Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим …

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим.

25 март 2015, чоршанба бошланди.

Ислом ахлоқи

М.ҲОДИМИЙ

СЎЗ БОШИ

Басмала ила бошлайлик китобни!

Оллоҳ исми бир яхши сиғинишдир.

Топилмас неъматларин сиғдиражак

Кўп меҳрибон, кечиримли бир Раббдир.

Аллоҳу таоло жаҳондаги барча кишиларга меҳрибондир. Улар қандай неъматларга муҳтож бўлсалар, уларни яратиб, ҳаммага уларни юбориб туради. Дунёда ва охиратда  саодатга эришиш учун бу неъматлардан қандай фойдаланиш лозимлигини ҳам кўрсатган Удир. Дунёда Исломият ҳақида ҳеч эшитишмаган кофирлар қиёматда ҳайвонлар ҳисобида бўладилар. Улар дунёда қилган ишларидан ҳисоб бермайдилар, худди ҳайвонлар сингари  йўқ этилажаклар. Бу ҳақда Имоми Раббоний ҳазратлари 259- мактубида хабар беради.  Барча кофирлардан Исломиятни эшитганларидан сўнгра, тафаккур этишиб, иймон келтирганлари эса, жаннат билан мукофотланадилар. Уларнинг тафаккур этишлари  учун бир умр замон берилгандир. Нафсларига, ёмон оғайниларга  эргашиб, зарарли китобларда ёзилганларга ва чет элли радиоларда сўзланганларга алданиб куфр ва залолат йўлига тушиб қолганлар, тавба қилишиб, иймонларини янгилаганлар иншооллоҳ авф бўладилар ва абадий фалокатдан қутиладилар. Озғин, золим бўлганлар Оллоҳу таолонинг ҳидоятидан маҳрум қоладилар. Улар бу дунёда истаганлари, ёқтирганлари, ичига тушиб қолишган инкор ботқоқликларида қолишлари муқарардир.  Мўминлардан гуноҳлари учун дузахга тушадиганлар эса, дузахда абадий қолмайдилар, балки гуноҳларига муносиб жазо ўтаганларидаг сўнгра, яъни маълум бир муддат у ерда қолганларидан кейин жаннатга киритиладилар.

Бутун жонлиларни, жонсизларни ва еру кўкни – бутун борлиқни яратган ва уларни ҳар он борлиқда турдирган, ҳаммасини қўрқиш ва даҳшатлардан қўрийдиган фақатгина Ягона Оллоҳу таолодир.

Ихтиёрий бир киши, исталган бир замонда, исталган бир маконда, ихтиёрий бир кишига исталган бир нарса сабабидан қандайдир бир шаклда ҳамд ва шукр этса, бундай ҳамду саналар ва ташаккур(раҳмат)ларнинг барчаси Яратганга – Оллоҳу таолога махсусдир. Фақат ва фақат Унга аталгандир. Чунки ҳар қандай бир неъмат(яхшилик)ни яратадиган ва юборадиган, насиб этадиган фақат ягона Удир. У хотирлатмаса, қувват ва имкон бермаса ҳеч ким ҳеч кимга  яхшилик ёки ёмонлик кўрсата олмайди. Фақат ва доим Унинг истагани содир бўлади. У истамаганни ҳеч ким, ҳеч замон қила олмайди. [Ҳадиси қудусда, “Инсонларни мени таниш билан шарафланишлари учун яратдим” каби марҳамат қилинади. Буни эшитганлар, “Кофирлар Оллоҳу таолога инонмайдилар, яъни Уни танимайдилар. Амалда бундай эмас, демак, бу ҳадиси шариф ўринсиз,” дейишади. Аммо асло ундай эмас, масалан, олимлар, валий(мусулмон)лар маълум бир ёш ва даражага кўтарилганидан сўнгра Оллоҳу таолони танишни бошлайдилар. Кофирлар эса, охиратда танийдилар. Ана шундай қилиб Уни танимаган қолмайди. Ҳадиси шариф саҳиҳдир.]

Бутун неъматларнинг Оллоҳу таоло тарафидан яратилганига ва Унинг тарафидан юборилганига  ишониш ва шундай эканлигини тилда тасдиқлаш ҳамд дегани, яъни Яратганга ҳамд келтирилгани демакдир. Ўша неъматлардан аҳкоми исломияга уйғун бир шаклда фойдаланиш эса, Шукрдир. Оллоҳу таолонинг берганларига шукр этишдир. Фойдали нарсаларнинг барчаси неъматлардир. Улар – неъматлар ҳақида аҳли суннат олимларининг китобларида жуда яхши маълумотлар келтирилган. Аҳли суннат олимлари эса, машҳур тўрт мазҳаб олимларидир.

Оллоҳу таолонинг севимли Пайғамбари, ҳар тарафлама одамизотининг энг яхшиси, энг устуни, энг мукаммали бўлган Муҳаммад Мустофага (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ва унинг хушахлоқ ва илм сочган Оли(қариндошлари)га ва Асҳобининг барчасига  (ридвануллоҳи таоло алейҳим ажмойин) биздан дуолар ва саломлар бўлсин!

Мусулмонларнинг ўрганишлари лозим бўлган билимларга “Ислом илмлари” дейилади. Улар иккига бўлиниб, “Дин билимлари” ва “Фан билимлари” каби исмланадилар. “Фан билимлари” бошқача “Ҳикмат” ҳам деб аталади. Динни ислоҳ  қилишга уринганлар, фан билимларига “Рационал билимлар”, дин билимларига “Сколастик билимлар” дейишади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) “Ҳикмат, мусулмоннинг йўқотилган молу мулки кабидир. Уни қаерда топсангиз йиғиб олинг!” – дея марҳамат этганлардир. Бу муборак ҳадиси шариф, мусулмонларнинг фан билимларини ўрганишлари зарурлигини амр этмоқдадир. Дин билимларига келсак, улар йигирмата асосий илмдан иборатдир. Улардан саккизтаси юксак илмлар ва қолган ўн иккитаси эса ёрдамчи илмлардир. Юксак илмлардан бири “Ахлоқ илми”дир.

[Хушахлоқ ва замонининг фан билимларида юксак даражага кўтарилган мусулмонга “маданий”, яъни илғор мусулмон дейилади. Фанда анчагина ютуқларга эришган ва оғир саноат корхоналари қурган бўлиб, ахлоқи бузуқ бўлганлар, “золим”, яъни “қолоқ”, босқинчи ва диктатор дейилади. Фан ва саноатда қолоқ ва ахлоқи бузуқ кишиларга “Ваҳший” дейилади. “Маданият”, таъмири билод ва тарфиҳи ибоддир, яъни маданият, шаҳарлар барпо этиш ва кишиларга хизматдир. Бу эса, фан билимларини ўзлаштириш ва ҳунар, саноат корхоналари қуриш ҳамда хушахлоқлилик билан  амалга ошади. Қисқаси, фан билимлари, ҳунар ва уларнинг саноат қўланишларида ишлатилиши хушахлоқ кишилар томонидан амалга оширилсагина маданият майдонга чиқади. Ана ўшандай ҳаракат ва хизмат Маданият дейилади. Маданий киши, илму фанни, ҳунарни ва санъатни, саноат ривожланишини  кишиларга  хизмат этишда фойдаланади. Золимлар эса, айнан ўша нарсаларни зулм қилишда, кишиларга қийноқлар беришда фойдаланадилар. Бундан кўринаяптики, ҳақиқий мусулмон маданий, илғор бир кишидир. Христиан, яҳудий ва коммунист(динсиз) қолоқ, босмачи ва заволли бир кишидир. Буларнинг барчаси кўрсатадики,  маданият, гўзал бинолар қуриш ва  шаҳарлар барпо этишдан иборатдир. Бу эса албатта фаннинг ривожи ва ҳунар билан содир бўлади. Яъни такмили синоъат( саноатнинг ривожи), талоҳуқи афкор(фикру тушунчаларнинг кетма-кетлиги) билан бўлади. Кишиларнинг фароғатда яшашлари ҳам Ислом ахлоқини ўзлаштириш билангина содир бўлади.]

Зарурий ислом билимларини ўрганиш ҳар бир мусулмон кишига фарздир. Шу сабабдан ҳам мусулмон олимлари бир қатор китоблар ижод қилганлардир. Масалан, Носируддини Муҳамад Тусийнинг “Ахлоқи носирий” ва Жалолуддини Муҳаммад Давонийнинг “Ахлоқи жалолий”, хиротли Ҳусайн Воизий Қосифийнинг “Ахлоқи муҳсиний” каби китоблари ахлоқ ҳақида ёзилган энг машҳур асарлар ҳисобланади. Китобимизнинг биринчи қисми Муҳаммад Хотимийнинг (раҳматуллоҳи таоло) “Барико” китобидан таржима қилингандир.

Бу қисмда исломият истамаган ахлоқни ва улардан қўриниш ва қутилиш чораларини билдиришга уринамиз. Бундай ахлоқ қалбнинг хасталикларидир. Улар қалбни ва руҳни абадий ўлимга судрайдилар. Бошқа китоблардан олинган иловалар квадрат қавс([ ]) ичида берилади. Китобимизнинг иккинчи қисмида эса, Алий бир Амруллоҳнинг (779 (м.1572)да вафот этган) турк тилида ёзилган “Ахлоқи алои” китобидан олиниб, ахлоқнинг таърифи ва хилларини кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бу китобимизни ўқийдиган соф ёшлар, боболарининг  соғлом танали, хушахлоқли , меҳнаткаш, маданий, илғор кишилар бўлганликларини англаб етадилар, Ислом душманлигининг ёлғонларига, туҳматларига  алданишдан қутиладилар.

Носируддини Тусийнинг асли исми Муҳамад бин Фаҳраддиндир.  У Ҳижрий 597 йилда Тусда (ҳозирги Машҳадда) таваллуд, 672 (м.1273) Боғдодда вафот этди.  Шиалардан эди. Хулогуннинг Боғдодга ўт қўйиб, юз мингларча мусулмонинг ўлдиришига сабаб бўлганлардан биридир.  Хулогунга вазирлик вазифасини бажарди.  Тўрт юз минг китоб сақланадиган битта кутубхона ва расадхона қурдирди  ва битта академияни ҳам ишга туширди.  Ўзи кўпгина китоблар ёзди. “Фойдали маълумотлар” китобимизнинг 97-саҳифасига қаранг.

Муҳаммад Жалолуддини  Давоний(раҳима-ҳуллоҳу таоло) 829 йилда таваллуд, 908(м. 1503)да Широзда вафот қилди. Ислом дунёсининг буюк олимларидин биридир. Унинг жуда кўп китоблари бор.”Ахлоқи Жалолий” номли китоби эса, форс тилида ёзилган бўлиб, 1304 (м. 1882) йили Ҳиндистонда 8-босқиси нашр қилингандир. Бу китоб инглиз тилига ҳам таржима қилинган.

