V Қисм: Ҳабашистонга ҳижрат.

Расулуллоҳ афандимиз пайғамбарлиги билдирилганининг бешинчи йили эди. Бу замон ичида мушрикларнинг мусулмон бўлганларга тинмай исканжалар кўрсатишига қарамай, мусулмонлар сонининг ўсиши давом қиларди. Бироқ мушриклар ҳам исканжаларини янада кучлантишарди ва қўлларидан нима келса ҳаммасини ишга солишаётгандилар. Пайғамбар афандимизнинг асҳоби чидаб бўлмас азобларга қолаётганди. Уларнинг оёқларидан туяларга боғлаб қарама-қарши тарафларга туяларни ҳайдаб парчалаб ўлдиришаётгандилар. Бундай охири кўринмас исканжалардан Расулуллоҳ афандимиз эзилиб, хафа бўлаётганди. Исканжалар эса, кундан кун ёвузлашаётган эди. Расулуллоҳнинг марҳаматга тўлиб тошган қалби буларни қабул қилолмай эзилаётганди. Шунинг учун бир кун Асҳоб-и киромни бир жойга йиғди ва уларга қараб, “Эй Асҳобим! Энди ер юзига тарқалиш вақти келди, тарқалинг. Оллоҳу таоло кўп ўтмай сизни такрор бир жойга йиғиб келтиради,” дея марҳамат қилди. Улар эса, “Ё Расулуллоҳ! Қаерга борамиз? деб сўрашдилар. Пайғамбаримиз, муборак қўллари билан Ҳабаш ўлкасига ишорат қилди ва “Ана шунақа, Ҳабаш тупроғига борасиз! Чунки у ерда ёнидагиларнинг ҳеч қайси бирига зулм қилмайдиган бир ҳукмдор бор. Ундан ташқари у ер тўғрилик ёйилган бир ўлкадир. Сиз ҳозир чекаётган қийинчиликлардан чиқишингизга ва улардан қутилишингизга Оллоҳу таоло бир йўл очганига қадар ўша ерда яшаб турасиз,” деб марҳамат қилдилар. Сарвари олам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимиз, мана шунақа қилиб, Асҳобининг азоблардан қутилишига ва Маккадаги мушрикларга қарши курашни якка ўзи бошига олишга қарор берган эди. Туғилгандаёқ “Умматим! Умматим!” сўзларини такрорлаган севимли Пайғамбаримиз, мана бу ҳолда ҳам Асҳобининг қутилиши ҳисобига ўзини фидо қилмоқда эди. Унинг бу ижозати билан Асҳоб-и киромдан бир қисми ватанларини ташлаб ҳижрат қилдилар. … Бироқ улар, севимли Пайғамбарларидан узоқлашаётганларидан жуда хафа эдилар.

Ҳазрати Усмон ва унинг хотини ҳазрати Руқайя бинти Расулуллоҳ, Абу Ҳузайфа ва хотини Саҳла бинти Суҳайл, Зубайр бин Аввом, Мусъаб бин Умайр, Абдулраҳмон бин Авф, Абу Салама бин Абдуласад ва унинг хотини Умму Салма, Хотиб бин Амр, Омир бин Рабиа ва унинг хотини Лайло бинти Абий Ҳасма, Усмон бин Мазъун, Абу Сабра бин Абий Руҳм ва унинг хотини Умму Гулсум бинти Суҳайл, Суҳайл бин Байдо, Абдуллоҳ бин Масъудлар (радияллоҳу анҳум) мусулмонларнинг илк ҳижратчилари бўлган эдилар.

Ўшанда Пайғамбар афандимиз. Ҳазрати Усмонга атаб, “Шубҳасиз, Усмон, Лут пайғамбардан кейинги хоними билан бирликда ҳижрат қилган биринчи кишидир,” деб марҳамат қилганди. Ҳижратга отланган Асҳоб-и кириомнинг бир қисми уловларда, бошқа қисми эса, пиёда яширин Маккадан чиқиб кетишдилар. Улар тужжорларнинг кемаларига ҳақ тўлаб минишдилар ва Қизил денгиз орқали Ҳабашистон соҳилларига етишишдилар. Мушриклар бу ҳолдан хабар топишиб, уларни йўлдан қайтариб келиш ниятида уларнинг орқаларидан йўлга чиқдилар, бироқ ҳаракатлари иш бермади, бошларини қуйи солиб қайтиб келдилар.

Ҳабаш ҳукмдори Нажоший мусулмонларни илқ қабул қилди. У ўлкасидан мусулмонларга жой кўрсатди. Асҳоб-и киром, Ҳабашистонда бўлишганлари ҳақида, “Биз у ерда яхшигина бир қўшничилик муносабатини ва ҳимоя кўрдик. Динимизга тегинишмадилар, бизни инжитишмадилар. Хушимизга келмаган бирор сўз ҳам эшитмадик. Ҳузурли бир ҳолда Оллоҳу таолога ибодатимизни қилиш имконига эга бўлдик,” дея ўз мамнунликларини билдиришдилар.

 § 1 Ҳазрати Ҳамзанинг мусулмон бўлиши. Исломиятнинг хабар саси, ҳар куни бундан унга, ундан эса яна узоқларга ёйилиб борарди. Бу эса, бир тарафдан Қурайш мушрикларини тентак қилаётган бўлса, бошқа тарафдан уларнинг Исломиятнинг ёйилмаслиги учун қилаётган бутун ғайрат ва ҳаракатларини бекорга чиқараётган эди.

Далоил-ун нубувва” ва “Маъориж-ун нубувва” китобларида ўша замонлардан қуйидагича хабар билдирилади: Мушриклардан Валид исмидаги бирисининг бир бути бўларди. Улар бир кун Сафо тепалигида тўпланишдилар ва Валиднинг бутига ибодат қилишларини бошладилар. Пайғамбар афандимиз мушрикларни иймонга даъват қилиш мақсадида уларнинг олдига борди ва уларни иймон келтиришга чақирди. Уларнинг ичидан бир жинниси, ўзлари сиғинишаётган бутнинг ичига кириб олдида, севимли Пайғамбаримизга уйғун бўлмаган сўзларни қаторлаштириб ташлади. Фахр-и олам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимиз бу сўзлардан хафа бўлди, албатта. Бошқа бир кун, ўзи кўринмаган ҳолда бир киши, Пайғамбар афандимизга салом бериб, “Ё Расулуллоҳ! У кофир жинни сизга муносиб бўлмаган нарсалар сўзлаганди. Мен уни топиб олиб ўлдирдим. Эртага марҳамат қилиб, Сафо тепалигига ташриф буюриб, сиз уларни такрор Исломга даъват қиласизми? Агар шундай бўлса, мен ҳам уларнинг бутлари ичига кириб, сизни мадҳ этган сўзлар айтаман”, деди. Буни сўзлаётган аслида Абдуллоҳ исмли бир мусулмон жин эди. Пайғамбар афандимиз унинг таклифини қабул қилди.

Шундай қилиб, севимли Пайғамбаримиз, эртаси куни у ерга бориб, мушрикларни такрор иймонга даъват қилдилар. У ерда Абу Жаҳл ҳам бор эди. Мусулмон жин уларнинг бутлари ичига кириб, севимли Пайғамбаримизни мадҳ қилган ва Исломиятни тушунтирадиган сўзлар айтди ва шеърлар ўқиди. Мушриклар буларни эшитишиб шошиб қолдилар ва қўлларидаги бутларини синдириб ташладилар ва Расулуллоҳга ҳужум қилишга ўтиб кетдилар. Унинг муборак сочларини юлиб, муборак юзини қонга бўлаб ташлашдилар. Бироқ уларнинг бундай изза ва жафоларига Пайғамбар алейҳиссалом сабр – чидам кўрсатиб, “Эй Қурайшлилар! Сиз менга ёпишиб, мени урмоқдасиз. Аммо мен сизнинг Пайғамбарингизман”, дея марҳамат қилдилар ва у ердан турди ва кетдилар. У ерда хизматда бўлган бир қиз ҳодисани бошидан охиригача кўриб турди.

Ўша вақтда Ҳазрати Ҳамза тоғда ов қилаётганди. Бир жайлонни шундай кўзлаётганди, жайлон тилга кириб, “Ё Ҳамза! Менга ўқ отганингдан кўра, қардошингнинг ўғлини ўлдиришни истаганларга ўқ отсанг яхши бўларди,” деди. Ҳазрати Ҳамза бу ҳайвоннинг сўзларидан ҳайратга тушиб, овни тўхтатди ва дарҳол уйига қайтди. Унинг одатига кўра, овдан тўғри уйига бормай, аввал Ҳарами шарифга кириб уни тавоф қиларди. Ўша куни ҳам ҳазрати Ҳамза овдан қайтаётиб тавоф қилаётган эди, бояги хизматчи қиз унинг олдига келиб, Абу Жаҳлнинг Муҳаммад алейҳиссаломга қилган бемазаликларидан уни хабардор қилди. Ҳазрати Ҳамза, уларнинг Пайғамбар афандимизни ҳақорат қилганларини эшитиб, унинг қариндошлик қони қайнаб кетди. Асабига чидай олмай, мушриклар йиғилган жойга уларнинг олдига келди. “Қардошимнинг ўғлига ёмон сўзлар сўзлаган, унинг қалбини инжитган сенмисан? Бил, менинг диним ҳам Унинг динидир. Кучинг бўлса, унга кўрсатганларингни менга ҳам қилчи, қани кўрамиз нима бўларкин?” дея бўйнидаги ёйни олиб Абу Жаҳлнинг бошини нишонга олди ва уни яралади. У ерда ҳозир бўлган мушриклар ҳазрати Ҳамзага ҳужум қилмоқчи бўлишгандилар, бироқ Абу Жаҳл, “Унга тегманглар, у ҳақлидир. Мен унинг жиянига ёмон сўзлар айтдим, ахир,” деб бунга йўл қўймади. Ҳазрати Ҳамза у ердан узоқлашганидан кейин Абу Жаҳл ўз атрофидагиларга, “Эҳтиёт бўлинг, унга тегинаверманглар! Акс ҳолда бизга аччиғланади-да, мусулмон бўлиб олади. Агар шундай бўлса, Ҳамзанинг ёрдамида Муҳаммад яна кучли бўлади,” деб эҳтиёкорлик қилганини билдирди. Қаранг у мушрик, Ҳазрати Ҳамзанинг мусулмон бўлмаслиги учун бошининг ёрилишига рози бўлиб турибди. Аммо бошқа тарафдан бу ҳазрати Ҳамза хотирининг ҳурмат қилинишини ва унинг қувватини, қимматини ҳам билдирарди.

Ҳазрати Ҳамза мушриклар олдидан тўғри Пайғамбар афандимизнинг ёнларига келиб, “Ё Муҳаммад! Хафа бўлма, хурсанд бўл! Абу Жаҳлдан ўчингни олдим. Уни қонга ботирдим,” дея хабар берди. Севимли Пайғамбаримиз эса, “Мен бундай нарсаларга хурсанд бўлмайман”, дея марҳамат қилдилар. Ҳазрати Ҳамза шунда, “Сени хурсанд қилиш ва хафачиликдан чиқариш учун нимани хоҳласанг, уни қиламан,” деган эди, Пайғамбар афандимиз, “Мен, фақат сенинг иймон келтиришинг ва қимматли баданингни Жаҳаннам оловидан қутқаришинг билан хурсанд бўламан,” дея марҳамат қилдилар. Ҳазрати Ҳамза ҳеч ўйланиб турмасдан дарҳол мусулмон бўлди. Бу ҳақда оят-и карима нозил бўлди. Ҳазрати Абдуллоҳ ибни Аббосга кўра, “Қуръон-и каримнинг Анъом сураси 122-оят-и каримасида билдирилган ва нурга ўралгани тушунтирилган зот, Ҳазрати Ҳамза ва ўша оят-и каримада қоронғиликда сарсон юриши айтилган эса, Абу Жаҳлдир.”

Ана ўша воқеадан сўнгра, ҳазрати Ҳамза мушрикларнинг олдига борди ва уларга ўзининг мусулмон бўлганлигини, шу билан бирга Оллоҳу таолонинг Ҳабиби Муҳаммад алейҳиссаломни ўз жони ҳисобига бўлса ҳам қўришини билдириб, уларга бир қасида ўқиб берди. У ўқиган қасидада, “Қалбимни Исломиятга ва ҳаққа майил қилдиргани учун Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин. Мен кирган бу дин, бандаларининг ҳамма кирдикорларини биладиган, ҳаммага лутф билан муомала қиладиган, қудрати ҳамма нарсада ва ҳар жойда ғолиб бўлган, оламларнинг Раббийси Оллоҳу таоло томонидан юборилгандир. Қуръон-и карим ўқилган вақт, қалб ва ақл эгаларининг кўзларидан ёш оқади. Қуръон-и карим, ёқимли, чиройли бир тил билан баён қилинган оятлар шаклида Муҳаммад алейҳиссаломга нозил бўлгандир. У, Муҳаммад Мустафо орамизда сўзи тингланадиган, унга бўйин эгиладиган, муборак бир кишидир. Эй мушриклар! Ақлингизни йўқотиб, кўзингиз олди қоронғилашиб Унинг ҳақида бўлмағир, оғир ва ёмон сўзлар айтишни тўхтатинг. Борди-ю шундай бир хаёлга борсангиз, биз мусулмонларнинг жасадлари устидан ўтиб бормасдан Унга ҳеч ким қўл узата олмайди”, дейилган эди.

Ҳазрати Ҳамзанинг мусулмон бўлиши муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам жуда хурсанд бўлдилар. Мусулмонлар ҳам, унинг ўз ораларига қўшилиши билан анчагина қувватландилар.

Хуллас, ҳазрати Ҳамзанинг мусулмон бўлиши билан вазият сезиларли ўзгаришга юз тутди. Чунки Маккалилар ҳазрати Ҳамзанинг жанговар, жасур, мард, паҳлавон ва буюк бир қаҳрамонлигини яхши билишардилар. Шунинг учун Қурайш мушриклари бундан кейин сабабсиз мусулмонларга бирор ёмонлик қила олмай қолдилар. Улар айниқса ҳазрати Ҳамзанинг қиличи зарбидан қўрқиб турдилар.

 § 2 Ҳазрати Умарнинг мусулмон бўлиши. Кундан кун Ислом ёйилмоқда, Қуръон-и каримнинг нури, руҳларни янада ойдинлаштирмоқда эди. Кўпгина гуноҳкор кишилар, Оллоҳу таолонинг эҳсонига муяссар бўлиб, иймон келтиришар, ҳидоятга эришаётгандилар. Асҳоб-и киромдан бўлиш билан шарафланаётган бу муборак кишилар, қўлни қўлга, кўнгулни кўнгулга беришиб, Расулуллоҳ афандимизнинг атрофида парвона бўлишардилар. Бу кишилар учун Пайғамбар алейҳиссаломнинг бирор орзуси ёки ишорати буюк бир амр бўлиб, уни ўрнига қўйиш учун мусобақалашардилар, ҳатто бу ишларда улар жонларини фидо қилишдан ҳам ҳеч чекинишмаётгандилар. Мушрикларнинг ташвиш, хавфсираш ва андишалари эса, ҳаддан ошиб бораётганди. Чунки бармоқ билан саналадиган қаҳрамонлардан ҳазрати Ҳамза ҳам мусулмон бўлиб, Расулуллоҳнинг сафидан ўрин олган эди. Бундай кутилмаган ҳодиса, мушрикларни тамоман ўзларидан кетказиб қўйганди. Шу сабабдан Ҳаттоб ўғли Умар (ҳали мусулмон бўлмаган вақтлари) бир кун, Расулуллоҳ афандимизни қаерда кўрса ўша ерда ўлдириш ниятида уйидан ташқарига чиқди. Севимли Пайғамбаримизни Масжид-и Ҳаромда намоз ўқиётган вақтда кўрди. Унинг намози тугаганича кутмоқчи бўлди-да, уни тинглай бошлади. Ҳабиб-и акрам афандимиз, Ал-Ҳаққа сура-и шарифини ўқиётган эди. Сура-и шарифнинг мазмунида, “Майдонга келиши ҳақ бўлган у қиёмат! … Ҳақ бўлган у қиёмат нимадир? Келиши ҳақ бўлган у қиёматни сенга қандай нарса билдирди? Даҳшатидан қалблар титрайдиган қиёматни Самуд ва Од (қавмлари) йўқ дедилар, уни ёлғон дедилар. Самуд қавми, озғинликлари сабаби билан (Жаброил алейҳиссаломнинг чақириғи билан) ҳалок қилиндилар. Од қавмига келсак, булар ҳам уриб учирган, қулоқларни кар қилувчи товуш чиқарувчи, жуда катта тезликдаги шамол оқибатида йўқ қилинди. Оллоҳу таоло у бўронни уларнинг устида етти кеча-ю, саккиз кундуз тўхтамасдан юргизиб қўйди. (Улар шундай бир ҳолга тушдиларки, у вақт у ерда бўлганингда) кўрардинг, уларнинг илдизидан ағдарилиб ерга қулаган буюк хурмо дарахтлари сингари йиқилиб ўлганларини кўрардинг! Ҳозир улардан қолган биттагина нишон топа оласанми?

