IV Қисм: Ҳазрати Муҳаммаднинг биъсати ва даъвати.

Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг  биъсати (Пайғамбарлиги) ва даъвати.

Оламларнинг афандиси (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), ўттиз етти ёшлигидаёқ ғойибдан “Ё Муҳаммад” деб уни чақирган товушлар эшитарди. Ўттиз саккизида, бир қатор нурлар кўра бошлади. Воқеаларни фақат Ҳазрати Ходижа волидамизга айтиб берарди. Муҳаммад алейҳиссаломга пайғамбарликнинг билдирилиши яқин қолган бир орада, замонасининг машҳур адибларидан Қус бин Саида, Уқоз кўргазмасида туянинг устида туриб, катта бир йиғинга ўқиган хутбасида Унинг (пайғамбарнинг) келиши хушхабарини берганди. Севимли Пайғамбаримиз ҳам ўша хутбани тинглаганлар орасида бор эди. Қус бин Саида, ўша ўзининг машҳур хутбасининг бир қисмида шундай деганди:

“Эй одамлар! Келинг, тингланг, кутинг, ибрат олинг! Туғилиб, яшаган ўлади, ўлган фано топади, бўладигани бўлади! … Қулоқ тутинг, яхшилаб тингланг! Кўкда хабар бор, ерда ибрат оладиган нарсалар бор! … Оллоҳнинг олдида бир дин! … Ва Оллоҳнинг юборадиган бир пайғамбари бордир. Унинг келиш вақти жуда яқиндир.Унинг сояси бошингиз устига тушиб турибди. Уни тинглаган ва Унга иймон келтирганлар на қадар муборак бўладилар. Унга исён этган ва мухолифат қилган бадбахтга Вой дейман! Ёзиқлар бўлсин, умрлари ғафлатда ўтган умматларга! … “

У замонларда Арабистон бўйлаб одамлар илоҳий ўлчовлардан узоқлашганди, улар, бой-кабағал, кучли-кучсиз, хўжайин ва қул каби синфларга бўлинишгандилар. Бироз ўзларини олдинда, илғор деб ҳисобланганлар, кейингиларини, қолоқларни(пастларни) зулм остида тутардилар, уларни одам сонига қўшмасдилар. Кучсизларнинг моллари тортиб олинарди, аммо бундай ноҳақликка тусиқ бўладиган бирор масъул топилмасди. Оллоҳу таолога иймон келтиришдан келган ҳаё ва қўрқувдан маҳрум бўлиб, фазилатдан роса узоқлашгандилар. Ҳар хил ахлоқсизлик, иззат-ҳурмат ва номусни оёқ ости қилиш кабилар бемалол қилинарди, қимор, ичкиликбозлик, завқ ва сафо оламларидан ҳеч тортинмай қўйишгандилар. Тўхтовсиз одам ўлдиришлар, зино ва босқинчилик ҳолатлари жонга тегиб бўлганди, маъсум кишиларнинг инграшлари ва аччиқ чинқиришлари аршни ларзага келтираётганди. Тўла бир ахлоқий тушкунлик ҳукм сурарди, кишилар жаҳолат денгизига чўккан эдилар. Аёл, оддий бир мол сингари олиб сотилар, қиз болалар тириклайин инсофсизларча тупроққа кўмиларди. Ҳаммасидан батари, қалби қаттиқ, ўжар ва марҳаматдан узоқ бу кишилар, ўз қўллари билан ясашган фойда ва зарари бўлмаган жонсиз бутларга топинишни буюк бир шараф қабул қилишардилар.

Одам алейҳиссаломдан буён, дунёда бундай бир ваҳшат, йўлдан чиқишлик, ахлоқсизлик, инончсизлик ва сафоҳат (кайфу-сафо, тушкунлик) учрамаган эди. Одамлар гўёки бир ҳайвон хусусиятига кирган эдилар. Ҳамма бир-бирига душман, жамият ҳар онда портлашга тайёр турган эди. Кишиларнинг ҳузуру-роҳатга чиқишлари учун бундай қоронғиликда бир саодат қуёши туғиши керак бўлаётган эди. У туғилса, инончсизлик ўрнини иймон, зулм ўрнини адолат, жоҳиллик ўрнини илм оларди ва инсоният абадий саодатга эришган бўларди.

Ниҳоят севимли Пайғамбаримизга, олдин содиқ тушлар кўрсатила бошланди. Ҳадис-и шарифда ваҳий илк марта тушда туширилганлиги билдирилади. Тушида кўрганлари айнан чиқарди. Бундай ҳол олти ой давом қилди. Ваҳий келиши яқинлашганида ”Ё Муҳаммад” дейилган овозлар эшитилиши кўпайиб қолди. Ундан кейин танҳоликни яқтирадиган бўлди. Натижада одамлардан узоқроққа кетиб, Хиро тоғидаги бир ғорда тафаккурга берилишни бошлади. Баъзан Маккага келарди, Каъбани тавоф қиларди, саодат хоналарига (уйига) кирарди. Хона-и саодатда бироз қолиб, бир мунча ейдиган нарсалар олардида такрор Хиродаги ғорга қайтарди, тафаккур ва ибодат билан машғул бўларди. Баъзан бир неча кунлаб ғорда қолиб кетарди. У вақт, Ҳазрати Ходижа бирор кишидан овқат бериб юборарди ёки ўзи келтирарди.

§ 1 Илк ваҳий. Пайғамбар афандимиз қирқ ёшдалигида, навбатдаги бир Рамазон ойида Хиро тоғига чиқиб, тафаккурга берилган эди. Рамазоннинг 17-чиси, душанба куни, кечаси, ярим кечадан кейин Унинг исмини айтиб чақирган бир овоз эшитди.Бошини кўтариб атрофига қараган эди, ўша овоз яна такрорланди ва сўнгра ҳамма томонни ёритган бир нурни кўрди. Нурнинг орқасидан Жаброил алейҳиссалом қаршисида пайдо бўлди ва Унга “Ўқи!” деди. Афандимиз эса, ”Мен ўқий олмайман” жавобини берди. Ўшанда малак уни тутиб тақоти тоқ бўлгунича қисди ва яна “Ўқи!” деди. Афандимиз ҳам такрор “Мен ўқий олмайман”, дея жавоб қайтарди. Яна бир марта уни қисди ва яна “Ўқи!” деди. Афандимиз, “Мен ўқишни билмайман”, деганди, Уни учинчи марта ҳам қучоқлаб қисди. Ундан кейин уни бўшатиб, ”(Эй Муҳаммад!) Яратувчи Оллоҳнинг исми билан ўқи! У инсонни лахта қондан яратди! Ўқи, Оллоҳ буюк карам соҳибидар. У, (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни) ўргатди, У зот инсонга билмаганларини ўргатади” мазмунидаги Алақ сурасининг илк беш ояти каримасини келтирди. Муҳаммад алейҳиссалом ҳам у билан бирга такрорлади(ўқиди). Илк ваҳий ана шундай келди ва жаҳонни ёруғлаштирган Ислом қуёши шу шаклда туғилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимиз, қаттиқ бир титраш ва ҳаёжонда Хиро тоғидаги ғордан чиқиб пастга туша бошлади. Тоғнинг ярмига келганида яна бир овоз эшитилди. Яна Жаброил алейҳиссалом, “Ё Муҳаммад! Сен, Оллоҳу таолонинг расулусан, мен эса, Жаброилман” деяётганди. Шу орада у ўкчаси билан ерга бир тепди. Тепилган жойдан сув чиқди ва у таҳорат ола бошлади. Пайғамбар афандимиз уни диққат билан кузатиб турарди. Жаброил алейҳиссалом таҳоратини битириб, Пайғамбар афандимизга ҳам кўриб тургани каби таҳорат олишини айтди. Севимли Пайғамбаримиз таҳоратини олиб бўлганидан кейин, Жаброил алейҳиссалом имомлигида икки ракъат намоз ўқидилар. Намоздан кейин Жаброил алейҳиссалом, ”Муҳаммад! Раббингнинг сенга саломи бор” деди-да, қўшимча Оллоҳу таолонинг, “Сен менинг жин ва одамларга юборилган расулимсан. Шундай экан, уларни тавҳийдга даъват қил!” деган марҳамати бор деди ва кўкка кўтарилиб кетди. Севимли Пайғамбаримиз мана шунақа қилиб, Жаброил алейҳиссаломни кўрди ва сўзлашди.

Пайғамбар афандимиз келиб, хона-и саодатларига киргунича йўлда учраган ҳар бир тош, дарахтнинг Унга қараб “Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ!” дейишганларини эшитди. Уйига келиб, “Мени ёпиб қўйинглар! Мени ёпиб қўйинглар!” дея марҳамат қилдилар ва титрашлари ўтиб кетганича ўраниб ётдилар. Сўнгра кўрганларини Ходижа волидамизга сўзлаб берди ва “Жаброил (алейҳиссалом) кўзимдан ғайиб бўлди. Лекин унинг ҳайбати, шиддати ва ундан қўрқув ҳисси устимдан кетмади. Мени мажнун дейишиб, менга тил теккизишларидан қўрқиб кетдим”, деямарҳамат қилди. Бундай ҳолларни ва бу кунларнинг қачондир содир бўлишини кутаётган, буларнинг барчасига тайёр бўлган Ҳазрати Ходижа Унга тасалли бериб, “Сени Оллоҳу таоло қўрисин. Ҳақ таоло сенга фақат хайр қилар ва хайрдан бошқа бирор нарса лозим кўрмас. Оллоҳу таолонинг ҳаққи учун бу умматнинг пайғамбари бўлишингга ишонаман. Зеро сен, мусофирсеварсан, тўғри сўзли, амийнсан. Ожизларга ёрдам берган, етимларни қўриган, ғарибларга ёрдамингни аямайдиган бир кишисан. Ҳулқи-одатларинг яхши, бундай ҳислатлар соҳибида қўрқув бўлиши мумкин эмас” каби сўзларни сўзлади.

Бундан сўнгра, аҳвол ҳақида дурустроқ маслаҳат олиш мақсадида Пайғамбар алейҳиссалом ва Унинг турмуш йўлдоши Ҳазрати Ходижа иккаласи Варақа бин Навфалнинг олдига кетишлар. Варақа, Расулуллоҳ афандимизни диққат билан тинглаганидан кейин, “Хушхабар эй Муҳаммад алейҳиссалом! Оллоҳу таолога қасам этаманки, сен, Ҳазрати Исо хабар қилган охирги пайғамбарсан. Сенга кўринган малак, сендан аввал Мусо алейҳиссаломга келган Жаброил алейҳиссаломдмр. Оҳ! Кошки ёш бўлсайдим. Сени Маккадан чиқариб юборадиган замонга етишиб, сенга ёрдамга югурсайдим. Жуда яқин вақтларда таблиғ ва жиҳодга амр оласан” деди ва Пайғамбар афандимизнинг муборак қўлларини ўпди. Бу воқеадан кўп ўтмай Варақа бин Навфал вафот қилди.

§ 2 Таблиғ амрининг келиши. Севимли Пайғамбармизга, Унинг пайғамбарлигини билдирган биринчи ваҳий юқорида сўзлангани сингари келган эди. Ундан сўнг бу ҳол тўхтаб қолди. Уч йил ҳеч нарса келмади. Бу орада Исрофил алейҳиссалом исмидаги малак келиб, баъзи нарсаларни ўргатганди, аммо улар ваҳий эмас эдилар. Бу вақтлар ичида Расулуллоҳ афандимиз кўп изтироб чекарди. Афандимиз ташвишли, хафа бўлганлари вақт, Жаброил алейҳиссалом кўриниб, “Эй Ҳабийбуллоҳ! Сен Оллоҳу таолонинг пайғамбарисан” деяр ва бу билан Унинг ташвишланишларини қисман тарқатиб юборарди. Пайғамбар афандимиз марҳамат қиладики, ”Ваҳий тўхтаб турган вақтлар эди. Хиро тоғидан тушиб келаётгандим. Тўсатдан осмон тарафдан овоз эшитдим. Тепамга қарадим. Жаброилни (алейҳиссалом) кўрдим. Шундай ер ва осмон орасида бир қурси устида ўтирарди. Мен ундан қўрқиб кетдим. Уйга бориб, мени бирон нарса билан ёпиб қўйишларни сўрадим. Ҳақ таоло ваҳий юборди. ”Эй (либосларига) бурканиб олган зот, турда, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантир! (Иймон келтирмасалар, азобга учрашларидан уларга хабар бер” (мазмунидаги) Муддассир сурасининг биринчи оятларини туширди. Ундан кейин ваҳийнинг орқаси тўхтамади”.

Фахр-и коинот (алейҳи афдалус-солавот) афандимиз, инсонларни исломга даъват қилишни, Оллоҳу таолонинг амр ва тақиқларини таблиғ (кишиларга етиштириш) этишни бошлаб юборди.Жаброил алейҳиссалом, ваҳий келтирганида баъзан инсон шаклида келарди. Кўпинча Асҳоб-и киромдан Диҳя-и Калбийнинг суратида келарди. Баъзан эса, Пайғамбар афандимизнинг қалбига илҳом билан ташларди, талқин этарди. Расулуллоҳ афандимиз уни кўрмасди. У баъзан тушда, баъзан даҳшат сочиб, бир бўкириш билан келарди. Ваҳийнинг ана шундай келиши Пайғамбар афандимизга жуда оғир, мушкул туюларди. Бундай ҳолларда кун жуда совуқ вақтлари ҳам Унинг муборак пешоналаридан тер оқаверарди, туя устида бўлса, ваҳийнинг оғирлигидан туя ерга чўкиб қоларди. Унинг ёнида бўлган саҳобийлар ҳам ваҳийнинг оғирлигини ҳис этардилар. Жаброил алейҳиссалом бир неча марта Пайғамбар афандимизнинг ўз шакли ва суратларида ҳам келдилар.

Оллоҳу таоло, малакларсиз ва пардасиз, яъни ҳеч қандай воситасиз ҳам Пайғамбар афандимизга ваҳий этгандир. Бундай ҳол Мерож кечасида содир бўлди.

Илк ваҳийнинг келиши билан пайғамбарлик вазифасини бажаришни бошлаган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизнинг Исломни таблиғ этиши йигирма уч йил давом қилди. Бу вақтнинг ўн уч йилини Маккада, ўн йилини Мадийнада кечирди.

Қуръон-и карим, 22 йил, 2 ой-ю 22 кун бўлган бир вақт ичида ваҳий этилиб тамомланди.

Муҳаммад алейҳиссалом, уммий эди, яъни китоб ўқимаган, бирор нарса ёзмаган ва ҳеч кимдан дарс олмаган киши эди. Маккада туғилиб, ўша жойда ўсди, аниқ кишилар орасида етишди. Шундай бўлишига қарамай, Таврот ва Инжилда , Юнон ва Рим даврларида ёзилган китобларда бўлган билимлардан, маълумотлардан, ҳодисалардан хабарлар берарди. Исломиятдан хабардор қилиш мақсадида ҳижратнинг олтинчи йилида Рим, Эрон ва Ҳабаш ҳукмдорларига ва бошқа араб подшоҳларига мактублар юборди. Унинг ҳузурига олтимишдан ортиғроқ элчилар келишгандилар. Пайғамбар афандимизнинг ўқиш ва ёзишни билмаганлиги, Қуръон-и каримнинг Анқабут сураси, 48-чи ояти каримасида мазмунан, ”Сен, бу Қуръон-и карим келишидан олдин, бир китоб ўқимадинг. Бирор ёзув ёзмадинг. Ўқиб, ёза оладиган бўлганингда эди, бузғунчи кимсалар албатта шубҳага тушган бўлур эдилар” каби билдирилади.

Ҳадис-и шарифда, “Мен уммий пайғамбар Муҳаммадман. … Мендан кейин пайғамбар йўқдир” деб марҳамат қилинади. Яна Қуръон-и каримда, ”У (Муҳаммад алейҳиссалом) ўз-ўзидан сўзлаётгани йўқ. Унинг айтаётганлари, Унга бир ваҳий билан билдирилмоқда, ўргатилмоқда” (Нажм сураси, 3, 4 оятлар) мазмунида марҳамат қилинади.

§ 3 Энг биринчи мусулмонлар.

Пайғамбар афандимизга илк ваҳий келганидан кейин биринчи бўлиб, иймон келтирган киши Ҳазрати Ходижа волидамиздир. У киши, бир дақиқа ҳам иккиланмасдан Исломийятни дарҳол қабул қилиб, илк мусулмон бўлиш билан шарафланди. Пайғамбар афандимиз, Ҳазрати Ходижа волидамизга, Жаброил алейҳиссалом ўргатгани каби таҳорат олишни ўргатди. Ундан кейин Пайғамбар афандимиз имом бўлиб, улар икки ракъат намоз ўқидилар. Ходижа волидамиз, севимли Пайғамбаримизниг ҳар бир сўзига, ҳар бир амрига энг мукаммал шаклда итоат қилди. Шундай қилиб, у Оллоҳу таоло наздида жуда юксак даражаларга эришди. Расулуллоҳ афандимиз хафа бўлсалар, Уни инкор этганларнинг мазахларидан аччиғи чиқса, Унга тасалли бериб, ҳаврини туширарди. Ҳар доим, “Ё Расулуллоҳ! Ҳеч хафа бўлма, ташвишланма, ғам ҳам чекма. Охирида динимиз кучга, қувватга киради, мушриклар ҳалок бўладилар. Қавминг сенга итоат қиладиган бўлади. … “ деб турарди. Ходижа волидамизнинг бундай ёрдамлари, тасаллилари сабаби билан бир кун Жаброил алейҳиссалом келиб, ”Ё Расулуллоҳ! Ходижага Оллоҳу таолонинг саломини билдир” деди. Пайғамбар афандимиз, “Эй Ходижа! Мана Жаброил (алейҳиссалом) сенга Оллоҳу таолонинг саломини билдирмоқда” дея марҳамат қилди.

Пайғамбар афандимиз бошқа бир марта ҳам, ”Оллоҳу таоло менга Жаннатда инжудан бир уй билан Ходижага хушхабар беришимни амр қилди. У ерда хасталик, хафачилик ва бош оғриғи йўқдир” деб марҳамат қилгандилар.

Ҳазрати Ходижадан кейин илк мусулмон бўлган шарафли киши, Расулуллоҳ афандимизнинг яқин оғайниларидан бири Ҳазрати Абу Бакрдир. Ҳазрати Абу Бакр мусулмон бўлишидан йигирма йил аввал бир туш кўрган эди. Унинг тушида, ”Кўкдан тўлин ой ерга тушиб, Каъба-и муаззамага келади, бўлак-бўлак бўлиб бўлиниб кетади-да, бўлакларнинг ҳар бири Маккадаги уйларнинг устига тушади. Ундан кейин ой бўлаклари бир жойга йиғилиб, осмонга кўтариларди. Абу Бакрнинг ўзининг уйи тушган ой бўлаги эса, осмонга кўтарилмаган эди. (Ўшанда, ўша тушида) Ҳазрати Абу Бакр, худди у ой бўлакчасини сақлаб қолишга урингандек, уйининг эшигини ёпиб олади”.

Абу Бакр тушидан ҳаёжон ичида уйғониб кетади. Эрталаб жойидан турганидан дарҳол тушини таъбир қилдириш учун бир яҳудий олими олдига боради. У олим, Абу Бакр тушининг мазмунини тинглаб, унга, “Бу жуда чалкаш тушлардан биридир. Шунинг учун бундай тушлар таъбир қилинмайди” дея жавоб қилади. Бироқ, у туш, Абу Бакрнинг хотирасидан ҳеч кетмаган, яҳудийнинг жавоби ҳам уни қаноатлантирмаган бўлади. Бир марта тижоратга чиққанида бунинг ҳам йўли роҳиб Баҳиранинг диёрига тушади. Ўша кўрган тушини Баҳирага айтиб бериб ундан ҳам таъбир сўрайди. Баҳира эса, ”Сен қаерликсан?” деб сўрайди ундан. Ҳазрати Абу Бакр, “Мен Қурайшлиман” деганида, Баҳира, “У ердан бир пайғамбар чиқади, унинг ҳидоят нури Макканинг ҳамма жойларига тарқалади. У ҳаётлигида сен, Унинг вазири, У вафот қилганидан кейин Унинг халифаси бўласан” деб унинг тушини таъбир қилади. Ўшанда Абу Бакр Баҳиранинг таъбиридан ҳайрон қолган эди. Абу Бакр, у тушини ва роҳиб Баҳиранинг таъбирини Пайғамбар афандимизнинг пайғамбарлиги ачиқ бўлмагунича ҳеч кимга айтмаган эди.

Муҳаммад алейҳиссалом пайғамбарлигини хабар қилганидан кейин Ҳазрати Абу Бакр, дарҳол, Унинг ҳузурига бориб, ”Пайғамбарларнинг пайғамбарликларига далиллари бор, сенинг далилинг нимадан иборат” деб савол берди. Пайғамбар афандимиз унга, “Бу нубувватимга далил ўша тушдирки, унинг таъбирини сен бир яҳудий олимидан сўрагандинг. У олим эса сенга, ”Бу чалкаш тушдир, таъбир қилинмайди” деди. Оқибатда тушни роҳиб Баҳира тўғри таъбир қилди” деб марҳамат қилиб, Абу Бакрнинг ўзига қараб, “Эй Абу Бакр! Сени, Оллоҳга ва унинг расулига даъват қиламан” дея марҳамат қилдилар.

Ҳазрати Абу Бакр ҳам Пайғамбар алейҳиссаломнинг жавобидан ниҳоятда ҳайратда қолиб, “Шаҳодат қиламан, сен, Оллоҳу таолонинг расулусан, сенинг пайғамбарлинг ҳақдир ва жаҳонни ёруғ этган нурдир” дейди ва мусулмон бўлади.

