Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан … Ўнинчи китоб.

Муаллиф admin Eyl 13, 2014

АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА

Самарқанд, Тилло Қори мадрасаси

БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИДАН …

Ўнчи китоб

2011 – 2013 йиллари фаолиятимнинг баъзи қирралари.

Кириш

Тарихда, яъни 2011 йилда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) номи билан бир ташкилот таъсис этилганди, унда каминаи камтарин-китобнинг муаллифи ҳам фаол қатнашишга ният қилгандим. 2011-дан бошлаб, 2013 йилнинг иккинчи яримларигача Ҳаракатнинг фаолиятида имконим қадар фаол қатнашишга уриндим. Ўша уринишларимнинг натижалари шаклида Ҳаракатнинг нашрида эълон қилинган мақолаларим, сиёсий-ижтимоий, диний масалаларга бағишланган  ва турк ҳамда рус тилларида нашр қилинган бир қатор мақолаларнинг мен тарафимдан қилинган таржималарини ва баъзи бир журналистлар билан қилинган суҳбат ва савол-жавобларни бир бўлимга тўплаб сақлашни лозим кўргандим. Ҳозир эса уларни “Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан … ” китобимизнинг ўнинчи қисмига киритишни маъқул кўрдик.  Қадрли киобхон қуйида ана ўша материалларни ўқийсиз.  Материаллар ўз замонида интернетда қандай эълон қилинган бўлсалар ўшандай кўринишда  бу ерга кўчиришга ҳаракат қилинди.

Шундай қилиб, улар қуйидаги рўйхатни ташкил этди:

1. Алибой Йўляхшиев: “Ёшлар турмушда фаол бўлишга интилишлари, бунинг йўлларини излашлари керак”

2. Алибой Йўляхшиевнинг ҳафта саволларига жавоблари

3. ЎХҲ Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши билан суҳбат

4. А.Йўляхши: “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиий ҳолатдир”

5. Истанбулда Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан халқаро конференция бўлиб ўтди

6. Ўрта Осиёда янги “Катта ўйин”

7. Генерал А.Тангриберди: “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир”

8. Бизлашсак ўзажакмиз, манманлик-ла тўзажакмиз!

9. Эксперт: Хитой ва АҚШ биргаликда Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда

10. Истанбулда “Эркин Ўзбекистон Дўстлари” жамияти ифтор берди

11. Россиялик санъаткор А.Макаревич Президент В.Путинга очиқ хат йўллади

12. Нега Ўрта Осиёда “араб баҳори” содир бўлмайди.?

13. Фабио Индео: Араб баҳори Ўрта Осиёда бошланиши амримаҳол.

14. Туркистонда миллиятчилик фаолиятлари

15. Ислом иқтисодий моделининг баъзи ижтимоий жиҳат(аспект)лари.

16. “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотидан (Özgür Ўзбекистон Dostları Platformu) Aндижон қтлиомининг 7 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилинди.

17. Уларга тавба қилиш насиб бўлмади …

18. КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (Шу номда кетма-кет тўртта мақола ўқийсиз).

19. Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади …?

20. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси

21. Ислом ва Демократия: Алоқасиз муаммонинг фавқулодда ўсиши

22. Абдураҳмон Дилипок: Ажиб бир тасбит

23. Ўзбекистон олтинлари ҳақида

24. Ҳайдар Жамол: Халифалик ёки сўнгги тарихий босқичида Исломий сиёсатнинг ўзаги нимада бўлиши лозим

25. Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминловчи давлат

26. Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар?

27. Байтал қамчиловчилар …

28. Абдулло Тожибой ўғли мактуби

29. “Демократизм йўқ бўлса, нимани чуқурлаштирамиз?”

30. Исломда сиёсат

31. ЎХҲнинг фаолияти ҳақидаги саволга жавоб

32. “Тақсир, йўқ ундай эмас …”

33. Туркия жамоатчилиги ЎХҲни яқиндан танишни истамоқда

34. ЎХҲ Истанбул намойиши тафсилотлари

35. «Озодлик»:ЎХҲ Истанбулда пикет ўтказди

36. Ўзбекистоннинг мустақил давлат шаклида мавжуд бўлиши жуда катта неъматдир

37. Она тилини мукаммал билиш, маданийликнинг юксак кўрсаткичидир.

 

 

1. Алибой Йўляхшиев: “Ёшлар турмушда фаол бўлишга интилишлари, бунинг йўлларини излашлари керак”

Алибой Йўляхши

Алибой Йўляхши

Би-би-си меҳмони — таниқли сиёсий арбоб, ўзбек мухолифатининг асосчиларидан бири Алибой Йўляхшиев.

У 2011 йилдан бери Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими раиси, ҳамда Ўзбеклар Бирлиги уюшмасининг фаолларидан биридир.

Жаноб Йўляхшиев 1938 йилда Самарқанд вилоятининг Ғаллаорол туманида дунёга келган.

Математика бўйича олий таълим олган олим Самарқанд Университетида 30 йилдан ошиқ дарс берган, 11 йил давомида кафедра мудири вазифасини ўтаган.

У 1989 йилдан бошлаб Ўзбекистонда куртак отаётган сиёсий мухолифатнинг энг фаол аъзоларидан бири бўлиб танилди ва Бирлик Халқ Ҳаракатига қатор сафдошлари билан бирга асос солди.

Жаноб Йўляхшиев Бирлик Халқ Ҳаракатининг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари бўлган.

У Ўзбекистон ҳукумати томонидан қаттиқ таъқибга олиниши туфайли 1993 йилда ватанни тарк этган. Фаол 1997 йилда Туркияга кўчиб ўтган, сўнгра 1999 йилда БМТнинг Қочқинлар агентлиги унга Норвегиядан сиёсий бошпана олишига ёрдам берган.

Фаол ўтган икки йил давомида Туркиядаги ўзбеклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистонда таъқиб остига олинган ва Туркияда ҳибсга олинган ватандошлари ҳимояси билан шуғулланади.

Алибой Йўляхшиев тингловчиларимиз ва саҳифамиз ўқувчиларидан келган саволларга жавоб берди.

Салом, Алибой ака, сўнги замонлар унчалик фаол кўринмай қолдингиз, бунга сабаб нимада? Ва Ўзбекистон халқини И.А. Каримов қайси томонга сурикламоқда деб ўйлайсиз? Бу кетишда Халқ тақдири нима бўлади? Ҳа айтганча, ЎХҲнинг Туркияда фаоляти қандай бормоқда?

Али

Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом, адаш. Камнамолигим сабаблари ҳақида тўғрисини айтсам, харакатларимиздан қаноатланмаяпман. Бугунги кунларда қаерда, қайси мақсадда ва кимлар билан фаол ҳаракат қилиш зарурлигини билолмай қолдим. Шунинг учун яхшиси бир мунча вақт жим туриш керак деган хулосага келдим. Ислом Каримовнинг сиёсатига келсак, унда сирли ёки ниқобли жойлари қолмаган деб ҳисоблайман. Ҳамма нарса ўртада. Ўзбекистонда сиёсат бугунгидек давом этадиган бўлса, унинг оқибати ҳақида илиқ фикр айтишга қийналаман. Бироқ, Ўзбекистонда дарҳол ҳар тарафлама жуда жиддий ислоҳотлар ўтказилиши зарур ва шундай қилишга ҳали бироз вақт бор. Шунинг учун ана шундай ислоҳотларга бугунни эртага қўймай киришиш лозим. Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати ўшандай ислоҳотларни бошлаб, уларни ўринли, самарали ўтказа олса, иншооллоҳ Ўзбекистон дунёда ўз муносиб ўрнига кўтарилади ва у ниҳоят ҳақиқий қуёшли Ўзбекистон номини тиклайди. Ана шундай қилинса, Каримов ва унинг ҳукумати мустақил Ўзбекистоннинг илк президенти ва унинг ҳукумати мустақил Ўзбекистоннинг илк ҳукумати номи билан тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади. Акс ҳолда, аниқ бир нарса дейишга, масалан, мен қийналган бўлардим. Агар ўшандай ислоҳотлар ўтказилмаса, ўтказа олишмасалар, Ўзбекистоннинг ичидаги ва атрофидаги бугунги вазият, бизнинг севимли ватанимизни истаган ҳунук воқеаларга рўпара қилиши мумкин бўлади, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими фаолияти ҳақида ҳам сўрайсиз. Оллоҳга шукурки, ЎХҲ Туркия бўлими ҳам баҳоли қудрат ишлаб турибди. Менимча, ЎХҲ Туркия бўлимини унинг энг самарали фаолият кўрсатаётган қисми, деса бўлади.

Алибой ака, мана 75га кираяпсиз экан, аввало соғлик ва узоқ умр тилайман. Ёш мухолифатчилар ҳақида фикрларингиз қандай? Ҳозир аксарият мухолифат етакчилари 80-90 йиллардаги Эрк ёки Бирлик билан боғлиқ, ва ёшлари камида 50дан ўтган. Ёшлар билан ишлайдиган фаолларингиз борми? Ёшларни ЎХҲга жалб этиш учун қандай ғоялар устида ишлаяпсизлар?

Само, Фарғона

Йўляхшиев: Менга узун умр тилаганингиз учун сизга миннатдорлигимни билдираман. Оллоҳу таоло барчамизга узун, хайрли умрлар насиб айласин. Узр, исмингиз ҳам менга бироз табиий бўлмагандек туюлди. Нима ҳам деймиз, демак сиз, Самобексиз. Саволингиз эса, жуда тўғри қўйилган ва долзарб бир масалани очгансиз. Ҳа, албатта келажак ёшларники. Борди-ю орқамиздан ёшларимиз тақиб етиб келаётган бўлмасалар, бу жуда аянчли бир ҳолдир. Агар мен ўз ҳаётий йўлимга қараб, менинг ёшимдагиларнинг ўсмирлиги, талабалиги даврларга қараб, бугунги ёшларга баҳо берадиган бўлсам, улар кўзимга биздан анча суст кўринадилар. Бошқа тарафдан биз кексалар ҳам уларнинг тарбияси, кенг қамровли етук кишилар бўлиб етишишлари билан талаб даражада шуғулландик ва шуғулланаяпмиз деб айтишимга дадил асослар йўқ. Бу биз кекса авлоднинг жуда жиддий камчиликларимиздан бири ҳисобланади. Мен бундан анча илгари интернетда бир китобча эълон қилгандим. Унда ёшлар ҳақида жумладан шу сўзлар келтирилади: «Бирор халқнинг келажагини билмоқчи бўлсангиз, уларда ёшларни тарбиялаш ва таълим-тарбия қандай йўлга қўйилганини кўринг. Ҳар бир халқнинг илғорлиги ва ривожланиши унинг ёшлари олаётган тарбияга чамбарчас боғлангандир. Бирор халқнинг яшаш муҳитини, яшаш ҳаётини ўрганмоқчи бўлсангиз, уларнинг ёшлари ҳаётига, яшаш ва ўй-фикрлари, тушунчаларига боқинг.»
Ўша китоб ва ундаги фикрлар билан тўла танишиш учун http://samarkanduz.narod.ru/kitob1.htm адресига мурожаатда бўлиш лозим бўлади.
Аммо шуни ҳам айтишим керакки, орамизда, жумладан ЎХҲ таркибида ҳам бир қатор келажагига умид қилиш мумкин бўлган навқирон ўғил-қизларимиз ҳам бор. Уларнинг сонини янада кўпайтириш учун ҳам ҳаракатдамиз. Бироқ шуниси ҳам борки, ёшлар ҳам ўз навбатида турмушда фаол бўлишга интилишлари, фаол бўлишнинг йўлларини излашлари керак бўлади. Ўзбекларда бир мақол бор, унда «Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди», дейилади.

Assalomu aleykum otaxon. Mani sizga savolim nima uchun barcha xalqparvarlar chet elda. Balkim shuning uchun namozxonlar ta’qib ostida qolyapti, Uzbekistonda xaqiqat uchun turib berolmaysizlami? Javobingiz uchun oldindan raxmat. Allox umringizni ziyoda qilsin.

Шер

Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом Шерхон ука! Менга узоқ умр тилаганингиз учун кўп миннатдорман, раҳмат. Сиздан Оллоҳ таоло рози бўлсин. Сизга ва радио тинглаётганларга, барчага хайрли, баракали узун умрлар насиб қилсин. Саволингизга келсак, мантиқан жуда тўғри тузилган деб бўлмайди. Чунки халқпарварларнинг жуда кўпчилиги ватаннинг ичидадир. Ўзбекистоннинг ҳақиқий халқпарвар, ватанпарварлари, ҳар қандай вазиятда тўғрисини сўзлашдан қайтмайдиган жасурларининг анчагинаси бугун унинг қамоқхоналарида заҳмат чекмоқдалар. Қамоқда бўлмай ватан ичида яшаётганларнинг орасида ҳам жуда кўп она тупроқнисевар, халқсеварлар бор. Ватандаги таъқибларга, қама-қамаларга келсак, уларнинг сабаблари биз ватандан ташқарида юрганларга ва бизнинг қаерда, қандай фаолият кўрсатаётганимизга унча ҳам боғлиқ деб бўлмайди. Бошқа тарафдан, биз-чет элларда юришганларнинг «Ўзбекистонда ҳақиқат учун туриб бермаслик» масаласи, сиз ўйлаётгандан бир мунча мураккаб. Унга жавоб бериш, бугунгидек қисқа муддатли суҳбатда тўла қонли бўлмас каби андишам бор. Биз, чет элларда юрганлар ва ўзларини ватанпарвар, Ўзбекистоннинг мавжуд ҳукумати сиёсатига мухолиф ҳисоблаганларнинг нима учун ватанда қолиб, у ердаги ҳақсизликларга қарши «туриб» бермасдан, уни тарк этишгани масаласи эса, бир қатор субъектив ва объектив сабабларга эга. Афсус, ундай сабаблар бугун ҳам бартараф бўлмади. Ўша сабаблардан иккитасини келтиришим мумкин. Биринчиси, айниқса 1992 йилдан сўнгра ватанда бизнинг жонимиз-ҳаётимиз, ҳатто бутун оила аъзоларимизнинг ҳам ҳаёти таҳликада қолаётган эди. Ватанга, халқимиз, миллатимизга фойдали бўлишимиз учун эса имкони қадар жонимизни сақлаш тадбирларини кўришга мажбур бўлиб қолган эдик. Бунинг бирдан бир йўли ватанни тарк этиш эди. Иккинчиси, ташкилотимизнинг (у замонлар «Бирлик» халқ ҳаракати ва «Эрк» партияси бор эди) фаолиятини давом эттириш ҳам Ватандан ташқарида эркинроқ ва дурустроқ, самаралироқ бўлар деб ҳисобланганди. Масалан, шахсан мен, ватандан ташқарида 2-3 йилдан кўпроқ қолмасмиз деган ҳисобда ватандан чиққан эдим. Аммо афсуслар бўлсинким, ризқимиз узун йиллар учун дунё бўйлаб сочиб юборилган экан. Мана бугунгача ватанга қайтиш мумкин бўлмаяпти.

Muhtaram Aliboy aka! O’zbeklar Birligi uyushmasi a’zosi sifatida aytingchi, bundan uch yil avval Qirg’iziston janubida o’zbek vatandoshlaringiz bu hududlarda genotsidga uchragan edi va hamon shu zayilda davom etmoqda. Siz Qirg’iziston hududidagi o’zbek millatdoshlaringizga uyushma faoli sifatida shu kungacha nima qila oldingiz?

Одилжон Махдумий, Ўш

Йўляхшиев: Қимматли Одилжон! Ҳаммасидан аввал ўша хунрезликни кескин қоралашимни, бир ўзбек фарзанди сифатида Ўшдаги ўзбекларнинг фожиасидан жуда афсусдалигимни, чин юракдан ачинишимни; ўша жоҳил, инсонлик қиёфасини йўқотган йиртқичлардан ўта нафратланишимни алоҳида таъкидлашни истайман. Ўшанда жабрланганларга ва энг азиз қадрдонларини, яқинларини йўқотганларга Оллоху таоло сабр берсин деб дуода бўламан. Иккинчидан, 2010 йилда бизнинг жамиятимиз ҳали тузилмаган эди. Шунинг учун унинг номидан бирор ҳаракат қилишнинг имкони йўқ эди. Бироқ, мен оддий якка шахс сифатида ўша хунрезликлар давом етиб турган пайтларда, иссиқ устида Туркиялик баковул қардошлардан Ўшга ёрдам сўраб мурожаатда бўлдим. Ўшга бориб жабрдийдаларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатадиган, фожианинг дарҳол тўхталишига кўмакчи бўла оладиган Туркиядан бир делегация юборилишини илтимос қилдим. Аммо туркиялик қардошлар, «бизнинг ҳукуматимиз воқеаларни яқиндан кузатаяпти, Туркия ҳукумати зарурий чора-тадбирларни кўради, ҳозироқ кўришаяпти. Бошқачаси самара бермайди», дейишди. Шу сабаб, имкони борича Туркия ҳукуматининг масъул идораларига мурожаатда бўлиб турдим. Ўша замонда менинг қўлимдан келгани шу бўлганди. Аслида, ҳақиқатан ҳам бундай воқеа ва можароларда якка шахсларнинг ёки бугун мавжуд бўлган бизнинг жамиятимиз каби ташкилотларнинг аралашишидан кўра, ҳукуматларнинг аралашиши кўпроқ самара беради. Айниқса Ўзбекистон ҳукуматининг ўша воқеаларда ўзбекларни ҳимоя қилишда ўзини кўрсатиши зарур ва шарт эди. Афсуски, ундай бўлмади. Ваҳоланки Ўзбекистон давлати ва унинг номидан иш бажарувчи ҳукумат, бутун дунёдаги ўзбекларнинг ҳам давлати ва ҳукуматидир. Шу сабаб, Ўзбекистон аталмиш давлат ва унинг ҳукуматининг бутун дунёдаги ўзбек диаспорасини ҳимоя қилиш каби энг муҳим ва жуда зарурий мажбурияти бордир. 2010 йилда Ўшда содир этилган ваҳшийликлар вақтида эса, Ўзбекистон ва унинг Ислом Каримов бошлиқ ҳукумати қасам ичиб зиммасига олган халқ олдидаги мажбуриятини бажармади, ҳатто бажаришни истамади, дейиш тўғрисидир. Шу билан улар қасамларига хиёнат қилди дейиш керак. Ҳа, ўша йилги воқеаларга фашистикми, жоҳилликми, йиртқичликми — ҳар хил исм қўйса бўлади. Оқибатда, кимларнингдир хатоси ёки душманлиги, ўзбеку қирғизнинг жоҳиллиги, билимсизлиги ва бошқа хил тушунмовчиликлар ҳам қўшилиб, жуда кўп бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилди. Аммо дўстлар, тўкилган қонни яна қон билан ювиш ҳақида ўйлаш ҳам жоҳиллик ва хатодир. Ҳа, албатта, ўша ваҳшийликларга йўл қўйишган, уларни бажаришган жиноятчилар қонунлар асосида муносиб жазоларини олишлари шарт. Бунда икки хил фикрга мутлақо ўрин йўқ. Аммо шуни ҳам билишимиз лозимки, бутун бир миллат, бутун бир элат жиноятчи бўлиши мумкин эмас. Яна бир масала, ҳурматли Одилжон, 2010 йилги Ўш хунрезликларига тўғри баҳо бериш, ўша ҳодисаларнинг ҳақиқий жиноятчиларини тўғри аниқлаш учун ўша фитнани ким ва қандай мақсадда ясаганини жуда яхши белгилаб олиш керак. Уларнинг оқибати кимларга фойда ва кимларга зарар бўлганлигини тушуниш ҳам жуда муҳимдир. Ўш жиноятини эса, менимча, Шимол ва Жануб ўзаро келишиб тайёрладилар. Шимолнинг мақсади, Ўрта Осиёда маконлашган турк қавмларининг орасида давомли низо ясаб қўйишдан иборат бўлган бўлса, жанубнинг мақсади Қириғизистондаги нисбатан эркин ва бадавлат яшаётган ўзбекларнинг шаштини қайтариш, шохини синдиришдан иборат эди. Шунинг учун Ўш қирғинликларининг ҳақиқий жиноятчиларини шимол ва жанубда ҳам излаш керак деб ўйлайман.

Assalomu aleykum. Domla, hozirgi uzbek hukumati Masonlikka buyin sunadimi? Мasonlar haqidagi ma’lumotlaringiz bilan tanishtirsangiz. rahmat.

Муҳаммадазим, Ўш

Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом, Муҳаммадазим. Менинг билишимча, масонлик билан ҳукуматлар эмас, якка-якка олинган шахслар боғлиқ бўлишлари мумкин, шекилли. Масонлар ҳақидаги менинг билимимга келсак, узр ука, масонлар ва масончилик ҳақида жуда оз билимга эгаман, балки ҳеч нарса билмайман десам тўғрироқ бўларди. Менинг улар ҳақида билганларим сизни қаноатлантирмас деб қўрқаман. Бугунги бизнинг замонимизда масонлар ва масончилик ҳақида маълумот топиш қийинчилик туғдирмайди, деб ҳисоблайман. Улар ҳақида интернет саҳифаларида жуда кўп маълумотлар топиш мумкин. Ўзбекистон ҳукуматининг масонлик билан боғлиқлиги масаласига келсак, бу ҳақида мутлақо маълумотга эга эмасман. Бу ҳақда, ҳатто ўйламаган эканман.

Assalomu alaykum, Ўзбеклар Бирлиги уюшмасининг faoliyati nimalardan iborat, yani Turkiyadagi kup minglab yurgan vatandoshlarga hujjat qilish, ish topish, huquqlari kabi masalalarda. Turkiya fuqaroligini olish uchun nimalar qilish kerak va sizning tashkilot bu ishga xam yordam bera olasizlarmi?

Исахон

Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом Исохон! Биринчидан, жамиятнинг низоми Интернетда www.ozbeklerbirligi.org саҳифасида эълон қилинган ва унинг фаолияти ҳақида у ерда тўла маълумотлар келтирилгандир. Шунга қарамасдан шуларни айтиш мумкин. Жамиятимизнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистонни, Ўзбекистон исмли мамлакатнинг мавжудлигини дунёга яхшироқ танитиш; Иккинчиси, жаҳоннинг афгор оммаси диққатига унинг ичида, атрофида содир этилаётган ижобий ва салбий ҳодиса, воқеалар ҳақида тўғри хабар етказишдан иборатдир. Учинчиси, ҳа, албатта, турли хил сабаблар билан Туркиягача етиб келишган ватандошларимизга ҳам, уларнинг сиёсий-ижтимоий аҳволига қараб, жамиятимиз имкони даражасида ёрдам ташкил қилишга аҳамият беради ва шундай ёрдамлар ташкил қилинди ва қилинмоқда. Ўзбекистон ёки бошқа бир жойда ҳақиқатан жиноятга аралашган кишилар бундан мустасно. Туркия фуқаролигини олишга ёрдам бериш жамиятнинг вазифасига кирмайди. Биз, Ўзбеклар Бирлиги жамияти сифатида ўзбекистонликларнинг бошқа мамлакатлар фуқаролигини олишларига қўшилмаймиз. Улар ва жумладан биз, яъни мен каби узоқ йиллардан буён чет элда яшаётганлар ҳам имкони борича тезроқ ватанимизга қайтиш учун ҳаракатда бўлишимиз лозим, деб ҳисоблаймиз. Чет элларда юришимиз ва яшашимиз вақтинчалик бўлиши, ватанда бизга нисбатан ишлатилган адолатсизликлар, жонимизга бўлган таҳликалар бартараф бўлганича яшаб туришни истовчилар тарафдоримиз. bbc.co.uk/uzbek

2. Алибой Йўляхшиевнинг ҳафта саволларига жавоблари

Муаллиф: admin 15/01/2012 в Биз ҳақимиздаМулоқот | 1 изоҳ

2012 йил, Туркияда митингда.

2012 йил, Туркияда митингда.

«Сaлохиддин Aйюбий исмли қaрдошимиз ЎХҲ фaолиятининг сaмaрaдорлигини оширишгa қaрaтилгaн бир қaтор истaклaр билдирибди. У ўзининг истaклaрини қуйидaгичa ифодaлaйди:

“Сизлaр хеч ким ҳaёлигa келтирмaгaн мaсaлaлaрни ўртaгa тaшлaнг. Демокрaтик дaвлaт қуриш керaкми, мaрҳaмaт хозирги ривожлaнгaн дaвлaт aндозaлaридaн олинглaр, шaриaтгa қaтъиян зид келмaйдигaнлaрини, aлбaттa. Кўпчиликкa энди бу ишлaр хомхaёл дейдигaн ишлaрни хозирги ҳолaтимизгa қaндaй олиб кирaмиз вa қaндaй тaтбиқ қилaмиз? Шу ишлaр устидa бош қотириш керaк менимчa.
Сизгa қaрши мaқолa ёзгaнлaрнинг бaзилaри Швециядa яшaркaн. Юзмa-юз учрaшиб гaплaшиб кўрмaдингизми? Улaр хaм қувғиндa-ку. Қaловини топсaнг, қор ёнaди дейишaди-ку. Эхтимол ўзингизгa қўшиб олaрсиз. Мaсaлaн Юсуф Рaсул”.

Хурмaтли Сaлохиддин! Бизнинг Хaрaкaтимиз фaолиятини кузaтиб тургaнингиз вa унинг сaмaрaли бўлишидa aсқaтaдигaн мaслaхaтлaр қилгaнингиз учун миннaтдорлик билдирaмиз. Aнa шундaй қиммaтли фикр вa истaклaрингиз билaн ўртоқлaшиб туришдa дaвом қилaсиз деб ишонaмиз.

Хaрaкaтимизнинг мaркaзий рaхбaрияти, жойлaрдaги мaхaллий гурухлaри aсосaн сиз тилгa олгaн мaсaлaлaр устидa иш олиб боришгa хaрaкaт қилишмоқдaлaр. Интернет сaхифaмиздa чоп этилaётгaн мaтериaллaргa қaрaсaнгиз хaм бу aнъaнaни сезaрсиз деб ўйлaймиз. Тўғри сиз aйтaгaнингиздек, сизнинг вa бошқa сиз кaби дўстлaрнинг фикру-истaклaри хисобгa олингaн шaклдa бу ишлaримизни янaдa яхшилaшимиз, мукaммaллaштиришимиз лозим, aлбaттa. “Кўпчиликнинг ҳaёлигa хaм келмaйдигaн оригинaл мaсaлaлaрни кўтaриб чиқишимизни” истaйсиз. Сиздaн Оллох рози бўлсин, биз хaм шундaй хaрaкaт қилишгa уринмоқдaмиз. Иншооллох, яқиндa ЎХХ Низомигa вa Дaстуригa мухим ўзгaртиришлaр киритиш лойихaсини эълон қилaмиз.

Хaрaкaтимизгa мухолиф фикрдa бўлгaн кишилaр билaн муносaбaтлaримиз хaқидa сўзлaйдигaн бўлсaк, улaрнинг хеч бири билaн биз зиддиятли қaрaшдa эмaсмиз. Эшигимиз доим очиқлиги Ҳaрaкaт Низомидa ифодaлaнгaн. Сиз aйтaётгaнингиз кaби бaъзи бир конкрет шaхслaр мaсaлaсигa келсaк, улaр билaн хaм ишлaшни дaвом қилдирaяпмиз. Муҳожирлaримизнинг бaъзилaри билaн хaр қaндaй муомaлa, муносaбaт иш бермaйди. Улaр ўз билгaнини қилишaди. Сиз хaм билaрсиз, Ўзбекистон мухолифaти номи билaн чет эллaрдa юргaнлaрнинг (ёки сизнинг тaъбирингидa қувғиндaгилaрнинг) aнчaгинaси ясaмa қочоқлaрдир. Нимa хaм деймиз, омон бўлишсинлaр. Биз эсa, эзгуликкa сaбaб бўлaдигaн, охир оқибaтдa Ўзбекистондa ижобий нaтижaлaр берaдигaнлaр ишлaрни қилишдa дaвом этaверaмиз. Чет эллaрдa юришгaн бошқa ўзбекистонликлaрнинг бaрчaлaрини хaм қaдрли Вaтaнимизнинг фaровон келaжaги учун aмaлгa оширилaётгaн ижобий ишлaрдa биргa хaрaкaт қилишлaригa дaъвaт этишдaн тўхтaмaймиз.

Жавлон Аҳмедов исмли бир кишидан ҳам Ҳаракат адресига бир савол тушди. Бу савол ўзбек тилида жуда кўп хатолар билан ёзилган. У саволнинг қанчалар хато ва мазмунсиз ёзилганлигини қимматли муштарийларимиз ўзлари кўрсин деган мақсадда савол матнини ўз оригиналида келтирамиз:

“O’z Res Prezidentiga qarshi fitna tayyorlash o’rniga o’z xayotlaringni o’zlaring tiklasalaring bo’ladiku axr.Senlar yomon ko’rayotgan Karimov shu ishlarni qilishga senlar kabi no shkurlar sabab bo’layapdi. AQW va Evropa bilan itfoqlashish senlar o’ylagandek qulluq qilish emas aksincha biz shunga majburmiz, bizni davlat eng yosh davlat bo’lib,kuchli davlatlar yordamiga muxtojdir.Itfoqlashish degani bu bir umirga degani emas,kerakli yordamni olib bo’lgach,bizni davlatham kuchli davlatlar qatorida bo’ladi.Siyosatga aqling yetmasa nima qilasan aralashib, bu kamsitish emas balkiy oddiygina maslaxat. ………………IT XURAVERAR KARVON O’TAVERAR. ……………… OSMONDAN TOSH YOG’SA O’T YOG’MAGANIGA SHKUR QIL.”

Инсоф нуқтаи назаридан қаралса, бир миллатнинг она тилига бундай ҳурматсизликка йўл қўйган кишининг ҳарқандай сўзини эътиборсиз қолдириш энг тўғриси бўларди. Бошқа тарафдан Умумдунёвий қaбул қилингaн тaртибгa кўрa, бунaқa сaвол берaдигaн кишилaр кимликлaри хaқидa тўлa мaълумот кўрсaтиб, яшaш мaнзиллaрини хaм кўрсaтишлaри керaк. Бу жиҳaт ҳaм aслидa сaволгa жaвоб беришгa ўрин қолдирмaйди. Бироқ Ҳаракатимизнинг баъзи масъуллари саволнинг бу томонларига қарамасдан, унга бир-икки сўз жавоб ёзишни маслаҳат қилишдилар. Шу сабабдан бу савол аталмиш сақов сўзлар аралашмасига жавоб сифатида тубандагиларни ёзишни лозим кўрдим.

Биринчидaн, сиз Ж. Aхмедов, ЎҺХ интернет сaхифaсининг 10.01.2012 сонидa босилгaн “Демокрaтизм йўқ бўлсa, нимaни чуқурлaштирaмиз” номли мaқолaни ўқиб чиқинг. Бaлки у мaқолaдaги Шухрaт Мaхмудович Рустaмов Ўзбекистоннинг мaнa шу бугунигa оид келтиргaн мaълумотлaр сиздaй “сиёсaт”гa “aқли” етишaдигaнлaрни aтрофгa очиқ кўз билaн қaрaшгa вa бироз бўлсa-дa ўйлaб сўзлaшгa ундaр.
Иккинчидaн, сиз кaби “сaводхон” кишилaр, бизнинг aдресимизгa мaнa шунaқa сaволлaрни ёзишгa уялмaётгaн экaн, демaк, тузилгaнигa озгинa вaқт кечишигa қaрaмaс Хaрaкaтимизнинг тaъсири Вaтaндa сезилaрли нaтижaлaр берa бошлaбди, деб тушуниш керaк бўлaди. Бу эсa бизни хурсaнд қилaдигaн бир ҳолaтдир.
Учинчидaн, сиз хaм билaрсиз, 1991 йил aвгуст ойидa Оллохнинг қудрaти билaн советлaрнинг, яъни руслaрнинг aсорaтидaн Ўзбекистон хaм қутилиб қолгaн эди. Бу воқеaгa хaм мaнa бугун тўлa йигирмa йил кечди. Ўшa 1991 йилдa Кaримовнинг иккaлa қизи хaм 28 миллионли Ўзбекистон aхолисининг бири сифaтидa шaҳaр ичидa йўловчи тaшиш aвтобуслaридa шaҳaр aйлaнaрди, ўшa трaнспорт воситaдa ўқишгa, ишгa боришaрдилaр. Улaрнинг бу 20 йил ичидa бугун қaнчa бойликкa эгa бўлгaнлaрини вa бугун қaнaқa мaшинaлaрдa кезишaётгaнлaрини сиз ҳaм кўрa олaсизми? Улaр бундaй ўлчовсиз бу бойликкa қaндaй эришдилaр??? Улaрнинг бу бойликлaри қaйси бобосидaн қолгaн мерос? Aммо улaрни, улaрнинг бундaй қисқa вaқт орaлиғидa бу қaдaр кaттa бойликлaргa эгa бўлишгaнлaрини, у мулкнинг қaердaн келгaнини кўриш учун кишидa кўз бўлиши лозим келaди. Кўз бўлгaндa хaм aқлу фaросaтли кaллaдaги кўз бўлиши шaрт. Чунки кўз бaрчa ҳaйвонлaрдa, жумлaдaн эшaкдa ҳaм бор.
Тўртинчиси, И.Кaримов 1989 йилдa Ўзбекистон ҳукумaти бошигa совет коммунистлaри тaрaфидaн келтирилгaнини хaм билaрсиз. Демaк, бу одaм, Ўзбекистондaй бир мaмлaкaтнинг Aсосий Қонуни вa қонунлaригa хилоф рaвишдa 23 йилдaн буён Ўзбекистон хукумaти бошидa ўтиришни дaвом қилaяпти.

Ўртоқ Ж. Aхмедов, aқлидa қусури бўлмaгaн киши учун aнa шу юқоридa келтирилгaн тўрт хол (фaкт), Ўзбекистондaги бугунги aҳвол вa Ўзбекистон хукумaти бошидa қaндaй одaмизоти ўтиргaни хaқидa хулосa қилиш учун кифоядaн aнчa ортиқдир.

Ўртоқ Ж. Aхмедов! Сизнинг янги сaволлaрингизни вa фикрлaрингизни кутaмиз. Aлибой Йўляхши
14.01.2012, шaнбa.

3. ЎХҲ Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши билан суҳбат

Муаллиф: admin 08/07/2011 в МулоқотСаҳифалар | 0 изоҳ

Матбуотда маълум қилингани каби ЎХҲ нинг Туркия бўлими ўз ишини бошлади. Бўлим Раиси этиб мухолифат оқсоқоли Алибой Йўляхши сайланди. Ушбу муносабат билан у кишига баъзи саволлар билан мурожаат қилдик:
1. Нега Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятига қўшилдингиз?
– Советлар империяси тугатилиши муносабати билан бизнинг ҳам ватанимиз — Ўзбекистонда инсоний, фуқаровий, инсонлар эркин бир нафас ола биладиган жамият қурармиз деб орзу ва умид қилгандик. Мустақилликдан аввалги бутун ҳаракатларимиз ана шу мақсадга қаратилганди. Афсуски, ундай бўлмади. Мамлакат, советлардан қолган инсофсиз коммунистлар қўлида қолиб кетди.
Асли олганда мен, мустақилликдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам мана шундай жамият қуриш учун ўз ҳиссамни баҳоли қудрат қўшишга уриниб келганман. Ўзбекистон мухолифати кўп йиллик сарсон саргардонликлардан сўнгра мана шу савобли эзгу мақсадда бугун бирлашди ва менинг бундай ҳаракатга қўшилмай кузатувчи бўлиб туришим эса, мумкин эмас эди, албатта. Шунинг учун ҳам мен ЎХҲ да фаол иштирок этишга қарор қилдим …
2. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг долзарб вазифалари нимадан иборат, деб ўйлайсиз?
– Биринчидан, ЎХҲ-нинг мақсад ва асосий ғоясини халқимизга ва дунё прогрессив жамоатчилигига яхши танитиш ва унинг аъзоларини ва тарафдорларини кўпайтиришдан;
– Иккинчидан, самарали амалий ишлар қилиш: Масалан, Ҳаракатнинг Ватанда ва хорижда маҳаллий бўлимларини тузиш ва уларнинг олдига аниқ вазифалар қўйиш ва уларни амалга оширишдан;
– Учинчидан, мадомики биз янги жамиятни қуришни истасак, буни амалга ошира оладиган тараққийпарвар кадрларни етарли миқдорда Ҳаракатга жалб этиш ва уларни тайёрлашдан иборат деб биламан …
3. Ўзбекистонда мавжуд диктатура тузуми қандай йўллар билан ўзгаради, деб ўйлайсиз?
– Энг муҳими ва яхшиси Президент Ислом Каримов бошчилигидаги ҳукуматнинг мамлакатимиздаги оғир ижтимоий-сиёсий вазиятни эътиборга олиб, тинч ва зарарсиз йўл билан истеъфога чиқишидир. Бу ҳолда Президент вазифасини вақтинча бажарувчи ва Ўзбекистон ҳукуматининг бошқа бир қатор миҳим бўлимлари ЎХҲ берилиши лозим бўлади ва Ўзбекистон ҳукумати бир муддат (бу муддатни ўтиш даври деса ҳам бўлади) мавжуд Асосий Қонун ва қонунлар асосида ишлаб туради. Парламент ўз ваколатини сақлаши мумкин.
Аммо бошқарувнинг ўзгариши бундай тинч йўл билан амалга ошишига ишониш қийин. Борди-ю Ўзбекистоннинг И.Каримов бошлиқ бугунги ҳукумати вазиятни ва атрофдаги воқеаларни соғлом бир шаклда баҳолай олмаса, халқнинг сабру тоқати чексиз деб ўйлаш ҳам ақлга зиддир. Яъни халқ, ўз норозилигини намойиш қилиши ва худди “Араб баҳори” деб аталаётган воқеалар рўй бераётган давлатларда бўлгани каби, ҳукуматни истеъфога чиқишга мажбур этишини ҳам хотирада сақлаш лозим деб ҳисоблайман. Бироқ, бундай бўлишини биз ҳеч замон истамадик, бугун ҳам истаётганимиз йўқ. Аммо бу, халқнинг охирги чора сифатида қўл уриши мумкин бўлган бир ҳоллигини унутмаслигимиз керак. Айниқса бу ҳолни Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати жуда яхши тушуниши лозим деб ўйлайман. Андижон фожиаларини такрорлаш энди иш бермайди, оғайнилар! Буни ҳар ким (жумладан Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати ҳам) жуда-жуда яхши билиши шарт. …
4. ЎХҲга турли гуруҳлар бирлашган. Шу жумладан Исломий қарашдаги гуруҳлар ҳам бор. Буларнинг ҳаракатдаги ўрнини қандай баҳолайсиз?
– Биринчидан дўстим, “Исломий гуруҳлар” дейиш тўғрими? Шунга қарамасдан агар мамлакатимизда фуқаровий, эркин жамият барпо бўлиб, адолатли давлат тизими ўртага чиқадиган бўлса, барчанинг тенг ҳуқуқлиги сақланиб, кўпфикрлилик амал қилади. Шундай экан мамлакатимизда ҳамма бирдай эркин фаолият олиб боришга ҳақли бўладилар, жумладан сиз айтаётган кишилар ҳам. Мен, баъзи ўзларини демократ атаб юрган шаввозларнинг мусулмонлар билан умуман бирга бўлмаслик керак, улар билан ҳамкорлик қилмаслик керак, деган ғализ тушунчаларига қўшила олмайман. Ҳатто бундай қараш демократияга ҳам мутлақо мос эмас, ахир. Иншооллоҳ, ундайлар бундан буён Ўзбекистонда бошқарувга чиқа олмаслар. Биз ҳақиқатан тараққиёт тарафдори бўлсак, барча тарафлар билан, шу жумладан исломий қарашда бўлганлар ва бошқа хил диний қарашда бўлганлар билан ҳам мулоқот ва ҳамкорликни мунтаззам йўлга қўйишимиз керак, деб ҳисоблайман. Мусулмонларга ҳам, бошқа дин вакилларига ҳам албатта эътиқод ва ибодат эркинлиги берилиши керак. Шу билан бирга биз ҳозирда Ислом давлатлари дея аталаётган мамлакатлардаги турли диктатура ва қироллик режимларининг ҳақиқий маънода динимизга мос эмаслигини ҳам яхши биламиз. Келажакда Ўзбекистонда фуқарога ҳеч қандай эркинлик бермайдиган ва фақатгина динимизни суистеъмол қилиш билан шуғулладиган бундай зўровон режимларнинг пайдо бўлишини истамаймиз. Чунки Ислом дини илму маърифат, тинч-тотув яшашни тарғиб қилувчи ва бошқа кўплаб ижобий хусусиятларни ўз ичига қамраб олганлиги ҳам очиқдир. Шунинг учун баъзи бир Исломдан тамоман бехабарларнинг васвасаларидан чўчимасликка ундайман.
ЎХҲ Туркия Бўлими Раиси ҳурматли Алибой Йўляхши билан ушбу е-маил орқали хабарлашишингиз мумкин: aliyulyashi@hotmail.com
Суҳбатни Намоз Нормўмин ёзиб олган.

4. А.Йўляхши: “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиий ҳолатдир”

Муаллиф: admin 09/08/2012 в Биз ҳақимиздаДолзарбМулоқотСиёсатЭркин Юрт | 0 изоҳ

ГКЧП

ГКЧП

1991 йил августи.  “Қайтақуриш” ва “Ошкоралик” шиори остида 70 йиллик Коммунистик империя тарихида мисли кўрилмаган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар… Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитаси (ГКЧП) СССРни сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатнинг бир қатор минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон этди, ва шу билан Совет Иттифоқининг парчаланишини тезлатиб берди. Тарихимиздаги бу воқеаларга ҳам яқин кунларда 21 йил тўлади. “Эркин Юрт” газетаси таҳририяти ушбу муносабат билан ўзбек мухолифати намоёндаларига бир неча савол билан мурожаат этди, қуйида улардан олинган жавобларни келтирамиз. Қуйида ЎХҲ Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши жавоблари билан танишасиз:

– 1991 йил август ойида СССРни сақлаб қолиш учун ГКЧП тарафидан “Фавқулодда ҳолат” эълон қилинган эди, аммо оқибатда ГКЧП аъзолари жиноятчига чиқарилди, Совет Иттифоқи йўқ бўлди ва унинг ўрнида 15 мустақил давлат пайдо бўлди.
Бугун эса бу мутақилликларга аксар ҳолларда диктаторлар “эгалик” қилмоқда.
Бугун СССРнинг йўқ қилинишини “тарихий хато”, СССРни сақлаб қолиш тўғри эди, дейилмоқда. Сиз бундай фикрга қўшиласизми?

– 1991 йил августида ГКЧП деб аталадиган аталани ясаганлар, советлар бузилгандан кейинги қоидаларга кўра эмас, ўша СССРнинг Конституциясига кўра жиноятчи эдилар. Бу масалани бир-икки жумла билан ифодалашнинг имкони йўқ. У анча кенг ёритишни талаб қилади.

СССР тарқаб кетишига келсак. Бу ҳам объектив, табиий бир ҳол эди. СССР деб аталадиган мамлакат, найзалар кучи билан яшаб турган мустамлакачи, якка ҳукмронлик авжга чиқарилган бир мамлакат эди. Унинг тарқалиши,  эртами-кечми, содир бўлиши зарурий бўлган бир объектив масала эди. 1991 йили ўшандай ҳам бўлди.

“Бугун СССРнинг йўқ қилинишини “тарихий хато”, СССРни сақлаб қолиш тўғри эди” , дейилишини эса айнан шу мазмунда қабул қилинишига мен қўшила олмайман. Аммо ўтган 20 йилдан кўпроқ, бироқ тарих наздида жуда қисқа замон шуни кўрсатдики, дунёдаги империалистик кучларга қарши турадиган (дунёнинг мувозанатини сақлаш учун) иккинчи бир жаҳон миқёсидаги бирлашган ҳарбий кучнинг мавжуд бўлиши ҳам зарур экан. Демак, СССРнинг 15та мустақил давлатларга парчаланиши, учта ақллари жойида бўлмаган раҳбарлар (Россия, Украина ва Белорусия республикалари раҳбарлари)нинг бир мунутда қабул қилган қарори билан эмас, жиддий ишлаб чиқилган дастур асосида қадамма-қадам амалга оширилиши зарур эди. Мана шу маънода “СССРнинг йўқ қилиниши” ни “тарихий хато”  дейиш мумкин. Ана ўша муҳим хатолар ҳисобига бугун кўпчилик постсовет давлатларининг ҳокимият курсиларида золим диктаторлар ўтириши мумкин бўлиб турибди.

– Мустақилликдан кейин оддий халқнинг аҳволи яхшиланмади-ку, балки аксинча. Бу ҳам табиий ҳолатми?

– Йўқ. Бу табиий ҳол эмас. Бу ғайритабиий ҳолатдир. Мустақиллик замони аҳолига эркинлик, фаровонлик келтирганида, табиий ҳол бўлар эди. Аммо ундай бўлмади. Ноилож, ўша айтганимиз сингари, ГКЧПчиларнинг «тарихий хато»лари туфайли постсовет мамлакатларда ҳокимият, барча иқтисодий, ижтимоий тармоқлар ҳасис, ватану-миллат нималигини билмайдиган одамсифат золимларнинг қўлида қолиб кетди. Шунинг учун, бу мамлакатларда бугунги вазиятни кўриб турибмиз. Кўраяпмизки, оддий аҳолининг золим ҳукуматга, қуролли ўғри-муттаҳамларга қарши туришга, уларга самарали қарши курашга ўрганишлари замон талаб қилар экан.

Ҳозир биз, масалан, Ўзбекистон аҳолиси (аслида бутун диктаторлар ҳукмронлик қилаётган мамлакатларда) ана ўшандай курашни ўрганиш даврини бошдан кечирмоқдамиз.

– Катта раҳмат.  Камолиддин Йўлдош суҳбатлашди.

5. Истанбулда Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан халқаро конференция бўлиб ўтди

Муаллиф: admin 11/05/2014 в ДолзарбИнсон ҳуқуқлариХабарлар | 1 изоҳ

Конференциянинг кун тарби ва унга таклифнома..

Конференциянинг кун тарби ва унга таклифнома..

11 май, якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан “Андижон қатлиоми ва Туркистоннинг кечаси, бугуни ва эртаси” номи остида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг ҳомийлиги ва ташкилий кўмаги остида Туркистон бирлиги жамияти томонидан ташкил қилинди.

Халқаро анжуманда ҳорижий давлатлардан кўплаб меҳмонлар, шу жумладан, таниқли профессорлар, турли академик доираларнинг вакиллари ва турли ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Хусусан, Россиялик машҳур файласуф ва сиёсий ислом соҳасида назариётчи олим, Россия Ислом Қўмитасининг раиси Ҳайдар Жамол, Туркия ёзувчилар бирлиги ташкилотининг раиси Меҳмет Дўғон, Тарихчи, тадқотчи профессор Нодир Давлат, (Истефодаги генерал) – АССАМ ва Садат жамиятининг раиси Аднан Тангриберди, Ўзбеклар бирлиги жамиятидан профессор Алибой Йўляхши ва бошқа инсон ҳуқуқлари жамиятларининг раислари иштирок этишди.

Конференция иштирокчилари тоталитар режимларнинг табиати ва халқларнинг бундай режимларга қарши қайси йўллар орқали курашишлари кераклиги борасида муноқаша қилдилар.

52 (1)Бундан ташқари, анжуман мобайнида собиқ иттифоқ ташкил қилинган даврдан бошлаб Туркистон халқларига нисбатан бир неча маротаба амалга оширилган қатлиомлар ва уларнинг бугунги кунда ҳам давом этиб келаётгани ҳақидаги фактларни кўрсатиб берувчи ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

 

Шундан сўнг анжуманда қатнашаётган йирик олимлар ва турли соҳа вакилларининг чиқишлари давом этди. Кўтарилаётган мавзуларнинг жиддияти нуқтаи назаридан анжуман жуда қизғин ва таъсуротларга бой бўлди.

41

Истанбулнинг 300 кишига мўлжалланган Боғларбоши Конференциялар зали қатнашчилар билан гавжум бўлди.

 

 

6.Ўрта Осиёда янги “Катта ўйин”

Муаллиф: admin 30/05/2013 в Минтақа | 0 изоҳ

new_great_game-300x185(Туркияни минтақа сиёсатида аниқ бир тарафли бўлишга мажбур қилишаяпти)

19-асрнинг охирларида Англия ва Россиянинг бу минтақадаги рақобатига берилган  исм “Катта ўйин”, бугун АҚШ ва Россия, қисман Хитой ҳам қўшилиб ораларида давом этмоқда. Туркия, Ўрта Осиё сиёсатини ўз ичига олган “Катта ўйин”да ўрин олиш ва сўзи ўтадиган ўлка ҳолига келишни истаса, келажак (стратегик) мақсадлари ва вазифаларини мана шу вазиятга кўра белгилаши керак бўлади.

***

Стратегик Фикр (Тушунча) институти ва Қирғизистон-Туркия Манас университети тарафидан жорий йилнинг 24-25 май кунларида Бишкек шаҳрида ўтказилган йиғилишда Туркиянинг Қирғизистон ва Ўрта Осиё билан алоқалари масаласи ҳам кун тартибига келтирилди. Сиёсий алоқалардан тортиб, маданий ҳамкорликка қадар, тижорат кўламидан то геосиёсий мувазонатларга қадар масалаларни ўз ичига олган келишувларда ўзаро улушлар, Ўрта Осиё сиёсатида Россия, Хитой ва АҚШ ўртасидаги алоқалар ҳам ҳисобга олинган вазиятда қараб чиқилди.

Ҳақиқатан ҳам бугун Ўрта Осиёда кечаётган жараёнларни (олиб борилаётган сиёсатни), 19-асрнинг охирларида бошланган Англия ва Россиянинг бу минтақадаги рақобатига берилган исм “Буюк ўйин”га ўхшатувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Буни агар “Катта ўйин” десак, бу янги “Катта Ўйин”да ўрин олаётганлар – минтақадаги асосий куч ҳисобланган Россия, ривожланиб келаётган Хитой ва ҳозирча ягона буюк куч (давлат) бўлиб қолаётган АҚШдир.

СССР тарқалиши оқибатида аҳолисининг бир қисмини йўқотган Россия, бу воқеалардан кейинги 10 йилга яқин бир муддат ичида АҚШ ва у билан бирга ҳаракатда бўлган Туркиянинг иқтисодий,  сиёсий майдонда илгари кетишига тўсиқ бўла олмаганди. Ундан ташқари 11 сентябр воқеалари оқибатида АҚШ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳарбий базалар қуриш воситасида минтақага ҳарбий куч ҳам жойлаштирган бўлди ва Ўрта Осиё Кичик Бушнинг Афғонистон (балки босқинчилик, гегемончилик – таржимон иловаси) сиёсатида суянч нуқталаридан бирига айлантирилган эди.

2002 йилнинг бошларидан Россия ва қайсидир даражада Хитой ҳам АҚШнинг Ўрта Осиёдаги таъсирини пасайтирувчи қадамлар ташлай бошладилар. 1996 йилда унча ҳам жиддий бўлмаган бир ташаббус билан бошланган Шанхай ҳамкорлиги 2001 йилда тартибли бир шакл олиб, бир мунча жиддий ташкилот ҳолига келиши АҚШнинг Ўрта Осиёдаги таъсирига қаршилик кўрсата оладиган аҳамиятли бир ҳаракат бўлди. 2002 йилнинг декабрида Қирғизистон билан шартнома тузган Россия Бишкекнинг шимолидаги Қант базасига 20 та ҳарбий учоқ ва 1000 аскар жойлаштирди. Ўзбекистон эса, 2005 йилда АҚШнинг мамлакатдаги базаларини ёпиб қўйди. Бу орада Владимир Путиннинг ғоясига асосланиб қурилган Коллектив Хавфсизлик Кенгаши кўп тарафли иттифоқ шаклида муҳим бир аҳамият касб этди. “Осиёнинг НАТО”сига ўхшатилган бу ташкилотнинг олтита аъзосидан учтаси Ўрта Осиё ўлкалари бўлиши эса, Россиянинг “яқин атрофдаги” нуфусининг бир кўрсаткичи эди. Масалан, АҚШ Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга йиллик 118 миллион долларлик ёрдам қилишда давом этаётган бўлса-да, бу минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини йўқотиш мумкин бўлмаётир. Россиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартнома Ташкилоти ҳисобидан Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар, Тожикистонга эса, 220 миллион доллар миқдорда қурол-аслаҳа ва бошқа ҳарбий заҳира қисмлар ажратилишининг олдида, АҚШдан 118 миллионлик ёрдам жуда камтарона садақа бўлиб қолаяпти. Бунинг устига Россия ва Хитой Ўрта Осиё режимларига ёрдам бераётганларида, уларнинг олдига демократия, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, эркин бозор системасини жорий этиш каби шартлар қўймайди.

АҚШ президенти Обаманинг ваъдасига кўра, 2014 йилнинг охиригача Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқариши муносабати билан Ўрта Осиё ўлкаларида баъзи радикал гуруҳлар жонланиш ва ёйилиш эҳтимоли АҚШни бир мунча ўйлантириб турибди. Бундан ташқари, айтганимиз радикал гуруҳларнинг мавжудлиги, минтақа режимларининг демократлашиш одимларининг боши берек кўчага кириб қолиши оқибатида мўъдатил мухолифатнинг ҳам радикаллашувига олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида эса, мавжуд режимларнинг Россия билан яна-да мустаҳкамроқ ҳамкорлик қилишларига йўл очиш эҳтимоли ҳам мавжуддир.

АҚШ, Россия ва Хитой орасида Ўрта Осиёда давом этаётган бу кураш, истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам Туркиянинг Ўрта Осиё сиёсатига таъсир қилмай қолиши мумкин эмас. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида Туркиянинг маслаҳатчи сифатида қатнашиш ваколати яна-да юқори даражага кўтарилиши, унинг НАТО аъзоси муддатча рўёбга чиқмайдигандек кўринади. Масала айнан шундай эканлигини Путин кабинети аъзолари сир тутмаяпти.

Қисқаси, Туркия, Ўрта Осиё сиёсатида ё АҚШ ёнида ёки Россия билан Хитой ёнида бўлишни танлашга мажбур қилинаяпти. Бошқа тарафдан эса, Туркия Ғарб билан алоқаларини таъминлайдиган энг кучли ва муҳим унсур НАТОдан чиқиш нияти йўқлиги сингари, Бош Вазир Эрдўғоннинг кейинги АҚШ зиёратида ҳам тез-тез тилга олинганидек, АҚШ Туркиянинг энг аҳамиятли иттифоқдошидир…

Ўрта Осиёда шаклланган янги “Катта Ўйин”да тарафдорлар бир-бирларига қарши майдон танлаш вазиятида эканликларини кўрсатаяптилар. Туркиянинг Москва ва Пекин ҳамда Вашингтонни қамраб олган бир вазиятда барчаси бирдай ишонадиган дўст бўлиб қолиши эса, кун сайин оғирлашиб бормоқда. Бу муносабат ва мувозанатларнинг сақланишини эътиборга олмасдан, уларни бир четга суриб, Анқарада ўз кўринишига эга бўлган “Туркия” номи билан Ўрта Осиё сиёсатини юрита олиши учун эса, Туркиянинг иқтисодий ва ҳарбий кучи кифоя қилолмай қолмоқда. Демак, Туркия, Ўрта Осиёда сўзи ўтадиган бир куч бўлишни истаётган бўлса, унинг бу янги “Катта Ўйин”ни яхши англаб етиши ва стратегик мақсадлари ва вазифаларини шунга кўра белгилаши керак бўлади …

Чағри Эрхон
Проф. др., Анқара университети ижтимоий фанлар факультетининг таълим ишлари аъзоси.
(Туркия газетаси, 28 май 2013, сешанба.) Таржимон Алибой Йўляхши, 29.05.2013, чоршанба

7. Генерал А.Тангриберди: “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир”

Муаллиф: admin 20/05/2013 в Биз ҳақимиздаМинтақа | 0 изоҳ

Аднан Тангриберди

Аднан Тангриберди

2005 йилда содир этилган Андижон қатлиомига бағишланган жорий йилнинг 11 майида “Озод Ўзбекистон” 2-халқаро конферециясига АССАМ жамиятининг раҳбари, Туркия қуролли қўшинларининг истеъфодаги генерали жаноб Аднан Тангриберди ҳам даъват этилганди. Бироқ узрли сабабларга кўра конферецияда қатнаша олмаганди. Мазкур конференцияда унинг сўзлаш учун тайёрланган нутқи матни бугун почтамизга келиб тушди. Жаноб Аднан Тангриберди ўз нутқини “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир” деб атаган.

Вақт жиҳатидан бир мунча кечиккан бўлса-да, уни эълон қилиш фойдали бўлар деган хулосага келдик. Марҳамат, нафақадаги генерал, АССАМ жамиятининг раиси Аднан Тангриберди қардошимиз нутқининг ўзбекчага ўгирилган мазмуни билан танишинг: 

***

Аднан Тангриберди

“1992 йилнинг 30-31 октябр кунлари Анқарада тарихий бир воқеа содир бўлди. Ўша пайтда олтита турк жумҳуриятларининг президенти тарихда илк маротаба бир жойга йиғилганди. Туркия президенти марҳум Турғут Ўзал бошчилиғида ташкил этилган бу “Турклар буюк йиғилиши” Турк дунёсининг ижтимоий ва иқтисодий масалаларда биргаликда фаолият кўрсатишига қаратилган илк одими сифатида қабул қилинганди.

Олтита Турк давлати президентларининг тарихда биринчи марта тўпланиб, коллектив иш фаолиятларини муҳокама қилишлари мусулмон турк дунёсига ширин умидлар боғишлаганди.

8-президентимиз марҳум Т.Ўзални бу ерда такрор хотирлашни ва унга Аллоҳнинг раҳматини тилашни исташимни билдирмоқчиман. У вафотидан бироз аввал ўзининг энг сўнгги расмий зиёратини эндигина мустақилликка эришган турк жумҳуриятларига қилганди. Агар унинг умри етсайди, сиёсий ёш қардош жумҳуриятларимизнинг Туркия билан алоқалари, бугунгига кўра камида 10 марта яхшироқ бўларди ва у қардош миллатларнинг исломий яшашларига қарши уларнинг олдиларига қўйилган бугунги тўсиқлар юзага келмасди. Афсуски, унинг вафоти муносабати билан ўлкамиз Исломга қарши бир тўнтариш саҳнаси бўлди. Бу воқеа ва ҳодисаларни қардош ўлкалардаги мусулмон қардошларимизнинг бахтсизлиги деб баҳоласа бўлар, деб ҳисоблайман. Акс ҳолда Ўзбекистон ҳам бир диктатура режимига озуқа бўлмаган бўларди.

2005 йилда (май ойининг 12-13 кунлари) Фарғона водийсида жойлашган Андижон шаҳрида рўй берган қонли ҳодисалар, Ўзбекистоннинг ички сиёсатида диктатура режими ўрнатилиши ва зулмнинг ортиқ даража ортиши оқибатида юзага чиққан бўлса, унинг ташқи сиёсий йўналишида ҳам бошқалардан фарқли бир тус олишига сабаб бўлди. Ўзбекистонда 23-та ишбилармоннинг қандайдир “Акромийлар” номли бир гуруҳ  деб аталиши ва уларга террорчилик айби қўйилиши ва ҳукуматнинг бундай ноҳақликлари кишиларнинг норозиликларига сабаб бўлди ва оқибатда кўчага тўпланган тинч аҳолига қарши ҳукуматнинг қуролли кучлари ўт очишига олиб келди. Натижа эса, бир неча юзлаб кишининг қурбон бўлиши билан якунланди. Бундай воқеалардан сўнг, кишиларнинг инончларига аралашган уларнинг ҳурриятларини, эркинликларини поймол қилган Каримов ҳукумати Ўзбекистонни очиқ қамоқхонага айлантирди. Эрк партясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ қардошимиз каби бошқа яна кўпгина ўзбек қардошларимиз ватанларидан ташқарида яшашга мажбур қолдилар.

Адолат туйғусидан узоқ бўлган диктатор раҳбарлар бошқараётган араб мамлакатларида режимлар бирин-кетин қулаётган бир пайтда Ўзбекистонда ҳукм сураётган бу зулмнинг, золим режимнинг давом этиши мумкин эмас, албатта. Бироқ биз, ўзбек қардошларимизнинг араб инқилобларидан яхши сабоқлар олишини тилаймиз. Самарали сабоқлар олиши тарафдоримиз. Диққатдан четда қолдирмайдиганлари эса, ўлкаларининг харобликка, йиқилишга олиб келадиган бирор хил кўтарилишга йўл қўймасликларидир. Ҳокимиятни ўзгартиришдан ҳам аҳамиятлироғи ва муҳимроғи, уни қандай ва қайси тарафга ўзгартириш жуда аниқ ва равшан бўлишидир. Бизнинг фикримизча, бўладиган ўзгаришлар оқибатида, ҳокимият, ҳукумат бошқаруви мамлакатни демократик бир ўзгаришга олиб келадиган кишилар қўлига ўтиши мақсадга мувофиқдир. Бундай ўзгаришлар эса, ўлка ичида ва унинг ташқарисида жуда яхши асосларга суянадиган тайёргарликларни талаб қилади.

Шуни яхши билиш керакки, зулм давлатининг бюрократиясини қўлловчи содиқ кишилари бор. Турли хил қуролли кучлари (милицияси, махсус хизматлари, ҳарбий кучлари) ҳам мавжуд. Мулки, сармояси ва оз бўлмаган тарафдорлари бор. Бу саналган кучларни пассив ва ҳатто тарафсиз этмасдан, ҳокимиятга эга бўлиш мумкин эмаслигини идрок этиб, ўта яхши уюшган, жипслашган ташкилланишга суяниб ўзгаришларни режалаштириш керак бўлади.

Яна шу ҳам жуда муҳимки, сизда ўзгаришларнинг соябони Турк Ислом Бирлиги бўлиши лозим. Туркияни ҳам қўшиб олинган Ўрта Осиё Мусулмон Турк Давлатлари ягона бир том остига йиғилиши шартдир. Ана ўшандай том ясаш ташкилотларини ҳаётга татбиқ этиш бошланса, шу ишга киришилса, қардош ўлкалардаги диктатура режимларининг демократлашуви ҳам енгил ва зарарсиз амалга ошади.

Мусулмон ўлкаси Тожикистонни ҳам қўшиб ҳисобласак, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбойжон 4 миллион кв.км дан кўпроқ майдонга эга бўлган бир буюк тупроқда 75 миллион аҳоли яшамоқдадир. Буларга Туркияни ҳам қўшсак, майдон 5 миллион кв.км. ва аҳоли 150 миллионга чиқади. Бу эса ўта улкан бир кучдир. Ўрта Осиё Мусулмон Турк Давлатларининг мустақил давлатлар шаклида ишончли ва фаровонликда яшашлари учун энг маъқул ва қулай тизим, “Ўрта Осиё Мусулмон Турк Федерацияси” бўлиши мумкин.

Йиғилишни ташкил этган ва бунда қатнашаётган қардошларимизга ютуқлар тилайман. Ўзбекистон халқининг энг яқин замонда эркин ва озод бўлишига, демократик бир ҳокимиятга эга бўлишига тилакдошиман. Аднан Тангриберди, истеъфодаги генерал, АССАМ раиси.

Туркчадан Алибой Йўляхши таржимаси.

8. Бизлашсак ўзажакмиз, манманлик-ла тўзажакмиз!

Муаллиф: admin 17/04/2013 в ПублицистикаСаҳифалар | 2 изоҳ

1074282656_thumbnail«Мен», «Сиз», «Биз» каби сўзларнинг ҳаммаси бир оғиздан чиқади. «Мен», «Мен» дейиш кўпроқ манманликни ифодалайди.

Манманлик билан узоқ манзилни кўзлаш ва унга етиш мушкул. Аммо «Сиз» дейиш кўнгилга яқинликни билдириб, кўпинча ечилмас жумбоқларни, чигалликларни ечишда восита бўлиши мумкин.

«Биз», «Бизлар» десангиз эса, кўпларни, ҳатто тарқоқ ғалаённи хам бир йўлга чорлаш, омма-кўпчиликнинг куч-қувватини бир муштга тугиб, бир жойга зарб билан уришга имкон туғдириш мумкин бўлади, деб ўйлайман.

“Нима келса бошингга, тилингдан келар“ дейди доно халқимиз. Ҳақиқатан ҳам барча балою қазоларга, жазоларга, мағлубиятларга хам, буюк оламшумул ютуқларга хам тилимиз сабаб.

Нега энди бу чол эзмалик қилиб, ўз фалсафасини англатмоқчи бўлаяпти, демасликларинг учун мақсаднинг лўндасига ўтаман.

Якинда ватандошимиз Жаҳонгир Маматовнинг “Ўзбекистонга қайтиш ғоясининг муаллифи ва спонсори сифатида қатнашяпман“ номли мақоласини ўқиб қолдим.

У мени анчагина таажжубга туширди. Во ажабо, астағфируллоҳ деб ёқа ушладим. Чунки унда Ўзбекистонга қайтиш ғоясининг муаллифи сифатида фақат бир киши кўрсатиларди. Бу ҳолни ғайритабиий дейиш етарли эмасдай кўринади менга.

Дунё борки, оламда қоч-қоч, ҳижрат, ғурбатдаги ҳаёт, ватандан жудо бўлиш, қувғин, сургун бўлиш бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бўлажак.

Демак, инсон боласининг бир қисми доимо ватанига қайтиш умиди, орзу ҳаваси бирла яшаган, яшайди ва бизлардан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳаёт давом қилаверади.

Ватан сари талпиниш (ўзбеклар “киндик қони томган жой“га интилиш дейдилар), ватанга бўлган садоқат, муҳаббат, ватан дардидаги ғам-ғусса инсониятга меросдир.

Ҳадиси шарифда “Ватанни севмоқ иймондандир“, дейилади.

Шундай қилиб, ғурбатдаги инсоннинг ватанга қайтиш ҳиссининг, (қардошимиз Ж.Маматовга кўра ғоясининг) илк муаллифларини қидириш, айниқса илк муаллифликка даъвогарлик, қанчадан-қанча ватанга қайтиш ҳисси ва ғам-аламлари ила, ғурбатда, ватан тупроғини кўзига сурта олмасдан, бир қисм она тупроқ насиб қилишини кутиб оламдан ўтганларга, ватан тупроғидан олисларда ғариб мозор қолган буюк инсонларга нисбатан энг камида ҳурматсизликдир.

Менинг мақсадим ҳам муаллифликка даъвогарликда эмас, ёки мен ҳам бир неча марта Ватанга қайтишни таклиф қилгандим, нега мени эсламабдилар ҳам демоқчи эмасман. Аксинча, Жахонгир Маматовга сидқидилдан бу ҳаракатда омадлар тилагаймиз, биз хам қандайдир йўллар билан ватанга қайтишга талпиндиг-у, лекин оламшумул натижаларга эришиш насиб бўлмади.

Оллоҳу таоло гувоҳ, таклифларимизнинг натижасиз қолишида сабаблар кўп бўлди. Уларнинг барчаси бири биридан мужмал, чигал, баъзилари эса уяладиган, ҳатто шармандали дейиш ҳам мумкин.

Балки 2008 йилда ҳақиқатан ҳам Ватанга қайтиш таклифининг замони келмаган эди. У замон ватанга қайтиш ғоясини илгари сурлиш учун барвақтлироқ эди.

Балки чет элларда юришган ватандошларимиз кўпчилигининг «МЕН»и (тўғриси манманлиги) сабабидан таклифимиз самарасиз қолгандир.

Балким биз бағрикенглик одобидан бехабар эканмизми, билмадим! Балким ватандошимиз Адҳамнинг Муроса ижроқўми ва муросага оид фикр, мулоҳазалар… туркумидаги мақоллари:  “Ватандошларга мактуб”, “Қўлларимиз қўлларимизга бирикса эди”  номли битилган қалб нидолари аччиқ ҳақиқат бўлса-да, саволларимизга жавобни ушбу жонсиз сатрлардан излашимиз керакдир??

Мен Ҳакам эмасман, ажримни Оллоҳ субҳанаҳу ва таъоло берсин. Давр, замон ажр этсин.
Лекин минг афсуслар, бизлар тилларимизда «МЕН» калимасини кўпроқ ишлатганимиз учун, тарқоқ оломондан ҳамжиҳат халқ бўла олмаяпмиз.

Натижада ғояларимиз хом, амалга ошмас боши берк кўчада мутлақ аҳволда қолиб кетмоқда. Орамизда тарқоқлик, парокандалик балоси муқим қолмоқда. Ўзимиз эса, «мен» дея, «мен» дея бедаво дардга мубтало бўлган шарм-ҳаёсиз оломон ўлароқ қолаяпмиз. Минг афсуслар бўлсин азизларим!

