II Қисм: Пайғамбар алейҳиссаломнинг дунёга ташрифи.

Олам шундай бир шаклда қоронғилашган ва бутун атрофни зулмат шундай қоплаб олгандики, ҳар бир нарсанинг яратувчи Оллоҳу таолога иймон келтиришни ва ибодат қилишни кишилар ташлаб қўйгандилар. Ўзларини билмай қўйишлари юксалиб кетганлигидан, улар, коинотда бутун жараён қилиб қўйилган ҳодисаларга ва Жаноб-и Ҳақ яратган нарсаларга, айниқса қўлларидаги бутларга “илоҳ” дея сиғинардилар.

Олам ғамгин, борлиқлар ғамгин, кўнгуллар ғамгин эди ва юзлардан кулги узоқлашганди. Оллоҳу таоло, бошқа махлуқларидан устун этиб яратган бандаларининг Жаҳаннамдан қутилишига сабаб бўладиган бир қаҳрамон лозим бўлган вақт етишганди. Масалан, унинг туғилишига жуда оз вақт қолаётган эди. Олам, Одам алейҳиссаломдан бу кунгача тоза пешонадан тоза пешонага кўчиб келаётган нурнинг эгасини кутиб олишга тайёргарлик кўраётган эди. Инсониятга ва жинга абадий соадатни кўрсатадиган тенги йўқ инсон келаётганди! … Шафқат ва марҳамат манбаи, Раббининг ахлоқидан ахлоқ олган буюк инсон келаётган эди! …

Мақом-и маҳмуд (машҳар куни Ҳз. Муҳаммаднинг юксак мақоми, Унинг шафоат-и қубро мақоми) соҳиби, шафоат қилувчилар бошларининг тожи келаётган эди! … Коинотнинг ўқитувчиси, борлиқларнинг ўзи, инсониятнинг афанди(хўжа)си келаётган эди! Маҳшар кунинг ёрдамга етишувчиси, пайғамбарларнинг султони келаётган эди! … Оллоҳу таолонинг Ҳабиби, севимлиси, яратилишимиз Унинг ҳурматига бўлган, оламларга раҳмат этилган севимли Пайғамбаримиз келаётганди! … (Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)

Бу келган илми ладун* султонидир,

Бу келган тавҳид-у ирфон конидир. 

 

Бу келган ошқига давр айлар фалак,

Юзига муштоқ турар инжу малак.

(* илми ладун –  Оллоҳнинг сирларига оид маънавий билимлар, ғайб илми.)

Етти қават ер, етти қават осмон, қисқаси бутун олам бир ҳурмат ва севинч ичида Саййидуъл-Мурсалийн, Ҳотамуъл-Анбиё, Ҳабиб-и Худо бўлган афандисини кутишмоқда эди. Бутун махлуқот бор тиллари билан “Хуш келдинг ё Расулуллоҳ!” дейиш учун тайёрлаганди. Ана шундай бир замонда, ҳижратдан 53 йил муқаддам, Фил воқеасидан икки ойлар чамаси кейин, Рабйъулаввал ойининг ўн иккинчиси душанба куни кечаси тонгга яқин Макка шаҳрининг Ҳошимўғиллари маҳалласида, Сафо тепалигига яқин бир уйда муштоқлик билан кутилган, Оллоҳу таолонинг нури Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бу дунёга ташриф буюрди. Бу ташриф муносабати билан олам янгидан ҳаёт топди, яшнай бошлади. Қоронғиликлар бирдан у нур билан ёруғлашди.

Бу кеча, ул кечадир ким, ул шарийф,          Раҳматдан лиъл-оламнингдир Мустафо,

Нур ила оламларни айлар латийф.            Ҳам шафиуъл-музнибйн*дир Мустафо.

 

Бу кеча дунёни ул Жаннат қилар,              Келди ул соатда ул Султон-и Дийн, 

Бу кеча ошёга Ҳақ раҳмат қилар.               Нурга ғарқ бўлди самовоту замийн. 

Бу кеча шодон бўлар арбоб-и дил,            Яратилмиш жумла бўлди шодимон,

Бу кечага жон берар асҳоб-и дил.             Ғам кетиб олам янгидан топди жон.   

* музнибйн – гуноҳ, айб қилган маъносидаги бир сўз.

“Мадорижуън-нубувва” китобида марҳамат қилинадики, “Шарафларнинг энг юксагига мазҳар(муносиб) бўлган оналарнинг энг бахтиёри Ҳазрати Омина, ҳомиладорлигини тушунтириб қуйидагиларни марҳамат қилади, ”У сарварга ҳомиладорлик чоғимда ҳеч бир оғирлик, қийинчилик кўрмадим. Ҳомила бўлганимни ҳис этмасдим. Фақат олти ойдан сўнг, бир кун уйқусираб турган пайтимда бир киши менга, “Сен кимга ҳомиладор бўлгансан биласанми?” деб сўради. “Билмайман”, деб жавоб қилдим. У киши эса, “Билиб қўйки, сен Пайғамбарларнинг охиргисига ҳомиладорсан!” деган хабарни берди. Туғилиш куни яқинлашганида ўша киши такрор келиб, ”Эй Омина! Бола туғилганидан кейин унинг исмини Муҳаммад қўй” (Бошқа бир ривоятда “Эй Омина! Бола туғилганидан кейин, унинг исмини Аҳмад қўй” деди шаклда билдирилади” деди.

Ҳазрати Омина волидамиз, боланинг туғилиш онини ҳам қуйидагича тушунтиради: “Туғиш вақти келганида ҳайбатли бир овоз эшитдим. Этларим жимирлай бошлади. Ундан сўнгра бир оқ қуш кўрдим. У қуш келиб, мени қаноти билан силади. Натижада менда қўрқув ва этим жимирлашидан асар ҳам қолмади. Ўша онда сувсаб, ҳароратдан ёнмоқда эдим. Ёнимда эса, сутга ўхшаш бир коса оқ шарбат пайдо бўлди. У шарбатни менга ичишга узатишдилар. Уни ичдим, болдан ширин ва совуқ эди. Бироқ шу билан сувсаганлигим ўтиб кетди. Шу онда катта бир нур кўрдим, у нурдан уйим шундай ёруғландики, унинг шапоғидан бошқа нарсаларни кўролмасдим.

Шу орада атрофимни ўраб олган жуда кўпчилик бўлган хонимларни кўрдим. Уларнинг бўйлари баланд, юзлари қуёш сингари порларди. Улар Абду Маноф қабиласининг қизларига ўхшаб кетишардилар. Уларнинг бирин-кетин чиқиб келишларидан ҳайрон қолардим. Улардан бири, “Мен Фиръавиннинг хотини Осияман!”деса, бошқаси, “Мен Марям бинт-и Имронман, қолганлар ҳам Жаннат ҳурийларидир” дерди. Ўша ҳалотда яна бир оқ, узун ва осмондан ергача чўзилган  ипак мотони ҳам кўрдим. “Уни одамларнинг кўзидан ёпинг” дейишди. Шу онда бир қуш пайдо бўлди. Унинг оғизлари зумратдан, қанотлари яқутдан эди. Қўрққанимдан терлаб кетдим. Мендан томаётган тер томчиларидан миск ҳиди келарди. Ўшандай ҳолдалигимда кўзимдан пардани олдилар. Ўшанда бутун ер юзини шарқдан ғарбгача кўрдим. Атрофимни эса, малаклар ўраб олишгандилар.

Муҳаммад алейҳиссалом туғилганиданоқ муборак бошини саждага қўйиб, шаҳодат бармоғини кўтарди. Сўнгра кўкдан уни ўраб олган бир оқ булут тушди. Шу билан бир вақтда, “Уни мағрибдан машриққа қадар ҳамма жойда кездиринг, Шундай кездирингларки, жумлаи жаҳон Уни исми, жисмий ва сифати ила кўрсинлар. Унинг Моҳий эканлигини, яъни Оллоҳу таоло, У билан ширк асарларини қолдирмаяжагини билсинлар” дейилаётган бир овоз эшитилди. Шу онда у булут ҳам кўздан ғайб бўлди ва Муҳаммадни (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бир оқ жунли йўрнакка йўргакланган кўрдим. Ўша вақт яна бу ерга юзларидан қуёш каби нур тарқалиб турган уч киши келишдилар. Улардан биттасининг қўлида қумушдан ясалган бир обдаста, иккинчининг қўлида зумратдан ясалган бир лаган, учинчисининг қўлида эса, бир ипак бор эди. Обдастадан худди миск томаётганга ўхшарди. Муборак ўғлимни лаганнинг ичига ётқизишди, муборак оёқ-қўлларини ювишиб, ипакка ўрадилар. Ундан сўнгра Унинг муборак бошига яхши ҳидли нарса суртдилар, муборак кўзларига сурма қўйдилар ва кўздан ғайб бўлишди”. Уйимни тўлдириб

Тушдилар кўкдан малаклар саф-саф,  

Мисли Каъба қилдилар уйим тавоф.     