Бошқа бир ривоятда эса, Ҳазрати Абу Бакр, Пайғамбар аффандимизга пайғамбарлик келишидан олдин, тижорат ишлари билан Яманга боради. Ўша сафарида, Яманда яшовчи, жуда кўп китобларни мутолаа қилган, келиб чиқиши Азд қабиласидан бўлган бир кекса кишига тўғри келади. У кекса киши Абу Бакрга қараб, “Кўраяпманки, сен Макка халқидансан” дейди. Абу Бакр ҳам, ”Ҳа, шундай” деб жавоб қилади ва уларнинг орасида тубундаги шаклда сўзлашма бўлади:

– Ҳа, сен Қурайшданмисан?

– Ҳа, шундай!

– Баний Тамимданмисан?

– Ҳа, шундай!

– Яна бир аломат қолди.

– У нима?

– Қорнингни оч, бир кўрайин?

– Бундан ниятинг нимадир, уни аввал айт?

– Китобларда ўқиганимга кўра, Маккада бир пайғамбар пайдо бўлади. Унга икки киши ёрдамчи бўладилар. Уларнинг бири ўсмир, бошқасининг ёши улуғроқ бўлади. Ўсмири, бир қанча қийинчиликларни енгиллик билан тўғрилайди. Кўпгина балолардан озод қилади. У ёши улуғи эса, оқ юзли, нозик белли, қорни устида бир қора холи бор киши бўлади. Менимча ўша ёши улуғ киши сенсан. Қорнингни оч, бир кўрайин.

Шу сўзлардан кейин Ҳазрати Абу Бакр муборак қорнини очади. Унинг киндиги устида қора холни кўрган Аздлик кекса, “Валлоҳи, ўша киши сенсан” дейди ва Абу Бакрга кўпгина васиятлар қилади.

Ҳазрати Абу Бакр ишларини битириб, хайр-маъзур қилишга ўша қариянинг ҳузурига киради ва ундан бўлажак пайғамбар ҳақида бир неча байт сўзлаб беришни сўрайди. Шунда қария Абу Бакрга ўн иккита байт ўқиб беради. Ҳазрати Абу Бакр уларни ёдлаб олади.

Ҳазрати Абу Бакр сафардан қайтиб Макка-и мукаррамага келганида унинг уйига Уқба ибни Абий Муъайт, Шайба, Абу Жаҳл, Абуъл-Буҳтарий каби Қурайшнинг кексалари ундан ҳол сўрашга келишадилар. Абу Бакр уларга қараб, ”Ораларингизда ҳеч бир ҳол, ҳодиса рўй бермадими? “ дея сўрайди. Улар Абу Бакрга жавоб қилишиб, “Э, сўрама, шундай ҳодиса бўлдики, ундан баттари ҳеч бўлмайди. Яъни Абу Толибнинг етими, пайғамбарлик давосини қилиб, У бизга, сиз ва ота-боболарингиз ботил диндасизлар демоқда. Агар сенинг ҳурматинг бўлмаса эди, Уни бу вақтгача соғ қўймаган бўлардик. Сен Унинг яхши дўстисан, бу ишни сенга бошқарамиз” деганлар экан.

Ҳазрати Абу Бакр улардан ажраб, Пайғамбар афандимиз уйидалигини аниқлайди ва Уникига бориб, эшигини қоқади. Пайғамбар афандимиз чиқиб уни қарши олади. Ўша вақт, Абу Бакр, “Ё Муҳаммад! Сен ҳақингда айтишаётганлари нимадир?” деб сўрайди. Пайғамбар афандимиз, “Мен Ҳақ таолонинг пайғамбариман. Сенга ва бутун одамўғилларига юборилдим. Иймон келтир, Ҳақ таолонинг ризосига восил бўласан ва жонингни Жаҳаннамдан қўрийсан” дея жавоб марҳамат қилади. Ҳазрати Абу Бакр, “Бунга далил нимадан иборатдир” деган эди, Расулу акрам афандимиз, “У, Яманда учратганинг чолнинг ҳикоясидир” дея марҳамат қиладилар.

Ҳазрати Абу Бакр, “Мен Яманда кўпгина кексалар ва ёшлар билан учрашдим” деганида, Пайғамбар афандимиз дарҳол, “У кекса, сенга ўн иккита байт омонат берди ва уларни менга юборди” дедида, ўша байтларни ҳаммасини ўқиди. Абу Бакр ҳайрон қолиб, “Буларни сенга ким хабар қилди” деган эди, Пайғамбар алейҳиссалом, “Мендан олдинги пайғамбарларга келган малак хабар берди” дея марҳамат қилдилар. Ана ўшанда Абу Бакр Пайғамбар афандимизнинг қўлларини ушлаб, “Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ” деб мусулмон бўлган экан.

Ҳазрати Абу Бакр, ўшанда ҳаётида илк марта ҳис этган юксак бир туйғу билан уйига мусулмон бўлиб қайтган экан. Масалан бир ҳадис-и шарифда, ”Кимга иймон келтиришни айтган бўлсам, ҳаммалари юзларини буриштирариб, тараддудланиб менинг юзимга тикилишарди. Биргина Абу Бакри Сиддиқ иймон қабул қилганида ҳеч бир тараддуд қилмади ва дудуқланмади” каби марҳамат қилингандир.

Пайғамбар афандимиз, бир куни Ҳазрати Ходижа волидамиз билан намоз ўқиётганди, Ҳазрати Алий уларни кўриб қолади. Ул вақт, Ҳазрати Алий ўнми, ўн икки ёшли бола эди. Уларнинг намозларидан кейин, ”бу нима қилганларинг?” деб сўрайди. Расул-и соллаллоҳу алейҳи ва саллам эса, “Бу Оллоҳу таолонинг динидир. Сени бу динга даъват қиламан. Оллоҳу таоло ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Сени якка ўзи, ягона бўлган, эши, шериги бўлмаган Оллоҳга иймон келтиришга даъват қиламан. … “ деб марҳамат қилади. Ҳазрати Алий эса, “Аввал отам билан сўзлашай”, деб жавоб қилди. Расулуллоҳ унга, ”Исломга келмасанг бу сирни ҳеч кимга сўзлама” деб тайинлайди. Ҳазрати Алий эртаси куни эрталаб Расулуллоҳнинг ҳузурига келади ва “Ё Расулуллоҳ! Менга Исломни ўргат” деб мурожаат қилади ва ўша куни мусулмон бўлади. Ҳазрати Алий мусулмон бўлганларнинг учинсидир. Аммо ҳазрати Алийнинг Расул-и акрам афандимизга кўрсатган фидокорлиги ва Уни ўзидан афзал кўриши эса, ҳар қандай тақдирдан юқори туради.

Зайд бин Ҳориса ҳам илк иймон келтирганлардир. У, Ҳазрати Ходижа, Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Алийдан кейин тўртинчи ва озод қилинган қуллар ичида эса, биринчи мусулмон бўлиш билан шарафланди. Унинг ўзи билан бирга хотини Умму Айман ҳам мусулмон бўлганди.

Ҳазрати Абу Бакр, мусулмон бўлганидан дарҳол ўзининг яқин оғайниларига бориб, уларни ҳам мусулмон бўлишга инонтириш ишларини бошлаб юборди. Асҳоб-и киромнинг бообрўларидан Усмон бин Аффон, Талҳо бин Убайдуллоҳ, Зубайр бин Аввом, Абдурраҳмон бин Авф, Саъд бин Абий Ваққос каби қавмларининг оқсоқоллари ҳисобланган ҳурматли кишилар ана ўшаларнинг бошида турадиганлардир. Ҳазрати Ходижа волидамиздан кейин мусулмон бўлишган, санаганларимиз саккиз (Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Алий, Зайд бин Ҳориса, Усмон бин Аффон, Талҳо бин Убайдуллоҳ, Зубайр бин Аввом, Абдурраҳмон бин Авф, Саъд бин Абий Ваққос) кишига Собқун-и Ислом, яъни илк мусулмонлар дейилади.

Ҳазрати Усмон, ўзининг мусулмон бўлишини шундай сўзлайди: “Менинг қоҳинлик қиладиган бир холам бўларди. Бир сафар уни зиёрат қилганимда у менга, ”Сен бир хонимга уйланасан. Аммо унгача сен бирор хотин кўрмаган бўласан, у ҳам шундай сендан олдин бирорта эркак кўрмаган бўлади. У чиройли юзли, зоҳида хоним бўлиб, буюк бир пайғамбарнинг қизи бўлса керак” деди. Мен унинг сўзларига ҳайратда қолдим. У яна қўшимча қилиб, ”Оламга бир пайғамбар келди. Унга кўкдан воҳий нозил этилди” деди. Мен унга, “Эй холажоним! Бундай бир гапу-сўз шаҳарда эшитилмади. Сен нималарни айтаяпсан. Айтаётганларингни бироз очиқроқ сўзла”, дедим. Ана шунда холам, ”Муҳаммад бин Абдуллоҳга пайғамбарлик келди. У халқни динга даъват қилади. Қисқа вақт ичида Унинг дини оламни ёритади ва қарши бўлганларнинг боши кетади” дея сўзларини тугатди.

Холамнинг бу сўзлари менга кўп таъсир қилди. Ташвишлана бошладим. Ҳазрати Абу Бакр билан орамизда яхшигина дўстлигимиз бор эди. Бир-биримиздан ҳеч ажралмасдик. Холамнинг айтганларини бир маслаҳат қилиш учун икки кундан сўнг мен Абу Бакрнинг олдига бордим. Холамнинг сўзларини унга айтиб берган эдим, у менга, “Ё Усмон! Сен ақлли бир кишисан. Ҳеч нарсани кўрмайдиган, эшитмайдиган, бирор нарсага фойдаси ёки зарари бўлмаган бир неча тошлар, қандай қилиб тангриликка лойиқ бўлади?” деди. Мен унга, “Тўғри айтасан, холамнинг айтганлари ҳақиқатдир” дедим”.

Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Усмонга Исломийятни тушунтирганидан кейин уни Расулуссақалайн, яъни инсон ва жинларнинг пайғамбари бўлган Афандимизнинг ҳузурига эргаштириб келди. Ҳазрати Усмонга, “Ё Усмон! Ҳақ таоло, сени Жаннатга меҳмонга чақиради. Сен ҳам ижобат айла (қабул қил). Мен, бутун инсониятга ҳидоят раҳбари ўлароқ юборилдим” дея марҳамат қилинди. Ҳазрати Усмон, Расулуллоҳнинг салобат ва кулиб турган юз билан айтилган сўзлари олдида ўзини йўқотаёзиб, буюк бир завқ ва таслимлик билан “Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ” деб мусулмон бўлди.

Расулуллоҳ афандимиз, пайғамбарлигининг биринчи уч йили давомида кишиларни яширинча Исломга даъват қилди. Кишилар Исломга жуда секин келарди, бир киши, икки кишигина мусулмон бўлардилар. Бу ўтган уч йил ичида мусумонларнинг сони ўттиз кишига етди, холос. Улар ҳам ибодатларини уйларида қилардилар ва Қуръон-и каримнинг нозил бўлган ояти карималарини яширин ўқиб ёд олардилар.

§ 4 Яқин қариндошларни Исломга даъват қилиш. Расулуллоҳ афандимиз, Муддассир сураси нозил бўлиши билан кишиларни Ислом динига даъват қилишни бошлаган эди. Бироқ бу даъватни ҳали яширин қиларди. Бир муддат сўнгра, “Яқин қариндош-уруғларингизни Оллоҳу таолонинг азобидан огоҳлантириб, уларни ҳақ динга чақиринг” мазмунидаги (Шуъаро сураси, 214-оят) ояти карима нозил бўлди. Оллоҳу таолонинг амрини бажариш мақсадида Муҳаммад алейҳиссалом қариндошларини динга даъват қилишни бошлади. Шунинг учун Ҳазрати Алий ёрдамида барча қариндошларини Абу Толибнинг уйига чақиртирди. Келганларнинг олдига фақат бир киши тўядиган миқдордаги бир товоқ овқат ва бир косада сут қўйдирди. Ейишни Муҳаммад алейҳиссаломнинг ўзи басмала билан бошлаб, келган қариндошларига “Марҳамат олинглар” дея таклиф қилди. Меҳмонга келишган қариндошлар ҳаммаси бўлиб қирқ киши эдилар. Қўйилган овқат ҳаммасини тўйдирди, бироқ товоқдаги овқат камаймади. Меҳмонлар бу ҳодисани кўриб шошиб қолдилар. Овқатдан кейин Пайғамбар афандимиз энди Исломга даъватни бошламоқчи бўлаётган эди, амакиларидан Абу Лаҳаб душманлик билан “Биз бугунги сингари бирор сеҳр кўрмаган эдик. Қариндошингиз сизни бир сеҳр билан боғлаб ташлади. Эй қардошимнинг ўғли! Мен сен келтирган каби шаръ ва ёмонлик келтирган бошқа бирор киши кўрмадим” дея оташин сўз қилди.

Пайғамбаримиз ҳам, Абу Лаҳабга, ”Қурайш ва бутун араб қабилалари қила олмайдиган ёмонликни менга сен кўрсатинг, қилдинг” дея марҳамат қилдилар. Шу билан қариндошларнинг ҳеч бири мусулмон бўлишмасдан тарқаб кетдилар. Бу ҳодисадан қисқа муддат ўтганидан кейин қариндошларини қайтадан даъват қилди. Яна бир марта Ҳазрати Алий уларни чақириб келди. Бу сафар ҳам уларнинг олдиларига илгарги каби овқат қўйилди. Пайғамбар афандимиз овқатдан кейин ўрнидан туриб, ”Ҳамд, фақат ягона Оллоҳу таолога махсусдир. Ёрдамни фақат Ундан сўрайман. Унга инонаман ва Унга суянаман. Биламанки ва сизга ҳам билдираманки, шубҳасиз Оллоҳу таолодан бошқа иллоҳ йўқдир, У ягонадир, унинг эши ва шериги йўқдир” деб марҳамат қилди-да, сўзини давом қилдириб, “Сизга айтаётганларимда асло ёлғон йўқ, мен сизга тўғрини, ҳақиқатни билдирмоқдаман. … Сизни якка-ю ягона бўлган ва Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Оллоҳу таолога иймон келтиришга даъват қиламан. Мен, Унинг сизга ва бутун инсонийятга юборган пайғамбариман. Валлоҳи сиз, уйқуга кетган каби ўласиз, худди шундай уйқудан уйғонган каби тириласиз ва барча қилган ишларингиз бўйича ҳисобга тортиласиз, яхшиликларингизга мукофот, ёмонликларингиз учун жазо оласиз. Мукофот-Жаннатда, жазо-Жаҳаннамда адабий қолишдир. Одамзоти ичида охират азобидан огоҳ қилаётганларимнинг энг биринчилари сизлар бўлдингиз”.

Бу сўзлар тингланганидан кейин Абу Толиб, “Эй муҳтарам жияним! Сенга ёрдамчи бўлишдан бошқа яна бирор қимматли нарса кўрмаяпман. Насиҳатларингни ўзимизга яқин олиб қабул этдик, сўзларингни ҳам кўнгулдан тасдиқлаймиз. Бу ерга йиғилган мана қариндошларинг, бобонг Абдулмуттолибнинг болаларидир. Албатта, мен ҳам уларнинг бириман. Сен истаётган нарсага ичимиздан энг олдин югураман. Атрофингни ўраб олиб, сени қўришдан бир он ҳам орқага қайтмаслигимга сўз бераман. Сенга амр қилинган ишингда давом қил. Бироқ эски динимиздан ажралиш хусусида, нафсимни ўзимга бўйин эгдира олмадим” деди.

Абу Лаҳабдан бошқа барча қариндошлари ва амакилари юмшоқ мулойим сўзлар айтишди. Аммо Абу Лаҳаб, ”Эй Абдулмуттолиб ўғиллари! Бошқа бировлар Унинг қўлидан тутиб, Уни йўлидан қайтармасидан, сиз Уни қайтаринг. Агар бугун Унинг айтганларини қабул қилсангиз, зиллатга, ҳақоратга учрайсиз. Уни қўришга кўтарилсангиз, ҳаммангиз ўлдириласиз. … “ деб таҳдид қилди. Абу Лаҳабга қарши Пайғамбар афандимизнинг аммаси, ”Эй қардошим! Қардошимнинг ўғлини ва Унинг динини ёрдамсиз қолдириш сенга ярашадими? Валлоҳи бугун яшаб турган олимлар, Абдулмуттолибнинг аждодидан бир пайғамбарнинг келишини билдирмоқдалар. Ўша пайғамбар мана шудир” деди.

Абу Лаҳаб бу сўзларга қарши ўзининг бемаза гапларини давом қилдирди. Абу Толиб Абу Лаҳабга аччиқланиб, ”Эй қўрқоқ! Валлоҳи биз соғ бўлсак, Унинг ёрдамчиси ва қўрқчиси бўламиз” деди. Муҳаммад алейҳиссаломга қараб, ”Эй қардошимнинг ўғли! Одамларни Раббингга даъват қилишни истаган вақтингни билсак, қуролланиб сен билан бирга ўртага чиқамиз” деди. Бу гапу-сўзлардан кейин Фахр-и коинот афандимиз қайтадан сўз бошлаб, “Эй Абдулмуттолиб ўғиллари! Валлоҳи, араблар ичида мен сизга келтирганим дунё ва охиратингиз учун хайрли бўлган нарсадан (яъни бу диндан) янада устунроғини ва янада хайрлироғини қавмига келтирган ҳеч ким йўқдир ва бўлмаган. Мен сизни, айтиш қулай бўлган, аммо тарозида оғир келадиган иккита калимани такрорлашга даъват қиламан. У ҳам бўлса, Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини ва мен Унинг қули-бандаси ва расули бўлганлигимга шаҳодат келтиришингиздир. Оллоҳу таоло, сизги ана шунга даъват қилишимни амр қилди. Шундай экан, сиздан қайси бирингиз менинг бу даъватимни қабул қиласиз ва бу йўлда ёрдамчи бўласиз?” дея марҳамат қилдилар. Ҳеч ким миқ этмади, ҳаммалари бошини ерга қаратиб ўтиравердилар. Пайғамбар афандимиз сўзларини уч марта такрорлади. Унинг ҳар сафар сўз бошлаганида Ҳазрати Алий жойидан ирғиб турарди. Учинчи сафарида, ”Ё Расулуллоҳ! Буларнинг ичларида ҳар қанчалик мен ёши бўлсамда, мен сенга ёрдамчи бўламан” деди Ҳазрати Алий. Ўшанда Расулуллоҳ афандимиз Ҳазрати Алийнинг қўлидан ушлади, қолганлари ҳайрат ичида тарқалдилар.

Оллоҳу таолонинг ҳабиби соллаллоҳу алейҳи ва саллам қариндошларининг бу аҳволидан кўп хафа бўлдилар. Бироқ тушкунликка тушмасдан, уларнинг Жаҳаннамдан қутилиши, саодатга эришишлари учун уларни динга даъват қилишда давом қилди.

Биъсатнинг тўртинчи йилида Ҳижр сурасининг 94-чи ояти каримаси нозил бўлди. Яъни мазмуни, ”(Эй Ҳабибим!) Сенга амр бўлган нарсаларни (амр ва тақиқларни) изоҳла, тушунтириб бер, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратиб кўрсат. Мушриклардан юз ўгир! (Уларнинг сўзларига эътибор берма)” каби бўлган илоҳи амр келганидан кейин, Пайғамбаримиз Маккаликларни очиқчасига исломга даъват қила бошлади. Бир куни Сафо тепалигига чиқдида, ”Эй Қурайш халқи! Бу ерга келиб йиғилинглар ва менинг сўзларимни эшитинглар!” дея марҳамат қилдилар. Қабилалардан бир қатор кишилар йиғилганларидан сўнгра, “Эй қавмим! Мендан бирон вақт ёлғон сўз эшитдингизми?” дея марҳамат қилгандилар, йиғилганларнинг ҳаммаси, “Йўқ,эшитмадик” дедилар. Шунда, “Оллоҳу таоло менга пайғамбарлик эҳсон қилди ва мени сизга пайғамбар этиб юборди” дея марҳамат қилди. Бунга қўшимча, ”(Эй Ҳабибим!) Уларга айт: “Эй инсонлар! Мен сизнинг барчангизга келганман, Оллоҳу таолонинг расулуман. У Оллоҳу таоло, ерлар ва кўкларнинг эгаси ва бошқарувчисидир. Ундан бошқа ибодатга ҳақли йўқдир. Ҳар бир жонлини ўлдирган ва тирилтирган фақат Удир. … ” мазмунидаги Ароф сурасининг 158-чи ояти каримасини ўқиб берди. Тингловчилар ичида яна Абу Лаҳаб бор эди. Бу сафар ҳам у, “Қардошимнинг ўғли девона бўлибди! Бизнинг бутларимизга сиғинмаган, динимиздан ажралганнинг сўзларига қулоқ берманг” дея аччиқланиб, куфурга ботиб бақирди. Натижада у ерга йиғилганлар тарқаб кетди, ҳеч ким иймон келтирмадилар. Пайғамбар афандимизнинг тўғри сўз, юксак ахлоқли бўлганини билганлари ҳолда, Ундан юз ўгирдилар ва Унга душман бўлдилар.

