III Муҳаммад алейҳиссаломнинг ёшлиги ва уйланиши.

Муҳаммад алейҳиссаломнинг ўсмирлиги ва уйланиши.

Ҳар трафлама инсонларнинг энг юксаги бўлган Муҳаммад алейҳиссалом, ҳали   ўсмирлигидаёқ Макка халқи ичида ўз тартибларига кўра, кишиларга кўп ёқимли кўриниш олган эди. Жуда гўзал ахлоқи, кишилар билан бунгача ҳеч учрамаган бир шаклда муомаласи, сокин, юмшоқлиги ва одамларда йўқ бошқа устун сифатлари билан ёқимли бир киши бўлиб қолган эди. Унинг бундай ҳислатлари учун кишилар ҳайрон қолишардилар. Макка халқи, ўзлари гувоҳ бўлиб турган, ҳайрон қоларли даражадаги тўғри сўзлилиги ва ишончлиги ҳисобига Унга Ал-Амийн, яъни ишончли, Унга ҳар доим ишониш мумкин маъносини берадиган лақаб қўйишгандилар. У ўсмирлигида ана шу исм билан кишилар орасида машҳур бўлди.

Пайғамбаримизнинг ўсмирлик йиллари кечган замонларда араблар, жуда паст жоҳилийят даврини бошидан ўтказмоқда эдилар. Бутларга топиниш, ичкиликбозлик, қимор, зино, фоиз ва яна қанчалар ифлос ишлар уларнинг ораларида кенг тарқаганди. Муҳаммад алейҳиссалом уларниниг бундай бузуқ аҳволларидан ниҳоят даражада нафратланарди ва уларнинг ҳар бир ёмонликларидан узоқда турарди. Бутун Макка халқи Унинг бундай ҳолини билишарди ва ҳайратга тушишарди. Бутлардан қаттиқ нафратлангани учун уларнинг ёнларига ҳеч яқинлашмасди. Бутлар учун сўйилган қурбонликлардан ҳеч бир вақт емади. Болалигида ва ўсмирлигида ўзига оид қўйларни, Жияд тоғи ва унинг атрофида боқарди ва шу йўл билан кунини ўтказарди. Бундай ҳаддан ташқари даражада бузилган жамиятдан бўлажак Пайғамбар алейҳиссалом доим узоқ турди. Бир сафар Асҳоб-и киромга, ”Қўй боқмаган (чўпон бўлмаган) ҳеч бир пайғамбар бўлмагандир”, дея марҳамат қилганди. “Ё Расулуллоҳ! Сиз ҳам чўпон бўлдингизми”, дейишганларида, “Ҳа, мен ҳам чўпон бўлдим” деб марҳамат қилинди.

Севимли Пайғамбаримиз йигирма ёшларига келган вақтларда Маккада осойиш батамом бузилиб бўлган эди. Зулм сўнгги даражага етиб бориб, мол, жон ва номус муҳофазаси батамом тугаб бўлганди. Макканинг жойли аҳолиси, шаҳарга тижорат ва Каъбани зиёрат қилишга келишган меҳмонларга ҳақсизлик қилиб, уларга зулм кўрсатишмоқда эдилар. Жабр-зулмга дучор бўлганлар, ҳақларини сўраш учун бош урадиган бирор жой топа олмай қолишгандилар. Ўша кезда, тижорат иши билан Маккага келган Яманли бир тужжорнинг моллари, Ас бин Воил исмли бир Маккали тарафидан тортиб олиниб ўзлаштирилган эди. Бу ҳодисадан хўрлик чеккан Яманли, Абу Қубайс тоғига чиқиб, ҳаққини қайтариб олиш учун доди-фарёд солиб қабилалардан ёрдам сўради. Зулмнинг ҳар қандай ҳад чегарасидан ошиб кетганлигини кўрсатадиган бу ҳодисалар оқибатида, Ҳошим ва Зуҳра ўғиллари ва бошқа бир қатор қабилаларнинг ёши улуғлари Абдуллоҳ бин Жудъоннинг уйига йиғилишди. Маҳаллий ва келгинди, умуман ҳеч бир кишига зулм ва ҳақсизлик қилинмаслиги, зулмга қаршилик қилиш, ҳақсизликка учраганларнинг ҳақларини тортиб олишга қарор қилдилар. Ана шу мақсадда бир адолатли жамият қуришдилар. Севимли Пайғамбаримиз ўсмирлигида қатнашган ва у жамиятнинг қурилишида кўп таъсири бўлган ўша жамиятга Ҳилфул Фудул дейилади. Бундан олдин ҳам Фадл исмли икки киши ва Фудайл исмли яна бир киши тарафидан шунга ўхшаш бир жамият тузилган эди. Ана ўшаларнинг аввалдан тузишган жамиятига ҳурмат юзасидан, бу янги жамият ҳам шундай исм билан аталган эди. Бу янги жамият, зулмни тўхтатиб, Маккадаги бузилган осойишни янгидан ўрнига келтирди. Унинг таъсири анчагина узоқ вақт давом қилди. Расулуллоҳ афандимиз, ўзига пайғамбарлик мартабаси билдирилганидан кейин ўша жамиятни Асҳоб-и киромга тушунтириб, ”Абдуллоҳ бин Жудъоннинг уйида айтилган қасамда мен ҳам бор эдим. Менга ўша аҳдлашма, қизил тукли туяларга (сарватга-мулкка) эга бўлишдан кўра янада ёқимлироқдир. Ҳозир ҳам ўшандай бир мажлисга чақирилсам, унга қатнашган бўлардим”, дея марҳамат қилгандир.

