Биринчи қисм (32 – 35 параграфлар)

32 – УЧИНЧИ ЖИЛД, 38-чи МАКТУБ

Бу мактуб, Мулла Иброҳим учун ёзилгандир. Бу ерда умматнинг етмиш уч фирқага ажралиши билдирилган ҳадис-и шариф тушунтирилади.

Ҳадис-и шарифда бу умматнинг етмиш уч фирқага бўлиниши, улардан етмиш иккиси Жаҳаннамга киришлари билдирилди. Ҳадис-и шариф етмиш икки фирқанинг Жаҳаннам оташида азоб кўришларини билдирмоқда. Аммо уларнинг Жаҳаннамда сўнгсиз қолишларини билдирмайди. Фақат иймонсизларгина Жаҳаннамда сўнгсиз қоладилар. Яъни кофирларгина Жаҳаннамда сўнгсиз қоладилар. Етмиш икки фирқа, эътиқодлари бузуқлигидан Жаҳаннамга юбориладилар ва ўша бузуқликлар миқдори қадар Жаҳаннамда қоладилар, яъни у ерда ёнадилар. Етмиш учинчи фирқанинг эътиқоди бузуқ бўлмагани учун улар Жаҳаннам оташидан қутиладилар. Бу фирқада ҳам ёмон иш қилганлар бор бўлса, ва у ёмон ишлари тавба ва истиғфорлар ёки шафоат билан афв этилмаган бўлса, улар ҳам ёмон ишлари, гуноҳлари қадар Жаҳаннамда ёнишлари жоиздир. Етмиш икки фирқада бўлганларнинг ҳаммаси энг аввал Жаҳаннамга кетадилар. Бироқ уларнинг ҳам ҳеч қайси бири Жаҳаннамда чексиз қолмайдилар. У бир фирқада бўлганлардан фақат ёмон иш, яъни гуноҳ қилганлари гуноҳлари қадар Жаҳаннамга қўйиладилар. Жаҳаннамга кириши билдирилган етмиш икки (Бидъат фирқалари), (Аҳл-и қибла) бўлганлари учун уларнинг ҳаммасини кофир, демаслик керак. Фақат улардан динда инониши зарур бўлган нарсаларга инонмаганлари ва (Аҳком-и исломийя)дан бир мусулмоннинг эшитган, билган нарсаларнинг таъвилини15 билмасдан рад қилганларигина кофир бўладилар. (Аҳл-и суннат) олимлари (раҳматуллоҳи анҳум ажмайн) билдирадиларки, “Бир мусулмоннинг бир сўзидан ёки бир ишидан юз нарса англашилса, улардан тўқсон тўққизи куфрга сабаб бўлса ва биргинаси унинг мусулмон эканлигини кўрсатса, ана шу бир нарсани олиш ва уни куфрдан қутқариш лозимдир”. Ҳар бир нарсанинг тўғрисини Оллоҳу таоло билади. Энг соғлом, тўғри сўз Унинг сўзидир.

Бу умматнинг камбағаллари бойларидан ярим кун аввал Жаннатга киритилиши билдирилди. Бу ярим кун бу дунёнинг беш юз йилига тенгдир. Чунки Оллоҳу таоло билдирган бир кун бу дунёнинг минг йилига тенг вақтдир. Шундай эканлиги Ҳаж сурасида очиқча билдирилгандир. Нима учун бундай бўлишини фақат Оллоҳу таолонинг Ўзи билади. Чунки охиратда бу дунёда бўлгани каби кеча-кудуз, ой, йил йўқдир. Жаннатга эрта киритилиши билдирилган камбағаллар, исломийятга эргашган ва сабр қилган камбағаллардир. Исломийятга эргашиш, исломийятнинг амр қилганларини қилиш ва тақиқлаганларидан сақланиш, демакдир. Камбағалликнинг ҳам даражалари ва мартабалари бор. Мартабаларнинг энг юксаги ёмонлик мақомида қўлга киритилади. Бу мартабада бўлган камбағал, Оллоҳу таолодан бошқа ҳар кимни ва ҳар бир нарсани камбағал, муҳтож ҳисоблайди. [Оллоҳу таолога муҳтож бўлмаган, яъни Унга нисбатан камбағал бўлмаган ҳеч бир махлуқ йўқдир.] Махлуқларнинг ҳаммасини унутади. Уларнинг ҳеч бирини хаёлига келтирмайди. Камбағаллик мартабаларининг ҳаммасига эришган, уларнинг бир қанчасига эришгандан устундир. Шунинг учун ёмон мақомига эришган кишининг зоҳиран камбағал, муҳтож бўлиши, ёмон мақомига эришган бўлса-да, зоҳиран камбағал бўлмагандан янада афзалдир, янада қийматлидир.

