Қотилнинг исми Тожикистон ҳукуматидир …

Қотилнинг исми Тожикистон ҳукуматидир …

tojik1425599212615Истанбул шаҳрининг Фотиҳ маҳалласида 5-марта(2015 й.) кечаси Тожикистон мухолифати раҳбарларидан бири Умарали Қуватов отиб ўлдирилди. Туркияда нашр қилинадиган Сабоҳ (Sabah) газетасининг http://www.sabah.com.tr/yasam/2015/03/06/tacikistanli-muhalif-lidere-infaz адресдаги хабарида, “Тожикистонли мухолифат лидери Қуватов, Фотиҳда кўча ўртасида отиб ўлдирилди. Ҳодисага алоқадорликда гумон билан тожикистонли бир киши қўлга  олинди,” дейилади.

 Россиянинг утро.ру  агентлиги эса, http://utro.ru/news/2015/03/06/1236540.shtml адресда қуйидаги маълумотларни абар қилади: “Туркия хабар агентлиги “Haberler”нинг ёзишича Истанбул яшаётган тожик мухолифати раҳбарларидан бири 47 ёшида бўлган Умарали Қуватов отиб ўлдирилди.

Жиноят, 5-март (2015) кечаси кеч вақтларда содир этилди. Сиёсатчи ўз уйида бир тожикистонли таниши билан кечки овқатланишда бўлган. Меҳмоннинг исми Сулаймонмиш. Овқатланиш вақтида уй соҳиби ва унинг хотини ўзларини ёмон ҳис қила бошлашганлар ва касалхонага бориш учун йўлга чиқишган. Ана шу вақтда мухолифатчига бир киши яқинлашган ва унга тожик тилида нимадир сўзлаган ва, унинг бошига ўқ очиб, кўздан ғойиб бўлган.

Қуватовнинг қориндошлари полицияга хабар қилишган ва Сулаймоннинг овқатланиш вақтида ўзини шубҳали тутганлигини айтишганлар.

Тожикистон ҳукумати, илгарилари Россия ва БАА(Бирлашган Араб Амирликлари)дан Қуватовни Тожикистонга қайтаришларини талаб қилган. Дубайда эса, 2012 йилнинг охирида Душанбанинг талаби билан Қуватов қамоққа олинган. Бироқ кўп ўтмай у озод қилинган. Ўшандан сўнгра Қуватов Туркияга келиб Истанбулда яшашини давом эттирган. РБК  09:07, 06.03.2015”

Ўрта осиёдаги ҳукуматлар фақатгина диктаторлар эмаслар, балки улар (жумладан Тожикистон ҳукумати) бир вақтнинг ўзида жиноятчи ва қотиллардир.

 

яқин мавзу