Сурия ва Ироқнинг тақдири …

Сурия ва Ироқ мустақиллигини сақлайдими?

Алибой Йўляхши: Сурия ва Ироқ ҳудудларида дунёда бугунгача кўрилмаган, синалмаган ўта адолатсиз ва шафқатсиз, одатдан ташқари бир аянчли уруш олиб борилаяпти. Бошқача айтганда бу ҳудудларда оқибати нималар билан натижаланиши мутлақо аниқ бўлмаган,  аллақачон 21-асрнинг жумбоқларидан бирига айланган бир уруш ўйини (дунёнинг буюк давлатлари тарафидан) ўйналмоқда. Бу урушда қўлланилаётган қурол-аслаҳанинг миқдори, турлари ва кунлик қурбонларнинг аниқ сони ҳақида дунёнинг ҳеч бир матбуот агентлиги хабар қилмаяпти ёки хабар қилиша олмаяптилар. Аммо жон сақлаш учун иссиқ уяларини ташлаб, молу мулкидан воз кечиб  бу машъум уруш фалокатларидан қочаётганларнинг сони бир неча миллиондан ошиб кетганлиги жуда аниқ. Рус, “Овропа Бирлиги(ОБ)” номи билан бирлашган бир қатор давлатлар бомбардимонлари ва жаллодбоши Башар Асаднинг жаллодлари “пичоғи”, террористларнинг фожиали зулмлари остида ҳар куни қурбон қилинаётган гўдаклар, аёллар, қарияларнинг жасадлари расми туширилган  фото суратлар дунё мамлакатлари кунлик матбуот органлариининг саҳифаларини безашда давом этаяпти. Аммо афсусларнинг  буюги бўлсинки, “инсон ҳақлари,” гуманизм каби қадриятлар ҳақида жар солишни яхши кўрадиган “маданият”ли Овропа ёки Овропа Бирлиги, яъни овропа “цивилизация”си ва дунёнинг бошқа бир қатор “ирксевар” мамлакатлари Сурия ва Ироқ ҳудудида сочилиб ётган бу жасадларни кўрмаяпти ёки  кўринишни исташмаяпти. Аммо кўра олмаяптилар дейдиган номард чиқмас, албатта. Нега,  нима учун бундай бўлаяпти? Нима, бу ерда қурбон бўлаётганлар одамзоти эмасмилар? Балки бу заволли мазлумларнинг аксарияти мусулмон бечоралар бўлганликлари учундир …?  У ерда қирилаётганларнинг қанчаси “террорист”лардир …?

Менимча бу жаллодчиликка бир исм қўйила яхши бўларди … Қаранг, Овропа Бирлиги

барча мамлакатлари, АҚШ ва Россия бу урушнинг асосий ва бевосита қатнашчилари бўлиб турибди. Канада, Ўрта ва Яқин Шарқ,  мамлакатлари ва Туркия у ёки бу шаклда бевосита ёки билвосита урушда қатнашишда давом қилишаяптилар. Бундай бир буюк сонда қатнашчилари бўлган урушнинг номи қандай ва нима деб аталади? Ёки бу урушга исм бериладиган бўлинса, унинг исми қандай бўлади?

