Рамазоннинг 23 – куни …

Имоми Раббоний ҳазратларининг ўғли Муҳаммад маъсум ҳазратлари шундуй марҳамат қиладилар: Оллоҳу таолонинг бандаларига хизмат қилиш учун ҳаракат қилиш лозим. Олоҳу таолонинг бандаларига хизмат қилиш билангина бу дунё ва охиратда неъматларга эришиш мумкинлигини ўйлаш керак. Одамларга нисбатан очиқ кўнгул ва юмшоқ бўлиш, уларнинг ишларини енгиллаштириш, улар билан ширин тилда сўзлашиш Оллоҳнинг севгисига олиб борадиган йўл эканлигини билиш лозим. Ана шундай қилиш, охиратнинг азобларидан қутилишга, жаннат неъматларининг ортилишига сабаб бўлишидан шуҳба қилмаслик керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинади: «Оллоҳу таоло бандаларига зарур бўлган неъматларни яратади ва уларга юборади. Ўша неъматларнинг бандаларга етишишида восита…

Давоми..

Қиёматни эсланг, дўстларим!

Тубандаги шеър фейсбукдан олинди. Аммо муаллифи номаълум деб кўрсатилган. Уни биз ўқувчиларимиз билан шериклашиш фойдали бўлар деб ҳисобладик. Шеърни ўқинг, мулоҳаза қилинг ва хулосалар ясанг! Таъсир қилса етиб сўзларим, Шод бўларди кулиб кўзларим, Ҳар бир ишни қилар чоғингиз Қиёматни эсланг, дўстларим! Кўз яшайди киприк остида, Синалгаймиз кўрик остида. Ҳатто изсиз кўприк остида Қиёматни эсланг, дўстларим! Ўта олинг ёмонга кулиб, Аҳволига дуода бўлиб. Таъма қилманг яхшилик қилиб, Қиёматни эсланг, дўстларим! Болингизга қўшиб заҳарлар, Кечдан тортиб шому, саҳарлар Ҳақингизни шилса раҳбарлар Қиёматни эсланг, дўстларим! Ҳаром ердан нақд фойда чиқса, Боқманг дунё аҳли…

Давоми..

Рамазоннинг 22 -куни …

Фейсбукда шу расм берилган экан уни биз бу ерга кўчирдик. Унда ёзилган туркча сўзлар  ўзбекчалаштирилса тубандагидек жаранглайди: “Eyvallah” Qanday go`zal bir so`zdir. Ba`zan qabullanish, Ba`zan qo`yaverish, Ba`zan y o`l berish, Ammo so`nggida Shunday rohatga etish. Кириллда ёзсак эса мана бундай бўлади: «Эйволлоҳ» Қандай гўзал бир сўздир, Баъзан қабулланиш, Баъзан қўявериш, Баъзан йўл бериш, Аммо сўнггида Шундай роҳатга этиш.

Давоми..

Рамазонниг 21 – куни …

Кечаги суҳбатимизда Иймон ҳақида сўз кетганди. Бугун эса, Туркияда фоалият кўрсатаётган Ихлос вақфи тарафидан 2013 йил учун чиқарилган тақвимнинг 28- июл варағида босилган ва иймонга бағишланган «Ҳаммасидан аввал иймон» номли шеърни бугунги суҳбатимизга мавзу қилиб танладик ва уни ўзбекчалаштириб, сиз қадрли қардошларимиз диққатига ҳавола қилишни лозим кўрдик. Марҳамат:   Муалиф: Жавдат Сўзтутган, туркия шори. Барча яхшиликларни тўплагандир ўзида, Илк шарт, илк мажбурият, илк эшик удир динда.   Оллоҳ иймон берса гар, яна нима бермамиш! Ё иймон бермасачи бир қулга нима бермиш!   Иймон, Расулуллоҳ билдирган ҳар бир нарсага, Айнан иймон…

Давоми..

Қуръон каримнинг ўзбек тилидаги мазмунини ўқиш …

Бу бўлим тўла тўлдрилганича Қуръони каримнинг ўзбекча мазмунини ўқиш учун тубандаги маълумотни ҳукмингизга ҳавола қиламиз: Таржима ва изоҳлар Алоуддин Мансурга мансуб. 1.Фотиҳа сураси Етти оятдан иборат бу сура Маккада нозил бўлган. У «Фотиҳа», яъни «Очувчи сура» деб аталади. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида аввалги ўринда тургани ва қисқа бўлишига қарамасдан Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини «Очувчи» деб номланган. Бу сурада ягона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охират куни борлигига ишониш, ёлгиз Аллоҳнииг ўзидан мадад-ёрдам сўраш, ҳақ дин ва тўғри йўлни Унинг ўзигина кўрсата…

Давоми..

