Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Мактубот”-дан.

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ) ҳазратларининг “Мактубот” китоби 1-жилд, 73-Мактуб. Бу мактуб, Қилинч хоннинг ўғли Қиличуллоҳга ёзилгандир. Унда нималардан сақланиш (қочиш) ва нималарни қилиш(бажариш) лозимлиги билдирилмоқдадир.

Оллоҳу таоло, Муҳаммад Мустафонинг (олейҳиссалоту вассалом) ёруғ йўлида юриш билан шарафлантирсин! Эй болам! Бу дунё имтиҳон қилинадиган жойдир. Дунё(бу дунё)нинг кўриниши ёлғончи (алдовчи) олтин рангли қоғозлар билан безатилгандир. У ёмон хотинга ўхшайди. Унинг юзи ясама сочлар, қошлар ва холлар билан бўёлгандир. Унинг кўриниши буёқлар оқибатида ёқимли, чиройли, ёшгинадек туюлади. Бироқ, аслида у ёқимли ҳид сепилган бир ўликнинг ўзидир. У худди лаш(ўлимтик)га ўхшашдир, у ҳашоратлар, чаёнлар тўла бир ахлатхонадир. Сувга ўхшаб кўринган бир саробдир. Заҳар аралаштирилган шакарга ўхшайди. Унинг асли харобдир, ундан ҳеч нарса қўлда қолмайди. У ўзини ёқтирганларга, орқасига қарайдиганларга ҳеч ҳам ачинмайди, уларга исталган энг ёмонликларни қилади. Шу сабаб унга тутилган ақлсиздир, сеҳрлангандир. Унга ошиқлар, тентак(жинни) ва алдатилганлардир. Унинг кўринишига  алданган киши, чексиз фалокатга тушади. Таъмига, кўркига қараган ниҳояси бўлмаган пушаймонлик чекади. Коинот сарвари, Ҳабиби Раббилъоламин (алейҳи ва ало олиҳиссолавот ваттаҳийёт) марҳамат қиладики, “Дунё ва охират бир-бирларининг зидди бўлиб, бир-бирига ҳеч уйғун эмасдир. Уларнинг бирини рози қилсанг, у бириси зўрланади, (хафа) бўлади.” Демак, бирор киши дунёни рози қиладиган бўлса, охират ундан рози бўлмайди. Яъни охиратда унинг қўлига ҳеч нарса тегмайди. Оллоҳу таоло бизни ва сизни, дунёга тушкун бўлишдан ва дунёни (молу мулкни, бу дунё неъматларини) қўлга киритиш учун инсонлик вазифаларини чайнаганларни ёқтириш(севиш)дан муҳофаза айласин!

Эй авлодим! Мана шу жуда ёмон эканлигини тушуниб етганинг бу дунё, нимадир биласанми?  Дунё, бу сени Оллоҳу таолодан узоқлаштирадиган нарсалар деганидир. Хотин, бола, молу мулк, мансаб, мавқеий тушунчалари Оллоҳу таолони унута оладиган даражада бўлсалар, улар дунё бўлади. Шунинг учун чалғилар, ўйинлар, “Моло-ёнъний” билан, яъни фойдасиз, бўш нарсаларга вақт ўтказишлар (қимор ўйнашлар, ёмон оғайни тутиш, ёмон филмлар кўриш, бузиқ журнал ва романлар ўқишлар) ҳаммаси дунё бўладилар. Охиратга фойдаси бўлмаган илмлар дарсларнинг ҳам ҳаммаси дунёдир. Ҳисоб, ҳандаса(яъни математика ва геомерия), астрономия, мантиқ каби илмлар, агар Оллоҳу таоло кўрсатган жойларда (яъни кофирлар билан курашда ва улардан устун бўлиш, инсонларга хизмат қилиш учун) қўлланилмасалар, улар билан машғул бўлиш ҳам бекорга вақт ўтказиш бўлиб, дунёга айланиб қоладилар. Бу билимларнинг барча чуқурликлари ва нозикликлари билан ўқиш, ўрганиш, ўз бошига  бирор ишга яраганларида эди, қадим юнон файласуфлари (кейинги замонлардаги Овропа ва Американинг фан одамлари, мутахассислари) саодат йўлини топишган ва охиратдаги абадий азобдан қутилган бўлардилар.

{Матн бўйича келадиган шу ва квадрат қавсларда келтирилган сўзлар имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ) мактуби таржимонининг изоҳлари қўшимчаларидир: Лицейларда(ўрта мактабларда), университетларда ўқилган улум-и ақлийя, яъни табиат ва математика  сингари ақлга суянган билимлар (фан билимлари) ва чет тиллар, исломиятга ва махлуқларга хизмат қилиш нияти билан ўрганилса ва шу йўлда қўлланилса фойдали бўлади. Уларнинг устида ишлаш, меҳнат қилиш лозимдир ва савоб бўлади. Шунинг учун аждодларимиз  Шом, Боғдод, Самарқанд ва Андалус мусулмонлари фаннинг турли соҳаларида ва гўзал санъатда юксак даражада илгарига кетганлар ва дунёда биринчиликни қўлларида сақлаганлар эди. Овропалик илм ва фан одамлари асрлар давомида Ислом билим юртларига келиб ихтисос олардилар ва бу билан фахланардилар. Мусулмонларнинг ўша замон ёрқин маданий асарлари, ёдгорликлари ўртададир ва улар дунё зиёлиларини бугун ҳам ҳайрон қолдирмоқдадир.

