I Қисм: Ҳазрати Пайғамбаримизнинг муборак «Нур”и.

 

Пайғамбаримизнинг(солаллоҳу алейхи ва саллам)муборак «Нур”и. 

Муҳаммад (алайҳиссалом), Аллоҳу таолонинг ҳабиби, севгилиси, яратилганhz_muhammed бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг ҳар тарафлама энг юксаги, энг чиройлиси, гўзали ва шарафлисидир. Ул зот, Аллоҳу таолонинг ўзи мадҳ этган, жамики инсониятга ва жинга пайғамбар қилиб танлаган, сўнгги ва энг юксак Пайғамбаридир.  Ул сарвар оламларга раҳмат қилиб юборилган бўлиб, дунёдаги жонли-жонсиз ҳамма нарса Ул зотнинг ҳурматига яратилган. Уларнинг муборак исмлари Муҳаммад (алайҳиссалом), такрор-такрор мадҳ этилган, жуда кўп мақталган деган маъноларни билдиради. Аҳмад, Маҳмуд, Мустафо каби бошқа муборак исмлари ҳам бор. Оталарининг исми Абдуллоҳ эди. Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳижратдан 53 йил аввал, Рабиул-аввал ойининг ўн иккинчиси, душанба кечаси тонгга яқин Маккаи мукаррамада дунёга келдилар. Тарихчилар мелодий ҳисоб бўйича бу куннинг 571 йил, апрель ойининг йигирманчисига тўғри келишини қайд этганлар.

У туғилишидан бир неча ой аввал отаси Абдуллоҳ ва олти ёшга кирганида онаси Омина вафот этдилар. Шу сабабдан Пайғамбаримизга (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Дурр-и етим (бу сўз коинот садафида бўлган ягона, буюк ва энг қимматли инжу маъносига келади)” лақаби ҳам берилгандир. Саккиз ёшга киргунича бобоси Абдулмутталибнинг, унинг вафотидан кейин эса, амакиси Абу Толибнинг қарамоғида бўлди. Йигирма бешга кирганида Хадижатул-Қубро волидамиз билан оила қурди. Унинг бу аёлидан бўлган биринчи боласининг исми Қосим бўлган эди. Арабларда отани, биринчи ўғилнинг отаси деб аташ одатга айланганди. Шу сабабдан Пайғамбаримизни (алайҳиссалом) “Абул-Қосим”,  яъни Қосимнинг отаси деб ҳам атардилар.

Қирқ ёшлигида Аллоҳу таоло тарафидан Унинг бутун инсониятга ва жинга пайғамбар бўлганлиги хабар берилди. Бундан уч йил ўтиб, У ҳаммани иймонга чақиришни бошлади. Эллик икки ёшдалигида Меърож воқеаси содир бўлди. Милодий 622 йили, 53 ёшида Маккадан Мадинага ҳижрат қилди. Йигирма етти марта урушга кирди. 11 – (м. 632) йил, Рабиул-аввал ойининг ўн иккинчисида, душанба куни пешиндан олдин, 63 ёшида, Мадина-и Мунавварада вафот этди.

Аллоҳу таоло, барча пайғамбарларига уларнинг исмлари билан хитоб қилгани ҳолда, Унга “Ҳабибим (севгилим)” дея илтифот қиларди. Жаноб-и Ҳақ, ояти каримада (Эй Муҳаммад) дарҳақиқат биз сизни барча оламларга раҳмат (яъни Аллоҳнинг раҳмати –жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик” (Анбиё сураси, 107-оят) мазмунида ва ҳадис-и қудсийда ҳам “Сен бўлмаганингда, сен бўлмаганингда эди, махлуқотни яратмасдим” деб марҳамат қилинади.

Ҳар бир Пайғамбар, ўз замонида, ўз маконида, ўз қавмининг ҳаммасидан устун бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом эса, дунё яратилган кундан то қиёматгача ҳар даврда, ҳар минтақада яшаб ўтган ва дунёга келадиган барча инсонларнинг ҳар тарафлама энг фазилатлиси, энг устунидирлар. Ҳеч ким, ҳеч қайси томондан Ул зотдан олдинда бўла олмайди. Жаноби Ҳақ Ул кишини шундай яратган.

 § 1 Муборак нурнинг яратилиши.

Оллоҳу таоло, ҳамма нарсадан аввал, яъни ҳеч бир нарсани яратмасидан олдин, Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломнинг муборак нурини яратди. Тафсийр ва ҳадийс олимларидан кўпчилиги билдирдиларки, ”Жаноб-и Ҳақ, ўз нуридан латиф ва катта бир жавҳар яратиб, ундан навбатма-навбат бутун коинотни вужудга келтирди. У жавҳарга “Нур-и Муҳаммадий дейилади. Барча руҳ, ва жисмларнинг илдизи ана шу жавҳардир”.

Асҳоб-и киромдан Собир бин Абдуллоҳ, бир куни, “Ё Расулуллоҳ! Оллоҳу таолонинг ҳамма нарсадан олдин яратгани нимадир?” деб сўраганида, ”Ҳамма нарсадан олдин, сенинг Пайғамбарингнинг, яъни менинг нуримни ўз нуридан яратди. У вақт ҳали, лавҳ, колам, Жаннат, Жаҳаннам, малак, самовот (кўклар), орз(ер юзи), қуёш, ой, инсон ва жиннийлар йўқ эди” деб жавоб марҳамат қилинди.

Одам алейҳиссаломнинг қалби ва жасади шарифи яратилганидан кейин, унинг икки қоши орасига Нур-и Муҳаммадий қўндириб қўйилди. Одам алейҳиссалом ўзига руҳ берилганида, унинг пешонасида, зуҳра юлдузи каби порлаган бир нурнинг борлигини сезди.

Одам алейҳиссалом яратилганидан кейин Жаноб-и Ҳақ, унга ”Абу Муҳаммад”, яъни Муҳаммаднинг отаси деб хитоб қилганини илҳом билан англади ва “Эй Раббим! Нега мени Абу Муҳаммад деб атадинг?” дея савол берди. Шунда Оллоҳу таоло унга, “Эй Одам! Бошингни кўтар!” деди. Одам алейҳиссалом бошини кўтариб қараганида, Арш-и аълода севимли Пайғамбаримизнинг (солаллоҳу алейҳи ва саллам) нури билан ёзилган Аҳмад исмини кўрди ва “Эй Раббим! Бу кимдир?”дея такрор савол сўради. Оллоҳу таоло ҳам, “Сенинг зўрриётингдан бўладиган бир Пайғамбардир. Унинг исми кўкларда Аҳмад, ерда эса, Муҳаммаддир. Агар У бўлмаганида эди, сени яратмаган бўлардим. Ерларни ва кўкларни ҳам холқ этмасдим”, дея марҳамат қилди.

§ 2 Нурнинг тоза пешоналардан ўтиб келиши.

Одам алейҳиссалом яратилганида, Пайғамбаримиз  Муҳаммад алейҳиссаломнинг нур-и шарифи унинг пешонасига илк марта қўйилди. Ўшандан бошлаб у нурнинг порланиши бошланди. Қуръон-и каримда бирдирилгани каби, у муборак нур, Одам алейҳиссаломдан эътиборан соф, тоза оталардан ва оналардан ўтиб, Пайғамбар афандимизгача етиб келди. Бу ҳолни Оллоҳу таоло,  мазмуни, “Сен, яъни сенинг нуринг, барча сажда этганлардан айланиб, сенга инқилоб қилган, етишгандир” каби бўлган оят-и каримада (Шуора сураси, 219-оят) баён этгандир.

