Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Карвон ўтар … Бидъат аҳли терс кўради, кўзларида гина бор,  Улар ҳаволаниб турсунлар, ит ҳуради карвон ўтар. Бугунги Жума табригимизга аҳлисун нат.сом саҳифасини юрутувчи дўстлар-дан келган бир мактубни ҳам ҳавола қилишни лозим кўрамиз: Кибрнинг энг ёмони. Кибр, яъни ўзига бино қўйиш, ўзини ёқтиришнинг энг ёмон тури – қилаётган хатоларини, ножўя ишларини, хуллас нафсининг ёмон истакларини ёқтиришдир. Бу дардга мубтало бўлган киши шундай ҳолга тушадики, хатолари-ю нотўғри ишларини ҳақ деб ҳимоя қилишни бошлайди. Ва буларни давом эттиришга доимо бир баҳона топишга уринади. Насиҳатларга қулоқ солмайди. Ўзидан бошқаларни бесавод, жоҳил деб ҳисоблайди.…

Давоми..

ҚОНУН ва АМАЛ.

Муаллиф: Толиб Яқубов Ўтаётган йилнинг март ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТнинг Қийноқларга қарши комитети (ҚҚК) мамлакатимизда қийноқлар кўлами бўйича Ўзбекистон ҳукумат делегациясига бир қатор ёзма саволлар берди. Бу саволларга октябрь ойининг охирги кунларида Женева шаҳрида ўтган БМТ ҚҚКнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон ҳукумати ёзма жавобини тақдим этди. Одатдагидек Ўзбекистон делегациясига “Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари миллий маркази” директори Акмал Саидов бош бўлиб келди. Мамлакатда қийноқлар қўллаши мумкин бўлган давлат органлари  ( 1) Милиция участкалари –Ички Ишлар Вазирлигига қарашли энг қуйи орган; (2) Тергов органлари – Прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички Ишлар…

Давоми..

Ўлим бу бир иллиюзиядир …

Рус тилида тарқалаётган интернет хабарларида тубандаги адресда http://livesmi.com/science/9216-fizik-dokazal-suschestvovanie-zhizni-posle-smerti,full.html#  “Олимлар бундан буён жим тура олмайдилар …” рубрикаси остида “Олимлар ўлимдан кейин ҳаёт мавжудлигини тасдиқлайдилар …” номли хабар босиб чиқарди. Биз эса, Оллоҳу таолога ҳамду саналар келтирамиз ва тавба учун Унинг қаршисида саждага йиқиламиз. Чунки биз Оллоҳу таоло тарафидан ҳаёт ана шундай яратилганига иймон келтирганмиз. Шунга қарамасдан баъзи бир иккиланувчилар учун бу хабарни ўзбек тилига ағдариб эълон қилишни лозим ҳисобладик. Марҳамат ўша хабар билан ташинг:   Олимлар ўлимдан кейин ҳаёт мавжудлигини тасдиқлайдилар … Шимолий Каролина университети таббиёт мактабининг профессори Роберт Ланц, биомарказ…

Давоми..

Йиллардир кутилган лидер Ражаб Тоиб Эртўғон!

Қуйидаги линкда Туркияда бугун ҳукуматни бошқараётган «Адолат ва кўтарилиш партияси»нинг лидери ва мамлакатнинг Бош вазири Ражаб Тоиб Эртўғон ҳақида бир шеър Туркистоннинг думрасида чалинган музикага солинган шаклда ашула қилиб куйланади. Марҳамат у линкни туртиб ўша музикани тинглашингиз мумкин. http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=v8KSQB5mx8o

Давоми..

XXI асрнинг илк буржуа инқилоби …

Украинада бу сафар ҳақиқатан инқилоб содир бўлди. Уни рус бугуноқ матбуоти Буржуазия инқилиби деб атади. Бу ҳақда бугун(2.02.2014, душанба) http://www.utro.ru/mega/  интернет адресида Сеогей Серебров исмли муаллифнинг «Тимошенко готовится к блицкригу» (Тимошенко яшин тезлигидаги урушга ҳозирланаяпти») номли хабари орқали дарак тарқотди. Уни биз зудлик билан ўз ўқувчиларимизга етказиш мақсадида даракни рус тилидаги оригиналида эълон этишга қарор қилдик. Иншооллоҳ вақти билан материални ўзбекчалаштирамиз. Марҳамат дарак билан ташиниг: Тимошенко готовится к блицкригу Происходящее на Украине с полной уверенность можно назвать первой буржуазной революцией XXI века. Происходящие в последнее время революции были то исламскими,…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Бу ҳафталик байрамингиз – навбатдаги Жума куни билан табриклаб, www.ahlisunnat.com саҳифасини юритувчи дўстлардан келган бир мактубни бу табрикка илова қилишни фойдали бўлар, деб ҳисобладик. Унда ҳикмат аҳли зотларнинг манфаатпарастлик ҳақида ибратли сўзлари келтирилган. Уларни ўқиб маърифат олишларингизни истаб қоламиз. Фузайл бин Иёз айтдиларки: “Мен уйимнинг манфаатпараст, ҳасадгўй дин одамлари бўлган жойдан узоқроқ бўлишини истайман. Бир неъматга эришганимда менга ҳасад қиладиган, бошимга ташвиш келганида севинадиган одамларнинг ёнида менинг нима ишим бўлиши мумкин!” Яна айтдиларки: “Бир олимнинг вароъси ва тақвосининг кам бўлиши нақадар ёмон!.. Инсонларнинг “Фалончи олим бир бойнинг пули билан ҳажга кетибди” дейишлари нақадар айб…

Давоми..