Азиз қадрдонларим, ҳурматли ватандошларим, ҳаммангизга Оллоҳ меҳрибон бўлсин, меҳру шафоатини аямасин, эзгу ниятларимиз ушалсин.

Мен ҳам сизлар қаторингизда ватан тупроғини, ватандаги дўстлар ва қариндошлар дийдорини кўришга муяссар бўлайин.

Менга ҳам чет элларда юришганлар қатори соғу саломат Ватанга қайтиш насиб этсин. Омин. Оллоҳу Акбар.

Азиз қондошларим, биродарларим, ака укалар, опа сингиллар, ҳамшаҳарлар, узоқ яқин дўсту душманларим, биз қариялар ёшимизни яшадик, ошимизни ошадик, лекин биз ҳам ватан сари толпинамиз, она замин тупроғига бош қўймоқ истаги бизнинг қалбимизни ҳам тилка-пора этади.

Ушбу нола-ю фиғонларимни ёзишимдан мақсадим сизларга шуларни айтишдир: «МЕН»дан «БИЗ»га ўтингизлар, ватан тупроғига етмаганлар ҳақи ҳурмати, ватан иштиёқида юраклари қон бўлганлар ва бўлаётганлар ҳақи ҳурмати, БИРЛАШИНГЛАР, БИЗЛАШИНГЛАР, «БИЗ» БЎЛИНГ!

ВАТАНИМИЗДА ЎЗ МОЗОРИМИЗГА, БОЗОРИМИЗГА ЭГА БЎЛАЙЛИК!

ҚАРИЯЛАРИМИЗ АРМОНДА КЕТМАСИНЛАР, ЁШЛАРИМИЗ ВАТАНГАДОЛИК ГИРДОБИДАН ҚУТУЛСИНЛАР!

Келинглар, ўпка, гина кудуратлардан юз ўгириб, Жахонгир Маматовми, бошқа ватандошимизми, уларга ёрдамчи бўлайлик, бизлашсак узажакмиз, бизлашмасак тўзажакмиз.

Яна шуни ҳам унутмангларки, Ўзбекистон тақдирини ягона Америка ёки Россия ҳал эта олмайди.

Европа итифоқининг ҳам хал этиш қўлидан келмайди. Ўзбекистон тақдири ҳаммасидан аввал ватанимиз ичкарисида ҳал бўлади.

Бизнинг халқ афғонлар эмас, Ўзбекистон эса, Ироқ ҳам, Афғонистон ҳам эмас. Ўзбекистон тарихида ва тақдирида Карзай ва Талабанийлар бўлмаяжак.

Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати ила муроса этмоғимиз бизнинг ватандошлик бурчимиз.
Акс ҳолда 20 йил давомида қуруқ олиб қочилган арава, яна шундай судралаверади.

Агар шундай бўладиган бўлса, мен сингариларга ачинмаса ҳам бўлади, бироқ ватан тақдири, ёш авлод ҳоли нима бўлади?

Уларнинг ҳолига маймунлар йиғлаши муқаррардир.

Бутун ватандошларга хурмат, эхтиром, салом ва дуоларим ила  Алибой Йўляхшиев, 13.04.13, Берген, Норвегия

samarqanduz.com

2 ИЗОҲ

  1. аскар
    24/04/2013 – 19:51

Хурматли Алибой домла,»Ўзбекистон ҳукумати ила муроса этмоғимиз бизнинг ватандошлик бурчимиз», дебсиз, «муроса» деганда нимани назарда тутаяпсиз, хукуматдан унга карши турганимиз учун кечирим сурашними? «Муроса» — хозирги вазиятда кечирим сурашдан бошка яна нимани англатиши мумкин? Бизнинг «ватандошлик бурчимиз» Ватандаги ватандошларимизни абгор килган бир золимдан кечирим сурашни такозо киладими

ОТВЕТИТЬ

  1. Узбек
    24/04/2013 – 13:02

Ассалому алайкум! Жуда тугри таъсирли фикрлар ёзилибди.Рахмат.Дархакикат тарихдан маълум манманлик нафакат инсонлар орасидаги муносабат балки бир канча империялар шу манманлик туфайли парчаланиб кетган. Кани энди УЗБЕКИСТОН,КУХНА ТУРОН такдири учун мухолифатдаги барча кучлар бирлашса.Лекин сал аччикрок булсада уз фиримни баён киламан.Миллатимиз конига шу манманлик,хасад,соткинлик,узим тинч булсам булди кабилидаги фазилатлар сингиб кетгандек. Бу иллатларни миллатимиз вужудимиздан ювиб ташалаш учун яна асрлар керак буладиёв. Барча сиёсатчилар узича аклли,узга фикрини тан олишмайди…Лекин жуда ишонгим келади. Качондир уз маънфатидан кура юрт маънфатини устун билган сиёсатчиларимиз чикади. Качондир юртимиз чин маънода дунёда уз урнини топиб олади. Ишонгим келади хукуки топталган узбек миллатимизни кукрагига хам майин шабодалар тегишига.Факат КАЧОН???

Оллоҳ раҳмат этсин…

Муаллиф: admin 01/10/2012 в Саҳифалар | 3 изоҳ

Бугун Туркия вақти билан эрталаб соат 08-лар чамаси Турсунбой дўстимнинг скайпидан менга боғланиш чиқди. Қабул қилдим. Скайпда Турсунбой эмас, 20-ёшлар чамасида бўлган бир ўғил бола чиқди. У билан саломлашиб, “Даданг қаерда? Уни чақир”, десам, йигитча сукут сақлади. Саволни такрор-такрор қайтарганимдан сўнгра, йигитчадан “дадамни бериб қўйдик” дейилган жавоб эшитилди. Жуда хафа бўлдим, ниҳоятда ачиндим. Кўз ёшларимни тута олмадим. Дарҳол, Оллоҳ уни раҳматига олсин, сизларга сабр берсин, деб болага тасалли берган бўлдим, албатта. Бошқа нима ҳам қилардим, қўлимдан нима ҳам келарди, дейсиз. Бу вақт, аллақачон Оллоҳдан Турсунбойга бу дунё учун чиқарилган сўнгги ҳукм бажарилганди.

Бундай ғамғин ҳолларда биз-ўзбекларнинг удумига кўра, марҳумнинг оиласига “Оллоҳ ҳукмида”, дейилиб тассалли берилади, таъзия билдирилади. Шу сабаб мен ҳам ўша удумга амал қилишдан бошқа йўл топа олмадим. Ачинишим ва кўз ёшларим ўзим билан бирга қолди. Яна такрор Турсунбойнинг оиласига, бутун қариндошларига ва дўстларига шу сайт орқали ҳам ўзимнинг ва оиламнинг таъзиясини изҳор қиламан. Турсунбой дўстимизга жойингда роҳат ол, Сенга Оллоҳу таоло раҳмат ва марҳамат насиб айласин, дея дуода қоламан. Алибой Йўляхши
Турсунбойнинг қадрдонларидан бири  

9. Эксперт: Хитой ва АҚШ биргаликда Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда

Муаллиф: admin 29/08/2012 в Таҳлил | 0 изоҳ

Ўрта Осиё (бугун бу ҳудуд Марказий Осиё деб ҳам юритилади), 20 асрнинг охирларида Совет империяси тугатилганидан сўнгра,  ўзининг жўғрофик жойлашуви ҳамда ер ости ва ер усти бойликлари билан жаҳоннинг иқтисодий ва ҳарбий стратегик манфаатлари марказига айланди. Шу муносабат билан бугун жаҳоннинг буюк мамлакатлари ўзларининг жорий ва келажак сиёсатларида бу ҳудудга алоҳида диққат қаратмоқдалар. Бу ҳудуд кимнинг таъсир доирасида бўлиши масаласида, буюк давлатлар орасида бугуноқ қизғин мунозаралар мавзуси бўла бошлади (таржимон)

ИА REGNUM ахборот агентлиги буюк давлатларнинг Ўрта Осиёга нисбатан муносабатлари ҳақида инфраструктуравий лойиҳалар соҳасидаги эксперт Кубат Раҳимов билан суҳбатини эълон қилди  (суҳбатнинг оригинали рус тилида ушбу манзилдадир:http://www.regnum.ru/news/polit/1564287.html#ixzz24fSK7hN7 ).
Ўзбекистон – бизнинг ватанимиз, Ўрта Осиёнинг марказий мамлакати бўлганлиги учун, бу суҳбатнинг мазмуни билан танишиш ва уни ўрганиб зарурий мулоҳазалар юритиш, Ҳаракатимиз раҳбарияти ва аъзолари учун ҳам аҳамиятсиз эмасдир, деган ниятда суҳбатнинг ўзбек тилига ағдарилган кўринишини эълон қилишни лозим топдик.

2012 йилнинг августида Роберт Блейкнинг ( Роберта Блейка ) Ўрта Осиё мамлакатларига сафари алоҳида намойишкорана хусусият касб этади ва АҚШ ўз мақсадларини амалга оширишда мазкур минтақани муҳим ҳисоблаётганини тасдиқлайди. Бошқа тарафдан эса, америкалик мансабдорларнинг бу минтақага буюк бир геополитик объект сифатида қарашлари, минтақа раҳбарларига ҳам жуда хуш келмоқда. Шунинг учун улар фақатгина хурсанд бўлибгина қолмаётирлар, ҳатто тез ва енгил  эришиладиган даромадлар ваъда қилишмоқда. Бу масалалар ҳақида  ИА REGNUM мухбирига инфраструктуравий лойиҳалар соҳасидаги эксперт Кубат Рахимов қуйидагиларни сўзлади.

Унинг фикрича, «АҚШ ҳарбий-саноат комплекси ўз позицияларини кучайтираяпти. АҚШда ҳокимиятни демократларми ёки республикачилар бошқаришидан қатъи назар, қуролхоналар ва ҳарбийлар лоббиси доимий ва кучли бўлиб қолаверади. Амалда АҚШ иқтисоди, фақат ташқий урушлар ва жуда катта пул массасини оммавий йўқотувчи воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали ювиб олиш принципида ишлайди. Бунга ёрдам берадиган ресурслар сифатига аскарларнинг памперсларидан тортиб, сунъий йўлдошларгача киритса бўлади. Бу мега-тижоратдир ва бу янги бозорлар, яъни минтақавий урушларни талаб қилади.  Америкага урушларда ғалаба қилиш шарт эмас, унга урушнинг ўзи бўлса бўлди. Бироқ АҚШга маҳаллий ва узоқ давом этадиган урушлар керак. «Кўпгина  сиёсатшунослар ва футурологлар ҳеч бўлмаганда яқин келажак 20-30 йиллар орасида АҚШ ва Хитойни бир-бирига янглиш тарзда қарама-қарши қўйишадилар.

Бугун мутлақо бошқа вазият – бу икки мамлакат орасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси бугун жуда юксакдир. Хитой ўзида XIX асрдаги Америка капитализимини ўрнатганлиги маълум. Хитой махсулотлари сотиладиган энг катта ва биринчи навбатдаги бозор, бу  бугун АҚШ бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан, Хитой ўзининг олтин валюта заҳираларини Америка облигацияларида сақлашга мажбурдир. Бу эса унча-мунча эмас, нақд сал кам уч триллион долларни ташкил қилади. Бугун Хитойнинг бутун экспорт логистикаси шимолий Америка бозорларининг юксак даражали эҳтиёжларини таъминлашга боғланиб турибди. Америка университетларида чет эллик талабаларнинг энг кўпчилигини ҳитойликлар ташкил этади».

АҚШ ва Хитойнинг Ўрта Осиёдаги бугунги сиёсати ҳақида сўз юритган Кубат Раҳимов,  у икки буюк давлат орасида ўзаро келишув ва бир-бирлари ҳаракатларини тўлдириб туриш кайфияти борлигига тўла ишонч билдиради. Бу ерда, албатта, биринчи навбатда Россияни минтақадан сиқиб чиқариш масаласи туради. Иккинчи навбатда эса, учинчи томонларнинг манфаатларини бартараф этиш масаласидир. Россия сиқиб чиққарилганидан сўнг, у икки баҳайбат давлат ўзаро баъзи бир нарсаларни ўйлаб топиши мумкин бўлади.

“Бир вақтлар америкалик бир дипломат шундай деганди” — деб ҳикоя қилади Раҳимов, — “Америка амалда ўз маддоҳларини шакллантириш йўли билан Ўрта Осиёдаги интеллектни моддий таъминлаяпти, Ҳитой эса, жисмоний инфраструктурага сармоя ётираяпти. Аммо уларнинг бу каби фаолиятлари иккала тарафга ҳам бир-бирларининг меҳнати самараларидан фойдаланишга ҳалақит бермайди. Америкалик ҳарбий логистлар, Хитой ва унинг назорати остида бўлган “Осиё тараққиёт банки” (Азиатский банк развития) тарафидан молиялаштириш натижасида қурилган автомобил ва темир йўлларини ўз маршрутларига бемалол қўшиб ишлатадилар.

Шу билан бирга, «Қанчалик ҳайратомуз бўлмасин, Хитой ҳам Ўрта Осиёда вазиятнинг тарранглашишидан манфаатдордир. Чунки лойқа сувда ўз балиғини тутиш енгил бўлади. Бундан ташқари, бу ерда Хитой учун биринчидан, уйғур эркпарварларига ва уларнинг минтақадаги тарафдорларига қарши зулмни оқлашга имкон туғилади. Бу ҳолатни Хитойдан ташқарида унинг манфаатларини ҳимоя қилишда далил сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Иккинчидан, Хитойнинг ҳарбийлашаётгани яққол кўриниб турган нарсадир. Деворда осилиб турган ўқлоғли милтиқ, ундан ўқ узилишини тақозо қилади. Хитойнинг кўпдан буён йиғилиб турган  қувватлари ўзини синаб кўришни ҳам кутаётган бўлиши мумкин. Вьетнам урушларидан буён ҳақиқий жанг майдонларини кўрмаган Хитой қўшинлари учун ҳам жанговар майдонни синаб кўриш керакдир», деган фикрни билдиради Раҳимов. У шуларни ҳам таъкидлайди: «Уруш мантиғи ҳамиша парадоксал ва кўп ҳолларда у пацифист назарлар мантиғига тўғри келавермайди. Йиғилиб қолган масалаларни тушунарли ва оддий ҳал қилиш усулларини соғиниб қолинганидан, Ўрта Осиёни сезиларли даражада ҳарбийлаштириш, Россия дохил, ҳаммага маъқул бир сиёсатдир. Бундан ташқари, катта ўйинлар, блоклар ва иттифоқларнинг иттифоқчилар орасида ихтилоф, тўқнашувлар келиб чиқишини истисно қилмайди».

Менимча, — дейди эксперт, — Блейкнинг сўнгги ифодаси — анчадан буён қуролларини у ёқдан –бу ёққа отишни истаётган кучнинг ўзини кўрсатишини намойиш қилади. Чунки жаҳон анчадан буён буғ чиқариш даражасига келиб турибди. Икки қайта Ироқ уруши, икки қайта  Афғон уруши ва бошқа кўпгина катта-кичик жанжаллар бўлиб туришига қарамасдан, дунёнинг турли тарафларидаги қонли тўқнашувлар шундай бўлишини тасдиқламоқда. Шу маънода, Ўзбекистондан Покистон-2 ташкил қилинаяпти, янги Афғонистон эса Ўрта Осиё мамлакатларидан исталган бири бўлиши мумкин”.

Шулар билан бир қаторда Кубат Раҳимовнинг маълумотларига кўра, «Бугунги Афғон қўшинлари — Франкенштейндир. Қурол-яроғлар исталганча бор ва аскарлар урушга дурустгина ўргатилган, бундай қўшин қўшнилар билан кичик-кичик ва зафарли урушлар қилиш мақсадида ўз ички муаммоларни ҳал қилишдан четга чиқиши мумкин эмасми? Мумкин, албатта. Мамлакат бўйлаб юзлаб базалари бўлган 27 минглик натолик дўстлар ва карзайчилардан қолган бир миқдор қурол-яроғи бўлган қўшин билан исталган тарафга, Шимолгами, Шарққами ёки Ғарбга кетавериши мумкин. Бу ҳолатни шарҳловчилар муҳокама қилишмайди, аммо афсус».

Бунинг устига, «Блейкнинг баёноти Россия учун жуда катта, Қозоғистон учун эса бир миқдор фойдалидир. Уйқудаги айиқ юксак овозни эшитади ёки қаттиқ тепкини сезади. Бу ҳолда Россиянинг «диққатни йиғиш учун диққатни йиғиш» сиёсати минтақадаги ўз манфаатларини «сицилианча ҳимоя» қилиш йўналишида қўйиладиган аниқ қадамлар учун туртки (импульс) олиш имкони мавжуд», деб хулоса қилади эксперт К. Раҳимов. Рус тилидан Алибой Йўляхшиев таржимаси

10. Истанбулда “Эркин Ўзбекистон Дўстлари” жамияти ифтор берди

Муаллиф: admin 07/08/2012 в Биз ҳақимиздаДинДолзарбМ.СолиҳХабарлар | 0 изоҳ

iftar2Шу йилнинг апрель ойида Туркияда ташкил этилган “Эркин Ўзбекистон Дўстлари” Жамияти 5 август якшанба куни Истанбулнинг энг кўҳна маконларидан бири Жагалўғлуда Рамазон ифтори зиёфати берди. Кечада Туркиялик, Ўзбекистонлик, Шарқий Туркистонлик мусулмон биродарлар ва опа-сингиллар қатнашди.

Ифтор зиёфати Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Шом намозининг азони ўқилиши билан меҳмонларга турк ва ўзбек тоамлари, шу жумладан ўзбек палови ҳам икром қилинди.

Йиғилганларга Туркия Жумҳуриятнинг Президенти Абдуллоҳ Гулнинг қутлов мактуби ўқиб эшиттирилди. Шундан кейин, Ўзбекистондаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий аҳволни ёритувчи қисқа ҳужжатли фильм кўрсатилди.

Шом намози ўқилгандан кейин, ифтор ташкилотчилари қисқа маърузалар қилдилар. Эркин Ўзбекистон Дўстлари Жамияти раҳбарларидан Доктор Олимжон Туркистоннинг тарихи ҳақида, ЎХҲ Муассислар Мажлисининг аъзоси Доктор Намоз Нормўмин Онадўли ва Ўрта Осиё халқларининг дўстлиги ҳақида, “Ўзбеклар Бирлиги Жамиятининг” Раиси Проф. Алибой Йўляхши Рамазон ойининг фазилати ҳақида, Туркиянинг машҳур ёзувчиларидан Абдурраҳмон Дилипок мусулмон дунёсининг бугунги муаммолари ҳақида сўзладилар.

iftar-300x166Ифторда жами 150 яқин меҳмон қатнашди. Улар орасида ўзбек мухолифатининг лидери Муҳаммад Солиҳ жаноблари ҳам бор эди. ЎХҲ Матбуот бўлими

 

 

 

 

11. Россиялик санъаткор А.Макаревич Президент В.Путинга очиқ хат йўллади

Муаллиф: admin 07/08/2012 в ДолзарбИқтисодСиёсат | 1 изоҳ

Бугун “Московский комсомолец” газетаси таниқли рок музикачи Андрей Макаревичнинг В.В. Путинга очиқ хатини эълон қилди.

Маълумки, постсовет мамлакатлар ичида Болтиқбўйи мамлакатларидан кейин бир мунча  умумий сиёсий масалаларда ибратга арзийдиган мамлакат Россия ҳисобланадиган кўринади. Аммо Россияда ҳам демократиянинг ривожланиши эмас, унинг имиджи ўйналаётганидан ҳам хабарсиз эмасмиз, албатта. Шунга қарамасдан, Россияда бугун ҳам мамлакатдаги ҳақиқий ҳолатни очиқ кўра оладиган ва ҳатто вазиятни айнан баён этиб, Президентга очиқ ёза оладиган кишиларнинг борлиги менинг диққатимни жалб қилди. Менинг Ватанимда, қимматли муштарийлар (ўзбек ўқувчиларни кўзда тутмоқдаман), сизнинг мамлакатингизда вазият Россиядагига нисбатан ўннинг даражалари қадар ёмон бўлишига қарамасдан, мамлакат ичидан бирор Макаревичнинг чиқмаганлигига ачинаман.

Во-дариғ, нима ҳам деймиз? Макаревичнинг шу очиқ хатини ўзбек  (айниқса ўзбекман дейишган) ватандошларга ибрат бўлсин, деган ниятда ўзбек ва ўз оригинали рус тилида эълон қилишни лозим кўрдик. Алибой Йўляхшиев  ***

Россия халқ артисти, “Машина времени” рок-гуруҳининг рахбари Андрей Макаревичнинг Россия Федерацияси Президенти В.В. Путинга Очиқ хати

Владимир Владимирович!

Мен музикачи бўлганим сабабли доим мамлакат бўйлаб саёҳатда бўламан ва жуда ҳам хилма-хил кишилар билан учрашишимга тўғри келади. Мен ҳозир  сўзламоқчи бўлганларим Сизга маълум бўлмаслиги мумкин эмас. Бироқ фалокатнинг ўлчамларини, уларнинг қандай даражада қулоч ёйганини  тасаввур қила олмайсиз, деган андишам бор.

“Откат” атамаси Сизга яхши таниш, албатта. Масалан, бундан 5-6 йил муқаддам откат мамлакат бўйлаб 30% ташкил қиларди. Кишилар йиғлашарди, аммо тўлашарди. Бугун эса бу 70% чиқди. Мен ўзим ишончли маълумотлардан биламанки, бу ҳатто 95% бўлган ҳоллар ҳам бор. Бу маълумотларни бутун мамлакат жуда яхши билади.

Билади, аммо сукут сақлайди. Чунки аҳолининг бир қисми фақат ана шу откат ҳисобига яшайди, бошқа қисми (аслида жуда катта қисми) эса, қолган ўша 30 %ни ҳам йўқотиб қўйишдан қўрқади. Биламан, сиз маҳкама (суд)га мурожаат қилсин дейсиз. Бироқ Владимир Владимирович, улар судга бормайди. Чунки бугун бизда судларнинг ўзи режимга ёқмаганларни жазолаш машинасига ёки даъвогарлардан пул йиғиш аппаратига айланиб бўлган.

Шундай қилиб, бюджетдан қолган 30% билан мудофаани мустаҳкамлашни, саноатни, соғлиқни сақлаш ва маорифни ривожлантиришни, жаҳонда энг яхши олимпиада ўтказишни мўлжалламоқдамиз. Агар вазият жуда яқин орада тубдан ўзгармайдиган бўлса, оммавий фалокатдан қутулиш йўли топилмай қоладиган кўринади.

Мен бу хатни Сизга йўлламоқдаман, чунки бизнинг турмушимизда бирор жиддий ўзгариш фақат Сизнинг қарорингиз, сўзингиз ва назарингиз билан амалга ошади.

Сизни Президент этиб сайлаган мамлакатга Сиз шунчалар тупурасиз деб асло ишонмайман.  Андрей Макаревич

1 ИЗОҲ

  1. Улугбек
    09/08/2012 – 06:13

Мана шу музикачининг ўзи Путинни химоя қилиб, бўғзини ёрар даражада унга овоз беришга чақирарди яқинда…Вахоланки, Путиннинг Россияга қароқчиларча муносабатда бўлаётганини Макаревиянинг кўп касбдошлари аввалроқ пайқашганди. У эса ана шу касбдош дўстларидан воз кечганди…

12.Нега Ўрта Осиёда “араб баҳори” содир бўлмайди.?

Муаллиф: admin 22/07/2012 в Таҳлил | 3 изоҳ

Яқинда италиялик шарҳловчи Фабио Индео, Ўрта Осиёда  Араб баҳори бошланмаслиги ҳақида ўз хулосаларини эълон қилди. Унинг фикрларини “Араб баҳори” Ўрта осиёда бошланиши амримаҳол” сарлавҳаси билан сайтимизда эълон қилдик. Қадрли ўқувчиларимиз уни ўқишганларига ишонгим келади. Ўша мақолада муаллиф, минтақада “араб баҳори”нинг бошланмаслиги сабабларидан бири, балки асосийси сифатида, “минтақадаги икки буюк давлат — Россия ва Хитойнинг манфаатлари ва стратегиясини ҳам илова қилиш лозим бўлади. Чунки улар, ўзлариининг иқтисодий ва энергетик лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган Ўрта Осиёдаги беқарорлик – тартибсизликлардан жуда қўрқишадилар. Шунинг учун улар Ўрта Осиёдаги мавжуд ҳолатнинг сақланишини  қўллаб-қувватлайдилар”, деб таъкидлайди.

Мен кузатган ва Фабио Индеонинг бу фикрини асослашга қўшимча бўладиган ёки унинг аксини кўрсатадиган бир қатор фактларни ҳам қимматли ўқувчиларимиз ва Ҳаракатдаги сафдошларимиз диққатига ташлашни лозим кўрдим. Бу материалларни синсиклаб ўрганиш балки бизнинг келажак фаолиятимизда фойдаси бўлар, деб ўйлаяпман.

Россия матбуот воситаларида ўрин олган “Экспертлар: Ўрта Осиёдаги Россия базалари “ташқи ўйинчилар” ҳисобига тугатилиш хавфи остида қолмоқда” номли хабарда Россиянинг Ўрта осиёдаги “манфаати ва стратегияси” нималар билан белгиланиши жуда яхши кўрсатилган (хабарнинг оригинали билан http://newsru.com/world/12jul2012/asia.html  адресда танишиш мумкин).

Россиянинг жуда муҳим ҳарбий аҳамиятга эга Габал радиолокацион станцияси бугун Озарбайжон ҳудудида ишлаб турибди. Бироқ у кўп ўтмай Россиянинг қўлидан чиқиб кетадиган кўринаяпти. Чунки Озарбайжон жорий йилнинг бошида ижара нархларини ўн мартадан ҳам кўпроқ оширишни талаб қилди. Шунингдек, Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг тақдири ҳам жуда нозик ҳолга келди. Тожиклар ҳам бу базанинг ҳудудларида яшашни давом эттиришлари учун бу йил 20 дан кўпроқ янги талаблар қўйишган. Масалан, сўнгги замонларда Тожикистон ва Россия орасидаги вужудга келган таранг муносабатлар Tageszeitung агентлиги шарҳловчиси Эльке Виндишнинг

http://www.inopressa.ru/article/13Jul2012/tagesspiegel/tad.html  адресда эълон қилинган “Тожикистон Россия билан жанжал чиқарди” номли материалида анча очиқ кўрсатилган. Масалан, Эьке Виндиш, “дунёнинг энг камбағал мамлакатлари рўйхатида йигирматалик ичида қолаётган Тожикистоннинг мудофаа вазири Ш. Хайруллаев, Москва билан шундай сасда сўзлашдики, бугунгача Россия вассалларидан ҳеч бири бундай қила олмаган эди”, деб кўрсатади. Шундай қилиб, Тожикистон ОДКБ яқиндагина ўтказилган йиғилишида Россиянинг Токистондаги базасидан фойдаланиш ҳақидаги шартноманинг Россия учун жуда қулай бўлмаган янги вариантини таклиф қилди.

Россиянинг Қирғизистонда ҳам анчагина йўқотадиган манфаатлари бор. Масалан, бу мамлакатда Россиянинг учта ҳарбий объектлари (аслини олганда, бу ҳудудда Россиянинг тўртта ҳарбий базаси бор) мавжуд. Россияда анчагина таъсир доираси кенг «Независимая газета» газетасининг хабарига кўра, Қирғизистон шу кунларда ўша ҳарбий обьектларнинг ижара ҳақларини ошириш ҳақида Россия билан тартишишга киришган.

Қозоғистон ҳам Россия учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан жуда муҳим ҳудуд ҳисобланади. Шу билан бирга сўнгги вақтларда Россия ва Қозоғистоннинг ўзаро муносабатларини ҳам рисоладагидек деб бўлмайди. Умуман олганда, Россиянинг Ўрта Осиё мамлакатлари (аслида унинг вассаллари) билан мунсабатлари  йил сайин чигаллашиб, тобора бузилиш тарафга қараб кетмоқда. Уларнинг бу ҳаракатларида эса Москва “ташқий ўйинчиларнинг қўли”ни кўрмоқда.

Бир қатор халқаро шарҳловчиларнинг кузатишлари ҳам бу нуқтада Москванинг ташвишларини тасдиқлайди.

Масалан, http://newsru.com/world/12jul2012/asia.html  -да эълон қилинган хабарда қуйидаглар хабар қилинади: “Экспертларнинг кўрсатишича, иккинчи марта ОДКБ (ОДКБ) дан чиқиб улгурган Ўзбекистон, Россия ва АҚШ орасида елиб югураётган “ўз-ўзи билан ўйнаётган мушук”ни эслатади. Сўнгги вақтларда АҚШ ва Ўзбекистон бир-бирларига тўхтовсиз яқинлашмоқдалар. АҚШ ҳокимияти қирғизларни инсон ҳақ-ҳуқуқлари вазиятининг яхшиланиши бўйича мақтадилар ва НАТО кучлари Афғонистонни тарк этганидан сўнгра ҳарбий техниканинг бир қисмини уларга қолдиришни истаётганларини билдирди”.

Бугун Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари орасидаги вазиятни Россиянинг ҳарбийлари жуда нозик бир кўринишда ифодалашга уринишаяпти. Ҳатто  Россия қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони  у ерларда қандайдир қуролли тўқнашувлар келиб чиқиши ҳақида башоратлар қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам бугунги бу вазиятни характерлаш учун мисол сифатида Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларни кўрсатиш мумкин. Бир қатор шарҳловчиларнинг фикрича, бу икки мамлакат орасидаги муносабатлар бундан ўн йил аввалги ҳолига қайтди. Масалан, 2000 йилнинг бошида Тошкент Вашингтонга “жиддий муҳаббат” изҳор этганди. Аммо 2005 йил Андижон қирғинларидан сўнгра Москвага ялиниб келишга мажбур бўлганини ҳам яхши эслаймиз.  Демак, Россия ва Ўзбекистон орасидаги  бугунги илиқ бўлмаган муносабатлар, ҳатто бутун минтақадаги вазият, янги “Андижон” ёки “Андижон”лар содир бўлишигача давом этадими, деб ўйлашга тўғри келаяпти.

Борди-ю ростдан ҳам Ўзбекистонда ёки минтақада навбатдаги Андижон ёки Андижонлар бошланса, улар Ўрта Осиё баҳорининг бошланиши бўлмайди, деб тасдиқлашга ишонарли асослар кўрсатиш мумкинмикин? Фабио Индеонинг изоҳларини ўшандай асослар қаторига киритиш етарли бўладими?

Оллоҳ хайрлисини насиб этсин. ИншоОллоҳ, хайрлисини кўрармиз. Алибой Йўляхши,  22.07.2012, якшанба

3 ИЗОҲ

  1. muhammad
    22/07/2012 – 17:41

Албатта оллох субханау ватаъолодан хайрлисини сураймиз бу куфр дийорларининг корчалонлари дунйони биз бошкаряпмиз деб уйлашади лекин оллохнинг хийласига дош бера олармикин иншаоллох ислом бахорин узбекистонда курсатамиз

ОТВЕТИТЬ

  1. Ozodbek.J.
    22/07/2012 – 15:49

Алибой Йўляхши mavzuni yaxshi ochib bergan,shunday maqolalar kutib qolamiz…

ОТВЕТИТЬ

  1. Улугбек
    22/07/2012 – 10:50

Алибой ака. Ташаккур. Ажойиб тахлил чиқибди. Бир нафас ўқиб чиқдим. Рахмат.

 

13. Фабио Индео: Араб баҳори Ўрта Осиёда бошланиши амримаҳол.

Муаллиф: admin 17/07/2012 в ТаҳлилХабарлар | 2 изоҳ

Ўрта осиёдаги собиқ совет республикаларининг ҳукуматлари Яқин Шарқдаги инқилоб юқумли касаллигидан ажалдан қўрққан сингари қўрқадилар.

Шу сабабдан ҳам бу ерлардаги диктатор золимлар ислоҳотга ўхшаш кўри-нишлар ясаш ва мамлакат дарвозасига, ҳукумат мансабдорларининг идоралари остоналарига демократик шиорлар осиб қўйиш билан ўзларининг умрларини узайтиришни гарантиялашга жон куйдириб уринишмоқдалар.

Шимолий Африка ва Яқин Шарқда авж олган инқилоблар акс садоси, ва демократик жараёнларга йўл очадиган, мавжуд сиёсий тизимларни ўзгартириши мумкин бўлган юқумли Араб баҳори, бешта Ўрта Осиё постсовет республикаларининг ҳукумат бошлиқларини ҳимояланиш позициясини тутишга мажбур қилди. Энди улар, ўзлари ўрнатган мавжуд сиёсий институтларни супуриб ташлай оладиган исломлашиш тўлқинларига қариш турадиган  ҳокимият  имкони ва кучлариини йўқотиб қўйишларидан қўрқишмоқдалар.

Ўрта Осиё ва шимолафрика, ва яқиншарқ мамлакатларини бир қатор маҳаллий хусусиятлар бирлаштирадиган кўринади ва улар араб баҳори тўлқинларида ўзгаришлар бўлишининг шартларини олдиндан кўришга имкон беради: камбағалчилик, авторитаризм, порахўрлик(коррупция), сиёсий ўзгармаслик, нашр, нашриёт ва оммавий ахборот воситалари устидан давлат назорати, ҳокимиятда мухолиф партиялар вакилларининг  камлиги ёки бутунлай йўқлиги, ёшлар орасида ишсизлик даражасининг юксаклиги кабиларни кўрсатиш мумкин.

Сиёсий лидерларнинг умри узоқлиги – бу Ўрта Осиёдаги вазиятни Миср ва Ливияда инқилобларгача бўлган ҳолатга яқинлаштирадиган бир хусусиятдир: Каримов ва Назарбоевлар мос равишда Ўзбекистон ҳамда Қозоғистоннинг 1991 йилдан (ўша йили Ўрта Осиё республикалари мустақилликка эришганлар)  буён президентларидир. Тожикистонда эса, Раҳмон қонли фиқаро уруши йилларида ҳокимиятга келган эди ва у ҳозиргача эътирозсиз ҳокимиятга эга бўлиб турибди.

Туркманистонда 2007  йили мамлакат президенти Ниёзовнинг ўлимидан сўгнгра ҳокимият алмашиши амалга оширилди. Бу Сафар ҳокимятни аввалроқ Президент вазифасини бажарувчи лавозимига ўтказилган Бердимуҳаммадов эгаллади.

Қирғизистонда аҳвол бир мунча бошқачароқ кечаяпти. Чунки бу мамлакатда кейинги етти йил давомида иккита муҳим сиёсий ўзгариш юз берди: 2005 йилда  “Лолалар инқилоби”  номини олган воқеа ва 2010 йилда “аксилин-қилоб” содир этилиб, президентлик республикасидан парламент республи-касига ўтиш каби сиёсий институцион ўзгариш амалга оширилди.

Инқилобий юқумлиликнинг беқарорлаштирувчи таҳликасига қарши Ўрта Осиёлик президентлар, мўътадил ва юмшатувчи расмий тадбирлардан тортиб то ижтимоий норозиликларни ифодалайдиган оммавий намойишларга йўл бермайдиган сиёсий — ижтимоий чеклашлар орасида тебраниб турган тадбиру чоралар қабул қилиб улгурдилар.

Ижтимоий тармоқ(сета)ларнинг Шимолий Африка мамлакатларида  араб баҳорининг юз беришидаги ролини яхши тушуниб етган Ўрта Осиёлик президентлар,  Тwitter ва Facebookка киришга тўсқинлик қилиш йўлларини ишлаб чиқишдилар. Бу ишда   — интернетдан фойдаланишни чеклаш ишида, Хитойда йўлга қўйилган фильтрлаш усули жуда қулай келмоқда.

Бу ишлар билан баробар норозиликларнинг ва норозилик намойишлари келиб чиқишининг олдини олиш ниятида баъзи бир либерал юмшатиш қарорлари ҳам олинаётганлигини кузатиш мумкин бўлаяпти. Мисол сифатида Ўзбекистонда баъзи бир сиёсий махбусларнинг озод қилиниши ва конституцион ўзгаришларни, Назарбоевнинг парламентар сиёсий системани жорий қилиш ҳақидаги таклифини, Туркманистон қамоқхоналарига Қизил Ярим ой жамияти Халқаро комитети (2011 йил июл ойига қадар бундай зиёратлар ман қилинганди) вакилларининг зиёратларини кўрсатиш мумкин.

Ўрта Осиё мамлакатларида муаммолар бир-бирига ўхшаш бўлсалар-да, уларни ҳар тарафлама ҳам бир хил ҳисоблаб бўлмайди. Уларда сиёсий ва сиёсий институцион қурилишлар турли хилдир. Менимча, бу мамлакатларда араб баҳори моделида ўзгаришлар қилиш, турли хил номуносиб вазиятларни келтириб чиқариш мумкин.

Ўзбекистон ва Туркманистондаги режимларнинг шафқатсизлиги, бу ерларда демократиклашиш жараёнининг бошланишига ишонишга асос бермайди. Ҳокимиятнинг ўзгариши оқибатида ўртага чиқиши мумкин бўлган беқарорликнинг олдини олиш мақсадида президент Каримов, келажакда ҳокимият алмашишини тартибга соладиган усул ишлаб чиқди, яъни ижроия ҳокимиятининг ваколатини камайтириш йўли билан парламент ҳокимиятини кенгайтиришга йўл очди.

Бундай мўътадил юмшашлар кифоя эмасга ўхшайди, аксинча вазият, эркин ва очиқ сайловлар ўтказилишини, оммавий ахборот воситалари мустақил-лигини, ҳақиқий кўппартиявийлик ситемасини гарантиялавчи ислоҳотлар ўтказишилиши зарурлигини талаб қилади.

Ўзбекистонда содир бўлиши эҳтимолда бўлган ғалаёнлар, армия, Каримовнинг атрофидагилар, радикал исломийлар, мухолиф ҳаракатлар бир-бирлари билан тўқнашиб, Сурия ёки Ливиядаги сингари фиуқаровий жангларга олиб келиши ва минтақавий беқарорликнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бўлиб қолиши мумкин. Вазият, ўз зиммаларига олишган иккитомонлама ва кўп томонлама мажбуриятларига асосан Россия ёки Хитой, ё ҳар иккаласининг биргаликда воқеаларга аралашиши мумкинлиги билан янада чигаллашади.

Тожикистон минтақадаги энг заиф звено ҳисобланади: бу ер, ижтимоий кескинликнинг портлаши учун авторитаризм ва камбағалчилик аралашмасидан ташкил топган мукаммал(идеал) қаришмадир. Бу ерда вазият, Афғонистон чегараси ёмон қўриқланаётганлиги сабабли тез тарқалиб кетиши эҳтимоли бўлган радикал исломий терроризм таҳликаси учун жуда қулай бўлиб турганга ўхшайди.

Қирғизистон, кўппартиявий сиёсий вазият ҳолида парламент демократиясига ўтиш ва президентни икки марта мажбурий алмашитириш йўли билан жуда муҳим ислоҳотни амалга оширишга ҳаракат қилди. Бироқ иқтисодий ночорлик, минтақавий, яъни шимол-жануб каби сиёсий бўлинишлар ва Фарғона водисининг қирғиз қисмидаги миллий(этник) низолар бу ерда янги кескинликларнинг ва норозичилик ҳаракатларнинг такрорланиши мумкинлигини тақозо қилаяпти.

Атрофи нефт-газга бой бўлган Жанаозан шахрида 2011 йилнинг декабрида юзага келган ғалаёну тартибсизликлар, Қозоғистонда араб баҳорининг бошланиши шаклида қабул қилинганди. Аммо Қозоғистондаги сиёсий барқарорлик ва унинг муҳим энергитик ва стратегик  аҳамияти республиканинг хавфсизлигида энг яхши гарантия ҳисобланади. Чунки асосий минтақавий ва интернационал(халқаро) геополитик иштирокчилар Қозоғистонда ўшандай барқарорликнинг сақланишидан манфаатдордирлар.

Араб баҳори содир этилган мамлакатлар билан кўп жиҳатдан ўхшашлик-ларига қарамасдан, Ўрта Осиёда шундай омиллар ҳам борки, улар бугун бу минтақада самарали ижтимоий — сиёсий ва сиёсий институцион ўзгаришларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилади.

Ўшандай омиллар жумласига воқеалар тафсилотларини бутун минтақага тарқатиб турадиган Ал-Жазира каби телетармоқнинг йўқлиги, Интернет ва социал(ижтимоий) тармоқлардан фойдаланишнинг чекланганлиги,  Шимолий Африка ва Яқин Шарққа нисбатан ахборот тармоқларидан фойдаланувчиларнинг жуда камлиги, халқнинг норозилик чиқишларини бошқарадиган яхши ташкиллаштирилган мукаммал ҳаракатлар ва лидерларнинг йўқлиги кабилар киради.

Юқорида айтилганларга минтақадаги икки буюк давлат — Россия ва Хитойнинг манфаатлари ва стратегиясини ҳам илова қилиш лозим бўлади. Чунки улар, ўзлариининг иқтисодий ва энергетик лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган Ўрта Осиёдаги беқарорлик-тартибсизликлардан жуда қўрқишадилар. Шунинг учун улар Ўрта Осиёдаги мавжуд ҳолатнинг сақланишини  қўллаб-қувватлайдилар. Аммо шуни ҳам кўрсатиш лозимки, Москва ва Пекиннинг манфаатлари шу кунлардаги Ўрта Осиё лидерлари билан мос тушмай қолса, улар бу ерлардаги ҳокимият ўзгаришларини қўлламайди деб ҳам бўлмайди.

Нашрнинг оригинали:

La primavera araba non arriverà in Asia Centrale 11/07/2012 («Limes», Италия), Фабио Индео (Fabio Indeo) Материал, centrasia.ru адресдаги  рус тилидаги вариантидан олиб ўзбекчага ағдарилди.

Таржимон: Алибой Йўляхши, 16.07.2012, душанба

14. Туркистонда миллиятчилик фаолиятлари

Муаллиф: admin 16/07/2012 в Адабиёт | 0 изоҳ

Истанбул университетининг адабиёт факултети қошидаги Турк ўчоқларининг юз йиллигига бағишланган ва 2012 йил май ойи 07-09 кунларида ўтказилган симпозиумда Истанбул Ойдин университети Фан ва адабиёт факултетининг декани, профессор, доктор Шуойиб Қорақош “Туркистонда миллиятчилик фаолиятлари” мавзусида нутқ сўзлади. Унинг ўша нутқини ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қилиш фойдадан ҳоли бўлмас деб ўйладик. Марҳамат уни ўқиб кўринг!

Шуайб Қорақош , проф. доктор, Истанбул Ойдин университети,
Фан-Адабиёт факултети, suayipkarakas@aydin.edu.tr

Кириш сўз

Турк дунёси 19-аср ва 20-асрнинг биринчи чорагида бир-бирларидан жуда узоқ жуғрофияларда, бир-бирларига жуда ўхшаш дейилиши мумкин бўлган бир қадар(тақдир)ни бошидан кечирди. Христиан дунёсига нисбатан идора(ҳукумат идорачилиги, давлат бошқаруви), ҳарбий масалалар, жамият ҳаёти, маданият ва иқтисодий соҳаларда замони тақозо этган янгилик ва ривожланишни ҳақиқатга айлантириб, ўз борлигини давом эттира олиши, ҳур ва эркин(мустақил) қола олиши, ўтган вақт ичида йўл қўйилган йўқотишларни қайта қўлга киритиш ва ўз қадарини ўзи тайинлай оладиган ҳаракату ғайратлар ўша даврнинг яшаш хусусиятини кўрсатарди. Шунинг учун 19-асрнинг иккинчи яримидан бошлаб, Усмонли зиёлилари билан бирга бутун турк дунёси зиёлилари орасида жуда кенг тарқалган миллий шуурланиш ҳаракати, христиан дунёсига қарши табиий рефлекс ўлароқ табора юксала борган бир жараён юзага келтирган эди. Туркистонда очилган Жадид мактаблари, жадидчилик ҳаракати бу жараён манбасини ташкил этганди. Бунинг ёнида Туркиядаги миллиятчилик ҳаракатлари ҳам ўша илгарилашларда ўз таъсирини сақлаган эди, албатта.

Нутқнинг асосий қисми

100 йиллигини ифтихор билан қутлаётганимиз, хизматларидан ва борлигидан ғурур туяётганимиз, ҳамиша ҳаяжон ва умид манбамиз ҳисобланган, ирқимизнинг муқаддас қиблогоҳи бўлган Турк Ўчоғининг азиз мансублари хотираларини ҳурматла ёд олароқ яшатишга ҳаракат қилаётганларимиз, орамизда ҳис этаётганларимиз Исмоил Бей Гаспиралининг, Юсуф Оқчура Бейнинг, Меҳмет Амин Бейнинг, Зиё Гўқалб Бейнинг, Кўпрулузода Фуат Бейнинг, Ниҳол Отсиз Бейнинг, Ғози Мустафо Камол Пашанинг ва турк тарихининг яқин даврида яратилган яна қанчадан қанча достонлари қаҳрамонларининг идеал қардошлари бўлишган туркчи хонимлар ва бей(жаноб)лар, умид ва ҳаяжонларимизни уфқлардан нариларга олиб ўтишларинг учун омонат этишимиз мумкин бўлган севимли турк ёшлари!

Бу таблиғда, бошқа турк мавзаларига ҳам мурожаат қилиш билан биргаликда асосан Марказий Туркистонда жараён кўрсатган миллиятчилик фаолиятларининг хулосалари келтирилади. Зеро Туркиянинг ташқарисида қолган барча турк минтақаларини бир таблиғнинг ичига тиқиштириб ифодалашнинг имкони йўқлиги ҳам очиқдир. Шу сабабдан Марказий Туркистон ташқарисида қоладиган ўлкалар ва бўзқир соҳаси ҳам бирликда бу тадқиқотдан алоҳида қолдирилади.

Турк дунёси 19-аср ва 20-асрнинг биринчи чорагида бир-бирларидан жуда узоқ жуғрофияларда, бир-бирларига жуда ўхшаш дейилиши мумкин бўлган бир қадарни бошидан кечирди. Христиан дунёсига нисбатан идора(ҳукумат идорачилиги, давлат бошқаруви), ҳарбий масалалар, жамият ҳаёти, маданият ва иқтисодий соҳаларда замони тақозо этган янгилик ва ривожланишни ҳақиқатга айлантириб, ўз борлигини давом эттира олиши, ҳур ва эркин(мустақил) қола олиши, ўтган вақт ичида йўл қўйилган йўқотишларни қайта қўлга киритиш ва ўз қадарини ўзи тайинлай оладиган ҳаракату ғайратлар ўша даврнинг яшаш хусусиятини кўрсатарди. Шунинг учун 19-асрнинг иккинчи яримидан бошлаб, Усмонли зиёлилари билан бирга бутун турк дунёси зиёлилари орасида жуда кенг тарқалган миллий шуурланиш ҳаракати, христиан дунёсига қарши табиий рефлекс ўлароқ табора юксала борган бир жараён юзага келтирган эди. Бундан ҳам кўпроқ бирор маданият ҳаракати ўлароқ ўз борлигини ҳис эттирган бу жараён, 20-асрнинг илк йилларидан эътиборан бутун турк дунёсида янги бир сиёсий моҳият қозонган эди. Герман ва славян қавмлар бошлиғида 19-асрда янада кенгроқ ўлкаларга ҳукм этиш ва мустамлака императорликлари қуриш истагида ирқ вамаданият жиҳатидан бир-бирларига яқин бўлишган миллатларни бирлаштириш ташаббусларини қўлга олишганлари ҳам маълумдир. Ёлғизланиб қолган турк оммаси бунга муқобил, тил ва тарихий ўхшашликларнинг таъсири ҳамда бир-бирларини танишга ва яқинлашишга урина бошладилар.

19-асрнинг иккинчи яримидан бошлаб Россиянинг ишғолига дуч келган Марказий Туркистондаги турклар орасида, айниқса 1905 йилги инқилобдан сўнгра рус мустамлакачи сиёсатидан қутилиш, янгиланиш, миллий ўзлигига эга бўлиш ва туркчилик фикри(ғояси) атрофида бирлашиш тушунчалари ёйила бошлаган эди. Рус истилоси оқибатида бошланган мустамлакчиликнинг оғир шартлари, фақат моддий оғирликлардан иборат бўлиб қолмай, бутун Туркистон халқининг тарихий ва маданий меросига ҳам тажовуз этилгандир, уларнинг тили, дини, тарихи, урф –одатлари, миллий туйғу ва инончлари, номус ва ғурури оёқ ости қилингандир. Жума намозларида мажбуран чор подшоҳи номига хутбалар ўқилгандир. Қуръони каримда келтириладиган “мушрик”, “кофир” калималари Туркистон мусулмон аҳолисининг назарида русларни ифода этганлиги учун у сўзларни Қуръони каримдан чиқарилишини талаб қилганлар эди. Масалан, Андижонда халқ руслар билан тўғри келиб қолганларида улар сажда этишга мажбур қилинарди. Бундай амалиётлар Марказий Туркистонда ҳақли равишда шаддатли қаршиликлар туғдирган эди. Афсуски, кўп ҳолларда ўзларини кўрсатишга қаратилган бу қаршиликлар, ҳамфикрлик асосига суянмаганлиги, яхши тартибланмаганлиги учун ҳар сафар рус қўшинлари тарафидан бостирилиши енгил бўларди.

Бу ҳодисалар қаршисида тукистонли зиёлилар ҳам ҳеч қаршилик кўрсатмасдилар ва тақдирларига рози бўлишгандилар деб қараш ҳам мумкин эмас, албатта. Аксинча, истилочилар тарафидан содир этилган сонсиз-саноқсиз жиноятлар, идроки тиниқ ва иймонли зиёлилар қалбларини яралаган ва уларда босқинчиларга нисбатан нафрат туйғулари билан бирликда уларга қарши кураш орзусини ҳам уйғотган эди. Ана ўша идрок, кун ора бироз-бироз қувватланиб, ривожланиб мустамлакачилик идорасига қарши истиқлол(мустақиллик) учун курашни мақсад этган Жадидчилик ҳаракатини тайёрлаганди. Бу ҳаракат жуда қисқа замон ичида янгиликка интилган ёш зиёлиларни, дин, давлат, илм ва ғоя одамларини, ёзувчи, шоир, журналист, ҳуқуқчи, нашриётчи ва олдинни кўра оладиган тижорат арбобларини ҳам ўз қаврами(структураси-тизими) таркибида тўплай олган эди.

Исён ташаббусларининг батамом муваффақиятсиз тугалланиши, туркистонли зиёлиларда, мустақиллик ва ҳурриятга ҳақли бўлишлари ва унга эришишлари учун энг аввало замон талаб этадиган маданий ва сиёсий савияга кўтарилиш тушунчасини уйғонтирди. Шунинг учун таълим-тарбия масаласи, бутун турк дунёси зиёлиларида бўлгани сингари 19-асрнинг сўнггида туркистонли зиёлиларнинг ҳам зеҳниятини машғул этган энг аҳамиятли масалага айланган эди. Таълим-тарбияда илк учқун деб ҳисоблаганимиз бу зеҳний фаолият, жадид мактаблари воситасида оқибат мақсад жиҳатидан янгилашма ва ниҳоят мустақилликни ва ҳурриятни таъмин этиш йўлида илк жиддий асарини ўртага чиқарган эди. Жадид мактаблари, ўхшашсизлиги, мақсади, таъсир ва натижалари жиҳатидан турк дунёси таълим-тарбия тарихида ҳақиқатан фавқулодда бир мактаб қурилишлари бўлган эди. Жуда қисқа бир вақт орасида сонлари мингларга кўтарилган ва бутун турк юртларида зеҳният ўзгаришини ҳақиқатга айлантира олган у мактаблар, турмушнинг барча жафҳаларини уюштирган жадид ҳаракатини туғдирган эди.

Хулоса қилиш лозим бўлса, жадидчилар, миллат манфаатлари, ўлканинг ободончилиги, фаровонлигини яхшилашда, тижоратда ва қишлоқ хўжалик системасида техникадан фойдаланиш йўлларини ўрганишда Овропадан ўрнак олишни асос қилиб олдилар. Умуман халқ оммасининг моддий ва маданий йўқсулликдан қутилиши учун қобилиятли ёшларни Россия, Туркия ва Овропанинг бошқа ўлкаларидаги университетларга юбориб уларнинг бир тарафдан замон даражасида билим олишларини ва бошқа тарафдан дунё билан бирга нафас олиш, миллий шуур ва мустақиллик ғоясини тетик тутишда ҳам жадид мактаблари муҳим вазифаларни бажардилар. Шунингдек Туркистоннинг бутун халқини мустамлакчиликдан қутилишига сафарбар этишда аҳамиятли рол ўйнади. Шунинг учун жадидчилик ҳаракатини фақат таълим-тарбияда янгиликларга йўл очган бир ҳаракат шаклида ифодалаш ҳақсизлик бўларди. Шу сабабдан ҳам биринчи дастурларини Исмоил Бей Гаспирали тайёрлаган жадид мактаблари, номи келтирилган “Жадидчилик ҳаракати” , бутун турк дунёси ўлчовида янада кенгроқ назарда қаралиши лозим ва буни Овропада уйғониш даври каби турмушнинг барча жафҳаларида янгиланишни, янгидан туғилишни ифодалаган бир атама(термин) сифатида, Турк дунёсининг янгидан тирилиши, “баъсу баъдаъл-мавт”и шаклида қабул қилиниши лозим.

20-асрнинг илк йилларидан эътиборан Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратларининг ҳиммат ва ғайратлари билан Самарқанддан бошлаб Туркистоннинг барча шаҳарларида ва ҳатто жуда кўпчилик туман, қишлоқларда очилган жадид мактаблари, уларга қарши қаратилган пропаганда ва ҳокимият тарафидан қийинчиликлар туғдирилишига қарамай, хайрсевар бадавлат кишиларнинг ва халқ оммасининг ёрдамлари воситсида таълим-тарбияда ва халқнинг зеҳниятида ўзгаришлар пайдо қилиш фаолиятларини давом эттиришда давом қилганди. Бу ишларни самарали олиб бориш учун эса, Туркистонда қироатхона, кутубхоналар ва нашриёт уйлари очилган. Моддий жиҳатдан муҳтож ва қобилиятли болаларни ўқитиши мақсадида “Жамияти хайрия”, “Жамияти имдодия(Ёрдам жамияти)”, Тараққийюни Ислом ва Таовун(Ислом тараққиёти ва ёрдамлашма) каби жамиятлар қурилгандилар. Ана ўша жамиятлар ёрдамида 1910-йилларда Россия ва Овропадаги университетларга ва бу орада Истанбулга ҳам талабалар юборилган эди. Ўша даврларда Туркистондан Истанбулга қанча талабанинг ва Истанбулдан Туркистонга қанча муаллим-ўқитувчилар юборилганлигини афсуски бугун ҳам биз била олиш имконига эга эмасмиз. Турк жамияти(Дарнаги), Турк юрти ва Турк ўчоғи доирасида туркчилик фаолиятларининг самарали бир шаклда олиб борилганлиги бу ўтган йилларда Туркистондан талабаларнинг келишлари ва Туркистонга сони маълум бўлмаган қаҳрамонлар қўшини шаклида муаллимларнинг юборилиши буюк бир аҳамият касб этганлиги ҳақиқатдир.

Айни замонда, 1903 йилда Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий тарафидан Самарқандда Жадидчилар тўдаси номли зиёлилар жамияти ҳам тузилади. Бундан бир йил сўнгра Мунаввар Қори бу жамиятнинг Тошкент бўлимини ташкил этади ва Туркистонли зиёлилар бу жамиятнинг атрофида бирлаша бошлайдилар. Халқ оммасининг миллий шуур атрофида йиғилишини ташкил этиш, Жадид мактаблари учун дарсликларни ёзиш, мустақиллик учун кураш, миллий газетачилик фаолиятларини ривожлантириш жамият атрофида йиғилган зиёлилар дастурининг асосини ташкил этган эди. Россиядаги 1905 йилда содир этилган ўзгаришлар юзага чиқарган ҳақлардан истифода этган Туркистонда миллий ғояларни оммалаштиришга қаратилган бир қатор газета ва журналлар нашр қилина бошлайди. 1917 йилги рус инқилоби(давлат тўнтариши)гача давом этган даврда“Тараққий”, “Шуҳрат”, “Ҳуршид”,”Самарқанд”, “Садои Туркистон”, “Турон”, “Нажод”, “Турк сўзи”,”Турк эли”, “Улуғ Туркистон”, “Эл байроғи”, “Кенгаш”, “Тирик сўз”, “Юрт”, “Ойна”, “Ал-Ислоҳ”,каби газета ва журналлар нашр этилиб халқ орасида тарқатилади. Жадид зиёлиларнинг бу шаклда тарқатган газета ва журналлари Туркистонда миллий уйғонишнинг янгидан туғилишида сўзсиз муҳим аҳамиятга эга бўлгандир.

19-асрнинг иккинчи яримида кескин курашларга саҳна бўлган Туркистонда адабиёт ҳам содир бўлган жараёнлар билан паралел алоҳида бир ривожланишга эга бўлган эди. 20-асрнинг бошларидаги илм-билим олиш ва таълим-тарбия сафарбарлиги ва мустақиллик ғояси бу янги адабиётнанг асосий мавзуларини ташкил этди. Натижада адабий асарларда ватан ва миллат масалалари жуда тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Яъни янгидан ёзилган шеърларда эскидан қўлланиб келинаётган ташбиҳ ва мажозларга янгича маънолар юклана бошлади. Авваллари ошиқни ва севгилини тасвир этган сифатлар энди илм, фан, илғорлик, миллий бирлик, ватан ва миллатни тушунтириш учун қўллана бошланди. Тил эса, Туркиядаги янги лисан ҳаракатига ўхшаш бир шаклда арабча ва форсийча калималардан тозаланиб соддалаштирила бошлади. Исмоил Бей Гаспиралининг “тилда бирлик” шиорига мос равишда Турк дунёсида Истанбул туркчаси асосида бир умумий маданият тили тузишга қаратилган ғайратлар қилинди. Турон исми ҳам туркларнинг азалий ва абадий юрти исми сифатида бадиий асарларда тез-тез қўллана бошланди. Бу орада Абдуллоҳ Авлоний тарафидан “Турон” исмли бир театр жамоаси ташкил этилади ва уларда Туркистоннинг турли шаҳарларида жадид ёзувчилари тарафидан қаламга олинган ва миллий тушунчаларни ифодалаган ўйинлар саҳналаштирилади. Туркистонда “Жадид адабиёти” номини олган бу миллий уйғониш даври адабиёти, ўша йилларда Туркиядаги миллий адабиёт жараёнидан деярли фарқ қилмайди.

Туркистондаги ғоявий ва адабий фаолиятлар ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, Туркистоннинг ташқарисидан бўлган таъсирларни ҳам хотирлаб ўтиш ўринли бўлади деб ҳисоблайман. Айтганимиздек, Исмоил Бей Гаспирали нашр қилдирган “Таржимон” газетаси, барча турк юртларида бўлгани каби Туркистонда ҳам ҳарорат билан кузатиб борилди. Бу газета, Қозонда тарқатилаётган бошқа газеталар билан биргаликда Туркистондаги миллий газетачиликнинг ташкил этилишида асосий рол ўйнади дейиш лозим бўлади. Шунингдек, Истанбулда нашр қилинган ва тарқатилган “Савати Фунун”, “Сабилуър-Рашад” ва “Турк юрти” журналларининг ҳам Туркистонда обуначилари бўлганлиги маълумдир. Бу ерда исмлар келтириш керак бўлса, Зиё Паша, Намик Камол, Аҳмад Митҳат Афанди, Тавфиқ Фикрат, Меҳмет Оқиф, Ёҳё Камол, Афруқ Нафиз, Рашат Нурий каби шоир ва ёзувчиларнинг асарлари Туркистонда ўқиларди, дейиш лозим бўлади. 20-асрда Туркистонда етишган энг буюк шоир ва романистлардан бири бўлган Ойбек(Мусо Тошмуҳаммадўғли), Жадид зиёлиларидан Аҳмад Митҳат Афандини обрўйлиларидан бири шаклида ўқиганлигини, шеър ёзишни эса, Озорбойжонда нашр қилинган Яҳё Камол асарларидан ўрганганини тан олган эди.

Ўқувчи ва талабалардан ташқари ҳаж ва бошқа хил сабаблар билан Истанбулга келишган туркистонли зиёлилар, Қозон ва Истанбулдан Туркистонга юборилган муаллимлар, биринчи жаҳон урушида русларга асир тушиб, 1917 йил октябр инқилоби сабабли озод бўлишганларидан кейин Туркисонда жойлашиб муаллимлик хизматига киришган Усмонли ҳарбийлари, Озорбойжон ва Қозондан келишган театр жамоа(коллектив)лари ҳам зеҳният ўзгаришларида анчагина таъсир кўрсатганлари ҳам ошкордир. Бу ишларнинг мана шунақа аҳамиятли бўлганлигига қарамасдан, Туркистондаги ўзгаришларнинг ташқий таъсирлари (уларнинг асосий манбаи турк дунёси бўлган эди) бугунга қадар мустақил бир шаклда қўлга олиниб, жиддий бир қўламда тақиқ қилинмаётганлигинин ҳам афсуслар билан билдиришни истардим.

1917 йилда содир этилган октябр инқилобидан сўнгра Туркистон турклари, ўша йилнинг 27-ноябрида Умумий мусулмон Қурултойига тўпланадилар ва ўзлари ўз эркларини белгилаш мақсадида Туркистон Мухториятини эълон қиладилар. 1909-1913 йилларда Истанбул дорулфунида таҳсил кўрган Абдурауф Фитрат, Туркистон Мухторияти эълон қилинган кечани “миллий лайла-тул-қадримиз” деб атайди. “Ҳуррият” газетасининг1918 йил 28-январ сонида Муҳмудхўжа Беҳбудий Афанди қозоқларга аталган “Чироғларим” номли мактубини эълон қилади ва унда янги эълон қилинган Мухторият яшай олиши учун миллий бирлик бўлиши лозимлигини таъкидлайди, туркликка суяниб ва дунёда ўрнак кўрсатишга ҳаракат қилади. Беҳбудий ҳазратлари, мазкур мактубида эски ота юрти Туркистондаги барча қардошлар жамоаларнинг бирга тинч-тотув яшашлари кераклигини изоҳлаб, қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Чироғларим! Ҳаммангиз билганингиз каби Туркистоннинг қозоғи, қирғизи, ўзбеги, туркмани, татари, қисқаси ҳаммаси турк болаларидирлар. Улар жаҳонгир Чингиз Хон ва Тимурнинг авлоди ёки бир-бирларининг ака-укаси ва қардошларидирлар. Туркистондаги араб хўжа ва саййидлар ҳам ўз тилларини унутганлар ва ҳатто улар ҳозир араб эканликларини ҳам хотирламайди, турклашиб сизлар билан аралашиб кетишганлардир.

Чироғларим! Бошқа халқлар, масалан, сирблар, италианлар, арманилар, славянлар, поляклар ва бошқалари ҳатто дунёнинг у бир учидаги қардошлари билан бирлашгандилар. Бу соналган эллатлар бошқа буюк давлатларга тобе бўлишиб унутилаёзган ва тилларини йўқотишган ўз авлоддошлари билан бирлашишга бутун куч ва жонларини фидо қилишмоқдалар. Биз агар ўз ичимиздаги қардошларимиздан айриладиган бўлсак, бу биз учун уят василаси ва ахмоқлик бўлади. Бу эса, ўз қўлимиз билан ўз (туркнинг) томиримизни кесиш бўлади …

Чироғларим бирлашайлик! Кўриб турибсизки, барча руслар ҳам бирлашмоқдалар. Ҳозир бирлашиш замонидир. Агар сиз айрилсангиз, туркман қардошингиз ҳам айриладиган бўлса, Туркистон турклари уч жойга тарқалиб кетади ва мухторият ҳеч кимга насиб бўлмайди …

Фақат биз билан сиз эмас, балки Россиянинг барча мусулмонлари бирлашишлари шариат ва ақлга кўра фарздир. “Ваътасиму биҳоблиллоҳи жамиъан
вало-тафаррофий (Ва барчангиз Оллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! ” Ол-и Имрон, 103).

1917 йилда чор ҳокимияти йиқитилганидан сўнгра Туркистонда бир қатор маданият ва адабиёт жамият(гуруҳ)лари тузила бошлади. Буларнинг орасида Абдурауф Фитрат тарафидан 1918 йилда тузилган “Чағотой гурунги” гуруҳи (ёки Чағотой мажлиси) энг аҳамиятлиси бўлган эди. Даврнинг шоир ва ёзувчилари тарафидан қўллаб-қувватланган бу гуруҳ, асосий мавзулар тарих, тил ва адабиёт ҳақида бўлган миллий масалалар ҳақида мунозаралар олиб боришарди. Фитрат билан бир сафда Абдуллоҳ Қодирий (Чўлқинбой), Абдулҳамид Сулаймон(Чўлпон), Маҳмуд Ходиев(Боту), Машриқ Юсупов(Элбек) каби қобилиятли ёшлар, миллий руҳда ёзишган асарларини шу гуруҳ атрофида берардилар.

Руслар тарафидан “Босмачилик” номи берилган “Қўрбоши” миллий мустақиллик ҳаракати 1924 йилда советлар тарафидан тўла назорат остига олинганидан сўнгра, Совет ҳукумати, Жадид ҳаракати йўналишида миллий асар беришган зиёлиларни йўқотиш программасини амалга оширишни йўлга қўйди. Натижада, миллиятчи ғоядаги барча даражадаги кишилар, шоир ва ёзувчилар қамоқларга ташлана бошланади. Шунингдек, бу даврда атеизм(даҳрийлик)ни ёйиш фаолиятлари тезлаштирилади, фикр эркинлиги ҳам жиддий бир таъқиб остига олинади. Бу зулм сиёсатининг оқибатида совет идеологиясини қабул этган янги бир адабиёт вужудга кела бошлайди. Бу сиёсатга муқобил бўлган жадид ҳаракати ва адабиёти эса, 1929 йилда Сталиннинг махсус кўрсатмаси билан мажбуран тугалган эди. Шунинг учун 1929 йил Туркистон тарихига совет идеологиясининг буюк бурилиши номи билан киритилгандир.

Бу “бурилиш”дан сўнгра, масалан, 1930 йилларда жадидчилар жисмоний йўқ қилина бошлайди. Биринчи навбатда 1931 йилда Мунаввар Қори ўлдирилади. 1932 йилда эса, барча шоир ва ёзувчилар Коммунистик партия ва совет идеологияси назорати остига олинади ва бундан буён адабиёт социалистик ғояларга хизмат қилиши кераклиги ҳақида қарорга келинади. Бу қарорга кўра, социалистик ғояларга хизмат қилмайдиган санъат ва санъат асари рад этиладиган ва асарларнинг муаллифларига яшаш ҳақи берилмаслиги керак бўлиб қолади. Масалан, бу воқеалардан кўп ўтмай 1937 йилдан бошлаб Совет давлатининг бутун ҳудудларида қамоққа олишлар, сургунлар ва қатлиомлар бошлатиб юборилади. Ўзбекистонда ҳам Абдуллоҳ Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Сулаймон(Чўлпон), Боту, Элбек, Отажон Ҳошим, Усмон Носир, Ғулом Зафарий, Қаюм Рамазон, Ғози Олим каби бир қатор шоир ва ёзувчилар, 1937-1939 йилларда асарларида миллиятчилик ва ҳатто тўғриси туркчилик фикрини тараннум этганлари учун халқ душмани эълон қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинадилар.

Иккинчи жаҳон уруши йиллари давомида советларнинг санъат ва адабиёт сиёсатида баъзи бир ўзгаришлар юз беради. Масалан, Туркистон туркларини Россияга бостириб кирган олмон қўшинларига қарши сафарбар этиш мақсадида миллий масалаларнинг ва тарихий шахсларнинг адабий асарларда мавзу бўлишига ижозат берилади. Миркарим Осим, Ойбек ва Масуд Шаихзода тарихий роман, ҳикоя ва пьесаларини ўша йилларда ёзишган эдилар.

Урушдан кейин эса санъат асарларида совет ҳаётини ва космополит совет кишисини кўкларга кўтариш сиёсати такрор ўз изига қайтарилади. Бу вазиятга мослаша олмаган Ойбек, Мақсуд Шаихзода, Мирзокалон Исмоилий, Миркарим Осим, Шуҳрат, Саид Аҳмад, Шукуруллоҳ каби шиор ва ёзувчилар ҳам миллийликни чуқур ҳис этганлари ва социалистик реализм исми берилган совет санъат тушунчасига мухолиф фикрда бўлганлари сабабли қамоқларга ташлаш ва сибирга сургун қилишлар орқали биринчи қадам зиёлилари сингари сукут сақлашга мажбур қилиндилар. Туркистонда тарихий ҳаётни ва анъаналарни тараннум этган “Олпомиш” достони каби миллий руҳдаги асарлар ҳам совет идеологиясига таҳлика келтириши мумкин бўлганлигидан таъқиқлаб қўйилди.