Ҳадис-и шарифда, ”Оллоҳу таоло одамизотни яратди. Мени уларнинг энг яхши қисмидан вужудга келтирди. Ундан сўнгра, у қисмлардан энг яхшисини (Арабистонда) танлади. Мени ана ўшалардан вужудга келтирди. Бундан сўнг уйлар, оилалардан энг яхшисини саралаб, мени шулардан майдонга чиқарди. Шундай экан, менинг руҳим ва жасадим, махлуқларнинг энг яхшисидир. Менинг келиб чиқишим, аждодим энг яхши одамлардир”, дея марҳамат қилинади.

Бошқа бир ҳадис-и шарифда эса, ”Оллоҳу таоло ҳар бир нарсани, бутун борлиқни йўқдан бор қилди. Уларнинг барчасининг ичидан одамзотини севди ва қийматлаштирди; буларнинг ичидан танланганларини Арабистонда жойлаштирди. Арабистондаги танланганлар орасидан мени танлади. Мени, ҳар бир замондаги кишиларнинг танланганларида, энг яхшиларида бўлишимни таъминлади. Шундай экан, Арабистонда менга боғли бўлганларни севганлар, уларни мен учун севадилар. Уларга душманлик қиладиганлар, менга душманлик қилган бўладилар” деб марҳамат қилинади.

Биринчи яратилган инсон, одам алейҳиссалом, Муҳаммад алейҳиссаломнинг заррасини олиб юрганлиги учун унинг пешонасида Мумаммад алейҳиссаломнинг нури порлаб турарди. У зарра ҳазрати Ҳаввога, ундан Шийт алейҳиссаломга ва шу шаклда тоза эркаклардан тоза хотинларга ва тоза хотинлардан тоза эркакларга ўтиб турди. Муҳаммад алейҳиссаломнинг нури ҳам зарра билан бирга пешоналардан пешоналарга ўтиб юрди. Малаклар, Одам алейҳиссаломга қайси вақти қарамасин, унинг пешонасида Муҳаммад алейҳиссаломнинг нурини кўришардилар ва шу сабабдан Унга истиғфорда бўлардилар.

Одам алейҳиссалом вафоти олдидан, “Эй болам! Пешонангда порлаб турган нур, охирги Пайғамбар Муҳаммад алейҳиссаломнинг нуридир. Уни мўмин ва иффатли, тоза хонимларга таслим эт ва ўғлингга ҳам шундай васият қил!” дея ўғли Шийтга васият қилди. Муҳаммад алейҳиссаломга келгунича барча оталар ўғилларига шундай васият қилишдилар. Уларнинг ҳаммаси, бу васиятни ўрнига қўйиб, энг асл ва соф, тоза қизларга уйландилар. Нур, аёл-эркак, тоза пешоналардан ўтиб асл соҳибига (эгасига) етишди. Расулуллоҳ афандимизнинг боболаридан қайси бирининг масалан, иккита ўғиллари бўлса ёки бир қабила иккига ажралса, Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломнинг нури, уларнинг энг шарафли, энг хайрлиси тарафда бўларди. Ҳар бир асрда Унинг бобоси бўлган зот, юзидаги нурдан билиниб турарди. Унинг нурини олиб юрадиган, сараланган бир аждод бор эдики, бутун асрларда у аждоддан бўлган зотнинг юзи жуда чиройли, гўзал ва нурли бўларди. У нурни олиб юрган, ўз тенгдошлари орасида сараланган, у ичларида бўлган қабила эса, бошқа қабилалар ичида янада устун, янада шарафли бўлишарди.

Масалан, Пайғамбар афандимиз бир ҳадис-и шарифда марҳамат қиладики, ”Менинг боболаримнинг ҳеч бири зино қилмадилар. Оллоҳу таоло мени, таййиб (хуш, гўзал), яхши оталардан, тоза оналардан оламга келтирди. Боболаримнинг иккита ўғли бўлса эди, мен уларнинг энг хайрлисида, энг яхшисида бўлган бўлардим”.

Одам алейҳиссаломдан буён, авлоддан авлодга ўтиб калаётган у нур, Токуҳга, ундан унинг ўғли Иброҳим алейҳиссаломга, бундан ўғли Исмойл алейҳиссаломга ўтгандир. Бунинг пешонасида қуёш каби порлаган нур, авлодидан Аднонга, ундан Маъодга, ундан ҳам Низорга интиқол этилгандир. Низор туғилганида , унинг пешонасида нурни кўрган отаси жуда севиниб кетиб, катта бир зиёфат ташкил қилади. Бу зиёфатни, пешонасида нури бўлган ўғилнинг отаси, ”бундай ўғил учун бу зиёфат нима эмиш. Бу жуда оз бир нарсадир” дегани учун унинг исми ҳам Низор, яъни бир оз нарса маъносида бўлиб қолган экан. Бундан кейин ҳам навбат билан нур интиқол бўлиб, унинг асл эгаси бўлган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга етиб келди.

Пайғамбар афандимизнинг шарафли насаби Аднонгача тубандаги тартибда келади:

 

МУҲАММАД алейҳиссалом

Абдуллоҳ

Абдулмутталиб(Шайба)

Хошим (Амр)

Абду Маноф (Муғийра)

Кусайй (Зайд)

Қилоб Мурра

Каъб

Лувайй

Ғолиб

Фиҳр

Молик

Надр

Қинона

Ҳузайма

Мудрийка (Омир)

Илёс

Мудор

Низор

Меъод

Аднон

Пайғамбар афандимиз бир ҳадис-и шарифда шундай марҳамат қилди, “Мен, Абдуллоҳ, Абдулмуттолиб, Хошим (Амр), Абду Маноф (Муғийра), Кусайй(Зайд), Қилоб, Мурра, Каъб, Лувайй, Ғолиб, Фиҳр, Молик, Надр, Қинона, Ҳузайма, Мудрика (Омир), Илёс, Мудор, Низор, Маъод, Аднон ўғли Муҳаммадман. Мен мансуб бўлган гуруҳ қайси бир вақт иккига бўлинган бўлсалар, Оллоҳу таоло мени муҳаққақ уларнинг энг хайрли бўлганлари тарафида қолдиргандир … ”.

Бошқа бир ҳадис-и шарифда, “Оллоҳу таоло, Иброҳим ўғилларидан Исмойлни танлади. Исмойл ўғилларидан Қинона ўғилларини саралади. Қинона ўғилларидан Қурайшни танлади. Қурайшдан Хошим ўғилларини танлади. Хошим ўғилларидан Абдулмуттолиб ўғилларини саралади. Абдулмуттолиб ўғилларидан эса, мени танлади”, деб марҳамат қиладилар.

  Қилди ул нур, унинг алинда қарор,           Тушди Иброҳим ва Исмойлга ҳам

Қолди унинг билан қанча рузикор*.         Сўз чўзилар, қолганин ҳам гар десам.

Сўнгра Ҳавво алига нақл этди бил,          Иш бу расм ила мусалсал**, муттасил,

Турди унда яна қанча ой ва йил.               То бўлгунча Мустафога мунтақил. 

Шит келди, унга нақл этилди нур,           Келди чун ул раҳматан лиъл-оламийн,

Унинг алинда тажаллий қилди нур.        Борди нур, унда қарор қилди ҳамийн.