Ҳусайин бин Алий Воизи Кошифий (раҳима-ҳуллоҳу таоло) Хиротда воиз эди. 910 (м. 1505)да ўша жойда вафот қилди.

Эй соф юрак ёшлар! Умрларини Ислом динининг хушахлоқини ўрганиш ва тарқатишда адо этишган ва жонларини Оллоҳнинг динини одамзоти орасида ёйишда фидо қилишган шаҳидларнинг эй асил ва қимматли фарзандлари! Шарафли аждодимизнинг сизларга тўғри ва тўла шаклда келтирган ва омонат қолдирган муқаддас Ислом динини ва унинг билдиргани хушахлоқни жуда яхши, чинакамига ўрганинг! Кўркам юртимизга кўз тикишган, жон, молу мулк, дин ва ахлоқ душманларининг ҳужумларига бор кучингиз билан қарши туринг ва бу муқаддас омонатни чинакамига қаттиқ ҳимоя қилинг! Бу омонатни ҳамма минтақаларга  ёйиш билан одамларни саодатга эриштиришга ҳаракат қилинг! Билингларки, динимиз (Ислом дини) хушахлоқ бўлишни, бир-биримизни севишимизни, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат этишни, диндор-динсиз барчага яхшилик қилишни амр этмоқдадир. Ҳеч кимнинг  ҳақини еманглар, кишиларнинг иш ҳақларини вақтида тўланглар! Мусулмон давлатининг қонунларига, ҳукуматининг амрларига қарши бўлманглар. Оллоҳ тўғриларнинг ёрдамчисидир. Буни ҳеч унутманглар! Севишганларнинг, бир-бирларига ёрдамлашишганларнинг Оллоҳу таоло доимо ёрдамчисидир!

Ислом олимларининг билдиришларига кўра, Оллоҳу таоло одамзотида учта нарсани яратди: ақл, қалб ва нафс. Уларнинг ҳеч қайси бирини кўриб бўлмайди. Бироқ уларнинг асарлари ва улар бажаришган ишлар ҳамда динимизнинг бизга ўргатишлари  воситасида уларни англай оламиз.  Ақл ва нафс димоғимизда, қалб кўксимизнинг чап тарафидаги юракгимизда жойлашган ҳисобланади. Бироқ улар модда эмаслар. Улар маълум бир кўзга кўринадиган физик жой(макон) эгалламайдилар. Уларнинг биз номларини тилга олган жойларда бўлишлари, электр токининг жисм молекуларида кўринмас бўлиб, лампочкаларда ёниб кўриниши, магнит майдонидаги тортиш ва итариш каби ҳаракатлар бўлишига ўхшаш ҳодисаларга ўхшашдир. Фан билимларини англашда ақл қўл келади ва шундай билимларни ўзлаштиришда ишлатилади. Уларнинг ичидан ақл исломиятга уйғун бўлганларини зарарлиларидан ажратади. Нима яхши, зарарсиз ва нималар ёмон-зарарли эканлиги ҳақида исломият ажратади ва ҳукм чиқаради. Исломиятни биладиган ва унга амал қиладиган ақлга эса “Ақли салим” дейилади. Ақли оз бўлиб, ҳамиша ҳар бир нарсага ҳайрон қолиб юришга “Ахмоқ”лик дейилади. Ўшандай киши ахмоқ  дейилади. Ҳеч ҳам ақли бўлмаганга “Мажнун” дейилади. Салим ақл, исломият билдирган яхши, фойдали нарсаларни, ишу вазифаларни қалбга хабар қилиб туради. Ўз навбатида қалб эса уларни қабул қилади  ва бажришга ирода этароқ, димоғдан чиқадиган ҳаракат асаблари воситаси ёрдамида бутун тана аъзоларинга кўрсатмалар бериб, зарур бўлганларини бажардиради.  Яхши, фойдали ёки ёмон нарсаларни бажариш орзусининг қалбга жойлаштирилиши “Ахлоқ”, “хўю ҳулқ” дейилади. Киши танаси-баданига ёқимли, ширин туюладиган барча нарсаларга тушкунлик нафсдир. Нафс, улардан ҳкч бирининг яхши, ёмон ва фойдали ёки зарарли эканлигини ўйламайди. Одатда нафс орзуларининг жуда кўпчилиги исломиятга уйғун бўлмайди. Исломият тақиқлаган нарсаларни қилиш, бажариш нафсни кучлантиради, авжлантиради. Ҳатто янада баттарини ҳам қилдиришни хоҳлайди. Ёмон, зарарли нарсаларни яхши, чиройли кўрсатиб қалбни доим алдайди. Бу зарарли нарсаларни қалбга бажартириб, ўзининг завқига эришишга ҳаракат қилади. Шу сабабдан қалб нафсга алданиб, ёмон ҳулқли бўлиб қолмаслиги учун исломиятга эргашиб уни қувватлантириш ва нафсни заифлаштириш лозим. Қалбни кучлантириш, уни тозалаш, соф тутиш билан амалга ошади. Ақлни қувватлантириш, Ислом билимларини ўқиб, ўрганиш орқали бўлгани сингари, қалбнинг қувватланиши (тозаланиши, софланиши) ҳам исломиятга амал қилиш орқали амалга ошади. Исломиятга эргашиш, унга тўла амал қилиш учун эса чинакам ихлос лозимдир. Барча ишларни, ибодатларни Оллоҳу таоло амр қилгани учун бажариш ва бундан бошқа ҳеч бир манфаатни ўйламаслик  ҳақиқий “Ихлос”дир. Оллоҳу таолонинг исмини жуда кўп зикр этиш йўли билангина  қалбда ҳақиқий ихлос ҳосил қилинади. Оллоҳу таолони зикрнинг аҳамияти “Қиёмат ва Охират” китобида (284 –саҳибадан бошлаб) жуда кенг бир шаклда баён қилингандир. Зикр қандай қилиниши Муршиди комилдан ўрганилади. Шу билан бирга зикр қалбга тўла жойлашиши учун ақлда тутилган ҳамда ҳис органларидан келадиган молу дунё тушунчаларининг барчасини қалбдан батамом чиқариш шартдир. Қалбда молу дунё тушунчалари ҳеч қолмаган бўлса, у ўзлигидан зикр қилишни бошлайди. Бу ҳол ичида тўла сув бўлган шиша бўшатилганида унинг ичи ўзидпн ўзи ҳаво билан тўлиб қолганига ўхшайди. Зикрни қандай қилиш лозимлиги “Тўла Илмиҳол” китобининг 921-саҳифасида ҳам берилгандир.

 Қалбни дунё тушунчаларидан сақлаш, Муршиди комилнинг қалбидан файз(нур) келиб туриши воситасида амалга ошади. Қалбдан қалбга файз, уларнинг бир-бирига чин муҳаббатлари воситасида оқади.  Муршиднинг узоқда бўлиши ёки унинг вафот этган бўлиши, унинг қалбидан файз келишига тўсиқ бўла олмайди. Ислом билимларини мукаммал билган ва исломиятга нуқсонсиз тўла амал қиладиган, ихлос соҳиби, аҳли суннат бир олим муршиди комил бўла олиши мумкин. Ўшандай бир олимга “Муршид” дейилади. Исломиятга амал қилиш, қалбни кучлантиргани каби нафсни заифлаштиради. Шунинг учун нафс, қалб эгасининг исломиятга амал қилишини, Муршиди комилнинг суҳбатларида бўлишини, Муршиди комилнинг китобларини ўқишини истамайди. Аксинча қалб эгасининг динсиз, иймонсиз бўлишини истайди. Шу сабабдан ақлларига амал қилмай, нафсларига эргашганлар динсиз бўлиб қолишмоқдалар. Нафс ўлмайди, бироқ у кучсиз, қувватсиз бўлиб қолганидагина қалбни алдата олмайди.

Замонимизда жаҳон бўйлаб барча  мусулмонлар, асосан уч фирқага бўлинишганлардир. Уларнинг биринчиси, Асҳоби киромнинг йўлида бўлишган ҳақиқий мусулмонлардир. Бу фирқа, “Аҳли суннат”, ёки “Сунний”, ё “Фирқаи ножийя” номлари билан аталиб, жаҳаннамдан қутилган фирқа деб аталади. Иккинчиси, Асҳоби киромга  душман бўлганлардир. Улар,  “Шиа” ёки “Фирқаи долла”, йўлдан оғишганлар фирқаси дейилади.  Учинчиси, булар сунний ва шиаларнинг ҳар иккаласига ҳам душман бўлганлардир. Булар, “Ваҳҳобий” ёки “Наждий” дейилади. Булар энг аввал Араб ярим оролининг Нажд шаҳарида ўзларини кўрсатганлари сабабли уларни “Наждий”лар ҳам дейишади. Наждийларни “Фирқаи малъуна” ҳам деб атайдилар. Чунки булар мусулмонларни мушрик дейишадилар. Мусулмонларни кофир деганларни  Пайғамбаримиз (соллаллоҳа алейҳи ва саллам) лаънатлаганлар. Наждийларнинг мусулмонларни мушрик атаганлари ҳақида “Қиёмат ва Охират”  ва “Саодати абадия” китобларида маълумотлар келтирилади.

Шиалар яҳудийлар тарафидан ва наждийлар инглизлар тарафидан ҳақиқий мусулмонларга қарши кучлар шаклида ташкил этилганлиги ҳақида ишонарли тарихий манбалар мавжуддир.

Аҳли суннат фирқаси Хилофаи Рашидийндан сўнгра, асосан турклар (Тимурийлар ва Осмонлилар) тарафидан ҳимоя қилиниб келинди. Нафсга эргашиб, қалблари бузиқ бўлган кишилар қандай фирқада бўлишларидан қатъи назар жаҳаннамга кирадилар. Ҳар бир мўмин кишиси нафсини тоза тутиши учун доимо зикр қилиши (Лоилоҳа иллоллоҳ дейиши)  керак ва қалбини соф тутиши учун эса доимо “Астоғфируллоҳ”  ўқиб юриши лозим келади.  Аҳкоми исломияга амал қилган кишининг дуоси албатта қабул бўлади. Намоз қилмайдиган, очиқ аёлларга қарайдиган ва ҳаром еб-ичадиган кишини аҳкоми исломияга амал қилади деб бўлмайди. Ундай кишларнинг дуоси ҳам қабул бўлмайди.

Юқоридаги кириш сўзи Мелодий 2001, Ҳижрий  шамсий 1380,  Ҳихрий камарий

1422 йилда ёзилгандир.

                                                Биринчи қисм

1.1 Ёмон ахлоқ ва улардан қутилиш чоралари.