33 – УЧИРЧИ ЖИЛД, 101-чи МАКТУБ.

Бу мактуб шайҳ Абдуллоҳга ёзилгандир. Бунда Қуръон-и карим оятларини философлар тушунтиришларига кўра тафсир ва таъвил15 қилиш жоиз бўлмаганлиги билдирилмоқдадир.

Оллоҳу таоло сизга саломатлик берсин ва балолардан қўрисин!Табсийр-ур-раҳмон” номли китобни юборибсиз. Баъзи жойларини ўқидим. Қайтариб юбораяпман. [“Табсийр-ул-раҳмон” ва “Табсийр-ул-манон” тафсир китобларидир. Ҳанбалий олимларидан Зайн-уд-дин Алий бин Аҳмад Арнавий (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) ёзгандир. Етти юз ўнинчи (710) йилда вафот қилгандир.]

Қимматли қардошим! Бу китобни ёзган, эски юнон философларининг йўлига оғиб кетганлиги кўринаяпти. Уларни салкам Пайғамбарлар (алейҳимуссолату ваттаслимот) даражаси қаторида тутаяпти. Ҳуд сурасидаги бир оят-и каримага берган маънога кўзим тушди. У оятга, Пайғамбарларнинг ҳолига мослашмасдан, эски юнон философлари каби маъно бермоқда. Пайғамбарларнинг сўзи билан философларнинг сўзини бир қийматда тутаяпти. Улар учун охиратда” оят-и каримасига (Пайғамбларнинг ва философларнинг сўз бирлиги билан) ва Фақат оташ билан азоб” оят-и каримасига (ҳис этиб ёҳуд ақлий, назарий ўлароқ … ), деяпти. Пайғамбарларнинг (алейҳимуссо лату ваттаҳийёт) сўз бирлиги бўлган ерда юнон философларининг қандай қиймати бўлиши мумкин? Охиратдаги азобни билдирган ва ҳалигача Пайғамбарларнинг сўзларига мос келмайдиган сўзларнинг қандай аҳамияти бордир? Унинг билдиргани каби, философлар, Жаҳаннам азобининг ақлий ва назарий эканлигини сўзлайдилар. Бу сўзлар жасаднинг(тананинг) азобни ҳис этишига инонмаганликларини кўрсатмоқдадир. Ҳолбуки, Пайғамбарлар, жасаднинг азобни ҳис этишини бир овоздан билдирганлардир. Бу китоб, бошқа жойларида ҳам Қуръони карим оятларини философларнинг билдирганлари сингари ёзмоқдадир. Пайғамбарларнинг йўлида бўлганларга мос бўлмаган ёзувлари борлиги туфайли бу китоб яширин, ҳатто очиқдан-очиқ зарарларни ўз ичида ташимоқдадир. Буни сизга билдириш лозимлиги учун бир неча калималар билан сизнинг бошингизни оғритдим. Салом бўлсин.

