Суюмбека минораси …

Суюмбека Хотун ким ?

Suyumbuke0011Суюмбека Хотун Қозон хонларидан охиргиси бўлган Сафо Гирайнинг ҳаёт йўлдоши эди. Сафо гирй ўлими муносабати билан унинг ўғли  Ўтамиш Гирай  Хон этиб эълон қилинади. Бироқ Ўтамиш икки ёшдаги гўдак бўлгани учун хонликни бошқариш унинг онаси Суюмбека қўлида қолади. Ўша замонларда эса турк бейлари орасидаги ихтилофлардан яхши фойдаланган рус босқинчилари ўлкани аста-секин ўз қўл остига олишни бошлаб юборади. Суюмбека Хотун эса рус босқинчиси Иван Грозний учун энг қўрқинчли таҳлика бўлиб туради. Шу сабабли Иван Грознийнинг босқинчи жаллодлари Зия Чойининг Идил(Волга)га қуйилишида бир қалъа қурадилар ва ўлкани бутунлай ўз назоратлари остига олишга мувафоқ бўладилар. Русларнинг бу ҳаракатларидан қўрқишган баъзи сотқин беклар босқинчилар қўлтиғига кириша бошлайдилар. Бироқ йигит Суюмбека босқинчиларга қўрқинч солишда давом этади. Шунинг учун босқинчи жаллодлар бутун имкониятларини Суюмбека ва унинг ўғли Ўтамишни қўлга олишга қаратадилар. Босқинчиларнинг бу ҳаракатига татарларнинг сотқин беклари ёрдамчи бўладилар. Оқибатда Суюмбека ва унинг гўдак Хон ўғлини жаллодлар қўлга олишга эришадилар.

Йигит Хотун Суюмбека асир бўлиб рус кемаларидан бирида олиб кетилаётганида Қозон шаҳрига қараб шу сўзларни сўзлайди: “Қон тўла шаҳар сенга қайғу ва ҳасадларим бўлсин. Бошингдан тожинг тушди. Хўжайин, жаноб эдинг қулга айландинг. Шуҳратинг битди, ҳолсиз қолдинг ва ерга сурилдинг. Қаерларда қолди, Сенинг султонларинг …  ва уларнинг ўша мажҳур мажлислари? Шаҳар ичида ўша замонлар бал дарёлари оқарди. Ҳозир сув ўрнида қон оқмоқда …”

Бироздан сўнгра рус босқинчиларига сотилган бекларнинг хаёллари пучга чиқиб, пушаймон бўлишдилар, албатта. Аммо уларнинг бу пушаймонлари кеч бўлди ва ўзларига душман бўлишдан бошқа нарсага ярамади, афсус …

Ниҳоят рус босқинчилари 1552 йилда Қозонга бостириб кирганларидан сўнгра, у ваҳшийлар шаҳарни ҳақиқий вайронага айлантирдилар. Бироқ бу ўта чиройли Суюмбека минораси йиқилмай қолди.

Суюмбека  Хотун эса, ҳаётининг энг гўзал бир даврида  25 ёшида рус босқинчиларининг сургунида вафот қилди.

Матнга илова қилинаётган расмларда Қозон шаҳридаги Суюмбека минораси ва Йигит Суюмбека  Хотун кўрсатилгандир.

Бу гўзал минора ҳақида ёзилган шеърни ҳам бу ерда эълон қилишни лозим топдик:

Суюмбека минораси …   

sumbike22e5a44a335d32917ca16eb33a1c74baБарча бинодан баланд бўлиб, кўкларга чиққан бошинг,

Мен биламан кўрсатмасанг-да оқар кўзингдан ёшинг.

Бу ҳолу аҳволингдан шикоят этди ҳар бир тошинг,

Жигаримни минг пора этди шундай гўзал Хон Масжид!

Бир замонлар сенда намоз қилганлар бегу хон эди,

Қавми татар, асли туркларнинг маскони Қозон эди.

У вақтни тасвир этсак, қандай  муборак замон эди.

 

 

Жигаримни минг пора этди шундай гўзал Хон Масжид!

Доимо черкавлар орасида қолдинг нима учун?

Илтифотинг биз, татардан сен, бино олдинг нима учун?

Аҳли Ислом кўнгулига ҳасрат солдинг нима учун?

Жигаримни минг пора этди шундай гўзал Хон Масжид!

Бир замонлар сенда яшарди аҳли Ислом аскари,

Шавкатинг бугунлар битти, қолмади мингидан бири.

Бошқаларнинг ер-жойи бўлди, бугун Ислом тупроғи,

Жигаримни минг пора этди шундай гўзал Хон Масжид!

Сен умид узсанг-да биздан, биз сендан умид узмадик,

Зоҳиран чидасак-да бизлар, кўнгулдан сабр этмадик,

Жоҳил бўлганимиз замонда қийматини билмадик.

Жигаримни минг пора этди шундай гўзал Хон Масжид!

Муаллиф: Мажит Ғофурий.

Материал Туркияда Ихлос Вақфи тарафидан 2015 йил учун чиқарилган тақвимнинг 15-16 август варақларидан олинди.

яқин мавзу