*    рузикор – замон, давр маъносидаги сўз.

** мусалсал – занжирланган маъносидаги сўз.

§ 3 Муҳаммад алейҳиссаломнинг бобоси ҳазрати Абдулмуттолиб.

Пайғамбар афандимиз (солаллоҳу алейҳи ва саллам), Қурайш қабиласининг Хошим ўғиллари қисмига мансубдир. Отасининг исми шарифи Абдулоҳдир. Абдуллоҳнинг отаси Шайбадир. Пайғамбаримизнинг бобоси бўлган Шайба, Мадийнада туғилди. Унинг отаси Хошим вафот этганида Шайба бола эди. Кунлардан бир кун Мадийнада  тоғаларининг уйи олдида  ўртоқлари билан ўқ  отишни ўрганишардилар. Уларни томоша қилиб туришган катталар, Шайбанинг пешонасидан порлаётган нурни кўришиб, унинг шарафли бир кишининг боласи эканлигини тахмин қилишдилар ва пешонасида порлаётган нурдан ҳайратда қолишдилар. Ўқ отиш навбати Шайбага келганида, бу ҳам ёйини тортиб нишонга ўқини узатди. Ўқ нақ нишоннинг ўзига бориб тегди. Бола ҳаёжонига сиғмай, “Мен Хошимнинг ўғлиман. Ўқим албатта нишонни топади” деб юборди. Ана шунда болаларни кузатиб турганлар, у пешонасида нури бор бола Маккали Хошимнинг ўғли эканлигини билишдилар. Ўша ораларда Хошим вафот этганди.  Абду Маноф ўғилларидан бири Маккага борганларида, Хошим қардоши Муттолибга пешонасида нури порлаган бола ҳақида сўзлаб, “Мадийнадаги жиянинг Шайба кўп ақлли бола. Пешонасида ҳаммани ҳайратга соладиган бир нур ҳам порлайди. Ундай қимматли бир болани ёнингиздан айрмасангиз яхши бўларди- да”  деган фикр билдирди. Бу хабарни эшитган Муттолиб, дарҳол Мадийнага отланди ва у ерга бориб, Шайбани Маккага олиб келди. Макканинг кўчаларида ундан, “Бу бола кимдир?” деб сўраганларга, ҳар хил гапу-сўзлардан қочиб, бу “қулимдир” дея жавоб қиларди. Шу сабаб билан Шайбанинг исми, Муттолибнинг қули маъносини берадиган  атама “Абдулмуттолиб”га айланиб кетди.

Абдулмуттолиб, амакиси Муттолиб вафот қилгунича унинг ёнида қолди. Абдулмуттолибнинг муборак баданидан миск ҳиди келарди. Пешонасида эса, Оллоҳу таолонинг ҳабиби Муҳаммад алейҳиссаломнинг нури порларди, атрофига хайру-баракатлар сочарди. Макка шаҳрига ёмғир ёғмай, очарчилик бўлган вақтларда, Маккаликлар келиб Абдулмуттолибни этаклаб, уни Сабир тоғига чиқаришарди ва у ерда унинг дуо ўқишини сўраб, унга ёлворишардилар. У ҳам кишиларни хафа қилмай, дуо қилиб, Оллоҳу таолодан ёмғир беришини ёлвориб сўрарди. Жаноб-и Ҳақ ҳам, Абдулмуттолибнинг пешонасида порлаган севимли Пайғамбаримизнинг нури баракати учун унинг дуосини қабул қилиб, мўл-кўл ёмғирлар юборарди. Шундай қилиб, Абдулмуттолибнинг кундан кунга ҳурмати ва эътибори юксалди. Маккаликлар уни ўзларига раис этиб сайладилар. Унга қарши чиққан бўлмасди, унинг амрига кирган эса, роҳату-ҳузурда бўларди. Ўша даврнинг ҳукмдорлари ҳам Абдулмуттолибнинг фазилатини ва буюклигини тасдиқ қилишардилар. Фақат Эрон ҳукмдори уни тан олмасди. Шу сабаб у очиқ ва яширин унга душманлик қиларди.

Абдулмуттолиб Ҳанийф динига ибодат қиларди, яъни мусулмон эди. У дин боболаридан бўлган Иброҳим алейҳиссаломнинг дини ҳисобланарди. Шу сабабдан у ҳеч бир вақт бутга сиғинмади ва ҳатто бутларнинг ёнларига ҳам яқинлашмади. Доим Каъбанинг атрофида Оллоҳу таолога дуо ва ибодатини қиларди.

Бир кун туш кўради ва тушида унга бир киши, “Эй Абдулмуттолиб! Тур ўрнингдан, Таййибани қази!” дейдида ғайб бўлади. Эртаси куни яна тушида, “Тур, Баррани қази!” деди. Учинчи куни яна ўша одам, “Тур, Мадийнани қази!” амрини берди. Туш кўриши тўхтамай қолади. Тўртинчи куни, яна ўша киши, “Эй Абдулмуттолиб” Тур, Замзам қудуғини қази!”, деган эди, Абдулмуттолиб, “Замзам нима? Қудуқ қаерда?” деб ундан сўради. У зот ҳам, “Замзам бир сувдирки, у ҳеч эскирмайди ва унинг тубига етиб бўлмайди. Дунёнинг тўрт тарафидан келадиган ҳожиларга кифоя қилади. Жабраил алейҳиссаломнинг қаноти билан урган жойдан чиққан қудуқдир. Оллоҳу таоло, Исмойл алейҳиссалом учун яратган сувдир. У сувсизларни қондиради, очларни тўйдиради. Касалларга шифо бўлади. Унинг қаердалигини ҳам билдираман. Қурбонлик қилишганларида ахлатларни ташлайдиган ер бор. Сен ўша ерда турганингда оғзи-буруни қизил бир қарға келади. Тушуғи билан ерни чўқилайди. Ўша қарға чўқилаган жойда бир чумолининг инини кўрасан. Ана ўша жой Замзамнинг ўрнидир”, дея жавоб қилинди.

Абдулмуттолиб, эрталаб Ҳорис исмли ўғлини ёнига олиб Каъбага кетди ва у ерда ҳаяжонга тўлиб қарғани кута бошлади. Бироздан сўнгра тушида айтилган шаклда қизил тумшуқли бир қарға келиб у ердаги бир чуқурга қўнди ва тумшуғи билан ерни чўқий бошлади. Чўқилган жойдан чўмоли ини чиқди. Шундан кейин Абдулмуттолиб ва ўғли Ҳорис дарҳол у ерни қозий бошлашдилар. Бироз вақт ерни қазишганларидан кейин қудуқнинг оғзи кўринди. Абдулмуттолиб буни кўриб, “Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар!” деб қазишни давом қилди.

Ишнинг бошидан буён қудуқнинг қазилишини кузатиб туришган Қурайшлилар, унга “Эй Абдулмуттолиб! Бу ҳаммамизнинг бобомиз Исмойлнинг қудуғидир. Унда бизнинг ҳам ҳақимиз бор. Сен бизни бу ишга шерик қилишинг лозим” дедилар. Абдулмуттолиб эса, дарҳол уларга қарши чиқиб, “Йўқ! Бу иш фақат менга эҳсон этилган бир вазифадир” деб жавоб қайтарди. Қурайшчилар ҳам ўз навбатида унга, “Сен ёлғизсан. Биттагина ўғлингдан бошқа ҳеч киминг йўқ. Бундай ҳолда бизга қарши чиқишинг мумкин эмас”, дея эътироз билдирдилар. Ўшанда унинг ичи эзилди. Чунки улар уни ҳеч кими йўқликда айблаётгандилар. Шунда қўлларини самога очиб, “Ё Раббий! Менга ўнта бола эҳсон қил. Агар менинг шу дуомни қабул қилсанг, уларнинг бирини Каъбада қурбон қиламан” дея ёлворди.