Бошқа бир кун Оллоҳу таолонинг, ”Сенга амр бўлган нарсаларни (амр ва тақиқларни) изоҳла, тушунтир” амрига кўра, такрор Сафо тепалигига чиқди. Баланд ғуруллаган бир овозда ”Ё сабоҳоҳ! Бу ерга келинглар, мана бу ерда йиғилинг, сизга айтадиган муҳим бир хабар бор” дея сўзга киришди. Бу овозни эшитишган қабилалардан кишилар тўпландилар. Ташвиш ва ҳайрат ичида қани нима деркан дейишиб кута бошладилар. Келолмаганлар, нима гаплигини билиб келишга вакилларини юборишдилар. Йиғилганлардан бир гуруҳ, “Муҳаммадуламийн! Бизни бу ерга нега чақирдинг, нима ҳақда хабар берасан?” дея сўрай бошлади. У ҳам ўз навбатида, “Эй Қурайш қабилалари!” хитоби билан сўзини бошлади, ҳамма уни алоҳида бир диққат билан тинглашга тайёрландилар. “Мен билан сизнинг аҳволингиз, душманни кўрганидан кейин оиласига хабар беришга югурган ва душман ўзидан олдин бориб оиласига зарар беришидан қўрқиб, ё сабоҳоҳ (душман тарафидан қамалга олиндик, ўраб олиндик! Тонгда келиб, босиб олди. Дарҳол душман билан олишишга тайёрланинг) дея бақирган бир кишининг аҳволига ўхшайди. Эй Қурайш аҳли! Мен сизга, мана шу тоғнинг орқасида бир душман қўшинлари бор, сизниннг устингизга ҳужумга тайёрланиб турибди, десам менинг бу сўзимга ишонасиларми?” деб марҳамат қилди. Улар, “Ҳа, ишонамиз.Чунки ҳозиргача сендан тўғридан бошқа бирон нарсага гувоҳ бўлмадик. Сенинг ёлғон сўзлаганингни кўрмадик! … дедилар.

Шунда Пайғарбар алейҳиссалом, қурайш қабилаларининг барчаси исмларини тилга олиб, ”Эй Ҳошим ўғиллари, эй Абди Маноф ўғиллари, эй Абдулмуттолиб ўғиллари! … Мен сизга келиши муҳаққақ бўлган ниҳоятда қаттиқ азобдан хабар бераман. Оллоҳу таоло менга, энг яқин қариндошларимни охират азобидан огоҳлантиришимни амр қилди. Сизни, ”Ло илоҳа иллоллоҳу воҳдаҳу ла шарикалаҳ (Оллоҳ ягонадир, Ундан ўзга илоҳ йўқдир)” деб иймон келтиришга даъват қиламан. Мен ҳам Унинг қули-бандаси ва расулуман. Агар шунга иймон келтирсангиз Жаннатга кетасиз. Сиз, “Ло илоҳа иллоллоҳ” демаганингизча, мен сизга дунёда ҳам, охиратда ҳам бирор насиб бўлишига ёрдамчи бўлолмайман” дея марҳамат қилдилар. Тингловчилар орасида бўлган Абу Лаҳаб, бу сафар ҳам қўполлик қилиб, “Бизни шу гаплар учун йиғдингми?” деб ердан бир тош олдида севимли Пайғамбаримизга улоқтирди. Йиғилганларнинг бошқаларидан бундай бир мухолиф фикр чиқмади-да, бироқ ўзаро нималарнидир сўзлашишиб тарқалдилар.

§ 5 Қуёшни ўнг қўлимга қўйсалар … Севимли Пайғамбаримиз бу даъватдаридан кейин қаерда бирор кишини ёки йиғинни кўрса, уларга Исломни тушунтира бошлади. Ҳақиқий қутулиш, нафсга эргашишдан, зулмдан, ҳақсизликдан ва ҳар хил ёмон ишлардан узоқлашиш ва Оллоҳу таолога иймон келтириш билан бўлишини билдиришни давом қилаверди. Нафсларининг истакларига, шаҳватларига берилганлар, заифларни эзганлар ва озғинликда пастлашиб кетганлар Пайғамбар алейҳиссаломнинг бундай даъватларига жон-жаҳди билан қарши бўлдилар. У даъватлар, уларнинг барча бузуқ ишларини тугатишини тушуниб, Муҳаммад алейҳиссаломнинг билдирганларини инкор қилдилар, Унга ва инонганларга душман бўлдилар.

Мушриклар Уни олдинлари калака қилардилар. Энди босим ва исканжаларини кўпайтиришга қарор қилдилар. Улар мўминларни синдиришни, уларнинг Ислом даволарини сўндиришни истардилар. Мўминларга қарши бўлганларнинг бошида, Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Абу Лаҳаб, Уқба бин Абий Муъайт, Ас бин Воил, Асвад бин Муттоллиб, Асвад бин Абди Яғвас, Валид бин Муғира … бор эди.

Кунлардан бир куни Абу Толибнинг ҳузурига Утба, Шайба ва Абу Жаҳллар келишиб, “Сен бизнинг буюгимизсан. Биз, сенга доимо иззат-ҳурмат кўрсатамиз. Кўраяпсан, қардошингнинг ўғли, ҳозир янги бир дин тузди. Бутларимизни сўкиб, бизни кофирликда айбламоқда. Унга бир насиҳат қил. Бу ишидан воз кечдир. Шоят воз кечмайдиган бўлса, Унинг ҳақида нима дейишни биз ўзимиз биламиз. … “ дея бир тарафдан ёрдам сўраса, бошқа тарафдан таҳдид қилдилар. Абу Толиб, уларга бир нарсалар айтиб, бироз тинчитиб, қайтариб юборди. Севимли Пайғамбаримиз хафа бўлмасин деган мақсадда аҳволни Унга билдирмади. Мушриклар яна бир марта тўпланиб, такрор Абу Толиб ёнига келдилар. “Бундан олдин ҳам сенга келиб, аҳволни тушунтирган эдик. Сўзимизни эътиборга олмадинг. У ҳали ҳам бутларимизни ёмонлашини тўхтатмаётир. Энди тоқатимиз тоқ бўлди. Иккалангиз билан ҳам қонимизнинг охирги томчисига қадар савашамиз. Маккада ё У, ёки биз йўқ бўламиз” деб, бу сафар мушриклар масалани жуда кескин қўйдилар. Абу Толиб, уларни такрор тинчлантиришга уринди, бироқ улар қайсарлигида туриб олишдилар.

Абу Толиб эса, Расулуллоҳ афандимизнинг синмаслигини истамагани сингари, қавми орасида бирон бир душманлик чиқишини ҳам орзу қилмасди. Шунинг учун Пайғамбаримизга келиб, ”Эй Муҳаммад, бутун қавм сенга душманликда бирлашдилар ва менга шикоятга келишдилар. Қариндош-уруғ орасида душманлик бўлиши яхши эмас. Улар ўзларини кофир демаслик ва уларнинг бузуқ йўлда бўлганликларини айтиб, уларни ёмонламаслингни сўрайдилар” деб аҳволни бироз тушунтирди. Унга жавобан Ҳабиби акрам афандимиз, “Эй амаким! Шуни билки, қуёшни ўнг қўлимга, ойни ҳам чап қўлимга қўйсалар (нималарваъда берса берсинлар) мен бу диндан ва уни инсонларга таблиғ этишдан, билдиришдан асло воз кечмайман. Ё, Оллоҳу таоло бу динни бутун жаҳонга ёяди, менинг вазифам битади, ёки шу йўлда жонимни фидо қиламан” деб марҳамат қилди ва муборак кўзлари тўла ёши билан ўрнидан турди.

Расулуллоҳ афандимизнинг жуда хафа бўлганини кўрган Абу Толиб, айтган сўзларига пушаймон бўлди ва Унинг бўйнига осилиб, ”Эй қардошимнинг ўғли! Йўлингда давом қил, истаганингни қил. Мен ҳаёт эканман, сени ҳимоя қилиб, қўрийман”, дея тасалли берди.

Абу Толибнинг Ҳазрати Муҳаммадни ҳимоя қилишга ўтганини билишганларидан кейин мушриклардан ўн киши, Умора бин Валидни ҳам ёнларига олишиб, унинг олдига келдилар ва унга, “Эй Абу Толиб! Сенга маълумки, мана бу Умора, Макка ўсмирларининг энг яқимли, энг кучли, энг ахлоқлисидир.Унинг устига яхшигина шоирдир. Буни сенга берайлик, ўз ишларингда фойдалан. Бунинг ҳисобига бизга Муҳаммадни (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бер. Биз Уни ўлдирамиз. Сенга одам ўрнига одам, яна нима истайсан!” дейшиб, қабул қилиб бўлмайдиган бир таклиф қилишди. Абу Толиб уларнинг бу таклифидан жаҳли тепасига чиқиб, “Сиз, аввал менга ўз ўғилларингни беринглар. Ўларни мен ўлдирайин. Ундан кейин жиянимни бераман” деган эди, мушриклар ишнинг ваҳимали тус олганинин тушунишиб, шоша-пиша, “Бизнинг болаларимиз Унинг қилганнини қилмаяпти-ку, ахир. … “ дедилар. Абу Толиб, уларга жавобан, ”Аминманки, менинг жияним, сизнинг болаларинигизнинг ҳаммасидан янада хайрлидир. Демак, сиз ўғлингизни менга бериб ўстирасиз, менинг жигарпорамни ўлдирасиз, шундайми, ҳа? … Урғочи туя ҳам ўз боласидан бошқасини эсиргаб, соғинмайди. Силарнинг бу таклифларинг ақл ва мантиққа сиғмайди. Энди иш изидан чиқди. Ким жигарпорам Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) душмани бўлса, мен ҳам унинг душманиман. Масалани ана шундай билинг ва қўлингиздан нима келса ўшани қилинг!” деди. Мушриклар, ғамгин ва ўпкаланган ҳолда ўринларидан туриб кетдилар. Абу Толиб, дарҳол Ҳошимўғилларини йиғди. Уларни аҳволдан хабардор этиб, севимли Пағамбаримизга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ёрдам беришга чақирди. Расулуллоҳни ўлдиришга кўтариладиган қўллар синдириладиган бўлди. Улар, Ҳошимўғиллари барчаси бу масала бўйича мушрикларга қарши бирлашдилар. Фақат биргина Абу Лаҳаб қўшилмади. Абу Толиб уларга, “Эй йигитлар! Эртага ҳаммангиз қиличларинингизни белга боғланг ва менинг орқамдан эргашинг” деди. Эртаси куни Абу Толиб, Пайғамбар афандимизнинг уйига борди. Уни олиб, иккиси бирга Ҳарами-шарифга тўғри юра бошладилар, уларнинг орқасидан Ҳошим ўғилларининг йигитлари ҳам эргашиб келишаётгандилар. Каъбага келиб, мушрикларнинг қаршисига ўтдилар. Шунда Абу Толиб, мушрикларга қараб, “Эй Қурайшлилар! Қардошимнинг ўғлини ўлдиришга қарор берганингизни эшитдим. Мана бу орқамдаги ёшларнинг қўллари қиличларида, улар менинг бир кичик ишоратимни сабрсизлик билан кутаётганларини кўраяпсизми? Аминманки, Муҳаммадни (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўлдирадиган бўлсангиз ҳеч бирингизни соғ қолдирмайман! … “ деган эди, мушриклар севимли Пайҳабаримизни мақтаган шеърлар айтиша бошладилар. Ундан сўнгра, у ерда бўлган Абу Жаҳл бошлиқ мушриклар тарқала бошлади.

§ 6 Азият, исканжа ва зулм. Қурайшнинг бообрўли ҳисобланган мушриклари, энди Пайғамбар афандимизни қаерда ёлғиз кўрсалар, ўша ерда Уни ҳақорат қилиб, Унинг устига ҳужум қиладиган, ҳатто Уни уришга уринишадиган бўлдилар. Унинг Асҳобига ҳам исканжа ўтказишдан қайтмаётган эдилар. Бир куни Қурайшнинг бообрўли ҳисобланган мушриклари, Каъба-и шарифнинг ёнида ўтиришардилар. Нимадандир чиқиб Пайғамбар афандимиздан баҳс қилиша бошладилар ва “Унга таҳаммул қилганимиз каби ҳеч нарсага таҳаммул қилмадик. Бизга сафиҳсиз(кайфи-сафога берилган, ўзини бошқара олмайдиган ҳолга тушиб қолган) дейди, илоҳларимизни таҳқир этиб ёмонлайди, динимизни айблайди, жамоатимизни бир-биридан ажратади, биз эса янада сабр қиламиз, бирор нарса демаймиз” шаклида сўзлашардилар. Ўша вақтда Ҳабиби акрам Каъбани зиёрат қилишга келиб қолди. Ҳожар-и асвадни ўпиб, уни тавоф қилишни бошлади. Мушрикларнинг ёнидан ўтаётганида, улар Пайғамбар афандимизга ҳаммаси ҳақоратдан иборат сўзлар айтиша бошладилар. Расулуллоҳ афандимиз бундан хафа бўлдилар, бироқ уларга эътибор қилмасдан тавофини давом қилаверди. Учинчи марта уларнинг олдидан ўтаётганида, “Эй Қурайш! Менга қулоқ солинг! Нафсим ўз қудратида бўлган Оллоҳу таолога қасам ичаманки, менга сизнинг овора бўлиб, сарсон бўлишингиз билдирилди. … “ дея марҳамат қилгандилар, у ердаги мушриклар нима қилишларини билмай қотиб қолдилар. Бир дона ҳам сўз оғизларига келмай қолди. Фақат биргина Абу Жаҳл, Расулуллоҳ афандимизнинг олдига бориб, ”Эй Абул-Қосим! Сен бизга бегона эмассан. Бизнинг бу ёмон ҳаракатимизга қарама, ибодатингни давом қилавер.Сен бизга эргашадиган даражада жоҳил эмассан” деб ёлвора бошлади. Шундан кейин Муҳаммад алейҳиссалом у ердан кетди.

Эртаси куни мушриклар яна ўша жойда йиғилдилар. Пайғамбар афандимиз ҳақида ёлғон-яшиқлар сўзлаша бошладилар. Ўша вақтда Расулулуллоҳ афандимиз ҳам ўша ерга ташриф буюрди. Мушриклар тура солиб Пайғамбар афандимизга ҳужум қилдилар. Уларнинг ичида энг бадбахт бўлганларидан Уқба бин Муъайт, севимли Пайғамбаримизнинг муборак ёқасига тормашди. Унинг бўйнини нафс қисилиб қолар даражада сиқди. Шу онда пайдо бўлиб қолган Абу Бакр, ”Раббим Оллоҳдир дейдиган бир кишини ўлдирасизларми? Сизга Раббулоламиндан оят келтирди. …” дея бақириб, Расулуллоҳни ҳимоя қилиб, уларнинг орасига кирди. Мушриклар, Ҳабибуллоҳни қўйиб юбориб, Абу Бакри Сиддиққа ёпишдилар. Унинг муборак бошига муштлашар ва оёқлари билан тепишардилар. Утба бин Рабиа исмли бир бадбахти Ҳазрати Абу Бакрнинг муборак юзи-бошига тепди, таниб бўлмас бир ҳолга келтирди ва юз-кўзи қон ошаб қолди. Тайм ўғиллари етиб келишиб, уни ажратиб олмаганларида эди, ўлгунича тепалаган бўлардилар. Абу Бакрнинг қабиладошлари уни бир чоршабга солиб уйига олиб келишдилар. Ўзлари дарҳол Каъбага қайтиб келишдилар ва

”Агар Абу Бакр ўладиган бўлса, қасам бўлсинки, биз ҳам Утбани тирик қолдирмаймиз” дея хитоб қилдилар ва Абу Бакрнинг ёнига қайтиб кетишди.

Ҳазрати Абу Бакр, анча вақт ўзига келолмай ётди. Отаси ва Баний Тайм қабиласи унинг ўзига келиши учун анча ташвиш чекди ва уриндилар. Фақатгина кечга бориб бироз ўнгланди. Кўзларини очар-очмас эзилган бир овозда, “Расулуллоҳ нима қилаяпти? Унинг аҳволи қандай? Унга ҳам тил теккизиб, Уни ҳақорат қилишгандилар” дея олди. Одамлар, онаси Умм-ул Хайрга, “Сўрачи, у бирор нарса еб, ичишни истайдими?” дедилар. Абу Бакр Сиддиқда бирон нарса еб-ичишга ҳеч бир ҳафсала, иштаҳа йўқ эди. Уйда одамлар қолмаганидан кейин, онаси такрор ундан нима еб-ичишни сўраган эди, у яна, ”Расулуллоҳ қандай аҳволда, У нима қилаяпти?” дея сўради. Онаси эса, ”Валлоҳи болам, дўстинг ҳақида ҳеч нарса эшитмадим” деб жавоб қилди. Ҳазрати Абу Бакр эса, “Ҳаттобнинг қизи Умму Жамилга бор, Расулуллоҳнинг аҳволи ҳақида ундан сўра”, деб онасидан илтимос қилди.

Умму Жамил, Ҳазрати Умарнинг синглиси бўлиб, мусулмон бўлган эди. Абу Бакрнинг онаси туриб Умму жамилнинг олдига борди ва унга, “Ўғлим сендан Муҳаммад алейҳиссалом ни сўраяпти. Ажоба, У қандай аҳволда, билмайсанми?” деб сўради. Умму Жамил эса, “Мен Муҳаммад алейҳиссалом ҳақида ҳам, Абу Бакр ҳақида ҳам ҳеч қандай нарса билмайман. Истасанг сен билан бирга борамиз, аҳволдан хабар оламиз”, деди.Умм-ул Хайр, “Майли борайлик” деб жавоб қилди. Оқибат иккаласи турди ва Ҳазрати Абу Бакрнинг олдига келишдилар. Умму Жамил, Абу Бакри Сиддиқни бундай яралар ва боғламлар ичида ғариб ҳолда кўриб, ўзини тута олмай, “Сенга бундай қилган бирор қавм сўзсиз озғин ва ўзидан кетгандир. Улар қилганларининг ҳақини беришни Оллоҳу таолодан тилайман” деб қайғурди. Ҳазрати Абу Бакр, Умму Жамилга, “Расулуллоҳ нима қилаяпти, У қаерда?” деб сўради. Умму Жамил унга, “Бу ерда онанг бор, сўзларим унга эшитилади”, деганди, Абу Бакр, “Ундан сенга бирор зарар келмайди, қўрқма сиррингни ёймайди”, дея марҳамат қилди. Умму жамил, “У ҳаётддадир, аҳволи яхшидир” деди. Абу Бакр “Ҳозир У қаерда?” дея такрор сўради. Умму Жамил, “Арқомнинг уйидадир” дея жавоб берди. Ҳазрати Абу Бакр, “Валлоҳи, Расулуллоҳни бориб кўрмагунимча овқат ҳам ея олмайман ва бирон нарса ичолмайман ҳам” деди. Онаси унга, “Сен бироз кут. Кишилар уйқуга кетсин” деб уни сабр қилишга чақирди. Оқибат ҳамма уйқуга кетиб, кўчада одамларнинг юриши тинчиб қолганидан кейин Ҳазрати Абу Бакр онаси ва Умму Жамилга суяниб, аста-секин Расулуллоҳ ўтирган уйга етиб борди. Унга ёпишиб, Уни ўпди. У ердаги мусулмон қардошлари билан қучоқлашди. Ҳазрати Абу Бакрнинг бу аҳволи Пайғамбар афандимизни кўп хафа қилди. Ҳазрати Абу Бакр, “Ё Расулўддўҳ! Она-отам сенга фидо бўлсин! У ярамас, озғин одамнинг менинг юз-кўзимни ерга ишқаб, мени таниб бўлмас бир ҳолга келтирганидан бошқа бирор нарса бўлгани йўқ. Мана бу ёнимдаги эса, мени дунёга келтирган онам Салмадир.Унга дуо этишингни сўрайман. Умид қиламанки, Оллоҳу таоло, сенинг ҳурматингга уни Жаҳаннам азобидан қутқарар”, дея арз қилди. Шу орада севимли Пайғамбаримиз, Салманинг мусулмон бўлишини тилаб Оллоҳу таолога ёлворди. Ўшанда Расулуллоҳ афандимизнинг дуоси қабул бўлган эди. Шундай қилиб, Умм-ул Хайр ҳидоятга эришиб мусулмон бўлиб, илк мусулмонлар орасида бўлиш шарафига эга бўлганди.

Мухтарам Пайғамбаримизнинг уйи, Абу Лаҳаб ва Уқба бин Муъайт исмли иккита мушрикнинг уйлари орасида жойлашган эди. Улар Пайғамбаримизга азият бериш учун ҳар бир фурсатдан фойдаланардилар. Ҳатто кечалари улар ҳайвонларининг ахлатларини мухтарам Пайғамбаримиз эшиги олдига ташлашардилар. Пайғамбаримизнинг амакиси бўлган Абу Лаҳаб, булар билан қаниқмай, унинг қўшниси Адийнинг уйидан туриб, Унга тош отиб ҳам азият бериб турарди. Лаҳабнинг хотини ҳам эридан орқада қолмасди. Бу териб келган тиканли ўтинларини Расулуллоҳнинг оёқларига кирсин деб, у ўтадиган йўлларга сочиб ташларди. Кунлардан бир кун, Абу Лаҳаб Пайғамбар афандимизнинг эшиги олдига ахлатларни тўкаётганида уни Ҳазрати Ҳамза кўриб қолади. У Абу Лаҳабни дарҳол тутиб олиб, унинг олиб келган ахлатларини ўзининг бошига ағдариб юборади.

Абу Лаҳаб ва унинг хотинининг Пайғамбарга беришган азиятлари оқибатида уларга қарши, “Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин, затон қуриди …” дея бошланидиган Таббат сураси нозил бўлади.

Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил, ўзлари ҳақида сура нозил бўлганлигини эшитиб, Пайғамбар ҳазратларини излай бошлайди. Унинг Каъбадалигини билганидан кейин қўлига бир катта тош олиб, у ерга боради. Ўша вақт Ҳазрати Абу Бакр Пайғамбаримизнинг суҳбати билан шарафланаётган эди. У қўлида тоши бўлган Умму Жамилни кўриб қолиб, “Ё Расулоллоҳ! Қаранг, Умми Жамил келаётир. Жуда ёмон бир аёл, сизга бирор зарар келтирадими деб ўйлайман. Балки бирор бурилишга чекиниб унинг азиятидан қочсангиз яхши бўлармиди”, деди Расулоллоҳга мурожаат қцилиб. Расулоллҳ афандимиз, “У мени кўролмайди” дея марҳамат қилдилар.Умму Жамил эса, Абу Бакрга тикилиб, “Эй Абу Бакр! Тез айт, у дўстинг қаерда!? У мени ва эримни ҳажв қилиб, ёмонлабди. У шоир бўлса, мен ҳам, эрим ҳам шоирлармиз. Ана шундай, мен ҳам уни ҳажв қиламан. Биз унга исён қиламиз, Пайғамбарлигини қабул қилмаймиз ва динидан хурсанд бўлмаймиз. Қасам ичаманки, агар уни кўрсам мана бу тош билан унинг бошига тушираман. … “ дея бир нарсаларни айта бошлади. Ҳазрати Абу Бакр, “Менинг соҳибим шоир эмас ва ва сени ҳажв ҳам қилгани йўқ.” деган эди, Умму Жамил қайтиб кетди. Ҳазрати Абу Бакр Пайғамбаримизга қараб, “Ё Расулоллоҳ! У сизни кўрмади-я” деб сўраганди, Пайғамбар ҳазратлари “Мени у кўрмади. Оллоҳу таоло унинг кўзини мени кўрмайдиган қилиб қўйди”, деб марҳамат қилдилар.

Мухтарам Пайғамбаримизнинг муборак қизларидан Ҳазрати Умму Гулсум, Абу Лаҳабнинг ўғли Утайбага, Ҳазрати Руқуя эса, унинг бошқа ўғли Утбага унаштириб қўйилган бўлиб, уйланиш тўйлари бўлмаган эди. Таббат сураси нозил бўлганидан сўнг эса, жаҳаннамий Абу Лаҳаб ва унинг хотини, Қурайшнинг баъзи обрўли ҳисобланган кишилари бирлашиб, Утба ва Утайбага, “Унинг қизини олиб, юкини енгиллаштиринг-да, дарҳол уларни қўйиб юборинглар. Шу билан У ташвишга тушиб қолсин. Сизга эса, Қурайишда истаганингиз бир қизни олиб берамиз”, дея таклиф қилдилар. Улар ҳам бу сўзларга қулоқ осиб, севимли Пайғамбаримизнинг қизларини қўйдик дедилар. Утайба дегани эса, олчоқликда янада олдинга кетиб, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу таоло алейҳи ва саллам ҳузурига шарифига келиб, “Эй Муҳаммад! Мен сени ва динингни танимайман. Қизингни ҳам қўйдим. Бўлди, бундан кейин сен мени, мен сени ёқтирмайдиган ва мен сенга, сен менга келмайдиган бўламиз. … “, деб Уни ҳақорат ҳам қилди. Ҳатто севимли Пайғамбаримизга ҳужум қилиб, Унинг муборак ёқасига ёпишди. Унинг куйлагини йиртиб юборди. Ана шунда севгили Пайғамбаримиз, “Ё Раббий! Буннинг бошига йиртқич жаниварлардан бирини юбор” дея баддуо буюрди. Бу бадбахт Утайба бу ҳолни отасига бориб сўзлаган эди, Абу Лаҳаб, “Муҳаммаднинг бу дуосидан қўрқаяпман”, дея пичирлади.

Бир неча кун сўнгра, Абу Лаҳаб, ўғли Утайбани тижорат ишлари билан Шомга жўнатди. Утайба билан бирга Шомга кетаётганлар Қофила Зарқа деб аталадиган жойда кечалашмоқчи бўлдилар. Ўшанда бир шер уларнинг атрофида айлана бошлади. Утайба бу ҳолни кўрар-кўрмас, “Эй воҳ! Қасам ичаманки, Муҳаммаднинг (алейҳиссалом) баддуоси қабул бўлди. Бу шер мени ҳозир ейди! Муҳаммаднинг ўзи Маккада бўлса ҳам у менинг қотилимдир”, дейишга улгурди. Бироқ Шер бироз кейин қаергадир кетиб қолдими, йўқолиб қолди. Қўрқишганларидан Утайбани баланд бир жойга ётқизишдилар. Кечаси бир вақт шер такрор бу ерга қайтиб келди. Қофилада ётганларни искаб-искаб ниҳоят Утайбанинг ёнига борди. Унинг устига сапчиб чиқиб қорнини ёрди. Бошини оёқлари орасига олди ва фожиали бир шаклда ўз ишини битирди. Утайба эса, жони чиқиб бўлганича, “Мен сизга, Муҳаммад, кишиларнинг энг тўғри сўзлисидир демаганмидим?” дея олди. Ўғлининг бир шер тарафидан парчалаб ташланганидан хабар топган Абу Лаҳаб ҳам, “ мен сизга, Муҳаммаднинг ўғлим ҳақидаги дуосидан қўрқаяпман демагандмидим”, дея узоқ йиғлади.

Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам кишиларни абадий саодатга чақирарди. Оллоҳу таолонинг борлиги ва Ягоналигига даъват қилиб, уларнинг Жаҳаннамда ёнмасликлари учун уринарди. Мушриклар эса, “Ота-боболаримизнинг дини шудир” дейишиб бутпарастликни давом қилдирардилар. Пайғамбар афандимиз, уларни инсонларча яшашга, ҳосиятли ва шарафли бўлишга, қийматсизликдан қутилиб, юксак мақомларга чиқишга даъват қиларди. Улар эса, ўзларининг ўжарликларида туриб олишгандилар. Абу Лаҳаб, Пайғамбар афандимизни ҳақорат қилишда ва Унга азият беришда ҳамма мушрикларнинг йўлбошчиси эди. Расулуллоҳни доим кузарди, одамларни Уни тинглашдан воз кечтиришга, уларнинг фикрларида шубҳа уйғотишга тинмай уринарди. Кишилар тўпланган жойларда, кўргазмалар бўлаётган жойларда Расулуллоҳ афандимиз, “Эй одамлар! Ло илоҳа иллоллоҳ, десаларинг қутиласилар” дея марҳамат қилганларида, Абу Лаҳаб дарҳол етиб келиб, “Эй одамлар! Бу сўзлаётган менинг жиянимдир. Бироқ сиз, унинг сўзига ишонманглар. Ундан узоқ туринглар” дейишга улгурарди.

Муҳаммад алейҳиссалом бир куни Каъба-и шарифда намоз ўқиётганди. Қурайшда обрўли ҳисобланадиган Абу Жаҳл, Сайба бин Рабиа, Утба бин Рабиа, Уқба бин Аби Муъайтлар бўлишган мушрикларнинг бир гуруҳи Расулуллоҳга яқин бир жойга келиб ўтириб олишдилар. Ўша ер атрофида бир кун аввал сўйилган туянинг ичаклари ва бошқа хил қодиқлари ётарди. Ўшанда олчоқ ярамас Абу Жаҳл, “ичимиздан ким, ана у туянинг қорин чавоғини бутун ичидагилари билан олиб келиб Муҳаммад саждага кетганда унинг елкасига қўяди?” деган бир таклиф қилди. Уларнинг ораларида энг золим, энг ғаддор, энг марҳаматсиз, энг бадбахт бўлгани Уқба бин Аби Муъайт, “мен бу ишни қиламан” деди-да ўрнидан туриб ичак-чавоқларни олиб келиб, саждада бўлган Пайғамбаримизнинг муборак елкаларига қўйди. Бу ярамас ҳолни кўриб турган мушриклар роса қотиб-қотиб кулиша бошладилар. Пайғамбар ҳазратлари эса, саждада қолишни чўзиб бошини кўтармасди. Шу аснода Асҳоб-и киромдан Абдуллоҳ бин Масъуд вазиятдан хабардор бўлди. У ана ўша ҳодисани тубандагича тушунтирган эди: “Расулуллоҳни у ҳолда кўриганимда мияга қон қуйилгандек бўлди. Бироқ мени мушрикларнинг қўлидан қутқариб оладиган бирор қавмим, қабилам ҳам йўқ эди. Ҳеч кими йўқ бир зайф эдим. Ўша замон ҳатто сўзлашишга ҳам кучим йўқ эди. Тик қотиб турардим, Расулуллоҳнинг катта бир хафачилик ҳолида томошабинга айлангандим. Ўша вақт, қани эди мушриклардан ўзимни қўрийдиган кучим ёки қўрувчим бўлса-да, Расул алейҳиссаломнинг муборак елкаларига қўйганларини олиб отсам дея зорланардим. Қошки, кучим бўлса қилардим. Мен ана шундай кузатувчига айланиб турганимда, Расулуллоҳнинг қизи Ҳазрати Фотимага хабар беришдилар. У вақтлар Фотима кичкина бола эди. У югуриб келди. Расулуллоҳнинг бошидагиларни отди. Бу ишни қилганларни қарғади, уларни баддуо қилди, жуда оғир сўзлар сўзлади. Расулуллоҳ афандимиз эса, ҳеч бир нарса бўлмагани каби намозини тугатиб уч марта, “Оллоҳим! Қурайшдан шу тўпланганларни сенга ҳавола қиламан! Оллоҳим! Абу Жаҳл Амр бин Ҳишомни сенга ҳавола қиламан! Оллоҳим! Уқба бин Рабиани сенга ҳавола қиламан. Ё! Оллоҳим! Шайба бин Рабиани сенга ҳавола қиламан!Оллоҳим! Уқба бин Муъайтни сенга ҳавола қиламан! Оллоҳим! Умайя бин Ҳалафийни сенга ҳавола қиламан ! Оллоҳим! Валид бин Утбани сенга ҳавола қиламан! Оллоҳим! Умара бин Валидни сенга ҳавола қиламан!” дея марҳамат қилдилар. Бундай баддуони эшитишган мушриклар кулишларидан тўхтадилар. Улар қўрқа бошладилар. Чунки Байтуллоҳда қилинган дуонинг қабул бўлишига улар ҳам ишонардилар. Расулуллоҳ афандимиз, Абу Жаҳлга, “Валлоҳи сен, ё бундан воз кечасан, ёки Оллоҳу таоло бошингга бир фалокат келтиради” дея марҳамат қилди. Оллоҳу таолога қасам бераманки, Расулуллоҳ, исмларини тилга олган ўша кишиларнинг ҳаммасининг Бадр жангида ўлдирилиб майдонда қолган жасадлари ҳидланган ҳолда Бадр чуқурликларига итариб ташланганликлирини кўрдим.”

Кунлардан бир кун Абу Жаҳл, Байтуллоҳда Қурайшли мушрикларга, “Эй бу ерда тўпланган Қурайшлилар! Кўраяпсизки, Муҳаммад, динимизни айблашдан, бутларимизга ва уларга топинган ота-боболаримизга тил теккизишдан ва бизларга ақлсизлар дея қарашдан тўхтамаётир. Силарнинг ҳузурларингда қасам ичаманки, эртага базўр кўтарадиган бир тошни олиб келаман ва у намозда саждага кетганида тош билан унинг бошига қулочкашлаб ураман. Ўша вақт сиз мени Абутолиб ўғилларидан қўрийсзми, қўримайсизми, ўзларинг биласилар. Мен уни ўлдирганимдан кейин унинг қариндошлари ҳам менга қарши нима қилса қилаверсинлар. … “деб жар солди. Уни эшитиб туришган мушриклар, “Қасам берамизки, биз сени ҳам қўриймиз, ҳамда сени ҳеч кимга таслим этмаймиз. Фақат сен уни ўлдирсанг бўлди!” дея уни янада авж отига миндирдилар.

Эрталаб Абу Жаҳл, қўлида каттакон бир тош билан Каъбага келди. У ерда ўтиришган мушриклар ёнига бориб Муҳаммад алейҳиссаломни кута бошлади. Севгили Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳар вақтдаги сингари Байтуллоҳга келиб намозини бошлади. Абу Жаҳл эса, қўлидаги катта тош билан Расулуллоҳни уриш ниятида Унга қараб тўғри юра бошлади. Ўша ердаги барча мушриклар ҳодисани ҳаёжон билан кузатишардилар. Абу Жаҳл Расулуллоҳнинг олдига яқинлашган вақт бирдан у титрай бошлади. Қўлидаги катта тош унинг қўлидан ерга тушиб кетди. Юзи кул каби бузариб, катта бир қўрқув билан орқага чекинишга мажбур бўлди. Мушриклар бу ҳолдан ҳайратга тушиб, Абу Жаҳлнинг олдига бордилар ва “Эй Амр бин Ҳишом! Нима бўлди, айт бизга!” деб ундан сўрадилар. Абу Жаҳл эса, “Билмадим, мен Уни ўлдириш учун тошни тўла кўтарган эдим, олдимда пишқирган бир туя пайдо бўлди. Қасам билан айтаманки, мен умримда ундай узун оёқли, ўткир тишли туяни ҳеч кўрмаган ва эшитмаган эдим. Мен Унга яна бироз яқинлашсам эди, туя мени сўзсиз ўлдирган бўларди”, дея жавоб қилди.

Бошқа бир кун Абу Жаҳл, мушрикларни йиғиб, улардан, “Абдуллоҳдан қолган етимча, бу ерда намоз ўқиб, юзини тупроққа суртадими?” дея сўради. Улар ҳам “Ҳа” дедилар. Аслида шундай жавобни кутиб турган Абу Жаҳл, “Агар мен Уни шу ҳолда кўрсам, Унинг бошини оёқларим билан эзиб ташлайман” деб мақтанди. Хуллас бир куни, Пайғамбарларнинг сардори Каъбада намозга турди. У ерда Абу Жаҳл ҳам оғайнилари билан ўтирганди. Шунда Абу Жаҳл ўрнидан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва салламга қараб юрди. Яхшигина Унга яқинлашди. Бироқ бирданига қўли билан юзини суртиб қоча бошлади. Мушрик ағойнилари унинг ёнига бориб, “ҳа, нима бўлди, бу нимаси?” дедилар. Шунда Абу Жаҳл, “Орамизда бир ўт қутуғи ҳосил бўлди. Кимлардир менга ҳужум қила бошладилар. Буни кўриб орқага қайтдим” дея жавоб қилди.

Валид бин Муғира, Абу Жаҳл, Амр бин Ҳишом, Асвад бин Муттолиб, Умайя бин Ҳолаф, Асвад бин Абдиягвас, Ос бин Воил, Зорис бин Қайс каби мушрикларнинг обрўли ҳисобланганлари, Расулуллоҳни кўрганларида, “бу ҳам ўзини пайғамбар бўлди ва унинг олдига Жаброил келди деб ҳисоблайди” дея кесатиб, уни калака қилишардилар. Ҳабиб-и акрам бир куни бундай ҳоллардан жуда хафа бўлиб ўтирарди, Унинг ҳузурига Жаброил алейҳиссалом келди ва баъзи ояти карималар келтирди. Масалан, “Онд бўлсинки, (эй Расулим) сендан илгари юборилган пайғамбарларнинг масхара қилиб кулганлар. Уларни, пайғамбарларнинг устидан кулганларни, калака қилганларни, уларнинг ўша кулгиларига ўраб қанча бало ва азобга дучор қилдик (яъни ҳалок қилдик). (Анъом сураси, 10 оят).

Муҳаққақки, сени масхара қилганлардан биз қўриймиз. Улар шундай кишиларки, Оллоҳу таолонинг ёнида яна бошқа илоҳ танийдилар. Улар (бошларига келадиган оқибатни) яқинда биладилар. Ҳа биламиз, ҳақиқатан, уларнинг сўзларига (ширк қўшишларига, Қуръони каримга тил теккизишганларига ва сенга қарши масхарали сўзлар айтишларига) кўнглинг қисилиб, ичинг ачимоқда” (Ҳижр сураси, 95-97 оятлар) каби марҳаматлар келтирилган эди.

Коинотнинг султони, бир куни Каъба-и муаззамани тавоф қилаётганида Унинг олдига Жаброил келди ва “Мен уларнинг (сени масхара қилганларнинг) ҳақини бериш ҳақида амр олдим” деди. Шундан бироз вақт кейин уларнинг олдидан Валид бин Муғира ўтиб кетди. Жаброил алейҳиссалом, “Бу ўтиб кетган киши қандай одам”, деб сўради. Пайғамбар афандимиз эса, “У, Оллоҳнинг энг ёмон бандаларидан биридир” дея марҳамат қилди. Жаброил алейҳиссалом, Валиднинг бўрбойига ишорат қилиб, “бунинг ҳақини беришга келдим” дедилар. Ундан кейин у ердан Ос бин Воил ўтаётганди, унинг ҳақида ҳам сўраб юқоридаги жавобни олганидан сўнг Воилнинг қорнига ишорат қилиб, “бунга ҳам ҳаддини билдирдим” деди. Асвад бин Мутоллиб ўтаётганида унинг кўзига, Абдиёғвасни кўрганида унинг бошига ишорат қилди; Хорис бин Қайс ўтаётганида бунисининг қорнига ишорат этди ва “Ё Муҳаммад! Оллоҳу таоло буларнинг шарридан сени қутқарди. Тез орада буларнинг ҳар бири бир балога учрайдилар” деди.

Ҳақиқатан бир кун, улардан Ос бин Воилнинг оёғига тиккан кирди. Қанча дори-дармон қилсалар ҳам унинг дардига чора топилмади. Ниҳоят унинг оёғи туянинг бўйунидан ҳам катта бўлиб шишиб кетди. Оқибатда, “Муҳаммаднинг Оллоҳи мени ўлдирди” деб фарёд қилиб жон берди. Асвад бин Мутоллибнинг кўзлари кўрмай қолди. Натижада, у бошини бир дарахтга уриб олиб ҳалок бўлди. Асвад бин Абдиёғвас, Вод-и самум дейиладиган ерда юрганида унинг юзи ва бутун танаси қоп-қора бўлиб қолди. Уйига қайтиб келганида уни танимадилар ва ўз уйига киритмадилар. Аччиғидан уйининг эшигига бошини ура-ура ўша ерда ўлиб қолди. Хорис бин Қайс эса, тузланган болиқ еганди. Чанқоқлиги ошиб кетаверди. Қанча сув ичмасин ҳеч қонмасди. Охирий сувга тўлиб кетган ошқозони ёрилиб ўлди. Валид бин Муғиранинг ҳам бўрбойига темир синиғи кириб кетди. Унинг яраси ҳеч дурустлашмади, жуда кўп қон оқди ва охирий у ҳам, “Муҳаммаднинг Оллоҳи мени ўлдирди” деб бақириб жон берди. Ана шунақа қилиб, у мушрикларнинг ҳар бири қилмишларига ярашасини олдилар. Бундан ташқари, улар абадий Жаҳаннамда қолишлари оят-и карималарда хабар қилинади.

Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, бир куни Абул-Асга тўғрима-тўғри келиб қолди. Унинг олдидан ўтиб кетганидан кейин ул мушрик, Расулуллоҳ афандимизнинг орқасидан Уни калака қилиб, оғзи-юзини буриштириб вужудини ўйнатди. Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам, Ҳакамнинг қилиқларини нубувват нури билан кўрди ва унинг ўша ҳолатда қолишини сўраб дуо қилганди, у мушрикнинг танасида бир титраш пайдо бўлди ва умрининг охиригача ўшандай бўлиб қолди.

§ 7 Асҳоб-и икромга кўрсатилган азобу-уқубатлар(исканжалар). Ўша замонлар мушриклар фақат Пайғамбар афандимизга азият бериш билан чекланмаётгандилар.Унинг шонли Асҳобига ҳам тинмасдан азият, исканжалар беришаётгандилар. Айниқса уларнинг ичидан энг камбағал ва ҳеч кими йўқларини танлаб, ана ўшанақаларига зулм қиларди, ҳеч аямай хаёл қилиб бўлмас азобларга ташлашардилар. Улардан бири Билол-и Ҳабаший бўлганди. Умайя бин Ҳалаф исмли бир мушрикнинг қули бўлган Ҳазрати Билол, Абу Бакр-и Сиддиқнинг воситалигида мусулмон бўлган эди. Умайя ўн иккита қуллари ичида Билолни энг яхшиси ҳисоблагани учун уни бутхонага қоровул қилиб қўйганди. Ҳазрати Билол мусулмон бўлганидан кейин бутхонадаги барча бутларни сажда қилаётган вазиятга келтириб қўйди. Бундан хабар топган Умайя буюк бир даҳшатга тушди ва Ҳазрати Билолни чақириб олиб, ундан “Сен мусулмон бўлибсан. Муҳаммаднинг Раббига сажда қилаётганмишсан. Шундайми?” дея сўради. Ҳазрати Билол ҳам, “Ҳа, Буюк ва Олий бўлган Оллоҳу таолога сажда қилаяпман” деб жавоб қилди. Умайя жуда истамаган бундай жавоб бўлганлиги учун у дарҳол ҳазрати Билолга азият ва исканжалар беришни бошлаб юборди. Масалан, пешин вақти қуёш роса тепага келганида уни ёлонғоч ташқарига чиқарарди, иссиқдан роса қизиган тошларни унинг баданига босишардилар. Ўтдай ёнган тошларни бутун танага бостириб қўйишганларидан кейин, “Ислом динидан қайт! … Лот ва Узза бутларига иймон келтир!” деб талаб қилишардилар. Ҳазрати Билол эса, “Оллоҳу таоло ягонадир! Оллоҳу таоло ягонадир!” дея ўзининг ҳақиқий иймонини такрорларди.

