Закот бериш ва Қурбонлик қилишнинг нисоби

Закот беришни фарз этадиган бойликнинг миқдори ҳақида.

Исломиятга кўра,Эр хотиннинг молу мулки алоҳида-алоҳида ҳусобланади. Улардан қайси бири закот бериши лозим бўлган даражада бадавлат бўлса, ўшаси қоидага мувофиқ закотини беради.

Савол: Закот беришни фарз этадиган бойликнинг ҳисоби қандай ўлчанади?

Жавоб: Закот нисоби, 20 мисқол (замонамиз ҳисобида 96 грамм) олтин ёки шунча олтин миқдоридаги қоғоз пул, ёки тижорат молларидир. Қурбонлик қилиш нисобига эга бўлганлар закот бериши фарз бўлган бой-бадавлатлар ҳисобланади. Бой кишининг закот олиши жоиз бўлмайди. Кишининг бойлиги закот нисобига етишганидан бошлаб бир йил ўтганидан сўнгра закот бериши фарзи бўлади. Кириш қисмида айтилганидек,  эр-хотиннинг бойликлари алоҳида-алоҳидадир. Уларнинг қайси бири бой бўлса, ўшаси закот беради. Борди-ю иккиси ҳам бой бўлсалар, ҳар иккаласи ўз мулкларидан алоҳида-алоҳида закот берадилар. Закот бериладиган йили бошқалардан олинадиганлар (қарзи ва бошқа хил олинадиганлар) закот нисобига қўшилади. Мерос ва маҳр каби олинадигалардан ташқари бошқа олинадиганлар қўлга киритилганидан сўнгра, уларнинг ўтган йиллардаги закотлари ҳам берилиши лозим бўлади. У молларнинг закоти, улар қўлга киритилмасидан аввал ҳам берилиши мумкин. Қарзлар, мавжуд пул ёки молу мулкдан чиқариб ташланади ва қолган қисмининг закоти берилади. Тижорат учун олинган  молларнинг, олтин, кумуш ва барча хил пулларнинг закоти берилади. Уйнинг, минадиган машинанинг, участканинг, инвентарь(асбоб-ускуналар)нинг закоти бўлмайди. Бироқ, уй, машина ва участка олиб сотиладиган бўлса, яъни иши, маслаги шулар бўлган киши бу мулкининг закотини беради.

Закоти берилиши лозим бўлган пул ва молу мулкнинг йил давомида озайиб – кўпайиши закот учун аҳамияти касб этмайди. Молу мулк миқдори закоти нисобига етишганидан сўнгра яна бир йил ўтганидан кейин қўлда қоладиган молу мулк ёки пул закот нисоби миқдорида бўлса, ана ўша миқдордан, унинг қирқдан бири қадар закот берилади. Закот фақат фойдадан эмас, балки закот берилиши вақти келгани вақтдаги мавжуд бўлган пулнинг ва қўлдаги тижорат молларининг ҳаммасидан берилади.

Йўқотилган, тортиб олинган, сақланган жойи унутилган молу мулкнинг ва олиниши рад этилган олинадиганлар нисобга киритилмайди ва балки улар қўлга кирса, улардан ўтган йилларнинг закотлари берилмайди. Ҳужжатли(тилхат ва бошқа ҳужжатлар) ёки иккита гувоҳи бўлган олинадиганлар, синиш(банкрот) бўлганида ҳам, камбағалда бўлса ҳам нисобга қўшилади ва қўлга киритилганида улардан ўтган йилларнинг закоти ҳам берилади.

Хотиннинг олтин ва кумушдан бошқа зийнат ашёлари закотга оид эмасдир. Масалан, бриллиант, алмас, зумрад каби зийнат ашёларнинг закоти берилмайди. Шофиий масҳабида эса, аёлларнинг зийнат ашёлари олтин ва кумуш бўлсалар ҳам закоти берилмайди. (“Ҳидоя”) 

Қандайдир бирон сабаб билан закотини вақтидан олдин берган бўлса ва масалан, бир олтин бериши лозим бўлган закотини икки олтин этиб (яъни бир олтин ортиқча) берган бўлса, навбатдаги йили берадиган закотидан ўша бир олтин ортиқча берганини олиб қолиши мумкин. Шунингдек, кам берилган бўлса, вақти келганида уни тўлдириш ҳам мумкин.

