Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади …?

 

Эски блокдан бу ерга кўчириб қўйилаяпти. Матн сўз 20112 йил ҳақида кетадим. Мана вақт, ўтган йили эски сайтга қўйилиш замонидир:  2012-05-02 15:53:04 

312694Жорий йилнинг 23-апрелида Истанбулда ЎХҲ Туркия бўлими ва Туркияда яшашга мажбур қолаётган ўзбекисонликларнинг “Ўзбекларбирлиги” номидаги жамияти(дарнаги) биргаликда “Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади ?”шиори остида “Эркин Ўзбекистон халқаро конференцияси”ни ўтказди. Бу ҳақда Туркия мабуот воситалари ва“Озодлик” ҳамда ББС радиолари ўзбекбўлимларининг кунлик дастурларида хабар тарқатилди.

Биз мазкур мақолада ўша анжуман ҳақида бир мунча тўлароқ маълумотлар беришни ният қилдик. Конференция, Истанбул шаҳарида жойлашган ва шаҳар ҳокимиятига қарашли Али Амири Қурултойлар Марказий Саройида ўтказилди. Конференцияга таклиф қилинганлардан

170 киши унда қатнашишни лозим топишди. Уларнинг кўп қисми Туркиялилар бўлиб, Ўзбекистонликлар, Шарқий Туркистонликлар ва турли хил сабаблар билан Туркияга келиб қолган янги ва эски Марказий Осиё (Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон)лилардан ҳам вакиллар бор эди. Конференция бир кун давом қилди.

Конференциянинг прграммаси.

Конференцияда нутқ сўзловчилар:

Туркиядан ташқаридан келганлар:

1. Крайг Мурей(Англия)*, “Самарқанда ўлим” китобининг муаллифи, Англиянинг Ўзбекистондаги собиқ буюк элчиси,

2. Муҳаммад Солиҳ(Норвегия)*, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва Ўзбекистон Эрк партиясининг раиси,

3. Намоз Нормўмин(Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси,

4. Алибой Йўляхши (Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими бошлиғи,

Туркиянинг ичидан келганлар:

1. Бюленд Йилдирим, ИҲҲ раҳбари,

2. Аҳмад Фаруҳ Унсал, Туркия ҳуқуқбонлари жамияти “Мазлумдор“нинг раҳбари,

3. Навзат Тархон, Адолатни ҳимоя қилганлар жамиятининг Бош раҳбари,

4. Ридвон Қоя, “Ўзгурдор – Эркинлик“ жамиятининг Бош раҳбари,

5. Мурод Ўзар, “Имкондор“ жамиятининг Бош раҳбари,

6. Аднан Тангриверди, АССАМ Бош раҳбари,

7. Абдураҳмон Дилипок, ёзувчи, журналист,

8. Мустафо Ўзжон*, ёзувчи, журналист,

9. Нураддин Йилдиз, ёзувчи, Ижтимоий тўқиш жамиятидан,

10. Нажоти Жайлон*, Халқаро ҳуқуқчилар бирлиги жамиятининг Бош котиби,

11. А.Жиҳон Ишбилир*, ИДСБ бош коодинатори

12. Буҳон Коунчи, ёзувчи,

13. Воҳид Гунаш, Туркуваз ширкатлар гуруҳининг Раҳбари,
14. Ҳидоят Ўғузхон, Шарқий Туркистон маориф жамиятининг Бош раҳбари,
15. Ҳамза Оқбулут*, ТГТВ Раҳбари,

16. Маҳмуд Кар, тадқиқотчи ёзувчи,

17. Фаруҳ Гунинди,

* билан кўрсатилган кишилар узрли сабаблар билан конференцияда қатнаша олмадилар.