Фиръавин ҳам, ундан олдингилар ҳам, ости устига ағдарилган касабалар халқи ҳам (Лут қавми), ҳаммаси ўша хатога (ширкка ва исёнга) йўл қўйдилар. … Шунақа қилиб Раббиларининг пайғамбарларига (Лут алейҳиссаломга ва бошқаларига) исён қилдилар. Шунинг учун бошқа умматларга келган азоблардан янада қаттиқроғи буларга келаверди. … Ҳақиқатан биз, (Нуҳ туфонида) ҳамма жойни сув босган вақт, сизга бир ибрат бўлсин ва уни эшитган қулоқлар ҳам уни хотираларига олиб, ёдларида тутсинлар дея сизни (сизларнинг борлингизга сабаб бўлган оталарингизни) кемада олиб қолдик. Сурнай бир марта чалинганда, ер юзи ва тоғлар жойларидан кўтарилиб силкитилиши аниқ. У кун қиёмат қўпади, илдиз, куч-қувват ва салобат қолмай ҳамма нарса ёрилади ва тарқаб кетади, малаклар самонинг атрофидадирлар. (Рабларининг амрига мунтазир турибдилар). У куни (самонинг атрофида бўлганларидан) саккизта малак Раббийнинг аршини ўз устиларида олиб юрадилар. У куни (ҳисоб учун Оллоҳу таолога) арз қилинасиз. Шундай бўладики, (дунёда яширганман деб ҳисоблаган) сизга тегишли ҳеч бир сир (Оллоҳу таолодан) яширин қолмайди.

Ана ўшанда, китоби ўнг қўлига берилган киши (хурсанд бўлиб), дейдики, “Олинглар, китобимни ўқинглар! Чунки мен, ҳисобимга эришишимни яқиндан билдим. У рози бўладиган бир ҳаёт ичидадир. Юксак бир Жаннатдир. … (Мевалари) қулай териладиган дарахтлари пасттакдир.(Уларга айтиладики: “Ўтган кунларда (дунёда эканликда) тақдим қилганингиз солиҳ амаллар ҳисобидан булардан енг, ичинг, ош бўлсин сизга. “

Китоби чап қўлига берилган кишига келинганда эса, бу ҳам, “Оҳ! Кошки, менинг китобим қўлимга берилмаса эди. … Ҳисобимнинг нималигини билмаганимда эди. Оҳ! Кошки эди, у (ўлим ҳаётимга) қатъи бир охирги нуқта бўлиб, (тирилмаганимда эди)! Молим менга бир фойда бермади. (Бутун) салтанатим (қувватим, далилим, борим ва йўғим) мендан ажралиб кетдилар, йўқ бўлдилар! …” деб додлайди. (Оллоҳу таоло Жаҳаннамдаги вазифадор малакларга марҳамат қиладики:) “Тутингда унинг (қўлларини бўйнига) боғланг! … Кейин уни ана у ёниб турган ўтга отинг! Ундан сўнгра уни етмиш аршин узунлигидаги бир занжир ичида у ерга (такрор) тиқинг! … Чунки у банда, У олий Оллоҳга инонмасди. Йўқсулга, очга нон (едириш у ёқда турсин, бошқа нарсаларни ҳам) беришни истамасди. Шунинг учун бугун бу ерда унга (ичи ачийдиган) ҳеч бир яқин кишиси бўлмайди. Ғислийндан (жаҳаннам аҳли ейдиган қон аралаш йиринлардан) бошқа у ейдиган нарса ҳам йўқдир. Уни (била туриб) хатога йўл қўйганлар (кофирлар)дан бошқаси емайдилар. …” каби марҳаматлар бор эди.

Ҳазрати Умар, Пайғамбар афандимизнинг ўқиганларини ҳайрон қолиб тинглади. Қарадики, у умрида бундай чиройли, гўзал нарсалар эшитмаганлигини тушунди. Бу ҳолни кейинроқ ҳазрати Умарнинг ўзи шундай тушунтирган эди: “Қулоғимга кирган у сўзларнинг балоғатига, етуклигига, уларнинг чалкашиб кетмаганлигига ҳайрон қолган эдим. Ўз-ўзимга, “Қасам ичаманки, бу одам Қурайшлилар айтаётгани каби бир шоир бўлиши керак,” деган хулосага келдим. Шу хаёлларда турганимда Пайғамбар афандимиз оят-и карималарни ўқишни давом қилди:

Кўрган ва кўрмаганларингизга қасам этаманки, ҳеч шубҳасиз у (Қуръон-и карим), Оллоҳу таоло назарида кўп шарафли бир Расулининг (Раббидан) келтирган бир каломдир. У бирон шоир сўзи эмасдир. Сиз на қадар ишонмагувчи кишиларсиз! …”

Мен эса яна ўз-ўзимга, “Бу киши бирор қоҳин бўлса керак. Чунки менинг кўнгулимдан ўтганини тушуниб олди! …” деярдим. Расулуллоҳ сурани ўқишда давом қиларди:

У, бирор қоҳин сўзи ҳам эмасдир. Сиз бунчалар саёз ўйлайдиган кишиларсиз! … У (Қуръон-и карим), оламларнинг Раббидан (Муҳаммад алейҳиссаломга Жаброил алейҳиссалом воситасида) эндирилгандир. Агар (Пайғамбар, биз айтмаган) баъзи сўзларни бизга қарши ўзидан уйдурган бўлганида эди, албатта биз Унинг ўнг қўлини (қувват ва қудратини) олиб қўярдик, кейин эса шубҳасиз Унинг қалб томирини узар (яшатмас)дик! У вақт сиздан ҳеч ким бу ишга тўсқинлик қила олмаган бўларди. Шубҳасизки у (Қуръон-и карим) тақво эгалари учун қатъи бир ўгитдир. Орангизда уни (тасдиқ қилганлар бўлгани каби) ёлғонга чиқарганлар борлигини албатта биламиз. Муҳаққақки, у (Қуръон-и карим, охиратда уни тасдиқ қилганларга бериилган неъматларни кўришган) кофирларга қарши (қочиб қутулмас) бир ҳасратдир. Муҳаққақки, у (Қуръон-и карим) ҳаққ-ул-яқиндир. (Ўзига эргашиб, амр ва тақиқларига амал қилганни ҳаққ-ул-яқин мартабасига эриштиради.) Шундай экан, У олий Раббийнинг исмини тасбиҳ эт.”

Ана шунда, яъни Расулуллоҳ суранинг ҳаммасини ўқиб тугатганидан кейин, қалбимда Исломга нисбатан бир майллик ҳосил бўлди”.

Ҳазрати Ҳамза мусулмон бўлганидан уч кун кейин Абу Жаҳл, мушрикларни йиғиб, уларга қарата, “Эй Қурайш! Муҳаммад, бутларимизга тил теккизди. Биздан олдин ўтган оталаримизни Жаҳаннамда азоб чекаётир деб, бизни ҳам ўша ерга борасилар деяпти! … Уни ўлдиришдан бошқа чора қолмаяпти! … Уни ўлдирадиган киши топилса, мен унга юзта қизил туя ва саноғи йўқ олтин бераман! … “ дея ғазабини ичига сиғдира олмаётганини сўзлади. Ўша онда Ҳаттоб ўғли Умарнинг қалбидаги Исломга бўлган майл йўқолиб қолди ва ўрнидан ирғиб туриб, “Бу ишни Ҳаттоб ўғлидан бошқа бажара оладиган йўқдир,” деб хитоб қилди. Мушриклар, “Яша Ҳаттоб ўғли! Қани кўрайлик сени,” дея уни алқишладилар.

Умар қиличини елкага осиб йўлга чиқди. Йўлда кетаётиб Нуъмон бин Абдуллоҳга дуч келди. “Бундай шиддат ва ғайрат билан қаерга бораяпсан, ё Умар” деб сўради ундан Нуъмон. Умар ҳам унга жавоб бериб, “Халқнинг орасига ажралиш келтирган, ака-укаларни бир-бирига душман қилиб қўйган Муҳаммадни ўлдиришга кетаётирман,” деди. Нуъмон эса, “Ё Умар! Бу жуда мушкул иш. Унинг Асҳоби атрофида парвона юришибдилар, Унга бирон ҳоли-кор бўлмасин дея эҳтиёткорлик қилишадилар. Уларнинг ёнларига яқинлашиш жуда қулай эмас. Уни ўлдирганингда ҳам ёқанг Абдулмуттолиб ўғилларининг қўлидан қутила олмайди,” деб насиҳат берган бўлди.

Ҳазрати Умар Нуъмоннинг бу сўзларидан аччиғи чиқиб, “нима бало сен ҳам уларданмисан? Ундай бўлса, аввал сенинг ишингни битирайин,” дея қиличини қўлга олди. “Ё Умар! Мени қўя тур-да, Синглинг Фатима билан унинг эри Саъид бин Зайдга бор, уларни кўр. Улар ҳам мусулмон бўлишганлар,” деди Нуъмон бин Абдуллоҳ. Ҳазрати Умар бу сўзларга ишонмади. Шунда Нуъмон, “Менга ишонмасанг, ўзинг бор улардан сўра, билиб оласан,” деди.

Ҳазрати Умар ўз ниятига етиб, у ишни бажарганида эди. Балки дин бўлиниши ўртадан олинарди, бироқ арабларда одат бўлган қон давоси ўртага чиқиб, қурайш иккига бўлиниб, олди ва орқаси кўринмас жанжаллар, тўқнашувлар бошланиб кетган бўларди. У ҳолда фақат биргина Умар эмас, барча Ҳаттоб ўғиллари ўлдирилган бўларди. Аммо Умар бин Ҳаттоб жуда кучли, жасур ва ҳис-ҳаяжонли бириси бўлганлигидан ўз ҳаракатининг оқибатларини ўйлаб ўтирмаган эди. Бироқ ҳозир синглисидан ташвишланиб, Пайғамбар алейҳиссаломни ўлдиришга эмас, синглисининг уйига кетди. Ўша вақтлар Таҳо сураси янгидан нозил бўлганди. Саъид ва Фотима радияллоҳу анҳума уни ёздириб, Ҳазрати Ҳаббоб бин Арат исмли бир саҳобани уйларига чақириб сурани ўқиб ўрганишаётгандилар. Ҳазрати Умар уйнинг эшигига яқин келганида уларнинг овозларини эшитди ва эшикни қаттиқ тақиллатди. Уйдагилар уни қиличли кўрганларидан сесканиб, ёзилганларни бирор кўринмайдиган жойга ташлаб, ҳазрати Ҳаббобни яшириб қўйдилар. Ундан кейин бориб эшикни очишди. Умар ичкарига кира солиб, “Нима ўқиётган эдиларинг?” дея сўради. “Ҳеч нарса,” дейишди. Умарнинг аччиғи янада ошиб, “Ҳа, эшитганим тўғри чиқаяпти сиз ҳам Унинг сеҳрига алданибсилар,” деб уларни сиқиштирди. Ҳазрати Саъидни ёқасидан олиб ерга босди. Синглиси эрини қутқаришга ёрдамчи бўлмоқчи эди, унинг чаккасига ҳам аччиқ шаполоқ туширди. Унинг юзидан қон чиқиб кетди. Шунда Умарнинг синглисига бироз раҳми кела бошлади. Фотиманинг эса, юзлари қонга бўланиб, жони ачиётган эди. Бироқ иймон унга қувват бериб, у Оллоҳу таолога сиғинган ҳолда сўзга киришди ва акасига, “Ё Умар! Нега Оллоҳдан уялмайсан, оятлар ва мўъжизалар билан юборилган Унинг Пайғамбарига нега инонмайсан? Мана нима қиласан, мен ва эрим мусулмон бўлиш билан шарафландик. Бошимизни олсанг ҳам бундан қайтмаймиз,” деди-да Калима-и шаҳодатни такрорлади.

Ҳазрати Умар синглисининг бундай берилиб иймон келтириши ва шаҳодати олдида ғазабидан қайтиб бир мунча юмшади, у ерга ўтирди. Энди у бутунлай юмшоқ овозда акалик меҳри билан, “Бояги ўқиётган китобларингни бу ерга чиқаринглар,” деди. Фотима, “Сен тозаланмагунингча уни сенга бермайман,” деб акасига эътироз билдирди. Ҳазрати Умар мажбуран ғусл таҳорати олди. Ана шундан кейингина Фотима Қуръон-и карим саҳифасини чиқарди. Ҳазрати Умарнинг овози яхши эди, китобни хуш овоз билан ўқирди. У Таҳо сурасини ўқий бошлади. Қуръон-и каримнинг файзи, калималарининг мазмундор маъноси ва уларнинг бошқа китоблардан устунлиги унинг кўнгулини такрор юмшотди.

Ҳазрати Умар, “Кўкларда, ер юзида ва уларнинг орасида ҳамда ернинг (етти қатлам) тупроғи остидаги нарсаларнинг ҳаммаси Уникидир” (Таҳо сураси, 6) мазмунидаги оят-и каримани ўқиганидан кейин чуқур ўйга толди. Охирий, “Ё Фотима! Бу битмас-туганмас борлиқларнинг ҳаммаси сиз сиғинаётган Оллоҳникими?” дея сўроқ берди ҳазрати Умар. Унинг синглиси унга, “Ҳа, шундай-ку ахир, Нима бунга шубҳа қиласанми?” дея жавоб қайтарди. Умар эса, “Ё Фотима! Бизнинг бир минг беш юздан ортиқ олтиндан, кумушдан, бронзадан, тошдан ясалган безакли ҳайкалларимиз бор. Бироқ уларнинг ҳеч қайси бирининг ер юзида бирор нарсаси йўқдир,” деб ўзининг ҳайрати ортаётганини билдирди. Яна бироз ўқишда давом қилди, буёғида, “Оллоҳу таолодан бошқа ибодат қилинадиган, сиғинадиган ҳақ бирор илоҳ, бирор маъбуд йўқдир. Энг чиройли ва гўзал исмлар Унга мансубдир” (Таҳо сураси, 8) мазмунидаги оят-и карима келарди. Умар ўқишдан тўхтаб, “Ҳақиқатан қанчалар тўғри айтилаяпти,” деб юборди. Яшириниб ўтирган Ҳаббоб унинг бу сўзларини эшитиб, жойидан туриб такбир келтирди ва Умарга қараб, “Яхши хабар ё Умар! Расулуллоҳ, Оллоҳу таолога дуо қилиб, “Ё Раббий! Бу динни Абу Жаҳл ёки Умар билан қувватлантир,” дея марҳамат қиларди. Мана қара, у давлат, у саодат сенга насиб бўлди,” деди.

Шундай қилиб, бу ўқилган оят-и карима ва хабар қилинган дуо Ҳазрати Умарнинг қалбидаги душманликни супуриб-сидириб ташлади. Унинг қалби Расулуллоҳга боғланди. У дарҳол, “Расулуллоҳ қаерда”, деб сўради. Ўша куни Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам Ҳазрати Арқомнинг уйида Асҳобига насиҳат берарди. Асҳоб-и киром эса, у ерга тўпланиб, Унинг нурли жамолини кўриб, ширин, таъсирли сўзларини эшитиб, ўз қалбларини жилолантириб, чексиз лаззат, завқ ва нашъа ичида ҳолдан ҳолга ўтишиб, руҳларини фароғатлаштирмоқда эдилар.

Ҳазрати Умарнинг келаётгани тепароққа жойлашган Арқомнинг уйидан кўринди. Унинг қиличи ҳам ҳали ёнида эди. Унинг ҳайбати ва қувватини ҳисобга олишиб, ҳар эҳтимолга қарши Асҳоб-и киром Расулуллоҳнинг атрофини ўраб олишди. Ҳазрати Ҳамза, “Умардан чекинадиган жойимиз йўқ. Яхшилик билан келаётган бўлса, хуш келибди, акс ҳолда у қиличини олмасиданоқ бошини учираман,” деганди, Расулуллоҳ, “Унга йўл беринг, майли ичкарига кирсин!” дея марҳамат қилдилар. Чунки Расулуллоҳ афандимизга Жаброил алейҳиссалом бир мунча вақт олдин Ҳазрати Умар иймон келтириш учун келаётгани ва у йўлда эканлиги ҳақида хабар берган эди. Шунинг учун Расулуллоҳ афандимиз ҳазрати Умарни табассум билан қарши олди, уни ўраб олиб келаётган Асҳобига қараб, “Унинг ўзини қўйинг, ёнида юрманглар,” дея марҳамат қилдилар. Ниҳоят Ҳазрати Умар, Расулуллоҳнинг олдида тиз чўкди. Расулуллоҳ, ҳазрати Умарнинг қўлидан тутиб, “Иймон келтир, ё Умар!” дея марҳамат қилди. У ҳам тоза бир қалб билан Калима-и шаҳодатни такрорлади. Асҳоб-и киром, беҳад хурсанд бўлганларидан такбир овозларини кўкка чиқардилар.

