Закот бериш ва Қурбонлик қилишнинг нисоби

Закот беришни фарз этадиган бойликнинг миқдори ҳақида. Исломиятга кўра,Эр хотиннинг молу мулки алоҳида-алоҳида ҳусобланади. Улардан қайси бири закот бериши лозим бўлган даражада бадавлат бўлса, ўшаси қоидага мувофиқ закотини беради. Савол: Закот беришни фарз этадиган бойликнинг ҳисоби қандай ўлчанади? Жавоб: Закот нисоби, 20 мисқол (замонамиз ҳисобида 96 грамм) олтин ёки шунча олтин миқдоридаги қоғоз пул, ёки тижорат молларидир. Қурбонлик қилиш нисобига эга бўлганлар закот бериши фарз бўлган бой-бадавлатлар ҳисобланади. Бой кишининг закот олиши жоиз бўлмайди. Кишининг бойлиги закот нисобига етишганидан бошлаб бир йил ўтганидан сўнгра закот бериши фарзи бўлади. Кириш қисмида…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Бугун – 2015 йилнинг 21 – июни, жума кунидир. Жуманггиз муборак бўлсин азизлар. Бу кунни табригига атлган дўстларимизнинг табригини сизлар билан шериклашишн лозим кўрдик: Бизнинг замона шайхлари муритларин ёзади дафтарга, Ўзи ботил йўлларда, қандай ҳақни кўрсатар насилларга. Дўстлардан келган бошқа бир табрик мактубини ҳам илова қилмоқдамиз: Тилакларингизни оч пайтда тиланг! Шом шаҳрида етишган улуғ авлиёлардан Абу Сулаймон Дороний ҳазратлари кам ейиш борасида машҳур бўлган эди. Шу сабабли “Бун-дорул-Жоийин” (Очларнинг раиси) номи билан аталиб кетди. Суҳбатларида кам ейишнинг фазилатлари ҳақида шундай деганди: “Дунё ва охиратга оид бир иш сўрашдан олдин бир муддат оч қолгин.…

Давоми..

МЕЖДУ СМЕРТЬЮ И БЕССМЕРТИЕМ.

Қуйида совет коммунистларининг Ўзбекистондаги ленинчи-сталинчи идеологларидан, Исломнинг ашаддий душманларидан бири Г. Ҳидоядов исмли зотнинг алаҳсиралашларини рус тилидаги оригиналида эълон қилишни лозим кўрдик. Бу мақола яна бир марта яққол кўрсатадики, Ўзбекистонда ҳали кимлар мафкурани ва давлатни бошқаришаяптилар … Қадрли ўқувчилар, рус тилини билсангиз бу материални синчиклаб ўқиб чиқинг мулоҳаза қилинг … Агар бу мақоланинг моҳиятини тушуниб ета олсангиз, Ўзекистондаги давлат режимининг ва зулмнинг моҳиятини, Ўзбекистонда кимлар сўз, молу мулк ва имкон эгаси  эканлигини тушуна оласиз. Ана шу материалдаги фикрлар,   Ўзбекистон, мамлакат мусулмон халқи (умуман мамлакат аҳолиси)нинг  ашаддий душманлари тарафидан йўнатилаётганини кўрсатади ….…

Давоми..

Она …

Оёғи остига тўшалган муборак жаннат! Ҳазрати Пайғамбар демиш, Оллоҳдан омонат! У буюк зотни ким атайсиз, сиз – одамизот?! У Онадир, меҳри чексиз, соҳиби матонат!

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Жумангиз муборак бўлсин азизлар. Жума табриги ўрнида почтамизга келган бир табрикни ҳам сизнинг эътиборингиз тақдим қиламиз: Дўстдан айри қолма … Дўстдан оз айри қолиш, оз бўлса-да ҳеч оз эмас, Кўзга бир қил кирса, оздир аммо раҳот бермас.  Дўстлардан келган бошқа бир мактубни ҳам илова қилмоқдамиз: Кўп ейишнинг тўрт зарари. Абу Сулаймон Дороний кўп овқатланишдан келиб чиқадиган олти офатга ишора қилиб, шундай деган: “Қорнини тўлдириб овқат еган киши олти офатга мубтало бўлади: 1. Жаноби Ҳаққа сиғинишни, муножотни, ёлворишни йўқотади. 2. Ҳикматни сақлаб қолиши қийинлашади. 3. Халққа нисбатан шафқати камаяди. Чунки қорни тўқ…

Давоми..

