Илк кўчирма …

Муаллиф admin Ağu 14, 2013

Биринчи хабаримиз ўрнида тубандаги линкни турдинг ва сиз тушунадиган расм ва матнларни очиб ўқишларингизни тавсия қиламиз. Марҳамат, сиз азиз муштариларимиз диққатига:

https://www.facebook.com/pages/%D0%98%D1%81%D0%BB%D0%B0%D0%BC-%D0%AD%D1%82%D0%BE-%D0%B6%D0%B8%D0%B7%D0%BD%D1%8C/608649602498169?id=608649602498169&sk=photos_stream

Шу ерга бир қатор диний атамаларни ҳам илова қилишни фойдали ҳисобладик:

Диний китобларимизда учрайдиган баъзи атамалар:

Ибодат  –  Оллоҳу таолога қуллик қилиш, итоат этиш, бўйин эгишдир. Ниятга боғли қилиниши савоб бўладиган, Оллоҳу таолога яқинликни ифода этадиган ва дуруст бир шаклда бажариладиган таот ва феъл(ҳаракат)дир. Ибодатлар фақат ва фақат Оллоҳ ризосига эришиш учун қилинади. Фақат ягона У, Ўзи ибодатга лойиқ ва муносибдир!

Ҳалол: Қуръони каримда ва ҳадис шарифларда қилиниши ва қўлланиши тақиқланмаган ёки бир вақтлар тақиқланган бўлиб, сўнгра исломият узрли ҳисоблаган бирор сабаб билан у тақиқланишлари бекор қилинган нарсалардир.

Ҳаром: Оллоҳу таоло, Қуръони каримда қилиниши ёки қўлланишини очиқчасига ман этган ва тақиқлаган нарсалардир.

Мубоҳ: Қилиниши ва қўлланиши Қуръони каримда амр этилмаган ва тақиқ ҳам қилинмаган нарсалардир.

Макруҳ: Ҳаромлар сингари кескин тақиқланмаган, бироқ динимизда қилиниши ва қўлланиши исталмаган, ибодатларнинг савобини қочирадиган нарсалардир.

Макруҳларнинг икки тури бор:

а) Таҳриман макруҳ – Ҳаромга яқин деганидир, яъни ҳаромга жуда яқин бўлган макруҳдир. Бундай макруҳларни тарк этганлар савоб оладилар. Бунга йўл қўйганлар эса, гуноҳ қилган ҳисобланадилар. Натижа моҳияти жиҳатидан ҳаромга жуда яқин бўлганлигидан, бундай макруҳларга “амалий ҳаром” ҳам дейишадилар.

б) Танзиҳан макруҳ – Ҳалолга яқин деганидир, яъни ҳалолга анча яқин бўлиб, бундай макруҳларга йўл қўйиш гуноҳ ҳисобланмайди. Бироқ динимиз бундай макруҳларга ҳам йўл қўйилмаслигини афзал ҳисоблайди.

Муфсид: Бошланган ибодатни бузадиган нарсалардир. Масалан, намозда турган кишининг кулиши, рўза тутган киши била туриб бирор нарса ейиши ёки ичиши ва ҳакоза шу сингарилар муфсидга мисол бўла олади.

 

  Рукнлар Ислом дини ҳақида, Туркия дафтари.