Абдулмуттолиб, қазилма ишлари хавфли тарафга кета бошлаганини, оқибатда қаттиқ тўқнашувлар бўлиши мумкинлигини ўйлаб қолди. Шунинг учун қазишни тўхтатиб келишув йўлига ўтди. Иш бирор ҳакам тарафидан ҳал этилишини хоҳлади. Охирий, Шомда ўтирадиган бир қоҳин бу масалага чора топиши мумкин деган фикрга келишдилар. Қурайшнинг кексаларидан бир гуруҳ Шомга қараб йўлга чиқдилар. Йўлда сувсизлик ва иссиқдан толиққан карвон, ҳаракат қила олмайдиган ҳолга келди. Энди улар бир томчи сув учун жонини ҳам берадиган ҳолатга тушгандилар. Ягона орзулари сув бўлишига қарамай, куйдирувчи чўлнинг ўртасида сув топишнинг ҳеч имкони йўқ эди.

Ҳамманинг умиди узилиб турган бир вақт, Абдулмуттолиб уларга, “Келингар, келинглар! Бу ерда йиғилинглар! Сизга ҳам, ҳайвонларингизга ҳам етадиган сув топдим” дея боқирди. Чунки Муҳаммад алейҳиссаломнинг муборак нурини олиб юрган Абдулмуттолиб, сув излаб юрганида, туясининг оёғи катта бир тошга урилади ва  жойидан қимирлаганида унинг остидан бирқираб сув чиқади. Ҳамма бу сувга чопиб келиб, қона-қона ичадилар ва янгидан ҳаётга қайтадилар.

Абдулмуттолибнинг бундай буюк кароматини кўришган Қурайшлилар. “Эй Абдулмуттолиб! Бошқа сенга айтадиган бир сўзимиз қолмади. Замзам қудуғини қазишга энг лойиқ бўлган киши сенсан. Бу хусусда сен билан бошқа мунозара қилмаймиз. Энди ҳакамга боришнинг ҳам зарурати қолмади, орқага қайтамиз” дедилар ва Маккага қараб йўлга тушдилар. Абдулмуттолиб эса, пешонасида порлаган нурнинг ҳурматига Замзам қудуғини қазиб, унинг сувини чиқариш шарафига эришди.

Ё Расулуллоҳ, ё Ҳайраъл-башар муштоқинам*.

Ундай ким лаб-ташналар ёниб тилар ҳамвора** сув.

*     муштоқин – жонини ота қилганлар маъносига келади.

**   ҳамвора – доимо, ҳар вақт маъносидаги бир сўз.

§ 4 Абдуллоҳнинг қурбон қилиш учун танланиши.

Замзам қудуғини қазиганидан кейин Абдулмуттолибнинг шони ва шуҳрати янада кўп кўтарилиб кетди. Орадан йиллар ўтди. Жаноб-и Ҳақ, чексиз марҳаматлар соҳиб бўлганлигидан ўша қудуқ қазиш бошланаётганда қилинган дуони қабул қилиб, Абдулмуттолибга, Ҳорисдан бошқа яна ўнта ўғил, олтита қиз фарзандлар эҳсон қилди. Ўғиллари, Кусам, Абу Лаҳаб, Ҳажл, Муқаввим, Дирор, Зубайр, Абу Толиб, Абдуллоҳ, Ҳамза ва Аббос исмли эдилар. Қизлари эса, Сафийя, Отика, Умм-у Ҳоким Байдо, Барра, Умайма ва Арво исмида эдилар. Абдулмуттолиб, болалари ичида  Абдуллоҳни жуда кўп яхши кўрарди. Чунки ўзининг пегонасидаги нур, унда ҳам порлай бошлаганди.

Бир кун Абдулмуттолибнинг тушида, “Эй Абдулмуттолиб! Атаганингни бажар!” дейилди. Эрталаб туриб, битта қучқор қурбонлик қилди. Кечаси тушида, “Ундан ҳам каттароқ қурбонлик қил!” дейилган амр берилди. Эрталаб битта сигир қурбонлик қилса ҳам, яна тушида. “Унга яна каттасини қурбон қил” дейилган амр берилганида, “Ундан каттаси яна нима бўлади?”, деб сўради. Уша вақт, “Ўғилларингдан бирини қурбон қилишни атагандинг. Атаганингни бажар!” дейилди.

Эртаси куни Абдулмуттолиб болаларини тўплаб, йилларча илгари қилган дуосини уларга сўзлаб берди. Ундан сўнг ўғилларидан бирини қурбон қилишга мажбур қолаётганини айтди. Авлодидан ҳеч бири бу ҳолга мухолифат кўрсатмади. Аксинча уларнинг ҳаммаси, “Эй отажонимиз! Атаганингни бажар! Истаганингни қилишда сен эркинсан!” дейишиб унинг ихтиёрига рози бўлдилар. Абдулмуттолиб қуръа ташлаб, қурбон бўлиши керак бўлган ўғлини аниқлади. Қуръа эса, Абдулмуттолиб жуда яхши кўрадиган ўғли, пешонасида Оллоҳу таолонинг ҳабиби Муҳаммад алейҳиссаломнинг нурини олиб юрган Абдуллоҳга чиқди. Абдулмуттолиб, бу ҳолдан бир мунча вақт саросимага тушди, кўзлари ёшга тўлди. Бироқ Оллоҳу таолога берилган сўзини бажариши шарт эди. Шунинг учун ноилож бир қўлига пичоқни ва бошқа қўли билан жигарпораси Абдуллоҳни ушлаб, Раббига берган сўзини бажариш учун Маккага келди. Кўзи ёшга тўлган ота, Абдуллоҳни қурбон қилиш учун зарур бўлган барча тайёргарликларни тамомлади.

Бу орада Қурайшнинг кексалари, ҳайратланиш билан бу ҳодисани кузатиб туришардилар. Уларнинг ичларидан Абдуллоҳнинг тоғаси, “Эй Абдулмуттолиб! Тўхта! Биз бу ердагилар, сенинг бу ишингдан ҳеч рози эмасмиз. Бу ишингнинг оқибати яхши бўлмайди, Чунки буни бажарсанг, ундан сўнг бу Қурайш аҳолиси ичида одатга айланиб қолади. Ҳамма ўғилларини назр этиб, уларни сўйишни бошлаб юборадилар. Бундай ёмон ишни бошлаб берувчи бўлиб қолма! Сен, Раббингни бошқа бирор нарса билан рози қил! … ” деб эътироз билдирди. Бундан кейин, “Бирор қоҳиндан сўраб кўр, сенга бирон йўл кўрсатар” каби таклиф қилди.