Конференция мажлисини “Ўзбеклар бирлиги“ жамияти раисининг ўринбосари Одам Чевик бошқарди. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлимининг раиси А Йўляхши кириш сўзи сўзлаб, Конференцияни очди ва конференция қатнашчиларига ташруф буюрганлари учун миннатдорчилик билдирди ва конференцидан кўзда тутилган мақсадларни қисқача баён қилди. А.Йўляхши, Ўзбекистонни Туркия халқ оммасига ва Туркия оммавий ахборот воситалари ёрдамида дунёга танитиш, конференциянинг асосий мақсадларидан бири эканлигини алоҳида уқтирди. Ўзбекистоннинг диктаторлик режимидан қутулиши йўлида ЎХҲ олиб бораётган ҳаракатларида Туркия халқининг ва давлатининг қўллаб – қувватлаши муҳим сиёсий аҳамият касб этиши таъкидланди.

Иккинчи бўлиб сўз олган ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Н.Нормўмин, Ўзбекистондаги зулмнинг даҳшатлари ва ҳаракатимизнинг жорий ва келажак мақсадлари ҳамда ўтказилаётган халқаро конференция кўзда тутган мақсадлар ҳақида бир мунча батафсил сўзлади. Ўзбекистоннинг диктаторлик режимидан қутулиши йўлида ЎХҲ олиб бораётган ҳаракатларида Туркия халқининг ва давлатининг қўллаб – қувватлаши муҳим сиёсий аҳамият касб этиши таъкидланди.

Хуллас, мажлиснинг дастурида кўрсатилган кишилар навбат билан сўз олишиб, Ўзбекистондаги диктаторлик режимига қарши туриш ва ундан қутулиш йўллари ҳақида ўзларининг фикр ва мулаҳозаларини билдиришга уринишдилар. Нутқ сўзлаганларнинг деярли барчаси, Ўзбекистондаги режим, у ердаги зулм, масалан, Тунис, Ливия ва Мисрда бироз муддат муқаддам мавжуд бўлган зулмдан, бугун Суриядаги режимдан эса, яъни Асад зулмидан ҳеч ҳам фарқ қилмаслигини таъкидлаб ўтишдилар ва Каримов каби золимлар режимининг умри тугаётгани ҳақида алоҳида фикр билдирдилар. Халқаро прогрессив жамоатчиликнинг бутун Туркистондаги, айниқса Ўзбекистондаги зулмга эътиборсиз қолмасликларини алоҳида уқтирдилар.

Ўзбекистонда тижорий ва бошқа маданий-маъруфий иш юритишган ва оқибатда молу мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамоққа ташланган ва жазоланган, охир-оқибатЎзбекистондан чиқариб юборилган Туркиялик тадбиркорлардан уч киши қатнашди. Улар мажлисда сўз олиб, ўзларига нисбатан қўлланилган жазо, исканжа(азоб)лар, инсофсизликлар, қонунсизликлар, ҳуқуқсизликлар ҳақида ачиниб сўзлашдилар. Уларнинг сўзлаига кўра, Ўзбекистонда оддий инсонлар озодлик дейилган тушунчага ҳам эга эмаслар. Ўзларини мансабдор, давлатнинг бирор масъул кишилари деб ҳисобланганлар эса, ўғри, босқинчи мантиғида ишлайдилар. Ўзбекистонда полис ҳам, аскар ҳам безорилар мантиғига кўра ҳаракат қилади. Туркияликлар булардан ташқари яна кўпгина зулм, тақиқ турлари ҳақида сўзладиларки, уларни тинглаб, беихтиёр наҳоятки шу айтилганларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳаётда бўлса деб юборади, киши.

Конференцияда сўзга чиқишган қардошларнинг барчаси Ўзбекистон, у ердаги золим режим-диктаторлик ва ундан қутилиш йўллари ҳақида муҳим фикр-мулоҳазалар билдиришди. Туркияда ва дунёда таниқли, Туркия қуролли кучлааридан нафақадаги генарал АССАМ Бош раҳбари Аднан Тангриверди ва Туркиянинг машҳур замонавий журналист, ёзувчиси Абдураҳмон Дилипок, ёзувчи Бўрхон Ковунчуларнинг нутқларини алоҳида кўрсатишни лозим ҳисоблайман.

