Ибратли бир даъват …

Фейсбуукнинг Дурдон Ўзбекистон адресида тубандаги хабарни ўқидим ва у менга ёқиб қолди. Буни ҳам баъзибир стилистик ўзгаришлар билан юқорида келтирилган шеърга тиркаб, саҳифамиз ўқувчиларига ҳавола қилишни фойдали ҳисобладим. “Бир инсоний гуруҳда билдирилган фикрлар эди. Уни кўчириб олиб. Доим ўқиб юраман ва фойдаланаман. Қимматли юртдошлар. Сизларга ҳам балки фойдали бўлар деган қарорга келиб, уларни сиз азизларга ҳам илиндим. Марҳамат, маърифат олингиз: Инсонлар бор Қуръони карим лаззатини тота олмайдилар, қанча ҳаракат қилсалар ҳам. Инсонлар бор, умуман ўшандай лаззат борлигини ҳам билмайдилар. Инсонлар бор, Қуръони карим варақлагани вақти йўқ, чунки у учун бу…

Давоми..

Ёлғон дунё эмасмисан?

Ёлғон дунё эмасмисан? Ким кутади сендан бир вафони, Бу ёлғон дунё, сен эмасмисан? Расул Муҳаммадул-Мустафони, Олган ёлғон дунё эмасмисан?   Юр-юргин ҳей вафосиз юргина, Сенсан худбин куҳна бир хотин, Неча юз минг эрлар ортда ташлаб, Кетган ёлғон дунё эмасмисан?   Кимларнидир хона-вайрон этиб, Кимларнидир ҳайрон гирён этиб, Охири бадному зиён этиб, Чалган*, ёлғон дунё эмасмисан?   Қасд этиб халқининг айни ўзига, Тупроқ тўлдириб икки кўзига, Бутун аҳли ғафлатнинг юзига, Кулган, ёлғон дунё эмасмисан?   Агар шоҳу, агар бўлса банда, Барча кишини солса бу банда, Ҳеч ким уйу макон тутмас сенда,…

Давоми..

Махатма Гандининг 10-та маслаҳати …

Дунёни ўзгартириш ҳақида Махатма Гандининг 10-та маслаҳати. Ҳаёт принциплари, мантру сингари ёд олиб ва такрорлаб тургинг келадиган нарсага ўхшайди. 1. Ўзингизни ўзгартинг. “Дунёнинг ўзгаришини истасангиз, энг аввал ўзингиз ўша истаганингиз шаклда ўзгаринг. Агар сиз ўз фикру хаёлларингизни ўзгартирсангиз, сизнинг ҳисларингиз ва қилиқларингиз ҳам ўзгаради. Ана шунинг ҳисобига атрофингиздаги дунё ҳам ўзгаради. Бу атрофингизга янги ҳису туйғуларингиз дарчасидан қараётганлигингиздангина эмас, балки сизнинг чуқур ички ўзгаришларингиз сизни шундай қилишга бошқаради. 2. Ўзингиз ўзингизни назорат қила оладиган бўлинг. “Менинг розилигимсиз, менга ҳеч ким зарар келтира олмайди,” каби қоидага амал қилинг. Сиз нимани сезишингиз…

Давоми..

“Қозоннинг қораси, ёмоннинг балоси юқар.”

Ўзбекларда “Қозонга яқинлашсанг қораси, ёмонга яқинлашсанг балоси юқар,” дейилган халқ мақоли бор. Мазкур мақол, Туркистонда яшашаётган турк уруғларининг барчасида ҳам шу мазмундаги халқ мақоли кишилар орасидаги муомалаларда қўлланиб келинади. Қозоғистонлик қардошларимизнинг қуйида  келтирилаётган баёнотда билдирилган андишалари бизга юқорида келтирганимиз халқ мақолини хаёлимизга келтирди. Чунки Қозоғистон Туркистоннинг русларга энг яқин бўлган қисмидир. Улар(руслар)нинг украинларга юққан балоси қозоқ қардошларимизга ҳам сачраши катта эҳтимолда мумкин ҳисобланади. Босқинчи Россиядаги қутурган шовинистлар ва уларнинг Туркистонда қолдириб кетишган ахлатлари, кейинги кунларда замонавий матбуот имкониятларидан фойдаланиб жаҳон бўйлаб ўзларининг ифлос, қоп-қора доғларини атабошладилар. Рус шовинистлари ва уларнинг…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

  Жумани табрик гулдастасининг ичида турк тилида шу мисралар ёзилган: Ким қолоқ? Ҳақиқатларни бузувчи, эй ғарбли мақтанчоқ, Ҳақ амрига эргашганми, сенга кўра қолоқ? Дўстлардан келган бир мактубни ҳам илова этамиз: Уч нарсадан тийилсанг… Ҳикмат аҳли зотлардан бири айтдики: “Уч нарсадан сақланган киши, уч нарсага эришади. Очкўзликдан тийилган одам бойликка эришади. Хасисликдан тийилган одам шарафга эришади. Ужб ва кибрдан тийилган одам кароматга эришади.” Ўз-ўзини ва ибодатларини хуш ёқтиришга ужб дейилади. Ужб қилган киши ўз камчилик ва хатоларини кўра олмайди. Мақтовчиларнинг хушомадгўйлиги ва ёлғонларидан лаззат ола бошлайди. Чунки мадҳу-сано, ужб сабабларининг қувватларидан…

Давоми..