Сталин ўлимидан сўнгра 1956 йилда Коммунистик партиянинг 20-қурултойида 30 йилдан кўпроқ давом қилган совет даври сиёсати қаттиқ танқид қилинади ва бутун мамлакат бўйлаб ҳаётнинг барча жафҳаларида бир мунча юмшашлар, илиқланишлар бошланади. 1930-йилларда ўлдирилган шоир, ёзувчи ва давлат мансабдорларининг гуноҳсиз бўлганликлари тан олинади. Урушдан кейин қамалган шоир, ёзувчилар қамоқдан озод қилинадилар. Бу юмшаш даврида Советлар иттифоқининг бутун ҳудудида миллий ўтмиш(тарих) ва миллий маданиятга қаратилган қарашлар сезиларли даражада қувват ола бошлайди. Классик адабиёт энди синфий нуқтаи назаридан қараб ўрганиш каби қоидадан воз кечиш имкони туғилади. Энди тарихда ҳаёт кечирган камбағал шоирлар қаторида ҳукмдорлар сарайидаги шоирларнинг асарларидан намуналар берила бошланади. Бундай ўзгаришлар, 1960-йилларда янги бир адабиётнинг юзага келишига ва янги бир наслнинг етишишига имкон туғдиради.

Тарихни ва жорий ҳаёт кечирилаётган замонни янгидан изоҳлаш, ватан ва миллат тушунчаларини миллий нуқтаи назардан ифодалаш, социалистик ҳаёт тарзи ва халқларнинг ўзаро қардошлиги билан биргаликда совет системасини баъзан очиқ, баъзан эса метафорик йўл билан сўроқ қилиш ва ҳатто рад этиш, бу янги даврнинг энг муҳим кўрсаткичига айланади. Туркистон тарихини миллий руҳ ила қаламга олинган романлари билан танилган Одил Яқубов ва Примқул Қодиров, миллий ғурурни тараннум этган шеърлари билан Абдуллоҳ Орифов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфий каби зиёлилар бу даврнинг аҳамиятли санъаткорлари ва руҳ меъморларидир. Исмлари тилга олинган шоир ва ёзувчиларнинг асарларида коммунистик партия йўқотишга уринган миллий руҳни қайтадан жонлантиришга уринишлар кўринади. 1960-йилларнинг охирларида Совет императорлиги иқтисодий ва идеологик жиҳатдан турғунликка учраганидан сўнгра, шоир ва ёзувчиларга қаратилган сталинча таъқиб сиёсати янгидан такрорлана бошлайди. Бироқ бу замонга келиб, адабиёт миллий уйғониш йўлида сезиларли хизматлар кўрсатган ва энди кишиларнинг ҳам кўзлари очилган эди. Шунинг учун янгидан бошланган қатағон сиёсати 1960-йилларда бошланган миллий уйғониш ҳаракатини тамоман тўхта олмайди. Оқибатда бундай вазият, 1991 йили Советлар мамлакатининг тугатилишигача ва бошқа турк Жумҳуриятлари қаторида Ўзбекистоннинг ҳам мустақил бўлишигача давом қилади. Одил Яқубов, Эркин Воҳидов, Мамадали Маҳмудов, Абдуллоҳ Орифов, Примқул Қодиров, Рауф Парфий, Муҳаммад Солиҳ, Тоғой Мурод сингари шоир ва ёзувчилар бу сўнгги даврда ўзбек адабиётида миллий руҳда асарлар беришган санъаткорлардан баъзиларидир.

1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнгра сталин замонида ватан хоини, халқ душмани каби уйдурма жиноятлар билан қуршунга тизилган жадидчи шоир ва ёзувчиларнинг асарлари нашр қилиниб, ўқила бошланди. Бугун “Мустақиллик фидоилари” ва “Мустақиллик қаҳрамонлари” каби номланган жадидчилар ҳақида бир қатор китоблар ёзилмоқда ва миллий хусусиятларга эга бўлган адабиёт майдонга чиқмоқда.

Аммо табир жоиз бўлса, Туркистонда эришилган ютуқларни таъкидлаш билан бир қаторда шуни ҳам унутмаслк лозимки, уларнинг озодликка эришишганларига 20 йилдан ортиқ замон кечган бўлишига қарамай. Туркияда Туркистон туркларига ҳалигача “турк” дея олмаётган кишилар ва давралар топилиб турибди. Ҳар ҳолда улар, Турк дунёсининг буюклигидан сескансалар керакки, кўпгина мабуот ходимлари, мансабдорлар ва илм дунёсининг айрим вакиллари ҳам туркистонли туркларни “туркийлар” деб атамоқдалар, давлатларини эса, “Турк Жумҳуриятлари” эмас, “Туркий Жумҳуриятлар” дея аташни афзал кўришмоқдалар. Туркистон Турк Жумҳуриятларида яшашаётган қардошларимиз эса, туркияли турклар, ўзларидан узоқлаштириш мақсадида уларни бундай “туркийлар” аталишидан совуқ туйғулар ҳис этишмоқдалар. Туркларни “туркий”лар деб аташни ёқтиришаётганлар, туркистонликларнинг қандай турк бўлганликларини ва турк бўлишнинг ҳаяжонини қандай чуқур ҳис этишларини, ажоба ҳеч ўйлаб кўрдиларми экан?

Туркистонликларнинг қанчалик турк бўлганлари ҳақида бир фикр билдириш учун Абдурауф Фитратнинг 1918 йилда ўзи нашр қилган “Ҳуррият” номли газетасида босилган “Юрт қайғуси” исмли очиқ шеърини туркия туркчасига ағдармасдан ўз тили(оригинали)да келтириш билан сўзларимни тугатмоқчиман. Абдурауф Фитратнинг ёзганлари эса, Чоризм ва совет ҳукуматларининг жадидчи зиёларга нисбатан нима учун бу қадар зулм қилганлари, ҳатто уларни жисмоний йўқ қилиш(ўлдириш)гача бориб етадиган даражада зулм қўллаганларига ҳам бошқа бир изоҳсиз жавоб беради.

Юрт қайғуси

“Ётсам тушимда, уйғонсам ёнимда, кўз юмсам қаршимда мунгли хаёл келиб турадур! Бу бир хотин хаёли … бир хотинки, енгнида ипакли, лекин йиртиқ ва эски бир куйлакдан бошқа бир кийим йўқ. Бош-оёқлари яланғоч, тирсакларигача қоп-қора лойқадан ботган, Бақиришга товуши, қутилишга кучи қолмаган! …

Қарайман: Кимсасизлик юкидан ориқланган танда золимона урилган қамчиларнинг яраси бор.

Кўраман: Жоҳилона қилинган эмлардан носулга қайтган* яраларидан қонлар оқиб турадур! …

[* эмлардан носулга қайтган – “эмлар”, эмлаш ёки дорилаш деганидир. “носулга қайтган”, гангренага айланган демоқчи. Бутун жумла: “Жоҳилона қилинган эмлардан носулга қайтган,” дейилганда жоҳилона дориланган яралар гангренага айланганда каби тушуинилиши лозим бўлади.]

Эй мунгли хотин, сен кимсан?

Эй ғамли она, нечук мундан айрилмайсан?

Ёнимда, кўзимда, миямда, юрагимда нима ахтарасан. Нечук кетмайсан?

Қайғу тутунлари ичра ёғдусиз қолган кўзларинг, у ёш ёмғирларинг нечун тўкадир?

Зулм занжирлари билан боғланган қўлларинг нечун ҳар ёнга узатиладир, нима тилайсан? …

Оҳ … билдим … билдим … англадим!

Сен менинг Ватанимсан,
Ватанимнинг мунгли хаёлисан.

Эй муқаддас Туронимнинг хаёли, кетмай тур, айрилма.

Туроним, сендан айрилмоқ – менинг ўлимим.

Сенинг учун ўлмак менинг тириклигимдир.

Паноҳим, саждагоҳим, умидим!

Ёвларинг сени шу кунгами солдилар?

Тилагим, истагим, саодатим!

Болаларинг сени шу ҳолдами қўйдилар?

Суюнчим, овунчоғим, ўчоғим!

Золимлар сени кимсасизми кўрдилар?

Йўқ, сен кимсасиз эмассан. Мана мен, бутун борлигим билан сенга кўмак қилирға ҳозир.
Мана мен чин кўнгил билан сенинг йўлингда ўлирға рози.

Қоф тоғлари йўлимда тушса,

Томуғ оловлари қаршимдан чиқса, яна сен сари кетарман.

Устимга инсонлар эмас, Шайтонлар келса,

Оёғимга занжирлар эмас, жаҳаннам илонлари сарилса, яна сен сари кетарман.

Дунёнинг бутун балолари бошингга тўкилса,

Зулм чўлининг темир тиканлари кўзларимга кирса, яна сени қутқараман.

Мен сенинг учун тирилдим,

Сенинг учун яшарман,

Сенинг учун ўлурман.

Эй туркликнинг муқаддас ўчоғи!

Ўлим сенинг ўлимингни истаганларга,

Нафрат сени кўмгани келганларга!”

 

Мақолани Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига Алибой Йўляхши ағдарди. 12 июл 2012 йил, пайшанба

15. Ислом иқтисодий моделининг баъзи ижтимоий жиҳат(аспект)лари.

Муаллиф: admin 22/06/2012 в Дин | 0 изоҳ

Муаллиф: Айша Аҳмедова.

Islamic_economicsНима учун Ислом? Аслида бу савол кўпчилик ҳолларда у ёки бу диний гуруҳга, динга мансубликни аниқлаш учун қўйилади. Бироқ бу савол бугун, киши(жамият)нинг фақат диний мансублигини белгилашда эмас, балки жамият ва давлат ҳаётий фаолиятининг ижтимоий, ҳуқуқий ва ҳатто иқтисодий соҳаларида ҳам қўйилиши лозим бўлмоқда.

Бугунги кунлик ҳаётимизда биз жуда кўп ҳолларда “иқтисод” сўзни “Исломий иқтисод” ёки “Ислом иқтисоди” шаклда қўллайдиган бўлдик. Бу кенг сиғимли тушунча нималарни ичига қамраб олган? Энг аввал бу, биз ҳар кунги ҳаётимизда учратадиган савдо-сотиқнинг бутун бошланғич усулларини, яъни ўша талаб-таклиф қоидаларини тартиблаштирадиган жуда содда қоидаларини англатади. Бундан ташқари бу иқтисод деганимиз, жаҳон бозор коньюктурасини қуриш, солиқларни қулайлаштириш, ётирим портфелларини шакллантириш, нафақа жамғармалари тузиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, молиявий ва капитал маблағлар сарфлаш, иш жойлари ташкил қилиш ва бошқа шу каби ижтимоий-иқтисодий фаолиятларни ўз ичига олади. Аммо ислом иқтисодий моделини иқтисоднинг бу шаклидан ажратиб турадиган жуда ҳам муҳим бир сифат белгиси бор. У ҳам бўлса, ана шу айтилган иқтисодий ишларнинг ҳаётда амал қилишида сўзсиз шариатга уйғун қолишдир. Шу муносабат билан яна жуда муҳим детал – фақат ва фақат Ислом иқтисоди ҳақиқатан барча ижтимоий муаммоларни ҳал этишга мўлжалланган хусусиятга эга эканлигини таъкидлаш лозимдир. Фақат ана шу иқтисод, инсонларнинг барча кўринишдаги фаолиятларига, эҳтиёжларига жавоб бериш хусусиятига эгадир.

Мулк ҳуқуқининг Исломий концепциясида меҳнаткашлар марказий ўрин эгаллайди. Ислом, инсонга Оллоҳ тарафидан берилган барча имкониятларни ишга солиш йўли билан унинг меҳнатидан мумкин қадар тўла фойдаланишга чақиради ва бу ҳолатни рағбатлантиради. Бироқ улардан фойдаланишда бутун масъулият инсон меҳнатидан фойдаланувчилар зиммасида бўлиши талаб қилинади. Инсон ўзининг сўнгги мақсадига эришиш учун муҳим восита вазифасини бажарадиган бойликка эга бўлишнинг тўғри(ҳалол) йўллари рағбатлантирилади. Исломда мулк, бойлик фақат бир кишининг роҳати учун деб қаралмасдан, ҳаётда яшаб қолиш учун элементар воситага муҳтож бўлганларга ёрдам бериш имконияти сифатида қаралади.

Бизнинг кунимизда кўпгина таниқли иқтисодчилар, бозор иқтисодининг бундан буёнги ривожланишида инсофни-одамгарчиликни ҳисобга оладиган, инсофли-инсоний тижорат муҳим аҳамият касб этади каби хулосага келишмоқдалар.

Кучлилар яшаб қолади” принципида фаолият кўрсатаётган бозорга қарама-қарши турадиган ягона бозор, инсоф-инсонийликка суянадиган бозордир. Бозорга ўшандай инсоф-инсонийликни қўшадиганлар, бозорни инсоф-инсонийлик асосида юритадиганлар ҳам одамлар-инсонлардир. Ҳар қандай бир ишлаб чиқаришнинг бош фактори бўлганлар ҳам ўша инсонлардир.

Бу ерда, Исломда инсоф-инсонпарварлик ва адолатнинг олий даражасини ифодалайдиган закот ҳақида эслаб ўтиш жуда ўринли бўлади. Россиялик тадқиқотчи А.Ю. Журавлёв ўзининг“Исломий банк ишларида назария ва амалиёт” номли китобида, “Ижтимоий ҳаётни қўллаб – қувватлашда закот, маблағларнинг энг тўғри тақсимотини таъминлайди”, деб кўрсатади.

Закот, ихтиёрий қилинадаган садақалар турига кирмайди ва аҳолининг ижтимоий таъминланмаган қисмига бадавлат кишилар тарафидан қилинадиган хайр-саховати ҳам эмас. Ҳуқуқшунос олимлар ва фаннинг бошқа соҳаларидаги олимлар ҳам закотнинг заковати ва унинг қандай фойдалар келтириши ҳақида бир қатор ижобий фикрлар билдирганлар. Бу фикрлар умумлиштирилса, закотнинг, диний ва ахлоқий тарбиядаги ўрни, ижтимоий таъминотни гарантиялаш, иқтисодни ривожлантиришга ҳиссаси ва жамият аъзолари орасида тенглик сақлаш каби заковати ўртага чиқади.

Закот, Қуръони карим ва Суннатга мувофиқ мусулмоннинг вазифаси эканлигини англаган ҳар бир мусулмоннинг тўғри ва уйдурма бўлмаган соф нияти асосига қурилгандир. Закот беришда хийлакорлик ва бошқа хил закотдан қочишга ҳаракатлар учрамайди ва бу ҳолнинг содир бўлиши мумкин эмас. Чунки энг аввал закот, бу ибодатлардан бири бўлиб, Қодир Оллоҳга сўзсиз итоатнинг, соф ниятнинг элементи(қисми)дир.

Закот беришдан бош тортган киши, Оллоҳу таолони алдашга уринган бўлади. Чунки у киши закотини бермагануча бошқа бировнинг омонатини ўзида сақлаб турган ҳисобланади, ахир. Киши закот бурчини ўтаганидан сўнгра ўз ихтиёрида қолган молу мулкига эга бўлиш ва уларни шариатга уйғун сарфлаш ҳақига эга бўла олади. Молу мулкни шариатга уйғун сарфлаш қоидалари ичида исрофгарчилик ва бошқа суиистеъмолликларга йўл қўйиш тақиқлангандир. Шариатда даромаддан, бошқаларга зарар келадиган шаклда ёки қандайдир коррупцион(порахўрлик) мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

Бадавлатликни, бойликни руҳий-маънавий жиҳатдан қарасак, бу ерда яна бир ҳолатга урғу қўйишимиз керак бўлади, Исломда бойлик, қандай бўлмасин унга эришиш учун эмас, аксинча маълум бир инсоний мақсадга эришиш воситаси сифатида қаралади. Даромад, шариат йўл берган соҳаларда инсофли, ҳалол меҳнат натижасида қўлга киритилиши лозим ва у фақат даромад соҳибига эмас, балки бутун жамиятга фойдали бўлиши шарт. Шариатда мусулмон кишиси кун кечира олиши учун зарур бўлган меҳнат фаолияти аниқ белгилаб қўйилган. Мусулмон кишиси кун кечириши учун меҳнат қилар экан, унинг гуноҳларга тушиб қолмаслик шартлари ҳам жуда яхши аниқлаб қўйилгандир. Ҳатто ҳар бир мутахассисликда ёки меҳнат фаолиятини амалга оширишда Шариатга кўра нималар тўғри(ҳалол) ва нималар тўғри эмаслиги(ҳаромлиги) аниқлаб қўйилгандир.

Ислом молу мулкни, бойликни, жамиятнинг ҳаёт воситаси, яшаш кучи деб қарайди ва унинг доимо муомалада бўлиб туришини истайди. Шунинг учун бойликлар устида ўтказиладиган муамолаларда мулк тўплашга ҳақ берилмайди. Қуръони каримнинг Тавба сураси 35-ояти мазмунида, “У кунда (қиёматда) ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб. Ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва орқаларига тамға босилиб: Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар (дейилур).” (Ибн Умар (радияллоҳу анҳ) бу оят ҳақида сўзлаб, оятда закоти берилмаган нисоб ҳисобидаги молу мулк ҳақида сўз кетяапти деганлар эди.)

Айтилганлардан чиқадиган маъно шулки, қонуний меҳнат билан топилган пуллар, жамиятнинг иқтисодий ривожи ва фаровонлиги йўлида сарфланиши учун ётирилиши лозим.

Кишининг ўз бойлигидан лозим бўлгани каби фойдалана олмаслиги ва шахсий молиявий воситалари билан жамият манфаатларига зарар келтириши, уни ўз бойликларидан фойдаланиш ҳақидан маҳрум бўлишга олиб келади.

Ислом иқтисодий моделида одоб-ахлоқ, инсоф, инсонпарварлик мавзусини давом қилдириш билан яна бир аспектни, яъни бу моделда фоизнинг тақиқланганлигини кўрсатиб ўтиш жуда муҳим деб ҳисоблайман. Капитализмнинг клласиги К. Маркс ҳам, “капитал-фоиз” энг мазмунсиз капитал формуласидир, дейди. Ўқувчиларга бу бутун бир матндан қирқиб олинган кўринмасин, ҳатто шундай бўлса ҳам бозор иқтисоди фундаменталисти тарафидан чиқарилган айнан мана шу қарама-қаршилик, ссуд фоизининг бутун моҳиятини ифодалаб туради. Бугунимизда охиригача кенгайтирил(шиширил)ган ва унинг янада кенгайишини талаб қилаётган ана шу совун пўпаги, биринчи навбатда ўз бойликларини кредитлар ҳисобига кўпайтираётганларни ўз паноҳи остига олгандир. Фоиздан воз кечиш, яъни уни тўла ман этиш, Буюк Пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) тарфидан бизгача етказиилган ва иқтисоддаги ўша муҳим одоб – инсоф чегарасидир.

Мақоланинг бошланишида қўйилган саволга қайтиб, шуни ҳам таъкидлашни лозим кўраман: бозор идеологияси бугунги кўринишида ҳамиша ҳам ахлоқий-маънавий ва инсоф-диёнат асосларининг бўлишини кўзда тутмаса-да, улар иқтисоднинг ислом концепциясида ҳам муҳим элементлар вазифасини бажаришлари аниқ. Замонамизда жаҳон бўйлаб содир бўлаётган бутун иқтисодий воқеалар, нима бўлганда ҳам иқтисоднинг асосини инсоф-инсонпарварлик, одоб-маънавийлик ташкил этиши шартлигини кўрсатмоқдадир.

Мақолани русчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

 13 Май қатлиоми бош жиноятчиси И.Каримов халқаро судга берилади (видео)

Муаллиф: admin 10/05/2012 в TurkistonTVБаёнотларБиз ҳақимиздаДолзарбҲужжатлар | 0 изоҳ

16.  “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотидан (Özgür Ўзбекистон Dostları Platformu) Aндижон қатлиомининг 7 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилинди.

“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти 2005 йил 12-13 майда Ўзбекистонда содир этилган Андижон қатлиомида 3000 тинч аҳолининг ўлдирилишининг 7 йиллиги муносабати билан Истанбулдаги “Мазлумдер” инсон ҳақлари халқаро жамияти биносида матбуот анжумани ўтказди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими, “Ўзбеклар бирлиги” жамияти, Mазлумдер, Ҳикмат вақфи, Шарқий Туркистон маориф вақфи, Маърифий Тадқиқотлар вақфи, Қуддус Медиа гуруҳи, АКДАВ, Имкандер, Ўзгурдер, Раҳматдер, Умрон вақфи, «Пинар» нашриёти, Dunyabizim.com ахборот хизмати, Фуқаровий ҳамкорлик гуруҳи, “Баён” маданият ва маориф маркази ва бир қатор мустақил фаолларнинг биргаликда ташкил этгани “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг анжуманида аввал Ташкилот Бош Котиби, ёзувчи Бурҳон Қовунжу янги ташкилот ҳақида қисқа маълумот берди.

Ўзбек мухолифати, ўзбекистондаги диктаторлик тузумини ўзгартириш учун қийин шароитларда мужодала этаётганини таъкидлаган Қовунжу “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг адолат ва озодлик, бирлик ва ҳамжиҳатлик учун курашган халқ билан бирга бўлажагини урғулади.

Сўнгра “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин янги Ташкилотнинг матбуот билдиришномасини ўқиб эшиттирди. Н.Нормўмин 2005 йил 12-13 майда Андижонда қатл этилган 3000 инсоннинг Kаримов қуролли кучлари тарафидан ўққа тутилганини айтди. Мустақилликдан сўнг тахтга ўтирган Каримов иқтидорининг илк кунлаариданоқ мухолифларига қарши таъқиб ва тазйиқларни бошлаб юборганини айтган Н.Нормўмин, “Иқтидорининг 10-йилига келиб Каримов, ўлкамизни инсон ҳақлари поймоли, сохта маҳкамалар ва қийноқлар оддий ҳолга айлантирилган бир полиция давлатига айлантирди” — деди. — «Шу кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида 50 000 сиёсий маҳкум бор. Мухолиф фикрдаги фуқаролар бирин-кетин давлат тарафидан ўғирланмоқда. Бугун Ўзбекистон халқи жон бошига  30 доллар ойлик маошга кун кўрмоқда, қашшоқлик ва ишсизлик ботқоғига ботган бир аҳволдадир. Миллионларча ўзбек чет элларга қул мақомида сотилмоқда ва ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя этилмагандир. Ваҳоланки, аҳолининг учдан бири ёшлар экан, йилда 5 миллион норасида пахта плантацияларида ишлатилади, олтин ва газ ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг юқори ўринларда саналган Ўзбекистоннинг аҳолиси бу бойликлардан мутлақо фойдалана олмайди.  Ўлканинг барча бойликларини фақат Каримов ва унга яқин бўлган бир ховуч амалдорлар эгаллагандир».

Намоз Нормўмин Каримов қатлиомига халқаро жамоатчиликнинг сассиз қолганини айтиб, “Андижонда инсонларга қарата ўқ отиш амрини шахсан Каримов берганлигини унутмаслик керак. Ўзбек халқини қатлиом этганлар эртами-кечми, бу жиноятлари учун жавоб берадилар! Биз, “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти  диктатор Каримовдан зулмининг ҳисобини сўраяжак халқаро миқёсда жавобгарликка тортиш фаолиятини амалга оширишни мақсад қилганмиз” деди.

Анжуман сўнггида иштирокчилар матбуот ходимларнинг саволларига жавоб бердилар.

“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти, 11 Май соат 10.30 да Истанбулда Андижон қатлиомининг 7 йиллиги муносабати билан халқаро ташкилотлари ва Туркия давлатига мактуб юборади. Кейинроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Истанбул шуъбасига борилади ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг жиноятлари ҳақида ҳозирланган айблов матнини тақдим этади.

P.S.
“Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилотининг матбуот билдиришномасини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин.
10 май куни Истанбул вақти билан соат  20-00 да Ҳилол ТВ каналида “Озод Ўзбекистон Дўстлари” ташкилоти Бош Котиби Бурҳон Қовунжу мазкур ташкилот ҳақида махсус суҳбат беради.
11 май куни Истанбул вақти билан соат 15-30 да ТВ 5 каналида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши суҳбат беради.
11 май куни Истанбул вақти билан соат 17-00 да  Қуддус ТВ  да «Ўзбеклар бирлиги» жамиятидан Адем Чевик суҳбат беради. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими

17.Уларга тавба қилиш насиб бўлмади …

Муаллиф: admin 10/05/2012 в ДолзарбТаҳлил | 3 изоҳ

Aliboy Yo`lyaxshi

Aliboy Yo`lyaxshi

Менинг ёшимдаги ва мендан 40-35 ёшлар орқадагилар, коммунистлар замонида туғилдик, коммунистлар мактабида ўқидик ва уларнинг тарбиясини (шундай аташ мумкин бўлса) олдик. Коммунистларнинг тартибига кўра яшашга мажбур этилдик. Ачинарлиси шулки, кўпчилигимиз, ўша замонларда биз кун кечирган коммунистик ҳаёт тарзидан бошқачароқ ҳаёт борлиги ҳақида ўйлашни ҳам истамасдик, тўғриси бошқача ҳаётнинг борлигини билмасдик. Коммунистлар замонида менимча кишилар: совет коммунистик яшаш тарзини  сўзсиз тўла қабул қилганлар, ҳатто қалбдан қабул қилганлар, яъни ҳақиқатан атеист (даҳрий), чинакамига коммунистлар ва уни-коммунистик ҳаёт тарзини мажбуран қабул қилганларга бўлинган эдилар.

Оллоҳнинг қудрати билан коммунистлар тузими(шайтон ўйини) ҳукмрон бўлган бир буюк мамлакат-империя тарқаб кетди. Шу билан у мамлакатда яшашаётган аҳоли ҳам коммуниистлар ва уларга қарши бўлганларга бўлиниб қолди. Бироқ коммунистларнинг кўпчилиги давлат ҳокимиятини қўлда сақлаб қолишдилар. Улардан бир мисол, бу Ўзбекистондир.

Бу мамлакатнинг, яъни тарқаб кетган совет мамлактининг нифуси, ҳокимятдагилар-қалбдан коммунистлар ва совет даврида мажбуран коммунистларча яшашга мажбур қилинганларга бўлиниб қолди, дедик. Бу икки бўлак табиатан ҳеч қачон бир бир-бириларига яқинлаша олмасдилар.  Чунки замонида мажбуран ўзларига ёд бўлган бир тарзда яшаганлар, илк имкон пайдо бўлганида (Горбачев давриниг бошлариданоқ) тавба қилишиб, ўзларининг анъанавий, маънавий-маданий яшаш тарзларини бошлашга киришгандилар. Айниқса, Ўзбекистонда (умуман бутун Ўрта Осиёда) Горбачев даври мусулмон ўлароқ яшаш даври келди шаклида қабул қилинганди. Бироқ советлар битганидан сўнгра Ўзбекистонда Каримов бошлиқ коммунистик тўда ҳокимиятни қўлда сақлаб қолишнинг уддасидан чиқди. У тўда, халқ оммасининг асосий қисмини қурол кучи билан бугун ҳам коммунистларча яшашга мажбур қилиб турибди.

Кўраяпсизми, Ўзбекистондаги бутун муаммо, коммунистик (шайтоний) ҳукумат ва ўтмишда билиб-билмай йўл қўйган хато-камчиликларига тавба этган нуфус (фуқаро) орасидаги, яъни тавба қилганлар ва тавба қилмаганлар ўртасидаги фарққа бориб тақалмоқдадир.

Шу ерда яқин тарихдан(1988-1990), тўғриси советлар мамлакати исмли бир империянинг тугатилишига саноқли йиллар қолган замондан бир кичик ҳикоя келтираман. Ўша замонларда Самарқанда “Бирлик“ халқ ҳаракатининг Самарқанд бўлимини тузиш ташаббускорлари ҳар ҳафтанинг пайшанба кунида йиғилиш ўтказадиган бўлишгандилар. Йиғилишимизга горком, обком, гор-облискомдан, гор-облкомсомол комитетларидан [Совет давлат тузимида ҳокимиятни коммунистик партия бошқарарди. Шу сабаб масалан, вилоят(область)да обком, шаҳар(город)да горком каби ташкилотлар жойлардаги совет ҳукумати ҳисобланар эди)]ҳам вакиллар келарди. Ҳукуматдан келганларнинг вазифаси бизни кузатиш, “сиёсий хато“га йўл қўймаслигимизни назорат қилишдан иборат бўларди, албатта. Йиғилишлар одатда Самарқанд университетининг биноларидан бирида ўтказиларди. Бу сабабдан эса, университет раҳбарияти устига ҳам маълум даражада масъулиятлар тушарди. Шунинг учун университет раҳбариятининг вакили ҳам ўз набатида бизнинг йиғилишларимизга қатнашиб бизни назорат этарди. Унивеситетнинг вакили Ўзбекистонда таниқли шоир, драматруг Душан Файзий (Д. Файзиев) эди. Душан Файзий, бизни назорат қилишда университет раҳбарияти вакили бўлишига қарамасдан, халқ ҳаракати тарфдори бўлган зиёлилардан бири эди.

Биласиз, совет замонида ҳалол-ҳаром каби тушунча умуман йўқ эди. Ҳатто ҳалол-ҳаром дейилган сўзни эшитмасдингиз у замонлар. Аммо тўғри сўз бўлиш, адолат қилиш, ҳақиқатпарварлик ҳақида жуда кўп сўзланарди ва ёзиларди. Булар ҳақида том-том китоблар ёзилганди ва ёзиларди. Мамлакатнинг бутун ахборот воситалари, жумладан радио-телевединиеси тинмасдан адолат, ҳақиқат, тўғри сўзлилик ҳақида  сўзлаб, кўрсатиб турарди. Уларнинг асосий ва энг муҳим вазифаси советлар мамлакати деб аталадиган давлатнинг дунёда тенгги йўқ адолатпарвар, ҳақиқатпарварлигини сўзлайверишдан иборат эди. Афсуски, мамлакатда катта-ю кичик ҳеч ким тўғри сўзламасди. Ҳеч бир жойда адолат, ҳақиқат каби қадриятлардан бир ҳарф ҳам топиб бўлмасди. Одамлар, ҳар қандай арзимас  кичик бир имкон бўлганида бир-бирларини алдаб кетаверарди.  Кишилар орасида бу салбий хусусият шундай даражага кўтарилгандики, ҳатто улар ўз жигарбандлари-болаларини ҳам ёлғонлар билан алдашга уринишардилар ва ҳақатида ҳам у гўдакларни алдашга ўргатишардилар.

Қисқаси совет замонида, кишиларнинг яшаш тарзи уч хил эди, яъни бир киши бир вақтнинг ўзида уч хил кўринишга эга эди. Уларнинг сўзи, иши ва кўнгули(агар уларда қалб бўлса, қалблари) ҳеч замон, ҳеч бир ишда , ҳеч бир муомалада  бир-бирига деярли мос, уйғун  бўлмасди.

Хуллас, совет замонида ахлоқ шу даражада бузилганлигидан “Бирлик“ ҳаракатининг бошланғич даврларидаги фаолиятида ахлоқ масаласи ҳам жуда аҳамиятли ўрин эгалларди. Затон ҳаракат илк бор мамлакатдаги экологик вазиятнинг бузилиб кетаётганини кўтариб чиққанди. Кишиларнинг ахлоқи, ижобий ахлоқи ҳам экология(атроф муҳит)нинг таркибий қисми эди.  Шунинг учун бизнинг йиғлишларимизда шартли равишда “инсон экологияси“ ҳақида ҳам фикр алмашишлар бўларди. Шу муносабат билан биз(самарқандликлар)нинг орамизда ахлоқни тузатиш масаласи ҳақида самарали ишлар бошлаш масаласи ҳам келиб чиққан эди. Совет ахлоқ хусусиятини тузатиш эса, қилганларимиз, сўзлаганларимиз, ўша замонда яшаш  тарзларимидаги қусурларга тавба қилишдан бошланиши кераклигини ўртага қўйгандик. Бизнинг ўша ҳаракатларимиз таъсирида шоир Душан Файзий эса, “Тавба-тазарру“ деб аталган узун бир шеър ҳам ёзганди ва ўша замонларда пайшанба кунлари ўтказилиши йўлга қўйилган самарқандлик бирликчилар йиғилишида ифодали ўқиб берганди. Айтишим мумкинки, мен ўтмишдаги советларча (Оллоҳга шукрки, мен коммунист бўлмаганман) аянчли ва уятли яшаш тарзимга ўша замонлардан бошлаб тавба қилишни бошладим. Динсизлар тарафидан мамлакатдан қувилганимдан сўнгра, мусофирлик (ғурбат)да эса, тавба этиш қоидаларини ўргандим ва тартибли бир шаклда тавбаларимни такрорладим. Оллоҳу таолога чексиз шукрлар бўлсинки, 2005 йилда Ҳаж қилиш ҳам насиб бўлди ва менга такрор-такрор тавба қилиш имкони туғилди. Тавбаларим қабул бўлган бўлсин, омин.

Ўйлайманки, ўзбекистонлик ва ўзларини мусулмон ҳисоблаганлардан мен каби ва мендан янада яхшироқ тавба-тазарру қилганлар ҳам оз эмаслар. Такрор шукрки, бугун мен ЎХҲ таркибида ўшандай тавба қилган орасидаман. Афсуслар бўлсинки, Ўзбекистон ватандошлари орасида (жумладан ватанда ҳам) мусулмонча исм ташиётганларнинг сезиларли бир қисми, ўша совет даври яшаш тарзини тарк эта олмадилар. Ҳатто уларнинг баъзилари демократия, демократик принципда давлат бошқаруви амал қилаётган мамлакатларда бир неча йиллардан буён яшаётган бўлсалар-да, демократияни, демократик принципларни ҳам тушуниб этиша олмадилар. Шунинг учун ҳам улар, бугун чет эллар(демократик мамлакатлар)да яшашларига ва   ўзларини Каримов режимига мухолиф ҳисоблашларига қарамасдан, ЎХҲ қарши хуруж қилишда бир изга тушиб қолаяптилар. Чунки бугунги чет эллардаги Каримов режимига уйдурма мухолифлар ва Ўзбекистондаги золим Каримов тўдаси мафкуравий бир синф(даҳрийлар, шайтонийлар)нинг намаёндаларидир. Улар бир-бирларини истаганча ҳақорат қилишлари мумкин. Чунки уларнинг сўзлари фақат ёлғонлардан тўқилган бўлади. Уларда тўғри сўзнинг ўзи йўқ, ахир. Адолат, ҳақиқат, тўғрилик, софлик, ҳалолик эса уларнинг ашшадий душманидир. Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ЎХҲ ҳаракатига тавба қилганлар йиғилган. Бу Ҳаракатни юргизаётганлар ҳақиқатан Оллоҳ ризоси учун адолатли, ҳақиқатпарвар бўлишга, ҳалол еб, ҳалол ичишга аҳд қилишганлардир.

Каримов тўдаси ва чет эллардаги унинг овоздошлари, идеологик ҳамкорлари  билиб қўйингларки, биз ЎХҲ доирасида бирлашганлар, орамиздаги арзир-арзимас ихтилофлар, шахсий манфаатлар ва нафсимиз истакларидан устун тура олдик. Ниҳоят, Оллоҳу таолога шукрлар бўлсинки, бизга бутун коммунистик ўтмишимизга тавба-тазарру қилиш насиб бўлди. Оллоҳ ризоси учун, халқимиз бахти учун, жаножон Ватанимиз чинакам эрки ва озодлиги йўлида золим(Тағут)га қарши курашиш учун биз бирлаша олдик, бирлашдик. Сиз эса, даҳрийлигингиз, шайтон йўлига чуқур кириб, нафсингиз қулига айланиб қолганлигингиз ҳисобига бундай олий неъматдан маҳрум қолдингиз. Сиз ва бизнинг орамиздаги энг муҳим ва аҳамиятли муросасиз фарқ ана шудир.

ЎХҲ дастури ва Низоми доирасида бирлашган азиз ва қадрли ҳамфикрларим ва бутун ватандошларим! Сизнинг диққатингизга такрор айтаманки, биз тавба қилганлармиз. Бизга қарши хуруж қилаётганлар эса, ҳаромхўрликларини ташлай олишмаган, Оллоҳ, тавба қилишни насиб этмаган очкўз кимсалардир. Биз ва улар орамиздаги буюк фарқ: биз тавба қилдик, улар тавба қилмадилар ёки қила олмадилар. Алибой Йўляхши, 08.05.2012  сешанба.

3 ИЗОҲ

  1. Ҳаракатчи
    12/05/2012 – 16:19

Бахти файласуф! Бу ерни ажи-бужи гаплар билан булғаманг! Жаа-а, аллома бўлсангиз Одноклассникидаги ASSASING BTRни профилига киринг! Ўша ерда «разбор»ни давом этамиз!

ОТВЕТИТЬ

  1. Бахтиёржон
    12/05/2012 – 07:36

Менинг ота-бувиларим, мен таниган қанча-қанча меҳрли, покиза эналар, чўнтагига болаларга бериш учун қанд солиб юрадиган оталар Совет Иттифоқи кезида яшаб ўтишди. Уларни ўша вақтларда номоз ўқиганларини кўрганман, катталар бизга овқатдан олдин
«бисмилло» айтишни, сўнг фотиҳа қилишни, эрталаб ўриндан
«бисмилло» билан туришни, қабристон олдидан ўтганда дуо қилишни, кичкина сураларни
ўргатишган. Болалигимда мен кўрган бу дарё инсонлар ҳеч қачон нолишмаган бўлсалар керак. Улар дунё учун ўлмаган, тўйларда юракдан тўйлайдиган, бировнинг оғир кунида ёнидан кетмайдиган, ҳашарларда кеч тушганда ҳам ишлайверадиган одамлар эдилар. Ризо ака, бунақа одамларни сиз ҳам кўргансиз, ҲАММА КЎРГАН, ҲАММА ТАНИЙДИ. Дадам ҳайит номозларни беркиниб, тўқайларда ўқиганларини айтиб беради. Билишимча, соқол қўйиб, даъват айтмасаларда оилаларни мустаҳкамлашга, йиқилганни тиклашга уринадиган,мантиғи амру маъруф, наҳий мункар шундай ҳалол, покдамон одамлар ҳозир камроқ. Бўлсаям, ўша вақтлардан
қолганлар. Мен Алибой аканинг мақоласидан юрагим оғриди. Ва Яратганни ўзига
мослаб, унинг номидан оғзига келганини валдирайдиган «ҳижратдаги» «Ҳазратга»
саволларим бор. Кимга қарши, қанақа йўл билан курашаётганингиз- ўзингизни
ишингиз. Бу кураш ёки янги пуч даъвоми вақт айтади.
Саволларим мана: «Коммунистлар замонида менимча кишилар: совет коммунистик яшаш
тарзини сўзсиз тўла қабул қилганлар, ҳатто қалбдан қабул қилганлар, яъни ҳақиқатан атеист
(даҳрий), чинакамига коммунистлар ва уни- коммунистик ҳаёт тарзини мажбуран қабул
қилганларга бўлинган эдилар.» (Алибой Йўляхшиев) . – Бу қаторларга кирмаган, номозни канда қилмайдиган, тилида шукронаси бор латиф одамлар олдин бўлишмаганми? «Кўраяпсизми, Ўзбекистондаги бутун муаммо, коммунистик (шайтоний) ҳукумат ва ўтмишда билиб-билмай
йўл қўйган хато-камчиликларига тавба этган нуфус (фуқаро) орасидаги, яъни тавба қилганлар ва
тавба қилмаганлар ўртасидаги фарққа бориб тақалмоқдадир.» (Алибой Йўляхшиев). – Сиз ҳокимиятга келиш ниятидасиз, қисқаси. Келсангиз бу фарқ йўқоладими? Ажойиб фалсафа! «Биласиз, совет замонида ҳалол-ҳаром каби тушунча умуман йўқ эди. Ҳатто ҳалол-ҳаром дейилган
сўзни эшитмасдингиз у замонлар.» (Алибой Йўляхшиев). – Шу ростми?! Балки сиз – Ҳазрат эшитмагандирсиз? «Афсуски, мамлакатда катта-ю кичик ҳеч ким тўғри сўзламасди. Ҳеч бир
жойда адолат, ҳақиқат каби қадриятлардан бир ҳарф ҳам топиб
бўлмасди. Одамлар, ҳар қандай арзимас кичик бир имкон бўлганида бир-бирларини алдаб
кетаверарди. Кишилар орасида бу салбий хусусият шундай даражага кўтарилгандики, ҳатто улар ўз жигарбандлари-болаларини ҳам ёлғонлар билан алдашга уринишардилар ва ҳақатида ҳам у
гўдакларни алдашга ўргатишардилар.» (Алибой Йўляхшиев). -… Нималар деяпсиз, Ҳазрат. Нима айбингизга тавба айтгандингиз? Туҳмат, ёлғон, нонкўрлик қолибдику! «…ЎХҲ
қарши хуруж қилишда бир изга тушиб қолаяптилар.» – Бу «хуруж», яъни фикр айтиш ва
уша одам тавбасининг нима алокаси бор? Макока ёзиб тавба айтиш керакми? «Бизга қарши хуруж қилаётганлар эса, ҳаромхўрликларини ташлай олишмаган, Оллоҳ, тавба қилишни насиб этмаган очкўз кимсалардир. Биз ва улар орамиздаги буюк фарқ: биз тавба қилдик, улар тавба
қилмадилар ёки қила олмадилар.»(Алибой Йўляхшиев). – Сиздай фикрламайдиганлар тавба айтмаганлар дейишга не асосингиз, маънавий ҳаққингиз бор?

ОТВЕТИТЬ

  1. Мусофир
    10/05/2012 – 18:49

Алибой ака маколангиз учун рахмат,сиз мамлакатни тарк килганингизга анча булган булса,биз шу йил бошида бир гурух дустлар, якинда тарк килдик.Вазият ута огир,чидаб булмас даражада огир.Айникса араб вокеаларидан кейин бу Худобехабарларни халовати каттик йуколган.Хатто,узини соясидан хам куркиб яшашяпти.Хозирги вазият шундай: 3-4та одам ичида туриб,сиёсат ёки диндан гап очсангиз,тезда назоратга олинасиз.Интернет,телефон сухбатлар каттик назоратда.Узбекистондаги узгача фикрловчи одамларга ёки диндорларга мунтазам ов ующтириляпти.Факат Каримов сиёсатини кукка кутариб,бошка турдаги сиёсатдан гап очмасангиз, жонингиз омонда булади.Хукумат тепасида турган бу магрур «шерюрак» рахбарлар борган сари куёнюраклашиб бораяпти.Уларни бундайин куёнюраклашишига Тошкент режимига карши ушбу 3 та Харакатни сафи кенгайиб,тобора фаоллашаётгани сабаб булаётир,булар УИХ,ИЖИ ва сизлар,яъни УХХ. Харакатингларга Баракат!

 

18. КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (1)

Муаллиф: admin 18/02/2012 в Адабиёт | 3 изоҳ

Алибой Йўляхши

Алибой Йўляхши

Каминаи камбағал 1999 йилиЎзбекистон нимага суянадиномли бир рисола эълон қилганди. Уни, “Озодлик” радиосининг 1994 йил июл ойи бир қатор эшитиришларида “Ўзбекистон нимага суянади?” номи билан ўқиб эшиттирилган мақолам асосида тузгандим. Ўша замонларда радионинг ходимлари бу мақолани ўзимнинг овозимдан ёзиб олишиб эфирга узатишгандилар. Шундай қилиб, ўша замонларда “Озодлик “ радиосини эшитувчилар менинг тарбия ва мафкура ҳақидаги фикрларим ва мақсадларимнинг бир қисмини ўз овозимдан эшитишга муяссар бўлишгандилар. Қарангки, бу воқеага ҳам 18 йил ўтиб қолибди. Бу ҳол, яъни “Озодлик” радиоси ўзбек шубаси эшиттиришлари орқали менинг мақоламнинг эълон қилиниши Ўзбекистонда, айниқса ҳукумат доираларида анча ташвиш ва шов-шувларга сабаб ҳам бўлганди. Ўзбекистон матбуот воситаларида менга қарши қатор мақолалар босилиб, роса менинг пустагим “қоқилганди”. Ҳали Ўзбекистондан чиқиб улгурмаган болаларимнинг барчаси вазифаларидан ҳайдалганди, катта ўғлим сўроқсиз, маҳкамасиз қамоққа ташланганди. Ўша вақтда Ўзбекистон ҳукумати тарафидан кўтарилган шов-шувлар, менга қарши бўлиб ўтган гапу сўзлар, мени “қоралаб” ёзилган мақолалар ҳақидаги маълумотлар китобчада “Ўзбекистон ҳокимият доираларида ташвишли вазият“ сарлавҳа билан келтирилган. Рисоланининг тўла матни 2000 йилдан буён <http://www.samarkanduz.narod.ru/kitobboshi.htm > адресда туради. Истаган кишилар унинг тўла мазмунини ўша ердан ўқишлари мумкин.
Ўша рисоланинг иккичи қисми, “Тарбия ва мафкура масалалари ҳақида фикрлар, “ деб номлаган бўлиб, кириш сўз ва Тарбия масаласи, Биз танлаган йўл, Миллий давлат қурулиши ҳақида, Маънавият ва миллий хусусият масаласи каби сарлавҳалар билан аталган тўрт қисмдан иборатдир.

Бугун мен, ўзбек тилида хабарлар тарқатаётган саҳифаларни кузатиб ва баъзи бир радио эшиттиришларни (булар ҳам интернетда, албатта) тинглаб, тарбия ва мафкура масаласини қайта муҳокама қилиш, ҳатто бу масалага жуда жиддий аҳамият қаратиш керак экан деган хулосага келдим. Тарбия ва мафкура масаласи келажагимиз учун жуда муҳим масала бўлгани учун, бу масала билан доимий ва самарали шуғулланиш лозим деб биламан. Чунки кишиларимиз, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод бунга жуда муҳтождир. Шунинг учун ўша китобчани бугунги ўқувчилар ҳукмига қўйишни ва тарбия ҳамда мафкура масаласини кенг ва чуқур муҳокама қилишни лозим топдим. Биз бугун келажак авлодга таълим-тарбия бериш, илм ўргатиш йўллари, усуллари ва уларнинг (ҳатто ёшу қария барчамизнинг) мафкуравий кўникмалари қандай бўлиши ҳақида жуда жиддий шаклда ишлаб чиқарилган конкрет дастуримиз бўлиши шарт деб биламан.

Кириш сўзи ўрнида: Такдирнинг тақозоси билан советлар империяси (тўғриси рус мустамлакаси тарқаб кетди) қулади, вайрон бўлди. Унинг оқибатида жаҳон харитасида бир қатор янги давлатлар, жумладан мустақил Ўзбекистон давлати ҳам пайдо булди. Аммо мамлакатда совет давлат системаси ва тизими сақланиб қолинди. У давлат тузумини бошқарувчи гуруҳ бу мамлакатда коммунистлар партияси ўз номинигина ўзгартса етар, деб ҳисобладилар. Аммо улар коммунистик сиёсий режимнинг ғоявий моҳиятини сақлаб қолишга уринди ва унинг уддасидан ҳозирча чиқа олмоқдалар. Мамлакат аҳолиси эса, узоқ муддат мустамлака асорати натижаси ўлароқ иқтисодий жиҳатдан камбағал, маданий ва маънавий жиҳатдан қолоқ ҳолича қолмокда. Чунки бу режим учун халқнинг шу аҳволи қулайдир[мақсадга мувофиқдир].( Бундан қуйида муаллифнинг ҳозирги (2012 йилда) қилинган фикр ва изоҳлари квадрат қавс ичида кўрсатилиб борилади). Мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий характеристикаси қисқача мана шудир. [Ўзбекистоннинг бугунги кўриниши, бугунги характеристикаси ҳам бундан 10-15 йил бурунгисидан деярли фарқ қилмайди.]

Мамлакат ҳукумати ҳамон янги рағбатлантирувчи ташаббус билан чиқа олмаётир. Мамлакат аҳолисининг зиёли ҳисобланмиш қатлами қорин тўйдиришдан ўзга ишга ярамаётир. Қорин тўйдиришни ҳам нуқул ҳаром йўллар билан меҳнат қилмай бир-биридан умариш йўллари билан амалга оширишга уринишадилар. Шунақа, тарбиячилар ва ҳукумат бошқарувчилари ҳалолликдан йироқ, фуқароси қошшоқ вазиятда бўлган бир мамлакатнинг келажаги ҳақида, у келажакнинг ғоявий асослари ҳақида ўйлаш ва бирор бир мулоҳазаларни ўртага чиқариш, кескин хулосалар ясаш жуда муҳим ва шу билан бирга мураккаб муаммо эканлиги ўз, ўзидан кўриниб турибди.
Инсоният тарихига назар солсак, қатор мамлакатларнинг мустамлакачилик истибдодидан қутулиш жараёнини кузатамиз. Масалан, ХХ асрнинг иккинчи яримида Африкада бир қанча мамлакатларнинг мустақилликка эришиш жараёнини кузатиб қарайлик.
Маълумки, бу жараён узоқ йиллар давомида турли йўналишларда, ҳатто бир қатор мамлакатларда қонли курашлар ила кечди. Ҳозир эса, қитъада деярли барча мамлакатлар мустақил деса бўлади. Бу мамлакатларда мустақиллик кураши узоқ давомли бўлганлиги сабабли, бу кураш давомида маълум бир давлатчилик тизимлари ҳам ўз навбатида шаклланиб борди дейиш мумкин. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги мустақилликка эришиш билан бирликда ўз давлат системаларига ҳам эга бўлишдилар.
Совет империяси ҳудудида юзага келган янги мустақил давлатлар эса, бундай жараённи ўз бошларидан кечирмадилар. Бу ерда бошқа бир алоҳида вазият вужудга келиши натижасида советлар иттифоқи тарқатиб юборилди. Шу сабабдан бу [советлар тарқатиб юборилиши оқибатида майдонга келишган] давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам тарқатиб юборилаётган советларнинг бир бўлаги сифатида автоматик равишда мустақил бўлиб қолди. Шунинг учун бу давлатлар мустақил давлат сифатида чинакамига шаклланмоқ учун, ўз давлат қурулишига эга бўлмоқ учун улар ўз йўлларини танлашлари лозим. У йўл қайси, қандай йўл бўлади?
Ҳар қандай мустақил Давлатнинг умумий сиёсати (сиёсий тузум, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат), яъни Давлат сиёсий системаси маълум бир ғояга асосланади ва унга суянади. У ғоя эса, бутун сиёсатнинг устуни вазифасини бажармоғи зарур. Бу ғоя қандай ғоядир, у қандай бўлмоғи лозим? Бу масалалар ғоят мураккаб ва ҳаёт учун жуда зарур муаммолардир. Янгидан Мустақил бўлган Давлатлар бу муаммоларнинг ечимини мутлақо билмоқлари ва топмоқлари шарт. Афсуски, мустақил Ўзбекистонда бу муаммоларнинг ҳозирча ечими топилганича йўқ ва уни топишга, ундай масалани ҳал етишга уриниш ҳам йўқ. Мамлакатнинг бугуни ва келажак такдири эса, айни шу муаммоларга қандай ёндашиш ва уларни тўғри ҳал этишга бевосита боғлиқдир.
Бизнинг фикримизча саналган муаммоларнинг асосида ётган асосий ғоя эса, бу миллий давлатчилик ва миллий бирлик ғояси бўлмоғи лозим. Биз, Ватаннинг ҳақиқий мустақиллигини иставчилар ғояси Миллий давлатчилик ва Миллий бирлик ғояси бўлмоғи керакдир. Биз ана шу ғоя мустаҳкам асосларини ётқизиш устида ишламоғимиз зарур.
Дарҳақиқат, мустаҳкам иқтисодий ва сиёсий системага эга бўлган том маънодаги Мустақил Давлат тузмоқ учун чуқур ғоявий асос(фундамент) зарур. Бундай ғоя, исломий таълимни ўзида мужассамлаштирган миллий бирлик ғояси бўлиши мумкин ва шундай бўлиши шарт. Аммо Ўзбекистон бугун маънавий ва ғоявий жиҳатдан ҳам ниҳоятда қолоқ ва қошшоқ аҳволда қолмокда. Ўзбекистон бугун иродали, кашфиётчилик хусусиятига эга, мустаҳкам миллий бирлик ғоясига суянган ватанпарварларга, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан чинакам мустақилликка суянадиган, чуқур илмий ишланган, ахлоқий (исломий) жило берилган реал дастурга, миллий, озод ижодкорликка муҳтождир.
Биз ўзимизни ватанпарвар, зиёли ҳисобласак, айтилган муаммо устида жиддий мулоҳаза юритиш ва уни ҳал этмоқ учун ижодкорликка интилишимиз лозим.
Бизнинг бой тарихимиз, соф ва тамоман исломий маданиятимиз бор. Бизда тарихий давлатчилик удуми мавжуд. Бу удум-буюк Турк давлатчилигидир. Шу сабабдан биз янги давлатчилик асосини қурмоқ учун энг аввал ўз сиёсий ва маданий ўтмишимизни қунт билан ўрганишимиз лозим.
Сўнгги икки асрга яқин мустамлакачилик даври давомида, айниқса кейинги 70 йиллик коммунистик истибдод натижасида вужудга келган баъзи маданий ва маънавий кўникмалар, психологик ўзгаришлар, динга эътиқодсизлик ва лоқайдлик келажак учун мўлжал ва янги Ўзбекистон давлатчилиги учун ғоявий ва маданий асос бўла олмайди. Буни жуда очиқ ва равшан тушуниб етмоқ шарт. Бугунги Ўзбекистонда диктатура ўрнатиб ва уни сақлаб қолишга уринаётганлар, ўзларининг ахлоқсиз, бузук ва ярим чала маданиятларини йўналтирувчи ғояга (идеологияга) айлантиришга ҳаракат қилаётганлар бу қилмишлари билан келажакка ниҳоятда катта хавф солмокдадир.
Исломий ахлоқ билан суғорилган миллий бирлик ғояси, халқнинг қайта тикланиш шакли ўз тарихидан, маданиятидан келиб чиқиши, унинг миллий ватанпарлигига асосланиши, у ўз муаммоларидан туғилиши керак. Ана шундагина бу ғоя халққа маъқул бўлади, уни жонлантиради, ўзини эркин, озод сезишига кўмақлашади. Шуни ҳам билиш керакки, инсоният тарихи бу соҳада аниқ тайёр кўрсатмалар бера олмайди. Аммо тарих узоқ замон синовларидан ўтган мўлжал ва ибрат олишга арзийдиган жуда муҳим маълумотларга бой, албатта. Шунинг учун Ўзбекистон янги давлатчилигини барпо қилишда ва унинг келажагини тўғри белгилашда биз, бой маданий тарихимизни чуқур ўрганишимиз ва унга суянишимиз зарур. Ўтмишни ўрганишда, маданиятли, маънавиятли бўлишда ташкаридан бирор кимса ёки қанақадир маблағ(инвеститсиялар) ёрдамчи бўла олмаслигини ҳам яхши тушунишимиз керак. Бунда фақат ўз ақлимиз ва кучимизга ишонишимиз шарт. Шу сабабдан ҳам бу ниҳоятда улкан ижодий бир вазифа. Биз унинг аҳамиятини заррача камайтиришга йўл қўя олмаймиз.
Бу масалада, бу муаммони ҳал этишда қийинчиликлар, тўсиқлар бордир, аммо уларнинг мавжудлиги аҳамиятсиздир. Бу муаммони ҳал этишни Ўзбекистондаги бугунги давлат режимига ва унинг тугатилишига ҳам бевосита боғлаб бўлмайди. Яъни аввал Ўзбекистондаги реаксион режимни қандай бўлмасин тугатайлик, ундан сўнг бошқа масалаларни кўраверамиз шаклида иш қилиб бўлмайди. Ваҳоланки, Янги ғоянинг барпо этилиши реаксион, мустабид давлат режимининг битишини тезлаштирадиган муҳим бир фактордир.
Масалан, ўз вақтида, бундан бир неча йил муқаддам мамлакатнинг мустақиллиги учун кураш бошланганда кўпчилигимизда “мустақилликка эришайлик”, кейин кўрармиз, келажак учун, мустақил Ўзбекистон учун ўзаро келишиб бирор йўл топармиз каби мулоҳаза кучли эди. Шунинг учун у замонларда мустақил Ўзбекистон давлатчилиги, унинг иқтисодий, сиёсий-ижтимойи сиёсатининг асослари, айниқса унинг миллий, маданий, ҳатто диний, умуман ғоявий (мафкуравий) асоси ҳақида бирорта режавий дастурга эга бўлишга ҳаракат кам бўлган эди. Мустақилликка эришилди ҳам, аммо Ўзбекистон давлатчилиги, унинг келажаги мавҳум бўлиб қолаверди. Демократия, озодлик, эрк каби тушунчалар яна орзулигича қолиб кетаверди. Ҳокимият тепасида эса ғоясиз, маданиятсиз гуруҳ сақланиб қолаверди. Улар бугун ана шу ўз ярим-чала маданиятини келажакка асос қилиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ахлоқсиз, маданиятсиз мафкуравий авантюранинг олдини олмоқ мақсадида биз янги миллий бирлик ғоясини ишлаб чиқишимиз ва кенг оммалаштришимиз зарур.
Шундай қилиб, бизга ғоя, миллий ғоя зарур. Узоқ йиллар, асрларга мўлжалланган миллий давлатчилик ғояси зарур. Бу ғоя тарихий, миллий ва диний асосни четда қолдирмаган бўлмоғи шарт. Бу ғоя турк қалбидан, тарихидан, унинг маданий ва маънавий бойлигидан ташкил топиши керак. Бу ғоя туркларнинг ўтмиши ва келажаги ҳақида очиқ-равшан тасаввурга эга бўлсин. Бу ғоя туркларнинг, турк ўзбекларининг узоқ даврларга мўлжалланган ҳаётий такдирларини ёритиб, уларга доим тетик руҳ бағишлаб турсин.
Бу ғоя турк миллий бирлик ғояси ўлароқ яна нималарни ўз ичига олмоғи керак ? Бу ғоя, ўзбекларда энг аввал туркий миллий, маънавий хусусиятларни тарбиялашдан, ватанпарварлик, турклар мардонаворлигини, жанговарлигини, исломий озодлик, эркни тушуниш даражасига кўтарилиш йўлини танлашдан иборатдир. Мана шу, менимча энг муҳим ва бош масаладир. Бу чинакамига муҳим ва чуқур ижодий муаммо. Бу чиндан ҳам асрларга татир масаладир. Дарвоке, турк миллий бирлиги масаласи бу буюк келажакдир. Аммо бусиз Ўзбекистон асрлар оша мустақил давлат бўлиб қололмайди, у ҳақиқатан қайта тикланмайди, том маънодаги буюк давлатга айлана олмайди. Миллий бирлик вужудга келтира олмаган буюк Тимур даври, буюк Усмонлилар даври бунга яққол мисолдир. Ўша замонларда буюк империялар майдонга келтирилди, аммо давлатчилик асосида туркийлик, туркий миллий бирлиги асосий ғоя сифатида ривожланмаганлиги сабабли у империялар, у давлатлар инқирозга учирадилар, қуладилар. (давоми бор)
Алибой Йўляхши

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (2)

Муаллиф: admin 25/02/2012 в АдабиётДинМинтақа | 0 изоҳ

1. Тарбия масаласи.
Биз истаётган ғоя, турк миллий бирлиги ғояси узоқ вақт давомида миллий тарбияни изчил йўлга қўйиш ва чинакам тўғри давлат миллий сиёсати орқалигина амалга ошади. Демак, бунда энг олдинга тарбия масаласи, айниқса миллий тарбия масаласи чиқади, бу муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир қаторда тарбия, миллий тарбия нуқул ўзбекчиликни бўрттириш, уни авж олдириш бир томонлама тарбия, кўпроқ бу маҳаллийчиликка хос тарбия бўлиб қолади. Тарбияда, миллий тарбияда, умумий туркчилик, туркийлик, асли турклик асосий ўринни эгаллаши керак. Биз ўзбеклар, умум туркларнинг ажралмас бир қисми бўлиб, турклигимизни тушуниб етмоғимиз шарт.
Маълумки, бу ишда биз ўз-ўзимизни қайта тарбиялашимиз ва бунда чидам, ирода кўрсатишимиз керак бўлади. Бундай тарбия билан дарҳол шуғилланмоқ асосий мақсадлардан бири, балки энг муҳими ҳисобланади. Чунки, миллий бирлик бўлмаса, тарбия, миллий тарбия етарли даражада йўлга қўйилган бўлмаса мамлакатимиз, жумладан Руссия истибдодидан энди қутулган турк жумхуриятлари яна қайта мустамлакачилик асоратига (Руссия бўлиши шарт эмас, албатта) тушиб қолиш хавфи тугаганча йўқ. Буни ҳеч ёддан чиқариб бўлмайди.
Биз — барча турклар, бир мамлакатга, бир давлатга [яхлит бўлиб] бирлашмасак-да, ўзимизни бир эл, бир миллат деб билиш даражасига кўтарилишимиз келажакнинг энг муҳим ва асосий ғояси эканлигини тушуниб етишимиз керак ва бу йўлда чидам ва ирода ила ишлашимиз, сиёсат юргизишимиз мутлақо зарур. Ана шу бизнинг асосий ғоямиздир. Ана шу келажагимиз асос тошидир.
Бошқа ҳолда биз давлат сифатида ҳам, миллат сифатида ҳам ночор қоламиз. Ана шуни тушуниб етишлик ватанпарварликдир. Аммо бундай ватанпарврликни, бундай умум туркий ватанпарварликни, миллий туркийликни тарбиялайдиган тарбиячилар, қадрлар ҳам лозим, албатта. Бундай тарбиячилар ролида барча турк давлатлари(Туркия, Ўзбекистон, Козоғистон, Кирғизистон, Озорбайжон, Уйгуристон [Шарқий Туркистон], Татаристон, Башкиристон) илм одамлари, олимлари, бутун зиёли кишилари биргалашиб баракали ишламоклари зарур. Бунинг учун ҳам ўша мамлакатларда олимлар, зиёлилар янги бир саралашдан ўтмоқлари керак бўлади. Бу саралаш оқибатида танланган тарбиячилар, мутлақо руҳан соф ва тетик, иродали, диний эътиқоди мустаҳкам, ақли расо, миллий руҳияти юқори, турк, турклар тарихини яхши биладиган чинакам зиёли инсонлар бўлмоқлари зарурдир. Чунки улар, ўз фаолиятлари давомида умумий туркчиликни, чуқур исломий эътиқодни тарғиб этиши ва тарқатиши, лозим бўлади.
Бу ишнинг мураккаб ва муҳимлиги шубҳасиздир. Аммо биз бу ишга дарҳол киришмоғимиз, уни орқага қайтмас жараёнга айлантиришимиз шарт. Бу ишни амалга ошира олсак, унинг натижалари асрлар оша келажак авлодларни тарбиялаб етиштиришда ўз аҳамиятини кўрсатажак.
Миллий бирлик ғояси, умум туркийлик ғояси, туркий миллийликни барпо этиш ғояси сиёсий шиор ҳам, сиёсий дастур ҳам эмаслигини алоҳида таъкидлайман. Аммо бу ғоя — йўналтирувчи, бошқарувчи, чинакам ижодий ғоялиги аниқ. Шу сабабдан у шиор ва дастурдан анча улкан, хилма-хил дастур ва шиорлардан кўп чуқур ва олий мақсадларни кўзда тутади. У ғоя миллий шиор ва дастурларни ўз ичига олиб, бугундан бошлаб, узоқ-узоқ келажак мақсадларга қаратилгандир. Чунки унда бугуннинг миллий мустақиллик шиори ҳам, келажакда буюк эл, миллат даражасига кўтарилиш шиори ҳам жой олган. Бу ғоя учун курашадиган ва муҳаққақ ютуқларга эришадиган кишилар туркийликда (туркчиликда) тарбияланган ва шу руҳда чиниққан бўлмоклари керак. Улар биз юқорида санаган ва ундан бошқа юртлардаги турклар орасида ҳам бир-бирларини топишлари, ўзаро келишувлари, ягона ташкилотга айланишлари шарт. Бундай миллий бирлик ғояси кўпгина сиёсий дастурларга ўлчов(мезон) бўла оладиган имкониятларни сўзсиз ўз ичида сақлайди.
Бундай ғояни амалга оширмоқ учун ва чинакам миллий бирлик вужудга келтирмоқ учун турк жумхуриятларида зиёлилар ва бутун омма онгида умумтуркийлик руҳини, туркчиликни мустаҳкамлайдиган, уни умуммиллий хусусиятга, характерга кўтарадиган тарбия усулларига эга бўлмоқ керак. Давлат сиёсати ва хўжалик юритиш, [оила ва уни бошқариш ] шакллари ўша тарбия асосида қурилган бўлиши зарур.
Афсуски, бу фикрни қўлламайдиганлар орамизда ҳали анчагина бор. Аммо улар эртасини дуруст кўра олмайдиган, ҳатто Ўзбекистондаги миллий ва иқтисодий муаммоларни ҳам яхши тушуниб етмаган кишилардир. Аммо хоҳлайсизми, йўқми ундан қатъий назар Ўзбекистоннинг, жумладан бошқа турк жумхуриятларининг ҳам келажаги умумтуркчиликнинг ривожланишига бевосита боғликдир. Ўзбекистонда яшайдиган ўзбеклар ҳаётида умумтуркчиликни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш орқалигина, уларда маънавиятли бўлиш, ўзликни таниш, мустақил, озод ижод этиш, Ватан озодлиги учун кураш, шахс мустақиллиги хусусиятларини юзага келтириш мумкин. Бу эса туркларнинг, жумладан Ўзбекистондаги ўзбекларнинг диний эътиқодини, руҳиятини жонлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп йиллар давомида бузилган, эътибордан четда қолиб келаётган маънавиятини тиклаш билан амалга оширилади. Бундан ташкари бундай тарбия давлатчилик ҳис-туйғуни, фуқаролик бурчни тушунишни чуқурлаштиради, унинг иқтисодни ривожлантиришга интилиш кучига қўшимча самара беради, хўжалик юритиш иродасини янгилайди.
Агар якка олинган кишининг ёки бутун бир эл (миллат)нинг кўнглидаги ижодий тартибни(тарзни), шартли ижодхона, деб атасак, миллий туркчилик хусусиятини тарбиялаш эса, у миллий ижодхонани янгилаш, уни тозалаш, кераксиз икир-чикирлардан озод этиш ва унда софлик, поклик ва барча дурустликларни мустаҳкамлашдан иборат бўлади. Бу масала эса энг муҳим, энг марказий масаладир. Бу энг асосий ва қутлуғ бир вазифадир. Ҳаётдаги [яъни барча турк давлатларининг сиёсати умумий йўналишларидаги] барча ислоҳотлар ана шу асосий муаммони ҳал этишга ёрдам берадиган воситалар бўлмоғи керак. Улар умумтуркчиликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашса яхши, унга халақит берса, уни сусайтирса, унда у зарарлидир. Барча турк мамлакатларининг моддий ва маънавий кучлари ана ўша қутлуғ ва шарафли вазифа умумтуркчиликни оммалаштиришга хизмат қилмоғи шарт.
Миллий бирликни чуқур тушунган, умумтуркчиликни миллий характер даражаси, ўз хусусиятининг асосий белгиси ҳисоблаган киши ва фуқаро ҳеч бир замон ўзга кишилар асоратига, бундай характерли фуқароси бўлган давлат эса, ҳеч қачон мустамлака истибдодига тушмайди. Ундай халқ асорат, истибдод ҳолга ҳеч бир замон чидамайди, чидай олмайди. Миллий бирлик, умумтуркчилик характери, миллий хусусият даражасига кўтарилмас экан, қўрқув, қуллик ҳисси, очидан ўлмасликка интилиш ҳисси, фақат ҳайвоний нафсни тўйдириш хусусиятининг устунлиги сақланиб қолаверади. Қуллик ҳиссиятидан қутулмаган аҳоли (нуфус) яшайдиган мамлакат бирор бошқа бир мамлакатга муте бўлишга, унга мустамлака бўлишга муҳтож бўлиб қолаверади.
Дарҳақиқат, бугун умумтуркчилик вужудга келмас экан, турк жумхуриятларининг, ҳатто иқтисодий ютуклари етарли бўлса-да (аслида бугунги ҳолда унинг ҳам иложи йўқ), уларнинг озод ва мустақил бўлиб қолишлари муаммодир.
Умумтуркчиликни жонлантиришда, уни умум миллийлик даражасига етказишда тарбиянинг, демак, мактабнинг роли мислсиз дедик. Умумтуркчилик миллий характер шаклида мактабда тарбия йўли билан юзага келади. Бундай тарбияни амалга оширмоқ учун умуммийликка келтирувчи, бирлаштирувчи тарбия усули, тарбия йўли бўлмоғи жуда зарурдир. Бундай бирлаштирувчи хусусиятга эга бўлган умумий тарбия, диний тарбия-исломий тарбиядир. Чунки Аллоҳга эътиқод тарбияда алоҳида ўрин тутмоғи лозим. Эътиқоди мустаҳкам одамларда қаноат, чидам, ирода кучли бўлганлиги барчага аниқ. Бундан ташқари чинакамига исломий тарбия мактаблари кишиларда ўзаро иттифоқ бўлиш, Ягона Яратганга эътиқодли бўлиш, иродали ва қаноатли бўлиш хусусиятларини яхши тарбиялайди. Шунинг учун мактабларимиз, биринчидан умумий дастурлар асосида ишлайдиган, ахлоқ тарбиясида чуқур исломий, илмда кенг дунёвий билимларни ўргатадиган бўлмоқлари зарур.
Ахлоқи исломий, чуқур дунёвий билимга эга умумтуркчилик руҳида тарбияланган муслим кишилар ҳаётга янгича назар соладиган, бу дунёда ўз ўрни ва мақсадини яхши тушунадиган, кўнглида, фикрида иккиланиш бўлмайдиган инсонлар бўлиб етишадилар. Улар ақлли, фаросатли ва иймони мустаҳкам, гўзал хулқли, мушоҳадаси кучли кишилар бўлади. Бундай тарбия кўрган кишилар кўпаявергач, уларнинг таъсир кучи бутун мамлакатлар бўйлаб ҳар бир туркнинг (ўзбекнинг, қозоқнинг, қирғизнинг, татар-башқирт ва бошқа туркларнинг) уйига етиб боради, уни ёритади, албатта. Иймони, эътиқоди мустаҳкам ва замонавий билимли кишида характер ҳам кучли бўлади. У чиндан ҳам сидқидил киши бўлади. Ундай инсон ҳеч қачон иккиланмайди, унга иккиюзламачилик бегонадир. Улар ишониб-ишонмай, севиб-севмай юришдан, ясама зиёлиликдан, хаёлпарастликдан мутлақо ҳоли кишилардир.
Бутун турк жумхуриятлари мактабларида ана шундай тарбияланган кишилар етиштириш келажак мақсадларимиз марказида туриши лозимдир. Тарбияда мактабнинг ролини таъкидладик. Аммо мактаб фақатгина билим ва дунёвий илмларни ўргатиш билан шуғилланиб қолмасдан, тарбияга ҳам аҳамият бериши лозимлиги ҳам сўз орасида тилга олинди. Ҳа, билим ва замонавий фан илмларини ўрганиш, инсонлар ва уларнинг жамияти учун жуда зарур бўлиб, у хотирани ўстириш ва бошқа бир қатор мақсадлар учун маълумотлар тўплаш ва уларни ўзлаштиришга имкон беради. Аммо булар чинакам зиёли киши учун тўла кифоя эмас. Бундай маълумот ва билимлар ёмон ва ноинсоф одамларда бўлиши ва уларга ҳам хизмат қилиши мумкин, ҳаётда кўпинча шундай ҳам бўлади. Машхур файласуф Гераклит “кўп билимли бўлишлик ақлли бўлишга ўргатмайди»- деганда мутлақо ҳақли эди. Шунинг учун фақат хотирани ривожлантириш ва унинг ҳисобига бир тўп билимларни мияга жойлаб олиш чала билимлилик бўлиб, ундай билимга эга киши тарбиясиз бўлса, у бебурд, субутсиз бўлади. Чала билим кишини ўз фикрини юқори кўючи, ўзини эпчил-зийрак кўрсатувчи қилиб кўяди. Чала билимлилик инсонни Аллоҳдан ҳам қайтаради, уни дидсизликка буради. Кишини такаббур қилади. Чала билимлилик, такрор айтамиз бу бебурдлик, субутсизликдир. Бу эса кишини шайтон йўлига солади, унга хизмат қилдиради. Шу сабабдан мактабда билим ўрганиш билан бирга тарбия масаласи ҳам муҳим ва бош муаммо ҳисобланиши керак. Тарбия эса, миллий бирлик, ватанпарварлик, умумтуркчилик ва исломий руҳда бўлмоғи шарт.
Бундай мураккаб ва шу билан бир қаторда ўта шарафли вазифани муваффақиятли амалга оширмоқ учун Турк жумҳуриятлари умумтуркий аҳамиятига эга бўлган дастурлар асосида ўқитувчи-тарбиячилар жамоасини тузишлари керак бўлади. Оқибатда, бутун турклар бирлашиб ўзларининг ибтидойи қутлуғ руҳини тиклаши, буюк турклар давлатчилигини ташкил этган маданиятини ўрнатмоқлари шарт.
Бугун биз чиндан ҳам ўз озодлигимиз, мустақиллигимиз учун курашмоқда эканмиз, турклар тарихий маданиятидан руҳланишимиз, уни бўй-басти билан тиклашимиз ва унинг асосида бирлашишимиз зарур. Ривожланишимиз, озодлигимиз ва мустақиллигимиз учун бирдан — бир ягона йўл шудир!
Шундай қилиб, биз ўзимизни қандай тарбияламоғимиз керак, деб яна бир бор сўроқ қўямиз? Биз истаган тарбияни оммага, халққа қандай қилиб етказамиз ва қайси усуллар билан буни унга сингдирамиз? Умумтуркчилик, миллий бирлик руҳи, характери деганда асосан нималарни тушунамиз ва [тушунишимиз керак]? Умумтурк миллий бирлигини байроқ қилувчи, руҳи тетик, бақувват характерга эга кишиларни тарбиялашга қандай йўлдан боришимиз керак ?
Киши кўнгли(қалби)нинг доимий тарзи, унинг характери-хусусиятидир. Бундай тарз ёки кўнгил “қурулиши” ўз-ўзидан унинг сифатини аниқламайди. Бу тарз, яъни кўнгил тарзи меҳрибон ёки ёвуз, етарли даражада олижаноб ёки ўта инсофсиз, қувватли ёки заиф, содиқ ёки сотқин бўлиши мумкин. Айни шу маънода характерсизлик, бефарқлик ҳам ўз навбатида характер, кишининг хусусияти бўлиб ҳисобланади. Ҳақиқатан, инжиқ (тантиқ), тажанг (жазавали), жанжалкаш (мижғов), боғритошлик (жаҳллилик) каби хусусиятли кишилар ҳаётда тез-тез учираб туради. Шу сабабдан характерни, хусусиятни тарбиялаш деганда маънавий характерни тарбиялашни тушунмоқ зарур. Бу ишда ўзи бўларликка, кишиларда кўнгил тарзлари ўз-ўзидан қандайдир йўллар билан шаклланишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Инсон ўз озодлиги ва эркидан келиб чиқиб, у турли хил ҳодиса ва вазиятлар таъсирида ўз хусусиятини, характерини шакллантириши мумкин, деб қараш ва шунга ўхшаш нуктаи назар билан мутлақо келишиб бўлмайди. Инсондаги бундай мутлақ “эркни” қўллаб-қувватлаб бўлмайди. Масалага бу шаклда ёндашиш кишида ҳайвоний хусусиятларни ривожлантиришни маъқуллаш бўларди. Кимки ўз фарзандини тарбиянинг илк бошида унда руҳий маънавиятни тарбияламас экан, у одам боласини ўзи бўларлик ҳукмига топширган, ҳатто унга (болага) нисбатан хиёнат этган ҳисобланади. Инсоннинг эрки, унинг эркинлиги — бу Аллоҳ тарафидан берилган буюк бир неъмат бўлиб, уни маънавиятдан, маданият чегараларидан, виждон ва шан-шараф, номусу ор нормаларидан ҳам озод, деб тушуниб бўлмайди. Маънавий тарбия, кишини чинакам эркка, эркинликка ва ундан роҳатланишга, ундан баҳраманд бўлишга тайёрлайди. Муҳтожлик ва вазият таъсирида инсонларнинг (миллатнинг) номуносиб ҳолатларга, мутеликка тушиб қолишига йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар қандай бир мамлакат учун бу ҳалокатлидир. Бундай вазиятда улар(миллат) ўша аянчли ҳолатга мослашиш жараёнида айёрлик, муғамбирлик, ҳалот(вазият)га мослашувчан(хамелеон)лик каби салбий хусусиятларни ўзлаштиради. Умуман олганда уларда қуллик характери, мутеликда яшашга мослашиш тарзи ривожланади. Бугунги ўзбек туркларида, бошқа бир қатор турк эллатларида ҳам бу қуллик хусусияти кишилар характерига жуда чуқур сингдирилган. Ана шунинг учун одамларимизни айёрлик, чапдастлик, тутуруксизларча ҳамма ҳолатга, ҳақоратга, доимий камситилишга мослашиш каби иллатлардан тозалаш олдимизда турган энг муҳим ва катта муаммодир. Чинакам туркчиликни, ҳақиқий эркни, озод туркларни тарбияламоқ учун энг аввал уларни қуллик балосидан кутилтириш лозим.
Етар шунча замон қул бўлишлик! Алибой Йўляхши 25.02.2012, шанба

