Иккинчи қисм(46 -параграф, “20-Қонаш” дан охиригача)

Муаллиф admin May 12, 2010

20 – НАМОФИЛИ (Қонаш): Ўз-ўзидан ёки ярадан, чипқондан қон оқишидир. Бу касаллик ирсий ёки кейинчалик бошқа сабабдан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Баъзан тери остидаги майда томирлардан қон оқади. Баъзан эса, буғинли жойларига оқади. Аксарият ҳолларда бурун, тиш милклари қонайдилар, баъзан шундай кўп қон кетадики, ҳатто касални ўлимга олиб бориши мумкин. Ичакларнинг ва бачадоннинг қонаши кам учрайди. Бу хасталикда қоннинг қизил доначалари озайган бўлади. Люкоситлар формуласи нормал ҳолда бўлади. Қоннинг қуюқлашма қобилияти оз бўлиб қолган бўлади. Қонда ҳематобласт(гемоглобин) сони ортган бўлади.

Саҳлларда яшаб, яхши кучли овқатланиш лозим. Янги ва қони кўп гўштлар ейиш керак. Бундай касалларга Устухон(кемик) суви, қорамол оёғи хашламаси(сувда қайнатиб пиширилган) бериш лозим бўлади. Буларда желатин(елимшак) кўп. Қоннинг қуюқлашишини оширади. Янги буғдай, жавдар нони, булғур(ярма қилиб майдаланган буғдай) ейиш лозим. Макка емаслик керак, бу мумкин эмас.

Яшил сабза жуда яхшидир. Франк узуми(оҳу дуду), гилос, лимон, апелсин ейиш керак. Консерва, тузланганлар мумкин эмас, улар бу касаллик учун тақиқланган ҳисобланади. Сувни ва бошқа ичиладиганларни оз ичиш лозим. Бурун қонаганда бошни орқа қилиб, ўтирганда олдинга эгиш керак. Бурун тешикларини алоҳида-алоҳида тозалаш лозим. Бош ва шаҳодат бармоқлар билан бурунни сиқиш керак бўлади. Бирор пахта парчасига қонни тўхтатишга ёрдам қиладиган дори сепиб бурунга тиқиб қўйиш керак. Дори сифатида ҳар икки ойда бир марта тери остига йигирма сантиметр куб сарум юборилади. Тери қонашларида эса, қонаган жой олдин шўр сув билан ортилади. Кейин қутиларда сақланадиган ”Thrombase Rousel”, амрулдаги(шиша идишдаги) суюқлик бирор шиша идишга қуйилади, чайқаб яхшилаб эритилади. Ундан кейин бирорта пахта ёки без латта бу суюқлик билан ҳўлланиб қонаган жойга қўйилади. Буни бурунга тиқиш ҳам мумкин. Бу қонни тўхтатади. Ҳозирлар иккита амруллик қутича ҳолида сотилиб турибди. Баярин “Манетол” амруллари эритилган, тайёр ҳолда сотилмоқда. Бунисини ишлатиш янада қулайдир. Беш амруллик қутиларда ҳам сотилмоқдадир. K витамини бўлган дорилар, масалан, “Vitabiyol K ” ҳам фойдалидир.

Геморрой”номли қонли бавосилда мақъаддан(орқа чиқишдан) озроқ ёки кўпроқ қон чиқади. Бавосилдан келадиган қонга қарши энг яхши дори парҳездир. Баҳорат, қобуқли(катта, кичик денгиз қисқичбақаси каби) ҳайвонлар, мидия, таҳан [тоҳин, иссиқ ўлкаларда ўсадиган бир ўсимлик], эски ов гўштлари, тўнғиз гўшти, спиртли ичимликлар, сковороткада, ёғда қизартирилган (қаврилган)лар, чой, қаҳва ва совуқ сув ичиш мумкин эмас, буларнинг барчаси бавосил учун тақиқлангандир. Унли нарсаларни оз ейиш керак. Нон ва картофил зарарлидир. Целлюлозаси кўп бўлган озиқ-овқатлар яхши ҳазм бўлмайди. Шунинг учун лаҳна, рангли карам, қўзиқулоқ, исмалоқ, помидор, халвочи қовоғи(лотинча исми cucurbita maxima), пираса, қушқўнмас емаслик керак. Янги тухум, компот, мураббо, пишлоқ, шакар, илиқ мева суви, сариқ ёғи, ёғсиз балиқ, янги гўшт, сабза ва мева ейиш лозим. Кўп дам олиш керак. Хафа бўлиш, уйқусизлик, ғамгинлик, чарчоқлик ва совуқ ичимликлар бавосилга зарар қилади. Енгил юмшатувчи сифатида рованд, подофиллин, ҳинд ёғи бериш керак. Юмшатувчи, енгилаштирувчи тузларидан фойдалиниш лозим. Ўттиз иккинчи номерда кўрсатилган простат парҳезини тутиш лозим. Узум яхшидир. Ҳар куни иссиқ сув билан ювиниш керак. Қонни ва оғриқларни тўхтатишда от кастонаси [марон бинд-каштан] кўп фойдалидир. От кастонаси рематизмга ҳам тўғри келади. Султон Маҳмудхон I-нинг боштабиби бўлган Ҳаётий зода Муҳаммад Амин афандининг Валий-аҳд учинчи Усмонга берган бавосил дориси унга фойда қилган эди. У дори шундай тайёрланганди: Қора ҳалиладан [миробалан, данаклари ични юмшатишда ишлатиладиган ўсимлик, ўт] бир грамм, сариқ ҳалила бир грамм, балила ёки балилаж бир грамм, мақул-и арзақ [Бдаллиум] дейилган клей олти грамм, упа қилиниб, пираса билан қайнатилиб, сув билан хамир қилинади ва ундан йигирма дона дори яасалади. Улардан ҳар куни ётаётганда икки донадан ичилади. Ёҳуд эллик грамм қора ҳалийла, қаҳва каби қаврилиб қўл тегирмонида упа қилинади. Бу упадан кечқурун ётишда ва эрталаб оч қоринга бирор граммдан ичилади. Бу дори ични суюлтириб, нотоза қонларни чиқаради. Бошқа қон келмайдиган бўлади. Оғриқлар тўхтайди.

Нусҳат-ул-абдон” муаллифи (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) дейдики, “Бавосилда қон чиқмаётган бўлса, нотоза қонни чиқариш керак. Райхон, ёпишқоқ ўти, сигир тили, анжир япроғи, буҳур-и Марям(қуёнқулоқ исмли ўт) илдизи, яъни жйжлама, кантарйун-и соғир қайнатиб ичилса ёки унинг буғига ўтирилса бавосил қонини чиқаради. Бавосил оғриғини тўхтатиш учун мақъадга қавак [populus] марҳами суртилади. Бу марҳамнинг қовоқ кўртагидан қандай тайёрланиши франсузча формуларда кўрсатилгандир. Сариқ ёғи ва гул ёғи саккиз дирҳамдан, асфидож, яъни устубаж(қурғошин карбонати) тўрт дирҳам олиб уларни суртиш ҳам фойдалидир. Манакша(фиалка) ёғи, гул ёғи ва чигитдан қилинган малҳам ҳам яхшидир. Абагумажи япроғи, папатя(ромашка) ва сигир думи, яъни боуиллон бланж япроғи ва чигит сувда қайнатилиб атала қилинганидан кейин ундан суртиш ёки унинг буғига ўтириш ҳам оғриқни тўхтатади”. “Тасҳийл-ул-манофийъ”да ҳам “иссиқ нарса [латтага ўралган иссиқ юпқа ғишт устига] давомли ўтириш оғриқни ва шишларни кетказади”, деб кўрсатилган.

Кўп ўқиб, кўп ўйлаганларда мақъаддан келган қон фойдалидир. Бу мияда йиғилган қоннинг тазйиқини камайтириб, мия қонашига тўсиқ бўлади. Ёрилган жойларга пахта қўйилиб ётилса, у қон тўхтайди.

Қон қусишда ҳаракат қилинмайди, музли бирор суюқ нарса ичилади. Витамин К, ака-укалар қони қонни тўхтатувчидир. Анти-коа-гулан дорилари жуда яхшидир. Бироқ буларни қабул қилишда табиб ижозати лозим бўлади.

21 – ИКТАР КАТАРАЛ (Сафро-ўт йўлли яллиғланиши ва сариқлик): Бу касалликда тери ва пардалар, кўзлар сарғаяди. Чунки сафро қонга аралашган бўлади. Бу сафро йўлининг озми, кўпми тиқилиб қолиши, сафро йўлининг қисилишидан ёки яллиғланишидан (микроблар кириб қолишидан) ҳосил бўлади. Бу эса, доим ичакларда бўлиб турадиган микробларнинг сафро йўлига ўтиб қолиб, у ерда инфексия ҳосил қилиши билан юзага келади. Баъзи дориларнинг кўп қўлланиши ҳам жигарни ишдан чиқаришга сабаб бўлаяпти. Сулфамидлар ва баъзи антибиотиклар шулар жумласига киради.

Идрор қуюқ рангли бўлади. Гоита(кала-кишининг орқасидан чиқадиган ахлат) рангсиз ёки жуда бўёқли бўлади. Набиз(қон уриш ҳаракати) секинлашади. Қичиш, ҳазмсизлик ва қонаш ҳам бўлади.

Соғлом кишида, сафро буёқлари, ичакларда камайиб идробилирубин(сийдик сафроси) ва уробилин ҳолига ўтади. Сафро ичакка келмаса, уробилин ҳосил бўлмайди. Бу ҳол эса, кам учрайди. Соғлом идрорда жуда оз уробилин бўлади. Сариқ касалигида унинг миқдори ошади.

Ўнг биқинда оғриқ бўлса, идрорда сафро бўёғи (билирубин) изланади. Идрорда билирубин бўлиши, сафронинг қонга ўтганини, сариқлик борлигини кўрсатади. Идрорда сафро тузлари бўлса, бунга бўёқ ёки туз сариқлиги дейилади. Бундай сариқликда қоннинг холестерин таркиби ошган бўлади. Идрорда сафро тузлари бўлмаса, бунда фақат бўёқ сариқлиги бўлиб, унинг сафро билан боғлиқлиги бўлмайди.