 

Келди ҳурийлар бўлиб мисли дур,,     

Юзлари нуридан уйим тўла нур.             

 

Ҳаво устига тушалди бир тушак,          

Исми Сундус*, тушаган уни малак.           

 

Чун кўринди менга бу ишлар аён,          

Ҳайрат ичра қолган эдим мен ҳамон.  

 

Ёрилиб девор чиқди ногаҳон,        

Уч ҳурий келиб менга бўлди аён.    

 

Баъзилари дерки, ул уч дилбарнинг,    

Осияйди бири ул моҳ-пайкарнинг.  

 

Бири Марям Хотун эди ошикор,     

Бириси ҳам ҳурийлардан бир нигор. 

 

Келдилар лутф ила ул уч моҳ-жабийн,       

Бердилар менга салом ул дам ҳамийн.     

 

Атроф ёнимга келиб ўтирдилар,              

Мустафони бир-бирига тутдилар.                 

 

Дедилар ўғлинг каби ҳеч бир ўғлон,

Келмади жаҳон яралгандан буён.

 

Бу сенинг ўғлинг каби қадр-и жамийл,

Бир онага бермагандир ул Жалийл.

 

Улуғ давлат топдинг эй дилдора сан,

Туғилибди сендан ул хулқ-и ҳасан.

 

Жумла заррат-и жаҳон этиб нидо,

Чақиришиб дедилар ким, марҳоба.

 

 Марҳоба эй Олий султон марҳоба,

Марҳоба эй Кон-и ирфон марҳоба. 

 

Марҳоба эй сирр-и Фурқон марҳабо,

Марҳоба эй дартдга дармон марҳоба.

 

Марҳоба эй Булбул-и боғи жамол,

Марҳоба эй ошино-йи Зуъл-Жалол.  

 

Марҳоба эй моҳу ҳуршид-и Худо,

Марҳоба эй Ҳақдан бўлмаган жудо.

 

Марҳоба эй осий уммат малжаи [1],

Марҳоба эй чорасизлар малжаи.

 

Марҳоба эй жон-и боқий марҳоба,  

Марҳоба ушшоққа соқий марҳоба.

 

Марҳоба эй қурратуъл-айн-и Ҳалийл,

Марҳоба эй ҳос-и маҳбуб-и Жалийл

 

Марҳоба эй раҳматан лил-оламийн,

Марҳоба сенсан шафиъул-музнибийн**.

 

Марҳоба эй подшоҳ-и ду жаҳон,

Сенинг учун бўлди қавн [2] ила макон.

 

[1]     малжаи – илтижо этиладиган, сиғинадиган жой.

[2]     қавн – бор бўлиш, борлиқ, вужуд маъноларига келади. Шеърда, “Сенинг учун бўлди қавн ила макон” деб келиши, бутун борлиқ ва макон сен учун бор бўлди маънони беради. Яъни бутун борлиқ Муҳаммад Мустафо(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) учун бор бўлди дейилмоқда.

* Сундус  – нақш солиниб тўқилган рангли порлоқ мато, буюм.

** шофиъул-музнибийн – гуноҳларни афв эттиргувчи, яъни шафоатчи, Ҳазрати Муҳаммаддир (соллаллоҳу алейҳи ва саллам)

Муҳаммад алейҳиссалом туғилган вақтида Ҳазрати Омина волидамизнинг ёнида Абдурраҳмон бин Авфнинг онаси Шифо Хотун, Усмон бин Абиъл-Оснинг онаси Фотима Хотун ва Пайғамбаримизнинг аммаси Сафийя Хотунлар бор эдилар.

Улардан Шифо Хотун ўша вақтдаги ҳолатни шунндай тушунтиради: “Мен ўша кечаси Оминанинг ёнида унга ёрдамчи эдим. Муҳаммад алейҳиссаломнинг туғилганиданоқ  дуо ва ниёз қилганини эшитдим. Ғайбдан, “Ярҳамука Раббика” дейилган сўзлар эшитилди. Сўнгра бир нур пайдо бўлиб, шундай ёруғлантирдики, шарқдан ғарбгача ҳамма жой ёруғ бўлиб кетди. … “

Улардан бошқа яна бир қанча ҳодисаларнинг гувоҳи бўлган Шифо Хотун, “Унга Пайғамбарлиги билдирилган вақт, мен ҳеч иккиланмай илк марта иймон келтирганлардан бири мен бўлдим” деганди.

Сафийя Хотун ҳам ҳодисалар хусусида, ”Муҳаммад алейҳиссалом туғилган вақтда ҳамма тарафни бир нур қоплади. Туғила солиб, сажда қилди, муборак бошини кўтариб аниқ сўзлар билан “Ло илоҳа, инний расулуллоҳ” деди. Уни ювмоқчи бўлганимда “биз уни ювилган ҳолда юбордик” дейилган сўзлар эшитилди. Киндиги кесилган ва суннат қилинган ҳолда туғилди. Ўша вақт, паст овозда бир нарсалар гапиринарди. Мен унинг муборак оғзига қулоғимни яқинлаштирдим ва “Умматий, Умматий! (Умматим, умматим)” деяётганини эшитдим”, каби ҳикоя қилади. Севимли Пайғамбаримиз туғилаётган вақтида унинг бобоси Абдулмуттолиб, Каъба-и шарийфанинг ёнида Оллоҳу таолога ёлвориб дуо қилаётган эди. У вақт севинчли хабар келди. Муҳаммад алейҳиссаломнинг туғилган кунида бир қанча ҳодисаларнинг гувоҳи бўлган Абдулмуттолиб, бу хуш хабардан жуда хурсанд бўлиб, “Бу ўғилнинг шон-у, шарафи кўп юқори бўлажакдир” деди.

Шундай Байтуллоҳга қарши ул Расул,              Дерки эй Мавло юзим тутдим сенга,

Юзин ерга суртиб, сажда қилди ул.                    Ё илоҳий умматим бергин менга.

 Саждада боши, тили таҳмийд этар,                 Ҳаққа боғлаб чин кўнгулдан ҳимматни,

Ҳам келтирмиш бармоғин тавҳийд этар.       Дер эди ким Уммати ва Уммати.

Абдулмуттолиб, бундай бир катта хурсандчиликни қутлаш мақсадида туғилишнинг еттинчи куни Макка халқига уч кун давом қилган зиёфат берди. Бунга қўшимча шаҳарнинг барча маҳаллаларида туялар сўйиб,  одамлар ва ҳайвонларнинг кўнглини олди. Зиёфат давомида боланинг исмини сўраганларга, ”МУҲАММАД” (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) исмини бердим”, дея жавоб қайтарди. Нега оталарининг бирининг исмини бермадинг деганларга эса, ”Оллоҳу таоло ва кишилар уни мадҳ этишларини, мақташларини истаганим учун шундай исм бердим” деб жавоб берди. Бошқа бир ривоятда айтилишича гўдакка “Муҳаммад” исмини Омина Хотун қўйганлиги билдирилади.

Эй жамоли кун, юзи бадр-и мунийр*,        Чунки нуринг равшан этди оламни,

Эй қому тушганларга сен дастигийр.       Гул жамолинг гулшан этди оламни.

 

Эй кўнгуллар дардининг дармони сен,       Бўлди зоил зулмат-и жаҳлу залол,

Яратилганларнинг султони сен.                 Топди боғ-и маърифат айни камол.

 

           

Сенсан ул Султон-и жумла анбиё,              Ё Расулуллоҳ бизга ёрдам қил,

Нур-и жашм-и** авлиё-ю асфиё***.           Сўнг нафас дийдорингга ҳамдам қил.

 

Эй рисолат тахтининг сен хотами,

Эй нубувват муҳрининг сен хотами.         

*       бадр-и мунир – ёрқин тўлин ой, ўн тўрт кунлик ойдай.

**     жашм – катта, буюк.

**    асфиё – самимий, соф, тутган йўллари тўғри бўлган кишилар.  

 § 1 Пайғамбар алейҳиссалом туғилган кечаси кўрилганлар.