§ 1 Пайғамбар алейҳиссаломнинг тижорат билан машғул бўлиши.

Маккаликлар қадимдан бери тижорат йўлидан кун кечириб келишарди. Пайғамбар афандимизнинг соллаллоҳу алейҳи ва саллам амакиси Абу Толиб ҳам тижорат қиларди. Севимли Пайғамбаримиз йигирма бешларга кирган вақтларида Маккада кун кўриш яна анча  оғирлашиб қолган эди. Шу сабабдан ҳам Маккалилар бу сафар Шомга бориш нияти билан катта бир тижорат карвони ҳозирладилар. Шундай карвон ҳозирлиги кетиб турган кунларнинг бирида Абу Толиб, Расулуллоҳ афандимиз олдига келиб, ”Эй муҳтарам жияним! Камбағаллик охирги чегарага келди. Очлик ва курашлар билан ўтказган кейинги йиллар қўлимизда бирон нарса қолдирмади. Мана ҳозир Қурайш тижорат карвони ҳозирланди, Шомга жўнашмоқчи бўлиб туришибдилар. Ходижа Хотун ҳам карвон билан мол жўнатаяпти ва у ўзининг бу тижоратини бажарадиган мутлақо ишончли кишилар изламоқда. Ўйлайманки, сен каби амийн, соф ва вафокор бир кишига эҳтиёжи бор. Унинг ҳузурига бориб, сенинг вакийл бўлиб боришингни сўрасак ёмон бўлмасди. Шубҳасиз, сени бошқаларидан абзал ҳисоблайди. Аслини олганда мен сенинг Шомга боришингни унча ҳам хоҳламайман. Чунки у ердаги яҳудийларнинг сенга бирор зарар келтиришларидан хавотирдаман. Бироқ бошқа чораларимиз ҳам оз, ҳатто йўқ”, дея маслаҳат қилди. Пайғамбар афандимиз амакисига, “Сен қандай хоҳласанг шундай қил”, деб марҳамат қилди.

Ҳазрати Ходижа, чиройи, ақли, иффати, ҳаёси, адаби ва мулкдорлиги билан Арабистонда шуҳрати тарқалган бир хоним эди. Шунинг учун унга чор тарафдан толиб бўлган ва уни сўратиб, орқасидан югуриб юришган кишилар жуда кўпчилик эдилар. Бироқ у тушида кўрган бир воқеа ҳисобидан ҳеч кимга илтифот қилмай келарди. Унинг тушида, осмондан ой ерга тушиб, Ходижа хонимнинг қўйнига кирган ва унинг нури қўлтиғидан чиқиб, бутун оламни ёритган эди. Эрталаб туриб  у тушни қариндошларидан Варақа бин Навфалга сўзлаб берди. Варақа эса, унинг тушини шундай табир қилди: ”Охир замон Пайғамбари дунёга келибди. У сенга уйланади ва сенинг замонингда Унга ваҳий нозил бўлади. Унинг динининг нури оламни тўлдиради. Энг биринчи иймон келтирган сен бўласан. У Пайғамбар, Қурайшдан ва Баний Ҳошимдан бўлади”.  Ҳазрати Ходижа бу табирдан жуда хурсанд бўлди ва у Пайғамбарнинг келишини кута бошлади.

Ҳазрати Ходижа, тижорат ишлари олиб борарди, келишган кишилар билан шериклик қиларди. Абу Толиб, ҳазрати Ходижа ҳузурига келиб, аҳволни тушунтирди. Шу сабабдан Ҳазрати Ходижа Расулуллоҳ афандимизни кўриб, У билан сўзлашиш учун Уни уйига таклиф қилди. Афандимиз ташриф буюрганларида, Уни жуда зиёда таъзим ва ҳурмат билан қабул қилди. Пайғамбар афандимизнинг назокатини, соф ва пок жамолини кўриб ҳайрон қолди. Расулуллоҳ афандимизга юзланиб, ”Тўғри сўзли, ишонарли ва хуш хулқли кишилингизни биламан. Менинг бу ишимни бажарганга катта-катта, бошқа вақтлардагидан кўпроқ ҳақ тўлайман. …”деди. Бундан кейин хизматда лозим бўладиган кийимларни Унга таслим этди ва кўнгли қаноатланган бир ҳолатда хайр-маъзур қилди.

