бири соз, бири носоз,

Бири бўлар ярамас,

Нима берсанг истамас,

Баъзилари қилар ноз.

***

Ғамгини, етими бор,

Бириси кўрар озор,

Қучоғин очсин дея,

Кимдандир шафқат кутар.

***

Бола севар ўйинни,

Қўзиларни, қўйларни,

Қайсиси тарбияли,

Билдирар авлодини.

***

Ота она асари,

Севимлидир аксари,

Кузатилсин болалар,

Болмасинлар сарсари,

***

Экиннинг бошоғидир,

Уйларнинг ушоғидир,

Хўжа бизнинг болалар,

Эртанинг суянч тоғидир.

2

          Бошимиз қолди дардда,

          Фитнанинг боши қайда?

          Нелар сайраб турурлар,

          Ватандан узоқ жойда.

          ***

          Босимдадир санъаткор,

          Ботил кучлар унга ёр,

          Уёлмасдан дейдилар,

          Нима олсак бизнинг кор.

          ***

          Босимлари финдикдан*,

          Маддат кутар зиндикдан**,

          Хийла найранг қилароқ,

          Чиқмоқчидир сандиқдан.

          ***

          Букулмиш ҳалқа ҳалқа,

          Айб қўймиш маъсум халққа,

          Ўлдими уни дарҳол,

          Қўймишлар катафалқа***.

          ***

          Тарих бўлди Анқара,

          Очилди эски яра,

          Уялиб ўтирмасдан,

          Дедилар оқни қора.

          ***

          Халқни бўлиб айирмиш,

          Ҳақсизларга қайғурмиш,

          Ўғирлаган пул ила,

          Аждодсизни тўйдирмиш.

          ***

          Этма дарҳол шикоят!

          Оллоҳ берсин ҳидоят!

          Хўжа дунёни ташла!

          Ўлажаксан ниҳоят.

Шакар она, бол она,

Қучоғингга ол она!

Отам на деса десин,

Кетма шурда қол она!

***

Қўндоғимни чўз онам,

Сенга бўлмас сўз онам,

Ўгайдан она бўлмас,

Қани менинг ўз онам?

***

Қўлни очдик Мавлога,

Учратмасин балога,

Кимлар ўхшатар бизни,

Мажнун ила Лайлога.

***

Бошингни тошга урма!

Бекорга хаёл сурма!

Чидолмас айрилиққа

Бўлди кел, ундай турма!

***

Мен сингари эрга кел!

Уялма юз карра кел!

Сенга махсус сўзим бор,

Ўша айтган ерга кел!

***

Кана каби, бит каби,

Салланар йигит каби,

Ҳеч орқамдан қолмайди,

Кўчадаги ит каби.

***

Ҳеч кимни хор билма!

Хўжа, гуноҳлар қилма!

Исломдан ҳеч ажралма,

Динингдан тавиз* берма!

* тавиз – бермоқ, бирор нарсанинг бошқаси ўрнига ўтиши маъноларига келадиган сўз. Бу ерда динингни ҳеч нарсага алмаштирма маъносида келмоқда.

 

Ташла гина ғарозни,

Урдинг қанча гилосни,

Қилганинг бундай зулмдан,

Оллоҳ бўларми рози?

***

Тоғ бошида пинаман,

Сувдан ичиб қонаман,

Кетмас ғурбат аччиғи,

Кеча кундуз ёнаман,

***

Қабоғни сўялмадим,

Ичини уялмадим,

Уни пишириб ҳам,

Меҳмонга қўялмадим.

***

Кутма ур, портласин!

Тўсиқларни отласин!

Бу роҳатни кўрганда,

Душман бўлган чатласин!

***

Ҳаққа боғли ўзим бор,

Қўлимда ҳам кўзим бор,

Маъзур кўрилсин дейман!

Севгилимга сўзим бор.

***

Ўгай бола тақмайди,

Она дея боқмайди,

Хўжа дер, Элнинг гули,

Элда гўзал чиқмайди.

Термалар.

Сенга айтаман сенга,

Қарайсанми бу ёнга?

Она деганинг опа,

Қайнона бўлсин менга.

***

Масум турар буралиб,

Турли ҳидга бўланиб,

Шу кўриниш аёллар,

Шайтон каби кўриниб.