Соғлом киши қонида билирубин бўлмайди. Баъзи кишиларда озроқ бўлса-да, у бирор бузуқликка сабаб бўлмайди. Сафро йўли тиқилиб қолган вақт у қонга қўшилади. Унинг миқдори эллик мингдан бир бўлган вақт идрорга ўтади.

Сафро халтаси кучсиз бўлса, сафро ишлаб чиқарувчи моддалар кўпроқ едирилади. Янги сариқ ёғи, қаймоқ, тухум сариғи, зайтун ёғи берилади. Ёғли, қизартирилиб қаврилган овқатлар, баҳорат, спиртли ичимликлар, қаҳва, чой берилмайди. Айниқса қаврилганлар кўп зарарлидир.

Сафро йўлининг қисилиб қолиши сабаби билан пайдо бўлган сариқликда сафро ҳосил қиладиганлар берилмайди. Сут, қаймоқ, сариқ ёғи, эски ёғлар, зайтун ёғи, тухум, учоқда пишганлар, ёғли балиқ, пирожноелар, ёнғоқ, финдиқ, бодом каби ёғли мевалар, хом апелсин ва шафтоли берилмайди. “Buscopan”, “Tribrom“ каби антиспазмотик(сафро йўлини кенгайтирувчи) дорилар берилади.

Гўшт ва ёғ ейилади. Сабза суви, сабза пюреси ва яшил сабза ейилади. Хамир овқатлар ҳам берилади. Сут ферментация келтириб чиқаради. Шунинг учун сут оз берилади. Тухум бўлмайди. Пишган мева берилади. Энг сўнг яхшилаб пиширилган гўшт берилади. Алқали бикарбонатли сув ичиб, ҳар куни юмшатувчи олиш керак. Ҳар куни эрталаб, оч қоринга бир стакан салқин сувга бир қаҳва қошиғини тўлдириб “Карлсбад тузи” солиб, у эриганидан кейин ичиш лозим. Бу сафро йўлларини очади. Ярим грам натрий салисилат ва ярим грамм натрий бикарбонат аралашмасидан иборат қилиб тайёрланган пакетчалардан ҳар куни уч дона сув билан ютиш керак. Бу сафрони чиқаради. Жигарни кучлантириш мақсадида, ”Bilsan” ёки “Metikodin”, “Dycholium” ёҳуд “Sulfarlem” ёки таржихон “Fosepar” дориларини бериш лозим. “Bilagit” дориларини ичса, “Boldo” ўтинниг япроқларини қайнатиб ичилса, сафро йўлларини очиб, ҳазмни яхшилайди. Ҳазмни енгиллаштириш ва газлар учун “Festal” дорилари ҳам яхшидир.

Қичишган жойларга “Saltazinch” lotionи ёки сиркали сув суртиш керак. “Doxergan” ёки “Polaramine” дориларини қабул қилиш керак. [8-чи ва 39-чи касалликларга қаранг!].

22 – ИКТАР ХЕМОЛОТИК-ГЕМОЛОТИК (Бўёқ сариқлиги). Бу касаллик, жигарда бирор бузуқлик бўлмаган ҳолда, қон бўёқларининг ўзгаришини билдиради. Бу унча ҳам зарарли бўлмаса-да, ваҳим сариқлигига ва қонсизлик ҳолларига ўтиб кетиши мумкин. Талоқ шишиши мумкин. Ҳамоти (қизил доначалар) тез ишдан чиқиши мумкин. Идрорда уробилин бўлади. Тери сомон ранггига ўхшаш сариқ бўлади. Ахлат ҳам жуда рангли бўлади. Қичиш бўлмайди. Қонда холестерин нормал бўлади. Яъни 1,2 грамм ва 1,8 грамм орасида бўлиб туради.

Холестерини кўп бўлган нарсалар ейиш яхшидир. Сил касаллигининг парҳезига қаранг. Иссиқ сувли ҳаммом қабул қилиш, баданни уқалаш яхши бўлади. Очиқ ҳаво, дам олишлар ташкил қилиниб, қулубнайли сироплар, жигар хулосаси берилади.

23 – ВАҲИМАЛИ САРИҚЛИК: Микробдан илгари келади. Юқумлидир. Юрак жуда кучсизланиб қолади. Бу ерда ҳаммасидан олдин юракни қувватлантириш лозимдир. Ўзидан ўзи заҳарланишнинг олдини олиш керак. Бунинг учун эса, ичакларни совуқ сув билан ювиш лозим бўлади. Сувни кўп ичиш керак. Ётиб дам олиш лозим. Кўп миқдорда ”Extrait Hepatiue” яъни жигар хулосаси ва K витамини, “Kortizon” берилади. Касаллик юқиб қолмаслик учун қўллар, ташқи кийимлар ва ҳожатхона жуда тоза бўлши керак. Калчага(тос, соннинг юқорисига) бир ой давомидаГамма-глобулин” қилинади.

24 – ИНФЕКТСИОН (Сариқ хасталиклари): Юқумли касалликларда ейилганларни қайта ишлаш(ҳазм) органи кучсиз бўлиб қолади. Шу сабаб ҳазм қилиш қийинлашади. Енгил ҳазм бўладиган овқатлар берилмаса, ичаклардан қонга микроб ўтади. Шунинг учун сут парҳези қилинади. Сут ҳам оғирлик қилса, сабза сувлари, ҳубубот сувлари берилади. Сутли чой ва сутли қаҳва ҳам берилиши мумкин. Касалнинг ҳарорати нормал ҳолга (370 С) тушганича тухум ва кўп гўшт берилади .Масалан, мия, талоқ, шоколад, бонфила, жўжа, тона гўшти каби холестерини кўп нарсалар бир мартадан берилади. Кейин сутли, сариқ ёғли ҳубубот(ғалла туридаги донлилар) пюрелари берилади. Пюре оғирлик қилса, муҳаллаби (сут, шакар ва гурунчдан қилинган бир ширинлик), сутош(ширгуруч), крахмалли палта берилади. Булардан оз миқдорда, бироқ тез-тез еб туриш лозим. Учинчи қисм 54 параграфда сариқ хасталиклари ҳақидаги маълумотларга саҳифага қаранг!

Ёғли гўшт сувида куч-қувват берувчи тузлар бор. Идрорда албумин бўлмаса, жигар ва юрак чарчаган бўлмаса, у сув берилиши мумкин. Юқумли касалликлар ҳарорат чиқаради. Ҳароратни тушириш учун “Piramidon” ёки “Optalidon”,”Veramon” дорилари берилади. Микробларни ўлдириш учун “Ultra dizayin” ёки ”Diyazinol” каби дорилар ёки ”Antipen”, ”Penisilin” уколи қилинади. “Durenat”, ”SP3 ” ва “Sulfagenisil-V” таблеткалари жуда яхшидир.

Сариқ касаллигидан сақланиш учун эмлаш, сарум қилдириш, антибиотиклар қабул қилиш, сулфамид ишлатиш лозим бўлади. Бола туғилганданоқ B.C.G. сил касалига қарши эмлаш, уч ойлик бўлганидан свинка(қулоқ ости безларининг шиши)га қарши, беш ойлик бўлганда бошқа эмлашларни бошласа бўлаверади. Ўтказилган барча эмлашлар боланинг соғлиқ дафтарчасига ёзиб борилиши керак. Тери ва буйрак касаллиги ўтиб кетганича ҳеч бир эмлаш қилинмайди. Бирор эмлаш қилинаётганида бошқа иккинчи бир эмлаш қилинмайди. Сариқ касаллигига йўлиққан ёки у касалликдан энди соғайган кишида ҳам эмлаш ўтказилмайди. Эмлаш оқибатида ҳарорат кўтарилиб кетса, аспирин берилади. Тери қизариб, шишса, спиртли [компресс] қилинади. Киши қонининг “Гамма глобулин” моддаси, сариқ касалликлар ва аллергия ҳолларига қарши эмлашда ишлатилмоқда. Ҳар йигирма кунда фақат биргина аделея қилинади.

Қизамиққа қарши эмлаш, бола 4 ойликдан 12 ойлик бўлганича ўтказилиши лозим. Эмлашдан 4 кун кейин эмланган жойда қизариш (Papule), олтинчи куни қабариқ (Vesicule), 8-11 кунлари қайҳ, жараҳотланиш (Pustule) ва ҳарорат, безларнинг шиши (adenite) бўлади ва ўн бешинчи куни қобиғлашади. Ҳарорат кўтарилмаслиги учун қизамиқ(чечак)га қарши эмлашни ёз ойларида ўтказмаслик керак. Яранинг қобиғи 21куни тушиб кетади. Бола етти ва 21 ёшга кирганда ҳамда эпидемия вақтларида қайтадан эмланиши лозимдир. Экземали(қўтири бор) кишиларга ва лекомиялилар(оқ қон касаллар)га чечак эмлаши ўтказилмаслиги керак. Чечакга қарши эмлаш 1176 [м. 1762]да мусулмон турклар тарафидан кашф қилинди. 1211 [м. 1796] да Женнер бу эмлашни Овропага келтирди ва ҳаксизларча чечакка қарши эмлашни топган киши бўлиб қолди (Ҳа, у замонлар патент, дейилган тушунчалар ривож топмаганди, ахир. Шунинг учун ноинсоф овропаликлар жуда кўп илмий ҳақсизликларга йўл қўйишган. Бугун овропаликларнинг бошқа бир қатор илмий ўғирликлари ҳам тарихга маълум –таржимон изоҳи).

25 – ЭКЗЕМА: Қичийдиган, қонайдиган тери касаллигидир. Улар ҳўл ёки қуруқ бўлади. Бу касаллик тез ёки секин-аста пайдо бўлиши мумкин. Тери қизаради. Ундан сув, йиринг чиқади. Қобиғланади. Терининг бир жойида бўлиши ёки бутун баданга ёйилган бўлиши ҳам мумкин бўлади. Ҳазм бузилади. Қисқа вақтли ҳарорат кўтарилади. Қичиш жуда безовта қилувчи бўлади. Баданнинг ихтиёрий жойида учраши мумкин. Касалда, касалнинг аллергияси ва аллергияга сабаб бўлган нарса изланиши ва у йўқ қилиниш керак. Ҳозирги вақтда ўтказилаётган тестлар ёрдамида қатъи диагнозлар қўйилмоқдадир.