Меърож кечаси муборак бўлсин!

Эртага 15 май жума кунидан 16 май шанбага ўтадиган кеча муборак Меърож кечасидир. Меърож зинапоя деганидир. Расулуллоҳнинг кўкларга чиқарилиб, биз билмайдиган жойларгача кўтарилган Ражаб ойининг 27-кечаси. Исро сурасининг илк ояти каримасида Меърож ҳақида маълумот берилган. Ҳар бир муборак кеча қийматлидир, лекин Меърож кечасининг алоҳида бир хусусияти бор. У ҳам, изтироб билан севинчнинг бир жойга жамланган кеча бўлишидир. Пайғамбаримиз бир ой Тоифда исломиятни таблиғ қилдилар, лекин ҳеч ким имонга келмади. Аксига олиб масхара қилишди, болаларга тош бериб, оттиришди. Расулуллоҳ ғамгин ва хорғин бир вазиятда у ерни тарк этдилар. Йўлда бир боғ ёнида озгина дам олгани…

Давоми..

Ўнта фолбиннинг фоллари …

Ҳилдегард вон Бинген: Бу киши ўн биринчи асрдаёқ ўз башоратини баён қилиб, юз йиллар сўнгра дунёда ўта буюк бир давлат пайдо бўлиши ва унинг дунёни бошқариши ва кутилмаган бир замонда йиқилиши ҳақида башорат қилганди. Бингеннинг башоратига кўра, ўша буюк давлат,  зилзилалар, бўрону сув тошқинлари ва касалликларнинг кетма-кет содир бўлиши оқибатида йиқилиши керак эди. АҚШ ҳақида сўзлаган қўрқинч башоратларидан ташқари бутун дунёда тинчликни сақлаш масалалари ҳақида ҳам сўзлаганлари бор эди. Унинг башоратига кўра, Франция тахти қайта тикланиши ва французлар дунёга ҳукмрон бўлиши лозим эди. Ана ўша замонда бутун оламда тинчлик ва…

Давоми..

Қиёматнинг содир бўлиши муқаррардир.

Одамизоти дунёдан кетганидан сўнгра қиёматга оид энг биринчи синовни қабрда кўради. Қабр азоби ҳам ҳақдир. Ундан қутилиш йўллари ҳақида қуйида ҳикоялар бор: Қабр азобига сабаб бўлган амаллар бўлгани сингари, қабр азобидан қўрийдиган баъзи амаллар ҳам мавжуддир. Мана масалан, қабр азобига дучор бўлмайдиган 8 кишилар қуйидагилардир: 1. Оллоҳга итоат этиб, унинг амрларига қарши келишдан сақланиш, қабр азобидан қўрилишга сабаб бўлиши айтилади. Масалан, Қуръони каримда, “Ким инкор қилса, ўзига зарар қилган бўлади. Яхши, ярайдиган ишлар қилганлар ўзлари учун роҳат бир жой тайёрлаган бўладилар. Чунки Оллоҳ Ўзига инониб, яхши иш қилганларга лутф ила…

Давоми..

Ибратли сўзлардан 33 – термалар …

Қуръони каримнинг баъзи оятларининг ўзбекча мазмунлари : “(Эй уммати Муҳаммад), Одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Оллоҳга иймон келтирасиз.” (Ол-и Имрон, 110).  “Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Оллоҳнинг пайғамбаридир.” (Фатҳ, 29). “Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) фақат бир пайғамбар холос. Ундан олдин ҳам пайғамбарлар ўтгандир.” (Ол-и имрон, 144). “(У кунда) фақат Раҳмон наздида аҳду-паймон олган (Оллоҳни бир билиб зиммаларидаги фарзларни адо этган) кишиларгина шафоат қилишга эга бўлурлар.” (Марям, 87). “Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Оллоҳ…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар.

Жумангиз муборак бўлсин азизлар. Жума табриги ўрнида почтамизга келган бир табрикни ҳам сизнинг эътиборингиз тақдим қиламиз: Ё Роббий … Бунчалар мунтазамдир барча ишларинг сенинг, Уларнинг ҳикматига ақли этмас кимсанинг! Дўстлардан келган бошқа бир мактубни ҳам илова қилмоқдамиз:

Давоми..