Жумангиз муборак бўлсин қардошлар!

  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи вассаллам) ҳазратлари, «Шанба яҳудийларга, Якшанба Насорога берилгани сингари, Жума куни мусулмонларга берилди. Бугун мусулмонларга хайр, баракат, яхшиликлар бордир,» дея марҳамат этадилар. Мусулмон қардошларим, сизинниг бугунингиз ва ҳар Жумангиз хайрли ва баракатли бўлсин! Расмда Жума билан табрик сўзи ва ўзбекчага ағдарилса қуйидаги мазмун чиқадиган икки мисра шеър битилган: Ақл билан ўлчаган киши, чириган арқонга ўхшар, Ақлга уйғунмас унинг иши, сўзи ёлғонга ўхшар.

Давоми..

Савол ва жавоблар …

Савол  – 1 : “Пайғамбарларга ва Пайғамбаримизга иймон келтириш шарт эмас,” дейишади. Ўшандай сўзлаганлар, пайғамбарларга иймон келтириш ҳақидаги ояти карималарни ва ҳадиси шарифларни биладилар, албатта. Бу нимаси? Балки улар христианликни ҳақ дин ҳисобламоқчи бўлганлари учун у оятлар ва ҳадисларни яширмоқчи бўлишаётгандирлар?  Пайғамбарларга иймон келтирмаган мусулмон бўла оладими? Жавоб : Пайғамбарларга ва охирги пайғамбар Муҳаммад алейҳиссалломга иймон келтирмаган киши мусулмон бўла олмайди. Чунки иймоннинг олти шартидан бири барча пайғамбарларга иймон келтиришдир. Уларнинг истаган бирини инкор қилган кофир бўлади. Иймон ҳадисининг араб тилидаги ифодаси мана бундайдир: “Оманту биллоҳи ва малоикатиҳи ва кутубиҳи…

Давоми..

Мурожаатномалар:

Ман-ман беклар ман-ман деманг, кенглик қилинг, Тўқсон икки ўзбек эли бир ёқо-ю енглик қилинг! Бизнинг мухолифатчилик фаолиятимиз давомида қуйидаги каби иккита мурожаатномалар ҳам эълон қилинганди. Улар бизнинг эски интернет саҳифамизда тарқатилганди. Уларни ҳозир бу янги саҳифага кўчириб қўйиш зарур бўлди. Қадрли ўқувчилар, тарихий мурожаатларимизни яна бир бор қайта ўқирсиз, деган умидда қоламиз. Ўзбек мухолифат фаолларининг ўзбек ёшларига МУРОЖАТНОМАСИ Хатоларни тан олмок фурсати етди. Миллат такдирига, юрт истиқболига бефарқ бўлмаган қадрли Ватандошлар! Юртимиздаги оғир иқтисодий ва сиёсий шароитлардан барчангиз хабардорсиз. Барчамизни бир савол ўртайди. Шундай қимматбаҳо бойлик захираларига, унумли тупроғига, меҳнаткаш халқига эга маскан нега…

Давоми..

Нега муомала тиллари мунча хилма хил?

Нега инсонлар ўзаро муомала қилишадиган тиллар бунчалар кўп? Бу келтирилган таржима мана шу адресдан олинди: http://www.nkj.ru/archive/articles/23016/ Унда айтилишича бу ерда келтирилаётган материаллар тайёрланишида, «Economist» и «New Scientist» (Англия), «Bild der Wissenschaft» (Германия), «Invention and Technology» и «Science News» (США), «La Recherche», «Science et Vie» (Франция) каби журналлардан фойдаланилган. Дунёда 6-7 минг хил тиллар мавжудлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Айтишларича, тилларнинг бундай хилма-хиллиги тил ёки диалект(лаҳча, шева)ларнинг аниқ кескин таърифи йўқлигидамиш. Дунёнинг энг кўп тилли минтақаси – Папуа — Янги Гвинея бўлиб, унинг майдони Украинадан кичкинадир. У ерда 6 миллион аҳоли яшайди.…

Давоми..

“Далоилуън нур” (Нурнинг далили).