Бугун лицейларда, университетларда ўқитилаётган ва инсоннинг ёшлик даврини қамраб олган билимлар, Оллоҳу таолонинг амрларига мос қўлланилса жуда фойдали бўлади ва дунё ҳамда охиратни қозонишга сабаб бўлади.

Маданият, фақат илм ва фандан иборат эмас. Илм ва фан маданият, маданийлик учун фақат бир қурол (усул), бир воситадир. Илмда ва фанда жуда илгарида бўлган миллатларни, уларнинг фан воситаларини қандай йўлда қўлланаётганларини яхшилаб ўрганмасдан, уларни маданий, маданиятли ҳисоблаш жуда катта хато, ғафлатдир. Фабрикаларнинг, моторли воситаларнинг, кема, учоқ(самолёт), атом жиҳозларининг жуда кўп бўлиши, янги кашфиётларнинг кўз қамаштирувчи шаклда ортишлари, маданиятни, маданийликни  кўрсатмайди. Буларни маданиятли ҳисоблаш, ҳар бир қуроли бор ҳарбийни (ёки кишини) мужоҳид ҳисоблашга ўхшайди. Ҳа тўғри, мужоҳид бўлиш учун  энг янги ҳарбий воситаларга эга бўлиш зарур. Бироқ, ундай воситага эга бўлганлар, ўғри, босқинчилар бўлишлари ҳам мумкин.

Маданият, таъмир-и билод (мамлакатлар, шаҳарлар, районларни таъмирлаш, гўзаллаштириш) ва тарфиҳ-и (рафаҳ бериш, мўл кўлчилик, роҳат ва ўзаро дўстона  яшашни ташкил қилувчи) ибод(ибодат қилганлар, обидлар; инсонлар, бандалар)дир. Яъни маданият, маданийлик (цивилизация), маконларни, ҳудудларни, кентлару шаҳарларни, мамлакатларни гуллатиб, яшнатиш ва барча инсонларни руҳий роҳат, моддий таъминланган, жисмоний етук ва соғлом яшашларидан иборатдир. Бу икки ғоя(таъмир-и билод ва тарфиҳ-и ибод)га васила бўлиш, фақат биргина аҳкоми исломиятга, яъни Оллоҳу таолонинг амрлари ва тақиқларига мослашиш билангина амалга ошади. Исломиятдан ажралганиданоқ маданият, маданийлик орқага кетади. Шунинг учун лицейлар, университетларда ўрганилган билимлар, барча фан воситалари, фабрикалар, оғир саноат, мамлакатларни ижобий ривожлантиришда, инсонларнинг озод, эркин роҳатда яшашлари учун қўлланилса, улар фойдали ва савоб бўлади. Акси бўлиб, мамлакатларни хароб қилишда, инсонларнинг ҳурриятини йўқотиб, уларни қул қилиш учун қўлланилса фойдасиз ва гуноҳ бўлади. Уларнинг фойдали бўлиши, маданиятга хизмат қилиши фақат ва фақат ислом динига уйғун қўлланиши билангина бўлади. Овропа, Америка асрлар давомида ислом ахлоқини, ислом ҳуқуқини тадқиқ қилиб келади ва Исломдаги амрларни ва тақиқларни ўрганиб, ўзлариники шаклида қўллаб келадилар. Уларнинг бугунги илғорликлари, қонунларидаги унғайликлар ҳам исломий қадриятлар асосида майдонга келганлиги кўриниб турибди. Демак, бирор миллатни бир кемага ўхшатсак, ислом аҳкоми (яъни Оллоҳу таолонинг амрлари ва тақиқлари) унинг палубаси ва капитонидир. Барча илмлар, фан билимлари индустурия, оғир саноат ҳам биргаликда бу кеманинг ғилдирак, машина ва машинист қисмидир. Кемада капитан ҳам, машинист ҳам лозимдир. Уларнинг бири бўлмаса, кема ишга ярамай қолади ва ҳалок бўлади.

Шундай экан, боболаримизнинг (раҳматуллоҳи таоло алейҳим ажмайн) дунёда бир вақтлар эришган муваффиятларини, устунликларини қўлга киритмоқ учун ислом билимларининг ҳар иккала қисмини, яъни динимизни ҳам, улум-и ақлияни ҳам жуда яхши ўрганишимиз лозим. Шундай қилиб, асримизнинг барча техник кашфиётларини ўрганишга ва улардан энг яхши шаклда фойдаланишга уриниб, уларни ислом аҳкомига уйғун шаклда қўлланишимиз лозим. Ана шундай қилсак, моддий ва маънавий етуклашамиз, бутун миллатларга ўрнак бўламиз, дунёда хурматимиз бўлади ва ҳоким ҳамда ҳомий бўлиш даражасига кўтариламиз.