Конференцияда Ўбекистонда диктаторлик режими ва бугунги дунёнинг ҳеч бир ерида (ҳатто Чинда ҳам) учрамайдиган зулм мавжудлиги, бу зулмга қарши курашда жаҳон прогрессив жамоатчилигининг эътибори ва ҳамкорлиги лозимлиги ҳақида таъкидланди.

Шу сабабдан Туркия жамоатчилиги кенг доирада қатнаша оладиган “Озод Ўзбекистонга ёрдамлашиш гуруҳи“ тузиш мақсадга мувофиқлигини Конференция қатнашчилар қўллаб-қувватлаб чиқишди ва ўшандай гуруҳ тузилганлиги эълон қилинди.

Конференция, ўз ишининг хулосаси сифатида иккита ҳужжат қабул қилди:

1. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси қабул қилинсин,

2. Озод Ўзбекистонга ёрдамлашиш гуруҳи тузилди деб ҳисоблансин.

Ёрдамлашиш гуруҳининг биринчи кенгайтирилган мажлиси 05.05 .2012, шанба куни ўтказилсин деб белгиланди.

Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси

Ўзбекистонда инсон ҳақу ҳуқуқлари ҳимоячилари, диктаторлик режимининг мухолифлари ва Ислом динига эътиқод қилувчи оддий мусулмонлар давомли равишда системали оғир жазоларга маҳкум этилиб, режим тарафидан инсон эркига қарши жиноят содир этилмоқда.

Масалан, 2011 йил 24-сентябрида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг таъсисчиларидан бири, Ҳаракатнинг Россия бўлими раиси Фиат Шокирўғли Рустамхўжаев уйининг олди отиб кетилди. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясида қатнашиши режалаштирилган Обидхон Собитхоний Назаровга ҳам бундан бир неча ой муқаддам Швецияда яшаб турган уйнинг олдида суиқасд содир қилинди ва у оғир яраланди. Ҳали ҳам ярадорнинг аҳволи оғир.

Ўзбекистондаги золим режим, ёзувчиларни, журналистларни ва ўзига мухолиф партияларнинг аъзоларини қатл этишда давом қилмоқда. Омма тарафидан иззат-ҳурматга сазовор бўлган кишиларга қарши суиқасдлар ҳам давом қилиб турибди.

Шу кунларда Ўзбекистонда 5 миллион ёш болалар пахта қулларига айлантирилган бўлса, 5 миллион ишларсизлар ҳам мавжуддир.

Қамоқхоналарда 20 минг сиёсий маҳбуслар сақланмоқда ва мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлганларнинг сони ҳам 5миллиондир.

2005 йили Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати Андижонда 3000 кишини қириб ташлади. Каримов бошлиқ тўданинг шу ва шу каби жиноятлари инсонликка қарши содир этилган жиноятлардир. Бу жиноятлар учун Каримов бошлиқ тўда тергов қилиниши ва маҳкамага тортилиши лозим. Қисқаси, Каримов бугун Ўзбекистонни усти очиқ қамоқхонага айлантиргани исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Оқибатда Ўзбекистон Олий Кенгаши, бутун маҳкама системаси билан биргаликда мамлакатдаги 27миллион аҳоли асоратда яшашга мажбур қолмоқдадир. Юзларча тадбиркорлар, айниқса Туркиядан Ўзбекистон иқтисодига пул ётқизган кўплаб кишиларнинг молу мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамоқхонага ташланганлигининг гувоҳлари бўлиб турибмиз.

Умумжаҳон ва халқаро ҳуқуқга кўра, инсоннинг яшашга ҳақининг, инсон ҳақи, ҳуқуқи ва ҳурриятининг поймол қилиниши, инсониятга қарши содир этилган бир жиноятдир. Ўзбекистонда эса, бу жиноят Каримов бошлиқ тўда тарафидан амалга оширилмоқдадир.

Ўзбекистоннинг асосий Қонунига кўра, мамлакат президентлигига бир шахс, ҳар бири муддати беш йилдан икки мартадан кўп сайлана олмайди. Бироқ Каримов турли хил баҳоналар билан мамлакатнинг Асосий Қонунини бузиб, 23 йилдан буён Президентлик мансабини ўз қўлида сақлаб колмоқда.