Ташқаридан кўринишига кўра, бу урушнинг бир тарафида юқорида санаганимиз буюк давлатлар, қарши тарафида эса Ироқ ва Суриянинг бир қисм тупроқларини ичига олган бир ҳудудда ҳукм сурмоқда бўлган, яқин атрофларига турли хил хатарлар ҳам солаётганга ўхшаган ДАИШ-ми ёки русларнинг номи билан атасак ИГ-ми деб аталадиган террористлар гуруҳи турибди. Уруш, ана шу “икки” бир-бирига душман тарафлар (агар уларни шундай деб аташ мумкин бўлса) ўртасида кетаяпти. Бироқ урушнинг ҳар иккала тарафи қўлларидаги уруш қуроллари, аслаҳалари айни фабрикада ишлаб чиқарилганлигига нима дейсиз …? Чунки террористлалар ва уларга қарши “курашаётганлар -урушаётганлар қўллашаётган қурол-аслаҳалар АҚШ ва Росстиядаги ҳарбий қурол-аслаҳа ишлаб чиқарадиган заводларда ясалганлардир. АҚШ-да бош ҳукмдор(қумондон) (қурсига сайлавлар воситасида келтирилган ҳисобланади)Б. Обама, Россияда эса бош ҳукмдор (қумондон)  диктатор Путин (давлат тўнтариши натижасида қурсига келтирилган) исмли шахслардир. Бу ерда яна савол чиқади, яъни АҚШ ва Россияда сақланаётган қурол-аслаҳалар қандай қилиб, қандай йўллар билан террористлар деб аталмишларнинг қўлларига тушиб қолдилар? У қурол-аслаҳаларни террористларга кимлар, қайси “тужжорлар” пуллашдилар? Ҳа, бу тужжорлар ҳам аниқ, улар АҚШ ва Россиянинг ватандошларидир. Улар ҳарбий қурол-аслаҳа сотишдан ортирган бойликлари ҳисобига, Обама ва Путиннинг марҳамати соясида АҚШ ва Россиянинг люкс уйларида давр сурмоқдалар. Бундан ҳам қизиқ тарафи эса, террористлар аталмиш шахсларнинг асосий қисми бутун дунёдан, жумладан АҚШ ва Россиядан вазиятни – воқеаларни ё яхши англаб, тушуниб, ёки яхши англамай, тушунмай Сурия ва Ироққа келишган кишилардир. Ана шундай дунё бўйлаб йиғилган бир жамоага деймизми ёки террористлар гуруҳига деймизми қарши “кураш”га, “савашиш”га жаҳоннинг деярли бутун мамлакатлари “отланишган”лар. Бундай “кураш”нинг, тўғриси урушнинг исмини қандай атаса бўлади? Уни нима деб аташ керак? Бу ерда ким, ким билан савашаяпти ўзи ва қандай мақсадда уруш олиб боришаяпти? Аслида бу ерда кетаётган уруш  – савашни қандайдир терроризмга қарши кураш, деб аташ мумкинми? Менимча, уни бундай аташнинг ўзи бир кулгилидир, масхараликдир? Чунки террористлар ва уларга қаршилар айни мактабнинг, айни устоднинг ўқувчилари-ку, ахир. Шунинг учун бу урушни ҳақиқатан уруш ўйини деб қабул қилинса кўпроқ ҳақиқатга яқин бўларди. Аммо бу ўйин кимга ва нима учун  бугун жуда керак бўлаяпти? Нега бу ўйин узоқ йиллар давом этаяпти? Унинг тугатилиш ёки тўхтатилиш тарихи кимгадир маълумми? Ҳозирча шу ва шу каби бошқа саволлар жуда мўл. Аммо уларнинг ҳеч бирига жавоб йўқ … Мантиққа уйғун жавоб йўқ …

Хулоса шулки, бу урушнинг қатнашчиларига кўра, исм бериладиган бўлса, бу ҳақиқатан дунё-жаҳон урушидир. Жорий жангларга ва жанг майдонларига кўра, исмланадиган бўлса бу бир ўйиндир. Агар можаро қатнашчиларининг мақсадларига қараб исмлайдиган бўлсак, қуйида таржимаси кетирилаётган мақола билан танишиб чиқиш керак бўлади? Марҳамат, ўқиб чиқинг ва тафаккур этинг!

Шарқий Оқденгизнинг энергетик манфаатлар магнит майдонида  Сурия ва Ироқнинг келажаги … Муаллиф: Профессор Яшар Ҳожисолиҳўғли. 

prof.dr.yasar.hacisalihoglu@2xРоссия минтақадаги манфаатларини сақлаб қолиш мақсадида кучини, ҳужумкорлигини намойиш қилган бир кўринишда ҳаракат қилиши билан бу ерлардаги вазиятни вақт кечган сайин кескинлаштираяпти ва бутун минтақани тангликка судирашни чуқурлаштираяпти ҳамда маҳаллий, минтақадаги ва дунёнинг бошқа ўлкаларидан бу минтақага кўз тиккан барча актёрларнинг Сурия ҳамда Ироқда ва уларнинг атрофига бақишларини ва тутум (яъни сиёсат)ларини янгидан кўздан кечириш мажбуриятига итараяпти.

Бу вазият, замон ўтиши билан Сурия ва Ироқнинг тақдирини бир-бирлари билан шериклаштиришга олиб келаяпти. Бошқача айтганда, бу икки мамлакат тақдирини Шарқий Оқденгиз энергетик геополтикаси магнит майдони таъсирида шакллантираяп ти. Бу тақдир эса, бутунлашишни ўз ичига олмаган, балки ёйилиш(тарқалиш), парчаланиш кўзда тутилган  ва янги чегараларнинг белгиланишига мажбур этилган бир келажакни ишорат этмоқда. Россиянинг кескинликни чуқурлаштиришга уринишидан вужудга келган муҳит, минтақада янги чегаралар юзага келадиган келажакни кун ўтган сайин яқинлаштираяпти. Бу вақт ичида минтақадаги ва унинг ташқарисидаги  баъзи актёрлар Россиянинг бомбардимонларидан майдонга келган шамоллар таъсирини назорат қилиш ва ундан келадиган ўз манфаатларини ҳисоблаш ва уларни сақлаб қолиш йўлларини режалаштираяптилар.