Ҳазрати Ходижа волидамиз, билимли диний қарашлари христиан бўлган амакисининг ўғли Варақа бин Навфалдан пайғамбарлик аломатларини ҳам сўраб олган эди. Расулуллоҳ афандимизнинг бу сафарги зиёратида ҳам пайғамбарлик хусусиятларини ўзида намаён қилганди. Шу сабабдан ҳам Ҳазрати Ходижа, Майсара исмли қулига, ”Маккалилар ҳар хил миш-мишлар қилмаслиги учун карвон Маккадан озгина чиқаниданоқ туянинг жиловини Муҳаммад алейҳиссаломнинг қўлига бер. Шаҳрдан узоқлашиб, кўздан ғайб бўлганларингдан сўнгра мана бу қимматбаҳо кийимларни Унга кийдир” дея тайинлади. Ундан кейин туялардан энг чиройлисини султонларга лойиқ бир шаклда беззаттирди. Майсарага қараб эса, “Уни катта бир ҳурмат эҳтиром билан бу туяга миндириб жиловини ўз қўлингга ол ва ўзингни у Ҳазратнинг хизматкори деб ҳисобла! Ундан ижозат олмай бирон иш қилма ва Уни муҳофаза қилиш, хавфлардан қўриш учун жонингни аяма! Борган жойларингизда кўп ўйнаб қолманг, тезда қайтинг. Эҳтиёт бўл, Хошим ўғиллари олдида уятли бўлиб қолмайлик. Агар бу айтганларимни ҳарфма-ҳарф бажарсанг, сени озод қиламан ва истаганингча мол бераман”, дея вазифа тайин этди.

Ниҳоят карвон тайёр бўлди. Маккалилар сафар олдидан яқин-узоқлари билан хайрлашиш учун кўп сонли бўлишиб бир жойга йиғилдилар. Уларнинг орасида севимли Пайғамбаримизнинг қариндошлари, амакилари ва Хошимўғиллариниг улуғлари ҳам бор эдилар. Пайғамбаримиз нинг аммаси, Оллоҳу таолонинг Расулуни соллаллоҳу алейҳи ва саллам хизматчи кийимда ва туянинг жиловини ушлаб турган бир шаклда кўриб, тиззалари титраб, фард қилиб йиғлаб юборди. Оҳу-воҳ қилиб, кўзларидан ёш дарёсини оқизиб, “Эй Абдулмуттолиб! Эй замзам қудуғини қазиган буюк зот! Эй Абдуллоҳ! Қабрларингдан туриб, мана бу тарафга қаранг ва мана шу муборакнинг ҳолини кўринг!” дея аламларини тилига чиқарди. Абу Толиб ҳам айнан ўшандай туйғулар ва ўшандай ҳолатда эди. Расулуллоҳ афандимизнинг Ҳақни кўрган инжу кўзларидан ҳам марварид ёшлар тўкилди ва “Мени унутманглар. Ғурбатда ғам ва ташвиш чекаётганимни ёд қилиб туринг” каби сўзлар билан марҳаматда бўлдилар. Унинг бу сўзларини эшитиб турганларнинг барчасининг кўзларига ёш келди. Кўкдаги малаклар ҳам бу ҳолга шерик бўлдилар ва ”Эй раббимиз! Бу ўзингга ҳабиб этиб, энг буюк мақом эҳсон қилганинг Муҳаммад алейҳиссаломдир. Бу ҳолнинг ҳикмати нимадир” деб Оллоҳу таолога ёлворишдилар. Оллоҳу таоло эса, малакларга, “Ҳа, У менинг ҳабибимдир. Фақат сиз муҳаббат сирларини билмайсиз. Севилган ва севганлар орасидаги сирлардан воқиф бўлолмайсиз. Бу мақомни ҳеч ким билмайди. Бу яширин ишдан ҳеч ким бирон нарса тушунолмайди” деб марҳамат қилди.

Оқибат, карвон қимирлаб, Макка уларга кўринмай қолганидан кейин Майсара хўжасидан олган амрига кўра, қимматбаҳо кийимларни севимли Пайғамбаримизга кийдирди. Турли хил мотолар билан безатилган туяга уни миндирди. Жиловларини эса, ўз қўлига олди.

Бу сафарда, бу йўловчиликда ҳам карвондагилар, оламларга раҳмат ўлароқ юборилган севимли Пайғамбаримизнинг устида, Унга доим соябон бўлган бир булутнинг ва қуш шаклига кирган иккита малакларнинг то сафар битгунича У билан бирга ҳаракатда бўлганларини кўрдилар. Йўлда туялардан иккитаси чарчаб юра олмайдиган даражага тушиб, карвондан орқада қола бошлади. Пайғамбаримиз алейҳиссалом, уларнинг оёқлариини силаб қўйганди уларнинг тезликлари яхшиланиб илгарилаб кета бошлади. Йўл давомида шунга ўхшаш яна қатор ҳодисалар рўй бериб турди. Бу ҳоллардан воқиф бўлишган йўловчиларда Унга нисбатан ортиқча ҳурмат пайдо бўлиб, Унинг кўп юксак киши бўлишига ақллари ета бошлади. Бу сафар ҳам Бусрага етиб борганларида ўша эски монастир яқинида дам олишга тўхташдилар. Муҳаммад алейҳиссаломда кўрилган бир қатор аломатларга кўра, Унинг охирги пайғамбар бўлишлигини башорат қилган роҳиб Баҳира бу вақтга келиб вафот қилган эди. Унинг ўрнига Настура исмли бириси роҳиб бўлган эди. Монастирнинг яқинига келиб юк  туширишган Қурайш карвонини кузатиб турган роҳиб Натура, ўз ёнида турган бир дона қуриб қолган дарахтнинг остига бир киши келиб ўтирганини ва у дарахт бир онда кўкара бошлаганини сезиб қолиб, Майсарага, ”Бу дарахтнинг тагига ўтирган киши кимдир?” дея савол берди. “У, Қурайш қабиласининг Ҳарам аҳлидан бир зотдир” деб жавоб қилди Майсара. “Ҳа, ҳозиргача бу дарахтнинг остига пайғамбардан бошқаси ўтирмаган эди”, деди роҳиб Натура. “Унинг кўзларида бироз қизил борга ўхшайди, шундайми” деб яна қўшимча савол ҳам берди Натура. “Ҳа шундай, у қизиллик ҳеч Унинг кўзларидан кетмайди”, деди Майсара.  Исо алейҳиссаломга Инжилни туширган Оллоҳу таоло ҳаққи, бу зот охирги замон пайғамбари бўлади. О, қанийди, мен Унга пайғамбарлиги амр бўлгадиган замонгача яшай олсам”, дея афсусланди роҳиб. …