Бу жиноятларнинг ва инсон ҳақу ҳуқуқларининг бузилиши давом этмаслиги ҳамда диктаторлиикдан тезроқ қутилиш мақсадида, халқаро қонунларга уйғун қарши курашнинг барча тури олиб борилиши зарур. Масалан, Қаззофий, Бинали, Муборак ва Асадларнинг зулмга асосланган сиёсатлари оқибатда мамлакатларида жуда кўп қон оқишларига олиб келганидек, Каримов ҳам ўшалар сингари мамлакатини зулм машинаси востасида бошқармоқдадир. Бугун Ўзбекистонда арзимаган ҳақ талаби билан катта қон тўкилиши бошланиб кетиш хавфи сақланиб турибди. Бундай аянчли ҳол содир бўлиб қолмаслиги учун золим Каримов истеъфога кетиши лозим; мамлакатда эса эркин бир вазиятда халқаро жамоатчиликнинг назароти остида очиқ демократик сайловлар ўтказилиши ва бу сайловларда Каримов қатнашмаслиги шарт.

Қамоқхоналардаги барча сиёсий маҳбуслар ҳеч бир шартсиз озод этилсин. Давлат террори натижасида ўлдирилганларнинг оилаларига тавон тўлансин ва қонунсиз босқинчиларча молу мулки мусодара қилинганларга мулклари тўласинча қайтариб берилсин.

Шунингдек, молу мулку тортиб олинган Туркиялик ва бошқа мамлакатлар тадбиркорларининг бойликлари зудлик билан соҳибларига қайтарилсин. Диктатор Каримов вазифасидан четлаштирлганича тадбиркорларнинг Ўзбекистонда иш фаолиятлари учун шарт ва шароитлар яратилсин ва уларнинг хавфсизлиги гарантияга олинсин.

Эркин Ўзбекистон Кенгаши қурулиши ва унинг дунёда танилиши учун Туркия Буюк Миллиат Мажлисига(ТБММ), БМТ, ИИТ мурожаатлар қилиниши лозим.

“Эркин Ўзбекистонга ёрдамлашма гуруҳи“, ТИММ ва Туркия халқининг Ўзбекистонда ҳақиқий эрк ва эркинлик ўрнатилишига дастак берилишини ташкил қилишни бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бири деб ҳисобласин.

Ўзбекистонда, айниқса унинг Фарғона водийси шаҳарлари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳарларида бўлган қамоқхоналарда ва пахта далаларидаги меҳнат шароитларини ўрганиш ва тадқиқ қилишни ташкил қилиб, бу тадқиқотнинг натижаси кўринишида бир ҳисобот тайёрланиши лозим. Бундай ҳисоботни дунё жамоатчилигига танитиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилиши зарур.

Диктатура зулмидан қочиб Туркияга келишаётган ўзбекистонликларнинг сони кундан кунга кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, уларнинг Туркияга кириш визаси ва ўтирма иқомати масалаларини Туркия ҳукумати қулайлаштиришини сўраймиз. Конференция қатнашчилари Туркия ҳукуматидан бу масалани халқаро қонунлар даражасида ҳал этишларини сўрайди.

Қумқопи каби қочқинлар сақланадиган лагерлардаги Ўзбекистонли муҳожирларнинг ва бошқа мамлакатлардан келишган ўзбек қочқинларининг Туркияга қабул қилиниши ҳақида мурожаатлари иноятга олиниб, уларнинг золимлар ҳукми остида қолаётган мамлакатларига қайтариб юборилмаслиги таъминлашиши лозимдир.

Имзолар:

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати,

“Ўзбеклар бирлиги“ жамияти,

Эркин Ўзбекистонга ёрдамлашма гуруҳи,

ИҲҲ,

Мазлумдор жамияти,

Ўзгурдор,

Имкондор,

Асдар,

Шарқий Туркистон маориф жамияти,

ИДСБ, ТГТВ,

Содда ҳаёт,

А.Дилипок,

Туркуваз Гуруҳи,

Федератив Гуруҳ.

яқин мавзу