Мафкуравий қарашлар ҳақида китоб …

                                             АЛИБОЙ    ЙЎЛЯХШИ ТАРБИЯ ВА МФКУРА МАСАЛАЛАРИ                 ҲАҚИДА ФИКРЛАР                        МОСКВА   1999 йил.   СЎЗБОШИ Тарихдан маълумки, жамиятда кескин бурилишлар содир бўлган замонларда, одатда давлатлар ҳаётида, жумладан айрим кишилар ҳаётида ҳам кутилмаган ҳодисалар юз беради. Худди шундай, ХХ аср сўнггида ҳам тарихий улкан бир бурилиш бўлди. Масалан, Русия империясининг тугаши, жаҳонда энг реаксион режим-коммунистик тузумнинг битиши шундай жаҳоншумул бурилиш ҳодисаларидан бири деса бўларди. Бундай бурилишлар эса, маълум бир жараён натижаси кўринишида юзага келади. Бу сафар бурилиш жараёни советлар мамлакати – Русия империясида янги сиёсат, демократия, ошкоралик сиёсати билан бошланди. Бу…

Давоми..

Ислом цивилизациясининг Овропага таъсири.

Ислом  маданияти(цивилизацияси)нинг Овропага таъсири.   Муаллиф Рене Генон. Алибой Йўляхши: Мақоланинг мазмунини ўзбек тилида баён қилишдан олдин ўқувчиларимизга Рене Генон ҳақида қисқача маълумот беришни лозим ҳисобладик.  Рене Генон, француз миллатига мансуб, мусулмон файласуфи (René Jean-Marie-Joseph Guénon), 1886 йил 15- ноябрда , Франциянинг Блуа номли шаҳрида туғилди, 1951 йил 7- январида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида вафот этди. Рене Генон метафизикадан тортиб то анъаналаргача бўлган ижтимоий ҳаёт ва фалсафа соҳасида баракали ижод қилди. У Шарқ билимларини ўрганишга киришганидан сўнгра мусулмон олими Абд-ар-Раҳмон ал- Кабир билан танишди ва уни ўзига устоз қабул қилди. Устозининг хотирасига бағишлаб…

Давоми..

Руслар нега Исломни қабул қилаяптилар?

Алибой Йўляхши: Бизнинг замонимизда Ғарб мамлакатлари тинмасдан зўр бериб Исломга қарши иғволар, фитналар уюштиришаётганларига қарамай, Исломни қабул қилиб мусулмон бўлаётганларнинг сони кундан кун кўпайиб бормоқда. Масалан, АҚШ Исломга қарши уюштирилган 2001 йили 11-сентябр иғвосидан кейин у мамлакатнинг мусулмон бўлмаган аҳолиси Исломни янада фаол қабул қила бошлади. Бундай жараён дунёнинг деярли барча бурчакларида давом қилаяпти. Русларнинг интернет порталларидан бирида Андрей Игнатьев имзоси билан “Руслар нега Исломни қабул қилаяптилар” (материалнинг оригиналдаги номи: “ПОЧЕМУ РУССКИЕ ПРИНИМАЮТ ИСЛАМ”, муаллиф: Андрей Игнатьев) номли мақола чоп қилинди. Мақоланинг интернет адреси: http://www.schwarz-front.ru/islam300509.htm  Биз уни ўзбекчалаштирдик ва ўзбек…

Давоми..

“Маданий” Овропаликлар ва “Ёвуз” Осиёликлар ҳақида”

“Марҳаматли” Овропаликлар ва “Ёвуз” Осиёликлар ҳақида” Русларнинг www.np-info.ru  интернет агентлиги НБ-Портал номидан  http://www.nb-info.ru/antipotkin/060512.htm  адресда  “Марҳаматли” Овропаликлар ва “Ёвуз” Осиёликлар ҳақида” (рус тилидаги оригинали:  О «ДОБРЫХ» ЕВРОПЕЙЦАХ И «КРОВОЖАДНЫХ”» АЗИАТАХ)  қисқа бир хабар тарқатди. Унда келтирилган тарихий фактлар бугунги замон учун ҳам ибратли кўринди. Шу сабаб уни ўзбекчалаштириб муштариларимиз диққатига ҳавола қилишни лозим ҳисобладим. Чунки ўша ваҳшийликлар содир этилган узоқ тарихий кунлардаги Овропа бугун ҳам «маданийлик» билан ниқобланган ўз ваҳшийлик хусусияти(башараси)ни ўзгартмаган кўринади. Қизиғи шундаки, бугун дунёнинг қайси бир жойида бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилаётган бўлса, у қонлар, яна ўша жойда «марҳаматли,…

Давоми..

Жума ва эртага янги йилингиз муборак бўлсин!

Бугун Жума,  мусулмонларнинг ҳар ҳафталик буюк барайми. Эртага эса уларнинг янги йили бошланади. Муборак муҳаррам ойининг бошланиши мусулмонларда Янги йилнинг бошидир. Бутун дунё мусулмонларини Янги йил билан табриклаймиз ва бу йилнинг уларга хайрли, баракали бўлишини Аллоҳу таолодан тилаб қоламиз.  Жума байрами муносабати билан бизга келган табрикномани сиз азизлар билан шериклашишни лозим топдик. Расмдаги туркча сўзларни ўзбекчалаштирсак қуйидагича кўринишга эга бўлади: Қонсизлар … Қонсизлардан қон чиқмас, ажал келмасдан жон чиқмас, Оташ бўлмаган жойдан эса, албатта тутун чиқмас.       Эртага 2014 йилнинг 25 – октябри биз мусулмонлар учун йил боши,…

Давоми..