Умайя бин Ҳалаф, унинг бу жавобларини эшитиб чинни бўларди. Ҳазрати Билолни тиканлар устида судратиб, унинг баданларидан тирқираб қон чиқиш ҳолига келтирарди. Ҳазрати Билол баданидан оққан қонларига эътибор қилмай, “Оллоҳим! Сендан келганига розиман. Оллоҳим! Сендан келганига розиман” деярди ва иймонида саботли эканлигини намойиш қиларди.

Ҳазрати Билолнинг ўзи, ўша ҳолини тубандагидек сўзлаб берган эди: “У бемаза Умайя, мени куннинг исиғида ташқарига боғлаб қўйиб, кечалари ҳам менга азоб берарди. Бир вақт кун жуда иссиқ эди. Ҳамишадек мени яна исканжага сола бошладилар. Мени Исломдан қайтармоқ учун у, “Бутларимизга сиғин! Муҳаммаднинг Оллоҳини инкор қил, инкор қил, инкор қил!” деди. Мен эса, уларга, “Оллоҳ ягонадир! Оллоҳ ягонадир!” дедим. У мендан ўчини олиш мақсадида менинг кўкрагимга катта бир иссиқ тошни қўйди. Ўша он мен хушдан кетдим. Ўзимга келсам, устимдаги тош олиб ташланган ва қуёшни булут қоплаган ҳолда кўрдим. Шунда Оллоҳу таолога шукр қилдим ва ўз-ўзимга “Эй Билол! Жаноб-и Ҳақдан келадиган ҳар бир нарса гўзалдир, хушдир” дея пичирлардим.”

Умайя бин Ҳалаф, бошқа бир кун Билол-и Ҳабашийга исканжа бериш учун уни ташқарига чиқарди. Кийимларини ичиб олиб, фақат бир юпқа тўнда қолдирди-да, уни оловда ёниб тургандек қизиган қумлар устига ётқизди ва унинг устига иссиқдан роса қизиб кетган тошларни қўйди. Бу етмаганидек уерга мушриклар ҳам йиғилиб келишиб унга янада баттарроқ азоб бера бошлашганди ва унинг бошида туриб, “динингдан қайтмасанг сени ўлдирамиз” дейишарди. Билол-и Ҳабаший бундай чидаб бўлмас азоблар остида ҳам, “Оллоҳ ягоналдир! Оллоҳ ягонадир!” дея такрорларди. Ана шундай бир ҳолат давом келиб турганда севгимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам у ердан ўтиб қолади. Ҳазрати Билолнинг бу ҳолини кўриб кўп хафа бўлиб эзилади ва унга тассалли бериб, “Оллоҳу таолонинг исмини такрорлаш сени қутқаради” дея марҳамат қилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам уйига етиб келганидан бироз сўнгра Унинг ёнига Ҳазрати Абу Бакр келди. Пайғамбар ҳазратлари, Билол-и Ҳабашийнинг чекаётган азобларини Абу Бакр-и Сиддиққа айтиб бериб, “Уҳу, жуда хафа бўлдим“ дея марҳамат қилдилар. Ҳазрати Абу Бакр дарҳол у ерга борди ва мушрикларга қарата, “Билолга бундай азоб бершдан сизнинг қўлингизга бирор нарса келадими? Қўйинг, уни менга сотинглар” деган таклифда бўлди. Улар, “Бир дунё олтин берсанг ҳам буни сотмаймиз. Фақат сенинг қулинг Амрга алмаштирамиз” дедилар. Ҳазрати Абу Бакрнинг Амр исмли қули, унинг тижорат ишларини бажарарди ва жуда кўп пул топадиган бириси эди. Амрнинг ёнида ўз шахсий мулкидан бошқа яна ўн минг олтини ҳам бор эди. У Ҳазрати Абу Бакрнинг ёрдамчиси бўлиб, унинг ҳамма ишларини қиларди. Бироқ ҳали у мусулмон бўлмаган эди, кофирлигида қолаётганди. Шу сабабдан ҳам Ҳазрати Абу Бакр мушрикларнинг талабини қабул қилиб, “Билолнинг ўрнига Амрни, унинг барча моли ва пуллари билан сизга бердим” дея марҳамат қилди. Умайя бин Ҳалаф ва у ердаги бошқа мушриклар ўзларича “Абу Бакрни бобладик, уни алдадик” деб бу ҳолдан хурсанд бўлишдилар.

Бу келишувдан кейин Ҳазрати Абу Бакр дарҳол Билол-и Ҳабашийнинг устидаги тошларни олиб ташлаб уни оёққа турғазди. Бечора Билол-и Ҳабаший у исканжалар оқибатида жуда ҳолсизланганди. Абу Бакр-и Сиддиқ уни шу ҳолда қўлидан тутиб севимли Пайғамбар ҳазратларининг олдига олиб келди ва “Ё Расулуллоҳ! Оллоҳ ризоси учун Билолни бугуноқ озод қилдим”, деди. Расулуллоҳ афандимиз эса, бундан жуда хурсанд бўлди ва Ҳазрати Абу Бакрни кўп дуо қилди. Ана шу воқеалар бўлиш сирасида Жаброил алейҳиссалом, Абу Бакрнинг Жаҳаннамдан узоқ бўлишини хабар қилган Лайл сурасининг 17 ва 18 оят-и карималарини келтирди. У муборак оят-и карималарда мазмунан, “(Ҳазрати Абу Бакр каби) ҳақиқий тақво эгаси бўлиб, (ширк ва гуноҳдан сақланиб) Оллоҳу таоло ҳисобида пок бўлиш (ва ваъда-и илоҳияга эришиш) учун молини хайрга сарфлаган киши, ундан (Жаҳаннамдан) узоқ бўлади” дея марҳамат қилинади.

Ҳаббоб бин Арат ҳазратларини ҳам динидан қайтариш учун кўп азобу-зулмга дучор қилишгандилар. Чунки ҳазрати Ҳаббобнинг ҳам ҳеч кими йўқ ва Умму Анмор исмли бир мушрик хотиннинг қули эди. Буни ҳам қўрийдиган бирор киши бўлмаганлиги учун мушриклар йиғилишиб, унинг ёлонғоч баданига тиканлар ботирардилар. Баъзан унинг ёлонғоч баданига темир куйлак кийдириб қуёшнинг иссиғида ушлаб туришардилар (Маккадаги иссиқда латта кийимда ҳам туриш азобдан бошқа нарса эмас – таржимон изоҳи). Қуёшда роса қизиган ва ҳатто махсус оловда қиздирилган тошларни унинг баданига босишардилар. Ана шундай азоблар остида ундан “динингдан қайт! Лот ва Уззага сиғин!” деб талаб қилишардилар. Ҳаббоб ҳам иймонида собит турарди ва “Ло илоҳа иллоллоҳ, Муҳаммадун расулуллоҳ” дейилган калималарни уларга қарши сўзлайверарди.

Мушриклар бир куни тўпланишиб бир майдонда ўт ёқдилар ва Ҳазрати Ҳаббобни боғлаб у ерга келтирдилар. Уни оловнинг устига ётиқизиб, динидан қайтаришмоқчи ёки ўлдирмоқчи бўлдилар. Оловнинг устига орқаси билан ётқизилган Ҳазрати Ҳаббоб, “Эй Оллоҳим! Аҳволимини ва взиятимни кўриб турибсан. Ўзинг қалбимимдаги иймонни собит қил, менга кучли бир сабр, тақот эҳсон айла!” деб дуода бўлди. Шунда мушриклардан бири Ҳазрати Ҳаббобнинг кўзини босиб турди. Бироқ улар, Оллоҳу таоло Ўзига инонганларни қандай кўриб турганини билолмасдилар.

Бир қанча йил ўтганидан кейин бу ҳодиса ҳақида Ҳаббобдан сўраганларида, у ўзининг орқасини очиб, ўша оловда куйган баданини кўрсатиб, шуларни сўзлаган эди: “Мени ёқиш учун бир олов ёқдилар ва мени судраб келиб унга отишди. У оловни ўшанда менинг гўштларим ўчирганди.”

Ҳазрати Ҳаббобга ташқарида юқорида баён қилинганидек азоблар берилиши билан бирга унинг соҳиби Умму Амор ҳам уни динидан қайтариш учун ўзининг алоҳида зулм ва исканжасини ўтказарди. Бу хотин темирни оловда қиздириб унинг бошига бостирарди. Бироқ ҳазрати Ҳаббоб дини учун у азобларнинг ҳаммасига бардош берарди ва уларнинг таклиф қилганларини бажармасди ва иймонидан воз кечмасди.

Кунлардан бир кун, Ҳазрати Ҳаббоб, севимли Пайғамбаримиз ҳузурларига чиқди ва Унга қараб, “Ё Расулуллоҳ! Ташқарида мушриклар мени кўрган жойларида оловга атадилар. Уйда эса, хўжайиним Умму Амор бошимга темирни қизитиб босади. Сиздан мени дуо қилишингизни илтижо қиламан” дея сўзланди. Шундан сўнгра ўзининг баданидаги ва бошидаги куюкларни кўрсатди. Пайғамбар афандимиз унинг бу ҳолига кўп ачинди. Динидан қайтмаслик учун кўрилган азоб ва изтиробга чидай олмади ва “Ё Раббий! Ҳаббобга ёрдам бер” дея дуо марҳамат қилди Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам. Жаноб-и Ҳақ Расулининг дуосини ўша ондаёқ қабул қилди. Шу оннинг ўзидаёқ Умму Аморнинг бошида қаттиқ бир оғриқ бошланди. Умму Амор бош оғридан кечаси билан инграб чиқарди. Унга чора сифатида Умму Аморнинг бошига қиздирилган темир босишларини айтишдилар. Натижада, Умму қули Ҳаббобни чақириб темир симларини оловда қиздириб бошига босишини буюрди. … Ҳазрати Ҳаббоб ҳам унинг бошини қиздирилган темир билан роса доғлади. …

Исломнинг бошланғич кунларида мушриклар, Ҳаббоб бин Аратнинг аҳволига жуда ҳам аҳамият бермасди. Бироқ кунига иймон келтирганларнинг сони ошиб бораётган эди. Охирий бу ишга жиддий эътибор қаратишга мажбур бўлишгандилар. Оқибатда, Ҳаббобга берилаётган исканжаларини янада кучайтиришдилар. Истаганларича уни урдилар, тепаладилар, яраладилар, иш қилиб бечорага исканжа устига исканжа қилдилар. Бироқ мушрикларнинг барча азобларига қарамай Ҳазрати Ҳаббоб иймонидан заррача ҳам чекинмади. Аммо азият ва исканжалар ҳам чидай олмайдиган ҳолга келиб қолган эди. Шунинг учун бошидан ўтганларини Коинотнинг афандисига арз қилиб, “Ё Расулуллоҳ! Кўраётган азобларимиздан қутилишимиз учун бирор дуо марҳамат қилмайсизми?” деган эди Ҳазрати Ҳаббоб, Расулуллоҳ афандимиз, “Сиздан олдинги умматлар ичида шундай кишилар бор эдиларки, уларнинг терилари темир тароқлар билан шилинарди, бироқ бу азобларга ҳам чидаб, динларидан қайтмасдилар. Қизидирилган қозон билан бошларига уришарди, қозон иккига бўлиниб кетарди, аммо бу исканжалар ҳам уларни динларидан қайтара олмасди. Оллоҳу таоло бу ишни (исломиятни) ниҳоясига етказади. Уни барча динлардан юксак қилади. Маслан, уловига миниб, Санъодан Ҳадрамагача бир ўзи кетган киши ҳеч нарсадан қўрқмаслиги, чўпон ҳам қўйларига бўри ҳужумидан бошқа хавфдан чўчимаслиги керак бўлади, охир. Аммо сиз эса, шошасиз, шошаяпсиз” дея марҳамат қилди ва Ҳаббобнинг орқасини силаб дуо этди. Расулуллоҳ афандимизнинг руҳларга озиқ ва шифо бўлган у сўзлари Ҳаббобнинг оғриғу-аччиқларини сусайтирган эди.

Ҳазрати Ҳаббобнинг жуда ҳам озғин, жуда бўлмағур мушрик ҳисобланган Ос бин Воилдан анчагина оладигани бор эди. Шу сабаб қарзини Воилдан сўраш учун Ҳаббоб унинг олдига келди. Ос бин Воил эса, Ҳаббобга қарб, “Муҳаммадни инкор қилмагунингча сенга бу оладиганларингни бермайман” деди. Ҳазрати Ҳаббоб ҳам унга, “Валлоҳи мен ҳаётда бўлгани сингари, ўлганимдан кейин қабримдан турганимда ҳам асло пайғамбаримни рад ва инкор қилмайман. Ҳамма нарсадан воз кечишим мумкин, бироқ бундай инкорни ҳеч қилмайман” деб жавоб қилди. Бунга кўра Ос бин Воил, “Биз ўлганимиздан кейин тириламизми? Ундай бирор нарса бўлса, у вақт молим ҳам, авлодим ҳам бўлади. Қарзимни ўша кун тўлайман” деб ўжарлик қилди.

Ос бин Воилнинг бу сўзларига қарши Оллоҳу таоло Қуръони каримда (Марям сурасининг 77-79 оят-и карималари) мазмунан, “(Эй Ҳабибим!) Ҳозир шу оятларимизни инкор қилган ва “Менга (қиёмат куни) мол ва авлод берилади, албатта” дейдиган одамни (Ос бини Воилни) кўрдингми? Нима, у ғойибга вакил бўлибдими ёки Раҳмоннинг ҳузурида бирор ваъда олибдими? Йўқ, ундай эмас, биз унинг айтганини қиламиз. (Қиёмат куни уни ҳисобга тортамиз) ва азобини ҳам керагича кўпайтирамиз” каби марҳамат қилинади.

§ 8 Хушидан кетганича азоб бериш … Мушриклар мусулмон бўлганларга исканжа, зулм беришда уларни эркак ва аёлга ажратмасдилар. Ҳеч кими бўлмаган Зиннира Хотин илк мусулмонлардан бири бўлиб, у ҳам қул, чўри эди. Зиннира Хотиннинг мусулмон бўлганлигидан хабар топган мушриклар унга ҳам оғир исканжалар беришдан тортинмадилар. Зиннира Хотинни Лот ва Узза бутларига сиғинтириш учун уни зўрлардилар, бўғизини нафаси сиқилиб хушидан кетганича бўғардилар. Буларга қарамай, у динидан асло қайтмасди ва уларнинг айтганлирини бажармасди. Айниқса, Абу Жаҳл жуда кўп исканжа қиларди. Азобу ва исканжаларнинг ўта оғирлигидан Зинниранинг кўзлари кўрмай қолган эди. Абу Жаҳл бир вақт унга, “Қара, Лот ва Уззо сенинг кўзингни кўр қилиб қўйди” деганида Зиннира Хотин, иймонининг исботи ўлароқ, “Эй Абу Жаҳл! Валлоҳи у сен айтгандек эмасдир. Лот ва Уззо деган бутларинг ҳеч бир нарсага ярамайди, уларга сиғинган ва сиғинмаганлардан хабари йўқдир. Менинг Раббим эса, кўзимнинг нурини беришга ва мени асли ҳолимга қайтаришга албатта қодирдир” дея хитоб қилди.

Абу Жаҳл, Ҳазрати Зинниранинг эгилмас иймони қаршисида шошиб қолди. Оллоҳу таоло, Зинниранинг дуосини қабул қилиб, унинг кўзи аввалгисидан ҳам яхши кўрадиган бўлган эди. Абу Жаҳл ва Қурайш мушриклари бундай ҳолни кўриб турсалар ҳам ўжарликлари кучли келиб иймон келтирмадилар. Ваҳоланки улар, “Бу ҳол ҳам пайғамбарларининг бир сиридир! Муҳаммаднинг йўлида юрган ақлсизларнинг ҳолига ҳайрон қоламизми? Агар улар бораётган йўл хайрли ва ҳақиқат, тўғри бўлганида эди, энг аввал биз у йўлга кирардик. Демак, тўғри йўлни биздан олдин бир қул топадими?” дея такаббурлик қилдилар.

Уларнинг бундай жаҳлликларига қарши Оллоҳу таоло Аҳқоф сурасининг 11-оят-и каримасини нозил қилди. Унинг мазмуни шарифида, “У кофирлар, иймон келтирганлар учун “Агар унда (Исломда) бир хайр бўлса эди, бу хусусда улар (фақирлар, бечоралар) бизнинг олдимизга ўта олмайди, биздан олдин унга югура олмайди” дейдилар. Ваҳоланки, улар, у билин (мўминлар каби Қуръони карим билан) ҳидоятга эришмагунлари учун (Қуръони каримни инкор қилиш учун), “Бу Қуръони карим (Муҳаммаднинг майдонга чиқиши) эски бир ёлғондир” дейдилар” каби марҳамат қилинади.

§ 9 Дор-ул-Арқом. Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, асҳобига мушриклар тарафидан берилаётган азоблар ва исканжалардан жуда эзилиб, кўп хафа бўларди. Шу билан бирга Исломиятнинг яхшироқ ёйилиши ва ўрганилиши учун қулай бўлган бир жой лозим бўлаётганди. Пайғамбар афандимиз бундай муҳим иш учун ҳазрати Арқомнинг уйини танлади. Унинг уйи эса, Сафо тепалигининг шарқий тарафидаги тор кўчада бироз баландроқ бўлгган бир жойда эди. У ердан Каъба-и муаззама яхши кўриниб турарди. У уйга кириб-сиқиш ҳам келиб-кетганларни назорат қилишга жуда қулай ҳолатда эди. Бундан ташқари, Ҳазрати Арқомнинг ўзи ҳам Маккадагиларнинг обрўлилари ичида ўз ўрни ва эътибори бор кишилардан бири эди. Шундай қилиб, Ҳабиб-и акрам у уйда Асҳобига Исломиятни тушунтиришни бошлаб юборди. Энди янгидан мусулмон бўлишни истаганлар бу маконга келиб исломият билан танишиш шарафига муяссар бўлиб, Расулуллоҳ афандимизнинг кўнгулларга шифо бўлган муборак сўзларини тинглаш билан баракатлана бошладилар. Улар, Пайғамбар афандимизни, худди бошларига бир қуш қўнгану, бирор сас чиқарса уни учириб юборгудек эҳтиёт бўлишаётган каби берилиб тинглардилар. Унинг муборак сўзларининг ҳеч бирини қолдирмай ёдлаб олишардилар. Ўша вақтлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам кундузги замонини Арқомнинг уйида бўлишга ажратиб, у ерда тонгдан кечгача Асҳобини етиштириш билан машғул бўларди. Арқомнинг уйи мусулмонларнинг илк қароргоҳи, “Дор-ул Ислом”га айланган эди. Илк мусулмонлар у уйда тўпланишардилар ва шу йўл билан ҳам мушрикларнинг тақиблари, азоблари ва бошқа турли ёмонликларидан бироз сақланган бўлардилар.

Ўша уйдаги ҳаётни Аммор бин Ёсар шундай тушунтиради: “Дар-ул-Арқом”га келиб Расулуллоҳни кўриб мусулмон бўлишни хоҳлаб юрардим. Шу сабаб бир кун у ерга бордим. Уйнинг эшиги олдида Ҳазрати Шуҳайбга дуч келдим. “Бу ерда нима қилиб юрибсан?” деб сўрадим ундан. У ҳам менга менинг саволимни қайтарди. Мен эса, унга, “Ҳазрати Муҳаммаднинг ҳузирига кириб, унинг сўзларини эшитиб, мусулмон бўлмоқчиман” дея жавоб қилдим. “Мен ҳам айни шу масала билан бу ерга келгандим”, деди у ҳам. Иккимиз бирга У юксак ва шарафлининг ҳузурига кирдик. У бизга Исломни тушунтирди. Хурсанд бўлиб иймон келтирдик ва мусулмон бўлдик.”

Аммор ўз мусулмонлигини ҳар жойда изоҳ этиб, тушунтиришдан чекинмайдиган мужоҳидлардан бири бўлган эди. Динидан қайтмаслигини кўрсатиш учун энг оғир азоб ва исканжаларга қатнашарди. У ёлғиз ўзи юрган вақтлари мушриклар уни ушлаб олиб Рамда номли жойга, Маккадаги қояларга келтирардилар, кийимларини ечиб унинг устига темир куйлак кийигизардилар. Шу ҳолда куйдирувчи қуёшда қолдирарди. Баъзан эса, баданларини оловда куйдиришарди ва уни шунақа битмас-туганмас азобларга дучор қилишардилар. Ҳар сафар уни исканжага олинишганларида ундан “Инкор қил! … инкор қил!… Лот ва Уззога сиғин” дейишардилар. Ҳазрати Аммор эса, бундай чидаб бўлмас азобларга катта бир матонат ва сабр билан чидаб, “Раббим Оллоҳ, пайғамбарим Муҳаммад алейҳиссаломдир” деган сўзлар билан уларга қарши турарди. Мушриклар унинг бундай жавобларидан янада аччиқланишиб унга азоб беришни кучайтиришардилар. Унинг кўкракларига иссиқда ёниб турган тошларни қўйишарди. Баъзан уни сувда буғилиб ўлиши учун қудуққа ташлашардилар. Аммор бин Ёсар бир куни Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳузурига кириш шарафига муяссар бўлганида, “Ё Расулуллоҳ! Мушрикларнинг азобу-исканжалари суякка бориб тақалди. Бу исканжаларнинг охири борми?” деган эди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам унинг аҳволига жуда ачинди ва “Сабр қилинглар эй Яҳзоннинг отаси!” дея марҳамат қилдиларда, “Ё Раббий! Аммор оиласидан ҳеч кимга Жаҳаннам азобини берма” деб дуо қилдилар.