Ҳазрати Умар ўзи мусулмон бўлган вақтдаги вазиятни тубандагича хотирларди: “Мен мусулмон бўлган вақтлар, Асҳоб-и киром мушриклардан яширинардилар ва ибодатларини ҳам улардан яширин қилишарди. Бу ҳолатдан мен кўп хафа бўлдим ва “Ё Расулуллоҳ! Биз ҳақ устида эмасмизми?” деб Ундан сўрадим. Пайғамбар афандимиз, “Ҳа, Борлигим ўз қўлида, қудратида бўлган Оллоҳу таолога қасам ичаманки, сиз ўликми, тирикми муҳаққақ ҳақ устидасиз,” дея марҳамат қилдилар. Мен, “Ё Расулуллоҳ! Мадомики биз ҳақ устида бўлсак, мушриклар ботил йўлдадирлар. Шундай экан, нега динимизни яширамиз? Валлоҳи биз, дин-и исломни куфрга қарши очиқ изоҳлашга янада ҳақли ва янада лойиқмиз. Оллоҳу таолонинг дини, Маккада ҳеч шубҳасиз устун бўлади. Қавмимиз бизга нисбатан инсофли бўлсалар жуда яхши, йўқ ундай бўлмасалар, хоҳласалар улар билан савашга чиқамиз,” дедим. Расулуллоҳ афандимиз, “Биз сон жиҳатидан жуда озмиз,” дея марҳамат қилдилар.

“Ё Расулуллоҳ! Сени ҳақ Пайғамбар этиб юборган Оллоҳу таолога қасам ичаманки, ҳеч бир чекинмасдан ва қўрқмасдан ўтириб олиб Исломни тушунтирмаган бирорта мушриклар жамоаси қолмаслиги керак. Бўлди энди, майдонга чиқамиз,” деб ғайрат кўрсатдим. Таклифим қабул қилганидан кейин биз икки саф бўлиб ташқарига чиқдик ва Ҳарам-и шарифга қараб тўғри йўл бошладик. Сафларнинг бирининг бошида Ҳамза, бошқасининг бошида мен борардик. Жангаричасига қадамлар ташлаб, тупроқни чангга айлантириб, чангни тузон қилиб масжид-и Ҳарамга кирдик. У ерда бўлишган Қурайшли мушриклар, бир менга, бир Ҳамзага қараб ҳайрон бўларди. Улар шундай бир ғам-ғуссага тушдиларки, балки ҳаётларида бундай бир ҳолатни ҳеч кўрмаганга ўхшарди.”

Ҳазрати Умарнинг бундай бостириб келишига қарши Абу Жаҳл ўртага чиқиб, “Ё Умар! Бу нимаси, бу қандай ҳолдир?” деган эди, Ҳазрати Умар нафас олишга ҳам имкон бермай, “Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ,” дея жавоб қайтарди. Абу Жаҳл ҳайронлигидан нима дейишини билмай турган жойида қотиб қолди. Ҳазрати Умар эса, у ердаги мушриклар гуруҳига қараб, “Эй Қурайш! … мени билганлар билар! Билмаган билиб қўйишсинлар, мен Ҳаттоб ўғли Умарман. … Хотинларини тул, болаларини етим қолдиришни истаганлар ўрнидан қимирлаб кўрсинлар! Қимирлаганингизни, қиличимдан ўтказиб ерга тушайман! … “ деган эди Қурайш мушриклари бир онда ўтирган жойларинидан туриб тарқалиб кетишдилар. Расулуллоҳ ва Унинг Асҳоби баланд овозларда такбир келтиришдилар. Ўшанда Асҳоб-и киромнинг “Оллоҳу акбар! Оллоҳу акбар! … Оллоҳу акбар” нидолари билан Макка осмонлари илк марта ёрилиб кетгандек бўлди. Шундай қилиб, Ҳарам-и шарифда биринчи марта очиқчасига намоз ўқилди.

Ҳазрати Умар мусулмон бўлганида Анфол сурасининг 64-ояти каримаси нозил бўлди. Унинг мазмунида, “Эй Пайғамбарим! Сенга ёрдамчи ўлароқ Оллоҳу таоло ва сенинг изингда юрадиган мўминлар етарлидир,” дея марҳамат қилинади. Тараддудда юришган баъзи кишилар, Ҳазрати Умарнинг мусулмон бўлганини кўриб, Исломни танладилар, Асҳоб бўлиш билан шарафландилар. Энди мусулмонларнинг сони кун сайин лайлак қор ёғиши сингари кўпая бошлаган эди.

 § 3 Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат. Ҳабашистонга илгарироқ ҳижрат қилишган мусулмонлар, “Маккада мушриклар мусулмонлар билан келишув шартномаси туздилар,” деган янглиш хабар олдилар. Шунинг учун улар, “Бизнинг ҳижратимиз, яъни ўз жойимизни, юртимизни тарк этишимиз, мушрикларнинг бизга бўлган душманлиги ва зулмларидан келиб чиққан ҳол эди. Энди эса, келишув бўлиб уларнинг душманлиги тўхтатилибди. Ундай бўлган бўлса, яхшиси Ватанимизга қайтиб, Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизнинг хизмати билан шарафланайлик,” деган хулосага келишдилар. Шу сабаб билан улар Ҳабаш ҳукмдорига раҳмат айтиб, ундан қайтишга ижозат олиб Маккага келиб қўйишдилар. Бу ерга, Маккага келганларидан кейингина уларга борган хабар нотўғри, хато эканлигини билишдилар. Ҳабашистондан қайтиб келишган мусулмонлар, Пайғамбар афандимиз ҳузурига бориб, Ҳабашистоннинг суви, ҳавоси ва мевалари ўзларига куч-қувват бўлганини, у ерда тўртта ибодатхона бўлиб, уларда ҳар куни туялар, қўйлар сўйилиб турилишини ва унга камбағал ва ғариблар чақирилиб улар хушнут этилишини, ҳукмдорнинг буларни(ҳижратда бўлганларни) зиёрат қилиб, ҳурматларини жойида сақлаганлигини ва қийинчилик, ташвишларини енгилиштириб турганлигини узундан узоқ сўзлаб, ўз мамнуниятларини ҳикоя қилиб беришдилар.

Ҳабашистондаги Асҳоб-и киром Маккага келишганлариданоқ мушриклар уларга яна такрор азоб ва исканжаларини бошлаб юборишдилар. Вақт ўтган сайин уларнинг зулмлари авж қилаверди. Мушриклар турли хил исканжаларни ҳеч тортинмасдан қилишда давом қилишардилар. Шунинг учун бир куни Ҳазрати Усмон, “Ё Расулуллоҳ! Ҳабашистон тижорат учун қулай бир жой экан. Масалан, бир ойлик тижоратнинг ўзи ҳам анчагина фойда келтиради. Оллоҳу таоло бошқа бир ҳижрат жойи насиб қилганича мусулмонлар учун у жойдан яхшироқ бошқа жой топиб бўлмайди. Ҳеч бўлмаганда мусулмонлар Қурайш мушрикларининг жафоларидан қутилиб турадилар. Ҳукмдори Нажошийнинг бизга нисбатан кўп ҳурмати ва хайрли яхшиликлари бор,” дея Расулуллоҳ афандимизга маслаҳат солди. Бу сўзларни тинглаган Пайғамбар афандимиз, “Такрор Ҳабашистонга қайтинг, Оллоҳу таолонинг исми билан маҳфуз (яширинган) бўласиз,” дея марҳамат қилдилар.

Ҳазрати Усмон, “Ё Расулуллоҳ! Агар сиз ҳам у ерга ташриф марҳамат қилсангиз, балки улар ҳам мусулмон бўларди. Улар Аҳл-и китоб бўлганлари учун тезгина Исломга киришлари мумкин ва ёрдамларини аямаслар деб ўйлайман,” деган фикр билдирган эди, севимли Пайғамбаримиз, “Мен ҳузур ва ҳаловатга маъмур бўлмадим. Ҳижрат хусусида Оллоҳу таолонинг амрини кутаяпман. Амр қандай бўлса, ўшандай амал қиламан,” дея марҳамат қилдилар.

Бир ривоятга кўра, иккинчи марта Ҳабашистонга қараб бир юз бир кишилик жамоат(йўловчилар) йўлга чиққанлар. Жамоатга бошлиқ сифатида Жаъфар бин Абий Толиб ҳазратлари тайинланган эди. Улар соғ-саломат Нажошийнинг ўлкасига етиб олдилар. Ҳабашистонда улар учратган ҳодисаларни, севимли Пайҳамбаримизнинг хотинлари Умму Салама радияллоҳу анҳо тубандагича баён қилганди:

Ҳабашистонга етиб борган вақтимизда у ерда жуда яхши қўшнига тўғри келдик. Бу қўшнимиз Малик Нажоший эди. У бизнинг барча истакларимизни ўрнига қўйди. Динимизнинг амрларини ўз истагимизга кўра бажара олиш имконига эга бўлдик. Оллоҳу таолога эркин, очиқчасига ибодат қилиб, ҳеч бир азиятга учрамадик. Ҳеч қандай бир ёмон сўз қулоғимизга келмади.”

Маккали мушриклар, мусулмонларнинг Ҳабашистондаги яхши аҳволидан хабардор бўлганларидан кейин у мамлакат подшоҳига икки кишилик элчи юборишга қарор бердилар. Улар Нажошийга олиб борадиган энг қиммат баҳо совғалар тайёрлашдилар. Нажоший ёқтирадиган кастюм, полто қилинадиган Макканинг сифатли терисидан катта бир тўп ҳозирланди. Нажошийнинг дин кишиларига, унинг давлатининг ҳурматли одамларига лозим бўлган ҳадялар алоҳида ажратиб қўйилди. Элчи сифатида Абдуллоҳ бин Абий Рабийа ва Омр бин Ослар танланди. У элчиларга Нажошийнинг ҳузурида нималар ҳақида гапирилиши яхшилаб ўргатилди. Уларга, “Ҳукмдор билан сўзлашишдан аввал, унинг дин пешволари ва қумондонларининг ҳар бирига ҳадяларни тарқатиб чиқинг. Ана шундай қилганингиздан сўнгра, улардан ва ҳукмдордан у ердаги мусулмонларни сизга таслим этишларини сўранглар. Нажошийнинг мусулмонлар билан кўришиб, улар билан сўзлашишига имкон қолдирманглар,” дея тайинланди.

Ниҳоят, мушрикларнинг элчилари Ҳабашистонга етиб келишди. Улар бу мамлакатнинг давлат арбобларини учратиб, улар учун келтиришган ҳадяларини топширдилар. Элчилар уларнинг ҳар бирига “Бу ерга, сизнинг юртингизга бизлардан бўлган бир неча кишилар келишган. Улар биз ва сиз билмайдиган бир янги дин уйдурганлар. Ана шуларни ўз юртларига қайтариб юборилишларини хоҳлаймиз. Сиз ҳукмдорингиз билан, у келганлар ҳақида гаплашган вақтингиз, уларни ҳукмдор билан учратмасдан бизга таслим этишга ҳаракат қилишингизни илтимос қиламиз. У кишилар билан энг кўп машғул бўлганлар, уларнинг бизнинг мамлакатимиздаги қўшнилари ва ота-оналаридир. Улар буларни яхши танийдилар”, дея ўз ниятларини баён қилишди. Уларнинг бу таклифлари айниқса Нажошийнинг дин пешволарига маъқул тушди. Подшоҳ Нажоший ўзига келтирилган ҳадяларни тартибга мувофиқ қабул қилиб, элчиларни олдига киритиб, улар билан бир мунча вақт сўзлашди. Элчилар Нажошийга, “Эй подшоҳ! Бизнинг халқимиздан бир неча кишилар сизнинг мамлакатингизга илтижо этганлар. Улар ўз миллатининг динини тарк қилишганлари сингари сизнинг динингизга ҳам кирмаганлардир. Уларнинг ўз каллаларига мос, уйдурма бир динлари бор. Уларнинг динини сиз ҳам, биз ҳам билмаймиз. Ана ўшалар мансуб бўлган миллатнинг бообрў аслзодалари бизни бу ерга , сизнинг ҳузурингизга элчи қилиб юборди. У аслзодалар, сизнинг мамлакитингизга илтижо этган одамларнинг оталари ва ўз яқин жигарларидир. У аслзодалар, бу ерга келганларни қайтариб олишни истайдилар. Чунки улар, буларнинг (бу ерга келганларнинг) аҳволини жуда яхши ва яқиндан биладиганлардир. …“ деб узоқ шикоят қилишдилар. Бундан сўнг Омр бин Ос ҳам, Абдуллоҳ бин Абий Рабийа ҳам ўзларининг тўқиган шикоятларини тинглаган Нажошийнинг қандай йўл тутишини, у уларнинг истакларига мос ҳаракат қиладими йўқлигини кутиб муштоқ ўтирарди. Элчиларнинг сўзлари тингланганидан кейин биринчи бўлиб, Нажошийнинг дин пешволари сўз олди ва “Бу кишилар жуда тўғри сўзларни айтишди. Буларнинг миллати(халқи) бу ерга келганлар билан янада яхшироқ машғул бўлишлари мумкин. Уларнинг нимани ёқтириб, нимани ёқтирмасликлари ҳам уларга яхши белгилидир. Шунинг учун келганларни буларга таслим қилсангиз, булар уларни ўз халқи олдига олиб кетсалар яхши бўларди?” дедилар.

Подшоҳ Нажошийга ўзининг дин пешволари сўзлаганлари ёқмади, ҳатто у уларга нисбатан аччиғланди. Шунинг учун подшоҳ диндорларга қарши “Валлоҳи йўқ!” дея сўз бошлади – Мен у одамларни буларга таслим қилмайман. Менга илтижо қилган, мамлакатимга келган одамларга хиёнат қилмайман. Улар мени бошқасидан афзал кўриб менинг ўлкамга келганлардир. Шунинг учун у келганларни, мухожирларни сарайга даъват қиламан, улардан бу одамларнинг айтганларига қарши нималар сўзлашларини сўрайман ва уларнинг жавобларини тинглаб кўраман. Агар мухожирлар ҳақиқатан булар айтганлари каби бўлсалар, уларни бу элчиларга бериб, миллатига қайтаришим мумкин. Борди-ю ундай бўлмасалар, уларни қўрийман ва ўлкамда қанча вақт қолсалар, шунча вақт яхшиликлар кўрсатаман,” деган сўзлар билан сўзини тамомлади подшоҳ.

Нажоший илми етишган бир киши бўлиб, бундан бир неча вақт олдин самовий китобларни ўқиган эди. У китобларда, Муҳаммад алейҳиссаломнинг дунёга келиш вақти яқинлашганини, Унинг қавми Унга бегонасан дейишиб инонмасликлари ва Уни юртидан ҳайдашлари ҳақида ёзилган эди.

Нажоший, Маккадан келишган элчилардан, “Улар кимга ишонадилар?” деб сўради. Улар, “Муҳаммадга ишонадилар”, дедилар. Нажоший бу исмни эшитиб, Унинг Пайғамбар эканлиги фарқига борди, бироқ атрофдагиларга сездирмади. Элчи бўлиб келганлардан, “Унинг дини ва мазҳаби нима ва нимага даъват қилади”, дея такрор сўради подшоҳ. Амр, “Унинг мазҳаби йўқ,” дея жавоб қилди. Нажоший, “Мазҳабини, динини билмасам, менга сиғинган бир жамоатни қандай қилиб сизга таслим қиламан? Ундай бўлса, келинглар, мажлис қилайлик, уларни ҳам бу ерга келтирайлик, силар билан уларни юзма-юз қилайлик. Ана шундай қилиб, ҳаммангизнинг аҳволингизни билайин. Уларнинг динини ҳам билиб олайин, ундан кейин бирор хулосага келаман,” дея сўзини тамомлади. Ўшандан сўнг мусулмонлар сарайга чақирилди.