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (3)

Муаллиф: admin 13/03/2012 в ДинМинтақа | 1 изоҳ
2. Бизнинг танлашимиз мумкин бўлган йўл ҳақида.
Биз, бир замонлар, дунёда энг мағрур, мардонавор эркин халқ эдик. Биз бирлашсак, бир эл, бир халқка, бир миллатга айлансакгина яна ўша эрк, ўша мардонаворлик, ўша мағрурлик бизга муносиб бўлади, у бизга қайтади, иншооллох! Бунинг учун эса турклар, ўзларининг чин эркини, ўз қадр-қимматини, ўз шоҳона савлатини билиши ва уни тиклаши зарур. Бу чидам, доимий тарбия орқали, маънавий хусусиятни, характерни шакллантириш натижасида амалга оширилади. Киши, ўз маданияти ва маънавиятидан, руҳи-руҳиятидан ажралган ҳолда инсон деган буюк номга муносиб бўла олмайди. Одамлар, бутун-бутун халқлар ҳам ўзлари яшашган ҳаётлари, юмушлари, ўтмишу-кечмишлари ҳақида бир кун келиб Оллоҳ ҳузурида ҳисоб беришга маҳкум эканликларини улар ё биладилар ёки билмайдилар. Аммо бу ҳақиқатни барча билмоғи зарурдир. Уларни, яъни одамларни аслида илоҳий нур ёритиб туради. Уларга Оллоҳдан илоҳий руҳ ҳадя этилган. Илоҳий нур ва қувват фақат дуо ва сиғинишлар орқали етишадиган бутун оламни ушлаб турувчи куч бўлиб қолмасдан, у бутун оламга, жумладан кишилар кўнгилларига, уларнинг ҳаётларига ҳам нур сочиб туради. Уларга ҳақни, ҳаракатни, реал ҳаётни, руҳий ижодга бўлган қобилиятни кўрсатиб туради. Оллоҳнинг марҳамати, қудрати инсон қалбига сингиб, унда руҳан тетик характер-хусусият яратади. Унинг ишлари ва ижодий кашфиётларида ўз аксини топиб, бутун халқнинг руҳий маданиятини юзага келтиради. Шунинг учун диндор бўлиш, Ягона Оллоҳга ишониш ва Унга сиғиниш биз туркларнинг маданиятимиз асосидир. Биз ислом динига мансуб бўлганлигимиз, “Ла илоҳа иллоллаҳ»- дейишимиз билангина кучли ва қувватлимиз. Бу ҳақиқат, буни барча билиши ва тушуниши лозим. Турклар кучу қувватини, уларнинг бирлигини тиклашни истаган ҳар бир киши энг аввал мусулмон бўлмоғи зарур. Афсуски, бепоён турк ўлкаларида яшаётган кўпчилик, ўзларини турк ҳисобловчи омма умумтуркчилик, турклар бирлиги, миллий бирлик, мусулмончилик ва мусулмонлар бирлиги қанчалар зарурлигини тушуниб етмади ҳали. Шунинг учун бу масалани яхши англамоқ лозимдир.

Энг аввал диний бирлик масаласини тушуниш керак. Исломий бирлик — мусулмонлар бирлиги инсонлар учун икки дунёда юксак бўлмоқликнинг асоси ва энг муҳим суянчидир. Чинакам мусулмон бўлмоқ учун, ҳақиқий руҳи тетик инсон бўлмоқ учун, Оллоҳнинг қудратига суянмоқ, Унга сажда этмоқ, ибодат келтирмоқ лозим. Ана шундай бўлгандагина инсон Оллоҳнинг мағфиратига сазовор бўлиш шарафига эришиши мумкин. Инсон Оллоҳга қанча яқинлашса, у шунча кучли-қувватли бўлади. Унинг бу қуввати, кучи бошқаларнинг кучсизлиги, уларнинг заифлигидан эмас, балки Оллоҳнинг унга марҳамати, Унинг руҳидан қувват олинганидадир. Бундай қувватга эга бўлмоқ учун фақат муҳтож бўлингандагина заруратга қараб сажда қилиш, Унга сиғиниш нотўғри бўларди. Оллоҳнинг марҳаматига ва қудратига доим ишониш ва Унга доим сиғиниш керак. Шу сабабдан тарбиячининг, таълим берувчининг илмли, билимли бўлиши, ислом маърифатидан, маънавиятидан зиё олган бўлиши шарт. Унинг асосий ва қутлуғ вазифаси шундан иборатки, у болаларнинг, ёшларнинг топ-тоза, соф мургак диллари бузилмасидан, ифлосланмасидан Оллоҳни сезишга, Оллоҳнинг қудратини билишга, Унга ва фақат У Ягона Яратганга кўнгил очишга ўргатмоғи лозимдир. Шунақа тарбия кўрган бола инсофли, одобли, Яратганга ҳамиша сажда этадиган, доим ибодат қиладиган инсон бўлиб етишади. У киши ҳеч қачон одамзодга қул бўлмайди. У ҳеч бир замон нохақлик олдида тиз чўкмайди. Ундай киши фақат Ягона Оллоҳга сиғинади ва Ундангина нажот сўрайди ва у ўшандай нажотни кутади. Иродаси мустаҳкам, эътиқоди кучли инсонлар учун дунёда яшаш, фақатгина мавжуд бўлиш эмас, балки у Оллоҳнинг бандаси бўлиб яшаш, бу дунёда Оллоҳ олдидаги мажбуриятларини, бурчларини адо этиш, унинг ҳаётий мазмунини ташкил этади. У барча ишларини ва воқеаларни Оллоҳ кўрсатган нормалар билан ўлчашга ва Унинг Қуръони Каримда тасдиқлаган ўлчамларидан чиқмасликка ҳаракат қилади. Ҳамма жойда: шахсий турмушда, динга амал қилишда, дунёвий илмда, санъатда ва сиёсатда ҳам ана ўша энг олий, илоҳий зарурат мавжуд. Инсон унинг синовидан ўтмоғи керак ва уни сезмоғи, кўрмоғи зарур. Бу заруратни киши кўриб, уни севмоғи, севиб уни мулоҳаза қилмоғи ва мулоҳаза қилиб уни амалга оширмоғи керак. У ўз шахсий турмуши ва ўз миллий маданий ҳаётини амалда ана шундай қурмоғи (тузмоғи) лозим. Бу заруратни билмасдан бу дунёга кимлар келиб кетмади? Кўплар, умуман шундай илоҳий зарурат борлигини, у маънавий борлиқ манбаи эканлигини билишмайди. Унинг нимада акс этишини, уни қандай англаб ва илғаб олиш мумкинлигини ҳам билишмайди. Аммо улар ҳам дин ҳақида гапиришадилар, фанда, санъатда ижод қиладилар, ёзади ва нашр этади, давлат даражасида кўрсатмалар тузади ва тарқатади, аммо улар у зарурат ва унинг қонунлари ёнидан ўтиб кетаверадилар, уни кўрмайди ёки ҳисобга олмайдилар. Бундай илоҳий заруратни ўз ички ҳиссиёти ва қалбидан тушунадиган, биладиганлар одатда жуда камчиликни ташкил этади. Бошқалар эса, бу илоҳий зарурат ҳақида билганлардан эшитсалар ҳам уларни рад этишади, ҳатто у одамлар устидан куладилар, уларни мазах ҳам қиладилар, куфрга ботадилар ёки бу нарсаларга бутунлай эътиборсиз қоладилар. Бундай кишилар маънавий хусусият ва характердан тамоман ажралган кишилардир. Шунинг учун ҳам улар реал ҳаётдан, турмушдан четда қолган ҳисобланадилар. Уларнинг турмушлари хаёлий ва маънавиятсиздир. Уларнинг бу ёруғ дунёдаги бирдан-бир вазифалари жуда кўп бўлса, бола туғиб қолдириш ва дунёдан шундай бўш-бўшига ўтиб кетишдан иборатдир. Бу оддий ҳайвоний насл қолдиришнинг айнан ўзи эмасми? Уларнинг қалблари чиндан ҳам нурсиз, улар қалби ташқий дунёвий шафақлар, атроф кўринишлари билан хираланиб, қопланиб қолган. Шунинг учун уларга ўз атрофидан ташқари ҳеч бир нурли нарса кўринмайди, бошқа нурли нарсаларни кўра олмайди. Ҳамма нарса улар учун шубҳали, нисбий ва шартли бўлиб туюлади. Уларда ҳеч нарсага ишонч йўқ. Уларнинг ишончи, инониши, иймони, агар улар ҳам бор бўлса у вақтинчалик, бидъат, омонат, ўткинчидир. Шу сабабдан улар ҳеч қачон содиқ инонувчи, иймонли бўла олмайдилар. Чинакам содиқликнинг, ҳақиқий ишончнинг, соф иймоннинг қудратини, унинг роҳат бахшлигини тушунмайди. Улар ҳар доим руҳиятдан, илоҳиятдан қайтишга тайёр турадилар. Аммо бу қайтишни “сотқинлик” ҳам, деб бўлмайди. Чунки улар ҳеч бир вақт бошдан охир чинакам содиқликни ўзларида синаб кўрмаганлар. Уларнинг оламда мавжудлик ва яшаш манбаи бундай ўлчовлардан сиртда қолгандир. Улар доим боласи, ота-онаси, дўстларини сотиб бўлса ҳам фақат якка ўзини сақлаб қолиш ҳис-туйғуси билан яшайдилар. Улар нуқул эҳтирос ва мол-мулк зарурати билан тирик. Маънавиятга, руҳиятга суянадиган қарорлар, саъй-ҳаракатлар уларга бегона, тушунмас бир ҳолатдир. Шунинг учун уларнинг турмушларида мардонавор, жанговар ҳаракатлар учрамайди, уларда фақат ҳолатларга тезгина мослашиш, ҳолат-вазиятнинг мутесига айланиш ҳисси бор, холос. Ундай кишилар учун ғоя, ғояга содиқлик, ғоя учун кураш, бу борада қаҳрамонлик кўрсатиш ҳайратга соларлик, қудратли бир ишдир. Улар бундай ишларни ҳеч бир замон бажара олмайди ва уни бажаришга ҳам уринмайди. Улар ҳеч қачон, ҳеч ишни ҳал этишмайдилар, ҳатто бирор салбий ёки ижобий ҳаракатни ҳам содир қилишмайдилар. Улар доим мисоли оқим бўйлаб сузишади, оқишади. Уларнинг ҳаракатлари саҳродаги қумларнинг шамолга мос ҳаракатларига жуда ўхшаб кетади. Уларнинг руҳий моҳиятларида муқаддас, муқим бир бўлинмас борлиқни топиб бўлмайди. Дарҳақиқат, уларда ягона бўлинмас руҳ йўқ, улар шахслар эмас, балки улар нафс-ҳирс ва тасодифлардан йиғилган ғийбат эгасидир. Улар ўз эҳтирослари, ҳирс-шаҳватлари ва бошқа шунга ўхшаш дунёвий ишратлар, мансабдорлар ва мулк жиҳатидан ўзидан юқорироқ бўлганларнинг қурбонларидир. Уларнинг бутун бор “характер ва хусусиятлари” айнан ўзига хос характерсизликлари ва тутуруксизликларидир. Улар ҳолатга қараб жуда тез ўзгарувчан: баъзида келишувчан, баъзида маҳкам, баъзида “ғайратли”, баъзан ҳасис, баъзан ўта тадбиркор бўлиб кўринадилар. Аммо улар дарахт навдаларидаги бўтаб ташлайдиган шохобчалар ҳам эмас, кўпинча уларни ҳатто бироз эгиш ҳам унчалар енгил бўлавермайди. Бироқ улар тарих йўлида, тарихий ҳодисалар ғилдираги тагида ётган сирпанғич ўтлар(алафлар) экнликлари ҳам аниқдир. Улар барчаси тарихнинг кул тудалари бўлиб, Оллоҳнинг супургиси-замон, тарих синовлари, ўгирилма ҳаракати уларнинг изини ҳам қолдирмасдан супуриб, ювиб ташлаши аниқ. Тарихда баъзи замонлар одамзотнинг шунақа тури кенг тарқалади, ҳатто улар йўналтирувчи ролга чиқиб ҳам қолади. Масалан, советлар даври ёки Ўзбекистоннинг бугунги замони ўшанга яққол мисол бўлади. Бундай ҳол билан келишиш мумкин эмас, албатта. Чунки, маданиятсиз, маънавиятсиз, руҳиятсиз кишиларнинг кўпайиб кетишига ҳеч қачон йўл қўйиб бўлмайди. Келажакда, айниқса бизнинг келажагимизда бундай бўлмаслигини таъминлашимиз зарур. Мана шундай муаммони ҳал этишни, буни бажариш жараёнидан муваффақиятли чиқишда чинакамига ижодий ишларни амалга ошириш йўлларини топа билмаган, ўзининг руҳий характерини-хусусиятини мустаҳкамлаб, уни янги, келажак авлодга узата олмаган ва унга етарлича сингдира олмаган халқ тарих майдонида ўз ўрнини эгаллаб тура олмайди. Унинг бундай майдонда туришига, у ҳолда ҳеч бир таянч ёки бошқа бир суянч бўлмайди. Ундай халқни бошқа бир маданиятли, руҳияти кучли, илми юксак халқнинг ривожланиш тўлқини четга суриб ташлайди ёки ўз ичига ютуб юбориши турган гап.

Турк давлатлари учун, жумладан Ўзбекистон учун келажакнинг умидвор йўли биз таклиф этаётган йўлдир, ундан ўзгаси йўқдир. Муҳаққақ, таклиф этилаётган янги йўлга ўтилажак. Эртами-кеч айнан шундай бўлади, албатта. Агар буни ўз вақтида амалга оширилса, келажак йўли тўғри танланса сўзсиз унинг самараси бебаҳо бўлади.

Туркларнинг биргаликда келажакка интилишига шубҳам йўқ. Шу замондаги, яъни бизнинг замонимиздаги характерсизликлар ва бошқа воқеалар ўткинчи ва муваққатдир. Бунга қарамасдан, биз қўл қавиштириб ўтира олмаймиз. Ундай бўлса, яъни қўл қавиштириб ўтирмайдиган бўлсак, нималар қилиб ва яна нималарни бажармоғимиз керак? Нима қиламиз, синиқ кузгу парчалари каби сочилиб ётамизми ёки бир бутун шаклга кириб, бир бутун бино-турклар миллий бирлиги биносини, биз эса унинг Ўзбекистон аталмиш қисмини безашни бошлаймизми?

Шундай қилиб, бизнинг авлод нималар бажармоғи ва амалга оширмоғи керагу, келажак авлодга нималар тавсия этамиз? Биз бугунги шароитда ўз характер ва хусусиятларимизни қандай шаклда ўзгартирамиз? У характер, хусусиятда миллий, исломий инсон табиатини қандай қилиб тоблаймиз, мустаҳкамлаймиз? У характер ва хусусиятнинг тирик оловли, руҳий асосини қандай қилиб қурамиз? Ниҳоят хусусият ва характерни халқ оммасида қандай қилиб тарбиялаймиз? Бу муаммолар ҳозир, дарҳол, шу онда, ҳатто шу замонда тўла ҳал этилади, деб бўлмайди, албатта. Аммо Ўзбекистоннинг (аслида барчамизнинг, яъни барча туркларнинг) такдири ва келажаги ана шу муаммони тўғри ҳал этишга бевосита боғлиқ, деб тасдиқлашга мажбурмиз. Биз танлашимиз мумкин бўлган йўл эса, мана шудир. Мана шу саналган саволларга тўғри ва аниқ жавоб топишдир ва уларга оғишмай амал қилишдир. (Алибой Йўляхши. 13.03.2012

КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (4)

3. Миллий давлат қурулиши ҳақида.

Замонамизнинг турк давлатларидан бири Ўзбекистонда миллий давлат қурулишининг асосида, халқ маданияти, маънавияти, унинг инсоний характери туриши лозим, албатта. Бошқача бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Шу замонда Ўзбекистон ҳукуматини-ҳокимиятни ушлаб турган бир гуруҳ(тўда) билимсиз, тарбиясиз милитсионер ва жосуслар хусусиятларидан келиб чикиб, уларга суяниб миллий давлат асосини тузиб, уни қуруб бўлмайди. Бунга асло йўл қўйиб ҳам бўлмайди. Яна бир муҳим ҳолатни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Масалан, биз узоқ вақт мустамлака ҳолида қолдик. Бу даврда бизнинг давлатчилик анъаналаримиз атайлаб тўхтатилиб қўйилди. У тенгсиз давлатчилик анъаналаримиз босқинчи, истилочилар томонидан ўзлариники этиб ўзлаштирилди. Натижада биз ўз давлатчилик удумларимизни деярли унутдик. Халқда давлатчилик, давлатни мустақил бошқариш, ҳокимиятга мансабдорларни танлаш ва сайлаш каби тартиб, қоидалар, бу сайловлардан манфаат ҳис-туйғулари йўқотилди. Давлат ҳокимиятини бошқарувда давлатчилик шуури бўлишлиги, ҳокимият ходими(бюрократияси)да пасткашлик, лаганбардорлик, номардлик хусусиятларининг учраши кечирилмас айб эканлиги батамом унутилди. Унинг ўрнига масалан, айниқса  мустамлакачиликнингг сўнгги даври — совет замонида салбий характерли, лаганбардор, сотқин кишиларни мансаб чўкқиларига кўтардилар. Ҳозир, ана ўша совет замонида халқ маданиятини, урф-одатини поймол қилган, уни сотган, Москва останосини ялаган лаганбардор, мансаб учун ҳеч нарсадан қайтмас, амал учун ҳар қандай пасткашликни бажарадиган, порахўр, ўғрилар Ўзбекистон ҳукуматини бошқармокда. Уларнинг мафкураси, яшаш тарзи, “шуури”, хусусиятлари Ўзбекистонда қурулиши шарт бўлган миллий давлат тузуми учун бошланғич нуқта вазифасини бажара олиши мумкин эмас. Шунинг учун биз бу масалада энг аввал андозани тарихдан олишимиз лозим. Ундан сўнг оз бўлса-да эл, халқ ичида сақланиб қолган шуурли, элсевар, мард, мардонаворлик, жанговарлик хусусиятларини йўқотмаганлар характерларини андоза этиб қабул қилишимиз ва бу хусусият ва характерларни оммага сингдириб боришимиз энг муҳим ва асосий вазифа, деб билишимиз керак.

Агар мамлакатда кишилар мустаҳкам руҳий характер ва фуқаролик хусусиятларга эга бўлмаса, улар ўз руҳий кучи нималигини билмаса, фуқаролик бурчи ва ҳақини тушунмаса, озодлик ва мазлумлик, эрк ва эрксизликни ажрата олмаса, давлатчилик, давлат, миллий давлат тушунчалари ҳақида сўз юритиб бўладими? Ҳатто олим бўлса-ю, характерсиз, принсипсиз бўлса, у нимани билади, нимага амал қилади ва нимани тасдиқлайди? Борди-ю ана шундай характерсиз, принсипининг тайни йўқ одам давлат ҳокимиятини эгалласа, айниқса у ҳокимиятнинг энг юқори поғонасига чиқиб қолса-чи? Улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш, тартибни сақлаш органларида ўтириб, ҳарбий қумондонлар фақат ўшалардан иборат бўлиб қолса-чи? Ундай кишилар билан қанақа давлат (миллийми ёки бошқа хил) тузиш ҳақида сўз юритиб бўлади? Характерсиз, принсипсиз, тарбиясиз олимнинг илми нималар ҳақида бўлиб, ўшандай файласуфнинг фалсафаси накадарлиги, рассом ва санъатчининг асарлари кишиларни нималарга ундагани, бошқаргани, худди шундай мансабдорнинг нуқул сотқинлик, ўғирлик, порахўрлик билан машғул бўлганларига совет замони жуда яхши мисол-ку, ахир (Бугунги Ўзбекистондаги Каримов бошлиқ гала ҳам ўша мисоллардандир). Ўшанақа ҳарбийларнинг кимлигини Озорбойжонда, Тожикистонда, Чеченистонда кетаётган урушларда бемалол кўриш мумкин бўлди ва бўлмоқда. Бу урушларда бир томондан иккинчи жаҳон урушида фашистлар тарафидан ҳам содир бўлмаган ваҳшийликлар, раҳм-шафкатсизликлар бўлаётган бўлса, бошқа томондан инсон тарихи билмаган пасткашликлар, ҳатто қўлидаги қуролларини қаршидаги душманига (масалан Озорбойжон ва Арманистонда шундай бўлди) пулга сотиш ҳолларининг бўлаётгани совет даври ўртага чиқарган характерсизлик ва принсипсизлик оқибатидир. Бундан аянчлирок ҳолнинг бўлиши мушкул. Биласизми, иродаси бақувват, руҳан маҳкам, характерли, ватанпарварлик руҳида тарбияланган офитсер (қумондон) ёки аскар (солдат учун) нима энг муҳим, энг асосийси? Душман ила савашиб ғалаба қилишми, ўлимми ёки бўлмаса қўрқоқларча жон сақлаб қолишми? Ёки тупроқнинг бир қисмини душманга бериб бўлса ҳам ҳокимиятда мансаб, амал курсисини сақлаб қолиш аҳамиятли, маънавиятлими? Бу саволларнинг бири қаҳрамонликни, иккинчиси очиқдан-очиқ бебуртликни, сотқинликни ифодалайди. Совет даврида, бутун миллатни сотган сотқин, оддий турмуший ишларда ўта пасткаш кимсалар рағбатлантирилди ва улар давлат ҳокимиятига келтирилди. Афсуски, улар бугун ҳам Ўзбекистон ҳукуматида яна савлат тўкиб ўтирибдилар. Улар билан янги давлат, янги миллий давлат тузуми тузиб бўлмайди. Улар миллий ҳис-туйғулардан ҳам бенасиб, ахир. Бугун Ўзбекистонда мансабдорлар-ку ҳамин қадар, аммо у ерда бутун халқ оммасида шу ҳислат вужудга келганда. Бу халқнинг барчаси бирдай “оч қорним, тинч қулоғим”, дейишга шунчалар ўрганганки, ҳеч кўяверинг. Шунинг учун қайта-қайта тарих деймиз, уни такрор-такрор тилга оламиз. Тарихий маданиятимизни, маънавиятимизни ўрганайлик ва унга суянайлик демокдамиз. Чунки ўзга йўл йўқ. Буюк боболар тарихини, уларнинг жасоратларини ўрганган келажак авлодда бу бефарқлик, бу мантиқсиз фалсафа бўлмасмикин, деймиз.

Тарихни эслаганда кўпчилик (ҳатто Ўзбекистоннинг бугунги мансабдорлари ҳам) Амир Тимур замони, унинг давлат тизими (структураси) ҳақида, баъзида у замондаги ўзига яраша демократияни ҳам эслашадилар. Аммо у даврнинг бир томонини, яъни у замонлар одамларининг тарбияси, хусусиятлари, характерлари, маданияти, ахлоқи, билими ва илм даражаси ҳақида деярли гапирилмайди ёки масаланинг бу тарафига эътибор қилишга уринишмайди. Чунки у тарихий замонни эслашаётганларнинг ўзларида ахлоқнинг, маданиятнинг, билимнинг тайини озроқ, тўғриси йўқдир. Масалан, Тимур замонининг бир қиррасини эслайлик. Амир Тимурнинг ўзи Қуръони каримни ёддан билгани, яъни мукаммал қори бўлганлиги бугун бизга аниқ. Ҳатто у Қуръонни чуқур тафсир қила олиш даражасида билимли бир инсон бўлган. Тимур каби бир Амирнинг (подшоҳнинг) бу қадар билимли бўлиши бугун учун ҳайрон қоларли бир ҳол эмасми? Аммо бу ҳол фақат амирни эмас, балки ўша замонни, ўша давр кишиларини характерлайдиган муҳим бир фактордир.

Шу замонда, яъни ҳозир Ўзбекистонда яшаётган, турмуш юргизаётган кишилар, уларнинг характерлари, билими ва илми билан, одоби, тарбияси билан Тимур давлатини, унинг империясини яратиб бўлурмиди? Йўқ, албатта тузиб бўлмасди. Тимурнинг шахсидан катъий назар бугунги Ўзбекистондаги муҳитда кўнгилдагидек улкан ишлар бажариб бўлмайди. Бундай буюк ишлар қилмоқ учун умумий муҳит, халқ оммасининг руҳий кайфияти, жанговарлиги чиндан ҳам юқори бўлмоғи зарур. Ўкувчи мени тўғри тушунар, деб ўйлайман, мен Тимур империясини қуруш ёки уни тиклаш борасида фикр юритмоқчи эмасман, балки ҳолатни, вазиятни, муҳитни тўғрироқ тушунтиришга уринмоқдаман, холос. Умуман, чинакам миллий давлат тизими қурмоқ учун қандай муҳит бўлмоғи лозимлиги ҳақида фикр билдирмоққа ҳаракат қилмоқдаман.

Бундан кўринадики, мустаҳкам миллий давлат тизими яратмоқ учун энг аввал фуқарода руҳан бақувват миллий характерни, исломий ахлоқни тарбиялаш ва уни оммалаштириш асосий ва муҳим бош масаладир. Бизда бу масала, умумтурк миллий руҳини ва чуқур исломий ахлоқни тиклашдан иборатдир. Сўнгги йилларда совет замонидан мерос ўтган характерсизликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишмасин (Масалан, Ўзбекистонда шундай қилинаяпти), қанчалик оммани ярим оч ушлаб туришга уринмасинлар (чунки камбағал халқ итоаткор бўлади), бу ҳаракатларнинг акси ҳам пайдо бўлиши табиийдир. Бу акс ҳаракат ҳам секин бўлса-да, кишиларни чиниқтиради, ўстиради. Ниҳоят улар масаланинг моҳиятини тушуниб этишлари ҳам табиий бир ҳолдир. Ўзбекистонда ҳам шундай бўлар, иншооллоҳ шундай бўлади, албатта. Ана шу акс ҳаракат майдонга чиқарадиган ва мавжуд жамиятда ҳар доим сақланиб қоладиган соғлом характер, хусусиятларга суянган ҳолда ва албатта тарихдан ажралмасдан тубдан янги миллий тарбия системасини яратишга дадил киришмоғимиз ниҳоятда зарур. Чунки руҳан бакувват, жиддий характерли кишилар Ўзбекистонга фақат келгусида, бундан бирнеча ўн йиллар сўнг эмас, бугун, ҳозир, зудлик билан керак, улар кейинги асрлар учун ҳам зарур, албатта. Шундай экан, кимки ҳеч бўлмаганда бир кишини ўша руҳда тарбияласа ёки ўзини қайта тарбияласа, бу борада биррор кишига ёрдам этса, ўз ўғил-қизини ўша руҳда ўстирса, у Ватан олдида, бутун турклар олдида ва тарих олдида ўз бурчини (ҳатто муқаддас бурчини) оқлаган бўларди. Агар бугун Ўзбекистонга бирор энг зарур нарса керак бўлса, у ана ўша бизнинг тушунчамиздаги руҳда тарбияланган кишилардир. Ўзбекистонда (балки барча турк давлатлари учун ҳам) ҳеч кечиктириб бўлмас бирор муаммо бўлса, у, энг аввал тарбияни, миллий тарбияни йўлга қўйишдир. Ўзбекларнинг, умуман туркларнинг душманлари, бизда туркий миллий тарбиянинг йўлга қўйилишидан, руҳан тетик, яхши миллий тарбия кўрган, юқори билимли ўзбекларнинг (умуман туркларнинг) кўпайишидан ҳадиксирашади, қўрқишади. Такрор айтамизки, миллий тарбиянинг мазмуни, унинг асоси нима? У тарбия нимага асосланади, унинг суянадиган суянч устуни нимадан иборат? Масаланинг умумий, фалсафий томонини бир четга қўйиб, фақат амалий жиҳатини олсак, унда ўзбекларнинг-туркларнинг ўз миллий хусусиятларига эътибор бермоқ зарур бўлади.

Миллий тарбияни яхши йўлга қўймоқ учун ёки миллий руҳи бакувват кишилар тарбияламоқ учун уларда учта асосий куч-қувватнинг мужассамланишига эришмоқ зарур кўринади. Биринчидан, халқда (элда) ўзликни сақлай билиш, темпераментли бўлиб, талантли бўлишга интилиш, маҳкам, қатъиятликка амал қилувчи, ҳаракатчан, топқирликка майил, ҳар қандай ваъзиятда тўғри хулосалар чиқара биладиган хусусиятларни чиниқтирмоқ керак. Иккинчидан, унинг характери ярқин, ҳозиржавоб, чуқур ҳаётий ҳисларга эга бўлмоғи лозим. Учинчидан, улар кашфиётчиликка интилувчи ва кенг фикрли, чуқур мулоҳазали, иймонли инсонлар бўлиб етишмоқлари зарур.

Миллий руҳи юқори ҳар бир кишида, жумладан ўзбек туркларида ҳам ана ўша уч хусусият чинакамига бир-бирига боғланган ва бир-бирини тўлдирган бўлиши шарт. Бундай хусусиятга эга бўлган киши инсонга меҳр-муҳаббатли, атроф-муҳитни тоза сақловчи, илмли, иймонли инсондир. Бу иймон чиндан ҳам Ягона Яратганнинг ўзига инониш, Унгагина меҳр-муҳаббатли бўлиш билан пайдо бўлади. Шунинг учун бизнинг тарбиямизда энг илк ҳаракатлантирувчи ва илҳом берувчи куч бу иймон ва Оллоҳга ишончдан ташкил топмоғи шарт.

Оллоҳга иймон келтириш, ҳаёт реалликларидан ажралмаган ҳолда доим ибодатда бўлиш билан амалга ошади. Шундагина мақсадга эришиш мумкин. Шунинг учун биз таклиф этаётган руҳда, яъни турк миллий руҳида тарбияланган ҳар бир турк дунё ишларидаги (турмушдаги) ютуқларни Яратганга муҳаббатнинг натижаси, деб қарайди.

Инсонда дунёвий ишларга муносабат (инстинк, яъни ҳаётий ҳодисаларга мослашиш) ва руҳ, илоҳий қудрат бир-бирига мослашган бўлиши лозим. Мулоҳаза қилиб қаралса бундай мослик ҳаётда жуда зарурдир. Инсоннинг руҳи, руҳий ҳолати учун, унинг дунёвий (турмуший) ҳолати ҳам зарур. Акси ҳам худди шундай аҳамиятга эга. Ҳаётий (дунёвий) ҳодисаларга мослашмаган руҳий дунё, руҳий ҳолат ҳам ҳеч бир қимматга, бирор шакл-шамойилга эга эмас. Бу икки ҳолат бир-бирига қарши бўлса тартибсизлик, бузилиш юзага келади, у ерда ҳеч қандай куч-қувват бўлмайди, ундай ҳолда ҳеч қачон ютуқларга эришилмайди. Аммо инсоннинг руҳий ҳолати ҳам унинг турмуший ҳолатини, инстинктини тамоман босиб кетмаслиги лозим. Чунки бундай ҳолда ҳам хасталик, ақлсизлик майдонга келиши мумкин, ҳатто сабабсиз ўлим йўлига тушиб қолиш хавфи ҳам бор.

Руҳ ва инстинк орасидаги ҳолат инсон қалбидаги фаришта ва шайтон кураши деб қараш керак деб ўйлайман. Масала, бу икки кучни тарбия йўли билан ўзаро мослаштириш, инстинкни илоҳий кучга бўйинсунтириш ва унинг ўзи ҳам (инстинк ҳам) Руҳдан, илоҳиётдан эканлигини англашдан иборатдир. Шундагина инстинк ҳақиқатан илоҳий эканлиги маълум бўлади, руҳ эса, ўзининг инстинк илдизларига ҳам бориб етади ва натижада инсон қалби бутун борлигича илоҳиётга тўлади. Шундай бўлганда инстинк яхши ишлар қилишга қаратилади, руҳ эса уни бошқаради. Ана шундай бўлгандагина иблисга иш қолмайди, ёвуз ниятли кишилар камаяди ёки тамоман тугатилади.

Турклар, чиндан ҳам дунёда ўзларига мос юксак ўринни сақлаб қолмоқни истасалар, улар энг аввал Аллоҳга мислсиз муҳаббатли, чинакам иймонли бўлишлари зарур. Ундан сўнг эса улар бирлашмоқлари, миллий бирликка эришмоқлари шарт. Ер юзида вужудга келган барча буюк қурилишлар, кашфиётлар инсоннинг эҳтиросли меҳнати ва меҳри-муҳаббати натижасида барпо этилган.

Тарихга бир назар солсак, турклар дунёсида буюк кашфиётлар Оллоҳга суяниш, иймон бақувват бўлган замонларга тўғри келади. Қаранг, бизнинг юртимиз тупроқларида яшаб улғайган Фаробий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбеклар каби олимлар фанда тенгсиз кашфиётлар қилишган давр; инсонлар жамиятини тузиш, Амир Тимур давлатчилик тизими асослари, усмонлилар давлатчилиги даври фикримизнинг исботи бўла олади. Ўша кашфиётлар бугунги замонимизнинг фанида ҳам, жамиятшуносликда ҳам бутун жаҳон учун ўрнак ролини ўйнаб келмоқда. Улар бугун ҳам ўз аҳамиятини заррача камайтирганича йўқ. Аммо турклар эллатларга бўлиниб, уларнинг давлатлари майдалашган сари, улар орасида иймон сусайган сари турмушнинг барча соҳаларида инқироз, мағлубиятлар юзага кела бошлади. Турк тупроқлари босқинчилар томонидан истило қилина бошланди. Истилочилар миллатни элатларга, уруғларга, қабилаларга бўлиб ташладилар. Оқибатда турк тупроғи ва миллатининг жуда катта қисми узоқ давр мустамлака асоратида қолиб кетди. Масалан, собиқ СССРда Туркистон ўлкаси, ҳозирги хитойнинг шимолий-ғарбий (Шаркий Туркистон) қисмида буюк тупроқ ва у ерларда яшавчи турклар парчалаб юборилди. Бир бутун Туркистон ўлкасининг ўзинигина душманликнинг мисли кўрилмаган хиёнати ўлароқ, беш бўлакка бўлиб ташладилар.

Минг шукрки, Оллоҳнинг инояти билан Туркистон (бешта алоҳида давлат шаклида бўлса ҳам) руслар истибдодидан қутулди. Аммо Шаркий Туркистон ҳамон мустамлака ҳолида қолмоқда.

Буюк турк миллатини тиклаш, унинг миллий ва илоҳий руҳини жонлантирмоқ учун ишни қайтадан миллий бирликни тиклаш ва руҳий қувватни мустаҳкамлашдан бошламоқ зарур. Бунинг учун менимча, уч белги(аломат, унсур ҳам дейиш мумкин) зарур куринади:

1. Иймонли бўлиб, Оллоҳга суяниш;

2. Миллий бирлик, ватанпарварлик, туркчилик;

3. Буюк раҳбар* (миллий бирлик ғоясини байроқ қилувчи, иймонли муслим йўлбошчи). [* бир шахснинг умрбод Раҳбарлиги, йўлбошчилиги  маъносида эмас, сайлов муддатидаги раҳбар маъносида айтилмоқда.]

Бу учлик фақат ва фақат иймон билан, чинакамига миллий тарбия, мустаҳкам мафкура билан мужассам бўлсагина ҳақиқий кучга, қувватга эга бўлади. Масалан, инсонда қулоқ, овоз, сўз тингламоқ ва музика эшитмоқ ва уларни англамоқ учун; кўз, нур ва турли рангларни ажратмоқ учун; таффакур эса, хаёл этиш, тушунча ва мантиқий фикрлашлар учун зврур бўлса; руҳий, илоҳий ҳолат ҳам ўз ўрни ва “органлари” бўлишини тақозо этади. Шунинг учун юқорида кўрсатилган миллий бирликнинг уч белгиси (унсури) ҳам бир-бирига боғли бўлиб, энг аввал Оллоҳга инониш, иймонли бўлишга суянмоғи шарт. Акс ҳолда, Ватан, Ватан бўлмас, миллийлик, миллий бирлик, чинакам миллийлик, миллий бирлик бўлмас, раҳбар ҳам раҳбар бўлмас, у яна ўша жоҳил ҳукмдор бўлиб қолаверади.

Оллоҳга инонмаган, Уни чиндан севмаган киши динсиздир. У киши ҳеч қачон Оллоҳга яқинлашмайди, яқинлаша олмайди. Баъзи динларда кўрсатилгани каби инсон ўз эрки ва ақли ёрдамида Оллоҳга яқин бўлмайди. Иймонли бўлиш, Оллоҳга инониш, ибодатларни ўрнига келтириш, яъни доим ибодатларни тўғри бажариш, Оллоҳнинг кўрсатмаларига итоат қилиш билан амалга ошади. Шунингдек Ватанни севмаган ва унга ишонмаган киши ҳам беватандир. Киши ўз ташқи кўриниши, у ёки бу мамлакатга қарашлиги ҳақида хужжатларининг бўлиши билан ватанга эга бўлиб қолмайди. Унда бўлган ҳужжатлар, ҳатто унинг у мамлакатда эгаллаб турган “юқори даражадаги мансаби” чиндан ватанга эгалигини, ватаннинг ҳақиқий фуқароси эканлигини билдирмайди. Бундан кўринадики, ватан, ватанпарварлик ҳам алоҳида инсонийлик даражаси, унинг белгиси, кўрсаткичидир. Бу ҳам иймон билан бегиланади. Чинакам иймонли киши чиндан ватанпарвар ҳамдир. Худди шунга ўхшаш миллий раҳбар ҳам умум халқ севадиган машҳур, билимли, илмли ва  иймонли киши бўлиб, у кишиларнинг чинакамига ишончларига сазовор бўлмоғи лозим бўлади.

Мана шунинг учун ҳам яна тарбияга, турк боласини тарбиялашга қайтамиз. Демак, болани тарбиялаш, унда ўзига хос ижобий хусусият-характерни юзага келтирмоқ учун ҳамма нарсадан аввал севишни ва инонишни, яъни Оллоҳни севишни, Унга инонишни, сўнгра Ватанни, инсон учун яратилган заминни севишни, одамзотни севишни, Ватанга ишонишни ва ниҳоят Ватан — халқ раҳбарини, ҳақиқий элсевар, миллатсевар, эрксевар иймонли раҳбарни ҳурмат қилиш ва унга ҳам ишониш хусусиятини ўргатиш керак. Бу билан мен нимани истайман? Туркларнинг тарихий миллий хусусиятларини уйғотишни, буюк туркчиликни тиклашни истайман. Юксак инончга асосланган буюк исломий қардошликнинг оламга ёйилишини истайман. Бунақа беғараз меҳр-муҳаббатга ва инончга лойиқ Қудратни-Оллоҳни, Ватанни, Раҳбарни руҳан соф кўнгил, маънавий юксак тафаккур ила англаб, табиий равон кўзлар билан кўра билмоқ ҳам лозим бўлади. Бунинг учун ҳам юксак тарбия шарт.

Демак, бу ерда кишининг маънавий юксаклиги, руҳий ойдинлиги алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун бу масалага алоҳида тўхташ лозим, деб ҳисоблайман. Алибой Йўляхши

19. Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади …?

Муаллиф: admin 04/05/2012 в Биз ҳақимизда | 0 изоҳ

Мажлис залидан

Мажлис залидан

Жорий йилнинг 23-апрелида Истанбулда ЎХҲ Туркия бўлими ва Туркияда яшашга мажбур қолаётган ўзбекисонликларнинг “Ўзбеклар бирлиги” номидаги жамияти биргаликда “Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади?”

шиори остида “Эркин Ўзбекистон халқаро конференцияси”ни ўтказди. Бу ҳақда Туркия мабуот воситалари ва “Озодлик” ҳамда ББС радиолари ўзбек бўлимларининг кунлик дастурларида хабар тарқатилди.

Биз мазкур мақолада ўша анжуман ҳақида бир мунча тўлароқ маълумотлар беришни ният қилдик. Конференция, Истанбул шаҳарида жойлашган ва шаҳар ҳокимиятига қарашли Али Амири Қурултойлар Марказий Саройида ўтказилди. Конференцияга таклиф қилинганлардан 170 киши унда қатнашишни лозим топишди. Уларнинг кўп қисми Туркиялилар бўлиб, Ўзбекистонликлар, Шарқий Туркистонликлар ва турли хил сабаблар билан Туркияга келиб қолган янги ва эски Марказий Осиё (Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон)лилардан ҳам вакиллар бор эди. Конференция бир кун давом қилди.

Конференциянинг дастури.

Конференцияда нутқ сўзловчилар:

Туркиядан ташқаридан келганлар:

1.Крейг Мюрей* (Британия), “Самарқандаги қотиллик” китобининг муаллифи, Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси,

2. Муҳаммад Солиҳ* (Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва Ўзбекистон “Эрк” партиясининг раиси,

3. Намоз Нормўмин (Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар мажлиси аъзоси.

4. Алибой Йўляхши (Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими бошлиғи,

Туркиядан иштирокчилар:

1. Буланд Йилдирим, ИҲҲ раҳбари,

2. Аҳмад Фаруҳ Унсал, Туркия “Мазлумдор“ инсон ҳақлари жамияти раҳбари,

3. Навзат Тархон, Адолатни ҳимоя қилганлар жамияти раҳбари,

4. Ридвон Қоя, “Ўзгурдор — Озодлик“ жамиятининг Бош раҳбари,

5. Мурод Ўзар, “Имкондор“ жамиятининг Бош раҳбари,

6. Аднан Тангриберди, АССАМ Бош раҳбари,

7. Абдураҳмон Дилипок, ёзувчи, журналист,

8. Мустафо Ўзжон*, ёзувчи, журналист,

9. Нураддин Йилдиз, ёзувчи, Ижтимоий тўқиш жамиятидан,

10. Нажоти Жайлон*, Халқаро ҳуқуқчилар бирлиги жамиятининг Бош котиби,

11. А.Жиҳон Ишбилир*, ИДСБ бош коодинатори

12. Буҳон Каунчи, ёзувчи,

13. Воҳид Гунеш, Туркуаз ширкатлар гуруҳининг Раҳбари,
14. Ҳидоят Ўғузхон, Шарқий Туркистон маориф жамиятининг Бош раҳбари,
15. Ҳамза Оқбулут*, ТГТВ Раҳбари,

16. Маҳмуд Кор, тадқиқотчи ёзувчи,

17. Фаруҳ Гунинди, “Саде Ҳаёт” жамияти раиси.

* билан кўрсатилган кишилар узрли сабаблар билан конференцияда қатнаша олмадилар.

Конференция мажлисини “Ўзбеклар бирлиги“ жамияти раисининг ўринбосари Одам Чевик бошқарди. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлимининг раиси А Йўляхши кириш сўзи сўзлаб, Конференцияни очди ва конференция қатнашчиларига ташриф буюрганлари учун миннатдорчилик билдирди ва конференцидан кўзда тутилган мақсадларни қисқача баён қилди. А.Йўляхши, Ўзбекистонни Туркия халқ оммасига ва Туркия оммавий ахборот воситалари ёрдамида дунёга танитиш, конференциянинг асосий мақсадларидан бири эканлигини алоҳида уқтирди. Ўзбекистоннинг диктаторлик режимидан қутулиши йўлида ЎХҲ олиб бораётган ҳаракатларида Туркия халқининг ва давлатининг қўллаб-қувватлаши муҳим сиёсий аҳамият касб этиши таъкидланди.

Иккинчи бўлиб сўз олган ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси

Н.Нормўмин, Ўзбекистондаги зулмнинг даҳшатлари ва Ҳаракатимизнинг жорий ва келажак мақсадлари ҳамда ўтказилаётган халқаро конференция кўзда тутган мақсадлар ҳақида бир мунча батафсил сўзлади. Ўзбекистоннинг диктаторлик режимидан қутулиши йўлида ЎХҲ олиб бораётган ҳаракатларида Туркия халқининг ва давлатининг қўллаб-қувватлаши муҳим сиёсий аҳамият касб этиши таъкидланди.

Хуллас, мажлиснинг дастурида кўрсатилган кишилар навбат билан сўз олишиб, Ўзбекистондаги диктаторлик режимига қарши туриш ва ундан қутулиш йўллари ҳақида ўзларининг фикр ва мулаҳозаларини билдиришга уринишдилар. Нутқ сўзлаганларнинг деярли барчаси, Ўзбекистондаги режим, у ердаги зулм, масалан, Тунис, Ливия ва Мисрда бироз муддат муқаддам мавжуд бўлган зулмдан, бугун Суриядаги режимдан эса, яъни Асад зулмидан ҳеч ҳам фарқ қилмаслигини таъкидлаб ўтдилар ва Каримов каби золимлар режимининг умри тугаётгани ҳақида алоҳида фикр билдирдилар. Халқаро прогрессив жамоатчиликнинг бутун Туркистондаги, айниқса Ўзбекистондаги зулмга эътиборсиз қолмасликларини алоҳида уқтирдилар.

Ўзбекистонда тижорий ва бошқа маданий-маърифий иш юритган ва оқибатда мол-мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамоққа ташланган ва ноҳақ жазоланган, охир-оқибат, Ўзбекистондан чиқариб юборилган Туркиялик тадбиркорлардан уч киши қатнашди. Улар мажлисда сўз олиб, ўзларига нисбатан қўлланилган жазо, қийноқлар, ҳақсизликлар, қонунсизликлар, ҳуқуқсизликлар ҳақида ачиниб сўзлашдилар. Уларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда оддий инсонлар озодлик дейилган тушунчага ҳам эга эмаслар. Ўзларини мансабдор, давлатнинг бирор масъул кишилари деб ҳисобланганлар эса, ўғри, босқинчи мантиғида ишлайдилар. Ўзбекистонда милиция ҳам, аскар ҳам безорилар мантиғига кўра ҳаракат қилади. Туркияликлар булардан ташқари яна кўпгина зулм, таъқиқ турлари ҳақида сўзладиларки, уларни тинглаб, беихтиёр наҳоятки шу айтилганларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳаётда бўлса, деб юборади, киши.

Конференцияда сўзга чиқишган қардошларнинг барчаси Ўзбекистон, у ердаги золим режим-диктаторлик ва ундан қутилиш йўллари ҳақида муҳим фикр-мулоҳазалар билдиришди. Туркияда ва дунёда таниқли, Туркия қуролли кучларидан нафақадаги генарал АССАМ Бош раҳбари Аднан Тангриберди ва Туркиялик таниқли замонавий журналист, ёзувчи Абдураҳмон Дилипок, ёзувчи Бўрхон Коунчуларнинг нутқларини алоҳида кўрсатишни лозим ҳисоблайман.

Конференцияда Ўзбекистонда диктаторлик режими ва бугунги дунёнинг ҳеч бир ерида (ҳатто Хитойда ҳам) учрамайдиган зулм мавжудлиги, бу зулмга қарши курашда жаҳон прогрессив жамоатчилигининг эътибори ва ҳамкорлиги лозимлиги ҳақида таъкидланди.

Шу сабабдан Туркия жамоатчилиги кенг доирада қатнаша оладиган “Озод Ўзбекистонга ёрдамлашиш гуруҳи“  тузиш мақсадга мувофиқлигини Конференция қатнашчилар қўллаб-қувватлаб чиқишди ва ўшандай гуруҳ тузилганлиги эълон қилинди.

Конференция, ўз ишининг хулосаси сифатида икки ҳужжат қабул қилди:

1. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси қабул қилинсин,

2. Озод Ўзбекистонга ёрдамлашиш гуруҳи тузилди деб ҳисоблансин.

Ёрдамлашиш гуруҳининг биринчи кенгайтирилган мажлиси 05.05 .2012, шанба куни ўтказилсин деб белгиланди.

20. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси

 Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоячилари, диктаторлик режимининг мухолифлари ва Ислом динига эътиқод қилувчи оддий мусулмонлар давомли равишда системали оғир жазоларга маҳкум этилиб, режим тарафидан инсон эркига қарши жиноят содир этилмоқда.

Масалан, 2011 йил 24-сентябрида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг таъсисчиларидан бири, Ҳаракатнинг Россия бўлими раиси Фиат Шокирўғли Рустамхўжаев уйининг олди отиб кетилди. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясида қатнашиши режалаштирилган Обидхон Собитхоний Назаровга ҳам бундан бир неча ой муқаддам Швецияда яшаб турган уйнинг олдида суиқасд содир қилинди ва у оғир яраланди. Ҳали ҳам ярадорнинг аҳволи оғир.

Ўзбекистондаги золим режим, ёзувчиларни, журналистларни ва ўзига мухолиф партияларнинг аъзоларини қатл этишда давом қилмоқда. Омма тарафидан иззат-ҳурматга сазовор бўлган кишиларга қарши суиқасдлар ҳам давом қилиб турибди.

Шу кунларда Ўзбекистонда 5 миллион ёш болалар пахта қулларига айлантирилган бўлса, 5 миллион ишларсизлар ҳам мавжуддир.

Қамоқхоналарда 20 минг сиёсий маҳбуслар сақланмоқда ва мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлганларнинг сони ҳам 5 миллиондир.

2005 йили Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати Андижонда 3000 кишини қириб ташлади. Каримов бошлиқ тўданинг шу ва шу каби жиноятлари инсонликка қарши содир этилган жиноятлардир. Бу жиноятлар учун Каримов бошлиқ тўда тергов қилиниши ва  маҳкамага тортилиши лозим. Қисқаси, Каримов бугун Ўзбекистонни усти очиқ қамоқхонага айлантиргани исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Оқибатда Ўзбекистон Олий Кенгаши, бутун маҳкама системаси билан биргаликда мамлакатдаги 27 миллион аҳоли асоратда яшашга мажбур қолмоқдадир. Юзларча тадбиркорлар, айниқса Туркиядан Ўзбекистон иқтисодига пул ётқизган кўплаб кишиларнинг молу мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамоқхонага ташланганлигининг гувоҳлари бўлиб турибмиз.

Умумжаҳон ва халқаро ҳуқуқга кўра, инсоннинг яшашга ҳақининг, инсон ҳақи, ҳуқуқи ва ҳурриятининг поймол қилиниши, инсониятга қарши содир этилган бир жиноятдир. Ўзбекистонда эса, бу жиноят Каримов бошлиқ тўда тарафидан амалга оширилмоқдадир.

Ўзбекистоннинг асосий Қонунига кўра, мамлакат президентлигига бир шахс, ҳар бири муддати беш йилдан икки мартадан кўп сайлана олмайди. Бироқ Каримов турли хил баҳоналар билан мамлакатнинг Асосий Қонунини бузиб, 23 йилдан буён Президентлик мансабини ўз қўлида сақлаб колмоқда.

Бу жиноятларнинг ва инсон ҳақу ҳуқуқларининг бузилиши давом этмаслиги ҳамда диктаторлиикдан тезроқ қутилиш мақсадида, халқаро қонунларга уйғун қарши курашнинг барча тури олиб борилиши зарур. Масалан, Қаззофий, Бинали, Муборак ва Асадларнинг зулмга асосланган сиёсатлари оқибатда мамлакатларида жуда кўп қон оқишларига олиб келганидек, Каримов ҳам ўшалар сингари мамлакатини зулм машинаси востасида бошқармоқдадир. Бугун Ўзбекистонда арзимаган ҳақ талаби билан катта қон тўкилиши бошланиб кетиш хавфи сақланиб турибди. Бундай аянчли ҳол содир бўлиб қолмаслиги учун золим Каримов истеъфога кетиши лозим; мамлакатда эса эркин бир вазиятда халқаро жамоатчиликнинг назароти остида очиқ демократик сайловлар ўтказилиши ва бу сайловларда Каримов қатнашмаслиги шарт.

Қамоқхоналардаги барча сиёсий маҳбуслар ҳеч бир шартсиз озод этилсин. Давлат террори натижасида ўлдирилганларнинг оилаларига тавон тўлансин ва қонунсиз босқинчиларча молу мулки мусодара қилинганларга мулклари тўласинча қайтариб берилсин.

Шунингдек, молу мулку тортиб олинган Туркиялик ва бошқа мамлакатлар тадбиркорларининг бойликлари зудлик билан соҳибларига қайтарилсин. Диктатор Каримов вазифасидан четлаштирлганича тадбиркорларнинг Ўзбекистонда иш фаолиятлари учун шарт ва шароитлар яратилсин ва уларнинг хавфсизлиги гарантияга олинсин.

Эркин Ўзбекистон Кенгаши қурулиши ва унинг дунёда танилиши учун Туркия Буюк Миллиат Мажлисига (ТБММ), БМТ, ИИТ мурожаатлар қилиниши лозим. “Эркин Ўзбекистонга ёрдамлашма гуруҳи“, ТИММ ва Туркия халқининг Ўзбекистонда ҳақиқий эрк ва эркинлик ўрнатилишига дастак берилишини ташкил қилишни бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бири деб ҳисобласин.

Ўзбекистонда, айниқса унинг Фарғона водийси шаҳарлари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳарларида бўлган қамоқхоналарда ва пахта далаларидаги меҳнат шароитларини ўрганиш ва тадқиқ қилишни ташкил қилиб, бу тадқиқотнинг натижаси кўринишида бир ҳисобот тайёрланиши лозим. Бундай ҳисоботни дунё жамоатчилигига танитиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилиши зарур.

Диктатура зулмидан қочиб Туркияга келишаётган ўзбекистонликларнинг сони кундан кунга кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, уларнинг Туркияга кириш визаси ва ўтирма иқомати масалаларини Туркия ҳукумати қулайлаштиришини сўраймиз. Конференция қатнашчилари Туркия ҳукуматидан бу масалани халқаро қонунлар даражасида ҳал этишларини сўрайди.

Қумқопи каби қочқинлар сақланадиган лагерлардаги Ўзбекистонли муҳожирларнинг ва бошқа мамлакатлардан келишган ўзбек қочқинларининг Туркияга қабул қилиниши ҳақида мурожаатлари иноятга олиниб, уларнинг золимлар ҳукми остида қолаётган мамлакатларига қайтариб юборилмаслиги таъминлашиши лозимдир.

 Имзолар:

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати,

“Ўзбеклар бирлиги“ жамияти,

Эркин Ўзбекистонга ҳамкорлик гуруҳи,

ИҲҲ,

Мазлумдор жамияти,

Ўзгурдор,

Имкондор,

Асдар,

Шарқий Туркистон маориф жамияти,

ИДСБ, ТГТВ,

“Саде Ҳаёт”,

А.Дилипок,

Туркуаз Гуруҳи,

Федератив Гуруҳ.

Ўзбекистон диктатори ва ваҳимали бир қаршилик(тасдиқ).

Ўтган кун ҳамма, “бугун 23 Нисон*, шодликка тўлар инсон“, дейишиб турганида мен  кишининг ичини ғаш этадиган, ранжитадиган, ҳатто ғамгин этадиган сўзлар сўзланган бир конференцияда қатнашишмга тўғри келди. Мавзу Ўзбекистон … Нутқларнинг қисқача мазмунлари мана шундай эди: Ўзбекистонда шундай бир диктатор ҳукм сурмоқдаки, инсоният тарихи давоми келиб — кетишган барча золимларнинг зулм усул(метод)ларини бир жойга тўплаган шаклда тадбиқ этмоқда. Бу зулмнинг диққатни жалб этадиган ери шундаки, бу золим ўз зулм усулини  ўзларини буюк давлат ва адолатпарвар ҳисоблашган АҚШ, Россия, Англия, Хитой ва бошқа империалистик ўлкалар ҳукуматлари кўз олдида амалга оширмоқда. Ҳатто бундай зилм уларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳисобига давом этмоқдадир. Ўзбекистонда ҳуқуқ, адолатли тергов ва маҳкама мутлақо йўқ. Ҳақу ҳуқуқ ва эрк-эркинликлар йўқ. Бу мамлакатнинг полиси, аскари безорилар мантиғи билан ишлайди, ҳаракат қилади. Масалан, полис хоҳишига кўра, кўчада учратган исталган бир қизни олиб кетиб зўрлаш ҳуқуқига эгадир. Шунинг учун зинпоялар остида қизликларини йўқотиш жойлари кенг тормоқ отгандир. Пора бермасдан кичик бир иш қилиш, ҳатто оддий бир шаклда яшамоқниг имкони йўқотилгандир. У ерда исканжа ва азобларнинг исталган: таёқ, электрик шок, устидан қайноқ сув тўкиб ўлдириш, кишининг танасини бўлаклаб ташлаш, оёғидан шипга бир неча соатлар давомида илиб қўйиш каби хиллари  мавжуд. Қамоқхона камераларининг баландлиги бир метр ўттиз сантметрдан ошмайди. Ўандай камераларда ойлаб ва ҳатто йиллаб ўтиришга мажбур қилинганлар бор. Биздаги 12 сентябрдан кейин Диярбакирдаги қамоқхоналар қандай бўлган бўлсалар, Ўзбекистондаги барча қамоқхоналар ўшандай аҳволдадир. Борди-ю бирор киши ислом нуқтаи назари ҳисобидан (ҳатто бу назар тўла уйдурма бўлса ҳам) қамоққа ташланган бўлса, унинг у ердан қайта чиқиши мутлақо мумкин эмас.  Ҳимоя қилиниш ҳақи берилмасдан истаганларича жазога маҳкум қилинган бечоранинг жазо муддати тугаётган бўлса, у ўлдирилиб, соғлиги сабабидан ўлди этиб қайд қилишадилар. Кишилар, жиноят содир этганлари ҳақида ҳеч қандай далил бўлмасиндан ҳам  қамоққа ташланиши мумкин ва оилаларидан ундирилган поралар ҳисобига маҳкамасиз қамоқдан чиқариб юбориладилар. Ёзувчилар, журналистлар, мухолиф партия аъзолари системали равишда қатл этилмоқдалар. Ўзбек халқ оммаси орасида иззат-ҳурматга сазовор бўлган кишилар суиқасдлар оқибатида қурбон бўлмоқдалар.

21. Ислом ва Демократия: Алоқасиз муаммонинг фавқулодда ўсиши

Муаллиф: admin 26/04/2012 в Дин | 1 изоҳ

XIX аср ижтимоий назариётчиларининг зеҳнларини машғул этган энг аҳамиятли нарса, диндор ва динсиз орасидаги фарқни йўқотишдан иборат бўлган эди. Бугун, модернлашишдан бир аср кечганидан сўнгра эса, диндор билан диндор орасидаги фарқни ажрата олиш вазиятига тушиб турибмиз. Фундаментализм, христианликда диний руҳни тирилтириш(ревизионизм), мутаассиблик (консерватизм), фанатизм ёки экстремизм[1]  каби исмлар билан номланган “пиетизм — ўта диндорлик(тақводорлик)” дунёдаги барча буюк динларни қамраб олганга ўхшаб кўринади. Бироқ бу  “пиетизм — ўта диндорлик”  каби иддаолар бугун фақат мусулмон оммасига нисбатан қўлланмоқдадир.