34 – ИККИНЧИ ЖИЛД, 19-чи МАКТУБ

Бу мактуб, Мир Муҳиббуллоҳга ёзилгандир. Бунда Суннат-и санийяга ёпишиш ва бидъатлардан сақланиш билдирилмоқда:

Оллоҳу таолога ҳамдлар бўлсин! Унинг Пайғамбарларига салот ва сизга дуолар этаман. Қимматли қардошим, саййид Мир Муҳиббуллоҳ! Бу ердаги фақирларнинг аҳволлари, юриш-туришлари жуда яхши. Бунинг учун Оллоҳу таолога чексиз кўп ҳамд айтмоқ лозимдир. Сизнинг ҳам саломатлигингиз ва аҳволингизнинг ёмон тарафга ўзгармаслиги ҳамда тўғри йўлда янада илгарига кетишингиз учун Оллоҳу таолога дуо қиламан. Шу кунларда қандай ҳолу-аҳволда эканлигингизни билдирмадингиз. Орамиздаги масофанинг узоқлиги хабарлашишимизни қийинлаштирмоқда. Насиҳат қилиш динимизниг энг биринчи вазифасидир ва бу Пайғамбарларнинг энг устунига мос бўлиб, бу Унга эргашишни кўрсатади (Унга ва ҳаммасига юксак дуолар ва саломлар бўлсин!). Унга мос бўлиш ва Унга эргашмоқ учун эса, Унинг суннатларини, яъни барча амрларини ва тақиқларини ўрнига қўйиш ҳамда У ёқтирмаган бидъатлардан сақланиш лозимдир. У бидъатлар кечанинг қоронғилигини йўқотган тонг отиши каби порлоқ кўринса ҳам уларнинг ҳаммасидан қочиш лозимдир. Чунки ҳеч қандай бир бидъатда нур, ишқ йўқдир. Ҳеч бир хастага уларда шифо йўқдир. Ҳеч бир хастага улар дори бўлолмаслар. Чунки ҳар бир бидъат, ё бир суннатни йўққа чиқаради ёҳуд суннатга боғли бўлмайди. Фақат суннат билан боғли бўлмаган бидъатлар суннатдан ошиб, ортиб кетаётгани учун суннатни йўқ қилган бўлмоқдадир. Чунки бирор амрни амр қилинганидан ортиқча қилиш, у амрни ўзгартириш бўлади. Бундан кўринадики, қандай бўлганда ҳам ҳар бир бидъат суннатни йўқ қилмоқда. Суннатга тескари бўлаяпти. Ҳеч қандай бидъатда яхшилик ва гўзаллик йўқдир. Бу қадар комил динда ва Оллоҳу таоло рози бўлган исломийятда неъматлар тамом охирига етказилганидан сўнг чиққан бидъатларнинг баъзиларига қандай қилиб, гўзал, деганларини кошки эди, била олсам? Улар нега билмайдиларки, бирор нарса юксалгандан, тамомига етказилгандан, ёқтирилгандан сўнгра унга қилинадиган қўшимчалар ҳеч замон булардай гўзал бўлолмайди. Ҳақ бўлган, тўғри бўлган бир нарсада қилинадиган ҳар қандай ўзгаришлар залолат ва сапиклик бўлади. Комил ва тамомига етказилган бу динда кейинлари ўртага чиқарилган бирор нарсани гўзал дейиш, диннинг камолга етмаганини кўратишини ва неъматнинг тамомигача тўла тайёрланмаганини билдиришини англасалар эди, ҳеч бир бидъатга гўзал, демаган бўлардилар. Ё Рабий! Бизнинг унутган ва янглишган нарсаларимиз учун бизни ҳисобга тутма! Сизга ва ёнингизда бўлганларга салом йўллайман.

[Суннат калимасининг динимизда уч маъноси бор: “Китоб ва суннат” биргаликда сўзланса, китоб бу Қуръони карим ва суннат ҳам ҳадис-и шарифлар, дегани бўлади. (Фарз ва суннат), дейилса, фарз, Оллоҳу таолонинг амрлари, суннат эса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) суннати, амрлари демакдир. Фақат суннат калимаси якка ўзи сўзланса, исломийят, яъни аҳком-и исломийя, демак бўлади. Фикҳ китоблари шундай эканлигини билдирадилар. Масалан, “Қудрий мухтасари”да, “Суннатни энг яхши биладиган имомдир”, дейилади. “Жавҳара” китобида буни тушунтириб, “Суннат, дейиш бу ерда аҳком-и исломийя, демакдир”, дейди. Етмиш тўртинчи модда(параграф)нинг сўнггига қаранг!