Мусулмонлар подшоҳ сарайига таклиф олганларидан кейин улар ҳам ўзаро йиғилишиб, Ҳабаш ҳукмдорининг хушига ва унинг мижозларига уйғун келадиган нималар сўзлашлари ҳақида маслаҳатлашдилар. Ўшанда Ҳазрати Жафар, “Валлоҳи бизнинг билганларимиз, Пайғамбаримизнинг бизга марҳамат қилиб амр этганларидан иборат бўлади. Шундан чиқадиган натижа нимани берса, унга рози бўламиз”, дея марҳамат қилди. Қолган мусулмонларнинг ҳаммаси бу фикрга қўшилдилар ва подшоҳ ҳузурида фақат ҳазрати Жафарнинг сўзлаши лозимлиги хусусида келишиб олишдилар. Подшоҳ Нажоший ўз навбатида ўзининг олимларини ҳам мажлисга чақирди. Шундай қилиб, сарайда катта бир гуруҳ тўпландилар ва ниҳоят у ерга мусулмонларни ҳам киритишди. Мусулмонлар Нажошийнинг ҳузурига кириб салом бердилар, аммо подшоҳга эгилмадилар (сажда қилмадилар). Нажоший улардан “Нега сажда қилмадингиз?” дея сўраган эди, “Биз Оллоҳу таолодан бошқасига сажда қилмаймиз. Пайғамбар афандимиз, бизга Оллоҳу таолодан бошқасига сажда қилишни ман қилиб, “Сажда фақат Оллоҳу таолога мансубдир,” дея марҳамат қилганлар,” деб жавоб қилди мусулмонлар.

Нажоший мухожирларга қарата, “Эй ҳузуримга келган жамоат! Менга айтингчи, ўлкамга нега келдингиз? Ҳолу-аҳволингиз нимадан иборатдир? Сиз тужжор эмассиз, бирор нарса сўраб ҳам турмайсиз. Ҳозирлар ўртага чиққан Пайғамбарингизнинг аҳволи қандай? Нега сиз ҳам мамлакаитингиз халқидан бу ерга келиб кетадиганларнинг саломларига ўхшаш саломлашмайсиз?” деди. Жафар радияллоҳу анҳ, “Эй ҳукмдор! Мен, энг аввал учта сўроқ қўяман. Агар сўраганларим тўғри бўлса, уларни тасдиқлайсиз, ёлғон нарсалар сўрасам рад қилиб қабул қилмайсиз. Ҳамма нарсадан олдин амр бергинки, ана у одамлардан фақат биттаси сўзласин, бошқалари жим ўтиришсинлар”, дея таклиф қилди. Ўшанда Амр бин Ос, “Мен гапираман,” деб ташаббусни қўлга олди. Нажоший, “Эй Жафар, аввал сен гапир,” дея ҳазрати Жафарга сўз берди. Ҳазрати Жафар, “Менинг уч сўроғим бор. Биринчиси, шу одамдан сўрангчи, “Биз, тутиб олиб хўжайинларига қайтариб бериладиган қуллармизми?” деди. Нажоший, “Эй Амр! Улар қулларми?” деб Амрдан сўради. Амр, “Йўқ, улар қуллар эмас, озод, ҳур кишилардир,” деб ҳақиқатни айтишдан бошқа йўл топа олмади. Ҳазрати Жафар, “Иккинчидан, биз борон кишининг қонини ҳақсиз тўқдикми, бизни қони тўкилганларга таслим этасиз?” деди. Нажоший, Амрдан, “Ҳа, булар ноҳақ бировни ўлдирдиларми?” дея сўраган эди, Амр, “Йўқ, булар бир томчи ҳам қон тўккан эмаслар,” деди. Ҳазрати Жафар, “Учинчидан, биз молини олиб, устимизда тўлашимиз лозим бўлган қарзларимизми бор?” дея Нажошийга мурожаат қилди. Ўшанда Нажоший, “Эй Амр! Агар бу бечораларнинг тўлайдиганлари жуда кўп олтин бўлса ҳам, уларнинг қарзларини мен тўлайман айтинглар?” дея аччиғланди. Амр эса, “Йўқ, бир тийин ҳам қарздор эмаслар,” деди. Нажоший, “Шундай экан, сиз булардан нима истайсиз?” деб сўради. Амр, “Улар ва биз бир динда ва бир йўлда эдик. Улар эса, бизнинг йўлимиздан чиқиб, динимиздан воз кечдилар. Муҳаммадга ва унинг динига эргашдилар,” деди. Нажоший Жафарга қараб, “Сиз бир динда бўла туриб, нега бошқа динга эргашдингиз? Сиз қавмингизнинг динидан ажралиб, менинг динимда ҳам бўлмасангиз, у ҳолда сиз инонаётган дин қандай дин экан, унинг ҳақида маълумот бара оласизми?” дея савол берди.

Ҳазрати Жафар, “Эй ҳукмдор! Биз жоҳил бир миллат эдик. Бутларга сиғинардик. Ўлиб қолган ҳайвонларнинг сасиган гўштларини еярдик. Қариндош уруғларимиз билан доим урушиб, аразлаб юрардик. Қўшниларимиз билан муносабатларимиз жуда ёмонлашиб кетганди. Кучлиларимиз, кам кучлиларга зулм қиларди, марҳамат нималигини билмасдилар. Оллоҳу таоло бизга, ўз ичимиздан тўғри сўзлигини, ишончли эканлигини, иффат ва тозалигини, келиб чиқишининг софлигини биладиганимиз бир пайғамбар юборгунича ана шундай бир аянчли вазиятда қолаётган эдик. У Пайғамбар бизни, Оллоҳу таолонинг борлиги ва ягоналигига инонишга, Унгагина ибодат қилишга, бизнинг ва оталаримизнинг сиғиниб келган тошларни ва бутларни ташлашга даъват қилди. Тўғри сўзлашни, омонатга хиёнат қилмасликни, қариндошлик ҳақларини бузмасликни, қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишни, гуноҳлардан ва қон тўкишдан сақланишни амр қилди. Ҳар хил ахлоқсизликлардан, ёлғон сўзлашдан, етимларнинг молига қўл узатишдан, ор-номусли аёларга туҳматдан бизни узоқлаштирди. Бизга Оллоҳу таолога бирор шерик қўшмасдан ибодат қилишни амр этди. Биз эса, Унинг ана шу амрларини ва кўрсатмаларини қабул қилдик ва Оллоҳу таолодан У нима келтирган бўлса, уларнинг ҳаммасига инондик ва Унинг айтганларини бажардик. Оллоҳу таолога ибодат қилдик. У бизга ҳалол қилганларни ҳалол, ҳаром қилганларини ҳаром ҳисобладик ва шундай амал қилдик. Ана шу ишларимиз учун қавмимиз бизга душман бўлиб, зулм қила бошлади. Бизни динимиздан қайтариб, Оллоҳу таолога ибодат қилишдан воз кечтириб, қайтадан бутларга сиғинтириш учун турли хил исканжа ва ташвишларга солдилар. Бизга жуда қаттиқ зулм ўтказдилар. Бизни сиқиштиргандан сиқиштиришдилар. Биз ва динимиз орасига кириб, бизни динимиздан ажратишга уриндилар. Биз эса, юртимизни, уй-уяларимизни ташлаб, сенинг ўлкангга сиғинишга мажбур бўлдик. Сени бошқалардан афзал билдик. Сенинг ҳимоянгга, яхши қўшнилигингга жон отдик. Сенинг олдингда зулмга, ҳақсизликка учрамасмиз деган умиддамиз,” дея аҳволни тушунтирди. Ундан кейин ҳазрати Жафар сўзида давам қилди:

“Саломлашиш масаласига келсак, биз сен билан Расулуллоҳнинг саломи билан саломлашдик. Бир-биримиз билан ҳам худди шундай саломлашамиз. Жаннатдаги кишиларнинг саломлашишлари ҳам худди шундай эканлиги ҳақида Пайғамбар афандимиз хабар берганлар. Шунинг учун сиз олий зотларига ўшандай салом бердик Пайғамбар афандимиз одамларга сажда қилинмасликни марҳамат қилганлари учун Оллоҳу таолодан бошқасига сажда қилишдан Оллоҳу таолонинг ўзига сиғинамиз.”

Нажоший, “Оллоҳнинг билдирганларидан бироз биласанми?” деб сўради. Ҳазрати Жафар, “Ҳа биламан” деган эди, Нажоший, “Уни менга ўқиб бер,”деди. Ҳазрати Жафар ҳам, Марям сурасининг илк оятларини ўқий бошлади (Анқабут ва Рум сураларидан ўқиган деган хабарлар ҳам бор). Ояти карималарни тинглаётган Нажошийнинг кўзларидан тирқираб ёш оқиб соқолларини ҳўллатган экан. У ерда ҳозир бўлган роҳиблар ҳам йиғлашдилар. Нажоший ва роҳиблар кўз ёшларини артиб, “Эй Жафар! Бундай ширин ва ёқимли каломдан яна бироз ўқи,” дедилар. Ҳазрати Жафар, Қаҳф сурасининг бошидан бошлаб ўқиди. Уларнинг мазмунида:

Кофирларни (олий) назаридан содир бўладиган энг оғир бир азоб (жаҳаннам) билан қўрқитилиши, солиҳ амал бажарган мўминларни ҳам ичида доим абадий қоладиган гўзал бир ажр (Жаннат) билан севинтирадиган, “Оллоҳу таоло ўзига ўғил қилиб олди,” деганларни қўрқитмоқ учун лафзида бирор бузуқлик, маъносида бирон зидлик учрамайдиган (мақтаниш ва пасткашликдан холи) туп-тўғри китобни (Қуръон-и каримни) бандасига (Муҳаммад алейҳиссаломга) эндирган (нозил қилган) Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин. Уларнинг ҳам (Оллоҳу таоло ўзига ўғил қилиб олди, деганларнинг), оталарининг ҳам бунга оид (буни тасдиқлашга асос бўладиган) ҳеч қандай илмлари йўқдир. Уларнинг оғизларидан чиққан у жумла, буюк бир куфр (ширк) бўлди. Улар фақат ёлғон гапирадилар.

“(Эй расулим!) Бу Қуръон-и каримга инонмасалар, уларнинг орқаларидан юриб кўнгулингни қора қилиб, ғазабга миниб ўзингни ҳалок қиласанми? Биз ер юзида уларни (маъданлар, ҳайвонлар ва ўсимликларни), ер аҳлининг қайси бирининг амали солиҳлигини (қайси бири дунё орзуларини тарк этганлигини) имтиҳон қиламиз дея зийнат қилдик. … “ каби марҳамат қилинарди. Нажоший ўзини тутиб туролмай, “Валлоҳи, бу айни чироқдан пишқирган бир нурдир. Мусо ва Исо ҳам (алейҳиссалом) шу билан келгандилар,” деб юборди ва Қурайшнинг элчиларига қараб, “Силар кетинглар, валлоҳи, мен буларни сизга таслим ҳам этмайман, булар ҳақида бирор ёмон фикрга ҳам келмайман,” деди. Шундай қилиб, Абдуллоҳ бин Абий Рабийа ва Амр бин Ос Нажошийнинг ҳузуридан шалпайиб чиқдилар.

Аламига чидай олмаган Амр, Абдуллоҳга, “қасам ичаманки, мен уларнинг бир қабоҳатини Нажошийнинг олдида ўртага чиқариб, бир кўргулик кўрсатаман, мана кўрасан,” дея куйинди. Абдуллоҳ эса, Амрга, “Улар бизга мухолифатда бўлсалар ҳам, ёмонми, яхши нима бўлганда ҳам қариндошлигимиз бор, сен бундай қилма,” деб насиҳат қилган бўлди. Амр, “Йўқ, мен уларнинг Исо алейҳиссаломни бир қул деб билишларини Нажошийга хабар қиламан,” дея авж қилди.

Ниҳоят Амр ўз ниятига эришмоқ учун эртаси куни Нажошийнинг олдига бориб, Эй Ҳукмдор! Улар Марям ўғли Исо (алейҳиссалом) ҳақида жуда хунук сўзлар гапиришадилар. Уларни чақиртириб, Исо алейҳиссалом ҳақида нима дейишларини улардан сўраб кўр, деб иғвогарлик қилди. Нажоший ҳам Амрнинг бу иғвосини текшириб кўриш мақсадида мусулмонларга хабар юбориб, уларни такрор ёнига келтирди. Мусулмонлар орасида, Нажоший бу сафар Исо алейҳиссалом ҳақида сўраса нима жавоб қиламиз деган фикр ўртага чиқди. Бу сафар зам Ҳазрати Жафар. “Валлоҳи Ҳазрати Исо ҳақида Оллоҳу таолонинг буюрганини, Пайғамбар афандимиз, бизга келтирганини айтамиз” каби фикр билдирди.

Мусулмонлар Нажошийнинг ҳузурига кирганларида, у улардан, “Сиз Марямнинг ўғли Исо алейҳиссалом ҳақида нима дея оласиз?” деган савол сўради. Нажошийнинг бу саволига ҳазрати Жафар, “Биз Исо алейҳиссалом ҳақида Пайғамбар афандимизнинг бизга Оллоҳу таолодан келтириб таблиғ қилганини айтамиз. Яъни биз Уни, Оллоҳу таолонинг бандаси ва расули деб биламиз ҳамда У, дунё ва эркаклардан воз кечиб, Ҳақ таолога боғланган бир афифа (иффатли) аёл Ҳазрати Марямга Оллоҳу таоло илҳом айлаган калимаси деб қабул қиламиз. Биз учун Марям ўғли Исонинг ҳоли ва шани мана шулардан иборатдир. Оллоҳу таоло Ҳазрати одамни тупроқдан яратгани сингари, Исо алейҳиссаломни ҳам отасиз яратди деймиз,” дея жавоб қилди. Ана ўшанда Нажоший эгилиб ердан сомон чўпидай бир хасни олди ва “Қасам ичаманки, Марям ўғли Исо ҳам сиз айтганларинигиздан ортиқ бир киши эмасдир. Орамизда ҳатто мана бу чўпча ҳам фарқ йўқдир,” деб ҳазрати Жафар сўзларидан хурсанд бўлди.

Нажоший у сўзларни айтаётган вақт, унинг атрофидаги ҳукумат арбоблари ва ҳарбий қумондонлари орасида пичирлашлар бошланиб, безовталаниш сезила бошлади. Нажоший бу ҳолатни тушуниб уларга қараб, “Сиз нима десангиз денгда, бироқ мен бу одамлар ҳақида жуда яхши фикрга келдим,” деди. Мусулмон мухожирларга қараб эса, “Сизни ва сиз олдидан келган У зотни табриклайман! Мен шунга инондимки, У Оллоҳнинг расулидир. Зотан биз, Уни Инжилда кўргандик. У Расул ҳақида Марямнинг ўғли Исо ҳам хабар қилди. Валлоҳи, агар У бу ерда бўлганида эди, Унинг олдига бориб Унинг пойабзалини оёғига кийгизардим, оёқларини ювиб қўярдим! Боринг! Ўлкамнинг қўл теккизилмаган жойида ҳар хил тажовузлардан узоқ, ҳимояланган ва ҳузурда яшайверинг. Сизга ёмонлик истаган топилса, уни мен йўқ қиламан. Менга тоғдай олтин берсалар-да мен сизлардан биронтангизни хафачиликда қолдирмайман,” дея мусулмонларни шоду-хуррам қилди.

Бу гапу — сўзлардан кейин Нажоший Қурайш элчилари келтирган ҳадялар ҳақида гапириб, “Менинг бу нарсаларга эҳтиёжим йўқ. Бошқалар тортиб олишга уринишган бу мулкимни Оллоҳу таоло менга бериб ва халқни бунга итоат эттириб турган экан, пора олишга йўл йўқдир,” деб ҳадяларни, уларни келтирганларга қайтариб берди. Ана шундан сўнг Қурайш элчилари ҳақиқатан ҳеч нарсага эриша олмаганларига ишониб, ҳафсалалари пир бўлиб, қултуқларидан торвузи тушиб уйларига қайтдилар. Оқибатда Нажоший ҳам Исломиятни танлаб, бахтиёр бўлди ва Асҳоб-и киромни янада севинтирди.

 § 4 Ғаму-ғуссага тўлган йиллар … тўқнашувлар. Мушриклар Исломнинг қалбларга тобора кириб бораётганигини ва унинг ёйилиб кетаётганлигини тўхташиш учун тинмасдан изғирдилар ва бунинг учун қўлларидаги барча имконларни ишга солишарди. Аммо уларнинг бундай мусулмонларга қарши тиниб-тинчимасликларига қарамай, мусулмонлар кунига кўпаярдилар. Уларга қилинаётган исканжа ва зулмлар уларни йўлларидан қайтариш ўрнига, мушриклар учун акс натижа берарди, яъни мушрикларнинг зулмлари мусулмонларнинг бир-бирига янада яқинлашишларига, ўзаро яқинликлари билан қаноатланишларига сабаб бўлаётган эди. Оқибатда, ҳеч бир мусулмон динидан қайтмасди, аксинча, Расулуллоҳ афандимиз учун жонларини фидо қилишдан чекинмаётгандилар. Бундай ҳоллардан хабар топишган Макка атрофидаги қабилалар ҳам исломга киришиб, ислом ёруғи тобора узоқларни ёрита бошлаётганди. Бунинг устига мушриклар катта умидлар билан Ҳабашистонга юборган кишиларнинг истакларига эриша олмаганликлари, ҳатто Нажоший Асҳанинг ўзи ҳам мусулмон бўлгани мушрикларни янада хушидан кетказди. Бундай аламларнинг барчасининг ўчини олиш учун мушриклар Исломни илдизидан қуритишни ўйладилар ва шундай мақсадда улар тўпланишиб ўшандай мутҳиш қарорга келишди. Натижада, улар, “Қаерда бўлса бўлсин, қандай бир жойда кўринса кўринсин, Муҳаммад алейҳиссалом мутлақо ўлдирилади! … “ дейилган қатъий қарорга келишди. Бу ҳақда кофирлар такрор-такрор ўзаро қасам ичдилар.