Инсониятга ва алоҳида олинган шахсга ҳам бу дунёда ва охиратда зарар берадиган барча нарсаларнинг манбаи ёмон ахлоқдир. Яъни бутун зарарларнинг, ёмонликларнинг боши, ёмон ахлоқли – ёмон хўй ва хулқли бўлишдадир. Ҳаромлардан (ёмонликлардан) сақланишга “Тақво” дейилади. Тақво ибодатларнинг энг қимматлиси ҳисобланади.Чунки бирор нарсани зийнатлантирмоқ, безаш учун унда ва унинг атрофида бўлган барча ифлосликларни , ёмонликларни йўқотмоқ зарур бўлади. Гуноҳлар, одамзоти ва унинг атрофидаги  ёмонлик, ифлосликлардир. Шу сабабдан гуноҳлардан воз кечиб, тозаланмагунича  таоту ибодатларнинг фойдаси бўлмайди, уларнинг ҳеч қайси бирига савоб берилмайди. Ёмонликларнинг энг ёмони куфрдир. Кофирнинг (Оллоҳ душманининг)  ҳеч бир яхшилиги, ҳайрати, ҳасаноти, охиратда  фойда бермайди. [Зулм ва қийноқлар остида ўлдирилган кофир, шаҳид ҳисобланмайди, у ҳеч қачон жаннатга киритилмайди.] Иймонсизнинг ҳеч бир яхшилигига савоб берилмайди. Барча ёхшиликларнинг асосида тақво туради. Шунинг учун ҳамма нарсадан олдин тақводор бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Ҳаммага тақводор бўлишни амр ва насиҳат қилиш керак. Бу дунёда роҳат ва ҳузурда бўлиш, бир-бирлари билан қардошларча севги-ю муҳаббатда яшаш, охиратда  ҳам азоблардан халос бўлиб, абадий неъмату саодатларга эришиш фақат тақводорларга насиб бўлади.

Ёмон ҳулқу ахлоқ қалбни бузади, хаста қилади. Бундай хасталикнинг зўрайиши, қалбнинг ўлимига(куфрга тушишига) сабаб бўлади. Ёмон хулқларнинг энг ёмони ширкдир. Ширк эса, куфр бўлиб, бу қалб учун энг даҳшатли заҳардир. Иймонсизларнинг, “қалбим тозадир, сен қалбга қара”, каби сўзлар сўзлашлари, ўринсиз, бекорчи лофлардир. Ўлик қалб тоза бўлолмайди.

Куфрнинг жуда кўп турлари мавжуддир. Уларнинг ҳаммасининг энг каттаси ширкдир. Бирор ёмонлик хилларининг энг ёмонини тушунтириш учун, одатда уларнинг энг баттари ҳақида сўзланади. Шунинг учун ояти карималар ва ҳадиси шарифларда учрайдиган ширк калималаридан куфр маъносини ўқиш лозим бўлади. Масалан, Нисо сурасининг қирқ саккиз ва бир юз ўн олтинчи ояти карималарида мушрикнинг ҳеч афв этилмаслиги билдирилади. Шу билан бирга бу ояти карималар, кофирларнинг жаҳаннамда абадий ёнажакларини ҳам баён этмоқдалар.

[Оллоҳу таоло, ўхшаши йўқ тасаввурга жойлашмайдиган “Сифати зотия” ва “Сифати субутия”ларга соҳиб Ягона яратувчидир. Унинг бу  “Сифати зотия” ва “Сифати субутия” сифатларига “Улуҳият сифатлари” дейилади. Оллоҳу таолонинг азалий ва абадий мавжудлиги, яратиш, ҳамма нарсаларни билиш, хасталарга шифо бериш ва бошқа шу каби сифатлари Унинг улуҳийят сифатларидандир. Олоҳу таолога шерик қўшиш, Уни бирор яратилганга ўхшатиш, ширк бўлади. Оллоҳу таолони яратилганга ўхшатган кишига “Мушрик” дейилади. Ўхшатилган яратилган(нарса, киши)га “Шарик” дейилади. Бирор кишида, нарсада улуҳият сифатларидан бирор хилининг борлигига инониш, ўша нарсани, кишини Шарик этиш бўлади. Бирор инсон зотида,, қуёш, ҳайвон(сигир) ёки шунга ўхшаш бирон хил махлуқда  улуҳият сифати борлигига ишониб, унга таъзим этиш, уни ҳурмат қилиш, унга ёлвориш, ўша киши ва нарсага “Ибодат қилиш”, сиғиниш дейилади. Ўша нарса ва кишилар Санам ёки бут бўлади. Ўшандай деб ҳисобланган киши ва нарсаларнинг расмлари ёки мозорлари  ёнида таъзим этувчи сўзлар сўзлаш ҳам уларга ибодат қилиш бўлиб, ширкдир. Бирор одамзотида улуҳият сифатларидан бирортаси борлигига инонмасдан, унинг Оллоҳнинг севган бандаси эканлигига ёки ватанга, халққа хизматлари бўлганлигига инониб, унинг расмига, мозорига таъзим қилиш ширк бўлмайди. Бундай таъзим этиш ҳаром бўлиб,  таъзим этган мусулмон фосиқ бўлади. Расмларга таъзим қилишнинг ҳаромлигига аҳамият бермаса, бошқа ҳаромларга аҳамият бермай, уларга йўл қўйган кишилар каби “Мурдат” бўлиб қоладилар. Мушрик бўлмаган яҳудий ва христианлар, Пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллаллоҳу алеҳи ва саллам) инонмаганлари сабабли кофир (Оллоҳга душман)дирлар. Улар, мушрик бўлмаган яҳудий ва христиан кофирлар, “Китобли кофир” деб аталадилар. Бугун христианларнинг жуда кўпчилиги Исо алейҳиссаламга  улуҳият сифати беришлари сабабли мушрикдирлар. Барнадас ва Арюс мазҳабидаги христианлар китобли кофирлар ҳисоблансалар ҳам, уларнинг вакиллари бугун бизнинг замонимизда тугаб кетганлар. Шу сабабдан замонамизда китобли кофирлар деган тушунча ҳам йўқдир.]

Қалб хасталикларининг ширкдан кейин энг ёмони  бидъатларга ишониш ва бидаътга   йўл қўйишдир. Бидъатлардан сўнгра қалбни хаста этувчи сабаблар гуноҳлардир. Шунинг учун гуноҳлардан сақланишга жуда қаттиқ аҳамият бериш зарур. Куфрдан бошқа ҳар қандай бир (кичикдир, каттадир) гуноҳ қилиб, унга тавба қилмасдан ўлган мўмин, шафаат ёки Оллоҳу таолонинг марҳамати воситасида авф этилиши мумкин. Акс ҳолда жаҳаннамда жазосини ўташга мажбур бўлади.

Банда ҳақи билан боғли бўлган гуноҳлар авф бўлиши деярли мумкин бўлмайди ва унинг жазоси ҳам ўта шиддатли бўлади. Уйланганда хотиннинг маҳрини бермаслик, кишиларнинг ҳақ динни ўрганишларига тўсиқ бўлиш банда ҳақларининг энг катталаридан ҳисобланади. Ҳадиси шарифларда, “Шундай замонлар келадики, кишилар топганларини ҳалолданми, ҳаромданми эканлигини билолмай қоладилар” ва “Шундай замон келадики, исломиятга амал қилиш, қўлда чўғ тутишдан ҳам қийин бўлиб қолади,” каби марҳамат қилинади. Шунинг учун ҳаромларнинг ҳаммасидан ва тоҳримий (ҳаромга яқин) маҳруҳлардан сақланиш тақво бўлади. Фарзларни ва вожибларни  тарк этиш ҳаромдир. Муаққат суннатларни  сабабсиз (узрсиз) тарк этиш таҳриман макруҳ бўлади дейилди. Эътиқодда, амалда амр қилинганларни тарк этганга қиёматда азоб берилади. Қиёматда азоб берилишига сабаб бўладиганларнинг барчасини тарк этиш лозим. Масалан, намоз ўқимаслик, хотин-қизларнинг кўчаларда очиқ юришлари катта гуноҳлардандир. Биттагина гуноҳни тарк этиш, ҳар куни беш вақт намоз ўқиш жуда савоб бир амалдир. Биз бу китобимизда тарк этилмаслиги лозим бўлганларни эмас, балки тарк этилиши лозим бўлган нарсалар ҳақида хабар беришни мақсад қилдик.

Қилинмаслиги лозим бўлган нарсалар ё аниқ бир орган ёки бутун бадан воситасида бажарилади. Киши танасидаги гуноҳ қиладиган аъзолар(органлар)нинг саккиз донаси энг машҳурларидир. Тананинг ўша машҳур аъзолари(органлари): қалб, қулоқ, кўз, тил, қўл, меда, фарж(адаб жойи – жинсий органлар) ва оёқлардир.

Қалб, одамизоти кўксининг чап тарафида жойлашган  юрак деб аталувчи гўшт парчасига нафҳ бўлган (уфурилган) руҳоний бир латифадир. Руҳ сингари  модда шаклида бўлмаган (мужаррат бўлган) бир борлиқдир. Бу аъзоларнинг ўзлари гуноҳ қилмайдилар, балки улардаги ҳис қувватлари тарафидан гуноҳлар содир этилади. Бу дунёда ва охиратда саодатга эришиш, роҳату ҳузурда бўлишни истаган киши, ана шу  аъзоларнинг ҳисларини гуноҳ қилишга йўл бермасликка уриниши зарур.  Гуноҳ қилмаслик, қалбда бир малака, табиат ҳоли фойда қилишга келтирилиши керак. Намоз ўқиган, ҳаромлардан сақланган бирор сунний мусулмон кишисини “Муттақий” ва “Солиҳ” (яъни яхши инсон) деб атайдилар. Бундай инсон, Оллоҳу таолонинг ризосига ва севгисига муносиб ўлароқ Унинг дўсти(Валийси) даражасига кўтарилади. Қалбда табиат ҳолини фойда қилмасдан, ўзини мажбурлаш йўли билан гуноҳлардан сақланиш ҳам тақво бўлса-да, валий бўлиш учун гуноҳ қилмаслик, табиат, ҳулқу хўй ҳолини олиш лозим. Бунинг учун ҳам қалб тозаланиши, софланиши лозимдир.  Қалб, фақат ва фақат “Исломиятга амал қилиш йўли” билан ҳақиқатан тозаланади, софланади. Исломият эса, илм, амал ва ихлос каби уч қисмдан иборатдир. Бошқача айтганда Оллоҳу таолонинг амрларини ва тақиқларини ўрганиш ва ўрганганларига амал қилиш ва уларни фақат Оллоҳ ризоси учун бажариш лозим бўлади. Затон Қуръони карим ана шу учини амр ва мадҳ қилмоқдадир. 449 – саҳифага қаранг!

Қўлингиздаги “Ислом ахлоқи” исмли китобимизда қалбнинг тозаланиши учун фақат тарк этилиши лозим бўлган гуноҳлар  ҳақида сўз юритилади. Уларнинг барчаси эса “Ёмон ахлоқ” дейилади.

1.2 Ёмон ахлоқ ва уни даволаш дори(илоч)лари.

