Қурбон байрамингиз муборак бўлсин!

qurbanimage001Қурбон байрамингиз муборак бўлсин!

Бугун – 23 сентябр арафадир. Биринчидан азизлар арафингиз муборак бўлсин! Эртага байрамдир бу муюорак байрамингиз билан ҳам бугуноқ қутлашга ижозат этгайсиз қардошларим. шу муносабат билан почтамизга келган табрик белгиларини сизлар билан шериклашишни лозим кўрдик:

Қурбонлик бир қўчқор ё бир инак* бўлсин!

Сўйилсин Сиратда бир бинак* бўлсин!

Бадавлат ҳам камбағал қувонсин бугун,

Қурбон байрамингиз муборак бўлсин!

Инак – сигир ёки буюк бош ҳайвон; бинак – миниладиган улов, восита маъносида.

Табрик ўрнида почтамизга келган  келган бошқа бир мактубни ҳам сиз азизларнинг диққатига ҳавола қилишни маъқул кўрамиз:

Арафа ва тарвия куни.

Тарвия деб Арафа кунидан аввалги кунга айтилади. Жорий йилда тарвия куни 22 сентябрга, арафа 23 сентябрга ва қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрга тўғри келади. Тарвия куни рўза тутиш жуда фазилатлидир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Аллоҳу таоло Тарвия куни рўза тутган ва гуноҳ сўзламаган кимсани албатта Жаннатга киритади.” (Рамуз)

“Тарвия куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қурбонлик қилишга ва жиҳод учун юборилган минг отга бадалдир.” (Абулбаракот).

Тарвия кунидан кейин Арафа куни келади.

Арафа кунининг аҳамияти:

Муборак кечага ўзидан кейин келадиган куннинг номи берилади. Фақат Арафа ва Қурбон байрамининг уч кечаси бундан мустасно. Бу тўрт кечанинг аввал кундузлари келади. Арафа Зулҳижжанинг тўққизинчи кунидир. Яъни Қурбон байрамидан аввалги кунга айтилади. Рамазон байрамидан аввалга ва бошқа кунларга Арафа дейилмайди. Арафа куни қилинадиган ишларнинг баъзилари қуйида келтирилган:

Арафа куни бомдод намозидан байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача 23та фарз намозни тугатиб, салом бергач, ташриқ такбири ўқиш вожибдир. Бир марта “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илоҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллоҳил хамд” дейилади. Масжиддан чиққач ёки гапириб қўйгандан кейин ўқиш лозим эмас. Имом такбирни унутса ҳам, жамоат тарк этмайди. Эркаклар баланд овозда ўқиши мумкин. Бу такбир келтириладиган кунлар Арафа, байрам ва айёми ташриқ дейиладиган уч кун бўлиб, жами беш кунни ташкил этади. Илк кунга Арафа, иккинчи кунга байрам ёки ҳайит, Зулҳижжанинг 11, 12, 13 кунларига айёми ташриқ (ташриқ кунлари) дейилади.

Зулҳижжанинг илк тўққиз куни рўза тутиш савобдир. Фақат Арафа куни рўза тутиш улардан ҳам савоблироқ. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Арафа куни рўза тутган кимсага Одам алайҳиссаломдан суръа чалингунга қадар яшаган бутун инсонлар сонининг икки баробари миқдорида савоб ёзилади.” (Р.Носиҳин).

“Арафа куни тутилган рўза минг кун нофила рўзага бадалдир.” (Табароний).

“Арафа куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қурбонлик қилишга ва жиҳод учун юборилган икки минг отга бадалдир.” (Т.Ғофилин).

“Арафа куни тутилган рўза, ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади.”(Муслим).

“Арафа куни (бисмиллоҳ билан) минг Ихлос ўқиган кимсанинг гуноҳлари авф бўлиб, дуоси қабул бўлади.” (Абушшайх).

“Арафа кунидан устун кун йўқ. Бу куни Аллоҳу таоло ердагилар билан фахрланиб, кўкдагиларга “Эй кўк аҳли, қаранглар, раҳматимга қовушиш ва азобимдан қочиш учун узоқ хойлардан келдилар… деб буюради. Арафа куни Жаҳаннамдан шунчалик кўп қул озод этиладики, бошқа кунларда бу қадар озод бўлмайди.” (Ғуня).

“Шайтон бошқа кунларда Арафа кунидагидек залил, хор, разил, ҳақир кўринмайди.”(И.Молик).