Қалбни тозалаш учун исломийяга эргашиб, унга мос бўлиш лозим эканлиги англашилди.

Бидъат, динда кейинги замонларда қилинган нарсалар, демакдир. Яъни, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ва Унинг тўрт халифасининг (радиоллоҳу анҳум) замонларида бўлмай, улардан кейин динда ўртага чиқарилган ва ибодат шаклида қилина бошлаган нарсалардир. Масалан, намозлардан сўнгра дарҳол (оят-ал-қурсий) ўқиш лозим экан, ундан олдин (Салотан тунжино)ни ва бошқа дуоларни ўқиш бидъатдир. Уларни (оят-ал қурсий)дан ва тасбиҳлардан сўнгра ўқиш лозим. Намоз ва дуолардан сўнгра сажда қилиб туриш ҳам бидъатдир. Азонни репродуктордан ўқиш ҳам бидъатдир. Репродуктор овоз чиқарадиган бир аппаратдир, асбобдир. Луғат китобларида, масалан, “Мунжид”да, овоз чиқарувчи асбобларга (Мизмор), дейилган. Репродуктор эса, мизморнинг бир туридир. “Ҳод-ид-даллийн”да айтиладики, “Абу Нуъайм Исфаҳонийнинг “Ҳилятул-Авлиё”сида ёзилган ҳадис-и шарифда, шайтонга Сенинг муаззининг мизмордир” буюрилгандир. Бу ҳадис-и шарифдан, репродуктордан ўқилган азон шайтоннинг азони эканлиги тушунилмоқдадир. Динда қилинган ёки қилинадиган ҳар қандай ўзгариш ва реформалар бидъатдир. Бироқ вилка, қошиқ, бўйин боғи(галстук) тоқиш, қаҳва, чой ичиш, тутун тортиш(сегара чекиш) бидъатга кирмайди. Чунки булар ибодат бўлмай, улар одатлардир ва мубоҳлардир, яъни ҳаром эмас. Уларни қилиш, дин амр этган нарсани тарк қилишга ёки дин наҳй [Тақиқ] этган нарсани қилишга сабаб бўла олмайдилар. “Ҳадийка-тун-надийя”да айтиладики, “Бидъат, диндан, ибодатдан бўлмай, фақат одат бўлган бир нарса бўлса, уни динимиз рад этмайди. Ейиш-ичишда, кийимда, сайру-сафар воситаларида ва бино, маска, уй ишларида ибодат қилиш, яъни Оллоҳу таолога тақарруб(яқинлашма) ният этмай, фақат дунё иши тушунилган бўлса, улар бирор ибодатни қилишга тўсиқ ёки бирорта ҳаромга йўл қўйишга сабаб бўлмагунича бидъат бўлмайдилар. Динимиз уларни ман этмайди”. Бидъат уч хилдир:

1 – Исломийят куфр аломати, деб ҳисоблаган нарсалардан заруратсиз фойдаланиш, уларни бирор ишда қўллаш энг ёмон бидъатдир. Дор-ул-ҳарбда кофирлар учун ҳудъа (алдатиш) шаклда қўлланиш жоиз, дейилганлиги ҳақида “Барийка”нинг 467-чи саҳифасида, “Мажмаоул-анҳур”нинг 696-чи саҳифасида маълумотлар берилган.

2 – Аҳл-и суннат олимларининг (раҳматуллоҳи таоло анҳум ажмайн) билдирганларига мос бўлмаган инонишлар ҳам кўп ёмон бидъатдир.

