Ҳазрати Муҳаммаднинг ҳаёти: Тақдим.

                                 Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам … 

               Фан доктори, профессор РАМАЗОН ОЙВАЛЛИЙ

               Мармара Унивеситетининг Илоҳиёт факултети.

                                                          2 – нашри

                                                             2006

                                                      И С Т А Н Б У Л

Тақдим

Оллоҳу таолога ҳамд ва насиб этган неъматларига, яхшиликларига чексиз, чегарасиз шукрлар бўлсин. … Оллоҳу таолонинг севимли Пайғамбари, кишилар ичида ҳар тарафлама энг чиройлиси, энг гўзали, энг яхшиси, энг устуни бўлган Муҳаммад алейҳиссаломга ва унинг гўзал юзини, чиройини  кўриш, фойдали, файзли сўзларини тинглаш билан шарафланган ва шу билан одамзотининг энг қийматлиларига айланган Асҳобининг ҳаммасига ва уларнинг йўлидан юрганларга ҳам дуо ва саломлар бўлсин. …

Тарихда Жоҳилия давридеб аталадиган бир замон бор. У замонда Арабистон ярим оролидаги кишилар бутларга топинишардилар, давомли маст қилувчи ичимликлар ичишардилар, қимор ўйнардилар. Ким кучли бўлса, ҳақиқат ўшанинг қўлида бўлиб, хотин-қизлар бир тижорат моли сингари олиб-сотиларди, қиз болалар чақолоқлигида тириклайин кўмиб ташланарди. Фақатгина Арабистон ярим оролида эмас, ўша замонларда бутун дунё қоронғиликка бурканганди. Осиё, Африка ва Овропада ҳам аҳвол бундан фарқли эмас эди. Замоннинг, дунёнинг бундай қоронғилигидан, бузуқлигидан  тинчлиги бузилган,  ундан мутлақо мамнун бўлмаган ақли – салим кишилар оз бўлсалар-да, бор эдилар ва улар Оллоҳу таолога ниёзда бўлишиб, у қоронғиликнинг битишини тилаб дуода бўлишаётгандилар.

Бандаларига ачинган Оллоҳу таоло, турли асрларда ва дунёнинг ҳар хил ўлкаларида яшаётган кишиларга бир қанча пайғамбарлар туширгани сингари, охирги наби ва расул бўлган ҳазрати Муҳаммадни ҳам у қоронғиликка ёруғлик тарқатиш учун охир замон пайғамбари этиб вазифалантирди.

Оллоҳу таоло, марҳамати билан бизни, Унга уммат бўлишни насиб буюриб, неъматларнинг энг буюгига эришдирди. Унга тобе бўлиш, Унга эргашиш лозимлигини очиқ-ойдин билдирди. Раббимизга бу муаззам неъмати ҳисобидан қанча ҳамд ва шукр этсак оздир.

Аҳл-и суннат олимлари марҳамат қиладиларки, “Ҳар бир Пайғамбар, ўз замонида, ўз маконида, ўз қавми орасида ҳаммасидан устун бўлдилар.

Муҳаммад алейҳиссалом эса, ҳамиша, яъни дунё яратилган кундан бошлаб, то қиёматга қадар, бутун дунёда ўтмишда келишган ва келажакдаги пайдо бўладиган барча борлиқларнинг ҳар тарафлама энг устунидир. Ҳеч ким, ҳеч бир жиҳатдан Ундан устун эмас, устун бўлолмайди. …”

Оллоҳу таоло, ҳеч нарса яратмасидан олдин, Муҳаммад алейҳиссаломнинг руҳини яратди. Қуръон-и каримда муҳтарам  Пайғамбаримизга ”Сени оламларга раҳмат ўлароқ юбордик,” дея хитоб марҳамат қилинади. Ҳадис-и Қудисийда ҳам, ”Сен бўлмаганингда эди, сен бўлмаганингда эди махлуқотни яратмаган бўлардим,” дея марҳамат қилинади.

Иймоннинг асл шарти, “Ҳубб-и филлоҳ ва буғд-и филлоҳ”, яъни Оллоҳу таолонинг дўстларини севиш, душманларини севмасликдир. Шундай бўлмаса, ҳеч қандай ибодат қабул бўлмайди ва улар ибодат эгасининг юзига отиб юборилади. Шу сабабдан ҳам “Оламларнинг афандиси”ни севишимиз фарз бўлди ва Унинг муборак муҳаббатини қалбимизга жойлаштиришимиз ва чиройли, гўзал ахлоқи билан адабланишимиз амр бўлди.