Ишчи ва хизматчиларнинг маошлари ва иш ҳақлари уларнинг қўлларига тушмагунича нисоб ҳисобига киритилмайди. Чунки у маош ва иш ҳақлари уларнинг ҳақларига айланган бўлишсаларда, у моллар қўлга кирилмасдан олдин мулк бўла олмайдилар. Маошлардан чиқарилган ва ҳали олинмаган ёрдам ва сигорта пуллари закот нисобига қўшилмайди.

Закот берилаётганида нималарга диққат этилиши лозим?

Энг аввал молу мулки закот нисобига етишган бой, яъни молу мулки 96 грамм олтин миқдорига тенглашган киши, ўша кунни ҳижрий ойга кўра белгилаб қўяди. Ана шу кундан бошлаб 12 ой ўтганидан сўнгра закотини берадиган вақт келади. Бу кун Рамазонда бўлиши шарт эмас ва закот ҳар доим мана шу кунда берилиб борилади. Масалан, айтайлик 1436 ҳижрий йил Шабон ойининг 5-куни  Аҳмаднинг молу мулкининг умумий қиймати 96 грамм олтин миқдорига тенглашди ёки ундан бироз ошди. Бу кун Аҳмаднинг бой бўлган куни ҳисобланиб, белгилаб қўйилади. Шу кундан бошлаб бир йилдан сўнгра, яъни 1437 йил Шабон ойининг 5-куни  Аҳмаднинг закот бериш вақти келган бўлади. Агар Аҳмад камбағаллашиб қолмаса, бундан кейинги йилларда ҳар йилнинг Шабон ойи 5-кунида закот бериши керак бўлади.

Энди закот берилаётганида қуйидагиларга диққат қилиш керак бўлади:

1. Билагузук, узук каби олтинларнинг закоти берилганида уларнинг ҳунарманд қўлида ишлав берилганлиги эмас, оғирликлари ҳисобга олинади. Масалан, Рашот, Жумҳурият ва азиз лиралар 7,2 граммдир(Туркиядаги олтин пуллар). 12 пробадан юқори бўлган барча олтинлар тортилади ва уларнинг умумий оғирлигининг қирқдан бири миқдорида закоти берилади. Ҳар хил пробаларда бўлишган олтин билагузук, узук, сирғаси бўлганлар, закотини энг юқори пробада бўлганидан беришса жуда яхши, савобли бўлади. Уларнинг ўртасидан-ўрталамасидан ҳам бериш жоиздир. Энг паст пробасидан закот бериш эса, макруҳдир.

2. Закотга оид моллар билан олтин лираларнинг баҳоси, энг паст бўлганини олиш баҳосига кўра ҳисобланади.

  1. 3.  Бирор киши, “Закотимни бир камбағалга бер”, деб бирисини вакил қилса, вакил ўз пули балан ҳам ўша закотни тўлаши мумкин.

4. Закот фарз бўлганидан сўнгра берилади.

Закот, уни бериш вақти келмасидан олдин ҳам берилиши мумкин. Келажак бир неча йилларнинг закотини ҳам олдиндан бериш жоиздир. Закот бериш вақти келганида ҳисоблар такрор қилинади, олдиндан берилган закот оз бўлса, улар тўлдирилади, борди-ю кўп берилган бўлса, навбатдаги йилнинг закотидан олиб қолинади.

Закот нисоби нолга тушиб қолса тарихлар янгидан белгиланади.

5. Йил ичида закот нисоби нолга тушиб қолса, молу мулкнинг миқдори янгидан нисоб кўрсаткичига кўтарилган кундан бошлаб, янги закот йили ҳисоби бошланади, бу янги бой бўлинган кун закот йили боши этиб белгилаб олинади. Ана шу янги бошланғич кундан бир йил ўтганидан кейин молу мулк нисоб миқдорида ёки ундан ортиқча миқдорда сақланаётган бўлса, уларнинг закоти берилади. Молу мулк нолга айланганидан сўнгра, янгидан бой бўлинганича закот тарихлари белгиланмайди. Кишининг қўлида масалан, фақат 50 олтини қолса ва йил давомида унинг қўлига тушган пуллар билан бирликда улар закот нисобига етишса. Уларнинг закоти берилади. Янгидан молу мулк нолга тушмасдан, йил давомида озайиб ёки кўпайиб турса. Бундай ўзгаришларга эътибор қилинмайди ва йил охирида қолган молу мулк нисобидан закот берилади.