Абдулмуттолиб ҳам бу маъқул таклифни қабул қилди ва Ҳайбарда ўтирадиган Қутба (ёки Сажоқ) исмли қоҳиннинг олдига маслаҳатга кетди ва унга аҳволни тушунтирди. Қоҳин ундан, ”Сизда бир одамнинг қон ҳақи қанча туради?” дея сўради. “Ўнта туя” деб жавоб қилди Абдулмуттолиб. “Ундай бўлса, ўнта туя ва ўғлингиз орасида қуръа ташланг. Қуръа ўғлингизга чиқса, туялар сонини яна ўнтага ортириб, қайтадан қуръа ташланг. Қуръа туяларга тушгунига қадар, туялар сонини кўпайтириб шунақа қуръа ташлашни такрорлайверинг” дея маслаҳат берди қоҳин.

Абдулмуттолиб, дарҳол Маккага қайтди ва қоҳиннинг маслаҳати каби иш қилди. Туялар сонини ортириб бориш йўли билан бир неча марта қуръа ташланди, ҳар сафар қуръа Абдуллоҳга чиқарди. Фақат туяларнинг сони юзтага борганидан кейин қуръа туялар зиммасига тушди. Ишонч роса комил бўлсин учун яна икки марта қуръа ташланди. Бу икки марта ҳам қуръа туяларга чиқди. Ана шундан сўнгра, Абдулмуттолиб, “Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар” деб такбирлар келтириб, туяларни қурбон қилди. Уларнинг гўштларини ўзи ва ўғилларидан ҳеч бири олишмадилар. Ҳаммасини камбағалларга тарқатишдилар.

Одам алейҳиссаломдан буён одамизот тарихида фақат Исмойл алейҳиссаломнинг қурбон қилиниши ҳодисаси бор эди. Пайғамбар афандимизнинг насаби, Исмойл алейҳиссаломга бориб тақалгани учун, “Мен, иккита қурбонликнинг ўғлиман”, деб марҳамат қилганлардир.

§ 5 Пайғамбар алейҳиссаломнинг отаси ҳазрати Абдуллоҳ.

Икки жаҳон сарвари бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломнинг нурини пешонасида олиб юрган Абдуллоҳ туғилганида, китоб аҳли, “Маккада охир замон пайғамбарининг отаси дунёга келди” дейишиб бир-бирларига хабар юборишган эдилар.

Чунки исроил ўғилларининг ёнида жундан қилинган бир жуббалари бўлиб, у жубба Яҳё алейҳиссаломдан қолганди. Яҳё алейҳиссалом шаҳид бўлганида ўша жубба унинг устида бўлган бўлиб, унинг муборак қони жуббада қотиб қолган эди. Уларнинг китобларида эса, ”Қачон у қон янгиланиб, тома бошласа, охир замон пайғамбарининг отаси туғилган бўлади”, деб ёзиб қўйилганди. Аҳл-и китоб ана ўша аломатни кўришиб, Абдуллоҳнинг туғилганини билишгандилар. Аммо шу билан бирга уларда ҳасад уйғониб, бир неча марта Абдуллоҳни ўлдиришга ҳаркат қилишдилар. Бироқ Оллоҳу таоло, Абдуллоҳнинг пешонасидаги нурнинг баракати эвозига унинг жонини сақлади.

Абдуллоҳ эр етиб, кўзга чалиниб қолган чоғида, унинг гўзал ахлоқи, ёқимлиги билан кишилар орасида мумтоз бир шахс шаклида гавдаланди. Узоқ-яқиндан кишилар, унга қизларини бериш учун мусобақалаша бошладилар. Қанчалаб ҳукмдорлар ҳам Абдулмуттолибга келиб, унинг ўғлига қизларини беришни таклиф қилдилар ва бу учун унинг ҳар қандай ишларида қатнашишларини ваъда қилдилар. Бироқ Абдулмуттолиб, уларнинг ҳар бирига ўзига яраша ширин муомала қилиб, таклифларини рад этиб турди.

Абдуллоҳ ўн саккизни тўлдирганида унинг чиройи, гўзаллиги тилларда достон бўлди. Унинг пешонасидаги нур яна ёрқин порларди. Уни кўрган қизларнинг кўнгуллари беихтиёр унга оқадиган даражага келди. Унинг чиройининг, гўзаллигининг таърифи Мисргача бориб етди. Икки юзга яқин қизлар, унга турмушга чиқишни таклиф қилиш учун Маккагача келишгандилар. Абдулмуттолиб эса, ўғлига замонасининг қибор, аслзода, гўзал, Иброҳим алейҳиссаломдан бери эргашиб келишаётган динлари Ҳанийф динига боғли бир қиз ахтарарди.

Исроил ўғиллари китобларида хабар берилган охир замон Пайғамбари, уларнинг қавмидан бўлмаслигини сезишган исроил ўғиллари, нима қилишларини билмай, охир Абдуллоҳни ўлдиришга қарор бердилар. Бу машҳум режани амалга ошириш учун етмишта қиролланган кишиларни Маккага юборишди. Улар бу ерга келиб, фирсат пайлаб турдилар. Ниҳоят Абдуллоҳ тоғга чиққан бир кун, атрофда ҳеч ким йўқ тахмин қилишиб, Абдуллоҳ устига ҳужум қилдилар. Ўша куни, Оллоҳнинг ҳикматига керак бўладиган, Абдуллоҳнинг қариндршларидан Ваҳб бин Абд-и Маноф ҳам бир неча оғайнилари билан ўша тоғга овга чиққан эди. Улар тўсатдан Абдуллоҳга ҳужум қилаётган исроил ўғилларини кўриб қолишдилар. Қариндошлик ҳиссияти ишга тушиб, Абдуллоҳга ёрдам беришга қарор қилишди. Бироқ қаршидаги кишилар жуда кўп эди. Улар билан тўқнаш келинса мағлуб бўлишлари кўриниб турарди. Оқибатда, улар билан савалашмасдан, уларга насиҳат қилишмоқчи бўлдилар. Шундай қарор билан уларга яқин борганлари вақт, бу оламдаги кишиларга ўхшамайдиган, тўриқ отларга минишган, қўлида қиличлари бўлган бир тўп кишининг яшиндай пайдо бўлиб қолганларини, такбир овозлари билан исроил ўғилларига ҳужум қилганларини ва уларнинг ҳаммасини қиличдан ўтказишиб, ўзлари дарҳол йўқ бўлиб қолганларини кўрдилар. Бу ҳолдан вақф бўлган Ваҳб, лол қолди ва Абдуллоҳнинг қандай қўрилганини ва Оллоҳу таоло ҳисобидаги унинг қимматини англаб олди. Уйига келганида хотинига кўрганларини сўзлаб берди. Ана шунда улар, яъни эр ва хотин, қизларининг тенгги ана ўша йигит-Абдуллоҳ эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Омина исмли қизларини унга хотинликка беришга қарор бердилар.