3 – Ибодат шаклида қилинган янгиликлар, реформалар, амалда бидъат бўлиб, улар буюк гуноҳлар ҳамдир. Олимлар, амалдаги ва ибодатдаги бидъатларни иккига айирганлар ва уларни ҳасана ва саййиа, деб атаганлар. Имом-и Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ), олимларнинг ҳасана, деб атаган бидъатларга бидъат демасдан, уларга суннат-и ҳасана, деб ном берди. Бидъат-и саййиани эса, бидъат, деб атаб, уларнинг жуда ёмон эканликларини кўрсатди. Ваҳҳобийлар эса, ҳасана дейилган, яъни ёмон эмас, деб қабул этилган, имом-и Раббоний кўрсатишича суннат-и ҳасанага ҳам саййиа, деб қарайдилар. Уларни қилган ва қўллаганларни кофир, мушрик, деб аташадилар. Учинчи қисм, биринчи модда(параграф)га қаранг!]

35 – УЧИНЧИ ЖИЛД, 22-чи МАКТУБ

Бу мактуб, мулла Мақсуд Алий Табрийзийга ёзилган бўлиб, мушрикларнинг нотоза-ифлос бўлиши, уларнинг руҳларининг, ибодатларининг ҳам нотоза-ифлос бўлиши ҳақидадир. Ундан ташқари бу мактуб, мушриклар баданларининг, тана аъзоларининг ифлос бўлмаслиги мумкинлигини ҳам билдирмоқдадир.