Ана ўшандай муҳаббатнинг давом қилиши учун асрлар давомида муҳтарам Пайғамбаримизнинг муборак ҳаётини тушунтирадиган кўплаб китоблар ёзилгандир ва ҳозир ҳам ёзилмоқдадир. Қалбимизни Унинг севгиси билан тўлдириш мақсадида Аҳл-и суннат олимларининг китоблари устида чуқур тадқиқотлар ўтказиб, Коинотнинг Султони, Расулуллоҳ афандимизнинг муборак ҳаётини ёзишга қўл урдик.

Оллоҳу таоло, барчамизнинг қалбимизни Пайғамбар афандимизнинг муҳаббати билан тўлдириб, бизларни Аҳл-и суннат олимлари билдиришган тўғри йўлдан адаштирмасин! Омин.

Проф. Др. Рамазон Ойвалли 

Эй севимли Расул* …

Ҳар кеча соғинчинг ёғар кўнглумга,

Юлдузлар кўз ёши қуяр кўнглумга,

Севгинг қуёш каби туғар кўнглумда,

Муҳаббатла тўлиб-тошдим эй Расул,

Умр бўйи ортингдан чопдим эй расул!

Сен кетинг тоғларнинг ҳоли қолмади,

Дарёларнинг ҳам мажоли қолмади,

Дунёнинг ҳеч бир аҳволи қолмади,

Қуръоннинг йўлига тушдим эй Расул,

Умр бўйи ортингдан чопдим эй расул!

Ҳижрон оташила ёниб қоврулдим,

Қуруқ чўлда қумлар каби соврулдим,

Гул шохидан тутиб қолиб тўғрулдим,

Севгингла даврларни ошдим эй расул,

Умр бўйи ортингдан чопдим эй расул!

Исмингга ҳайрондир само ва замин,

Солат сенга, салом сенга Алъамин.

Мавломизнинг  “Роҳматанлил оламин.”

Хушхабарла шундай тошдим эй расул,

Умр бўйи ортингдан чопдим эй расул!

Ҳасратингла юрагимни доғладим,

Кабъада тиз чўкиб расо йиғладим,

Сенинг гул юзингга умид боғладим,

Ҳеч шошмадим, адашмадим,  эй Расул,

Умр бўйи ортингдан чопдим эй расул!

Муаллиф: Бастамий Ёзғон.

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) жуда кўп исмлари мавжуд эди. Масалан,   “Мавоҳиби Ладуннийя” китобида келтирилган 400-га яқин Унинг исми шарифлари келтирилган. Улардан баъзилари:

1. Абдуллоҳ – Оллоҳнинг қули.

2. Ажвад – Энг яхши, энг жумард

3. Азиз – Жуда юксак, жуда шарафли бўлган, ғолиб

4. Алий – Кўп юксак.

5. Аллома – жуда кўп маълумотли, билимли…

6. Акрам –  энг шарафли.

7. Амин – Тўғри сўз ва ишонарли киши.

8. Аҳмад – энг кўп мақталган, севилган.

9. Аҳсан – энг чиройли, энг гўзал.

10. Башир – Хушхабарчи.

11. Бурҳон – ҳақиқий, соғлом  далил.

12. Жаббор – душманга қаҳв этувчи, ғолиб.

13. Жавод – Жумард.

14. Карим – Кўп жумард, карамли, жуда шарафли.

15.  Воиз – Насиҳат қилган, насиҳпат берувчи.

16. Восил – Қул(бандаси)ни Роббига улаштирган.

17. Валий – Соҳиб, дўст.

18. Ёсин – Ҳақиқий инсон, инсони комил.

19. Зоҳид – Мосиводан юз ўгирган.

20. Зокир – Оллоҳни жуда кўп хотирлаган.

21. Закий – Тоза, ақлли

22. Маккий – Маккали.

23. Маҳмуд – Мақталган.

24. Мансур – Оллоҳнинг ёрдами воситасида зафарга эришган.

25. Масум – Айибсиз, гуноҳсиз.

