Замон энг буюк сармоядир.

Муаллиф admin Ara 29, 2012

Туркияда нашр қилинадиган “Туркия” газетисининг “Бизнинг саҳифа” бўлими муаллифларидан доктор, илоҳиёт профессори Рамазон Айвалли, газетанинг 2012 йил 29-декабр жума кунги сонида “Замон энг буюк сармоядир” номли мақоласини эълон қилди. Биз уни ўзбечалаштирдик ва қадрли ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қилишни лозим кўрдик. Бу мақолани ўқиганлар, биз кутган маърифатга эга бўларлар деб умид қиламиз. Марҳамат мақолани ўқинг!

Замон энг буюк сармоядир. Муаллиф: Рамазон Айвалли, доктор, илоҳиёт профессори.

Буюк олим ва валийлардан бири Имоми Раббоний(раҳматуллоҳи алейҳ), “Вақтни ниҳоятда қимматли ва ғанимат билиш лозимдир …”, деганлар. 

Биласизки, биз устимиздаги милодий йилнинг 15 – ноябри пайшанба куни “Ҳижрий-камарий” 1434 йилнинг бошланиши идрок этгандик. Бироз(икки кун)дан сўнгра милодий 2012 йил ҳам битиб, янгиси 2013 – йил бошланади.

Маълумингиз, узунлигига кўра икки хил йил ҳисоби мавжуддир. Улар, Шамсий(Қуёш) ва Камарий(Ой) йиллардир. Тарих давомида баъзи тақвимлар қуёшнинг, баъзилари ойнинг, яна бошқалари ҳар иккисининг ҳаракатларини асос олиб тайёрландилар ва тайёрланмоқдалар. Шамсий йил, қуёш йили бўлиб, ер қуръаси(дунё)нинг қуёш атрофида бир марта айланиш даври(вати)ни билдиради ва 365,242 қуёш кунини ташкил этади. Камарий йил эса, ой қуръаси(Ой)нинг ер қуръаси(дунё) атрофида 12 марта айланиш вақтини билдиради ва 354,367 қуёш кунини ташкил этади. Шундай қилиб, қуёш йили камарий йилдан 10,875 кун узоқлиги кўринмоқдадир.

Жорий йилни, фасллар, ой, ҳафта, кун ва соат сингари турғун вақт бўлакларига ажратган, диний-миллий кунларни ва турли хил байрамларни кўрсатадиган жадвалларга “Тақвим” дейилган исм берилгандир. Ҳар бир миллат, давлат ва жамиятларнинг ўзларига хос тақвимлари бўлганидек, бир қатор миллатларнинг муштарак қўлланиладиган тақвимлари ҳам мавжуддир.

Тарихда Ҳижрий (Камарий ва Шамсий), Румий(Молий), Милодий(Афранжий), Рим(Жулиан), Грегориан исмларини олган тақвимлар бўлгандилар.

(Григориан (ҳозир қўлланиб келинаётган 2012 йилни ифодалаган) тақвимини, Франция, Италия 1582 йилда, Олмания 1700, Англия 1751, Болгария 1917, Совет Иттифоқи (Жумладан Ўзбекистон ҳам) 1918, Юнонистон 1923 ва Туркия 1926 йилда қабул этдилар.)

Тақвим учун муҳим бўлган бир хусус бу, бирор аҳамиятли воқеани “тарих боши” этиб қабул қилинишидир. Масалан Римлилар, Рим шаҳри қурилишининг бошланишини билдирадиган эрадан олдинги 753 йилни  тарих боши ҳисоблайдилар. Қадимий юнонистонлилар, биринчи марта олимпиада ўйинлари бошланган эрадан олдинги 776 йилни бошланғич ҳисоблайдилар. Христианларда эса, Исо алейҳиссаломнинг туғилиши тахмин қилинган йилни тарих боши ҳисоблайдилар.

Ҳижрий тақвимда эса бошланғич йил, Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алейҳиссаломнинг Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага ҳижрат этган йилидир.

Вақтнинг аҳамияти.

Оллоҳу таолонинг бандаларига бағишлаган энг қимматли лутфларидан бири ҳам вақт-замон неъматидир. Инсон умри чеклидир. Ўтиб  – кечган ҳар бир сония эса, умримизнинг камайиб боришидан даракчидир.

Қуръони каримнинг турли ояти карималарида вақтнинг аҳамиятига диққат этилгандир: “Тонгга ва ўн кечага … қасам” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). “Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиёндадир …” (Аср сураси, 1-2 оятлар).

Буюк олим ва валийлардан бири Имоми Раббоний(раҳматуллоҳи алейҳ), “Вақтни ниҳоятда қимматли ва ғанимат билиш лозимдир …”, деганлар.

Оллоҳу таоло марҳамати ила бандаларига эҳсон этган чексиз неъматларга шукр қилишимиз, уларни ўринли қўлланишимиз, Унинг ўзимиздан бошқа бандаларига ёрдам ва хизмат этишимиз лозимдир.

Ўтган бир йиллик вақтимизни ҳисоб-китоб қиладиган замонга яқинлашиб келмоқдамиз. Имоми Ғозалий ҳазратлари, “Ҳар бир мусулмон,  ҳар кун кечаси ётоғига кирганида, ўша кечган куннинг ҳисобини қилиши лозим”, дея марҳамат қиладилар.  Ҳар бир дўкондор дўконини ёпаркан, кунлик ҳисоб-китобини қилади. Демак, биз ҳам ҳар куни ўзимизга, оиламизга, миллатимиз-ватанимизга, мусулмон қардошларимизга ва умуман инсониятга арзийдиган қандай ижобий – хайрли ишлар, фидокорликлар қилганлигимизни бир ҳисоб-китоб этишимиз шартдир.

Оллоҳга ҳамд бўлсин биз буюк неъматлар ичидамиз …

Атрофга бир назар ташланг! Шукрлар бўлсинки, биз буюк неъматларга эгамиз. Бироқ бу неъматлардан ўринли фойдалана олаяпмизми? Бизлар (муаллиф, Туркия аҳолиси ҳақида сўз юритмоқда – таржимон изоҳи), юз миллионларча, ҳатто миллиардларча кишилардан янада омадли кишилармиз. Чунки бир тақвимнинг варағи орқасида қуйидагиларни ёзмоқдадир:

“Агар бу эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилишган 330 минг кишига кўра омадли экансиз … Агар бу тонгда касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз … Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқу каби таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз,  ёки музлаткичингизда ейдиганингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бир бошпанангиз бор бўлса, демак сиз, дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиард кишилари орасидисиз… Агар бирор нарсалар ўқий  олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг!”     

  Рукнлар Дин ва олам., Туркия дафтари.