2001 йил 11-сентябрида АҚШ содир этилган террористик ҳужумлар ва ундан кейинги воқеалар, Ғарбнинг “Ислом фундаментализми таҳдиди” деб аталадиган иддаоларини орттиришга шубҳасиз яхши баҳона бўлди. Мусулмонлар ҳам ҳар доимгидан яхшироқ ўзаро жипслашиб, ўзларига хосликларини кўрсата олдилар, дейиш мумкин. Мусулмонларнинг фарқли-ўзларига хосликлари янги бир нарса ҳам эмас, албатта

Бу, Эдвард Саид[2]  ва бошқаларнинг диққатни жалб этувчи ва танқидий бир шаклда тилга олинган “шарқшунослик“  нуқтаи назарининг фарқли бир кўринишидир. Куч воситаси бўлган маълумот(информация)ни, Саид ва бошқа танқидчилар шарқшунослик гегемонлигини қўришнинг бир йўли, бир воситаси ҳисоблайдилар. Бу эса, бир гуруҳ саёҳ(саёҳатчилар)нинг, романист (рўмон ёзувчилар)нинг, санъаткорнинг, дипломатнинг, олимнинг ва ҳозирда эса дунё антиислом матбуот воситаларининг мусулмон Ўрта Шарқини ўзига хос яхлит(бирбутун, бўлинмас), ўз моҳияти билан ўзгармайдиган ва шунинг учун булар махсус бир оммадир шаклида кўрсатишларининг бир ҳикоясидир. Умуман олганда бу кишилар, мусулмон жамоаларининг ‘’ўзига хос’’лигига диққатни жалб этиб, ўзгаришларнинг манбаи қилиб ташқий кучларни ёки аниқ бир танланган гуруҳни кўрсатиш ва тарихий даврларнинг боғланиши сифатида эса, тор кўришли турғун бир маданият ва дин фикри атрофида мунозара юритишга уринишмоқдалар. Натижада, ўзгаришларнинг қўшма манбалари бўлган гуруҳларнинг манфаатлари, ижтимоий ҳаракатлар ва ижтимоий-иқтисод кўпинча эътибордан четда қолиб кетмоқда.

Агар ҳақиқатан ҳам шундай бир нарса бўлганида ҳам мусулмон оммаси қандай кўринишда “ўзига хос — бегона’’ бўлади? Уларнинг фарқлиликларини аниқлашда талаб этиладиган воситалар, шартлар жуда ҳам катта фарқ қиладиларми? “Мусулмон оммаси”нинг борлиги деб бирор нарсадан мунозара қила оламизми?   Биз бунақа кенг тоифа(категория)ни ўз ичига олган таъриф қўллаш билан ҳаётда бўлмаган биржинсли оммани иншо этиб, мусулмон оммасини ва маданиятини “янгидан  дунёга келтираётмаяпмизми?”  Бу маданиятларнинг хусусиятларини таништиришда ‘’Мусулмон оммаси’’ тоифаси (категорияси)ни қўллашдан мақсад, аслида дин эмасми? Бундай тоифа(категория), аҳолининг мусулмонлар қисми кўпчиликни ташкил этадиган мамлакатларда фуқарони мусулмон ва ғайри мусулмонларга айириб, улар бир-бирига ‘’бегоналаштирилмаяптими’’? Бу саволлар ҳақли равишда маълум ташвишлар уйғотишига қарамасдан, “Мусулмон оммаси” аниқ бир тоифа(категория) вазифасини бажара оладилар.

Бошқа бир жойда ҳам таъкидлаганимдек, “Ислом дунёси” ва ‘’Исломий омма’’ каби атама(термин)ларни  бирликда абстракт формада қўллашганларида, Исломни бу омманинг динамикасини шакллантирган марказий бир фактор ташунчаси ўлароқ қарайдилар. Шундай қилиб, ’Исломий омма’’, мусулмонларни ва уларнинг маданиятини таърифлаш учун бошқалар тарафидан тузилган бир ’’умумлашма’’ ҳолига келтирилган атама деб қабул қилса бўлади. Бу эса, бошқалар тарафидан мусулмонлар қандай тасаввур қилинишини ва ҳатто уларга кўра, мусулмонлар қандай бўлишлари кераклигини кўрсатадиган бир ўрнакдир. Бундай дунёқараш, қисман бўлса-да (аслида кўпчилиги Исломчи бўлишган) ўзларича унитар бир мусулмон давлати қуришган баъзи мусулмонлар тарафидан ҳам давом эттирилгандир. Бутунлай аксига ‘’Мусулмон оммаси’’, таърифи кўпликда ва конкрет кишилар оммаси шаклида тушунтирилганида, нима қилганлигини билган бир мусулмон, бирор кўпчиликнинг сўзсиз бир мунозарага очиқ, фарқли ва динамик тарзда ўз ҳақиқатининг танилишини истайди. Буерда урғу Исломга эмас,  ўз ишлаб чиқарганларига бўлмаса ҳам, ўз жамоаларининг ва маданиятларининг вакиллари бўлишган мусулмонларга келиб тушади ва турғун(доимий) ’’маданий’’ қоидалар ва ҳаракатлар ўлароқ эмас, мунозара қилинадиган, доимо ўзгарувчан ва мослашувчан жараёнлар сифатида идрок этилиши мумкин. Булар фарқли шаклларда  қабул қилинган ва изоҳланган Исломий қарашларнинг махсус ва халқ ҳаётининг баъзи тарафларига таъсири бўлган омма(жамоалар)дир. Бундай таъсир остида бўлган тарафлар, ахлоқ тушунчаси, оилавий муносабатлар, жинсият динамикаси, қонунлар ва баъзан сиёсат ҳамда давлат ишлари кабиларни ўз ичига олади. Бу фарқлилашган бутуннинг учрашув нуқтаси бўлиб,  “ҳақиқий” Исломга, яъни муқаддас матнларга барча мусулмонларнинг (либерал, консерватив, фаол ёки оддий бир мусулмон киши ҳам бўлиши мумкин) бир-бирларига боғли нуқтадир.

Бироқ ҳақиқатда “Мусулмон оммаси” ўз моҳияти билан ҳеч бир вақт яхлит(бирбутун) диндор(тақводор) бўлишмаганлардир. Уларнинг маданиятлари ҳам фақатгина дин билан чегараланиб қолмагандир. Ҳақиқатида ҳам миллий маданиятлар,тарихий тажрибалар, сиёсий айланишлар, синфий факторларнинг турли хил диний идрок қилинишлари ва тушунтирилишлари фарқли маданият ва Исломга оид буюк маданиятлар юзага келтирганлардир. Бу англамда ҳар бир мусулмон, ўлка(яъни аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлардан иборат бўлган ўлка), диний инончларининг даражалари фарқли бўлишига қарамай бир халқ оммасини ташкил этадилар. Булар,  яъни ижтимоий исломчилар(илмий адабиётда шунақа атама ҳам мавжуд — таржимон изоҳи), ибодатларига кераклича эътибор қаратганлар, сўздагина диндор бўлганлар, замонавий(скуляр)лар ва ғайримуслимлар озчилик деб таърифланишлари мумкин. Бу гуруҳлар орасида ҳатто турли хил тарихий тўқнашув нуқталарида ҳам динга боғли бўлиш даражаларининг ўзгаришли эканликларини  кўрсатмоқдалар. Бу кўринишда мусулмон оммаси ривожланган дунё ўрнакларига ўхшаб кетади. Бу ўхшашликлар айниқса шафқатсиз глобаллашиш жараёни билан бирга янада ортгандир. Чунки бу жараённи фақат фарқлиликлар келтириб чиқармай, айни вақтнинг ўзида динга боғли бўлмаган ва дунё мамлакатлари орасида параллел тизимларни ва этапларни майдонга чиқара оладиган хусусият ҳамдир.

Тизимий(структуравий) ўхшашликларга қарамай, инсонлар(айниқса ғарб кишилари), Мусулмон Ўрта Шарқини (ва шу сабабли мусулмон данёсини) баҳолаганларида бугунгача диний марказчилик асос олинган “истиночи” ўлчамлар қўллашмоқдалар. Шунинг учун бу минтақанинг дини бўлган Исломни,  авторитар режимларнинг, “заиф, фуқаро жамоалар”ининг ёки сиёсий маданиятларнинг сабаби деб қарайдилар. “Истиночилик”[3]мусулмон Ўрта Шарқи билан чегараланмаса-да (булар билан бирга Америка истиночилиги, Овропа истиночилиги ва Э.П. Томсон[4] нинг таъбрича “Инглиз оригиналлиги(ўзига хослиги) ” каби тушунчалар ҳам мавзуга тегишлидир), сўз юритилаётган истиночилик, тез-тез учраб турадиган ҳукмрон илмий қарашлар оқибатида бу минтақанинг маргиналлашмасига йўл очгандир.

Мусулмон Ўрта Шарқи идрокида “истиночи” изларга энг камида учта фактор таъсир кўрсатади. Улардан биринчиси, Ғарбда, айниқса АҚШ — да юриб турган шарқшунолик тушунчасининг гегемонлигидир. Бу тушунча, Ўрта Шарқдаги зўравонлик ташқий сиёсатлар билан ғоят яхши бир шаклда қўшилиб кетмоқда. Иккинчи фактор, Ғарб давлатларининг, бу ерда ҳам айниқса АҚШ қўллаб-қувватлаган маҳаллий режимлар тарафидан  идора этилган авторитар ҳокимият (йўнатувчилар) шаклларининг давом этиб туришидир [Мисоллар: Шоҳлик режимлар, Саддам замонидаги Ироқ режими, Саудия Арабистони, Иордания ва Мисрдаги режимлар (бу ёзилганлар 2007 йилга тегишлидир).].  Учинчи фактор эса,  оммавий консерватив ва антидемократик исломий ҳаракатларнинг тарқалиши ва минтақовий шаклда ўртага чиқиши билан алоқадордир. Бу каби вазиятлар ва жараёнлар, Исломнинг демократия билан аралаша олиши ёки оралаша олмаслигига доир аҳамиятли масала (мазкур мақоланинг аслида мавзуси ҳам шудир) атрофида айланиб ётган сону саноғи йўқ иддаоларга ва қарши иддаоларга сабаб бўлмоқдадир.

Ислом, Демократия ва Ижтимоий Ҳаракатлар.

Ғарбнинг ҳукмрон матбуот воситалари ва таъбир жоиз бўлса уларнинг ақл-заковатли одамлари(ғарбнинг интеллектуал доиралари), Мусулмон Ўрта Шарқида авторитар режимларнинг сақланиб туришининг асосий сабаби Ислом деб кўрсатишга уринадилар. Уларнинг қарашларига кўра, Исломда ҳокимият Оллоҳу таолога оидлигига инонч борлиги сабабли, бу дин халқ ҳокимияти доирасини қисқартирадиган ва фуқаролик ва эрк, эркинликдан узоқ бўлган эски (патриархал) бир диндир. Бу қарашларга ишонч ҳосил қилиш учун мана бу материалларни ўқинг: Муҳаммаднинг дини, киши ва Оллоҳ орасидаги бир дин бўлиш ўрнига, ўз мазмун эътибори билан сиёсий бир диндир.[5] Ислом, жуда кўплар иддао этишганлари каби “Инсон ҳаёти, Ғарбда бўлгани сингари бир қадриятга эга бўлмаган ва эрк, эркинлик, демократия, ошкоралик, кашфиётчи (ижодкор)лик каби қарашларга бегона бир дунё тузишга уринмоқдадир”[6].

Бу хил қарашларни ҳимоя қиладиган бир қанча ўзларини исомчилар деб аташадиганларни ҳам учратиш мумкин. Бундай “келишмовчилик“  тарафдорларига қарши бошқалар,[7] Исломни сабр-тоқатли бўлишга тарғиб этувчи, кўп фикрлилик, адолат ва инсон ҳақу ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи дин сифатида қарайдилар. Рашид Ал-Ғаннушийга кўра,  “Ислом, зарурий демократик табиий бир диндир“[8]. Қуръони каримдаги суралар, мазмунан исломий принципларнинг бугунги демократик принциплар билан мос тушишини ифодалаб келади.  Инсоннинг тақвоси устун дейилганда, яъни тақводор киши дейилганда, унинг ирқий, жинсий ва эркин ирода(фикр)да тенглик, тенг ҳуқуқлилиги кўзда тутилади. Оллоҳу таоло тарафидан умматга берилган ҳокимият, кўп фикрлиликка ва инсон ҳақу ҳуқуқлари ҳимоясига асосланган демократик ироданинг асосини келтириб чиқаради.

Методологик яқинлашишларда ҳам ’’шубҳачилар’’ ва ’’ҳимоячилар’’ўз қарашларини Қуръони карим ва Суннатни сўзма-сўз изоҳлашлар билан қўлга киритганлари сабабли ягона умумий махражга келишаяптилар ва бу матнлар парчаланиб кетишган мусулмонларнинг кунлик ҳаётларида нималарни ифода этиши улар учун ҳеч бир аҳамият касб этмайди. Бунинг устига бу тушунчаларнинг замон ўтиши билан қандай ўзгаришларга учрашишига доир фикр юритишлар амалда йўқ ҳисобидир.

Мазкур мақола, тарих бўйича диний амрларнинг Қуръон-Суннатни турли-турли тафсиру изоҳлар қилинишига ва жанжаллар чиқиб туришига доимий мавзу бўлганлигини  кўрсатишга бағишланади. Кишилар ўзлари тўғри ҳисоблаган ҳақиқатларни ҳимоя қилишга мойилдирлар. Масалан, ижтимоий куч қўлида бўлган шахслар ва гуруҳлар, ҳақиқат деб билганларини ҳимоя қила оладилар ва у ҳақиқатларга ҳоким бўлишни хоҳлайдилар. Бу мақоладаги тарихий тушунтиришлар, оммавий кучларнинг, айниқса ижтимоий ҳаракатларнинг, муқаддас матнларнинг ҳақиқатини ўзгартиришда ва шакллантиришда қандай ҳал қилувчи рол ўйнаганлигини кўрсатишдир.  Хилма-хил теологияларнинг кўплиги (масалан: қутулиш теологияси, феминистик теологяси, хунаса(гей)лар теологияси ва жумҳуриятчилар теологияси каби),фарқли ижтимоий гуруҳларнинг (масалан, камбағаллар, хунасалар, диний камситилганлар каби) ўз ижтимоий борликларига кўра, ўз диний тушунишларини умуман қандай танилишларини ўртага қўйишмоқдалар.

Ислом ва демократия бир-бирини ўз ичига сиғдира оладими? Мен, бу энг аввал сўраладиган энг тўғри савол эмас деб биламан. Бизнинг муаммомиз, Ислом ва демократия  ёки шу сабабли модерн(замановий)лашиш  билан ислом бир-бирини  ўз ичига сиғдира оладими дейилишидан  кўра, мусулмонлар қандай шартларда уларни ичига сиғдира олиши масаласи асосий муаммодир. Исломга махсус бўлган ҳеч бир нарса (ҳатто ҳар қандай бошқа бир динга махсус бўлган бирор нарса) уни табиатан керак бўлган демократик ёки антидемократик қила олмайди.  Дин, давомли ҳақиқий маънони ва ’’янада юксак ҳақиқатни’’ излаган инончлар ва фикрлар бутунлигидан бошқа нарса бўлмаганлигидан, бизлар, яъни ижтимоий ўйинчилар(актёрлар), динларнинг авторитар жиҳати ёки  қамрам йўналишларини била оламиз, холос. Диний инончларнинг ва тажрибаларнинг табиий борлиқдан ташқарими ёки йўқлигинини (илоҳийми ёки йўқлигини) кўз олдига келтирмасдан Жамейс Бекфорд, ’’Дин, кишиларнинг тушунчалари, символ(тамға)лари, туйғулари ва қабул этишлари бир жойга тўпланиши билан ифода этилади’’, дейди.[9]  Бир қарашга кўра, диний амрлар, бизнинг уларни англаш шаклимиздан бошқа бир нарса эмас, дейилса бўлади. Яъни улар, бизлар бўлишини таъмин этган нарсалардан бошқа бирор нарса эмасдир.

50 йилча бундан муқаддам кўпчилик ижтимоий фан билимдон(олим)лари христианлик ва демократия бир-бириларини ифода эта олмасликларига ишонардилар. Бироқ черков асосига қурилган фашизм, христианлар яшашаётган тупроқларда юзага келишига қарамасдан, бугунги кунларда демократиянинг энг чуқур илдиз отган кўринишлари ҳам ўша тупроқларда юзага келганлигининг гувоҳимиз. Христианлик билан боғли бўлган авторитар ва уни қабул қилмаган мафкуравий(идеологик) қарашлар ҳар доим учраб турган эди. Даҳрий(атеист) бўлмаган ва инсонларга зарар бермаган авторитар режим(идорачи)ларга илк христианлик ўз садоқатларини кўрсатиб туришган эди. Христианликда маълум замонлар давомида идорачиларни тангрининг амри билан бошқараяпти каби тушунчалар ҳукм сурарди. Мартин Лютер, ’’Ҳоким курсисида ўтирганлар Тангрининг мақомида ўтирганлардир. Уларнинг чиқарган қарорлари, кўкдан Тангри тарафидан чиқарилган қарорлар кабидир. Агар мени бирор император чақирадиган бўлса, у чақириқни Тангри чақиргани каби қабул етишим лозим бўлади’’, каби сўзларни сўзлаган эди. Аслида христианликнинг авторитар кучни биринчи марта қабул қилиши, яҳудийларни Инжилдаги сингари чўқинишга маҳкум этилишлари билан  антисемитизмга фожиали йўл очилган эди. Ҳатто бугун ҳам ўз қарашларига содиқ қолишаётган(консерватив) христианлар, демократияни ’’бутун дунёдаги салбий муаммоларнинг бош сабачиси’’[10] эканлигини таъкидлаб туришибдилар. Уларнинг қарашларига кўра, демократия шайтоннинг ижоди ва шунинг учун Тангрининг ҳукмлари эмас, балки ’’ҳамилани олдириш, ўлим жазосини бекор қилиш, бир жинсли никоҳларга ижозат бериш ва бошқа хил’’ қонунлар қабул қиладиган гуноҳкор кишилар ҳукмлари амал қилмоқдадир. Аммо 2000 йилнинг сентябрида Ватикан  ўзининг жуда хато йўлда турганлигини очиқ иддао этиб, ’’диний кўпчилик’’ фикрини қаттиқ танқид остига олган бўлди ва христиан бўлмаганлар динларидаги иймон, хато ва уларнинг йўлдан озганликларини ошкора ифода этди. Шунга қарамасдан бугун кўпгина кишилар, христиан Лютернинг ва ’’Христикн Ҳайдутлар’’ кўзда тутган шаклда инжил ўқишади ва Ватикан  каби айримчиликка соҳиб эканликларини иддао қиладилар. Бошқа бир хил айтилса, бир динни ягона овозли ёки кўпчилик билан демократик ёки авторитар кўрсатадиган биз ўзимиз, яъни ижтимоий ўйинчи(актёр)лардан бошқа ҳеч ким эмасдир. Бирор диннинг демократик ҳамласини билдириш учун муқаддас китобни калима-калима тафсирларига мурожаат қилишимиз бизни бирор жойга етиштирмайди. Бунинг сабаби, муқаддас манбалардаги икки маънолик, кўп маънолик ёки ихтилофларнинг(Носр Абу Зайд ва Холид Маъсуд каби олимларнинг асарлари мавжуд) кўп учраб туришида эмас, балки шу вақтнинг ўзида  фарқли манфаатлари ва йўналишлари бўлишган шахслар ва гуруҳларнинг айни диний манбада фарқли ўз ҳақиқатларини топа олишларига бориб тақалади. Масалан, Усама бин Лодинни ёки умумий шаклда Исломий радикализмни тушуниш учун шариатга ёки Қуръони каримга мурожаат қилиш ўрнига бизнинг-ижтимоий актёрларнинг муқаддас матнларни гегемонлик бир шаклда изоҳлашларини ўз ичига олган шартларни таҳлил(анализ) қилишимиз керак бўлмоқда. Бу эса, уларнинг “ҳақиқатлари” атрофида фикр бирлигини ҳаракатга келтирадиган омманинг қобилиятига боғлидир. Муқаддас матнлардан фойдаланиш ҳам самарали ечимларга қурол сифатида хизмат қилиши мумкин. ”Исломий идорачилик ўз-ўзидан айнан демократикдир,” дейишни камида соддадилик дейиш лозим бўлади. Бу уринишни исломий идорачиликни демократлашитиришга қилинган ҳаракатнинг бир кўриниши деб қараш ҳам мумкин.  Бир динни демократик шаклга келтиришга уриниш интеллектуал(ақл-заковат) бир савияда бошланади деб тушуниш лозим. Ишнинг энг қийин жойи, демократик изоҳларга натижани  боғлайдиган таъсирларни юзага келтириш, халқ оммасининг билимдонлиги ва хабардорлиги орқали амалга ошади.

Ж.Б.Леон Фуконинг калималар сўзнинг кучига  урғу беришини кўрсатиши, йўл кўрсатувчи бир характеристикадир. Бироқ унинг етарли бўлмаган иддаоларини мунозара қилишимиз лозим бўлади. Чунки куч фақат калималарда ёки калималар билан ифода этиладиган “яширин ҳақиқат”да бўлмай,  унинг ёнида, ўша калималарни ифода этганларда, ҳақиқатни ўртага қўйганларда ва шу шаклда  бу калималарга куч берадиганларда бўлади. Бошқача айтганда, сўз, унга натижага таъсир қиладиган куч берилмагунича куч бўла олмайди.  Балки фақат сўзнинг нима бўлишига эмас, шу вақтнинг ўзида кучнинг янада ифодалироқ бўлиб қаерда туришига ҳам қарамоғимиз лозимдир. ”Исломнинг демократия билан сиғиша олиши” фикри, уни ифода этган кишига боғли бўлган шаклда фарқли аҳамиятларга эга бўлади. Тўғри фикрларни ифода этиш бу ҳали етарли эмас. Бу фикрлар атрофида консенсус таъминлайдиган куч ҳам берилиши керак. Бу ҳисобга олинмаслиги мумкин бўлмаган ҳолат, бизни сўз ва куч; калима ва дунё орасида воситачилик вазифасини бажарадиган ижтимоий ҳаракат ва амалиёт оламига келтиради. Ислом ва демократия бир-бирини сиғдириши ёки сиғдира олмаслиги фалсафий бир мунозара эмас, балки сиёсий бир кураш муаммосидир. Бундай демократик бир дин истаганлар ва унинг автократиясини қабул этганлар орасида бир куч мувозанати қадар бир матнлар масаласи эмас, балки Исломий ва пост-Исломий  фарқли ижтимоий кучлар ҳикоясини тушунтираяпти.

 

Исломийлик: Ҳаракат ва Дунёқараш 

Исломийлик, катта бир нисбатда ўз жамоатларида эзувчи иқтисодий, сиёсий ёки маъруфий-маданий жараёнлар тарафидан ўзларини таъқиб ва тақиқ этилган ҳис этганларни (айниқса кўпчилик ҳолларда ўрта синфнинг мувоффақиятли қисмларини) ҳаракатга келтириш учун ўзини ҳимоя қилиш тили шаклида ўртага чиқди. Исломийликни ҳаракатга туширишни истаган яна бошқа бир қисм ҳам бор. Уларга кўра, капиталист модернлашиш ҳамда социалистик утопик идрокнинг мувоффақиятсизлиги, дин воситачилигида ахлоқ тилини сиёсатнинг ўрнига ўтказади. Бу бошқа тарафдан эса, мусулмон ўрта синфининг ўзларини ёдсираганларга (яъни халқаро элитларга, лаик ҳукуматларга ва у ҳукуматларнинг Ғарблик иттифоқчиларига) йўқ дейиш йўли ҳам эди. Улар Ғарбга махсус бўлган анчагина нарсаларни (масалан, галстук тақиш, ейиш-ичишдаги тартиб қоида, билим олиш ва техник-технологиядан фойдаланиш кабиларни) шериклашсалар-да, Ғарбга оид маданият гегемонликларини, уларнинг сиёсий мантиғини, ахлоқий тушунчаларини ва бошқа норматив символларини қабул қилмадилар ва рад этдилар. Буларнинг тўла тескари ўлароқ, глобаллашнинг ижтимоий-иқтисодий ва маъруфий-маданий шартлари остида ўзларини илгарида ҳисоблаган ва бундан хурсанд бўлганлар,  жуда ҳам замановий (скуляр) бўлмасалар-да, Исломнинг фарқли бир турини маҳкам ушлаб олдилар. Яъни бу ёндашувни масаланинг ечими ёки бошқача айтганда илмли Ислом, янада тўғриси  “пассив диндорлик”, дейишдилар.

Оригинал “маҳаллий (миллий)”12]  мафкура(идеология) ичида ҳаракат қилиш ғояси билан Исломийлар ўз сиёсий, иқтисодий ва маданий-маъруфий камчиликларига жавоб бера оладиган янги бир исломий тил вужудга келтириш ҳаракатига кирдилар. Шу йўл билан Исломийликни, Исломни юксак бир сиёсий моделга, маъруфий-маданий савияга, қонуний бир тузилишга кўтарилган ва иқтисодий тузатилган система сифатида кўра бошладилар. Яъни бу системани барча инсоний муаммоларга жавоб бера оладиган система деб кўрсата бошладилар. Энг аҳамиятлиси, бу Ислом, мусулмонларнинг ўзларига ҳурмат, ишонч ва  кенг бир доирада   автономия олиш туйғуларига эга бўлгандек кўринарди. Кучли ва машҳур оммавий тили ва қувватли ижтимоий назорати бўлган бу тушунча албатта маргиналлашиши лозим эди ва ҳатто ўз оламида бўлмаганларни айбли ҳисоблаши керак бўлаётган эди. Шундай айбли ҳисобланганлар эса, ўша омма(жамоат) қоидаларига эргашмаганлар, лаиклар, ўзларини Исломий атаганларга қўшилмаган мусулмонлар, диний озчиликни ташкил этувчилар ва жуда кўп хотин-қизлардан иборат бўлганлар эди.

Исломийлик дунёқараши марказида, кейинроқ марҳамат ва мажбурият масалалари, ўзини аташ ва вазифа чалкашликлари каби тушунчалар ҳам пайдо бўлди.

Замонавий Исломийлик, бир ҳаракат ва фикр ўлароқ 1970 — йиллардан сўнгра совуқ уруш сиёсатига қарши майдонга чиққан бир тарихий воқеа(ҳодиса)дир. Бир вақтда кечган, аммо икки қарама-қарши жараён, Исломийликни гегемон(ҳукмрон) бир вазиятга судради. Улар фурсат ва босқи(зулм) жараёнлари бўлган эди. Катта ўлчамда таълим-тарбиявий ташаббуслар, иқтисодий ривожланиш, бой-бадавлатлик ва ижтимоий ҳаракатлилик фурсати; давомли сиёсий зулм, маргиналлашма, уяладиган ҳоллар ва чуқурлашган тенгсизликлар бир жойда йиғилиб қолдилар. Масалан, 1950 йилларда бутун араб мамлакатларида ҳаммаси бўлиб 10-та университет бор эди. 2003 йилга келиб бу сон базўр 200-дан бироз ошди. Энг аҳамиятли жойи шундаки, бирор дурустроқ таълим — тарбия олишган, аммо янада маргинал сифатида қолган бу ўрта синф, ўз элитасига ва ҳукуматларига (бу ҳукуматлар, Ғарбли кучлар, айниқса бир вақтлар коммунизмга ҳам, замонавий миллатчиликка ҳам қарши Исломий мухолифатдан фойдаланган АҚШ билан келишувга киришган ҳукуматлар эди) қарши ичларида жуда кучли бир  “ахлоқий нафрат”  туйғу ҳис этиб, ўзларининг уларга  бегона эканликларининг фарқига боришдилар. Араб дунёсида сиёсий синфлар, узоқ вақтдан буён давом этаётган, Фаластиннинг Исроил тарафидан (АҚШ қўллаб-қувватлаши оқибатида, албатта)  истило қилиб туришини дунё миқёсида ўзларини бўйинсундиришга қаратилган сиёсатнинг исботи шаклида кўрдилар. Асосан Ликут партияси ҳокимиятда бўлганида ҳеч бир келишувга яқинлашмаган истилочи Исроил, мусулмон арабларнинг хассасиятларида биринчи ўринни олди ва шу сабабли араб тупроқларини озод қилиш шарафини қайтадан қозониш кураши, демократик курашларни ҳар доим сояда қолдириб келди. Бошқача айтганда, бегоналарнинг истилоси ва ундан қутулиш, уйдаги озодликдан аҳамиятли ва ундан олдинда тураётганди.

Баъзи кузатувчилар, Исломий ҳаракатни, Лотин Америкасидаги қутулиш теологияси ва Ўрта Шарқ Исломий ҳаракатларининг бир-бирига боғли қарашни лозим кўрдилар. Дин элементи бу икки ҳаракатнинг ҳам синов тоши бўлган бўлса-да, уларнинг ҳар иккаласининг ҳам асил моҳияти эътибори жиҳатидан ўхшаш нуқталари жуда оз, оздир. Қутулиш теологияси, черковни ичидан ислоҳот қилиш учун бир уриниш шаклида бошланди ва камбағалларнинг муаммолари марказий ўрин тутадиган ижтимоий ҳаракатга айланди. Бу теология, Католик черковининг олигархик тизимини ва унинг камбағалларни ҳисобга олмаслик каби қарашларини ўзгартиришни мақсад қилишганди. Бундан кейинги социалистик ҳаракатлар (айниқса Куба инқилоби), ижтимоий шиорлар билан чиқишиб, черковни ижтимоий таъсирсизлик эшигига олиб бориб қўйди. Ижтимоий ўлароқ идрок этишган теологлар тарафидан бошқарилган қутулиш теологиясининг келажак мақсади ’’камбағалларни қутқаришдан’’ иборат эди. Мана шундай қилиб, Инжилнинг изоҳланган шаклидан бу келажак мақсад туғилганди.

Аксинча Исломийликнинг (бир қатор турли хил изоҳ шакли бўлса-да) эса, янада каттароқ ижтимоий ва сиёсий мақсадлари мавжуд эди. Унинг энг катта мақсади, ижтимоий ривожланиш ёки фақирларнинг қийинчиликлари ва бу қийинчиликлардан қутулиш йўллари кабилардан иборат бўлмай, исломий бир давлат системаси қуриш ёки исломий қонунларни, ахлоқий принципларни қабул қила оладиган жамият қуришдан иборат бўлган эди.  Аммо камбағаллар Ислом ахлоқидан бу шаклда аста-аста фойдалана олардилар. Қисқача айтилганда, Ўрта Шарқ Исломий ҳаракатлари ва Лотин Америкасининг қутулиш теологияси иккита бир-биридан фарқ этадиган ижтимоий ва сиёсий йўналишни ифода этадилар. Борди-ю булар орасида бирор ўхшашлик изланадиган бўлса, шуларни айтиш мумкин: Исломий ҳаракатлар, айниқса радикал исломийлик, 1960 йилларнинг ва 1970 йилларнинг радикал Лотин Америкаси ҳаракатларини қандайдир даражада хотирлатади. Аммо бундай ўхшашлик, уларнинг мафкурвий(идеологик) яқинликларидан эмас, балки улар олган нажот шартлари ва ҳимоя қилишган унсурларнинг ижтимоий аҳволларининг ўхшашлигидан иборат бўлган эди. Бу ҳаракатларнинг ҳар иккаласининг ҳам риволаниши, ижтимоий ўзгаришларнинг бир даврда ва бир хил шартларда ҳам иқтисодий ҳаракатларнинг ижтимоий ва сиёсий тизимлар тарафидан адолатсиз парчаланишига суянар эди. Дунёвий ва минтақовий фарқлиликлар бу ҳаракатлар учун ўз мафкуравий ҳаракат майдонини вужудга келтирганди. Лотин Америкаси партизан ҳаракатларида замонавий сўлчилик ва Ўрта Шарқ Исломий ҳаракатлари орасида диний радикализм бу икки ҳаракатнинг моҳиятан склетларини ташкил этганди.

Мусулмон Ўрта Шарқида сиёсий синф, таълим-тарбияли ўрта табақадан ташкил топгандир. Улар давлат ходимлари, талаба — ўқувчилар, мутахассис(профиссионал)лар бўлиб, 1950-1960 йилларда ҳамма жойларни тўлдиришган ижтимоий адолат, социализм, баасчилик, милийятчилик мафкуралари билан кўчаларни тўлдирган зиёлилар эдилар. Исломийлик эса, бу буюк дунё қарашларининг энг кейингисидир. Турмуш даражаси паст бўлган қисмдан олинган дастак билан Исломий ҳаракатлар, арзон исломлаштиришвоситасида инончини йўқотган халқ оммаси орасида бир мунча машҳур бўлдилар. Бу таъкидланган арзон исломлаштириш, ахлоқ ва маданий софлик шиорларига (яъни ахлоқнинг бузилиши ва ғайрий ахлоқий адабиётнинг тақиқланишига даъват ёки хотин-қизларнинг кўчаларда юриш-туришлари масаласини кун тартибига киритиш), кимлик сиёсатига мурожаат қилиш ва кичик-кичик доираларда хайр-эҳсон ишларини амалга ошириш каби ҳаракатларда ўзини кўрсатарди. Бироқ 1990-йилларнинг ўрталарига келиб, исломлаштириш кўзда тутганларидан янада қимматга тушаётганини кўришдилар. Бошқача айтганда Исломий сиёсат ва иқтисод таъсис қилиш ва ўз ватандошлари, чегара ташқарисидаги инсонлар билан алоқаларни идора этишда қийинчиликларга дуч келишган Исломийлар, ўзларининг жуда илгарилаб кетишмаганларига гувоҳ бўлдилар. Натижада Исломий идора амалий ишга дуч келганида чуқур бир инқироз билан қарама-қарши келди. Шу вақтнинг ўзида радикал исломчилар хоҳлашган куч ишлатиш стратегияси ва қуролли курашлари ҳам етарли даражада самарали бўлмади. Хуллас, Исломий ҳаракатлар авторитар давлатлар тарафидан бостирилдилар ёки илгарги қараш зарарларини янгидан кўздан кечиришга мажбур бўлдилар. Оқибатда, уларнинг кўпчилиги кескин сўзлар қилишдан ёки куч қўллаш сиёсатларидан чекиндилар ва ўз исломий лойиҳалари учун янада демократик бўлган позиция тутишга киришдилар.

Бу ўзгаришлар Исломнинг сиёсий вазиятини ёки унинг ролини тугатмади. Умумжаҳон (яъни ташқий) ва ички сиёсий ҳамда ижтимоий шартлар, айниқса ҳали исломийликни тажриба қилмаган миллатлар орасида жазибали диний ва ахлоқий сиёсат кўрсатишни давом қилди. 11-сентябр террористик ҳужумларидан сўнгра Ғарбдаги антиисломий хуруж ва унинг орқасидан бошланган терроризмга қарши уруш, Ислом ва мусулмонларнинг  шиддатли ҳужум остида эканлигини кўрсатди. Буни тушуниб етишган мусулмонларнинг орасида ғарбга нисбатан нафрат ва ишончсизлик ҳиссияти анча ошиб кетди. Бу эса тақводорлик ва маҳаллийчилик(нативитизм)нинг жазибасини оширди ва 2002 йили Афғонистонда ўтказилган умумхалқ сайловларида Афғонистондаги АҚШ сиёсатига қарши бўлганларнинг муваффақият қозонишига олиб

келди. Марокашдаги Адолат ва ривожланиш партияси парламентдаги ўринларини 42 кишига чиқарди. 2002 йилнинг сентябрида Жозоирда ўтказилган маҳалий сайловларда Исломий ҳаракат учинчи ўринни олишга муяссар бўлди. Покистонда эса,  150 ўринли парламентнинг 53-тасини диний партиялар иттифоқи  эгаллади. Ноябр ойида 40 ўринли парламентнинг 19-ни исломийлар эгалладилар. Туркияда ҳам Адолат ва Ривожланиш Партияси қонун чиқарувчи мажлисдаги ўринларнинг 66% -сига эга бўлишга эришди. Бироқ бу сайловлардаги зафарлар баъзиларнинг идрокига кўра, исломий қарашлар (исломийлик)ликнинг юксалиши деб идрок этилса-да, аслида унчалик эмас. Аслида бу ҳолат, сиёсий исломдан қайтиб, умумжаҳон антиислом таҳдиди ва инсоний марҳаматга алоқадор бўлинишларга қаратилган ўзгаришни кўрсатади. Масаланинг тўғриси, бугун жуда кўпчилик мусулмон ўлкалари пост-исломийликнинг останосига келиб турибди.

***

[1] Фундаментализм : Йигирманчи асрнинг бошларида  муқаддас китобнинг аслида ҳокимият эканлигини қабул қилиб, модернистлар ва илмий танқидларга қарши бўлган христиан ҳаракатидир. Айниқса 1960 йиллардан сўнгра ғарблашмага, модернлашма(замонавийлашма)га ва лаиклашмага қарши бўлган соғлом, ишонарли ва  қамраб олувчи асосли маълумотларнинг Ислом асосий манбаларида мавжуд бўлган ҳақиқатларни юзага чиқаришни ҳимоя қилиш каби ҳаракатларни ҳам Ислом фундаментализми дейишадилар.

Ревизионизм: Динни халқ орасида янада таъсирли ва машҳур қилишни мақсад қилиб олган ҳаракатнинг исмидир.  Бу масалада кўпроқ маълумот олиш учун Истанбул университетининг Илоҳиёт факултети журнали 19 — сони (“Puritanizm, Dini Uyanış ve Devrim — Пуританизм(лотинча пуритас — соф, тоза маъноларига келади), диний уйғониш ва инқилоб”, Jerald C. Brauer;  Mehmet Alıcı таржимаси)га қаралсин. Унинг интернет адреси:  http://www.iudergi.com/tr/index.php/ilahiyat/article/viewFile/559/488 )

Консерватизм: Мавжуд вазиятни қўриш мақсадини кўзлаган тушунча тарзи ёки эскичасига давом этишни ёқлаш, мутаассиблик. Омманинг ўзгаришига қаршилик кўрсатадиган, мавжуд оммавий-маданий қадриядларнинг ҳимоя қилинишини ёқлаган ўнг қанот сиёсий мафкура(идеология)дир. Биринчи марта консерватизмни системали бир тушунча(фикр) сифатида ҳимоя қилиб чиққан киши инглиз файласуфи Эдмунд Буркадир.  Бурка Франция инқилоби замонида яшаган бўлиб, ўша инқилобга қарши фикрда бўлган эди. Ўша замонларда Англия давлат одамлари орасида Франция инқилоби Англияга ҳам тарқалишидан қўрқаётган кишилар ҳам бор эди. Бурка эса, инқилобий курашга қарши системали бир идеология таклиф қилиш билан ғоявий майдонда Француз инқилобига қарши кураш бошлатди. Кўпроқ маълумот олиш учун мана бу адресга ҳам қаранг:http://www.koprudergisi.com/index.asp?Bolum=EskiSayilar&Goster=Yazi&YaziNo=822

Экстремизм: Бу ҳақида умумий бир таърифи йўқлиги билан бирга, янада умумийроқ қараганда мавжуд вазият, тузумни бузиш, вазиятга мослашмаслик, унга қарши чиқиш ёки уни(вазиятни) тинчсизлантириш-беқарорлаштириш, ҳузурсизликни келтириб чиқарувчи каби маънода таърифланади. Бугун мамлакатимизда ва дунёда ҳам экстремизм дейилганда, энг аввал фикрга дин ва террор боғланишидаги айрим ёки фарқли гуруҳлар, сўзлашмалар келади. 1980 йиллардан илгари марксистик мафкурага асосланган экстремистик бир вазият мавжуд эди. Бундан бирор йигирма йил кечганидан сўнгра эса, шамол  тескари тарафдан кела бошлади. Экстремизм, ўз парадоксини ичида сақлаган қараш эканлигини ҳам таъкидлаш мумкин. 1965 йил 21 -февралида Америка Қўшма Штатларининг Нью Йорк шаҳрида Малколм Х (Malcolm X)га уюштирилган суиқасд экстремизмнинг бир кўриниши(элементи) эди. Малколм Х, “Ҳа, мен эстремизмга мойил кишиман. Бу ерда шимолий Америкадаги қора танли ирқ ўта ёмон шартлар ичида яашашмоқда. Менга экстремизмга мойил бўлмаган бирор қора танли кўрсатинг, мен ҳам сизга психиатрик ёрдам кўрсатиши керак бўлган бирисини кўрсатаман”, дея олади, албатта. Янада кўпроқ маълумот олиш учун ушбу адресга қаранг:  http://www.beykent.edu.tr/WebProjects/Uploads/tunc-haziran.pdf (таржима.)

 

[2] Эдуард Вадия Саид(Edward Wadie Said) (1935-2003) : Қиёсий адабиёт профессори ва активист, назариятчи олим. Унинг отаси Фаластинли христиан, онаси ливанли хритиандир. Эдуард Вадия Саид эса, бу икки христиан кишисидан дунёга келган ягона ўғилдир. Бу мақолада сўз юритилган шарқшуносликни янада яхшироқ тушунишни истаганлар туркчага таржима қилинган Эдуард Саиднинг “Шарқшунослик” китобига қарашлари мумкин (таржима.)

[3] Истиночилик — ўзига хослик(exceptionalism — иксепшионализм): Бирор миллатнинг, минтақанинг ёки фикрнинг ўзига хос (истисно) бўлганлиги сабабли стандартларга, умумий принципларга мос бўлмаслигини ҳимоя қиладиган бир кўриш (таржима).

[4]  Эдвард Палмар Томсон(Edward Palmer Thompson) (1924-1993): Инглиз тарихчиси, социалист ва тинчлик тарафдоридир. Унинг “Инглизларнинг ўзига хос хусусиятлари” (Peculiarities of the English) мақоласининг оригиналини тубандаги адресдан ўқиш мумкин: http://www.marxists.org/archive/thompson-ep/1965/english.htm (Çev.)

[5] Бу қарашни яхшироқ тушуниш учун Бернард Девиснинг   “the Roots of Muslim Rage (Мусулмон нафратининг илдизлари)” номли мақоласига қаранг. Унинг интернет адреси: http://www.theatlantic.com/magazine/archive/1990/09/the-roots-of-muslim-rage/4643/

Бернард Девисни яхшироқ танишни истаганлар, қўшимча Шоҳин Алпайнинг “Бернард Девиснинг турк дўстлиги” номли газета бош мақоласига қарасинлар. Унинг адреси:  http://www.zaman.com.tr/yazar.do?yazino=526578
[6] Бу сўзлар Исроилнинг таниқли ревизионист тарихчиларидан бири ҳисобланган Бенни Морриснинг “No More Tears (Бундан ортиқ кўз ёши бўлмайди)” номли мақоласининг 40-саҳифасидан олингандир. АҚШ-нинг бир неча олий ўқув юртлари ўқитувчилари, масалан, Жон Хопкинс университетидан Элиот Кохен(Eliot Cohen ) ва АҚШ мудофаа вазирлигидан Кеннет Адалман (Kenneth Adelman) Исломни, сабр-тоқатсиз, босқинчи  ва зўравон бир дин эканлигини иддао қилишмоқдалар. Баъзи Евангелист Протестантлар Исломнинг ёмонлик дини эканлигини баён қилишадилар (Herald Tribune -Гералд Трибуна, декабр 2002). Бундай қарашлар баъзи тарафдан ўз-ўзларига тўсиқ бўлган теологиялар бўлиши мумкин. Чунки Ислом ўз эътибори билан демократияга тескари бўлса, бир инсон бу масалада нима ҳам қила олади? Демократлаштиришни, ё мусулмонларни “замонавийлаштириш-скулеярлаштириш”  ёки уларни фарқли демократик динга қайтариш йўли билан амалга ошириш мумкиндир. Бу вазифа (ҳар ҳолда бу орзу қилинган бир нарса бўлса ҳам), мантиқан мўътадил Исломни ташвиқ ва тарғиб этишдан мураккаброқ бир жараёндир.

[7] Бу гуруҳга Жон Волл, Жон Эспосито ва Ҳолид Абу ал-Фазл сингари ёзувчилар киради. АҚШ “Ислом ва Демократия  тадқиқотлари маркази“ ва Францияда “Мусулмон демократлар маркази” мазкур тушунчаларни ҳимоя қилувчи қурулишлар ҳисобланади.

[8] Ганнушининг 1998 йил декабр ойида “al-Ahram Weekly“ журнали билан ўтказилган суҳбатдан олинди.

[9] James Beckford, Social Theory and Religion (Ижтимоий назария ва дин)“, Cambridge University Press, 2003, s. 2

[10] Баъзи христианлар ҳам демократия Оллоҳ иродасига қарши тузилган бир тартиб эканлигини, у шайтоний бир тартиб эканлигини иддао қиладилар. Бундай фикрлар билан танишиш учун мана бу адресдаги мақолани ўқинг:

http://www.sullivan-county.com/news/mine/democracy_bad.htm

[11] Христиан радикаллари (Christian Outlaws), АҚШ-ни тўғри Тангри инончи илдизларига қайтишга даъват қиладиган ва унинг ҳақиқий христиан қардошлигига қайтишини ҳимоя қиладиган қарашдир.

[12] Маҳаллийчилик (Нативизм): Бирор ўлка(мамлакат)нинг кўчманчи(муҳожир)лари ва озчиликни ташкил этадиганларга нисбатан ўша мамлакатнинг ўз фуқароси (ватандошлари)ни қўриқлашини ҳимоя қиладиган бир тушунчадир.

 

Asef BAYAT
http://islamiyorum.com/index.php?sayfa=makaledetay.php&mkid=334&sayi=73
Туркчадан Алибой Йўляхшиев таржимаси

1 ИЗОҲ

  1. Dovurbek
    26/04/2012 – 09:41

МАСЛАХАТ: Шу халкни кийналиётгани ва камокларда халк у-н кайгу урганларни камалаетгани умуман хам манавий хам маданий хам иктисодий огирлашиб бораетган ахволни ифодалаётган ЗАМОНАВИЙ ВА МУМТОЗ охангда айтилган КУШИКЛАРНИ купайтириш керак.Масалан ёш авлодни фикри хаели шахват булиб колган ва улар куп кушик эшитишяпти уларни кай жанрда кушик эшитиши ва кай услубда айтилган булиши кераклигини аниклаб уша услуб билан куй ва кушикларни зудлик билан таркатиш керак

 

22. Абдураҳмон Дилипок: Ажиб бир тасбит

Муаллиф: admin 25/04/2012 в Биз ҳақимизда | 0 изоҳ

Абдурраҳмон Дилипак

Абдурраҳмон Дилипак

Бир қардошим менга Мисрдан бир хат юборди. Ўша хатда дейиладики: “Араб дунёсида Уммати Муҳаммад бугун уммати муҳаннад бўлгандир. Саййид Қутбни танимаган мисрликлар, турк артистларининг барчасини ёддан билади. Шоферимизга Қутбни танийсанми? десанг, танимайди. Қутб, Миср футбол командасида ўйнайди, дейилса, ҳа, янги бир ўйинчи бўлса керак, эслай олмаяпман, дейди. Бошқа тарафдан Таҳрир майдонида эса, миллионларча одамлар Саййид Қутб шеърларини маршларда шиор қилиб айтишмоқда. Бу мудҳиш бир юксалиш каби кўринса-да, яхши бир ўсишдир. Чунки Қутб энди майдонларни эгаллади. Умар Ф. 20.4.2012, Қоҳира, Таҳрир майдонидан. Бу ерда муҳаннад, Қивонч Тотлитуғ исмининг арабчасидир”.
“Борлиққа севиниб, йўқликдан эзилмайман,
Менга сен кераксан, сен, сен”…
Кеча бола кийимлари эскийди, бугун ақлимиз ва юрагимиз чарчоқ.
Эътироф этишимиз лозимки, ихтиёримиздаги пул ва ҳокимият (ҳукумат) кучи, иймон кучидан кўпроқ. Унинг ичида ҳокимият ва пулимизга иймонимиз эмас, иймонимизга бойлигимимиз ва ҳокимият кучи йўналиш бермоқдадир…
Барча нарсаларни ҳокимият қилиб беришини истаймиз…
Солиқ тўлаяпмизми, ахир, оч-у камбағални ҳукумат тўйдирсин, муҳтожга ҳам ҳукумат қарасин.
Уйида хизматчи сақлаган бир уй бекаси, бошқа бирор тул хотиннинг, етимнинг, ногироннинг, қариянинг уйини тозалаб берадими?
У билан бир дастурхон атрофида ўтириш ҳам бир мунча оғир келади. Бу беканинг пули бор, ахир. Яхшиси, бирини юборади ва ўша ишларни қилдиради, тамом-вассалом. Аммо у ёрдамга, ўша ёрдам олган кишидан кўра биз кўпроқ муҳтож эканимизни, марҳамат, тавозеъ каби нарсаларни унутиб қўйганга ўхшаймиз. Баъзан ҳақиқатлар жуда аччиқ бўлади ва оғзимизнинг таъмини қочиради. Бу каби нохуш хабарларни ёқтирмайдиган кишилар, маҳалла ёки султонлар номи билан аталадиган масжидларга эмас, бир-биридан фарқли уйларга кетади. Хотинлар эса, ҳашаматли уйларни танлайди. Вақф, жамоат, жамият уларни сиқади, безовта қилади. Чунки улар, у ерларда танқид қилинади, кўзга тушади…
Ўхшаш вазиятларни араб баҳоридаги бошқа ўлкалар ҳам бошдан кечирадилар. Туркия улар учун бир тажриба майдони бўлиши керак. Бизнинг муваффақиятларимиз улар учун модел вужудга келтириши лозим. Бизнинг хатоларимиз эса, бир муҳим дарс бўлиши керак! Биз дуч келган қийинчиликлар, биздан кейингилар учун бирор бахт манбаи бўлсин…
Биз бундан сўнгра амалга оширадиган ишларнинг ҳам кўпгина минтақалар ва Ислом мамлакатлари учун яхши ёки ёмон таъсири бўладиган бирор модел вужудга келтириши мумкинлигини ҳам ҳеч ёддан чиқармайлик…
Кеча баъзи нарсаларнинг йўқлигидан қийналаётган бўлсак, бугун уларнинг мавжудлигидан бошимиз қотмоқда.
Ҳаёт мана шунақа бир нарса. Оқибатда кишилар ўзлари яшаб турган аҳволдан шикоятчилардир. Биласиз, ҳозир навбатда Сурия… Ундан сўнгра навбат кимга келади, ҳали кўрамиз… Ундан ҳам сўнгра ўзимизга яна бошқа дардлар ҳам топиб оламиз, албатта. Кўрарсиз, балки бу воқеалар Кавказга ҳам сачрар…
Қарасангиз, Кавказда сувлар оқмаётганга ўхшайди. Масалан, Қодировнинг ўзига хос Ислом номли сиёсати Россияга зарур бўлган таъсирини ўтказди. Салафий, шиа, тариқат учбурчаги ўз-ўзларини блоклаштиришаётган бир вақтда, бошқа тарафда бировлари фарқли ишларни айлантирмоқдалар…

Шу кунларда Ўзбекистон нотинч. Ўзбеклар бир мунча жонланган. Ўзбек ҳокимияти, Туркия ва турк тадбиркорларига нисбатан яна-да агрессив вазиятда …
Ўтган кун Фотиҳда Али Амирий саройида «Озод Ўзбекистон» конференцияси ўтказилди. Ўзбекларнинг Каримовга нисбатан нафратлари баланд. Уларнинг айтишларича, Ўзбекистондаги вазият Шимолий Кореядан фарқ қилмайди… Халқ асорат остида қолмоқда. 5 миллион қочқин, 20.000 сиёсий маҳбус ҳақида сўз кетмоқда. Юзларча туркияли тадбиркорнинг мол-мулки музлатилгани ҳақида сўзладилар. Бу ҳолат Ўзбекистонда 23 йил давомида ҳукм сурмоқда. Мухолифлар бу ҳолни БМТ билдиришга ва Халқаро жазо маҳкамасига беришга киришганлар.
Ўзбекистонда коммунистик режим йиқилган ҳисобланса-да, бу мамлакатда қандайдир бир шаклда эски тузум, золим режими давом қилмоқда.
Ниҳоят, Араб баҳори бир кун Кавказга сачраши муқаррар, бу вазият узоқ давом этмайди… Ана ўшанда кимлардир бу жараёнларнинг ортида Россия, АҚШ, Хитой ва Европани кўрмоқчи бўладилар, албатта. Демак, ҳозирдан бошлаб бу масала ҳақида ўйлашимиз ва ташаббусни қўлдан бермаслигимиз зарур бўлади.
Менинг назаримда, бир қатор Кавказ ўлкаларида ва турк мамлакатларида исталган вақт ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Воқеаларнинг содир бўлиш вақтини узатиш ўйинлари қилинмоқда. Шу сабаб, бугунданоқ бирор нарсалар қилинмаса, бу ишнинг қон ва жон, замон ва иқтисодий зарарлари жуда юксак бўлиши муқаррар. Ҳатто ҳозироқ кеч қолинганга ўхшайди.
Бу жараёнда албатта интернет, жамоатчи ташкилотлар, диаспора, глобал алоқа воситаларининг таъсири катта бўлади. Аммо билмадим, нима учун бу ҳаракатлар ўзларига бир лобби ташкил қилиш ҳаракатига ўтмайдилар. Бирор агентлик тузмайдилар, тартибли ва давомли информация оқимига эга бўлмайдилар. Ҳамиша шикоятчилар ва доим бир нарсалар исташадилар. Бироқ афсуслар бўлсинки, мақсадга эришиш учун стратегик, ҳар онда дуч келиши мумкин бўлган фавқуллодда ҳолатларга қарши кунлик (жорий-тактик) режалари йўқ. Борлари ҳам жуда оз ва мутлақо етарли эмас. Ғарб эса, буларнинг бир-бирларини тугатишларини кутаётганга ўхшайди…
Хуллас, Араб баҳори. Ҳа тўғри, Ғазза, Фаластин ва бошқа ҳаммаси бизнинг масаламиздир. Аммо Ўзбекистон ҳам бизнинг масаламиз, ахир… Булар билан, айниқса, Ўзбекистон билан кўпроқ қизиқайлик, уларни кўпроқ тинглашга диққатимизни қаратайлик…

Салом ва дуолар ила Абдураҳмон Дилипок. yeniakit.com ; Туркчадан Алибой Йўляхши таржимаси

23. Ўзбекистон олтинлари ҳақида

Муаллиф: admin 05/04/2012 в ИқтисодТаҳлил | 0 изоҳ

Олтин ғулалар ....

Олтин ғулалар ….

Россия интернет хабар сайтларидан бирида    (http://slon.ru/economics/u_kogo_bolshe_vsego_zolota_13_stran_liderov-712867.xhtml#56237256 )  “Кимнинг энг кўп олтини бор?”номли сарлавҳа билан дунё мамлакатларининг бир нечтасида сақланаётган олтинларнинг умумий миқдори ҳақида маълумот тарқатилди. Бу хабарда 13  мамлакат номи ва уларнинг олтин заҳиралари кўрсатилган. Рўйхатнинг биринчи ўрнида АҚШ келтирилиб, бу мамлакатда шу кунда 8 минг бир юз ўттиз уч ярим (8 133,5) тонна олтин сақланаётгани айтилади. Бундан ташқари яна ўн иккита мамлакат, уларда сақланаётган олтин заҳираларининг миқдори тартибида қуйидагича саналади:

2. Германия — 3 401,8 т.

3. Италия — 2 451,8 т.

4. Франция — 2 435,4 т.

5. Хитой — 1 054,1 т.

6. Швейцария — 1 040,1 т.

7. Россия — 851,5 т.

8. Япония — 765,2 т.

9. Голландия — 612.5 т.

10. Ҳиндистон — 557,7 т.

11. Тайван — 423,6 т.

12. Португалия — 382.5 т.

13. Венесуэла — 365,8 т.

Бу рўйхатга Ўзбекистон номли мамлакат киритилмаган, албатта. Аммо Ўзбекистондан қазиб олинаётган олтиннинг миқдорига кўра, ўзбеклар исми билан аталадиган мамлакат ҳам бу ўн учталик ичида ўрин олиши керак эди. Шу муносабат билан бир тарихни хотирлашни истардим.

Кўпчилингиз биласизки, советлар Ўзбекистонини, яъни коммунистик Россия мустамлакасидан бири Ўзбекистон Совет Республикасини Шароф Рашидович Рашидов исмли бир коммунист узоқ йиллар давомида Москвадан кўрсатилган буйруқларга оғишмай амал қилиш йўли билан бошқарган эди. Ана ўша Шароф Рашидов ўзига жуда яқин ва ишончли кишилари доирасида (балки оилавий доирада), “Ўзбекистондан қазиб олинаётган олтинларнинг бир фоизи бизда, яъни Ўзбекистонда қолдирилса эди, ҳар бир ўзбекнинг остонаси олтиндан бўларди” — деган эканлар.  Дарҳақиқат, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида ерости ва ерусти табиий бойликлари ва бошқа хил бойликлари бўйича ҳам энг бадавлат бир мамлакат ҳисобланади. Масалан, Россия матбуот воситаларида бундан ўн беш йил муқаддам қуйидаги маълумотлар эълон қилинганди: “Ўзбекистон олтин заҳиралари жиҳатидан дунёда тўртинчи ўринни, олтин қазиб олиш бўйича эса еттинчи ўринни эғаллаб туради. Мамлакат йилига 80 тонна соф олтин қазиб олмоқда. Демак, Ўзбекистон бу ўтган 15 йил давомида энг ози 1200 (бир минг икки юз) тонна олин қазиб олгандир. Боринг, ўша олтинларнинг 50% харажатларга (албатта бундай бўлмаган) сарфлаган бўлганида ҳам, бугун Ўзбекистон 600 тонна олтин заҳирага соҳиб бир мамлакат бўлиши лозим эди. Яъни юқорида келтирган рўйхатда энг бўлмаганида 9-10 ўринларда унинг жойи бўлиши керак эди. Афсуски, кўриб турганингиздек, Ўзбекистонга бу рўйхатда жой берилмаган. Нима учун, нега?

Ўзбекистонинг, ўзбек халқининг бойлиги-олтинлари қаерда ва унга ким эгалик қилмоқда? Нега у олтинлар Ўзбекистон давлатининг ғазнаси ҳисобида турмаяпти? У ҳолда бунча олтин кимнинг ҳисобида экан? Каримовнинг  ёки унинг иккала қизлари махфий ҳисобидами сақланмоқда? Дунёнинг биринчи даражали диктатори Каримовга ва у бошқараётган Ўзбекистоннинг бугунги ҳукуматига бу саволни бериш учун ўзбек халқи ўзини ҳақли деб ҳисоблаши керак эмасми?

Биламизки, Ўзбекистон олтиндан ташқари ҳозирги замон технологияси ва машинасозлигида, қурол-яроғ ишлаб чиқаришда  танқис ҳисобланадиган жуда кўп маъдан заҳираларига ҳам бой. У маъданларнинг кўпчилиги бугун ҳам қазиб олинаяпти ва сотилаяпти. Мамлакатда жуда кўп мева, сабзавот, жун, қоракўл тери ва бошқа қимматбаҳо бойликлар мўл. Булардан ташқари, Ўзбекистон кўпгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва яна бошқа хомашёлар етиштиришда ҳам жаҳонда юқори ўрин эгаллайди. Масалан, жаҳон бозорида сотиладиган пахтанинг 50% Ўзбекистон (20 фоиз) ва АҚШ (30 фоиз) биргаликда экспорт қилади.

Биз келтирган бойликлар рўйхати Ўзбекистон бойликларининг бир қисминигина ташкил этади, холос. Аммо Ўзбекистон олтини, нефти ва пахтаси унинг 30 миллионга яқин аҳолисини иқтисодий жиҳатдан тўла таъминлай олади, мамлакат эса жаҳон давлатлари ҳамжамияти орасида муносиб иқтисодий ўрин эгаллай олиши учун тўла шароит мавжуд. Афсуслар бўлсинким, Ўзбекистон ҳамон иқтисодий бўҳрон ичдагидек бир вазиятда қолаяпти ва бундай аянчли аҳволдан қутулиш йўллари изланилмаяпти ёки у йўлларни излашни исташмаяптилар.

Масалан, шу кунга қадар мамлакатда рақобатли бозор иқтисодий муносабатлари пайдо этилмади ва этилмаяпти, иқтисодий системада хусусий сектор бирор бир шаклда майдонга чиқмади ва чиқмаяпти, қишлоқда колхоз ва совхозлар эса, “кийими”ни тескари кийиб умрини давом эттираётган бўлсалар, шаҳарларда бутун саноат ишлаб чиқариши ва унинг воситалари (давлат мулки шаклида) давлат қўлида қолиб турибди ва улар йилдан-йил иқтисодий ночор ҳолга тушиб бораяпти ёки тугаб кетаяпти. Натижада, аҳолининг ижтимоий аҳволи кундан-кун ёмонлашиб, оғирлашиб, бугун ўта аянчли бир ҳолга келиб бўлди. Ҳукуматнинг қарор ва кўрсатмалари назарий асос ва бирор мантиққа эга бўлмаганлиги сабабли, мутлақо самарасиз қуруқ қоғозларда қолиб кетди ва қолиб кетиши давом қилмоқда.

Нега, нима учун шундай бўлмоқда? Одатда, Ўзбекистон президентининг иқтисод бўйича эълон этган фармонлари ёзма мазмуни жиҳатидан Ўзбекистондаги долзарб масалаларга бағишланганга ўхшайди-ку, ахир. Борди-ю, мамлакат матбуот воситалари шарҳларига назар солсангиз у фармонлар ва ҳукуматнинг бошқа иқтисодий “тадбирлари” фавқулодда муҳим ва аҳамиятли иқтисодий муаммоларни ечишга бағишланади. Аммо Республика ҳаётида негадир ҳеч фавқулодда ижобий ўзгаришлар юз бермади ва бермаяпти. Менимча эса, Ўзбекистон ҳукумати бугунгача ҳам иқтисодий ислоҳотлар йўлига ўта олмаяпти ёки бундай ислоҳотларнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Тўғриси, бундай илоҳотларни исташмаяптилар. Масалан, мамлакат халқ хўжалигида ислоҳот номи билан ўтказилган баъзи бир таъмирлашлар (ремонтлар) ҳозирча мутлақо ижобий натижа бермади. Аксинча, бу ремонтлар хўжаликлардаги эски советлар даври меҳнат интизомини ҳам бўшаштирди, умумхалқ мулкини Каримовнинг қизлари бошқаришаётган бир гуруҳ ўғрилар ўртасида талон-тарож бўлишига олиб келди, холос.

Хуллас, кўп фикрлилик асосида  мамлакатда мавжуд бўлган барча сиёсий ташкилот, ҳаракатлар, ижтимоий жамоатчилик ва давлат тизимлари ўртасида амалий (конструктив), маданий мулоқот йўли билан давлат тузуми ва системасида амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳот, шуниндек, иқтисодда рақобатли хусусий мулкчиликка эришиладиган иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш муаммоси бундан 20 йилдан кўпроқ замон муқаддам қандай долзарб бўлган бўлса, Ўзбекистонда бугун ҳам улар ўшандай долзарб вазиятда сақланиб қолаяпти.

Ўзбекистоннинг ривожланиши, дунё давлатлари орасида ўз муносиб ўрнини топишининг негизини ташкил этган бу икки муаммо бугунги замонимиз сиёсий ва иқтисодий шартлари даражасида ўз ечимини топмас экан, Ўзбекистонда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар ҳақида ўйлаш ҳам мумкин бўлмайди. Алибой Йўляхши, 05.04.2012. пайшанба.

24. Ҳайдар Жамол: Халифалик ёки сўнгги тарихий босқичида Исломий сиёсатнинг ўзаги нимада бўлиши лозим.

Муаллиф: admin 28/03/2012 в ДинДолзарбТаҳлил | 0 изоҳ

Ҳайдар жамол

Ҳайдар жамол

Ислом тарихидаги сўнгги халифалик — Усмонлилар халифалиги 1924 йилда тугатилди. Абдулмажид II, бироз аввал султонликдан воз кечган бўлиб, бироз муддат халифа мақомини сақлаб турди ва турк жумҳуриятчи(лаикчи)лари босими оқибатида бу мақомдан ҳам воз кечди ва сургунга кетишга мажбур этилди. Ўз тарихининг сўнгги асрларида ҳуқуқий жиҳатдан  Усмонлилар империяси деб тан олинган ҳудудлар тузланган тери каби торайиб бораётганди. Унинг таркибидан бирин-кетин Шарқий Европа ўлкалари чиқа бошлади (бир вақтлар империя таркибига Руминия ва Венгрия! ҳам кирарди ахир). Аммо фақат  буларгина эмас, мусулмон диёрлари ҳам Истанбул таъсиридан чиқиб қолаётган эди: Мағриб ўлкалари, Судан ва Миср шулар  жумласидан. Бироқ бу ўлкалар империядан чиқиши биланоқ Британия, Франция ва Италия мустамлакаларига айланиб  қолаётганди. Халифаликнинг таъсири, албатта империя чеграларидан узоқ-узоқларга узайган эди. шуни айтиш кифояки,  Усмонли халифалигининг энг содиқ тарафдорлари Ҳиндистон мусулмонлари бўлди — ваҳоланки, улар нафақат бир ярим аср  Англия асоратида эдилар, балки Бобур империяси остида Усмонлилар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди.

Усмонлилар халифалиги Биринчи жаҳон урушигача етиб келган кесилган ва бузилган шформатида ҳам мусулмонларнинг, ҳеч  бўлмаганда империя чегаралари ичида қолаётган мусулмонларнинг, тўғридан-тўғри Ғарб мустамлакаси ҳукмронлигидан ҳимоячиси  бўлиб қолаётган эди. Айнан ана шунинг учун Осиёнинг олд қисмида мусулмонлари ўз бўйинларида Европанинг қуллик  кишанларини кўрмаганлар. Афсуслар бўлсинки, Усмонлилар ҳудудидан ташқарида қолаётганлар, фақат ташқаридан тиқиштирилган  аксил-ислом миллиятчилиги оқибатида турклардан алоқани узган мусулмонларгина эмас, балки мўғул жоҳилларининг босқини  натижасида бутун Европа ва Осиё ҳудудларида “эркин сузиб” юрувчиларга айланишган жуда катта миқдорда бошқа мусулмонлар  ҳам бор эди. Буларга Марказий Осиё, Тинч океани Ислом ареали аталмиш ерлар, мусулмон “Қора Африка”, яна ўша маҳаллий аҳолининг тинч йўл билан ассимляция бўлишини инглиз босқини тўхтатиб қолган Ҳиндистондаги мусулмонларни ҳам қўшиш лозим  бўлади. Мустамлакачи оёғи остига тушиб қолган тупроқлар сирасига Кавказ ҳам киради.

Мана шу манзарада, бугун жуда кўпчилик мусулмонлар Халифаликни, шу билан бирга, муқаддас мақомдаги ягона халифани  қувватли ва мукаммал ташкил этилган ҳамда барча фуқароларни ҳимоя қилишга қодир империя билан боғлаб, қайта тиклаш  лойиҳасини нима учун қўллаб-қувватлаётгани тушунарли бўлади. Ҳақиқатан ҳам тоғутлар оёғи остида яшаш, цивилизацион ва  маънавий таҳқирлар, полициянинг доимий тозалашлари, ҳатто мустақил дейилган мамлакатларда яшасанг ҳам, ҳар дақиқада  америкаликларнинг ёки французларнинг бомба ва ракеталар ёмғирларини кутиб яшаш бугун мусулмонларнинг жонига ва ғашига  тегиб бўлдидан ҳам ўтиб кетди.

Дунё империализмининг бугунги ҳаракатлари мусулмонларда Халифаликни тиклашга бўлган сиёсий истагини ҳар доимгидан  ортиқроқ рағбатлантирмоқда. Бугун бир қарашда шубҳасиз туюлган теологик тезисларга ижобий қарайдиган мусулмон биродарларимиздан жуда озчилиги реал  сиёсат устида жиддий ўйлаб кўрадилар. Чунки, биринчидан, мусулмонлар реал сиёсат билан шуғулланишга ўрганмаганлар, ва  бу соҳа куфр тарафидан банд этилган дея ҳисоблаб, унинг тадқиқотига киришишни истамайдилар. Бироқ қонунлардан бехабарлик  қонунларни бекор қилмагани сингари, бу масалалар билан шуғулланмаслик ҳам сайёрамизда юз бераётган ҳокимият учун  курашнинг шафқатсиз мантиғини бекор қилмайди.

Мусулмонлар шунга иттифоқ қиладиларки, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) вафотидан кейин Умматни тўртта хулафои-рошидийн  умумий ҳисобда 30 йил бошқарганлар. Баъзи олимлар Али ибн Абу Толиб (р.а.)дан сўнгра Ҳасан ибн Али (р.а.)нинг олти  ойлик халифалигини ҳам бу ҳисобга қўшадилар. Ҳасан(р.а.)нинг халифалиги ҳам саҳиҳ бўлган. Бу муддат эса, Пайғамбар  (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифларида кўрсатилган муддатга мос келади. Чунки ҳадиси шарифда ҳақиқий халифалик ўттиз йилу олти  ой давом этиши ҳақида башорат қилинган.

Шиалар ҳам, суннийлар ҳам шунга иттифоқ қиладики, тарих сўнгида кутилаётган Маҳдий келади ва ҳақиқий иймон  соҳибларининг Дажжолга қарши курашига раҳбарлик қилади. Бу ақида Пайғамбар (с.а.в.) суннатига асосланади. Чунки бир жуда  кўп ҳадиси шарифларда Маҳдий ҳақида айтилади ва унинг аниқ аломатлари санаб ўтилади. Албатта, сунний ва шиаларнинг  Маҳдий ҳақидаги тасаввурларида баъзи хусусий фарқлар мавжуд, аммо шунга қарамай, иккала тараф ҳам Маҳдийнинг келишига ва  уни хатосиз таний олиш мумкинлигига ишонадилар.