Ҳадиси шарифда , “Ал жаннати тоҳта зилолиссуф,” дея марҳамат қилинди. Яъни “Исломият, кофирларда бўлган қуролларнинг ҳаммасини ясаш ва уларни яхши қўллай билиш натижасида соғлом қолади.” Шунинг учун фан билимларини ўрганишга илмий кашфиётлар ясашга, атом (атом қуроллари ва атом энергисидан фойдаланиш) соҳасида самарали ишлаш, ракеталар (баллистик, қитъалараро), радиолакатор, компютер каби қуроллар ишлаб чиқаришда илгари ўринларга чиқиб олишимиз лозимдир.  Акси ҳолда динимиз заифлашади, ҳатто йиқилади. Бугуннинг қутилиш йўли бундан минг тўрт юз йил аввал мана бу ҳадис шарифда кўрсатилгандир: “Инсонларнинг (миллатларнинг) динлари, уларни идора қиладиганлар динлари сингари бўлади.” Бу ҳадиси шарифда, мусулмонларнинг меҳнат қилиб кофирлардан устун бўлишлари амр қилинмоқдадир. Бу каби ҳадиси шарифларни яхши ва чуқур тушуниб етиш ва қўш қўллаб унга ёпишиш шартдир.}

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳиссалоту вассаллом), “Бирор кишининг моло-ёъни билан машғул бўлиши, яъни фойдасиз нарсалар билан аралашиб қолиши, вақтини бекор ўтказиши, уни Оллоҳу таоло севмаганлигига ишорадир!” каби марҳамат қилдилар. Форисий байт таржимаси:

Барча гўзаллик, Оллоҳ севгисидан бошқа,

Бари сенга заҳардир, шакар ҳам бўлса.

Юлдузлар билан машғул бўлиш, яъни астрономия илми, намоз вақтларини билишга ёрдамчи бўлади деганлардир. Бунинг маъноси эса, намоз вақтларини билишга ярайдиган илмлардан бири, илми нужум(юлдузлар илмидир) деганидир. Астрономиядан хабари бўлмаган жуда кўп кишилар борки, намоз вақтларини у илмни билганлардан янада яхши англайдилар. Мантиқ, ҳисоб ва мактабларда ўқитиладиган бошқа дарслар ҳам мана шунга ўхшаш бўлиб, уларнинг барчаси исломият кўрсатган жойларда қўлланилса ва илми калом ҳам исломият саодат ва маданиятнинг ягона йўли эканлигини исбот қилишда қўлланилса жоиз бўлади [ва кўп савоб бўлади].

Мубоҳ нарсаларни қилиш, вожибларни, фарзларни қилишга тўсиқ бўладиган бўлсалар, улар билан машғул бўлиш, яна мубоҳ бўладими, йўқми?  Албатта мубоҳ бўлмайди! Инсоф қилиш керак. Динни, иймонни, фарзларни ўрганишдан олдин лицей билимлари билан машғул бўлиш ҳам бу зарурий билимларни ўрганишга тўсиқ бўлмоқдадир.

{“Кимё-и саодат” китобининг илм қисмида марҳамат қилинадики, ҳар бир мўминнинг энг аввал Аҳли суннат эътиқодини қисқача ўрганиши фарздир. Бундан сўнгра эса, яна иккита нарсани ўрганиши лозим бўлади. Уларнинг бири қалб учун, иккинчиси бадан учун лозим бўлган билимлардир. Бадан учун лозим бўлган билим ҳам иккитадир. Уларнинг бири, бажариши керак бўлган амрлар ва иккинчиси қилинмаслиги керак бўлган тақиқлардир.  Амрларни ўрганиш шундай бўлади: Масалан, эрталаб (тонг вақти) мусулмонликни қабул қилган, янгидан мусулмон бўлган киши учун ўша куни пешин вақти киргунича  таҳоратнинг ва намознинг фарзларини ўрганиши дарҳол фарз бўлади. Суннатларни ўрганиш эса, суннат бўлади. Оқшом бўлганида шом намозининг уч ракаат бўлишлигини билиши фарз бўлади. Рамазон кирганида эса, рўза тутишнинг фарзларини ўрганиши фарз бўлади. Бадавлат бўлганида эса, закот беришни ўрганиши фарз бўлади. Ҳажни ўрганиши, ҳажга кетиши лозим бўлганида ўрганиши фарз бўлади. Шунақа ҳар бир ибодатни вақти келганида ўрганиши фарз-и айн бўлади. Масалан, уйланмоқчи бўлган вақт, никоҳ билимларини, хотин ва эркак ҳақларини, хотинларнинг узрли ҳолларини ўрганиши фарз бўлади. Бирор ҳунарни, санъатни, тижорат кабиларни бошлаганида улардаги амр ва тақиқларни, фоизни ўрганиши лозим бўлади. Қайси ҳунар ва санъатни бошламоқчи бўлса, замонасининг уларга оид фаний билимларини мактабларда ўрганиши фарз бўлади. “Масалан, тиш табиби бўладиган киши лицейни ва тиш табиби тайёрлаш мактабини битириши, амалий иш бажариб тажириба ва ихтисос олиши ҳам фарз бўлади. Ана шу тиш табибига бошқа санъат, ҳунар билимларини ўрганиш фарз бўлмайди. Уруш бўлиб турган вақтларда аскарликни ва янги қуроллар ясашни, ўзини қўриши учун улардан фойдаланиш ҳақидаги фан билимларини қисқача ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарз-и айн бўлиб, бу соҳаларда ихтисос олиш эса фарз-и кифоядир.”