Расул-и Акрам (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) афандимиз туғилишидан олдин ва туғилиши вақтида Унинг дунёга ташрифини билдирадиган аломатлар сифатида бир қатор ҳодисалар содир бўлди. Ўша замоннинг машҳур кишилари, Пайғамбар афандимиз туғилмасидан олдин ажойиб-ғарайиб тушлар кўришганлар. Улар ўша тушларини, замоннинг қоҳинлари, олимларига табир қилдирганларида, у тушлар Муҳаммад алейҳиссаломнинг дунёга келаётганидан хабар эканликларини айтшгандилар. Севимли Пайғамбаримизнинг бобоси, ўзининг туши ҳақида шуларни тушунтирган эканлар:  

”Бир сафар шундай уйқуга кетгандим. Кўрган тушимдан қаттиқ чўчиб уйғондим. Дарҳол бир қоҳинга бориб, тушимнинг табирини сўрашга киришдим. Қоҳиннинг ёнига борганимда, у менинг юзимга шундай қараши билан, ”Эй Қурайшнинг раиси сенга нима бўлди? Юзингда бутунлай бошқача бир ҳол кўринаяпти. Сени бу ҳолатга солган бирор ҳодиса рўй бердими?” дея сўради. “Ҳа, ҳали ҳеч кимга айтмадим, даҳшатли бир туш кўрдим”, дедим мен унга жавобан ва унинг ёнига ўтириб тушимни айта бошладим.

Бу кеча  тушимда жуда катта дарахтни кўрдим. Унинг бир учи осмонгача кўтарилган, шохлари ҳар тарафга, шарққа, ғарбга ёйилган эди. У дарахтдан шундай бир нур сачиларди, унинг олдида қуёш нури жуда ёруқсиздай туюларди. Баъзан кўриниб, баъзан кўздан ғайб бўларди. Одамлар унга йўналгандилар. Вақт ўтган сайин дарахтнинг нури ёрқинлашарди.

Қурайш қабиласининг баъзилари у дарахтнинг шохларини ушлаб турардилар. Бошқа бир қисмлари уни қирқишга уринардилар. Бир ёш киши, дарахтни қирқишни исташганларга қаршилик кўрсатарди. У ёш шундай чиройли юзлик эдики, ундай юзни ҳеч кўрмаганман. Унинг вужудидан яқимли ҳидлар тараларди. Дарахтнинг бир шохини ушламоқ учун мен ҳам қўл узатдим, бироқ ушлай олмадим” дея сўзлаб бердим”.  Ҳикоямни эшитиб олган қоҳиннинг юзи ўзгариб кетди. Рангида қон қолмади. Сўнгра, “Унда сенинг насибанг йўқ”, деди. “Унда кимнинг насиби бор?” дея сўрадим мен ундан. “У дарахтнинг шохидан тутиб олганларнинг” дедида, сўзида давом қилиб, “сенинг сулолангдан бир пайғамбар келади, ҳамма тарафга молик бўлади, кишилар унинг динига кирадилар” деди. Шундан кейин ёнимда ўтирган Абу Толибга қараб, ”Бу йигит ҳар ҳолда унинг амакиси бўлар” деди. Абу Толиб бу воқеани Пайғамбар афандимизга Унинг пайғамбарлиги билдирилганидан кейин сўзлаб берган ва ”ана ўша дарахт Абул Қосим, ал-Амийн Муҳаммад алейҳиссаломдир” деган экан.

Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссалом дунёга келган кечаси, осмонда бир юлдуз туғилади. Уни кўрган яҳудий олимлари, янги Пайғамбар, Муҳаммад алейҳиссаломнинг туғилишидан хабар деб билишганлар ва одамларга шундай тушунтирганлар. Асҳоб-и киромдан Ҳассан бин Собит шундай ҳикоя қилади:

“Мен саккиз ёшда эдим. Бир куни тонг вақти яҳудийлардан бири, “Ҳай яҳудийлар”, деб бақириб чопиб юрарди. Яҳудийлар унинг ёнида тўпланишиб, “Нима бўлди, нега боқирасан, унинг сабаби нимадир?” ундан сўрадилар. У эса, ”Хабарингиз  бўлсин Аҳмаднинг юлдузи бу кечаси туғилди! Аҳмад бу кеча дунёга келди. … “ деб сўраганларга жавоб қилди.

Расул-и Акрам афандимиз туғилган кечаси Каъбадаги бутларнинг ҳаммаси юзтубан йиқилганлар. Урватуъбнуъз- Зубайр шундай ривоят қилади: ”Қурайшли бир жамоатнинг бир бути бор эди. Улар ҳар йили бир марта у бутни тавоф қилишиб, туялар сўярдилар, шаробхўрлик қилишардилар. Шундай бир кун бутлари ёнига бордилар, уни юзтубан ётган ҳолда топдилар. Уни турғиздилар, у яна йиқилди, бу ҳол уч марта такрорланди. Ҳеч бўлмаганидан кейин унинг атрофига суянчиқлар тиркаб, тиклашаётганларида, ”Бир киши туғилди, ер юзида ҳаракатга келмаган ҳеч нарса қолмади. Бутлардан қанчаси бўлса, уларнинг барчаси йиқилдилар. Қиролларнинг қалблари қўрқувдан ларзага келди!”, дейилган овоз эшитилди”. Бу ҳодиса айни Муҳаммад алейҳиссаломнинг туғилган кечасига тўғри келади.

Мадайин шаҳридаги Эрон Кисроси (ҳукмдори) сарайининг ўн тўртта бурчагига ўрнатилган миноралар йиқилиб тушди. Ўша кеча кўзларига кўринганлар ва даҳшатлар билан уйғонган ҳукмдор ва унинг фуқароси, яна бошқа уларнинг кексаларидан баъзилари кўришган қўрқинчли тушларини табир қилдиришганларида, табирчилар уларнинг буюк бир нарсадан хабарчи эканлигини билдиришганлар.

Яна ўша кечаси, мажусий, яъни оташга сиғинувчиларнинг минг йилдан буён ёниб туришган баланд оловлари бирданига совий бошлади. Ўша оташнинг сўниш тарихини ҳам белгилашгандилар. У вақт, ҳукмдорнинг сарайи миноралари қулаган замонга тўғри келарди.

Ўша замонларда муқаддас ҳисобланган Сова кўлининг суви ҳам ўша кечаси бир онда тортилиб кўл қурийбошлаган эди.

Шом тарафида минг йилдан буён сув оқмаётган ва қуриб қолган Самова дарёси водисида, ўша кечаси дарё тўлиб-тошиб сувлар оқа бошлаганди.

Муҳаммад алейҳиссалом туғилган кечасидан бошлаб, шайтон ва жинлар Қурайш қоҳинларига бўлган ва бўлажак ҳодисалардан хабар бера олмайдиган бўлди. Каҳонат (фолбинлик) охирига келди. …

Ҳабийб-и Акрам Афандимиз туғилган кеча ва ундан яна сўнгроқ, ўша замонларгача  кўрилмаган, юқорида айтилган ҳодисалардан бошқа бир қанча ҳодисалар  ҳам содир бўлдилар. Уларнинг барчаси, охирги пайғамбар Муҳаммад алейҳиссаломнинг туғилишига ишоратлар эди.

§ 2 Мавлид кечаси.

Пайғамбар Афандимиз (соллаллоҳу алейҳи вак саллам) туғилган кечани Мавлид Кечаси дейилади.”Мавлид” калимаси, туғилиш вақти деган маънони беради. Бу кеча Қодир кечасидан кейин турадиган энг қимматли кечадир. Бу кечада севимли Пайғамбаримиз туғилгани сабабли севинган кишиларнинг гуноҳлари авф бўлади дейилгандир. Бу кечада Пайғамбар афандимизнинг туғилган кунлари атрофида кўрилган ҳол ва ҳодисалар ҳақида ўқиш, у ҳикояларни тинглаш савоб бўлади. Севимли Пайғамбаримиз у ҳиқояларни ўзи ҳам тушунтирардилар.

Асҳоб-и киром ҳам бу кечада бир жойга йиғилишиб, у муборак кунни ёд олишар, китоб ўқиб, ҳикоялар сўзлашардилар. Ҳозирги замонларда дунёнинг ҳар тарафида мусулмонлар, бу кечани Мавлид Кандили шаклида қутлашни одат қилдилар. Ҳамма жойларда Мавлид қасидалари ўқилиб, Коинотнинг султонини хотирлашмоқдалар.

Ҳар бир пайғамбарнинг уммати, ўз пайғамбарларининг туғилган кунини байрам қилганлар. Шунингдек мусулмонлар учун ҳам бу кун бир байрам, бир севинч кунидир.    

§ 3 Муҳаммад алейҳиссаломнинг сут онага берилиши.

