Тож Маҳал

Дунёда ошиқ номига қурилган энг буюк ва энг чиройли ёдгорлик: Тож Маҳал.

Бугун Ҳиндистон деб аталадиган тупроқ(ҳудуд)ларда вужудга келган ва 332 йил (15261858 йиллар) ҳукм сурган тимурийлар сулоласига мансуб Бобурийлар (баъзи тарихларда Бобур императорлиги деб келади) давлати у тупроқларда адабиётдан маданиятга, ҳунару санъатдан меъморчиликка қадар жуда кўп жаҳонда тенгги топилмас асарлар қолдирган. Ўша тенгсиз асарлардан ва дунёнинг 7 мўъжизасидан бири ҳисобига киритилган Тож Маҳал масжиди Ҳиндистоннинг энг қимматли символи сифатида 17 асрдан буён мавжуддир ва кўпгина ҳикояларнинг гувоҳи бўлган бир шоҳасардир. Қуйида бу асарнинг дунёга келишига(қурилишига) сабаб бўлган у буюк ошиқ уйқусини ва бу ўхшаши топилмас асарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни келтиришни лозим кўрдик. [Бу маълумотлар шу интернет адресда эълон қилгандир :

http://www.msn.com/tr-tr/seyahat/makale/d%C3%BCnyada-a%C5%9Fk-ad%C4%B1na-yap%C4%B1lm%C4%B1%C5%9F-en-b%C3%BCy%C3%BCk-ve-en-g%C3%BCzel-an%C4%B1t-tac-mahal/ar-BBv1VIM?li=BBpmdUa&ocid=UP97DH >

BBv1QwD11. Романтик бир ошиқнинг маҳсу-лоти.

Расмда кўраётганингиз Тож Маҳал масжиди, Ҳиндистоннинг Агра Шаҳридаги Жумна дарёсининг саҳлида қурилгандир. Турк-Ислом меъморчилигининг аҳамиятли қурилишлари орасида ўрни бўлган ва кўрганларни хушдан кетар даражада ҳайрон қолдирадиган ёдгорлик асари, аслида ўта бир романтик ошиқнинг маҳсулотидир.

BBv20Kk22. Сарайнинг ғур-ури Мумтоз Ма-ҳал.

Бобурийлар давлатининг 5-ҳукмдори бўлган Шоҳ Жаҳон (1593-1666) ўта бир қизғин ишқ ила боғланган ва унинг энг севимли ётиқдоши Мумтоз Маҳал жуда чиройли, гўзал ва ақлли бир аёл эди. Унинг исми “Сарайнинг ғуруру” маъносини берарди. Шу билан бирга у аёл, беги(ёстиқдоши)нинг содиқ дўсти ва маслаҳатчиси бўлган хотин эди. Расмда уни ва Шоҳ Жаҳонни расом тасвирида кўраяпсиз.

BBv23mh33. Қутлуғ ўлим.

Бир исённи бостириш учун Бурҳонпурга йўлга чиққан Шоҳ Жаҳонга ҳар доимгидек тўққиз ойлик ҳамилоси бўлишига қарамай Мумтоз Маҳал ҳам ҳамроҳ бўлади. Бироқ, Мумтоз Маҳал 14-фарзатдини дунёга келтиришда кўп қон йўқотиш оқибатида бу дунё ҳаётига сўнг беради. Ўша замонларда туғишда ўлган хотинларнинг қутлуғ-муқаддас хотинлар эканлигига ишонишардилар. Шунинг учун Мумтоз Маҳалнинг ўлими қутлуғ бир ўлим бўлганди. Расмда расомнинг хаёли тасвирланган

BBv1T7g44. Инзивага чек-инган ҳукмдор.

Ҳукмдор учун кутилмаган бу ўлим – Мумтоз Маҳалнинг ўлими шунчалар таъсир ва хафа қиладики, ҳатто тахтдан воз кечишга ҳам ҳаракат қилади. Шоҳ хотининг ўлимидан  ўнгра икки йил матом тутади. Энди уни давлат ишлари бутунлай қизиқтирмай қўяди. Шу сабаб ҳукмдор ўзига тасалини санъат ва меъморчиликда кўради. Ҳукмдор ёстиқдошининг ўлимидан кейинги иккинчи йилда унинг хотираси учун бир ёдгарлик қуришга қарор беради.

