Руссия ўлаяпти: емирилишнинг уч жараёни …

Муаллиф admin Şub 21, 2013

Руссияда нашр килинадиган ”Известия” газетаси ўзининг 14.02.05 сонида “Иктисоднинг бош инвестори – халкнинг ўзидир” рубрикаси остида “Руссия ўлаяпти: емирилишнинг уч жараёни “ номли макола эълон килди.

Маколанинг интернет адреси:

http://www.izvestia.ru/comment/article1197411

Биз мазкур маколанинг ўзбекча таржимасини ўкувчиларимизга тавсия килишни лозим хисобладик. Чунки бу маколада келтирилган жараёнларнинг мамлакатимиз бугуни ва келажаги учун ахамиятли жойлари бор. Маколанинг тагида рус академикларидан бири Роберт Нигматулиннинг имзоси кўйилган. Куйида маколанинг тўла таржимаси келтирилмокда:

“Мен ва Руссия фанлар академиясидаги менинг софдошларим 2004 йилда Руссия емирилишда давом килди, деб хисоблаймиз. Мен Бесландаги фожиани, метро ва самолетлардаги портлашларни, Чеченистондаги курбонларни, “Юганскнефтегаз”нинг сотилишини, губернаторларни ва Давлат Думасига  депутатлар сайлашдаги янги коидаларни, сотсиал енгилликларни монетатсия килишни, БДС (Бутун Дунё савдо ташкилоти)га якинлашишни, Киот протоколини тасдиклашни, ташкий сиёсат ва бошкаларни мухокама килмокчи эмасман. Мен, уч емирилиш жараёни окибатида Тетчер айтганидай,  “Руссия касал ва хозир хеч бир муболагасиз у ўлаётгани” учун хукумат фоалиятига “икки” кўяман, холос.

Биринчи.  Иктисоднинг емирилиши давом килди. Мамлакат рахбарияти эса, ялпи махсулот ишлаб чикариш (ЯМИ-ВВП) 6,8%-га ўсганидан хурсанд бўлиб турибди. Факат нефт сотиш хисобига ва ВВП-га  фоизсиз нархлар 11%-га ўсди. Демак, ВВП-даги иктисоднинг колган кисми таъсири 4,2%-га кискарди. Инфлятсия юксаклигича, 11,5% даражасида колди. Аммо энг фожиалиси шундаки, мамлакатда деиндустрализатсия кетмокда, биз ишлаб чикариш кучларини йўкотмокдамиз. Биз факатгина янги заводлар курмаяпмиз, янги техника ишлаб чикармаяпмиз эмас, бизда олдиндан мавжуд бўлган заводларнинг ишламай туриши ва уларнинг таланиб кетилаётгани каби жараён давом этмокда.

Моддий махсулотлар ишлаб чикаришнинг кискариб бораётганини мамлакат ичида нефт ишлатишнинг камайиб бораётгани хам тасдиклайди.

Масалан, 1990 йилда киши бошига бир йилда биз 1,8 тонна нефт сарфлаган бўлсак, 2004 йилда атомобилларнинг сони сезиларли кўпайишига карамай 0,8 тонна нефт сарфладик. Бу, ишлаб чикаришнинг ўрнини тўлдириб бўлмас даражада кискарганини кўрсатади. Руссияда киши жон бошига йилда 3 тонна нефт чикарилади, унинг асосий кисми хом (1,7 т.) ва нефт махсулотлари (0,5 т.)  шаклида ташкарига сотилади. Жумладан, АКШ-да йилига киши жон бошига 3,5 тонна (ундан 0,7 тоннаси енгил автомобилларга) сарфланади, Олмония, Япония ва Жанубий Кореяда эса,. 2,2 т., сарфланади.

Бозор иктисодининг асосий харакатлантирувчиси истеъмол талаби эканлигини олимларнинг узлуксиз тушунтиришларига карамай, Хукумат ва Давлат Думаси уни англаб етмаяптилар. Руссияда товарларга талаб, ойлик маошлар билан белгиланади. Шунинг учун бойларнинг ( улар ахолининг 5%-тини ташкил этади) ортикча даромадлари хисобига ВВП-нинг мехнат хакига кетадиган кисмини хозирги 25%-дан 50%-га кўтариш зарур. АКШ, Овропа, Японияда эса, ВВП-даги мехнат  хаки 60-70%-ни ташлил килади.

Агар ўкитувчи, врач, ишчи оиласи билан бирга йилда бир марта дам олишга самолетда уча олмаса, мамлакатда авиатсияга зарурат бўлмай колади. Шунингдек, бизнинг заводларимиз, ИТИ(Илмий текшириш институтларимиз), КБ(Конструкторлик бюролари), авиатсия бўйича мутахассислар тайёрловчи институтларимиз хам керак бўлмай колади. Галланинг нархи пастлигидан (барча ривожланган мамлакатларидагидек, 1 кг галла, 4-5 литр бензиндан арзон бўлмаслиги керак) техника ва ўгитларнинг хакини тўлай олмай кишлок хўжалиги хам емирилмокда. Хукумат эса, татар-башкир маколида “Арава синса ўтин, хўкуз эса, гўшт бўлади” , деган арвакаш каби фикрлайди.

Хокимият ва унинг идеологлари, “Бозор иктисодининг бош инвестори, бу ВВП-дан мехнат хаки сифатида балансланган кисмини оладиган халкнинг ўзидир”, дейилган бозор иктисодининг мухим теоремасини хеч тушуна олмаяптилар. Ана шундагина халк, хаётини таъминловчи товарларни ва маиший хизматни балансланган нархларда тўлай олиш кучига эга бўлади ва иктисоднинг двигателини-сарф,  харажат талабини ярата олади.