Омина волидамиз, нурли гўдагини қучоғлаганида, бойи Ҳазрати Абдуллоҳнинг вафотини унутгандек бўларди. Уни тўққиз кун эмизганидан кейин, Абу Лаҳабнинг чўриси ҳисобланган Шувайба Хотун бир неча кун сут оналик хизматида бўлди. Шувайба Хотун бундан олдин Ҳазрати Ҳамзани, сўнгра Абу Саламани ҳам эмизганди. Ҳафиз ибни Жазрий дейдики, “Абу Лаҳаб, тушида кўрганлари ҳақида сўзлаб, “тушимда қабр азоби чекаман. Фақат ҳар йили Рабйъул аввал ойининг ўн иккинчиси кечалари азобим бироз енгиллашади. Икки бармоғим орасидан чиққан зардобни ичиб бир мунча тинчланаман. Бу кеча Расулуллоҳ дунёга келганини Шувайба исмли чўрим менга хабар қилганди. Мен ҳам бу хабардан хурсанд бўлиб, уни озод қилгандим ва унга сут оналик қилишни амр қилгандим. Шунинг учун бўлса керак, бу кечаларда тушимда у қадар азоб чекмаяпман” деган эди”.

У замонларда Макка халқи учун, ўз болаларини (гўдаклигиданоқ) бирор сут онага бериб, унинг қўлида ўстириш одат эди. Гўдаклар асосан ҳавоси мўлойим, суви ширин, чиройли яйловлардаги оналарга берилиб, уларнинг қўлларида бироз вақт ўсиб, тарбияланарди. Чунки Макканинг ҳавоси жуда иссиқ эди. Шу сабабдан ҳам ёш гўдаклар қийналмасликлари учун шундай қилинарди. Шуниннг учун Маккадан эмизиладиган болалар олиб кетишга ҳар йили турли тарафлардан кўпгина оналар Маккага келишарди. Сут оналар, болаларни ўстириб, ота-оналарига қайтариб беришганларида анчагина яхши ҳақ ва совғалар олишардилар.

Пайғамбаримиз туғилган йили, хуш ҳаво яйловларда яшайдиган Баний Саъд қабиласидан бир қанча оналар сут оналикка болалар олиб кетиш нияти билан Маккага келишдилар. Уларнинг ҳар бири насибига яраша болар топиб олишдилар. Аслида Макка атрофида жойлашган қабилалар ичида Баний Саъд қабиласи энг шарафли, жумард, мард ва арабчанинг жуда яхши шевасида сўзлашадиган қабила ҳисобланарди. Шунинг учун Қурайш қабиласининг кексалари, болаларининг шу қабиладаги оналарга беришни ёқтиришардилар. Ўша йили эса, Баний Саъд қабиласининг юртида қурғоқчилик бўлиб, очлик ҳукм сурарди. Ўша қабиладан бўлган Ҳалима Хотун ўша аҳволни шундай ифодалаган эди:

“Мен ўша йили қирларни кезиб ўт йиғардим ва уни топа олганим учун Оллоҳу таолога шукр қилардим. Баъзан уч кунлаб оғзимга бирор нарса солишга ҳеч нарсамиз бўлмасди. Шундай ҳолимнинг устига бир бола ҳам кўрдим. Шу сабабли бир тарафдан очлик бўлса, бошқа тарафдан туғишим ташвишлари менинг бошимда эди. Очликдан ер билан осмонни, кундуз билан кечани фарқ қилолмайдиган вақтларим ҳам бўлиб турарди. Бир кечаси саҳрода ухлаб қолгандим. Тушимда бир киши мени сутдан ҳам оқ бўлган бир сувнинг ичига туширди ва “бу сувдан ич” деди. Қонганимча ичдим. У мени яна ичишга ундарди. Ичганимча ичдим. Бироқ у сув болдан ҳам ширин эди. Ундан сўнг у мендан, “Сутинг кўп бўлсин эй Ҳалима! Мени танидингми?” дея сўради. Танимаганлигимни айтган эдим, у менга “Мен сенинг қийинчилик вақтингда қилган ҳамд ва шукрларингман. Эй Ҳалима! Маккага бор. У ерда сенга бир “Нур” дўст бўлади, баракатларга тўласан. Бу тушингни ҳеч кимга айтма!” деди. Шундай уйғонганимда, кўкракларим сутга тўла бўлиши билан бирга ташвиш ва очлик ҳам мендан кетганлигини ҳис қилдим”.

Очарчилик бўлганлиги сабаби билан сут оначилик қилиб бироз аҳволларини тузатиш нияти билан бу йил Маккага бошқа йилларга кўра кўпроқ оналар келишгандилар. Уларнинг барчаси бойироқ оиладан болага олишга ҳаракат  қилишардилар. Тезроқ келишган оналар бирортадан бола топиб олишдилар. Бироқ Пайғамбар афандимизнинг етим бўлганлиги сабабидан яхши ҳақ ололмаймиз ўй-хаёллари билан Уни олишни унча ҳам истамадилар. У хотинлар орасида иффати, тозалиги, ҳилми, яъни юмшоқлиги, ҳаёси ва гўзал ахлоқи билан танилгакн Ҳалима Хотун ҳам бор эди. Ҳалима Хотунлар минган уловлари ориқ, кучсиз бўлганлигидан улар Маккага келишда кеч қолишгандилар. Аммо уларнинг бу кечигиши хайрли бўлиб, бу уларнинг излаганларидан ҳам яна кўпроқ топишларига сабаб бўлган эди. Ҳалима Хотин эри билан Маккани кезиб, барча бадавлат кишиларнинг болалари олинганлигини кўрдилар. Бироқ бўш қайтишни ҳам истамаётгандилар. Бирорта бола олиб қайтишни орзу қилардилар.

Ниҳоят улар, беихтиёр ўзига ҳурмат жалб этган ва гўзал сиймоли бир зотга тўғри келиб қолишдилар. У одам Макканинг раиси Абдулмуттолиб эди. Абдулмуттолиб, уларнинг истакларини ўрганганидан кейин, ўз неварасини олишларини, бу ҳолда буюк бир давлат ва соадатга эришишларини уларга сўзлади. Абдулмуттолибнинг муҳаббати ва уларга ўзини яқин тутиши уларни ўзига жалб қилаётган эди. Шу сабаб унинг таклифини дарҳол қабул қилишди. Ундан сўнг кекса бобо, Ҳалима Хотунни Ҳазрати Оминанинг уйига эргаштириб келди. Бу уйда бўлган ҳолни Ҳалима Хотун шундай тушунтиради:

“Боланинг бошига борганимда, йўракланган, яшил ипакдан бир кўрпа устида мириқиб ухларди, ундан атрофга миск ҳиди тарқаларди. Ҳайрат ичида бир онда шундай исиб кетдимки, кўнглум уни уйянтиришга ҳеч рози бўлмади. Қўлимни кўксига қўйгандим, у уйғонди ва менга қараб табассум қилди. Мен эса, у табассумга берилиб қолиб ўзимдан воз кечдим. Шу ҳолда онаси бундай гўзал ва муборак болани менга бермай қўймасин деган фикрда, унинг юзини ёпиб дарҳол қучоғимга олдим. Соғ тарафимдан эмиза бошладим, у ҳам мени эма бошлади. Чоп тарафимдан эмизмоқчи бўлдим, бироқ у бу тарафдан эммади. Шунда Абдулмуттолиб, менга қараб, “Хабаринг бўлсинки, хонимлар ичида сен каби неъматга эришган бўлмади” деди.

Омина Хотун ҳам севимли гўдагини менга бериб, “Эй Ҳалима, бундан уч кун аввал ”Сенинг ўғлингга сут берадиган хотин, Баний Саъд қабиласининг Абу Зайб аждотларидан бўлади” дейилган бир овоз эшитдим. Унинг бу гапига, “Ҳа мен, Баний Саъд қабиласиданман ва отамнинг исми шарифи Зайбдир” дея жавоб қилдим”. Ҳалима Хотун яна шуларни ҳам сўларди:

“Омина Хотун менга бошқа бир неча воқеаларни тушунтирди ва васият қилди. Мен ҳам Маккага келишимдан олдин кўрган тушимни ва бу ерга калаётганимда ўнгу-сўлимдан, “Сенга хуш хабарлар бўлсин, эй Ҳалима! У кўз қамаштурувчи оламларни ёруғлатадиган нурни эмизиш сенга насиб бўлади” дейилган овозлвр эшитганимни айтиб бердим”.