Муҳаммад алейҳиссалом Бусра бозорида Ходижа Хотуннинг молларини сотаётганида, бир яҳудий хоридор у билан савдолашиб туриб, Унинг айтганларига ишонмади-да, “Лот ва Узза исмли бутларга қасам ич, мен сенга ишонайин”, деди. Муҳаммад алейҳиссалом, “Мен у бутларга асло қасам ичмайман! Уларнинг олдиларидан ўтаётганимда ҳам юзимни бошқа тарафга буриб ўтаман” дея марҳамат қилдилар. Муҳаммад алейҳиссаломнинг бу сўзини эшитиб ва Ундаги бошқа хил аломатларни кўрган яҳудий хоридор, “Тўғри, асл сўз, сенинг айтганингдир. Валлоҳи бу зот пайғамбар бўладиган бир кишидир. Олимларимиз китобларида бунинг хусусиятларини ёзиб қолдиришгандир” каби сўзлаб, ўз ҳайронлигини билдирди.

Майсара, Расулуллоҳ афандимизда кўрилган ва Унинг ҳақида эшитган нарсаларни хотирига нақш этарди ва Унга бўлган ҳайронлиги табора ортмоқда эди. Қисқаси, Майсаранинг қалбида оламларнинг афандисига нисбатан буюк бир муҳаббат ҳосил бўлган эди. Энди Майсара, Унга завқланиб ва кучли ҳурмат билан хизмат қиларди, энг кичкинагина бир амрини ҳам буюк бир ҳавас билан бажарарди.

Келтирилган моллар сотилди, Пайғамбар афандимиз баракати билан фойдалар ҳар вақтдагига нисбатан бир неча марта кўп бўлган эди. Охирий карвон қайтиш йўлига чиқди. Қайтиш йўлида Марруззаҳрон ўлкасига келганларида Майсара, севимли Пайғамбаримизга, Маккага хушхабар юборишни таклиф қилди. Афандимиз ҳам бу таклифни қабул қилиб, туясини карвондан чиқариб минди-да, уни тўғри Маккага қараб ҳайдади.

Нафиса бинти Мунийя Хотун шуларни ҳикоя қилади: ”Карвоннинг қайтиб келиш вақти яқинлашганди. Ходижа Хотун эса ҳар куни хизматчилари билан уйининг устига чиқиб карвоннинг йўлига муштоқ қарарди. Ўша кунларнинг бирида мен ҳам Ходижанинг ёнида эдим. Тўсатдан узоқда бир туя устида келаётган бир қора кўринди. Унинг устида бир булут ва иккита қуш (қуш шаклига киришган малаклар) Унга соябон бўлишган эдилар. Пайғамбаримизнинг пешонасидаги нур эса, ой каби порларди. Бу шаклда келаётган ким бўлиши мумкинлигига ақли етган Ходижа Хотуннинг кўнгли тинчланди. Бироқ у, ўзини билмасликка олиб, “Бу иссиқда бундай келаётган ким бўлиши мумкин?” деб ёнидагилардан сўради. Хизматчилари эса, У билан келаётганларни кўрганларидан ҳайратга тушиб, ”Бу келаётган Муҳаммадга (алейҳиссалом) ўхшайди”, дедилар. Бироз кейин Расул-и акрам соллаллоҳи алейҳи ва саллам афандимиз, Ходижа волидамизнинг қўнар жойига келди ва аҳволдан хабар берди ва бу хушхабар билан уни кўп хурсанд қилди.

Бир қанча вақт ўтганидан кейин карвон ҳам Маккага кирди. Майсара, Ҳазрати Ходижа волидамизга йўловчиликда Пайғамбар афандимизнинг соябони, роҳиб Натуранинг сўзлари, чарчаб кучдан кетган,  туяларнинг қандай жонланиб қолишлари ва шуларга ўхшаш қанчалаб юз берган фавқулодда ҳолларни бир-бир сўзлаб берди. Пайғамбар афандимизни тилининг кучи етганича мадҳ қилди. Зотан Ҳазрати Ходижа, Унинг бу каби хусусиятларидан хабардор эди. Бироқ бу янги ҳикоялар унинг яқинлигини оширди. Майсарага, “Бу кўрганларингни бошқа ҳеч кимга айтиб юрма”, дея эслатиб қўйди.