26. Маъданий – Ҳидоят қилган, тўғри йўлга келтирган.

27. Можид – Юксак ва шарафли.

28. Марҳум – Раҳмат билан безанган(Аллоҳ раҳмат этган).

29. Масъуд – Бахтли.

30. Матин – Соғлом, ўзи ва сўзи тўғри, ишониладиган.

31. Муаллим – Ўргатувчи, ўқитувчи.

32. Муборак – Бахтиёр, хайрли, баракатли, файзли.

33. Музаффар – Зафар қозонган, устун келган.

34. Мужтабо – Танланган.

35. Мукаррам – Шарафли, юксак, азиз, ҳурмат ва таъзимга эришган.

36. Муктада – Орқасидан эргашиладиган,  уйғун бўлган.

37. Мунир – Нурлантирган, ойдинлаштирган.

38. Мурсал – Элчи этиб юборилган.

39. Муртазо – Ёқтирилган, танланган.

40.  Муслиҳ – Ислоҳ этувчи ва тартибга солувчи.

41. Мустақийм – Тўғри йўлда бўлган.

42.  Мустофа – Жуда кўп изланган.

43. Муқтафий – Етишган.

44. Мутий – Ҳаққа итоат этган.

45. Мушовир – Ўзидан маслаҳат сўраладиган.

46. Муътий – Берган, эҳсон этган.

47. Муҳаммад – Жуда кўп  мақталган.

48. Набий – Пайғамбар.

49. Нажийюллоҳ – Оллоҳнинг сирдоши.

50. Нажм – Юлдуз.

51. Назир – Огоҳлантирувчи, қўрқитувчи.

52. Насиб –Асил, тоза авлоддан келган.

53. Неъмат – Яхшилик, тирилик ва бахтиёрлик.

54. Носиҳ – Ўгут берган.

55. Нотиқ – Ҳикматли сўзлпр сўзлаган, нутқ сўзлаган.

56. Ноқиб – Халқнинг яхшиси, қавмнинг энг танлангани.

57. Ноқий – Жуда тоза.

58. Нур – ишқ, ойдинлик.

59. Обид – Оллоҳга қул(банда)лик қиладиган, ибодат этадиган.

60. Одил – Адолатли. Тўғри, тўғриликдан, ҳақдан айрилмаган.

61. Олим –  билимли, биладиган.

62. Омил – меҳнаткаш, иш ва ҳаракат одами.

63. Расул – элчи.

64.  Рашид – Ақлли, етук, яхши йўлга келтирувчи.

65. Розий – Қабул этган, хурсанд бўлган.

66. Рофий – Юксалтган.

67. Роғиб – Рағбат этган, исталган.

68. Роҳим – Мўминларни кўп яхши кўрган, уларга раҳми келган.

69. Саид – бахтли.

70. Саййид – раҳбар, раҳнома..

71. Сайфуллоҳ – Оллоҳнинг қиличи.

72. Салом – Нуқсон ва айбдан амин бўлган.

73. Саффат – Тозаланган

74. Содиқ – Тўғри йўлда бўлган, ҳақиқатгўй.

75.  Содуллоҳ –Оллоҳнинг муборак қул(бандас)и.

76. Собир – Сабр этган, қийинчиликларга чидаган.

77. Солиҳ – Яхши ва хушахлоқ.

78.  Соҳиб – Молик, оғайни, суҳбатдош.

79. Фадлуллоҳ – Оллоҳнинг эҳсони, фазли.

80. Фаттоҳ – Турли хил хайрларнинг эшигини очган.

81. Форуқ – Ҳақни  ботилдан ажратган.

82. Ханиф – Ҳақиқатга ёпишган, ҳақиқатгўй.

83.  Холис – Соф, тоза.

84. Тоййиб – Ҳалол, тоза, чиройли ва хуш.

85. Тоҳир – жуда тоза.

86. Тоҳо – Қурҳъни каримдаги  рамзнинг исми.

87. Шамс – Шамс(қуёш).

88. Шокир – Шукр этувчи.

89. Шофий – Шафоат қилувчи.

90.  Қайюм – Кўриб кузатган.

91. Қамар – Ой.

92. Ғолиб – Ҳоким ва устун бўлган.

93. Ғоний – Бадавлат, бой.

94.  Ҳабиб – Севимли, кўп севилган.