Абдулмуттолиб ҳам ўз навбатида Баний Зуҳра қабиласининг каттаси Ваҳбнинг  Омина исмли бир қизи борлиги ва у қизнинг ҳусни-жамоли, гўзалиги, иффат ва ҳаёси, динига боғликлиги ҳақида яхши хабарлар олган эди. Аждот тарафидан ҳам улар бир-бирларига узоқроқ қариндош эдилар, бир неча авлод қадимда бирлашардилар. Шунинг учун Абдулмуттолиб ўша қизни Абдуллоҳга олиб беришга қарор қилди ва Ваҳбнинг уйига совчиликка борди. Ваҳбнинг уйида Абдулмуттолиб, унинг қизини Абдуллоҳга сўраганида, Ваҳб, “Эй амакимнинг ўғли! Биз бу таклифни  сиздан анча олдин олган эдик”, деди ва ўзи гувоҳ бўлган ҳодисани Абдулмуттолибга сўзлаб берди. Буларга яна шуни ҳам қўшимча қилди, яъни ”Оминанинг онаси бир туш кўрди. Унинг тушида бизнинг уйимизга бир нур кирибди. Унинг ёруғи бутун еру-кўкни ёритиб юборибди. Мен ўзим ҳам бу кечаси тушимда бобомиз Иброҳим алейҳиссаломни кўрдим. У менга, “Абдулмуттолибнинг ўғли Абдуллоҳ билан сенинг қизинг Оминанинг никоҳларини мен қийдим. Сен буни қабул қил!” дея амр қилди. Бугун эрталабдан буён бу тушимнинг таъсири остида ўтирибман. Ажоба, совчилар қачон келишаркин деб ташвишда эдим”. Ваҳбнинг бу сўзларини эшитиб ўтирган Абдулмуттолибнинг оғзидан беихтиёр “Оллоҳу акбар! Оллоҳу акбар!” овозлари чиқди. Ниҳоят, Абдулмуттолиб ўз ўғли Абдуллоҳни Ваҳбнинг қизи Оминага уйлантирди. Абдуллоҳ ва Оминаларланинг уйланишлари ҳақида бошқа ривоятлар ҳам мавжуд.

§ 6 Муборак “нур”нинг Муҳаммад алейҳиссаломнинг онасига ўтиши.

Сарвар-и Олам (солаллоҳу алейҳи ва саллам) Афандимизнинг  муборак нури онасига ўтган вақт, қурту-қушлар бир-бирларига, “Коинот афандисининг  дунёга ташрифи яқинлашди. У ер юзининг ишончи, замонининг қуёшидир” дейишиб хабар бердилар. Ўша кечаси Каъбадаги барча бутлар оғнаб тушди. Ўша замонда Макка-и Мукаррамада қурғоқчилик бор эди. Йиллар давомида ёмғир ёғмай қўйганди. Дарахтларда биронта яшил япроқ йўқ, ҳосилдан асар ҳам кўринмай қолганди. Одамлар қийинчилик ичида қолиб, нима қилишларини билмайдиган бир ҳолга тушган эдилар.  Севимли Пайғамбаримизнинг муборак нури Ҳазрати Абдуллоҳдан Ҳазрати Оминага ўтканидан кейин шундай ёмғир ёғиб, шунақа ҳосилдорлик бўлдики, ўша йилни мўл-кўлчилик йили, деб атадилар.

Омина онамиз ҳамиладор вақтида, унинг эри Абдуллоҳ тижорат билан Шомга кетган эди. Қайтаётганида касалланди. Мадийнага келиб, тоғалари Нажжорўғиллари олдида ўн саккиз ёки йигирма беш ёшида вафот қилди. Бу шум хабар Маккага етиб келганида бутун шаҳар ғаму-ғуссага ғарқ бўлди. Асҳоб-и киромдан Абдуллоҳ ибни Аббос (радияллоҳу анҳ) шундай билдирган эди, ”Пайғамбар афандимизнинг отаси Абдуллоҳ, ўғли дунёга келмасидан вафот қилганида малаклар, “Эй Раббимиз, Расулинг етим қолди” деб йиғладилар. Ўшанда Оллоҳу таоло, “Уни қўрувчи ва унга ёрдам берувчи менман” дея марҳамат қилди”.

§ 7 Фил воқеаси.

Расул-и Акрам (солаллоҳу алейҳи ва саллам) Афандимизнинг дунёга келишига бирон икки ой вақт бор эди. Ўша вақтлар Фил воқеаси ўртага чиқди. Одамларнинг ҳар тарафдан келиб Каъбани зиёрат қилишига тўсиқ бўлишни хоҳлаган Яман валийси Абраҳа, Бизанс императорининг ҳам ёрдамини олиб, Санъода катта бир черков қурдирди. Одамларни у қурдирган черковни зиёрат қилишга чақирди. Араблар қадимдан Каъбани зиёрат қилиб келишаётганларидан, Абраҳанинг черковига ҳеч эътибор бермадилар. Аксинча унга ҳақорат кўзи билан қарадилар. Ҳатто кимдир у черковни ифлослади.

Бу ҳодисадан аччиқланган Абраҳа, Каъбани йиқитишга қарор берди ва шу мақсадда катта бир қўшин тўплаб, Маккага юриш бошлади. Абраҳанинг қўшинлари Маккага яқинлашганларида Қурайшлиларнинг молларини тортиб олишни бошладилар ва шунда Абдулмуттолибга тегишли  икки юзта туяга ҳам қўл узатишгандилар. Шу сабабдан Абдулмуттолиб Абраҳага бориб ундан туяларини қайтариб беришни сўради. Абраҳа унга, “Мен сизнинг муқаддас Каъбангизни йиқитишга келдим. Сен эса, уни қўришни ўйламайсан-да, фақат туяларингни сўрайсанми?” деди. Абдулмуттолиб эса, ”Мен туяларнинг эгасиман. Каъбанинг ҳам эгаси бордир, албатта. Уни Ўз эгаси қўрийди” дея жавоб қилди. “Менга қарши уни қўришга чиқадиган ҳеч ким йўқдир” деди Абраҳа ва Абдулмуттолибга туяларини бериб юборди. Ундан кейин қўшинга Маккага тўғри ҳаракат қилиш буйруғини берди. Абраҳанинг қўшинида олдинда юритиладиган ва унинг ёрдамида ғалаба қилишга ишончлари бўлган “Мамуд” исмли бир фили бўларди. Абраҳа, Каъбага йўналса, у фил ётиб олиб юрмасди. Ваҳоланки Яман тарафга қаратиб ҳайдалса, югуриб кетарди.

 Шундай қилиб, Абраҳа базўр Маккага яқинлашса-да, унга ҳужум қилишга кучи етмаган Абраҳа қўшини устига Оллоҳу таоло, Абобийл, яъни тоғ қолдирғочи дейилган қушлардан бир туркумини юборди. У қушларнинг ҳар бири нўхатдек ёки маржимакдек учтадан тош олиб келгандилар. Тошларнинг биттасини қушлар оғзида ва иккитасини оёқлари орасида ушлаб туришардилар. Ана ўша тошларни қушлар, Абраҳа қўшини устига ташладилар. У заррадек тошлар, аскарларнинг бошидан оёғигача ўтиб кетарди. Тошларга нишон бўлган ҳар бир аскар дарҳол ўларди. Ояти каримада ҳам айтилгани каби, оқибатда қўшин янчилган экин япроғи шаклини олди. Бу ҳолни кузатган Абраҳа, қўрқув ва ташвишга тушиб, қочиш йўлини излади, бироқ қоча олмади. Чунки тошларнинг асл нишони у эди. Тошлардан унга бориб тегди. Қочаётганида гўштлари бурда-бурда тўкилиб ўлди. Бу воқеа Қуръон-и каримнинг Фийл сурасида мазмунан тубундагидек билдирилгандир:

“(Эй Расулим! Каъбани бузишни хоҳлаганлар) фийл эгаларига (филлар билан бостириб киришга уринган Абраҳа қўшинига), Раббининг қандай муомала қилганини кўрмадиларми? Уларнинг (Каъба-и муаззамани қулатиш шаклидаги) хийлаларини бекорга чиқармадими? Уларнинг устиларига қушлар туркуми юборилди. У қушлар уларнинг устиларига лойдан ясалиб, оташда пиширилган тош отгандилар. Ниҳоят Оллоҳу таоло уларни, кемирувчи қурт тушган экин япроғи каби йўқ қилиб юборди. (қуртлар кемириб қуритган, илма-тешик қилиб ташлаган экин япроғлари ҳолига келтирганди)”.