Ходижа волидамиз, Муҳаммад алейҳиссалом ҳақида бу эшитганларини ва олдиндан биладиганларини бир яхшилаб сўзлаб бериш мақсадида билимли қариндоши Варақа бин Навфалга борди. Ходижа Хотуннинг сўзлаганларини диққат ва ҳайрат остида тинглаган Варақа, “Эй Ходижа, бу айтганларинг тўғри бўлса, Муҳаммад алейҳиссалом, бу умматнинг пайғамбари бўлиши муқаррар” деди.

Хуллас, Пайғамбар афандимиз 12 ёшлигида амакиси Абу Толиб билан тижорат ишлари бўйича Бусрагача, 17 ёшлигида бошқа амакиси Зубайр билан Яманга, 20 ёшида Шомга ва 25 ёшида Ҳазрати Ходижанинг молларини сотишга вакил бўлиб яна Шомга, ҳаммаси бўлиб тўрт марта Маккадан ташқарига саёҳат қилди. Булардан бошқа ҳеч бир жойга саёҳат қилмади.

§ 2 Муҳаммад алейҳиссаломнинг Ходижага уйланиши.

Ҳазрати Ходижа волидамиз, Варақа бин Навфал берган хушхабарга суяниб ва севимли Пайғамбаримизнинг гўзал ҳислатларини кўриб, Униннг хоними бўлиб, хизмати билан шарафланишга майл бўлди. Нафиса бинти Мунийя бу ҳолни сезиб орага кирди. Ана шу ният билан Нафиса бин Мунийя Расули акрамнинг юксак ҳузурига келди ва “Ё Муҳаммад! Зоти олиларининг уйланмай юришининг сабаби нимадир?” дея сўради. Пайғамбаримиз, “Уйланишим учун қўлимда етарли даражада пулим йўқ” деб марҳамат қилди. Нафиса Хотун ҳам, “Ё Муҳаммад! Агар иффатли ва шарафли, мол ва жамол эгаси бирор хотин билан уйланишни истасангиз мен хизматингизга тайёрман” деди. Пайғамбаримиз, “У хотин ким экан” дея марҳамат қилганди, “Хотижа бинти Ҳувайлиддир”, деди Нафиса Хотун. Расуллоҳ афандимиз, “Бу ишга ким васила бўлади?” дея буюрганди, Нафиса Хотун, “Бу ишни мен бажараман,” деб Пайғамбаримиз ҳузуридан чиқиб кетди. Нафиса Хотун бу хушхабарни Ҳазрати Ходижага етказди. Ҳазрати Ходижа эса, қариндошлари Амр бин Асад ва Варақа бин Навфални чақириб масалани уларга тушунтирди. Фикрлари бир жойдан чиқди. Ана шундан кейин Расулуллоҳ афандимизга алоҳида хабар юбориб, аниқ бир вақтда учрашиш учун ташриф буюришини сўради. Ўз навбатида Абу Толиб ва унинг қардошлари ҳам ҳозирликларини кўришиб, Пайғамбар афандимиз билан бирга Ҳазрати Хотижанинг уйига боришдилар.

Ҳазрати Ходижа волидамиз ҳам ҳурматли меҳмонларнинг келишига уйини диққат билан тозалатиб, безатди. Бу муборак кунинг шукронаси учун барча зийнатларини хизматчиларига ҳадя қилди ва уларни озод қилди. Расулуллоҳ афандимиз ҳам амакилари билан Ходижа волидамизнинг уйига ташриф буюрдилар. Уларнинг ичидан Абу Толиб, “Яратганга ҳамд бўлсинки, бизни Иброҳим алейҳиссаломнинг авлодидан ва Исмойл алейҳиссаломнинг наслидан айлади. Бизни Байтуллоҳнинг қуриқчиси қилди. Одамзотининг қибласи ва оламларнинг тавоф қиладигани у Муборак хонани, ҳар қандай бир ёмонликдан қўриган Ҳарам-и шарифни бизга муяссар айлади. Қардошим Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад шундай бир кишики, Қурайшда ким билан қиёсланса, ундан устун келади. Гарчи моли оздир, лекин кишининг қиммати моли билан ўлчанмайди. Чунки молу-мулк, бир сояга ўхшайди. Қўлдан қўлга ўтиб кетаверади. Жиянимнинг шарафи, устунлиги ҳаммангизга аниқ ва маълумдир. Мана бугун Хотижа бинти Ҳувайлидни ҳалоллигига сўрайди. Молимдан қанча маҳр берилишини хоҳлайсиз? Аминманки, Муҳаммаднинг мартабаси юксак бўлса керакдир”, дея сўз бошлади. Варақа бин Навфал бу сўзларни тасдиқ қилди. Ходижа волидамизнинг амакиси Амр бин Асад, “Гувоҳ бўлинглар, Ходижа бинти Ҳувайлидни Муҳаммад алейҳиссаломга хотинликка бердим” деди. Шу билан никоҳ аҳди ва маросими  тамом бўлди. Бир ривоятга кўра маҳр, 400 мисқол олтин, бошқа бир ривоятда беш юз дирҳам, учинчи бир ривоятга кўра эса, 20 та туя эди дейилган хабар берилади.