95. Ҳалил – дўст.

96. Ҳалим – Юмшоқ ахлоқли, хушахлоқли.

97. Ҳаммод – Жуда кўп ҳамд этган.

98. Ҳодий – Тўғрига келтирган.

99. Ҳофиз – Муҳофаза этувчи.

100.  Ҳомид Ҳамд этувчи, мақтовчи.

* Қуйида Расулуллоҳнинг ҳаётин тўла келтирилади. Унга қарамасдан Пайғамбаримиз алеҳиссалам ҳақида тубандаги маъдумотларни ҳам қўшимча қилишни лозим кўрдик:

Буюкларнинг буюги Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссалом милодий ҳисобда 571 йилининг апрел ойи 20-да (Раббиул аввал 12-да) душанба куни тонг вақтларига яқин Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келдилар. Бу вақт баҳор мавсуми эди. Шу сабаб дунёнинг жуда кўп жойларида мусулмонлар бу кунга алоҳида аҳамият берадилар. Аммо ислом динида муборак кунлар, кечалар, қандиллар, байрамлар ҳижрий ҳисоб йилига кўра ўтказилади. Шунинг учун милодий йилга кўра ўтказилган бундай маросимлар битъад ҳисобланади, яъни динимизда бўлмаган ва кейинчалик киритилган лозим бўлмаган ҳоллардир.

Кунларни алоҳидалаштирмасдан Расулуллоҳни (с.а.с) ҳар вақт эслаш, унга саловат келтириш, уни матҳ этиш савобдир ва ибодатдир. Чунки ҳар бир мусулмонинг ҳаётида, унинг яшаш тарзида ўрнак бўладиган ягона зот Пайғамбаримиз салоллоҳу алеҳи вассаламдир.

У энг чтройли ахлоқ, энг чиройли хулқ билан яратилгандир. Унинг чиройли ва гўзал хулқлиги “Сен хушхулқли этиб яратилгансан” каби мазмунга эга бўлган ояти карима билан билдирилгандир. Ояти каримада яна “Сен хулқу азийм устидасан,” дея марҳамат қилинади. “Хулқу азийм” дегани эса, Оллоҳу таоло ва унинг орасида сирли яширин нарсалар борлигини, инсонлар билан эса чиройли хулқда бўлишини билдиради.

Расулуллоҳнинг (с.а.с) ахлоқидан ва одатларидан баъзилари мана шулардир:

1. У ўзини ҳеч кимдан юқори тутмасди. Бир замон йўлга чиққанларида овқат тайрлаш учун ўтин йиғиш лозим бўлди. Барча ўтин тўплашга киришдилар. Расулуллоҳ (с.а.с) ҳам ўтин тўплай бошлади. Саҳобалар “Ё Расулуллоҳ сиз ўтиринг, ўтинни биз йиғамиз,” дедилар. Ўшанда Расулуллоҳ ҳазратлари, “Ҳа тўғри, сизнинг ҳамма ишни қила олишингизни биламан. Бироқ ишлаётганлардан ажралиб, уларга қараб ўтиришни истамайман. Чунки Оллоҳу таоло шерикларидан ажралиб ўтиганларни ёқтирмайди” дея марҳамат қилдилар ва ўтин теришда давом этдилар.

2. Асҳоби ўтиришган жойга келганларида уларнинг юқори тарафига ўтмасдилар. Исталган бир бўш жойга ўтирардилар. “Мен учун оёққа турманглар! Мен ҳам сиз сингари бир инсонман. Сизларга ўхшаш ейман, ичаман. Чачаганимда ўтираман” дея марҳаматда бўларди.

3. Ейишда, кийинишда ва бошқа барча нарсаларда хизматчиларини ўзидан ажратмасди. Уларнинг ишларига ҳар доим ёрдам берарди. Бозордан сотиб олган нарсаларини уйига ўзи келтирарди. Бирон кишини урганини ва сўкканини кўрганлар ва эшитганлар бўлмаганди. Узоқ вақт хизматида бўлган Анас бин Молик шундай дейди: “Расулуллоҳнинг ҳузурида ўн йил хизматда бўлдим. Бироқ Унинг менга кўрсатган хизмати, менинг Унга қилган хизматимдан кўп бўлган эди. Бу замон ичида Унинг менга бирор марта инжиганини, терс гапирганини кўрмадим”.