Мушрикларнинг бундай қароридан хабар топган Абу Толиб, жуда хафа бўлди. Жигарпораси, муборак жиянининг ҳаёти уни ташвишга солиб қўйди. Шу сабабдан Абу Толиб қабиласини йиғиб, уларга Коинотнинг султонини Қурайш мушрикларидан қўришларини амр қилди. Ҳошим ўғилларининг қариндошлик қони қайнаб, унинг бу амрини бажариш учун бирлашганларини билдиришди. Натижада бу масалани ҳал қилиш мақсадида Пайғамбар афандимизни ва Унга инонган Асҳобининг ҳаммасини Макканинг шимол тарафида Байтуллоҳга тахминан уч км. узоқдаги тепалик устидаги Шиъб-и Абу Толибга, яъни Абу Толиб маҳалласига чақиришди. Расулуллоҳ афандимиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, асҳобини йиғиб олиб ўша тепаликда яшай бошлади. Ҳошим ўғилларидан биргина Абу Лаҳаб, Пайғамбар афандимизни қўриш қарорига қўшилмади, унга қарши бўлди. Шиъбга ҳам бормади. Абу Лаҳаб ҳам қўшилган ҳолда мушриклар бирлашиб, Пайғамбаримизни ўлдиришга қулай фурсат кута бошладилар.

Мушриклар, Пайғамбар афандимиз Асҳоблари билан Абу Толиб маҳалласида йиғилганларини кўриб, улар яна қайта йиғилишиб, шундай қарорга келишдилар:

“Муҳаммад алейҳиссаломни ўлдиришимиз учун у бизга таслим қилинмагунича Ҳошим ўғилларидан қиз олинмайди! … Улардан ҳеч нарса сотиб олинмайди! … Уларга ҳеч нарса сотилмайди! … Улар билан бир жойда ўтириб сўзлашилмайди ва кўришилмайди! … Уларнинг уйларига, маҳаллаларига борилмайди! … Улардан келадиган тинчлик таклифи қабул қилинмайди! … Ҳеч бир ҳолда ва ҳеч вақт уларга ачинилмайди! …” Уларнинг бу қарорини Мансур бин Икрима исмли бир мушрик қоғозга туширди, мушриклар уни муҳрладилар. Бутун келиб кетувчилар кўриб ўқисинлар деган мақсадда у қоғозни Каъба-и муаззаманинг деворига осиб қўйдилар.

Бу хабар севимли Пайғамбаримизга маълум бўлганида У жуда хафа бўлдилар ва дуо марҳамат қилди. Унинг муборак дуоси дарҳол қабул бўлиб, Мансур бадбахтнинг қўллари бир онда қуриб қолди. Мушриклар шошиб қолишдилар ва “Қаранг! Ҳошим ўғилларига ўтказган зулм учун Мансурнинг қўллари қуриб, унинг бошига мусибат тушди”, дейишдилар. Аммо улар бу воқеадан хушлари жойига келиши керак бўлганда, уларнинг куфрга берилишлари авж қилиб, янада жоҳиллашдилар. Шиъбга келадиган йўлларга назоратчилар қўйишди. Бу билан у ерга келтириладиган озиқ-овқатнинг йўлини тўсмоқчи бўлдилар. Ундан ташқари у назоратчиларга Маккага келаётган сотувчиларнинг у ерга мол киритмаслигини, зарур бўлганда уларнинг молларини оширилган нархларда ўзлари сотиб олишлари зарурлигини тайинлаб қўйишди. Шу йўл билан мушриклар, Шиъбдагиларни очликдан ўлдирамиз ёки Ҳошим ўғилларини Пайғамбар афандимизни таслим этишга мажбур қиламиз деб ўйлашдилар. Бу ҳолат ҳар йили Каъбанинг зиёрат мавсуми бошланганича давом қиларди.

Каъбани зиёрат мавсуми бошланганидан то зиёратлар тугагунича арабларда қадимдан одатга айланган қон тўкмаслик анъаналари бор эди. Ана шу баҳонада Ҳошим ўғиллари бу мавсумда Маккага эркин келишлари мумкин бўларди. Ўша вақтлар савдо-сотиқ қилиб бир йиллик озиқ – овқат тўплаб олишга ҳаракат қилишарди. Ҳошим ўғиллари ёки уларнинг одамларидан биронтаси бирор тужжор олдига борса, унинг орқасидан мушриклардан Абу Лаҳаб ёки Абу Жаҳлга ўхшашлар ўша ерга бориб тужжорга, “Эй Тужжор! Муҳаммаднинг Асҳобига нисбатан молларнинг баҳосини юқори айт, қимматлигидан сендан улар мол ололмайдиган бўлсин. Шундай қилиш сабабли молларинг сотилмай қоладиган бўлса, қўрқманглар, қолган молларингизни биз олишга тайёрмиз,” дейишардилар. Тужжорлар ҳам мушрикларнинг айтганларини қилишарди, оқибатда мусулмонлар зарур бўлган молларни ололмай қолган вақтлар ҳам учраб турарди. …

Шунинг учун мусулмонларнинг у замондаги барча қийинчиликларига Пайғамбар афандимиз, Ҳазрати Ходижа волидамиз, Абу Бакр-и Сиддиқ ҳамма молларини сарф қилдилар, мусулмонларнинг очликдан келиб чиққан фарёдларига таскин бўлдилар. Бироқ булар кор қилмади, мусулмонлар оч қолишда давом қилдилар, улар емаган нарса қолмади. Улар ҳар кўкарган ўтларни, дарахтларнинг япроқларини ёйишардилар. Болаларнинг очликдан йиғлашларини тинчитиш учун қурқ териларни сувда ҳўллаб пишириб беришарди. Болаларнинг оналари, уларни тинчлантириш мақсадида уларга бир тери берса, бир суяк кемиртарди. Ўша қийинчлик замонининг бошланишида Пайғамбар афандимиз ва бошқа бир қанча Асҳоб-и киром очликда ёрдам бўлиши учун муборак қоринларига тош боғлаб олдилар. Борди-ю мушриклардан бирортаси Шиъбдагиларга ичи очиб, уларга бирор нарса келтирса борми, у бечора таёқлар остида қоларди ва шафқатсиз ҳақорат қилинарди. Қисқаси, у ерга бориб келиш тўла тўхтатилиб, вазият кескин тус олган эди.

Мушриклар, ўзларининг бу қаттиқ, шафқатсиз зулмларини ўтказиб, Ҳошим ўғилларининг йўлига чиқиб, Абу Толибнинг Пайғамбар афандимизни уларга таслим қилишини кутиб туришардилар. Абу Толиб эса, мушриклар ўйлаётганларининг бутунлай тескарисини қилиб, ўз маҳалласидаги мусулмонларга имкони борича яхшиликлар кўрсатиб, Пайғамбар афандимизни қўриб, унга бирор зарар келмасилиги учун барча тадбир чораларни амалга оширарди. Абу Толиб, кутилмаганда бўлиши мумкин бўлган суъиқасдни кўзда тутиб, Расулуллоҳ афандимиз ётадиган жойда қоровуллар қўярди ёки Уни ўзининг уйида ётқизарди. Пайғамбар афандимиз эса, ҳеч нарсадан сесканмасдан Оллоҳу таолонинг амрини бажариш, Исломиятни ёйиш учун ҳар сонияни ғанимат билиб, кишиларни динга чақириб, уларнинг Жаҳаннамдан қутилишига сабаб бўлишда давом қиларди, бу йўлда сабр-чидам билан ўз насиҳатларини давом эттирарди. Уни ёлғонга чиқаришга уринган Қурайшли мушриклар ҳам очлик нима эканлигини тушуниб олишлари учун бир куни Пайғамбар афандимиз, “Эй Оллоҳим! Уларга ҳам, Юсуф (алейҳиссалом) замонидаги етти очарчилик йиллари сингари, еттита очарчилик азоби бериб, менга ёрдам айла,” деб дуо марҳамат қилдилар.

Бу дуодан кейинги кунларда кўкдан бир томчи ҳам ёмғир тушмади. Тупроқ сувсизликдан қаврилиб қуриди. Ерда кўкариб турган бирор кўкат кўринмай қолди. Қурайшли мушриклар нимага уринишларини билмай ҳайронликда қолдилар. Очидан ўлган ўлимсаларни, сасиб кетган ит териларини ейишиб ўлимдан қутилишга ҳаракат қилдилар. Уларнинг болалари очликдан фарёд чека бошладилар. Қанчалари очликдан ўлдилар. Очликдан осмонга тикилсалар, осмонда булутлар бордай туюларди. Бир мунча ақлларига бовар қилиб, ўзларининг мусулмонларга ўтказаётган зулмларининг чидаб бўлмас эканликларини тушунишгандай бўлишдилар. Ораларидан Абу Суфён исмлисини Пайғамбар афандимизнинг ҳузурига вакил қилиб юборишди. У Пайғамбар алейҳиссалом олдига келиб, Унга, “Эй Муҳаммад! Сен ўзингни оламларга раҳмат ўлароқ юборилганинг ҳақида сўзлайсан, Оллоҳга инонишни, қариндошлик ҳақларига диққат қилишни бизга амр қиласан. Ваҳоланки, сенинг қавминг қурғоқчилик ва очарчиликдан ўлиб битаяпти. Бу бизнинг устимизга келган фалокатдан қутилишимиз учун Раббингга бир дуо қилиб бер, Оллоҳ сен қилган дуони қабул қилар, ахир. Агар шундай дуо қилсанг, ҳаммамиз иймон келтирамиз! …” дея қасам ичди.

Ана шундай қилиб, мушриклар, қурғоқчилик ва очлик қаршисида мусулмонларга ўтказаётган зулм ва исканжаларини йиғиштириб, инсофга келгандай бўлиб, Расулуллоҳ афандимизга ёлворишга ҳам келишгандилар. Ўшанда Пайғамбар афандимиз, уларнинг қилганларини юзига солмай, фақат уларнинг “иймон келтирамиз” деганлари учун муборак қўлларини кўтариб Жаноб — и Ҳаққа дуо қилганди. Оллоҳу таоло Ҳабибининг дуосини қабул қилиб, Макканинг устида мўл-кўл ёмғир бўлиб, тупроқлар сувга қониб, ўсимликлар, кўк-кўкатлар такрор яшил тус олганди. Мушриклар қурғоқчилик ва очарчиликдан қутилишларига қарамай, ваъдаларини унутиб, куфрларида давом этдилар. …

У қалби қора мушрикларнинг ҳаракатларига, ёлғончиликларига жавобан Оллоҳу таоло мазмуни тубандагича баён қилинган оят-и карималарни нозил қилди:

Аксинча улар, (Қуръон-и карим ва қайта тирилиш хусусида) шубҳага бориб, (сени) истиҳза ва масхара қиладилар. Шундай экан (Эй ҳабибим!) сиз осмон очиқ (яъни барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган Кунга кўз тутинг. У тутун ҳамма кишиларни ўраб олади. “У жуда оғир бир азоб! Эй Раббимиз! Биздан бу азобни ол, биз иймон келтирайлик,” дейдилар. Улар ўйлаб, тушуниб ибрат оладиларми? Уларнинг ўзларига ҳақиқатларни изоҳ этган бир пайғамбар келгани ҳолда, яна ундан юз угурдилар-ку. Унга (ўргатилганди, уни мажнун) дедилар. Биз азобни (булутни ёки очарчиликни) бироз ( ёки озгина бир вақтга) олиб турармиз. Бироқ сиз яна куфрингизга ва ширкингизга қайтувчиларсиз. Жуда қаттиқ шиддат ва қўрқинч билан уларга учрайдиган кун (Бадр куни), муҳаққақ, биз (улардан) интиқом олаувчилармиз.

Жалолим ҳақи учун муҳаққақ, биз улардан (Қурайшли мушриклар қавмидан) имтиҳон оламиз, аввал Фиръавин қавмини ҳам (уларга муҳлат ва жуда кўп мол бериш билан) имтиҳон қилгандик. Уларга (Фиръавин қавмига) биз тарафдан шарафли бир пайғамбар келди (Мусо алейҳиссалом). У, уларга (Фиръавин қавмига), “Оллоҳнинг бандаларини (Баний Исроилни) менга беринг. (Уларнинг мен билан кетишига имкон беринг. Уларнинг ёқаларини бўшатинг, уларга азоб берманг.) Муҳаққақки мен, Оллоҳу таоло тарафидан сизга воҳий билан юборилган ишончли бир пайғамбарман. Оллоҳу таолога қарши такаббурлик қилманг. Зеро мен, сизга даъвомнинг тўғрилигини далиллар билан изоҳлайин, мен аниқ мўъжиза билан келганман. Билингларки, мени чиқариб ташлашларингдан, ўлдиришларингдан, менинг ва сизнинг Раббингиз бўлган Оллоҳу таолога сиғинаманки, У мени муҳофаза қилади. Агар мени тасдиқ этмасангиз ва иймон келтирмасангиз, мени ўз ҳолимга қўйиб беринг,” деди.

(Мен хайрингиздан ўтдим. Ҳеч бўлмаса шаррингиз урилмасин. “Улар иймон келтирмаганлари, ўзини ёлғонлаганлари каби, бир қатор азо-и жафо бошланганида) Мусо (алейҳиссалом) Оллоҳу таолога дуо қилиб, “Ё Раббий! Булар куфрни устига олган бир қавмдир,” деди. Оллоҳу таоло Мусога (алейҳиссалом) воҳий қилиб, марҳамат қилдики, “Бандаларим (Баний Исроил) билан кечаси (Мисрдан) чиқиб кет! Сизнинг чиқанингиздан хабар топган Фиръавин ва унинг қўшини орқангиздан сизни қувадилар (улар мутлақо сизни тақиб этадилар). Қавминг билан денгиздан ўтиб олганингдан кейин уни ўзгаришсиз қолдир (асони такрор ерга уриб очилган йўлларни ёпиб қўйма. Улар очиқ қолсин). Зеро, Фиръавин ва унинг аскарлари у йўлларга кириб ғарқ бўладилар, буғиладилар.” (Духон сураси: 9-24)

Мушриклар, “иймон келтирамиз” дейишган ваъдаларидан қайтиб, яна зулмларини бошладилар. Ўшандай вақтнинг бир куни Оллоҳу таоло Пайғамбар афандимизга воҳий орқали, Каъбада осиб қўйилган мушрикларнинг қоғозига бир бало, яъни дарахт қуртини (куясини) юборганини ва қурт қоғоздаги Оллоҳу таоло исмидан бошқа ҳамма ҳарфларни еб қўйганлигини билдирди. Пайғамбар афандимиз ҳам дарҳол Абу Толибга, “Ё амаки! Менинг Раббим бўлган Оллоҳу таоло, Қурайш мушриклари Каъба деворига осиб қўйишган саҳифасини еб битиришга дарахт қурти балосини юборди. У қурт, қоғоздаги Оллоҳу таолонинг исмидан бошқа унда ёзилган зулм, қариндошлар билан алоқани узиш, бўҳтон … каби нарсалардан ҳеч бирини қолдирмади, уларнинг барчасини йўқ қилди”, дея марҳамат қилди.

Абу Толиб, “Буни сенга Раббинг хабар қилдими?” деб сўраган эди, Пайғамбар афандимиз, “Ҳа шундай”, деб марҳамат қилдилар. Ўшанда, Абу Толиб, “Ҳа, мен шаҳодат қиламанки, сен тўғри айтаяпсан”, деди-да, дарҳол кийиниб Каъбага кетди. Абу Толиб Каъбага етиб келганида, мушрикларнинг кексалари у ерда ўтиришардилар. Улар Абу Толибнинг бу ерга келаётганини кўриб, “Ҳар ҳолда у бу сафар Муҳаммадни бизга таслим этса керак,” деган хаёлга бордилар. Абу Толиб уларнинг ёнларига бориб, ”Эй Қурайш жамоати! Ал-амин лақобини олиб, ҳеч бир вақт ёлғон сўзламаган менинг укамнинг ўғли, силар ёзишган саҳифадаги Оллоҳу таолонинг исмидан бошқа барча ҳарфларни бир дарахт қурти еб битирганини хабар қилди. Қани бизнинг ҳақимизда ёзган варағингизни бу ерга келтиринг бир кўрайлик! … Агар Унинг сўзи тўғри бўлса, қасам ичаманки, биз ўлгунимизча Уни қўриймиз. Энди сиз ҳам бу зулм ва ёмон қилиқларингиздан воз кечинглар. …,” дея уларни ваҳимага солди.