§ 8 Севинчли хабарлар.

Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломнинг келиши Одам алейҳиссаломдан бошлаб, ҳар бир пайғамбарга ва уларнинг умматларига хабар қилингандир. Шунинг учун Унинг туғилиши яқинлашган сари бўлажак ҳодисалардан уларнинг жуда кўпчилиги севингандилар.

Мусо алейҳиссаломга нозил этилган ва кейинчалик ўзгартириб, йўқотиб юборишган Тавротда келажак пайғамбар ҳақида қуйидагича ёзилгандир:

“У шундай бир муборак зотки, ҳиммати жуда юксак, ёрдами ниҳоятда зиёдадир. Камбағалларнинг севгилиси, бадавлатларнинг табибидир. У, гўзалларнинг гўзали, соф ва тозаларнинг тозасидир. Суҳбатида юмшоқ, тақсим қилганида одил, ҳар бир муомаласида тўғридир. Кофирларга қарши кескин ва қаттиқ қўлдир. Кексаларга ҳурмат, кичикларга шафқат ва раҳмат қилади. Озгина нарсага шукр қилади. Асирларга ачинади. Ҳамиша табассум қилади. Унинг кулиши ҳам табассумга ўхшайди. Ҳеч қаҳқаҳа отмайди. Уммийдир, ҳеч нарса ўқимасидан, ёзмасидан Унга ҳамма нарса билдирилгандир. У Оллоҳу таолонинг расулидир. Унда ёмон одат йўқ, қалби юмшоқдир. Кўча-куйда, бозор жойларида баланд овозда бақирмайди. Унинг уммати яхши ахлоқ эгалари бўлади. Баланд ерларда Оллоҳу таолонинг исмини тилга оладилар. Муаззинлари миноралардан туриб халқни ибодатга даъват қиладиган бўладилар. Таҳорат қилиб, намоз ўқийдилар. Намозларида сафларини тўғрилаб, бир чизиқда турадиган бўладилар. Маккада дунёга келади. Мадийнадан шомгача бўлган ҳамма жой Унинг идорасида бўлади. Унинг исми Муҳаммад, Унга мутаваккил дея исм бердим. Бузуқ динларни олиб ташлаб, тўғри бўлган ҳақ динни ёйиб ўрнига қўймагунича Уни дунёдан чиқармайман. У халқни Ҳаққа чақиради, Унинг баракати билан кўрмаган кўзлар очилиб кўрадиган бўлади, эшитмаган қулоқлар эшитади. Қалблардан ғафлат кетади … ”

Довуд алейҳиссаломга туширилган, сўнгра бу ҳам йўқ қилинган Забурда, ”У шундай бир кишики, қўли очиқдир, яъни жумарддир. Асло аччиқланмайди. Жуда юмшоқ кишидир. Ширин сўз, гўзал ва нуроний юзлидир. Кишиларнинг табибидир. Кўп йиғлайди, оз кулади. Оз ухлаб, кўп ўйлайди. Яратилиши хуш ва чиройлидир. Унинг сўзлари кўнгулларни олади, руҳларни жазб этади. … Эй Ҳабибим! Ҳиммат қиличини суғуриб, бутун қувватинг билан қаҳрамонлик майдонида кофирлардан интиқом оласан. Чиройли ва гўзал бир тилда менинг ҳамд ва санамни ҳамма жойга ёясан. Барча кофирларнинг бошлари сенинг кароматли қўлларинг олдида эгилажаклардир. … “ дея ёзиб қўйилгандир.

Исо алейҳиссаломга нозил этилган ва кейнчалик йўқотиб юборилган Инжил китобида ҳам, ”У, кўп емайди, қизғанчиқ эмас. Хийла қилмайди, ҳеч кимни ёмонламайди, ҳеч вақт шошмайди, шоширмайди. Ўзи учун ҳеч кимдан интиқом олмайди. Танбал эмас. Ҳеч кимни ғийбат қилмайди. … “ каби хабар берилади.

Инжилда яна қуйидагича ҳам ёзиб қўилган:

“Раб тарафидан чиқиб келадиган У Мунҳаманно, Раб тарафидан чиқиб келадиган У Руҳу-л-қудс келган бўлганда эди, У, менга шаҳодат этарди. Сиз ҳам шаҳодат қилган бўлардингиз. Чунки ўтмишдан бери мен билан биргасиз. Мен буларни, сизга шубҳага берилиб суринмаслингиз учун айтдмоқдаман”. Бу ерда тилга тушган Мунҳаманно калимаси Сурён тилида Муҳаммад деганидир.

§ 9 Жоҳилия даври.

Фахр-и Коинот афандимиз туғилмасидан аввал, бутун олам маънавий жиҳатдан мутҳиш бир зулмат, қоронғилик ичида қолган эди. Одамлар, чексиз, чегарасиз пастлашган, озғинлашган, Оллоҳу таоло ер юзига туширган динлар унутилиб, илоҳий ҳукмларнинг ўрнини одамлар ўзлари ўз бошларига кўра фикрлари билан тўлдиришгандилар. Бутун махлуқлар, кишиларнинг ваҳшат ва зулмлари остида азоб чекмоқда эди.

Жаҳондаги барча миллатлар, халқларда Оллоҳу таоло унутилганди, ҳузур ва соадат, севинчнинг манбаси, булоғи бўлган Тавҳийд инончи ўртадан кўтарилган эди. Куфр бўрони қалблардан иймонни суғуриб учирган, кўгулларда Оллоҳу таолога инониш ўрнини бутларга топиниш фикри, одати маҳкам жойлашиб олганди.

Мусо алейҳиссалом келтирган дин унутилиб, Тавротни бузишгандилар. Исроил ўғиллари бир-бирларига ҳужум қилашардилар. Исо алейҳиссалом келтирган дин ҳам христианлик номи билан батамом ўзгартирилган, бутунлай бузилиб, унинг динга алоқадор бир нарсаси қолмаган эди. Уларда учлик дейилган бир фикр ҳукмрон ўринга чиқиб олганди. Инжилнинг асли йўқотилган, папалар уни ўзлари хоҳлаганидек ўзгартириб олишгандилар. Мусо ва Исо алейҳиссаламларга туширилган иккала китоб ҳам Оллоҳу таолонинг каломи деб аталишга арзимай қолган эди.

Ўша вақтларда Мисрда бузуқ Таврот ҳукми, Бизансда янгидан ўзгартирилган христианлик бор эди, холос. Эронда эса, оташга сиғнардилар, у ерларда оташпарастликнинг оташи минг йиллардан буён ўчмай келаётганди. Чинда конфуцианство, Ҳиндистонда буддизм каби уйдурма динлар ҳукм сурарди.

Арабистондаги халқлар эса, янада ҳайрон қоларлик ҳолга келишган ва диндан батамом узоқлашишгандилар. Улар, Оллоҳу таоло наздида кўп қимматли бўлган Каъба-и муаззамага уч юз олтимшта (360) бутларни жойлаштиргандилар. Каъба-и муаззама эса, Аршда малаклар зиёрат қиладиган “Байт-ул-Маъмур”нинг ўз катталигидаги ердаги намунаси эди. Ким Каъбага ҳурматсизлик қилса, Жаноб-и Ҳақ, уни тез орада ҳалок айларди.