4. Касалларнинг аҳволидан хабар оларди, жанозаларда қатнашарди. Кишиларнинг кўнглини олиш мақсадида кофирларнинг, мушрикларнинг ҳам касалларини бориб кўрарди. Уларнинг ҳолларидан хабар оларди. Бомдод намозидан кейин жамоатга қараб, “Хаста бўлган қардошларимиз борми, уни бориб кўрайлик” деб сўрарди. “Жаноза бўлган жой борми? Бўлса бориб ёрдамда бўлайлик” дерди. Жаноза бўлган уйларга бориб, мўрдаларни ювишда, кафанлашда ёрдамчи бўларди, жаноза намози ўқитарди ва қабргача бирга кетарди.

5. Асҳобидан бирини уч кун давомида кўрмаса, унинг ҳақида сўраб суриштирарди. У сафарга чиққан бўлса, унинг ҳақида Оллоҳга дуо қиларди. Уйида бўлса, бориб ундан аҳвол сўрарди. Йўлида учраган мусулмонга аввал ўзи салом берарди. Меҳмонларига ва асҳобига хизматда бўларди. “Бирор қавмнинг энг ҳурматлиси, уларнинг энг устуни уларга хизмат қилганидир,” дея марҳаматда бўларди.

6. Унинг қаҳқаҳа этиб кулганини ҳеч ким кўрмаганди.  Унинг кулиши овоз чиармай чиройли табассум этишдан иборат бўларди. Табассум этганларида баъзан олд тишлари кўринарди. Ҳар доим нималар ҳақида ўйланиб тургандек кўринарди, кам сўзларди. Сўзларини табассум билан бошларди. Лозим бўлмаган ва фойдасиз сўзларни сўзламасди. Лозим бўлганида қисқа, фойдали ва очиқ маъноли шаклда сўзларди. Сўзларини тингловчилар яхши тушунишлари учун уларни баъзан уч марта такрорларди.

7. Ким чақирса унга “лаббайк-лаббай” деб жавоб қайтарарди. Ҳеч кимнинг ёнида оёқларини узатиб ўтирмасди. Тиз чўкиб ўтирарди. Улов устида кетаётганида учраган пиёдани уловининг орқасига минкаштириб оларди.

8. Расули алейҳиссалом кўп жўмард одам эди. Қўлида борини ўзига ҳеч нарса қолдирмасдан ҳадя ва садақа қилиб юбораверарди. Юзлаб туялар ва қўйларни бериб юборганди. Қанчалаб қалби қаттиқ кофирлар Расулу акрамнинг саҳийлигини кўриб иймонга киргандилар. Ундан бирор нарса сўролганда унинг “йўқ” деганини ҳеч ким эшитмади. Сўролган нарса унда бор бўлса берарди, йўқ бўлса сукут сақларди.

9. Ҳеч кимнинг айбини юзига солмасди. Ҳеч кимдан шикоят қилмасди. Ҳеч кимнинг орқасидан сўз этмасди. Бирор кишининг ишини ва сўзини ёқтирмаган вақтларда, “Баъзи кишилар нега шундай қиладилар-а?” деб қўярдилар.

10. Оллоҳу таоло “Сенга берайин,” дея марҳамат қилганида дунё сарватини истамади. Эланган буғдай унидан қилинган нон емадилар. Ҳамиша эланмаган арпа унидан пиширилган нон едилар. Роса тўйганича овқат егани кузатилмади. Ноннинг қуруқ ўзини еярди ёки уни хурмо, сирка, ҳўл мева, шўрпа билан, ё зайтун ёғига ботириб еярдилар. Кўпинча сут ичардилар ёки хурмо еярдилар. Уйида икки уч ой нон ва овқат пиширилмай, фақат хурмо билан кун ўтказган вақтлар бўлганди. Икки уч кунлаб ҳеч нарса емаган вақтлари ҳам бўларди.