6. Ушру берилган молу мулк(деҳқончиликдан олинган ҳосил), қирқ йил сақланса ҳам қайтадан ушру берилмайди.[Ушру берилган мол, қирқ йил сақланса ҳам ушру ҳам, закоти ҳам берилмас] Агар улар тижорат молу мулкига айлантирилса, яъни улар сотилиб пул ёки олтинга айлантирилса, закот молу мулки ҳолига келиб қолади ва навбатдаги биринчи закот бериш кунида уларнинг закотлари берилиши шарт бўлади. Олтин, кумуш ашёлар ва қоғоз пуллар, қўлга қандай шаклда киришидан қатъи назар улар қўлга киритилганиданоқ закот молу мулкига айланадилар.

7. Закот бериладиган ойнинг ижара ҳақлари закот нисобига киритилмайди, келажак ойларники ундай қилинмайди.

8. 15-20 йиллик узун ваъдали  бўлиб-бўлиб тўланадиган шаклда олинган кредитлар, қарзлар шаклида закот нисобидан чиқариб ташланади.

9. Олтин миқдори яримидан оз бўлган аралашма ашёларнинг закот нисоби, оғирликларига қараб эмас, қийматларига кўра ҳисоб қилинадилар.

Закот кимларга берилиб, кимларга берилмайди?   

Агар яқин қариндош уруғлар солиҳ кишилар бўлсалар, закотни уларга бериш янада савобли ҳисобланади. Борди-ю ундай қориндош, уруғ бўлишмасалар, закот берилиши учун бошқа солиҳ камбағаллар кишилар танланиши лозим бўлади.

Савол : Закот кимларга берилади?

Жавоб: Бу саволга жавобни қуйидагича бўлакларга бўлинган шаклда тушунтиришга ҳаракат қиламиз:

1. Бадавлатга, яъни қурбонлик қилиш нисобига эга бўлган кишига закот берилмайди. Ота-онага, бобо(катта ота), бибига (катта онага), фарзандга, неварага, хотин(ўз хотини)га ва кофирга закот берилмайди. Камбағал бўлиш шарти билан келин, ака-ука, опа-сингил, амма, амаки, тоға, хола каби қариндошга; куёв, қайнона, қайнота, қайн-қайноға, ўгай болага закот берилади. Юқорида ҳам айтилгани сингари, солиҳ қариндошларга закот беришнинг савоби каттадир. Солиҳ қариндошлар бўлмаса, фозиқ қариндошга ҳам закот бериш соҳиҳ ҳисобланса-да, бошқа камбағаллар топилса янада яхши бўлади.

2. Хотин, Имомайин(Имом Юсуф ва имом Муҳаммад)га кўра, мусулмон ва камбағал эрига закот беради. Эрлари камбағал ва моддий қийинчиликда бўлган оилаларда бу қавлга кўра закот берилишининг зарари йўқдир.

3. Хайр ташкилотларига закот берилмайди. Мужтаҳид имомлар, бундай ташкилотларга закот берилмаслигини билдирганлар ва бу масалада ижмо ҳосил бўлгандир. Ўқувчи юртлари(ётоқхоналари)га ёки вақифларга закот берилиши учун ўша ташкилотларнинг бирор масъул ходими закот оладиган бирор камбағалдан ваколат олади. Ўша камбағал ташкилотнинг масъул ходимига ваколат бериб, “Менинг ўрнимга закот олиб ва у закотни истаган жойга бериш учун вакил қилдим”, дейиши лозим бўлади. Бу сўзлар ўрнида фақат, “Сени закот олишга умумий вакил қилдим”, дейилиши ҳам етарлидир. Ана ўшанда вакил(камбағалнинг вакили) олган закотни ўқувчиларнинг ёки ташкилотнинг эҳтиёжларига сарф этиши мумкин бўлади. Шундай қилинганида ташкилот ёрдам берилган ва закот ҳам динимизга уйғун шаклда берилган бўлади.

