Бугуннинг долзарб масаласига бир оид савол-жавоб.

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!! Менинг бир саволим бор эди Сизга, агар имкониятингиз бўлса саволдаги чалкашликларга аниқлик киритиб берсангиз? Сўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўп «жиҳоднинг вожиблиги» ҳамда «ҳижрат» қилиш ҳақида турли мақолалар кўпайиб бормоқда. Бизнинг юртимизда, яъни Ўзбекистонда бунга қандай қараш лозим? Аввалдан Сизга миннатдорчилигимни билдираман. – Саволингиздаги эътиборга сазовор нарсалардан бири интернет тармоғидир. Аслида яхшиликни ўйлаб қилинган бу тармоқ ҳозирда кўпроқ ёмонликка хизмат қилдирилимоқда. Жумладан, муқаддас динимизга Исломга қарши ҳам интернетни қўллашмоқдалар. Бу тармоққа жойлашиб олган ғаразгўйлар турли услублар билан динимиз ва диндошларимизга турли зарарларни етказмоқдалар. Бунинг далили сифатида ҳозирги…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Мажнун бўлмиш Лайлога, кет деса чўлга кетар, Йўлларига бош қўймиш, яширин ўлса кетар. Қуйида дўстлардан келган мактубни ҳам илова қиламиз. Марҳамат сиз ҳам уни ўқиб, ундан ибрат ва маърифат олинги! Сабр қилиш инсонларга хосдир Имоми Ғазолий ҳазратлари айтдиларки: “Балоларга сабр қилиш инсоннинг хусусиятларидандир. Ҳайвонларда ва фаришталарда сабр бўлмайди. Ҳайвонларда шаҳват кучли бўлгани ва бу шаҳватга сабр қилиш учун ақллари бўлмаганидан уларда сабр йўқ. Фаришталарда эса шаҳват йўқ. Улар Аллоҳу таолонинг жамолига ошиқ бўлишган.” Фахриддин Розий айтдиларки: “Сабр қилиш Аллоҳу таолонинг ҳукмига рози бўлишдир. Қалб бир нарсага мойил бўлганида юксак оламдан…

Давоми..

Қирим референдумининг ҳақиқий натижалари.

Путинга Қиримда ўтказилган референдумнинг ҳақиқий натижалари ҳақида хабар беришди. Россия интернет хабарларида   мазкур сарлавҳада бир маълумот тарқатилди. Хабарнинг интернет адреси:    <http://content.directadvert.ru/news/txt/?id=82997&da_id=4969266&ts=a1366b-c1d0e0f1g-h1i-j-k1l-m-n1o-p-q0r252s1t1 > Хабарнинг ўзбекчалаштирилган мазмуни: “Фуқаровий жамият ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкил этилган Россия президенти Кенгашининг аъзоси Евгений Бобров Владимир Путинга Қирмда Қирмнинг Россияга қўшилиши бўйича ўтказилган референдумнинг  ҳақиқий натижалари ҳақида ҳисоботни топширди. Бобровнинг тайёрлаган маълумотларига кўра, овоз беришда Қирм аҳолисининг 30-50% гина қатнашганлар. Овоз беришда қатнашганларнинг 50-60%  Қирмнинг Россияга қўшилишини ёқлаб чиққанлардир. Бу эса, рефендум ҳақида тарқатилган расмий маълумотлардан жуда катта фарқ қилади. Чунки расмий маълумотларда референдумда аҳолининг 83,11%…

Давоми..

Ўзга планеталиклар мавжудлиги исботландими?

Археологлар ўзга планеталиклар мавжудлигини исботладилар. Смитсонов институтининг(АҚШ) бир гуруҳ археологлари Антарктикада ўта нодир кашфиёт қилдилар. Бу ҳақда Утро.UA  агентлиги мана бу адресда бир хабар тарқатди: http://www.utro.ua/ru/zhizn/arheologi_dokazali_sushchestvovanie_inoplanetyan1401221675 “Новости мира археологии” нашри, олимлар Ла Паил минтақасида инсоннинг учта узайрилган калла суягини топишганлари ҳақида хабар беради. Бу калла суяклари эса, бизнинг инсоният эрасидан аввл планетага одамзоти келганлигидан далолат берармиш. Олимларнинг айтишларича, бундай жумбоқ топилмалар илк марта учраётгани йўқ. Илгарироқ ҳам Перу ва Мисрда ҳам ўшанақа узайтирилган калла суякларига дуч келганди. Булар шуни кўрсатадики, тарихлар китобларга ёзилганидан анча аввал қадимий маданиятлар бир-бирлари билан алоқада…

Давоми..

Эволюцион назариясини рад қиладиган янги кашфиёт.

Америкали олимлар эволюцион назариясини рад қиладиган янги кашфиёт қилдилар. Рус интернет ахборот воситаларининг мана шу адресида южоридаги каби хабар эълон қилинди: http://world.fedpress.ru/news/america/1400742926-amerikanskie-uchenye-sdelali-sensatsionnoe-otkrytie-oprovergayushchee-teoriyu-evolyutsii Американинг Флорида Университети ходимлари денгизларда яшавчи тароқсимон жониварларнинг генетик кодларини очишга муваффақ бўлдилар ва бу жониварларнинг асаб системалари бизнинг планетамизда бошқа ҳеч бир ҳайвонда учрамаганлигини кўрдилар. Масалан, ер юзидаги барча ҳайвонларнинг асаб системалари асаб ҳужайрасидан бошлаб то мураккаб мия системасигача ривожланиш йўлини ўтаган бўлса, тароқсимонларда нейронларнинг ривожланишини кўрсатадиган  генларнинг ўзи йўқ.  Тароқсимонлар организмида асаб импульсларини узатишни бажарадиган кимёвий моддаларни ҳам топиша олмадилар, деб ёзади «Вести.ru» агентлиги.   Мазкур…

Давоми..

