Бермурд учбурчаги сири узил-кесил аниқланди …

Олимлар Бермурд учбурчаги сирини узил-кесил аниқладилар. 

31ae3f7b_w

Австралиялик олимлар Бермурд учбурчаги сирини аниқлаганларини баён қилдилар ва нима учун у ерларда кемалар, одамлар ва учоқлар йўқ бўлиб кетаётганликларини тушунтириб беришларини даъво қилдилар.

Мельнбурн университетининг профессори Монаша Жозеф Монаган ва унинг талабаси Дэвид Мэй Америкада нашр қилинаётган Physics  журналида ўзларининг ҳайрон қолдирувчи тадқиқодлари ҳақида мақола эълон қилишди.  Уларнинг тасдиқлашларига кўра, Бермурд учбурчагида йўқолиб кетаётган кемалар ва учоқларни метан гази ҳалок қилмоқдадир.

Улар Бермурдга яқин жойларда бир қатор илмий текширишлар ўтказишдилар ва бу текширишларнинг натижалари эса юқоридадек хулоса қилишга асос бўлди. Текширув ўтказилган жойларда (собиқ сувости вулқон отилишлари содир бўлган  жоуларда) ниҳоятда кўп метан гидратлари топилди. Олимларнинг тахмин қилишларича, океан ёриқларидан сизиб чиққан газ газ пўпакчаларига айланади ва сўнгра геомерик жиҳатдан каттаради ва сувнинг устида портлайди.

Австралияли олимлар, ўз назарияларини исботлаш учун ўша ерда содир бўладиган фалокатнинг компьютерда моделини ясадилар ва аниқладиларки, метан пўпаклар орасига тушиб қолган исталган бир кема, бир онда ўзининг сузиш хусусиятини йўқотади ва уммон тубига тушиб кетади. Шунингдек, газнинг буюк пўпаклари учоқларнинг ҳавода сузишини ҳам  бузиб юбора олади.

Бу назарияни тасдиқлаш учун тадқиқотчилар тажриба қилиб кўришдилар, яъни улар катта бир идишга сув тўлдирдилар, унинг устида ўйинчоқ кемалар сузиб юрадиган бўлди. Сув тўлдирилган идишнинг тагидан метан газининг катта-катта пўпаклари киргизилди.   Бу тажриба кўрсатки, кема, пўпакнинг ўртаси ва унинг қирраси орасида бўлганида у чўкди, пўпакдан узоқда ёки бевосита унинг устида бўлганида эса кема хавфсиз қолди.

56cb7d20_1

Тадқиқотчиларнинг фикрича, уларнинг натижалари Бермурд учбурчагида топилган кемаларда, уларни бошқарувчиларнинг ва кемада бўлишган бошқа одамларнинг мурдаларида ҳеч қандай ташқи зарбанинг бўлмаслиги сабабини ҳам тушунтира олади. Чунки Бермурд учбурчагига тушган кемалардаги одамлар заҳарли газдан буғилиб ўлган бўладилар.

Юқорида келтирилган ахборот  12.12.12 –да  қуйидаги  интернет адресда  эълон қилган эди:  http://www.topnews.ru/news_id_54789.html

Биз уни ўзбекчага таржима қилдик ва қимматли муштариларимиз эътиборига узатишни лозим кўрдик.

яқин мавзу