Суҳбат -13 ва Суҳбат – 14.

Япония Вазиридан мамлакатининг технологик тарақиётининг сабаби сўралганида қуйидагича жавоб қилган экан: “Биз, ўқитувчиларга вазирларнинг маошини, дипломатларнинг даҳлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик.” Суҳбат -13. Хусумат динни йўқ қилади. Муноқаша, тортишув, бировдан камчилик топишга уриниш хусуматга, адоватга ва душманликка сабаб бўлади. Хусумат, низо ва эътироздан ҳам кучлироқдир. Хусумат пайдо бўлганда таассуб ва ўжарлик олдинга чиқади. Бу ўжарлик баъзан бошида оловланади, баъзан суҳбатдошининг муомала ва ўзини тутишидан ҳосил бўлади. Ҳазрати Оиша волидамиз Расулуллоҳнинг бундай марҳамат қилганликларини нақл этган: “Аллоҳ наздида эркакларнинг энг ёқимсизи муноқашада оёқ тираб туриб оладиганлардир.” Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят қилган бир ҳадиси шарифда…

Давоми..

9, 10, 11, 12 – Суҳбатлар.

Суҳбат – 9. Севилган ва севилмаган. Иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган 6 асосий шартдан бошқа уларни яна мустаҳкамлайдиган яна бир шарт борки, у эса, ҳубби филлоҳ ва буғди филлоҳ, яъни Оллоҳу таоло севганларини севиш ва Унинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўладилар.” Оллоҳу таолонинг севгили бандаларини севганлар, сўнг нафасда  иймон билан ўладилар. Маҳшар куни ҳам севганлари ёнида ҳашр бўладилар, охират ҳаётида ҳам бирга  бўлишадилар. Шунинг учун кимни севиб, кимни севмасликни жуда яхши ўрганиш лозим бўлади. Бирор киши, ибодатларни қилиш билан бирга,…

Давоми..

Суҳбат – 7 ва Суҳбат – 8.

Суҳбат – 7. Арафа куни: Бу куни нималар қилиш керак? Жавоб : Арафа куни қилинадиган савобли ибодатлардан баъзилари тубандагилардир: Арафа куни бомдод намозидан, байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача, 23-та фарз намозлари тамомланганидан кейинги салом берилишидан сўнгра дарҳол бир марта ташриқ такбири ўқиш вожибдир. Ташриқ такбири эса, “Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар. Ло илоҳа иллол-лоҳ. Воллоҳу акбар, Оллоҳу акбар ва лил-лоҳил-ҳамд,” деб ўқилади. Масжиддан чиқилганидан сўнгра ёки бирор нарча ҳақида сўзлашилганидан кейин ташриқ такбирини ўқиш лозим бўлмайди. Мазкур такбир келтириладиган кунларнинг сони бештадир: 1. Арафа куни. 2. Байрам куни ва байрамнинг қолган уч кунидир. Ташриқ такбири ўқиладиган кейинги уч…

Давоми..

Рамазон ойи ва рўза ибодати.

Рамазон ҳақида Марҳабо Ё Рамазон! Раҳматини, зиёсини икром қилдинг бизларга, Марҳабо, марҳабо ё шаҳри Рамазон, марҳабо! Шукрлар бўлсин, зиёнг ила нурландирдинг юзларни, Марҳабо, марҳабо эй шаҳри Рамазон марҳабо! Сўнган кўнгул қуёшисан, қора қалблар моҳисан, Мўминларнинг Ҳаққа борган ҳақиқатли роҳи*сан, Оманнаки, бир санада ўн бир ойнинг шоҳисан, Марҳабо, марҳабо эй шаҳри Рамазон марҳабо! Мўминларнинг сийнасига тўлди исминг мисраси, Сенинг ила юра юра фалоҳ** топмиш нечаси, Очилар раҳмат эшиги сенда қодир кечаси, Марҳабо, марҳабо эй шаҳри Рамазон марҳабо! Лозимича била олсак қадру қийматинг сенинг, Сен жонисан, жонидан ҳам қийматлисан сен жоннинг, Минг…

Давоми..

Суҳбат -5 ва Суҳбат – 6.