Совуқдан сақланиш лозим. Риванол мингдан бир эритмаси билан ҳўлланган латта билан ўраш лозим. Сув текизиш керак. Ошқозон ва ичак пардаларидан заҳарланмаслигини таъминловчи парҳез сақлаш лозим бўлади. Одамзотнинг ошқозон-ичак пардалари ва тери орасида қаттиқ бир боғланиш мавжуд. Ошқозон ва ичаклардаги бирор номутаносибликлар, бузилишлар, ташқи терида пайдо бўлаётган кўринишлардан аниқлаб олинмоқдадир. Шундай экан, экзема, сивилжа(тошмалар, майда чипқонлар), қичима, садаф хасталиги, тери ёғланиши, пруриго чипқони (қичийдиган бўртиш-тошмалар), тери қичимаси, қурдашан (қичиманинг яна бир кўриниши) ва барас каби ташқи касалликларда, овқат ҳазм қилиш йўлларидан бироз заҳарланиш келтириши мумкин бўлган овқатлар емаслик лозим, уларни бундай касаллар учун тақиқлаб қўйиш керакдир. Ошқозонда бузуқ кислоталар пайдо бўлишига сабаб бўладиган овқатлар ҳам ейилмаслиги лозим. Кўпгина кишилар, балиқ, қлупнай ва ҳаром бўлган мидия каби моддаларга қарши жуда сезгир бўладилар. Уларга бундай нарсалар бермаслик керак. Еганда доим аста-аста ва жуда яхши чайнаб ейиш лозим. Семиз бўлмаган гўшт қаврилганда, жўжа кабоби, картофил, хамир овқатлар, гурунч ёғсиз пиширилиши керак. Сабза ҳам ёғсиз пиширилиши лозим. Фақат уни еяётганда сариқ ёғ аралаштириш лозим. Пишган ёки жуда етилган мева ейиш керак. Ёғли ёки ёғда қизартирилган нарса бермаслик керак. Лаҳна, баҳорат, салча(соус), тузланганлар, ачитқили пишлоқ, шоколад, спиртли ичимликлар тақиқдир. Anti-histaminique дорилар, даволашга ёрдамчи бўлмоқда. Ўн мингдан бир перманганатли (маргансовкали нордон тузли) сув билан ювиб туриш лозим. Қунфуз, яъни кирпи гўшти ейиш, юқорида кўрсатилган тери касалликларига ва келинчик, яъни фил касаллигига(аёқлар шишиб кетиб, улар фил оёғи шаклини оладиган касалликка) яхши бўлишлиги “Ҳаётул-ҳайвон” китобида кўрсатилгандир. Ҳанафий ва ҳанбалий мазҳабларида кирпини ейиш ҳаромдир. Касал киши бошқа икки мазҳабни тақлид қилиб уни ейиши мумкин. Кирпини сувга ташланади ва у бошини сувдан чиқарган вақт унинг бўйни кесилади.

26 – МИГРЕН (Вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи): Дармонсизликдан илгари келади. Бу касаллик, асаблари(нервлари), овқатларни ҳазм қилиш ҳужайралари кучсиз бўлганларда энг кўп кўринади. Бошнинг бир тарафи қаттиқ оғрийди. Иштаҳасизлик, қусиш ва кабз(ич қотиш) бўлади. Оғриқ тўхтаса, ҳеч нарса бўлмагандай бўлади. Организм озиқ-овқатнинг бўлакланишидан ҳосил бўладиган заҳарларни ташқарига чиқара олмайди.

Баъзи кишиларда, тухум, сут, балиқ, пишлоқ ва баъзи бир овқатлардан қайтиб қолиш учрайди. Уларни еганда бош оғриғи бошланиб, бошқа аломатлари ҳам ҳосил бўлади. Ундай касаллар учун албуминли овқатлар тақиқлангандир. Ҳар уч марта овқатланишдан бир соат олдин ярим грамм пептон бериш керак. Албуминга қарши анафлаксини тўғрилайди. Терини ҳар куни илиқ сув билан артиш лозим, ҳафтада икки марта илиқ сувда ҳаммом қилиш ҳам керак.

Тақиқланганлар – тухум, тузланганлар, ов ҳайвонларининг гўштлари, хамир овқатлар, салатлар, пишлоқ, чўрак-нон, қавурмалар, баҳорат, қаймоқ ва сариқ ёғларидир. Сутни кўп ичиш тўғри келмайди. Қаҳва, чой, спиртли ичимликлар берилмаслиги лозим. Тери остига ”Хистамина” қилиниши бир қатор касалларга яхши бўлаяпти. Калтсий аралашмалари ёрдамчи бўлаяпти. Баллеграл дорилари ҳам яхши натижа беради.

27 – НАВРАСТЕНИ: Асаб-нерв касаллигидир. Асаб системаси бутунлай бузилган бир ҳолдир. Жуда чарчаш, ташвишу-қийинчиликлардан ва ҳис-ҳаяжондан келиб чиқади. Бу касаллик ирсиятдан ҳам келиши мумкин. Бу касалликнинг оғир ҳолидан кейин киши ногирон бўлиб қолиши ҳам мумкин. Чарчоқ, ётоқдан ҳафсаласиз туриш, бошнинг тепасида оғриқнинг бўлиши, оғриб-тўхтаб турувчи оғриқлар, ваҳима, қўрқиш ҳолатлари, ҳазмнинг заифлашиши, ичакларнинг кенгайишлари, ич қотиш, енгил узоқ давом этувчи ичак ёллиғланиши, унутувчанлик, умумий кафиятсизлик, яъни заифлик, ўзини ҳолсиз ҳаракатсиз сезиш, томирларни сиқадиган нервларнинг кучсизланиб қолиши кўринади. Касалниннг юзи бирданига қизириб кетади ёки сўлғин бўлиб қолади. Қўллари, оёқлари савиб кетади. Баъзан эса, кўп терлайди. Қалб уриши, нафас қисиши, юракда безовталик бўлади.

Душ олиш, ҳаммом қилиш, артиниш яхшидир. Ақлни ва баданни дам олдириш лозим. Ични юргизувчи, ҳаракатга келтирувчи ва ҳазм қилиш қийинроқ бўлган овқатлар емаслик керак бўлади. Очиқ ҳаволи жойларда яшаб, тасалли берувчи, кишига қувват берувчи кишилар билан сўзлашиб, суҳбатда бўлиб туриш лозим. Ундай кишиларга фосфатли, темири кўп бўлган овқатлар берилиши керак. Эрталабки ҳолсизликни кетгазиш учун шакарга уч томчи валидол тозиб ҳар куни эрталаб ичиш керак. Хинохинони узум билан қайнатиб, овқатланишлардан ярим соат олдин ичиш лозим. “Anxiete” номи билан аталадиган қўрқиш, ташвишли ҳолатлар учун транкилизан(наркотик) дорилар яхшидир. Бром, афюн ва морфин бермаслик керак. ”Иберол” дорилари қонни ва нервларни кучлантиради. Бундай касалларни руҳий даволаш ва уларга насиҳатлар қилиш жуда фойдалидир.

Ҳар куни ярим соат дам олишдан кейин илиқ ҳаммом қилиш, ундан сўнг юриш лозим. Яёв(пиёда) юриш яхшидир. Денгиз иқлими яхши эмас. Электрик даволиш ҳам яхши бўлади. Газ чиқарувчи нарсалар емаслик, газ сув ичмаслак лозим. Қаҳва ичмаслик ва сигарета чекмаслик керак.

Ҳар куни жуда кўплаб марта “Астағфируллоҳ мин кулли мо кариҳоллоҳ” ўқиш лозимдир.

28 – СЕМИЗЛИК: Семизларнинг юздан ўттиз қисми шакар касалларидир. Оғирлиги, кишилар учун белгиланган нормадан ўн протсент (10%) ошиқ бўлган кишилар семиз ҳисобланади. Киши бўйи узунлигидан бир юз эллик сони олиб ташланади ва қолган сон тўртга бўлинади. Бўлинма юз сонидан олиб ташланганидан кейинги қолдик кишининг нормал оғирлиги бўлади. Аёлларнинг нормал оғирликлари эркакларникидан бироз оз бўлади. Семизлар учун бўза, шира каби ачитилган нарсаларни ичиш тўғри келмайди. Ёғ ишлаб чиқарадиган моддаларни(шакарли, унли нарсаларни) емаслик керак. Тузсиз нарсалар ейиш яхши. Туз иштаҳани очади. Бошқа нарсалардан озроқ ейиш мумкин. Жуда ҳам қаттиқ парҳез тутишга ҳожат йўқ. Қаттиқ парҳез тутилганда дармонсизлик пайдо бўлиб, ҳазм режими бузилади. Бу эса, ўз-ўзига заҳарланиш келтириб чиқаради. Латиф нарсалар ейиш лозим. Фақат сут ва сабза парҳези қилмаслик керак. Семизлар учун беш хил парҳез бор:

А) Кўп ейдиганларнинг парҳези – кунда икки марта ейиш лозим бўлади. Ҳар бир ейишда, сиркали, лимонли салат, помидор, каравиз, бодринг, сиркали сабзалар, турп, буларнинг ҳаммаси бўлиб юз граммни ташкил қилиши керак. Битта тухум (уни хоҳлаган шаклда еса бўлади), яхши пиширилган гўшт ёки балиқ. Гўштнинг оғирлиги касал оғирлиги миқдоридаги грамм бўлади (Масалан, 100 кг оғирликдаги кишига 100 грамм гўшт мумкин). Ёғсиз гўшт суви, пиширилган мева ейилади. Қуруқ мева емаслик керак.

Б) Оз ейдиганларнинг парҳези – Ҳар бир ейишда, бир товоқ гўшт, бир товоқ сабза, бир товоқ мева, карбонгидрат моддалар янги мевалар ҳисобига олиниши керак.

В) Озроқ семиз бўлганларнинг парҳези – Ҳар бир ейишда, битта тухум ёки эллик грамм балиқ, бир товоқ гўшт, яшил ёки крахмалли сабзадан юз грамм. Бунинг устига мева еб, иссиқ сувда ҳаммом қилиш лозим.