Ҳар бир мусулмон кишиси ҳамма нарсадан олдин қалбини тозалаши, софлантириши  лозим. Чунки одамзоти баданининг бошқарувчиси, раҳбари – раиси қалбдир. Тананинг барча аъзоси қалбнинг амрида ишлайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари, “Инсоннинг баданида бир гўшт парчаси бордир. Ана ўша гўшт парча-си яхши бўлса, барча органлар яхши бўлади. У ёмон бўлса, ҳамма органлар бузиқ бўлади. У эса қалбдир”, дея марҳамат қиладилар.  Қалб эса, бироз юқорида ҳам айтил-гани каби юрак деб аталадиган гўшт парчасидаги кўнгулдир. Унинг яхши бўлиши, ё-мон ахлоқдан тозаланиши, ва яхши – хушахлоқ билан тўлдирилиши билан амалга оша-ди.   Одам зотининг суратига, шаклига “Бадан”, “Халқ” дейилади Униниг қалбидаги  қувватга, ҳолга, хўйга “Ҳулқ” дейилади. Ахлоқи замима”, қалбнинг хасталикларидан  биридир. Бундай хасталикларни даволаш анча мураккабдир. Бундай хасталикларнинг дорисини яхши билиш ва яхши бир шаклда қўлланиш лозим бўлади. Ҳулқ, яъни хўй, қалбдаги малака ва ундаги орзу, ҳолдир. Кишининг эътиқоди, сўзлари ва бошқа  ҳара-катларининг барчаси ана шу қувватдан ҳосил бўлмоқдадир. Кишининг ихтиёрий ҳара-катлари, унинг хўйи асарларидир.

Ахлоқни табдил этиш, ёмонини йўқотиб, ўрнига яхшисини келтириш мумкин. Ҳадиси шарифда, “Ахлоқингизни яхшилаштиринг”, дея марҳамат қилинади. Исломиятда мумкин бўлмаган нарса амр этилмайди. Бутун ҳаётимиз жараёнида ҳам Исломиятнинг ўшандай эканлигини кўриб турибмиз. [Қатъи маълумотларга эга бўлишнинг учта воси-таси бўлиб,  улардан биринчи тажрибадир. Иккинчиси, Муҳбири Содиқ  хабар қилган- ларидир. Учинчиси эса, ҳисоблар билан тушуниб этилмоқдадир.] Ақлини табдил этиш, яхшилаш-хушлаштириш истеъдодлари ҳамма кишиларда ҳам айни бир хил эмас.

Ахлоқнинг манбаси, сабаби, инсоний руҳнинг учта қувватига боғлангандир. Улардан биринчиси, руҳнинг “Идрок” қувватидир. Бунга “Нутқ” ёки “Ақл” дейилади. Нутқ  назарий қувватининг муътадил, ўртача миқдори “Ҳикмат” деб аталади. Ҳикмат, яхши-ни ёмондан, ҳақни ботилдан ажратадиган бир қувватдир. Бу қувватнинг керагидан ор-тиқча бўлишига “Жарбаза”, яъни мақтанчоқлик дейилади. Жарбаза киши, мумкин бўл-маган нарсаларни англашга ҳаракат қилмоқчи бўлади. Масалан, муташобиҳ оятлардан ўзича маъно чиқаради. Қаза, қадар ҳақида сўзу ҳукмлар чиқаришга уринади. Макр, ҳий-ла, сеҳр сингари зарарли нарсалар билан машғул бўлади. Бу қувватнинг жуда оз бўли-ши “Балодат”, яъни аҳмоқлик дейилади. Бундай киши, хайр(яхши)ни, шар(ёмон)дан ажрата олмайди. Нутқ қуввати амалий жиҳатининг ўртача бўлиши “Адолат” дейилади. Адолатнинг ози ёки кўпи бўлмайди.

Ақл манбаси ҳисобланган қувватларнинг иккинчиси, “Ғазаб”дир. Ғазаб, ҳайвоний руҳ-нинг қувватидир. Бу қувват хоҳламаган, ёқтирмаган бирон нарсани кўрганида қонни қайнатади, ғазабга тушади, киши. Одамлар орасида бу ҳолат ғазаби қайнади, аччиғи чиқди каби ифодаланади. Ўшандай кишиларни қони-ғазаби қайнаган киши, деб ҳам айтишади. Бу қувватнинг инсоний руҳ тарафидан таъмин этилган ўртача миқдорига “Шажоъат”, жасорат дейилади. Жасорат, лозим бўлган фойдали ишларда қўлланил-моқда. Мусулмонларнинг сон жиҳатидан ўзларидан икки мартадан кўп бўлмаган душ-ман билан жангга киришиши, мазлумни золимдан қутқариши жасорат жумласига кира- ди. Бу қувватнинг ортиқча бўлиши, “Таҳаввур”, ташоввузкор бўлиш ҳисобланади. Бундай қувват эгалари тезда шиддатланади. Бу қувватнинг оз бўлишига “Жубн”, қўр-қоқлик дейилади. Бундай қувватга эга кишилар, қилиниши лозим ва зарур бўлганида ҳам ўзини четга оладилар.

Руҳнинг қувватларидан учинчиси, “Шаҳват”дир. Бу ҳайвоний руҳлардан бўлиб, ўзига ёққан, ширин кўринган нарсаларни исташи-хоҳлашидир. Бунинг инсоний руҳ тарафи-дан таъмин этилган ўртача миқдори “Иффат”, номус дейилади. Бундай қувватга эга ки – шилар, ўз иффат, яъни номус қувватларини одамзоти табиатига зарур бўлган даража-да ва исломият, ва инсониятга уйғун шаклда қўлланади. Шаҳватнинг заруридан кўп, ор-тиқча бўлишига  “Шарраҳ”, ҳирс ва фужур дейилади. Бундай хусусиятга эга кишилар, ҳалолданми, ҳаромданми фарқига бормасдан барча истаганларига эга бўлишга ҳаракат қиладилар. Бошқаларнинг зарарига бўлса-да, барча истаганларини йиғиб олишга урина-дилар. Шаҳватнинг керагидан оз бўлишига “Ҳумуд”, дангасалик, танбаллик дейилади. Бундай хусусиятли кишилар муҳтож бўлган нарсаларни олишга ҳам эринчоқлик қили-шадилар.

Юқорида таърифларини келтирган тўрт ўрта даража қувватлар, яъни ҳикмат, адолат, иффат ва жасорат яхши хўйларнинг асосини ташкил этади. Одамзоти руҳнинг учта қувватидан ҳикматга соҳиб бўлган бўлса, қолган иккитасига, яъни ғазаб ва шаҳватга ҳоким бўлган бўлади. Ғазаб ва шаҳватни, уларнинг ўртача даражалари бўлган иффат ва жасоратга келтириш билан саодатга эришади. Борди-ю, ақл назарий қувватининг ўрта даражаси бўлган ҳикматни топа олмай, иккита ёмон учларга майл этилса, ёмон хўйлар ҳосил бўлади. Ортиқчаликдан келадиган олтита хўй, ҳамиша ёмондир. Ўрта даражада бўлишган тўртта хўй ҳам ямон ниятда қўлланилса, ёмон бўлади. Молу мулкка, мавқъе-га эришиш учун дин одами бўлиш, риё билан кўргазма учун намоз ўқиш ва жиҳодга чи-қиш кабилар ҳикматни ёмон ишларда қўллаш бўлади. Бирор завқга эришиш учун бош-қа бир завқлардан воз кечиш иффатни ёмонликка қўллаш бўлади.

Асос ҳисобланган тўртта хўйдан ҳар бирининг ўзига хос асарлари, аломатлари мавжуд. Масалан, Ҳикматнинг еттита асари бор. Жасорат ва иффатнинг ўн биттадан асарлари бор.

Ёмон хўйларнинг дориси(иложи). Ёмон хўйларнинг барчаси учун муҳим бўлгани: ё-мон хўй хасталигини, унинг сабабини, зарарларини ва унинг зиддини яхшилаб билиш ва уларнинг муштарак дориси-иложининг фойдасини ҳам аниқлашдир. Бундан сўнгра, ўшандай хасталикнинг киши ўзида борми, йўқлигини аниқлаши(диагнозини қўйиши) лозим бўлади.  Бундай диангнозни киши ўзига ўзи қўйиши мумкин ёки бирор олимнинг унга билдириши билан юзага чиқиши мумкин. Мўмин мўминнинг ойнасидир. Улар бир-бирларига қусурларини холисона кўрсатишлари ёки улар бир-бирларидан сўраб ўрганишлари мумкин. Чунки содиқ дўст, мусулмон қардош дўстини, қардошини таҳли-калардан, қўрқувлардан ҳимоя этган кишидир. Бироқ бундай дўст топиш ҳам жуда ен-гил бир масала эмас. Имоми Шофий ҳазратлари марҳамат қиладилар: “Содиқ дўст ва холи кимё оз топилади, излама ҳеч!” Ҳазрати Умар (ридяллоҳу анҳ),

Дўстим айибимдан этди огоҳ мени,

Қардошлик суннатининг шудир тамали!” каби марҳамат қиладилар.

Душманларининг кишига қарши ишлатган сўзлари ҳам унинг ўз айбларини кўришга ёрдамчи бўлади. Чунки душман кишининг айбларини излаб топади ва юзига уради. Яхши ва содиқ дўстлар дўстларининг камчиликларини доим кўравермайдилар, Бириси Иброҳим Адҳам ҳазратларидан ёлиниб-ёлвориб ўз айбларини сўзлашини илтимос қил-ди.  Иброҳим Адҳам ҳазратлари эса, унга сени мен дўст тутдим, сенинг ҳамма ҳолу ҳа-ракатларинг жуда яхши, тўғри кўринаяпти. Сен айбларингни бошқа бировдан сўра, де-ди. Бирор кишида камчилик кўрганида, ўша камчиликни киши ўзида ҳам изласа ва топ-са, ундан қутилиш чораларини кўриш ҳам ёмон хўйларни даволаш дорилари (иложлар-и)дан ҳисобланади. “Мўмин мўминнинг ойнасидир” каби марҳамат қилинган ҳадиси шарифининг маъноси мана шудир. Яъни киши бошқа бировнинг айбларида ўзининг айбларини кўради. Исо алйҳиссаламга унинг бундай хушахлоқни қаердан  ўргандинг? – деганларида, “Мен ҳеч кимдан ўрганмадим, фақат одамларга қарадим ва уларнинг ху-шимга ёқмаган хулқларини  қабул этмадим. Ёқтирганларимга амал қилдим”, дея жавоб марҳамат қилдилар. Лукмони ҳакимдан “Адабни кимдан ўргандинг?”- деганларида  у, “Адабни сиздан!” деб жавоб берганларди.  Салафий солиҳийннинг, Асҳоби киром-нинг, Валийларнинг (раҳматуллоҳи таоло алейҳим ажмойн) ҳаёт ҳикояларини ўқиш ҳам яхши хўйли бўлишга сабаб бўлади.

