Дунёнинг энг бахтиёр ўлкалари маълум бўлди ….

Дунёнинг 156 мамлакатида ўтказилган текширув оқибатида уларнинг энг бахтиёри Даниядир деб топилди. Бу тартиблашда биринчи беш ўринни мос равишда, Дания, Норвегия, Швецария, Голландия ва Швецияга беришни лозим кўришди.

Энг бахтсиз ўлкалар эса, Африка Қитъасидан топилди. Улар: Руанда, Бурунди ва Ўрта Африка Жумҳурияти (Буларнинг ҳаммаси Африканинг ўрта қисмида жойлашганлардир). Ғарбий Африкадан эса Бенин ва Того ҳам камбағал(бахтсиз)лар ҳисобига киритилди.

2013 йил учун мамлакатларнинг бахтиёрлик ва бахтсизлик даражаларини белгилаш учун тубандагилар ҳисобга олинди: жон бошига тушган йиллик даромод, ўрта умр кўриш ва турли хил жиноятлар кўрсаткичи, эркинлик (барча хиллари, албатта) савияси кабилар. Айнан ўша кўрсаткичларга кўра, дунёда баъзи ўлкаларда иқтисодий бўҳронларнинг таъсири кўринаётган бўлса-да, дунёмиз ўтган беш йилга нисбатан анча бахтли, эркин ва мард кўринмоқдадир.

Иқсодий бўҳронлар ҳисобига Греция, Италия, Португалия ва Испания, сиёсий мажоралар оқибатида Миср ўтган йиллардаги кўра паст кўрсаткичлар кўрсатиб, ўринларини анча қуйига туширишдилар.

Биз олишимиз мумкин бўлган хабарларда Ўзбекистон ҳақида ёзишмадилар. Бироқ бундай рўйхатларда ҳам Ўзбекистон кўзни қувонтирадиган жойда бўлмаганлиги аниқдир. Иншооллоҳ Ўзбекистонимиз ҳам дунёда кўзга кўринадиган ўринларда турадиган бахтиёр замонларнинг келишини энди узоқ кутмагаймиз.

Хабар, Туркиянинг НТВ хабар агентлиги тарафидан тарқатилган маълумотларга суяниб тузилди.

яқин мавзу