Г) Жуда семизларнинг парҳези – Биринчи кун юмшатувчи берилади ва фақат сув парҳези тутилади. Иккинчи куни яна юмшатувчи берилиб, сабза пюреси ва суви берилади. Кейинги кунларда икки марта овқат берилади. Ҳар бир ейишда, маринад қилинган сабзалар, (Сиркали сабза, помидор, каравиз, бодринг, салат, турп, ҳаммаси бўлиб юз грамм). Битта тухум ёки балиқ, битта гўшт, эрталаб сабза, кучқурун йигирма грамм қаврилган картофил, мева ва қаҳва берилади.

Икки марта ейишда ҳам очлик сезилган вақтларда қаҳва ёки сут, ёки битта тухум, ёки мева ейилиши мумкин. Овқат емаслик керак, овқат ейиш мумкин эмас. Ейиш орасида сув ичмаслик керак. Ейишдан бир соат аввал фақат сувнинг ўзини ичиб олиш лозимдир. Ёғ ишлаб чиқарадиган нарсаларни, масалан, нон, хамир овқатлар, ширинлик, сариқ ёғ емаслик керак.

Д) Нормал оғирликда бўлганларнинг парҳези – Ўттиз грамм сариқ ёғи билан нон ва сутли қаҳва билан нонушта қилинади. Тушликда ва кечки овқатда, иккита тухум ёки балиқ, саксон грамм гўшт, яшил сабза ёки юз грамм крахмалли сабзалар, қатиқ, йигирма грамм янги пишлоқ, хоҳлаган бирор мева, бироқ банан мумкин эмас, қирқ грамм нон ва қаҳва.

Аср вақти овқатланишида, қотирилган кулча ёки печенье билан чой. Сув овқат орасида ичилиши мумкин. Сироп ичилмайди.

Мақсадга мувофиқ оғирликка эришилгунча ана шу парҳезларни тутиш лозим бўлади. Ҳафтада бир килограммдан кўп озмаслик лозим. Иштаҳани бузадиган, уни қайтарадиган дорилар ишлатмаслик керак. Парҳез давомида артерия(қизил қон томири) қон босими ўн тўртдан пастга тушиб кетмаслиги лозимдир. Франсия тиб Академиясининг аъзоси доктор, профессор Андре де Геннес [1964] йил апрел ойида сўзлаган бир нутқида, “Кишининг оғирлиги, унинг бўйи узунлигидан ўттиз килограмм кўп бўлса, юрак кўп чарчайдиган бўлиб қолади. Бу эса, хавфли бўлиб, сил касалидан ҳам қўрқинчлидир. Семизлик доим кўп ейишдан бошқа ҳолларда бўлмайди. Ёғ алмашишини тузатадиган нерв марказининг бузилишидан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Дам олиш лозим. Овқатлар кунига бир минг беш юз калориядан ошиб кетмаслиги лозимдир”, деган эди.

29 – ШИШЛАР (Тери остида сув йиғилиши): Шишларда парҳез тутиш учун эскидан бунга сабаб бўлган касалликларга алоҳида-алоҳида парҳезлар қилинарди. Ваҳоланки, шишлар, органларда натрий хлорнинг(ош тузининг) йиғилиб қолиши оқибатида ҳосил бўлади. Касалликнинг сабаби нимадан бўлса бўлсин, тўқималарда сувнинг йиғилишига сабаб эса, тузнинг йиғилишидир. Шундай экан, анасарк(истиска, тери остида сув йғилиши), Ascite (ҳабн, қоринда сув йиғилиши)га қарши “Regime desode”, яъни тузсиз парҳез лозим бўлади.

Тузсиз парҳаез (Regime dechlorure), буйрак касаллигидан ҳосил бўладиган шишларга ҳам яхши бўлади. Аввал сувни кетгазадиган режим (бу ҳам аслида парҳез) ўрнатилади. Ундан кейин тузсиз парҳезга ўтилади. Ёки иккаласи ҳам бирга қилинади. Тузсиз парҳез тутган киши кунига ярим килограммча енгиллашади. Сутда туз оз, яъни бир литрида бир ярим грамм туз бўлганлигидан буйрак касаллари сут билан тузсиз парҳез қиладилар. Хом гўштда ҳам туз оздир. Тушлик, 200 грамм тузсиз нон, 700 грамм картофил, эллик грамм сариқ ёғидан иборат бўлади. Кечки овқатга, 250 грамм тузсиз нон, 300 грамм картофил, 100 грамм гурунч, 25 грамм сариқ ёғи берилади.

Картофил, ун, яшил нўхат, сабза, мева, янги пишлоқ, сариқ ёғи, шакар, чой, қаҳва, шоколад тухум таркибида тузи оз бўлган овқатлардир.

Гўшт суви мумкин эмас. Қалб касалига тузсиз парҳез жуда фойдалидир.

Қизилча учун тузсиз парҳез, сутдан кўра яхшидир ва касалга ёқимлидир.

Сулаймония кутубхонасининг “Асъад афанди” (раҳматуддоҳи таоло алейҳ) қисмидаги [3697] номерли китобнинг бир юз тўққизинчи саҳифасида келтирилган дуо ёзиб олиниб, Галинжик [Фил касаллиги] дейилган касалликка қарши, шишган жойга ўралса, шифо бўлади. Мусулмонларнинг қулай ўрганишлари учун у дуо “Тасҳил-ул-манофий” киобининг охирига ҳам ёзиб қўйилди. У китоб “Ҳақиқат Китоб Уйи”да сотилиб турибди. Галинжик касаллиги бир нави истиска(гидрописи) бўлиб, қўлларда, оёқларда сув йиғилиб шишади, шиш касаллиги пайдо бўлади.

30 – СУВНИ КАМАЙТИРИШ ПАРҲЕЗИ: Ётиб даволанади. Беш кун эрталаб, туш, аср ва хуфтон вақти 200 граммдан сут ичилади. Иккинчи беш кунда, кунига 800 грамм сут ва биринчи куни эрталаб битта тухум, аср вақти битта печенье, иккинчи куни икки дона тухум, учинчи куни бир бурда нон ҳам, тўртинчи куни қимматли сабза ва сутли ош ҳам ичади. Қалб касали, сут ичолмаса, унга сабза, картофил, қайнаган савзи суви ҳар куни 250-350 граммлик уч товоқ берилади. Аср ва хуфтон вақтлари 150 грам очиқ чой билан битта печене берилади.

31 – ФОСФАТ: Идрорда фосфат бўлади. Фосфорлар бўладиган органларнинг масалан, нерв системасининг яхши парвариш қилинмаслигидан келиб чиқадиган бир касалликдир. Идрор, турнсолга қарши реаксия кўрсатади. Алкали қум исми берилади. Бундайларга кўп гўшт, сабзадан озроқ берилади. Яъни фосфат берувчи овқатлар ейиш керак бўлади. Маъдан аралашмалари кўп бўлган овқатлар бериш ҳам фойдалидир. Қизил гўшт(қаромол ва қўй гўшти) бериш лозим. Оқ гўштларда фосфор оз бўлади. Ёғли гўшт суви, мия ва ёғли жигар, талоқ, бедана, икра, товуқ тухуми ейиш лозим. Тухум сариғида фосфор бор. Фосул, маржимак, ловия, шолғом, нўхат, турп, каравиз, артишок, айниқса, уларни янги вақтида ейиш керак. Меваларнинг барчаси яхшидир. Хамир овқатлар, шакарли, баҳорли, сиркали нарсаларни емаслик лозим. Сут ва қаҳва ҳам яхши. Фосфорли ва хлорли аммиак дорилар берилади.

32 – ПРОСТАТ (Идрор йўли безининг шишиши): Идрор йўлининг ҳалқа каби осилган секреция безининг узоқ вақт микроблар олиб йиринглаши ва шишидир. Истибро қилмаганларда (кичик ёзилишдан сўнгра тўла оқизмаганларда) янада кўп ҳосил бўлади. Идрор чиқариш (кичик ёзилиш) қийинлашади. Бунинг жиддий дориси амалиётдир. Калсибронат каби енгил пасайтирувчилар ва магний аралашмалари каби дорилар оғриқни енгиллаштириб, амалиётни кечиктиришга ёрдамчи бўлади. Томир нотоблиги ҳосил бўлади. Томир нотоблигини томир парҳезига ўхшатса бўлади. Қизил гўшт, эндигина сўйилган уй парандаси ва ов ҳайвонларининг гўштини, эндигина тутилган балиқни ейиш керак. Гўштлар, соуссиз бўлади, уларга гарнир ҳам қўшимча қилинмайди, фақат уларнинг ўзлари бўлади. Сариқ ёғига чек қўйилмаган. Ҳайвон ёғи, вита, сана эса, озгина берилади. Консерва, ёғли балиқ, ёғли жигар пироги, эски овланган гўшт, ачиган пишлоқ, чой, қаҳва, спиртли ичимликлар, баҳорат тақиқлангандир. Тана ҳароратининг кўтарилиши “Простатит”нинг аломати ҳисобланади. Антибиотик ва сулфамид берилади. Дуронат ёки “Azo Gantrisin” таблеткалари ва Олмонияда чиқариладиган ”Sitosterin” дорилари, простатит, систит (цистит) ва уратрит каби идрор йўллари илтиҳоб(шамоллаш)ларини даволашда фойдали бўлмоқда.

Сабзалардан кўпроқ бериш керак. Унлиларни ошириб юбормаслик керак. Чунки уларнинг ўстириш кучлари кўп. Простатлиларга овқатни кўп бериш яхши эмас. Яшил сабза (яшил фосул, исмалоқ) яхшидир. Қўзиқулоқ, помидор, қушқўнмас бўлмайди. Янги салат берилиши мумкин. Бироқ қалампир ва сирка тақиқдир. Мева консервалари, компот ейилади. Қизил мевалар ва қлупнай емаслик лозим. Кунига кўп юриш керак.

Нонни оз еб, пирожное, қаттиқ ейиладиганларни емаслик лозим, қуруқ пирожное озгина ейиш керак. Хамир овқатлар чекланмагандир. Маъдан сувлари яхши, улар ошқозонни тозалайди.

