11.7 – 11.23.5 параграфлар.

11.7  Х.Ғаниевдан келган навбатдаги хат (06.03.05 – да келган): “Ассалому алайкум, Алибой ака! Сизнинг топшириғингизни бажариш буйича дастлабки уринишларимиз натижасиз тугади. У одамларнинг биронтасининг ҳам изига тушиб бўлмади. Энг биринчи атаганингиз (Рустам Холмуҳаммедов ҳақида сўз кетмоқда – А.Й. изоҳи) билан Абдумалик яқиндан жуда яхши таниш экан. У ҳозирги кунда ҳеч жойда ишламаётган экан. Уйига борса дарвозаси берк, ҳеч ким йўқ эмиш. Энг улуғи (И.Ҳ. Жўрабеков ҳақида сўз кетмоқда – А.Й. изоҳи) ҳақида ҳам Абдумалик суриштирув ўтказиб «у чет элга қочган» деган миш-мишлардан бошқа гап тополмаган. У киши вазирлик лавозими давридаги…

Давоми..

11.24 – 11.27.2 параграфлар.

11.24 Намозов Барот билан қисқа ёзишма. Мен, ”Бирлик” халқ ҳаракатининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси вазифасида фаолият кўрсатган даврда (1988 -1993 йиллар) Б. Намозов Кенгашнинг аъзоси ва жуда фаол ходимимиз ҳисобланарди. “Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” қисмда унга ва унинг активлигига жуда юқори баҳо берилган. Бироқ  2003 йили Голландияда яшаётган Адҳам Эшманов билан учрашган вақтимда, у менга Б.Намозов ҳақида баъзи фактларни кўрсатди. Ўша фактлар, Б. Намозовнинг КГБ билан яқиндан алоқаси борлигини  кўрсатарди. Ана шу фактлар сабаби билан ўша замонларда, яъни 1988-1993 йилларда Б.Намозовнинг ҳақиқатан бизнинг тарафимизда, яъни халқ тарафида, миллий озодлик…

Давоми..

11.28 – 14.1.5 параграфлар

11.28 Конгресснинг таъсис мажлиси ҳақида биринчи маълумот:   ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИ КОНГРЕСС ТАъСИСЧИЛАРИ (Ҳайъат аъзолари): 1. Жаҳонгир Маматов, собиқ Ўзбекистон халқ депутати, сиёсатшунос, Конгресс асосчиси 2. Муҳаммад Бобур Маликов, «Озод Деҳқонлар» партияси лидери 3. Абдуманноб Пўлат, Мустақил Консултант, сиёсатшунос 4.Муҳаммад Солиҳ, ЭРК Демократик партиясининг асосчиси 5. Баҳодир Чориев,  Ўзбекистон «Бирдамлик» ҳаракатининг лидери 6. Фарҳод Иноғомбоев, АҚШ, Колумбия Университети 7. Алибой Йўляхшиев, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилотининг асосчиси 8. Шуҳрат Аҳмаджонов, Инсон ҳуқуқлари фаоли, табиат ҳимоячиси 9. Акрам Маҳмедов, фермерлар ҳаракати фаоли 10. Дадахон Ҳасан, «Бирлик» ҳаракатининг асосчиси, таниқли ҳофиз…

Давоми..

14.2 – 14.4 параграфлар.

Руссияда нашр қилинадиган Известия газетаси “Исломчасига бошқариладиган демократия. Муҳаммад Маҳатҳиранинг дарслари”(муаллиф: Евгений Василев) номли мақола эълон қилди. Қуйида шу мақоланинг ўзбекчага оғдарилган кўриниши келтирилади. 14.2 Малазия собиқ бош вазири ислом демократиясидан дарс беради. (Евгений Василев). Малазиянинг  собиқ бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад  бош вазирлик лавозимида узоқ йиллар ишлаган ва ўз  бошқарув даврида етарли даражада  муваффақиятларга эришган ,  “учинчи дунё”  аталмиш мамлакатларнинг сиёсий арбобларидан биридир. У мамлакатни 22 (1981 йилдан 2003 йилгача) йил бошқарди ва у Малазияни юксак технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жаҳоннинг илғор мамлакатлари қаторига кўтаришга муваффақ бўлди. Ислом ва либерализмнинг…

Давоми..

14.5 – 14.6.1 параграфлар.

14.5 АКШ матбуoти: Кремлга мунoсабатлар ўзгармoкда. Муаллиф: Владимир Козловский, Би-би-си, Нью-Йорк. Баъзи қисқартиришлар билан рус тилидан таржима.  Худди oлдиндан келишиб oлгандек, АКШнинг учта йўлбoшчи газеталари ўзларининг Якшанба кунги сoнларида америка маъмурияти дoираларида Американинг Кремлга мунoсабати хакидаги тoртишувлар тўғрисида мақoлалар эълoн қилишди.  ` ”Вашингтoн пoст”, ”Лoс-Анжелес таймс”,  ”Бoстoн глoб” каби газеталарнинг ҳар уча -ласи ҳам Oқ Уйнинг Владимир Путиндан айниётганини таъкидлашади. Бирoқ Улардан биринчиси, Бушга Путиннинг ҳали ҳам ёқиб турганини, шу сабаб Кремлга нисбатан АҚШ сиёсатида такдирни ҳал қиладиган ўзгариш юз бермаслиги мумкинлигини алoҳи- да кўрсатиб ўтади. Ҳoзирча, Американинг русларга мунoсабатидаги…

Давоми..