Бу ҳаракат ва назоратлар кейинги кунларда кўпроқ Россия-Туркия орасидаги тангликлар устида бораётганга ўхшайди. НАТО минтақадаги ҳокимиятини кучайтириши, унинг Шарқий Оқденгиз энергетик хавфсизлигига янада кўпроқ киришиши, АҚШ ва айниқса Овропа Бирлиги(ОБ)нинг Туркия билан алоқаларида янги тенгликларнинг белгиланиши фикримизга далил бўла олади. ПЙД-ПКК, ДАИШ(Ироқ ва Сурияда фоалиятда бўлган террористик гуруҳларнинг қисқартирилган исмлари) каби террористик ташкилотларнинг ўлкалар билан бўлган алоқаларининг кўздан  кечирилиши, Шам ва Боғдот йўнатувчиларининг  Москва ва Теҳрон бошқарувидаги командага кириб олишнинг янги натижалари, шимолий Ироқда, Мусулда янги ҳаракатланишнинг кўринишлари ва Барзоний олган янги роли каби бир қатор ҳалотлар   натижалари билан югурулган янги бир даврга кирилмоқда …

Бу хил барча ҳалотларнинг ва уларнинг тахминий натижаларининг   ҳар тарафлама тадқиқ қилиниши  ҳаммасидан ҳам кўпроқ Туркия учун керакли бўлаяпти. Ундан ташқари Россиянинг Туркияга нисбатан турли хил чеклашларига қарши Россиядан бошқа ўлкалар билан янги алоқалар ўрнатиш йўлларини излаши, айниқса табиий газ масаласида алтернативлар топиши ва унга боғли стратегик ҳамлаларини кўздан кечириши энг аҳамиятли масала ўрнига чиқмоқда. Шу мақсадда Туркия раҳбариларининг Озорбожон ва Катар зиёратлари амалга оширилди ва буларга Шимолий Ироқ гази ҳам қўшилиш вазияти ҳам вужудга келтирилаяпти. Шунинг учун Барзоний(Шимолий Ироқ қурд минтақасининг раҳбари)нинг Анқара зиёрати, энергетик масала, хавфсизлик ва Мусулнинг келажаги каби аҳамиятли масалаларнинг қўлга олинишига ишорат қилаяпти. Шу сабабдан бўлса керак, Туркиянинг Мусул яқинларидаги  Бошиқа пунктида Шимолий Ироқ ўлкаси маҳаллий ҳарбийларини  ўргатиш  мақсадида жойлаштирилган ҳарбий бирликларининг одатдаги навбат алмаштиришини Боғдот ҳокимияти “Ироқ ҳукмронлигига жиддий таҳдид” каби қабул қилди.

Ироқ ҳудудида катталиги жиҳатидан иккинчи шаҳар ҳисобланган Мусул шаҳарининг 2014 йил июнь ойидан бугунга қадар террористик ташкилоти ДАИШ қўлида  қолаётганлигидан тинчи бузилмаган, Мусулда жойлашган Ироқ марказий банки чўнтагидан 429 миллион долларни ДАИШга ўғирлатган, АҚШ-нинг  Ироқ қўшинларида қолиб кетган кўп миқдордаги оғир ҳарбий қурол-аслаҳаларни, 2300 дона зерҳли миниладиган машиналарни ва катта бир ўқ-дори омборини террористик ташкилот ДАИШ-га ташлаб, ундан  қочиб жон сақлаган Боғдот ҳокимияти бу вазиятдан 1,5 йилдан кўпроқ вақтдан буён ҳеч бир шаклда тинчлигини бузмаётганди, мустақиллиги “қўлдан кетаётганлиги”ни хаёлига ҳам келтирмаётганди-да, турк ҳарбийларининг у ерларда борлигидан бугун уларнинг тинчлиги бузилиб, мустақиллигини йўқотаётганлигидан сўз очаяптилар. Бу эса, тўла бир масхаралик, ҳатто  қора масхарабозлик ўрнагидир.