Ҳаромларни ўрганиш ҳам ҳамма мусулмонларга бошқа бир турли фарз бўлади. Масалан, ипакдан кийим киядиган эркаклар бор жойда бўладиганларнинг эркаклар ипакдан кийим кийиши ҳаром бўлишини ўрганишлари ва билганларнинг билмаганларга  ўргатиши фарз бўлади. (Сунъий ипакдан кийим кийиш эркакларга ҳам ҳаром эмас). Спиртли ичимликлар ичиладиган, тўнғиз гўшти ва бировларнинг ҳақи ейиладиган, фоиз, пора олинадиган жойларда бўладиганларнинг ўша нарсаларнинг ҳаром эканлигини ўрганиш фарз бўлади. Аёл ва эркак биргаликда ўтирганларнинг ҳам, маҳрам ва номаҳрам аёлларни, яъни қараши жоиз бўлган ва бўлмаган аёллар кимлар бўлишини ўрганиши фарз бўлади. [Хотин-қизларнинг очиқ юришлари, эркакларнинг ҳам тиззадан юқорисини очиқ тутадиган жойларда бўладиган мусулмонлар ёпиши фарз бўлган жойларини ёпиқ тутишлари лозимдир. Ана шундай жойларини очиш ва бошқаларнинг очиқ жойларига қараш гуноҳ бўлганлиги сингари, уларни билмаслик ҳам алоҳида гуноҳдир.]

Қалбга оид билимларни, яъни илм-и ахлоқ ўрганиш ҳар бир эркагу аёлга фарз-и айндир. Масалан, “Ҳиқд,” яъни кин сақлаш, “Ҳасад” (бошқа бировда бўлган неъматнинг, яхши нарсаларнинг у бировда бўлмасдан фақат ўзида бўлишини исташдир. Бошқа бировда бўлганидек, ўзида ҳам бўлишини исташ ҳасад эмас, бунга “Ғибта”, ҳавас қилиш дейилиб, бу савобдир), “Кибр” (ўзини буюк ҳисоблаш ва устун кўришдир. Кибрли кишига нисбатан ўзини буюк кўрсатиш кибрга кирмайди. Балки садақа бергани каби савоб бўлади), “Суъи зан” этиш (яхши бир кишини ёмон тахмин қилиш) каби нарсаларнинг ҳаром эканлигини ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарз-и айндир. Булардан кўринаяптики, иймонни, яъни Аҳли суннат эътиқодини қисқача ўрганиш, яхши ва ёмон хулқу хўйларни  ўрганиш фарз-и айндир. Яъни буларни ҳамманинг ўрганиши фарздир. Таҳоратни, ғуслни, намозни ва рўзани, ҳаромларни ҳам ҳар бир мусулмонинг ўрганиши фарз-и айндир. Жаноза намозини, ўликка хизматни ва ҳунару санъат, тижорат билимларини (ва буларнинг қуролларини ясаш ва фойдаланиш учун фан билимларини яхши) ўрганиш фарз-и кифоядир.  Яъни буларни лозим бўлган кишиларнинг ўрганишлари фарз бўлиб, бошқаларга ўрганиш фарз бўлмайди. Бироқ улар лозим бўлгани қадар ўрганишмасалар, бутун мусулмонлар, ҳукумат ва миллат катта гуноҳ қилган бўлади. Масалан, табиб (ҳаким, доктор) бўладиган кишининг лицей ва тибибиётда ўқиши фарз бўлиб, инженер бўладиган кишининг эса, тибиётда ўқиши фарз бўлмайди. Ибни Обидийн (раҳматуллоҳи алейҳ) “Дурр-ул-мухтор” шарҳининг сўз бошисида дейдики, “Улум-и нақлийядан, яъни дин билимларидан ўзига лозим бўлганини ўрганиш фарз-и айндир. Ундан кўпроғини ва улум-и ақлийядан фойдали бўлганларини ўрганиш фарз-и кифоядир.”Ўша китобда намозда қироатни тушунтираётганида дейиладики, “Битта оят ёд олиш ҳар кишига фарз-и айндир. Фотиҳони, уч оят ёки бир қисқа сурани ёд олиш вожибдир. Қуръони каримни тўла ёд олиш фарз-и кифоядир. Ўзига лозим бўлмаган фикҳ билимларини ўрганиш, қори бўлишдан янада яхшидир.”Бешинчи жилдда марҳамат қилинадики, “Бошқаларга илм ўргатиш мақсадида илм ўрганиш, ўзи қўллаши учун ўрганганидан янада савоблидир.” }

Фарзандим! Ҳақ таоло сенга кўп лутф ва эҳсон этиб,  жуда ёшлигингда тавба этиш ва ислом олимларининг йўлида бўлган бирининг суҳбатида бўлиш насибаси билан сени шарафлантирганди. Ҳозир билмайман, нафс ва шайтоннинг, дин билими бўлмаган ёмон оғайнилар орасида ўшандай соф ҳолда қола олдингми? Дин душманлари ёшларни ҳар тарафлама йўлдан уришга ҳаракатда бўлган бир вақтда, ўзгармасдан оқимга қарши туриш жуда ҳам енгил эмас. Замон ёшликдир. Пул кўп, нафснинг ҳар қандай бир орзусини бажариш жуда қулай ва оғайниларингнинг кўпчилиги уйғунсиз! Форисий байт таржимаси:

Жоним болам! Сенга сўзим фақат шудир:

Ўзинг ёшсан, йўлинг эса қўрқинчлидир.