Мушриклар ҳаяжонга тушиб дарҳол Каъба деворига илинган қоғозни келтирдилар. Абу Толиб, “Саҳифангизни ўқинг!” деган эди, уларнинг ораларидан бири ўқишга уринганида, қоғозда “Бисмика Оллоҳумма” дан ўзга ҳамма ёзувлар ўчиб кетганлигини кўрди. Бу ҳолни кўрган мушриклар нима деб, нима қилишларини билмай ҳайрон бўлиб қолдилар. Мушриклар ичидан баъзиларнинг ўз қилиқларидан воз кечиши ҳисобига уч йилдан буён давом қилаётган унутилмас аччиқларни, кўнгулларда чуқур яра қолдирган бу қарама-қаршиликни тўхтатишдилар. Бироқ улар ўз душманликларидан воз кечмадилар. Исломиятга тўсқинлик қилиш учун барча йўлларни ўргандилар ва уларни қилиб кўрдилар. Уларнинг барча ғайрату-ҳаракатларига қарамай, Исломият суръатли равишда ёйиларди, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссалом, жоҳилия даврининг зулматларига бўланган кишиларни қутқариш йўлида меҳнат қиларди ва уларни саодатга эриштирарди. Бундай саодатга эришганлар, эришган бу буюк неъматга шукр қилар, мушрикларнинг ҳақоратлари ва исканжалари олдида эгилмаётган эдилар. Муҳаммад алейҳиссаломнинг мўъжизаларини ва мусулмон динидагиларнинг саботу-мадонатини кўришган қанчалаб кўнгуллар Ислом нури билан ёритилаётган эди.

§ 5 Ойнинг иккига бўлиниш воқеаси (мўъжизаси). Пайғамбар афандимизнинг буюк мўъжизалари- дан бири Ойнинг иккига бўлиниш воқеасидир. Ораларида Абу Жаҳл ва Валид бин Муғира ҳам бўлишган мушрикларнинг бир гуруҳи, Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизга, “Агар сен ҳақиқатан пайғамбар бўлсанг, Ойни шундай иккига ажратки, унинг бир бўлаги Қуайқиан тоғи устида, иккинчи ярими эса, Абу Қубайш тоғи устида кўринсин! …” дея савол бердилар. Расулуллоҳ афандимиз ҳам, “Агар мен сиз айтганинггиздай қилсам иймон келтирасизми?” дея марҳамат қилдилар. Улар, “Ҳа. Иймон келтирамиз,” дедилар. Расулуллоҳ ойнинг мушриклар шартига мос иккига бўлиниши ҳақида Оллоҳу таолога дуо қилдилар. Шу ондаёқ  Жаброил алейҳиссалом севимли Пафғамбаримиз олдига келди ва “Эй Муҳаммад! Маккаликлар бу кеча мўъжиза кўришларини хабар қил,” деди. Ўша куни ой ўн тўрт кунлик бўлиб, тўла шар шаклига келадиган вақт эди, Пайғамбар афандимиз ҳам, мўъжизадан ибрат олишни истаганларга бу кеча ойнинг иккига бўлинишини хабар қилди. Кечқурун ой яхши нурлана бошлаганида Пайғамбар афандимиз муборак бармоғи билан ойга ишорат қилган эди, Ой дарҳол иккига бўлиниб кетди. Мушриклар сўрашганларидек, Ойнинг бир бўлаги Абу Қубайш, бошқа бўлаги ҳам Қуайқиан тоғи устида кўрилди. Ундан кейин такрор ой ўз шаклига кирди.

Расулуллоҳ асҳобига, “Эй Абу Салама бин Абдуасад, Арқом бин Абийъл Арқом! Гувоҳ бўлинглар!” дея марҳамат қилдилар. Ўша замон Унинг атрофида бўлган бошқа Асҳобига ҳам “Гувоҳ бўлинглар!” дедилар. Шундай қилиб мушриклар ўз кўзлари билан яна бир очиқ-ойдин мўъжизани кўрдилар. Бироқ ваъдаларида туриб иймон келтирмаганлари устига, жим ҳам ўтирмадилар. Аксинча, бошқаларнинг ҳам иймон келтиришига ҳалақит бериш мақсадида, “Бу Муҳаммаднинг бизга кўрсатган сеҳридир, холос! Аммо ҳамма кишиларни ҳам сеҳрлай олмайди. … Бошқа вилоятлардан келган кишилардан сўраб кўрамиз. Қани улар ҳам мана шу ҳодисани кўришибдиларми? Агар улар ҳам кўришган бўлсалар, Муҳаммаднинг нубувват идаоси тўғри бўлади. Акс ҳолда бу сеҳрдир,” дея куфрга кетдилар. Келганлардан ва ҳатто узоқроқ жойларга одам юборишиб улардан ҳам сўрашдилар. Оқибатда ҳаммадан бир хил, “Ҳа, ўша кечаси Ойнинг иккига бўлинганини кўрдик,” деган жавоб эшитишдилар. Бари бир мушриклар инкор қилдилар. Бу инкорчиларнинг бошлиғи Абу Жаҳл исмли мушрик эди. Бу мушрик, кишиларни иймон неъматига эриштирмаслик ниятида, “Абу Толиб етимининг сеҳри, самога ҳам таъсир қилди! …,“ деб қалбларга ғулғула солди. Унинг бу инкорларига қарши Оллоҳу таоло оят-и карималар нозил қилди. Уларнинг мазмуни:

У соат (қиёмат) яқинлашди ва ой ёрилди (иккига бўлинди). Улар (Қурайш кофирлари, Муҳаммад алейҳиссаломнинг пайғамбарилигига далолат берган) бирор мўъжиза кўрадиган бўлсалар, (уни тафаккур этишдан ва иймон келтиришдан) юз угирадилар ва “Бу ҳар доимги (тўхтамай турган, жуда тарқалган) кўз боғловчиликдир,” дейдилар. Ва улар, (Пайғамбарни ёки Унинг мўъжизасини) ёлғончига чиқардилар, ўз ҳаволарига (нафсларининг орзуларига ва истакларига) тобе бўлдилар, эргашдилар. Ваҳоланки, (Жаннат аҳлига хайрдан, Жаҳаннам аҳлига шардан тақдир қилинган) ҳар иш воқе бўлади (Жаннат аҳли Жаннатга, Жаҳаннам аҳли Жаҳаннамга кирадилар). Онд бўлгайки, уларга (Макка мушрикларига, Қуръон-и каримда кўрсатилган умматларга ва уларнинг охират ҳолларига доир), (ўзларини куфр ва ўжарликдан ) воз кечириш учун қанча муҳим хабарлар келтирган эди. У тўла бир ҳукм этарди. (Агар Уни тасдиқ этмасалар) уларни огоҳлантирган (Жаҳаннам азоби билан қўрқитган) расуллар асло уларга фойда беролмаслар. Шундай экан (Эй Ҳабибим! Уларга пайғамбарликни хабар қилиб, ҳаққа даъват қилинганидан кейин) сен ҳам улардан юз угир, У даъват этувчининг, (Исрофил ёки Жаброилнинг кофирларни нафслари) инкор қилган нарсага (ҳисобга) даъват қиладиган кун, (ваҳшатдан) кўзлари залил ва сўқир бўлиб (қўрқув ва даҳшатдан қаерга боришларини билмас бир ҳолатда) тарқалиб кетган ажриқлар каби кабрларидан чиқадилар. Кофирлар, (бўйинларини эгиб) у даъват қилувчига югуриб бораётганлари ҳолда (Бу кун бизга қандай қийинчиликлар ва азоблар куни бўлди,” дейдилар.” (Қамар сураси: 1-8).

 § 6 Раббим сизга ҳам ҳидоят насиб қилсин! … Мушрикларнинг, мусулмонларга қарши қурган уч йиллик қамали тугаганидан кейин, Нажрондан бир гуруҳ кишилар Расулуллоҳ афандимизнинг ҳузурига келдилар. Улар тахминан йигирма киши бўлишиб, Ҳабашистонга ҳижрат қилган Асҳоб-и киромдан Исломият ҳақида эшитишгандилар. Шу сабабдан Исломиятни ўрганиш ва Пайғамбар афандимизни кўриш саоддатига эришиш нияти билан улар Маккага келишгандилар. Улар Каъба-и муаззама ёнида Расулуллоҳ афандимизни учратиб, У билан ўша ерда кўришдилар. Улар жуда кўп саволлар бериб, истаганларидан ошиқ жуда гўзал ва мукаммал жавоблар тингладилар. Оламларга раҳмат ўлароқ юборилган севимли Пайғамбаримиз, уларга Қуръон-и каримдан баъзи оят-и карималарни ҳам ўқиб бердилар. У меҳмонлар бу ҳолдан жуда севиндилар ва кўзларидан келаётган ёшларини тўхта олмай йиғладилар. Бундан сўнгра Пайғамбаримизнинг Исломга даъватидан ўта даражада мамнун бўлишди ва хурсандчилик билан Калима-и шаҳодат келтириб, мусулмон бўлиш билан шарафландилар. Ана шулардан кейин энди мамлакатларига қайтиш учун Расул-и акрам афандимиздан ижозат олган эдилар, Ўша атрофда бу ҳолни кузатиб туришган Қурайшли мушриклардан Абу Жаҳл уларнинг олдиларига келиб, “Сизлардек яна бошқа аҳмоқ киши кўрмадик! … Қаранг, Унинг ёнида бир марта ўтирдингиз-да динингиздан ажралдингз қўйдингиз ва У нима айтган бўлса ҳаммасини тасдиқладингиз! …” каби ҳақоратларга тўлиб тошган сўзларни ҳавога тарқатди. Эндигина Асҳоб бўлиш билан шарафланган у кишилар, “Оллоҳу таоло сизга ҳам ҳидоят насиб этишини тилаймиз. Сиз бизни ҳақорат қилганингиздек, биз сизни ҳақорат қилмаймиз. Гарчи биз, сизнинг ҳеч қандай ҳаққингизга хиёнат қилмадик. Бироқ шуни яхши билингки, бир неча жоҳилнинг айтганлари билан ҳозир эришган бу буюк неъматни асло йўқотмаймиз, бу ҳақ диндан қайтмаймиз” каби сўзлар билан уни ерга ўтқазиб қўйишдилар.

Бу ҳодиса муносабити билан Оллоҳу таоло тарафидан нозил қилинган оят-и карималарнинг мазмунида тубандигилар марҳамат қилинади: “Бундан (Қуръон-и кармдан) аввал ўзларига китоб берилган қанчалаб кишилар борки, улар бунга (Қуръон-и каримга) инонадилар. Уларга (Қуръон-и карим) ўқилган вақт, “Бунга инондик. Шубҳасиз, Раббимиздан келган бир ҳақдир. Ҳақиқатан биз бундан аввал ҳам Исломни қабул қилган кишилар эдик,” дедилар. Ана шундай буларга, сабр (ва сабот) қилишлари сабабли мукофотлар икки марта берилади. Булар ёмонликни яхшиликка бурадилар. Ўзларининг ризқлари қилиб берганимиз нарсалардан (хайрга) сарфлайдилар. Булар ёмон ифлос сўз эшитганлари вақт ундан юз угирадилар ва “ Бизнинг амалларимиз бизга ва сизнинг амалларингиз сизга дейдилар. Сизга салом бўлсин, биз жоҳилларни ахтармаймиз (уларнинг дўстлигини хоҳламаймиз)” дейдилар.” (Қасос сураси : 52-56).

§ 7 Ғаму-ғусса, ғамгинлик йили. Пайғамбар афандимизнинг соллаллоҳу алейҳи ва саллам катта ўғли Қосим ўн икки ойлик бўлганида вафот қилди. Бу ачинарли воқеадан бир неча йил сўнгра Унинг бошқа ўғли Абдуллоҳ ҳам вафот қилди. Расулуллоҳ афандимизнинг муборак кўзларидан ёш тўкилган бир ҳолда тоғларга қайтди, “Эй тоғ! Менинг бошимга келган ғаму-ғусса сенинг бошингга келса сен ҳам чидай олмаган бўлардинг, қулаб тушардинг!” дея марҳамат қилиш билан хафачилигини юзага чиқарганди. Ходижа валидамизнинг, “Ё Расулуллоҳ! Улар ҳозир қаердалар?” дейилган ачинарли саволига жавоб қилиб, “Улар, Жаннатдадирлар,” дея марҳамат қилди.

Коинотнинг султони Пайғамбаримизнинг иккала ўғлининг ҳам вафот қилишлари муносабати билан мушриклар жуда севиндилар. Абу Жаҳл сингари кофирлар, бу воқеани айни фурсати ҳисоблаб, “Бўлди, Муҳаммад якка бўлиб қолди, унинг насли тамом бўлди. Унинг аслини давом қиладиган эркак боласи қолмади. Ўзи ҳам ўлганидан кейин унинг номи нишони қолмай унутилади,” дея атрофга жар солди. Шу муносабат билан Оллоҳу таоло, Кавсар сурасини нозил қилиб, Расулига тасалли берди. Суранинг мазмунида, “(Ҳабибим!) Ҳақиқат, биз сенга Кавсарни бердик (Кавсар ҳовузини эҳсон этдик, бу жуда катта эҳсондир). Шундай экан Раббинг учун намоз ўқи. Қурбонлик қил. Тўғриси сенга (насли битди дейишиб) тил теккизганлардир, хайрсиз ва насли йўқлар. … (Сенга насли битди деган кишининг ўзи зурриятсиз, шарафсиз ва номсиздир. Сенга келсак, Ҳабибим, сенинг пок наслинг, шон ва шарафинг қиёмат кунигача давом қилади. Охиратда ҳам ақлга келмайдиган буюк шарафлар насиб этилгандир)” каби марҳамат қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимизнинг ўғиллари вафотидан кейинги кунларда Абу Толиб ҳам хасталанди ва унинг хасталиги кундан кун оғирлаша бошлади. Бундан хабардор бўлган Қурайшли мушриклар, “Абу Толиб соғу-саломат юрганида Муҳаммадни ҳимоя қилишга кўп ғайрат қилди. Унинг куч кўрсатиш вақти ҳам ўтаяпти. Кеч бўлса ҳам бир унинг зиёратига борайлик. Зеро Ҳамза каби тенгги йўқ араб марди, ҳайбати, паҳловонлиги ва қўрқмаслиги қуёшдек ўртада бўлган Умар мусулмон бўлишдилар. Деярли ҳар куни араб қабилалари тўп-тўп бўлиб Унга тобе бўлишаяптилар. Шундай қилиб, мусулмонлар кўпайиши тўхтамаяпти, аксинча уларнинг овозлари оламга тарқалмоқда. Бу ҳол давом қиладиган бўлса, ё биз уларга тобе бўлишимиз ёки жангу-жадалга тайёр бўлишимиз лозим бўлиб қолаяпти. Абу Толибга бориб вазиятни тушунтирайлик. У бизга бир оралик топсин. Унинг динига таҳдид қилмайлик, у ҳам бизнинг динимизга ҳужум қилмасин” сингари ўй ва тушунчалар билан Абу Толибнинг олдига келишдилар.

Уқба, Шайба, Абу Жаҳл, Умайя бин Ҳолаф каби Қурайшда танилган кишилар Абу Толибнинг уйига келиб, унинг ёстиғига яқин ўтирдилар. Улар Абу Толибга қараб, “Сенинг буюклигингга ишонамиз, устунлигингни қабул қиламиз. Шу сабаб билан биз сенга ҳеч мухолифат қилмадик. Бироқ биз, сен ўлганингдан кейин Муҳаммад биз билан шуғулланади ва ҳусумат орамизда давом қилади, деб хафсираймиз. Сен бизни яраштир, келинг бир-биримизнинг динимизга ҳужум қилмайлик” дея мурожаат қилдилар.

Абу Толиб, Пайғамбар афандимизни олдига чақириб, “Қурайшнинг барча боорўлилари сендан уларнинг динига аралашмаслигингни истимос қилишаяптилар. Бу таклифни қабул қилсанг, улар сенинг амрингда ишлашадилар ва сенга ёрдамчи бўладилар,” деди. Оламларнинг афандиси, “ Эй амаки! Мен уларни фақат биргина калимага даъват қилаяпманки, у калима билан бутун араблар уларга бўйин эгадилар. Араб бўлмаганлар ҳам жизя (мусулмон давлатларида мусулмон бўлмаганлар тўйдиган солиқ) тўлайдилар” дея марҳамат қилдилар. Қурайш қавмига ҳам, “Ҳа, биласизми, сиз менга бир калимани такрорласангиз, у билан бутун арабларга ҳоким бўласиз, араб бўлмаганлар ҳам сизга бўйин эгадилар,” деб марҳаматда бўлдилар. Абу Жаҳл, “Тамом, яхши, уни биз ўн марта такрорлаймиз. У қандай калима экан?” дея хурсанд бўлди. Расулуллоҳ афандимиз, “Ло илоҳа иллоллоҳ,” десанглар ва Оллоҳу таолодан бошқа сиғинаётган бутларни ҳам олиб ташласангиз, бас,” дея марҳамат қилганди, мушриклар дарҳол, “йўқ, сен биздан бундан бошқа нарса сўра! …,“ дедилар. Пайғамбар афандимиз, “Сиз, менинг қўлларимга қуёшни олиб келиб қўядиган бўлсангиз ҳам мен айтганларимдан бошқасини истамайман,” дея марҳамат қилдилар.