Ҳар қандай бир ҳамдга сазовор, Ягона Оллоҳу таолодир. У севган тоза, соф инсонларга салом, деяйлик. Шафқатли афандим! Ҳусайн Восизий тафсирини нега юбормаганингизни тушуна олмадик. Бу тафсирда, Тавба сурасининг йигирма тўққизинчи оятини тафсир этишда, “Мушрикларнинг ичлари, инонишлари нотоза–ифлос бўлганликларидан улар нотоза-ифлослардир, албатта”, деб марҳамат қилинмоқда. Ҳанафий масҳаби олимлари ҳам шундай шаклда тафсир қилганлар. Яъни Оллоҳу таолонинг “Мушриклар нотозадир”, деб буюриши, уларнинг қалблари, ибодатлари нотозалигидандир, дейилмоқдадир. “Ҳусайн тафсийри”да ҳам айтилгани сингари, баъзи олимлар, “Мушриклар, нажосатдан сақланмаганликлари учун нотозадир”, деган бўлсалар ҳам, бундай тафсир этиш уйғун эмасдир. Чунки бутун мусулмонларнинг кўпчилиги ҳам нажосатдан сақланмайдилар. Мусулмонларнинг жоҳиллари ҳам кофирлар каби тозаликка аҳамият бермайдилар. Нажосатдан сақланмаслик кишининг нотоза бўлишига сабаб бўлганда эди, мусулмонлар жуда қийинчиликда қолган бўлардилар. Ҳолбуки, “Мусулмончиликда зўрланишлар йўқдир” деб марҳамат қилинди. “Ҳусайн тафсийри”да “Абдуллоҳ ибни Аббос (радиоллҳу анҳума) марҳамат қилдики, мушрикларнинг баданлари итлар каби ифлосдир”, деб ёзилган бўлса ҳам, бундай умумга мос бўлмаган, ҳар кимнинг сўзлаганрига ўхшамайдиган хабарлар дин буюкларидан жуда кўп келгандир. Бундай хабарларни йиғиб, териб она хабарларга мослаш лозимдир. Кофирларнинг ташқий кўринишлари, баданлари қандай қилиб, ифлос бўлади? Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бир яҳудийнинг уйида овқат еганди, бир мушрикнинг идиши билан таҳоратлангандилар. Умар (радиоллоҳу анҳ) ҳам христиан хотиннинг идишида таҳоратланганди. Улар оят-и карима нозил бўлишидан олдин бўлганди, дейилса, тахмин этиш билан жавоб берилмайди. Оят-и кариманинг кейин келганлигини исбот қилиш керак бўлади. Агар бу исбот қилинса ҳам, бундан уларнинг нажс96 [шу ва бундан кейинги шу каби номерланган сўзларнинг маъноси матннинг сўнггида луғат кўринишда берилади] кўринишлари (баданлари) ифлос бўлганлигини, улар тегиб кетган нарсалар ифлос ва ҳаром бўлиб қолишини билдирмайди. Фақат уларнинг эътиқодларининг нотоза бўлганлигини кўрсатади. Чунки ҳеч бир Пайғамбар ўз динида ёки бошқа бир динда ҳаром бўлган ёки ҳаром бўладиган бирор нарсани ҳеч замон қилмайди. Яъни кейин ҳаром бўладиган бирор нарса аввалда ҳалол ҳисобланган замонда ҳам Пайғамбарлар қўлланмайдилар. Масалан, шароб ичиш аввал ҳалол эди, кейин ҳаром бўлди. Ҳеч қайси Пайғамбар ҳеч қачон шароб ичмадилар. Агар кофирларнинг баданлари итлар каби ифлос бўлишлиги кейинроқ билдириладиган бўлганда эди, Оллоҳу таолонинг қудрати ила Унинг севгилиси Муҳаммад (алейҳиссалом) уларнинг сувларини ичиш, овқатларини ейиш у ёқда турсин, ҳатто идишларига ҳам ҳеч бир замон тегмаган бўлардилар. Бундан ташқари, бир нарсанинг ўзи ифлос бўлган бўлса, у ҳар доим ифлосдир. Унинг бирор вақт ифлос ва бошқа бирор вақт тоза бўлиши мумкин, деб қаролмайди. Мушрикларнинг баданлари нотоза бўлганда эди, улар ҳамиша нотоза бўларди ва Муҳаммад (алейҳиссалом) улардан сув ичиш, овқат ейиш эмас, ҳеч вақт уларга тегмаган ҳам бўларди. Яна шу ҳам борки, нажс96 бўлган нарса ҳар доим нажсдир. У олдин ва сўнг мубоҳ бўлолмайди. Мушриклар айни нажс бўлсалар эди, аввалдан шундай бўлишлари керак эди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) аввалдан ҳам бунга уйғун улар билан муомала қилган бўларди. У бўлмаган бўлса, бу қандай бўлсин. Бундан ташқари, уларнинг баданларини ифлос билиш мусулмонларга кўпгина қийинчиликлар келтириб чиқарарди. Ҳанафий масҳаби олимларига Оллоҳу таоло сўнгсиз яхшиликлар берсин, улар мусулмонларнинг ишини жуда енгиллаштирдилар. Уларни ҳаром қўллашдан қутқардилар. Уларга ташаккур айтиш ўрнига уларга тил теккизиш, уларнинг исботли тафсирларини айблаш қандай қилиб, тўғри дейилиши мумкин? Мужтаҳидларга қарши бирор нарса дейиладими? Чунки уларнинг янглиш топганларига ҳам бир савоб берилмоқда, ахир. Уларнинг янглиш топганларини қилган мусулмонлар азобдан қутиладилар. Кофирлар ифлос, нотоза бўлсалар, улар тегинган ва қилган нарсалар ҳам ифлос ва ҳаром бўлади. Кофирларни ифлос, деганлар улар тайёрлаган овқатлар ва шарбатларга ҳам ҳаром бўлди, деган бўладилар. Бундай сўзлаганлар эса, ўзларини у ҳаромдан қўрий олмайдилар. Айниқса, Ҳиндистондаги мусулмонларнинг бундай ҳолдан қўриниши кўп қийин ва имконсиз кабидир. Мусулмонлар, ҳар ерда кофирлар билан яқин алоқаларда бўлганликлари ва аралаш яшаётганларидан мусулмонларга энг қулай фатволар бериш янада яхшидир. Ҳатто ўз мазҳабига мос бўлмаган ҳолларда, уларниг жойида бошқа мазҳабдаги қулай фатво айтилиши лозим. Бақара сураси, бир юз саксон бешинчи ояти мазмунида, Оллоҳу таоло, сизга қулай бўлган нарсаларни қилдиришни истайди, зўр келадиганини истамайди” ва Нисо сураси, йигирма саккизинчи ояти мазмунида, Оллоҳу таоло, ибодатларингизнинг енгил, қулай бўлишини истайди. Инсон заиф, чидамсиз яратилди” буюрилди. Мусулмонларни сиқиштириш, уларни ранжитиш ҳаром ва Оллоҳу таолонинг ёқтирмаган нарсаларидан биридир. Шофиий олимлари, ўз мазҳабларида қилиниши қийинчилик туғдирадиган нарсаларни ҳанафий мазҳабига кўра қилинишига фатво бериб, мусулмонларнинг ишини енгиллаштирганлардир. Масалан, шофиий мазҳабига кўра, закот бериш учун закотнинг Тавба сураси, олтмишинчи оятида билдирилган саккиз синф кишиларнинг ҳар синфига берилиши лозимдир. Улардан, кўнглини олиши лозим бўлган кофир синфи [ва закот йиғган маъмур синфи ва қулликдан қутиладиган қарздорлар синфи] бугун йўқдир. Уларни топиб закот бериш имконсиз бир ҳолга келгандир. Шунинг учун шофиий олимлари (раҳматуллоҳи таоло алейҳим ажмайн), ҳанафий мазҳабига кўра закот берилишига фатво бердилар. Чунки ҳанафий мазҳабига кўра у синфларнинг ҳар қандай бирига закот берилса етарлидир.