“Ҳизбу Анвориъл-Ҳақоикиън-Нурия” (араб тилида). БУЮК ЖАВШАН ва Туркча очиқламаси Тузувчиси: Бадиуззамон Саид Нурсий. Туркчага таржимон: Канон Демиртош, (НАСИЛ ЙАЙИНЛАРИ нашри, нашр тарихи январ 2008 йил. Нашриёт адреси: Sanayi Cad. Bilge Sk. No: 2, 34196 Yenibosna / ISTANBUL. Tel.: 0212.551 32 25; fax: 0212. 551 26 59. internet ad:www.nesilyayinlari.com ; e-mail: < nesil@nesilyayinlari.com >) китобида келтирилган  “Далоилуън нур” (яъни бунинг ўзбекча мазмуни, пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) – Нур, унинг далили деган маънода келмоқда) деб аталган икки жаҳон саодати, инсон ва жинлар, ва бутун борлиқларнинг энг буюк ва сўнгги пайғамбари Ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) айтилган салот ва саломни баҳоли…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Бугун навбатдаги жума кунидир. Бу биз-мусулмонлар учун буюк байрамдир. Жума байрамингиз қутлуғ бўлсин муҳтарам қардошларим! Бекор ўтириб кирим кутиш, ахмоқликдир, балодир, Динимизда асос, аввал иш, кейин уйғун дуодир. Севинтиришни яхши кўришардилар …  www.ahlisunnat.com сайтини юритувчи Қозоғистонлик қардошларимиздан тубундаги мазмунда мактуб олдик. Мазкур мактубда ҳам тижорат ва ундан фойда олиш ҳақида сўз кетади. Бугунги жума табригида ҳам бекор ўтирмай меҳнат қилиш ва меҳнатдан кирим кутиш ҳақида насиҳат бор. Шунинг учун бу мактубни бугунги Жума табригимизга илова қилиш уйғун бўлар, деб ҳисобладик. Марҳамат уни ҳам бир ўқиб чиқинг! “Тижорат билан шуғулланган ислом…

Давоми..

Ҳайвонлар ҳақида нималар биламиз?

Ҳайвронларга оид бўлган қуйидаги хусусиятларни биласизми? Мана улар нималар экан: 1. Капалаклар оёқлари билан тотни биладилар. 2. Юнус балиқлари(делфинлар) кўзлари очиқ ухлайдилар. 3. Чивин(пашша)ларда бешта кўз бордир. Тезлиги 8км/соатдир. 4. Кенгурулар орқаси билан орқага юра олмайдилар. 5. Туяларда уч дона қошлари бўлар экан. 250 литргача сув ича оладилар. 6. Катта денгиз қисқичбақаларининг қони мовийдир. 7. Кирпилар сувга чўкмайди, сузади. 8. Чивин(искабтопар, безгак чивини)ларнинг 47-та тиши бўлади. Фақат уларнинг урғочи-лари чақади ва кишиларнинг ўлимига энг кўп сабаб бўлган жонлидир. 9. Пишаклар(мушиклар) ултраовоз товушларини эшитадилар. 10. 2 минг 600 ҳар хил қурбақалар…

Давоми..

Ҳеч эшитдингизми …?

АҚШ Массачусетс Технология Институтида ўқийдиган бир талаба, ёзги таътилларининг бирида ҳар куни Ҳарвард футбол майдонига бориб қушларга дон берарди. Унинг бир ҳуштаги ҳам юор бўлиб, қушларга дон сепаётганида ўша ҳуштагини ҳам чаларди. Қушлар бир ойга яқин вақт ичида ҳуштакнинг овозини дон ейишга чақиришдек қабул қиладиган бўлишдилар. Оқибат, куз келиб, талаба интитутини битириб кетади. Бу орада футбол мавсуми ҳам бошланиб қолади. Футбол ўйини майдонида ниҳоят Ҳарвард футбол камондасининг бу йилги биринчи  ўйини бошланади. Ўйин ҳакими ўз  ҳуштагини чалиши билан атрофдаги қушларнинг барчаси  майдонга келиб қўна бошлайдилар. Қушлар шунчалар кўп келишадики, натижада…

Давоми..

Ўзбекистонда сайловлар бўлармиш …

Алибой Йўляхши: Биласизки, энг сўнгги марта (2007 йили) Ўзбекистонда президент сайлови номли бир ўйин И.Каримов режиссёрлигида театрлашрилганди. Қуйида эълон қилинаётган мақола эса, ўша ўйинлар арафасида каминаи камтарин тарафидан ёзилганди. У ўзбек тилидаги интернет сайтларда тарқатилганди. Масалан, мазкур мақола бугун ҳам http://samarkanduz.narod.ru/prezsaylov.htm  адресда турибди. Аммо у мақолани бу эски сайтдан буерга кўчириб қўйиш керак бўлди. Бу? мақоланинг янгидан эълон қилинишида биринчи сабаб бўлса, бошқа тарафдан эса 2015 йилда Ўзбекистонда такрор ўшанақа ўйинлар саҳналаштрилаётгани ҳақида дараклар эшитилиб турибди. Мазкур мақолада келтирилган айрим жиҳатларни эса бугун ҳам эскирмаган дейиш мумкин. Шу сабабдан бу…

Давоми..

Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим …

Сийратингиз ўқиб, ўрганганим чоқ, Ғафлатдан уйғондим, тарқади мудроқ. Таниганим сари сизни яхшироқ, Қалбимни ўртайди соғинчли фироқ. Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира ажрамай, Ортингиздан изма-из юргим келяпти. Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Анасдек жон фидо қилолмасам ҳам, Абу Дужонангиз бўлолмасам ҳам, Уларнинг ҳаётин ўқиганим дам Авж олар соғинчим, кўзларимда нам Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Тоифликлар зулми қалбим тирнайди, Маккалик мушриклар тинмай тергайди. Эвазига тоғдек олтин берса ҳам Мадиналик ансорлар сизни бермайди. Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Меҳр кўрсатишар отам-онам ҳам Кўнглимни кўтарар дилкаш…

Давоми..