Турк тилида тош устига ёзилган қадимий ёдгорлик.

Япония Осака университети, Мўғилтонда ўтказган қозишмаларида турк тилида ёзилган иккита ёдгорлик тоши топишга муяссар бўлди. У тошларнинг бири 4 метр узунлигида, иккинчиси уч метр узунлигида бўлиб, улар мамлакат пайтахти Ўлонботирнинг жанубий-ғарбида, ундан 400 км узоқликда топилди. Ёдгорликларнинг устида турк тилида 2832 –та босма ҳарфлардан иборат бўлган ёзувлар сақланган. Ёзувлар 20 қаторни ташкил этади. Тубандаги адресларда инглиз тилида тўлақроқ маълумотлар келтирилган: <http://www.infomongolia.com/ct/ci/6162 >  <http://goo.gl/maps/IFzqS >

Давоми..

Кўнгул қолдириш …

Бир марта қўнгул қолдирсанг, Ўқиганинг намоз эмас. Етмиш икки миллатлар ҳам, Юзини терс бурмай турмас.   Йўл удир тўп-тўғри борсанг, Кўз ҳам удир, Ҳақни кўрсанг. Эр ҳам удир, ерда турсанг, Юксакдан боққан кўз эмас.   Оллоҳ йўлида кетмишсанг, Эрнинг этагин тутмишсанг, Бирон яхшилик этмишсанг, Биринг минг бўлар, оз эмас.   Юнус ишларин тенг тутар, Болни ёғга қариштирар, Молини қимматга сотар, Юки жавҳардир, туз эмас.   Ўхшар. Дунё дейилган ер, қуръа, Катта бир шаҳарга  ўхшар. Бизнинг қисқа умримизса, Бир онлик бозорга ўхшар.   Бир киши бу шаҳрга келди, Бирмунча вақт турар…

Давоми..

У Гульнары Каримовой отбирать собственность …

Душанба куни (14 апрел 2014) Озодлик радиоси маълумотларига асосланиб ёзилган бир хабар http://rusplt.ru/world/nelyubimaya-doch-prezidenta-9292.html – адресда Виктория Кузьменко  исмли муаллиф номидан  «Президентнинг ёмон кўрган қизи» сарлавҳаси билан эълон қилинди.  Биз уни рус тилидаги оригиналида ўқувчиларимизга узатишни лозим кўрдик. Марҳамат ўқинг! » Нелюбимая дочь президента 14 апреля 2014, 21:15Виктория Кузьменко Подробнее http://rusplt.ru/world/nelyubimaya-doch-prezidenta-9292.html У Гульнары Каримовой в Узбекистане продолжают отбирать собственность В Узбекистане национализируют недвижимость дочери президента страны Ислама Каримова — Гульнары Каримовой, сообщили источники узбекской службы Радио Свободы («Озодлик») в правоохранительных органах. По их словам, на прошлой неделе вышло постановление суда о конфискации в…

Давоми..

Ибратли сўзлар ва афоризмлардан 22 – термалар …

Оллоҳу таолонинг ризосини қозонишга уринганларни, Оллоҳ сўзсиз қутилиш йўлларига етиштиради. Қуръони каримдан баъзи ояти карималарнинг мазмунлари: “Айтинг: “Барча шафоат-оқлов ёлғиз Оллоҳникидир …” (Зумар, 44). “Оллоҳ барча нарсанинг Яратувчисидир.” (Зумар, 62). “Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат – ҳукмронилик йўқдир” (Наҳл, 99) “Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир. Улар намоз ларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар.” (Мўминлар, 1-3). “Бирор нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида унга “Бўл”, дейди ва у нарса дарҳол бўлади…

Давоми..

Барча дўстларга Салом !

Айби билинмаган сабаблар билан Ўзбекистон қамоқхонаси сақланаётган Дилмурод Саиддан бир мактуб бизга ҳам тушганди. Ўша мактуб таҳрирсиз айнан оригиналида, ўз сарлавҳаси билан эълон қилинаяпти. “Барча дўстларга Салом ! Мени холис тушуниб,холисона руҳий-маънавий қўллаб-қувватлаётганларга самимий ташаккур айтаман.Гарчи ўзим қамоқ жойларда,озодликдан маҳрум бўлсам-да, менинг аҳволим ва камтарона ижодимга эътибор кўрсатилаётганлиги менга суянч бўлмоқда,юрагимда куч-ишонч оширмоқда. Мен озодликдан маҳрум шароитдаман, бу руҳий-ижодий жиҳадлардан ҳам маҳрумлик эмас! «Тасалли» Балки сабрим етар,аммо умримга ҳеч кафолат йўқ, Умид бордир шуъла янглиғ,лек шуълада ҳарорат йўқ. Ярим асрий ҳаёт кўрдим,сафо кўрдим,жафо кўрдим, Қаро чизмак бўлди кимдир,бироқ манда хижолат…

Давоми..