Абу Толиб, тўйнинг зиёфати учун бир туя сўйиб, ўша кунга қадар ҳеч бўлмаган бир буюк зиёфат берди. Шу билан уйлилик воқе бўлди. Ҳазрати Ходижа волидамиз бутун борлигини Пайғамбар афандимизга ҳадя қилди ва “Бу молларнинг ҳаммаси юксак шахсингизга оиддир. Мен ҳам сенга муҳтожман ва миннатинг остидаман” дея бутун ихтиёрини Унга топширди.

Ҳазрати Ходижа волидамиз, уйлик ҳаёти давомида пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга доим хизмат қилиб, Унга ёрдамчи бўлди. Пайғамбар афандимизнинг бу уйлилиги Ходижа волидамизнинг вафотигача 25 йил давом қилди. Унинг ўн беш йили бисатдан олдин, ўн йили эса, бисатдан (пайғамбарликнинг билдирилишидан) кейин кечди. Пайғамбаримиз алейҳиссалом, биринчи хотини ҳаётлигида бошқа ҳеч кимга уйланмади. Улар икки ўғил, тўртта қиз бўлиб, олтита бола кўришдилар. Уларнинг исмлари, Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Гулсум, Фотима ва Абдуллоҳдир (Бу ўғлининг исмини Таййиб ёки Тоҳир ҳам дейишарди). Пайғамбарлик даврида уйланган Ҳазрати Марийядан ҳам битта Иброҳим исмли ўғли бўлган эди. Бошқа хотинларидан болалари бўлмади. Зайнаб қизларининг энг каттаси эди. Энг кичиги, отасининг севимли қизи Фотима эди. Ҳижратдан ўн уч йил олдин туғилди. Пайғамбар алейҳиссаломнинг эркак авлодлари кичик ёшларда вафот этганлари сингари, Ҳазрати Фотимадан бошқа барча қизлаари ҳам Ўзидан олдин вафот қилдилар. Фотима волидамиз ҳам Пайғамбар афандимиздан олти ой сўнгра вафот қилганди. Ҳазрати Алийга турмушга чиққан эди. Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломнинг ўз аждоди Ҳазрати Фотима авлодлари билан давом қилди [Ҳозирги Ўзбекистон тарафларда, “эшон” номи билан юритиладиган кишилар Ҳазрати Фотима авлоди бўлган ҳазрати Ҳусайндан тарқаб келишмоқда – таржимон изоҳи].

Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимиз, Ходижа волидамизга уйланганидан кейин ҳам тижорат билан машғул бўлди. Тижоратдан топган фойдалари билан мусофирларнинг оғирини енгил қилар, етимлар ва камбағалларга ёрдам берарди.

§ 3 Зайд бин Ҳориса.

Зайд бин Ҳориса болагиналигида онаси Суъда билан биргаликда қариндошлариникига зиёратга борган эди. У орада улар бошқа бир қабиланинг ҳужумига учрадилар. Зайд босқинчилар қўлида асир бўлиб қолди. Маккага Суқ-и Уқоз дейилган кўргазмага келтириб уни сотишга чиқардилар. Ҳазрати Ходижанинг жияни Ҳаким бин Ҳизом, Зайдни 400 дирҳамга сотиб олди. Ҳаким бин Ҳизом, Заидни аммаси Ҳазрати Ходижага, у эса, Пайғамбар афандимизга ҳадя қилди. Пайғамбар афандимиз кўп ўтмай Зайдни озод қилди ва ўзининг ёнида қолишга ижозат берди. Зеро озод этилган Зайд бин Ҳориснинг борадиган бирон жойи бўлмагани билан бирга, Расулуллоҳдан яхшироқ унга қарайдиган киши ҳам йўқ эди. Шунинг учун Расулуллоҳнинг таклифини хурсандлик билан қабул қилди.

Пайғамбарлиги билдирилмасидан олдинлари ҳам адолат, инсоф, марҳамат, оадамизотни яхши кўриш, очиқ юзлилик, кароматли, жумардлик, аҳдга вафо (сўзида туриш), омонатга хиёнат қилмаслик, ёрдамсеварлик, фидокорлик, ишончлилик, мазлумни, тушкунликка берилганни, камбағални қўриш, боласеварлик(болажонлик), меҳр-муҳаббат кўрсатиш, дурустлик, тўғри сўзлилик, назокат, тавозу, итидол(жуда ошириб ёки пастлаштириб юбормайдиган), одамлар жамоасини адолатли бошқариш, жасорат ва шижоат каби кўринар ва кўринмас, билиниб, билинмас гўзал, чиройли ахлоқ, адабларни охирига етказиш учун яратилган, келган ва келадиган бутун яратилганлардан ҳамма томондан устун бўлган, барчанинг ишончини қозониб, “Ал-Амийн” лақабига лойиқ топилган Пайғамбар афандимиздан кўрган муомалалари ҳисобига, Заид бин Ҳориса Уни ота-онасидан янада кўпроқ яхши кўриб қолганди ва ундан ажралишни истамаётган эди.

