Ёнмасдан ўчган ишқ …

Борлигимни ҳис этдим онамнинг баданида,

Яшашни бошладим унинг иссиқ танасида.

Мен онамнинг бир севимли қизи бўлажакман,

Унинг ойи, қуёши, юлдузи  бўлажакман! …

Унингла тепган қалбим доим уни ташийди,

Қутлуғ она меҳри ҳар вақт кўнглумда яшайди.

Бир кун безовталаниб хастахонага борди,

Табиб хушхабарла онамни табрик этди.

Мен учун гўзал ва кўп англамли бир кун эди,

Аммо онам қайтишда кўп ўйланган кўринди.

Борлигимнинг сабаби энг аввал онам менинг!

Демак, сени чарчатди нозикгина баданим …

Хафа бўлма, эшит мен яқинда туғиламан,

Инон сени севинч ва қувончга тўлдираман.

Отамга ҳам  англатди онам менинг, у кеча,

Отам эса шафқатла қўлин қўйди устимга …

Қанчалар ҳузурли, ота-она меҳрин билиш,

Уларни севинтириб ҳамда севимли бўлиш …

Аммо негадир онам тинчу роҳат эмасди,

“Аҳволим … эркинлигим … гўзаллигим ..,” деярди.

Тушунмасдим, аммо билган бир нарсам ҳам борди,

Нима қилса ота-онам, керагин қиларди!

Онам ва мен  бутундик, бир баданда икки жон …,

Туғилиш куним яқинди, менда чексиз ҳаяжон!

Бир кун онам ҳоли бўлди танг, табибга кетдик,

Балки қучоғида мен билан уйга қайтардик.

 

Жангарилар …

Минг отли жангарилар болалар каби шоддик,

Минг отли у кун дев каби бир лашкарни енгдик.

 

Ҳайқирди оқ дўбулғали лашкарбоши “олға!”

Ёз кунин биринда кечдик Тунадан “ура”ларла.

 

Яшин каби босдик бир туманга етти қўлдан,

Яшин каби турк отлари ўтадиган йўлдан.

 

Бир кун такрор совутилган отларимизла,?

Ердан Аршга қонатландик ўша тезликда.?

 

Жаннатда бугун гулларни очилган кўрамиз де,???

Ҳали ҳам кетмас у қизил хотира кўзларимизда.???

 

Минг отли жангарилар болалар каби шоддик,

Минг отли у кун дев каби бир лашкарни енгдик.

 

яқин мавзу