Суҳбат – 5 Ҳадис шарифларда тубандагилар ҳам марҳамат қилинади: 1. “Мусулмон кишиси, жума куни ғусл таҳорати олиб, жума намозига чиқса, унинг бир ҳафталик гуноҳлари афв бўлади ва намозга борганича юрганидаги ҳар бир қадами алоҳида савоб берилади.” 2. “Бирор киши намоздан сўнгра уч марта “Субҳона раббика ояти каримасини” ўқиса, у етарли миқдорда савобга эришади.”оғфируллоҳалъазийм аллазий ло илоҳа илло ҳувал ҳайялқайюма ва атубу илейҳ”ни ўқиган кишининг ўзининг, отаонасининг гуноҳлари афв этилади.” 3. “Жума намозидан сўнгра 7 марта, “Ихлос” ва “Муъаввизатайин” (Кула-аузулар – ни) ўқиганларни Оллоҳу таоло бир ҳафта қазо, балодан ва ёмон ишлардан қўрий…

Давоми..

Суҳбат – 3 ва Суҳбат – 4.

СУҲБАТ – 3 Савдо-сотиқ масалалари ҳақида қисқа маълумотлар. Савдо-содиқда нималарга диққат этиш лозим? Масалан, 1. Сотиладиган нарса ва молни асли бўлганидан ортиқча мақтамаслик керак. Чунки бу ҳолда сотувчи ёлғон сўзлаган, олувчини алдаган ва унга зулм этган бўлади. Тўғри нарсалар учун ҳам қасам ичмаслик лозимдир. Ҳадиси шарифда, “Сотадиган нарсасини қасам ичиш билан яхши кўрсатган кишига қиёмат куни марҳамат қилинмайди, унга ҳеч бир шаклда ачинилмайди”, дейилади. 2. Сотиладиган молу нарсаларнинг айибини муштари(олувчи)дан яширмаслик керак, уларни қандай бўлсалар ўшандай кўрсатиш лозимдир. Сотиладиган молнинг камчилигин яшириш хиёнатдир. Унинг фақат яхши тарафларини кўрсатиш ёки уни қоронғиликда…

Давоми..

Суҳбат -1 ва Суҳбат – 2.

Суҳбат – 1. “Буюкларнинг сўзлари, сўзларнинг буюкларидир”. Икки жаҳон қуёши Ҳазрати Муҳаммад алейҳиссалом, “Мен яхши хулқ авторларни тамомига етказиш ва дунё га жойлаштириш учун юборилдим,” дея марҳамат қилганлардир. “(Эй мўминлар), сизлар учун  – Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир” (Аҳзоб, 21) ояти каримаси, Муҳаммад алейҳиссаломнинг “усваи ҳосана” (яъни намунаи имтисолан – гўзал ўрнак) бўлганлигини чиройли бир шаклда ифодалаб бермоқдадир. Маълумингизки, “Исломият, Оллоҳнинг амрларига таъзимда бўлиш ва яратилганларга шафқат этишдир”, “Марҳамат этмаганга, марҳамат этилмайди”, “Буюкларимзни ҳурмат қилмаган,…

Давоми..

Бир қанча шеърлар …

Намоз илоҳиси. Тўкилар бадандан кир, барча гуноҳлар, (Барча гуноҳлар, кир бадандан тўкилар,) Намоз учун таҳорат олганинг замон. Икки фаришта келиб ёнингда турар, Бомдод намозини ўқиганинг замон. Сен яна намозни тарк этма ҳеч, ҳеч ҳам, Истасанг гар бўлишин комил бир иймон. Оллоҳ бандам деса, Расул дер умматим, Пешин намозини ўқиганинг замон. Кўкдан ерга тушар саф-саф фаришталар, Фаришталарга муштоқ бўлар фалаклар, Дарҳол қабул бўлади бутун тилаклар, Кейинги(аср) намозни ўқиганинг замон. Жаннат боғчасини Ҳақнинг ўзи безар, Шоду хуррам мўминлар ичида кезар, Кироман котибин савобларин ёзар, Оқшом намозини ўқиганинг замон. У намозлар мўминларнинг бу…

Давоми..