Шолни юрита оладиган дармон топилди.

Туркияда нашр этиладиган «Туркия» газетаси 10-январ сонининг  «Тибда инқилоб» рубрикасида «Шолни юритадиган дармон топилди» сарлавҳада бир хабар тарқатди. Унда шулар келтирилади: АҚШ олимлари шол бўлиб қолганларни оёққа турғазадиган дармон кашф этдилар. Бу дармон сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда жуда яхши натижалар берди. Яқин келажакда бу дармон одамларда ҳам қўлланишини билдирадилар. Дармон-дори LMIIA-31 деб аталади. Бу дори Калифорниянинг Станфорд университетида профессор Франк Лонго раҳбарлигида меҳнат қилишган  олимлар жамоаси тарафидан тайёрланди. 40 кун давомида чўлоқ ва шол сичқонларга турли хил миқдорларда LMIIA-31 доридан берилди. Масалан, орқа оёқлари бутунлай ҳаракатсиз бўлган сичқонлар дори еганларидан сўнгра, мўлжалли одимлар ата бошладилар. Ҳатто сичқонлар даволанганларидан сўнгра, ўша чўлоқ оёқлари билан сузишга ўхшаш ҳаракатлар ҳам қила олдилар.

яқин мавзу