Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Намоз

Иймонли бўлиш учун намоз, механик тошидир,

Ўлим йўқ бўлиш эмас, доимийликнинг бошидир.

Рамазон ойининг сўнгги куни ва байрамнинг илк куни орасидаги кечага Рамазон байрами кечаси дейилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:


“Рамазон ва Қурбон байрамининг кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби қалблар ўлган вақтда ўлмайди.”
 (Ибн Можа, Табароний)

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад қилинмайди. Улар: Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний)

“Шу беш кечада қилинган дуо қайтарилмайди. Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон байрами кечалари.”(Ибн Асокир)

170715image001Ҳайит куни эрта уйғониш, ғусл олиш, мисвокланиш, хушбўй ҳидлар билан суриниш, янги ва тоза кийим кийиш, қувончини маълум қилиш, узук тақиш, учрашган мўминларга мутабассим чеҳра билан салом бериш, фақирларга кўп садақа бериш, исломиятга тўғри хизмат қилаётганларга ёрдам бериш, аразлашиб қолганларни яраштириш, қариндошларни, дин биродарларини бориб кўриш, уларга ҳадялар бериш суннат. Байрам кечаларини иҳё этган (ибодат билан ўтказган) мўминлар буюк саодатга эришишади. Бир ҳадиси шарифда: “Байрам кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби қалблар ўлган вақтда ўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Табароний)

Рамазон байрамида байрам намозидан аввал ширинлик, хурмо ейиш, хурмони 1, 3, 5 каби тоқ сонда ейиш суннатдир. Ҳадиси шарифда: “Аллоҳу таоло ёлғиздир, тоқдир ва тоққа риоят қилганларни севади” -деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Байрам кунлари қувониш, хурсанд бўлиш керак. Ҳазрати Абу Бакр қизи Оиша онамизнинг уйига келганда икки жориянинг доира чалиб, ўйнаётганини кўрди. Асҳоби киромнинг қаҳрамонликларини мадҳ этиб, достон айтардилар. Абу Бакр Расулуллоҳнинг уйида бундай нарсалар қилиш тўғри эмаслигини айтиб, жим бўлишларини сўради. Тўй ва байрамларда аёлларнинг доира чалишлари жоиз бўлганлиги учун Пайғамбар жанобимиз ҳазрати Абу Бакрга “Уларга моне бўлманг. Ҳар қавмнинг ўз байрами бор, бу ҳам бизнинг байрамимиз. Байрам севинчли кунлардир” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)

Аразлашиб қолганлар байрам келишини кутиб ўтирмай, дарров ярашиб, тотувлашиб олишлари керак. Аллоҳу таолони ва Пайғамбаримизни ҳаққоний севган инсон, одамларнинг камчилигига эътибор беравермайди. Яхши инсон (мўмин) барча билан яхши муомалада бўлади. Ўзгалар бошига ташвиш солмаганидек, ўзгалардан келадиган азиятларга ҳам сабр-бардошли бўлади. Қандайдир бирор қусури, айби, хатоси учун ҳеч кимга аччиқланмаслик керак.

Рамазон тугаганлиги учун эмас, гуноҳларимиз кечирилганлиги учун, катта савоб ва неъматга қовушганимиз учун байрам қиламиз. Ҳадиси шарифда “Байрам тонгида мусулмонлар намоз учун масжидларга тўпланганда Аллоҳу таоло фаришталарга “Вазифасини бажо келтирган одамга нима берилади?” деб сўрайди. Фаришталар “Иш ҳақи берилади” деб жавоб берадилар. Аллоҳу таоло “Сизлар гувоҳ бўлингки, Рамазондаги рўзаларининг ва намозларининг эвазига қулларимга ўз розилигимни ва мағфиратимни бердим. Эй қулларим, бугун мендан истакларингни сўранглар, иззат ва жалолим ҳаққи истаганларингизни бераман” деб буюради” деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)

Расули акрам сарваримиз: “Аллоҳу таоло Рамазон ойининг сўнгги куни рўза тутганларни авф этади” деганларида Асҳоби киром “Ё Расулуллоҳ, у кун Қадр кечасими?” деб савол бердилар. Расулуллоҳ уларга“Билмайсизларми, бирон ишни ишлаб тугаган одамга иш ҳақи берилади” деб марҳамат қилдилар. (Байҳақий)

Ҳазрати Али “Бугун рўзаси қабул бўлганларнинг ва гуноҳлари кечирилганларнинг байрами” деб айтган. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойида маст қилувчи ичкилик ичган, ота-онасига осий бўлган ва силаи раҳмни тарк қилганлардан бошқа барчанинг гуноҳи авф этилади”деб марҳамат қилинди. (Ғуня)

Агар улар шу қилмишларига тавба қиилишса, Аллоҳу таоло уларни ҳам авф этади. Рамазондаги савобларнинг миқдорини яққол кўриб билганимизда эди “Қани энди ҳар кун рамазон бўлса” деб орзу қилган бўлардик. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойига хос савоблар маълум бўлганда эди, бутун йилнинг Рамазон бўлишини истардилар” деб марҳамат қилинди. (Абу Наср)

Гуноҳлардан ўзларини узоқ ушлаб, рўза тутганлар қандай бахтли инсонлар… Булар ҳақиқий байрамни охиратда нишонлайдилар. www.ahlisunnat.com

 

яқин мавзу