Ҳалима Хотун айтадики, “Муҳаммад алейҳиссаломни олиб Ҳазрати Оминанинг уйидан чиқдим. Бойимнинг олдига келдим. У қучоғимдаги гўдакнинг юзига бир қараб хушини йўқотаёзди ва менга, “Эй Ҳалима, мен бу кунга қадар бундай гўзал одам боласи кўрмадим” деди. Уни ёнимизга олар олмас бизга кела бошлаган баракатларни кўриб, эрим, “Эй Ҳалима! Билгинки, сен кўп муборак ва қадри буюк бола олганга ўхшайсан” дея қўшимча қилди. Мен ҳам унга, ”Воллоҳи, зотан шундай тилаклар тилардим, шукрки истаганимдай бўлди” дея жавоб қилдим”.

Ҳалима Хотун ва унинг эри Муҳаммад алейҳиссаломни олиб, Маккадан ўз уйларига қараб йўлга чиққанларидан бошлаб Унинг баракатига дуч келавердилар. Масалан, кучсиз, заиф ва зўрға юрадиган бўлиб қолган эшаклари энди машҳур араб отлари каби югурадиган бўлиб қолганди. Маккага бирга келишган йўлдошлари, булардан анча олдин чиқиб, Маккадан анча узоқлашиб кетишларига қарамай, уларга етишиб ва уларни орқада қолдириб кета бошлади. Баний Саъд юртига етиб боришганларидан сўнгра улар, бир мўл-кўлчилик ва баракатга эришдилар. Уларнинг сути жуда оз бўлган ҳайвонларининг сутлари бирданига жуда кўпайиб кетди. Бу ҳолни кўрган уларнинг қўшнилари ҳайрон қолишиб, бундай ҳолатнинг эмизишга олиб келишган бола билан боғлиқ жойи борлигига ишонч ҳосил қилишгандилар.

Уларнинг юрти қирғоқчилик сабаби билан кўп ташвишда эдилар. Бир марта Муҳаммад алейҳиссаломни ёнларида олиб ёмғир дуосига чиқишди. Унинг ҳурматига мўл ёмғир ва баракатга эришдилар.

Пайғамбар афандимиз, сут онаси Ҳалима Хотуннинг ўнг эмчагини эмарди, чапини эса, эммасди. Чапини у мўъжизакор гўдак, ҳар ҳолда сут қардошига қолдирарди. Икки ойлигида эмаклади. Уч ойга тўлганида оёққа турди. Тўрт ойлигида деворга суяниб юра бошлаганди. Беш ойлигида юриб кетди. Олти ойлик гўдак югуриб юрарди. Етти ойлигида ҳар тарафга қараб ўзи кетаверадиган бўлди. Саккиз ойлигида киши тушунадиган ва тўққиз ой тўлганида ғоят очиқ сўзлайдиган бўлди. Ўн ойлигида ўқ отишни бошлади. Ҳалима Хотун шундай хабар берганди: ”Биринчи марта сўзлай бошлганидаёқ, “Ло илоҳа иллоллоҳ валлоҳу акбар. Валҳамдулилла-ҳи раббил оламин” дей бошлади. Ўша кундан эътиборан Оллоҳу таолонинг исмини сўзламасдан ҳеч бир нарсага қўл узатмасди. Чап қўли билан бирон нарса емасди. Юра бошлаганида, болалар ўйнайдиган жойдан узоқ турарди ва уларга ”Биз бунинг учун яратилмадик” дея мараҳамт қиларди. Ҳар куни Уни қуёш ёруғи каби бир нур қоплаб оларди ва бироз вақт ўтганидан кейин очиларди. Ой билан сўзлашарди, унга ишорат қилса, ой ҳаракатга келарди.

Ҳалима Хотун қўшимча тубундагиларни ҳам айтиб берганди: “Муҳаммад алейҳиссалом, икки ёшга кирганида Уни сутдан ажратдим. Ундан кейин Уни онасига бериш учун бойим билан Маккага йўл олдик. Бироқ биз Унинг баракатларига шундай эришгандикки, Ундан ҳеч ажралгимиз йўқ эди, Унинг юзини кўрмай қолиш бизга жуда оғир тушмоқдайди. Унинг аҳволини онасига тушунтириб бердим. Омина Хотун, ”Менинг ўғлимнинг буюк шони бордир” деди. Мен ҳам, “Воллоҳи, бундан янада муборак бир киши кўрмадим” дедим. Ундан кейин мен бир неча баҳоналарни айтиб Унинг бизнинг ёнимизда қолишини Омина Хотундан сўрадим. У бизнинг райимизни қайтармади ва Унинг бизнинг ёнимизда яна бироз замон қолишига ижозат берди. Шунинг учун У билан бирга такрор қабиламизга қайтдик. Бу орада уйимиз баракатга тўлди, молимиз, мулкимиз ва шонимиз ортди. Саноқсиз неъматларга эришдик”.

§ 4 Пайғамбаримиз алейҳиссаломнинг муборак кўксининг очилиш воқеаси.

Ҳалима Хотундан шундай хабар берилади: “Сарвар-и олам (соллаллоҳу алейҳиссалом) бир куни, “Кундуз кунлари нега  қардошларимни кўрмайман, бунинг сабаби нимадир?” деб сўраб қолди. “Улар қўйларни ўтлатишга кетишади. Уйга кечқурун кеч келишади”, дея Унга жавоб қилдим. Менинг бу жавобимга, “Мени ҳам улар билан бирга юбор, мен ҳам қўйларни ўтлатаман”, деди У. Бир неча баҳоналар тўқиб, Уни юбормасликка уриниб кўрдим, охирий Унинг кўнглига қараб, “Ҳа, бўпти” дедимда ижозат беришга ваъда қилдим. Эртаси куни Унинг муборак сочларини тарадим. Кийимларини кийдириб, сут қардошлари билан бирга қўй боқишга юбордим. Шундай қилиб, бир неча кун бориб юрди. Бир куни қирдан тушиб келган сут қардоши Шаймодан, “Кўзимнинг нури ўғлим Муҳаммад қаерда” деб сўрадим. “Саҳродадир” дея жавоб қайтарди Шаймо. “Жигаримнинг танаси бу иссиққа қандай чидаяпти”, деган эдим, “Эй онажоним! Сен ташвиш қилма, Унга асло бирор зарар бўлмайди. Зеро, унинг муборак боши устида бир булут доим У билан бирга юрмоқда. У булут Уни иссиқдан қўриб юрибди” деди Шаймо. “Нималар деяпсан? Бу гапларинг ҳақиқатан тўғрими?” дегандим, Шаймо қасам ичди. Шундагина мен бироз тинчидим. Бошқа бир кун пешин вақти, сут қардоши Абдуллоҳ келиб менга, “Онажон, тез келинг! … Қурайший қардошим билан қўйларни ўтлатиб юргандик. Тўсатдан яшил кийимли уч киши келди. Қардошимизни ёнимиздан олдиларда тоғнинг бошига олиб чиқишди. Юзини осмонга қаратиб ётқиздилар ва қорнини кесишди. Мен бу ерга сизга хабар беришга келгаётганимда улар ўша ерда эдилар. Қардошим соғ қолдими ё йўқ билмайман” деди. Бу сўзларни эшитиб, ўша онда миямга қон қуйилгандек бўлди. Тезда у ерга етиб бордик. Уни кўрдик. Дарҳол Унинг муборак юзини, бошини ўпиб, “Эй кўзимнинг нури, оламларга раҳмат ўғлим! Бу қандай ҳолдир? Бошинга келган бу нимадир? Сени ким ташвишга солди?” деб сўрадим. “Уйдан чиққанимиздан кейин яшил кийимли икки кишини кўрдим. Бировнинг қўлида кумуш идиш (обдаста), бошқасининг қўлида яшил зумратдан бир лаган бор эди. Лаган, қордан ҳам оқ бир нарса билан тўлдирилган эди. Мени улар тоғ бошига келтирдилар. Биттаси менинг юзимни осмонга қаратиб ётқизди. Кўксимдан киндигимгача кесдилар, мен буларни кўриб турардим. Оғриқ ва бошқа бирор азоб сезмадим. Қўлини ичимга тиқиб, ичимда нима бўлса барини чиқардилар. Ичимдан чиқариб олганларини бояги лагандаги оқ нарса билан ювиб, яна уларни жойига қайтариб қўйишди. Улардан биттаси, “нари тур, мен ҳам хизматимни бажарай” деди ва қўлини ичимга тиқиб юрагимни чиқариб олди. Ундан икки бўлакча гўштни ва яна бир қора нарсани чиқариб ташлади. Ундан сўнгра, ”Булар сенинг вужудингдаги шайтоннинг насиби эди. Уларни чиқариб ташладик. Эй Оллоҳу таолонинг севгилиси! Сени вас-васадан ва шайтоннинг хийласидан амийн этдик” дедилар. Ундан кейин юрагимни уларнинг ёнларида бўлган нозик ва юмшоқ  бир нарса билан тўлдирдилар. Нурдан бўлган бир муҳр билан муҳрладилар. Ҳозир ҳам у муҳрнинг совуқлиги бутун аъзоларимда сезилиб турибди. Улардан бири, қўлини кесилган жойга қўйганди, яра дарҳол яхшиланди. Кейин мени ўн киши қаршисига қўйиб тортдилар, мен улардан оғир келдим. Минг кишига қарши тортдилар, яна оғир келдим. Шунда улардан бири, бошқасига, ”Қўй, уни тортиб ўтирма. Воллоҳи, Уни бутун уммати билан тортсангда, У оғир чиқади” деди. Шулардан сўнг, уларнинг ҳар бири қўлимдан ва юзимдан ўпишди ва мана шу жойда қолдириб кетишди” деди.