Мушриклар, “Ё Абал Қосим! Сен жуда ажойиб бир таклиф қилаяпсан. Биз сенинг хотирингни қилиб, ҳурматда бўлаяпмиз. Сен эса, бизнинг хотиримизни хуш кўрмаяпсан,” дедиларда туришиб кетишдилар. Улар кетганларидан сўнгра Абу Толиб, Пайғамбар афандимизга, “Сенинг улардан истаганларинг жуда ўринли эди. Сен тўғри сўзларни айтинг”, дея Унинг мушриклардан қилган талабини қўллади. Амакисининг бундай дейиши Расулуллоҳ афандимизда Абу Толибнинг иймонга келиши мумкинлигига умид уйғотди. Шу сабабдан Расулуллоҳ алейҳиссалом амакисига қараб, “Эй амаки! Бир марта “Ло илоҳа иллоллоҳ,” дегин! … Мен қиёмат куни сенга шафоат қиламан,” дея марҳамат қилдилар. Абу Толиб, “Халқнинг, ўлишдан қўрқди-да мусулмон бўлди дейишларидан чўчиётирман. Бундай бўлмаганда сенинг хотирингни қилардим,” деди-да, нафаси тиқилаётганини сўзлади ва хасталикнинг бирдан оғирлашиш оқибатида жон берди.

 § 8 Ҳазрати Ходижа волидамизнинг вафоти. Расулуллоҳ афандимизнинг дарддоши, йигирма тўрт йиллик ҳаёт дўсти бўлган Ҳазрати Ходижа волидамиз ҳам дарду-ғуссалар билан тўлиб-тошган уч йиллик тўқнашувлардан сўнгра, ҳижратдан уч йил олдин, Рамазон ойининг бошида, 65 ёшида вафот қилди. Фахр-и коинот соллаллоҳу алейҳи ва саллам афандимиз, Ходижа волидамизни ўз муборак қўллари билан дафн айладилар. Ундан ажралиб қолганидан жуда катта ғам-ғусса чекдилар. Бир йил ичида Ходижа волидамиз ва Расулуллоҳ афандимиз амакисининг вафот қилишлари Пайғамбар афандимизни қаттиқ хафачиликка дучор қилди. Шу сабабдан ҳам ўша йилни Санат-ул-ҳузн, яъни ғам-ғусса йили деб аташдилар.

 Эй подшоҳи жаҳон, эй Султон-и баҳр-у бар!

Эй малаклардан юксак, тенгсиз, сўнгги Пайғамбар!

Ли маъоллоҳи вақтун” берар ҳолингдан хабар,

Сенсан баданга ҳаёт, тилга тот, дилга султон.

 

Аҳмад, Муҳаммад, Маҳмуд деб мақтар сени Оллоҳ,

Сенинг исмингла битар Ло илоҳа иллоллоҳ.

Ундаги нозик сирни англамас, билмас гумроҳ,

Ўзининг исмила ёзмиш, сенинг исмингни Раҳмон.

 

Сени севган қуллар, султон бўлар эй шоҳим!

Ўтир кўнгул тахтимга, эй тенгсиз подишоҳим!

Жуда севаман сени, бўлса ҳам кўп гуноҳим!

Инондимки, севганлар, пай олади икромингдан.

 

Қандай севмайинки, баданимда жонимсан,

Ҳурматингда бор бўлдим, сабаби ҳаётимсан.

Томирларимда қонимсан, менга мендан яқинсан.

Сен ошиқларга машуқ, ҳамма жонларга жанон.

 

Ҳар дардга даво сенсан, ҳар руҳга шифо сенсан.

Кўзга сўрма, бошга тож, қалбларга жило сенсан.

Ҳабибуллоҳсан, фавқ-и мала-и аъло сенсан.

Бошқа эшикни урмас, сени бироз таниган.

 

 

Авлиёнинг муршиди, олимларнинг раҳбари,

Ташрифи севинтирган етти қат кўкни , ерни.

Инсонларга, жинларга Ҳақнинг сўнг Пайғамбари,

Тупроқ остида қолсин, олдингда қул бўлмаган.

Ҳазрати Ходижа волидамизнинг вафоти, севимли Пафйғамбаримизни ғамгинликка ўраб ташлаб, Уни жуда қаттиқ хафачиликка солиб қўйган эди. Чунки ҳазрати Ходижа волидамиз энг аввал иймон келтириб, Расулуллоҳ афандимизни тасдиқ этган биринчи киши эди. Ундан ташқари у Унинг энг катта дастаги ва тасалли берувчи маслаҳатчиси эди. Ҳамма Пайғамбар афандимизга душманлик қилиб туришганида у бутун қалбини очиб, унга фақат Пайғамбар афандимизнинг муҳаббатинигина жойлаган эди. Бутун молини, сарватини, нимаси бўлса ҳаммасини Исломият йўлига харжлаб, севимли Пайғамбаримизнинг хизматлари юзага чиқишини кўриш ниятида кечаларни кундузга улаганди. Расулуллоҳни ҳеч бир вақт хафа қилмаган, кўнглини заррача қолдирмаган эди. Унинг бундай ҳимматларини Расулуллоҳ афандимиз вақти-вақти билан хотирлаб, ундай муборак аёлларнинг фазилатларини ёдга оларди, бошқа аёлларга ибрат қилиб кўрсатарди.

Ходижа волидамиз ҳаётлигидаги вақтлардан бир куни, Пайғамбар афандимиз ташқарига чиқиб кетганди, ҳазрати Ходижага У зарур бўлиб қолди. Шунинг учун ҳазрати Ходижа волидамиз Уни излаб ташқарига чиқди. Ўшанда унинг рўпарасида бир киши кўринди (бу киши қиёфасида кўринган Жаброил алейҳиссалом эди). Ҳазрати Ходижа волидамиз ундан Пайғамбар афандимизни сўрамоқчи бўлди-ю, аммо бу одам душманлардан бўлмасин деган андишада ундан ҳеч нарса сўрамади ва орқага қайтди. Қайтиб келиб уйига кирса, Пайғамбар афандимиз бу орада уйга келиб қўйган экан. Ҳазрати Ходижа волидамиз ўзи кўрган киши ҳақида Пайғамбар афандимизга сўзлаб берди. Ўшанда фахр-и коинот афандимиз, “Сен кўрганинг ва мени ундан сўрамоқчи бўлганинг у зот ким эканлигини биласанми? У Жаброил (алейҳиссалом) эди. Унинг сенга саломини айтишимни мендан илтимос қилди. У яна, биздагидек хафачилик, ташвишлар, заҳматлар ва кулфатлар бўлмайдиган Жаннатда сен учун инжулардан ясалган бир бино тайёрлиб қўйилганини ҳам сенга хабар қилишимни билдирди,” дея марҳамат қилдилар.

 § 9 Қўли бўйинига ёпишди. Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, инсониятнинг энг бахтиёрларидан бўлишган Асҳобига ўхшаши бўлмаган суҳбатлар уюштириб, уларнинг қалбларини нурга тўлдирарди. Янгидан нозил этилган оят-и карималарни уларга изоҳлаб бериб, тушунтирилмаган ва тушунилмаган ҳеч бир нарса қолдирмасди. Шулар билан бирга мушрикларни иймонга даъват қилиш учун улар тўпланадиган жойларга ҳам борарди ва уларни ҳеч тортинмасдан иймонга чақирарди. Бу ҳолга айниқса Абу Жаҳл ва Валид бин Муғира, “Бу кетишда Муҳаммад, ҳаммани ўз динига киритиб олади, бутларга сиғинадиган ҳеч кимни қолдирмайди,” деб кўп аччиғланардилар. Шу сабабдан улар бир куни, мусулмонларнинг кўпайишини битириш ишининг ягона чораси севимли Пайғамбаримизни ўлдириш деган, яна эски ниятларига қайтиб, янгидан қарор қабул қилишдилар. Шундай қилиб, Абу Жаҳл, Валид бин Муғира ва Маҳзум ўғилларидан бир неча тентакбашаралисини ёнларига олиб Байтуллоҳга келишдилар. Ўша вақт севимли Пайғамбаримиз Байтуллоҳда намоз ўқирди. Абу Жаҳл қўлига бир тош олиб Унга қараб югурди. Ҳабиб-и акрам ва Набий-и муҳтарам афандимизни тош билан уриш ниятида қўлларини кўтарган эди, унинг қўллари ҳавода ҳаракатсиз қотиб қолди. Натижада ҳеч нарса қила олмай шошиб ўзини йўқотаёзди. Шундай қўллари осмонда қотиб қолган ҳолда ўз жойига қайтди. Мушриклар олдига ўз жойига қайтиб келганди, қўллари нормал ҳолга келди ва унинг қўлидаги тош ерга тушиб кетди.

Ўша тошни Маҳзум ўғилларидан бири қўлига олиб, “Мана кўрасиз! Уни мен ўлдираман!” деган сўзларни оғзидан кўпиртириб, Пайғамбар афандимизга қараб тўғри юра бошлади. Унга яқинлашганида бунинг кўзи кўр бўлиб, атрофни кўрмай қолди. Ундан кейин Маҳзум ўғиллари ҳаммаси биргаликда севимли Пайғамбаримизга тўғри бора бошладилар. Улар Пайғамбар афандимизга жуда яқинлаганларида Уни кўролмайдиган бўлиб қолишдилар. Бироқ Унинг муборак овозини эшитардилар. Жоҳиллар овоз чиққан жойни уришмоқчи бўлсалар, товуш орқаларидан, орқаларини урмоқчи бўлсалар, товуш яна бошқа жойдан эшитила бошлади. Бу ҳол бир неча марта такрорланди. Охирий, ҳайратга тўлиб, Расулуллоҳ афандимизга ҳеч нарса қила олмай Байтуллоҳни тарк қилдилар. Бу ҳолат муносабити билан Оллоҳу таоло оят-и карима юборди, унинг мазмунида, “Уларнинг олдиларига тўсиқ қўйдик. Кўзларига парда ёпдик. Энди бошқа кўролмайдилар,” каби марҳамат қилинади. (Ясин сурвси: 9)

 § 10 Таифлиларнинг иймонга чақирилиши. Мушриклар Севимли Пайғамбаримизнинг қанчалаб мўъжизаларини кўриб, улар гувоҳ бўилишларига қарамай, жоҳилликлари ма ўжарликлари зўрлигидан иймонга келишдан қочардилар. Унинг устига устакча, мусулмон бўлишаётган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, қариндош ва оғайниларига азият ва зулм ўтказишдан қайтмаётгандилар. Уларнинг вақт ўтган сайин оғирлашиб бораётган бу зулм ва исканжаларидан севимли Пайғамбаримиз кўп хафа бўларди, албатта. Бир куни Пайғамбар афандимиз, Маккага унча узоқ бўлмаган Таиф исмли жойга бориб, у ернинг аҳлини Исломга даъват қилишга қарор берди. Шу сабаб билан ёнига Заид бин Хорисани ҳам олиб Таифга борди. Таифнинг бообрўлари ҳисобланган Амрнинг ўғиллари, Абд-и Ёлил, Ҳабиб ва Масъудлар билан учрашдилар. Уларга Исломни тушунтириб, уларнинг Оллоҳу таолога иймон келтиришларини сўради. Улар иймон келтирмаганлари у ёқда турсин, қўшимча Расулуллоҳ афандимизни ҳақорат қилишга ҳам киришдилар. Унинг устига, “Оллоҳу таоло Пайғамбар этиб юборишга сендан ўзга киши топа олмадими? Нима бало, Оллоҳу таоло, сендан бошқасини юборишга ожизми? Мамлакатимиздан чиқ-да, қаерга хоҳласанг ўша ёққа бор! … Сен айтганларни ўз қавминг тингламади, қабул қилмади, шунинг учун бу ерга келдинг-а, шундай эмасми? Қасам ичамизки, биз ҳам сендан узоқ бўламиз. Сен сўраган ҳеч бир нарсани қабул қилмаймиз,” деб ўз жоҳилликларини намойиш қилдилар.

Расулуллоҳ афандимиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, хафа бўлиб уларнинг олдидан туриб кетдилар. Пайғамбар афандимиз, Сақиф қабиласини (Таифлиларни) бир неча вақт давомида (ўн кун, ҳатто бир ой давомида дейилган хабарлар бор) Исломиятга даъват қилдилар. Бироқ ҳеч ким иймонга келмадилар-да, аксинча Уни масхара қилдилар, исканжага олдилар ва бақириб-чинғиришиб Унинг сўзларини тингламадилар. Уларнинг болалари У ўтадиган йўлларнинг чеккаларида қаторлашиб туриб олган ҳолда Уни тошга тутдилар. Ҳатто Унга ҳужум қилиб, ёқаларига ёпишдилар. Зайд ҳазратлари, Таифли болаларнинг тошлари Пайғамбар афандимизга бирор зарар келтирмасин деб, уларнинг тошларига ўзини тутарди. Жонини Унга фидо қилиш учун фурсат билиб, отилаётган тошларни Унга теккизмасди. Мана шунақа қилиб, Таифли кофирлар, Оламларнинг афандисини тошладилар, унга исканжа бердилар, ниҳоят юртларидан чиқариб юбориш учун барча йўлларни ишга солишдилар.

Ҳазрати Зайд, Пайғамбар афандимизни қўриш учун уёқдан буёқ югурарди, тошлар эса, унинг бошига, танасига, оёқларига кетма-кет келиб уриларди. Оқибатда ҳазрати Заёднинг соғ жойи қолмай, қонга беланиб қолган эди. Севимли Пайғамбаримизни қўриш учун ҳазрати Зайд қўлидан нима келса ҳаммасини қилаётганди. Тош отаётган золимларга қарата, “Ундай қилманглар! … Уни урманглар! … У ҳақиқатан Оламларнинг афандисидир! Расулуллоҳдир У! … Майли мени парчалаб ташланг, бироқ Пайғамбаримизга бирон зарар келтирманг! …,” дея бор овози билан бақирарди. Шунга қарамай, ҳазрати Зайддан ошиб келган саёҳ тошлар, Расулуллоҳ афандимизнинг муборак оёғини ҳам қонатган эди.

Охирий, севимли Пайғамбаримиз, хафа ва чарчаган, унинг устига оёғи яраланган бир ҳолда Утба ва Шайба исмли ака-укаларнинг боғига яқин бир жойга етиб олди. Барча мусулмонлар Унинг учун жонларини фидо қилишга тайёр турган Расулуллоҳ афандимиз, у ерда ўтириб, оёқларидан оққан қонларни суртиб ортинди. Таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқиди. Сўнгра муборак қўлларини кўтариб муножатда бўлдилар.

Пайғамбар афандимизнинг бу ҳолини боғ эгалари томоша қилишарди. Расулуллоҳ афандимизнинг бошига тушганларни кўриб, Унинг ғариб ҳолига гувоҳ бўлишгандилар. Ана шундай бир вақтда боғ эгаларининг марҳамат асаблари қимирлаб кетди. Шунинг учун улар ўзларининг Аддос исмли қулларидан у ғарибларга бироз узум бериб юборишди. Севимли Пайғамбаримиз узумни ейишни бошлаётганида басмала айтди. Узум келтирган қул христиан динида эди. Басмалани эшитиб, ҳайрон бўлди ва “Мен йиллар давомида бу ерда яшайман, ҳеч кимдан бундай бир сўз эшитмадим. Бу қанақа сўздир?” деб сўроқ қўйди у қул.

Расулуллоҳ, “Сен қаерликсан?” дея марҳамат қилдилар. Аддос, “Нинавалиданман”, деди. Расулуллоҳ, “Ундай бўлса, сен Юнуснинг (алейҳиссалом) мамлактидан экансан,” деб марҳамат қилди. Аддос, “Сен Юнусни қаёқдан биласан? уни бу ерларда ҳеч ким билишмайди,” деди. Расулуллоҳ, “У, менинг қардошимдир. У ҳам менга ўхшаш пайғамбар эди,” дея марҳамат қилдилар.