Критик ва ҳароратли вақтларда сут берилади. Овқатланиш вақтларидан ташқари вақтларда бирор нарса ейиш мумкин эмас. Овқат еяётганда уларни яхши чайнаб ейиш лозим. Азотли нарсаларни кўп емаслик керак. Чунки булар идрорда қум пайдо бўлишига сабабчи бўладилар. Баҳорат ва мунаббиҳлар(ҳолсизсизлик, ҳаракатсиз қилиши мумкин бўлган нарсалар, овқатлар ейилиши) мумкин эмас. Кечки овқатларда гўшт оз бўлиши керак.

33 – РАШИТИЗМ (СУЯК КАСАЛЛИГИ): Кичкина болаларда бўлади. Суяклар аймашиб қолган бўлади. Шакллари ўзгариб кетган бўлишади. Ҳазм йўллари бузилади. Лимфа безлари шишиб кетади. Сариқ касалидан кейин, ўз-ўзидан заҳарланиш, франги(сифилис), сил ёки яхши овқатланмасликдан ҳосил бўлади. Мол сути билан озуқлантирилган болаларда ичакларнинг ишдан чиқиб қолишидан ёки вақтидан эрта эмчакдан чиқиб кетишдан ҳам бўлади. Касалнинг сабабини аниқлаб, ўша сабабга қарши даволаниш лозим бўлади. Она сути берилмаган болаларга D2 витамини берилиши керак. Касалга дучор бўлиб қолганларга нур даволаниши, ултра-бинафша нурлари ёрдамида даволанишлар ўтказилади. Ергостерол ҳолида D витамини берилади. D2 витамини табиб кўрсатмасига кўра берилиши лозимдир.

Суяк тўқималарида фосфат камайгандир. Ошқозон ва ичакларда заҳарлиниш бор. Бу эса, фосфатларнинг ҳазм бўлишини қийинлаштиради. Кичик болаларнинг она сутини эмишлари, ана шу икки нарсани тўғрилайди. Она сутини эмиш имкони бўлмаса, фанда таклиф қилинган сут моддаси берилиши керак, масалан, пастурриза (пастеризованний) ёки қайнатилган сут берилиши керак. Сутдан чиқиб қолган болаларнинг сутига маккаи ва жўхори уни қўшиш лозим. Уларда фосфат бўлади. Ёғ ва тухум сариғи, леситин(тухум сариғида ва балиқларда бўладиган глисеро-фосфат кислотали модда), глисеро-фосфат, фосул ва маржимак пюреларини ҳам қўшиш керак бўлади. Бундай фосфатли парҳезга оҳакли овқатлар ҳам қўшиш лозим. Овқатларида оксид(хомиз) бўлмаслиги керак. Сиркали овқатлар, эски пишлоқ, лимон, апелсин бермаслик керак. Ҳазм йўлларида оксид ачишига йўл қўймаслик лозимдир.

Гўдак бола саккиз ойга тўлганича фақат онасининг сутини эмиши лозим. Сўнгра бир, яна сўнгроқ икки марта эмиш ўрнига сут ва ун аралашмаси(атала) билан икки марта тўйдириш лозим. Бола ўн-ўнбеш ойлик бўлганда икки марта атала бериб, беш марта эмизиш керак. Ўнбеш ва ўн саккиз ойлар орасида уч марта атала ва уч марта эмизиш лозимдир. Ўн саккиз ойдан кейин юқорида кўрсатилган турли нарсалар билан ўстириш керак. Оёқда кўп турғизмаслик, юритмаслик керак. Қуёш кўп тушадиган ва баҳаво хонада бўлишини таъминлаш лозим. Денгиз иқлими жуда яхшидир. Бундай болаларга денгиз ва қум ҳаммоми биринчи доридир. Ҳафтада икки-уч марта шўр, илиқ ҳаммом бу ишни бажаради. Мулайин(юмшатувчи) ва лавман(ёзилишни яхшилайдиган суюқлик ёки клизма қилиш) ёрдамида қабзни(ич қотишни) тузатиш лозим. Катта болаларга ош қошиқда кунига бир марта балиқ ёғи ичириш керак.

34 – СПЕРМАТОРРА (Бел инертлиги): Бу касаллик уч хилдир:

1 – Касалнинг кучу-қуввати кўп бўлиб, соғлом кишидир. Руҳий бирор камчиликка ҳам эга эмас. Бироқ касаллик, кишининг ҳар куни кечаси иҳтилом(кўп туш кўриши) бўлиши, ўзини чарчаган ҳис қилиши билан билинади. Ҳожатга борганда олдидан бир неча томчи муҳат(бурундан келадиган суюқликка ўхшаш бир суюқлик) ҳам томиб туради.

2 – Асаб бузилган бўлади. Нерв(асаб)лар чачаганлиги сезилади. Кўп иҳтилом бўлади. Ўрнидан чарчаб туради. Кундуз юрган вақтларида ҳам кийимига муҳат томиб туради.

3 – Томишнинг (оқиндининг) сабаби руфлексдир. Яъни бирор бир қитиқлаш оқибатидир. Оврат жойига енгилгина тегиниш, варикосал, яъни закар кенгайиши, томирда қон бирикиши, гемаррой(қонли бавосил), мақъад қичиши, қабз(ич қотиш)лик ва бошқа сабаблар билан тебрантирилган нерв(асаб)лар, рефлекс билан оқинди нервларини ҳаракатга тушириб юбориши оқибатида бўлади. Биринчи ҳол физиологик соғломдир. Биринчи, иккинчи ҳолда, эрта туриш, ётоқ қаттиқ бўлиши, ёстиқ ишлатмаслик, тушакка кофури сепиш, эрталаб ва кечаси илиқ сувли ҳаммом қилиш керак.

Танбиҳ этувчи (нерв-асабларни ҳаракатга келтирувчи) озиқ-овқатлар, баҳорат, қалампир, маринад, чой, қаҳва, косерва гўштлари, ачиган пишлоқ ейиш мумкин эмас, булар бу касалларга тақиқлангандир. Ҳазм қилиш енгил бўлган нарсалар ейиш лозим. Кечки овқат фақат сув ва жўка(липа) бўлиши керак. Белладонли, кофурли дори қабул қилинади.

Болаларнинг кечалари идрор қилиб қўйишлари, руҳий, асабий бир касалликдир. Катталарнинг идрор қочиришлари [Силис-юлбавл] бир касаллик бўлмай, балки бошқа бир касалликнинг аломатидир. Бунга қарши, бодрингни қайнатиб, унинг сувини ичиш керак. Бодринг уруғи ва райхон (фаслаған) уруғи ҳам шундайдир. Дубнинг меваси упа қилиниб, кунига бир қошиқ олинади. Эрталаб оч қоринга нўхатдек гуннук ёки саримсоқ ёҳуд кимён (пидина) совуқ сув билан ичилади. Биринчи қисм, 52-чи параграф охирига қаранг!

35 – ТУБЕРКУЛЁЗ (Сил касали): Сил касалларини парвариш қилиш ва уларга заифлашишларининг олдини оладиган нарсалар берилиши лозим. Кўп тўйдириб юбориш тўғри эмас. Чунки тўйиб-тўйиб ейилганда ошқозон ва ичаклар бузилади. Жигар, буйрак каби органлар кучсизланади. Касал эса, аста-секин ёки тезда заҳарланади. Заҳарланиш ўз навбатида, нафас қисилиши, ҳазмсизликдан албумин, жигар шишиши, қон босимининг кўтарилиши, қон тупириш каби нарсаларга сабабчи бўлади.

Бугун, таркибида ”Pirampicine” ёки ”Isoniozide” бўлган тайёр дорлар ва ”Cyclocerine Roche”, ”Iso-Benzacyl Wander” таблеткалари билан сил касалини даволашмоқдалар. Кўрсатилган дорилар, табибларнинг таъриф ва тавсиясига кўра, диққат билан олинса ва пастроқда келтириладиган парҳезларга амал қилинса, сил касаллиги тўла тузалиб кетмоқда. “Streptomycine” ҳам яхши дори ҳисобланади. Сил касалига йўлиқиб қолмаслик учун (B.C.G.) эмловчилари билан эмланиш лозимдир. “Bacille de Calmette et Guerine” франсузча сўзларининг бош ҳарфлари билан исмланган бу эмлаш, янгидан туғилган болаларга ўтказилгани сингари, силни текшириб кўриб, у манфий (негатив) бўлган катталарга ҳам эмлаш ўтказилмоқда. Силни текшириб кўриш ҳам, чечекка эмлашга ўхшаш қўлга қилинади. У қизаради, бироқ қабариқланса, мусбат (позитив) бўлиб, бундай кишига эмлаш ўтказилмайди. Грипп (тумов) ва сил касалларида бўладиган юталишни тўхтатишда ”Лудикодин” ёки “Переброн” сироплари ёки дорилари яхши келмоқда.

Овқат ва меваларнинг ҳамма тури берилади. Бироқ жуда кўп, ҳаддидан ошиқ ёб қўйиш тўғри бўлмайди. Иштаҳа тортганча еб, ўзини зўрлаб емаслик лозим. Холестерини мўл бўлган липоид ёғларини ейиш керак. Холестерин моддалари, туберкулёз (сил касали) тоёқчаларини ва микробларини жуда яхши йўқ қилмоқдадир.

Томир дағаллиги (безовталиги), бунинг аксидир. Буларга холестерин берилмайди.

Берилиши мумкин бўлган нарсалар: Мия ва жигарда жуда кўп холестеринли липоид бор. Тухум сариси ҳам шундай бўлса-да, бу қабз(ични қотиради) қилади. Бундан озгина бериш керак. Масалан, кунига иккита-учта тухим кифоядир. Ундан кўпи заҳарланиш келтириши мумкин. Сутда ҳам липоид бор. Буни ҳам ортиқча бермаслик керак, овқатланиш вақтида сув ичмаслик лозим. Овқатланишдан анча олдин ёки кейин сут ичилади.

Балиқ тухуми ва икрада, ёғли балиқда липоид кўп. Буларни ейиш лозимдир. Балиқ ёғи жуда қимматли озиқ-овқатлардан ҳисобланади.

Ҳайвонларнинг ёғларида липоидлар ҳам, холестеринлар ҳам оз бўлиб, улар анча қийин ҳазм бўлади.