Ўзида ёмон хулқ мавжуд бўлган киши, бу ёмон ҳулққа қандай тушиб қолганлиги сабаб-ларини излаши керак ва ўша сабабни йўқотишга, унинг тескарисини қилишга ҳаракат қилиш лозим. Бунинг учун эса, кўп уриниш-меҳнат қилиш лозим бўлади. Чунки киши-нинг ўрганган нарсасидан қайтиши ўта мушкулдир [Мақолда, “Ўрганган кўнгул, ўртан-са қўймас,” дейилади]. Одатда ёмон нарсалар нафсга хуш туюлади. Киши бирор ёмон нарса қилиб қўйганида, дарҳол ундан қайтиб, нафсга оғир келадиган нарсаларни қил-ишга одатланиши ҳам ёмон хулқни даволашда фойдали иложлардан ҳисобланади. Ма-салан, бирор ёмон иш қилиб қўйсам, шу-бу қадар садақа қиламан, рўза тутаман, кечаси нофила намозлари ўқийман каби қасам ичиши лозим. Шундай қилинганда нафс, бундай оғир нарсаларни қилмаслиги учун, уларга сабаб бўлган ёмон одатларни қилмайди. Ёмон ҳулқ, ахлоқнинг зарарлари ҳақида ўқиш, эшитиш ҳам унга қарши илождир.  Ёмон ҳулқдан келадиган зарарларни билдирган жуда кўп ҳадиси шарифлар бор. Улардан бир нечаси қуйидагилардир:

1. “Оллоҳ наздида ёмон ҳулқдан катта гуноҳ йўқдир.” Чунки киши бунинг гуноҳ бўлганлигини билолмайди. Шу сабаб тавба ҳам қилмайди. Оқибат ёмон ҳулқ билан я-шашни давом қилади, гуноҳлар эса ошиб бораверади.

2. “Кишиларнинг ҳеч ўйламасдан, тортинмасдан қиладиган гуноҳлари, уларнинг ёмон ҳулқлигидир.”

3. “Ҳар бир гуноҳнинг тавбаси бор. Ёмон ахлоқнинг тавбаси йўқ. Одамзоти, ёмон ҳулқнинг тавбасини қилмасдан, янада ёмонироғини қилаверади.”

4. “Иссиқ сув музни қандай эритса, яхши ахлоқ ҳам хато музларини ўшандай эри-тади. Сирка асални айнитгани сингари, ёмон ахлоқ ҳам ҳайротни, ҳасанотни буза-ди.”

Ёмон ниятни кўзда тутмаган ҳикмат, адолат, иффат ва жасорат, яхши, хушахлоқнинг манбаидир. Яхши ҳулқли бўлиш ва хушахлоқни муҳофаза  эта олиш учун, солиҳ киши-лар, яхши ҳулқли кишилар билан оғайни бўлишлари лозим. Кишининг ахлоқи, оғайни-сининг ҳулқи каби бўлади. [Мақолда, “Дўстингни кўрсат, мен сенинг кимлигингни сўз-лайин”, дейилади.] Ахлоқ сариқ касалигига ўхшаш юқумлидир. Ҳадиси шарифда, “Ки-шининг дини, дўстининг дини каби бўлади,” дея марҳамат қилинади. Фойдасиз нар-салардан, ўйинлардан, хунук, зарарли ҳазилу мутойибалардан, тортишмалардан узоқ туриш керак. Илм ўрганиш, ўзига ва ўзгаларга фойдали бўлган нарсаларни қилиш лозим. Ахлоқни бузадиган, шаҳвати ҳаракатлантирадиган китобларни ўқимаслик лозим ва ўшандай радио-телевизон эшиттиришларидан сақланиш шарт. Яхши хулқу атвор-нинг фойдалари ва ҳаромларнинг зарарлари  ва жаҳаннамдаги азобларни доим хотир-лаб туриш фойдалидир. Молу мулк, мавқеий орқасидан югурганларнинг ҳеч бири  му-родига эриша олмаганлардир. Молу мулкка эга бўлиш ғояга айланмаслиги керак, ак-синча улар хайрларга восита сифатида қўлланиши лозим. Молу мулкни, мавқеийни бир дарёга, денгизга ўхшатса бўлади. Кўплар бундай дарё ва денгизларда ғарқ бўладилар. Оллоҳу таолодан қўрқишни, ана ўша дарё-ю денгизда ғарқ бўлишдан сақланишда қўл-ланиладиган бир кема деса бўлади. Ҳадиси шарифда, “Бу дунёда доимий қоладиган каби эмас, балки ўлимни унутмасдан бир йўловчи(ўтиб кетувчи) сингари яшаш ло-зим!” дея марҳамат этилади. Чунки одамизот бу дунёда боқий эмасдир. Киши дунё зав-қларига берилса, унда бутун қийинчиликлар, дардлар ортгандан орта бошлайди. Шу са-бабдан тубандаги ҳадиси шарифларни доимо хотирлаб туриш керак:

1 – “Ибодатлари оз бўлган банда, яхши ахлоқи, ҳулқи билан ҳам қиёматда юксак даражаларга эришади.”

2 – “Ибодатларнинг энг енгили ва жуда фойдалиси, кам гапириш ва хушахлоқ бў-лишдир.”

3 – Ибодатлар жуда кўп бўлган банданинг ҳулқсизликлари, уни жаҳаннамнинг энг чуқурига туширади. Баъзан куфрга ҳам келтиради.”

4 – Расулуллоҳга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз ўқийдиган, бироқ  ёмон хулқли бўлиб, қўшниларига ва танишларига қўпол муомаласи билан азият берадиган бир киши ҳақида сўзладилар. Ўшанда Расулу акрам, “Ундай бўлиш яхши эмас. Ундай кишининг борадиган жойи жаҳаннам оташидир,” дея жавоб марҳамат этдилар.

5 – “Мен хушахлоқни тамомлаш ва уни ер юзига жойлаштириш учун юборилдим .” Самовий динларнинг барчасида хушахлоқлилик мавжуд эди. Ислом дини ва Пайғам-баримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) эса, ўша хушахлоқни тамомлаш учун юборил-ди. Ислом ва Оллоҳу таолонинг сўнгги расулу Муҳаммад алейҳиссаллом бор экан, ях-ши хулқ, ахлоқни билдирадиган, тушунтирадиган бошқа манбага, кишига эҳтиёж йўқ-дир.  Шунинг учун Муҳаммад алейҳиссалом сўнгги пайғамбардир ва ундан сўнгра пай-ғамбар келмайди.

6 – “Хушахлоқ киши, дунё ва охират саодатига эришади.” Чунки хушахлоқ киши,  Оллоҳу таоло ва бандалари  олдидаги ҳақларни, вазифаларни лозим бўлган шаклда адо этади.

7 – “Сиймоси гўзал ва хулқи яхши бўлган мусулмонни жаҳаннам оташи ёқмайди.”

8 – “Ўзидан узоқлашганларга яқинлашиш, зулм этганларни авф этиш, уни маҳ-рум қолдирганга эҳсон этиш, хушахлоқли бўлишдир.” Хушахлоқ киши,  унга ёмон-лик қилган кишига яхшилик қилади. Эҳсонда бўлади. Молу мулкига, шанига ва жисми-га, зарар берганларни кечиради.

9 –  “Аччиғи келганда юмшоқ бўлишга ҳаракат этган кишининг қалбини Оллоҳу таоло ишонч ва иймон билан тўлдиради.” 

Ёмонлик қилганга  яхшилик қилиш, яхши хулқларнинг энг юксагидир. Ундай хулқ, комил киши бўлишнинг аломатидир. Бу хусусият душманларни ҳам дўстга айланти-ради. Имоми Ғазолий (раҳимаҳуллоҳу таоло) дейдиларки, Инжилда кўрдим: Исо алей-ҳиссалом, “Ёмонлик қилганга ёмонлик билан жавоб қайтарманг! Ўнг чаккангизга урса-лар, чапини тутинг! Шимингизни  олганга, шалварингизни ҳам беринг!” каби марҳа-матда бўлади. Бизнинг замонимиздаги христианларнинг қўлларидаги Инжил уйдурма бир китобдир. Бироқ шу китобда ҳам Исо алейҳиссаломнинг сўзлари ёзиб қўйилганли-ги ҳақида “Жавоб бера олмади” номли китобимизда маълумот келтирилади. Аммо христианлар китобларидаги кўрсатмаларга амал қилишмаганликлири ва Испания, Қудус, Ҳиндистон ва Босния Ҳарсакда мусулмонларга ва яҳудийларга ўтказишган зулмлари ва уларнинг  маҳкамаларида бир-бирларига қилдиришган қийноқлар ҳақида кўпгина китобларда маълумотлар сақлангандир. Уларнинг бундай ваҳшийликлари, ҳақиқий Инжилга ҳеч бир замон амал қилишмаганликларини кўрсатади.

Ҳар бир мусулмон кишиси қалбидан барча ёмон хулқларни чиқариб ташлаб, уларнинг ўрнига хушахлоқни жойлаштириши лозим. Аммо қалбдан ёмон қилиқлар, хулқларнинг баъзиларини чиқариб, баъзиларини қолдириш мумкин каби хаёлларга бориш жуда но-тўғри бўлади. Бундай қилиш билан киши хушахлоқ бўлиб қолмайди ва қалолмайди. Тасаввуф кишининг қалбини батамом тоза, соф бўлишга олиб борадиган ва кишини камолга эриштирадиган йўлдир.  [Ўшандай бўлмаган йўл эса, тасаввуф дейилмайди. Ҳар бир илмда, ҳар қандай бир санъатда сохтакорлик, бузуқлик бўлгани сингари, дин-дан, исломиятдан, исломиятнинг ахлоқидан бехабар сохтакорлар, ёлғончилар ҳам ўз-ларини тариқатчи  шайх деб аташадилар. Ундайларга алданмаслик, жоҳилларнинг, ах-лоқсизларнинг китобларини ўқимаслик, радио эшиттиришларини тингламаслик, улар-нинг тузоқларига тушиб қолмаслик керак.]

Ёмон ахлоқнинг энг машҳурлари олтмиш донадир. Улардан қирқ донасини таржима этиб, қирқ модда кўринишда қуйида келтирилади. Ана шундай ёмон ахлоқлардан сақ-ланган ва уларнинг тескариларига амал қилган киши, хушахлоқ бўлади.

КУФР – 1. 