Севимли Пайғамбаримизнинг бошидан кечган ва Қуръон-и каримнинг Иншироҳ сурасининг биринчи оят-и каримасида билдирилган бу ҳодисага, “Шаққ-и садр”, яъни кўксининг очилиши дейилади.

Муҳаммад алейҳиссаломга Унинг пайғамбарлиги билдирилганидан кейин Асҳоб-и киромдан баъзилари, “Ё Расулуллоҳ! Бизга ўзингиз ҳақида бирор ҳикоя айтмайсизми деганларида, ”Мен, аждодим Иброҳимнинг дуосиман. Қардошим Исонинг хушхабариман. Онамнинг эса тушиман. У менга ҳомиладор бўлганида Шом сарайларини ёруғлаштирган бир нурнинг ўзидан чиққанлигини кўрганди… Мен Саъд бин Бакр ўғиллари ёнида эмизилиб ўсдим” дея марҳамат қилдилар.

Ҳалима Хотун, У тўрт ёшга тўлганида Уни Маккага келтириб онасига топширди. Бобоси Абдулмуттолиб, Ҳалима Хотунга катта-катта ҳадялар бериб, кўп эҳсон кўрсатди. Ҳалима Хотун Уни Маккада қолдирганидан кейин, Ундан айрилишнинг оғир бўлганлигини, “Худди жоним ва кўнгулим ҳам У билан бирга қолгандай бўлдим” каби сўзлар билан ифода этган эди.

§ 5 Муҳтарам онанинг вафоти.

Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, олти ёшга кирганича онасининг олдида ўсди. У олти ёшдалигида, Унинг онаси, Умму Айман исмли бир чўри билан биргаликда қариндошларини ва Абдуллоҳнинг мозорини зиёрат қилиш учун Мадийнага келдилар. Бу ерда бир ой вақт қолдилар. Пайғамбар афандимиз Мадийнада Нажжор ўғилларига қарашли ҳавузда сузишни ўрганди. Ўша ерда Унга кўзи тушган бир яҳудий олими Ундаги нубувват аломатларини сезди. Унинг ёнига яқинлашиб, Ундан исмини сўради. “Аҳмад” деб жавоб қилганди, у олим, “Бу бола охир замон Пайғамбари бўлади!” дея бақириб юборганини билмай қолди. Бундан бошқа яҳудий олимларидан баъзилари ҳам Ундаги пайғамбарлик аломатларини кўрганлар, Унинг пайғамбар бўлиши ҳақида ўз ораларида гапиришиб, бир-бирларига тушунтиришганлар. Яҳудийларнинг бу ҳаракатларидан хабар топган Умму Айман, аҳволдан Ҳазрати Омина волидамизни хабардор қилади. Ана шундан кейин Муҳаммад алейҳиссаломнинг муборак онаси бирор кор-ҳол бўлиб қолишидан хавфсираб, Уни олиб Маккага кетиш учун йўлга чиқади. Абво номли жойга келганида Ҳазрати Омина онамиз касалланади. Хасталик тез-тез хуруш қилиб, хушидан кетиши тез-тез такрорлана бошлайди. Ўша ҳолда бошида турган севикли ўғли Муҳаммад алейҳиссаломга қараб, “Эй бўғизига тақалиб келган даҳшатли ўлим ўқидан Оллоҳу таолонинг лутфи ва ёрдами билан юз туя ҳисобига қутилган зотнинг ўғли! Оллоҳу таоло сени муборак айласин. Агар тушимда кўрганларим тўғри келса, сен, жалол ва мўл-кўл икром соҳиби бўлган Оллоҳу таоло тарафидан одамўғилларига ҳалол ва ҳаромни билдириш учун юбориласан. Жаноби Ҳақ, сени миллатлар билан бирга суруб келадиган бутлардан ва бутпарастлардан муҳофаза этиб қўрийди” деди ва тубандаги баитларни ўқиди:

Янгилар эскирар, ўлар яшаган,                             Орқамда қолдирдим хайрли авлод,

Ортиғи тўкилар, борми ёш қолган?                 Кўзларимни юмдим, ичимдир роҳат.

Мен ҳам ўламан, фарқимки шудир:                   Менинг номим қолар доим тилларда,

Сени мен туғмишдим, шарафим будир.      Сенинг севгинг яшар, барча дилларда.

Ана шундан кейин кўп ўтмай Омина волидамиз дунё ҳаётидан кўз юмди. Омина онамиз вафот қилганида эндигина йигирма ёшга кирган ёшгина она эди.

Умму Айман, оламларнинг афандисини ёнига олиб, бир неча кунлар давом этган йўл азобларидан кейин Маккага етиб келиб, Уни бобоси Абдулмуттолибга топширди.

§ 6 Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг бобоси ёнидаги ҳаёти.

Ҳабиби акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизнинг бобоси ва онаси Иброҳим алейҳиссаломнинг динида эдилар. Яъни улар мўмин эдилар. Ислом олимлари, уларнинг ҳақиқатан Иброҳим алейҳиссалом динида бўлганликларини ва Муҳаммад алейҳиссаломга пайғамбарлиги билдирилганидан кейин уларнинг Унинг умматидан бўлишликлари учун улар тирилтирилиб, Калима-и шаҳодатни эшитишга имкон яратилганини ва ана шу йўл билан бу уммат ҳисобига кирганларини билдирганлар.

Муҳаммад алейҳиссалом саккиз ёшигача бобосининг олдида ўсиб ўлғайди. Унинг бобоси Абдулмуттолиб, Маккада ҳурмати бор ва кўпгина ишларни идора қилган бир зот бўлиб, ҳайбатли, сабрли, ахлоқи юксак, дуруст, мард ва жумард бир одам эди. Доим камбағалларни тўйдирарди, ҳатто оч ва сувсиз қолган ҳайвонларни бўлса ҳам уларга ейдиган ва ичадиган берарди. Оллоҳу таолога ва охиратга ишонарди. Ёмон ишлардан сақланиб, жаҳилия даврининг турли хил ифлосликларидан узоқда бўлишга ҳаракат қиларди. Маккада зулмга, ҳақсизликка тўсиқ бўларди ва бу ерга келган меҳмонларга ҳурмат эҳтиром кўрсатарди. Рамазон ойида Хиро тоғида якка ўзи қолишни одат қилганди. Болаларни ёқтирувчи ва уларга ўта шафқаткор Абдулмуттолиб, севимли неварасини доим боғрига босиб ҳеч ёнидан узоққа қўймасди. Унга алоҳида бир севги ва шафқат билан қарарди. Каъбанинг соясида унинг ўзига махсус тушалган гиламда У билан бирга ўтирарди, бу ҳолга қарши бўлганларга, “Ўғлимга тегманг, Унинг шони юксакдир” дерди. Пайғамбар афандимизнинг бобоси Умму Айманга, Унга яхши қарашни доим эслатиб, “Ўғлимга яхши қара. Аҳл-и китоб, менинг ўғлим ҳақида яхши гаплар айтишади, У бу умматнинг пайғамбари бўлади дейишади”, дерди. Умму Айман, ”У болалигида очлик ёки сувсизликдан шикоят қилганини ҳеч кўрмадим. Эрталаб бир ютум замзам ичарди. Унга овқат берганимизда, йўқ емайман, тўқман, дерди” деб ҳикоя қилади.