“Аллоҳу таоло Арафа куни қуллари га назар этади. Зарра қадар имони бўлган кимсани авф этади.” (Ғуня).

 “Арафа кечаси ибодат этган Жаҳаннамдан озод бўлади.” (С.Абадия).

(Ибодат сифатида илм ўрганиш энг фазилатлисидир. Илмиҳол, фиқҳ ўқиш орқали энг тўғри илмни ўрганган бўласиз.)

“Дуонинг фазилатлиси Арафа куни қилинган дуодир.” (Байҳақий).

“Арафа кунини ҳурмат қилинг. Арафа Аллоҳнинг қиймат берган кунидир.” (Дайламий).

 (Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ ишламаслик билан бўлади.)

“Арафа қандай гўзал кундир. Бу куни раҳмат эшиклари очилади.” (Дайламий).

“Арафа куни кўзига, қулоғига ва тилига эга бўлган кимса, мағфират этилади.” (Табароний.

Қулоғига эга бўлиш – ғийбат, чолғу каби гуноҳ нарсаларни тингламасликдир. Агар биз истамасдан қулоғимизга чалинса, гуноҳ бўлмайди. Кўзига эга бўлиш – гуноҳ нарсаларга қарамаслик ва  қараган мубоҳ нарсаларидан ибрат олишдир. Тилига эга бўлиш эса, ёлғон гапирмаслик, ғийбат этмаслик, гап ташимаслик, ёмон сўз айтмаслик, ҳатто бекорчи нарсаларни гапирмаслик, ҳеч кимни тили билан ранжитмаслик деганидир.

Буларга риоя қилган одам Арафа кунининг қадрини ўзи учун орттирган бўлади.

Арафа кечаси – Арафа куни билан Қурбон байрамининг биринчи куни орасидаги кечадир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад этилмайди. Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечаси.” (Исфаҳоний).

“Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди кечаларидек фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кечаларда дуо қилувчининг истагини қайтармайди, уларни мағфират этади ва улар бу кечаларда мўл эҳсонга ноил бўладилар. 

Булар: Қадр, Арафа, Барот, Жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий).

“Арафа кечаси ибодат этган киши Жаҳаннамдан озод бўлади.” (С. Абадия).

Савол: Арафа куни ўқиши керак бўлган минг Ихлосни тугатолмасак, шомдан кейин ҳам ўқиса бўладими?

Жавоб: Ҳа, ўқиса бўлади. Арафа ва Қурбон байрами кунларининг кечалари бошқа муборак кечалардек эмас. Ўзларидан кейин келадиган кечалардир. Кеча ва кундуздан таркиб топган 24 соатга «бир кун» дейилади.

Минг Ихлос ўқиб тугатолмаган одам шомдан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Дўстлардан келган бошқа бир табрик мактубида қуйидагилар баён этилганди: Қурбон байрамининг 1, 2, 3-кунлари ортидан келадиган 3 кечага Қурбон байрами кечалари дейилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Рамазон ва Қурбон байрамининг кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби қалблар ўлган вақтда ўлмайди.” (Ибн Можа, Табароний).

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад қилинмайди. Улар: Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний).

“Шу беш кечада қилинган дуо қайтарилмайди. Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон байрами кечалари.”(Ибн Асокир).

Ҳайит куни эрта уйғониш, ғусл олиш, мисвокланиш, хушбўй ҳидлар билан суриниш, янги ва тоза кийим кийиш, қувончини маълум қилиш, узук тақиш, учрашган мўминларга мутабассим чеҳра билан салом бериш, фақирларга кўп садақа бериш, исломиятга тўғри хизмат қилаётганларга ёрдам бериш, аразлашиб қолганларни яраштириш, қариндошларни, дин биродарларини бориб кўриш, уларга ҳадялар бериш суннат. Байрам кечаларини иҳё этган (ибодат билан ўтказган) мўминлар буюк саодатга эришишади. Бир ҳадиси шарифда: “Байрам кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби қалблар ўлган вақтда ўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Табароний).

Савол: Байрам кунлари яқинларимизни зиёрат қилиб ҳайитлашиш асносида нималарга эътибор қаратишим керак? Аввал кимларни бориб кўришим яхшироқ?