Гўшт ейиш жуда зарур овқатлардандир. Ёш бўлмаган молларнинг қизил гўшти берилиши керак. Ёш молларнинг гўштлари ва оқ гўштлар кейин келади. Уй парандаларининг гўштлари ейилади. Ов қилинадиган ҳайвонларнинг гўшти ейилмаслиги керак. Гўшт сувининг ичида маъдан аралашмалари кўп бўлиб, жуда фойдалидир. Ичак-чавоқ сотувчидаги гўштларда, яъни талоқ, жигар, буйракда липоидлар кўп. Буларни тез-тез бериб туриш лозим.

Хашлама гўшт, фақат иштаҳаси бўлмаган касалларга берилиши лозим. Бошқа нарсалар ея оладиганларга хашлама гўшт бермаслик керак.

Хамир овқатлар, нўхат, маржимак, фосул, ловия, каштан яхшидир. Булар танадаги азот, фосфор ва карбон камайишини тўлдирадилар. Буларнининг қуруғини бериш жуда фойдалидир.

Яшил сабзалар, қабз(ич қотишни)ликни яхшилайди ва организмга калтсий беради. Буларда марганец ва темир бор бўлганлигидан оҳак таъмин этиб, қон кўпайишига ёрдам беради.

Кўп эски бўлмаган барча меваларни ейиш мумкин. Чой оз берилади. Сил касалларининг жигари жуда соғлом бўлмаганлигидан, буларга ҳам спиртли ичимликлари берилмаслиги лозимдир.

Қон тупирадиганлар учун парҳез – қон босими баланд бўлиб, қонли тупирганларга ва қон оз тупирганларга гўшт оз берилади. Буларга мия ва жигар ҳам оз берилиши керак. Бундай затилжам (ўпка ялиғланиши бўлган) кишиларнинг липоидга жуда кўп эҳтиёжлари бўлмайди. Буларга янада кўпроқ қуруқ сабзалар берилади. Ҳарорати бўлмаганларга фақат сабза ва озроқ сут берилади. Ҳарорати бўлганларга, сабза суви, сабза шўрпаси ва сут берилади. Ҳарорат туша бошлаганидан картофил ва мева компоти берилади.

Алкоголик кишиларнинг жигарлари ишдан чиққан бўладилар. Бундай кишиларнинг тезда сил касали бўлиб қолишлари қийин эмас. Бундан кейин уларни даволаб олиш ҳам анча мушкул. Уларнинг жигарлари заҳарларни тозалаш вазифасини бажара олмай қолади. Уларнинг сафролари жуда оз липоид чиқариши оқибатида таналари микробларга қарши чидамсиз бўлиб қолганлар. Бундайларга овқатлар заҳарланиши кам бўлган нарсалар бериш лозим бўлади. Гўшт кўп берилмайди. Уларнинг липоидларга эҳтиёжлари жуда кўпдир. Мияли, жигарли, ичак-чавоқ сотадиганда бўладиган гўштлар ва сабзалар бериш лозим. Хамир овқатлар ҳам берилади.

Липо, бу ёғ деганидир. Липоид эса, ёғга ўхшаш демак бўлади. У, ёғларни эритадиган эфир, бензол, хлороформ каби суюқликда эрийдиган коллоид жисмдир, яъни кимёвий таркиби бошқа хил бўлишига қарамай, физик хусусиятлари ёғларга ўхшайдиган жисмдир. Фосфатидлар, стеринлар липоидлардир. Нерв ҳужайраларида бўладиган миялин (ёғсимон оқ модда) ҳам липоидларнинг аралашмасидир.

36 – БРОНХИТ : Илтиҳоб-и касабот дейилган бир касаллик бўлиб, ўпкадаги нафас йўлларининг яллиғланишидир. Юталиш ва томоқдан келган балғам рангсиз ёки сариқ бўлади. Касалликнинг қаттиқ ҳолларида нафас олишнинг қийинлашиши ва хирриллаган овоз чиқади. Сигарета чекишни давом қилганларда бу ҳол кучли бўлади. Аксарият ҳолларда совуқ ҳаво ва намлиги баланд бўлган шамоллар бу касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиб турибди.

Оғиз ва тиш яллиғланишларини дарҳол тугатиш лозимдир. Ҳар йили кузда антибактегиал ва анти-гриппал эмлашлар олиш лозим. Бир неча кун антибиотик бериб, оғиз ва бронхит микробига қаршилик кўрсатиш керак.Терпин, банзуат бериб, кўкракдан чиқадиган балғамнинг чиқишини енгиллаштириш лозим. 24 соатда жами 1-2 граммни ташкил қиладиган қилиб, орада 15 кун қолдириб 3-4 кун антибиотик бериш керак. Хлорамфеникол (антибиотикларнинг бир тури) бермаслик керак. Юталишни тўхтатиш керак, бироқ фақат афюн синфидаги дориларни ишлатмаслик лозим.

Нам, совуқ ҳаводан, шамолдан ва совуқ сув ва ичимликлардан сақланиш керак. Кўкрак ва бўйинни ҳамиша ўраб юриш лозим. Нафас олиш қийинлашишига ва нафас қисилишига қарши жуда оз миқдорда кортикоид берилади. Қалб ва қон айланиши заифлашса, тузсиз парҳез қилинади. Сув ичиш камайтирилиб, идрор чиқарадиган дорилар, айниқса, асетазоламид берилади.

Дофиъ-и суъолBechique” дорилари ютални тўхтади. “Тасҳийл-ул-манофий”да дейдики, энди бошланган ютални тўхтатиш учун, ўттиз грамм сузилган асал паст оловда иситилади, унинг ичига бир грамм гуннук, бир грамм дамла сақичи(очиқ рангли, тоза сақич) ташлаб қариштирилади, булар эриб бўлганидан кейин оловдан олиниб, қотиб қолмасидан олдин бирор грамм қаврилиб упа қилинган чўрак ўти(седана), ҳулба уруғи, занжафил(иссиқ ўлкаларда ўсадиган яхши ҳидли ўсимлик) ва қора қалампир(мурч) солиниб арлаштирилади, ҳосил бўлган моддадан эрталаб оч қоринга ва ётарда ҳамда ютал кўпайганда бир қаҳва қошиғида қабул қилинади. Ёки ётаётганда беш дона мурч ютилади. Совуқдан бўлган юталда тоза бол(асал) емаслик керак. Бол томирларни ва одалани бузади, сафрога зарар беради. Сафро қичимага сабаб бўлади. Балғам чиқариш учун илиқ сув ичиш лозим. Иссиқ сувда гуннук эритиб ейиш ва эрталаб оч қоринга майиз, эскирган нон ейиш ҳам балғам чиқаради. Қуруқ ютал учун ҳулба уруғи беш марта алоҳида-алоҳида қайнатилади. Ҳар сафар қайнатилганда олдинги сув тўкиб ташланади.Унга ўша ҳулба уруғи миқдорида ун қўшиб, сут, шакар ва сариқ ёғи арлаштирилиб паста қилинади. Бу пастадан эрталаб, кучқурун бир чой қошиғида ейилади. Зайтун ёғи, бодом, банан, янги сут, маён илдизи боли ҳам яхшидир. Ҳулба, буй уруғли бўлади. Унинг янги фосулга ўхшаш меваларининг ичида буғдайдек қизил данаклари бор. Форсийда буни Шамлиз, франсузчада ”Semence fenugrec”, деб юритилади. Бастурмаларнинг устига суртиладиган чаман номли паста(саримсоқ, қизил қалампир ва буй уруғининг уни)дир. Шунинг учун ҳулбани чаман ўти ҳам дейишади. Нонга қўшиб чаман ўтини ейиш ҳам ютални тўхтатади. Ҳадис-и шарифда,”Умматим ҳулбанинг фойдасини билса эди, унинг оғирлича олтин бериб сотиб оларди”, деб марҳамат қилинади. Шу ерда Тасҳилдан қилинган таржима тугади.

Оғиз ва буғозни тоза тутиш мақсадида, мингдан уч фаносалил эритмаси ёки (1гр фенол-кўмирдан олинган модда, 10 гр глисерин, 250 гр сув) билан эрталаб ва кучқурун ётиш олдидан оғиз ғарғара қилиб чайилади. Бир хил миқдорда олинган қора мол қуйруғи, кўкнор, ҳатми-ҳибискос, пишак оёғи, туятавон ва манакша(филка) гулларининг аралашмасига “Еспес пакторал” деб юритилади. Бундан беш грамми бир литр сувга солиниб, чой сингари тайёрлаб ичилса ютални тўхтатади. “Китоб-урраҳма”да дейиладики, ”Мурри софи, гуннук, дамла сақичи(очиқ рангли, тоза сақич) ва қаврилиб ун қилинган ҳулба уруғидан бир граммдан олиниб, унга 120 грамм зайтун ёғи аралаштирилиб паст оловда эритилиб тайёрланган моддадан кечқурун ётишда бир қошиқ ичилса, ютални тўхтатади. Ёки ютални тўхтатиш учун бир хил миқдорда олинган мурри софи, ҳулба ва шакар упалари аралаштирилиб эрталаб ва ютал тутганда иссиқ сув билан бир қошиқ ичилади. Ҳулба уруғини ун, асалга аралаштириб ичилса ҳам яхши бўлади. Ҳулба, каравиз уруғлари ва кимён упалари аралашмасидан оч вақти бир чой қошиғида сув билан ичилса, кўкрак хириллашига, ошқозон ва қорин оғриғига яхши бўлади”.

37 – УЧУҚ: Франсузчада бу касал ”perleche, деб аталади. Остки ва усти дудоқларнинг учрашган жойида чиқадиган бир кичкина ярага учуқ дейдилар. Қобиғланади. Оғизни очиб ҳаракатга келтирганида у қобиқ йиртилиб аччиқ оғриқ беради. Бу касаллик ички хасталиклардан ёки микроблардан ҳосил бўлади., Икки грамм кумуш нитрат, яъни Жаҳаннам тоши юз грамм инбик сувида эритилиб тайёрланган модда микробларга қарши яхши дори бўлади. Бу дорини ташқариси рангланган бирор шиша идишга солиб қаронғи бир ерда йилларча сақласа бўлади. Доридан фойдалиниш учун эса, ундан бирор пахтага ёки докага бир неча томчи томзилади ва бу ҳўлланган нарса бирор минут учуқ устига босиб турилади. Бу даволаш икки-уч кун ётаётганда такрорланса, учуқ батамом тушиб кетади. Дорини ички кийимга ёки либосларга томизмасликка ҳаракат қилиш керак. Чунки у кийимларда ўчмас қора доғ қолдиради. Учуқ жойига антиботикли малҳам суртиб, касалга C ва B12 витаминлари бериш лозим.