§ 10 Биринчи шаҳид. Ҳазрати Амморнинг отаси Ёсар, онаси Сумайя, укаси Абдуллоҳлар биргалашиб бутун оилавий мусулмон бўлгандилар. Мушриклар эса, Ҳазрати Амморга кўрсатган исканжаларидан янада каттасини, ундан кўпини унинг отасига онасига ва укасига кўрсатишардилар. Мушриклар уларга исканжа ва азоб беришаётганларида уларни куфр сўзларни айтишга мажбур қилашардилар. Улар ҳам, “Теримизни силсанглар ҳам, гўштимизни бўрда-бўрда қилсанглар ҳам сизни эшитмаймиз, сиз айтганларни сўзламаймиз” дея жавоб қилиб, “Ло илоҳа Иллоллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” дея такрорлардилар. Бошқа бир кун Батҳо исмли бир жойда Ёсарга оилавий азоб беришаётганларида Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам у ердан ўтиб қолди. Асҳобининг бундай азобларда туришларини кўриб кўп хафа бўлди. Ҳазрати Ёсар ҳам чидай олмай, “Ё Расулуллоҳ! Бутун умримиз шундай исканжаларда ўтадими?” дея сўради. Ўшанда Пайғамбар афандимиз, “Сабр қилинглар эй Ёсар оиласи! Хурсанд бўлинглар эй Аммор оиласи! Ҳеч шубҳасиз, сизга Жаннат мукуфотга берилади” дея марҳамат қилдилар.

Бошқа бир кун Макка мушриклари, Амморга олов билан азият беришарди. Расулуллоҳ афандимиз у ерга ташриф буюриб қолдилар. У, “Эй олов! Иброҳимга (алейҳиссалом) бўлгани каби Амморга ҳам салқин бўл ва уни саломат қолдир!” дея марҳамат қилдилар. Бу воқеадан кейин Амморнинг орқасини текшириб кўрилганда унинг орқасида Расулуллоҳ дуо қилганича бўлган куюк жойидан бошқа куйган жой бўлмагани маълум бўлди.

Ёсар оиласини бошқа бир дафа исканжага солганларида, Ҳазрати Ёсар ва унинг ўғли Абдуллоҳни отиб ўлдиришдилар. Абу Жаҳл, Ҳазрати Сумайянинг муборак оёқларини боғлаб, оёқлар боғланган ипларни иккита туяга боғлаб туяларни қарама-қариши тарафга ҳадайдашни буюрди. Ҳазрати Сумайя ана шундай бўлиниб ҳалок бўлди. Марҳаматсиз, ғоддор, золим Абу Жаҳл ва унга ўхшаш бошқа мушрикларнинг исканжалари оқибатида Ёсар оиласининг шаҳид бўлганлигидан хабар топган Пайғамбар афандимиз ва Унинг Асҳоби кироми алейҳимурридвон жудаям хафа бўлишдилар. Бошқа тарафдан бу ҳодиса, Асҳобнинг бир-бирларига янада кўпроқ боғланишларига ва янада бир-бирларига яқин бўлишларига сабаб бўлди.

Асҳоб-и киром намоз ўқишадиган вақтда ҳеч ким бўлмайдиган жойларга кетишардилар ва ўша жойларда яширин намоз ўқишиарди. Шунақа кунлардан бирида Саъд бин Абий Ваққас, Соъид бин Зайд, Абдуллоҳ бин Масъуд, Аммор бин Ёсар, Ҳаббоб бин Арат, Макка водийларидан Абу Дуб дейилган бир ерда намоз ўқишарди. Ўша вақт Аҳнас бин Шарик ва бошқа баъзи мушриклар уларни кузатиб бу ергача келишгандилар. Бу мушриклар намоз ўқиётганларни уларнинг ибодатлари билан масхара қила бошладилар. Бундай бемазачиликка чидай олмаган Ҳазрати Саъд бин Абий Ваққас ва унинг шериклари мушрикларга ҳужум қилишди. Ҳазрати Саъд қўлига тушиб қолган бир туя суяги билан кофирлардан бирининг бошига уриб, унинг бошини ёрди. Мушриклар қўрқишганларидан қочиб кетдилар. Шунақа қилиб, мусулмонлар ҳам илк марта кофирнинг қонини тўккан бўлдилар.

§ 11 Абу Зарр-ил-Ғифорийнинг мусулмон бўлиши. Энди у ер ва бу ерларда кишилар битта-иккита бўлишиб ҳидоятга эришмоқда ва Исломнинг нури Маккадан ташқарида ҳам ёйилиб оламни ёрита бошлаган эди.

Исломнинг дунёга келиши ва унинг ёйилиб бораётганига қарши, мушриклар унга тусиқинлик қилиш йўлларини ахтараётгандилар. Ниҳоят исломнинг хабари Баний Ғифор қабиласига ҳам эшитилди. Абу Зарр-ил-Ғифорий бу хабарни эшитганиданоқ, укаси Унайсни Маккага юбориб, вазиятни билиб келишни тайинлади. Унайс Маккага келиб, Пайғамбар афандимизнинг мажлисида бўлди. Унайс у мажлисдан олган хабардан ҳайрати ичига сиғмай юртига қайтиб келди. Унинг акаси Абу Зар ҳазратлари, “Қани, қандай хабар келтирдинг?” деб сўраганида, “Афандимиз! Валлоҳи фақат хайрни, яхшиликни амр қиладиган ва ёмонликлардан сақландирадиган олий бир зотни кўрдим” деб жавоб қилди Унайс. Абу Зарр-ил-Ғифорий, ундан “Яхши, одамлар унинг ҳақида нималар дейишаятилар?” дея сўради. Замонасининг машҳур шоирларидан бўлган Унайс, “Шоир, қоҳин, сеҳрбоз дейдилар. Бироқ Унинг сўзлари қоҳинларнинг, сеҳрбозларнинг айтганларига ўхшамайди. Бундан ташқари, мен Унинг айтганларини шоирларнинг турли хил шеърлари билан қиёслаб кўрдим. Уларга ҳам ўхшамайди. У ўхшаши йўқ сўзлар ҳеч кимнинг сўзи билан ўлчана олмайди. Валлоҳи, у зот ҳақни билдирмоқда, тўғрини айтмоқдадир. Унга инонмаганлар ёлғончи ва сапиклик ичидадирлар” дея жавоб қилди.

Абу Зарр-ил-Ғифорий бу хушхабардан руҳланиб, Маккага ўзи ҳам боришни ва у ерда Пайғамбар афандимиз билан учрашиб мусулмон бўлишга қарор берди. Охирий, у қўлига бир ҳасса ва бироз озиқ-овқат ҳам олиб, хурсандчилик билан Макканинг йўлига чиқди. Маккага етиб олди, бироқ ўз ҳолидан ҳеч кимга бирор нарса сўзламади. Чунки Абу Зар мушрикларнинг ёмонликларидан хабардор эди. Улар айниқса янгидан мусулмон бўлаётганларга алоҳида қаттиқ азоблар беришаётгандилар. Ҳеч кими бўлмасдан мусулмон бўлганлар ва ғариб кишиларга мушриклар янада кўп исканжа кўрсатишардилар. Абу Зар эса, Маккада ҳеч кимни танимасди. Шунинг учун у Маккада ғариб ва бегона бир киши эди. Шу сабабли бирор кишидан бир нарса сўрашни лозим кўрмади. Аммо Каъбага яқин бир жойда Расулуллоҳни кўриб қолиш имконини кутарди ва қаерда бўлиши мумкинлиги ҳақида бирор жойдан бир белги чиқиб қолишидан умидвор эди.

Бир кун кеч бўлганда бир тор кўчанинг бурилишига ўзини олди. У ерда уни Ҳазрати Алий кўриб қолди ва унинг ғариб эканлигини билиб, уйига олиб келди. Ҳазрати Алий Абу Зардан ҳол сўрамагани учун у унга сиррини очмади. Эрталаб, яна Каъбага қараб кетди. Кечгача у ерларда айланишига қарамай излаганини топа олмади. Охирий олдинги кунги бурчакка бориб ўтирди. Ҳазрати Алий яна ўша жойдан ўтаётганди, уни кўриб, “э, бечора ҳали ҳам уйимга боришни ўрганмабди” дея такрор уйига олиб келди. Бу сафар ҳам эрталаб яна Байтуллоҳга кетди ва ўзи ҳамиша ўтирадиган бурчакка ўтди. Ҳазрати Алий уни такрор уйига даъват қилди. Бу сафар Ҳазрати Алий ундан ҳол сўраб, унинг қаерлик ва нима учун Маккага келганлигини ўрганди. Абу Зар ҳазратлари ҳам, “Агар сен менга қатъи сўз берсанг айтаман” деб жавоб қилди. Ҳазрати Алий аҳволинг ҳақида гапир мен сенинг ҳақингда ҳеч кимга ҳеч нарса сўзламайман деган эди, Абу Зарр-ил-Ғифорий, “Бу ерда бир пайғамбар чиққанлиги ҳақида хабар эшитдим. У билан кўришиш ва Унга эргашиш учун келганман” деди. Ўшанда Ҳазрати Алий афандимиз, “Сен тўғрисини топдинг, сир яшириб ақллилик қилдинг. Ҳозир мен у зотнинг олдига бораяпман. Сен ҳам менинг орқамдан эргаш, мен қайси эшикка кирсам, сен ҳам ўша эшикка кир. Агар йўлда сенга бирортасининг зарар беришини сезсам, мен пайафзалимни тузаётгандай бир ҳаракат қиламан. Шундай бўлган вақт мени кутмасдан ўтиб кетаверасан” деб тайинлади.

Абу Зарр-ил-Ғифорий, Ҳазрати Алийнинг орқасидан эргашди. Шу ҳолда бориб, Пайғамбармизнинг муборак юзини кўриш билан шарафланди. У “Ассалому алайкум” дея Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламга салом берди. Бу салом ислом тарихида илк марта берилган салом бўлиб, Абу Зарр-ил-Ғифорий ҳам илк саломлашган киши бўлиб қолди. Пайғамбар афандимиз унинг саломига жавоб қилиб, “Оллоҳу таолонинг раҳмати сенинг устингга ёғилсин” дея марҳамат этдилар ва “Сен кимсан?” деб сўради. “Мен Ғифор қабиласиданман” деди Абу Зар. “Қачондан буён бу ердасан?” дея марҳамат қилдилар Пайғамбар афандимиз. “Уч куну уч кечадан бери бу ердаман” деди Абу Зар. “Сенга ким озиқ берди?” дея марҳамат қилинганди, “Зам-замдан бошқа бирор ейдиган ва ичадиган топа олмадим. Зам-замдан сув ичганимдан кейин ҳеч очлик ёки сувсизлик ҳис қилмадим” дея сўзлади Абу Зар. Пайғамбар афандимиз, “Зам-зам муборак булоқдир. У оч бўлганни тўйдиради” дея марҳамат қилдилар. Бу савол жавоблардан кейин Абу Зарр-ил-Ғифорий, Пайғамбар афандимизга, “Менга исломни тушунтир” деб савол берди. Пайғамбаримиз эса, унга Калима-и шаҳодатни ўқиди, у ҳам Пайғамбар афандимиз сўзларини такрорлаб, исломият билан шарафланди ва илк мусулмонлар қаторига кирди.

Абу Зарр-ил-Ғифорий, мусулмон бўлганидан кейин Пайғамбаримизга қараб, “Ё Расулуллоҳ! Сени ҳақ пайғамбар этиб юборган Жаноб-и Ҳаққа қасам ичиб айтаманки, Мен буни мушриклар орасида очиқча баралла айтаман” дея хитоб қилди. Шундан сўнг у Каъбанинг ёнига борди ва у ерда овозининг борича баланд товушда, “Эй Қурайшлилар! “Ашҳаду ан ло илоҳа илоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу расулуҳ – мен шаҳодат қиламанки, Оллоҳу таолодан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад алейҳиссалом Унинг бандаси ва расулидир” дея шаҳодат келтирди. Унинг бу хитобини эшитган мушриклар дарҳол унга ҳужумга ўтдилар. Уни тошу-тоёқ ва турли суяклар парчалари билан уришиб қонга бўлаб ташладилар. Бу ҳолатни биринчи бўлиб ҳазрати Аббос кўриб қолди ва у мушрикларга, “Қўйинглар бу одамни, ўлдириб қўясиларку, охир. Билмайсиларми, у одам силарнинг тижорат карвонларинг ўтадиган йўлдаги қабиланинг кишиси. У йўлдан яна ўтишларингни ўйламаяпсанларми?” дея танбиҳ берди. Шундай қилиб, ҳазрати Аббос ҳазрати Абу Зарни мушрикларнинг қўлидан қутқариб олди. Абу Зар мусулмон бўлиш шарафи хурсандчилигидан бир жойда ўтира олмаётган эди. Шунинг учун эртаси куни у яна Каъба ёнига борди ва калима-и шаҳодатни баланд овозда бақириб-бақириб такрорлади. Мушриклар уни яна такрор саваладилар. Таёқнинг зўридан ерга йиқилиб қолди. Бу сафар ҳам ҳазрати Аббос уни мушриклар қўлидан қутқариб олди.

Охирий, Пайғамбар афандимиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам Абу Зарр-ил-Ғифорийга юртига қайтишни ва у ерларда Исломиятни ёйишга ҳаракат қилишини амр марҳамат қилди. У бу амрни қабул қилиб, ниҳоят ўз қабиласига қайтди ва қабиладошларига ва уларнинг яқинларига Оллоҳу таолонинг ягоналигини, Муҳаммад алейҳиссалом Унинг расули эканлигини тушунтириш ишларини бошлаб юборди. Унинг ўрганиб келганлари ҳақиқат ва бугунгача сиғиниб келишаётганлари бутлар ёлғон, бўш ва ҳеч бир маънога эга эмас эканликларини кишиларга тушунтира бошлади. Уни тинглашга жуда кўп кишилар йиғилишарди. Бир дафа йиғилганларнинг бир қисми, Абу Зарнинг тушунтирганларига луқма ташлашиб, унга эътироз билдира бошладилар. Шунда қабиланинг раиси Ҳаффоф, “Тўҳтанг, қани эшитиб кўрайликчи, бу киши нималарни тушунтиради”, дея эътирозчиларни шаштидан тушириб қўйди. Ўшанда Абу Зар ҳазратлари қуйидагиларни сўзлади:

“Мен мусулмон бўлмасимдан аввал бир куни Наҳам бутининг ёнига бориб, унинг олдига сут тўкдим ва ўша ерда бироз турдим. Ўша бут атрофида айланиб юрган бир дайди ит келдида, у мен тўккан сутларни ялади ва бутнинг устига сийиб кетганига гувоҳ бўлдим. Мен эса, ўша бутнинг бу ҳолга бирор қаршилик қиладиган бирон кучга эга эмаслигини англаб олдим. Ит ҳам истаганича ҳақорат қила оладиган бир бутга қандай сиғиниш мумкинлигига ишонасиз? Бу жиннилик эмасми? Сизлар сиғинаётган нарса мана шудир.” Шунда ҳамма бошини ерга қаратиб жим бўлиб қолишди. Бироздан кейин тингловчиларнинг ичидан бири, “Яхши, сен хабар қилаётган Пайғамбар нима дейди, нималарни билдиради? Унинг тўғрисини айтганлигини сен қандай қилиб тушундинг?” деб савол қўйди. Абу Зар эса, овозини баландлатиб, “У, Оллоҳу таолонинг Ягоналигини, Ундан бошқа илоҳ йўқлигини, ҳамма нарсани фақат У яратганлигини ва бутун борлиқнинг, мавжудотнинг эгаси У эканлигини билдиради. … Одамларни ана ўшандай Оллоҳга иймон келтиришга чақиради. … . яхшиликка, гўзал ахлоққа, бир-бирларига ёрдамлашишга даъват қилади. Қиз болаларни тирик кўмишнинг ва бошқа хил биз қилиб юрган ёмонликларнинг, ҳақсизликнинг, зулмнинг чиркин ва ифлослигини ва буларнинг барчасидан сақланишимизни билдиради”, дея Исломият ҳақида узоқ сўзлади. Қабиласи ичида учрайдиган ёмонликларнинг ҳаммасини бирма-бир санаб чиқди ва уларнинг ўта ёмон бузуқ, зарарли эканлигини тушунтирди. Ўша куни уни тинглаганлардан қабила раиси Ҳаффоф ва Абу Зарнинг укаси Унайс бошлик жуда кўп кишилар мусулмон бўлишдилар.

§ 12 Каъбада очиқчасига Қуръон-и карим ўқилди. Бир куни Асҳоб-и киром авлоқ бир жойда йиғилишиб суҳбат қилашарди. Уларнинг орасидан биттаси, “Валлоҳи, Расулуллоҳдан бошқа, Қурайш мушрикларига Қуръон-и каримни очиқчасига ўқиб эшитирган бирон киши чиқмади-а. Ичимизда уларга Қуръон-и каримни очиқчасига ўқиб эшитрадиган биров топиладими?”, деб зорланиб қолди. Уларнинг орасида Абдуллоҳ бин Масъуд ҳазратлари ҳам бор эди. “Мен бу ишни амалга ошираман” дея марҳамат қилди у. Йиғилишда қатнашаётганлардан баъзилари, “Ҳу Абдуллоҳ! Мушриклар сенга бирор сезиларли зарар келтирмасмикин. Зарур бўлиб қолганда ўзини мушриклардан қўрий оладиган қавми ёки қабиласи бор киши бўлса, яхши бўларди-да” дейишиб ўзларининг қўрқишаётганларини билдиришдилар. Абдуллоҳ эса, “Сиз менга ижозат беринг, мен борайин. Жаноб-и Ҳақ иншоллоҳ, мени муҳофаза қилади” дея уларга этироз билдирди.

Эртаси куни тушга яқин Абдуллоҳ Мақом-и Иброҳимга келди. У ерда мушриклар йиғилиб туришгандилар. Ибни Масъуд тик туриб басмала-и шарифа ўқиди ва Раҳмон сурасини ўқий бошлади. У ердаги мушриклар эса, бир-бирларига, “Умму Абднинг ўғли нималар деяпти? Ҳар ҳолда у Муҳаммад келтирган нарсаларни ўқимоқда”, дейишиб унинг олдига бора бошладилар. Уни ушлаб олиб роса тепаладилар. Юзи, кўзи маматолоқ бўлиб, танимайдиган бўлиб қолди. Бироқ у шунча тоёқлар остида ҳам сурани ўқишни тўхтатмасди. Бундан сўнг унинг юзи ва кўзи яра-ю қон бўлиб Асҳоб-и киром олдига келди. Асҳоб — и киром, “Затон биз сенга шундай қилишларидан қўрқандик. Ўйлаганимиздек бўлди” , дейишиб бу ҳолдан кўп хафа бўлишди. Аммо Абдуллоҳ ибни Масъуднинг ўзи бу ҳолидан ҳеч хафа бўлмай, “Оллоҳу таолонинг душманларини мен бугунгидек заиф кўрмагандим. Истасангиз, мен эртага уларга яна такрор Қуръон-и карим тинглатаман” деб марҳамат қилди. “Йўқ шу ёғи ҳам сенга етарли. У ярамаслар хоҳламаган нарсани шунча эшиттирдинг бўлади” дея уни шаштидан қайтаришдилар.

§ 13 Туфайл бин Амрнинг мусулмон бўлиши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам Маккада Исломиятни очиқчасига ёйишни бошлаган йилларда, У кеча-ю кундуз кишиларга насиҳат қиларди, уларни Ислом динига даъват этарди. Маккали мушриклар эса, Расулуллоҳ афандимизнинг бу зафарли ҳаракатларини бекорга чиқариш учун бор куч ва имкониятларини ишга соларди. Унинг тушунтирганларини қабул қилиб иймон келтирганларга ҳар хил ёлғон, тўхмат ва исканжаларни раво кўрардилар. Пайғамбар афандимиз билан учрашган, Унинг суҳбатида бўлган биронтасини кўриб қолишсалар, дарҳол унинг олдига борардилар ва Унга қулоқ солмасликлари, Унинг тушунтирганларига ишонмасликлари учун турли хил хийла ва ёлғонлар тўқишдан тўхтамасдилар. Ташқаридан Маккага келганларни У билан учраштирмаслик учун ҳам қўлларидаги барча имконларни ишга солишардилар.

