Норвегия дунённиг энг демократик давлати …

Норвегия дунённиг энг демократик давлати номига сазовор бўлди.

Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, Economist – Economist Intelligence Unit журналига қарашли нашриёт, дунё бўйлаб 2012 йилда демократиянинг вазияти ҳақида маълумотлар эълон қилди. Уларнинг аниқлашларича ўтган йилда Норвегия энг демократик давлат деб топилган.Ундан кейин навбат билан Швеция, Исландия, Дания ва Янги Зеландия келади.

Бошқа бир неча мамлакатларда, уларга Финландия, Англия, Олмания, Уругвай, Испания ва АҚШ ҳам қўшилиб, тўла демократия мавжуд деб ҳисобланган.

Италия, Кипр, Эстония, Литва ва Латвия каби мамлакатларда бузуқ демократия мавжуд дейилган.

Украина, Греция ва Венесуэла, яна бир қатор мамлакатлар комбинацияланган (ҳамма нарса қариштирилган) деб ҳисобланса, Россия ўша руйхатда 122 ўринни эгалаб,  Куба ва бир қанча Африка давлатлари билан бирга ( ўшаларга Венесуэла ҳам қўшилади, унинг ўрни энг кейинги 167-дир) авторитар мамлакат деб аталган.

Умуман олганда дунёдаги 50%-дан кўпроқ мамлакаларда демократик режим мавжуд деб топилган.  15 мамлакатда эса, тўла демократия бор дейилган. Дунёнинг учдан бирида ҳали авторитар режимлар сақланиб қолаётганлиги кўрсатилган.

Мазкур материал олинган Россия агентлиги Ўзбекистонга ўхшаш мамлакатлар ҳақида ҳеч қандай хабар кўрсатмайди.

яқин мавзу