***

Ёмоқ ёмоқ устига,

Ёмоқ хаста устига,

Уйда қолди десада,

Бормам кундаш устига.

***

Фитна кирмиш орага,

Кирма асло сарайга,

Сенда малҳам бор эмиш,

Кўнглумдаги ярага.

***

Пиёла чойга тўлдими?

Гул юбордим, сўлдими?

Сенга олганим узук,

Бармоғингга бўлдими?

***

Ким узатиб, келтирар?

Бу оташни ўчирар?

Бизнинг хотин-қизлар,

Бошимиз айлантирар.

***

Келар ёзилган ёзи,

Айрма туркни ва лаз*ни!

Хўжа, фақир бўлса-да,

Диндорга бергин қизни!

* лаз – Туркияда яшайдилан уруғларнинг бирининг исми (кавказдан келишган элат)

Бўларми?

Жисмимни бўлсалар бу йўлда менинг,

Мингларча шукр этар бу ашқинг сенинг,

Борсан, ишқинг ила кул бўлсин сийна
Чилла*лар кулишга тўсиқ бўларми?

Иймон, умидларнинг энг буюк бахти,

Сени билган найлар сарайни, тахтни,

Ҳасратлик боғримни куйдириб ёқди,

Юксак тоғлар келишга тўсиқ бўларми?

Йўлинг ғоят равон, шундай гўзалки,

Ишқинг кўнглумда шундай бир селки,

Билмаган жоҳиллар хаёл дер балки,

Мавлони севишга тўсиқ бўларми?

Оғламоқ лозимдир, туриб кулмасдан,

Хўжа қандай яшар, сени билмасдан,

Етишилмас сенга, албат ўлмасдан,

Табиблар ўлимга тўсиқ бўларми?

 

 Сараланган маънолар.

Инсофсизча ташлама!

Мени ундай тошлама!

Эскини энди унут,

Иккида бир бошлама!

* * *

Нега ташвиш, ё омон?

Ишларимиз кўп ёмон,

Бундан узоқ узатма!

Бирлашамиз на замон?

* * *

Хатоларимга боқма!

Ўрмонда олов ёқма!

Яхшилик қил ҳаммага,

Бироқ бошини қоқма!

* * *

Йигитмисан, эрмисан?

Ҳаром лўқма ермисан?

Юргин намозга десак,

Менга йўқ, йўқ дермисан?

* * *

Кутаяпман келавер!

Шу қипқизил гулни бер!

Хўжа, бўлма суратдек!

Оз очилиб, кулавер!

Онамиз бошга тождир,

Дардимизга илождир,

Киши ўсиб буюсада,

Онасига муҳтождир.

* * *

Терма ундай қошини!

Бундай кўтар бошини!

Юзидан билинади,

Яширсанг ҳам ёшини!

* * *

Излаб, излаб орани,

Танладим охир қорани,

Етишмасам висолга,

Ёқарман Анқорани.

* * *

Менинг ёшим тўлаяпти,

Акам куёв бўлаяпти,

Севинчимдан учмоқдаман,

Навбат менга келаяпти.

 

Бир кун …

Мавлосини севган кулар,

Жамолини кўрар бир кун!

Пайғамбарга ошиқ бўлган,

Рўёсида кўрар бир кун!

Мутдат битар ҳис этмассан,

Шаҳодатни деялмассан,

Заррача ҳам еялмассан,

Балга заҳар қўшар бир кун!

Ҳисоб-китоб сўралади,

Ерлар кўклар айрилади,

Мизон, Сирот қурилади,

Забонийлар суртар бир кун!

Бу сирларга ақлинг етмас,

Жоҳилларга фойда бермас,

Бу дам кетар, қайта келмас,

Ёшлик қўлдан кетар бир кун!

Ерда кўкда малакларнинг,

Ҳақ наздида тилакларнинг,

Қатор-қатор умматларнинг,

Лавҳи қолам ёзар бир кун!

Ғурурланма ўлажаксан,

Тор гўрингга киражаксан,

Қандай жавоб беражаксан,

Тил айланмас бўлар бир кун!

Дарвиш Юнус дер бу ишни,

Ҳақ йўлига қўйсак бошни,

Кунфа якун тоғу тошни,

Бир-бирига қўшар бир кун!

Юнус Амра,турк классик шоири.

яқин мавзу