“Исломдан эмас, хаосдан қўрқиш лозим”.

Алибой Йўляхши:  20 – асрнинг  бошидан унинг сўнггига яқин қолгануча дунё Ғарб ва коммунистик лагер исмларини олган икки қисмга бўлинган ва бир-бирларига қарши даҳшатли уруш қуролларидан мана-мана ўт очаман каби вазиятда қолиб турди. Баъзан ўша қуроллардан ўт ҳам очилди. Масалан, унинг яққол мисоли иккинчи жаҳон уруши(1939-1945 йиллар)дир. Ундан сўнгра ҳам дунёнинг турли бурчакларида бу икки қарама-қарши кучлар ташкил этишган кичик-кичик қуролли тўқнашувлар бир кун ҳам тингани йўқ. Дунёнинг иккига бўлиниши ва улар орасидаги  антоганистик қарма-қарши ҳаракат иккинчи жаҳон урушидан сўнгра янада аниқ кўринишга эга бўлди. Энди дунёнинг бир тарафи АҚШ…

Давоми..

Мевалар ҳақида …

Динимизислом.ком-дан келган мактубларда мевалар ҳақида бир қатор шеърлардан берилганди. Биз улардан олинган баъзи намуналарни бу ерга кўчириб қўйишни лозим кўрдик. Бу ҳаракатимиз блогимиз ўқувчилари учун маъқул бўлар деган умидда қоламиз. Ўрик … Ўбекистон жануби шимолида бордир,   Ундан туршак, шарбат ва бошқалар қилинир, Туршагу шарбатларнинг бир қисми яхшилаб,  Қишда ейиш учун тайёрлаб ҳозирланир. Апилсин … Сувлидир апилсиним, Дарахтига чиқайлик, Кетмайлик узоқларга, Аданада қолайлик! Мандарин … Денгизларда балиқлар, Измирдадир мадарин, Эзмадан йиғадилар, Кўрсатади барчага. Грейфурт … Меваларга тўладир юрт, Чирир, баъзисин ер қурт, Гриппга қарши доридир, Витаминли у грейфурт. Лимон … Ётоқ лимон…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Кўнгулдан жой ол … Ким кўздан йироқ бўлса, бўлар йироқ кўнгулдан, Бир кўнгулдан жой олгин, йироқ бўлсанг-да кўздан. Ўзбек мақолларининг бирида, “Ўзи йўқнинг, кўзи йўқ”, дейилади. Аҳлисуннат.ком-дан келган бир мактубни ҳам шу ерга илова қилишни лозим кўрдик:  «Тавозу соҳиби бўлганларни севаман Энг ёмон хулқлардан бўлган кибрдан қутулиш учун тавозу соҳиби бўлиш керак. Тавозу соҳиби бўла олиш учун инсоннинг дунёга қаердан келганлигини, қаерга кетишини ўйлаб кўриши лозим. Инсон бутунлай йўқ эди. Аввал ҳеч нарсага на ақли, на қўли етмайдиган, ҳаракат қила олмайдиган бир чақалоқ бўлди. Ҳозир ҳам ҳар дамда касалликка учраб,…

Давоми..

Турк ўлкаларига саёҳатлардан …

Дин қардошимиз Меҳмет Жон турк жумҳуриятларига саёҳат қилди. У ўзининг ҳиссиятларини тубандигича ифодалагандир. Биз уни ўзбек туркчасига ағдариб муштариларимиз диққатига ҳавола қилишни лойиқ топдик. Марҳамат у билан танишинг Меҳмет Ожннинг ҳиссиятларини шериклашинг: “Бизнинг фаолиятимиз билан оалоқали бўлган Турк дунёси мамлакатларига бормоқчимиз. Ўзимни бутунлаштирган тупроқларни ҳис эттирган бир ҳоёжон бутун қалбимни қамраб олгандек туюлади менга. Оллоҳу таоло менга насиб этган умрим бўйича туркларнинг изтиробини, дардини, динидан тилидан, ўзидан ҳеч воз кечмаган кўзи ёшли бу миллатнинг ҳису туйғуларига таржимон бўлишга ҳаракатда бўлишни истайман. Оллоҳу таоло менга шундай бир таржимонлик насиб айласин. Бир…

Давоми..