Дунёда мана шунақа мамалкатлар ҳам мавжуд …

Туркияда нашр қилинадиган “Turkiye” газетаси 2013 йил 7-август сонида ўз мухбирининг Анқарадан тубандаги хабарини тарқатди. Хабар, “2,5 миллион киши партия аъзолари бўлишди” деб аталади. Унда асосан шулар  ҳақида дарак берилади: “Маҳкамалар Бошқармаси 2012 йилнинг ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳисоботга кўра, фақатгина ўтган 2012 йилда мамлакатда 2 миллион 393 киши партияларга аъзоликка ўтишдилар. Аммо ўша йил ичида 353 минг 603 киши партиялар аъзоликларини ташлаб кетишдилар. Ҳисобот даврида 11-та янги партия ташкил этилган бўлса, 9-тасининг тугатилиши ҳақида қарорлар эълон  қилинди.

Жорий вақтда мамлакатда 70-та партия фаолият кўрсатишмоқда.

Эслатма: Туркияда Миллат Мажлисига ўтказилган энг сўнгги сайловлар оқибатида малакатнинг парломенти –  Миллат Мажлисига вакиллар киритиш ҳақига тўртта партия соҳиб бўла олганди. Улар: Адолат ва Юксалиш партяси(АЮП), Туркиянинг ҳозирги ҳукуматини бошқарувчи партия; Жумҳурият Халқ партяси(ЖХП), энг катта мухолифатдаги партия; Миллийятчи Халқ партяси (МХП), мамлакат Парламентида учинчи ўринни эгаллаб турган мухолифатдаги партия; Сулҳ ва Демократия партияси (СДП), мамлакат Парламентида тўрттинчи ўринни эгаллаб турган ҳукуматга мухолиф партиядир. Ўз навбатида СДП, ташқий кўриниш ва дастурига кўра, мамлакат аҳолисининг қурд уруғига мансуб озчиликнинг манфаатини қўллавчилар партияси ҳисобланади. Аслида эса мутлақо ундай эмас ва бу масала алоҳида мақоланинг, ҳатто катта бир сиёсий тадқиқотнинг мавзусидир.

Демак, Туркияда мамлакат Парломентига вакил кирита олмаган яна 66 – та партия фаолият кўрсатишмоқда экан. Қаранг жуда қизиқ-а? Туркиянинг нуфусини 76-80 миллион киши дейишади. Бунга кўра, тахминан ҳар бир миллион нуфус ҳисобида битта партия фаолиятда бўлган бўлаяпти. Масалан, Ўзбекистонда Туркиядагидек ҳолат деб тасаввур қилинса, бизда ҳам 26-30 – та партия мавжуд ва фаолиятда бўлишлари керак эди. Афсус, бизда ундай эмас. Ўзбекистон ҳукумати ўз ихтиёрида бўлган чўнтак партияларнинг ҳам сонини кўпайтиришдан чўчийди. Аммо бизда ҳам ўшанақа эркинликлар бўлармикан …? Ўшандай замонлар ҳам келармикан …? Умуман ўзбеклар юртига ҳам ўшандай эркин нафас олинадиган замонлар келармикан …?

Хабарни ўзбек тилида ҳозирлаган Алибой Йўляхши, 17 август 2013, шанба. Манба: “Turkiye” газетаси, 2013 йил 7-август.

яқин мавзу