Ёмонликларнинг энг ёмони, Оллоҳу таолонинг борлигига инонмаслик, яъни атейст бўлишдир. Муҳаммад алейҳиссаломга инонмаслик куфр бўлиб, [Оллоҳга душманлик] бўлади.  Муҳаммадга(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), фаришталар, одамлар ва жинлар иймон келтириши амр қилинди. Муҳаммад алейҳиссаломнинг Оллоҳу таолодан кел-тириб билдирган нарсаларнинг барчасига қалбдан ишониш ва тил билан ҳам сўзлаш, тасдиқлаш, иймон келтириш дейилади. Иймоннинг жойлашиш жойи қалбдир. Қалб эса, юрак дейиладиган бир парча гўштда бўладиган кўзга кўринмас бир қувватдир. Бун-дай қувватга кўнгул ҳам дейилади. Иймонни тил билан такрорлашга тўсиқлар бўлган вақтда, сўзламаслик афв бўлади. Масалан, қўрқитилганда, хаста тилсиз қолганида, иймонни тилда такрорлашга вақт топа олмасдан ўлиб қолган вақтда иймонни тилда  такрорлаши ижоб этмайди. Тушуниб етмасдан, таклид қилиб инониш ҳам иймон келтиришга киради. Оллоҳу таолонинг бор бўлганлигини англамаслик, ўйламаслик гуноҳдир.  Билдирилганлардан биттагинасига инонмаслик, ҳаммасига инонмаслик бўлади. Уларнинг  ҳаммасини билмасдан ҳам  ҳаммасига инондим дейиш ҳам иймон келтириш бўлади.  Иймон ҳосил бўлиши учун исломият куфр аломати ҳисоблаган нарсалардан сақланиш лозим келади. Исломият аҳкоми, яъни исломиятнинг амр ва тақиқларидан  бирини аҳамиятсиз ҳисоблаш, Қуръони каримни, фаришталар, Пайғамбарлардан бирортасини (алейҳимуссовоти ваттаслимот) калака қилиш, куфр аломат-ларидандир. Инкор этиш, яъни улар ҳақида эшитганидан сўнра уларга инонмаслик, уларни тасдиқ этмаслик бўлади. Шубҳа қилиш ҳам инкор қилиш бўлади.

Куфр уч хил бўлиб, Жаҳлий, жуҳудий(ужарлик) ва ҳукмийлардан иборатдир.

1) Куфр эканлигини ҳамма биладиган бирон нарсани, эшитмагани, ўйламаганлиги са-бабли кофир бўлганларнинг куфрига “Куфри жаҳли” дейилади. Жаҳл икки хилдир: биринчиси енгил, оддийдир. Бундай киши, ўзининг жоҳил эканлигини билади. Бундай-ларда янглиш эътиқод бўлмайди. Булар ҳайвонлар кабидир. Чунки Одамзотини ҳайвон-  дан ажратадиган аломат, илм ва идрокдир. Жоҳиллар эса, ҳайвонлардан ҳам пастроқда-дирлар. Чунки ҳайвонлар яратилишидаги хусусиятлари, яратилиш даражалари савия-сида  илғордирлар. Масалан, улар ўзларига фойдали нарсаларни англайдиган инстинкка эгалар. Шу сабабдан ҳайвонлар ўзларига фойдали нарсаларга интилади ва улардан фой-даланадилар. Зарарли бўлганларини ҳам табиий инстинк билан англайди ва уларга яқи-нлашишмайдилар. Жоҳиллар эса, билмайдиганларини тушунган ҳолда  бундай аянчли ҳолларидан чиқишга, илмга яқинлашишга уринмайдилар.

[Имоми Раббоний (раҳима-ҳуллоҳу таоло), “Мактубот” номли асарининг биринчи жилд, икки юз эллик тўққизинчи мактубида марҳамат қиладиларки, “Бу фақирга кўра, тоғларда ўсиб, ҳеч бир диндан хабарсиз, бутларга сиғиниб юришган мушриклар жан-натга ҳам, жаҳаннамга ҳам киритилмайдилар. Охиратда улардан ҳисоблари сўролгани-дан сўнгра, улар ўтказган зулмлари қабоҳатларига яраша  маҳшарда азоб кўрадилар. Ҳамманинг ҳақлари берилганидан кейин булар ҳам ҳайвонлар каби йўқотилиб юбори- ладилар. Уларнинг қолажак жойлари йўқдир. Бандаларнинг ақллари  дунё ишларида ҳам адашадиган бўлганлари сабабли, уларнинг  охиратда Оллоҳу таоло қилиш мумкин ишлар ҳақида фикрлар билдириб, ақллари ила дунёда Ололоҳни  топа олмаганларни ҳам абадий ёқишларини айтишлари мен фақирга бир мунча оғир келади. Гўдаклигида ўлишган кофир болалари ҳам уларга ўхшаш йўқотиладилар.

Қайсидир Пайғамбарларнинг (алейҳимуссолавоту ваттаслимот) вафотидан сўнгра вақт ўтиши оқибатида золимлар тарафидан уларнинг дини бузилиб ва унутилиб кетган жой-ларда Пайғамбарлардан ва исломиятдан хабарсиз қолган  кишилар ҳам жаннат ва жаҳан -намга киритилмайдилар ва йўқотиб юбориладилар. Кофир мамлакатларда яшаган бў-либ, исломиятни эшитмаганлар ҳам шундай қилинадилар.”]

Иймон келтириладиган нарсаларни ва фарзлардан, ҳаромлардан  машҳур бўлганларини керак бўлганича даражада билиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Уларни ўрганмаслик  ҳаромдир. Улар ҳақида эшитганидан сўнгра ҳам ўрганишга аҳамият бермаслик куфр-дир. Жаҳлни даволашнинг йўли меҳнат қилиб исломиятни ўрганишдан иборатдир.

Жаҳлнинг иккинчи кўриниши, “Жаҳли мураккаб”, яъни янглиш, бузуқ эътиқод этиш-дир. Юнон файласуфлари ва мусулмонларнинг етмиш икки бидъат фирқаларидан иймо -ни кетганлар шулар жумласидандир. Бу жаҳолат биринчисидан янада ёмонроқдир. Бу  дори(даво)си билинмаган бир хасталикдир. Исо алейҳиссалом, “Кару сақовни давола-дим. Ўликни тирилтирдим. Бироқ жаҳли мураккабнинг давосини топа олмадим”, дея марҳамат этгандилар. Чунки бундай кишилар, ўзларининг жаҳлларини илм ва камол ҳисоблайдилар. Улар ўзларининг жоҳил ва руҳ хастаси эканликларини билмайдир, а-хир. Ўзини хаста ҳисобламаган киши, даволаниш ҳақида ўйлаши мумкинми? Бундай хасталардан фақат Оллоҳу таолонинг ҳидоятини англаганларгина  қутилишлари мумкин.

2) Куфри жуҳудий бошқача ўжарлик куфри ҳам дейилади. Баъзи  хил кишилар, қила-ётган нарсаларининг куфр эканлигини билсалар-да,  ўжарлик билан ундан қайтмасдан кофир бўлиб қоладилар. Бу тур куфр, кибр сабабли  ва молу мулк, завқ ва мавқеийга эга бўлишни исташ ёки айбланишдан қўрқиш каби сабаблар билан ҳосил бўлади. Масалан, Фираовин ва унинг йўлдошларининг куфри шу хил куфрлардан эди. Улар Мусо алеҳис-саломнинг мўъжизаларини кўрганлари ҳолда иймон келтирмадилар.  Унга сен ҳам биз-га ўхшаш одамсан, сен пайғамбар бўлолмайсан, пайғамбар  фаришталардан бўлиши мумкин, дедилар. Ҳолбуки, улар Фираовинни худо деб билардилар ва унга сиғинишар-дилар. Рум императори Хароклиюс ҳам тахтидан, салтанатидан ажралиб қолишдан қўр-қиб, иймон келтира олмаганди. Рим подшоҳларини Кайсар, Ажам подшоҳларини эса, Кис ра деб ташади. Хабаш қиролларини Нажоший ва Турк султонларини Хақон, Қиб-тий подшоҳларини Фираовин, Миср султонларини Азиз, Ҳимяр султонларини Тубба, деб аташардилар. Асҳоби киромдан Диҳя (радиаллоҳу анҳ) Расулуллоҳнинг (соллал-лоҳу алейҳи ва саллам) исломга даъват этилган мактубини Мадинадан Шомга, Харок- лиюсга келтирганди. Бу вакилнинг Шомга келишидан бир кун аввал Хароклиюс, Мак-кадан Шомга келишган Қурайш кофирлари тижорат карвонининг раиси Абу Суфённи сарайига чақириб, ундан шуларни сўраб ўрганганди: “Мадинада бириси пайғамбарлик иддао этаётганини эшитдим. У кимдир, унинг ўзи кишилар орасида танилган бириси-ми? Ёки ҳеч ким танимайдиган, билмайдиган, қандайдир паст табоқодаги кишилардан-ми? Улардан бирортаси бундан илгари ҳам шундай иддаоларда бўлганмиди? Унинг бо-болари орасида молик ва амир бўлганлари борми? Унга эргашаётганлар қандай киши-лар : бойларми ёки камбағал, ожизларми?Унинг ишлари яхши кетаяптими ёки ёмонми? Унинг динига кирганлардан ундан чиқиб кетаётганлар ҳам борми? Сўзида турмаган-лиги ёки ёлғон сўзлагани кўрилдими? Жангларида ғолибми ё мағлубми?” Абу Суфён Хароклиюснинг бу саволларига ижобий жавоб беришдан бошқа йўл топа олмаганди. Ана ўшанда Харокилюс, бу жавоблар Унинг пайғамбар эканлигини кўрсатади, деган эди. Бироқ, ўша замонларда ҳали мусулмон бўлмаган Абу Суфённинг Пайғамбаримизга (Соллаллоҳу алейҳи вассалам) ҳасад қилиб, у одам ишониб бўлмас сўзлар ҳам сўзлай-ди, масалан, бир кечада Маккадан Қудусдаги Масжиди Оқсага бора олгани иддаосида ҳам бўлади, каби сўзлар ҳам қилади.  Харокилюснинг ёнида турган ходимларидан бири сўзга аралашиб, “ўша кеча мен Қудусда эдим”, деяроқ кўрганларни сўзлаб беради. Эртаси куни Хароклиюс мактубни ўқитиб эшитди ва мактубга ишонди. Муҳаммад алейҳиссаломга иймон келтирганини Диҳяга билдирди. Бироқ иймон келтирганимни миллатга баён этишдан қўрқаяпман. Сен бу мактубни фаланча роҳибга ҳам олиб бор. У кўп нарсалар билади. Менимча у ҳам иймонга келади, деяроқ Диҳяни роҳибнинг олдига юборди. Роҳиб Расулуллоҳдан келган мактубни ўқигани замон дарҳоли иймон келтир-ди ва атрофидагиларга ҳам иймон келтиришларини таклиф этди. Аммо у ердагилар роҳибни ўлдирдилар. Диҳя эса Хароклиюсга келиб кўрганларини сўзлаб берди. Уэса, ҳа шундай бўларини билганим учун ҳам иймон келтирганимни ҳеч кимга аймадим деди ва Расулуллоҳга жавоб мактуби ёзди ва ўзи пайтахти Ҳумсага кетди. У ерда мактубни ўқитиб, ўзининг иймон келтиргани айтди. Аммо йиғилганлардан ҳеч қайси иймон келтирмади ва барчаси мактабни рад этдилар. Ўшанда Хароклиюс одамларига қараб. “ мен сизнинг динимизга қанчалик содиқликларинигиз билмоқчи эдим”, деди ва иймони-дан воз кечди, қўрқоқлик қилди. Ҳатто мусулмонлар билан жанг қилиш мақсадида Мута дейилган бир жойга қўшин юборди ва жуда кўп мусулмонларнинг шаҳид бўли-шига сабаб бўлди. Хароклиюснинг жавоб мактуби Расулуллоҳга етиб келганида, унда  “У ёлғон сўзлайди. Насроний ҳукмдори динидан чиқмади!” дея марҳаматда бўлди-лар. Хароклиюсга юборилган мактуб-и набавийнинг  сурати “Бухорий”да, “Мавоҳиб” ва “Барика”да келтирилгандир.