Мусулмонлар ана шундай ташвишу-қийинчилик ичида бўлиб, кофирлардан чексиз, чегарасиз азиятлар тортиб турган бир замонда, Туфайл бин Амр ад-Давасий Маккага келган эди. Бундан хабардор бўлган мушрикларнинг бообрў ҳисобланганлари унинг олдига бориб, “Эй Туфайл! Сен, бизнинг мамлкатимизга келибсан, бу яхши, хуш келдинг. Аммо бизнинг орамизда ўртага чиққан Абдулмуттолиб етимининг ҳайрон қоларли бир неча ишлари бор. Унинг сўзлаган сўзлари асабий бузуқ кишиникига ўхшайди. Унинг сўзлари, ўғилни отасидан, акани укадан, эрни хотинидан ажратиб юбормоқда. Ўртага чиқарган фикрлари билан ўрталиқни аралаштириб юбораяпти. Унинг айтганларини эшитган ўғил отасига қарамай қўяпти, Унга тамоман тобе бўлиб қолмоқда. Кишилар ҳеч кимнинг сўзига қулоқ солмай мусулмон бўлишмоқдалар. Шунинг учун бизнинг бошимизга келган бу ажралиш балоси сенинг қабиланг бошига ҳам келадими деган хавфимиз бор. Сенга насиҳатимиз шулки, сен У билан ҳеч учрашма. Сен ҳам Унга бирон нарса дема, Ундан ҳам ҳеч нарса эшитма. Унинг тушунтирганларига қулоқ берма. Жуда диққатли бўлишинг лозим бўлади. Яхшиси бу ерда узоқ қолмай, дарҳол юртингга қайтиб кетсанг яхши бўларди” дея “меҳрибон”чилик кўрсатдилар. Бундан буёғини Туфайл Амрнинг ўзи қуйидагича сўзлайди:

“Қасам ичиб айтаманки, улар менга шунчалар кўп сўзладиларки, оқибатда мен У билан сўзлашмасликка ва Унинг сўзини тингламасликка қарор қилдим. Ҳатто Каъбага борганимда бирор ҳол бўлиб, Унинг сўзи қулоғимга кириб қолмасин деган мақсадда қулоқларимга пахта тиқиб қўйдим. Шундай қилиб эртаси куни Каъбага бордим. У ерда намоз ўқиётган Расул алейҳиссаломни кўрдим. Унга яқин бир жойда турдим. Жаноб-и Ҳақнинг ҳикмати билан Унинг ўқиганларидан баъзи калималар қулоғимга илинди. У эшитилган сўзлар менга шунчалар ширин туюлдики, қўяверасиз. Шунда мен ўз-ўзимга, “Мен яхшини ёмондан ажрта олмайдиган бир гўл эмасман. Унинг устига шоирман. Шунинг учун нега бунинг сўзлаганларини тингламаслигим керак? Эшитиб қарайин, Унинг сўзлари менга ёқса қабул қиламан, ёқмаса тарк этаман”, дедим. Бутун атрофимга қараб, Расулуллоҳ намозини битириб уйига кетишга ҳаракат қилгунича ўша ерда кутиб турдим. Сўнгра Унинг кетидан эргашдим. У кирган уйга мен ҳам кирдим ва “Ё Муҳаммад! Мен бу диёрга келганимда сенинг қавминг, менинг сендан узоқ бўлишимни айтишди. Қўрққанимдан қулоғимга пахта тиқиб олган эдим. Аммо Оллоҳу таоло сен ўқиганлардан бир қисмини менга эшиттирди. Эшитганларим менга жуда ёқиб тушди. Ҳозир менга сен нималар айтасан, сўзла! Уларни қабул қилишга тайёрман” дедим. Ўшанда Расулуллоҳ афандимиз менга Исломиятни тушунтирди ва Қуръон-и каримдан бир мунча ўқиб берди. Қасам ичаманки, умримда бундан янада гўзаллироқ бирор сас эшитмагандим. Дарҳол Калима-и шаҳодат келтириб мусулмон бўлдим.

Ўша онда, “Ё Расулуллоҳ! Мен қавмим орасида сўзи ўтадиган бир кишиман. Қавмимда ҳеч ким менинг айтганларимни қайтармайди. Бориб уларни ҳам Ислом динига даъат қиламан. Сиз менга бир дуо қилинг, илоҳа Оллоҳу таоло менга бир аломат, бир каромат марҳамат қилсин! У аломат мен қавмимни исломга чақирганимда менга бирор қулайлик бериб ёрдамчи бўлсин!” дея илтимос қилдим. Ана шунда Расулуллоҳ афандимиз, “Эй Оллоҳим! У учун бир оят, аломат ярат!” дея марҳамат қилдилар.

Ана шундан кейин мен ўз қабиламга қайтдим. Кеча қоранғилашиб қолганда қавмим ўтирган ердаги сув кўриниб турадиган тепаликка етиб борган вақтим, пешонамда шамчироқ каби нур пайдо бўлди ва ёруқлик чиқара бошлади. Ўша вақт, “Эй Оллоҳим! Бу нурни пешонамдан бошқа бир жойга нақл қил! Давс қабиласининг жоҳиллари буни кўриб, динидан қайтгани учун Оллоҳ унинг пешонасида илоҳий жазо кўрсатди деб ҳисобламасинлар!” дея дуо қилдим. Шунда у шамчироқ, пешонамдан кўчиб қамчинимнинг учида нур тарқата бошлади. Қабиламнинг юртига яқинлашиб, ошувдан пастга қараб туша бошлаганимда у ерда бўлган қабиладошларим қўлимдаги қамчиннинг учида шамчироқ сингари бир нур ёруқ чиқараётганини бир-бирларига кўрсатишдилар. Шу вазиятда энишдан тушиб уйимга келдим. Энг биринчи бўлиб отам олдимга келди ва мени шу ҳолатда кўрди. Мени соғиниб қолган экан, қучоқлаб эркалади. Отам жуда кексайиб қолган киши эди. Мен отамга, “Эй отажон! Агар сен ҳамишаги ҳолингда қоладиган бўлсанг, мен сени, сен мени танимаймиз!” дея жуда терс сўзладим. Бу сўзларни эшитган отам шошиб қолди ва дарҳол, “Ҳа ўғлим, нима сабабдан бундай бўлади”, деб сўради мендан. “Мен энди Муҳаммад алейҳиссаломнинг динига кириб мусулмон бўлдим” деб жавоб қилдим отамга. Шунда отам, “Ўғлим, мен ҳам сен кирган динга кирдим. Сенинг дининг менинг ҳам диним бўлсин” деди-да дарҳол Калима-и шаҳодат келтириб мусулмон бўлди. Шундан кейин Пайғамбар алейҳиссаломдан Ислом дини ҳақида эшитган ва ўрганганларимни унга ҳам ўргатдим. Бу ишлардан сўнгра отам ювиниб янги кийимлар кийиб олди. Отамдан сўнгра ёнимга хотиним келди. Унга ҳам отамга айтганларни айтдим. У ҳам менинг айтганларимни қабул қилиб мусулмон бўлди.

Эрталаб, Давс қабиласини ораладим. Бутун қабилага Исломиятни тушунтирдим, уларнинг барчасини Исломга даъват қилдим. Бироқ динни қабул қилишда улар бироз оғирландилар. Ҳатто бир қисми анча вақтлар мухолифатда бўлдилар. Гуноҳ ва ёмонликдан иборат бўлган ишлардан чекилмадилар. Ваҳоланки янада паст кетишиб, менга кўзу-қош қисиб, мени масхара ҳам қилишдилар. Фоиз ва қиморга берилиб кетишганларидан менинг сўзларим уларнинг қулоқларига кирмади. Исломиятга эргашишдан қочдилар, Оллоҳга ва Унинг Пайғамбарига осий бўлдилар.

Бир муддат кечганидан кейин Маккага қайтиб келдим ва қавмимдан Расулуллоҳга шикоят қилиб, “Ё Расулуллоҳ! Давс қабиласи, Оллоҳу таолога осий бўлдилар. Исломга киришга қилган даватларимни қабул қилмадилар. Уларга қаратилган бир дуо марҳамат қилинг” дедим. Барчага бирдай шафқат ва марҳамати кўп бўлган севимли Пайғамбаримиз, қўллари очиқ ҳолда қиблага қараб, “Ё Раббий! Давс халқига тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг Исломга келишини насиб эт!” деб дуо қилдилар. Менга эса, “Қавмингга қайт, уларни табассум ва яхши сўзлар билан Исломиятга даъват қилишда давом қил! Уларга юмшоқ муносабатда бўл!” деб марҳамат этди. Шундан кейин дарҳол мамлакатимга қайтиб келдим ва Давс халқини исломга даъват қилишдан ҳеч тўхтамадим.”

§ 14 Кўргазмалар ўтказиладиган жойларда Исломга даъват қилишлар. Ҳар йили турли хил шаҳарлардан йилнинг белгили бир вақтида Каъба-и муаззамани зиёрат қилишга кишилар Маккага келишардилар. Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимиз ҳам бу келганларни назардан четда қолдирмай, уларни қарши олиб, ҳар бир гуруҳга алоҳида-алоҳида Исломиятни тушунтирарди, Оллоҳу таолонинг ягоналигини, ўзининг эса ҳақ Пайғамбарлигини уларга билдирарди. Бир кун Валид бин Муғира мушрикларни йиғиб, “Эй Қурайш жамоати! Қаранг кўраяпсизки, Каъбани зиёрат қилиш мавсуми яна келди. Муҳаммаднинг овози эса, оламни тутиб бораяпти. Араб қабилалари ёнига келишиб Унинг ширин сўзларига майл бўлиб, динини қабул қилмоқда. Бунга қарши бирор тадбир ўйлашимиз керак бўлаяпти. Келинглар, келишиб олайлик. Уҳақда ҳар биримиз ҳар хил сўзлар айтиб, бир-биримизни ёлғончига чиқариб юрмайлик” дея хитоб қилди. Қурайшли мушриклар эса, унга қараб, “Эй Абдишамснинг отаси! Орамизда олдинни яхши кўра биладиганимиз сенсан. Сен нимани лозим кўрсанг, биз ҳам ўшани қабул қиламиз”, дейишдилар. Валид эса, “Йўқ, сиз таклиф қилинг, мен сизни эшитиб кўрайчи нималарни истайсиз, нелар дамоқчисиз” деб уларга эътироз билдирди. Шунда мушриклар, “Уни қоҳин, деб атайлик” дедилар. “Йўқ! Қасам ичаманки, У қоҳин эмас, Биз кўпгина қоҳинларни кўрганмиз. У қоҳинлар, тўғрисини ҳам, ёлғонни ҳам ҳеч чекинмасдан айтаверишадилар. Муҳаммад ўқиган нарсалар эса, қоҳинлар ўқиганига ҳеч ўхшамайди. Шу билан бирга бугунга қадар Муҳаммаддан бирор марта ёлғон сўз эшитмаган эдик. Шунинг учун биз Уни сизнинг таклифингиздагидек атасак бизга ҳеч ким ишонмайди”, дея Валид уларнинг таклифини рад қилди. Мушриклар энди, “бўлмаса мажнундир, мияси айниган жиннидир” дейлик дедилар. Валид бу таклифга ҳам эътироз билдириб, “Йўқ, қасам ичаманки У мажнун ёки жинни ҳам эмас. Биз мажнун ва жинниларни ҳам яхши таниймиз. Жиннилик аломатларини ҳам яшигина ажрата оламиз.Унда бирор буғилиш ёки бирон жойи титраши, ё алаҳсираш каби жиннилик белгилари учрамайди. Биз бундай сўзларни айтсак ўзимизни ёлғончига чиқарадилар” деди. У ҳолда, “Шоирдир” деяйлик дедилар Қурайшли мушриклар. Валид эса, бунга ҳам кўнмай, “Йўқ, У шоир ҳам эмас. Биз шоирларнинг жуда кўп хилини яхши таниймиз. Унинг ўқиганлари шеърга ҳам ҳеч ўхшамайди” деди. Бу сафар эса мушриклар, “Уни сеҳргар” дейишимиз керак дейишдилар. Валид, “У сеҳргар ҳам эмас, охир. Сиз ва биз сеҳргарларни биламизку, уларнинг қилган сеҳрларини кўрганмиз-ку, охир. Уларни ҳам яхши биламиз, охир. Муҳаммаднинг сўзларида сеҳрдан асар ҳам топа олмайсан-ку. Унинг каломи бутун оламга ғолиб келмоқда. У ҳеч ким билмайдиган, танимайдиган бир киши ҳам эмас. Халқни Ундан ажратиб, уларни У билан сўзлашмасликларига тусқинлик қилишимиз қийин бўлади. Бундан ташқари У, юксак қобилият ва етукликда, чиройли ва маънодор сўзлашишда тенгқурларидан устунлиги очиқ ойдин кўриниб турибди. Хуллас, У ҳақда биз нималар демайлик, бизнинг айтганларимизнинг ёлғонлигини халқ оммаси яхши тушуниб олади” деди. Оқибатда, Қурайшли мушриклар Уни ким деб аташга бирор ном топа олмаганларидан кейин, улар, “Орамизда энг кексамиз ва тажрибалимиз сенсан, сен бир нарса де, биз ўшанга рози бўламиз” дейишдилар.

Шундан сўнг Валид бир мунча вақт ўйланиб турдида, сўнгра, “Менимча ҳаммасидан яхшиси, Уни биз сеҳргар, кўзбайлоғич деб атасак ақлга энг мос келгани шу бўлади. Чунки У ўз сўзлари билан халқни қавмидан, қардошни қардошидан ажратиб, дўстларни бир-биридан совутиб юбораяпти, охир” деб атрофидагиларнинг бошини айнитди. Бундан кейин Қурайшли мушриклар, дарҳол тарқалишиб, бутун Макка шаҳри бўйлаб ўзлари олдига тўпланган кишиларга “Билинглар, Муҳаммад сеҳргардир” дея тушунтиришдилар. Бу ёлғонни халқ орасида кенг тарқатишга, ёйишга ҳаракат қилдилар. Каъбага зиёратга келишаётганларнинг олдиларига чиқиб, Пайғамбар афандимиз билан учрашмасликка чақирмаган кишилари қолмади.

Мушрикларнинг бу ҳаракатлари эса, Исломиятнинг барча араб ўлкаларида эълон бўлишини келтириб чиқарди ва кишиларнинг кўнгуларида бутларга қарши буюк бир савол уйғотди.

Оллоҳу таоло, Валид бин Муғира кофирига аччиқ азоблар тоттириши ҳақида оят-и карималар индирди. Муддассир сурасининг 11-оят-и каримасидан бошланиб мазмунан, мана шулар марҳамат қилинади: “(Эй Расулим!) Мен сўққабош ҳолида яратганим шахснинг (сарватдан маҳрум бир ҳолда туғилган Валид бин Муғира каби бир кофирнинг) ишини (жазосини) менга ҳавола қил. (Ундан интиқом олишга мен ўзим кофилман. Мункирни яратдим) Ва унга кўп бойлик бердим. (У бир нарсага эга бўлмаган нонкўр шахсни, жуда кўп неъматларга эриштирдим. Қанча боғу-бўстонлар эҳсон қилдим.) Ёнида доим ҳозиру нозир турадиган (ўзи билан бирга Макка-и мукаррамада яшайдиган) ўғиллар бердим. (Ҳамиша мўл-кўллик ичида яшадилар.) Умрини ва мақомини ёйдим. (Маккада юксак бир мартабага эришди. Макка ва Тоиф орасида турли хил боғу-бўстонларнинг эгаси бўлди. Унга Райҳонат-ул-Араб лақоби берилди. Ўзини қавмига жуда бир танланган киши қилиб кўрсатадиган бўлди. Ана шу қадар неъматларнинг барчасига унинг шукр қилиши лозим эмасми эди? Бу борлиқларни унга эҳсон қилган Оллоҳу таолони тасдиқ қилиб, Унга инониши керак эмасми эди?) Сўнгра (у очкўз, нонкўр шахс) берганларимизни (бойликларини ва авлодини) янада ортиришимизни орзу қилмоқда, (қандай қилиб келиб қолган неъматларнинг қадрини билиб, шукр қилишни унутиб қўймоқда. Бу эса, қанчалар катта эҳтирос ва қанчалар катта даражадаги чиркин бир нонкўрлик эмасми?) Йўқ! (У мункирнинг, у тамагирнинг орзуси амалга ошмайди. Унинг молу-мулки ва авлоди кўпайтирилмайди). Чунки у бизнинг оятларимизга (Қуръон-и каримга) қарши ўжарлик қилди, уни инкор қилди. (Расулимнинг содиқ эканлигини, унинг пайғамбар бўлганлигини ичидан, кўнгулдан тушунтириб туришига қарамай, ўжарлигидан инкорга журъат қилди. Бу эса, на қадар буюк залолатдир!) У мункирни соуд азобига ташлайман. … (Бу ерда тилга олинган “соуд” калимаси билан боғли бўлган ҳадис-и шарифда, “Соуд Жаҳаннамдаги бир тоғдир. Унга кофирлар етмиш йилда чиқа олишлари мумкин. У ерга чиқарилган кофир пастга ташлаб юборилади. Бу ҳол, чиқариб ташлаб юборишлар ана шундай давом қилинаверади” дея марҳамат қилинади.) Кейин у инкорчи шахс (Расулуллоҳдан эшитган Қуръон-и каримга қандай қилиб тил теккизишини) ўйлаб кўрди ва (ўзига кўра) бир ўлчам топди (айтадиган сўз тайёрлади). Унга лаънат бўлсинки, (Қуръон-и карим ҳақида) у қандай қилиб тафаккур қилиб, унга ўлчов топа олади? Унга такрор-такрор лаънатлар бўлсинки, у қандай қилиб ўлчов топа олиши мумкин. Ундан сўнгра, (қавмининг юзига ёки Қуръон-и карим ҳақида нималар дейишига) қараб кўрди. Бундан (Аччиғидан ва Қуръон-и каримга тил теккизишга бирор нарса топа олмаётганлигидан чидай олмай) қошларини учирди, юзини буриштирди. Ундан кейин (Оллоҳу таолога ва Унинг Расулига иймондан) юз угуриб кибрга берилди. “Бу (Муҳаммаднинг айтаётганлари) фақат сеҳргарлардан ўрганиб нақл этилаётган сеҳрдан бошқа нарса эмас. Муҳаққақ бу инсон сўзидир) деди. Ваҳоланки у шахс, Қуръон-и карим ҳариқо (кишида ҳайрат уёнтирадиган) бир калом бўлиб, одам ва жинларнинг сўзларига ўхшамаслигини авваллари ўз қавми орасида эътироф қилган эди. Сўнг эса, қавмининг кўнгулини олиш учун сўзидан қайтиб, Қуръон—и карим ҳақида, унга мутлоқа лойиқ бўлмаган туҳматлар қилди. Шу билан ўзини илоҳи азобларга муносиб этди. Оллоҳу таоло марҳамат қиладики, Мен уни Сақорга, Жаҳаннамга атаман. Сақорнинг, Жаҳаннамнинг нима бўлганлигини сенга нима билдиради? У Жаҳаннам баданингдан ҳеч бир нарса қолдирмайди (ҳаммасини ҳалок қилади) ва яна қайта сени асли ҳолингга келтириб азобни такрорлайверади.”

§ 15 Мушрикларнинг Қуръон-и карим тинглашлари. Мушрикларнинг обрўли ҳисобланганлари турли йўллар билан кишиларнинг мусулмон бўлишига тусиқ бўлаётгандилар. Макка халқига Муҳаммад алейҳиссалом ўқиётган оят-и карималарни эшитишларини ман қилишаётгандилар. Ўзлари эса, кечалари Муҳаммад алейҳиссалом бўлган уйга яқин бирор бурчакда яширин туриб олишиб, Унинг Қуръон-и карим ўқишини тинглашардилар. Тонг отиб, атроф ёришганидан кейин бир-бирларидан хабарсиз Қуръон-и карим тинглашга келишган мушриклар ўзаро бир-бирларини айблашиб, “яна бошқа бир марта бундай қилмайлик” дейишиб келишиб олардиларда, кеч бўлиб қоронғилик тушганидан кейин такрор бир-биридан яширин Қуръон-и карим эшитишга келаверардилар. Тонгда бир-бирларини кўриб шошиб қолаверишардилар. Яна эски қасамларини айтишиб, ажралишардилар-да, бироқ бу ишларидан воз кеча олмасдилар. Аммо нафсларига эргашиб, бошқа мушрикларнинг ўзларини айблашларидан қочиб ва яна бошқа бир қанча бўлмағур хаёллар билан улар иймонга кела олмадилар. Бошқаларга ҳам кўп тусиқ бўлдилар. Аммо ҳунармандларнинг кўчаларида “Муҳаммад сеҳргардир” деб бақиришларини ҳам тўхтатмадилар.

Бир кун кечаси мушрикларнинг катталари Каъбанинг атрофида йиғилишиб, “Муҳаммадни бу ерга чақирайлик, У билан бирга бу масалани гаплашиб олайлик. Оқибатда улар хафа бўлмасинлар, бизни маъзур тутсинлар” дейишиб, Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизга хабар юборишди. Пайғамбар афандимиз таклифни қабул қилиб уларниинг ҳузурига келди ва мушрикларнинг қаршисига ўтирди. Мушриклар, “Эй Муҳаммад! Биз сен билан келишиб олиш учун сенга хабар юборган эдик. Қасам ичиб айтамизки, Арабларда сенга ўхшаш қавмнинг бошини балога қолдирган бошқа бирор кишини кўрмаган эдик. Сен динимизни айбладинг! Тангриларимизга тил текказдинг! Ақллиларимизни ёқтирмадинг! Бирлигимизни бўлиб, бизни бир-биримизга қарши қилиб қўйдинг! Бошимизга сен келтирмаган бирор ёмон иш қолмади! Борди-ю сен бу ҳаракатларинг ва сўзларинг билан бойлик ортирмоқчи бўлсанг, истаганингдан кўпроқ бойлик тўплаб берайлик! Шан ва шарафга эришмоқчи бўлсанг, сени бошимизга раҳбар қилиб кўтарайлик. Ҳукмдор бўлишни хоҳласанг, сени ҳукмдор эълон қилиб, сенинг атрофингда йиғилайлик. Шоят бирон нарсанинг остида қолган бўлсанг, келинг, биз сени ундан қутқарайлик. Жинлар сабаб бўлиб сенга бирор хасталик юққан бўлса, барча боримизни ўртага тўкиб, шифосини излайлик! … “ дея бир дўқ, бир ёлвориш билан узоқ сўзладилар.