Юрий Фельштинский билан суҳбат …

 Андрей ШАРИЙ. 07.07.2014 АҚШда яшовчи тарихчи Юрий Фельштинский Александр Литвиненко билан ҳаммуаллифликда ёзган » ФСБ Россияни портлатаяпти « номли китоби чоп этилгач, Россияда Владимир Путин шакллантирган сиёсий системанинг кучли танқидчиси сифатида тан олинди. 1999 йилда одамлар яшайдиган уйларнинг портлатилиши сабаблари тергов қилингандан кейин юзага келган мавзуни Фельштинский ўзининг сиёсатшунос Владимир Прибиловский билан ҳаммуаллифликда ёзган «Корпорация: президент Путин давридаги Россия ва КГБ» номли навбатдаги асарида ривожлантирди. Свобода (Озодлик) Радиосига берган интервьюсида Юрий Фельштинский Украинада кейинги ярим йил ичида содир бўлган воқеалар Путин режими характерига қандай таъсир кўрсатди, деган саволга жавоб берди:…

Давоми..

1.Агрессор Путин… 2. В.Ерофеев билан суҳбат.

1. ТАРЖИМОНДАН: Ушбу мақолада ҳозирги пайтда ўзбек тилида ўзбек тилида кам ишлатиладиган термин (атама)лар анчагина экан. Муҳтарам ўқувчи қийналмаслиги учун мен мақола сўнгида кичкина ЛУҒАТЧА келтирдим. Путин Қримни олди. Хитой Россияни олади.16 сентябрь, 2014 йил Владимир Путин халқаро муносабатлар китобини йиртиб ва Хитойнинг розилигини олмай даҳшатли стратегик хато қилди. Энди Пекинни иттифоқдош сифатида Ғарб санкциялари оғриғини пасайтиришга ёрдам беради, деган умид барбод бўлишга маҳкум. Жаноб Путин Қрим бўйича қилган ўзининг ғалаба нутқида гўё-ки берган ёрдами учун Хитойга шошиб миннатдорчилик билдирди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзига хос юмшоқлик билан “Украина масаласида…

Давоми..

1. Ҳитлер ва путин … 2. Йўл йўқ …

Таржимон Толиб ЁҚУБОВ: Ўтган асрнинг 20-чи йилларидан кейин Россия ва унинг босиб олган ҳудудлар аҳолиси ўз-ўзидан коммунист бўлиб қолган эмас. Ундан олдин, XIX-аср ўрталарида, Германиялик файласуф Карл Маркс коммунизм ғоясини ишлаб чиқди. Ўша пайтда бу ғояни ёқлайдиганлар ҳам,  унга қарши бўлганлар ҳам бор эди. Бироқ тарафдорлар орасида энг ашаддийси Россиялик файласуф Владимир Ульянов (Ленин) бўлиб чиқди. У коммунизм ғоясини нафақат ўрганди, балки уни Россия ҳаётига тадбиқ этиш учун 1917 октябрида ҳарбий қўзғолон ташкил қилди ва коммунизм ғоясига асосланган давлат қуришга киришди. Натижа маълум:  Россия ва унинг мустамлакаларида ўнлаб миллион одамлар очликдан ўлди,…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Жумангизни табриклаймиз азиз вардошларим. Шу муносабаи билан имаилимизга келган табрик расмни ҳам сизга ҳаволақиламиз. Унда ёзилган сўзларни ўзбекчалаштирсак тубандаги фикр келиб чиқади. Аёлни эри сақлар, чаккини тери сақлар, Кексаликда аъзолар, фақат танашир* поклар. (*танашир – мурда ювиладиган суфа ёки шу мақсадда махсус ясалган тахта) . Ўтган жума куни ҳам бизни табриклаган бир расм келганди, уни ҳам сиз азизлар диққатига ҳавола қилишни лозим топдик.

Давоми..

1.Ҳажингиз муборак … 2.Таппи монологи …

Ҳажингиз муборак … Исломнинг беш шартидан бири ҳажди, Барча мусулмон  бунга муҳтож эди, Боқ Мавломиз бизга бу йўлни очди, Энди фақат адоси қолди ишнинг, Ҳажингиз муборак бўлсин қардошим! Болалигимизда ёдлаб олгандик, Исломнинг беш шарти бордир дегандик, У кунлардан бошлаб ҳажни кутгандик, Мана сенга туғди севинч қуёшинг, Ҳажингиз муборак бўлсин қардошим! Қувонч кўзёшлари тўксанг бўлади, У муборак жойда чўксанг бўлади, Эгилиб тупроғин ўпсанг бўлади, Чунки йиллардан буён соғинмишдинг, Ҳажингиз муборак бўлсин қардошим! Зиёрат мақоми Масжиди Набавий, Шарафли Хонаи Саодатлари, Равдои  Мутаҳҳора жаннат боғчаси, Йиғлаб, жўшиб қўйгин саждага бошинг, Ҳажингиз муборак бўлсин…

Давоми..