Жавоб: Гуноҳ ишлашимизга сабаб бўладиган фосиқ қариндошни бориб кўриш шарт эмас. Улар билан телефон орқали ҳайитлашган маъқул. Фақат солиҳ бўлган қариндошни зиёрат қилиб бориш керак. Солиҳ дўстларни бориб кўриш ҳам савоб амал. Зиёрат, яъни ҳайитлашиб бориб кўриб келишда ният ва мақсад ёлғиз Аллоҳ розилиги бўлиши лозим. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: 

“Бир дин қардошини зиёрат қилган мўминга фаришта келиб “Сен қандай бахтлисан, Жаннатга кирадиган бўлдинг” дейди. Ҳақ таоло ҳам “Мен учун бир-бирини йўқлаган қулимга Жаннатга севинадиган мукофотлар бераман” деб буюради.” (Баззор).

 “Дин биродарини ҳолидан хабар олиш учун отланган киши ортига қайтиб келгунча раҳмат ичидадир.” (Табароний).

“Жаннатда шундай гўзал кўшклар борки, булар бир-бирини Аллоҳ учун зиёрат қилган, Аллоҳ учун севиб, ёрдамлашганлар учун тайёрланган.” (Табароний).

“Бир мўминни зиёрат учун уйидан чиққан кимсага 70 минг фаришта “Эй Раббимиз, сенинг розилигинг учун зиёратга бораётган шу қулингга раҳмат эт” деб дуо қиладилар.” (Абу Нуайм).

“Бир мусулмон мусулмон биродарини ҳолидан хабар олганда 70 минг фаришта “Эй Раббимиз, сенинг розилигинг учун зиёрат қилган бу қулингдан рози бўл” деб дуо қиладилар.” (Табароний).

“Дин биродарини Аллоҳ розилиги учун зиёрат этган киши жаннатидир.” (Таба-роний).

“Дин биродарини йўқлаб борган мўминга Жаннатда бир даража берилади.” (Эй ўғил илмиҳоли).

“Сизни сўраб, зиёрат қилиб келган кишига икром кўрсатинг.”(Хароитий).

“Мўмин биродарини зиёрат қилиб, қўл бериб кўришганларида қўллари ажралмасдан туриб, ҳар иккисидан ҳам Аллоҳу таоло рози бўлади. Дарахтдан барглар тўкилганидек гуноҳлари тўкилади.” (Эй ўғил илмиҳоли).

Ҳикмат аҳли айтадиларки: “Зиёратни тарк этмагинки, сени унутишмасин. Ҳа деб югуравермагинки, сендан зерикишмасин.”

“Аршнинг атрофида нурдан ясалган курсиларда ўтирган нурдай порлаган инсонларга Пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар. Булар Аллоҳ учун бир-бирини севган, Аллоҳ учун бир-бирини излаб, бир-бирини зиёрат қилганлардир.”(Насоий).

“Аллоҳу таоло “Мен учун бир-бирини зиёрат қилган, мен учун бир-бирини севган, мен учун нарса берган, мен учун бир-бирига ёрдам қилган қулларим севгимга лойиқ бўлади” деб марҳамат қилди.”(Ҳаким).

Аллоҳ розилиги учун бир мусулмонни зиёрат қилиш жуда катта савоб. Олим, фақир ва солиҳ қариндошни зиёрат ундан ҳам савоблироқдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Бадавлатни зиёрат қилган одам қоим* ва соим* савобини, фақирни зиёрат қилган одам эса, фи сабилиллоҳ* жиҳод савобини олади. Ҳар одими Аллоҳ йўлида ташланган қадамга тенг бўлади.” (Дайламий) (* Соим – рўзадор, Қоим – кечаси ибодат этувчи, Фи сабилиллоҳ – Аллоҳ йўлида, Аллоҳ розилиги учун.)

“Олимни зиёрат қилган одам мени зиёрат этгандек савобга эришади.” (Табароний).

“Силаи раҳм бу – борди-келди узилиб қолган қариндошини излаб топиб, зиёрат ва яхшилик қилишдир.” (Термизий).

“Ризқининг мўл, умрининг узун бўлишини истаган киши силаи раҳм қилсин.”(Бухорий).

“Силаи раҳм мол-мулкни кўпайтиради, оилада севгини орттиради ва умрни узайтиради.” (Табароний).

Солиҳ қариндошдан ҳафтада бир, ҳеч бўлмаса ойда бир хабар олиб, сўраб туриш керак. Қирқ кунни ўтказиб юбормаслик лозим. Узоқ ерда бўлса телефон, мактуб орқали хабарлашиш керак.

www.ahlisunnat.com

яқин мавзу