[Шунингдек, ғусл таҳорат олинишида ҳанафий мазҳабига кўра оғизнинг ичини, тишларнинг орасини ва тиш чуқурини ювиш фарздир. Қоплама ва каваклари тўлдирилган(пломба қўйилган) тишлар ичига сув кирмаганлиги учун уларнинг ғусллари саҳиҳ бўлмай нотоза қоладилар. Шофиий ва моликий мазҳабларида эса, оғизни ювиш фарз эмас. Ҳанафий мазҳабида бўлган киши, зарурат юзасидан тишларини қоплатган ёки уларнинг кавакларини тўлдирган бўлса, ғусл таҳорати олаётганда “Ё Раббий! Шофиий ёки моликий мазҳабига кўра ғусл таҳорати қилаяпман”, деб қалбидан ўтказса, ғусл таҳорати соҳиҳ бўлиб, у билан тоза намоз қилса бўлади. “Ҳадика” китобининг етти юз тўққизинчи саҳифасида айтиладики, “Таҳорат ва ғуслда бошқа мазҳабларга тақлид қилиш жоиздир. Бу учун эса, у замон ўша мазҳаб шартларига мослашиш ҳам лозимдир. У мазҳабнинг барча шартларига мос бўлмаса тақлид жоиз бўлмайди. Ўз масҳабига эргашмаган киши, ишни қилгандан кейин ҳам тақлид қилса жоиз бўлади. Масалан, Абу Юсуф ҳазратларига, Жума намози ўқилгандан сўнгра, ғусл олинган сувда сичқон ўлиб қолганлиги маълум бўлди, дедилар. “Шофиий мазҳабига кўра ғуслимиз саҳиҳдир. Чунки ҳадис-и шарифда кўллатилган сувга нажосат тушса, унинг уч сифатидан бири ўзгармаганича у нажс бўлмайди, деб марҳамат қилинди” деди. “Кўллатилган сувнинг икки гўзаси беш юз летр” бўлиб, икки юз йигирма [220] килограмм сувдир. “Барийка” китоби бу масалани тушунтириб, зарурат бўлган ҳар бир ишда ҳам бошқа мазҳабга тақлид қилиш жоиздир, дейилади. “Дурр-ул-мухтор”да намоз вақтлари тушунтирилганда, унинг охирида, айтадики, “Зарурат замонида бошқа мазҳабга тақлид қилинади”. Ибни Обидийн ҳам бу ҳолларни тушунтиришда, дейдики, “Бу ерда икки қавлдан97 бири билдирилгандир. Иккинчи қавлга кўра, зарурат бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ҳараж80 кучли бўлганда бошқа уч мазҳабдан бирига тақлид қилинади. Мухтор бўлгани ҳам шудир. Қилинишда қийинчилик бўлганда, ўз мазҳаби енгиллик берса ёки қилинишини афв этса бошқа мазҳабга тақлид этишга ўрин қолмайди. “Ҳадика”нинг икки юз ўн биринчи саҳифасида “Ҳусн-ут-танаббуҳ фит-ташаббуҳ” китобидан олиб, дейдики, “Бирор кишининг нафси енгилларни, қулайликларни қилишни истамаса, унинг азиматларини98 ташлаб, руҳсат билан амал қилиши афзал бўлади. Фақат руҳсат билан амал қилиш, руҳсатларни излашга йўл қўймаслик керак. Чунки нафсга шайтон мослашиб, мазҳабларнинг енгил ерларини излаштириб, уларни йиғиб олиш, яъни (Талфийқ) қилиш ҳаромдир.]