BBv1YgF55. Бу дунёдаги жаннат.

Айтишларича, бу дунёда “Жаннат” тасвирини қуриш каби бир жиддий фикр билан йўлга чиққан Шоҳ Жаҳон, севгили ёстиқдошига муносиб ёдгорлик асарини ижод қилиниши учун бир мусабоқа эълон қилди. Ўша замон дунёдаги барча нуқталаридан ўзларига ишонишган меъморлар ўз лойиҳалари билан мусабоқада қатнашдилар. Оқибатда Шоҳ Жиҳон қўлига 2000 турли хил лойиҳалар келиб тушди. Тож Маҳалнинг бугунги кўриниши ана ўша лойиҳалар ичидан танланган бир санъат асаридир.

BBv1VII66. Меъмор Синан-нинг ўқувчилари

Меъмор Синаннинг ўқувчиларидан бири бўлган Меҳмет Исо Афандининг лойиҳасси мусабоқанинг ғолиби деб топилади ва М.Исо Афанди Ҳиндистонга даъват этилади. Ин – шоот 1632 йилда бошланади. Меҳмет Исо Афандига Самарқандли меъмор Муҳам – мад Шариф ёрдамчи бўлади.

BBv28eP77. Йигирма йилда тамомланган ёдгорлик.

Бинонинг куббусини қуришда ёрдамчи бўлишлари учун Истанбулли Исмоил Афанди ва қурилишдаги ёзувларни ёздириш мақсадида ҳаттот Сардор афанди ҳам Шоҳ Жаҳон тарафидан Ҳиндистонга даъват этилади. 1632 –йилда бошланган асар, 20 йилдан сўнгра 1652 –йилда тамомланади.


BBv1QwG88. Энг кўп пул ва озиқ сарфланган қурилиш.

Дунёда қурилишига энг кўп пул маблағи ва озиқ –овқат сарфланган бинолардан бири Тож Маҳал масжиди эканлиги ҳақида тарихий маълумотлар бор. Масжиднинг  боғчасидаги ўсимликлар Усмонли халифалигидан, маъбуданинг қурилишида қўлланилган бошқа турли хил рангдаги қимматли тош ва мармарлар, асосан Ҳиндистоннинг фарқли ҳавзаларидан келтирилган бўлиб, Чин, Шри Ланка, Араб ўлкалари, Тибет ва Афғонистондан келтирилгандир.

BBv1T7k99. Филларнинг ҳиссаси.

Иншоотнинг майдонга келишида ишлатилган порлоқ, нозик мовий томирли, оппоқ мармарлар ва бошқа хом моддаларнинг келтирилишида мингтадан кўпроқ сонда филлардан фойдаланилганлиги ҳақида сўзлаганлар бор. Бу иншоот, Ислом, Эрон, Усмонли, Турк ва Ҳинд меъморлиги қўшилиб кетганлигини ифодалайдиган бир асар бўлиб, унда Усмонли меъморлиги алоҳида бир ўрин эгаллаганлиги кўриниб туради.   Тож Маҳал, шундай бир жойга ўрнатилганки, у шаҳарнинг барча нуқталаридан  кўриниб туради. Тож Маҳал, меъморий жиҳатдан Турк – Ислом меъморчилигида алоҳида ўрин эгаллайди.

BBv28eQ1010. Ойдан ҳам ёрқинроқ кўринган бир бино.

Тож Маҳалнинг юз мингларча чиройли тошлар, садаф ва феруза кўмилган деорларида, яна алоҳида 42 дона зумруд, 142 дона яқут, 625 дона пирланда ва 50 дона катта –уатта инжу жойлаштирилгандир. Кўркам кўриниши билан кўрганларни хушидан кетказган, шарқли ва ғарбли бир қанча шоиру ёзувчиларга илҳом манбаси бўлган Тож маҳал, ойдин кечаларда ҳам ойдан ҳам ярқинроқ кўринади.

BBv1YgI1111. Аёлларнинг туйғу дунёсини ифодалаган ранглар.