Зайд бин Ҳориснинг ота-онаси, ўғилларининг қаерга олиб кетилганини билмасдилар. Зайднинг отаси жигарпорасига ачиниб, оёғи етган диёрларни кезиб уни ахтарарди. Ямандан бошқа ўлкаларга бориб келаётган қариндошларига ва танишларига тез-тез эслатиб, ўғли Зайддан бирор хабар келтиришларини илтижо қиларди. Фарзандининг фироқидан шеърлар ёзиб, узлуксиз кўз ёши тўкарди. Зайднинг отасининг ўғли ҳасратидан ижод қилган шеърларидан бири тубандагидек ифодаланганди:

Йиғларман Зайдимга, билмам унга на бўлди?

Соғмикинёки унга ажалми ёпишди.

 

Сўрама эй хаста кўнгул бехудо уни,

Билолмассин мозори ё текис, ё чопди.

 

Зайдим, болам! Кетганнинг қайта келарини билсам оҳ!

Сендан ўзгасинингкелишини истамайман валлоҳи.

….

Ва туғаркан қуёш хотирлатади сени ҳар сабоҳ.

 

Фарёд, жигарпорам учун мингларча фарёд,

Миниб уловимга  излайман, ҳолим бўлса-да барбод.

 

Мен ва уловим билолмаймиз на чарчаш, на биқмоқ,

Эҳтимолкан ўғлим топилиб қаршимга чиқмоқ.

 

На қадар умид кишини алдатса ҳам у фонийдир ниҳоят,

Ўғилларим! Қайс, Амр, Язийд, Жабал, Зайдим сизга омонат.

Оқибат, исломийят келишидан аввал Баний Қелб  қабиласидан Каъбани зиёратга келганлардан баъзилари Ҳазрати Зайдни кўриб қолишиб, уни танийдилар, Ҳазрати Зайд ҳам уларга “Оиламнинг менинг фироқимдан фарёду-фиғон чекаётганларини биламан” деб қуйидаги шеърий мактубини бериб юборади:

Ёнмоқда юрагим, узоқман мен уямдан,

Каъбага қўшниман, йироқсам-да ота-онамдан.

 

Ташвишингиз ошиб,  қалбингизни ёқмасин,

Менинг учун фарёдингиз аршга қадар чиқмасин.

 

Ҳамд бўлсин Мавлога шундай бир уядаман,

Ки кўрганим шараф ва хайрдан мен дуодаман. 

Ҳориса бу хушхабар етиб келганидан чексиз севинди. Дарҳол қардоши Қаъб билан биргаликда ёнига анчагина пул олиб Маккага келди. Бу ерда Пайғамбаримизнинг уйини излаб топиб Уникига келди ва Унга, ”Эй Қурайш қавмининг афандиси, эй Абдулмуттолибнинг невараси, эй Баний Ҳошим аждодининг ўғли! Сиз Ҳарам-и шарифнинг қўшнисисиз. Мусофирларга икром, асирларга эҳсон этадиган, уларни асоратдан қутқарадиган кишиларсиз. Қулингиз бўлган ўғлимизнинг қутилиши учун қанча пул сўрасангиз уни бераман, фақат уни озод қилинг, нима бўлса ҳам бизнинг бу тилагимизни рад қилманг” каби жумлаларни сўзлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам эса, ”Зайдни чақириб, унинг ўзига бу ҳолни билдирайлик. Уни ўзига қўйиб берайлик. Шоят сизга кетишни истаса, сиз ҳеч қандай пул бермасдан уни олиб кетишингиз мумкин. Шоят мени танласа, менинг ёнимда қолишни истаса, Оллоҳга қасам ичаманки, мени танлаган кишини тарк этмайман, у ёнимда қолади” дея марҳамат қилдилар.

Ҳориса ва унинг қардоши, Пайғамбар афандимизнинг бу жавобидан кўп хурсанд бўлишиб, “Сен бизга жуда адолатли ва инсофли жавоб қилдинг”, дедилар.

Шундан кейин Пайғамбар афандимиз, Зайдни ҳузурига чақириб, унинг ўзига, “Буларни танийсанми” деб марҳамат қилганди, Зайд, “Ҳа, уларнинг бири отам ва бошқаси амакимдир” деди. Шунда Пайғамбар афандимиз Зайдга қарата, ”Эй Зайд, сен менинг кимлигимни ўргандинг, сенга бўлган шафқат ва марҳаматимни, муомаламни кўрдинг. Отанг ва амакинг сени олиб кетишга келибдилар. Сен нима дейсан, мени танласанг мана ёнимда қол ҳамишагидек яшашда давом этасан, оталарингни танласанг, марҳамат улар билан кетаверишинг мумкин. Затон сен озодсан” дея марҳамат қилди.

Зайднинг отаси ва амакиси, ана энди бўлди, Зайдни олиб кетамиз деб хаёлларидан ўтказиб туришардилар. Зайд эса, ”Мен ҳеч кимни сиздан афзал кўрмайман. Сиз менинг отам ва амаким мақомидасиз. Мен сизнинг ёнингизда қолишни хоҳлайман” деди. Зайднинг отаси ва амакиси ҳайратга тушдилар, ҳайрон қолдилар. Унинг отаси аччиқланиб, “ёзиқлар бўлсин сенга. Сен нималар деяпсан?. Демак, сен қулликни, ҳурриятдан, онангдан, отангдан ва амакингдан афзал ҳисоблаяпсан!” деди. Зайд ҳам, ”Отажоним мен бу зотдан шундай бир шафқат ва муомала кўрдимки, Ундан ҳеч кимни афзал кўра олмайман” дея жавоб қилди отасига.