38 – ДУДОҚ ЁРИЛИШИ: Ётаётганда ёғли крем билан мойланади.

39 – ҚЎЛНИНГ ЁРИЛИШИ: Қиш мавсимида совуқдан қўл, оёқ терилари ёрилади. Ҳатто қонайди ҳам. Бирор шишачага лимон сиқилиб, унинг устига лимондан икки марта кўп глисерин қўшиб чайқалади. Ҳосил қилинган доридан кучқурун ётишда ёрилган жойларга суртилади.

40 – ҚИЧИМА: Бу касалликка қарши, бирор чашкага бир қаҳва қошиғида салисилик оксиди ва боракс (бор оксидли натрий) упалари солинади. Унинг устига стакан тўлгунча бола пудраси солинади. Уларнинг ҳаммаси бир келида яхшилиб туюлади. Ҳосил бўлган модда қичиган жойларга қўйилади. Аптекаларда бу дори турли хил исмларда сотилади. ”Doxergane” ёки ”Polaromine” дорилари ва ”Volog” креми қичимага яхши фойда қилади. [21-чи касалликдаги дорилардан ҳам олиниши мумкин.]

41 – АРИ ЧАҚИШИ: Ари чаққан вақтида унинг игнаси баданда қолиб кетган бўлса, аввал у олиб ташланади. Уч қисми сувли аммиак билан ҳўлланган бирор пахта бўлакчаси ари чаққан жойга қўйилади. Агар аммиак бўлмаса, бирорта гурут чўпи олиниб, уни ёндириб ўчирилади-да учқуни тугаганидан кейин, унинг иссиқ учи ари чаққан жойга босилади.

42 – КУЙИК: Қурилишлар бўлаётган ердан финдиқдек сўндирилган оҳак олинади ва бир чашка сувга солиб чайқалади. Бироз тўхтаб, у тиниганидан сўнг тиниқ оҳак суви ҳосил бўлади. Бу сувнинг устига ўша миқдорда зайтун ёғи қуйиб аралаштирилади. Шундай қилиб ҳосил қилинган малҳам куйик жойига суртилади.

43 – АРПА (Кўзга чиқадиган тескан): Қовоқларда йиринглашишлар ва арпа-тескан, дейилган шишлардир. Буларни йўқотиш учун бирор кофе қайнатадиган идишдаги сувда ярим чой қошиғи миқдордаги борик кислотаси(бор кислотаси) қайнатилади. Иссиқ борик кислотали сувга пахта ботирилади. У пахта чалқанча ётган касалнинг кўзидаги ярага қўйилади. Дори совуганича икки-уч минут яра устида туради. Суюқликка ботирилган пахта, қовоққа қўйилаётганда жуда ҳам иссиқ бўлмаслиги лозим. Антибиотикли кўз малҳами ҳам яхшидир. Кўзга дори қўйиш рўзани бузмайди, яъни бу билан рўза очилиб қолмайди.

Боши очиқ қуёшда, шамолда қолган кишининг юзида қон йиғилса, эрталаб ва кечқурун унинг кўзига бир томчи янги лимон суви томизилади. Бу жуда аччиқ бўлса-да, аччиқ тезда ўтиб кетади.

44 – СОЧНИНГ ТЎКИЛИШИ: ”Alopecie” дейилган соч тўкилиш касаллигининг турли хил сабаблари бор. Юқумли касалликдан, баъзи бир дорининг тескари таъсиридан, ҳомилалик ёки thyroid салгисининг(суюқлигининг) оз бўлишидан ва руҳий камчиликлар оқибатида соч тўкилиши касаллиги келиб чиқади ва булар ҳам оз эмас. Seborre [Seborre] дейиладиган ёғли ва кепакли сочларнинг тўкилиши ҳам кўп учрайди. Буларнинг барчасининг ўзига хос алоҳида-алоҳида даволари бор. Булар учун муштарак умумий бирор даволаш йўли йўқ. Соч тўкилишига қарши бошни кир совуни билан ювиш лозим. Сулаймония кутубхонасининг “Лолали” бўлимдаги [3735] номерли китобда айтиладики, “Сочи тўкилган киши, эрталаб ва кучқурун ётишда фиалка ёғи суртса, сочи тўкилмайди ва янги соч чиқаради. Фиалка ёки бошқа гулнинг ёғини олиш учун франсуз тилидаги ”Дорваулт” китобидаги кўрсатмага қараш лозим бўлади. Унда дейиладики, юз грамм соф, яъни кислотасиз зайтун ёғи, йигирма беш грамм гул билан аралаштирилади. Қўлда аралаштириб эзилади ёки келида эзилади ва шиша идишга солиниб оғзи ёпиб қўйилади. У уч кун қуёшда тутилади, аммо ора сирада идиш чайқаб турилади. Ундан сўнг сиқиб мойи сузиб олинади. Бўтқаси яхшилаб сиқилиб мойини қолдирмай олинади. Ундан кейин қолган бўтқа ташланади. Бу олинган суюқлик(ёғ)га йигирма беш грамм гул қўшилиб, яна такрор уч кун қуёшда тутилади. Бу ҳол уч марта такрорланади. Шундай қилиб, ўн кунда кучли гул ёғи ҳосил бўлади. Ёки юз грамм ёғга икки грамм фиалка эфир ёғидан қўшиб сақланади. Шу каби қилинган лаванта (ҳидли бир ўсимлик) гулининг ёғи бошга суртилишини доктор Херауд, франсуз тилида ёзилган ”Тиббиий наботлар” китобида кўргатгандир.

Синомаки(япроқлари ични юмшатиш учун ишлатиладиган бир ўсимлик) япроғини қайнатиб ичиш ёки унинг упасини ютиш сочни кўпайтиради. Ҳатми(hibiscus-гибискус) гули қайнатилишидан ҳосил қилинган сув билан ҳаммомда соч ювилса, соч тукларининг таги маҳкамланади ва сочнинг тўкилишини тўхтатади. Савзи япроғи ҳам шундайдир.” “Ғоят-ул-итқон”да айтиладики, “Соч тўкилиши қоннинг бузилишидан бўлган бўлса, қон олдириш лозим ва юмшатувчи дорилар бериш керак бўлади. Кучсизлик сезилса, қувватли овқатлар берилиши лозим. Марсин(яшил япроқли, ҳиди яхши, оқ кичкина-кискина гулайдиган ўсимлик) япроғининг ёғи, сақич ёғи ёки лодун дарахти (cistus) ёғини суртиш керак. Иводна, болдири қора(қая ва деворларга тирмашиб ўсадиган безак ўсимлиги), бибария, сариз дарахти япроқларини қайнатиб, ҳосил бўлган сув билан соч туклари тушиб кетган жойларни ювиш лозим. Қайсум, яъни қора палин ( инглизчаси absinth(e), Аурона-эрмонга тўйинтирилган спритли ичимлик) ва қамиш илдизи, лободо, асарон, яъни чўпон дудуғи(намли жойларда ўсадиган ўсимлик), ари ва кирпи кули, сичқон терси ва айиқ ёғи қайнатиб суртиш ёки ювиш сочнинг тўкилишини тузатади”.

45 – ЧИҚИШ ва БУКИЛИШ: “Нузҳат-ул- абдон” да айтилишича, киши йиқилганида ёки бирор ерда тайиниб кетганида, оёқни эгрироқ босганда суякларнинг ошиқли ва бошқа хил силжиб туришга қулайлаштирилган тупикли уланган жойларидан силжиши, яъни жойидан чиқиб кетиши содир бўлади. Бунга эса, ”чиқиш” ёки чиқиқ дейилади. Франсузчада эса, “Luxation” дейилади. Суяк жойида ўйнаб қолиб, чиқмаган бўлса, бу ҳолга “букилиш” ёки “Entorse”, дейилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам ўша ўйнақи жойни ҳеч қимирлатмаслик керак. Чиқиб кетган суякнинг боши секингина жойига туширилиши лозим бўлади. Бу ишни бажариш учун дарҳол докторга ёки чиқишни солишда номи чиққан, тажрибали кишига бориш керакдир. Чиққан суяк жойига тушганидан кейин ва букилиш бўлган жойга қардош қони дарахт(Осиёнинг иссиқ ўлкаларида ўсадиган қуюқ қизил рангли, сақия ярқирадиган дарахт) сақич(смоласи), килермани, анор пўчоғи ва унинг гули, куннук ва делижа(кўпинча буғдай далаларида ўсадиган, уруғи заҳарли ёввойи ўсимлик) донасининг уни билан тухумнинг оқи аралаштирилиб ҳосил қилинган атала суртилиб, латта билан ўраб қўйилади. Етмиш беш грамм сариқ балмуми(асалари муми) ва ўн беш грамм ротинж, яъни дарахт сақичи иссиқда эритиш йўли билан қилинган аталани қўйиш ҳам яхши бўлади. Буларни қилиб бўлмаса, бирор латта устига гўшт қиймалари сепилиб, унинг устига мурч(қора қалампир) сепилади ва букилган жойга қўйилиб боғлаб қўйилади. Шундай қилингандан кейин бир неча соат ичида азоб берувчи оғриқ тўхтамаса, суякда ёрилиш ёки синиш содир бўлганлиги эҳтимол қилинади. Шунинг учун бундай ҳолларда дарҳол касалхонага бориш керак. У ерда синиқ ёки ёрилиш топсалар, гипс қўйиб даволайдилар.