Маҳди (арабчада «Ҳидоят этилган», «Тўғри йўлни тутган») — хулафои-рошидийнларнинг охиргиси бўлади. Пайғамбар (с.а.в.)  ҳадисларига кўра, унинг халифалиги замонида “Ер юзи унгача қанчалик зулм ва зўравонликлар билан тўлган бўлса, шунчалик  ҳақ ва адолат билан тўлдирилади.” Оддий мўминлар орасида, ҳатто жуда покиза ҳаёт кечираётган ва жуда тўғри ақидага  эгаларидан ҳам Маҳдий мақомига номзодни топиш имконсиз: уни умматга Аллоҳ юборади. Шундай қилиб, бугун мусулмонлар  раҳбари мақомига кимнинг келишиданқатъи назар, у халифаи-рошидин бўлолмайди: ёмон шахсият бўлганидан эмас, балки у  оддий одамзотидан бўлгани, инсоний хатоларга эга бўлгани ва куфр дунёсининг фитналаридан кафолатланмагани учун ҳам  ҳақиқий халифа бўлолмайди. Масалан, бир олим ёки амир десак, минглаб мусулмонлар манфаати унинг зиммасига юкланган  бўлади, бу бир ҳолат, аммо Маҳдийнинг Пайғамбарга (с.а.в.) ворислик ваколатларини тан олиш эса барча уммат учун  мажбурий бўлади, бу батамом бошқа бир ҳолатдир. Иккинчи ҳолатда, ваколотларни инкор этиш, ҳар қандай узр билан  бўлмасин, куфрга сабаб бўлади!

Бугунги шароитда Халифаликни тиклаш ва бутун дунё мусулмонларининг пешвоси деган муқаддас бир мақомга муносиб кишини  топиш ва уни сайлаш имконсиздир. Илк халифалар саҳобалардан эдилар ва уларнинг сайланишида Аллоҳ таолонинг қадари ва  бевосита провиденциал мудохаласи бўлган.

Демак, бугун Халифаликни тиклаш, энг яхши ҳолатда, таназзул давридаги Усмонлилар халифалигини тиклаш бўлади. Нега  айнан Усмонлилар ва нега таназзул даври? Нега энди, масалан, Аббосийлар ва тараққиёт даврини эмас? Чунки, биринчидан,  Аббосийлар ҳам рошидийн бўлмаганлар ва уларнинг форматига (айтайлик, ҳижрий 300 йиллар) қайтиш, ва бунинг учун тўкилган  дарё-дарё мусулмонлар қонига арзимайди (ваҳоланки, бу қонлар мутлқао тўкилади!) Иккинчидан, аббосийлар даражасига бугун  эришишнинг ҳам имкони йўқ, чунки у замонларда Ислом умматига тенг келадиган рақиб йўқ эди, мусулмонлар дунёда энг  қувватли жамоа эдилар. У вақтларда мўғуллар ҳақида ҳеч ким эшитишмаган, Ғарб эса тери ёпиниб юрар ва говрон ўйнатишдан  бошқа нарсани билмасди. Усмонлининг 19 аср охири ва 20 аср бошларидаги формати бирмунча ҳақиқатга яқинроқ, чунки бугун  халифалик куфрнинг ер юзидаги ҳарбий, технологик ва сиёсий ҳукмронлиги вазиятида тузилиши керак бўлмоқда.

Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: Бугунги шароитларда — куфр дунёсининг розилигисиз — Халифалик воқеъликка айланиши  (қанийди айланса) мумкинми? Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз даъвати билан келганларида, Аллоҳ таолонинг мадади билан фаолият  юритгандилар ва шиддатли ички низолар гирдобида қолган бутун Араб ярим оролидаги қавмларни бирлаштира олгандилар. Бу  жараённи, таъбир жоиз бўлса, ўша замоннинг “энг буюк давлатлари” ҳисобланган Византия ва сононий Эрон “кўздан қочириб”  қўйдилар. Улар бир-бири билан уруш ҳолатида эди ва улар хушларига келганда, Аллоҳнинг қудрати билан улар учун кеч эди.

Бугун куфр дунёси, ўзининг асосий душмани бўлган Ислом билан муттасил шуғулланиб келади. Шу кунларда Исломнинг ҳаётий  марказида АҚШ ҳарбий базалари бор. НАТО ҳарбийлари Месопотамия ва Мовароуннаҳр тупроқларини топтамоқда. Олтин динор,  мусулмонлар иқтисодини бирлаштириш учун молиявий база шаклига келтирилмаган; Ливияда фуқаролар уруши, нефт терминаллари  НАТО денгиз пиёдалари назорати остида. Россия ва Хитой, худди Европа ва АҚШ каби, аксил-ислом қарши уруш қатнашчилари. Бундай бир шароитда Халифаликнинг пайдо бўлиши бир нарсани билдириши мумкин:
Ғарб маълум аниқ шартлар асосида бу лойиҳага рози бўлган! Аммо у қандай шартлар?Буни яхшироқ англаб етиш учун,  “капиталистик қуршовдаги алоҳида социалистик давлат” бўлган СССРга Ғарбнинг қандай рози бўлганини эслаш лозим бўлади.

Бугун шу нарса маълум ва баҳс-мунозараларга ҳожат қолмаганки, умумжаҳон инқилобидан воз кечгани ва ҳокимиятга Сталин  келганидан сўнг, СССР жаҳон империализми учун дунёдаги антикапиталистик ҳаракатларни тийиб туриш ва уни пировардида  батамом тугатиш учун, Жаҳон Системасига хавфли бўлганларни “Қизил имперея” номли геттога жойлатириш учун керак  бўлганди. 20-асрнинг 20-йилларида СССР Сталин ҳукмронлиги остида Ғарбнинг розилиги билангина вужудга кела олди. СССР  ўзининг бутун борлиги мобайнида, жумладан Сталин даврида ҳам, доим Ғарб билан яширин ҳамкорликда бўлди.  Англосаксларнинг (яъни Ғарбнинг) қўллаб-қувватлашининг бадалини ўтади ва бу бадал 30 миллиондан ортиқ инсон ҳаёти  бўлди, ва охир-оқибатда эса АҚШнинг ва уни бошқараётган либерал-спекулятив капитализмнинг ғалабасига олиб келди.

Шу каби тикланмоқчими Халифалик? Зеро, куфрнинг қаршилигига қарамасдан Маҳдийнинг келиши фақат Аллоҳ таолонинг  тўғридан-тўғри аралашуви оқибатида содир бўлади. Акс ҳолда, ҳар қандай Халифалик шакли бугунги Жаҳон Системасининг узвий  (интеграл) бир парчаси бўлиб қолаверади.

Мана сизга моҳиятни очувчи калит сўзлар: “Жаҳон Системасининг парчаси”! Бугун Жаҳон Системасининг усмонлиларнинг сўнгги  даври шаклидаги ва бошқариладиган халифаликни вужудга келтиришга йўқ демаслигини очиқ кўриб турибмиз. «Ҳизбут-Таҳрир»нинг Лондондаги ҳашаматли офиси ҳам, Обаманинг Қоҳиридаги нутқи ҳам, Ғарбнинг махсус хизмат ва махсус  ҳарбийларининг баъзи мусулмон гуруҳлари билан ҳамкорлиги ўшандай халифалик тушиш ҳақидаги ишончли дараклар деб қабул  қилиниши мумкин. Бу режалар, бундай халифалик тузиш қайсидир «rand corporation»да ишлаб чиқилган йўл харитаси, ҳозироқ  тайёрланаётган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Баъзи бир софдил мусулмон биродарларимизнинг эътирозини олдиндан тахмин эта оламан, уларнинг тасаввури ҳақ ва покиза  Ислом ҳукмронлиги идеали билан бир қаторда зулм ва гуноҳларга ботган Ғарбнинг, айниқса унинг Иблис билан тўғридан-тўғри  мулоқотдаги ҳукмрон қисмини тасаввурига сиғдира олмайди. Афсуски, Ғарб шундай суяксиз эгилувчан фитналар уюштиришга ўта  устомонидир ва у шундай бир ғаройиб юришлар қиладики, оқибатда бизнинг софдил биродарларимизгина эмас, балки учига  чиққан сурбет сиёсатшунос-экспертларни ҳам лол қолдиради. Бунақа халифаликдан Ғарб жуда кўп бонуслар олади. Аввало, бу  билан мусулмонларни алоҳида бир сиёсий гетто ёки цивилизацион анклавга қамайди, (ҳатто икки ё уч айри халифалик  режаланган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, худди энг яхши замонларда бўлгани сингари, Боғдодда Аббосийлар билан бир  қаторда Қурдобада Уммавийлар халифалиги ва Мисрда Фотимийлар халифалиги мавжуд бўлгани каби). Шундай қилиб, мусулмонлар инсониятнинг бутун тарихи билан ўзаро муносабатда бўлган умумжаҳон марказий куч сифатини йўқотиб, Жаҳон ҳукумати  тасарруфидаги буддистлар, конфуцианлар ва америкалик лотино-католиклар қаторидаги шунчаки маданиятларнинг бирига  айлантирилади.

Кейин, бу билан мусулмонлар сиёсий ва теологик маънода кескин ва муқобилсиз раҳбариятга эга бўладилар. Бу эса, бир ярим  миллиард (бу назарий рақам) мусулмонлар, ягона раҳбарга ва унинг атрофини ўраб олган мужтаҳидларга боғланади. Аслида  раҳбарнинг ўзи ҳам улар (бу мужтаҳидлар) устидан ҳукмини юрита олмайди, уларнинг бирортасини алмаштиришга ҳақи йўқ  бўлади. Бугун шу нарса маълумки, Ғарб инсон онгини бузувчи, психика форматини бутунлай ўзгартириб юборувчи, ахлоқий  демобилизация қилувчи даҳшатли технологияларга эгадир. Бу технологиялар воситасида одамзот, оқибатда, бир неча авлод  ўтиб, барча ориентирларини йўқотади, ва ўз ота-боболарининг батамом аксига айланади. Мусулмонлар қаршисида бундай хавф  йўқ, дейиш ўринсиздир: кўз ўнгимизда Туркия мисоли бор (мустамлака этилган собиқ СССР мусулмонларини айтмаса ҳам  бўлади). Туркия — халифаликнинг маркази — Мустофа Камол ва издошларининг марказлашган ҳукмронлиги остида бир авлод  ўтиши билан араб имлосидан воз кечди, турк тили шунчалар ўзгартириб юбордики, бугунги мактаб ўқувчилар боболари тилини  тушуна олмайдиган бўлиб қолди (авлодлар орасидаги уйғунликни йўқотиш, куфр сиёсий психологларининг асосий мақсадларидан  биридир); Туркияда кучли либерал — даҳрий(атеист)лар синфи юзага келди, ва иймон келтирган халқни 80 йил ўз уйларида  қамаб ўтирдилар; ижтимоий ҳаётда бугунги Ислом факторининг “тикланиши” эса, халқ оммаси истай оладиган минимумдан  мудҳиш даражада узоқдир. Шунга қарамасдан ҳам баъзилар тарафидан қувонч билан қабул қилинса, бошқалар тарафидан низо ва  таҳлика ўлароқ кўрилмоқда. Туркия мисоли шуни кўрсатадики, 600 йил сиёсий Исломнинг мустаҳкам қояси ҳисобланган бир  мамлакатда қандайдир 60 йиллар ичида цивилизацион ички қурилма(матрицаси)ни ўзгартириб юбориш унчалик ҳам қийин эмас  экан. Бунга сабаб, мамлакат марказлаштирилган ҳокимиятга бўйсундирилганлиги, ҳокимият эса тўлалигича Ғарб тарафидан  бошқарилиши эди.

Умматни — башариятнинг тўртдан бирини ташкил этган кишиларни — Шайтоннинг инсоният ичидаги қўли бўлмиш Ғарбнинг жуда  катта уринишларига қарамай, онг бузилиши ва қайта шакллантиришидан сақлаётган омил, бугун мусулмонлар ягона манбадан  назорат қилинмаётганидир. Улар гўёки бир денгиздир, куфрнинг барча руҳий хуружлари худди «ғалвирда сув олиш»дай бўлиб  қолаяпти. Энди Халифалик лойиҳаси эса, душманни ожиз қолдирувчи мана шу буюк денгизнинг сувли стихиясини яхлаб қолган  муз палахсага айлантиришдан иборатдир, чунки у муз палахсаси учтида истаганча зулм ва маъсиятларни кесиб олавериш мумкин.

Жуда кўп мусулмонлар, Ислом учун бугунги Жаҳон тизимининг бир парчаси бўлиш жуда катта шармандалик ва жиноят эканини  англаб етмайдилар. Зеро, Тавҳид Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг жамоасига қадар ягона мақсад билан: Шайтон(Иблис)га қарашли  бўлган Жаҳон тартибини бартараф этиш учун нозил қилингандир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйиб юбордик. Улар сезмаган  ҳолда фақат ўзларига ўзлари макр қиладилар, холос.” (Анъом:123) дея буюрган бўлса, бошқа бир жойда эса, қийин  тушиниладиган ва нотўғри талқин қилинадиган бир оятда Аллоҳ таоло, “Парводигорингизга ва Унинг Расулига, ва  ичларингиздан амр эгаларига бўйсунинглар” (Нисо:59), каби буюргандир. Амр, Сиёсий Исломнинг ички ва ташқи душманлари  ғараз ният билан таржима ва талқин қилгани сингари “Ҳокимият” маъносига эмас (уларнинг талқинича, черков христианларни  нималарга ўргатса, Қуръони карим ҳам шуни ўргатади: “Ҳар қандай ҳокимият — Худодан”). «Амр» бу контекстига қараб,  “буйруқ” ёки “иш” маъноларини берувчи калимадир.

Хулафои-рошидийнлар — Абу Бакр, Умар, Усмон, Али (розияллоҳу анҳум) «амр», яъни “буйруққа” эга эдилар. Улар саҳоба  бўлганлари учун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсан ўзларидан бу ваколатни олгандилар. Ана шундай “буйруққа” Маҳдий ҳам эга  бўлади, у буни Яратувчининг бевосита Ўзидан олади. Унгача, орадаги муддатда, яна-да оддийроқ айтсак, Маҳдий келгунига  қадар, бизнинг замонамизда биз “иш” эгаси бўладиган жамоат амирларига итоатда бўлишимиз лозим бўлади. Бу “иш” — сиёсий  Исломни тўғри англашга асосланади ва Маҳдийнинг келишига муносиб жамоа бўлиш учун Глобал адолатсизлик, тубанлик ва  ўғрилик тизимига қарши ҳар жабҳада курашишдан иборат бўлади. Яъни бу “иш” у зот (Маҳдий) келганида, Қиёмат олдидан,  барчамиз вафот этиб, Аллоҳ таоло ҳузурида қайта тирилишимиз олдидан, бутун коинотни адолат билан тўлдириши ҳақидаги  Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларининг рўёбга чиқиши йўлида ҳаракат қилишимиздан иборат бўлади.

Ҳайдар Жамол
http://www.islamkom.org/analytics/khalifat-ili-v-chyom-dolzhen-byt-sterzhen-islamskoj-politiki-na-poslednem-ehtape-istorii

Русчадан Алибой Йўляхши таржимаси, Камолиддин Йўлдош таҳрири

25. Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминловчи давлат

Муаллиф: admin 20/03/2012 в ДинСиёсат | 0 изоҳ

Масжиди Набавий

Масжиди Набавий

Таржимон: Содда қилиб айтганда, бугун инсоният жамияти Ислом давлат системаси (балки исломий давлат тизими дейиш керакдир) ва Ғарбий давлат системаси (балки Ғарбча демократик давлат тизими, дейиш лозимдир) деб аталадиган системалар ёрдамида бошқарилади. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бугун дунёда ислом давлатлари номи билан юритиладиган мамлакатлар мавжуд бўлишига қарамай, тўла маънодаги ислом давлат системаси (Ислом давлат тизими) мавжуд эмас. islam.ru интернет сайтида Солиҳ Иброҳим исмли муаллиф ўзининг “Исломга кўра халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат” номли мақоласида умуман оммавий фаровонлик давлати тушунчасига бир мунча муфассал тўхталиб, Ғарбда ва Исломда оммавий фаровонлик ва исломий давлат бу фаровонликни қандай таъминлаши ҳақида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашади. Бироқ, мақолада тилга олинганидек, исломий давлатнинг намунаси бугун биз яшаб турган давримизда учрамайди. Бундан кўринадики, мусулмонлар бугунга келиб бир замонлар эришган муҳим ютуқларидан бирини, яъни исломий сиёсий система вужудга келтирган оммавий фаровонлик давлати тизимини ҳам бой бериб қўйганлар. 
Шунга қарамасдан, С.Иброҳимнинг мазкур мақоласи, халқ оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат ғояси ва бу ғоянинг ўз вақтида Исломда қандай ҳал қилинганлигини ўрганиш бўйича керакли тушунчалар олишга ёрдам беради. Бундай тушунчалар билан танишиш сайт ўқувчилари учун ҳам фойдали бўлар, деган ниятда диндаги биродаримиз С. Иброҳимнинг бу мақоласини ўзбекчалаштириб эълон қилишни лозим топдик.
Қуйида мақоланинг ўзбекча таржимаси билан танишасиз:

Халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган давлат (welfare state) ғояси сўнгги пайтларда кенг тарқалган ва машҳурлик касб этган бир ғояга айланди. Деярли барча давлатлар у ёки бу хил усуллар билан ўзларини “социал-ижтимоий”, “тинч-хотиржамлик давлати” ёки “халқнинг оммавий фаровонлигини таъминлайдиган” давлат бўлишга интиладилар. Исломда эса, бу масалаларга бир мунча кенг назарда қаралади.

 

1. Ғарбда оммавий фаровонлик давлати.
Қуйидаги хусусиятларга интиладиган давлатларга нисбатан одатда “оммавий фаровонлик давлати” атамасини қўллашадилар:

а. Аҳолининг барча турдаги қисмига касаллик, ишсизлик, кексалик ва ногиронлик каби бахтсизликка учраган ҳолларида уларни ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш;
b. Ижтимоий адолатни ва даромаднинг бутун фуқаро ўртасида тенг тақсимланишини таъминлаш;
c. Мамлакат аҳолисига текин ёки давлат тарафидан ҳақи тўланадиган таълим олиш ва тиббиий хизмат кўрсатишни яхши йўлга қўйиш;
d. Бутун аҳолининг иш билан тўла таъминотини қўллаб-қувватлаш каби хусусиятларга соҳиб давлатлардир.

Ҳозирги замон давлатлари, энг аввал Ғарб мамлакатлари ўз аҳолисининг юқорида келтирилганидек фаровонлигини таъминлаш соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширди ва оширмоқдалар. Бу мамлакатларда аҳолини ижтимоий ҳимоя этиш даражасини оширишнинг, аҳолига бепул таълим бериш ва тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйишнинг турли хил усуллари ривожлантирилмоқда. Жуда кўпчилик ижтимоий таъминот дастурлари, оилаларга ва болаларга ёрдам, имтиёзли овқатланишни ташкил этиш, уй, автомобил ва бошқа маиший товарлар сотиб олиш учун ҳақ олинмайдиган ёки имтиёзли қарзлар (ссудалар) бериш, тиббий ёрдам ва байрам кунларида қўшимча ёрдам маблағлари тўлаш ва шу каби ижтимоий ёрдамларни кўзда тутади.

 

2. Оммавий фаровонлик давлатининг Исломий кўриниши.
Ғарбда оммавий фаровонлик давлати тушунчаси, фақат аҳолининг моддий фаровонлигини кўзда тутиб, унинг маънавий қисми бутунлай ҳисобга олинмайди. Шунинг учун, оммавий фаровонлик давлати тушунчасига Ислом нуқтаи назари Ғарбга нисбатан фарқли бўлиб, Ислом, жамиятнинг моддий фаровонлигини, унинг кенгроқ, умумийроқ фаровонлигининг бир қисми ҳисоблайди.

Мўминларнинг ибодат қилиши ва уларнинг закот тўлаши ҳақида ғамхўрлик, Ислом, халқнинг моддий ва маънавий фаровонлигини бир бутун шаклда қарашга интилишини яққол кўрсатади. Шу маънода Қуръони каримда келтирилган қуйидаги дуо алоҳида аҳамиятга эгадир: “Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни жаҳаннам азобидан асрагин” (Қуръони карим: Бақара:201).

Шундай қилиб, Ислом давлати ва ислом жамиятининг аҳолига ғамхўрлиги фақат моддий фаровонликкагина қаратилган бўлмай, у балки маънавий етукликни ҳам ўз ичига қамрагандир. Демак, аҳолининг, умумий ҳолда барча мўминларнинг бахтли яшаши ва ютуқлари учун ҳаракат ва ғамхўрлик фақатгина бу дунёда бўлиб қолмай, уларнинг абадий дунёда ҳам роҳатда бўлишлари учун қилиниши лозим экан.

3. Даромадларнинг адолатли тақсимланиши.
Халқнинг фаровонлигини таъминлаш учун ислом давлати, ижтимоий даромадларни барча фуқаро орасида адолатли бўлиш каби муҳим бурчини ижро этиши шарт. Айниқса, бу масала, камбағал ва муҳтож, кам ҳимояланган аҳоли орасида муҳим аҳамият касб этади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: ”Албатта, садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур” (Қуръони карим, 9/60).

Исломий жамиятнинг камбағал ва муҳтожлар олдидаги масъулиятлари ҳақида Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ мусулмонларга закотни фарз этди. Закот эса, сизларнинг бадавлатларингиздан йиғиб олинади ва камбағалларингиз ўртасида тақсимланади” (Муслим). “Ҳукмдор, қаровчиси бўлмаганларнинг оталигини зиммасига олади” (Абу Довуд, Тирмизий).

Ислом давлати тарафидан таъминланадиган ижтимоий ҳимоя, мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар орасида фарқ кўрмайди. Мўминларнинг халифаси Умар (разияллоҳу анҳу) кунлардан бирида садақа сўраб юрган бир зиммийни (Ислом давлати ҳимоясида бўлган мусулмон бўлмаган кишини) учратиб қолади. Халифа унинг аҳволи билан танишиб, ўша зиммий учун дарҳол нафақа тайинлайди ва уни барча тўловлардан (жизядан) озод қилади.

Шунингдек, ҳеч бир замон мағлубиятни кўрмаган Ислом лашкарбошиларидан бири Халид ибн Валид (разияллоҳу анҳу), Хиррлик номусулмонлар билан шартнома тузади. Ва ўша шартномада иқтисодий аҳволи ночор бўлганларга молиявий ёрдам беришни кўзда тутган бўлим қўшиб қўяди.

 

4. Асосий эҳтиёжларнинг таъминоти.
Кишининг асосий эҳтиёжларини Қуръони карим мана шу бир оятда таъкидлаб қўйган: “Шубҳасиз сен у жойда (яъни жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсан” (Қуръони карим, Тоҳа:118-119). Шундай қилиб, кишининг асосий эҳтиёжлари: очлик ва сувсизликдан, яланғоч ва бошпанасиз қолишдан ҳимояланишдан иборат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўзининг маълум ҳадиси шарифида кишининг ҳаёти учун энг оз зарурий эҳтиёжларини белгилаб беради: “Инсон боласи ўзи яшаши мумкин бўлган уй, кийим қилиб киядиган бир парча мато, оч ва сувсиз қолмаслиги учун бир бурда нон ва бир пиёла сувга бўлган эҳтиёжидан кўпроқ ҳаққа эга бўлмайди” (Тирмизий).

Аллоҳ таоло ҳар бир кишига ҳаёт бағишлагандир. Мусулмонлар эса, Аллоҳнинг ер юзидаги вакиллари бўлганидан улар ўз навбатида кишиларга ҳаёт учун зарур бўлган минимум эҳтиёжларини таъминлашлари лозим. Баъзи ислом ҳуқуқшунослари, фуқаронинг ислом давлатига содиқлиги ва унинг қонун-қоидаларига амал қилиши, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашлари даражаси билан белгиланади, деб тасдиқлашади.

Герберт Уэллс, “Ислом, кенг тарқалган, зулм ва ижтимоий исканжадан озод бўлган жамият тузди. Бундай жамият бундан олдинги бутун даврларда мавжуд бўлмаган эди,”деб таъкидлайди.

5. Маориф ва соғликни сақлаш.

Маориф ва соғликни сақлаш масалалари алоҳида олинган шахснинг ва умум аҳоли турмуш даражасини кўтаришда муҳим рол ўйнайди. Аҳолининг фаровонлигини таъминлашга масъул бўлган Ислом давлати мана шу икки факторни эътибордан четда қолдириши мумкин эмас.

Хуллас, ислом давлатининг энг асосий ва муҳим масъулиятларидан бири, аҳолининг текин ёки давлат тарафидан тўланадиган маориф системаси ва тиббий хизмат билан таъминланишига йўл очишдан иборатдир. Масалан бу мавзуда, Ислом давлатининг ўрта асрлардаги тажрибасини хотирлаш кифоя. У замонларда Ислом давлати, таълим олишни истаган кишиларни фақатгина текин билим олиш билан эмас, текин ётоқхона, ўқув қуроллари, шунингдек, ҳаёт учун зарурий бўлган ҳаражатлар билан ҳам таъминлаганди.

Ислом давлатининг ўз фуқаросини тиббий хизмат билан таъминлаш даражасини қарасак, узоқ даврлар мобайнида бу соҳада мусулмонларга тенг келадиган бирон бошқа мамлакат бўлмаган. Аббосийлар ва Усмонлилар халифаликлари замонида эришилган тиббиёт ва даволаш усуллари билан танишиш оқибатида ғарб соғлиқни сақлаш системаси бугунги даражасига кўтарилди.

6. Маънавий фаровонлик

Юқорида саналган ва ислом давлати ўз фуқаросини таъминлаши лозим бўлган моддий ва жисмоний фаровонлигининг асосий суянчи ва гултожи уларнинг маънавий фаровонлигидир. Буларга эришиш учун эса, исломий бошқарув, ижтимоий, иқтисодий, маориф, тарбия системаси ва бошқа мавжуд системалар Қуръони карим ва Суннатга мос равишда қурилишлари шарт бўлади.

Оммавий фаровонлик таъминланган Ислом давлатининг фуқаролари, ўз ҳаётларини юксак маънавий принципларга мослаш имкониятига эга бўладилар. Бундай давлатда мусулмон бўлмаганлар учун ҳам ўз динларига эътиқод қилиш учун ҳеч бир шаклда чекланмаган тўла шарт-шароитлар мавжуд бўлади.

Булардан ташқари, ислом давлати фақатгина ўз фуқаросининг маънавий фаровонлигини сақлаб қолмасдан, балки бошқа мамлакатларда яшовчиларнинг ҳам маънавий фаровонлигини таъминлайди ёки шундай бўлишига кўмакчи бўлади. Бундай давлат, даъват ва тушунтириш йўли орқали Исломнинг ҳақлигини уларга етказиб, охиратда нажотга эришиш йўлини кўрсатиш учун масъулдир. Чунки фақат Ислом давлатида яшовчиларгина эмас, балки унинг атрофидаги мамлакатлар ҳам ҳақиқий фаровонликнинг исломий усулини тушуниб олишлари шартдир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: ”Айтинг (Эй Муҳаммад): “Албатта намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир” (Қуръони карим, Анъом:162).

Бу даъватни амалга оширишнинг йўли хутбалар ва насиҳатлардангина иборат бўлмай, балки оммавий фаровонликни таъминловчи Ислом давлати моделини мувафаққиятли намойиш қилишда ҳамдир. Фақат ана шундай билимдонлик билан маданий, заковатли чақириқлар ва ҳар бир алоҳида шахснинг турмуш даражасини оширишдаги реал ютуқлар мисолида бирлаштириш орқали бутун оламдаги юз миллионлаб кишиларнинг эътиборини Исломга жалб қилиш имкониятини туғдиради. Солиҳ Иброҳим
www.islam.ru/ ; Рус тилидан Алибой Йўляхши таржимаси

26. Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар?

Муаллиф: admin 29/02/2012 в ДинТаҳлил | 3 изоҳ

islamiyorum (1)“Ислом қандай қилиб аралашади?” сарлавҳа билан бошлашга мажбурмиз. Бироқ Ислом, жисмоний мавжуд бўлган бир қурилма ёки бирон киши (шахс) бўлмаганидан бирор иш ҳақида таклиф қилиши ёки унга аралашиши мумкин бўлмайди. Исломда бўлган ва аралашадиган, унинг оламшумул хусусиятларини ўзида қамраган ва Ислом принципида иймон келтирган инсон (киши, одамзот)дир.

Мусулмонлар, бугунгача Ислом уларга нималар буюрганини ўзлаштириш ва яшашларини уларга  мослаштириш учун бир қатор ҳаракатларда бўлдилар ва бугунга қадар шундай қилишга уриниб келадилар. Вақт ўтиши билан ўзгарган шароитлар ва эҳтиёжлар олдида Исломни янгидан англашга ҳам ҳаракат қилдилар.  Бироқ, масалага ёндошиш тарзида муаммоли бир йўналиш ўзини кўрсатди. Қиёматгача бошқа бир пайғамбар ва китоб юборилмаслигини билдирган Қуръони каримда: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим …” (Моида сураси, 3-оят) дейилган ояти каримадаги каби тушунилса, ҳар бир даврнинг ҳар қандай эҳтиёжини ҳал этган ва ҳал этиш учун бошқа ҳеч бир шарт ва эҳтиёжларга ҳужжатлар қолмаган бир дин келганини кўрамиз. Дин (Ислом дини) барча саволларнинг жавобини ўз ичига олганидан, давр (кунлик ҳаёт)нинг эҳтиёжларига уйғун бўлган жавоблар Қуръони каримдан (ёки бошқа исломий манбалардан) чиқариларди. Шу сабабдан мусулмонлар, ўз муаммоларига ечимни Исломдан изладилар ва Ислом номидан сўзладилар.  Ислом мана шудирИслом шуни амр қилади, дедилар. Шунинг оқибатида Ислом давлати, Ислом бошқаруви, Ислом иқтисоди ва бошқа шу каби таърифлар, атамалар қўлланила бошлади.

Шундай экан, Қуръони карим нозил бўлган, Расулуллоҳ(сас) ва унинг саҳобалари яшаган замонда Ислом ҳар бир масалага, саволга жавоб бера олиши мумкин эди. Масалан, Исро сурасининг 106-оятида айтилгани сингари Қуръони карим, … бўлиниб-бўлиниб нозил қилиниб”, уларнинг эҳтиёж ва муаммоларини нишон олиб, уларнинг ечимлари ўргатилгандир. Ўша кунларнинг ҳавосини янгидан келтириш ва психологиясини янгидан яшатиш имкони бўлганига кўра, ўша даврлардан сўнгра  яшаган мусулмонлар, ҳар бир ояти каримани ўқиганларидан кейин, бу оят менга нималар ҳақида айтмоқда, деб сўрашга мажбур бўлдилар. Ана шундай савол ўртага чиқишидан бошлаб эса, уларга жавоблар ва уларни изоҳлашлар бошланди.

Тарихий хатолар эса, ҳар бир кишининг ўз тушунаси ва изоҳи Ислом маъносидаги қараши натижасида ўртага чиқди. Ислом, ягона ҳақиқат бўлгани учун, унинг изоҳи ҳам ягона бўлиши табиийдир ва уни меники дейдиган ҳар қандай киши, ўз тушунчасини Ислом деб қараган ва бошқа қарашларни дин доирасидан ташқарида деб билганлар. Ваҳоланки, ўз тушунчаларини  динга тенглаштирганлар, фарқига бориб ёки бормасдан  ўзларини диннинг эгаси каби ҳис этишдек ўта катта гуноҳга йўл қўйдилар. Диннинг соҳиби эса фақат ва фақат Аллоҳу таоло ва динни тушунтирадиган китоб Қуръони карим бўлганидан, уни тушунтириш учун сўзланган фарқли ҳар бир калима, мусулмонларнинг Исломдан тушунганларидир холос.

Қисқаси, ”Ислом замонамиз дунёсига қандай аралашади?” деб сўраш билан биз, ”Мусулмонлар бугунги дунёвий ишларга қандай аралашади?” деган бўламиз. Мазкур мақола эса, муаллифнинг дунёвий ишларга Мусулмонларнинг қандай аралашишлариҳақида ўз тушунчаларини баён қилади. Исломни тушунишга бўлган уринишлар умумий фикр(ақл)ларнинг бирлиги, уйғунлиги шаклида қаралгандагина тўғри натижаларга эришиш мумкин бўлганидан, биз ҳам ақл бовар қиладиган даражада бу масалани кун тартибига келтириш ва бу ҳақда тушунчаларимизни мусулмонлар диққатига ҳавола қилишни истадик.

“Аралашиш“ ҳақида баъзи асосий мулоҳазалар

Аллоҳу таоло, имтиҳон учун яхши ҳам бўлса, ёмон ҳам бўлса, инсон ўғилларини (одамзотни) танлаган ва яратгандир. Бироқ кишилардан кимлардир бу буюк неъматнинг қийматини қадрига етмасдан кибрланадилар. Қобилият ва имконларини ўз манфаатлари учун қўлланишга ҳаракат қиладилар. Бир тарафдан кучи етадиганларнинг барчасини ўз манфаатлари қулига айлантиришга уринса, бошқа тарафдан манфаатига тўсиқ бўладиганларни, улар ҳар қанча қимматга тушишига қарамасдан йўлидан олиб ташлашга ҳаракат қилади.

Кибрли, кибр билан адашганларнинг – олдидаги  энг буюк тўсиқ, одамзотининг адолат туйғусидир. Адолат излаган ва ҳақсизликларга қарши турадиган кишилар, улага ҳеч ёқмайдилар. Адолат фикрини уйғотадиган ғоя ва тушунчаларга эса, улар ҳеч ҳам яқинлашмайдилар, аксинча ундайларни йўқотишга, жим қилишга уринадилар.  Ислом эса, адолат туйғусини ҳаракатга келтириш ва виждонларни уйғотиши учун дунёга юборилгандир. Шунинг учун манфаатпарастлар Исломни ҳеч ёқтирмайдилар.

Динлари ўзларига берган масъулиятни ҳис этиб, ер юзида адолатни ўрнатиш ва хушахлоқни тарқатиш учун ҳаракатга киришган мусулмонлар, ўзларини чекиниб бўлмас бир олишиш ичида кўрдилар. Масъулият(иддао)ларини ҳақиқатга айлантиришлари учун узоқ муддатли курашни зиммаларига олиши зарур бўлди. Яъни мавжуд системаларга, ҳақсизлик ва адолатсизликни тарқатиб турган жамият ва жамоаларга аралашмасдан, ўзларини  кўрсата олмас ва масъулиятларини бажара олмасдилар.

Қисқаси, мусулмонлар, тузатиш, ислоҳ этиш ва ободончиликларни амалга ошириш каби ишларни бажаришдан олдин, бузғунчилар билан қизиқиш ва уларнинг ишларидан хабардор  бўлишлари зарур бўлаётганди. Бутун даврлар давомида ва бутун ер жуғрофиясида қўлланиши мумкин бўлган бир турғун усул билан ҳаётий иддаоларни ҳақиқатга айлантириш учун меҳнат қиладиган мусулмонларга Ислом, ҳеч бир шаклда тўсиқ бўлмагандир. Бироқ, бирор турғун усул ўрнатмаган дейилиши, бу масалада чегараловчи  ҳеч қанақа шартлар ҳам йўқ деганини билдирмайди. Чекловчи қуроллар қўйилмагандир, аммо ашёнинг, инсоннинг ва жамоаларнинг табиийлигини хотирлатадиган усул ёрдамида ақлнинг, виждоннинг ва ўрганишнинг олдини очиқ қолдиргандир. Ислом, бошқаришларини ва тавсияларини ана ўшандай шаклда ўртага қўяди. Масалан, тадриж — аста-секин (Исро сураси, 17/106)  тушунчасини қўллайди. Бу билан Қуръони каримга кўра, ташкиллаштирилган бир ҳаётий тарзнинг бирданига жорий қилиниши эмас, аста-секин, қадамма-қадам ўртага чиқиши тушунтирилади. Дарҳол, тезда натижага эришишга уринмайди ва бунда зўрлик ва мажбурий усул(метод)лар  қўлламасликни тавсия қилади. Қуръони каримда (Раъд-13, оят-11) “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Оллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” дейилиб, қавмларнинг асосдан, илдизидан ўзгариб боришлари тушунтирилади. Бақара сурасининг 233-ояти каримасида эса, Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди, дейилиб, Оллоҳу таоло мусулмонларнинг курашида шошмасликларини кўрсатади ва мусулмонларнинг ният ва самимиятлари аҳамиятли эканлигини билдиради.

Ана шундай тарз мисолларини яна келтиравериш мумкин. Масалага диққат қилинса, ашёнинг, инсоннинг ва жамоанинг табиийлигини хотирлатиш билан қилинган тавсиялар ҳам қоида ўрнатадиган аниқликда эмас.

Орзу қилинган нарсалар шулардир: 1. Иддао ва мақсадлар устида ишлаганда усул(метод)лар ишлаб чиқилиши, яъни адолатсизликлар ва ҳақсизликларга тўсиқ қўйилаётганида, адолатсизлик ва ҳақсизликларга йўл қолдирмаслик; хушахлоқни ёйишга уринилаётганда, ахлоқсизликларга тушиб қолмасликни таъминлаш,

2. Ақлли ва куннинг шартларига  тенг келадиган усул(метод)лар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Шундай тартибда қараладиган бўлса, диктаторларга қарши курашишга мажбур бўлаётган мусулмонлар ҳам, фикрларини очиқ ифода эта оладиган жамиятларда яшашаётган мусулмонлар ҳам бу хотирлатмалардан ўзларига яраша фойдаланишлари мумкин. Аммо уларнинг ҳар бирининг оладиган натижалари бир-биридан фарқли бўлиши ҳам мумкин.

Мусулмонлар, ўз иддаоларини тарқатиш ва тушунтиришда шошма-шошарлик, юзаки қаҳроамонлик каби тузоқларга тушиб қолмасликлари керак. Улар ақлли бўлиб, ўйлаб(етти ўлчаб, бир кесиш принципида) иш қилишлари лозимдир. Ҳар ташлаган қадамларини мутлақо жиддий ҳисоблашлари, натижаларни тўғри йўналтиришлари шартдир. Лойиҳали ҳаракат принципи, бу ҳолда мусулмонларга  ёрдамчи бир зеҳният вазифасини ўташи мумкин. ”Карвон йўлда тузилади”, ”Ҳозирча шуни қилайликсўнгра кўрармиз” каби ҳаракат қилиш ўрнига, ”нималар қиламиз, қилишимиз керак?Ишларни  қандай бажарамиз, натижалари қандай бўлади?” каби тушунчалар билан мантиқли лойиҳалар асосида иш олиб борилиши лозим. Хулоса қилинган тушунчаларни таъсири бўладиган бошқалар билан шериклашиб, фикрлар бирлигини ҳосил қилишга уриниш керак ва бу ҳолни одат шаклига келтириб, мумкин бўлса барча иш ва ҳаракатларни шу йўсинда амалга ошириш лозимдир. 

“Аралашиш” мавзусида бир метод синови

Ичидаги шартларни ва “дин”ни  ўқишга боғли ҳар бир кишининг ўзига кўра бирор ўзгариш ва аралашмасида таклифи бўлиши табиий бир ҳолдир. Бунда энг яхши натижа, шартларни тўғри ўқишни бажариш бўлганлигидан, фарқли ўқишларнинг ва таклифларнинг мавжуд бўлиши бир кўркамлик ҳисобланиши керак. Бу ҳол, бор бўлган ўқишлар ва таклифларни танқид қилишга тўсиқ бўлолмайди. Фарқли ўқиш каби янада тўғриси ахтарилар экан, буларининг танқид қилиниши ҳам табиийдир. 

Ислом, қандай бир ўзгаришни кўзда тутиши” ва “ҳозирги замон(модерн дунё)да ўз иддаоларини амалга ошириши” масалалари атрофида қаролса, бугун учун Ислом дунёсида икки хил фарқли ўқиш таъсирли эканлигини кўрамиз:

1. Қуръони карим барча масала(муаммо)ларнинг жавобини қамраб олган, ундан ташқаридаги бутун ечимларни рад этган ва “Исломни ҳоким этиш” ни кўзда тутиш шаклида аралашишни асос олиб ўқишлар,

2. Ғарб фалсафасига улашган нисбий эркинлик ва тенглик даражасида яқинлашишни “идеал ”  қабул этиб, ана шуни асос олиб ўқишлар.

Исломни ҳоким этиш”ни асосий йўналиш қилиб олинган нисбатда ўқишлар, Ислом маданияти мактаблари ичидаги энг қадимий йўналиш бўлган Аҳли суннат манбаларига суянилган ўқишлардир. Бу масала, Ҳанбалий(салафий)лар бир докторина ва бошқа мазҳаблар тарафидан ҳам бир шиор ҳолига келтирилгандир. Буни бошқача “Шариатни ҳоким этиш” каби ҳам ифода этадилар. Шиор тузиш каби ислом тушунчаси бўлганларнинг зеҳниятида,  “шариат”, ҳаёт(яшаш)нинг бутун эҳтиёжларига жавоб бера оладиган илоҳий бир асосий қонун(конституция)дир. Уларча, илоҳий қонун бор бўлса, инсонлар тузишган асосий қонунларга амал қиладиганлар ширкка тушиб қолмоқдалар.  Ана шу асосий қонунни (ҳатто куч билан бўлса-да) жамиятга ҳоким қилишдир.  Нео-Салафийлик эса, масалани шиор кўринишидан чиқаришга ҳаракат қилганлардир. Масалан, Ислом тушунчасининг илгарилашида катта бир таъсир кўрсатган муҳим исм ҳисобланадиган Саййид Қутуб, “Исломга кўра шариат, фақат ҳуқуқий системадан, режимнинг принципларидан, бу режимга боғли ижтимоий тартиб ва ижтимоий қурулишлардан иборат эмас. Бундай тор тушуниш шариатнинг ва Ислом тушунчасини ифода қилмайди. Инсон ҳаётини тартибга солишда қўлланиладиган принципларнинг барчасига Оллоҳнинг шариати дейилади. Бу атама, инонч принципларини, режим ва бошқарув системаси принципларини, ахлоқ принципларини, ўзаро муносабатлар принципларини, тарбия ва илму билим бериш принципларини тўласинча ифода қилади,”[1] дейиши билан шариат идрокини фақат қоидалардан иборат бўлиш шаклидан чиқариб, уни бир руҳга ва асосга эриштиришга ҳаракат қилгандир.

 

Саййид Қутубнинг барча ҳаракатларига қарамасдан,  Ислом умумий фикҳида шариат уч бўлимда ифодаланади: 1 — Ибодат, 2 — Муомалот (муомалалар), 3 — Жазо.

Намоз, рўза, ҳаж, закот ва қурбон каби ибодатларнинг шартлари ва шакллари шариатнинг ибодат қисмида қаралади. Муомалот қисмида эса, асосан уйланиш, ажралиш, нафақа, мерос масалалари; тижорат, бошқариш ишлари, давлат — шахс, давлат-давлат муносабатлари ва бошқа шу каби ишлар билан шуғулланилади. Жазо қисми эса, шариатда кўрсатилган амр ва тақиқларга амал қилмаган кишиларга бериладиган бадан, молу мулк жазоси ва афв этувчи ҳукмларни ўз ичила олади. Бу ерда иккита асосий хусус мавжуддир: 1 — Кунимизда мавжуд бўлиб, Ислом фикҳи ичида бунга ўхшаши бўлмаган бир неча ҳоллар учрайди. Масалан, биргина иқтисодни олсак ҳам, шариатда кўрсатилган иқтисодий тартибларнинг барчасидан ҳам кўпроқ тартибларга эҳтиёжи бўлган ҳолларни бугун учратамиз. Шу билан бирга интернет, трафик, нашриёт, матбуот, технология, патент ва бошқа  шу каби шариатда кўрсатилмаган, бироқ тартиби ва жазо ҳукмларига муҳтож бўлган қатор жиҳатлар бугун мавжуддир. 2 — Шариат, Расулуллоҳ(сас) замонидаги жамият ва жамоалар эҳтиёжлари атрофида майдонга чиқанди. Ҳатто Расулуллоҳнинг (сас) вафотидан 10 йил ҳам ўтмасдан кимлардир ҳукмларга амал қилишни унутиб қўйишгандилар. Масалан, ҳазрати Умар замонида ғанимат (урушда қўлга киритилган ўлжа-молу мулк) ҳақидаги ҳукмларнинг ўзгаришини мисол кўрсатиш мумкин. Минг йилдан кўпроқ вақт ўтган бугунги кунимизда эса, эҳтиёжлар ва жамият тузилишлари тамоман ўзгариб кетганлиги сабабли янада катта муаммолар билан қаршилашиб турибмиз.

Қисқаси, шариат ҳоким бўлиши балан муаммоларнинг барчаси ҳал бўлади деб қараш, тамоман масаланинг моҳиятини билмасликдан, маълумотсизликдан келиб чиқмоқдадир.

Ислом умумий фикҳида бу сингари муаммолар мавжуд экан, Саййид Қутубнинг асослашга уринишлари ҳам масалани ечишга етарли бўлмаяпти ва ҳатто уларни мураккаблаштираяпти. Аслида шариат дейилганда, фақат қоидаларни идрок қилмай, аксинча бутун бир Ислом тушунчасини тасаввур қилиш, яхши ниятли бир тажрибадир.  Фақат шариатни бундай таниш, “шариат = дин” шаклидаги бир натижани ўртага чиқараяпти, яъни унинг “кескинлигини, саволларга ўрин қолдирмаслигини ва ўзгармаслигини” янада ишонарли этмоқдадир(мустаҳкамламоқдадир). Бу эса Ислом фикҳ усулининг бир тушунчаси бўлган ижтиҳодни ишламайдиган ва тушуниб бўлмайдиган бир ҳолга келтирилмоқдадир.  Бу тушнча, диннинг “турғун ва ўзгармас қадриятлар,” шариатнинг эса, “даврнинг эҳтиёж ва муаммоларига кўра ўзгариши мумкин бўлган жамият тартиблари” шаклида танилиши натижасини беради.  Замон давомида ўзгарган ва етуклашган янги вазиятларда Исломнинг динамикасини қўрийди. Уни қатъи, статик ва догматик бўлишдан чиқаради. Шариат дин шаклидаги танилиш эса, ижтиҳод эшигини ёпиб қўймоқдадир. Натижа ўлароқ шуни айтамизки, шариатни ҳоким этиш асосида ўқиш ва аралашиш, кунимизнинг заруриятлари билан мослашган бир ўқиш тарзи эмасдир.

“Ғарб фалсафаси заминида амалга оширилган” ўқишлар эса, айни замонда бир тарафдан замонавий (модерн) ва бошқа тарафдан мусулмон бўлиб қолишнинг йўлларини излашга ҳаракат қилинган ўқишлардир. Бундай ташвишли ҳолатлар Усмонлилар халифалиги тугаши арафаларида ўртага чиқанди. Бу даврга келиб Ислом жуғрофиясида янгидан муҳофазакор бошқарувчилар иш бошига кела бошладилар. Шу сабабдан бу ҳол, анъанавий тушунчаларга эга бўлганларнинг ҳам тарзи ва кўринишларига таъсир қила бошлади. (Анъанавий тушунчадагилар учун бошқарувчининг “мусулмон” бўлиши аҳамиятлидир. Бироқ унинг қандай бошқариши унча сўроққа тутилмайди).

Бу шаклда ўқиш ҳоли, ғарб маданият ва қадриятларини олдиндан “қабул” этишни ўз ичига олади ва қадриятларнинг Ислом тушунчалари орасида қолиш имкониятларини тадқиқ қилишга киришишини кўрсатади. Бироқ қалбларга ўрнашган диний тушунчалар ичкарисида кўпинча ҳаракат қилишга жой топа олмаганликлари учун муаммоли дин тушунчаларини танқид остига олиб, ғарб қадриятларига  бирор бир теологик асослар тайёрлашга ҳаракат қилинади. Яъни салафийликда ва нео-салафийликда “исломни ҳоким этиш” шаклида ҳаракат, бу ерда “диний тушунчага ғарб қадриятларини ҳоким этиш” шаклига келган бўлади. Шундай қилиб, Исломнинг инсониятга нималар таклиф этиши ва келтирганидан ҳам кўпроқ мавжуд диний тушунчаларнинг модернлашмаси билан шуғулланган бўлиб чиқишади.

Ислом оламида ҳоким бўлган диний тушунчанинг бир қатор нуқталарини айдинлаштириш учун бугун бир қатор сўроқлар қўйилиши лозимлигини тан олиш зарурий бир ҳақиқатдир. Бироқ, буларни тузатишда Ғарб тушунчасини мезон(идеал) сифатида қараш ва диний тушунчаларга уларни улаш(монтаж қилиш)га  уринишлар муаммоли бир яқинлашиш бўлган бўларди.

Ислом дунёсининг орқада қолиши бошланган замонда ғарб тушунчасининг жиддий бир шаклда ривожлана бошлагани ва аниқ соҳаларда диққатни жалб қилувчи тажрибалар ўтказишиб, ижобий натижалар олишганлари ҳам ҳақиқатдир. Тўғри, ҳеч бир тажриба идеал шаклда қаралиб, ҳеч муаммосиз қабул қилиниши ҳам мумкин эмас. Ўшандай бўлганда эди, ривожланиш келган жойида тўхтаб қолган бўларди. Демак, инсон яшаши давомида тушунчалар ва тажрибалар ривожланишнинг кўрсаткичи бўлишини давом қилдираверади. Бирор тушунчадан ёки тажрибадан фойдалиниш, энг аввал уни яхши ўрганиб, сўнгра ундаги ижобий йўналишларни янада илгари суришдан ва салбий тарафларидан эса воз кечишдан иборат бўлади. Уларга ўзингиздан бирор нарсалар қўша олсангиз, ўша тажрибадан фойдаланган ва уни қўллаган бўласиз. Уни идеал сифатида қабул қилиб олишга уриниш эса, унга “тақлид қилиш” бўлади. Ҳар қандай бир тақлид, асли сингари бўлолмайди.

Қисқаси, мавжуд бўлган тажриба ва хулосаларни идеал қабул қилишда давом этиш ҳам муаммоли бир ўқиш кўриниши бўлиб, фаол бўлмаган бир вазиятни ўртага чиқаради. Бу Исломнинг ва мусулмонларнинг бугунги замонда(модерн дунёда) бирор тенг ҳуқуқли субъект, муносиб ижрочи(дунё саҳнасида тенг кучли актёр) ролини эгаллашга имкон бермайди.

Шундай экан, бу вазиятда нима қилишимиз керак?

Нима қилишимиз керак дейилган саволга жавоб изларканмиз, энг аввал  ҳазрати Одамдан буён такрор-такрор хотирлатилиб келинаётган Исломнинг хабарномасини ифодалашдан бошлашимиз керак(Бу мавзуни эса, ўтган сондаги мақоламизда бир мунча тушунтиришга ва муҳокама қилишга ҳаракат қилдик). Яъни Ислом, инсониятга берадиган ҳеч бир нарсаси қолмаган бир дин бўлмай, аксинча  бугунги бизнинг замонимизда ҳам инсоният учун жуда муҳим бўлган ўз иддаоларига эга бўлган буюк бир диндир. Шунинг учун бу иддаоларни ташиётган мусулмонлар ҳам тарихнинг бирор бир чиқиндиси бўлмайдилар, мажҳул нисбат шаклида ҳодисаларнинг олдида судуралиб қолмайдилар. Сўзлайдиган сўзлари бўлмаган, иддаоларини ҳимоя қила олмайдиган ҳалотга тушмайдилар, албатта.   Динлари зиммаларига юклаган масъулиятларини ўринлаштириш учун улар тарихнинг бирон бир ижрочиси(актёри) ва субхекти бўлиш вазиятидадир. Бироқ бу ифодалар ва изоҳлар қулоққа яхши эшитилса-да,  бугуннинг мусулмонлари  бундай бир нуқтада бўлмаганликлари ҳам бир ҳақиқатдир. Бу сўзларнинг жасурликлардан иборат бўлиб қолмаслиги ва ҳақиқатга айланиши учун уч этапдан иборат яқинлашишга эҳтиёжимиз борлиги кўринаяпти:

1. Кун(бугун)ни тўғри ўқиш (тушуниш);

2. Ваҳийни тўғри тушуниш;

3. Тўғри аралашиш.

“Кунни тўғри тушуниш” деганимизда, бугуннинг ақлини, имконларини, шартларини, муаммоларини ва эҳтиёжларини тўғри тадқиқ этишни кўзда тутамиз. Агар биз, ҳар бир даврда  Исломни қабул қилишни, бир турғун низом ўлароқ идрок этадиган бўлсак, шартлар, имконлар ва муаммолар дейилган масаламиз ҳам бўлмайди. Аммо ҳақиқатлардан қупорилган утопиянинг орқасидан қувиб юрганимизни билишимиз ҳам керак бўлади. Шундай экан, воҳий ҳамма мавзуларда энг сўнгги сўзни айтган деб бўлмайди. Исломнинг жаҳоншумул номаси-кўрсатмаси ҳаётга татбиқ қилинган илк замонларда, ўша кунларнинг воқеаси диққатга олинган, жамиятнинг ва жамоанинг ақли бавор қилишини, уларнинг ҳазм қилиш қобилиятларини ҳисобга олган шаклда, замоннинг муаммолари ва эҳтиёжлари доирасида бир амалиёт тузими майдонга келтирилгандир. Масалан, муаммоли бир муносабат бўлишига қарамай, қулдорлик ҳаром эълон қилинса-да, у тамоман ман қилинмагандир. Йўли очиладиган умумий, жамиятга таалуқли муаммоларни кўз олдига келтириб, уларни яхшилашга ҳаркат қилинган бўлиб, бутун тугатилиши эса. замонга қолдирилгандир. Буларга қўшимча, жиноятларга берилган жазолар, ўша кунларнинг қабул қила олишига мос бир шаклда белгилангандир. Бу мисоллар, ўрнаклар, Ислом инсониятга ўзлари ҳеч кўрмаган бир системани келтирмаганининг, аксинча ўз принциплари доирасида мавжуд бўлган тажрибаларни ислоҳ этганларининг кўрсаткичларидир. Яъни Ислом тузган низом, ўша кунларнинг тажриба ва уларнинг умумий натижаларининг  тавҳид/адолат ва ахлоқ принциплари билан яхшилаштирилгани ва етуклаштирилганининг бир натижасидир. Шунинг учун бизнинг замонимизнинг низоми ҳам кунимизнинг тажрибалари ва уларнинг натижаларидан алоҳида бўлолмайди, бўла олмаслиги керак.

“Кунни тўғри ўқиш(тушуниш),” мана шу тарафдан кераклидир. Яхши ва ижобий йўналишларни бошқа тарафларига қарамасдан тақиқ этиб, ёмонлик ва зулмга йўл очган томонларини тўғри бир шаклда кўра олсак, тўғри аралашиш имконларига ҳам дурустгина яқинлашган бўламиз. Муносиб бўлмаган бир либосни жамоага зўрлаб кийдиришга уриниш ва бирор утопиянинг орқасидан юрмаслик учун мавжуд бўлганини яхшигина таҳлил этиш, масала ечимининг илк қадамини ташкил қилади.

“Воҳийни тўғри ўқиш,”  деганимизда воҳийнинг ҳаётимиздаги ўрнини ва ундан тўғри фойдаланиш йўлини билдиришни кўзда тутамиз. “Воҳийнинг ҳаётимиздаги ўрни”, “Воҳийдан фойдаланиш ўлчови”, каби ифодалар устида жуда кўп нарсалар сўзлаш лозим бўлган сўзлардир. Бироқ биз, Қуръони карим, “ҳар бир даврда айнан қабул қилинадиган турғун бир низом эмаслиги” тарафига тегинишни истаймиз. Қуръони карим, ҳазрати Одамдан буён турли хил услубларда такрорланган жаҳоншумул қадриятларни ва бу қадриятлар юборилган жуғрофияда, улар қандай қабул қилиниши билан боғли ўрнакларни  ўз ичига олган бир китобдир. Принциплар барча даврлар учун қабул қилинадиган ва ўзгармасдир. Фақат қабул этиш мисоллари ҳамма даврларда ҳам айнан қабул қилиниш мақсадида билдирилмагандир. Қуллик масаласидаги сингари, воҳий зеҳнияти билан зийнатланган ақлнинг қандай ишлашини кўрсатади ва йўналишни ишорат қилади. Қабул қилинишда ўзгаришлар бўлишлиги принципи, Ислом фикҳида, “ижтиҳоднинг эшиги очиқдир” жумласи билан ифода қилингандир. Шунинг учун жамоатчиликка мўлжалланган тузатишлар, кунниг ақли, имкони ва шартларига уйғун бир шаклда, воҳийнинг зеҳнияти билан безатилган мусулмонлар тарафидан амалга оширилади.

“Тўғри аралашиш”, деганимизда кунимизда Иломий қадриятлар қабул қилина оладиган низом ҳолига келтиришни ва лозим бўлса бу қадриятларнинг бутун инсониятга ёйилишини ташкил этишни кўзда тутамиз. Маълум бир муҳитда яхши тажрибалар ва уларнинг тадбиқи қўрилса, давомлиги сақланса, камчиликлар тугатилса, зулмга, адолатсизликка ва ахлоқсизликларга йўл очган  янглишлар тузатилса, ўша замон ва ўша жуғрофияда Ислом қадриятлари қабул бўладиган ҳол юзага келтирилган бўлади. Бунинг натижасида  одил ва хушахлоқли бир тартибга эришилган бўлади. Кунимизда кузатиладиган ва қўлланиладиган усул ҳам бундан фарқли эмасдир. Инсоният учун аҳамиятли бўлган тажрибалар ҳеч бир нарсага қаролмасдан тадқиқ қилиниши лозим, уларнинг яхши ва ижобий тарафларини давом қилдирилишига, салбий ва зулм келтирадиган тарафларини тузатишга имкон берадиган бир яқинлашишни ўртага қўйиш лозимдир. Шундай қилинганда, жамоалар(жамият)нинг воқеалар билан қопланган ҳамда адолат ўрнатган бир тадбиқот моделига эришиш имкони пайдо бўлади.

Бу таклиф  ва фикрларни жамоат олдига қўйиш масаласи бошқа бир муҳокама қилинадиган мавзудир. Саноат ривожланган даврга келинганигача дунё, асосан ягона марказли автократик режимлар тарафидан бошқарилди. Шунинг учун ҳам инсоният ягона типлашма ва мажбурлама сингари усулларни бегонасинаб турарди. Бунинг устига алоқалар ўрнатиш ва бир-бирларига хабарлар юборишдаги қийинчиликлар, фарқли маданий ҳавзаларнинг пайдо бўлишига  имкон берганди ва у ерлар(фарқли маданий ҳавзалар)даги ҳавони олишни ўрганмасдан, ўша ҳавзаларда яшаш ҳам жуда қийин эди. Бироқ бу ҳолни инсонлик ҳисси ва зўрловчи усуллари менсинмай турибди. Бугун маданиятлар ич-ичига киришганлардир, ҳатто  кўп қаватли бир уйда яшавчилар ҳам фарқли мадиниятларни ифодалайдиган бўлгандирлар. Маданий бир-бирига суянишлар енгилгина амалга ошмаяпти. Ҳатто эртага бугунги шартлар ўзгариб, инсоният янгидан  эски ҳолига қайтадими, билиб бўлмайди. Бироқ мавжуд шартларда тақиқловчи ва боғлавчи тарафдорлар топиши мумкинлиги кўринмаяпти. Шундай бир ҳолда инсониятни ишонтирадиган ва муштарак масалаларга одилона ечимлар кўрсатадиган  лойиҳалар билан дунёнинг қаршисига мусулмонларнинг чиқишлари лозим бўлмоқда. Бунда ”Ишонтириш” асос бўлиши керак. Ислом қадриятларининг ишонтириш кучини таъмин этадиган хусус, башариятнинг муштарак излагани ва истагани адолат ва ҳузур-ҳолаватдир. Бироқ. Фақат қуриқ сўзлар билан кишиларнинг буларни тушунишларини кутиш соддадиллик бўларди. Муаммонинг энг муҳим, жон олувчи нуқтаси эса, буларни ҳаётда қандай қилиб ҳақиқатга айлантириш масаласидир. Ана шу ерда ҳам мусулмонларга буюк масъулият юкланмоқдадир. Ҳаёт(турмуш)нинг  турли жабҳаларида қандай  қилиб адолатли қолишликни, ўша жабҳаларга оид ижобий ўрнаклар билан ўртага қўйиш лозим. Буни ҳам жасур кўриниш ва қуриқ ваъзлар билан эмас, балки жамоатчилик англай оладиган ва уларнинг ҳақиқатига уйғун, қабул қилиниши, тадбиқ этилиши қулай бўлган лойиҳалар балан амалга ошириш зарур.

[1]  Seyyid Kutub. Yoldaki İşaretler. İslam düşüncesi ve kültür. Hicret yayınları, İstanbul 1980, s.82;
[Саййид Қутуб. Йўлдаги ишоратлар. Ислом тушунчаси ва маданият. Ҳижрат ёйинлари, Истанбул, 1980, с. 82].

Nuri Yılmaz Туркчадан Алибой Йўляхшиев таржимаси Мақоланинг оригинали ушбу саҳифада:
http://islamiyorum.com/index.php?sayfa=makaledetay.php&mkid=304&sayi=72

3 ИЗОҲ

  1. Sodiq
    01/03/2012 – 10:22

http://www.islamnuri.com/jumanas/suria.htm

Суриядаги ҳодисаларга доир
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ал-Арийфий

ОТВЕТИТЬ

  1. Dovurbek Davlatov
    01/03/2012 – 06:56

Сурядан берилган Cаволлар :1-Биз намойишларда иштирок этайликми ёки мужоҳидларнинг келишини кутайликми ёки баъзи биродарлар айтганидек қилайликми, яъни: “Биз намойишларга чақирамиз, аммо ўзимиз уларда иштирок этмаймиз, чунки салафий-жиҳодчиларнинг вазифаси қуролли курашдан иборат бўлиб, биз уни тузум сурия халқига қарши қуролли уруш уюштирганда бошлаймиз. Биз доим қўлимизга қурол олишга тайёрмиз, аммо ҳозир қуролли курашни бошламаймиз, чунки биз озчиликмиз, сурия тузуми эса бизга қарши қуролли урушни бошламоқчи”.
2-Намойишлар вақтида ўлдирилган шаҳид ҳисобланадими? Ушбу ҳолатлар бўйича биз илм аҳлидан шаръий фатво олмоқчимиз.

“Минбар ат-Тавҳид вал-Жиҳод” сайти Шаръий қўмитаси ЖАВОБИ:1-Ҳозирда сизларда тузумни ағдариш учун кучингиз бўлмагани учун, сизларда халқни қўллаб, намойишчилар сафига кўшилишдан бошқа чорангиз йўқ, чунки бу намойишлардаги энг асосийси – улар бутун халқни тузумга қарши кўтаради. Буларда иштирок этиш ҳар бир қодир мусулмон учун зарур, чунки бунда давлат ва Аллоҳнинг қулларини дини ва дунёси учун фойда бор. Аммо одамларни намойишларга чақириб, ўзи уйда ўтирса… биз қўрқамизки, бу ҳолатда чақирувчи Аллоҳ айтган тоифадан бўлиб қолишидан: “Эй иймон келтирганлар! Нега ўзларингиз қилмаган нарсани гапирмоқдасиз? Гапириб,ўзи қилмаганга Аллоҳнинг нафрати буйкдир”(ас-Саф, 2-3).
Салафий-жиҳодчилар вазифаси фақат қуролли қураш билан чекланмайди, балки Ҳаққа ёрдам барча усуллар билан бўлади: ҳам ҳарбий, ҳам тинч.
2. Намойишларда қатнашаётган мусулмон нияти Ҳаққа умумий ёрдам ёки ўзини ва мусулмонларни зулмдан қутқариш бўлади. Бу иккала ҳолатда ҳам у Шаҳид ҳисобланади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ”Ким ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у Шаҳиддир”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:”Ўз мулкинг учун жанг қил, ҳатто уни эгаллаб олмагунингча, ёки ўлдирилмагунингча, ва сен келгуси ҳаётда Шаҳидлар қаторида бўласан” (Аҳмад ва ат-Табароний келтирган саҳиҳ ҳадис).
Ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: ”Ким ўзининг мулкини ҳимоя қилиб, ўлдирилса, у Шаҳиддир” (Муслим).
Саид ибн Зиёддан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганини эшитганман: “Ким ўз мулкини ҳимоя қилиб, ўлдирилса, у Шаҳиддир, ким ўз қонини ҳимоя қилиб, ўлдирилса, у Шаҳиддир, ким ўз динини ҳимоя қилиб, ўлдирилса, у Шаҳиддир, ким ўз оиласини ҳимоя қилиб, ўлдирилса, у Шаҳиддир” (Термизий ва Абу Довуд).
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қиёмат куни Шаҳидларнинг Сайиди Ҳамза ибн Абдулмутоллиб ва адолатсиз имом қаршисига чиқиб, унга амру маъруф, наҳий мункар қилиб, сўнг у томонидан ўлдирилган бир киши бўлади” (ат-Табароний “Муъжам ал-Авсат” ва ал-Ҳаким Жобирдан “ал-Мустадрак”да, иснодини саҳиҳ деган).
Энди адолатсиз ҳукмдор олдида ҳақ сўзни гапирган Шаҳид бўлганидан кейин, албатта намойишга чиққан Шаҳид ҳисобланиши керак, чунки бу амал ҳисобланади, амал эса сўздан кучлидир. Аллоҳ яҳшироқ билади. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

ОТВЕТИТЬ

Pingbacks/Trackbacks

 

27. Байтал қамчиловчилар …

Муаллиф: admin 08/02/2012 в Radio | 0 изоҳ

Aliboy Yo`lyaxshi

Aliboy Yo`lyaxshi

7 феврал куни Туркистон ТВ радиосида ташкил этилган навбатдаги эшиттириш дастурида қатнашдим. Ҳаракатимиз фаолиятини кузатиб боришаётган дўстларнинг барчаси ҳам радиони тинглай олмасликларини ҳисобга олиб, ўша суҳбат мазмунини http://www.uzxalqharakati.com/ да ҳам эълон қилишни лозим ҳисобладим.

Шундай қилиб, радио тингловчиларни, умуман бизнинг матбуот органимизни кузатиб бораётган ватандошларга мен Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилишининг сабаблари ва бугун унга ҳар тарафдан нима учун ҳужумлар авжга чиқаётгани ҳақида бир-икки сўз айтишни ният қилгандим, уларни сўзладим. Улар асосан қуйидагилар бўлди:
Кўпчилигингиз Ҳаракатнинг Низоми ва Дастурини интернет сайтимиздан ўқигансиз, албатта. Шунинг учун Ҳаракатнинг асосий мақсадини батафсил тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини тузишда кўзда тутилган асосий нуқталардан энг муҳими, Ватандаги зулмдан қутилиш учун биргалашиб унга қарши курашдир. Халқимизда, «Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар,» деган жуда гўзал бир мақол бор. Биргалашиб ҳаракат қилиш, маслаҳатлашиб иш бошлаш ҳақида бундан ҳам мазмундор насиҳат бўлиши мумкинми? «Маслаҳатли тўй тарқамас» ҳам дейди халқимиз.

Азиз ватандошлар! 22-23 йилдан буён Ўзбекистонда Каримов диктатураси, якка шахс ҳукмронлиги, зулми ҳукм сўраёганлигига шубҳа қиладиган бирор киши топилмас деб ўйлайман. Айниқса чет элларда ўзларини Каримов режимига мухолифатда ҳисоблаганларда бунга шубҳалари борми экан? Баъзи «боши (тафаккури)да қусури бор»лар учун Каримов зулми ҳақида барчага очиқ маълум бўлган айрим фактларни санаб ўтаман. Ўтган икки ўн йилликдан кўпроқ замон давомида ҳукм сураётган Каримов ва унинг югурдаклари зулми оқибатида 5 миллиондан кўпроқ ишга яроқли ўзбек ватандоши Ватандан ташқарида кунлик нон пули топиш ниятида сарсон ва саргардонликда яшамоқдалар. Худди шунча балки янада кўпроқ кишилар ишсизлардир. 20 минг (баъзи маълумотларга кўра ундан ҳам кўпроқ кишилар) уйдурма жиноятлар билан қамоққа ташланганлар ва улар инсон зоти чидай олмайдиган даражада исканжаларга маҳкум этилганлар. Шу сабаб қамоқхоналардан кунда бўлмаса-да, кунора жанозалар чиқиб турибди. Ватанда болалар ёппасига пахта қулларига айлантирилган. Каримов режимининг халқни оммавий қирғин қилиши ҳам, фақат Андижон фожиаси билан ифодаланмаслигини ҳам барчамиз биламиз. Қисқаси, 25-28 миллион Ўзбекистон нуфуси бугун Каримов бошлиқ безорилар тўдаси қўл остида гаровда қолмоқдалар.