Рамазоннинг 20 – куни …

Қадрли қардошларим! Бугунги суҳбатимизда  «Оманту»ни (иймон келтиришни такрорлашни лозим топдик. Бизнинг динимиз иймон асосларини билдирган сўзлар кирилл ҳарфларида тубандагидек ёзилади ва ўқилади: «Оманту биллоҳи ва малоикатиҳи ва кутубиҳи ва русулуҳи ваъл-ямил охири ва биъл қадари хайриҳи ва шарриҳи миналлоҳу таоло ваъл-баъсу баъдаъл-мавти ҳаққун: Ашҳаду ан ло илоҳа иллолоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммаддан абдуҳу ва расулуҳ»  Иймон калималарининг ўзбекчадаги маъноси эса қуйидагичадир: «Оллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, хайрнинг ва шаррнинг Оллоҳдан (жалла жалолуҳу) бўлишига ва ўлгандан сўнгра тирилишнинг ҳақ эканлигига иймон келтирдим. Шаҳодат этаманки Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва мен…

Давоми..

Ислом – бу ҳаётдир!

Фейсбукдан рус тилида қуйидаги ёзувларга дуч келинди ва уларни сиз азиз муштариларимиз билан шериклашишни лозим топдик. Уларнинг биринчиси мана шу ҳикояча: “Икки ўртоқ учоқда олдинги ўтиргчларда ўтиришардилар. Қараса уларнинг ёнларида бир мусулмон кишиси бор экан. Улар ўша мусулмоннинг бироз жиғига тегишга қарор қилишдилар ва улардан бири, “Менга Африкада ишлашга таклиф қилишди, аммо мен боришни истамадим. Чунки у ерларда мусулмонлар кўпчиликни ташкил қилади. Мен эса уларни ёмон кўраман. Саудияда ва Покистонда ишлашни ҳам таклиф қилишди. Бироқ мен улардан ўша сабаблар учун воз кечдим,” дейди. Шунда иккинчиси, унга қараб, “Сен Овропага борсанг…

Давоми..

Рамазоннинг 19 – куни …

Азиз қардошлар! Биз Рамазон суҳбатларимизда мусулмон кишисининг хусусиятлари ҳақида бир қатор сўз юритдик. Мусулмоннинг  муҳташам хусусиятларини белгиловчи яна бошқа бир қирраси ҳақида қуйидаги хабарда сўз кетади. Сиз азизлар истифода қилишингиз учун уни биз бугунги суҳбатимиз мавзуси қилиб олдик. Шундай қилиб, билингки, мусулмон, фақат яхшиликлар қиладиган кишидир. Ўзини мусулмон ҳисоблаб, ёмонликлардан, ёлғон сўзлашдан, бошқаларни алдашдан сақлай олмаса, Оллоҳ кўрсатмасин ундай кишини мусулмон ҳисоблаб бўлмайди. Марҳамат маърифат олинг! Оллоҳ дўстларининг ўрнак ҳоллари: Улар банда ҳақидан қаттиқ қўрқишардилар. Ислом улуғлари ва солиҳ зотлар савдо-сотиқда диққатсизлик туфайли бировларнинг ҳақи ўтиб кетишидан қўрқиб дир-дир титрашарди.…

Давоми..

Рамазоннинг 18 – куни …

Шукрнинг таърифи … Жунайдий Боғдодий ҳазратлари ҳали етти ёшдагилигидаёқ тоғаси ва айни замонда устози ҳисобланган Сиррий Сақотий ҳазратлари билан бирга ҳаэга боргандилар.  Ўшанда Масжиди Ҳаромда  400-га яқин уламолар йиғилган бир маждлисда шукр ҳақида сўзлашишардилар. Булар ҳам маждисга қатнашдилар. Мажлис қатнашчиларининг ҳар бири шукрга ўзича таъриф беришга уринишардилар. Аммо улар ҳеч бир ягона фикрга келиша олмасдилар. Шунда Сиррийи Сақотий Жунаидий  Боғдодийга, «Мадомики сен ҳам шу ердасан, сен ҳам бир нарса сўзла», деб марҳамат қилди. Жунаидий Боғдодий ҳазратлари эса, «Шукр, Оллоҳу таоло эҳсон этган неъмат ила Унга қарши исён этмасликдир», марҳамат қилдилар.…

Давоми..