Журҳум қабиласи ҳам зино ва фоҳишаликда жуда ифлосликка ботганди. Бу қабиланинг чегарадан ташқари ҳурматсизликларини ва жуда кўп олчоқликларини кўришган уларнинг ҳукмдорлари, уларга, тубандаги бир шаклда насиҳат  ҳам қилдилар, яъни: “Эй Журҳумийлар! Оллоҳу таолонинг Ҳарам-и шарийфийни ва Ҳарамнинг аҳамиятини кўрсатиб, ўзингизга келинглар! Сиздан олдин яшаган Ҳуд, Солиҳ ва Шуъайбларнинг (алейҳиссалом) умматларидан ҳар бирининг бошига келган ҳодисаларни ва уларнинг қандай ҳалок бўлганларини биласилар. Бир-биларингизга яхшиликлар қилинг, ёмонликлардан сақланинг. Ўткинчи кучларингизга ишониб алданманглар. Маккада Ҳақдан юз угуришдан ва зулмдан сақланинглар.Чунки зулм, кишиларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Оллоҳу таолога қасам билан айтаманки, бирор киши, бу ҳудудда ўтириб, яшаб, зулмкор бўлса, Ҳақдан юз угирса, Оллоҳу таоло сўзсиз уларнинг аждотларини қуритиб, илдизларини қупориб ташлаб,  уларнинг ўринларига бошқа қавмни келтиради. Озғинликда давом этиб, Ҳақдан юз ўгирувчи Макка халқига бу ерда қолишга ўрин йўқдир. Сиздан илгари бу жойда яшаган, сиздан янада узоқ умр кўрган, сиздан янада кучли, сиздан янада кўпсонли ва бой бўлишган Тасм, Жадис ва Амоликалилар бошига нималар тушганларини биласиз. Уларнинг Ҳарам-и шарийфни ҳафифага олишлари (аҳамиятсиз, енгил бир нарса ҳисоблашлари), Ҳақдан юз ўгириб, зулмга берилишлари, бу муборак жойдан чиқариб ҳайдалишларига сабаб бўлган эди. Оллоҳу таоло, ёмонларнинг баъзилари устига чумолиларни қўйиб юбориб, кимларинидир очликка, баъзиларини  қилич билан чиқарганларини кўргансиз ва эшитгансиз!”  каби сўзлар айтишди.

Бироқ улар бундай насиҳатларни тингламадилар. Натижада Оллоҳу таоло уларни ҳам ўзларининг ярамасликлари сабаби билан паришону-вайрон қилди. …

Ана шундай бир замонда ер юзининг маркази бўлган Маккада куфр сел каби оқарди, Байтуллоҳнинг ичига Лот, Уззо, Манот сингари юзлаб бутлар тўлдирилган эди. Зулм ҳаддининг охирига бораётган, ахлоқсизлик ифтихор василаси ўлароқ қабул этилиш даражасига келиб қолганди. Қисқаси, Арабистон ўша даврда диний, руҳий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан кенг тарқалган бир қоронғилик, тўла бир жоҳилият, ўзидан кетиш, озғинлик ва бутун тартибсизликлар ичида қолган эди. Жоҳилият даври деб аталадиган ўша замонда кишилар асосан кўчманчилик ҳаётини бошдан кечирмоқда эдилар ва майда-майда қабилаларга бўлиниб кетишгандилар. Доимий курашлар, тўқгашувлар ҳолатида бўлишган араб қабилалари, босқинчилик ва таланчилик қилишни ўзлари учун кун кечириш воситаси ҳисоблардилар. Ораларида зулм ва таланчилик кенг тарқалган қабилалардан ташкил топган Арабистонда сиёсий бир низом, ижтимоий бир тартиб ҳам мавжуд эмас эди. Аксинча, ичкиликбозлик, қимор ўйнаш, зино, ўғирлик, зулм, ёлғон сўзлаш ва ахлоқсизлик ҳамма тарафни қамраб олганди. Зулмни, кучлининг кам кучга қарши қўлланиладиган энг омонсиз ва териларни шилувчи бир восита шаклида қабул этарларди, аёл, қўлдаги бир оддий мол шаклида олиб сотиларди. Баъзи бир кишилар қиз боланинг туғилишини бир фалокат ва юз қорачилиги деб ҳисоблардилар. Бундай қўрқинчдан ташвиш шу даражага бориб етган эдики, оталар кичкигина қиз болаларини қумлар орасидаги кавлаган чуқурларга тириклайин ётқизиб, болачаларнинг “дадажон, дадажон” дейишлари, додвойлаб фарёд чекишларига қарамай устиларига қум тортиб ўлдириб юборишардилар. Улар, ўзларининг бу ҳаракатларидан виждонлари ҳеч қийналмасди, ҳатто бундан қаҳрамонлик ҳис этардилар. Оқибат шундай бўлган эдики, у замоннинг одамлари орасида шафқат, марҳамат, яхшилик ва адолат каби гўзал ҳислатлар йўқолган даражага келган эди.

Аммо ўша даврда араблар орасида диққатга арзугилк бир хусус бор эди. Яъни, уларда адабиёт, балоғат ва фасоҳат аҳамият касб этиб энг юқори нуқтага чиққанди. Шоирга ва шеърга жуда аҳамият беришар, уни буюк бир ифтихор василаси  ҳисоблардилар. Танилган, машҳур бир шоир, ўзи ва қабиласи учун эътибор сақловчи ҳисобланарди. Аниқ бир вақтларда ярмаркалар ташкил қилиниб, шеър ва хитоблар мусобақаси ўтказилиб туриларди. Бирнчиликни олганларнинг шеърлари ва хитоблари  Каъба  деворига осиб қўйиларди. Жоҳилия давридаги Каъба деворига осилган энг машҳур еттита шъерга “ал-Муаллақотуъс – Сабъа”, яъни еттита осқич дейиларди.

У замонлар Арабистонда кишилар, инонч тарафидан ҳам кўп бўлакларга бўлиниб кетган эди. Уларнинг бир қисми тамоман инончсизлар бўлиб, дунё ҳаётидан бошқа ҳеч нарсани қабул этмасдилар. Бир қисми, Оллоҳу таолонинг борлигига ва охират кунига ишонардилар, бироқ одамлар ичидан бир Пайғамбар келишини қабул қилмасдилар. Яна бир қисми ҳам Оллоҳу таолога ишонарди, охиратга ишонмасди. Бошқа катта бир қисмлари, Оллоҳу таолога ширк қўшиб, бутларга топинишардилар. Мушрикларнинг ҳар бирининг уйида битта бут бўларди.

Буларнинг ҳаммаларидан бошқа, Ҳазрати Иброҳим билдирган динда бўлган ва “Ҳанийфлар” дейилган кишилар ҳам бор эдилар. Булар Оллоҳу таолога инонарди ва бутлардан узоқ турардилар. Пайғамбар афандимизнинг отаси Абдуллоҳ, бобоси Абдулмуттолиб, онаси ва бошқа баъзи кишилар бу динни ушлагандилар.

Ҳанийфлардан бошқа ҳамма гуруҳлар ботил йўлда бўлиб, катта бир зулмат ва қоронғилик ичида қолишмоқда эдилар.

яқин мавзу