Қимматли ўғлим! Мубоҳларнинг ортиқчасидан сақланишинг керак. Мубоҳлардан фақат лозим бўлгани қадар фойдаланмоғинг лозим. Уларни ҳам албатта Оллоҳу таолога бандалик қилиш ниятида қилишинг керак. Масалан, бирор нарса ейишда Оллоҳу таолонинг амрларини бажариш учун қувват олишга, кийинишда аврат жойини ёпиш ва иссиқ-совуқдан сақланишга ният қилиш лозим ва ҳар бир мубоҳ учун [ва дарс қилинаётганда] ўзига мос ниятлар қилиш керак бўлади. Буюкларимиз азимат ила ҳаракат қилганлар, руҳсатга кўра, қўлдан келганича қочинганлардир. Мубоҳларни зарурати миқдорида  қўлланиш ҳам азиматдир. Агар бундай давлат, бундай неъмат қўлга кирмаса, мубоҳлардан ташқарига чиқмаслик керак, ҳаром ва шубҳалиларга ўтиб кетилмаслиги лозим. Оллоҳу таоло бандаларига кўп марҳамат ва икромлар қилиб, мубоҳлар билан завқланишга изн бергандир. Шу сабаб жуда кўп нарсаларни мубоҳ қилгандир. Ҳалол бўлган бундай сонсиз саноқсиз завқларни, лаззатларни ташлаб, ҳаром этилган бир неча завқларга уриниш, Оллоҳу таолога нисбатан қанчалар адабсизлик бўлади. Ундан ташқари ҳаром этилган лаззатларнинг жуда кўпини мубоҳларда ҳам яратгандир. Хилма-хил ҳалол неъматларнинг завқларини бир тарафга қўйинг-да, Оллоҳу таоло рози бўладиган кишининг ишидан ҳам буюкроқ завқ бўладими? Бирор кишининг ишини унинг хўжайини ёқтирмасидан ҳам катта жафо, ташвиш бўладими? Оллоҳу таолонинг рози бўлиши, Жаннат неъматларининг барчасидан янада шириндир.  Оллоҳу таолонинг рози бўлмаслиги Жаҳаннам азобларидан кўпроқ аччиқдир.

Биз, бандамиз, қулмиз. Соҳибимизнинг амридамиз. Боши бўш эмас ва бутун ихтиёримиз ўзимизда ҳам эмас. Ҳар қандай истакларимизни бажара оладиган даражада эркин ҳам эмасмиз. Яхши ўйлаб қарайлик! Узоқни кўра оладиган ақл эгаси бўлайлик! Қиёмат куни уялишдан ва пушаймон бўлишдан бошқа ҳеч нарса қўлга тегмайди. Ёшлик чоғи, қозонадиган замондир. Мард киши, бу замоннинг қимматини билиб, уни қўлдан чиқармайди. Қарилик ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Насиб бўлса ҳам, энди вақт  бўлмайди, вақт ўтган бўлади.  Вақт топилса-да, қувватсизлик, ҳолсизлик замони бошланиб қолган бўлиб, ярарли иш қилиш мумкин бўлмайди. Бугун қулай вазият бор, ота-она сингари неъмат ҳозир ва шу сабаб кун кечириш ташвиши деярли йўқ бўлган фирсат борлигида, куч-қувват жойидалигида қандай бир узр билан, қандай бир сабаб билан бугуннинг ишини эртага қолдириш мумкин? Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Эртага қиларман деган ҳалок бўлди, зиён кўрди,” дея марҳамат қилдилар. Дунё ишларини эртага қолдириб, бугун охират ишларини бажарсанг, ажойиб бўлади. Бироқ бунинг тескарисини бажарсанг, жуда ёмон, чиркин бўлади.

Ёшлик вақтида кишини учта дин душмани (нафс, шайтон ва ёмон кишилар) алдатишга уринадилар. Уларнинг олдида озгина бир ибодат ҳам ниҳоятда қимматли бўлади. Қариганда бу ибодатдлардан кўп марталаб ортиғи билан қилинган ибодатлар булар сингари қимматли бўлмайди, бўла олмайди. Душман ҳужум қилиб турган вақти аскарнинг унга қарши кўрсатган арзимас ҳаракати ҳам кўп қимматли бўлади. Тинчлик замонида  аскарга берилган катта-катта таълим – таълимотлар, ўтказилган машқлар у қадар самара бермайди. Чунки бу вақт қаршида жонли душман турган бўлмайди.