Мушрикларнинг ўзлари ифлос бўлсаларди, иймон келтиргандан кейин тоза бўлиши керак бўларди. Шундай экан, уларни ифлос, дейилганда уларнинг фақат қалбларининг нотоза, ифлос эканлигини кўрсатиш кўзда тутилгандир. Иймон келтиргандан у қалбдаги нотозалик кетади ва соф, тоза бўлиб қолади. Эътиқодларининг, қалбларининг ифлос бўлишлари, уларнинг баданларининг ҳам ифлос бўлиши, демак дегани эмасдир. Бу оят-и карима мушрикларнинг ифлос бўлганлигини билдирмоқдадир. Амрда ва тақиқда ўзгариш қилиш мумкин. Бирор нарсанинг қандай бўлганлигини хабар беришда ўзгариш қилинмайди. [“Ҳадика”да тил офатларини тушунтиришда айтиладики, Оллоҳу таоло, амр ва тақиқларни билдирган йигирмата оят-и каримада насҳ, ўзгаришлик қилгандир”. Қасосда ва хабарларда насҳ қилинмагандир.] Хабар ўзгармаслиги учун мушрикларнинг ҳар вақт ифлос бўлишлиги лозим бўлади. Бу ҳам мушриклик эътиқоди ифлослигини, эътиқоднинг нотозалигини билдиради. Шундай она билимга уйғун тафсир қилинса бўлади. Билимлар тўқнашмайдилар. Кофирларга ва уларнинг ашёларига тегиниш ҳаром бўлмайди. Бир кун, буларни тушунтираётганимда, маънои шарифи, “Аҳли китобнинг, яъни яҳудий ва насоронинг пиширганлаирини, сўйганларини ейишингиз ҳалолдир” каби бўлган, Моида сурасининг бешинчи оятини ўқигандим. Сиз, ҳалол бўлганлар, буғдой, нўхат ва маржимакдир, дедингиз. Бугун у ҳолга тушган мусулмонлардан бири бу сўзингизни ёқтирмаса, бир нарса, дея олмайман. Фақат инсоф қилинса, сўзнинг тўғриси ўртададир. Шундай экан, мусулмонлар марҳамат қилиб, кофирларнинг ифлослигини ўйламасдан, улар билан оралашган ва олди-сотди қилган мусулмонларни ифлос билмаслик лозимдир. Ундай мусулмонларни ифлос бўлди, ҳисоблаб уларнинг ейиш-ичишларидан сақланмаслик, қочмаслик ва мусулмонларнинг айирилиш йўлини тутмаслик керак. Бу ҳол эҳтиёт эмас, аксинча бу ҳолдан қутилиш эҳтиётдир. Бошингизни кўп оғритмайин.

Баит:

Оз сўзладим, диққат қилдим, қалбни ўкситмасликка,

Чекиндим қалб ўкситишдан, йўқса сўзим кўп сенга.

Салом бераман.

Сабоҳ(тонг) дуоси:

Оллоҳумма мо асбоҳо бий мин неъматин ав би-аҳадин мин ҳолқиқа, фа минкаваҳдака, ло шарика лака, фе лакал ҳамду ва лакашшукр”.

Луғат:

96 нажс – ифлослик, булғаниш

97қавл – сўз бирлиги маъносини бериб, матнда сўзлари бир хил бўлган кишилар гуруҳи англамида ишлатилган.

98азимат – кетмоқ, йўналиш.

яқин мавзу