3) Куфрнинг учинчи хили, “Куфр-и ҳукмий”дир. Исломиятда иймонсизлик аломати деб билинган сўзларни сўзлаган ва ўшандай ишларни қилган киши, қалбида тасдиқ этиб, инонганлигини сўзлар ила сўзласа-да кофир бўлади. Исломиятнинг таъзим этишни амр қилганларини ҳақарот қилиш, ёмонлаш шулар жумласидандир. Шунинг учун Оллоҳу таолога лойиқ ва муносиб бўлмаган бирор нарса сўзлаган киши кофир бўлади. Масалан ,  Оллоҳ, Аршдан ёки кўкдан бизга қараяпти дейиш, сен менга зулм қилганинг синга -ри, Оллоҳ  ҳам сенга зулм қилажак, фалон мусулмон менинг кўзимга яҳудий каби кў-ринади, ёлғон бир сўзга Оллоҳ биладики, бу сўз тўғридир дейиш ва фаришталарни ки-чиклаштирадиган сўзу нарса ва Қуръони каримни, ҳатто унинг бирор ҳарфини эътибор- сиз этадиган сўз сўзлаш, уларнинг бирорта ҳарфига ишонмаслик, музика остида Қуръ-они карим ўқиш, асил Таврот ва Инжилга ишончсизлик билдириш, уларни ёмонлаш, ҳақоратлаш, Қуръони каримни ўқиш усулларига риоя этмасдан ўқияроқ, Қуръони кари- м шудир дейиш куфр бўлади. Пайғамбарлар “алейҳимуссолавоту ваттаслимот”муҳтож  эдилар дейиш ҳам куфр бўлади. Чунки пайғамбарларнинг фарқлиликлари уларнинг ўз-лари  хоҳишлари билан бўлганди. Истаган бир кишининг пайғамбарман дейишига ишо-ниш ҳам куфрдир, уларга ишонганлар кофирдирлар. “Қабрим ва минбарим ораси, Жаннат боғчаларидан бир боғчадир,” дейилган ҳадиси шарифи эшитилганида мен минбар, ерга тушалган шалча ва қабрдан бошқа бир нарса кўрмаяпман дейиш куфр бў-лади. Охиратда бў-ладиган нарсалар билан ҳазил мутойиба қилиш, уларни калака қили ш куфрдир. Қабрдаги ва охиратдаги азобларга (ақлга ва фанга уйғун эмас дейиш билан) ,  жаннатда Оллоҳу таолони кўришга ишонмаслик, мен жаннатни хоҳламайман, Оллоҳу таолони ҳаётда кўришни истайман дейиш куфр бўлади. Исломиятга ишонмаслик ало-мати бўлган сўзлар сўзлаш, фан билимлари, дин билимларидан янада хайрлидир дейи-ш, намоз ўқисам-да, ўқимасам-да менга ҳеч фарқи йўқдир, закот бермайман, фойиз ҳалол бўлганда эди, зулм қилиш ҳалол бўлганда эди, каби сўзлар сўзлаш, ҳаромдан келган молу мулкни фақирларга бериб савоб кутиш, фақирнинг эса, берилган пулнинг ҳаром бўлганлигини била туриб, уни берганга хайр дуоси қилиши, Имом-и аъзам Абу Ҳанийфанинг (роҳима – ҳуллоҳу таоло) қиёси ҳақ эмасдир дейиш куфрдир. Аъроф су-расининг эллик еттинчи ояти каримасида мазмунан, “У шундай зотки, Ўз раҳмати-нинг (яъни ёмғирнинг) олдидан хушхабар этиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни  кўтариб келгач, Биз уни (булутни, чанқоқ) ўлик шаҳарга ёғди-рурмиз. Бас, унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида  ҳар турли мевалар чиқарур- миз. Худди шунингдек ўликларни ҳам (ўз жой(мозор)ларидан) мана шундай чиқа-рурмиз. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар,” каби марҳамат буюрилади. Ояти кари-мадаги ана шу тасдиқлар қиёснинг ҳақ бўлганлигини исбот қилади. Бу ояти каримада ихтилофли бирор нарсани сўзбирлиги билан тушуинилган, англашилган нарсага ўхша-тиш-қиёслаш билдирилмоқда. Чунки Оллоҳу таолонинг ёмғир ёғдириб. Ердан ўт, да-рахт чиқари(кўкарти)шини ҳамма биладиган ҳолдир. Аммо ўлгандан сўнгра тирилиш-нинг ҳақлиги, ер юзида қуриб қолган ўту дарахтларнинг қайта(янги)дан яшилланишига ўшатилиб, қиёсланиб исбот этилмоқдадир.

Ислом маълумотларига, билимларига ишонмаслик ва дин олимларини паст кўриш ҳам куфри жуҳудийдир.   

Кофир бўлишни  хоҳлаган киши, бунга ният этганиданоқ кофир бўлиб қолади. Бошқа бировнинг кофир бўлишини истаган киши, унинг куфрни ёқтирадиган бириси бўлгани учун истаётган бўлса, кофир бўлади. У бошқа одам ёмон, золим киши бўлганлиги учун, ундай золимнинг жаҳаннамда жазо кўриши учун унинг кофир бўлишини истаётган бўл-са, ўзи кофир бўлмайди.  Куфрга сабаб бўлишини била туриб ва ўз орзуси билан куфр сўзларни сўзлаган киши кофир бўлади. Куфр сўзларни билмасдан сўзласа ҳам, олим-ларнинг аксариятига кўра, кофир бўлади. Куфрга сабаб бўлмайдиган сўзлар сўзламоқчи бўла туриб, шошганидан оғзидан куфрга сабаб бўладиган сўз ёки сўзлар чиқиб кетса, бундай ҳолда сўзни сўзлаган кофир бўлмайди.

Куфрга сабаб бўладиган бирон ишни била туриб бажариш, куфр бўлади. Бундай ишни билмасдан бажарса ҳам куфр бўлади дейдиган олимлар ҳам жуда кўп. Балина, зуннар дейилган папаларнинг белбоғларини тақиш а куфрга махсус кийим кийиш ҳам шундай-дир. [100-саҳифага қаранг! “Нуҳба”нинг 100-саҳифасида дейиладики, “Куфр аломати бор бўлган бирор нарса қилган, масалан, бутга сиғинган киши кофир бўлади.”] Бу каби ишларни урушда душманга қарши, тинчликда золимга қарши хийла сифатида ишлатиш куфр бўлмайди. Уларни тужжор дар-ул-ҳарбда  ҳам ишлатиши куфр бўлади.Уларни ма-зах ва бошқаларни кулдириш учун, ҳазил-мутойидада қўллаш ҳам куфрга сабаб бўла-ди.  Бундай ишларни қилганларнинг эътиқоди тўғри бўлиши фойда бермайди*. Кофир-ларнинг байрам кунларида ўша кунга махсус нарсаларни, улар сингари қўлланиш, уларни кофирга ҳадя(савғо) қилиш куфр бўлади. Мусулмон бўлиш учун нафснинг ҳам иймон келтириши шарт эмас. Нафсдан қалбга куфрга сабаб бўлган нарсалар келадиган киши, уларни тилга чиқармаса, унинг иймони қувватлигининг белгисидир.Куфрга сабаб бўлган бирор нарсани ишлатган кишига дарҳол кофир демаслик керак. Мусулмонниг бирор ишида дўқсон тўққизта куфр эътимоли бўлиб, бир дона иймон ъҳтимоли бўлса, ундай кишини кофир демйдилар. Мусмонга доим ижобий назарда қараш лозим.

Ақлли, билимли бўлганлигини, адабиётни яхши билганлигини кўрсатиш ёки атрофи-дагиларни ҳайратга тушириш, севинтириш ёки калака қилиш мақсадида сўзланган сўз-ларда куфр-и ҳукмий ишлатилиш мумкинлиги хавфи бордир. Ғазаб, аччиқланиш ва ҳирс билан сўзланган сўзларда ҳам шундай таҳлика мавжуддир. Шунинг учун киши ҳар бир иш қилганида, сўзлар сўзлаганида оқибати нималарга ва қаерларга кетишини яхши ўйлаб кўриши лозим бўлади. Ҳар бир нарсада динга боғли бўлишни эсдан чиқармаслик керак. Ҳеч бир гуноҳни кичик ҳисобламаслик лозим. Бирор киши бир кичик гуноҳ қи-либ қўйса, унга бу ишинг учун тавба қилшинг керак дейилганида, у тавба қиладиган бир нарса қилмадим-ку, нима учун тавба қиламан деса, унинг бу дегани куфр бўлади. Болалигида никоҳ қилинган қиз бола, ақли кириб, балоғатга етганида, у исломни ва ий-монни билмаса, ўрганмаган бўлса, ва ундан булар сўралганида жавоб бера олмаса, у қиз эридан ажраган ҳисобланади. Чунки никоҳнинг соҳиҳ бўлиши ва унинг давом этиши у-чун қиз иймонли бўлиши лозимдир. Қиз бола кичилигида унинг иймони онаси ва ота-сига боғли шаклда бор эди. Энди бўй етганидан сўнгра, унинг иймони ота-онасига боғ-ли ўлароқ давом қилмайди. Эркак бола учун ҳам худди шундайдир. Мўминни ўлдирган ёки унинг ўлдирилишига амр этган кишига, яхши қилдинг деган киши кофир бўлади. Ўлдирилиши вожиб бўлмаган кишини ўлдирилиши лозимдир дейиш куфр бўлади. Бир кишини ҳақсиз тепалаган ёки ўлдирган золимга, яхши қилдинг, у буни ҳақ этарди де-йиш ҳам куфрдир. Ёлғондан, Оллоҳга аниқки, мен сени боламдан ҳам кўпроқ яхши кў-раман  демак ҳам куфрдир. Мақейи баланд бир мусулмон киши аксирганида унга “яр-ҳамуллоҳ” деган кишига буюкларга нисбатан бундай дейилмайди, дейиш куфр бўлади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш мусулмон кишига бир фарз вазифа эканлигига инонмаслик, аҳамият бермаслик куфр бўлади. Оллоҳнинг раҳматидан умидини узиш куфрдир. Асли ўзи ҳаром бўлмай, кейин бир сабаб билан ҳаром бўлган нарсаларга, пулга “ҳаром-и лиғайриҳи,” дейилади. Масалан, ўғирланган ва бошқача ҳаром йўл-лардан қўлга кирган молу пул шулар жумласидандир. Ана шуларга ҳаром дейиш куфр бўлмайди. Ўлимта, тўнғуз, шароб каби асли ҳаром бўлган нарсаларга “ҳаром-и ли-айниҳи,” дейилади. Буларга ҳалол дейиш куфр бўлади. Ҳаромлиги қатъи аниқ бўлган- ларнинг биронтасига ҳалол дейиш ҳам куфр бўлади. Азон, масжид, фикҳ китоблари сингари исломият қийматли ҳисоблаган нарсаларни пастлатиш куфр бўлади. Радиодан, репротуктордан эшитилган азон ҳақиқий азон эмасдир. Балки азонга ўхшаш бир овоз-дир. Бир нарсанинг ўхшаши, унинг ўзи бўла олмайди. Таҳоратсиз эканлигини ёки на-моз вақтининг кирмаганлигини билгани ҳолда намоз ўқиш, била туриб қибладан бошқа тарафга қараб намоз ўқиш куфрдир. Бирон мусулмонни ёмонлаш учун у кофир дейиш куфр бўлмайди. Юқорида унинг кофир бўлишини истаган ҳолда сўзлаш, куфр бўлади дейилганди.