Пайғамбар афандимиз Зайдни жуда яхши кўрарди. Зайднинг ҳам Ўзига бўлган боғлилигини кўриб, уни Каъба-и муаззамада Ҳижрга келтириб, у ердагиларга хитоб қилиб, ”Гувоҳ бўлинг, Зайд менинг ўғлимдир. У менга ворис, мен унга ворисман” дея марҳамат қилди. Зайднинг отаси ва амакиси бу ҳолни кўриб, аччиқлари тушди ва кўнгуллари тинчиган бир ҳолда мамлакатларига (уйларига) қайтиб кетдилар. Асҳоб-и киром бундан сўнгра Зайдни Зайд бин Муҳаммад (Муҳаммаднинг ўғли Зайд) деб атайдиган бўлдилар. Бундан бироз кейинроқ, Оллоҳу таолонинг. Аҳзоб сураси 5-чи ва 40-чи оятларидаги “Болаларингизни оталари исми билан чақиринг, Оллоҳ наздида шундай чақирилгани янада тўғри бўлади”. “Муҳаммад (алейҳиссалом) сиздан ҳеч бир эркакнинг (Зайд) каби отаси эмасдир” амрлар билан авлод қилиш олиб ташланганидан сўнгра, Ҳазрати Зайд такрор ўз  отасининг исми, яъни “Ҳорисанинг ўғли” (Зайд бин Ҳориса) деб чақирила бошланди.

§ 3 Пайғамбаримиз алейҳиссаломнинг Каъбада ҳокамлик қилиши.

Расулуллоҳ афандимиз ўттиз беш ёшлигида, Каъбада ҳокамликни бажарди. Ўша замонларда ёмғиру-селдан Каъбанинг деворлари анчагина зарарланганди. Унга қўшимча бир ёнғин чиқиб, Каъба роса хароб бўлганди. Шулар сабаб бино қайтадан қуриладиган ҳолга келганди. Шунинг учун Қурайш қабиласи Каъбани Иброҳим алейҳиссалом  қурган асосгача (фундаментгача) йиқитиб ташлаб, уни ўша асосдан бошлаб қуришни бошлаб юборишди. Ҳар қабила бир бўлимини ўз зиммасига олиб, деворларни кўтардилар. Ҳожаруласвад тошини жойига қўйиш кўп бир шараф деб билган қабилалар, уни ўрнига қайтариб қўйиш хусусида бир фикрга кела олмадилар. Бу тошни ўрнига қўйиш шарафига ҳар бир қабила якка ўзи эришмоқчи бўлдилар. Оқибат, ўртада катта келишмовчилик келиб чиқди. Абдуддор ўғиллари, “Бу ишни биздан бошқаси бажарадиган бўлса, қон тўкамиз” дейишиб таҳдид қилдилар. Тўрт – беш кун давом қилган бу келишмовчилик сабаби билан ҳақиқатан қон тўкиладиган ҳолатга келиб қолди.

Ўшандай тортишувлар бўлиб турган бир вақт, Абдулмуттолибнинг кексайиб қолган тоғаси, Ҳузайба бин Муғира, “Эй Қурайш халқи, ўртангизда ҳал бўлмаётган ишнинг ҳукмини чиқариш учун мана шу эшикдан ким биринчи кириб келса, ўша зотни ҳокам этинг” деб Каъбага очилиб турган Баний Шайба эшигини кўрсатди. У ерда бўлганлар бу таклифни қабул қилишди ва Баний Шайба эшигига қараб, биринчи кириб келадиган ва ишнинг ўта нозик вақтида уни ҳал этадиган кишини кутиша бошладилар. Ниҳоят эшикдан, тўғри сўзлигини, ахлоқи устунлигини энг юқори даражада тақдир этиб, Ал-Амийн, яъни унга тўла ишониладиган деб юритишадиган киши-Муҳаммад алейҳиссалом кириб келаётганини кўрдилар. Кутаётганлар, “Мана Ал-Амийн. Биз Унинг ҳукмига розимиз” дейишди.

Аҳволни севимли пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга тушунтирилган эди, У улардан бир рўмол келтиришларини сўради. Рўмолни ерга тушади ва унинг устига Ҳожаруласвадни қўйиб, “Ҳар бир қабиладан бир киши рўмолнинг чеккаларидан ушласинлар” дея марҳамат қилди. Натижада шундай қилиниб, тош қўйиладиган жойгача кўтарилди ва ундан сўнгра рўмолдаги тошни Ўзи жойига олиб қўйди. Боши, охири кўринмай чигаллашиб ётган бир тортишманинг бундай ҳал бўлганлигини кўришган қабилалар, Унинг бу ҳукмидан мамнун қолдилар. Деворларни тўхтаб қолган жойларидан давом қилдиришиб таъмирни тамомладилар.

яқин мавзу