46 – ЭЗИК(ЭЗИЛИШ), БЕРЕТ, ТЕРИ КЎКАРИШИ, БЕЛ ТУТИЛИШИ: Киши териси бирор ерда сиқилиб қолса ёки бирор нарсага қаттиқ тегиб кетса, эзилса, у ерга қон йиғилиб, терининг ранги ўзгариб кўкимтир, бинафша ранг олади. Жуда оғриб, кишини нотинч қилади. Бунга “Эзик”(эзилиш) ёки “Contusion” дейилади. Буни даволашда қўрғошин суви ёки аптекаларда бўладиган “Eade Goulard” дейилган сут каби оқ, лойқа сув ишлатилади. Бунинг учун бир парча латтани(докани) ўша сув билан ҳўллаб, кўкарган тери устига қўйилади. Аччиқ оғриқ, азоб бир неча минут ичида тўхтайди, яъни оғриқ ўтиб кетади. Қўрғошин суви бўлмаса, бир парча дока-марли бинт устига ”Lasonil” дейилган малҳам суртиб кўкарган жойига қўйиш лозим ва уни дока ип билан боғлаб қўйиш керак. Тери сирилиб, ундан қон чиққан бўлса, уларни суртмай, яра бўлган жой ”Oxlgenli su” билан ювилиб, унинг устига “Tetra-cortril” ёки “Cortril” малҳами суртилиб, унинг усти “Hansaplast” дейилган марли бинт билан ўраб қўйилади. Бел тутилиши учун ампуладан уч сантиметр ”Lasonil” ёки “Ben-gay” малҳами чиқарилиб белга қўйилиб, икки кафт билан уқалаб суртилади ва бир неча минут уқалаш давом қилинади. Буни эрталаб ва кечаси такрорлаш лозим бўлади.

47 – ТИЗЗА ОҒРИҒИ: Бундай оғриқлар сезилганида, айниқса совуқ вақтларида кўпинча Олмониядан келтириладиган қуён туллагидан қилинган тиззага кийиладиган кийим кийиб олинади. Агар у топилмаса, қалин жун фанила(юмшоқ жундан тўқилган бир кийим)нинг икки енги елкадан кесиб олиниб тиззаларга кийигизилади. Кунига икки-уч дона анжир ейиш керак.

48 – ЧИПҚОН: Тери устида тўртиб чиққан бир яра. У, ёрилмаган бўлса, марли бинт устига маржимакдек қора “ихтиёл малҳами” қўйиб бўртманинг учига маҳкамланади ва унинг устига пахта қўйиб, филастер дейилган ёпишқоқ нарса билан ёпиштириб қўйилади. Ҳар куни кечаси уларнинг ҳаммаси алмаштирилади. Шундай қилинганда бир неча кун ичида чипқон пишиб, у ёрилади. Бундан сўнг, ҳар бир очишда кислородли сув томизилган пахта билан чипқоннинг ёриғидаги кийҳ, яра, ундаги йиринглар тозаланиб ихтиёл малҳами билан ёпиб қўйилади. Йиринглашмаса, марли бинтга оқ (оксид ду занк) малҳами суртиб ёрилган жойга қўйилади ва филастер билан маҳкамланади. Булар ҳам ҳар куни кечаси алмаштирилади. Бу жараён бир неча кун давом этади ва шу билан даволаш тугайди.

49 – ЧАЁН, ИЛОН ЧАҚИШИ. Чаён ёки илон чақиб олган жой оловда қиздирилган ёки спирт суртилган поки(ёки соқол оладиган асбобнинг пичоғи) ёки ўткир пичоқ билан енгилгина ёрилиб, сўрилади ва тупурилади. Чақилган жойидан бироз юқорироқдан бирор нарса билан маҳкам боғланиб сиқилади. Сиқишни ярим соатдан кўп давом етказмаслик лозим. Қаттиқ қиздирилган нарса босиш фойда қилмайди. Бироқ дарҳол жуда кўп сувли [юздан ўн] “Ja vel suyu” [яъни кир суви] ёки [юздан бир] “Parvanganat” билан ювиш ва ярага яқин “Serumantiscorbio”, “Akreb Serumu” “Serum Anti-Venimeux” яъни “Илон Serumu” терига ёки думбага укол қилиш керак. Серумнинг хили, чаққан илоннинг хилига кўра ўзгаради. Уколларнинг миқдори эса, касалнинг вазни ва ҳодисадан кейин ўтган вақтга кўра ҳар хил бўлади. Бир киши учун 20-30 ж.ж.дир. Энг аввал 10 ж.ж. қилиниб, 2-3 минут ўтказиб яна 1 ж.ж.дан қилиниб ўн минут давомида 20 ж.ж. тамомланади. Серум, +4 даража ҳароратли салқин жойда 5 йил сақланиши мумкин. Антибиотик ва оғриқ қолдирувчи дорилар бериш лозим. Афюнли дорилар берилмайди. Зарурат топилса, “corticoide solouble forte” уколи қилинади. Бир суткада (24 соат давомида) 1-2 грамм Hemisuccsinate hylrocortisone бериш уйғун ҳисобланади.

Касал бўлмаслик ва касалликдан қўриқланиш учун мана шу тўрт нарса бўлиши лозимдир:

1 – Ортиқча овқат емаслик;

2 – Спиртли ичимликларни ҳеч вақт ичмаслик;

3 – Ғамгин бўлмаслик ва асабийлашмаслик;

4 – Вужуд, ашё, ейдиганлар тоза бўлиши лозимдир.

Гриппни келтирадиган вирус, атрофимизда юрган ҳайвонларда, айниқса тўнғизда кўп бўлишлиги ва уларда ўрчишлари Америкада тадқиқ қилинган бўлиб, бу ҳақда маълумотлар, аптекачилик блютени 1974 йил 6-чи сонида хабар қилингандир. Уй ичида ит сақламаслик керак.

50 – ВИТАМИНЛАР – Ҳайвон ва ўсимликларда бўлиб, озиқ-овқатлар воситасида одам организмига кирадиган ва одам ҳаёти учун зарур бўлган органик моддадир. Кунига ейиладиган озиқ-овқатларимиз таркибида, улар(ейилган озиқ-овқатлар) оғирликларининг ўн миллиондан бирига тенг витамин бор. Демак, биз ҳар куни ана ўшанча витамин қабул қиламиз. Витаминлар, фақат ўсимликларда вужудга келади. Барча витаминларнинг кимёвий таркиби аниқланган бўлиб, уларнинг баъзилари сунъий олинмоқдадир. Витаминларнинг исмлари бирор бош ҳарфлар билан кўрсатилиши билан бирга, уларнинг махсус исмлари ҳам бордир. Витаминлар дори сифатида асосан қуйидаги касалликларда ишлатилади.

Витамин А – Гўдакларнинг, ҳамиладор хотинларнинг ва кексаларнинг заифлашган вақтларида, уларнинг кўришлари ёмонлашганда, уларда яраларнинг тезда тузалмаслигида ва қон босимининг ошиб кетишида ишлатилади.

Витамин B комплекс – Ошқозон ва ҳужайралардаги ҳазм бузуқлигида ишлатилади.

Витамин B1 – Асаб(нерв) заифлашувида, юрак уришида, шишларда ва ревматизмда қўлланилади.

Витамин B2 – Тил ва тери касалликларида, мускулларнинг тортилишида, конжонктивитда, сил касалида ишлатилади.

Витвмин B3 – Ҳазм йўлларининг яллиғланишида, жигарнинг заифлашувида, қурғошин, барбитурик ва сулфамид заҳарланишида ишлатилади.

Витамин B4 Агронулоситосда, қон заҳарланишида, ревматизмда қўлланилади.

Витамин B6 – Нерв(асаб) касалликлари, мускул тасаннужида, спирт ва спиртли ичимликлар билан заҳарланишларда қўлланилади.

Витамин B12 – Кам қонликда, нерв(асаб) бузилишида ишлатилади.

Витамин C – Скорбут ва қонашларда, совуққа, чарчовга чидамсизларда, ревматизмда, руҳий касалликларда қўлланилади.

Витамин D – Суяк касалликларида, силда, аллергияда ишлатилади.

Витамин E – Жинсий кучсизликда, Ойиса хотиндаги асабий безовталикда, қалб ва томир касалликларида, ревматизм оғриқларида қўлланилади.

Витамин F ва H1 – Тери касалликларида;

Витамин H2 Ҳароратли тери касалликларида, нафас қисилишида;

Витамин I ва J – Жигар заифлашишида;

Витамин K – Қонашларда;

Витамин M – Тери қаттиқлашишида, сонлардаги оғриқларда;

Витамин N – Заҳарланишларга қаршиликни оширишда;

Витамин O ва T – Ҳазмсизликда ва суяк касаллигида;

Витамин P – Томир заифлигида, бавосилда, шишда, экземада қўлланилади.

B2, B6, B12, C ва E витаминларидан кўп ейилса уларнинг зарари йўқ. A витаминининг кўпи бошда босимни ошириб, руҳий ва асабий бузуқлик келтирса-да, уни ичмай қўйилганиданоқ тузалади. B1нинг кўпи сезиш қобилиятини ишдан чиқаради. Витамин P– нинг кўпи, қон босимини камайтириб юборади. Витамин D–нинг кўпи, қонда калитсийни кўпайтириб, кўнгулни айнитади, қустириб, руҳий ва асабий безовталик келтириб чиқаради. Фитота ҳам натрий бериб, калитсийнинг қонга ўтишини камайтиради.

Дарвиш Муҳаммад Нидой афандининг 986 ҳ. [м. 1578] йилда турк тилида ёзилган “Манофиъун-нос” номли китобида, касалликлар ва уларнинг даволари, дорилар ҳақида кенг маълумот берилган. Китоб 60 бобга бўлиниб, 376 саҳифали ҳажмга эгадир. Унинг 33-чи саҳифасида дейиладики, ”Бош оғриғи даволаш билан кетмаса, Бақара сурасининг196-чи оятини “фаман”дан то “ав-нусук”гача ёзиб, бошида олиб юрса, би-изниллоҳ шифо бўлади. Калималарнинг бошида басмала ва охирада “ушкун лиллоҳ” ёзилади”. Оятни ёзаётганда таҳоратли бўлиб, Қуръон-и карим ҳарфлари билан ёзиш керак бўлади.

 

  Рукнлар Тўла илмиҳол ...

изоҳлар сони: 1

  1. Ama bu samarqanduz.com , bunu yazmak için zaman ayırdığınız için teşekkür ederiz son derece yararlı olduğunu söylemek istiyorum.