Абдулмуттолиб юрганида ёки хонасида ёлғиз ўтирганида унинг ёнида Ундан бошқа бирор кишининг бўлишига ижозат бермасди. Уни ҳар доим шафқат билан боғрига босарди, эркаларди, Унинг сўзлари ва ҳаракатларидан роса мазза қиларди. Дастурхонда Уни ёнига олиб тиззасига ўтиртирар, овқатлардан энг яхши, энг ширинларини Унга едиртирарди ва У келмасидан дастурхонга ўтирмасди. У ҳақида бир неча тушлар кўриб, қатор ҳодисаларга гувоҳ бўлганди.

Бир замон, Маккада қурғоқчилик бўлиб очлик бўлган эди. Ўшанда Абдулмуттолиб бир туш кўрди. Шу тушига кўра Муҳаммад алейҳисссаломни ёнига олиб, Абу Қурайш тоғига чиқди ва  “Эй Оллоҳим бу бола ҳурмати учун бизни бир баракатли ёмғир билан севинтир” дея дуо қилди. Абдулмуттолибнинг ўша дуоси қабул бўлди ва мўл-кўл ёмғир ёғди. Ўша замоннинг шоирлари шеърлар ёзишиб, бу воқеани тилга олишгандилар.  

 § 7 Нажронли роҳиб.

Абдулмуттолиб, бир куни Каъбанинг ёнида ўтирарди, унинг ёнига Нажронли бир роҳиб келиб, у билан сўзлаша бошлади. Гапларининг орасида, “Биз, китобларимизда Исмоил ўғилларидан келадиган охирги пайғамбарнинг сифатларини ўқиганмиз. Бу ер, яъни Макка У туғиладиган жойдир. Унинг сифатлари эса, мана бундай-бундай бўлиши керак” дея бир-бир санай бошлайди. Шу орада севимли Пайғамбаримиз ҳам уларнинг олдида пайдо бўлиб қолганди. Нажронли роҳиб ўз-ўзидан диққат билан Уни кузата бошлади. Унга яқинроқ бориб, Унинг кўзларига, орқасига, оёқларига диққат билан қараб чиқди. Ниҳоят ҳаяжон ичида Абдулмуттолибдан, “Мана шудир. Бу бола сенинг наслингданми?” деб сўради. Абдулмуттолиб, “Ҳа, ўғлимдир”, деган эди, Нажронли роҳиб, “Китобларда ўқиганимизга кўра, Унинг отаси тирик бўлмаслиги керак”, деб эътироз билдирди. У вақт Абдулмуттолиб тўғрисини айтиб, ”У, ўғлимнинг ўғлидир. Отаси У туғилмасидан, онаси ҳомиладорлигида ўлганди” деди. Ана шунда роҳиб, “Ҳа, энди тўғри айтаётган бўлсанг керак”, деди. Шунинг учун ҳам Абдулмуттолиб, ўғилларига, ”Қардошингиз ўғли ҳақида айтилганларни эшитингда, Унга қараб, кузатиб юринглар ва яхши қўринглар”, деб насиҳат қилган эди.

§ 8 Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам бобосининг вафоти.

Абдулмуттолиб вафоти яқин қолган бир вақтда, ўғилларини тўплаб, ”Энди менга ҳам навбат келди, шеккили, охиратга кўчишга тўғри келмоқда. Шундай ўйлаб қарасам бу етимдир. Қани эди, умрим жуда узоқ бўлиб, Уни ўстириш хизматини хушвақтлик билан давом эттира олсам эди. Бироқ қўлимдан нима келади? Умр ҳеч кимга вафо қилмади, бизга ҳам раҳм қилмайди. Ҳозир менинг кўнглум ва тилим шу ҳасрат оташи билан ёнмоқда. Бу инжу донасини ичларингдан бирингизга омонат қолдиришни ўйламоқдаман. Ажоба, қайси бирингиз лойиқ бўлган даражада Унинг ҳақларини назорат қилиб, Унинг хизматида қусурга йўл қўймайсиз”, дея сўзларини тугатди. Ўшанда биринчи бўлиб, Абу Лаҳаб дарҳол чўккаллаб, “Эй арабнинг афандиси! Агар бу омонатни бирисига топширишга бир мўлжалингиз бўлса, ихтиёр сизда, акс ҳолда бундай хизматни мен ўз зиммамга оламан” деди. Абдулмуттолиб унга қарата, “Ҳа сенинг молинг кўпдир. Бироқ сен юмшоқ кўнгул эмассан, маҳаматинг оз. Етим қалби эса, ярали ва нозикдир. Бирон нарсадан тезда кўнгли қолиб, дарҳол хафа бўлиб қолади”, деб унинг таклифини қабул қилмади. Бошқа болаларидан ҳам баъзилари шунақа таклифда бўлдилар. Аммо Абдулмуттолиб, уларнинг ҳар бирининг ўз хусусиятларини юзларига айтиб, таклифларини рад этаверди. Ниҳоят, навбат Абу Толибга келганида, ”Мен буни ҳаммадан кўра яхши кўраман. Бироқ мендан катталар турганда олдинга ўтишим тўғри бўлмасди. Молим озроқ, аммо садоқатим қардошларимдан зиёдадир деб биламан,” деди. Абдулмуттолиб эса, ”Ҳа, сен тўғрисини айтинг. Бу хизматга энг лойиқ киши сенсан. Лекин шуни хотирингда тутки, мен ҳар ишда У билан маслаҳатлашардим ва У истагандай ҳаракат қилардим. Ҳар доим ҳам тўғри натижаларга эришардим. Бу хусусда ҳам Унинг ўзи билан яна бир маслаҳат қиламан. Қайси бирингизга У ўзи рози бўлса, ана ўшангиз мен учун ҳам маъқул бўлади,” деди. Бундан сўнгра, севимли Пайғамбаримизга юзланиб, “Эй кўзларимнинг нури! Сенинг ҳасратинг билан охиратга йўл олмоқдаман. Бу амакиларингдан қайси бирини танлайсан” дея Ундан сўради. Пайғамбар афандимиз ўша он дарҳол ўрнидан турди ва бориб Абу Толибнинг бўйнига осилиб, тиззасига ўтириб олди. Абдулмуттолиб бундан кўп хурсанд бўлди ва ”Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин, менинг ҳам хоҳишим шундай эди” деди-да, Абу Толибга қараб, “Эй Абу Толиб! Бу инжу донаси, ота-она меҳри-шафқатини кўрмади. Шунга кўра У билан муомала қиласан. Сени бошқа болаларимдан устун кўрдим. Бу буюк ва жуда қимматли омонатни сенга ҳавола қилдим. Чунки сен Унинг отаси билан бир онадансизлар. Уни ўз нафсинг каби қўрийсан. Бу васиятимни қабул қилдингми?” дея сўради. У ҳам “Қабул қилдим” деганидан сўнгра, Абдулмуттолиб, севимли Пайғамбаримизни  қучоғига олди, муборак бошидан, юзидан ўпди ва ҳидлади. Ундна кейин яна, ”Ҳаммаларинг гувоҳ бўлингларки, мен умрим бўйи, бундан ҳам яқимлирооқ бирор ҳид ҳидламагандим ва бундан ҳам гўзаллироқ бирон юз кўрмадим” дея сўзларини тамомлади.                   

§ 9 Ёш Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам Абу Толибнинг ҳимоясида.

Бобосининг вафотидан кейин Коинотнинг афандиси соллаллоҳу алейҳи ва саллам, саккиз ёшидан бошлаб амакиси Абу Толибнинг ёнида яшашни бошлади ва унинг ҳимоясида вояга етди. У замонда Абу Толиб ҳам, отаси Абдулмуттолиб сингари, Маккада Қурайшниннг кексаларидан ҳисобланиб, ҳурмат-иззат кўрсатиладиган ва сўзи ўтадиган бир зот даражасида эди. Шу билан бирга Абу Толиб ҳам Пайғамбар афандимизга буюк бир севги ва шафқат билан қарарди. Уни ўз болаларидан ҳам кўпроқ яхши кўрар, Уни ўзи билан бирга олмай бирон жойга бормасди ва  доим “Сен кўп хайрилисан, кўп мубораксан”, дерди Унга. У дастурхонга қўл узатмасидан олдин ейишни бошламасди, овқат ейишни аввал У бошлашини хоҳларди. Баъзан Унинг учун алоҳида дастурхон тузатирарди. Пайғамбар алейҳиссалом эрталаб уйғонган вақтлари Унинг юзи ой каби порлаганини, сочларининг таралганликларини кўришардилар. Абу Толиб жуда бадавлат киши эмасди. Унинг устига оиласи ҳам жуда катта эди. Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизни ҳимоясига олганидан кейин мўл-кўлчилик ва баракатга эришди. Маккада содир бўлган қурғоқчилик оқибатида халқ қийналиб қолганида, Абу Толиб Уни Каъбанинг ёнига келтириб дуо қилди. Унинг баракати билан кўп ёмғир ёғди. Қурғоқчилик ва очарчиликдан қутилишдилар.