Оламларнинг афандиси уларни сабр билан тинглаганидан кейин, қуйидагича жавоб марҳамат қилдилар: “Эй бу ерга йиғилган Қурайшлилар! Ҳозир сўзлаганларингнинг ҳеч бири менда йўқдир. Мен сизга кетирганларим билан сизнинг на молингизни олишни, на орангизда буюк шараф-шанга эришишни истаб, на силарга ҳукмдор бўлиш учун келган эмасман. Бироқ Оллоҳу таоло мени сизга пайғамбар этиб юборди ва менга битта китоб ҳам индирди. Сизнинг (уларни қабул қилганларингиз) учун бир яхши хабар (Жаннат хабарини) берувчи ва (қабул этмаганлар учун эса) бир қўрқутувчи (Жаҳаннам хабарини берувчи) бўлишимни амр қилди. Мен ҳам Раббимнинг бу амрини сизга етказдим, сизга насиҳат қилдим. Агар мен келтирган нарсаларни қабул қилсангиз, У, сизга дунёда ва охиратда насиб ва озиқ бўлади. Шоят қабул қилмай, уларни рад қилсангиз, Оллоҳу таоло, мен ва сизнинг орамизда ҳукмини чиқарганича, менинг зиммамга тушган Жаноб-и Ҳақнинг амрини ўрнига қўйиш устида ҳар қандай кучлига кўкрак кериб тураман. …”

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва салламни тинглаётган мушриклардан Абу Жаҳл, Умайя бин Ҳалаф ва бошқалари, “Ё Муҳаммад! Кун кечиришда биздан ҳам зўрироқ шартлар остида қолаётган бошқа бирон кишининг йўқлигини сен ўзинг яхши биласан. Модомики, пайғамбар бўлсанг, Раббингдан тилаки, бизни сиқаётган, кун кўришимизни қийинлаштираётган мана бу атрофимиздаги тоғларни биздан узоқлаштирсин! Юртимизни кенгайтириб, бу ерларда ҳам Шом ва Ироқдагидек дарёлар оқизиб қўйсин. Бунга қўшимча, Қусай бин Қилоб бошлиқ ўтиб кетган бобларимиздан бир қисмини қайта тирилтирсин! Қусай бин Қилоб тўғри сўзли, улуғ бир киши бўлган эди. У тирилса, биз сенинг айтаётганларинг тўғрими ёки ботилми, ундан сўраймиз. Агар у, сени тасдиқласа ва бизнинг сўраганларимизни бажарсанг, биз ҳам сени тасдиқлаймиз. Шу йўл билан биз сенинг Раббинг олдидаги мавқени ҳам ўрганган бўламиз. Борди-ю биз учун бизнинг истаганларимизни бажаришни истамасанг, ўзинг учун Рабингдан бир нарсалар қилишни сўра. Масалан, сен айтаётганларни тасдиқлайдиган, бизни сенинг устингдан қайтариб оладиган бирор малак юборишини сўрагин! Ундан ташқари Раббинг сенга боғчалар, кўшклар, хазиналар берсин, сен ҳам кун кўриш қийинчиликларидан қутил! Қара, сен ҳам бизга ўхшаб кун кўриш учун кўчаларда, бозорларда сарсонсан! …”, дейишиб Пайғамбар алейҳиссаломни қийнашга ҳаракат қилишдилар.

Фахр-и олам афандимиз, уларга юқорида айтганларини такрорлаб, яна шуларни марҳамат қилдилар: “Мен сизга бу сиз айтаётган, сўраётганлар билан юборилмаганман. Оллоҳу таоло мени нима билан юборган бўлса, мен фақат Жаноб-и Ҳақнинг номидан уни сизга келтирдим. Сизга уни баён қилдим. Мен (мол, мулк берилиши учун) Раббимдан бирор нарса сўрайдиган киши эмасман. … Оллоҳу таоло мени (келтирганларимни қабул қилганларинг учун Жаннат ҳақида) яхши хабарчи ва (қабул қилмаганларингни Жаҳаннам билан) бир қўрқутувчи этиб юборди. Агар мен сизга келтирганларимни қабул қилсангиз, улар сизнинг бу дунёда ҳам, охиратда ҳам насиб ва озиғингиз бўлади. Уларни қабул қилмай, рад этсангиз, Оллоҳу таоло мен ва сизнинг орамизда ҳукмини чиқарганича менинг зиммамга тушган Раббимнинг амрини ўрнига қўйиш учун ҳар қандай кучлига кўкрак кериб тураман.”

Мушриклар бу сафар ҳам, “Мадомики, Раббинг хоҳласа ҳар бир нарса қилишга қодирдир, қани Ундан сўра, мана бу осмонни бўлаклаб устимизга ағдарсин! … Сен буни қилмасанг, биз сенга ишонмаймиз!” дея ўжарликларида ошиб тушдилар. Пайғамбар афандииз, “Бу иш Оллоҳу таолога оиддир. У, сизга буни кўрсатишни истаса, албатта уни қилади” дея марҳамт қилдилар. Бундан кейин мушриклар янада авж қилишиб, “Эй Муҳаммад! Сенинг Раббинг, бизнинг сен билан ўтиришимизни, сендан сўрайдиганларимизни, сендан истайдиганларимизни билмасмиди? Нега олдиндан буларни сенга ўргатмади? Сен бизга таблиғ қилганларингни қабул қилмаганимиз ҳолда, бизга нималар қилишини нега сенга олдиндан айтмади, ўргатмади? … Сенинг сўзларинг тўғрилиги учун гувоҳлик берадиган малаклар юборилмагунича биз сенга ишонмаймиз. … Бўлди, бошқа бизда сендан бирор масъулиятимиз қолмади. … Қасам ичамизки, биз бундан кейин сенинг ёқангни қўйиб юбормаймиз! Ё биз сени йўқ қиламиз, ёки сен бизни … “ дағдаға қилдилар. Уларнинг ўзига яқинлаша оладиган жойда бутунлай узоқлашиб қолганларини кўрган севимли Пайғамбаримиз уларнинг олдиларидан кетди.

Маккали мушрикларнинг Коинотнинг султонини рад этганлари муносабати билан Оллоҳу таоло Жаброил алейҳиссалом орқали воҳий юбориб, уларга оят-и карималар билан жавоб берди. Бу билан мушрикларнинг дуч келадиган аччиқ азобларидан хабар билдирилди. Анъом сурасининг 4-оят-и каримасидан 11-оят-и каримасигача мазмунан шундай марҳамат қилинади: ”Улар рад этмаган (Қуръон-и карим оятларидан бир оят, далиллардан бир далил ёки мўъжизалардан бир мўъжиза ) Раббиларидан келган бирорта ҳам оят йўқдир. Ана қаранг, улар, ўзларига Ҳақ (Қуръон-и карим) келган вақт, уни ёлғон ҳисобладилар. Бироқ яқинда уларга нима билан истиҳза, масхара қилганларининг хабари (жазоси) келади. (Макка халқи) ўзларидан аввал қанча насилларни ҳалок қилганимизни кўрмадиларми, билмайдиларми? Уларга сизга берилмаган барча имконларни берган эдик. Кўкдан мўл-кўл ёмғирлар ёғдириб турардик. (Боғу-бўстонларининг ва кўшкларининг) остидан оқиб ўтадиган ирмоқлар яратгандик. Кейинчалик уларни (бу неъматларга шукр қилмаганлари ва ) гуноҳлари сабаби балан ҳалок қилдик. Уларнинг ўринларида бутунлай бошқа насиллар яратдик.

Агар сенга қоғоз ҳолида ёзилган бир китоб туширганимизда эди, улар ўзлари ҳам қўлларида ушлаб кўрсалар эди, шунда ҳам у кофирлар ўжарликларидан, “Бу очиқ ойдин бир сеҳрдан бошқа бир нарса эмас” дейишган бўлардилар. Бундан ташқари, “Унга (Муҳаммад алейҳиссаломга биз кўра оладиган) бир малак юборилса эди (у бизга Унинг пайғамбар бўлганлигини айтса эди)”, дея сўрадилар. (Борди-ю биз бирор малакни ҳам юборган бўлсайдик (ва улар иймон келтирмасдилар), бироқ иш битган бўларди (ҳаммасининг ҳалокатига ҳукм берилган бўларди). У вақт уларга кўз очиб юмганча бўлган вақт ҳам берилмасди, ҳеч нарса назарга олинмасди. Агар Уни (Пайғамбарни) малакка айлантириб, Уни бирор эркак (суратида) кўрсатган бўлардик ва уларни яна ўшандай ҳолатга туширган бўлардик. Онд бўлсинки, сендан аввалги пайғамбарлар билан ҳам истиҳза этишиб ва уларни масхара қилдилар. Уларнинг бу ишлари учун жазо уларни чил-парчин қилди. Уларга дегинки, “Ер юзини айланиб қаранг қани, Пайғамбарларни ёлғонлар билан мазах қилганларнинг ҳоли нима бўлибди?”

Фурқон сурасининг 7 ва 10-оят-и карималарида мазмунан, “Кофирлар, “Бу Пайғамбар, деганлари биз каби ичиб-еса, кўчаларда биз билан бирга юрса, У қандай Пайғамбар бўлади? У пайғамбар бўлса, унинг олдига малак келган бўларди. Унинг ёрдамчилари бўлиб, улар бизга ҳам хабарчи бўларди, Жаҳаннам билан бизни қўрқитарди. Ёки унинг Рабби унга хазиналар, мева боғлари, деҳқончилик ерлари бериб, у истаганини еб юрган бўларди” дейишадилар. У золимлар, “Агар сиз бу кишига тобе бўлсангиз сеҳргар бир одамга эргашган бўлган бўласиз” дея бир-бирларини огоҳлантирдилар. (Эй Ҳабибим!) Қарагинки, сен ҳақингда қандай ёмон мисоллар келтиришиб, улар ҳақ йўлдан ажралдилар, залолатга тушдилар. Улар залолатдан чиқиб ҳидоятга бошқа йўл топа олмайдилар. Оллоҳу таолонинг шони шунчалар олий, юксакки, У истаса сенга (дунёда) улардан янада устун бўлишинг учун тагидан ирмоқлар оқадиган боғу-бўстонлар яратиб беради, сен учун муҳташам сарайлар қуради!” дея марҳамат қилинди.

21-оят-и каримада эса мазмунан, “Бизга эришишни умид қилмаганлар, “Қани эди, бизга малаклар индирилиб (Муҳамааднинг тўғри айтаётганини бизга хабар қилса эди) ёки Раббимизни кўрсайдик) дейишадилар. Онд бўлғайки, улар нафсларига берилганлардир ва буюк бир озғинликла ҳаддиларидан ошганлардир … “ марҳамат қилинади.

Сабаъ сураси 9-оят—и каримасининг мазмунида ҳам, “Агар биз хоҳласак уларни (очиқ оятларимизни кўриб туриб ҳам ёлғон ҳисоблаганлари учун Қорун(баний Исроилда бадавлатлиги билан машҳур бўлган киши) сингари) ерга тиқардик ёки устиларига кўкдан тошлар ёғдирардик” деб буюрилади.

Исро сураси 97-оят-и каримасининг мазмунида, “… Биз уларни қиёмат куни кўрлар, тилсизлар, карлар қилиб юзтубан тирилтирамиз.Уларнинг борадиган жойлари Жаҳаннам бўлиб, унинг олови сусайган вақти, уни биз янада қиздирамиз” дейилди.

Мушриклар, ўзлари ҳақида келган бу оят-и карималардан хабар топишиб, душманликларини янада оширдилар. Айниқса, Убей бин Ҳолаф ва унинг қардоши Умайя Расуллоҳ афандимизни жуда кўп хафа қилишардилар. Бир кун бадбахт Убай, бир жойдан бир чириган суякни топиб олиб, у суяк билан Пайғамбаримизнинг олий ҳузурларига келди ва Пайғамбар афандимизга қараб, “Эй Муҳаммад! Мана шу чириган суякка сенинг Оллоҳинг жон киритармиш, шундайми? Демак, сен бу суяк чириб кетганидан кейин ҳам уни сенинг Раббинг тирилтиради, деб ҳисоблайсан-а!” деди-да суякни уқалаб майдалаб ташлади. Ундан сўнг унинг чангини Пайғамбаримизга қараб уфлаб юборди. Сўзида давом қилиб, “Ё Муҳаммад! бундай чириган ва чангга айланганни ким тирилтира олади?” дея дағдаға қилди. Пайғамбар афандимиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, марҳамат қилдиларки, “Ҳа, шундай. Оллоҳу таоло сени ҳам ўлдиради, уни ҳам … Сўнгра сени тирилтириб, Жаҳаннамга ташлайди.” Бу ҳодиса муносабати билан ҳам Оллоҳу таоло оят-и карималар нозил қилди. Уларнинг мазмунларида: “У (инкор этувчи) киши, ўзини бир нутфадан яратганимизни кўрмайдими, билмайдими? Ундай бўлса, у ошиққан бириси бўлиб, уни биз яратганимизни унутиб, бизга “Чириб битган бу суякни ким тирилтира олади?” деб мисол келтиради. (Эй Расулим!)Уларга, дегинки: “Уларни (улар йўқ эди) илк бор яратган (Оллоҳу таоло) тирилтиради ва У, ҳар бир яратилганни, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари билан биладигандир. У (Оллоҳу таоло)ки, ямяшил дарахтдан сизга олов чиқарадигандир. Ҳозир ҳам сиз ундан олов ёқасиз. Кўкларни ва ерни яратган, уларга ўхшашини яратишга кучи этмайдими? Албатта бунга кучи етади. У, ҳамма нарсани яратгандир, У ҳамма нарсани биладигандир. …” (Ясин сураси, 77-81 оят-и карималар) каби марҳамат қилинди.

§ 16 Ҳалид бин Саъиднинг иймон келтириши. Исломга эндигина даъват бошланган вақтлари Ҳалид бин Саъид бир туш кўрган эди. Унинг тушида, Жаҳаннамнинг шундай ёқасида турарди, унинг отаси уни Жаҳаннамга итариб юбормоқчи бўларди. Ўша вақт у ерда пайдо бўлган Пайғамбаримизнинг белига маҳкам ёпишиб ўзини Жаҳаннамга тушиб кетишдан тўхтатиб қолади. Қўрқанидан фарёд қилиб уйғониб кетади. Ўшанда у ўрнидан туриб, “Валлоҳи бу тушим ҳақиқатдир” дея ўз-ўзига гапиринган эди. Ташқарига чиқиб, биринчи бўлиб Ҳазрати Абу Бакрга тўғри келди ва унга кўрган туши ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларини тинглаган ҳазрати Абу Бакр, “Бу тушинг ҳақдир, у киши Оллоҳу таолонинг пайғамбаридир. Сен дарҳол Унинг олдига бор. Унга эргаш! Демак, сен Унга эргашасан, У келтирган динга кирасан ва У билан бирга бўласан. У ҳам, сен тушингда кўрганинг каби сени Жаҳаннамга тушишдан қўрийди. Отанг эса, Жаҳаннамда қолади” дея унинг тушини таъбир қилди.

Бир мунча вақт ҳазрати Ҳалид бин Саъид ўзининг туши таъсири остида қолди. Бироқ кўп вақт йўқотмаслик учун Ажёд исмли жойга Муҳаммад алейҳиссаломнинг ҳузурига борди ва “Ё Муҳаммад! Сен кишиларни нимага даъват қилаяпсан?” дея Пайғамбаримизга соллаллоҳу алейҳи ва саллам савол берди. Пайғамбар афандимиз, “Мен, кишиларни тенги ва ўхшаш бўлмаган ягона Оллоҳга ва Муҳаммад (алейҳиссалом) ҳам Унинг бандаси ва пайғамбари эканлигига ишонишга ва эшитмайдиган, кўрмайдиган, ҳеч қандай зарар ва фойдаси бўлмаган, ўзига сиғинганни ҳам, сиғинмаганни ҳам билмайдиган бир қанча тош бўлакларига сиғинишдан воз кечишга даъват қилмоқдаман” дея жавоб марҳамат қилдилар. Бу жавобни тинглаган Ҳалид бин Саъид, дарҳол “Мен ҳам шаҳодат қиламанки, Оллоҳдан бошқа сиғинадиган илоҳ йўқдир ва яна шаҳодат қиламанки, сен Оллоҳу таолонинг пайғамбарисан” деб мусулмон бўлди. Унинг мусулмон бўлиши Пайғамбаримизни жуда хурсанд қилди. Унга эргашиб унинг хотини ҳам мусулмон бўлиш билан шарафланди.

Ҳазрати Ҳалид бин Саъид ака-укаларининг ҳам мусулмон бўлишлари учун ҳаракатда бўлди. Улардан Умар бин Саъид ҳам мусулмон бўлди. Исломнинг қақшатқич душмани бўлган унинг отаси Абу Уҳайҳа, Ҳалид ва унинг укаси Умарнинг мусулмон бўлганларидан хабар топиб, Макканинг бир авлоқ ерида намоз ўқиётган ўғиллари олдига бошқа мусулмон бўлмаганларини юбориб, уларни олдига чақириб келтирди ва уларрдан янгидан кирган динларидан чиқишларини талаб қилди. Ачиғланиб, уларни ура бошлади. Сўнгра, Ҳолидга юзланиб, “Сен Муҳаммадга эргашдинг-а? Ваҳоланки, сен, Унинг қавмига қарши ҳаракатларини ва келтирган нарсаси билан бутларимизга ва оталаримизга ҳақоратда бўлганлигини кўриб турибсанку?” деб бақирди. Ҳалид бин Саъид ҳазратлари ҳам, “Оллоҳу таолога қасам бераманки, Муҳаммад алейҳиссалом тўғрини сўзламоқда. Мен Унга эргашдим. Энди ўлсам ҳам динимдан қайтмайман” деган эди, унинг отасининг аччиғи янада ошиб кетди. Қўлидаги таёқ синиб кетганича уни савалади ва “Эй ярамас ўғил! Қаерга хоҳласанг, ўша ёққа кет. Қасам ичаманки, сенга озиқ-овқат бермайман”, деб дўқ қилди. Ҳазрати Ҳалид эса, “Сен менинг нафақангни бермай қўйсанг, Оллоҳу таоло менинг ризқимни бошқа ердан эҳсон қилади” деб отасига жавоб қилди. Ҳалиднинг отаси, бошқа болаларига, “Агар силардан биронтангиз унинг қилганини қилсангиз, унга кўрсатганларимни силарга ҳам қиламан” дея таҳдид қилди. Ҳазрати Ҳалидни эса, уйнинг подвалига қамаб қўйиб, уч кун Макканинг иссиғида оч ва сувсиз қолдирди.

Ҳалид бин Саъид ҳазратлари бир амаллаб отасининг уйидан қочиб қутилди. Унинг отаси эса, оғир касалга йўлиқиб ётиб қолди. Абу Уҳайҳо касал тушагида ётиб ҳам Исломиятга душманлиги кучлигидан, “касаликдан соғайиб турсам, Маккадаги ҳаммани бутларга сиғинтираман. Бу ерда ҳеч ким улардан бошқасига сиғина олмайдиган бўлади. … “деб ният қиларди. Ҳазрати Ҳалид ҳам отасининг бу авжидан хавфсираб, отасининг душманлиги бирор натижа бермасин ва мусулмон қардошларига зарар келмасин деган ниятда, “Эй оламларнинг яратувчиси Оллоҳим! Отамнинг ниятларини насиб айлама, уни бу касалликдан турғазма” дея дуо қилди. Жаноб-и Ҳақ унинг дуосини қабул қилди ва Абу Уҳайҳо касал тушагидан турмай ўлиб кетди.

§ 17 Мусъаб бин Умайрнинг мусулмон бўлиши. Мусъаб, Қурайшнинг асл ва бадавлат оилалиридан бирига мансуб киши эди. Пайғамбарнинг соллаллоҳу алейҳи ва саллам сўзларини эшитиб, унинг қалбида Муҳааммад алейҳиссаломга бўлган бир кучли муҳаббат ҳосил бўлди. Шунинг учун Унга этишиш орзусида ёниб юрарди. Охирий Дар-ул Арқомга бориб мусулмон бўлди. Бу ҳолдан хабар топишган унинг ота-онаси, бунга ҳам исканжалар қилишга киришдилар. Уни динидан қайтариш учун уйларининг подвалига қамаб қўйиб, бир неча кунлар оч ва сувсиз қолдирдилар. Арабистоннинг куйдириб, ёндирувчи иссиғида унга оғир ва чидаб бўлмас исканжалар кўрсатдилар. Бироқ Мусъаб бин Умайр ҳазратлари, бундай оғир ва аччиқ азобларга сабр қилиб исломиятдан қайтмади.

Ҳазрати Мусъаб, мусулмон бўлишидан олдин бадавлат оиладан бўлганлиги учун мўл-кўлчилик ичида ўсган эди. Кўпчиликнинг унга ҳаваси келарди. У мусулмон бўлганидан кейин унинг оиласи уни барча моддий имкониятлардан маҳрум қилди ва исканжаларга йўлиқтирди. Дини учун турли азобларга дучор қилинган Мусъаб бин Умайр, кунлардан бир кун Расулуллоҳ афандимизнинг ҳузурига келдилар. Унинг бу ташрифини Ҳазрати Алий шундай тушунтиради: “Биз Расулуллоҳ билан ўтирардик. Ўша вақт олдимизга Мусъаб бин Умайр кириб келди. Унинг устида ёмоқли бир кийими бўлиб, у жуда ачинарли бир кўринишда эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам, унинг бу аҳволини кўриб, муборак кўзларига ёш олди. Мусъаб бунчалар азоб чекиб, исканжаларга қолиб ҳам динидан қайтмаганлиги учун Расулуллоҳ афандимиз, “Қалбини Оллоҳу таоло нурландирган бу кишига бир қаранглар. Бунинг ота-онаси уҳу қанақа ейиш-ичишлар билан қандай ўстирганини кўрганман. Бироқ, Оллоҳу таоло ва Унинг Расулининг севгиси уни мана ҳозир кўриб турган ҳолингизга келтирди” дея марҳамат қилдилар.”

яқин мавзу