14.7 – 17.4 параграфлар

14.7 Йўлни танлаш. Ислом дунёси қаерга қараб кетмоқда. Муаллиф: Александр Игнатенко (Александр Александрович Игнатенко – фалсафа фанлари доктори, Дин ва сиёсат Институтининг президенти, Руссия Федератсияси Жамоатчилик палатасининг аъзоси). Мақоланинг доимий интернет адреси:  http://www.ng.ru/scenario/2006-06-27/15_choice.html Сиёсий системада дунёвий ва диний принсиплар мавжуддир – Давид Робертс.   Метвалисдаги Масжид интерьери. 1840 й. Ислом дунёси, аслида бундай аталишни шартли бир атама десак тўғрироқ бўларди. Чунки ислом дунёси деб аталаётган ҳудуднинг ичида ривожланишнинг энг камида учта асосий лойиҳаси кўриниб турибди. Ички хилма-хилликка тўлиб тошган, баъзи йўналишларда ҳатто мутлақо қарама-қарши кўринишларга эга бўлган ислом шаклидаги диний…

Давоми..

17.5 – 17.11 параграфлар.

17.5.  Бу нима, мўъжизами, кароматми? Бизнинг авлод, яъни мен билан ёшлари тенг ва мендан 25-15 йил ёшроқ бўлган кишилар Аллоҳнинг чинакамига буюк кароматини, мўъзижасини ўз кўзлари билан кўрдилар. У буюк  мўъжизанинг қатнашчилари бўлдилар. Афсуски, бу буюк кароматни, мўъжизани, бу замонни кўпчилик тушуниб этмадилар ва этолмадилар. Оддий кишиларни қўйинг, ҳатто бизнинг зиёли, олим аталмишларимиз ҳам бу аломатларни, бу кароматни дурустроқ мулоҳаза қилиб, унинг моҳиятига тушуниб этмадилар. Масалан, менинг ақлим кирибдики, бир нарсанинг гувоҳи бўлардим, яъни тўйларда, турли хил маъракаларда, чойхонадаги ўтиришларда, кўнгул етар дўстларнинг бир-бирлари уйларидаги йиғинларда, ҳар ерда ва ҳамиша…

Давоми..

Бир қатор саволларга жавоблар.

Ўзбекистонлик ватандошларга саволлар? Ўзбек диктатори ўлимидан сўнг Ўзбекистонда янги бошқарув ички ва ташқи сиёсат қандай бўлади? Бу савол бугун ҳамма Ўзбекистонлик ватандошларни қизиқтиради. Шу сабабли «Ислом ва Сиёсат» саҳифаси қатор ватандошларга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди. Ўша саволларни қуйида келтираман: 1. Ўзбек диктатори вафотидан кейинги келадиган давлат раҳбари ИАК сиёсатини давом эттирадими ёки, бошқа тараққиёт йўлини танлайдими? 2. Сизнингча, янги ҳукумат ИАК режимига мухолиф бўлган хориждаги сиёсий фаолларни ва кўп сонли ватандошларимизни ватанга қайтишига имконият ва шароит берадими? 3. Бугунги ўзгаришлар даврида, узоқ йиллар қувғинда юрган сиёсий мухолиф гуруҳлар…

Давоми..

Суҳбат -16

Суҳбат -16  Беш нарсадан аввал, беш нарсанинг қийматини билиш! Бутун тарих давомида Ислом олимлари ўз вақтларини савобли ва фақат ижобий ишлар қилишга сарф этганлардир. Яъни улар вақтларини Қуръони карим ўқиш, зикр этиш, ибодат қилиш, илмларини ортириш ва талаба ўқитиш билан ўтказишга ҳаракатда бўллардир. Оқибатда улар, ўта қимматли асарлар дунёга келтирганлар ва авлодларга мерос қолдирмишлардир. Демак, ҳар бир киши, айниқса мусулмон кишиси замон-вақтни энг аҳамиятли ва инсонларга фойдали ишлар учун сарфлаши шартдир. Чунки ҳаётда ҳар доим қилиниши лозим бўлган бирдан кўп ишлар бор. Бироқ уларнинг ўша замон учун энг аҳамиятли бўлганини…

Давоми..

Суҳбат – 15

Суҳбат – 15 Барча узвлар тилга ёлворадилар. Бировни ҳақорат қилиш, сўкиш, тубан сўзлар ишлатиш, жинсий маҳрам  нарсаларни ўз номлари билан аташ, беҳаё, жирканч сўзларни ишлатиш – ҳаммаси фоҳиш, чирик сўзларга киради. Бундай сўзлару гаплар динимизда тақиқланган. Расулуллоҳ шундай марҳамат қилганлар: “Ҳар куни эрталаб бадандаги барча узвлар тилга ёлвориб “Бизнинг ҳақимизга риоя қилишда Аллоҳдан қўрққил. Ёмон сўз айтмагил. Бизни оташда ёқмагил. Бизнинг динга амал қилиш-қилмаслигимиз сенга боғлиқ. Сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз” дейишади.” “Ҳаж ибодатини қилиб, ёмон гап гапирмаган ва тўғриликдан айрилмаган…

Давоми..