§10 Роҳиб Баҳира.

Севимли Пайғамбаримиз ўн икки ёшларидалигида, бир кун Абу Толибнинг тижорат учун сафарга тайёрланишини кўрди. Бироқ Уни сафарга олиб кемаслигини сезиб, Абу Толибга, ”Бу шаҳарда мени кимга қолдириб кетмоқчисан? Менда на ота бор, на бир менга ачинадиган бирор киши бор! …” дея марҳамат қилди. Унинг бу сўзлари Абу Толибга жуда таъсир қилди ва Уни ҳам бирга сафарга олиб боришга қарор қилди. Тижорат карвони узоқ бир йўловчиликдан сўнгра, Бусрада христианларнинг бир монастири яқинида дам олишга тўхтади. У монастирда Баҳира исмли бир роҳиб бўларди, у авваллари яҳудий олимларидан бўлиб, кейинчалик христиан бўлган бу билимли киши қўлида, Қўлдан қўлга ўтиб юрадиган бир китоб бор эди. Одамлар орасида чиқиб турадиган саволларга у ўша китоб ёрдамида жавоб қиларди. Қурайшдан  илгарилари ҳам келадиган карвонлар бу ердан неча мартаба ўтиб кетишсалар-да, улар билан у роҳиб ҳеч қизиқмасди. Бу сафар эса, ҳар куни тонгда монастирнинг томига чиқиб йўловчиларнинг йўлига қарарди, ташвишли бир шаклда ниманидир кутарди. Роҳиб Баҳирага бу сафар бир нарса бўлганди. Ҳаяжон билан ўтирган жойида ирғиб туриб кетганди. Чунки у Қурайш карвонини узоқдан кўрганидоёқ уларнинг устида бир булут ҳам уларни кузатиб келаётганининг фарқига борган эди. У булут Пайғамбар афандимизга соябон бўлиб келаётган эди. Карвон тўхтаб, юклар туширилганида, тагида Ҳабиби акрам афандимиз ўтирган дарахт шохларини Унга эгилтирганини ҳам кузатган Баҳира роса ҳаяжонга тушган эди. Буларни кўрган Баҳира дарҳол дастурхон тузаттириб, Қурайш карвонида бўлганларнинг ҳаммасини дастурхонга таклиф қилди. Карвондагилар, Пайғамбар афандимизни бола ҳисоблашиб, Уни моллар олдида қолдиришди ва роҳибникига ўзлари, яъни ёши улуғлар кетишди. Роҳиб меҳмонларини диққат билан қараб чиқиб, “Эй Қурайшлилар, бу ерга келмаган яна биронтангиз борми?” деб сўраганди, меҳмонлар ҳам ,”Ҳа, яна бир кишимиз бор” дедилар. Чунки Қурайшчилар роҳибникига келиб етишганларига қарамай. Булут ҳали ҳам карвон тўхтаган жойда турарди. Шу сабабдан роҳиб у ерда бирон киши борлигини билиб олган эди. Роҳиб Баҳира жиддий бир шаклда уни ҳам олиб келишларини сўради. У келганиданоқ роҳиб Уни диққат билан кузата бошлади. Абу Толибдан, “Бу бола сенинг наслингданми?” деб сўради. Абу Толиб, “Ҳа, у менинг ўғлим” дея жавоб қилди. Баҳира эса, “Китобларда бу боланинг отаси тирик бўлмаслиги ёзилган, Бу сенинг ўғлинг эмасдир” деб Абу Толибнинг жавобини қабул қилмади. Бундан кейин Абу Толиб тўғрисига ўтиб, ”У менинг қардошимнинг ўғлидир” деб жавоб қилди. “ Отасига нима бўлди?” деб сўради Баҳира. “Унинг отаси туғилишига яқин бир вақтда ўлди”, дедилар. “Ҳа, энди тўғри айтинг, Унинг онасига нима бўлди?”, деб сўради Баҳира. “У ҳам ўлди” деб жавоб қилди Абу Толиб. Бу жавобларни ”Тўғри айтинг” деб қабул қилган Баҳира Пайғамбар афандимизга қараб, бутлар номи билан қасам ичди. Шундаёқ севимли Пайғамбаримиз Баҳирага, “Бутлар исми билан қасам ичма. Дунёда менга улардан каттароқ душман йўқдир. Мен, улардан афратланаман”, дея марҳамат қилди.

Баҳира энди Оллоҳу таолонинг исми билан қасам берди ва ”Эрагашасанми” деди. “Кўзларим эргашаяпти, аммо қалбим юрмаяпти” деб марҳамат қилди. Баҳира Унга яна бир қанча саволлар берди ва Унинг жавобларини тинглади. Баҳира олган жавоблар, у илгари ўқиган китобларда айтилганларга жуда мос келарди. Бундан сўнг, севимли Пайғамбаримизнинг муборак кўзларига тикилиб, Абу Толибдан “Кўзидаги бу қизиллик, Унинг муборак кўзларида доим турадими?” деб сўради. У ҳам, “Ҳа, ҳеч кетганини кўрмадик” дейишдилар. Баҳира бу аломатнинг ҳам киобларга уйғунлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин, қалби янада яқинлашиши учун муҳр-и нубувватни ҳам кўришни хоҳлади. Бироқ Пайғамбар афандимиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам адаби кучли бўлганлигидан орқасини очишни хоҳламади. Шунда Абу Толиб, “Эй кўзимнинг нури! Роҳиннинг бу истагини ҳам бажар” деганидан сўнггина муборак орқасини кўрсатди. Баҳира, ”Муҳр-и нубувватни” бутун гўзаллиги билан тўйиб-тўйиб томоша қилди. Ҳаяжон ичида ўпди ва кўзларидан сел каби ёш оқди. Ана шу ерда Баҳира, “Мен шаҳодатлик бераманки, сен Оллоҳу таолонинг расулисан” деди. Овозини яна кўтарибироқ, ”Мана оламларнинг афандиси. … Мана оламлар Раббисининг расули. … Мана Оллоҳу таолонинг оламларга раҳмат этиб юборган буюк пайғамбар. …” деган сўзларни такрорлади. У ерда бўлган Қурайшлилар, “Муҳаммаднинг бу роҳиб олдида қиммати бунчалар баланд эканда”  дейишиб ҳайрон қолишдилар.

Баҳира, Абу Толибга бурилиб, ”Бу пайғамбарларнинг охиргиси ва энг шарафлисидир. Унинг дини бутун дунёга ёйилади ва эски динларни бекорга чиқаради. Бу болани Шомга келтирма. Зеро исроил ўғиллари бунга душмандирлар, душман  бўладилар. Унинг муборак баданига бирор зарар берарларми деган хавфим бор. Бунинг ҳақида кўпгина аҳд ва келишувлар мавжуддир”, дея огоҳлантирди, у. Абу Толиб, “Бу аҳд ва келишувлар нимани билдиради, улар нимадир?” сўради, ундан. Баҳира бу саволга жавоб бериб, ”Оллоҳу таоло, барча пайғамбарлардан ва энг охирида Исо алейҳиссаломдан умматларига охир замон пайғамбари келишини билдиришлари хусусида сўз олгандир”, деб таъкидлади.

Баҳиранинг бу хабарларидан кейин Абу Толиб Шомга сафар қилишдан воз кечди. Молларини эса, Бусрада сотиб, шу ердан Макка қайтиб кетди. Баҳирадан эшитганлари Абу Толибнинг қулоқларида ўлгунича жаранглаб турди. Пайғамбар афандимизга севги ва ҳурмати янада ортди. Ўлганича Уни қўриди ва Унга ёрдамчи бўлди.

 Ҳар бир ҳоли билан фазилатлар ва гўзалликлар соҳиби бўлган ва ҳар қандай ишларда мустасно бир инсон севимли Пайғамбаримиз вояга етган ва ўн етти ёшга кирган эди. Ўша вақтда Яманга тижорат билан бораётган амакиси Зубайр, тижоратида барака бўлиши учун Уни ҳам ёнида олиб кетди. Бу сафарда ҳам бир қанча одатдан ташқари ҳолатлар рўй берди. Улар Маккага қайтиб келишгаларида у ҳолларни сўзлаб беришдилар ва Қурайш қабиласи орасида, “Бунинг шони кўп юксак бўлади” дейилган ҳангомалар бошланиб кетди …  

яқин мавзу