Бу дунёга меҳмонга келдик, ҳаётимиз йўлчиликдир.

Муаллиф admin Oca 5, 2013

Туркияда нашр қилинадиган “Туркия” газетасининг “Бизнинг саҳифа” бўлимининг муаллифларидан бири, дин қардошимиз доктор, илоҳиёт профессори Рамазон Айвалли, газетанинг 2013 йил 4-январ сонида “Бизлар бу дунёда бирор йўлловчимиз” номли мақола эълон қилди. Биз уни бир мунча қисқартирилган шаклда ўзбекчалаштирдик.  Унга “Биз инсонлар, бу дунёда бирор ўткинчи йўловчилармиз …” каби исм қўйдик.

 

Марҳамат мақоланинг мазмуни билан танишинг!

Биз инсонлар, бу дунёда бирор ўткинчи йўловчилармиз …

Ҳадиси шарифда, “Бу дунёда бир ғариб ёки йўловчи сингари бўл; ўзингни қабр аҳлидан ҳисобла”, дейилади. Ҳа, барчамиз бир кун абадият оламига кўчамиз, албатта … 

Юнус Амра* айтганидек,

“Бу данёга келган киши,

Охир яна кетса керак,

Мусофирдир ватанига,

Бир кун сафар этса керак.

* Юнус Амра –Туркиялик машҳур бир шоир.

 

Бошқа бир Аҳмад ибни Камол Паша исмли шоир ҳам шундай деган экан:

“Қисматингдир, гездирган ер еяр сени,

Ғофил бўлма, бир кун оқибат ер еяр сени.”

 

Қуръони каримда (Раҳмон сураси, 27 – оят) марҳамат қилганидек фақатгина, “Буюклик ва карам соҳиби Парвардигорингизнинг зоти-Ўзигина боқий мангу қолувчидир.”  Ундан бошқа бутун борлиқлар фонийдир, йўқ бўлувчилардир.

Яна бир шеърда шундай дейилади:

Ҳеч кимга боқий эмасдир, молу мулк, симу зар,

Бир хароб бўлган қалбни таъмир этишдир ҳунар.

Бунга фоний дунё дерлар, турмай доим айланар,

Одам ўғли бир чироқдир, оқибат бир кун ўчар!”

Яна бир йилимиз ўтиб кетди.

Шундай қилиб, биз тириклар учун яна бир йил ўтди ва қайтмас бўлиб кетди. Ҳисоб йиллар ўлароқ, бундан 1,5 ойча муқаддам бир ҳижрий ҳисоб йили тугалланганди. Бир неча кун илгари эса, бир милодий йил ҳам ўз умрини битирди. Биз бир милодий йил умримизни ҳисоблаб қарасак, 8 минг 760 соат ёки 525 минг 600 минут ўтиб кетганини кўрамиз ва бу вақтларнинг ҳеч қайтмаслигини ҳам идрок қиламиз, албатта.

Йил ҳисоблари, яъни тақвимлар ҳақида илгарироқ хабар қилинганди (мана бу ерни туртсангиз: http://samarqanduz.com/?p=3367  улар ҳақида маълумотлар билан танишасиз.) Фақат бу ерда яна бир марта такрорлаймизки, милодий йилнинг бошланиши, мусулмонлар қўллайдиган ҳижрий йил каби аниқ эмас. Шунинг учун милодий ҳисоб йилининг бошланишида хато бўлганлиги учун йилларнинг сонида ҳам катта аниқмасликлар мавжуддир. Масалан, “Мавоҳиби Ладунниуя”да Имоми Касталоний, “Исо алейҳиссалом ва Муҳаммад алейҳиссаломнинг ораларида 963 йил бор” деб тасдиқлайди.

Милодий йилнинг бугунги ҳисобига кўра севимли Пайҳамбаримиз милодий 622  йилда Маккадан Мадинага ҳижрат қилди. 20-сентябр душанба куни Мадинанинг “Кубо” қишлоғига келдилар. Ана шу тарих мусулмонларнинг “Ҳижрий-Шамсий” йил ҳисобининг йил боши бўлиб қолди. Ўша йилнинг Муҳаррам ойининг биринчи куни Ҳижрий – Камарий” ҳисоб йилининг йил боши ҳисобланадиган бўлди. Муҳаррам ойининг биринчи куни Ҳижрий-Камарий йилининг йил боши бўлиб, милодий йилнинг 622-си 16-июлига тўғри келганди. Кун эса жума эди.

“Тақвимий Абуззиё”да кўрсатилишича, Исо алейҳиссалом дунёда жуда оз муддат (33йил) қолди. Сўнгра тириклайин кўкка чиқарилди.  У билан бирга бўлган унинг 12-та шогирдлари бўлган эди. Улар ҳам узоқ замон яширин яшаш мажбур бўлишдилар. Шунинг учун улардан қолган ёки улардан қолди деб ҳисобланадиган маълумотлар тўғри эмасдирлар. Шунингдек Исо алейҳиссаломнинг туғилиш куни ҳам жуда аниқ бўлмаган бир кундир. Унинг туғилиш куни 25-декабр ёки 6-январ дейишлари мутлақо хатодир.

Аристотелнинг устози Сокротнинг ҳам ўқувчиси бўлган таниқли философ Афлотун милоддан олдин 429 йилда туғилганлиги тан олинади. “Бурҳоний котий” номли китобда Исо алейҳиссаломнинг Афлотун билан даврдошлиги ёзилгандир. Овропалиларнинг баъзиларига кўра, Афлотуннинг ўлими Исо алейҳиссаломнинг дунёга келишидан 347 йил аввал содир бўлгандир. Шундай қилиб, милодий тақвимнинг камида 300-350 йилга хато эканлиги кўринади.

Бир йил вақтнинг аҳамияти  …   

Бир йилни қўйинг, жойи, замони ва шартларига кўра бир ойнинг, ҳафтанинг ва куннинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Ҳатто соатнинг, минутнинг ва секундларнинг ҳам аҳамияти ниъоятда буюкдир.

Менга келган бир мактубда вақтнинг аҳамияти тубандагича ифода этилади: “Бир йилнинг қимматини англаш учун синфда қолган ўқувчидан сўра … Бир ойнинг аҳамиятини тушуниш учун саккизда туғилган чақолоқнинг онасидан сўра … Ҳафтанинг қимматини билиш истасанг, ҳафталик журнал чиқарадиган ташвишли кишидан сўра … Бир соатнинг аҳамиятини билишни истасанг, буни учрашишларини кутишган севишганлардан сўра … Бир минутнинг қимматини, поезди кетиб қолган йўловчидан сўра … Бир секунднинг аҳамиятини билишни истасанг, уни бир авариянинг олдини ололмаган машина ҳайдовчидан сўра … Секунднинг юздан бири аҳамиятини англамоқ учун олимпиадада кумуш медал олган чопқирдан сўра.”

  Рукнлар Дин ва олам., Туркия дафтари.

Муҳокама ёпилган.