1930-1950 йиллардаги СССР да ва хозирги Чиндаги сингари мехтатга кам хак тўлаш, бу ётиримда-инвеститсияда кўлланиланадиган тежаш-иктисод килиш эмас. Руссияда мехнатга тўланмаётган пул, махсулот бойларнинг ортикча сарфларига, кайфу-сафоларига сарфланмокда ва мамлакатдан ташкарига чикиб  кетмокда. Иктисодни баланслаш максадида маишатга сарфланадиган ортикча харажатларни харажат талаби оркали ишлаб чикаришни ривожлинтиришга ишлатиш йўли билан даромадни (шахсий мулкни эмас, айнан ўша даромадни) ахолининг асосий кисми фойдасига  маданий усулда «бўлиш” иктисодий заруратлигини тушуниш вакти келмадими, ахир.

Баланслаш учун эса, маданий мамлакатларда умум кабул килингани каби солик системаси зарур. Яъни катта даромадлардан (унинг устига улар факат табиий бойликлар хисобидан келаётган бўлса) 40-60%, ўртачаларидан 10-20%, кичикиналаридан 0%, бадавлат шахсий мулкдан 3-4% соликлар олиниши зарур. Мамлакатда энг оз маош, 300-400 кг галла, ёки 1200 литр бензин нархидан кам бўлмаслигини таъминлайдиган конун мавжуд бўлиши шарт.

Иккинчи жараён – руссия миллати емирилмокда. 2004 йилда ахоли сони пасайиши олдинги тезликда, яъни йилда 800-900 минг кишига камайиши давом килди. Бизда йилда 2,5 млн киши ўлади. Бу 100 минг кишига нисбатан хисоблаганда Овропа ва АКШ га нисбаатан икки баравар кўп, демакдир. Бизда, кишиларнинг ўз-ўзини ўлдиришлари дунё бўйича ўртачадан (100 минг ахолига 40-тадан) 3 марта кўпдир. Руссия фанлар академияси коореспондент аъзоси Наталия Римашевская фикрича, ”Руссия ахолисининг бугунги ахволи, боши берк кўчага кириб колди, дейишдан кўп харобдир”.

Фанни, унда инноватсия(янгиланиш) йўкликда айблайдилар. Бу хаста бошни согломи билан алмашртириб кўйишдан бошка гап эмас. Кўпгина тармокларда, ўша соха илмий изланишлари ўлди, тўхтаб колди. Илм одамларига, инноватсия учун бозордан пул ахтаришни маслахат килишади. Бирок руссия бозорида бозор механизмлари ишламайди, мамлакатда ишлаб чикарилган махсулотларда талабга кўра тўлаш  кобилияти йўк. Бу учун эса, хукумат масъул, профессорлар эмас. Хукумат,  академик Леонед Абалкин неча марталаб такрорлаган, “Кам мехнат хаки, илмий-техник ривожланишни(прогрессни) оркага тортувчи асосий кучдир”, теореманинг мазмунини тушунишга уриниб кўрмайди. Академик Валерий Макаровнинг, ”Билимга талабни ташкил этиш-тўгридан тўгри давлат функсиясидир”, деган теоремасини хам окибат тушуниб этиш зарур.

Учинчи жараён – давлат емирилиши, бошдан оёккача тўла порахўрлик, коррупсия коплаб олган. Коррупсиянинг моддий манбаи эса, табиий бойликлардан бойларга келаётган жуда катта ортикча даромадлардир. Коррупсиянинг хукукни химоя килувчи ва суд системасига кириб олганлигини президент тан олди. Судлар мустакил бўлдилар, аммо пораххўрликда янада ёмонлашди.

“Сохликни саклашдаги аянчли ахвол, мамлакат тушиб колган буюк аянчли ахволнинг бир кисмигинасидир”, деб ачиниб сўзлайди академик Андрей Воробеев. Бу эса, фан,  маориф ва маданият, армия ва бошкалар тушиб колган а хволнинг характерли кўрсаткичидир. Биз хали бундай аянчли ахволдан оз бўлса-да чика олмадик. Ўзимизнинг уларга бўлган суст карашларимиз билан эса, у аянчли ахволни чукурлаштирмокдамиз.

Ўз вактида Руссия хукмрон синфи хисобга олмаган Салтиков-Шедриннинг “Мен сизга очик айтаман: жаноблар сакланинглар!  Ички сиёсатнинг нималигини мужик тушуниб колса, тамом бу сиёсатнинг умри тугагани шу бўлади”, деб огохлантирганини эслаш ёмон бўлмасди. Олимларнинг фикрларини эътиборсиз колдиришади, аммо кейинги вактларда президент атрофида баъзи ташвишланишлар сезилмокда. Баъзи бир министрларнинг, ўлкалар бошликларининг ташвишлари хам эшитилаяпти, аянчли ахвол хакида кўпгина телеэшитиришларда хам ташвишлар кўринаяпти. Холат шунчалар аянчлики, хокимият рахбарларидан бири – Москва шахар мэри Лужков, “ Агар биз шундай жим тураверсак, табассум килиб, оркамизнинг юмшогида ўтираверсак, биз давлатимизга ёмон хизмат кўрсатган бўламиз”, деб баёнот беришга мажбур бўлди.

Роберт Нигматулин, академик

  Рукнлар Таржималар ...

Муҳокама ёпилган.