Ўғлим, бутун борлиқларнинг хулосаси, айни ўзи бўлган инсон зоти, вақтичоғлик, ўйин-кулгу, еб-ичиш, кезиш, ётиб-туриш ва кайфу сафо сурмоқ учун яратилмади. Аксинча бандалик, қуллик вазифасини бажариш, Роббига итоат, тавозе билдириш, кучсизлиги, эҳтиёжини кўрсатиш, Унга сиғиниш ва ёлвориш учун яратилди. Муҳаммад алейҳиссалом билдирган ибодатларнинг барчаси одамларга фойдали нарсалардир. Улар одамларга ярайдиган бўлгани сабабли уларга буни қилиш амр этилгандир. Одамлар қилган ибодатларнинг ҳеч биридан Оллоҳу таолога фойда йўқдир. Жону дилдан шукр қилиб, миннатдорлик билан ибодатларни қилиш лозим. Тўла таслим бўлган шаклда, амрларни бажаришга, тақиқлардан сақланишга ҳаракатда бўлиш керак. Оллоҳу таолонинг ўзи ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаганлиги ҳолда, У бандаларини муборак амрлари ва тақиқлари билан шарафлантирди. Ҳар бир нарсага муҳтож бўлган биз бандалар, бундай буюк эҳсонларга шукр қилишимиз, шунинг учун ҳам амрларни бажаришга жон-жаҳдимиз билан уринишимиз лозимдир.

Эй Ўғлим! Сен ҳам яхши биласанки, масалан бириси, мансаб ва мартаба эгаси бўлса-да ва амридагилардан бирига муҳим бир вазифа юкласа, бу вазифанинг бажарилиши вазифани топширганга ҳам фойдаси бўлгани ҳолда, вазифа олган ишчи, вазифасини зарурий даражада бажаришга қанчалар жиддий киришади ва аҳамият беради. Бу вазифа менга буюк бир зот тарафидан берилди дея ғурур ҳис қилиб, вазифасини севина-севина бажаришга уринмайдими? Ёзиқлар бўлсин! Оллоҳу таолонинг буюклиги, юксаклиги ўша мансабдор, мартабали кишининг буюклиги қадар эмасмики, ислом динининг истаганларини бажаришга бундай уринишмайдилар. [Одатда кишилар орасида Оллоҳу таолонинг амрлари ҳаётий вазифа каби қабул қилинмайди, “вазифа (ҳаётдаги) муқаддасдир! Олдин вазифа, ундан сўнгра намоз,” каби нарсалар дейилади. Ваҳоланки, мусулмон кишисига Оллоҳу таолонинг амрлари энг биринчи ва энг муҳим вазифа бўлиши лозимдир.]

Уялиш керак. Ғафлат уйқусидан уйғонишимиз лозим. Оллоҳу таолонинг амрларини бажармаслик иккита сабаб билан илгари ўринга ўтади:

1 – Оллоҳу таолонинг амрлари ва тақиқларига инонилмаганидан. [Бу ибодатлар  арабларга аталган. Чўлу саҳро кишиларини соф ва соғламлаштириш учун таклиф қилингандир. Бугун турли хил ҳаракатлар, спорт, жисмоний, физиотерапия, массаж кабилар намознинг ўрнини босаяпти, душ олиш, ҳамом қилиш, плажлар таҳоратдан янада яхши (модерн) кишиларни тоза тутмоқда дейишмоқдалар.]

2 – Оллоҳу таолонинг амрларига аҳамият бермасликдан. Бу амрларнинг буюклигини, мансабдор, буйруқ(команда) берувчи кишиларнинг буюклигидан паст ҳисоблашларидандир. Бу келтирилган иккала сабаб оқибатида ҳам ибодат қилмасликнинг ёмонлигини, чиркинлигини яхши ўйлаб кўришимиз лозимдир.

Эй авлодим! Ёлғончи эканлиги ҳаммага маълум бўлган, кўп марта кишиларни турли хил ёлғонлари билан алдаган бириси, бугун кечаси душман фалон жойдан ҳужум қилади деса, идорачилар (ҳукумат), ақли жойида кишилар, ҳар эҳтимолга қарши бирор чора-тадбирлар кўришни ўйламайдиларми? У кишининг ёлғончи эканлигини билсалар-да, мамлакатни қўришда заиф ҳисобланган жойларига диққат қилиш лозим, нима бўлса ҳам тадбирларимизни олишимиз эҳтиёти шартдир демайдиларми?

Мухбири содиқ, яъни ҳамиша тўғри сўзловчи, тўғри сўзлаши билан машҳур бўлган (алейҳиссалоту вассалом), такрор-такрор охиратнинг чексиз азобларини очиқчасига хабар қилди. Афсуски, буларга баъзилар ишонмайдилар, ишонсалар-да, у азоблардан қутилиш чораси ҳақида ўйламайдилар. Ҳолбуки, Мухбири содиқ, қутилиш йўлини ҳам кўрсатгандир. Шундай экан, Мухбири содиқнинг айтганларига, қандайдир бир ёлғончининг сўзларига берилганича қиммат бермаслик, қанақа иймон бўлади? Иймоним бор дейиш, мусулмонман дейиш, кишини охират азобидан қутқара олмайди. Қалбнинг ишониши, қалб яқин ҳосил қилиши лозим бўлади. Ваҳоланки, яқин қаерда? Тахмин этиш ҳам йўқ. Балки ваҳм ҳам эмасдир. Чунки таҳликали вақтларда ваҳм этилган нарсага қарши ҳам тадбир олишни ақл ижоб этади.

