41. Фуссилат, 42. Шyро, 43. Зухруф суралари.

41. Фуссилат сураси. Бу сура эллик тўрт оятдан ташкил топган бўлиб, Маккада нозил қилинган. Сура Қуръони Карим таърифи билан бошланиб, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи бўлган бу Китобнинг оятлари онгли – ақлли кишилар учун муфассал баён қилиб берилганлигини уқтиради. Шунинг учун ҳам бу сура «Фуссилат – Муфассал баён қилинган сура» деб аталгандир. Сўнгра еру осмонларнинг Аллоҳ таоло томонидан яратилиб, интизомга солингани ва Ўша зот томонидан идора қилиб турилиши батафсил баён қилинади. Бу сурада Тангри таоло қиёмат Кунида ҳар бир инсоннинг кўз-қулоғидан терисигача тил-забон бериб, дунёдан куфру-исён билан ўтган кимсаларнинг аъзойи баданлари…

Давоми..

Мусулмонлар ғалабаcига тўсиқ Сен, сенинг Ўзингсан!

Диндошларимиздан Абдел-Карим Ал-Котиб рус тилига таржима қилинган ва ўзбекчада «Мусулмонлар ғалаба қилишига асосий тўсиқ бўлаётган Сен, сенинг Ўзингсан!» каби маънони берадиган бир ўгитини тарқатди. Биз уни ўзбекчага ағдариб ўз мухлисларимизнинг эътиборига узатишни лозим топдик. Марҳамат ўша ўгит билан танишинг:  Мусулмонлар ғалаба қилишига асосий тўсиқ бўлаётган Сен, сенинг Ўзингсан! Абдел-Карим Ал-Котиб    Мен мусулмонлар ҳақида янгиликларни кузатиб ўтирардим. Уларнинг ичида мусулмонлар бошларига тушаётган бахтсизликлар ҳақида сўз кетаётган жойлари мени хаёлга толдирди. Ҳа шундай, бу хаёллар мени бостирб турган бир вақт, ичимнинг, қалбимнинг чуқур бир жойидан, «Мусулмонларнинг ғалаба қилишига бўлаётган асосий тўсиқ сенсан, мусулмонларнинг кетма-кет бахтсизликларга учраётганларининг…

Давоми..

Имом Маҳдининг келиши учун ҳам ҳаракат лозим …

Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин … ? Ислам.ру сайти 22.02.2008 куни шу номли мақолани чоп қилди. Мақолада ўртага қўйилган савол ва масалалар ҳамда унда айтилган фикр-мулоҳазалар ўзбек тилида ўқишадиган мусулмон қардошларимиз учун фойдали бўлар деб ўйладик. Шу сабаб мақолани ўзбекчалаштириб азиз ўқувчиларимизга ҳавола қилишни лозим кўрдик. Мақоланинг рус тилидаги оригиналининг интернет адреси :аа http://www.islam.ru/pressclub/vslux/vramasod/а   Маҳамат мақоланинг ўзбекчага ағдарилган мазмуни билан танишинг:  Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин-а …? Баъзи бир мусулмонлар ўзларининг Оллоҳ йўлида ҳаракатсизликлари ва эътиборсизликларини имом Маҳдининг келиши ва Исо алейҳиссаломнинг Ерга тушиши…

Давоми..

44. Духон сураси, 45. Жосия сураси, 46. Аҳқоф сураси.

44. Духон сураси. Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, эллик оятдир. Сура Қуръони Каримнинг муборак Қадр кечасида нозил бўлгани ҳақида хабар бериш билан бошланади, Сўнгра бу азиз Китобдан шак-шубҳада бўлган мушриклар осмондан «тутун»— ғубор ёғиладиган кун билан огоҳлантириладиларки, суранинг «Духон-Тутун» деб номланиши шундандир. Бу сурада Тангри таолонинг пайғамбарларидан Мусо алайҳис-саломнинг Фиръавн қавмига юборилишлари ва у зотга иймон келтирган кишиларга қандай нажот берилиб, инкор этганлар қандай ҳалокатга йўлиққанлари батафсил баён қилинади. Сура кофирлар тушадиган дўзах даҳшатлари ва мўминлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат манзараларини тасвирлаш билан ниҳоясига етади. Меҳрибон ва раҳмли…

Давоми..

Фосид ва ботил сотиш ва олиш масаласи.