Бу саналган фактларга эътироз билдираганлар ҳам топиладими? Ҳар ҳолда чет элларда юрган ўзбекман деганлар бундай очиқ фактларга эътироз қилмаслар, ахир. Бу рўйхатга Каримов режимининг, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда, таълим-тарбия, илму фанда ва бошқа соҳаларда йўл қўйган сиёсий қусурларни ҳам қўшиш лозим бўлади. Ўзбек халқи бугун оммавий саводсизликка маҳкум этилган. Ахлоқсизлик, порахўрлик, алдамчилик ва бошқа инсонга мос бўлмаган энг ёмон хусусиятлар Ўзбекистонда бугун оммавий тус олган. Сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистонда пайдо бўлган салбийликларни, халқнинг уқубатини санаб тугатиб бўлмайди.

Демак, мен ва мен каби чет элларда юриб ўзларини Ватандаги режимга қаршиман деганлар, Ўзбекистон аталмиш мамлакат ва унинг жафокаш халқи Каримов ва унинг лаганбардорлари зулми остида аянчли бир ҳолда яшашга мажбур қолмоқда деб ҳисоблашимиз керакдир ва ҳатто шартдир. Шундай экан, бу аянчли ҳолдан қутилиш йўлини кимлардир ахтариши лозимми эди? Ҳа, лозим эди, албатта. Ҳатто катта ҳарфлар билан лозим эди деб ёзиш керак. Овропанинг қатор мамлакатларида, АҚШ, Канада ва дунёнинг яна бошқа мамлакатларида Ўзбекистондаги режимга қарши бўлган кишилар, ҳеч бўлмаганда интернет сайтлар очиб олиб, Ватандаги аҳволни қанақадир даражада танқидий баҳолаб турганлар, яъни Каримов режимига «қарши» курашаётганлар ҳам (агар уларда жиддаккина одамшавандаликдан нишона бўлса, шундай нишона уларда озроқ қолган бўлса) «Ҳа, Ватанни қутқариш йўлини ахтариш керак,» дейишдан бошқа сўз топа олмасликлари керак.

Шундай қилиб, Ватан, Каримов ва унинг гўмашталари келтириб қўйган аянчли аҳволдан қандай қутилади? Бу саволнинг жавоби ҳам менга кўра жуда оддий. Яъни диктаторлик ва золимлар режимидан қутилишнинг ягона йўли, унга қарши бўлган кучларнинг бирлашиши эканлигини таъкидлаш лозим бўлмаган бир ҳақиқатдир. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг тузилиши, ватанда аянли вазият туғдирган режимга қарши биргалашиб курашишга қўйилган энг тўғри ва ишончли қадам бўлди. Афсуски, бундай очиқ кўриниб турган ҳақиқатни кўрмаётган Каримовнинг кўзидан бошқа кўзлар ҳам бор экан. Бундай кўзларнинг номи(исми)ни ўзбекларда нима деб атайди? Боринг, уларнинг кўзларига учуқ чиққан бўлиб, бу ҳақиқатни кўрмаса кўрмасинлар. Аммо улар нима учун бу кучга, золим режимидан, зулмдан қутилиш йўлида янгидан кураш бошлаган ва режимни довдирата бошлаган жипслашган ягона куч — Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қарши ҳужумга ўтишдилар? Масала, бутун муаммо мана шу нима учундадир. Нима учун, ахир? Каримов ва унинг режими ЎХҲ тузилган кунидан бошлаб жон-жаҳди билан унинг фаолиятини ҳеч бўлмаганда сусайтириш, ҳатто парокандаликка учратишга киришди. Бу табиий эди ва кутилган бир ҳол эди. Чунки режим ЎХҲ шаклида ўзининг кушандасини кўриб турганди. Бироқ, юқорида санаганимиз мамлакатларда Каримов режимига қаршимиз деб бақириб-чақириб юрганлар ҳам бугун ЎХҲ қарши Каримовга жўр бўлиб қичқира бошладилар. Ҳу, оғайнилар! Силарга нима бўлди? ЎХҲ қарши бақиришда силар нега Каримовга жўр бўлмоқдасилар? Бугун ЎХҲ ҳақида Каримов нимани вайсаётган бўлса, силар ҳам айнан ўшани сўзламоқдасилар. такрорламоқдасилар. Каримов режимига ҳақиқатан қарши кучга айланаётган бир ҳаракатга сиз ҳам қарши бўлмоқдасиз. Нима, ЎХҲ силарнинг ҳам кушандаларингми? Бугун силар Каримов билан бирга айни сўзларни сўзлаётган бўлсангиз, сизнинг ҳам йўлингиз Каримов йўли билан айни бўлса, нега Ўзбекистондай гўзал тупроқни ташлаб бу ерларга чиқдингиз? У ҳолда кечаги ёзганларингни, Каримовни дунёда йўқ ёмон сўзлар билан атаганларингни нима деб қабул қилиш керак бўлади? Агар хато кетаёган бўлсам Оллоҳ мени ислоҳ этсин, менимча силар ҳеч қачон Каримовдан узоқда бўлмагансилар, силарнинг дунё қарашларинг Каримовдан ҳеч замон фарқ қилмаган деб хулоса қилишга тўғри келади. Ҳозиргача силарнинг ёзганларинг ва айтганларинг тўла сохталикдан иборат экан, деб ўйлашга тўғри келаяпти. «Мухожирлигу мухолифлик»ларинг сохтакорликдан иборат бўлиб, нафс оворагарчилигида, катта бойликлар умида чет элларга чиқишгансанлар, шекилли дейиш керак бўлаяпти.

Маълумки, ўзбек муҳожирлигининг янги босқичи 1992 йилдан бошланди дейиш мумкин. Бу ҳаракатнинг бошланишига асосий сабаб ҳам мамлакат ичида мухолиф ҳаракатга имкониятлар оз қолиб, мухолиф фикрда бўлган кишиларга қарши қатағоннинг бошланиб кетганлиги эди. Шу сабабдан чет элга чиқишдан мақсад, режимга қарши ҳаракатимизни мукаммаллаштириш ва режимга қарши бутун кучларни бирлаштиришдан иборат эди. У замонлар четга чиқишганларнинг сони ҳам бармоқ билан саналадиган миқдорда эди. Яъни у замонларда Каримов режимига қарши бўлганларнинг асосий қисми ватанда қолаётгандилар. Биз сиёсий муҳожирлар, ҳаммамиз бўлиб ўн кишини ҳам ташкил этмасдик, ўша замонлар. Аммо ҳаммамиз бирдай у вақтлар бирлашишимиз керак деярдик. Ўзаро муносабатларимиз, инсоний алоқаларимиз ҳам анчагина илқ эди. Бироқ негадир ҳеч бирлаша олмадик. Ҳеч қандай бир кўринишда бирлашган ҳаракат туза олмадик. Бирлаша олмаслигимиз сабаблари ҳақида ҳам сўзланадиган сўзлар анчагина. Аммо улар ҳақида иншооллоҳ бошқа бир мақолада бафуржа сўзлаш ниятим бор.

1995 йилнинг январ ойида АҚШ демократик институти тарафидан Вашингтонда Ўзбекистон ҳукумати ва унинг мухолифати вакилларининг учрашуви ташкил қилинди. Ўша учрашув қатнашчиларидан бири мен эдим. Ўшанда биринчи марта Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузиш учун энг қулай, узуқка чиройли кўз ўрнатишдек бир нодир вақт пайдо бўлган эди. АҚШ каби дунёнинг буюк бир давлати ҳам ўша замонлар шундай бир ҳолатдан манфаатдор эди. Аммо бу ҳол, бу нодир замон ҳам бугунги энг бақироқ бирисининг сотқинлиги оқибатида қўлдан бой берилди. Имкони бўлса, бу воқеа ҳақида ҳам алоҳида бир эшиттириш ташкил қиламиз, иншооллоҳ. Мазкур мақолани ўқишишаётган азизлар http://samarqanduz.com/?p=1416#more-1416 адресда “Ўзбекистон расмий ҳукумати ва мухолифат вакилларининг Вашингитон учрашуви“ ни ўқишсалар анчагина ҳақиқатларни кўрадилар. Ўша ерда ҳозир мен бақироқ деб атаёган кимсанинг исми шарифи ҳам келтирилган.

1995 йилдан сўнгра, мен ва яна бошқа дўстлар бўлиб ЎХҲ тузилганича ҳам Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузишга уч марта ташаббус кўрсатдик. Истанбулга келиб жойлашган баъзи ўзбекларнинг таклифи билан 1996 йилнинг бошида Ўзбекистон бирлашган мухолифатининг Низом лойиҳасини мен бир ўзим ёздим. Аммо яна ўша фақат исми «мухолифат» бўлишганларнинг тиранишлари оқибатида мақсад амалга ошмай қолди. Кейинги икки дафаси эса, 1999 ва 2000 йилларда бўлди. 1999 -да Абдувоҳид Паттаев (бу киши Данияда сиёсий бошпана олган) ва 2000 йилда Намоз Нормўмин билан биргаликда Ўзбекистон бирлашган мухолифати тузиш ҳақида низом лойиҳаларини туздик. Ўша лойиҳаларнинг матнлари менинг интернет блогим (http://smarqanduz.com )да келтирилган. Ўша лойиҳалар ҳам Америкада ўтиришаётган Каримов режимининг «ашаддий душманлари» бўлишган ўзбекистонлик “олим“у ва ҳуқуқбонлар саъй-ҳаракатлари оқибатида амалга ошмай қолгандилар. Ҳайрият, бу сафар, менинг ҳисобимда тўртинчи уринишда ўшандай бирлашган Ҳаракат тузилди. Бу Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номини олди. Энди эса улар, бундан илгарги замонларда ҳам бундай бирлашишга ҳалақит бериб келганлар Каримовнинг ёнига ўтиб олиб, ЎХҲ қарши бақариб-чинқиришда унга жўр бўлишмоқдалар. Фақат Америкадаги “мухолиф“ларгина эмас, балки Овропада яшаётган “янги“, Каримов оғалари сингари келиб чиқишларининг тайини бўлмаган “мухолифлар“ ҳам байтал қамчилашдан тинмаяптилар. Эй ёлғончи(ёки уйдурма) “сиёсий мухожирлар“! Каримов билан бирга замонингизни яшаб бўлдингиз. Силар оғизларингни қанча катта очиб қичқирманглар овозларинг ўз қулоқларингдан нарига ўтмайдиган вақт келган. Режимга қарши биргаликда курашиш ғояси олдида ҳар қандай лўттибозлик иш бермайди энди. Бу ғоя шундай ғояки ва у шундай бир солмоқли, ширин, майин сас(овоз) билан тарқала бошладики, энди унга ҳеч қандай ел ва ҳатто шамол, ҳалиқит бера олмайди. Унга ҳеч ким ва ҳеч нарса помех(овозни бўғувчи саслар) бўла олмайди. Чунки бу ғоя, бу Ҳаракат, диктаторнинг зулмидан жабр кўрганларнинг ва уларнинг эзгу ниятли вакилларининг ҳақиқат истаган овози-саси, ҳақиқат сасидир.

Овропа, Америка ва дунёнинг бошқа мамлакатларида яшашаётган, ўзларини Каримов режимига қарши каби ҳисоблаётган кишиларнинг ЎХҲ қарши бир овоздан сас чиқаришларининг илдизида нима бор? Мана шу масалага ҳам озгина аниқлик киритишни истайман. Масалан, ҳақиқатан қорани (масалан, қўмирни) бугун ҳамма билан бирга қора деб турган ва эртага қанақадир сабаб билан ўша қора(ўша қора кўмир)ни оқ дея бошлаган кишини ёки кишиларни ким деб аташ мумкин? Бугунги ЎХҲ тош атаётган “мухолифат“чиларни мен мана шундай кишиларга ўхшатаман. Бундай кишиларни икки юзламачи дейиш камлик қилади, менимча. Бундай кишиларни фақат ахлоқсиз, мафкурасиз, тайинсиз кишилар деб ҳисоблаш мумкиндир. Чунки ахлоқ, мафкура ибтидоий даврлардан бошлаб ҳар бир инсоннинг, умуман инсониятнинг ҳақиқий, чинакам образини белгилайдиган ўлчов бўлиб келади. Ҳақиқатан озгина ахлоқдан, адабдан хабари бор кишилар бундай лой чапла ҳеч бўлмаса из қолади қаблида сўз юритмайдилар, ахир. Ахлоқ, мафкура масаласи алоҳида катта бир мавзу бўлиб, бу мавзуда қатор эшиттиришлар ташкил қилиш ва думолоқ столлар ҳам ташкил этиш лозим деб ўйлайман.

Қадрли тингловчилар ва бутун ўзбекистонлилар! Мен юқорида адрессиз ва исмсиз танқид остига олганлар ҳам! Сиз барчангиз, биз барчамиз бир ватаннинг — Ўзбекистонинг қимматли ватандошисиз ва ватандошимиз. Ҳеч ким, Оллоҳу таоло яратган ҳеч бир бандаси ўзини қусурдан, камчиликлардан холи ҳисоблай олмайди. Қусурсиз, хатосиз ёлғиз яратганниг Ўзидир. Мен нима сўзлаётган, ёзаётган бўлсам, Ватанимизга, жафокаш халқимизга фойдали бўлайлик деган ниятда сўзламоқдаман. Буюк Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратлари “Кишиларнинг яхшиси, бошқаларга фойдали бўлганидир,“ деганлар. Кимни танқид қилаётган бўлсам, бу мен танқиддан ҳолиман ёки хатоларим йўқ деганим эмас. Асло, асло ундай эмас. Аксинча, мен ҳам ҳамма қатори Оллоҳу таолонинг қулиман. Камчилигу хатоларим жуда кўп. Аммо ниятим биргалашиб, ўртоқлашиб бир мақсадда, бир йўналишда ҳаракат қилайлик, севимли Ватанимизга, жафокаш халқимизга биргаликда фойдали бўлайлик дейишдир ва шундай бўлишга интилишдир.

Хулоса ўрнида, ўқиган китобларимдан териб олинган ва ўз ҳаётим даврида қилинган хулосаларимдан тузилган шу насиҳатларни ҳам айтишни лозим ҳисоблайман.

Азиз қардошлар, қадрли ватандошларим!

Бир халқ ичида ўзаро хийлакорлик мавжуд бўлса, у халқ бедаво сил хасталигига мубтало бўлгани шудир.

Бир-бирини ёқтирмаган(севмаган), фикр-мулоҳазаларини бир-бирига тушунтира олмаган, бири иккинчисини хуш кўрмаган, бири бошқаси тўғрисида жосуслик қиладиган бир миллат, халқ узоқ мустақил яшай олмайди.

Мулк, бойлик ва мартаба билан жоҳилдан яхши одам ясаб (тарбиялаб) бўлмайди.

Ғийбатдан, ёвузлик ва жоҳилликдан ҳоли бўлинг!

Овозинггизни маъноли ва ширин сўзлар билан ёқимли этишга ҳаракат қилинг.

Атроф, чеврангиздан нодўстни эмас, доим дўст ахтаринг.

Инсоннинг иззати, номуси — бу энг бебаҳо қийматдир. Иззатингизни ва номусинггизни сақланг!

Номусли, Иззатли, Ҳурматли кишиларнинг Ватани буюк, ўзлари бадавлатдирлар. Алибой Йўляхши, 07.02.2012,Сешанба.

28.Абдулло Тожибой ўғли мактуби

Муаллиф: admin 01/02/2012 в Хабарлар | 0 изоҳ

Алибой Йўляхши: Менинг электрон адресимга Абдилло Тожибойўғли исмли Ўзбекистон ватандошидан press.sentr@gmail.com номли адрес орқали бир хат келди. Аслида менинг бу адресимга бу исмдан бошқа вақтлар ҳам турли хил мазмунда хатлар келиб турарди. Бироқ уларнинг ҳеч қайси бири ҳаракатимиз фоалияти ёки менинг ўзим учун аҳамиятсиз бўлганлари учун улар диққатимни тормасди ва уларни ўчириб ташлардим. Бу сафаргисини эса икки хусусда эътиборга лойиқ деб ҳисобладим. Биринчидан, Абдилло Тожибойўғли, Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф хориждаги гуруҳ(ташкилот, ҳаракат, партия)ларнинг ва шахсларнинг барчасига танқидий фикр билдиради. Иккинчидан, у ўзининг “Бирдам”лик ҳаракатидаги аъзолик мақомини тўхтатганлигини эълон қилади. Ватанда яшаб турган бир кишининг бундай ҳолини чет элларда юрганлар ҳам билишсин деган ниятда бу хатни эълон қилиш лозим деб ҳисобладим.

Кишиларимизнинг саводхонликларини ҳам ўртоқлашиш учун Абдулло Тожибой ўғлининг хати оригиналида келтирилаяпти. Хат ўзбек тилида ёзилган ва унинг матни қуйидагичадир: “Бирдамлик” Халк харакати рахбари Чориев Баходирга. Хар бир Узбекистонлик мухолифат, хорижга чикиб кетган хамюртлари томонларидан у ерларда ташкил этилган нохукумат-нотижорат харакатига,ташкилотига ёки партияларига аъзо булишлик истак билдиришининг ортиши, хамюртларимиз хорижда фаолият курсатиб юрганлик даврида улар томонидан у ердан керакли учунчи кучларни аниклаб вакти келганида улардан гуманитар ёрдамини олиб, хозирда Узбекистондаги хукумрон тузумни алмаштиришда фойдаланиш учун имкон бордур деган улуг максадларни кузлаб аъзо булишликни истардилар. Аммо мен бу харакат, ташкилот ёки партияни биронтасида хам шу якинкунларда Узбекистонда янги хаёт учун интилишларини курмадим, факат улардан курук сафсата сотиш, ёки айримлари томонидан Узбекистонни ичида бирон бир майда — чуда тадбирлар билан чекланишни билдим холос.

Бу тадбирда катнашганларни агарда хукумат органлари ходимлари ушланиб
кетилиб, уларга нисбатан жаъзо сифатида жарима солиши биланок улар кайта катнашишга юрак безлашмайди, бечора жабирланганлар миллион-миллионга тушади ва уларга хеч ким томонидан бирон бир ёрдам беришлиги амри махол. Булар ичида Сизнинг “Бирдамлик” халк харакатингиз хам бор ва бу харакат томонидан хам Узбекистон учун якин келажакда бирон бир узгаришлар килишлигига харакатини умуман сезаётганим йук.Мен кулидан хеч бир нарса келмайдиган харакат, ташкилот ёки партияни кулида бимр уйинчок булиб унга карам булиш ва у менга уни кил- буни килма деган буйругу таъналарини хазим кила олмайман. Мен Узбекистонда узгартиришлар килиш учун узимни хавфсизлигим ва шу катори фарзандларимни хавфсизлигини гаровга тикиб харакат килаётган бир мард мухолифатман буни Узбекистон ичидаги мени яхши билганлар билади менимча хеч ким инкор этмаса керак бу мардликни, мен аник биламанки факат хасадгуй номардлардан ташкари.Мен “Бирдамлик” халк харакати аъзолигидан чикишликни карор килдим, мени аъзоликдан чикканимни шу кундан бошлаб тан олишингизни истардим. Мен, Владимир Хусаиновдан вактинчалик ишлатиш учун олган компьютерни унинг узига кайтариб бердим. Абдилло Тожибой-угли.

Пресс-центр: “Узбекистонда халол ва адолатли сайловлар учун” жамоаат бирлашмаси. 31.01. 2012 й. Тошкент, Узбекистон.”

29.”Демократизм йўқ бўлса, нимани чуқурлаштирамиз?”

Муаллиф: admin 10/01/2012 в Таҳлил | 0 изоҳ

Электрон почтамга тубандаги бир мактуб тушди:

«Демократизм йук булса нимани чукурлаштирамиз?»

Мактубнинг муаллифи, “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун“ жамоат бирлашмасидан эканлигини билдириб, Тошкентда яшаётганини ёзади ва телефон номерини ҳам келтиради. Демак, бу киши шу бугунларда Ўзбекистоннинг пайтахтида яшаётган бир шахсдир. Унинг исми шарифи Рустамов Шуҳрат Маҳмудович экан. Шуҳрат Маҳмудовичнинг мактуби мазмунидан кўринадики, у И. Каримов “сиёсати”нинг шайдоларидан биридир. Бошқача айтганда Каримов сўзлаганларига ва унинг ёзма фармонларига ҳеч иккиланмасдан ишонадиганлардан биридир. Шунинг учун муҳтарам Шуҳрат Муҳмудович Ўзбекистонда содир этилаётган барча бузғунчиликларнинг, ҳақсизликларнинг, қонун бузарликларнинг ва бошқа турли хил қусурларнинг сабабини Мамлакатни бошқараётган бош раҳбардан ташқарида кўради. Афтидан мактубнинг муаллифи жаноб Рустамов Ш. М ўзбекларда “Балиқ бошидан бузилади (сасийди ҳам дейишади),” дейилган мақол борлигини эсидан чиқариб қўйган кўринади.

Муҳтарам Рустамов Шуҳрат Маҳмудович, юзларча шикоятларни ўнлаб ташкилотларга жўнатибсиз. Ҳеч биридан жўяли бирор жавоб ололмабсиз. Шикоятларнинг бирортасини Президент маъмуриятига ҳам бир ёзиб кўринг эди. Кўрардингиз улар сизга қанақа жавоб ёзарларди. Ана ўшанда Президент Каримовнинг мамлакатдаги воқеалардан қандай даражада хабардорлдигини ва мамлакатнинг фуқароси арзу налоларига қандай даражада эътибор беришини ҳам билиб олган бўлардингиз. Менинг маслаҳатим, бундан кейин шикоятларни Ўзбекистон ҳукуматининг энг юқори раҳбари – Президент идорасига (маъмуриятига) жўнатинг.

Муҳтарам Шуҳрат Маҳмудович, ҳар ҳолда сиз рус тилида ёзишни билсангиз керак. Ўзбекча ёзувингизда анчагина грамматик ва стилистик қусурлар учрайди. Сизнинг мактубингизни ўзбек тилини ўрганган бошқа бир ўзбек бўлмаган киши ўқиса ҳеч нарса тушуна олмаган бўларди. Бу сизнинг қусурингиз эмас, албатта. Бу сизни ўқитган системанинг қусури деб биламиз. Бироқ ўзбек тилига ҳурматни унутиб қўймасликни ҳам тавсия этамиз. Тилга ҳурмат, элга ҳурмат эканлигини таъкидлашни ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз.

Муҳтарам мактуб муаллифи, мактубингизда сиз келтирган маълумотлар, И.Каримов бошлиқ Ўзбекистон мустафид ҳукумати сиёсий йўлининг тусини ва хусусиятини кўрсатадиган айни-ўз манзилидан олинган ашёвий далилдир. Шунинг учун мазкур мактубни асли шакли(оригинал)да эълон қилиш лозим топилди. Алибой Йўляхши(10.01.2012, чоршанба)

Марҳамат, Рустамов Шуҳрат Маҳмудовичнинг мактубини ўқинг ва мулоҳаза қилинг: “Демократизм йук булса нимани чукурлаштирамиз? 2011 йилги Фукаролар Йигини раислари сайлови жараёнида <<ФЙ раиси ва унинг маслахатчилари сайлови тугрисида>> ги Конуннинг умуман ишламаганини, прокуратура органларининг ушбу конунни ижросини назорат
килиш урнига унинг ишлатилишига тиш-тирноги билан каршилик курсатганини гувохи булдим.
Нима учун биз давлатимиз кабул килган конунни ишлатилиши учун прокуратура органлари билан курашишимиз керак?
Ушбу макола ана шу хакида.
Тошкент шахар Шайхонтохур тумани <<Эшонгузар>> Махалла Фукаролик Йигинида 2008 йилдан бери конуний ваколатга эга булган хеч кандайорганнинг мавжуд эмаслиги, сайловда ишчи гурухининг сайланмасдан тайинланиши, вакилларнинг сайланмасдан тайинланиши, ишчи гурух ва вакилларнинг сайланганлиги хакида сохта карорлар тузилиши, хокимиятга
ёкмайдиган номзодни сохта маълумотнома билан номзодлар руйхатидан чикарилиши, раис булиш истаги булмаган шахсларни номзодлар руйхатига киритилиши, раис хисобатини кун тартибидан чикарилиши, сайловга оид шикоятларни туман, шаха рва Олий Мажлис Сенати Кенгашинингкумаклашувчи комиссияларида мухокама килинмай тегишли карорлар кабул килинмаганлиги, ишчи гурухининг мурожаатларини кабул килишдан ва карор нусхасини беришдан бош тортиши, сайловга оид хужжатларни ахолидан сир тутилиши ва хоказо конунбузарликлар билан утказилган сайлов демократизм, ошкоралик ва тенг сайлов хукуки асосида утказилган деб булмайди.
Ушбу конунбузарликлар оддийгини конунбузарликлар эмас, накд жиноятлардир.
2009 ва 2011 йилларда утказилган сайловларда содир этилган жиноятлар хакида прокуратура, хокимият, кумаклашувчи комиссиялар, Бош Прокурор ва Олий Мажлис Сенатининг раиси билан олиб борилган ёзишмалар хажми 180 варакадан ошиб кетган.
Хукук-тартибот органларига жаъми 122 та шикоят топширган булсам, уларнинг бирортаси хам конунга биноан тугри хал килинмаган.
Агар менинг шикоятларим асоссиз, ноконуний булганида уларнинг менга нисбатан муносабатлари бошкача булар эди.
Содир этилган жиноятлар хакида прокуратурага берилган шикоятларни кандай килиб кия килишнинг анча-мунча усулларини урганиб чикишимга тугри келади, яъни ёлгон жавоблар ёзиш, шикоятларни кабул килишдан бош тортиш, шикоятлар жавобини талаб килмагунча юбормаслик, шикоятлар юзасидан тегишли карорлар кабул килишдан бош тортиш, шикоятларни маъносини узгартириб ваколатсиз шахсларга улоктириш, факат Бош Прокурорнинг ваколатига мансуб булган шикоятларни унга такдим этмасдан яшириш, хатто прокурорларнинг узига нисбатан жиноий иш кузгатиш хакидаги шикоятларни узлари куриб хал килишлари, Бош Прокурорнинг ва Сенат раисининг фукароларни кабул килишдан бош тортиш-булар ночор халкка карши, демократизмга карши ишлатиладиган найранглардир.
Шайхонтохур туман прокурори Б. Пулатов хам ана шу найрангларни бирма-бир обдон куллаб чиккани учун унга нисбатан жиноий иш кузгатиш хакида Бош Прокурорга шикоят беришга мажбур булдим.
Б. Пулатов жудак садокатли ва мард йигит экан, куркмасдан каторасига 18 та шикоятларим юзасидан тегишли карорлар кабул килишдан бош тортди.
Унга нисбатан жиноий иш кузгатиш хакида шикоят берилса хам пинагини бузмайди, лоакал огзаки эътироз хам билдирмайди, чунки у барча конунларни четга суриб куйиб, юкоридан берилган буйрук-сайловлар жараёнида аралашмаслик хакидаги буйрукка садокат билан амал килилган.

Мана сизга прокурорларнинг мустакиллиги, уларнинг факат конунларга буйсиниши ва уларга катъий риоя этиши.
2011 йил 11 июлдан бошлаб шу кунгача Бош Прокурор Р. Кодиров ушбу найрангбозликда иштирок этган 14 нафар прокурорларга нисбатан жиноий иш кузгатиш хакидаги шикоятларим юзасидан хеч кандай карорлар кабул килмаган.
Бечора Бош Прокурор нима килсин, ахир сайловлар жараёнида аралашмай туриш хакида узи буйрук бериб, кандай килиб уларни жиноий жавобгарликка тортсин?.
Аросатда колган Бош Прокурор шикоятларим юзасидан тегишли карорлар кабул килишдан, яъни уз мансаб вазифаларини бажаришдан бош тортишга мажбур булган.
Унинг кабулига кириш хакида бир неча бор мурожаат килганман, лекин шу кунгача унинг кабулига кира олмадим.
Нахотки у мени кабул килишдан шунчалар куркса?.
Мен топширган 64 та шикоятларим юзасидан хали бирорта хам прокурор тегишли карор кабул килмаган, яъни <<Прокуратура тугрисида>> ги Конун талабларини бажаришдан бош тортишган.
Шу конуннинг 7-моддасида фукароларнинг ариза ва шикоятларини куриб чикиш натижалари буйича прокурор карор кабул килиши ва карор устидан юкори турувчи прокурорга шикоят килиниши мумкинлиги хакида аник ёзилган, оддий хат жавобини устидан шикоят келтириш конунда назарда тутилмаган.
2011 йил 14 ноябрь куни Бош Прокурор Р. Кодировнинг хизмат фаолиятини Олий Мажлис Сенати мажлисида мухокама килинишини сураб Э. Собировга шикоят топширганман.
Кани курайликчи Э. Собиров ушбу шикоятимни кандай хал киларкин.
Ашаддий аризачини, яъни мени кураш майдонидан бутунлай четга улоктириш максадида кабихликка кул уриб, мени муомалага лаёкатсиз деб топиш хакида фукаролик иши хам кузгатилди, лекин уддалай олишмади, чунки мен илгари хам бундай чигирикдан утганлигимдан улар бехабар эди.
Сайлов даврига тузилган кумаклашувчи комиссиялар аслида сайловни конунга биноан тугри ташкил этишга кумаклашиш учун эмас, балки демократик ислохотларга карши йул-йурикларни ургатиш, конунларни кандай усуллар билан четлаб утишга кумаклашиш учун тузилган.
Туман кумаклашувчи комиссияси раисига йуллаган 4 та шикоятим, Тошкент шахар кумаклашувчи комиссияси раисига йуллаган 5 та шикоятларим ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг кумаклашувчи комиссияси раисига 5 та шикоятларим мазкур кумаклашувчи комиссиялар мажлисларида мухокама килинмаган ва тегишли карорлар кабул килинмаган.
Прокуратура ва суд органлари содир этилган жиноятларни яширишга шунчалик берилиб кетганидан жиноий ишлар судига таалукли ишни фукаролик судида прокурор иштирокида курилишига йул куйиб берилган холда 2.02.11. куни хал килув карори чикарилган.
Сайлов можароси юзасидан Президент Аппаратига хам 4 та шикоят топширганман, улардан 3.10.11. кунги шикоятим Сенат раиси Э. Собировнинг шикоятларим юзасидан кабул килинган карорларни нусхаларини беришдан бош тортаётгани хакида булиб, Аппарат амалдорлари шу кунгача чурк этмай сукут саклаб туришибди. Демак шикоятларим Президентга такдим этилмаган.
Мен Сенат раисидан шикоятларим юзасидан кабул килинган карорларни нусхаларини ололмай сарсон булиб юрсаму, туман хокими шикоятларим хал килинмай туриб, аллакачон 9.06.11. куни конунга хилоф равишда ”сайланган” Х. Абдуллаевни ФЙ раиси лавозимига тасдиклаш хакида фармойишним имзолаб булган экан.
Шунинг учун хам чорасиз колган Э. Собиров шикоятларим юзасидан кабул килинмаган карорлар нусхаларини менга беришдан шу кунгача бош тортиб келган.
Мана сизга демократик ислохотларни янада чукурлаштиришнинг устивор вазифаларини амалга оширилиши ва бу вазифаларни бажарилишига хукук-тартибот органларининг ва Олий Мажлис Сенатининг тиш-тирноги билан каршилик килиши.
Бундай холат давлатимизда прокуратура органларининг ишламаётганлигининг исботидир.
Прокуратура органлари ишламаса конунлар ишламайди, конунлар ишламаса демократия хакида огиз очишга хам хожат колмайди.
Юкорида кайд килинган аянчли холат факат бизнинг махалламизда эмас, балки купчилик махаллаларда хам кузатилган. Уларнинг шикоятлари хам эътиборсиз колдирилиб, сайловлар махаллий хокимият хохишига караб, уларнинг жиноий харакатлари ёрдамида ва бу холатга прокуратуранинг аралашмай тургани шароитда демократик принципларга мутлако зид холда утказилган.
Олдиндан демократия хакида жар солиб, халкни демократик ислохотларни янада чукурлаштиришга сафарбар килиб, зимдан прокуратура органларига сайловлар жараёнида аралашмай туриш хакида пинхона буйрук берилишига хурматли Президентимиз И.А. Каримовдан изох беришлариним сурайман, чунки бундай вазиятни соглом фикр билан изохлаб булмаяпти.
Демак «ФЙ раиси ва унинг маслахатчилари сайлови тугрисида»ги Конунни кабул килишдан олдин уни ишламаслик чора-тадбирлари куриб куйилган эканда?.
Бу холат юзасидан соглом фикрловчи фукаролардан савол тугилади:
Давлатимизнинг узи ишлатилишига карши булган конунни жар солиб, бош котириб, кабул килишни ва сайлов жараёнида конун талабларини бузишни кимга кераги бор?.
Ундан кура хеч кандай конун кабул килмасдан, хеч кандай айлов утказмасдан, тинчгина ФЙ раисларини тайинлаб куя колишса булмайдими?.
Балки Президентимиз махаллалардаги ФЙ раиси сайловлари кандай утказилганлигидан ва сайловлардан конунбузарликлардан умуман бехабардир?.
Шунинг учун хам ушбу маколани сайловлар хакидаги маълуматлар шояд Президентимизга етиб борса деган умидда интернетга юборяпман.
Имкониятдан фойдаланиб барча фукароларга мурожаат килиб, демократик ислохатларни янада чукурлаштириш борасида Президентимиз И. Каримов белгилаб берган чора-тадбирларни амалга оширилишини истасангиз махаллий хокимият хохишига биноан конунбузарлик йули билан утказилган нодемократик сайловлар хакида шикоятларингизни интернетга юборинг.
Рустамов Шухрат Махмудович.
Тел: (+998-90) 353-19-31.
Пресс-центр: “Узбекистонда халол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
09.01. 2012 й. Тошкент, Узбекистон.” Алибой Йўляхши

30. Исломда сиёсат

Муаллиф: admin 09/01/2012 в ДинСиёсатТаҳлил | 0 изоҳ

Ислом дини сиёсатдан кескин ажратилган бўлиши керак, сиёсат Исломга ёд, мусулмон кишиси ҳеч қандай бир ҳолда сиёсий ҳаётда қатнашмаслиги лозим каби кўпчилик мусулмонларда йиғилиб қолган янглиш тушунча аста-секин ўтмишга айланаяпти. Шу билан бирга, айниқса ёш мусулмонлар ичида, мусулмонлар учун сиёсат билан машғул бўлиш фақат ислом давлати шароитида жоиз бўлиб, бундай фаолият мусулмон бўлмаган давлатда ҳатто динсизлик билан тенгдир дейилган нотўғри фикр ҳам мавжуд.

Исломда сиёсат

Юқорида келтирилган биринчи ва иккинчи адашишлар асосли жавоблар талаб қилади ва уларни рад этиш ҳам лозим бўлади. Алоҳида олинган мусулмон кишисими ёки уларнинг ташкилотлари, бирлашмалари, ҳаракат ва партияларими бўлмасин ҳеч қандай бир ҳолатда сиёсатда қатнашмаслик лозим каби тушунча, мусулмонларнинг уйғонишидан ўлимларидан қўрққандай қўрқишадиган ислом дини ва маданияти душманлари тарафидан бизга тақиштирилгандир.

Бироқ сиёсат ҳам, иқтисод ва тирикчилик учун ризқ-рўзни топиш, узаро муносабат (кишиларнинг бир-бирлари билан алоқалари, жанжалу-келишмовчиликлари) ва бошқа муносабатлар каби одамзоти ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб ҳисобланади. Сиёсат кенгроқ маънода, кишилар ва халқлар орасидаги барча муносабатларни, жамият қурилишлари масалаларини, адолатнинг ўрнатилиши ва унинг ҳимояси ва бошқа шу сингари кўпгина нарсаларни ўз ичига қамраган бўлади.

Шундай экан, бу айтилганларнинг барчасини Исломдан мустасно деб бўладими? Қуръони карим ва Суннада ўрнатилган адолат, софдиллик, ҳақиқатгўйлик фақат масжидларга тегишли бўлиб, бошқа ижтимоий соҳаларга ҳеч қандай алоқаси йўқми? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам кишиларни фақат намоз ўқиш ва рўза тутишдан бошқа нарсаларни, ўзининг сафдошлари орасидаги ва қўшни қабилалар билан бўлган муносабатларни ҳам бир тизимга келтирмадими?

Дин, инсоният жамияти ичидаги тўғри муносабатларни ўрнатиш ва ҳаётни тўғри ташкил этиш таълимоти шаклида ҳаётнинг сиёсий тарафини четлаб ўтиши мумкин эмас. Ҳатто ўзларини сиёсатга тааллуқли эмас деб эълон қилишган динлар ҳам аслида сиёсатда қатнашгандилар ёки сиёсатчиларнинг қўлида қурол сифатида хизмат қилишгандилар.

Биргина Ислом дунёда пайдо бўлганиданоқ сиёсат, унинг диний таълимотининг ажралмас ва муҳим қисмидан иборат эканлигини очиқдан-очиқ баён қилди. Шу билан бирга Ислом, мусулмонлар ва бутун дунё учун сиёсий фаолиятнинг адолатли қоидаларини ўрнатди.

Ислом бу дунёга фақат масжидлар қуриб, уларни намоз ўқишга яхшигина саф тортиб турувчилар билан тўлдириш учун келмади.

Ислом, кишиларнинг ўзаро муносабатларини аниқлашда ёрдамчи бўлиш, уларга бир-бирлари билан тўғри муомала қилишни ўргатиш, ким кимга ва нималарда бўйсунишни, қандай мақсадларга интилиш, қандай жамият ва давлат қуришни тушунтириш учун бу данёга келди.

Агар мана шулар сиёсат бўлмаса, бу нима бўлади? Иймони бақувват мусулмон учун бу масала очиқ-ойдин бўлганлигидан сиёсат Исломнинг ажралмас қисми бўлибгина қолмай, ҳатто унинг моҳияти ҳам бўлади.

Ҳижратгача бўлган сиёсий амалиёт

Бироқ мусулмонлар бу кўриниб турган фактни тасаввур қилсаларда, уларнинг орасида, айниқса фаол ёшлар орасида, мусулмонлар учун сиёсий фаолият ва ҳокимиятда қатнашиш фақат ислом давлати мавжуд бўлган жойда жоиздир ва бошқача бўлиши мумкин эмас каби ишонч яшаб қолмоқда.

Шундан келиб чиқишиб, Пайғамбар (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганидан сўнгра мусулмон давлатчилиги шаклланганидан кейин сиёсий бошқарув билан машғул бўлди деб ҳисоблашадилар. Аммо бундай ишонч жиддий янглишдир. Маълумки сиёсий фаолият фақат халифанинг, амирнинг, султоннинг ёки имомнинг Шариатга мос давлатни бошқаруви билан чекланмайди, ахир.

Бу масалани Пайғамбар(с.а.в) фаолиятининг Мадинага ҳижратигача бўлган давр, яъни ҳали ислом бошқаруви ҳаракатда бўлмаган ва ислом давлати майдонга келмаган давр мисолида қараб чиқамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сиёсий фаолияти Унинг пайғамбарлик вазифасининг биринчи куниданоқ бошланган эди. Унга Оллоҳу таолонинг Расули эканлиги хабари келганиданоқ У ўз атрофини, қабиласини, ундан сўнгра яқин атрофдаги халқларни улар учун янги бўлиб ҳисобланган мафкурани, ҳаёт тарзини ва ижтимоий-сиёсий шаклни(моделни) қабул қилишга даъватни бошлаб юборди.

Муҳаммад(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), кишилар орасидаги ижтимоий ва сиёсий муносабатларни, ҳокимлик-ҳукмронлик ва бўйсунишликни, адолат, тақдирлаш ва жазолашни мутлақо янгича талқин қилувчи, синфлар, халқлар, ирқлар ва давлатлар орасида янги муносабатлар ўрнатадиган мафкурани келтирди. Бу эса, ҳозирги замон жамияти нуқтаи назаридан қараганингизда ҳам айнан ана ўша ҳақиқий сиёсий иш бўлиб ҳисобланади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзининг бу фаолиятида ўша замон учун мумкин ва барчага маъқбул бўлган воситалардан ўз даъватини алоҳида олинган ҳар бир шахсгача етказишда, диний ваъзларда, жаҳолатга ва ёлғон жоҳилият инончига қарши информатсион курашда самарали фойдаланди. Бундан ташқари Оллоҳу таолонинг Элчиси (с.а.в) мушриклар жамиятининг Унга қарши агрессив ҳаракатлари шароитида ўзига эргашувларнинг тор доирасини йиғиб олди ва улар ўртасида яширин даъват олиб борди ва шундан кейингина Макка жамоасини даъват қилиш бўйича очиқ ишга киришди.

Бу ишлар ўзининг моҳияти эътибори билан бошқа ҳар хил ишлар билан бир қаторда сиёсий ҳаракатни ва жамоани шакллантириш иши бўйича сиёсий тарғибот эди. Шунингдек мусулмон жамоасининг сиёсий ташкилотини тузиш бўйича тарғибот ва даъват бўйича бу фаол ҳаракатидан ташқари Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) жуда фаол бир равишда динсизлар билан ҳам сиёсий муносабатлар ўрната бошлади.

Унинг ҳаёти тарихидан биламизки, сиёсий ёрдамларга ҳам мурожаат қилди, яъни У мусулмон бўлмаганлардан ёрдам сўради. Масалан, ўзинининг амакиси Абу Толибдан, Таиф шаҳрининг таниқли кишиларидан (ака-укалар Абду-Йалил, Мақсуд ва Ҳабиблардан) ёрдам сўрашни лозим билди, Негириянинг ҳокими ан-Нажошийдан эса, Маккадан қочиб чиқишган мусулмонларга бошпана беришни сўради. Шунингдиек, Пайғамбаримиз (с.а.в) Ясрибдан (келажакда Мадина бўладиган шаҳар) бўлишган ансорларнинг бир гуруҳи исломни қабул қилганларидан кейин “Иккинчи Ақаба қасамлари” вақтида уларни сиёсий қасамёд қилишга чақирди.

Мана шуларни ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни Пайғамбаримиз (с.а.в) Мадинага ҳижратдан аввал, мушриклар Маккасида ислом давлати ва исломий бошқарув мавжуд бўлмаган шароитда амалга оширганди. Шундан кўринадики, мана шунга ўхшаш шароитларда, яъни ислом ҳокими ва ҳукмронлиги бўлмаган шароитларда, мусулмонлар мусулмон бўлмаган жамият орасида яшашга мажбур қолган вақтларида сиёсат улар учун жоиз бўлмаган фаолият бўлиб қолмайди.

Бироқ шуни яхши тушуниш лозимки, ислом ва исломий бўлмаган давлат ва бошқарув шароитида ўзларига хос сиёсий масалалар ва усуллар мавжуд бўлади. Аммо биринчи ва иккинчи ҳолларда ҳам Шариат принсипларига ва мусулмон бўлган ёки ундай бўлмаган кишилар тақдири учун ислом ахлоқи ва масъулиятига тўла мос келиши зарур ҳисобланади.

Мақолани рус тилидан ўзбекчалаштирган: Алибой Йўляхши, samarkanduz.narod.ru ; Мақоланинг рус тилидаги оргинали: islam.ru/

31. ЎХҲнинг фаолияти ҳақидаги саволга жавоб.

Муаллиф: admin 08/01/2012 в Биз ҳақимиздаМулоқот | 0 изоҳ

Ушбу савол мулоҳаза ҳаракатимизга қизиққан бир ҳамюртимиздан келган. Унга ҳафта навбатчиси Алибой ака Йўляхши жавоб берадилар:

Assalomu alaykum. Bu harakat tashkil topganda juda xursand bo`lgandik, biz oddiy o`zbeklarda xam ozodlik umidi uyg`ongandi. Keyingi qilgan ko`pgina ishingiz ham yanada xursand qilgandi. 20 yil muxolifat qila olmayapgan tadbirni qisqa 6 oyda qildingiz. Lekin afsus, oxirgi vaqtlar ba`zi kamchiliklarga ham yol qo`yilyapti menimcha. Andijonliklarni chiqib ketishi achinarlik hol bo`ldi, balkim ular bilan suhbatlashib, ularrning tashkiloti Harakatdan chiqqan bo`lsa ham ayrim insonlarning mustaqil azo bo`lib qolishiga erishilganida yaxshi bo`lmasmidi? Yana Hazratqul Xudoyberdievning hamma fikrlariga qushilmasak ham uni yaxshi siyosatchi deb bilar edik. Nima uchun ularning faoliyatlari cheklanib qoldi? Men http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t301-topic dagi “Янги ҳаракат янгича фикрлаш ва янгича бошқарувга асосланиши керак”ni o`qigach, o`rtangizda kelishmovchilik bo`lgan deb tushundim. Sizdan iltimos ko`pgina o`zbeklar uchun umid bo`lgan bu harakatning parchalanishiga yo`l qo`ymang, uni mustahkamlab, birlashtiring. Parchalashga bo`layapgan tashqi fitnalardan ogoh bo`ling. Biz ko`pgina o`zbekistonlik yoshlar harakatga azo bo`lishga xavotir qilib qo`shilmagan bo`lsak ham, lekin uni doim kuzatib, shu harakatga hayrihoh bo`lib yashamoqdamiz. Unutmang harakatga hozircha azo bo`lmagan, lekin tarafdor bo`lganlar juda ko`p. Sizga omad, va yurtimizga, mazlum musulmon xalqimizga ozodlik, farovonlik tilab qolaman.

Isaxon (27/12/2011 at 07:17)

Ва алайкум ассалом қимматли Исохон! Ўзбекистон Халқ Ҳаракати(ЎХҲ) фаолиятига қизиқиш билан қараётганингиз, унинг самарали ишлашидан умидвор эканлингизни билдириш билан бизни мамнун эттингиз. ЎХҲ аъзолари ва унинг раҳбарияти, севимли Ватанимиз келажаги, қадрли ватандошларнинг эркин, фаровон ҳаёт кечиришлари йўлида  бутун бор имкониятлари билан ҳаракат қилишга киришганлар. Бу йўлдан чекиниш йўқ ва бўлмайди. Эзгулик , халқ озодлиги, Ватан мустақиллиги учун кураш йўлида учраган ва учрайдиган машаққатлардан чекиниш бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ниятимиз холис, иншооллоҳ, истаганларимизга Оллоҳу таоло изни ила эришажакмиз.

Сиз, Ҳаракатимиз фаолиятида баъзи бир камчиликлар ҳам кўраётганингизни билдирасиз. Масалан, андижонликларнинг бизнинг сафимиздан чиқиб кетишини ачиниш билан тилга оласиз. Бу ҳолдан биз ҳам унча хурсанд эмасмиз, албатта. Бироқ биласизки, ҳаёт йўли жуда ҳам теп-текис эмас. Ундан ташқари иш бор жойда хатою камчиликлар бўлиши ҳам табиийдир. Аммо андижонлик биродарларнинг Ҳаракат таркибидан чиқишида ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблар ҳам бор, албатта. Бу ҳолнинг содир бўлишида Ўзбек халқига душманликдан чекинмаётган И.Каримов бошлиқ Ўзбекистоннинг бугунги мустабид ҳукуматининг қўли ҳам йўқ эмас. Масала шундаки, ЎХҲ бу ҳолдан бирор сезарли зарар кўргани йўқ. Аксинча айнан сезиларли фойда кўрди, дейишга асосларимиз бор. Ҳақиқатан бу ҳолдан сўнгра Ҳаракатимизда алоҳида бир жипсликка интилиш пайдо бўлди. Иккинчидан, бу “ажралиш” И.Каримовнинг ЎХҲ фаолиятидан қанчалик ташвишда эканлигини яққол намойиш қилди. Учинчидан, кишиларимизнинг Ўзбекистонликларнинг зулмга қарши курашда қанчалар жиддий эканликларини, курашга чиқиш учун  белларини қанчалик сиқиб боғлаганликларини ҳам кўрдик десак бўлади. Бу ёмон эмас, бундай ҳолатлар, келгувси режаларда, конкрет ишларда учраши мумкин бўлган нозик нуқталарни жиддий ҳисобга олишга ўргатади.

Шуни ҳам таъкидлашим лозимки, ЎХҲ  таркибидан “Адолат ва Тикланиш” ташкилоти ўзини чиққан ҳисобланишини эълон қилди. У ташкилотнинг алоҳида олинган аъзолари билан алоқаларимиз дўстона ва фикру қарашларимиз бир-биримизга жуда уйғундир.

Ҳ. Худойбердининг Ҳаракатимиз сафидаги ўрни ва фаолияти ҳам сизни бирмунча ташвишга солаётган кўринади. Бу масалада ҳеч ташвиш қилманг. Ҳ.Худойберди Ҳаракатдан чекинган эмас. Аммо биласиз, кўпфикрлик Ҳаракат ғоясининг асосий қисмларидан биридир. Шу сабаб, Ҳ.Худойбердининг чиқишларига фикрлар хил-хиллиги шаклида қараш лозим бўлади.

Энди сиз айтаётганингиздек, ЎХҲ аъзо бўлмасдан, унга ихлосманд (хайрхоҳ деймизми) ва унинг фаолиятидан яхшиликлар, эзгуликлар кутишаётганларга келсак, сиз билан бироз мунозара қилишга тўғри келади. Сиз, “Биз кўпгина ўзбекистонлик ёшлар ҳаракатга аъзо бўлишга хавотир қилиб, унга қўшилмаган бўлсак ҳам, лекин уни доим кузатиб, шу ҳаракатга хайрхоҳ бўлиб яшамоқдамиз,” дейсиз. Бундай позицияни қандай исм билан атаса бўлади? Сиз, Ўзбекистонни нима сабабдан тарк этган эдингиз? Золимнинг ноҳақ зулмидан қочганлардан бири эмасмисиз? Ўзбекистондан ташқарида, узоқ-узоқларда туриб ҳам сизга зулм ўтказган золимга қарши курашишда бунақа хавотирланадиган бўлсангиз,  Ўзбекистондан чиқишнинг нима кераги бор эди? Йўқ, укалар бундай бўлмайди. Агар сиз ҳам ўзингизни зулмга дучор бўлган ёки дучор бўлишингиз мумкин эди деб ҳисобласангиз ва айнан шундай сабаблар билан Ватанни тарк этган бўлсангиз, албатта золимга қарши курашаётганлар ёнида бўлишингиз ва улар билан баробар ҳаракатда бўлишингиз лозим бўлади.

Ҳурмату эҳтиромлар билан Алибой Йўляхши, ЎХҲ Туркия бўлимининг Раиси

32. “Тақсир, йўқ ундай эмас …”

Муаллиф: admin 05/01/2012 в Таҳлил | 1 изоҳ

Ота ва қиз ....

Ота ва қиз ….

Яқин кунларгача ”Янгидунё” саҳифасини яқиндан кузатиб борардим ва бу саҳифада унча-бунча мақолаларим ҳам эълон қилинган ва қилинаётганди. Бироқ бу саҳифада М.Захидов (унинг ўз иборасини қўлласак Мараз Охидов)га ўхшашларнинг аҳмоқона хаёллари ҳам чоп этила бошлаганидан сўнгра, ундай бемазачиликларга тез-тез кўзим тушмасин учун, бу ерни сийрак очадиган бўлдим.

Аммо саҳифани навбатдаги очишимда, унда Юсуф Жуманинг исмига кўзим тушди. Унинг ёзганларини дарҳол ўқиб чиқиш ҳаваси пайдо бўлди, албатта.Тўғрисини айтсам, унинг ёзганларини ўқиб, кейинги йилларда мен учун (балки жуда кўплар учун ҳамдир) ачинарли кунлар, йиллар (у адолатсиз ҳукм билан зиндонга ташлаганида ва зиндон ҳаётида қолган вақт давомида) келтирган ва шунингдек ҳеч бўлмаганда менинг қалбимнинг энг нозик торларини чертиб, мени (зиндондан озод бўлганда) оламда энг хурсанд кишига айлантирган халқ шоири Юсуф Жумани кўра олмадим. Чунки унинг ёзувида бир неча шундай нуқталарни учратдимки, уларни адолатсизликни ўз зиммасида (танасида, жисмоний жазо шаклида) кечирган кишига муносиб келмайди, деб ҳисобладим.

Биринчи нуқта, мақолани ўқиб чиққан киши, мақоланинг асосий қаҳрамонига айланган ҳурматли ҳофизимиз Дадахон Ҳасаннинг 70 ёшга тўлишини тилга олиш, мақолани эълон қилишдан кўзда тутилган асосий мақсадни ўртага чиқариш учун, бир баҳонага айланиб қолганини кўради. Бу билан, ҳурматли Юсуф Жума, сиз, балки ёзувларингизни таҳрир қилганлар ҳам қўшилиб, унга нисбатан ҳурматсизлик юз берганини кўрсатиш эмас, аксинча Дадахон Ҳасанни калака қилишганлар бўлиб қолгансанлар. Чунки менинг билишимча, Дадахон Ҳасан бир эътиқодли мусулмон одам. Мусулмон киши юбилейларни ёқтирмаслиги керак. Дадахон Ҳасан ҳам балки ҳақиқатан 70 йиллик ёшини “тўй” қилишни истамаётгандир.
Иккинчи нуқта, ёзувингизнинг биринчи, бошланғич сўз бошини ўқиган киши ҳайратдан ёқасини ушламаслиги мумкин эмас… Ал-ҳaзар, Ҳурматли Юсуф Жума, шу ёзилганларни ҳақиқатан сиз ёзган бўлсангиз, унда сиз ўзингиз кимсиз? Исломда бир ўгит бор, унга кўра ота-онанг ўғри, ғайридин бўлса ҳам сен уларни ранжитмаслигинг лозим. Ҳа, халқимизда жуда кўпгина қусурлар мавжуд. Лозим бўлса мен ҳам сизга қўшимча бир қаторини санашим мумкин. Бироқ сиз санаган кабисини тилга олиш қандай бўларкан? Агар Ўзбекистонда давлат режими бироз бошқачароқ бўлса эди, сиз бу сўзларингиз учун адолатли ҳакам ҳукми билан жазога лойиқ топилардингиз. Сизнинг бу сўзларингиз учун ўзини ўзбек ҳисоблаган ҳар бир киши ўзини ҳақорат қилинган ҳисоблаб, сизни маҳкамага берса ҳақли бўлади. Мана шу ерда менинг ёзувимнинг сарлавҳаси нима учун “Тақсир, йўқ, ундай эмас …” бўлганини тушунтириш ўрни келди, шекилли.

Валлоҳy олам, ўтган ойнинг (2011 йил декабрининг) бошларида эди, ўзбекистонлик ўзбек, исломий ва дунёвий илми етарли даражада юксак бириси билан қисқа муддатли суҳбат қилишим мумкин бўлди. У ерда асосан мен сўзладим ва сўзларимда “биз жуда гўл халқмиз. Шунинг учун мана 20 йилдан ортиқ замон давомида бир инсофсиз бизга ҳукмрон бўлиб турибди” каби жумлани ҳам қўлладим. Вақтимиз зиқ бўлганлиги сабабли, мен суҳбат жойини ташлаб кетишимга тўғри келди. Суҳбатдошим мени кузатиш учун автобус бекатига қадар мен билан бирга чиқди ва бекатгача бўлган йўлда, у менга, “Тақсир, боя сиз тўғри сўзламадингиз. Бутун миллат бирданига гўл бўла олмайди,” деди. Ўйлайманки, менинг суҳбатдошим каби ўзбекистонликлар оз эмас. Қаранг, менинг суҳбатдошим, мен халққа нисбатан фақатгина “гўл” сифатини ишлатганимни қабул қила олмади. Сизнинг бу ёзувингизда қўллаган сўзларингизни, ўзбекни қўйинг, бошқа исталган бир миллатдан бўлган бирор инсофли муҳаррир ҳам эълон қилишга уялган бўларди.

Буниси нуқта эмас, бошқа бир гап. Сиз Қашқардарёлик зиндондошингизнинг ҳиқоясини ёзувингиз ғояси қилиб оласиз. Бу жуда яхши. Нега сиз ҳам халқ учун ўша чўпондай тарбиячи бўлмайсиз-да, ўша чўпоннинг бажарганларини бажармайсиз-да, оғизингизга нима келса, ўшани сўзлайверасиз. Тил суяксиз, аммо дарвозасиз эмас, ахир. Унинг оғиз исмли қопқоғи бор. У қопқоқни очиш ёки ёпиқ тутиш ҳақини, ҳуқуқини, ихтиёрини эса, Оллоҳу таоло кишининг бошига жойлаб қўйган.
Учинчи нуқта, ҳурматли Юсуф Жума сизнинг ёзувингизда, “Муҳаммад Солиҳ қайси бир ҳаракатга, қайси бир ташкилотга бошлиқ бўлган бўлса бари фожеа билан якунланганини бундан кейин ҳам шундай бўлажагини мен ўзимча баён қилдим. Яқинда Россиядаги раҳбари ўлдирилди. Бу албатта бошланиши,” каби бир жумла келтирасиз.
Оллоҳ мени ислоҳ айласин, биринчидан, бу жумла шоир Юсуф Жуманинг ёзувига унча ҳам уйғун келмайди.
Иккинчидан, ўтган йилнинг май ойида таъсис қилинган ҳаракат ўз исми ва жисми билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати дейилади. Уни М.Солиҳ ташкил қилмади-ку, ахир. Уни бир қатор ташкилотлар ва шахслар биргалашиб ташкил этишдилар ва уларнинг бири М.Солиҳ ҳам ичида бўлган (яъни раҳбари бўлган) Эрк партиясидир. Мен сизнинг ақл-фаросатингизга шубҳа қилмайман, аммо бундай бир ташкилотни фақат бир шахс М. Солиҳ номига боғлашни, қайси ақлга уйғун ҳисоблаш мумкин? Сизнингча ЎХҲ бугунги аъзолари бўлган ташкилотлар, шахслар нафсига ҳеч асоссиз тил теккизишни нима деб аташ лозим? Умуман, бир неча ташкилот ва юзлаб кишилар масъул бўлган ташкилотни бир шахсга боғлаб ва бундай ҳукм чиқаришга сизнинг қандай ҳақингиз бор? Сиз кимсиз ўзи? Киши ўзининг кимлигини билиши, “нонни катта тишласанг тишла, сўзни катта сўзлама” дейилган нақлга амал қилиш адаб, ақлу фаросатлилик аломатидир. Агар сиз ҳақиқий ватанпарвар ва миллат эрки учун курашчи бўлсангиз нега биргалашиб курашишга уринмайсиз? Дунё қарашлари жуда уйғун бўлмаган кишиларнинг биргалашиб ишлашлари мумкин эмасми? Албатта мумкин. Фақат бир ҳолда бу мумкин эмас, яъни ташкилот менинг ихтиёримда бўлиши лозим, у қандай бўлишидан қатъи назар унга мен хўжайин бўлишим керак деган киши ҳеч қачон ҳеч ким билан бирлаша олмайди.

М.Солиҳ эса, кишилар ва ташкилотлар билан келишди, кўпчилик билан келишиб бамаслаҳат ишлашни ўз зиммасига олди. Бу ишни сиз ҳам ва сизга редакторлик қилишаётганлар ҳам қилишлари мумкин эди. Ҳозир ҳам қилишларингиз мумкин. Бироқ бундай қадам қўйиш учун кишида бироз инсоф бўлиши шарт. Масала шундай экан, М.Солиҳ кўпчилик билан келаша олаётган экан, янгидан тузилган ЎХҲ шаклида умумий курашимиз самарали бўлишига рози бўлаётган экан, демак бу шахс ҳақида сиз ёзганларнинг ҳақиқатлигига шубҳа қилишга тўғри келади. Ҳар қандай бир кишига асоссиз тамға босиш эса буюк адолатсизликдир. Адолатсизлик бор жойда зулм бор. Адолатсиз киши золимдир. Золим бўлиш учун подшоҳ бўлиш шарт эмас. Ҳатто ҳар қандай адолатсиз ота-она ҳам золимдир. Кишига баҳо берганда, айниқса, аниқ бир шахсга баҳо берилганда, ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим. Бу ерда, яъни киши (шахс)га баҳо беришда адолатсизлик, Kаримовнинг зиндон жазосидан ҳам оғирдир, менимча. Чунки бу бошқача айтганда туҳматдир. “Туҳмат, ўт ва сув балонгдан сақла” дейилган халқ мақоли борлигини ҳам биларсиз, ахир. Билмадим, сиз Ислом ахлоқидан ибрат келтиришга қандай қарайсиз, динимизда кишининг кўнгилини асоссиз, адолатсиз қолдириш, инсон ҳақларини зиммасида сақлаш бўлиб, афв бўлмайдиган гуноҳдир.
Мени тўғри тушунинг, мен М.Солиҳни ҳимоя қилаётганим йўқ. У киши менинг ҳимоямга муҳтож ҳам эмас. Унинг ижоди, фаолияти ўзини исталган жойда кўрсата олишга кифоядир. Менинг бугунгача ёзганларимни ўқисангиз, унинг адресига анчагина аччиқ сўзлар ҳам сўзлаганимни кўрасиз. Хатосиз ягона Парвардигордир. Бироқ, ҳаводан ёки кимларнингдир ёлғон ҳикояларидан олиб, дабдурустдан кишининг шахсига тил текизишни адолатсизлик демоқдаман. Жумладан, ҳурматли М.Солиҳга ва исталган бошқа кишига ҳам нисбатан адолатсизликни зулм, ҳақсизлик деб биламан. Зулмни, ҳақсизликни кўрмаслик, унга қарши курашмаслик жуда катта камчиликдир, гуноҳдир.

“Яқинда Россиядаги раҳбари ўлдирилди. Бу албатта бошланиши,” дейиш билан жумлангизни тамомлайсиз. Бу нима деганингиз? Бу, бир одамзотининг фожиали ўлимидан хурсанд бўлишингизми ё нимаси бу? “Бу бошланиши”, дейиш билан яна бошқалар ҳам ўлдирилади, дейишга уялмайсизми? Ё сиз ва редакторларингиз Каримов ҳукумати билан ҳамкормисиз? Уларнинг ЎХҲ аъзоларига суиқасд режаларидан хабарингиз борми? Бундай жумлалар тузишгача бориб этишни пасткашлик дейилса етарли бўлмайди, менимча. Ҳар ҳолда бу жумла, сизнинг ёзганларингизга бирор ўта инсофсиз редактор тарафидан илова қилганга ўхшайди.
Қадрли Юсуф Жума, мен янги асргача “Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” номли бир китобча ёзгандим. Уни бир ўқиб чиқсангиз ёмон бўлмасди. Материални “Янгидунё”нинг архивидан топиб ёки http://samarkanduz.narod.ru/mentug3.htm адресдан бошланган қатор саҳифалардан ўқиш мумкин. Мақтанаяпти демайсиз, мен у ерда бизнинг фаолиятимиз (Ўзбекистонда мухолиф ҳаракатнинг, унинг лидерларининг) ҳақида ўзим гувоҳ бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилганман. Ҳақиқатларни тўла билсангиз, воқеаларни тасвирлашда оғишлар бўлмайди, тарафсиз, холис бўласиз. Эшитганларингизни ҳақиқатлар билан таққослаш мумкин бўлади. Ҳақиқатларни билиш олдингизда пайдо бўлган масалаларни бир томонлама изоҳламаслингизга асос бўлишини сизга таъкидлпш ўринсиз, албатта.
Мақолани ўқишда давом этсак изоҳ бериладиган ва ундаги ифодаларга, фикрларга эътироз билдириладиган жойлари яна анчагина. “Кўп сўз эшакка юк” ўгитига амал қилиб, улар ҳақида ёзиб ўтиришни лозим кўрмадим. Бироқ хулосалар ўрнида қуйидагалрни ҳам айтиб ўтиш керакка ўхшайди.
Ҳурматли Юсуф Жума, сизнинг бу ёзувингиз, биринчидан, юқорида ҳам имо қилингани сингари, Д. Ҳасаннинг 70 йиллик ёши баҳона-ю, М.Солиҳнинг майдонига ҳақсиз, инсофсизларча тош отишдан, иборат бўлиб қолибди. Шунинг учун сизнинг бу ёзганларингиз баъзи бир каримов нусханинг ёки нусхаларнинг фаолиятига жуда уйғун тушади. Ҳатто у ёки улар сизга муҳаррирлик қилишганми деган эҳтимолни ҳам четга отиб бўлмайди. Иккинчидан, мен сизнинг бундан анча илгари, ҳатто “курорт” йилларингиздан ҳам аввал ёзилган бир мақолангизни ўқигандим. “Хаста миллат, хаста ҳукумат, хаста мухолифат” дейилган нақорати бор эди шекилли. Ўша мақоланинг тузилиши айнан мана шу ҳозиргига ўхшарди, аммо мазмуни бирмунча бошқачароқ эди. У ерда сиз анча холис киши шаклида гавдалангандингиз. Бугунгисида эса, мақоланинг шакли сақлаган-у, бироқ мазмуни тамоман бир томонлама бўлиб қолган. Бунинг сабаби нимада? Мақоланинг энг аввал ҳаракат.нет — да эълон қилингани ҳам сизнинг бир тарафлама қарашингизни кўрсатмоқда. Сиз каби халқ шоири номини олган кишиларнинг бундай тарафкашлик қилишлари, унинг устига барча ҳақиқатларни билмасдан, айрим тўғрими ёки нотўғрими миш-мишлар асосида йиғилган хулосалар билан майдонга чиқиши, менимча энг ози билан уят бўлади.
“Янгидунё” саҳифасининг муҳарририга ҳам икки сўз насиҳатим бор. Ислом ахлоқида шундай бир қоида бор. Унга кўра, фарз ибодатини қилиш фитна чиқариши мумкин бўлган жойда, уни адо этмаслик маъқул кўрилади. Агар Юсуф Жуманинг бу ижодини “ҳаракат.нет” — дан бу ерга кўчириб босилмаганида эди; мақолага эътибор ва уни изоҳлаш бунчалар долзарб мавзуга айланмасди. Кишилар бир-бирларининг кўгилларини бугунгидек ғира қилмаган бўлардилар.
Ҳурматли муҳаррир, сиз бу ҳаракатингиз билан билиб ёки билмай саҳифага ҳурматни озайтирдингиз. Менимча, саҳифанинг ўқувчилари ва муаллифларининг сезиларли даражада озайганини кўришни кўп кутмайсиз. Ҳар бир ҳаётий юмуш, иш беўлчов бўлмайди. Уларнинг барчасининг белгиланган меъёрлари, ўлчовлари бор. Шунингдек, мутлақ (абсолют) адолат, эркинлик, демократия ҳам бўлмайди. Бу айтилганлар: адолат, эркинлик, демократия деганлари чегарасиз, мутлақ ва эшигу деразаси йўқ бўлсалар, уларнинг исми анархия (ўзбекча айтсак, тартибсизлик, бебошлик) бўлиб қолади. Яна ҳам тўғриси, чегарасиз адолатпарварлар, эрксеварлар, демократлар иғвогарларга, фитначиларга, улар тўпланадиган жойлар эса, ўшаларнинг ўйин майдонига айланади. Оллоҳ ана шундайларга айланиб қолишдан сақласин!

Алибой Йўляхши, 04. 01. 2012, чоршанба.

1 ИЗОҲ

  1. Ўзбекистонлик
    05/01/2012 – 12:51

Чиройли изоҳ учун ташаккур. Мен ҳам янги дунё сайтига кирмай қўйдим, сабаби уларнинг фитнаю иғволарини ўқиш ғазаб ва нафратни уйғотадиган бўлиб қолди. Мусулмон одам булардан маълумки узоқ туради.
Ўз қадрини шунчалик пастга урар экан-да бу Юсуф Жума. Астағфуруллох деймиз. Уни гапларига ишонадиган аҳмоқ йўқ. Фақат унинг гапи деб ўзбек ёмон ҳам бўлиб қолмайди. Муҳаммад Солихга эса ҳурмат пасаймайди, аксинча ошади. Чунки Аллоҳ юксалтирган инсонни бандаси хор қилиши мумкин эмас. Ё Парвардигор, ўзинг мусулмонларни фитначилардан устун эт ва ғолиб этгин. Омин.