Ўн учта кишини ҳайрон қолдирадиган ҳақиқат:

Кунлик турмушимизда ён-веримизда аралашиб юрган ва фарқини сезмаганимиз бир қатор қизиқ нарсалар мавжуд. Улардан бир қисми мана булардир: 1. Инсон ўртача умрида 22 килограмм тери йўқотади. 2. Иссиқ сув, совуқ сувдан янада оғирдир. 3. Қимирсқа(чўмоли)лар ухламайдилар. 4. Жаҳонда энг тез бўйга ўсадиган ўсимлиги бамбудир. У ҳар куни 90 см-гача узаяди. 5. Киши ҳапширганида, унинг бутун вужуди(қалб ҳам бирликда) бир он тўхтайди. 6. Юнус балиқлари(дельфинлар) кўзлари очиқ ухлайдилар. 7. Пишакларнинг ҳар бир қулоғида 32-тадан мускуллар бор. 8. Эркак киши умрининг ўртача 3350 саотини соқол олишга кетказади. (Ҳар ҳолда бесоқоллар бўлса керак.)…

Давоми..

Кўпчилигимиз билмаган кашфиётчи олимлар.

* Энг биринчи қоғоз фабрикаси Ибни Фозил исмли мусулмон олими тарафидан қурилган. * Қизомиқ ва чечак хасталигини биринчи бўлиб мусулмон олими Розий ҳазратлари кашф этдилар. * Микробни биринчи марта таърифлаган мусулмон олими Оқшомсаддин ҳазратларидир. * Вабо касаллигининг юқумли эканлигинин илк марта аниқлаган олим ҳам Ислом олими бўлиб, Ибни Хотибдир. * Сил касаллигининг микробини(микроб таёқчасини) кашф этган олим Қамбур Васиймдир. * Кўзнинг кўриш асабларини бирлаштирган нуқтани аниқлаган олим Ибни Рушддир. * Жаҳонда илк  марта кўз амалиётини(операцясини) амалга оширган олим Оммардир. * Биринчи саратон(рак) касалигининг амалиёти бажарган ҳам мусулмон олими бўлиб, Али…

Давоми..

Ибратли сўзлар ва афоризмлардан 24 – термалар …

Оллоҳу таолонинг ризосини қозонишга уринганларни, Оллоҳ сўзсиз қутилиш йўлларига етиштиради. Қуръони каримдан баъзи ояти карималарнинг мазмунлари: “Ким Аллоҳга рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, бас, албатта Аллоҳ (белгилаган мукофот ва жазо) фурсати шак-шубҳасиз келгувчидир. У эшитувчи ва билгувчидир.” “… Яна Биз золим кофир кишилар учун (охиратда ҳам) аламли азоб тайёрлаб қўйгандирмиз” (Фурқон, 37). “Сустланмангиз вағамгин бўлмангиз! Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар” (Ол-и Имрон, 139). “Аллоҳ иймонларингизни зое кетгизувчи эмас.” (Бақара, 143). “Эй мўминлар, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарга нозил қилган китобига ҳамда илгари нозил бўлган китобларига иймонингиз комил…

Давоми..

Ўтган икки жума табриклари.

Турмуший сабабларга кўра ўтган жумаларлдан иккитасида табриклар учун тайёрланган материалларни замонида сайтга эойлаштириш имкони бўлмади. Шу сабаб уларни «ҳечдан кўра, кея ҳам яхши» табирига риоя этиб, мана бугун эълон қилмоқдамиз. Марҳамат бизнинг табрикларимизни ўқинг ва маърифат олинг! 2014 йил 16-ма Жума кунига қуйидаги табрик материалини тайёрлаган эдик: Севгида фидокорлик … Фойда умид қилма севгида фидокор бўлмагандан, Диққат, уни киритма зинҳор, шу кўнгул эшигидан. Дўстлардан келган мактубни ҳам шу ерга илова қиламиз:  Сабрнинг аҳамияти:  Имоми Мовардий ҳазратлари айтдиларки: “Сабр олти қисмдир. Улардан, биринчиси ва энг аҳамиятлиси Ҳақ таолонинг амрларини бажариш ва тақиқларидан…

Давоми..

Бу ҳукмдор кимдир ўзи, биласизми?

Толиб Ёқубов БУ ҲУКМДОР КИМДИР ЎЗИ, БИЛАСИЗМИ? ёхуд МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА КАРИМОВГА БАҒИШЛОВ Бу ҳукмдор кўпчиликка озор қилди, Одамларни ҳур фпкрдан безор қилди, Мамлакатни товуш чиқмас мозор қилди. Халқимизнинг ёвларига бозор қилди. Бу ҳукмдор кимдир ўзи, биласизми? Билиб туриб унга сажда қиласизми? Ич куйса ҳам индамайин турасизми? Меҳнат аҳлин парча нонга у зор қилди. Тиз чўктириш халқни мақсад асос эди, Тик тургандан олмоқ, асли, қасос эди. Саф-саф бўлиб юрсин бари бесас, деди, Мана шуни ул ўзига шиор қилди. Бу ҳукмдор Андижоннинг қотили-ку! Қотилларнинг ичида у ботили-ку! Оғиз очиб ёлғон сўзлар…

Давоми..