Ҳужурот сурасининг ўн саккизинчи ояти мазмунида, “Оллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир,” каби марҳамат қилинишига қарамай, ҳаромларни қўллайдилар, ҳаромларга йўл қўядилар. Ваҳоланки, ҳар қандай бир оддий киши, бу номуносиб, чиркин ишларни кўрса ёки кўриниш эҳтимоли бўлса, уларни қилишдан воз кечар. Бу ҳолнинг эса, иккита сабаби бўлиши мукин: Ё Оллоҳу таоло берган хабарга ишонмайди ёки Оллоҳу таолонинг кўриб турганлигига аҳамият бермайди. Бу иккита сабаб билан ҳаромларга йўл қўйиш, иймонли бўлиб қолаверишними, кофир бўлиб қолишними кўрсатади?

Авлодим, янгидан иймон келтиришинг, яъни иймонингни янгилашинг лозимдир! Пайғамбаримиз (алейҳиссалоту вассалом), “Ло илоҳа иллоллоҳ, дейиш билан иймонингизни янгилаб туринг,” дея марҳамат қилдилар. Бундан сўнгра, Оллоҳу таоло рози бўлмайдиган ишлардан тавба қилишинг, тақиқланган, ҳаром қилинган нарсалардан сақланишинг керак. Беш вақт намозни жамоат билан бирга ўқишинг лозим. Кечаси намоз ўқий олсанг, таҳажжудга тура олсанг, буюк саодатга эришган бўласан.

[Жума, Арафа, Байрам, Қадр, Барот, Мерож, Ашура, Мавлид ва Рағойиб кечалари ибодат қилиш кўп савоблидир. Мавлоно Муҳаммад Рабхомий(раҳматуллоҳи алейҳ) Ҳиндистонда босилган “Риёд-ун-носиҳийн” номли китобининг бир юз етмиш иккинчи саҳифасида айтадики, буюк ислом олими , имоми Нававий (раҳматуллоҳи алейҳ) “Асқор” китобида марҳамат қиладики, кечанинг ўн икки қисмидан бир қисмини(яъни бир  соатча) иҳё этиш, яъни китоб, намоз ўқиш, дуо этиш, бутун кечани иҳво қилиш бўлади. Ёз ва қиш кечалари учун ҳам айни шундайдир. ”Ибни Обдийн”нинг тўртюз олтмиш биринчи (461) саҳифасида ёзилганлардан ҳам шундай бўлганлиги тушунилади. “Ҳақойиқ-и манзума”да айтиладики, “Фикҳ китобларида соат дейилганда бир миқдор вақт тушунилади. Нававий,  шофий мазҳабида мужтаҳиддир. Ҳанафийларнинг ҳам шунақа иҳё этишлари уйғун бўлади.” “Ҳақойиқ-и манзума” китобини Маҳмуд-и Бухорий ёзган бўлиб, икки жилддан иборатдир. У китоб, “Манзума-и Насафий”нинг шарҳидир ва қимматли фикҳ китобидир. Маҳмуд-и Бухорий 671 (мелодий 1271) йили Бухорода вафот этганлардир.]

Закот бериш ҳам исломнинг беш шартидан биридир. Закот бериш албатта лозимдир. [Бир қанча китобларда, масалан, Мурод Мўлла кутубхонасида (1113) номерда сақланаётган “Сурра-тул-фатово” китобининг ўн тўртинчи саҳифасида, “Закот бериш лозим бўлса ва ўша йил уни бермай, узрсиз кечиктирган гуноҳ қилади ва ундай кишининг шаҳодати қабул бўлмайди,” дейилади.] Закотни бериш қийинлашмаслиги учун олтин, кумуш ва тижорат ашёсидан камбағалларнинг ҳаққи бўлган қирқдан бирини йилда бир марта (масалан, Рамазон-и шарифда) закот нияти билан ажратиб сақланади. Ана шу закотга ният қилинган мол, йил давомида закот берилиши жоиз бўлганлардан истаганига беради. Ҳар бир беришда алоҳида закотга деб ният қилишга ҳожат йўқ. Закот моли ажратилаётганда  ният қилинса етарли бўлади. Ҳар бир киши, камбағалларга ва закотдан ҳақи борларга бир йилда қанча берилишини билади. Ана шунга кўра закотдан уларни айжратиб сақлайди. Ажратилаётганда ният қилинмаса, камбағалларга берилгани закот бўлмайди (нофила садақа бўлади). Мана шундай қилиб ҳам закот берилган бўлади ҳамда ҳар вақт муҳтожларга қилинган ёрдам ўз ўрнини топади. Бир йил давомида камбағалларга  қилинган ёрдам, закотга ажратилганидан оз бўлса, ортиб қолган  бу йилги закотни, ўз молидан алоҳида сақлаши лозим бўлади ва келажак йил ажратиладиган закот билан аралаштириб, янгидан тарқатилади. Ҳар йили закотни шунақа ажратиб, аста-секин тарқатиш жоиздир. Болам! Кишиларнинг нафси бахилдир, очкўз-хасисдир, таъмакордир. Оллоҳу таолонинг амрларини бажаришда ўжарлик қиладилар. Шунинг учун буларни бироз ошириб ёздим. Аслида эса, молу мулкни ҳам, жонни ҳам, ҳаммасини У бергандир. Унинг берганига қўл узатишга кимнинг ҳақи бўла олади? Шундай экан, закотни ҳам, ушрни ҳам инжилмасдан, хурсандчилик билан бериш лозимдир.