4. Ҳадиси шарифда, “Илм ўргатишда машғул бўлган кишининг 40 йиллик нафақаси бўлса ҳам, унга закот бериш жоиздир”, каби марҳамат қилинади. Диний маълумотларни, билимларни ўрганишда ва ўргатишда  машғул бўлганлар, яъни иши ва маслаги динни ўрганиш ва уни ўргатиш бўлган кишилар, диний бадавлат ҳисоблансалар-да, улар меҳнат қилиб кун кечиришларини таъминлашлари учун вақтлари бўлмаганликлари сабабли закот олишлари мумкиндир. (“Дурр-ул-мухтор”)

5. Отаси бадавлат бўлса, унинг кичик боласига закот берилмайди. Отаси камбағал бўлса, унинг камбағал кичик ўғлига закот берилади. Камбағал жиннига ҳам закот берилади. Болага, жиннига бериладиган закот, отасига ёки валийсига, ё восийсига берилади. Бадавлат кишининг кичик ўғли камбағал бўлса ҳам закот берилмайди. Аммо бадавлатнинг катта боласига, бадавлатнинг хотинига ёки унинг отасига камбағал бўлсалар закот берилиши мумкин. Бу ерда катта бола дейилганида ақли етишган бола, кичик дейилганда ҳали ақли етарлича тўлмаган бола тушинилади.

6. Муҳтарам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи вас саллам) аждодига мансуб, саййидлар ва шарифларга  эски замонларда закот берилмасди. Замонимизда уларга ҳам закот бериладиган бўлди. (“Дурр-и Якто”)

Закот бериш тарихи қачон ўзгаради?

Йил ичида закот нисоби нолга тушиб қолмасдан, озайиб ёки кўпайиб турса, бундай ҳолатлар закот бериш тарихига ҳеч бир шаклда таъсир қилмайди. Борди-ю йилнинг охирида, яъни закот бериш замони келганида қўлдаги молу мулк закот нисобидан оз бўлиб қолган бўлса, закот бериш вақти(замони) ўзгартилади. Бу ҳолда бой бўлиш вақти ва закот бериш вақти янгидан белгиланади.

Савол: Ҳар йили закотини берадиган вақт(замон), масалан, ҳар йили 27 – Рамазонда закотини бериб юрган кишининг, шу онда Рамазон кирмасидан аввал закот нисоби озайиб қолса, нима энди, закот бериш тарихини янгидан бой бўлганидан кейин такрор белгилайдими?

Жавоб: Йўқ, йил ичидаги ўзгаришлар оқибатида нисоб камайиб қолишлар, агар нисоб нолга тушиб қолмаса, ҳисобга олинмайди, яъни бундай камайишлар бой бўлиш тарихини ўзгртирмайди. Агар бу йил ёки келаси йил нисоб кўпайиб қолса ҳам 27-Рамазонда қўлидаги молу мулкдан закотини бериши керак бўлади. Агар закот берилиши лозим бўлган замонда, яъни бизнинг мисолимизда 27 – Рамазонда закот нисоби озайиб қолган бўлса, бу йилги закот бериш вақти ўзарган-бузилган бўлинади ва бу вазиятда нисоб жойига келгунича кутилади. Нисоб жойига келганида бой бўлишнинг янги тарихи бошланади, яъни шу кундан бошлаб закот йили бошланади. Мана шу янги бойлик кунидан бошлаб ҳижрий ҳисобда бир йил ўтганидан кейин янги закот бериш замони келган бўлади. Такрор айтамиз, йил ичида молу мулкнинг миқдори кўпайиб ва озойиб туришлари закот беришнинг вақтини ўзгартирмайди. Фақат бир ҳолда, яъни ҳисоб йили тўлганида закот нисоби озайиб қолган бўлса, закот бериш вақти ўзгаради, яъни янгидан бошланади. Бошқа бир ҳол, яъни киши йил ичида молу мулкини батамом қўлдан чиқарса ёки қарз бўлиб қолган бўлса, бундай ҳолларда йил тўлмасидан ҳам олдинги закот бериладиган вақт ўзгаради ва янги нисоб жойига келганидан сўнгра янги вақтлар бошланади.

Қоғоз пулларнинг закоти.    

Савол: Қоғоз пулнинг закоти ҳисобланаётганида, олтининг грами баҳоси қандай топилади?