11. Бирон овқатни ёқтирмагани кузатилмади. Ёқтирганини еярдилар, ёқтирмаганини емасди, бироқ у ҳақда бир нарса демасдилар. Кунда бир марта овқатланарди. Бу ҳам баъзан эрталаб, баъзан кечқурун бўларди. Уйига келиб  “ейдиган бирор нарса борми?” деб сўрардилар, йўқ бўлса рўза тутишга ўтарди. Овқатни ерда бирор нарсага суянмасдан тиз чўкиб еярди. Овқат ейишни басмала (яъни бисмиллоҳир раҳмонирраҳим) деб бошларди ва ўнг қўли билан еярдилар. Овқатлардан қўй гўштини, унинг шўрпасини, қовоқни(ошқовоқни), сутни, унинг қаймоғини, ширинликларни, болни(асални), торбуз-қовунни, узумни, сабзини ва ширин сувни жуда ёқтирарди. Сувни жуда секин басмала билан уч марта ютиш билан ичарди ва сўнггида “Алҳамдуллоҳ” деярди ва дуо қиларди.

12. Либослардан топилганини киярди. Қалин матодан эҳром шаклида тикилмаган нарсалар билан ўранарди, халат, этак, куйлак ва жубба ҳам киярдилар.  Бу либослар пахтадан жундан тўкилган бўлардилар. Аксарият ҳолларда оқ, баъзан яшил рангда гилибосларни ҳам киярди. Тикилган кийимларни кийган вақтлари ҳам бўларди. Жума кунлари, байрамларда ва чет эллик эличилар билан учрашганларида  ва жангларда қиммат баҳо куйлаклар, жуббалар киярдилар. Либосларининг аксарияти оқ рангда бўлиши билан бирга, яшил, қизил ва қора рангдагилари ҳам бўларди. Қўли, боши ва юзига миск ёки бошқа ёқимли ҳидли нарсалар суртарди.

13. Ётоғи хурмо қипиқлари билан тўлдирилган кўрпадан иборат эди. Бир замон ичи жун тўлдирилган кўрпа келтиришганларида уни қабул этмадилар ва “Ё Ойша, Оллоҳга қасамки, мен истасам, Оллоҳу таоло ҳар ерда менинг ёнимда олтин ва кумушларни ҳозир қилади,” дедилар. Ҳар қандай бир тўшалган нарса устида ётиб ухлайверардилар.

14. Расуллоҳ (с.а.с) сақолини бир тутамдан узун қилмасди. Ҳар доим сақолини бир тутамдан узайтмай қирқиб турарди.

15. Ҳар кеча муборак кўзларига уч марта сурма суртарди.Уйида ҳамиша ойна, тароқ, сурма, мисвоқ, қайчи, игна, ип кабилар бўларди. Сафарга чиққанида уларни ўзи билан бирга олиб чиқарди.

16. Ҳар доим ишларни ўнгдан бошлашни, ўнг қўли билан иш қилишни севарди. Чап қўлини  фақат таҳоратланганда ишлатарди. Мумкин бўлганича ҳар бир ишни бир мартада қиларди.

17. Ўнг тарафига ётиб, ўнг қўлини ёноғи тагига қўйган ҳолда баъзи сураларни ўқиб ухларди. Хуфтондан сўнгра кечанинг яримигача ухларди. Ундан сўнгра жойидан туриб бомдодгача ибодат қиларди.

18. Тафаъул этарди, яъни илк кўрган, бирданига кўриб қолган нарсаларини хайрга юрарди. Ҳеч нарсани кераксиз ҳисобламасди. Хафа бўлган вақтларида соқолини ушлаб, хаёл сурарди. Хафа бўлган вақтларида кўпинча дарҳол намоз ўқишни бошларди. Намознинг лаззати,  шарофати унинг ғамини тарқатарди.

19. Ғийбатчининг сўзини асло тингламасди.

20. Ўта шафқатли инсон эди. Ҳайвонларга ҳам жуда меҳрибонлик кўрсатарди. Ҳайвонларга сув берарди. Уларнинг сув ичиб қонганларигача сув идишини қўлида тутиб турарди. Минадиган отининг юзини ва кўзларини силарди.

Хулоса қилиб айтганда, инсонларда бўладиган бутун яхши хулқларнинг барчаси Унга, Расуллоҳ алейҳиссаломга эҳсон этилганди. Буюк шоирлардан бири Умар бин Фориддан “Нега Расулуллоҳни матҳ этмадинг?” дея сўраганларида, “Уни матҳ этишга менинг кучим етмаслигини англадим. Уни матҳ этиш мумкин бўлган сўз топа олмадим,” деб жавоб қилганди.

яқин мавзу