Ҳар бир ибодатни хурсанд бўлиб қилиш керак. Банда ҳақига тўқнашмасликда, ҳақи бўлганларнинг ҳақини тўлашда киши ўзига ўта талабчан бўлиши лозим. Зиммамизда ҳеч кимнинг ҳақи қолмаслигига жуда диққат қилишимиз керакдир! Зиммада бўлган ўзганинг ҳақини бу дунёда ўташ енгилдир. Бу ерда назокат ва юмшоқлик билан ҳақдан қутилиш мумкиндир. Бироқ охиратда иш, асло бундай эмас. У ерда ҳақнинг остидан чиқиш кўп қийиндир, ҳатто қутилишнинг чораси йўқдир.

[Кофирларнинг ҳақларини ҳам зиммада қолдирмаслик керак. Кофир мамлакатларидаги кофирларнинг ҳам молларига, жонларига ва номусларига ҳужум қилмаслик керак. Кофирларнинг қонунларига ҳам қарши чиқмаслик лозим.] Исломиятни, динини яхши билган ва охиратни ўйлайдиган тўғри олимлардан сўраб ўрганиш керак. Ўшандай муборак кишиларнинг сўзлари ва китоблари  таъсирли бўлади. Уларнинг нафаслари баракати билан, айтганларини бажариш қулай бўлади. [Пул топиш учун, овоз тўплаш, мартабага эришиш учун дин китоби ёзган, нутқ сўзлаган, мусулмонларни алдатиш мақсадида уларнинг юзига кулимсираган, дин ўғриларининг ёнидан ва китобларидан узоққа қочиш лозим.] Тўғри олим, ишончли китоб топиш мумкин бўлмаган жойларда бу хил кишилардан жуда лозим нарсаларни сўраса бўлади. Бироқ уларнинг ваъзлари ва нутқлари тингланмайди.

Эй ўғлим! Юқорида таърифи келтирилган олчоқ дунёга тушкунларнинг яхши ёки ёмон ишларига аралашишдан биз камбағаллар узоқдамиз. Оллоҳу таолонинг Пайғамбари (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) лозим бўлган насиҳатларни очиқчасига билдирган, у билдирмаган бирон нарса қолмагандир. Бироқ бу фарзанднинг, мен камбағалга келиб, насиҳат ва ёрдам сўрагани учун шу фарзанднинг қандай ва қандай йўлда бўлиши тез-тез қалбимга келиб турмоқдадир. Ана шу боғлилик мазкур сатрларнинг ёзилишига сабаб бўлди. Ҳа, бу авлоднинг бундай сўзларни кўп марта  эшитганлигини биламан. Аммо фақат эшитиш билан бирор нарса қозонилмайди. Эшитганларини ва ўрганганларини бажариш лозимдир. Бирор хаста, хасталига қандай дори кераклигини ўрганиши мумкин. Бироқ ўша дорини ичмайдиган бўлса, хасталикга фойдаси бўлиши мумкин бўлмайди. Демак, дорини билиш, касалнинг тузалишига кифоя бўлолмайди. Барча Пайғамбарларнинг (алейҳимуссалом) ва олимларнинг(раҳимаҳумуллоҳ) миллионларча сўзлари ва мингларча китоблари, уларга амал қилиш учун айтилган ва ёзилгандир. Фақат билиш, қиёматда фойдали ва шафоатчи эмас, азоб берилиши учун ҳужжат ва шоҳид бўлади, холос. Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари марҳамат қилдиларки, “Қиёмат куни азобнинг энг қаттиғига, энг ёмонига учрайдиган, илмининг фойдасини кўрмаган, илмига уйғун юрмаган олимдир.”     

Болам, у замонда қилинган тавба, боғлилик натижа бермаслигини  сен ҳам яхши биласан! Чунки Оллоҳу таолони севган ва унутмаганлардан узоқ қолишинг, у саодат уруғи очилиб юксалишига тўсиқ бўлади. Бироқ у уруғ ҳали чириб улгурмаганлиги, бу авлоднинг етишишга лойиқ, нафис бир жавҳар бўлганлигини кўрсатмоқдадир. У тавбанинг, у боғлиликнинг баракати билан, Оллоҳу таолонинг бу авлодни, эртами кеч севгани, танлагани йўлга тушишига умид ўйғотади. Баҳоси қандай бўлишига қарамасдан, Оллоҳ йўлида бўлганларга нисбатан севгини  қўлдан қочирманглар! Уларга суяниш, улар билан бирга бўлиш иштиёқини  қалбингизга жойлаштиринглар! У буюкларга бўлган севгингиз орқали Оллоҳу таоло ўз севгисининг ичингизга жойлаштиришини ва қалбингизни бу дунё чўпчак(қипиқ)ларига боғланишдан қутқариб, батамом ўзига олишини истанглар!

Форсий байтлар таржимаси:

Ошиқ шундай бир оташдир, у ёнса агар,

Маъшуқдан бошқа ҳаммасин ёқар, кул этар.

Ҳақдан ғайрисин қатл учун “Ло” қиличин ол,

“Ло” дегандан сўнгра , қолмас қарши бир қурол.

“Иллоллоҳ”дан бошқа бутун ҳаммаси кетди,

Боқ эй ошиқ! Ҳаққа шерик қолмади, битди.

Эски саҳифада эълон этилган вақт: 2011-08-07 18:33:00

яқин мавзу