Аддос, “Бундай ёқимли юзнинг, бунақа ширин сўзларнинг соҳиби ёлғончи бўлолмайди. Менинг ишончим комил бўлдики, сен Оллоҳнинг Расулисан,” деди ва шу ернинг ўзида мусулмон бўлди. Ундан кейин Аддос сўзини давом қилиб, “Ё Расулуллоҳ! Йиллардир мен бу золимларга, бу ёлғончиларга қуллик қиламан. Булар ҳамманинг ҳақини бемалол ейишадилар. Кимни бўлса, алдайдилар. Ҳеч бир яхши тарафларини кўрмадим. Дунёлик тўплаш ва шаҳватларини таъминлаш учун ҳар қандай олчоқликни қиладилар. Улардан нафратланаман. Сиз билан кетиш, сизга хизматда бўлиш билан шарафланиш, жоҳилларнинг, аҳмоқларнинг сизга қилишадиган ҳурматсизликларига қарши туриш, муборак вужудингизни қўриш учун фидо бўлишни истайман,” дея Расулуллоҳга арз қилди.

Расулуллоҳ афандимиз унга табассум кўрсатиб, “Ҳозирча сен хўжайинларинг олдида бўлиб тур! Бироз вақтдан кейин менинг исмимни ҳамма жойда эшита бошлайсан. Ана ўша вақт менинг олдимга келасан”, дея марҳамат қилдилар. Шундан кейин бироз дам олиб, Маккага йўлга тушдилар. Маккага киришга икки қўноқлик (ётиб кетиш, ётиб ўтиш маъносида) масофа қолганида, тепаларида бир булут уларга соя солиб келаётганини кўриб қолишдилар. У булутга диққат қилиб қарасалар, у Жаброил алейҳиссалом эканлиги аниқланди. Бу ҳодиса ҳақида севимли Пайғамбаримиз, Ойша-и Сиддиққа сўзлаб берган эдилар.

Соҳиҳ-и Бухорий” ва Аҳмад бин Ҳанбалнинг “Муснад”ида билдириладики, бир куни Ойша волидамиз, “Ё Расулуллоҳ! Сенинг бошингдан Уҳуд кунидан ҳам изтироблироқ бир кун ўтдими?” дея Расулуллоҳ афандимиздан сўраган эди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам, “Валлоҳи сенинг қавмингдан шундай жафолар чекдимки, Уҳуд жангидаги кофирлардан ундайини кўрмадим. Ибн-и Абд-и Ёлил бин Абд-и Қулолга нафсимни арз қилганимда (яъни нубувватимни билдириб, уни динга даъват қилганимда), у қабул қилмади. Улардан шундай бир издироб билан қутилдимки, то Қорн-и Саолиб дейилган ерга боргунимча ўзимга кела олмадим. Ўша жойдагина бошимни юқорига кўтара олдим. Осмонга қарасам, бир булут менга соя ташлаб турган экан. Яхшилаб қараган эдим, булутнинг ичида Жаброил (алейҳиссалом) менга қараб турганини кўрдим. У менга нидо қилиб, “Ё Муҳаммад! Ҳақ таоло, қавмининг сенинг ҳақингда айтганларини эшитди. Сени қўришни хоҳламаганларига ҳам воқиф бўлди. Тоғларга маъмур бўлган мана бу малакни Сенга юборди. Нима истагинг бўлса, унга амр қиласан. …,” деди. У малак ҳам менга нидо қилиб салом берганидан сўнгра. “Ё Муҳаммад! Жаброил айтганидек, Ҳақ таоло, тоғларнинг малаги бўлган мени сенинг амрингга юборди, мен сенинг амрингга ҳозирман. Агар мана шу ёлчин тоғ (Қиайқиан ва Абу Қубайш тоғлари) бир-бирига қавушиб, Маккали мушриклар устига тушиб, (мушрикларни тамоман эзиб ташлашини) хоҳласанг, буюр уларни қавуштираман,” деди. Мен эса, бунга рози бўлмай, (Йўқ, мен оламларга раҳмат ўлароқ юборилдим) Оллоҳу таолонинг бу мушриклари авлодидан, фақат Жаноб-и Ҳаққа ибодат қилишган ва Оллоҳу таолога ҳеч бир шерик қўшмаган бир насил майдонга келиши учун дуо қиламан, дедим.”

Пайғамбар афандимиз Таифдан Маккага қайтаётиб, Наҳла деган жойда бир мунча истироҳат қилдилар. Бир вақт намозга туришган эдилар, Нусайбин жинларидан бир гуруҳ ўша ердан ўта бошладилар. Улар Севимли Пайғамбаримизнинг ўқиётган Қуръон-и карим оятларини эшитиб қолиб, уни тингладилар. Намоз битганидан кейин Пайғамбар афандимиз билан кўришиб мусулмон бўлдилар. Пайғамбар афандимиз уларга, “Қавмингизга бориб, уларни ҳам иймонга чақираётганимни айтинг, уларни ҳам иймонга даъват қилинг,” дея марҳамат қилдилар. У жинлар, қавмларига бориб бу ҳақда билдиришгандилар, уларнинг ҳаммаси иймон келтириб. мусулмон бўлдилар. Бу хусусда Қуръон-и каримнинг Жин сурасида ва “Бухорий”, “Муслим” номи билан машҳур бўлган ҳадис китобларида хабар берилган. Ана шундан кейин улар такрор Маккага йўл олдилар.

 § 11 “Ло илоҳа иллоллоҳ” денгларда қутулинглар … Ҳабиб-и акрам ва Набий-и муҳтарам афандимиз, Мутъим бин Адийнинг ҳимоясида Маккага келди. Кишиларни ҳақ йўлга даъват қилишни давом қилди. Бу ҳолга қарши мушриклар янада озғинликлари ошиб, эскисидан ҳам кўпроқ исканжа ва зулмларини бошлаб юбордилар. Бу муносабат билан Жаноб-и Ҳақ, Пайғамбар афандимизга, Каъбага зиёрат мавсуми даврида зиёратчиларни Исломга даъват қилишини амр қилди.

Севимли Пайғамбаримиз, Оллоҳу таолонинг бу амрини бажариш мақсадида Макка атрофида қурилган Зулмажоз, Уқоз ва Мажанна кўргазмаларига бориб, уларда қатнашаётган қабилаларни, Оллоҳу таолонинг ягоналигига ва унгагина ибодат қилишга чақириб, ўзининг пайғамбар эканлигини қабул этишларини тушундирди. Унинг айтганларини қабул қилсалар, Жаноб-и Ҳақ уларга Жаннатни насиб этишини билдирди. Пайғамбар афандимизнинг ёлворган каби бу даъватлари ва чақириқларига, ёзиқлар бўлсинки, уларнинг ҳеч бири қулоқ солмасдилар, аксинча уларнинг баъзилари ёмон муомалада бўлар, ҳақорат ҳам қиларди, баъзилари эса, Унинг суратини осиб қўйиб Унга ёмон сўзлар сарф қиларди. Қурайш мушриклари ҳам Унинг орқасидан қолмай, У борган қабилаларни бузиб туришардилар.

Имом-и Аҳмад, Байнақий, Тобароний ва Ибн-и Исҳоқларнинг билдиришларига кўра, Рабиа бин Аббад шундай ривоят қилади: “Ҳали ёш бола эдим. Отам билан бирга Минога боргандик. Расул алейҳиссалом араб қабилалари тушган жойларга борардилар-да ва “Эй фалон ўғиллари! Топинаётган у бутларни улоқтириб, Оллоҳу таолога ҳеч қандай шерик қўшмасдан ибодат қилишингизни, менга ишониб, мени тасдиқ қилишингизни, Ҳақ таоло тарафидан юборилиб, менга юкланган вазифани ўрнига қўйганимча мени қўришни сизга амр қилган Оллоҳу таолонинг расулиман! …, “ дея марҳамат қиларди.

Олди чиқиб кетган ғилий кўзли, сочлари ўрилган яна бир одам ҳам, “Эй фалонча ўғиллари! Мана бу киши, сизни бутларингиз Лот ва Уззага топинишни ман этиб, ўзи уйдурган динга даъват қилмоқда! … Сиз ундан сақланинг. … Унга қулоқ солманг ва Унга итоат этувчи бўлманглар! …,” дея бақирарди. Мен эса, отамдан, “У зотни тақиб этаётган кимдир?” деб сўрадим. “У зотнинг амакиси Абу Лаҳабдир”, дея жавоб берди менга отам.

Тобароний , Ториқ бин Абдуллоҳдан шундай ривоят келтиради: “Расул алейҳиссаломни мен Зулмажоз кўргазмасида кўрдим. Кишилар яхши эшитсин деган мақсадда баланд овозда У, “Эй одамлар! “Ло илоҳа иллоллоҳ (Оллоҳу таолодан бошқа илоҳ йўқдир),” денглар қутуласилар,” дея марҳаматда бўларди. Унинг орқасидан келган бошқа бир киши ҳам, қўлига тушган тошларни Унинг оёқларига отиб, “Эй жамоат! Унга ишонманглар! Ундан сақланинглар! Чунки У ёлғончидир! …,” деярди. Тошлар шунча кўп отилган эдики, Расулуллоҳ афандимизгнинг муборак оёқларини қонатиб юборганди. Шунга қарамай, У ҳеч чекинмасдан, чарчаганини билмасдан даъватда давом қиларди. Бириси, “Бу ёш киши ким бўлади?” деб сўради. Бошқа биттаси, “Абдулмуттоллиб ўғилларидан бирисидир,” каби жавоб қилди. “Тош отаётгани ким?” дейишганларида. “Унинг амакиси Абу Лаҳабдир,” дедилар.

Имом-и Бухорий, “Тарих-ул-кабир” китобида ва Тобароний “Муъжам-ул-кабир”ида зикр эттиларки, “Мудрик бин Муниб отасидан, у ҳам отасидан (Мудрик бин Мунибнинг бобосидан) нақл қилишиб шуларни айтишдилар: “Отам билан Минога келиб кечалагандик. Бир жамоатга тўғри келдик. Бир киши уларга қараб, “Эй одамлар! “Ло илоҳа иллоллоҳ,” денгларда қутилинглар,” дея марҳамат қилаётган эди. Атрофдаги кишилардан баъзилари Унинг нурланиб турган гўзал юзига тупирарди, баъзилари эса, Унинг бошига тупроқ сочарди, бошқалари ҳам куфр этишиб, турли хил ҳақоратларни қилишарди. Шундай аҳвол тушгача давом қилди. Шу орада қўлида боласи бўлган бир қиз сув идиши билан у ерга келди. Уни у аҳволда кўриб, йиғлай бошлади. У киши қиз келтирган сувдан ичиб бўлганидан кейин, “Эй қизим! Отам тузоққа тушиб ўлдирилади, зиллатга гирибдор бўлади деб ўйлама ва қўрқма!” дея марҳамат қилдилар. Ўшанда биз, “У киши ва у қиз кимлардир?” деб сўрадик. У киши Абдулмуттолиб ўғилларидан Муҳаммаддир. Унинг ёнидаги ҳам ўз қизи Зайнабдир,” деган жавоб эшитдик.”

Саъид бин Яҳё бин Саъид Ал-Амавий “Мағозий”сида отасидан нақл қилади. У ҳам Абу Наимдан, Абдураҳмон Омирийдан, улар ҳам бир қанча кишилардан ривоят қиладилар. Уларнинг нақл қилишларига кўра, Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, бир куни Уқоз кўргазмасига бордилар. У ерда Баний Амир қабиласи ёнига бориб, уларга “Эй Баний Омир! Сизда, сизга суянган кишиларни қандай ҳимоя қиласизлар?” дея сўрадилар. Улар эса, “Бизга ҳеч ким бир сўз дея олмайди. Бизнинг ижозатимиз бўлмасдан оловимиздан бирон кимса исина олмайди! …” каби жавоб беришди. Пайғамбар афандимиз, “Мен Оллоҳу таолонинг расулиман. Ёнингизга келсамда, Раббимнинг менга юклаган пайғамбарлик вазифасини кишиларга етказишим вақтида мени қўрийсизми?” деб марҳамат қилдилар. Улар, “Сен Қурайшнинг кимларидансан?”, дейишди. Афандимиз, “Абдулмуттолиб ўғиллариданман”, дедилар. Улар ҳам ўз навбатида, “Модомики, Абдулмуттолиб ўғилларидан бўлсанг, нега улар сени қўримаяптилар?” савол қўйдилар. Расулуллоҳ афандимиз ҳам, “Мени ёлғончига чиқарганларнинг пушқадамлари улар бўлишди,” дея марҳамат қилдилар. Ўшанда Омир жамоати дедиларки, “Эй Муҳаммад! Яхши, бироқ биз сени рад ҳам қилмаймиз, келтирганларингга иймон ҳам келтирмаймиз. Фақат сен, пайғамбарлик вазифангни кишиларга хабар қилгунингча сени қўриймиз.”

Омир жамоатининг бу сўзларидан кейни Пайғамбар афандимиз, уларнинг ёнига ўтирдилар. Шу орада Баний Омирнинг бообрўларидан Байҳара бин Форис, кўргазмада савдо-сотиғини битириб, бу ўтирганлар олдига келди-да, ўтирганлардан Пайғамбар афандимизга қараб, “Бу киши ким?” деб сўради. Улар эса, “Бу киши Муҳаммад бин Абдуллоҳдир,” дейишди. Байҳара эса, “Сизнинг Унда қандай ишингиз бор, Уни ёнингизга ўтиртириб олибсиз?” деганди, унга, “У бизга суянди, Оллоҳнинг расулиман дейди ва пайғамбарлик вазифасини одамларга таблиғ этганича вақт уни қўришимизни сўраяпти,” дея жавоб беришдилар. Шундан сўнг Байҳара, Пайғамбар афандимизга қараб, “Сени қўришга киришиш, барча арабларнинг ўқига кўксимизни тутиш бўлади,” деди-да, ўз қавмига қараб эса, “Юртига сиздан янада ёмон бир нарса билан қайтган бирор қабила топилмаса керак. Демак, сиз бутун араблар билан уришмоқчисиз, уларнинг ўқларига кўксингизни нишон қиласиз, шундайда-а! … Агар Унда бирор хайр бўлганда эди, Уни энг аввал Унинг ўз қавми қўриган бўларди. Сиз, ўз қавми ёлғончи ҳисоблаб, ёнларидан ҳайдаган бир кишини қўриб, Унга ёрдам бермоқчи бўлаяпсиз! … Жуда хато ўйлаяпсилар! …” деб дўқ қилди.

Бундан кейин такрор севимли Пайғамбаримизга қараб, “Тезда бизнинг орамиздан кетгин-да, ўз қавмингга бор! … Қасам ичаманки, қавмимнинг орасида бўлмаганингда эди, ҳозир сенинг бўйнингни қайриб ташлардим! …” каби сўзлар билан ўз бадбахтлигини кўрсатди. Бундай бўлмағур сўзлардан кейин Оламларнинг афандиси катта хафачиликка тушиб, туясига бинди. Бироқ, у кустоҳ Байҳара, Расулуллоҳ афандимизни туясидан йиқитди. Бу ҳодисани кўриб қолган Асҳоб-и киромдан Дабоо бинти Омир исмли бир аёл фарёд кўтариб, “Оллоҳу таолонинг Ҳабибига ана унақа қилишларини қандай раво кўраяпсилар?, Менинг хотирим учун Расулуллоҳни уларнинг қўлидан қўтқариб оладиган биронта йўқми, ахир?” ўз қариндошларига мурожаат қилди. Амакиси ўғилларидан уч киши дарҳол у бахти қора Байҳарага қараб бордилар. Байҳаранинг ўз қавмидан иккитаси унга ёрдам бермоқчи бўлишган бўлса-да, қолганлари Байҳаранинг ўзини яхшилаб ясадилар. Бу ҳодисада Пайғамбар афандимизни ҳимоя қилишга келишган у уч кишига атаб севимли Пайғамбаримиз, “Ё Раббий! У кишларга баракат эҳсон айла!”, Байҳара ва унга ёрдам беришга уринганларга қарата ҳам, “Ё Раббий! Буларни ҳам раҳматингдан узоқлаштир,” дея дуода бўлдилар.

Хайрли дуо марҳамат қилинган кишилар, мусулмон бўлиш билан шарафланган бўлсалар, бошқалари ҳам кофирлигида жон бердилар. Баний Омир қабиласининг одамлари юртларига қайтиб борганларида Маккада бўлган воқеаларни қабилаларидаги самовий китобларни ўқиган кекса бир кишига сўзлаб беришди. У кекса Пайғамбар афандимизнинг исмини эшитганида, “Эй Баний Омир! Сиз нималар қилиб қўйдингиз? Исмоил ўғилларидан ҳеч бири ҳозиргача ёлғондан ўзларини пайғамбар атамаганлардир. Муҳаққақки, Унинг айтганлари тўғри ва ҳақ эди. Қўлдан чиққан бу фурсатни яна жойга қайтариш жуда қийиндир! …” деб уларни анча койиди.

 

яқин мавзу