Тож Маҳал, кундузлари ҳар хил рангларга киради. Кун туғишида зангари ва чиройли рангда кўринган Тож Маҳал, қисқа бир вақтдан сўнгра ранггини оққа алмаштира-бошлайди. Ой ишиғида эса, олтин мисол бир рангга киради. Бу ҳолнинг аёллар туйғусини ифодалашини афсоналарда учратиш мумкин. Айтишларича, Мумтоз Маҳалнинг туйғули ҳоллари ҳам шунга ўхшаш ўзгарар эмиш.

BBv23mn1212. Охири асирликда кечган ҳаёт ва висол.

Шоҳ Жаҳон, ўзи учун ҳам Тож Маҳалнинг ёнида қора матом рангида Тож Маҳалга ўхшаш бир ёдгорлик солдиришни хоҳлаб қолади. Бу хоҳиш, давлат хазинасига жуда катта зарар келтирадиган вазиятни майдонга келтиради. Шу сабабдан, шоҳнинг ўғли Оламгир Аврангзиб отасига қарши чиқади ва уни тахтдан тушириб, Агра Қалъасида яшашга мажбур қилади. Ошиқ Шоҳ Жаҳон ўғлининг бу ҳаракатига ҳеч қаршилик кўрсатмайди. Умрини эса, Мусамман Бурч, дейилган хонада ҳеч ким билан алоқада бўлмасдан, кўришмасдан, бир ўзи, фақат Тож Маҳални томоша қилиб ўтириш билан, яъни ҳаётининг охирини асирликда ўтказади. Ҳатто ўлим тушагида ётганида ҳам ёнига ойна қўйдириб, ойна воситасида Тож Маҳални томоша қилишни давом қилади. У вафот қилганида, уни жуда севгили ёри Мумтоз Маҳалнинг ёнига дафн этишадилар, яъни абадий висолга эришади.

BBv23mo1313. Куббада қолган хуш садо.

Тож Маҳалнинг куббаси устида олтинли бир олем ва сағонанинг атрофида оқ мармарлардан ясалган тўрт дона минора бор. Ёдгорликнинг тўрт ёнига Ҳаттот Сардор Афанди  тарафидан Ёсин сураси тўла ёзилгандир. Мумтоз Маҳал ва Шоҳ Жаҳоннинг сандиқлари сағонанинг устки қаватида, куббанинг остидадир. Сандиқлар турган жойдаги кубба, инсон оғизидан чиққан ҳар овознинг жуда хуш эшитиладиган акс садосини етти марта такрорлайдиган бир акустикага эгадир. Шоҳнинг ва унинг севимли ёрининг лаҳотлари (мозорлари) эса, энг пастдаги қаватда жойлашгандир.

BBv28eR1414. Бир кечада бузиб битилган искала.

Афсонага кўра, куббани дастаклаш учун қурилган искала, куббанинг ўзидан ҳам кўпроқ харажат ва иш кучи талаб қиладиган бўлгани учун уни қулатиш лозим бўлганмиш. Иншоотнинг битишига яқин кунлар қолганида усталар, Шоҳ Жаҳонга бу ишни бажариш учун беш йил вақт кераклигини сўзламишлар. Ўшанда Шоҳ Жаҳон одамларни чақариб, искалани бузишда олинган ғиштлар, бузганларнинг ўзларида қолади, деб эълон қилмиш. Оқибат искала халқ оммаси тарафидан бир кечада бузиб битирилмиш.

BBv1T7n1515. Симметриянинг шоҳ асари.

Тож Маҳал, куббаси ва тўрт бурчидаги миноралари билан биргаликда қайси тарафдан қаролишидан қатъи назар симметрик бир кўринишга эга бўлган бир иншоотдир. Шунинг бу асарни симмериянинг шоҳ асари деса бўлади. Бинонинг Миноралари зилзилаларда ичкари тарафга йиқилиши оқибатида асосий бинога зарар бермасликлари учун улар бироз ташқари тарафга эгилган шаклда ясалганлардир. Бинода симметирик бўлган қурилиш фақат хотира мозорлардир. Ислом анъанасига кўра Шоҳ Жаҳоннинг мозори, Мумтоз Маҳалнинг мозоридан баландроқ қилиб ясалгандир.

яқин мавзу