Жавоб: (Бу ерда ҳисоблар Туркия пул ўлчавларида кўрсатилмоқда) қоз пулнинг закоти ҳисобланаётганида  мавжуд бозорда юриб турган жумҳирият олтини, ҳамид лира, азиз лира, Пашат лира каби тамғали олтин лираларнинг олиш баҳолари энг арзон бўлгани ўлчав қилиб олинади. Уларнинг оғирли 7,2 граммдир. Уларнинг энг арзонининг баҳоси 7,2 –га бўлиш йўли билан олтин грамининг баҳоси аниқланади. Масалан. Уларнинг .нг арзони азиз лира бўлсин, бунинг баҳоси 648 лира десак, бир грамм олтиннинг баҳоси эса,  648/7.2 = 90 лира бўлади.

Савол: 18 минг лира пулим бор. Бунинг закоти қандай берилади?

Жавоб: Энг аввал олтин грамининг баҳоси топилади. Масалан, унинг баҳоси 90 лира бўлса, 18 минг лира ўша 90-га бўлинади ва унинг олтин қиймати 200 грамм бўлиб чиқади. Энди мана шу 200 грам олтинниг қирқдан бири закот этиб берилади, яъни 5 грамм олтин закот бўлади. Тўла 5 граммлик олтин топилмаса, уч чорок олтин закот берилади.

Савол: 70 грамм 14 пробали олтини ва 4500 лира пули бор бўлгпн киши закотини қандай беради?

Жавоб: Аввал 4500 лиранинг қанча отин қийматга эга эканлиги аниқланади. Агар олтин грамининг баҳосини 90 лира қабул қилсак, 450/90 = 50 гарм олтин бўлиб чиқади. Буни кишида бўлган 70 граамга қўшилса, йиғинди 120 грам олтин бўлади. Бунинг қирқдан бири эсаЭ 3 грамм олтин бўлади. Закот учун ҳам мана шу 3 грамм олтин берилиши зарурдир. Бу закотни 18 пробадан берилса яхши бўлади. Бироқ 18 пробадан берилса ҳам жоиздир. Масалан, 70 грам олтин учун 14 пробадан ва  50грамдан 22 пробадан берилса ҳам зарари бўлмайди. Аммо закотнинг ҳаммасини 14 пробадан берилса, макруҳ бўлади.

Олиниши лозим бўладиган олтин(пул)нинг  закотини бериш керакми? Закотга тегишли  ёки тегишли бўлмаслиги жиҳатидан олинадиганларнинг уч тури маълумдир: а) Қувватли (олиниши аниқ) бўлган олинадиганлар: булар қарз шаклида берилган пуллар ва тижорат молларининг бадали бўлган олинадиганлардир. Бндай олинадиганлар, қарздорлар тарафидан иқрор қилинса ёки исботга ўтадиган аниқ далил бор бўлса, оладиган тарафидан ҳар йили закоти тўлашини керакдир. Ўтган йилларнинг закотлари тўланмаган бўлса, оладиган қарзларини йиғиб олганидан сўнгра ўтган йилларга оид закотлар тўланади.

б) Ўрта оладиган: Сотиш учун бўлмаган бирор молнинг  даромади(келири) ҳисобига олинадиган  мулк(пул). Масалан уй ижора ҳақи каби. Бундай олинадиганларда ҳам ўтган йиллар учун тўланадиган закотлари тўланиши лозим бўлади. Бироқ закот қарзини тўлаш мажбурияти учун оладиганнинг камида  нисоб миқдорича пул қўлга олиниши керакдир.

в) Заиф олинадиган: Васият, моҳир ва дият каби бадали бўлмаган олинадиганлар. Чунки бу хил олинадиганлар мулкнинг ўзгаришида бўладиган бир қарзлар эмасдир. Бу хил молларнинг  ўтган йилларга оид закотлари бўлмайди. Бундай мулклардан закот тўланиши учун улар қўлга киритилганларидан бошлаб бир йил вақт ўтиши лозим бўлади.

Инкор қилинган ёки қайта олиниш эҳтимоли бўлмаган олинадиганлар учун, уларни оладиганнинг ҳар йили закот бериши керак эмас. Агар бу хил олинишидан умид узилган олинадиган бундан кейин у оладиганга тўланса, уни у қўлга олганидан сўнгра бир йил вақт ўтказиб унинг закоти тўланади, бундай учун ўтган йиллар закоти тўланмайди.

яқин мавзу