33. Туркия жамоатчилиги ЎХҲни яқиндан танишни истамоқда

Муаллиф: admin 10/09/2011 в Долзарб | 1 изоҳ

ЎХҲ Туркия бўлими, Истанбул шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги биноси ёнида жорий йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон мавжуд ҳукуматининг бугунги ташқий ва ички сиёсатига қарши норозилик митинги ташкиллаштирганидан сўнгра, шаҳар жамоатчилиги ва, умуман, Туркияда Ҳаракатимизга алоҳида бир қизиқиш уйғонди, дейса бўлади.
Бизни Туркия жамоатчилиги билан таништиришда Туркия ҳуқуқбонлари “Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси ва уларнинг “Адолат” гуруҳи алоҳида ташаббус кўрсатмоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилигимизни билдираман.
«Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси ўз йиғилишларида ЎХҲ Туркия бўлимидан вакил қатнашини ташкил қилди ва ҳуқуқ ҳимояси бўйича ўтказётган бошқа табир-чоралари ҳақида ЎХҲ Туркия бўлимини хабардор қилишни лозим ҳисобламоқда. Масалан, 08.09.2011 куни “Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси тарафидан «PALMER RAPORU ULUSLARASI SİYАSETİN HUKUK ÜZERINDEKI ETKİNLİĞİNİN GÖSTERGESİDİR!» (Ўзбекча шундай маънони беради: “Палмер ҳисоботи, халқаро сиёсатнинг ҳуқуқ устидан ҳукмронлигининг намойишидир“) мавзуда ўтказилган матбуот конферециясига таклиф қилиндик.

Шу муносабат билан Истанбулда фаолият кўрсатаётган яна бир қатор жамоат ташкилотлари билан таниш ва ҳаракатимизнинг мақсад ва вазифалари ҳақида улар билан сухбатлар ўтказиш мумкин бўлди. Бу эса, бир тарафдан Туркия жамоатчилиги орасида ЎХҲ фаолияти ҳақида тушунчаларнинг кенг тарқалишида алоҳида аҳамиятга молик бир ишдир. Жумладан, Инсоний мудофаа ва қардошлик дарнаги (жамияти)«Имкондар» , Эркин тушунча ва таълим-тарбия дарнаги (жамияти) “Ўзгурдор“ , ва ҳафталик “Дуруш“ газетасининг бош бошқарувчиси Довут Гулар ва хабарлар бўлимининг мудири Фарҳод Очиллар билан танишишимиз ва фикр алмашишимиз мумкин бўлди. “Дуруш“ газетаси хабарлар бўлими ЎХҲ мақсадлари ва вазифалари ҳақида мен билан сухбат ўтказишди. Суҳбат келажак ҳафта иншооллоҳ эълон қилинади.

Ниҳоят, ушбу танишувлар давомида Туркиянинг Антип шаҳридан келиб, «Дуруш“ газетаси редакцияси меҳмони бўлиб турган Таълим, соғлик ва ёрдам (маслаҳат бериш) вақфи“Булбулзода“нинг раҳбари, қардошимиз Турғай Алдемир билан танишиш имкони ҳам пайдо бўлди. Маълумки, Туркиянинг Антип шаҳрида Ўзбекистондан келишган уч мингдан ортиқ қочқинлар вақтинча яшашадилар. Қардошимиз Т. Алдемир, Антипдаги ўзбекларнинг ҳаётидан хабардорлигини ва уларга баҳоли қудрат ёрдам беришаётганини сўзлади. Бизни ҳам Антипга меҳмонга даъват қилди.

Алибой Йўляхши. 09.09.2011, жума

34. ЎХҲ Истанбул намойиши тафсилотлари.

Муаллиф: admin 03/09/2011 в Сиёсат | 2 изоҳ

Маълумингизки,  жорий йил 1 сентябрида Истанбул шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси консуллиги олдида ЎХҲ Туркия бўлимининг Ўзбекистон ҳукумати сиёсий йўлига норозилик намойиши ўтказилди.

Ўзбекистонда айниқса сўнгги 20 йилдан кўпроқ замон давомида, яъни мамлакат ўз сиёсий мустақилигига эга бўлганидан кейинги даврда ўтказилган диктатура зулми оқибатида  меҳнатга қобилиятли аҳолининг асосий қисми кунлик нонини топиши учун мамлакатни тарк этишдилар. Улар бир бурда нон пули топа олиш ниятида дунёнинг турли бурчакларида сарсон — саргардон юришибдилар. Жумладан уларнинг бир қисми Туркияга келиб тўхташганлардир. Масалан, 2005 йилдан (Андижон фожиаларидан) сўнгра фақат Истанбулга келишган Ўзбекистон ватандошлари мингдан ошиқ кишилардан иборатдир. Туркиянинг Антип исмли шаҳрида эса, БМТ қочоқлар билан ишлаш ваколатхонасига бошпана истаб мурожаат қилишган уч мингдан кўпроқ ўзбеклар яшаяптилар. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган И.Каримовнинг сохта, ясама байрами куни биз, Истанбулда жойлашган Ўзбекистон Республикаси консуллиги олдида золим Каримовнинг диктаторлик сиёсатидан қочиб Туркиягача етиб келишган бечора ўзбекларнинг норозилигини билдирадиган бир кўриниш (митинг-пикет) ташкил қилдик.

Митинг ўтказилган жойидан бевосита олиб  кўрсатилган хабарларда кўрингани сингари, норозилик митингига қатнашувчилар сони жуда кўп бўлмади. Бироқ унинг самараси бизнингча анчагина таъсирли бўлди. Аммо бу кичик тадбирни ташкил этиш унча ҳам қулай, енгил бўлмади. Ҳозиргина айтилганидек, кейинги беш-олти йил ичида И.Каримов бошлик Ўзбекистон ҳукумати зулми ва нотўғри сиёсатидан қочиб Туркияга келишган ўзбекистонликларнинг сони бир неча мингни ташкил этсалар-да, Ўзбекистондан бунчалар узоқдаги Истанбулда ўз норозиликларини очиқ билдиришга одам топиш жуда қийин бўлди. Масалан, Истанбулда, бу ерга янгидан келишган мингдан ошиқ   ўзбек қочқинлари бўла туриб, улардан бирор юзтасини  норозилик намойишига чиқариш мумкин бўлмади. Уларнинг барчаси, худди тўти қушдек, бизга бўлмайди, биз намойишга чиқа олмаймиз. Ўзбекистонда бизнинг унимиз ва бунимиз қолган, уларга азоб беришади, дейишди. Ҳа, бу бир томондан Ўзбекистонда зулмнинг қай даражада даҳшатлигини кўрсатади, албатта. Бироқ бошқа тарафдан халқнинг на қадар сустлигини, на қадар бефарқлигини  ҳам кўрсатадиган бир қусур дейиш лозим бўлади.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бу митингга тайёргарлик даври менга  бир ҳолни, ўзбекларимиз орасидаги (ёки ўзбеклардаги) бир хусусиятни яна бир марта яққол исбот қилди. Бу ҳол ва ҳолат ёки тўғриси, ўзим ҳам мансуб бўлган миллатнинг бу салбий хусусияти ҳақида иншооллоҳ бошқа сафар батафсилироқ ёзаман.

Шундай қилиб, бу Истанбул митинггини ташкил этиш жуда жўн бўлмади. Анчагина юриш ва югуришлар қилишга тўғри келди. Масалан, митингга одам чиқариш масаласида Истанбулнинг Зайтунбуруни районида уч марта ўзбекларнинг йиғилишини ўтказдик. Чунки Истанбулга янгидан келишган ўзбекларнинг кўпчилиги шу районда яшашади. Туркистонликлар ёки Ўрта Осиёликларнинг янгидан расмий тузилган дарнак(жамият)лари раҳбарлари ва уларнинг баъзи аъзолари билан ҳам учрашдим, суҳбатлар ўтказдим. Уларнинг орасидаги ўзбекларидан (Ўзбекистонда жабр кўриб, бу ерга келганларидан) бизнинг ҳаракатимизда, масалан, 1-сентябрдаги намойишимизда қатнашишларини илтимос қилдим. Натижани, қадрли ўқувчилар, ўзларинг кўрдинглар.

Ниҳоят, 1 сентябрда ўтказишимиз лозим бўлган митингга одамлар чақириш(даъват қилиш)дан ташқари  тайрлаганларимиз қуйидагилар бўлди:

1. Туркия матбуот агентликларига тарқатиш учун ЎХҲ номидан “Турк дунёси интеграциясининг олдидаги тўсиқ“ сарлавҳали баённома тайёрланди. Баённоманинг матни қуйидагича эди:

Турк дунёси интеграциясининг олдидаги тўсиқ

Каримов Туркия иш одамларини иккинчи даражали кишилар деб ҳисоблайди ва шунга кўра ўз ишини, сиёсатини юргизади. Каримов шахсан ўзи ТВ га чиқиб, Туркия иш одамлари ишлаб чиқарган детержонни (кир ювадиган моддани) кўрсатиб, унинг нақадар сифатсизлигини намойиш қилади ва бу билан полицияга ва бошқа давлат тизимларига уларни текшириб, талашга кўрсатма бера олади.  Масалан, фақат туркларда ҳам эмас, ҳатто турк тилида ўқитиладиган мактабларда ўқий бошлаган ўзбек ёшларини ҳам, айниқса Фатхуллоҳ Гулан мактабларида ўқиб чиқишган ёшлар ҳам Каримов деспотизмидан ҳиссасини олгандир ва олишмоқдалар. Бугун 100-дан кўпроқ ўзбек ёшлари “нурчи” тамғаси билан Каримовнинг зиндонларида исканжа чекмоқдалар. Уларнинг айби, каримовчилар айтишаётганларидек исломий радикаллар бўлганликлари эмас, фақат Гулан мактабларида ўқиганликларидир. Чунки Каримовнинг “турк” касали янгидан пайдо бўлгани йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан буён Каримов Туркия билан илқ муомалада бўла олмади.

У 1994 йили бир онда қабул қилинган қарори билан Туркияда ўқиётган 2 минг 300 ўзбек талабаларини қайтариб олган эди. Кузатувчилар бу орқага қадам талашнинг сабабини, талабаларнинг Туркияда бўлинган ўзбек мухолифати раҳбарларига ёрдам беришлари мумкинлиги билан асослагандилар. Бу воқеалардан сўнгра, ўша замоннинг Туркия ҳукумати, Ўзбекистон билан алоқаларини бузмаслик ва уларни яхшилаш мақсадида Туркияда яшаб туришган ўзбек мухолифати раҳбарларини ва аъзоларини Овропага жўнатиб юборди. Ўша раҳбарлардан бири Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар мажлисининг мавжуд раиси муҳтарам Муҳаммад Солиҳ эди. Бироқ Каримов Туркиянинг бу марҳаматини қабул қилмади ва Туркияга душман бўлиб қолишда давом қилди. Масалан, Каримов 1995 йили Олмания парламентида сўзлаб, “Менинг аждодим Тeмyрланг Усмонли подшоҳи Йилдирим Боязитни енгиб Олмонияни истилодан қутқарган эди,” дея олмонларга хушомад қилишдан тортинмади.

Туркиянинг шимолий Кипр сиёсатини Ўзбекистон бир турк давлати ўлароқ ҳеч бир замон тан олмади. Халқаро масалаларда ҳам ҳеч бир вақт Туркия ёнига яқинлашмади. 2005 йили Каримов ўз халқига нисбатан содир этган Андижон қатлиомини қоралаган ОГИТ қарорига имзо чеккан Туркияга Каримовда янгидан нафрат уйғонди. Аммо бу ҳақда шуларни айта оламиз: Каримовнинг Туркия касали асосида демократиядан қўрқиш ҳисси ётади. Туркияни бироз таниган ўзбек ёшлари, Каримов режими майдонга келтирган бўйинтуруқ остига киришни истамайдилар. Туркия тарафини тақиқлар, чеклашлар ва ёмонлашларнинг барчасига қарамасдан, интернет, ТВ каналлари воситасида Туркиянинг обрўи Ўзбекистонда (халқ орасида) ижобий йўналишда ривожланиб бораяпти.

Шу йилнинг январида Ўзбекистон МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати)нинг таниқли интернет сайти “Узметроном,” “Ҳар бир киши ўз ўтирган ўрнини билиши керак” (18.01.2011) сарлавҳали хабарида, “18 январда Тошкентдаги Улуғбек номли Халқаро мактаб ёпилди. Бу мактаб 1995 йилда Туркия ҳукумати тарафидан ўзбек ёшларига Ғарб стандартларига мос энг юксак савияда таълим бериш баҳонасида очилган эди,” деб ёзади. Аммо бу мактабни тамомлаган бир қанча ёшлар бугун Овропанинг энг юксак даражали университетларида докторлик ишлари бажариб, катта маош бериладиган иш жойларида ишлашаётганлари ҳақида ҳеч нарса демайди.

“Узметроном” яна шуларни ҳам ёзади: “Ўтган йил ноябрида турклар тарафидан қурилган Тошкентдаги “Мир Стар” номли марказий супермаркетлардан бири ёпилди.” Бу марказий Супермаркет, аслида бу маркетда ишлайдиганларнинг бирининг уйида Қуръони карим сақланилаётгани учун ёпилди, десангиз инсон зоти сизга ишонмайди. Бироқ ҳақиқат айнан шундайдир. Бу ҳодиса бўйича ва бошқа баҳоналар билан қўлга олинган турклар, моддий ва иқтисодий жиноятлардан кўра кўпроқ  диний экстремизм параноисининг қурбонларидир.

20 йилдан буён Каримовнинг роҳатини бузиб келаётган бошқа бир  нарса(фактор), “ўзбек мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳни Туркия қўллаб-қувватлаяпти каби параноидир.”“Узметроном” тарқатган хабарнинг бошқа бир параграфида, “Ўтган йилнинг  сўнггида Ғарб давлатлари тарафидан қувватланаётган Эрк партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек халқига мурожаати ёзилган ДВД Ўзбекистонда тарқатилди. Олинган маълумотларга кўра, ноқонуний тарқатилган ДВД сони 30 мингдан ортиқдир. Тахминларга кўра, ДВД дисклари Туркияда тайёрлангандир. Анқарада Муҳаммад Солиҳнинг махсус хизматлар тарафидан деярли ҳамиша қўриқланаётган буюк бир идораси (офиси) мавжуддир. У ерда Ўзбекистоннинг янги эгалари сифатида қайтишни истаган ўзбек муҳожирлари  ЭРК газетасини нашр қилишмоқдалар.  Ўша газетанинг нусхаларини Ўзбекистонда тез-тез учратишингиз мумкин.”

Муҳаммад Солиҳ ВВС ва Озодлик радиоларида шуларни сўзлаганди: “Ўзбек махсус хизмат ходимларининг топишган маълумотлари хатодир. Партиямиз ўша мурожаатдан 30 минг эмас, бир неча юз минглар нусха тарқатди ва тарқатиш давом этмоқда. Ўзбек махсус хизмат ходимлари  шунчалар ақлларини йўқотдилармики, улар ДВД нусхаларини фақат Туркияда тайёрлаган дейишга бориб етибдилар.  Бир жуда кичик карт билан дунёнинг кўринишини унинг бутун бурчакларига узатиш мумкин ва истаган жойда уларни кўпайтириш имкони борлигини билмайдиларми, улар? …”

Борди-ю, Каримов ўйлаётганидек Туркия ўзбек мухолифатини қўллаб – қувватлаганида эди, Каримов бугунгача иқтидорда ўтира олмаган бўларди. Демак, Каримов ҳалигача ҳукмдор экан, бунинг учун у фақат АҚШ ва Россияга бўйин эгишига эмас, Туркия ва кейинги 20 йил давомида унинг келиб кетишган  раҳбарларининг “қардош Ўзбекистон”га бўлган жавобсиз ишқига (ошиқлигига) қарздордир. Туркиянинг ўша раҳбарларининг ҳеч бири Туркия ва Ўзбекистон орасида қардошлик муносабатларга зарар келмасин андишаси билан ўзбек мухолифатига ҳеч қандай бир ёрдам кўрсатмадилар. Ҳақиқатда эса, бутунлай акси бўлиб турди. Туркиянинг ўтмишдаги Бош вазирларидан баъзилари Каримовнинг Туркияга ҳар бир келишида, унинг ҳурмати учун ўзбек мухолифати аъзоларини Туркиядан чиқариб юборарди. Аммо шунга қарамасдан, Туркия ўзбек диктаторининг кўнглуни топа олмади.

Масалан, Эрк партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ охирги марта 1999 йил, 24 апрелда Туркиядан чиқариб юборилди ва 2005 йилнинг август  ойигача у Туркияга киришга ҳатто виза ололмади. Ниҳоят, Каримов, Андижонда унинг режимига қарши бош кўтарган халқни ўққа тутиб, уч мингдан кўпроқ кишиларни, бола-чақа, қария, аёл-эркак демай қириб ташлаганидан кейингина Муҳаммад Солиҳ АҚШ ва Туркияга кира олиш имконига эга бўлди.  Муҳаммад Солиҳ бугунлар ҳам Туркияга келиб кета олади. Чунки унинг бу каби келиб-кетишлари Туркия ва Ўзбекистон муносабатларига зарар бермайди. Аслида зарар бериладиган нарсанинг ўзи йўқ, яъни мамлакатларимиз орасида йиллардан буён бирор тижорий ёки иқтисодий муносабатларда илгарилаш бўлгани йўқ. Каримов эса, туркиялик иш одамларининг энг сўнгги гуруҳини ҳам  ер билан бир қилиш вазиятида турибди.

Ўзбекистондаги бугунги сиёсий вазиятни бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, ўлка бугун инқилоб арафасида турибди, дейишимиз лозим бўлади. Ўрта шарқ ва Араб дунёсидаги кейинги воқеаларни Каримов режими халқ оммасидан қанчалик яширишга уринмасин, ҳалқ бугунги техник алоқалар воситасида улардан хабардордир ва уларни кузатиб туришибдилар.

Масалан, Ўзбекистоннинг пайтахти Тошкентда аҳволнинг қандайлигини ҳатто шаҳар такси шоферларидан ҳам ўрганишингиз мумкин. Улар билан суҳбатга киришсангиз, Каримов ва унинг режими амалга оширган “реформалар-ислоҳотлар”ни уларнинг қандай нафрат билан сўзлаганларига гувоҳ бўласиз.

Бугун Каримовнинг катта қизи Гулноранинг Швецияда  50 миллион ЕВРОга олинган моликхона(малика сарайи)дан бошлаб, кичик қизи Лоланинг Ўзбекистоннинг тонналарча олтинларини Францияда яшириб ўтирганларигача халқ жуда яхши билади.

Каримов оиласига бўлган халқнинг нафрати кундан кунга ортиб бормоқда. Халқнинг жуда чуқур ичкарисидан бугун бир тўлқин кўтарилиб келаётганини сезмаслик мумкин бўлмай қолди. Ўзбекистонда бугун зилзилага ўхшаш бир қимирлаш, силкиниш саси мавжуд. Бу сас эса, 22 йилдан буён Каримов бўйинтуруғи остида  йўқлик ва фақирлик оловида қаврулган ва “энди етар” дейишга тайёр бўлиб қолган, аччиғи ва аламини кимдан олишини билмай турган кўпчилик(омма)нинг сасидир. Бундай бир вазиятда мухолифатнинг муҳим вазифаси, ўша саснинг аҳамиятини ва ўрнини яхши тушуниб, халқ кўчага чиқиш қилганида уларнинг ёнида бўлиш, қон тўкилишининг олдини олиш ва Каримовнинг ёлланган қотилларининг яна бир марта қон тўкишига йўл бермасликдан иборатдир. Биз ана шунинг учун ҳам янги бир Ўзбекистон Халқ ҳаракати таъсис этдик.

Бу сафар бизнинг янгидан бошланган курашимизда Туркия бизни ҳам қўллаб-қувватлашини жуда истардик. Ҳеч бўлмаганда Туркия, адолат, инсон ҳақлари ва демократия масалаларида Ўрта Шарқ ва Араб дунёсига чўзаётган меҳр ва мадад қўлини Ўрта Осиё Турк Жумҳуриятларига ҳам узатишини орзу қиламиз.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати.”  

***

2. Шиорлар ёзилган плакатлар ( уларни  тайрлашда хизмат қилган укаларимиздан Оллоҳ рози бўлсин).  Шиорларнинг матнларини бу ерда келтиришга ҳожат йўқдир. Уларнинг асосий қисмини қадрли ўқувчиларимиз тезкор хабарларда кўришди.

***

3. Ўзбекистон халқ ҳаракати ТурКия бўлимининг матбуот учун хабарномаси. БУнинг матни туркчада юқорида исмлари тилга олинган йигитларимиз тарафидан тайёрланди. Уни мен тубандагидек ўзбекчага ағдардим:

 1 Президент
 4 ноқонуний (иллегал) сайлов
 – 20 йиллик диктаторлик
 Ватанини тарк этишга мажбур бўлган  миллион дарди бошидан ошган инсон(аҳоли) 

ИСЛОМ КАРИМОВ

Бундан 20 йил муқаддам Ўзбекистон газеталари “Мана сизга Озод, мустақил Ўзбекистон“  каби  сарлавҳалар билан хабарлар тарқата бошлаганди. Ҳа, ўша замон бир қисқа вақт давомида совет истилосидан қутилиб, мустақиллигини эълон этган бир ўлка ўртага чиққан эди. Озодлик, Мустақиллик каби бир севинч борди. Бироқ бу севинч узоқ умр кўрмади. Ўзбек халқи, кутилмаганда коммунистик режим сарқити бўлган бир диктаторнинг бошқаруви остига кириб қолганини сезмай қолди. У диктаторни, Ислом Каримов деб аташардилар.

Каримов деганлари мавжуд Асосий Қонунни паймол қилиб, ўз мансабининг муддатини 4 марта узайтирди. Каримов ўтган 20 йил давомида ўзбек халқига ақл бовар қилмас даражада тазйиқлар ўтказди, зулм қилди. Унинг мухолифини қўллаб-қувватлаганлар эса, аявсиз ўлдирилди, иканжада қолишди ва кўплари ватанини тарк қилишга мажбур бўлди. Бугун ҳам Ўзбекистонда ҳукуматга мухолифатда бўлиш, ҳатто бирозгина бўлса-да уни танқид қилиш жиноят ҳисобланмоқдадир.

ЎЗБЕКИСТОНДА НАМОЗ ЎҚИШ ВА УЙДА ДИНИЙ КИТОБ САҚЛАШ ЖИНОЯТДИР 

1990-ларда мамлакатда демократик ўзгаришларни истаган либерал ҳаракатларнинг овозини ўчирган Каримов ва унинг ҳукумати, Каримовни мақтамаган мусулмонларни ва исломий билими бўлганларни ўлимга маҳкум этди ёки қамоқларда оғир жазоларга дучор қилди.

Шу кунларда ҳам “жиноят“лари фақат ва фақат мусулмонлик, ва Каримовни мақтамаганликдан иборат бўлган 18.000 аёл, бола, ёшу қариялардан иборат Ўзбекистон фуқароси қамоқхоналарда исканжада қолмоқдалар. У қамоқхоналарда зулм ва исканжа оқибатида жони қурбон бўлганларнинг сони бир неча юзларни ташкил қилади.

Мана 20 йилдир Ўзбекистонда фақуллодда ҳалот сақланиб қолмоқдадир. Бу ерда кўчада паспортсиз юриш қамоққа тушиш демакдир. Ўтган йили Қирғизистонда ўзбекларга қарши амалга оширилган ваҳшийликлардан қочган миллатдошларига чегара дарвозаларини ёпиб қўйиши билан Каримов режими, фақат унга мухолифатни эмас, бутун ўзбек халқини ўзига душман ҳисоблашини яна бир бор яққол кўрсатди.

БИЗ ЎЗБЕКИСТОН РЕЖИМИДАН БАРЧА АНТИДЕМОКРАТИК ТАҚИҚЛАРНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИНИ, МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИНИ, СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРНИНГ СЎЗСИЗ ОЗОД ЭТИЛИШИНИ, СУРГУНДАГИ МУХОЛИФ ГУРУҲЛАРНИНГ ВАТАНГА ЭРКИН ҚАЙТИШИ ТАЪМИНЛАНИШИНИ, БАРЧАГА МАЪҚУЛ БИР МУДДАТ ИЧИДА БУТУН МУХОЛИФ ТАШКИЛОТ, ПАРТИЯ ВА ҲАРАКАТЛАРНИНГ БЕМАЛОЛ ҚАТНАШИШИ МУМКИН БЎЛГАН БИР ШАКЛДА ЭРКИН, ОДИЛОНА САЙЛОВЛАР  ЎТКАЗИЛИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ. 

Мамлакатимиздаги Каримовнинг диктаторлик режимига қарши норзилигимизни ва демократик принсипларга содиқлигимизни кўрсатиш ва Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматнинг ҳам ўшандай принсипларда ишлашларини талаб қилиш мақсадида айни бир вақтда дунёнинг АҚШ, Канада ҳамда Овропа мамлакатларидан Олмония, Швеция, Чек Жумҳурриятида намойиш ўтказишга қарор қилдик. Яшасин Мустақиллик!

 Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими

http://www.uzxalqharakati.com 

МИТИНГ АДРЕСИ:

Şehit Halil İbrahim Cad. No 23,  İstinye, Sarıyer, Istanbul

1 Eylül Saat 11:00.  Özbekistan Konsolosluğu önünde,

İrtıbat için:  Alibay Yolyahshi, ÖHH’nin Türkiye temsilcisi, tel.: 0554- 987- 32-94 ;

e-mail: aliyulyashi@hotmail.com; skype: aliboi2007

***

4. Каминаи фақир, мингда сўзлашга мўлжалланган тубандаги матнни ҳозирладим:

“Халқ, Озодлик! Адолат! Демократия! Фаровон яшашни истайди!

Ҳа, бизнинг жонажон ватанимиз сиёсий жиҳатдан бундан 20 йил муқаддам мустақил бўлди. Бироқ, халқ озод бўлмади ва ҳурриятига, эркига эриша олмади. Чунки Ўзбекистонда  болшовойларнинг эски коммунистик режими сақланиб қолди. Шу сабаб бугун Ўзбекистон дунёнинг энг золим диктатори И.Каримовнинг зулми остида қолмоқда.

Шунинг учун кечмишга айланган 20 йиллик тарихда Ватанда бирор бир иқтисодий, сиёсий — ижтимоий ислоҳотлар юз бермади. Аксинча Каримов ва унинг қизлари ҳеч ким ва ҳеч қандай бир қонуну қоидалар тарафидан чекланмаган диктатураси ўрнатилди.  Ўтган 20 йил давомида Ўзбекистон аталмиш бир ўта бой ва гўзал мамлакат, Каримов, унинг оиласи ва гумашталарининг полиция режими остида ҳаробага айлантирилди. Аҳоли оч қолди ва ночор ҳолга келди. Шу кунларда аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмининг энг озида 70% кунлик нонига пул топиш учун мамлакатни тарк этишганлар ва уни тарк этиш давом қилаяпти.

Бу муддат ичида бошланғич ва ўрта мактаб системаси батамом издан чиқарилди. Мамлакатнинг Олий малктабларида ва чет элларда фақат Каримиовнинг лаганбардорлари болалари ўқийдиган бўлишдилар. Иқтисодда замонавий ислоҳотлар амалга оширилиши ўрнига мамлакат Каримов ва унинг қизлари ҳамда гумашталарининг шахсий кирим манбаларига айлантирилди. Яъни мамлакат бир гуруҳ нопок кишиларнинг ҳаром мулк топиш бозорига айлантирилди.

Каримов, унинг қизлари ва уларнинг гумаштлари ҳуқуқ, қонунларга мутлақо амал қилмайдиган бўлишди. Оқибатда Коррупция, гуруҳбозлик, ўғирлик, қиморбозлигу фоҳишабозлик мисли кўрилмаган даражада авж олди. Мамлакатни адолатсизликнинг, инсон ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинишининг мудҳиш бир кўриниши қамраб олди.

Мамлакатда фикрлар хилмахиллиги бутунлай йўқ қилинди. Бугун Ўзбекистонда мухолиф ҳаракат, мухолифат кабилар у ёқда турсин, ҳатто бирор бир мухолиф  фикр билдириш жиноят ҳисобланадиган бўлди. Кишиларнинг диний эътиқодларига тажовуз қатағон шаклини олди.  Мусулмонлар уйларида ҳатто Қуръони карим сақлай олмайдиган ҳолатга туширилди.

Хуллас, мамлакат фақат Каримов, унинг қизлари ва уларнинг бир нечагина лаганбардорлари ҳаётлари қўриқланадиган бир полиция ва советлар кгбси сарқитларининг казармасига айлантирилди.

Ўзбек халқи сабру чидамли, адабли бир миллатдир. Аммо ҳар қандай сабр, адаблилик “косаси“нинг чегараси — гартиши бор. Бугун ўзбек халқининг сабр косаси тўлди, мана-мана тошиш вазиятида турибди.

Эй И. Каримов! Ва унинг ёнидагилар кўзингизни яхшироқ очинг! Силар золимсилар, бироқ ақлсиз кишилар  эмассиз-ку, ахир. Халқнинг сабр косаси тўлиб тошганидан сўнгра барчангизни шундай оқизадики, пушаймон бўлишга  ўрин ҳам, вақт ҳам қолмайди.

Шунинг учун дунёга очиқ ва уйғоқ кўз билан дурустроқ боқинг! Х.Муборак, М.Кадаффий ва бошқаларнинг ҳоли бошингизга тушмасдан ҳаракатингизни қилинг, яъни мансабларингдан воз кечинг!

 Ўзбек халқи, Ўзбекистон аҳолиси, Адолат! Озодлик! Демократия истайди! Улар, ниҳоят эркин ва фаровон яшашни истайдилар!

Сўзланганлар билан бир қаторда Ўзбекистон режимидан тубандагиларни талаб қиламиз:

1. Барча антидемократик тақиқлар бекор қилинсин.
2. Ҳақиқий матбуот ва сўз эркинлиги таъминлансин.
3. Сиёсий маҳбуслар сўзсиз озод қилинсин.
4. Сургундаги мухолиф партиялар ва гуруҳларнинг Ватанга қайтиши учун барча ҳуқуқий ва сиёсий — иқтисодий шароитлар яратилсин.
5. Барчага маъқул бир муддат ичида бутун мухолиф ташкилот, партия ва ҳаракатларнинг бемалол қатнашиши мумкин шаклда мамлакатнинг барча давлат органларига ва президентликка эркин, очиқ, одилона сайловлар ўтказилсин.

***

Бизнинг бу намойишни ташкил этишимизда Туркиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти  Мазлумдор нинг Истанбул шуъбаси, уларнинг Адолат гуруҳи ва Туркия Буюк бирлик партияси, Шарқий Туркистонликлар жамияти(дарнаги) маслаҳатчи ва ёрдамчи бўлдилар. Исмлари саналган ташкилотлардан Шарқий Туркистоликлар дарнагидан бошқа барчасидан намойишда қатнашишга вакиллар келишди. Уларнинг барчасига ЎХҲ Туркия бўлими номидан қардошлик миннатдорлигимизни билдираман.

Намойишни матбуотда тарқатиш учун ТGRТ, IHLAS хабар агентликлари ва Doğan  хабар агенти (агентликнинг хабари мана бу адресда :  http://www.sondakika.com/haber-ozbekistan-konsoloslugu-onunde-kerimov-protestosu-2966257/) каби хабар агентликлари ва матбуот органларидан мухбирлар келишди. Улар намойиш қатнашчилари билан суҳбат қилишди ва уларни ҳамда намойишни расмга туширишдилар. Туркияда   намойишимиз ҳақида хабарлар тарқатишган матбуот органларининг рўйхати Озодлик радиосининг ўзбек бўлими интернет саҳифасида келтирилгани сабабли уларни бу ерда такрор ёзишни лозим кўрмадик.

Алибой Йўляхши. 02.09.2011, жума.

2 ИЗОҲ

Pingbacks/Trackbacks

35. «Озодлик»:ЎХҲ Истанбулда пикет ўтказди

Муаллиф: admin 01/09/2011 в Биз ҳақимизда | 0 изоҳ

1 сентябр куни Истанбулдаги Ўзбекистон элчихонаси олдига йиғилганлар Каримов сиëсатига ўз норозилиги билдирди.

Туркиядаги ҳаракат фаоллари, мухолифат тарафдорлари ва турк жамоатчилиги фаолларидан иборат ўнлаб пикетчи президент Ислом Каримов етакчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати олдига қатор талабларни қўйди.

 

Туркиядаги ҳаракат фаолларидан бири Алибой Йўляхшиевга кўра, талаблар орасида хорижда юрган ўзбек мухолифатининг Ўзбекистонга қайтиши учун имкон бериш ва мамлакатда зудлик билан демократик сайловлар ўтказиш талаби ҳам бор.

– Бугун расман Ўзбекистон мустақиллиги байрам қилинадиган кун. Лекин биз, биринчидан, 1 сентябрнинг байрам бўлишига қарши эдик. Чунки 1 сентябр Каримов ва унинг гумашталарининг байрами. Ўзбекистон халқи вакиллари эса 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган эди. Ўзбекистон сиëсий жиҳатдан мустақил бўлса-да, озодлик, эркинлик, ҳуррият, демократия жиҳатдан мустақил бўлмади. Шунга қарши эканлигимизни, фикримизни билдириш учун йиғилдик.

Озодлик: Қанақа талабларни илгари сураяпсизлар?

– Биринчиси, барча антидемократик тақиқлар бекор қилинсин. Иккинчиси, ҳақиқий матбуот эркинлиги таъминлансин. Учинчиси, сиëсий маҳбуслар сўзсиз озод этилсин. Тўртинчиси, сургундаги мухолифат партиялари ва гуруҳларнинг ватанга қайтиши учун барча ҳуқуқий ва сиëсий-иқтисодий шароитлар яратилсин.

Бешинчиси, бир муддат ичида, бутун мухолиф партия, ташкилот ва ҳаракатлар бемалол қатнашиши мумкин бўлган бир шаклда, мамлакатнинг барча давлат органларига, жумладан, президентликка ҳам эркин, очиқ, одилона сайловлар ўтказилсин!

Биласиз, кейинги вақтларда чет элдаги Ўзбекистон мухолифати бирлашган¸ Халқ ҳаракати, деган жабҳа ташкил қилган. Май ойида Берлинда таъсис мажлиси ўтди. Шундан бошлаб чет элдаги ва Ўзбекистондаги бугунги ўзбек ҳукуматига мухолиф бўлган кишиларнинг янги Ўзбекистон халқ ҳаракати деган ташкилоти тузилган.

Шу ҳаракатнинг Истанбулдаги аъзолари ўз талабларимиз билан бугун Ўзбекистон элчихонаси олдига йиғилишга қарор қилдик.

Озодлик: Алибой ака, тахминан қанча одам бор?

– 50 дан ортиқ бўлди.

Озодлик: Ҳаммаси Ўзбекистон халқ ҳаракатининг аъзоларими ëки Туркиядаги ўзбекларми?

– Истанбулдаги ўзбеклар, яна бизнинг фикримизга қўшилган Истанбулдаги ҳуқуқ ҳимоячилари. Туркларнинг Mazlumdar деган ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти бор экан, Адолатдеган ташкилоти бор экан, Буюк Бирлик партиясидан аъзолар, Истанбулдаги Туркия матбуотидан, газеталардан вакиллар бор.

Озодлик: Ҳозир сизлар элчихона биносининг олдида турибсизлар-а?

– Ҳа.

Озодлик: Элчихонадан биров-ярим чиқиб: “Нимага келдингизлар? Нима мақсадда бу ерда турибсизлар?” деб сўрадими?

– Жуда кўп милициялар турибди. Улар йўлнинг чеккасида. Элчихонадан ҳеч ким чиқмади. Лекин, дераза пардаларидан мўралаб, бизни росса сёмка қилишди. Пикетнинг бошидан охирига қадар тасвирга олишди, лекин, — деди Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси биноси ёнига пикет учун йиғилган Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларидан бири Алибой Йўляхшиев.

Ўзбекистон халқ ҳаракати шу йил май ойида Берлинда илк таъсис қурултойини ўтказган ва ҳозирга келиб дунёнинг 10 га яқин давлатида ўз бўлинмаларини ташкил қилишга улгурган.

Ҳаракат фаоллари муттасил равишда ўз режалари борлиги ва бу режалар Ўзбекистондаги диктаторлик режимини ўзгартиришга қаратилганини айтиб келмоқда.

Аммо, ҳозирга қадар Ўзбекистон халқ ҳаракатидан эшитилган бу каби баёнотлар ортидан танқид нафақат ўзбек муҳолифачтилари, балки айни кезда Ўзбекистон ичкарисидан туриб фаолият юритаётган мустақил журналистлар, ҳуқуқ фаоллари ва кузатувчиларда ҳам кучайиб бормоқда.

Биз бу танқидларга Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхшиевнинг муносабатини сўрадик.

 

www.ozodlik.org

Бу тадбир Туркия ОАВда:

http://www.malatyam.com/h-15819-b-1-eylul-turkiye-gundemi.html

http://www2.dha.com.tr/haberdetay.asp?Newsid=202841

http://www0.sondakika.com/haber-ozbekistan-konsoloslugu-protesto-2966225/

http://www.mazlumderistanbul.org/default.asp?sayfa=haber_detay&haber=1241

http://www.haber01.com/ihlas-haber-ajansi-h34992.html

http://www.yenikanal.com/dunya-haberleri/363850-zbekistan-Konsolosluu-nnde-Kerimov-Protestosu.html

http://www.telehaber.com/haberler/haber-2966225/

http://www.haberler.com/ozbekistan-konsoloslugu-onunde-kerimov-protestosu-2966257-haberi/

36. Ўзбекистоннинг мустақил давлат шаклида мавжуд бўлиши жуда катта неъматдир

Муаллиф: admin 07/08/2011 в МулоқотСаҳифалар | 2 изоҳ

 

Бу йил Ўзбекистон республикаси мустақиллигига ҳам 20 йил бўлаяпди. Шу муносабат билан ЎХҲ саҳифаси ходимлари бир неча Мухолифат фаолларига бир неча савол билан мурожаат қилди. Қуйида ЎХҲнинг Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши жанобларининг жавоблари билан танишасиз.
Савол: Ўзбекистон республикаси мустақил бўлганига 20 йил бўлибди. Сизнингча бу мустақиллик халқга нима берди?!

Жавоб; Ҳа, шундай. Бу воқеа 1991 йил август ойида СССР аталмиш коммунистик империянинг қулаши оқибатида содир бўлганди. Бу Оллоҳу таолонинг биз мазлумларга бир буюк эҳсони бўлган эди. Рус империалистик босқинчиларининг мустамлакаси бўлишдан қутилиш буюк бир шараф эди, албатта. Босқинчилар мустамлакаси бўлиб яшаш ва ўзга (босқинчи) миллатга бўйсунмай мустақил яшаш мутлақо бошқа-бошқа ҳислатлардир. Бундай хусусиятни ҳис этиш, озод, эркин кишининг руҳий дунёсини, кимлигини (ўзлигини), ҳақиқий эркни кўрсатадиган аломатдир. Мустақил яшаш ва бошқа бирининг қўл остида яшашнинг асил фақрқини ажрата олмаган киши, қулдир. Ана шу айтилганлар доирасида, яъни Ўзбекистоннинг рус мустамлакаси мақомидан қутилиш маъносида Ўзбекистоннинг бугунги мустақилигини юксак даражада қадрлайман. Бу ҳақиқатан байрам қилишга арзийдиган буюк воқеадир. Буюк миллий байрамдир. Бироқ Ўзбекистон сиёсий нуқтаи назардан мустақил бўлган бўлса-да, халқнинг эрки, озодлиги нуқтаи назаридан эса эскича қолди.
Чунки ҳукумат бошида ўша мустамлакачи мамлакатнинг малайлари ўтирибдилар, улар (яъни мустамлакачининг вассали) мамлакатни бошқаришда давом қилдирмоқдалар. Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати аталмиш гуруҳ яна қайтадан Россия мустамлакасига тушишни жуда-жуда истардилар. Аммо бугун бунинг имкони йўқ. Қисқаси, мустақиллик моддий, маданий жиҳатдан халққа ҳеч нарса бермади дейиш мумкин. Чунки истилочиларнинг Ўзбекистонни гаровда тутаётган малайлари буни истамадилар ва истамаяптилар. Бироқ шуни ҳам алоҳида кўрсатиш лозимки, омма(халқ)нинг тушунган (яъни қуллик ҳиссиятидан қутулган) қисми учун Ўзбекистоннинг мустақил давлат шаклида мавжуд бўлиши жуда катта неъматдир.

Савол: Сиз мустақилликни ўзингиз учун ва халқ учун аҳамияти қанчалик деб биласиз?

Жавоб; Мустақилликнинг мен учун аҳамиятини юқорида ҳам таъкидладим. Ватанимнинг мустақиллиги мен учун жуда қимматлидир. Мустақил Ўзбекистоннинг ватандоши бўлиш мен учун энг муҳим, энг қимматлидир. Ўзлигини, кимлигини биладиган киши учун мустақиллик, қулликдан озод бўлиш ёки ҳатто қамоқдан(зиндондан) озод бўлиш сингари муҳим бир воқеадир. Мустақилликнинг бутун аҳамиятини (бутун халқ ёки алоҳида олинган шахс учун) ана шу ҳусуслар доирасида қараш ва тушуниш лозим бўлади. Афсус, такрор айтишга тўғри келаяпти, бизнинг мамлакатимиз сиёсий маънода мустақил бўлди, бироқ халқимиз озод ва эркин бўла олмади. Халқ ўз эрки ва озодлиги учун жиддий курашда давом қилиши керак бўлиб қолаяпти.

Савол: Букунги ўзбек режими мустақилликни ҳар йили байрам қилади. Бу билан улар байрамни қадрлаяпди деб ўйлайсизми?

Жавоб; Тўғри айтасиз, улар шунақа байрам қилаяпмиз деб ҳисоблашадилар. Аслида эса, бугунги Ўзбекистонда ҳукм сураётган режим, мустақиллик байрами дейилган номда ҳар йили бир марта театр ўйини кўрсатади.

Ўтган асрнинг 90-йилларини яшашганлар жуда яхши биладиларки, И.Каримов бошлиқ бугунги Ўзбекистон ҳукумати деб аталаётган гуруҳ, ўша замонларда Ўзбекистон коммунистик ҳукуматини ташкил этишардилар. Бу гуруҳ 1991 йил август ойининг 19-август кунида ҳам ўзбекларнинг Ўзбекистон мустақиллиги учун жон куйдираётган қисмини халқ душмани деб аташаётгандилар. Менимча, 1991 йил 30-августи эди шекилли, совет давлати дейилган бир улкан империя тарқаб бўлганди. Ўзбекистондан бошқа барча совет республикалари ўз мустақилликларини эълон этишганди. Энди И.Каримовнинг ихтиёрида Ўзбекистоннинг мустақиллигини эълон қилишдан бошқа йўл қолмаганди. Чунки Б. Ельцин бошлиқ Россия ҳукумати Ўзбекистонни ўз таркибида ҳисобламай қўйганди. Ана ўшанда рус коммунист босқинчиларининг вассали И.Каримов Ўзбекистон коммунистик Олий Кенгашини чақириб, мамлакатнинг мустақиллигини эълон қилди. Ўша замоннинг Ўзбекистон Олий Кенгаши депутатлари деб аталадиган кишилар эса, бундай хабарни қарсаклар билан қабул қилишга қўрқишганди. “Душман кетганидан сўнгра, мард” бўлган И.Каримов, бизнинг “ўзибек”ларга қарата, “нега қарсак чалмайсилар, қарсак чалинглар, қўрқманглар, энди Москва йўқ”, дейишга мажбур қолганди. Бугун эса, улар Ўзбекистоннинг мустақиллигини байрам қилаяпмиз дейишади. Киши, уят, уялиш каби маданий ҳиссиётини йўқотса, мана шунақа ҳолатга тушиб қолади.

Савол: Аслида мустақил бўлишдан кўра, ОИкаби ўн ўн бешта давлатлар ўзаро бирлашиб яшагани маъқул эмасми?!

Жавоб; Биринчидан, Ўзбекистон ва бошқа шу каби совет коммунистик республикаларининг рус коммунистик мустамлакачи империяси таркибида яшашни Овропа Иттифоқи билан қиёслаб бўлмайди. Иккинчидан, яхши биламизки, Овропа Иттифоқини ташкил этадиган мамлакатларнинг барчаси сиёсий жиҳатдан том маънода мустақил давлатлардир.

Мана ҳозир эски совет коммунистик империяси ҳудудида бир қатор сиёсий жиҳатдан мустақил давлатлар пайдо бўлди ва улар дунёда ўзларига муносиб ўрин эгаллади ёки эгаллаяпти. Ана энди иқтисодий, маданий, ўзаро инсоний алоқаларни яхшилайдиган ва давлатларнинг том маънода тенгҳуқуқлигини таъминлайдиган жиддий низом асосида қайтадан ягона иттифоқ тузиш ёмон бўлмасди, албатта. Ҳатто шундай қилиш, мамлакатларимизнинг келажакда янада тезроқ ривожланиши учун зарурий шартлардан биридир, менимча.

М. Абутов суҳбатлашди.

2 ИЗОҲ

  1. Jaloliddin Alisher
    14/08/2011 – 12:46

MEN YAHSHI ESLAYMAN 1991 YIL 20 AVGUST KUNI ERK PARTYSINI NAVBATDAN TASHQARI MAJLISI BULDI UNDA SSSR DAN AJRALIB CHIQISH MASALASI KURILGAN BULIB BARCHA DELEGATLAR UNI QULAGAN EDI BUNDAN QURQIB UTAKASI YRILIB KETGAN KARIMOV HUKUMATI UZ VAKILINI HAM MAJLISGA VAKIL QILIB YBORISHGA BOTINA OLMAGAN EDI. HOZIRGI HOKIMYTDA UTIRGANLAR SHU KIMSALARDIR ULAR NAFAQAT IKKIYZLAMACH, MUNOFIQ BULIB YZLARI ESHAKNIKIDAN HAM QALIN MILLI GURURI YUQ JOHILLARDIR.

ОТВЕТИТЬ

  1. Karim bobo
    08/08/2011 – 02:32

Карим бобонинг
Каримов атрофидаги амалдорларга мурожаати!

Болалигимда тинглаган эртакларимдан айримлари: — «Бир бор экан. Бир йўқ экан. Қадим ўтган замонда, бир золим шох ўтган экан. Амалдорлари сурбет, халқи қашшоқ ва мамлакат хона-вайрон экан..»- деб бошланар эди.
Золим подшо мамлакатида амалдорларнинг ҳам золим бўлиши, жамиятнинг жахолатга юз тутиши, бугун ҳам табиий ҳолдир. Бугун сенларнинг «катта»ларинг ўзига хос ва ўзига мос хизматчи шахсларни атрофига йиққан. Бу «президентнинг» борлиги, сенларнинг бойликларингдир. Коинотни яратган Оллоҳ, вақтни яратди, нисбий қилиб яратди. Оллоҳ ниманики яратибди вақт олдида бечорадир. Вақт борлиқни ўз интиҳосига элтаяпди. «Президентларингни» ўам.
Амалдорлар! Вақт ўтаяпди. Вақт келди. Фикр қил!
– Каримов, Саддам Хусайндан кучлими?
– Хусни Муборак хозир ким?
– Муаммар Каддафий нега талвасада?
Худонинг иродаси билан, золим шохларнинг куни битаяпди.
Каримов учун, 13-май 2005 йил, Андижон қатлиоми жавобсиз қолади, — деб ўйлайсизларми? Минглаб бегунох шахидларнинг қони-я !!! Бу дунё яратганнинг мулки-ку. Каримовники эмас. Вақт ҳамма нарсани ўз ўрни-ўрнига қўяверади. Андижон қатлиоми учун Каримов ва унинг кечаги ва бугунги мулозимлари жавоб берадилар! Албатта !!!
Мен Каримов жиноятларининг арифметикаси билан шуғулланмоқчи эмасман. Бунинг билан бошқалар шуғуллансин. Мен сенларга, аллақачон халқ англаган ва ўз тафаккури билан мухрлаган ҳақиқатни айтмоқчиман холос.
– Каримов — диктатор,
– Каримов — қотил,
– Каримов — ўғри, порахўр,
– Каримов — халқ учун беғам,
– …………………………… .
Халқнинг бугунги унсиз ва оғриқ фикрлари шулардан иборатдир.
Вақт келди-ки, бу фикрларнинг ҳаммаси ошкора баён қилинади ҳали. Жиноятчилар жазоланадилар. Оз қолди!
Ўлимдан қўрқма, ўлимга тайёр эмасликдан қўрқ, дейди Ислом таълимотида. Келадиган бу вақтни ёруғ ва ёруғрок юз билан кутиб олиш учун:
– Ёмондан ўзингни узоқроқ тут,
– Тилингдан, кўнглингдан ва амалингдан ўеч кимга озор берма,
– Халқ зулматдан зиёга чиқаётганида унга ёрдам бер,
– Золимни алда, унга ёлғон гапир, фитна барбод бўлгай.
Ишдан бўшатилишингдан қўрқма. Чунки, бу системанинг ўзини қулатгайлар. Шунда сен халқингни назарига тушарсан ҳам.

Сенларга насиҳат:
– Каримов Худо эмас,
– У менга ва сенга ўхшаган осий банда,
– Унинг кучи, сенларнинг ундан қўрқишларингизда, нафс балосига дучор бўлганлигингиздадир.

Одамни, одамларнинег нақши бўлиши ёки ҳайвоннинг ундан яхши бўлиши руҳимиз тарбиясига боғлиқ. Яхшиликка амал қилибмиз, одам бўлибмиз, ором олибмиз. Ёмонлик қилибмиз, хайвон бўлибмиз. Кулфатга дучор бўлибмиз. Бу яратганнинг иродаси.
Каримов ўз тахтига жон-жахти билан ёпишаяпди. Нега?
– Креслонинг қулашини сезаяпди.
– У, бу креслони ноқонуний эгаллаб турганидан қўрқаяпди,
– Кресло унга душманларидан ҳимоя, ўз манфаатларини амалга оширувчи инструмент, воситадир,
– У хеч қачон, бу тахтда ўтириб, халқ учун жон фидо қилмаган.
Сенлар унинг шахсий манфаати учун ўзларингни ўтга ураяпсанлар. Демак. Бу ёмон иш. Бутун жахонда диктаторга ҳам ва унинг ёрдамчиларига ҳам химоя йўқ! Вақт келганда ҳаммаларинг ва катталаринг ҳам, халқ олдида, ўз қилмишларинг учун бир хил жавоб берасизлар.
Бугун Ғарб ва Шарқ Мухаммад Солихни Узбекистон Республикаси Президенти лавозимига лойиқ шахс деб тан олаяптилар. У бугунги ноқонуний «президентнинг» рақибидир. У билан мулоқотга чиқинг. Зеро сизларнинг бу амалларинг, халқимиз учун қилинадиган яхши амаллардан бўлса!

Карим бобо

37. Она тилини мукаммал билиш, маданийликнинг юксак кўрсаткичидир.

Муаллиф: admin 05/08/2011 в Таҳлил | 0 изоҳ

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси (uzxalqharakati.com)  қадрли ўқувчилари, 20-асрнинг сўнгги йилларида Ўзбекистоннинг (умумийроқ қараганда бутун Туркистоннинг) Россия империяси мустамлакаси вазиятига қарши курашнинг янгидан кўзга кўриниши, ўзлигимизни, яъни урф одатларимиз, маданиятимиз, руҳий кимлигимиз (яъни динимиз)ни, тарихий обидаларимизни, айниқса кимлигимиз асоси (ҳужжати) бўлган она тилимизни йўқотиб қўяётганимизга норозилик сифатида майдонга чиққан эди. У замон ҳам курашнинг исми “Халқ ҳаракати,” дейиларди, бироқ унинг исмига “Бирлик” сўзи ҳам қўшилиб айтилган эди. Ҳа, у ҳаркатимиз бугун тарихга айланди. Унинг ютуқлари ва қусурлари ҳақида анчагина сўзлар ёзилди. Бугунги Ҳаракатимизда ҳам ният ва мақсадлар тарихга айланган “Бирлик” халқ ҳаракати олдига қўйганларидан
деярли фарқ қилмаса-да, давр, вазият (Ватанда ва дунёда) жиҳатидан бугун фарқли бир замонда, ҳатто ўзга маконда (маконларда) ҳаракат қилишимизга тўғри келмоқда.

Масалан, ўтган асрнинг 80-90 йилларида бизда-советларда сиёсатшунослик(политология) атамаси, шунингдек ҳуқуқий давлат(правовое государство), фуқаровий жамият (гражданское общество) каби атамалар совет фану илмида ҳам, кишилар орасидаги оддий муомалада ҳам деярли учрамасди. Алҳамдуллоҳ, бугун сиёсат оламида кўзга ташланадиган кишиларимиз, ҳатто сиёсатшунослик фани соҳасида унумли илм қилаётган фан одамларимиз ҳам мавжуд. Жумладан “Озодлик” радиоси тингловчиси саволига муҳтарам раисимиз М.Солиҳнинг жавоби ва унга билдирилган Искандарбек Усмонов изоҳи фикримизга далил бўлар деб ўйлайман.

Муҳтарам М.Солиҳ ўз жавобида ЎХҲ асосий мақсадларига тўхталиб, биз, “Ҳуқуқ ва адолатга асосланган давлат тарафдор”лигимизни таъкидлайди. У сўзининг хулосасида, “Ҳуқуққа асосланган, адолатга асосланган давлат деса, ана ўшанда бугун ўз обрўсини йўқотган демократия ҳам ва ўз обрўсини йўқотган исломий давлатдан ҳам йироқроқ турамиз, масофалироқ турамиз. Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият”, ( <http://uzxalqharakati.com/?p=1287 >) каби жумла қўллайди.

Муҳтарам Искандарбек Усмонов исмли сайт ўқувчиларидан бири, юқорида келтирилган кўчирма(иқтибос)нинг охирги жумласига, яъни “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” каби жумла ишлатилишига қўшила олмайди шекилли, унга эътирозини билдириш учун “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” (<http://uzxalqharakati.com/?cat=32 >) сарлавҳали таҳлилий (таъбир жоиз бўлса) мақола эълон этишни лозим кўради. Афтидан муҳтарам И.Усмонов сиёсатшунослик соҳасининг қандайдир даражадаги мутахассиси кўринади. Бироқ у, мақолага имзо чекаркан ўзининг илмий даражасини кўрсатишни лозим кўрмайди.

Шундай қилиб, “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” (Муаллиф Искандарбек Усмонов) сарлавҳали мақолада бир қатор жумлаларнинг ўзбекча чиқмаганлиги, фикрлар, атама ва таърифларнинг ўзбекчада жуда чалкаш ифодаланганлиги каминаи фақирни қалам олишга ва ўқиётганларингизни ёзишга ундади.

Энг аввал, муҳтарам М.Солиҳ қўллаган ва И.Усмоновнинг эътирозига сабаб бўлган жумлага бироз тўхталаман. Масалан мен, “Ҳуқуқ ва адолатга асосланган давлат тарафдоримиз” сарлавҳасида эълон қилинган муҳтарам М.Солиҳнинг жавобларида грамматик ёки сиёсий-илмий номутаносиблик кўрмадим. Ундаги “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” жумласига келсак, бундан аниқ “ҳуқуқий жамият” дейилаётгани келиб чиқмайди, менимча. Тўғри, яхшиси жамиятга ҳам “ҳуқуқий” сифатини бераётган “ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” бирикмасини қўлламаслик илмий кўркамлироқ бўларди, албатта. Асли бу каби қусурлар, материални нашрга тайёрлайдиган муҳаррирлар тарафидан тўғрилаб юборилиши керак. Бизнинг интернет сайтларимизда бундай муҳаррирлик ишлари яхши ва мунтазам йўлга қўйилмаганлигидан, уларда ўшандай баъзи қусурлар учраб туради. Демак, Ҳаракатнинг матбуотини юритишда масъул кишилар, унда эълон қилинадиган мақола ва материалларнинг мана шунақа нозик тарафларини ҳам тушуна оладиган бўлишлари лозим экан. Ҳақиқатда ҳам матбуотда босиладиган материалларда учрайдиган ўшанақа қусурлар, муҳаррирлар тарафидан материалларнинг мазмунига футур етказмаган даражада таҳрир қилинади.

Энди муҳтарам И.Усмоновнинг мақоласига қайтиб, ундаги “Ҳуқуқий давлат ғояси давлат ҳукумати (кучи)ни қонун асосида чегаралашга қаратилган. Бунда, одамларни эмас, қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади; инсонни давлат билан қиладиган муносабатларида уни хавфсизлигини таъминлаш илгари сурилади”, дейилган жумлани қараб чиқамиз. Менинг фикримча, биринчидан, бу жумла русчадан таржима қилинган, бироқ мақоланинг бошланишида “политология фанида” дейилган сўз ишлатишдан бошқа оригинал ҳақида аниқ бир манба кўрсатилмайди. Иккинчидан ва жуда муҳими, мазкур жумла ўзбекчада яхши тузилмаган ёки яхши таржима қилинмаган дейиш лозим бўлмоқда. Қаранг, “Ҳуқуқий давлат ғояси давлат ҳукумати(кучи)ни қонун асосида чегаралашга қаратилган”, дейилган жумлани қандай тушунса бўлади? ”Давлат ҳукумати (кучи)ни”, дейилганда нимани тушуниш керак? Менимча, “давлат ҳокимияти”, бирор мамлакат (Ўзбекистон, Россия, Туркия)нинг ҳукумати, дейилган иборалар бор, аммо “давлат ҳукумати (кучи)” каби жумланинг борлиги шубҳалидир. Билмадим, балки менинг билимимда камчилик бордир. Шунга қарамасдан бу ибора қайси манбадан таржима қилингани кўрсатилганда эди, фақат таржима ҳақида ўйлаб кўрган бўлардик, қусур ҳам балки таржимада бўлган бўларди.

Муаллиф ҳуқуқий давлатнинг таърифига “Бунда, одамларни эмас, қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади; инсонни давлат билан қиладиган муносабатларида уни хавфсизлигини таъминлаш илгари сурилади,” дейилган ибора қўшади. Айтганимиздек, бу ибора ҳам ўзбек тилида гап бўлиб чиқмаган, мазмун ғализ. “Бунда, одамларни эмас, қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади”, деганда нимани тушунасиз? Бу ибора ўзбек тилида бирор гапни ифодалайдими? Унинг мазмуни эса, янада чалкашлигини кўриб турибмиз. “Қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади,” дейилаяпти, яъни ҳуқуқий давлат “одамларни эмас,” “қонунни бошқариш устуворлиги”ни назарда тутади дейилмоқда. Агар бу жумла бирор тилдан ўзбекчага тўғри таржима қилинган бўлса, фанда (сиёсатшуносликда) “янгилик”дир. Унинг манбаси кўрсатилиши шарт эди. Бордию оригиналдан нотўғри таржима қилинган бўлса, ЎХҲ каби жиддий бир сиёсий ташкилотнинг матбуот органи(масалан, веб сайти)да унинг эълон қилиниши таажжубларга асос бўладиган жуда хунук бир ишдир. Ўзбек тили грамматикасига кўра гап шаклида тузилмаган, илмда йўқ нарсаларнинг ЎХҲ матбуот органида эълон қилинишини қандай изоҳлаш мумкин?

Мана бу иборага ҳам бир қаранг, бу ерда, “инсонни давлат билан қиладиган муносабатларида уни хавфсизлигини таъминлаш илгари сурилади,” дейилган. Билмадим, бу ибора қайси шевада тузилган, бироқ бу ибора(жумла) ўзбек грамматикасида тузилмаган ва ўзбекчада жуда хунук чиққанлигини кўриш учун мутахассис бўлишга ўрин йўқ. Бошқа тарафдан, ҳуқуқий давлат, “инсон хавфсизлигини таъминлашни илгари суради,” дейишни қандай тушунса бўлади? Бу иборани тушунишга балки менда тафаккур етишмаётгандир. Агар шундай бўлса, муаллиф каминаи фақирни бағишласинлар.

Қисқаси, мақолани ўқиб чиқсангиз унинг бошидан охиригача юқорида келтирилганларга ўхшаш ўзбек тилини билмаслик, жумла ва иборалар савиясиз таржима қилинган, аммо таржималарнинг оригинали кўрсатилмаганига гувоҳ бўласиз. Ўзбек тилида ёзилган сўзлар, жумлаларнинг тўғри тузилишига эътиборсизлик, тилга (она тилига) эътиборсизлик бўлиб, жуда катта қусурдир. Ўзбек тилини бузиб ёзганлар ўзбек миллатига оид бўлмаган кишилар бўлсалар, ўзбек номини ташиётган бир буюк миллатга нисбатан ҳурматсизлик этган бўладилар. Тилга ҳурматсизлик, элга ҳурматсизликдир. Бундай ҳолнинг ўзига яраша жазо йўллари бор. Ундай жазолар ҳақида бу ерда тўхтолмаймиз. Бизнинг ҳолимизда муаллифнинг исмига қараганда ўзбек киши кўринади. Ўзбек бўла туриб, ўз она тилига бунчалар эътиборсиз бўлишга қандай исм қўйилади? Инглиз, рус ва бошқа тилларда хабарлар ва мақолалар босиладиган интернет саҳифаларини кузатиб турувчи қадрли ўқувчилар! Ўша саҳифаларда грамматик хатолар ошиб-тошиб ётган бирорта материал ўқийсизми, ўқидингизми? Менимча, бу саволга аксарият “йўқ” жавобини беради. Шундай экан, нима учун бизнинг ёзувларимизда ўзбек тили ёнтоққа судуралиши керак? Ўзбек бўлсангиз ва ўзбекча ёзишни истасангиз, ўзбек тилини бузиб ишлатишдан уялинг, ахир! Ҳа тўғри, совет замонида етишган кўпгина мутахассисларимиз учун она тилини билиш шарт эмас эди. Шундай бўлса, яъни ўзбек бўлсангиз-да ўзбекчада ёза олмасангиз, қайси тилни яхши билсангиз ўша тилда ёзинг. Ёзганларингиз ўзбекчада босилишини истасангиз, уларни ўзбек тилини дурустроқ биладиганларга таржима қилдиринг. Бироқ, ўзбекча ёзаман деб бундай кулгига қолишдан ниҳоят уялинг, ахир!

Илмий дунёда ёки бошқа ҳарқандай ёзув ижодкорлигида иқтибосларга ўрин берилади. Затон, ҳар қандай бир янги дейилиб ёзилган масала бундан олдин кўрилган ва унинг устида ишлаганлар бўлган бўлади. Шу сабабдан ҳар қандай ёзувларда қўлланиши лозим бўлган кўчирма (иқтибос)ларнинг манбаси кўрсатилади. Агар бундай бўлмаса, ёзувчини, ижод қилувчини плагиат (кўчирмачи,) деб атайдилар. Ундай киши бошқасининг фикри(ижоди)ни ўғирлаган ҳисобланади. Плагиатлар халқаро қонунлар билан жазоланишга маҳкум этилгандир.

Мана масалан, муҳтарам И.Усмонов мақоласида, “ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИнинг белгилари:

1. Ишлаб чиқариш воситаларида эркин эгадорларнинг мавжудлиги;

2. Ривожланган демократия;

3. Фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояланганлиги;

4. Фуқаро маданиятининг маълум даражада эканлиги;

5. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўла таъминланганлиги;

6. Ўз-ўзини бошқариш;

7. Жамият структурасини ташкил қилувчилар ва турли инсон гуруҳлари орасидаги рақобат;

8. Ижтимоий фикрнинг эркин шаклланиши ва плюрализм;

9. Легитим (ҳуқуқ ва ваколатга эгалик) бўлишлик,” деб келтиради. Бу жумла(аломатлар)нинг рус тилидаги оригинали тубандаги интернет адресда турибди:
http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%93%D1%80%D0%B0%D0%B6%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D1%81%D0%BA%D0%BE%D0%B5_%D0%BE%D0%B1%D1%89%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%BE

Аммо кўп марта такрорлаганимиздек, муаллиф келтирган таъриф ва атамалари учун мақоласида ҳеч бир манба кўрсатмайди. Нима, бу таърифлар атамалар, муҳтарам И. Усмоновнинг ўз ижоди ва қарашларими ёки улар аввалдан мавжуд бўлган манбалардан олиниб, оммага умумий маълумот учун келтирилмоқдами?

Юқорида кўрсатилган интернет адересда “Фуқаровий жамият”нинг аломатлари русча оригиналда қуйидагича берилган:

[1. наличие в обществе свободных владельцев средств производства;]

[2. развитая демократия;]

3. правовая защищённость граждан;]

[4. определённый уровень гражданской культуры; ]

[5. наиболее полное обеспечение прав и свобод человека;]

[6. самоуправление;]

[7. конкуренция образующих его структур и различных групп людей;]

[8. свободно формирующиеся общественные мнения и плюрализм;]

[9. легитимность.]

Буларни биз, “Википедия (свободная энциклопедия)”нинг “Гражданское общество” (интернет адреси юқорида кўрсатилди) қисмидан бу ерга кўчириб қўйдик. Интеретга қўйилган “Большая Советская Энциклопедия”да ҳам бу каби тушунчаларни топиш мумкин. Фуқаровий жамият аломатларининг ўзбекча ва русча кўринишларига мен номерлар қўйдим.

Бундан кўринаяптики, муҳтарам И.Усмонов мақоласидаги “Фуқаровий жамият”нинг аломатлари русча оригиналдан сўзма-сўз таржима қилинган. Аммо мақолада шундай эканлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Энди буёғига қадрли ўқувчи, сиз, изоҳ ва баҳо беринг?! Унинг устига таржима ҳам таҳрир талаб бўлиб қолган.

Қиссадан ҳисса шулки, ЎХҲ каби жиддий бир ташкилотнинг матбуот органида, айниқса ўқувчилари етарли даражада кўп бўлган интернет саҳифасида ўзлигимизнинг ҳужжати бўлган она тилимизга эътиборсизликка йўл қўйиш ниҳоятда қўпол бир хатоликдир. Иккинчидан, ўзбек тилида ёзадиганлар ҳам ўзбек тилида чиқаётган нашрларни, ўзбекчани ўрганиш дарсхонаси ҳисоблашга уялишлари керак деб ҳисоблайман. Учинчидан, ўзбек тилида фаолият кўрсатаётган матбуот органларига материал юбораётган қардошлар, бу матбуот воситаларида исталган чалкаш фикрлар, турли тиллардан олинган аралаш сўзлардан тузилган жумбоқ жумлаларни қўллаш мумкин деб ўйлашдан воз кечишлари лозимдир. Бордию улар (атама, таъриф, жумлалар) фанга ва илмга тегишли бўлса [чунки муҳтарам И. Усмонов ёзувларини политология (аслида бу атаманинг ҳам “сиёсатшунослик” дейилган жуда чиройли ўзбекчаси мавжуд) фани исми билан бошлайди], уларни бундай эътиборсиз қўллаш, энг аввал муаллифнинг тилни ва фаннинг ўша соҳасини билиш савиясида қусур борлигидан дарак беради.

Ўзбек тили ўз табиати ва ўта бойлиги билан дунё тиллари ичида юксак ўрин эгаллайди. Бу тилда исталган фикрни ўта гўзал шаклда ифодалаш имконияти бор. Фақат бу тилда фикрларни чиройли ифодалаш учун уни мукаммал билиш керак бўлади. Жуда кўп жаҳонга машҳур илм одамлари, ёзувчилар, шоирлар ва бошқа соҳаларда номи оламга танилган ижодкорлар бу тилни ўз она тиллари ҳисоблаганлар, ҳисоблайдилар ва шу тилда ижод қилганларидан фахр туядилар. Шу сабабдан ҳам бу тилга қасддан эътиборсизликни миллатга хиёнат дейиш мумкин. Затон, ҳар бир одамзотининг маданийлиги, унинг ўз она тилини мукаммал билиш даражаси билан белгиланади. Ўзлигимизнинг давомлигини сақлаб қолиш, она тилмизни жонли тил шаклида сақлаб қола олишимиздан иборатдир.

ЎХҲ матбуот органлари саҳифасида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалаларда замонавий юксак даражада мақолалар босилишини истардим. Ўшандай материаллар тайёрлай оладиган илмий ижодкор қардошларимиз бор ва уларнинг оз эмаслигига ишонаман. Улар, бугун дунёнинг турли бурчакларида яшашга мажбур қолиб туришибди.

Азизлар, ҳар бирингиз (четда ва Ватанда яшаётган бутун ўзбекистонликлар) бор имконингиз қадар Ватан эрки, ҳуррияти ва халқ фаровонлиги йўлида биргалашиб ишлашга қўшилинг. Биласиз, Ватан, халқ (умум) манфаати олдида ҳар қандай бошқа шахсий, дунёвий манфаатлар ҳечдир. Алибой Йўляхши

 

 

  Рукнлар Биз кечирган хаёт ҳикояларидан ..., Туркия дафтари., ЎХҲ фаолиятида қатнашиш.

Муҳокама ёпилган.