Ундан ташқари туркиялик чекланган сонли ҳарбийлар бутун дунёда ҳеч бир ўлка  танимаган ДАИШ номли террористик ташкилотига қарши курашга тайёрланаётган маҳаллий кучларни  ҳарбий курашга ўргатиш билан машғул бўлаяптилар.  Масалан,Туркия Президенти Эрдўғон бу масалага очиқлик киритиб, шуларни таъкидлайди: “Хайдар Ибоди (Ироқнинг Бош вазири) 2014 йили Туркияга зиёратга келганида Ироқнинг ҳарбийларини ўргатишда бизнинг уларга ёрдамчи бўлишимизни илтимос қилганди. Шу сабабдан Ироқ ҳукуматини хабардор қилганимиз ҳолда биз Бошиқада бир вақтинчалик машғулот жойи тайёрладик. Ҳозир эса, ҳурматли Бош Вазир, ўша қурилишлар бошланганида сиз қаерда эдингиз? –  сўролмайдими?  Ўша кунлардан бугунгача сизнинг овозингиз чиқмаганди, бугун эса, у ерларда бўлаётганлар ҳақида бўлмоғур саслар чиқараяпсиз. Биз Бошиқадаги кучларимизни янада мустаҳкамламоқ учун уларнинг сонларини бир мунча ўзгартирган бўлдик.  Уларнинг барчаси жангчилар эмас, балки фақат ва фақат ўргатувчи куч ўлароқ уердадирлар.”

Шунингдек, Барзонийнинг Анқара зиёратига доир Бош Вазир Довудўғлининг, “Ироқдаги мавжудотимиз шу ўлканинг истиқрорини таъмин этишга қаратилгандир. Чунки ДАИШ билан қўшни бўлишни истаймиз. ДАИШ билан қўшни бўлмаслик учун эса Арбилнинг кучли бўлиши керакдир. Бунинг учун эса турли хил ёрдамларимизни Ироққа ҳам, Ироқнинг Қурдистон минтақасига ҳам беришни давом эттирамиз …,” каби сўзлари ҳам масаланинг бугунига ва келажагига қаратилган  бир аниқ баёнотдир.

Бу айтилганларнинг барчаси, Ироқ ва Сурияда янги чегаралар аниқланиши  ва бу янги чегараларга кўра янги харита чизилишини аниқ ўртага қўяди. Шунинг учун масаланинг асосида бу ўлкаларнинг мазлум халқлари ҳеч шубҳасиз бир-бирларини бегонасимадан, бир-бирларига душманлашмасдан ўртоқ келажакка биргаликда юришлари ва бунга лозим бўлган тупроқ бутунликларини қатиқ қўришлари ётади. Афсуски, бугунги вазиятда бундай асосни қуриш жуда мушкулдир. Бугун бу иккала ўлка ҳам деярли арқага қайта олмайдиган бир шаклда парчаланиш ариғига туширилган вазиятда турибди.

Туркия бутун жараён давомида бу икки қўшни ўлкаларнинг тупроқ бутунлигини қўришларини истади ва истамоқдадир.  Бу икки ўлканинг мутақиллигини фақат Туркия сифатида эмас, бошқа ҳеч бир ўлканинг, ташкилотнинг паймол ва ишғол этишга розилик билдирмади ва билдирмаяжакдир.

Фақат жараён Туркиянинг бу холис истагига тескари кетадиган, минтақанинг парчаланишидан бошқа йўл қолмайдиган  бўлса, Туркия хавфсизлик чегараларини ўзига хос хусусият асосида жиддий бир шаклда кўриб чиқишга мажбур қолади. Бу боғламда Сурияли туркманлар яшашадиган Хатайнинг атроф доирасини ташкил этган Лазкиянинг шимолидан бошлаб,  Шарқий Оқденгизга очиладиган ва Ҳалаф кентини ҳам ўз ичига олароқ Туркия чегараларигача чўзилган бир ўлка, эҳтимол тутилган парчаланишда энг аҳамиятли геополитик ўқ сифатида белгиланади.   Бу чегараланишнинг жанубида бир Нусайра қурулишининг Ироқни ҳам ичига олган шаклда сунний, шиа ва қурд минтақаларининг ҳам парчаланиш даврининг энг аҳамиятли геополитик ва геостратегик чегаралар шаклида белгиланади.

Бу янги геополитик ва геостратегик чегараларда ким ўзини салмоқли ҳисоблаши асосий масаладир. Туркиянинг эса бу чегараларда салмоқлилардан бири бўлиши аниқдир … 12.12.2015.

Мақола оригиналининг интернет адреси:

http://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/prof-dr-yasar-hacisalihoglu/589228.aspx

Мақолани туркчадан ўзбекчага ағдарган таржимон: Алибой Йўляхши.

яқин мавзу