Фосид сотиш ва олиш(савдо-сотиқ). Сотиладиган мол(нарса)нинг асли динга уйғун бўлиб, бироқ сифати динга уйғун бўлмаган савдо-сотиқлар фосид сотиш ва олиш бўлади. Бундай савдо-сотиқ жоиз эмас, ҳаромдир, катта гуноҳдир. Сотиладиган ёки сотиб олинадиган молнинг асли ҳам, сифати ҳам динга уйғун бўлмаса, бундай савдо ботил бўлади, яъни бундай савдо –сотиқ мумкин эмас. Фосид савдо-сотиққа бир неча мисоллар келтирамиз: 1. Масалан, бирор кишида оладигани бўлиб, унга уйини берса-да, “Бунда ҳақ тўламасдан ўтиравер” дейилса, бу фосид бўлади. Чунки берилаётган уй динга уйғун бўлиб, унинг у кишидан оладиганини олмасдан уйнинг ҳақсиз беришлиши динга уйғун эмасдир.…

Давоми..

47. Муҳаммад, 48. Фатҳ, 49. Ҳужурот суралари.

47. Муҳаммад сураси  Мадинада нозил бўлган бу сура ўттиз саккиз оятдан ташкил топган. Унда сўз асосан Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва у жангда риоя қилиниши лозим бўлган тартиб-интизом ва қонун-қоидалар ҳақида боради. Шунинг учун уни «Жанг» сураси ҳам деб атайдилар. Бу сурада мўминларга агар улар Аллоҳнинг динига ёрдам берсалар, Аллоҳ таоло ҳам уларнинг ёрдамида бўлиши таъкидланади. Шунингдек, рўбарўдаги душманга қарши жанг қилиш билан бирга, ораларидаги мунофиқлардан ҳам огоҳ-эҳтиёт бўлиб туриш лозимлиги уқтирилади ва уларнинг айрим сифат-кирдикорлари анча батафсил баён қилинади. Сура ниҳоясида Тангри таоло мўмин-мусулмонларга Ўзи улар билан бирга эканлигини…

Давоми..

50. Қоф сураси, 51. Зориёт сураси, 52. Тур сураси.

50. Қоф сураси Қирқ беш оят бўлган бу сура Маккада нозил қилинган. Барча Макка суралари каби Исломий ақиданинг асослари ҳақида сўзлагувчи бу сурада сўз асосан мана шу ақиданинг бир бўлаги бўлган қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган барча амаллар ҳисоб-китоб қилиниши ҳақ эканлиги тўғрисида боради. Сура оятлари охиратни инкор этувчи кимсаларнинг назарини еру осмондаги Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳиясига далолат қилиб турган кўпдан-кўп ажойиботларга жалб қилади ва мана шу коинотни йўқдан бор қилган зот уларни қайта яратишга ҳам қодир эканлигини таъкидлайди. Бу сурада ҳам қайта тирилишни ёлғон деганлари сабабли турли…

Давоми..

53. Нажм сураси, 54. Қамар сураси, 55. Раҳмон сураси.

53. Нажм сураси Олтмиш икки оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил қилинган. У бутун пайғамбарлар тарихида ягона бўлган мислсиз мўъжиза — Муҳаммад алайҳис-саломнинг Меърожга чиқишларини ва у даргоҳдаги ақлу шуурни лол қилгувчи манзарани тасвирлаш билан бошланади. Сўнгра мушриклар ўз қўллари билан ясашиб, кейин ўзларича турли номлар билан атаб олишиб сиғинадиган бут ва санамлари ҳеч кимга ҳеч қандай фойда ҳам зиён ҳам етказа олмайдиган имконсиз махлуқлар эканлиги уқтирилади. Бу сурада яна ҳар бир инсон охиратда фақат ўзи қилиб ўтган амаллари билан жазоланиши, ўзгалар унинг гуноҳларини ўз елкаларига ололмаганлари каби, унга…

Давоми..

56.Воқеа, 57. Ҳадид, 58. Мужодала суралари.

56. Воқеа сураси Тўқсон олти оятдан ташкил топган бу сура Маккада нозил бўлган. Бу сурада Қиёмат қойим бўлиши ва ўша пайтда рўй берадиган даҳшатли воқеа-ҳодисалар ҳамда у Кунда кишилар уч тоифага бўлиниб қолишлари ҳақида хабар берилади ва сура давомида ҳар бир тоифанинг топажак оқибатлари баён қилинади. Шунинг учун ҳам у «Воқеа»— «Воқеъ бўлгувчи» (Қиёмат) деб номлангандир. Шунингдек, бу сурада дўзах даҳшатлари ва жаннат манзаралари батафсил тасвирланади ҳамда охират ҳаётини инкор этгувчи кимсаларга ҳеч рад қилиб бўлмайдиган ҳужжатлар билан жавоб берилади. Сура хотимасида юқорида зикр қилинган ҳар бир хабар аниқ ҳақиқат…

Давоми..