Оллоҳу таолонинг амрларига “Фарз” дейилади. Унинг тақиқлаганларига “Ҳаром” дейилади. Фарзларга ва ҳаромларга “Исломият” ва “Аҳком-и исломийя,” дейилади. Исломитга уйғун бўлмаган нарсани қилишга “гуноҳ қилиш” ёки “гуноҳга йўл қў-йиш”, дейилади. Гуноҳ қилиш куфр эмасдир. Гуноҳнинг гуноҳлигига аҳамият бермас-лик куфрдир. Ибодат қилишнинг лозим эканлигига ва гуноҳлардан сақланиш лозим эканлигига инонмаслик куфр бўлади. Йиғилган солиҳлар султоннинг мулки бўлганли-гига инониш куфр бўлади. Бир Валийнинг айни кун ва айни соатда турли хил мамла-катларда кўрилганлигини сўзлаш жоиз бўлганлигини Садр-ул – ислом билдиргандир. Шарқда бўлган аёл билан ғарбда бўлган бир эркакнинг болалари бўлиши мумкинлиги ҳақида фикҳ китобларида хабарлар келтирилгандир. Буюк олим Умар Насафий (раҳима – ҳуллоҳу – таоло), “Оллоҳу таоло авлиёсига каромат кўрсатиш хусусияти бериши жои- здир”, деганлардир. Унинг бу сўзи тўғридир. Жоҳилдан “Иймон, Ислом нимадир?” ка-би саволар бермаслик керак. Ваҳоланки, уларга иймон ва исломнинг нималигини яхши-лаб сўзлаб ва шундами? деб сўраш лозим.  Никоҳ бўладиган эркак ва қизлардан никоҳ-гача бу каби саволларни бериб ва уларни англатиб, никоҳланадиганларнинг мусулмон эканликларини тушунтириш керакдир. Куфрга сабаб бўлган сўзлар эшитилганида ва ҳа -ракат кўринганида, у сўзларни сўзлаганларни ва ҳаракатларни қилганларни дарҳол ко-фир эълон қилмаслик лозим. Киши куфрни ирода этганлиги, аҳкоми Исломияга аҳами-ят бермаганлиги аниқ бўлмаганича бекорига гумон қилиш тўғри бўлмайди.

Мусулмон кишиси, иймон кетишига сабаб бўладиган сўз сўзласа ва ҳаракатлар қилса ва унинг бу ҳоллари аксарият тарафидан билинганида у мусулмон кофир бўлади. Ундай кишини “Муртад” атайдилар. Мураднинг муртад бўлганигача қилган ибодатлари ва олган савоблари йўқотилади. Муртад қайтадан Исломни қабул қилса ва бадавлат бўлса, у ҳажини такрор қилиши лозим бўлади. У намозларини, рўзаларини, закотларини қазо қилиши лозим бўлмайди. Бироқ муртад бўлишдан аввал қазога қолдирганларини қазо қилиши эса лозимдир. Чунки мурдат бўлиш билан унинг мусулмон бўлган замонидаги гуноҳлари йўқ қилинмайди. Муртаднинг никоҳи фасҳ бўлади, яъни никоҳ кетади, бузи-лади. Иймонга келиб таждиди никоҳ қилишдан аввалги дунёга келган болалари валад-и зино (ўйнашдан бўлган) бўлади. Муртад сўйган молнинг гўшти лаш бўлади, ейилмай-ди. Иймонни кетказган нарса учун тавба қилиши албатта шарт, ундай қилмаса, унинг “Калима-и шаҳодат” келтириши, намоз ўқиши ўринли бўлмайди. Булар унинг мусул-мон бўлганлигини билдира олмайди. Унинг мурдат бўлишига сабаб бўлган нарсани қил ганлигини инкор этиши ҳам тавба ўрнига ўтади. У борди-ю тавба қилмасдан ўлиб қол-са, жаҳаннамда абадий ёнади. Шунинг учун куфрдан жуда қўрқиш керак, оз сўзлаш ло-зим. Ҳадиси шарифда, “Доим фойдали ва хайрли сўзлардан сўзланглар ёки жим ў-тиринглар (сукут сақланглар)”, дея марҳамат қилинади. Мусулмон кишиси бир мун- ча жиддий  бўлиб, ўта ҳазилкаш ва аскиячи бўлмаслиги лозим. Динга, ақлга, инсоният-га уйғун бўлмаган нарсаларни қилмаслик керак. Мусулмон киши ўзини куфрдан қўри-ши учун Оллоҳу таолога сиғинадиган дуоларни жуда кўп сўзлаши лозим. Ҳадиси шари-фда, “ Ширкдан сақланинглар. Ширк, чумолининг оёқ товушларидан ҳам кам эш – итиладиган овоз каби яшириндир,” дея марҳамат буюрилади. Бу ҳадиси шарифда ширк сўзи, куфр сўзи ўрнида ишлатилаяпти. Бундай паст овозни қандай эшитиш мум-кин дейилганида, “Аллоҳумма инно наҳузу бика ан-нушрика-бика шайъан ноъла-муҳу ва нас-тағфирука лимо ло-ноъламуҳу” дуосини ўқинглар!” дея жавоб марҳа-мат қилинди. Бу дуони эрталаб ва кечқурун жуда кўп ўқиш лозим. Кофирларнинг жаҳ-аннамда қаттиқ азоб кўришлари ва абадий ёнажаклари, Жаннатга ҳеч кира олмаслик-лари сўз бирлиги билан билдирилгандир. Кофир агар дунёда абадий яшаганида эди, у албатта абадий кофир бўлиб қолишни истаган бўларди. Шунинг учун унинг жаҳаннам-даги азоби ҳам абадийдир. Оллоҳу таоло ҳамма нарсаларнинг эгаси ва холиқидир. Ҳам-ма нарса Унинг мулкидир. У ўз мулкида хоҳлаганини қилиш ҳақидир. Унга бирор нар-сани нега бундай қилдинг дейишга ҳеч кимнинг мутлақо ҳақи йўқдир. Бирор  нарсани-нг эгасига уни қандай қўйганлиги ёки ишлатганлиги, уни бўлиб синдиргани учун у зулм этди дейилмайди. Оллоҳу таоло Қуръони каримда Ўзининг махлуқларидан ҳеч бирига зулм қилмаслигини очиқ билдиргандир. [Оллоҳу таолонинг “Асмо-и ҳусно”си, яъни исмлари бордир.Унинг бу исмлари ҳам ўз борлиги сингари азалийдир. Барча нар-саларнинг йўқдан бор бўлишини, бутун борликларнинг йўқ бўлаётганлигини ҳам кўриб турибмиз. Бу ҳол чексизликдан шундай келган бўлиши мумкин эмас. Ҳамма нарсани йўқдан бор қилган ва ҳеч йўқ бўлмаган бир Яратувчи мавжуддир. Ана ўша  бошланиши ва сўнгги, охири-тугаши бўлмаган адбадий Мавжудод – Оллоҳу таоло Ўз мавжудлиги-ни билдириш учун оламга машҳур бўлган Пайғамбарлар юборилгандир ва китоблар ту-ширилгандир. Уларни ва уларнинг исмларини дунёнинг барча кутубхоналарда ўқиш ва топиш мумкин. Кўраяпмизки, буларнинг ҳаммаси ўртада – майдондадир. Демак, Олло-ҳу таолонинг мавжудлиги майдондадир. Майдонда бўлган нарсани инкор қилиш ман-тиқсизликдир. Оллоҳу таолонинг мавжудлигини инкор этиш ҳам худди шундай май-донда мавжуд бўлганни инкор этишдир. Оллоҳу таолонинг борлигини ва Ягоналигига ишонмаслик, кунлик ҳодисаларни китобларда ўқиб, унга ишонмасликка ўхшайди. Бу эса ақлга уйғун бир иш эмасдир. Оллоҳу талонинг “Ажма-и ҳусно”сида Унинг тўқсон тўққиз исми келтирилгандир. Уларнинг орасида бўлган “Мутақим” ва “Шадид-ул-иқоб” исмлари еттита жаҳаннам яратганини билдиради. “Раҳмон”, “Роҳим”, “Ғоффор”, “Латиф” ва “Рауф”га уйғун саккизта жаннатларни ҳам яратди. Шулар билан бирга Жаннатга ва Жаҳаннамга киришга сабаб бўладиган нарсаларни ҳам азалда бир-биридан ажратди. Ўта марҳаматли Оллоҳу таоло уларни пайғамбарлари воситасида бандаларига хабар қилди ва “Жаҳаннамга киришга сабаб бўладиган нарсаларни қил-манг! Унинг оташи жуда қаттиқ ва шиддатлидир. Унга чидай олмайсиз” , каби буюриш билан бандаларини такрор-такрор огоҳлантиради. Абадий жаннат неъматларига эриш-тирадиган нарсаларни қилиш, яъни аҳкомийя исломийяга уйғун яшаш билан дунёда ва охиратда роҳат ва маъсуд бўлишга даъват этди. Оллоҳу таолонинг бу жаҳаннамга ёки жаннатга киришга сабаб бўладиган нарсаларни танлашлари учун бандаларга Оллоҳу таоло ақл неъматини эҳсон этди. Аммо Оллоҳу таоло ҳеч кимнинг жаҳаннамга кириши-ни, унга келтиралдиган нарсаларни қилишларини амр этмади, хоҳламади. Шу билан бирга Оллоҳу таоло кимларнинг жаннат ва кимларнинг жаҳаннам йўлини тутишларини азалда биларди. Шу сабабдан Унинг “Қазо” ва “Қодар”и, яъни илми ҳам азалийдир. Абу Лаҳабнинг жаҳаннамга кетишини хабар қилиши, унинг жаҳаннамга кетишини азалда хоҳлагани учун эмас, балки Лаҳабнинг жаҳаннам йўлини хоҳлашини билганлигидандир. ]

 

яқин мавзу